1-
Амалий иш. Геомаълумотлар базасидаги фазовий объектлар синфини моделлаштириш
(Оддий фазовий объектлар синфини ишлаб чиқиш)
1-босқич.
Барча геомаълумотлар базаси таркибига фазовий объектлар синфлари киради.
Сизга оддий, таркибида атиги бир неча фазовий объектлар синфлари бўлган геомаълумотлар
базасини лойиҳалаш керак бўлиши мумкин. Аммо кўпчиликфойдаланувчиларга янада
тўлароқ маълумотлар модели, яъни таркибида геомаълумотлар базасининг кенгайтирилган
элементлари бўлган моделни ишлаб чиқиш керак бўлади. Сиз ўз геомаълумотлар базангиз
моделини оддий фазовий объектлар синфлари тўплами ѐрдамида кенгайтириш тўғрисида
қарорни ҳал этишингиз лозим бўлган масалалар ва тизимингизга бўлган талабларга
асосланиб қабул қиласиз; сиз ўз моделингиз шаклини ГАТфункционаллиги ва хусусиятини
қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзгартирасиз. Ушбу бўлимда фазовий объектлар синфлари
функционал имкониятларининг бир қанчаси келтирилган.
Ишни фазовий объектлар синфларининг оддий хусусиятларини аниқлашдан бошланг.
Зарурат туғилганда ўз моделингизни кенгайтиришингиз мумкин, лекин ундан аввал сиз
базавий моделни аниқлашингиз зарур.
Фазовий объектлар синфлари деганда, бир турдаги геометрия (нуқта, чизиқ ѐки
полигон) дан иборат, бир хил координаталар тизими ва умумий атрибутив устунлар
тўпламига эга бўлган географик объектлар тўплами тушунилади. Қуйида келтирилган 1-
жадвалда ArcGIS даги фазовий объектлар синфларига мисоллар келтирилган.
1-жадвал
ArcGIS да фойдаланиладиган фазовий объектлар синфларига мисоллар
Фазовий
объектлар
синфлари
Геометрия тури
Изоҳ
Кўчаларнинг
марказий йўллари
Чизиқ
Кўчалар сегментлари ҳар бир кесишувларда
бўлинади; қоидага асосан ўз таркибида
манзиллар ва тармоқ хусусиятларини
сақлайди.
Тупроқ турлари
Полигон
Одатда катта миқдорда ўзаро боғланган
жадвалларда таърифловчи атрибутив
ахборотлар мавжуд бўлади.
Ер участкалари
Полигон
Бурчаклар ва ер участкалари чегаралари билан
топологик боғланган.
Ер участкалари
чегаралари
Чизиқ
Ўлчов атрибутлари ва координатли
геометрияга эга; топологияда ер участкалари
ва бурчаклар билан биргаликда иштирок
этади.
Ер участкалари
бурчаклари
Нуқта
Геодезик съемка давомида олинган ер
участкалари полигонлари баландликлари;
объект синфлари топологияда чегаралар ва ер
участкалари объектлари синфлари билан
биргаликда иштирок этади.
Ер участкалари
аннотациялари
Аннотация
Ер участкалари ўлчовларининг, солиқ ва
юридик ахборотларнинг аниқловчили
ѐзувлари акс эттирилишини таъминлайди.
Қурилмалар
контурлари
Полигон
Бинолар ва бошқа қурилишлар контурларини
сақлайди.
Участкалар маълумотлари тўплами шундай фазовий объектлар синфлари учун ер
участкаларининг
ихтисослаштирилган
топологиясини
ва
ер
участкаларининг
хусусиятининамойиш этади.
Фазовий объектлар синфларининг дастлабки рўйхатини тузишингиз биланоқ,
қуйидагиларни аниқлашга ҳаракат қилинг:
– нуқта, чизиқ, полигон ѐки аннотация цингари геометрия турини (шунингдек,объектлар
синфи тури деб ҳам аталади) танланг. Сиз барча фазовий объектлар учун ҳар бир объектлар
синфида битта умумий геометрия туридан фойдаланишингиз керак бўлади;
– устунлар турлари ва атрибутив майдонларни аниқланг;
– геометрия хусусиятларини аниқланг. Z координаталарини ишлатасизми ѐки йўқми?
Координаталар аниқлигининг қайси тури, чизиқли ва полигонли объектлар синфлари учун
чизиқлар сегментларининг қандай туридан фойдаланилади? Кўпчиликҳолатларда
фойдаланувчиларга тўғри чизиқлардан иборат сегментлардан фойдаланувчи стандарт чизиқ
турлари керак бўлади. Лекин баъзида сизга эгри сегментлардан фойдаланиш ҳам керак
бўлади, масалан, йўллар ва боши берк кўчаларни намойиш этиш учун;
– ҳар бир фазовий объектлар синфи учун координаталар тизимини аниқланг;
– шу маълумотлар тўпламини бир нечамаштабларда ишлатиш сизга керак бўладими?
Картамаштабининг ҳар бирида объектлар намойиши қандай ўзгариб боради? Шундай
бўлиши мумкинки сизга маштабнинг ҳар хил диапазонларида фойдаланиш учун фазовий
объектлар синфларининг бир неча хил намойишлари керак бўлиши мумкин. Бундай
ҳолатларда битта мавзудаги маълумотларни маштабнинг ҳар бир диапазонида намойиш этиш
учун қўшимча объектлар синфларини яратиш имкониятларини кўриб чиқишингиз мумкин.
Гоҳида сизнинг ГАТингизга маълумотларни бор ҳолатича юклаш керак бўлади. Шундай
ҳолатлардакелтириладиган моделлаштириш бўйича қўшимча ҳаракатларни бажармасангиз
бўлади. Лекин геомаълумотлар базангизда фазовий маълумотлар билан ишлаш давомида
кенгайтирилган ГАТ-функционалликни қўшишнинг устунликларини баҳолаш жудаям муҳим.
Узоқ муддатли келажакда бундай кенгайтириш имкониятларимаълумотлар билан ишлашнинг
янада самарали ва қулай бўлишини таъминлаши, шунингдек, уларга хизмат кўрсатиш
жараѐнини осонлаштириши мумкин. Бу имкониятлар сизга фазовий маълумотларингиз
яхлитлигини таъминлашингизга ѐрдам беради; улар сизга маълумотларингиздан
фойдаланишингизда кўмаклашади ва энг муҳими, эҳтиѐжларингизни қондириш учун
маълумотларингизнинг қай даражада ҳақиқатга яқинлиги ва аниқлигини таъминлай
олишингизни тушунишингизга ѐрдамлашади.
Қуйида оддий фазовий маълумотлар моделини кенгайтириш имкониятларини кўриб
чиқишингизга олиб келадиган бир неча сабаблар келтирилган:
– агар сизга маълумотлар тўпламини импорт қилгунгача ва ўз тизимингизда
фойдалангунгача текширувни амалга ошириш керак бўлса (масалан, маълумотлар тўплами
фазовий яхлитлик қоидалари тўпламига риоя қилишига ишонч ҳосил қилиш учун);
– агар сизга маълумотларни муҳаррирлаш ва уларнинг фазовий яхлитлигини қўллаб-
қувватлаш керак бўлса;
– агар сиз фазовий объектлар синфларидан ГАТ билан кенгайтирилган ишлар бажариш
учун фойдаланишни истасангиз, масалан, таҳлилларни бажариш ѐки моделлаштириш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |