Саодат асри қиссалари.
1-китоб.
Аҳмад Лутфий
Аҳмад Лутфий
САОДАТ АСРИ
ҚИССАЛАРИ
Интизор кутилган тонг
1-китоб
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон таҳрири остида
Наргиза Раҳмат қизи ва Нодирхон Ҳасан таржимаси
Аҳмад Лутфий ҳозирги замон адиби, тарихчи олим. Биз эътиборингизга ҳавола этаётган «Интизор кутилган тонг» қиссаси Саодат асридан ҳикоя қилувчи олти жилдли асарнингбиринчи китобидир. Китоб тўла ҳолида Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини камраб олади. Худди шу мавзуга бағишланган бошқа асарлардан фарқи муаллиф аниқ тарихий воқеа ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирганидир. Натижада у ғоят ўқишли чиққан. Бу китобларнинг машҳур бўлиб кетганини шундан ҳам билса бўладики, асар тўрт марта нашр килингандир. Иншааллоҳ, Сизларга ҳам ёқади деган умиддамиз.
МУАЛЛИФДАН
Саодат йўлининг энг улуғ ва энг сўнгги раҳбари, Оллоҳ таолонинг энг севгили кули ва элчиси ҳазрати Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам (с.а.в.) жанобларииинг гўзал, баркамол, ўрнакли ҳаётларини бутун борлиғича айнан тасвирлаш, асҳобининг унга нисбатан мухаббатини, вафодорлик туйғуларини мукаммал кўрсатиш, душманларининг кин ва ҳасадга тўла хатти ҳаракатларини тўласича ифодалаб бериш, фикримизча, ҳеч бир инсоннинг қўлидан келмайди. Масалан, Абу Бакр ҳазратларининг Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) бўлган меҳр муҳаббати, Абу Жаҳлдаги кин ва ҳасад уммон каби чексиз чегарасиздир. Ҳозирга қадар айтилган ганлар ҳам, айтилажак гаплар хам шу уммондан бир неча қатрадир, холос.
Юз йилларча давом этган туссиз, масъулиятсиз ҳаёт, бу ҳаёт ичидаги яхши ёмон, ибрат олиш мумкин бўлган эъгақод, ахлоқ, одат ва анъаналар... ундан кейин илоҳий амр хилпиратган Тавхид санжоғи ва ҳақ билан ботил орасида юзага келган буюк кураш...
Қўлингиздаги китобнинг биринчи бўлими Сарвари анбиё жанобларинииг(с.а.в.) туғилишдан то нубувват вазифасини олгунга кадар кечган хаётларини ва ўшандаги жоҳилият даврини акс эттиради. Ундан кейинги— нубувват ва рисолат вазифасини олгандан то Парвардигорига қовушгунларига кадар ўтган вақт «Саодат даври» дейилади. «Ойдинликлар сари» деб номланган иккинчи бўлим шу даврнинг илк паллаларидан ҳикоя килади.
Ўйлаймизки, ушбу китобни ўқиганлар орасидан «Пайғамбаримизни янада яқиндан танидим, янада кўпроқ севадиган бўлдим» дейдиган бирор инсон чиқар ва хузури илоҳийда ҳам шундай шоҳидлик берар. Ана шунда бу китобдан кутилган натижа мукофотга эришган бўламиз. Асарнинг бу жилдида пайғамбарлик вазифаси келгунга қадар Расулуллоҳнинг муборак исми шарифларига «соллаллоҳу алайҳи васаллам» саловоти қўшилмаган. Бироқ буни Расули Акрамга нисбатан ҳурматсизлик деб тушунмаслик керак. Китобда қўлдан келганича ҳурматга риоя қилинган.
Бугун ҳам марқади муборакларида самимият ила салоту салом айтганларга шаънларига ярашадиган даражада муомала қилишларига ишонганимиз Расулуллоҳга (с.а.в.) абадиятлар қадар ва олинган нафаслар сонича салоту саломлар айтамиз. Оллоҳ таоло сари элтувчи ягона саодат ва ҳидоят йўли бор, у ҳам бўлса, найғамбаримиз (с.а.в.) кўрсатган йўлдир. Инсоният эриша оладиган энг юксак ахлоқ қандай бўлиши лозимлигини пайғамбаримиз (с.а.в.) шахсан яшаб кўрсатганлар. Бундан бошқа йўл қидирган кимса бадбахт бўлур. Уни камситган киши дунё ва охиратда хору зор бўлур. Унга қарши чиққанлар алал оқибат бало қазога гирифтор бўлур.
У зотга бўлган севги— ибодат, у зотнинг шарафли исмларини зикр этиш— саодат, у кишининг шафоатларидан маҳрум қолиш— фалокатдир. У зоти шарифга, у зотнинг йўлларидан юрганларга, у зотга хос уммат бўлишга ғайрат қилаётганларга саломлар бўлсин.
«Инсон севгани билан биргадир» ҳадиси хабар берган саодатга эришганларга салом...
«Бугун бир соатгина Расулуллоҳни уйимда меҳмон қилсам, қандай бахтиёр бўлардим!»
«Дўконимга бораётганимда, олдимда пайғамбаримиз юриб бораётганларини кўрсам, мен ўзим қандай юрган бўлардим?»
«Мен қатнашаётган мажлисда Набийи Акрам жаноблари (с.а.в.) ҳам ўтирган бўлсалар, мен ўзимни қандай тутардим?»
«Жаноби Расулуллоҳ яшаган Саодат даврида яшаганимда, у зотга ҳурматим қандай бўларди?» каби ҳаяжонли саволларни ўзига бера олувчи ва буларни азиз умрида тадбиқ қилиш фурсатини топгувчи, ётарда у кишининг севгиси ёди билан уйқуга кетгувчи, уйғонганида у зотнинг гул бўйларини ҳидлаш фикри ила турадиган мўминларга саломлар бўлсин...
Тилим сени сўйласин, қалбим доим сени эсласин, Севгингга тўқнашмаган қалб кўксимда бўлмасин. Мушк таратган тупроғингга юзларимни сурмасам, Исён ила чириган кўзларим юмулмасин.
КАЪБА ЙИҚИЛАДИМИ?
Фил ва Абобил қушлари
Эрта тонгдан бери анчагина йўл юриб қўйган лашкарга ҳароратнинг ошиши туфайли истироҳат берилди. Отлар, туялар қўйиб юборилди. Улови йўқ—яёвлар тўхтаган жойларига чўкиб қўя қолдилар.
Атрофда биронта ҳам тиккайган дарахт ёхуд яшиллик кўринмас эди. Узаниб ётган қум саҳроси ора-сира учрайдиган кичик тепачалари билан гоҳ баландлашиб, гоҳ иастлашиб давом этарди. Феврал ойи охирлаб бораётган эди. Бироқ Арабистон ярим оролида бу ойлар ҳам ёздагидек иссиқ бўлиши ҳақиқатдир. Мешлардаги сув қон каби илиқ. Бундай ҳавода ҳеч ким илиқ сув ичишни истамайди.
Аммо, начора, ичмасликдан бошқа чора ҳам йўқ эди. Аскарларнинг баъзилари чўктирилган туяларга суяниб, баъзилари белбоғларини қумга ёйиб, устида ухлаб қолишган. Истироҳат берилгандан кейин уйғоқ бирор кимса қолмаган ҳисоб.
—Тур ўрнингдан, оғайни.
—Тинчликми?
—Турганингдан кейин биласан.
Аскар истамай ўрнидан турди. Ўзига қолсаку, яна соатларча ширин уйқусини давом эттирган бўларди. Узун-узун эснади.
—Бу йўл қачон тугайди, оғайни?
—Қаердан билай? Абу Риғолдан сўра.
—Сабрим тугади...
—Менинг ҳам жонимга тегди.
Шу пайт юришга буйруқ берилди. Лашкар ортидан чанг-тўзон қолдириб, Макка томон силжий бошлади. Лашкар орасида тарқатилган гапларга кўра, яна икки кундан кейин Маккага етиб борилиши керак. Абу Риғол бу оқшом Муғаммисга борилажагини, у ердан эса, Маккага икки қадамлик йўл қолишини сўзларди. Қоронғу тушгунча давом этган бугунги юриш «Тўхта!» амри билан ниҳоя топди. Юклар туширилди. Чодирлар тикилди.
Абраҳа хизматчисини юбориб, Абу Риғолни чақиртирди. Абу Риғол Абраҳанинг ҳузурига кириб, ерни ўпди.
—Бу жойнинг номи нима?
—Султоним, бу жойни Муғаммис дейишади.
—Маккага ҳали узоқми?
— Етиб келдик деб ҳисоблайверинг. Бақирсангиз, овозингиз етади.
— Бир кунда етиб бора оламизми?
— Бир кунга бормас, етиб келдик ҳисоби, султоним. Абраҳанннг юзида мамнунлик аломатлари пайдо бўлди. Хизматчисига:
— Бу ерда бир неча кун қоламиз. Тахтим қурилсин!— деди.
Абу Риғолга кетишга изн бердида, дам олиш учун тўшагига чўзилди.
Ниҳоят, улуғ орзуси амалга ошадиган пайт етиб келган эди. Ҳафталаб юрилган йўллар ахийри поёнига етган, чскилган машаққатларнинг мукофотини олиш соатлари яқинлашган эди.
Ётоғида шундай тотли хаёллар оғушида ором оларкан, шод-хуррамлик билан уйқуга ҳозирланди.
* * *
Абу Риғол Тоиф шаҳридан эди. Маккадаги муборак Байтни— Каъбани бузиш учун келган Абраҳа лашкари Тоифга хужум қилмоқчи бўлиб турганида, бу шаҳарнинг оқсоқолларидан Масъуд ибн Муаттиб бошчилигида бир ҳайъат унинг қаршисига чиқди:
— Эй Малик, сен вайрон қилмоқчи бўлган Байт Тоифда эмас, Маккада. Бизнинг сенга қарши урушадиган кучимиз йўқ. Агар Тоифга ҳужум қилмасанг, сени Маккага энг қисқа йўл билан олиб борадиган етакчи берамиз — деди тоифликлар.
Абраҳага бу таклиф хуш ёқди. Унинг мақсади ҳам урушиш эмасди. Балки Сано шаҳрида ўзи қурган калисога рақиб бўлган ва араблар томонидан эъзозлаб келинган Каъбани бузиш ҳамда Макка халқининг муҳаббатини калисога қаратиш эди. Шу сабабли тоифликларнинг таклифини қабул қилди. Тоифликлар йўл кўрсатувчиликка Абу Риғолни бердилар.
Абу Риғол Тоиф— Макка йўлини беш бармоғидек яхши биларди. Кўп карвонларга йўл кўрсатувчилик қилган эди. Бу сафар эса, Каъбани бузиш учун кетаётган лашкарга йўл кўрсатишига тўғри келди...
Ажабо, бу хизмати эвазига нима берар эканлар? Хизмат ҳақи масаласида ҳали келишилмаган эди. Ҳақини Абраҳа берармикан ёки тоифликларми?.. Тугашига бир кун қолган бу сафардан яхшигина даромад олишни умид қиларди у.
Балки бир энг зотдор туянинг соҳиби бўлар. Олтмиш минг кишилик лашкарга йўл кўрсатувчилик қилиш чакана хизмат эмасдир ахир!..
Аммо... бу не ҳол? Абу Риғолни тўсатдан чидаб бўлмас бир тутқаноқ тутди. Икки дақиқа мобайнида ич ичидан келган кучли оғриқ уни типирчилатиб қўйди ва ниҳоят, ўтиб кетди. Бу оғриқ яна бир бор рўй бсрса, Абу Риғол бардош бсролмасди.
Турди, ўнгу сўлга юрди. Лашкар сафида келган Маҳмуд исмли ўргатилган баҳайбат филнинг ёнига борди. Улуғ ҳайвон ҳисобланган боншқа филлар бу ҳайбатли филнинг олдида болачасидек кичик кўринар эди. Абраҳа Каъбани мана шу баҳайбат филга буздирмоқчи эди.
Абу Риғол бир неча дақиқа бу филни томоша қилди. Бир парча ҳам булут кўринмаган осмонга боқди. Самодаги беҳисоб юлдузлар унга таниш кўринди. Йиллар давомида карвонларга йўл кўрсатувчилик этган Абу Риғол бу юлдузларга қараб юрар, у юрган йўлларни ксчалари анна шу юлдузлар ёритиб турар эди.
У яна юрди, чодирга кирди, ўтирди. Қўққисдан тағин ичи санчди. Абу Риғолнинг вужуди шу даражада азоб бериб оғридики, тирноқлари билан беихтиёр тупроқни чангаллаб қолди.
Қинидан чиқиб кетгудек бўлган кўзлари, буришган башараси, тишларининг орасида қисилиб қолган тилини кўрган одам қўрқиб кетган бўларди. Абу Риғол ерда юмалаб, типирчиларди.
Бўғзидан ўқтин ўқтин чиққан бўғиқ инграшларни ухлаб ётганларнинг биронтаси эшитмади. Беш дақиқалар чамаси вақт ўтгач, Абу Риғолнинг ҳаракатлари секинлашди ва, ниҳоят, вужуди ҳаракатсиз, тинчиб қолди.
* * *
Эрталаб уйғонгач, юриш тараддудини кўрар эканлар, лашкарга эълон эшиттирилди.
Абраҳа бир кунлик истироҳат берган эди. Сабаб— Каъбага яқинлашиб қолганликлари бўлди.
Яхшилаб дам олингач, сўнгра Каъбага ҳужум қилиниши билдирилди. Ўрнидан турганлар яна такрор ётдилар. Тоза ҳаводан симириб, ҳамроҳлар ўзаро суҳбатга берилдилар.
Абу Риғолнинг нонуштасини келтирган одам унинг ҳали ҳам ўрнидан турмаганини кўрди.
У юзтубан ётар, қўли нарироқдаги бир нарсани олмоқчи бўлгандек узалган эди. Келган одам уни уйғотмоқчи бўлди:
— Ўлганмисан нима бало, тур, эй Абу Риғол!
Абу Риғолнинг танаси қимирламасди. Аскар хайрон бўлди. Сўнгра бақира кетди:
— Ўлибди, ўлибди!
— Ким ўлибди?
— Абу Риғол ўлибди — дея титрарди ҳалиги аскар. Бир соат ичида олтмиш минг кишилик бутун лашкар бу нохуш хабардан воқиф бўлди.
Абраҳа нонуштасини битиргач, хизматкори унинг қулоғига пичирлади:
— Нима, Абу Риғол ўлибдими? Абраҳа ишонмади:
— Алжирама, кечгача олдимда эдику?!
— Султоним, ўлганлиги аниқ.
— Бориб ўзинг кўриб келчи. Бўлар-бўлмас миш-мишларга ишонаверасанми?
Хизматчи чикди. Қайтиб келиб, биргина сўз айтди:
— Ўлибди.
Абраҳа «бўлиши мумкин» дегандек, бошини қимирлатди ва:
Зотан, биз ҳам қарийб Маккага келдик. Сўнгра буюрди:
— Чуқур қазиб, ўликни кўминглар!
Абраҳа филбон Асвад ибн Мақсудни чақириб, унга бир неча суворий берди ва Маккага жўнатди. Асвад Макка томонга бориб, у атрофдаги туяларни ҳайдаб келтирди. Бу туялар орасида Макка раиси Абдулмутталибнинг икки юз туяси ҳам бор эди.
* * *
Макка халқи Муғаммисда тўхтаган катта лашкарнинг даҳшатидан ўзини йўқотиб кўйди.
Шаҳар катталари Абдулмутталиб раислигида «Доруннадва» деб аталадиган жойда мажлисларини ўтказдилар. Бу қадар катта лашкарга қарши урушмоқ ўлим билан баробардир дедилар. Абдулмутталиб йиғилган маълумотларни мажлис аъзоларига етказди. Мажлис аъзолари лашкар қўмондони билан учрашишга қарор қилдилар.
Шу орада «Доруннадва»га Абраҳанинг элчиси келтирилди.
— Макка раиси ким, мен у билан кўришмоқчиман,— деди элчи.
Йиғилганлар Абдулмутталибга қарадилар. Элчи унга: Яман ҳукмдори Абраҳа сен билан кўришмоқчи — деди.
— Мақсади нима?
— Ҳукмдор: «Мен сизлар билан уруш қилгани келганим йўқ. Фақатгина шу Байтни бузмоқ учун келдим. Агар бизга қарши чиқмасаларингиз, мен ҳам қонларингизни тўкмайман» деяптилар.
Абдулмутталиб қарорни айтди:
—Бизнинг ҳам сизлар билан жанг қилиш ниятимиз йўқ. Кучимиз ҳам етмайди. Урушиш учун сабаб ҳам йўқ.
— Ундай бўлса, ҳукмдорим сени кутмокда.
— Қани, бошла.
Абдулмутталиб ёнига икки ўғлини олиб, ҳабаш лашкари томон йўл олди.
Абдулмутталиб Абраҳанинг чодирига кирди.
Абраҳа умрида бундай одамни кўрмаган эди: Абдулмутталиб узун бўйли, ғоят хушфеъл, юзидан нур ёғилиб турарди. Подшоҳ бирдан юрагининг тез ура бошлаганини ҳис этди. Бу одамга оддий кишилар билан гаплашгандек муомала қила олмасди. Тахтидан тушди. Ерга ўтирди. Абдулмутталибни ёнига ўтқазди. Таржимон воситасида сўради:
— Мендан нима истайсан?
— Одамларинг олиб кетган икки юз туямни қайтариб берилишини истайман.
Абраҳа бу жавобдан ҳайрон қолди. Яна бир бор Абдулмутталибга бошдан оёқ разм солди.
Бирор камчилик тополмади. Эшитган сўзлари бу инсоннинг сўзлари эканлигига ишонмади.
Ўртани сукунат қоплади. Абраҳа, боши эгик, ўйланиб қолди. Кейин таржимонга бир нарсалар дея пичирлади. Таржимон Абдулмутталибга:
— Сени кўриб ҳайбатингдан титраб кетдим. Нақадар виқорли, улуғ одамнинг рўпарасида турганимни тушундим. Аммо сўзларингни эшитиб, фикрим ўзгарди. Бир неча туянгни қайтариб беришимни сўрадинг. Ҳолбуки, мен сен ва ота-боболаринг муқаддас деб келган Байтни бузиш учун келдим. Сен бу Байтни бузмаслигимни сўрайсан деб ўйлаган эдим.
Абдулмутталиб ғоят сокинлик ила:
— Мен туяларимнинг эгасиман. Байтнинг эса, эгаси бор, у ўзи кўриқлаб олади — дея жавоб қилди.
Абраха бу сўздан ҳайратланди:
— Ҳеч ким мени бу қароримдан қайтаролмайди. Сен ҳам, Байтнинг соҳиби ҳам...
Сўнгра ёнидагиларга:
— Бу одамга туяларини қайтариб беринглар — деди. Абдулмутталиб чодирдан чиқиб кетди. Абраҳа ҳайратлар ичида қолди. Бу одамнинг сўзлари ҳеч ҳам оддий сўзлар эмас эди.
Ҳатто Абдулмутталиб бу сафар кўзига яна ҳам ҳайбатлироқ кўринди. Унинг назарида, бу одамни менсимасликнинг сира иложи йўқ; уни менсимасликка ҳаракат қилганларнинг обрўйи тўкилар эди.
Абдулмутталибнинг келишидан кўра кетиши улуғвор бўлди. Ҳақиқатан ҳам бу дашт одами тоғда бўрию қушларни озуқлантиради деганлари рост экан, деб таъсирланди Абраҳа.
Абраҳа унга «Ҳеч ким мени бу қароримдан қайтара олмайди» дер экан, Абдулмутталибнинг сўзлари уйғотган таҳликани билдирмасликка ҳаракат қилди. Катта лашкари ва баҳайбат фили бор эди унинг. Буюк Арабистон юртида унга қарши чиқиб: «Менман сен билан урушадиган!» дейишга журъат этадиган бир мард топилмас эди. Бу ўйлар туфайли ғазаби келган Абраҳа лашкарига берган истироҳат муддатини қисқартириб, эрта тонгданоқ Маккага юришни амр қилди.
* * *
Абдулмутталиб туяларини етаклаб Маккага кириб борди. Макка халқига Абраҳанинг мисли кўрилмаган лашкари ҳақида маълумот берди ва ҳаммага шаҳарни тарк этиб, тоғларга чиқиб кетишни буюрди.
Сўнгра Қурайшнинг кайвонилари билан бирга Каъбанинг ёнига келиб, Байт эшигининг ҳалқасини тутди. Кўзларидан оқаётган ёшлар соқолидан тушиб, кўксига томчилар эди. Оллоҳга юкиниб, маҳзун сас ила дуо этди:
— Оллоҳим, банданг ўз ашё рўзғорини қўриқлашга интилади. Сен ҳам ўз мулкинг— Байтингни қўриқла. Уларнинг хочлари, куч қувватлари сенинг қудратинг устидан асло ғолиб келолмайди. Агар уларнинг хоҳиши бўйича бизни улар билан қибламиз олдида ёлғиз ташлаб қўйсанг, бу ҳам сенинг ишингдир.
Абдулмутталиб шу сўзларни айтар экан, ёнидагилар ҳаяжон ичида «Омин» дедилар.
Кўнгиллардан чиқаётган ниёзлар олий даргоҳга юксалар, бутун Макка халқи Абу Кубайс тепаларида қўл очиб, бу дуоларга жўр бўлишар эди.
Кейин юзта туя келтирилиб, қурбонлик учун нишон урилди ва Каъбанинг ёнига кўйиб кетилди. Каъбага ҳужум қилганлар бу ҳайвонларни сўйиб есалар, бу ноҳак ҳаракатлари учун Оллоҳ улардан интиқом олади, деган тушунча билан шу иш қилинди.
Абдулмутталиб ва шериклари Каъбани асл соҳибга омонат этиб топширгач, тоғларга қараб кетдилар ва душманнинг шаҳарга келишини пойлай бошладилар.
* * *
Абраҳа ярим кечада уйғонди. Кўзлари чодирнинг тепасига тикилган эди. Нафас олиши тезлашди. Юраги ҳам тез ура бошлади. Зеҳнини ҳали ҳам ўша сўзлар эгаллаб олган эди: «Мен туяларнинг эгасиман. Байтни эса, эгаси қўриқлаб олади». Бу сўзларни айтган одамдаги матонат унга қаттиқ таъсир килган эди. Араб диёрида тўплаш мумкин бўлмаган улуғ бир лашкарнинг бош қўмондони, Яман мамлакатининг подшоҳи бўла туриб, айтилган бир жумланинг таъсиридан ҳеч қутулолмас эди. Бу жумла узоқдан келаётган ва яқинлашган сари кучаяётган бир портлаш каби даҳшатли эди. У яқинлашган сари Абраҳа чайқалар, қаттиқ зарбалар билан руҳини остин устин этар эди. Нихоят, чидаёлмаслигини англади ва ўрнидан калқиб, ташқарига чикди.
Муҳаррам ойининг ўн олтиси арафасида катта баркашдек кенгайган ой бутун ҳашамати ила жаҳонни томоша қилмоқда эди. Инсон кўзини безовта этмайдиган энг тотли ёруғлик эди бу.
У атрофга нур сочиб турарди.
Бундай кечада ойнинг шундай ҳолини кўрган одам фақат ҳузур қилади ва руҳи дам олади.
Абраҳа олтмиш минг кишилик лашкарини бир сидра кўздан кечирди. Бу даҳшатли куч унинг биргина буйруғи билан ҳаракатга келади. Бу лашкар билан фақат Каъбани тугул, балки бутун Маккани вайрон этиш қийин иш эмасди. Бу лашкар билан бутун араб оламини тиз чўктирса бўларди. Кеча Абдулмутталиб: «Байтни эгаси кўриқлаб олади» деб ўртага солган ғулғула энди ниҳоят эрталаб ариса керак. Бугунгача барча арабларнинг қалби боғланган Каъба хароб этилажак, қарши чиққанларнинг калласи кетажак. Араб олами бугунга қадар бундай лашкарни кўрмаган эди. Бу лашкар араблар тушларида ҳам рози бўлмайдиган катта ишни бажаради— асрлардан бери муқаддас деб топиниб келинган Каъба салтанатига сўнгги нуқта кўяди.
Абраҳа анчагача шундай ўйлар билан лашкарини томоша қилди. Чодирига қайтар экан, ўзига ўзи шундай дерди:
«Сўнгги сўз эртага. Ҳа, охирги сўзни Абраҳа айтадими ёки Байтнинг эгасими, эртага кўрамиз».
Ётди. Кўзларини юмиб, Сано шаҳрида қурдирган муҳташам калисосини хаёлига келтирди. Билқиснинг саройи қолдиқларидан кўчириб олинган мармарлар ва энг ноёб дарахтларнинг ёғочлари билан безаб қурдирган калисосини севмаган инсон қолмаган эди.
Ниҳоятда баланд, кенг, ҳашамли, мустаҳкам бир калисо бўлган эди у. Бунинг учун беҳисоб давлат харжланган, сон саноқсиз одам ишлатган эди. Аммо, ҳайҳотки, ялангоёқ араблар бу калисони мақбул кўрмай, яна ўз Каъбаларига рағбат кўрсатавердилар. Бундан ғазабланган Абраҳа бир куни Яман тужжорларидан сўради:
— Маккадаги Каъбани кўрдиларингми?
— Албатта, султоним, бир неча маротаба кўрдик.
— Хўш, у каттами ёки меники каттами?
— Сизники катта, султоним.
— Қай бири гўзал— Каъбами ё мен қурган калисоми?
—Сизники гўзал. Каъба— тошлардан қурилган тўрт девордан иборат бир бино. Устига латта тортиб қўйилган, атрофида юзлаб бутлар йиғилган бир ибодатгоҳдир. Қуруқ ва иссиқ, атрофи тоғлар ила ўралган бир водий. Суви жуда оз. Яқиндагина Макка раиси Абдулмутталиб бир қудуқ қаздирди. Бу қудуқ илгаридан мавжуд бўлган, аммо кўмилиб, унутилган экан. У одам қайтадан очибди. Шу қудуқнинг суви жуда ширин ва битмас туганмасдир. Арабларнинг бу қудуққа рағбатлари кучли.
— Хўш, менинг калисоим муҳташам бўлса, нега араблар ўша тош иморатга бунчалик кучли муҳаббат кўядилар?!
— Султоним, бу Байт уларга катта боболари Иброҳим пайғамбардан қолган. Ўша вақтлардан бери муқаддас ва муборак ҳисобланади. Тош учун эмас, ўша пайғамбардан қолган қудсий мерос ва омонат бўлгани учун бу Байтга шу қадар қаттиқ боғланганлар.
— Тушунарли. Демак, токи у Байт мавжуд бўлар экан, менинг калисоимга рағбат қилинмайди, шундайми?!
Одамлар кетгач, Абраҳа отини ҳозирлашларини буюрди. Калисога бориб, уни тўйиб тўйиб томоша қилмоқчи эди.
Калисога яқинлашгач, шовқин суронга дуч келди. Калисо хизматчиларининг юзларида қўрқув излари намоён эди. Худди улар подшоҳнинг ташрифидан норози каби. Қандай воқеа юз бергани бирор дақиқа ўтгач, маълум бўлди. Хушбўйлар таратсин, дея атирлар, мушку анбарлар септирган калисосига бир одам ҳожат чиқариб кетибди! Буни эшитган Абраҳа дабдуруст ўзини тушдами ё ўнгдами эканлигини билолмай қолди.
— Қўлимни тишлачи?
— Ие, султоним, бу нима деганингиз?!
— Тишла, қаттиқ тишла! У одам буйруқни бажарди.
— Бўлди, етар.
Ҳа, бу туши эмас, ўнги эди. Юзи қўрқинчли даражада ўзгарди. Хизматчиларнинг ранглари оқарди ва бошлари устида ўлим шамоли эсаётганига шубҳалари қолмади.
— Бу қандай разолат?! Сизнинг бу ердаги вазифангиз нима?!
Бошлари эгилди. Жавоб бермадилар.
— Тезда қидирилсин!
Зиёратчилардан бири:
—Султоним, эрталаб Кинана қабиласига мансуб бир одамнинг бу ердан чиқаётганини кўрдим.
Унинг сўзлари тўғри эди. Уша Кинана қабиласи кишиси бу қилғилиқни қасддан қилган.
Каъбанинг обрўйини синдириш мақсадида қурилган калисога нисбатан арабларнинг қараши шундай. Яъни, «араблар учун бу калисо кенг ва чиройли бир ҳожатхона бўлиши мумкин, холос» демоқчи бўлган.
Абраҳа бу гапга бутун қалби ила ишонди. Чунки Яман диёрида яшовчи ҳеч бир одам бу ишни қилишга журъат этолмасди.
Кинаналикни бошқалар ҳам кўришган эди. Қидирдилар, аммо тополмадилар. Топилса ҳам, фойдаси йўқ эди. Чунки бу ишни у қилмаганида ҳам, бошқа бирови қилган бўларди.
Абраҳа калисодан чиқар экан, саройдаёқ зеҳнига жойлаштириб қўйган «Каъбани бузиш» режаси янада кучайди ва бу ниятимни муқаррар амалга ошираман деб онт ичди. Бир томондан, мақсадини қўшни Ҳабаш ҳукмдорига билдириб ёрдам сўради; иккинчи томондан, ўз лашкарини юришга тайёр бўлишга буюрди. Ҳабашистондан келган ёрдамчи аскарлар билан бирга «Маҳмуд» лақабли улкан фил ҳам бор эди.
Шундай қилиб, жами ҳисоби олтмиш мингга етган лашкар билан йўлга чиқди. Йўлда бир қанча қабилалар унга бўйсунди. Булардан Шахдон ва Нахис қабилаларининг раиси Нуфайл ибн Ҳабибни ўлдирмоқчи бўлган эди, йўл кўрсатувчилик қилиш шарти билан ўлдирмади. Узоқ давом этган сафардан сўнг Муғаммис деб аталган жойга, Абу Риғол ўлган жойга етиб келди...
Абраҳа ётоғида ўтган кунларни ўйлаб ётар экан, тонг отай деб қолган эди. Енгил бир уйқу босди, аста секин юмилган кўзлари уйқуга таслим бўлди.
* * *
Абраҳа яхши ухлади. Тонгга қадар паришон ҳолга келган зеҳнини охири уйқу элтиб, ором олди. Кеч уйғонди. Нонушта асносида ҳаяжонини яшира олмади. Дарҳол лашкарга юришга амр берди. Сафнинг энг олдидан улкан фил жой олди. Йўғон бақувват хартуми билан Каъбани йиқитиши кутилмокда эди. Араблар балки у Байтни сўнгги маротаба тавоф қилиб видолашаётгандирлар.
Тайёргарликлар тугади. Бу орада Нуфайл ибн Ҳабиб филга яқинлашиб: «Эй Маҳмуд, чўк. Соғ саломат келган жойингга қайт. Чунки сен Оллоҳ ҳаром қилган, қўл теккизилмоғи манъ этилган ҳудудда турибсан» дедида, жуда тезлик билан тоққа қараб чопиб кетди.
Абраҳа ҳозирланган отига минди ва юришга буйруқ берди. Филнинг эгаси Унайс филга юришни амр қилди. Аммо фил ётган жойидан қимирламади. Унайс қўлидаги таёқ билан филни енгилгина урди, жонивор барибир қимирламади. Яна урди, яна урди, ҳеч турадиганга ўхшамади. Абраҳа отининг устида виқор ила туриб, филнинг ўрнидан қалқишини кутмокда эди.
Ниҳоят, сабри тугади:
— Тезроқ турғаз бу ҳайвонингни! — деб бақирди.
Унайс буйруқни бажармоқ ниятида таёқни бор кучи билан филга урди. Бироқ бунинг ҳам натижаси бўлмади.
— Аҳмоқ, филни шунақа тарбиялайсанми?
— Ҳеч бундай одати йўқ эди, султоним, унга нима бўлганини тушунолмаяпман.
Ёрдамчиларни ҳам чақириб, филни биргаликда турғазмоқчи бўлдилар. Лекин на ёрдамчиларнинг ғайрати, на Унайснинг пешонасидан оқаётган терлар ва на танасига урилган зарбалар жониворни жойидан қимирлата олди. Абраҳа асаби бузилиб, жиғибийрон бўлиб, нима қиларини билолмай қолди. Борган сари ғазаби ошган Абраҳа кўлидаги найзасини филнинг бурнига санчди. Бурнидан қон отилиб чиқди, ҳайвон ўрнидан сакраб турди. Бироқ олдинга қадам ташламади.
― Нариги томонга бурчи — деди бириси филбонга.
Шунда ўнгга ўгирилди. Абраҳа кулимсиради. Чунки фил юра бошлаган эди. Орқага юрди, чапга қайрилиб юрди. Қайсарлиги тугагандек эди. Аммо Каъба томонга йўналтирилган заҳоти фил турган жойига михлангандек бўлди қолди. Макка томонга бир қадам ҳам қўймади.
Яна ўнгга, чапга, орқага юргизиб кўрдилар, юрди. Макка томонга эса, қайрилар эдию, ҳеч юрмасди.
Шу вақт Абраҳанинг зеҳнида чақмокдек бир овоз чақнади: «Мен туяларнинг эгасиман. Байтни эса, эгаси қўриқлаб олади». Демак, филнинг Макка тарафига қадам ташлай олмаётгани Байтнинг кўринмас соҳибига алоқадор бир ҳикматданмикан! Энди Абраҳанинг олдида икки йўл турарди: ё филни бу ерга ташлаб, лашкар билан Маккага ҳужум қилиш, ёки бутун лашкарни олиб ортга қайтиш. Аммо шунча азиятлар Макка остонасига келганда орқага қайтиш учун чекилдими? Бу муаззам лашкар катта мақсад билан тўпланган, ахир. Абраҳа филни шу ерда қолдириб, олға юришга қарор берди.
Шу вақт уфқда пайдо бўлган бир тўп қора нарса эътиборини тортди. Бу қора борган сари яқинлашиб келаётган қушлар тўдаси эди.
— Бу томондан ҳам келаётирлар.
Абраҳа ўгирилди. Ўнг томондан ҳам бир тўда куш яқинлашмоқда эди.
— Қалдирғочга ўхшайди.
— Йўқ, булар абобил кушларидир.
― Қаранглар, бу тарафдан ҳам келаётирлар.
— Демак, ҳаммаси бизнинг устимиздан учиб ўтишади.
― Устимизни ишқилиб ифлос қилишмасинда... Фил эсдан чиқиб, лашкар ҳар тарафдан учиб келаётган қушларга тикилиш билан овора эди.
—Умримда кўрмаганман бунақасини.
—Орқа томондан ҳам келаётирлар қуш қурмагурлар.
—Толеи бор биронтамизнинг бошимизга нимадир ташлаб кетар.
— Э, толеъ бизда нима қилсин...
Қушлар жуда яқинлашиб қолди. Лашкарнинг устига келди. Шу пайт бир фарёд эшитилди:
— Онажон, вой-дод!.. Бирин кетин оҳу фарёдлар ортаверди.
Қўлини ушлаган одамга қарадилар. Билаги тешик, қон отилиб чиқарди. Нўхатдан кичик, мошдек келадиган, пишган ғиштнинг ушоғи сингари қаттиқ бир тош бор эди қўлида.
— Нима бўлди, оғайни?
— Ким отди сенга?
Аммо бу саволни бердилару ўзлари ҳам бақира бошладилар. Чунки кушлар тепадан ёғдираётган тошлар уларга ҳам насиб этган эди. Метин тошчалар дуч келган одамнинг вужудини тешиб юбораверди.
Икки дақиқадан кейин бутун бошли лашкар нима қи ларини билмай, шошилиб қолди. Ерда типирчилаётганлар, у ёқдан бу ёққа қочаётганлар, қўлига тушган нарсани ўзига қалқон қилиб сақланишга бехуда уринаётганлар ва жигарлари узилаётгандек бўкираётганлар сон саноқсиз эди.
Лашкар қаерга қочишини билмай сарсон ҳолда:
— Нуфайл... Нуфайл... — деб бақирар эди. Нуфайл худди шу воқеалар содир бўлишини олдиндан билгандек қочиб кетиб, жонини сақлаб қолган эди. Нуфайл уларга қутулиш йўлини кўрсатадигандек, уни қидираётган эдилар. Лекин энди кеч. Қудрат қўли билан отилган ўқлар ёйдан чиқиб нишонга теккан эди. Каъба соҳибининг тенгсиз қудрати олдида улуғвор лашкарнинг тиз чўкишдан ва бу мусибат қаршисида фарёд чекишдан бошқа чораси қолмаган эди.
Абраҳа бир оз аввал завқ билан томоша қилган қушларн инг энди қай тахлитда устларига фалокат ёғдираётганини кўриб, барча режалари пучга чиққанини, жон сақлаб қолиш чорасиниизлашдан ўзга йўли қолмаганини сезди. Кўз ўнгида ҳайбатли ва нуроний қария пайдо бўлгандек бўлди. У туяларини олиб кетишга келган ва Каъбани ҳақиқий эгасига топширган Абдулмутталиб эди. «Мана, кўрдинг. Каъбанинг соҳиби мулкини шундай муҳофаза қилади» дегандек бўлди унга.
Отидан тушмоққа уринди. От унинг тушмоқчи бўлганини билгандек, чўкди. Аммо у қушлар ёғдираётган тошлардан бир нечаси теккани учун мажбуран чўккан эди, буни Абраҳа англади. Шўрлик отга теккан тош унинг бутун вужудини тешиб ўтган эди. Абраҳа чодирга қараб чопди. Аммо тиззасида бирдан пайдо бўлган кучли оғриқ уни жойига михлаб қўйди.
Бошқа бир тош эса, қўлини тешиб ўтди. Энди қутулишнинг иложи йўқлигини англаб етди.
Осмон маҳшар қадар тўполон эди.
Қалдирғоч катталигидаги беҳисоб қушлар тўда тўда бўлишиб учиб ўтишарди. Ерда жон бераётганлар, ўлганлар қалашиб ётарди. Дод фарёдлар, инграшлар мудҳиш шовқин ҳосил қилди.
Беш дақиқа ўтар ўтмас майдонда тик турган бирон жон қолмади. Барчаси ўрилган буғдой боғлари каби ерга ястандилар. Ҳар бирининг танаси илма тешик бўлиб кетган.
Қушлар бутун лашкарни шу тарзда маҳв этгач, аста секин тарқала бошладилар. Аммо лашкар орасида унинг тарқалаётганини кўрувчи бирон одам зоти қолмаган эди. Аксарияти ўлган, баъзилари жон бермокда эдилар.
Бир қисм аскарларнинг тақдирига ажал битилмаган, бу мудҳиш манзаранинг шоҳиди сифатида тирик қолишлари истанилган эди. Улар Абраҳанинг бошқалар сингари бадани илма тешик ҳолда ётганини кўрдилар. Эмаклашга ҳам ҳоли йўқ эди унинг. Қаеридан ушласалар тўкилиб кетаман дерди. Бир матога солиб, соғ қолган туялардан бирига юкладилар ва Сано шаҳри томон йўлга тушдилар.
Абраҳа ора сира: «Ҳали келмадикми?» деб сўраб қўяр эди.
Бу йўл унга дунёни етти марта айланаётгандек жуда узун кўринди. Ниҳоят, олисдан Сано шаҳрининг хурмозорлари кўриниб, мужда берилди. Лекин Абраҳага бу хабарни эшитиш насиб этмади. Чунки ажали етиб, дунёдан ўтган эди.
Оллоҳнинг Байтини вайрон қиламан деб йўлга чиққан Абраҳа ҳаётининг сўнгги кунларини ҳеч вақт хаёлига келтирмаган шундай сафолат ичида тамомлади.
Байтуллоҳга қарши очган урушида аччиқ мағлубиятга учради.
Мисли кўрилмаган катта бир лашкарнинг қўмондони ва Яман султони бўлмиш Абраҳага қасамини амалга ошириш насиб этмади, балки мағлуб ва паришон ҳолда жасади Санога қайтиб келди.
Умрининг сўнгида илма тешик вужуди чириб, сасий бошлаган, ўзидан ўзи жирканадиган ҳолга тушган эди у. Яшаган тақдирда ҳам, ҳаёти ўзи учун, уни олиб келганлар учун туганмас бир фалокат бўлур эди.
Абраҳанинг ўлганини эшитганларнинг юзларида «Хайрият қутулдик» деган маънода мамнуният балқиб турарди.
* * *
Абдулмутталиб ва яқинлари лашкарнинг келишини кутар эканлар, устларидан тўдалашиб ўтган беҳисоб абобил қушларининг қайси амрга биноан учиб кетаётганидан бехабар эдилар.
Қушларнинг лашкар устида қора булутдай тўдалашиб айланишганини ва сўнгра кўп вақт ўтмай тарқалиб кетишганини кўрдилар, холос.
Неча кундир ҳаяжон ва қўрқув ила кутилган душман аскарлари Маккага ҳужум қилмадилар. Бир неча киши яширинча хабар олиб келиш учун йўлга чиқди. Йўлда бир кўр одамга дуч келдилар. Судралиб юрар эди у. Маълумот олиш мақсадида сўроққа тутилган бу одам филобон Унайс эди. Бўлиб ўтган барча воқеаларни ундан билдилар.
Абраҳага ва лашкарига берилган бу жазо барча арабларнинг Каъбага бўлган муҳаббат ва ҳурматларини янада орттирди. Унга қарши чиққанларнинг мутлақо мағлуб бўлишига энди ҳеч шубҳа қолмаган эди.
Абобил қушлари воситасида Абраҳа ва лашкарига муҳаррам ойининг17-кунида (феврал ойининг охирида) берилган жазо кўп йиллар инсонларнинг хотирасида қолди. У йилга «Фил йили» маҳв этилган лашкарга «Асҳоби фил» рўй берган бу воқеага эса, «Фил воқеаси» дея ном берилди.
Абобил қушлари учиб кетгач, осмон қузғунлар билан тўлди. Йилларча есалар ҳам тугамайдиган хазинага рўбарў бўлган бу йиртқич қушлар севинч ила қийқирганча роса байрам қилдилар.
Бу дахшатли манзарани маккаликлар ҳам кўрдилар. Абобил қушлари отган тошларни хотира ўлароқ олиб кетиб, фожиали манзарани кўрмаганларга кўрсатдилар. Кўрганлар ҳайрон бўлишар, бу қадар кичик тошлар билан инсонларнинг бадани илматешик бўлганига, улуғвор лашкарнинг кунфаякун этилганига ҳеч ақллари бовар қилмас эди. «Нима бўлганда ҳам Оллоҳнинг берган жазоси» дея тасалли топгандек бўлдилар.
Кейин осмон қора булутларга тўлди. Чақмоқ чақди. Челаклаб қуйган шиддатли ёмғир ёғиб, селга айланди. Ёмғир ва сел ёғиб ўтгач, қузғунлар унда бунда ётган бирикки жасаддан бошқа жасад тополмадилар.
Бу ҳодисадан таъсирланган шоирлар шеърлар битдилар. Оллоҳ номига қурбонликлар сўйилди. Каъба тавоф қилинди. Асли маккалик бўлган қурайш қабиласининг бошқа қавмлар олдидаги эътибори янада кучайди. Уларни «Аҳлуллоҳ» (Оллоҳнинг дўстлари) деб атай бошладилар.
«Фил воқеаси» кўп йиллар мобайнида тарихнинг бошланғичи ўлароқ ҳисобланиб келинди.
* * *
Маҳмуд лақабли баҳайбат фил Нуфайл ибн Ҳабибнинг ҳурмати учун чўкмаган эди. Унга Каъба томон қадам босмаслик буйруғи илоҳий даргоҳдан келган, Маккага борадиган йўл унга ва ортидаги лашкарга илоҳий тақдир ила беркилган эди.
II
МАВЛИДИ НАБАВИЙ
(Саодатли таваллуд)
«Асҳоби фил» маҳв қилинган вақтларда Абдулмутталибнинг севимли келини Омина она бўлиш арафасида эди. Лекин унда хомиладор аёлларда кўриладиган ҳолатлар негадир йўқ эди.
Ўзи ҳам ҳайрон эди бунга. На ранги ўзгарди, на кўнгли айниди ва на қусди. Қорнидаги боланинг борлигини ва оғриғини ҳам ҳеч ҳис қилмасди.
— Омина, сен ҳеч ҳомиладорга ўхшамайсан — деб ҳазиллашиб қўйишарди аёллар.
Абдулмутталиб келинлари ичида кўпроқ Оминани яхши кўрарди. Бунинг бир сабаби севимли ўғли Абдуллоҳнинг омонати эканлиги эди. Қабила раислари ҳам олдида ҳайиқиб турадиган Абдулмутталиб ўзининг салобатига, кексалиги, катта обрўэътибор эгаси эканига қарамасдан, хонасига кирган Оминани ўтирган жойида кутиб олишга кўнгли бўлмай, ўрнидан туриб ва ҳурмат ила:
— Кел, қизим — дерди.
— Отажон, овора бўлманг, турманг — дерди Омина.
— Менинг келиним ҳар қанча ҳурматга лойиқ. Ҳурматингни жойига қўёлмасам хафа бўламан.
— Мен уяламан, отажон.
— Мен ҳам сени ҳурмат қилмасам, уяламан, қизим. Қўявер мени, умрининг сўнгги дамларини яшаётган бу қари чол билганини қилаверсин. У вақт Омина ҳеч нарса дея олмас, бироз қизарган юзлари кулимсирар, боши эгилар эди.
Омина кўзи ёрийдиган кунгача ҳомилали эканини билмай бемалол юрди.
* * *
Судралиб келган бир кўр киши Абдулмутталибнинг эшигини тақиллатди. Ичкаридан бола чиқди:
— Ким керак? — деди.
Кўр одам:
— Икки кўзи билан икки оёғини бериб, ўзи соғ қолган бечорага раҳм қилинг — деди.
Бола кўр кишини дарров ичкаридагиларга айтди. Абдулмутталиб ўрнидан туриб, «Қарайчи» деб уйдан чиқди. Келган одамни кўргач, дудоқларидан беихтиёр «Унайс» исми чиқди. Икки ҳафта аввал рўй берган воқеа эсига тушди. У даҳшатли кунда соғ қолганлардан бири шу филбон Унайс эди.
— Кел, эй Унайс.
— Қорним оч, эй Абдулмутталиб. — Унайс хотиржам гаплаша олмасди. Ўша ҳодисанинг даҳшатидан қаттиқ ларзага тушгани боис аҳволи шундай бўлиб қолган эди.
— Эшигимиз сен учун доим очиқ, эй Унайс.
— Аммо мен уялаяпман, жуда уялаяпман.
— Қани, ичкари кирчи.
Унайс олдига дастурхон ёйилди. Таом қўйилди. Унайс овқатланар экан:
— Биз сизга бундай муомала қилмаган бўлар эдик — деди.
— Ундай дема, Унайс. Балки, сизлар биздан кўра яхшироқ муомала қилган бўлар эдингизлар.
Унайс оғзидаги луқмани ютгач, Абдулмутталибга қараб:
— Бизнинг сизларга қандай муомала қилганимизни билмаган қолдими? Сизлар бизга ҳеч қаидай ёмонлик қилмаган бўлсаларингиз ҳам, мингларча аскар билан ҳафталаб пиёда юриб келиб, устларингизга хужум қилмоқчи бўлдик. Ҳолбуки, сизлар бизни билмас эдингизлар, биз ҳам сизларни билмаган эдик. Аммо маҳв бўлдик. Оллоҳ маҳв этди бизни. Биз шунга лойиқ эдик.
Сизлар шундай мақсад билан бизнинг тарафларга борганингизда эди, сизларга бир ютум сув, бир дона хурмо бермасдик. Аммо сизларда чин инсонлик бор, меҳру оқибат, хайру саҳоват бор. Мени меҳмон қилаётирсизлар. Абдулмутталиб, сен ўша, Абраҳанинг ёнига борганингда, сўзингни эшитган эдим.
— Нимани?
— Водийда инсонлар, тоғларда йиртқич қушлар сенинг дастурхонингдан овқатланишини.
— Қўй уларни, Унайс, ўзингдан гапир, ўша куни нима бўлди?
— У куни... Ҳа, у куни момақалдироқ чақмоқ чаққандек бўлди. Нима ҳодиса юз берганини билолмай қолдик. Лашкаримизга, куч қудратимизга ишонган эдик. Каъбани бузишга, йўлимизни тўсганларни эса, қириб ташлашимизга мутлақо ишонардик. Ҳеч қандай кучқудрат бизнитўхтата олмайди, деб ўйлаган эдик. Оллоҳ бизни шу кичкина қушлар отган кичик тошлар билан маҳву паришон этиб қўя қолди. Ўзимизни дунёнинг ҳокими деб ўйлардик, аммо кўз очиб юмгунча, ўрилган буғдой боғлари каби, терилиб қолдик.
Унайс охирги луқмани ютаркан, сўзида давом этди:
— Мен филнинг ўрнидан турмаганини кўрибоқ, бу ишда бир ҳикмат борлигини тушунган эдим. Ўшанда: «Қайтишингиз керак. Фил ўзича ётгани йўқ» деган овоз ни эшитгандек бўлавердим. Орқага, ўнгга, чапга юриб, аммо Макка томонга ҳеч юрмаганидан кейин бу ҳол кўринмас бир Кучнинг иши эканини, у қудрат бизни энди ўз ҳолимизга қўймаслигини аниқ билдим. Буни Абраҳага айтмоқчи эдим. Аммо у пайт у осмонларда юрган эди. Ҳеч кимнинг сўзини эшитмас, ҳеч гап қулоғига кирмас бир ҳолда эди. Зотан, орадан кўп вақт ўтмади ҳам. Қушлар етиб келдилар.
— Абраҳага нима бўлди?
— Абраҳани охирги дафъа оти ерда думалаб ётганда кўрдим. Эгаридан туша солиб қочиб бораётган эди. Орқасидан: «Йигит бўлсанг, қочма, Абраҳа, бошимизга бу балони сен келтирдинг, лаънати!» деб бақирдим. Оёқларимда тура олмасдим. У ҳам ерга чўкди. Энг охирги кўрган манзарам шу бўлди: бирдан дунё қоронғулашганини ҳис қилдим, ҳолбуки, кўзларим кўр бўлган экаи. Ундан кейин ким нима бўлганини билмайман. Чунки ҳамма ўз жонини сақламоқ дардида ҳар тарафга қочар, фарёд қилар эди. Бирон киши бошқа бирини ўйлайдиган замон эмас эди. Ора сира Абраҳага ёғилаётган лаънатлар эшитиларди. Мен ҳам жўр бўлиб лаънатлашга киришдим. Аммо бақир чақирларимизнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ эди!.. Сўнгра судралиб судралиб, қаерга кетаётганлигимни ҳам билолмай, у лаънати майдондан узоқлашдим. Мана, кўриб турганингдек, умримнинг поёнини тиланчилик билан ўтказяпман.
— Фил нима бўлди?
Филга нима бўлганини сира билмайман. Шундан кейин Унайс ўрнидан турди:
— Оллоҳнинг ҳимоясида эканлигингизга аминман. Бу Байт ҳам, ҳеч шубҳа йўқки, Оллоҳнинг уйидир —деб хайрлашиб кетди.
— Яна келгин, кутамиз, эй Унайс, истаган вақтингда кел — деди Абдулмутталиб.
* * *
«Фил воқеаси»дан эллик икки кун ўтган, рабиулаввал ойи нинг ўн биридан ўн иккинчисига ўтар кечаси.
Эрон ҳукмдори Хусрав уйқуда экан, бирдан сакраб ўрнидан турди. Ер мудҳиш тарзда ларзага келган эди.
Атрофни кўздан кечирди: ҳеч ўзгариш йўқ. Аёли ҳам ўша силкинишдан уйғониб кетган эди. Туш кўрибмиз, шекилли, деб яна қайтиб ётдилар. Аммо ухлай олмадилар. Чунки ташқарида одамларнинг овозлари, ҳайқириқлар эшитилар эди. Бу орада хизматчи эшикни тақиллатди.
— Нима бўлди?
— Сарой йиқилди, султоним, ҳолимиз хароб!.. Хусрав ётоғидан сакраб турди, апил тапил кийинди.
Ҳақикатан ҳам саройнинг бир қисми харобага айланган эди. Қуббалар чўккан, деворлар қулаган эди. Вайрона остида қолган бир хизматкор бор овози билан додларди.
Яшаб бўлмас ҳолга келган саройнинг атрофидаги уйларга ажабки, унча зарар етмабди.
Эрталаб бу сирли воқеа ҳақида берилган маълумотда ўн тўртта миноранинг йиқилгани қайд этилди.
Хусрав тушдан сўнг вазирларини мажлисга чақирди.
* * *
Эронликларнинг муқаддас оташгоҳлари ҳам бу тунда ғалати воқеаларга дуч келди. Бу ер уларнинг ибодатхоналари бўлиб, минг йиллардан бери ҳеч ўчмаган шу оловга сиғинишар эди.
Ўчоқчилик вазифасини бажарадиган киши динига бўлган ҳурмати юзасидан ҳамда подшоҳдан қўрққанидан у оловни тинмай ёқар эди. Ёлғиз вазифаси оташни сўндирмаслик, доим ёқиб туриш эди. Ора сира қипқизил ўт шаклига келган оташга ўзи ҳам сажда қилиб олар, унга ёлворар, бандалик қилар, кейин эса, йиғиб қўйган ўтинларидан бир икки дона ташлаб қўяр эди.
Неча йиллардирки, вазифасини муҳаббату ихлос билан бажариб келарди. Агар олов ўчиб қолгудек бўлса, оқибати яхши бўлмаслигини ўзининг исмидек яхши биларди. Ҳатто унинг ва барча оташпарастларнинг эътиқодича, оловнинг ўчиб қолиши Тангрининг яшамаслигини исташ деган гап эди. Ҳар борада Тангрига қарздор бўлганидек, уни яшатмоқ оташпараст хизматкорнинг бурчи эди.
Атрофидаги одамлар сингари унинг фикрлаши ҳам бу эътиқод доирасидан чиқмасди:
«Демак, мен олов ёқишни канда қилсам, Тангри яшамайди» дерди.
Бироқ у: «Ҳаёти менинг қўлимда бўлган Тангри қандай қилиб мени ва бутун оламларни ярата олади?» дея ўйлай олмасди, бундай ўйлашга қобил ҳам эмасди.
Ловуллаб ёнаётган оловнинг устига бир неча боғ ўтинни ҳурмат билан қалагач, кир шолчанинг устига чўкди. Қаланган ўтинлар ёниб битгунга қадар бемалол бир неча соат вақт ўтарди.
Енгилгина уйқу босгандек бўлди. Ҳаво аста секин исий бошлаган бу кунларда тунлари оловнинг олдида ўтириш роҳатижон эди.
Ширин уйқу ила кўзларининг юмилганини ҳис қилди. Бирор дақиқа ўтар ўтмас хуррак ота бошлади.
Неча соат ухлаганини билмайди. Хўрозларнинг қичқириғи уни уйғотиб юборди. Қалаган ўтинларинииг ёнмаганлигига кўзи тушдию ўчоқчи ўрнидан сакраб турди. Ҳолбуки, ўтинларни қалаётганида уларнинг тагида қипқизил оташ бор эди!
«Ҳўл ўтин ташладиммикан» деди ўзича. Ваҳоланки, 6у ерга ҳўл ўтин келмайди.
Ўтииларнинг бари қупқуруқ эди. Устидаги ўтинлар ёнмаганидек, тагидаги оташ ҳам сўна бошлабди. Дарҳол чўғларни ўртага тўплаб пуфлай бошлади. Аммо барча уринишлари зое кетди.
Оташ худди бошқа биров томонидан атай сўндирилаётгандек эди. Бир оз ўтиб, катта оташгоҳда оловдан асар ҳам қолмади.
Ўчоқчи ҳайрон бўлиб, ўрнидан турди. Қўркувдан ранги оқариб кетган эди.
— Ўчди, ўчиб қолди... — деб йиғламсирарди. Оловни ўчириб қўйганлиги учун калласи кетиши аниқ эди. Камида чўғнинг устига ўтқазилади! Шу бўлғуси манзарани тасаввур эта бошлади ҳатто. Турган жойида қотиб тураверди. Ишониб, кўн йиллардан бери сиғиниб келган Тангриси ўчиб, кулга айланган эди. Ниҳоят:
— Ўчиб қолди, ўчди! — деб бақира чақира, саройга томон чопди.
Кўчалар жимжит эди. Унинг бақириғини эшитганлар нима бўлганини билиш учун ташқарига қарадилар ва кўчада «Ёниб битди» дегандек югуриб кетаётган ўчоқчини кўриб, ҳеч нарса бўлмагандек, яна ичкарига— уйларига кириб кетдилар.
Учоқчи ўзининг шовқинидан одамларнинг безовта бўлишларини ҳам ўйламас, «Ўчиб қолди, ўчди» дея бақириб, жинни сингари сарсари чопарди. Саройга етиб боргач, унинг бақир чақирига қулоқ солишга одамларнинг тоқати йўқлигини кўрди: сарой вайрон бўлиб ётарди...
* * *
Эроннинг бош қозиси Мубадон эрталаб уйқудан дили хуфтон бўлиб турди. «Нима бўлди?» деб сўраганларга: «Ҳеч нарса» дея жавоб берди. Нонуштадан сўнг бир маъмур келиб, Хусрав уни туш пайтида ўтказилажак мажлисга чақираётганини айтди.
Мубадон тушга яқин оғир оғир қадамлар ила саройга томон йўл олди.
Ҳусрав шоҳ раислигида ўтказилган йиғилишда саройнинг ўн тўрт минораси йиқилгани маълум бўлди. Ҳусрав:
— Сарой худди тамалидан бузилгандек бўлди, бу даҳшатли ҳодисадир — деди.
Бош қози Мубадон сўз олди:
— Бу тунда тушимда бемаза воқеалар рўй берди. Дажла дарёсининг қирғоғида эдим.
Бирдан бир неча саркаш туя кўрдим. Оғизларидан кўпиклар сачрар эди туяларнинг.
Олдиларидаги араб отларини Дажлага ҳайдаб келардилар. Шу аснода аввал отлар, сўнгра туялар Дажладан сузиб ўтиб, Эрон ерларига ёйила бошладилар. Қаерга қарасам, бу туялардан бошқа бирор нарса кўрмадим. Қўрқув ичра уйғондим. Бу тушимнинг саройда рўй берган ҳодисага алоқаси бормикан, деган ўйда айтяпман. Бу орада йиғилишга юксак мартабадаги бир маъмур кириб келди. Хусрав:
— Нима гап? — деб сўради. Маъмур:
— Султоним, фалокат — деди.
— Нима бўлди?
Маъмур:
— Оташ ўчибди, султоним — деди. Хусрав:
— Тушунмадим, оташ ўчибди, дейсанми?
— Ҳа, султоним, оташ ўчибди.
Бирдан Хусравнинг юзи сарғайди. Йиғилишдагиларнинг ҳам ранглари ўзгарди.
— Чақир менга, ўша лаънатини! — деди. Ичкарига иркит бир одам кирди. Инсон қанчалик уринсада, бу одамдан ҳам исқиртроқ бўла олмасди.
— Қани, айтчи, ростдан ўчдими оташ?
— Ҳа, ўчди, султоним.
— Нега қарамадинг? Сенинг вазифанг нима ўзи?
— Қарадим, султоним. Бутун ғайратим билан ўтин қаласам ҳам, барибир ўчди.
— Оташчи олдинга бир икки қадам ташлаб, бошини бир оз кўтаргач, соқолини кўрсатди.
— Пуфлаётганимда ёнди, султоним — деди. Хусрав маъмурга:
— Тезда олов такрор ёқилсин. Эртага бу одамни ўша оташда ёқиб жазолайман — деди.
Ташқарига олиб чиқаётганларида ўчоқчи:
— Майли, жазоланг, бироқ менинг айбим йўқку — дея эътироз билдирди. Қўрққанидан оёқлари юролмайдиган ҳолга келган эди. Ўчоқчи чиқиб кетгач, Хусрав:
— Ғалати нарсалар рўй бермоқда, ҳеч тушунолмай қолдим — деди.
Шу пайт яна бир хабарчи келганини айтдилар.
— Дарров кирсин — деди Хусрав, йиғилишдагиларга қараб:
— Яна бир фалокат хабари бўлса керак.
Усти боши тупроққа беланган бир одам кириб келди. Хусрав:
— Тезроқ гапир, нима бўлди? — деди.
— Султоним, Сава кўли шу кечада қуриб битибди. Уша срдаги доно кексалар ҳам: «Ҳеч қачон катта бир кўл бир кечада қуримайди. Бунда қандайдир ғайритабиийлик бор. Тезда султонимизга хабар беринглар» дейишди. Дарров отга миниб келдим, ― деди.
— Яхши қилибсан.
Аслида, «Яхши қилибсан»га арзийдиган хеч нарса йўқ эди. Бу яхши хабар эмасди. Катта бир кўл ўзидан ўзи бир кечада қандай қилиб ва нима учун қурийди? Шоҳ ақлга сиғмайдиган бу ходисалардан гангираб қолди. Оташ... Шунча йилдан бери ёниб келган, осон ёнсин деб махсус қуритилган ўтинлар билан ёқиладиган олов қандай қилиб ўчади?!
Ўрнидан турди. Мажлис аъзолари ҳам йиғилиш тугади деб ўйлаб, ўринларидан турдилар.
— Ҳаммамиз биргаликда оташгоҳга борамиз — деди Хусрав.
Оташгоҳга бориб, у ердагиларнинг чорасизликларини кўргач, шоҳ танг қотди. Ҳақиқатан ҳам олов ёнмаётган эди. Ўзи бирма бир ўтинларни текшириб кўрди: ўтинлар қупқуруқ. Аммо ёнмасди.
Бир неча соат ёқишга уриндилар. Натижа бўлмагач, шоҳ оташгоҳни тарк эди.
Подшоҳ оташгоҳдан чиқар экан:
— Ўчоқчининг айби йўқ экан, уни кечирдим — деди.
* * *
Ўша тунда одамлар Самова сойи тўлиб тошиб оққанини кўрдилар. Ҳолбуки, бу сой неча йиллардан бери сувсиз қақраб ётган эди.
* * *
Хусрав юз берган ақл бовар қилмас ҳодисаларни ойдинлаштириб бера оладиган бир одам сўраб, Бусра подшоҳи Нўъмон ибн Мунзирга мактуб йўллади. Нўъмон Абдулмасиҳ ибн Ҳайём деган донишмандни Хусравнинг ҳузурига жўнатди.
Абдулмасиҳ бўлиб ўтган воқеаларни Хусравнинг ўз оғзидан энштгач, шундай деди:
— Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Аммо Шом томонлардаги Жабия деган жойда тоғам Сотиҳ яшайди, у киши билан маслаҳатлашиб, кейин олдингизга келсам...
— Унда дарҳол йўлга чиқ — деди султон Хусрав. Абдулмасиҳ бу ғалати ҳодисаларни тоғаси қандай шарҳлашини билмоқ учун Шомга жўнаб кетди.
* * *
Ўша, Хусрав саройида вайроналиклар содир бўлган кеча тижорат мақсадида Маккага борган бир яҳудий олими ғалати ҳолга тушди. Ниҳоят, ёнидаги Ҳишом, Валид ва Ўтбага қараб:
— Бу тунда орангизда бир бола туғилдими? деди. Ҳеч кутилмаган гап эди бу. Томдан тараша тушгандек маъносиз бир савол эди. Ҳишом ҳайрон бўлиб:
— Ҳаёлизга қаёкдан келди бу савол? — деди.
— Қаёқдан келганини кейин тушуниб оласиз. Менга жавоб беринг, бу кеча орангизда бир бола туғилдими?
— Биз бола туғмаймиз.
— Устимдан кулманглар...
— Устингдан кулаётганимиз йўқ. Бироқ бу аҳволингда сен бирпасдан кейин бола туғворасан, шекилли.
— Яна мени мазах қилаётибсан, Ҳишом! Валид гапга аралашди.
— Сен ўзинг мазахлашга арзийдиган гап қиляпсанда. Бу кеча бола туғилиши ё туғилмаслиги билан нима ишимиз бор? Бошқа ишимиз йўқми? Энди бир камимиз «Бу кеча ким бола туғди?» деб бутун Макка водийларини кезиб чиқишимиз қолувди. Лот ва Уззо ҳаққи айтаманки, сен ўзинг бизни устингдан кулишга мажбурлаяпсан. Қани, айтчи, мақсадинг, дардинг нима ўзи? Нима демоқчисан бу билан? Яҳудий пинагини ҳам бузмасдан:
— Бу тунда бир юлдуз пайдо бўлди — деди. Утба қаҳ-қаҳ отиб кулди:
— Майли, шу сўзингга бутун қалбимдан ишонай. Аммо пайдо бўлаётган юлдузларнинг ҳисоби сон мингта. Юлдузлар ҳар кеча пайдо бўлади — дедида, олдида турган шароб тўла қадаҳни яҳудийнинг башарасига сепиб юборди. Сўнгра хизматкорини чақириб: — Дарров икки челак сув келтир. Бу яҳудий ҳаливери ўзига келолмайди, шекилли — деди.
Яҳудий йиғламокдан бери бўлиб турарди. Юзидаги шаробни артар экан, деди:
— Ҳалиям устимдан куляпсизлар, ҳолбуки... Шу пайт Валид унинг олдига келиб, бошидан ушлади ва тепага қаратиб:
— Ҳолбуки, осмонда бир юлдуз найдо бўлди, шундайми? Утба, кел, шу одамнинг кўзи қинидан чиқиб кетгунича йириб оч, бирмабир юлдузларни санасинчи —деди.
Уч киши ширакайф ҳолда яҳудийни роса мазах қилардилар. Лекин яҳудийнинг оғзидан фақат ўша сўз чиқарди. Амаллаб бошини Валиднинг қўлидан ажратгач, яна: — Бу кеча бир юлдуз пайдо бўлди, деяпман сизга, Аҳмаднинг юлдузи. Оллоҳнинг охирги пайғамбарининг юлдузи. Бу кеча бу пайғамбар шу шаҳарда туғилган бўлиши керак. Барча муқаддас нарсалар ҳаққи қасам ичаманки, у Оллоҳнинг энг сўнгги пайғамбаридир. Энди Исроил ўғилларидан пайғамбарлик кетди. Қўлларидан китоб ҳам кетди. Яҳудий олимларининг қадри эътибори қолмади энди. Бу уларнинг ўлдирилажаклари ҳақида берилган ҳукмдир. Араблар бу пайғамбар туфайли жаҳолатдан халос бўладилар. Эй қурайшликлар, севининглар, энди, валлоҳи (Оллоҳга қасамки), сизлар бутун дунёга эришмоқдек шарафга эга бўласизлар — деб ўрнидан туриб, чиқиб кетди.
Макканинг тор кўчаларида уйига бораётган чол, ёнидан ўтиб кетган бир яҳудийнинг «Бу кеча Аҳмаднинг юлдузи пайдо бўлди, бу кеча Аҳмаднинг юлдузи порлайди, биз маҳв бўлдик» деган сўзларини эшитиб: «Тентак...» деб қўйди.
* * *
Бундай ғаройиб ҳодисалар рўй берар экан, нур юзли бир аёл ҳам атрофида нималар содир бўлаётганини англамоқ учун ўнг сўлига қараб қўяр, ора сира осмонга тикилиб қолар, ҳайронлиги ортар эди.
Неча ойдирки, ҳомиладор эди. Аммо оғироёқ эканини ҳеч ҳам билмади, яъни, ҳомилалик аломатлари ҳеч кўринмади. Кунлар, ойлар ўтар экан, қорнидаги етим боласини, қачон кўрар эканман, деб ўйлаб хавотирланарди.
Боласининг отаси Абдуллоҳнинг вафот этганига бир неча ой бўлган эди. Шомга савдо учун кетиб, қайтишда Ясрибда (Мадинада) тоғаларининг олдида ўлган эди. Абдулмутталиб оиласи унинг ўлимига аза тутиб, кўп вақт кўз ёши тўккан, Макка халқи ҳам бу навқирон йигитнинг бевақт ўлимидан кўп қайғурган эди.
Ёш келинчак Омина ўлган эрига кўп йиғлаган, мунгли шеърлар ёзган, туғилажак боласини кўролмай бевақт оламдан ўтган Абдуллоҳ шаънига марсиялар битган эди.
Энди эса, фақатгина боласи билан овунишни ўйларди. Бу бола Оминанинг биринчи фарзанди эди. Атрофидагилардан ҳомилалик белгилари ҳақида кўп нарсалар эшитар, аммо улардан бирортаси ҳам ўзида содир бўлмаганидан лол эди. Унинг бу аҳволини кўрган баъзи аёллар ҳайрон бўлиб:
— Қўшни, бу Омина тобора гўзаллашиб кетаётир. Ҳомиладорман деб бизни алдаётган бўлмасин тағин — дейишарди.
Ниҳоят, рабиулаввал ойининг ўн биридан ўн иккисига ўтар кечаси тўлғоқ тута бошлади.
Дарров қўшни аёллардан иккитасини чақиртирди. Шифо ва Фотима деган қўшнилари, Умму Айман деган жорияси унинг ёнида туришди.
Неча йиллардан бери бола туғдиравериб кўзи пишиб кетган бу аёллар уйдаги фавқулодда ҳолатни кўриб ҳайрон қолдилар. Уйда чироқ йўқ эди. Аммо унга эҳтиёж ҳам қолмади. Чунки уй кундуз каби ёруғ эди. Фақат, бу ёруғлик қуёшдан бўладиган ёруғликка ҳеч ўхшамас эди. Омина атрофида умрида сира учратмаган гўзал мавжудотларнинг байрам қилаётганларини кўрди.
Омина ётган бу хона кичик, гўзал мавжудотлар эса, бундай хоналарнинг йигирматасига ҳам сиғмайдиган даражада кўп эди. Улар учун худди девор йўкдек, бемалол кириб келаверардилар — хонанинг деворлари бу гўзал махлуқлар учун мутлақо тўсқинлик қилмасди. Бу севинч, бу байрам ниманинг шарофати? Бу гўзал хилқатлар кимлар ўзи? Бу мавжудотларни бошқа хотинлар ҳам кўряптими?!
Омина бу саволларнинг жавобини билмасди. У ҳатто, туш кўряпман, деб шубҳаланаётган ҳам эди.
Хурсандчилик қилаётганлар Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари энди дунёни шарафларга буркаяжаги ҳақида сўзлашардилар.
Шифо ва Фотима хонимлар уйта кириб чиқиб туришибди, доялик вазифаларини адо этишмоқда эди. Шу вақт Омина бир неча гўзал аёл ёнига келиб ўтирганини кўрди. Бу аёлларнинг ҳеч қайсисини танимасди. Аммо улардаги кўнгилга яқинлик дунёнинг ҳеч бир аёлида йўқ эди. Юзларидан ёғилиб турган нур ҳар тарафни ойдинлатарди. Омина улар билан кўришди. Келганлар ўзларини таништирдилар:
— Менинг исмим Марям. Исо алайҳиссаломнинг онасиман.
— Менинг исмим Осиё. Мисрда худолик даъвоси билан чиққан Фиръавннинг хотини эдим.
Омина ҳеч танимаган, аммо илк кўришидаёқ кўнглига яқинлик ила ўрнашган бу муҳтарама аёлларнинг ташрифи билан таъриф этилмас бир фароғатга эришди. Атрофда нурдан яратилган хилқатларнинг шодиёнаси давом этарди. Бу орада Шифо хоним:
— Мужда, мужда... — дея бақирди.
Қўлида гўзаллар гўзали бир чақалоқ бор эди. Бу гўдак аслида Шифо хонимнинг эмас, балки ҳалиги нурли хилқатларнинг қўлида тургандек эди. Гўдак киндиги кесилган ва суннат қилинган ҳолда туғилган эди.
Доя аёллар ҳайрат ичида қолишди. Омина боласини жуда осон туққан эди. Ҳеч қандай оғриқ, азобланиш, дард чекиш юз бермади. Тўғрироғи, Омина атрофдаги шодхуррамликни томоша қиларкан, ёнидаги муҳтарама аёлларнинг суҳбатини тингларкан, Шифо хоним қўлига тутқазган мужда билан она бўлганини билди, холос.
«Оламларга раҳмат бўлган охирги ва энг буюк пайгамбарнинг онаси» бўлиш шарафи Оминага насиб этган эди!
* * *
Омина«нурли бола»сини бағрига босаркан, атрофида ҳали ҳам шодиёналар давом этарди.
Ўзларини Марям, Осиё деб танитган аёллик оламининг султонлари бирбирларини ва Оминани
табриклар эдилар.
― Бу туғилган бола дунё ва охиратнинг султонидир. Оллоҳ таоло уни бутун оламларга
раҳмат ўлароқ жўнатдИ Оллоҳнинг энг севгили бандаси ва энг улуғ Расули сенинг ўғлингдир.
Сенга бахту саодатлар тилаймиз, эй бутун оналарнинг энг бахтлиси Омина! — дер эдилар.
Шифо хоним:
— Муборак бўлсин, Омина! — дер экан, турмушга чиққанидан бери Оминанинг юзида
ойдек порлаб турган нурнинг йўқолганини, энди бу нур қучоғидаги боласининг
юзида порлаётганини кўриб, ҳайрати ортди. Фотима хоним ҳам қаради: Оминадаги нур
боласига ўтган эди.
Тонг отар чоғида Омина қўйнида боласи билан ётаркан, оламларнинг султонини кутиб
олиш учун келган беҳисоб фаришталар севинч ила яна малакут оламига қайтдилар.
* * *
Каъбанинг Ҳижр дейилган қисмида дўстлари билан ўтириб суҳбатлашаётган
Абдулмутталиб Оминанинг нурли ўғил туққанини эшитиб, гўдаклардек севинди. Йигитлик
даврида бевақт ўлган жигарпораси Абдуллоҳнинг бир омонати ўлароқ у чақалоқни тезроқ
бағрига босгиси келди. Дарҳол ўрнидан туриб, Сафо тепалигига қараб чопди. Оминанинг уйига
кириб келди:
— Неварам қани?
Аёллар йўргакни унга бердилар. Абдулмутталиб чақалоқнинг юзини очиб, ақл бовар
қилмас даражадаги гўзал набирасини кўрди. Уни бағрига босиб, ёноқларини ҳидлар экан,
жаннатдан келган хушбўй ҳид эканлигига аниқ ишонар эди. Кўзларидан томчилаган ёшлар
+
+ 19
севинч ёшлари эди.
— Ҳеч бир кўз бундан ҳам гўзал гўдакни кўрмаган. Ҳеч бир она бундан ҳам гўзал бола
туғмаган. Қасам ичаманки, ҳеч кимнинг невараси менинг неварамдан гўзал эмас! — деди.
Бир муддат гўдакка қараб қолди. Карагани сари кўнгли севги, марҳамат ва шафқат билан
тўларди. Бир онда марҳум ўғли Абдуллоҳ кўз ўнгига келди. Аммо бу набираси минглаб
Абдуллоҳларнинг ўрнини босадигандай. Бир вақтлар пешонасида порлаган, кейин Абдуллоҳга,
кейин Оминага ўтган нур, ниҳоят, асл эгасини топганини кўриб турарди. Неварасини бағрига
босди. Каъбага кирди, дуо қилди, сўнгра уйга қайтиб келди. Ҳали ҳам қучоғидаги боласини
томоша қиларди.
Аёллар овозларини чиқармай Абдулмутталибни томоша килишар, тўғрироғи, уни
набирасининг гул юзига боқиб ҳис этаётган саодат туйғусига халал бермасли» учун миқ этмай
туришар эди.
Абдулмутталиб набирасини қучоқлаганча, яна Каъбага кетди. Ичкари кириб, дуо қилди.
Сўнгра яна келинининг ёнига қайтди. Соатларча боқса ҳам тўймайдиган неварасини яна бир бор
ҳидлагач, қизи Сафияга узатди:
— Ўғлимни онасига бер — деди. Туриб чиқиб кетди. Шу онда қалби осмон қадар
кенгайганини ҳис қилди, севинчдан учадигандек эди. Абдулмутталиб келинининг уйидан
севинчи ичига сиғмай чикди. Тўғри Каъбага борди. Шукроналик билдириб, Каъбани тавоф
қилди. Неварасига қандай исм қўйишни ўйлади. Ҳусни жамолига, шаънига лойиқ бир исм
қўйиш лозим эди. Муҳаммад...
Бирдан зеҳнига бу исм ўрнашиб олди. Зулмат ичида чақмоқдск чақнади бу исм. Ота-боболаридан ҳеч бирининг оти бундай эмас эди. Танилган, машҳур исмлардан ҳам эмасди.
Ҳазрати Иброҳимдан бери давом этиб келаётган ва маълум бўлган исмларни хаёлидан
бирмабир кечирди. Ҳеч қайсиси бу қадар эътиборни тортувчи эмасди. Яна қабила раислари,
танишбилишларининг исмларини бирмабир хотирлади. Бироқ қалбига ҳукмини ўтказаётган,
бутун қалбини эгаллаган пинҳона бир қудрат унга барча эслаган исмларини зехнидан четлатар,
яна айланибўргилиб«Муҳаммад» исми кўнглига келаверар эди. Ундан бошқа барча исмлар,
унинг назарида, кўримсиз, заиф, бўлмагурдек эди. Бу пинҳона қудрат Абдулмутталибни
неварасига«Муҳаммад» исмини қўйишга мажбурлаётган, бошқа исм қўйишига йўл қўймаётган
эди.
Омина боласини бувасининг қўлига бераркан, ҳаяжонини босиб сўради:
Отажон, неварангизга қайси исмни муносиб кўрасиз?...
Абдулмутталиб қучоғидаги малак юзли болага яна бир қараб:
— «Муҳаммад» қўямиз, ~ деди.
Оминанинг кўзлари кулимсираб, юзида мамнуният белгиси пайдо бўлди. Гўёки кўпдан
бери орзу қилган нияти амалга ошгандек эди. Абдулмутталиб ўзи қўйган исмга келинининг ҳам
севинганини кўриб, жуда мамнун бўлди:
— Биласанми, қизим, кимдир мени шу отни қўйишга ундаётгандек. Зеҳнимга фақат шу
исм ўрнашиб олган. Бошка исмни ўйласам ҳам, дарров ўрнини«Муҳаммад» эгаллаб олаверади.
Фикринг қандай, яхши исм шекилли? деди.
Омина кулимсираб жавоб берди:
— Мен ҳам боламга«Муҳаммад» деб от қўйишни ният қилган эдим. Тушимда ҳам
«Муҳаммад» исмини қўйишим амр этилди. Мен ўғилчамнинг буюк инсон бўлишидан
умидворман.
Абдулмутталиб келинининг гапларини маъқуллади:
— Албатта, менинг набирам инсонларнинг энг буюги бўлажак.
Макка раиси ва ҳошимийлар авлодининг каттаси Абдулмутталиб, келинининг ҳам
розилиги билан, қучоғидаги неварасига инсоният тарихидаги энг буюк ва энг муборак исмни
+
+ 20
берди. «Сенинг исминг Муҳаммад бўлсин, болам» деди.
* * *
Саодатли таваллуддан етти кун ўтгач, Абдулмутталиб катта зиёфат берди. Уч кун давом
этган бу маъракада болачақалари билан бутун маккаликлар, ташқаридан келган меҳмонлар,
ҳатто тиланчиликдан бошқа ҳеч ишга ярамайдиган кўтарам кўр Унайс ҳам қатнашдилар.
Зиёфат асносида меҳмонлар:
— Неварангга қандай исм бердинг, Абулҳарис(яъни, Абдулмутталиб)? — деб сўрадилар.
— Отини«Муҳаммад» қўйдим.
— Нега оталарингдан бирортасининг исмини қўймасдан, бу исмни қўйдинг?
— Осмонда Оллоҳ, ерда инсонлар унинг гўзал сифатларини мадҳ этишсин, деб шу исмни
қўйдим.
Гўдакни кўрганлар Абдулмутталибни қутладилар:
— Бундай ширин, бундай гўзал неваранг билан ҳақиқатан мақтансанг ярашади, эй
Абдулмутталиб —дедилар.
* * *
Омина боласини уч ёки етти кун эмизди. Кейин амакиси Абу Лаҳабнинг жорияси Сувайба
вақтинчалик сут она қилиб белгиланди. Авваллари амакиси Ҳамза ва Абу Салама деган бир
бола сут эмган кўкракларни бу сафар пайғамбарлар халқасининг охирги ва улуғ соҳиби эма
бошлади.
* * *
Абдулмасиҳ неча кунлар йўл юриб Жабияга етиб келганида, тоғаси Сотиҳ ўлим тўшагида
ётарди. У шунча йўлдан келиб бундай нохуш хабарни эшитишни сира истамасди. Чунки
Хусравнинг топшириғи оддий топшириқ эмас эди.
Сотиҳ жиянининг саломига алик ҳам олмади. Чунки саломни эшитадиган ҳоли йўқ эди
унинг. Умрининг сўнгги дақиқаларини яшаётган эди.
Салом яна такрорланди. Сотиҳдан яна сас чиқмади. Абдулмасиҳ:
— Яман диёрининг каттаси соқовми? Ёки карми? Ё бўлмаса, ўзи ўлганда, рухи осмонга
учиб кетганми? — дея Сотиҳни мадҳ этувчи шеърини айтди. Шу иайт Сотиҳнинг кўзлари хиёл
очилди ва қийналақийиала жавоб бергандек бўлди:
— Абдулмасиҳ туясига миниб Сотиҳнинг олдига келди, ҳолбуки, Сотиҳ кабрга кириш
олдида... Эй Абдулмасиҳ, сени сосоний малик ўз саройининг йиқилиши, оташнинг сўниши,
Мубадоннинг туши ҳақида маълумот олмоқ мақсадида жўнатган...
Сотиҳ яна жим бўлиб колди. Абдулмасиҳ унинг гапиришини кутарди. Сотиҳ эса, ўлайўлай
деб зўрға нафас оларди. Ниҳоят, сўзида давом этди:
— Эй Абдулмасиҳ, ваҳий такрортакрор ўқилганда, асо соҳибига пайғамбарлик берилганда,
Самова сойи сувга тўлганда, Сава кўли қуриганда, форсларнинг ибодатгоҳида оташ сўнганда,
билки, ўша пайтда Шом шаҳри Сотиҳ учун Шом бўлмоқликдан чиққандир. Эронликларнинг
йиқилган миноралари нечта бўлса, ўшанча султон салтанат сурар, кейин эса, бошларига не
шўриш тушса, шуни кўрарлар — дедию, сўзини давом эттиролмади. Дармонсизликдан
ҳолсизланиб, дудоқлари юмилди. Бир неча нафасдан сўнг ҳаракатсиз қолди. Шундай қилиб,
узоқ йиллар давом этган умр поёнига етди.
Сотиҳ дафн этилди. Абдулмасиҳ унинг жавобларини Хусравга билдириш учун дарҳол
йўлга чикди.
Хусрав жавобни эшитиб, анча ўзига келди. «Ўн тўрт малик келибкетгунча нималар
бўлмайди» деди ўзича.
Унинг ҳисобкитоби— салтанат мақомида узоқ йиллар тўйибтўйиб подшоҳлик қилиш эди.
+
+ 21
Ҳали у қора кунлар келгунча, ҳеч бўлмаса, юз эллик йил, балки икки юз йил ўтар, деб ўйларди
Хусрав.
III
БАНИ САЪД ЮРТИДА
Сут она
Саъд ибн Бакр қабиласи Макка атрофида обрўэътибори ва жўмардлиги билан танилган
эди. Одамлари инсофли, ҳавоси ва суви тоза, забонлари ҳам бегона сўзлар аралашмаган асл
арабча эди. Шу сабабдан Макканинг бой оилалари, янги туғилган чақалоқларини Саъд ибн Бакр
қабиласига жўнатардилар. Болалар бу қабила аёлларининг сутлари билан қувватланишар,
ганлашишни ҳам ўша ерда ўрганишар, Маккада ўсган болаларга қараганда соғлом ва бақувват
бўлишар эди.
Қабила аёллари йилда икки маротаба Маккага энишар, наслнасабли оилаларнинг
болаларини олиб, қишлоқларига қайтишар, уларни эмизганлари учун олган ҳақ ва ҳадялари
оила тирикчилигига кўмак бўлар эди.
Фил воқеасидан уч ой ўтгач, қабила аёллари одатдагидек эрта тонгда йўлга чиқишга
келишдилар. Кун чиқмасдан йўл бошида йиғилдилар. Аёл-эркак бир гуруҳни ташкил қилди.
Эмизиш муддати тугаган болалар ўз кўкалдошлари, дўстлари билан хайрлашдилар. Оналари
бағрига қайтиш қувончи ҳамда дўсту биродарларидан ажралиш изтироби уларни хаяжонга
солган эди. Сут эмизган оналар болаларни ота-оналари кўлига топширгач, оладиган ҳақ ва
совғасаломларини ҳисоблашар, бошқа жиҲатдан эса, икки йил мобайнида ўзлари эмизган
болаларидан айрилиш изтиробини ҳам ҳис этишар эди. Балки, айрилиқ бошқа хеч кўришмаслик
маъносида абадий ай| рилиқ бўлар. Ҳолбуки, оналар улар учун минг хил азият чеккан,
норасидалар оғриганда бирга дардини тортганлар, кечалари ширин уйқуларини бузиб, гўдаклар
бошида нечанеча тонгларни бедор оттириб, туни бўйи уларга алла айтиб чиққанлар. уёш
чиқишига жуда оз вақт қолган эди.
— Юринглар, эй Бани Саъд халқи, бўлмаса, кеч қоласизлар — деган овоз эшитилди.
Қисқа бир видолашувдан сўнг болаларни қўлларидан тутиб, қучоқларига олиб кўтариб,
баъзиларини эшак ёки туянинг устига ўтқизиб, йўлга чиқдилар.
— Кеч қолманглар, онажон, кутамиз.
— Бизни унутма, Шайба.
— Яна кўришамиз, Ханзала.
— Яхши қолинглар, Фотима — деган овозлар эшитиларди.
Кўзлар намланиб, ёш айлана бошларди.
Карвон чанг кўтариб олға борар экан, заиф бир эшак секин юриб, орқада қола бошлади.
Эшак эгалари қанча қистамасинлар, борган сари карвон билан орадаги масофа узаяр эди.
— Ҳалима, тезроқ юргиз бунингни — деди қўшниси. Ҳалима кучсиз ва қари ҳайвоннинг
елкасига ҳалачўпни бирикки марта нуқиди. Эшак қадамини бир оз тезлатдию, лекин сал ўтмай,
яна аввалги ҳолига тушиб олди.
Ҳалима дугоналаридан орқада қолишни ҳеч истамасди. Чунки эрта борганлар тез ишни
битирарди. Маккада Ҳалима келсин, боламизни унга берамиз, деб ҳеч кимнинг кўзи учиб
тургани йўқ, албатта. Вақтли борганлар ўзлари хоҳлаган оиланинг боласини олиб, кўпроқ пул
қўлга киритадилар. Кечикканлар бола тополмай қайтишлари эҳтимоли ҳам бор эди.
— Бугун эшагимизнинг феъли айниб қолдими, Ҳалима?
— Ҳар куни шундай эмасмиди, Ҳарис? Ахир, у қариб қолдику, тобора қуввати кетмоқда.
— Лекин бошқа кунлари бунчалик эмасди, бинойидек юрардику...
+
+ 22
— Балки касалдир?
Ҳариснинг оиласи орқада қолганини кўриб, шериклари уни кутиб турипгган экан, улар
етиб келишганида саволга тутишди:
— Бугун жуда орқада қолдинглар, Ҳарис?..
— Эшакни юргизолмаяимиз.
― Бу кетишда жуда кеч қоласизлар.
— Шунақага ўхшайди.
Ҳарис қўлидаги халачўп билан эшакни урди.
— Ўлдирсанг ҳам шу кетишда кетавераман, дейдия
жонивор.
Юкини енгиллаштириш керак эди. Болани эшакнинг устидан тушириб, қучоғига олди.
Усти енгиллашган эшак энди тез юриши лозим эди. Бироқ бу тадбир ҳам унинг юришини
тезлаштирмади.
— Ҳалима, бу эшак бошимизга бало бўлади, шекилли. Етолмаймиз. Бизга бола қолмайди.
— Шундай бўладиганга ўхшайди. Қара, одамлар биздан роса узоқлашиб кетдилар. Жуда
орқада қолиб кетдик.
— Ишқилиб, боласиз қайтмайликда.
Ҳалима кўксини ушлади. «Бола топсак ҳам, эмиздирадиган сутим йўқ» дсмоқчи бўлди,
аммо айта олмади. Агар бола топсалар, нима бўлади? Ҳалиманинг ҳозирдан унга раҳми кела
бошлади. Шўрлик гўдакни тўйдирмасдан туриб, қандай қилиб пул олади? Лекин қўлидан нима
ҳам келарди. Сутга барака бериш унинг қўлида эмасди, ёмғирни ҳам у ёғдира олмасди. Мавсум
эса, тобора куруқлашиб боряпти, ҳафталар бўйи ёмғир ёғмайди. Қурғоқчилик боис озиқовқат
камайиб кетган, бинобарин, Ҳалима ҳам қорнини зўрға^ тўйғизар эди. Шу сабабли кўкрагида
сут кам эди. Ўзининг ўғлига етмайдиган сут қандай қилиб эмикдош болага етади?! Аммо
тирикчилик важҳидан бу юмушни давом эттиришга мажбур. Тўғри, бир туялари ҳам бор.
Эрталаб уйдан оч чиқиб кетади, кечқурун уйга яна оч қайтади: емиш йўқ. Оқшом туядан озгина
сут соғилади, у ҳам ўзининг боласини зўрға тўйдирарди...
Маккага келганларида дугоналари аллақачон ишларини битирган эдилар. Барчаси наслу
насаби баланд оилаларнинг болаларини олишган, мўмайгина пулга ҳам эга бўлишган эди.
— Кеч қолдинг, Ҳалима.
— Шундай бўлди, нимаям қилардик. Ҳалима кеч қолганидан сиқилган эди.
Дарҳол маҳаллаларни айланиб, эмизгани бола топишга киришди. Эри ўғли Абдуллоҳ
билан бирга бир жойда кутиб турадиган бўлдилар.
Каъбага йўналди. Дуч келган одамдан сўрайверди:
— Бу ерларда эмиздириладиган боласи бор оила йўқми?
Каъбанинг соясида ўтирган бир чолни кўрсатдилар.
— Анави ўтирган одам— Абдулмутталиб, неварасига сут она қидираётган эди, сўраб
кўрчи — дедилар.
Ҳалима Абдулмутталибга яқинлашди:
— Эмизиш учун бола қидираётган эдим — деди.
— Қайси қабиладансан, қизим?
— Саъд ибн Бакр қабиласиданман. Ҳарис ибн Абдулуззонинг хотиниман.
— Бир етим бола бор, уни сенга бераман. Умид қиламанки, ундан яхшиликлар кўрасан.
Ҳалиманинг юзи ўзгарди.
— Етимми?
— Ҳа, етим.
— Ундай бўлса, бошқа бир бола қидирайин — деб нари кетди. «Етим учун неча пул хам
берардилар?» деб ўйлади ичида. Боланинг қорнини тўйғазиши учун аввал ўзининг қорнини
+
+ 23
тўйғазмоғи лозим. Томоқдан бирон нарса ўтмаса, кўкракдан нима ҳам чиқарди. Етим учун
берилган пул уни таъминлай олмасди.
Айланди. Махаллаларни кезди. Боласи бор дейилган уйларнинг эшикларини бирмабир
тақиллатди. Биринчи эшик очилди. Заифа, қорача аёл чиқди.
— Эмиздириладиган бола қидиряпман. Болангиз бор экан, деб эшитдим.
Уй эгаси:
— Бошқага бермоқчимиз — деб ичкарига қайтиб кириб кетди.
Бошқа бири эса:
— Ярим соат аввал олиб кетишди — деди. Ҳалима шу аснода бир неча уйни суриштириб
чиқди. Бой оилалар болаларини унга бергилари келмади. Баъзилари бериб бўлишибди.
Фақирларникини эса, Ҳалима олмади. Энг охирги эшикни ҳам такиллатди, эшикни очган аёл:
— Ўзингнинг боланг борми? деб сўраб қолди.
— Бор.
— Сутинг уни тўйдира оляптими? Ҳалима жавоб бермади. «Ҳа, тўйдирянти» деб ёлғон
гапиришга уялди. Бошини эгди, уйдан узоқлашди.
Ҳалима мағлуб бўлган эди. Илк учраган болани етим экан деб олмади, баъзилар
болаларини бермади, баъзи лари бошқаларига бериб бўлган эди. Хуллас, барча эшиклар унга
ёпиқ эди, гўё илк болани етим дегани учун интиқом олишаётгандек.
Бориб эшагини яхшилаб ургиси келди. Ал-Амини эшакдан олмоқчи бўлди. Тезтез юриб,
эри билан боласи кутиб турган жойга борди.
Қуёш ботиш арафасида эди.
— Нима бўлди? — деди эри Ҳарис.
— Бир етимдан бошқа бола йўқ. Қолганларни ўртоқларим олиб бўлишибди.
— Демак, бу йил насибамиз кесилибдида.
— Шундайга ўхшайди. Фақирларнинг пул берадиган аҳволи йўқ. Бойларда бола қолмабди.
Боласи бор бошқалари эса менга беришни истамадилар.
Ҳалима бу гапларни айтар экан, кўзлари ёшланди, «Устимдан кулдилар» деган сўзни айта
олмаса хам, кўзларидаги ёшдан шу маънони уқса бўларди.
— Ё олти ой ўтишини кутамиз, ёки ўша етимчани оламиз. Сен нима дейсан, Ҳалима?
— Дугоналарим биттадан бола билан қайтаётганда, мен боласиз кетишни истамайман.
Аммо бир етим учун берилажак озгина пул бизга етармиди. Бир қарорга кела олмаяпман. Лекин
бошқа бир қарорим бор.
— Қандай қарор экан?
— Шу кўр бўлгур эшакни ўлгунча уриш. Ҳарис:
Эшакни урсанг, дарров бир бола олиб келиб беришларини билсам, биргалашиб урардик.
Ҳалима ўйланиб қолди:
— Ҳа, албатта, эшакни урганимиз билан ҳеч ким бизга бола келтириб бермайди.
— Етим бола учун нима берар эканлар?
— Сўрамадим. Етим эканини эшитибоқ«Кими ҳам бор эдики, бирор нарса берса» дея
нари кетдим.
Ўйланиб қолдилар. Эшак у ёкданбу ёққа юриб, чўкиртакларни еб, бир амаллаб қорнини
алдаб турар эди.
— Тезроқ бир қарорга келайлик, Ҳалима, шом тушай деб қолди.
— Сенинг фикринг қандай, Ҳарис?
— Мен аниқ бир нарса айта олмайман. Ўзинг нима хоҳласанг, шуни қил.
— Бўлмаса, мен бу етимни олсаммикан, боласиз қайтишдан уяляпман.
— Билганингни қил. Балки, бир етимни олганимиз туфайли уйимизга барака келар.
Ҳалима сўзни чўзиб ўтирмасдан ўрнидан турди ва Каъбага қараб кетди.
+
+ 24
* * *
Абдулмутталиб кетмакет келаётган аёллардан ҳеч бирининг неварасини эмизишга рози
бўлмаётганлигидан хафа эди. Келаётган аёллар боланинг етим эканлигини эшитгач, қайтиб
кетишар, ҳатто сут ҳақи қанча бўлишини ҳам сўрамас эдилар.
Балки бунда бир ҳикмат бордир, деб ўзига тасалли берарди. Аслида, боланинг етим
эканлигини айтмаса ҳам бўларди. Аммо сўз бошлаши билан, худди ўргатиб қўйилгандек,
боланинг етим эканлигини айтиб юборар эди. Гўё ичидан келаётган бир нидо улуғ қудрат
эгасининг, бу болани фақат муносиб сут онага бериш лозим, ундан бошқаси олмаслиги керак,
деган даъватини такрорлаётгандек эди.
Ҳақ масаласи, аслида, унчалик муҳим эмасди. Ҳеч ким, Абдулмутталиб сут онага етарли
ҳақ бермайди, дея олмасди. Гўдакнинг отаси бўлмаса ҳам, бобоси бор эди, ахир. Бир боланинг
ҳали туғилмасидан олдин отасидан ажралиб қолиши эса, бола учун айб ёки нуқсон эмас эди.
Бинобарин, бола сифатида неварасининг ҳеч қандай айби йўқ эди. Кўрганларни ҳайратда
қолдирадиган даражада ҳуснли эди у. Дунёнинг бутун боболари набираларига кўра бир сафга
тизилса, сафнинг энг бошида, ҳа, мутлақо энг бошида Макканинг ҳокими, Қурайшнинг раиси
Абдулмутталиб турган бўларди. Бу жиҳатдан Абдулмутталибга айни даражада тенг келадиган
ҳеч бир шахс мавжуд эмас, мавжуд деса, ақл бовар қилмас эди.
Неварасига тикилгани сари Абдулмутталибнинг қалби бўлакча бир меҳрмуҳаббат
ҳисларига тўлибтошар, ичидаги бир нидо: «Бу бола ўхшаши йўқ буюк инсон бўлажак» дер эди.
Баъзан Абдулмутталиб Каъбанинг деворига суяниб ўйлар, кечасини кундузига қўшган бу
болани бунчалик севишининг сабабини ахтарар, «Ажабо, кексалигим туфайли ирода
заифлигига дучор бўлдимми?» дер, аммо бундай фикрни ҳазм қилолмас эди. Чунки
Муҳаммаддан бошқа ҳам, ўзга ўғилқизларидан бир неча неваралари бор эди. Уларни хам
жондилидан севарди. Бироқ Муҳаммадга келганда, унга бўлган севгисини тил билан
таърифлашнинг сира илои йўқ эди. Гўёки бу боладаги гўзаллик, ширинлик, кўнгилга яқинликни
тиллар, ҳатто диллар таъриф этолмайдигандек.
Унинг етим экани рост, бироқ ота-онаси бор болалардан кам жойи ҳам йўқ, улар учун
қанча ҳақ берилса, Мухаммад учун ҳам улардан кам берилмайди. Абдулмутталибнинг
хасислигини ким кўрибди? Ҳар тарафда«Яйловда инсонларни, тоғ бошларида ҳайвонларни
тўйдиради» дея шуҳрат топган, дастурхонидан меҳмоннинг кети узилмаган Абдулмутталиб
Муҳаммадининг сут она ҳаккини беришдан қочармиди?!
Аммо келган ҳар аёл боланинг етим эканини эшитибоқ ҳеч нима демай қайтиб
кетишларида, албатта, бир ҳикмат бордир. Эҳтимолки, улуғ Оллоҳ бу аёлларни ўзининг олий
ҳукми ила орқага қайтараётгандир. Муҳаммадига лойиқ бўлган сут онанинг келиши учун
куттираётгандир. Орасира Абдулмутталибнинг кўнгли Мавлога йўналиб:
— Оллоҳим, мепинг бу етимчамга энг шафқатли, энг пок кўнгилли сут онани юбор,
ярамасини орқага қайтар, дея ёлворарди. Бу орада Ҳалиманинг қайтиб келаётганини кўриб,
кўнгли жойига тушди.
— Бола қаерда?
Абдулмутталиб кулимсираганча, ўрнидан турди.
— Ортимдан юр — деди.
Ҳалима Абдулмутталибнинг орқасидан юрди.
Гўзал бир аёл:
Хуш келдингиз, отажон, хуш келдингиз, опажон,— деб уларни кутиб олди.
Ҳалима уйга кирганида тотли бир ҳидни туйди. Бундай атирни у ҳеч ҳидламаган эди.
Қабилада ҳар бир аёл ўзига атир сепарди, аммо бу атирни на Ҳалима, на қабиланинг бошқа
аёллари билишарди.
Уйнинг бир бурчагида эмизикли гўдак ётарди. Тагига яшил ипак мато тўшалган, чақалоқ
+
+ 25
эса, оқ жун матога ўралган бўлиб, ширин уйқуда ётар эди. Таърифга сиғмас даражада чиройли
эди у.
Ҳалиманинг юраги жиз этди. Малаклар каби гўзал бўлган бу чақалоқни эмизиш учун
онасидан олсаю, бироқ уни тўйдира олмаса, оч қолдирса...
Ачинарли бир ҳол эди бу. Уйда ўз боласи хурсанд бўлиб қачон тўйган эдики!.. Нечанеча
ойлар давомида ўғлининг оғзига сутсиз, алдамчи маммалар кириб чиқаётганини эслаш унинг
кўнглини безовта қилдида, энди кийналиш навбати бу гўдакка келдими, деб ўйлаб, ичидан
эзилди. Шу ёшда тул қолган ёшгина хонимга қаради, кейин ота юзини кўрмасдан етим қолган
чақалоққа тикилди, яна юраги жиз этди. Абдулмутталиб бурчакдаги тахтага ўтириб:
— Қизим, бу аёл Саъд ибн Бакр қабиласидан, исми Ҳалима — деди.
Омина келган бу аёлнинг сут она эканини фаҳмлади. Ҳалиманинг ортиқча вақти йўқ эди.
Ухлаётган чақалоқни кўтариб олиш учун энгашди. Шу вақт чақалоқ уйғониб, Ҳалимага боқди.
Ҳалима бу нигоҳнинг то юрагига қадар бориб етганини ҳис қилди. Бир онда бутун вужудини
шафқат ва марҳамат туйғуси қоплади. Энди ҳеч нарса бермасалар ҳам, бу болани олмасдан кета
олмасди. Дугоналарининг бу болани кўрмай кетганликларини ўйларкан, севинчдан титраб
кетди. Уни кўрган ҳар қайси сут она дарров ёпишса ёпишардики, ташлаб кетиши амримаҳол
эди. Ёнига ўтирди, авайлаб қучоғига олди. Сути қуриган маммаларини чиқариб, боланинг гул
куртакларига ўхшаш дудоқларига теккизгиси келди. Ўнг маммасини гўдакнинг оғзига тутди.
Шу онда Ҳалима ҳайратга тушди, кўксида тотли бир роҳатланиш сезди. Ёқимли туйғу эди бу.
Сут келаётганини билдирувчи ҳис эди бу. Дарҳақиқат, чақалоқ уни эма бошлади.
Ҳалима кўкрагининг сутга тўлганига, айниқса, шундай шароитда сутга тўлганига ҳеч
ақли бовар қилмасди. Ўзи каби бошқа хотинларнинг ҳам сутлари йўқ эди. Тиззаларида ётган
боласи бир куни бу сутсиз маммаларига анча андармон бўлгач, очликдан йиғига тушган,
Ҳалима ҳам кўзёш тўкиб унга жўр бўлган эди. Дунёга келтириб, аммо қорнини тўйдиролмаган
боласи учун мўлмўл ёш тўкканди бу кўзлар ўшанда.
Ажабо, энди ана шу маммалар сутга тўла эди. Қучоғидаги бола сутга зор бу маммадан
тўйибтўйиб эмарди. Гўдак бир оз эмгандан сўнг Ҳалима маммасини тортди, болани яна бағрига
босиб, бошқа маммани берди. Аммо чақалоқнинг дудоқлари ёпилди ва маммани эммади. Ҳар
қанча уринсада эммади. Такрор ўнг маммасини тутган эди, олди, эма бошлади.
Вақт зиқ эди, ортиқ кечикмаслик лозим эди.
— Энди мен кетишим керак — дея болани қучоғидан қўймаган ҳолда, ўрнидан турди.
Абдулмутталиб:
— Боламни оласанми, эй Ҳалима — деди.
— Оламан. Энди у менинг болам.
— Жуда яхши. Фақат шуни яхши билгинки, биз боламизнинг сут ҳаққини бошқа оилалар
берадиган ҳакдан кам бермаймиз. Ортиқчароқ беришга ҳаракат қиламиз. Умидвормизки,
боламнинг ҳурматига хонадонингизга баракот ёғади. Фақат, сендан илтимосимиз, боламга ўз
фарзандинг каби яхши қара.
Ҳалима Оминага қаради. Ҳар бир она каби, боласидан айрилиш ғами унинг ҳам юзидан
билиниб турар, кўнглини тўлдирган кадарга кўзларидан оқаётган ёшлар эш бўлаётган эди.
Боласини сўнгги марта бағрига босиб, ҳидлагач, гул юзларидан тўйиб ўпгач, Ҳалиманинг
қўлига тутаркан, «болам» дея ингранди.
Ҳалиманинг ҳам кўзлари ёшланди. Биргина фарзандидан, туғилмасдан бурун етим қолган
боласидан айрилмоқ осонми? Бу онага тасалли бериш лозим эди.
—Хавотир олма, синглим, унга ўз боламдай қарайман, менга ишонавер — деди Ҳалима.
Эшикдан чиқар экан, тўхтади. Оминага қараб:
—У атирдан менга ҳам бир оз бер!
—Қайси атирдан?
+
+ 26
—Болангга сепган атирдан. Қасам ичаманки, бундай ҳидни ҳали Саъд ибн Бакр
қабиласидагилар ҳидламаганлар. Берсанг, сепиб, ҳидлаб юрардим.
Омина кўзларига келган бирикки томчи ёшни яшириб ўтирмади, ҳафиф ғамгин товушла:
— У менинг боламнинг ҳидидир. Унга атир сепмасангиз ҳам бўлади — деди ва энди
ойлаб кўролмайдиган боласини такрор ҳидлаб: — Хайр бўлмаса, сизларни Оллоҳга омонат
этдим — деди.
* * *
Ҳарис Ҳалимани кузатгач, ёнида қолган Абдуллоҳни овутмоқ учун хаёлига келган ҳар
чорани қўллаб кўрди. Аммо қорни оч болани сутдан бошқа ҳеч нарса билан тинчитиб
бўлмаслигини жуда яхши биларди: Яна шуни ҳам яхши билардики, Ҳалиманинг маммаларидаги
ёлғиз Абдуллоҳга етмаётган сут энди икки болани оч қолдириши аниқ эди. У шўрлик боланинг
етимлиги етмагандек, уни яна очлик ҳам кутмовда ва бир дард икки бўлиши турган гап эди.
Ҳаммасига сабаб— йўқчилик, қурғоқчилик. Бу икки сабаб бир бўлиб, ўғлини тўйдиришдан
ожиз бўлган бир аёлни эмизишга бола қидиришга мажбур қилди. Авваллари саҳарга қадар бир
боланинг фарёди ила уйғонган оила, энди уйқудан тамоман воз кечадиган бўлди, бошларига тор
келган дунё мукаммал бир зиндон ҳолига айланадиган бўлди.
Қуёш ботмоқ учун уфққа нарвон қўйган ҳам эдики, Ҳалима бола қучоқлаган ҳолда қайтиб
келди. Юзида мамнунлик аломатлари бор эди. Ҳарис бу мамнуниятни савдонинг яхши
бўлганлигидан деб билди.
— Хурсанд кўринасан, Ҳалима?
— Ҳа, хурсандман. Чунки гул юзли бир бола билан келяпман.
Ҳарис«гул юзли бўлиш қорин тўйдирмайдику» дегандек бокди, аммо...
— Аввал болани бир кўрчи — деди Ҳалима ва гўдакнинг юзини очди. Йўргакда ётган
чақалоқнинг ҳақиқатан бир бола эканлигига кўзлари ишонмади Ҳариснинг. Таърифга
сиғмайдиган даражада тотли бир бўй тараларди ундан.
Ҳалима ўтирди. Ўнг мамма яна Муҳаммаднинг гул дудоқларига ўрнашди, чап мамма
Абдуллоҳга берилди. Абдуллоҳ илк эмишдаёқ оғзини тўлдирган ва туғилганидан бери ўзи зор
бўлган она сутини тўйибтўйиб эма бошлади.
Кўп ўтмай, иккала бола ҳам уйқуга кетдилар. Ҳарис кўриб ишонмаган бу ҳолни ҳайратла
томоша қиларди. Абдуллоҳни ва бу гўдакни тўйдираётган бу қадар мўл сут қаердан келастир?
Энди навбат ўзларига келди. Ҳар бир оила сингари улар ҳам туяларини соғиб сутини
ичишга мажбур эдилар. Бир нажот бўлиб қолар деган ниятда елини қурибқақшаган туяга
яқинлашдилар. Туя эмчаклари сутга тўла эди. Туяда меъёридан ортиқ даражада сут бор эди.
Ҳолбуки, Ҳарис бу қадар сутни ўнгида эмас, тушида кўрса ҳам рози эди.
Ойлар мобайнида уйқуга тўймаган оила аъзолари бугун биринчи марта бемалол
ухладилар. Абдуллоҳ илк маротаба йиғламасдан ухлади. Ҳалима уйқусини бўлмасдан
эрталабгача ухлашнинг мазасини биринчи марта тотди.
Эрталаб туясининг мўлкўл сут берганини кўриб, Ҳарис бунинг шунчаки бир тасодиф
эмаслигини фахмлади:
— Ҳалима, жуда муборак, барака келтирувчи бир бола олиб келдингда оиламизга — деди.
Қисқа муддатли олдибердидан сўнг Бани Саъд қабиласи орқага қайтди. Ҳалиманинг
эшаги яна қийнайдиганга ўхшарди. Аммо бу дафъа чопқиллаб олдинга тушди, қабила халқи
орқада қолиб кета бошлади. Қабила аёллари бу сафар Ҳалимага қараб қичқирдилар:
— Бошингга раҳмат ёғсин, Ҳалима, сал секинроқ юр.
Ҳалима дугоналаридан айрилишни истамасди. Бироқ эшак тўхтамасликка жазм қилгандек
эди. Ҳарис эшакнинг ипини тортиб туриб, олдига ўтди ва тўхтатди. Ҳамроҳлари етиб келгач,
қўйиб юборилган эшак яна чопқиллаб, ҳаммадан ўзиб кета бошлади.
— Ҳарис, бу кечаги эшак эмас, шекилли! Дедилар қабиладошлари.
+
+ 27
— Ўша, кечаги эшагимиз — деди Ҳарис.
— Жоним, кеча сизларни йўлларда хуноб қилган эшак бугун пойгага чиқмагандир.
Қарагин, пойгада чопаётгандек.
— Отамнинг боши ҳаққи айтаманки, бу кечаги эшакдир.
Бириси сўзга аралашди:
— Ҳа, билиб турибмиз, кечаги эшак. Бироқ бугун бошқача бўлиб қолибди.
* * *
Бани Саъд қабиласининг ерлари кўпдан бери сувсиз, қурғоқ эди. Молҳол ейишга ўт
тополмасди. Қўй ва туялар яйловга оч кетса, яйловдан яна оч қайтарди. Қоринлари бўмбўш,
маммалари қупқуруқ эди.
Ҳалиманинг моллари эса, ҳам қоринлари тўқ, ҳам елинлари сутга тўлиб қайта бошлади.
Ҳалималар хонадонига барака кирган эди. Қабила халқи ҳам буни сезди. Ҳамма, шу қатори
болалар ҳам, Муҳаммаднинг келишидан мамнун эдилар.
— Бизнинг молларимизни ҳам Ҳалиманинг моллари ўтлайдиган жойда ўтлатинглар —
дейишарди улар.
Чўпонлар:
— Ҳаммасини бир жойда ўтлатяпмиз. Биргалашиб олиб бориб, бирга олиб қайтяпмиз.
Аммо нима бўлаётганини тушунолмаяпмиз. Уларнинг ҳайвонлари тўйиб, тўққайтяпти, бизники
оч қайтяпти. Ҳайвонларнинг ўт емасдан тўйиб қолиши, емиш емасдан туриб сут бериши ақл
бовар қилмайдиган сирлигича қолаётир... Ҳалима баъзан билиб туриб, баъзан ёдидан чиқариб,
Абдуллоҳ эмадиган чап маммасини Муҳаммадга тутса, Муҳаммаднинг гул дудоқлари дарҳол
ёпилар, «Биродаримнинг ҳаққини эма олмайман, менга ўз маммамни бер» дегандек бўлиб,
севимли юзини у ёққабу ёққа олиб қочар эди. Бундан ташқари Ҳалима Муҳаммаднинг тагини
булғаб қўйганлигини, бирор марта бўлсин, кўрмади. Келган кунларидан бери икки чақалоқ ҳам
эрталабгача ухлар, она, ота ва бошқалар безовта бўлишмас— кечалари болалари йиғлашмас
эди. Жаноби Мавло Мухаммаднинг безовта бўлмаслиги учун Абдуллоҳнинг бешигини
малакларга тебраттираётгандек эди.
— Ҳалима қиз, қандай хушбўй ҳид келяптия, валлоҳи, бу чақалоқда бир гап бор —
дейишарди одамлар. Ўша куни Маккага бола олгани биргалашиб борганлар
Абдулмутталибнинг набирасини етим деб олмаганлари учун минг пушаймон бўлишар эди.
Кунлар Ҳалиманинг саодатли кунлари ўлароқ ўта бошлади.
* * *
Муҳаммад комил инсон бўлиб вояга етаётган эди. Саккиз ойлигидаёқ гапира бошлади,
бир ой кейин эса, бемалол ганлашадиган бўлди. Икки ёшдан ўтгач, сутдан чиқиб, соғлом кучли
бир бола бўлди. Энди онасининг бағрига қайтиш вақти келган эди. Бир куни эрталаб биродари
Абдуллоҳ, опаси Шайма, дўстлари билан хайрлашди ва Саъд ибн Бакр қабиласи юртидан
айрилди. Ҳалима ва Ҳарис билан бирга Маккага равона бўлдилар. Онаси, бобосига етишиш
пайти келган эди. Ортидан унга қўл силкиб кузатаётган қардошларининг кўзлари ёшли эди.
Оминанинг ўғлига етишиши ўта ҳазин бир манзара эди. Икки ойлигидаёқ ажрашган
боласининг ҳасрати анча йиғилиб қолган эди. Ҳалима ва Ҳарис унииг икки йил мобайнида
кечирган умрини, бошларидан ўтган ғаройиб ҳодисаларни айтиб бердилар. Ҳартомонлама
мамнун эдилар. Муҳаммаднинг ҳар куни тинч ухлагани, ётоғининг доим тозалиги, сут онаси ва
отасини асло хафа қилмагани, қардошлари билан сира уришмаганлигини Оминага батафсил
ҳикоя қилиб бердилар.
— Биз Муҳаммадни ўз ўғлимиздек тарбияладик, бағримизга босдик, севдик — дедилар.
— Чунки у ташриф буюргач, уйимизга барака ёғди, юзимизга қон югурди, болаларимизнинг,
молҳолларимизнинг қорни тўйди. Хонадонимизда доимо тотувлик ҳукм сурди, ҳузурҳаловатга
эришдик. Биламизки, сиз унинг ҳақиқий онасисиз. Бундан кейин Муҳаммад ёнингизда қолади.
+
+ 28
Аммо бизни ўйлантириб қўйган, ҳатто қўрқитаётган бир нарса бор...
— Нима экан у? — деб сўради Омина.
— Макка вабоси...
Оминанинг кўзлари толди. Ҳақиқатан ҳам шу кунларда Маккада вабо иллати туфайли
кўп одамлар, айниқса, ёш болалар қирилиб кетаётган эди. Бу вабо Мухаммадга ҳам юқиши
эҳтимоли бор эди.
Вабо— олди олинмас ўлим бўрони, бутун Макка кўчаларида қаттиқ эсмоқда, истаган
эшикдан кириб, дуч келганни йиқитмоқда. Ҳеч кимнинг кўзёшига қарамаётир. Ҳар куни, ҳар
кўчада бир ўлим. Вабо бўрони Абдулмутталиблар эшигини қачон тақиллатишини, бу оила
қачон қурбон беришини ҳеч ким билмайди. Бир тарафда, дунёнинг ягона инжуси Муҳаммад,
бошқа тарафда, ўт ўргандай инсонни ўраётган вабо...
— Болам шу ерда қолсин... Ушбу
сўзни айта олмади Омина. Билиб туриб жигарнорасини таҳликанинг қучоғига отишга рози
қилолмади кўнглипи. Чорасиз эди. Ҳасратига чидамоқ, соғ қолса, бу бало дафъ бўлгач,
кўришмоқ умидида яна қайтиб Ҳалима билан кетишга рухсат берди.
Бироқ, икки йиллик чеккан ҳасратини ўғлини фақатгина бир неча соат кўриш билан
аритиб бўлмади. Омина ўғлининг устидаги кўйлагини ечди. Янгисини кийдирди. Асл мақсади
унинг хиди, терлари сингган бу кўйлакни олиб қолиб, ҳидлаб юриш, ҳасратини кеткизишга
ҳаракат қилиш, уйқусиз тунларида оққан кўз ёшларини бу кўйлак ила артиш эди.
Айрилиқ вақти келганда, боласига:
— Хайр, соғомон етиб бор, сени Оллоҳга омонат этдим — дедида, кўзлари ёшланди.
Ҳалиманинг қўлидан ушлаганча, орқасига қайрилибқайрилиб қараб кетаётган боласига
тикилиб қолди. Кўнгли унинг орқасидан кетаётгандек эди. Улар кўздан ғойиб бўлгач, хонасига
кирди, йиғлади, тўйибтўйиб, бўзлаббўзлаб йиғлади.
Орадан кўп вақт ўтмай, қўшни хонадондан юксалган бир фарёд Макка вабосининг яна
бир очиқ эшик топганини, яна бир қурбон олганини, бир хаёт шамини ўчирганини билдирди.
Қалби орзикди. Ҳар нарсага қодир бўлган буюк қудрат соҳибига дуолар қилди, ниёзлар
атади. Боласи билан яна қайта кўришиш тилагини кўзёшларига йўғириб, Яратувчига ҳавола
этди.
* * *
Абдулмутталиб набирасини кўриб, кўзларига ишонмади. Икки йилда бундай бақувват,
келишган бола бўлишини ўйламаган эди. Аммо том ўйлаганидек, невараси гўзал эди. Айни
чоқда, келиши билан кетиши бир бўлган Муҳаммадидан айрилаётганидан дили қоронғи эди.
Ҳалималарга етарли даражада ҳақ берилди. Ваҳоланки, Ҳалима бутунлай ҳақ олмасликка
ҳам рози эди, чунки у ҳақини ҳар куни олаётган эди.
Ҳалима хонадонининг баракаси ила қайтгач, уйда ҳамма хурсанд бўлди. Онаси, буваси
билан бир кунгина бирга бўлиб, сўнгра айрилиқ оқибатида шодлик ва қайғуни бир вақтнинг
ўзида ҳис қилган Муҳаммад ҳам икки йил бирга ўйнабкулган оғайниларига қўшилиб, уларнинг
қучоғига отилди.
Ҳалима билан Ҳарис бу болага кўп қарздор бўлиб қолганларини, унга янада мустаҳкамроқ
боғланганликларини ҳис этдилар, уйларининг асл устуни шу бола эканини яна бир карра
англадилар.
* * *
Орадан бир муддат вақт ўтди. Бир куни Абдуллоҳ шошилиб уйга кирди. Ниҳоятда
ҳаяжонланган, юзида қўрқув шарпаси бор эди.
—Икки одам келиб қурайшлик биродаримни ушлаб олиб ётқиздиларда, кўксини ёрдилар,
— дея олди базўр.
Ҳалима девоналарча ўрнидан сакраб турди. Ҳарис тангқарига отилди. Шайма ҳам
+
+ 29
орқаларидан югурди. «Қурайшлик биродар» унинг орқа тарафида юзи сўлғин ҳолда тик
турарди. Ҳалима борасолиб уни бағрига босди:
—Нима бўлди, болам, нега гул юзинг сўлғин? Боланинг жавоби ҳам қўрқитди, ҳам
ўйлантириб қўйди:
—Оқ кийимли икки одам келди. Мени ерга ётқизиб, кўксимни ёрдилар, кўксимдан бир
нарсаларни чиқардилар. «Мана бу шайтоннинг насибаси бўлади» деб нарига отдилар. Бири сув
келтириб, юрагимни ўша сув билан ювди, кейин кўксимни беркитдилар.
Ҳалима бу сўзларни эшитар экан, ёқасини тутди. Ҳеч ким бу боланинг ёлғон сўзлашини
хаёлига ҳам келтира олмасди. Аммо унинг на устида, на турган жойида қон излари бор эди.
— Қаерда бўлди бу воқеа, ўғлим?
— Худди шу ерда!
Ҳалима яна атрофни қаради. Ҳеч нарсадан номнишон йўқ: на қон, на сув, на«шайтоннинг
насибаси» деб отилган нарса!
— Болам, балки туш кўргандирсан, ухлаётган эдингми?
— Йўқ, ухламаётган эдим, лекин бу туш ҳам эмас, хаёл ҳам эмас.
Ҳалима Абдуллоҳга қаради:
— Сенга ким айтди буларни?
— Ҳеч ким айтмади. Мен ўзим кўрдим, икковининг ҳам кийими оқ эди.
Ҳарис:
— Кўксингни оч, кўрайинчи — деди
Муҳаммад кўксини очди. Билинарбилинмас чизиқнинг борлиги маълум бўлди.
— Қани, қаерга кетди у одамлар?
— Бирдан ғойиб бўлдилар.
Ҳалиманинг боши эгилди. Ҳарис ҳам бирор нима дея олмади.
Бу ҳодиса Ҳалимани ҳам, Ҳарисни ҳам хийлагина довдиратиб қўйди. Ҳалима оқшомга
қадар ичига чироқ ёқса ёришмай, кўзлари ғамли, ўй босиб юрди. Ҳариснинг ҳам боши эгик эди.
Ҳаётлари гулдек яшнаб кечаётган пайтда бирданига бундай ҳодисанинг содир бўлиши
кўнгилга хуш ёқадиган нарса эмас эди.
Ҳалима кечгача қурайшлик боласини пойлади, бирор ўзгариш кўра оламанми, дея кузатди.
У ўтган воқеанинг оқибати зарарли бўлиб чиқишидан қўрқарди. Аммо Муҳаммаднинг
хаттиҳаракатлари ҳам, гапсўзлари ҳам одатдагидек эди. Ҳамишагидек ширинширин сўзлашар,
кулар эди.
Лекин Ҳалиманинг ичига қурт тушган эди. Мабодо яна ўшандай ҳол рўй бериб, бошига
бирор фалокат келса, нима бўлади?.
Дардини Ҳарисга айтди. Ҳарис ҳам шундай қўрқув ичида кўнгли безовта эканлигини
билдирди. Биргалашиб гаплашдилар, маслаҳатлашдилар. Барча мулоҳазалар бо
лани ҳеч бир зиёнзаҳмат етказмасдан онаси ва бувасининг қўлига топширишга бориб
тақалар эди.
Ҳолбуки, Муҳаммад бу хонадоннинг саодат устуни, баракот манбаи эди. Қурғокчилик,
очлик шиддат билан Саъд ибн Бакр қабиласини забтига олар экан, шу боланинг ҳурмати учун
бу оилага барака ёғилар, ўзлари сезмаганлари ҳолда тўқчилик, фаровонлик ичида яшар эдилар.
У кетса нима бўлади? Туялар яна ҳозиргидек мўлкўл сут бераверадими? Одамни хурсанд
қиладиган даражада фаровонлик бўлаверармикан?..
Кўзларда ёш, юзларга хафалик соя солган ҳолда бир қарорга келдилар: Муҳаммад уйига
олиб борилади, онасига топширилади. Бу қарорни эшитганлари заҳоти Шайма билан Абдуллоҳ
юракбағирлари орзиқиб кетганлигини ҳис қилдилар. Кичкина Абдуллоҳ ҳатто:
+
+ 30
— Қурайшлик биродар кетса, ҳамма нарсанинг ҳаммазаси кетади! — деб юборди.
Ҳалима туни бўйи Муҳаммаднинг бошига бир неча марта келди, бу уйда сўнгги тунини
ўтказиб, бемалол ухлаётган боланинг ёнига тиз чўкди. Унинг мушканбар бўйи таралиб турган
нафасини тўйибтўйиб искади.
Энди бундан буён бу хонада бундай ҳид таралмайди.
Уни эмизиш учун ҳар қучоғига олганида, ҳар кўксига босганида кўнгли жаннат боғларида
юргандек ҳисларга тўлар эди. Бу гул юзли боланинг тағин оч қолишини, тағин келиб кўксини
искалашини ҳар дафъа алоҳида бир соғинч билан кутарди. Маммасини унинг оғзига тутар экан,
кўгшнча севинчдан ҳаяжонланиб титрарди. У эмар экан, атрофини фаришталар ўраб олар ёхуд
ўзи нурлар оламига ғарқ бўлар, руҳи ақл бовар қилмайдиган юксакликларда парвоз этар эди...
Ажабо, келажакда унинг буюк инсон бўлиб етишганини бутун олам билганида Ҳалима
ҳаёт бўлармикан? Унинг атрофини ўраб олган бу деворлар мушканбар сепилгандай тотли бир
ҳидга энди бурканмайди.
Анча вақтлар ўтгандан кейин ҳам уйдаги ҳиднинг қандай ҳид эканини сўраган хотинларга
Ҳалима:
— Бу Муҳаммаднинг ҳиди — деб жавоб берарди. Аёллар эса:
— Алжирама, Муҳаммад йўқку бу ерда? — дейишарди.
Аммо Ҳалима ёлғон гапирмас эди. Муҳаммаднинг нафаси, кийган либоси, ҳатто унинг
қўли теккан бола соат
лаб гуллар каби бўй таратарди. Муҳаммад қайси бола билан ўйнаган бўлса, ўша бола
билан гаплашганлар:
— Сен бугун Муҳаммад билан ўйнабсанда — дердилар.
Ҳатто кўр одам ҳам ёнига яқинлашган боланинг қурайшлик Муҳаммад эканини найқарди.
Бу ҳид Ҳазрати Одамдан бери дунёга келган ва қиёматгача оламга келадиган инсонлар ичида
фақат ва срақат унгагина хос эди...
Ҳалима ўша тун тонггача ухлаёлмай, кўп маротаба уйғониб кетаверди. Ҳар уйғонганида,
келиб Муҳаммадни ҳидларди. Ҳар сафар ичи орзиқиборзиқиб кетарди, хар дафъа ичида бир
нималар ўпирилиб кетганини ҳис қиларди.
Ҳалима бу кечанинг узайиб кетишини, қуёшнинг секин чиқишини, кечанинг бу қимматли
меҳмони бу уйни яна бир оз муддат обод қилишини истарди. Уни уйида меҳмон қилиш завқини
Ҳалима яна бир оз тотсин, ахир.
Аммо, аксинча, тун тез тугаб бораётгандек эди. Хўрозлар қуёшнинг чиқин!га хозирлик
кўраётганидан хабар бера бошлаган эди. Ортиқ ёта олмади. Боласининг ёнига ўтирди.
Айрилиқнинг яқинлашганини ҳис қилган кўзларидан ёш томчилари тўкила бошлади.
Хўрозлар қичқира бошлади. Ҳалиманинг дарди уларга бегона эди. Тўхтамай, кетмакет
қичқиришарди. Бу овозлар ширин уйқуда ётган гўдакнинг оромини бузди. У кўзларини очди,
қараса, тепасида энагаси ўтирибди, икки қўлини чўзиб унга талпинаркан, хиёл кулимсираб,
«Онажон!» деди.
Ҳалима ортиқ чидай олмади:
— Гул юзли, ширин сўзли болагинам — дея бағрига босди ва ҳўнграб йиғлаб юборди.
— Онажон, нега йиғлаяпсиз?
— Чунки бугун Маккага туққан онангнинг олдига кетасан, ажралишамиз, жигарим. Аммо
сендан ажралиш мен учун шу қадар оғирки...
Ўрнидан турди, кийинди, йўлга ҳозирлик кўрилди, акаукалар ўпишиб хайрлашдилар.
Қари, кулранг эшак хизматга ҳозирланди. Йўлга чиқдилар. Силкинаётган қўллар, ёшланган
кўзлар ортда қола бошлади.
— Тезтез келиб тур, Муҳаммад.
+
+ 31
— Сени жуда ҳам соғинамиз, ҳеч унутмаймиз, эй қурайшлик қардош!
Бу овозлар анчагача эшитилиб турди. Ниҳоят, овозлар эшитилмай, силкинаётган қўллар
кўринмай қолди. Бир оздан сўнг бир тепаликдан ошилгач, Саъд ибн Бакр қабиласи ҳам
кўринмай қолди.
Муҳаммад бутунлайга кетаётган эди. Лекин коинот қадар теран бир поклик ва самимийлик
тўла қалбида бу қардошларга вафодорлик ва меҳрмуҳаббат билан йўғрилган туйғулар ҳамиша
топилар эди.
Макканинг юқори маҳалласига етиб келганларида, Ҳалима бир муҳим иш юзасидан
вактинча Муҳаммадни ёлғиз қолдириб кетди. Ишини битириб қайтиб келганида Муҳаммадни
қолдириб кетган жойидан топа олмади. Чапга, ўнгга қайрилди, кўринмади. Тумонат одам
орасида ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа югуриб қидирди. Сўнгра бирданига қўлини пешонасига
қўйиб:
— Худо кўрсатмасин... — дея инграб юборди.
Бир дақиқагина кўринган ва тушуниксиз ғалати ишларни қилиб ғойиб бўлган у икки
бегона киши яна келган бўлсачи? Агар шундай бўлса, Ҳалиманинг қўлидан ҳеч нима келмасди.
Қаердан келгани, қаерга кетгани номаълум, бир дақиқагина кўриниб, сўнгра ғойиб бўлган
мавжудотларга кимнинг ҳам кучи етарди?
Яна болани қолдириб кетган жойига қайтиб келди. Ҳеч зот кўринмасди.
— Болажонимни кўрмадингизми?
— Қанака эди боланг?
— Дунёдаги энг гўзал бола эди.
— Йўқ, кўрмадик.
Яна у ёкданбу ёққа югура бошлади. Ҳалима узоқлашиб кетгач, ҳалиги аёллардан бири
иккинчисига:
— Ўғил одатда ота-онага тортади. Бу онадан шу қадар чиройли бола туғилишига ақлим
етмайди — деди.
— Ҳар бир она учун ўз фарзанди дунёдаги энг ширин, энг гўзал бола бўлиб кўринади,
сингилжон — деди унга иккинчиси.
* * *
Абдулмутталиб Каъбанинг соясида, аср тушиб кун салқинлаша бошлагунча дам олгандан
кейин оғироғир қадамлар ташлаб уйи томон йўл олди. Шундайгина дарвозаси олдига етганида,
жонҳолатда югуриб келаётган бир хотинни кўриб қолди. Бирон ташвиш уни шу аҳволга солгани
аён эди. Макканинг оқсоқоли ўлароқ ҳар бир одамнинг дардини тинглаш унинг вазифаси эди.
Аёл ҳам ўз навбатида уни узокдан кўрибоқ таниган эди.
— Тўхтаб туринг, эй Абдулмутталиб! — деб бақирди. Қаттиқ саросимада эди у. Бу аёл
Абдулмутталибнинг кўзига таниш кўринди. Ёнига етиб келгач:
— Мен Ҳалимаман — деди.
— Танидим, неварам қаерда? — деб сўради Абдулмутталиб.
— Уни қидириб юрибман.
Абдулмутталиб эсанкираб қолди, бир қўли билан деворга суянар экан:
— Нималар деяпсан ўзи? — деди.
Ҳалима бир неча оғиз гап билан аҳволни тушунтирди. Абдулмутталиб ларзага тушган эди.
Дарҳол ўзини тутиб олдида:
— Зинҳор Омина эшитмасин — деди.
Салдан кейин яқин кишилари, хизматкорларига хабар берди. Ҳамма Абдулмутталибнинг
неварасини қидиришга тушди.
* * *
Қурайшнинг ҳошимийлар сулоласидан чиққан ва Саййидул Мурсалин бўлиш йўлида
+
+ 32
давом этаётган кичкина Муҳаммад Ҳалима қолдириб кетган жойни нега тарк этди, қаерга кетди,
нега яна ўша жойга қайтиб келмади ёки келганида энагасини топа олмади?..
Бу саволларга жавоб беришдан ожизмиз.
Бозор тарқалиб, ҳеч ким қолмаган, қош қорая бошлаган эди. Бўлиб ўтган воқеадан Омина
ҳамон бехабар эди.
Макканинг юқори қисмида, қўлларида машъалалар кўтариб Муҳаммадни қидиришга
чиққанлар бирдан:
—Шу ердаман! Мен Абдулмутталибнинг неварасиман! — деб бақирган бир боланинг
овозини эшитиб қолдилар.
Кўп ўтмай, севикли невара бобосининг қучоғида эди.
— Жигаргўшам, мен Абдулмутталибман, бобонг сенга қурбон бўлсин, айланай — дер эди
у.
Ҳаяжони тарқаб, ўзига келган гўдак Оминага топширилди.
Ўша кеча Ҳалима Оминанинг меҳмони бўлди. Уйига барака келтирган болажонининг
уйида тунади.
Ҳалима эртаси куни уйига қайтиб кетди. Омина энг яқин кишиси, суюкли фарзандини
бағрига босди. Мунис ва меҳрибон онанинг ўз жигаргўшасига қовушиши юрагига чексиз ҳузур
бағишлади. Ҳар жиҳатдан баркамол ва етук бўлажак инсоннинг онаси эканлиги беқиёс бир
бахтиёрлик туйғусини бағишлаган эди.
* * *
Севимли Муҳаммад Бани Саъд қабиласидан кўпгина ширин таассуротлар билан қайтди.
Энагаси, отаси, укалари, ўртоқлари ва қўшнилар...
Шунингдек, инсонларнинг баъзи бир бурчакда турган жонсиз, фойдасиз бир тошга
сиғинишлари билан боғлиқ хотиралар ҳам ушбу таассуротлар ичида эди.
* * *
Абдулмутталибнинг кўнгли тинчланган эди. Неварасининг кун сайин улғайиб, камол
топиб бораётгани уни беҳад қувонтирарди. Уни бир кун кўрмаса, туролмасди. Каъбанинг
соясида тўшаб олган кўрпачасида ёнбошлаб ўтираркан, юрагида бир бўшлик ҳис этар, фақат
Муҳаммад чопиб келганидан кейингина енгил нафас олар, юрагини сиқаётган ҳолат дарҳол уни
тарк этар эди.
Абдулмутталиб ўта босиқ, пурвиқор, оғирвазмин бир одам эди. Шу даражада салобатли
эдики, на ўғиллари, на Макканинг аслзодалари у ўтирган кўрпачага ўтиришга ботина
олардилар. Унинг қаршисида одоб сақлаб турардилар. Баъзан суюкли набираси келиб
бобосининг тиззасига ўтирмоқчи бўлса, амакилари уни турғизиб юборишар, аммо
Абдулмутталиб:
— Неварамни ўз ҳолига қўйинглар — дер ва у чопиб келиб, яна бобосининг тиззасига
ўтириб олар эди.
* * *
«Фил йили» деб аталувчи машъум санадан буён икки ярим йил ўтган эди. Тамим
қабиласининг бошлиқларидан Абу Куҳофага ўғиллик бўлгани ҳақида хушхабар келди.
Болага«Абдуллоҳ» деб исм берилди. Арабларнинг одатига кўра, кейинроқ Абу Бакр
лақаби берилажак буюк зот мана шу гўдак эди. Онасини Уммул Хайр, яъни, Яхшилик ва
Эзгуликнинг онаси, деб атар эдилар. Асл исми Салмо эди.
IV
АБВОДА ҚАЗИЛГАН МОЗОР
Бир неча йил ўтди. Суюкли невара олти ёшга тўлди. Абдулмутталиб том маънода шафқат
+
+ 33
паноҳига айланган, онаболанинг ҳар бир эҳтиёжини зиёда қилиб қондирар эди. Аммо Омина
кун сайин сўлиб борар, юрагида қандайдир бир дард пайдо бўлган эди. Мана, олти йилдан
ошибдики, бева яшайди. Бир куни Абдулмутталибга:
— Ичимни бир дард ёндирмоқда, отажон — деди.
— Нима бўлди, қизим?
— Билмадим. Лекин ҳеч таскин тополмаяпман. Абдулмутталиб бошини эгди, оппоқ соқоли
кўксига
тушди, хиёл ўйга толди, сўнгра:
— Шу, бир саёҳат қилиб келсанг, қандай бўларкан, қизим — деди.
— Қаерга ҳам борардим.
— Ясрибга бор. Тоғаларингни кўриб келасан. Ҳамда... — Абдулмутталибнинг кўзлари
ёшланди. Омина ҳам худди шу аҳволда эди. — Хдмда Абдуллоҳнинг қабрини зиёрат этарсан.
Омина бу маслаҳатга рози бўлди. Гўёки кекса Абдулмутталибнинг юрагидаги орзуларини
ўқигандай эди.
— Қачон йўлга тушай, отажон?
— Қачон хоҳласанг, ўшанда. Ўша томонга борадиган биронбир карвонга омонат қўшиб
юбораман. Бориб, бироз дам олиб келасан.
Бир куни Абдулмутталиб Ясрибга борадиган бир йўловчи карвонни топгани ҳақида хабар
келтирди. Омина Зуҳра қабиласига бориб, қариндошлари билан хайрлашди. Сўнгра карвонга
қўшилди. Ёнида суюкли ўғли Муҳаммад билан жорияси Умму Айман ҳам бор эди. Улар икки
туяга миниб олдилар.
Эрталаблари тонгсаҳардан йўлга тушилар ва қоқ тушгача юрилар, сўнгра тўхтаб дам
олинар эди. Аср пайти— қуннинг тафти қайта бошлагач, яна йўлга тушилар, туялар яна
хизматини давом эттирар эди. Қумлар устидан оғироғир одимлаётган бу жонзотлар
битмастуганмас сабртоқат билан Макка ва Ясриб орасидаги бепоён йўлни босиб ўтардилар.
Орасира туяларни ғайратга солиш учун ўқиладиган шеърлар қулоққа эшитилиб қоларДи. Кўз
қамаштирадиган даражада чўзилиб кетган кумлар устида соатларча йўл давомида биронта ҳам
дов-дарахт учрамасди. Баъзан бир нечагина хурмо дарахтининг, бошларини бошларига қўйиб
хасратлашаётгандай турган ҳолатига дуч келинарди, тепада учиб юрган қушлар кўриниб қолар,
улар йўловчиларга шу яқин орада сув борлигидан дарак берар эдилар. Шунда тўхтаб мешларга
сув тўлдирилар, туялар суғорилар ва яна юриш давом этар эди.
Йўл бир неча кун давом этди. Кун неча марта чиқиб, неча марта ботди. Ниҳоят, бир куни
яшил хурмо дарахтлари билан қопланган гўзал бир шаҳар кўринди.
— Ана Ясриб, ана Ясриб!.. — деб ҳайқирганлар бўлди.
Иўловчилар узоқ ва машаққатли сафардан кейин енгил нафас олдилар. Севиндилар.
Севинишга тўла ҳақли эдилар. Чунки узоқ йўл давомида қароқчиларнинг ҳужумига дучор
бўлмаган, йиртқич ҳайвонларга рўбарў келмаган эдилар. Энг муҳими, неча кунлардан бери
чанг-тўзон ичида, туяларнинг устида чайқалачайқала давом этган сафар тугаган эди.
Шаҳарга киришгач, Омина биринчи учратган одамга: Нажжор ўғилларининг манзилига
бормоқчи эдик — деди.
У одам боши билан ишора қилди:
— Туянгни мана бу йўлдан ҳайда.
Ниҳоят, кўзланган манзилга етиб келдилар. Маккадан келган меҳмонлар хурсандчилик
билан кутиб олиндилар. Нажжор ўғиллари Абдулмутталиб туғилиб, вояга етган қабила эди.
Онаси Салмо ушбу қабиланинг қизи эди.
Омина келган куннинг эртасига бир қабр тепасига борди, йиғлаб ўтирди. Бу Абдуллоҳнинг
қабри эди. Кунлардан бир куни эрта тонгда Маккадан кузатган, орқасидан ўпкаси тўлиб,
тикилиб қолган Абдуллоҳини орадан олти ярим йил ўтгач, мана шу тарзда зиёрат қилиб
+
+ 34
турарди. Аммо кўргани шунчаки бир ҳовуч тупроқ эмас эди. Бу тупроқнинг остида тирик
қолиши учун беҳад фидокорликлар кўрсатган мард ва гўзал йигит Абдуллоҳнинг чирий
бошлаган суяклари ётарди.
Тирик қолиши учун юзта туя қурбон этилган Абдуллоҳ...
Маккалик бир хотин томонидан«Менга уйлансанг, сенга юзта туя бераман» дея турмуш
қуриш таклиф этилган Абдуллоҳ...
Коинот пайғамбарининг отаси бўлганидан бехабар, унинг
гул юзини бир мартагина бўлса ҳам кўрмасдан ажал ўқига дучор бўлган шўрлик Абдуллоҳ
шу ерда ётарди.
Омина мозор бошига тиз чўкди. Не қиларини, нима деярини билмай, сокин ўтириб қолди.
Кўзлари мозор тупроғига тикилган эди. Шу ҳолатда нималарни ўйлади, кўз олдидан нималар
ўтди, у ерда қанча вақт қолиб кетди— номаълум. Кўзларидан оқиб ёноғига тушган ёшларни
ҳам балки сезмади ёки артишни лозим кўрмади.
Барвақт ҳаётдан кўз юмган хожаси учун йиғлаш айб эмас эди. Ҳаётининг айни бахор
чоғида, эндигина уйланган йигит, сафардан қайтаркан, касалга чалиниб вафот қилган эди. Олти
йилдан ортиқроқ вақтдан бери ичини ёндириб келаётган ҳасрат туйғуси аҳёнаҳёнда
алангаланар, Оминанинг юракбағрини тилкапора қилар эди. Шу онда юрса ҳам, ўтирса ҳам,
кулса ҳам, доимо қалбида яшаб кслган, фақат севгили ёригагина дахлдор бўлган туйғулар
Оминанинг кўнглини ўртарди, кўнглидаги ғамалам кўзларидан шашқатор ёш бўлиб оқарди.
Омина қабрнинг тепасида қачонгача турганини ўзи ҳам билмасди. Билса ҳам, бирон
нарсани фарқлай олмасди. На бозор билан, на расталар билан иши бор эди. Кайтди,
тоғалариникига келди.
* * *
Нажжор ўғилларининг маҳалласидаги болалар янги бир дўст орттирганларидан беҳад
хурсанд эдилар. Хушбичим, очиқ чеҳрали, ширинсухан, кучли, бақувват бир бола эди у. Аммо
жанжал, тўполонни сира ҳам хуш кўрмасди. Уришаётган болаларни кўрса, ажратиб қўярди,
яраштирарди. Кўллари, юзи тоза, кийган кийими озода. Маккадан Ҳошим ўғилларининг
хонадонидан келган эди у.
Бир куни Омина суюкли ўғлининг эшикдан жуда хурсанд ҳолда кириб келганини кўрди.
Уни бу ҳолатда кўриш Оминани тинчлантирар, унга ором бағишлар эди. Омина ўғлини бағрига
босди:
— Бугун жуда хурсандсан, ўғилгинам — деди.
Ҳа, онажон. Биласизми, мен сузишни ўргандим. Оминанинг юраги ҳаприқиб кетди:
— Каерда?
— Оди ибн Нажжорнинг ҳовузида.
— Эҳтиёт бўл, болажоним, бирон зиёнзаҳмат етмасин.
* * *
Меҳмонлар бир ой қолиб кетдилар. Бу орада суюкли Муҳаммад болалар билан дўстлашиб
олди. Тоғаларининг ўғиллари билан биргаликда ўйинлар ўйнади.
Бир куни Нажжор ўғилларининг юрти билан хайрлашдилар. Омина Макка томон йўл олди.
—Яна келгин, Омина.
—Сизларни соғинамиз.
— Бизлардан Абдулмутталиб оиласига салом айтгин...— деювчиларнинг саломатлик
тилашларидан сўнгйўлга чиқдилар.
Ортда қолганлар ширин хотиралар оғушида эдилар. Бири маҳзун юзли Омина ҳақида,
бошкаси юзидан нур ёғилиб турувчи ўғли ҳақида баҳс қиларди.
Омина бу сафардан жуда мамнун бўлди. Хожасининг кабрини зиёрат қилди,
+
+ 35
қариндошлари билан дийдор кўришди. Маккадан кўра иқлими анча енгил ва юмшоқ бўлган
Ясрибда, хурмо дарахтларининг соясида, гўзал боғроғларда кўнгилдагидек дам олди. Энди
Абдулмутталиб оиласини ҳам роса соғинган эди.
Бир неча кунлик сафардан сўнг оқшом пайти Абво деб аталувчи бир кишлоққа етиб келиб,
тўхтадилар. Чунки Омина ҳолдан тойган, ўзини ёмон ҳис килаётган эди. Бу аҳволда узоққа стиб
бора олмаслиги аён. Бу ерда бир неча кун дам олиб, дармонга кирса, яна йўлга чиқиш мумкин
бўларди.
Арабларнинг ғоят меҳмондўстлиги шу ерда яққол кўринди: Омина меҳмони бўлган
хонадон мутлақо нотаниш эди, шундай бўлса ҳам, уни қучоқ очиб кутиб олишди. Аммо касали
тобора авж ола бошлади. Умму Айман Оминага қандай қилиб бўлса ҳам ёрдам бермоқчи бўлар,
аммо чорасиз эди; гул юзли жигаргўшаси Муҳаммад ҳам ўта ғамгин ҳолда, ҳаёт шами
секинсекин сўниб бораётган бечора онасига қараб ичи ўртанар эди.
Уй эгаларининг тажрибаси ҳам, Умму Айманнинг ғайрати ҳам, пурзиё гўдакнинг ёнаётган
юраги ҳам тақдирга битилган ҳукмни ўзгартира олмади. Омина тобора жони бўғзига тиқилиб
келаётганини ҳис этаркан, бошида юзлари маҳзун жигари кўзларига қаттиқ тикилиб турганини
сезиб, унга томон бурилди. Боласини ўзига тортди. Энди зўрбазўр қимирлаётган лаблар унинг
гул юзларидан ўпди. Унинг муборак исидан ҳидлаб, ўпкасини тўлдирди. Мажолсиз қўллари
билан кўксига босди. Келажакда Оллоҳнинг ҳар турли неъмати ва раҳматининг энг буюк
тимсоли, дунё ва охиратнинг султони, набийлар сарвари бўлмиш бу гўдакни дунёга ўзи
келтирган, аМмо уни тўйибтўйиб бағрига боса олмаган, тўйиб сева олмаган эди. Ҳолбуки унга
ўзидан яқин, унда ўзидан кўпрок ҳаққи бўлган кимса йўқ эди.
Сўнгги дафъа кўраётганини билиб, қайтақайта тикилди. Шундан кейин ичичидан тошиб
келаётган ҳистуйғулар, титроқ калималар байтлар ҳолида тилидан тўкила бошлади:
— Эй даҳшатли ажал ўқига дучор бўлган, Оллоҳнинг лутфи ва ёрдами билан юз туя
эвазига халос бўлган зотнинг фарзанди!.. Оллоҳ сени муборак ва умрингни зиёда қилсин. Агар
тушимда кўрганларим тўғри бўлса, сен жалол ва икром соҳиби Оллоҳ томонидан Одам
фарзандларига ҳалол ва ҳаромни ажрата олишни ўргатиш учун пайғамбар сифатида
жўнатиласан. Сен Исломни— бобонг Иброҳимнинг динини тиклаш учун жўнатиласан. Оллоҳ
сени миллатлар билан биргаликда яшаб келган бутлардан, бутпарастликдан қутқаражак.
Туғилган ҳар жонзот ўлажак, ҳар янги нарса эскиражак, кўп бўлган камайиб битажак, фоний
бўлажак. Дарвоке, мсн ҳам ўламан. Аммо доим кишилар қалбида яшайман. Чунки пок, дуруст
бир фарзанд туғдим, ўзимдан кейин хайрли бир едгорлик қолдирмоқдаман...
Омина ортиқ гапиролмай қолди. Нафаси сиқар, пешонаси совуқ тердан жиққа ҳўл бўлган
эди. Энди ортга қайтилмайдиган умр йўлининг тугагани, сўнгги қадамларини босиб ўтганига
қатъий ишонч ҳосил қилган эди. Сўнгги дафъа ўғлининг дийдорига тўймоқчи бўлди. Ўзини
зўрлаб, зўрға, бир неча сониягина қарай олди. Кейин чуқур бир нафас олиб, ҳаётдан кўз юмди.
Вужуди жонсиз, ҳаракатсиз қолди.
Умму Айманнинг додфарёди тирик етим бўлиб қолган гўдакнинг йиғиси билан қўшилиб
кетди.
* * *
Оминанинг вазифаси инсониятнинг саодат раҳбарини, рақиби ва тенги йўқ султонини
қорнида кўтариб юриш, туғишдан иборат эди. Бу вазифани вафо билан бажарган, бироқ ўзининг
дунёси ўзига вафо қилмаган эди. Турмуш қурган йили эри вафот этди, ягона овунчоғи бўлган
фарзандидан неча йилларгача айрилди, ундан кейин уни бағрига босиш бахтига эндигина
эришганида, қаршисига ўлим фариштаси келди.
Унинг охирати қандай бўлар эди? Оқибати нима бўлар эди?
⎯ Биз уни жаннат неъматлари орасида кўришни истаймиз, албатта. Аммо бу саволга тўғри
жавоб беришга биз ожизмиз. Бу мавзуни Оминани Ҳабиби Акрамига она қилган буюк Оллоҳга
+
+ 36
қолдириш, бизнингча, энг маъқул ишдир.
* * *
Гул юзига ёмғир каби кўзёши инган гўдак Умму Айманнинг қўлида кўрди ўзини. Унинг
меҳршафқати боланинг қалбини ардоқлади. Чўл дейишга лойиқ бир қум дарёсининг ўртасида,
уларни одамгарчилик туфайли меҳмон қилган оиланинг уйида онасидан жудо бўлиш, уни
бегона тупроқ қўйнига топшириш ва бир умрга ундан ажралиш ғоят оғир савдо эди.
Омина Абво қишлоғининг қумли тупроғига қўйилди. Бу фожиа нурли чеҳра эгасига қаттиқ
таъсир қилган эди. У онасининг устига тортилган тупроқдан ҳам оғирроқ ғам юки остида
қолганини ҳис этди.
Шундан кейин азобли сафар бошланди. Умму Айман бир туяга минди. Ота-онасидан
ажралган ғирт етимни қучоғига олди. Иккинчи туяни етаклаб йўлга чиқди.
Абво қишлоғидан узоқлашиб кетганларидан кейин ҳам орасира орқасига қараб кўяётган
гўдакнинг кўзларидан тинмай ёш окар, баъзан«Онам, онажоним» дегани эшитилиб қолар, аммо
Умму Айман уни бағрига босар, бошини силар, оналик меҳри билан сочларини ҳидлар эди. Туя
устида чайқалачайқала давом этган бу машаққатли сафар беш кун деганда иоёнига етди.
Ниҳоят, Макка водийи кўринди. Каъбанинг ёнидан ўтиб, Абдулмутталибнинг уйига
яқинлашдилар.
Абдулмутталиб қаршисида неварасини кўрганда, дунёга қайта келгандек бўлди.
Кўзёшлари билан қучоғига отилган неварасини шу қадар соғинган, шу қадар муштоқ бўлган
эдики...
Аммо невараси ўта ғамгин кўринарди. — Онанг қани, болажоним — деди у. Шу онда бир
фарёд этишилди. Умму Айман бўлган воқеаларни йиғлабйиғлаб сўзлаб берди. Абдулмутталиб
буни кўзёшлари билан тинглади. Энди бобосининг иссиқ қучоғи унинг ягона паноҳи эди. Шу
билан баробар гўёки у бобосига эмас, балки бобоси унга муҳтож эди. Абдулмутталиб уни
ёнидан жилдирмас, бир гапи икки бўлмайдиган даражада меҳрибонлик кўрсатар эди.
Умму Айман эса, унинг энагаси ва энг яқин дўсти бўлиб қолган эди.
— Зинҳор неварамни кўздан қочирмагин. Сенинг ва зифанг фақат шундан иборат.
Бу кўрсатма Умму Айманга берилган эди. Жонига роҳат бағишлаган амр эди бу. Чунки
Умму Айман буни шунчаки бир вазифа деб билмас, балки чин кўнгилдан бажарар эди. Ҳар
иккаласининг орасида ҳам жуда теран бир меҳрмуҳаббат туйғуси бор эди. У ҳам Умму Айман
ҳақида«Туққан онамдан кейинги онамдир» дея илтифот кўрсатаркан, бутун қалбини
бағишлаган эди.
V
АБДУЛМУТТАЛИБНИНГ МЕҲР ҚУЧОҒИ
Абдулмутталиб неварасига меҳрмуҳаббат ва марҳамат кўрсатибгина қолмай, унда ўзгача
ва улуғсифат бир шахсиятга хос белгиларни кўргани учун орасира қиладиган иши хусусида у
билан яширинча пичирлашиб, маслаҳатлашиб олган кезлари ҳам бўларди.
Невараси ҳам унинг сиймосида фақатгина бобосини эмас, балки чин дўст, ажралмас
ўртоқни хам кўрган эди. Абдулмутталиб қанчалик оч бўлмасин, невараси бўлмаса, дастурхонга
ўтирмас ёки ўтирса ҳам, то у келгунга қадар таомга қўл теккизмас эди.
Абдулмутталиб хонасида ёлғиз ўтирган чоғларда унинг ҳузурига таклифсиз кира оладиган
ягона одам ҳам невараси эди; бошқа одамларнинг эса, бундай қилишга ҳаққи йўқ эди.
Абдулмутталиб, одатдагидек, Каъбанинг соясига тўшалган кўрпачасининг устида чордона
қурганча, атрофидагилар билан суҳбатлашарди. Гап шу йилги қурғоқчилик ҳақида борди. Анча
пайтдан бери кўкдан бир томчи ҳам ёмғир томчиламаган эди Макка тупроқларига. Ҳамманинг
бирданбир ташвиши сувсизлик бўлиб қолди.
+
+ 37
— Ҳар тонг уйғонганимда кўзим самода бўлади —деди бири.
Бошқаси қўшимча қилди:
— Шу кетишда6у йил ҳаммамиз оч қолиб, қирилиб кетамиз.
Ҳалиги киши яна сўз олди: ~ Илоҳларнинг хам биз билан ишлари йўқ... Атрофни ўраб
турган юзларча бутларга кўз қирини ташлагандан сўнг:
— Ўзлари сувга муҳтож эмасда. Бизнинг муҳтож ёки мухтож эмаслигимиз уларни сира
қизиқтирмайди — деди.
Унинг ёнида турган бириси минғирлади:
— Зотан, тош эмасми улар? Бошқа бириси:
— Ғазабларига учрамайлик тағин, етар энди — деди. Бироқ ўзини тутолмасдан: — Илоҳ
сифатида ғазабла нишлари керакми ёки бизнинг аҳволимизни кўриб ачинишлари лозимми, буни
ҳам билмаймиз — дсди.
Бу гапларни айтаркан, «илоҳлар ғазабланса ҳам, бирон нарсага кучи етмайди» дегандек
бўлган эди. Аммо яна бири унинг хаёлидан кечган гапларидан ҳам ўтиб тушди:
— Шунча йиллардан бери уларнинг қошида бош эгиб келамиз. Лекин муҳтожликка
гирифтор бўлганимизда тошдек қотиб турсинлар деб эмас, ахир!
Бу одамнинг шу онда тил тортмай ўлиши ёки бошига кўкдан бир олов парчаси келиб
тушишидек илоҳий жазо берилишини кутганлар ҳам бор эди.
— Сен ҳаддингдан ошиб кетдинг, ҳой йигит!
Шу гапни айтиб илгарига қадам ташлаган бирини бошқаси тўхтатди.
— Бу одам илоҳларии ҳақорат қилди, аммо уни сен ўз ҳолига қўявер, токи жазони ҳам
уларнинг ўзлари берсин.
— Ҳа, ҳа, қўлларидан келса, жазони улар берсинлар...
Ҳар калладан бир гап чиқар эди.
— Ёмяир дуосига бир чиқсак, қандай бўлар экана? Нима дейсан, эй Абдулмутталиб?
Бир дақиқада мавзу ўзгарди. Яхши бир таклиф эди бу. Аслида, мақсад жанжаллашиш эмас,
сувсизликка чора топиш эди. Юзларидаги совуқ ва шиддатли ифодалар юмшади. Юзлар
Абдулмутталибга ўгирилди.
— Ажойиб бўлади. Эртага тонгда чиқамиз. Атрофга хабар берилди. Ҳамманинг дарди бир
эди.
Таклиф ҳеч қандай эътирозсиз қабул этилди.
Тарқалишар экан, ҳалиги одамнинг:
—Илохлар эканингизга шакшубҳамиз йўқ, аммо холимизга бепарволигингиз ҳам аён... —
деб пўнғиллағиллагани эшитилди.
* * *
Абдулмутталиб кечани беҳаловат ўтказди. Қайтақайта уйғониб кетаверди. Мияси
қаҳатчилик ғурбатларини ўйлаш билан овора эди. Тонг отганда уни кўрганлар, дурустгина
ухлаб, дам олган, дея олмасдилар.
Тонгсаҳарда Каъбанинг атрофига тўпланган юзларча кишилик бир жамоа
Абдулмутталибнинг келишини пойларди. У хам ўзини куттириб қўймади. Ёнига суюкли
неварасини олиб, жамоани бошлаб кетди. Бу жамоада эркаклардан ташқари аёллар ва болалар
хам бор бўлиб, ҳаммаси бир хил туйғулар оғушида Абу Қубайс тепалиги томон йўл тортдилар.
Абу Қубайс жуда яқин эди. Каъбадан атиги бир неча юз одим нарида қад кўтарган эди.
Оғироғир қадам ташлаб, тўхтабтўхтаб, нафасларини ростлаб, тепаликка чикдилар. Пастда
Каъба кўринар, ўнгдан ҳам, чапдан ҳам чўзилиб келган водийларнинг бари Каъба жойлашган
ерда қўшилиб кетар эди.
Абдулмутталиб халқнинг ўртасида тўхтади, чуқур нафас олди. Суюкли невараси ҳам ёнида
эди. Сўнгра нигоҳлари кўкнинг ададсиз теранликларига қадалди:
+
+ 38
— Оллоҳим, шу етимнинг ҳурмати ҳаққи сендан ёмғир сўраймиз... — дея дуо қила
бошлади.
Осмонда ёмғир ёғишини кўрсатадиган биронта ҳам белги— булут парчаси йўқ эди. Аммо
қурайшликлар яна ёмғир сўрар, арзи ҳол этар эдилар. Бугун бўлмаса эртага, эртага бўлмаса
индинга ёғажак ёмғирга ҳам бажонидил рози эдилар. Шу орада Абдулмутталибнинг ёнида
турган нур юзли боланинг ҳам қўлларини кўтаргани, бармоқлари билан кўк юзига ишора
қилгани кўринди.
Абдулмутталиб қайтақайта«Оллоҳим, мана шу етимнинг ҳурмати учун...» деб дуо қилар,
ҳамма«Омин» деб унга жўр бўлар эди.
Шу аснода уфқда кичик бир булут парчаси пайдо бўлди. Тезлик билан, орқасидан биров
қувлаётгандай, илгарилаб келаверди. Аммо бунчалик кичик булут парчасидан бирон нарса
кутиб бўлмасди. Ҳолбуки, бундан юз марта катта булут келтирадиган ёмғир ҳам етарли эмасди.
Булут югургандай илгарилар экан, тобора каттала
шар, Абдулмутталибнинг дуоларига«Омин» деб кўшилган халқ бу ҳолни диққат ва
ҳаяжон билан кузатар эди. Худди кичкина бир тугун ҳолида бўлган булут яқинлашган сари
очилиб, ёйилибкенгайиб борарди.
Унинг орқасидан оқиб келаётган булутлар кўриндию дуонинг қабул этилганига шубҳа
қолмади. Юзларга табассум балқди. Кўзлардан севинч ифодаси ўлароқ ёшлар оқаркан,
бошларига бирикки ёмғир томчиси туша бошлаганини сездилар.
Ҳаммаёқни ларзага солиб гумбирлаган момоқалдироқ«Тарқалинглар, дуоингиз қабул
этилди...» деяётгандек эди. Одамлар севинч қичқириқлари билан тепадан пастга эна
бошладилар.
Абдулмутталиб севинганидан йиғларди. Соқолидан оқиб тушаётган ёшларини артаркан:
— Бу ёмғирни Оллоҳ бизга сенинг ҳурматинг учун берди, болам — деди у неварасига.
Чақмоқ чақар, момоқалдироқ гумбурлаб, водийларни ёритиб юборар эди. Салгина олдин
бир неча кундан кейин бўлса ҳам ёмғир ёғишига рози бўлганлар уйларига етгунчаёқ шалаббо
бўлдилар.
Бу воқеадан кейин Абдулмутталиб ҳақида шеърлар тўқилди. Буюк инсон деб тан олинди.
* * *
Араблар изларга қараб башорат қилиш соҳасида улкан тажрибага эга эдилар. Қум устида
қолдирилган оёқ изига қараб кишини ҳайратга соладиган даражада мукаммал ва тўғри башорат
қилардилар. Бир ҳайвоннинг изига қараб, унинг қайси қабилага тегишли эканлигини
аниқлашар, ёнмаён юриб кетган икки кишининг оёқ изларидан уларнинг эрхотинми, отаболами
ёки дўстбиродарми эканлигини тўғри айта олардилар. Бу соҳада Мудлиж қабиласи барча
қабилалардан ўтиб кетган эди.
Бир куни Мудлиж қабиласидан Маккага келган бир неча киши кўркамларнинг кўрками
бўлмиш, юзларидан нур ёғилиб турувчи, очиқ чеҳрали бир болага дуч келдилар. У бошқа
болалар билан ўйнаётган эди. Бамисоли юлдузлар орасидаги ўн тўрт кунлик ойдек ажралиб
турарди у ўртоқларидан. Ёнига яқинлашдилар. Шу он қорачадан келган бир аёл:
— Болага тегина кўрманг — деди. Бу аёл Умму Айман эди. Одамлардан бири ҳеч
саросимага тушмай, деди:
—Емонлик қилмоқчи эмасмиз. Бошқаси қўшимча қилди:
— Бундай бир маъсум гўдакка ёмонлик қилиш учун шайтонни ҳам йўлда қолдирадиган
даражада жоҳил бўлиш керак.
— У ҳолда нима истайсиз?
— Фақат ёқтириб қолдик. Шундай, синчиклаб қарамоқчи эдик, холос.
— Мақсадингиз нима? Нега бошқа болаларга қарамайсиз?
+
+ 39
Биз бу болада ҳеч бир болада бўлмаган ғаройиб ҳолларни кўрдик. Ижозат бер, бир оз
ёнимизда турсин. Умму Айман Муҳаммадни чақирди:
Бери кел, ўғлим, мана бу амакиларинг сени кўришмоқчи.
Улар Муҳаммадга бошданоёқ чуқур разм солдилар. Айниқса, оёқларига тикилиб қолдилар.
Кейин бошини силадилар. Умму Айманга ташаккур билдирдилар.
— Бу кимнинг ўғли?
— Абдулмутталибнинг ўғли. Ҳалиги одам бошини чайқади.
— Аслзода бир оиланинг фарзанди эканлигига шак-шубҳа йўқ.
* * *
Саксон ёшга кирган бир инсон вақтининг кўпини дам олиш билан ўтказади.
Абдулмутталиб ҳам шундай ҳаёт кечирар, Каъбанинг соясида кўрпачасини ёзиб ҳордиқ чиқарар
эди.
Муаллақанавис шоир Зухайрнинг бир байтини хотирлади у: «Ҳаётнинг оғир юкларидан
чарчадим. Ҳая, ким саксон йил яшаса, ҳаётдан ҳам чарчаши бегумон» деган эди Зуҳайр.
Абдулмутталиб ҳам айни шу ҳолатда эди. Тиғ каби, тутган жойини кесадигаи қирчиллама йигит
бўлганига ўзи ҳам ишонмайдиган даражада кексайган эди. Бошида биронта ҳам оқармаган соч
толаси, соқолида биронта ҳам қора мўй қолмади. Бундай ёшга етган ҳар қандай киши каби, у
ҳам вақтисоати келиб ажал ўз домига тортадиган дақиқаларни пойлаб, бир чеккада дам олиб
ўтирарди.
— Салом сенга, эй Абдулмутталиб!
Салом бўлсин сизга, эй мудлижликлар. Марҳамат қилинглар, мана бу ерга ўтиринглар.
Келганлар ўтирдилар. Абдулмутталиб улардан ҳол-аҳвол сўради. Мудлиж қабиласидан
танишлари бор эди улар ҳақида суриштирди. Шундан кейии уларнинг Келиш сабабини сўради.
Бири:
—Бугун болалар орасида жуда чиройли бир гўдакни кўрдик. Ёнидаги аёл сенинг ўғлинг
эканлигини айтди.
— Ҳа, у менинг ўғлим, яна ҳам тўғрироғи, неварам. Одам бирикки сония жим бўлиб
қолгач, гап бошлади:
— Биз болани кўриб қизиқиб колдик ва унга чуқур разм солдик. Бизнинг фикримизча,
мақоми Иброҳимдаги оёқ излари билан бу боланинг орасида жуда яқин ва чамбарчас боғлиқлик
бор. Биз ўзимизнинг мезон ва меъёримиздан келиб чиқиб айта оламизки, бу бола пайғамбарлар
авлодидандир.
Абдулмутталиб бу хулосадан жуда мамнун бўлди.
⎯Тўғри,⎯ деди,⎯ мақоми Иброҳимдаги излар бу гўдакнинг катта бобосининг оёқ
изларидир. Чунки у излар пайғамбар Ҳазрати Иброҳимга оиддир. Биз эса унинг авлодиданмиз.
Мен наслимизга мансуб боболаримнинг исмларини санайсанай Аднанга қадар чиқа оламан.
Аднан эса, маълумингизким, Ҳазрати Иброҳим наслидандир.
Орадан бир неча кун ўтди. Абдулмутталиб Нажрон қозиси ва роҳиби бўлган бир дўсти билан
еуҳбатлашиб ўтирарди. Роҳиб ўз маслагидан келиб чиқиб, диний мав зулардан баҳс юритар,
неча асрлардан бери пайғамбар юборилмаганини сўзлар эди. Ҳазрати Исонинг давридан
бери юз эмас, бир неча юз йил ўтган, келиши муқаррар ва лозим бўлган бир пайғамбар
кутилаётган эди. Роҳиб сўзларини шу тарзда давом эттирди:
— Биз Исмоил ўғиллари наслидан келажак ва пайғамбарларнинг сўнггиси бўлажак бир
пайғамбарнинг сифатларини китобларда ўқиб юрибмиз. Ушбу маълумотларга кўра, бу
пайғамбар юзага чиқадиган жой шу ер, яъни, Макка шаҳридир.
Роҳиб келажак пайғамбар ҳақида атрофлича маълумотга эга эди. Кўзларининг ранги,
оёқларининг шакли, икки елкасининг ўртасида жойлашган бир белгига кадар ўзига хос
хусусиятларини ҳам билар эди. Абдулмутталиб унинг сўзларини зўр қизиқиш, ўта эътибор
+
+ 40
билан тингларди. ШУ он суюкли невараси келиб, бобосининг ёнига ўтирди
⎯ Эй Абдулмутталиб, булар сира ҳам уйдирма эмас. Диний китобларда ёзилган... —
Роҳибнинг гапи оғзида, кўзлари бирдан ҳозиргина келган болага қадалган эди. Диққат билан
кузатди. Кузлари, қўллари, оёқлари, баданига синчиклаб қаради.
⎯ БУ КИМНИНГ боласи, эй Абдулмутталиб? — деди.
— Менинг ўғлим.
— Бўлиши мумкин эмас асло.
— Нега энди?
Роҳиб жуда секин овоз билан пичирлади. Худди гапини бола эшитишини хоҳламаётганга
ўхшарди.
— Чунки бу боланинг отаси ўлган бўлиши керак.
— Нега шундай деб ўйлайсан?
— Менга қара, эй Абдулмутталиб, бу бола сенга боядан бери гапираётган пайғамбарнинг
сифатларига эга. Сен унинг отаси эканлигингни айтдинг. Ҳолбуки, биз
нинг диний китобларда ёзилишига қараганда, бу бола етим бўлиши керак эди. Сен унинг отаси
бўлишинг мумкин эмас.
Абдулмутталиб унинг сўзларини тасдиқлади.
— Тўғри ганирасаи. Ҳақиқатдан ҳам бу боланинг отаси, яъни менинг ўғлим, ҳали у
туғилмасдан олдин вафот этган эди. Мен бобосиман. Аммо ўз ўғлимдан ҳам ортиқ кўраман уни.
У кўзимнинг оқу қорасидир.
— Энди ўзингга келдинг, эй Абдулмутталиб. Аммо бу болани эҳтиёт қилишинг лозим.
Яҳудийлар уни кўраркўрмас танийдилар. Билиб қолсалар, бирон зарар етказишлари эҳтимолдан
холи эмас.
Бу сўзлар Абдулмутталибни неварасига яна ҳам қаттиқроқ боғлаб қўйди.
Абдулмутталиб ҳаётининг сўнгги кунларини яшаётганини чуқур ҳис этарди.
Замондошлари ҳавас қилса арзигудек бир умр кечирган эди у.
Ҳар кимга яхши муомалада бўлди, каттакичик барчанинг ҳурматини қозонди. Фақирларни
тўйғазди, бевалар, етимларга ёрдам қўлини чўзди, умр бўйи бирон марта ҳам зинога
яқинлашмади, яқинлашганларни ҳам хуш кўрмади.
Ичкиликни ёқтирмасди. Чунки ичкилик ичувчиларнинг қандай шармандали аҳволга
тушганларига кўп гувоҳ бўлган. Бундай қабоҳат ишларга сира ҳам тоқати йўқ, виқор ва одоб
эгаси эди. Макканинг ҳокими сифатида, ўғрилик килганларнинг кўлларини кестирар, қўлидан
келганча, қиз болаларнинг ўлдирилишига тўсқинлик қилар эди. Ёмонлик қилган кимса қўлга
тушса, қамчи билан саваларди. Охиратга ишонар, Оллоҳнинг борлиги, қудратли ва буюклигига
шубҳа қилмас эди. Ўз замонида кенг тарқалган бутларга сиғингансиғинмагани эса, бизга
қоронғи.
Рамазон ойи келган куни озиқовқат олиб, Маккага яқин Хиро тоғига чиқиб кетар, у ерда
ёлғиз қолиб, ўзича ибодат этар, ўйхаёлга толар эди. Бу ишни илк маротаба у қилган, шундан
кейин таркидунёчилик одатини хуш кўрувчилар пайдо бўлди, халкнинг шовқинсуронли
ҳаётидан чекилиб, бу тоғда бир ой давомида ёлғиз яшашга ҳавасмандлар кўпайди. У ерда
қандай ибодат қилингани эса, яна бизга номаълум.
У ҳақда тадқикотчи Кўксол«Узун бўйли, ёқимли, сабрли, ақлли, тарбияли, дунёқараши
кенг, сарвқомат, мард ва сахий киши эди» деб маълумот беради.
Маккаликлар уни«Иккинчи Иброҳим» дердилар. Барча арабларнинг Пайғамбар Иброҳим
алайҳиссаломга бўлган чуқур ҳурматларини назарга олсак, маккаликларнинг Абдулмутталибга
қай даражада ҳурматэҳтиром кўрсатганликларини тасаввур этишимиз қийин бўлмайди.
Каъбага доир бутун хизматлар Абдулмутталибнинг бошчилиги остида юритилар, ҳеч
кимса Маккага ундан бошқа кишини ҳоким қилишни ўйламас эди. Чунки Абдулмутталиб бу
+
+ 41
мақомга зўравонлик билан эмас, муруввати, фазилати ва шарафи боис келган, ақли расо ва
аслзода қабила бошлиқлари уни бу мақомга лойиқ деб топганлар. У бу мақомга муносиб эмас,
деб бирон киши даъво қила олмасди. Чунки Макка худудида япювчи бирон кимса
Абдулмутталибдан ёмонлик кўрганини иддао этолмас, аксинча, ундан яхшилик кўрганини
эътироф қилар эди.
Бир куни Абдулмутталиб дардга чалинди.
Барча уринишлар, шифо излаб елибюгуришлар беҳуда бўлди. Тобора ўлим соати
яқинлашиб келаётгани равшан эди. Абдулмутталиб дарди бедавога йўлиққанини англаган,
ўзидан кейин тўққиз ўғил, олти қизи ва бир этак неваралари қолмоқда, аммо унинг ўйфикри
бош қотиришга лойиқ деб билган суюкли неварасида эди. Уни нима қилиш, кимга қолдириш
тўғрисида ўйларди. Шу кунга қадар уни кўлидан келганча тарбиялаган, ҳеч нарсада
камситмаган, устига гард юқтирмасликка уринган, унга ҳақиқий ота, тенги йўқ бобо бўлган эди.
Аммо Абдулмутталиб ҳам фоний бир борлиқдир. Унга ҳам энди ажал яқинлашган, ўлим
фариштаси эшик қокиб келаётган эди.
Орасира ҳушидан кетади, ўзини билмай қолади. Шундай кезларда«Муҳаммадим, суюкли
Муҳаммадим...» дея босинқирагани эшитилиб қолади. Ўзига келганда эса, яна тамомила унинг
ташвиши билан банд бўлади.
Бир пайтлар Муҳаммаднинг отасини, яъни, ўзининг ўғли Абдуллоҳни қурбон қилишга бел
боғлаган кунларни эслади. Агар ўша қасамини бажарса, бугун қалбини ларзага солиб, кекса
юрагини ёндираётган бу меҳрмуҳаббатнинг соҳиби ҳам бўлмасди.
Аммо бутун оламларга Оллоҳнинг беҳисоб раҳмати шу боланинг воситасида, у орқали
ёғилиши керак эди. Инсоният унинг раҳбарлигида ҳақ йўлни топажак, саодат йўлига киражак.
Оллоҳга элтувчи йўлни энг мукаммал тарзда инсонларга у кўрсатажак эди. Шу боис бир эмас,
минг Абдулмутталиб тил бириктирса ҳам, илоҳий қудрат бунинг олдини олар ва Абдуллоҳни
қутқарар эди. Коинот сарварининг унинг наслидан, унинг ўғли сифатида дунёни шарафга
буркаши азалий ва илоҳий такдирнинг зарурати эди.
— Отика!
— Лаббай, отажон.
— Сув бер.
Отика дарҳол келтирилган Замзам сувидан идишни тўлдириб берди. Абдулмутталиб бир
неча қултум ичди.
— Шифо бўлсин, отажон.
— Омон бўл, болам.
—Эсингиздами, отажон, Замзамни қазиган кунларингиз?
Абдулмутталиб бош ирғади. «Ҳа» деб пичирлади. Салдан кейин Отика чиқиб кетди.
Абдулмутталибнинг хаёлидан ўтмиш кунлари кечди.
ЗАМЗАМ
Роппароса қирқ йил олдин бўлиб ўтган эди бу воқеа. Бир куни Абдулмутталиб Каъбанинг
«Ҳижр» деб аталувчи қисмида қайлула уйқусида эди. Пешин пайти оловдек қиздирадиган қуёш
тафтидан ҳамма салқинга қочиб ухлагани каби, Абдулмутталиб ҳам ётиб ухлаган эди. Туш
пайтидан бошланадиган бу уйку асрнинг ўрталарида, салқин тушгач, тугар ва араблар буни
«қайлула» дердилар. Бу соатларда ҳамма ишини ташлаб, салқин жой қидириб қоларди. Чунки
жазирама иссиқ фақат меҳнат қилишгагина эмас, ҳатто сайр этишга ҳам имкон бермасди.
Абдулмутталиб туш кўрди. Тушида ёнига бир одам келиб:
— Тибани қази, деди.
— Тиба қаер ўзи?
Одам жавоб бермай, кўздан ғойиб бўлди.
Абдулмутталиб уйюнгач, бир муддат бу туши ҳақида ўйлаб қолди. Ҳеч қандай маъно бера
+
+ 42
олмади. «Ҳар доим кўриладиган тушунарсиз рўёлардан бири бўлса керак» деган хулосага
келди.
Эртаси куни яна айнан ўша ерда ухлаётган эди. Тушида яна нотаниш бир одам келиб унга:
— Баррани қази... — деди.
— Барра қаер? Нега у ерни қазишим керак?..
Одам жавобни ҳам кутмай ва бошқа ҳеч нарса демай, ғойиб б)'лди.
Тиба нима? Барра нима? Нега у жойлар қазилиши керак? Бу саволларга жавоб беришдан
ожиз эди у.
Учинчи куни яна ўша одам келди. Бу сафар:
— Маднунани қази! — деб буюрди.
— Маднуна нима, у қаерда?
Одам жавоб бериш ўрнига яна ғойиб бўлишни афзал кўрди.
Абдулмутталиб энди ҳар ухлаганида бирон ерни қазиш буюрилишига ишонч ҳосил қилган
эди.
Тўртинчи куни ётар экан, «Кўрайликчи, бугун қаерни қазир эканмиз» деб ўйлади.
Ҳакиқатан ҳам, тушида яна ўша одам келди.
— Замзамни қази! — деди.
— Замзам недир?
— Замзам ҳеч тугамайдиган, камаймайдиган бир сувдир. Сен тўптўп бўлиб келадиган
ҳожилар жамоасига ундан ичирасан. У сув қурбонлик конлари оқизилиб тўпланадиган жойлар
билан ахлатлар тўкилган жойларнинг орасидадир. Олачипор қарға қағиллайдиган жойни
топгин, у ерда бир чумоли уяси бор. Бу одам ниҳоят асл мақсадни гапирган эди. Неча
кундан бери айтолмаётган гаплари, демак, шулардан иборат эканда. Абдулмутталиб
уйқудан уйғонган заҳоти ёнтеваракка аланглади. Кўзлари қурбонликлар сўйилиб қонлари
оқизилган, чиқиндисупириндилар тўкилган ерни қидирарди. Шу орада қорни ва қанотлари оқ
бир қарғанинг қағиллаётганини кўрди. Тушида кўрганлари тўғри чиқишига шубҳаси қолмади.
Ўша томонга йўл олди, қарғага яқинлашиб бора бошлади. Аммо у қочмасди. Эҳтимол, қазиши
лозим бўлган ерни аниқ кўрсатиш учун кетмаётгандир. Ниҳоят, жуда яқин боргач, «пирр» этиб
учиб кетди. Абдулмутталиб қарға қўниб турган жойнинг шундайгина ёнбошида гавжум бир
чумоли уяси борлигини кўрди. Ҳақиқатан ҳам бу ер қурбонликлар сўйилган ва ахлатлар
тўкилган жойнинг қоқ ўртаси эди. Бу жойни яхшилаб таниб олиш учун белгилаб қўйди.
Каъбанинг эшиги томонда эди. Каъбагача ва мақоми Иброҳимгача бўлган масофани ўлчади.
Энди келиб шу ерни қазишдан бошқа чора қолмаган эди.
Буюк бобоси пайғамбар Исмоил ҳазратлари замонидан қолган сув, муборак бир қудук
борлиги ҳақида ҳамма қатори у ҳам биларди. Аммо неча юз йиллар давомида Макка аҳлининг
ҳам, келибкетувчи ҳожиларнинг ҳам эҳтиёжларини тўлатўкис қондирадиган бу қудуқ Журҳум
қабиласи одамларининг ахлоқсизлиги ва жоҳиллиги оқибатида вайрон этилиб, беркитиб
ташланган эди. Мағлубиятга учраган журҳумликлар Маккани тарк этар эканлар, қудуқни ҳам
кўмиб кетган эдилар.
Вақт ўтиши билан Замзамнинг қаерда бўлгани ҳам унутилди, оти бору, ўзи йўқ нарсага
айланди. Ичига Каъбага тегишли анчамунча олтин буюмлар ҳам кўмилиб кетган қудуқни топиб
очиш буюк бир шарафга ноил бўлиш билан баробар, Оллоҳнинг лутфи ва карамига сазовор
бандасигагина бундай саодат насиб этиши мумкин эди!
Оқшом тушгач, ўғли Ҳорисга:
— Эртага бирга тер тўкиб ишлашимизга тўғри келади — деди. Унинг қизиқсиниб қараб
турганини кўриб изоҳ берди: — Замзам қудуғини қазиймиз.
— Аммо, отажон, биз унинг қаерда жойлашганини билмаймизку? — дея Ҳорис отасининг
юзига қаради. «Тушунмадим» демоқчи эди. Абдулмутталиб қисқагина бир жавоб берди:
+
+ 43
— Тушимда кўрсатилди.
Ҳорис учун мазкур жавоб етарли эди. Отасига бўлган ишончи беҳад эди.
Абдулмутталибнинг ўша пайтда қўли ишга келиб колган биргина ўғли Ҳорис эди.
Эрталаб тонгсаҳарда қурайшликлар Абдулмутталибни белкурак ва чўкични олиб
каёққадир кетаётганини кўрдилар.
Кеча белгилаб кетган жойига келди.
— Оллоҳим, муборак бўлсин... — дея чўкични ерга урди. Отабола бирга қазий
бошладилар.
— Ҳорманг энди, ё Шайбатул ҳамд!..
— Саломат бўлинг.
— Нима қилаётирсиз?
— Кўриб турибсиз, шу ерни қазияпмиз.
— Аммо нима мақсадда?
— Бу ер Замзам кудуғининг ўрни.
Шундан кейин Абдулмутталиб кетмакет тўрт кун давомида кўрган тушларини гапириб
берди. Одамлар истеҳзо аралаш жилмайдилар.
— Тушда кўрган нарса билан иш битар эканми? —дедалар.
Абдулмутталибга ҳурмати баланд бўлганлар эса:
— Бунда бир гап бўлса керак — дея ишнинг натижасини кутиш ва шунга қараб ҳукм
чиқаришни маъқул топдилар.
Абдулмутталиб зерикмасдан, умидвор бўлиб ишини давом эттирарди. Ниҳоят, қудуқнинг
устига бир қопқоқ каби ёпилган тошни топдию кўзлари ёшланди. Қўлларини кўтариб, Оллоҳга
шукр қилди. Энди тушининг ҳақиқат эканлигига ва бу вазифа унга илоҳий йўлдан берилганига
батамом ишонди.
Тепасига келибкетиб, ишини ажабсиниб томоша қилганлар, комил ишонч ила, беҳуда
уриняпсизлар, дея ўйлаганлар қудуқнинг топилганини кўришдию дарҳол чўкич ва
белкуракларини қўлларига олиб етиб келишди.
Абдулмутталиб:
—Хўш, нега келдингизлар, тинчликми? — дея сўради.
— Қудуқни бирга қазиймиз.
— Бунақаси кетмайди.
— Аммо бу шарафга биз ҳам шерик бўлишни истаймиз. Чунки бу бобомиз Исмоил
пайғамбарнинг қудуғидир.
— Бундай қилиб бўлмайди. Чунки бу вазифа фақат менга буюрилди.
Одамлар ўжарлик қилдилар:
⎯У ҳолда сенинг қазишингга ҳам йўл қўймаймиз. Ё бирга казиймиз, ёки сен ҳам
қазимайсан.
—Унда шу пайтгача қаерда эдингизлар?
— Қудуқнинг жойи қаердалигини билмасдикда.
— Мен ҳам билмасдим, аммо қудуқнинг ўрни фақат менга кўрсатилди.
— Биз ҳам энди бу ишга қўшилишни хоҳлаймиз.
— Мен эсам, бу шарафни сиз билан бўлишишни истамайман.
Оди ибн Навфал Абдулмутталибга тегишди:
—Абдулмутталиб, сен ёлғиз бир кишисан. Биргина ўғлингдан бошқа ёрдамчинг йўқ.
Ўжарлик қилаверма, бизга қарши чиқма.
—Эй Оди, айнан сенинг шундай дейишинг инсофдан эмас. Ахир, отанг Навфал отам
Ҳошимнинг ҳимояси остида бўлгани ёдингдан чиқдими?
+
+ 44
—Сен ҳам амакинг Мутталибнинг хонадонидан панох топгунингга қадар тоғаларинг
Нажжор ўғилларининг ёнида бўлмаганмидинг?
—Эй Навфал ўғли, сен мени фарзандларимнинг озлиги билан айбламоқчимисан? Худо
ҳаққи қасамлар бўлсинки, агар Оллоҳ менга ўнта ўғил берса, улардан бирини Каъбанинг ёнида
қурбон қиламан.
Мунозара тобора қизир эди. Бу кетишда жанжалга айланиши ҳеч гап эмас эди. Бировлар
Абдулмутталибни ҳақ деб билса, бошқалар рақибларининг тарафида эдилар. Ахийри
Абдулмутталиб:
— Бу муаммони ҳакам ҳал қилса, розиман. Кимга десангиз, ўшанга борамиз. Унинг
чиқарган ҳукмига сиз ҳам рози бўласиз, мен ҳам. Бу таклиф мақбул деб топилди.
— Абдулмутталиб инсофлилик қилди — дедилар.
Натижада Шом аслзодаларидан Саъд ибн Ҳузайм қози сифатида таклиф этилди. Абдулмутталиб
бунга рози бўлди.
Эртаси куни Абдулмутталиб қариндошларидан баъзи кишиларни олиб йўлга чиқди. Қарши
томонда эса, қурайш қабилаларининг ҳар биттасидан бир кишидан бор эди. Биргаликда юриб,
биргаликда дам олиш учуи тўхташар, сўнг яна биргаликда йўлларида давом этишар эди.
Кун қиздиргандан қиздирарди. Узоқ йўл юришларини инобатга олиб, ўта эҳтиёткорлик
билан иш тутсалар ҳам, Абдулмутталиб ва унинг ҳамроҳларининг сувлари тугади. Сувсизлик
уларни холдан тойдирди, тоқатларини тоқ қилди. Абдулмутталиб аҳволни тушунтириб, қарши
томондагилардан сув сўради.
— Сизга берсак, биз ҳам сувсиз қоламиз. Абдулмутталиб улардан бу жавобни кутмаган
эди. Чунки ўзи ҳеч кимса ҳақида бундай ўйламас, ўз нонини ҳам бошқалар билан бўлишиб ер
эди. Кўрабила туриб бир инсонни сувсизликда ўлим чангалига ташлаб кетолмасди. Аммо улар
шундай қилдилар.
Тиллари танглайига ёпишган, туя устида ўтиришга ҳам мажоллари қолмаган эди.
Сувсизлик ва жазирама иссиқ таъсирида тўғри фикрлаш ҳам мумкин бўлмай қолди. Ораларида
саросимага тушганлар хам бўлди.
— Мозоримизни шу ерга казийлик, ўлимимизни кутайлик — дейишди баъзилар.
Энг оқилона таклиф шу ерда бир оз дам олгач, яна йўлда давом этиш бўлди. Туяларидан
тушдилар. Ҳаммалари бир қаторга тизилиб ўтиришди. Қарши томондагилар уларни кузатишар,
натижа қандай бўлишини кутишар эди. Шу аҳволда бир оз ўтиришди. Умидсизлик билан
бирбирларига тикилишар, ким кўпроқ яшар экан, деб ўйлашар эди. Орамизда ўлмай, қутулиб
қоладиганлар бўлар, деб васиятлар қилишди.
Абдулмутталиб виждон ўтида ёнарди. Аммо бу фожиавий аҳволга тушишларига ўзи
сабабчи бўлди. Чунки ёнида ўтириб ўлимини кутаётган бу инсонлар унинг даъвосини
қўллабқувватлаш учун йўлга чиққан эдиларда.
Абдулмутталиб қуруқшаган лаблар, тугаган дармонлар, чекилган изтиробларга ва
бошларига тушган мусибатдан умидсизланган биродарларига тикилар, ҳар бирининг ўрнига
қайтақайта ўлишга ҳам рози ҳис этар эди ўзини. Йўлда давом этишга кучлари етмас,
ёнатрофдан бирон ёрдам келиши ҳам эҳтимолдан йироқ эди. — Ётиб ўлма, судралиб ўл!..
Нидо юрагининг тубидан келарди. Виждони азобланар экан, бундай қўл қовуштириб
ўтиришдан фойда йўклигини хаёлидан ўтказди.
Биродарларининг умидсизларча боқишлари таъсирида бир амаллаб туясига минди.
Туянинг устида ўтира олмайдиган даражада мажолсиз эди. Туя юра бошлаганда эса, ерга тушиб
кетай деди, ҳайвоннинг устида ёнбошлаб қолди. Қаерга кетаётганини ўзи ҳам билмайди, балки
сув топарман, деб ўйлади.
Юз қадам ҳам юрмаган эдики, туянинг оёғи бирдан нимагадир ботди. Абдулмутталиб
қаттиқ чайқалиб, йиқилиб тушай деди. Ўзини ўнглашга уринар экан, кўзлари йилтироқ бир
+
+ 45
нарсага тушди. Қайтакайта тикилиб қаради. Йўқ, янглишмаган эди: туянинг оёғи ботган жойдан
сув қайнаб чиқарди. Сув тобора тез оқа бошлади. Ўша пайтда бутун вужудини қамраб олган
хурсандлик ҳиссини ҳеч қачон таърифлаб беролмаса керак. Ўзини ерга отди. Бу орада туя ҳам
оёғини ҳалиги жойдан чиқариб олди.
Энгашди. Юзқўлларини ювди, тўйибтўйиб сувдан ичди. Тўсатдан ҳаётга янги келгандай
бўлди, қалбини чулғаб олган умидсизлик ҳисси батамом барҳам топди. Урнидан турди,
ҳамроҳларини бақириб чақирди.
— Ҳой биродарлар, бу ёққа келинглар. Оллоҳ бизга сув берди.
Қулоқлар6у овозга ишонишни истамасди. Аммо ҳозир ҳазил пайти эмас эди. Қолаверса,
Абдулмутталибнинг овози жонли, ишонч бағишловчи эди.
Умидсизликнинг чилпарчин бўлиши тиззаларга дармон киргизди. Турдилар,
судраласудрала, Абдулмутталиб кетган томонга илгарилай бошладилар. Дарҳақиқат, у ерда сув
бор эди. Тинмай оқарди. Абдулмутталиб рақибларига ҳам юзланди, уларни ҳам таклиф этди.
Туяларга сув берилди, мешлар тўлдирилди. Қайтақайта ичдилар. Энди йўлга чиқилса ҳам
бўларди. Оди ибн Навфал Абдулмутталибга ўгирилди:
— Худо ҳаққи, эй Абдулмутталиб, даъвони сен ютдинг. Ҳукм бизга қарши чиқди. Энди сен
билан Замзам масаласида бошқа тортишмаймиз. Чўлнинг ўртасида бу сувни етказган Оллоҳ
Замзамни ҳам сенга берганига энди шубҳамиз қолмади. Қани, энди соғомон Маккага қайтайлик,
— деди.
— Яъни, энди қозига мурожаат қилишга ҳожат қолмадими?
— Ҳа, Маккага қайтамиз.
Маккага қайтдилар. Бу воқеа Абдулмутталибнинг обрўйини янада оширди. Қаерда
эканлигини ҳеч ким билмайдиган Замзам қудуғининг ўрни кўрсатилиши, бешак ўлим
кутилаётган дақиқаларда Оллоҳнинг лутфи ва карами ўлароқ сувнинг оқа бошлаши унинг
маънан юксак бир одам эканлигидан далолат берарди.
Абдулмутталиб ўғли Ҳорис билан биргаликда яна Замзамни қазиб, тозалай бошлади.
Сафар чоғида содир бўлган бу воқеа оилаларда, йиғинларда баҳс этилди. Қазиш давомида
даставвал Каъба хазинасига тегишли бўлган баъзи олтин ҳайкаллар, қиличлар ва зирҳлар
топилди. Юқорида эслатилган Журҳум қабиласи Маккани тарк этаркан, Каъба хазинасидаги бу
қимматбаҳо ашёларни ҳам Замзамга кўмиб кетган эдилар.
Бу бебаҳо буюмлар яна қурайшларнинг ҳасадини қўзғади. Қозига мурожаат
қилмаганликларидан яна пушаймон бўлдилар.
— Эй Абдулмутталиб, бу ашёларга биз ҳам шерик бўлишимиз лозим.
Абдулмутталиб пешонасидан оқаётган терларни артди.
— Нега?
— Чунки бу кудук бизнинг буюк бобомизники. Бу ашёлар эса, хазинасидан қолган
буюмлардир.
— Бу ерни мен қазидим. Демак, ашёлар ҳам меники бўлиши лозим. Модомики сизлар
бунга карши экансизлар, муаммони куръа ташлаб ҳал қилсак, дейман.
— Қанақасига?
— Икки қуръа Каъба учун, иккитасини мен учун ва иккитасини сиз учун ташлаймиз.
Кимнинг ҳаққига нима чиқса, шуни олади. Ҳиссасига ҳеч нарса чиқмаган томон маҳрум бўлади.
— Бўпти, розимиз. Эй Абдулмутталиб, сенда инсоф бор экан.
Абдулмутталиб Каъба учун сариқ, ўзи учун қора ва қурайшлар учун оқ— иккитадаи ўқ
танлади. Машҳур Ҳубал бутининг ёнига бордилар. Бутнинг хизматкорига ўқлар берилди.
Ҳамма қаттиқ ҳаяжон ичида эди. Ўқлар бир халтага солинди. Даставвал, икки кийик учун икки
ўқ олинди. Иккаласи ҳам сариқ эди. Булар Каъбанинг ҳаққи эканлиги тан олинди. Сўнгра
қиличлар учун бир ўқ олинди. Қора эди. Абдулмутталиб«Бу менинг ҳаққим» деди. Зирҳ учун
+
+ 46
сўнгги ўқ олиниши керак эди. Сўнгги ўқ олингач, Абдулмутталиб енгил нафас олди,
кулимсиради. Бу ҳам унинг ҳиссаси эди. Қурайшлар яна курук қолдилар.
Кейинроқ Абдулмутталиб олтин кийик ҳайкалларини Каъбанинг эшигига ўрнатди.
Ўзининг ҳиссасига тушган олтин буюмларни ҳам эритиб, ингичка толалар ҳолига келтирди ва
Каъба эшигини ушбу олтин толалар билан қоплатди.
Ўзининг ҳиссасига шунча олтин тушгани ҳолда, уларни Каъбага сарфлагани
Абдулмутталибнинг обрўэътиборини яна оширди.
Бу иайтларда Маккада бир неча қудук бор эди. Одамлар ўша қудуқларнинг сувини
истеъмол қилардилар. Замзам қудуғи очилгач, бу муборак сувнинг ҳам Каъбага яқинлиги, ҳам
бошқа қудуқларникидан мазалироқ бўлгани боис, ҳамма ўша сувдан ола бошлади. Аммо қанча
кўп сув олинмасин, Замзам суви камаймас эди. Устигаустак, бу сув буюк боболари пайғамбар
Исмоил алайҳиссаломнинг аъмоли бўлишдек алоҳида фазилатга эга эди. Қурайшлар буни
бошқа араблар олдида устунроқ эканликларининг белгиси деб билардилар.
Дарҳақиқат, Замзам булоғи ҳаж мавсумида келган мингларча инсонларнинг хотираларига
муҳрланиб қоларди, бошқа сувларнинг олдида бу сувнинг эътибори қуллар олдида бир
султоннинг эътибори каби бўлар эди. Қонибқониб ичган киши яна ичгиси келар, ҳатто уни
ичганда, сут ичгандек, тўқлик ҳис этар эди. Натижада бутун умри Маккада ўтадиган, хоҳлаган
пайтида бу муборак сувдан ича оладиган кишиларга ҳавас билан қарашарди.
Ҳаж ибодатларини бажо келтириб бўлган заҳоти тўғри Замзам томонга югуришар,
тўйибтўйиб ичишар эди. Зотан, ёндирувчи қуёш тафти ҳам инсонни мажбуран ўша томонга
ундар, қайтақайта ичишга мажбур қилар эди.
Абдулмутталиб ҳаж мавсумида ҳажга келган кишиларга ўғиллари билан биргаликда
шахсан ўзи Замзам сувидан тарқатарди. Уни ичганлар неча юз йиллардан бери оти бору, ўзи йўқ
бу муборак қудуқни қайта кашф қилган, ўзларига ушбу тотли сувдан икром этган кишига
ҳурмат, муҳаббат ва миннатдорлик туйғулари билан қарашарди.
БИР ҚУРБОН ЮЗ ҚУРБОН
Орадан анча йиллар ўтди. Бу йиллар Абдулмутталибнинг сочидаги оқ толаларнинг сонини
тобора кўпайтириб борди. Бунга сари унга бўлган ҳурмат ва муҳаббат туйғулари ҳам ортар эди.
Маккада ҳаммага сўзи ўтадиган, хотинмиэркакми, ёшмиқарими, ҳамма буюк инсон деб
биладиган ягона одам у бўлиб қолди.
Шу йиллар давомида фарзандлари ҳам кўпайди. Ўнта ўғли бор эди: Ҳорис, Зубайр,
Абдуллоҳ, Абу Толиб, Ҳожи, Дирор, Мукаввим, Абу Лаҳаб, Аббос, Ҳамза.
Бир куни Абдулмутталиб алам билан қўлини пешонасига урди, Замзам қудуғини қазитан
кунларда қилган бир назрини эслашга мажбур бўлди. Оғир аҳволга тушиб қолганида берилган
жоҳилона қарор энди уни виждон исканжасига олган эди. Нима қилишни, қандай йўл тутишни
билмасди...
Ниҳоят, Абдулмутталиб қатъий қарорга келди: «Мард одам қилган назрини бажо
келтиради!» деди ўзига. Болаларини атрофига тўплаб, қарорини билдирди. Ораларидан биттаси
қурбон этилиши керак эди.
Қалбларни ҳаяжон тўлқини ларзага солди. Ҳеч бири отасининг бу қарорини табриклай
олмасди. Эътироз билдиришнинг ҳам ўрни бўлмади. Жон савдоси эди бу. БоП1ини қиличга
тутиб бериш, ҳаётининг айни илк баҳорида, била туриб ўзини ўлим чангалига топшириш чин
кўнгилдан қабул этиладиган бир иш эмас эди.
Юраклар тезтез ура бошлаган, кўзлар ер сузади. Бошини кўтариб, атрофидагиларнинг
аҳволини кўришга ҳам журъат йўқ.
Кўн кутишдан фойда чиқмасди. Абдулмутталиб юришга амр этди. Олдинда ўзи, ортида
+
+ 47
бўлажак қурбонликлар— болалари Каъба томон йўл олдилар. Уйда додфарёд кўтариб оналар,
кўз ёши тўкиб опасингиллар қолдилар. Болаларга айтишга бирон оғиз сўз, тасалли тоиилмас
эди. Тилакдан бошқа чора йўқ. «Сенга бу фожиадан паноҳ тилайман, жигарим» дейишдан
бошқа осон тилак йўқ эди. Лекин қайси она бир ўғлини қутқариш эвазига бошқасини оловга
ташлай олади?!
Ўлим йўловчилари учун бу сафар қанча давом этди? Узоқми ёки қисқами? Йўл давомида
ким нималар ҳақида ўйлади? Ўлим қуръаси менга тушсинда, акаукаларим халос бўлсин, деган
биронтаси бўлдими?..
Абдулмутталиб бир оздан сўнг ғазаб ва тушкунлик ҳолатида берилган жоҳилона қарорини
амалга ошириши, назрини бажо келтирмоқ учун қўлини қонга белаши керак эди. Эгниларига
гард юқтиришни ҳам истамайдиган ўғилларидан бирини бўғизлаб қурбон қилиши керак эди.
Аммо сочлари оқарган, ёши анчагина ўтиб қолган чоғда билагига бундай қувват келадими ёки
йўқми, билмасди.
Ниҳоят, Каъбага етиб келдилар. Каъбанинг ичига ўрнатилган Ҳубал исмли бутнинг ёнига
тизилиб турдилар. Ўша ерга қўйилганидан бери бирон кимсанинг дардига дармон бўла олмаган
бу тош парчаси уларнинг келганидан ҳам бехабар эди. Тош маъбуднинг хизматчиси эса,
мудҳиш бир воқеа юз берганини сезди.
Кунинг хайрли бўлсин, эй Абдулмутталиб — деди.
— Қурбонлик қилмоқчиман.
— Нимага? Не мақсадда?
Абдулмутталиб қисқа қилиб аҳволни тушунтирди. Ҳалиги одам ўзини йўқотиб қўйди,
сўнгра:
Сен буни қилолмайсан, эй Абдулмутталиб — деди.
— Нега қилолмас эканман?
Чунки сендек мулоҳазали, сендек ақли расо, бошқаларга ўрнак бўладиган бир инсон
бундай жоҳилликка қандай қўл урсин?! Сен қурайшларнинг фахрисан, қурайш ўрнак олади
сендан. Очларни тўйғазган, ҳатто қуртқумурсқанинг ҳам ризқини ўйловчи бир инсонсан, ўз
фарзандингни қандай қурбон қиласан?!
Мен бир пайтлар қасам ичганман. Мард одам қасамини бузмайди!
Шу гапларни айтгач, ўғиллари томон ўгирилди: «Беринг ўқларингизни» деди.
Биринкетин исмлари ёзилган ўқларни келтириб топширар эдилар. Ўқлар халтага солинди.
Абдулмутталиб бут хизматчисининг юзига каради:
— Кани, битта ўқни олгинчи — деди.
Хизматкор қўлини халтага тиқди. Эндиликда юрак
лар бўғизга тиқилган, хаяжонлар сўнгги нуқтасига етган эди. Юзлар бўғрикди, лаблар
қақраб кетди. Халтанинг ичидан чиқадиган ўқ кесилажак бошни тайин этар, қолганларига ҳаёт
бағишлар эди.
Ниҳоят, ўқ чиқди, хизматкор пичирлаб исмни ўқиди: «Абдуллоҳ». Бўғизларига тиқилган
нафаслар сал енгиллашгандай бўлди. Ҳаёти қил устида турганларнинг сўник кўзлари ярқ этиб
очилди. Ким нима деса десин, бу бир жон бозори, жон савдоси эди, ҳеч кимнинг
«Абдуллоҳнинг ўрнига мен қурбон бўлай» дейиши кутилмас эди.
Аммо Абдуллоҳ бундай аҳволда эмас. Бир оз аввалги ҳаяжон ўрнини даҳшатли қўрқув ва
итоатгўйлик туйғуси эгаллади.
Абдулмутталибнинг болалари орасида энг суюкли, энг кўрками эди у. Бошқа акаукаларида
бўлмаган аслзодалик, устуворлик унда борлитини ҳамма биларди. Шу боис, Абдулмутталиб уни
бошқа болаларидан ҳам ортиқ кўрарди. Орасира:
— Абдулмутталиб, сенинг бу ўғлингда алоҳида бир кўркамлик, алоҳида бир аслзодалик
бор. У ҳамма фарзандларингдан ҳам ёқимлироқ, истараси иссиқ... __ деганлар бўлган эди.
+
+ 48
Шундай бўлса ҳам, Абдулмутталиб ўзи бошлаган ишнинг бунақа натижасига эътироз
билдира олмасди. «Қайтадан қуръа ташлаймиз» ёхуд: «Кел, эй Абу Лаҳаб, Абдуллоҳнинг
ўрнига сени қурбон қилайлик» дея олмасди.
Абдуллоҳнинг қўлидан тутди. Қурбонлик сўйиладиган жой бўлмиш Сафо тепалиги томон
йўл олдилар.
Бу ақл бовар қилмас иш ҳақида эшитган юзларча қурайшийлар Сафо тепалиги томон
югуриб кела бошладилар. Аёлу эркак, болалару қариялар йиғлаган, қизикиш, ҳаяжон, қўрқув ва
афсус билан Абдуллоҳ ҳамда унинг отасига тикилиб турар эдилар. Сафо тсиалигига боришгач,
Абдулмутталиб Абдуллоҳни икки қўли билан даст кўтариб ерга стқизди. Бир пайтлар меҳр
билан, муҳаббат билан силаган сочлари қумга беланди. Сўнгги нафасини олиш олдидан маҳзун
бир чсҳра, маҳзун бир нигоҳ ила ёнатрофга қаради. Бу нигоҳлар умидсиз эди.
— Беринг ханжаримни...
— Йўқ, бермайдилар, эй Абдулмутталиб! Сен бундай қилолмайсан!
Абдулмутталиб бошини кўтарди. Қаршисида«Доруннадва» («Маслаҳат уйи») аъзоларидан
бир неча киши турарди. Ораларидан Муғийра ибн Абдуллоҳ исмлиси сўзларини такрорлади: —
Қилолмайсан бу ишни сен, эй Абдулмутталиб!
— Нега энди қилолмас эканман?
— Чунки Абдулмутталиб бўла туриб сен бу ишни қилсанг, бошқалар нима қилади? Эртага
бошқалар ҳам ўғлини қурбои қилгиси келиб қолади. Ёмон от чиқарасан, лаънатларга гирифтор
бўласан. Қолаверса, фарзанди қурбон қилинган оналар доим олдин сени қарғайди
лар. Биз бу ваҳшиёна ишни узилкесил тўхтатишга, унга тўсқинлик қилишга аҳд этдик.
Аммо бу менинг қасамимдир, бажо келтирмасам бўлмайди, ахир...
— Қасам бўлса— бўлар, ҳар нарсанинг иложи бор. Аҳволингни енгиллатиш учун бирон
чора топамиз.
— Қандай чора?
— Бизнинг бу борада тажрибамиз йўқ. Аммо ҳижозликлар бундай муаммоларни ҳал
этишга уста. Шунинг учун сен дарҳол Ҳижоз коҳинининг ҳузурига бор. Аҳволни тушунтир.
Агар қурбон қилишинг керак деса, қурбон киларсан, бўлмаса, берган маслаҳатига қараб иш
тутасан.
Абдулмутталиб бу таклифга норозилик билдирмади.дбдуллоҳни қўйиб юборди. Акаукалар
ва шу ерга йирилган аҳолининг юзларида мамнунлик ифодаси пайдо бўлди. Бир оздан сўнг
Абдулмутталибнинг уйида севинч кўз ёшлари билан биргаликда зўр байрам бошланди.
Шундан кейин Абдулмутталиб Абдуллоҳни олиб Ясрибга борди. Коҳиннинг Ҳайбарга
кетганини эшитиб, у ерга хам борди. Бир ривоятга кўра, бу сафар Шомгача давом этди.
Абдулмутталиб коҳин аёлга дардини англатди. Коҳин аёл унинг сўзларини тинглаб бўлгач,
«Эртага келинг!» деди. Эрталаб отабола яна аёлнинг ҳузурига бордилар. Коҳин:
Сизнинг юртингизда бир одамга тўланадиган товоннинг миқдори қанча ва у нима билан
ўлчанади? деб сўради.
— Ўн туяга тенг келади.
—У холда дарҳол юртингизга қайтинг. Ўғлингиз билан ўнта туяни бир ерга қўйиб, қуръа
ташланг. Агар ўғлингизга чиқса, туялар сонини кўпайтиринг ва такрор ташланг. Шу тариқа,
қуръа то туяларга чиққунга қадар ташлашни давом эттиринг. Шояд, Роббингиз рози бўлса,
қуръа албатта туяларга чиқажак.
Унинг ҳузуридан чиқиб, Маккага қайтдилар. Ўнта туя бир томонга қўйилди. Абдуллоҳ эса,
иккинчи томонга. Абдулмутталиб Оллоҳга илтижо қилиб, ўғлига ҳаёт бағишлашини сўради.
Қуръа Абдуллоҳга чикди. Яна ўнта туя келтирилди. Қайтадан қуръа ташланди. Яна Абдуллоҳга
чикди. Туялар сони ўттизта бўлди. Абдуллоҳ қора терга ботган, Абдулмутталиб тинмай дуо
қиларди.
+
+ 49
Туялар сони қирқтага етди, элликта бўлди. Ҳар сафар халтадан Абдуллоҳнинг ўқи
чиқарди. Шу йўсинда тўққиз марта қуръа ташланди, аммо натижа ўзгармади. Бу бир тасодиф
эмасди. Ҳар нарсага ҳоким ва қодир бўлган буюк Мавлонинг иродаси шундай бўлгани аён эди.
Ниҳоят, туялар сони юзтага етказилди ва яна қуръа ташланди. Шу он қуръа ташлаётган
одамнинг қувноқ қичқириғи эшитилди. Бу қутулишнинг аломати эди. Абдулмутталиб
кўзларидан оққан ёшларни артди, ўғлини бағрига босди. Амр этди. Туялар Сафо тепалигига
олиб бориб сўйилди. Гўштлари шундайгина қолдирилди. Камбағаллар олди, ҳайвонлар еди,
мусофир ва ғарибларга зиёфатлар берилди.
* * *
Бу воқеа содир бўлганда Абдуллоҳ неча ёшда эди?.. Бир қориндан талашиб тушган Абу
Толибдан катта эдими ёки кичик? Бу воқеа юз берган кунларда оиланинг энг кичик фарзандлари
бўлган Аббос ва Ҳамза туғилганмидилар ёки йўқми?.. Бу саволларга аниқ жавоб беришдан
ожизмиз.
Агар улар туғилган бўлсалар, Ҳамза энди туғилган чақалоқ ёки ҳали бир ёшга ҳам
тўлмаган гўдак, Абдуллоҳ эса, айни уйланадиган ёшдаги ўспирин бўлгани хақиқатга
яқинроқдир. Чунки Абдуллоҳнинг ўғли бўлмиш Пайғамбаримиз билан амакилари Ҳамза
ўртасидаги фарк атиги икки йил эди, холос.
Эҳтимол, Абдулмутталиб назрини бажо келтириш учун ўғил фарзандларининг сони ўнтага
етишини кутмагандир. Чунки унинг олти нафар қизи ҳам бор эди. Ёки бу воқеа Ҳамза
туғилганидан кўп ўтмай содир бўлган ва қурбонликдан қутулган Абдуллоҳ вақт ўтказилмай
уйлантирилган эди. Бундай оғир синовдан кейин суюкли ўғлини қурбонликдан сақлаб қолган
Абдулмутталиб энди хотиржам эди. Ҳаётида осойишга кунлар бошланди.
Абдуллоҳ етук ва комил инсон эди. Юзига бир қараган киши яна қарагиси келадиган
даражада ҳуснли ва ёқимли эди. Бой бир хотиннинг унга«Агар мени хотинликка олишга рози
бўлсанг, сенга юзта туя ҳадя этаман» дегани фикримизнинг ёрқин далилидир. Абдуллоҳнинг
бундай таклифни рад этиши эса, мол-дунё ва бойликка у қадар аҳамият бермаслиги, осойишта
бир оилага кўпроқ муҳтож бўлган комил инсон эканлиги белгисидир.
Мустаҳкам бир оила қурса, бахтиёр яшаса, дея орзу қилган Абдулмутталиб суюкли
фарзандини ёнига олиб, Макканинг аслзода оилаларидан ва Қурайшнинг йигирма бешта
киборлар уруғидан бири бўлган Зуҳра қабиласига борди. Азалдан яхши танийдиган дўсти
Ваҳбни топди ва қизи Оминани ўғли Абдуллоҳга сўради. Унинг бу таклифи мамнуният билан
қаршиланди ва икки ёш никоҳландилар.
Абдуллоҳ қурайшларнинг одатига кўра, уч кунгача отасининг уйида қолди. Сўнгра суюкли
хотинини қлиб, ўзининг қадрдон гўшасига қайтди. Омина оилада ёлғиз фарзанд эди. Бу унинг
илк ва нгги турмуши бўлиб, қиска вақтдан кейин бева қолишни хамда оламларга раҳмат бўлиб
келаётган буюк пайрамбаримизга оналик қилиш шарафига муяссар бўлишини хали у билмасди.
Янгигина турмуш қурган икки ёш жуда қисқа муддат бирга бўлдилар. Никоҳдан кейин хали
икки ой хам ўтмай, дбдуллоҳ Шомга йўл олган карвонга қўшилиб сафарга чиқди. Қайтишда бир
дардга чалинди. Ниҳоят, Ясриб шахрига келгач, ортиқ йўл юра олмаслигини англади.
Ҳамрохларига бувиси Салмо томонидан тоғалари бўлмиш Нажжор ўғиллариникида қолажагини
билдирди ва отасига саломини етказишларини сўради.
Биродарлари уни шу ерда қолдириб, йўлларида давом этдилар. Абдулмутталибни топиб
аҳволни тушунтирдилар. Абдулмутталиб дарҳол катта ўғли Ҳорисни Ясрибга жўнатди. Кечани
кеча, кундузни кундуз демай йўл юрган Ҳорис Ясрибга борганида, анча кеч қолганини англади.
Чунки Абдуллоҳ ҳаётдан кўз юмган ва Набига исмли бир қариндошининг боғига кўмилган эди.
У ҳам оламлар сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг отаси
бўлаётганидан бехабар ҳолда дунёдан ўтган эди.
+
+ 50
АЗИМ ДАРАХТНИНГ ҚУЛАШИ
Учинчи ўксизлик
Абдулмутталиб қуруқшаган лабларини ҳўллашни истарди. Роса ўтмиш кунларнинг
хотираларига берилган эди.
—Сафийя!
—Лаббай, отажон!
—Сув бер...
Сафийя Замзам сувидан келтирди. Абдулмутталиб бир неча ҳўплам ютди.
—Муҳаммадим қани?
—Ҳозир келади, отажон, қарайинчи.
— Ёнимда ўтирсин. Усиз яшашнинг қизиғи ҳам қолмади.
Сафийя Муҳаммадни чақириш учун чиқиб кетди.
Касал кўргани келган бир қўшнига рўбару келдқ. Ичкарига кириб, хабар берди. У одам
кирди.
— Қалайсан, ё Шайбатул ҳамд? Аҳволинг дурустми?
— Раҳмат, саломат бўл. Тузукман.
— Қандай сезяпсан ўзингни?
— Мана, кўриб турибсан. Дақиқа сайин ўлим яқинлашмоқда.
— Ундай дема, ё Абдулмутталиб.
— Нега?
—Сен ҳали кўп яшайсан. Бизга бош бўлиб туришингкерак. Сендан бўлак Макка халқининг
бошини бириктириб, бир байроқ остида тўплайдиган ҳеч ким йўқ.
Абдулмутталиб бу сўзларга жавоб бермади. Кейин ўтганкетгандан гаплашиб ўтирдилар.
— Бобожон, мени чорлабсиз.
Бобонинг беҳол юзида ҳазин бир кулимсираш пайдо бўлди.
— Сенсиз туролмай қолдим, ўғлим, ёнимга кел.
Ётоқнинг ёнига ўтирди. Абдулмутталиб қўлини узат
ди, неварасининг қўлларини ушлаб, лабларига олиб борди. Қайтақайта ўпиб, ҳидлади.
— Бу гўдак ёнимда ўтирмаса, яшагим келмай қолди. Отаси ҳам жуда ёқимтой йигит эди,
— деди Абдулмутталиб ва оғир хўрсинди. Кейин қисқа хотирага берилди: —Ҳа, ҳақиқатан ҳам
ёқимтой эди. Бошқа болаларимдан ҳам ортиқ кўрардим уни. Аммо бу меҳрнинг оқибати яхши
бўлмади, ўзинг биласан. Бироқ бу неварам Абдуллоҳимни унуттирди. Ўзим ҳам бола бўлиб
қолдим. Муҳаммадим бўлмаса, ақлдаи озишим ҳеч гап эмас.
Дарҳақиқат, Ҳошим ўғиллари орасида бу болага ўхшаши ҳам, тенги ҳам йўқ.
Абдулмутталиб эътироз билдирди:
— Ҳошим ўғиллари, дема. Маккада тенги йўқ, де. Ҳатто бутун дунёда, бутун инсонлар
ичида тенги йўқ жигаргўшамнинг. Ҳаёт бўлсанг, ҳали кўрасан, менинг бу неварам жуда буюк
бир инсон бўлади. Менинг номим унинг бобоси бўлганим учун унутилмайди, қалбларда мангу
яшайди.
Бир оздан сўнг қўшни чиқиб кетди. Абдулмутталиб қизларини чақирди. Ҳаммаси келиб
ёнига ўтиришди. Уларга бирмабир тикилди.
— Умрим поёнига етиб қолганга ўхшайди. Узоғи билан яна бир неча кун яшасам керак.
Ҳозир сизларни ҳузуримга чорлаганимнипг боиси— мен ўлгач, қайси йирингиз қандай
марсиялар куйлашингиз, нималар деб йиғлашингизни кўзим тириклигида эшитмоқчиман —
Сафиия отасининг гапини бўлди:
— Отажон, нега бундай дейсиз? Сиз ҳали кўп яшайсиз. Худо хоҳласа, тузалиб кетасиз.
Абдулмутталибнинг мажолсиз лабларида бир кулимсираш пайдо бўлди.
+
+ 51
— Қизим, энди тақдирга тан беришларинг керак. Биз энди қаридик. Бир оёғимиз ерда
бўлса, иккинчиси гўрда. Қолаверса, бундан кейин яшашнинг қизиғи ҳам йўқ Фақат...
Абдулмутталиб сўзларини давом эттира олмади. Кўзлари ёшланди. Касаллик овозини ҳам
заифлаштирган эди. Бу дафъа ичичидан хуруж қилиб чиққан ҳасрат кўзларида намоён бўлган,
бўғзига тиқилган эди. Қизлари Абдулмутталибдек улуғ бир зотнинг кўзларида ёш кўришга
одатланмаган эдилар. Пўлатдек мустаҳкам иродаси билан танилган эди у. Виқорини
йўқотмаган, ҳеч ким рақиблик қилолмайдиган бир мақомга эришган, халқига сидқидилдан
хизмат кўрсатган эди. Ҳайратланиб қараб қолдилар. Абдулмутталиб неварасининг бошини
силади. Сўнгра давом этди:
— Аммо бу гўдакнинг тенгсиз бир инсон бўлажак кунларини кўриш учун яшашга рози
бўлардим.
Сўнгра, қизларига ўгирилди:
— Мен ўлгандан кейин ўқийдиган марсияларингизни ўз қулоғим билан эшитсам, дейман.
Бу гапдан сўнг опасингиллар бирбирларига қараб қолдилар. Оталари талаб қилаётган иш
ҳаётда илгари ҳеч кўрилмаган бир иш эди. Аммо оталари шуни истарди.
Дастлаб Сафийя бошлади:
— Ярим тунда йўл ўртасида туриб бир ўлим хабарини жар солаётган одамнинг овози
кўзларимдан ёш оқизди. Шу замон кўзларимдан оқаётган ёшлар инжу доналари каби
ёноқларимга думалаб туша бошлади. Бу нола асло ожизлик ва кучсизлик нималигини билмаган,
хаммага инкор этиб бўлмайдиган даражада фақат ва фақат яхшилик қилган улуғ бир зот учун;
ҳар томонга эзгулик улашган, катта обрўэътибор ва шарафнинг меросхўри,
«Шайбатул хайр» деб ном олган Абдулмутталиб учундир?
Одамохун, мард, диёнатли бир кишики, унга етадигани оламда йўқ! Басавлат, кенг елкали,
суяги йирик, қавми орасида ҳурматга сазовор бир киши! Уйи мусофирлар учун доимо очиқ,
кенг ва ёруғ уйдир. Қаҳатчилик кезлари оғир аҳволга тушганлар учун баракали бир ёмғир каби
эди. Бениҳоя жўмард, сахий: қуллар ҳам қул эгалари ҳам унга муҳтож бўлмай иложи йўқ. Агар
шоншараф туфайли киши абадий яшаса, бу киши Абдулмутталибдан бошқаси бўлолмас эди.
Аммо дунёда ҳеч ким абадий яшамайди...
Абдулмутталиб Сафийянинг айтувини диққат билан тинглади.
— Шундай деб йиғлайсанми, Сафийя?
— Отажон, тилим бормайди, нега бизни бунча қийнайсиз?
— Йўқ, йўқ, ахир ўзинг ҳам айтяпсанку, дунёда абадий қолиш йўқ, деб.
Шундан кейин Баррага ўгирилди:
— Сен нималар дейсан, Барра?..
Барра кўзларидан оққан ёшларни артди, сўнгра марсиясини бошлади:
— Эй кўзларим, аслинасли покиза, табиати хуш, сўралганда зиқналик қилмаган бир шараф
эгаси учун кўикўп инжулар сочиб, менга ёрдамчи бўлинг. У доимо уйида мусофир учун ўчоқ
ёқилган, мусофирини очиқ чеҳра билан кутиб олган мартабаси улуғ бир киши, яъни, Шайбатул
ҳамд Абдулмутталибдир. У карам соҳиби, иззат, шараф, чин фазилат эгаси, юмшоқтабиат,
мусибатлар кўпайганда сахийлиги, эхсони ортадиган зотдир. Қавми орасида ой каби чарақлаган
бир фазилат соҳиби бўлганидан муноқашасиз тан олинган кишидир. Унга ўлим ўтган йиллар ва
тақдир абгор қилмаган ҳолда, соппа-соғломлигида келиб ёпишди...
Барра марсиясини тугатди. Абдулмутталиб Отикага ўгирилди:
— Сен нималар дейсан, қизим?
Отика марсиясини бошлади:
— Кўзларим, ёрдамчи бўлинг менга. Сирасира зиқналик қилмангки, ҳамма уйқуга
толгандан кейин тўйиб-тўйиб йиғлайин...
Кейин Умму Ҳаким Байзо, Умайма ва Арво марсия айтдилар.
+
+ 52
Абдулмутталиб уларнинг марсияларини диққат билан тинглади. Уларга чин дилдан
самимий миннатдорлигини билдирди.
Кечқурун овқатланганларидан кейин болаларининг ҳаммаси Абдулмутталибнинг қошига
келиб ўтирдилар.
Қуруқшаган лабларини бирикки қултум Замзам суви билан ҳўллагандан кейин уларни
фахрланса арзигудек килиб вояга етказганига шукрона билдириб, дилидагиларни тилига
чиқарди:
— Энг катта ташвишим кўзимнинг нури, суюкли набирамни... — шундай дер экан,
Муҳаммадга қаради —ким боқади, қандай боқади? Қани, гаииринг, ким уни ўз паноҳига олади?
Энг катта ўғли Ҳорис жавоб берди:
— Ҳар биримиз унга ўз фарзандимиздек қараймиз. Уйимизда юрганидан фақат хурсанд
бўламиз, отажон. Абдулмутталиб бу сўзлардан мамнун бўлган эди.
Ўғилларидан Зубайр, Абу Толиб ва Абдуллоҳнинг оналари бир бўлиб, Бани Маҳзум
қабиласидан Фотима бинти Айз эди.
Абдулмутталиб Муҳаммадини мана шу икки амакисига тошнириб кетинши мақсадга
мувофиқ деб биларди. Бошқа болаларидан ҳам унга нисбатан фақат яхшиликни кутсада,
буларни афзал кўришининг боиси Абдуллоҳ билан оналарининг бир эканлиги эди.
— Мен ҳаммангиздан хурсандман. Ичингиздан қайси бирингизга буюрсам хам, уни ўз
паноҳига бажонидил олишларингизга аминман. Фақат Абу Толиб билан Зубайр Абдуллоҳга
туғишган қардош бўлганлари учун қуръа уларга ташланиши керак, деб ўйлайман.
Шундан кейин ёнида жимгина турган неварасига ўгирилди:
— Сен қайси амакингни танлайсан, ўғлим? Муҳаммад бу саволга жавоб бермади, дарров
ўрнидан турди ва бориб Абу Толибнинг қучоғига отилди. Бу орада ташланган қуръа ҳам Абу
Толибга чиқиб, масала узилкесил ҳал бўлди.
Абу Толиб анчадан бери орзу қилиб келган ниятига етган кишидек жуда хурсанд бўлди.
Хайрлашаркан, Абдулмутталибнинг рухсати билан жиянини етаклаб уйига олиб кетди. Шу
шарт биланки, ҳар куни бобосининг олдига келиб туради.
* * *
— Фотима!
— Тинчликми, ё Абу Толиб?
— Қара, кимни олиб келдим...
Фотима уйдан чикди, хўжасининг ёнида Муҳаммад турарди. Эгилди, ёноқларидан ўпди.
—Хуш келдинг, болам — деди.
—Хушвақт бўлинг, янгажон.
—Фотима, энди Муҳаммад биз билан туради. Бизнинг ўғлимиз бўлади.
—Нақадар яхши хабар келтирдингиза, ё Абу Толиб.
Шундан кейин яна эгилди, қайта қучоқлаб ўпди.
— Хонадонимизга хуш келдинг, ўғлим, энди мен сенга оналик қиламан. Сен мен учун ўз
ўғилларимдан хам севимлироқ, қадрлироқ, азизроқ бўласан, жигарим.
Бу сўзлар самимият тўла бир қалбнинг ифодаси эди. Том маънода севги, мехршафқат ва
марҳаматга тўлиқ эди бу юрак. Муҳаммадни туғилган кунидан бошлаб яхши кўриб қолган эди
Фотима. Уни кўрган, таниган одам борки, ёқтириб қолиши турган гап эди.
Ҳали шу ёшга кириб ота юзини кўрмаган, онадан барвақт етим қолган, аммо тимсоли йўқ
бир кўрк, мукаммал бир одоб ва тарбия эгаси бўлган бу гўдакка шу кунга қадар доим шафқат ва
марҳамат назари билан боққан, 6у шафқат ва марҳамат вақт ўтиши билан таъриф этиб
бўлмайдиган бир меҳрмухаббатга айланган, ўз онаси каби севиб қолган, ўз онаси каби кўнгли
хуш бўлган эди. Ҳошим ўғиллари орасида яшнаб очилган, сўлмайдиган бир гул эди у.
Абу Толиб уйига барака ва саодат келгани ҳақида Фотима билан ҳамфикр эди. Ўша кеча
+
+ 53
отасининг касали оғирлашганидан тилкапора бўлган юраги, айни пайтда, бошига саодат тожи
кийдирилгани тўғрисидаги ишончга ҳам тўлиқ эди. Ётоғига кирганида ҳам, кўнгли дам отасида
бўлар, ғам чекар, дам суюкли жияни ҳақида ўйлар, унинг қошига келиб ҳузурҳаловат топар эди.
* * *
Кўп ўтмай Абдулмутталиб вафот этди. Маккани мотам чулғаб олди. Халқ том маънода
қаттиқ қайғуга чўмган эди. Чунки Абдулмутталиб кучга, зўравонликка, қудратга эмас, адолат,
эзгулик ва саховатга таяниб иш кўрарди. Бутун ҳаёти давомида фақат жиноятга ва жиноятчига,
фақат ёмонга ва ёмонликка қарши курашди, доимо олижаноб кишилар, одоб ва фазилат
соҳиблари бўлганлар сафида, энг олдинда турди. Доимо эзилганларнинг ёрдамчиси бўлди,
етимлар, бевалар уни ўзларининг пуштипаноҳлари деб билдилар. У фақат Ҳошим ўғилларининг
эмас, балки бутун қурайшларнинг хам бошлиғи ҳисобланарди. Унга қарши мартаба талашиб
чиққанлар ҳам, зўравонлик қаршисида эмас, балки қаердан келгани номаълум бўлган қандайдир
маънавий кучларнинг Абдулмутталибга ёрдам бераётганини кўриб, ортиқ баҳслашишга журъат
қилолмасдилар. Масалалар доимо Абдулмутталибнинг фойдасига ҳал бўлар, бу эса бориббориб
уни Макканинг ҳокими, қурайшларнинг бошлиғи бўлишдек юксак мартабага кўтарган эди.
Ҳошим ўғилларининг уйидан фарёд кўтарилди. Бу фарёд саксон йил типпатик турган,
тобора янтбяшнаган, илдизлари халқнинг кўнглидан чуқур жой олган азамат бир дарахтнинг
қулаганини билдирарди. Бу азамат дарахт қанчаданқанча йўловчиларга ўзининг соясида ором
берган, қанчаданқанча бевабечора, етимесирлар^ушбу дарахтнинг меваси билан озиқланганлар.
Йиғисиғи тезда Ҳошим ўғилларининг хонадонидан ошиб, Умайя, Маҳзум, Оди, Зуҳра...
ўғиллари деб аталувчи бошқа хонадонларга ҳам кўчди. Қисқа вақт ичида улардан ҳам ўтиб,
яшин тезлигида бутун Маккага таркалди.
Абдулмутталиб ўлди... Абдулмутталиб ўлди...
Икки жумладан иборат бу қисқа, аммо ўта машъум хабар ҳар кирган қулоқни қоматга
келтирди, ҳар эшитган кўнгилни ларзага солди. Кекса ҳам йиғлади, ёш ҳам; хотин ҳам йиғлади,
эркак ҳам; Макка шаҳрини ғамандуҳ булутлари қоплаб олди.
Абдулмутталибнинг жасади сидр дарахтининг япроқлари билан ювилди. Бу унга бўлган
ҳурмат туйғусининг бир ифодаси эди. Шу кунга қадар Маккада ҳеч бир шахснинг жанозаси
учун бундай иш қилинмаган эди. Шаҳар ичида очиқ бўлган биронта ҳам тижорат жойи йўқ эди,
ҳаммаси ёпилди. Бундан кейин дўконлар, бозорлар бир неча кунгача ёпиқлигича қолди
Энг нафис яман матолари билан ўралган жасад тобути билан биргаликда кўтарилди.
Қўлмақўл олиниб, уйдан олиб чиқиб кетилди. Ортидан сонсаноқсиз одамлар эргапшб, Ҳожун
қабристонига йўл олдилар.
Йиғлаб кетаётган одамлар орасида юраги ўртанган бир гул юзли гўдак ҳам бор эди.
Кўзларидан ғамандух ичида нурли ёшлар томчилаётган бу бола унинг учун йиғлашга ҳаммадан
кўра муносиброқ эди. Чунки унинг энг кўп севган кишиси мана шу бобоси эди. У шундай бир
қария эдики, неварасининг оламларга раҳмат бўлгани ҳақида хушхабар келган кунларни
кўрмади, аммо унинг ана шундай олий мақомга лойиқ бўлишига ишонди, севилиши ибодат
ҳисобланган бу зотни гўдаклик чоғидаёқ кашф этиб, телбаларча яхши кўрди. Бутун инсониятга,
дунё ва охират саодатининг раҳбари бўлажак пайғамбаримизга ота-онасиз қолишнинг Ал-Амини унуттирди, ёлғизлик, етимликнинг ҳасратларини тиндирди. Буюк Оллоҳ унга мана
шундай муқаддас вазифани берган эди.
Умму Айман ҳаммани доғу ҳасратда ташлаб кетаётган хўжайинининг ортидан ёшли
кўзлари билан тикилиб қоларкан, кўпчиликнинг орасида яна бир жуфт ёшли кўзни кўрди. Бу
икки йил олдин Абвода онасининг жанозасидан қон йиғлаб олиб келган, бағрига босиб илк бор
тасалли бергани Муҳаммад эди.
«Қани ўғлим? Мен усиз овқат емайман» дея очликдан қийналса ҳам, Муҳаммад
келмагунча овқатини емайдиган қариянинг ортидан Умму Айман ҳам ҳўнграбҳўнграб
+
+ 54
йиғларди... У бир етимга бўлган бу мехршафқати ва марҳамати боис дунёда юз йиллар
давомида унутилмас бир шарафни қолдириб кетастган эди. Дунёнинг ҳсч бир бурчагида тенги
йўқ муборак бир сувни қайта кашф этиб, чидаб бўлмас жазирамада қоврилаётган халққа ҳадя
этиши ҳам унинг мартабасини янада оширган эди.
Бир иайтлар туяда амакиси Мутталибнинг орқасига мингашиб Ясрибдан келган кичкина
бир бола ва«Бу ким?» деб сўраганларга ҳазил аралаш: «Абди» (қулимдир) жавоби берилгани
учун Абдулмутталиб(Мутталибнинг қули) лақабини олган, асли исми Шайба бўлган мана шу
қария, эндиликда ҳамшаҳарларининг елкасида дунёни тарк этаётган эди. Гарчи халқ берган бу
исмнинг маъноси«Мутталибнинг қули» дегани бўлсада, худди«Макканинг ва Қурайшнинг
хомийи» каби янграрди.
Эҳтимол, унинг асл исми унутилмасин деганлар курук«Шайба» дейишни муносиб кўрмай,
«Шайбатул хайр» «Шайбатул ҳамд» деган бўлсалар ажаб эмас.
Сўнгги вазифасини адо этиш орзуйи билан ортидан борганлар унинг буюк бобоси Қусай
кўмилган жойга— Ҳожун кабристонига элтдилар. Мотам сўзлари, йиғисиғи остида уни шу ерга
дафн эдилар.
Дунёда севилиши ибодат ҳисобланган, башариятнинг ҳузурҳаловат ва саодат раҳбари
бўлган пайғамбарлар сарварини чексиз бир муҳаббат билан яхши кўрган, унга беқиёс
меҳршафқат ва марҳамат билан қучоғини очган бу кекса охиратда қандай шарафга муяссар
бўлажак, қандай кутиб олинажак?
Сарвари оламнинг даъволарига чек қўйиш учун бор кучкудратини ишга солган Абу Жаҳл,
Абу Лаҳаблар каби у ҳам жаҳаннамга борадими? Ёки Ҳабиби Адибига қилган беминнат
хизмати, кўрсатган меҳршафқати учун ҳар нарсага қодир Оллоҳнинг раҳматига сазовор
бўладими?..
Шу сатрларни ёзар эканмиз, бу қарияга салому саловотларимизни йўллаймиз.
Оллоҳ чексиз марҳамат, битмастуганмас меҳршафқат соҳибидир.
VI
АБУ ТОЛИБ ХОНАДОНИДА
Абу Толиб Ҳожун қабристонидан қайтганида кўзлари тинимсиз оққан ёшлардан
қинқизариб кетган эди. Ўз отасини, хоссатан, Абдулмутталибдек тенги йўқ бир отани қора
тупроққа топшириш осмонми, ахир?! Ўзи ҳам уйжойли, камолатга етган бир киши, оила
бошлиғи эди, лекин ушбу аччиқ дамларда ўзини ҳимоясиз қолган, етим бир боладек ҳис этди.
Бу ҳол узоқ давом этмади. Узоқ давом этиши мумкин ҳам эмас эди. Чунки унинг ўзики ҳимояга
муҳтож бўлса, ҳимояси остидагиларнинг, том маънодаги етимесирларнинг ҳоли не кечади?
Ўша куни кечқурун Абдулмутталибнинг уйида бўлган катта оилавий йиғинда бир овоздан
Абу Толиб оила бошлиғи этиб тайинланди. Энди у Ҳошим ўғиллари хонадонининг раҳбарига
айланди. Бу деган сўз, энди у отасининг ўрнини эгаллаган эди. Фарқи Абдулмутталиб
қурайшнинг барча уруғлари томонидан сайланган, юксак ҳурмат кўрсатилган бир мавқе соҳиби
эди. Абдулмутталибнинг ўғли ва Ҳошим ўғилларининг раиси ўлароқ Абу Толиб ҳам отасидек
обрўэътибор, шоншарафга сазовор бўлиши учун ҳали вақт керак, отасининг йўлидан шаҳдам
одимлар билан юриши даркор эди.
Шу ҳафтада унинг уйига кўчиб ўтган суюкли жиянига том маънода чуқур меҳрмуҳаббат
ҳиссини туярди. Бу меҳрмуҳаббатнинг уч сабаби бор эди. Ҳаётининг айни баҳор чоғида бегона
юртда хазон бўлган севимли укасининг ўғли эканлиги;унинг бошқа болаларникига ўхшамаган
мукаммал бир одоб ва тарбияга эгалиги буларга қўшимча тарзда, буюк Оллоҳнинг уни ўзига хос
бир мухаббат билан севдириши.
Абу Толиб бир куни шу хусусда хотини Фотимаи Асадиййага гапирди.
+
+ 55
— Отам бу болани деб девона бўлар, усиз туролмас эди. Энди бу ҳолат менга ўтганга
ўхшайди. Менингча, унинг тақдири ўзига хос бўлиши керак. Биз бу тақдирнинг
хизматчиларимиз — деди.
Фотима ҳам унинг фикрини тасдиқлади:
— Тўғри ганиряпсиз, Абу Толиб. Мен ҳам шундай ҳолатни бошдан кечирмоқдаман. Ҳатто
ўз болаларимдан ҳам ортиқ кўраман шу Муҳаммадни. Баъзан ўйлаб қоламан ва ўзимдан
сўрайман: «Ажабо, туққан онаси Омина ҳам бу гўдакни мен севганчалик яхши кўрармиди?» Бу
ҳакда сизнинг фикрингизга тамомила қўшиламан. Дар ҳақиқат, унинг учун тайин этилган
алоҳида тақдир бўлса керак. Биз ушбу такдирнинг хизматчилари, аммо ша
рафли хизматчиларимиз. Умрим бўйи шу гўдакка хизмат қилсам ҳам, асло оғринмайман.
* * *
Фотима хоним кунлар ўтгани сайин ўз фикрининг накадар тўғри эканлигига тобора кўпроқ
ишонч ҳосил қиларди. Чунончи, бу гўдак ухлайдиган ёток, у ўтирган хона, кийган кўйлаги
мушку анбарлар сингари хушбўй ҳид таратарди. Ўз болалари ўрнидан қовоғи солинган, кўзлари
шапақланган ва, кўпинча, тажанг бўлиб турганлари ҳолда, Муҳаммад уйқудан турганида
кўзлари топ-тоза, юзи гул суви билан чайилгандай тиниқ бўларди. Ўз болалари оч
қуртқумурсқалардай дастурхонга ҳужум қиладилар, у эса, ҳамманинг дастурхон атрофига
ўтиришини, овқатга аввал катталар қўл узатишини кутади, овқатни шошибпишиб, талашиб
эмас, ҳатто катталарга ўрнак бўладиган даражада одоб ва камтарлик билан ейди. Қизи Умму
Хонийнинг, ўғли Оқил ва бошқа болаларининг ҳам унга ўхшашини нақадар исташини
билсангиз эди. Ҳаммадан қизиғи, бу гўдакнинг шу қадар гўзал ахлоқ ва одоб, тарбия ва
камтарликни кимдан, қаердан ўргангани эди. Чунки шу кунгача худди кўчманчилардек ҳаёт
кечирди. Эндигина саккиз ёшга тўлган бўлишига қарамай, учта бошқабошқа оилада тарбия
топди. Аввало, Саъд ибн Бакр қабиласида Ҳалималарнинг, сўнгра онасининг ва, ниҳоят,
бобосининг қарамоғида бўлди. Учта бошкабошқа оилада тарбияланишнинг ижобий эмас,
одатда салбий таъсири бўлиши керак эди. Шундай муҳитда ўсишига қарамай, ҳамма қатори бир
бола бўлишининг ўзи ҳам катта гап эди. Сўнгги икки йил давомида, бобосининг
қарамоғидалиги чоғида бир сўзи икки бўлмади. Етим бир боланинг бундай шароитда тантиқ,
инжиқ ва ўжар бўлиб кетиши турган гап эди. Шунга қарамай, катталарнинг ҳавасини
келтирадиган даражада одобга эга бўлганини эътироф этиш сира ҳам муболаға эмас.
Бир кеча эрхотин орасида шундай суҳбат бўлиб ўтди:
— Бир нарсани сезяисизми, эй Абу Толиб?
— Хўш, нима экан, эй амакимнинг қизи? Уйимизга кун сайин барака кирмокда. Муҳаммад,
уйимизга келган кундан бери дастурхонга тортилган онқат, кам бўлса ҳам, ҳаммага
етмокда.
— Ҳа, гапинг тўғри, хотин. Бу ўзгаришни мен ҳам анчадан бери сезиб юрибман. Очиғини
айтсам, Муҳаммадни бу ерга олиб келаётганимда, уйимизнинг торлиги мени ўйлатиб қўйган,
икки луқма кам овқат еймиз энди, деган эдим. Аммо, аксинча, дастурхон атрофидан олдингидан
ҳам кўра тўйиброқ турмоқдамиз, шундай эмасми?..
— Мен шунга аминманки, Мухаммад уйимизга ўзи билан бирга барака ҳам олиб келди.
Кеча уни Зубайр уйига олиб кетганида, дастурхонга ҳар кунгидай овқат қўйдим, болалар
тўймадилар. Ўзим ҳам ярим оч қолдим.
Абу Толиб хотинининг сўзларини тасдиқлади:
—Уйимизга бараканинг кириши бевосита жияним билан боғлиқ эканлигига энди
шакшубҳа йўқ.
Шу кундан кейин дастурхон атрофига ўтирган болаларнинг овқат келиши билан
шошибпишиб қўл узатишларига чек қўйилди. Абу Толиб бу масалада ўз болаларига сира ҳам
мурувват қилмас, «Шошилманг, олдин Муҳаммад келиб ўтирсин» дер, овқат ейишни олдин
+
+ 56
унга бошлатиб, сўнгра болаларининг дастурхонга қўл узатишига рухсат берар эди.
Бир куни Фотима хоним дастурхонга бир киши зўрға тўядиган микдорда озгина сут қўйди.
Сут ичиб бўлингач, овқат тортилиши керак эди. Ҳар доимгидек, аввал нур юзли Мухаммад
ичди. Аммо сут халивери тугайдиганга ўхшамасди. Дастурхондан ҳамма тўйиб тургандан кейин
ҳам яна бир кишига етадиган миқдордаги сут ҳеч қўл теккизилмагандек турарди. Нигохлар
бирбирлари билан тўқнашди, маъноли қарашлар билан бирбирларини англадилар.
Умму Айман унинг овқатга бўлган қизиқиши ҳақида шундай деган эди: «Болалигида
бирон марта очликдан ёки чанқоқликдан шикоят қилганини эшитган эмасман. Эрталаб бир
қултум Замзам сувидан ичарди, унга овқат бериш учун чиққанимизда, «Егим келмаяпти,
қорним тўқ» деб жавоб берарди».
Абу Толиб жонидан ортиқ суйган жиянининг оилага моддий кулфат келтирмаслигига,
аксинча, моддий ёрдам келтирганига катъий юпонч ҳосил қилди. Баъзан ўзи учун солинган
ўринга суюкли жиянининг келиб ётганини кўради, бу ҳолни кулимсираб қаршилайди. Баъзан
ўзи ҳам унинг ёнига чўзилади, Муҳаммаднинг ёқимли ҳидига маст бўлиб уйқуга кетади.
Абу Толиб меҳрмуҳаббати зиёдалиги билан ҳам отасининг ўрнини эгаллай бошлади. Кун
сайин жиянига бўлган меҳрининг ортиб бораётганини оддий сўз билан таърифлаб бўлмайди.
Эртанги куннинг энг буюк кишисини ёлгиз қолдиришни истамаган буюк Оллоҳ
Абдулмутталибдан сўнг бу дафъа Абу Толибнинг кўнглини унга боглаган, меҳр оташини унинг
юрагида ёндирган эди. Жияни бўлмаса, ўз фарзандлари билан овуна олмас, юраги сиқилиб
кетар эди.
«Оёғига бирон тикан кирсая» ёки«Бошидан офтоб ўтиб, гул юзини куйдирсачи» ёхуд
«Болаларимдан биронтаси қўпол муомала қилсая» ёки«Маҳалланинг беодоб болалари уии
хасра қилишсачи...» каби миясидан ўтган минг хил фикрлар ичини кемирар, кўз олдида
бўлмаса, безовталанаверар, ҳеч хотиржам бўлолмас эди. Қисқа муддат ёнида бўлмаса, кўнгли
ҳам у билан кетар, у қошига келгач, енгил нафас олар ва қалби осойиш топар эди.
Хох Абдулмутталибнинг, хоҳ Абу Толибнинг бўлсин, унга нисбатан меҳршафқат ва
марҳамат туйғуси бир отанинг ўз фарзандига бўладиган меҳрмуҳаббатидан ҳам ортиқ эди.
Абдулмутталибнинг ўғиллари ичида салобати ва тадбиркорлиги жиҳатидан энг кўп
ўхшаши Абу Толиб эди. У акаукаларининг энг каттаси эмас эди. Энг камбағали эди, десак ҳам,
хато бўлмас. Молмулки йўқ эди. Бир нечтагина туяси бор эди. Ана шу туяларнинг сутини
истеъмол қилиб, кун кечирардилар. Тижорат иши билан камданкам шуғулланар, рўзғор учун
зарур миқдордагиқа маблағ топиб келар эди. Аммо юраги кенг, кўнгли бой эди. Ҳеч кимга ҳасад
қилмасди. Кўп кишилар ортиқ даражада ружу қўйган ичкиликнинг томчисини ҳам оғзига олган
эмас, зино билан ҳеч иши бўлмаган эди. Бу жихатдан ҳам отаси билан айни бир фикрда эди.
Сўзлари эътиборга лойиқ, бемаъни гап ва беҳуда ишдан қочар, ожизларга ёрдам берар,
мазлумларни ҳимоя қилар, эзилганларга ҳамдард бўлар, ғарибларга йўл кўрсатар, ҳеч кимнинг
дилини беҳуда оғритмас эди.
Мана шу сабаблар туфайли ундан бойроқ, ёш жиҳатидан каттароқ бўлган акалари у ёкда
қолиб, Ҳошим ўғиллари унинг атрофига тўпланишни маъқул кўрдилар, уни ўзларига оила
бошлиғи этиб сайладилар.
У, албатта, айнан Абдулмутталибнинг ўзгинаси эмас эди. Аммо астасекин отасининг
изидан эргашиб бораётган эди. Бу кетишда бутун Макка халқи ҳурмат қиладиган бир ҳоким
бўлинги ҳам турган гап эди. Мансаб ва мартаба уни қизиқтирмасди. Зотан, уни ота йўлидан
бошлаётган сабаб ҳам шу эди.
Энг камида Ҳошим ўғилларининг бошлиғи ва етакчиси бўлган Абу Толиб жиянига туйган
беқиёс мехрмуҳаббати боис болага айланар, уни хурсанд қилиш учун ҳар қандай фидокорликка
тайёр эди.
Шу маънода Фотима хоним ҳам хожаси Абу Толибдан сира қолишмасди. Бу шунчаки бир
+
+ 57
мусофирга кўрсатиладиган иззатикром ёки бир етимга таскин беришлик эмас, ёинки
назокатлиликнинг намойиши эмас эди. Ишқ оташ даражасидаги зўр бир муҳаббат эди. Юрагида
она ўз фарзандига нисбатан туядиган покиза туйғулар жўшарди унинг.
Фотима хоним ўз болаларидан олдин уни ювинтирар, сочларини тарар, ўрнини солиб
берар эди. Ҳар доим унга сидқидилдан меҳр билан хизмат кўрсатарди. Чунки у келган кунидан
бери ўз болаларига ўхшаб, йиққанини тўзитиб ташламади, айтилган гапга қулоқ солди,
берилган саволга ҳозиржавоб бўлди, буюрилган ишни сўзсиз бажарди. Жанжалтўполон
қилмади, шовқин солиб уйни бошига кўтармади. Фаришталардек руҳи пок, юзи нурли,
кийимлари озода.
Ўз болалари эрталаб кийиб чиқиб кетган кийимларини кечқурун чангтупроққа белаб,
кирчир қилиб келап эканлар, унинг топтоза, гулдай очилиб келишига нима деса бўларди?
Чақирилмаса ҳам, янгасига ёрдам бериш учун югуриб келиши, олдиндан худди ианднасиҳат
қилингандек ақлга, мантиққа уйғун равишда иш тутиши уни севдирмай кимни севдирсин?
Яна, айни маҳалда, Буюк Яратувчи Фотиманинг қалбига ҳам ҳоким бўлганлигини
унутмаслик лозим!
Абу Толиб қаерга борса, жиянини ҳам бирга олиб кетар, доим ёнида бўлишини истар эди.
Эрталаб уйғонгани заҳоти унинг уйқудан тургантурмаганини текширади, уйғонадиган иайтини
сабрсизлик билан кутади...
БУЛУТЛАРГА ҚИЛИНГАН ИШОРА
Бир ёз мавсуми бу диёрларга қурғоқчиликни келтирди. Одамлар ҳар куни эрталабдан
осмонга тикилишар, бир парча булут кўриниб қолармикан, деб умид қилишар эди. Оқшом
тушиб, қош қорайганда яна булутсиз— ёмғирсиз ўтган куи учун ғамандуҳ... Каъбанинг
атрофини ўраб турган сонсаноқсиз бутлар энди бирон ишга ярамайди, деган тушунча тобора
кўпроқ кшниларнинг онгини эгаллай бошлади.
Куилардан бир куни бойлардан бирининг эшиги очилиб, ундан бир кул чиқди. Қўлида бир
товоқ тўла қаймоқ бор эди. Қаъба томонга тўғри йўл олди. Юзида акс этаётган ифодани
тушуниш қийин эди. Юраги сиқилган, истаган нарсасига эрииголмаган бир кишига ўхшар эди.
Каъбагача келди. Бир тўда бутларнинг орасидан ўтди. Хўжайини исмини айтган бутнинг
қошига борди, товоқни унинг олдига қўйди ва орқасига қайрилди.
Бу қаймоқ хўжайини томонидан, ёмғир ёғишига шафоатчи бўлар, деган умидда бу бутга
берилган бир норадек гап эди. Эҳтимол, бу қаймоқнинг ҳурмати учун еру кўкнинг эгаси бўлган
Улуғ Мавлога ёлворар, ёмғир ёғдириш изиини олар.
Қул қупқуруқ жонсиз тошнинг олдида истаристамас қолдирган қаймоқдан ҳеч кўзини
узолмасди. Шу тариқа ўн беш қадамча орқага юрди, ўтирди: жуда ғамгин эди. Бу биринчи марта
келиши эмасди. Шу кунгача қанчақанча тансиқ нознеъматлардан олиб келган, бу жонсиз
тошнинг олдига юраги ачишаачиша қолдириб кетган. 96
Умри бўйи жондили билан хизмат қилган бу уйда ўша хошчалик қадри, ҳурмати йўқ эди
унинг. Шу товоқда келтирган қаймокдан на бирон марта татиб кўрган ва на татиб кўршн учун
таклиф этилган. Қаймоқ ўрнига еган калтакларининг эса, сонсаноғи йўқ. Елкасида еган
калтакларининг қаторқатор излари бор. Доимо беминнат хизмат қилган, хизмати эвазига
хўрланган, камситилган, урибдўппосланган. Ҳолбуки, бу жонсиз тошнинг у оилага берган ҳеч
қандай фойдаси йўқ. Аммо дунёқараши тор бўлган хўжайини ҳар сафар фурсати келганда, энг
тансик нознеъматларни унга жўнатишдан тийилмас эди.
Мабодо эшитиб қолсалар, қамчилар остида ўлдириб юбормасликларига ишончи йўқ,
бўлмаса, ўтириб бу қаймоқни маза қилиб ейишга рози эди у. Аммо юракюрагигача сингиб
кетган кўрқув ҳисси бунга йўл қўймади.
+
+ 58
Ўтириб, ғамандуҳ ва ҳасрат билан қаймоққа қарай бошлади. Кўп ўтмай, югуриб келган бир
кучук қаймоқни тўйиб, зўр иштаҳа билан паққос туширди. Салдан кейин оёғини кўтарди ва
бутнинг устини булғаб, яна югуриб кетди.
Қулнинг бутун вужуди титраб кетди, юрагига муздай сув сепилгандек бўлди. Ичи ёнди.
Чунки оғзининг суви оқаоқа, ҳидлабҳидлаб келтирган, аммо бир луқма олиб ейишга ҳам журъат
қилолмаган қаймоқ бир кучукнинг нафсига ем бўлган эди. Аммо шундан кейин итнинг тап
тортмай, бутни ҳўллаб кетиши унга берилган жазо, ундан олинган ўчдай таъсир қилди.
Турли бемаъни одатларга бой бу шаҳарда қанчаданқанча озиқовқат, совғасаломлар
бутларга ҳадя этилар, аммо нознеъматларнинг ҳузурини дайди мушуклару итлар кўрар эди.
Эрта тонгдан бошлаб куни бўйи, баъзан кечалари ҳам қошларига келиб, сажда қилиб,
ёмғир сўраганлар етарли даражада ёлворганликларига, лозим бўлган даражада илтижо
этганликларига ишонгач, у ердан кетишар, аммо келганларида қанчалик лоқайд ва сокин
бўлсалар, кетганларидан кейин ҳам шунчалик ҳиссиз қолган бутларнинг устларини ҳўллаб
кетадиган итларни қувиб юборишга ҳам ожиз бўлган тош парчалари эканликларига ё ақллари
етмас, ё парво қилмас эдилар.
Берилган ҳадялар, қилинган назру ниёзлар, ҳаммаҲаммаси бекор кетди. Кўкда ҳамон на
бир парча булут, на ёмғирдан дарак бор эди. Ер яна сувга чанқоқлигича ҳасрат ичида қолди.
Ҳайвонлар очликдан азобланиб, сувсизликдан қийналиб қолавердилар.
Қаерда бир суҳбат ёки йиғин бўлса, ягона муаммо қурғоқчилик эди. Қўлдан келган барча
чоралар синаб кўрилгани, аммо ҳеч қандай натижага эришилмагани баҳс этилар, илоҳларнинг
кўнгилларини ололмаганлиқларидан сўзлашар эди. Бу орада икки йилча олдин
Абдулмутталибнинг Абу Қубайсда ўқиган ёмғир дуосини эсладилар. Ҳозир орамизда бўлса эди,
яна ёмғир дуосига чиқишни таклиф этардик, деганлар бўлди. Ахийри Ҳошим ўғилларининг
йўлбошчиси Абу Толибга илтимос қилишга қарор берилди. Нима бўлганда ҳам Абу Толиб
Абдумутталибнинг ўғли эди. Унинг қони жўш урарди юрагида.
Абу Толиб уйига келган бир қанча қурайш қарияларини илтифот билан ичкарига таклиф
этди. Саломлашдилар. Келганлардан бири:
Сенинг ҳузурингга бош уриб келишимизнинг асл сабаби, эй Абу Толиб, ёмғир дуосига
чиқишингни сўрашдир. Ўзинг ҳам кўриб турганингдек, сувсизликдан қирилаётирмиз.
Ҳайвонларимиз ҳолдан тойди. Биз учун ёмғир дуосига чиқсанг, қандай бўларкана?!
Абу Толиб бу таклифни ўринли деб топди: — Бажонидил розиман. Аммо бизнинг кучимиз
дуодан бошқасига етмайди.
Салдан кейин уйидан чиқди. Ёнига суюкли жиянини олиб, йўлга тушди. Каъбага келди,
Каъбанинг деворига суянди. Бошини кўтарди ва дуо қила бошлади. Халқ унга қўшилиб
такрортакрор«Омин» деб турди.
Ҳар доимгидек, бу кун ҳам осмон булутсиз эди. Дуо қабул бўлган такдирда иккиуч кун
ичида ёмғир ёғиши мумкин эди. Абу Толиб бутларга эмас, Жаноби Ҳаққа илтижо қиларди.
Зотан, улар Жаноби Ҳақнинг борлигини тан олишар, бутларни эса, Оллоҳ таоло билан одамлар
ўртасидаги воситачи, ҳомий деб билар эдилар.
Шу аснода Абу Толибнинг ёнидаги маъсум гўдакнинг ҳам кўлларини кўтариб, бармоқлари
билан кўкка ишора қилгани маълум бўлди. Бу инюра билан кўкда кўринган бир нарсани
кўрсатардими ёки Буюк Яратувчи томонидан кўтарилган эдими у қўлчалар? Бу ҳақда ҳеч ким
билмайди. Аммо яхшилаб қараганларида, Муҳаммад бармоғи билан кўрсатган томонда бир
булутнинг уфқдан ошиб ўтгани ва шамол тезлигида илгарилаб келаётгани кўринди. Орқасидан
такрор ва такрор пайдо бўлган булутлар уни таъқиб эта бошладилар. Кўп ўтмай, Макка устини
қора булутлар қоплади. Абу Толиб ҳали дуосини тамомлаб ҳам улгурмаган эди. Пастга тушган
бир неча ёмғир томчиси шодлик қичқириқларига сабаб бўлди. Баланд овозда янграётган
«Омин» сўзлари бу сафар севинчга тўла эди. Ёмғир дуоси учун тўпланганларни ёмғир таркаб
+
+ 59
кетишга мажбур этди. Юзлардан оқаётган томчилар ёмғир суви эдими ёки шодиёна кўз
ёшларими, буни фарқлаш қийин. Гарчи дуони Абу Толиб ўқиган бўлсада, Қодир Эгамиз
ёмғирни кимнинг хурмати учун берди?!
Абу Толиб бу саволнинг жавобини жуда яхши биларди.
* * *
Ўша кеча кўпгина оилаларда Абу Толибнинг дуога чиққани тўғрисида баҳс юритилди.
Зотан, дуони бошиданохиригача ўз қулоқлари билан эшитганлар бор эди. Улар Абу Толибнинг
қайтақайта:
— Оллоҳим, ушбу маъсумнинг ҳурматига, Оллоҳим, бу етим ҳурмати... — дея ёнидаги
нурли гўдакни шафоатчи қилганидан хабардор эдилар.
Улардан бири:
— Нима бўлса ҳам, у бола бармоқлари билан кўккаинюра қилгач, бўлди. Гўё кўкдан
булутларни бу ёққа чорлагандек кўринди менга — дерди.
Бошқаси:
— Бу болада бир гап бор. Икки йил олдин Абдулмутталибнинг дуосини эшитган эдим. У
ҳам«Бу етимҳурматига...» деб дуо қилган эди — деди. Аёллардан бири:
— Хўш, бутларимизчи? Бутларимиз нима қилди? —деб сўради.
— Нима қилардилар, ҳеч нарса — деди унинг эри. Бошқа бири янада очиқроқ қилиб айтди:
— Яъни, тош қотиб туравердилар. Ташқарида ёмғир ҳамон селдек қуярди.
* * *
Бир куни Маккага машҳур башоратчи келди. Кишининг юзидаги, қўлларидаги йўлларга
қараб унинг келажаги ҳақида маълумот берарди. Ҳар ким боласини унинг ҳузурига олиб кела
бошлади. Унга кўрсатишди, гапларини жон қулоқлари билан тинглашди. Абу Толиб ҳам жияни
билан биргаликда келган эди. Бу ерда уларнинг ҳам келиши тасодиф эдими ёки Абу Толиб
жиянида зоҳир бўлган ва кун сайин ойдинлашаётган устувор хислатлар ҳақида гапириб, бу
одамнинг қандай маълумот беришига қизиққанмиди? Бу нарса бизга қоронғи.
Башоратчининг атрофи худди ари уясига ўхшарди. У Ҳошим ўғилларининг етакчиси Абу
Толибнинг ҳам ёнида бир бола билан келганини кўрди. Дарҳол ишини йиғиштириб, уларга
ўгирилди. Аммо атрофдагилар уни ўз ҳолига қўядиган эмасдилар. Ҳар тарафдан
бақирибчақириб, уларга қарашни сўрай бошладилар.
— Абу Толиб олиб келган болани ўтқазиб юборинг менинг ёнимга.
— Онанг қоқиндиқ, болам, Абу Толибнинг навбати ҳали келганича йўқ, менинг неварамии
кўриб қўй.
— Ахир, унинг ёнидаги болада ғаройиб хислатларни кўряпман.
— Тушунарли, лекин бизнинг ишимизни ҳам эртага қолдирма.
Абу Толиб башоратчининг тўсатдан жиянига ўгирилгани ва бошқа болаларни кўришдан
қўл силтаганини кўргач, «Яна бирон зарари тегмасин» дея жиянига қайрилди:
— Қани, ўғлим, сен уйга боравергинчи — деди.
У одам ҳар икки гапнинг бирида«Абу Толиб қаерда?» деб сўрарди. Бирдан уни кўриб
қолди:
— Қаердасан, эй Абу Толиб?
— Кўриб турганингдек, шу ердаман.
— Ёнингдаги бола қани?
— Уйга жўнатдим.
Башоратчи ўрнидан турди. Абу Толибнинг қўлидан тутиб, бир неча одим четга олиб ўтди
ва:
— У болага диққат билан қара, шуни яхши билгинки, у оддий бир бола эмас. Вояга етганда
ҳам оддий инсон бўлмайди — деди пичирлаб. Сўнгра Абу Толибга қаттиқ тикилди:
+
+ 60
— Қасам ичаман, қайтақайта қасам ичиб айтаманки, сўзларим тўғри чиқади! — деди.
ШОМ САФАРИ
Роҳиб Буҳайра
Фил ҳодисаси содир бўлганидан бери ўн икки йил ўтган эди.
Ҳар йили ёз мавсумида Шом, қишда эса Яман томонларга сафарлар уюштирилар,
карвонлар жўнатилар, шу тариқа савдосотиқ, тижорат ишлари юритилар эди. Аммо йўл ҳеч вақт
хавфхатарсиз бўлмасди. Ҳаром ойларидан ташқари(ҳаром ойлари— зулқаъда, зулҳижжа,
муҳаррам ва ражаб) қилинган сафарларда куннинг барча— йигирма тўрт соати ичида ҳам
қароқчилар ҳужумига учраш ҳеч гап эмас. Шунинг учун доим бундай ҳужумга тайёр туриш
лозим эди. Бундан ташқари, карвоннинг бутун сафар давомида батартиб йўл юришини ташкил
этиш ва таъминлаш, тўхташ ва йўлга чиқиш пайтларини белгилаб олиш, йўлда учрайдиган
қабилалар билан учрашиб, уларнинг кўмагидан фойдаланиш учун бир йўлбошчига эҳтиёж бор
эди.
Шу муносабат билан қурайшларга сўзи ўтадиган, ҳурмат ва эътиборга лойиқ бир киши
карвонга бошлиқ этиб тайинланарди, ёнига эса, етарли даражада қуролланган аскарлар
олинарди.
Бу йил карвонбошилик масъулияти Абу Толибнинг зиммасига тушди. Абу Толиб кучли
ҳаяжон ичида эди. Чунки савдосотиқ билан шуғулланадиган қурайший борки, унинг карвонда
озмикўпми ҳиссаси бўлади. Маккадан чиқилгандан кейин нарибериси билан бирор икки ой
давом этадиган бу сафар пайтида карвонга етадиган ҳар қандай зиёнзаҳмат учун у жавобгар
бўлиши лозим. Бундан ташқари, мана, тўрт йилдирки, бирон кун ҳам ажралмаган суюкли
жиянидан узоқда бўлишини ўйларди.
Дастлаб Муҳаммадни ўзи билан олиб кетмоқчи бўлди. Аммо шу кунгача биронта ҳам
карвон турли таҳликаларга, босқинларга учрамасдан йўл босганини ҳеч ким билмайди. Йиртқич
ҳайвонларнинг ҳужумига ҳам дуч келиш мумкин эди. Шулар ҳақида ўйлар экан, уни олиб
кетиш билатуриб хавфга қўйиш билан баробарлигини ҳис этди. Иккинчи томондан, жиянининг
ёлборгувчи нигоҳларига дош беролмас, аммо сафарнинг оғир бўлиши мумкинлигини, йўл
қийинчиликларини ўйлаб, уни ташлаб кетишни афзал ҳисоблар эди.
Абу Толиб то кетадиган кунларигача тараддудланиб юрди. Карвон йўлга чикадиган кун.
Эндигина тонг отган эди. Акаукалар Абу Толибни кузатгани келдилар. Неча кундан бери уни
иккиланишга мажбур этган жияни бир бурчакда қимтиниб турарди. Унинг ҳам бориши ёки шу
ерда қолиши ҳақида шу чоққача бирон оғиз гап айтилмаган. Ҳамма нарса тайёр бўлгач, Абу
Толиб акаукалари, опасингиллари билан хайрлашди. Болаларининг, ниҳоят, нурли жиянининг
ёноқларидан ўпди.
— Сизларни худога топширдим... — дея туясига минди. Шу пайт Муҳаммад туяга
яқинлашди ва унинг жиловидан тортди. Маъсум нигоҳларини амакисига қадади:
— Мени ҳам енингизга олинг, амакижон. Мсни ташлаб қаёққа кетяпсиз? Кимга ташлаб
кетяпсиз мени? Ўзини зўрға тутиб турган Абу Толиб ортиқ дош беролмади.
— Қани, мин туяга, сени ҳам олиб кетаман. Қариндошлари бунга рози бўладиганга
ўхшашмасди.
— Бундай бир кичкина гўдак йўл азобига қандай чидайди? Қолаверса, сафар чоғида дуч
келиши мумкин бўлган хавфхатарларни ўзинг ҳам жуда яхши биласанку!
— Аммо мен унга йўқ дея олмайман.
— Болани била туриб оловга ташлай олмайсан. Абу Толиб жиянига ўгирилди:
— Қани, амакиларинг, аммаларинг нима демоқдалар?— деди.
Муҳаммад туянинг жиловидан маҳкам ушлаб олган, кўзлари намли, истагида қатъий эди.
+
+ 61
Абу Толиб яна қариндошларига қаради:
—Олиб кетаман — деди.
—Бўлмайди, эй Абу Толиб, асло рози эмасмиз.
— Худо ҳаққи, қарорим қатъий. Энди ундан ҳеч ҳам ажралолмайман!
Шундан кейин қўлини узатди, севинч билан узатилган кичкина қўллардан ушлаб туясига
мингаштирди ва кутиб ўтирмай, юришга фармон берди. Карвон секинаста йўлга тушди, орқада
қўллар силкинар эди.
— Муҳаммадга яхшилаб қара, эй Абу Толиб.
— Ой бориб, омон қайтинглар.
— Рашидун мадҳия... — каби овозлар бирбирига
қўшилиб кетди.
Кун тиккага келганида, бир неча водийни орқада қолдирган карвонга илк бор тўхташ амри
берилди. Жазирама иссиқ тафтидан қайтгунча шу ерда дам олиниб, сўнгра яна йўлга
чиқиладиган бўлди.
— Қалай, ўғлим, йўл ёкдими?
— Сиз билан бирга эканман, нега ёқмасин, амаки! Ўтирдилар, бир неча дона хурмо едилар.
Абу Толиб
жиянининг устига чойшаб ёпди.
—Қани, энди бир оз мизғиб олгинчи, жигарим —деди.
—Сизчи, амакижон?
—Мен карвонни кўздан кечириб чиқаман, сўнг ётаман.
Шундан кейин унга ором тилаб, карвонни текширгани ўрнидан қўзғалди.
Туялар чўккан, ҳамма бир тарафга тизилиб ўтирар эди. Абу Толиб соқчи тайинлашни
лозим кўрмади. Чунки ҳозир ҳаром ойлари эди. Бу мавсумда қароқчилар ҳужум қилмасдилар.
Айланиб келди. Чўккан туяга суяниб ўтирди ва шу ҳолда ухлаб қолди.
— Ухлаяпсизми, амакижон?
Абу Толиб жиянининг ёқимли овозидан уйғониб кетди. Атрофига назар ташлади. Ҳамма
ўрнидан турган, уни нойлаб турар эдилар. Дарҳол у ҳам турди, туясига минди, жиянини
орқасига ўтиргизди:
— Юрамиз... — деди.
Юриш бошланди. Куёншинг тафти қайтган эди. Нафас олса бўладиган даражада иссиқ...
Бир оздан сўнг латиф бир шабада эса бошлади.
Кун ботгач, юриш янада завқли бўлди. Йўловчилар чарчоғини ёйиш учун хурсандчилик
қилипши исташарди. Шеърлар, шарқийлар ўқилди, қўшиқлар куйланди. Туялар ҳам ўз
навбатида шеър оҳангига мос равишда шаҳдам одимлаб юрдилар. Зотан, тонг саҳарда ва кечки
пайтларда йўл юриш анча осон эди.
Сафар давомида йўловчилар у ёқбу ёқдан гаплашиб боришди, ўтмишда бўлиб ўтган
аччиқчучук воқеаларни эслашар эди. Абу Толиб елкасига бош қўйиб уйқуга кетган жиянини
тўйиб ором олсин дея карвонни тўхтатди. Соқчилар қўйилди. Карвон аҳли ҳордиқ чиқара
бошлади. Абу Толиб ҳам кўзларига келган уйқуни енголмай, жиянининг ёнига чўзилди.
* * *
Эрта тонгда юклар туяларнинг устига ортилди. Яна юриш бошланди. Шеърлар қўшиқларга
уланди. Кун тиккага келгунча анча йўл босиб ўтилди.
Мусиқадан жуда хушланадиган, тили билан гапиролмасалар хам, қўшиқнинг оҳангига кўра
оғироғир ёки тезтез, ҳаттб югуриш даражасида одимлаб кетаётган туялар қумларга ботабота
йўл босар, устларидаги йўловчилар чайқалибчайқалиб борар эдилар. Узоқда бир тепалик
кўринади, тезда ундан ошиб ўтишади, иккинчи, учинчи тепаликлар шу тариқа ортда
қолаверади. Тўрт тараф ҳам қум, чанг-тўзон, тупроқ. Дақиқа сайин тобора кучлироқ
+
+ 62
қиздираётган қуёш қуш учса қаноти, одам ўтса оёғи куядиган бундай саҳрода бирон кишини
йиқитиши, сувсизликдан телбага айлантириши хеч гап эмас эди. Ёлғиз Оллоҳ билади, юз
йиллардан бери бу қумлар неча минг марталаб қуёшнинг аёвсиз ҳарорати туфайли оловоташга
айланган, қанчаданқанча йўловчинииг қонини миясига урадиган даражада қиздирган, салдан
кейин эса— кеч тушиб ҳаво салқинлашгач, устида ётганларни совуқ қоттирган экан...
Йўлда давом этиларкан, сайёҳларнинг юз-кўзлари чангга ботди. Ташналикни босиш учун
мешлардаги сувдан озоз ичилди.
— Сафаримиз яхшилик билан тугамаса керак —деди тўсатдан йўловчилардан бири.
Бошқаси унинг юзига тикилди.
— Нега бундай деяпсан, тинчликми ўзи?
— Бут олиш эсдан чиқибдику?!
Ҳа я, тўхтачи, балки бирон киши олгандир.
— Сафар ташвиши билан бўлиб ёдимиздан кўтарилибди. Наҳот икки кун деганда эсимизга
келса!..
— Ҳадеб куюнаверма, бордир биронта бут олган киши.
Оқшом пайти тўхташга амр берилгач, Абу Толиб жиянини ҳам олиб, юз кишидан кам
бўлмаган карвонни кўздан кечириб чиқмоқчи бўлди.
Мусофирлар учбеш кишилик гуруҳларга бўлиниб ўтиришарди. Емишлари хурмо,
ичмишлари сут эди. Бир неча киши туяни соғиш билан овора. Аммо ўртада сут соғиладиган
идиш йўқ, сут тўғридантўғри қумнинг устига соғилмоқда эди.
— Булар нима қилишяпти, амакижон?
— Қани, кўрайликчи.
Абу Толиб вазиятни тушунгандек бўлди.
— Санам олиб келган ҳеч киши йўқми? — деб сўради. Ораларидан биттаси бошини
кўтармай жавоб берди:
— Ҳеч кимда йўқ.
Етарли миқдорда сут соғилгач, ердаги қумтупроқдан Лой ҳосил бўлди. Эҳтиёткорлик билан
олинди, сўнгра шакл ясала бошланди. Озмикўпми бутга ўхшаган бир нарса ҳосил бўлди. Ўртага
қўйилди, кейин одамлар унинг атрофида бошларини ерга қўйиб, сиғина бошладилар.
Бут ясалгани ҳақидаги хабар бутун карвон бўйлаб тарқалди. Сал наридагилар ҳам
келишди. Ўттизқирқ кишилик бир оломон тўпланди. Ҳаммалари мана шу лой санамнинг
қаршисида бошларини ерга қўйиб, сажда қилишар, кафтларини очиб унга ёлвориб, атрофида
гир айланишар эди.
Ҳар бири ақли жойида, қилган ишини биладиган одамлар эди. Бу аянчли аҳволга
ачинмасдан илож йўқ эди. Бу нотавон одамлар ўйин ўйнамаётган эдилар. Аммо ёш болалар ҳам
бундай ҳолга асло рози бўлмайдиган бир иш билан машғул эдилар.
Тоатибодат бирмунча вақт давом этди. Шундан кейин биринсирин тарқалдилар. Биров
ерга чойшаб тўшади, яна биров туясига суянди, шу тариқа қаттиқ уйқуга кетдилар. Ў ердан
жилган икки киши орасидаги мана бу суҳбатни эшитганлар бўлди:
— Яхшики, бундай бир чора топилди. Ўзиям роса соғинган эдим бутимни.
— Яхшиси, ўзимнинг бутимни олиб юраман энди. Усиз қилинган ибодат руҳимни
енгиллаштирмади менинг.
— Аслида шундайкуя, аммо нима қиласан. Сафар деб қўйибдилар буни. Бутларимиз шуни
ҳисобга олиб бизни маъзур тутсалар, ажаб эмас.
Карвон аҳлининг кўпчилиги шу фикрда якдил эди.
Маза қилиб ухлашни маъқул кўрган бир йигит билан бутга сиғиниб келган биродари
орасида эса, шундай ҳангома бўлиб ўтди:
— Борганингда яхши бўларди. Одамнинг руҳи енгил тортади.
+
+ 63
— Мен енгил тортмас эдим.
— Нимага?
— Ахир, ўзинг ўйлаб кўр, туяни соғдилар, сути билан қорган лойдан вақтинчалик бут
ясадилар. Сиғиниб бўлишгач, бир бурчакка отдилар. Шундай эмасми?
— Ҳа, шундай. Мен бундай бутга сиғинишни истамайман.
— Нималар деяпсан ўзи?
— Нимани эшитган бўлсанг, шуни.
— Аммо бундай дейишинг тўғри эмас. Сафарда бўлсак, бошқа иложимиз йўқда, ахир.
Йўлимиз хавфхатарга тўла. Бошимизга бирон фалокат тушмайди, деб хеч ким кафолат
беролмайди.
— Шу лой санамга сиғинсак, келадиган бало даф бўладими?
— Барибир, сенинг фикринг нотўғри. Маккада си1 ғинганларимиз ҳам тош ёки ёғоч
парчаси эмасми?
— Шундайликка шундайкуя, аммо улар ота-боболаримиздан қолган илоҳлар. Уларнинг
қаршисида бундай нарсалар эсга келмайди. Улар ҳақиқий илоҳ бўлмасалар, ота-боболаримиз
уларга сиғинишармиди?
— Эртага бизнинг фарзандларимиз ҳам шундай дейдилар.
— Шундай дерлар ҳам, аммо сизлар бу ишга енгилелпи қараяпсизлар. Шунчаки қўлбола
ясаб олган лойбутни илоҳ демоқдасизлар. Эртага уйга қайтганимизда, бизнинг бу ишимиздан
хабардор бўлган Ҳубал не дейди, Лот, Уззо,иМанот, Исоф, Ноила каби илоҳларимиз нима
деркан? Йўқ, азизим, масала сизлар ўйлаганчалик кўнгилхушлик масаласи эмас асло. Ё бутни
ёнингда олиб юр, ё бундай сохта ибодатга чек қўй.
— Агар масалага чуқур ёндашсак, бутни бу ерга олиб келишимиз ҳам унга бўлган
ҳурматсизлик эмасми? Оламиз, қўямиз, яна олиб юрамиз. Сўнгра, қошида бош эгиб сиғинамиз,
ундан ёрдам сўраймиз...
Суҳбат шу ерда бўлинди. Чунки ақл билан ўйлаб кўрганда, бу масала тобора боши берк
кўчага кириб қолаётган эди. Илоҳлар ҳақида билиббилмай мунозара қилиб, бошга бало
орттиргандан кўра, сухбатни шу ерда тугатиш афзал кўрилди.
Тўртинчи кун...
Туш пайти тўхташга амр берилгач, йўловчилар ўнгу сўлга ёйилдилар. Биров эҳтиёж
юзасидан хилватроқ жой қидирар, биров юкларни туширар, биров эса, тўрвасидан чиқарган
хурмони ер эди. Туялар ўз ҳолига ташлаб қўйилган, деярли ҳеч кимнинг иши йўқ.
Йўлга чиқилгандан бери ҳали туясига бир қултум сув, бир кафт ем бермаганлар ҳам бор
эди. Чунки бу жонивор ейиш, ичиш масаласида энг сабрли, нима берилса, шунга қаноат
қиладиган, ўн кунгача емайичмай йўл юра оладиган беозор бир ҳайвон эди. Шу боис бирон
кимса ҳам туясининг оч ёки ташналиги ҳақида ўйламасди.
Шу аснода атрофга тарқалганлардан бири қўлида чиройли бир шаклли тош кўтариб келди.
Кўрганлар роса суюндилар. Энди кечқурун туя соғиб, лой қориб бут ясашга ҳожат колмаган
эди. Чунки бутнинг ўрнини босадиган яхшироқ бир восита топилди. Ҳар ҳолда, бир одамнинг
қорнини тўйдирадиган сут беҳуда сарф бўлмайдиган бўлди.
— Балки, ҳақиқатан ҳам бир илоҳдир бу...
Бу гапни тошнинг устидаги чангларни артаётган бириси айтган эди. Бошқа бири унинг
эҳтимолини тасдиқлади:
— Балки...
— Бизга бутун сафар давомида сиғинишимизга бемалол етади бу бут. Тозаланган тош
ҳурмат билан юкларнинг орасига жойлаштирилди. Кечқурун дам олиш учун тўхтаганларида, у
ўз вазифасини бажариши керак бўларди.
Бир неча соат давом этган қайлула уйқусидан сўнг юклар туяларнинг устига ортилди, яна
+
+ 64
юриш бошланди. Яна қаторқатор тепаликлардан ошиб ўтилди.
Қуёш тепалар орқасига беркина бошлаган эди. Энг олдинда кетаётган туя чўктирилди.
Устидан сакраб тушган одам бир неча қадам олдинда қум устида ётган чиройли бир тошга
қараб югурди.
— Мана, ҳақиқий санам, мана ҳақиқий илоҳ... — деб қичқирди.
Яна туясига минди. Сал орқароқда келаётган биродари унга етиб олди
— Кўрсат қани, оғайни — деди.
Қаради. Ҳақиқатан ҳам чиройли бир тош эди. Ранги ҳам ўзгача эди. Ҳамма томони
сипсиллиқ, худди мукаммал ишлов берилганга ўхшарди.
* * *
Бояги йигит қўлини юкларининг орасига тикди. У ердан чиқарган тошга бирпас қараб
тургач, отиб юборди. Бу тош тушки дам олиш иайтида топилган ва бутун сафар давомида бут
деб тан олинган тош эди. Ким билади, балки бир бошқа йўловчи ҳам уни топар, тангри деб ўз
қабиласига олиб кетар ёки сафар тугагач, итқитиб юборар.
Сафар яна бир неча кун давом этди. Ниҳоят, бир куни қоқ тушда тўхташ амри берилди.
Соясидан паноҳ топиш мумкин бўлган бир неча дарахт қошига етиб келинган эди. Олдинда бир
бино кўринди. Бундан аввал ҳам шу ердан ўтган йўловчилар бу ерда ҳеч ким билан юз
кўришмайдиган бир роҳиб яшашини билардилар.
— Яна бу қовоғи солиқ одамнинг гўшаси олдида дам олишга тўхтадик — деганлар эски
тажрибаларига суяниб шундай фикр билдирдилар.
Буҳайра донишманд диндор киши эди. Кичик ёшидан бошлаб шу маслакнинг этагидан
тутган, ўз ишига содиқ бир одам эди. Неча йиллардан бери шу ибодатхонада узлатда яшайди,
келганкетганларга панднасиҳат қилади, ўзи кирган йўлга даъват этади.
Буҳайранинг ибодатхонаси Макка— Шом йўли орасида қад кўтаргани боис, айниқса, ёз
ойларида бу ерга кўплаб карвонлар қўниб ўтарди.
Буҳайра ибодатхонанинг шундайгина ёнидаги дарахтзорда тўхтаб дам олишни одат қилган
карвонларнинг олдига борар, улар билан суҳбатлашар, аммо улар роҳибнинг сўзларини
бепарволик билан тинглашар, бутларга сиғинишнинг бемаънилигини гапирганда эса,
қовоқларини солиб олишар эди. Ҳадеб шундай бўлавергач, Буҳайра улардан юз ўгириб,
йўловчи карвонларга энди бепарво бўлиб қолган эди.
Орадан бир неча йил ўтди, роҳибнинг бир пайтлар карвон ҳузурига пешвоз чиқиб
панднасиҳатлар қилишлари унутилди. Шу боис одамлар у ҳақда«одамови бир киши» деб
ўйлайдиган бўлишди.
Йиллар шу йўсинда ўтар, на келганлар Буҳайра6илан кўришишни орзу қилар, на Буҳайра
уларнинг қаршисига пешвоз чиқар эди. Фақат дарахтзорда дам олиш учун тўхтаганлар
ибодатхонанинг ёнидаги қудуқдан сув олишар, сўнгра яна йўлларида давом этишар эди.
* * *
Ибодатхонада Инжил ўқиш билан банд бўлган Буҳайра узоқдан келаётган бир карвонни
кўриб қолди. Кўрди, аммо бу карвон билан боғлиқ бўлган бир ғаройиб сирсиноатга ҳам кўзи
тушди. Чунки кўринаркўринмас бир булут парчаси ҳам карвон билан биргаликда келаётган эди.
Кўзларини ишқалади, яна қаради, янглишмаётгани аниқ эди. Бир оздан сўнг карвон келиб
дарахтзорда тўхтаганида, булут ҳам уларнинг устида муаллақ туриб қолди.
Ҳеч ҳам ҳазили йўқ ғаройиб ҳодиса эди бу. Бир булут ёки булутга ўхшаган маънавий
шамсия эди бу. Роҳиб карвонда ҳурмати баланд, буюк бир зот борлигига ортиқ шубҳа қилмас
эди.
Дарҳол ўрнидан турди. Хизматкорларига овқат тайёрлаб, дастурхон ёйишни буюрди. Бир
одам жўнатиб, бутун карвон аҳлини зиёфатга таклиф этди.
Йўловчилар бу таклифнинг маъносини тушуна олмадилар. Чунки бундай
+
+ 65
меҳмондўстликни сира ҳам кутмаган эдилар. Келган одам бутун карвон аҳлини зиёфатга таклиф
қилганида, гумонсирай бошладилар:
— Яна нотўғри эшитган бўлмагин, биродар?
— Ҳар ҳолда, хўжайининг, дарҳол бу ердан кетишсин, деган бўлса керагов.
— Яхшиси, яна бир сўра, аниқла...
Чопар Буҳайранинг нима буюрганини жуда яхши биларди.
— Гапим рост. Ҳатто сизлар учун овқат пиширишни ҳам буюрди.
Абу Толиб унинг сўзларини бўлди:
— Сен яна орқангга қайт, нима деганини яхшилаб бил. Биз у ерга борганда, хўжайининг
ҳайдаб юбормаслигига ишончимиз комил эмас.
Буҳайранинг одами туш кўрмаётган эди. Аммо у ҳам устозининг неча йиллардан бери
келганкетганлар билан сира ҳам қизиқмаганини, сира бундай иш қилмаганини биларди.
Шу орада ибодатхонанинг эшиги олдида кўринган Буҳайра қўл силтай бошлади,
«Марҳамат, бизнинг гўшамизга хуш келибсиз» деяётгандек бўларди. Энди ҳақиқат рўйрост
англашилган эди.
Чопар Буҳайранинг буйруғини такрорлади:
— Карвондаги ҳамма киши таклиф этилди. Ҳеч ким орқада қолмасин.
Абу Толиб ҳамманинг бу таклифга ҳозирланишини буюрди. Фақат суюкли жиянини
қолдириб, юкларнинг олдида туриб туришни тайинлади. Карвон аҳли катта бир жамоа бўлиб
ибодатхона сари йўл олди.
— Наҳотки шу рост бўлса, эй Буҳайра, бундай сахийликнинг боиси недир?
— Сендан бундай таклифни сира кутмаган эдик, эй Буҳайра.
Аслида Буҳайра ҳам уларни таклиф этмоқчи эмасди.
— Гапларингиз тўғри. Аммо бугун кайфиятим ўзгача. Шундай, ўзим бир ўтириб, сизлар
билан суҳбатлашай, дедим...
Суҳбат шу йўсинда бошланди. Буҳайра зиёфат чоғида йўловчиларни бирмабир кўздан
кечирди. Кўзи тушган заҳоти қалби ҳузурга тўладиган бир чеҳрани қидирарди уларнинг
орасидан. Қайтақайта қаради, кутган одами буларнинг орасида йўқ эди. Янглишганини англади.
Демак, бу сафар кўзлари уни алдабдида.
Уларнинг ёнидан кетди, деразадан карвон турган жойга яна бир бор қаради. Маънавий
шамсиянинг ҳамон ўша ерда турганини кўрди. Дарҳол меҳмонларнинг ёнига қайтди:
— Карвон аҳлидан ким қолди у ерда?
— Ҳа, кичкина бир бола бор эди, уни пойлоқчи
қилиб қўйиб келдик.
— Уни ҳам олиб келинглар.
— Аммо у кичкина бир бола.
— Майли, бола бўлса ҳам, илтимосимни қайтарманглар...
Абу Толиб роҳибнинг илтимосига рози бўлди. Бир кишини юборди. У шу ерда жимгина
ўтирган нурли болани етаклаб олиб келди. Қизиқиши устун келиб ташқарига чиққан Буҳайра
бутун диққатэътиборини кўзларига тўплаган эди.
Бир оздан сўнг у шамсиябулутнинг ҳам ҳаракатга тушганини ва шу томонга келаётганини
кўриб, ҳайратдан донг қотди. Юраги тўхтаб қолишидан чўчиди. Умрида бунчалик
ҳаяжонланганини ҳеч эслай олмасди. Бир қўлини кўкрагига қўяр экан, Оллоҳнинг суюкли бир
бандаси билан рўбарў бўлаётганига ортиқ шубҳа қилмас эди.
— Ё Оллоҳим...
Бу сўзлар Буҳайранинг тезтез ураётган юрагидан чиқаётган самимий туйғулар эди.
Юзмаюз келган нурли гўдак уни ушбу туйғуларга чулғаган эди. Шу онда шамсиябулут ҳам
уларнинг тепасига келиб тўхтади. Бунинг
+
+ 66
булут эмаслигига қасам ичишга тайёр эди у. Ҳеч кўрмаган ғаройиб бир соя эди. Булут
эмаслиги аён, чунки булут бўлса, сояси ҳам бўларди.
Зиёфат тугагунча ундан кўзини узмади. Китобларда ўқиган белгиларни ундан қидирарди.
Гўдак қора қош, қора кўзли эди. Боши каттагина бўлиб, гул рангини ёдга соладиган тиниқ бир
чеҳрали эди. Бармоқлари этли, суяклари йўғон, нигоҳлари жонли, доим кулимсираб турарди.
Буҳайра Абу Толибга ўгирилди:
— Бу боланинг исми нима? — деб сўради. Муҳаммад.
⎯ Ижозат берсангиз, ундан баъзи нарсаларни сўрамоқчи эдим.
— Марҳамат, сўрайверинг. Абу Толиб жиянига ўгирилди:
— Ўғлим, бу амакингнинг саволларига жавоб бер, хўими?
Дастурхон атрофида ўтирганлар овқатларини еб бўлишгач, энди бу қария билан Муҳаммад
ибн Абдуллоҳ орасида ўтаётган саволжавобни кузатиб, қулоқ сола бошладилар.
Сендан баъзи нарсаларни сўрамоқчиман. Лот билан Уззога бўлган муҳаббатинг ҳаққи,
тўғри жавоб бер.
Бу сўзлар кулимсираб турган боланинг қовоғи уюлишига сабаб бўлди.
Лот билан Уззонинг номидан қасам ичтириб мендан ҳеч нарса сўрама. Оллоҳ ҳаққи,
менинг уларга нисбатан бўлган нафратимни сўз билан ифодалашим қийин.
Буҳайра бу саволни бериш билан кутилган илк жавобни олган эди. Арабларнинг
суҳбатларини тинглар экан, «Лот билан Уззога бўлган меҳрмуҳаббатим ҳаққи» дея
бирбирларига қасам ичишларидан у воқиф эди. Аммо у ўқиган диний китобларда ёзилган
маълумотларга кўра, бу бола Лот билан Уззо сингари бутларга фақат нафрат ҳиссини туйиши
керак эди.
Ҳеч ким кутмаган бу жавоб карвондаги баъзи кишиларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Чунки Муҳаммад нафратланадиган бутларни ўзлари билан олиб келмаганликларидан қаттиқ
афсусланган кишилар шулар эди.
—У ҳолда сендан сўрайдиган саволларимга, Оллоҳга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, тўғри
жавоб бер.
— Бажонидил, қулоғим сенда.
— Қандай ухлайсан?
Ғаройиб бир савол эди бу. Бемаъни савол сифатида қабул қилдилар. Анча кексайиб қолган
Буҳайра нодонлик қилаётганга ўхшарди. Инсон ухлаётганда қанақасига ўз уйқуси ҳақида
хабардор бўлсин? Унинг қандай ухлашини бошқа бировдан сўраш даркор эди. Нигоҳлар Абу
Толибга қадалди. Абу Толиб:
— Ширингина ухлайди...
Уйқусида ҳам уйғоқ пайтидаги сингари бениҳоя ёқим
той, демоқчи эди. Аммо кутилмаган жавоб Абу Толибнинг бу сўзларига ўрин қолдирмади:
— Кўзларим ухлагТди, аммо руҳим, қалбим доимо уйғоқ. Одамлар бирбирига қарашди.
Ғаройиб бир жавоб, деб ўйлаганлар бўлди. Абу Толиб ҳам ажабланиб қолди. Буҳайра бу дафъа
ёнидагиларга ўгирилди:
— Бу боланинг кўзларидаги қизиллик ҳақида нима дейсизлар? Йўл азобининг таъсирими
ёки касаллик асоратими? Ёки туғилганидан бери шунақами?
— Унинг кўзлари ҳамиша шунақа бўлган ва ҳозир ҳам шундай.
Бу жавобни бир неча киши бирданига айтди. Сўнгги сўз яна Абу Толибники бўлиши керак
эди. У биродарларининг гаиини тасдиқлади:
— Дарҳақиқат, унинг кўзлари туғилганидан бери шунақа.
Шундан кейин Буҳайра боладан кўйлагини кўтаришни буюрди. Баданига диққат билан
разм солди. Икки курак суягининг орасида каттагина, холга ўхшаш белги бор эди. Бироқ хол
эмас эди. Ёхуд у ерга туклар йиғилган, ёхуд гўшт парчаси қотиб қолганга ўхшарди. Аммо
+
+ 67
бундай ҳол ҳали инсон зотида кузатилмаган эди. Шу боис уни таърифлаш ҳам ғоят мушкул. Шу
белгини кўргач, кўйлагини туширтирди.
Тарихларда тафсилоти келтирилмаган яна бир неча савол берилди, кутилган жавоблар
олинди. Сўшра Буҳайра:
— Орангизда бу болага энг яқин киши ким? — деб сўради.
— Менман.
— Хўп, у сенга ким бўлади?
— Ўғлим бўлади.
Буҳайра«йўк» деган маънода бош чайқади. Абу Толиб унинг мақсадини тушунди:
— Хўш, нега отаси бўлолмас эканман?
—Чунки бу боланинг отаси ўлган, етим бўлиши керак.
—Қаёкдан биласан?
—Қаёқдан билишимни салдан кейин гапириб бераман. Ҳозир эса, сен тўғрисини айт,
ҳақиқатан ҳам бу боланинг отасимисан?
—Йўқ, амакисиман. Аммо отасидан ҳам кўпроқ яхши кўраман уни.
—У ҳолда, эй Абу Толиб, сен дарҳол бу жиянингни ўз юртига жўнат. Яҳудийлар унга
бирон зарар етказишидан эҳтиёт бўл. Чунки улар мен бу болада кўрган фазилатлардан воқиф
бўлсалар, унга бир бало қилишга уринишлари бешакдир. Жиянинг келгусида буюк мартабага
сазовор бўлиши тайин.
Шундан кейин ўн икки ёшлар чамасидаги энг буюк инсоннинг қўлларидан тутди:
— Оламларнинг хўжайиии мана шу боладир. У келгусида оламларнинг Робби бўлган
Оллоҳнинг расули бўладир. Оллоҳнинг оламларга раҳмат ўлароқ жўнатадиган пайғамбари мана
шу! — деди.
Абу Толиб бирданига кўз ўнгида мартабаси ошган қариядан сўради:
— Хўш, айтчи, сен буларни қаердан биласан?
Олдимизда турган мана шу муқаддас китобдан. Бу китоб Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари
Макка шаҳрида, яқин замонда юзага чиқиши хақида маълумот беради. Ушбу пайғамбарнинг
ўзига хос хусусиятлари ҳам мазкур китобда келтирилган.
Абу Толиб келибкетган шунча карвонларга қайрилиб ҳам боқмагани ҳолда, уларни чин
кўнгилдан мехмон қилган қариянинг асл мақсадини тушуна бошлади.
Энди йўлга чиқиш пайти ҳам етиб қолган эди. Хайрлашилди ва юриш бошланди. Уларнинг
орқасидан анча пайтгача қараб қолган Буҳайра ёнидаги хизматкорига ўгирилди:
— Кўряпсанми?
— Нимани?
— Ҳалиги боланинг тенасидаги нарсани? Хизматкорлар бирбирларига маъноли қараб
кўйишди.
— Ҳа, ҳа, кўряпмиз.
Бир оздан кейин бири иккинчисига: «Энди тоза қарибди бу чол» деди. Буҳайранинг
кўрганини ҳамма ҳам кўришга қодир эмасди.
* * *
Буҳайра карвон орқасидан то улар кўринмай, карвон кўтарган чанг-тўзон ётгунча қараб
турди. Ибодатхонага қайтаркан, «Минг афсуски, умримнинг куз фасли тугамоқда» деб
минғирлади. Вақтисоати етиб, ўн иккиўн уч ёшларда бўлган бу бола вояга етиб, унга набийлик
ва рисолат берилганда, бу қариянинг устига тортилган қора тупроқ, ким билади, неча марта
оёқости қилиниб, шамоллар унинг хокларини қай тарафларга учириб кетаркан?
Буҳайра бу хаёллардан намланган кўзларини кафтлари билан артди ва осмонга тикилиб:
Оллоҳим, нақадар гўзал бу бола, нақадар гўзал бу бола, Оллоҳим... — дерди.
+
+ 68
СУИҚАСД ҚИЛИШМОҚЧИ!
Карвон Бусрага етиб боргач, Абу Толиб ортиқ юришга истаги йўқлигини билдирди. Роҳиб
Буҳайранинг сўзларига бепарво қараб бўлмасди. Юрагини бир қўрқув эгаллаб,
вужудвужудигача сингиб кетган безовталикдан қутулиш мушкул бўлиб қолди. Орасира кўз
олдида роҳиб Буҳайранинг сиймоси гавдаланар, олдига келиб Муҳаммаднинг қўлидан тутар ва:
«Оламларнинг хўжайини мана» деяётгандек бўлар эди.
Абу Толиб жонидан ортиқ кўрган жиянининг ростдан ҳам ана шундай мартабага сазовор
бўлишини жуда-жуда хоҳларди.
Абу Толибнинг Бусрадан уйга қайтиш ҳақидаги буйруғига карвон аҳли сира хам
афсусланмасдан рози бўлди. Чунки улар қўлларига кутилганидан ҳам кўпроқ даромадни
киритган эдилар. Бунинг устига яна давом этадиган йўл азобидан қутулишган, мақсадларига
ортиғи билан етишган эдилар.
Бу орада уч бегона киши Бусрага келган карвонга, яна ҳам тўғрироғи, ундаги кўркам бир
болага қизиқиб колган эди. Бу уч маслакдош ўзаро қисқа, аммо узилкесил қарорга келинадиган
бир мажлис ўтказди.
— Нима дейсан, ё Зубайр?
— Менингча, бу ўша бола. Аммо ишончим қатъий эмас. Сенинг фикрингчи?
— Мен ҳам сенинг фикрингга қўшиламан. Мабодо шундай бўлса, энди яҳудийларнинг
салтанати битди, деявер.
Таммом амалий йўл тутишни афзал кўрарди:
— Энг яхшиси, бу болани бир хилватроқ жойга олиб бориб, ундан керакли нарсаларни
сўраб билиш, узил кесил ишоич ҳосил қилинган тақдирда, дарҳол саранжомлаб қўя қолиш
керак.
— Тўғри ганни айтдинг, эй Таммом.
Секин болага яқинлашдилар. Аммо унинг ёнида узун бўйли, басавлат, елкадор бир киши
турар, орасира карвонга фармон берар эди. Уч маслакдош яҳудийни кўрган заҳоти секин
қўлини қиличининг дастасига олиб борди ва фитначиларнинг кўзига тик қаради. Ҳалиги уч
ҳамфикр ломмим демай кўздан йўкрлди.
Лекин иш шу билан битмади. Боланинг ёлғиз қолиш эҳтимоли бор эди. Узокдан карвонни
таъқиб эта бошладилар. Бироқ амакиси гўё ундан бир сонияга ҳам ажралмасликка қасам ичганга
ўхшарди. Карвон ҳар доимгидан ҳам қисқа вақт ичида савдосотиқ ишларини битириб, Бусрани
тарк этди.
Маслакдошларнинг ичини ит таталай бошлади. Бу ишни қилмаслик улар учун жиноятдек
гап эди. Агар ҳақиқатан ҳам бу ўша бўлса, яҳудийлар давру даврон сурган замон битган ҳисоб
эди.
Дарисо биродарларини бир чеккага бошлади:
— Менга қаранглар, агар бу бола ўша бўлмаса, маъсум, бегуноҳ бир боланинг уволига
қоламиз. Энг яхшиси, ҳозироқ орқаларидан йўлга чиқайликда, роҳиб Бу ҳайрани топиб, унинг
фикрини ҳам эшитайлик. Эҳтимол, келаётганларида у билан учрашишгандир. Ёки қай
тишларида кўришишар. Нима қилишни роҳиб Буҳайра билан кўришгандан кейин келишиб
оламиз.
Бу тадбир шерикларга маъқул бўлди. Чунки ўта эҳтиёткорона бир тадбир эди.
— Тўғри ўйлабсан, эй Дарисо — деди шериклари. Уч туяга минган бу уч киши Бусрани
тарк этган карвонни измаиз таъқиб этиб, йўлга чиқди. Улар қаерга боришади, нима иш
қилишмоқчи— ҳеч ким билмасди.
* * *
Буҳайра кутилмаган меҳмонларни бу уч маслакдошни ибодатхонага таклиф этди. Ҳар бири
+
+ 69
билан алоҳида-алоҳида саломлашиб чиқди. Олдиларига дастурхон солди. Қоринлари тўйгач,
Зубайр:
— Сен билан бир яширин иш ҳақида маслаҳатлашишга келдик, эй Буҳайра — деди.
— Жуда яхши, маслаҳатлашамиз.
— Яхшиси, чиқиб, ҳеч ким эшитмайдиган жойда гаплашсак.
Ибодатхонадан чиқдилар, бир дарахтнинг соясига ўтирдилар.
— Бу ерда гаплашилган гапларни фақат шу дарахтлар эшитиши мумкин, холос. Уларнинг
ҳам сир сақлашларига шубҳа йўқ — деди Буҳайра.
Зубайр гап бошлади:
— Бир неча кун олдин Бусрага Ҳижоз томонлардан карвон келди... — дея воқеани сўзлаб
берди ва сўзларини шундай давом эттирди: — Энди сенинг фикрингни билсак, девдик, эй
Буҳайра, қани, айтгинчи, бу карвон ва ғаройиб болани кўрдингми?
— Кўрдим ва гаплашдим.
— Хўш, нималарни гаплашдинг? Буҳайра ўтирган жойларига ишора қилди:
— Худди мана шу ерда тўхтадилар. Узоқдан келаёт
ганларидаёқ тепаларида булут каби бир нарсанинг ҳара
кат қилаётганини кўриб, карвонга қизиқиб қолдим...
Буҳайра бўлган воқеани тафсилотлари билан сўзлаб бергач, сўради:
— Демак, у карвон Бусрани тарк этди, шундайми?
— Ҳа, биздан олдин бу ердан ўтган бўлишлари керак.
Буҳайра қўлларини тиззасига урди:
— Аттанг, зўр фурсатни бой берибман — деди.
Таммом:
—Мана, биз ана шундай фурсатни бой бермаслик учун шошмоқдамиз.
— Тушунмадим.
— Ўша болани ўлдирамиз. Буҳайра титраб кетди:
— Қилолмайсиз бу ишни! Қилишингиз керак ҳам эмас!!!
— Нега?
— Агар бу бола ростдан хам ўша бўлса— дарвоқе, мен бунга юз фоиз кафилман— бу
ишга кучингиз етмайди. Чунки буюк Оллоҳ уни паноҳида асрайди. Сизларнинг шум ниятингиз
амалга ошишига асло йўл қўймайди. Бекорга жувонмарг бўлиб кетасизлар, аммо унга зарар
етказа олмайсизлар. Бутун дунё одамлари бирлашса ҳам, унинг пайғамбар бўлишига ва
юксаклардан берилган вазифани адо этишига тўсқинлик қилолмайди. Аммо бу бола бўлажак
пайғамбар бўлмаса, у ҳолда бир маъсумнинг уволига қоласизлар. Менга деса, сизлар бу шум
ниятингизни шу ерда қолдирингларда, орқага, юртларингизга қайтинглар.
Буҳайра тўғри гапни айтган эди. Китобларда ёзилган маълумотлар азалий тақдирдан баҳс
этарди. Бу тақдирни ўзгартириш, унга тўсқинлик қилиш ҳеч кимсанинг кўлидан келмас.
Тўсқинлик қилишга уринганларнинг ҳолига вой, фақат Оллоҳнинг ҳукми бажо бўлар,
Оллоҳнинг иродаси доим устун, доим ғолиб келар эди.
Зубайр эътироф этди:
— Ишнинг бу томонини биз ўйламаган эканмиз, эй Буҳайра, бизни тўғри йўлга солдинг —
деди.
Шундан кейин хайрлашдилар ва Бусрага қайтдилар. Абу Толиб ва карвон аҳли бу
можародан бехабар эдилар.
ЯНА БУТЛАР ҚОШИДА
Абу Толиб жиянининг бутларга нисбатан бефарқ эканлигини биларди, аммо роҳиб
+
+ 70
Буҳайранинг ҳузурида айтганидек, уларга қарши чексиз нафрат ҳиссини туйишидан бехабар
эди. Сафардан қайтгач, йўл таассуротларини гапириб бераркан, Буҳайранинг гўшасида бўлиб
ўтган воқеани ҳам бутун тафсилотлари билан сўзлади.
— Ҳақиқатан ҳам, уни бутларнинг қошига ҳеч олиб боролмадик — дедилар.
* * *
Ҳар йили маккаликлар Бувона бутининг ёнида тўпланишар, ўша куни махсус маросимлар
ўтказилар, сочсоқоллар олинар, жанжаллашганлар ярашар, қурбонликлар сўйилар эди. Кун
ботгунга қадар бу маросимлар давом этарди.
Амакилар ва аммалар бу йил ўн икки ёшга тўлган жиянларини ҳам ушбу диний маросимга
олиб боришга қатъий аҳд қилишди. Абу Толиб:
— Муҳаммад, бу йил сен ҳам Бувонанинг қошига борасан — деди.
Аммо олган жавоби кўнглига ўтиришмади. Жияни у ерга боришни сира ҳам истамади. Абу
Толиб бошлиқ амакиларию аммалари Муҳаммаддек итоатли боланинг бирданига«Бормайман»
деб қатъий қаршилик кўрсатишини ва ўжарлик қилишини сира кутишмаган эди.
— Ундай дема, ўғлим, илоҳлар ғазабланадилар. Бунинг оқибати яхши бўлмайди. Сўнгра
бошингга фалокат ёғдирадилар...
Бу сўзларнинг заррача ҳам фойдаси бўлмади.
Ахийри ялинибёлвориб, кўндирдилар. Бундай бир маъсум гўдак қалбининг илоҳларга
қарши тушуниб бўлмас даражада кин ва нафрат ҳиссига тўлиқ эканлигини ҳеч жиҳатдан
изоҳлай олмасдилар.
Бутнинг қошига келдилар. Ҳар бир киши унинг қошида эгилар, дуо қилар, истакларини
баён этар эди. Абу Толиб ҳам борди, у ҳам бошқаларнинг ишини такрорлади. Сўнгра амакилар,
аммалари худди ўша амалларни адо этишди.
Шунчаки тош парчаси эди Бувона. Абу Толибдек ақли расо, ҳурмати жойида, виқор ва
салобат эгаси бўлган бир кшпининг тошга, жонсиз борлиққа сиғиниши ҳам кулгили, ҳам аянчли
эди.
Улкан бир хонадон— Ҳошим ўғилларининг етакчиси Абу Толиб...
Бошқаларга ақл ўргатадиган, яхшиликка бошлайдиган, ақли ва тадбирига ҳамма
ишонадиган, сўзига ҳамма қулоқ соладиган Абу Толиб...
Ҳа, ўша Абу Толиб тош парчаси қаршисида нақадар эгилмоқда! Қандай қилиб шундай
одам тошларга илоҳ деб қараркан?
Бошқа амакилари ҳам севилган, ҳурмати жойида бўлган кишилар эди. Нурли Муҳаммад
Абу Толиб бошлиқ амакиларию аммаларини ҳам яхши кўрар, хурмат қилар эди. Аммо уларнинг
бу бемаъни хаттиҳаракатларига, инсон қадрини пастга урадиган6у турфа қилиқларига ҳеч
тушуна олмасди.
— Қани, Муҳаммад, сен ҳам тиз чўк буюк Бувонанинг қошида.
Бу«Сен ҳам биз каби бўл, тоштахталарнинг қули бўлганингни тан ол» дейиш билан
баробар эди.
Йўқ, у асло бундай қилолмайди. Хоҳлагани тақдирда ҳам, уни эртанинг буюк пайғамбари
ўлароқ етиштираётган Оллоҳ бунга изн бермас, йўл қўймас эди.
Муҳаммад қотиб турарди. Гўё бу таклифни ҳеч ҳам эшитмагандек эди. Иккинчи бор
мурожаат этилди:
— Қани, Муҳаммад, кўп куттирма!
Келиши мумкин бўлган балоларнинг олдини олиш учун қариндошлари Бувонага
ёлворишар, бола бўлгани, етимлиги боис, унинг бу иллатини кечиришини ўтинар эдилар.
Бу орада Муҳаммад юзи сарғайиб, тиззалари қалтирай бошлади. Баҳайбат бир махлуқ
яқинлашаётганидан даҳшатга тушгандек, қўрқув излари бор эди юзида. Аммаси дарҳол уни
қучоғига олди. Муҳаммад ҳушидан кетди.
+
+ 71
Илоҳ Бувона дарғазаб бўлди, деб тушунишди. Ёшгина боланинг Бувона каби машҳур бутга
қарши оёққа туриши ақл бовар қилмайдиган жасорат намунаси эди.
— Ташқарига чиққим келяпти...
Оломон орасидан олиб чиқиб, хилватроқ жойга бордилар.
— Нима бўлди, жигарим?
— Ёнимга оппоқ кўйлакли, узун бўйли бир одам келди. «Эй Муҳаммад, зинҳор бу бутга
қўл теккизма» деди. Қўрқиб кетдим. Яна бутлар бошга бало келтирмасин, деб у ердан
узоқлашдилар. Уйга келганларидан кейин ҳам Муҳаммаднинг юз ифодасида ҳамон рўй берган
воқеанинг таъсири бор эди.
Уни уйда қолдириб, яна бутнинг қошига кетдилар. Чала қолган амални охирига етказиш
керак эди. Кечқурун қайтганларида, қурбонлик гўштидан ҳам келтирдилар.
— Қара, Муҳаммад, сенга қурбонлик гўштидан олиб келдик.
Муҳаммад заррача ҳам хурсанд бўлмади. Аксинча:
— Мен уни емайман. Бир парчасини ҳам оғзимга олмайман! — деди.
Яна бирор корҳол юз бермасин, деб уни бу сафар зўрламадилар.
Шундан кейин Муҳаммадни бирор марта ҳам бутларга сиғинишга даъват қилмадилар.
* * *
Саъд номи берилган бут оддий қоятош парчасидан иборат эди. Аммо Кинона қабиласи
унга алоҳида бир Ҳурмат билан қарарди. Олиб келинган қурбонликлар шу ернинг ўзида
сўйилар, кони эса, ушбу қоянинг устига оқизилар эди. Халқ уйимизга барака кирсин деб келар,
қўлларини қонга сурар, молларини ҳам касал бўлмасин деб шу ерга олиб келар эди.
Бир куни туяларини олдига солиб ҳайдаб келтирган бир одам шу ерда маълум муддат
қолиб дуо ўқимоқчи, барака сўрамоқчи бўлди. Бироқ юзларча ҳайвоннинг қони билан иркит
ҳолга келган бу бутқояни кўрган туялар ҳуркиб, ёнтеваракка тарқалиб кетдилар. Эгаси
уларнитўхтатиш учун беҳуда уринарди. Жиловидан тутилган туялар ҳам тек турмасдилар,
қайтага, уни ҳам қум устида судраб кетардилар. Қора терга ботган бу одам бир амаллаб ўрнидан
турганида, ёнтеварагида битта ҳам туя қолмаганини кўрди. Қўлига тушган тошни бор кучи
билан Саъдга қарата отаркан:
— Оллоҳнинг қахрига учрагур, туяларимни қочириб юбординг!.. — деб бақирди.
Ксйин туяларини қидириб кетди. Амаллаб ҳаммасини бир жойга тўплади. «Энди бу ерни
елкамнинг чуқури кўрсин» дея орқасига қайтиб кетар экан, шундай байтларни ўқирди.'
«Биз Саъднинг қошига келдик, ишимизга барака берсин деб. Ҳолбуки, у бизнинг
иишмизни бўлдирмади. Энди биз Саъднинг қуллари эмасмиз. Зотан, у бошқа қоялар каби бир
парча тош эмасми? На адашганга йўл кўрсатар, на ёрдам».
* * *
Отаси бир босқин пайтида ўлдирилган Имрон улҚайс исмли бир шоир интиком ўтида ёниб
юрарди. Бу борада бутларнинг фикрини билмоқчи бўлди. Ҳубал бутининг ёнига келиб фол
очди. Уч марта ҳам«Ўч олма» деган ёзув чиққач, ўқини бутга қарата отди ва:
— Разил экансан! — дея ҳайқирди. — Ўлдирилган сенинг отанг бўлсайди, сира ҳам ундай
демасдинг! Сўнгра асабий ҳолатда шахдам юриб кетди.
* * *
Абу Толиб даромади унча кўп бўлмаган киши эди. Шу йили ўн иккидан ўтиб ўн уч ёшга
қадам қўйган нурли Мухаммад унинг бу аҳволини яхши билар, унга ёрдамчи бўлишни жуда-жуда хоҳлар эди. Бундан ташқари, бекорчилик уни зериктирарди.
Бир куни амакисига қўйларни ўзи боқиб келмоқчи эканлигини билдирди. Амакисининг, бу
уйдагилар сен иш қилмасанг ҳам хафа бўлмайдилар, деганига қарамай, илтимос этаверди.
Ниҳоят, унинг истагига рози бўлди. Абу Толибнинг сурувига қўшнилардан ҳам қўйларини
қўшганлар бўлди. Шу йўсинда у ўзига иш топган, ўзи яшаётган оилага озгина бўлсада фойдаси
+
+ 72
тегишидан бениҳоят хурсанд эди. Ҳар битта қўй учун қўшимча бир қиротдан ҳақ ҳам оларди.
Макка аслзодалари учун қўй боқиш уятли касб эмасди. Пешона тери тўкиб пул ишлаш ҳам
айб саналмасди.
Қўй боқиб юрганида кабос деган ўсимликнинг етилган меваларидан танлабтанлаб егани,
узоқ пайтгача ўша кунларни ширин хотира сифатида эслаб юргани ҳам маълум. Орадан қирқ
беш йилча кейин ўша ерлардан ўтаркан, биродарларига кабоснинг қоралари яхши етилган ва
мазали бўлишини, қўй боқиб юрган кунларида буни тотиб билганини сўзлаб берган эди.
Маккада баъзи кечалари кўнгилочар базмлар уюштириларди. Бундай базмлар«самар» ёки
«мусамара» деб аталарди.
Бу базмлар кўришга арзийдиган, кўнгилочар маросим эканлиги нурли Муҳаммаднинг ҳам
қулоғига чалинган эди. Бир куни кечқурун чўпон ўртоғидан сурувига ҳам қараб туришни
илтимос қилди. Бориб«самар» базмини кўрмоқчилигини айтди. Ўртоғи рози бўлгач, йўлга
тушди. Маккага келди. Уйлардан бирида хурсандчилик қилинаётганини кўрди.
Одамлар роса йиғилган. Узоқяқиндан келганлар кириб, томоша қилмоқда. Сўраса, тўй
бўлаётган экан. У ҳам кирди. Бир дарахтнинг остига ўтирди. У ердан ҳамма ёқ кўриниб
турарди. Аммо ўтирарўтирмас уйқу босиб, кўзларини юмишга мажбур қилди. Ва у эрталабгача
шу ерда қолиб кетди. Хурсандчилик тун ярмигача давом этиб, меҳмонлар уйуйларига
тарқалишар экан, дарахт тагида ухлаб қолган йигитчани кўрдилар, бироқ уни безовта
қилмадилар.
Эрталаб юзига тушган қуёш нурлари уни уйғотди. Атрофига қаради. Ҳеч ким йўқ эди.
Ўрнидан туриб, қўйларининг олдига кетди. Ўртоғи нималарни кўрганини сўраган эди, кеча
нима бўлганини ўзи хам билмаслигини, ухлаб қолганини айтди.
Орадан бирмунча вақт ўтди. Яна ўртоғидан қўйларига қараб туришни илтимос қилди. Яна
Маккага келди. Базм бўлаётган бир жойга кирди. Аммо у яна ўз ҳолига қўйилмади, азалий
тақдир ғолиб чиқди. Яна базмни кўрмай, эрталабгача роҳатбахш уйқу оғушида бўлди.
Бу унинг базмни кўриш мақсадидаги сўнгги уриниши бўлди. Бундан кейин ҳеч қачон
тунги базмни томоша қилишга қизиқмади.
АРСЛОН БОЛАСИ
Фил ҳодисасидан буён ўн тўрт йил ўтди.
Бани Маҳзум қабиласининг обрўли оилаларидан бирида, бир аёл тўлғоқ азобларидан
қийналаётир...
Атрофида ёрдам бериш учун чақирилган доя хотинлар бор.
Ойкуни тўлган Хонтама Маҳзум қабиласининг аслзодаларидан Ҳошимнинг қизи ва
ҳурмати баланд оиладан бўлмиш Хаттобнинг умр йўлдоши эди.
Хотинининг ойкуни яқинлашган сари Хаттоб: «Албатта ўғил бўлиши керак,
тушундингми?» деб қайтақайта тайинларди. Қиз боланинг отаси бўлишга асло рози эмас эди у.
Буни ўйлади дегунча, пешонасида пайдо бўлган терларни жаҳл билан сидириб ташлар,
тишларини ғижирлатиб, кескин овоз билан:
— Хаттобдек бир одамнинг фарзанди албатта ўғил бўлиши керак! — дея пўнғиллаб,
қўлларини мушт қилиб тугар эди.
Хаттоб сингари тажанг, сержахл, бақувват, жасур ва довюрак, устигаустак, ўта шафқатсиз
одам халқ орасида киз боланинг отаси сифатида танилмаслиги керак эди. Хаттоб ўғил кўриши
керак! Фақат шундагина кўксини кериб, ҳеч кимдан қимтинмай юра олади.
Туғиш пайти яқинлашган сари Хаттобнинг ичини кемирган безовталик ва кўркув уни
баттар тажанг қилиб қўйди. Доим айтгани айтган, дегани деган бўлган Хаттоб тушган ерини
ёндирадиган чўғга айланган эди. Уйга гурсгурс қадамлар билан кириб келиши ҳаммани
+
+ 73
қалтиратар, тинчини бузар эди.
Бир куни эрталаб Хонтама тўлғоқ бошланганини билдирди. Шунда Хаттоб:
— Зинҳор менга қиз туққанинг ҳақида хабар берма. Окибатини ўзинг ҳам яхши биласан!
— дея уйдан чиқиб кетди.
Кўзларидан чақнаган ўт«Оқибатини ўзинг биласан» сўзларининг тагида мудҳиш бир
таҳдид борлигини билдирарди.
Доя хотинлар Хонтаманинг кўзлари ичида милдираб турган, маҳзун ҳислар ифодаси
бўлмиш аччиқаччиқ ёшларии кўриб, унга минг хил тасалли беришга урина бошладилар.
Хонтама қўрқувдан тўлғоқ азобини ҳам унутгандай бўлди.
Кекса, тажрибали бир аёл:
— Қизим, хафа бўлма. Нима эксанг, шуни ўрасан. Хаттоб шуни ҳам билмайдиган даражада
жоҳил эмас. Мен буни Хаттобнинг юзига айтишдан ҳам тоймайман,—деди.
Шунга қарамай, қўрқув, безовталик, изтироб ҳислари тобора ортди ва, ниҳоят, янги
туғилган чақалоқнинг чинқириғи янгради. Шу чоқ:
— Хушхабар, Хаттобга хушхабарни етказинглар, ўғилли бўлди! — деган қичқириқ ҳам
эшитилди. Хаттоб Каъбада дўстлари билан бирга ўтирар экан:
— Ё Бушра! Ё Бушра!.. — деб ҳайқирган бир чопарнинг югуриб келаётганини кўриб,
кўнгли тинчиди.
Унга шундай хушхабар келтирилиши керак эди ва, албатта, ўғилли бўлиши даркор эди.
Чунки ҳеч кимса, ҳа, ҳа, Макка бўйича ҳеч ким Хаттобнинг олдига чиқиб: «Хушхабар, қизлик
бўлдинг» дейишга журъат қилолмасди.
Югуриб келган бола Хаттобнинг қошига келиб тўхтади:
— Суюнчи бер, ўғиллик бўлдинг — деди.
Хаттоб неча кунлардан бери ўпкасини тўлдириб нафас ололмаган эди. Кўзларида ёнаётган
учқунлар севинч ёшларига айланди, юзига табассум югурди. Боланинг бошини силаркан:
— Сурувнинг ичига киргинда, хоҳлаган қўйларингдан иккитасини ол — деди.
Бола хурсанд бўлиб кетди.
Хаттоб шу кунгача ҳам мархамат ва меҳрмуҳаббатдан мутлақо маҳрум киши эмасди.
Фақат, кейинги пайтларда унинг овозига жаҳл, тажанглик ошино бўлган, кўпчиликни чўчитиб
қўйган эди.
Хаттоб жуда бахтли эди шу онларда. Умрида неча марта бу даражада севинганини
эсламоқчи бўлди, аммо табриклаётган биродарларининг овози унинг хаёлини бўлиб юборди.
Яна ҳам тўғрироғи, Хаттоб дўстлари билан ўтирганини энди эслади:
— Ўғлингнинг отини нима деб қўясан, эй Хаттоб! Хаттоб ўйлаб ўтирмай жавоб берди:
— Умар, ўғлимнинг исми Умар бўлади!
— Инжиқ бола бўлмаса эди...
Хаттобнинг нигоҳлари унинг сўзларини бўлиб қўйди. Бу қарашда қатъий бир ҳақиқатдан
баҳс этувчи матонат бор эди. «Хаттобнинг ўғли асло инжиқ бўлмайди» дейишни истарди.
Кечқурун уйига келганда тутқазилган чақалоққа қарар экан, боланинг кутилганидан ҳам
довюрак, жасур ва мард бир йигит бўлишини сезган эди. Бола эмас, худди арслоннинг ўзия!
—Умар, бу ўғлимнинг оти Умар бўлади — деди. Хотинига ўгирилди: — Соғлиғинг қалай,
Хонтама, дуруст мисан? Уйлаганимдан ҳам гўзал бир бола туғибсан. Энди қиз туғсанг ҳам,
минг марта розиман — деди. Хаттоб жуда хурсанд эди. Ҳатто қўшни аёлнинг:
— Ўғлим, инсон нима экса, шуни ўради. Бу нимаси, хотинингга шунчалик дўқпўписа
қилганинг? Бир аёл қорнидаги бола қиз бўлса, уни қандай қилиб ўғил болага айлантиради?.. —
деб берган танбеҳига:
— Ҳақлисиз, холажон — деди.
Йўргакда, ҳеч нарсадан хабарсиз, ширингина ухлаётган гўдак эртанинг Умар ибн Хаттоби
+
+ 74
бўлажаги, фақат Макка аҳли эмас, бутун Арабистон, бутун дунё, ҳатто қиёмат кунигача
туғиладиган барча инсонлар уни Исломнинг буюк халифаси, беқиёс адолат сарвари Умар ибн
Хаттоб сифатида танишлари ҳозир ҳеч кимга маълум эмас, аммо шундай бўлиши бегумон эди.
Фил воқеасининг ўн еттинчи йили...
Бани Маҳзум қабиласининг бир жойда турмайдиган, шўх, жанжалкаш, қилиғидан шайтон
ҳам қочадиган бир ўспирини бор эди. Амр ибн Ҳишом ибн Муғийра...
Кучли, бақувват йигит эди. Шу билан бирга, ақлли ҳам эди. Аммо у, бу ақлини дуруст
инсонларга ярашадиган тарзда ишлатмас, жанжал кўтариш, одамлар устидан тазйиқ ўтказиш
воситаси ўлароқ ишлатишни афзал кўрар эди. Бойбадавлат, сўзи кўпчиликка ўтадиган оиланинг
фарзанди эди у.
Бойлик, кучқудрат ва ақл жамулжам эди унда. Аммо уларни оқилона бир йўлга соладиган
инсон йўқ эди ўртада. Шунинг учун ҳам Амр ибн Ҳишом том маънода тантиқ ўспирин бўлиб
ўсди. Фурсат топди дегунча, атрофдагилар билан жанжаллашар, ҳар сафар ёнидаги
ҳамтовоқларининг ҳам аралашуви билан устун ва ғолиб чиқар эди.
Бир куни Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида берилган зиёфатда ҳошимийлардан Абу
Толибнинг жияни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ билан ёнмаён ўтириб қолди. Зиёфатга келганлар
анчагина эди. Амр ибн Ҳишом ўзи бемалолроқ ўтиришни баҳона қилиб, ёнидан Муҳаммад ибн
Абдуллоҳни турғизиб юбориш пайига тушди. Асл мақсади бемалол ўтириш ҳам эмас, жанжал
чиқариш эди. Жанжал кўтармаса беҳаловат бўладиган кўнгли унга тинчлик бермас, ёнидагилар
билан уришишни хоҳлар эди.
Иккаласи ҳам ёш жиҳатидан теппатенг эдилар. Амр ибн Ҳишом Муҳаммад ибн
Абдуллоҳни секинсекин турта бошлади. Бир, икки, уч марта туртгач:
— Нима қиляпсан? — деди Муҳаммад.
Амр ибн Ҳишом қўполлик билан жавоб берди:
— Бошқа жойга бориб ўтир, безовта бўляпман. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳаммани
уялтириб қўядигандаражада одоб ва тарбия эгаси эди, аммо сурбет Амр ибн Ҳишомнинг бу
ҳақоратига индамай кетолмасди. Амрнинг безбетлиги ҳаддидан ошгач, иккаласи бирбирига
ёпишиб кетдилар. Амр бу жанжалда ҳам енгиб чиқишига ишонарди. Шу кунгача ҳеч кимдан
енгилмаган, қолаверса, рақибидан бир оз гавдалироқ ҳам эди. Бироқ олишиш давомида тобора
Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг қўли баланд кела бошлади. Бир пайт Муҳаммад Амрни қаттиқ
итариб юборган эди, у ерга йиқилиб, юмалаб кетди, оёғидан қон оқа бошлади. Орага тушганлар
уларни ажратдилар.
Ислом тарихида асл исми унутилиб, Абу Жаҳл сифатида таниладиган Амр ибн
Ҳишомнинг оёғида бу яра изи то ўлгунича колди.
Бировларнинг олдида паст тушишни билмаган Амр қурайшлардан кўпчиликнинг олдида
шарманда бўлди. Бу воқеа Амр ибн Ҳишомнинг кўксида ўчмас бир қасос ўтини алангалатиб
кетди.
ФИЖОР УРУШИ
Йигирманчи йил...
Ҳиро ҳукмдори Нуъмон ибн Мунзир ҳар йилгидек бу йил ҳам катта бир карвон тўплагаи
эди. Карвон савдосотиқ молларини таширди. Араблар орасида машҳур бўлган Укоз, Мажанна,
Зулмажоз каби бозорларда айланиб, савдосотиқ килар, мол айирбошлар эди.
Бироқ араб қабилалари ўртасида турғун муросатартиб бўлмаганлиги туфайли ҳар дақиқа
бирон тўданинг ҳужумига учраб, карвоннинг моллари галонтарож этилиши хавфи бор эди. Шу
боис сафар чоғида қабилалар танийдиган, ҳурмат қиладиган, қолаверса, ишончли бир киши
карвонга бошчилик қилиши зарур эди.
+
+ 75
Эҳсонлари тилларда достон бўлган Ҳиро ҳукмдори Нуъмон ибн Мунзирнинг саройи
совғасалом ундириш умидида келган кўпданкўп арабларни кўрган. Бугун ҳам Барроз ибн Қайс
ва Урва ибн Утба ҳукмдориииг қошида ўтирардилар.
Нуъмон йўлга ҳозирланган карвонни эсономон араб қабилалари орасидан олиб ўтиб,
манзилга етказадиган бир одамни ахтараётганлигини билдирди.
Барроз:
— Киноналиклардан муҳофаза этишни мен зиммамга оламан, деди.
Нуъмон:
— Мен айниқса нажид ва тихомаликлардан қўриқлай оладиган одамни қидиряиман —
деди.
Бу дафъа Урва сўзга қўшилди:
— Мен сен қидираётган одамман.
— Киноналиклардан ҳам қўриқлай оласанми? — деди Барроз.
— Албатта, ҳатто бутун инсоният қарши турса ҳам, муҳофаза эта оламан.
— Қўлингдан келмайди — дея эътироз билдирди Барроз. — Мен бўлмасам, карвонни
Кинона кабиласидан ўтказа олмайсан.
— Сен ўзинг кимсан? Киноналиклар сени ахлоқсизлигинг туфайли қабиладан ҳайдаб
юбормадиларми?
Баррознинг жаҳли чиқди. Бир онда кўнглида пайдо бўлган кин ва душманлик ҳиссини
оддий сўз билан таърифлаш қийин эди. Кўнглидан шундай фикр ўтди: «Ҳали қараб тур, сендан
аламимни олмай қўймайман».
Нуъмон бу вазифани Урвага топширди, карвон йўлга чикди. Барроз ҳам карвонга қўшилди.
Фадақ деган манзилга етганларида, тўхташ амри берилди. Шу иайтгача ҳеч қандай корҳол
юз бермаган эди. Фадақда тўхтаганларида, Урва Баррозни қўлида фол ўқларини айлантираётган
ҳолда кўриб:
— Нима қиляпсан, эй Барроз? — деб сўради.
Сени ўлдиришга рухсат бормийўқми деб фол кўряпман.
Урва гапни ҳазилга бурди:
Кучқудратинг етармикан бу ишга?!
Зотан, Барроз ҳам ҳазил тариқасида айтган эди. Ўлдирмоқчи бўлса, бунчалик очиқ
гапирмасди.
Салдан кейин Урва кўнгилхушликка берилди. Ичди, сархуш бўлди, қўшиқ айтиб, рақсга
тушди. Натижада бехуш ҳолда чодирга элтдилар.
Тун ярмидан оқкан, ҳамма қаттиқ уйқуда эди. Аммо бу пайтнинг келишини сабрсизлик ва
ҳаяжон билан кутаётган бир киши уйғоқ. У оёқ учида юриб, секинаста Урванинг чодири томон
йўл олди.
Чодирнинг пардаси секин йиртилди. Сўнгра ичкарига бир кўланка кирди. Эҳтиётлик билан
иш тутарди у. Қўлида қилич... Урва вужудига секингина кирган тиғ оғриғидан чўчиб уйғонди ва
тепасида қилич яланғочлаб турган кишини кўриб, сархушлигидан асар ҳам қолмади. Ўзига
келиб, бу одамнинг Барроз эканлигини билди. Уни ҳали ўлдириб юбормагани учун пушаймон
бўлди, бироқ энди вақт ўтган эди.
— Оллоҳга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени ўлдирма, Барроз. Тўғри, тан оламан, мен сени
қаттиқ ранжитдим.
Бироқ ҳозир Барроз гаи уқадиган ҳолатда эмасди. Нуъмон ибн Мунзирнинг ҳузурида
бўлиб ўтган воқеадан бери қулай фурсат келишини пойларди. Қолаверса, ҳозир уни ўлдирмаса,
эртага ўзининг омон қолиши гумон эди. Қўлидаги қилич юқорига кўтарилди, сўнгра зарб билан
пастга тушди. Шундан кейин бўғиқ инграш эшитилди ва типирчилаш юз берди. Барроз шу
билан тинчймади, оёғи остида типирчилаб ётган душманига яна бир бор қилич уриб тамомила
+
+ 76
ерга қаништириб қўйди. Бирикки сониядан сўнг Урванинг вужуди бутунлай тинчиб қолди.
Барроз ўчини олгач, енгил тортиб, чодирни тарк этди. Бу маҳал Урванинг юраги уришдан
тўхтаган эди. Ҳолбуки, унга бир неча дақиқа олдин ҳам ичган шаробининг таъсирида дунё гўзал
кўринар, юзларча туядан нборат карвон ва карвон олиб кетаётган беҳисоб бойликнинг бошида
турганидан фахр туяр эди.
Барроз Урвани ўлдиргандан кейин карвонни Ҳайбар томонларга бошлаб борди, кучи
етганича молларнинг бир қисмни ўзлаштириб ҳам олди. Ҳайбарга бориб, энди ёпиғлиқ қозон
ёпиглигича қолди, деб ўйлаган эди. Ваҳоланки, унинг Урва билан бирга йўлга чиққани маълум,
аммо Урванинг қаёққа ғойиб бўлгани номаълум эди.
* * *
— Нима мақсадда бу ерга келдингиз?
— Урвани қидиряпмиз, унда ишимиз бор. Барроз ёнидаги буюмларни кўрсатди:
— Биттангиз мана бу нарсаларга қараб туринг, иккинчингиз мен билан юринг.
Биттаси нгу ерда қолди. Шериги эса, Баррознинг орқасидан эргашди. Озроқ юриб, бир
вайронанинг ичига кирдилар. Ичкаридан фарёд кўтарилди, қандайдир тўстўполон бўлди. Кейин
Барроз у ердан ёлғиз ўзи чиқди. Нарсаларни қоровуллаб қолган йигитнинг ёнига келди.
— Урва ўртоғинг билан бирга сени ана у ерда кутибтурибди — деди. Бирга юрдилар.
Ичкарига кирдилар. Йигит ҳамон Урва билан дўстини кўришдан умидвор эди. Очиқ турган
эшикдан олдин Барроз, сўнгра йигит кирди. Аммо кираркирмас, шеригининг қонга беланиб
ётган жасадига кўзи тушиб, дарҳол қуролга ёпишди. Бироқ кеч қолди— Барроз чаққонлик
билан унинг кўксига ханжар қадади. Шунда ҳам сўнг бор кучини йиғиб, Баррозга ёпишди.
Учбеш сониялик олишув бўлди. Нихоят, йигитнинг қўллари бўшашди, кўзлари олайди, кулча
бўлиб,ерга йиқилди. Барроз ханжарини суғуриб олиб ўликнинг кўйлагига артди. Кейин уни ўз
ҳолига кўйиб, ҳеч нарса билмаган кишидек, совуққонлик билан вайронани тарк этди.
Бир неча дақиқа типирчилаб, кейин тинчиб қолган жасадларга вайронанинг деворларигина
гувоҳ бўлди.
Ким эди бу одамлар? Урвада нима ишлари бор эди? Унинг ўлганини эшитиб, қотилдан ўч
олиш ниятида йўлга тушдиларми? Ёки бошқа сабаб билан қидираётган эдиларми? Бу каби
саволларнинг жавоби шу кунгача ҳам номаълумдир.
* * *
Барроз Кинона, Урва эса, Қайс қабиласидан эдилар. Узок йиллардан бери анъана тусига
кирган удумга кўра, урванинг қасоси, албатта, олиниши шарт эди. Вақтисоати келиб бу жийоят
очилажак, Қайс қабиласига мансуб бўлган ҳавозин уруғи Кинонанинг устига юриш қилиши
бегумон эди. Қурайш эса, Кинонанинг бир уруғи эди.
Бир қабиладан аёл ёки эркак, катта ёки кичик, яхши ёки ёмон одам ўлдирилса бўлди, ўлган
кишининг қабиласи оёққа турар, қотилни топиб ўлдирар эди. Ҳеч бўлмаса, қотилнинг
қариндошлари ёки қабиласи нишонга олинар, улардан бир ёки бир неча одам ўлдирилар эди. Бу
эса, иккинчи томонда қасос олиш ниятини туғдирар, қон даъвоси катталашар, баъзан икки
қабиланинг ҳам бирорта аъзоси қолмагунча уруш давом этаверар эди. Улган кишининг ким
эканлиги муҳим эмас эди. Икки қабиладош ўзаро ашаддий душман бўлса ҳам, агар улардан
бири бошқа қабила аъзоси томонидан ўлдирилса, унинг ўчини олиш учун бор ғайрати,
имкониятини ишга солиш ҳар бир қабила аъзосининг, ҳагго ашаддий душманининг ҳам бурчи
эди. Бундан сал олдинрок, юз берган келишмовчилик, жанжал, адоват унутилар, кечаги кунгача
ҳам нафратланиб, душман деб билиб келган одамнинг ўчини олиш учун қиличлар қинларидан
чиқарилиб, йўлга тушилар эди.
Қотилнинг томонидагиларда ҳам айни ўша одат ҳукмрон эди. Қабиланинг ҳар бир аъзоси
бу жиноят учун жавобгар ҳисобланар, қўлга тушган замон қотил деб қабул қилинар, шунга кўра
жазо берилар эди.
+
+ 77
Барроз одобсиз, ахлоқи бузуқ кимса эди. Шу сабабли қабиласидан ҳам қувиб юборилганди.
Бу воқеа барча қабилалар орасида кенг эълон қилинган, ҳаммага маълум эди. Бироқ барибир
унинг бу жинояти Кинонага ва Кинонадан тарқалган уруғларнинг зиммасига тушар, бир неча
уруғ бунинг учун жавобгар бўлар эди.
Буни яхши билган Барроз, бутун ахлоқсизликларига қарамай, бир мактуб ёзиб, аҳволни
баён этиб, уругага тайёр туришларини билдиришни ўйлади. Қурайшнинг оқсоқолларидан Ҳарб
ибн Умайяга жўнатган мактубида Урвани ўлдирганини маълум қилди.
Ҳарб ибн Умайя мактубни олган заҳоти саросимага тушди. Ғазабга минди, ўзини йўқотиб
қўйди. Дарҳол кекса, тажрибали қабиладошларини бир жойга тўплади.
Мажлисдагиларнинг ҳаммасини бирданига ҳаяжон ҳисси қамраб олди. Ҳамманинг илк бор
қилган хулосаси Ҳарб ибн Умайя ҳали улар келмасдан олдин ўйлаган фикр эди: «Қайси Айлон
қабиласи энди биздан ўч олмай қўймайди!»
— Буни мен ҳам биламан, кўз юмиб кетишларига сира ҳам ишонмайман. Аммо бу
муаммони қандай ҳал қилсак бўлади?
— Ахлоқсиз, аблаҳ, бошимизга битган бало бўлди.
— Дунёда ундан одобсизи йўқ. Сурбетликда тенги йўқ бир нодон у.
Ҳарб уларнинг сўзини бўлди:
— Баррозни қарғашдан, сўкишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Агар фойдаси бўлса, орқасидан
роса қарғаб, пўстаини қоқардик. Шу пайтда ёнимизда бўлса ҳам, оёқ
қўлини боғлаб: «Мана Урванинг қотили, хоҳлаганингизни қилинг» дердик. Икки кундан кейин
бу машъум хабар уларнинг ҳам қулоғига етиб боради. Ана унда олдини олиб бўлмайдиган ёмон
ишлар юз беради. Мен сизларни уни қарғаш учун эмас, кутилмаган муаммони ҳал қилиш
чораси тўғрисида биргалашиб бош қотирайлик, деган мақсадда чакирдим. Хўш, нима қиламиз?
Бир киши ўртага шундай фикр ташлади:
— Энг яхшиси, улар хужум учун оёққа турмасларидан олдин бориб узр сўраш ва, керак
бўлса, Урванинг товонини тўлаш.
Бу таклифни ўринсиз деган киши бўлмади. Бирон кимса эътироз билдирмади. Дарҳол
тайёргарлик кўрилди ва йўлга чиқилди.
Урванинг амакиваччаси Абу Баро Амир ибн Малик уларни иззатикром билан кутиб олди.
Ширинсуханлик қилди, яхшилаб зиёфат берди. Унинг меҳмондўстлигига жавобан: «Урвани
бизнинг қабиладошимиз Барроз ўлдирибди» дейишга тиллари бормади. Натижада:
— Нажид билан Тихома орасида қандайдир ишлар бўлибди, аммо масала ҳамон
ойдинлашмади... — дея гап бошладилар.
Аммо Абу Баро косанинг тагидаги ним косани тушунмади. «Нима бўлди?» деб сўрамади.
Улар ҳам ортиқ гапира олмай қолдилар. Сўнгра хайрлашиб, йўлга тушдилар.
Улар кетиб, орадан бирикки соатлар ўтгач, бир чопар келиб, Абу Барога машъум хабарни
етказди. Абу
Баро ларзага тушди. Демак, қурайшлик меҳмонлар бекорга келишмаган эканда? Бирдаи
ғазабланиб кетди:
— Ҳарб ибн Умайя мени мазах қилиб, алдаб кетди. Зотан, қурайшларнинг қўлидан
ҳийладан бошқа нима келарди?! Худо номи билан қасам ичиб айтаманки, энди биронта ҳам
киноналик Укоз бозорига оёқ босолмайди!
Масала бирданига шиддатли тус олди. Ўзи салгина олдин самимият билан кузатган
қурайшликларга қарши Баронинг қалби кин ва адоват ҳиссига тўлибтошди. Қўлларига тушса,
бурдабурда қилиб ташлашга тайёр эди уларни. Қисқа вақт ичида тезлик билан йўлга
ҳозирланган бир кичик ҳарбий гуруҳ Ҳарб ибн Умайя билан унинг биродарлари изига тушди.
Қуёш ботай деб қолган эди. Қурайшликлар белгиланган ишнинг уддасидан
чиқолмаганликларидан безовта бўлиб орқага қайтмокда эдилар. Бири очиқчасига воқеани
+
+ 78
сўзлаб бермаганликларидан пушаймон бўлса, бошқаси«Очиқчасига гапирсак, бундан ҳам
баттар аҳволга тушардик» дерди. Шу пайт кимдир орқасига қараб, чанг-тўзон кўтариб
келаётган гуруҳни кўрди ва:
— Энди ҳолимизга вой! — деб бақириб юборди. Ҳамма орқага қаради. Қўллар беихтиёр
қиличларнинг дастасига борди. Муқаррар бир тўқнашув бўлиши аён эди. Ҳар ҳолда, улар Қайси
Айлондан бўлишлари керак эди.
— Тез бу ердан йўқолишимиз керак. Улар етиб олгунларигача. Ҳарам ҳудудига кириб
олсак, бўлди. Агар Қайси Айлондан бўлсалар, омон қолганимиз шу. У қабиладан бўлмасалар
ҳам, ҳеч нарса йўқотмаймиз.
Бу гапни қайси бири айтди, номаълум. Бундан бошқа чорани ўйлаб ўтиришга ҳам фурсат
йўқ эди. Таклиф эътирозсиз қабул этилди,
Туялар орқаларига урилган қамчиларнинг зарби билан Макка томон лўкиллаб чопиб
кетдилар.
Қувлашмачоқ бошланди.
Олдиндагиларнинг шошилмай йўлларида давом этиб туриб, бирданига тезликни
оширганлари орқадан келаётганларнинг ғайратига ғайрат қўшди. Қамчилар зарб билан урилгач,
туялар жон аччиғида югурар, орадаги масофа эса, тобора қисқариб борар эди.
Нихоят, орқадагилар етай деб қолди. Орада ўқ отса етадиган масофа бор эди, холос.
—Тўхтанглар, қурайшнинг олчоқлари. Урванинг қони ерда қолмас!
— Тўхтанг, қочманг қотиллар!
— Ўч оламиз!
—Мард бўлсангиз, қочманг! Ҳарб ибн Умайя қулоғининг шундайгина ёнидан визиллаб
учиб ўтган ўқнинг бориб қумга қадалиб қолганини кўрди. Даҳшатга тушди. Қочишнинг ортиқ
фойдаси йўқ эди. Бироқ Ҳарам ҳудудига киришларига ҳам жуда оз масофа қолган эди.
— Биз ҳам уларга ўқ ёғдирамиз. Бу гапни Ҳарб айтдими ёки бошқасими, фарқига бориб
бўлмади. Қўллар дарҳол ўқёйга узатилди. Бир томондан, қочиб борардилар, иккинчи томондан,
орқадагиларга ўқ ёғдирардилар.
— Тўхтанглар, яккамаякка олишайлик!
— Қочиш— қўрқоқнинг иши... Аммо қурайшликлар бу каби сўзларга қулоқ солма
дилар. Бир неча баробар кўп кучга қарши урушга чиқиш ўзларини била туриб ўлим
чангалига топшириш, демак эди.
Ўқ ёғдираёғдира давом этаётган қувлашмачоқ ниҳоят орқадагиларнинг суръатини
пасайтирди. Хоҳлаганларидек таъқиб эта олмай қолдилар. Қуёш тепаликларнинг ортига ўтиб
беркинганида, қочоқлар енгил нафас олдилар: улар Ҳарам ҳудудига кириб улгурган эдилар.
Орқадан қувиб келганлар ночор тўхтадилар. Чунки бу ҳудуд ичида урушиш, қон тўкиш гуноҳ
ва ҳаром эди. Қон даъвоси учун қўлга қурол олганлар бошқа бир ҳаром ишга қўл ура
олмасдилар.
— Эй қурайшликлар, бу дафъа қутулиб қолдингиз. Аммо Урванинг қони ерда қолмайди.
Сиз билан Укозда учрашгунча ажралишамиз. Учрашув жойи Укоздир, дедилар таъқибчилар.
Ҳарб ибн Умайя илк таҳликадан осон қутулгаиликларининг хурсандчилиги ва яқин
келажакда бошларига тушажак кўргиликнинг даҳшати натижасида туғилган қарамақарши
ҳистуйғулар оғушида Баррознинг етти пуштини бўралаб сўкди. Шу пайтда қўлига тушса, уни
туғилганига минг пушаймон егизишга, бисотидаги барча қийнаш усулларини шафқатсизларча
қўллашга тайёр эди. Аммо, минг афсуски, Барроз бу пайтда ўзи қўлга киритган молмулкини
сарфлаб кайфу сафо сурар, қурайшларнинг, хусусан, Ҳарб ва унинг биродарларининг ахволлари
қандайлигини билмас, бу ҳақда ўйламас Ҳарбнинг биродарлари ҳам Баррозни ғойибона тинмай
сўкардилар. Зотан, шу дақиқаларда Баррозни лаънатлашдан бўлак бирор ишни қойилмақом
қилиб адо этолмасдилар ҳам. То кўнгиллари бўшагунча қарғабқарғаб, кейин йўлларида давом
+
+ 79
этдилар.
Энди бепарво бўлиш душманга таслим бўлиш билан тенг эди. Иккала томон ҳам ғайрат
билан урушга тайёргарлик кўра бошлади. Келибкетувчилар ҳар икки қабиланинг тайёргарлиги
хусусида биридан иккинчисига хабар етказиб турарди.
Ниҳоят, Қайси Айлон қабиласи орқаларидан ҳавозиннинг бошқа уруғ ва элатларини ҳам
эргаштириб Шамта деган жойгача келди. Байроқларини Абу Баро кўтариб олган, урушни у
бошқармоқчи эди. Қурайш ва Кинонанинг бош қўмондонлигини эса, Ҳарб ибн Умайя ўз
зиммасига олди.
Бу уруш ҳаром ойларига тўғри келди. Шу сабабли урушга ҳеч кимнинг ҳушихоҳиши йўқ
эди. Бироқ қабиланинг мудофааси ҳам ғоят зарур. Ҳеч ким ҳавозинликларга таслим бўлиб,
«Марҳамат, бизни нима қилсангиз, ихтиёрингиз» дея олмас эди. Урушиш учун эмас, мудофаа
учун бу жангга рози бўлдилар.
Йилнинг тўрт ойи— кетмакет келадиган зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари
ҳисобланарди. Бу ойларда жанжалтўполон бўлмас, босқинчилик қилинмас, молмулк
талонтарож этилмас, одам ўлдирилмас, йўл тўсилмас эди. Ҳар ким бу ойлар келди дегунча,
хавфхатардан узоқ бўлиш саодатига эришар, хоҳлаган ерга, бозорларга борар, жонига қасд
қилишларидан ёки молмулки талонтарож бўлишидан хавфсирамас эди.
Бироқ безорилик қилмаса туролмайдиган ёки қулай фурсатни бой беришни истамаган
кимсалар, масалан, бой карвонни тузоққа туширишни истаган кучли қабила шу ойларда ниятига
эришиб қоларди. Ҳаром ойларида бундай фалокатга дучор бўлишлари мумкинлигини сира хам
ўйламаган бечоралар:
— Ахир, ҳозир ҳаром ойлари эмасми, нега босқин қилаётирсизлар? — дея ажабланиб
қарасалар, босқинчилар:
— Бу ойнинг ҳаромлиги бошқа ойга кўчирилди — деб шум мақсадларини амалга
ошираверардилар.
Шу йўсин— харом ойини хам ўзгартириб, хавфсирамай йўлга чиққанларни тузоққа
тушириш тадбири«Насиъ» деб аталарди. Кўпгина бегуноҳ кишилар шу тариқа қароқчиларнинг
кўлида ўлиб кетар, моллари талонтарож этилар эди.
Умуман, кўпчиликнинг бу ойларга нисбатан ҳурмати баланд эди. Мабодо мазкур ойларда
уруш бўлиб қолса, бундай урушлар Оллоҳга қарши кўтарилган исён деб қаралгани учун
«Ҳарбул фижор» яъни, «Гуноҳ қилинадиган уруш» деб аталарди.
* * *
Абу Толиб фижор уруши тўғрисида қарашларини Ҳошим ўғилларига билдирди:
— Ҳаром ойлари ичидамиз. Бу урушга қатнашишни тўғри деб билмайман. Бошқа
акаукалар ҳам шу фикрда эдилар. Бироқ бундай қалтис пайтда фақат кўнгилга қарабгина иш
тутиб бўлмасди. Қурайшга келган хавфхатарни қайтаришда уларнинг иштироки лозим эканлиги
уқтирилди. Ниҳоят, Зубайр бошчилигида урушга қатнашдилар. Абу Толиб ҳам орасира, ёнида
суюкли жияни билан келиб, жангда иштирок этарди. Аммо Муҳаммад бу урушда шахсан
қатнашмас, қарши томондан отилган ўқларни йиғиб, амакиларига олиб бориб берар эди.
Қачон Абу Толиб жияни билан жангда қатнашса, ўша куни қурайшларнинг қўли баланд
бўларди.
— Эй қуртқумурскаю қушларга ҳам меҳрибон бўлган, ҳожиларга сув улашган буюк
зотнинг ўғли, сен келганинг ҳамон бизнинг қўлимиз баланд бўлади. Нима қиларди бизнинг
ёнимиздан кетмасанг? — дердилар. Буни Абу Толибга боғлашарди, унинг ёнидаги Буюкларнинг
Буюги ҳурматига шундай бўлгани хаёлларига ҳам келмасди.
Абу Толиб бунга жавобан:
— Сизлар зулмдан, хақсизликдан, қариндошлик ипларини узишдан воз кечинглар, шунда
мен ҳам сизлардан айрилмайман — дерди.
+
+ 80
Араблар ўртасидаги урушлар дастлаб ҳар икки томондан биттадан аскарнинг чиқиб,
яккамаякка олишуви билан бошланарди. Ғолиб аскар ўлдирилган жангчининг қуроллари ва
кўйлагини олиб жанг майдонидан чекинар ёхуд иккинчи бир йигитни ўзи билан олишувга
чақирар эди.
Жанг баъзан то қуёш қиздиргунча шу зайлда, яккамаякка олишувлар ҳолида давом этар,
баъзан эса, икки ши олишиб бўлгани ҳамон ҳамма бараварига ҳужумга утар, икки томоннинг
аскарлари аралашқуралаш бўлиб кетар эди. Ким кимга дуч келса, шу билан урушар, кун каттик
қиздира бошлагандан кейингина жанг тўхтар эди. Пешиндан кейин ёки эртаси кун жанг яна шу
тарзда бошланарди.
Урушнинг сўнгги куни. Эрта тонгда бошланган жанг қайси айлонликларнинг фойдасига
ҳал бўлаётган, киноналик ва қурайшликлар мағлубиятга учраётган, кўп одамлар ўлдирилган
эди. Бироқ пешиндан кейин киноналиклар жанг қилиш усулини ўзгартирдилар ва қайси
айлонликларни қиличдан ўтказа бошладилар. Тенгматенг жанг борар, иккала томон ҳам бугун
узулкесил ғалабага эришишни хоҳлар эди.
Бу кетишда Қайси Айлоннинг куни битиши ҳеч гап эмасди. Умидсизларча уришар эдилар.
Урва хам, Барроз ҳам унутилган, ҳамма ўз жонини сақлаб қолиш ташвишида эди.
Айни шундай қалтис дақиқаларда баҳайбат туяга минган ёвқур бир киши икки томоннинг
ўртасига отилиб чиқди ва бор овозда:
— Эй Мудор ўғиллари!.. Эй Мудор ўғиллари!.. —деб ҳайқира бошлади.
Мудор кинона ва ҳавозинликларнинг катта боболари эди. Бу икки қабила Мудорда
бирлашарди. Ҳалиги одам«Мудор ўғиллари» дер экан, бирданига ҳар иккала томонга ҳам
мурожаат қилган эди. Ниҳоят, жанг тўхтади.
— Нима истайсан биздан? — дедилар.
— Сизларни бу ишдан яхшироқ, хайрлироқ бир ишга даъват этаман.
— Хўш, нима иш экан у?
— Сулҳдир. Сизларни сулҳ тузишга чақираман.
— Қанақа сулҳ?
— Сизлардан ўлганларнинг товонини тўлаймиз, биздан ўлганларнинг қонини Худо йўлига
бағишлаймиз.
— Ким бўйнига олади бу ишни? ТовоннИ ким тўлай олар экан?
— Мен, мен тўлайман.
— Кимсан сен?
— Қурайшлардан Утба ибн Робиа. Миннатдорлик туйғуларига тўлиқ нигоҳлар Утбага
қадалди. Қиличлар қинларига солинди. Икки томон ўликларни биттабитта йиғиб ола бошлади.
Ўликлар санаб чиқилганда, қайси айлонликлардан йигирма киши жангда ўлгани маълум бўлди.
Утба ибн Робиа ваъдасини такрорлади:
— Бу йигирма кишининг товонини тўлаш масъулиятини зиммамга оламан.
Неча кунлардан бери давом этаётган, бу кетишда иккала қабила хам қирилиб кетиши аён
бўлган уруш шу зайлда ниҳоясига етди.
Бундай шартни бажариш осон эмасди. Берилиши ваъда қилинган товон одам бошига юз
туя ҳисоби билан жами икки минг туя демак эди.
Бу бир улкан бойлик бўлиб, каттакатта йигирма сурув дегани эди. Ақлга сиғмайдиган бу
улкан товоннинг қандай тўланиши ҳаммани қизиқтирарди.
— Хўш, қандай қилиб тўлайсан?
— Гаров сифатида сизларга одамларимизни берамиз. Товонни тўлаб бўлганимиз ҳамоно
уларни қайтариб юборасизлар.
Қирқ кишилик бир гуруҳ қайси айлонликларга гаровга топширилди. Улар орасида Ҳарб
ибн Умайянинг ўғли Абу Суфён ва қурайшларнинг аслзода хонадонига мансуб Ҳаким ибн
+
+ 81
Ҳизом ҳам бўлган.
Йигирма ёшга тўлган, Буюклар Буюги бўлмиш қирчиллама ўспиринда том маънода
жоҳиллик сабабли келиб чиққан бу урушдан ана шундай таассуротлар қолди.
ШАРАФЛИ АҲДЛАШУВ
Хилфул фузул
Макка ҳамманинг эҳтиромига сазовор табаррук шаҳар эди. Чунки инсонларнинг Оллоҳга
ибодат қилишлари учун илк бор бино этилган муқаддас даргоҳ ҳисобланмиш Байт(«Оллоҳнинг
уйи») шу ерда эди. Бу Байтнинг, яъни Каъбанинг қурилиш ўрнини тайин этган, қуришни
буюрган Оллоҳ таоло бўлса, уни қурганлар Иброҳим ва Исмоил пайғамбарлар эди. Шу боис
Макка шаҳрининг муборак шаҳар эканлигига ҳеч шубҳа йўқ эди. У ерда Оллоҳга ибодат
қилинар, у ерда Ҳақ Соҳибига сиғинилар, бу ерга келганлар ҳар қандай тажовуз ва
адолатсизликдан эмин бўлар эдилар.
Бироқ вақтлар ўтиши билан Макка халқи ўз манфа136
атлари йўлида муқаддас бир заминда яшаётганликларини унутаёздилар. Ҳақсизлик,
тажовузкорлик эвазига эсада, манфаат ҳамма нарсадан устун бўла бошлади. Маккага келган
ҳожиларга совуқ муомала қилиш, тужжорларнинг молларини ҳақини тўламасдан олиш одат
тусига кирди. Орномус оёқости бўлди.
Бир куни Забид деган жойдан келган бир савдогар молларини кўтарасига яхшигина нархга
Ос ибн Воилга сотди. Савдогар омади чопганидан жуда мамнун бўлди. Ос ибн Воил бошқа
харидорлар сингари, унинг молини камситмади, баҳосини ҳам туширмади. «Аслзода оиланинг
фарзанди, яхши тарбия кўрган одам экан» деб ўйлади савдогар. Тарбиясиз бир одам бўлса, ё
молини камситар, ё арзимаган пулга сотиб олиш учун ҳамма чорани қўллаб кўрар эди.
— Қани, энди буларни уйгача олиб бориш керак, азизим — деди Ос.
Савдогар бажонидил рози бўлди. Моллар уйга олиб борилиб, жойлаштирилди. Савдогар
юзидан оққан терларни артар экан, ҳақли равишда, пулининг дарҳол берилишини кутарди.
Аммо бундай бўлмади. Ос ибн Воил:
— Асрдан кейин кел, ҳақингни берайин — деди.
Бу гап савдогарга унча ёқмади. Дарҳол ҳақини олиб орқага, Забидга йўл олмоқчи эди.
Чунки энди Маккада туришнинг ортиқ ҳожати қолмаган эди.
Аммо Оснинг ишонтирувчи кўриниши савдогарни бир оз хотиржам қилди. У ёқбу ёқни
айланиб юрди. Замзам сувидан ичди. Каъбани тавоф этди. Асрдан сўнг келди. Ос уйида йўқ
экан. Эшигининг тагида анча пойлаб турди. Оқшом пайти Ос келди, аммо савдогарни
танимасликка олиб, уйга кириб кетмоқчи бўлди.
— Отажон, бир дақиқа тўхта. Ос тўхтади.
— Нима истайсан?
— Пулимни...
— Қанақа пул?
— Ҳали эрталаб мендан мол сотиб олган эдинг.
— Ҳа, ҳа, энди эсладим, эртага кел.
— Аммо, бугун асрдан сўнг бераман, деган эдинг... Ос унинг сўзини бўлди:
— Эртага, дедимку, эртага. Ҳозир мени тинч қўй.
— Аммо менинг иложим йўқда.
— Тушундим, эртага кел, дедимку.
Забидлик одам ёруғ дунёси қоронғу бўлиб, қайтиб кетди. Ичини ит тирнарди. Эрталаб
тарбияли одам сингари мол харид қилган, хақҳуқуқдан гаггарган, оладиган молини камситиш
ахлоқсиз эканлигини сўзлаган Ос энди бутунлай ўзгариб қолган эди. Балки қарзини инкоп
+
+ 82
этиши ҳам энди ҳеч гап эмасдир. Ўзини танимасликка солгани шундан далолат берарди.
Савдогарнинг қўлидан ҳеч нарса келмасди. Осникидан жуда хафа бўлиб қайтди. Кечани
Каъбада ўтказди. Эрта тонгда Оснинг эшигини қоқди. Ичкаридан«Эртага келсин» деб
юбордилар. Яна эшикни қоқди, хақкини талаб қилди. Аммо Ос баланддан келди.
Ахир, мен ўз ҳаққимни талаб қилмоқдаман.
— Эртага дедикку.
— Мен эртагача кута олмайман.
— Мен ҳам бугун бера олмайман.
— У холда молимни қайтариб бер.
— Тушунмадим.
— Молимни қайтариб бер, деяпман.
— Ҳазиллашяпсанми?
— Нега ҳазиллашарканман?
— Савдолашиб, менга сотдингку ўзинг?
— Ҳа, сотдим.
— У холда мол энди сеники эмас, меники бўлди.
— Аммо менинг хаққимчи?
— Ҳаккинг қочиб кетмайди, берамиз.
— Қани, бер, бўлмаса...
— Эртага дедимку.
— Кеча келдим, бугун бераман, деганидинг.
— Хўш, кеча нима деган эканман?
— Эртага бераман, дединг.
— Жуда соз. Бўпти, гапим гап, эртага бераман.
— Мен ҳаққимни олмасдан ҳеч қаёққа кетмайман.
— Тўғри тушунган бўлсам, сенинг таъзирингни бериб қўйиш керакка ўхшаб қолди.
Шундан кейин Ос ичкарига қараб:
— Ҳой, ким бор, бу ёққа кел! — дея чақирди. Сўнг савдогарга ўгирилди: — Яхшиликча
кетасанми ёки боплаб адабингни беришсинми?
Забидлик калтак ейишни хоҳламасди.
— Хўп. Демак, эртага келайми?
— Йўқ.
— Ё алҳазар, қачон бўлмаса?
— Энди келмайсан!
— Ахир, бу ўта адолатсизлик, зулм эмасми?
Кани, йўқолчи бу ердан, ҳой аҳмоқ! Адолатни либкелиб энди сендан ўрганамизми? Даф
бўл! Савдогар бекордан-бекорга калтак емаслик учун у одан кетди. Каъбага борди, бутларга
сиғинаётганлар билан гаплашди, қабила бошлиқларини кўрди. Абдуъд, Махзум, Жумоқ, Сахм,
Одий ўғилларининг хонадонларида бўлди. Дардини уларга гапириб берди. Бироқ ҳеч қандай
фойда топмади, умидсизлиги кучайди.
— Ос ибн Воил сингари улуғ бир зотда қарзи бор инсон шарафли бир инсон деган гап —
дедилар.
—Шараф инсоннинг қорнини тўйғазмайди. Менга пулимни ёки молимни ундириб
беринглар.
—Сен нималар деяпсан ўзи! Ос каби улуғ мартаба эгасини бундай арзимас бир иш учун
безовта қилиш айб эмасми?
— Ос шунақа улуғ зот, шарафли кишими?
— Албатта, сен нима деб ўйлаяпсан?
+
+ 83
— Шарафли инсон қарзини ўз вақтида беради.
— Қани, йўқолчи6у ердан.
Забидлик савдогар қабила бошлиқларининг баъзиларидан мана шундай совуқ муомала
кўрди, баъзилари гапиргани ҳам қўйишмади, баъзилари эса: «Мен бу ишга аралашмайман»
деди, яна бошкаси: «Менинг Осга бас келадиган кучим йўқ» деб жўнатди.
Кимга учраса, ҳамма уни қурук қайтарди. Барча эшиклар унинг юзига ёпилди. Аён
бўлдики, забидлик савдогарнинг додини тинглаб, мушкулини осон қиладиган одам Маккада йўқ
эди.
Эрталаб тонг саҳарда Каъбанинг ёнида ҳақсизликка учраганидан, Оснинг адолатсизлик
қилганидан дод солиб сочларини юлаётган, кўйлакларини йиртиб, арзига қулоқ соладиган одам
қидириб юрган бир мусофирни кўрдилар.
Бу сўнгги чораси зое кетмади. Масжиди Ҳаромда суҳбатлашиб ўтирганлар унга қулоқ
тутдилар. Ниҳоят арзини тинглайдиган ва уни ҳақли деб ҳисоблайдиган бир неча кишини
топганидан, забидлик савдогар ғоят хурсанд эди.
Илк бор оёққа Зубайр қалқди.
— Адолатсизликку бу! Зулм ва ҳақсизликка қарши кураш ҳар бир номусли одамнинг
вазифаси. Мард киши зулмга нисбатан бепарво қололмайди! ~ деб бақирди.
Абдулмутталибнинг ўғли тўғри гапирмокда.
— Ғарибларга ёрдам бериш ҳам шараф, ҳам фарздип!
Ниҳоят, Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида учрашиш ва ушбу масала юзасидан мунозарани
давом эттиришга келишдилар. Макканинг ёш ва обрўэътиборли улуғларидан бири бўлган
Абдуллоҳ ибн Жудъон меҳмонларни қучоқ очиб кутиб олди. Мажлисда Ҳошим, Мутталиб,
Зуҳра, Ҳорис ва Тайм ўғилларидан ушбу қабилаларнинг вакили бўлиб келганлар бор эди.
Ораларида энг ёши, амакилари билан келган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эди. У эндигина йигирма
ёшдан ошган эди. Бироқ ҳеч ким унинг катталарнинг орасида ўтирганидан оғринмади. Чунки у
ёши билан бўлмаса ҳам, ақли ва дунёқараши, тарбияси ва хулқи, катталарга ярашадиган нутқи
билан улуғвор эди. Улуғлар ҳам ҳавас қиладиган даражада буюк эди. Шу боис ҳеч ким«Бу
ўспирин бизнинг орамизда нима қилиб ўтирибди» деб ҳам ўйламасди. Меҳмонлар дастурхон
атрофига ўтиришди. Е6, ичдилар. Шундан кейин муаммо ўртага ташланди.
— Агар зўравонларга қарши ломмим демасак, бундан баттар ҳақсизликлар рўй
бермаслигига ким ҳам кафолат бера олади — деди бири.
— Ос бу ишни биринчи марта қилаётган бўлса ҳам майли эди...
— Бундай ҳақсизликка йўл қўйган фақат Ос эмас. Ос улардан биридир, холос.
— Ҳозир индамасак, вақти келиб, ҳозирги кунларни ҳам қўмсаб қоламиз. Гапимга
ишонаверинглар.
— Бу кетишда қурайшларнинг обрўйи бир чақага арзимай қолади.
— Маккага келган мусофирлар, хатто ҳожилар ҳам тобора биздан қўл силтаб
кетмоқдалар...
Қисқаси, улардан ҳеч бири бу ишнинг шундайлигича қолишини истамасди. Бундан
ташқари, ўзлари хам борган жойларида ана шундай муомалага дуч келишлари мумкин эди. Бу
ерда ҳақҳуқуқи топталган одам имкон топди дегунча, бошқа бир қурайшликдан бўлсада,
ҳаққини ундириб оларди. «Маккаликлар хоҳлаган зулмини қилаверсин, аммо борган жойларида
иззатикром, эътибор кўрсин» деб ҳеч қаерда ёзиб қўйилмаган эди.
Ҳаж мавсуми яқинлашган, бинобарин, бу масалада қатъий қарорга келиш ҳар қачонгидан
ҳам зарур эди. Хозир зулқаъда ойи. Атиги бир ойдан сўнг хаж мавсуми бошланади.
Зиёратчиларни яхши кутиб олиш, уларнинг осойишталигини таъминлаш, бу билан уларнинг яна
ва яна келишларига замин ҳозирлаш даркор эди. Чунки Маккага келувчи мусофир ва ҳожилар
+
+ 84
қанча кўпайса, ^акканинг обрўйи ҳам шунча ортар, тижорати равнақ топар эди.
Ниҳоят, Абу Толибнинг синглиси Байда(ёхуд Отика) ўртага бир идишда мушку анбар
келтирди. Меҳмонларнинг ҳаммаси унга бирмабир бармоқларини ботирдилар.
Бу арабларнинг ўзига хос қасамёд маросими эди. Баъзан шундай хушбўй ҳидли нарсага,
баъзан қон ва шунга ўхшаш нарсаларга бармоқларини ботириб, қасамёд этардилар. Қасамдан
қайтмасликларини билдирувчи бир далил ҳисобланарди бу.
Шундан кейин илк қасамёд сўзлари янгради: «Токи денгизда биргина соч толасини
ҳўллашга етадиган сув бор экан, Сабр ва Ҳиро тоғлари қад кўтариб турар экан, доимо
мазлумнинг ёнида, унга ёрдамчи бўлишга, золимдан ҳаққини олгунча қўллабқувватлашга,
фақирларга саховат кўрсатишга Оллоҳ номи билан қасамёд қиламан».
Бу қасамёд айни тарзда бир неча бор такрорланди. Бу қасамёд«Хилфул фузул» (яъни
«Фазилатли кишиларнинг фазилатли иш тутиш учун қилган қасамёди») номи билан аталди.
Бу ном неча юз йиллар олдин ҳам араблар орасида худди шу маънода бир битим тузган уч
кишининг номлари билан алоқадор эди. Улар Фазл ибн Фазола, Фазл ибн Вадоа, Фазл ибн
Ҳорис исмли уч ўртоқ эдилар. Мардонавор бир битим тузишган, мазлумнинг ёнини олиб,
золимга қарши, ҳақсизликка қарши курашган, шу тариқа неча асрларгача араблар орасида яхши
ном қолдиришган эди улар. Ўша бошланган йўлни бу сафар Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида
йиғилганлар давом эттирмоқчи эдилар.
* * *
— Ос!.. Ооос!.. Ташқарига чиқ!
Ос ташқарига чиқди. Бир тўда одамларга рўбарў келди.
— Нима гап, нималар бўляпти?
—Сендан забидлик шахснинг ҳаққини ундиришга келдик.
Ос тараддудланиб қолди.^Ишнинг бундай тус олишини мутлақо кутмаган эди. Ўзича, у
масалани батамом ҳал қилдим, деб ўйлаган эди. Савдогар бирикки жойда нолиб, арзи ҳол
қиладида, даф бўлиб кетади, деб кутган эди. Аммо шу онда турли қабилалардан вакиллари
бўлган бир гуруҳ одам қаршисида лол турарди.
— Забидлик билан нима ишингиз бор? — деб сўради улардан.
Зубайр уларнинг номидан жавоб берди:
— Қасамёд қилдикки, бугундан бошлаб ҳақсизликка учраган ҳар қандай киши бизнинг
ҳимоямиз остида бўлади. Маккалик бўлсин, мусофир бўлсии, ҳеч кимга нисбатан зулм
қилинишига йўл қўймаймиз.
— Бермасамчи?
Абдуллоҳ ибн Жудъон гапга аралашди:
— Кўзингни оч, Ос! Бизни сўнгги чорани қўллашга мажбур этма!
Зубайр қўшимча қилди:
— Дарҳол савдогардан қарзингни олиб чиқ. Чунки уни олмасдан кетмаймиз.
Ос вазият қалтис эканлигини англади. Ичкарига кирди. Бир оздан сўнг пулни олиб чиқиб,
Абдуллоҳ ибн Жудъонга узатди.
Забидликни топиб, ҳақини бердилар.
— Ҳаққинг шунчамиди?
Савдогар йиғламсираб«Ҳа» ишорасини берди ва:
— Сизлар бўлмасаларингиз, ҳаққимни ололмасдим,— деди миннатдорона.
— Мана энди уйингга хурсанд бўлиб қайтишинг мумкин. Маккада такрор ҳақсизликка
учрасанг, бизга мурожаат эт, унутма.
Савдогар жуда хурсанд бўлиб, хайрлашди.
«Хилфул фузул»нинг аъзолари анча енгил тортдилар. Юзларида табассум пайдо бўлди.
Ахир, Маккадек муборак шаҳарда яшовчиларга муносиб бир ишнинг уддасидан чиққан эдилар.
+
+ 85
Бундан буён амалга ошириладиган хайрли ишларнинг муқаддимаси эди бу.
Мажлиснинг йигирма ёшли аъзоси Мухаммад ибн Абдуллоҳ бу битимдан қалбида пайдо
бўлган ҳузурҳаловат туйғусини, кўнгил роҳатини ўттиз йил ўтгач ҳам унутмади. Бир куни
биродарларига шундай ҳикоя қилиб берди: «Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида бўлган бир
аҳдлашувда иштирок этдим. Бундай шарафдан воз кечиш эвазига дунёнинг энг гўзал
неъматларини берсалар ҳам, асло рози бўлмасдим. Ислом дини вужудга келганидан кейин ҳам
мана шундай аҳдлашувга таклиф этсалар, сира иккиланиб ўтирмасдан борардим».
Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйидаги аҳдлашув натижаси ўлароқ бир жамоанинг Ос ибн
Воил уйига бориб, уни тиз чўктиргани воқеаси тезда бутун Маккага маълум бўлди.
Кўп ўтмай Хосъом кабиласидан бир киши Маккага ҳаж ёки умра нияти билан келди. Ёнида
Қотул исмли бир қизи ҳам бор. Қиз жуда гўзал эди.
Нубайҳ ибн Ҳажжож бу қизга бир кўришда ошиқи беқарор бўлиб қолиб, зўравонлик билан
олиб қочди.
Қизнинг отаси бу зўравонликдан телба бўлаёзди. Ҳар томонга югуриб дод солди.
Кўрганлар унга«Хилфул фузул» аъзоларига учрашишни тавсия этдилар. Бу одам Каъбага
келди:
— Эй«Хилфул фузул» аъзолари!.. Эй«Хилфул фузул» аъзолари!.. — деб бақира бошлади.
Унинг бақириғини эшитган«Хилфул фузул»чилар ҳар томондан келиб, атрофини ўраб
олишди.
— Нима дейсан?
—Нубайҳ ибн Ҳажжож қизим Қотулни зўрлик билан олиб қочиб кетди.
—У ҳолда биз билан бирга юр.
Катта бир жамоа Нубайҳ ибн Ҳажжожнинг уйига борди.
Нубайҳ эшигининг олдига келган бир тўда одамни кўриб ҳушёр тортди. Уларнинг нима
мақсадда келганликларини сезди. Олиб қочган қизни унга никоҳлаб, «Қўша қаринглар» дейиш
учун келмаганликлари аён эди. Келганлар хўмрайиб турардилар.
— Нима иш қилдинг сен, ё Нубайҳ!
— Нима қилибман?
— Бу одамнинг қизини зўравонлик қилиб олиб қочибсан.
— Аммо мен уни қаттиқ севиб қолдим. Ундан ажралсам, ўламан.
— Уни севиб қолган бўлсанг, отасининг розилигини олишинг керак эди.
— У ҳолда Қотулнинг отасидан сўрайман. Қизнинг отасидан сўрадилар:
— Қизингни Нубайҳга берасанми?
Йўқ.
Нубайҳ ёлворди:
— Нима хоҳласа, шуни бераман.
Ота узилкесил жавоб қилди:
Қизимни қайтариб берсин, бошқа хеч нарса истамайман. Бу сафар Нубайҳга шундай амр
берилди:
Ҳозироқ қизни шу ерга олиб чиқасан. Акс ҳолда, ўзингдан кўр. Ҳеч бўлмаса, бир кеча у
билан кўнгилхушлик қилай. Асло бўлмайди. Бир туянинг согими қадар муддат ҳам кутмаймиз.
Дарҳол олиб чиқ. Нубайҳ мағлуб бўлди. Бундай катта жамоага бас келиш кийин эди. Индамай
уйига кириб кетди. Қизни олиб чиқиб, отасига топширди.
* * *
«Хилфул фузул»нинг шарафли аъзоси Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ҳар жиҳатдан етук
йигит эканлигини хамма тан оларди. Бирон кимса бармоги билан кўрсатадиган қусури йўқ эди
унинг. Қўиол, бемаъни гап гапирмасди, бирор айбли иш қилмаган. Жисми ҳам, рухи ҳам пок ва
гўзал эди. Кўпчиликнинг ииюнчини қозонган, обрўэътиборга сазовор бўлган эди.
+
+ 86
Энди кўиинча унга Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб эмас, «Ал-Амин» дея мурожаат
этардилар. Бирон кимса унинг«ишончли одам» эканига шубҳа кила олмасди.
Унга«Амин» исмини берганлар нақадар ҳақли эканликларига тобора кўпроқ ипгонч ҳосил
қила бошлаган эдилар.
САЛМОН ФОРСИЙ
Исфаҳон шаҳрининг Жай қасабасида Салмон исмли бир ўсмир яшарди. Отаси қасаба раиси
эди. Ўғлини девоналарча яхши кўрар, бошига бирон фалокат тушмасин, дея ҳеч ёлғиз ташлаб
кетмас, ҳеч қаёққа юбормас эди.
Салмон болалик, ҳатто илк ўсмирлик чоғини ҳам, худди бир жориядек, тўрт деворнинг
ичида ўтказди. Диндор бир йигит бўлиб улғайди. Оиласидан олган диний тарбияга кўра, у ҳам
мажусийликка(оташпарастликка) эътиқод қиларди. Бир куни бир ибодатхонага кириб олиб дуо
ўкиётган, нималарнидир пичирлашаётган одамларни кўрди. Салмон уларни завқ билан кузата
бошлади.
Орадан бир неча соат ўтган бўлсада, Салмон ҳануз уларни томоша қиларди. Балки шу
дақиқаларда ёлғизлик туфайли юрагида найдо бўлган ўкинч ўрнини бир оз енгиллик,
хушнудлик эгаллаган бўлса ажаб эмас. Чунки Салмон бу диндорларни ҳайрат билан кузатаркан,
юзида хиёл табассум пайдо бўлди. Оқшом пайти одамлар тарқала бошладилар. Салмон улардан
бирини тўхтатиб:
— Бу, сизларнинг динингизнинг асоси қаерга бориб тақалади? Қанақа дин ўзи?
Динингизни менга чуқур ва атрофлича ўргатадиган одамни қаердан топсам бўлади? —
деди.
— Шом шаҳридан — деган жавобни олди. Салмон боши эгик ҳолда ибодатхонадан чикди.
У ўзича шундай деб иичирлади: «Худо ҳаққи, уларнинг дини бизникидан хайрлироқ,
бизникидан мукаммалроқ экан».
Шу кунлари отаси Салмонни бир жойга иш билан жўнатди. Салмон узоқ вақт йўқ бўлиб
кетди. Қаттиқ саросимага тушган ота дарҳол унинг изидан одам жўнатди, аммо ўғлининг у
жойга бормагани маълум бўлди. Уни қидириб чиққан кишилар ёнатрофни қайтакайта қараб
келдилар. Бироқ Салмондан дарак йўк эди.
Отанинг хаёлига ҳар хил ёмон ўйлар кела бошлади. Хунук бир хабар эшитмайинда, деб
хавотирга тушди. Аммо кун ботиб, қоронги туша бошлагач, Салмон ҳеч иарса бўлмагандек уйга
кириб келди. Юзига диққат билан қараган киши унинг ўзгариб қолганини сезиши қийин эмасди.
Юрагига ғулғула тушган ота меҳр, шафқат, қўрқув ва ғазаб ҳислари айқашуйқаш бўлиб кетган
бир овозда:
—Қаерларда юрибсан, ўғлим?! — деб сўради. Салмон ўз кўзи билан кўрган воқеаларни
гапириб берди. Сўзларини шундай давом эттирди:
— Менинг тушунишимча, уларнинг дини бизникидан хайрлироқдир. Отаси ашаддий
мажусий эди. Энг тўғри дин ота-боболаримизнинг динидир, деди у!
— Йўқ, ота, худо ҳаққи, уларнинг дини бизникидан яхши, бизникидан мукаммалроқдир.
Ота ўзларининг дини устунроқ эканлигини уқтиришга харчанд уринмасин, Салмон фикридан
қайтмади. Отасининг жаҳли чиқиб кетди. Сўзини ўтказа олмагач, ўғлининг оёққўлини боғлатди
ва бир хонага қамаб қўйди.
Оёққўлларга солинган кишан ўспириннинг онгини янада тиниқлаштирган, дунёқараши
ҳудудларини кенгайтирган эди. Салмон энди ўзининг ҳақли эканлигига шубҳа қилмасди. Қулай
фурсатни пойлай бошлади. Калисода танишган одамларига хабар жўнатди: Шомдан бир карвон
келса, маълум қилишларини илтимос қилди.
Юраги мехршафқатга тўла ота ҳар куни ўғлидан хушхабар чиқишини кутарди. Унга
+
+ 87
панднасиҳат қилди, таҳдид солди, ҳар хил йўлларни синаб кўрди, ҳеч бири фойда бермади.
Сўнгги чора сифатида қамоқ муддатини узайтиришга қарор қилди. Жигарпораси, жондан азиз
фарзандининг бегона динга киришига ҳеч рози бўлолмас эди.
Шундай кунлардан бирида Салмонга Шомдан бир карвон келгани тўғрисида хабар етди.
Салмон хабарчидан улар аник кетадиган кунда яна хабар етказишини ўтиниб сўради. Бу қамок
муддати давомида Салмон мажусийликдан кўнгли совий бошлаган, юрагига тушган учқун
алангаланган эди. Қаттиқ ҳаяжон ичида карвон кетадиган кунни пойлар, ўзи учун янги бўлган
динга киришдан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламас эди.
Ниҳоят, хушхабар келди. Салмон дарҳол кишанларини ечди, вақтни ўтказмай, уйидан
чиқиб кетди. Бу унинг ота уйини узилкесил тарк этиши эди. Энди бу уйга қайтиб келмоқчи
эмас, қайтиш ҳақида ўйламас ҳам эди.
Карвонга қўшилди. Узоқ давом этган сафардан сўнг Шомга етиб борди. Вақтни бой
бермай, насроний динининг энг улуғ вакилини қидирди. Кўрсатдилар. Салмон унинг ҳузурига
борди, бошидан кечирган воқеаларни сўзлаб берди. Бу динга кириш учун чеккан азоблари ва
қилган фидокорликларини тилга олиб ўтди. Сўзларини шу тарзда якунлади:
— Энди изн берсанг, сен билан бирга қолай, сенга ва калисога сидқидилдан хизмат
қилайин. Бу динни шахсан сендан ўрганиб, сен билан биргаликда ибодат қилайин!
Бу одам Салмоннинг сўзларини диққат билан тинглади, унинг самимий бир ўспирин
эканлигини англади. Илтимосини қабул этди. Салмон севинч билан унинг қўлларини сиқди.
Энди Салмон мажусийликдан воз кечган, насоро
бўлган эди. Динга хизматда камчиликка йўл кўймас, ибодат чоғларида риёкорлик қилишни
сира хам ўйламас эди. Энди бу калисода у бир неча йил қолиб кетди.
* * *
Аммо Салмоннинг руҳонийдан мамнунияти узоққа бормади. Бу одам бениҳоя даражада
риёкор экан. Халққа қилган насиҳатларига ўзи амал қилмас, аксинча иш тутар эди.
Бойликка ўч эди. Бойбадавлатлар садакаларини унга келтириб:
— Сен фақирларни биздан кўра яхшироқ биласаи, бизнинг номимиздан шу пулларни
бериб қўйсанг — дер эдилар.
Аммо руҳонийнинг кўлига тушган пуллар фақирларга етиб бормас эди. Олтин ва кумуш
тўлдирилган хумларининг сони еттитага етди.
— Аввало, сизларни тўлдиришим керак, фақирларга кейин берилса ҳам бўлаверади — дея
руҳоний тушум пулларни хумларига тўкарди. Салмон унинг бу қаллоблигини халққа кандай
етказсам экан, деб кўп ўйлади. Лекин уддасидан чиқишига кўзи етмасди.
Бир куни очкўз руҳонийнинг эшиги қаттиққаттиқ чертилди. Чертаётган ажал эди. Қайтиб
кетиш учун келмаган эди. Хоҳласахохламаса, уни ҳузурига киритишга мажбур эди руҳоний.
Кўзлари олтинкумушга лиқ тўла еттита хумга қадалган руҳоний ўлим шарбатини сўнгги
томчисигача ичди ва умри бўйи: «Зинҳор бойликка берилманг, пулга алданманг, бойликка
банда бўлманг, буларнинг ҳаммаси— фонийдир...» дея жар солган, аммо ҳаммадан кўпроқ ўзи
муккасидан берилтан мол-дунёни бир зумда тарк этиб кетди.
Қавмлар кўз ёши тўкар, уни катта ҳурмат билан дафн этишга ҳозирлик кўрар эди.
Уларнинг самимий қайғуси Салмоннинг бардошини тоширган сўнгги томчи бўлди:
— Бу одам беодоб, риёкор бир кимса эди. Йиғлашингизга ҳам арзимайди!.. — деб бақирди.
Одамлар ғазабланиб кетдилар:
—Нималар деяётганингни биласанми ўзинг?
—Неча йиллардан бери хизматини қилган одаминг ҳақида бундай дейишга уялмайсанми?!
— Ўлган одамнинг кетидан гапириш айб бўлади...
Аммо Салмон сўзидан қайтмади:
— Мен нима деяётганимни яхши биламан. Гап шундаки, сизлар унга садақаларингизни
+
+ 88
келтириб, фақирларга тарқат дер эдиларингиз. У эса, хаммасини ўзининг ҳамёнига урарди.
Истасаларингиз, ўша пуллар турган жойни кўрсатаман — деди.
— Қани, кўрсат!
Халқ бир неча дақиқадан сўнг оғзибурни баробар тўлдирилган хумларнинг ёнида турарди.
Хумлар ағдарилди. Кўзлар қинидан чиқиб кетаёзди. Бу беқиёс бойликни тушда эмас, ўнгда
кўраётган эдилар! Руҳоний хақидаги фикрлари бир сонияда тескарисига ўзгарди.
—Аблаҳ, ҳақиқий малъун экан.
—Ҳақиқий шайтоннинг ўзгинаси...
— Неча йиллардан бери бу ифлосга алданиб келган эканмиз... — каби кин ва адоватга тўла
хитоблар янгради.
Асабийлашганлар орасида йиллар бўйи уларни алдаб, кучини зулукдек сўриб келган
руҳонийни роса қарғаганлар ҳам бўлди:
— Биз уни ерга кўммаймиз, бунга у нолойиқ.
Сўнгги қарор эди бу. Руҳонийнинг жасадини судраб олиб кетдилар. Бир дарахтга осдилар.
Ўтган-кетган уни тошбўрон қилди.
Салмон халқнинг кўзи ўнгида тўкилган бойликдан бир пақир(тийин) олишни ҳам
истамади.
Калисога бу дафъа халқнинг ҳурмати ва ишончини қозонган бошқа руҳоний тайин этилди.
Салмон энди унинг хизматини қила бошлади.
Бу одамни Салмон яхши кўриб қолди. Ундан кўра мукаммалроқ ибодат этадиган, мол-дунёга унингдек кўнгилсиз, охиратга унинг каби ҳавасманд одам борлигига ишонмасди. Аммо
тез орада унинг ҳам бошига ажал келди. Аслида мол-дунёга ҳеч кўнгил қўймаган бу одамнинг
ҳаётдан кўз юмиши ҳам қийин бўлмади. Ўзи жуда ҳавасманд бўлган охират йўлига кетди. У
ерда иззатикром кўришига умид билан кетди.
Руҳоний сўнгги нафасларини оларкан, унга ўта вафодорлик билан хизмат этган Салмон:
— Мени кимга ташлаб кетяпсан? Сендан кейин кимнинг этагидан тутаман? — деганида у:
— Ишонса бўладиган кишилар оз қолди. Мосулда бир роҳиб дўстим бор, унинг ҳузурига
бор... — деди.
У ўлгач, Салмон узоқ йиғлади. Шомни тарк этаркан, неча йиллар давомида бирбирига
тамомила қарамақарши бўлган икки кишининг хизматини қилгани эвазига ҳеч нарсага
эришмаган эди. Бу хизматни у дин йўлида беғараз ўтаган, хизмати эвазига пул ишлашни бирон
марта ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган эди.
ХАДИЧАНИНГ САВДО КАРВОНИ
Макка зироат шаҳри эмасди, яъни, у ерда деҳқончилик ривож топмаган эди. Чунки бу
шаҳар бир неча водий кесишган ялангда қад кўтарган бўлиб, тупроғи ва иқлими зироатга
ўнғайсиз эди.
Бу ерга илк дафъа хотини Хожар билан ўғли Исмоилни ташлаб кетган буюк пайғамбар
Ҳазрати Иброҳим уларни ёлғиз крлдирмаслик учун Саниййатул Вадоъда дуо ўқиб: «Эй
Роббимиз, мен зурриётимдан бир қисмини экинсиз бир яланг водийда, сенинг ҳурматинг учун,
қадрли Байтинг олдида қолдирмоқдаман...» дея илтижо қилган пайтлари у ер япяланг,
яшилликнинг уруғи ҳам кўринмайдиган бир водий эди. Шундан кейин неча юз йиллар ўтиб,
неча авлодлар келиб кетди, Ҳазрати Иброҳим даъват этган Ислом эътиқоди унутилди,
Каъбанинг атрофи бутларга тўлди, бироқ Макка водийи ҳамон экинсиз, ҳамон яланглигича
қолган эди.
Бу шароит маккаликларни чет ўлкаларга чиқишга, тижоратга зўр беришга ундади. Ҳар бир
маккаликнинг озмикўпми савдоси бор эди. Ҳар ким ўз бойлиги ва қобилиятига яраша
+
+ 89
савдосотиқ билан шуғуллана бошлади. Асосан, ёз мавсумида Шомга, қишда эса Яманга
тижорат карвонлари қатнар, ҳар бир маккалик имкониятига қараб ушбу карвонларга қўшилар,
вакилини жўнатар ёки кетаётганлардан бирига молини омонат топширар эди.
Якка ўзи карвон уюштира оладиган даражада бадавлат шахслар ҳам бор эди.
Ҳувайлиднинг қизи Хадича ўшандайлардан бири эди.
Хадича бағоят гўзал аёл эди. Даставвал, Отик ибн Оиз исмли кишига турмушга чиқди,
ундан бир қиз кўрди. Отик кўп ўтмай вафот этиб, Хадича бева қолди.
Кейинроқ Хадича Абу Хала исмли бир киши билан иккинчи марта турмуш қурди. У билан
бир неча йил яшади. Аммо Басра томонларда тарқалган вабо кўп кишилар қатори Халани ҳам
ҳаётдан олиб кетди. Абу Халадан Ҳинд исмли ўғли ва Зайнаб исмли қизи туғилди.
Тақдир тақозоси билан иккинчи марта тул қолган Хадича бошқа турмуш қуришни
ўйламади. Отаси ҳам ўлиб кетгач, унинг ихтиёрида қолган бениҳоя бойликдан тижорат учун
фойдаланишга қарор қилди. Оилавий турмушда чап келган толеи тижорат соҳасида ярқиради.
Кун сайин бойлиги ортиб борди ва тижоратда Макканинг энг олди савдогарлари қаторига
кирди.
Ҳам беқиёс мол-дунё, ҳам тенгсиз гўзаллик сингари икки бойликнинг эгаси бўлган Хадича
ушбу ҳар иккала бойлик орзуйидаги кўпгина кишиларнинг таклифларини рад этди, ортиқ
турмуш қурмаслигини билдирди.
Ҳар бир маккалик каби, у ҳам Шомга, Яманга карвонларини жўнатар, ҳар гал карвонни
бошқариб боришга бир кишини ёллар, унга катта микдорда ҳақ тўлар эди. Карвонбошилик
масъулиятини зиммасига олган одам Хадичанинг номидан савдосотиқ ишларини юритар,
молларини сотар, борган жойидан мол олар, қайтиб келгач, Хадичага ҳисоб берар эди.
Хадича жўнатган6у одамлари қандай иш тутганликлари, берган ҳисобларига яраша
хаттиҳаракат қилганқилмаганликларини алоҳида назорат этар, бу масалада Майсара исмли
содиқ бир қулидан фойдаланар эди.
Майсара кичик ёшидан бери унинг наноҳида улғайган, бекасининг соф виждони, юксак
ахлоқи ва фазилатларига, ҳақиқий инсонлигига чин кўнгилдан ишониб эътиқод қўйган, уни ўз
онасидек эъзозлар эди. Қули бўлгани учун эмас, ҳурматга лойиқ инсонлигини тан олгани учун
сидқидилдан хизмат қиларди.
Майсара ҳар сафар карвон билан бирга бориб, бирга қайтарди. Кетар экан,
хонимафандисидан ажрашаётганидан ғамгин, аммо иккинчи томондан, унинг хизматида
бўлгани учун кўнгли хотиржам кетар; қайтар экан, яна хонимафандисига эмас, онаси ҳузурига
қайтаётгандек хурсандчилик қалбини тўлдирар эди. Шундан кейин Майсара Хадичанинг ёнига
ўтириб, сафар давомида кўрганларини бирмабир гапириб берарди. Шу орада карвонбошининг
хаттиҳаракатлари, савдосотиқ найтида ўзини қандай тутгани, карвондагиларга қандай
муомалада бўлганини ҳам маълум қиларди.
Хадича Майсаранинг улкан тажриба ва яхши хулқ эгаси эканлигига ишонар, шу учун у
берган ҳисоботга кўра иш тутар эди. Кейинги сафар карвон билан бошқа
одамни жўнатар, аммо Майсаранинг ҳисоботидан маълум бўлардики, бу карвонбошига
ҳам ишониб бўлмас экан.
Унда Хадича нега Майсаранинг ўзини карвонбоши қилиб қўя қолмас эди?
Бунинг жавоби Майсаранинг қул эканлигига бориб тақаларди. Карвонда бўлган ҳеч бир
кимса қулнинг амрига итоат этишга тоқат қилолмайди. Халқ учун озод инсон бўлиш яхши хулқ
соҳиби бўлишдан кўра афзалроқ эди.
Майсарага озодлик бериш ҳам кифоя қилмасди. Озод қул ҳам, ўша пайтдаги
шартшароитларга кўра, карвонбоши бўлолмасди. Узоқ сафарга чиқадиган карвон йўл давомида
учрайдиган қабилалар билан учрашар, суҳбатлашар, лозим бўлса, уларга оғирлигини солиб,
уларнинг ёрдами, қўллабқувватлашига сазовор бўлар эди. Арабистон сингари, ҳеч қандай қонун
+
+ 90
ва тартиб бўлмаган, фақат кучқудрат аҳамиятга эга бўлган бир ўлкада озод этилган қулнинг
қўлидан кўп иш келмасди.
Майсаранинг пешонасига кичик ёшдаёқ қуллик тамғаси урилган эди. Бундай тамға
босилмаган тақдирда ҳам шуҳрати Маккадан ташқариларга таркалган аслзода оиладан эмас. Шу
сабабли Хадича, унга қаттиқ ишонса ҳам, карвонбошиликка тайинлай олмасди.
Майсара ҳаётидан мамнун эди. Чунки хонимафандиси унга нисбатан шафқатсиз хўжайин
эмас, шафкатли бир она бўлиб қолган. Бекаси унга ҳеч қачон қўлидан келмаган ишни
буюрмаган, хўрламаган, камситмаган ҳам.
* * *
Йигирма бешинчи йил...
Фил воқеаси юз берганда ўн беш ёшли қиз бўлган Хадича энди қирқ ёшга чиқди. Гўзал
ахлоқ эгаси бўлгани боис маккаликлар унга«Тоҳира» лақабини бердилар. Бу сўзнинг маъноси
покиза, иффатли, фазилатли аёл демак эди. Тоҳира лақаби Хадича онамизга чиндан ҳам жуда
мос эди.
Хадичанинг бу йил ҳам карвон жўнатиш нияти бор эди. Аммо кимни бошлиқ қилиб
юборишни билмай, боши қотди.
Ўзига маълум одамларнинг барини атрофлича билиб олган. У одамларни фойда
келтирмайди деб ҳам бўлмасди, албатта. Бироқ улар тўғрисида Майсаранинг фикри яхши эмас
эди. Синалмаган одамни ёллашга эса, кўнгли чопмасди.
Шу сабабли барча танишбилишларига ишончли карвонбоши топишга ёрдам беришларини
сўраб одам жўнатди. Тоғаси Ҳаким ибн Ҳизом, қариндошларидан Ҳузайма ва ўртоғи Нафиса
ҳам ишончли одам қидириш билан овора бўлдилар.
Ниҳоят, Ҳошим ўғилларидан Абу Толибнинг жияни Муҳаммад ибн Абдуллоҳни тавсия
этдилар. У ҳақда кўпчилик яхши фикрда эди. Маккаликлар уни бежиз«Ал-Амин» деб
атамаганлар ахир. Айни пайтда Муҳаммад бекор эди. Агар розилиги олинса, кўнгилдаги иш
бўларди. Хадичага тавсия маъқул тушди. Илгари ҳам бу йигит ҳақида яхши гаилар эшитган эди.
Дарҳол Абу Толибга жиянининг карвонбошиликка розилигини билиш учун одам юборилди.
Бойлик борасида Абу Толибнинг сира бири икки бўлмаган, толеи кулмаган эди. Ҳошим
ўғилларининг бошчиси бўлсада, доимо камбағал яшади, косаси ҳеч оқармади. Бу йил ҳам аҳвол
ўшаўша, ҳатто янада оғирлашди.
Йигирма беш ёшга кирган жиянининг аҳволи ҳам амакисиникидан пеш эмасди. Отасидан
унга дурустроқ молмулк қолмаган.
Бир куни Абу Толиб жияни билан бирга ўтириб, ночор аҳволдан чиқиш чоралари хусусида
суҳбатлашдилар. Абу Толиб жиянига шундай деди:
— Хадича Шом томонларга сафарга жўнатиш учун ҳозирлаган карвонига ишончли
йўлбошчи қидираётган эмиш. Унга шу тўғрида учрашиб кўрсанг, қандай бўларкин?
Тахминимча, бажонидил рози бўлса керак. Аслидаку, ўзимга қолса, сени Шомга асло жўнатмас
эдим. Аммо кўриб турибсан, бошқа ҳеч қандай чорамиз қолмади. Буюк Амин бу сўзларни
диққат билан эшитди.
— Амакижон, сиз нима десангиз, менга шу маъқул —деди.
Энди буни Хадичага билдириш қолган эди, холос. Унинг рози бўлиши муқаррар эди.
Ҳарҳолда, Маккада жиянидан ортиқроқ одамни топиши мушкул. Хадича бундай имкониятни
қўлдан бермаса керак.
Шу пайт бир чопар келиб, Хадичанинг саломини етказди ва Абу Толибдан жиянини
карвонбоши сифатида жўнатишга розилик сўраётганини билдирди.
Абу Толиб масала бу қадар осон ҳал бўлишини сира
кутмаган эди. Насибаси гўё оёқ остидан чиққандек бўлди. Тўланадиган ҳақ тўғрисида
келишиб олиш учун у Хадичанинг уйи томон йўл олди.
+
+ 91
— Жиянинг Муҳаммад тўғрисида жуда кўп яхши гаплар эшитдим — деб сўз бошлади
Хадича. — Шу пайтгача сафарга отлантирган карвонбошиларимдан ҳам яхшироқ, ишончлироқ
карвонбошини қидириб юрувдим. Мана, ниҳоят, кўнглимдагидек одам топилди, деб ўйлайман.
Ҳа, сен ҳақсаи, эй Хадича. Жияним сени мамнун этадиган одобахлоқ ва тарбия эгасидир.
Бироқ ҳисобли дўст айрилмас, деганлар. Мен унга тўланадиган ҳақни келишиб олсак, деган
мақсадда келдим. Унга нима берасан?
—Бошқаларга берганимнинг икки ҳиссасини.
—Келишдик.
Таклиф этилган ҳақ талашибтортишишга асло ўрин қолдирмади.
* * *
Тайёргарлик тамом бўлгач, карвон Буюк Амин бошчилигида Шом сафарига чикди. Буюк
Амин карвоннинг энг бошида борарди.
Хадича у билан илк бор юзмаюз учрашганда умрида ҳали бу қадар покиза, тамизли ва
кўркам одамни кўрмаганига ва бундан кейин ҳам кўрмаслигига ишонч ҳосил қилди.
Ё Роббим!.. дейишдан ўзини тия олмай қолди у. Бундай чеҳра эгасидан ёлғончилик,
ҳийланайранг ёки риёкорлик кутилмасди.
Уларга«Соғ бориб, саломат қайтишларини» тилар экан, карвоннинг чиндан ҳам эсономон
борибкелишини кўнгли билан сезди.
Майсара карвоннинг энг охиридан жой олди. Икки кун йўл юрганларидан сўнг олдидаги
икки туянинг бетўхтов оқсоқланаётганига кўзи тушди. Туялар тобора баттар оқсоқлана
бошлади. Бу кетишда кўп ўтмай юра олмай қолишлари бегумон эди. Аҳволни билдириш учун
уловини жадаллатди. Аммо карвонбошига яқинлашай деб қолганда... кўзларини ишқалашга
мажбур бўлди. У кўрган нарса фақат тушга кириши мумкин эди. Карвон боши Муҳаммад ибн
Абдуллоҳнинг устида учиб бораётган икки хилқат унга соябон тутиб борарди. Тушида ҳам
бундай ғаройиб ҳодисани кўрмаган Майсара ҳайратдан қотиб қолди.
Бу хилқатларнинг сояси йўқ эди!
Ҳамма у кўрган нарсани кўраётганмикан? Миясига дафъатан урилган бу фикрдан ўзига
келган Майсара ёнидаги одамнинг қўлига туртди:
— Бу галги карвонбошимиз жуда ёқимли йигит экана, нима дединг?
Ҳалиги одам бошини ҳам кўтармай:
— Тўғри айтасан, мен ҳам шундай фикрдаман, деди.
Майсара ундан бу жавобни олишдан ҳам кўра, ҳалиги хилқатларни кўряптимийўқми, шуни
билмоқчи эди.
Ажабо, булар фаришталармикан? Муҳаммад ибн Абдуллоҳ фаришталар хизматини
қиладиган шундай буюк кишимикан?
Майсара унга яқинлашаркан: — Орқада икки туя юра олмай қолди — деди. Қисқа
муддатга тўхтадилар. Биргаликда оқсоқ туяларнинг қошига бордилар. Чиндан ҳам туяларнинг
аҳволи оғир, оёқлари шишиб кетган эди.
Буюк Амин туясидан тушди, оқсоқ туяларнинг оёқларини ушлаб, оҳиста сийпалади,
оёқларининг тагига бармоқларини теккизди. Шундан кейин уларнинг ёнидан нари кетди.
Майсара Муҳаммаднинг ҳаракатларини зўр қизиқиш билан кузатарди.
Туялар бирдан жонландилар. Икки дақиқа олдин юра олмайдиган ҳолатда бўлган туялар
гўё булар эмасдай, шаҳдам одимлаб кетдилар. Олдиндаги туялардан ўзиб кетишга
уринаётгандек эдилар.
Майсаранинг ҳайрати янада ошди. Бошқа карвонбоши бўлса бундай аҳволга тушган
туяларни ҳеч иккиланмай сўйдирар, бутун сафар давомида зиёфат қилиб берар эди. Ҳолбуки,
Муҳаммад бундай қилмади. Бундай қараганда, у ҳам худди бошқалардай иш қилди. Шунчаки,
туяларнинг аҳволи билан яқиндан танишди, холос. Лекин туялар шундан кейин қайта
+
+ 92
туғилгандек тетик одимлаб кетгани ҳайратга соларди кишини.
Бу воқеани шу карвон сафида бораётган Хадичанинг қариндоши Ҳузайма ҳам кўрди.
Ҳузайма карвонбошининг оддий одам эмаслигига қаноат ҳосил қилди.
Майсара ғаройиб кўланканинг то қош қорайтунча уларни таъқиб этиб борганини кузатди.
Кечқурун шу ҳақда ўйлади, кундузи шу ҳакда бош қотирди, хуллас, юраги ниманидир сеза
бошлади.
Эрта тонгда яна йўлга отланилди. Бирмунча муддат ўтиб, қуёш чарақлаб чиқди. Майсара
яна карвоннинг охирида бораётган эди. Фақат, баъзан карвоннинг бошига қарабқараб қўяр,
кечаги ҳодиса яна такрорланадимийўқми, шуни ўйлар эди. Ҳозирча хилқатлар кўринмасди.
Аммо кун тиккага келиб, қуёш аёвсиз қиздира бошлагач, улар яна пайдо бўлди.
Бутун сафар чоғи шу ҳол давом этди. Ниҳоят, Бухайранинг манзилига келдилар. Кекса
роҳиб ўлган экан. Ўн уч йил олдин, болалигида кўрган бу зотни бугун, йигирма беш ёшга
кирган чоғида кўрганида, ким билади, нима қилар, қанчалик қувонар эди. Унинг ўрнида
Настура исмли бир роҳиб ишлаётган эди. Майсара билан азалдан таниш бўлганликлари сабабли
қуюқ суҳбатлашдилар. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эса, бир неча йил олдин шу ердан олган
таассуротларини эслаб, дарахт тагида ҳордиқ чиқарарди.
Роҳиб Настура дарахт тагида дам олаётган Буюк Амин ҳақида баъзи маълумотларга эга
бўлди, ўзи ҳам у ҳақда нималардир деди. Аммо Буҳайра сингари унга ошиқ бўлиб, ҳаяжонга
тушмади. Ёнига бориб, яқиндан танишишни ҳам лозим кўрмади.
Карвон манзилни тарк этди. Сўнгги бекат Бусрада бўлди. Бусрада хам катта бозор бор эди.
Шу ерда савдосотиқ қилиб, ишларни битириб қайтишга қарор қилинди. Майсара олдинги
сафарларда Шомгача борган эди, шу боис, у ерда кўпроқ фойда олинади, деб ўйларди. Аммо
карвонбошига эътироз билдиролмади.
Моллар бозорга туширилди. Ғаройиб бир ҳол юз берди. Моллар ҳеч кимса сота
олмайдиган юқори нархларда жуда тез сотила бошлади.
Майсара сал орқароқда турар, олдисотдига аралашмас, балки буюрилган ишнигина
бажарар эди. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ қўлидаги молни сотар экан, уни ортиқ даражада
мақтамасди. Сотиб олаётганда камситиш, сотаётганда ортиқча мақташ одати йўқ эди унда.
Шу пайт бир яҳудий билан ораларида англашилмовчилик содир бўлди. Яҳудий уларнинг
Ҳарам аҳлидан эканликларини билгани учун:
— Лот ва Уззо ҳаққига қасам ич, бўлмаса ишонмайман — деди.
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ қипқизариб кетди, чакка томирлари бўртиб чикди:
— Мен бугунги кунгача уларни ўртага қўйиб қасам ичмаганман. Ҳатто башараларига қиё
ҳам боқмаганман. Ёнларидан ўтсам, юзимни ўгириб ўтиб кетаман — деди. Яҳудий бу сафар, у
ҳолда билганингча қасам ич, деб ўтирмади.
— Сенинг айтганингча бўла қолсин — деди ва шу билан олишбериш тугади.
Майсара эшитган гапларига бирорбир маъно беришдан ожиз эди. Муҳаммад нега Лот ва
Уззо каби бутлардан бунчалар нафратланар экана?.. Макка халқи, устигаустак, хошимийлар ҳам
бутларга катта аҳамият берардилар.
Яҳудий кетар экан: «Ўша бўлиши керак, албатта, ўша...» дерди ўзига ўзи.
Майсара тезтез юриб, яҳудийга етиб олди.
— Нималар деяпсан? — деди.
— Нимани нима дебман?
— Хўжайиним ҳақида бир нарсалар деб минғирлаётганингни ўз қулоғим билан эшитдим.
Яҳудий Майсаранинг юзига тикилди:
— Менинг билишимча, бу одам Пайғамбардир. Бизнинг олимларимиз китобларда
сифатларини келтириб ўтган пайғамбар шу одам бўлиши керак — деди.
Сўнгра Майсаранинг жавобини ҳам кутмай, кетиб қолди. Ким нима деса, десин, бу галги
+
+ 93
даромад ҳар доимгидан сезиларли даражада кўп эди. Олиниши керак бўлган молларни ҳам жуда
арзон нархда харид қилишди. Бир неча кун давом этган савдосотикдан сўнг қайтиш
тайёргарлиги бошланди. Шу орада Майсара, карвонбошининг таклифига кўра, у билан бир
дастурхондан овқатланди. Ҳолбуки, шу пайтгача ҳеч бир карвонбоши унга бунчалик илтифот
кўрсатмаган эди. Фақат буйруқ бериб, хизмат кутган эдилар. Яна, Майсара олдиларига
қўйилган таомнинг ғалати тарзда баракали бўлаётганини ҳам ўз кўзи билан кўрди. Лекин энди
бу хил ғаройиботларга анча кўникиб қолди, ортиқ: «Бу қанақаси бўлди, тушимми ё ўнгимми?»
демас эди. Бироқ ҳар жиҳатдан етук ва мукаммал бу зотнинг бутлар ҳақидаги тушунчаларини
ҳеч тушуна олмади. Уларга сиғиниш у ёқда турсин, ёнидан ўтаётганда юзини ўгириб олишига
нима деса бўлади? Илоҳлар нечук унга бу нафратига яраша жазо бермайдилар, бошига нега
кулфат ёғдирмайдилар?
Йўл бўйи карвонбошидан илоҳлар ҳақида бошқа бирон оғиз ҳам гап эяштмади.
Тўхтабтўхтаб, аммо ҳеч қандай хавфхатарга учрамасдан илгарилар эдилар. Шу йўсинда
тепаликлардан ошиб ўтилди, водийлар, чўллар ортда қолди. Марруз Заҳрон деган манзилга
етганларида, Майсара бориб Хадичага хабар бериш истагини билдирди. Рухсат этилгач, йўлга
чиқиб, тезликда бекасининг ҳузурига етиб борди. Карвоннинг эсономон қайтиб келгани
ҳақидаги хушхабарни айтди. Сафар давомида содир бўлган ва алоҳида диққатга сазовор
ғаройиб ҳодисаларни бирмабир сўзлаб берди.
Хадича жуда мамнун бўлди. Деразанинг олдига ўтирди. Карвоннинг йўлига кўз тика
бошлади. Вужуди ўзи ҳам енга олмаган ажиб бир ҳаяжонга, интизорлик туйғуларига тўлиқ эди.
Пешин вақти. Узоқдан карвоннинг қораси кўринди. Энг олдинда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ
келарди, боши узра эса, Майсара сўзлаган«соябон»...
Карвон туялари сўнг марта чўкди, юклар туширилди. Карвонбоши карвон соҳибаси томон
йўл олди. Салом берди, соғсаломат бориб келганликлари, фойда кутилганидан ҳам кўп бўлгани,
ҳеч қандай корҳол юз бермагани, бирорбир хатоликка йўл қўйилмагани ҳақида донадона қилиб
гапириб берди. Шундан кейин изн сўраб, амакисининг ҳузурига кетди.
Хадича олиб келинган молларни Маккада жуда тез ва баланд нархда сотганида
хурсандчилиги икки баробар ошди.
Майсаранинг маълумотлари фавқулодда эди. Бундай олижаноб табиатли,
фаришталаргагина ярашадиган хулқ соҳибини ер юзидан топиш амримаҳол эди.
Энди янада кўпроқ ҳақ тўлаш шарти билан бўлсада, Муҳаммад ибн Абдуллоҳни кейинги
сафарга ҳам кўндириш, уни карвонбоши қилиб жўнатия1 лозим эди.
БАХТЛИ НИКОҲ
Карвон қайтгандан буён бир неча кун ўтди. Бир куни Муҳаммад ибн Абдуллоҳни кўргани
Нафиса келди. Ҳолаҳвол сўрашгач, мақсадга ўтди:
— Сени уйланишдан тўхтатиб турган нарса нима, эй Муҳаммад?
— Қўлимда уйланишга етадиган пулим, маблағим йўқ.
— Молмулки, ҳуснижамоли, яшрафи беқиёс аёл сенгатурмуш қуришни таклиф этса,
қандай жавоб қилардинг?
—Ким экан?
—Хадича.
—Бу қандай бўлади? Мумкинми шунақаси?!
— Ишнинг у томонини менга қўйиб бер.
— У ҳолда, бу таклифга розиман.
Нафиса ушбу жавобни олгач, хайрлашди. Бўлган воқеани Хадичага сўзлаб берди. Хадича
бу сафар шундай хабар жўнатди:
+
+ 94
—Эй амакимнинг ўғли! Орамизда қариндошлик муносабатларининг борлиги, қавмингиз
орасида шарафли хонадонга мансублигингиз, яхши шахсиятингиз, гўзал
ахлоқ ва саъжияга эгалигингиз боис сиз билан турмуш қуриш орзуимдир.
Аҳвол Абу Толибга билдирилди. Аммахолалар, амакилар, бу турмуш тўкис бир турмуш
бўлади, деб баҳоладилар. Абу Толиб бошлиқ ҳошимийлар Хадичанинг уйига совчиликка
бордилар. Хадича қўй сўйдириб, зиёфат тайёрлаган эди. Таомлар тановул қилингач, Абу Толиб
сўз олди. Уларни Иброҳим ва Исмоил пайғамбарлар наслига дохил этган, Каъбага
хизматчиликни насиб айлаган Оллоҳга хамду санолар ўқиди. Жияни Муҳаммад ибн
Абдуллоҳнинг камбағал, бироқ юксак фазилатларга эга бир йигитлигини таъкидлаб, унинг
Хадича бинти Ҳувайлидга кўнгли мойил эканлигини билдирди.
Хадичанинг амакиси Варақа ибн Навфал ҳам бир неча сўз деди. Сўнгра, таклифни
мамнуният билан қабул этганликларини айтди. Шу тариқа, никоҳ маросими ниҳоясига етди.
Маҳр сифатида Хадичага йигирмата туя бериладиган бўлди.
Бу бахтли никоҳда иштирок этганлар ҳар икки томоннинг бирбирига жуда муносиблиги
тўғрисида якдил эдилар. Куёв йигирма беш, келин қирқ ёшларда эди.
Энди Хадичанинг кўнгли буткул хотиржам бўлди. Ишларини идора қиладиган,
тижоратини юритадиган хўжайини бор. Ҳеч кимса гард юқтира олмайдиган мустахкам ва
бахтли оила қурилган эди.
Ўша кунларда фил воқеасидан йигирма беш йил икки ойу ўн кун ўттан эди.
ЖАСУР БИР БОЛА
Умар
Ўн икки-ўн уч ёшларга кирган Умар отаси Хаттобнинг амрига мувофиқ туя боқа бошлаган
эди. Бани Махзумдан бошқа баъзи оилаларнинг туялари ҳам унинг сурувига қўшилар, шу
зайлда Умар ҳар куни қош қорайгунча туяларни боқиш билан овора бўлар эди. Аслида ўн икки
ёшда бўлишига қарамай, узун бўйли, бақувват бир йигитчага ўхшарди. Тенгдошлари ичида унга
бас келадигани топилмасди. Ҳатто ўзидан бир неча ёш катта йигитчаларни ҳам курашда енгиш
Умарга қийин иш эмасди. Фурсат топди дегунча курашар, ўн бешўн етти ёшли йигитларни
йиқитар, чавандозлик, мерганлик билан шуғулланишга ҳам вақт ажратар эди. Кўрганлар: «Умар
отаси Хаттобдан ҳам ўтиб кетиши шубҳасиз» дердилар ҳайратдан ўзларини тия олмай.
Ваҳоланки, Умар шафқат нималигини билмайдиган отанинг фарзанди ўлароқ вояга етарди.
Бир пайтлари ўғиллик бўлгани учун ўзида йўқ севинган Хаттоб арзимайдиган бир нуқсонга ҳам
аҳамият берар, қулларнинг елкасида синашни эрмак қиладиган қамчисини гоҳ-гоҳ Умарнинг
елкасига ҳам жаҳл ва шиддат билан тушириб қолар эди.
Умар устмауст тушаётган қамчи зарбаларига тишини тишига қўйиб бардош берар, отасига
гап қайтармас, исён кўтармас эди. Бу ҳолни вақт ўтиши билан, жон ўртовчи машқ, деб қабул
қилишга одатланди.
Умардан калтак еган болалар, унинг елкасида қолган қамчи изларини кўриб енгил
тортишар, шу тариқа ундан гўё ўч олгандай севинишар эди.
Хаттоб Умар туғилганда хотини Хонтамага, энди қиз туғсанг ҳам, ломмим демайман, деб
ваъда берган ва шу ваъдасига амал қилган эди. Чиндан хам Умардан кейин қиз кўришди, унга
Фотима деб исм беришди. Энди Хаттоб қизнинг отаси бўлишдан уялмасди, чунки унинг қўли
ҳовучига сиғмайдиган, довюрак, жасур Умари бор. Баҳона топилди дегунча уни аёвсиз
калтаклашига қарамай, жонидан ортиқ кўрарди, бу калтаклар Умарни пишитади, деб ўйларди.
Бир куни узоқдан ўғлининг курашаётганини кузатди. Умар ҳар бири ўн уч, ўн тўрт
ёшларда бўлган учта болага бирданига курашишни таклиф этган, таклиф қабул қилинган заҳоти
бўрондай ёпишиб, учаласини хам бир ҳамлада йиқитган эди. Хаттоб бу манзарани кузатаркан,
+
+ 95
ўзини тута олмай: «Менинг арслон ўғлим!» деб юборди.
Адабиётчиларга хос дурустгина нутқи бор эди. Келажакда етук бир хатиб бўлиши аён эди.
Наслдан наслга ўтиб келаётган ва алоҳида ҳурмат билан қараладиган нотиқлик санъатини
шахсан отасидан ўрганди. Яна, Умар машҳур шоирларнинг шеърларини ҳам бир зумда ёдлаб
олар, ўқир, туяларнинг кетида, қирадиру яйловларда айланиб юрар экан, бу шеърлар унга
ҳамроҳ бўлар эди.
Жўшқин дарёлар йўлида учраган нарсани бузиб, вайрон қилади, дарахтларни йиқитади,
уйларни бузади, ҳайвон сурувларини судраб кетади, ўтган жойларини ботқоқликка
айлантиради, аммо илм ва техника воситасида курилган тўғонлар қутурган у сувларни
тўхтатади, инсониятнинг хизмати учун бўйсундирилади, беқиёс фойда келтиради. Умар ҳам
худди ана шундай жўшқин дарёга ўхшарди. Унинг томирларида қўрқинчли имкониятлар
пинҳона оқарди. Бу имкониятларни тўғри йўлга соладиган, инсоният хизматига йўналтирадиган
устозмуршид топилса, нур устига нур, бироқ бундай бир муршиддан маҳрум қолса,
келтирадиган зарари ҳам беҳад бўлиши кутиларди.
Бундан кейин шамоллар қандай эсади, олдиндаги кунлар нималарни келтиради, ҳали
номаълум эди!..
СУЮКЛИ КИЧКИНА МАҲБУС
Зайд
Қалб қабиласининг болалари орасида энди етти ёшга тўлган, қорачадан келган, кўзлари
кулиб турувчи бир гўдак алоҳида кўзга ташланиб туради. Зайд эди унинг исми. Болалар орасида
ўйнабкулиб кечган етти йил орқада қолаётган эди. Отаси Ҳориса ўғилчасини жуда яхши кўрар,
устига гард ҳам юқтирмас эди. Бу гўдакнинг бошқа болалардан кўра шафқатлироқ, қобил бир
инсон бўлишига чин юракдан ишонар, буни кўзларидан ўқиб турар эди.
Чиндан ҳам Зайд тамизли, покиза инсон бўлиб етишаётганини кўрсатар, оққорани,
яхшиёмонни ажрата олар эди.
Бир куни Зайд онаси билан бирга кўшни қабилага меҳмонга борди. Бу қабила Тойй
қабиласи деб аталарди. У ерда қариндошлариникида бир неча кун туриб келмоқчи эдилар. Зайд
тезда бу ерда ҳам тенгдошларини топиб, дўстлашиб олди.
Бир куни эрта тонгда Зайд нохуш шовқину тўстўполондан уйғониб кетди. Нима гап, нима
бўлди, дейишга ҳам фурсат қолмади. Қиличларнинг шақиршуқури, отларнинг кишнаши,
додфарёдлар, қичқириқлар ҳаммаёқни тутиб кетган.
Кўп ўтмай Зайд ўзини нотаниш ва дағал қўллар ис
канжасида кўрди. Қаттиқ сиқиб ушлаб олган бу одам уни қаёққадир судраб борарди. Ҳар
томондан эшитилаётган чинқириқлар, фарёдлар, қарғишлар орасида Зайд ҳам«Ёрдам беринг!..
Қутқаринг!..» дея бақирарди. Аммо беҳуда эди.
Ҳамма ўз жонини омон сақлаб қолиш ташвишига тушган, ҳеч кимнинг биров билан иши
йўқ. Кўп ўтмай Зайдни у ердан олиб кетдилар. Кўз олдида қолган сўнгги манзара ерда
типирчилаб ётган бир неча оту жонсиз жасадлар бўлди. Анча узоқлашиб кетганларидан кейин
ҳам ҳалиги тўстўполон, додфарёдлар кулоқлари остида жаранглаб турди.
Қаерга кетаётганини билмасди. Қўллари боғланган, бу йўлларни биринчи марта кўриши.
Оқшом тушгач, уни бир дарахтнинг тагига ўтқазиб, ўша дарахтга маҳкам боғлаб қўйдилар.
Шундай ўтиргаи ҳолда тонг оттириши керак эди. Ундан нимани истайдилар, нега уни олиб
қочдилар, ундан бошқа олиб қочилганлар ҳам борми?.. Зайд бу саволларга жавоб топадиган
аҳволда эмас эди. Чарчоқ, ғамалам жонидан ўтиб кетган, онасига нима бўлганидан ҳам бехабар
эди. У ўтирган жойида ухлаб қолди. Эрталаб йиғлабйиғлаб уйғонди...
Яна йўлга тушдилар. Зайд ўзи билан бирга бошқа болаларнинг ҳам асир этилганларини
+
+ 96
кўрди. Ораларида аёллар ҳам бор эди. Онасини қидирган нигоҳлари умидсиз толди.
Қўлоёқлари боғланган ҳолда туяларга ўтқизилган асир болалар ўз ихтиёрларидан ташқари,
азобуқубатли сафарга чиққан эдилар. Сафар бир неча кун давом этди. Орасира кўтарилган
додфарёдларни калтаклар билан бостирар эдилар.
Гавжум бир бозорга кириб бордилар. Юклар ечилди. Болаларнинг бўйинларига улар
чиқара олмайдиган қилиб йўғон иилар мақкам боғланди. Болалар бирбирларига маташтириб,
боғлаб қўйилди.
Бозор очилди. Бу жой қул бозори эди. Ҳар томондан келган савдогарлар қул бозорига ҳам
кирар, ўзлари учун маъқул хизматчи сотиб олишга ҳаракат Қилар эдилар. Баъзан нарх жуда
баланд бўлар ёки қулнинг бундай нархга арзимаслиги таъкидланар эди. Мана, ҳозир ҳам
одамларни ҳайвонлар сингари биттаиккиталаб сота бошладилар.
Шу орада Зайд учун савдолашганлар ҳам бўлди. Унинг маъсум қарашлари харидорларнинг
диққатини ўзига тортар, лекин сўралган нархга кўнмай қайтиб кетар эдилар. Харидорлар гарчи
ўзлари олмасаларда, «Бунча ёқимтой бўлмаса...» деб ундан узоқлашардилар.
Ахийри, ўзини маккалик деб таништирган Ҳаким ибн Ҳизом исмли бир одам икки болани
сотиб олди. Улардан бири Зайд эди. Зайд учун тўрт юзлик, сўнг олти юзлик дирҳам тўланди.
Зайд биргаликда сотилган биродари билан ҳали бу азобли сафар бошлангандаёқ танишиб
олган эди. Чунки бир хил такдир баъзан дўстлик ипларини жуда мустаҳкамлайди.
Узоқ бир сафар бошланди. Кечаю кундуз тиним билмай йўл босдилар. Ниҳоят, Макка
шаҳрига етиб келишиб, сафар тугади.
Уларни сотиб олган одамнинг уйига бир кундан кейин бениҳоя даражада гўзал, истараси
иссиқ, устбоши озода бир аёл таклиф этилди ва болаларни шу аёлнинг олдига чиқардилар.
Зайд илк боқишдаёқ бу аёлга нисбатан кўнглида илиқ бир туйғу пайдо бўлганини сезди.
Модомики отасининг бағрига қайтмас экан, модомики шу икки кишидан бирига хизматчи
бўлиш манглайига ёзилган экан, қўйиб берсалар, шу аёлга хизмат қилишни танлаган бўларди.
Аммо, аёнки, бу танлаш ҳаққи зинҳор унга берилмаган эди. Шу онда ҳеч кимса: «Кел,
болагинам Зайд, кимни танласанг, шу билан крл» демайди. Зайднинг истаги сўраладиган
кунлар энди ортда қолди. Балки энди қадрдон гўшасига ҳеч қайтмас, умри қулликда хизматда
ўтар...
Диққатни тортувчи жозибали нигоҳлари аёлга қадалган. Қалбида: «Мени танласин,
Оллоҳим!..» деган дуолар янграр эди. Бироқ аёл Зайднинг соҳибига қаради:
— Улардан қайси бирини мен учун олган эдинг, Ҳаким — деди.
— Танламадим. Аммам қайси бирини хоҳласа, ўшаниолар, девдим.
— Зўр одамсан, Ҳаким.
— Мен кимнинг жияниман, аммажон?.. Сен балки унутгандирсан, аммо менинг аммамнинг
исми Хадичадир.
— Миннатдорман, Ҳаким. Демак, улардан бирини ўзим танлайман.
— Албатта, аммажон.
Зайд Хадича исмли бу аёлнинг гапларини ҳам ёқтириб қолди. Дўсти нималар ҳақида
ўйлаётганини билмай
ди, ўзининг бу аёлга меҳри тушгани чин эди. Хадича болаларга ўгирилди:
— Отинг нима сенинг, ўғлим?
— Отим Зайддир, хоним. Хадича жиянига қаради:
— Мана шу болани, яъни, Зайдни оламан. Энди айт
чи, сенга неча пул беришим керак?
— Керак эмас, амма.
— Нима деганинг бу?
— Бу бола Ҳакимнинг аммасига ҳадясидир.
+
+ 97
Бир соатдан сўнг Зайд янги хонимининг ортидан янги уйга йўл олди. У энди расман қул
бўлган эди. Ҳали саккиз ёшга ҳам тўлмасдан бошланган бу қуллик қачонгача давом этаркин?
Балки ҳаёти энди доим шу тарзда ўтар, озодлик нималипши ҳам унутиб юборар?..
Нима сабабли, қайси айби учун қул қилинганини билмас эди у. Эҳтимол, ота-онасининг
доғида, қулликда ўлиб кетиши ҳам ҳеч гап эмасдир.
Зайд уйдаги хизматчилар билан танишди. Унинг вазифаси нималардан иборат эканини
ўргата бошладилар. Оқшомга яқин ҳали янги келин ҳисобланган Хадичанинг хўжаси келгани ва
унинг ҳузурига чиқиши тайинланди.
Зайд Муҳаммаднинг ҳузурига чиққанда ҳаяжондан титраб кетди. Қаршисида юзидан нур
ёғилиб турган инсон турарди. Дунёда ҳеч ким бу инсончалик гўзал бўла олмаслигига қасам
ичишга тайёр эди гўдак. Оллоҳ барча гўзалликларни ушбу одамда мужассамлантирган экан,
деган киши сира ҳам муболаға қилмаган бўларди.
Бунчалик истараси иссиқ, жонга туташ инсонни илгари на Зайд, на бошқаси кўрган эди.
— Ҳаким ибн Ҳизом сенга олиб келган қули шуми?
Ҳа, ё Муҳаммад.
— Исми нима экан?
— Исми Зайд.
Зайд Муҳаммад исмли бу инсоннинг ўзига шафқат ва меҳр билан боққанини кўрди.
Қалбини қандайдир ажиб ҳис қамраб олди. Дарров бориб қўлини ўпди. Упилган қўл худди
мушку анбар сингари яаройиб ва хушбўй ҳид таратарди. Бу қўллар Зайднинг бошини силади.
Чўлда сувсиз қолган киши бир пиёла сувга қанчалик ташна бўлса, Зайд ҳам ширин сўзга
шунчалик муҳтож эди. Бу оила Зайдга шундай илтифот кўрсатган бу нурли инсоннинг
қарашлари Зайднинг ичичини кемираётган соғинч ва ўкинч, азобуқубат ҳисларини, бениҳоя
чарчоғу барча изтиробларини бартараф этгандек, унга қайта ҳаёт бағишлагандек бўлди.
— Хадича, бу болани менга ҳадя қилишни истармидинг?
— Агар бундай туҳфа сизни мамнун этса, бажонидил. Шу бугундан бошлаб Зайд бутунлай
сизники, сизнинг ихтиёрингиздадир.
Хадича туҳфасидан эрининг бағоят хурсанд бўлганини унинг нигоҳларидан ўқиб олган
эди. Зайд эса, бир куннинг ўзида учинчи кишининг қўлига ўтган эди. Нур юзли одам Зайдга
ўгирилди, унинг бошини такрор силади:
— Зайд, шу дақиқадан эътиборан сенинг қуллик ҳаётинг тугади. Энди сен озод ва
эркинсан. Хоҳлаган кунинг, хоҳлаган жойингга кетишинг мумкин.
Зайд қулоқларининг қизиб кетганини сезди. Қулоқларини куйдиргудек таъсир қилган бу
хабарни эшитгани ҳамон юраги ўрнидан қўзғалгандек бўлди. Ўша заҳоти фариштасимон нурли
Муҳаммаднинг қўлларига ёпишди, кўзёшлари билан ҳўл қилган мушку анбар ҳидли бу
қўлларни тўйибтўйиб ўпди, кўзларига суртди.
Зайд ўша кеча унга озодлик бағишлаган фариштасимон киши билан унинг умр йўлдоши
ҳақида ўйлаб ётди. Қўлларини ўпганда таралган хушбўй ҳид ҳамон димоғидан кетмаган эди.
Уйқудан уйғонганида ҳам дарҳол уни эслади, унинг порлоқ чеҳраси ҳеч кўз ўнгидан кетмасди.
Эрталаб у билан бирга бир дастурхон атрофида ўтириб нонушта қилди. У билан бирга
ташқарига чикди, кўча айланди. Ўтириштуриши, гаплари, юриши, одамлар билан
саломлашишлари... ҳар бир хаттиҳаракати Зайдга чуқур таъсир қилар, тобора уқубатлари,
бозорда ҳайвондек сотилиши боис юрагида алангаланган аламли ҳистуйғулар, қабиласини, ота-онасини соғингани— ҳаммаҳаммаси унинг нурли юзига бир қарашда унут бўлган, бу
ҳистуйғуларнинг ўрнини Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ва унинг оиласига нисбатан пайдо бўлган
улкан ҳурмат, меҳрмуҳаббат ҳисси эгаллаган эди.
+
+ 98
ДАРДЛИ БИР ОТА
Ҳориса хотини билан ўғли меҳмонга кетгандан сўнг бир ҳафта ўтгач келган маъшум хабар
натижасида телба бўлаёзди. Чунки Тойй қабиласи босқинга учраган, бировлар ўлдирилган,
бошқалар асир қилиб олиб кетилган эди. Ўлганлар орасида хотини, олиб қочилганлар орасида
суюкли ўғли Зайд бор эди. Юраги ҳасрат ўтида ёнди Ҳорисанинг. Дарҳол ҳаракатга тушди.
Тўрт томонга хабар юборди. Зора бирон хушхабар бўлса, деб дуч келган жойни
сўрабсуриштирди. Бироқ барча уринишлари зое кетди, жигаргўшаларидан ҳеч қандай хабар
топмади. Кечалари кўзига уйқу келмас, кундузи юраги ҳузурҳаловат билмас эди. Шундан
бошқа дарди, ташвиши йўқ эди. Баъзан хилватроқ бир жойга чекинар, ғамгин қўшиқлар куйлаб,
тўхтовсиз кўзёши тўкар эди.
Ўлган хотинини унутгандек бўлди. Аммо ўғли Зайд учун юрагида пайдо бўлган ҳасрат
доғини ҳеч кетказа олмасди. Далага чиқди. Лекин қўли ишга бормади, ишлай олмади.
Қабиладошлари унинг сўник чеҳрасини кўриб ачинар эдилар. Орасира«оҳ» чекиб қўярди. Ҳар
«оҳ» чекканида ичидаги оташ алангаланарди. Энди уни қаерда кўриб қолсалар, «Кўзи ёшли
Ҳориса» деб атайдиган бўлдилар.
Бир куни қабиладошлари унинг шундай деяётганини эшитиб қолдилар:
«Зайдни эслаб тинимсиз йиғлайман, унга нима бўлганини билмайман. Ажабо,
соғомонмикан? Ё бўлмаса, ажал олиб кетдими уни?.. Худо ҳаққи, ҳеч билмайман, Оллоҳдан уни
сўрайман.
Зайд ўғлим, қаерларда қолдинг? Оҳ, нима қиларди бир кун сенинг қайтиб келишингни
билсам? Қуёш чиқса, менга сени эслатади, кун ботса, яна сени ўйлайман. Эсган шамоллар ҳам
сенинг хотирангни олиб келади, Зайд!..»
* * *
— Мен санаб чикдим, роппароса уч юз олтмишта.
— Бунча кўп бўлмаса?
— Билмасам. Лекин мен биттабитталаб санаб чиқдим.
Бу одамлар бутларнинг сони тўғрисида суҳбатлашардилар. Чиидан ҳам улар каттакичик,
гавжум ва тарқоқ бир сурувни эсга соларди. Муқаддас Каъбанинг ёнатрофига териб қўйилган
эди улар.
Зайдни аслида ҳайратга солган воқеа ҳажга келган кўпгина одамларнинг— эркагу
хотиннинг биргаликда қипяланғоч ҳолда Каъбани тавоф этаётганлари эди. Аёлларнинг ҳам,
эркакларнинг ҳам эгнида ҳеч қандай либос йўқ эди. Ораларида баъзиларгина кўйлакчан холда
Каъбани айланарди.
Қизиқиб, улардан бу маросимнинг боиси нима эканлигини сўради ва шундай жавоб олди:
— Бу инсонлар Каъбага гуноҳларидан халос бўлиш учун келадилар. Оллоҳдан ўз
гуноҳларини сўрар эканлар, энгилбош билан Унинг уйини тавоф этишни нотўғри деб
ҳисоблайдилар, шу сабабли яланғоч ҳолда зиёрат қиладилар. «Ҳам бу либосларда сенга қарши
гуноҳ қилдик, ҳам айни қиёфада Сенинг уйингта келдик» дейишни ўзларига муносиб
кўрмайдилар. Улар ё Қурайш, ё Кинона, ё Ҳузоа кабилаларидан бирон кишининг кийи
мини олиб киядилар ва шу ҳолатда Худога сиғинадилар ёхуд яланғоч тавоф этишга
мажбурдирлар. Номлари саналган қабилаларнинг аъзолари эса, кўйлакларини ечмасдан
Каъбани тавоф қилишлари мумкин.
Аслида, шунга ўхшаш бемаъни ва аҳмоқона ишлар қурайшийлар томонидан ўйлаб
чиқарилган эди. Эхромлик чоғларида сутдан қатиқ ивитишни, сузма ва ёғ олишни, сўйган
ҳайвонларининг ёғини истеъмол этишни, қилдан ўрилган чодирда ҳордиқ чиқаришни
тақиқлаган, яна ҳаж мавсумини ҳаром деб эълон қилган, Қурайш, Кинона ва Ҳузоа
қабилаларидан бошқа қабилаларнинг ўз либослари билан Каъбани тавоф этишларига ижозат
+
+ 99
бермаган, «Ё бизнинг кийимларимизни кийиб, ё қипяланғоч бўлиб тавоф қиласизлар» деб
туриб олган ҳам шулар эди.
Орада аелларнинг ҳам уялиб, қимтиниб Каъбанинг атрофида айланаётганлари кўзга
ташланиб қоларди. Ҳатто бир аёл қўллари билан аврат жойларини беркитишга уринар ва
зиёратгоҳни айланаркан: «Бугун вужудимнинг бир қисми, хатто бутун танам очиқ. Аммо мен
очиқ жойларимга қараганларни лаънатлайман» дер эди.
Зайд бу ғаройиб ҳодисаларни томоша қилиб, ҳажга узоқяқин шаҳарлару ўлкалардан келган
турлитуман мусофирлар орасида айланиб юрди. Бир найт йўлнинг чеккасида суҳбатлашиб
ўтирган кишиларга дуч келди. Кўзларини ишқалади, қайтақайта уларга тикилди. Улар Қалб
қабиласидан эдилар. Зайднинг қабиладошларидан бири хам уни кўраркўрмас.
— Ана, Ҳорисанинг ўғли Зайд — деб қичқириб юборди.
Қалбликлар суюниб кетдилар. Зайд уларнинг ёнига бориб ўтирди.
— Ҳуш келибсизлар.
— Хушвақт бўл, ё Зайд, тузукмисан?
— Тузук ҳам гапми, аъломан.
— Бу ерда нима қилиб юрибсан?
Зайд қабиласидан айрилганидан буён бошидан кечирганларини сўзлаб берди. Ҳозир
ҳаётидан ғоят мамнун эканлигини билдирди.
Одамлар унга отасининг аҳволини сўзлаб бердилар. Унинг ҳасратида жиннидевона
бўлганини, ҳамма жойни қидириб юргани, ғамгин қўшиқлар айтиши, тинмай кўзёш
тўкишларини маълум қилдилар.
— Отамга салом айтинглар. Мендаи хавотир олмасинлар. Бу ерда ҳошимийлардан
Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг паноҳидаман. У дунёдаги энг ажойиб инсондир. Менга қилган
яхшиликларини, фазилатларини ҳеч унута олмайман — деди.
Қабиладошлари:
— Сенинг гапларингни албатта отангга етказамиз —дедилар.
* * *
Хадича энди тижорат ишларини юритадиган, карвонларини бошқарадиган ишончли одам
қидириш ташвишидан қутулган эди. Ҳар куни янги бир фазилатини кашф этаётган жуфти
ҳалолини тобора қаттиқроқ сева бошлади. Тотув оила қурганини, аёл киши орзу этиши мумкин
бўлган энг буюк хузурҳаловатга— хотиржамликка энди етишганини жуда қисқа вақт ичида
тушуниб олди.
Турмуш қурганларидан бир йил ўтгач, Хадича ўғил кўрди. Уни Қосим деб атадилар.
Арабларнинг одатига кўра, ота-она туғилган илк фарзандининг исмига нисбат қилинган бир
лақаб олар эдилар. Шунга биноан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ энди«Абул Қосим» яъни
Қосимнинг отаси, Хадича эса«Умму Қосим» деб ҳам атала бошладилар.
Абдулмутталибнинг суюкли невараси Муҳаммад Ал-Амин бир куни болалигини эслади ва
чеКсиз севинч ҳиссига берилди. Чунки қаршисида турган аёл бир пайтлари уни эмизган Ҳалима
асСаъдийа эди. Кичиклигида онасининг ихтиёрига топшириб кетганидан бери ҳеч кўришиш
имкони бўлмаган эди.
— Хуш келибсиз, онажон!.. — дея қучоқ очиб кутиб олди энагасини.
Суюкли энага ҳам бундай илтифотдан жуда хурсанд бўлди. Неча йиллардан бери
кўришмаган, туққан фарзандидек бўлиб қолган жигарпорасига етишишнинг ҳаяжонини базўр
босиб турарди. Бир пайтлар ўзи эмизган, шунинг шарофати ила оиласига файзу барака олиб
кирган мурғак гўдак энди карвон билан тижорат қиладиган, ўттиз ёшларга қадам қўйган жасур
бир йигит бўлиб етишган эди.
Макка халқи ҳақли равишда«Ал-Амин» лақабини берган буюк Муҳаммад суюкли энага
онасини уйига бошлаб кетди, алоҳида иззатикром кўрсатди. Умр бўйи унга бажонидил хизмат
+
+ 100
қилишга ҳам тайёр эди. Аммо сут онаси яна Бани Саъд қабиласига қайтиши керак эди. У ёнида
йигирма туядан иборат совға билан уйига йўл олди.
Аввал шу боланинг ҳурматидан уйига барака кирган эди, энди эса, унга катта бойлик,
молмулк совға қилинди. Буюк Амин ҳам қадрли энага онасини шаънига муносиб тарзда
иззатикром ва туҳфалар билан кузатганидан хурсанд эди.
Ривоятларга қараганда, суюкли энага кейинги марта Ҳунайн урушидан сўнг келиб,
оламларга раҳмат бўлган ўғлининг хузурида мусулмон бўлган.
Бугун Мадинанинг Бақиъ қабристонига кирган ва чап томондан юқорига тўғри уч юз
метрча илгарилаганлар йўлнинг чап томонидаги тупроқ уюмининг олдида бир муддат тўхтаб,
шу ерга дафн қилинган суюкли онанинг Расули Амин пайғамбаримизга сут берган Ҳалима
асСаъдийа эканлигини назарда тутиб, унинг руҳи покига фотиҳа ўқисалар, нур устига нур
бўларди.
Агар шу қабр чиндан ҳам уники бўлса, ҳазрати энага умрининг сўнгги кунларида
Мадинага ҳижрат қилгани ва азиз руҳини шу ерда тупроққа таслим этгани аён бўлади.
* * *
Соиб ибн Абдуллоҳ ҳалол бир одам, тарбия кўрган инсофли савдогар эди. Етимларга
меҳршафқатли экани, меҳмондўстлиги, қўниқўшнилар билан аҳил яшаши ҳаммага маълум эди.
Шом ва Яман томонларга тижорат сафарларига чиқар, йилнинг маълум мавсумларида
очиладиган машҳур бозорларга қатнар эди.
Соиб шу бозорларга қатнайдиган Хадича хоним номидан савдосотиқ қиладиган Муҳаммад
ибн Абдуллоҳни
жуда ёқтирарди. Унинг олдисотди чоғидаги ҳалоллигига, одамларга бўлган муносабатдаги
назокатига қойил қоларди. Хоҳ Маккада бўлсин, хоҳ сафар чоғларида ўзини тутиши ҳар
жиҳатдан ҳавас қилса арзигудек эди. Ҳолбуки, шаҳарда— танишларининг орасида бошқача,
сафарга чиққанда мутлақо бошқача бўлиб қоладиган кишиларни Соиб кўп кўрган эди. Элда
олдисотди пайтида ўз молини ортиқча мақтайдиган, харид қилишда бирон айб топадиган,
сўзлари ишончли бўлиши учун бутларни ўртага қўйиб қасам ичадиган муғомбир савдогарлар
ҳам кўп эди.
Бировнинг номидан нарса сотадиганлар эса, кўпинча, маконларига қайтиб келганларида
аҳволни рўйрост гапирмасди, муттаҳамлик қиларди. Яъни, бозорда қўлга киритилган даромад
бошқа бўлардию, сармоя эгасига ҳисоби берилган даромад бошқа.
Тижорат ишининг кўп нозик жиҳатларини тижорат пайтида ўрганган, шу аснода ақл бовар
қилмайдиган талай ҳийланайрангларни кўрган Соиб бундай инсофсизликдан дили оғрир, ҳалол
бир савдогар бўлиш, ҳалол даромад эвазига қорин тўйдиришни ҳамма нарсадан афзал билар
эди.
Бир куни ўзи ихлос қўйган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ҳамкорликда иш қилишни таклиф
этди. Бу ҳамкорлик вақтинчалик бир иш эди. Бозорларда ҳамкорликда мол олибсотиш, бозор
тугагач ёки моллар сотилгач, даромадни тенг бўлишиб олиш маъносидаги ҳамкорлик эди бу.
Иккитомонлама шартнома тузилди.
Бу ҳамкорликдан иккаласи ҳам мамнун бўлдилар. Бундай ҳамкорлик, дўстлик кейин ҳам
давом этди. Бу ҳамкорликнинг ёқимли хотиралари узоқ вақтларгача унутилмади, йиллар ўтиб
учрашиб қолганларида ҳам қувонч билан эсладилар...
* * *
Абдуллоҳ ибн Абу Хамса Абул Крсимдан бир миқдор мол олди. Лекин ёнида мол ҳақига
етадиган миқдорда пули йўқ эди. Аммо у инсофли киши бўлгани учун кейинроқ қарзини олиб
келишига изн берилди. Аниқ бир кун тайинланди. Шундан кейин Абдуллоҳ: «Мени фалон ерда
кутасан, ё Абул Қосим, фалон соатда учрашамиз» деди. Сўнгра хайрлашдилар.
Ваъдалашилган кун етиб келди. Аммо Абдуллоҳ ибн Абу Хамса келмади. Бир оздан кейин
+
+ 101
келиб қолар, деб кута бошлади.
Орадан бир неча соат ўтди. Бироқ ҳеч ким келмади. Оқшом тушди ҳамки, ҳеч ким
келмади. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ кечаси шу ерда ётиб қолди. Эрталабдан яна, Абу Хамса
ваъдасининг устидан чиқади, деган илинжда то кечқурунгача интизор кутди.
Абдуллоҳ ваъдаси эсига тушиб, келишилган жойга югуриб келганида, учинчи кун ҳам
ўтиб бораётган эди.
— Эй йигит, менинг тоза адабимни бердинг. Уч кундан бери сени шу ерда кутиб
ўтирибман — деди. Абдуллоҳ узр сўради. Мақсади уни алдаш бўлмагани, ёдидан кўтарилгани
сабабли шундай бўлиб қолганини айтди.
Абдуллоҳ кейинчалик шу воқеани эслар экан:
— Агар мен унинг ўрнида бўлсам, берган сўзимнинг устидан чиқай деб уч кунгача кутиб
ўтирмасдим. Кутган тақдиримда ҳам, қарздор киши мендан бунчалик осон қутулмасди — деган
эди.
* * *
Қалб қабиласининг ҳаж сафаридан қайтган кишилари тўғри уйларига кириб бордилар. Ҳеч
ким гаплашмай, дастлаб бутларининг қошига яқинлашдилар. Қўлларини унга суркадилар.
Кетаётганда ҳам шу алфозда хайрлашган эдилар. Арабларда одат шунақа эди. Сафар давомида
халоскор бўлишлари, барака келтиришлари ва таҳликалардан муҳофаза этишлари учун шундай
қилинарди.
Бир оздан сўнг кўзлари ёшли Ҳорисани тондилар. Хушхабар келтирдик, эй Ҳориса,
ўғлингни топдик — дедилар.
Ҳориса ҳеч кутилмаган дақиқада бундай хушхабарни эшитиб, эсҳушини йўқотиб қўйди,
уларнинг бўйнига осилди.
— Ростми? Қасам ичинг, тангрилар номидан қасам ичинг!
Йиғлашни ҳам, севинишни ҳам билмасди. Бир амаллаб ўзини тутиб олди. Сўнгра укасини
қидириб топди. Бор бойлигини бир халтага солиб, укаси билан бирга йўлга чиқди.
Сафар узоқ давом этди. Ҳар дақиқа соатлар каби чўзилгандек бўлиб туюларди. Ҳориса
бетоқат эди. Гўё охири йўкдай туюлаётган йўлга қайтақайта тикилар, аёвсиз қиздираётган
қуёшга ёлворгудек боқар, бир дақиқа бўлсада эртароқ Маккага етиш учун туясини тинмай
қамчи билан савалар эди.
— Тезроқ, тезроқ юр, жонивор. Зайдимни жуда соғинганман — дерди.
Йўл бўйи оташин шеърлар ўкиб борди. Кўзларидан оқаётган ёшларни артиб ҳам ўтирмади.
Ниҳоят, акаука Маккага етиб бордилар. Дуч келган кишига:
— Муҳаммад ибн Абдуллоҳни қидиряпмиз! — дер эдилар.
Яна бир неча кишидан сўрадилар. Ҳамма уларга ҳошимийларнинг манзилини кўрсатарди.
Ниҳоят, бир киши:
— Уни Каъбанинг ёнидан топасиз — деди. Байтнинг ёнига келдилар. Сўрадилар,
кўрсатишди. Ҳориса кўрсатилган одамни илк бор кўрганидаёқ излаган одамини топганига,
қалбида Зайдни бешак қутқаришига қатъий ишонч туғилган эди. Бу муборак чеҳра, марҳамат ва
шафкатга тўла бу нигоҳлар, ишонч туғдирадиган бу сумбат бир қарашдаёқ Ҳорисага кўп
нарсани англатган эди.
— Ал-Амин сенмисан, эй пурзиё киши?
— Ҳа, менман.
— Яъни, Абул Қосим, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб?
— Ҳа, ҳа, менман. Мақсадингиз нима?
Ҳориса ютинди. Сўнгра мақсадга ўтди:
— Эй Абдуллоҳнинг ўғли, эй Абдулмутталибнинг, эй Ҳошимнинг ўғли! Эй
қурайшларнинг буюги. Сизлар Ҳарам халқисизлар ва Ҳарами Шарифнинг қўшниларисиз.
+
+ 102
Байтуллоҳнинг ёнида маҳбусларнинг асорат кишанларини ечиб, мусофир ва очларни
тўйдирасизлар. Сизлар билан бирга бўлган ўғлимизни сўраб келдик. Сен уни озод қилишимиз
учун хоҳлаган нархингни айтиб, бизни шод-хуррам ва миннатдор қил. Биз сенга ўша пулларни
берайлик, унинг эвазига сен ўғлимга эркинлик бер.
Ҳорисанинг куйибпишиб айтган бу сўзларини диққат билан тинглаган Абул Қосим унга
шундай савол берди:
—Ўғлингиз ким?
—Зайд ибн Ҳориса.
— Сизнинг таклифингиз дуруст, аммо бунинг бошқа бир чораси ҳам бор.
— Қандай чора?
— Зайдни шу ерга чақиртирамиз. Истаганини қилсин. Агар сиз билан қайтиб кетишни
истаса, марҳамат, олиб кетаверасиз. У ҳолда қутқариш учун пул беришингизга ҳам ҳожат
қолмайди. Агар мен билан қолишни истаса, у ҳолда мен ҳам мени танлаган кишини зинҳор ҳеч
нарсага алмаштирмайман.
— Худо ҳаққи, сен ўта даражада инсофли ва адолатли киши экансан. Биз сенинг
таклифингга бажонидил розимиз.
Зайдга хабар берилди. Ҳориса ҳаяжондан титрарди: наҳот бир неча дақиқадан сўнг
жигаргўшасини кўрса!.. Наҳот уни бағрига босиб, юрагининг ҳасрат доғларини ювса!..
Ниҳоят, Ҳориса қўлини пешонасига тутди. Кўз олди қоронғилашиб кетди. Ўрнидан сакраб
турди. Ўғлига ёпишди, маҳкам қучоқлаб, тўйибтўйиб ўпди, ҳидлади.
Отаболанинг узоқ айриликдан кейинги учрашуви ўта таъсирчан эди. Севинч кўзёшлари
билан йўғрилган бу ҳолат бирмунча вақт давом этди.
— Эй Зайд, бу одамларни танияпсанми?!
— Ҳа, мана бу киши отам, буниси эса, амаким.
—Отанг сени олиб кетиш учун келибди. Менинг сенга бўлган меҳрмуҳаббатим,
шафқатимни ўзинг ҳам жуда яхши биласан. Ҳозир ё мени танлаб шу ерда қол, ёки уларни
танлаб уйингга бор.
Зайд ҳеч иккиланмай жавоб берди:
— Мен ҳеч кимни сиздан устун қўёлмайман, сиздан афзал ҳам кўрмайман. Сиз менга ҳам
ота, ҳам она ўрнидасиз. Албатта, сиз билан қоламан. Ҳориса қулоқларининг қизиб кетганини
ҳис этди.
— Қароринг қатъийми, Зайд? Бизни эмас, уни танлаяпсанми?
— Ҳа.
Ҳориса ҳушидан кетиб қолаёзди. Амакиси:
— Минг афсус, жиян. Наҳотки сен озодликни эмас, қулликни танлайсан? Қул бўлишни
отанг ва амакингнинг паноҳида бўлишдан устун қўйиб, ўз юртинг ва ўз гўшангга қайтишни
истамайсан?
— Мен6у буюк Инсондан кўрган яхшиликларимни ҳеч нарсага алмаштира олмайман.
Унинг ёнида қоламан.
Ҳориса ҳамон туш кўряпман деб ўйлар эди.
— Ўғлим, биз ҳазиллашиш учун келмадик — деди.
— Мен ҳам ҳазил қилаётганим йўқ, отажон, рост сўзлаётирман.
Ортиқ Ҳорисанинг қўлидан ҳеч нарса келмас эди. Шу пайт Абул Қосим Муҳаммад ибн
Абдуллоҳ Зайднинг қўлидан тутди. Каъбанинг Ҳижр деб аталувчи қисмига олиб борди, бир
тошнинг устига чиқарди ва шу ердагиларга хитобан:
— Эй инсонлар, шоҳид бўлинглар: Зайд менинг ўғлимдир, уни ўзимга фарзанд қилиб
олаётирман, у менинг меросхўрим бўлади! — деди.
Ҳориса ва унинг укаси бу сўнгги хаттиҳаракат натижасида ёнаётган юракларига муздай
+
+ 103
сув сепилгандек бўлганини ҳис этдилар. Энди«Бўлар иш бўлди» дейишдан ўзга чора қолмаган
эди. Бундан кейин Зайд«ибн Ҳориса» эмас, «ибн Муҳаммад» деб аталажак ва узоқ йилларгача
шундай бўлиб қолади. Ҳорисанинг Зайддан ажралиши қийин бўлди. Неча йиллар унинг
ҳасратда куйибёнган, бетўхтов оққан кўзёшларидан ранги синиққан, ниҳоят, унинг хабарини
эшитиб, борйўғини юклаб, қуш бўлиб, қанот ёйиб учгудек бўлиб етиб келган, умидлари катта
эди.
Ичида минг хил ҳистуйғу жўш урган Ҳориса уйига ажойиб бир инсон бўлиб қайтди. Ҳиди
ҳамон димоғидан кетмаган суюкли фарзандидан жудо бўлиш такдирига ёзилган экан. Аммо
ўғли энди асир эмас эди. Эркинликдан маҳрум бир қул, хизматчи эмас эди. Қўлларидан зўрлик
билан тортиб олинмаган эди. Отаси ва амакисини ҳам севасева тарк эттирадиган даражада
севилишга муносиб деб билган нур юзли бир инсоннинг ёнида қолишни шахсан ўзи афзал
кўрган эди.
Ҳориса баъзан шуларни ўйлаб кўнглига таскин берар, баъзан ғунчадек жигаргўшасини
ортиқ кўрмаслиги эсига тушиб, йиғлаб кетар эди. Қўйларининг кўплиги билан шуҳрат қозонган
Қалб қабиласи узокдан кўрина бошлаганда ҳам Ҳорисанинг соқолидан ҳамон ёшлар думаланиб
оқар эди. Хадича яна бир ўғил кўрди. Унинг исмини Абдуллоҳ қўйишди. Жуда чиройли, жуда
ёқимтой бу болага отаси«Таййиб» «Тоҳир» лақабларини берган эди. Баъзан«Абдуллоҳ»
баъзан«Таййиб» гоҳида эса«Тоҳир» деб суяр эдилар, уни еру кўкка ишонмасдилар. Орадан
бир неча ой ўтди. Аввал Қосим, сўнгра Абдуллоҳ ҳаётдан кўз юмдилар. Бу жудолик ота-онани
чуқур қайғуга солди.
Зайд ҳам ўзи кечагина елкасига опичиб, ўйнатиб юрган бу гўдакларнинг вафотидан
қайғуриб, уларнинг ота-онаси билан бирга юмюм кўзёши тўкди. Кейинроқ Хадича хоним
биринкетин Руқаййа, Зайнаб ва Умму Гулсум исмли уч қиз кўрди. Учала қизча ҳам истараси
иссиқ, нурли гўдаклар эди. Қизчаларни кўрган одамлар«Оллоҳ бу оилага алоҳида лутфу карам
кўрсатмоқда» дейишдан ўзларини тия олмасдилар. Хадича бир қарашдаёқ киши диққатини
тортадиган, кўнгилларга осудалик бағишловчи фарзандлар туққанидан, эрига фаришталарни
ёдга солувчи гўдакларни ҳадя этганидан хурсанд эди. Гўдаклигидаёқ ўлиб кетган фарзандлари
Қосим билан Абдуллоҳнинг ҳасратини бу қизчаларига қараганда унутар, баъзанбаъзан юрагида
оғриқ пайдо қиладиган даражадаги аччиқ хотиралар бу гўдаклар туфайли эсдан чиқар эди.
Муҳаммад биринкетин ўлиб кетган гўдаклари учун аччиқаччиқ кўзёши тўкди, аммо
кўнглини бўшатар экан, тақдиридан рози эканлигини ҳам айтарди, демак, шундай бўлиши керак
эди, деб ўйларди. Фарзандидан жудо бўлганда етук инсонга ярашмайдиган додфарёд чекиб
йиялаш, ёқасини йиртиш каби қилиқлар унга хос эмас эди.
Кетганлар учун куйибпишишдан кўра, кейин туғилган қизлар тарбиясига эътибор бериш
муҳимроқ эди. Шундай бўлди ҳам.
Бирбирларини севган, тушунган, хурмат қиладиган, ҳар қандай муаммони хам муросаи
мадора билан ҳал этадиган бу ота-она қурган оила ушбу гўдакларнинг порлоқ руҳий оламига
катта ижобий таъсир кўрсатди. Улар уришжанжални, ёмон сўзни билмайдиган, уят сўз
эшитганда юзлари ловлов ёнадиган, ҳаёлиандишали қизлар бўлиб улғайдилар.
Ота-она фарзандлари одобидан мамнун эдилар. Уларни кўча эмас, айнан мана шу оила
тарбиялагани кўзга яққол ташланиб турарди. Кўрганлар: «Мухаммад ибн Абдуллоҳ билан
Хадичанинг фарзандлари бундан ўзгача бўлишлари мумкин эмас» дейдиган ноёб гулғунчалар
бўлган эди бу қизлар.
Кўчада ўйнаб юрганда болалар уйларидаги бутлар ҳақида ҳам баҳслашардилар. Шубҳасиз,
бу ҳол уйда ота-оналаридан эшитган гапларнинг натижаси эди. Баъзи болалар ҳатто қўлидаги
охирги хурмосини ҳам емасдан:
— Буни санамга едираман — деб уйига қараб югуриб кетарди. Бир оздан сўнг ўша бола
яна қўлида хурмо билан қайтиб чиқиб: «Санам емади» дерди. Сўнгра:
+
+ 104
— Емаса емасин, ўзимнинг оғзим йўқми? — деб еб қўярди.
Болаларнинг бундай аянчли аҳволини кўриб Зайнаб ўзларининг уйларида санам йўқлигини
эсларди. Руқаййа опасидан сўраганида:
— Отам, улар ҳам кўчадаги тошлардан бири, дейдилар — деган жавобни олган эди.
* * *
Кун сайин улғайиб, ҳуснига ҳусн қўшилаётган қизлар қарилик сари йўл олган оналарига
уйрўзғор ишларида ёрдамлашишар, оғирини енгил қилишар эди. Ҳеч бўлмаса, ҳали бешикда
ётишдан бошқа нарсага кучи етмайдигап, йиғлаш ўрнига кулимсирайдиган Умму Гулсумни
овутишда, унга ёқимли овозда алла айтишда ёрдамчи бўлишар эди.
Маҳалладаги баъзи болалар каби орсиз, бадахлоқ эмас эдилар. Бу ҳам Хадича хоним учун
юксак неъмат эди. Уларга боқаркан, «Ким билади оталари шу ёшда қанақа бўлган экан?..» деб
ширин хаёл сурарди.
* * *
Биринкетин Косим билан Абдуллоҳни олиб кетган ажал бир куни келиб эндиэнди
очилаётган бу ғунчаларни ҳам олиб кетармикан? Ёки кун сайин чирой очиб бораётган бу
гўдакларнинг улғайиб, бирон гўшага келин бўлиб борадиган кунлари ҳам келадими?..
Улар эса беғамбеғубор ҳолда, Хадича хоним теваракларида югургилабўйнаб юришар,
баъзан ёноқларини тутиб: «Битта ўпиб қўйинг, отажон, битта ўпиб қўйинг, онажон...» дея
эркаликлар қилишар эди. Хадича онамиз бу шодон қизчаларига қараб тураркан, юракларининг
тубтубини бу ҳазин ўйлар ишғол этарди. «Оллоҳим, сен нимани хайрли деб билсанг, шуни
қил!» дер эди гўё.
— Нур юзли, анбар ҳидли Муҳаммадимнинг ҳурмати учун болаларимни ўзинг асра,
Оллоҳим!.. — дея илтижо қилар эди...
* * *
Фил ҳодисасидан ўттиз икки йил кейин Макка аслзодаларидан бири Валид ибн Муғийра
ҳам ўғил кўрди. Келажакда номи Ислом тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган бу гўдак
машҳур Холид ибн Валид эди. Тутган жойидан кесадиган, қўрқув нималигини билмайдиган бир
инсон бўлиб етишажак у. Мусулмон бўлгунча ҳам, мусулмон бўлганидан кейин ҳам жасорат,
мардлик ва довюракликнинг жонли тимсоли бўлиб танилажак.
Валид арслон боласидек бир фарзандга ота бўлганидан бағоят хурсанд эди.
КАЪБА ҲАКАМЛИГИ
Каъба Ҳазрати Иброҳим давридан бери доим табаррук ҳисобланиб келар, Каъбага хизмат
доимо улкан шараф ҳисобланар эди. Бу муқаддас даргоҳнинг ҳажми у қадар катта бўлмай,
баландлиги ҳам одам бўйидан салгина юксак эди. Пайғамбар Ҳазрати Иброҳим(а.с) наслидан
бўлган Аднан(ёки Ҳимйар султони Мубба) давридан бошлаб Каъбанинг устига чодир ёпиш
одат тусига кирди. Бу чодир ҳар йили алмаштирилар, янгиланар эди.
Бироқ6у муборак қадамжо асрлар ўтиб таъмирлашга муҳтож ҳолга келди ва дастлаб
Амалика, сўнгра Журҳум қабилалари томонидан таъмирланди. Фил ҳодисасидан ўттиз беш йил
кейин шиддатли ёмғир натижасида сел пайдо бўлди ва Каъбанинг пойдеворига заҳмат етказди.
Деворлари нураб, йиқилай деб қолди. Халқ бу муборак Байтнинг йиқилиши мумкинлигидан
қаттиқ ташвишда, жуда безовта эди. Каъбанинг ичи сел оқизиқларидан ҳосил бўлган балчиққа
тўлди.
Устига устак, бир куни атрофга хушбўй ҳидлар таратиш мақсадида бир аёл Каъба ёнида
олов тутатибди. Оқибатда бир учқун сачраб Байтнинг чодирига тушиб, ёндириб юборди. Бу
ёнғин халқни даҳшатга солди. Ўзи йиқилай деб турган Каъба мазкур воқеадан кейин баттар
хароб бўлди. Бу аҳволда Байт яна қачонгача туриши мумкин, буни ҳеч ким билмасди.
+
+ 105
Макканинг зодагонлари шу хусусда суҳбатлашдилар. пойдеворигача бузиб қайтадан
қуришга қарор қилдилар. Бироқ ҳеч ким муборак Байтни бузишга журъат этол
масди. Уни бузишга бел боғлаган кишининг бошига кулфат тушади, деган тушунча
ҳукмрон эди.
Даставвал, бундай оғир масъулиятни Валид ибн Муғийра зиммасига олди.
— Сизларнинг мақсадингиз бузишми ёки ислоҳми? —деб сўради ҳамшаҳарларидан. Яъни,
Каъбани вайрон этиш, ҳақорат қилиш учун бузмоқчимисизлар ёки уни қайта қуриш,
мустаҳкамлаш учунми, демоқчи бўлди.
— Мақсадимиз, албатта, ислоҳдир — деб жавоб қилишди.
— У ҳолда Оллоҳ ислоҳ учун бу ишга қўл урганларга жазо бермайди. Шу ишни мен
бошлайман. Оллоҳим, бизнинг мақсадимиз эзгуликдир, холос — деди. Шундан кейин йиқилай
деб турган тошларни тушира бошлади. Аҳоли узоқдан томоша қилар, Валиднинг бошига бало
ёғилишини кутар эди. Бирок ҳеч қандай корҳол юз бермади. Валид ишини давом эттираверди.
— Яхшиси, эртага эрталабгача кутайлик — дейишди томошабинлар. Бу таклиф ҳаммага
маъқул бўлди. Аммо Валид мақсад Каъбани бузиш эмас, уни мустаҳкамлаш эканлигини яна бир
бор такрорлади.
— Бу аҳволда Байт қанча вақт ҳам тура оларди —деди у.
Эрталаб Валиднинг келишини зўр қизиқиш билан кутдилар. У соппасоғ келиб, яна иш
бошлади. Бу дафъа ҳамма унга кўшилди. Қисқа вақт ичида Каъбанинг деворлари йиқитилди.
Ҳазрати Иброҳим қўйган пойдеворгача бузилди.
Валиднинг отаси Муғийра ибн Абдуллоҳ Махзумий баланд бир жойга чиқиб, бу ерда
ишлаётганларга қарата хитоб қилиб, бу Байт Оллоҳга дахлдор муборак, муқаддас Байт
эканлигини, бу даргоҳга ишлатиладиган қурилин1 ашёлари ҳар хил шубҳалардан йироқ, пешона
тери билан топилган ҳалол маблағ эвазига сотиб олиниши лозимлигини уқтирди. Зино йўли
билан, ўғрилик ҳисобига, судхўрлик эвазига, муттаҳамлик, айёрлик ёки зўравонлик қилиш
билан топилган пулнинг бу Байт қурилишига сарфланмаяжагини таъкидлади.
Шуидан кейин Валид ибн Муғийра бошчилигидаги бир неча кишидан иборат ҳайъат
Қизил денгизда, Жиддага яқин жойда ҳалокатга учраган кеманинг парчаларини ва ундаги
ашёларни сотиб олиб келтириш учун йўлга чиқди. Ажойиб тасодиф эди бу. Яна ҳам тўғрироғи,
Оллоҳнинг карами инсонларга гўзал тасодиф тарзида етишган эди. Чунки кемадаги юк
Ҳабашистонда қурилиши режалаштирилган бир черков учун Рум ҳукмдори томонидан Мисрдан
жўнатилган қурилиш ашёлари эди. Ҳалокатга учраган кема энди ортиқ суза олмасди. Кемадаги
ашёлар харид қилинди. Кемадаги меъмор ҳам катта ҳақ эвазига Байт қурилишига ёлланди.
Каъбанинг деворлари қурайш қабилаларига бўлиб берилди. Яъни, ҳар бир девор бир қабила
томонидан қурилиши керак эди. Бу масала қуръа ташлаш йўли билан ҳал этилди. Эшик
ўрнатиладиган томон Абдуманоф ўғилларининг зиммасига тушди. Ҳошимийлар Абдуманоф
ўғилларининг бир уруғи эди. Зуҳра қабиласи ҳам абдуманофликларга шерик ҳисобланарди.
Бошқа томонларни ҳам иккиуч қабила бирлашиб қурадиган бўлди. Меъмор Баком тош ташиб
келтиришни буюрди. Эркаклар тош, хотинлар оҳак таший бошладилар.
Елкасида тош ташиётган эркаклар, тош қийиб юбормасин, дея белларига боғлаган
пешбандларини каватқават қилиб елкаларига, тошнинг остига қўйиб ишлар эдилар. Абул Қосим
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳам амакилари билан биргаликда тош таширди. Амакиси Аббос яра
бўлаёзган елкаларига бир оз енгиллик бериш учун пешбандини ечди, бошқалар каби тахлаб
елкасига ташлади.
— Ё Амин, сен ҳам мендақа қилиб ол, қийналмайсан — деди.
Бу таклиф бир томондан яхши эди. Одамнинг елкаси анча роҳатланарди. Аммо, иккинчи
томондан, бундай қилинса, хунук вазият юзага келарди.
— Қани, қани, ё Амин, қара мен ҳам шундай қилиб олдим... Тағин, ўзинг биласан.
+
+ 106
Елкангни эҳтиёт қил деяпманда.
Йўлдан оздирувчи бундай даъватларга қарши туролмай, Амин ҳам пешбандини ечиб,
елкасига қўйди. Аммо шу пайт либоси тушиб кетди. Либосини ердан кўтардию, бу ишни зинҳор
қилмасликка ўзига сўз берди. Шу воқеадан кейин то умрининг охиригача ҳеч ким уни ярим
яланғоч ҳолда кўрмади. Тошлар келтирилиб, иншоот қурила бошланди. Меъмор тошларни
усталик билан қалаб, бинони тиклар, халқ ғайрат-шижоат билан унга ёрдамлашар эди. Деворлар
кўтарилди. Бир одамнинг кўксигача етадиган баландликка етди. Энди Ҳажарул асвадни ўз
ўрнига қўйиш керак эди. Аммо бу ишни ким қилади; ким бу шарафга муносиб ҳали номаълум
эди.
Бу муаммо бирдан ҳамжиҳатлик муҳитини ўзгартириб юборди. Каъбани қуриш ишида
иштирок этаётганлар орасида юзага келган дўстона ва биродарлик муҳити совуқлашиб, ҳамма
обрў талашиб, аслзодалик даъвоига берилди. Ҳар бир қабила ўзини бу шарафга муносиб деб
ҳисоблар, иккинчи ёки учинчи даражага тушиб қолишни сира истамас эди.
Қурилиш тўхтаб, жанжал бошланди. Қабилалар орасидаги мунозара кечгача чўзилиб
кетди. Ҳамма ўзиникини маъқуллар, ҳеч ким бошқанинг гаиини эшитишни хоҳламас эди.
Натижада Бани Абдуъдор жанжални баттар авжига чиқарди. Ҳамманинг кўзи олдида қон
тўла бош чаноғини ўртага қўйиб, ичига қўлларини ботириб, қасам ичдилар. Бани Одийй ҳам
қасамга қўшилди. Бу қасамнинг маъноси сўнгги томчи қонимиз қолгунча шу йўлда курашамиз,
демак эди.
Бошқа қабилалар ҳам шундай фикрда эдилар. Улар ҳам то ўлмагунларича Ҳажарул
асвадни ўрнига қўйиш даъвоидан воз кечмасликка азму қарор қилган эдилар.
Қиличлар қинларидан бир марта суғурилса, қайтиб жойларига кириши осон бўлмасди.
Балки йилларча давом этадиган қон даъволарининг эшиги бир оздан сўнг очилиши ҳамда
Каъбанинг ёнида тўкилган қонларнинг ҳисобкитоби авлодданавлодга суриб кетиши ҳеч гап
бўлмай қолган эди.
Аслида, Макка ва унинг ёнтевараги Ҳарам водийи ҳисобланарди, яъни, жанжалсурон,
уруш қилинмайдиган муборак бир замин эди. Бу заминда ҳар кимнинг жони ва моли хавфдан
холи эди. Аммо Ҳажарул асвадни ўз ўрнига ким қўяди, деган муаммо уларнинг кўзинигина
эмас, қалбини ҳам кўр қилиб қўйди, Ҳарам водийида, ҳатто муқаддас даргоҳ бўлмиш Каъбанинг
ёнида, Каъбанинг қурилишида эканликларини унутдилар.
Тортишувнинг бешинчи куни, қўллар қиличларга узатилган қалтис бир вазиятда у
ердагиларнинг энг улуғ ёшлиси Абу Умаййа Муғийра ибн Абдуллоҳ ўртага отилди:
— Тўхтанг, тўхтанг, эй инсонлар! — деб бақирди у.
— Гапир, нимани истайсан, эй қария.
— Уруш, жанжалтўполон билан иш битмайди. Бундан ташқари, сизлар бу муқаддас
Байтнинг хизматчиларисиз. Уруш қилсангизлар, бу муборак даргоҳга нисбатан хурматсизлик
қилган бўласизлар. Ҳолбуки, бу жанжал нимадан келиб чиқди? Унга бўлган чексиз ҳурмат
эхтиромингиздан! Шундай эмасми?
— У ҳолда нима қилиш кераклигини айт бизга.
— Масаланинг ечимини бир ҳакамнинг ихтиёрига қолдиринглар. Муаммони у хал этсин.
— Кимнн ҳакам қиламиз, кимга топширамиз бу ишни? Абу Умаййа сўзлари таъсир
қилганидан хурсанд бўлиб кетди. «Бани Шайба» дарвозасини кўрсатди.
— Шу дарвозадан биринчи бўлиб кирган кишини ўзимизга хакам қиламиз.
Бу таклиф ҳаммага маъқул бўлди. Кимнинг келишини ҳеч ким билмас, шунинг учун бу
тадбир адолатсиз ҳисобланмас эди.
— Маъқул таклиф.
— Ҳа, жуда маъқул. Бу дарвозадан илк бор кирган киши хакам бўлади. Ҳамма«Бани
Шайба» дарвозасига тикилди.
+
+ 107
* * *
Абул Қосим Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Каъба қурилиши учун ҳамма қатори тош ташиган,
аммо жанжал бошлангач, кетиб қолган эди. Бемаъни, тутуриқсиз мунозараларга тоқати йўқ эди
унинг.
Орадан бир неча кун ўтгандан кейин вазият ўзгарганўзгармаганини билиш учун яна Каъба
томонга йўл олди.
Каъбанинг атрофини ўраб турган ва Масжиди Ҳарам деб аталувчи кенг даргоҳнинг бир
неча дарвозаси бор эди. Уларнинг энг олдингиси бўлмиш«Бани Шайба»дан ичкарига кирди.
Кираркирмас:
— Ал-Амин... Ал-Амин... Мана, Амин келди...
— Амин келди, унинг ҳакамлигига розимиз... — каби овозлар эшитилди. Юзларда
табассум пайдо бўлган, кескин вазият бирданига юмшаган эди.
— Нима гап? Мендан нима истайсизлар?
— Орамизда ҳакам бўласан...
Масалани тушунтирдилар. Қандай йўл билан уни ҳакам қилганликларини изоҳладилар.
Охирида яна Абу Умаййа сўз олди:
— Сенинг инсофинг, адолатингга ишонамиз, эй Абу Қосим. Орамизда ҳакамлик қилиб,
тўғри ҳукм чиқар —деди. Буюк Амин атрофидагиларга:
— Менга бир кўйлак келтиринг — деди.
Олиб келдилар. Муҳаммад уни ерга тўшади. Ҳажарул асвадни(Қора тошни) унинг устига
қўйди.
1
— Ҳар бир қабиладан бир киши мана шу кўйлакнинг бир учидан тутсин — деди. Енгил
нафас олдилар. Кўзларда мамнуният ҳисси балқиди. Утба ибн Робиъа, Абу Замъа ибн Асвад,
Абу Ҳузайфа ибн Муғийра, Кайс ибн Одийй каби кишилар кўйлакнинг тўрт учидан тутдилар.
Баробар кўтардилар. Муқаддас тош ўрнатилиши лозим бўлган жойгача келтириб, тепага
кўтардилар. Шу онда Ал-Амин бу муборак тошни қучоғига олиб, жойига ўрнатиб қўйди. Бутун
келишмовчиликлар бир зумда битди, бемаъни урушнинг олди олинди, ҳамма бу адолатли
ҳукмдан рози бўлди.
— Худо ҳаққи, ал-Амин адолатли, оқилона ҳукм чиқарди — дедилар.
Каъба олдингисидан икки баравар юксак қилиб қайта қурилди. Эшиги бир одам бўйидан
сал баландроқ бўлди. Ашёлар етарли бўлмагани боис Каъбанинг бир оз жойи очиқ қолдирилди.
Бу ер«ҳотийм» деб аталарди.
* * *
Кейинги йили ҳам қурғоқчилик бошланди. Бу дегани, маккаликлар учун янги, яна бир
оғир, азобуқубатли мавсум келди демак эди. Қурғоқчилик азоби бошқа акаукалардан ҳам
кўпроқ Абу Толибни оғир аҳволга солиб қўйди.
Бир куни Ал-Амин амакиси Аббосга рўбарў бўлди.
— Марҳамат қил, ё Амин...
— Биласизки, амаким Абу Толибнинг аҳволи яхши эмас. Фарзандлари кўп. Унинг
биттадан боласини паноҳимизга олиб, ёрдам берсак қандай бўларкин? Аббос бу таклифга рози
бўлди. Абу Толибнинг уйига бордилар. Мақсадларини билдирдилар. У хурсанд бўлди.
— Толиб билан Оқилни ўзимга қолдиринг, бошқаларидан истаганингизни олинг — деди.
Аббое Жаъфарни, Ал-Амин эса, Алини ўз қарамоқларига олдилар. Шу йўсинда Абу Толибнинг
кенжа ўғли Али болалик чоғидан эътиборан инсониятнинг фазилатхонасидан паноҳ топган,
сабоқларини шу ердан ола бошлаган эди.
1
Бу ерда«кўйлак» пешбанд, қийик маъносида.
+
+ 108
ЯНА САЛМОН
Салмон Мосулга борди. Роҳиб тавсия этган одамни топди. У таъриф этилганидек, самимий
инсон экан. Кейин у ҳам ўлгач, унинг тавсиясига кўра, Нусайбинга кетди. Нусайбиндаги
роҳибнинг қазоси яқинлашгач, у Салмонни Онадўлининг Аммурия шаҳрида(ҳозирги
Амирдоғда) яшовчи бир танишининг ҳузурига жўнатди.
Шу тариқа, бир неча марта бошпанасини ўзгартирган Салмон уларни ҳам топди. Бир
ривоятда нақл қилинишича, Анқаранинг бир калисосида(ушбу калисо Ҳожибайрам жомеъ
масжиди ёнида ҳали ҳам мавжуд) бошқа бир руҳонийнинг хизматида ўн йил қолиб кетди.
Сўнгги марта Аммурияда хизматини қилган устозини жуда яхши кўриб қолган, унга ихлоси
баланд эди. У ҳам бошқа дин арбоблари сингари ўз маслагига содиқ, ҳақдан бошқа сўзни
сўзламас эди. Салмон унинг паноҳида диний вазифаларини бажарар экан, озроқ маблағ ҳам
орттирди, қўйэчки, сигир сотиб олиб, бокди. Бироқ муқаррар ажал бу руҳонийнинг ҳам
эшигини қоқиб келди. Салмон энди нима қилиши кераклиги, кимнинг ҳузурига бош уриб
боришни ундан ҳам сўради. Руҳоний оҳиста гап бошлади:
— Эй Салмон, замон жуда ўзгариб кетди. Яхши одам ларнинг кўпи ўлиб кетди. Энди шу
бепоён дунёда сени омонатга ташлаб кетишга арзийдиган одам ҳам қолмади. Бу сўзлар
Салмоннинг кўнглини чўктирди. Кўзларида ёш қалкди. Бироқ руҳоний ҳали гапини тугатмаган
эди. Овози хириллар, гапириши ҳам тобора қийинлашиб борар эди. Бир оз тин олгач:
— Лекин, эй Салмон, Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари келадиган кунлар жуда ҳам қинлашиб
қолди... Исми АҳмадМуҳаммаддир... Бу Пайғамбар Тихома тарафлардан, Ҳарам халқининг
орасидан чиқади... Илк қийинчиликларга учраганида хурмозор бир шахарга, менингча, Ясрибга
кўчади... Бу Пайғамбар садақа олмайди... Ҳадя
ни қабул қилади... Орқасида, икки курак суягининг ўртасида пайғамбарлик муҳри, белгиси
бўлиши керак...
Руҳоний яна жим бўлиб қолди. Оғироғир нафас ола бошлади. Пешонасида тер томчилари
ҳосил бўлди. Салмон пирининг манглайидаги терларини артди, оғзига бир неча томчи сув
томизди.
— Энди бу Пайғамбарга етишишга умидим қолмади. Агар сен уни топа олсанг, дарҳол
унга иймон келтир. Унинг фикрини тасдиқла. Унинг йўлига кир. Буюрган ҳамма ишларини
қабул қил ва астойдил бажар. Салмон бу сўзларни зўр диққат билан тинглади, худди хазина
топиб олган кишидек суюниб кетди. Шундан кейин, бу Пайғамбарнинг амру фармонларига қай
даражада қулоқ тутиши кераклигини билиб олиш учун сўради:
— У Пайғамбар динимизни тарк этишни буюрса ҳам, бажаришим керакми?
— Ҳа, ҳеч иккиланма. Чунки унинг ҳар бир гапи айни ҳақиқатдир. Оллоҳнинг розилиги
унинг амрини бажариш билан баробардир. Буюк Оллоҳ жўнатган ҳар бир пайғамбаридан
Муҳаммаднинг замонигача яшаган такдирда унга иймон келтириш ва унга ёрдамчи бўлишлари
тўғрисида ваъда олган, ҳамма пайғамбарлар ҳам умматига энг сўнгги пайғамбар бўлган
АҳмадМуҳаммадни васият қилган, унинг атрофида, унинг уммати ўлароқ тўпланишни буюрган.
Бу суҳбатдан кейин кўп ўтмай руҳоний вафот этди.
Салмон Аммурияда яна бир муддат қолди. Бир куни савдосотиқ ишлари билан Онадўлга
келган ва энди ўз юртларига қайтаётган Қалб қабиласининг карвони ҳақида эшитди. Салмон
борбудини йиғиштириб уларга бериш эвазига ўзини Ҳарам водийига олиб боришларини сўради.
Сигирларию эчкиларини уларга берди. Шу тариқа йўлга чиқилди. Бироқ Водиул Қуро деган
жойга етганларида қалбликлар сўзларидан қайтдилар ва уни қул қилиб бир яҳудийга сотиб
юбордилар.
Салмон атрофида хурмо дарахтларини кўриб, руҳоний таърифлаган жой аслида шу ер
бўлса керак, деб ўйлади. Аммо ундай эмас экан. Кейинроқ Қурайза қабиласига мансуб
+
+ 109
хўжайинининг амакиваччаси бўлмиш бошқа бир яҳудий уни сотиб олди ва биргаликда Ясрибга
жўнадилар. Салмон қул бўлиш эвазига бўлса ҳам, борган ери таърифланган жойга уйғун
эканлигини кўриб, ғоят қувонди. Буюрилган ишларни бажонидил бажариб, руҳоний келишидан
хабар берган Буюк Пайғамбарни кута бошлади.
ЯҲУДИЙ ОЛИМЛАРИ
Шом томонларда Ҳазрати Мусонинг динини қабул қилган, илм ва ибодат билан баравар
шуғулланадиган билимдон яҳудий бор эди. У кичик ёшидан бошлаб тоатибодатга берилган,
замонасининг етук олимларидан сабоқ олган, бундан ташқари, мустақил равишда билимини
оширишдан эринмайдиган инсон эди.
Бир куни қўниқўшнилари ва дўсту биродарлари унинг сафарга ҳозирлик кўраётганига
шоҳид бўлдилар.
— Қаерга, эй Ҳаййибон, йўл бўлсин? — дедилар.
— Кўчиб кетаётирман. Ҳижоз томонларга бориб яшамоқчиман.
— Нега энди дабдурустдан, эй Ҳаййибон? Нега бизни ташлаб кетасан. Бу ерда биздан
ёмонлик кўрдингми?
Йўқ, асло. Ҳеч кимдан ёмонлик кўрмадим. Аммо кўнглим ўша томонларга чорламоқда.
— Нима қиласан у томонларда? Ўзинг савдогар бўлмасанг...
— Гапларингиз тўғри, савдогар эмаслигим аниқ. Аммо Оллоҳ ризқимизни берар деган
умидда кетаётирман. Ҳаййибон шундай деб улар билан хайрлашди. Эрталаб тонг саҳарда бир
оиладан иборат кичик карвон йўлга чиқди. Йўловчилар илгарилаган сари, қадамбақадам иқлим
ўзгарар, ямяшил Шомнинг ўрнига ондасонда хурмозорлар учрайдиган воҳалар кела бошлади.
Бир неча кунлик йўлдан сўнг хурмозорлар ҳам кўринмай қолди. Шомнинг латиф иқлимига
мослашган оила кутилганидан ҳам узоққа чўзилиб кетган йўллардан, баъзан келажакка умид
билан қараб, баъзан тушкунликка тушиб илгарилаб борарди. Ҳаййибон гоҳо бир уфкдан
иккинчи уфққа қадар чўзилган қумсаҳроларни, гоҳо қуёш қиздирганда ялтялт қилган, денгиздан
фарқи йўқ саробни томоша этаэта, қора терларга ботабота, тили танглайига ёпишаёпиша
олдинга силжирди. Бир томчи сувга ташна қолган пайтлар ҳам бўлди...
Ҳайбарда танишган яҳудийлар уни қучоқ очиб кутиб олдилар. Илми билан амали бир
бундай покдомон дин арбобига муносиб ҳурматда бўлишларини изҳор этиб, шу ерда қолишини
сўрадилар.
Аммо Ҳаййибон меҳмондорчилик муддатини чўзиб юборишни истамади.
— Ниятинг қаер, эй Ҳаййибон?
— Ясрибгача бормоқчиман.
— Бу ер Ясрибдан кўра хушманзара, хушҳаво, тупроғи унумдор.
— Шундай бўлса ҳам, ниятимиз қатъий, кетмасак бўлмайди.
Бир оздан сўнг карвон яна йўлга тушди.
Бани Қурайза яҳудийлари бир куни маҳаллаларида Ҳаййибон исмли бир олимни меҳмон
қилдилар. Шомдан келаётгани, Ясрибда макон тутмоқчи эканлигини гапир
ди у.
— Мана, Ясриб, қўл узатсанг етадиган масофада. Чиндан ҳам Ясрибга жуда яқин қолган
эди. Уларнинг орасида қолиш таклифига рози бўлди. Кўпдан бери истаган жойига келган эди.
Лекин бу ерда нима қилади? Илмини ошириш учун келмаган, ахир. Чунки бу срда Шомдагидан
зўрроқ олимлар йўқ эди. Бу ерда мулки ҳам йўқ эди. Савдогар эмас эди. Илми ва ахлоқини
кўрган яҳудийлар унга ер, боғ ҳам ажратиб, экин экиб, рўзғор тебратишга имконият яратдилар.
Ҳаййибон тинмай ўқиб, ибодат қилиб, ибратли ҳаёт кечира бошлади.
Қурғоқчилик мавсуми келганда яҳудийлар унинг хузурига тўпландилар, ёмғир дуосига
+
+ 110
чиқишини сўрадилар
— Йўк, бу ишни қилолмайман. Аввал муҳтожларга садақа беришингиз керак.
— Қанчадан берамиз?
— Бир микдор хурмо ёки икки микдор арпа.
У истаган миқдорда муҳтожларга садака тарқатилди. Шундан кейин улар билан
биргаликда ёмғир дуосига чикди, ялинибёлворди. Жаноби Ҳақ ёмғир юборди.
Яна бир неча бор ёмғир дуосига чиқилди. Ҳар сафар халқ севинч билан қайтди. Бир куни
Ҳаййибон касал бўлиб қолди. Анча қариган, вужуди ҳам ҳолдан тойган эди. Уни зиёрат
қилишга келдилар. Саломатлик тиладилар. Бироқ Ҳаййибон вақтсоати яқинлашганини сезди.
Бир куни ўзини бир оз дуруст ҳис этгач, курайзаликларга хабар берди.
— Эй яҳудий миллати, мен Шомдек тўкинсочий ва барака ошибтошиб ётган заминни тарк
этиб, сизларвинг бу қурғоқчил ерларингизга нима учун келганимни биласизларми? — деди.
Билмаймиз. Албатта, сенинг бундан кўзлаган алоҳида мақсадинг бўлиши керак.
— Бу ерга яқин орада юборилажак Пайғамбарни кутиш учун келган эдим. Зеро, Ясриб
унинг ҳижрат қилиб жойлашадиган ватанидир. Бу пайтгача унга пайғамбарлик вазифаси
берилар, мен ҳам унинг динига кириб саодат топарман, деб умид этдим. Бироқ умрим поёнига
етганини сезиб турибман. Унга етишиш менга насиб бўлмас экан. Шуни яхши билиб қўйингки,
унинг пайғамбарлик вазифасини олишига жуда ҳам оз вақт қолди, шарпаси бошингиз устида
турибди, десам сира янглишмайман. Унга ишониб, динини қабул этишда бошқалар сизлардан
ўтиб кетмасин. Чунки у зиммасига ўзига бўйсунмаганларга қарши қилич ишлатиш ва
болаларини асир қилиш вазифасини ҳам олади. Зинҳор сизларни унинг динига киришдан ҳеч
ким тўсмасин...
Ҳаййибон шу гапларни айтиб, жим бўлиб қолди ва бир неча кундан сўнг ҳаётдан кўз
юмди. Қурайза қабристонига дафн этилди. Ҳаййибоннинг бу сўзлари нечоғли самимий эди?
Жўнатиладиган сўнгги пайғамбарнинг даъват кунларигача яшаса, чиндан ҳам иймон келтириб,
мусулмон бўлармиди? Илоҳий ирода уни қандай кутиб олади? Эртага— ҳисобкитоб куни унга
қай тарзда муомала қилинади?
Биз бу саволларнинг жавобини билмаймиз. Аммо унинг бу йўлда ватанни тарк этгани, шу
йўлда турли машаққатларга дуч келгани ва мақсадини амалга ошириш учун узоқ сафарга
чиққанини биламиз. Бироқ у юрагидаги армон билан ўлиб кетди...
* * *
Ясрибнинг бутга сиғинадиганлар маҳалласи...
Салама ибн Салом исмли, гапга тушунадиган ва бошқаларга тушунтира оладиган ёшдаги
бир бола... Уйларинииг ёнидаги бир тошда ўтирар ва оломонга қарата ҳаяжонли нутқ сўзлаётган
яҳудий қўшнисини зўр мароқ билан тинглар эди.
У яҳудий тўпланган одамларга қиёмат куни келиши, бутун жонзотларнинг қирилиб
кетиши, кейин қайта тирилтирилиши, яхшиёмон амалларнинг ўртага кўйилиб, ҳисобкитоб
қилиниши, инсонларнинг бу ҳисобкитобдан сўнг жаннатга ёки жаҳаннамга кириши ҳақида гап
уқтирар эди.
Унинг сўзларини тинглаётганларнинг ҳаммаси мушриклар эди. На охиратни, на қайта
тирилишу на ҳисобкитоб ва на мезонни билардилар.
— Менга қара, эй роҳиб, сен бу гапларингга чиндан ҳам ишонасанми? Сенинг
айтаётганларинг муқаррар равишда содир бўладими?
— Албатта.
— Яъни, ичида жаннат ва жаҳаннам мавжуд бўлган бир оламда инсонлар қайта
тирилтирилнб, ҳисобкитоб қилинади, шундайми?
— Ҳа. Нимани ўртага қўйиб қасам ич, десангиз, ҳаммасига тайёрман.
Сўнгра атрофида йиғилганларга бирмабир караб чиқди.
+
+ 111
— Истардимки, уйимда тандирга олов ёқиб мени ёндирсангиз, зора, мен шу оловда ёниб
кул бўлсаму, эртанги кун у дунёда дўзах азобидан қутулсам. Тингловчилардан бири гапга
аралашди.
— Жабр сенга қўшни, ўз жонингга жабр қиластирсан. Бу гапларингни тасдиқлайдиган
далилинг борми? Яҳудий кўзларини Макка томонга қаратди. Уфқларга термулди, сўнгра
қўллари билан ишора қилиб, шундай деди:
— Менинг сўзларимни тасдиқлайдиган инсон мана шу томонлардан яқинда вазифасига
чақириладиган бир пайғамбардир. Яхши. Хўш, биз уни қачон кўрамиз? Яҳудий6у дафъа
эшикнинг олдида ўтирган Салама ибн Салмонни кўрсатди:
— Мана шу бола балоғатга етса, кўради.
Бу сўзлар Саламанинг онгига мухрланиб, узоқ йиллардан кейин ҳам унутилмайдиган бир
хотира бўлиб қолди.
* * *
Бир куни Ясрибнинг ерли аҳолиси бўлмиш мушриклар билан яҳудийлар орасида кичик
бир келишмовчилик чикди. Мушриклар кўн эди. Аслида қўрқоқ бир миллат бўлган
яҳудийларнинг кўпдан бери попугини пасайтириб қўйишган, улар ломмим демайдиган бўлиб
қолган эдилар. Қачонки, бир жанжал чиқса, Ҳазраж ва Авс қабиласи яҳудийлардан устун келар,
яҳудийлар эса, мағлубият Ал-Амини тортар эдилар.
— Бир куни сизларни адабингизни берамиз, эй Ясриб халқи — дейишарди яҳудийлар.
— Бугун адабимизни беришга ким халақит беряпти?
— Бугун сизларнинг қўлингиз баландлигини инкор этолмаймиз.
— Ҳар доим шундай бўлади! Билиб қўйинглар!
— Мана, кўрарсизлар, бир кун келиб бизнинг кунимиз ҳам туғиб қолар.
— Тушларингизни сувга айтинглар. Ясриб доимо яҳудийларни чиғириқдан ўтказадиган
бир тегирмон бўлиб қолаверади. Бир куни келиб, гўрингизни қазийдиган битта яҳудий ҳам
қолмайди.
— Униси ҳали номаълум. Биз кутаётган Пайғамбар келсин, ўшанда ким ғолибу ким мағлуб
бўлиши аён бўлади. Кўрасизлар ҳали, сизлар билан бошқача ҳисоблашамиз, Од ва Ирам
қавмлари каби йўқ бўлиб кетасизлар!..
Яҳудийларнинг нимага шамаъ қилаётганини тушуниб етмаган мушриклар қўпол
муомалага ўтақолдилар:
— Қани, дафъ бўлинглар бу ердан, лаънати яҳудийлар!
ҲАҚ ДИН ЙЎЛИДА
Ханифлар
Маккада байрам. Маккаликларнинг деярли ҳаммаси шаҳар кўчаларига чиққан. Улар бир
бутнинг атрофига тўпланганлар. Қурбонликлар сўйилиб, бутга бахшида этилаётир. Қилинган
қурбонликлардан бутлар нимани тушунганликлари ҳеч кимни қизиқтирмайди.
Шу байрам куни бу одамларга қўшилмай, уларнинг кулгили хаттиҳаракатларини бир
чеккада кузатиб турган тўрт киши ҳам бор эди. Улар жуда ғамгин эдилар.
— Қавмимиз тутган йўл ҳеч ҳам тўғри эмасда...
Ҳақиқий дин бу дин эмаслигига қасам ичишим мумкин.
— Гапинг тўғри, эй Варақа. Мен ҳам сенинг фикрингга қўшиламан. Мана, масалан,
қошида қурбонлик сўйилаётган бу бут, менингча, бошқа тошлардан сира фарқ қилмайди. Ҳеч
кимга фойдаси ҳам йўқ, зарари ҳам.
Бу сўзларни сўзлаган Зайд ибн Амр эди. У яна биродарларига қараб:
— Мен қатъий қарор қилдим: дарҳол йўлга тушаманда, ҳақиқий динни излайман.
+
+ 112
Менингча, ҳақ дин пайғамбар Иброҳимнинг динидир — деди.
— Ҳа, албатта, Иброҳимнинг динидан бошқа ҳақ диннинг йўқлигига аминман.
Суҳбат шу тарзда давом этди. Қисқа вақт ичида йўлга тушишга аҳдлашиб, тарқалдилар.
Булар— Варақа ибн Навфал, Зайд бин Амр, Усмон ибн Ҳувайрис, Абдуллоҳ ибн Жаҳш эди.
Аммо бу йиғилиш ва суҳбат Фил ҳодисасига нисбатан қайси йили бўлгани номаълум.
* * *
Варақа ибн Навфал Шом томонларга кетди. Учрашган дин арбобларининг таъсирида
христианликка кирди. Ўқиш, ёзишни ўрганди. Христиан динига оид китобларни ўқиди.
Иброний, яъни, қадимги яҳудий тилини ўрганиб, Тавротни ҳам мутолаа қилди.
Маккага қайтганда яҳудийликни ҳам, христианликни ҳам чуқур ўрганиб олим бўлган, ҳатто
Тавротдан, Инжилдан баъзи нарсаларни ёдлаб олган эди. Баъзан яҳудий тилида ўқиган диний
китобларининг мазмунини араб тилида сўзлаб берарди. Аммо на бировни христианлик динига
чорларди, на Макка аҳлидан бирор киши унинг олдига келиб: «Эй Варақа, пайғамбар Исо
алайҳиссаломнинг динини менга ҳам ўргат, мен унинг динига киришни истайман» дер эди. У
ўз ҳолича, тўғри эканлигига ишонган христианлик динига содиқ бўлиб қолаверди. Биров келиб:
«Сенинг бутларимизга ибодат қилганингни кўрмай қолдик. Энди орамизга қўшилмасанг,
бўлмайди» демади ҳам. Вақт ўтиб Варақанинг кўзлари хиралашди. Яхши кўрмайдиган бўлиб
қолди. Лекин ўқиган китобларида ёзилган маълумотлар ёдида эди. Чунончи, Таврот ва Инжилда
ўқиганида бир неча оятнинг энди келадиган Пайғамбар ҳақидаги хушхабари унинг зеҳнига
ўрнашиб қолган, бу сўнгги Пайғамбарни интизорлик билан кутар эди. У зот шу Макка
шаҳридан чиқади деб ишончи комил эди. Орасира маккалик танишларига чуқур разм солар,
«Ажабо, булардан қайси бири пайғамбар бўлиши мумкин, саодат тожи улардан қайси бирининг
бошига кийгизилар экана?!» деб ўйлаб қоларди. Кимга пайғамбарлик унвонини муносиб
кўришини, албатта, Оллоҳ ўзи яхшироқ билади.
— Нима бўларди, эй Раббим, мени ўша Пайғамбарга етиштирсанг...
Сўнгги пайтларда Варақа шу дуони пичирлаб айтиб юрадиган бўлиб қолди.
* * *
Усмон ибн Ҳувайрис Шомга борди, ўша ерда муқим ўрнашди. У ҳам христианликни қабул
қилди. Бундан ташқари, Шом ҳокимига маккаликлар устидан арз этиб, агар уларнинг устига
мунтазам бир қўшин билан юриш уюштирилса, у ерларни осонгина фатҳ қилиш мумкинлигига
ишонтирди.
Ҳоким ўзининг қўли остида хизматда бўлган иккинчи даражали бошқа бир ҳокимга мактуб
ёзиб, Усмон ибн Ҳувайрисдан бериб юборди. Мактубда қўшин билан Макка устига юрин1
қилиш ва у ерларни ишғол этиш буюрилган эди.
Ҳоким ибн Жафна бу фармонни бажариш учун тайёргарлик кўра бошлади. Шу пайтда
унинг мақсадидан воқиф бўлган дарвешлар гуруҳи Ибн Жафнани зиёрат қилиш учун изн
сўрадилар. Ибн Жафна ҳузурига ташриф буюрган таркидунёчилардан сўради:
— Хўш, хизмат?
— Эй малик, Ҳарам халқи устига қўшин билан юриш қилиш ниятингни эшитдик, шу
тўғрими?
— Ҳа, тўғри. Менга буюрилган фармон шу.
— Эй малик, бизлар сени яхши кўрамиз. У ерларни босиб олсанг, бундан бизга ҳеч қандай
зиёнзаҳмат етмайди. Аммо у ерда«Каъба» деб аталувчи, пайғамбар Иброхим замонидан қолган
бир Байт борки, Оллоҳ ҳеч кимсанинг бу Байтга қўл кўтаришига, унга ҳужум қилишига рози
бўлмайди. Чунончи, бундан бир неча йил олдин Яман томонлардан келган катта қўшин Маккага
етай деб турганда, Оллоҳнинг қарғишига учраб, маҳв
бўлиб кетди. Бу айни ҳақиқатдир. Зинҳор бундай ишга бел боғламагин — дедилар.
+
+ 113
Шундан кейин Фил ҳодисасини тафсилотлари билан сўзлаб бердилар.
— Буларни фақат ва фақат яхшилик тилаб гапириб бердик, эй малик. Бошингга бир кулфат
тушса, биз учун бениҳоя қайғули бўлади— дедилар.
Ибн Жафна уларни кузатгач, кичкина бир текширув ўтказиб, Абраҳа лашкарининг
фожиавий ҳалокати ҳақида аниқ маълумот олди. Дарҳол тайёргарликни тўхтатди. Усмон ибн
Ҳувайрисни ҳузурига чақиртирди. Ҳарам ҳудудини фатҳ этишга бундай имконият яратиб
бергани учун ташаккур билдирди. Бу ҳали хамир учидан патир, дея бир неча кўйлак ҳадя этиб,
эгнига кийдирди. Усмон янги либос кийгани учун кечқурун танасининг қаттиқ қичишаётганини
сезди. Қашинган эди, яралар пайдо бўлди. Узини тобора ёмон ҳис қила бошлади. Шундан кейин
бирданига:
— Ё, алҳазар... — деб юборди.
Аммо вақт ўтган эди. Кўйлагига заҳар суртилганига ҳеч шубҳаси қолмади. Дарҳол ечди.
Бироқ энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмасди. Секинаста ўлими яқинлашаверди.
Бир неча соатдан сўнг ибн Жафнанинг ҳузурига кирганлар унга Усмон ибн Ҳувайриснинг
типирчилабтипирчилаб, жон берганини билдирдилар.
— Бизга қазиган чоҳга ўзи йиқилди — деди ҳоким.
* * *
Абдуллоҳ ибн Жаҳш турли жойларга борди, кўп одамлар билан мулоқотда бўлди. Ниҳоят,
у ҳам христианликка кирди. Бу дин унинг қалбига ҳузур ва осойишталик бағишлади. Абдуллоҳ
қидирган нарсасини топганига ишончи комил эди. Яна Маккага қайтди ва у ерда тинч ҳаёт
кечира бошлади.
* * *
Зайд ўртоқлари билан хайрлашиб, уйига келгач, мақсадини аввал хотини Сафийяга
билдирди. Ҳадромийнинг қизи Сафийя бундан сира хурсанд бўлмади. Эрини жуда яхши
кўрарди. Яхши хулқли, покиза ва суюкли инсон эди. Келишган, басавлат бир киши эди. Узоқ
вақт ундан айрилишини ҳеч ҳам хоҳламади.
— Кетма, Зайд, шу ерда ёнимда қол, сенсиз туролмайман — деди.
Аммо Зайднинг аҳди қатъий эди. Бу шунчаки айтилган гап эмас, кўнглининг тубтубигача
сингиб кетган дунёқараш эди. Эрхотин ҳеч келиша олмадилар. Зайд кетиш фикридан бир
дақиқага бўлсада, қайтмади. Сафийя кеткизмайман, деб ўжарлик қилиб туриб олди. Зайд
Сафийя кўрсатган ҳамма важларни сабртоқат билан тинглади, уни кўндиришга уринди, кейин:
— Аммо мен, албатта, ҳақ динни топишим керак. Бу йўлда ҳар кандай оғирчиликка,
йўкотишларга ҳам тайёрман — деди.
— Хўп, биз сенсиз нима қиламиз? Зайд ўғлига ишора қилди:
— Мана, Саид. Боламни бағрингга босиб, ўзингни овутарсан.
Келажакда лсаннат хушхабарини ҳаётлик чоғидаёқ оладиган бу кичкина бола«Ашарайи
мубашшара»дан(иайғамбаримиз жаннати бўлганликларидан хушхабар берган ўн кишидан)
бири бўлган Саид ибн Зайд ҳазратлари эди.
Бироқ бу баҳона Сафийяни ишонтиролмади.
— Айтишга осон. Лекин аёл учун эрининг ўрни бошқа, ўғилнинг ўрни бошқа.
Баҳстортишувлар шу тарзда чўзилиб кетди, Зайд хотинини ҳеч кўндиролмади. Охири, у рози
бўлмаса ҳам, йўлга чиқишга қарор берди. Сафийя ҳам, ўз навбатида, уни қандай қилиб бўлсада,
олиб қолишга қатъий киришди. Нихоят, ахволни Зайднинг амакиси Хаттобга гапириб берди.
Хаттоб Зайдга панднасиҳат қилди, дўқ урди. Ҳақ дин ҳақидаги хомхаёлни миянгдан чиқариб
ташла, деб қаттиқ огоҳлантирди. Хаттоб Зайднинг хам амакиси, ҳам акаси эди. Зайднинг бобоси
Нуфайл ўлганида, орқасидан икки ўғил ва хотини қолган эди. Бири олдинги хотинининг ўғли
Амр, иккинчиси энди бева қолган хотинидан туғилган Хаттоб. Нуфайлнинг таъзияси куни
ғалати ҳодиса рўй берди. Азага келган хотинлар дод солиб йиғлар эдилар. Араб одатларига
+
+ 114
кўра, яхши хислатлари таъриф этилган марсиялар ўқиларди. Шу пайт Нуфайлнинг ўғли пусиб
бориб, бир хоиага кирди. Чапга, ўнгга аланглади. Ҳеч кимнинг у билан иши йўқлигидан
фойдаланиб, бир зумда қўйнидан чиқарган рўмолни ўгай онасининг бошига ёпди.
Аёл бир сапчиб тушди. Бироқ энди бўлар иш бўлган, рўмол бошига ёпилган эди. Бундан
буён Амр ўгай онасининг якка хўжайини бўлиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Истаса унга ўзи
уйланади, истаса, бошқа бировга сотиб юборади. Чиркин, аммо кенг тарқалган одат эди бу. Эри
ўлган хотин марҳумнинг жанозаси ўқилаётганида аза тутсинми ёки эрининг яқин
қариндошларидан бири тўсатдан бошига ёиадиган рўмолдан сақланиш йўллари ҳақида бош
қотирсинми? Бошига оғир кулфат тушган аёл ё бутун дардини унутиб, фақат шу ҳақдагина
ўйлаши ва овланишдан қутулиши, ё бошига тушадиган ишга рози бўлиши, икки йўлдан бирини
танлаши керак эди. Учинчи йўл йўқ эди.
Мархум уйдан олиб чиқиб кетилгач, ов муддати тугарди. Амр угай онасининг бошига
рўмол ёпиш орқали эгалик ҳуқуқини қўлга киритгач, уни бировларнинг ихтиёрига топншриб
қўйиш ниятида эмаслигини очиқойдин билдирган эди. Ўзига маъқул бўлган пайтда унга
уйланди. Бу никоҳдан Зайд исмли бир ўғил дунёга келди.
Зайд улғайгач, қавмининг бу аҳмоқона одатларига қарши қалбида жирканиш ҳисси
уйғонганини ҳис этди. Тошларга, дарахтларга тангри дея сиғинишнинг бемаънилигини англади.
Бундай хаттиҳаракатлар нотўғрилигини айтишдан тап тортмади. Аммо бу йўлда илк бор унга
қарши чиққан одам ҳам амакиси, ҳам онаси бир ака бўлган Хаттоб эди. Зайд Хаттобдан роса
калтак еди.
Шундан кейин Сафийя ҳар сафар Зайднинг йўлга тайёргарлик кўраётганини сезди дегунча,
Хаттобга хабар жўнатар, масала шу билан ҳал бўлар эди. Аммо бир куни кслиб бу
чоратадбирлар ҳам фойда бермай қўйди. Эрта тонгда ўзини бир ишни назорат қилиш учун
чиқиб кетаётгандек кўрсатган Зайд кечқурун уйига қайтмади. Сафийя ўғли Саид билан унинг
орқасидан қон йиғлаб қолди.
* * *
Зайд Ҳарам заминини тарк этгач, кунларча йўл юрди. Дуч келган жойда дин арбоблари
ҳақида суриштирди, кўнглида ёнаётган дарди бедавога малҳам қидирарди. Ниҳоят, бир
христиан руҳонийи унинг саволларига шундай жавоб берди:
⎯ Сенга Исо алайҳиссаломнинг динига киришни тавсия этаман.
— Исонинг дини мени қониқтирмайди.
— Нега?
—Чунки Ҳазрати Исо яккаю ёлғиз бир Оллоҳга иймон келтиришни буюрар эдилар. Сизлар
битта Оллоҳни учтага етказдингизлар. Оллоҳ бирдан ортиқ бўлса, учта бўлди нима, уч юзта
бўлди нима?! Масалан, менинг ватанимдагилар уч юздан ортиқ илоҳ бор деб эътироф этадилар,
ўшалардан қандай фарқларинг бор?
⎯ Сен Исонинг биргина Оллоҳга сиғинишни буюрганини қаердан биласан?
— Чунки Оллоҳ яккаю ягонадир. Ўзига шерик қўшишни амр этадиган кишини
пайғамбарлик вазифасига тайинлаши мумкин эмас. Демак, бу— сизларнинг ишларингиз, яъни,
уч илоҳ бордир, деб пайғамбар Исо эмас, сизлар айтасизлар. Бирикки сония тўхтаб қолди, унинг
гапларини диққат билан, ҳайрат билан тинглаган руҳонийнинг кўзларига тик боқди:
— Мен эса, фақат яккаю ягона Оллоҳга ишонишни амр этувчи динни қидиряпман.
— У ҳолда сенга, иймон келтирсанг, ҳидоят топадиган бир дин ҳақида маълумот берайин.
— Қайси дин экан у?
— Иброҳим алайҳиссаломнинг динидир.
— У ҳолда менга унинг мохиятини тушунтирсанг.
— Тушунтира олмайман.
— Нега?
+
+ 115
—Чунки у диннинг асл моҳиятини, ўзагини, мазмунини ўзим ҳам билмайман, биладиган
бирон кишининг борлигига ҳам ишонмайман. Зайд у ердан намли кўзлар билан чикди. Яна
йўлга тушди.
— Оллоҳим, сен шоҳид бўлгинки, мен Иброҳим пайғамбар динининг тарафдориман. Шу
дин йўлида яшашни, шу дин йўлида ўлишни орзу қиламан — дея йўл босди.
Шундан кейин оғироғир қадам ташлаб кетаётган туясининг устида ўтирган ҳолда Иброҳим
пайғамбар танитган Оллоҳга сажда этиш мақсадида бошини туянинг бўйнига эгди. «Оллоҳим,
Оллоҳим, сенга қандай ибодат қилишни билолмаяиман» дея сўзланди.
Шом томонларда учратган бир роҳибга ўз ҳаётини гаиириб берди. Шунда роҳиб:
—Эй маккалик биродар, тушунишимча, сен Иброҳим пайғамбарнинг динини
қидираётирсан. Сен қидирган динни билувчининг ёки шу динга кирган бир кишининг
борлигига кўзим етмайди. У яҳудий эмас эди, христиан ҳам эмасди. Пок ва самимий бир
эътиқод билан Оллоҳга топинишни буюрган пайғамбар эди. Яҳудийлик ҳам, христианлик ҳам
пайғамбар Иброҳимдан(с.а.в.) кейин келган динлардир. Иброҳим пайғамбар намоз ўқир, сажда
қилар ва ибодатларида сенинг ватанингда қад кўтарган Байтга йўналар эди. Зеро, у Байтни ҳам
ўзи Оллоҳнинг амрига мувофиқ қурган эди. Сен ҳозироқ орқага қайт, ўз юртингга бор. Чунки
Оллоҳ сенинг қавмингдан, сенинг юртингдан бўлган бир кишига вазифа берадики, у пайғамбар
Иброҳим томонидан келтирилган ҳақиқий тавҳид ва ханифлар динини ўргатади. У Оллоҳнинг
энг суюкли бандасидир. Зайд бундан ортиқ маълумотга эга бўлолмаслигига ишонч ҳосил қилиб,
Маккага қайтди. У учрашган дин арбоблари берган энг сўнгги маълумот қидирганини ўз
юртида топажагини кўрсатарди.
Юртига келди. Одамлар ҳамон бутларга сиғинишар, ҳамон уларга қурбонликлар қилишар
эди. Танишлари ундан:
— Нима қилдинг, нима бўлди? — деб сўрадилар.
— Варақа христианликни қабул этди. Аммо у дин менга тўғри келмади. Мен пайғамбар
Иброҳимнинг динига эътиқод қўйдим — деди.
— У нимага инонарди?
—Нимага инонганини билмайман. Лекин нимага инонган бўлса, мен ҳам шунга эътиқод
қилтандек қабул қилишини Оллоҳдан тилайман.
* * *
Бир куни Зайдни ушбу сўзларни пичирлаб юрганида кўриб қолдилар:
— Раббим, чин маънода сенинг амрингга тайёрман. Сенга қул бўлиб, бандалик қилиб
буйруғингни бажаришни истайман. Хайрни хоҳлаган бандангман, мутакаб бир, муттаҳам
эмасман. Оллоҳим, юзимни фақат сенга бурганман. Менга қандай муомала килсанг ҳам,
барибир сенга илтижо қиламан. Зайд шу сўзларни айтиб бўлгач, ерга эгилди ва бошини саждага
қўйди.
* * *
Зайд шафқат ва мархаматли бир киши эди. Айниқса, қиз болаларни тириклайин тупроққа
кўмишларига чидаб туролмасди.
Бу ахмоқона ҳукмни бажаришга бел боғлаган бир отага шундай деган эди:
— Шу гўдакни менга бер. Ўз паноҳимда тарбиялаб, вояга етказаман.
Зайд шу йўсинда бу гўдакни ўлим чангалидан қутқарди. Йиллар ўтиб, ўша гўдак балоғатга
етди, ҳуснига ҳусн қўшилди, гўзал қиз бўлди. Ўшанда қизнинг отасига шундай таклиф қилди:
— Хоҳласанг, кизингни ол. Хоҳласанг, яна менинг қарамоғимда қолаверсин.
Зайд шу йўл билан анчагина маъсум гўдакларнинг жонини омон сақлаб қолган эди.
* * *
Хаттоб ўз укаси ва, айни пайтда, жияни ҳам бўлган Зайднинг бошқача одам бўлиб
қайтганидан сира ҳам хушнуд эмас эди. Уни қўлидан ушлаб, бутларнинг қошига олиб борди.
+
+ 116
⎯ Кани, бир кўрай, Зайд, буларга сажда килгинчи — деди.
Зайд бу таклифга асло рози бўла олмас эди. Зинҳор уларга сажда қилмаслик учун шунча
пайт бегона юртларда қолиб кетган, юрагини ёндираётган оташни сўндириш учун
қанчаданқанча чўлу биёбонларни ошиб ўтган эди. Юлдузлар чароғон этган осмон остида ёлғиз
ўзи қанчаданқанча кечаларни мижжа қоқмай ўтказди, қанчаданқанча сафар заҳматларига юзида
табассум билан бардош берди, «Оллоҳим, сени қидиряпман. Оллоҳим, сен пайғамбар
Иброҳимга(а.с.) жўнатган динингни қидирмоқдаман» дея кўзёшларини оқизди. Энди Хаттоб
тугул, бутун жаҳон одамлари қўшилишиб ҳам бу ночор махлукларнинг қошида уни бош эгишга
мажбур этолмасдилар.
— Мен бутларга сажда қилмаслик учун шунча пайтгача бегона юртларни кезиб юрдим —
деди.
— Хўш, уларнинг чиндан ҳам илоҳ эканликларига энди ишондингми?
— Йўқ. Улар асло ҳақиқий илоҳ эмасдирлар. Уларга тоатибодат қилиш одамларга ҳеч
қандай наф келтирмайди. Улардан узоқ юриш ҳам хеч бир зарарга сабаб бўлмайди. Хаттоб
ишнинг чўзилиб кетишини сира ҳам хохламасди. Феъли бунга йўл қўймасди. Масалани шартта
ҳал этишга қарор берди. Зайдни роса калтаклагандан сўнг, энди бу тентакликка барҳам бериш
пайти келди, дея уни ёлғиз қолдирди.
* * *
Макканинг Жидда томонидаги Балдок деб аталувчи манзилида яшовчи
Абдулмутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Зайд ибн Амр билан ҳамфикр эди. Зайд
бутларга бош эгиш у ёқда турсин, улардан қаттиқ нафратланадиган Муҳаммад ибн Абдуллоҳни
жуда яхши кўрар, унга ихлоси баланд эди. Аммо анча пайтдан буён ахтараётган буюк
кишисининг ёнгинасида ўтириб, у билан биргаликда сухбатлашаётгандан мутлақо бехабар эди.
Фақат угина эмас, бу ҳақиқатдан у пайтлари Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ўзи ҳам бехабар
эди...
Олдиларига дастурхон келтириб ёйдилар. Гўштдан тайёрланган таом қўйилди. Бутларга
қурбонлик мақсадида сўйилган молнинг гўшти эмас эди, албатта. Шундай бўлсада, Зайд унга
қўлини ҳам теккизмади ва шундай деди:
—Мен на сизларнинг бутлар учун сўйган қурбонлик гўштингиздан ейман ва на Оллоҳдан
бошқасининг исмини зикр этиб сўйилган мол гўштини. Молҳолни яратган
Оллоҳдир. Унинг яшаши учун кўкдан сув юборган, ердан ўтўлан ўстириб қўйган ҳам Оллоҳдир.
Шуни билатуриб ҳам Оллоҳга шак келтирасизлар.
* * *
Бир куни яхши одамлиги билан шуҳрат қозонган савдогар бўлмиш Абу Бакрнинг қизи
Асмо Каъба ёнидан ўтиб кетаётган эди. У ерда бутларга сиғиниш билан банд бўлганларга
қарата шундай дея бошлади:
— Эй қурайшликлар, Худо ҳаққи, орангизда мендан бошқа пайғамбар Иброҳимнинг
динига эътиқод қилган кимса йўкдир. Зинодан узоқ юринг. Чунки унинг оқибати фақирликдир.
Оллоҳ учун сўйилмаган молнинг гўштини ҳам еманг. Кейин шундай мазмундаги байтларни
ўқиди: «Мен юзимни залворлизалворли тоғларни, қояларни кўтариб турган шу ерни яратганга
ўгирдим. Мен кўнглимни тотли сув юклари билан тўлибтошган булутларнинг эгасига
топширдим. Шамоллар кимнинг амрига биноан у ёкданбу ёққа ва, аксинча, эсиб турган бўлса,
мен хам ўшанинг йўлига кирдим, уига банда бўлдим».
Асмонинг бу ерда ортиқ туриши хавфли эди. Чунки у ердагилар Зайдга душман бўлиб,
нафратдан ўзларини қўярга жой тополмаётганлардан эди. Жанжалтўполон бошланиб кетиши
ҳеч гап эмас эди. Хаттобнинг фикрича, Зайд тоза адабини еган, энди ақли кириб қолган бўлиши
керак эди. Лекин, ҳайҳот, у ўз фикридан қайтмабди. Иброҳим динига содиқ қолибди. Қаерга
борса, қаерда ўтирса, Иброҳимнинг динидан гап бошлар, бутларнинг оддий тошлардан иборат
+
+ 117
эканлигини очиқойдин гапирар эди.
Хаттоб уни иккинчи марта тарбиялаш керак деган фикрга келди. У жуда бақувват эди.
Чинор ниҳоли каби бир ўспирин бўлган ўғли Умарни ҳеч аямай дўппослаган пайтлари бўлиб
турарди. Аммо Умар калтак еркан, отасига бўлган хурмати боис ломмим демасмиди ёки кучи
етмаслигини билгани учун азобларга чидармиди— буниси бизга маълум эмас.
Чиндан ҳам жуда бақувват, жасур Хаттоб Зайдни олдига солиб, уйига олиб келди, иккинчи
марта яна роса калтаклади. Бу калтаклардан сўнг навбат панднасиҳатлар, танбеҳу
дўқпўписаларга келди. Бу ҳам кор қилмагач, яна калтаклади ва:
— Бундан буён Макка тупроғига қадамингни босмайсан. Чунки энди одам ўлмаслигинг
равшан... — дея қувиб юборди.
Вазият жуда кескинлашган эди. Улим хавфи туғилди. Шунинт учун Зайд ватанини тарк
этди. Аммо Маккадан узоқлашишни ўйламасди. Макка яқинидаги тоғу тошлардан, ғорлардан
ианоҳ топди. Кўзёши тўкиб, ота1ПИН шеърлар ўқиб, ўзига тасалли бериб юрди. Дунёда қолган
биргина орзуи яқинда келадиган сўнгги пайғамбарга етишиш, унинг оёғига қўнган чангларни
кўзларига суртиш эканлигини кўкка термулатермула қайтақайта такрорларди.
Хаттоб Макка ёшларидан бир гуруҳини тўнлаб, Зайдни қаерда кўриб қолсалар, тошбўрон
қилишга кўндирди. Зайд бирон хабар эшитиб қоларман, деган умидда ҳар келганида, ушбу
безориларни учратар, улар отаётган тошларга нишон бўлар эди.
Бу иш бир неча бор такрорланди. Шундан кейин Зайд яна Шом томонларга бош олиб
кетди. Йўл юриб борар экан, шу мазмундаги байтларни ўқир эди:
«Ҳодисалар ақл тарозисига солинса, мен бир Оллоҳга банда бўламанми ёки бир дона
илоҳга? Мен Лотдан ҳам Уззодан воз кечдим. Жасоратли ва сабртоқатли киши аслида шундай
қилиши керак. Мен на Уззони илоҳ деб тан оламан, на унинг икки қизини ва на Бани Амрнинг
икки бутини зиёрат қиламан. Бизнинг биргина Роббимиз борки, мен фақат унга ияюнаман.
Чунки эсҳушим ҳали жойида...»
У Шомга бу гал янги дин қидириб бормади. Фақат юрагида ёнаётган оташ алангасини
пасайтирмоқчи эди, холос. У учратган бир роҳиб:
— Қаердан келяпсан, эй туякаш — деди.
— Иброҳим наслининг юртидан.
— Хўш, мақсадинг нима?
— Ҳақиқий динни қидиряпман.
— У ҳолда сен тезда ўз юртингга қайт. У динни келтирадиган пайғамбар ё шу кунларда
чиқди, ё чиқиш арафасидадир.
Зайд дарҳол қайтди. Нима бўлса бўлсин, Маккага киришга қатъий аҳд қилди. Босган ҳар
бир қадами уни тобора Ҳарам ҳудудига яқинлаштирарди. Лекин Арзи Лахм деган жойга
келганида, пешонасида совуқ терлар пайдо бўлди.
Атрофини нотаниш одамлар ўраб олган эдилар. Булар, эҳтимол, қароқчилар эди. Зайдни
улар ҳам танимасдилар. Зайд улардан қутулиш учун ҳамма нарсасини беришга тайёр эди. Аммо
бу одамларнинг уни қўйиб юборин1 ниятлари йўқ эди. Ахийри Зайд оғир зарба еб, бу дунёдан
абадий кўз юмди. Бу пайтда қурайшликлар бетўхтов равишда Каъбани таъмирлаш билан
машғул эдилар.
* * *
Унинг ўлимига йиғлаганлар орасида Варақа ибн Навфал ҳам бор эди. У Зайднинг шаънига
шу байтларни ўқиди: «Эй Амрнинг ўғли, сен тўғри йўлни топдинг. Покиза ҳаёт кечирдинг,
аёвсиз куйдирадиган жаҳаннам оташларидан узоқлашдинг. Бу сенинг яккаю ягона бўлган, тенги
йўқ Оллоҳга ишонишинг ва бемаъни бутларга сиғинишдан воз кечишинг туфайлидир. Баъзан
инсон ернинг стмиш қават остида бўлса ҳам, Роббининг раҳмати етиб бораверади».
* * *
+
+ 118
Фижор урушининг қаҳрамонларидан бири сифатида бизга олдинги боблардан таниш
бўлган Умаййа ўғли Ҳарб бир сафар чоғида вафот этиб, йўлдошлари уни ўлим жойида дафн
килган эдилар. Маккага келишгач, унинг ўлганлиги ҳақида хабар бердилар. У машъум хабарни
эшитганлар Ҳарбнинг қаб ри қаердалигини сўрадилар. Ораларидан шоиртабиат биттаси шундай
жавоб берди:
Ва қабру Ҳарбин би макоин кафр,
Ва лайса қурба қабри Хдрбин қабр.
Яъни: «Ҳарбнинг қабри сувсиз бир чўлдадир. Унинг қабри ёнида бошқа қабр йўкдир».
Шундай деб таърифлашга мажбур бўлган эдилар. Чунки қайтиб борсалар, каерга
кўмганларини кўмганларнинг ўзлари ҳам топа олмасдилар.
Энди амавийларнинг етакчиси Ҳарбнинг ўгли Абу Сусрён бўлиб қолди. Маккада энг олди
аслзода ўн киши бўлса, ўшаларнинг бири Абу Суфён эди, десак сира янглишмаймиз.
Каъба кайта қурилаётган кунларда Сакиф қабиласининг машхур шоири Умаййа ибн Абу
Солт Абу Суфён билан биргаликда Шом йўлида эди. Бир христианлар қишлоғида дам олиш
учун тўхтадилар. Қишлокдаги бир неча киши шоир Умаййа ибн Абу Солтга ҳурмат
кўрсатишиб, уни совғалар билан сийладилар. Ўзини меҳмонга чақирдилар. Умаййа улар билан
бирга кетди ва анчагача у ерда қолди. Қайтиб келгандан сўнг эгнидаги кийимларини ечди,
қоиқора бошқа бир либосга буркандида, Абу Суфёндан:
— Христиан олимларидан бири билан учрашишни истайсанми? — деб сўради.
Абу Суфён ҳеч иккиланмай жавоб берди:
— Йўқ.
— Нега?
— Чунки менга хуш ёқадиган гапни айтса, унга ишонмайман. Ёқмайдиган гап гапирса,
жаҳлим чиқади. Умаййа яна ёлғиз ўзи кетди. Қайтиб келганида, тун ярмидан оққан эди.
Хурсанд эди, чўзилиб ётди. Тонг отди ҳамки, аммо Умаййанинг кўзларига сира уйқу келмади.
Чеҳрасидан ҳорғинлиги шундайгина билиниб турарди. У индамас, Абу Суфён ҳам гапирмас
эди. Ниҳоят, Умаййа сукунатни бузди:
—Йўлга чиқмаймизми?
—Хоҳласанг, чиқаверамиз.
Сафар яна давом этди. Икки кун юрдилар. Умаййа ҳамон гапирмас, хаёли нималар
биландир банд эди. Учинчи куни:
Бирон нима десангчи, эй Абу Суфён! — деди.
— Хўш, ўзинг нега индамайсан, Умаййа? Худо ҳаққи, ҳув анави оғайниларингни
қишлоғига борганингдан кейин оғзингга талқон солиб, қулф уриб қўйганмисан, деб ўйлаган
эдим. Ҳеч сени шу аҳволда кўрган эмасман. Нималар бўлганини тушунтирсангчи?
— Менгаку, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Мен фақат ўша қайта тирилтирилишни ўйласам,
қўрқувга тушиб кетяпман.
— Қанақа қайта тирилишдан?
— Ўлгандан кейинги тирилиш ҳақида гапиряпман.
— Ўлгандан кейин қайта тирилиш тўғрисидаги фикринг чинми?
— Албатта, ўлишимиз муқаррар, сўнгра тирилишимиз ҳам.
— Менинг фикримга қўшилсанг, яхшироқ бўларди.
— Қанақа фикр экан?
—Ўлгандан сўнг қайта тирилмайсан. Ажр учун ҳам чақирилмайсан. Буни мени айтди
деявер. Умаййа аччиқаччиқ кулди:
— Менинг устимдан кулма, Абу Суфён. Қасам ичиб айтаманки, ҳар кимга ўлганидан
+
+ 119
кейин қайта ҳаёт берилади. Ҳисобкитоб қилинади ва натижада одамларнинг бир қисми
жаннатга, қолгани жаҳаннамга киради. Абу Суфён кинояли оҳангда сўради:
— Олим дўстинг фикрича, сенга жаннатдан жой тегадими ёки жаҳаннамдан?
— Бу ҳакда на дўстим билади ва на мен. Суҳбат шу билан тугади. Умаййа Абу Суфённинг
гап уқмас бефаросатлигидан куюнди. Абу Суфён ҳам қовоғини солиб олган дўстига кўз остидан
кулимсираб қараб қўйди. Шомдан қайтаётганларида яна бир қишлоққа дуч келдилар. Умаййа
яна у ердан хаёли паришон бўлиб қайтди. Абу Суфён энди унинг нима ҳақда қайғураётганини
билар, бирон янгилик бўлса, ўзи гап бошлар, деб ҳеч нарса тўғрисида сўрамас эди. Сукунатни
яна Умаййа бузди:
— Нима дейсан, ё Абу Суфён, шу, бир чеккароқ жойга ўтиб гаплашсак. Бир чеккага
ўтдилар.
— Гапирсангчи, ё Абу Суфён?
— Нима тўғрисида? Сенинг эски сафсатанг тўғрисидами?
— Утба ибн Робия ҳақида гапир. У зулм, ҳақсизликдан узоқ юрадиган кишими?
⎯Ҳа, Худо ҳаққи, худди сен айтгандек адолатпарвар одам.
—Қариндошларининг хукуқини ҳимоя қилиб, қариндошуруғчиликка риоя этишни
буюрадими?
⎯Ҳа, Робиянинг ўғли чиндан ҳам шунака.
— Отаси томонидан ҳам, онаси томонидан ҳам аслзода оиладанми?
— Бу ҳам тўғри.
— Курайшларнинг ичида ундан шарафлироқ бошқа кишини биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— Фақир ва муҳтож бир кишими?
— Йўқ, жуда бойбадавлат одам.
— Ёши нечада?
— Анча катта.
Бундай саволжавобдан сўнг Умаййа ғўлдиради:
⎯ Молмулк ва ёш... Мана, Утбанинг иккита катта нуқсони.
Абу Суфён унинг нима демоқчилигини тушунмади.
— Бсмаъни гапларни қўйгин. Ҳеч ҳам унақа эмас. Молмулк ва ёш Утбага фақат шоншараф
келтирди. Умаййа Абу Суфёнга ёвқараш қилди:
— Мен гапимни билиб гапираман. Менинг гапим айни ҳақиқатдир.
— Сен менга очиқ гапирмаяпсан, Умаййа! Ниманидир яширяпсан. Қани, мақсадингни
тушунтирчи! Умаййа эътироз билдирди:
— Йўқ. Келажакда содир бўлажак ҳодисалар ҳали менинг сўзларимни ёдингга солади.
Ўшанда гапларимнинг мағзини чақишга уриниб кўрарсан.
— Азизим, ахир, бирон нарсани ёрилиб гапирмасанг, ўшанда нимани эслайман?
— Ўша, хаёлпаришон ҳолатда қайтиб келганимни кўрганингда мен қишлоқда учрашган
олимдан яқинда юбориладиган сўнгги пайғамбар ҳақида гапириб беришни илтимос қилган
эдим. Орамизда шундай суҳбат ўтди: «У араб миллатига мансубдир» деди. «Азизим, араб
бўлишини мен ҳам биламан. Қайси араблардан?» дея сўрадим. «Араблар ҳаж учун бориб зиёрат
қиладиган Байт жойлашган шаҳардан». «Дарҳақиқат, бизда ҳам(Тоиф шаҳрида) араблар зиёрат
қиладиган бир байт бор». «У Қурайш қабиласидан чиқади...» Шу тарзда бўлган воқеани сўзлаб
бораётган Умаййа қолган гапларни қуйидагича давом эттирди:
—Бошимдан қайноқ сув қуйиб юборилгандек бўлди. Умримда бу қадар кучли ҳаяжонга
тушмаган эдим. Дунё ва охират саодатини қўлдан бой берганимга узилкесил
ишонч ҳосил қилдим. Чунки бу сўнгги пайғамбарлик вазифаси менга берилишидан умидвор
эдим. Шундан кейин:
+
+ 120
«Хўш, унда бу Пайғамбарнинг сифатлари қанақа ва у ким ўзи?» деб сўрадим.
«Ўрта ёшларга етганда пайғамбарлик вазифаси бериладиган инсон. Зулмдан, ҳақсизликдан
узоқ юради. Қариндошлик хақҳуқуқлаглгаи назорат қилади. Шундай қилишни тавсия этади.
Узи фақир, аммо ҳам ота, ҳам она томонидан аслзодалар хонадонига мансуб. Халқ орасида
обрўэътиборга сазовор. Ёрдамчилари кўпинча фаришталардир» деб жавоб қилди.
— Умаййа, сенинг бу гапларинг ғирт уйдирма ривоятлардан бошқа нарсалар эмас. Агар
Оллоҳ иайғамбар юборадиган бўлса, ҳеч шубҳа қилма, ёши улуғ ва шарафли кишини танлайди.
УКОЗ БОЗОРИ
Укоз араблар кўп йиллардан бери савдосотиқ қиладиган энг катта ва марказий бозор эди.
Бу ерда олдисотдининг ҳар хил турини учратиш мумкин эди. Узоқузоқ манзиллардан чиқиб,
бепоён чўллар оша йўл босган карвонлар бир томони Шом, иккинчи томони Яманнинг кўпгина
шаҳар ва қасабаларидан келтирилган молларини шу ерга туширар эдилар. Шом билан Яман
орасида чўзилиб кетган юзларча чақиримлик масофа Укоздан ҳам катта ва машҳурроқ бирор
бозорни билмасди. Бу қадар гавжум, харидори бунчалик кўп бозорни юз йиллар бўйи араб
миллати кўрмаган.
Бир томонда озиқовқат ва кийимкечаклар, иккинчи томонда аёлу эркак, болалардан иборат
қуллар ўз харидорларини пойлар эдилар. Яна бир томонда эса, мол бозори жойлашган эди.
Шу орада ҳар тарафда дошқозонлар қайнар, келибкетувчиларга овқатлар тортилар эди.
Махсус вазифа берилган кишилар эса:
— Ейишга овқат, ётишга бошпанаси йўқлар, қарзини тўлашга пули бўлмаганлар, бу ёққа
келинг... Душманидан қўрққанлар, бу ёққа келинг. Озодлигини сақлаб қолишга пул
тополмаганлар, бу ёққа, фалон кишининг ёнига келинг... — деб бақирибчақириб юрардилар.
Шоирлар шеърларини ўқир, нотиқлар баланд жойларга ёки бирор туянинг устига чиқиб нутқ
сўзлар эдилар. Хадичанинг молларини бозорга олиб келган Буюк Амин Абул Қосим Муҳаммад
ибн Абдуллоҳ ҳам бу йил Укоз бозорида савдосотиқ қиларди. Бозор майдонининг ўртасида
қизил туянинг устига чиқиб олиб халққа қарата хитоб этаётган бир қариянинг сўзларини
охиригача диққат билан тинглади. Бу киши Ийад қабиласига мансуб машҳур Қусс ибн Соида
эди. У араб қабилалари орасида чиройли нутқи билан шуҳрат қозонган эди. Қария араб
адабиёти учун ажойиб бир намуна бўла оладиган нутқини шундай тарзда бошлади:
— Эй одамлар, эшитмадим деманглар, эшитганлар дармонда, эшитмаганлар армонда. Бир
нарсани ўргандингизми, ундан фойдаланишни ҳам билинг. Шубҳа йўқки, яшаган ўлади, ўлгач,
номи ўчади. Келажакда такдирда нима бўлса, албатта, ўша юз беради. Ёмғир ва ўсимликлар...
Озиқовқат ва нознеъматлар... Оталар, оналар, жамоалар ва яккаёлғиз кишилар... Ибрат берувчи
далиллар, сўнгра яна далиллар...
Кўкда хабар бор, ерда эса, ибрат. Қоронғи кеча буржлари билангина биргаликда мовий,
дунё водийлари билан дунё, денгизлар тўлқинлари билан денгизлардир... Менга нималар
бўлаётир ўзи? Одамларнинг кетаётганини кўряпман, ҳолбуки, бу одамлар бошқа қайтмаётирлар.
У жойда қолишга рози бўлиб, ўша жойда қолдиларми ёки қолдирилдилару уйқуга
толдиларми?.. Қусс ҳақиқий бир қасам билан, тўғри йўлдан тоймай, гуноҳ ишларга яқинлашмай
соф юрак билан онт ичадики, Оллоҳнинг шундай дини борки, у дин сизнинг ҳозирги
динингиздан ғоят мукаммаллиги, севимли ва ҳақиқийлиги билан ҳақ диндир. Бир пайғамбари
бордирки, энди унинг замони яқин, сояси устингизда юрибди. Унга етишган ва иймон
келтирган, йўлидан юриб ҳидоятга етишганлар нақадар бахтли бўладилар. Унга қарши чиққан
ва исён кўтарганларнинг эса, ҳолига вой... Ғафлатда қолганлар, кечмиш асрлар ва ўша асрларда
яшаган умматлар ҳалок бўлдилар. Эй Ийад аҳли, қани, қаерда оталар ва боболар? Қаерда
қамчисидан қон томган, шиддатидан оёғи остидаги ер ларзага келган ўша фиръавнлар? Қаерда
+
+ 121
муҳташам биноларни бунёд этиб, тиллаю кумуш билан безатганлар? Қани мол-дунё,
авлодаждодлар қани? Ўзидан кетиб қутурган, ўлартириларига қарамай бойлик тўплаган, мен
сизнинг энг буюк Роббингизман, деган Намруд қаерда, қани? Улар сизлардан кўра бойроқ
эмасмидилар? Улар қаерда, қани? Улар сиздан кўра, кўироқ умр кечирдиларми? Дунё
тегирмони уларни ҳам тошларнинг остига олиб босибянчиб ташламадими? Энди уларнинг
чириган суяклари ва бўмбўш бўлиб қолган гўшаларигина қолдики, у ерларни қуртқумурсқалар
жонлантирмокда... Йўқ, иш сизлар ўйлаганингиздек, осон ва оддий эмас, асло! Яккаю ягона
Оллоҳ бор, ибодатга муносиб зоти Олий Удир. Туғмаган, туғилмаган.. ўлмайдиган... боқий ва
чексиз қудрат соҳибидир У... Утмиш авлодларимиз ҳаётига чуқур назар солсак, кўплаб ибратли
мисолларни топишимиз мумкин. Ўлимга олиб борувчи ва муқаррар бўлган йўлларни
кўрганимда, қавмимнинг ёшмиқарими, каттамикичикми, ҳаммаси вақтисоати билан шу йўлга
киришини муигаҳада этганимда, кетганларнинг орқага қайтмаганини ва колганлар ҳам боқий
умр кечирмаслигини тушунганимда, шунга қатъий ишонч ҳосил қилдимки, бандаларининг
бошига келадиган ўлим менинг бошимга ҳам келади...
Қусс ибн Соида гапларини тугатди. Афсусли томони шундаки, «Оллоҳнинг бир
иайғамбари бордир, замони жуда яқинлашиб қолди» дер экан, уни тинглаётганлар орасида ўша
шонли Набийнинг, оламларга рахмат бўлажак ўша Буюк Расулнинг борлигидан, ҳамма катори,
у ҳам бехабар эди. Ҳатто яқин йиллар ичида вазифа олиши азалий тақдир зарурати бўлган Буюк
Пайғамбарнинг ўзи ҳам...
Ўша бозорда савдосотиқ қилган ўттиз олтиўттиз саккиз ёшлардаги Ал-Амин Қусс ибн
Соида тилга олган ҳақиқатлар хақида кейин ҳам тезтез ўйларди. Инсонлар том маънода
тушкунлик ботқоғига тобора чуқурроқ ботиб бораётган эдилар. Бу аянчли ҳаёт тарзи ўзининг
борйўқлигидан ҳам бехабар жонсиз тошларни ибодатга лойиқ маъбуд деб ишониш асосига
қурилган эди.
Арзимайдиган бир баҳона ҳам катта жанжалнинг чиқишига сабаб бўларди. Гўдаклик
чоғида тириклайин тупроққа кўмилган қизларни кўрганди. Бу чиркин, ваҳшиёна одат тобора
кенг тарқалмоқда. Шароб ҳар қандай зиёфатнинг доимий неъматига айланган. Ичмайдиганлар
бармоқ билан саноқли даражада кам. Оллоҳнинг яратган шифобахш неъматлари хисобланмиш
хурмо, узум сингари мевалардан ҳаром ичкилик тайёрланар ва уни истеъмол қилганлар
ихтиёрий жинниликка берилар эдилар. Одамлар худди ҳайвонлардек бозорларда сотилар,
сўнгра сотиб олинганлар томонидан ҳайвонлардек ишлатилар эди. Бу бечора қулларнинг ҳам
ўзлари сингари бир инсои эканликлари ҳақида ўйламасдилар.
Баъзан бу аҳмоқона одатларга қарши чиққан кишилар учраб турарди. бироқ улар халқнинг
дардига дармон бўлишга қодир эмас эдилар. Ҳотами Тойийнинг шон ва шараф даъвоида қилган,
кейинчалик тилларда достон бўлган сахийлиги; Зайд ибн Амрнинг ўлдирилаётган гўдаклардан
бир нечасининг ҳаётини сақлаб қолиши; Абу Бакрнинг инсонлик шарафига номуносиб, дея
бутга сиғинмаслиги, шароб ичмаслиги ва зинодан узоқ юриши; Қусс ибн Соиданинг Укозда
келишига оз қолган бир пайғамбар ҳақида маълумот бериши... Булар бутун бир миллатни,
инсониятни жаҳолатдан халос этиш учун етарли эмас эди. Булар жўшқин оқар дарёнинг
юзидаги кўпиклар янглиғ гап эди, холос. Бутун шиддати билан кутуриб оқаётган бу жаҳолат
дарёсини муаззам бир тўғон ёрдамидагина тўхтатиш мумкин эди. Бу эса, Оллоҳнинг кўмагига
муносиб бир Пайғамбаргина қодир бўлган иш эди.
* * *
Муҳаммад Ал-Амин ҳаетининг ўттиз тўққиз йилу олти ойини яшаб бўлди. Машаққатли
хаёт сўқмоқларидан шу кунгача етиб келди. Туғилмай туриб отасидан, олти ёшида онасидан,
саккиз ёшида бобосидан жудо бўлишнинг аччиқ аламларини тортган, Абу Толибнинг уйида
йигирма беш ёшга тўлгунга қадар фақирона ҳаёт кечирган, шундан кейин Хадичага уйланиб,
беқиёс бойлик, мол-дунёни идора қила бошлаган эди.
+
+ 122
Ўқиш, ёзишни билмасди. Бу соҳада ҳеч кимдан сабоқ олмаган эди. Яхши тарбия олиш
учун биронбир устоз ҳузурига жўнатилмаган эди ҳам. Аслида, бунга имконият ҳам йўқ эди,
зарурат ҳам. Чунки ҳар жиҳатдан ҳавас қилса арзигудек одоб, хулқатвор эгаси бўлиб етишган,
ҳеч кимнинг унга одоб муаллими бўлишига ҳожат йўқ эди. Ёнатрофда унинг барча
фазилатларига гувоҳ бўлган, дуч келган кишига лақаб берадиган халқ унга ҳам узоқ
синовлардан сўнг«Ал-Амин» лақабини муносиб кўрган эди.
Уни«Ал-Амин» деб атай бошлаганларидан бери анча йиллар ўтиб кетди. Ҳеч ким уни бу
лақабга нолойиқ деб билмасди, ҳатто шундай деб ўйламасдилар ҳам. Ҳеч ким, бу лақабни унга
бериб янглишган эканмиз, демади.
ИНТИЗОР КУТИЛГАН ТОНГ
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бир куни ёлғиз ўзи шаҳарнинг чеккасида сайр қилиб юрган эди.
— Салом сенга, эй Оллоҳнинг Расули!.. — деган сас келди.
Чапга, ўнгга қайрилиб қаради. Ҳеч ким йўқ. Овоз эса, яқиндан келган эди. Эшитилгандек
бўлиши мумкин эмас.
— Ассалому алайка, ё Расулуллоҳ!..
Иккинчи марта яна шу овозни эшитди. Яна ён атрофига аланглади. Ҳеч ким йўқ. Бирон
жойга яшириниб чақиряптими, деса, ундай жой ҳам эмас эди бу ер.
— Салом бўлсин сенга, эй Оллоҳнинг пайғамбари!.. Учинчи марта эшитганда, овозни ҳам,
овоз келган жойни ҳам аниқлади: бу овоз бир тошдан чиқаётган эди. Ал-Амин у ердан
узоқлашди.
Оллоҳнинг Расули нима дегани? Кимга қаратилган овоз эди бу? Бунинг маъноси нима эди?
* * *
Энди Ал-Амин ғалати тушлар кўра бошлади. Бу тушларнинг ўзига хос хусусияти шунда
эдики, айни тарзда ўнгида ҳам рўй берарди. Қолаверса, у бундай тушларни бирикки мартагина
эмас, олти ой давомида муттасил кўрди. Аҳвол шу даражага етдики, кундузи содир бўлган бир
воқеанинг оқибати қандай бўлишини ўша кечаси кўрган туши ёрдамида гапириб бериши
мумкин эди. Чунки бу рўёлар қуёш сингари мусаффо, ёруғ тушлар эди. Тафсилотлари бизга
қоронғи бўлган бу тушлар бошланганидан бери беш ойдан кўпроқ вақт ўтган, рамазон ойи
яқинлашаётган эди. Энди Буюк Аминнинг юрагида қандайдир ёлғизликка интилиш ҳисси пайдо
бўлди ва бу интилиш тобора кучайганданкучайди. Кўчада, бозорда, ҳатто уйида ҳам ҳеч тинчий
олмасди, ўта безовта бўлиб қолди. Кимсасиз, танҳо ўзи қоладиган жойларга интиларди. Халқ
орасида ҳам унинг дилини оғритган, таъбини хира қилган одам бўлмади.
Уйида эса бирон келишмовчилик бўлиши мумкин эмасди. Хотини Хадича, қизлари
Руқаййа, Зайнаб ва Умму Гулсум, боқиб олган ўғли Зайд ва ўз паноҳида вояга етказган Алидан
шикояти йўқ эди. Қолаверса, қизлари Руқаййа билан Умму Гулсумни амакиси Абу Лаҳабнинг
икки ўғлига, Зайнабни эса, Хадичанинг синглисининг ўғли Абул Осга унаштириб кўйган
эдилар. Рўзғордан камчилиги йўқ эди. Шундай бўлса ҳам, ичичидан ёлғизликка кучли интилиш
ҳиссини туяр ва бу ҳисни ҳеч енга олмасди. Рамазон ойи бошланган кунларда бу туйғу унга
бутунлай тинчлик бермай кўйди.
Аслида, бир неча йиллардан буён Рамазон ойи бошланганида Макка халқидан баъзи
кишилар каби у ҳам Ҳиро тоғига чиқиб танҳо қолишни, у ерда бир ой яшаб, ўтганкетганларга
меҳмондўстлик қилишни, одамларнинг жоҳилликларидан узоқ бўлишни одат тусига киритган
эди. Маккага қайтгач, аввал Каъбани тавоф этар, сўнгра уйи томон йўл оларди. Бу йил ҳам
рамазон ойини ўша ерда ўтказмоқчи бўлди. Бу истаги шу қадар кучли эдики, агар кетмаса,
биров уни зўрлаб олиб борадигандек ҳис этар эди ўзини.
Қалбидан кечаётган ҳистуйғуларни энг яқин кишиси, уни ҳаммадан кўра яхшироқ
+
+ 123
тушунадиган умр йўлдошига очди. Хадича унинг фикрига тамомила қўшилди. Шундан ксйин
Муҳаммадга озиковқат, егулик нарсалар тайёрлади. Ал-Амин ўз ортидан унга бутун борлиғи
билан мафтун бўлган хотини, қизлари, Зайд ва Алининг:
— Хайр, кўришгунча хайр! Бизни у ерда эслаб тур, отажон... — деган овозларини
эшитаэшита, уйидан узоқлашди.
* * *
Хадича Муҳаммад билан турмуш қурган кундан бери уни фазилат йўлида тобора камолот
чўққиси сари илгарилаётган ҳолда кўрар, доимо севибардоқлар, у билан оила қурганига сира
ҳам пушаймонлик туймас эди. Хадичада унга нисбатан чексиз ишонч туйғуси бор эди. Сўнгги
пайтларда бир тошнинг унга: «Салом сенга, эй Оллоҳнинг Расули!..» деганини айтганида:
«Ёлғон гапираётирсан, ахир, тош ҳам гапирадими? Тошнинг гаиирганини ким эшитган экан?»
деб эътироз билдирмади. Ёки: «Эҳтиёт бўл, бу тағин жину шайтонларнинг иши бўлмасин?!»
демади, аксинча, бу гапларни эшитиб, ич-ичидан қувонди, кўнглида яқин орада бу ғалати
ҳодисаларнинг ҳаммаси ойдинлашса керак, деган фикр пайдо бўлди.
Бу дафъа ундаги ёлғизликка интилиш ҳиссини ҳам яна яхшиликка йўйди, маънавий
оламдан узатилган бир қўлнинг ўзига чорлаётганига ишончи комил эди.
* * *
Муҳаммад бирор соат йўл юргач, Ҳиро тоғига яқинлашди. Энди юқорига кўтарилиши
керак эди. Тошларга тирмашди. Худди олдинда биров чақираётгандек баландликка
кўтариларди. Ниҳоят, бир ғорнинг оғзига етиб борганида:
— Шу ғорда қолавер... — дегандек бир овоз ичичидан келиб, қулоқлари остида янгради.
Энди унда яна баландроққа чиқиш истаги қолмаган эди.
У ўзини гўё илоҳий бир оламдан идора этилаётган қўллар тортибтортиб, айнан мана шу
ғор оғзига олиб чиққан каби ҳис қилди.
Муҳаммад ғорга яхпшлаб ўрнашиб олди.
* * *
Орадан кунлар ўтди.
Хадича бир куни қаршисида Муҳаммад Ал-Аминни кўриб бениҳоя севинди. У егулиги
тугаганлиги туфайли уйига келган эди. Тез фурсатда озиқовқат тайёрланди. Яна уйидан чиқди.
Каъбани тавоф этгач, ўзига маскан тутган ғорга қараб жўнади.
Тақдир уни ҳар томондан қуршаб олиб, кузатиб тургандек эди. На Маккада туришига йўл
қўяр, на бошқа бирор ғорга жойлашишига ижозат берарди.
Муҳаммад яна ўша ғорга жойлашди.
Ал-Амин ғорда нима қилар эди?
Бу нарса тарихларнинг тубсиз теранликларида пинҳон колган бир сирдир.
Ўқишёзишни билмаган, ёнида суҳбатдоши йўқ, муайян динни қабул қилмаган ва унга
ибодат этиш билан банд бўлмаган одам ғорда нима иш қилиши мумкин эди? Муҳаммад ҳатто
кейинлари ҳам у ерда вақтини қандай ўтказгани ҳақида ҳеч гапирмаган эди.
Эҳтимол, буюк Амин фаришталар оламидаги қатъий қарорга биноан илоҳий ҳукм билан
одамлардан узоқлаштирилгандир. У ерда эртанги куннинг ягона ва буюк ҳалоскори бўлиши
учун зарур қуввайи маънавиййа секин-секин руҳига сингдирилди. Аммо у ўзида фақат
инсонлардан узоқлашишга кучли эҳтиёж сезди, ғорда бунинг лаззатини, сурурини, роҳатини
ҳис этди.
Муҳаммад Ҳиро тоғларининг тик қоялари орасида жойлашган бу ғордан залолатнинг
кутурган селларига ва жаҳолатнинг шиддатли бўронларига асира бўлган одамларнинг кутсиз,
ирганч ҳаётлари туфайли файзини йўқотган муборак шаҳарни узоқдан кузатди. Овқати
тугагандагина Маккага тушиб, тезгина егулик озиғини ғамлаб, яна руҳиятини ардоқлаётган ғор
томон йўл оларди. Рамазон ойининг йигирма олти куни ўтган, тун чўккан эди. Ўша кеча ҳам
+
+ 124
жуда оддий, фақирона солинган ўрнига ётди. Ҳар кечадаги сингари уйқуга кетди. Эрта тонгда
уйғонди. Янада тўғрироғи, ғалати тарзда кимдир томонидан уйғотилди. Қайтиб ухлай олмади.
Орадан бирмунча вақт ўтди, тўсатдан ғорда умрида ҳеч кўрмаган бир хилқат пайдо бўлди. Бу
туш эмас, ўнги эди. Оллоҳнинг махсус вазифа билан жўнатилган вахий фариштаси Жаброил эди
у.
Фагжшта Ал-Амин Муҳаммадга:
— Ўқи!.. — деди.
У хаяжон ичида жавоб берди:
— Мен ўқишни билмайман.
Фаришта Ал-Аминни ушлаб, қаттиқ силкитди. Бу ундай сиқар эдики, Буюк Амин
суякларининг қисирлаганини ҳис этди. Сўнгра, қўйиб юборди ва яна:
— Ўқи!.. — деб буюрди.
— Мен умримда ўқиган инсон эмасман.
Фаришта яна уни ёқасидан маҳкам тутди, яна сиқиб, бўға бошлади. Шу даражада қаттиқ
сиқар, азоб берар эдики, Буюклар Буюги кучининг қолмагани, дармони кетганини сезди. Бир
инсоннинг бунчалик азобга чидаши мўъжиза эди. Яна кўйиб юборди, яна буйруғини
такрорлади:
— Ўқи!..
— Мен ўқиган одам эмасман.
Бошқача жавоб бериши ҳам мумкин эмас эди. Шу кунгача ўқишни ўрганмаган эди. Нима
ўқиши лозимлигини ҳам билмасди. Фаришта уни учинчи марта тутиб, сиққанда Ал-Амин
бутунлай ҳолдан тойди, энди бу дунёдан умидини батамом узди, тақдирга тан берди.
Бу дафъа фаришта беш оятдан иборат илк ваҳийни Муҳаммаднинг хотирасидан сира ҳам
ўчмайдиган қилиб руҳи ва онгига сингдирди:
«Яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан ўқинг! У инсонни лахта қондан
яратган. Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз қаламни(яъни, ёзишни) ўргатган ўта карамли
зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди» (Қуръони Карим, Алақ сураси, 1—
5оятлар). Шундан кейин фаришта ғойиб бўлди.
Буюк Амин умрида кўрмаган, учратмаган, эшитмаган, хаёлига ҳам келмаган ғаройиб
ҳодиса қаршисида ўзини йўқотиб қўйган, қаттиқ ларзага тушган эди. Ўқишёзишни билмайдиган
одамга қайтақайта«Ўқи!» деб буюрилиши, ўқишни билмаслигини айтди, дегунча,
қийинқистоққа олинишининг боиси нимада эди? Нима учун фаришта ваҳий этилган бу беш
оятни дарҳол баён қила қолмади?
Бу хилқатнинг ёмон ниятда келмагани аник эди. Чунки у беҳад кучқудратга эга эди.
Ўзининг гавдаси, савлатига қараганда, анча кучли бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳам ҳатто
унинг қаршисида«Мен ўқиган инсон эмасман» дейиш билангина чекланди, уни қаттиқ тутиб,
қийнаган, ёқасидан олиб, сиққанда ҳам қаршилик кўрсатмади«Нима қиляпсан, ўзи?» дея
олмади, учинчи марта қийнаганида:
— Етар энди, ҳаддингдан ошма!.. — деб юбормади.
Энди ғорни тарк этиб, уйига қайтиш ҳисси унинг бутун вужудини чулғаб олди. Жуда
қаттиқ қўрқувга тушган, эсҳушидан айрилаёзган эди. Ғордан чиққан пайтида осмон шафақлана
бошлаган эди. Ҳавода саҳар вақтининг саринлиги бор эди.
Кечқурун Муҳаммад ибн Абдуллоҳ тарзида кирган гордан у тонг саҳарда Муҳаммад
Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам) бўлиб чиққан эди. Ер юзини сўнгги марта шарафла
безайдиган Буюк Пайғамбар билан самовот орасида бундан буён йигирма уч йил давом
этадиган мулоқот Ҳиро тоғидаги ушбу муаззам маросимдан бошланган: илк ваҳий қалби пок
Муҳаммадга Жаброили Амин ёрдамида туширилган, онгига нақш этилган эди.
Бир оздан кейин қуёш бутун ҳашамати билан чарақлаб чиқиши керак. Коинот
+
+ 125
яратилгандан бери ҳали бирон куннинг тонгида қуёш шу даражада хайрли, бу даражада қутлуғ
хабар билан чиқмагандир! Аммо асл маънавий қуёш Ҳиро тоғининг тик қоялари орасидаги
ғорда порлаган, бутун коинотни қамраб олажак раҳмат тимсоли, ҳидоятнинг энг буюк ва сўнгги
йўлбошчиси, Оллоҳнинг энг шарафли, энг суюкли, энг Буюк Пайғамбари ўлароқ қоялар
орасидан секинаста пастга эниб келарди. Бутун борлиғини қамраб олган ва ларзага солган бу
муаззам ҳодиса туфайли туғилган ҳаяжон ҳали ҳам босилмаган эди. Қалбида эса, унга ўқишни
буюрган ўша қудратли хилқат ваҳий этган сўзлар такрорланарди:
— Яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан ўқинг!..
Қоялардан пастга тушиб, текис йўлдан юриб кетди. Макка томонга бурилди. Уйига
келгунга қадар ғорда бўлган воқеа кўз олдидан кетмади. Фаришта ўқиган оятлар бутун
ўйхаёлини банд этган эди. Хаёли шу қадар банд эдики, ҳатто сўнгги пайтларда доим салом
берадиган бўлиб қолган тошнинг саломига ҳам диққати чалғимади.
* * *
Хадича хоним қуёш эндигина чарақлаб чиққанда тўсатдан уйга кириб келган эрининг
юзида ғалати ўзгариш кўрди. Бу муборак чеҳра ҳали ғорда юз берган воқеадан ўзига келиб
улгурмаган, хиёл титрар эди.
— Менинг устимни ёпинг, тезроқ ёпинг — деди Муҳаммад.
Устига кўрпа ёпилди. Анчагача шундай ётди. Бир оз тинчлангач, бўлган воқеани Хадичага
гаиириб берди.
— Жуда ҳам қўрқиб кетдим — дея сўзларини тугатди.
Ақли расо аёл бўлмиш Хадича кўпдан буён кутаётган хушхабар келганини англади. Бу
воқеа оддий воқеалардан эмасди. Инсонларни залолатдан ҳидоятга бошлайдиган Пайғамбарга
илк оятларнинг нозил қилиниши, албатта, шу қадар ваҳимали бўлиши керак эди. Хадича сира
ҳам иккиланмади. Пайғамбарнинг, қолаверса, оламларга раҳмат бўлмоқ мақсадида вазифа олган
энг Буюк Пайғамбарнинг умр йўлдошига муносиб бир виқор, ишонч ва қатъият билан:
— Калло... валлоҳи ла йуҳзи каллаҳу абада... —деди.
«Йўқ, Оллоҳ сени асло, ҳеч вақт ўз ҳолингга ташлаб қўймайди. Чунки сен ҳар доим
қариндошларига ғамхўр, мусофирларга меҳмондўст, ожизларга ёрдамини аямаган, фақирларни
тўйдириб, фалокатга учраганларга мадад қўлини чўзиб келган буюк инсонсан» дегани эди бу.
Шундан кейин Хадича Муҳаммаднинг(с.а.в.) қўлидан тутиб, амакиваччаси Варақа ибн
Навфалнинг ҳузурига олиб борди.
— Тингла, амакимнинг ўғли — деди Хадича. Варақа Пайғамбаримизнинг(с.а.в.)
сўзларини зўр диққат ва ҳаяжон билан тинглади. Буюк Пайғамбар сўзларини тугатганида, ортиқ
ҳаяжонини босиб тура олмади:
— Қуддус... Қуддус... — дея бақириб юборди. — Бу кўрганинг Буюк Оллоҳнинг Мусога
(а.с.) юборган Руҳул Қуддуси, Номуси Акбаридир(Булар Жаброил алайҳиссаломнинг бошқача
номлари). Кейин бирдан Варақа ўзининг анча қариб қолганини эслаб қолди. Кўпдан бери дин
арбоблари, диний китоблар келиш замони жуда яқинлашиб қолганидан хабар берган
пайғамбарга ниҳоят етишган эди. Аммо энди унинг ёши анча улуғ, бир оёғи ерда бўлса, бир
оёғи гўр лабида эди. Бир пайтлар Сирф қавми сингари тушкунликка тушмаслик, улар сингари
бутларнинг қулига айланмаслик учун ватанини тарк этган, нечанеча ҳафталаб йўл юрган,
диндор кишилар билан учрашган, ҳақиқатга етишиш йўлида қанчаданқанча заҳматлар чеккан
эди. Сўнгра христианликни қабул қилган, бироқ яқин орада келажак пайғамбар ҳақида шахсан
ўзи китоблардан маълумотлар тўплаб, унинг йўлига интизор кўз тутган эди.
Мана, энди унинг уйида пайғамбарликнинг дастлабки зиёлари таралган саодатли дамларда
Варақанинг ҳаёт шамчироғи сўнаётган эди. У оғир хўрсиниб қўйгач, сўзларини шундай тарзда
давом эттирди:
—Қанийди, халқни янги динга даъват қиладиган кунларингда ёшгина йигит бўлсам.
+
+ 126
Қавминг сени юртингдан ҳайдаб чиқарган пайтда соғсаломат бўлсам...
—Улар мени ҳайдайдиларми?
—Ҳа. Чунки одамларни сен каби бирор динга даъват қилган пайғамбарларнинг ҳаммаси
душманликка учраганлари тарихдан маълумдир. Агар ўша кунларгача яшасам, сенга кучим
етганича ёрдам бераман.
Варақа қаттиқ ҳаяжонланган, қайтақайта: — Субҳаноллоҳ... Субҳаноллоҳ. Бу Мусога
туширилган Номусдир, Жаброилдир — дер эди.
* * *
Неча йиллардан буён орзиқиб кутилган хушхабарга етишиш кувончи таъсирида
Хадичанинг руҳи алғовдалғов бўлган, қалбидаги бу тўнтаришни оддий сўзлар билан ифода
этиш қийин эди. Оллоҳнинг энг суюкли бандаси, энг буюк ва энг сўнгги Расулининг умр
йўлдоши бўлишдек улкан саодат тожи ўзининг бошига кийдирилганини ўйлаганда, кўзларида
севинч ёшлари порлар, бундай армоннинг ушалишидан туғилган ҳистуйғулар юзида нурдек
балқиб тажалли этар эди.
Шу кунга қадар яшаган ҳеч бир аёл Хадича ноил бўлган шараф ва саодатга эришмагани,
бундан кейин ҳам эришмаяжагига ишончи комил эди.
* * *
Ҳиро ғоридаги буюк воқеадан кейин масала ёпдиёиди бўлгандек эди. Орадан кунлар ўтса
ҳам, у фаришта бошқа кўринмади. Бир, икки, уч, беш, ўн беш, йигирма кунча вақт ўтди ҳамки,
Жаброилдан дарак йўқ эди. Шундан кейин Муҳаммаднинг юраги сиқила бошлади, яна Ҳиро
ғорига борадиган бўлди, аммо у ерда фариштани ҳеч учрата олмасди. Баъзан юрак сиқилиши
сўнгги, авж нуқтасига етар ва Муҳаммад тушкунликка берила бошларди, баъзан эса,
умидсизлик ҳисси шу даражага етардики, у тоғнинг тепасигача тирмашиб чиқиб, ўша ердан
ўзини пастга ташлаб юборишга ҳам тайёр бўларди. Аммо ўша онда кўз олдида фариштанинг
қиёфаси пайдо бўлиб:
— Ё Муҳаммад, ҳеч шубҳасиз, сен Оллоҳнинг расулисан — дерди.
Бу унинг юрагида ёнаётган оташ алангасини пасайтирар эди. Гоҳо ёлғиз кезиб юрган
пайтларида баъзи тош ва дарахтлар:
— Салом сенга, эй Оллоҳнинг расули! — дердилар.
* * *
Хадича илк бор келган фариштанинг яна ташриф буюргани ҳақидаги хушхабарни зўр
ҳаяжон ва интизорлик билан кутар, эри ҳар гал тоғдан қайтганида бирон янгилик бормикан,
деган умидда унинг юзига тикилар эди. Аммо Хадича хоним ўта сабртоқатли, матонатли аёл
зди, масала шу ҳолича қолиб кетмаслигига, эрта тонгда куёшнинг албатта балқишига ишонарди.
* * *
Буюк Пайғамбарнинг юрак сиқилишлари, навбатдаги илоҳий учрашувни орзиқиб
кутишлари неча кун ёки неча ой давом этганини биз аниқ билмаймиз. Ҳар ҳолда, бу кутиш
иккиуч йилгача чўзилиб кетмагани ҳам, ёки бир ҳафта, ўн кунгина давом этмагани ҳам аниқ. Бу
узилишнинг сабаби Буюк Пайғамбарни янаги ваҳийни кутиб олиш учун лозим даражада интиқ
қилиш, уни кутиб олишга тайёрлаш мақсади бўлса керак...
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) бир ойча яшаганидан кейин Ҳиро тоғидан одатдагидек
Маккага қайтастган эди, Батни Водийга етиб келганида бирдан:
⎯ Ё Муҳаммад!.. Ё Муҳаммад!.. деб чақирган бир овозни эшитди. Бениҳоя баланд,
қўрқинчли бир овоз эди бу. Чапга, ўнгга қаради. Ҳеч ким кўринмади.
— Ё Муҳаммад!.. Ё Муҳаммад!..
Расулуллоҳ(с.а.в.) бошини кўтарди. Бутун вужуди титраб кетди. Юрагига ғулғула тушди,
қўрқувдан чўккалаб ўтириб қолди. Бу Ҳирода келган фаришта эди. Бутун уфқни тўсиб қўйган,
таърифи сўзга сиғмайдиган баҳайбат бир мавжудот қиёфасида намоён бўлиб турар эди.
+
+ 127
Муҳаммад(а.с.) тезтез юриб, у жойдан узоқлашди, уйига келди. Ҳамон дағдағ титрарди.
— Менинг устимни ёпинглар, ўраб қўйинглар —деди. Юзқўлини ювдирдилар. Сўнгра
ётқизиб, устини ёпиб қўйдилар. Бир муддат қимирламай ётди. Бироқ кўп ётишига рухсат йўқ
эди. Энди у ўзи ихтиёрича эмас, балки унга башариятга ҳидоят йўлини кўрсатиш учун
пайғамбарлик вазифасини берган Мавлосининг истагига биноан ҳаракат қилиши керак эди.
Энди илохиёт оламининг башарият билан бўлган алоқаси тикланган, илохий иродани
инсонларга етказиш пайти келган эди.
Аслида у туғилган кунидан бери ўз ҳолига ташлаб қўйилмаган эди. Уни йўргакда ётганида
энагасинииг бир кўкрагини қўйиб, иккинчисини эмишга чорлаган қудрат... Бобоси билан ёмғир
дуосини ўкиётганида, бармоқлари билан кўкка ишора қилишга ундаган қудрат... Сафар чоғида
юра олмай қолган туяларнинг оёқларига унинг муборак қўлларини узаттириб теккиздирган
қудрат... Унинг олдига ёйилган дастурхонга баракот ёғдирган кудрат... Унинг муборак
вужудига, вужудидан чиқаётган терга хушбўй ҳидлар ато этган қудрат...
Мана шу қудрат эгаси энди ўзини танита бошлаган эди. Шу кунгача Ал-Аминнинг ўзи ҳам
сезмаган ҳолда унинг учун аталган вазифага даъват этарди.
Энди у ҳаётининг«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ»лик даврини тамомлаб, «Муҳаммад
Расулуллоҳ»лик даврига кирган эди. Бу сафар узоқ ётишига йўл қўйилмади. Жаброил Амин
Муҳаммад Аминни топиб, унинг муборак қалбини ваҳий нури билан тўлдирди. Фақат бу дафъа
Ҳиродагидек, Ҳиродан келаётган иайтида кўринганидек уни кўрқувга солмади. Оллоҳнинг
жўнатган иккинчи амрини қандай бўлса, шу тарзда етказди ва яна ғойиб бўлди. Буюк
Пайғамбар қалбига мухрланган илоҳий хитобни такрорлади:
«Эй(либосларига) бурканиб олган зот, турингда, (инсонларни охират азобидан)
огоҳлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан
йирок бўлинг!» (Қуръони Карим, Муддассир сураси, 1 — 5оятлар).
Набийи Акрамга(с.а.в.) икинчи илоҳий амр келган ва уни ётган жойидан туришга мажбур
этган эди. Нозил қилинган иккинчи ваҳийни ҳам илк марта Хадича эшитди. Севинчидан ўзини
қўйишга жой тополмай крлди. Неча йиллардан бери кўксида ардоқлаб келган умидини ҳеч
қачон узмаган, эртанги кунни олдинданоқ кўргандек бўлган, эрига«Ё Муҳаммад» деб эмас, «Ё
Расулуллоҳ» деб мурожаат қиладиган кунларни кутавериб кўзи тўрт эди. Мана, энди бу умид
ҳақиқатга айланди.
Ё Расулуллоҳ, сизнинг пайғамбарлигингизга илк бор иймон келтирган киши мен бўлдим,
— деди. Бу овозда чуқур самимият бор эди. Бу овоз буюк Оллоҳ Ҳабиби Адибига лойиқ кўрган,
аёллар дунёсининг шараф тожи бўлишга энг муносиб хотинга хос улуғворлик ва теран маънога
эга эди.
Имон келтирганлар ягона сафга тизилган кунда энг олдинда, ҳеч ким эгаллай олмайдиган
биринчи ўринда бир кишигина туради... Бу мақому мартабага Макканинг мушрикларига хам
ўзини«Тоҳира— Покиза аёл» дея танитиш шарафига муяссар бўлган, жаннатга кирадиган
аёларнинг султони, буюк Хадича— «Хадичатул Кубро розийаллоҳу таоло анҳо» ҳазратлари
мушарраф бўлажак...
Набийи Акрам(с.а.в.) бу хушхабарни олганида Хадича бениҳоя даражада мамнун бўлди.
Ҳолбуки, бунинг ўрнига у: «Ёлғон гапиряпсан. Сен ўзи кимнинг бошини айлантиряпсан?..»
дейиши, буюк даъвонинг буюк байроғи ҳилпираган дастлабки кунда уни тўхтатишга уриниши
ҳам мумкин эди. Йўқ. У энг сўнгги ва энг Буюк Пайғамбарнинг— раҳмат ва ҳидоят
йўлбошчисининг илк одимидан бошлабоқ якка ўзи ҳеч иккиланмай«Ҳаққа юриш йўлига»
қўшилди. Фил воқеасидан қирқ йил ўтган ва ҳар томонда ғафлат, залолат ва жаҳолатнинг энг
ёрқин намуналари қадам сайин учраб турган бу кунларда Маккада бир пайғамбар пайдо бўлди,
лекин ҳозирча унинг ўз хотинидан иборат биттагина уммати бор эди.
+
+ 128
ОЙДИНЛИКЛАР САРИ
Имон йўлининг илк йўловчилари
(Собиқуни аввалин)
Эндиликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ҳаётларидаги энг муҳим, яъни,
дунёга келишларидан кутилган мақсад ва ғоянинг амалга оширилиш даври бошланган эди.
Бошқа инсонлар Оллоҳ таолони таниш ва унга бандаликни(қулликни) бажо келтириш учун
яратилган бўлсалар, Расулуллоҳ(с. а. в.) яна бир буюк ғоя асосида яратилган эдилар. Бошқача
қилиб айтганда, фақат Оллоҳни таниш ва Унга сиғиниш учунгина эмас, балки Уни танитиш,
Унга қай тариқа сиғинишни ўргатиш учун яратилган эдилар. У зотга ҳидоят йўлииинг энг буюк
раҳбари бўлиш вазифаси юклатилган эди. Илк жўнатилган ваҳий орқалиёқ мазкур вазифага
даъват этилдилар:
«Эй(либосларига) бурканиб олган зот, турингда, (иснонларни охират азобидан)
огоҳлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан
йироқ бўлинг!»(Муддассир сураси1-5-ояатлар) Энди Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ҳаётидаги
тожирлик даври ниҳоясига етган, у зотнинг«Муҳаммадун Расулуллоҳ» бўлишдай буюк
даврлари бошланган эди.
Кунлардан бир кун Расулуллоҳ Макканинг юқори қисмида айланиб юрганларида
рўпараларидан Жаброил алайҳиссалом чиқиб қоладилар. Бу учрашув энди у зотни қўрқувга
солмайди. Аксинча, кўрган заҳотлариёқ Расули Акрам(с. а. в.) қувониб кетадилар. Жаброил
алайҳиссалом товонларини ерга бир урадилар ва ўша урилган жойдан сув отилиб чиқади. Бу сув
билан таҳорат қиладилар. Пайғамбаримизга(с. а. в) ҳам ўзлари кўрсатгандай равишда таҳорат
олмоқни буюрадилар Расулуллоҳ(с. а. в) худди Жаброил алайҳиссалом кўрсатганларидай
таҳорат олдилар: дастлаб қўлларини ювдилар, оғизбурунларини чайқадилар, сўнгра юзларини,
кейин эса, қўлларини тирсакларигача ювиб, бошларига масҳ тортдиларда, ниҳоят оёқларини
тўпиқларига қадар ювиб, покладилар. Шундан сўнг Жаброил алайхиссалом имомлик қилдилар
ва икковлон биргаликда намоз ўқишди.
Муҳаммад(с. а. в.) уйларига қайтгач, ваҳий фариштаси кўрсатган тарзда яна таҳорат
қилдилар. Бу таҳо ратдан мақсад— У зотни биринчи бўлиб Пайғамбар сифатида таниш
шарафига муяссар бўлган Хадича онамизга ўргатиш эди
1
. Ҳазрати Хадича онамиз Муҳаммад(с.
а. в.) уммматининг илк бор намоз ўқиган вакиласи бўлишдек улуғ бахтга ҳам шу йўсинда ноил
бўлди.
Ўша пайтда келган ваҳий ва ўқилган намоздан Макка аҳли бехабар эди.
* * *
Пайғамбаримизнинг(с. а. в.) тарбиялари остида болалик чоғларини ниҳоясига етказаётган
Али бир куни уй ичида ғаройиб хаттиҳаракатлар бўлаётганини кўриб қолди.
— Нима қилянсизлар? — деб қизиқиб сўради.
— Оллоҳга ибодат қилянмиз, намоз ўкияпмиз —деган жавобни эшитди.
Шундан сўнг Али улардан шу кунга қадар номаълум бўлган бир ҳақиқатни эшитди. Оллоҳ
таоло юборган бир пайғамбар ва пайғамбарига даъват юки юкланган дин ҳақида дастлабки
маълумотга эга бўлди. Айни чоқда, Али ҳам мазкур динга даъват этилди.
— Бир оз ўйлаб кўрсам — деб изн сўради.
— Яхшилаб ўйлаб кўр, Али. Бу динни қабул қилмайдиган бўлсанг ҳам, бу ҳақда ҳозирча
бировга гапирмай тур — деган жавобни эшитиб:
— Фақатгина отам Абу Толиб билан маслаҳатлашсам— деди.
Ўша куни Али юрса ҳам, ўтирса ҳам, хаёли шу мавзу билан банд бўлди. Ҳатто тунда ҳам
шу ҳақда бош қотириб, тонгга қадар мижжа қоқмади. Тонг отиши ҳамоноқ Пайғамбаримиз(с. а.
в.) ҳузурларига ошиқди ва:
+
+ 129
⎯ Менинг имоним комилки, Сиз Оллоҳнинг пайғамбарисиз, даъват этаётган динингиз эса,
ҳақ диндир! — деди.
— Абу Толиб билан маслаҳатлашдингми, эй Али?
— Йўқ. Оллоҳ мени яратар экан, Абу Толиб билан маслаҳатлашмади. Мен ҳам Оллоҳни
таниш учун у билан маслаҳатлашишга эҳтиёж сезмадим. Шу тариқа Али(р. а.). шаҳодат
калималарини айтиб, Ислом динига кирган иккинчи мўмин бўлди.
* * *
Кўп йиллар давомида бу уйнинг фарзанди ўлароқ тарбия топиб, ўспирин ёшига етган Зайд
ҳам Оллоҳнинг Расули(с. а. в.) Йсломни даъват этганларида, ҳеч иккиланмади:
— Мен шоҳидманки, Сиз Оллоҳнинг бандаси ва пайғамбарисиз — деди.
Шундай қилиб, бир неча йиллар муқаддам дунёнинг саодат уйига фарзанд сифатида кириб
келган Зайд онаси Хадича ва Али ибн Абу Толибдан сўнг учинчи мусулмон бўлиш шарафига
етишди.
* * *
Абу Куҳофанинг ўғли Абу Бакр кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлган соғлом фикрли,
дуруст бир савдогар эди. Шу кунга қадар бутларга бирон марта ҳам бўйин эгиб сиғинмаган,
фойдаси тегмайдиган, ҳатто ўзини ҳимоя эта олмайдиган бир тошдан одамга қандай наф
бўлиши мумкин, деган фикрда юрарди. Маъбудлик билан тош ва дарахт ўртасида бирон
муносабат бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлар эди.
Ҳолубки, ўша дамларда ақли расо, халқ орасида ҳурматэътиборга эга, жамоат орасида
шарафли ҳисобланган кўпгина кишилар бу тош санамлар қаршисида бош эгардилар. Буни улар
шунчаки кўнгилхушлик учун эмас, балки ибодат учун қилардилар. Тошларга астойдил сиғинар
эдилар.
Ичкилик истеъмол қилувчиларнинг нақадар хароб ҳолга тушаётганини кўрган Абу Бакр
оғзига томчи шароб олмаган, айни чокда, инсонлик шарафига номуносиб бўлган зино ҳам
қилмаган эди.
Ваҳоланки, ўша пайтларда зино оддий бир ҳол эди, унинг ҳар хил турлари кенг тарқалган
эди. Ҳатто баъзилар аслзода ҳисобланувчи кишилардан фарзанд орттиришни орзу қилиб, шу
мақсадда ўз жуфти ҳалолини ўшандай кишиларнинг ихтиёрига топширар, сўнгра хотини
ҳомиладор бўлганбўлмагани ойдинлашгунга қадар унга яқинлашмас эди
1
. Кейинроқ эса,
ўзларига бундай иноят қилган кишиларга совғасаломлар ҳам жўнатар эдилар. Бунинг
натижасида жамиятда наслнасаби номаълум болалар кўпайган эди. Ҳомиладор эмаслиги аниқ
бир аёл бир вақтнинг ўзида саккизўн киши билан зинода бўла олар, бу чиркин иш аёл то ҳомила
орттиргунга қадар давом этар эди. Бола туғилгач, ҳалиги кишиларнинг ҳаммаси аёлнинг
ҳузурига тўпланар, аёл уларнинг ичидан кимни танласа, ўша одам болага оталик қилар ва бунга
ҳеч ким эътироз билдирмас эди.
Судхўрлик ҳам жамиятда чуқур илдиз отган эди. Пулдорлар томонидан қурилган бу
«тегирмон» фақирларни, ожизларни чиғирикдан ўтказар, улар пеигона тери билан қўлга
киритган даромад тўппатўғри сармоя бериб турганларнинг чўнтакларига бориб тушар эди.
Замона зўрники эди. Ожизлар доимо азобуқубатга гирифтор, хеч ким ўзини хавфсиз
сезмас, ўзаро ишонч туйғуси қолмаган эди. Бир қабиладан иккинчи қабилага мол олиб бориб
сотиш ва бунда саломат қолиб даромад орттириш мушкул масалага айланган эди.
Қон тўкиш оғир гунох бўлмай қолган эди. Ғазаб отига минган, қасос алангасида ёнаётган
бирон киши душманининг бош чаноғида шароб ичишга қасамёд этишдан ҳам тап тортмас ва бу
онтини сўзсиз бажарар эди.
Халқ орасида обрўэътибор қозонган шоирлар шеърларида ўзларининг одобсизликларини
ҳам ифода этаверардилар. Чунончи, муаллақа шоирларидан Амр ибн Кулсум бундай деган эди:
«Зинҳор бирон кимса бизга қарши жоҳиллик қилишга отланмасин. Акс ҳолда, биз ҳам
+
+ 130
жоҳилларнинг жоҳиллигидан фойдаланиб, жоҳиллик билан жавоб қиламиз».
Уларнинг орасида соғлом фикрли, фазилатли кишилар ҳам йўқ эмасди. Аммо борларининг
ҳам ҳаётда хузурҲаловати, тинчи йўқ эди. Чунончи, соф виждонли, чин инсоний фазилатлар
соҳиби бўлган Абу Бакр ҳам бу муҳитда бўғилган, жони ҳалқумига келган эди. Ўтириб чин
дилдан суҳбатлашадиган, дардини ишониб оча олаДиган кишиларнинг сони бармоқ билан
саноқли эди.
Абу Бакрнинг энг ишончли, ҳар жиҳати билан тақдирлашга лойиқ ягона биродари Бани
Ҳошим уруғидан Аб дулмутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эди. Уни анчадан
бери— Хадича билан турмуш қурган кезларидан танир, эл орасида ёшлигидан«Ал-Амин» деб
танилган бу инсоннинг том маънода ишончли эканлигига шубҳаси йўқ эди. У билан
дўстлашганининг боиси ҳам шу. Орада ўтган йиллар бу дўстлик ришталарини янада
мустаҳкамлади, икки дўст бирбирларига кўркўрона эмас, самимият ва фазилат узатган қўллар
билан боғландилар.
Ўттиз саккиз ёшга кирган Абу Бакр ҳаётида анчамунча нарсани кўриб қўйган, аммо ўзи
яшаётган жамиятдан қаттиқ нафратланар эди.
Шундай фикрлар билан яшаётган Абу Бакр бир куни Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг
ҳузурига отланди. У билан дардлашаман, бу мазмунсиз ҳаётдан қутулиш чораларини
биргалашиб ахтаришни таклиф этаман, деб ўйлади.
* * *
— Йўл бўлсин, ё Муҳаммад?
— Сенинг ҳузуринпа келаётирман, ё Абу Бакр...
— Мен ҳам сенинг олдингга кетаётган эдим, эй вафоли дўстим.
Икки дўст хилватроқ жойга чекиндилар. Бир неча ойдан бери давом этаётган ғаройиб
тушлар, шундан кейин ёлғизликка бўлган интилиш ҳисси ва Ҳиро тоғида келган фаришта...
ҳақларида гапирилди. Ниҳоят, Абу Бакр яккаю ёлғиз Оллоҳдан бошқа илоҳ танилмайдиган ҳақ
динга даъват этилди.
Абу Бакр заррача ҳам иккиланмади. Чин кўнгилдан чиқаётган самимий сўзлар билан:
— Гувоҳлик бераманки, эй Муҳаммад, Оллоҳ ёлғиздир, ундан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир.
Яна гувоҳлик бераманки, сен унинг қули ва расулисан — деди.
Абу Бакрдан худди мана шу жавоб кутилган эди.
Шу йўсинда мусулмонлар— Муҳаммад алайҳиссалом умматлари тўрт нафар бўлди.
Комил инсонлар ичида биринчи ўринни Абу Куҳофанинг ўғли Абу Бакр(р.а.) эгаллаган эди.
* * *
Ҳазрати Абу Бакр ўттиз саккиз йиллик ҳаёти давомида бу кеча бўлгани каби осойишта бир
ҳиссиёт билан ётоғига кирганини эслай олмасди.
Ўзининг ва барча оламларнинг яратувчисини таниш
шарафига эришди. Унга ишониш билан юраклар ҳузурхаловат топишини ўз танасида ҳис
қилди.
Ётоғига кирар экан, ичичидан отилиб келаётган бир самимият билан:
— Ашҳаду алла илаха иллаллоҳ ва ашҳаду анна Мухаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ — дея
такрорлар эди.
* * *
Макканинг пастқам бир кўчаси...
Ўттиз ёшлардаги тарбияли, уятчан бир йигит... Ҳазрати Абу Бакрнинг сўзларини жон
қулоғи билан тингламоқда...
Яккамаякка қурилган бу суҳбат бирмунча давом этди. Суҳбат сўнгида қўл сиқишдилар.
Хайрлашар эканлар, Ҳазрати Абу Бакр:
— Бу бир сир бўлиб қолиши керак, эй Усмон! Худо ҳаққи, сени эзгуликка даъват этдим.
+
+ 131
Сўзларимни яхшилаб ўйлаб кўр — деди. Ажралишдилар.
Аффон ўғли Усмон тафаккурини ларзага солган, дунёқарашини беқиёс кенгайтирган бир
таклифга юзмаюз келган эди. Абу Бакр:
—Бу бутлар жонсиз нарсалардир. Бирон кимсага на фойдаси бор уларнинг ва на зиёни...
Яхшилаб ўйлаб кўр, сўзларимнинг тўғри эканлигини англаяжаксан. Уйларимизнинг
пойдеворига ишлатадиган тошлардан, тоғларда, қирадир ва водийларда мавжуд тошлардан ҳеч
фарқи йўкдир бу бутларнинг — деган эди.
Ақли расо кишининг бошқача хулосага бориши имконсиз ҳам.
Эрта саҳарда Усмон Абу Бакрни қидириб топди.
— Мени Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ҳузурига олиб бор, деди.
Ҳазрати Абу Бакр самимийлигига ишонса бўладиган ёшлар билан бирмабир учрашиб,
уларга буюк ҳақиқатни тушунтира бошлади. Ҳар гал яккамаякка учрашар, бутлар ҳақида ган
очар, ёлғиз Оллоҳдан ўзга ҳеч бир маъбуднинг йўқлигини уқтирар, суҳбатдошида яхши
маънодаги бир ўзгаришни сезса, шундан кейингина Мухаммад Расулуллоҳдан(с. а. в.) гап
бошлар эди. Зубайр ибн Аввом Абу Бакр билан учрашган иккинчи йигит эди. Унга ҳам Усмонга
айтилган гаплар уқтирилди. Зубайр севимли, ҳурматли кишиси Абу Бакрнинг сўзлари сафсата
бўлиши мумкинлигини ҳатто тасаввур ҳам қилолмасди. Қолаверса, Абу Бакр унга пайғамбар
деб танитган Муҳаммад ибн Абдуллоҳни ўзи ҳам жуда яхши танир эди. Чунки Зубайрнинг
онаси Сафиййа Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг аммаси бўлгани учун уларнинг орасида яқин
қариндошлик ришталари мавжуд эди.
Аммо Зубайрга бунинг ўзи етарли эмасди. Азалазалдан анъанага айланган ва бободан
отага, отадан болага асрлар давомида ўтиб келган ҳаёт тарзидан бутунлай воз кечиши керак, бу
иш эса осон эмас эди. Шу кунга қадар телба эмаслигига ишончи комил бўлган кўплаб инсонлар
— биргина сўз билан юзларча кишилардан иборат қабилаларни ҳаракатга келтира олувчи
бошлиқлар, шоирлару нотиқлар... ҳаммаҳаммаси бутларга сиғиниб келадилар. Улар маъбуд деб
эътиқод қўйган бутларни тошдан бўлак нарса эмас, дейиш ғоят мушкул эди.
Шундай ўйхаёллар билан орадан бир неча соат ўтди.
«Мен ақлли бўлсам, нега энди ақлимни ишлатмайин?!»
Яшиндай миясига келиб урилган бу фикр Зубайрни эскилик сарқитидан халос этиб, ақл
билан иш юритишга ундади. Бутларни илоҳ деб билувчи эътиқод кишани ўзўзидан парчаланиб
кетди.
Абу Бакр билан иккинчи марта учрашганда, бутлар энди унинг учун ҳам тошга айланган,
жонсиз ва аҳамиятсиз бир нарса бўлиб қолган эди.
Мени тоғамнинг ўғли билан учраштир, ё Абу Бакр,— деди ҳаяжон ила.
Бир муддат ўтгач, Ҳазрати Хадича онамизнинг имон машъаласи ёнган уйида Зубайр ибн
Аввом исмли бир йигит ҳам қалбининг тубидан отилиб чиққан ва умр бўйи унга содиқ
қоладиган ҳақиқатни ҳар бир калимаси устида тўхтабтўхтаб такрорлади: «Ашҳаду алла илаҳа
иллаллоҳ...»
Набийлар сарвари туғилган кечани эсловчилар ўша кеча Оминага ёрдам бериш учун
келган икки аёлдан бири Шифо хоним бўлганини жуда яхши биладилар.
Ушбу ҳодисадан роппароса ўн йил ўтгач, Шифо хоним ҳам бир ўғил туққан, унга Абди
Амр деб исм қўйган эди. Абди Амрни айримлар«Абдулкаъба» деб ҳам аташарди.
Хуллас, яхшиёмон хотираларга бой йиллар ўтиб, Абди Амр ҳам ўттиз ёшга кирди. Аслида
ҳаётининг энг лаззатли онлари ҳам ўша йилларда ўтган бўлса ажаб эмас.
Бир куни Абди Амр ўзи улкан ҳурмат билан қарайдиган савдогар томонидан фикрлашга
даъват этилганида, қўлларини пешонасига қўйиб, чуқур ўйга толиш мажбуриятини ҳис этди.
— Жуда соз, ё Абу Бакр, мен бу мавзу тўғрисида яхшилаб бош қотирайин — деди у.
Расулуллоҳ(с. а. в.) жондан азиз дўстлари Абу Бакр билан биргаликда ҳузурларига Абди
+
+ 132
Амр ҳам келганини кўриб, жуда мамнун бўлдилар. Чунки у ҳам имон келтириш, ҳидоят ва
саодат йўлига кириш учун келган эди.
Абди Амр шаҳодат калималарини сўйлади. Куфр ва инкор йўлини бундан кейин бутунлай
тарк этиш эвазига бу буюк йўлни қозонди.
⎯ Сенинг исминг Абдурраҳмон бўлсин...
Унга бу муборак исмни пайғамбарларнинг энг буюги бердилар. Ўзларига севимли бўлган
бу исмни доимо— бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳамроҳлари бўлажак бир йиғитга бердилар.
Йиллар ўтиб ҳам, набийлар сарварининг тилларидан: «Исмларнинг энг гўзали Абдуллоҳ ва
Абдурраҳмондир» деган сўзларни эшитган чоқларида ўзини«Абди Амр» бўлишдан халос этган
ва«Абдурраҳмон» бўлиш шарафига сазовор қилган Расулуллоҳга(с.а. в) меҳр тўла нигоҳлари
билан боқипш шубҳасиз эди бу йигитнинг.
Исми билан бирга жисми ҳам, руҳи ҳам ўзгарган эди унинг. Бутун вужуди билан
кўҳнаэскидан мукаммал янгига ўтган эди Абдурраҳмон.
Абдурраҳмон ибн Авф имон йўлида ҳамроҳ бўлажак илк мусулмон биродарлари билан
танишди. Улар хануз бармоқ билан саноқли эдилар. Пайғамбаримиз(с. а. в) хонадонлари
аъзоларини ҳисобга олмаганда Абу Бакр, Усмон, Зубайр ва ўзи...
Бу ҳисобга Зайдни ва ҳали балоғат ёшига етмаган Алини ҳам қўшсак, жами олти киши
бўлардилар. Бепоён дунёда, дунёнинг асл Соҳиби ва Яратувчисига эътиқод қилган, Уни инкор
этмайдиган, қудратда Унга тенг келадиган бошқа бир мавжудотни билмайдиган олти киши...
Абдурраҳмон таҳорат қилиш, намоз ўқишни ўрганди. Намоз ўқир экан, ўқилиши керак
бўлган сўзларни такрорлайтакрорлай, ёдлаб олди. Бундан буён бутун ҳаёти давомида ҳар
намознинг ҳар ракатида ўқиш лозимлиги уктирилган Фотиҳа сурасини шахсан Пайғамбаримиз
алайҳиссаломнинг тилларидан эшитди: «Алҳамду лиллаҳи роббил ъАл-Амин...» «Ҳамду сано
барча оламларнинг Парваридигори бўлмиш Оллоҳ учундир. Меҳрибон ва Раҳмли, Жазо
Кунининг эгаси, Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. Ўзинг бизни тўғри
йўлга ҳидоят қилгин. (Бизларни) шундай зотларнинг йўлига(бошлагин)ки, Сен ўзинг уларга
(тўғри йўлни) инъом қилгансан улар(Сен томондан) ғазабга дучор бўлмаганлар ва залолатга
кетмаган(адашмаган)лардир».
Келажакда Оллоҳ таоло тайинлайдиган вақтга қадар, ҳеч кимсага бу ҳакда оғиз очмаслик,
одамларнинг кўзи тушадиган жойда намоз ўқимаслик уқтирилди. Бир оздан кейин Саъд ибн
Ваққос мусулмон бўлиш шарафига эришди.
* * *
Холид ибн Саид ибн Ос уйқудан уйғониб, юраги тезтез ураётганини ҳис этди. Бир туш
кўрган эди, шу ҳақда суҳбатлашиш учун уйидан чиқди.
— Йўл бўлсин, эй Холид?
— Ал-Аминнинг ҳузурига кетаётирман, эй Абу Бакр.
— Нечук?
—Бугун кечаси бир туш кўрдим. Унга сўзлаб бермоқчиман. Сен ҳам эшитсанг, фойдадан
холи бўлмас...
Улар биргаликда Расулуллоҳниг(с. а. в.) уйлари томон йўл олишди. Кўрган тушини
йўлакай гапириб берди:
— Ваҳшатли бир жарликнинг шундоққина ёқасида эмишман. Бирдан нотаниш кимса
пастга итариб юборди. Қутулишим амри маҳол эди. Шу орада бирдан Ал-Амин Муҳаммад ибн
Абдуллоҳ пайдо бўлдию белимдан даст кўтариб, қутқариб қолди. Унга шу тушни айтиб, қандай
таъбир қилишини эшитмоқчиман.
— Яхши ўйлабсан, эй Холид. Эҳтимол Оллоҳ таолонинг ўзи сенга ҳидоят тилаган бўлса,
ажаб эмас.
Холид ибн Саид янги бир диннинг тарқалаётганини ва кечаги кунга қадар Ал-Амин
+
+ 133
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ сифатида таниган кишиси бугунга келиб пайғамбарлик вазифасига
тайин этилганлигини йўлда Ҳазрати Абу Бакрдан эшитди.
Бу пайтда Набийи Акрам(с. а. в.) Ажйод деган бир жойда эдилар.
Бизни нимага даъват қиласиз, ё Муҳаммад?
⎯Сизни Оллоҳдан бошқа хеч бир илоҳнинг йўқлигини ва Муҳаммад Оллоҳнинг
пайғамбари эканлигини тасдиқлашга... шу дамгача сиғинганимиз жонсиз— фойда хам, зарар
ҳам бермайдиган бутлардан воз кечишга даъват қиламан.
— Мен гувоҳлик бераманки, Сиз даъват қилаётган дин ҳақ диндир. Сиз эса, Оллоҳнинг
расулисиз.
Шундан кейин Холид кўрган тушини гапириб берди.
* * *
Бир куни ўта ожиз, қашшоқ бир чўнон қўйларини ўтлатиб юраркан, икки кишига дуч
келди.
— Сен кимнинг қўйбоқарисан? — деб сўрашди улар.
— Уқба ибн Абу Муайтнинг...
— Бизни сут билан меҳмон қила оласанми?
Сут боркуя, аммо мен оддий қўйбоқарман, сут билан меҳмон қилишга ҳаққим йўқ. Менга
ишониб топширилган нарсага хиёнат қилолмайман.
— Хўп. Унда бизга сути соғилмайдиган биронта қўйни кўрсатгинчи.
Қўйбоқар сурувдан бир қўйни ажратди.
— Мана шу қўй соғилмайди, деди.
Юзидан нур ёғилиб турган киши қўйнинг оёқларини керди, дуо қилди. Бирдан қўйнинг
эмчакларидан сут оқа бошлади. Иккинчи киши биронта идиш олиб келишни буюрди. Қўйбоқар
ёнида олиб юрадиган сопол товоқни узатди.
Сут соғилди, аввал сутии соғган киши ичди, сўнгра ўртоғига берди. Қолган сут қўйбоқарга
тақдим этилди. Ҳаммаси ичиб бўлингач, қўйнинг эмчаклари яна эски ҳолига қайтди. Бир оз
олдин сут соғилган эмчакларга сира ҳам ўхшамай қолди.
—Эй олижаноб зот, бу қўйга қандай дуо ўқидинг?
Уни менга ҳам ўргатасанми? — деди қўйбоқар.
— Отинг нима?
— Отим Абдуллоҳдир. Масъуднинг ўғлиман.
—Сени яккаю ягона Оллоҳнинг борлигига ишониш
га ва бутларга сиғинишдан воз кечишга даъват этаман.
Расулуллоҳ(с. а. в.) шуларни сўзларканлар, Абдуллоҳ ибн Масъуднинг бошини силар:
«Оллоҳ сенга марҳамати билан муомала буюрсин, қуллигингда давом этишини насиб қилсин,
сен ўрганишга қодирсан» дер эдилар.
Абдуллоҳ калимаи шаҳодатни айтди. Энди у имон лашкарининг жисман заиф, аммо имони
кучли бир аскарига айланди.
Ўшанда мўминларнинг сони ўнга якинлашиб қолган эди.
Сал кейинроқ Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Абу Салама, Арқам ибн
Абу Арқам, Усмон ибн Мазъун, Убайда ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб мусулмон бўлдилар.
* * *
Бир пайтлар Яман томонлардан келиб Бани Муғийра хонадонидан паноҳ топган Ёсир у
ерда Муғийра ўғиллари томонидан Сумаййа исмли бир жорияга уйлантирилган, бу никоҳдан
Аммор ва Абдуллоҳ исмли икки фарзанд дунёга келган эди.
Орадан йиллар ўтди ва бу болалар болоғат ёшига етдилар.
Бир куни Аммор Макка кўчаларида айланиб юрганида бирикки кишининг Муҳаммад ибн
Абдуллоҳ(с. а. в.) ҳақларида баҳслашишаётганини эшитиб қолди. Суҳбат диққатни тортадиган
+
+ 134
даражада қизғин эди. Шахсан ўзини кўришни хоҳлади. У ҳакда суриштирди. Ниҳоят, Арқам
ибн Абу Арқамнинг уйида эканликларини билди ва дарҳол шу томонга жўнади. Суҳайб ибн
Санъон Румий ҳам ўша ерда эди. Аммор ҳайрон бўлди:
— Бу ерда нима қилиб юрибсан, эй Суҳайб? — деб сўради.
— Ўзингчи, ё Аммор?
— Мен ичкарига кирмоқчиман ва Муҳаммад Аминнинг сўзларини тингламоқчиман.
— Менинг фикрим ҳам худди шундай.
Биргаликда ичкарига кирдилар. Маънавият оламидан
таралиб, Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг дудоқларидан тўкилаётган сўзларни тингладилар,
бу калом ҳар жиҳатдан гўзал ва мукаммал эканлигига ишонч ҳосил қилдилар, иккиси ҳам
калимаи шаҳодат келтириб, имонли бўлдилар.
Оқшомга қадар Арқамнинг уйида қолдилар.
Кўп ўтмай, Амморнинг отаси Ёсир, онаси Сумаййа ва укаси Абдуллоҳ ҳам мусулмон
бўлдилар. Шу тариқа бутун оила аъзолари Ислом динига кирган, кўнгиллари Расулуллоҳ
кўрсатган мақсадга йўналган эди.
Қисқа вақт ўтиб, Усмон ибн Мазъун ҳам икки укасини етаклаб, Пайғамбар(с. а. в.)
ҳузурларига келди. Кудома билан Абдуллоҳ акалари сингари имон ва Ислом шарафига ноил
бўлдилар.
Буюк пайғамбар Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг тавҳид динини тиклаш мақсадида
ҳидоят йўлига чиққан, аммо орзуига етиша олмай ҳаётдан кўз юмган Зайд бу кунларда ҳаёт
бўлса, ким билади дейсиз, қанчалар хурсанд бўларди. Аммо такдирдан қочиб қутулиш хаққи
ҳеч кимсага берилмаган. Аммо Зайднинг кичик ёшда етим қолдириб кетган ўғли Саид бор эди.
Мана шу кунларда у вояга етган, камгап, ювош, тарбияли бир ўспирин бўлган эди. Уни амакиси
Хаттоб боқиб олган, қизи Фотимага уйлантириб ҳам қўйган, Саиднинг синглиси Отикани эса,
ўғли Умарга олиб берган эди. Шу йўсинда Саид билан Умар поччақайиноға бўлган эдилар.
Аммо поччалардан бири ўта тажанг, сержаҳл ва довюрак, иккинчиси эса, ўта даражада ювош ва
камгап...
Бир куни Саид ҳақиқат оламидан келаётган бир даъватга қулоқ тутди. Унга Оллоҳдан
бошқа ҳеч бир илоҳ йўқлигига ишониш таклиф этилди. Ҳақли бир таклиф эди бу. Отаси Зайд
мана шундай бир таклифга рўбарў бўлиш, Оллоҳга олиб борувчи энг тўғри йўлнинг муршидига
қовушиш учун бутун вужуди билан беҳисоб чиллаларда ўтирган эди.
Ҳаққа ва эзгуликка чорловчи бир даъватга қулоқ тутмаслик мумкин эмасди. Қисқа вақт
ичида рафиқаси Фотиманинг қалбида ҳам имон нури порлади. Шу тариқа ёш эрхотин
биргаликда шаҳодат келтирдилар ва мусулмон бўлиш завқини тотдилар.
Бу орада Ҳазрати Абу Бакр қизи Асмонинг ҳам мусулмон бўлгани ҳақида хушхабар
келтирди.
Яна Ҳаббоб ибн Аратт, Умайр ибн Абу Ваққос, Масъуд алКорий, Салит ибн Амр, Аййош
ибн Абу Робиа ва хотини Асмо, Хунайс ибн Ҳузофа, Амир ибн Робиа мусулмонларнинг сафига
қўшилдилар.
Бир замонлар ҳақ динни топиш мақсадида узоқ сафарга отланган ва христианликни қабул
қилиб Маккага қайтган Убайдуллоҳ ибн Жахш ҳам шаҳодат келтирди ва мусулмон бўлди.
Абу Толибнинг ўғли ва Ҳазрати Алининг акаси Жаъфар, унинг умр йўлдоши Асмо бинти
Умай, Хатиб ибн Ҳорис хотини Фотима бинти Музаллал, Хатибнинг укаси Хаттоб ибн Ҳорис ва
хотини Фукайҳа бинти Йасор,
Маъмар ибн Ҳорис, Усмон ибн Мазъуннинг ўғли Соиб, Муттолиб ибн Азҳар, хотини
Рамла, Нуайм ибн Абдуллоҳ, Амир ибн Фуҳайра, Хотиб ибн Амр, Утба ибн Робиашшг ўғли Абу
Ҳузайфа, Вақид ибн Абдуллоҳ... — булар яширин даъват кунларида мусулмон бўлганлар
жумласидан эдилар.
+
+ 135
* * *
Пайғамбар(с. а. в.) тушган оятларни унут бўлмаслиги ва сақлаш қулай бўлишлиги учун
ёздириб қўярдилар. Ёзилган оятлар қўлмакўл ўтиб тарқалар, истаганлар уларни ёдлар эдилар.
Ваҳий келган пайтларда Жаноби пайғамбаримиз(с.а. в.) хотирадан чиқариб қўйишдан
хавотирланиб, Жаброили Амин билан биргаликда қайтақайта ўқишга ва ёд олишга ҳаракат
қилардилар.
Юксак девондан келган амр у зотга фақат тинглашни буюрди: «(Эй Мухаммад, Қуръонни)
тезроқ(ёдлаб) олиш учун тилингизни у билан қимирлатмай(кичирламай) қўяқолинг! Зеро, уни
(сизнинг дилингизда) жамлаш ҳам, (тилингизда) қироат қилдириш ҳам Бизнинг
зиммамиздади]). Бас, қачон биз(яъии, Жаброил фаришта) уни(яъни, ҳар бир ваҳийни) ўқиб
битганимиздан сўнггина сиз ҳам уни ўқишга эргашинг. Сўнгра уни(Қуръонни) баён қилиб
бериш ҳам, албатта, бизнинг зиммамиздадир» (Қибмат сураси, 16—19; Имом Бухорий, 6жилд,
79бет.) .
Набийи Акмал бундан кейин юз берган ҳолатларини шундай ифода этган эдилар:
«Ваҳий ҳолати тугагач, ўзўзидан қалбимга жо бўлиб қоларди». (Имом Бухорий, 1/3.)
Яна бир сафар эса: «Худди қалбимга китоб ёзилаётганини хис этаман» (Ибн Ҳишом. Ўша
асар, 1 /253.) деган эдилар.
Эндиги вазифа бу оятларни инсонларга баён этиш ва уларни Исломга даъват қилиш эди.
* * *
Набийлик вазифаси илк бор юклангандан бери орадан икки йил ўтди. Хаттоб ўғли
Умарнинг уйида бирдан севинч кичқириғи эшитилди.
Эртанги куннинг буюк инсоии бўладиган, пайғамбарининг суннатларини шахсан ўз ҳаёти
орқали намуна қиладиган ва саҳобаларнинг илк сафларидан ўрин олалиган бу гўдакка Абдуллоҳ
исми берилди.
Аммо Абдуллоҳ шу онда ўзига бу исмнинг берилганидан ҳам бехабар эди.
* * *
Абу Толиб бир куни Маккадан ташқарида кезиб юраркан, кутилмаган манзарага дуч келди.
Олдинда жияни Муҳаммад Ал-Амин, ундан бир оз орқада ўғли Али биргаликда ибодат
қилардилар.
—Нима қилаётирсизлар, эй Абул Қосим?! Бу тутган йўлларингизни қандай тушунса
бўлади?
—Амакижон, бу Оллоҳ юборган диндир. Фаришталарининг, пайғамбарларининг ва
хусусан бобомиз Иброҳимнинг(с. а. в.) динидир. Оллоҳ таоло менга ушбу динга даъват қилиш
вазифасини топширди. Сиз эса, эй амакижон, мен учун энг самимий, яқин, қадрли ва ҳидоятга
қовушишини орзу этадиган кишимсиз. Бу даъватни қабул этишга, қўллабқувватлашга энг лойиқ
бўлган кишим ҳам сизсиз.
Абу Толиб жавоб берди:
— Эй жияним, мен ота-боболаримнинг динидан воз кечишга журъат қилолмайман. Аммо
қасам ичиб айтаманки, токи мен ҳаёт эканман, бирон кимса сенга ёмонлик қилолмайди.
Шундан сўнг ўғли Али томонга ўгирилди:
— Амакингнинг ўғли сени фақат хайрли ишга даъват этибди. Ундан айрилма — деди
(Ибн Ҳишом. Ўша асар, 1/263.).
Энди ваҳий узлуксиз равишда кела бошлади: «Эй(кийимларига) ўралиб олган зот, кечаси
(бедор бўлиб, намозда) туринг! Фақат озгина— у(кеча)нинг ярмида(ухлаб ором олинг) ёки
(уйқуни кечанинг) ярмидан ҳам бир оз камайтиринг ёхуд унга(бир оз) зиёда Қилинг ва
Қуръонни тартил билан тиловат қилинг! Зеро, Биз сизга оғир Сўзни— Қуръонни
туширажакмиз. Албатта, кечаси(ибодат учун бедор бўлиб) туриш жуда оғир юкдир ва(лекин у
пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани учун) энг тўғри сўздир. Албатта, сиз учун кундузи
+
+ 136
узун— тинимсиз машғулот бордир(шу сабабли кечалари бедор бўлиб ибодат қилинг).
Парвардигорингизнинг номини(мудом) ёд этинг ва Унга бутунлай берилиб(чин ихлос билан
бандалик қилинг)! (У) машриқ ва мағрибнинг Парвардигоридир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат
Унинг Ўзигина бордир. Бас, сиз(ўзингиз учун) Унигина вакил(ҳомий) қилиб олинг!»
(Муззаммил сураси, 1-9. Доримий. «Сунан» 1/3.)
Набийи Акрам жанобимиз ушбу оятлар орқали кечалари ҳам тоатибодат қилишга даъват
этилдилар.
* * *
Ўша кунлари номи ҳали тарихларда битилмаган бир одам жоҳилия даврининг жирканч бир
одатини амалга ошириш ҳаракатида эди.
Бу одамнинг ширингина, севимли бир қизчаси бор бўлиб, уни жуда ҳам яхши кўрарди.
Чақирган заҳоти«Лаббай, отажон!» деб қошига югуриб келар, ота-онаси уни ўпишар,
бағриларига босиб эркалатишар эди.
Шундай кунларнинг бирида у отини эшитиб, отасининг қошига чопқиллаб келди. Ҳар
доимгидай, қучоғига отилди.
Ота уни қўлларидан тутди, икковлон биргалашиб кўчага чиқдилар. Уйларидан ҳали унча
узоқлашишмаган эди. Ота унга ажойиб ва хуштаъм озиқовқатлар ҳақида ганирар, яқинда
қариндошларидан бирининг тўйида унга совға тариқасида бериладиган кўйлак ҳақида баҳс этар
эди.
Шу аснода қизча бирдан итариб юборилганини ҳис этди. Отабола ҳозиргина ёнидан ўтган
қудук қизчани қайта чиқмайдиган килиб ўз домига ютди. Аммо йиртқичларгагина ярашадиган
бу ишни қилган отанинг қулоқларига:
— Ё абатаҳ!.. Ё абатаҳ!.. — тарзидаги ингроқ овоз келди. Отанинг сўнгги марта эшитган
сўзлари шу бўлди. Пешонасида пайдо бўлган совуқ терларни артиб, яшин тезлигида бу ердан
узоқлашди. Ким билади, бечора қизча яна қанча пайт у ерда«Отажон!» дея инграган экан
2
.
Мадина даврида мусулмон бўлган бу одам мазкур воқеани пайғамбаримизга сўзлаб
берганида, Расулуллоҳ(с. а. в.) соқоллари ҳўл бўлиб кетгунча йиғлаган эдилар.
* * *
Бир куни Умар қаватига олти ёшлар чамасидаги қизини олиб, Маккадан ташқарига йўл
олди.
Хилват бир жойга келдилар. Умар елкасидан белкурагини олди ва чуқур қазий бошлади.
— Нима қиляпсиз, отажон? Нега қазияпсиз бу чуқурни?! — деди қизи атрофида
гирдикапалак бўлиб.
— Бу ерга сени кўмаман — деб жавоб қилди Умар.
Қизчанинг ранги оқариб кетди. Отасини яхши одам деб ўйларди. Айни чокда, отасининг бирон
гапни зое гапирмайдиган одам эканлигини ҳам жуда яхши биларди. Кўзёшларига тўлган
нигоҳлари отага қадалди:
— Отажон, мени ўлдирманг!..
— Сен ҳиқилламай тур!
Бу сўзлардан кейин ҳам ёлвориш беҳуда эди. Ягона чора қочиш эди. Жон ширин, қизча
ўлишни истамасди.
Пешонасидан оқаётган терларни артаарта қум қазиётган Умар, бирдан: «Тўхта қочма!» деб
бақирди ва қизининг орқасидан чопа кетди.
Жонҳолатда қочаётган қиз бечоранинг ортидан етиб келган ота дағал қўллари билан
сочларидан тутиб, қатъий силтаб тўхтатди. Шундан кейин судрабсудраб, чуқурнинг ёнига олиб
келди.
Қазиш давом этар, гўдакнинг кўзёшлари ҳам бетўхтов ерга юмаланар эди.
Шу аснода Умар қўлидаги белкуракни ерга қаттиқ урди ва натижада бир сиқим тупроқ
+
+ 137
сочилиб, Умарнинг юз-кўзи чангга беланди. Ерга ўтириб қолди ва кўзларини ишқалай бошлади.
Отасини бу ҳолатда кўрган қизча сакраб ўрнидан турди:
Отажон, мени ўлдирсангиз, соқолингизни ким тарайди? Юзларингизни ким тозалайди?!
— дея бармоқлари билан Умарнинг соқолларини тарай бошлади.
Умар уни илкис итариб юборди. Сапчиб ўрнидан туриб, яна қазий бошлади.
Бир оз ўтгач, Умар тўхтаб қолди. Бошини эгди, бир муддат ўйга толди. Йиғлаётган
қизчасига кўзи тушди. Олти йилга яқин силабсийпалаб, эркалаб келган жигари эди у. Бундай
яқин кишисининг жонига қасд қилиш осон эмасди...
Орада кўнглига бу ишдан воз кечиш фикри ҳам келди. Қизчасининг қўлидан тутиб,
Маккага қайтишни ҳам ўйлади. Шундай қилганида, қанчалар севинарди бу маъсума гўдак... яна
ҳаётга қайтгандек бўларди. Ким билади, ҳозир уйда қандай аламли дамлар кечаётган экан,
қанчалар оҳлар чекилаётган, кўзёшлар тўкилаётган экан?!
Аммо бу ишнинг бошқа жиҳати ҳам бор эди. Умар қизини олиб кетди, қўллари титраб
орқага қайтариб олиб келди, деб устидан биродарлари кулишмайдими? Умр бўйи қизи олдидаги
виждон азобига қандай чидай олади?
Бир неча сония вақт шундай фикрлар оғушида ўтди. Соатлар, ҳатто кунларга татирли
бирбирига зид фикрлар яшин тезлигида миясидан ўтди. Шундан сўнг яна белкуракка ёпишиб,
чуқур қазий бошлади.
Етарли даражада қазиганига ишонч ҳосил қилганида, ерда фарёд уриб ётган қизча ҳам
даҳшатли фожиа соати етиб келганини сезди, ялинчок нигоҳларини отасига қадади.
Аммо отанинг кўзларидан олов сачрарди. Қиз яна тез ўрнидан сакраб турди ва такрор қоча
бошлади.
Умар яна қизининг ортидан югурди, етиб олиб қаттиқ ушлади. Энди қутулиш чораси
қолмаган эди. Қизча ҳадеб«Отажон, отажон!» дея чинқирар, силтанар эди.
Бир латта каби улоқтирилгаи маъсум вужуд чуқурнинг четларига тегиб пастга юмалаб
кетди. Умарнинг бақувват қўллари тупроқ уюмини чуқурга ташлар экан, оёқлари сўнгги кучини
йиғиб чуқурдан чиқиб кетишга уринаётган гўдакни босиб турарди. Бошига шувиллаб тупроқ
тўкилиб, кўзлари ҳам тупроққа тўлган қизча бирикки чиранишдан сўнг ҳаракатлари бўшашди,
кетмакет устига тушаётган тупроқ уни тобора босиб, нафасини сиқа ошлади.
Оёқлари остидаги вужуднинг ниҳоят чиранишдан тўхтаганини англаган Умар енгил нафас
олди. Пешонасидаги терларни артиб ташлади ва қолганқутган туироқни ҳам чуқур устига
ташлаб, ишини тугатди.
Ўша кеча уйда ҳеч кимнинг овози чиқмади. Умар ҳар доимгидан ҳам асабий эди. Унинг бу
қўрқинчли ҳолати уйда бирон кимсанинг чурқ этиб оғиз очишига йўл қўймади. Фақат, қўллар
орасира кўзлардан юмалаган ёшларни артарди.
ОЧИҚ ДАЪВАТ САРИ ИЛК ОДИМ
Яқин қариндошлар
Ҳиро тоғидаги ғорда илк бор фариштанинг келгани ва«Ўқи!» деган амр берилганидан
буён уч йилга яқин вақт ўтди. Атрофдан тоза руҳли инсонлар пухта бир танлов асосида ушбу
динга даъват этилди, анча-мунча муваффақият ҳам қозонилди. Даъват қилинганлар орасида
куллар ва озод кишилар, аёллар ва эркаклар, бойлар ва камбағаллар бор эди.
Оллоҳ таоло«Собиқуни аввалин» деб атаган бу шарафли инсонлар бутларнинг қошида
бош эгиш ҳақоратидан қутулиб, Оллоҳнинг ҳузурида сажда қилиш саодатига эришган эдилар.
Бир куни Расулуллоҳга(с. а. в.) ушбу мухим амр келди:
«Энг яқин қариндош^уруғларингизни(Оллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг! Ўзингизга
эргашган мўмин кишилар учун қанотингизни паст тутинг(яъни, уларга хушхулқ билан
+
+ 138
камтарона муомалада бўлинг)! Бас, агар улар итоатсизлик қилсалар, у ҳолда: «Албатта, мен
сизнинг амалингиздан поқдирман» деб айтинг. Ғолиб ва меҳрибон(Оллоҳ)га таваккул қилинг!
У сизни ўзингиз(намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар орасида ҳам,
(имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган(вақтингизда
ҳам) кўриб турур. Шакшубҳасиз, у эшитгувчи, билгучи зотдир».(Шуаро сураси, 214-220.)
Келгуси машаққатли кунларга қараб илк одим шу йўсинда қўйилди. Энди дин
мусулмонликни қабул қилмаган тақдирда хам уни сир саклайдиган ишончли кишилар
доирасидан ташқарига чиқаётган, илк одим яқин қариндошлардан бошланаётган эди.
Жаноби пайғамбаримиз мехмон бўлиб келган аммаларига аҳволини баён этдилар. Зиёфат
бериб, қариндошларини динга даъват қилиш фикрида эканликларини гапирдилар.
— Истасанг, шундай бир зиёфат уюштир. Аммо зинҳор Абдул Уззони(Абу Лаҳабни)
таклиф этма. Чунки у сенинг даъватингни бирибир қабул этмайди — дейишди аммалар.
Улар укалари Абу Лаҳабнинг феълини яхши билишарди. Сувни орқага оқизишга ҳам
қурби етиши, ўта ўжарлиги яхшигина маълум эди. Аммо«яқин қариндошлар» ичида Абу Лаҳаб
ҳам бор эди, амакилари эди. Буюк девондан келган амрни ўзгартириш ёки кечиктириш мумкин
эмасди. Бир кишигина тўядиган миқдорда гўшт пиширилди.
Яна, бир кишига лойиқ сут тайёрланди. Амакилар, аммалар ва улардан ташқари бошқа
яқин қариндошлар таклиф этилди. Дастурхонга тортилган гўштдан аввал Ҳазрати
пайғамбаримиз олдилар. Сўнгра меҳмонларга: «Марҳамат!» дейилди. Ҳамма тўйгунича еди.
Аммо гўшт ҳамон ҳеч тегилмагандай ҳолда қолган эди.
Навбат сутга келди. Набийи Акмал жанобимиз бошлаб озгина ичдилар. Кейин меҳмонлар
ича бошладилар. Ҳамма ичгандан кейин ҳам сут сира камаймади.
Энди Пайғамбари Замон жаноблари мақсадни сўзламоқчи эдилар. Аммо шу пайт Абу
Лаҳаб дик этиб ўрнидан турди. Афтиангори ўзгариб:
— Худо ҳаққи, бу одам бизни сеҳрлади! — деб бақирди.
Азбаройи.асабийлашганидан, портлагудай аҳволда эди, бақирибчақирарди. Машваратнинг
бу тарзда давом этишидан яхшилик кутиб бўлмасди. Меҳмонлар биринкетин тарқалдилар.
Эртаси куни яна зиёфат чақирилди. Абу Лаҳаб яна бир қилик чиқармасин деб энди у
таклиф этилмади. Аммо Бани Ҳошимнинг такрор йиғилганларини эшитиб, таклифсиз келди.
«Сен таклиф этилмаган эдингку, нсга келдинг?» дейилмади.
Меҳмондорчилик сўнггида бир кун олдинги разиллигини такрорлади. Оғзига келган
гапларни қайтармади. Сўзларини:
— Қариндошларига сен каби ёмонлик қилган кимса ҳали ҳаётда бўлган эмас — деб
тугатди.
Кайфият яна бузилди. Асл мақсад ойдинлашмасдан, меҳмонлар яна тарқалиб кетдилар.
Хўш, Абу Лаҳабнинг нияти нима эди? Нега жанжал чиқариш пайида бўлди? Қирқ йилдан
бери ҳамманинг такдиру таҳсинига сазовор бўлиб келган жиянини ноқулай аҳволга солишдан
нима учун бунчалик хушланарди?
Бунинг ягона сабаби қуйидаги воқеа эди:
Бир куни Абу Лаҳаб укаси Абу Толиб билан жанжаллашиб қолиб, уни ётқизиб олдида,
бўға бошлади. Воқеа устига мазкур жияни етиб келди ва Абу Толибнинг тарафини олди. Абу
Лаҳабни унинг устидан итариб, йиқитиб юборди. Шундан кейин калтаклаш навбати Абу
Толибга ўтди.
Абу Лаҳаб мана шу воқеадан кейин жиянига душман бўлиб қолган. «Буни ҳеч қачон
унутмайман!» деган эди.
Абу Лахаб кек сақловчи одам эди. Ҳасадгўйлик ил236
лати бор эди унда. Ичидан ёндираётган бу кек ва ҳасад унинг ҳаққа борадиган йўлини
тақатақ беркитган, сўз эшитадиган, сўз тушунадиган ҳолатда эмас эди.
+
+ 139
Ҳолбуки, Набийи Акрам(с. а. в.) орадаги бу совуқчиликни бартараф этиш учун икки
нуридийдалари, севикли қизлари Руқаййа билан Умму Гулсумни Абу Лахабнинг икки ўғлига
унаштириб, яхши ниятда яқинлашишни истаган эдилар. Аммо бу тадбир ҳам Абу Лаҳабнинг
ичини ёндираётган туйғуларини сўндирмади.
* * *
Орадан анчамунча ғамгин кунлар ўтди. Жаброили Амин келиб юқорида келтирилган
амрни яна такрорлади. Амр адо этилмаса, азоб келиши ҳақида хабар берди.
Жаноби пайғамбаримиз қариндошларини яна таклиф этдилар. Овқат ейилди, сут ичилди,
сал кейин Расулуллоҳ(с. а. в.) дарҳол ўринларидан туриб, шундай сўз бошладилар:
— Мард йигит оила аъзоларига ёлғон гапирмайди. Мен эса, ҳаммага ёлғон гаиирган
тақдиримда ҳам, сизларга сўйламайман. Жами инсонларни алдасам ҳам, сизларни алдай
олмайман. Шундай экан, эй Абдулмутталиб авлоди! Қасам ичиб айтаманки, мен келтирган
нарсадан ҳам шарафли ва фойдали бир нарсани ҳали ҳеч бир инсон ўз қавмига келтирган эмас!
Мен сизларга дунё ва охиратнинг саодат ва шарафини келтирдим. Оллоҳ таоло менга сизларни
ушбу динга даъват этишимни буюрди. Ўзидан бошқа ҳеч бир маъбуд бўлмаган Оллоҳ номидан
қасам ичиб айтманки, мен Унинг бутун инсониятга ва хусусан сизларга юборган
пайғамбариман!.. Сизлар худди уйқуга кетгандай бир куни келиб ўлишингиз, уйқудан
тургандай қайта тирилишингиз муқаррардир. Шундан кейин қилган амалларингизнинг
ҳисобини берасизлар. Яхшиликларингизга жавобан яхшилик кўрасизлар, ёмонликларингизнинг
жазосини тортасизлар. Жаннат ҳам, жаҳаннам ҳам абадийдир. Орангизда менга акаукалик
қилиб, қайси бирларингиз ёрдамчи бўласиз?
Расулуллоҳ(с. а. в) сўзларини шу тарзда якунладилар. Аммо бирон кишидан садо чиқмади.
Ҳамма бирбирига қаради, бошларини эгди. Орага оғир сукунат чўкди. Ниҳоят, ҳали балоғатга
етмаган Али оёққа турди.
— Ораларингда энг кичиги ва заифи менман. Аммо мен Сизга бажонидил ёрдамчи
бўламан — деди.
Алининг бу хаттиҳаракати у ердагиларни кулдирди. Айримлар Абу Толибга қаради.
Абу Лаҳаб яна жанжал чиқаришга уринарди:
— Агар унинг бу сўзларини бошқа араблар ҳам эшитиб оёққа турсалар, ўзимизни қутқара
олмаймиз, бизни лақиллатяпти бу — дер, у ердагиларнинг кўнглига вахима солишга уринар
эди.
Абу Толибнинт жаҳли чиқди:
— Ҳей кўрқоқ! Нималар деяпсан ўзи? Токи биз тирик эканмиз, худо номи билан қасам
ичамаики, Муҳаммадга ёрдамчи бўламиз, қўриқлаймиз! — деди.
Машваратда Абу Лаҳабнинг фикрини қувватлайдиган бирон киши ҳам чиқмади. Имон
йўлига кирилмасада, Абу Лаҳаб сингари очикданочиқ Муҳаммадга қарши чиққан бирон кимса
бўлмаганининг ўзи ҳам яхши бир натижа эди.
* * *
Даъват йўлида яна бир одим қўйилди. Жанобимиз:
«Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!»
(Хижр сураси, 94.) амрини олдилар.
Энди ишни яширинча юритиш даври тугаган эди. Яқинузоқ, танишнотаниш ҳамма
кишилар бу даъватдан бохабар бўлиши керак эди.
Набийи Акрам жанобимиз мақсадларини амалга ошириш учун маккаликлар энг муҳим
ишларни бажаришда тутадиган йўлни тутдилар. Каъба яқинидаги Сафо тепалигига чикдилар,
қўлларини қулоқларита қўйдилар ва бор овозлари билан:
— Ё сабахах, ё сабахах!.. — деб бақирдилар. Муҳим бир муаммо юзага чиққани ҳаммага
маълум бўлди. Маккаликлар Каъба атрофига тўилана бошладилар. Кела олмаганлар одам
+
+ 140
жўнатишди.
Расулуллоҳ(с. а. в.) атрофларини ўраб олган оммага хитобан:
— Эй қурайшликлар, сизларга шу тоғнинг этакларида бир суворий қўшини ҳужум қилишга
тайёр турганини айтсам, менга ишонасизларми? — дедилар.
Тараддудланмай жавоб беришдики:
— Сенинг ёлғон гапирганингни ҳали шу пайтгачаэшитмадик, ё Амин! Албатта, ишонамиз!
— У ҳолда, маълумингиз бўлсинким, мен сизларга буюк, оғир ва машаққатли азобнинг
келишидан олдин етишган бир хабарчиман. Сизларни Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуднинг
йўқлигига ва мен Унинг Расули эканлигимни қабул этишга даъват қиламан. Агар қабул
этсаларингиз, жаннатга киришингизга тўла кафолат бераман. Қабул этмасангизлар, сизларга бу
дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда беролмайман! (Имом Муслим. 4/1877.)
Шу он унинг сўзи бўлинди. Энг олдинги қаторлардан бирида турган соқолли одам ердан
бир тош олиб, унга қарата отди:
— Лаънат сенга, қўлларинг акашак бўлгур, бизни шунинг учун бу ерга тўпладингми?! —
деб ҳайқирди.
Ким бўлди бу одам? Ким бўларди? Пайғамбаримизнинг амакилари, яна ўша Абу Лаҳабда.
Амакилирики шундай муносабат билдираркан, бегона кишилардан нима ҳам кутиб бўларди?
Келганлар, бошлари эгик ҳолда, тарқалдилар. Ҳолбуки, ораларидан мард бир йигит чиқиши
керак эди, ва:
⎯ Дарҳақиқат, сендан ҳеч маҳал ёлғон гап эшитмадик. Аммо бу дафъа абадий саодатга
эришиш ёки ундан маҳрум бўлишдай бир муаммо қаршисида турибмиз. Оллоҳнинг пайғамбари
эканлигингни қандай исбот қиласан? — дейиши керак эди.
Қаерга бошласа, ўша томонга кетаверадиган оломон эмас, нима қилаётганини, нималар
қилиши лозимлигини биладиган, билишни истайдиган инсонлар жамоаси эканликларини
кўрсатишлари, жавоб ва исбот талаб этишлари керак эди. Қисқаси, Абу Лаҳабнинг бу
хаттиҳаракати бу йиғиннинг тарқалиб кетишига сабаб бўлмаслиги даркор эди.
Буюк Пайғамбаримиз (с.а.в.) у ерни ўта ғамгин равишда тарк этдилар.
* * *
Абу Лаҳаб Сафо тепалигидан қайтаркан, зиммасига тушган вазифани адо этганига амин
эди. Бир неча кунгина аввал қариндошлари орасида кўрсатган сеҳржодулари етмагандай,
устигаустак, бутун Қурайш қабиласини ўзига жалб этишга киришганига бефарқ қарай олмасди.
Акс ҳолда, бу ишнинг натижаси муваффақиятли тугар ва Муҳаммад Амин улкан шуҳрат
соҳиби бўлар, Абу Лаҳабдай бир кишини сояда қолдиражак мавқеларга эришар эди...
Мукаммал ўйланган бир совуқ уруш йўлини тутишдан бошқа чора йўқ, деган фикрга келди
у. Муҳаммадни ёлғизлатиб қўйиш ҳамда муваффақиятсизликка учратиш учун қўлидан нима
келса, орқага сурмасдан ўшани қилишга аҳд этди. Хотини Умму Жамил ҳам унга ҳамфикр эди.
* * *
Шу кундан эътиборан ҳатто дарвозаси ҳам бир бўлган қўшнининг, яъни Муҳаммад
Аминнинг уйларига девор ортидан тошлар келиб ту!на бошлади. Эрта саҳарда уйдан
чиққанларида, эшик тагига ташланган ахлатга дуч келдилар. Оёғига ботсин, деган ниятда
йўлакка ёйиб ташланган тиканларни кўрдилар. Ахлоқсизларча6у хаттиҳаракатлар жоҳил
эрхотин ўртасида худди мусобакалашаётгандай улкан ғайрат билан давом эттирилди.
Абу Суфённинг синглиси ва Абу Лахабнинг умр йўлдоши бўлган Умму Жамил
Расулуллоҳ(с а. в) жанобимизга рўбарў келиб қолганда баъзан:
— Шайтонингдан қандай хабарлар бор? — деб киноя қилар, баъзан қовоғини солиб олар,
яна гоҳида:
— Не хабар кўкларда?.. Кўрайликчи, бугун қандай сафсаталар билан миллатни алдар
экансан? — дея минғирлаб, у зотни безовта қилар эди.
+
+ 141
Натижада Жаброили Амин илоҳий девондан қатъийлашган, ўзгармас бир ҳукмни
Расулуллоҳга(с. а. в.) етказди:
«Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай(ҳалок бўлгай)! Аниқки) у қуриди(ҳалок бўлди)!
Молмулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг
ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан, эшилган арқони бўлган хотини хам(ловуллаб турган)
алангали дўзахга киражак!» (Масад сураси, 1—5. 240)
Олий бир ҳақиқат ва адолат бор эди бу сурада. Пайғамбарнинг амакилари бўлса ҳам, Ҳаққа
бўйин эгмаган, Мавлойи Зулжалолга итоат этмаган киши ўз бошини ейиши, жазосини тортиши
муқаррар эди.
Бу сура айланиб, Абу Лаҳабнинг қулоғига ҳам етиб борди. Қаттиқ ғазабланиб кетди:
— Мана кўрасан, эй Муҳаммад, ҳақиқий уруш энди бошланади. Кимнинг қўли қуриши,
ким мағлубият азобини тортиши аслида энди ойдин бўлади! — деб ғўлдиради.
Шундан кейин девордан ахлат ташлашлар янада авж олди ва Расулуллоҳнинг ҳовлилари
юриб бўлмас ҳолатга келтирилди. Жаноби пайғамбаримиз эса, бу разилликларга жавобан:
— Эй Абду Маноф ўғиллари, бу қандай қариндошлик, ахир?! Бу қандай қўшничилик? —
дердилар. Ҳар куни алоҳида бир сабртоқат, алоҳида бир сабот билан бу азиятларга нисбатан
юракларини кенг қилдилар.
Пайғамбар жанобимиз эшикдан чиқишлари билан дуч келадиган фожиавий манзарага
орасира бир нодон хотиннинг қаҳқаҳаси ҳам қўшиладиган бўлди. Бу хотин ўзини тия олмай:
— Амр этгинда, шайтонинг келиб ҳовлингни тозалаб кетсин — деб бақирар эди.
Бир куни Абу Лаҳаб ғалати бир ҳолга дучор бўлди. Ҳар кунги одатини килиб, ахлатларни
бир ифлос челакка солиб, Муҳаммаднинг ҳовлисига тўкиш учун кетаётган эди. Энди тўкаман
деб турганида, аллақандай бақувват қўллар орқасига чанг солганини ҳис этди. Ўгирилиб
қаради. Қаршисида укаси Ҳамза турарди.
— Нима қиляпсан?.. — деди Абу Лаҳаб довдираганча. Ҳамза ортиқ кутиб турмади:
— Менга бер челакни! — дея шартта олдида, бир ҳамла билан акасининг бошидан тўкиб
юборди. Сочсоқоли расво бўлган, юз-кўзидан ювиндилар оқаётган Абу Лаҳаб руҳи сингари
жирканч бир овоз билан чинқирди:
— Аҳмоқ, динсиз!
Ҳамза ғурур билан, расвойи жаҳон бўлган акасига тикилиб турар, енгил кулимсирар эди.
Абу Лаҳаб ғўлдиради:
— Уялмайсанми шундай қилишга?
Бу ҳали ҳолва эди. Чунончи, Ҳамза дедики:
— Йўқ, сира ҳам уялмайман. Қайтага, жуда мамнунман. Сен ўзинг ҳар куни укангнинг
ўғлига шундай ифлосликни қилганда, нега уялмадинг? Бу ишни бошқалар қилса, олдини олиш
ўрнига, сенинг бу қадар пасткашлик қилишинг айб эмасми?
Абу Лаҳаб Масад сурасини ўкиди:
— Хўш, бунга нима дейсан? Одам ўз амакисини ҳам дўзахи қиладими?
Сен шунга лойиқ бўлдинг, ё Абу Лаҳаб. Қани айтчи, унга бу даражада телбаларча
разиллик қилган ёки қилаётган яна ким бор? Олдин сен унга қарши душманларча ҳаракатга
киришдингми ёки у сенга бекорданбекорга шу сўзларни айтдими? Нега бошқа амакилари
ҳақида бундай демадию, сен ҳақингда шундай гапирди? Мен қўрқаманки, эй Абу Лаҳаб,
укангнинг ўғли томонидан берилган бу хабар, бежиз эмасдир...
Абу Лаҳаб асабийлашган тарзда тезтез юриб, уйига кириб кетди.
* * *
Бир томондан амакилари Абу Лаҳабнинг битмастуганмас одобсизликлари, иккинчи
томондан эса, бошқа қўшни Уқба ибн Абу Муойтнинг худди Абу Лаҳаб билан рақобат
қилаётгандай кўрсатаётган азиятлари натижаси Расулуллоҳ(с.а.в.) Каъбага яқин бир жойда
+
+ 142
истиқомат қилувчи Арқамнинг уйига кўчдилар.
Бутун оила кўчдими ёки фақат пайгамбаримизнинг ўзлари тонг саҳарда кетиб, оқшомда
қайтиб келардиларми?
Бизнингча, иккинчи тахмин ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак. Эҳтимол пайғамбаримиз
(с.а.в.) эрталабдан кечгача у ерда бўлгандирлар. Ҳатто баъзан кечалари ҳам ўша ерда ётиб
қолгандирлар ва шу йўсинда хотинларию қизларини қўшниларининг безовта қилишларидан
халос этган бўлсалар, ажаб эмас.
Заифа аёлларга қарши уюштириладиган бундай ҳаракатларни араблар ўта чиркин иш деб
баҳолардилар. Айниқса, буидай ҳаракатларни Ҳазрати Хадича шахсига йўналтиришни
қўшнилари ният қилмаганлар. Мана шу сабабларга кўра, уйдан вақтинча чиқиш билан
пайғамбаримиз жаноблари оила аъзоларини тинчликхотиржамликка эриштирдилар. Шу
воқелик иккинчи тахминнинг ҳақиқатга яқинроқ эканлигини тасдиқлайди.
* * *
Абу Лаҳаб ва унинг хотини Умму Жамил ўзларини дўзахи деб эълон қилган
Расулуллоҳдан(с.а.в) ўч олиш учун яна бир ишга қўл урдилар. Ўғиллари Утба билан
Муаттибга:
— Муҳаммаднинг қизларини рад этасизлар. Ё бизни, ё уларни танланглар — дедилар.
Натижа шу бўлдики, бир хабар жўнатилиб, унаштириш ришталари узилгани билдирилди.
Баъзи ривоятларга кўра, бу унаштириш эмас, никох ришталари эди.
Ўларнинг фикрича, бу ҳаракат Расули Аминдан(с.а.в) олинган ажойиб бир интиқом эди.
Ичичларидан хурсанд бўлишди. Ифлос отапг билан ёнган ва ёнажак юраклари бир оз тинчиди
гўё.
Ҳикмати чексиз Мавло шу васила билан Ҳабиби Адибини оғир бир юкдан халос этганини
унинг хали ўн гулидан бири очилмаган қизларини бундай шарафсиз бир оиланинг келинлари
бўлиш ҳақоратидан узоқ тутганини улар тушуна оладиган даражада фаросатли эмас эдилар.
НИЗО ВА ҚИЙНОҚЛАР
Бир куни оқшомга яқин Абу Дубб водийидан ўтаётганлар бир қанча ёшларнинг ғаройиб
хаттиҳаракатлар билан машғул эканликларини кўриб қолдилар. Тўхтаб, кузата бошладилар. Бу
орада ёшлар намоз ўқиб бўлдилар. Ахнас ибн Шарик исмли йўловчи уларга мурожаат этди:
— Нималар билан шуғулланганингизни сўрасам бўладими?
— Кўриб турганингдай, ибодат қилаётирмиз.
— Ғаройиб ҳодиса.. санамингиз қани?
— Қанақа санам?
— Биродар, «қанақа санам»инг нимаси? Одатдаги санамда.
—Биз оддий санамларга сиғинмаймиз.
Абу Суфён суҳбатта аралашди:
— Яъни, буюк Хубал каби, Лот ва Уззо каби санам демоқчи.
— Улар ҳам боягибояги тош эмасми? Бошқа тошлардан нима фарқи бор уларнинг?
Баҳс шу йўсинда қизиб кетди. Келганлар ҳалиги мусулмон ёшларнинг устидан кула
бошладилар. Вазият тобора кескинлашар эди. Саъд тезда асабийлашди.
— Ҳозироқ даф бўлинглар бу ердан! — дея шиддатланди.
— Войвой, кўрқиб кетдик. Нима, бизни қувиб юбормоқчимисан? — дея мазах қилишди
улар.
— Албатта! Тез йўқолинглар бу ердан!
— Маълум бўлдики, сен калтак егинг келяпти экан, эй Саъд. Сени бир оз тарбиялаб
қўймасак бўлмайдиганга ўхшайди, токи тилингни ҳадеб узайтиравермагин.
+
+ 143
Юқорироқда бир калла суяги турарди. Саъд уни олмоқчи бўлиб чўзилди. Олдию энг
олдинда турган йигитнинг бошига тушириб юборди. Суяк қаттиқ тушиб, ҳалиги йигитнинг
бошини ёрди, юзи қора қонга беланди. Пичоқ суякка бориб қадалган, бўлар иш бўлган эди. Шу
боис иккинчи кишининг ҳам адабини бермоқчи бўлди. Аммо энди ўзи таъзирини еб қолиши ҳам
мумкин эди. Шуни сезиб, дарҳол орқага чекинди. Қоча бошладилар.
Илоҳий ваҳий келганидан бери мушриклар билан илк бор юз берган тўқнашув мана
шундай содир бўлди. Бу йўлда биринчи марта қон Саъд ибн Абу Ваққос томонидан оқизилди.
* * *
Саъд ибн Абу Ваққос юқорида баён қилинган жанжалдан сўнг ортиқ яширинишнинг
фойдаси йўқлигини биларди. Маккада бу жанжал ҳақида эшитмаган кимса қолмади ҳисоб.
Шунчаки бир жанжал бўлса, балки бирикки жойда гагшрилиб, тезда унутилиб кетарди.
Аммо бу фавқулодда ҳодиса бўлиб, ҳали кўпларга номаълум бўлган дин йўлидаги кураш эди.
Шу боис узоқяқиндан жуда кўп кишиларнинг диққатини тортди.
Саъднинг онаси Ҳамна воқеани энг охирги бўлиб эшитганлардан бири эди. Зотан, Саъд
ҳам эндиликда уйиинг бир бурчагига биқиниб олиб, намозини шу ерда ўқий бошлаган эди. Кун
ботмасдан(яъни, аср вақти) икки ракат ва бомдод вақти(кун чиқмасдан) икки ракат
намозларинигина ўқиётган эди. Шундай бўлса ҳам, уйда ўқиётган бу намозларни узоқ вақт
онасидан яшириб юриш имконсиз эди.
— Ўғлим, бу нима қилганинг? — деб сўради бир куни онаси.
— Намоз ўқияпман, севимли онажоним.
Яъни, ҳалиги жанжалнинг чиқишига сабаб бўлган намозми бу?
⎯Йўқ, онажон. Жанжалга бу намоз сабаб бўлмади. Уларнинг одобсизликлари, бизнинг
устимиздан кулишлари, ёмон сўзларни айтишлари сабаб бўлди.
— Хўп, шундай дейлик, эшитишимча, сен Абдулмутталибнинг неварасига қўшилган
эмишсан? Унинг динига кирибсан?
— Тўғри, онажон, унинг динига кирдим. Бутларга куллик қилишдан қутулдим. Осмону
фалак ва ерни яратган буюк Оллоҳнинг ҳузурига бошимни қўйиб сажда қилиш саодатига
сазовор бўлдим.
— Муҳаммад сенга нималарни амр этади?
— Улар бизга бутлардан юз ўгиришни, яккаю ёлғиз Оллоҳга ишонишни, фақат Унгагина
сажда қилиб, намоз ўқишни, қариндошларга, барча одамларга нисбатан яхши муомалада
бўлишни буюрадилар.
— Хўш, ота-она қариндошлар ичида энг яқини эмасми?
— Албатта, шундай, онажон.
— У ҳолда мен сендан, дарҳол Муҳаммад билан алоқангни узишни талаб этаман.
— Бу иш қўлимдан келмайди, онажон.
Ҳамна ҳар нима эвазига бўлса ҳам, ўғлини ўзининг эски динида кўришни истарди.
— Менга қара, ўғлим, мени яхши кўрсанг, бу диндан қайтасан. Яхши кўрмасанг, у ҳолда
билганингни қил.
— Онажон, сени нақадар яхши кўришимни ўзинг биласан. Аммо мен кирган бу йўл
йўлларнинг энг тўғриси, динларнинг энг гўзалидир. Улсам ҳам, бу йўлдан тоймайман, ортиқ
тортишиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Она бу сафар сўнгги чорани ишлатмоқчи бўлди.
У ҳолда шуни яхши билгинки, эй Саъд, сен бу диндан воз кечгунингга қадар, қасам ичиб
айтаманки, ҳеч нарса емайман ҳам, ичмайман ҳам. Ё эски динингга қайтасан, ёхуд онангнинг
қотилига айланасан. Оқибатда номинг нафрату лаънатлар билан тилга олинадиган бўлади,
ўғилгинам.
Шундай сўзларни айтиб, уйдан чикди. Сафога, Марвага борди. Уша теналикларга
ўрнатилган Исоф ва Ноила бутларига қўлини сурди ва уйига қайтди. Шу йўсинда ўлим
+
+ 144
рўзасини тута бошлади.
Кеч бўлди. Кун ботиб туи чўкди. Тонг отди. Аёл ҳамон сўзида турар, емас ҳам, ичмас ҳам
эди.
Саъднинг орасира бу бемаъни исёндан кайтариш учун қилган хаттиҳаракатлари зое кетди.
Аёл унга фақат: «Қайтасанми?» дер, истаган жавобни ололмагач, гапсўзни ҳам йиғиштирар эди.
Емай, ичмай, Саъд билан гаплашмай давом эттирилган ўлим рўзаси туфайли учинчи куннинг
оқшомига бориб онанинг дармони қолмади. Хўрозлар тонг отганидан хабар берганларида, аёл
хам ҳушидан кетган эди.
Иккинчи ўғли Умора уни ҳушига келтириш учун юзига сув сепди. Ўзига келиши билан:
— Саъд нима қилди? — деб босинқиради.
— Шу ердаман, онажон.
— Қайтдингми?.. Ота-боболарингнинг динига қайтдингми?..
— Йўқ, энди қайтолмайман, онажон.
Она яиа хушидан кетди. Сув ичиришга уриндилар. Оғзини чўп билан очиб, зўрлаб овқат
қуйдилар. Аёл бир зумга яна ўзига келди ва қўлига илинган бир калтак билан Саъднинг бурнига
урди. У ҳадеб лаънатлар ёғдирар, дуойибад қилар эди.
Саъднинг бурни яраланди... Ўлгунига қадар ўша яранинг изи яхшиёмон кунларидан бир
хотира ўлароқ қолди.
Саъд бурнидан оқаётган қонга қарамай, онасининг қаршисида тиз чўкди.
— Севикли онажоним — деди — сени жуда яхши кўришимни биласан. Лекин шуни ҳам
яхши билгинки, юзта жонинг бўлса, кўз ўнгимда юз марта ўлсанг ҳам, мен бу диндан воз
кечолмайман. Энди истасанг, бу бемаъни ўжарликка барҳам бер ва овқатингни е, истамасанг,
ема...
Шундан кейин маҳзун бир аҳволда, кўзларидан аччиқаччиқ ёшлар оқиб, ўрнидан турди.
Дардини енгиллатишни истади.
Она дунёда энг севимли жигаргўшасига қандай қилиб бу тарз муносабатда бўлади, уни
куфрга қайтариш учун қанақасига бу нодонликка боради? Бундан буён онасига қандай
муносабатда бўлсин? Орада бир ип узилди, энди уни қандай қилиб қайтадан тугунсиз боғлаш
мумкин, ахир?
Шулар ҳақида Пайғамбардан(с.а.в.) сўрамоқчи, У зотнинг муборак тилларидан
эшитадиган сўзлари билан кўнглига таскин бермоқчи эди. Аммо булар ҳақида сўрашга фурсат
бўлмади. Чунки малаклар оламидан келган янги бир илоҳий ҳукм ер юзига таралаётган,
пайғамбаримиз у ваҳийни қабул қилиш билан овора эдилар.
Саъд қалби тўла ҳурмат туйғулари билан набийлар тожининг сўнгги соҳиби бўлмиш
Буюклар Буюгининг ҳузурига кирганида, У зотнинг муборак юзларида ҳали ҳам ваҳийнинг
таъсири сезилиб турар эди.
Саъд бир неча сония бу муборак чеҳрага тикилиб қолди. Диққат билан, ўта синчковлик
билан қаради. Қўрқиладиган, ташвишланадиган биронта ҳам нуқтачизги йўқ эди бу чеҳрада.
Гўёки вужудларидаги юрак ёритаётган эди бу юзларни. Ў юрак қанчалар соф бўлса, бу юз ҳам
шунчалар пок, шунчалар пурзиё эди. Юракда йўқ нарса, юзларида ҳам йўқ эди. Бу муборак юзга
қараган зийрак киши: «Шубҳаланаман, бу юз менда ишонч туғдирмади» дейиши асло мумкин
эмас эди. Ҳеч кимсага нисбатан ёмонлик қилишни раво кўрмаган бу нуроний чехра
ишончлиликнинг хамма белгиларини ўзига жо этган эди.
Бир дақиқадан сўнг ёзув тахтаси сифатида келтирилган курак суягига Набийи Акмалнинг
(с.а.в.) оғизларидан«тўкилган» ваҳий калималари нақш этилди:
«Биз инсонга ота-онасини(яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга
ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди(яъни, қорнидаги хомила каттарган сари
онанинг ҳоли қуриб заифлаша борур), уни(кўкракдан) ажратиш(муддати) икки йилда(келур).
+
+ 145
(Биз инсонга буюрдикки) «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга кайтажаксан!»
Агар улар сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга
итоат этма! Уларга(гарчи кофир бўлсаларда) дунёда энг яхши муомалада бўлгин ва ўзинг
Менга ижобаттавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра Ўзимга қайтурсизлар, бас,
Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман». (Луқмон сураси, 14-15)
Саъд ортиқ саволга ўрин қолмаганини ҳис этди. Сўрамаса ҳам, миясини ғовлатаётган
саволларга жавоб топган эди.
Ер юзида фақат икки инсон орасида бўлиб ўтган, аммо ҳақиқатан ҳам улкан аҳамиятга эга
бу воқеа малаклар оламидан хусусий бир фармон келишига сабаб бўлган, токи ер юзида она ва
ўғил бор экан, доимо ўтимли бўлажак бир ҳукм келган эди.
Аёл ҳам ўз навбатида ўлим рўзасига барҳам берди... (Ибн Касир. Тафсир.)
Зубайр ибн Аввомнинг онаси Сафиййа Жаноби пайғамбарнинг аммалари эди. Отаси
Аввом эса, Фижор жангида ҳалок бўлган.
Зубайрнинг мусулмон бўлганини амакиси эшитиб, юзи буришиб кетди. Жиянининг бу
ишидан асло хурсанд бўлмаган эди у.
— Эшитганларим ростми, эй Зубайр? — деб сўради жаҳлдан ўзини зўрға тийиб.
— Қайсиниси, амаки?
— Яъни, сабий(юлдузларга сиғинувчилардан) бўлганмишсан?
— Асло, амакижон. Ҳеч качон сабий бўлолмайман — деб жавоб киди Зубайр. Унинг тўғри
сўзли эканини амакиси биларди.
— Демак, туҳмат қилишибдида... —. деди ва суҳбат шу билан тугади.
Орадан ўтган бир неча кун давомида амаки бу хақда бошқа ўйламади. Аммо тасодифан
уни намоз ўкиётганда кўриб колиб, фиғони кўкка кўтарилди.
— Сен тунов куни менга ёлғон сўзлабсанда, Зубайр?— деди.
Мен ёлғон гаиирмадим. Ундай ниятим хам йўқ, амакижон!
— Яъни, Муҳаммаднинг даъватига юриб, унинг динига кирганингни инкор киласанми?
— Йўқ, ҳеч қачон инкор қилмайман. Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг динига кирганим рост,
аммо у сабий эмас, мен ҳам. Ҳозир ҳам Яратганга сажда қилаётган эдим.
— Масала энди ойдинлашди — деди амакиси. — У ҳолда, амакинг сифатида дарҳол эски
динингга, отанг Аввомнинг ва менинг динимга қайтишингни талаб этаман.
— Бундай қилолмайман, амакижон. Жиддий гапиряпсанми, Зубайр?!
Амакисининг бундай дейиши ўта табиий бир ҳол эди. Чунки тушида ҳам Зубайрнинг
бунақа жавоб беришига ишонмасди. Ҳайрат ва ғазаб ичида берилган саволга Зубайр ғоят
хотиржамлик билан:
— Албатта, амакижон, жиддий гапирянман, ~ деб жавоб қилди.
— Мен сени амакига қарши чиқадиган бола бўласан деб сира кутмаган эдим. Шу кунгача
бундай хаттиҳаракатни кўрмадим. Демак, энди бутунлай ўзгарибсанда?!
Зубайр анчагача панднасиҳат тинглади. Аммо булар фойда бермади. Насиҳатлар кор
қилмагач, қўлоёғи боғланди. Бир хонага қамаб қўйилди.
Орадан йигирма тўрт соат ўтди. Бу жазо етарли бўлиши керак эди. Тонг саҳарда амакиси
Зубайрнинг қўлоёғини бўшатиш учун ёнига кирди.
«Кечиринг, амакижон, мендан хато ўтди, пушаймонман...»
Зубайрдан шу гапни эшитиш, уни бағрига босиш, кўзларидан ўпиб, ўзининг афсусларини
ҳам айтишни истарди. Ҳали ўн олтиўн етти ёшларда бўлган, яхшиёмонни фарқламайдиган
жиянига оталик қилиш унинг вазифаси эди, ахир.
— Қалайсан, ё Зубайр?!
— Кўриб турганингдай, амакижон.
— Яъни, пушаймон бўлмадингми?..
+
+ 146
Шундай деркан, олиб кирган бутини Зубайрнниг олдига қўйди.
— Қани, бунга сажда қилгинда, у ҳам ўз навбатида сени афв этсин.
Зубайр аччиқаччик кулди:
Бир тошнинг қошида қандай қилиб эгилиб сажда қиламан, ахир?
Амакисининг кўзи қонга тўлди:
— Ақлдан оздингми, Зубайр? Нималар деётганингни биласанми? Неча йиллардан бери мен
унга сиғиниб келаман. Сенинг отанг, онанг, боболаринг ҳам ҳаммаси унинг қошида сажда
килганлар! — Шундан кейин бутга ўгирилди ва йиғламокдан бери бўлиб: — Афв эт уни, нима
қилаётганини билмайдиган бир бечора, алданибди, ҳали жуда ёш у... — дея ёлворди. Сўнг яна
Зубайрга ўгирилди: — Тушундим, энди сени яхшилик билан йўлга сололмас эканман — дея
ҳурмат билан бутни олиб, ташқарига чиқиб кетди.
Бир оздан сўнг эшикнинг тагига ўтин каланди. Олов ёқилди. Хона тутунга тўла бошлади.
Зубайр димоқни бўғувчи бир туман оғушида колган эди. Тинмай аксирар, нафас олиши
оғирлашар, кўзлари, томоғи ўт каби ёнар эди.
Шу онда Набийи Акрамнинг(с.а.в.) ушбу муборак сўзлари қулоқлари остида жаранглай
бошлади:
«Уч нарса бордир, кимки мана шу уч нарсага эга бўлса, комил бир имон соҳиби демакдир:
1) Оллоҳ таоло ва Расулини бошқа ҳар қандай борлиқдан кўра ортиқ севиш; 2) бир инсонни
фақат Оллоҳнинг розилиги учун яхши кўриш; 3) такрор куфрона хаётга қайтишдан оловга
ташлангандай қўрқиш ва нафратланиш». (Имом Бухорий. 1/9. 250)
Зубайр зўрғазўрға нафас олар, кўзлари ва бурнидан тинимсиз ёшу сув оқар, чаккалари
лўқиллаб оғрир эди. Хонага тўлган тутун орасида«Оллоҳим, сабр бер...» тарзида илтижо қилар,
унинг сўзлари бешак олий девонгача юксалаётган эди.
Ниҳоят, оғироғир нафас олишу бетўхтов аксиришлар сўнгги бор«Оллоҳим!» деган сўз
билан тўхтади. Зубайрнинг ерга йиқилгани маълум бўлди. Олов ўчирилди, эшик очилди.
Хонадаги тутун ташқарига чиқиб, ўрнига тоза ҳаво кирди. Зубайрни ташқарига олиб чиқдилар.
Юзига совуқ сув сепиб ҳушига келтирдилар. Кўзларини очганда, тепасида амакиси турарди.
Аммо ҳамон бошини кўтаришга мажоли йўқ эди. Қайтақайта сув сепилди. Амакиси ёнидаги
бутга ишора қилди. Зубайр нигоҳлари билан жавоб беришга уринди: «Ўлсам ўламан, аммо унга
қул бўлмайман» дейишни истарди.
— Демак, фикрингда собитсан, шундайми, Зубайр?! Зубайр пичирлаб жавоб берди:
— Ўлиш бу жонсиз тошга сажда қилишдан яхшироқдир.
— Сўнгги сўзингми шу?
— Йўқ, бугина эмас.
— У ҳолда сендан сўнгги сўзингни сўзлашингни кутяпман.
— Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ. Мана, менинг сўнгги сўзим. Доимо шу
бўлажак.
Зубайрнинг юзига шиддатли бир мушт келиб тушди. Кейин яна ўт ёқилди, хона яна
бўғувчи тутунга тўла бошлади. Такрор узуқюлуқ, давомли аксиришлар бошланди. Кўп ўтмай
Зубайр ҳушидан кетди.
Бу зулм бир неча бор такрорланди. Натижа ўзгармади. Ҳаммасида қайтиш таклиф этилди,
ҳаммасида бу таклиф рад этилди. Ахийри, амакиси«Одам бўлмайди» деб ҳукм чиқарди ва
қўйиб юборди.
Зубайр ибн Аввомнинг онаси Сафиййа Жаиоби пайғамбаримизнинг аммалари эди. Ўғлига
берилган бу қийноқларга унинг муносабати қандай бўлди? Рози бўлдими ёки рози бўлмаса ҳам,
қаршилик кўрсатишга журъат эта олмадими? Ёхуд унинг норозилиги ҳеч кимга
билдирилмадими? Бу саволларнинг жавоби тарих зулматларига кўмилгандир.
+
+ 147
* * *
Усмон ибн Аффон мусулмон бўлган кунларда ўттиз ёшлар чамаси бир қирчиллама йигит
эди. Ўрта бўйли, буғдойранг танли, гўзал юзли, серсоқол эди. Тозаликни яхши кўрар, доим
озода кийиниб юрар эди.
Мусулмон бўлган кунгача ҳам оғзига ичкилик олмаган. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) аммалари
бўлмиш Умму Ҳаким Байзонинг қиз томондан невараси эди.
Маълум бир пайтгача унинг мусулмон бўлганини ҳеч ким билмади.
Ҳаким ибн Абул Ос бир куни жияни Усмон ибн Аффонни намоз ўқиётганида, худди
жиноят устида ушлаб олгандек, кўриб қодди.
— Нималар бўляпти, Усмон? Нималар қилаётирсан
ўзи?
Усмон юмшоқ овоз билан жавоб берди:
—Намоз ўқияпман, амакижон.
—Яъни, ибодат қилаётирсан, шундайми?
—Ҳа.
—Хўш, санаминг қани? У каерда?
— Мен санамга сиғинмайман. У бир тош бўлаги, холос — деди Усмон ва оламларни ёлғиз
Оллоҳ яратганини, Ундан бошка ҳеч бир илоҳ йўқлигини сўзлади. Ҳаким бу гапларни эшитган
ҳамон тепа сочи тикка бўлди.
— Сен буларни қаердан ва кимдан ўргандинг? — деди дарғазаб бўлиб.
— Муҳаммад Аминдан ўргандим. Ҳақиқат эканлигига бутун қалбим билан ишонаман.
— Кўзингни оч, Усмон, сенинг уятчан бир йигит эканлигингдан фойдаланиб, йўлдан
оздираётган бўлмасинлар, тағин.
— Йўқ, амаки, мен васвасага солинмадим, ишондим. Шу бутлар илоҳ эканлигини қабул
этсам, ана унда йўлдан озган бўламан.
— Бу жиддий гап эмас, Усмон!
Орасира дўқпўписали, баъзан насиҳатомуз давом этган узоқ баҳслашувдан кейин Усмон
арқонлар билан боғланди. Қамок муддати бир неча кун давом этди. Аммо Ҳаким жиянининг бу
мавзуда ўта самимий эканлигига ишонч ҳосил қилди. Келиб арқонни бўшатди ва хоҳлаган
ишини килишга изн берди.
Абу Ухайха Абдулмутталибнинг невараси Мухаммад Аминдан бирон нуқсон топмасада,
сўнгги пайтларда у чиқарган дин муаммосидан хурсанд эмас эди.
Чор атрофда кўплаб ёшларнинг Муҳаммадга қўшилаётганини эшитиб, хушёр туриш ва
тадбиркор бўлиш лозимлигини хис этди. Чунки ўғилларини ҳам васвасага солиб, йўлдан
оздириш эҳтимоли бор эди.
Биринчи чора сифатида ўғилларига Ҳазрати Мухаммад ва у зотга имон келтирганлар
билан учрашишни тақиқлаб қўйди. Анъанавий ҳаёт тарзларининт ўзгаришини, кечираётган
ширин турмушларининг бузилишини сира ҳам истамас эди у.
Бир куни қулоғига етиб келган хабардан ларзага тушди. Одамлар ўғли Холиднинг
Маккадан ташқаридаги бир водийда намоз ўқиётганини кўришибди.
Дарҳол бошқа ўғилларини ўша ерга жўнатди. Уни ушлаб олиб кслишни буюрди. Бориб
қарасалар, ҳақиқатдан хам намоз ўқиётган экан. Холид отаси Абу Ухайҳа Саид ибн Оснинг
ҳузурига келтирилди.
— Сен қавмингнинг бутларига тил теккизишганини била туриб ҳам Муҳаммаднинг динига
кирдингми? — дея Абу Ухайҳа ўғлини бу девоналикдан воз кечиришга уринди. Аммо
Холиддан:
— Мен девона бўлганим йўқ. Ўз ақлим билан эътиқод этиб Муҳаммаднинг динига кирдим.
+
+ 148
У бизга тўғри йўлни кўрсатди. Ўлсам ўламан, лекин бу йўлдан асло тоймайман! — деган
жавобни олди.
Абу Ухайха ўрнидан сапчиб туриб, қўлидаги хивчинни бор кучи билан Холиднинг бошига
туширди. Шу тариқа иккиуч марта қаттиқ савалади. Тиним билмай, нафас олмай саваларди у,
Ниҳоят, хивчин синди. Ҳолбуки, Абу^ Ухайҳа хали хумордан чиқмаган эди.
Йўқол кўзимдан, нодон! — дея ҳайқирди. — Бугундан бошлаб сенинг ризқингни қияман!
Холид бир аҳволда бўлишига қарамай, бошини зўрға кўтариб, деди:
— Ҳар кимнинг ризқини Оллоҳ беради. Сиз ризқимни кессангиз хам мен очдан ўлмайман.
Холид уйнинг бир хилват бурчагига қамаб қўйилди. Қўлоёғи боғланган, сув ва овқатдан
махрум этилган эди. Ота:
— Агар биронтангиз Холид билан гаплашсангиз, Холидга берганимдан кўра ҳам оғирроқ
жазо бераман! деб таҳдид қилди оила аъзоларига.
Холиднинг қамалганига уч кундан ошганида, Абу Ухайҳа эшиқдан бошини суқди:
—Эсҳушингни йиғиб олдингми? — деб сўради.
—Ҳа.
— У ҳолда Муҳаммад ва унинг дини ҳақида менга нималарни гапирмоқчи бўлсанг,
марҳамат.
Холид чуқур нафас олди ва гап бошлади:
— Муҳаммад Оллоҳнинг расулидир. У даъват этаётган дин эса, Ҳақ диндир. Энг тўғри йўл
Унинг йўлидир.
Абу Ухайҳа ўзини йўқотиб қўйди:
— Эй ахлоқсиз, нодон, ҳозиргина эсҳушимни йиғиб олдим, деган сен эмасмидинг?!
Холид ожиз бир овоз билан жавоб берди:
— Эсҳушим жойида бўлгани учун ҳам тошларни маъбуд деб қабул қилмайман, ахир... —
деди.
Абу Ухайҳа бошқа ўғилларига буюрди: Холидни кўтардилар ва бошини муздай сувга
тиқдилар. Неча кундан бери очликдан ва сувсизликдан дармони қуриган Холид бирпасда
ҳушидан кстди. Буни кўриб сувдан чиқардилар. Бир неча дақиқа шундай ётди. Ўзига келган
заҳоти яна сувга туширилди. Қаршилик кўрсатишга кучи қолмаган Холид яна ҳушини йўқотди.
Бу қийноқ уч марта такрорланди, кейин тўхтатдилар. Олиб бориб яна қамаб қўйдилар.
Кечаси секин эшик очилиб, умр йўлдоши Умайна кирди. У эрига овқат олиб келган эди.
— Сенга хушхабар келтирдим, эй Холид — деди севинч ёшларини оқизиб — бугундан
бошлаб мен ҳам сенинг динингга кирдим. Мен ҳам бутлардан воз кечиб,
ёлғиз Оллоҳ борлигига имон келтирдим. Муҳаммад Амин Оллоҳнинг расули эканлигига
шубҳам қолмади.
Холид бениҳоя хурсанд бўлиб кетди, аммо бу хурсандчиликни изҳор этишга ҳам дармони
йўқ эди. Кўзларининг ичида ғирапшра порлаган хушнудлик зиёсини кўришга эса, қоронғилик
халақит берарди.
Холид олиб келинган овқатни еди. Сал бўлса ҳам, дармонга кирди. Ечилган арқонни шу
ерда қолдирди, сўнгра ота хонадонини бутунлай тарк этиб, чиқиб кетди.
Эрталаб Холидни қамаб қўйилган хонадан топа олмаган Абу Ухайҳа нима қилди?
Холиднинг хотинига жабр қилиндими? Умайна хоним хам ўша кечаси Холид билан бирга
чиқиб кетдими ёки вақтинча яна уйда қолдими? Бизга қоронғи.
Фақат шу нарса аёнки, Холидга кўрсатилган жабру жафолар унинг яқинларига қаттиқ
таъсир қилди. Чунончи, хотини Умайнанинг мусулмон бўлиши бунинг срқин далилидир. Кўп
ўтмай, Холиднинг укаси Амр ибн Саид хам Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг ҳузурларида
шаҳодат келтирди ва мусулмои бўлди.
Шу воқсадан кейин Холид уйига қайтмади. Макка тоғларидаги ғорлардан паноҳ топди. Шу
+
+ 149
ерларда тоатибодат қилиб юрди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига борди, қаршиларига тиз
чўкди, у зотдан таралаётган хушбўй ислардан баҳраманд бўлди, қалбларга ҳузур бағишловчи
каломларини тинглади.
Имон келтиргандан сўнг такрор кофирона ҳаётга қайтишдан оловдан қўрққандай қўрқиб
чекинган Холид оғир синовдан ўтган, комил имон соҳиби эканлигини ҳаётини хавф остига
қўйиб исботлаган эди. Асл мукофот охиратда олинади. Аммо у ҳалиҳозирданоқ, буюкларнинг
буюги Пайғамбаримизнинг ҳузурларидаёқ мукофотини ола бошлади.
* * *
Амр ибн Абаса Сулайм қабиласидан бўлиб, қавмининг яшаш тарзидан норизо бир киши
эди. Уларнинг бутга сиғинишдек жаҳолатга берилгани уни куюнтирарди.
Кўпинча, сафар чоғларида роҳиблар билан суҳбатлашиб қолса, улар яқин вақтларда Ҳижоз
томонлардан бир пайғамбар чиқади, деб гапиришарди. Шу боис Амрнинг икки қулоғию икки
кўзи Маккада бўлиб қолди. Ҳар сафар Ҳижоздан келадиган кишиларнинг йўлини пойлар,
улардан«Маккада яна нима гаплар бор?» деб суриштирар эди. Ниҳоят, бир куни маккалик
йўловчилар бир янгилик топиб келдилар.
— Ган кўп, эй Амр — деди улар. — Макка худди бир дошқозондек қайнамоқда
Абдулмутталиб авлодидан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бириси пайғамбарлик даъвоси билан
ўртага чикди. Ҳозир ҳамманинг оғзида шу гаплар бўлиб қолди...
Амр бир дақиқа ҳам вақтини бой бермай, дарҳол туясига минди ва Макка томонга йўл
олди.
Қидирган одамини топган онда бир зум ҳайратдан ломмим деёлмай қолди. Каршисида
юзидан нур ёғилиб турувчи, бағоят келишган, ёқимли бир инсон турар эди. Кўзлари бу
одамнинг ғоят самимий, ростгўй эканига бир далилдек порларди. Узоқ йиллик ҳаётий
тажрибаларига суянган ҳассос юраги гўё: «Бу одамга ишонмасанг, дунёда бошқа ишонса
бўладиган инсонни қидиришинг беҳуда!» деяётгандек, тезтез ура бошлади. Ёнига ўтирди, баъзи
бир нарсаларни сўради. Сўнгра:
— Жуда соз. Мен ҳам сенинг йўлингни танладим, сенга имон келтирдим! — деди.
Шаҳодат калималарини келтирди, мусулмон бўлди.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнларида қолишни, У зотга қўлидан келганича ёрдам беришни
истарди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг бу фикрларига қўшилмадилар.
— Сен бу ерда қолсанг бўлмайди. Кўриб турибсан, ҳозир вазият жуда оғир. Сен яхшиси
ҳозир уйингга қайт ва менинг ғолиб чиққанимни эшитган заҳотинг келиб менга қўшил — дея
маслаҳат бердилар.
Амр ибн Абаса Расули Кибриёнинг бу амрларига бажонидил рози бўлди ва ўша заҳотиёқ
уйига қайтиб кетди.
Йиллар ўтар, бирон хушхабар эшитиб қоларман, деган умидда Амр келганкетганлардан
Маккадаги аҳвол ҳақида сўрабсуриштирар эди. (Имом Муслим. 1 /569.)
* * *
Ғифор қабиласида ўз ҳолича кун кечириб юрадиган акаука бўларди. Аканинг исми Абу
Зарр, укасининг исми Унайс эди. Бир куни, Маккада пайғамбар чиқибди, деган хабар
қулоқларига чалинди. Абу Зарр:
— Туянгга мину, ҳозироқ Маккага йўл ол, эй Унайс. Булар миш-миш гапларми ёки
ҳақиқатми эканини билиб кел — деди.
Унайс акасининг истагини бажо келтириш учун Маккага бориб келди.
— Қандай хабарлар келтирдинг, эй Унайс?!
— Бир одамни кўрдим. Эзгулик тарфдори, ёмонликнинг душмани экан. Бироқ халқ унга
қарши.
Абу Зарр бу жавобдан қониқмади:
+
+ 150
— Дардга даво, чанқоқликни босадиган жавоб бўлмади бу гапларинг, эй Унайс! — деди
юраги типирчилаб.
Сўнгра тўрвасини елкасига осиб, қўлига ҳассасини олиб, ўзи йўлга тушди. Маккага келди.
Ҳеч кимдан ҳеч нарса ҳақида сўрамади. Замзам сувидан ичиб, бир чеккада хаёл суриб
ўтираверди. Оқшом тушган, кун корая бошлаган эди. Ҳамма биринкетин тарқала бошлади. Бир
оздан сўнг Ҳарамда деярли ҳеч ким қолмади. Кечани шу ерда ўтказишдан ўзга чора йўқ эди.
Шу пайт хали балоғат ёшига етмаган бир ўсмир унга яқинлашди.
— Адашмасам, мусофирга ўхшайсан, шундайми? —деб сўради.
—Ҳа, мусофирман.
—Марҳамат қил, бизникига борамиз.
Абу Зарр ўрнидан турди. Боланинг кетидан уйларига борди. Овқатландилар. Арабларнинг
одатига кўра, ундан ким эканлиги, қаердан келганлиги сўралмади. Мусофир ҳам бу тўғрида ҳеч
нарса демади.
Тонгсаҳарда Абу Зарр«зора излаганимни топсам» деган умидда уйдан чиқиб кетди. Кеч
бўлди ҳамки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳақида ҳеч бир хабар эшитмади. Коронғи тушар маҳали
у яна кечаги жойига бориб ўтирди. Бир пайт:
— Ҳой мусофир, кеча меҳмон бўлган уйингни йўқотиб қўйдингми? — деган овозни
эшитиб, Абу Зарр ўгирилди ва кечаги ўемирни кўрди. Ўрнидан туриб, яна у билан кетди.
Учинчи кун ҳам яна ортиқча гапсўзсиз ўша уйнинг меҳмони бўлди. Тонг отди. Келганидан
бери роппароса уч кун ўтган, у ҳамон излаган кишисини тополмай сарсон эди.
— Ҳой мусофир, нега ҳеч индамайсан? Бу ерларга нима мақсадда келдинг? Кдни, гапирчи,
балки ёрдамим тегиб қолар? — деди ҳалиги ўсмир.
— Агар сўзларимни сир тутишга ваъда берсанг, айтаман.
— Менга ишонавер.
— У ҳолда гап бундай. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бир кишини қидираётирман.
Пайғамбарман деб даъво қилаётган эмиш. Топа олсам, у билан суҳбатлашмоқчи эдим. Менга
ёрдам бера оласанми?
— Сен қидираётган одам амакимнинг ўғли бўладилар. Менинг исмим Али, ҳозироқ у
кишининг ҳузурларига боришимиз мумкин. Орқамдан измаиз борасан. Агар хавфли бир
нарсани сезсам, деворнниг тагига қайтиб келаманда, сенга ишора қиламан. Сен мени кутмай,
тез орқага кайтишинг керак бўлади. Агар деворнинг ёнига кайтиб келмасам, сен ҳам мен кирган
уйга кирасан,
хўпми?
— Мени хурсанд қилиб юбординг, эй Али — деди Абу Зарр омади чопганидан боши
кўкка етиб. Ва турли-туман ҳаяжону ҳислар оғушида Алининг кетидан юриб кетди. Тўғри
Расулуллоҳнинг уйларига борди.
Кирдилар... Абу Зарр Расулуллоҳни кўраркўрмас бутун вужудини титроқ босди. Бир оз
вақт шу тахлитда кечди. Сўнгра ўзини тутиб олиб:
— Келтирган дининг ҳақида менга гапириб берсанг —деди.
Ислом динининг моҳияти, мазмун, мақсадини шахсан пайғамбаримизнинг тилларидан
эшитишга мушарраф бўлди. Тинглаб ўтирар экан, қалби тобора хузурҳаловатга тўлаётганини
ҳис этарди. Пайғамбаримиз гапларини тугатгач, зўр ҳаяжон ва самимий ишонч билан:
Мсн шоҳидлик бераманки, Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир. Яккаю ягонадир,
тенги ҳам, ўхшаши ҳам, шериги ҳам йўқдир. Яна шоҳидлик бериб айтаманки, сен Унинг
бизларга йўллаган расулисан! — деди.
Набийи Акрам(с.а.в.) ғоят мамнун бўлдилар.
⎯ Эй Абу Зарр, сен ҳозирча бу ишни сир сақла. Юртингга қайт. Ишимиз бароридан келиб,
ғолиб чиққанимизни эшитганингда, келиб бизларга қўшил — дея тайинладилар.
+
+ 151
⎯ Эй Оллоҳнинг расули, сизни ҳақ пайғамбар қилиб жўнатган Парвардигоримизга
қасамлар бўлсинки, овозим борича Макка халқига бу ҳақиқатни етказмагунча ҳеч қаерга
кстмайман!
Шундан кейин Абу Зарр Каъба ёнига келди ва ваъдасига биноан қичқира бошлади:
⎯ Эй маккаликлар! Эшитмадим деманглар!..
Шовқинсурон тиниб, ҳамма мусофирнинг юзига тикилиб қолди. Одамларнинг диққатини жалб
этишга муваффақ бўлган мусофир бор овозда даъвосини эълон этди:
— Ашҳаду алла илаҳа иллоллоҳ ва ашҳаду аннаМуҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.
Бу муборак сас Масжиди Ҳарамда илк янграган шаҳодат калималари эди. Томоғи
йиртилгудай бўлиб, бор кучи билан бақираверди. Овози Каъбанинг деворларидан Масжиднинг
бурчакбурчакларигача тарқалди. Қурилгандан бери бу сўзларга муштоқ бўлган Каъба, ушбу
муборак жумлани соғинган Масжиди Ҳарам худди жонлангандай бўлди. Бутун коинотнинг
муаззам тузуми мана шу сўзлар асосига қурилган, десак сира янглишмаймиз. Шу пайтгача хали
ҳеч бир инсон бу ерда бундай хайрли сўзларни сўзламаган, бу сўзлар азалдан абадиятга қадар
саодат ва фазилатнинг ягона ва мутлақ калитига айланган эди.
Шу кунгача ҳеч ким қилолмаган ишни қилган мусофирга нисбатан миннатдорлик ва
шафқат ҳиссила тўлган бир неча нигоҳ Муборак байтнинг эгасига йўналди: «Оллоҳим, Ўзинг
уни паноҳингда асра» дея илтижо қилди.
Бошқа кўп кишиларнинг эса, юзлари буришди. Илк иккиланиш ҳисси узоқ давом этмади.
Мусофир учинчи марта калимаи шаҳодатни келтира бошлаган эди ҳамки, ўрнидан сапчиб
турганлар бўлди:
— Овозини ўчиринг бу тирранчанинг!..
— Уринг, аяманг бу аблаҳни! — деган овозлар бир-бирига қоришиб кетди.
Абу Заррнинг устига бостириб кела бошладилар. Ёмрирдек биринкетин ёғилган тон1лар,
шапалоғу калтаклар уни ерга йиқитди.
Устига ёпирилдилар. Сўкиниш, қарғиш ва калтаклар ҳеч тўхтамас эди.
Бу орада Аббос уларнинг орасига кирди. Абу Заррнинг устига ётиб олди.
— Уят сизларга! Шунча киши биргалашиб, бир мусофирни ўлдирмоқчисиз? Эртага
тижорат йўлингиз Ғифор қабиласидан ўтишини унутдингизми? Тортинг қўлингизни!
Абу Зарр роса дўппосланган, зўрға нафас олар эди. Вужуди қақшаб оғриқ берар, бу
оғриқларга чидаёлмай ишрар эди. Тонггача шу аҳволда қийналиб ётди. Аммо кўнгли заррача
яраланмаган эди. Қалбан ўта хотиржам, ўта тинч эди. Шунинг учун бўлса керак, эртаси куни
яъни Каъбга борди, яна бақирибчақириб калимаи шаҳодатни такрорлай бошлади. Яна устига
ёпирилиб, калтаклай бошладилар. Бу дафъа ҳам уни Аббос ўлимдан қутқариб қолди.
Имон ва Исломнинг тимсоли бўлган калимаи шаҳодат маккаликларга илк бор Абу Зарр
томоиидан ушбу тарзда эълон этилган эди.
* * *
Дбу Лаҳабнинг юзсизлиги энди айни шаклда Муҳаммаднинг иккинчи бир қўшниси Уқба
ибн Абу Муойтга ўтган эди.
У хам уйида йиғилиб қолган ахлатларни девордан ошириб Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
ҳовлиларига тўкар, баъзан эшикларининг тагигача сочиб юборар эди.
Бир куни яна ахлатларни энди тўкай деб турганида бирдан кимдир чақириб қолди.
— Шошмай тур, эй Уқба! — дерди бу овоз. Ўгирилди. Овоз эгаси Тулайб эди... У тез-тез
юриб Уқбанинг олдига келди. Кулимсираб:
— Қани, буни менга берчи — деди.
— Нима қилмоқчисан, ё Тулайб? — деб сўради Уқба довдираб.
Тулайб ортиқ кутиб ўтирмай, шарта ахлат челакни олдида, Уқбанинг бақирибчақиришига
қарамай, бошидан сочиб юборди. Ахлат Уқбаниш сочсоқоли, устбошини расво қилди. Тулайб
+
+ 152
икки одим орқага тисарилиб томоша қиларкан, қаҳқаха отиб кулди:
— Мана энди бир одамга ўхшадинг, эй Уқба —деди.
— Арво, ҳой Арво!..
Абдулмутталибнинг қизи эшикни очганида, ғаройиб бир манзарага дуч келди. Остонада
Тулайбни маҳкам тутганча, устбоши ахлатга беланган Уқба ибн Муойт турарди. Ўқба ёши анча
катта, Тулайб эса, қирчиллама бир йигит. Манзара бениҳоя кулгили эди. Зотан, Арво ўзини тия
олмай, қаҳқаҳа отиб юборди.
— Нима гап, эй Уқба?!
— Ўғлингнинг ишини бир кўриб қўй! — деди Уқба дарғазаб ҳолда.
Арво бирдан кулгидан тўхтаб, жаҳл ила ўғлига ўгирилди:
— Нимага бундай қилдинг, Тулайб?..
Тулайб бўлган воқеани рўйи рост гапириб берди. Шундан сўнг Абдулмутталибнинг қизи
Арво яна Уқбага қаради:
— Ўғлимнинг ишидан жуда хурсандман, Уқба! Ундан фахрлансам арзийди. Муҳаммад ибн
Абдуллоҳ менга жондошқондош жиян, бунга эса, тоғавачча бўлади. Сенинг шу разил ишни
қилаётганингни кўрабила туриб индамай ўтиб кетганида эди, ана унда хафа бўлардим.
Сен қилмишингга яраша жазо тортибсан. Энди ўғлимни қўйиб юборгинда, тезроқ бу ердан даф
бўл! — деди.
БИЛОЛ ҲАБАШИЙ
Билол ибн Абу Рабоҳ ҳабаш— қопқора танли, узун бўйли, бир оз букри, сочларига оқ
тушган, сийрак соқолли бир қул эди. Макка аслзодаларидан Умаййа ибн Халафнинг қули эди.
Умаййа Билолнинг мусулмон бўлганини эшитиб, қутуриб кетди. Ўзига қарам бўлган бир
одамнинг рухсат сўрамай, ҳатто у билан маслаҳатлашишни ҳам лозим кўрмай, динини
ўзгартирганига чидаёлмай колди.
— Чақиринг менга ўша ахлоқсизни!
Бир оздан сўнг Билолни унинг қаршисига келтирдилар.
— Муҳаммаднинг динига кирган эмишсан?!
— Ҳа, унинг динига кирдим ва ҳақиқий ҳузур-ҳаловатни ўша диндан топдим — деб жавоб
қилди Билол мағрур қиёфада.
—Жуда соз. Аммо энди у диндан қайтасан!
—Асло!
—Тушунмадим.
— Дунё остинустун бўлиб кетса ҳам, бу диндан қайтиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайман!
Умаййа бошқа қулларига ўгирилди.
— Олиб боринг буни! — деди.
Билолни қамчи билан савалай кетишди. Ҳар зарба урилганда қамчи яланғоч баданида
узунузун из қолдирар эди. Умаййа шахсан ўзи бу қамчилашни назорат қилиб турарди.
Билол ҳар саваланганда:
— Аҳад!.. Аҳад!.. Аҳад!.. — дер эди.
Умаййа бир ишора билан савалашни тўхтади. У қулининг сўзларига қизиқиб қолган эди.
— Қамчилар сонини санаяпсанми? — деб сўради
киноя ила.
— Йўқ.
— Бўлмаса, нега ҳар қамчи еганингда«бир... бир...бир...» деяпсан?
— Оллоҳу аҳад(яъни, Оллоҳ бирдир) демоқчи эдим.
—Тушунарли. Бу сўзингдан қайтмагунингча ва илоҳларимизга сиғинмагунингча
+
+ 153
калтакланаверасан.
Умаййа яна ишора қилди. Қамчи ҳавога кўтарилиб визиллар экан, Билолнинг:
— Ҳеч қачон... токи тирик эканман, мени бутларга сажда қилаётган ҳолда кўрмайсан! —
дегани эшитилди.
Қамчиларнинг вазиллаши давом этар, «Аҳад... Ахад.» сўзлари ҳам уларнинг зарбасига
ҳамоҳанг равишда такрорланар эди.
Умаййа қулига дағдаға қилди:
— Агар бирон марта секинроқ урганингни сезиб қолсам, сенинг ҳам абжағингни
чиқараман, билиб қўй!!!
Дарҳақиқат, у ҳазиллашмаётган эди. Неча қамчи тушганини Билол ҳам, уни савалаётган
дўсти ҳам билмас эдилар. Шунга қарамай Умаййа:
— Ур, яна ҳам қаттиқроқ ур! Ё қайтсин, ё ўлиб кетсин, дер эди. Юзида заррача
раҳмшафқат аломати кўринмасди.
— Билол ҳушидан кетди, эй Умаййа.
— Ур! Атайлаб шундай қилмокда.
Билол чиндан ҳам ҳушидан кетган эди. «Аҳад... Аҳад...» деган овоз ҳам эшитилмай қолди.
Беҳуш вужудга туширилаётган қамчи зарбалари энди из қолдирмай, Билолнинг елкасини
қора қонга белар эди. Нихоят, хоин бир жуфт кўздан қилинган«етар» ишораси билан калтаклаш
тўхтатилди. Умаййа муродига етган кишидай енгил тортиб:
— Шаробимни олиб келинг — деб бақирди.
Иккинчи кун...
Ҳолдан кетган Билолни Умаййанинг қошига олиб келганларида, оёғида туролмас эди.
Умаййа хонанинг бир бурчагида турган бутни кўрсатди ва Билолга ишора қилди. «Қани,
унга сажда қилгинчи!» дегани эди бу.
Билол бутга яқинлашди. Умаййа енгил нафас олди. Ниҳоят одам бўлибди, деб ўйлади.
Унингча, демак, қамчилар зарбаси зое кетмабди... Билол бутга яқинлашдиДа, кучли бир нафрат
билан унинг башарасига тупурди:
— Сизлар илоҳ дейдиган бу бут ўзининг борлигидан Ҳам бехабар бир тоивдир! Сиз...
Ортиқ сўзга улгурмади. Умаййа саичиб бориб, жонҲолатда Билолни тепиб юборди. Билол
ерга йиқилди.
Яна қамчилаш... Билол қачонгача калтакланганини Ҳам фарқлай олмади. Аммо ҳушидан
кетгунгача«Аҳад... Аҳад...» дейишдан тўхтамади.
Умаййа маҳалласидаги болаларни чақирди. Уларга пул бериб, бўйнига арқон солиниб,
қўллари орқасига боғланган Билолни кўрсатди:
— Кўряпсизларми мана бу динсизни?.. Мана, сизга ота-боболарининг динидан қайтган бир
хоин. Вазифангиз— буни кўчаларда судраб тошбўрон қилши. Қани, бир ғайратингизни
кўрсатингчи, агар топшириғимни кўнгилдагидай бажарсаларингиз, яна пул бераман.
Қандай маза! Ҳам нул ишлашади, ҳам кўнгилхушлик қилишиб, бир динсизга жазо
бсришади!..
— Юр, қани, кўрайликчи, ҳой динсиз!
— Юр тезроқ, аблаҳ! Бирлари калтак билан Билолни калтаклаган, бошқа
лари бўйнидаги арқондан ушлаб тортқилаган ҳолда... бу ғаройиб ва ачинарли«томоша»
Макка кўчалари бўйлаб юракетди. Орқадан Умаййа:
— Дадил бўлинглар, болалар! Шундай қилингларки, динидан қайтганига пушаймонлар
есин! — деб бақириб қолди.
—Юр, қани, тангриларга тил теккизган бадбахт!
—Юр, хоин!
Бир гомондан ҳақорату калтаклар, иккинчи томондан Билолиинг тўхтовсиз такрорлаётган
+
+ 154
«Аҳад... Аҳад...» деган сўзлари бирбирига қоришиб кетди.
Чекилаётган бу азиятлар Оллоҳ йўлида эканлиги, ҳар бир калтак маънавият оламидан
юксакларга отилган бир одим эканлиги ҳақидаги ишонч Билолнинг борлиғини қамраб олган
эди. Охири ўлим билан тугаса ҳам, абадий саодатга бошловчи йўлга кирилгани ва
илгарилаётганига бўлган самимий ишонч...
Кўчамакўча аёвсиз судралиб етказилган бу озору ситамлар кечқурун ниҳоясига етди.
Болаларга ваъда қилинган мукофот тарқатилди.
Эртаси куни кўчалар яна Билолни судраётган болаларнинг кўнгилхушлик масканига
айланди. Улар Билолни аямай урар, сўкар, устига тупурар эдилар. Билол сир бой бермасди.
Уларнинг«юрюр»лари унга: «Юр Оллоҳнинг розилиги учун» дея эшитиларди гўё.
Болалар кўчаларни айланиб чиққач, Макканинг ташқарисига йўл олдилар. Макка
водийлари бўйнида аркои билан судралаётган қора танли бир одамни ва уни савалайсавалай,
судрайсудрай олдига солиб ҳайдаб кетаётган болаларни ҳазин ва ғамгинлик билан томоша
қиларди.
Болалар бу одамнинг баъзан: «Бир... бир... бир..» деяётганини эшитишса, баъзан: «Яратган
зот бўлмиш Парвардигорингиз Номи билан ўқинг. У инсонни лахта қондан яратгандир. Ўқинг!
Сизнинг Парвардигорингиз қаламни(яъни, ёзишни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга
унинг билмаганларини ўргатди» деган тиловати қулоққа чалинарди.
Бир куни Умаййа ибн Халаф бу«томоша»ни ўз кўзлари билан кўриш учун келди. Болалар
бақирибчақириб Билолни ҳамон судраб юрардилар.
Болалар, тўхтанглар! — деди Умаййа.
Тўхтадилар. Каттагина бир тош келтиришни буюрди. Бу қоятош икки киши зўрға
кўтарадиган даражада оғир эди. Оч ва чанкрқ, неча соатлардан бери тинимсиз судраб юрилган
Билолни чалқанчасига ётқиздилар. Қўлоёқларини арқонлаб, икки томонига қоқилган қозиқларга
боғладилар. Шундан кейин ҳалиги оғир тонгаи кўтариб, Билолнинг кўкрагига қўйдилар.
Бу оғир юк остидаги Билолнинг тили оғзидан осилиб қолган, кўзлари косасидан чиққудай
бўлиб олайган, бўйин томирлари срилиб кетгудек бўртган эди.
Тагидан олов каби қайноқ тошлар баданини куйдирса, устидан қоятош босар, нафас
олишига тўсқинлик қилар эди. Бутун бу жабру ситамларга қарамай, Билол ҳамон«Оллоҳ
бирдир» дейишга уринарди.
— Хўш, қалай, ҳали ҳам Муҳаммаднинг динида қоласанми? Бу Умаййанинг овози эди.
Билол эса, бир гапни такрорларди:
— Оллоҳ бирдир, Оллоҳ бирдир...
Умаййа жаҳл билан тепиб юборди. Билолнинг буйраги ёрилиб кетай деди.
Қасам ичиб айтаманки, Муҳаммаднинг динидан воз кечиб, токи Лот ва Уззога сажда
қилмагунингча, шу аҳволда ётаверасан! — деб бақирди жазавада.
Аммо Билол ҳушидан кетган эди, бу гапларни эшитдими ёки йўқми— номаълум қолди.
* * *
Чўғдай қизиган шағал тошлар устига яна бир неча кун ётқизилди, ҳар куни, одатдагидек,
устига оғир тошлар бостирилиб қўйиларди.
Бир куни мана шундай қийинқистов ичида азобланиб, инграб ётар экан, ёнгинасида
шундай суҳбат бўлиб ўтди:
— Оллоҳдан қўрқмайсанми, эй Умаййа? Бу бечорага қачонгача азоб берасан?
— Уни сен йўлдан урдинг. Энди хоҳласанг, ўзинг қутқариб ол. Бўлмаса, амин бўлки, токи
ўлгунича қийнайман.
— Хўп, унда менинг таклифимни эшит: Қистос исмли бир қулим бор, хоҳлайсанми,
Билолга алмашаман.
+
+ 155
— Розиман, ё Абу Бакр. Аммо бир шарт билан...
— Нима экан шартинг?
— Қистоснинг хотини билан қизи ҳам меники бўлади.
— Келишдик.
— Устига яна икки юз дирҳам пул ҳам берасан.
— Имонсиз экансан, Умаййа. Инсоф, одамгарчилик, фазилат деган нарсалардан зиғирча
ҳам йўқ экан сенда. Ўялмайсанми? Олдисотди шу билан тамом.
— Бўпти. Розиман. Бошқа шартим йўқ.
Ўша заҳоти Билолнинг устидаги оғир тошлар бир чсккага отилди. Арқон ечилди. Абу Бакр
қўлларини мададга чўзиб, Билолнинг туришига кўмаклашди. Биргаликда у ердан узоқлашдилар.
Ҳазрати Абу Бакрнинг Билолга айтган илк сўзлари шу бўлдики:
— Билол, Оллоҳ розилиги учун сени қулликдан озод қилдим. Шу дақиқадан бошлаб озод
ва эркинсан —деди.
— Оллоҳ сендан рози бўлсин, ё Абу Бакр.
Абу Бакр ўзида йўқ шод ҳолда узоқлашиб бораётган Билолни кўзда ёш ила кузатиб қолар
экан, қалбининг тубидан отилиб чиқаётган ҳамду саноларини Буюк Мавлога арз этар эди:
— Оллоҳим, сенга минг шукрлар ва ҳамду санолар бўлсин. Шу онда Билолнинг ўрнида
мен азобланаётган бўлишим, аммо унингчалик сабр қилолмаслигим мумкин эди... — дерди.
Шу дамда Билол кўпроқ қувондими ёки Абу Бакрми— буниси фақатгина уларни яратган
Буюк Зотга аёндир. Қулларининг мезони бу қувонч даражасини ўлчашга етарли эмас. «Оллоҳ
розилиги учун бир қулни озод этган кишининг озод этилган қулнинг ҳар бир аъзосига муқобил
аъзолари жаҳаннамдан озод қилинади».
Бу илоҳий ҳукмга ноил бўлганларнинг энг устун, энг мукаммал намунаси бу дунёда Абу
Бакр бўлса, охиратда ҳам Абу Бакр бўлажакдир. Оллоҳ ундан рози бўлсин.
* * *
Абу Бакрнинг инсониятга ибрат бўларли савоб ишлари бугина эмас. Такдири илоҳий
Лавҳул Маҳфузда«Пайғамбарлардан сўнг келадиган илк қатор»га унинг исмини қайд этгандир.
Жаброили Аминни фиришталар ер юзига кузатиб колишди. Набийлар султонига Роббул
Оламиндан навбатдаги фармон келаётган эди.
Бир зумда Набийи Акрамни ваҳийнинг иси тутиб кетди. Нафаслари ёнларидагиларга ҳам
эшитиларли даражада чуқурчуқур чиқар эди. Илоҳий қудрат Саййидул Анбиё бўлиш
вазифасини юклаган ҳабибини ваҳий юборилган оламга олиб кирган эди.
Бир муддат ўтиб, нафас олишларининг секинлашувидан аён бўлдики, Набийи Акрам
(с.а.в.) ваҳий ҳолатидан чиқиб, ўзларига кела бошладилар. Пайғамбаримиз яна ўзлари яшаб
турган оламга қайтарилдилар. Муборак дудоқларидан навбатдаги илоҳий ҳукм бутун
покизалиги ва самимийлиги билан мўминларнинг қулоғига қуйила бошлади:
«Валлайли иза йағша...»
«(Борлиқни зулматга ўраб) келаётган кечага қасам, ёришиб кўринган кундузга қасам.
Эркак ва аёлни яратган Зотга қасамки, шакшубҳасиз, сизларнинг саъйҳаракатларингиз
хилмахилдир. Ана энди ким(ўз молдавлатидан камбағалбечораларга берилиши лозим бўлган
закот ва бошқа садақотларни) адо этса ва(Оллоҳдан) қўрқса ҳамда гўзал оқибатни(яъни,
жаннатни) тасдиқ этса, бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз. Энди ким бахиллик қилса ва
(ўзини Оллоҳ ҳузуридаги ажрмукофотлардан) беҳожат билса ҳамда гўзал оқибатни ёлғон деса,
бас, Биз уни оғир йўлга«муяссар» қилурмиз! Ва у(дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси
унга фойда бермас! Шакшубҳасиз, ҳидоят ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир. Шакшубҳасиз, охират
ҳам, дунё Ҳам ёлғиз Бизникидир. Бас, Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан— дўзахдан
огоҳлантирдим. Ўнга фақат(Ҳақни) ёлғон деган ва(имонэътиқоддан) юз ўгирган бадбахт
+
+ 156
кимсагина кирур! Ўзи покдомон бўлиб, молдавлатини(яхшилик йўлида) сарф қиладиган
тақводор зот у(дўзах)дан йироқ қилинур. Унинг ҳузурида— зиммасида бирон кимсага
қайтариладиган неъмат йўкдир, У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг юзини—
ризолитини истаб(молдавлатини сарф қилур). Ва яқинда(Парвардигори унга ато этадиган
мукофот— жаннат неъматларидан) рози бўлур» (Валлайл сураси, 1 — 21.)
Оллоҳ таолонинг таҳсину такдирига муносиб зот бўлишдек бир саодатга эришган Абу
Бакр(р.а.) хурсандлигидан кўзёш тўкарди.
Умар қўлидаги қамчини бир чеккага улоқтириб, пешонасидаги терларни артар экан, ўзи
анчадан бери калтаклаётган Лубайнага қараб:
— Ачинганимдан эмас, чарчаганим ва зерикканимдан тўхтадим, шуни яхши билиб кўй —
деди.
Умар бежиз бундай демаётган эди. Отаси Хаттобнинг меросхўри сифатида унга отадан кўп
нарса мерос қолган, жумладан, жасорат, кучқувват, шафқатсизлик, сержаҳллик ва шу каби
хислатлар ҳам отамерос эди.
Лубайнанинг онаси Наҳдиййа ҳам айни тарзда калтакланаётган эди, ҳатто қамчи остида
эзилиб адо бўлаётган қизи Лубайнага ачинишга ҳам имкони йўқ эди.
Умар Лубайнани сўнгги марта«инсоф»га чақирди, яна рад жавобини олди.
— Хўш, Лубайна, ҳозир яна савлашимни биласанми? — деди тутоқиб.
Албатта. Қолаверса, бу калтаклаш сен чарчагунингча давом этишини ҳам биламан. Аммо
бу азобуқубатлар менинг имонимни янада мустаҳкамлайди, холос.
Яна қамчилаш бошланди.
Лубайна билан унинг онаси Наҳдиййа Умарнинг жориялари эмасдилар, қўшни бир бева
хотиннинг чўрилари эдилар. Умар ўша кўшнисининг ҳурмати юзасидан бу ишга қўл урган, гўё
эри йўқ бир хотиннинг ҳожатини чиқараётгандек ҳис қилар эди ўзини. Урганда ҳам аямасдан,
бор кучи билан урарди. Бир пайт жаҳли жазавага айланиб, қамчини бир четга улоқтирдида, қиз
бечоранинг томоғига ёпишиб, дағал панжалари билан бўға бошлади. Лубайна Умарнинг
қўлларини ўзидан итарар, бўғзиии бўшатишга уринар эди. Аммо унинг қаршилиги узоққа
чўзилмади, сал ўтмай заиф қўллар бўшашди, шалвираб тушди ва Лубайна ерга йиқилди.
Умар уни ўлиб қолган бўлса керак деган хаёл билан қўйиб юборди. Аммо ҳали ҳам
жаҳлидан тушмаган эди. Кўркув ва даҳшат ичида қизининг аҳволини кузатаётган онанинг
устига ёиирилди, уни ҳам бўғиб ҳушидан кетказди...
Орадан кунлар ўтди. Онабола бир куни қўл тегирмонида буғдойни ун қилаётган эдилар.
Хўжайинлари бўлмиш аёл тепаларида туриб олиб, бу шўрликларни ҳакорат этарди:
— Агар ота-боболаримизнинг динига қайтмайдиган бўлсаларингиз, сизларга кун бериш
йўқ. Ё ўлиб қутуласизлар, ё ўзларингга ўхшаган битта динсиз келиб сотиб олса...
Шу пайт ёнатрофларидан шаҳдам бир овоз янгради:
— Жуда соз. Мен уларни сотиб оламан! Гапираётган Ҳазрати Абу Бакр эди.
Савдо бир зумда тугади. Лубайна ва Наҳдиййа ўзларида йўқ хурсанд эдилар.
— Ишингизни та!нланг. Ҳар иккалангизни ҳам Оллоҳнинг розилиги йўлида озод қилдим.
Шу дақиқадан эътиборан эркинсизлар.
Чўрилар бир онда янги ҳаётга қадам босган эдилар.
— Ижозат беринг, шу ишимизни тугатсакда, сўнгра бу ердан кетсак.
— Энди бу ёғи ўзларишта ҳавола.
Ҳазрати Абу Бакр атрофини ўраб олган фаришталарнинг дуоларию Оллоҳнинг розилигига
эришган эди. Унинг ҳақига чин кўнгилдан ўқилган дуою илтижолар Мавлонинг юксак
даргоҳига етиб борган, энг мақбул дуолар қаторидан ўрин олган эди, инша Оллоҳ.
Онабола бу уйда чўрилик билан боғланган ва ҳурриятга эришиш билан натижаланган
сўнги ишларини тугатар эканлар, ҳам у золим аёлнинг, ҳам Умарнинг ғазабидан
+
+ 157
қутулганликларига тинмай шукр қилар эдилар. Улуғ зот бўлмиш Абу Бакрнинг ортидан зўр
ҳавас ва миннатдорлик туйғулари ила узоқ вақт қараб қолдилар.
Расулуллоҳ(с.а.в) бир куни Каъбага яқин бир ерда намоз ўқиётган эдилар. Амр ибн
Ҳишом(Абу Жаҳл) чидаб ўтиролмади, нимадир қилиб бўлсада, жанжал чиКаргиси келди.
Асабий ҳолатда пайғамбаримизнинг устларига бостириб келди.
— Бундан кейин яна шу ерда намоз ўқиётганингни кўргудай бўлсам, ҳолингга вой! — деди
ваҳшат билан.
— Бордию қайсарлик қилсанг, қавмимни, қабиламни ёрдамга чақириб бўлса ҳам, бу ердан
ҳайдаб чиқараман!
Ҳолбуки, Расулуллоҳ(с.а.в.) Амр ибн Ҳишомнинг дўқпўписаси туфайли вазифаларини
тарк этолмас, намозни тўхтата олмас эдилар. Чунки у кишига вазифа юклаган, пайғамбар қилиб
жўнатган зот Амр эмас. Бинобарин, Муҳаммад(а.с.) уйларига кайтиб келганларида, Жаброили
Амин Жаноби Ҳақнинг саломини— навбатдаги ваҳийни келтирди. Бу ваҳий илк бор
туширилган бешта оятнинг давоми эди:
«Дарҳакиқат, инсон ўзини бойбеҳожат кўргач, албатта, туғёнга тушар— ҳаддидан ошар.
Албатта, ёлғиз Парвадигорингга қайтишинг бордир! (Эй инсон), бир бандани(яъни, Муҳаммад
алайҳиссаломни) намоз ўқиган вақтида(намозидан) тўсадиган кимсани кўрдингми?! Хабар
бергинчи, агар у(намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри Йўлда бўлса ёки(ўзгаларни) тақвога буюрса, (уни
намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми?) Хабар бергинчи, агар у(намоздаи тўсувчи
кимса Оллоҳнинг китобини) ёлғон деса ва юз ўгирса, албатта, Оллоҳ(унинг барча
қилмишларини) кўриб туришини билмасми?! Йўқ! Қасамки, агар у(бундай гумроҳликдан)
тўхтамаса, албатта, Биз унинг пешона сочидан— ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан
тутармизда(жаҳаннамга отармиз)! Бас, у ўзининг жамоасини(ёрдамга) чақираверсин. Биз эса,
азоб фаришталарини чақиражакмиз! Йўқ! Сиз унга итоат этманг ва Оллоҳга саждаибодат қилиб,
(У зотга) яқин бўлинг!» (Раҳмон сураси, 1—9.)
* * *
Бир куни сон жиҳатидан ҳали унча кўп бўлмаган саҳобалар суҳбатлашиб ўтирар эдилар.
Суҳбат орасида:
— Худо ҳакқи, қурайшликлар Қуръоннинг очиқ-ойдин ўқилганини ҳали бирон марта ҳам
эшитганлари йўқ. Биронбир мард йигит ўртага чиқиб, Қуръондан тиловат қилса, зўр иш
бўлардида — дедилар.
Кичкина бўйли, озғингина бир одам отилиб чикди: Мана мен, мен тиловат қиламан! —
деди. Бу одам Уқба ибн Абу Муойтнинг собиқ қули Абдуллоҳ ибн Масъуд эди.
— Йўқ, у шундай бир одам бўлсинки, токи бошига бирон фалокат тушса, орқасида мадад
берадиган киши турсин — дейишди.
— Мени Оллоҳ ўз паноҳида асрайди! — дея жавоб қилди Абдуллоҳ ва ўртага чиқди.
Масжиди Ҳарамга кирди. Баланд овоз билан аввал: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деди ва
«арРоҳману ъалламал Қуръон...» дея тиловат қила бошлади.
Одамлар орасидан:
— Нималар деяпти Ибн Умму Абд?
— Шошмай тур, эшитайликчи... — деган овозлар эшитилди.
Абдуллоҳ бор кучи билан бақириб Қуръонни тиловат қилар эди. «Меҳрибон(Оллоҳ)
Қуръонни таълим берди. У зот инсонни яратиб, унга(дилидаги мақсадини аён эта олиш учун)
баённи(нутқни) таълим берди. Қуёш ҳам, ой ҳам(аниқ) ҳисобўлчов билан(жорий бўлур).
Ўтўлан ҳам, довдарахт ҳам(ёлғиз Оллоҳга) сажда қилур бўйинсунур. У зот осмонни баланд
қилиб қўйди ва сизлар тоштарозуда туғёнга тушмасликларингиз, (яъни, ўзгаларга зулм
қилмасликларингиз) учун мезон— тарозуни ўрнатди. (Эй инсонлар, ўзаро олдиберди
+
+ 158
муомалаларингизда) тўғри, адолат билан тортинглар ва тарозудан уриб қолманглар!..» (Алақ
сураси, 619.)
Ибп Масъуд ортиқ давом эттира олмади.
—Бу одам Муҳаммаддан ўрганган нарсаларини ўқиётган бўлмасин тағин?.. — дея
хавотирлик билан берилган саволга:
—Ҳа, гапингиз тўғри. Мен ҳозиргина тиловат қилган Қуръон оятларини бизга Муҳаммад
Расулуллоҳ ўргатдилар — деб жавоб қилди.
Шу пайт бир тўда одам Абдуллоҳнинг устига бостириб кела бошлади. Уни ерга ётқизиб,
аямай дўппослай кетди. Бирмунча калтаклаб хумордан чикди шекилли, тўда уни ўз ҳолига
қўйиб тарқалди.
Ибн Масъудниг юз-кўзи шишиб кетган эди. Биродарларининг ҳузурига келганда, улар
нима бўлганини дарров сездилар.
—Биз мана шу аҳволга тушишдан қўрққан эдик, эй Абдуллоҳ!
—Менга ҳеч нарса бўлгани йўқ — деди ибн Масъуд. — Мен улардан анча устун
эканлигимни аёвсиз калтаклаётганларида ҳам ҳис этиб турдим. Истасангиз, эртага яна уларни
Қуръонни тинглашга мажбур қилишим мумкин.
— Бас, етар энди. Сен зиммангга тушганини зиёда қилиб бажардинг.
* * *
Қурайшликларнинг оқсоколарию аслзодалари Маккада юзага келган вазиятдан ғоят
безовта эдилар. Ўртага чиққан ва кунданкунга мустаҳкамланаётган, тарафдорлари тобора
кўпайиб бораётган бу дин бир кун келиб бошларига бир бало келтиришидан, қўлларидаги
кучқудратдан ҳам маҳрум этиб, оддий инсонларга айлантириб қўйишидан қаттиқ қўрқа
бошладилар. Бу кетишда кечагина бир чақалик қадри бўлмаган қуллар, жориялар эртага
бошларига чиқиб, обрўэътиборли кишиларга айланишлари, улар билан тенг ва ҳатто устун
бўлиб кетишлари ҳеч гап эмас эди. Биров одам ўрнида кўрмаган Билол сингари, Ибн Умму Абд
каби қулларнинг, чўпонларнинг охиратда ҳавас қилса арзигудек мавқеларга эришиши ҳақидаги
миш-мишлар жуда кенг тарқалди. Шунинг учун темирни қизиғида бос деганларидек, ўз вақтида
бу офатнинг олдини олиш керак, деган хаслда эди6у аслзодалар.
Валид ибн Муғийра бошчилигида ёши улуғроқ бир неча киши Абу Толибнинг эшигини
қоқиб келишди. Абу Толиб уларни илиқ кутиб олди. Иззатикром кўрсатиб, ичкарига таклиф
этди.
Бирпас у ёқбу ёқдан гаплашиб ўтирдилар. Сўнгра ган жияни ўртага чиқарган янги динга
бориб такалди.
— Жиянинг бизнинг илоҳларимизга тил теккизди. Уларни ҳақорат қилди. Бизнинг ақли
расо кишиларимизни аҳмокликда айблади. Акани укадаи ажратди. Фарзандни отага, қулни
хўжайинига душман қилди. Биз орамиздаги қариндошлик алоқаларига футур етмасин дея бу
муаммони ўзинг ҳал этишингни сўраб келдик. Кечаги кунгача яхшигина давом этиб келган
дўстлигимиз бузилмаса, деймиз — дейишди.
Абу Толиб бир кунмасбир кун шундай бир йўқлов бўлишини, мана шундай бир таклиф
ҳам айтилишини биларди. Суюкли жиянига сўзи ўтадиган киши сифатида амакилари орасидан
уни танлашлари ҳам табиий эди. Абу Толиб улар кутгандек, «Сизларнинг динингиз менинг ҳам
динимдир, сизларнинг маъбудларингиз менинг ҳам маъбудимдир. Бу муаммо сизни канчалик
безовта қилса, мени ҳам шунчалик ташвишлантиради. Шу боис бу масалани менга кўйиб
бераверинг. Жиянимнинг попугини пасайтириб қўйиш менинг вазифам» демади. Зотан, бундай
дея олмасди ҳам. Ўрнига:
— Ҳақлисизлар, гапларингиз тўғри — дейишдан нарига ўтмади. Булар шунчаки таскин
берувчи сўзлар эди, холос.
— Бу муаммони қанчалик тез ҳал қилсанг, шунчалик яхши бўлади, эй Абу Толиб! —
+
+ 159
дейишди келганлар ва хайглпашиб чиқиб кетишди.
Иўлда боришаркан, ораларида бирлари:
— Нима дейсан, эй Амр? Хомуш кўринасан? — деб қолди.
Амр ибн Ҳишом қуруққина жавоб қилди:
— Нимага хурсанд бўлишим керак экан? Ахир, бу одам сизларнинг кўзларингизга қараб
туриб, ёш болани аврагандек авраб чиқариб юбордику? — деди ва қўшимча қилди: — Абу
Толиб шу кунгача бу ишлардан бехабар эди деб ўйлайсизларми? Ўнинг Муҳаммадни тўхтатиш
нияти бўлганида, бугунгача қўл қовуштириб ўтирармиди? Мана, кўрасизлар, Абу Толиб унинг
йўлига кирмаса ҳам, унга ёрдам бериб, ҳимоя килишда давом этаверади. Бу сўзларимга яқин
орада ишонасизлар.
Амрнинг бу сўзлари баъзиларни ажаблантирди, бошқаларни ўйлантириб қўйди. Умаййа
ибн Халаф:
Эй Ҳишом, илоҳим сўзларинг нотўғри бўлиб чиқсин, деди.
Қани энди янглишган бўлсам...
* * *
Абу Толиб меҳмонларни кузатгач, пешонасини қашлади. Энди буюк бир синов остонасига
келиб қолганини ҳис этди.
Жияни бу ишга киришар экан, нияти бир можарони бошлаш бўлмагани кундек равшан
эди. Илоҳий бир мақомдан фармон олганига Абу Толибнинг шубҳаси йўқ. Шу боис бу даъводан
воз кечмаслиги аниқ. Келган меҳмонларнинг эса, бу даъвога қўшилишларига умид ҳам қилиб
бўлмасди. Абу Толиб икки ўт орасига тушиб қолди. Ўзини панага олиб, мени бу ишларга
аралаштирманглар, нимаики муаммо бўлса, ўзаро ҳал қилиб олаверинглар ҳам дея олмас эди.
Амр ибн Ҳишомнинг Набийлар Сарварига«Иккинчи марта бу ерда намоз ўқиганингни
кўрмай...» деб дўкпўписа қилганидан кейин туширилган оятлар айланибайланиб унинг қулоғига
ҳам етиб борди. Ўта жаҳлдор ва жангари одам бўлган Амр буларни эшитиб, ғазабдан кўкариб
кетди. Атрофда эса, уни янада асабийлаштиришни, янада гижгижлашни истовчилар турар эди.
Ҳар доим шу ерда намоз ўқийвераман деганмиш...
— Сен унга ҳеч нарса қила олмайсан. Чунки азоб фаришталари келиб, сочларингдан
тортиб жаҳаннамга итариб юборар эмиш...
Бу гапларни эшитган сари Амр ўзини ҳақоратлангандек ҳис этарди.
— Ортиқ сўзга ҳожат йўқ! деб бақирди бир куни. — Қасам ичиб айтаманки, уни бу ерда
намоз ўқиётганини кўрсам, оёқларим билан бўйнини эзғилаб, бурнини ерга ишқалайман!
ЁСИР ОИЛАСИ ВА АММОР
Аммор оиласи мусулмон бўлганини эшитиб қолган Муғийра ўғиллари томонидан
қийинқистовга олинди.
Амр ибн Ҳишом қабиласининг қуллари бўлган Аммор оиласига қарши қилинаётган жабру
жафоларга шахсан ўзи ҳам қатнашар, ҳатто назорат этар эди. Барча таклифлар, таҳдиду
дўқпўписалар ҳам зое кетди, қайтиб бутларга сажда қилмасликлари аён бўлди. Дастлаб
Амморнинг онаси Сумаййа икки туянинг орасига келтирилди. Бир қўли билан бир оёғи
туялардан бирига, иккинчи қўли билан иккинчи оёғи бошқа туяга боғланди. Туялар икки
томонга ҳайдалганда, оёққўлар мумкин даражада керилди, танаси йиртилиб кетгудай бўлди. Бу
азобуқубатни таърифлашга сўз ожиз эди. Сумаййа оғриқларга чидаёлмай, додфарёд кўтарди.
Туялар жойларига қайтарилдилар, қўллар бўшашди. Амр ибн Ҳишом Сумаййага
яқинлашди:
— Хўш, қалай экан, маза қилдингми?
— Муҳаммадни инкор этсанг, бу азобуқубатлардан
+
+ 160
ўша заҳоти қутуласан.
— Ўлсам ҳам уни инкор этмайман — дея жавоб қилди Сумаййа бўғиқ овозда.
Амр туякаш хизматкорларига ишора қилди. Шу чоқ бир фарёд кўкларга юксалди...
Бу пайтда Амморнинг отаси Ёсир ҳам шундоққина хотинииинг ёнбошида қамчи билан
саваланастган эди. Аммор ва унинг укаси Абдуллоҳга ҳам зулм қилинаётган эди.
Рамда деб аталувчи даштда оилавий тарзда қийноққа олинган бу инсонлар ёнидан бир
куни Расулуллоҳ ўтиб қолдилар. Набийи Акрам(с.а.в.) бу аянчли аҳволни кўриб, юраклари
эзилди.
— Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Сизларнинг
мукофотингиз жаннатдир. Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи... — дедилар.
Қум устида судралаётган Ёсир:
Замон доим зўравонники бўлаверадими, ё Расулуллоҳ?! — деди.
Бу савол жавобсиз қолдирилди, аммо Иайғамбари Замон:
— Оллоҳим, Ёсир оиласидан раҳматингни, мағфиратингни дариғ тутма, деб ёлвордилар.
Қалблари ғам-аламга тўлиқ ҳолда у ерни тарк этдилар.
Ёсир оиласининг сўнгги куни эди. Сумаййа ҳамон икки туянинг орасида боғлоқлик.
Туялар тезтез икки томонга ҳайдалар, додфарёд кўтарилар, Сумаййанинг вужуди қоқ иккига
ажралиб кстаёзгандагина туялар яна жойларига қайтарилар эди. Энг ачинарлиси шунда эдики,
Сумаййанинг бу қадар азобланишини кўрабила туриб на Ёсир, на Аммор унга ёрдам бера олар
эдилар. Чунки улар ҳам исканжа остида эдилар.
Амр қўлидаги шароб тўла косани бўшатдида:
Сен аслида Муҳаммаднинг ўзига ошиғу беқарор бўлгансан. Шунинг учун унинг динига
ҳавас қўйдинг, шундай эмасми? — деди ҳақоратлаб.
Шу дамда бадахлоқ Амрнинг юзига бир туфурса, Сумаййанинг юрагида армони қолмас
эди. Аммо бу аҳволда шунинг ҳам имконияти йўқ эди.
— Уятсиз, олчоқ! — дея олди, холос.
Амр қўлидаги косани ерга улоқтирди, туялар устида ўтирган хизматкорларига кескин
ишора қилди. Хизматкорлар туяларни шундай қаттиқ савалашдики, жонҳолатда икки томонга
югуриб, Сумаййанинг танасини иккига бўлиб юбордилар. Бу ҳам етмагандай, Сумаййа сўнгги
нафасини чиқарар экан Амр қўлига найза олиб, бор кучи билан унга санчди. Сўнгги ва бўғиқ
бир фарёд кўтарилдию ҳозиргина типирчилаб турган вужуд қимирламай қолди.
Ушбу онда хизматга доим шай фаришталар Оллоҳ йўлида биринчи бўлиб шаҳидлик
шарбатини ичиш бахтига муяссар бўлган Сумаййанинг руҳини олдилар. Самовотга учган ва
юксалган сари маънавий, абадий бир ҳаётга эришаётган азиз руҳ орқасида минг бир азоб билан
типирчилайтипирчилай ҳаракатсиз қолган танани осонгина тарк этган эди.
Ислом динида илк имон келтирган Хадичатул Кубро ҳазратлари бўлса, бу йўлда илк
шаҳидлик мартабасига эришган инсон Сумаййадир. Ҳали унинг орқасидан қанчақанча
шаҳидлар келади, жонларини Оллоҳ йўлида севасева берадиган юзларча, мингларча кишилар
унинг қаторидан ўрин оладилар. Аммо Оллоҳга илк восил бўлган шаҳдид ўлароқ, икки туя
орасида жон олиб жон бераётган бир пайтда Оллоҳнинг энг ашаддий душмани томонидан энг
маҳрам жойига санчилган бир найза билан шаҳид этилган нозик вужудли Сумаййа барибир
улариинг олдида туради.
Сумаййадан кейин эри Ёсир ҳам шафқатсизларча қийноқларга ортиқ дош беролмади. У
ҳам азиз руҳини жаннати олийага олиб кетиш учун келган фаришталарга топширди. Шу йўсин,
шаҳидлар дафтарининг илк икки саҳифаси Ёсирлар оиласига бағишланган эди.
Аммор аввал онаси, сўнгра отасининг оғир азобуқубатлар ичида шаҳид этилганини ўз
кўзлари билан кўрди.
Унга ҳамон зулм қилинарди. Кўз ўнгида оғир қийноқлар остида ота-онасининг шаҳид
+
+ 161
бўлиши юрагини тилкапора қилиб, дардига дард қўшиб юборди.
Ниҳоят, Амморнинг бошини сувга тиқдилар. Нафаси қайтган Аммор ҳушидан кетгач,
сувдан чиқариб олинди. Хўш, нима дейсан? Ҳали ҳам Муҳаммадни пайғамбар деб даъво
қилаверасанми?
— Ҳа... у ҳақиқий пайғамбардир...
Яна боши сувга тиқилди. Яна ҳушидан кетди. Бу сафар сувдан чиқарилганда, ичига анча
сув кетган, рангирўйи оқарган эди. Аммор ўлим дақиқалари яқинлашаётганини сезди. Ортиқ
бардоши қолмади. Бу одамлардан эса, раҳмшафқат кутиб бўлмасди.
— Хўш, энди нима дейсан? Муҳаммад ҳали қам сен учун пайғамбарми?
Аммор синди:
—Йўқ, энди пайғамбар эмас... — деди.
—У ёлғончидир, де.
—У ёлғончидир.
—Лот ва Уззочи?
— Лот ва Уззо илоҳларимиздир...
Амрнинг кўзларида зафар учқунлари чақнади.
— Мана, энди ўзингга кслдинг, бинойидай ақлинг бор эканку? Ота-онанг каби аҳмоқларча
ўлиб кетмадинг — деб бақирди.
Қийноқ тўхтатилди. Аммор кўйиб юборилди.
Бу хабар мусулмонлар орасида шиддатли бўрон каби тез тарқалди. Сумаййа билан
Ёсирнинг бу йўлда жон берганини эшитиб, кўзёши тўкканлар, бу дафъа Амморнинг ортидан
йиғладилар. Унга ачиндилар. Аммо унинг учун тўкилган ёшлар ва чекилган оҳларнинг маъноси
бошқа эди.
— Ҳайф сенга, Аммор... эсиз. Атиги бир қадам қолган эдия, бардош беришинг керак эди,
бардош.
Кейинги пайтларда мусулмонларнинг ҳам, мушрикларнинг ҳам биттагина баҳслашадиган
мавзуи мана шу воқеа бўлиб қолган эди.
— Қандай бардошли одамлар экана, қойил!
— Худо ҳаққи, агар шундай зулм менга нисбатан қилинса, бутларни қарғашни талаб
этсалар, ҳали қийноқ бошланмасданоқ Лотнинг ҳам, Уззонинг ҳам, Хубалнинг ҳам етти
пуштини аймай қарғаб ташлардим.
Даврада қаҳқаҳа кўтарилди.
* * *
Булар қул эмас эди. Ёки заиф, орқасида суянчиғи йўқ кишилар ҳам эмас эди. Қулларга
кўнгилхушлик учунгина азоб берадиган, азоб бераётганидан роҳатланадиган, исканжа остидаги
қулнинг фарёдига ёки қийналишига эмас, балки елкасида қамчи қолдираётган изларга
завқланиб боқадиган, уларни калтаклашга буюриб қўйиб, ўзлари шаробдан ичаича: «Отам учун
ур, бобом учун ур!..» деб қийқирадиган, баъзан камчини ўз қўлига олиб: «Мана бундай, мана
бундай уриш керак!» дея таълим берадиган насткаш одамлар эди булар.
Улар ўзлари калтак азобини тотиб кўрмаганлар. Кичик ёшдан, балки ҳали она қорнида
эканлигиданоқ қулларни камситиб, сўкибуриб, туртиб катта бўлган кимсалар эди булар. Бир
пайтлар: «Жигаргўшамни афв этинг, хўжайин...» дея ёлворган ота-оналар энди ўзлари
фарзандларининг кўз ўнгида бу кичик хўжайинлар томонидан қамчиланар, азоб берилар, уятсиз
қарғишларга дучор этилар эдилар.
Қулларни инсон қиёфасида яратилган бир ҳайвон деб билувчи, уларнинг ҳақхуқуки
бормийўқми дея бош қотирмайдиган, лекин дунёдаги барча юмушларни улар бажариши керак
деган фикрда собит турувчи кишилар эди бу кимсалар!..
+
+ 162
* * *
«Лот ва Уззо илоҳларимиздир...»
Ёлғонларнинг ёлғони бўлмиш бу сўзларни Аммор чин кўнгилдан, самимий ишонч билан
айтмаган эди. Аммо юраги ўта безовта, ўта нотинч эди. Кўпинча уни азоблаган
душманларининг устига бостириб боришни, «Лот ҳам, Уззо ҳам бошларингдан қолсин!» деб
ҳайқиришни истарди.
«Ажабо, чиндан ҳам динимдан юз ўгирдимми?.. Ажабо, Расулуллоҳ(с.а.в.) менинг6у
аҳволимга нима дер эканлар? Энди У зотнинг юзларига қандай қарайман?» деган ўйхаёллар
гирдобида қийналар эди.
Аммо ўша кеча тонггача мижжа қоқмади. Кечқурунга бориб, рангирўйи сомондай
сарғайиб кетди. Ичи чироқ ёқса ёришмас, қалби минг хил ўйфикр, минг хил андиша ичида
ўртанар, виждон азоби тўхтовсиз қийнар эди.
Тун ярмида туриб: «Оллоҳим, мени афв эта оласанми?!» дея ёлворар, илтижо қилар эди.
Ўйлайўйлай, ахийри бир қарорга келди: фурсат топилди дегунча Расулуллоҳнинг
ҳузурларига бош уриб боради, бор гапни тўкиб солади. Агар у зот, имонни қўлдан бой
берибсан, дегудек бўлсалар, у ҳолда уни бу аҳволга солганларнинг устига бостириб борадида,
ўлдирганича мушрикларни ўлдириб, сўнгра ўзи ҳам бу йўлда жон беради.
Расулуллоҳ(с.а.в.) билан кўришадиган, У кишининг муборак юзларига яна бир бор
боқадиган, ширинсухан сўзларини яна бир бор эшитадиган кунни зўр интизорлик билан кутди.
Шундай имконият туғилган куниёк вақтни ғанимат билиб, дарҳол Расулуллоҳнинг ҳузурларига
бош уриб борди. Кўзларида нам...
— Нима бўлди, ё Аммор? — дея сўрадилар У шарафли зот.
— Мени зўрлаб диндан қайтармоқчи бўлдилар, куфр сўзларни айтишга мажбур қилдилар, ё
Расулуллоҳ.
— Хўш, қалбинг нима дейди?
— Қалбим имонга тўлиқдир!
Шундан кейин Аммор онаси ва отасига қилинган шафқатсизликларни, уларнинг қай
тариқа ўлдирилганини йиғи аралаш гапириб берди.
— Агар яна зўрласалар, талаб қилган сўзларини айтавер — дея ижозат бердилар
Расулуллоҳ. Сўнгра атрофларини ўраб олган саҳобаларига ўгирилдилар: — Аммор имони
мустаҳкам бир инсондир. Имон нури унинг суяксуякларигача сингиб кетганига ишончим
комил —дедилар.
Ушбу дамда Аммордан бахтиёр одам дунёда бўлмаса ксрак. Шу кунгача оғушида бўлгани
руҳий азоб бирдан ўз исканжасини бўшатган эди. Кўзларига ёш қуйилди. Аммо бу ёшлар энди
ғамалам ёшлари эмас, севинч ёшлари эди.
Аммор кейинроқ бундан ҳам кўпроқ хурсанд бўлишини ҳозир билмас эди. Аслида, ушбу
машаваратда ҳозир бўлган бошқа кишилар каби, у ҳам бу хушхабардан қониққан эди.
Айни онларда фаришталар оламидан Расулуллоҳга етказиш учун навбатдаги илоҳий
фармоннинг чопари йўлга чиққанини қайдан ҳам билар эди!
Дарвоқе, бу фармон Набийи Акрамнинг(с.а.в.) муборак чеҳраларига табассум югуртирди:
«Ким Оллоҳга имон келтирганидан кейин(яна қайтиб) кофир бўлса, (Оллоҳнинг ғазабига
учрар). Лекин ким қалби имон билан ором олгани ҳолда(куфр калимасини айтишга) мажбур
қилинса, (унинг имонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан ёзиладиган бўлса, бас,
ундай кимсаларга Оллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир. Бунга сабаб улар ҳаёти дунёни
охиратдан афзал билганларидир. Оллоҳ эса, кофир қавмни ҳидоят қилмас. Оллоҳ ундай
кимсаларнинг дилларини, Қулоқларини ва кўзларини муҳрлаб қўйгандир. Улар ғофил
кимсалардир. Шакшубҳа йўқки, улар охиратда зиён кўргувчилардир».
Бу оятлар Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) назоратлари остида Наҳл сурасининг106—109-
+
+ 163
оятлари сифатида қайд этилди.
Энди ҳеч ким«Аммор диндан қайтибди» дея олмасди. Унинг имонли, мўмин банда
эканлигига Оллоҳ таолонинг ўзи ҳам, Унинг шарафли Расули ҳам шоҳид бўлган эдилар.
АМР ИБН ҲИШОМ АБУ ЖАҲЛ
Бир куни Масжиди Ҳарамда ўтирганларнинг юзида шайтон кулги зоҳир бўлди.
Ораларидан биттаси ломмим демай қўллари билан Расулуллоҳни(с.а.в.) кўрсатди. Бу ишора
баҳона бўлдию учқун аланга олди. Амр биродарларининг бирон нима дейишини кутиб ҳам
ўтирмай ўрнидан турди ва коинот фахри бўлмиш Пайғамбар томон қадам ташлади. Ўтирганлар
ортдан уни зўр ҳаяжон билан кузата бошладилар. Ҳаммани битта масала қизиқтираётган эди:
Амрнинг бу ташаббуси қандай натижа келтирар экан?
—Ўйлашимча, Амр Абу Толибнинг жиянини бу сафар аяб ўтирмаса керак — деди бирови.
—Менимча эса, иш бу билан битмайди — деди бошқаси.
Булар шу тариқа баҳслашар экан, Амр Каъба қаршисида намоз ўқиб ўтирган Расулуллоҳга
(с.а.в.) яқин бораверди. Сўнг...
Бу ёкдан кузатиб ўтирганлар Амрнинг бирданига ортта тисарилганини, қаттиқ қўрқув
ичида чекина бошлаганини кўрдилар. Ҳеч ким бу ҳолатга бир маъно бера олмади.
Бир неча одим илгариламоқчи бўлган Амр яна туйқус ортига кайтди. Ниҳоят, юзлари
сарғайиб кетган бир алиозда биродарларининг ёнига келди.
— Ё Абул Ҳаким, сенга нима бўлди? — деб сўрашди ҳангоматалаб ошналари.
Ҳақиқатни яширишга ҳам Амрнинг ҳоли йўқ эди. Асабий ва титроқ бир овозда воқеани
тушунтира кетди:
—Ёнига яқинлашганимни биламан, бирдан ўртамизда ичи оловга тўла бир чуқур очилиб
келаётганини кўриб қолдим. Умримда бунчалик ловуллаб ёнаёттан оловни кўрган эмасман.
Ўша чуқурга тушиб кетмаслик учун орқага чекинишга мажбур бўлдим — деди.
—Бошингдан офтоб ўтиб кетибди, Абул Ҳаким. Хаёлга берилибсан...
— Мен хаёлга бериладиган одамманми?
— Тўғрикуя, аммо бу ерда ўтирган шунча одамнинг кўзи кўр бўлмаса керак?!
Амр кулгига қолишни сира истамас эди.
—Ловуллаб олов ёниб турган ўша чуқурни ўз кўзларим билан кўрдим, ахир. Сал бўлмаса,
юзларим куяр эди...
—Хўш, унда сен айтаётган ўша чуқур энди қаёққа ғойиб бўлди?
Амр нима дейишини билмай қолди. Бояги жойга қайтиб борди, диққат билан разм солди.
Аммо ўртада на чуқур бор эди, на олов.
— Ҳая — дея пўнғиллади — мени сеҳрлаган бўлса керак.
— Қўрққанингдан кўзингга кўринган бўлмасин тағин, эй Амр? — дейишда шериклари
кинояомуз оҳангда.
— Мен ҳеч кимдан қўрқмайман!
— Аммо биз аввалига сенга борма дедик, огоҳлантирдик, ўзинг қулоқ солмадинг.
Амр ўрнидан турди. Уйида бир оз дам олмаса, бу ҳаяжонини ҳаливери тўхтата
олмаслигига амин бўлган эди.
Қурайшларнинг оқсоқоллари йиғилишиб Абу Толибнинг уйига борганларидан буён ҳам,
мана, бирикки ой ўтиб қолди, аммо Пайғамбарнинг(с.а.в.) даъватлари асло сусаймади.
Валид ибн Муғийра Амр ибн Ҳишомни кечки пайт уйида қабул қилди. Утириб, роса
суҳбатлашдилар, кун сайин кескинлашаётган вазият тўғрисида фикр алмашдилар.
Ҳошимийларнинг етакчиси билан яна бир учрашишга қарор қилдилар.
Эртаси куни яна Абу Толибнинг уйига келдилар. Келасолиб, дағдаға қила бошладилар:
+
+ 164
— Ё уни бу даъвосидан қайтарасан, ёхуд бизнинг қаҳрғазабимиздан муҳофаза этишдан воз
кечасан! —деб масалани кўндаланг қўйдилар.
Абу Толиб жиянининг фазилатларини, устунликларини уқтиришга уринса ҳамки, фойдаси
бўлмади.
Биламиз. Биз ҳам уни ёлғончи деяётганимиз йўқ. Ёмон ҳам демаймиз. Аммо бизнинг
илоҳларимизга тил теккизишини асло истамаймиз. Бу таклифимизга рози бўлса, унга ҳар қанча
ёрдам беришга тайёрмиз.
Абу Толиб икки ўт орасида қолган эди.
— Сўзларингизни унга уқтиришга уриниб кўраман, бу масалани ҳал қилишга қўлимдан
келганича ғайрат қиламан — дея олди, холос.
Улар чиқиб кетганларидан сўнг бошини қўлларининг орасига олиб, узоқ вақт ўйланиб
қолди. Пастга тупурай деса, соқолига, баландга тупурай деса, мўйловига тегади...
Жияни«ҳеч қанақа фойдаси ҳам йўқ, зарари ҳам» деган бутларга улкан Макка халқи
катори Абу Толиб ҳам сиғинар эди. Шу эътиқод билан қанчақанча ақли расо кишилар яшабўтиб
кетган эди Маккада.
Аммо ҳар жиҳатдан фазилат намунаси бўлган жиянига бирон нарса ҳам дея олмасди.
Одамларни даъват этаётган динининг, уларга буюраётган ибодат ва ахлоқнинг ҳеч бир нуқсони
йўқ эди. Камчилик топиш учун виждонсиз одам бўлиш керак. Ҳолбуки, Абу Толиб инсофу
тавфиқли, виждонли бир инсон эди.
Миясида чувалашган минг хил ўйфикрлар ила курашаётган Абу Толиб бирмунча вақт
ўтгандан кейин болаларидан бирига буюрди:
Менга Муҳаммадни чақириб кел.
* * *
— Мени чақирдингизми, амаки?
Абу Толиб ақли расо, вазмин бир киши эди:
Кел, ўғлим, ёнимга ўтир, деди меҳрибонлик ила. Сўнгра бўлган воқеани батафсил гапириб
берди ва охирида: — Ўғлим, кўриб турганингдай, энди мен ҳам анча кексайиб қолдим. Мени
кучим етмайдиган бир ишга аралаштирма, болам — деди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу сўзларни эшитиб, кўнгиллари ғашланди. Ажабо, бу сўзлар: «Энди
мен сени ҳимоя қила олмайман» деганимикан? Ёшли кўзларини амакиларига қаратдилар:
— Амаки, мен бу ишга ўз бошимча билан қўл ураётганим йўқ. Қасам ичиб айтаманки, бу
даъватдан воз кечиш учун ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ёки мени икки дунё
подшоҳи қилсалар ҳам, бу вазифамни тарк эта олмайман. Ёки бу йўлда ўлиб кета
ман! — дедилар қатъий.
Кейин ўринларидан турдилар. Ғамгин алпозда чиқиб кетдилар.
Абу Толиб жиянининг ёшли кўзларини кўриб, дили вайрон бўлди. Умр бўйи уни хафа
қилмаслик учун неча марталаб фидокорлик қилган эди. Энди унинг бу аҳволига рози бўла
олармиди?
— Суюкли жияним!.. — деб чақирди ортларидан. Пайғамбаримиз қайтдилар. Абу Толиб
дилидаги гапни айтди:
— Хўп, сен вазифангни бамайлихотир бажаравер. Қасамлар бўлсинки, токи мен тирик
эканман, сенга ҳеч ким зарар етказа олмайди — деди.
ЭСЛИҲУШЛИ ҚАРИЯ
Утба ибн Робиа
Масжиди Ҳарамда суҳбатлашиб ўтирган кимсалардан бири биродарларига янги бир
таклифни киритди:
+
+ 165
— Менга қаранглар, дўстлар. Кўриб турибсизларки, шаҳримизда юзага келган вазият
тобора кескинлашмоқда. Кечаги кунга қадар ҳаммамиз учун энг суюкли, ишончли бир одам
бўлган Ал-Амин бугун энди майдонга чиқиб, тангриларимизни рад этди, ақлли, обрўли киши
ларни ғофиллик ва гумроҳликда айблади.
— Ҳа, ҳа, худди шундай бўлди.
— Менимча, Муҳаммаднинг ҳузурига бориб, унинг асл мақсадини билишимиз керак. Шу
энг маъқул тадбир, деб ўйлайман. Шояд шунда муаммонинг ечими ҳам осон бўлса.
— Рост айтасан, эй Абул Валид, унинг ҳузурига бориб гаплашгин.
Бу пайтда Расули Мукаррам(с.а.в) жанобимиз Масжиди Ҳарамнинг бир бурчагида ўтирган
эдилар. Абул Валид У зотнинг ёнларига келди, саломлашди, ҳолаҳвол сўради. Сўнгра шундай
деб гап бошлади:
— Эй жиян, сен орамизда наслнасаби улуғ, аслзода бир оиланниг фарзандисан. Ҳаммамиз
сени ҳурмат қиламиз. Аммо... сен йўқ ердан бир масала чиқардинг у, қавмингни нотинч
қилдинг, жамоамизни тарқатдинг. Ўй фикрларини хато дединг, хаттихаракатларини аҳмоқликка
санадинг. Маъбудларини, динларини бемаъни дединг. Ота-боболаримиз, сенингча, куфрона
ҳаёт кечирган бўлиб чиқдилар... Энди, менга яхшилаб қулоқ сол, сенга бир қанча таклифларни
арз этаман, бири бўлмаса, бошқаси маъқул бўлар.
— Гапир, эй Абул Валид, қулоғим сенда.
Утба биринкетин таклифларини баён эта бошлади:
— Эй қардошимнинг ўғли, агар сен молмулк орттириш учун ушбу даъво билан чиққан
бўлсанг, давлатимиздан бир қисмини сенга берайлик, ичимизда энг бой бадавлат одам сен
бўласан. Агар шоншараф, обрўэъти бор, мартаба учун бу ишга қўл урган бўлсанг, сени ўзи
мизга бошлиқ қилиб қўяйлик. Шунда сендан сўрамай бирон иш ҳам қилинмайди. Шох бўлиш
орзуида бўлсанг, сени ўзимизга подшоҳ қилайлик. Агар кўзингга аллам бало жину шайтонлар
кўриниб васвасага солишаётган бўлса, борйўғимизни сарфлаб бўлса ҳам, сени зўр табибларга
кўрсатиб даволатайлик. Чиндан ҳам баъзан одамларда шундай ҳолат бўлиб туради,
даволанмагунча жинлардан халос бўлолмайдилар...
Утба, бир қараганда, ҳақли эди. Кечаги кунга қадар ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган бир
ишни ўртага қўйган ва уни юритиш учун зўр ғайрат кўрсатаётган инсоннинг асл нияти, унингча,
юкорида санаб ўтилган мақсадлардан бири бўлиши мумкин эди. Аммо чуқурроқ разм солинса,
бу масалага Утба юзаки ёндашгани равшанлашади. Чунки бу вазифа Муҳаммад Аминнинг
шахсий ташаббуси эмас, балки илоҳий бир вазифа эди. Даъват этилган дин ва яшаш тарзи ҳам
ўзига хос, мукаммал бир воқеликдир.
Утба ва унинг каби ўйлайдиганлар янги динга кирсалар, нималарини йўқотадилар, эски
яшаш тарзларини сақлаб қолсалар, нимага эришадилар?
Бир қарашда тўғри гапираётгандек бўлган Утбанинг зиммасига тушган масъулият шу
кунгача кечириб келган ҳаёт тарзларини атрофлича муҳокама этиши ва уни янги дин келтирган
хукмлар билан солиштириш, орадаги фарқларни кўрсатиб, агар ўзиники яхшию янги дин ёмон
бўлса, ўшандагина: «Бизни зарарга етаклайдиган, ахлоқсизликни ташвиқ этадиган, инсонлардай
яшаш ҳуқуқимиздан махрум қиладиган... йўлга чақиришдан мақсадинг нима, эй Муҳаммад?!»
дейиши ксрак эмасмиди?
«Сен бизнинг шоҳларимизни ерга урдинг, ақлли одамларимизни беақл дединг..» каби
умумий гаплар қайси дардга даво, қайси ярага малҳам бўла оларди?! Ўз навбатида, Расулуллоҳ
ҳам ўртага чиқиб бутларга мадҳиялар ёғдириб, арабларнинг жоҳилона ҳаётини мақтай олмас
эдилар... «Зинонинг, фаҳшнинг ҳар турини мукаммал тарзда ижро этасизлар, сизлар билан
фахрлансак арзийди» ҳам дея олмасдилар. «Қулларингизни итларингизчалик хам
қадрламайсиз, бу жуда ҳам тўғри. Уларга озодлик берсангиз, лаънатланасиз» дея олмасдилар,
ахир. Сарвари Анбиё(с.а.в.) Утба Валиднинг сўзларини диккат билан тингладилар. Ниҳоят:
+
+ 166
— Гапинг тугадими, эй Абул Валид? — дедилар.
— Ҳа, тамом қилдим.
— У ҳолда энди сен ҳам менга қулоқ сол. Расулуллоҳ(с.а.в.) аввал«Бисмиллаҳир
роҳманир роҳийм» дедилар. Сўнгра Сажда сурасини ўкий бошладилар:
«Алиф, Лам, Мим. Бу китобнинг(яъни Қуръоннинг) нозил қилиниши, ҳеч шакшубҳасиз,
барча оламларнинг Парвардигори томонидандир. Боиси: «Уни(Муҳаммадиинг ўзи) тўқиб
олган» дерлар?! Йўқ, у(яъни, Қуръон) сиздан илгари бирон огоҳлантирувчи келмаган қавмни
(охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун Парвардигорингиз томонидан(нозил қилинган)
ҳақиқатдир. Шояд улар ҳидоят топсалар. Оллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги
бор нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга
бирон дўст ва оқловчи йўқдир. Ахир, эслатмаибрат олмайсизларми?! У осмондан ергача бўлган
барча ишни тадбир қилиб— бошқариб турур, сўнгра(6у ишларнинг барчаси) сизларнинг
ҳисобингизда минг йилга тенг бўладиган бир кунда(яъни, қиёматда) Унинг Ўзига қайтарилур.
Мана шу(Оллоҳ) ғойиб ва ҳозирни билувчи, қудратли ва меҳрибондир. У барча нарсани
чиройли қилиб яратган Зотдир. У инсонни(яъни, Одам атони) даставвал лойдан яратди. Сўнгра
унинг насли авлодини ҳақир бир сувдан иборат бўлган нутфадан пайдо қилди. Сўнгра уни
ростлаб, ичига Ўз(даргоҳидаги) жондан киритди. У Зот сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни найдо
қилди. Сизлар эса камданкам шукр қилурсизлар»...
Расулуллоҳ(с.а.в.) шу ерда тўхтаб ўринларидан турдилар ва«Оллоҳу акбар» деб яна
саждага эгилдилар, муборак пешоналарини Роббининг ҳузурида тупроққа қўйдилар. «Буюк
Роббимни ҳар турли нуқсон ва қусурлардан пок деб биламан» дедилар. Буни уч марта
такрорладилар, сўнгра яна«Оллоҳу акбар» дея ўринларидан турдилар.
Утба ибн Робиа қўлларини орқасига қилиб олган, хиёл энгашган ҳолда У зотнинг
сўзларини тинглар ва хаттиҳаракатларини кузатар эди.
Расулуллоҳнинг яна давом эттиришга оғиз жуфтлаётганларини кўриб, қўли билан«етар»
ишораси кўрсатди ва:
— Бўлди қил, орамиздаги қариндошчилик ҳурмати, бўлди қил, ё Амин!.. — деди.
Ушбу дамда Набий Акрам(с.а.в.):
— Сен.ҳам айтганларимни эшитган бўлдинг, эй Абул Валид. Мана, эшитганинг калом,
мана— сен — дедилар.
Утба ўрнидан турди. Сандироқлабсандироқлаб, иши унмаган одамдек бир ҳолатда бу
ердан узоқлашди.
Утбанинг аҳволи ўтирганлар ўртасида муҳокамага сабаб бўлди:
— Худо ҳаққи, Утбанинг келиши бошқача...
Худди калтак еган одамга ўхшайди.. Йиқилган паҳлавонга ўхшаб, чайқалибчайқалиб
келмоқда... — деганлар бўлди.
Бу орада Утба ҳам дўстларининг снига етиб келди.
— Нима гаплар бўлди, эй Утба?! — дея сўради Умаййа ибн Халаф.
— Бир сўз эшитдим... Худо ҳаққи, бундай сўзларни ҳали умримда ҳеч эшитмаганман!
Қасам ичиб айтаманки, бу сўзлар шеър ҳам эмас, коҳинларнинг сўзи ҳам эмас, аммо жуда
ғаройибдир! — Утба мажлисдагиларга кўз қири билан бир қараб қўйиб, яна давом этди: —
Худо ҳаққи курайшликлар, ушбу сўзларни эшитсаларингиз, сизлар ҳам ўйланиб қоласизлар. Бу
одамни, яхшиси, ўз ҳолига қўяйлик. Қасамлар бўлсинки, у келтирган бу калом ҳадемай уфқлар
оша бутун жаҳонга ёйилиб, катта шоншухрат қозонади. Агар араблар уни мағлуб этсалар,
сизлар ҳам мақсадларингизга эришасиз. Агар, аксинча, у арабларни тиз чўктирса, билингларки,
унинг ғалабаси ва шарафига сизлар ҳам шерик бўласизлар ва ўшанда инсонларнинг энг масъул,
энг бахтиёр қавмига айланасизлар.
Ёл алҳазар! Эй Утба, у сени сеҳрлаб қўйибдику! Утба гапни чўзишнинг энди фойдаси
+
+ 167
бўлмаслигини сезди. Утба келган хулосага келишлари учун улар ҳам камида ушбу каломни
тинглашлари керак эди. Хайрлашар экан:
— Мен ўз қарашимни билдирдим. Сизлар қандай ўйлайсизлар, ихтиёрларингиз — деди.
* * *
Утба бир неча кунгача уйидан ташқарига чиқмай ётди. Бир куни кимдир йўқлаб келди.
— Ҳой, Утба, бормисан?
Чақирган одам Амр ибн Ҳишом эди.
— Кел, киравер, Абул Ҳаким — дея Утба уни уйига таклиф этди.
Ўтирдилар. Ҳолаҳвол сўрашилгандан сўнг Амр:
— Келишимнинг сабаби шуки, гўё сен ҳам динингдан қайтган эмишсан. Эшитишимга
қараганда, Муҳаммадни ва унинг динини жуда ҳам ёқтириб қолганмишсан. Унинг сафига
қўшилмоқчи экансан. Халқ ҳозир сенга ёрдам уюштириш билан машғул.
— Кўп валдирама, эй Амр.
— Валдираётганим йўқ. Агар Муҳаммад берадиган икки луқма овқати учун динингни
ўзгартираётган бўлсанг, биз сенга мол-дунё йиғиб берайлик, бойбадавлат қилайлик, деган
ҳаракатдамиз.
Утба асабийлашди:
— Худо ҳаққи, шу бугундан бошлаб Муҳаммад билан бошқа гаплашмайман! Жуда яхши
биласизларки, қурайшларнинг орасида мендан бойроқ киши йўқ. Аммо шуниси ҳам айни
ҳақиқатки, мен ундан ҳали ҳеч ким эшитмаган ғаройиб сўзларни эшитдим. У сўзлар менга
шундай қаттиқ таъсир қилдики, ахийри чидай олмай қолдим ва унга«жим бўл!» дедим. Худди у
ўқиган каломда хабар берилган азобуқубатлар менинг бошимга ёғилаётгандай бўлиб
туюлаверди.
— Биз ҳам шу қўрқув туфайли динини ўзгартирган бўлса керак, деб ўйладик, ё Утба...
* * *
Тун ярмидан оққан. Қандайдир бир ёлғиз шарпа Муҳаммад Амин(с.а.в.) уйлари томон
пусиб яқинлашар эди. Кўчада ундан бошқа ҳеч зоғ йўқ. Аслида у ҳам ҳеч кимга кўринмаслик
учун шундай пайтни танлаганга ўхшарди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) уйларига келганлари ҳамон дўсту биродарлари— саҳобалар ўраб
олишди. Ҳалиги шарпа ичкаридагиларнинг суҳбати бемалол эшитиладиган панароқ бир жой
танлаб, ўша ерга яширинди.
Унинг орқасидан кетмакет, аммо бирбиридан хабарсиз, яна икки шарпа келган эди.
Учинчи бўлиб келган киши олдинги иккитасининг келганидан бехабар, иккинчи шарпа
ҳам биринчисидан бехабар эди.
Амр ибн Ҳишом бошқа пайт ва бошқа жой бўлганида«Ҳой, кимсизлар? Қани, бу ёққа
чиқинглар?!» деб дўқ қилар эди. Аммо ҳозир дўқиўписанинг мавриди эмасди. Улар ҳам ўзи
сингари Муҳаммад Аминнинг каломини тинглашга келганликларини пайқади.
Учаласини ҳам бир савол қизиқтирар эди: «Хўш, қанақа калом экан у, Утбадай бир улуғ
зотни хаёлга толишга мажбур қилган?» Аммо Муҳамад Ал-Аминнинг ёнларига кириб: «Қани,
менга ҳам Утбага ўқиган нарсаларингни ўқичи?» дейишга ғурури йўл қўймасди. Чунки агар У
зотнинг ҳузурларига кирса ва Утбанинг гаплари рост бўлиб чиқса, бу даргоҳдан паришон
чиқиши турган гап эди.
Шунинг учун ҳеч кимга билдирмай, яширинча келиб қулоқ солишни энг эҳтиёткорона
чора деб топди. Тун ярмидан оққанда келишни афзал кўргани шунда. Аммо худди уни таъқиб
қилаётгандай келиб бир бурчакка яширинган ва ичкарига кўз тиккан бу икки одам ким бўлди
экан?
Амрнинг бутун вужуди қулоққа айланиб, ичкарида ўқилаётган Қуръонни тинглашга
бсрилиб кетди. Угба каби, купиакундузи очиқчасига келиб эшитмай тўғри қилганини англади.
+
+ 168
Чунки ҳақиқатан ҳам бу калом жуда ғаройиб, илоҳий таъсирга эга эди.
Тонг отиб, хўрозлар қичқира бошлади. Амр ва унинг номаълум икки ҳамроҳи бу ерни
дарҳол тарк этишлари лозимлигини билдилар. Амр ўрнидан туриб, олдинга юрди. Бир неча
одимдан кейин бирдан тўхтаб қолди:
— Абу Суфён?.. Демак, сен хам келибсанда?!
— Ҳаҳа, тўғри тоидинг. Хўш, сен ўзинг нима қилиб юрибсан бу ерда, эй Амр?!
Бу орада учинчи шарпа ҳам уларга яқинлашди. Ахнас ибн Шариқ экан.
— Дархол бу ердан кетишимиз керак — деди Абу Суфён. — Бирон кимса ҳам бизни бу
ерда кўрмасин.
Қолганлар ҳам айни шу фикрда эдилар, жўнаб қолишди.
Орадан йигирма тўрт соат ўтиб, кейинги куннинг тонги энди ёриша бошлаганда, бу уч
маслакдош яна шу ерда учрашиб қолдилар.
— Бу ерга бошқа келмайман демаганмидинг, эй Амр?— дея ҳайратланди Абу Суфён.
— Ўзингчи, сен ҳам шундай девдинг, шекилли? Ахнас бу баҳсга чек қўйди:
— Учаламизнинг ҳам юзимиз бирбирларимизнинг олдимизда шувут бўлди. Энди тезда бу
ердан қорамизни ўчирайлик.
Учинчи тонгда ҳам худди ўша воқеа такрорланди. Учаласи ҳам бирбирларига бу ерга
бошқа келмаслик тўғрисида яна ваъда бердилар.
Энди бугунгиси айғоқчилигимизнинг сўнгги куни бўлсин, биродарлар — деди Абу
Суфён. Биз бошқаларни зўравоилик қилиб бўлса ҳам бу диндан қайтаришга уринсагу, ўзимиз бу
ерда биқиниб олиб гап пойласак... Бу ҳолатимизни одамлар кўриб қолса, яхши иш бўлмайди.
Чиндан ҳам бу уларнинг сўнгги айғоқчилиги бўлди.
* * *
Ўша куниёқ туш пайти Ахнас Абу Суфённинг ҳузурига йўл олди. Бориб эшигини
тақиллатди. Абу Суфён уни худди кутиб ўтиргандай эди.
— Хуш келибсан, ё Ахнас... — деб ичкарига таклиф этди.
Ахнас ҳассасини бир чеккага қўйиб, ўтирди.
Мана, Муҳаммаднинг каломини ҳам эшитдинг, эй Абу Хандала, булар ҳақида нима
дейсан? Абу Суфён бошини эгди.
— Эй Абу Саълаба, сенга нима десам экана? Биласанми, мен унинг баъзи бир сўзларининг
маъносини тушундим, ниятини ҳам англадим, аммо баъзиларининг на маъносини, на мақсадини
илғадим.
Ахнас:
— Мен ҳам худди шундай аҳволдаман, эй Абу Суфён, дедида, ҳассасига таяниб чиқиб
кетди.
Сўнгра Амр ибн Ҳишомнинг уйига борди.
— Эй Абул Ҳаким — деди — Муҳаммаднинг каломи ҳақида қандай фикрдасан?
Амр бирданига портлаб кетди:
— Нима ҳам дердим? Биз Абдуманоф ўғиллари билан шараф мусобақасига чиққанмиз.
Улар мусофирларга иззатикром кўрсатадилар. Биз ҳам меҳмондўстлик қиламиз. Фақирларга
кўмак берадилар. Биз ҳам уларнинг оғирини енгил қиламиз. Улар эҳсон этадилар, биз ҳам эҳсон
қиламиз. Ҳар жиҳатдан улар билан тенг бўлиб турганимизда, энди улар бизнинг пайғамбаримиз
бор, унга кўкдан ваҳий келмокда, дея бошладилар. Бу даъво билан биз асло келиша олмаймиз.
Қасам ичаманки, унга қулоқ ҳам солмаймиз, тасдиқ хам этмаймиз. Бугун ҳам, эртага ҳам,
умуман ҳеч качон!..
Ахнас бу ердан ҳам ноаниқ бир кайфиятда чиқиб кетди.
Орадан бир неча кун ўтди. Муғийра ибн Шуъба Амр ибн Ҳишом билан биргаликда
Маккада айланиб юришган эди. Муғийра Расулуллоҳни(с.а.в.) танимас эди. Бир пайт
+
+ 169
қаршиларидан нур юзли бир киши чиқиб қолди.
— Эй Абул Ҳаким, сени Оллоҳ ва Расулига даъват этаман. Кел, бу даъватни қабул эт —
деди у.
Амр ибн Ҳишомнинг қовоқтумшуғи осилиб кетди. Ё Мухаммад, сен бизнинг
илоҳларимизга тил теккизишдан воз кечасанми ёки йўқми? Сен бу вазифани адо этаётганингни
тасдиқловчи шоҳидларни қидиряпсанми? Мана, биз шоҳидмиз. Бўлди, етар энди. Қасам
ичаманки, агар сенинг сўзларинг ҳақ ва тўғри эканлигига ишонганимда, бир дақиқа ҳам
иккиланиб ўтирмай, даъватингни қабул этардим — деди.
Расулуллоҳ уларни холи қолдириб, йўлларида давом этдилар.
Амр ибн Ҳишом Муғийрага ўгирилди:
— Аслида, унинг сўзлари ҳақ ва тўғри эканлигини биламан. Аммо менинг олдимда битта
катта тўсиқ бор,—деди.
Қанақа тўсиқ экан у, эй Абул Ҳаким?
— Қусайб ўғиллари Каъбанинг ҳижобат(устини ёпиш) хизмати бизга оиддир, дедилар.
Хўп, дедик. Икоя(ибодат) хизмати бизники, дедилар. Қаршилик кўрсатмадик. Нодва бизнинг
қўл остимизда бўлади, дедилар. Қабул этдик. Янво(байроқ) бизникидир, дейишди. Бунга ҳам
кўндик. Улар етимесирларга зиёфат беришди. Биз ҳам уларни тўйдирдик. Энди бўлса, бизнинг
бир пайғамбаримиз ҳам бор, дейишмокда. Мана шунисига асло чидаёлмайман, рози ҳам
бўлолмайман. Ғурурим йўл қўймайди.
Ҳазрати Абу Бакр сотиб олиб озодликка чиқарган қуллар, расман азобуқубатлардан халос
бўлган бўлсалар ҳам, дуч келинган жойда ҳақорат этилиш хавфидан ёки мушрикларнинг
кутилмаган ҳужумларидан батамом қутулмаган эдилар.
Айни чокда мусулмонлар сафига энди қўшилаётганларга ҳам мушриклар азобуқубат
бераётган эдилар. Масалан, Умар ибн Хаттоб билан Амр ибн Ҳишом Зиннура исмли бир чўрини
гоҳ биргалашиб, гоҳо эса, галмагал қийнашар, чарчагунларича калтаклашар эди. Шунингдек,
Умму Убайс исмли бир аёл ва унинг чўри қизи ҳам мана шунақа мусибатларга маъруз қилинган
эдилар.
Умму Убайсни оч ва сувсиз қолдириб, бутунлай силласи қуриганида калтаклай бошлар
эдилар. Ниҳоят, бир куни Умму Убайс бу жабру ситамларга ортиқ бардош беролмади ва:
— Лотт ва Уззо тангрими? — деб сўраганларида:
— Ҳа — деб жавоб қилди.
Унга ўша атрофда турган бир исқирт бутни кўрсатиб:
— Бу ҳам тангрими? — дедилар.
— Ҳа.
— Офарин, мана энди ақлинг кирибди. Гумроҳлар муродига етган эдилар. Оллоҳга имон
кел
тиришдан бўлак ҳеч қандай айби йўқ бегуноҳ аёлни қўлларидан келганича азоблаб, унинг
оғзидан ношаръий сўзларни эшитиш бахтига муяссар бўлдилар.
Умму Убайс эҳтимол Амморга берилган рухсатни эшитиб, ҳаёт билан ўлим бирбирига
жуда яқинлашган бир дамда ушбу рухсатдан фойдалангандир. Эҳтимол, бир инсон бардоши
сўнгги нуқтага етгач«Оллоҳим, ўзинг кечир» дея қалби имондан ором олгани ҳолда шу
сўзларни мажбуран сўзлагандир. Чунки унинг қалби мустаҳкам имон нури билан суғорилган
эди. Акс ҳолда, оч, чанқоқ қолса ҳам, қамчи остида, ураётган киши чарча
г
унга қадар кунлаб
калтак ейишига ҳожат қолмасди, талаб этилган куфрона сўзларни ўша заҳоти айтиб,
азобУКубатлардан қутулиб қўяқоларди.
Умму Убайс билан қизи ҳам буюк Абу Бакрнинг олижаноблиги туфайли сотиб олиндилар
ва озодликка эришдилар.
Кунлардан бир куни Расулуллоҳ(с.а.в) Масжиди Ҳарамда намоз ўқиб ўтирганларида,
+
+ 170
қўшнилари ва ашаддий душманлари бўлган Уқба ибн Абу Муойт келиб қолди ва эгнидаги
пешбандини(қийиқчасини) ечиб, туйқус Набийи Акрамнинг(с.а.в.) бўйниларига солди ва бор
кучи билан бўға бошлади. Шунинг устига Ҳазрати Абу Бакр келиб қолди ва ўша заҳоти Уқбага
ёпишди. Уни Пайғамбар(а.с.) устларидан нари итариб юбордида:
Роббим Оллоҳдир дегани учунгина бир бегуноҳ одамни ўлдирмоқчимисан?! — деб
ҳайқирди.
Аммо бу билан жанжал тўхтамади, аксинча, баттар авж олди. Бу уртўполон чоғи Абу Бакр
бир неча енгил жароҳат олди.
Орадан кунлар ўтди. Расулуллоҳ(с.а.в.) яна Масжиди Ҳарамга келдилар. Роббиларининг
ҳузурида турдилар. У зотнинг бу ерда намоз ўқиётганларидан аввал ҳам дарғазаб бўлган бир
гуруҳ мушриклар олдинига ўзаро маънолимаъноли қараб олишди. Мунча ҳам ўжар бўлмаса,
деган маънодаги6у қарашлар уларнинг Расулуллоҳдан ғоят норози эканликларини билдирар
эди.
— Бу риекорни қаранглар!.. Кани, орангизда мард борми? Ким фалон куни сўйилган
туянинг қорнини олиб келиб, унинг устига ёпа олади? — деди кимдир.
Эҳтимол, бу сўзларни Амр ибн Ҳишом айтгандир. Нима бўлганда ҳам бадбахт ва гумроҳ
биттаси ўрнидан сапчиб туриб, дарров туянинг эшини олиб келди. Бу одам Расулуллоҳнинг
қўшнилари Уқба ибн Абу Муойт эди. Шу онда Расули Муҳтарам(с.а.в.) сажда ҳолатида эдилар.
Уқба эшни олиб келиб, у зотнинг устларига ташлади.
Шундай бир қаҳқаҳа кўтарилдики, Масжиди Ҳарамнинг деворлари ларзага келди. «Биз
ғолиб бўлдик» деганлари эди бу.
Расулуллоҳ(с.а.в.) сажда ҳолатида узоқ қолдилар, бирон кишининг келиб қоринни
устларидан олиб ташлашини кутдилар. Аммо ҳеч ким журъат этиб келиб, у кишини бу ҳолатдан
қутқаза олмади.
Мусулмонлардан бири чопиб Набийи Акрамнинг(с.а.в) уйларига борди ва юз берган
воқеани баён қилди. Кичкина Фотима буни эшитган заҳоти Масжиди Ҳарам томонга югурди.
Отасининг қошига етиб келганида қорин ҳамон у кишининг устларида эди. Либослари ифлос
бўлиб, батамом расвоси чиқибди. Мушриклар қаҳқаҳа отиб кулишар, бирбирлари билан
ҳазиллашиб, Расулуллоҳни мазах қилишар эди. Фотима уларни қарғайқарғай қоринни олиб
ташлади. Расулуллоҳ(с.а.в.) ўринларидан турдилар. Қабиҳона завқшавқ билан томоша
қилаётган бадбахтларга тикилдилар. Сўнгра Каъбага ўгирилиб, қўлларини кўтардилар:
— Оллоҳим, қурайшларни сенга ҳавола этаман. Оллоҳим, қурайшларни сенга хавола
этаман. Оллоҳим, қурайшларни сенга ҳавола этаман. Оллоҳим, Абу Жаҳл Амр ибн Ҳишомни,
Утба ибн Робиани, Шайба ибн Робиани, Валид ибн Утбани, Умаййа ибн Халафни, Уқба ибн
Абу Муойтни, Умора ибн Валидни сенга ҳавола этаман! — дедилар.
Каҳқаҳалар бирдан тинди. Ёниқ бир юракдан юксалган бу дуонинг қаерларгача етиб
боришини бу гумроҳлар ҳам савҳи табиий ила сездилар.
Расулуллоҳнинг диллари оғритилган, зулм этилган ва ҳақорат қилинган эдилар. Шундай
аҳволда у зотнинг муборак ва мунаввар қалбларидан отилиб чиққан мазкур дуоибад Даргоҳи
Иззатга юксалиб, орқага курук қайтарилиши мумкинмиди?! Буюк Оллоҳнинг ҳузурида у
кишининг тилаги қабул этилмаса, кимники қабул этилади? Қолаверса, Оллоҳ таоло зулм кўрган
кишининг, агарки у кофир бўлса ҳам, дуосини қайтармайдиган Зотдир. Ҳолбуки, мушриклар
безовта қилишга уринган бу қалб эгаси Роббул Оламин учун бутун коинотдан ҳам
қимматлироқдир. Анча йиллар олдин Жаброил ва Микоил сингари икки улуғ фаришта
юборилиб, бу қалб соҳиби илоҳий бир амалиёт сари йўналтирилган эди. Сарвари Коинот бўлиб
етишиши учун махсус тарзда тарбия этилган, ҳозирланган эди. Бу қалбга буюк Оллоҳ ўзига
номаъқул биронта ҳам тушунчани, ҳистуйғуни сингдирмаган. Оллоҳнинг оламларга бўлган
раҳмати ушбу Қалбдан таралар эди. Шундай экан, бу дуо орқага курук Қайтарилиши ҳам
+
+ 171
мумкин эмасди. Чунончи, «Албатта, Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига озор берадиган
кимсаларни Оллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор килувчи азобни
тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб сураси, 57.)
Ҳукми қабоҳатга берилган мана шу кимсаларнинг бўйнига абадий осиб қўйилган эди.
Расулини ҳар қандай қадр
қимматдан хам устун қўядиган Мавлонинг ўзгармас ва узилкесил ҳукми эди бу.
Набийи Акрам(с.а.в.) дарҳол у ердан узоқлашдилар. Ваҳийнинг илк кунларидаёқ
Мавлонинг«Либосингни пок тут!» деб берган амрини бажаришга шошилдилар.
Қачонки бир мўмин банданинг оёғига тикан кирса, битта гуноҳидан фориғ этилар экан, бу
ҳодисадан сўнг Расулуллоҳ(с.а.в.) қай даражада эъзозланишлари ва юксакларга
кўтарилишларини тасаввур этиш унчалик қийин бўлмаса керак.
Ҳар куни биронбир ярамас қилиқ кўрсатиб, пайғамбаримизнинг(с.а.в.) қалбларига озор
етказишга уринадиган ёки бошқаларни шунга ташвиқ этадиган Махзум қабиласидан бўлмиш
Амр ибн Ҳишом шу тариқа абадулабад лаънатланишга лойиқ лақаб олди: Абу Жаҳл... Бу
сўзнинг маъноси ўта даражада ахлоқи бузуқ, беодоб дегани эди. Одобсизлик, ахлоқсизликнинг
асл ўзак меваси бўлган«бадбахт» маъносига ҳам тўғри келар эди. Бу даврнинг номи«жоҳилия
даври» эди. Абу Жаҳл эса, ушбу даврнинг энг мукаммал вакили, том маънода ўта даражада
орсиз, жоҳил, нодон ва бадбахт бир одами эди. У бундан кейин ҳам ўзининг ушбу лақабга ҳар
жиҳатдан лойиқ эканини кўрсатди. Расулуллоҳ(с.а.в.) унга«Абу Жаҳл» деб лақаб қўйганларида
нақадар ҳақли бўлганларини у ўзининг феъли билан исботлади.
Бундан олдин, намоз ўқиётганларида Абу Жаҳл у кишини безовта қилмокчи бўлганида,
унинг қаршисида оловдан бир жарликни пайдо қилган ва уни қўрқувга солган Буюк Оллоҳ нима
учун бу чиркин хаттиҳаракатнинг олдини олмади— буниси фақат Унинг Ўзигагина аёндир.
* * *
Яна бир кун Расулуллоҳ(с.а.в.) Каъбанинг соясида ўтирган чоқларида ёнларига динга
киргани учун ёниб турган гулхан устига ётқизилган Хаббоб ибн Аратт яқин келди. Умму Анмор
берган бу азобдан ҳоли жуда паришон эди. Бир неча кишининг даврасида ўтирган
Расулуллоҳнинг рўбарўларига ўтди. Кимдир:
— Ё Набийаллоҳ, биз учун ёрдам сўраб дуо қилмайсизми? — деди.
Расулуллоҳ дедилар:
— Сизлардан аввалгиларни чуқур қазиб ичига туширар, сўнгра арра билан уни тириклайин
иккига бўлиб ташлар эдилар, шундай қийноқлар ҳам уни диндан қайтара олмасди. Темир тароқ
олиб, суякларигача ботириб тарашлашарди, аммо, уни динидан воз кечира олишмасди. Қасам
ичаманки, Оллоҳ таолонинг ўзи бу ишларнинг якунини хайрли қилади. Иншооллоҳ, шундай кун
келадики, агар бир йўловчи Санъодан чиқиб Хадрамутгача бормоқчи бўлса, бутун сафар
давомида фақат Оллоҳдан ва қўйларига ҳужум қилиши мумкин бўлган бўрилардангина
қўрқади. Аммо сизлар бир оз шошқалоқлик қилянсизлар, азизларим — дедилар.
— Ё Набийаллоҳ, бўлмаса, ўзимизга ўлим тилаб ётаверарканмизда?.. Замона зўрники, деб
Умму Анморга ўхшаганлар, Хаббобга ўхшаганларни шундай кўйга солса ҳам, индамай
кетаверайликми?
— Йўқ!.. — дедилар Расулуллоҳ қатъий оҳангда.
— Аянчли аҳволга тушиб қоляпмиз, ахир. Сабртоқатимиз тугаяпти.
— Биронтангиз ҳам бошингизга мусибат тушса, ўзингизга ўлимни тиламанг. Агар шундай
бир аҳволга тушиб қолсаларингиз, жуда бўлмаса: «Оллоҳим, ҳаётда қолиш мен учун хайрли
бўлган муддат давомида ўзинг паноҳингда асра, ўлиш мен учун хайрлироқ бўлган дамда
ўлдирсанг ҳам розиман» денглар.
Хаббоб ва унинг яқин биродарлари бу ҳадиси шарифни ўзларига тамойил қилиб олдилар.
Сабрларининг сўнгги даражасигача чидашга, бардошлари сўнгги нуқтага етгандан кейин ҳам
+
+ 172
сабртоқат этишга, аммо асло ўлимни танламасликка қарор қилдилар.
Тоққа чиқиб бораётган одам бир чўққига тирмашиб юқорига интилар экан, «Мана шуниси
сўнггиси бўлса керак» деб ўйлайди. Бу чўққини забт этиб, иккинчисига дуч келганида, яна
айни фикр ўтади хаёлидан. Аммо уни ошиб ўтиш учун ҳам ўзида куч топади. Сўнгра учинчи
чўққи келади ва ҳоказо...
Ҳақиқатга эришиш машаққати ҳам шунга ўхшайди. Буни билганлар олдиндан тайёргарлик
кўриб қўядилар. Хаббоб ва унинг дўстларига ҳам ушбу йўл кўрсатилган эди. Яъни, бу
азиятларнинг орқасида ҳали яна баттар азоблар ҳам борлигини ва улар ҳали охирги эмаслигини
ўйлаб сабр этиш кераклиги ёдга солинган эди. Аммо бу азобуқубатлар вақтисоати келиб
ниҳоясига етиши, тўкилган терлар, чекилган меҳнатлардан сўнг осойишта ва ҳузурҳаловатли
кунлар келиши ҳам муқаррар эди.
Тишлар яна ғижирлади, билаклар яна куч-қувватга тўлди. Ҳар қандай зулмга нисбатан:
«Бундан ҳам даҳшатлироқ бўлиши мумкин эди» деган тушунча остига ва: «Ҳали Оллоҳ мени
бу тортган жабру ситамларим учун албатта муносиб тарзда мукофотлайди» деган ишонч билан
кўкраклар керилди.
Бинобарин, орадан кўп йиллар ўтиб, Хаббобнинг хаёлига ҳам келмаган саодатли дамлар
бошланганида, зулм учун эмас, балки шифо учун, яъни оғир касалини даволатиш учун қорнини
етти марта куйдирганларида Хаббоб сабртоқатнинг ажойиб намунасини яна бир бор намойиш
этди ва Расулуллоҳга бўлган садоқатини қуйидаги жумлаларда ифода қилди: «Агар Расулуллоҳ
(с.а.в.) ўшанда ўлимни танлашни тақиқламаганларида, албатта, у зулмларга дош беролмай
ўлимни афзал кўрган бўлардим...»
...Ниҳоят Умму Анмор Хаббобга ортиқ зулм қилишнинг бефойда эканлигига кўзи етди ва
хоҳлаган динида қолишига рози бўлиб, уни қўйиб юборди.
Хаббоб туширилган Қуръон оятларини зўр ихлос билан ёд олар, бошқа мўъминларга ҳам
ўргатишни ўзининг муқаддас бурчи деб ҳисоблар эди. Шу жиҳатдан у илк Қуръон ўргатувчилар
қаторидан ўрин олди.
* * *
Набийи Акрам(с.а.в.) хонадонларида яна бир бахтиёр оила курилди. Кунлардан бир куни
Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Жаинати аёл билан турмуш қуришни истаган мард бўлса, Умму Айманга уйлансин,—
деб марҳамат қилдилар.
Умму Айманни оналаридек яхши кўрардилар. Кичик ёшдан бошлаб ундан кўпгина
яхшиликлар кўрган, онасиз қолган кунларнинг Ал-Амини унинг қучоғида унутган эдилар.
Бу ишга иккинчи бир яхши кўрганлари, асранди фарзандлари Зайд хоҳиш билдирди.
⎯ Мен унга уйланаман, ё Расулуллоҳ.
Бу иайтларда у йигирма ёшли қирчиллама йигит бўлган эди.
Шундай қилиб, Зайд билан Умму Айман Фахрул мурсалин(с.а.в.) томонидан ўқилган
никоҳдан сўнг эрхотин бўлдилар. Бу пайтда Ўмму Айман эллик ёшлардан ошган эди.
Ҳар иккаласи ҳам Расулуллоҳ(с.а.в.) яқин кишилари эдилар.
Расулуллоҳнинг икки балоғатга етган қизлари— Руқаййа билан Умму Гулсум Абу
Лаҳабнинг икки ўғли томонидан рад этилган эдилар. Яна ҳам тўғрироғи— Буюк Оллоҳ
пайғамбарининг икки суюкли қизини дўзахилар оиласига келин бўлишдан халос этган эди.
Руқаййяни илк мусулмонлардан бўлган Усмон ибн Аффонга никоҳлаб бердилар. Шу йўсинда
Усмон мусулмонлик билан бирга, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) куёви бўлишдек, хаёлига ҳам
келтирмаган шарафга муяссар бўлди. Шу жиҳатдан унга«ЗинНур» (Нур соҳиби) лақаби жуда
ҳам ярашиб тушди. Уни шундай атай бошладилар.
Пайғамбаримиз олдинроқ қизлари Зайнабни холаларининг ўғли Абул Осга берган эдилар.
Абул Ос ҳазрати Хадичанинг синглисининг жигарбанди эди. Мусулмонликка кирмаган эди.
+
+ 173
Аммо Зайнабга нисбатан доимо хурматда бўлди, асло дилини оғритмади.
Ҳазрати Хадича тўй хотираси сифатида қизига анчамунча совғасалом, сарполар жўнатган
эди.
«ЭСКИЛАРДАН ҚОЛГАН БИР АФСОНА»
Мўминларга қарши жабру ситамлар билан бир қаторда истеҳзою киноялар ҳам кенг ўрин
ола бошлади. Имон келтирганларнинг асосий кўпчилиги заиф, фақир ва қуллар табақасига
мансуб кишилар бўлгани боис, дуч келган жойда мазах қилишар, алоҳида бир киноя ва
кесатиққа мавзу бўлар эдилар.
Имон келтирганларнинг жаннатга, гумроҳларнинг эса, жаҳаннамга дохил бўлишлари
ҳақидаги ҳукм уларни, айниқса, ажаблантирди. Қанақасига қуллар жаннатга кирар эмишу,
уларнинг хўжайинлари бўлмиш бу аслзодалар жаҳаннамда шатиршутир ёнармиш... Бу ҳукм
қуруқ сафсатадек туюларди кофирларга. Уларнинг фикрича, бунақа бўлишига ақл бовар қилмас
эмиш...
Доруннадвада йиғилган мажлис аҳллари ушбу мавзудан гап бошлади:
Муҳаммадга ишонганлар охиратда роҳатфароғатда бўлармиш. Билол, Аммор, Ёсир
кабилар жаннатга кириши муқаррармиш.
Уқба ибн Абу Муойт гапга аралашди: Муҳтарам амакига ҳам икки таклифнома чиқарилди,
хабарларинг борми?
— Қанақа таклифнома экан у?
— Жаҳаннамга— оловлар ичида кабоб бўлишга чақиришяпти. Абу Лаҳабни у ерда сихга
тортиб, кабоб қилар эмишлар. — Сўнгра Абу Суфёнга ўгирилди:
— Қара, Абу Суфён, қандай вафодор поччанг бора? Жаҳаннамга ҳам хотинисиз кетмас
эмиш бу одам.
Абу Суфён лабларини буриштирди:
— Эй азиз биродарлар, ахир жаннат ҳам, жаҳаннам ҳам шунчаки бир афсонаку.
— Нималар деяпсан? Ҳеч ҳам афсона эмасда, қолаверса, Умму Жамилнинг бўйнига арқон
ҳам осилган бўлармиш.
Абу Жаҳл илиб кетди:
— Абу Лаҳаб ғирт тўнғиз экан, билмай юрганаканмиз. У ерда ҳам озмикўпми даромад
келтирадиган бир иш топган эмиш, хотинига ўтин ташитиб, рўзғорини бутлар эмиш — деди ва
кўз қирини Абу Лаҳабга ташлаб давом этди: — Бизнинг жиянимиз ҳам пайғамбар бўлга
нида, биз ҳам бир гулханга ташланармидик. Афсуски, бизга толе ёр бўлмадида.
Абу Лаҳаб ортиқ чидай олмади:
— Толсимизнинг баланд бўлгани қаергача борди? Кўриб турганингиздек, жиянимиз бизни
оловга ташламоқчи. — Шундан кейин кулимсираб давом этди: — Бизга ҳамроҳ бўладиган мард
бордир ичларингда? Бизни у ерда соғинтириб қўйсаларинг, инсофдан бўладими? Сизларсиз биз
нима қиламиз жаҳаннамда?..
— Сен менга ҳам ёнингдан жой ажратиб қўй. Бу кетишда у ёкда бошпанасиз қолишимиз
ҳам ҳеч гап эмас.
Уқба яна илиб кетди:
— Менга қара, ҳой Амр, янги исмингни биласанми ўзинг?
— Йўға, ҳеч нарсадан хабарим йўқ.
— Сенинг янги отинг«Абу Жаҳл» бўлган. Ҳа, ҳа, «Абу Жаҳл».
Нодир ибн Ҳорис қаҳқаҳа отиб кулиб юборди:
— Ота-онангга қирқ йил ёлворсанг ҳам, сенга бундай лақаб беришни хаёлларига келтира
олмасдилар. Ҳа ҳа ҳа...
Абу Суфён унинг сўзини кесди:
+
+ 174
— Азизлар, қўйинглар энди6у ҳазилларни. Бўладиган гаплардан гаплашайлик.
— Бу дин ҳақида«бўладиган гаплар»нинг ўзи шуда,— деди Абу Жаҳл. — Тўғри, дуруст,
хайрли бир дин
бўлса, бу қуллар биздан олдин ҳаракатга тушармидилар? Демак, энди Хаббоб жаннатга
киради. Мозорда аллақачон ўлиги чириб бўлган Ёсир билан Сумаййа жаннатга кирармишда,
ўшандай қуллардан қирқтасини сотиб олишга қурби етадиган Уқба жаҳаннамга кирармиш.
«Пайғамбар»нинг муҳтарам амакиси оловлар ичида жизғанак бўлармиш... Иўқ, бунақаси
кетмайди!.. — Сўнгра атрофдагиларни бирбир кўздан кечирдида: — Балки орангларда уни
қабул этганлар бордир? — деб сўради. Ҳеч кимдан садо чиқмади.
— Хўш, унинг ғаройиб каломига нима дейсан, Абул Ҳаким?
— Нима дердим, эй Уқба, нодонларнинг саволини беряпсан. Ҳаммаси эскилардан қолган
бир афсонада.
Нодир ибн Ҳорис қўшимча қилди:
— Мен сизларга ундан ҳам қизиқроқ афсоналарни айтиб беришим мумкин.
Айни шу дамда Жаброили Амин галдаги ваҳийни келтириб, Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
қалбларига сингдирилаётган эди: «Кофир бўлган кимсалар имон келтирган зотлар ҳақида:
«Агар(бу Қуръон) яхши бўлганида(анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлур
эдилар» дедилар. Улар ўзлари у(Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: «Бу эски уйдирмадир»
дедилар. У(Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмати бўлган Китоби(Таврот) бор эди.
Бу(Қуръон) арабий лисондаги(ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий Китобларни)
тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золимкофир бўлган кимсаларни(охират азобидан)
огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга(жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун
(нозил қилингандир). Албатта, «Парвардигоримиз Оллоҳдир» деган, сўнгра(Тўғри йўлда)
устувор бўлган зотлар учун хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат
эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир».
(Аҳқоф сураси, 11-14.)
ҲОЖИЛАРГА НИМА ДЕЙМИЗ?
Ҳаж мавсуми яқин қолди. Бу пайтда ҳар томондан ҳаж зиёратини адо этиш учун кўплаб
инсонлар Маккага оқиб келади.
Қўйиб берса, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ(с.а.в.) уларни ҳам ўз динига даъват қилиши турган
гап. Бунинг олдини олиш ҳар нарсадан ҳам зарур. Бепарво бўлиш— кейин пушаймон
қилдирадиган бир қатор воқеалар оқимига ҳозирданоқ таслим бўлиш демак эди. Бугунги
кунгача қурайшларнинг орасида мартабаси улуғ, сўзи ўтадиган кўпгина кишиларнинг обрўйи
бир пул бўлиши мумкин эди.
Бу муаммони атрофлича мухокама этиш ва бир қарорга келиш учун мушрикларнинг
улуғлари Доруннадвада йиғилиб, машварат ўтказди.
Тўрда Валид ўтирибди. Унинг икки ёнидан Абу Жаҳл ва Нодир ўрин олишди. Абу Суфён,
Абу Лаҳаб, Укба, Мунаббиҳ, Набих, Умар, машҳур полвон Рукона, Ос, Умаййа, укаси Убайй,
Асвад, Утба, Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа, Шайба, Абу Ухайҳа... каби қавмларининг оқсоқоллари
мажлисдаги жойларини эгалладилар. Ҳошимийлардан бирортаси бу мажлисга чақирилмади.
Гарчи Абу Лаҳаб ҳошимийлардан бўлса ҳам, унинг эътиқоди ва дунёқараши бу ердагиларга
кундек равшан эди.
Мажлисни Валид ибн Муғийра очди.
Ҳаж мавсумининг яқинлашгани ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳга қарши бошланиши керак
бўлган кураш бугунги мажлиснинг бош масаласи эканлигини маълум қилгач, сўзини шундай
давом эттирди:
+
+ 175
— Мукаммал бир ташвиқот юритишимиз даркор, бу масалада бир ёқадан бош чиқармасак,
мағлубиятга учрашимиз муқаррардир. Ҳар ким ўзбошимчалик қилиб, би
римиз иккинчимизнинг сўзимизни тингламасак, мусофирлар биздан шубҳаланадилар. Энди ҳар
ким ўз фикрини билдирсин. Мухаммадни ким деб, қанақа қилиб таништиришимиз маъқулроқ
бўлади? Уни шундай тасвирлайликки, келган ҳожилар ундан ўзларини олиб қочсинлар.
— Қулоғимиз сенда, эй Абдушшамс!..
— Қайси йўлдан юришни маъқул десанг, ҳаммамиз шунга рози бўламиз.
— Мен олдин сизларнинг фикрингизни билмоқчиман. Ўз фикримни ҳаммангиздан кейин
айтаман. Балки меникидан ҳам кўра маъқулроқ фикр чиқиб қолар.
— Ҳақлисан, эй Валид. Биринчи таклиф билдирилди:
— Уни ёлғончи деб танитайлик. Валид бошини чайқади.
— Орамизда қирқ йилдан бери яшаб келаётган бу одамнинг бирон марта бўлса ҳам ёлғон
гапирганини эшитган киши борми? Бу сўзга ҳеч ким ишонмайди, ҳатто ўзимиз ҳам.
— Телба десак, қандай бўларкан?
— Қанақасига жинни бўлсин? Ҳеч телбаларни кўрмаганмисизлар ўзи? Муҳаммаднинг
гапсўзи, хатти-ҳаракати телбаларникига ўхшайдими? Телбаларда кузатиладиган чираниш,
депсиниш, васвасалар, тутруқсиз гапсўз ва ҳаракатлар борми унда? Биз шундай чора
топишимиз керакки, унга нафақат бегоналар, балки ўзимиз ҳам ишонайлик.
— Фолбин дейлик, мана шу нарса унга ярашади.
— Биз бугунгача кўпгина фолбинларни кўрдик, уларнинг бемаъни гапларини эшитдик.
Аммо унинг сўзлари билан фолбинлик орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Қолаверса,
Муҳаммадни кўпдан бери танийсизлар, унинг ҳеч фолбинларга иши тушганини
кўрганмисизлар?
— Энг тўғриси— уни шоир деб танитайлик — деди яна бири.
— Азизим, биз шеърни ҳис этмайдиган, шеър ўқимайдиган одамлар бўлсак ҳам, бошқа гап
эди. Шеърнинг ҳамма турини биламиз. Қасам ичаманки, бу ўтирганлар ичида шеьриятни
мендан яхширок биладиган киши йўқ. Аммо унинг каломи шсър эмас. Бундай десак, бизга ҳеч
ким ишонмайди.
— Жодугар дейлик бўлмаса.
— Ҳечамда. Унинг жодуга алоқадор иши йўқ. Куф-суф қилмаса, ичида бир нималарни
бидирламаса, қанақасига жодугар бўлсин?
Валид таклифларни шу тариқа рад этди. Бирон кимса: «Ахир, ҳақиқатни кўрабилатуриб
инкор этишдан нима фойда?» деёлмас эди.
—У ҳолда энди гап яна ўзингда қолди, эй Абдушшамс. Бизнинг ҳамма таклифларимизни
рад этдинг. Сен нима деб ўйлайсан. Нима дейишимизни истайсан, қани,
гапир.
Валид боши эгик холда бирмунча жим бўлиб қолди. Қайси томонга юрса хам, охири берк
кўчага бориб тақалиши аён эди. Ё туҳмат қилиш, ё мағлубиятга рози бўлиш керак. Учинчи йўл
ҳам бор эди: Оллоҳ Расулининг байроғи остига тўпланиш, абадий саодат тожини кийиш.
Аммо...
Бошлар эгилган, миялар ғувиллар эди. Валиднинг башараси дамбадам бужмая бошлади.
Ишонтирса бўладиган чора топишга уринарди у. Лекин нимани ўйласа, барибир тўғри келтира
олмасди. Ниҳоят, бошини кўтарди.
— Худо ҳаққи, унинг сўзларида ўзгача бир жозиба, ўзгача бир софлик ва таъсирчанлик
бор. Меваси сархил бир дарахт гўёки... Худо ҳаққи, унга қарши айтиладиган ҳар қандай гап
бемаъни бўлиб чиқиши аниқдир.
Бирон кимсадан садо чиқмасди. Абу Жаҳл ҳам ўйга толди: «Бўлмаса, ҳой қария, сен бизни
айланибўргилиб мағлубият сари етакламокчимисан?!» дейишдан ўзини зўрға тийди.
+
+ 176
Сукунат узоқ давом этмади. Абу Жаҳл энди сўз бошлай деб турганида, яна Валид гаиириб
кетди:
— Энг яхшиси— уни сеҳргар деймиз. Ахир, у бегуноҳ одамларни динидан қайтармоқда,
отасидан, хотинидан, укасидан, қабиласидан кўнглини совутмоқда.
Ниҳоят масала ҳал бўлди. Мақсадлари Муҳаммад алайҳиссаломга бир лақаб бериш, ҳамма
жойда уни шу лақаб билан аташ эди, шунга эришдилар. Энди Расулуллоҳни(с.а.в.) ҳожиларга
сеҳргар деб таништиришга, «Зинҳор унга яқинлашманглар, акс ҳолда, кейин ҳеч ҳам ўзларингга
келолмайсизлар» деб туҳмат қилишга келишиб олдилар.
ЖАҲАННАМНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН ЎН ТЎҚҚИЗ МАЛАК
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу бўлиб ўтган мажлис ҳақида бошқа тарафдан хабардор қилиндилар.
Ҳамма нарсани кўриббилиб турадиган Буюк Оллоҳ ваҳий фариштасини жўнатиб, Доруннадвада
тўпланган иттифоқчиларга алоқадор ушбу оятларни туширди: «Чунки қачон(қиёмат қойим
бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида, ана ўша кун қийин кундир! Кофирларга осон
бўлмаган(кундир)! Мен сўққабош ҳолида яратган кимсани ўзимга қўйиб беринг! Мен унга
кенгмўл молдавлат ва ҳозиру нозир ўғилларни(ато) қилдим. Яна унга(ҳаётнинг барча
неъматларини) қулайосон қилиб қўйдим. Сўнгра у яна зиёда қилишимни тама қилур. Йўқ
(унинг тамаси беҳудадир)! Чунки у бизнинг оятларимизга қаршилик қилувчидир. Яқинда Мен
уни бир харсангтошга дучор қиламан. Чунки у(Қуръонни эшитгач, бу илоҳий Китобга қандай
туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа туздия?! Яна ҳалок
қилингур, қандай режа туздия?! Сўнгра у(ўйлаган режаларига) қаради. Сўнгра(Қуръондан
бирон айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва(афтини) буриштирди. Сўнгра(Ҳакдан)
юз ўгирди ва кибрҳаво қилди. Бас, у: «Бу(Қуръон Оллоҳнинг сўзи эмас, балки) фақат
(аввалгилардан) нақл қилинаётган бир сеҳрдир. Бу фақат башарнинг сўзидир» деди. Яқинда
мен уни Сақарга(жаҳаннамга) киритажакман. Сақарнинг нима эканлигини сиз қаердан ҳам
билар эдингиз. У(бирон кофирни) қолдирмасқўймас(У беш юз йиллик масофадан) инсонларга
яққол кўриниб тургувчидир. Унинг устида(ўн тўққиз фаришта қўриқчилик— эгалик қилур).
(Муддассир сураси, 8 — 30.)
Қавми орасида битта деб ҳисобланадиган, тенги ва тимсоли йўқ улуғ зот сифатида
танилган Валид учун беқиёс бир таҳдид, улкан бир азоб хабари эди бу. Мазкур оятларни
мўминлар бирбирларига ўқиб бердилар. Хотини мусулмон бўлганларку уйларида ҳам бу
оятларни такрорладилар. Ниҳоят, бир куни бу оятлар мушрикларнинг ҳам қулоқларига етиб
борди.
— Бу диннинг сафсата эканлиги мана энди аниқ бўлди — деди Уқба. — Шуҳрати Шомдан
Яманга қадар тарқалган Валиддек бир одам жаҳаннамга тушармишу, қаёкдаги ялангоёқлар
жаннатга киритилармиш... Мен бунга қойил эмасман.
— Хўш, унда«ўн тўққизта» деган рақамга нима дейсиз? Муҳаммад уқтирган жаҳаннамда
ўн тўққизта азоб фариштаси бор эмиш.
— У ҳолда дўзах унчалик катта жой эмас эканда.
Абу Жаҳл бировнинг сўзини эшитадиган ҳолатда эмас эди.
— Агар ўртага чиқиб жар солсам, ундай ўн тўққизлардан қанчақанчасини атрофимга
тўплайман. Қаранг, Ибн Абу Кабша сизларни ўн тўққиз киши билан қўрқитмоқчи. Сизлар эса,
улкан бир жамоасиз. Ўнтаўнта бўлиб бирлашганда ҳам бир кишига бас келолмайсизларми?
Абу Асвад Жумоҳий қаҳқаҳа отди:
— Ташвишланманглар, мен ўнг елкамга ўнтасини, чап елкамга қолган тўққизтасини олиб
авраб тураман, сизлар солланасоллана жаннатга кириб оласизлар.
Суҳбат ана шундай ҳажв оҳангида давом этар экан, Валиднинг кўнгли ҳеч тинчланмас эди.
+
+ 177
Юракюрагидан чиқаётган бир нидо унинг бутун вужудини титратар, «Сен Муҳаммаднинг
беҳуда, ёлғон гапирганини ҳеч эшитганмисан? Вақтисоатинг яқин энди, тайёргарлигингни
кўравер, эй Валид!» дея ҳайқирар эди.
— Нималарни ўйлаб қолдинг, амаки? Валид дудуқланиб:
— Ўзим... шундай... ҳеч нима — деди.
— Жуда ўйчан бўлиб қолдинг, очиғини гапиравер.
— Шу, Муҳаммаднинг сўнгги каломи борку... Абу Жаҳл кулди:
— Қўйэ, амаки, дунёга куруқ сафсатанинг устида бош қотиришга келибмизми биз?!
* * *
Мушрикларга янги мавзу топилган эди. Дуч келган жойда мусулмонларни мазах қила
бошлашди.
— Ўн тўққиз киши бор эмиша? Ҳар бирини жаханнамнинг бир бурчагига боғлаб чиқамиз.
Сўнгра у ерда ҳам ҳокимият бизники бўлади...
Куч ишлатишга тўғри келадиган бўлса, паҳлавон Рукона ўзини кўрсата бошларди. Дуч
келган мусулмонни туртибсуриб:
— Нима гаплар бор сизларнинг ўн тўққиз фариштангиз томонларда? Худо ҳаққи,
ҳаммасининг адабини, мана, ўзим бераман! — дер, сўнгра каршисидаги мусулмон билан енгил
синов намойишига киришар эди.
Ҳамма ерда ўн тўққиз фариштанинг жаҳаннамдан вазифа олиши ҳақидаги гап!
Шу аснода Расулуллоҳнинг(с.а.в.) қалблари ушбу мавзуни ёритиб берадиган оятлар билан
йўғрилди:
«...ва биз фақат кофир бўлган кимсаларни синаш учун у(фаришта)ларнинг саноғини(ўн
тўққизта) қилдик. Токи китоб берилган кимсалар(яъни, яхудий ва насронийлар ўзларининг
илоҳий китоблари бўлмиш Таврот ва Инжилда ҳам дўзах қўриқчилари бўлган фаришталарнинг
саноғи ўн тўққизта эканлиги айтилганини кўриб, Қуръоннинг Оллоҳ томонидан нозил қилинган
Ҳақ Китоб эканлигини) аниқ билгайлар ва имон келтирган зотларнинг имони янада зиёда
бўлгай ва Китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам(дўзах қўриқчиларининг
саноғи тўғрисида) шакшубҳа қилмайдилар. Ва токи дилларида мараз бўлган кимсалар ва
кофирлар: «Буни мисол қилиш билан Оллоҳ нима демоқчи?» дегайлар. Оллоҳ ўзи хоҳлаган
кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўюр ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур.
Парвардигорингизнинг қўшинларини(яъни, фаришталарнинг қанча адади ва қандай сифатда
эканликларини) ёлғиз Унинг Ўзигина билур. У(ушбу оятларда таърифланган жаҳаннам) фақат
инсонлар учун эслатмадир». (Муддассир сураси, 31.)
ЎЛИМДАН КЕЙИНГА ДОИР
Жаннат ва жаҳаннам дунё ҳаёти тугагандан сўнг бошланадиган абадий ҳаёт билан боғлиқ
манзиллардир. Ҳолбуки, арабларнинг баъзилари ўлгандан сўнг қайта тирилишига ишонса ҳам,
кўплари ҳамма нарса фақат6у дунёдаги ҳаётдан иборат, деб ишонар эди.
Абу Жаҳл Пайғамбарга(а.с.) туширилган сўнгги оятлар таъсирида ларзага келган Валид
ибн Муғийрага тасалли берар экан, бўлмайдиган курук сафсатадан иборат у дунё учун
қайғуриш бемаъниликдир, деб уқтирмоқчи бўларди.
Нағсадар бехуда, асоссиз гап... Инсон ўлади, тупроқ остида чирийди, юзларча, мингларча
инсонларнинг ўлик вужуди, чириган суяклари тупроқнинг остида бирбирига қўшилибаралашиб
кетади. Шамоллар уларни ҳар томонга учириб кетади, оқар сувлар бу тупроқларни
қаерларгадир оқизиб кетади, денгиз тўлқинлари эса, денгизларга чўкиб ўлганларнинг жасадини
ҳар томонга сочиб юборади; балиқларга, йиртқич ҳайвонларга ем бўлганлар, ёнғинларда жон
бериб куллари кўкка совурилганлар, қуруқ чўлларнинг қумлари орасида йўқ бўлиб кетганлар...
+
+ 178
Демак, улар бир кун келиб қайта тирилар эканда... Эртаклар ҳам бунчалик уйдирма
бўлмас! Бундан мингларча йил олдин яшаганлар, мингларча йил кейин яшайдиганлар... ҳа, ҳа,
уларнинг ҳаммаси кайта ва янги ҳаётга қовушадилар эмиш.
Бу тупроқлар яна гўшт ва суяк бўлади, уларга яна қайта жон бахш этилади ва у беҳисоб
инсонлар ҳисобкитоб қилинади, ажрмукофот олади ёки азобга учратилади... Бўлиши мумкинми
шунақаси?..
Оллоҳнинг чексиз қудратига ишонмаган инсон қиёматда содир бўладиган ҳодисаларга
қайдан ҳам ишонарди? Иккита туя сўйилиб, суяклари бирбирига аралаштирилса, энг ақли расо
инсон ҳам бу суякларни ажрата олмайди. Ҳолбуки, ер юзида каттакичик мингларча тур
жонивор бор эди. Уларнинг ҳар бир навидан нечанеча миллёнмилярдлари яшаб, ўлиб кетган.
Шу дамда оёқлари остидаги тупроқ, ким билади, қанча ҳайвонлар, қанча инсонларнинг гўшти
ва суякларидан ҳосил бўлган экан?
Ким буни билиб беради?! Хуллас, бундай бўлиши асло мумкин эмас!
Дархақиқат, инсоннинг қўлидан бу иш келмайди. Инсон онги шу ерга келганда таққа
тўхтайди, бундан ортиғини тасаввур ҳам қила олмайди. Икки туянинг суякларини бирбиридан
ажрата олмаган инсон ақли икки юз туя, икки юз от, икки юз инсоннинг суякларини қандай
қилиб ҳам ажратади?
Доруннадвада«ақл ўйини» қилаётганлар шундай қарорга келдилар: ўлгандан кейин қайта
тирилиш йўқдир, чунки бу имконсиздир, дедилар.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) қўшниларидан Одийй ибн Робиа у кишининг ёнларига келиб:
— Қани, гапир, сен қиёмат деб атаётган кунинг қачон келади, қанақа бўлади, нималар
бўлади? — деб сўради.
Пайғамбар(с.а.в.) тушунтирдилар, у тинглади. Шундан кейин Одийй бундай деди:
Ё Муҳаммад, сенинг бу гапларинг ғирт уйдирмадир. Сен гапираётган нарсаларни ўз
кўзларим билан кўрсам ҳам ишонмайман, тасдиқламайман. Демак, Оллоҳ бу тарқалиб кетган
суякларни бир жойга йиғади, шундайми?! Бу ақлга сиғмайдиган нарса, ахир...
Расулуллоҳ(с.а.в.) уни ташлаб чиқиб кетдилар.
— Оллоҳим, бу нодон қўшниларим Одийй ибн Робиа ва Ахнас ибн Шариққа қарши мени
кучли, сабрли қил —дея дуо ўқий бошладилар.
Набийи Акрам(с.а.в.) қайтиб уйларига келганларида ваҳийнинг иси у зотнинг
вужудларини қамраб ола бошлади. Қиёмат сурасининг илк оятлари покиза қалбларига ёзилар
эди:
«Мен қиёмат кунига қасам ичурман. Ва мен маломатгўй нафсга қасам ичурманки, (ҳеч
шакшубҳасиз, қайта тирилиб ҳисобкитоб қилинурсизлар)! Инсон бизни унинг(чириб, тупроққа
айланиб кетган) суякларини ҳаргиз тўплай олмас, деб гумон қилурми?! Иўқ. Биз унинг
бармоқларини(ҳам) тиклаб жойига келтиришга қодир бўлган Зотдирмиз! Балки инсон келгуси
ҳаётида(ҳам) фисқфужур(гуноҳ амалларни) қилмоқни истаб: «Қиёмат куни қачон ўзи?» деб
сўрар?! Бас, (кўрган даҳшатларидан) кўз қамашиб, (осмондаги) ой ҳам тутилган ҳолда, куёш ва
ой бирлаштирилган вақтда— ана ўша Кунда у инсон: «(Бу балоофатлардан) қаерга қочиб
қутулиш мумкин?» деб қолур. Иўқ! (Эй инсон, Оллоҳнинг ғазабидан қочиб қутуладиган) бирон
бопшана йўкдир! У Кунда ёлғиз Парвардигоринг(ҳукм қилган жой)га қарор топишгина бордир.
У Кунда инсонга(ҳаёти дунёдалик чоғида) қилиб ўтган ва(ўзидан кейин) қолдирган(барча)
нарсаларнинг(яъни, яхшиёмон амалларнинг) хабари берилур. Балки(у Кунда) инсон— гарчи
ўз узрбахоналарини(ўртага) ташласакелтирсада— (унинг барча аъзолари) ўзининг зиёнига
гувоҳлик бергувчидир!» (Қиёмат сураси, 1-15.)
Бу оятлар мушрикларга ўқиб берилганида, улар бу теран маъноли, сермазмун каломни
тушунишни, ҳатто бу ҳақда бош қотиришни ҳам истамадилар. Чунки бу тўғрида қанчалик кўп
ўйласалар, шунчалик таъсирланар, ақллари қабул этаётган ҳақиқатдан қочиб қутулишга жой
+
+ 179
тополмай қолар эдилар.
Энг осони— мутлақо эътибор бермаслик, тингламаслик, «Э, борэ» деб қўл силтаб кетиш
эди.
Аммо суякларнинг йиғилиши у ёқда турсин, бармоқ учларининг ҳам тасдиқ этилишига
нима дейсиз? Юз йиллар ўтиб, инсонларнинг бармоқ учларидаги ақл бовар қилмас сирлар юзага
чиққанида, ҳайратдан бармоқларини тишлайдиган кунлар келиши муқаррар. Бир инсоннинг
бармоғи учларидаги изларнинг бошқа бир инсонда бўлмаслиги... буни инсоният тарихи
давомида ҳар бир инсон учун алоҳидаалоҳида тасдиқ этган Буюк Қудрат, бутун оламларни
йўкдан бор қилган Қудрат, албатта, уларни иккинчи марта қайта яратиши, қайта хаёт бериши
муқаррардир.
Аммо буни тушунишни истамаган кишига уқтиришдан, ишонмасликка олдиндан қарор
қилиб қўйган кишини ишонтиришдан, ёки бўлмаса, ишонмаса ҳам, «ишондим» дейишга
мажбур этишдан кимга нима фойда?
Шуниси бешакки, мўминлар ушбу ҳақиқатни тан олганликлари учун эзилар, ҳақоратланар,
мазах қилинар эдилар. Ҳузуридан паноҳ топиб, дардини айтиб енгил тортадиган, жиддийлик
билан ҳаёт ҳақиқатлари тўғрисида баҳс юритадиган мард кишини тополмай гаранг эдилар.
Имон келтирганларнинг ичида бойлардан битта Абу Бакр бор эди, холос. Битта Хадича
бор эди. Қолганлар кўпи фақир, заиф, камбағалбечоралар...
Ёнатрофда эса, ҳамма кофир, душман, инсофсиз... Ташқарида қуёшнинг ҳароратидан ҳам
баланд, ёндирибкуйдирувчи, қўрқинчли бир муҳит ҳукмрон, шуниси кишининг юрагини сиқар,
безовта қилар эди. «Мен мўминман» дейиш хавфли, оламларни яратган Буюк Оллоҳга ибодат
қилиш тақиқланган; устига қўнган пашшаларни ҳам қўрий олмайдиган бутларни: «Булар бир
тошдир» дейиш айб...
Бундай муҳитдан бўғилган мўминлар ҳузурҳаловатни фақат Набийи Акмалнинг(с.а.в.)
машваратларида топар, руҳларга ором берувчи, кўнгилларни покловчи сухбатларидан енгил
нафас олар эдилар.
Ўн тўрт кунлик тўлин ой чиққан бир кеча эди. Расулуллоҳдан(с.а.в.) Қиёмат сурасининг:
«У кунда мўминларнинг юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб тургувчидир» (22 — 23)
оятларининг мазмунини изоҳлаб берингни сўрадилар. Шу маънода:
— Ё Набийаллоҳ, биз Қиёматда Роббимизни кўрамизми? дедилар. Фахри Олам(с.а.в.)
жаноблари кўкдаги ойга қарадилар. Осмонда битта ҳам булут парчаси йўқ эди. Ой худди унга
қараганларнинг юзларини нурлантирадигандек ёрқин порлаб турарди.
* * *
— Сизлар худди шу ойни кўриб турганингиздек, Роббингизни ҳам тиниқравшан
кўрасизлар — дедилар ва қўншмча қилдилар: Агар қуёш чиқмай туриб ва ботмасдан олдин
намоз ўқишга кучингиз етса, зинҳор бунга бепарво бўлмангиз.
Ҳабиби Акмалнинг(с.а.в) намоз масаласида билдирган фикрлари атрофларини ўраб олган
мўминларга янги бир ҳаяжон, янги бир завқшавқ берди. Бугун Роббини кўрмаса ҳам, худди
кўриб тургандай самимият ва хоксорлик билан намоз ўқиганлар, эртага уни кўриш шарафига
муяссар бўладилар! Бугуннинг мукофотини эртага у ерда оладилар!
Ичлари ҳузурхаловатга тўлиқ ҳолда Пайғамбаримиз(а.с.) билан хайрлашдилар.
ВАҲИЙНИНГ БИР МУДДАТ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ
Тушаётган ҳар янги оят мўминларга қувват бағишлар, мушрикларни эса, қутуртиргандан
қутуртирар эди. Рисолат кела бошлаганидан буён салкам беш йил ўтган, унинг уч йилида
яширин, кейинги икки йилда очиқ даъват қилина бошлаган эди. Аммо бу йиллар зўр
машакқатлар ичида ўтди.
+
+ 180
Мушриклар мўминларнинг овозини ўчириш, Ислом туғилган кунларидаёқ бўғиб ташлаш
учун бутун кучқудратларини ишга солдилар, ғайратларини сира ҳам аямадилар, ҳар куни янги
бир разиллик, янги бир зулмни тадбиқ этдилар.
Шу кунларгача тезтез келиб турган Жаброили Аминдан учтўрт кун кетмакет дарак бўлмай
қолди. Яна бир неча кун ўтди, Жаброил алайҳиссалом ҳамон келмасдилар. Мўминлар ташвишга
тушиб, Расулуллоҳ(с.а.в.) сиқила бошладилар.
Жаброили Аминнинг келиши Набийи Акрамнинг(с.а.в.) енгил тортишлари демак эди. У
келди дегунча, қалблари ором ола бошлар, кўзларида табассум яшнар, завқланар,
мушрикларнинг қилаётган зулмлари, етказаётган озорларига қарши янада сабрлироқ бўлиб
қолар эдилар.
Бу узилишнинг уч кун давом этганини нақл қилувчи ривоятлар ҳам бор бўлсада,
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) шикоят қилишларига ҳамда ваҳий келмай қолганидан мушриклар ҳам
хабардор бўлиши даражасига етганига қараганда, орадан анчамунча вақт ўтгани муқаррардир.
Шунга кўра, бу узилиш уч эмас, ўн уч ёки йигирма уч кун давом этган бўлиши эҳтимолдан холи
эмас. Чунки ўша кунларда Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил фурсат топди дегунча
Расулуллоҳга учраб:
— Мана энди шайтонни ҳам чарчатибсан. Қара, сени ташлаб кетди — деб бақирган эди.
Ҳолбуки, бундай бўлиши асло мумкин эмас. Оллоҳ таоло Ҳабиби Адибидан безмас,
кўнгли қолмас, уни тарк этмас. Тарк этадиган, безадиган бандасига пайғамбар ўлароқ, Сарвари
Анбиё ўлароқ масъулият юклармиди?
Бинобарин, ўша куни Набийи Акмал(с.а.в.) чеҳраларида табассум пайдо бўлди. Чунки
Жаброили Амин бу сафар бутун бир сура билан тушган эдилар.
Мўминлар ниҳоят енгил тортдилар. Қоғоз, қалам кел тирилди. Шундан кейин Жаноби
Пайғамбаримиз ваҳийни донадона қилиб ўқий бошладилар: «Ваззуҳа, валлайли иза сажа...»
«Чошгоҳ вақтига қасам. (Ўз зулмати билан чоратрофни) қоплаб ўраб олган кечага қасамки,
Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқ. Албатта, охират сиз
учун дунёдан яхшироқдир. Яқинда Парвардигорингиз сизга(шундай неъматлар) ато этурки, сиз
(у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз. Сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими? У
Зот сизни гумроҳғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйдику! У Зот сизни
камбалғал ҳолда топиб, бой қилиб қўйдику! Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг! Сўровчи
гадони эса, ҳайдаманг! Парвардигорингизнинг(сизга ато этган пайғамбарлик ва бошка барча)
неъмати ҳақида бўлса, сўзланг». (Ваз-Зуҳа сураси)
Бу сура Расулуллоҳни(с.а.в.) болалик чоғларидан қолган хотиралар сари етаклади. Етим
бир гўдак бўлганларини, аввал боболари, сўнгра амакиларининг қучоғида ота-онасиз кечирган
кунларини эсладилар. Рисолатдан аввалги ҳаётлари ҳам покиза эди. Энди эса, энг покиза
зотларга ҳам намуна бўлдилар. Ўзлари етимликда ўсмаган такдирда ҳам, бир етимни
хўрлашлари, қалбига озор беришлари, ранжитишлари асло мумкин эмас эди.
Аммо шу ўринда нозик бир жиҳат бор. Буюк Оллоҳ етимга шахсан ўзи меҳршафкат
кўрсатади. Буюклар буюги Расулига ҳам уни хафа қилиш, озор бериш ҳуқуқини бермаслигини
очиқойдин баён этади, шу тариқа бирон кимсанинг етимга қарши бўлишини ўйлашига ҳам рози
бўлмаслигини уқтиради.
Отаси ёки онаси ажал ўқига нишон бўлган бир гўдакнинг илоҳий такдир тақозоси билан
юраги ёнишининг устига яна мушт туширган кишига илоҳий бир жазо берилиши, маънавий бир
мушт туширилиши шу йўсин маълум қилинди.
Хўш, етимнинг бошини силаган, кўз ёшини артган кишининг мукофоти қандай бўлади?
Расулуллоҳ(с.а.в.) ўзларига жимгина қараб турган биродарларига ўрта бармоқлари билан
кўрсаткич бармокларини ёнмаён қилиб кўрсатдилар:
— Етимга кафил бўлган киши билан мен жаннатда мана шу икки бармоғим сингари
+
+ 181
баробар бўламиз —дедилар.
Бундай лўнда, бундай аниқ ифода бўлиши мумкин эмас. Бундай мукофотга сазовор бўлган
кишининг«Мен яна бошқа нарса ҳам истайман» дейишига ўрин қолмаган эди.
Набийи Акрам(с.а.в.) ҳузурларидагилар орзиқиб кутилган ваҳийга қовушишдек бахтдан
маст ҳолда тарқалдилар...
* * *
Мўминлар ҳар куни, имкон топилди дегунча, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнига тўпланишар,
келган оятларни эшитиб ёд олишар, ёд олган оят ва сураларни бирбирларига ўқиб беришар,
оятларнинг мазмуни ҳақида ўзаро баҳс юритишар ёки Расулуллоҳдан уларнинг изоҳини
тинглашар эди.
Шундай кунлардан бирида ВалФажр сураси туширилди. Суранинг бир қисми инсон
табиатини таърифлашга бағишланган эди:
«Бас, энди инсон қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат
ато этса, дарҳол: «Парвардигорим мени азиз қилди» дер. Энди қачон уни имтиҳон қилиб,
ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди» дер. Йўқ(сизлар гумон
қилганларингиздек, иззатикром бойлик билан, хорзор қилиш камбағаллик билан бўлмас)! Йўқ,
сизлар етимни иззатикром қилмассизлар! Мискинбечораларга таом беришга ҳам
бирбирларингизни тарғиб қилмассизлар. Меросни эса, (ўз улушларингизга ўзгаларникини ҳам)
қўшиб ейиш билан еяверурсизлар! Яна, мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан яхши кўрурсизлар!»
(15 — 20).
Инсонга Робби хиёнат қиладими?
Инсонни инсон қилиб яратган Робби ҳақида бу сўзларни инсонлигини унутганларгина
айтиши мумкин.
Бу ерда Рисолат тахтининг султони ушбу муборак сўзларни баён этдилар:
«Мусулмонларнинг ичида энг хайрли уй— ичида етим паноҳ топган уйдир.
Мусулмонларнинг энг ёмон уйи эса— ичида бор етимга ёмон муомала қилинган уйдир».
Сўнгра муборак бармоқларидан иккитасини жуфтлаб, ёнларида ўтирганларга кўрсатдилар
ва: «Мен билан етимнинг кафили бўлганлар жаннатда мана шундай бир бўламиз» дедилар,
ВалФажр сураси ўша куни мўминларга ўзгача тарзда қаттиқ таъсир қилди, борлиқларини
эритиб юборди. Қалблари ўзгаргандай, руҳлари покланиб, қайта туғилгандай бўлдилар.
«Йўқ, (бундай кирдикорларингиздан қайтингиз!) қачон ер(зилзилага тушиб, барча нарса)
чилнарчин қилинганда, Парвардигорингиз(нинг ҳукми) ва фаришталар сафсаф бўлиб келганда,
ўша кунда жаҳаннамни ҳам(яқин) келтириб қўйилганда, ана ўша Кунда инсон(бу
кўрганларидан) эслатмаибрат олур. (Аммо у Кунда) бу эслатмаибрат(нинг фойдаси) қаёқдан
тегсин?! У: «Эх, кошки эди мен ҳаёт вақтимда(солиҳ амаллар) қилиб ўтган бўлсам» деб қолур!
У Кундаги(Оллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас, ва у Зотнинг(кишан ва занжирлар
билан) боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас. (У Кунда ҳаёти дунёдан Оллоҳ таолонинг ваъдасига
ишониб имон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиб, дейилур): «Эй хотиржам,
сокин жон, сен(Оллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган(ва Оллоҳ таоло томонидан сенинг
амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг(ҳузури)га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим
қаторига киргин ва менинг жаннатимга киргин!» (21—29 оятлар).
Бу оятлар, айниқса, Ҳазрати Абу Бакрни маст қилди. Кўзларида шундай оқибатга эришиш,
шундай бахтсаодатга етишишнинг умид учқунлари иорламаган кимса йўқ эди. Бу саодатга
эришиш, бу чексиз маънавий завкни тотиш кимга насиб бўлади? Буни ёлғиз Оллоҳнинг ўзи
билади.
— Ё Набийаллоҳ — деди Абу Бакр — бу қандай гўзал, қандай ажиб бир мукофот.
Расулуллоҳ(с.а.в.) нигоҳларини унга йўлладилар:
Ё Абу Бакр, Буюк Оллоҳ сен ўлаётганингда худди мана шу сўзларни баён этади —
+
+ 182
дедилар.
Ҳазрати Абу Бакр бу хушхабарни эшитиб, худди ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу мукофотга
сазовор бўлаётгандай, дунёда яшаяптими ёки охиратдами— билмай қолди.
ВИЖДОН АЗОБИ ВА ОВЧИ ЙИГИТ
Расулуллоҳ(с.а.в.) бир куни Сафо тепалигида ўтирган эдилар. Бемисл кофир Абу Жаҳл,
ёнида бириккита ҳамтовоқлари билан, ўша ердан ўтиб қолди. Расули Зишонни(с.а.в.) кўргани
ҳамон тепа сочи тикка бўлди. Ўзўзидан сўкиниб кетди. Пайғамбар(с.а.в.) сир бой бермай,
жавоб ҳам қилмай ўтиравердилар.
Сўкинишларига ҳеч қандай жавоб бўлмаган сари Абу Жаҳл баттар асабийлашди. Оғзига
келганини қайтармай ҳақорат қила бошлади. Устига устак, ҳамтовоқлари билан бир бўлиб, У
зотга қарата тош, тезак ҳам отишга тушди.
Пайғамбар жанобимиз яна жавоб қилмадилар. Ўринларидан туриб, индамай у ердан кетиб
қолдилар. Қўркканларидан эмас, у баттолни Оллоҳга ҳавола этганлари учун ҳам ломмим
демаган эдилар.
Абу Жаҳл эса, ҳамон орқадан сўкинарди. Бу жирканч ҳодисага ташқаридан икки зотгина
гувоҳ бўлди. Бири— ҳамма нарсани кўриббилиб турувчи Буюк Оллоҳ бўлса, иккинчиси—
Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг бир чўриси эди... Бу аёл ушбу дамда бақувват бир эркак бўлишни,
сапчиб туриб бориб Амр ибн Ҳишом ва унинг ҳамтовоқларига яхшигина сабоқ бериб қўйишни
истар эди...
Ҳолбуки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ(с.а.в.) унинг қариндоши эмасди. Қолаверса, ўзи ҳам
мусулмон бўлмаган. Аммо унда инсонийлик, мурувват туйғуси баланд эди. Бегуноҳ бир
кишининг ҳақоратланаётганини кўрабилатуриб ломмим демаслик, менга деса ўлиб кетмайдими
қабилида бефарк бўлиш одамга эмас, ҳайвонга муносиб бир туйғу бўларди. Ҳолбуки, озод аёл
ҳам эмас эди. Аммо ҳурфикрли, оқила эди. Унинг ўзига хос бир ҳақ туйғуси, адолат туйғуси,
виждони бор эди. Ва шу онда бу виждони ўзининг динида бўлмиш Абу Жаҳлни ҳақсиз ва золим
деб топган, айблаётган эди.
Кўзи очиқ ва инсоф ўлчовларини йўқотмаган ҳар бир одам: «Бундай чеҳрали инсон ёмон
бўлиши мумкин эмас» дея тан оладиган Инсон шундай ҳақоратланса, шундай хўрланса!... Боз
устига, бу каби ишларни Абу Жаҳлдек бир нурсиз, юзидан ёмонлик ёғилиб турадиган одам
қилса, қандай тоқат этиб бўлади?
Бу фикрлар чўрига ҳеч тинчлик бермай қўйди. Шу пайт ёнидан Пайғамбарнинг(а.с.)
амакилари Ҳамза ўтиб бораётганини кўриб қолди. Шошапиша:
— Е Ҳамза! Е Ҳамза! — деб ортидан чақирди. Ҳамза тўхтади. Қараса, бир чўри.
— Нима дейсан, эй чўри? — дея сўради.
— Сенга бир дардимни айтмоқчиман. Аммо, аслида, у менинг дардим эмас.
— Тушунтириброқ гапирсангчи.
— Бирикки соат олдин шу ерда бўлганингда, менайтмоқчи бўлган воқеани ўз кўзинг билан
кўрган бўлардинг.
— Яна ҳеч нарсани тушунмадим. Очиқроқ гапир! Чўри бўлиб ўтган воқеани батафсил
айтиб берди.
Сўнгра сўзларини шундай давом эттирди:
— Абдулмутталибнинг мард ўғли Ҳамза ов овлаб юраверсинда, бу ерда Амр ибн Ҳишом
унинг жиянини тошбўрон қилсин, устига ёмғирдек ҳақорат ёғдирсин!.. Аҳвол шундай бўлса
ҳам, сен йўлингдан қолма, эй Ҳамза, овингнинг кетидан қолма. Аммо шуни ҳам яхши билиб
қўйгинки, қадри йўқ мендек бир чўрининг ҳам виждони бу воқеани кўриб ларзага тушди,
паришон бўлди. Энди боравер...
+
+ 183
Ҳамза ниҳоятда дарғазаб бўлди. Имон келтирмаган эди, аммо суюкли жиянини Амр ибн
Ҳишомнинг ҳақоратлашига ҳам индамай кетолмас эди. Шунингдек, чўрининг наштардек ўткир
ва кинояли сўзлари Ҳамзанинг жонжонидан ўтиб кетди. Каъба томонга шаҳдам йўл олди.
Ҳамза ҳар куни овга чиқар, шу тариқа кўнгилхушлик қилар эди. Овдан қайтаётганда
Каъбани тавоф этар, дўстлари билан бир оз суҳбат куриб, сўнгра уйига қайтар эди.
Масжиди Ҳарамга борганида, бир даврада ўтирган Абу Жаҳлни кўриб қолди. Тўғри
устиларига бостириб бораверди ва ҳеч нарса демай, қўлидаги ёйни отиб, Абу Жахлнинг бошини
яралади. Абу Жаҳлнинг бошидан қон оқа бошлади. Бу воқеа шу қадар тез рўй бердики, ҳеч ким
ҳеч нарсани тушуна олмай қолди. Сўнгра бирдан хушларига келиб, сапчиб турдилар ва Ҳамзага
ҳужум қилишга шайландилар.
— Нима гап, эй Ҳамза? Ёки даҳрий бўлдингми? Ҳамза кўзларини Абу Жаҳлдан узмас эди.
— Жиянимни бекорданбекорга ҳақорат қилиш мард йигитнинг иши эмас! — деб ҳайқирди.
— Мана, мен ҳам унинг динидаман, унинг йўлидан юрмоқдаман, мард бўлсанг, майдонга чиқ!
Ҳамзанинг бу гулдурос овози бутун Масжиди Ҳарамдагиларга улкан бир янгиликни
баралла эълон этган эди. Бу сўзларга жавобан қандай ҳам йўл тутиб бўларди?!
Ёнатрофдагилар мазкур воқеани муҳокама қилишга тушдилар. Абу Жаҳл бир қўли билан
бошидаги ярасини силай бошлади. Қон унинг афтибашарасини жирканч бир ҳолга солган эди.
Дўстлари ҳануз унга қараб туришар, бир ишорасини кутишар эди.
Абу Жаҳл уларга ўгирилди:
— Абу Умора(Ҳамза) ҳақлидир. Мен бугун унинг жиянини бекорга ранжитдим. Ўз
навбатида у мендан жиянининг Ал-Амини олди — деди.
Воқеанинг бундай ечим топишини ҳеч ким кутмаган эди. Чунки бунақа адолат,
инсонийлик туйғуси Абу Жаҳлга хос эмас эди. Тушда ҳам Абу Жаҳл бу даражада ҳақпарвар
бўла олмасди, ахир. Қолаверса, ёнида дўстлари бор, боплаб Ҳамзанинг таъзирини бериши
мумкин эди. Бошидан қонлар оқаоқа, Ҳамзани жазолай олиши мумкинлигини билатуриб,
бундай муомала қилиш ҳар қандай мард йигитнинг ҳам қўлидан келавермайди.
Муқаррар жанжалнинг олди олинди. Абу Жаҳл Ҳамзага қарши ломмим демади, айбдор
эканлигини тан олди. Абу Жаҳлга керакли сабоқни бердим, деган фикр билан Ҳамза у ерни тарк
этди.
Унчамунча одамлар тарқалгандан кейингина Абу Жаҳл ниқобини олиб ташлади:
— Ҳамза жаҳл устида бориб Муҳаммадга қўшилмасин тағин, деб қўркдим. Қўяверинглар,
бир марта ургани билан ҳеч нарса бўлиб қолмайди...
Масаланинг асл моҳияти мана шунда эди.
Ҳамза уйига келди. Қалбини қандайдир ажиб бир ҳузурҳаловат қоплаган. Ҳатто бегона бир
чўрининг виждонини азоблаган бу жирканч ҳодисага яхшигина бир жавоб билан барҳам
бергани, Абу Жаҳлга жазосини ўз қавми ва қабиласининг кўзи ўнгида бергани айниқса
кўнгилдагидай иш бўлди. Аммо жаҳл устида айтиб юборган сўзларичи? Нимадан дарак беради
у? «Мен ҳам унинг динидаман!» деди. Ҳолбуки, шу бугунга қадар бу Ҳақда ҳали ҳеч жиддий
бош қотириб кўрмаган.
Жиянига бўлган ишончи чексиз эди. Тўғри сўзли, одобли инсон. Модомики, у шундай
даъво билан майДонга чиққан экан, албатта, нияти холис бўлади; одамлар айтаётганидек, бир
можаро чиқариш орзуида бошламаган бу ишларни— Ҳамзанинг қаноати шундай эди.
Бадахлоқ акаси Абу Лаҳаб сингари, унга душман ҳам бўлмади, аммо ота-боболаридан
мерос бўлиб келаётган динини ўзгартириш заруратини ҳам ҳозирча ҳис этгани йўқ эди...
Шайтон Ҳамзани китиқлар, Абдулмутталибнинг динини тарк этишига ҳеч рози бўлмас эди.
Мияси худди бир жанг майдонига айландиқолди.
«Ўлим ҳам инсонга динидан воз кечишдан кўра яхширокдир. Неча йиллардан бери
қошларида бош эгганинг илоҳлар юзига қандай қарайсан? Хубал, Лот, Уззо, Манот, Исоф,
+
+ 184
Ноила... булар нима бўлади? Ҳаммаларидан воз кечасанми?»
«Аммо жиянинг инсонларни ёмонликка чақираётгани йўқ. Тошлар ва ёғочларга қул бўлиш
жаҳолатидан кутулишга, ёлғиз Ҳаққа қул бўлишга чақирмокда. Ҳаққа ҳурматда, тоатибодатда
бўлишга чорламокда».
Ҳамзанинг зеҳни гоҳо шайтоннинг васвасалари, гоҳо қалбидан, ақлидан юксалаётган
фарёдлар мунозарасидан алғовдалғов бўлди. Тонггача мижжа қоқмади. Қуёш чиқа бошлади,
аммо Ҳамза ҳали ҳам ухламаган эди. Ҳануз юқоридаги икки қарамақарши фикрнинг кураши
билан банд эди хаёли.
«Тур! Яхшиси жиянингнинг каломини тингла! Дардингни бориб унга айт!»
Тўсатдан пайдо бўлган бу фикр хаёлидан япшн тезлигида ўтди. Энг мақбул чора шу эди.
Дарҳол ўрнидан турди, жиянининг ҳузурига борди. Унга чўри билан учрашган дақиқадан
тортиб шу пайтгача бўлган воқеаларни ва хаёлидан ўтган фикрларни баён қилди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) унга Ислом дини ҳақида маълумот бердилар. Жаннат ва жаҳаннам, неъмат ва азобни
ёдига солдилар. Ниҳоят, Оллоҳ таолонинг ҳам ёрдами етишди. Васваса булутлари биринкетин
тарқалиб кетди. Лотлар, уззолар том маънода бир тош сифатида акс эта бошлади. Шаҳодат
калималарини келтирди ва мусулмон бўлди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) амакиларининг мусулмон бўлгани боис чексиз севиндилар. Абу
Жаҳлнинг ҳақоратлари берган дил оғриғининг ўрнини қатқат мамнуният ҳислари қоплади.
Абу Жаҳл ҳам ушбу кечани беҳаловат ўтказди. «Ҳамза жоҳиллик қилиб Муҳаммадга
эргашиб кетсая?» деган савол эрталабгача унга тинчлик бермади.
«У имон келтирадиган бўлса, шунча йилдан бери индамай юрармиди?! Жиянини сендан
кўра юз чандон, минг чандон яхшироқ билади, сен сира ҳам ташвишланма».
Абу Жаҳл баъзан мана шундай ўйхаёллар оғушида енгил тортгандек бўларди. Олдидаги
қадаҳни қайтақайта тўлдириб бўшатар экан, ичаётган шаробидан ҳам кўнглига бир тасалли
ахтарарди. Аммо бундай осойишталик дамлари ўткинчи эди, бир неча дақиқадан сўнг
ўтардикетарди.
«Одамларга асло ишониб бўлмайди. Эртага Валиднинг, Нодирнинг, Уқбанинг, ҳатто Абу
Лаҳабнинг ҳам мусулмон бўлганини эшитасан, ўшанда зинҳор ўзингни йўкотиб қўймагин»
деган бир шивиршивирни қалбининг тубтубидан ҳис этарди.
Абу Жаҳл бир неча марта: «Э борэ, бир Ҳамзанинг мусулмон бўлгани билан бу иш
бошланмайди ҳам, битмайди ҳам. Бўлар иш бўлар» дея ўзини юпатишга уринди, бўлмади.
Аммо кўнгил деб қўйибдилар буни: на сўзни тушунади ва на фармонни бажаради! Туриб у
ёқбу ёққа юрди, бўлмади, ўтириб шароб ичди, бўлмади. Бориб чўрилари билан кўнгилхушлик
қилмоқчи бўлди ҳамки, қалби таскин топмади.
Хуллас, у ҳам Ҳамза каби кечани уйкусиз ўтказди... Айланибайланиб хаёли яна боши берк
кўчага кириб қолаверди. Бир чора тониш керак, Ҳамзанинг кўнглини овлаш, бир амаллаб уни ўз
динида қолдириш даркор...
Эрта тонгда тўғри Абу Лаҳабникига йўл олди. Унга дардини айтмоқчи, укасига
панднасиҳат қилишини сўрамоқчи эди. Ҳаяжон ичида бораркан, бир«совуқ» хабар уни буткул
саросимага солиб қўйди. Йўлдаёқ эшитдики, «Ҳамза мусулмон бўлибди!»
Абу Жаҳл янгиликни илк бор маълум қилган одамнинг ёқасига ёпишиб, кўйлагини йиртиб
юборай дейди:
— Ҳазиллашма мен билан, жиддий гапиряпсанми?! —деди.
— Албатта, жиддий. Салгина олдин ўзидан эшитдим. Қўлини пешонасига қўйди. Бу хабар
унинг кўксига наштар ургандай бўлди. Бир неча сония кўзи юмуқ Ҳолда туриб қолди, сўнгра
лаблари бужмайиб, худди илон заҳар сочаётгандай вишиллаб шундай деди:
— Шошмай тур, Ҳамза!.. Сени ҳам йўқ қилмасам, отимни бошқа қўяман!
+
+ 185
МАХСУС БИР ДУО
— Оллоҳим, бу динга ё Умар билан, ё Амр билан қувват бер...
Мўминлар орасира Расулуллоҳнинг(с.а.в.) шундай дуо қилаётганларини эшитиб қолишар,
«Омин» (дуоимизни қабул айла, ё Робб) дейишар эди. Бу дуонинг албатта қабул бўлишини
билишар, аммо ҳидояти Роббонийга қайси бири эришиши уларга қоронғи эди.
Қоятошдан ҳам қаттиқ бу юракларнинг юмшаши осон эмасди. Мусулмонларга доимо
совуққина тикилишга одатланган бу нигоҳлар, бу дафъа уларга илиққина, мархамат билан қарай
олармикан? Тоғлар ўрнидан қўзғалиб, дунё остинустин бўлиб кетганда ҳам, бу одамларни
ҳидоят йўлида кўришни ҳеч ким тасаввур қила олмасди. Аммо Оллоҳнинг раҳмати, ҳидояти
чексиз, чегарасиз эканлиги ҳам айни ҳақиқатдир. Бу иккисидан бирига илоҳий назар бир
йўналса дарҳол ўзгариш юз бериб, музлар эриши, тош юраклар мумдек эриши турган гап.
Ҳа, Умар ибн Хаттоб билан Амр ибн Ҳишом(Абу Жаҳл) Макканинг энг сўзи ўткир икки
одами... Бири билак кучи, жасорати ва довюраклиги, мардлиги ва уддабуронлиги билан шуҳрат
қозонган, иккинчиси қавми орасидаги кучқудрати, шайтонларга ҳам нанд берадиган ярамаслиги
билан шуҳрат топган, ҳар иккаласи ҳам зако зинапоясининг сўнгги поғонасигача кўтарилган
кимсалар эди.
* * *
Ҳаж мавсуми.
Бу сафарги ҳожилар орасида мусулмонликни қабул этган биронта ҳам киши йўқ. Чунки
хар томондан имонга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган, келган ҳар бир карвонга«янги ва
уйдирма» бир диннинг ўртага чиқарилгани уқтирилган, динни келтирган киши эса, сеҳргар деб
билдирилган эди.
Гўёки«бу сеҳргар юз йиллардан бери ота-боболаридан қолиб келаётган динларини хуш
кўрмас» эмиш. Қурайшга кирадиган ҳамма қабилаларни жоҳил ва нодонга чиқариб қўйган,
баобрў кишиларни аҳмоқ дер, илоҳларга тил теккизар, одамларни ота-онаси, қариндошуруғи,
қабиласидан совутар, фитна уруғини сочар» эмиш. Энг ёмон томони— «унинг ёнига учрашиш
учун бир борган киши ўзини унинг сеҳридан халос эта олмас»миш.
Келганларга, агар ақллари жойида бўлса, Валид, Утба сингари тажрибали, муҳтарам
зотларнинг насиҳатларини тинглаш, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ билан учрашишдан қочиш фикри
сингдирилди.
Бу йўлда зўр ғайрат билан қилинган ташвиқотлар ўз таъсирини кўрсатди. Бутун Араб ярим
оролида донг таратган, ўзини тан олдирган бир қабиланинг каттаю кичиги«бу сеҳргарнинг
ёмонлиги» ҳақида гапириб турса, ишонмай бўладими, ахир. Қани, шахсан ўзим бориб
кўрайинчи, дейиш бошга бало орттириш демак эди.
Шундай бўлсада, Набийи Акрам(с.а.в.) ҳожиларнинг орасида юрардилар, улар билан
суҳбатлашишни, Ислом динининг устивор асослари ҳақида сўзлаб беришни истардилар, аммо
ким ҳам у кишига қулоқ соларди дейсиз. Устига устак, қизғиш соқолли, қизғиш юзли бир одам
орқаларидан соядек эргашиб, қучоғига тўлдириб олган тошларни У зотга қарата бирбир отиб
бораркан:
— Зинҳор алданманглар, қурайшларнинг тинчини бузган сеҳргар худди мана шу кишидир.
Уни яқиндан танийман, чунки у менинг жиянимдир — дерди.
Ҳали шаҳарга кирмаслариданоқ«Зинҳор гапларига ишонманглар» деб огоҳлантирилган
бу нур юзли инсонни ҳожилар кўрар, покиза қалб эгасига ўхгаатсаларда, «зиёни тегмасин яна»
деган ўйда ўзларини олиб қочар эдилар.
— Қавминг сени биздан кўра яхшироқ билади. Шунинг учун кел, бизни ўз ҳолимизга қўй,
— дея қайрилиб кетардилар.
Шу тариқа бу ҳаж мавсумида мушрикларнинг ғайрати ўзлари кутган самарани берди.
+
+ 186
ҲАБАШИСТОН САРИ
Дўқпўписа, зиёнзаҳмат ва зулмларнинг аксариси, одатда, ҳеч кими йўқ, мадад берувчи бир
ҳимоячиси ҳам бўлмаган мўминларга нисбатан қилинарди. Масалан, Ҳамзага биров бир нарса
демасди. Аммо заиф, ожиз, чорночор қуллар озодликка эришган бўлсаларда, мушрикларнинг
дағдағаю азиятларидан қутулмаган эдилар.
Кунданкунга авж олаётган бу ҳодисалар мўминларнинг сабркосасини тўлдираёзди.
Мусулмонларга қилинаётган бу зулмларни бартараф эта олмаслик Расулуллоҳни(с.а.в.) жуда
ҳам хафа қилар, аммо ҳеч маъқул бир чора топа олмай, ҳайрон эдилар. Ниҳоят, бир куни уларга:
— Ҳозирча Ҳабашистонга бориб туринглар. У ерда бир хукмдор бор, унинг ҳокимияти
остидагиларга асло зулм қилинмайди, унинг паноҳида яшовчилар хузурҳаловатда, эмин
яшайдилар. Умид қиламанки, Жаноби Ҳақ у ерда сизларга осойишталик беради, дедилар.
Мўминлар бирбирлари билан шу масалани муҳокама қилиб, бир қарорга келдилар, сўнгра
йўлга ҳозирлик кўра бошладилар. Кетишга аҳд қилган кишилар аниқланди, қайси куни йўлга
чиқиш белгиланди.
Сафар тадоригини кўраётганлар орасида Расулуллоҳнинг(с.а.в.) нуридийдалари—
эндигина келин бўлган Руқаййа билан унинг умр йўлдоши Усмон ибн Аффон ҳам бор эдилар.
Машҳур Утба ибн Робианинг ўғли Абу Ҳузайфа ва унинг хотини Сахло, Абу Салама ибн
Абдул Асад ва хотини Умму Салама, Амир ибн Робиа ва рафиқаси Лайло... Булар эрхотин
бўлиб кетаётганлар. Булардан ташқари, яна яккаякка кетаётганлар ҳам анчамунча эди. Зубайр
ибн Аввом, Мусъаб ибн Умайр, Абдураҳмои ибн Авф, Усмон ибн Мазъун, Сухайл ибн Байда,
Абу Сабра ибн Абу Руҳм, Хотиб ибн Амр ва Абдуллоҳ ибн Масъуд ва бошқалар...
Тайёргарлик яширин равишда борди ва қисқа муддат давом этди.
Бир куни тонг саҳарда Набийлар Сарварининг суюкли қизлари Руқаййа бир эшакка минган
ҳолда, ёнида эри билан, Маккани тарк этдилар. Жуда ҳам ғамгин бир айрилик бўлди бу. Балки
энди бир неча йилгача ота-онаси, опасингилларини кўрмаслиги ҳам мумкин эди. Аммо бу сафар
давомида доимо уларнинг ёди билан яшаши аниқ. Чунки кўнгиллар бир, мақсад бир.
Ота улар борадиган жойда ҳокимият тепасида адолатли бир ҳукмдор турганини айтган
эдилар... Аммо бу ерда қолаётганларнинг ҳоли нима кечади? Бу зулм, жабру ситамлар шу билан
тўхтармикан, ниҳоясига етармикан бу истеҳзо ва камситишлар?..
* * *
Амир ибн Робианинг хотини Лайло майдачуйда кийимкечакларни йиғиштириб, эшагига
юклар экан, бирдан чўчиб тушди.
— Йўл бўлсин,. эй Абдуллоҳнинг онаси, бирон сафарга отландингми, деймана?
Ким эканлигини билиш учун Лайло бошини ўгиришига ҳожат йўқ, кимлиги маълум эди.
Шунинг учун бутун жасоратини йиғдида, хотиржам жавоб қилди:
Ҳа, ё Умар, Оллоҳнинг даргоҳи кенг, эркин нафас олишимиз мумкин бўлган бир юрт
қидириб йўлга тушмоқчимиз. Ахир, сизлар бизни оғир аҳволга солиб қўйдингизку? Аёвсиз
эзиб, хўрладиларингиз. Ўз ватанимизда осойишта яшашимизга қўймадиларингиз. Умид
қиламизки, Оллоҳ бизга ҳам бир бошпана бериб қолар. Жуда соз. Оллоҳ йўлдошингиз бўлсин...
Лайло Умарнинг овозида қандайдир маъюслик, ачиниш оҳангларини сезди. Аслида, у жуда
ғамгин эди, ичи ёнарди, ҳўнграб йиғлаб юбормаслик учун тўхтовсиз равишда лабларини
тишлар эди. Уйини, гўшасини, туғилиб ўсган ватанини тарк этиш осонми?
Балки мана шу ғамгинлик боис Умарнинг овозида маъюслик бордек туюлгандир. Ёки
Умар чиндан ҳам унга ачиндими?
Бир оздан кейин эри Амир келгач, унга бор гапни сўзлаб берди. Амир хотинининг
кузатишларига унчалик аҳамият бермади.
+
+ 187
— Нима, Умар мусулмон бўлади деб ўйлаяпсанми?!
— Ҳа, нимагадир кўнглимда шунақа фикр уйғонди. Қилган зулмларига пушаймонлик
ҳисси бор эди, назаримда.
— Ақлим бовар қилмайди — деди Амир. — Хаттобнинг эшаги ҳам мусулмон бўлмагунча,
Умар мусулмон бўлмайди.
Суҳбат асносида тайёргарлик ҳам тугади. Жондан азиз ватанларини тарк этар эканлар,
олдиндаги эшакка«Чуҳ!» дедилар.
Бошқабошқа вақтларда, гўё бирбирларидан бехабар каби йўлга чиққан хотин ва
эркаклардан иборат ўн беш кишини Жидда йўли бирлаштирди. Ўн биттаси эркак, тўрттаси аёл
эдилар. Бирлашганларидан сўнг, мабодо орқамиздан хабар топиб яна таъқиб этиб юрмасинлар,
деган ўйда тезтез юриб кетдилар.
Жиддада энди йўлга отланиб турган бир кеманинг устидан чиқиб қолдилар. Дарҳол
йўлкира келишилди. Одам бошига ярим динордан тўғри келди. Кемага ўтирдилар. Вақтни
йўқотмай, кема тез йўлга чиқди.
Мушриклар бу сафар тўғрисида кечроқ бўлсада, хабар топиб, ўша заҳоти орқаларидан
таъқиб эта бошладилар. Жидда сохилига келдилар, аммо улгурмадилар. Узоқдан қораси тобора
кичиклашиб бораётган кемага биттаси ишора қилиб:
— Ана улар, ҳув анави кемада кетяптилар — деди.
Кема соҳилдан анчамунча узоқлашиб кетган эди, орқага курук қайтишдан ўзга чора
қолмади уларга.
* * *
Ҳабаш ўлкасининг багри кенг эди. Кемада келган шунча йўловчини сиғдирган, 6у ўн беш
киши билан торайиб қолмасди. Борига қаноат қиладиган, аҳволларидан шикоят этмайдиган бу
кишилар тезда Ҳабаш юртига ўрнашиб олдилар.
Улар тинчхотиржам тоатибодат қила бошладилар. Ҳеч ким таэйиқ этмайди. Маккадаги
ҳаётнинг буткул акси. Осойишта кунлар бошланди. Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб, Умар ибн Хаттоблар
бу ерда йўқ. Аммо Макканинг доғиҳасрати, Расулуллоҳнинг(с.а.в.), Каъбанинг, у ерда қолган
мўминларнинг соғинчи бор эди бу кўнгилларда. Бу ердаги одамларни биров танимайди.
Ораларида биронта ҳам мусулмон йўқ. Шундай бўлса ҳам, ҳабашистонликлар уларни қучоқ
очиб кутиб олдилар, оғирларини енгил қилиб, кўмакчи бўлдилар. Тоатибодатларига эса,
аралашмас эдилар.
* * *
Макка...
Расулуллоҳни(с.а.в.) жинни бўлиб қолибди, деган миш-мишлар тарқатилди. У ербу ерда
гап очилса, уни шайтон васвасага солиб қўйган, деб гаииришар эди. Ҳатто ҳузурларига келиб, у
кишига очиқойдин:
— Сен жиннисан — деганлар ҳам бўлди.
— Ахир, гапларинг тўғри бўлса, бизга далил қилиб фаришталарни кўрсат — дердилар.
Гап эшитадиган, гап уқадиган аҳволда эмас эди улар. Аслида, гап уқиш учун келмаган
эдилар.
— Ёнингда фаришталар бўлмаса, биз билан гаплашма, эҳтиёт бўл... — дердилар.
Ҳар ким оғзига келганини қайтармас эди. Бу сўзлар ғофил бандаларнинг, гумроҳ
кимсаларнинг истеҳзо, кинояларидан иборат эди.
Расулуллоҳни(с.а.в.) телба деб миш-миш тарқатганлар ўзлари ҳам телба эмас эди. Ақли
жойида, эсҳушли одамлар эди.
Тижорат соҳасида илоннинг ёғини ялаган, муғамбир, айёр кипшлар бор эди ораларида.
Уларни алдаб, қўлларидаги молни олиб қўйиш амримаҳол эди. Ҳаж мавсуми яқинлашган сари,
бўлғуси ташвиқотларда бир ёқадан бош чиқариб иш тутайлик, акс ҳолда, мусофирлар
+
+ 188
шубҳаланиб қоладилар, деб келишиб олишлари уларнинг етарли даражада ақллари бор
эканлигини кўрсатмайдими?!
Расули Акрамнинг(с.а.в.) эсхушлари жойидамийўкми эканини ажрата оладиган лаёқатли
кимсалар эди улар. Неча йиллар у зот билан маслаҳатлашиб, у кишининг ўгитларидан ўрнак
олиб иш тутган ва ниҳоят«Ал-Амин» деб исм берганлар ҳам ўша гумроҳлардир. Бу сифат
инсонларга берилиши мумкин бўлган энг яхши, энг улуғ бир ном эди. Буюк Оллоҳ хам ўз
ҳабибини«Амин» деб сифатлаган, ахир.
Улар бу миш-мишлар билан мусофирлар тугул, ўзларини ҳам алдай олмай гаранг бўлиб
юрганларида, Расулуллоҳни(с.а.в.) навбатдаги ваҳий иси қамраб олди. Муборак қалбларига
илоҳий калом ушбу оятларни ёза бошлади:
«Нун. Валкалами ва ма йастурун...»
— Нун... Қалам ва(у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки, сиз—
Парвардигорингизнинг марҳамати билан— мажнун эмасдирсиз. Албатта, сиз учун
(кофирларнинг бундай озорларига сабртоқат қилганингиз сабабли) битмастуганмас ажрмукофот
бордир. Албатта, сиз улуғ Хулқ устидадирсиз. Яқинда қайсиларингиз(яъни, сизми ёки уларми)
мажнун эканликларингизни сиз ҳали кўражаксиз, улар ҳам кўражаклар. Албатта,
Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У
ҳидоят топгувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир. Бас, сизнинг ҳақ пайғамбарлигингизни ва
Қуръонни«ёлғон» дегувчи кимсаларга итоат этманг! Улар сизнинг кўнгилчанлик— муроса
қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам кўнгилчанлик қилурлар. Яна сиз ҳар бир тубан
қасамхўр, ғийбатчию гап ташувчи, яхшиликни ман қилгувчи— 6ахил, тажовузкор, гуноҳга
ботган, қўпол ва булардан ташқари, бенасабҳароми кимсага итоат этманг! У молмулк ва
ўғиллар эгаси бўлгани учун(ўзидан кетиб) қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса:
«Булар аввалгиларнинг афсоналарику!» дер. Яқинда биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз!»
(Қалам сураси, 1-16.)
Бу оятлар мушрикларга ўқиб берилганда, улар портлагудай дарғазаб бўлдилар.
Телба деб миш-миш тарқатганлари6у одамнинг нимаси телба? Қайси иши, қайси сўзи
жинниларнинг сўзи ва ишларига ўхшайди?..
Оятларда таъкидланган«Улуғ бир хулқ устида» эканлиги тўғрисидаги ҳақиқатни қайси
виждонли одам инкор эта олади?
Бутун ўжарликларига қарамай, қалбларидан суғура олмаган ҳақиқат— Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) тўғри сўз, ишончли инсон эканликлари эди. Бу оятларга карши«Э, борэ, буларнинг
ҳаммаси ғирт бўҳтон... Орамизда бу жирканч иллатларни ўзида жамлаган кимса йўқ...» дейишга
журъат эта олишмас эди, чунки худди шундай сифатларга эга киши ораларида борлигини ҳеч
ким инкор қила олмасди.
Ҳар ким ўзича бу ҳакда бош қотирар, таниқли ва баобрў, мол-дунёси ҳамда ўғиллари кўп
бўлган кишиларни бирмабир ақл сузгичидан ўтказар эди.
Ахнас ибн Шариқ, Валид ибн Муғийра, Абу Жаҳл Амр ибн Ҳишом ва шу кабилар бу
оятлар ўзлари ҳақида эканлигига ишонч ҳосил қилдилар. Аммо ҳаммани ўйлатиб ва
ажаблантириб қўйган бир сифат бор эдики, бу ҳам бўлса, ҳалиги кишининг«бенасабҳароми»
(яъни, зинодан туғилган) фарзанд эканлиги эди...
Ожиз банда ўзининг қандай йўл билан она қорнига тушганини қаердан ҳам билсин?
* * *
— Онажон, Муҳаммад мени бир қатор жирканчиллатлар билан сифатлаб танитди.
Ўйлабўйлаб, чиндан ҳам уларнинг баъзилари менда борлигини инкор эта олмадим. Аммо бир
жиҳат мени жуда ажаблантириб қўйдики, уни ҳеч миямдан чиқара олмаяпман. Бу жиҳатни
фақат сен тушунтириб, изоҳлаб беришинг мумкин.
— Хўш, нима гап экан, ўғлим?
+
+ 189
— Бенасабҳароми деб таъкидламокда. Буни сендан бошқа ким ҳам биларди? Энди
тўғрисини айт, мен зино йўли билан туғилганманми?
Она оғир аҳволга тушиб қолган эди. Ўғли ўжарлик қилиб туриб олгач, очиғини айтишга
мажбур бўлди:
— Уғлим, сенга ҳозир бир ҳақиқатни очиқойдин сўзлаб бераман. Тўғри ёки нотўғри иш
қилганимни яхшилаб ўйлаб кўр. Сўнгра, агар истасанг, мени ўлдириб юборсанг ҳам майли.
Бирикки сония чукур нафас олди. Ҳаяжонини босиб олгандан сўнг, ҳақиқатни оча
бошлади:
— Отанг бой, аммо жисмонан заиф, ҳезалак бир одам эди, ҳеч бола бўлмади. Молмулки
бегоналарга қолмасин, деб бир чўпон билан қўшилдим. Шундан кейин сен туғилдинг...
* * *
Бу суҳбат Валид ибн Муғийра билан онаси орасида бўлиб ўтганлигини тасдиқловчи
ривоятлар бор. Аммо бу унчалик аниқ маълумот эмас. Чунки жоҳилия даврида зино жуда кенг
тарқалган, шу йўл билан туғилган болалар ҳам оз эмас эди.
* * *
Қалам сурасининг кейинги оятларида эса, маккаликларнинг Ҳаққа бўйин эгмайдигаи, ўз
кучидан бошқа кучни тан олмайдиган тоифасига ибрат бўлсин, деб бир мисол келтирилади:
Маккадан унча узоқ бўлмаган Яман диёрида жуда катта мевали боғнинг бир эгаси бўлган экан.
Ҳар йили ҳосил пишганида, камбағалмискинларнинг ҳақулушларини ажратиб берар экан.
Лекин у киши вафот этгач, мевазор боғга эга бўлиб қолган фарзандлари бошқа йўлни тутадилар.
Қуйидаги оятларда Оллоҳ таоло ўша ҳодиса ҳақида ҳикоя қилади:
«...Дарҳакиқат. Биз уларни(Макка аҳлини очарчилик ва қаҳатчилик билан) балоладик. Биз
(илгари) боғ эгаларини ҳам худди шундай(маҳрумлик билан) балолаган эдик. Ўшанда улар
албатта уни(яъни, боғнинг ҳосилини) эртатонгда(камбағалмискинларга ҳақулуш) ажратмаган
ҳолларида узиб олигига қасам ичган эдилар. Бас, (тунда) улар уйқуда бўлган чоғларида у
(боғ)нинг устида Парвардигорингиз томонидан бўлган айлангувчи(балоолов) бир айландию, у
(боғнинг ҳосили) узилгандек бўлдиқолди. Улар эса, эрта тонгда туришиб, «Агар(ҳосилни)
узмоқчи бўлсангизлар, зироатгоҳларингизга юра қолинглар» (деб) бирбирларини чақирдилар.
Сўнг: «Бугун у(боғда ҳосил узаётган вақтда) устларингизга бирон мискин келиб қолмасинда»
(дейишиб) бирбирларига пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар. Улар тонгсаҳарлаб бордилар.
Энди қачонки, уни(яъни, куйиб кулга айланган боғларни) кўришгач, (аввал): «Шакшубҳасиз
бизлар йўлдан адашиб қолдик» дедилар, сўнг бу ўзларининг боғлари эканини билишгач: «Йўқ,
бизлар(боғимиздан) маҳрум бўлибмиз» дедилар. Уларнинг инсофлилари: «Мен сизларга
(Оллоҳга) тасбеҳ айтиб шукр қилмайсизларми, демаганмидим?» деган эди. Улар(энди вақт
ўтгач): «Парвардигоримизни поклаймиз. Дарҳақиқат, бизлар ўзимизга зулм қилгувчи бўлдик»
дедилар. Сўнг улар бирбирларига боқиб, маломат қилиша бошладилар. Улар дедилар: «Эй,
ўлим бўлсин бизларга! Дарҳақиқат, бизлар ҳаддан ошгувчи бўлдик. Шоядки, Парвардигоримиз
бизларга у(боғ)дан ҳам яхшироғига алмаштириб берса. Бизлар, албатта, ёлғиз
Парвардигоримизга интилгучидирмиз». (Оллоҳнинг амридан четга чиққан кимсалар учун) мана
шундай азоб бордир. Агар билсалар, охират азоби, шакшубҳасиз, янада каттарокдир. Албатта,
тақводор зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида нознеъмат боғлари бордир. Ахир, Биз
мусулмонларни жиноятчикофир кимсаларга баробар қилурмизми?» (Қалам сураси, 17-35.)
Ҳақиқий адолат шундай эмасми? Золимга ҳам мукофот, мазлумга хам мукофот тамойили
татбиқ этилса, тўғри бўладими, ахир?
Меҳнаткаш билан дангаса бир бўлсин, эзгулик қилувчи киши билан ғаразгўй, бахил
кимсалар тенг бўлсин, бир хил муомала кўрсин...
Соғлом фикрлайдиган киши асло бунга рози бўлолмасди. Шу сабабдан бўлса керак, Оллоҳ
таоло: «Оллоҳга таслим бўлган итоатгўй мўминларни бош кўтариб инкор этувчи кофирлар
+
+ 190
билан тенг қўймайман» мазмунида хабар берди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Жаброилдан олган саломларини эгасига етказдилар:
— Эй Хадича, Жаброил сенга Оллоҳнинг саломини келтирди — дедилар.
Адаб ва фазилат намунаси бўлган буюк Хадича намли кўзларини артиб, жавоб берди:
— Салом Оллоҳ таолодир. Ҳар қандай салом ундан
дир. Жаброилга ҳам салому салавот бўлсин.
ФАВҚУЛОДДА БИР ТАКЛИФ
Абу Толибга қилинган иккинчи таклиф ҳам беҳуда бўлган, аксинча, жиянини ҳимоя
қилишда давом этаётган эди.
Кунлардан бир куни Абу Толибнинг эшигини тақиллатиб, мушрикларнинг оқсоқоллари
учинчи ва сўнгги дафъа келдилар.
— Эй Абу Толиб — дедилар. — Биз олдин ҳам сенинг ҳузурингга бош уриб келдик,
аҳволимизни баён этдик. Сен қулоқ солмадинг. Бу кетишда орамизни қилич билан очиқ
қилишга тўғри келадиганга ўхшайди. Бу сафар энди сўнгги марта, аммо янги бир таклиф билан
келдик.
— Қанақа таклиф экан у?
— Умора ибн Валид ибн Муғийрани сенга таклиф қиламиз.
— Хўш, нима қилибди Уморага?
— Жуда яхши биласанки, эй Абу Толиб, Умора қурайший ёшлар ичида кучқувват ва ақл
жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ёшлар ичида ундан ёқимлиги йўқ. Ишбилармон бир йигит.
Уни сенга берамиз, эвазига сен Муҳаммадни бизнинг ихтиёримизга топширасан. Шу билан
муаммо ҳал бўлади.
— Жуда соз. Сизлар менинг жиянимни нима қиласизлар?
— Ўлдирамиз.
Абу Толиб қулоқларига ишонмади.
—Жиддий сўзлаяпсизларми?
—Албатта.
— Демак, сизлар менинг ўғлимни олиб, ўлдирасизлар, бунинг эвазига мен сизларнинг
ўғлингизни тарбиялайман, шундайми?! Сизларнинг бу таклифларингизга ҳатто туя ҳам рози
бўлмаса керак. Ҳайвонга ҳам тўғри келмайдиган ишга қандай қилиб мени кўндирмоқчи
бўлдиларингиза? Истасаларингиз, олдин ўғилларингизни менга беринглар, мен уни ўлдирайин,
шундан кейин ўғлимни сизларга бераман.
— Майли, аммо бизнинг ўғлимиз сенинг ўғлинг қилаётган ишларни қилаётгани йўқ.
Сенинг ўғлинг бизнинг илоҳларимизни ҳақорат қиляпти, бизларни гумроҳликда айблаяпти,
жамоамизни тарқатяпти, қариндошни қариндошдан совутиб, душманга айлантиряпти.
Абу Толиб жавоб берди:
— Худо ҳаққи, менинг ўғлим сизларнинг ўғлингиздан хайрлироқдир. Инсонларни ҳам
хайрли ишларга ва фазилатга даъват этяпти...
Мунозара бирмунча вақт давом этди. Хайрлашаётган чоқларида мушриклар сўнгги
сўзларини ифода этдилар:
— Шуни билгинки, эй Абу Толиб, муаммо очиқлигича қолди. Ё жиянингни тийиб қўясан,
ё бу масалани ҳал этгунча ва ёхуд икки томондан бири йўқ бўлгунгача сен билан курашамиз!
Қайси бирини истасанг, шуни танла — дедилар ва тезтез юриб чиқиб кетдилар.
* * *
Бир иш билан Маккадан ташқарида айланиб юрган Нодир«Ҳожун» қабристонининг
ёнидаги тепаликда ўтирган одамни кўрган заҳоти, қувонганидан ёрилиб кетаёзди. Чунки у ерда
+
+ 191
Расулуллоҳ ўтирар эдилар. У кишини бундай ёлғиз ҳолатда ҳеч учратмаган эди.
«Ҳозир уни бир ёқлик қилишнинг айни фурсатидир» — буни Нодирнинг ичидаги иккинчи
шахс пичирлагандай бўлди гуё. Уни севинчдан ўзини йўқотар ҳолатга солган мана шу вазият
эди.
Нима қилиб бўлмасин, бу яккамаякка олишувда енгмоғи даркор эди. Чунки Муҳаммад ибн
Абдуллоҳ ҳам қараб ўтирмаслиги аниқ. Ўзини ўлдириш ниятида орқасидан пусиб келган одамга
дарҳол таслим бўлиб, «Марҳамат, азизим, нима қилмоқчи бўлсанг, қилавер. Аммо орқага
чекинсанг, сендан кўнглим қолади» демайди, албатта.
Секинаста яқинлашар экан, мияси ҳамон қулай бир режа тузиш билан банд эди. Пусиб
бориб, бирданига устига ташланиш, илк зарбани шу тариқа бериш энг оқилона йўл эди. Яна бир
неча қадам юрган Нодир бирдан тўхтаб қолди, кўзларини ишқалади, яна синчиклаб қаради.
Йўқ, кўраётганлари туш эмас эди. Ажабки, жимгина, овоз чиқармай, сокин ўтирган
Муҳаммаднинг атрофида бир нечта арслон айланиб юрарди.
Нодир қўлини чимчилади. Қўрққанидан шундай кўриндими? Йўқ, у унчамунчага
қўрқмайди. Зеро, қўрққанида эди, ғанимини кўрган заҳоти ўлдиришга чоғланармиди, ҳатто
ёлғиз учратиб қолганидан қувониб кетармиди? Аммо кўраётганлари чин эди. Яна бирикки одим
ташламоқчи бўлди. Бу дафъа арслонлар ҳам унга
қараб юра бошладилар. Оғзиларини даҳшатли равигада очиб келаётган бу арслонларга
беҳудага ем бўлишни ким истарди?! Орқага қайтиш ёки уларга ем бўлиш...
Нодир: «Жонимни бозордан сотиб олганим йўқ» деди ўзига ўзи ва фурсат борида
жуфтакни ростлаб қолди.
* * *
Бу пайтда Марям сураси тушаётган эди.
Бу муборак сура Закариё, Яҳё, Марям, Исо, Иброҳим, Мусо ва Идрис пайғамбарлар
(алайҳиссалом) ҳақидаги қиссаларнинг зикридан иборат эди:
«Ушбу китобда Иброҳим(қиссаси)ни ҳам зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ростгўй
пайғамбар эди. Эсланг, у отасига: «Эй ота, нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон
фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қилурсан? Эй ота, дарҳақиқат, сенга келмагани
илммаърифат менга келди. Бас, сен менга эргашгин, ссни ҳақ йўлга ҳидоят қилурман. Эй ота,
сен шайтонга ибодат— қуллиқ қилмагин. Чунки шайтон Раҳмонга осий бўлгандир. Эй ота,
ҳақиқатан, мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўстяқин бўлиб
қолишингдан қўрқурман» деганида(отаси) айтди: «Сен менинг худоларимдан юз
ўгирувчимисан, эй Иброҳим?! Қасамки, агар сен тўхтамасанг, албатта сени тошбўрон қилурман
ва(ёки) мени бутунлай тарк эт!» (Иброҳим) деди: «Омон бўл. Энди Парвардигоримдан сени
мағфират қилишини сўрарман. Шакшубҳасиз, у менга меҳрибон бўлган Зотдир. Мен сизлардан
ҳам, сизлар Оллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутларингиздан ҳам четланурман ва(ёлғиз)
Парвардигоримга илтижо қилурман. Парвардигоримга илтижо қилганим шарофатидан(сизлар
каби) бадбахт бўлиб қолмасман, деб умид қилурман». «Бас, қачонки(Иброҳим) улардан ва улар
Оллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четлангач, биз унга(фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни
ҳадя этдик ва барчаларини пайғамбар қилдик. Шунингдек, уларга Ўз фазлу марҳаматимиздан
инъом этдик. Ва улар учун рост ва юксак мақтовларни барқарор қилдик» (41-50).
Бир пайтлар буюк Пайғамбар Ҳазрати Иброҳим(с.а.в.) отаси Озарга шу сўзларни айтган ва
отаси унга қарши чиққан. Бугун Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари ҳам қавмини, қабиласини
бутлардан узоқ тутиш, бутларга қулликдан қутқариш учун айни даъватни қилаётган ва айни
натижани олаётган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ушбу оятлар билан боғлиқ равишда шундай маълумот бердилар:
«Қиёмат куни Пайғамбар Иброҳим(с.а.в.) Озар билан учрашади. Озар юз-кўзи чанг-тўзонга беланган, паришон бир аҳволда бўлади. Иброҳим(с.а.в.) унга дейдики:
+
+ 192
— Мен сенга фоний дунёда«Менга қарши исён қилма, сўзимга кир» демаганмидим?
Мана, қандай аҳволга тушганингни энди ўзинг ҳам кўриб турибсан. Отаси шундай жавоб
қилади:
— Бугун ортиқ сенга қаршилик кўрсатмайман. Нима десанг, шуни бажо келтираман.
Ҳазрати Иброҳим(с.а.в.) Жаноби Ҳаққа илтижо килади:
— Ё Робб, сен менга инсонлар қайта тириладиган ушбу кунда мени ғамгин қилмасликка
ваъда берган эдинг. Сенинг раҳматингдан жудо бўлган отамни паришон бир ҳолатда кўришдан
ортиқ ғамқайғу борми менга?! Лутфан уни менга бағишла, Роббим!..
Оллоҳ таоло шундай буюради:
— Мен жаннатни кофирларга ҳаром қилдим. — Шундан кейин яна Иброҳимга мурожаат
этилади: — Эй Иброҳим, бир қара, оёқларингнинг остидаги нарса нима?!
Қараса, қонга беланган бир сиртлон ётибди. Шундай аҳволга солинган отаси Озар буюк
Пайғамбарнинг кўзлари олдида оёқлари остидан олиниб, жаҳаннамга улоқтирилади».
Бу сўзларни тинглаган мусулмонларнинг бошлари эгилди, кўзлари намланди. Бир
пайғамбар, қолаверса, найғамбарларнинг отаси ҳисобланувчи буюк пайғамбар Иброҳим(с.а.в.)
ҳам отасини жаҳаннам азобидан қутқаришга ожиздир, дегани эди бу.
Юраклар кўрқувга тўлди, нафаслар сиқилди. Чеҳраларни ғамгинлик эгаллади. Қиёмат
кунининг даҳшатлари кўз олдиларида намоён бўлгандек эди. Қалблар Буюк Оллоҳга йўналди.
Қиёмат кунининг даҳшатли дақиқаларида Набийи Акрамдан узокда қолдирмасликка, у зотнинг
шарафли байроқлари остидан ўрин олишга изн беришини сўраб илтижо қилдилар.
* * *
Ос бин Воил бошини кўтариб, қаршисида турган одамга мағрурона қаради:
—Нима истайсан? — деди.
—Ҳақимни — деди у одам.
— Азизим, ахир, киши ҳақини ҳадеб сўрайверадими?.. Устигаустак, сен мендек бир
мўътабар одамни шу арзимаган нарсаларни деб безовта қиляпсан, уялмайсанми?!
— Илк келганимдаёқ қарзингни узганингда, иккинчи дафъа ёнингга келмасдим.
Ос қарзини бериш ниятида эмасди.
— Менга қара, Хаббоб — деди — сенга қарзимни ҳозироқ тўлашим мумкин. Аммо бир
шартим бор.
— Қанақа шарт?
— Муҳаммадни инкор этасан. Ўшанда дарҳол пулингни олиб кетаверасан.
Хаббоб бошини чайқади:
— Асло! Сен ўлиб қайта тирилгунингча ҳам қарзингни беришингни кутишга тайёрман,
аммо уни инкор этмайман! — деди.
Ос кесатиқ аралаш сўради:
— Демак, мен ўлгандан кейин қайта тириламан, шундайми? Сен бунга чиндан ҳам
ишонасанми?
— Албатта, чин юракдан ишонаман.
— У ҳолда менинг ёқамни қўйиб юбор, эй Хаббоб. Модомики ўлгандан сўнг қайта
тирилсам, ўшанда ҳаммолмулким бўлади, мен сенга қарзингни ортиғи билан тўлайман. —
Хаббобга қаттиқ тикилиб: — Сўз бераман, Хаббоб, ўшанда ортиғи билан тўлайман! — деб
такрорлади.
Хаббоб қаттиқ хафа бўлди. Энди карзини бу дунёда ололмаслигига ишонч ҳосил қилган
эди.
«Оллоҳим, ҳақимни Ўзингга ҳавола этаман» деб Оллоҳга ёлворди. Унинг бу фарёди
юрагидан самимий чиқаётган эди.
Кўп ўтмай Буюк Оллоҳ Расули Акрамнинг муборак қалбига Хаббобнинг мазкур фарёди
+
+ 193
билан алоқадор ушбу оятларни сингдирди: «(Эй Муҳаммад) Бизнинг оятларимизга кофир
бўлган ва: «Қасамки, албатта, (охиратда ҳам) менга молмулк ва болачақа ато этилур» деган
кимсани кўрдингизми? У ғойибдан хабардор бўлдимикин ёки Раҳмон даргоҳидан аҳду паймон
олдимикин?! Йўқ! Албатта, Биз унинг айтаётган сўзини ёзиб қўюрмиз ва унинг учун азобни
зиёда қилурмиз. У айтаётган(мол-дунё)га Биз меросхўр бўлурмиз ва у ҳузуримизга ёлғиз ҳолда
келур». (Марям сураси, 77-80.)
Расулуллоҳ ушбу оятларни ўқиганларида Хаббобнинг ёнаётган юрагига муздек сув
сепилгандай таъсир этиб, у яна хотиржам бўлди. Бу мавзуда саҳобалар Расулуллоҳнинг ширин
суханларидан қуйидаги ҳодисани тингладилар:
Исроил ўғилларидан бир одам бошқа биридан минг динор қарз бериб туришни сўради. У
одам пулни шоҳидларнинг ҳузурида бериш истагини билдирганда, қарз сўраган одам:
«Оллоҳ таоло шоҳиддир, шунинг ўзи кифоя» деди.
«У ҳолда менга кафолат келтир» деб сўради.
«Оллоҳ таолонинг кафиллиги кифоя қилур» деган жавобни олди.
«Гапинг тўғри. Оллоҳ таоло ҳам кафил, ҳам шоҳиддир» деди ва минг динорни санаб
берди. Қайтариб бериладиган муддат, ой кун ва вақти, жойи белгиланди.
У одам пулни олгач, денгизда кемага ўтириб кетди.
Қарзни тўлаш вақти яқинлашгач, ваъдага биноан, соҳилга келди. Бир кемага ўтириб
аҳдлашган жойга етиб бориши керак эди. Аммо ҳали кемадан дарак йўқ. Ўйлаб-ўйлаб, қўлига
бир ёғоч бўлагини олди. Орасини ўйиб очди, минг динорни жойлаштирди, қисқа қилиб: «Бу
фалон одамга тсгишлидир» деб ёзди, сўнгра ёрган жойини маҳкамлаб беркитиб, денгизнинг
қирғоғига келди:
«Оллоҳим, ўзинг биласанки, мен фалон кишидан минг динор қарз олган эдим. Мендан
кафолат сўради. «Оллоҳ таолонинг кафиллиги етар» деб жавоб қилдим. Шоҳид сўради. «Оллоҳ
таолонинг шоҳидлиги етар» дедим. Сенинг кафиллигингга ва шоҳидлигингга рози бўлди.
Аммо, мана бугун— қарзимни тўлашим керак бўлган кунда денгизнинг у томонига сузиб
ўтишим учун кема топа олмадим. Бу пулларни энди Ўзингга омонат қилиб топшираман» деди
ва ёғочни денгизга отиб, қайтиб кетди.
Денгизнинг у томонида қарз берган одам ҳам соҳилга чиққан, бирон кема келиб қолса,
мендан қарз олган одам пулимни олиб келар, дсб кутар эди. Ҳеч ким келмади. Бирмунча кутди,
сўнгра сув юзасида қалқиб турган йўғонгина бир ғўлага кўзи тушди. Қизиқсиниб, сувдан олди.
Ўтин қиларман, деган ўйда уйига олиб келди. Ёриб кўрса, ичидан пул ва мактуб чиқди...
Орадан бир неча кун ўтиб, қарздор келди, минг динорни чиқариб, қарз берганнинг олдига
қўйди.
«Худо ҳаққи, сенга қарзимни ўз вақтида тўлаш учун роса кема пойладим, аммо кема
келмади. Қасам ичиб айтаманки, олдинроқ келишга ҳаракат қилдим, лекин уддасидан чиқа
олмадим» деб узрини айтди.
«Жуда соз. Сен менга бир нарса жўнатганмидинг?» «Айтдимку, вақтида бу ёққа ўтадиган
кема тополмадим...» «Аммо Оллоҳ таоло сенинг ғўла ичига солиб жўнатган пулларингни менга
етказди ва қарзингни тўлади. Энди мана бу пулларингни қайтиб олгинда, саломат бўл» деди.
ҲАБАШИСТОН САРИ ЯНА БИР САФАР
Ҳабаш ўлкасига илк ҳижрат қилганлар Маккада қолганлар учун яхши бир имконият
яратган, халос эшигини очган эдилар. Энди Маккадаги мўминлар уларнинг орқасидан
боришлари мумкин эди ёки шу ерда қолиб, узлуксиздавомли зўравонлик ва хўрликларга бардош
беришлари лозим эди.
Ҳар кунги ҳақоратлар сабр косаларини тобора тўлдириб борди. Ҳеч қачон ортга
+
+ 194
қайтмаслик шарти билан куфрдан воз кечган бу инсонларнинг асл мақсадлари— бундан бу
ёғига куфроний ҳаётдан абадий узоқ бўлиш ва имонларини давом эттириш эди.
Ниҳоят, Абу Толибнинг ўғли Жаъсрар ҳам кетишга қарор қилди. Хотини Асмо бинти
Умайс билан биргаликда йўлга чикди. Унинг ортидан Ҳабаш сафарига отланганларнинг сони
ортди. Иккинчи муҳожирлар қофиласи саксон икки эркак, ўн аёл Маккани тарк этдилар. Бу гал
йўлга чиққанлар орасида Жаъфардан ташқари, Амр ибн Саид, Холид ибн Саид ва ҳар
иккаласининг хотинлари, Убайдуллоҳ ибн Жахш ва унинг хотини Умму Ҳабиба, Абдуллоҳ ибн
Масъуд, Микдод ибн Амр, Абу Убайда ибн Жарроҳ каби таниқли инсонлар бор эди.
* * *
Абу Ухайҳа ўша кунларда оғир дардга чалинган эди. Беҳол эди, ўрнидан туришга ҳам
мажоли йўқ эди. Аммо ҳанузгача ўғли Холид, келини Умайна ва иккинчи ўғли Амрдан дарғазаб
эди, уларни ҳеч кечира олмас эди.
— Худо хоҳласа, касалликдан туриб яна дармонга кирсам, Ибнул Кабшанинг
(Расулуллоҳнинг) таъзирини ўзим бераман. Маккада унинг Тангрисига ибодат қилинмайди! дер
эди. Ичида сўнмас бир қасос ўти бор эди. Тобора алангаланаётган, тобора кучаяётган бир олов...
Холид ибн Саид Маккани тарк этиш арафасида отасининг қандай қасам ичганини эшитиб
колди ва қўлларини кўтариб:
— Оллоҳим, уни бу касалликдан қутқарма! — деб дуоибад қилди.
Шундан кейин хотини билан йўлга тушди.
* * *
Маккада мўминларнинг сони тобора камаяр эди. Биттадан, иккитадан бўлиб шаҳарни тарк
этаётганлар хатто ҳеч ким билан хайрлашмадилар. Чунки уларнинг йўлга
отланаётганликларини мушриклар эшитиб қолгудай бўлса, тўсқинлик қилишга уринишлари
муқаррар эди.
Кейингилар олдин борган биродарларини топдилар. Уларнинг ёнига ўрнашдилар. Қ1у
йўсинда Ҳашабистонда мусулмонларнинг маҳалласи вужудга келди. Аҳолиси аёл-эркак
ҳаммаси бўлиб юз кишидан кўпроқ бўлган кичик бир маҳалла...
Бу ерда осойишта турмуш кечира бошладилар. Ҳеч ким улардан нима учун«ёлғиз
Оллоҳга» ибодат қиляпсизлар, деб суриштирмас эди. Улар ҳам, ўз навбатида, маҳаллий
халқнинг динига аралашмадилар.
Ҳабашликларга даъват қилингани ё улардан биронбир кишининг бу даъват ва
тушунтиришлар туфайли мусулмон бўлгани тўғрисида маълумот йўқ.
Эҳтимол, «Бегона юртдан келиб бизни динимиздан қайтардилар» деган маънода фитна
қўзғалишидан, ўрталаридаги муносабат бузилиб қолишидан, натижада Маккадаги каби оғир
аҳвол юзага келишидан андиша қилган бўлсалар ажаб эмас. Ахир, ҳабашликлар ҳам уларга
душман бўлиб қолсалар, бутунлай охирги бошпана ҳам қўлдан кетиши турган гап эди.
Қолаверса, илк муҳожирлар орасида Макка ҳасратида ёниб адойи тамом бўлаёзганлар ҳам йўқ
эмас эди.
Жаъфар ибн Абу Толиб ва унинг биродарлари Ҳабашистонга кўчиб келгандан бери
Маккадан илк хабар келди. «У ёқда аҳвол қандай экан?» деб илҳақ эдилар, ҳаммани қизиқтириб
турган савол жавобини топди. Абу Жаҳлнинг ҳамон«Абу Жаҳл» Абу Лаҳабнинг«Абу Лаҳаб»
бўлиб қолгани англашилди. «Демак, ҳануз эски ҳаммом, эски тос эканда» деб ўйладилар.
Расулуллоҳдан(с.а.в.) келган салом кўнгилларга ҳузур бағишлади. Мижжалар намланди,
кўзлар ёшга тўлди. Буюклар буюгининг саломини олиб йиғлаб юборганлар орасида кўзларидан
нур доналарини оқизган Руқаййа ҳам бор эди. Айниқса, унинг соғинчи икки ҳисса эди: ҳам ота
сифатида, ҳам Саййидул Анбиё ўлароқ... Онаси Ҳазрати Хадича, сингиллари Умму Гулсум,
Зайнаб ва Фотима кўз ўнгидан кетмас, бир кун улар билан қайта кўришишни, бўйинларига
осилиб, тўйиб-тўйиб ўпишни жуда-жуда истар эди.
+
+ 195
* * *
Мусулмонлар ими-жимида Маккани тарк этдилар, ҳеч кимга билдирмай йўлларида давом
қилдилар, аммо Маккада ҳувиллаб қолган уйлари нима бўлади, деган савол туғилиши
табиийдир. Бир эмас, ўн эмас, юздан ортиқ маккалик она ватанини тарк этиб кетадию, у
ердагилар бундан бехабар қолаверадими?
Бир неча кунгача уларнинг эшиклари очилмади, азбаройи безовта қилиш учунгина
қидирилганда, топишмади— шунинг ўзиёқ янги бир ҳижрат амалга оширилганини кўрсатди.
Бу дафъа қурайшликлар орасида саросима бошланди. Ҳижрат нима мақсадда қилингани
устида тоза бош қотиришди. Турлитуман тахминлар ўртага ташланди. Ниҳоят, Ҳабашистон
нажожийсига(подшоҳига) икки кишилик бир ҳайъат жўнатишга қарор қилишди. Ос ибн
Воилнинг ўғли Амр билан Абдуллоҳ ибн Абу Робиага ушбу вазифа топширилди.
Амр ибн Ос араблар орасида тан олинган ўта айёр ва муғамбир тўрт даҳрийдан бири эди.
Қанча яшаган бўлса, шунча пайт унинг бу хислати ўзига қўл келган.
Ҳабашистон хукмдори бошлиқ сарой амирамалдорларию черков ходимларига қимматбаҳо
совғасаломлар тайёрланди. Катта умидлар билан йўлга чиқилди. Ҳабашистонга етиб боргач,
аввал ҳукумат арконини зиёрат қилдилар. Уларга совғасаломлар тақдим этилди. Ҳукмдорга арз
этилмоқчи бўлган масалада ёрдам беришлари сўралди. Сўнгра хукмдорнинг хузурига қабул
қилиндилар. Ҳабашликларнинг одатига кўра, ергача эгилиб сажда қилдилар ва салом бердилар.
Олиб келинган совғаларни топширдилар. Ҳукмдор:
— Бу ерга нима мақсадда келдингиз? — деб сўради. Амр ибн Ос сўз бошлади:
— Эй ҳукмдор, биз Маккадек бир жойдан узоқ масофани босиб сенинг юртингга келдик.
Орамизда ўз ўрнини билмаган ялангоёқларнинг бир гуруҳи динини ўзгартирди, ота-боболарининг динидан қайтди. Ота-онаси, қариндошуруғларига қарши чиқди. Кечаги кунга
қадар топинаётган илоҳларига тил теккиздилар. Биз уларни йўлга солмоқчи бўлдик. Аммо бунга
муваффақ бўла олмадик. Улар ўртага чиқарган динни биз хам билмаймиз, сен ҳам... Бизнинг
динимизга қайтмадилар, сенинг динингга кирмаганликлари ҳам аниқ. Биз улар Маккада
бошлаган фисқу фасодни бу ерда ҳам чиқариб, сизларнинг бошингизга битган бало
бўлмасинлар, деб хавотирдамиз. Шуларни назарда тутиб, қавмимизнинг улуғлари бизни сенинг
ҳузурингга жўнатдилар. Бу ерда ҳам бир кўнгилсизлик чиқаришларидан олдин уларни бизнинг
ихтиёримизга топширсанг. Маккага қайтариб олиб кетардик, шу тариқа сизлар ҳам кутилмаган
можаро, корҳолдан эмин бўлар эдиларингиз.
Ҳукмдорга бу сў.злар ёқмади.
Навбат сарой аҳлига келди:
— Эй хукмдор, биз у одамларнинг ким эканлигини билмаймиз. Уларни ҳаммадан кўпроқ
ўз қавмининг ва киллари яхши биладилар. Энг тўғриси— Маккадан жўнатилган бу
одамларнинг сўзларига ишониб иш тутишдир. Агар улар яхши одамлар бўлганида, ўз
юртларини, қариндошуруғларини ташлаб бу ерга келмас эдилар.
Ҳукмдор уларнинг сўзларини бўлди:
— Юртимга келиб мендан панох сўраган мусофирларни ҳе йўқбе йўқ тўсатдан
бировларнинг ихтиёригатопшира олмайман. Уларни ҳузуримга чақиртириб, сўзла
рини эшитайлик, шундан кейингина узилкесил қарорга келаман. Менга уларни топиб
келинглар.
Дарҳол чопар жўнатилди. Чопар мусулмонларни топиб:
— Сизларни ҳукмдоримиз ҳузурига чорламоқда —деди.
Жаъфар ва унинг дўстлари бу таклифнинг маъносини тушунмадилар.
— У бизларни нима мақсадда чақиртирди? — деб сўрадилар хавотирланиб.
Чопар вазиятни тушунтирди: уларни истаб келганларнинг ҳам, ҳукмдорнинг ҳам
сўзларини батафсил ҳикоя қилиб берди. Бу хабар мўминларнинг дилларини сиёҳ қилди. Неча
+
+ 196
вақтлардан бери зулм кўравериб безиллаб қолган, аммо Ҳабашистонда эндигина ором ола
бошлаган қалбларини яна хавотирлик чулғаб олди: «Бу ерда ҳам бизни топишибдида» деган
саросимали ўй бор эди ҳар бирининг юз ифодасида.
Тез орада ҳукмдорнинг ҳузурига етиб бордилар. Уларни кутиб олган сарой хизматчилари
ичкарида қандай муомалада бўлишлари кераклигини тушунтирдилар:
— Кирган заҳоти сажда қилиб, ерни ўпиб салом беришларинг керак — дедилар.
— Биз фақат ёлғиз Оллоҳга сажда қиламиз, бандасига сажда қилмаймиз — деб жавоб
қилишди мўминлар.
— Нима учун?
— Динимизнинг, Пайғамбаримизнинг амри шудир.
Ичкарига кирдилар, салом бердилар.
Амр ибн Ос бир чеккада турар эди. Гап бошлади:
— Салгина олдин сизга уларнинг аҳволи ҳақида гапириб берган эдим, эй ҳукмдор. Мана,
ўзингиз хам кўриб турганингиздек, гапларим тўғри чиқди. Булар осий, итоатсиз кишилардир —
деди.
Ҳукмдор унга жавоб бермади, ҳузурига келган одамларга қаради.
— Қани, айтингларчи, юртимизга нима мақсадда келдиларинг? Бу одамлар нима учун
орқаларингдан қидириб келибди? — дея сўради.
Жаъфар ибн Абу Толиб сўз олди:
— Ижозат берсангиз, дўстларимнинг номидан мен гапирсам.
— Марҳамат, ганиравер.
— Бу одамлардан сўраб кўрингчи, эй ҳукмдор, бизасир тушган қуллармидик, бизларни
зўрлаб олиб кетишни истасалар?
Ҳукмдор Амр ибн Осга ўгирилди:
— Хўш, бунга нима дейсан?
— Йўқ, улар қул эмаслар.
— Яна сўранг, эй ҳукмдор, биз нохақ қон тўккан ёхуд одам ўлдирган
жиноятчилармидикки, бизни ўзларининг ихтиёрига топширишингизни талаб этсалар?!
—Қани бунисига нима дейсизлар? Булар қотилми? Ёхуд бошқа бирон айблари борлигидан
қидиряпсизларми?
— Йўқ, улар қотил эмаслар. Ноҳақ қон тўкмадилар,— деб жавоб қилишди келганлар.
— Сўнгги марта сўрангчи, хукмдорим, биз бирон кишининг молини олиб пулини
тўламаган, омонатига хиёнат қилган кимсалармизми? Бизда ҳақлари бормикан?
— Хўш, эй Амр?
Амр бу саволга ҳам ростини жавоб қилди:
— Йўқ, бу одамлар ҳеч кимдан қарздор эмаслар! Ҳукмдор ушбу саволжавобдан сўнг Амр
ибн Осга қайрилди:
— У ҳолда, эй Амр, бу одамларни нима учун, қандай ҳақ билан ихтиёрингизга
топширилишини истайсан? Менга буни очиқ баён қилиб бер.
Амр ҳеч кутилмаган бу савол қаршисида ўзини йўқотиб қўйди.
— Булар бизнинг динимиздан воз кечдилар, Муҳаммадга қўшилиб, унинг динига
кирдилар — деди.
Ҳукмдор яна Жаъфарга қаради:
— Эски динингизни нима учун тарк этдиларинг? У диндан чиққан бўлсаларинг, менинг
динимга ҳам кирмасаларинг, у ҳолда сизларнинг динингизнинг асл моҳияти ва асоси нимадан
иборат, шуни менга тушунтиринглар?
Жаъфар дедики:
— Эй олампаноҳ, биз жоҳил бир миллат эдик, бутларга топинардик, ўлимтикларнинг
+
+ 197
гўштини ердик, ахлоқсизлик қилардик, қўшниларимизнинг дилига озор етказардик.
Кучлиларимиз заифларимизни эзар эди. Оллоҳ таоло бизга аввалдан орномусли, аслзода,
ишончли, олижаноб инсон сифатида маълум бўлган кишини Пайғамбар қилиб жўнатгунга қадар
бизнинг аҳволимиз шундай эди. У пайғамбар бизни Оллоҳга ва Унинг ёлғиз экан
лигига, Унга ибодат қилишга, оталаримиз ва бизлар топинаётган тош хамда бутларни
қалбимиздан улоқтириб ташлашга даъват этди. Тўғрисўз бўлишни, омонатга садоқатни,
қариндошуруғчилик муносабатларига хурмат билан қарашни, қўниқўшнилар билан аҳил
яшашни, ҳаром нарсалардан ва қон тўкишдан чекинишни буюрди. Ахлоқсизликдан, ёлғон
сўзлашдан, етимнинг молини ейишдан, номусли аёлларга туҳмат қилишдан ман этди.
Ёлғиз Оллоҳга сиғинишни, Унга шерик қилмасликни, намоз ўқишни, садақа бериб
молмулкимизни ҳалоллашни, рўза тутишни тавсия қилди... Биз унинг пайғамбар
лигини тан олдик, тасдиқладик. Унга имон келтирдик. Оллоҳдан келтирган ҳар бир хукмни
қабул этиш шарти билан унга бўйсундик. Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилдик. Унга ҳеч нарсани
шерик қилмадик. Бизга ҳаром деган нарсаларни ҳаром деб, ҳалол деганларини ҳалол деб қабул
этдик. Аммо жоҳил қавмимиз бизга душманлик қилиб, бениҳоя азоб-уқубат, жабру ситам
кўрсатди. Динимиздан воз кечишга, Оллоҳга ибодатдан ман этиб, бутларга бош эгишга мажбур
қила бошлади. Жирканч хаттихаракатларни яна ҳалол ва тўғри деб ҳисоблашга зўрладилар.
Биздан устун келиб, зулм қилиб, оғир аҳволга солишгач, биз билан динимиз орасига киргач,
сизларнинг юртингизга бошпана ахтариб келдик, сени бошқалардан афзал кўрдик, сенинг
дўстлигингга ишондик ва, эй олампанох, сенинг паноҳингда осойишта турмуш кечиришга умид
қилиб келдик.
— Жуда соз, энди нега менинг ҳузуримда эгилиб, ер ўпмаганингизни изохлаб беринг.
—Бизнинг динимизда Оллоҳдан ўзга ҳеч кимсага сажда қилинмайди. Пайғамбаримизнинг
бизга ўргатган салом шакли шундайдир. Биз бирбиримизга ва ҳатто
Оллоҳнинг Расули бўлган пайғамбаримизга ҳам мана шундай салом берамиз.
Ҳукмдор Амр ибн Осга ўгирилди:
Мендан паноҳ истаб келган ва мен ҳақимда яхши фикрда бўлган бу одамларни юртимдан
ҳайдаб чиқариш ёки сизларнинг ихтиёрингизга топшириш учун бирон сабаб кўрмадим — деди.
Жаъфар ва унинг биродарларига рухсат берилди, чиқиб кетдилар. Юзларида севинч
ёғдулари порлар эди.
* * *
Ўта айёр ва муғамбир бўлган Амр шунчалик осонгина мағлуб бўлишни сира хам
истамасди.
— Эртага уларнинг бошига шундай бир кулфат солайинки, сен ҳам ҳайрону лол қолгин —
деди шеригига.
Абдуллоҳнинг эти увишиб кетди.
— Амр, кел, уларни ўз ҳолига қўяйлик. Нима бўлганда ҳам улар ўз қавмимиздан,
қолаверса, қариндошларимиз. Юртларидан, молмулкидан жудо бўлдилар. Кел, қўй,
билганларича яшайверсинлар.
Амр унинг гапларига қулоқ ҳам солмади:
Эртага кўрасан, зўр можаро бўлади, деди.
Кўзлаган режасини амалга оширмай қўймаслигига қасам ҳам ичди.
* * *
Эртаси куни мўминларнинг қошига яна чопар келди.
— Ҳукмдоримиз йўқлаяптилар — деди.
Кўнгилларини яна ташвиш, ҳисҳаяжон қамраб олди.
Хавотир тўла нигоҳлар яна бирбирларига қадалди. Бу қарашлар жуда ғамгин эди.
+
+ 198
Жаъфар дўстларига тасалли бсрди:
— Қани, кетдик — деди. Оллоҳнинг буюргани бўлади.
— Бу сафар ҳам сен гапир, эй Жаъфар — дейишди шериклари.
Бу дафъа ҳукмдорнинг мажлиси янада гавжум эди. Қиёфаларидан дин арбоблари эканлиги
аниқ бўлган одамлар ҳам келган, қўлларида китоблар...
Ҳукмдор мажлис аҳлига бирмабир қараб чикди.
— Мана бу одамларнинг даъво қилишларича, сизлар Ҳазрати Исо(а.с.) ҳақида ёмон сўзлар
айтар эмишсизлар. Қани, ўз оғизларингиз билан айтингларчи, Исо(с.а.в) ҳакида нималарни
биласизлар?
Масала ойдинлашди. Амр Ҳазрати Исони«Оллоҳ» деб билувчи ва ишонувчи
насронийларга таъсир қилиш учун ҳийла йўлига ўтган эди.
Жаъфар сўз олди ва шундай деди:
— Эй оламианоҳ, Ҳазрати Исо Оллоҳнинг бандаси ва расулидир. Покиза, маъсум ва
бокира бўлган Марямга Оллоҳнинг юборган калимаси ва руҳидир. Биз у ҳакда мана шундай
маълумотга эгамиз.
— Жуда соз, сиз Пайғамбарингиздан нималарни ўргандингиз?
— Биз Пайғамбаримиздан Оллоҳ ваҳий этиб туширган Қуръон оятларини ўргандик.
— Қани, шулардан менга ўқиб берчи бўлмаса! Жаъфар Марям сурасидан ўқий бошлади:
— (Эй Муҳаммад) ушбу китобда Марямни зикр қилдинг: У ўз аҳли оиласидан четга— кун
чиқар томонга бориб, улардан беркиниб олган пайтида, Биз унга ўз руҳимизни(яъни,
Жаброилни) юбордик. Бас, у(Марямга) бусбутун(рўйрост) одам бўлиб кўринди. (Марям
унга); «Мен Раҳмонга(яъни, Оллоҳга) сиғиниб, сендан паноҳ беришни илтижо қилурман. Агар
(Оллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг(менга зиён етказмагин)» деди. (Жаброил) айтди: «(Қўрқмагин)
мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун(келган) Парвардигорингнинг элчисидирман,
холос». (Марям) деди: «Менга одамзод тегмаган бўлса, бузуқ аёл бўлмасам, менда қаёқдан
фарзанд бўлсин?!» (Жаброил) айтди: «Шундай, Парвардигоринг айтурки: «Бу(иш) Менга
осондир. Биз у(бола)ни одамлар учун оят— мўъжиза ва Ўз томонимиздан бўлган
раҳматмарҳамат қилурмиз. Бу битган ишдир. Бас, (Марям) унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга
йироқ бир жойга кетди. Бас, тўлғоқ азоби уни бир хурмо дарахтининг шохига олиб борди(ва у
шохга осилган ҳолда кўзи ёригач) деди: «Қани, мана шу(кундан) илгари ўлиб кетсаму,
бутунлай унутилиб кетсам эди». Шунда(хурмо дарахтининг) ортидан(Жаброил) нидо қилди:
«Ғамгин бўлма, Парвардигоринг(оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. (Мана шу қуриб
қолган) хурмо дарахтининг шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар. Энди
сен ебичгин, шодхуррам бўлгин. Бас, агар одамзоддан биронтасини кўриб қолсанг(ва у сендан
бу боланинг отаси ҳақида сўраса), у ҳолда: «Мен Раҳмон йўлида рўза тутмоқни назр(ахд)
қилганман, бас, бугун бирон инсонга сўзламайман» дегин». Сўиг(Марям боласини) кўтарган
ҳолда келганида, улар: «Эй Марям, сен ҳеч ким қилмаган ишни қилдингку! Эй Хоруннинг
синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша эмас эдику!» дедилар. Шунда
(Марям сўзга оғиз очмасдан боласига) ишора қилди(яъни, унинг ўзидан сўранглар, деди). Улар
айтдилар: «Бешикдаги гўдак билан қандай сўзлашурмиз?!» (Шу пайт чақалоқ, яъни, Исо тилга
кириб) деди: «Мен Оллоҳнинг бандасидирман. У Зот менга Китоб— Инжил ато этди ва мени
пайғамбар қилди. Яна мени қаерда, бўлсам, хайру баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман,
намозни(адо этишни) ва закотни(ато этишни) амр қилди. Шунингдск, (Оллоҳ) мени онамга
меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, вафот
бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчликомонлик бўлур». Улар(яъни,
яҳудий ва насронийлар) шакшубҳа қилаётган Исо ибни Марям(ҳақида Оллоҳнинг) Ҳақ сўзи
мана шудир. Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас— У Зот(бундай нуқсондан) покдир.
У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга«Бўл» дер. Бас, (ўша иш) бўлур. (Исо айтди:)
+
+ 199
«Албатта, Оллоҳ Парвардигорим ва Парвардигорингиздир. Бас, унга бандалик қилингиз! Мана
шу ҳақ йўлдир!» (16 — 36).
Бу оятларни тинглар экан, ҳукмдорнинг(Нажошийнинг) кўзларидан ёшлар оқар эди. Дин
арбобларининг орасида ҳам йиғлаганлар бўлди. Ҳукмдор кўзёшларини артиб:
— Бу калом Исога ва Мусога туширилган манбадан келади. Уларнинг қандиллари ёғду
олган чашмадан зиёолур — деди. Эгилди, ердан бир чўп олиб, деди: — Ҳақиқатдан, асл Исо
сизлар баён қилганларинг Исодан мана шу чўпчалик ҳам фарқ қилмайди.
Бу гапни эшитиб, дин одамлари пўнғиллай бошлади.
Ҳукмдор:
— Худо ҳаққи, сизлар нима деб пўнғилласангиз ҳам, асл ҳақиқат мана шудир — деди ва
мўминларга ўгирилди: — Сизларга рухсат. Бемалол, тинчхотиржам яшайверинглар. Сизларни
ҳар қандай хавфхатардан муҳофаза этишни ўз зиммамга оламан. Сизларга ёмонлик қилган киши
менинггина эмас, Оллоҳнинг ҳам қаҳрига учрагай. Сизларга чоҳ қазиганнинг ўзи ўша чоҳга
йиқилур, сизларни ҳақорат қилган кимса жазосини топқусидир. Олтин ҳадя этишса ҳам,
сизлардан биронтангизни безовта қилишларига тоқат қилолмайман!
Амр ибн Ос бу сафар ҳам мағлубиятга учраганини билиб, тарвузи қўлтиғидан тушди.
Ҳукмдор қурайшлар олиб келган совғасаломларни қайтариб беришни буюрди.
— Менинг бу ҳадяларга эҳтиёжим йўқ. Қўлимдан зўрлаб олинган мулкимни Оллоҳ менга
қайтарганида ва халқимни менга итоат эттирганида, У мендан пора олмади. Мен ҳам пора олиб,
сизларнинг ноҳақ талабларингизни бажо келтира олмайман. Совғасаломларингизни олингларда,
тезда бу ердан жўнаб кетинглар — деди.
Амр расман қувилган эди. Саройдан қовоқтумшуғи осилиб, паришон, абгор бир аҳволда
чиқди. Чексиз бир адоват туйғуси билан келган бу гумроҳлар орқага қайтишга мажбур бўлган
эдилар.
Мўминлар эса, аксинча, у ердан хурсанд бўлиб, Оллоҳга шукроналар билдириб чиқиб
кетдилар. Набийи Акрамнинг(с.а.в.) «У ерда адолатли бир ҳукмдор бор, умид қиламизки, у
сизларни ўз паноҳига олиб, хавфхатардан асрайди» деб буюрганлари эсларига тушди. Бу
хотира ёноқларга севинч ва соғинч тўла ёшларни оқизди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) кўчада жондан азиз амакиларининг ҳимояси остида вазифаларини адо
этар, уйларида эса, улкан бир фидокорлик ва соғлом дунёқараш ўрнаги бўлган умр
йўлдошларининг ёнида ҳордиқ чиқариб, ором олар эдилар. Гўёки Абу Толиб ва Ҳадича у зотга
вазифасини тўлатўкис адо эта олишлари учун хизмат қилишда кимўзар мусобақасига
киришгандек эди.
Бир куни Ҳабиби Адибимиз қурайшийлардан анчамунча киши тўпланган очиқ бир жойда
Нажм сурасини ўқидилар. Суранинг охири сажда ояти билан тугар эди. Ўқиб бўлгач,
ўрниларидан туриб, сажда қилдилар. У ерга тўпланганларнинг ҳаммаси— мўмин ҳам, мушрик
ҳам беихтиёр саждага қўшилдилар. Ҳатто белини бука олмайдиган бир қария ҳам эгилди, ердан
бир ҳовуч тупроқ олди, пешонасига суртди: «Мен учун мана шу амалнинг ўзи сажда ўрнига
ўтар» деди.
Мўминлар ушбу оятда Оллоҳга сажда ва ибодат қилиш амри берилгани учун саждага
эгилган эдилар. Аммо мушрикларчи? Хўш, уларни саждага чорлаган нарса нима эди?! Эҳтимол,
Қуръони Каримнинг беқиёс ва мукаммал каломи уларнинг кўнгилларини қамраб олган бўлса
ажаб эмас. Узларини унутгудек ҳолда илоҳий каломнинг жозибасига маҳлиё бўлган эдилар. Шу
аснода Расулуллоҳ(с.а.в.) сажда қилганини кўриб, ортидан мўминлар ҳам саждага эгилгач,
беихтиёр равишда улар ҳам сажда қилган эдилар.
* * *
Бу хабар айланибайланиб Ҳабашистонга ҳам етиб борди. Аммо оғизданоғизга ўтиб,
+
+ 200
муболағалар билан бойиган бу хабар Ҳабашистонда«Бутун Макка халқи Расулуллоҳнинг
орқасида саф тортиб, хузури илоҳийга(яъни, илоҳий ҳузурга) бош қўйган эмишлар» деган
тарзда тарқалди.
Бу хабарни жиддий қабул қилган бир қатор мўминлар севинчдан қанот ёзиб учгудай
бўлдилар. Дарҳол ватанга қайтиш ҳозирлиги кўрила бошланди...
Ниҳоят, кунлардан бир куни мусулмонларнинг анчагина қисми Ҳабаш ўлкасини тарк этди.
«Қайдасан, Макка» дея йўлга тушдилар. Қайтаётганларнинг орасида Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
куёвлари Усмон ибн Аффон ва нуридийдалари Руқаййа ҳам бор эди. Ҳаммаси бўлиб ўттиз уч
эркак ва уч аёл эдилар.
Ҳабашистонда қолганлар кетаётганларни аччиқаччиқ кўз ёшлари билан кузатиб
қоларканлар, биродарлари қурайшийларнинг ҳийла тузоғига илинганликларига шубҳа
қилмасдилар.
Узоқ давом этган қуруқлик ва денгиз сафаридан сўнг Жиддага етиб келдилар. Шундан
кейин яна йўл бошланди. Энди кўпи билан уч кундан сўнг Она ватан остоналарига етиб
боришади. Каъбани тавоф этишади.
Аммо йўловчилар Макка томондан келаётган бир кишига дуч келганларидан кейин
хурсандликлари бир зумда барҳам топди. Кўнгилларга ғашлик чўкди. Пешоналарда совуқ тер
томчилари пайдо бўлди. Кейинги, ундан кейинги йўловчилар ҳам дастлабки йўловчининг
хабарини тасдиқлашди. Макка сари ташланаётган ҳар бир қадам энди ташвишларига ташвиш
қўшар эди.
Жиддий бир музокара қилдилар. Нима қилиш кераклиги ҳақида баҳслашдилар.
Ҳеч ким бекорданбекорга ўлиб кетишни истамасди. Орқага қайтишни ҳам хаёлларига
келтирмасдилар. Биргина йўл қолган, у ҳам бўлса, шу кунгача ашаддий душманлари бўлиб
келган мушриклардан бирининг ҳимоясини сўраш...
Бу арабларнинг ажойиб ва олижаноб одатларидан бири эди. Мардонавор, жасурона бир
хаттиҳаракат эди. Ким бўлишидан қатъи назар, ҳимоя сўраган кишининг илтимоси рад этилмас,
паноҳ истаганга қарши қилич кўтарилмас эди.
Қабила аҳлидан бир аёлнинг этагига бош уриш ёки қабила чодирларидан бирининг
арқонини ушлаш ўша қабиладан паноҳ истаганликни билдирар, сўнгра ҳимоя сўраганнинг афв
этилгани, ҳимоя остига олингани эълон этилар ва шу кундан эътиборан қабила орасида эркин
юриш хаққи берилар эди. Унга нисбатан қилинган тажовуз бундан буён уни ўз паноҳига олган
кишига тажовуз деб баҳоланарди. Уни ҳар қандай хавфхатардан сақлаш, ҳимоя остида
бўладиган муддат давомида осойишта яшашига шартшароит яратиш ҳар бир қабила аъзосининг
бурчига айланарди.
Ночор аҳволда қолган мусулмонлар арабларнинг ушбу одатларидан фойдаланишга мажбур
бўлдилар.
* * *
Ўғли Холид ибн Саид томонидан«Оллоҳим, уни6у касалликдан қутқарма» деб дуоибад
қилинган Абу Ухайха Саид ибн Ос неча ойлардан бери ёпишган оғир касаллик туфайли
тўшакка михланган, бу дарддан фориғ бўлмаган эди.
—Бир киши сени йўқлаб келибди — дедилар.
—Ичкарига таклиф қилинг.
Хонага бир одам кирди. Абу Ухайҳадан ҳолаҳвол
сўради. Сўнг ўзини танитиб, нима мақсадда келганини билдирди:
— Маккага яқин бир жойда Усмон ибн Аффонни кўрдим. Ҳабашистондан қайтаётган экан,
ҳимоянгга олишингни сўради — деди.
Абу Ухайҳа бу таклифни қабул қилди. Бир соатлардан кейин Макка кўчаларига жарчи
чиқарилди. Ҳар кўча бошларида:
+
+ 201
— Эй Макка халқи, шуни билингки, Усмон ибн Аффон ва унинг хотини Руқаййа Абу
Ухайҳа Саид ибн Оснинг ҳимоясига олинди. Бирон кимса уни безовта қилмасин, зиёнзаҳмат
етказишга уринмасин!.. — дея эълон этилди.
Шундан кейин Абу Ухайҳа чопар жўнатиб, Жидда йўлидан Усмон ибн Аффонни топдириб
келди.
Руқаййа Набийлар Сарвари бўлган отасининг бўйинларига осилар экан, ҳўнграб йиғлаб
юборди. Неча ойлардан буён қаттиқ соғинган онаси, сингилларига етишди. Ҳар ким ўзининг
аччиқчучук хотираларини сўзлади. Усмон ибн Аффон ҳам энди бемалол Расулуллоҳнинг
ҳузурларига бориб келадиган бўлди. Бошқа мўминларнинг кўпчилиги ҳам биттадан кишининг
ҳимоясига кирдилар. Масалан:
Абу Салама— тоғаси Абу Толибнинг,
Абу Хузайфа⎯ Умаййя ибн Халафнинг,
Мусъаб— Нодир бин Хориснинг,
Зубайр— Замъа ибн Асваднинг,
Абдурраҳмон Асвод ибн Абди Яғуснинг,
Усмон ибн Мазъун⎯ Валид ибн Муғийранинг,
Амир ибн Робиа— Ос ибн Воилнинг,
Абу Сабр— Ахнас ибн Шариқнинг,
Хотиб ибн Амр Хувайтиб ибн Абдул Уззонинг ҳимоясидан паноҳ топдилар.
Маълумки, бу кишилар мусулмонлар қўлларига тушгандай бўлса, боплаб таъзирларини
бериш орзуида юрган, мўминларга дунёни зиндон қилган кишилар эди.
* * *
Абу Толиб жияни Абу Саламани химоясига олгани мушрикларга хуш ёқмади. Маҳзум
қабиласига мансуб бир неча киши яна унинг ҳузурига келдилар.
— Ё Абу Толиб — дедилар, укангнинг ўғлини ҳимоянгга олдинг, кўндик. Аммо бу сафар
ҳеч бўлмаса Абу Саламани бизнинг ихтиёримизга топширасан — деб талаб қилдилар.
— Яна нималарни истайсизлар? — деб жавоб килди Абу Толиб. — Муҳаммад укамнинг
ўғли, Абу Салама эса, синглимнинг фарзандидир. Жигарларимдан бирининг ўғлини ҳимоя
килолмасам, иккинчисининг ўғлини қандай ҳимоя қиламан? Қолаверса, кимни ҳимоямга
олишни сизлар билан маслаҳатлашишим керакми?
Келганлар, ўжарлик қилиб туриб олган, қандай қилиб бўлмасин, бу сафар Абу Саламадан
воз кечишга ундар эдилар. Охирида Абу Лаҳаб жим туролмади:
Энди ҳаддиларингдан ошяпсизлар. Ваъдаси учун бу одамни бунчалик танқид қилишга,
унга бу қадар тазйиқ ўтказишга ҳақларинг йўқ. Жаҳлимни чиқармангларда, хозироқ ўжарликни
бас қилиб, бу ердан даф бўлинглар. Акс ҳолда, мен ҳам унга қўшиламану Муҳаммадни ҳар бир
ишида кўллабқувватлайман, мақсадига етгунга қадар ёрдам бераман! — деди.
Кўзларидан ғазаб учқунлари сачрагудай асабийлашиб айтган бу сўзлари келганларни жим
бўлишга мажбур қилди.
— Мана, ҳозир кетамиз, айтганингни бажо келтирамиз, эй Утба — дедилар.
Абу Толиб укаси ёнини олганидан жуда ҳам мамнун бўлди. Шу маънода
миннатдорчилигини билдириб, бир қасида ўқилди. Биргаликда Муҳаммадга ёрдамчи бўлишга
чақирди. Аммо Абу Лаҳаб бу таклифга ҳеч кандай жавоб килмади.
* * *
Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ухайҳа бин Жарроҳ сингари бир неча киши ҳеч кимдан ҳимоя
сўрамадилар, кечаси яширинча шаҳарга кирдилар.
Кимдан ҳимоя сўрашни билмаган Салама ибн Ҳишом, Аййош ибн Абу Робиа, Ҳишом ибн
Ос, Абдуллоҳ ибн Сухайл ва яна бир неча кишини эса, қўлга олиб қамаб қўйдилар.
+
+ 202
Усмон ибн Аффон ва унинг рафиқасини ўз ҳимоясига олган Абу Ухайҳанинг ўғли Холидга
чексиз азиятлар етказгани, «Агар ушбу касалдан турсам, ортиқ Мухаммаднинг тангрисига
ибодат қилинмайди!» деганлари айни ҳақиқатдир. Бу ҳам бўлса, жоҳилия даврига хос мантикка
зид воқеликлардан бири эди.
Бу орада Расулуллоҳга (с.а.в.) Аср сураси туширилди.
«Аср вақтига қасамки, (барча) инсон зиёнбахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва
яхши амаллар қилган, бирбирларига Ҳақ(йўли)ни тавсия этган ва бирбирларига(мана шу Ҳақ
йўлида) сабртоқат қилишни тавсия этган зотларгина(нажот топгувчидир)лар».
Севикли Пайғамбаримиз (с.а.в.) сабр билан боғлиқ равишда ушбу ривоятни нақл қилдилар:
«Оллоҳ таоло жаннат ва жаҳаннамни яратгандан кейин Жаброили Аминни жаннатга
юборди:
— У ерни бир кўздан кечир — деди.
Жаброил жаннатга бориб келгандан сўнг Роббул Оламинга мурожаат қилди:
— Сенинг иззат ва шарафингни ўртага қўйиб қасам ичаманки, у ер ҳақида эшитган ҳар ким
албатта ўша ерга киради — деди.
Шундан сўнг Оллоҳ таоло амр этди, жаннатнинг атрофи нафс орзу килмайдиган амаллар
билан ўралди. Такрор Жаброилга:
— Яна бир боргинчи — деб буюрди. Қайта бориб кўрди, сўнгра:
— Сенинг шонинг ҳаққи қасамлар бўлсинки, у ерга ҳеч ким кира олмаса керак, деб қўрқа
бошладим —деди.
— Энди жаҳаннамга бориб, у ерни ҳам кўриб кел. Жаброил бориб келди:
— Шонингга қасамлар бўлсинки, у ерни эшитган биронта одам у ерга киришни орзу
қилмаса керак.
Оллоҳ таоло яна амр этди, жаҳаннамнинг атрофи нафс орзу қилиши мумкин бўлган
нарсалар билан тўлдириб ташланди. Жаброилга:
— Яна бориб кел — деди.
Борди, кўрди ва қайтиб келгач:
— Шонингга қасам бўлсинки, ҳеч ким у ердан кутула олмаса керак, деб ичим увишиб
кетди — деди».
Бу ривоят жаннати бўлиш учун талаб этиладиган сабртоқат ҳақида бир ибратли мисол
бўлди.
Уша кеча мўминларнинг кўплари уйқуга ётар эканлар Афзали Анбиёнинг(с.а.в.) қуйидаги
сўзларини қайтақайта эсладилар:
«Бир мусулмоннинг бошига чарчоқ, касаллик, тақдир тақозоси бўлган ғамкулфат
тушишидан тортиб, тикан ботишигача уни безовта қиладиган нимаики тушса, Оллоҳ таоло бу
безовталикларни ўша мусулмоннинг гуноҳларидан ўтиш учун каффорат ҳисоблайди».
Аммо бу азобуқубатларнинг ниҳояси борми? Ваъда қилинган натижа қачон келажак? Сабр
даври қачон тугайди? Ҳузурҳаловат, тинчликосойишталик даври қачон бошланади? Азияту
ҳақоратлар измаиз юраверадими? Бу йўлнинг охири борми?
Кўнгиллар яқинда туширилган Шарх сурасини ёдга олди:
«Бас, албатта, ҳар бир оғирликмашаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта,
ҳар бир оғирликмашаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир» (56).
Бу оятларда ҳар бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга
енгиллик борлиги икки бор таъкидланади. Буни икки хил маънода тушунса бўлади. Биринчиси:
ҳар бир қийинчиликдан кейин шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнмаён
тургандек бўлади. Бас, демак қийинчиликка рўбарў келганда, ноумидликка асло ҳожат йўқ.
И|скинчи маъно: бир кишининг имони, эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса, у киши ҳаргиз
бундан ранжимаслиги лозим. Зеро, у охиратдаги осонликка— мангу саодатга дунёда тортаётган
+
+ 203
айни мана шу қийинчилиги шарофати билан, яъни, қийинчиликка сабртоқат қилгани сабабли
эришиши мумкин. Демак, у киши тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу
бахтсаодат бор экан.
Аммо нима бўлганда ҳам, тутилган йўл тўғри, Оллоҳ розилигига уйғун бир йўл эди... Ақл
ушбу йўлни кўрсатар, виждон бошқа бир йўлни танлашга рози бўлмас эди. Бугун
мушрикларнинг қўли баланд бўлса ҳам, мўминларнинг виждони улар учун қийналар,
«Оллоҳим, уларга ҳам ҳидоят йўлини кўрсат, уларни ҳам бу жаҳолат ботқоғидан халос эт!»
тарзидаги дуолар тун ярмидан ўтганда ҳам Буюк Даргоҳ сари йўналар эди.
Бу сура туширилганда мўминлар бир жойга йиғилган эдилар. Даврадан ғоят мамнун ҳолда,
ушбу оятларни такрорлайтакрорлай тарқалдилар.
Бугунги кунга қадар чекилган заҳматлар ҳисобини Буюк Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас
эди. Эртага уларга яна янги машаққатлар қўшилади. Аммо бир куни бўрон тўхташи, ёқимли
хушҳаво шабадалар эса бошлаши, бўғувчи туманлар ўрнини мусаффо ҳавога бўшатиб бериши,
Абу Жаҳлларнинг салтанати қулаши, Оллоҳнинг мўмин бандалари ҳоким бўладиган
кунларнинг келиши ҳам муқаррардир.
Ҳабашистондан қайтганда ўзларига биронбир ҳимоячи топганлар шаҳарда бемалол
айланиб юришар, топа олмаганлар эса, мазахга учраб, гоҳ калтакланишар, гоҳо хақоратланар
эдилар. Бирмунча вақт шу зайлда ўтди.
* * *
Валид ибн Муғийра уни зиёрат қилишга келган Усмон ибн Мазъунни хурсанд бўлиб кутиб
олди, ёнига таклиф этди. Усмон кўрсатилган жойга ўтирганда кейин гап бошлади:
— Эй Абдушшамснинг отаси, сендан менга берган ҳимоянгни қайтиб олишни илтимос
қилиб келдим.
Валид ҳайрон бўлиб:
Нима учун? Биров сени безовта қилдими? Менинг ҳимоямдан норозимисан? — деди.
— Ҳеч ким менга озор бергани йўқ. Аммо мен ҳам рози эмасман!
— Нега энди? Ҳеч ким озор бермаса, барибир норози бўлсанг? Очиқроқ гапирчи.
— Норозилигимнинг боиси — деди Усмон, биродарларимдан бир қанчаси ҳақоратга
учраянти, дўпггосланишяпти, шундай пайтда менинг тинчхотиржам, бемалол юришим
ёқмаяпти. Ё улар ҳам мен каби ҳузурҳаловатда яшашлари керак, ёхуд мен ҳам улар сингари
азобуқубат тортишим керак. Мана шу муносабат билан мени ўз ҳимоянгдан чиқарсанг. Менга
Оллоҳнинг ҳимояси ҳам кифоя қилур.
Валид Усмоннинг бу фикрини ғаройиб бир хулоса деб тушунди.
— Агар чиндан ҳам шуни истасанг, у ҳолда Масжиди Ҳарамга боргинда, у ерда ўз
ихтиёринг билан менинг ҳимоямни рад этганингни очиқ эълон қил. Чунки мен«Валид берган
ҳимоясини қайтиб олди» дейишларини асло истамайман — деди.
Сўнгра биргабирга Масжиди Ҳарамга бордилар. Усмон, Валид ибн Муғийранинг аҳдига
вафо қилганини, ҳимоясини инсоф билан давом эттирганини, бироқ ўзи бу ҳимояни рад
этганини эълон қилди ва шу йўсинда ҳимояси ниҳояга етди. Валид ҳам қисқагина қилиб,
ҳимояни тзад этган кишини ҳимоя қила олмаслигини баён этди. Ўша ердаги кишилар бунга
шоҳид бўлдилар.
Усмон у ердан кетди. Бир оздан кейин ўн бешйигирма кишилик бир жамоага дуч келди.
Машҳур шоир Лабид шеър ўқир, атрофидагилар уни завқ билан, диққат билан тинглар эдилар.
Усмон ҳам тўхтади, шеърга қулоқ тутди.
Лабид шундай дер эди:
— Диққат қилинг, Оллоҳдан бошқа ҳар қандай борлиқ фонийдир, йўқ бўлишга маҳкумдир.
— Офарин, жуда тўғри!
Буни айтган Усмон эди. Нигоҳлар унга қадалди. Лабид, гарчи тасдиқ этилган бўлса ҳам,
+
+ 204
сўзлари бўлинганидан ранжиган эди.
Ўқишда давом этди:
—Ҳар қандай неъмат ҳам сўнгида завол топажак, қўлдан чиқажак...
—Ёлғон гапирдинг, жаннат неъматлари завол топмайди!..
Энди бу жуда хаддидан ошди, деб ўйладилар. Лабид тоқат қила олмади.
—Эй қурайшийлар, қасамки мени хафа қилдингиз, асабимни буздингиз. Нималар бўляпти
ўзи, бу одам ким? Қаердан келиб қолди?
—Ссн унга иарво қилма, эй Лабид! Ақлсиз, тентак бир йигит у. Қавмидан, динидан
қайтган даҳрийлардан бири бу.
Шундай дер экан, Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа бор кучи билан Усмоннинг юзига мушт
туширди. Усмоннинг кўзи кўкариб кетди.
Саъд ибн Абу Ваққос ҳам шу ерда эди. Бу аҳволга бепарво қараб туролмади, жим туришни
эп кўрмади, у ҳам Абдуллоҳни бир урди. Абдуллоҳнинг бурнидан тирқираб қон оқиб, чайқалиб
кетди. Жанжал авжига минмасдан, одамлар орага кириб, уларни ажратиб қўйишди.
Усмон ҳимояни рад этганидан буён ҳали бир соат ҳам ўтмаган эди. Валид уни бу аҳволда
кўриб:
— Эй Усмон, эй жиян, ҳимоямни рад этмаганингда, шояд бу жанжал чиқмас, бундай
аянчли аҳволга тушмас эдинг — деди.
Усмон жавоб берди:
— Мен афсус чекаётганим йўқ. Оллоҳ йўлида иккинчи кўзимни ҳам бажонидил тутиб
беришим мумкин. Мен Роббимнинг охиратда берадиган мукофотидан умидворман. Ўша асл
мукофотдан маҳрум бўлишдан қўрқаман.
— Истайсанми, сени қайта ўз ҳимоямга оламан?!
— Йўқ. Мен ёлғиз Оллоҳдан паноҳ тилайман.
Валид Усмоннинг бу қадар мустаҳкам эътиқоди ва имонига қойил қолди.
ҲАҚЛИ БЎЛИШ ЕТАРЛИМИ?
Абу Бакр(р.а.) орасира Расулуллоҳга (с.а.в.) кўпчиликнинг ўртасига чиқиб баралла даъват
қилишни таклиф этар, Набийи Муҳтарам(с.а.в.) жанобимиз эса:
— Ё Абу Бакр, биз ҳали сон жиҳатидан озчиликмиз — деб жавоб қилардилар.
Ҳазрати Абу Бакрнинг ўжарлиги тутгач, Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳам ортиқ йўқ дея олмадилар,
унинг таклифини қабул қилдилар. Масжиди Ҳарамга бордилар.
Ҳар бир мусулмон қабиладошларининг орасидан ўрин олди. Расулуллоҳ(с.а.в.) бир
чеккага ўтирдилар. Шундан кейин Абу Бакр(р.а.) ўрнидан турди ва мажлис аҳлини баланд овоз
билан Ислом динига даъват этди.
Энди гап бошлаган эди ҳамки, ёнатрофдан луқма ташлаганлар бўлди, овозлар борган сари
авжига минди, Абу Бакрнинг сўзлари эшитилмай қолди.
— Овозини ўчиринг шу даҳрийнинг!
— Беринг жазосини!..
Бир зумда Абу Бакрнинг овози узилиб қолди, Утба оёғидаги пойафзалини ечиб, унинг
юзига урар, қорнига аямай тепар эди. Жанжал узоқ давом этмади. Ерда беҳуш ётган Абу
Бакрнинг бурни пачоқ бўлган, аммо юзидан ажралмай қолган эди. Шу аснода Масжиди
Ҳарамда ўз қабиладошларининг орасида ўтирган мусулмонлар ҳам ҳужумга учраб, роса
калтакландилар.
Тайм қабиласидан бир неча киши Ҳазрати Абу Бакрни бир чойшабга ётқизиб, уйига олиб
кетдилар. Тирик қолишига умид йўқ эди.
Кўп ўтмай Масжиди Ҳарамда бир эълон пайдо бўлди:
+
+ 205
«Агар ушбу калтаклаш натижасида Абу Бакр жон таслим этса, Утба Тайм қабиласидан
омонлик кўрмайди. Ҳамма буни яхши билиб қўйсин!..»
Яна Абу Бакрнинг ёнига қайтдилар. Ҳамон беҳуш эди. Орасира уни чақириб кўришар,
аммо жавоб олишолмас эди. Кун ботгач, пичирлагани эшитилди:
— Расулуллоҳнинг аҳволи нечук? Қабиладошларнинг юраклари сиқилди.
— Ўзинг ўлим тўшагидасанку, шунда ҳам Муҳаммадни ўйлайсана?
Абу Бакр уларнинг гапини эшитмади, яна ҳушидан кетди.
Кабиладошлари онаси Уммул Хайрга мурожаат қилиб:
— Сен унга бирон нарса едир, сув томизиб, чанқоғини бос — дедилар. Ва у ердан чиқиб
кетдилар.
Орадан яна хийлагина вақт ўтди. Уммул Хайр ўғлига қошик билан нимадир ичиришга
уринар, аммо Абу Бакрнинг оғзи очилмас эди.
— Расулуллоҳ қай аҳволда?..
Уммул Хайр қошиқни ўғлининг оғзига яқинлаштирар экан:
— Худо ҳаққи, ўртоғингга нима бўлганини билмайман, ўғлим — деди.
— Хаттобнинг қизи Умму Жалилни топиб ундан сўра. Уммул Хайр йўлга чиқди. Саид ибн
Зайднинг уйига борди. Эшикни тақиллатди.
— Қизим — деди Уммул Хайр — Абу Бакр сенга салом йўллади ва Муҳаммад ибн
Абдуллоҳнинг ҳолаҳволи тўғрисида сўради.
— Мен на Абу Бакрни танийман ва на Муҳаммад ибн Абдуллоҳни!
— Аммо, қизим, мени сенинг қошингга ўғлим жўнатди, Хаттобнинг қизидан сўра — деди.
— Деган бўлса, менга нима? Мен уларни танимайман. Қай аҳволда эканини билмоқчи
бўлган одам ўзи боради.
— Уғлим жуда оғир аҳволда ётибди, ўзи боролмайди. Фотима(Умму Жалил) бир чорасини
топди:
— Агар истасанг, ўғлингнинг ҳузурига ўзим бораман.
— Жуда яхши бўларди.
Биргаликда уйдан чиқдилар. Абу Бакрникига борди
лар. Хонасига кирганларида, у ҳамон беҳуш эди. Бир фарёд кўтарилди:
— Кофирлар! Фосиҳлар! Сени ҳали шу аҳволга солдиларми? Илоё Оллоҳнинг Ўзи
жазосини берсин бу гумроҳларнинг!
Абу Бакрни танимайман деган ёш жувоннинг гаплари эди бу.
— Расулуллоҳнинг(с.а.в.) аҳволи калай?
— Онанг шу ерда, сўзларимизни эшитиб қолиши мумкин.
— Онамнинг зарари тегмайди. Бемалол гапиравер.
— Яхши. Расулуллоҳ соғсаломатдирлар.
— Қаердалар?
— Арқамнинг уйида.
— Бориб, ўз кўзим билан кўришим керак.
— Бу аҳволда бора олмайсан, деб қўрқаман. Бу гапни иккала аёл бараварига гапирдилар.
— Худо ҳаққи, Расулуллоҳни кўрмагунимча, томоғимдан бир луқма овқат ҳам, бир ютум
сув ҳам ўтмайди, деди.
Орадан яна бир неча соат ўтди. Ташқарига сукунат чўкди. Шундан кейин Абу Бакр икки
аёлнинг елкаларига таяниб, судраласудрала Арқамнинг уйига борди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ярим тун келганда Абу Бакрни бу аҳволда кўриб, юраклари тилкапора
бўлди, унинг пешонасидан ўпдилар. Муборак қалбларига улкан қайғу чўкди.
— Ота-онам сенга фидо бўлсин — дея ингради Абу Бакр, бу мен учун дард эмас. Аммо
анави баттол юзимга ёмон урди...
+
+ 206
Бирикки сония дам олиб, яна давом этди:
— Менинг онам ўта хайрли, меҳрибон аёлдир. Дуо қилинг, ё Расулуллоҳ, дуо қилингки,
Оллоҳ таоло унга ҳам ҳидоят берсин ва жаҳаннам азобидан халос этсин. Абу Бакрнинг онаси
учун дуо қилинди ва Умму Хайр у ердан мусулмон бўлиб қайтди.
Шу дамда Абу Бакр азоб бераётган оғриқларини ҳам унутган эди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) орасира қўлларини дуога очар, «Оллоҳим, бу динга Умар ибн Хаттоб
билан ёхуд Амр ибн Ҳишом билан қувват бер» деб илтижо қилар эдилар.
Мўминлар бу дуога«Омин» дердилар. Фаришталарнинг ҳам ушбу дуога«Омин» деб
қўшилганликларига ҳеч шубҳа йўқ.
Оллоҳ ҳар нарсага қодир. Унинг қудрати қаршисида имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.
Пайғамбар Довуднинг(а.с.) қўлида темирни юмшатган, тошларни, темирларни йўнишга қодир
Буюк Оллоҳ истаса, бу тошбағирларнинг қалбларини юмшатиши ҳам ҳеч гап эмас.
Биринчи китоб битди
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 1
Аҳмад Лутфий
САОДАТ АСРИ
ҚИССАЛАРИ
Ойдинликлар сари
2-китоб
БУЮК МЎЪЖИЗА
Макка аҳли орасида мишмиш тарқатилди: гўё Расулуллоҳ Қуръонни ўзлари ўйлаб
чиқарган эмишлар, сўнгра Оллоҳ каломи деб одамларни йўлдан оздираётган эмишлар.
Бу ғирт туҳмат эди. У кишининг ёлғон гапирмаётганларини мушриклар жуда яхши
билишарди. Болаликларидан ҳамманинг кўзи ўнгида тўғрисўз, дуруст бир инсон бўлиб ўсган
Расулуллоҳнинг ўта андишали эканликларини кўп бор синашган эди. Қуръон уйдирма бўлса,
ўша заҳоти иссиғида бу ишнинг тагига етиш мумкин эди. Чунончи, Оллоҳ таоло навбатдаги бир
оятни тушириб бу масалани буткул ойдинлаштирди:
«Айтинг(Эй Муҳаммад): «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръоннинг ўхшашини
келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсаларда, унинг ўхшашини келтира
олмаслар» (Ал-Исро сураси, 88.).
Набиййи акрам(с.а.в.) инсонларга етказган илоҳий, муқаддас бир китоб бўлмиш Қуръонни
«уйдирма, инсон каломи» деганларга ҳақ ва адолат билан фурсат берилди. Унга ўхшаш бир
каломни айтишнинг уддасидан чиқсалар, тамом, шу билан Муҳаммаднинг даъвоси ниҳоясига
етар, мағлубиятга учрар эди.
«Оллоҳ каломидир» дея такдим этилаётган Қуръон араб тилида, мушриклар эса,
арабчанинг энг мукаммал жиҳатларини ҳам чуқур биладиган, адабиётга зўр ҳавас билан
қарайдиган қавмлардан эдилар. Шеър ўқишар, ўқиганда ҳам жуда мукаммал, турганни
югуртирадиган, югурганни тўхтатадиган, жанжал чиқаришга ёки жанжални тўхтатишга қодир
шеърларни ўқир, ҳам наср йўлида, ҳам назм йўлида истаган адабий ифодани танқид қила
олишар эди. Уларнинг орасида Дамашқдан то Ямангача донғи кетган шоирлар бор эди. Уларга
бир неча оғиз ширин сўз ва мақтов айтилса ёки бир нечта қизил туя ваъда қилинса, кифоя, бу
улкан муаммо тез ҳал бўлардикўярди.
Абу Жаҳлга хушхабар жўнатилди. Агар Қуръоннинг каломига ўхшаш бир сўз ё бир хитоб
айтилса, бу масалага барҳам берилади, дейилди. Аммо бу хушхабар уни хурсанд қилиш ўрнига
дамини ичига юттирди. Абу Суфён ҳам жим бўлиб қолди. Ахнас ибн Шариқ ҳам бош эгди.
«Мен сизларга Муҳаммад ҳикоя қилаётган афсоналардан ҳам қизиқроқ масаллар айтиб
беришим мумкин» деган Надр ибн Ҳорис хам гўёки оғзига талқон солди.
«Инсу жинлар бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар ҳам, 6у Қуръонга ўхшаш
каломни келтира олмаслар» дейилибдими, ажабо?! Ўҳў, шуям иш бўптими, қани, кўрайликчи»
дея енг шимариб, Қуръондан хам гўзал насрий ё назмий асарни ўртага қўйган кишига ким нима
ҳам дея олар эди?
Аммо бунга ҳеч ким журъат қилмади. Тоғни ўрнидан қўзғатиш, уммонларни сузиб ўтиш
балки мумкиндир, аммо бу илоҳий каломга ўхшашини яратиш кимсанинг қўлидан келмасди.
Шу тариқа бундай мусобақага чорлов жавобсиз қолди. «Мана, Қуръонга тенг келадиган
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 2
каломни мен баён этаман!» дейдиган бир мард топилмади.
Бу орада Фил сураси туширилди:
«(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз фил эгаларини қандай(ҳалок) қилганини
кўрмадингизми? У зот уларнинг(Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча)
ҳийланайрангларини барбод қилмадими? У зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни
отадиган тўптўп қушларни юбориб, уларни(қуртқумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган
сомон каби(илматешик) қилиб юборди!»
Бу оятларни эшитганларнинг хаёлида бундан қирқ еттиқирқ саккиз йил муқаддам бўлиб
ўтган фожиали воқеа қайта жонлангандай бўлди. Олтмиш минг кишилик жуда катта бир
қўшиннинг бир неча дақиқадаёқ осмондан ёмғирдек ёққан майда тошлар билан маҳв этилиши,
олдиларига солиб ҳайдаб келган филнинг Каъба томонга юришдан чекиниши ва шунга ўхшаш
ғаройиб ҳодисалар...
Қубас ибн Ашйам ўша замонга оид хотирасини бундай баён этган эди:
«Онам мени орқасига опичиб олди. Абраха лашкари ер билан яксон бўлган жойга бордик.
Филнинг сасиб кетган кўкимтир жасади мени шу қадар қўрқувга солдики, ўшанда биз кўрган
манзарани эсласам, ҳанузгача кўз олдимдан кетмайди».
Расулуллоҳдан аччиқ бир мағлубиятга учраган мушриклар бунинг аламини қандай олиш
ҳақида тинимсиз бош қотирдилар.
— Ибн Абу Кабша умр бўйи уринсак ҳам қўлимиздан келмайдиган бир ишга таклиф этиб,
бизни шарманда-ю шармисор қилди. Энди биз ҳам унга қиёмат кунигача уриниб уддасидан
чиқа олмайдиган бир ишни таклиф этайлик, шундагина уни мағлуб этамиз — деган фикр
ўртага ташланди. Ўша заҳоти турлитуман мулоҳазалар ёғила бошлади.
— Шошманглар, биродарлар. У шундай бир иш бўлиши керакки, ундан мушкулроқ бир
ишни топиш мумкин бўлмасин. Ўрнига мана бундай қилсак бўларкан, дейилмасин.
Бу ҳам тўғри фикр эди. Бошлар эгилди. Зеҳнлар буткул шу муаммо билан банд бўлди.
— Дарахтни юргизсин...
— Сувни тескари томонга оқизсин...
Лекин бу таклифлар маъқул кўрилмади. Ниҳоят, Абу Жаҳл фикр билдирди:
—Ойни иккига бўлсин: бир бўлаги бир тепаликнинг, иккинчи бўлаги бошқа тепаликнинг
устида чарақлаб турсин, сўнгра яна бирлаштириб, асл ҳолига қайтарсин, деди.
Бу гап ҳаммага маъқул бўлди, юзларда табассум балқди. Ҳеч ким бундан зўрроқ таклифни
кирита олмас эди. Кўкда чарақлаб турган, етишиш мумкин бўлмаган ойга ким ҳам ҳукмини
ўтказа олади? Бу ҳатто тасаввур қилиб бўлмайдиган бир иш эди. Валид Абу Жаҳлга
миннатдорона боқди:
— Офарин, ё Амр, ҳеч ким бундан мушкул, бундан қийинроқ бир ишни ўйлаб топа олмас
эди — деди.
— Бугунданоқ Ибн Абу Кабшанинг мағлубиятини кўриб тургандайман — деди Умаййа.
Утба эса:
— Агар бу сафар ҳам бизни мағлуб этса... — деяётган эди, Валид унинг сўзини бўлди:
— Йўғэ, эй Утба, бу сафар унинг мағлуб бўлишига ишонавер — деди.
Сўнгра нигоҳларини Абу Жаҳлга қадади:
— Оббо чўчқаей! — деди, кейин бошқаларга қараб давом этди: — Нақадар муғамбир одам
эканини билсангиз эди.
Абу Жаҳл бу илтифотдан мамнун бўлиб кетди:
—Раҳмат сенга, амакижон — деди.
Абу Лаҳаб ҳам Абу Жаҳлни қутлади:
— Унинг бемаъни, беҳуда даъвоси мана энди барбодбўладиган бўлди. Ва сен
ҳошимийларга иснод келтирган бу пайғамбарлик сафсатасига барҳам берасан. Мен бошлиқ
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 3
барча ҳошимийлар бунинг учун сендан жуда миннатдор бўламиз, эй Амр! — деди.
Бу мажлис Маккадан саккиз чақиримча наридаги Мино деган жойда ўтказилди. Рисолат
тахтининг охирги ва энг улуғ султони жаноби пайғамбаримиз ҳам ўша куни Минода эдилар.
У зотни ўзлари тўпланган жойга таклиф этишлари қолди, холос. Хабар жўнатилди,
кўришмоқчи бўлганлари билдирилди.
Оллоҳнинг севиклиси(с.а.в.) таклифни қабул қилиб, уларнинг ёнига келдилар.
— Бизга пайғамбарлигингга доир очиқравшан далил керак — дейишди.
— Нима хоҳлайсизлар?
— Ойни иккига бўл, деди Абу Жаҳл. Бир парчаси Абу Қубайс(Сафо) тепалиги, иккинчи
бўлаги Қайқаон тепалиги устига келсин. Буни ҳамма кўрганидан сўнг бу икки парча яна бир-бирига ёпишсин. Агар ҳақиқатан пайғамбар бўлсанг, шуни қиласан, эплай олмасанг, ҳикоянг бу
ерда тугайди.
Набиййи акрам(с.а.в.):
— Майли — дедилар.
— Оллоҳ таоло сизлар айтаётган ишни рўёбга чиқарса, нима бўлади? Менинг ҳақиқатан
пайғамбар эканимга ишонасизларми?
— Албатта — деди Амр ибн Хишом.
— Бўлмасам, парвардигоримдан шундай бўлишини тилайман.
Абу Жаҳл қўшиб қўйди: Шарти бор, бу таклифимиз бугун кечаси амалга ошиши керак,
бошқа кун эмас...
Йиғилиш тугади. Расулуллоҳ бу ердан кетганларидан кейин Уқба ибн Абу Муойт
андишаланди:
— Биз талаб қилган мўъжизани агар кўрсатса, имон келтирамиз, деб сўз бердинга, эй Амр!
— Агар ойни иккига бўлса, ҳақиқатан унга пайғамбар деб ишонамизми? — дея Умаййа ҳам
тараддудини изхор этди.
— Ҳеч қачон, ҳеч қачон! У биз талаб қилган нарсани бажара олмай адойи тамом бўлади ва
бу масала шу ерда ёпилади! — деб Абу Жаҳл ер тепинди ва сўзида давом этди: — Мино
тупроқлари абадиййан ғалабамизнинг куйини ижро этгай. Биз унинг пайғамбарлигига асло
ишонмаймиз!
Ҳар икки тарафни ҳам сабрсизлик, ҳаяжон қоплади. Мўмиилар Расулуллоҳга қилинган бу
таклифни эшитгач, Оллоҳга сиғина ва илтижо кила бошладилар:
— Оллоҳим, севикли пайғамбаримизга ёрдам бер!..
Ҳар бир нафасда шу дуо, ҳар одимда шу илтижо такрорланарди гўё. Тиллар сўзламас,
дудоқлар қимирламас, қалблар риёдан йироқ бир самимият ва ҳаяжонга йўғрилган бу
илтижоларни тилга чиқармай турибоқ Роббул Оламийнга— юраклардаги жамики сиру
асрордан хабардор Буюк Мавлога ҳавола этар эди.
Мушриклар байрамона кайфиятда. Бошлари ҳар вақтдагидан ҳам тик ва мағрур. Бир неча
соат кейин қозонилажак буюк ғалабани ҳозирданоқ нишонлашаётган эди. Уларнинг назарида,
тунда охирги ва оғир зарба берилиб, Ибн Абу Кабшанинг ҳам, унинг йўлига кирганларнинг ҳам
ҳисоб дафтарлари шу кеча ёпилғуси эди.
Мушриклар бир-бирларини табриклашарди:
— Бу гал Амр ибн Хишом жон жойидан ушлади лекин!..
— Бурчакка шундай сиқиб қўйдики, энди қўлдан қутулолмаслиги аниқ!..
Ва ҳоказо гапсўзлар...
* * *
Шошқалоқлик нималигишг билмайдиган қуёш ҳар кунгидай ўз вақтида ботди. Кун
ғирашира қорая бошлаганида шарқдан ҳафиф бир ойдинлик пайдо бўлди, сал ўтмай эндиэнди
ўн тўрт кунни ошатган ой астасекин кўрина бошлади.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 4
Одамларнинг қалбини сўнгсиз ҳаяжон қамраб олган, бу ҳаяжон тобора шиддатланиб борар
эди. Нафас олишлар қийинлашди, юраклар бўғизларга тиқилгудай бўлди.
—Мана, ой ҳам туғди.
—Туғиш ҳам гапми, одам баравар баландлади.
—Қараб тур, ҳозир қавмдошинг қўлига бир қилич оладида, ойни ўртасидан бўлиб
ташлайди.
—Сўнгра иккала бўлагини икки томонга тепиб юборади. Қарабсанки, бири бу тарафга,
иккинчиси анави томонга қараб думалайди. Сўнгра бир ҳуштак чалиб, келинглар, арслонларим,
деса, яна чопқиллаб келишади...
Кесатиқлар кетидан қаҳқаҳалар...
Абу Жаҳл, Абу Суфён, Абу Лаҳаб, Валид, Надр каби ашаддий кофирлар бир жойда
туришолмас, у ёқданбу ёққа бориб келишар, атрофдаги гапсўзларга пинҳона қулоқ тутишар эди.
Кўкда битта ҳам булут парчаси кўринмайди. Қуёш ботиши билан юлдузлар биринсирин
кўрина бошлаб, беҳисоб даражага етди. Гўёки улар ҳам имон билан куфр ўртасидаги бу
курашни томоша қилишга чиққандай эди.
Ой ҳар доимгидай сокин. Бир оздан сўнг унинг устида қилинажак мислсиз беллашувдан
бехабар. Муҳташам, аммо ёрқин сиймоси билан дунёни зимистон қоронғилигидан
қутқараётганидан бахтиёр. Неча мингминг йиллардан буён Оллоҳнинг амрига бўйинсуниб,
яхшиёмон милёнлаб инсонга замон ўтаётганидан дарак бериб келар, баъзан нозик бир ҳилол,
баъзан юмалоқ баркаш шаклида кўриниб, қуёш ботгач зимистон қоронғуликка мубтало бўлган
кишиларга йўл кўрсатар эди.
Илк инсон яратилганидан буён давом этаётган имон ва куфр мужодаласини, юлдузлар
каби у ҳам кўкдан томоша қилиб келган, исёнчи, зулмкор, ҳақсиз, инсонийлик чегарасидан
ошиб, буюк Оллоҳга қарши гумроҳлик қилган кўплаб қавмларнинг ер билан яксон этилишига
шоҳид бўлган эди. Сувга чўктирилди, тўфонда ҳалок қилинди, шиддатли зилзилалар вужудга
келтирилиб, ерга юттирилди— буларнинг ҳаммасини кўрди. У қавмларнинг ҳар бири
пайғамбарларидан мўъжиза кўрсатишни талаб этган, шунда ҳам ишонмаган, оқибатда
бошларига балони сотиб олган эдилар.
Аммо... ойни иккига бўлишни талаб қилиш ўтган умматлардан ҳеч бирининг хаёлига ҳам
келмаган эди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) Роббул Оламийннинг чексиз раҳмат ва марҳаматига, бениҳоя карам ва
эҳсонига суян
дилар. Сўнгра мислсиз бир итоатгўйлик ила натижани кута бошладилар. Ўзларини
пайғамбар қилиб жўнатган буюк Оллоҳ, албатта, ёрдамсиз қолдирмайди; албатта, мушриклар
олдида суюкли расулини уялтириб қўймайди.
Атрофда анчамунча чоратадбирлар кўриб қўйилган, мушриклар ғалаба қозонганларига юз
фоиз ишониб қолган эдилар. Гўё бир оздан сўнг Мухаммад ибн Абдуллоҳ«Мен таслим бўлдим,
пайғамбарлик даъвоимдан воз кечдим» дейдию улар мусулмонларга қарши ҳаракатга ўтишади,
уларга аччиқ сабоқ беришади...
Бу орада ой анчагина юксалиб қолди. Шу вақт... кўриб турган кўзлар ҳам ишонмайдиган
ҳодиса рўй берди: ой ҳақиқатан иккига бўлинди. Орасига пичоқ кирадиган даражада ёриқ пайдо
бўлди. Абу Жаҳл шошиб қолди:
— Надр!.. Надр!.. — дея бақирди.
— Нима дейсан, Худо ургур!
— Кўряисанми шуни?
Надр жони азоб ичида, зўрға жавоб берди:
— Кўр эмасман, кўриб турибман.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 5
Қайтақайта тикилиб, ҳеч ишонгилари келмайди. Ойнинг икки парчаси борган сайин бир-биридан узоқлашаётганининг гувоҳи бўлдилар. Энди инкор этишнинг ҳеч иложи йўқ эди.
Мушрикларнинг юраклари қинидан чиқиб кетганидан нима қилишларини билмай қолишди.
Ниҳоят, ойнинг бир парчаси Абу Қубайс, иккинчи парчаси қарши томондаги Қайқаон
тепаликларининг устига бориб турди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ёнларидагиларга:
— Шохид бўлинглар — дедилар. Кейин икки кишига алоҳида хитоб қилдилар: — Эй Абу
Салама ибн Абул Асад, эй Арқам ибн Абул Арқам, шоҳид бўлинглар!
Кейин ойнинг икки парчаси бир-бирига яқинлаша бошлади. Ниҳоят, бир одимлик, бир
қаричлик масофа қолди. Орасига зўрға бир пичоқ сиғадиган даражада ёриқ хиёл миқдор турди,
сўнг у ҳам йўқ бўлди.
Ой бир муддат бемисл жанг майдонига айланган, энди асл ҳолига қайтиб, яна аввалгидай
сокинлик ва салобат касб этган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга ваъдаларини эслатиб, имон келтиришни таклиф қилдилар, бирок
фойдаси бўлмади.
* * *
Зўр бир ғалабани кутган эдилар, узилкесил мағлубиятга учрадилар, бу ҳол мушрикларни
саросимага солиб кўйди. Саросимадан биринчи бўлиб Абу Жаҳл қутулгандай бўлди:
— Мухаммаднинг сеҳрини кўрдинглар, мукаммал сеҳр қилди, бу енгиб бўлмайдиган
сеҳрдир!.. — У овози борича бақирар, шаллақиликдан бошқа йўл тутишнинг иложи қолмаган
эди унга. — Ой ёрилди деган гап беҳуда, у кўзларингизни бўяди, сеҳрлаб қўйди, бўлмаган ишни
бўлгандай қилиб кўрсатди.
Натижа қандай бўларкан, дея таҳликада турган мўминлар ҳам рўй берган ҳодисадан
дабдуруст ўзларига келолмадилар. Ҳеч ким: «Сен имон келтираман деб сўз берган эдинг,
дарров имон келтир, аксинча...» дейдиган ҳолда эмасди.
Абу Жаҳл пайғамбаримизнинг қаршиларига чиқиб:
— Сен зўр сеҳргар экансан. Фавқулодда сеҳр қилдинг. Кўзларимизни боғладинг. Бўлмаган
нарсани бўлгандек кўрсатдинг. Лот ва Уззога минг бора қасам ичаманки, дунёда сендан ҳам
зўрроқ кўзбўямачи йўқ. Аммо бир кечакун ўтсин, бизни лаққилатганинг ва ёлғончилигинг
ўшанда фош бўлади. Бизни сеҳрлагандирсан, лекин олисдагиларнинг кўзларини бўяй олмайсан.
Шаҳар таш қарисидан келадиган одамлардан суриштирамиз, сиринг очилади қўяди.
* * *
Ниҳоят бир карвон келди. Ҳолаҳвол сўрашилгач, ойнинг ёрилгани ҳақида гап очилди. Абу
Жахл:
— Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бизнинг кўзларимизни шамғалат қилди, шунинг учун
сизларни пойлаб турган эдик. Йўлда бирон антиқа ҳодисани кўрган-кўрмаганларингизни
билмоқчимиз — деди.
Сўрашга сўрадилару... сўраганларига пушаймон бўлдилар. Чунки карвондагилар хам йўлда
худда шундай бир ходисанинг шоҳиди бўлган эдилар. Бирлари олиб бирлари қўйиб ойнинг
иккига бўлингани воқеасини бутун тафсилоти билан ҳикоя қилиб бердилар. Абу Жаҳлни гўё
пичоқсиз сўйдилар. У шўрлик руҳан эзилди, паришон бўлди. Бир тоғни бир жойдан иккинчи
жойга кўчирса ҳам, бунчалик ҳолдан тоймас эди балки. У бошқача жавобни кутган, мусофирлар
у ҳодисани кўрмадик
десалар, бориб Расулуллоҳни армони чиққунча сўкмоқчи эди. Ночорноилож:
— Бир сеҳр бу, мислсиз сеҳрдан бўлак нарса эмас! — дейишдан нарига ўтолмади.
* * *
Бу орада фаришта Жаброил Расулуллоҳга (с.а.в.) Жаноби Ҳақнинг саломини келтирди,
ушбу ҳодисаларга алоқадор қуйидаги оятларни у зотнинг қалбларига муҳрлади:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 6
«(Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам иккига бўлинди. У(мушрик)лар бир мўъжиза
кўрсалар, ундан юз ўгирадилар ва: «Бу ҳар доимги сеҳр-ку!» дейдилар. Улар(пайғамбарни)
ёлғончи қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш жойини топгусидир(яъни,
гарчи кофирлар юз ўгирсаларда, бу ҳақ дин ер юзида қарор топади). Ҳолбуки, уларга(илгари
ўтган кофирларнинг) хабарларидан иборат бир нарса— етук ҳикмат келдики, унда(куфру
залолатдан) тийилиш(лозим эканини уқтирувчи иборатлар) бор эди. (Лекин улар ўзларининг
куфрларидан тийилмадилар). Бас, (уларга ҳеч қандай) огоҳлантириш фойда бермас. (Эй
Муҳаммад,) энди сиз улардан юз ўгиринг!» (Қамар сураси1-6 оятлар.)
ҒАРАЗЛИ ИСТАКЛАР
Орадан кунлар ўтди. Расулуллоҳга (с.а.в.) мушриклардан яна бир таклиф келди. «Кел, бир
масала юзасидан суҳбатлашиб олайлик» дейишган эди улар.
Борсалар, мушрикларнинг машҳур бошлиқлари кутиб олишди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ойнинг иккига бўлиниши ҳодисасининг нечоғлик ҳақ эканини аниқлаш
учун бу мушриклар ёнатрофдан шу хусусда сўрабсуриштирганларини билардилар ва энди
ҳақиқатни тан олишган бўлса керак, деб ўйладилар. Аммо мутлақо бошқача вазиятнинг устидан
чиқдилар.
— Сени бу ерга чақиришимизнинг боиси, энди сен биздан узр сўрашинг керак, эй Муҳаммад.
Тўғри, сени туғилганингдан бери таниймиз. Покиза, ҳалол яшаганингни биламиз. Шунинг учун
ҳам сенга«Амин» (ишончли) лақабини бердик. Аммо охироқибатда сен ҳеч ким бил
майдиган бир динни ўртага чиқардинг. Бизнинг динимизни ва бутларимизни айбладинг. Ақли
жойида бўлган қанчақанча кишиларимизни аҳмоққа чиқардинг. Жамоаларни тарқатдинг, отани
боладан ажратдинг. Орамизда юзага келган зиддиятларга биз эмас, сен айбдорсан...
Шундан кейин бир пайтлар Утба қилган таклиф ва ваъдаларни эслатишди. Буниси энди
ўтакетган юзсизлик эди. Ўзларини шундай тутишардики, ой ҳодисасида худди Расулуллоҳ эмас,
улар ғолиб келгандай; гап оҳангларида ҳам дағдаға, дўқ-пўписа...
— Сизлар ваъда қилаётган нарсаларнинг биронтаси менда йўқ, лекин мол-мулкингизга
эгалик қилиш, шараф соҳиби бўлиш, салтанат суриш каби ниятим ҳам йўқ. Оллоҳ таоло мени
сизларга пайғамбар қилиб жўнатди, муқаддас китобини туширди. Сизларга неъмат ва
мағфиратдан, азобдан хабар етказувчи бўлишимни буюрди. Мен сизларга Раббимизнинг
рисолатини етказдим, сизларга самимий муносабатда бўлдим... Мен Раббимнинг рисолатини
таблиғ этаётирман ва сизларга яхшиликни раво кўряпман. Агар мен олиб келган бу динни қабул
этсангизлар, дунё ва охиратда энг улуғ шарафни, насибани қўлга киритган бўласизлар. Агар
мақбул кўрмасангиз, сизлар билан менинг орамизда Оллоҳ ҳукм бергунга қадар сабр қиламан.
Расулуллоҳ(с.а.в.) сўзларини тинглаб ўтирганлардан бири:
— Ё Муҳаммад! Сен айтган нарсаларни қабул эта олмаймиз. Ўзингга ҳам маълумки,
юртимиз тор. Тирикчилигимиз танг аҳволда. Парвардигорингдан сўра, шу тоғларни ўртадан
олиб, юртимизни кенгайтирсин. Шому Ироқдаги сойлар каби ариқлар оқизиб қўйсин, тўқлик
фаровонликка эришайлик. Ўтган боболаримизни тирилтириб берсин, хусусан, Қусайй ибн
Килобни. Яхши чол эди. Ундан сенинг дининг ҳақида ҳақми ё ботилми эканини сўрашимиз
керак. Агар истакларимизни бажарсанг, Қусайй ҳам динингни ҳақ деса, барчамиз сени
тасдиқлайлик, агар ботил деса, сени ёлғончи деб билайлик.
Бу сўзларнинг бари бемаъни ва беҳуда эди. Ҳақиқатни изловчи инсонга ярашмайдиган
сўзлар.
Уларнинг талаблари қондирилган тақдирда ҳам имон келтирадиларми?
Пайғамбар инсонларга мўъжиза кўрсатиш учун юборилмайди. Аммо инсонлар улардан
пайғамбар эканлигига ҳужжат талаб қилсалар, албатта бажаришлари керак
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 7
ва пайғамбарликларини исботлашлари лозим. Бундай мўъжиза мукаммал шаклда,
ҳамманинг кўзи ўнгида, ҳеч ким эътироз билдира олмайдиган тарзда кўрсатилди. Шундай экан,
қайтақайта мўъжиза исташ мазах қилиш эмасми? Бундан мақсадлари нима?
—Менинг вазифам бу эмас — дедилар Жанобимиз. — Менинг вазифам инсонларга ҳақ
динни таблиғ этишдир. Қабул қилсангизлар, дунё ва охиратда энг буюк насибани қўлга
киритган бўласизлар. Қабул этмасаларингиз, сизлар билан орамда Оллоҳ ўз ҳукмини бергунча
сабр этаман, унинг шарафли буйруғини бажаришга ғайрат қиламан.
—Бу талабимизни бажаришдан бош тортдинг, у ҳолда парвардигорингдан сўра,
пайғамбарлигингни тасдиқлайдиган бир фаришта юборсин. У фаришта сени биздан қўриқласин.
Бу фаришта бизга олтиндан, кумушдан саройлар, боғлар қуриб берсин, биз ҳам сенга бу
ишингда ёрдам берайлик.
— Сизлар сўраётган ишлар менинг зиммамда эмас. Парвардигорим мендан буларни
сўрамайди, мени бундай ишларга вазифадор қилмаган. Мен сизларга Оллоҳнинг неъматлари
ҳақида мужда етказувчи, азобидан огоҳ этувчи бир элчиман.
— Хўп, парвардигорим истаса, қилади, деяпсан, қани, осмонни устимизга парчапарча
қилиб тушир, агар бу ишни адо этмасанг, асло пайғамбарлигингга ишонмаймиз.
— Бу Оллоҳнинг иши, хоҳласа қилади. Гап чўзилиб, мазах тусини олди.
— Оллоҳни ва фаришталарни чақир, кўрайлик!..
— Осмонга чиқ!..
— Юлдузлардан бир қаср қурдир!.. — каби куракда турмайдиган талабларни қўя
бошлашди. Иш жиддийлик чегарасидан чиқиб кетгач, Расулуллоҳ уларнинг олдидан кетдилар.
Аммалари Отиканинг ўғли Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа ул зотнинг орқаларидан эргашди.
Ё Муҳаммад, қавминг сенга шунча таклиф этди, Қабул этмадинг. Сўнгра токи Оллоҳ
ҳузуридаги даражангни билиш учун ўзларига айрим нарсаларни сўрадилар, уларни ҳам қила
олмадинг. Ваъда қилган азобингни Ҳозироқ келтиришингни сўрадилар, қўлингдан келмади.
Қасамлар бўлсинки, сенга мутлақо ишонмаймиз. Ҳатто кўк тоқига бир нарвон қўйиб, кўз
ўнгимизда у ерга чиқсанг ва ёзув ёзилган бир саҳифа олиб келсанг, сен билан бирга тўртта
фаришта ҳам сенинг пайғамбар эканлигингга шоҳидлик қилиш учун келсалар, онт ичамизки,
шунда ҳам сенга ишонмаймиз, сени тасдиқ этмаймиз!
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳеч нарса демадилар. Дейишларига ҳожат ҳам йўқ эди. «Шунча
ишларни қилсанг ҳам, барибир ишонмайман» деб турган одамларга нимани ҳам уқтириб
бўларди?! Булар шунчалик ифлос, ғаразгўй эдиларки...
Расулуллоҳ(с.а.в.) уйга ғамгин қайтдилар. Халқини жаҳолатдан саодатга даъват этган,
аммо эвазига фақат душманона муомала кўрган, ноҳақ ҳақоратга учраган, мазах қилинган
инсон, албатта, хафа бўладида.
Аммо ваҳий фариштаси Жаброил(а.с.) набийлар мақомининг Султонини кутаётган,
мушриклар билан бўлган учрашув маънавият оламидан кузатилиб турганини билдирувчи ва
таскинбахш оятларни бу зоти шарифнинг покиза қалбларига ёзиш учун келган эди:
«Ва дедилар: «Токи бизлар учун мана шу ерни ёриб, бир чашма чиқариб бермасанг, биз
сенга ҳаргиз имон келтирмаймиз. Ё сенинг хурмозор, узумзор боғинг бўлиб, унинг ўртасидан
ёриб дарёлар пайдо қилмасанг; ёки ўзинг даъво қилганингдек, осмонни устимизга парчапарча
килиб туширмагунигача; ёки Оллоҳ ва фаришталарни олдимизга келтирмагунингча; ёки сенинг
олтиндан бир уйинг бўлмагунича; ёхуд ўзинг(кўз олдимизда) осмонга кўтарилмагунингча,
(ҳаргиз сенга имон келтирмаймиз). Токи бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, бу
(осмонга) кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз». Айтинг: «Эй пок Парвардигорим, мен
фақат элчипайғамбар бир одам эдимку!» Одамларга ҳидоят келган пайтида, фақат: «Оллоҳ
(фаришталарни эмас, балки) одамзотни пайғамбар қилиб юборибдими?!» деган сўзларигина
уларни имон келтиришларидан тўсди. Айтинг: «Агар бу Ерда(одамлар эмас, балки)
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 8
фаришталар маскан тутиб юрганларида эди, албатта, биз(яъни, Оллоҳ) уларга осмондан
фаришта пайғамбарни туширган бўлур эдик». Айтинг: «Мен билан сизларнинг ўртамизда
Оллоҳнинг ўзи етарли гувохдир. Албатта, у бандаларидан огоҳ ва(уларни) кўриб тургувчи
зотдир».(Ал-Исро, 90-96.)
Ҳар келишида алоҳида бир жозиба ва алоҳида бир бадеъ услубда келувчи Қуръон оятлари
одамларни ҳар
гал янги бир таъсирчанлик ила ларзага солар, ўхшашини келтира олмасликларини ҳар гал
уларнинг онгига янада мустаҳкам қилиб муҳрлар эди.
Мушриклар енгилишини билатуриб қайтақайта майдонга тушаверадиган ва ботбот
мағлубиятга учрайдиган аянчли«полвон»га ўхшашарди. Мағлубият аламини бирор юз марта
тортган бўлишса ҳам, лекин ҳануз тавба қилишмаган эди. Кошки Қуръон бир тушишда ҳаммаси
бирдан туширилсайди, дейишарди.
* * *
Абу Лаҳабнинг ўғилларидан Утайба бир куни Расулуллоҳнинг(с.а.в.) Қуръон ўқиб
ўтирганлари устидан чиқиб қолди. Юзга тупургандек бир бадбахтлик қилиб ўтди. Кетидан
«Оллоҳим, жоноварларингдан бирини унинг бошига бало қил» дуоси Жаноби Ҳаққа йўналди.
Утайба жигаридан тутилганини ҳис қила, узоқлашди.
* * *
Бир куни Тулайб уйига ажиб бир ҳолатда кириб келди.
— Нима бўлди, ўғлим?
— Тоғамнинг ўғли келтирган динга кирдим, онажон! — деди Тулайб севинчи ичига
сиғмай.
— Яхши қилибсан, болам. Уни доим қўллабқувватяаш сенинг вазифангдир — деди она.
У пайғамбаримизнинг аммалари Арво эди.
Муҳтарам ўқувчиларимизнинг ёдида бўлса, Тулайб илгари пайғамбаримизнинг эшиклари
остонасига нажосат тўкмоқчи бўлган Уқба ибн Абу Муойтнинг таъзирини берган эди...
— Сиз нега жиянингизни қўллабқувватламаяпсиз, онажон, нега унинг динига кирмаяпсиз?
Акангиз Ҳамза ҳам мусулмон бўлибди — деди Тулайб.
Бу хусусда кўп гапиришга эҳтиёж қолмади. Она шаҳодат калимасини айтиб, жиянининг
пайғамбарлигини тасдиқлади. Кетидан синглиси, яъни, пайғамбаримизнинг яна бир аммалари
Софийа ҳам Ислом динини қабул қилди.
ДУО ҚАБУЛ ЭТИЛДИ
(Ҳазрати Умар)
—Абу Толибга килган мурожаатлар жавобсиз қолди, дўстлар! — деди Валид ибн Муғийра.
Абу Жаҳл уни кўллабқувватлади:
— Жавобсиз қолмади, бизни яхшигина авради —деди.— «Уни менга қўйиб беринглар»
деб жиянининг бошини силади.
Валид ибн Муғийра сўзида давом этди:
— Бу ишнинг нақадар жиддийлигини унутмайлик. Ўз вақтида чорасини кўрмаганимиз
учун, мана, пушаймон бўлиб ўтирибмиз. Кўриб турибсизларки, у кундан кун кучайиб бормоқда,
қўлида мудҳиш яроғи бор... Шоирларимизни, энг зўр нотиқхатибларимизни ҳам доғда
қолдирди. Бунинг устига, у жуда кучли сеҳргар бўлса. Кўрдингиз, осмондаги ойга ҳам ҳукмини
ўтказди: уни иккига бўлди. Хуллас, бу иш қанча чўзилса, шунча зарар.
Абу Жаҳлга қолса, масалани шартта-шуртта ҳал қилиб қўяқолса.
— Бу ишни ким тез ва усталик билан уддаласа, юз туя ҳадя этилади — дея эълон қилди.
Мажлис аҳлига бирмабир нигоҳ ташлаб чикдида: — Яъни, ўлдирган кишига, демоқчиман —
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 9
деб қўшиб қўйди.
Аммо негадир ҳеч ким бирданига юзта туялик бўлиб қолишни истамади. Чунки бу ишнинг
оқибатини ҳамма биларди. Ахир, ҳошимийлар: «Нима ҳам қилардик, тақдир эканда...» деб
индамай кетавермайдилар.
— Хўш, юз туяга даъвогар йўқми ораларингда?!
— Шунчалар осон бўлса, марҳамат, ўзинг уддалаб қўяқол! Юзта туянг бегона ҳам
бўлмайди — дейишди.
Абу Жаҳл бу мантиқий эътироз ва таклифга жавоб бермасликни афзал кўрди. Лекин
пешонасида совуқ тер томчилари пайдо бўлди.
Яна бир муддат орада жимлик ҳукм сурди.
— Бу ишни Хаттобнинг ўғлидан бошқа ҳеч ким эплай олмайди!
Нигоҳлар момақалдироқдек туйқус янграган бу овоз эгасига томон ўгирилди.
Қаршиларида мардонавор чеҳрали, кўзлари жасурона боқувчи бир йигит турарди. Жасорат ва
матонат, кучқудрат тимсоли, қўркув нималигини билмайдиган йигит... Агар шамолдек тез,
бўрондек шиддатли руҳият соҳибига ёдгорлик ўрнатиш лозим бўлса, том маънода энг муносиб
инсон Умар ибн Хаттоб эди.
Бирдан ҳамма тилга кирди:
— Ҳа, жуда тўғри, бу иш фақат Умар ибн Хаттобнинг қўлидан келади — деб бидирлаб
кетишди.
Дарҳақиқат, бу гапларда жон бор эди. Чунки уни йиллар давомида синайсинай, жуда яхши
билиб олган эдилар. Умар деганда, хаёлларда«тутган жойидан кесадиган довюрак ва мард
йигит» жонланар эди.
Сўзларида риёкорлик йўқ, аммо уни гижгижлаш учун яна бир нималар дейишлари ҳам
мумкин эди.
Умар ўрнидан турди, шаҳдам қадамлар билан уйига қараб йўл олди.
Ҳаббоб ибн Аратт Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларида шахсан у зотнинг муборак тилларидан
эшитиб ёд олган Қуръон оятларини атрофдагиларга етказиб ўргата бошлади.
Ўша кунларда Тоҳа сураси тушган бўлиб, бир неча оятини тери парчасига ёзиб олган,
самимий оилавий дўсти бўлмиш Саид ибн Зайднинг уйига бориб, уларга ўргатишга киришган
эди.
* * *
Нуайм ибн Абдуллоҳ йўлда Умар ибн Хаттобни учратди. У рўпарадан келарди. Қўллари
қиличининг қинида, қадамлари шаҳдам. Титраб кетди.
— Йўл бўлсин, ё Умар?! — деди бир шумликни сезиб.
Умар кўзларидан учқун сачратиб, Нуаймга боқди ва мағрур бир оҳангда:
— Муҳаммадни ўлдиришга кетяпман! — деди.
Нуайм бошидан кайноқ сув қуйилгандай сесканди.
Қалбига кирган титроқ тиззаларинида қалтирата бошлади.
— Муҳаммад ибн Абдуллоҳни айтяпсанми?..
— Худди шундай.
— Нега энди?
— Нега бўларди? У отабоболарининг динидан юз ўгирди, маъбудларимизга тил теккизди,
ақлли биродаларимизни аҳмоқликда айблади, Қурайшлар жамоасини тўзитиб юборди.
— Сен бу ишнинг уддасидан чиқолмайсан, ё Умар!
— Нега эплай олмас эканман?
—Нега деганда, агар бу ишни қилсанг, Бани Абдуманноф сени соғ қўймайди.
Умарнинг кўзларидан яна учқунлар сачрай бошлади. Дабдуруст қиличининг дастасига
ёпишди ва:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 10
— Тағин сен хам унинг йўлига кирганлардан бўлмагин?! — деди дағдаға билан.
Нуайм қўрқиб кетди. Беихтиёр:
— Сен олдин ўзингнинг оилангдагиларни тийиб ол, кейин менга дағдаға қиласан — деб
юборди.
Умар эсанкиради:
— Менинг оиламга нима қилибди?
— Синглинг Фотима билан куёвинг Саид...
— Ийй, демак?..
— Ҳа, улар ҳам мусулмон бўлишган.
Умар бир зум лом-мим деёлмай қолди, сўнгра қатъий қарорга келгандай:
— Дастлаб уларнинг таъзирини бераман! — деди.
Умар Саиднинг уйига яқинлашганида, ичкаридан аллақандай оҳангли овозларни эшитди.
Яқинроқ келиб, қулоғини динг қилди.
Бу бир бегона овоз эди.
Эшикни зарб билан тақиллатди.
Уйдагилар саросимага тушдилар. Фотима эшик томонга югурди. Очганида, акаси Умарга
рўбарў келди.
—Хуш келибсан, акажон...
Умар ичкарига кирди, ёнатрофига аланглади.
—Ташқаридан эшитганим овозлар қанақа овоз эди?
—Ўзаро гаплашиб ўтирувдик. Бошқа нима ҳам бўларди...
—Иккалангиз ҳам Муҳаммаднинг динига кирган эмишсиз. Агар шу гап рост бўлса, мендан
хафа бўлманглар.
Саид Умарнинг сўзларини кесди:
—Ё Умар, ҳақ диннинг нима эканини билиш пайти келмадимикан?.. Бутларга топиниш
нодонлик эканини наҳотки тушунмасанг?
Бемаънилик... Умарга бундай дейишга Саиднинг қандай ҳадди сиғди экан?! Дарҳол унга
ўгирилди, қулочкашлаб бир мушт урдида, ерга қулатди. Устига миниб олди. Фотима эрига
ёрдам учун Умарни орқага тортган эди, у ҳам бир тарсаки еди. Бу тарсаки унинг юзларидан қон
тирқиратди. Довдираб қолган Фотима бир мунча муддат жим қолди. Сўнгра Умарнинг
қаршисига кўндаланг бўлди. Унинг томирларида ҳам Хаттобнинг қони оқар эди. Бир эмас, бир
неча аёлга етиб ортадиган даражада жасоратли эди.
—Ҳа, ҳа, ё Умар, шуни яхши билгинки, биз ҳам мусулмон бўлдик. Ҳақ йўлга, саодат
йўлига кирдик. Бутларга қул бўлишдан қутулдик. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашхаду анна
Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ — деди.
Фотиманинг юзидан оқиб кўксигача тушаётган қон... тарсаки зарбидан таниб бўлмайдиган
аҳволга келган чеҳра... устигаустак, она арслон каби ҳайқирган овоз— булар Умарга қаттиқ
таъсир қилди, уни ларзага солди. Бир аёлни, қолаверса, жондан азиз синглисини аямай уриши
тўғримиди?..
Саиднинг устидан турди. Чайқалиб бориб, бир бурчака ўтирди.
— Ҳалиги ўқиётган нарсаларингни бер, бир кўрайин — деди. Овози ўзгарган, шашти анча
пасайган эди.
— Йўқ — деди Фотима — бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ.
— Нега?
— Чунки уни йиртиб ташлайсан.
— Қайтариб бераман.
— Ишонмайман.
Умар бирдан туриб кетди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 11
— Умарнинг сўзи сўздир, эй Фотима! Макка атрофларида ҳали ҳеч ким Умар сўзидан
қайтганини кўрган эмас. Отамнинг бошини ўртага қўйиб қасам ичаманки, Умар сўзидан
қайтмас! Қани, энди бу ёққа олиб келчи, ўша ўқиганларингни бир кўрай.
— Лекин у Оллоҳнинг каломи ёзилган топтоза саҳифадир. Сен эса мушриксан. Ҳеч
бўлмаса, бир дафъа ювиниб кел.
Умар бу таклифга рози бўлди. Юз-қўлини ювди, қайтиб келиб ўтирди. Фотима беркитган
тери парчасини олиб, Умарга узатди.
«То, ҳа. (Эй Муҳаммад,) Биз сенга бу Қуръонни қийналиб жафо чекишинг учун эмас,
балки(Оллоҳдан) қўрқадиган кишиларга панднасиҳат бўлсин учун нозил қилдик. (У) ерни ва
юксак осмонларни яратган зот томонидан нозил қилингандир. (У зот) Ўз аршини эгаллаган
Раҳмондир. Осмонлардаги, ердаги ва уларнинг орасидаги ҳамда тупроқ остидаги бор нарса
Унингдир» (Тоҳа, 1-16.)
Умар шу ергача ўкиди, бошини кўтармай, минғирлади:
— Жуда ғаройибку... Демак, бизнинг бу тангриларимизнинг ҳеч қанақа қадри йўқ эканда?..
Бир муддат хаёлга чўмиб қолди, сўнгра яна ўқишда давом этди:
«Агар сен ошкора гапирсанг ҳам(ва ёки хуфёна гапирсанг ҳам, У зотга баробардир). Зеро,
У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур. Оллоҳдан ўзга(ҳеч қандай) тангри йўқ. Фақат
Унинг Ўзи бордир. Унинг учун энг гўзал исмлар бордир» (Тоҳа, 1-16.)
Умар яна тўхтади, яна фикрга толди. Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ бўлса, у ҳолда Лот ким, Уззо
ким, Хубал кимдир?.. Улар илоҳ эмасми?..
Бу фикр унинг миясидан яшин тезлигида ўтди. Аммо етук бир нотиқ, мукаммал бир адиб
бўлган Умар энди ўзи ўқиётган илоҳий каломга бутунлай берилган эди:
«Сенга Мусо ҳақидаги хабар келдими? Эсла, у(узоқдан) бир оловни кўриб, аҳли оиласига:
«(Шу ерда) туринглар, мен бир олов кўриб қолдим, шоядки сизларга ундан бирон чўғ олиб
келсам ёки шу ўт олдидан бирон йўл(кўрсатувчи) топсам» деди. Бас, қачонки у(оловнинг
яқинига) келгач, «Эй Мусо» деган нидо эшитилди: «Мен сенинг Парвардигорингман. Энди
кавушларингни ечгин. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан. Мен сени(пайғамбарликка)
танладим. Бас, (ўзингга) юбориладиган ваҳийга қулоқ тут! Дарҳақиқат, Мен Оллоҳдирман. (Ҳеч
қандай) илоҳ йўқ, фақат Мен бордирман. Бас, сен Менгагина қуллик қил ва Мени зикр этиш
учун намозни тўкис адо эт! Токи ҳар бир жон қиладиган сайъҳаракати сабабли жазоланиши
учун(қиёмат) соати албатта келгувчидир. (Лекин) Мен(қиёмат қачон қойим бўлишини)
яширишни истайман. Бас, сени(қиёматга) ишонмайдиган ва ҳавойи нафсига эргашган кимсалар
ундан тўсмасинларки, у ҳолда ҳалок бўлурсан...» (Тоҳа, 1-16.)
Фотима билан Саид қўрқув ичида Умарни кузатиб турардилар. Орасира унинг зўр ҳайрат
ила бошини сараксарак қилаётганини кўрдилар.
Бу орада Ҳаббоб ҳам бир жойга беркиниб олганича, нафасини ютиб, натижани кутар,
«Оллоҳим, Ҳабиби акрамингнинг дуосини қабул эт» дея тинмай ёлворар эди. Ҳозир бир
жиҳатдан унинг ҳаётмамот масаласи ҳал бўлаётган эди. Чунки агар иш чаппасига кетгудай
бўлса, Умар уни ҳам соғ қўймаслиги аниқ эди... Ниҳоят Умар бошини кўтарди:
— Ўта жозибали, таъсирчан калом экан бу — деди.
Шу биргина жумла такапука бўлиб турган юраклар
га ором бағишлади. Кўнгиллар тинчланди. Эркин нафас ола бошлашди.
Ҳаббоб яшириниб турган жойидан чикди.
— Ё Умар, фикримча, Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобларининг дуолари қабул бўлганга
ўхшайди. Чунки у зотни: «Оллоҳим, бу динга Умар ёхуд Амр билан қувват бер!» дея дуо
қилаётган ҳолатларида кўрган пайтларим бўлган — деди.
— Оллоҳнинг расули ҳозир қаерда? Фотима жавоб берди:
— Агар бирон ишкал чиқармасликка сўз берсанг, айтамиз.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 12
— Қасам ичаман, унга ҳеч қандай ёмонлик қилмайман!
— Жуда соз, улар ҳозир Арқамнинг уйидалар. Умар Ҳаббобга ўгирилди:
— Олдимга тушда, мени ўша ёққа бошла — деди. Ҳабоб ўрнидан турди. Умар яна
қиличини қинига солди, биргаликда йўлга тушишди.
* * *
Арқамнинг уйида ташқарини кузатиб турган киши шошапиша ичкарига кирди. Умарни
белида қиличи билан келаётганини кўрдим, деди. Юз ифодалар бир зум жиддий тус олди.
Юракларни ҳаяжон тўлқини қоплади. Нигоҳлар саросимали эди.
— Умар яхши бир ният билан келаётган бўлса, марҳамат, кирсин. Акс ҳолда, уни ўзининг
қиличи билан ўлдирамиз!
Жиддий овоз эди бу. Бошлар бу сўзларни айтган кишига томон ўгирилди: Расулуллоҳ
(с.а.в.) жанобимизнинг амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталиб эди гапирган. Набиййи акрам
(с.а.в.):
— Ичкарига таклиф қилинг, кирсин — дедилар ва ўринларидан туриб кута бошладилар.
Умар кириб, ҳузури Набавийда тўхтади. Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг ёқасидан тутдилар:
— Эй Хаттобнинг ўғли, сен умрингнинг охиригача шунақа бўлиб қолаверасанми?! —
дедилар.
Сўнгра муборак юзларини кўкларга каратиб, раҳмат илтижо қилувчи бир овоз билан:
— Оллоҳим, бу Хаттобнинг ўғли Умардир! Оллоҳим, Ислом динини Умар ибн Хаттоб
билан қувватлантир! — деб ёлвордилар.
Ушбу воқеа гувоҳлари миқ этишмас, лекин энг самимий тилаклар билан ичларида чин
юракдан«омин» дер эдилар.
Умар тиз чўкди. Шундай ҳолатда ҳам ўртача бир одам бўйи келадиган гавдали Умарнинг
боягина учқун сачраб турган кўзлари энди Расулуллоҳга (с.а.в.) қарашдан уялгандек ер чизар
эди. Дағал овози ўта даражада юмшоқ оҳангга ўралиб чиқди:
— Мен бу ерга мусулмонликни қабул қилиш учун келдим. Оллоҳга ва Расулига имон
келтираман.
Рисолат шоҳи Жанобимизнинг(с.а.в.) қалблари бир онда нашъага тўлди. Буюк Оллоҳ
дуоларини қабул қилган, Умардек бир шахсиятни имон келтириш учун оёқлари тагига бошлаб
келган эди. Баланд овозла: «Оллоҳу акбар!» деб ҳайқирдилар.
Фахрул Мурсалиннинг(с.а.в.) хурсандликларига бошқа мўминлар ҳам қўшилишди. Улар
ҳам«Оллоҳу акбар!» деб қичқиришди. Макка кўчалари бу такбир овозларидан титрагудай
бўлди. Буюк Умарнинг Исломга киришини Сарвари анбиё(с.а.в.) ва саҳобалар гўёки тўп отиш
билан қаршилагандай бўлдилар.
Умарнинг юраги қаттиқликда тошларга ҳам дарс берар, ўткирликда гавҳарни ҳам йўнишга
қодир эди. Шундай одам Фахри Олам пайғамбаримизнинг дуолари ва раҳмат сувлари билан
покланиб шаштидан қайтди. Йўлга буюк Пайғамбарни ўлдириш учун чиққан Умар шу онда
Расулуллоҳ(с.а.в.) қошларида имон келтириш учун тиз чўкди. Комил ишонч ила калимаи
шаҳодатни сўзлади.
Бу ҳодиса мўминларга том маънода бир байрам бўлди. Ахир, шу кунгача номиёқ кўпларни
зир титратиб келган ашаддий душмандан қутулиб, бутун борлиғи билан мақтаса арзигулик бир
дўст қозонилган эди.
Дин у билан азиз бўлажак, қувват ва шараф топажак эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг
мусулмон бўлиши учун даргоҳи аҳадийатга ёлвориб неча бор дуо қилган улуғ инсон эди у.
Кишилик тарихида унинг бу шарафига шериклаша оладиган иккинчи бир шахс бўлмаган ва
бўлмас ҳам.
Ўша кунларда Умар ўттиз тўрт ёшлар чамаси бир паҳлавон йигит эди.
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 13
Умар кетгач, жонини ҳовучлаб қолган Фотима бир неча соат ташвишга кўмилиб ўтирди.
Ажабо, Расулуллоҳ(с.а.в.) қаерда эканликларини айтиб хато қилмадиммикан, деб ўйлар, сўнгра
акасининг бир сўзли мард йигит эканини эслаб, кўнглига таскин берар эди. Шу пайт қулоғи
олисдан такбир овозларини эшитди. Яқинлашган сари овозлар баландлашарди. Бир тўда
одамлар«Оллоҳу акбар!» деб бақиришар, кўчалар ларзага келган эди.
Нималар бўлаётганини билиш учун ташқарига чиққанлар яқин атрофда эътиборга лойиқ
ҳеч нимани кўрмай, уйларига қайтиб кириб кетдилар.
Кечга яқин Фотима акасининг мусулмон бўлганини эшитиб, севинчидан телба бўлиб
қолаёзди.
Арқам ибн Абул Арқамнинг уйи ўша куни катта бир байрам севинчига тўлди. Буюк бир
мўъжиза, хушхабар эди бу. Энди мусулмонлар забардаст Умар воситасида Оллоҳнинг ёрдамига
сазовор бўлажак, ҳузурҳаловат топажаклар. Мусулмон бўлганидан бери жабрситамлар ичра
чиғнанган мўминларга, албатта, катта севинч бағишлаган эди бу ҳодиса.
Умар у ерда Расулуллоҳ(с.а.в.) тилларидан Ислом динининг ҳукмларини тинглади.
Пайғамбар(с.а.в.) донадона қилиб гапирар, ҳақдан ва ҳақиқатдан сўзлар, инсоннинг ақлига не
даража бўлса, руҳиятига ва қалбига ҳам шу даража хитоб этар эдилар. Ҳар бир сўзлари
Умарнинг ички дунёсини поклади, куфр ва ширкка тўла қалби имон ва Ислом нури ила
йўғрилди.
— Ё Набийаллоҳ, биз ҳар жиҳатдан ҳақ ва чиндинга кирдик, шундай эмасми?
—Шундай.
—У ҳолда нима учун бу ерга яшириниб ўтирибмиз? Сизни ҳақ дин билан жўнатган
Оллоҳга қасамлар бўлсинки, мени хамон мушрик деб билувчи ҳар мажлисга бориб
мусулмонликка кирганимни очиқ айтаман!
Умар Расулуллоҳ(с.а.в.) билан хайрлашиб, чиқиб кетди.
* * *
Эртаси куни тонг саҳарда Абу Жаҳлнинг эшиги тақиллади.
Умар ибн Хаттоб келди, деб хабар бердилар Абу Жаҳл ўрнидан сапчиб турди. Қизиқарли
бир хабар эшитишига ишончи комил эди.
Марҳамат қил, ё Умар, хуш келибсан, жиян дея қаршилади.
Мени ичкарига таклиф қиласан деб ўйламайман, ё Нимага энди, ё Умар? Эшигим сен учун
ҳар доим Мен Оллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ ва маъбуднинг иуқлигига ҳамда Муҳаммад ибн
Абдуллоҳ Оллоҳнинг бандаси ва расули эканига имон келтирдим. Сенга ушбу хушхабарни
маълум қилиш учун келдим. Абу Жаҳлнинг тўсатдан авзойи ўзгарди
Гапларинг жиддийми, ё Умар?! деб дудуқланди. Миясига бир нарса каттиқ урилгандай
бўлган эди Умар унга жавобан:
Ашҳаду алла ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, дейиш
билан чекланди.
Абу Жаҳлнинг бир зумда қовоқтумшуғи осилиб кетди.
Оллоҳ сенинг жазоингни берсин, келтирган хушхабаринг бошингдан қолсин! дедида, зарб
билан эшикни унинг юзига ёпди.
Шу тариқа орада мавжуд бўлган қариндошлик ва дустлик алоқалари ҳам узилди. Йўллар
ажралди. Абу Жаҳл ғазаб ва кин ҳирси билан уйига кириб кетди Умар ҳузур ва завқ ҳисси билан
йўлида давом этди
Қули қиличииииг дастасида, ҳар 0н жанжал чиқиб қолса, отилишга ҳозир, кўзлари, ўткир
нигоҳлари унга караганларнинг юракларини тилкапора қиладиган бу мард инсон, мўминларга
зулм қилинаётир, деб эшитган хар бир куча, ҳар бир бурчакни заррача ҳам қўрқмай аиланиб
чивди. Қайси мажлисга борса, қаерда бир тўп мушрикни учратса, ўша ерда тўхтади ва шаҳодат
калималарини баланд овозларда айтди, сўнгра уларнинг бунга жавооан муносабатларини кутиб
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 14
турди
Умар кеча уни ўлдиришга қасд килган эдингку, ё Умар! деди бирови.
⎯Тўғри. Бироқ у ҳақ динни келтирганига ишондим ва мусулмон бўлдим.
— У ҳолда бундан буён биздан узоқ юр.
— Узоқ юрмасам нима бўлади?..
Бошқа киши бўлганида, бу саволига жавоб тайёр эди, аммо уни Умарга қарпш айтиш
мушкул. Бундай пайтлари мушриклар жим бўлиб қолар, бошлари эгилар эди.
Хабар яшин тезлигида бутун Маккага тарқалди. У қаерга отланса, хали ўзи бормасидан
унинг мусулмон бўлгани ҳақидаги хабар етиб борарди.
Ниҳоят гавжум бир жамоа каршисида яиа шаҳодат калималарини келтирар экан, олдиндан
тайёргарлик кўриб қўйганлар унинг устига ташландилар. Шиддатли бир тўполон, урсур
бошланди. Умар қаршисига ким келса, бир уришда йиқитар, бир зарба билан сафдан чиқарар
эди. Аммо бунча одамга қарши узоқ вақт бас келиши маҳол эди. Секинсекин мағлубияти
яқинлаша бошлади. Шунда бирдан:
— Нима гап, нима тўполон?! — деган бир овоз эшитилди.
Бу Ос ибп Воилнииг овози эди.
— Умар динини ўзгартирибди — дейишди унга.
— Ўзгартирса, сизнинг ишингиз нима? Одам чинюракдан истаб бошқа динга кирибди,
хўш, нима бўпти?
Қани, тез тарқалингларчи?
Бу сўзлар таъсирини кўрсатиб, жанжал тугади. Йиғилганлар биринсирин тарқалишди.
Орадан бир неча кун ўтди.
— Ё Расулуллоҳ, ташқарига чиқайлик, мушрикларга Исломнинг қудратини намойиш
этайлик. Каъба ёнида намоз ўқийлик.
Пайғамбаримиз бу таклифга рози бўлдилар. Мусулмонлар икки қатор бўлиб тизилдилар.
Бир сафнинг бошида Умар ибн Хаттоб, иккинчисининг бошида Хдмза ибн Абдулмутталиб,
шаҳдам одимлар билан Каъба томон йўл олдилар.
Бундай вазиятга мушриклар илк бор рўбарў бўлаётган эдилар, шу боис уларни ҳайрат
ичида, ҳаяжон ила кузата бошлашди. Эшикларидан мўралаб қараганлар шу кунгача эгик
ҳолатда кўришга одатлангап бошларпи эиди типпатик ҳолда кўрди. Қўрқув тўла боқишлар
ўрнини завқли, хотиржам нигоҳлар эгаллаган эди.
Масжиди Ҳарамда тўхтадилар. Умар ўзларини қизиқиш ва адоват ила кузатаётганларга
ўгирилиб, баланд овозда ҳайқирди:
— Шу ерда ибодат қиламиз, намоз ўқиймиз. Жони ширин бўлганлар биздан узоқ турсин.
Болаларини етим, хотинларини бева қолдирмоқчи бўлганлар эса, бизга қарши чиқаверсин!..
Афзали анбиё(с.а.в.) имомликларида шу ерда намоз ўқилди. Ҳеч ким яқинлашишга
журъат қилмади. Намоз тугагач, тарқалишди.
Мўминларнинг кўнглида байрам сурури. Шундай натижани неча йиллардан бери орзиқиб
кутдилар. Яқин кунларда Ҳазрати Абу Бакрнинг қистови билан кўчага чиққанларида мағлуб
бўлган эдилар. Аммо бугун... Ҳеч қандай корҳол юз бермади, бир кимса лом-мим ҳам дея
олмади.
Утба дейсизми, Валидми, Абу Суфёнми— ҳаммаҳаммалари бу саҳнанинг томошабини
бўлишдан нарига ўтолмадилар. Умарнинг нигоҳидан олов чақнатиб қилган таҳдидига жавобан:
«Бекорларни айтибсан» дея олмадилар. Расулуллоҳ(с.а.в.) «Ё Раб, бу динни Умар ибн Хаттоб
ёки Амр ибн Хишом билан азиз қил» деб ўқиган дуоларининг илк меваси шу зайлда олинган
эди. Мушриклар устидан қозонилган илк зафар эди бу.
Бир пайтлар Абу Зарр мусулмон бўлгани ҳақида маиа шу масжидда жар солган, аммо
бунинг эвазига роса дўппосланиб, Аббоснинг ёрдами билангина ўлимдан зўрға қутулган эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 15
Абдуллоҳ ибн Масъуд ушбу масжидда мушрикларни Қуръонни эшитишга мажбур этган,
сўнгра у ҳам роса калтакланган эди.
Ҳазрати Абу Бакр ҳушидан кетгунча, бурни юзидан ажралмайдиган ҳолга келгунча мазкур
масжидда дўппосланган эди.
Аммо Умарга қарши ҳеч ким лом-мим дея олмади. Буюк Пайғамбаримизнинг дуою
илтижолари мана шу зайлда ўрнини топди, мусулмонлар илк бор эркин нафас олишга муваффақ
бўлдилар. Бундан буён Умар Маккада яшар экан, қўлларини у ёкданбу ёққа соллаб бемалол
юражак, бозорўчарга боражак, очиқчасига намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилажак эди, аммо Абу
Жаҳл унга«ортиқ ҳаддингдан ошма» дейишта журъат қилолмасди.
ЯККАМА-ЯККА ОЛИШУВ
Рукона ибн Язид бир куни Маккадан ташқарида айланиб юрганида Расулуллоҳни(с.а.в.)
кўриб қолди.
«Бу қулай бир тасодифми ёки фожиаларнинг бошланишими?» деб ўйлади. Елғиз эди.
Ёнида унга ёрдам берадиган ҳеч кими йўқ эди. Яккамаякка олишиши ёки индамасдан ўз йўлида
давом этиши мумкин эди. Аслида, бир неча кишини бирдан йиқитишига Руконанинг ишончи
комил эди. Аммо... кўкдаги ойни ҳам ҳукмига юргизган«сеҳргар»га бир нима қилиб
бўлармиди?
— Эй Рукона, Оллоҳдан қўрқмайсанми? Сени даъват қилаётганим ушбу динга
кирмайсанми?
— Сенинг пайғамбар бўлганингни билсам, сўзлаётганларинг рост эканига ишонсам, ҳеч
иккиланмай қабул қилардим.
— Жуда соз, сен билан кураш тушиб, елкангни ерга ишқаласам, пайғамбар эканимга
ишонасанми?
Рукона муштумини тугди. Энди бундай таклифни рад этиб бўлмасди.
— Мен розиман.
— Хўп, у ҳолда курашамиз.
Рукона фақат мана шу йўл билан ниятига эришиши мумкин эди. Ушбу қулай фурсатдан
оқилона фойдаланса, мислсиз бир ишнинг уддасидан чиққан бўларди.
Бир-бирларининг елкаларидан тутдилар. Расули акрам(с.а.в.) уни бир силтагандаёқ
йиқитдилар, елкасини ерга ишқаладилар.
Рукона қаршилик кўрсатишга ҳам улгурмай қолди. Нима бўлганини ҳали англаб етмасдан,
зўрға ўрнидан турди:
—Ё Муҳаммад, яна бир марта курашайлик — деди. Бекорга бундай демаган эди у. Чунки
рақибининг осонгина бундай бир натижага эришганини ҳатто тушида кўрса ҳам ишонмасди.
Назарига илмади, аҳамият бермади ва шу бепарволигининг жазосини аччиқ мағлубият билан
тотди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу таклифни қабул қилдилар. Рукона жуда ҳам суюниб кетди. Бу дафъа
Расулуллоҳнинг елкаларидан қаттиқ ушлади ва албатта ғолиб бўлиш иштиёқида аёвсиз сиқди.
Аммо кўз очибюмгунча бўлмай, яна ерга йиқилди. Ҳеч нарсани тушунмай қолди, қандай
енгилганини ҳам фарқлай олмади. Шарманда бўлган эди. У ёқбу ёқларда кўпчиликнинг
орасида: «Рукона билан кураш тушдим, бир эмас, кетмакет икки марта мағлуб этдим» дейиши
мумкин эдида. Энди Қурайш орасида кўкрак кериб юриш унга ҳаром бўлдими?
— Яна бир курашсак, дейман, розимисан, эй амакимнинг ўғли?
Бу таклиф ҳам кабул қилинди. Учинчи марта елкалар туташди. Рукона курашга бўрондек
отилди. Қарори қатъий эди. Аммо бу ҳам ёрдам бермади, бир зумда яна ерга қулади. Ҳеч
эътирозга ўрин йўқ бир ҳақиқат шундан иборат эдики, баҳайбат бир полвон кичкина бир болани
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 16
қандай қилиб тўпдек ирғитса, худди шундай бўлган, Рукона нафасини ростлагунча ерга ағанаб
тушган эди...
Тўртинчи марта яна курашни таклиф этишга андиша қилди. Уни енга олмаслигига юз
эмас, беш юз карра ишонган эди. Ўрнидан турди.
— Мен гувоҳлик бераманки, эй Муҳаммад, сен тенги йўқ бир жодугар экансан. Худо ҳаққи,
ушбу ўртамизда бўлиб ўтган кураш ҳам ақл бовар қилмайдиган ишдир,— деди.
— Хоҳласанг, бундан ҳам ғаройиб ҳодисани кўрсатаман сенга.
— Кўрсат! — деди Рукона.
Пайғамбар(с.а.в.) олдинда турган бир дарахтга қарата хитоб қилдилар:
— Оллоҳнинг изни билан ёнимга кел!
Рукона кўзларига ишонмай қолди. Ер ёрилган, дарахт худди тупроқ остидан юриб
келаётгандай илгарилар эди. Дарахт ўтиб бўлган жой ўша заҳотиёқ яна асл ҳолатига қайтарди.
Келди, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) қаршиларида тўхтади.
Рукона тушиммиўнгимми дегандек бармоқларини тез тишлаб кўрди. Уйғоқ экани бешак,
аммо ҳозир қаршиларида турган дарахт бир неча дақиқа олдин юз қадамча нарида тургани ҳам
ҳақ эди. Сарвари Оламга(с.а.в.) ўгирилди:
— Чин қалбимдан ишонч билан айтаманки умримда бундай сеҳрни кўрмаганман. Энди бу
дарахт ўз жойига қайтсинчи.
Рукона кўрган бу мўъжизасининг қадрини билмасди, яхшиликка йўймади, Оллоҳнинг
қудрати ҳақида ўйлашни ҳам истамади. Расулуллоҳ(с.а.в.) унга ачиниб қарадилар. Сўнг
дарахтга ўгирилиб: — Оллоҳнинг изни билан ўз жойингга қайт — дедилар. Дарахт келган
ерига кета бошлади. Бориб, аввалги жойига ўрнашди.
Рукона у ердан том маънода мағлуб ва паришон бўлиб қайтди. Мушрикларнинг ёнига
бориб, бундай деди:
— Сизлар Муҳаммаднинг ёрдами билан бутун дунёни қошларингизда тиз
чўктирсаларингиз бўлади. Мен ундан кўра нафаси ўткирроқ жодугарни умрим бино бўлиб
кўрган эмасман.
— Нима бўлди, эй Рукона?! — деб сўрашди мушриклар.
Рукона бўлиб ўтган воқеани бир бошдан сўзлаб берди.
Бир куни саҳобалардан бири:
— Ё Оллоҳнинг расули, жоҳилия даврида қилган хатоларимиз, гуноҳларимиз учун ҳам
жавобгар бўламизми? — деб сўраб қолди.
Даврада ўтирганларнинг кўнглидаги савол эди бу. Ҳар бирларининг ўша даврда озми-кўпми хатолари, гуноҳлари бор эди. Бу хотираларнинг аксариси аламли, одамни уялтирадиган
эди.
Айниқса, Умар ибн Хаттобнинг бутун вужуди титраб кетди. У қилган гуноҳларнинг
сонсаноғи йўқ. Бир неча йилдан бери мўмин-мусулмонларга етказган азиятларининг ўзиёқ
бошқа ҳисобга эҳтиёж қолдирмайдиган даражада эди.
Ҳамма Расулуллоҳнинг(с.а.в.) жавобларини таҳлика ичра кута бошлади. Ниҳоят, жавоб
янгради.
— Исломга кирганидан кейинги ҳаётини соғлом тарзда кечирган киши жоҳилия давридаги
ҳаёти учун жавобгар бўлмайди. Аммо мусулмон бўлганидан кейин ҳам гуноҳда давом этса,
олдингилари учун ҳам жавобгар бўлади.
Иродасини яхшилик йўлида қўллай олган мўминлар учун ажойиб бир хушхабар эди бу.
Оллоҳнинг чексиз раҳмат ва марҳамати имон келтирган ва имонига содиқ қолиб солиҳ
амалларни бажарувчиларни шу зайлда мукофотлар эди.
Аммо бу муждани эшитса ҳам, Умар астойдил: «Энди ҳамма нарса бошидан бошланар
экан, хотиржам бўлсам ҳам бўлаверар экан» дея олмас эди. Масалан, додфарёд ичида
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 17
тириклайин тупроққа кўмилган қизи ва ҳолдан тойгунча калтакланган кишилар нима бўлади?
Бу ишлари беқиёс бир зулм эди. Бу зулмининг асорати Оллоҳга сажда қйлувчи инсонларнинг
юзларида, кўксида, юрагида ҳануз армон бўлиб, доғ бўлиб турарди. Уларни рози қилган бўлса
ҳам, ўртада ўртанаётган виждон бор. Бу виждон азобидан қутулиш осон эмас...
Мўминлар унинг Исломга киришини улкан неъмат ва давлат деб баҳоладилар. Унинг
ҳимоясида ўзларини бемалол ҳис этиб, борадиган жойларига унинг ёнида хотиржам, ҳеч
нарсадан қўрқмай борадиган бўлишди. Ўзининг уларга фойдаси тегаётганини кўрган Умар ҳам
бундан фахрланар, Раббига ҳамду санолар, шукроналар келтирар эди.
Баъзан кечмиш кунларини хотирлашиб, сафар чоғида лой ё шунга ўхшаш нарсалардан бут
ясаб сиғинганларини гапиришса, у ҳам қўшилиб кулар, ақл бовар қилмайдиган
бемаъниликларга қандай йўл қўйишганини ўйлаб ҳайрон қолар эди.
* * *
Маккалик мушриклар юзага келган жиддий вазиятдан асло мамнун эмасдилар. Иш тобора
чаппасига кетаётган эди.
«Юлдузлар келсин, уйларимизнинг томларига қўнсин, сенинг пайғамбар эканингни
тасдиқлашсин...» дейишга ортиқ журъат этолмасдилар. Чунки бу талабни ҳам бажара олишига
энди шубҳа қолмаган эди.
Ҳанузгача Рукона Оллоҳнинг қудратини тан олмас, бўлиб ўтган воқеаларни эса, бошқача
талқин қилар эди.
— Уч марта кетмакет елкамни ерга ишқалади. Манот ҳаққи, қандай йиқитганини ҳам
илғамай қолдим. Дарахтни олдимизга чорлаганида: «Қани, Руконанинг устига юр» деб
юборсая, деб жоним халқумимга тиқилди. Азбаройи қўрқиб кетганимдан дарахтни ўз жойига
қайтаришини илтимос қилдим. Отамнинг боши билан қасам ичаман, юлдузларни ерга тушир
десангиз, бунинг ҳам уддасидан чиқади — дер эди.
Утба ибн Робиа сўз олди:
— У бизнинг кучимиз етмайдиган бир калокга суяняпти. Дархақиқат, ўша каломга ўхшаш
бир каломни ҳеч бир адиб ё шоирдан эшитмадик. Бизга муносиб бўладиган иш шундан
иборатки, биз ҳам унга илмий бир устиворлик билан жавоб берайлик, шу йўл билан уни мағлуб
этайлик. Унга ҳеч қачон жавобини топа олмайдиган саволлар билан мурожаат қилайлик.
— Жуда соз, зўр гапларни гапирдинг, аммо бизда илм нима қилсин?
Утба ўйланиб қолди.
— Бунинг осон йўли бор — деди. — Ясрибга борамиз, у ерда яҳудий олимлари бор. Улар
билан учрашиб, ёрдам сўраймиз. Улар чуқур билимга эгадирлар. Менимча, энг маъқул йўл мана
шудир.
Бу фикрга эътироз билдирувчилар бўлмади. Надр ибн Ҳорис билан Уқба ибн Абу Муойт
мана шу вазифага тайинландилар. Қисқа вақт ичида йўлга ҳозирлик кўргач, туяларига
миндилар.
—Аммо қаттиқ ҳушёр бўлинглар — деди Абу Жаҳл.
— Улардан саволларни ва жавобларини эшитаётганингизда, ёнингизда зинҳор кимса
бўлмасин. Акс ҳолда, жавоблар сизлардан олдин Муҳаммаднинг қулоғига етиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, у ерни тарк этгач, тилингизга маҳкам бўлинглар. Оғзибўшлик қилиб, сир бой
бериб қўйманглар тағин. Маккага иложи борча тез етиб келишга ҳаракат қилинглар.
—Хўп, хуш қолинглар.
Бир неча одим юрилгач, Надр туясини тўхтатди:
— Сизлар ҳам бу ерда тилларингизга маҳкам бўлинглар. Оғзиларингиздан гуллаб
қўйманглар ниятимизни.
Шундан сўнг Надр яна туясига қамчи урди. Неча кунлар давом этадиган бу сафар кимнинг
ғалабаси билан тугар экан, ажабо?..
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 18
* * *
Давс қабиласининг машҳур шоири Туфайл ибн Амр бир иш билан Маккага келди. Маккада
анчамунча танишлари, дўстбиродарлари бор эди.
Машҳур шоир иззатикром билан кутиб олинди. Ҳолаҳволи сўралди. Зиёфат чоғида:
«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бир жодугар пайдо бўлди, дуч келган одамни жин ургандай
ўзига сеҳржоду қилиб олаётибди» деб уқтирилди. Бир қатор мисоллар келтирилди. Унга ким
қулоқ солса, тузоғига илинишлари муқаррар эканлиги, шу боис қадамни ўйлаб босиш, ҳушёр
бўлиш кераклиги таъкидланди.
Бу мавзуда Туфайл жуда кўп гап эшитди. Бошқа бир мажлисда ҳам шу хусусдаги суҳбатга
дуч келди.
Оқибатда Туфайл ибн Амр, яна тўсатдан дуч келиб қолсам, билмасдан биронта гапини
эшитиб тузоғига тушиб қолмайин тағин, деб қулоқларига пахта тиқиб олди. Макка кўчаларида
шу тахлитда айланиб юрди.
Ишларини битирди. Танишлари билан кўришиб суҳбатлашди, эртаси кун тонг сахарда
Масжиди Ҳарамга борди. Бу даргоҳ маккаликларнинг ҳам ибодат қиладиган, ҳам у ёқбу ёқдан
сухбатлашиб ўтирадиган жойи эди.
— Ана, келяпти — дейишди.
Туфайл қаради. Барваста бир киши виқор билан юриб келарди. Чеҳрасидан нур ёғилар,
кишига ишонч бағишлайдиган бир кўринишдаги одам эди. «Бундай ёқимли одамнинг жодугар
бўлиши бир оз ғалатироқ эмасмикан?» деб хаёлидан кечирди.
Туфайл қараса, ўзидан бошқа ҳеч кимнинг қулоғига пахта тиқилмаган. «Дунёдаги энг
аҳмоқ одам эмасман, нега энди бошқалар қўрқмаган кишидан мен қўрқишим керак? Улар ўзини
олиб қочмаётган кишидан мен чекинишим керакми? Ақлҳушим жойида, ирода қўлимда, қани,
бир эшитиб кўрайчи, нималар дер экан. Ёқса қабул қиламан, ёқмаса, ҳеч ким мени қабул этишга
зўрламайди...»
Туфайл қулоқларидан пахтани олиб улоқтирди, Муҳаммаднинг сўзларини диққат билан
тинглай бошлади.
Ҳали ҳеч ким эшитмаган, эшитолмайдиган ғаройиб эди бу сўзлар! Муҳаммад ибн
Абдуллоҳнинг чеҳраси нақадар нуроний ва гўзал бўлса, бу калом ҳам шундай гўзал, мукаммал
ва жозибали эди.
Бу сўзлар сеҳржоду эмасди. Туфайл машҳур шоир сифатида Арабистонни кезиб чиққан,
тажрибаси етарли. Сафар чоғида жодугарлар билан ҳам учрашган, уларнинг бемаъни, тутруқсиз
гапларини эшитган. Аммо бу Сўзлар зимнига ўзига хос бир мукаммаллик яширинган эди. Ҳар
қандай зўр адиб, оташин шоир ҳам бу калом қаршисида довдираб қоларди. Туфайл шу кунга
қадар ўқиган энг таъсирчан байтларни эслашга уринди. ТТТундан кейин зеҳнидан Имраул
Қайс, Торофа, Зуҳайр, Амр, Онтара, Лабид, Ҳорис, Хонса, Оъша, Набиға каби донғи кетган
шоирларнинг энг зўр шеърларини бир-бир ўтказди. Улар шеърият чўққисини забт этган энг
олди шоирлар эди, аммо уларнинг шеърлари, нутқлари ҳозир тинглаётгани бу калом қаршисида
жўн бир нарса бўлиб қоларди.
Бир муддатдан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.) масжиддан чиқиб кетдилар. Туфайл ҳам
изларидан йўлга тушди.
Набиййи акрам уйларига етиб келганларида, Туфайл у зотни тўхтатди. Аввал ўзини
танитди, сўнгра бундай давом этди:
— Ё Муҳаммад, қавминг сени менга бошқача қилиб танитди. Сеҳржодусига мубтало
бўлмагин тағин, деб огоҳлантиришди. Шундай ёмонлашдикй, натижада қулоқла римга пахта
тиқиб олишдан ўзга чора топмадим. Бироқ барибир қизиқувчанлигим тутиб, каломингни
тинглашга қарор бердим. Мукаммаллигига қойил қолдим. Шунинг учун изингдан эргашиб, шу
ергача келдим. Энди менга келтирган динингни тушунтир.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 19
Расулуллоҳ(с.а.в.) Туфайлни ичкарига таклиф қилдилар. Ислом динининг асосларини
тушунтирдилар, Оллоҳнинг каломидан ўқиб бердилар. Туфайл ҳидоят имоми бўлмиш
Расулуллоҳнинг сўзларини тинглаганидан сўнг фикрини шу тарзда баён этди:
— Худо ҳаққи, ушбу диндан кўра ҳақ дин, ўқиганингдан кўра устун бир калом бўлмаса
керак. Мен сенинг динингга кираман.
Туфайл шу тариқа неча йиллардан бери бутун ўзлигини асоратда сақлаб келган
бутпарастлик кишанларини узди, қалбини Оллоҳ ва расулига нисбатан бўлган меҳр-муҳаббатдан бошқасига ўрин қолдирмайдиган тарзда поклади, калимаи шаҳодат келтириб,
мусулмон бўлди.
—Ё Расулуллоҳ, мен қавмим орасида баобрў, эътиборли кишиман. Ҳозироқ юртимга
қайтиб, уларга Ислом динини тушунтираман. Фақат, сиздан Оллоҳга дуо қилиб
туришингизни ва менга қавмимни ишонтиришга қодир бир ояталомат беришини сўрашингизни
ўтинаман.
Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Оллоҳим, унга далил бўлажак бир ояталомат бер — деб дуо қилдилар.
Туфайл саодат йўлининг улуғ йўлбошчиси билан хайрлашди ва юртига жўнади. Маккада
хеч ким, энг яқин мушрик биродарлари ҳам унииг мусулмон бўлганини билмай қолаверишди.
* * *
Надр билан Уқба бир неча кунлик йўл азобидан сўнг Ясриб хурмозорларига етиб
келдилар.
Шаҳарда бир муддат сайр қилдилар, ўнгчапни кездилар. Қайнуқоъ, Назир, Қурайза
қабилаларининг яҳудийлари билан учрашдилар. Ниҳоят, яҳудийлар орасида билимдонлиги
билан танилган энг зукко бирикки кишига дардларини очдилар, мақсадларини тушунтирдилар.
Бу одамлар чиндан ҳам ўқимишли, кўпни кўрган кишилар экан. Улардан бири бундай
деди:
— Сизларга учта саволни жавоблари билан баён қиламиз. Бу саволларга пайғамбардан
бўлак ҳеч ким тўғри жавоб қила олмайди. Агар бу саволларга тўғри жавоб қилса, ҳеч
шубҳаланмангки, у асл пайғамбардир, унинг йўлига киринг ва унга итоат қилинг. Жавоб
бермаса, сохта пайғамбарлиги аён бўлади. У ҳолда бунга қарши қандай иш тутиш ўзларингизга
ҳавола.
Надр билан Уқба бу учрашув ва суҳбат ораларида сир бўлиб қолишини плтимос қилдилар.
«Чунки у шундай чапдаст жодугарки, шивиршивирдан ҳам бир зумда хабар топади» дедилар.
Шундан кейин туяларига миндилар, «Қайдасан, Макка?» деб йўлга тушдилар.
* * *
Бу орада Ос ибн Воил Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ўғил фарзандлари йўқлигини улкан бир
иллат сифатида оламга ёя бошлаган эди. Бир мажлисда сўз олар экан, шу фикрни ўртага
ташлади:
— У абтардир — деди.
«Абтар» дегани насли давом этмайдиган, зурриётсиз бир киши маъносини билдиради. Қиз
фарзандга зиғирча ҳам ахамият бермайдиган, авлод фақат эркак фарзанд воситасида давом
этади, дегандек бемаъни ишончга мубтало бўлганлар учун бу воқелик катта бир қусур
ҳисобланиши табиий эди, Аммо ўзидан кейин инсонлар орасида раҳмат билан эслашга
арзигулик ҳеч нарса қолдирмаган, ўлганидан кейин ҳам лаънатланадиган бадбахтлар ўзи асл
абтарлар эмасмикан?
Оллоҳ пайғамбар қилиб жўнатган шарафли бир инсонга тап тортмай лой чаплаш ғирт
абтарлик эмасми?..
Бу фикр мушрикларга жуда хуш ёкди. Қаерда мусулмонларни кўриб қолсалар,
«Пайғамбарингиз абтардир» дея шилқимлик қиладиган бўлдилар. Мўминларнинг қалблари
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 20
қаттиқ озорланди.
— Нега энди? Гулғунчадек қизлари бор, ўшалар билан давом этади насллари. Қолаверса, у
збт хотираларда мангу яшайдилар — деб жавоб берардилар.
Тез орада Жаброили Амин Расулуллоҳга (с.а.в.) Роббул Оламийндан салом келтирди.
Ғамқайғуга берилмасликни, ғамгин бўлишга бошқалар лойиқ эканини ёдларига солди.
«Албатта, Биз сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва
(жонлиқ) сўйиб қурбонлик килинг! Албатта, сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи
қирқилгандир(яъни, беному нишон йўқ бўлибкетггувчидир)!» (Ал-Кавсар сураси.)
Мўминлар бу сураии ўқиганларида мушриклар ўзларини қўярга жой топодмай қолдилар.
«Яхшиямки бу фикр мендан чиқмабди» тарзидаги ўй-хаёллар билан овунишга уриндилар.
Нима бўлса ҳам, кўп йиллик тажрибалари бор: айтган гаплари ҳар доим айни тарзда рўй
беришига шу қадар одатланишган эдики...
Бироқ«абтар» лақабини ўртага ташлаган кимса бор. Бир мажлисда ушбу оятлар тўғрисида
баҳс очилдию:
— Муҳаммад ҳам сени абтарликда айблади — дейилди.
Ос ибн Воид сир бой бермаган киши бўлиб, елкаларини қисиб қўяқолди. Аммо нақ
нишонга отилган ўқ каби, қалбига муҳрланган бу сўзларнинг таъсиридан қутулиш осон эмасди.
Буниси хамир учидан патир эди, холос. Дунёда абтарлик сари ташланган илк одим эди унинг
учун. Асрлар ўтиб ҳам у кишилар томонидан лаънатланажак, ниҳоят, буюк Ҳисоб Кунида
илоҳий даргоҳга туртинасуртина, юзига чапланган шу тамға билан боражак.
* * *
Туфайл манзилига яқинлашиб келганида, бирдан сесканиб кетди. Олди бирдан ярақлаб
кетди. Аввалига юз берган ҳодисани ҳеч тушуна олмади, сўнгра бу нарса пешонасида ярқириб
турган бир нур эканини пайқади. Султони Анбиё ҳазратларини эслади.
— Оллоҳим, қавмим мени бу ҳолатда кўрса, балки ёқтирмас, уни бошқа бир жойимга
муҳрла — дея илтижо қилди.
Бу дафъа ёғду қўлидаги ҳассасига тушди. Олдини бемалол кўриб турар, ҳассани қайси
томонга ўгирса, ўша томон ёришиб кетар эди.
Туфайл шу зайлда қабиласига кириб борди. У келар экан, йўл давомида унга ҳамроҳ бўлиб
келаётган зиёни қабила аҳли ҳам кўрди.
Туфайл ўша кеча отаси билан хотинига Ислом дини ҳақида сўзлаб берди. Иккаласи ҳам
ҳеч тараддудланмай имон келтирдилар.
Шундан кейин Туфайл қавмини даъват этишга чиқди, аммо ҳеч бир натижага эришолмади.
Ҳақ ва энг тўғри дин шу диндир, бутлар сизларни ҳеч қандай азобдан қутқара олмайди, деса
ҳам, унга қулоқ солгувчилар бўлмади. Жаҳли чиққан Туфайл қавмининг устидан шикоят қилиш
учун яна Маккага йўл олди.
Ясрибга кетган Уқба билан Надр Маккага қайтдилар.
Абу Жаҳл, Утба, Валид сингари учтўрт киши йиғилган мажлисда бор гапни сўзлаб
бердилар. Яҳудийлар ўргатган саволларни қайтардилар. Шундан кейин Расулуллоҳга (с.а.в.)
хабар жўнатишди. Набиййи акрам(с.а.в.) келганларида:
— Сендан баъзи нарсаларни сўрамоқчимиз — дейишди.
— Марҳамат, эй Надр, сўрайвер — деган жавоб бўлди.
— Бизга ғордан паноҳ топган йигитларнинг ажойиб ҳоллари ҳақида сўзлаб бер. Шарқдан
Ғарбгача дунёни кезиб саёҳат қилган улуғ ҳукмдор ҳақида хабар бер ва руҳнинг моҳиятини
тушунтир.
Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Сизларга бу нарсалар ҳақида эртага маълумот бераман — дедилар ва у ердан чиқиб
кетдилар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 21
Жаброили Амин ушбу саволларнинг жавобларини албатта келтиради, деб умид
қилардилар. Аммо оқшом тушди ҳамки, Жаброил келмади. Иккинчи, учинчи кун ҳам
Жаброилни кутиш билан ўтди.
Мушриклар севинчдан териларига сиғмас эдилар. Эртага деган эди, аммо, мана, бир
ҳафтадирки, ҳануз жавоб бера олмаяпти, деб маломат қила бошладилар.
—Ҳа, нима бўлди«пайғамбаримиз»га?..
—Ҳали ҳам жавобларини тартибга солиш билан бандмилар?..
—Энди ёлғонлар ниҳоясига етди. Бу сафар енгилдингиз.
Мўминлар бу истеҳзою киноялар тўла мазахларга жавобан:
— У бир пайғамбардир. Оллоҳ нима деса, шуни қилади — дейиш билан кифояланардилар.
Аммо одобахлоқ ва тарбиянинг кўчасидан ўтмаган, қўпол, шартаки мушриклар гап уқмас
эдилар.
— Энди Муҳаммаднинг ҳийланайранглари ўтмайди —деб завқланардилар.
Надр ибн Ҳорис билан Уқба ибн Абу Муойт чинакам қаҳрамонларга айланишди. Улар
олис сафарлардан яхши бир натижа билан қайтишган, музаффар зарбани мўлжалига уришган
эди гўё. Айниқса, Надр ибн Ҳорис кўкрак кериб, мағрурланиб юраркан:
— Келинглар, сизларга Муҳаммаднинг найрангларидан ҳам зўрроқлари ҳақида ҳикоя
қилиб бераман —дер, атрофига йиғилганларга сафарлари чоғида эшитган эртакларини сўзлаб
берар эди.
Ниҳоят ўн беш йил сингари узоқ ўтган ўн беш кундан сўнг хушхабар келди.
Жаброили амин Расули аминга Оллоҳ таолонинг ваҳийини етказди.
— Нега бизни бунчалик интизор қилиб қўйдинг, ё Жаброил?
Жаброил бу саволга ўзи жавоб қилмади. Чунки Жаноби Ҳақ бу саволга ҳам Қуръоннинг
бир ояти билан жавоб берган эди:
«Биз ёлғиз парвардигорингизнинг амрифармони билангина нозил бўлурмиз. Олдимиздаги
охират ҳам, ортимиздаги дунё ҳам, дунё ва охират ўртасидаги барча ишамаллар ҳам ёлғиз
Унингдир. Парвардигорингиз унутгувчи эмасдир» (Марям, 64.)
АСҲОБИ КАҲФ
«Каҳф(ғор) саҳобалари» деб аталувчи довюрак йигитлар ўз даврларида бутга сиғинишни
рад этиб, бу йўлда бутпарст бир подшоҳга қарши фидойиларча бош кўтарганлар. Улар
еттисаккиз нафар бўлиб, ўзларига етказилган зулмларга қарамай, имонларида мустаҳкам қолган
эдилар. Бир иложини топиб, золим подшоҳнинг зиндонидан қочишга муваффақ бўлдилар.
Охирида бир ғорга етиб келдилар. Таъқибдан қутулишларига ва жонларини сақлаб қолишларига
боис бўлган бу ғор ичида Жаноби Ҳаққа ёлвордилар: «Эй Раббимиз, бизга ўз томонингдан бир
раҳмат эҳсон қил, оғиримизни енгил этиб, ишларимизни ўнгидан келтир» деб дуо ўқидилар.
Жуда ҳам ҳолдан тойган эдилар, бир зумда ғорнинг бир деворига суяниб, уйқуга кетдилар.
Ортдан қолмай етиб келган кучуклари ҳам ғорнинг оғзига чўзилиб, оёқларини узатди.
Қаттиқ уйқуга толдилар. Кунлар, ҳафталар... ойлар... йиллар... Кетмакет асрлар ўтди. Қуёш
нурлари эрталаб ғорнинг бир томонига, пешиндан кейин нариги томонига тушар, ухлаётганлар
баъзан чапга, баъзан ўнгга ўгирилиб ётар эдилар. Юзларидан ҳеч ким уларни узоқ замонлардан
бери ухлаб ётибди демасди. Асрлар бўйи давом этган бу уйқу уларнинг ташқи қиёфаларини
заррача ўзгартирмади. На сочсоқоллари ўсди, на вужудларида бир чириш, айниш ҳодисаси рўй
берди. Ҳатто тирноқлари ҳам ўсмади.
Орадан уч юз йил ўтди. Йигитлар уйғондилар. Уйқуга тўйган, тоза мириқиб дамларини
олган эдилар.
— Биродарлар, роса ухлабмиза? Назаримда, бир неча кун ухлагандайман.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 22
— Йўғэ, атиги бир кечаю бир кундуз ухлаган бўлсак керак.
Баъзилари бу фикрга ҳам қўшилмади.
— Менимча, ундан ҳам камроқ ухладик.
— Қанча ухлаганимиз ёлғиз Оллоҳга аён. Дарҳақиқат, Оллоҳдан ўзга ҳеч ким улар қанча
вақт ухлаганларини билмас эди. Била олмас ҳам эди. Уларга аён ва аниқ бўлган нарса мириқиб
ухлаганларию энди роса очиққанлари эди.
— Биттамиз бориб нон ва озиқовқат олиб келайлик — дейишди.
Борадиган киши ҳеч ким билан ортиқча гаплашмайди, ниҳоятда нозик муомала қилади,
пинҳона борибпинҳона келади, дея маслаҳат қилинди. Ва ораларидан биттаси йўлга тушди.
Шаҳарни айланди, ёнатрофни кузатди. Ғалати бир ўзгариш юз бергандек. Икки кеча олдинги
шаҳарга сира ҳам ўхшамасди. Бундан ташқари, шаҳар аҳли ҳам бутунлай бегона, биронта
таниш киши учрамади. Аммо бу нарсаларга у ортиқча қизиқмаслиги, булар билан машғул
бўлмаслиги керак эди. Подшоҳнинг одамлари кўриб қолса борми, оқибати яхши бўлмасди.
Нон сотиб олиш учун бир нонвойхонага кирди. Қўл узатиб, нон беришини сўради. Бироқ
сотувчи нон бериш ўрнига тикилиб қолди.
— Қаердан олдинг бу пулни? — деб сўради қизиқсиниб.
— Қаердан олардим, ўзимнинг пулим.
—Аммо, ўғлим, бу пуллар неча юз йиллардан бери ишлатилмайдику? Бу бир неча юз йил
олдин яшаган аждодларимизнинг пули. Ҳатто бобом ҳам бу пулни ишлатган эмас.
— Отажон, мени мазах қилманг.
— Мазах қилаётганим йўқ, болам. Бироқ бу пул бугун бу шаҳарда ўтмайди.
— Жуда ғаройибку? Ахир, биз куни кеча ҳам шу пулларни ишлатиб юрувдик.
Гапсўз кўпайиши мумкин эди. Пулини қайтариб олдида, бошқа нонвойхонага борди. У
ерда ҳам айни шу муомалани кўрди. Лекин масала шу билан ҳал бўлмади. Бир зумда одамлар
тўпланиб, унинг атрофини ўраб олдилар, тушунарсиз саволлар бера бошладилар:
— Мана, бизнинг пулимиз! — деб кўрсатдилар чиндан ҳам улар бошқача пул эди.
Ниҳоят, улардан бири:
— Бу пул уч юз йил олдин яшаб ўтган Дақйонус исмли бир подшоҳнинг даврида
муомалада бўлган —деб қолди.
Йигит қулоқларига ишонмас, унинг кўз ўнгида бир-биридан ғаройиб ҳодисалар устмауст
қатланар эди.
«Кимсиз? Қаердан кеддингиз, қайси подшоҳнинг ўлкасидансиз? Касбингиз нима?» каби
саволлар қалашиб кетди. Энг яхшиси— тезроқ шаҳардан чиқиб кетиш эди. Улардан қутулиб,
ғорга томон йўл олди. Изидан шаҳарликлар таъқиб қилиб кела бошладилар. Йигит улардан
бурунроқ дўстларининг қошига етиб борди. Ғаройиб ҳодисаларни ҳикоя қилиб берди.
Орқадан таъқиб қилиб келган кишилар ўша ғорни топганларида, ичкарида еттисаккиз
нафар чўзилиб ётган жасадни топдилар. Текшириб кўрдилар: ҳаммасининг ўлгани аниқ эди. Бу
ғарибларнинг кимлар эканини аниқлай олмадилар. Шу боис«Асҳоби Каҳф» — «Ғор дўстлари»
деб ном бердилар.
Кейинроқ устларига қабр ясадилар.
* * *
Туширилган оятларда мана шу инсонлар ҳақида баҳс юритилган эди. «Улар Раббиларига
имон келтирган йигитлар эди. Биз ҳам уларнинг ҳидоятини орттирдик, имонларига қувват
бердик» дейилар эди. «Бизшшг Раббимиз коинот ва ернинг Раббидир» деганлари зикр
қилинарди. Ва нихоят, уларнинг ғорда уйғоқ кишилардек ухлаганлари, даҳшатли бир манзара
ҳосил қилганлари ҳикоя этилар ва Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай хитоб қилинарди: «Агар уларни
бир кўрсангиз, орқага қарамай қочардингиз ва ичингиз қўрқувга тўлар эди».
Неча киши эканлари ва ғорда қанча вақт ухлаб қолганлари ҳақида Оллоҳдан ўзга ҳеч ким
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 23
аниқ билмаслиги таъкидланган оятлардан кейин Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай амр берилган эди:
«Ва бирон нарса ҳақида: «Мен албатта эртага қилгувчиман» дея кўрманг, магар,
«Иншаоллоҳ» — Оллоҳ хоҳласа, денг. Бу сўзни айтишни унутиб қолдирган вақтингизда
(ёдингизга тушиши билан) Парвардигорингизни зикр қилинг(яъни, «иншаоллоҳ» денг) ва:
«Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам яқинроқ, тўғри йўлга ҳидоят қилса, денг!» (Қахф, 23-24)
Мушриклар томонидан берилган саволларга«эртага сизларга жавобини айтаман» деб,
аммо«иншаоллоҳ» дейилмагани оқибатида кутилган ваҳий анча вақт келмай қолганлиги шу
тариқа аёнлашди. Бу воқеа Расулуллоҳ бошлиқ барча мўминларнинг кўнгилларига унутилмас
бир панд ва ёднома бўлиб муҳрланди.
Каҳф сурасида Зулқарнайн исмли ҳукмдор ҳақида ҳам маълумот берилди.
Руҳга алоқадор савол биргина оят билан жавобини топди:
«Сиздан руҳжон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган
ишлардандир». Сизларга жуда оз илм берилгандир» (Ал-Исро, 35.)
Набиййи акмал(с.а.в.) бу оятни Исро сурасига қайд этишни буюрдилар. Ушбу оятлар
мушрикларга ўқиб берилди. Буюк Пайғамбар оғизларидан чиқаётган сўзларни ҳайронлол бўлиб
тингладилар.
— Бизга, эртага жавоб бераман, деган эдинг, аммо ваъдангнинг устидан чиқмадинг, энди
бу жавобларинг ҳисоб эмас — дедилар.
Ҳолбуки, Ясрибда олинган маълумотга кўра, агар ушбу саволлардан бирига қисқа,
иккитасига узун-узун жавоб қилса, билингки, у пайғамбардир, дейилмаганмиди? Яҳудийлар
маълум қилганларидек ва ҳатто ундан ҳам мукаммалроқ жавоблар эди булар.
Аммо мақсад узум ейиш эмас, боғбонни калтаклаш бўлгач, у маълумотларнинг ҳақиқатга
тўғри келишкелмаслиги муҳим эмас эди. Жавоб вақтида берилганида қабул қилардик, энди
ҳисобга ўтмайди, дейиш ғирт бемаънилик эмасми?!.
Жаброили амин ушбу масала билан боғлиқ қуйидаги оятни келтирди:
«Айтинг: «(Эй мушриклар,) хабар берингизчи, агар(ушбу Қуръон) Оллоҳнинг ҳузуридан
бўлсаю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у
(Қуръон)нинг ўхшаши(ёлғиз Оллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, имон
келтирсаю, сизлар(унга имон келтиришдан) кибрҳаво қилсангизлар(яъни, сизлар энг золим
одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта, Оллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас»(Ахкоф, 10)
ҲАЗРАТИ МУСО ВА ХИЗР
Қаҳф сурасида ҳикоя қилинган Мусо ва Хизр алайҳиссалом қиссасини Пайғамбар
жаноблари бундай баён қилдилар:
«Бир куни Мусо(а.с.) Исроил ўғилларига хитоб қилиш учун ўрнидан турди ва гўзал бир
нутқ сўзлади. Шунда ундан:
— Инсонлар ичида энг билимдони кимдир? — деб сўрашди.
— Менман — деб жавоб килди.
Ҳазрати Мусо бу саволга«Оллоҳ билади, Оллоҳ кимга энг кўп билим берса, ўшадир»
деган шаклда жавоб қилмагани учун Жаноби Ҳақ уни огоҳлантирди:
— Эй Мусо, менинг сендан кўра билимлироқ қулим бордир.
— Кимдир у, эй Парвардигор?
— Икки денгиз туташган жойда сенга рўбарў бўладиган одамдир, у қулим сендан кўра
билимлироқдир.
— Эй Парвардигорим, сенинг ўша қулинг билан кўришсам, дейман. Уни қаердан топсам
бўлади?
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 24
Саватга тузланхан бир балиқни солиб йўлга туш. Балиқ қаерда тирилса, қулимни шу ердан
топасан.
Хазрати Мусо хизматини қилиб юрадиган бир ўспирин билан йўлга тушди. Балиқнинг
жонланганини кўрди дегунча хабар беришни қайтақайта тайинлади.
Бирмунча юргач, денгиз соҳилига етиб келишди. Кун бўйи юрганлари учун роса
чарчашган эди. Бир қоянинг тагига ўтириб ҳордиқ чиқара бошлашди. Ўспирин йигит овқат
тайёрлаш билан бандлик пайтида саватда ётган балиқ бирдан жонланиб, ўЗИНи денгизга отди. Бу
ҳодиса ниҳоятда тез содир бўлди. Сафар ниҳоясига етган, қидирилаётган одам шу якинатрофда
0ўлиши керак эди.
Аммо ўспирин Ҳазрати Мусога бу хабарни егказишни унутди. Такрор сафар бошланди.
Тўхтовсиз давом этган йўл яна уларни чарчатди, очиқтирди.
⎯ Олиб кел овқатни, қорнимизни тўйдирайлик, ⎯ деди Ҳазрати Мусо.
Ўспирин бирданига бояги воқеани эслади:
⎯ Ие, эсимдан чиқибдиқу?! Ҳали қоянинг тагига дам олиш учун ўтирганимИЗДа балиқ
жонланиб, ўзини денгизга отган эди. Буни сизга айтмоқчи бўлиб турувдим, негадир унутибман.
Бу хаёлпаришонликка ёлғиз шайтон сабабчи.
Ҳазрати Мусо ҳаяжонланиб кетди.
⎯ Биз кутган дам айни ўша дақиқа эди. Хозироқ қайтамиз.
Бояги қоянинг тагига қайтдилар. Манзилга етиб келганларида, уларни кутиб турган бир
одамга рўбарў бўлдилар.
⎯ Оллоҳ сенга берган билимларидан ҳеч бўлмаса бир қисмини ўрганиш учун ёнингда
юрсам, нима дейсан?
Одам бундай жавоб берди:
⎯ Сен мен билан дўст бўлишга тоқат қилолмайсан Асл моҳиятини билмаган
масалаларнинг ечимига бардош беролмайсан. Эй Мусо, сен Оллоҳнинг маълум қилган
бир қатор билимларидан бохабарсан, мен уларни билмайман. Ўз навбатида, мен ҳам Оллоҳ
билдирган баъзи билимларга эгаман, сен улардан бехабарсан. Шунинг учун сен мен билан
биродарлик қилишга дош беролмайсан.
Ҳазрати Мусо илтимос қилди:
⎯ Иншаоллоҳ, менинг сабртоқатли бир ҳамроҳ эканлигимга амин бўласан. Ҳеч бир
ишингга аралашмайман эътироз билдирмайман.
Жуда соз, агар менга ҳамроҳ бўлишни шунчалик истасанг, мен ўзим изоҳлаб, тушунтириб
бермагунимча, ишнинг ҳикматини сўзлаб бермагунимча, ҳеч нарса тўғрисида сўрама.
Бу таклиф жону дил билан қабул қилинди. Биргаликда йўлга тушдилар. Бир кемага
ўтирдилар. Улардан кира ҳақи олишмади.
Денгизнинг ўртасига борганларида, исми Хизр бўлган ҳалиги одам қўлига тушган бир
болтани олиб, бор кучи билан кемани чопа бошлади. Бу воқелик шунчаки бир ҳазил эмас, ўта
жиддий эди. Уни ақлдан озган деб ҳам бўлмасди. Бундай бемаъни хаттиҳаракатни кўриб
индамаслик мушкул эди.
— Сен кемадагиларни чўктирмоқчимисан, нима бало? Бу жуда хавфхатарли иш, ахир!
Хизр унга маъноли бир қараш қилди:
— Мен билан бирга бўлишга тоқат қилолмайсан, демаганмидим?
Ҳазрати Мусо дарҳол аҳдини эслади.
— Унутганим учун мени маъзур тутасан, дўстим. Илтимос, мени айблама. Дўстлигимизга
путур етмасин.
Хизр ҳеч нарса демади. Йўлда давом этдилар. Шу орада кеманинг бир чеккасига қалдирғоч
келиб қўнди. Денгизга тумшуғини тиқиб чиқарди. Хизр қушни кўрсатиб, деди:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 25
—Эй Мусо, анави қушни кўряпсанми?
—Ҳа.
— У қуш тумшуғини денгизга тиқиб чиқарганида, денгиз суви қанча камайса, сен билан
менинг илмим ҳам Оллоҳнинг илмидан шундай нисбатнигина ташкил этади.
Эҳтимол Ҳазрати Мусога буюрилган бу сафарнинг энг оғирнозик нуқтаси ҳам ушбу сўзлар
ва ҳодиса бўлса ажаб эмас.
Денгиз сафари тугади. Энди қуруқликда кета бошладилар. Ҳеч қанча вақт ўтмай, ўйнаб
юрган болаларга дуч келдилар. Хизр болалардан бирини тутиб олди ва ҳеч нарсаданҳеч нарса
йўқ ўлдириб юборди. Ҳазрати Мусо даҳшатдан ўзини йўқотиб, лолҳайрон бўлиб қолди. Бундай
воқеани кўрабилатуриб ҳам индамай туролмас эди.
— Бегуноҳ бир норасидани нобуд қилдингми, а?.. Худо ҳаққи, мисли кўрилмаган бир
жиноят қилдингсен!.. — деди тутоқиб.
Хизр унга ўгирилди:
— Менга ҳамроҳ бўлишга бардош беролмайсан, демаганмидим?
Ҳазрати Мусо яна узр сўради.
—Агар бундан кейин яна сенинг ишингга аралашсам, ортиқ мен билан дўст бўлиш-бўлмаслик сенинг ихтиёрингда — деди.
Яна йўл юриб кетдилар. Узоқ ва азобли йўлчиликдан сўнг қаттиқ чарчаб, очикдилар. Етиб
борган қишлоқларининг халқидан нон сўрадилар. Аммо ҳеч ким уларни меҳмон қилишни
хоҳламади. Йиқилай деб турган бир деворнинг ёнидан ўтиб бораётган эдилар. Хизр қўлини
теккизган эди, девор асл ҳолига қайтди. Очлик ҳолдан тойдирган Мусо яна бетоқатлик қилди.
— Истасанг, мана шу хайрли ишинг учун пул олардинг. Ҳеч бўлмаса, қорнимизни
тўйғазар эдик — деди.
Хизр Ҳазрати Мусога ўтирилди:
— Энди ажралишмасак бўлмас экан, эй Мусо!.. Йўлда бир неча ҳодиса кўрдинг, аммо сабр
қилмай, қаршилик билдирдинг. Майли, ажралишимиздан олдин сенга ўша ҳодисаларнинг асл
моҳияти ва сабабини тушунтириб берай — деди. Сўнг бошлади: — У кема денгизчилик қилиб
кун кўрадиган камбағал йўқсилларники эди. Орқаларида эса, ҳар бир яхши кемани забт этиб
ўзлаштириб оладиган бир ҳоким бор эди. Истадимки, кеманинг бирон жойини ишдан
чиқарайинда, подшоҳ уни ололмасин. Гўдакни нобуд қилганимга келсак, унинг отаонаси
имонли кишилар эди. Шунинг учун уларни ўзларидан чиққан бир кофир сиртмоғига олмасин
деган ташвиш билан болани ўлдирдим. Истадимки, Раббим унинг ўрнига покиза бир фарзанд
берсин. Девор масаласида эса, у ўша шаҳарда яшовчи икки етимга қарашли эди. Тагига шу етим
болаларга аталган бир хазина кўмилган эди. Оталари яхши инсон ўтган. Раббим тиладики,
болаларнинг иккаласи ўсибулғайсин, балоғат ёшига етиб, хазиналарини кавлаб олсин. Бу ҳам
Раббимдан келган бир марҳамат эди. Мен бу ишларни ўз бошимча қилмадим. Мана, сен
тушуниб олишга ҳовлиқмалик қилган ҳодисаларнинг асл моҳияти ва асоси».
Каҳф сурасида ҳикоя қилинган диққатга сазовор ушбу қисса билан Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
ўша кунлардаги аҳволлари орасида қандайдир ўхшашлик бор эди. Чунончи:
Расулуллоҳдан(с.а.в.) уч саволнинг жавоби талаб қилинганида, «Иншаоллоҳ, жавобини
эртага бераман» демадилар ва шу йўсинда курайшликлар олдида ноқулай аҳволга тушиб
қолдилар. Ўн беш кун давом этган машаққатли кутишлардан сўнг келган ваҳий бундан буён ҳеч
бир ишни«иншаоллоҳ» демасдан қилмаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Ҳазрати Мусо ҳам деярли шундай аҳволга тушган эди. У ҳам Оллоҳга ҳавола этмасдан,
«Инсонларнинг энг билимдони менман» деган, натижада узоқ ва ҳаяжонли бир сафарга
чиқишига тўғри келган ва Хизр воситаси ила унинг билим доираси қушнинг тумшуғига сиққан
сувча экани қиёс қилиниб ибрат берилган эди...
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 26
Давс қабиласидан шикоят учун келган Туфайл Расули акрамга(с.а.в.) отаси ва хотини
мусулмон бўлганлари ҳақида хушхабар ҳам келтирди. Бироқ қавмининг бу хусусда бепарволик
қилганини, бундан юраги сиқилганини айтди.
— Ё Расулуллоҳ, Давс қабиласи маишатга берилди, тўғри гапни уқмайдиган бўлиб
қолибди, уларни дуойибад қилинг.
Сарвари Олам(с.а.в.):
— Оллоҳим, Давс қабиласига ҳидоят йўлини кўрсат. Уларга ўзинг марҳамат қил — дея
ёлвордилар. Сўнгра Туфайлга ўгирилиб: — Қани, энди қавмингнинг ҳузурига бор. Уларни Ҳақ
йўлига даъват қилишни давом эттир. Назокатли бўл, ширинсуханлик билан дин асосла
рини тушунтир — дедилар.
Туфайл хайрлашиб чиқиб кетди.
Бу сафар даъват усули ўзгарди. Худди буйруқ бераётгандай баланддан келган аввалги
Туфайл энди ширинсухан, назокатли Туфайлга айланган эди. Ислом дини тез орада Давс
қабиласининг орасида ҳам тарқалди.
Халқ оддий тошларга қул бўлиш жаҳолатидан қутулишнинг лаззатини тота бошлади.
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) олти саҳобалари— Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн
Масъуд, Билол ва номи ривоят этилмаган яна уч киши билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Бир
одам келди.
— Қурайшнинг йўлбошчилари сен билан учрашишга келмоқчилар — деди.
— Марҳамат, келаверишсин, суҳбатлашамиз — дедилар Ҳазрати Пайғамбар(с.а.в.).
— Бироқ... элчилик қилаётган одамнинг кўзлари даврада ўтирганларга тикилиб қолди —
булар ёнингда бўлмасин. Улар биз билан бир жойда ўтиришидан ор қиламиз. Агар уларни
қувиб юборсанг, сенинг йўлингга киришимиз ҳам мумкин.
Чиндан ҳам мусулмон бўлмоқчи эдиларми? Ёки бу ҳам Жаноби пайғамбаримизга
тайёрланган навбатдаги тузоқми?
Шунча йилдан бери имонлари боис ақл олмас ҳар қандай зулм ва исканжага ўзини тутиб
берган инсонларга: «Қани, кетинглар бу ердан, ҳозир улуғ зотлар ташриф буюришади» десалар,
тўғри бўладими?
Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) элчига: «Йўқ, уларни қувмайман!» демадилар. Дейишга
улгурмадилар ҳам. Бирмунча сукут сақлаб турган ҳолларида навбатдаги ваҳий келди ва
донадона қилиб ўқий бошладилар:
«Бу(Қуръон) билан ўзлари учун Оллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган
ҳолда Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни қўрқитинг! Шояд улар
(гуноҳ ишлардан) парҳез қилсалар. Эртаю кеч Парвардигорининг юзини истаб Унга илтижо
қиладиган зотларни(ҳузурингиздан) ҳайдаманг! Сизнинг зиммангизда уларнинг ҳисоб-китобларидан ҳеч нарса йўкдир ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан уларнинг зиммаларида ҳеч
нарса йўқдир. Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!» (Анъом, 51-52)
Жавоб мушрикларга етиб борганида, улар қаҳқаҳа отиб кулишди:
— Орамизда Оллоҳнинг икромига сазовор бўлганлар шуларми?.. Бу қанақаси? Абу Жаҳл
каби, Валид каби, Утба каби бир ишора қилса бутун бир қабилани оёққа турғизадиган кишилар
бир чеккада қоладида, Абдуллоҳ ибн Масъуд сингари чўпонлар, Билол каби ейиш
га нон топа олмайдиган озод қуллар, Аммор каби кийишга кийими йўқ фақирлар Оллоҳнинг
икромига муносиб бўладими?!
Энди ушбу мавзу кинояга айланди. Қаерда камбағал бир мўминни кўришса, мазах қила
бошлашди.
— Эй орамиздан Оллоҳнинг икроми учун танилган улуғ зот, эй шарафли киши! Илтимос,
бизни шарафингга шерик қилгин!.. деб бақиришар, қаҳқаҳа кўтаришар эди.
Бу истеҳзолар мўминларни йўлдан оздиролмади. Оллоҳ таолонинг ўзи уларга атаб оятлар
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 27
туширган ва мартабаларини кўтарган экан, бу шарафни мушриклар қайтариб ололмаслар ҳам.
Кўп ўтмай Набиййи акрам(с.а.в.) саҳобаларига қуйидаги оятларни ўқидилар:
«Бизларнинг орамиздан ана ўшаларга Оллоҳ инъом қилган эмишми?» дейишлари учун
уларнинг баъзиларини бошқалари билан ана шундай имтиҳон қилдик. Ахир, шукр
қилгувчиларни Оллоҳ яхшироқ билгувчи эмасми?! Қачон сизнинг олдингизга Бизнинг
оятларимизга имон келтирадиган зотлар келсалар: «Сизларга тинчлик бўлсин,
Парвардигорингиз Ўз зиммасига раҳмат қилишни ёзгандир. Сизлардан ким билмасдан бирон
ёмонлик қилса, сўнгра ўша ёмонлигининг кетидан тавба қилиб, (ўзини) тузатса, бас, (гуноҳи
кечирилади), адбатта, (Оллоҳ) мағфиратли, меҳрибондир» (Анъом, 53-54) деб айтинг.
Қилдан қийиқ ахтарадиган мушриклар ҳамой ушбу мавзуни муҳокама қилардилар.
Улардин бири:
— Бу масала энди жуда меъёридан чиқиб кетди. Агар дуруст ва ҳақ дин бўлганида, бу
ялангоёқлардан олдин биз уни тақдирлар, қабул этар эдик. Модомики бу динни биздан олдин
улар қабул этган эканлар, шунинг ўзи бу йўлнинг ботил эканидан далолатдир. Ҳақ билан
ноҳақни ажратиш келибкелиб шуларга қолдими?
Бу фикр шу ерда ўтирганларга энг оқилона ва мантиқий бир фикр бўлиб туюлди. Аммо
бир жиҳат унутилди ёки атай эътибор берилмадики, бу жиҳат ақл билан бойлик орасидаги
муносабат эди. Яъни, бой одам ақлли бўлади, демоқчи эдилар. Бой ва аслзодалардан бемаслаҳат
ўз бошича иш тутган билоллар ва ҳаббобларнинг қўлидан келадигани фақат хато қилишдир.
Ташвиқот шу тахлит бошланди.
Мусулмонларни диндан қайтариш мумкин бўлмай қолган эсада, ҳалиҳозирча
атрофларидагиларни бу«офатдан қутқаришнинг имкони бор эди». Ўлганнику тирилтириб
бўлмайди, аммо ҳали жони омонларни сақлаб қолиш, уларнинг аҳмоқона бир қарорга
келишининг олдини олиш лозим» деган фикрда эдилар. Хўш, улар бу ташвиқотларида қай
даражада самимий эдилар? Бу фикрга чиндан ҳам ишонармидилар ёки, аксинча, мусулмонларни
камситиш, Ислом динини ботил бир дин қилиб кўрсатиш мақсадида тутилган йўлмиди бу?
Аслида, уларни бу йўлни тутишга мажбур этган нарса ғурур, кибру хаво эди. Шу кунгача
айтгани айтган, дегани деган бўлиб келди уларнинг, энди бу мавқедан тушиб қолиш, Билол
билан, Аммор билан, Ҳаббоб билан бир қаторда туриш қўрқуви тинчларини ўғирлаган эди...
Бу ёқда эса, Жаброили амин Жаноби Ҳақнинг галдаги ваҳийини етказди:
«Кофир кимсалар имон келтирган зотлар ҳақида: «Агар(бу Қуръон) яхши бўлганида
(анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлар эдилар» дедилар. Улар ўзлари у
(Қуръон) билан ҳидоят топишмагач, «Бу эски уйдирмадир!» дедилар» (Имом Термизий, 5/451
Аҳқоф, 11.)
* * *
Бир куни мушриклар ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга яна бир таклиф билан мурожаат
қилишди:
— Сен орамизда ҳеч ким билмайдиган бир динни келтирдинг, даставвал бизга Раббингни
танит — дейишди.
Набиййи акрам(с.а.в.) уларга Ихлос сурасини ўқиб бердилар:
— «Айтинг(Эй Муҳаммад): «У Оллоҳ бирдир. Оллоҳ(барча ҳожатлар билан)
кўзланувчидир(яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У
туғмаган ва туғилмагандир. Ва ҳеч ким у зотга тенг эмасдир» (Ихлос сураси48)
Қисқа^ аммо ўзига хос, теран ва ихчам бир таъриф эди бу. Ўша замоннинг инсонлари учун
кифоя қиладиган маълумотни берадиган, нечанеча, асрлардан кейин ҳам олиму уламоларни
ҳайратда қолдирадиган бир таъриф!
Аммо бутларга қул бўлганларнинг зеҳни буни ҳеч қачон қамраб ололмас, англамас эди.
— Шунақа ҳам тангри бўладими? — дейишарди. Шундай дейишди ҳам.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 28
Расулуллоҳ(с.а.в.):
— «Эй инсонлар, бир масал айтилганда, бас, уига қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар
Оллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам, бир чивин ярата
олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни(ўша чивиндан ҳам) қутқариб
олабилмаслар. (Демак, ўша бутлардан ҳожатини раво қилишни) сўрагувчи(мушрик) ҳам,
сўралгувчи(бутлар) ҳам ночорнотавондир» (Ҳаж, 73.)
Ҳақиқатнинг ушбу тарзда ифода этилиши уларни ғазаблантирди. Аммо ғазабланиш лозим
эдими?
«Йўқ, бу ғирт ёлғон. Асл ҳақиқат мана бундай бўлади...» дейишлари, қаерда хато
қилинаётир, қаерда янглиш баён этилаётир, бирмабир кўрсатишлари керак эди. Ҳолбуки:
— Энг яхшиси, бир йил ҳаммамиз биргаликда бутларга ибодат қилайлик, бир йил эса,
сенинг Раббингга сиғинайлик. Қайси бирига сажда қилиш тўғри эканини вақт кўрсатади —
дейишди.
Бу бемаъни таклифни Пайғамбар(с.а.в.) қабул этишлари мумкин эмасди. Шундай
қилсалар, вазифаларига хиёнат қилган бўлардилар.
«Айтинг: «Мен Оллоҳдан ўзга— сизлар илтижо қилаётган бутларга бандалик қилишдан
қайтарилганман». Айтинг: «Сизларнинг ҳавойи нафсларингизга эргашмайман. Зеро, у ҳолда
йўлдан озурман ва ҳидоят топгувчилардан бўлмай қолурман». (Анъом, 56.)
Пайғамбар бўлмасларидан олдин ҳам нафратланган бутларга пайғамбар бўлганларидан
кейин қанақасига сажда қиладилар? У зотнинг вазифалари бутларнинг оддий бир тош эканини
инсонларга уқтириш эмасмиди?
Шундан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳақ таолодан келган ва, хусусан, мушрикларга ҳам ўқиб
берилиши амр этилган ушбу муборак сурани очиқчасига ўқидилар:
—«Айтинг(эй Муҳаммад): «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат
қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган(Оллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.
Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат
қиладиган(Оллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун,
менинг динимўзим учундир!» (Кофирун сураси.)
* * *
Бошқа пайт Расулуллоҳ(с.а.в.) бир фурсатини топиб мушрикларнинг бошлиқлари—
Макка зодагонлари билан баҳс қилишга муваффақ бўлдилар. Уларга Ислом динининг
асосларини баён эта бошладилар. Меҳмонларининг мусулмон бўлишини жудажуда
хоҳлардилар. Чунки улар Исломга кирса, кенг имкониятлар очилар, уларнинг таъсирига
берилиб икки ўт орасида юрганлар ёки уларга содиқ кишиларнинг ҳам мусулмон бўлишларига
шароит яратилар эди. Ҳеч бўлмаганда, Маккада Ислом динини бемалол, очиқчасига етказиш
имконияти туғилиши, мўмин-мусулмонлар аёвсиз зулм, ҳақорат ва киноялардан қутулишлари
мумкин эди. Суҳбат айни қизиган чоқда, бир киши келиб қолди.
— Ё Расулуллоҳ, Оллоҳ сенга ўргатган нарсаларидан менга ҳам ўргат — деб илтимос
қилди.
Бу одам Абдуллоҳ ибн умми Мактум эди. Кўзлари ожиз эди. Набиййи акрамнинг
овозларини эшитиб турар, аммо кимлар билан суҳбатлашаётганларини билмас эди. Ҳар
доимгидай, Пайғамбарнинг табассум билан, ширинсуханлик билан қаршилашларини кутди,
аммо бу гал ундай бўлмади. Суҳбат тўхтамади. «Марҳамат қил, эй умми Мактумнинг ўғли»
дейилмади. Бир ҳисобга у«Менга ўргат» деб илтимос қилган нарсаларини бошқаларга
ўргатаётган эдилар. Бир чеккага ўтириб, диққат билан тингласа, у ҳам мақсадига эришар эди.
— Ё Расулуллоҳ, буюк Оллоҳ сенга ўргатганларини менга ҳам ўргат — деди у яна.
Яна ҳеч кимдан садо чиқмади. У ердагилар ҳам: «Кел, бир бурчакка ўтир, мана, сен
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 29
сўраётган нарсалар ўргатилмоқда...» деёлмадилар. Ахир, Абдуллоҳ ибн умми Мактум билан
бирон соатлардан кейин суҳбатлашсалар ҳам бўладику. Қолаверса, Абдуллоҳ ибн умми Мактум
«Икки дафъа Расулуллоҳга эшитиладиган қилиб гапирдий, жавоб бўлмади, бунинг бир ҳикмати
бўлса керак» дейиши даркор эмасмиди?
Йўқ, ундай дейилмади, бундай бўлмади, учинчи марта овозини баландлатиб:
— Ё Набийаллоҳ, Оллоҳнинг сенга ўргатганларини менга ҳам ўргат!.. деб бақирди.
Бу тушунмовчиликдан Фахри Коинотнинг(с.а.в.) юраклари сиқилди. Юзлари буришди ва
тескари қараб олдилар.
Меҳмонлар ўринларидан қўзғалишди. Шу пайт Расулуллоҳни(с.а.в.) ваҳий иси қамраб
олди.
Ниҳоят, Буюклар Буюги бўлган пайғамбаримизнинг нигоҳлари Абдуллоҳ ибн умми
Мактумни қидирди. Унга табассум билан қарадилар. Атрофларида ҳозир турганлар ваҳий билан
Абдуллоҳ ўртасида қандайдир боғлиқлик борлигини тушундилар.
Сўнгра ваҳий донадона қилиб ўқилди. Бу Абаса сураси эди.
«(Пайғамбар, алайҳиссалом) ўзининг олдига келган кўзи ожиз кишига қошларини чимирди
ва(ундан) юз ўтирди. (Эй Муҳаммад), сиз қаердан билурсиз, эҳтимол у(сиздан ўрганадиган
илму маърифати ёрдамида ўз гуноҳларидан) покланар. Ёки панднасиҳат оларда, сўнг у
панднасиҳат унга фойда берар?! Энди(Ўз мол-мулки билан имондан) истиғно қилиб турган
кимсага келсак, бас, сиз ўшанга юзланмоқдасиз! Ҳолбуки, у(ўзининг куфридан) покланмаслиги
сабабли сизга бирон зиён етмас! Энди(Оллоҳдан) қўрққан ҳолда олдингизга югурибелиб келган
зотга келсак, бас, сиз ундан чалғиб— юз ўгириб олмокдасиз! Йўқ(сиз асло бундай қилманг)!
Албатта, (Қуръон оятлари) бир панднасиҳатдир. Бас, ким хоҳласа, ундан панднасиҳат олур»
(Абаса, 1-12.)
Расулуллоҳ(с.а.в.) танбеҳ олган эдилар. Ҳолбуки, ибн умми Мактумдан жаҳллари
чиқмаган, фақат мушрик зодагонларнинг Исломга киришига умид қилган эдилар.
Набиййи акрам(с.а.в.) шу аҳволда Абдуллоҳ ибн умми Мактумга«Сенинг қилмишинг
Раббимдан танбеҳ эшитишимга сабаб бўлди» демадилар. Бошқаларга эса, «Менинг банд
эканимни кўриб турган эдинглар, нега бу ҳакда унга шипшиб қўймадинглар» деб гина
қилмадилар. Балки эгниларидан жуббаларини ечиб, ерга тўшадилар ва:
— Кел, Раббим мени танбеҳ қилишига сабабчи бўлган эй шарафли инсон! — дея унга
лутфу карам кўрсатиб, ёнларига ўтқаздилар. Кўнглини кўтарадиган гаплар гапирдилар.
Шундан сўнг Абдуллоҳ ибн умми Мактум Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнларида алоҳида
ўринга, алоҳида ҳурматга сазовор бўла бошлади. Ҳар келганида Фахри Ко инот пайғамбаримиз
жуббаларини ечиб унинг тагига тўшайдиган бўлдилар.
Кўзи ожиз бир одамга ўз вақтида жавоб қилмагани учун пайғамбарлар Султонига танбеҳ
берилиши кимнинг ҳам ақлига келарди? Ҳатто пайғамбарга ҳам Оллоҳ таоло бошқаларни
камситишга изн бермаслигига бундан ёрқин мисол борми?!.
Ҳолбуки, ўртада на камситиш бор эди, на озорланган кўнгил. Аммо Оллоҳ таоло
расулининг салгина бепарво бўлишини ҳам истамас эди.
* * *
«Бас, қачон(қулоқларни) кар қилгувчи(даҳшатли қичқириқ) келганда(яъни, сур иккинчи
марта чалиниб, барча халрйиққа қайтадан жон ато этилганда, ҳар бир инсон ўзИ билан ўзи
бўлиб қолур). У кунда киши ўз оғаинисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотинию бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!
У Кунда(мўминларнинг) юзлари ёруғ, кулгувчи ва хуррам бўлур. Ва у Кунда(кофирларнинг)
юзлари устида чангғубор бўлиб, у юзларни қаролик қоплаб олур! Ана ўшалар фисқу фужур
қилгувчи кофирларнинг ўзидир!»
Абаса сураси шундай сўзларла тугар эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 30
Кўнгиллар бўшашиб кетди... Қуръоннинг балоғатли ифодасини шахсан Расулуллоҳ(с.а.в.)
жанобларининг тилларидан эшитганларнинг юзларида ғамгинлик ва безовталик аломатлари
пайдо бўлди. Бугун бу дунёда киши кўзининг оқу қораси бўлган, кўкракларга меҳр билан
босиладиган гўдаклардан, иссиққина бағридан таскин топилган ота ва онадан, бир қориндан
талашиб тушган акаука ва опасингилдан, бир ёстиққа бош қўйилган умр йўлдошдан... ҳа, ҳа,
ҳамма бир-биридан қочажак эди.
Нега, нима учун қочади инсон?!
Чунки ҳар ким муҳтож, ҳар кимнинг бировдан оладиган, бошқасига берадигани бор. Ўзини
қутқаришга ожиз инсон кимга ҳам ёрдам кўрсатади, кимнинг ҳам дардига дармон бўла олади?..
Тўғри, ўша куни юзи ёруғ бўладиган инсонлар ҳам бўлади. Аммо бундай шараф кимларга
насиб этади? Бу ҳам ёлғиз Оллоҳга аён.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) қиёмат кунидан баҳс этишлари, инсонлар ўлганларидан кейин яна
қайта тирилиш
ларини такрор ва такрор таъкидловчи оятларни эълон қилишлари қурайшлик зодагонларга
сира ёқмаган эди.
— Қиёмат ҳеч қачон бўлмайди, тушундингми, бўлмайди! Ҳеч қачон!
Расулуллоҳга (с.а.в.) шундай дағдаға қилар эканлар, гўё бу сўзларига бошқаларни ҳам
ишонтиришга қатъий азм қилганга ўхшар эдилар. Гўё Набиййи муҳтарам(с.а.в.) уларга таслим
бўлиб: «Тушундим. Чиндан ҳам қиёмат бўлмайди, янглишган бўлсам керак» дейдигандек.
Четдан келганларни иложи борича Расулуллоҳдан(с.а.в.) узоқ тутиш учун бор
имкониятларини ишга солардилар.
— Хоҳлайсизларми, ўлибчириб кетганингиздан, вужудингиздаги ҳамма аъзо йўқ бўлиб
кетганидан кейин яна қайта тирилишингизни уқтирадиган бир одамни кўрсатамиз... —
дейишар, мусофирларнинг диққатини шу йўсин ўзларига жалб этгандан кейин: — Оллоҳга
бўҳтон қилаётирми ёки телбасифат бўлиб қолганми, билмаймиз... — деб иғво қилишар эди.
Ўзларини ҳақпарвар, самимий қилиб кўрсатиб, гўё«бошга битган бало»дан инсонларни
халос этиш учун жон куйдираётгандай тутардилар. Гўё ниятлари соф...
ЧИРИГАН СУЯКЛАР
Убай ибн Халаф қўлидаги белкуракни бир чеккага улоқтирди, пешона терларини артди ва
тупроқ орасидан кўринган бир чирик суякни қўлига олди.
Суяк шунчалик мўрт бўлиб қолган эдики, бармоқлари билан эзғиласа, кулга айланиши
турган гап эди. Шу қадар кўҳнаки, бир неча аср олдин ўлиб кетган бир одамнинг суяги бўлиши
ҳам мумкин.
Тўппатўғри Расулуллоҳ(с.а.в.) уйларига йўл олди. Бориб пайғамбаримизга, сен тутаётган
йўлнинг боши берк, бемаъни, тутруқсиз сафсаталаринг билан халқни йўлдан оздиришни
ҳозироқ бас қил, демоқчи эди.
Расулуллоҳни(с.а.в.) топди, қўлидаги суякни кўрсатди, эзғилади, сўнгра бармоқлари
орасидан пуфлаган эди, суяк урвоқлари учиб иккинчи қўлининг кафтига тушди. Бу кукунни яна
пуфлади, ҳар томонга тўзиб кетди. Сўнгра Набиййи муҳтарам(с.а.в.) жанобларига қаттиқ
тикилиб:
— Қани, энди гапирчи, эй Муҳаммад, буларга ким ҳаёт бера олади?! — деди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) дарҳол жавоб бердилар:
— Буларга Оллоҳ ҳаёт беради, сени эса, жаҳаннамга улоқтиради!Убайнинг ранги рўйи
оқариб кетди. «Сени эса жаҳаннамга улоқтиради!» дея ҳозиржавоблик билан айтилган гап уни
ларзага солган эди.
Охиратга ишонмаса ҳам, наштардек ўткир бу сўзлар нишонга теккан эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 31
Аслида, Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши кин ва адоват туйғусида бўлган Убайнинг душманлик
ҳислари янада кучайди.
Қалби кину адоватга, кўзлари қонга тўлган Убай қаёққа кетаётганини ҳам билмай, тезтез
юриб кетди.
Убайнинг бу хаттиҳаракати малаклар оламида нохуш бир хабар сифатида кутиб олинди.
Жаброили амин Ёсин сурасига қайд этилгуси охирги оятларни келтирди:
«Инсон, Биз уни нутфадан— бир томчи сувдан яратганимизни, энди эса баногоҳ у
(Ўзимизга) очиқ қаршилик қилгувчи бўлиб қолганини кўрмадими?! У Бизга: «Чириббитган
суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб мисол келтирдию, (аммо) ўзининг(бир томчи сувдан)
яралганини унутиб қўйди. (Эй Муҳаммад,) айтинг: «У(чириган суяк)ларни дастлаб(бир томчи
сувдан) пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У(Ўзи яратган) барча халқни
билгувчидир». У сизлар учун ямяшил дарахтдан олов пайдо қилган зотдир. Бас, сизлар ўшандан
ўт ёқурсизлар. Осмонлар ва ерни яратган зот яна уларнинг ўхшашини яратишга қодир эмасми?!
Йўқ(албатта, қодирдир)! Унинг Ўзигина яратгувчи ва билгувчидир. Бирон нарсани(яратишни)
ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина«Бўл» дейишидир. Бас, у(нарса) бўлур— вужудга
келур. Бас, барча нарсанинг эгалиги Ўз қўлида бўлган(Оллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан) пок
зотдир. Ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар!» (Ёсин, 77-83)
Убай«Сени эса жаҳаннамга улоқтиради» дейилган сўзларнинг таъсиридан астасекин
қутулаётган бир пайтда Расулуллоҳдан(с.а.в.) ушбу оятларни эшитдию вужуди баттар
титрабқақшаб кетди. Энди бутунлай ўзини йўқотиб қўйган, нима қилишини билмай гаранг
бўлиб қолган эди.
— Ё Муҳаммад, менинг бир учқур отим бор. Унга махсус ем едириб, шахсан ўзим
парвариш қилиб боқаётирман. Ўша отимга миниб сен билан урушаман ва албатта сени
ўлдираман, шуни яхши билиб қўй! — деди.
— Аксинча, мен сени ўлдираман, ё Убай! — деган жавобни эшитиб, баттар довдиради.
— Ҳали буни вақт кўрсатади.
Ўша куни Убай уйига жуда ҳорғин ва хаёлпаришон қайтди. Сабаби сўралган эди, жавоб
бермади. Қайтақайта сўрайверилгач, титроқ овозда:
— Бугун Муҳаммад менга«Сени ўлдираман» деди,— тарзида жавоб қилди.
— Азизим, бўларбўлмас гапларни кўнглингга олаверасанми? — деб унинг руҳини
кўтармоқчи бўлишди уйидагилар.
— Тўғрикуя, лекин Муҳаммад ҳеч қачон ёлғон гапирмайдида?!
* * *
АздШануйа қабиласининг вакилларидан Димод Маккага келганида қурайшликлар ҳамон
Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши иғво ёғдириш билан банд эдилар.
— Зинҳор Муҳаммад ибн Абдуллоҳга яқинлашмагин, эй Димод!
— Нега энди?
— Чунки у бир телба, қутуриб кетган жодугардир.
— Бунга асло шубҳа қилма.
— Мен ҳам бир қарашда жинни билан ақллини ажрата оламан. Умрим жиннилар билан
гаплашагаплаша ўтди.
—Жуда яхши, Димод. Аммо ўзингни эҳтиёт қил. Бир туртинсанг, кейин ўзингга келолмай
юрасан.
— Насиҳатларингиз учун ташаккурлар.
У ердан кетди ва Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнларига келди. Узини танитди.
— Мен кўп хасталарни кўрдим, даволадим. Оллоҳ шу йўл ила хоҳлаганига шифо беради.
Истайсанми, сендан ҳам6у жиннилик касалининг кетиши учун саъй ҳаракат қилсам — деди
чин дилдан. Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг сўзларига бундай жавоб қилдилар:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 32
— Ҳамду сано Оллоҳга махсусдир. Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам тилаймиз. Оллоҳ
кимга ҳидоят берадиган бўлса, уни бу тўғри йўлдан оздирадиган ҳеч кимса топилмас. Залолатда
қолдиргаии кимсага ҳам ҳеч киши ҳидоят бера олмас. Шоҳидлик бераманки, Оллоҳдан ўзга
ибодатга лойиқ ҳеч бир маъбуд йўкдир; бирдир, шериги йўкдир.
Димод гўзал бир балоғат намунаси бўлган бу сўзларни дикқатла тинглади. Шу заҳоти яна
зшитгиси келди.
— Бу сўзларни бир марта айтасан холосми, эй Муҳаммад? — деди ютоқиб.
Расулуллоҳ(с.а.в.) айнан такрорладилар. Димод бошини эгганча қулоқ солиб ўтирарди.
Бир муддат бу каломларни зеҳнида ўлчаб кўрди, тортди, сўнгра:
— Яна бир марта қайтар шу сўзларингни!.. — деди.
Такрорладилар; тинглади, ўйланди, сўнгра дедики:
— Валлоҳи(Оллоҳга қасамки), мен коҳинлар билан, сеҳрбозлар билан, шоирлар билан
кўришдим, уларнинг сўзларини роса тингладим, лекин бу сўзларга ўхшайдиган ҳеч бир калом
эшитмадим. Қўлингни бер, мусулмон бўлиб сенга тобе бўламан.
Димод айни чоқда ҳам ўзининг номидан, ҳам қавмининг номидан Расулуллоҳга(а.с.)
байъат бераётган эди. Сўнг хўшлашди. (Ибн Касир. «Сияр» 1/452. 56)
* * *
Ибн Масъуд(р.а.) бир хотирасини бундай нақл этади: «Бир куни Набиййи акрам
жанобларидан, Оллоҳ таолонинг наздида энг ёмон гуноҳ нима, деб сўрадим.
— Оллоҳ таолога бирон нарсани тенг ва шерик қилишдир. Ҳолбуки, сени яратган ҳам
Удир — деб жавоб қилдилар.
— Сўнгра энг ёмоничи? — дедим.
— Овқатингга шерик бўлишидан қўрқиб фарзандингни ўлдиришинг.
— Учинчисичи, ё Расулуллоҳ?
— Қўшнингнинг хотини билан зино қилишингдир —деб буюрдилар.
Ёмонлик ва фисқфасод йўлининг саркардаларига тобе бўлиб, Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши
чиққан, унинг йўлига киришдан ўжарлик билан бўйин товлаганларнинг аҳволи бундай баён
этилди:
«У кунда бу золим қўлларни(бармоқларни) тишлаб, афсус надомат қилиб дер: «Э, қанийди
мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда! Ўлим бўлсин менга,
қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда эди! Аниқки, менга эслатма— Қуръон
келганидан сўнг ўша(фалончи) мени йўлдан оздирди». У кунда шайтон(ҳаёти дунёда ўзига
эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўйгувчидир». (Фурқон, 27-29.)
Шу орада Расулуллоҳнинг(с.а.в.) қуйидаги хадислари ҳам хотираларга муҳрланди: «Яхши
дўст билан ёмон дўстни мушк сотувчи билан ўт пуфловчига қиёслаш мумкин. Мушк
сотувчидан ё сен сотиб оласан, ё у сенга совға қилади. Еки унинг ёнида турсанг ҳам, хушбўй
хиддан лаззатланасан. Ёмон дўст эса, ўт пуфловчига ўхшайди. Ё ўт пуфлаб учқун сачратиб,
либосингни ёндириб юборади, ёки сассиқ ҳиддан безовта бўласан».
Мўминлар риоя қилишлари керак бўлган одобахлоқ қоидалари, қурайшларга ва хусусан
ўзларига ёмон муносабатда бўлган қишиларга нисбатан қандай муомала қилиш кераклиги
Фурқон сурасида баён этилди. Шунингдек, фозил мўминларнинг сифатлари ҳам кўрсатилди:
«Раҳмоннинг суюкли бандалари Ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар бемаъни
хитоб қилган вақтида ҳам«Омон бўлинглар» деб жавоб қиладиган кишилардир. Улар
кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва(жойнамоз устида) тик туриб бедор ўтказадиган
кишилардир. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини даф қилгин.
Дарҳақиқат, унинг азоби кетмасмангу азобдир. Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон
жойдир» дейдиган кишилардир. Улар инфоқэҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам,
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 33
бахиллик ҳам қилмаслар. (Балки, эҳсонлари) ана ўша(хасислик билан исроф) ўртасида
мўътадил бўлур. Улар Оллоҳ билан бирга бошқа бир илоҳга илтижо қилмаслар ва Оллоҳ
(ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ва зино қилмаслар. Ким мана шу
(гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир
неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолда мангу қолур». (Фурқон, 63-69.)
Бу оятлар кўпгина мўминларни хаёлга толдириб қўйди. Кўзлар намланди, хотираларда
ўтмишда бўлиб ўтган аламли, ор қилувчи воқеалар жонланди.
Эгилган бошлар, бир зумда кулимсирашни унутган кўзлар ва беихтиёр олинган чуқур
нафаслару хўрсинишлар уларга дунёни тор қилиб қўйди. Чунки тарих қаърига яширинган ва
бундан кейин ҳеч қачон такрорланмайдиган бу хотиралар бир дақиқа ичида кўз олдиларида
намоён бўлган, «Ўтмишингда мен ҳам борман» деяётгандай, виждон азобини кучайтирган эди.
Буларнинг ҳаммасини жазо ва мукофотни бергувчи ёлғиз Оллоҳ билади.
Ўша кеча кўпгина кишилар мижжа қоқмадилар, у ёкданбу ёққа ағанаб тонг оттирдилар.
Ниҳоят бошлари эгик ҳолда Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига келдилар. «Ё Расулуллоҳ,
дардимизга дармон бўладиган бир чора топинг, ахир, биз адойи тамом бўлдик» дедилар.
Сабаби сўралганида:
— Биз жоҳилия даврида зино ҳам қилдик, одам ҳам ўлдирдик, Оллоҳдан бошқа бутларга
қайтақайта сиғиндик — дея жавоб бердилар.
Набиййи акрам(с.а.в.) жанобларининг изоҳ беришларига ҳожат қолмади. Ушбу дамда
ваҳий малаги Жаброили амин Сарвари Оламнинг ҳузурларига тушган эди. Мўминларга
шафоатчилик қилувчи пайғамбаримиз(а.с.) янги келган ваҳийни ўқидилар:
«Магар ким тавба қилса ва имон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Оллоҳ ана ўшаларнинг
ёмонлик(гуноҳ)ларини яхшилик(савоб)ларга айлантириб қўюр. Оллоҳ мағфиратли, меҳрибон
зотдир. Ким тавба қилиб, яхши(амаллар) қилса, бас, албатта У Оллоҳнинг ризосига
(мағфиратига) қайтган бўлур. Улар(яъни, Оллоҳнинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик
бермаслар ва лағв(беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида олижаноблик билан(яъни,
ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган
вақтида, у(оятларга) гунг ва кўр ҳолларида ташланмайдилар(балки уларни билибанглаб амал
қилурлар). Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва
зурриётларимиздан шодхуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин»
дейдиган кишилардир. Ана ўшалар сабрқаноат қилганлари сабабли жаннатдаги юксак
даражалар билан мукофотланурлар ва жаннатда фаришталар томонидан салом ва омонлик
билан қарши олинурлар. Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳманзилдир. (Эй
Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Агар дуоилтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим
сизларга парво қилмас. Бас, сизлар(У зот юборган пайғамбарни) ёлғончи қилдингиз. Энди,
албатта, (азоб-уқубат) сизларга лозим бўлур». (Фурқон, 70-77.)
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) кўзларида порлаган севинч учқунлари мана шундай ифода этилди.
Бу оятлар мўминларнинг кўнглига тасқин, қалбларига ором берди. Кўзларга севинч тўла ёшлар
балқиб чиқди. Оллоҳга ҳамду санолар ва шукроналар келтирувчи овозлар юксалди.
Аянчли хотираларга бой мозий эртага яхшилик бўлиб қайтиши, Жаноби Ҳақнинг
раҳматига сиғинганлар мангу бахтсаодатга эришишлари шу йўсинда ваъда қилинган эди.
* * *
«Улар кечани жойнамоз устида тик турган ҳолларида, сажда қилиб ўтказурлар» ояти
мўминларга кечалари ўқиладиган намознинг зиёда бўлиши ҳақида алоҳида маълумот берди.
Ҳамма энг ширин уйқуга кетганида, нафс хоҳишларидан қутулиб, Буюк Яратувчи билан
яккамаякка қолиш, унинг ҳузурига бош қўйиш мўминларга ўзгача ҳузурҳаловат бахш этарди.
Набиййи акрам(с.а.в.) кечаларни ибодат қилиб ўтказишни истаганларга бундай ўгит
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 34
бердилар:
— Шони буюк Раббимиз, кечанинг сўнгги учдан бир қисмида дунё самосига қадар
пастлаб: «Менга дуо қилгувчилар йўқми, қабул қилсам? Мендан сўровчилар йўқми, сўраганини
берсам? Мендан мағфират сўрагувчилар йўқми, гуноҳларидан ўтсам?» деб амр қилади. Бу
воқелик ҳар кеча барқарордир.
Пайғамбаримиз ушбу сўзлари билан, кечанинг сўнгги қисмидан оқилона фойдаланинг,
демоқчи бўлган эдилар.
МЎМИННИНГ ЯШАШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?
Пайғамбарлик келганидан буён етти йил ўтди. Қурайшийлар қўллаган бир қатор жиддий
чоратадбирлар фойда бермади. Натижада мушриклар Макканинг юқори қисмида жойлашган
Ҳожун қабристони ёнида фавқулодда бир йиғилиш ўтказдилар. Қиска вақт ичида келинган
қарорга кўра, Муҳаммаднинг қариндошлари бўлмиш Бани Ҳошимга қарши биргаликда ҳаракат
қилиш ва сурункали бир муомала қатағони уюштиришга келишилди. Улардан қиз
олинмайдиган, қизларини уларга бермайдиган, савдосотиқ муносабатлари узиладиган ва бу
қарорга амал қилмаганлар жазоланадиган бўлди.
Агар бу қарор кўнгилдагидек натижа берса, хошимийлар ва Мутталиб ўғиллари
Муҳаммаддан юз ўгиражак, якка бўлиб қолган инсонни эса, мағлуб этишлари осон бўлади.
Қарорларининг қатъийлигини кўрсатиш учун моддамодда қилиб ёзиб, Абу Толибни
чақиртиришди ва ўқиб беришди, жиянини ихтиёрларига топширмаса, бу қарор шафқатсизларча
амалга оширилишини уқтиришди.
— Жияним учун ҳар қандай фидокорликка ҳам тайёрман — деди Абу Толиб. — Керак
бўлса, сўнгги томчи қоним қолгунча сизларга қарши урушаман. Бутун ҳошимийлар ва
Мутталиб ўғиллари ҳам мен билан ҳамфикрдирлар. Қўлларингдан келганини қилинглар!
Қабила бошлиқлари бундан бир иш чиқишидан умидларини узиб, бошқача қарорга
келишди: қатағон шароитлари ёзилган қоғозни Каъбанинг ичига осиб қўйдилар. Шу тариқа
қатағон расман бошланди.
Абу Толиб Ҳошим ва Мутталиб ўғилларини бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга,
Расулуллоҳни(с.а.в.) қўллабқувватлашга чақирди. Ҳаммалари ва Макка мўминлари«Шиъби
Абу Толиб» номи берилган ва Абу Толиб яшайдиган маҳаллага кўчиб ўтдилар.
Қарамақаршилик, зиддият авжига минди. Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб сингари ашаддий мушриклар
бозорўчарларни айланиб юришар, мўминларнинг бирон нарса харид қилиши ёки сотишига йўл
қўймас эдилар. Баъзан улар берганидан ҳам кўпроқ пул бериб, пишай деб турган савдони
бузишар, сотмоқчи бўлган нарсаларини эса, камситишга уринар эдилар.
Абу Толиб кечалари ҳам Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобларини ёлғиз қолдирмас, ё ўзи, ё
ўғилларидан, ё қариндошларидан биттаси пайғамбаримизнинг уйларида қолиб, посбонлик
қилар, бирон тажовузга учраб юрмасин тағин, деб бор ғайратини ишга солар эди.
Ҳошим ўғилларидан Абу Толибнинг маҳалласига Абу Лаҳабгина кўчиб келмади. Ҳар
доимгидай, у мушрик ҳамтовоқлари билан қолишни афзал кўрди, қариндош-уруғларидан юз
ўгирди.
Ҳазрати Умар ва Ҳамзадан бошқа ҳеч ким ташқарида бемалол юра олмай қолди. Бошқалар
маҳалладан ташқарига чиққудай бўлсалар, аёвсиз калтакланишар, ҳақорату азоб-уқубатларга
дучор қилинишар эди.
Ташқаридан ҳам ҳеч нарса олиб келиб бўлмай қолди. Зеро, тикандан бошқа нарса
ўсмайдиган бу ерда деҳқончилик қилиш, сабзавот экиб ҳосил олиш мумкин эмасди. Шу боис
уйларда бор озиқовқатни мумкин даражада тежаб истеъмол қилиш йўли тутилди. Бу масалада
қўниқўшнилар бир-бирларига ёрдамчи бўлдилар. Абу Толиб бор бисотини шу йўлда сарфлаб
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 35
тутатди. Расулуллоҳ(с.а.в.) билан Ҳазрати Ҳадича қўл остиларидаги ҳамма нарсани шу йўлда
сарфладилар. Бутпараст бўлсалар ҳам, фақатгина қариндош-уруғчиликнинг ҳаққиҳурмати учун
шунча азият чекаётган ва лом-мим деб ҳам нолимаган кишиларга тарқатдилар.
Аммо уйдаги озиқовқат қанчага ҳам етарди? Бир оила бойбадавлат бўлган тақдирда ҳам
неча оилани тўйдира оларди?
Озиқовқатлар қаттиқ тежабтергаб ейилишига қарамай, тугади. Мудҳиш бир очарчилик
бошланди. Эрта тонгда оч турганлар бир бурда ҳам нон емай кунни ўтказар, кейинги кунни яна
очликда кутиб олар эдилар. Ҳайвонлар оч, одамлар оч. Очликдан мадори қуриган гўдакларнинг
йиғисиғилари, додфарёдлари атрофда бемалол эшитилади. У ербу ерда ўсадиган дарахтларнинг
япроқлари ейила бошланди. Тери парчалари чайналиб шимилди. Топилган ҳар қандай
ҳайвоннинг қорни, ичакчавоғи ҳеч иккиланмай пиширилар ва дастурхонга тортилар эди.
Мана шундай оғир машаққатларга қарамай, хоҳ Ҳошим ўғилларидан, хоҳ Мутталиб
ўғилларидан бир эркак ёки аёлнинг Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига келиб: «Бизнинг
илоҳларимизга тил теккиздинг, динимизни йўқ қилишга уриндинг, оқибатда мана шу балога
гирифтор бўлдик. Мана, кўр қандай аҳволга тушганимизни...» демади. Шундай деганини
билмаймиз.
Бу ҳол бир ҳафта, бир ой ё бир йил эмас, нақ уч йил давом этди. Машаққатларнинг
хилмахили билан тўлган уч йил. Ҳаёт хар куни бир бошқа, аччиқаламли томонини кўрсатарди.
Бир куни қоронғу тушиб, кўчаларга жимжитлик чўкканидан кейин ўркачига ун тўла
қоплар ортилган бир туя Абу Толиб маҳалласи сари йўл олди. Маҳалланинг бошига етиб келган
одам туянинг жиловини бўйнига осди, сўнгра орқасидан қўллари билан бир неча марта
шапатилаб, «Чуҳ жонивор» дедида, ўзи қайтиб кетди, қоронғулик ичида ғойиб бўлди.
Бу одам Ҳишом ибн Амр эди.
Туя шўрлик кимнинг ҳам уйига борарди? Шундай умид килган эдики, бирорта одам
учратсаю уйига етаклаб бориб, устидаги юкнинг ҳаммасини тезда яшириб, кейин
қўниқўшниларга бўлиштириб берса...
Ҳишомни бу инсонпарварликка, ғамхўрликка чорлаган нарса маҳалладан ташқарида ҳам
бемалол эшитилиб турган йиғисиғи, додфарёдлар эди. Улар ҳам ўзига ўхшаган инсон,
қолаверса, у билан бир уруғнинг вакили эдилар.
Ҳаким ибн Ҳизом ҳам аммаси Ҳазрати Ҳадича учун озиқовқат жўнатгани, яна бошқа бир
неча киши ҳам ана шундай йўл тутиб, мусулмонларга ҳамдард бўлгани тарихдан маълум.
Бир кунй'; Ҳишом ибн Амр яна уч туяга озиқовқат юклаб Абу Толиб маҳалласига
жўнатаётганида, мушриклар сезиб қс^лишди. Эрталаб Абу Жаҳл бошчилигида мушриклар
ўртасида ўтказилган мажлисда сўроққа тутилди, танбеҳ берилди, келишилган қарорнинг
ҳукмларига зид иш тутмасликка онт ичилгани эслатилди. Абу Жаҳл:
— Бизнинг мақсадимиз бегуноҳ одамларга зулм қилиш эмас — деди. — Ниятимиз
жамоамизни тарқатган, илоҳларимизни айблаган... ва гап уқмас, ўжар анави жодугарни тартибга
чақириб қўйиш. Ё уни бу йўлдан қайтарамиз, ё Абу Толиб бошлиқ бутун қариндош-уруғлари
ундан юз ўгирадилар.
Шу аснода Ҳишомни аямай ҳакорат қилишди.
Ўзини ҳимоя қилишга унинг қурби етарди. Бу хаттиҳаракати виждонли кишига муносиб
бир иш эканини айта оларди. «Мен бу ишни, кеч бўлса ҳам, қилганимдан бахтиёрман. Шунча
бегуноҳ инсон хотин, бола-чақаси билан ҳамда қариндош-уруғимиз бўлишларига қарамай,
очликка маҳкум этилиб, уларга ёрдамчи бўлишга ҳам изн бермаганлар уялиши керак» дея
оларди. Ичидан ана шундай фикрлар ўтган, аммо шу фикрини баён этгани билан биров«Ҳишом
тўғри гапиряпти, биз жуда ноинсофлик қилдик» демасди.
Шунинг учун у дилидаги гапларни эмас, талаб қилинаётган гапларни гапирди:
— Бу сўнггиси бўлади. Энди шу ишни қилаётганимни кўрмайсиз — деди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 36
Бошқа бир куни Ҳаким ибн Ҳизом аммасига ун жўнатмоқчи бўлиб турган эди, Абу Жаҳлга
дуч келди. Бу манзара Абу Жаҳлга баттар ёқмади.
— Буларни орқага қайтарасан, эй Ҳаким — деди.
— Нима учун?
— Чунки бу маҳаллага озиқовқат кирмаслиги керак, биз бунга рухсат бермаймиз.
— Мен уларни аммамга жўнатмоқчиман.
— Ҳеч кимга жўната олмайсан.
— Мен билан ишинг бўлмасин. Аммамга ёрдам бериш учун сенинг ижозатингга муҳтож
эмасман.
Абу Жаҳл руҳан мадад истаб ёнида турган Абул Бахтарийга қаради. Аммо у Ҳақим ибн
Ҳизомни ёқлади. Натижада/баҳсмунозара бошланиб кетиб, можаро алал оқибат Абул Бахтарий
қўлига илинган бир суяк Абу Жаҳлнинг бошига тушиши билан тугади. Абу Жаҳл ғазабини боса
олмаган Абул Бахтарийнинг муштларига нишон бўлиб, ерга қулади.
* * *
Қатағон уч йил давом этди. Унга йўлакай яна бир қатор аламли ҳодисалар қўшилиб кетди.
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) амакилари Абу Толибни излаб топдилар ва Каъба ички
деворига осиб қўйилган қарорни ёғоч қуртлари еб битирганини, қоғозда фақат«Оллоҳим,
сенинг номинг билан» деган маънога тўғри келадиган«Бисмика Оллоҳумма» иборасигина
қолганини билдирдилар. Абу Толиб ҳайрон бўлди:
— Қаердан биласан шундай бўлганини? — деб сўради.
— Раббим маълум қилди — деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ(с.а.в.).
Абу Толиб дарҳол бориб Қурайш зодагонларини тўплади.
—Бир таклиф билан келдим — деди.
—Хўш, қанақа таклиф экан у, Абу Толиб?
—Жияним Муҳаммад, Каъбага осиб қўйган қарорномаларингизни ёғоч қуртлари еб
битирди, фақат«Бисмика Оллоҳумма» иборасиг^гаа қолди, деб даъво қилмоқда. Болалигидан
бери син&б келаманки, ҳамиша унинг гаплари тўғри чиққан. Шунинг учун ҳузурларингизга бир
нарсани таклиф қилишга келдим.
—Сўзла таклифингни, эй Бани Ҳошимнинг йўлбошчиси! — дейишди.
— Ҳозир биргаликда Каъбага борамизда, у ерга осиб қўйган қоғозларингизни олиб
кўрамиз. Агар Муҳаммаднинг даъвоси тўғри чиқса, сизлар бу бемаъни қатағонга чек қўясизлар.
Инсонларни очяланғоч, чорночор ҳолда, билатуриб ўлим чангалига топширишдан воз
кечасизлар. Бу ерда қавмингиз, қабиладошларингиз ва уларнинг оилалари жон олибжон
бермоқдалар. Агар жиянимнинг гаплари ёлғон бўлиб чиқса, у ҳолда Муҳаммадни ўша заҳотиёқ
ихтиёрларингизга топширишга сўз бераман.
Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг Каъбага кирмагани аниқ. Бу дафъа ўлим фармонини ўз қўли
билан имзолагандай эди. Мушрикларнинг юзларида табассум ифодаси пайдо бўлди. Ниҳоят
зафарга олиб борувчи йўл очилган эди. Бир зум ҳам иккиланмадилар.
— Биз розимиз, ё Абу Толиб — дедилар.
Биргаликда бориб Каъбани очдилар. Диққат билан қарадилар. Дарҳақиқат, аҳднома илвираб
кетган эди.
— Бундай бўлиши асло мумкин эмас — деди биров.
Абу Толиб сўради:
— «Бўлиши мумкин эмас» деганинг нимаси? Каъбанинг калити сизларда бўлса, бу ерга
кимни киритиш киритмаслик сизларнинг ихтиёрларингда бўлса... Энди орада юзага келган
муаммони узилкесил ҳал этиш фурсати келди.
Абу Жаҳл сўз қўшди:
— Мен аминманки, жиянинг ўтакетган бир уста жодугар экан. Ундан буюкроқ жодугар
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 37
ҳали дунёга келган эмас, келмайди ҳам!..
Вазият бирдан ўзгарди. Бир оз олдин«Жуда соз, розимиз...» дея, хабар тўғри чиққан
тақдирда, қатағонга чек қўйишга сўз берган қишилар гўёки булар эмас, бошқалар эди.
Тўнғиллайтўнғиллай тарқалдилар.
* * *
Мусулмонларга ёрдам бераётганида қўлга тушиб қолган Ҳишом инсонпарварликка том
муносиб бир иш қилгани учун Абу Жаҳлдан ва бошқа биродарларидан эшитган ҳақоратни ҳеч
ҳазм қила олмади.
Сабабсиз хақоратлар Ҳишомга алоҳида бир қувват берди. Бу масалани ҳал қилиш ва
ғалабага эришиш учун қўлидан келадиган ҳеч бир ташаббусни ортга сурмасликка қарор берди.
Қарорни амалга ошириш учун Зухайр ибн Абу Умаййанинг уйига борди.
Зухайр Расулуллоҳнинг(с.а.в.) аммалари Атиканинг ўғли эди.
— Салом, ё Зухайр!
— Салом сенга ҳам, эй Ҳишом.
— Қалайсан?
— Дурустман.
— Дурустсан, аммо тоғаларинг оғир аҳволда эканларини кўрабилатуриб, қанақасига
хотиржам бўласан, қанақасига еганичганинг татийди, ҳайронман. Мен шунга қатъий
ишонаманки, агар Амр ибн Ҳишомнинг тоғаларига қарши шундай бир битим тузилса, у буни
зинҳор қабул қилмаган бўларди.
— Бу билан нима демоқчисан?.. Мен нима ҳам қила олардим, ёлғиз бўлсам... Қасамки,
ёнимда яна битта менинг фикримни тасдиқлайдиган биродарим бўлсайди, ўша қоғозни
бартараф этиб, бемаъни қатағонга чек қўйган бўлардим.
— У ҳолда, қани, қўлни ташла, сенга керакли одам, мана, менман.
—Жуда соз, унда учинчи бир ҳамфикрни топайлик.
Ҳишом у ердан чиқиб, Мутъим ибн Одийнинг қошига борди. Ҳолаҳвол сўрашилгандан кейин
мақсадини баён этди, юзага келган вазиятнинг ўта жиддий эканини уқтирди.
Мутъим инсофли бир одам эди, аммо у ҳам ёлғизлигини писанда қилди.
— Яна бир одам бор, ёрдам беришга тайёр — деди Ҳишом.
— Ким?
— Мана, мен.
— Жуда соз, у ҳолда яна бир кишини топишимиз керак.
— Учинчи киши ҳам бор, Зухайр ибн Абу Умаййадир.
— Тўрт киши бўлсак, яна ҳам яхши бўларди.
Ҳишом ибн Амр бу ердан ҳам чиқиб, Абул Бахтарийникига борди. Уни ҳам ўйлаган ишига рози
қилди. Кейин Замъа ибн Асваж ибн Абдумутталиб билан учрашди.
Бу беш маслакдош ўша куни кечаси Ҳожун қабристонининг биқинига йиғилдилар, бўлғуси
ишларининг режасини туздилар. Зухайр:
— Мен бошлайман, сизлар эса, мени қўллаб-қувватлайсизлар — деди.
Бир қарорга келиниб, уйуйларига тарқалдилар.
Эрталаб Зухайр покиза либосларнии кийиб уйидан чикди. Бориб, Каъбани етти марта
тавоф қилди. Кейин ўша ерга йиғилган халойиққа қарата:
— Эй Макка халқи! Ҳошимийлар очликдан қирилиб кетар эканлар, бизнинг еганичганимиз
татийдими? Худо ҳаққи, ноҳақликнинг тимсоли бўлган қариндош-уруғчи
ликни илдизидан қўпорувчи битим ёзилган6у саҳифа бурдабурда қилинмагунча ўтирмайман!
— деб хитоб қилди.
Абу Жаҳл масжиднинг бир бурчагида ўтирган эди. Қулоғига чалинган бу сўзлар уни
ўрнидан сапчиб туришга мажбур қилди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 38
— Бекорларни айтибсан, у қоғоз ҳеч қачон йиртилмайди! — деб бақирди.
Замъа ибн Асвад муиозарага аралашди:
— Аслида ёлғончи сенсан, ё Амр! Биз бундай ноҳақ битим тарафдори эмасдик.
Абул Бахтарий:
— Замъа тўғри гапирмоқда — деди. — Ўша саҳифада ёзилган ҳукмларга бизлар асло рози
эмасдик. Энди ҳам нотўғрилигини эътироф этамиз. Мутъим ҳам шу фикрни тасдиқлади:
— Ҳар иккалангиз ҳам ҳақ гапни гапирдингиз. Бошқача гап ёлғон бўлган бўлур эди. Биз бу
саҳифада ёзилган номаъқул гаплар учун Оллоҳдан кечирим сўраймиз,— деди.
Абу Жаҳл бу ерда бир гап борлигини сезди.
— Бу бир маслаҳатли кенгашдан чиқаётган қуруқ сафсатадир. Сизлар олдиндан келишиб
олиб, энди халқнинг кўзини бўямоқчисизлар — деди.
Ушбу ҳодиса содир бўлаётганида, Абу Толиб ҳам шу ерда эди, аммо у лом-мим демай, бир
чеккада ўтириб томоша қилар эди.
Шу чоқ Мутъим ўтирган жойидан турди. Тўғри бориб, Каъбага кирди, саҳифани осиғлик
турган жойидан олди. Ҳамманинг кўзи ўнгида, кутиб ўтирмай, йиртиб ташлади.
Шу зайл Маккада уч йилдан бери давом этиб келган умумий зулмга чек қўйилди.
Мусулмонларнниг сабртоқати тугаёзган эди, саҳифа йиртилиб, муаммо ҳам ҳал бўлдиқўйди.
Ҳолбуки, Абу Жаҳл сўнгги зарба бериладиган кунлар яқинлигини, яна узоғи билан бир ёки
икки ойдан сўнг пичоқ бориб суякка тақалишини жуда яхши биларди. Ё ўлим, ё Муҳаммадни
Қурайш зодагонларига таслим этиш каби икки йўлдан бири танланадиган кунни сабрсизлик
билан кутиб келаётган эди. Овқат пишган, совусин деб ўчоқдан туширилган, ўтириб ейиш
фурсати яқинлашган эди. Ҳазилакам гапми, бугунги кун узоқ уч йил кутилди, ниҳоят толеъ
энди кулиб боқай деб турган маҳалда бир зумда бой берилдия. Оғзини ҳам очишга улгурмай
қолди: саҳифа йиртилиб, битим бекор қилинди.
Дарров югуриб бориб Мутъим, Замъа, Зухайр ва Ҳишомнинг устига отилиш, пишиб турган
ошни бузганларининг ҳисобини сўраш истаги миясига урилди. Аммо масала шу билан ҳал
бўлмасди, аксинча, фожиалиқонли бир тўқнашув бошланиб кетиши мумкин эди. Кўпчилик
қатағоннинг бекор этилишини хурсандлик билан кутиб олди. Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқлари
эса, ғазабдан бурниларини тишлагудай бўлдилар.
Абу Толибнинг маҳалласига ночор кўчиб ўтганлар яна ўз уйларига қайтдилар. Очликдан
тинкамадори куриган ёш гўдакларнинг оғир аҳволидан кўпдан бери азоб чекиб келаётган
отаоналар ўша кеча пишиллаб уйқуга кетган жигаргўшаларининг ёнида севинч кўзёшларини
тўкдилир.
Уч йилдай узоқ бир муддат давомида кўп машаққатларга зўр матонат билан бардош бериб
келган, инсонга хос садоқат туйғусининг энг юксак намуналарини кўрсатган кариндошларига
Абу Толиб самимий миннатдорлигини изҳор этди. Энди Маккада ҳаёт яна аввалги ҳолига
қайтган эди.
«Алиф, лом, мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. Лекин улар бу мағлубиятларидан
сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш Оллоҳнинг
(измида)дир. Ўша кунда мўминлар Оллоҳ(румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар.
Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳмшафқат эгасидир. (Бу) Оллоҳнинг
ваъдасидир. Оллоҳ Ўз ваъдасига хилофлик қилмас. Лекин буни кўп одамлар билмаслар». (Рум,
16.)
Абу Бакр ушбу оятларни ўқиркан, Убай ибн Халаф унга кинояли бир қараш қилди:
—Бу ҳақда ҳам сенга Муҳаммад хабар бердими?! — деди.
—Худди шундай. Лекин булар унинг сўзлари эмас, Оллоҳнинг каломидир.
—Сизлар ёлғон тўқишдан бошқа ишни ҳам биласизларми ўзи? Қаерда бир бемаъни гап
пайдо бўлса, албатта сизлардан чиққан бўлади, ё Абу Бакр! Мен сени ақли расо одам деб
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 39
ўйлардим, Азалдан бери шу фикримда собит эдим. Бироқ Муҳаммадга қўшилдингу сен ҳам
ақлдан оздинг, шекилли. Ҳолбуки, сен«Инсонни камситади, орномусга қолдиради» деб
шаробни ҳам ўзингга ҳаром қилган кишисан.
—Ҳозир ҳам шунақаман.
—Жуда соз. У ҳолда нега бу бемаъни гапларга ишонасан?
—Бу хабар бемаъни эмас, юз карра тўғри чиқадиган башоратдир.
—Хўп, майли, у ҳолда кел, гаров ўйнаймиз! Мен ўнта туя тикаман.
Бу икки одамдан бири кўзи билан кўриб турган нарсагагина ишонса, азалдан буён давом
этиб келаётган воқеаҳодисалардан чиқариладиган ақлий хулосаларга таянса, иккинчиси Буюк
Оллоҳдан келган хабарга ишонар эди.
Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) тезда Расулуллоҳни(с.а.в.) топди ва бўлиб ўтган воқеани сўзлаб
берди. Фахри Олам(с.а.в.) жаноблари«бир қанча йил» ибораси уч билан ўн йил орасидаги
муддатни билдиришини айтдилар.
—Вақтини узайтир, туялар сонини кўпайтир — деб буюрдилар.
Убай ҳазрати Абу Бакрнинг(р.а.) яна қайтиб келганини кўриб, шошиб қолди:
— Пушаймон бўлдингмиа? — деди.
— Йўқ, пушаймон эмасман, агар рози бўлсанг, туялар сонини кўпайтирамиз — деди Абу
Бакр(р.а.). Юзта туя қўяман, вақтни эса, тўққиз йилгача чўзамиз.
— Розиман — деди Убай.
Шу тариқа ўйналган гаров ўтимлилигини сақлаб қолар, румларнинг эронликлар устидан
ғалаба қозонганлари ҳақида хабар келганида Ҳазрати Абу Бакр юзта туяни Убайнинг
меросхўрларидан олажак эди.
ТИЛ БИЛМАС ТЕМИРЧИ
Мушриклар ҳар куни бир иғво тўқиб чиқарардилар. Бу сафар:
— Ўзи ёзган нарсаларни«Оллоҳнинг каломи» деб халққа тақдим этмоқда — дея
бошладилар.
Мажлисларнинг кун тартибида мана шунга ўхшаш сўзлар бўлиб қолди. Мўминлар ҳамон
ақлсизликда айбланардилар.
— Ўз қўли билан ёзганларини сизларга ўқиса, «Оллоҳнинг каломидир» деб
ишонаверасизларми? Ақлларингиз жойидами ўзи? Ёки эсҳушларингизни еб қўйганми
сизлар?
Бу гаплар мўминларга қайтақайта айтилди. Ниҳоят Анкабут сурасига туширилган
қуйидаги оятлар бу масалани ҳам ойдинлаштирди:
«Сиз(ўзингизга Қуръон нозил қилинишидан) илгари бирон китобни ўқиган эмас эдингиз
ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда, бузғунчи кимсалар албатта
шубҳага тушган бўлур эдилар. Йўқ, у(Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнгилларидаги
аниқравшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур». (Анкабут, 48-49)
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳаётларини қирқ йилдан бери яқиндан билиб келганлар тилларини
тишлашга, қўлларини пешоналарига уришга мажбур бўлишди. У зотнинг савод
чиқармаганларини, ўқишёзишни билмасликларини жуда яхши билишарди. Аммо ҳар томондан
ўргимчак тўри сингари ўраб олган кибр, кин ва адоват, нафрат туйғулари уларнинг кўзларини
кўр қилиб қўйди. Кўнгиллари гап уқмасликка қасам ичгандай, янгиянги иғволарни ўйлаб
чиқариш билан банд, зеҳнлари фақат мана шу йўлда ишлар эди.
Пайғамбарларнинг энг буюги Мухаммад(с.а.в.) орасира асли румлик бўлган бир
темирчининг ҳузурига борар, у билан суҳбатлашиб ўтирар эдилар. Бу одам узоқ юртдан келиб,
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 40
Маккада муқим бўлиб қолган эди. Четдан келган ва арабчани ёшлигидан ўрганмаган мусофир
одам арабчани қанчалик билса, у ҳам шу даражада билар, гапирилган гапни зўрға англар,
мақсадини ҳам аранг тушунтирар эди.
Бир куни мушриклар вайронадан хазина топгандай хурсанд бўлиб кетишди.
—Муҳаммад ибн Абдуллоҳ сўйлаётган каломини мана шу темирчидан ўрганар экан —
дея иғво бошлашди.
—Ҳая... У дўконга жуда серқатнов бўлиб қолган, аммо темирчида арзигулик бир иши йўқ
эдику. Бирон буюртма бергани ҳам номаълум. Нега шу нарсани шунча пайтдан бери сезмадика,
— дегандай қўллар пешоналарга урилди. Чашма кашф этилган, энди ундан сув чиқариш керак
эди. Ҳа, шакшубҳасиз, бу каломларни ўша темирчи ёздирар эканда...
Чиндан ҳам ажойиб бир«кашфиёт» эди бу. Бир зумда ҳаммаёққа гап тарқалди:
«Абдулмутталибнинг невараси ҳаммани мафтун этадиган бу жозибадор сўзларни румлик
темирчидан ўрганаётган экан, у одам ҳар борганида нималарнидир ёзиб бераркан...» деган
мишмишлар пайдо бўлди.
Аммо бу мишмишларнинг ҳам таги пуч, мантиқсиз эди. Неча йилдан буён беозор, бегуноҳ
мўминларни қон қустириб келганлар шу оддий темирчининг танобини тортиб қўя
олмасмидилар? «Биродар, сен ҳаддингдан ошяпсан. Кўриб турибсанки, юртимизда фитнафасод
қўзғалди. Ота болани, бола отани танимайдиган бўлди. Буларнинг барчасига сен айбдорсан.
қадамингни ўйлаб бос!..» дейишлари мумкин эдику?
Кўплаб инсонларни ўз она юртини тарк этишга мажбур қилган зулмларнинг мингдан бири
бу темирчига қилинса эди, шу заҳоти оғзи ёпилар, лом-мим демайдиган бўлар эди.
Қолаверса, уни ўлдирганлари такдирда ҳам жавобини сўрайдиган, «Унинг орқасида, мана,
биз турибмиз, бошидан бир тола сочини тушириб ҳам кўрингчи!..» дейдиган қудратли
мададкори ҳам йўқ эди.
Ёки масалани яхшиликча ҳал этиш йўли ҳам бор эди. Яъни: «Ол, мана сенга ўнта энг аъло
урғочи туя... Фақат тилингни тийсанг, бас. Бундан сўнг Абдулмутталибнинг невараси билан
сирлашишни тўхтатсанг бўлди» дейиш қийинмиди?
«Буларни ёзиб беришинг эвазига Муҳаммад қанча пул беради?» деб сўраб олиб,
тўлайдиган пулнинг бир неча баробарини бериб, анчамунча саҳифани ёздириб, Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) ҳузурларига боришса, «Бу каломнинг ўхшашини келтиринглар, деган эдинг, мана, кўр.
Қолаверса, айни манбадан келтирдик. Энди даъвоингдан воз кеч!» десалар бўлмасмиди?!
Лекин масаланинг бошқа бир томони ҳам бор. Яъни, бу темирчи насроний динида эди. Бир
насроний ўзининг етук динидан воз кечиб, бошқа бир динни ўртага чиқарармиди?
Бу қадар гўзал, бу қадар латиф ва таъсирчан каломни сўзлашга қодир бўлган бир инсон
нега: «Бу мукаммал каломнинг адиби менман» деб ўртага чиқмайди, бутун шоншараф,
обрўэътиборни бошқа бировга эҳсон қилади?
Ниҳоят Жаброили амин келди. Ўйламайнетмай оғзига келган гапларни айтиб юрган
мушрикларга яна бир бор танбеҳ берувчи оятни пайғамбаримизнинг(с.а.в.) қалбларига
сингдирди:
— «Аниқки, Биз уларнинг: «(Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмокда» деяётганини
билурмиз. Лекин уларнинг бу даъволари пучдир, чунки улар ишора қилаётган кимсанинг тили
ажамий(яъни, арабий эмас), бу(Қуръон) эса, очиқравшан арабийдир». (Наҳл103)
Бирикки кун ичида бутун шаҳарга тарқалган мишмишлар бир зумда тўхтади, сутнинг
юзидаги кўпиклар сингари йўқ бўлди. Қўпдан бери лом-мим демай келаётган виждонлар қисқа
вақт ичида ўзини кўрсатди:
— Тўғри, бу одам оддий араб тилини эплаб гапиролмайдику, қанақасига шундай бир
мукаммал каломни ёзиб берсин — дея бошлашди.
Темирчини танимайдиганлар, навбатдаги ваҳийнинг ҳақиқатга қанчалик мос ёки мос
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 41
эмаслигини билиш учун Марва тепалиги атрофида маскан тутган румлик темирчининг дўкони
сари йўл олдилар.
— Ҳорма энди, Жабр. Нималар қилаётирсан?
Жабр келганларга кулимсираб қаради:
— Мен киляпман иш... — деди. Ўчокдаги темирни кўрсатиб, ишора қилди: — Темир...
Бу одам чиндан ҳам юмалоқёстиқ қилиб гапирди. Унинг гапираётган сўзларини тўлиқ
тушунишни истаган киши у сарф қилган ғайратчалик ғайрат сарфлаши керак эди.
Ночор у ердан лабларини буриштириб чиқиб кетишди.
Бечора темирчи, бўлиб ўтган воқеалардан бехабар, бутун кучқудратини ишга солиб,
темирни яссилаш билан овора эди.
Асл бир араб фарзандига устозлик қилганини у қаёқдан ҳам билсин?
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) Раббиларидан келган оятларни саҳобийларига етказдилар:
«Имон келтирган, ўз имонларини зулм(ширк) билан аралаштирмаган зотлар— ана ўшалар
хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар». (Анъом, 82.)
Ғамгин бир овоз эгилган бошларга, намланган кўзларга таржимон бўлди:
— Ё Расулуллоҳ — деди — орамизда зулм қилмаганлар ҳам бормикан?..
Бениҳоя соф, бениҳоя самимий сўзлар эди бу. Оллоҳ ваъда қилган буюк бир неъмат бизга
насиб этмас эканда, дея хавотирга тушган бир юракдан фарёд бўлиб отилиб чиққан овоз эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу сўзларни сўйлаганга ўгирилдилар:
— Оллоҳ таолонниг муроди сизлар тушунаётгандай эмас. Бу оятдаги зулм ширк
маъносидадир. Луқмони Ҳакимнинг ўғлига таъкидлаган сўзларини эшитмаганми сизлар? У
ўғлига: «Ҳеч шубҳа қилмагинки, ширк бениҳоя бир зулмдир» деган эди — деб марҳамат
қилдилар. (Имом Бухорий, 6/20.)
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) намоз ўқиётган чоқларида Қуръони каримни баланд овоз билан тиловат
қилардилар. Бир куни у кишининг тиловатларини эшитган мушриклар ғоят ҳаддан ошиб,
тарбиясизларча, юзсизлик қилди:
— Ўқиганни ҳам, уни туширганни ҳам, келтирганни ҳам... — деб сўкинди.
Бундан ўзлари завқланди ҳам. Ҳар сафар Қуръон тиловатини эшитганда сўкишни
кўнгилларига тугиб қўйди. Аммо бу орада Жаноби Ҳақ Набиййи акрамига жўнатган бир
фармон билан масалани ислоҳ қилди:
«Сиз намозингизни баланд овозда, ошкора қилиб ҳам юборманг(токи мушриклар эшитиб,
Қуръонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг(токи саҳобларингиз
тинглаб фойдалансинлар). Шуларнинг ўртасидаги йўлни тутинг!» (Ал-Исро, 110; Имом
Бухорий, 5/229.)
Шундан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.) намозни паст овозда ўқийдиган бўлдилар.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) саҳобаларига қилинаётган жабр, зулм ва ҳақоратлар илоҳий девонда
ёзиб борилаётган эди. Уларнинг жазоси бериладиган, афсусланиб бармоқларини тишлайдиган
кунлар ҳам келиши муқаррар.
Чунончи бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) кўкка қараб қўлларини дуога очдилар:
— Оллоҳим, уларга Юсуф пайғамбар даврида келтирганинг қаҳатчиликни келтир! — дея
илтижо қилдилар.
Натижада ёмғирлар ёғмай қолди, даҳшатли қурғоқчилик бошланди. Бу қурғоқчилик шу
қадар мудҳиш тус олдики, очликдан мажолсиз қолган инсонлар осмонга тикилганларида фақат
бир туманни, тутунни кўраётгандай бўлардилар.
Бутлар хар доимгидай гунг ва соқов эди. Шу кунгача улар бирон ишнинг чорасини топа
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 42
олмаган, бу сафар ҳам қурғоқчиликка қарши бирон тадбир топадиганга ўхшамас эди.
Зеҳнлар ўтмиш кунларнинг хотираларига берилди. Абдулмутталиб, Абу Толиб ёмғир
дуосига чиққан кунларни эсладилар. Ушанда улар билан бирга бўлган нур юзли гўдак кўз
ўнгларига келди.
Абу Толиб ҳали ҳаёт. Унинг ёнида бўлган нурли бола эса, ҳозир капкатта киши. Аммо
энди уларнинг ҳузурига бош уриб боришга, «Илтимос, ёмғир дуосига чиқайлик» дейишга
бетлари чидамасди. Қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳақорат қилинган, жабрзулмнинг
ҳамма тури синаб кўрилган, ашаддий бир душман каби, уларга нисбатан аёвсиз бир сиёсат
юргизилган эди. Буларнинг барчасини бир чеккага йиғиштириб қўйиб, худди ҳеч нарса
бўлмаган каби келиш, ҳолаҳвол сўрашиб, дуо қилишини сўраш учун ўта орсиз, юзсиз, уятсиз,
пасткаш бир одам бўлиш керак.
Аммо қурғоқчилик тобора шиддатли тус олар, халқни бутунлай умидсиз қилиб қўяётган
эди. Дуоси бешак қабул қилинадиган улуғ зотга бош уриб боришдан ўзга чора қолмади...
Ниқоят, бу ишни Абу Суфён зиммасига олди. Буюклар буюгининг ҳузурларига борди.
Зулмга учраган, ҳаққи қўлидан тортиб олинган мазлумларга хос бир ялинчоқ овозда:
— Эй Муҳаммад, сен Оллоҳга итоат, қариндошларга эзгулик қилишни амр этасан.
Ҳолбуки, қавминг очликдан ўладиган аҳволга тушди. Оллоҳга бир дуо қилсанг, ҳаммамиз ҳам
бу офатдан қутулардик.
Шу зайлда Абу Суфён энди сўнгги сўз Расулуллоҳга (с.а.в.) тегишли эканини,
охироқибатда у зотнинг ҳукмлари ўтишини, коинотнинг Буюк Эгаси олдида қурайшларнинг
эмас, Ҳабиби акрамининг илтижоси мўътабар бўлишини ушбу мурожаат билан очиқ-ойдин
эътироф этган эди.
Бу сўзларни сўзлар экан, йиллар давомида ақл бовар қилмас нене зулмларни мўминларга
раво кўрганлар гўё улар эмасди. Гўёки Абу Толиб маҳалласига мўминларни ҳибс этиб, уч йил
очарчиликда қолдирганлари ёдларида йўқ,..
— Жуда соз — деб кўндилар жаноби Сарвари Олам. — Бордию дуоим қабул бўлса, имон
келтирасизларми?!
Абу Суфён самимий бир овоз билан жавоб берди:
— Халқ тўхтовсиз равишда бир овоздан ёлвормоқда. Эй Раббимиз, бизни бу азобдан халос
эт, энди имон келтирамиз, дея илтижо қилмоқда. — Шундан кейин қўшимча қилди: —
Аҳволимиз мана шунақа, илтижоларимиз ҳам шундай.
Неча марта берилган ваъдалар қандай бузилган бўлса, бу сўзга ҳам улар осонгина хиёнат
қилишлари мумкин эди. Яна жодугар дейишлари, яна ёлғончи, фолбин, шоир... каби бўҳтонлар
ёғдиришлари бегумон эди. Аммо Расулуллоҳ(с.а.в.) яхшиликни раво кўрдилар. Қолаверса,
мўминларга шунча йиллардан бери қилинган жабрзулмнинг алами олинган эди.
Абу Суфён сўзларида давом этди:
— Гапимга ишон, ўтинаман, эй Муҳаммад, осмон кўзимга худди бир туман каби хира
кўринадиган бўлиб қолди. Азалдан мовий, тиниқ бўлиб келган самоват ҳам ўзгариб колгандек.
Бундан ташқари оёққа туришим бир азоб, юришим бир азоб, уйда овқат деб зорланаётган
гўдакларга бирон егулик топиш яна бир бедаво дард.
Абу Суфён рост гапирар эди.
Оч меъдалар онгларга ҳукм қила бошлаган, кўзлар, нигоҳлар маҳзун, тиззалар қалтирар,
кўк юзини эса, хира бир туман қоплаб олган эди.
Буюк Оллоҳ ҳам навбатдаги оятларила ҳол чиндан ҳам шундай эканини тасдиқлади:
«Бас, (эй Муҳаммад,) сиз осмон очиқ(яъни, барчага кўринадиган) тутунни келтирадиган
кунга кўз тутинг. У(тутун барча) одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир. Шунда улар:
«Парвардигоро, ўзинг бизлардан бу азобни аритгин. Албатта, бизлар имон келтиргувчидирмиз»
дейдилар». (Духон, 10-12.)
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 43
Натижада Расули муҳтарам(с.а.в.) қаҳатчиликнинг бекор қилинишини сўраб дуо
ўқидилар. Офат бартараф бўлганидан дарак бериб, ёмғирлар ёғди, ҳаёт яна эски ҳолига қайтди.
Машаққатли кунлар унутилди. Абу Суфённинг ваъдасини ҳеч ким, ҳатто Абу Суфённинг
ўзи ҳам эсламади. Энди ҳеч ким бу ваъданинг устидан чиқмаслигини ўзининг отини билгандай
яхши биларди Абу Суфён.
Аммо бу хиёнат шундайича қолиб кетаверадими?
Ушбу саволга жавоб тариқасида Буюк Оллоҳ бундай амр этди:
«Улар учун қаёқдан ҳам(бошларига тушган бу офатлардан) эслатмаибрат олиш бўлсин?!
Ҳолбуки, уларга очиқ пайғамбар(яъни, Муҳаммад а.с.) келди, сўнгра ундан юз ўгирдилар ва
«(Унга Қуръон бировлар томонидан) ўргатиб қўйилган, (у) мажнун» дедиларку?! Албатта, биз
бу азобни(сизлардан) бир оз(вақтгача) аритгувчидирмиз, сизлар ҳам, шакшубҳасиз, (ўз куфру
исёнларингизга) қайтгувчидирсизлар. Биз даҳшатли ушлаш билан ушлайдиган кунда(яъни,
Бадр жангида ёки қиёмат кунида биз улардан) интиқом олурмиз. Зеро, Биз интиком
олгувчидирмиз». (Духон, 13-16.)
Бу интиқом яқин келажакда, Бадр жангида бошланажак ва то қиёмат кунигача давом
этажак. (Имом Бухорий, 2/15 — 19 ва6/39.)
МАШҲУР ШОИР ОЪША ҚАНДАЙ АЛДАНДИ?
Оъша донғи бутун Араб ярим оролига тарқалган улуғ шоир эди. Бакр ибн Воил
ўғилларидан бўлган бу машҳур шоир Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳақларида озмикўпми эшитган. Ислом
дини келтирган аҳкомлар ва Қуръондан баъзи оятларни тинглаган, «Бориб унинг динига
кирайин» деб туясига мингану Маккага йўл олган эди.
Йўл бўйи Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳақларида ўйлаб келди, у зотни мадҳ этувчи шеърлар ўқиди.
Ниҳоят бир куни офтоб ботай деб турганида Утба ибн Робианинг уйига етиб келди.
Кўпдан бери кўришмаган қадрдон дўстлар қучоқ очиб кўришдилар.
— Хуш келибсан, эй азиз дўстим — деб қаршилади Утба.
— Сизларни жуда соғиндим, эй Утба! — деди Оъша.
Ўша кеча Оъша Утба ибн Робианинг азиз меҳмони
бўлди. Иззатикром, илтифот кўрсатилди. Оъша гўзал шеърлардан ўқиб берди.
Шу аснода Абдумутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳақида битилган бир
қасидани ҳам ўқиди.
Утба арабларнинг одатига хилоф иш тутмаслик учун Оъшанинг келишидан асл мақсадини
сўрамади. Бироқ мақсад шундоқ ҳам маълум эди. Оъшанинг тўсатдан Расулуллоҳ(с.а.в.)
тўғриларида гап бошлаганини бошқача изоҳлаб бўлмас эди.
— Роса чарчагансан, эй Оъша, вақтлироқ ётиб дамингни ол, бошқа гапларни эртага
гаплашамиз.
— Гапинг тўғри, Утба. Йўл азоби— гўр азоби, деб бекор айтишмаган. Кўзларим юмилиб
кетяпти, ётсам, ётақолай.
Кўп ўтмай эшитила бошлаган ҳуррак унинг қаттиқ уйқуга кетганини билдирди.
* * *
Тун ярмида Абу Жаҳлнинг эшиги тақиллади. Овозидан Утба ибн Робиа эканини таниди.
Аёнки бундай бемаҳалда беҳуда келмаган. Бир муддат суҳбатлашдилар. Хайрлашар эканлар,
Абу Жаҳл:
— Мен боргунча, уни ҳеч қаёққа чиқарма! — деб тайинлади.
Утба қоронғулик ичида ғойиб бўлди. Орқасидан эшик ёпиларёпилмас минғирлаган овоз
эшитилди: «Ҳап сеними, тўнғиз шоир... Унинг динига кириб бўпсан!..»
Абу Жаҳл ўша кеча мижжа қоқмай у ёқданбу ёққа ағанаб чикди. Хаёли Оъшани қандай
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 44
қилиб фикридан қайтариш билан банд эди. Уйқуга кетса, тушига кирар, уйғонса, яна у ҳақда
ўйлар эди.
Шундай улуғ шоир ҳам ақлсизлик қилса, мусулмонларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат
қўшилиб, янада ҳаддиларидан ошиб кетмайдиларми?..
Эрталабгача Оъшани бўралаб сўкиб чикди.
Тонгсаҳарда Утбаникига кириб келди. Юзида айёрона бир табассум ифодаси бор эди.
— Хуш келибсан, эй Шоир, бизни жуда хурсанд қилдинг — деб Оъшага илтифот
кўргазди. Оъша ҳам шунга муносиб жавоб қилди:
— Хуш вақт бўл, эй Абул Ҳакам.
Абу Жаҳл ўтирди. Туя сути билан меҳмон қилинди. Ҳолаҳвол сўралди. Ниҳоят Абу Жаҳл
Оъшадан келиш мақсадини сўради.
— Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг динига кириш учун келдим, эй Абул Ҳакам — дея жавоб
берди Оъша соддадиллик билан.
— Нима?!
Оъша қабиласига етиб борган баъзи бир хабарлар ҳақида сўзлаб берди. Янги дин хусусида
шахсан пайғамбарнинг ўзидан маълумот олиб ўрганиш ниятида эканини билдирди.
— Лекин — дея гап бошлади Абу Жаҳл — бир динга киргач, ўша диннинг ҳукмларига
қатъий риоя қилиш лозимлигини ҳам билсанг керак?!
— Албатта.
— Жуда соз. У ҳолда Муҳаммаднинг зинони тақиқлаганини биласанми?
Оъша лабларини буриштирди:
— Билмас эдим. Лекин ёшим ўтиб, зино ҳам хуш ёқмай қолди, бундан кейин зинодан узоқ
туриш энди мен учун у кадар қийин бўлмаса керак.
— Хўп, майли.. Ичкилик ҳақидачи, ичкилик ҳақида нима дейсан? Ахир, у ҳам тақиқланган.
—Тушунмадим.
— Муҳаммад ичкиликни ҳам тақиқлаяпти. Оъша кўзларини каттакатта очди.
— Мана буниси энди чатоқ экан — деди.
— Яъни?
— Яъни, ичкиликни жуда яхши кўраман. Ундан воз кечишим мушкул бўлади.
Оъшанинг кайфияти бузилди. Абу Жаҳлни титрок босган эди. Сукунатни Утба бузди.
— Қандай қарорга келдинг, эй Оъша?
— Иш чаппасига кетди. Яхшиси— ҳозироқ уйга қайтиб, бир йил давомида тўйибтўйиб
шароб ичиб олишим керак. Бир йилдан сўнг келиб унинг динига кираман. Бундан бошқа чора
кўрмаяпман.
— Уйлайманки, бу энг маъқул фикр бўлса керак.
Утба коса тўла хурмо шаробини, ғалаба билан қутлаётгандай қилиб, уларнинг олдига суриб
қўйди. Оъша сингари ақли расо кишининг ўйлаб иш қилиши лозимлигини ҳам қўшимча қилди.
Донғи Ямандан Дамашққача кетган бир шоир янги бир динга кирсаю, унинг ҳукмларига риоя
қилмаса, обрўйи тушиб кетишини ифода этди.
Оъша хайрлашди.
—Яна келгин, кутиб қоламиз, эй шоирларнниг султони!
—Яна келиб, уйларимизга файз киритишингдан умидвормиз, эй Оъша!
—Сизлар ҳам хуш қолинглар, дўстлар. Бир йилдан сўнг, ҳаҳа, яна бир йилдан сўнг
келаман, хайр!
Оъша тўғри маслаҳат берган дўстларига қайтақайта миннатдорлик билдириб, кетди. Бир
йил давомида тўйибтўйиб шароб ичиш ҳақида ўйлайўйлай, Маккани тарк эди.
Ниятига етган ҳамтовоқлар у кўздан ғойиб бўлгунча орқасидан кузатиб туришди. Сўнгра
бир-бирларига тикилишди:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 45
—Ифлос шоир, жиннилиги тутиб фикридан қайтмаса эди, деб шундай қўрқдимки...
—Жуда айёрсанда, эй Абул Хакам. Лот ҳаққи қасам ичаманки, агар мен шайтон бўлсам,
ишларимни битиришдан олдин маслаҳатлашиш учун қирқ марта бўлса ҳам эшигингни
тақиллатардим сенинг.
* * *
Оъша шундай узоқ йўлни босиб, заҳмат чекиб Маккага етиб келганида, ҳеч бўлмаса бир
марта Расулуллоҳ(с.а.в.) билан кўришиши лозим эмасмиди?
Бу жиҳатдан уни маъзур тутиб бўлмайди, деб ўйлаймиз.
Абу Жаҳл билан Утбага келсак, улар мушрикларга хос вазифани бажарган эдилар.
Умрларини имон ва ирфон лашкарини тўхтатиш ва маҳв этиш йўлида сарфлаган кишилардан:
«Жуда яхши ўйлабсан, минг афсуски, биз ҳали ҳам имон келтиришга журъат қилолмадик, сени
самимий қутлаймиз, эй Оъша!» дейишларини кутиб бўлмас эди, албатта.
Оъша кетди. Айтганидай, буткул ичкиликка берилди. Кетмакет шароб ичарди. Ичган сари
завқланар, завқланган сари яна ичар эди.
Бир йилдан сўнг ичкиликка чек қўяман, деб ўйлади.
Аммо у кунларгача етиб боролмаслигини ажал эшигини тақиллатиб келганида билди.
Тутган жойидан кесадиган, олмасдан кетмайдиган ажал ўз ишини қилди: Оъша ҳаёт билан
видолашиб, кўзларини юмди.
Бир йил яшаса, келиб мусулмон бўлармиди ёки«Ҳали ҳам ичкиликка тўймадим» деб яна
бир йил ичкиликка берилармиди?
Булар қиёмат куни бўладиган хисобкитобга ҳавола этиладиган мавзудир. Уни ҳам, уни
алдаганларни ҳам ҳисоб-китоб қиладиган Буюк Оллоҳ нима қилишни, қандай йўл тутишни,
албатта, биздан кўра яхшироқ билади.
Аммо узоқ йўлни машаққат чекиб босиб келган, лекин илк дафъа эшитган бирикки оғиз
сўзгаёқ алданиб, нур юзли пайғамбар(с.а.в.) билан учрашмай кетган Оъшага ачинмай ҳам
бўлмайди. (Ибн Хишом. «Ассийратуннабавиййа» 2/25 — 28.)
* * *
Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) қурайшийларни абадий саодат йўлига чорлар эканлар, улар
бу ишни қандай қилиб бўлса ҳам бузишга уринишдан ҳеч чарчамас эдилар.
«Ҳеч бўлмаса, бу Қуръон икки шаҳарнинг ҳокими бўлган улуғ мартабали кишилардан
бирига туширилмасмиди?» каби мишмишлар тарқала бошлади бу гал.
Икки шаҳарнинг ҳокимлари деб тан олинган кишилар Маккада Валид ибн Муғийра,
Тоифда Урва ибн Масъуд Сақафий эди. Ҳатто Валид бу борадаги фикрини очиқчасига ифода
этиб: «Муҳаммад«Оллоҳ каломидир» деб даъво қилаётган сўзлар чиндан ҳам Оллоҳ каломи
бўлганида, менга ёхуд Урва ибн Масъудга тушириларди» деган.(Қуртубий тафсири, 16-83.)
Ниҳоят, навбатдаги оятлар бу масалани ҳам ҳал этди:
«Яна улар: «Бу Қуръон икки қишлоқнинг биридан булган улуғ одамга нозил қилинганида
эди» дедилар. (Эй Муҳаммад,) Парвардигорингизнинг раҳмати(бўлмиш пайғамбарлик)ни
ўшалар тақсимлайдиларми?! Йўқ(асло ундай эмас)! Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва баъзилари
баъзиларини қўл остига олиб(ишлатиш) учун айримларини айримларидан баланд даража-мартабаларга кўтариб қўйганмиз. Парвардигорингизнинг раҳмати пайғамбарлик эса, улар
тўплайдиган нарса(мол-дунё)ларидан яхшироқдир». (Зуҳруф, 31-32.)
Бу масалада яна ҳаддидан ошганлар, пайғамбарларга берилган нарсалар бизга ҳам
берилмагунча имон келтирмаймиз, дедилар.
Жаноби Ҳақ бемаъни таклифу истаклар билан суюкли расулини безор қилган
маккаликларга бир жавоб ва пайғамбарига бир тасалли тариқасида ушбу оятларни туширди:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 46
«Қачон уларга(Муҳаммад пайғамбар эканлиги ҳакида) бирон оят келса, «То бизга ҳам
Оллоҳнниг пайғамбарларига берилган оятларга ўхшаш оятлар берилмагунича, ҳаргиз имон
келтирмаймиз» дедилар. Оллоҳ пайғамбарлик вазифасини қаерга қўйишни яхшироқ
билгувчидир. Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийланаиранглари сабабли Оллоҳ
ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир». (Анъом, 124)
ҚАЙҒУ ЙИЛИ
Фидокор амакининг ўлими
Абу Толиб анча кексайиб қолди. Ортиқ ҳаёт машаққатларини кўтаргудай ҳоли ҳам
қолмади. Отаси Абдулмутталибнинг вафотидан буён қирқ йилга яқин вақт ўтди ахир. Бир куни
у касалга чалинди ва ётиб қолди.
Қурайш зодагонларидан Утба, Шайба, Абу Жаҳл Умаииа, Абу Суфён ва яна бир неча
киши уни зиёрат кдлдилар. «Тузалиб кетгин» дедилар. Гап орасида:
Эй Абу Толиб, биз сени ҳурмат қиламиз. Бу касаллик сени тўшакка михлаб қўйибди. Агар
бирон корҳол юз берса, яхши бўлмайди, деб қўрқамиз. Шунча пайтдан бери жиянинг билан
бизларнинг ўртамизда давом этиб келаётган қарамақаршиликни биласан. Уни ҳозир
чақиртиргинда, мумкин бўлса, ўзаро бир битимга келишайлик. Унинг бизга зарари тегмасин,
биздан ҳам унга зиён-заҳмат етмасин — дедилар.
Абу Толиб бу таклифни маъқул кўрди. Хабар юборди. Расулуллоҳ(с.а.в.) дарҳол етиб
келдилар. Ашаддий кофирларнинг ҳам шу ерда эканини кўрдилар. Амакиларининг ёнбошига
ўтирдилар.
Абу Толиб чарчаган, ҳорғин товуш билан гап бошлади:
— Эй жияним, булар қавмнинг улуғларидир. Сен билан бир битим тузиш учун келишибди.
Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Жуда соз, амакижон — дея меҳмонларга ўгирилдилар: — Сизлардан биргина калима
талаб қилиняпти. Шуни айтсаларингиз, натижада бутун араблар сизларнинг ҳокимиятингиз
остида бўладилар. Араб бўлмаганлар ҳам сизларнниг йўлингизга ва динингизга кирадилар.
Абу Жаҳл шошибпишиб:
— Бир эмас, ўнта калима сўзлашга ҳам тайёрмиз. Отангнинг боши ҳаққи, шу муаммога чек
қўяйлик энди,— деди.
— «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейсизлар ва барча бутлардан воз кечасизлар!
Улар ҳайратдан«Ана холос!» дея чапак чалиб юбордилар. Бу билан«Бўлмайди!» демоқчи
эдилар. Хафсалалари пир бўлди.
— Ё Муҳаммад, сен шунча илоҳни ёлғиз бир илоҳга айлантирмоқчимисан?!
— Тўғриси, бу жуда бўлмағур нарса — дея ўринларидан турдилар, истеҳзога тўлиқ
қарашлар билан хонадан чиқиб кетдилар.
Қиёфаларида, одим отишларида ҳамон кибр ва мағрурлик ифодаси... Йўлда борарканлар,
ҳайратларини яшира олмасдилар:
— Наҳотки ундан бошқа ҳеч ким бунақа нарсаларни билмаса? Унинг динига ўхшаш бир
дин ҳақида эшитган одам борми ҳеч?..
— Азизим, уйдирма қанақа бўлади? Катта бир шаҳарда шунча инсон яшасаю, ёлғиз
унгагина ваҳий келадими? Бунақа бўлмайди, ахир...
— Менга Абу Толиб жуда паришон бўлиб кўринди — деди Умаййа. — Тўшакдан қайтиб
турмаса керак.
— Яхши одам, мард одам, аммо шу жияни масаласида хаддан ташкари ўжарлик қилдида.
— Бу ўжарлик энди узоғи билан бир ҳафта давом этади. Шундан кейин, мана кўрасиз,
майдон ўзимизга қолади.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 47
— Онадан туғилганига пушаймон бўладиган кунлар амакисининг ажали билан биргаликда
келса шояд...
Шу тарз сухбатлашасуҳбатлаша, тарқалдилар.
Абу Толиб ажали яқин эканини сезарди. Ёнида ўтирган ва Ислом аҳкомларидан баҳс этган
жияни бир муддат ўтгач, ижозат сўраб, хайрлашди. У кетар экан, Абу Толибнинг кўзларидан
бир неча томчи аччик ёш тўкилди. Бу кўзёшлари тугаб бораётган умр шамчироғи учун эмас,
отасидан кейин бор кучқудрати ва ғайратини ишга солиб, ўта самимийлик билан бажариб
келган ғоят аҳамиятли вазифадан айрилишга мажбур қолгани учун тўкилаётган эди. Чунки яна
бир неча кун ўтгач, сўнгги нафасларини беражак ва ҳар бир инсон бўйсунишга мажбур бўлган
илохий ҳукмга у ҳам итоат этажак, ҳисоб ва жазо оламига кетажак, аммо укалари ўзидан кейин
бу қутлуғ вазифани давом эттира олмасди.
Биринчи укаси Абу Лаҳаб Маккада сўзи ўтадиган, обрўйи баланд бир киши. Бироқ
Расулуллоҳга (с.а.в.) ашаддий бир душман кўзи билан қаради.
Иккинчи укаси Аббоснинг ҳам қўлидан келмайди бу иш. Бундай масъулиятли ва хавфли
бир вазифани зиммасига оладиган ҳолатда эмас эди у. Тижоратга, судхўрликка муккасидан
кетган. Расулуллоҳни(с.а.в.) ҳимоясига олган такдирда қурайшийларнинг унга душман бўлиб
қолишидан ва оқибатда тижорат ва судхўрлик ишлари чаппасига кетишидан қўрқарди.
Яна бир укаси Ҳамза эса, мусулмон бўлган. Мусулмон бўлган кишининг сўзи ўтмас,
ҳимояси ҳам тан олинмас эди
1
.
Ҳол шундай экан, жияни ҳимоясиз қолиши муқаррар. Ушбу дамда кўзларидан оқиб
соқолини ҳўллаётган ёш томчиларининг сабаби мана шу фикрлар эди.
Бир пайтлар отаонасидан, кейинроқ бобосидан жудо бўлиб қолган, гўдаклик пайтида
боқиб олган суюкли жиянини, ҳозирда катта бир киши бўлиб етишганига қарамай, душманлар
билан қуршалган бир ҳолатда ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани уни йиғлатаётган эди.
Қурайшийларнинг нене таҳдиду тазйиқини мардларча бартараф этган, унга душманлик
билан чўзилган қўлларга доимо сўнгги томчи қони қолгунча қарши туришини ва бундан жуда
ҳам фахрланишини кўкрак кериб ҳайқирган, бу гапни бир марта эмас, ўнйигирма марталаб
қайтарган эди. Ва Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши қилинган ҳар қандай хужум унинг мард, жасур ва
ўлимдан қўрқмас кўксига дуч келиб чилпарчин бўлар эди.
Битта эканку, мингта Абу Жаҳл бўлганида ҳам, босган қадамини орқага қайтиб олган эмас.
Натижада уч йил давомида очликка қарши курашишига тўғри келди, неча марта ўлим хавфи
яқинлашганида, жирканч нарсаларни ейишга ҳам ўзини мажбур қилди, дарахт пўстлоқларини
кемирди, ўлган ҳайвонларнинг териларини, тирноқларини чайнаб шимиди, меъдасининг
фарёдини эшитмаслик учун қорнига тош боғлади, жуда қаттиқ қийналган пайтларида ерга
думалаб ағанади, бироқ суюкли жиянини кечаю кундуз қўриқлашдан чарчамади. Виждони бо
1
р
ҳеч бир инсон ҳеч бир мусулмон: «Абу Толиб яна мана бундай қилиши керак эди... Мен
Муҳаммадни ундан ҳам яхшироқ ҳимоя этардим» дея олмайди. Дегудай бўлса, ўйламайнетмай,
ҳовлиқмалик қилиб айтилган гап бўлади.
* * *
Бир неча кундан кейин Абу Жаҳл билан Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа биргабирга яна Абу
Толибни бориб кўришди.
Аслида, уларнинг орасида кўп йиллардан бери давом этиб келаётган, баъзан яхши, баъзан
аччиқ хотиралар билан тўла дўстлик ришталари бор эди.
Эҳтимол, муғамбир Абу Жаҳл касал ётган бир дўстини зиёрат қилиш баҳонасида у ўлим
сари кетяптими ёки ҳаётга қайтяптими эканини аниқлаш учун келган бўлиши ҳам мумкин.
1
Ўша кунларда Абдулмутталибнинг ўғилларидан яна кимлар ҳаёт бўлганини биз билмаймиз. (Муаллиф.)
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 48
Улар касалнинг ёнига ўтирар эканлар, ушбу дамда Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳам келиб қолдилар.
Амакиларидан Ҳолаҳвол сўрадилар, тасалли бердилар. Нариги томонга ўтирдилар.
Ўтирдилар, аммо жондан азиз амакиларининг аҳволи анча ёмонлашганини, ўлимга яна бир
одим яқинлашганини сездилар. Абу Толиб энди бир неча ҳафта эмас, бир неча кун ҳам яшай
олмаслиги аён бўлиб қолган эди. Унга сўнгги соатларида бўлса ҳам, бир яхшилик қилишлари
мумкин эди:
— Амакижон, бир мартагина бўлса ҳам, «Ла илаҳа иллаллоҳ» денг. Токи мен вақтисоати
келганида, Оллоҳнинг ҳузурида бунга гувоҳлик бера олайин — дедилар.
Пайғамбар(с.а.в.) шундай дер эканлар, Абу Жаҳл билан унинг биродари:
— Ё Абу Толиб, Абдулмутталибнинг динидан юз ўгирасанми?! — деб уни қайтаришга
уринишди.
Пайғамбарлар султони такрортакрор ўтиндилар, бир марта бўлса ҳам тавҳид калимасини
сўзланг, дея ёлвордилар, бироқ анави иккаласи ҳар сафар Абдулмутталибнинг динини ёдига
солар, имон келтиришига тўсқинлик қилар эди.
Абу Толиб жим. Аҳёнаҳёнда инграб кўяр, ҳар нафас олганида кўкси кўтарилибтушиб,
хириллаган бўғиқ товуш эшитилар эди. Кўп вақти қолмаганини билиш қийин эмасди. Мадор
буткул қочди. Суҳбатдошларга жавоб беришга ҳам мажол йўқ.
Оламларнинг Султони, кўзларимизнинг нури севгили пайғамбаримиз қирқ йилдан бери
жуда кўп яхшиликлар кўрган амакиларининг куфр деворидан ошиб ўтиб имон доирасига
киришини орзу қилар, охиратда— буюк шафоат ҳаққи берилган онда суюкли амакиларининг
қўлидан тутишни, унга қила оладиган энг катта ёрдамларини беришни хоҳлар эдилар.
Шу аснода Абу Толибнинг лаблари қимирлади, пичирлаш оҳангида шу сўзлари эшитилди:
— У Абдумутталибнинг динидадир.
Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умаййанинг юзларида шайтоний бир табассум пайдо
бўлди. Кўзларида зафар учқунлари порлади. «Амакингни ҳам сенга бериб қўймадик.
Охироқибатда зафар биз томонда бўлади» деяётгандек кинояли нигоҳлар Расулуллоҳга (с.а.в.)
қадалди.
Пайғамбар(с.а.в.) жанобларининг дардлари беқиёс эди. Ҳаётда энг кўп ёрдамини кўрган ва
жуда суюкли амакиларини абадий йўқотиш остонасида эдилар. Бу айрилиқ қайтиши бўлмаган
бир айрилиқ эди.
— Тақиқланадиган кунгача сизнинг афв этилишингиз учун дуо қиламан, амакижон —
дедилар ва у ердан чиқиб кетдилар. (Имом Бухорий. 2/98.)
* * *
Абу Толиб нима учун имон келтирмади?
Жиянини шу қадар яхши кўрган бир инсон унинг ҳурмати учун бир мартагина бўлса ҳам
«Ла илаҳа иллаллоҳ» дея олмасмиди?
Бунинг сабабларини ёлғиз Оллоҳ билади. Биз ожизона ақлимиз ила фақат тахмин
қилишимиз мумкин. Эҳтимол, имон келтирсам, Расулуллоҳни(с.а.в.) ҳимояга олиш
имкониятидан маҳрум бўлиб қоламан, деб хавотирлангандир. Чунки қурайшлар орасида беқиёс
бир обрўэътибори бор эди. Аммо имон келтирса, бу эътиборга путур етиб, мушриклар
Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши ҳар қандай фитнафасодни қўзғай олар эдилар.
Ахир, бир пайтлар қурайшларнинг суюкли, ҳурматли бир улуғ кишиси бўлган Абу Бакр
имон келтирганидан сўнг бутунлай менсимай қўйилган, ҳатто хушидан кетгунича калтакланган
эди. Ва ўша кундан эътиборан кимсани ҳимоясига олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Акс ҳолда,
Ҳабашистондан қайтган мусулмонлар Валид ибн Муғийра, Абу Ухайха, каби мушрикларнинг
ҳимоясига киришга мажбур бўлармидилар?..
Хўш, унда ҳаётининг сўнгги кунларигача содиқ бўлиб қолган динини ўлим тўшагида
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 49
ётганида ўзгартира олмасмиди? Жиянини чақиртириб, ҳеч кимга эшиттирмай, унинг қулоғига
калимаи тавҳидни сўзлаб, бу ишни сир сақлашни илтимос қилса бўлмасмиди?
Булар Абу Толиб учун мушкул эмасди. Ушбу калимани келтирса, жияни бениҳоя
қувонишини ҳам биларди.
Бу масалани унинг Расулуллоҳга (с.а.в.) айтган қуйидаги сузлари ойдинлаштиради:
— Эй суюкли жияним! Оллоҳ ҳаққи, агар сенинг ва болаларингнинг бошига балолар
ёғдириб, ёмонлик қилишларидан ташвишланмаганимда ва қурайшийлар, ўлимдан
қўрқиб шундай деди, тарзида бўҳтон ёғдиришларидан андиша қилмаганимда, ҳеч иккиланмай
шу сўзларни айтган бўлардим. Ҳатто бошқа бир мақсадният билан бўлмаса ҳам, азбаройи сени
хурсанд қилиш учунгина сўзлардим.
Мана шу икки хусус туфайли Абу Толиб охиратга калимаи тавҳидни сўзламай кетди
балки...
Биринчидан, суюкли жиянини қўриқлаш ва ҳимоя қила олиш учун бўлса, иккинчидан,
«Абу Толиб ўзи боқиб катта қилган етимининг динига кирди, ўлимдан кейинги ҳаёт уни
қўрқитди» деювчиларнинг муҳокамасидан жиянини халос этиш учун имон келтирмагандир...
Аммо токи инсоният бор экан, ер юзида биттагина мусулмон қолгунича ҳам, Саййиди
анбиёга беминнат хизмат қилгани эвазига Абу Толибнинг номи хотираларда яшайверади, меҳр-муҳаббат ва ҳурмат билан тилга олинаверади...
Аммо иккита ашаддий мушрик олдида сир бой бермаслик ниятида, сўнгги дақиқаларда
бўлса ҳам, атиги бир марта, лоақал яширин тарзда калимаи тавҳидни сўзламагани нохуш қабул
қилинаверса керак...
Балки у, сўзлайдиган бўлсам, бировдан яширибқўрқиб эмас, очиқчасига хитоб қилиб
ҳайқираман. Ёруғ юз билан, кўкрак кериб, ҳеч кимдан андиша қилмай сўзлайман. Бугунги
кунгача жиянимни ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлмаслик учун шу йўлни тутдим,
бугундан эътиборан эса, қурайшлар орасида мусулмонман, деган хаёлни кўнглидан кечирган
бўлса ажаб эмас. Ёки қалбан интилса ҳам, билатуриб ширк ҳаётида қолишни танлаган бўлиши
ҳам мумкин.
Булар ёлғиз Оллоҳга маълум нарсалар.
Раҳмати чексиз бўлган Буюк Оллоҳ эртага Ҳабиби адибига қилган ушбу хизматлари
эвазига Абу Толибга нисбатан қандай муомалада бўлажак? Расулуллоҳни(с.а.в.) севувчи ҳар
бир мўминнинг қалбида Абу Толиб учун ҳосил бўладиган яра то қиёмат кунигача
битмаяжакдир.
* * *
Бир куни Али(р.а.) саросима ичида, нафаси бўғизига тиқилиб кириб келди. У отасининг
ўлими ҳақида хабар олиб келган эди. Бу хабарнинг маъниси қурайшийлар учун неча йиллардан
буён ошиб ўтиш имконияти бўлмаган деворнинг йиқилиши демак эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) амакиларининг ўлимидан қаттиқ ғамқайғу чекдилар. Аччиқаччиқ
кўзёшларини тўқдилар.
Бу машъум хабардан бунчалик таъсирланишларининг боиси амакилари ўзларига, Исломга
самимий хизмат қилган бўлишига қарамай, имон доирасига кирмай вафот этгани эди.
Абу Толиб ортидан ғамаламга ботганлар билан бир қаторда, севинчдан байрам қилаётган
одамларни ҳам қолдириб кетди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) амакиларининг жанозасига бордиларми, дафн этиш маросимида
иштирок этдиларми?
Бу саволга жавоб берадиган иккита ривоят бор.
Биринчи ривоятга кўра, Али(р.а.) келади ва:
— Ё Расулуллоҳ(с.а.в.), кекса ва мушрик амакингиз вафот этди. Уни ким кўмади? — деб
сўрайди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 50
Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Боргинда, ўзинг кўмиб келгин, бироқ то қайтиб келгунингча ҳеч ким билан гаплашма...
— деб огоҳлантирадилар. Келганидан кейин эса, ғусл қилишни буюрадилар ва Алини дуо
қиладилар.
Бу ривоят унчалик тўғри бўлмаса керак, деган фикрдамиз.
Иккинчи ривоятда ҳикоя этилишича эса, пайғамбаримиз(а.с.) кўмишда иштирок этадилар
ва«Қариндошлик муносабатда хайр-мукофот топасиз, амакижон!» дея дуо қиладилар. (Ибн
Касир. «Сияр». 2/124.)
Ушбу ривоят, ҳар ҳолда, ҳақиқатга яқинроқ бўлса ажаб эмас.
Расулуллоҳга (с.а.в.) мушрик ва мунофиқларнинг жаноза намозини ўқиш ҳамда уларнинг
кабрини зиёрат қилиш ман этилган. Аммо бу тақиқ Макка даври ҳаётларига тааллуқли
бўлмаган.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) суюкли амакиларининг афв этилиши учун қўлларини очиб, буюк
даргоҳга тикилар, тинимсиз илтижо қилиб ёлворар эдилар.
Ниҳоят Қасос сурасининг56ояти тушди:
«(Эй Муҳаммад,) аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин
Оллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ
билгувчидир». (Имом Бухорий, 247.)
Бу оят пайғамбаримизга тасалли берувчи оят эди.
Шу муносабат билан яна бир оят туширилган, деган фикр ҳам бор. Масалан, Имом
Бухорий Абу Толибнинг вафоти билан боғлиқ ҳадисларни изоҳлар экан, фақат мана бу оят
туширилганини таъкидлайди:
«На пайғамбар ва на мўминлар— мушриклар агарчи қариндошлари бўлса ҳам— уларнинг
дўзах эгалари эканлари аниқ маълум бўлганидан кейин, мушриклар учун мағфират сўрашлари
жоиз эмасдир». (Тавба, 113.)
Албатта, ушбу оят мавзуимизга алоқадордир, бунга шубҳа йўқ, аммо бу оят Тавба сурасига
киритилганини, Тавба сураси эса Макка фатҳидан сўнг туширилганини назаримиздан
қочирмаслигимиз даркор.
Бундан ташқари, Тавба сураси энг охири нозил қилинган сура экани ҳақидаги қарашлар
ҳам мавжуддир. («Маноҳилул-Ирфон» 1/9096.)
Қисқаси, бу оятнинг нузул вақти билан Абу Толибнинг вафоти орасида камида ўн йиллик
фарқ борлиги аниқдир...
Бошқа амакилари Аббос Расулуллоҳни(с.а.в.) топди ва ораларида бундай суҳбат бўлиб
ўтди:
— Амакинг Абу Толиб ўлаётганида ёнида эдим. Лаблари қимирлаётгандай бўлди. Дарров
қулоғимни оғзига тутдим ва сўзлашини сен орзу қилиб юрган калималарни
айтганини эшитдим — деди.
Пайғамбаримиз қисқагина қилиб жавоб бердилар:
— Мен эшитмадим. (Ибн Касир. «Сияр». 2/124.)
Абу Толибнинг вафотидан сўнг ҳали бир ҳафта ҳам ўтмасдан бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.)
уйга бош ва юзкўзлари чангтўзонга беланган ҳолда кириб келдилар.
Қизларидан бири йиғлаб пешвоз чиқди. Расулуллоҳ(с.а.в.) бошларини ювиб тозалар
эканлар, қизларига тасалли берардилар:
— Қўй, йиғлама, қизалоғим, Оллоҳ таоло отангни паноҳида асрайди. — Сўнгра
амакиларини эслаб, шундай дедилар: — Абу Толиб ҳаётлик чоғида қурайш менга қарши
хоҳлаганини қила олмаган эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 51
ЯНА БИР МИСЛСИЗ ЙЎҚОТИШ
Расулуллоҳ(с.а.в.) амакиларининг ўлими боис қалбларига тўлган ғам-ғуссадан ҳали
батамом қутулмаган эдилар, қутулишлари ҳам жуда мушкул эди. Чунки унинг вафотини
ғанимат деб билган мушрикларнинг қадам босишлари бирдан ўзгарган, ҳақоратлар, истеҳзою
камситишлар ўн чандон ортган эди.
Устигаустак, бу орада Ҳазрати Ҳадича онамиз касал бўлиб қолди. Олтмиш олти ёшларга
кирган эди. Қирқ ёшида учинчи марта, аммо жуда бахтли бир оила қурган, йигирма олти йилга
яқин даврдан бери бу никоҳ келтирган ҳузурҳаловат ва саодатдан баҳраманд бўлиб келган, умр
йўлдошининг зиммасига юкланган оғир масъулиятни енгиллатиш учун имкони борича
ёрдамини аямаган, бу йўлда мумкин бўлган ҳар қандай моддий ва маънавий орага бош урган,
хурсандлигида ҳам, ғамгинлигида ҳам ҳамдард ва шерик бўлиб, у кишининг энг яқин дўстига
айланган эди. Йигирма олти йил давом этган оилавий ҳаётлари давомида у зот билан турмуш
қурганига бирон марта ҳам пушаймон бўлмаган, эрини ҳам пушаймон қилдирмаган эди. У зоти
шарифга бири биридан ширин, гулғунчадек ёқимтой фарзандлар ҳадя этган, дардларига
ҳамдард бўлиб, бошларига кулфат тушган кезларда тасалли берган эди.
Бироқ бу фоний дунёда ҳеч ким абадий яшамас, бинобарин, у ҳам дунёдан кўз юмажак,
ортида ёшли кўзлар, севги ва ҳурмат билан хотирлайдиган кўнгиллар қолдиражак эди.
Касал бўлиб тўшакка михланганида, ортиқ ўрнидан турмаслигига, бу дунёдан абадий кўз
юмиши вақти яқинлашганига амин бўлди.
Сўнгги ўн йил давомида юз берган зиддиятлар, можаро ва тўполонлар унинг вужудини
ҳолдан тойдирган эди. Ётоққа михланганидан кейин тобора мумдек эриб бораётгани аниқ бўлиб
қолди.
Аммо бу чарчоқҳорғинлик фақат жисмига тегишли эди. Руҳияти ва ичкимаънавий оламига
келсак, ҳамон бақувват, худди вайрона уйдан янги ва баланд, кенг ва шинам уйга кўчиб
ўтаётган инсондек ҳузурҳаловатда эди.
Дунёда экилиши мумкин бўлган энг серҳосил уруғни эккан, энг улуғ Пайғамбарнинг
раҳбарлиги ва ҳомийлиги остида эккан, охиратда ҳам бунинг эвазига ҳеч ким ололмайдиган
ҳосилни олажак, жаннатда ўзи учун қурилган ва Расулуллоҳ(с.а.в.) бошлаб кирадиган кўшкка
ўрнашажак, иншаоллоҳ!
Шу жиҳатдан, ўлим унинг учун жаннат ҳаётининг бошланиши эди. Оллоҳ таолонниг
раҳматига, лутфу карами ва мислсиз эҳсонига ноил бўлиш демак эди.
Охират оламига файз киритиши боис, малаклар унинг қаршисига пешвоз чиқиб:
— Хуш келибсиз, эй Расулуллоҳнинг(с.а.в.) фидокор умр йўлдоши, тенги йўқ жуфти
ҳалоли! — дея кутиб олишар, келажакда жаннатдаги кўшкига кўчиб ўтгунига қадар, Оллоҳ
таолонинг азиз меҳмони сифатида иззатикром кўрар эди.
Бу дунёда Оллоҳнинг расулига муҳаббат қўйди, ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган
оилавий осойишталикни барқарор қилди. Бунинг эвазига Оллоҳ таоло ҳам уни меҳмон қилиб,
роҳатфароғатга қовуштиражак, кўз кўриб қулоқ эшитмаган, бандасининг хаёлига ҳам
келмайдиган неъматларини эҳсон этажак, иншаоллоҳ!
Улуғ Ҳадича!.. Аёллар оламининг улуғ маликаси Ҳадича онамиз у ерда Расулуллоҳ(с.а.в.)
келгунларига қадар Роббул Оламийннинг меҳмони бўлажак...
Аммо иккинчи жиҳатдан, бу ўлим Расулуллоҳдан(с.а.в.), суюкли фарзандларидан,
муваққат бўлса ҳам, ажралиш демак эди. Уларни фоний дунёда, душманлар томонидан
қилинажак жабрзулм, етказилажак озору зиён-заҳматлар ҳалқасига ташлаб кетиш демак эди.
Мана шу жиҳатдан, ўлим аччиқ ва фожеали бир воқеа эди...
Пайғамбарлар Султони(с.а.в.) бир ғамдан фориғ бўлмай туриб, иккинчи бир ғамга
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 52
гирифтор бўлдилар. Узоқ йиллар давомида ҳеч бир эркак хотинидан кўрмаган садоқат ва
меҳрни ундан кўрган, мушриклар берган шунча озору жабру жафоларни унинг ёнида
енгиллатиб унутган, дардларига унинг ҳузурида дармон топган эдилар.
Тарихдан маълумки, Абу Толибнинг вафотидаўН сўнг кўп ўтмай Ҳадича онамиз буюк
жаннатга чорлаб келган малаклар ҳамроҳлигида олис йўлга отланди. Сўнгги нафасини берар
экан, лаблари орасидан: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва
росулуҳ» сўзлари чикди.
Бу сўзларни инсоният тарихида илк бор сўзлаш шарафи ҳам у зотга берилган эди. Шу
сўзлар билан Исломдан аввалги ҳаётини тугатиб, шарафли имон ҳаётини бошлаган эди. Ҳозир
ҳам охират оламига ушбу шаҳодат калималарини келтириб илк одимини отди, дунё ҳаётини шу
сўзлар билан тугатди.
Раҳмат фаришталари келдилар, унинг атрофини ўраб олдилар:
— Саломлар бўлсин сизга, эй Расулуллоҳнинг завжаси! Қўрқманг, ғамгин бўлманг, ваъда
қилинган жаннат муждаси— хушхабарини етказиш учун келдик. Биз дунёда сизга дўст эдик,
охиратда ҳам яна биз дўст бўламиз. Истаган нарсангиз, истаган тилагингизни бажо келтиришга
ҳозиру нозирмиз. Мағфирати чексиз, раҳмати беқиёс Раббингизнинг меҳмони бўлиш учун
охират оламига марҳамат қилинг — дедилар
1
.
Расулуллоҳ(с.а.в.) мужда берган саодат юртига малаклар ҳамроҳлигида кетар экан, ортида
унутилиши мумкин бўлмаган азиз хотираларни ва унинг учун дуо қилажак, яхшилик билан эсга
олажак энг хайрли оилани тарк этди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бошлиқ бутун оила ва ҳатто барча мўминлар бу мусибатдан қаттиқ
таъсирландилар. Бу қадар қисқа вақт ичида Набиййи акмалнинг(с.а.в.) энг севимли ва энг яқин
икки кишисининг тўсатдан вафот этиши уларни ҳам қаттиқ ларзага солди. Бу йил мўминлар
орасида«ҳузун йили» («қайғу йили») деб аталадиган бўлди.
* * *
Макканинг Ҳожун қабристони Ҳазрати Ҳадичанинг муборак вужудлари или шарафланди.
Ҳазрати Ҳадича онамиз вафот этганларидан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.) уйлари мотамхонага
айланди; ҳувиллаб қолгандай эди. Худди энди ҳаётнинг қизиғи ҳам қолмагандек.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бир неча кунгача уйларидан чиқмадилар.
Қалблари ғам-ғуссага тўлган. Камига қурайшийлар ҳаддан ташқари қутуриб кетди.
Бу вазият юраги кин ва адоватга тўла Абу Лаҳабнинг ҳам раҳмини келтирди. Бир куни
жиянининг ёнига келдида:
— Ё Муҳаммад, Абу Толиб ҳаётлик чоғида қандай юрган бўлсанг, шундай эркин юравер.
Лотни ўртага қўйиб қасам ичаманки, ҳеч ким сенга зиён-заҳмат етказа олмайди — деди.
Макка кўчаларида жар солинди:
— Бугундан эътиборан Абу Лаҳаб жияни Муҳаммад ибн Абдуллоҳни ҳимоясига олди.
Бирон кимса унга қарши зиён-заҳмат етказишга уринмасин!
Бу эълон қурайшийларнинг оёққўлини яна ипсиз боғлаб қўйди. Расулуллоҳ(с.а.в.) яна
худди Абу Толиб ҳаёт чоғидагидек бемалол юра бошладилар. Ҳеч ким у кишига нисбатан
одобсизлик қила олмай қолди, бирор ёмонлик килишга зотан журъати ҳам етишмас эди.
* * *
Усмон ибн Мазъуннинг хотини Ҳавла бир куни Расулуллоҳни(с.а.в.) зиёрат этишга келди
ва муддаога кўчақолди:
— Ё Расулуллоҳ, Ҳадичанинг йўқлиги билиняпти — деди.
Ўша куни у Жаноби Пайғамбаримизни(с.а.в.) яна уйланишга рози қилди. Савда бинти
Замъа билан ҳазрати Абу Бакрнинг қизи Ойиша иккаласини номзод ўлароқ кўрсатди ва уларга
совчилик қилиш вазифасини зиммасига олиб, у ердан чикди.
Савда ёши анча катта, тўладан келган, оғирвазмин ҳаракатли бир аёл эди. Эри ўлиб,
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 53
бешолтита фарзанди билан бева қолган.
Набиййи акрамдан(с.а.в.) келган таклифни мамнунлик билан кутиб олди. Лекин атрофида
парвона каби ўралашиб юрган фарзандларини нима қилишни билмай ҳайрон эди. Ҳазрати
Пайғамбар(с.а.в.):
— Мен билан турмуш қуришингга фарзандларингнинг хаёлидан бошқа тўсиқ йўқми? —
деб сўраган эдилар, Савда:
— Бошқа тўсиқ йўқ — деб жавоб қилди.
Шундай қилиб, пайғамбарликнинг ўн учинчи йили рамазон ойида Савда«Мўминларнинг
онаси» (Уммул муъминин) бўлиш шарафига эришди.
* * *
Абу Жаҳл бир дўсти билан Абу Лаҳабникига келди. Ҳолаҳвол сўрашганидан кейин
мақсадини баён қилди:
— Жиянингдан Абдулмутталибнинг ҳозир қаерда эканини бир сўраб кўргина?! — деди.
Бу савол Абу Лаҳабнинг онгига муҳрланди. Расулуллоҳга (с.а.в.) илк дуч келганидаёқ
шуни сўради:
— Қавми билан бир жойда — деган жавобни олди.
Абу Лаҳаб ортиқча кавлаштириб ўтиришни хоҳламади. Бироқ Абу Жаҳл бу жавобдан
қониқмади:
— Жиянинг бу билан, Абдулмутталиб жаҳаннамда, демоқчи — деди.
Абу Лаҳабнинг кўзларига қон тўлди, сапчиб ўрнидан турди ва жиянининг уйига йўл олди...
Бу келишда Абу Лаҳаб яна эски Абу Лаҳаб ҳолига қайтган эди. Бугунгача қилиб
келганидан ҳам ортиқроқ душманлик қилишни, бундан буён уни ҳолжонига қўймаслигини
бақириб-чақириб маълум этди.
Чиндан ҳам шундай бўлди. Дастлаб ҳимоясини бекор қилди. Сўнг фурсатини топди
дегунча, ёмонликларини бошлади. Ҳимоянинг бекор бўлганидан хабар топган ва тиш қайраб
юрганлар ҳам ҳаракатга ўтдилар.
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) энди уйларига кирай деб турганларида, бир дайди тўсатдан у
кишининг муборак бошларига тупроқ сочиб юборди. Бу одобсизлигидан ўзи мамнун ҳам эди.
Набиййи акрам(с.а.в.) ғамгин қиёфада уйга кирдилар.
Суюкли қизларидан бири қошларига югуриб келди.
— Отажон! Ким бунақа қилди, отажон?! — деб йиғлаб юборди.
Бу одобсизликни ким қилгани муҳим эмас эди, у қилмаса, бошқа бириси қилиши аниқ эди.
ТОИФ САФАРИ
Расулуллоҳ(с.а.в.) энди Маккада кўчага чиқа олмай қолдилар. Қаерга борсалар,
одамлардан киноя, сўкишлар эшитардилар. Қуръон тиловат қила бошласалар, атрофда
мушриклар атай бақирибчақиришар, чилдирма уриб, қарсак чалиб, руҳан эзмоқчи бўлишар эди.
Ниҳоят Маккани ташлаб чиқиб кетишни, вазифаларини бошқа ёкда адо этишни ихтиёр
қилдилар. Ёнларига тутинган ўғиллари Зайдни олиб, Тоиф сари йўл олдилар.
Бир неча кунлик сафардан сўнг Тоифга етиб бордилар. У ерда имон келтирган кишиларни
учратиш эҳтимоли бор эди. Уларнинг ёрдамида Макка халқининг одобсизликларини тўхтатиш
имкони топилса хам ажаб эмас. Тоифда сўзлари ўтадиган уч киши бор эди: акаукалар Абду
Йалил, Масъуд ва Ҳабиб.
Аммо кутганларининг тескариси бўлди. Учала акаука имонга келиш тугул, Расулуллоҳни
мазах қила бошлашди. Шундай ҳақоратомуз сўзлар ёғдиришдики, бу борада ҳатто
маккаликлардан ҳам ўтиб тушишди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 54
— Модомики имон келтирмас экансизлар, лоақал бу суҳбатимизни сир тутишларингизни
илтимос қиламан. Маккаликлар зинҳор бундан хабардор бўлишмасин.
— Йўўқ, ҳунаринг кетмайди. Маккаликларга бор гапни албатта етказамиз, зудлик билан —
дейишди.
Уларнинг гап уқмас кишилар бўлиб чиққани хам майли, ҳатто арабларга хос
меҳмондўстлик, мусофирга ҳурмат каби одатларни хам оёқости қилишди. «Шундай жиддий бир
инсон қанақасига ёлғон гапириши мумкин?» деб ўйлаб ҳам кўришмади.
Расулуллоҳ(с.а.в.) уларнинг ёнидан хомуш чиқиб кетдилар. Яна Маккага, яна ашаддий
душманларининг орасига қайтишлари керак эди. Бироқ тинчгина кетишларига ҳам қўйишмади.
Бадбахт бир кимса Фахри Коинот жанобларини тошбўрон қилишни буюрди. Нима
қиларини билмай юрган безори болалар кўнгилларини хушлайдиган бир эрмак топилганидан
шодланиб, ишга киришишди. Қуллар, болалар сўкасўка, Расули акрамнинг(с.а.в.) орқаларидан
тош, кесак ёғдира бошлашди. Шовқинсурон ичра иккинчи буйруқ эшитилди:
— Ўлдириб қўйишдан эҳтиёт бўлинглар!..
Бунинг маъноси— катта тош отма, белидан юқорини мўлжаллама, дегани эди. Ўлдириб
қўйсалар, олинажак интиқомдан, Қурайш билан узоқ йиллар ёвлашишга тўғри келишидан
қўрқишарди.
Зайд Расулуллоҳнинг(с.а.в.) гоҳ ўнг, гоҳ чап томонларига, гоҳ орқаларига ўтар, тошларга
ўзини тутиб бериб, Буюк Пайғамбаримизни— тутинган отасини муҳофаза этишга уринар эди.
Шунга қарамай, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) оёқлари қонга беланди. Тоифдан чиққанларидан кейин
ҳам тошбўрон аллақанча жойгача давом этди. Эшитмаган ҳақоратлари қолмади.
— Ёлғончи!..
— Борэ, пайғамбар эмиш!..
— Оллоҳга қарши ёлғон гапиришдан уял!.. Ниҳоят буйруқни қойилмақом қилиб
бажарганларига қаноат ҳосил қилган тоифлик дайдилар ортларига қайтиб кетди. Бир бадбахт
охирги тошини отар экан:
— Бу кунни ҳеч унутма, эй ёлғончи пайғамбар! —деб бақириб қолди.
...Расулуллоҳ(с.а.в.) бу кунни ҳақиқатдан ҳам унутмадилар, унута олмадилар. Йиллар
ўтиб, суюкли хотинлари Ойиша онамиз(р.а):
— Ё Расулуллоҳ, Уҳуд жангидан кўра ҳам ачинарли, аламли кун бўлганми?! — деб
сўраганларида, Тоиф воқеасини эслаб, у савдоларни бир бошдан гапириб берган эдилар. Ўша
кундагидай ғам-ғуссага чўмган бошқа кунни эслай олмасликларини таъкидлаган эдилар...
Дайдилар қайтиб кетишгач, Расулуллоҳ(с.а.в.) бир оз дам олиш мақсадида йўл устидаги
боғнинг чеккасига бориб ўтирдилар. Қўлларини очдилар. Мавлои Зулжалолга илтижо қила
бошладилар:
— Оллоҳим, қувватим озлигини, чорасиз қолганимни фақат сенга арз этаман, одамлар
орасида бу қадар хор бўлганимдан ёлғиз Сенга шикоят қиламан. Эй марҳаматлиларнинг
марҳаматлиси Оллоҳим! Дорга осилганларнинг, эзилганларнинг ва менинг ҳам Раббим сенсан!
Меникимларга йўлиқтиряпсан? Ифлосларча қаршилаган ғурбат элгами ёки душманларгами
топширдинг ишимни?! Агарку, Сен мен бандангга ғазабнок бўлмасанг, бу азиятларга парво ҳам
қилмайман. Бироқ Сендан келадиган саломатлик ва қувватга янада интизорман. Ғазабингга
дучор бўлишдан қўрқиб, Сенинг нурингга сиғинаманки, зулматларни зиёга айлантирган, дунё
ва охират ишларини тартибга солган нарса Сенинг ўша нурингдир. Токи Сен рози бўлгунингга
қадар биз ҳар жиҳатдан Сендан хушнуд ва мамнунмиз. Куч ва қудрат ёлғиз Сенга оиддир.
* * *
Набиййи акрам(с.а.в.) паноҳ топган боғ Утба ибн Робиа билан унинг укаси Шайбаники
эди. Тасодифми ёки заруратми, бу пайтда улар ҳам боғда эдилар. Расулуллоҳ(с.а.в.) келиб шу
ерга ўтирганларини, тоифликларнинг ҳужуми ва одобсизликларига нишон бўлганларини ўз
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 55
кўзлари билан кўришди. Энди бу воқеанинг яширин жойи қолмади. Тоифликлардан сир сақлаш
илтимос этилган, уларку кўнмадилар, бордию кўнган тақдирларида ҳам, маккалик ашаддий
душманларидан иккитаси бу воқеанинг гувоҳи бўлган эди.
Утба ҳам, Шайба ҳам Расулуллоҳ(с.а.в.) келтирган динни ва Исломга даъват ҳаракатини
сира маъқул кўрмаган.
Паришон бир аҳволда, оёқлари қонга беланиб ўтирганларидан тоифликларга гап
уқтиролмаганларини билишди ва роса қувонишди. Аммо, ҳар ҳолда Маккада«алАмин» деб
сифат берилган бу мўътабар зотнинг— ҳамшаҳарларининг ҳақоратга учрагани уларни бир
жиҳатдан ғамгин ҳам қилди.
Утба ўзининг кўнглидан ўтаётган ҳис-туйғуларнинг ифодасини укаси Шайбанинг юзида
ҳам кўргач:
— Аддос! — деб хизматкорини чақирди. Хизматкор югуриб келгач: — Бир бош узум
олгинда, ҳув анави кишига элтиб бер — деди.
Аддос боғдан узум узиб, бу ғалати йўловчига элтди. Расулуллоҳ(с.а.в.) «Бисмиллоҳ...» деб
узумни ея бошладилар.
Аддос Расулуллоҳнинг(с.а.в.) юзларига тикилди.
—Худо ҳаққи, бу сўзни ўлкамизда ҳеч ким ишлатмайди — деди.
—Қайси юртдансан, эй Аддос, қайси диндансан? — деб сўрадилар Ҳазрати пайғамбаримиз
(с.а.в.).
—Нинова халқиданман. Насроний динига мансубман.
—Демак, солиҳ бир киши бўлмиш Юнус ибн Маттонинг диёридан экансанда?!
— Юнус ибн Маттони қаердан биласан?
— У менинг маслакдошим эди, пайғамбар эди. Мен ҳам Оллоҳнинг расулиман.
Аддоснинг кўзларига ёш келди. Эгилиб, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) бошлари, қўллари ва
оёқларидан ўпди, мусулмон бўлди.
Утба билан Шайба боғ ичидан уларни диққат билан кузатиб туришарди.
— Кўрдингми, уни ҳам сеҳрлади — деди бири.
— Гўёки яхшилик килмоқчи бўддик, эвазига эса, қулимизни динидан қайтарди — деди
иккинчиси.
Бир оздан кейин Аддос уларнинг ёнига қайтиб келди. Юзида мамнунлик ифодаси...
— Бу нимаси, эй Аддос, бориб у одамнинг қўлоёқларидан ўпдингми!
— Бу одам дунёдаги энг улуғ инсондир. Мен унинг пайғамбар эканига имон келтирдим.
— Қаердан биддинг унинг пайғамбарлигини?
— Гапсўзларидан. У айтган гаплар фақат пайғамбарлардангина чиқади.
— Менга қара, очиғини айтсам, бу гапларинг менга ёқинқирамай турибди. Эҳтиёт бўл, у
сени динингдан қайтариши мумкин. Шуни яхши билгинки, сенинг дининг унинг динидан
хайрлирокдир.
Аддос бу сўзларни жавобсиз қолдиришни афзал кўрди...
Расулуллоҳ(с.а.в.) Маккага қайтдилар. Йўлда кетарканлар, Жаброил(а.с.) бир хабар
келтирди: агар пайғамбар истаса, Маккада рўпарамарўпара турган Абу Қубайс билан Қайқаон
тоғларини бир-бирига уриб, маккаликларни йўқ қилиб юбориш таклиф этилди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) рози бўлмадилар. Уларнинг наслидан лоақал биттасининг Ислом динига кириши бунча
душманнинг ўлимидан кўра севинчли ҳол эканини билдирдилар.
Жинлар Оллоҳ берган қобилият туфайли ҳар хил қиёфага кира оладилар, узоқ
масофаларни бир зумда босиб ўтадилар, самоларга юксалишга ҳам қодирдирлар... Улар
ондасонда кўкларгача кўтарилиб, фаришталарнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ тутиб, кўпгина
маълумотларни билиб олар эдилар. Бироқ бир куни кўкнинг дарвозалари ёпиб қўйилдида,
жинлар малакларнинг сирли суҳбатларини тинглашдан маҳрум бўлдилар. Олий даргоҳларга
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 56
чиқишлари тақиқлаб қўйилди.
Ўзаро фикрлашдилар, лекин барибир бу тақиқнинг маъносини тушуна олмадилар. Нима
учун йўл ёпилди— ақллари олмас эди. Ораларидан биттаси ер юзини айланиб чиқишни таклиф
этди.
— Менимча, ер юзида бу ишга алоқадор бирон гап бўлган бўлса керак — деди.
Бу ҳодиса Расулуллоҳга (с.а.в.) ваҳий келган кунларга тўғри келар эди.
Жинлар бир қарорга келгач, тўптўп бўлиб ер юзини кеза бошлашди. Ҳаммаёқни яхшилаб
кузатиб, диққатга сазовор нимаики кўринса, атрофлича ўрганиб чиқишарди.
Нубувватнинг ўнинчи йили келди.
Илк ваҳий келган кундан бери ўн йил ўтган, жинлар ҳануз бирон янгилик топиш умидини
узишмаган эди.
Бир куни Макка билан Тоиф орасидаги Наҳла деган бир жойда икки кишини кўришди.
Ҳали кун чиқмаган, у икки одам илк саҳарда ибодат билан машғул эди. Бир гуруҳ жин уларни
синчиклаб кузатиш мақсадида, яқиироқ келишди.
Одамлардан бири хиёл олдинда, иккинчиси шундоққина унинг ўнг томонида турар,
олдиндагиси энг мукаммал тил билан хам ифода этиб бўлмайдиган даражада гўзал, жозибали ва
мафтункор бир каломни жуда ёқимли бир оҳангда ўқиётган эди.
— Тўхтанглар, қулод солинглар!.. — дейишди жинлар бир-бирларига.
Мислсиз даражада таъсирчан, ҳеч ким эшитмаган бир калом эди бу!
Бир-бирларининг устига чиқиб кетгудай зич турган жинлар Расулуллоҳ(с.а.в.) тиловат
қилаётган Қуръон оятларини охиригача маст бўлиб тинглашди.
Улардан бири:
— Шубҳасиз, кўкнинг дарвозаларини беркитган воқелик худди мана шудир. Оллоҳга
қасам бўлсинки, мана шудир! — деди.
Намоз ўқиб бўлингач, қидирган нарсаларини топганларига амин бўлиб, у ерни тарк
этишди.
Расули Кибриё(с.а.в.) ҳам, Зайд(р.а.) ҳам жинлар келувидан бехабар эдилар.
Кўп ўтмай Жаброили амин Буюк Оллоҳнинг саломини келтирди:Аҳқоф сурасининг29 —
32оятларини пайғамбаримизга етказди:
«(Эй Муҳаммад,) эсланг: Биз сизнинг олдингизга бир гуруҳ жинларни Қуръонни
тингласинлар деб юборган эдик. Бас, қачонки улар(Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач(бир-бирларига): «Жим туринглар» дедилар. Энди қачонки тиловат тугатилгач, улар ўз қавмлари
олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар. Улар дедилар: «Эй қавмимиз,
дарҳақиқат, бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги(илоҳий китоб)ларни
тасдиқ қилгувчи бўлган ҳақ(дин)га ва Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир китобни— Қуръонни
тингладик. Эй қавмимиз, Оллоҳга даъват қилгувчи(Муҳаммад а.с.нинг даъвати)ни қабул
этинглар ва унга имон келтиринглар, (шунда Оллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират
қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур. Ким Оллоҳга даъват этгувчи(даъвати)ни қабул
қилмаса, бас, у Ер юзида(бирон жойга) қочиб қутулгувчи эмасдир ва унинг учун(Оллоҳдан)
ўзга(Унинг азобидан қутқарувчи) «дўстлари» ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар».
Бу гапларни эшитиб турган бошқа жинлар ҳайрон эдилар.
— Нималар деяпсизлар ўзи? — деб сўрашди.
Расулуллоҳдан(с.а.в.) Қуръон тинглаган жинлар сўзларида давом этишди:
— «Дарҳақиқат, бизлар ҳақ йўлига ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик ва
дарҳол унга имон келтирдик. Бизлар(энди) Парвардигоримизга ҳаргиз бирон нарсани шерик
қилмасмиз». (Жин, 2.)
Мусулмон жинларнинг бу даъватини қабул қилганлар бўлди ва улар дейишди:
«Албатта, бизларнинг ичимиздаги аҳмоқ(иблис) Оллоҳ шаънига(«У зотнинг хотини ва
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 57
боласи бор» деб) ноҳақ сўз айтар эди. Албатта, бизлар инс ҳам, жин ҳам Оллоҳ шаънига ҳаргиз
ёлғон сўзламас, деб ўйлар эдик». (Жин, 45.)
Бунинг зидди ўлароқ жинларнинг бир қисми кофирлигича қолди. Оллоҳ таоло Жин ва
Аҳқоф сураларидан ушбу оятларни индириб, шарафли расулини бу ҳолатлардан, ўртада ўтган
гапсўзлардан хабардор этди. (Имом Бухорий, 1/187.)
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) Маккага тобора яқинлашар эканлар, Ҳиро тоғининг этакларига етганда
тўхтадилар. Бу ердан у ёғига хотиржам кетиш имкони йўқ, бемалол шаҳарга киришга
мушриклар йўл қўймаслигини жуда яхши билар эдилар.
Шу пайт Ҳузоъа қабиласидан бир одам учраб қолди.
— Менга холис бир хизмат қилмайсанми? — деб сўрадилар Расулуллоҳ(с.а.в.).
— Бажонудил — деди йўловчи.
— У ҳолда Маккага боргинда, Ахнас ибн Шариқни топ. Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг
ёнидан келаётирман, «Раббим жўнатган дин ва пайғамбарлик вазифасини адо этишим давомида
мени ўз ҳимоясига олармикан?» деб сўрадилар, дегин.
Йўловчи кетди. Ахнасни топиб, бор гапни сўзлаб берди. Ахнас ўзининг бошқа қабиладан
эканини баҳона қилиб, уни қуруқ қайтарди. Йўловчи қайтиб келганида, Расулуллоҳ(с.а.в.)
такрор илтимос қилдилар:
— Яна бир марта бормайсанми мен учун? — «Майли» жавобини олгач, дедилар: —
Сухайл ибн Амрни топ, ўша гапларимни унга билдир.
У яна Маккага борди ва яна қуруқ қайтиб келди. Сухайл ҳам«Амр ибн Луай наслига
мансуб кишилар Каъб наслидан бўлганларни ҳимоя қилолмас» деган жавоб билан бу таклифни
рад этган эди.
Ҳалиги одам учинчи марта ҳам Маккага бориб келишга рози бўлди ва бу сафар Мутъим
ибн Одийникига борди. Мутъим бу таклифга рози бўлди.
Тонг отгач, Мутъим қаватига ўғилларини олиб, барчалари қуролланган ҳолда Ҳиро тоғи
этакларига келди ва Расулуллоҳни(с.а.в.) бошлаб, Макка сари йўл олди. Шаҳарга кирганларида
йўлларини Абу Жаҳл тўсди:
— Муҳаммаднинг динига кирдингми ёки уни ҳимоянгга олдингми? — деб сўради.
— Динига кирмадим, ҳимоямга олдим. Абу Жаҳлнинг афти буришди.
— Ўт у ҳолда — деди тўнғиллаб.
БУЮК ДАЪВАТ ВА ТАСАЛЛИ
(Меърож)
Ражаб ойининг йигирма олтинчи кунидан йигирма еттинчи кунига ўтар кечаси.
Расулуллоҳ(с.а.в.) учун бу кун ғоят қайғули бир тарзда ўтаётган эди. Амакилари ва суюкли
хотинларининг биринкетин ўлими, Тоифдан Маккага аламли қайтиш ва маккаликларнинг
беҳисоб хунрезликлари...
Азбаройи юраклари сиқилганидан ўша кеча уйга ҳам бормадилар. Каъбанинг«хотийм»
номи берилган ярим деворли қисмида ётиб қолдилар.
Жаброил(а.с.) уйғотганида, у келтирган хабардан
Расулуллоҳ(с.а.в.) бениҳоя қувониб кетдилар, қаттиқ ҳаяжонга тушдилар. Буюк Оллоҳ у
кишини малаклар дунёсига саёҳат қилдиришни ирода этган эди.
Саййидул аввалин ва охирин пайғамбаримизнинг кўксиларини Жаброили амин ёрди;
муборак юраклари замзам суви билан ювилди, имон ва ҳикмат нури ила йўғрилди, сўнгра яна
беркитиб қўйилди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 58
«Биз сенинг кўксингни очиб, кенгайтирмадикми? Сендан вужудингни бемадор қилган,
белингни буккан оғир юкни олиб ташладик, шоншарафинг ва мартабангни юксалтирдик...»
оятларида ушбу ҳол акс эттирилар экан, бундан пайғамбарлар султони ўша кунларда ниҳоятда
тушкунликда юрганлари ҳам очиқ кўриниб турарди.
Энг улуғ ва беқиёс илтифот энг машаққатли кунларга тўғри келган, мушриклар озор
берган кўнгил кўнгилларнинг яратувчиси Буюк Оллоҳнинг бу таклифи билан ором олган, яна
қайта ҳузурҳаловат топган эди.
Эҳтимол«кўксини ёриш» каби ғаройиб ҳодиса Султони анбиёни(с.а.в.) мазкур сафарга
тайёрлаган қувват муолажаси бўлгандир. Шу кунгача кўрмаган оламларни сайр этиб томоша
қиладилар, бировнинг хаёлига келмайдиган ҳодисаларнинг гувоҳи бўладилар.
Жаброили амин«Буроқ» исмли бир отни ҳам етаклаб келган эди. Бениҳоя даражада учқур
ва чопағон бўлган бу от эшакдан хийла баландроқ, оддий отлардан бўйи хийла пастроқ бир
ҳайвон эди.
Бир зумда Қуддус шаҳрига етиб боришди. Байтул Мақдис шу ерда жойлашган бўлиб,
пайғамбарларнинг руҳлари шу ерда бу зоти шарифни кутиб олишга тўпланган эди.
Пайғамбарлар жамоат бўлиб, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) имомликларида икки ракат намоз
ўқишди. Азалда Имомиланбиё вал мурсалин бўлиши тақдир қилинган Улуғ Пайғамбарга(с.а.в.)
боғлилик шу тариқа намойиш этилган, у зотнинг ортларидан саф тортиб пайғамбарлар имоми
эканликлари қабул этилган ва тасдиқланган эди.
Бу пайғамбарларнинг ҳар бири умматларига, агар ўша замонга етсаларингиз, Расулуллоҳга
(с.а.в.) имон келтиринглар, деб тавсия этишган ва буюришган эди. Бу тавсияга маъно оламида,
уларнинг ўзлари ҳам содиқ бўлиб қолганларидан далолат берарди бу намоз... У зотни энг улуғ
йўлбошчи деб тан олганлари шу йўсинда ифода этилди.
Шундан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.) «меърож» номи берилган ишга биноан кўкка юксала
бошладилар.
Пайғамбаримиз(а.с.) бу ҳақда ҳикоя қилар эканлар: «Мен меърождан гўзалроқ, кўз
қамаштирадиган ғаройиброқ нарсани кўрмадим. Сизлардан вафот этадиган кимсалар уни
кўришга муваффақ бўладилар, ўлганлар унга тикилганларида ҳайрону лол қоладилар» деган
эдилар.
Қуръонда ушбу илоҳий сафар ҳақида шундай дейилади:
«(Оллоҳ) бир кеча, ўз бандаси(Муҳаммад)ни унга оятмўъжизаларимиздан кўрсатиш учун
(Маккадаги) Масжидил Ҳаромдан(Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган
Масжидил Ақсога сайр қилдирган(барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, у
эшитгувчи, кўргувчи зотдир».
Дунё самосига етиб борганларида, Жаброил бир эшикни тақиллатди.
— Ким у?
— Жаброилман.
— Ёнингдагичи?
— Муҳаммад Расулуллоҳдир(с.а.в.).
— Унга таклиф юборилдими?
— Ҳа.
Эшик очилди, ичкарига кирдилар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) у ерда ўтирган одамни кўрдилар. Ўнг ва чап томонида қандайдир
шарпалар бор эди. Ўнг томонига қараган пайти мамнунлик билан кулимсирар, чап томонига
қараса, қайғуга берилар ва йиғлар эди. Набийлар сарварини(с.а.в.) кўргач:
— Марҳамат қил, эй солиҳ Пайғамбар, солиҳ ўғил,—деб қаршиларига пешвоз чиқди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Жаброилдан«Бу ким?» деб сўрадилар.
— Бу Одамдир. Ёнидаги шарпалар унинг наслига мансуб инсонлардир. Ўнг томондагилар
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 59
жаннати, чап томондагилар эса, дўзахи кишилардир. Ўнгга қараса, жаннати авлодларини
кўради, мамнун бўлиб кулимсирайди, чоп томонга қараса, дўзахиларни кўради, қалби ғам-ғуссага тўлади ва йиғлайди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Одам алайҳиссалом билан хайрлашиб, у ерни тарк этдилар. Иккинчи
осмонга кўтарилдилар.
Ҳар осмоннинг кириш дарвозаси олдида дунё осмо
нига киришдан олдин бўлиб ўтган саволжавоб такрорланар, сўнгра эшик очилар эди.
Иккинчи осмонда Яҳё ва Исо пайғамбарлар билан,
Учинчи осмонда Юсуф пайғамбар билан,
Тўртинчисида Идрис пайғамбар билан,
Бешинчисида Ҳорун пайғамбар билан,
Олтинчисида Мусо пайғамбар билан,
Еттинчисида Иброҳим пайғамбар билан учрашдилар(алайҳимуссалом).
Жаброили амин йўлларида дуч келган ҳар бир пайғамбарни алоҳидаалоҳида танитар, улар
ҳам ўз навбатида:
— Хуш келибсан, эй қадрли қардош, суюкли Пайғамбар! — дея саломалик қилишар эди.
Еттинчи қават осмондан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.) шундай бир оламга чиқарилдиларки,
«На макон бор унда, на тупроқ ва на само» дея таърифланадиган, яна ҳам тўғрироғи, таърифига
сўз ожиз бўлган бир олам...
«Сидратул мунтаҳо» деб аталувчи мақомга келдилар. Ҳеч ким кўрмаган, билмаган бу
илоҳий олам ҳақида ҳикоя қилар эканлар, пайғамбаримиз: «Сидратул мунтаҳони шундай
ранглар қамраб олган эдики, буни оддий сўзлар билан тасвирлаб беролмайман» деган эдилар.
Ўша ерда Жаброили амин Набиййи акмалга(с.а.в.) яна бир бор асл қиёфасида кўринди.
Пайғамбаримиз уни бу қиёфада илк бор Ҳиро тоғидан Маккага қайтаётганларида кўриб, жуда
қўрқиб кетган эдилар. Лекин бу сафар Расулуллоҳ(с.а.в.) қўрқмадилар. Кўз кўриб, қулоқ
эшитмаган бу азимлик Буюк Оллоҳнинг яратган қулларидан бирига хос эди, холос.
Оддий бир инсон Жаброилни мана шундай қиёфада кўришини тасаввур ҳам қилолмайди.
Жаброилнинг азаматини такдирлашдан ожиз бўлган инсон Буюк Оллоҳнинг азмини англаши,
тасаввур доирасига сиғдириши асло мумкин эмас. Бандасига фақат ожизлик ила сажда қилиш
буюрилган холос.
Ушбу меърож кечасида Расулуллоҳ(с.а.в.) жаннат ва жаҳаннамни кўрдилар, у ерда
мукофот оладиган ва жазо тортадиган инсонларга гувоҳ бўлдилар.
Шунишдек, мазкур кечада Роббул Оламийн суюкли пайғамбарини ҳузурида қабул этди.
Таърифга сиғмайдиган ғаройиб дамлар эди бу. Набиййи акрам(с.а.в.) Буюк Оллоҳни кўриш ва у
билан юзмаюз сухбатлашиш шарафига муяссар бўлдилар.
Бу учрашувда нималар сухбатлашилгани ҳақида ортиқча маълумот йўқ. Лекин бу
учрашувдан пайғамбаримиз кунига эллик марта намоз ўқиш вазифасини олиб, у Олий даргохни
тарк этдилар. Қайтишларида Ҳазрати Мусо(а.с.):
— Мен Исроил ўғилларини бу масалада етарли даражада синаб кўрдим. Қайт Раббингнинг
олдига, бу намозларнинг бир қисмини камайтиришини сўраб ёлворгин,— деди.
Ҳақ таолога қилинган илтижо оқибатида ўн вақт намоз ато этилди. Ҳазрати Мусо такрор
юқоридаги гапларни ёдларига солдилар, Расулуллоҳ(с.а.в.) қайта илтижо қилдилар. Шу зайлда
даставвал кунига эллик марта ўқилиши буюрилган намоз такрортакрор ниёзлар туфайли беш
вақт ўқилиши фарз этилиб тасдиқланди. Сўнгра Жаноби Ҳақдан бундай хитоб келди:
«Е Мухаммад, бу бир кечакундузда ўқиладиган беш вақт намоз эллик вақт намозга тенг
бўлади. Яъни, ҳар бир ўқилган намозга ўн намоз савобини ато этурман. Шунингдек,
бандаларимдан ким бир яхшилик қилишга азм этиб, уни адо эта олмаса, бир савоб, адо эта олса,
ўн савоб ато қилурман. Энди ким бирон ёмон ишни— гуноҳни қасд қилсаю, уни амалга
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 60
оширмаса, у кишига гуноҳ ёзилмас, агар ўша ёмон ниятини амалга оширса, бир гуноҳ ёзилур».
* * *
Ҳазрати Мусо(а.с.) билган нарса Расулуллоҳга (с.а.в.) маълум эмасмиди? Эллик икки ёшга
кирган, ҳаётда кўпгина тажриба орттирган ва кейинги ўн йил ичида турлитуман яхшиёмон
кишилар билан юзмаюз бўлган ва, бундан ташқари, Буюк Оллоҳ томонидан мустасно бир
қобилият эгаси этиб яратилган Набиййи муҳтарам ҳазратлари(с.а.в.) эллик вақт намоз ўқиш
инсонларга оғир ва малол келишини билмасмидилар?..
Бу воқеликни бир жилвайи Раббоний сифатида баҳолаш жоиздир. Яъни, Раббимизнинг
қудрати ва чексиз марҳаматини яна бир бор намоён этиши деб тушуниш тўғрироқ бўлса керак.
Қолаверса, иккинчи томондан, бу ҳодиса инсонларга аввал ўтган аждодларининг тажрибасига
таяниш лозимлигини яна бир бор уқтиради. Оллоҳ таолонинг дастлаб эллик вақт намозни фарз
этиб тайинлаши, сўнгра бир эвазига ўн мукофот тамойилига кўра, уни эллик вақтдан беш
вақтгача тушириши ҳам айни жилвайи Раббоний доирасига киради.
Бу муҳим сафарнинг Расулуллоҳга (с.а.в.) энг оғир дамда, қаттиқ тушкунликка тушган
чоғларида қилдирилгаии ва ўша кеча оддий сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ғаройиб
сафардан янги ва покиза бир руҳ, туганмас бир ғайратшижоат ва қувват билан қайтганлари
шубҳасиздир. Расулуллоҳ(с.а.в.) ўша кеча Оллоҳ таолонинг жамолини тўйибтўйиб кўриб
олганлари ҳам аниқ. Лекин«Пайғамбаримиз Жаноби Ҳақни ўз кўзлари билан кўриш учун етти
қават осмонни, жаннатни ва жаҳаннамни ошиб ўтдида, сўнгра Оллоҳ таолонинг кўшкига
етди...» тарзидаги фикр ва тушунчага берилмаслик даркор.
Пайғамбаримиз ўша кеча бутун осмон қаватларини ошиб ўтган, жаннатларни сайр қилган,
беҳисоб даражада ҳикмат ва ғаройиботга тўлиқ ҳодисаларни кўрган, томоша қилган эдилар.
Аммо булар алоҳида воқелик. Оллоҳ гаолони ҳам ўша кечада кўрганлари эса, алоҳида бир
воқеликдир. Оллоҳ таолони кўриш учун албатта сафар қилишлари, маълум бир масофани босиб
ўтишлари лозим эмас эди.
«Бу учрашув нима учун меърож кечасига тўғри келди?» деган саволнинг жавоби ёлғиз
Оллоҳга маълумдир. Бизларга бу мавзуда факат«Оллоҳ хоҳлаганини қилади ва қилган иши
учун ҳеч кимнинг олдида жавобгар бўлмайди» дейиш жоиздир.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) ўша кеча такрор Масжиди Ақсога қайтдилар. Яна Буроқ вазифага
чақирилди. Яна ўша тезликда Макка сари йўл олинди.
Дажнон деб аталувчи жойга келганларида таниш бир карвонга дуч келдилар.
Карвондагилар ерга чўзилиб ухлаб крлишган эди. Оғзи боғлоғлиқ мешларида сув бор экан,
Расулуллоҳ(с.а.в.) улардан бирининг мешини очиб, сувидан ичдилар ва яна қайта беркитиб,
йўлда давом этдилар.
Сафар Маккада, бошланган жойида тугади.
Баъзи бир ривоятларда бу сафар Абу Толибнинг қизи ва Алининг опаси Умму Хонийнинг
уйидан бошлангани ва яна шу ерда тугагани нақл қилинади.
Ўша кечанинг тонги...
Пайғамбаримиз (с.а.в.) масжидда ўтирар эдилар.
Ёнларига Абу Жаҳл келди ва одатдагидек шилқимлик қила бошлади:
— «Буюк даргох»дан қандай хабарлар бор, дўстим? Расулуллоҳ(с.а.в.) жиддий тарзда
жавоб қилдилар:
— Бугун кечаси сафарда бўлдим.
— Ие, қанақа сафарда?
— Қуддусга, Ақсо масжидига бориб келдим. Абу Жаҳл қаҳкаҳа отди.
— Бир кечада шунча узоққа бориб, яна қайтиб келишга хам улгурдингмиа?
— Худди шундай.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 61
Абу Жахлнинг миясига бир фикр урилди. Ажойиб бир фурсат, деб ўйлади.
— Жуда соз, бу сўзларни қавминг олдида қайтаришга журъат қила оласанми?
— Албатта.
Абу Жаҳл туйқус хазина топган одамдай, бор кучи билан бакира бошлади:
— Бу ёққа келинглар, эй Бани Каъб ибн Луай, келинглар, эй қурайшийлар!..
Бири хақиқат, бошқаси жаҳолат вакили бўлган бу икки кишининг ёнма-ён турганиии
кўрганлар уларнинг қошларига тўплана бошлашди. Абу Жаҳл жангда ракибини енгган
жўжахўроздек керилиб турарди. Ҳеч бўлмаганда, завқли бир саҳна содир бўлдику, деб ўйларди.
Ниҳоят гавжум бир халойиқ тўпланди. Масжиди Ҳарамнинг убу бурчагида ўтирганлар ҳам
югуриб келишди. Ораларида мўминлар ҳам бор эди, мушриклар ҳам. Ҳар иккала томон ҳам
манамана содир бўладиган воқеани зўр ҳаяжон билан кутиб турарди.
— Қани, ҳозиргина менга айтган гапларингни қайтарчи!.. — Абу Жаҳлнинг овозида«Мард
одам сўзидан қайтмас» шаклидаги манманлик ифодаси бор эди.
Нигоҳлар нуроний пайғамбаримизга қадалди. У зоти шариф(с.а.в.) яна ўта жиддий ва
вазмин оҳангда:
— Бу кеча саёҳатга чиқарилдим. Ақсо масжидига бориб келдим — дедилар.
Абу Жаҳлнинг кўзида зафар учқунлари порлади.
— Яъни, Қуддусга бориб ке.вдим, демоқчи — дея ҳайқирди. Сўнг Расулуллоҳга ўгирилди:
— Шундай эмасми?
— Худди шундай!
Абу Жаҳл кечирилмас бир гуноҳ иш қилиб қўйган жиноятчини қўлга туширган кучли бир
қўмондон каби:
— Хўш, бу ёлғонга бизни қандай ишонтирмоқчисан? —деди, сўнгра атрофда тўпланиб
турган халойиққа ўгирилди: — Шу ёлғонга ишонадиган киши борми?!
Ҳар ҳолда, озгина бўлсада, дурустроқ фикрлайдиган, масалани ҳартомонлама
ойдинлаштиришни истайдиган бир киши бор экан, ўша таклиф киритди:
— Орамизда Қуддусга бориб келган одамлар бор, унинг гапи тўғримиёлғонми эканини
ўшалар тасдиқлайди... Энди бизга Ақсо масжидини таърифлаб бер.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) шу кунгача Қуддусга бормаганларини ҳамма беш қўлдай биларди.
Мушрикларнинг фикрича, бу кеча Қуддусга бориб келдим, деган даъво мана энди пучга
чиқажак, ёлғон гапиргани маълум бўлажак эди.
Бу таклиф ҳаммага маъқул тушди. Бормаганкўрмаган бўлса, у ерни кандай қилиб
таърифлаб берарди? Борган бўлса, кўриши, кўрган бўлса, таърифлаб бериши лозим.
Аммо Расулуллоҳ(с.а.в.) Ақсо масжидига ва Қуддусга томоша учун бормаган эдиларку?
На Ақсога чуқурроқ разм солдилар, на Қуддусни томоша қилдилар— бу ҳам бир ҳақиқат эди.
Лекин Буюк Оллоҳ расулини шундай вазиятда ёрдамсиз қолдирарми?
Бир зумда Расулуллоҳ(с.а.в.) кўз ўнгларида Ақсо масжиди гавдаланди. Худди қаршидаги
девордан берироқда инъикос этаётгандек эди. Муборак кўзлари Ақсо масжидида, тиллари эса,
кўрганларини бирмабир ҳикоя қилиб бера бошлади.
Қуддусга кўпчилик бориб келган, ҳаммасининг ўзига яраша таассуроти, хотираси бор эди.
Ақсо масжидининг кўриниши ҳақида саволга тутишди. Бири эшиги ҳақида сўраса, бошқаси
деворлари, девордаги нақшлари ҳақида сўрар, яна бири ёнатроф ҳақида суриштирар эди.
Сўралган жойлар дарҳол Расулуллоҳнинг(с.а.в.) кўз олдиларига келтирилар, худди ойинада
кўриб тургандай жавоб қилар эдилар. Ниҳоят саволжавоб тугади.
— Ҳаммасини тўғри таърифладинг, эй Муҳаммад! Худо ҳаққи, жуда тўғри! — деб тан
беришди имтиҳончилар.
Абу Жаҳлнинг юраги сиқилиб кетди, терлар пешонасидан оқарди. Юз карра аниқ зафар
энди қўлга кирай деб турганида бирдан мағлубиятга учрашнинг таъсири эди бу.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 62
Аммо юраги сиқилган фақат Абу Жаҳл эмас эди. Абу Лаҳаб, Надр ибн Ҳорис, Умаййа ибн
Халаф ҳам худди шундай ҳолатда эдилар. Қуддусга бормагани аниқ бўлган бир киши бир
кечада шу ёққа бориб келганини даъво қилса ва ундан олдин борибкелганларнинг шу мавзудаги
саволларига муфассал жавоблар берса, ким нима ҳам дея оларди?
— Бу ердан Қуддусгача туяда бир ойлик йўл, кайтишга яна бир ой кетади. Инсон
қанақасига бир кечада бориб кела олади? — деб елкаларини қисишар эди.
— Ҳой биродарлар, менинг бир фикрим бор — деб бақирди кимдир. Ҳамма унга қаради.
— Бизнинг Шом йўлида карвонларимиз бор. Модомики Ақсо масжидигача бориб келганини
даъво қилар экан, бизга ўша карвон ҳақида маълумот берсин.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳеч тараддудланмай жавоб бера бошладилар:
— Йўлда кетаётганимда фалончиларнинг карвонига дуч келдим. Битта туялари қочган
экан, уни қидиришаётган эди. Уларга хитоб қилиб, туяларининг турган жойини кўрсатдим.
Қайтаётганимда Дажнон водийида фалонфалонларнинг карвонига дуч келдим. Ўзлари ухлаб
ётган эдилар. Оғзи боғлиқ бир мешдаги сувларини ичиб, оғзини яна маҳкамлаб қўйдим.
— Хўш, улар Маккага қачон етиб келишади?
— Эрта тонгда, айни қуёш чиққан дақиқада Танъим тепалиги томондан шаҳарга
киришади. Олдиларида кулранг бир туя бўлади, унинг бир томонига оқ, иккинчи томонига қора
тусли юк ортилгандир...
Табиийки, бу хабар ақл бовар қилмайдиган бир хабар эди. Бу маълумотни
пайғамбаримизга Жаброили амин етказган эди.
Мушриклар бир оз енгил тортгандай бўлишди.
Чунки қуёш чиқар экан, у берган маълумот билан ҳақиқатда рўй берадиган воқелик
орасида ҳеч йўқ озгина фарқи бўлар, ахир. Карвон ё қуёш чиққанидан кейин, ё олдин келиши
мумкинку! Ҳамма нарса сониясониясигача тўғри келиши амри маҳол эмасми?
* * *
Ҳазрати Абу Бакрнинг эшиги худди биров тепаётгандай қаттиқ тақиллади. Сапчиб
ўрнидан туриб эшикни
очди. Келган одам ҳовлиққанича, нафаси бўғзига тиқилгудай бўлиб янгиликни сўзлади:
— Анави жодугар дўстинг, бу кеча Ақсо масжидига бориб келдим, деб даъво қилмокда.
—Яъни, Оллоҳнинг расули Муҳаммадми(с.а.в.)?!
—Ҳа.
— Жуда тўғри гапирибди. У ҳеч қачон ёлғон даъво билан чиққан эмас.
Хабарчининг кутгани бошқача муносабат эди. Абу Бакрнинг сўзлари уни довдиратиб
қўйди. Қайтиб кетар экан, қулоқларига ишонмасди. «Бунчалик бўлиши мумкин эмас...» дер эди
ўзига ўзи.
Ушбу воқеа Ҳазрати Абу Бакрга абадиятга қадар фахрли бир лақаб берилишига сабабчи
бўлди. Энди у кишини то қиёматгача барча мўминлар«Абу Бакр Сиддиқ» деб атай
бошлайдилар. Бу лақабни унга Набийлар сарвари бердилар. «Жуда тўғридуруст инсон» деган
маънони билдирар эди бу муборак сўз!
* * *
Тонгсаҳарда анчамунча мушриклар Танъим йўлига карвонни кутиб олиш учун чиқишди.
Яна ҳам тўғрироғи, «Йўловчилар кун чиққанида келади» шаклида берилган хабарни чиппакка
чиқармоқчи эди улар.
Шафақ оқара бошлаган, юзларда ҳаяжон ифодалари сезилди. Юраклар ҳар доимгидан ҳам
тезроқ ура бошлаган, одамлар асабий ва сабрсиз.
— Менга қолса, шу гал иш тамом — деди кимдир.
— Ҳеч йўқ бирикки сонияга фарқ қилар, ахир —деди бошқаси.
— Ана ундан кейин кўрасан Амр ибн Ҳишомнинг қандай интиқом олишини.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 63
— Энди уни ҳимоя қиладиган Абу Толиб ҳам йўқ. Шу тарз гапсўз давом этар экан,
ораларида умидсиз бўлганлар ҳам бор эди.
— Ҳечам қўлидан келмайдиган бир ишни буюрайлик, деб роса бош қотирган
кунларимизни унутдиларингми? Кўкдаги ойни иккига бўлганиничи? Ҳой биродарлар,
шарманда бўлиб қолмайлик тағин. Кутилган вақт яқинлашганида, икки киши баланд жойга
чиқарилди. Бири кунчиқар томонни, иккинчиси Танъим йўлини кузатиб туришди. Ким кўрса,
шу заҳоти бақириб хабар бериши керак эди.
Абу Жаҳл сабрсиз, баъзан бошини кўтариб ҳалигиларга қарайди:
— Нима гап? — деб сўрайди.
— Ҳеч нима кўринмаяпти — деган жавоб уни баттар безовта қилади.
Кун чиқишига дақиқалар ҳам эмас, сониялар қолди. Абу Жаҳл сўнгги марта юқорига
қаради. Йўлпойлоқчининг кўзлари олисда, тинимсиз тикилади. Кўрса, албатта, дарҳол жавоб
берарди.
— Ўзингни бос — деди Умаййа Абу Жаҳлга — бу сафар биз албатта ғалаба қозонамиз!
Убай ибн Халаф унинг фикрини тасдиқлади:
— Мана, қуёш ҳам чиқай деб қолди. Шу пайтгача келмаган карвон тўсатдан келиб
қолармиди?..
Қуёш ҳар доимгидай ўз вақтида чиқишга, карвон ҳам Маккага бир дақиқа бўлсада,
олдинроқ етиб олишга шошилишар, қуёш ҳам, карвон аҳли ҳам улкан бир даъвонинг исботи ё
инкори учун мусобақалашаётганларидан ўзлари бехабар эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) пайғамбарлик вазифасини берган Буюк Оллоҳнинг ёрдамига ишонар,
расулини ёлғончи қилмаслигига амин эдилар. Ҳар дақиқа, ҳар сонияда энг покиза
миннатдорлик туйғулари билан Раббига йўналган қалблари ушбу дамда яна Унга, фақат Унга
илтижо қилар эди. Қуёшни яратган У, дунёни яратган У, ҳар иккаласига Ўзи истаган низомни
берган ҳам Удир. Ирода этмаса, карвон юролмас, Унинг иродасисиз тўхтамас. Боришни истаган
жойига, У хоҳлаган пайтдан олдин ёки кейин бориши ҳам мумкин эмас.
Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқлари қанчалик сабрсиз ва безовта бўлсалар, Расулуллоҳ
(с.а.в.) шунчалик вазмин ва хотиржам эдилар.
Қуёшнинг илк нурлари порлайдиган сониялар келди. Абу Жаҳл ҳамон сокин турган
Расулуллоҳга (с.а.в.) қаради.
— Мана энди сени йўқ қиламан! — дея минғирлади. — Қолаверса, бу сафар ёнингда шу
пайтгача ҳимоя қилиб келган анави нодон, ўжар амакинг ҳам бўлмайди.
Тишларининг орасидан илоннинг заҳари каби сочилган бу сўзларни Расулуллоҳ(с.а.в.)
эшитмадилар. Чунки ушбу дамда йўлпойлоқчилар бирдан бараварига бақириб қолишган эди.
— Нима гап, эй фалончилар?
Энди иккаласи алоҳидаалоҳида жавоб берди:
— Кун чиқди!
— Карвон кўринди!
Ахнас ибн Шариқ қўлидаги ҳассасини бор кучи билан ерга урди.
— Бундай толеънинг... — деб бошланган сўзларини уятсиз сўкиниш билан тугатди.
Мўминлар хурсандликдан йиғлаб юборишди, Расулуллоҳ(с.а.в.) билан биргаликда
Оллоҳга ҳамду санолар айта бошлашди.
Улуғ Умар Абу Жаҳлга яқинлашди:
— Энди имон келтиришинг керак, эй Амр — деди.— Мурувватли иисон бундан бошқача
йўл тутмас.
— Дафъ бўл, Умар, ҳозир сенинг гапларингни тинглайдиган холим йўқ.
— Хўш, дафъ бўлмасам, нима қилардинг?!
Бу овоз Умарнинг олов сачраган кўзлари ифодаси эдими ёки куфрга қарши битмас-
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 64
тугунмас бир кин ва интиқомга тўлиқ юрагидан отилиб чиққанмиди?
Абу Жаҳл6у кўзларга бир сониягина тикилиб турди, сўнг Умар билан яккамаякка олишиб
кўрсаммикан, деган ўй яшин тезлигида миясидан ўтди. Аммо...
«Шу бор обрўйимни ҳам йўқотмай тағин» дегандай, мағлуб нигоҳлари ерга қадалди.
Оёқлари уни орқага тортди.
Мўминларга Оллоҳ ҳадя этган буюк имон тимсоли бўлмиш Умар мустаҳкам бир қалъани
ёдга солувчи гавдаси билан Ислом зафарини намойиш этиб турар эди. Эшитганларни титроққа
соладиган гулдурос бир овозда:
— Хўш, энди нима дейсизлар? Яна биронтангиз қарши чиқасизми? — деб ҳайқирди.
Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ўзаро пичирлаб: «Бунчалик бўлиши мумкин эмас ахир...»
деганлар бўлди.
Бироқ берилган хабарнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳали тўла аниқланмаган эди. Бир муддат
кутиб туришди. Карвон кела бошлади. Нигоҳлар энг олдиндаги туяга қадалган. Олдинда
кулранг бир туя эди, икки ёнбошида оқ ва қора— икки қоп юк.
Карвондагилар, бизларни кутиб олишга чиқишибди, деб ўйлашди. Асл мақсадларини
билишмасди. Шунинг учун:
— Келишимизни қаёкдан билақолдинглар? — деб сўрашди. Саволлари савол билан
қаршиланди:
— Кеча қаерда тўхтаб ҳордиқ чиқардингизлар?
— Дажнон водийида — деб жавоб қилди карвон аҳли.
— Оббо шайтон тушмагурэй!
— Нима бўлди?
— Нима бўлгани билан ишларинг бўлмасин. Шундан кейин:
— Ораларингда бир ичим суви ўзидан ўзи ғойиб бўлиб қолган кимса борми? — деб
сўрашди.
— Ҳа, менман ўша сувсиз қолган одам. Ётишдан олдин мешимда аниқ сув бор эди, эрталаб
туриб ичарман, деб ўйловдим. Эрталаб қарасам, сув йўқ. Аммо мешнинг оғзи берк.
Биродарларимдан сўрабсуриштирдим. Ҳеч ким, «Мен ичувдим» демади. — Бўлиб ўтган
воқеаларни бир-бир сўзлаб бергач, атрофига ҳайрон боқди: — Нималар бўляпти ўзи, бизга
бундай тушунтириб берсаларингизчи — деди.
Абу Жаҳл асабий бир овозда ғўлдиради:
— Жодугарлик тажрибаларини ўтказяпмиз. Дунёнинг энг машҳур жодугари ўзимизнинг
қабиладан чиқди. Ҳа...
Ҳақни кўриш ва ҳис этишдан маҳрум бу кишилар, шунчалар очиқ-ойдин мўъжизани ҳам,
ҳар доимгидай, «сеҳржоду» дейишдан нарига ўтмаган эди.
* * *
Саййидул анбиё(с.а.в.) жаноблари бир кечада Ақсо масжидига бориб келганларини сўзлаб
бергач, кофирларнинг гумроҳлиги янада ортгани, ҳатто имон келтирганлардан баъзилари ҳам:
«Бунақаси бўлиши мумкин эмас» дея диндан чиқиб кетганлари ривоят қилинади. (Ибн Касир.
«Сияр» 2/96. 112)
Аммо динидан қайтганларнинг исмлари сақланиб қолмаган.
Фахри Коинотнинг(с.а.в.) шу кунгача берган ҳар бир хабарларини маъқуллаб, тасдиқлаб
келган ва бу йўлда хар кандай жабрзулмга мардларча кўкрак керган мўминларнинг
пайғамбаримиз бир кечада Ақсо масжидига бориб келганларини айтганлари учунгина у
кишининг динларидан чиқиб кетиши бўлмағур гап. Қолаверса, Расули акрам(с.а.в.) бу сафарни
тасдиқловчи очиқ-ойдин далилларни келтирганлар, бунга ҳатто Абу Жаҳлдек ашадий
мушриклар ҳам эътироз билдира олишмаган.
Расули муҳтарам(с.а.в.) ўзларидан сўралган саволларга жавоб бера олмай қолганларида
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 65
ҳам бошқа гап эди. Ўшанда, баъзи мўминлар динидан қайтди, дейишнинг маъноси бўлар эди.
Устигаустак, карвоннинг етиб келар вақти ҳақидаги хабарларининг тўғри чиқиши,
мункирлар ҳам имонга келишларига арзигулик воқеа эди.
Меърож ҳодисасидан кейин мўминлар кунига беш вақт намоз ўқийдиган бўлишди.
Бундан олдин улар кунига атиги икки маҳал— кун чиқиши ва кун ботишидан олдингина
намоз ўқишар эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ўша кечадан эътиборан ҳар галги намозларида ўша ғаройиб сафарнинг
— Мавло ҳузурига боришнинг маънавий ҳузурини туядиган бўлдилар. Ҳар намоз у зот учун
ўзига хос бир меърожга айланди.
Холис ният ила Парвардигори ҳузурида қоим бўладиган ҳар бир мўмин учун ҳам намоз
бир меърождек бўлиб қолди.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ғаройиб сафарлари рўй берган меърож кечаси ҳақида Исро
сурасида ҳикоя этилади. Шунингдек, мўминлар риоя қилишлари зарур бўлган диний ва ахлоқий
ҳукмлар ҳам шу сурада келди.
Оллоҳ таолодан ўзга ҳеч бир нарсани илоҳ қилмаслик зарурлиги яна бир бор такрорлангач,
отаонага ҳурматда бўлиш, қариндош-уруғ, қўниқўшни ва мусофирларга ёрдам бериш,
фарзандларни камбағалликдан қўрқиб ўлдиришдан тийилиш, зинодан узоқ юриш, одам
ўлдирмаслик, етимнинг ҳақини емаслик, тарозидан урмаслик, хоксор бўлиш ва кибру ҳавони
тарк этиш каби ҳукмлар баён қилинди.
* * *
Мушриклар билан мусулмонлар орасидаги зиддият шу даражага етдики, натижада ҳазрати
Абу Бакр(р.а.) ҳам Маккани тарк этишга қарор берди. Мушриклар уни ўз ҳолига қўймас,
тинчгина тоатибодат қилишига ҳам йўл бермас эди.
Бошқа мусулмон биродарлари каби, Ҳабашистонга ҳижрат қилмоқчи бўлди. Вазиятни
Расулуллоҳга (с.а.в.) тушунтирди. Ижозат олгач, сафар халтасига керакли микдорда озиқовқат
солдида, Маккани тарк этди. Қалби ғам-ғуссага тўлган, ниҳоятда паришон эди.
Барқул ғамодга етиб борганида Қора халқининг йўлбошчиси Молик ибн Дағиннага дуч
келиб қолди. Азалдан бир-бирларини танишар эди.
— Йўл бўлсин, ё Абу Бакр? — деб сўради Молик ибн Дағинна.
— Ҳабашистонга кетяпман.
— Ҳа, яхши. Унда мол-мулкинг қани?
— Тижорат учун бораётганим йўқ...
Ҳазрати Абу Бакр бор гапни қисқача сўзлаб берди. Ибн Дағинна диққат билан тинглар
экан, юрагида эътироз туғилди.
— Ё Абу Бакр, сендек мўътабар зот шундай бир арзимас сабаб билан ватанингни тарк этиб
чиқиб кетишинг тўғри эмас. Ҳайдаб чиқаришлари ҳам инсофдан эмас. Сен камбағалларга ёрдам
қўлини чўзадиган, қариндош-уруғлик алоқаларини ҳурмат этадиган, мазлумларнинг оғирини
енгил қиладиган, мусофирга иззатикром кўрсатадиган олижанобинсонсан. Мен сени ҳимояга
оламан, қайт юртингга! Ўз шаҳрингда Парвардигорингга хоҳлаганингдай ибодат қилавер.
Биргаликда Маккага қайтдилар. Ибн Дағинна қурайшийлар орасида сўзи ўтадиган,
обрўэътиборли киши эди. Қурайш зодагонлари билан учрашди.
— Абу Бакрдай мўътабар бир одам ватанидан ҳайдалмаслиги керак — деди.
— Сен уни ҳимоянгга олганингга, албатта, биз қарши эмасмиз — деб жавоб қилишди
маккаликлар — аммо бу масалада баъзибир шартларимиз бор.
— Хўш, қанақа шартлар экан улар?
— Абу Бакр ибодатини уйида қилсин, намозни ҳам уйида ўқисин, нима қилмоқчи бўлса,
уйида қилсин. Қисқаси, бизни безовта қилмасин. Чунки хотинларимизни, бола-чақаларимизни
бир балога йўлиқтириб қўймасин, деб қўрқамиз.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 66
Ибн Дағинна бу таклифга рози бўлди, ҳазрати Абу Бакр ҳам шартларни қабул этди. Ғурбат
элларда ҳасрат чекиб юргандан кўра, мана шундай шартлар остида бўлса ҳам Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) ёнларида қолиш маъқул эди унга.
* * *
Бир куни ҳазрати Абу Бакр уйининг олдини масжидга айлантиришни ўйлади. Шу ерда
намоз ўқий бошлади.
Нозик табиатли бир инсон эмасми, абадий мўъжиза бўлган Қуръони карим гўёки унинг
қалбининг теранликларига иниб борар ва у ердан тотли оҳанг ила йўғрилиб чиқиб келар эди.
Баъзан азоб оятлари унинг руҳида ғалаёнлар кўтарар, Оллоҳнинг лутфу карамидан баҳс
этадиган оятлар эса, жаннат шабадаларини эстираётгандай бўлар эди.
Маҳалла болалари уни томоша қила бошлашди, аёллар унинг кўзёшларила, ёниқ овозла
ўқиётган Қуръонига қулоқ тутадиган бўлиб қолишди.
Бу вазият қурайшийларни бетоқат қилди. Аёллар ва болаларга бу ёниқ овознинг, бу
кўзёшларнинг таъсир этиб қолишидан қўрқишди.
Ибн Дағиннага хабар жўнатишди. У дарҳол етиб келди ва нима гаплигини суриштирди.
— Биз сенинг ҳимоянгни тан олганмиз, аммо Абу Бакр уйида ибодат қилсин деб шарт
қилиб қўйган эдик...— дея вазиятни батафсил тушунтиришди. — Ё Абу Бакр шартларимизга
амал қилсин, ёхуд сен ҳимоянгдан воз кеч.
У Абу Бакрнинг уйига келиб, қурайшийларнинг хоҳишларини англатди. Ҳазрати Абу Бакр
уни ноқулай аҳволга солиб қўйишни истамади.
— Менга Оллоҳнинг ҳимояси кифоя, сенинг ҳимоянгдан воз кечаман — деди.
Арабларнинг одатига кўра, бирга Қурайш зодагонларининг ҳузурига боришди. Ҳазрати
Абу Бакр Ибн Дағиннанинг ҳимоясидан ўз ихтиёри билан воз кечаётганини, бунда унинг
заррача айби йўқлигини эълон этди.
Молик ибн Дағинна кўнгли хотиржам бўлиб изига қайтди. Ҳазрати Абу Бакр учун эса, яна
эски— нотинч, беҳаловат кунлар бошланди.
БОЗОРЛАРДА ҚИЛИНГАН ДАЪВАТ
Арабларнинг учта йирик ва машҳур бозори бор эди, улар: Укоз, Мажанна ва Зулмажоз.
Аввали Шаввол ойида Укоз бозори очилар ва бу ерда савдосотиқ бир ойча давом этар эди.
Сўнгра Мажаннада йигирма кунлик бир бозор очилар, у ердан эса, Зулмажозга кўчилар эди.
Бозор мавсуми тугагач, ҳаж мавсуми бошланар, карвонкарвон бўлиб сафарга чиққанлар
Каъбани тавоф этиш учун Макка сари йўл олар эдилар.
Расули мукаррам(с.а.в.) ҳаж қилиш мақсадида Маккага келган қабилалар орасида юриб,
уларни Исломга даъват эта бошладилар. Енларида қабилаларнинг келиб чиқиши, насликасби
хусусида кенг ва атрофлича биладиган Ҳазрати Абу Бакр бор эди. Дуч келинган кдбила
аъзоларидан аввал ким эканлиги сўралар, сўнгра уларнинг қошига ўтириб, Ислом динидан баҳс
этар эдилар. Абу Лаҳаб ҳам қараб турмас, у ҳам эски вазифаси билан банд бўлар эди.
— Ишонманглар унга! Болаларни оталарига душман қилган жодугар мана шу бўлади!
Оилаларни бузган, эрни хотиндан ажратган иғвогар мана шу одамдир! —деб бақириб юрарди.
Баъзилар истеҳзо ва ҳақоратомуз оҳангда бу динни қабул этолмасликларини
билдирардилар. Аммо Расулуллоҳ(с.а.в.) сира ҳам умидсизланмай, бошқа бир қабилани даъват
қила бошлар эдилар. Баъзилар очиқданочиқ савдолашишга тушишарди:
— Хўп, агар биз сени қўллабқувватласак ва муваффақиятга эришсак, ҳокимиятни бизга
топширасанми? Шунга розимисан? — дейишарди.
Ҳаққа даъват этаётган зот бунга жавобан ҳам ҳақ сўзни сўзлар эдилар:
— Ҳамма нарса Оллоҳнинг хоҳиширодаси билан бўлади. У истаган бандасига ҳокимият
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 67
беради.
— У ҳолда6у иш бизга тўғри келмайди. Биз бу ишни деб жонимизни жабборга берайлик,
ҳаётимизни хавф остига қўяйлик, арабларнинг душманлигига учрайлик, уларнинг ўқларига
нишон бўлайликда, сўнгра қўлга киритилган ғалабанинг ўлжаларидан бошқалар баҳраманд
бўлсинлар?! Йўқ, унақаси кетмайди.
Ҳар бир қабила бирон баҳона ёки бирон«камчилик» топиб, бу динга киришдан ўзларини
олиб қочарди.
Ниҳоят Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳазраж қабиласидан бўлган олти кишилик бир гуруҳга
юзлашдилар. Улар Минонинг Ақоба деб аталувчи жойида тўхташган эди.
— Кимсизлар? — деб сўрадилар Фахри Коинот(с.а.в.).
— Ясрибдан келдик. Ҳазраж қабиласиданмиз — деб жавоб қилишди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга Ислом дини тўғрисида сўзлаб бердилар. Оллоҳнинг пайғамбари
эканларини, ўзларига китоб туширилганини таъкидладилар. Муқаддас Қуръони карим
оятларидан ўқиб бердилар.
Ҳазражликлар бир-бирларига тикилиб қолишди. Маъноли қарашлар қилишди бир-бирларига. Сўнгра биттаси пичирлагудек паст овозда:
Яҳудийлар маълум қилган пайғамбар шу одам бўлса керак. Унга имон келтиришда
зинҳорбазинҳор яҳудийлар биздан ўтиб кетмаслиги керак — деди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) сўзлаб берган нарсалар жуда гўзал, мафтункор ва таъсирчан бўлиб,
инсонга фазилат ва одоб сабоғини берар эди. Ақли расо киши бу нарсалардан юз ўгириши тўғри
бўлмас эди. Шунингдек, пайғамбар эканини таъкидлаётган бу зотнинг чеҳрасидан нур ёғилар,
вужудидан хуш бир бўй таралар эдй. Самимий бир тушунча, покиза бир қалб эгаси экани
шундоққина кўриниб турарди.
— Сенга ишонамиз, эй улуғ инсон. Шубҳасиз, сен Оллоҳнинг бизга раҳмат қилиб
жўнатган пайғамбарисан — дейишди бир овоздан.
Расулуллоҳ(с.а.в.) севиниб кетдилар. Шу пайтгача бошқа қабилаларга қилган даъватлари
зое кетган, қалблари ғам-ғуссага тўлган бўлса, энди бу имон учқунлари юракларига ором
бағишлаган эди.
Ҳазражликлар бирмабир ўзларини танитишди:
—Абу Умома Асъад ибн Зурора.
—Авф ибн Ҳорис.
—Рафиъ ибн Молик.
—Қутба ибн Амр.
—Уқба ибн Амр.
—Жобир ибн Абдуллоҳ.
Баъзи ривоятларда бу илк учрашувда ҳазражликлар саккиз киши бўлгани нақл қилинади.
Юқорида исмлари келтирилганлардан ташқари яна Муоз ибн Афро ва Убода ибн Сомит ҳам
борлиги билдирилади.
— Шу кунларда ўз қавмимиз билан ҳам, қавмимизга мансуб бўлмаган яҳудийлар билан
ҳам келишолмай турибмиз. Орамизга душманлик ва ёмонлик уруғлари кириб қолди. Умид
қиламизки, сен туфайли Оллоҳ таоло орамиздаги тушунмовчиликни бартараф этиб, яна қар
дошлик уруғларини сочади. Биз юртимизга қайтиб, қабиладошларимизни ҳам сенинг динингга
даъват қиламиз. Агар Оллоҳ уларни мана шу дин устида тўплаб бирлаш тирса, биз сендан
миннатдор бўламиз.
Шундан сўнг Расулуллоҳ(с.а.в.) билан хайрлашиб, юртларига қайтиб кетишди.
Шу йўсинда Ясриб шаҳрида ҳам Ислом динининг уруғлари сочилди.
Булар Ясрибга бориб, мазкур шарафли ва муборак динни тушунтиражак, унга даъват этиб,
ўзлари сингари имони бақувват мусулмонларни етиштиражаклар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 68
Буюк Оллоҳ инсоният учун ёйган, лекин маккаликлар хўрлаган бу баракотли дастурхон
атрофига мадиналиклар ўтиражак, қурайшийлар оёқости қилган бу муборак неъматни авс ва
ҳазражликлар бошларига кўтаражаклар келгусида.
Ислом тарихида исмлари жуда оз маълум бўлган бу шарафли инсонларнинг номлари олтин
ҳарфлар билан ёзилса ва ҳар бир мўмин-мусулмон қалби тўридан жой олса, арзийди.
Улар инсониятнинг саодат раҳбаридан олган омонатни Ясрибга тарқатиш мақсадида йўлга
чиқар эканлар, Набиййи акрам(с.а.в.) хам кўнгиллари ғоят кўтарилган ҳолда бошқа мусофирлар
билан учрашиш учун жойларидан жилдилар.
Бир йилдан кейин яна ҳаж мавсуми бошланганида, Ясриб шаҳридан имон нури ила
безанган ўн икки киши келди. Улар орасида, ўтган йили Расулуллоҳнинг саҳобалари қаторига
киришга мушарраф бўлган олти киши ҳам бор эди. Улар бир йил олдин кўрган Улуғ
Пайғамбарларини соғинган, у зотнинг муборак юзларини кўриш, мафтункор суҳбатларидан
баҳраманд бўлиш учун қанот ёйиб, учгудай бўлиб келишган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) улар билан аввалги учрашган жойларида учрашдилар. Келганлар
ҳаммалари мусулмон эди. Ясрибда ҳам яна кўпгина кишилар мусулмон бўлганлари ҳақида
хушхабар етказишди. Бундан буён қандай хукмларга риоя қилишлари кераклигини сўраб
ўрганишди. Суюкли пайғамбаримиз билан Ясриб мусулмонлари орасида бир шартнома
тузилди. Тарихда бу шартнома«Биринчи Ақоба байъати» номи билан қайд этилгандир.
Бу йиғилишда Расулуллоҳ(с.а.в.): — Оллоҳга ҳеч бир нарсани шерик қилмаслик, ўғрилик
қилмаслик, зинодан узок бўлиш, норасида гўдакларни ўлдирмаслик, ҳеч кимга бўҳтон
ёғдирмаслик, хайрли ишларга қаршилик кўрсатмасликка менга сўз беринг!.. Сизлардан сўзида
турганларга мукофот беришни Оллоҳ ваъда қилади. У ҳар қандай нуқсондан пок ва марҳаматли
зотдир. Мана шу ҳукмларга риоя киламан деб эвазига фоний дунёда азобларга қолинса, бу
азоблар охиратда мағфиратга айланади. Булардан биттасига амал қилмаганлар эса, Оллоҳнинг
иродасига ҳаволадир. Хоҳласа, гуноҳларини афв этади, хоҳласа, азоб беради — дедилар.
Ўн икки киши Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ушбу сўзларини такрорлаб қасамёд қилдилар.
Расулуллоҳга (с.а.в.) қасамёд қилиш шарафига сазовор бўлган ясриблик бу инсонлар
қуйидагилар эди:
1. Асъад ибн Зурора.
2. Авф ибн Ҳорис.
3. Муоз ибн Ҳорис.
4. Рафиъ ибн Молик.
5. Заквон ибн Қайс.
6. Убода ибн Сомит.
7. Язид ибн Саълаба.
8. Аббос ибн Убода.
9. Уқба ибн Амр.
10. Қутба ибн Амр.
11. Малик ибн Таййихон.
12. Увайм ибн Соида
Ақобада кўнгиллари покланган мўмин-мусулмонлар ватанларига қайтар эканлар:
— Е Расулуллоҳ, биз билан бирга бир одам жўнатинг, қавмимизга Қуръонни ўргатсин —
дедилар.
Фахри Коинот(с.а.в.) жанобларининг муборак чеҳраларида мамнунлик излари кўринди. Бу
самимий бир илтимос эди. Бундан буён маккаликлар хор килган тавҳид машъаласини
ясрибликлар баланд кўтаражак, илдизли имон кўчати ўша муборак тупроқларга ўтқазилажак, бу
беқиёс кўчат муборак ҳосилларини ўша ерда бежарак эди.
Мусъаб ибн Умайр ушбу вазифага энг муносиб инсон эди. Чақиртирилди, Ясрибда Қуръон
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 69
ўргатиш вазифасига лойиқ деб топилгани билдирилди. Мусъаб бу вазифани ғоят мамнунлик
билан қаршилади. «Энг хайрлигингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатадиганингиздир» деб
буюрган улуғ Расул бу даъфа уни ушбу шарафга ноил қилган эдилар.
Мусъаб имон келтирганидан сўнг оиласидан бадарға этилган эди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
пайғамбарликларини тасдиқлагунига қадар том маънода шоҳона ҳаёт кечирган, хоҳлаган
нарсаси унга доим муҳайё, энг тансиқ таомлар у истаган дамда ҳозиру нозир бўлган. Энг ноёб
кийимлар кийиб, шаҳзодалардек давру даврон суриб келган эди. Бироқ имон келтирганидан
сўнг ҳамма нарса бирданига тескарисига ўзгарди, қадрдон гўшасидан ҳайдалди.
ЯСРИБ ИМОН ҚАРОРГОҲИГА АЙЛАНАДИ
Мусъаб йўлга чйқиш учун ҳозирлик кўрмади. Чунки эгнидаги эски либосидан бошқа ҳеч
вақоси йўқ эди. Дарҳол, «Қайдасан, Ясриб?» дея йўлга чиқди. Амр ибн Умми Мактум унга
ёрдамчи этиб тайинланди.
Мусъаб ҳамроҳи билан бирга узоқ давом этган йўлчиликдан сўнг Ясрибга етиб боришди.
Мусулмонлар билан танишишди. Шаҳарда бутун оиласи билан Ислом динига кирганлар ҳам
бор эди. Мусъаб билан Амр уларга Қуръонни ўргатиш билан бир қаторда, иккинчи томондан,
ҳали бу янги динга кирмаганларни Исломга даъват этишарди. Ясрибликлар Исломга ўз
ихтиёрлари билан, чин кўнгилдан қабул этиб кираётганларини кўриб қувонишар, Оллоҳга
хамду санолар айтишар эди. Энди бу ерда Абу Жаҳл ҳам, Абу Лахаб хам йўқ эди.
* * *
Бир куни Асъад ибн Зурора меҳмони Мусъабни олиб, Бани Абдул Ашҳал маҳалласига
борди. Бир боғда мусулмонлар йиғилиб, суҳбат қуришмоқчи эди.
Олдиндан келишилган қарорга кўра, у ерда ёшлар тўпланишди. Суҳбат бошланди. Мусъаб
гапирар, улар тинглашар эди. Суюкли пайғамбаримизнинг гўзал одобахлоқлари, мислсиз
фазилатлари, беқиёс сабртоқатлари ҳақида ҳикоя қилинди.
Бирдан Асъад Мусъабнинг сўзини бўлди:
— Менга қара, Мусъаб, анави келаётган одам Бани Абдул Ашҳалнинг етакчиларидан бири.
Агар уни Оллоҳнинг бирлигига ишонтира олсак, зўр иш бўлардида, деди.
Бу киши Усайд ибн Хузайр бўлиб, қабиланинг икки оқсоқолидан бири эди. Қовоғи солиқ.
Юраги сиқилаётгани шундоққина кўриниб турарди. Уларнинг тепасига келиб, илон пўст
ташлайдиган беҳаё сўзларни айтиб сўкинди, сўнгра:
— Асл ниятларингиз нима ўзи? — дея гап бошлади.— Бу ёшлардан нима истайсизлар? Бир
гуруҳ покиза, самимий йигитларни йўлдан оздирмоқчимисизлар?
Агар жонларингиздан умидларингиз бўлса, ҳозироқ бу ердан даф бўлинглар!
У найзасини маҳкам ушлаб олган, кўзларидан олов чақнар, овози шиддатли эди.
Мусъаб бир зумда Расулуллоҳни кўз олдига келтирди. У зотнинг юмшоқ табиати,
жозибали табассумлари, ширин суханлари ёдига келди.
⎯ Бир нафас ўтирсанг, суҳбатлашсак, яхши бўлармиди? Даъвоимизни эшитиб кўрар
эдинг. Дилингга хуш келса, қабул қиларсан. Ёқмаса, биз хам сизларни ортиқ безовта қилмас
эдик.
Шиддатли нигоҳлар бир оз юмшагандай бўлди. Юздаги ифода ҳам ўзгарди.
— Ҳақли гап айтдинг — деди. Қўлидаги найзасини ерга санчиб кўйди ва чордона қуриб
ўтириб олди.
Мусъаб гап бошлади. Ўтмишдаги жохилона ҳаётлари, сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в.) ва у киши
инсонларга келтирган дин, Оллоҳ таоло нозил қилган китоб ҳақида донадона қилиб сўзлаб
берди.
— Хўш, у ҳолда менга ўша китобдан баъзи бир нарсаларни ўқиб бера оласанми? — деди
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 70
Усайд.
Мусъаб«Бисмиллоҳ» деб Қуръонни тиловат қила бошлади. Кўнгилларнинг тубтубигача
етиб бораётган, ҳеч бир адиб ва шоир тасаввурига ҳам сиғдира олмайдиган бу мукаммал
ифодалар рухини остинустин қилаётганини ҳис этди Усайд. Тиловат қилинаётган ушбу илоҳий
каломни диққат билан тинглар экан, қандайдир кўринмас кучлар унга таъсир кўрсатиб, ҳидоят
йўлига чорлаётганини сезди.
— Нақадар гўзал, нақадар латиф калом бу!.. — деди ҳаяжонланиб.
Сўнгра Мусъабга ўгрилиб:
— Бу динга қандай кирилади? Сизлар қандай киргансизлар? — деб сўради.
— Ғусл қилиб покланасан, покиза либосларни кийиб, шаҳодат калималарини келтирасан ва
намоз ўқийсан.
Усайд ортиқ иккиланиб ўтирмади. Боғнинг бир чеккасига бориб ғусл қилди, либосини
тозалади ва Мусъабнинг ёнига келди ҳамда шаҳодат калималарини айтди. Сўнгра ўрнидан
турди ва ўргатилгандек қилиб намозга турди.
Кўнгилларга хотиржамлик ва мамнунлик ҳисси чўкди. Бу туйғулар кўзларга ҳам балқиб
чиқди.
— Энди яна бир одам қолди. Шундай одамки, агар унга ҳам мусулмонликни қабул
қилдира олсак, ортиқ ҳеч қандай хавфхатар қолмайди... — деди Усайд ва ўрнидан туриб, келган
томонига қайтиб кетди.
Саъд ибн Муоз уни зўр қизиқиш билан кутиб турарди. Аммо Усайд шаштидан қайтган
ҳолда келаётганини кўриб, кўнгли ғаш бўлди. Ёнидагиларга:
— Қасамки, биродаримизда кетаётгандаги шашти йўқ, деди.
— Нима қилдинг? — деб сўради у етиб келганида.
Усайд жавоб берди:
— Ҳалиги икки киши билан гаплашдим. Лекин уларнинг ишида зарарли ҳеч нимани
пайқамадим. Бу орада Бани Ҳориса холангнинг ўғлига бир ёмонлик ҳозирлаганларини
эшитдим — деб жавоб қилди Усайд.
—Асъад ибн Зурорагами?
—Ҳа.
Саъд дарҳол ўрнидан туриб, Асъадлар ўтирган боққа томон йўл олди.
* * *
У ҳам шаҳдам одимлар билан, бузуқ важоҳат билан келди. У ҳам худди Усайд кутиб
олинган тарзда кутиб олинди. Шундан кейин у ҳам Мусъаб ўқиб берган Қуръон оятларини
тинглади:
«Ҳо, мим. Очиқравшан китобга— Қуръонга қасамки, албатта, Биз уни сизлар ақл
юргизишингиз(маъномазмунини фаҳмлашингиз) учун арабий Қуръон қилдик. Дарҳақиқат, у
Бизнинг даргоҳимиздаги Асл китобда(Лавҳул Маҳфузда битилган) юксак(мартабали) ва
ҳикматли(Китобдир). Бас, (куфру исёнда) ҳаддан ошувчи қавм бўлганларингиз учун Биз
сизлардан бу эслатмани буриб(сизларни ўз ҳолларингизга ташлаб) қўюрмизми?! Биз
аввалгиларга ҳам анча пайғамбар юборганмиз. Улар ҳам ўзларига келган ҳар бир пайғамбарни
масхара қилиб кулган эдилар. Бас, Биз улардан, (Макка кофирларидан) кучли-қувватлироқларини ҳам ҳалок қилганмиз. (Ушбу Қуръонда) аввалгиларнинг масалқиссалари
ўтдику!» (Зухруф сураси1— 8оятлар.)
Бу оятлар Саъд ибн Муознинг юрагидаги ғазабни бартараф этди ва юмшоқ кўнгил қилиб
қўйди. Тинглаб бўлгач, юз ифодасининг бирдан ўзгариб, мулойим бўлиб қолиши руҳияти ҳам
остинустин бўлганидан дарак берар эди.
Шу зайл қабилада сўзи ўтадиган, ҳурмати баланд икки мўътабар зот мусулмон бўлди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 71
Саъд ибн Муоз ҳам қайтиб қавмининг олдига келганида, бутунлай бошқача бўлиб қолган
эди.
— Мен сизларга кимман? — деб сўради.
— Бизнинг йўлбошчимизсан — дейишди.
Саъд олдин калима келтирди, сўнгра сўзларини шундай давом эттирди:
—Оллоҳга ва расулига имон келтирмагунингизча аёлларингиз билан ҳам, эркакларингиз
билан ҳам гаплашишни ўзимга ҳаром деб биламан.
Бу сўзлар Бани Абдул Ашҳалга қаттиқ таъсир қилди. У ерда ўтирганларнинг ҳаммаси
биринкетин калима келтирдилар. Уша куни кечгача Бани Абдул Ашҳалдан мусулмон бўлмаган
биронта ҳам оила қолмади.
Бундан буён даъват ортиқча қийинчиликсиз, муваффақият билан юргизила бошлади.
Ислом даъватига чин кўнгилдан берилган бу инсонлар ҳар куни бир хушхабар, ҳар куни янги
бир мадад олишар эди. Маккада ўтган ҳар бир кун тобора оғир ва машаққатли кечаётган бир
пайтда Ясриб халқи, худди бир-бирлари билан мусобақа қилаётгандай, тобора шаҳдам одимлар
билан имон йўлидан илгарилар эди. Ясриб мусулмон меҳр қўядиган, у ерда яшашдан ўзини
бахтиёр ҳис этадиган имон шаҳрига айланиб борарди.
Кетмакет бир неча ой ўтди. Кейинги ҳаж мавсумида Ясриб шаҳридан беш юз кишилик бир
карвон Макка томон йўл олди. Улар орасидаги етмиш уч эркак ва икки аёл айниқса ўзларини
бахтиёр ҳис этардилар. Булардан Пайғамбар(алайҳиссалом) билан бир йил олдин танишган ва
ўшандаги суҳбат ҳамон кўз олдида турган баъзилари у зотни яна кўриш, ҳали кўрмасдан туриб
пайғамбарлигига ишонган бошқалари эса, Расулуллоҳга етишиш ҳисси билан тўлибтошар эди.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром қабиласи орасида ҳурмати баланд, сўзи ўтадиган бир киши
эди. У ҳам ҳаж ниятида сафарга чиққан эди. Карвонда баъзан биронта дўсти билан
суҳбатлашиб, баъзан якка ўзи тўхтабтўхтаб, хаёлга толиб борарди.
Каъб ибн Молик унинг ёнига келди.
—Қалайсан, эй Абу Жобир?
—Яхши, раҳмат.
—Яхши эканингга кўзим етмаяптида.
—Хўш, унда қанақа эканман?
— Бу кетишда жаҳаннамга ўтин бўладигандек кўриняпсан кўзимга.
Бу гап истеҳзо эмасди. Бу овозда ҳақорат ифодаси ҳам йўқ эди. Ярим ҳазил, ярим чин
оҳангида айтилган бир сўз эди.
Абдуллоҳ кулимсиради:
— Нега экан энди?
Каъб Абдуллоҳнинг туясига ёпилган хуржунга қўлини тиқди, у ердан бир тош чиқарди.
—Бу нима? — деб сўради.
—Ҳаммага маълум нарсаку.
—Яъни, бир илоҳ, шундайми?
— Шубҳанг борми?
Каъб кудди.
— Илоҳ, аммо гунг ва соқов, кучсиз ва ночор бир илоҳ... Қисқаси, бир тошдан ўзга нарса
эмас — дея қўлидаги тошга енгиленгил уриб қўйди. — Қара, калтак еяётганини ҳам билмайди.
— Дўстига бирикки сония ўйлаб олишга фурсат берди. Сўнгра: — Қани, энди
айтчи, бу илоҳинг хуржунда нима билан машғул эди? Сен уни олмагунингча, борйўқлиги ҳам
номаълум эди, тўғрими? Кейин қўлидаги тошни улоқтириб юборди. —Қара... деди.
Абдуллоҳнинг онги остинустин бўлиб кетди. «Бу қандай илоҳки, Каъбнинг қўлида
ўйинчоқ қилиб ўйнатилса ҳам, лом-мим демаса?» деган ўй ўтди.
Каъб:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 72
— Энди гапларимга қулоқ сол, эй Абу Жобир, биз сенинг жаҳаннамга ўтин бўлишингни
асло истамаймиз, чунки сен ақли расо, ҳурмати баланд, баобрў бир одамсан.
— Гапларинг тўғри, Каъб. Асл муддаонг нима ўзи?
— Биз япянги ва тўппатўғри, ҳақ ва ҳидоят динига кирдик — деди Каъб. — Бу дин
инсонга инсон эканини уқтирадиган, тошларга асир бўлишдан халос этиб, ҳамма нарсани
яратган Оллоҳга йўналтирадиган, инсонни ахлоқий фазилатлар билан янада безайдиган бир
диндир...
Каъб таниқли шоир эмасми, нутқи равон ва гўзал эди. Ислом динини бор истеъдодини
ишга солиб таърифлади. Абдуллоҳ унинг гапларини боши эгик ҳолда, диққат билан тинглади.
Бир оздан сўнг йўлда давом этиш учун ўринларидан турдилар. Тош бут ётган жойида
қолаверди.
* * *
Бароъ ибн Маърур ҳам қавми орасида сўзи ўтадиган бир киши эди. Ҳажга бу гал мусулмон
сифатида борарди. Йўлда биродарларига хитоб қилди:
— Намоз пайти бу муборак Байтга орқамизни ўгириб ўқишимиз юрагимни ғаш қилмоқда.
Бундан буён намозни Дамашқ томонга қараб эмас, Каъбага қараб ўқиймиз.
— Худо ҳаққи, эшитишимизча, Расулуллоҳ(с.а.в.) намозда Дамашқ томонга қараб ўқир
эканлар. У кишидан бошқача иш тута олмаймиз.
— Сизларни билмайману, лекин мен бундан буён шундай қиламан.
— Эй Бароъ, подадан айрилганни бўри ер, дейдилар...
— Мени ўз ҳолимга қўйинглар. Сафар шу тарзда давом этди.
Маккага келдилар. Бароъ ибн Маърур Каъб ибн Моликка мурожаат қилди:
— Юр, биродар, тезроқ Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига борайлик. Йўлда қилган ишим
юрагимга ғулғула солиб, тинчлик бермаяпти.
Биргаликда кетишди. Улар ҳали Расулуллоҳни кўришмаган, аммо сўрабсуриштириб тезроқ
топишдан умидвор эди.
— Муҳаммад ибн Абдуллоҳни қаердан топсак бўлади? Яъни, Абдулмутталибнинг
неварасини?
Бир маккалик одам сал олдинроқ у кишини кўрган эди.
— Абдулмутталибнинг ўғли Аббосни танийсизларми?— дея сўради. «Ҳа» жавобини олгач,
йўл кўрсатди:
— У ҳолда Масжиди Ҳарамга боринг. Ўша ерда Аббоснинг ёнида ўтирган киши сиз
қидираётган одам бўлади.
Аббосни савдогар бўлгани учун танишарди.
Масжиди Ҳарамга боришди. Ёнатрофига разм солишди ва Аббосни кўриб қолишди. Ёнида
ўтирган одам бутун вужуди ила«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ мен бўламан» деяётгандек эди.
Келган кишилар шу ерга ўтиришди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) амакиларига ўгирилдилар:
— Бу кишиларни танийсизми, эй Абул Фазл?
— Ҳа, булар қавмларининг йўлбошчилари бўлмиш Бароъ ибн Маърур ва Каъб ибн
Моликдир — деди Аббос.
—Яъни, машҳур шоир Каъбми?
—Худди шундай.
«Демак, Расулуллоҳ(с.а.в.) мен ҳақимда эшитган эканларда?! деган ўйдан Каъб жуда ҳам
қувониб кетди.
Каъб ва Бароъ Оллоҳга ва Расулга имон келтирганларини айтишди. Набиййи акрам(с.а.в.)
ғойибона Исломга кирганларини эшитиб, бу одамлардан ғоят мамнун бўлдилар. Улар билан
бирмунча вақт суҳбатлашиб ўтирдилар. Суҳбат орасида Бароъ ибн Маърур:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 73
— Ё Расулуллоҳ, бу ёққа келаётганимизда манави муқаддас даргоҳга орқамни ўгириб
намоз ўқишга ҳеч кўнглим бўлмади. Шунинг учун бошимни Каъба томонга қилиб саждага
турдим. Аммо ҳамроҳларимнинг ишларига хилоф равишда йўл тутганим учун юрагим
ғашланди.
Сиз нима дейсиз? — деб сўради.
Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Қиблани ўзгартирмаслик керак эди — дедилар. Лекин«Яна эски ҳолингга қайт» деб
талаб ҳам қилмадилар. Хайрлашар эканлар, ташриқ кунларида, аввалги сафардаги каби,
Ақобада учрашишга келишиб олдилар.
Кундуз куни қабиладошлари билан бирга бўлиб, кечқурун одам оёғи тинганидан кейин
секинсекин, биттаиккиталаб Ақобада тўпланмоқчи бўлишди. Ҳеч ким узоқ кутилмасин, ухлаб
қолган киши уйғотилмасин, дейилди. Кетарда меҳмонлар кўнгилларидаги гапни очишди:
— Эй Оллоҳнинг расули, сизга6у ерда зиён-заҳмат етказилаётгани ва дилингизга озор
берилаётганидан асло рози эмасмиз. Бизнинг юртимизга кўчиб ўтинг, ҳузур ҳаловатда, сизга
ишонадиган, итоат қиладиган кишилар орасида яшанг. Ушбу таклифимизга кечқурун
учрашганимизда узилкесил жавоб беринг — дейишди.
Келишилган вақтда Расулуллоҳ(с.а.в.) амакилари Аббос билан биргаликда Ақоба томонга
йўл олдилар.
* * *
Ясрибдан келган мусофирлар ҳар доимгидай кечқурун алламаҳалгача суҳбатлашиб
ўтиришди. Сўнгра кўзлар юмила бошлади. Кўп ўтмай уйқуга кетишди.
Улар орасида ухлаб қолмасликка тиришиб, ўзгача ҳаяжон ичида ўтирганлар ҳам бор эди.
Улар шерикларининг ҳаммаси тўла ухлаб бўлгунича бир муддат кутишди. Кейин биттабитта
бўлиб ўта эҳтиёткорлик билан, ҳатто бир-бирига билдирмай, ажралиб чиқа бошлашди. Чунки
бирон тасодиф ила мусулмон бўлмаган шерикларининг уйғониб кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас
эди.
Зулҳижжа ойининг ўн биринчи(ёки ўн иккинчи) кунига ўтар кечаси эди. Осмонда ой ва
юлдузлар чарақлаб турарди. Атроф жимжит, теран сукунат чўккан.
Ақобага келганларида Расулуллоҳ(с.а.в.) амакилари иккалалари уларни кутиб турган
эдилар.
* * *
Аввал Аббос сўз бошлади:
— Эй ҳазражликлар, Муҳаммад бизнинг орамизда баланд бир мавқеъга эга экани сизларга
ҳам маълум. Биз уни қабиладошларимиздан муҳофаза этиш учўн ҳимоямизга олганмиз. Қавми
орасида қанчалик шарафли инсон бўлмасин, ўз шаҳрида ҳимоя остида яшашга мажбур
бўлмоқда. Шу боис у бизни ташлаб сизларнинг юртингизга кетишга қарор берди. Агар сизлар
қилган таклифларингизга вафо кўрсатсаларингиз, уни ҳимоя қила олсаларингиз, нур устига нур.
Бироқ агар уни ёлғиз қолдирсаларингиз ва оғир аҳволга солиб қўядиган бўлсаларингиз, ҳозироқ
очиғини айтиб, уни ўз ҳолига қўйинглар. Чунки уни қавми бундан кейин ҳам ҳимоя эта олади.
(Имом Бухорий. 5/130.)
Аббоснинг сўзлари тўғри эмасди. Пайғамбарликларини эълон этганларидан бери ўтган ўн
йилдан ортиқроқ вақт ичида Аббос жияни учун ҳеч нима қилмаган эди. Имон келтирмаган,
лекин унга мададкор ҳам бўлмаган эди. Ҳеч бўлмаса, акаси Абу Толибнинг вафотидан сўнг уни
ҳимоясига олиши мумкин эди. Ёки Тоифдан қайтган Расулуллоҳни(с.а.в.) паноҳига олганида, у
бегона кишилардан ҳимоя сўрашга мажбур бўлмасди. Абу Толибнинг, Абу Лаҳабнинг
ҳимоясини тан олган қурайшийлар унинг ҳимоясини рад этмасдилар. Устигаустак, у Абу Толиб
сингари камбағал эмасди. Қурайшийлар орасида обрўэътиборга сазовор, бадавлат бир киши
эди. Каъба хизматларидан«Сиқоя» яъни, ҳожиларга сув тарқатувчилик лавозимини эгаллаган
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 74
эди.
Аббос акаси Абу Толибга берган қарзи эвазига, то уни қайтиб олгунича, сиқоя вазифасини
акасидан сўраган, Абу Толиб бунга мажбуран рози бўлган эди...
Ясриб халқи номидан Асъад ибн Зурора сўзлади. У Аббосга хитобан бундай деди:
— Эй бизга ишончсизлик билдирган одам! Пайғамбаримизни«инсонларнинг энг суюкли
кишиси» дейиш билан нимани назарда тутганингни ёлғиз Оллоҳ билади. Биз бутун қариндош-уруғларимиздан алоқаларимизниузиб гувоҳлик берамизки, бу зот Оллоҳнинг расулидир. Уни
Оллоҳ жўнатгандир. Келтирган дини ҳам ҳақ диндир. Пайғамбаримиз ҳақида орзу қилган
тинчлик хотиржамликни таъминлашга қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Буни биз рад
этмаймиз.
Сўнгра Асъад Расулуллоҳга (с.а.в.) ўгирилдй:
—Сиз ҳам гапиринг, ё Расулуллоҳ, ўзингиз учун нималарни истайсиз. Парвардигорингиз
учун нималарни истайсиз?
Расулуллоҳ(с.а.в.) жавоб бердилар:
— Хурсандлик кезларида ҳам, ғамташвишли кунларида ҳам сўзимга кириш ва итоат этиш;
етишмовчилик кунларида ҳам, мўлкўлчиликда ҳам ёрдам бериш; яхшиликка буюриб,
ёмонликдан воз кечишга, Оллоҳ йўлида иш тутишга, бу йўлдан оздирмоқка урунувчиларга
қулоқ тутмасликка, сизларнинг қошингизга борганимда ўз шахсингизни, оилангизни ва
фарзандларингизни химоя қилганингиз каби, мени ҳам муҳофаза этишга ваъда беринглар.
— Жуда соз, ушбу истакларингизни бажарсак, буларнинг эвазига бериладиган мукофот
қандай бўлади?
— Одлоҳнинг розилиги ва жаннати бордир.
— Баяйонудил розимиз. Лекин биз яхудийлар билан бир шартнома тузган эдик. Энди ушбу
шартномани хам бузамиз. Сизнинг орзуистакларингизни бажо келтирган тақдиримизда, Оллоҳ
сизни музаффар қилса, бизни ташлаб, яна қабиладошларингиз орасига қайтасизми?
— Йўқ, бўндан сўнг сизларнинг қонингиз менинг қоним, сизларнинг ҳаётингиз менинг
ҳаётим, сизларнинг ўлимингиз менинг ҳам ўлимимдир. Мен сизларданман, сизлар мендансиз.
Сизлар ким билан жанг қилсаларингиз, мен ҳам ўша билан жанг қиламан, ким билан муроса
қилсаларингиз, ўша билан муроса қиламан.
Ясрибдан Салим ибн Авфнинг ўғилларидан Аббос ибн Убода сўз бошлади:
— Эй ҳазражликлар, сиз бу одамга қандай ваъда бераётганинингизни биласизларми? —
деди.
— Ҳа, биламиз.
— Бу аҳдпаймонингиз билан оқу қора танли барча инсонларга қарши урушишга сўз
бердингиз. Агар сиз бир кун келиб мол-мулкингизга, бойлигингизга зиён-заҳмат етишидан,
яқинларингизнинг бошига кулфат тушишидан қўрқиб, Расулуллоҳни(с.а.в.) ёлғиз қолдиради
ган бўлсангиз, ҳозироқ бу зотни ўз ҳолига қўйинг. Агар ўша пайтда уни ёлғиз қолдирадиган
бўлсангиз, у ҳолда дунё ва охиратда мисли кўрилмаган разиллик ва расволикни қилган бўласиз.
Агар ушбу таклифингизга, мол-мулкингизга зарар етиши ва яқинларингизнинг ўлдирилиши
эвазига бўлса ҳам, вафо қила олсангиз, уни юртингизга бошлаб боринг. Қасам устига қасамлар
бўлсиики, дунё ва охиратда қилиниши мумкин бўлган энг хайрли иш шудир — деди.
Абул Ҳайсам Молик ибн Таййихон хайқирди:
— Биз бу битимга, молларимизга зиён етиши, яқинларимизнинг қиличдан ўтказилиши
эвазига бўлса ҳам, амал қиламиз. Ё Расулуллоҳ, ваъдамизга вафо қилсак, бунинг мукофот нима
бўлади?
— Жаннат бўлади.
Навбат Бароъ ибн Маърурга келди:
— Қўлингизни ташланг, ё Расулуллоҳ, мен қасамёд қиламанки, сиз санаб ўтган шартларни
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 75
албатта бекаму кўст бажарамиз. Сизни ҳақ Пайғамбар қилиб жўнатган Оллоҳга қасамлар
бўлсинки, шахсимиз ва оиламизни қандай қўриқласак, сизни ҳам шундай қўриқлаймиз.
Ишонинг бизга, ё Расулуллоҳ, Аллоҳ ҳаққи, биз жангари халқ бўлиб, урушларда тажриба
орттирганмиз. Шунинг учун сизни ҳар қандай душмандан мухофаза этишга тайёрмиз.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) қўлларидан ушлаб олган Бароъ ушбу сўзларни Пайғамбарнинг
кўзларига тикилиб сўзлаган эди. Шу онда у бу кўзлар қаърида жаннат боғларини кўраётганига
асло шубҳа қилмас, ушбу дақиқаларда кўнглидан ўтаётган ҳис-туйғуларни ифода этиш учун ўзи
каби битта эмас, мингта Бароъ ҳам етмас эди.
Шундан кейин Асъад ибн Зурора, Абул Ҳайсам Молик ибн Таййихон, Каъб ибн Молик...
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) қўлларидан ушлаб сўз бердилар. Уларнинг сўзларини бошқа
мусулмонлар хам такрорладилар. Етмиш икки эркак ва икки аёл биринкетин, берган сўзига амал
қилишини ва6у йўлда жонларини фидо қилишга ҳам тайёр эканини билдирди.
Шу зайлда байъат(қасамёд) маросими ниҳоясига етди.
Расули акрам(с.а.в.):
— Ораларингиздан ўн икки кишини вакил этиб тайинланг — дедилар.
Тўққизтаси Ҳазраж, учтаси Авс қабиласидан, ҳаммаси бўлиб ўн икки номзод бир овоздан
ёқланиб кўрсатилди. Улар қуйидагилар эди:
ҳазражликлар:
1. Абу Умома Асъад ибн Зурора
2. Саъд ибн Рабиъ
3. Абдуллоҳ ибн Равоҳа
4. Рафиъ ибн Молик
5. Бароъ ибн Маърур
6. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром
7. Убода ибн Сомит
8. Саъд ибн Убода
9. Мунзир ибн Убода авсликлар:
10. Усайд ибн Ҳузайр
11. Саъд ибн Ҳайсама
12. Рафоа ибн Абдулмўнзир Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга:
— Ҳаворийлар Ҳазрати Исога қавмлари номидан кафил бўлганлари каби, сиз ҳам
қавмингиз номидан кафил бўласиз, мен ҳам ўз қавмимнинг мусулмонлари номидан кафилман,
— деб марҳамат қилдилар.
Аммо улар, Ҳазрати Исонинг ҳаворийларини анча орқада қолдиражак, улар эришган
шарафдан юксакроқ шоншараф, мартабаларга муяссар бўлажак эдилар. Ҳазрати Исо билан
Ҳазрати Муҳаммад ораларида қандай фарқ бор бўлса, ҳаворийлар билан улар орасида хам
шундай фарқ бор эди.
Улар«Нуқобаи исна ашар» (Ўн икки вакил) деб аталадиган бўлишди.
Ясриб мусулмонлари шу тариқа, қоронғи бир кечада, инсоният тарихининг бахтли бир
қарорига келган, уларга битмастуганмас шараф, бехадбеадад саодат келтирадиган бир битимни
тузишга муваффақ бўлишган эди.
Кечаги кунга қадар ҳам Арабистоннинг оддий бир шаҳри бўлган Ясриб бундан буён
абадий ва мангу, муборак ва муқаддас бир шаҳар бўлиш унвонига эришган эди. Қиёмат кунига
қадар ҳар бир мусулмоннинг юраги мазкур шаҳарнинг тошу тупроғига талпинажак, ҳар бир
қарич ери коинот каби қадрли ва азиз бўлиб қолажак эди.
Битим тузишда иштирок этган ва ҳатто вакил этиб сайланишга муваффақ бўлганлардан
Каъб ибн Молик кейинчалик бу битимни ҳаётидаги энг азиз хотира деб баҳолаган, Бадр
жангида иштирок этишдан ҳам юксакроқ мартаба деб билган.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 76
Макканинг гумроҳлари ширк ботқоғига тобора чуқурроқ ғарқ бўлиб, яна бир кечани
мусулмонларни ҳақоратлаш билан ўтказаётган бир вақтида, Ясрибнинг мард йигитлари ушбу
кечада имконият доирасидаги энг шарафли ишнинг уддасидан чиқишди. Энди улар
Расулуллоҳнинг(с.а.в.): «Сизнинг қонингиз менинг қоним, сизнинг ҳаётингиз менинг ҳаётим,
сизнинг ўлимингиз менинг ўлимим» деган марҳаматларига лойиқ улуғ инсонларга айланишди.
Ўзлари бу зотни эндигина кўришди, аммо эллик йилдан бери у киши билан ёнма-ён яшаган
одамлар ҳам фарқига бормаган жиҳатларини кўришди ва Оллоҳнинг оламларга раҳмат этиб
жўнатган улуғ Пайғамбарининг қадрига ҳақиқий етишди.
Айни шу дамда тепаларида илоннинг вишиллашига ўхшаш бир овоз эшитилди:
— Эй халойиқ! Музаммамни ва собиийларни кўришни истаганлар бу ерга келсин, мана
улар, сизларга қарши уруш очиш учун тайёр туришибди.
Овоз тобора кўтарилиб, ёқимсиз бир қичқириққа айланди. «Музаммам» деб Расулуллоҳни
(с.а.в.) назарда тутган эди. Ўзларининг исмлари«Мухаммад» мақталган, мадҳга лойиқ кўрилган
деган маъноларни ифодалар эди. Аммо мушриклар ҳозир у кишини бунинг бутунлай тескариси
билан аташдан ҳам тап тортмаган эди. Бу сўзнинг маъноси«ёмон» «мақтовга номуносиб»
демак эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Мана, Ақобанинг олчоғи шу киши бўлади! Бу овоз Ибну Узайбнинг овозидир —
дедилар ва овоз келаётган томонга ўгирилдилар: — Эшитяпсанми, эй Оллоҳнинг душмани, бу
ердаги ишимни битиргач, сенинг таъзирингни бераман! — дедилар. Сўнгра яна биродарларига
ўгирилдилар: — Энди тезда жойжойларингизга қайтинглар.
Аббос ибн Убода:
— Ё Расулуллоҳ, сизни ҳақ пайғамбар ўлароқ жўнатган Оллоҳга қасамлар бўлсинки, агар
хоҳласангиз, эртага қиличларимизни қўлга олиб, Минодагиларга қарши отланамиз — деди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) уни бу фикридан қайтардилар:
— Биз бундай амр олмадик, дарҳол жойларингизга қайтинглар! — дедилар.
* * *
Чошгоҳ вақти ўтиб бораётган бир палла эди. Ясрибликлар тўхтаган жойга бир гуруҳ
қурайшликлар келди. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулни қидириб топишди.
— Эшитишимизча, Муҳаммад ибн Абдуллоҳга юртингиздан паноҳ бериш учун таклиф
қилган эмишсизлар. Устига устак, биз билан уруш бошлашга қарор берган эмишсиз. Шуни
яхши билингларки, биз сизлар билан урушишни асло истамаймиз — дейишди.
Ибн Салул бу сўзларни ҳайрон бўлиб тинглади. Қурайшликлар унинг шу ҳолатиданоқ бу
гапларнинг шунчаки мишмиш эканини англашди.
Ибн Салул:
— Худо ҳаққи, гапларингиздан ҳеч нарса англамадим. Мен одамларимга ишонаман,
қабиладошларим орасида бундай муҳим ишни мен билан маслаҳатлашмай қилишга ҳеч ким
журъат эта олмайди. Бу масалада кўнгилларингиз хотиржам бўлаверсин — деди.
Мўминлар бу суҳбатга аралашмасдан, сукут сақлаб туришди.
Ўртада бирон шубҳали ҳаракатнинг аломатлари кўринмасди. Боз устига, мушриклардан
бир неча киши кетмакет қасам ичди, шундан кейин масала буткул ойдинлашгандай бўлди.
Қурайшликлар:
— Жуда соз, модомики қасам ичар экансизлар, сизларга ишондик — дейишди.
Маккада ҳаж вазифасини адо этиб бўлгач, ясрибликлар ҳам тинчхотиржам юртларига
қайтишди. Энди Фахри Коинот пайғамбаримизнинг(с.а.в.) ташриф кунларини орзиқиб кута
бошлашди.
* * *
Амр ибн Жамуҳ исмли ясриблик бир оқсоқ қария бор эди. Неча йиллардан бери«Манот»
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 77
деган бутини иззатикром билан уйининг тўрида сақлаб келади. Ҳар куни унинг қошига келиб,
таъзим бажо келтиради. Яна бир неча киши ҳам худди у каби уйда бут сақлаб, ўшанга сиғиниб
юрарди.
Ўғли Муоз эса, имон келтирган, ҳатто Ақоба қасамёдида ҳам иштирок этган эди. Муоз
исмли яна бир қариндошлари ҳам бор эди. Хуллас, икки Муоз биргалашиб, кунлардан бир куни
Манотни ўғирлашди.
Амр ибн Жамух ўша куни тонгда ҳеч нарсадан хабарсиз уйқудан уйғонди. Нонушта қилди,
сўнгра бутнинг қошига борди. Аммо... Манот жойида йўқ эди.
— Менинг Манотим қани? — деб ҳайқирди.
Ҳеч ким«мен кўрдим» демади.
— Бу қанақаси, Манот оёқ чиқариб қочиб кетдими бўлмаса?
Жаҳл билан уйидан чикди. У ёқбу ёқни айланиб юрди. Бани Салама маҳалласига
борганида, саросима ичида қотиб қолди. Бути ўша ерга тўкилган ахлатга қоришиб ётарди.
Дарҳол қўлига олиб, артибсуртиб тозалади ва уйига келтириб хушбўй атирлардан пуркади,
эски жойига қўйиб қўйди.
— Худо ҳаққи, сени ҳақорат қилган одам ким эканини билиб қолсам, дунёни кўзига тор
қилар эдим! —деди ва тилига келган ширин сўзлар билан Манотнинг кўнглини кўтаргандай
бўлди.
Амр ғазабдан титрабқақшар, илоҳга қарши бундай«пасткашлик» қилган кишиларнинг
даҳрийлигига ҳайрон эди.
Эртаси куни ушбу воқеа яна такрорланди. Ниҳоят учинчи куни ҳам бутни жойидан топа
олмагач, миясига қон урди. Бу иш аслида илоҳнинг эмас, Амрнинг устидан кулиш эди. Бутни
сўнгги марта ахлатдан яна тозалаб ювиб, яна атир пуркар экан, қиличини унинг ёнига осиб
қўйди.
— Худо ҳаққи, бу разиллик кимнинг иши эканини билмайман. Агар қўлингдан келса,
мана, қилич, энди ўзингни ўзинг ҳимоя. қилишга уриниб кўр! — деди дарғазаб бир алфозда.
Кечаси туш кўрди: бир итнинг жасадини топдилар, бутга боғладилар, бани саламаликлар
ахлат тўкадиган, сувсиз бир қудуққа олиб бориб ташладилар...
Эрталаб уйғониб қараса, кечаги жойида фақат қиличгина турибди. Бутни қидира бошлади.
Охироқибат яна уни ахлат тўкилган чуқурдан топди. Умрида бунақа ранжимаган, паришон
бўлмаган эди.
— Эй Амр! — дея ўзига хитоб қилиб юборди. — Сен ақли расо, тушунган, бошқаларга ақл
ўргатадиган бир одамсан, бу чиндан ҳам илоҳ бўлса, шундай аянчли аҳволга тушармиди...
Ғафлат уйқусидан уйғониш пайти келмадимикан энди, эй Амр!
Ўзининг ички хитобига ҳеч бир эътироз билдира олмади. Сўнгра... оёқларининг остида
ётган бутни олиб ерга урди: бут парчапарча бўлди.
— Агар илоҳ бўлсанг, итнинг ўлигига илашиб, ахлат тўкиладиган чуқурда нима қилиб
ётибсан? — деб бақирарди у.
Оёқларининг остида ётган парчапарча ёғочларга қаради. Уларнинг қаршисида«илоҳ» деб
неча йиллар сиғиниб келган эди, оқарган сочлари ушбу жаҳолат йилларидан қолган хотира,
ахир.
— Қанчалик аҳмоқ бўлган эканмана — деб пўнғиллади.
ИМОН ЮРТИ ЯСРИБГА ҲИЖРАТ
Ясриблик мусулмонларнинг самимийлиги ва садоқати Расулуллоҳни(с.а.в.) жуда ҳам
мамнун қилган, энди мўминлар эркин нафас олиши мумкин бўлган бошпана топишларига жуда
оз вақт қолган эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 78
Ўша кунлардан бирида пайғамбаримиз бир туш кўрдилар. Тонг отгач, биродарларига:
— Тушимда хурмозор бир шаҳарга ҳижрат қилганимни кўрдим. Мен бу шаҳар Йамома ёки
Ҳажар бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Яқинлашгач, бу шаҳар Ясриб эканига амин бўлдим.
Оллоҳ сизларга қардошларни насиб эттирди, омонликда яшайдиган бир юрт берди — деб
муждаладилар.
Шундан кейин Маккада яширинча тайёргарлик бошланди. Кейинроқ айримлар ҳеч кимга
билдирмай Ясриб йўлига чиқди. Орада Жахшнинг оиласи барча қариндош-уруғлари билан
биргалиқда уйларини тарк этиб, жами йигирма эркак ва саккиз аёл Ясриб сари йўл олди.
* * *
Абу Жаҳл, Аббос ибн Абдулмутталиб, Утба ибн Робиа бир куни Макканинг юқори
қисмида айланиб юрганларида эшикларига қулф урилган ташландиқ уйларни кўриб қолишди.
Булар Жахш ўғилларининг уйлари эди. Ўтба: «Ҳар бир оила маълум муддат осойишта турмуш
кечирсада, бир кун келиб ҳаловати бузилади...» маъносидаги бир байт ўқиди. Сўнгра:
— Жахш ўғилларининг маскани ҳам ҳувиллаб қолиб дида... — деди.
Абу Жаҳл:
— Куюнишингга арзимайди, эй Утба, отаси номаълум кишилар учун йиғланмайди —
деди. Сўнгра Аббосга ўгирилиб: — Унутма, эй Аббос, бу жиянингнинг кирдикорларидан
биридир. Жамоамизни тарқатди, араблар орасидаги обрўйимизни туширди — деди.
* * *
Абу Салама Абдуллоҳ ибн Асад Расулуллоҳдан(с.а.в.) рухсат олган заҳоти йўл
тайёргарлигини кўра бошлади. Хотини Умму Саламани бир туяга миндирди, қучоғига ўғли
Саламани берди, ўзи эса, туянинг жиловидан ушлаб, йўлга тушди.
Бани Муғийрадан бир неча киши унинг йўлини тўсди.
— Хўш, йўл бўлсин, куёв? Ўзинг қаерга борсанг боравер, лекин бизнинг қизимизни
ташлаб кет! Биз уни сенинг ихтиёрингга бериб қўймаймиз! — дейишди, устига ёпирилишди.
Нима қилмоқчи эканлари маълум эди. Бунча кўп одамга кучи етмаслиги ҳам аниқ.
Абу Салама зўрға қутулди ва Ясрибга қочиб кетди. Иккинчи томондан Абу Саламанинг
қабиладошлари бўлган Бани Асад келишди. Кичик Саламани уларга беришни талаб қилишди.
Юзага келган жанжал оқибатида кичик Саламанинг қўли чиқди. Ниҳоят, Бани Асад устун
келиб, болани олиб кетишди.
Уч кишидан иборат оила шу зайл ҳар томонга тарқалиб кетди.
Абу Салама қочиб қутулди. Маккада қолса, мушриклар уии соғ қўйишмас эди. Умму
Салама Бани Муғийрага меҳмон бўлди. Бу мажбурий бир меҳмонлик бўлиб, унга нисбатан ёмон
муомала қилинмасада, ўз ихтиёрига ҳам қўйишмас эди. Кичкина Салама эса, отасининг
қабиладошлари орасида қолди. Бундан кейин воқеалар қандай ривожланади, тарқалган оила
қачон дийдор кўришади, бу ёғи ёлғиз Оллоҳга аён эди.
* * *
Умму Қайс тул қолган, аммо гўзал бир аёл эди. Бир куни эшиги тақиллади. У билан
турмуш қуришни истаган бир одамдан совчи эди.
— Ҳозир бундай нарсалар кўнглимга сиғмайди. Фурсатини топдим дегунча, Ясрибга
кетаман — деб жавоб қилиб қутулди.
Ўша чопар бир кундан сўнг айни таклиф билан яна келди, яна таклифи рад этилди.
Таклифлар ҳеч тўхтамас, ҳар қандай истаги бажо келтирилиши билдирилар эди. Ниҳоят:
— Мен Ясрибга кўчиб кетмоқчиман. У ерга ҳижрат қилса, турмушга чиқаман —
дейишдан бошқа чора топмади.
Таклиф ижобий кутиб олинди. Бири Оллоҳ ва расулининг ризолиги учун, иккинчиси Умму
Қайсга ўйланиш учун Ясрибгача бўлган узоқ йўлни минг бир машаққат билан босиб ўтдилар.
Тўй бўлди. Куёв мусулмонлар орасида«Умму Қайснинг муҳожири» деб танилди. (Фатҳул
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 79
Борий, 1/3; Муслим. Нававий шархи, 13/55. 136)
* * *
Бир йилга яқин вақт ўтган, Умму Салама эридан бирон хабар ола олмагани каби, зўрлаб
тортиб олинган фарзандининг аҳволидан ҳам бехабар эди. Қабиладагилар иззатикромни жойига
қўйишар, лекин қабиладан ташқарига чиқишига изн беришмас эди.
Эридан ва фарзандидан ажралган Умму Салама Абтох деган жойга бир неча марта бориб
келди. Ҳар сафар борганида, кўзёши тўкиб аламидан чиқар эди.
Кунлардан бир куни яна Абтохга чиқди. Йиғлаб ўтирар, ёноқларидан аччиқаччиқ ёшлар
оқар эди. Қариндошларидан бири уни бу аҳволда кўриб, ортиқ тоқат қила олмади:
— Бу бечора аёлни қачонгача қийнайсизлар? Бекорданбекорга ҳам эридан, ҳам
фарзандидан жудо қилиш инсофданми?! — деди.
Бу сўзлар одамларга таъсир қилди. Умму Саламага:
— Истасанг, эрингнинг олдига кетавер — деб рухсат беришди.
Изн берилган заҳоти Умму Салама йўлга тушмоқчи бўлди.
Бу орада Бани Асад ҳам жигаргўшасини келтириб қўлига берди. Умму Салама бир туяга
миндирилди, қучоғига ўғлини олди, ёлғиз ўзи йўлга тушди.
Танъим деган жойга келганида, Усмон ибн Талхага рўбарў бўлди.
— Йўл бўлсин, эй Умму Салама?!
— Ясрибга.
— Нега ёнингда ҳеч ким йўқ?
— Оллоҳ бор.
— Худо ҳаққи, сени ёлғиз қолдириб кетолмайман — дея Усмон туянинг жиловидан
ушлади.
Йўлга тушдилар. Соатларча йўл босдилар. Бир жойга етганда озмоз хордиқ чиқариш учун
тўхташди. Усмон туяни чўктирди ва ўзи нарироқ бориб турди. Умму Салама туядан тушиб
бўлгач, келиб туяни етакладида, бориб бир дарахтга боғлади. Ўзи хам юқорироқ бир жойга ўтиб
ётди. Орадан бир неча соат ўтди. Умму Салама уйғонди. Усмон туяни етаклаб келиб, чўктирди
ва яна бир оз орқароққа чекиниб турди.
— Қани, мин туяга, эй Умму Салама — деди.
Яна туянинг жиловидан ушлаб, йўлга тушдилар. Бутун сафар неча кунлаб шу тариқа
кечди...
Ясрибнинг шундоққина бўсағасидаги Қубо номли қишлоққа яқинлашганларида Усмон
туянинг жиловини узатди:
— Эй Умму Салама, эринг Абу Салама маскан тутган қишлоқ шу. Бу ёғига энди ўзинг етиб
оласан — деди.
— Минг ташаккур, эй Усмон! Оллоҳ сени паноҳида асрасин.
Усмон йўлни Макка сари солди.
Умму Салама унинг бу олижаноблигини ҳеч унутмас, йиллар ўтиб ҳам миннатдорлик ҳис-туйғуси билан эслаб юрар эди.
Усмон ўшанда мусулмон эмас эди. Яна йиллар давомида мушрик бўлиб қолажак, бу
даражада эзгуликка тўлиқ қалби яна бутларга сиғинишда давом этажак эди.
Умму Салама қишлоққа етиб келди. Кўп ўтмай Абу Салама хотини ва ўғли билан яна
қайта дийдор кўришди.
* * *
Макка ҳар куни биттаиккиталаб хуфёна Ясрибга йўл олган аҳли билан хайрлашар эди.
Аммо бу сафарги муҳожирлар Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар каби ғамгин ва паришон
эмасдилар. Чунки Пайғамбарлар Султони(с.а.в.) уларнинг орқасидан етиб боришларига
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 80
ишончлари комил эди.
Туғилиб ўсган шаҳарни ташлаб чиқиб кетиш оғир, албатта. Лекин имонида собит қолиш
учун мўминларга бошқа йўл, бошқа чора қолмаган эди.
Яширинча кетишларига боис эса, мушрикларнинг қўлларига тушиб қолгудай бўлсалар,
қамаб қўйилишлари аниқ эди.
БУЮК УМАРНИНГ МАККАНИ ТАРК ЭТИШИ
Умар ибн Хаттоб ҳам ҳижрат қилишга қарор берди. Илк мусулмонлардан Аййош ибн
Робиа ва Хишом ибн Ослар билан Макка— Ясриб йўлини биргаликда босиб ўтишга келишиб
олдилар. Расулуллоҳдан(с.а.в.) изн олинди. Эрталаб ҳали кун чиқмасидан олдин Танобуд деган
жойда учрашишга қарор қилдилар. Танобуд Маккадан ўн чақирим узокда эди.
— Тонггача етиб бормаган киши кутилмайди. Борганлар йўлда давом этаверади —
дейишди. Тайёргарлик кўриш учун уйуйларига тарқалдилар.
* * *
Масжиди Ҳарамда баланд бир овоз янгради. У ерда ҳозир бўлганлар чўчиб бошларини
кўтардилар.
— Менга кулоқ солинг, эй халойиқ!
Албатта, ҳайқираётган одам Умар ибн Хаттоб эди. Зотан, ундан бўлак одам бундай ишга
журъат қилмаган бўларди. Умар(р.а.) ўқёйини қўлига олган, қиличини қинига солган вазиятда
турарди. Ҳамма унга диққат билан қараётганини кўриб, шундай давом этди:
— Эй мушриклар! Мен ҳам ҳижрат қилишга қарор бердим. Ясриб шаҳрига кетмоқчиман.
Орангизда онасини йиғлатишга, хотинини бева, болаларини етим қолдиришга ҳавасмандлар
бўлса, эртага кун чиқар пайтида Шарифга борсин, ўша ерда кутаман...
Бу эълон энг баланд пардаларда, кар ҳам эшитадиган даражада кучли товушла қилинди.
Аммо кимсадан садо чиқмади. Умар бир оз кутди. Жавоб бўлавермади. Каъбани етти марта
тавоф этди. Атрофдагилар уни кузатиш билангина чекландилар. Тавофини тугатиб, шаҳдам
одимлар билан масжиддан чиқиб кетди.
Орқада қолганлар унинг хаттиҳаракатидан ўзларича хулоса чиқардилар: «Жуда мард
одамда шу Умар, осий бўлиши тугул, ундан баттар бўлса ҳам, унга ёмонлик қилишдан қочиш
керак!..»
— Кўрмаяпсанми, Абул Ҳакам(Абу Жаҳл) ҳам лом-мим демадику!
— Осон эканми, ахир, бу лоф эмас, нақ Умарку?!
Ораларида шунга ўхшаш гапсўзлар ўтди, холос.
* * *
Аййош билан Умар(р.а.) Танодубда учрашдилар. Ҳишом келмаган эди. Қарорга кўра, уни
кутиб ўтирмадилар, дарҳол йўлга тушдилар. Ясрибгача бирон корҳол юз бермади. Шаҳарнинг
Аволи деган жойида Умаййа ибн Зайд ўғиллариникида меҳмон бўлдилар.
Кўп ўтмасдан Абу Жаҳл укаси Ҳорис билан бирга Ясрибга келди, Аййош ибн Робиани
топди. У амакиларининг ўғли ва она бир укалари эди.
— Емон бир иш қилдинг, эй Аййош! Сен қайтиб Маккага бормагунингча, онанг сочини
тарамасликка, ҳатто сояга ўтмасликка қасам ичди. Бечора онангни6у азобдан қутқаришинг
керак — дейишди.
Аййош бу сўзларга ишонди. Ҳазрати Умар орага кирди:
— Эй Аййош, зинҳор уларнинг сўзларига ишонма. Алдаб, сени йўлдан урмоқчилар,
биродар. Онанг сочи қуртқумурсқага тўлгач, тарашга, қуёшнинг қизиғида қолиб бошидан кун
ўтгач, сояга чекинишга мажбур бўлади. Менинг сўзимга кир, Маккага қайта кўрма.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 81
Аммо Аййош Ҳазрати Умарчалик иродали эмас, бунинг устига, унинг заиф жойидан
ушлашган эди.
— Онам қасам ичибди — деди ўксиб.
— Алданма, бу гапларнинг ҳаммаси ғирт ёлғондир. Бу одамлар ҳозиргача доим ёлғон
гапириб келганларини унутма!
Абу Жаҳл жиддий туриб яна аввалги гапини такрорлади:
— Онангга раҳм қил, эй Аййош. Қуёш тиғида ўтирибди... Қасам ичгана... Сояга чекинмаса,
аҳволи нима бўлади? Ким билади, балки ҳозир куннинг тиғига дош беролмай ҳушидан ҳам
кетгандир.
Аслида, ғурбат ҳиссидан, ватан ҳасратидан эзилган Аййош кетиш тарафдори эди.
— Мен бу ерда сенга қарам бўлиб қолдим, эй Умар. Бориб ҳеч бўлмаса мол-мулкимдан
олиб келай — деди:
— Сўзим сўз, молимнинг ярми сеники бўлсин, биродар.
— Барибир улар билан бирга қайтиб кетмасам бўлмайди.
Ҳазрати Умар уни бу қароридан воз кечтира олмаслигини тушунди. Ночор:
— Дўстим, шу туям сенга. Ўзи зотдор, ювош. Бир минганингча, устидан тушма. Бирон
шубҳали нарсани сезсанг, қочиб қол — деди.
Йўлга отландилар. Аййош онасини оғир аҳволдан қутқариш ва ватан ҳасратидан халос
бўлиш хаёли билан ҳаяжонда, Абу Жаҳл билан укаси эса, уни бунчалик осонликча йўлдан
урганларидан беҳад хурсанд эдилар.
Сафар бехавотир давом этди. Абу Жаҳл бу ғамхўрлиги учун Аййошни алқар, онанинг
фарзанддаги ҳаққи ҳар қандай бошқа ҳақдан устун эканини қайтақайта таъкидлар эди. Йўлга
чиққанларидан бери орасира суҳбат Аййошнинг онасига бориб тақалар, ҳар гал ёлғоняшиқлар
устмауст тахланар эди. Абу Жаҳл:
— Энг охирги кун бошидан сув қуймагунларича ҳушига келмади шўрлик хотин — деб
хўрсинди.
—Шунчалик бўлгунча унга қараб ўтиравердиларингизми? Сояга чиқариб қўйсаларингиз
бўлмасмиди?
— Неча марта сояга олдик, аммо кошки кўнса. Ҳушига келди дегунча, ўрнидан сакраб
турадида, «Ёкдинг мени Аййош!» деб бақириб, яна қуёшнинг тиғига чопади...
Ҳорис қўшимча қилди:
— Аслида, ўйлаб қарасанг, биз нафақат онангни, сени ҳам қутқармоқчи бўлдик. Чунки
онанг бевақт ўлиб кетса, сенинг бошингга бирон кулфат тушиши бегумон.
— Ким билади, сени кўрса, онанг боёқиш роса суюнса керак. Сен ҳам янги ҳаёт бошласанг,
ажаб эмас.
Сафар шунга ўхшаш суҳбатлар билан давом этди. Маккага яқинлашдилар. Олдинда Абу
Жаҳл билан Ҳорис, Аййош уларнинг орқаларида... Бир маҳал Абу Жаҳл:
— Бизнинг туямиз роса чарчади, туяларимизни алмаштирсак, нима дейсан? — деб қолди.
Аййош бу таклифга рози бўлди ва туясини чўктирди. Шу орада бир-бирларига маъноли
қараб олган акаука тўсатдан унинг устига ёпирилдилар. Аййош икки кишига бас келадиган
даражада бақувват эмас эди. Икки дақиқа ўтибўтмай, оёққўли боғлоғлик ҳолда туяга юкланди.
Абу Жаҳл Маккага музаффар қўмондон каби керилиб кириб келди. Бир жиноятчини қўлга
туширган шоввоздек, атрофидагиларга мағрурона кўз ташлар, унга қараб турганларга:
— Ақлингиз бўлса, сизлар ҳам аҳмоқларнинг таъзирини мана шундай берасиз — деб
бақирар эди.
Дастлабки жазо сифатида Аййошга юз қамчи урилди. Онасининг соч тарамасликка қасам
ичгани ҳақидаги сафсатага ишонганига минг пушаймон бўлди. Қўлоёғи боғланган ҳолда қамаб
қўйилди. Ҳижратга булар билан бирга чиқишга келишган Ҳишом ҳам тутилибқамалганини шу
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 82
ерда билди.
Қамоқ ҳаёти ўз номи билан қамоқ ҳаёти эди. Бу ерда ҳеч кимнинг беклардек кун
кечиришига изн берилмас, тўхтовсиз равишда жабру ситам етказилар эди.
Ҳазрати Умарнинг(р.а.) насиҳатига қулоқ солмаган ва Абу Жаҳлдек бир ахлоқсиз
мушрикнинг сўзларига ишонган Аййош бундан бошқача жазоланиши мумкин эмасди.
Ҳазрати Умар билан Абу Жаҳл икки қарамақарши қутбга ўхшардилар. Бири ҳақ ва
адолатнинг, иккинчиси жаҳолат ва тушкунликнинг тимсоли.
Ҳақ ва адолат ғолиб келган жойда Умар, ширк ва фисқу фасод авжига минган жойда Абу
Жаҳл ҳукм сурар эдилар...
Ҳазрати Умар ҳам, Абу Жаҳл ҳам ўзлари мансуб бўлган қутбнинг энг мукаммал вакиллари
эдилар.
Ҳақ ва адолат мавзуида Ҳазрати Умарга, пасткашлик ва разолат хусусида Абу Жаҳлга бас
келадиган киши йўқ эди.
Аййошнинг насиҳатга қулоқ солмагани, ўзбошимчалик қилгани мусулмонлар орасида
нохуш қаршиланди. Неча йиллардан буён мусулмонларга ҳисобсиз азиятлар етказган Абу
Жаҳлнинг сўзларига алдангани... ҳеч бир ақлга сиғмас эди. Тавба қилса ҳам, кечирилмаслиги
ҳақида баҳслашдилар, билатуриб ўзини ўтга ташлади, дедилар. (Ибн Касир. «Сияр» 2/220.)
* * *
Мусъаб ибн Умайр Саъд ибн Муознинг хонадонига келиб тушди. Асъад ибн Зурора эса,
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталибни меҳмон қилишга мушарраф
бўлди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) нуридийдалари Руқаййага, унинг умр йўлдоши билан бирга,
уйидан жой бериш шарафи Авс ибн Собитга насиб бўлди. Шу йўсин ватанини тарк этган ва
Ясрибдан бошпана излаб борганларга кутганларидан ҳам зиёда иззатикром кўрсатилди. Умр
бўйи биргаликда яшаган қариндошлари, оталари, акалари, укалари, ҳамшаҳарлари уларни
қувган бир пайтда, бутунлай бегона, нотаниш инсонлар томонидан«Оллоҳнинг бир неъмати»
ўлароқ ҳурмат ва иззат, эъзозу қадр топишди.
Энди бемалол, тинчхотиржам ибодат қилиш имконияти яралди. Маккадаги каби, намоз
ўқиш учун хилватроқ жой қидиришга тўғри келмас, мушриклар кўриб қолмасайди, деган ҳадик
безовта қилмас эди.
Қаерга борилса, қаерга қаралса, чеҳраси гулгун, юзларидан имон ва самимият нурлари
порлаб турувчи инсонларга дуч келинар эди.
Маккада имон келтириш айб, гунох, жиноятдек бир гап бўлса, бу ерда имон келтирмаслик
айб ва гуноҳ эди. Маккада мусулмонларга жабру зулмлар етказилган бўлса, бу ерда Исломга
кирмаганларга заррача озор берилмас эди. Жаҳаннам ҳаёти тугаган, жаннат ҳаёти бошланган
эди гўё. Майсазор узра саф тортиб жамоат бўлиб намоз ўқиётганларни кўрган кўзлар ёшланар,
«Оллоҳим, шукрлар бўлсин, бизни шу кунларга ҳам етказдинг...» дер эдилар.
Бир пайтлар чидаб бўлмас азоб-уқубатлардан шикоят қилиш учун Расулуллоҳнинг
ҳузурларига келган ва«Яқин келажакда Санъо шаҳридан Хадрамутга қараб йўлга чиққан
кишиларга, қўйларига хужум қилиши мумкин бўлган бўридан бошқа ҳеч нарса ҳавф солмайди»
тарзида жавоб олган Ҳаббоб ҳам мана энди осойишта ҳаёт кечира бошлади. Танасига
қиздирилган темирлар босиб аёвсиз азоб берилган Умму Аммор ҳам, қарзингни охиратда
оларсан, деб киноя қилган Ос ибн Воил ҳам энди тарихда қолиб кетгандек. Бундан буён
Ясрибда фақат мусулмонларнинг сўзи ўтар, айтганлари бўлар эди.
* * *
Бу орада Абу Бакр(р.а.) ҳам изн сўраб келди:
— Ё Расулуллоҳ, дўсту биродарларим биринкетин ҳижрат қилиб Ясрибга кетишди. Менга
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 83
ҳам ижозат берасизми?
— Шошмай тур, ё Абу Бакр. Оллоҳ таоло сенга яхши бир ҳамроҳ беришидан умид
қилаётирман.
— Ё Расулуллоҳ, сиз билан бирга?..
— Ҳа, ё Абу Бакр.
Ҳазрати Абу Бакр ўзида йўқ хурсанд бўлди.
Шу кундан бошлаб уйидаги энг зотдор икки туяни алоҳида, самура дарахтининг барги
билан боқишга киришди. Бундан буён ҳатто эркин нафас ҳам олиб бўлмайдиган бу муборак
шаҳардан бир дақиқа бўлсада олдинроқ чиқиб кетадиган кунларини интизорлик билан кута
бошлади.
СУИҚАСД ҚАРОРИ
Макка ҳувиллаб ётарди гўё. Мусулмонлардан Ҳазрати Абу Бакр, Али, Суҳайб ҳамда қамаб
қўйилган ва тазйиқ остидаги яна бир неча кишигина қолишган, лекин улар ҳам бу ерни тарк
этадиган кунларини орзиқиб кутишар эди.
Қурайшлик зодагонларнинг боши қотди. Бу кўчишга улар бефарқ қараб туролмас эдилар.
Мазкур муаммони узилкесил ҳал этиш учун Доруннадвада жиддий бир йиғилиш ўтказдилар.
Мажлисга Бани Ҳошимдан фақат Абу Лаҳабгина киритилди. Жами юзга яқин мушрик
тўпланди. Абу Жаҳл, Утба, Шайба, Абу Суфён, Умаййа, Надр, Абул Бахтарий, Замъа, Ҳаким,
Нубайҳ, Мунаббиҳ ибн Ҳажжож ва шунга ўхшаганлар мажлиснинг тўрида.
— Биродарлар — дея гап бошлади Абу Жаҳл —кўриб турибсизлар, Муҳаммад йўлдан
оздирган кишилар биринкетин орамиздан кетдилар. Ўзларига Ясрибдан бошпана топдилар.
Эртага Муҳаммад ҳам уларнинг орқасидан йўлга тушиши, балки у ерда биз бас келол
майдиган бир қўшин тўплаши мумкин. Улар Ясрибда заифлашиб қоладилар, бу ерда минг бир
машаққат ичида юритган даъволаридан воз кечадилар, деган бемаъни хаёлларга берилиб
юрманглар тағин.
— Хўш, бу билан нима демоқчисан?
— Демоқчиманки, Муҳаммад ҳали ҳам орамиздадир. Агар бу ердан чиқариб юборсак,
ортиқ уни қўлга туширишимиз ва ундан ўчимизни олишимиз мумкин бўлмай қолади. Дарҳол
узилкесил бир қарорга келишимиз керак. Бу масалада сизлар қандай фикрдасизлар? Ҳар
ким фикрини тортинмасдан, очиқ-ойдин баён қилсин.
Дастлаб Абул Бахтарий сўзлади:
— Унинг оёққўлларини кишанлаб қамаб қўяйлик, то ўла-ўлгунча ҳибс ҳаётини кечирсин.
Зуҳайр ва Набиға каби шоирларнинг кунини солайлик бошига.
Бир чеккадан овоз чиқди:
— Тўғри фикр эмас бу!
Гап ташлаган киши эшикка яқин бир жойда ўтирар эди. Яхши кийинган, аммо ҳеч ким уни
танимас эди.
— Кимсан ўзинг, эй қария? — дея сўрашди.
— Нажидданман, шаҳрингизга бир юмуш билан келган эдим. Ушбу йиғилиш ҳақида
эшитдим. Фикрларингизни билиш ва, зарур бўлса, биргалашиш учун шу ерга келдим.
— У ҳолда бу фикр нимага нотўғри эканини тушунтир.
— Уни ҳибсга олсангиз, кўп ўтмай Ясрибдаги дўстлари бундан хабардор бўладилар. Улар
устингизга юриш бошлаб, то Муҳаммадни қутқармагунларича сизлар билан урушаверадилар.
Бунинг оқибати яхши бўлмайди.
— Гапинг тўғри, эй қария...
Асвад ибн Робиа сўз олди:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 84
— Мен уни Маккадан ҳайдаб чиқаришни таклиф этаман. Биздан ажралсин, бизни ўз
холимизга қўйсинда, хоҳлаган томонига кетаверсин.
Қария ўрнидан сапчиб турди:
— Бу ҳам бўлмайди. Шунча йилдан бери унга тазйиқ ўтказдингиз, фойда бердими? Тобора
иши илгарилади, холос. Энди агар тазйиқдан халос бўлса, бутун араб қабилаларини қандай
қилиб ўзига бўйсундириб олганини билмай қоласизлар. Бу ердан кетиб, кучқудрат йиққач,
одамларига етказган зиён-заҳматларингизни унутиб, шундай қолдириб кетади, деб
ўйлайсизларми?
Утба ибн Робиа:
— Маълум бўлдики, сен жуда ақлли, тажрибали киши экансан, яхшиси, энг маъқул
фикрни ўзинг айтақол —деди.
Қария вазминлик билан жавоб қилди:
— Албатта, мен ҳам фикримни билдираман. Фақат, яна кимдан қанақа фикр чиқади,
билмоқчиман.
Абу Жаҳл сўз олди:
— Худо ҳаққи, мен ҳеч бирингиз кутмаган бир таклифни ўртага ташламоқчиман.
— Хўш, қандай таклиф экан у?
— Ҳар бир қабиладан аслзода, мард бир йигитни танлаб оламиз. Уларнинг ҳаммаси
бараварига қилич билан ҳужум қилиб, бараварига зарба туширадилар. Шу билан бу масалага
чек қўямиз. Унинг қони тўкилгани учун ҳамма қабилалар бирдай жавобгар бўладилар. Шун
да Абдуманоф ўғиллари ҳам бунча қабилага қарши интиқом даъвоси билан чиқишга журъат
қилолмайдилар. Товон ҳақи олишга рози бўлишдан ўзга чора қолмайди. Биз ҳам товонини
тўлаймизда, бутун мушкулликлардан қутуламизқўямиз.
Қария севиниб кетди:
— Мана бу бошқа гап. Бу одам жуда тўғри гапирди, энг маъқул йўл шудир. Бошқа ҳар
қандай чора-адбир зое кетади.
Инсоният тарихида энг разил, энг малъун қарор шу тариқа чиқарилган эди. Абу Жаҳл
билан ўша малъун қария мажлисни ўзлари хоҳлаган усулда олиб бориб, кўнгилларидаги режани
тузишди.
Оллоҳ таолонинг муборак Байти ёнида Оллоҳнинг энг суюкли бандаси, энг буюк
пайғамбарининг ўлим фармони имзоланди. Устига устак, «Доруннадва» деб аталадиган бу бино
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) катта боболари Қусай томонидан халқнинг муҳим масалалари ҳал
этиладиган жой ўлароқ курилган эди.
Абу Жаҳл сўзида давом этди:
— У ҳолда дарҳол ҳаракатга ўтиш даркор. Масалани шу бугун кечасиёқ ҳал қилиб
қўяқолайлик. Ҳамма ўз қабиласидан биттадан вакил сифатида мард йигитни кўрсатсин.
Кимдир даврадагиларни огоҳлантирди:
— Зинҳор бу ердан бирон шивир ташқарига чиқмасин. Бугун биз учун сўнгги фурсатдир.
Оғизлар маҳкам беркитилди, ақллар мард йигитларни қидира бошлади.
Доруннадва эшигидан хорғин бўлиб чиқдилар. Энди Муҳаммаднинг куни битди, деган
хаёл оғушида мушриклар уйуйларига тарқалдилар.
Нажидликман деб даъво қилган у малъун қарияни ўша кунгача ҳеч ким кўрмаган, танимас
эди. Ўша кундан кейин ҳам Маккада бошқа кўринмади.
* * *
«Ё Муҳаммад, бу кеча ҳар доим ётадиган тўшагингда ётмаслигинг керак». Жаброили амин
бу илоҳий амрни етказиб, қурайшликларнинг машъум қарорлари хабарини билдирди. Ясриб
шаҳрига ҳижрат қилиш фармонини келтирди.
Исро сурасининг80-ояти ўлароқ Қуръондан ўрин олган ояти карима Пайғамбаримиз
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 85
(с.а.в.) қалбларига сингдирилди:
«Ва айтинг: «Эй Раббим, мени дуруст бир кириш билан янги юртимга киритгин. Дуруст
бир чиқиш билан эски юртимдан чиқаргин ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан мададкор бир
қувват ато қилгин».
Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в.) Ҳазрати Алини чақирдилар.
— Бу кеча менинг тўшагимда сен ётасан. Яшил рангли чойшабимни ёпиниб ухлайсан.
Улар сенга ҳеч қандай зарар етказмайди — дедилар.
Сўнгра ҳижрат фармони келганини билдирдилар.
Уйларида мушриклар омонат қолдирган улбул қимматбаҳо ашёлар бор эди, биттабитта
кўрсатдилар, эгаларига топширишни уқтирдилар. Шундан кейин пешин пайти уйдан чиқиб
кетдилар. Кўчаларда ҳеч ким йўқ эди. Қайлула вақти бўлгани учун ҳамма соясалқинга чекинган
эди.
* * *
— Отажон! Расулуллоҳ(с.а.в.) келдилар!
Ҳазрати Абу Бакр ҳаяжонланиб ўрнидан туриб кетди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай пайтда келадиган одатлари йўқ эди, ҳар ҳолда жуда муҳим
ишлари бўлса керак.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ичкари кирдилар. Муборак чеҳраларидан жиддий бир воқеа юз
берганини уқса бўларди.
— Холи қолсак, ё Абу Бакр! — дедилар.
Ҳазрати Абу Бакр Асмо билан Ойишага қаради:
— Булар менинг қизларим, ё Расулуллоҳ, андиша қилмасангиз ҳам бўлади.
Набиййи акрам(с.а.в.) ўтирдилар.
— Оллоҳ таоло менга Маккадан чиқиш ва Ясрибга кўчиш изнини берди — дедилар.
— Унда сизга йўлдош ҳам тайин этилгандир?
— Ҳа, йўлдош ҳам тайин этилди.
Ҳазрати Абу Бакрнинг кўзларидан тирқираган ёшлар унинг севинч даражасини кўрсатар
эди. Ойиша шу кунга қадар одам суюнганида йиғлашини кўрмаган, ҳозир илк бор кўриб
туриши эди.
—Ё Расулуллоҳ, манави икки туяни шу сафар учун боқиб келаётган эдим,
хоҳлаганингизни танлаб олинг.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бош тортдилар:
— Мен меники бўлмаган туяга минмайман.
— У ҳолда мендан совға бўлсин, ё Расулуллоҳ —деди Абу Бакр.
— Совға сифатида ҳам қабул қилмайман.
Шунда Абу Бакр ҳолни тушунди ва:
— Мен уларнинг иккаласини саккиз юз дирҳамга сотиб олган эдим — деди.
Набиййи муҳтарам(с.а.в.) тўрт юз дирҳам тўлаб туялардан бирини танлаб олдилар.
— Бу туямга Қасва(кесик қулоқ) отини бераман —дедилар.
Сафар режаси пишитиб олингач, пайғамбаримиз уйларига қайтдилар.
* * *
Расули акрам(с.а.в.) кетганларидан кейин Абу Бакр келишувга биноан Абдуллоҳ ибн
Урайқитникига йўл олди. У Макка— Ясриб йўлини жуда яхши билар эди. Абу Бакр келганида,
у қайлула уйқусини олиб ётган экан. Уйғотилди. Ичкаридан овоз берди:
— Ким у?
— Эшигингни очгин, кейин кўрасан кимлигимни —деди Абу Бакр.
Сал ўтмай эшик очилди. Остонада Абдуллоҳ ибн Урайқит пайдо бўлди. Хавотирда чиққан
бўлса керак, эшиги тагида турган Абу Бакрни кўриб чеҳраси сал очилди. Ичкарига таклиф
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 86
қилди.
— Яккамаякка гаплашиш мумкин бўлган хилватроқ жойга ўтсак — деди Абу Бакр.
Абдуллоҳ жиддий бир масала муҳокама қилинишини англади. Хилватроқ жойга ўтдилар.
— Бу ер холи, кўнглинг хотиржам бўлсин, ё Абу Бакр — деди Абдуллоҳ.
Шундай бўлсада Ҳазрати Абу Бакр пичирлаб деди:
— Бизни Ясрибга бошлаб борасан.
— Қачон?
— Уч кундан кейин.
— Жуда соз. Неча кишисизлар?
— Икки киши.
— Иккинчинг ким?
— Муҳаммад ибн Абдуллоҳ.
— Тушунарли.
— Аммо бу гап иккаламизнинг ўртамизда қолиши керак.
— Менга ишонавер, ё Абу Бакр.
Ҳазрати Абу Бакр ўзи билан бирга икки туяни ҳам етаклаб келган эди.
— Бу туялар ҳозирча сенинг уйингда қолади. Уч кундан сўнг эрта тонгда уларни етаклаб
бориб, бизни Савр тоғидаги ғордан оласан ва биргаликда йўлга чиқамиз.
— Келишдик, ё Абу Бакр. Демак, уч кундан сўнг, душанба куни, эрта тонгда, Савр
тоғидаги ғорда...
* * *
Оқшом қоронғулиги чўкиши билан Ҳабиби акмалнинг(с.а.в.) уйлари қуршаб олинди.
Доруннадвада мажлис ўтказганларнинг кўплари шу ерда ҳозир бўлди.
Эҳтимол, тўсатдан ҳужум қилиш режасини тузган бўлсалар, ажаб эмас. Қўлига қилич
олган мард йигитлар ҳам танланган, биттаиккита бўлиб, бурчакбурчакларга ўтириб олишган
эди.
Абу Жаҳлнинг жағи тинмас, баланд ва кинояли овозда:
— Эй халойиқ, Муҳаммадга имон келтиринг. Агар унинг йўлидан юрсангиз, араблар ва
араб бўлмаган инсонларга ҳоким бўласиз. Имон келтирмасангиз, ўлгандан сўнг жаҳаннамда
ёниб кул бўласиз. Гапларим ҳазил эмас, жиддий, ўйлаб кўринг — деб бақирарди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ичкаридан жавоб қилдилар:
— Ҳа, бу гапларни мен гапирдим. Жаҳаннамга кирадиганлардан бири эса, сенсан...
Эҳтимол суюкли пайғамбаримиз (с.а.в.) уларга уйда эканларини яна бир бор билдириб
қўйиш учун овоз бергандирлар...
Бир муддат ўтди. Пайғамбар(с.а.в.) Ҳазрати Али билан, оила аъзолари билан
хайрлашдилар. Эшикни очдилар. Ёсин сурасини ўқидилар.
Хўш, уй атрофини ўраб олганлар нима қилишди? Ҳеч нима. Улар хусусида: «Ва биз
уларнинг олдиларидан бир тўсиқпарда, ортларидан бир тўсиқпарда қилиб, уларни ўраб қўйдик.
Бас, улар кўра олмаслар» оятида баён этилган ҳодиса рўй берди.
Чиндан ҳам уларни ғафлат босиб, пайғамбаримизнинг чиққанларини ҳеч ким пайқамай
қолди. Гўёки улар бошқа бир оламда, пайғамбаримиз бошқа бир оламда... Бўлмаса, шундоққина
ёнларидан ўтиб кетдилар, оёқ товушларини ҳам ҳеч ким эшитмади...
* * *
Ҳазрати Абу Бакр мижжа қоқмай Расулуллоҳни кутиб ўтирарди. Бу кеча ҳаётининг
такрорланмас, энг азиз сафарига чиқажак, пайғамбарлар имомига йўлдош бўлиш шарафига
муяссар бўлажак эди. Икки кўзи йўлда.
Кеч бўлиб, ҳаммаёққа сукунат чўкди. Мўлжалдаги вақт яқинлашгани сари Ҳазрати Абу
Бакрнинг қалбидаги ҳаяжон тобора кучаяр, имон тўла юраги тобора тез, тобора тошқин ура
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 87
бошлаган эди. Кўзлари қоронғуликка тикилган. Ниҳоят, узокдан бир шарпа яқинлашиб
келаётганини илғарилғамас, қўлини кўксига босди. Дарҳақиқат, ҳаяжонланишга ҳақли эди,
чунки келаётган киши Оламларнинг Султони, ҳидоят имоми эди.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) эшикни тақиллатишларига ҳожат қолмади.
— Марҳамат қилинг, отаонам сизга қурбон бўлсин, ё Набийаллоҳ! — дея Абу Бакр
остонадаёқ кутиб олди.
Ҳазрати Абу Бакр йиққан бор пулини ҳамёнига солди. Озроқ егулик нарса ҳам олди.
Уйнинг орқа томонидаги бир тешикдан кетмакет чиқдилар ва Макканинг жанубиғарб томонида
жойлашган Савр тоғи томон йўл олдилар.
Тоққача уч чақиримча йўл эди. Тахминан бир соатларда босиб ўтса бўлади. Аммо кеча
қоронғи, қўлларида чироқ ҳам йўқ. Йўлда из қолдирмай кетмоқчи эдилар. Шу боис Расулуллоҳ
(с.а.в.) баъзан пойафзалларини ҳам қўлга олиб юришга мажбур бўлдилар. Зимистон кечада
ялангоёқ тоққа тирмашиш осон эмас.
Ғорнинг оғзига келганларида, Ҳазрати Абу Бакр ижозат олиб, эҳтиёт учун ичкарига аввал
кирди. Қўллари билан пайпаслаб, текшириб чиқди. У ёқбу ёғини тузатиб, ўтирадиган ҳолатга
келтирди. Ичкарида йиртқич ҳайвон ёки заҳарли ҳашорат бўлиши мумкин эдида. Сўнгра
таклиф қилди:
— Марҳамат қилинг, ё Набийаллоҳ!
Султони анбиё(с.а.в.) «Бисмиллоҳ...» дея ичкарига кирдилар. Сал ўтмай Ҳазрати Абу
Бакрнинг тиззаларига бош қўйиб, уйқуга кетдилар.
Ҳаяжон, чарчоқ ва бахтиёрлик мужассам бўлган бу дақиқаларнинг ҳар бир сонияси Абу
Бакр учун бир умрга тенг, бир умрга татирли эди. Коинот яратилганидан бери ҳеч бир инсонга
бундай шараф берилмаган. Бу саодат дамларини тил билан ифода этиш у ёкда турсин, юрагига
ҳам сиғдиролмас эди.
Бирдан иликларигача қақшатган оғриқни ҳис этди. Бу оғриқ саодат дамларига ҳалақит
бериб қолмасинда, дея орзиқди. Қимирламай ўтираверди. Лекин бутун вужудини титроқ босган
эди. Тиззасига бошларини қўйиб ётган Расулуллоҳни(с.а.в.) безовта қилмаслик учун бу азобга
дош беришга уринарди.
Акмали анбиё(с.а.в.) юзларига томган бир жуфт кўзёшидан уйғониб кетдилар.
— Нима бўлди, ё Абу Бакр?
Титроқ бир овозда:
— Оёғимни илон чақди, ё Набийаллоҳ! — дея жавоб қилди Абу Бакр.
Қачонлардан бери сокин ғорда бирдан ғалағовур пайдо бўлиши инида ётган илонни
безовта қилган, ташқарига ўрмаларкан, инининг оғзини тўсиб қолган оёққа дуч келган эди. Бу
оёқ Абу Бакрга тегишли эканини у жонивор қаёкдан билсин?!
— Бу ёққа узат оёғингни — дедилар Сарвари коинот(с.а.в.).
Бир куни Дамашқ сафари чоғида юра олмай қолган туяларнинг оёқларини силаб қайта
қувват бахш этган бу муборак қўллар бу дафъа«Ёри ғор»нинг(Ғордаги дўстнинг) оёғига
малҳам бўлди: У Зоти шариф оғизларидан озгина тупук олиб илон чаққан жойга суркадилар.
Оғриқ таққа тўхтади.
Дамашқ сафари чоғида бу қўллар пайғамбар бўлишини билмаган Муҳаммад ибн
Абдуллоҳники эди, бугун эса, Сарвари анбиё эканини, оламларга раҳмат ўлароқ жўнатилганини
билган Саййидул аввалин вал охирин Имомул Анбиё вал мурсалин Муҳаммад Мустафо
соллаллоҳу алайҳи васалламники эди. Аммо ҳар иккала марта ҳам бу муборак қўллардан
шифони индирган зот Буюк Оллоҳдир...
Ҳазрати Абу Бакр бутун инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиш учун келган
пайғамбаримизга бениҳоя миннатдорлик туйғулари билан бокди.
— Минг ташаккур, отаонам сизга қурбон бўлсин, ё Расулуллоҳ — деди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 88
Икки дўст ўз хаёллари билан банд бўлдилар.
* * *
Ҳазрати Али ётоққа кириб, устига яшил чойшабни ёпди. Етишдан олдин ва эрталаб
уйқудан уйғонганида пайғамбаримиз (с.а.в.) ўқишни тавсия этган дуони пичирлай бошлади:
«Рабб ўлароқ Оллоҳдан, дин ўлароқ Исломдан, пайғамбар ўлароқ Муҳаммаддан рози
бўлдим. Мен учун бошқа бир маъбуд, бошқа бир дин, бошқа бир пайғамбар йўқ. Оллоҳим,
сенинг лутфу караминг боис оқшомга етдик, сенинг лутфу эҳсонинг боис келгуси кунга
етишамиз. Сен берган ҳаёт билан яшаймиз, сенинг ироданг билан ўламиз. Биз фақат Ўзингга
қайтамиз».
Тўшакда Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳидлари бор эди. Бу муборак ҳиддан маст бўлган Али кўп
ўтмай қаттиқ уйқуга чўмди...
Али ётоққа кирар экан, уйнинг атрофида пайғамбаримизни ўлдиришга қарор қилган
мушрикларнинг айланиб юрганини ва бу ерда юзага келган вазият ўта жиддий эканини жуда
ҳам яхши биларди.
Бу тўшакка кириш, бу чойшабни ёпиш бир жиҳатдан ўлимга тик боқиш демак эди.
Бироқ Расулуллоҳ(с.а.в.) унга: «Сенга бирон заҳмат етказа олмайдилар» деган эдилар. Бу
башоратга у ўзининг исми Али эканига ишонгандай ишонар эди.
Уни мана шу шартлар остида Ҳабиби акрамнинг тўшагига ётқизган буюк Оллоҳ бу
фидокорликнинг мукофотини ҳам албатта зиёда қилиб беражак. Улуғ Абу Бакрга«Ёри ғор»лик
нақадар мислсиз бир шараф бўлса, мард ва фидокор Алига Расулуллоҳнинг тўшагида ўтказган
бу кеча шупчалик қадрли эди.
Амаллар ҳисоб-китоб қилинадиган кунда, энг улуғ фазилат соҳиблари хам мана шундай
беқиёс шарафга ноил бўлган Абу Бакр ва Алини кўрганда бармоқларини тишлаб қолишлари
ажаб эмас. Ҳазрати Али бу муборак тўшакда хотиржам ухлар экан, Ҳазрати Абу Бакр ҳам
тиззасига Расулуллоҳ(с.а.в.) бош қўйиб ётганидан бениҳоя бахтиёр эди.
* * *
Уйнинг атрофини ўраб олганлар ҳануз Расулуллоҳни(с.а.в.) уйда деб билишар, бунга
шубҳа қилишмас эди. Зўр ҳаяжон билан тонг отишини кутишарди. Уйга кечаси хужум
қилишдан уларни қайтарган нарса, бир инсонни уйида ўлдириш ўта чиркин иш деб
ҳисобланиши эди.
Қолаверса, шошишнинг зарурати йўқ. Қуш бўлсада, учирмасликка бел боғлаб келишган
эди улар бу ерга. Йиллар давомида алангаланиб келган интиқом ўтини шу тариқа ўчиришмоқчи
эди. Ахир барибир ушбу эшикдан чиқади, бошқа иложи йўқ. Ўша дамда бу гала бўрондек
ёпирилади, бор кучини ишга солиб, унга хужум қилади, шу тариқа ўн йилдан бери ҳар қандай
қаршиликка қарамай юритиб келинган даъвога барҳам берилади...
Абу Жаҳл қиличини сийпалади.
— Сени мана шу кун учун сақлаб келдим, буни ўзинг жуда яхши биласан — деди.
Йигитлардан бири гап қотди:
— Сенинг ёрдамингсизоқ ўзимиз унинг масаласини ҳал этсакчи?
Абу Жаҳл«бўлмайди» демоқчидек бошини сараксарак қилди:
— Уни қирқ бўлакка парчаласангиз ҳам, бу қилич ўз вазифасини билади.
— Муҳаммадга сенингчалик адоват ҳиссини туйган бошқа бир одамни кўрмадик, ё Абул
Ҳакам!
— Ишончинг комил бўлсин, бундан кейин ҳам асло кўрмайсан.
Хўрознинг қичқириғи Абу Жаҳлнинг юзида ваҳшиёна бир севинч аломатларини уйғотди.
Бир бурчакда кутиб турган Умаййа оғирвазмин қадамлар билан унга яқинлашди.
— Турақол энди, хўрозлар қичқирди — деди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 89
— Ҳа, энди унинг сўнгги уйғониши бўлади бугун... Убай ибн Халаф қаттиқ овоз берди:
— Ҳей Муҳаммад, тур энди, қолган уйқуни у дунёда давом эттирасан!..
Бу тонгни у алоҳида ҳаяжон билан кутди. Бу тонг қилинадиган ҳужумда Муҳаммаднинг
ўлдирилиши хов бирда ўзи ҳақида имзоланган ўлим фармонининг бекор қилиниши демак эди.
Пайғамбаримизнинг бир пайтлар, «Сен мени эмас, мен сени ўлдираман» деганларини ҳеч унута
олмаган, қачон Расулуллоҳнинг номларини эшитса, «у сени ўлдиражак» деган бир овоз
эшитилаётгандай бўлар эди.
У ҳам бу муаззам зафар нашидасидан баҳраманд бўлиш учун келган, аммо ичичидан
тинчлик бермаётган бир туйғу уни бир оз чеккароқдан туриб томоша қилишга мажбур этган
эди. Ҳар ҳолда, агар у ҳам жон аччиғида қаршилик кўрсатишга уриииб, бу қаршилик асносида
тасодифан Убайни ўлдириб қўйиши ҳеч гап эмас эдида.
Ҳаяжон қанчалик зўр бўлса хам, вақт ҳар доимгидай ўз маромида ўтар эди. Кетмакет
эшитилаётган хўрозларнинг овозлари қулоқларни тешиб юборгудай бўлди. Ер юзи секинаста
ёриша бошлади, шафақ ортида туғилаётган қуёшни кутиб олиш тантанаси бошланган эди гўё.
— Тезроқ чиқақол энди, қуёш, сабркосамиз тўлаёздику.
— Ташвишланма, албатта чиқади... Чиқади ва... — Сўзларини давом эттира олмади.
Ичкаридан аллақандай шарпа товушлари кела бошлади. Қўллар қиличларнинг сопига ёпишди.
Бир оздан сўнг эшик очилиб... Али ибн Абу Толиб кўринди.
Абу Жаҳл олдинга отилди:
— Ҳой, сен кимсан, бир кўрайин?!
— Нима, мени танимаяпсанми?
— Оллоҳнинг қаҳрига учрагур, сени жуда яхши танийман, аммо у қаерда?..
— Ким у?
— Амакингнинг ўғли... Муҳаммад ибн Абдуллоҳ.
— Бу ерда йўқ...
— Ёлғон гапирма, эй Али, нима, бизни лақма деб ўйлаяпсанми?
— Ишонмасанг, текшириб кўр.
Абу Жаҳл ичкарига қаради. Чиндан ҳам йўқ эди. Мушриклар телба бўлиб қолаёздилар.
Асаблар бузилди.
Унинг шу уйга кириб кетгани ҳам, қайтиб чиқмагани ҳам, айни чоқда, уйда йўқлиги ҳам
хақ эди. Во ажабо...
— Шу уйга кирганини ўз кўзим билан кўрдим. Манот ҳаққи, кўрдим.
— Кеча кечқурун гапирганини эшитмаган бўлсам, отамнинг боши итларга ем бўлсин!
Оқшомдан бери ҳаяжон билан, ваҳший бир орзу билан қилинган ҳисоб-китоблар беҳуда
кетган эди. Алининг ёқасига ёпишишди.
— Қани, гапир, қаерга кетди?
— Кеча кечқурун чиқиб кетган.
— Ёлғон гапирма. Кечадан бери шу ердамиз.
Яна текшириб кўрилди. Яна қидирилди, аммо барча уринишлар зое кетди. Шу пайт
кимдир телбанамо бакирди:
— Тезроқ Абу Бакрни қўлга олиш керак!
Дархақиқат, Пайғамбар(с.а.в.), уларнинг назарида,
Абу Бакр билан бирга бўлиши мумкин эди. Ҳаммалари ўша ёққа шошилишди. Эшикни
Асмо очди.
— Отанг қаерда?
— Билмайман,
Дарғазаб Абу Жаҳл ўзини тутолмай, Асмонинг юзига бир тарсаки туширди. Бу тарсаки
Асмонинг қулоғини йиртиб юборди, зираги ҳам қаёққадир учиб кетди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 90
Зирак ҳали бориб ерга тушмасиданоқ маънавият оламида бу воқеа қайд этиб қўйилди.
Асмонинг дафтарида ушбу тарсаки билан боғлиқ алоҳида бир шараф саҳифаси очилди. Чунки
бу шунчаки бир тарсаки эмас эди. Оллоҳнинг энг суюкли бандасини Оллоҳнинг энг ашаддий
душманларининг биридан мудофаа этиш йўлида тўсқинлик қилгани учун туширилган эди бу
тарсаки... Унинг мукофотини бевосита Жаноби Ҳақ ўзи беражак, Асмони мамнун этажак.
Келганлар телбаворий одимлар билан у ердан ҳам чиқиб кетишди.
* * *
— Эй халойиқ, эшитмадим деманглар, Муҳаммад ибн Абдуллоҳни ёки Абу Бакр ибн
Кухофани ўликмитирими тутиб келган одамга юз туя мукофот берилади!.. Жарчи бутун
Маккага ушбу хабарни солди.
— Оҳ, кошки эди... — деганлар бўлди.
— Шундоққина бурунларининг тагида эканлигида масаласини ҳал қилмай, энди ғайратга
минишибдида —деганлар ҳам бўлди.
Ҳар бир қабиладан қўлида қилич ушлай оладиган йигитлардан иккитадан қуролланишди.
Ҳаммаёқни остинустин қилиб, қидира бошлашди.
* * *
— Мана, сизлар қидираётган одамнинг изи мана6у бўлади, ёнидагиси эса ҳамроҳиники...
— У ҳолда ушбу изларнинг ортидан олға.
Мушрикларнинг юзларида мамнунлик ифодалари пайдо бўлди. Айни излар ортидан тезтез
юриб кетишди.
— Излар манави ерда тугабди.
— Кўп валдирама — деди Утба. — Улар қуш эмаски, қанот ёйиб учиб кетган бўлсалар.
Изтопар бирмунча ўйланиб қолди:
— Бу ёғига ялангоёқ кетишибди — деди.
Яна илгарилашди. Ниҳоят Савр тоғининг этакларига етиб боришди. Секинаста тоққа
тирмашиб юқорига чиқа бошлашди. Бу ерда қидирилаётганларнинг изларини топиш игна билан
қудуқ қазишга баробар эди. Шу билан бирга, бу одам ўз ишининг устаси эканини намойиш
этар, мукофот тариқасида бериладиган юзта туя унинг ғайратига ғайрат қўшар эди.
* * *
Ривоятларга қараганда, Расулуллоҳ(с.а.в.) дўстлари билан ғорга кириб кетгач, бир
ўргимчак келиб ғорнинг оғзига ин тўқиб ташлаган экан.
Бўлмайдиган иш эмасди бу. Ҳазрати Абу Бакр, Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳордиқ чиқариб бир оз
роҳатлансинлар, дея жон куйдириб турган бир паллада чаққан илон ҳам кимни чақиб олганидан
мутлақо бехабар эди. Ғор оғзини тўри билан беркитган ўргимчак ҳам кимга хизмат
қилаётганини билмасди. Ойдайилда биров тасодифан келиб қолмаса, инсон зоти қадам
босмайдиган бундай жойларга ўргимчакнинг тўр тўқиши, албатта, табиий бир ҳолда.
Бу ўргимчак айнан ушбу вазифани адо этиш учун яратилган бўлса ҳам ажаб эмасди.
* * *
Ҳазрати Абу Бакр узокдан эласэлас эшитилаётган овозларни аниқлаш учун ғор оғзига
қулоқ тутдию, пешонасида совуқ тер томчилари пайдо бўлди. Товушлар тобора шу ёққа
яқинлашиб келар эди.
Кўп ўтмай, бир неча киши тўппатўғри ғорга қараб йўналди. Энг олдинда мудлижлик
изқувар, қолганлар унинг ортида. Орада бешолти одимгина масофа қолди.
— Е Расулуллоҳ, анави одамлар оёғига қарасаям, бизни кўради.
Ҳазрати Абу Бакр ҳаддан ташқари ҳаяжонланар, аммо бу ҳаяжони ўзидан ҳам кўра кўпроқ
Расулуллоҳ учун қайғураётганидан эди. Унга карши биронбир ахлоқсизлик қилиб қолинмасин,
ишқилиб унга бирон озор етказилмасинда, деган ташвишда эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 91
Ҳабиби акмал Муҳаммад Мустафо(с.а.в.) бир оз эгилдилар ва ўта вазминлик билан:
— Ҳеч сиқилма, Оллоҳ биз билан — дедилар.
Ҳазрати Абу Бакр пайғамбаримизнинг овозларидаги
матонатни, руҳиятларидаги сабот ва жасоратни кўриб, ўзини тутиб олди. Ахир, у
пайғамбаримиз«сиқилма» дейдиган даражада ҳаяжон ва қўрқувга тушгани шубҳасиз эди.
Ғор яқинига келган одам комил ишонч билан:
— Қидираётган одамларимиз мана шу атрофда. Шу ергача келганлари аниқ, лекин бу
ердан ҳеч қаёққа кетмаган бўлишлари керак — деди.
Умаййа эътироз билдирди:
— Бекор гап. Ахир, 6у ерга одам оёғи етмагани шундоқ кўриниб турибдику.
Изқувар ҳам паст келгиси йўқ:
— Аммо бу одамлар қуш эмасларки, бундан бу ёғига учиб кетган бўлсалар?..
— Тушунарли, сен роса чарчабсан... Бу орада мушриклардан бири:
— Вақтимизни зое кетказяпмиз — деб қолди. Истар-истамас у ердан қайтишди. Изқувар
ҳамон:
— Шу ерда эканига аминман. Бу одамлар ўзўзидан ғойиб бўлишлари мумкин эмас —
дерди.
Аммо бу воқеанинг ягона изоҳи бор, у ҳам бўлса, Оллоҳ таоло суюкли пайғамбарини
душманларининг ихтиёрига топшириб қўймасди. Ҳа, Буюк Оллоҳ Ҳабиби адибини
душманларига таслим этмасликни ирода қилган бўлса, одамларнинг кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб,
ақли ишламай қолиши ҳеч гап эмас.
Улар кетгач, Ҳазрати Абу Бакр енгил нафас олди. Хурсанд бўлиб, Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
юзларига қаради. Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Ё Абу Бакр, икки дўстга Оллоҳ таоло ҳам дўстлик қўлини узатиб турса, ким бизга
таҳдид сола оларди? Улардан қўрқишга ҳожат қоларми? — дедилар.
Бу пайтда Макка ғалвирдан ўтказилди, остинустин қилинди. Қидирилмаган,
текширилмаган биронта ҳам хонадон қолмади. Савр тоғидаги ғорни ҳисобга олмаганда,
ҳаммаёқ ўта жиддийлик билан қараб чиқилди. Аммо улар ҳеч ерда йўқ, гўё қуш бўлиб учиб
кетгандай эдилар...
Ҳазрати Абу Бакрнинг ўғли Абдуллоҳ тун ярмидан оққанида Савр тоғидаги ғорга келди.
Отаси билан Расулуллоҳга (с.а.в.) кундузи бўлиб ўтган воқеаҳодисаларни бирмабир сўзлаб
берди. Уйдан овқат келтирган эди, берди. Шундан кейин, ҳали тонг отмасидан, туриб
хайрлашди ва уйига қайтиб кетди. У кетганидан кейин, Ҳазрати Абу Бакрнинг чўпони Амр ибн
Фухайра қўйлар сурувини ҳайдаб, Абдуллоҳ ўтган йўллардаги изларни йўқотди.
Бу қуйлар икки«Ёри ғор»нинг сутга бўлган эҳтиёжларини ҳам қондирди.
Ғорга пайшанба куни кечқурун кирилган бўлса, жума, шанба ва якшанба кунлари ҳам шу
зайл ўтказилди. Уч кун давомида уйдан овқат ташиб турилди, янгиянги хабарлар келтирилди.
Маккаликлар ҳамон уларни қидираётганлари, ҳануз умидсизланмаганлари билдирилди.
Учинчи куни овқатни Асмо олиб келди. Аммо овқат солинган халта билан мешнинг оғзини
нима билан боғлашни билмай бир оз боши қотди. Сўнгра ҳеч иккиланмай белбоғини йиртиб,
иккаласининг ҳам оғзини маҳкам боғлади. Расулуллоҳ(с.а.в.) уни кулимсираб кузатиб турар
эдилар.
— Унга жаннатда икки белбоғ эҳсон қилинажак — деб марҳамат қилдилар. Шу кундан
бошлаб Асмо«Зотун нитоқайн» яъни, «Икки белбоғли хоним» деб аталадиган бўлди.
Овқатлар олинди. Кўп ўтмай Абдуллоҳ Ҳазрати Абу Бакрнинг олти минг дирҳамга яқин
жамғармасини олиб келди. Отасига топшириб, видолашдида, қайтиб кетди.
Энди Абдуллоҳ ибн Урайқитни кута бошлашди. У туяларни олиб келса, шу билан бу
тарихий сафар бошланажак эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 92
Абдуллоҳ ибн Урайқит мушрик эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) билан Ҳазрати Абу Бакрнинг
қаердаликларини беш қўлдай биларди. Уларни топган кишига ваъда қилинаётган мукофот унга
йўлбошловчилиги эвазига бериладиган ҳақдан камида ўн марта ортиқ эди. Шундай бўлишига
қарамай, нима учун улар ҳақида мушрикларга хабар бермади, унга омонат қилинган сирни
сақлади?..
Уларнинг қаерда эканларини билдириш Абдуллоҳ учун ҳеч қандай қийинчилик
туғдирмасди. Ҳолбуки, йўл бошлаб бориш ғоят хавфли ва мушкул бир иш эди. Унинг устига,
қурайшийлар билиб қолсалар, ҳужум қилишлари муқаррар бўлиб, йўлдаёқ ўлиб кетиши, жуда
бўлмаса, ушбу иши учун аёвсиз жазоланиши ҳеч гап эмасди.
Камида тўрт юз олтмиш чақиримлик йўлни оғир шартшароитлар остида босиб ўтиш ва яна
Маккага қайтиш ташвишичи? Олдинда камида йигирма кунлик мушкулотмашаққат бор... Лекин
6у воқеликка қарамай, соғлом фикрли, дуруст ахлоқли инсон бўлган Абдуллоҳ ибн Урайқит
пайғамбаримизга кўмаклашишга жазм этган эди.
* * *
Ғорда кечган уч кечаю уч кундуз гапсўзсиз, сукут сақлаб ўтиришмагандир, албатта. Аммо
мазкур муддат давомида қандай суҳбатлар ўтгани ҳақида маълумотлар сақланиб қолган эмас.
Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларнинг китобларида Ҳазрати Абу Бакрнинг бу тарихий
сафари ҳақида берилган маълумотларда ҳам ғорда бўлиб ўтган суҳбатларга доир ҳеч гап йўқ.
Пайғамбарларнинг энг буюги(с.а.в.) билан инсонларнинг энг улуғи(р.а.) ораларида сир бўлиб
қолган6у воқелик бир қарашда том маънодаги машаққат тўла кунлар эди. Аммо маъно
жиҳатидан фавқулодда бой, сўз билан таърифлаб бўлмайдиган даражада файз ва баракага тўлиқ
кунлар бўлган. Пайғамбаримиз ушбу воқеликни қисқагина шундай изоҳлаган эдилар: «Ҳеч
сиқилма, Оллоҳ биз биландир...» Ва яна: «Эй Абу Бакр, икки дўстга Оллоҳ таоло ҳам дўстлик
қўлини узатиб турса...»
Бу ўринда сукут сақлашдан ўзга чора қолмайди. Бу ерда оддий кўнгиллар қанот
қоқолмайди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ва у кишининг севимли дўстларидан бошқа жами инсонлар бу
маъно оламининг орқасида саф боғлаб туришга мажбурдирлар.
Уч кун давом этган, аммо таърифи уч асрга ҳам сиғмайдиган бу ҳаётни оддий сўз билан
баён этиш амри маҳолдир. Ҳазрати Абу Бакр шу боис бўлса керакки, ҳаётининг бахтиёр
дамлари ҳақида ҳеч кимга ҳикоя қилмасликни афзал кўрган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) учун Меърож кечаси қандай аҳамиятга эга бўлган бўлса, Ҳазрати Абу
Бакр учун ҳам ушбу кунлар шунчалик азиз эди. Муҳаммад уммати орасида бошқа ҳеч ким
бундай шарафга муяссар бўлмаган, бўлмас ҳам эди.
Ғорда ўтказилган кунларнинг ҳар бир дақиқаси маъно жиҳатидан бир етук инсоннинг
умрига тенг эди. Ҳазрати Хадича онамиз уммат орасида илк имон келтириш шарафига сазовор
бўлиб, қандай улуғ ва тенгсиз мартаба эгасига айланган эса, Ҳазрати Абу Бакр ҳам бу ҳижрат
сафарида пайғамбаримизга йўлдош бўлишдек беқиёс бир мартабани қозонган эди. Бу дўстлик
Исломдан олдин бошланган, умр бўйи энг мукаммал тарзда давом этган, вафотларидан кейин
охиратда ҳам қалин дўст бўлиб қолишлари шубҳасиздир...
Инсонларга буюк ўрнак намунаси бўлган Ҳазрати Умардай улуғ зот Абу Бакрнинг ғорда
ўтган бу бахтиёр дамлари ҳақида бундай деган эди: «Худо ҳаққи, Абу Бакрнинг ғорда ўтказган
ўша бир кечаси Умардан ва Умар оиласидан ҳам хайрлирокдир. Абу Бакрнинг ғорда ўтказган
бир куни Умардан ҳам, оила аъзоларидан ҳам хайрлирокдир». (Ибн Касир. «Сияр» 2/237.)
* * *
Асмо бундай дейди:
«Отам пулларининг ҳаммасини олиб кетган эди. Бобом Абу Куҳофа ранжиди.
— Уйлашимча, у сизларни оғир аҳволга солиб кетди — деди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 93
Бобомнинг кўзлари ожиз эди. Бир халтача чағир тош йиғдим. Отам пулларини сақлайдиган
тўрвага солдим. Оғзини маҳкамлаб беркитдим. Сўнгра уни бобомга кўрсатдим, қўлларига
тутқаздим.
— Қаранг, бобожон, мана, пулларнинг ҳаммаси шу ерда турибди — дедим.
Бобомнинг кўнгли жойига тушди.
— Жуда соз. Сизларга шунча пул ташлаб кетган экан, энди хотиржам бўлсам ҳам
бўлаверади. Бу пуллар сизларга етиб ортади ҳам — деди.
Ҳолбуки, отам бизга ҳеч нарса қолдирмаган эди. Мен бу ишни бобомни юпатиш учун
қилган эдим».
* * *
Ҳазрати Абу Бакр бу сафарга чиқаркан, болаларини пулсиз, оч ва беилож, паришон ҳолда
ташлаб кетибдида, деб ўйланмаслиги керак. Пулининг ҳаммасини олгани билан уйида яна бир
сурув туя, қўй, озиқовқат ва кийимкечак қолдирган эди. У замоннинг шартшароитлари билан
қиёсланса, бир оиланинг маишатига етарли даражада эди. Бугунги кун одами у пайтлардаги
воқеаларга баҳо беришда ҳар нарса бозордан пулга сотиб олинадиган бугунги ҳолатга
солиштирмаслиги керак. Бундан ташкари, Абу Бакр тез орада оиласини ҳам Мадинага кўчириб
кетиш ниятида эди. Дарҳақиқат, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, уларни ҳам ёнига олдирди. Мана
шу сабаблар туфайли уйда пул қолдиришига зарурат йўқ эди.
Яна бир бошқа мулоҳаза шуки, Абу Бакрнинг йўлга олиб кетган бу олти минг дирҳам пули
эсларни йўқотиб қўяр даражадаги катта сарват эди. Бемалол бир неча кишини бой килиб
юборадиган миқдор эди. Ким билади, эҳтимол йўлда уларни тутиб Қурайшга қайтариб
топширишни кўзлаган бирор гуруҳга дуч келишар, шундай ҳол рўй берса, бу пулларни бериб
қутулиб кетиш хаёли ҳам йўк эмасди...
ҒОРДАН ЧИҚИШ
Ниҳоят, кутилган соат келди. Абдуллоҳ ибн Урайқит туяларни келтирди. Савр ғорининг
рўпарасида тўхтатди. Вақтни ўтказмасдан туяларга миндилар. Расулуллоҳ(с.а.в.) қўлларини
кўтардилар:
— Мени йўқдан бор қилган Оллоҳга ҳамдлар айтаман. Оллоҳим, дунё балоларига қарши
менга ёрдам бер. Зотингга нисбатан итоатли, дуруст ҳўйларимда мени саботли қил. Сенга
суюкли бўлишимни насиб эт. Инсонларнинг қўлларига ташлаб қўйма... Заифларнинг Раббисан,
менинг Раббим ҳам Ўзингсан. Осмонлару ерни ёритган, қоронғуликларни аритган, аввалгилару
кейингиларнинг ишларини тартибга солган нурингга сиғинаман. Ғазабинг келиб бошимга
тушишидан асрашингни сўрайман.'.. Неъматингнинг завол бўлишидан, интиқомингнинг келиб
қолишидан, сен берган офиятнинг балога айланишидан ва ҳар турли ғазабларингдан яна Сенга
сиғинаман. Кучим етган қадар сендан хушнудман, ё Парвардигор! Куч ва қувват фақат
Сенингладир! — дея мурожаат қилдилар. (Ибн Касир. «Сияр» 2/234. )
Кейин сафар бошланди. Ўша куни рабиул аввал ойининг тўртинчи куни, душанба эди.
Макка шаҳрини кўриб қолиш имкони бор сўнгги жойда уловларини тўхтатдилар.
Тушдилар. Қалбларидан хазин бир товуш тарала бошлади:
«Валлоҳи, сен Оллоҳ яратган энг хайрли шаҳарсан. Оллоҳ энг севган жой сенсан. Зўрлаб
чиқарилмаганимда эди, сени асло ташлаб кетмас эдим». (Имом Термизий, 5/722.)
Бу жой Хазвара деган бир тепалик эди. Ҳаётларининг эллик уч йилини гоҳ тотли, гоҳ
аччиқ минг турли ҳолатларда кечирган юртлари билан шу тарз видолашгач, йўлда давом
этдилар. Расулуллоҳ(с.а.в.) маҳзун, Ҳазрати Абу Бакр ҳам маҳзун. Эртаси то пешингача шу
ҳолатда кетишди. Бир тоғ тагига тин олиш учун қўнишди.
Яқин орада бир чўпон пода боқиб юрарди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 94
— Бизга озгина сут бера олмайсанми? — деб сўрадилар Расулуллоҳ(с.а.в.).
— Берардим, аммо соғин қўйим йўқда — деб узр сўраган бўлди чўпон.
— Соғиб кўрсак, рухсат берасанми?
— Майли. Лекин бир қултум ҳам сут тополмасаларинг керак.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бир эчкини тутдилар, дуо қилдилар, эчкининг эмчагини силадилар ва
«Бисмиллоҳ...» дея соға бошладилар. Эчкисининг тизиллатиб сут бераётганини кўриб,
чўпоннинг эси оғиб қолаёзди.
Сутдан ҳаммалари бир-бир ичдилар.
Чўпон ҳайрон эди. Ахир, бу эчки ҳам, худди бошқалари каби сут бермаслигини қатъиййан
билардида.
— Оллоҳ хаққи, айт, сен кимсан ўзи? — деб сўради Расулуллоҳдан. — Қасам ичаманки,
сенга ўхшаганини кўрмаганман.
— Айтаман, аммо сир сақлашинг лозим бўлади.
— Сир тутаман.
— Мен Муҳаммад Расулуллоҳман.
— Яъни, Қурайш, динини ўзгартирди, сотди, деган одамлари сенмисан?
— Улар шундай дейдилар.
— Мен сенинг Пайғамбар эканингга шаҳодат этаман. Сенинг йўлингдан бораман — деди
чўпон.
— Ҳозир бунга кучинг етмайди. Кут, менинг муваффақият қозонганимни эшитганинг
заҳоти ҳузуримга кел — деб марҳамат қилдилар Пайғамбар(а.с).
Бир муддат истироҳат қилишиб, сўнг чўпон билан хайрлашишди.
* * *
Суроқа ибн Молик қурайшийлар Расулуллоҳни ёки ҳамроҳларининг ўлигини ё тиригини
келтирганга юз туя ваъда беришганини эшитиб типирчилаб қолган:
— Оҳ, қани энди шу ишни мен қилсам! — деб аҳд қилган эди.
Мудлиж қабиласидан бир неча киши билан суҳбатлашиб ўтирганларида, устларига
биттаси кедди:
— Уч кишилик йўлчиларни кўрдим. Олдимдан соҳилга томон ўтиб кетишди. Муҳаммад
ибн Абдуллоҳ билан шериклари бўлиши мумкин — деб қолди.
Суроқа титради.
— Йўқ, улар эмас. Сен кўрганинг фалон-фалончилар бўлади. Сал олдин уларни кўрувдим,
— деб ёлғонлади. Ортиқ ўтиролмай қолди. Озгина гаплашган бўлдию туриб кетди.
Уйга бориб чўрисини чақирди:
— Отимни ҳозирла, силоҳимни ол, тепалик ортида мени кут — дея тайинлади.
Чўп билан фол очган эди, афти буришиб кетди. Чунки, «бу ишни қилма» деган чўп чиқиб
ўтирибди! Парво қилмади. Сал ўтмай, уйнинг орқа томонидан чиқиб, тепалик сари йўл олди.
Қўлида фақат найза бор эди.
Тепаликдан ошиб ўтганида, отини сафарга шай ҳолда кўрди. Миндию йўлчиларнинг
изларидан от солди. У шошарди. Ҳали даврадошларини ҳам бекорга алдамади. Ўртага қўйилган
юзта туяга шерик чиқишини асло истамас эди у.
Олдиндагилар уч киши эдилар. Аммо уларга бас кела оламан деб ҳисобларди. Бунақа
ишлар кўп бошидан ўтган. Нене можароларни кўрмади Суроқа...
Уларга хилват бир жойда етиб олиш учун отини роса чоптирди...
* * *
Хазрати Абу Бакр кимдир уларни таъқиб қилиб келаётганини сезди. Айтай деди. Кейин
фикридан қайтди. Ким билади, у ҳам йўловчи бўлиши мумкин. Пайғамбар(алайҳиссалом)ни
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 95
ташвишга қўйиб нима қилади?
Аммо орадаги масофа қискарган сари кўнглига хавотир инди. Қолаверса, у оддий
йўловчига ҳам унча ўхшамасди.
— Ё Расулуллоҳ, бир отлиқ келяпти, яқин кепқолди — деди ниҳоят.
Жаноби пайғамбаримиз орқага ўгирилдилар ва:
— Оллоҳим, уни тўхтат — дедилар.
Бирдан отнинг оёқлари қумга ботиб қолди. Суроқа от устидан учиб, думалаб кетди.
Бу бир ажиб ҳол эди. Ҳеч от оёғи ботадиган жой эмас. У ербу ерининг лат еганига ҳам
қарамай, яна фолчўпларини олди. Яна«қилма» деган чўп чиқди. Орқасига қайтиб кетай деса, юз
туя... Такрор отига минди, такрор учиб тушди. Яна турди, яна минди. Шу қадар яқинлашдики,
ҳатто Расулуллоҳнинг(с.а.в.) Қуръон ўқиётганларини эшита бошлади.
Пайғамбар(а.с.) ўгирилиб қараган эдилар, ўша заҳоти Суроқа учинчи марта учиб тушди.
От яна тиззаларигача қумга ботиб кетди. Типирчилар, лекин оёқларини қумдан чиқара олмас
эди.
— Ё Муҳаммад! Тушундим, бу ишлар тасодиф эмас. Сенинг алоқанг бор бу ерда. Бизни
қутқар — деди.
Суроқа шум фикридан қайтган эди. Қаршисида доимо иши юришиб, даъвосида тобора
муваффақ бўлиб бораётган улуғ бир инсон турганига қатъиййан ишонди. Келиш мақсадини
самимиятла сўзлаб берди, пушаймонлигини изҳор этди. Сўнгра:
— Менга бир хат қилиб беринг — деди. Кейинчалик шу ёзув билан у ўзини танитмоқчи
эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Абу Бакрга:
— Истаганини ёзиб бер — дея амр этдилар.
Бир суяк парчасини топиб, устига хат битиб, қўлига беришди. Суроқа уни ўқ халтасига
солиб қўйди. Емак бермоқчи эди, қабул қилишмади. Бир ўқни узатиб:
— Йўлларингда менинг чорвамни боқиб юрган чўпонга дуч келасизлар. Шу ўқни бериб,
хоҳлаган бир ҳайвонни олишларинг мумкин — деди.
Яна қабул қилишмади.
— Унда сизларга қандай ёрдам берсам экан?
— Орқамиздан тушганлар бўлса, ўшаларни изларига қайтариб турсанг бўлди — дейишди.
— Жуда яхши, хотиржам бўлинглар.
Ҳижрат йўловчилари олға босишди. Суроқа ортига қайтди.
* * *
Эрхотин Абу Маъбад билан Умму Маъбад Макка— Ясриб йўли устига бир чодир тикиб,
йўлчиларга емакичмак сотиб кун кўрадиган бир оила эдилар. Қабилалари ўзи бошқа тарафда, бу
ердан бир оз узоқда эди.
Муборак йўлчилар етиб келишганида Умму Маъбад ёлғиз, эри йўқ эди.
—Салом сенга, эй Умму Маъбад!
—Салом сизларга, эй тоза юзли йўлчилар!
—Бизга сотадиган ниманг бор?
— Афсуски, ҳеч бир нарса қолмади. Илгаридаги қабилага қадар етиб олсаларингиз, ейишга
улбул топасизлар.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) шу яқин ўртада ётган бир қўйга қараб турганларини кўриб, сўзига
илова қилди:
— Оёғидаям туролмайдиган бир қўй... Юролмагани учун қолди бу ерда.
— Шуни соғишимизга изн берасанми?
Умму Маъбад лабини бурди:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 96
— Валлоҳи, унинг жони бор, холос. Сут қаёқда. Аммо кўнгилларингиз синмасин, бир
кўринглара.
Расулуллоҳ(с.а.в.) қўлларини қўйнинг сиртига қўйдилар. Дуо қилдилар. Қўй бирдан
тетикланаверди. Идиш тўлгунча соғдилар.
— Ич, эй Умму Маъбад — дедилар.
— Сен ич, эй нур юзли киши. Уни ичишга аввал сен лойиқсан.
Такрортакрор таклифлардан сўнг Умму Маъбад сутдан ичди. Сўнгра йўлчилар ҳам бир-бир ичдилар. Кейин яна соғиб, Абу Маъбад келса ичар, деган ниятда ўша ерда қолдирдилар.
Хайрлашишаркан:
— Эй Умму Маъбад, бу қўйни сўйманглар — деб тайинладилар.
* * *
Абу Маъбад қайтиб келгач, сутни кўриб ҳайрон бўлди. Чунки шунча сут берадиган соғин
ҳайвонлари йўқ эди.
— Қаёқдан келди бу? — деб сўради хотинидан.
— Юзидан нур, қўлидан барака, дилидан раҳмат ёғилиб турган бир одам келди, анави
қўйимизни соғди,— деб жавоб қилди Умму Маъбад.
— Қани, у одамни таърифлачи. Қурайш ахтараётган одам шу бўлса керак.
Умму Маъбад Расулуллоҳни(с.а.в.) таърифлай бошлади:
— Нур каби порлоқ, гўзал ҳўйли, гўзал юзли бир одам экан. Қорни катта эмас, боши кичик
эмас, тоза юзли, қирмизига тортган кўзли, узунгина сочли. Овозида шиддат бор, кўзи сурмали,
узун бўйинли, қалин соқолли, жим турганида виқорли, сўзлашганида ҳикматли, гаплари тотли
ва очиқ, беҳуда гап айтмайдиган, сувнинг оқиши каби майин сўзлайдиган одам. Узокдан
кўрилсаёқ инсонларнинг энг қийматлиси экани билинадиган, яқиндан боқилганида энг
чиройлиси экани муҳаққақ бўлган бир зот. Узоқдан кўрган айб тополмас, яқиндан кўрган бир
қусур топмас. Икки шох орасидаги бир шох эди(уч киши эдилар). Лекин учаласининг ичида
нур юзлиси, бўйи мўътадили бўлгани у. Биродарлари унинг атрофида парвона, сўзласа,
тинглайдилар, амр этса, зудлик билан адо этадилар, хизматини қиладилар...
Абу Маъбад хотинининг сўзини кесди:
— Демак, эй Умму Маъбад, хойнаҳой бу киши Қурайш ахтараётган одамнинг худди
ўзгинаси. Дуч келсам, унга биродарлик таклиф қилардим. Бутун кучим билан шунга интиламан,
— деди.
* * *
Умму Маъбад Расулуллоҳнинг(с.а.в.) тавсияларига кўра, у кучсиз, ҳолсиз қўйни
сўймакдан воз кечди. Бундан бошқача қарорга келмасди ҳам. Чунки у зотнинг қўли тегиши
билан жонланган, худди оёқларини боғлаб турган иплар бир-бир узилган эди.
Ўша кундан эътиборан бу қўй оиланинг барака манбаи бўлди. Энг қаттиқ қурғоқчилик
паллаларида ҳам елинлари лимлим тўлиб, оиланинг сутга эҳтиёжини буткул қоплади. Расули
муҳтарам(с.а.в.) уни соғган кунларидан бери йигирма саккиз йил бу оилага хизмат қилди.
Расулуллоҳдан(с.а.в.) бир ёдгорлик бўлиб қолди.
Умму Маъбад ҳар соғганида ҳижрат йўлчиларини хотирлар, ҳар дафъа: «Яхшиямки ақлим
етиб, Расулуллоҳнинг тавсиясини тутганим» дея қўйнинг сағринини силаб қўяр эди.
* * *
Ясриб тарафдан бир чангтўзон кўтарилди. Ҳазрати Абу Бакр бундан ташвиш чекмади,
чунки таҳлика у томондан келмасди.
Дарҳақиқат, у бир карвон эди. Карвон аҳлидан бири шошиб келди. Зубайр ибн Аввом экан.
Мамнунлик туйғуларила қучоқлашишди. Бундай бир сафар чоғи бунақа дўстлар билан
кўришиш нақадар яхши ҳол!.. Ҳар икки тараф ҳам севинишди.
— Ясрибдаги мусулмонлар йўлга чиққанларингизни эшитишган, сабрсизлик билан
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 97
кутишяпти — деди Зубайр.
Бу хабар Расулуллоҳни(с.а.в.) севинтириб юборди. Тез йўлга тушишни фойдали деб
билдилар. Зубайр берган оқ либосларни кийиб, тез видолашиб, йўлга чикдилар.
* * *
«Ўлигини ё тиригини келтирганга юз туя...» дея катта мукофотнинг қўйилиши ҳижрат
ҳодисасининг ҳар мажлису йиғинларда гапирилишига сабаб бўлган, ҳар ерда ҳар ким бу
йўлчилардан баҳс этар, сўз қабиладан қабилага ўтиб, то Ясрибга қадар етиб келган эди.
Ҳисоб-китоб қилинди, неча кунда Ясрибга кириб келишлари тахмин этилди. Тонгнинг илк
соатларидан эътиборан йўллар кўзланадиган бўлди. Каттакичик жуда кўп одам соатларча йўлга
боқди. Туш иссиғи қизигунча нигоҳлар уфқларда кезди. Кўзлар толиқди, аммо
кутилаётганлардан дарак бўлмади.
Тушки истироҳатга чекилишди. Чунки бу иссикда на йўл юриб, на уларни пойлаб бўлар
эди. Эҳтимол аср саринлиги чўкса, келиб қоларлар, дейишди.
Оқшомга қадар жуда кўп инсонларнинг кўзи йўллар кезди, қотди.
Бу орада Султони Зишон(с.а.в.) жанобимиз«Омийм» деган жойга етиб келдилар. Шу ерда
етмишга якин одамлари билан бирликда Бурайда ибн Ҳусайн Набиййи акрам(с.а.в.)
жанобимизни учратди. Бир муддат суҳбатлашдилар. Ҳазрати пайғамбаримиз унга Ислом
динини англатдилар ва мусулмон бўлишга таклиф қилдилар.
Бурайда ҳамроҳлари билан бирга мусулмон бўлди.
Маккада йилларча давом этган мужодалада қўлга киритилмаган буюк бир натижага бу
ерда тезгина эришилган эди.
Ҳайвонларининг оз сут бераётганидан шикоят қилган эди, Расулуллоҳдан баракат дуосини
олди. Оламлар Сарваридан Марям сурасининг баъзи оятларини ўрганди. Бошидаги матони
найзанинг учига боғлаб, «Шаҳарга байроқсиз киришингиз уйғун бўлмайди» дея Жанобимизни
кузатиб қолди.
ЯСРИБДА МУЖДА САСЛАРИ
Ясрибликларнинг ҳисоб-китоби аслида тўғри бўлган эди. Маккадан чиққан одам жиддий
бир йўл босса, Ясрибга фалон муддатда етиб келади, деган тахминида хато қилмаган эди.
Фақат, улар эътиборга олмаган жиҳат— Жаноби пайғамбаримизнинг(с.а.в.) уч кун Савр
тоғидаги ғорда туриб колишлари эди. Бундан, албатта, ясрибликларнинг хабари йўқ эди.
Иккинчи кун оқшомга қадар чўзилган кутишлар ҳам юзларга бир табассум келтирмади.
Учинчи кун эрта соатлардан бошлаб уйларнинг томларига чикдилар. Хурмо дарахтларига
тармашдилар. «Оллоҳим, расулингни бизга соғсаломат қовуштир. Сен ҳар нарсага қодирсан...»
дуолари Улуғ Мавлонинг даргоҳига юксалаверди.
Тушки иссиқ бошлангунга қадар илк мужда сасини баралла эълон этиш умидида
сабрсизларча йўл қарадилар, қарадилар...
Дақиқалар, соатлар бир-бирини қуваларди. Яна кутилаётганлар кўринмади, яна эркин
нафаслар олинмади. Кўзлар яна ҳорғин, кўнгиллар яна маҳзун ва андишали қолди.
Имомул анбиё валмурсалин жанобимиз эса, Зубайр ибн Аввомдан олган хабардан сўнг
юришларини тезлаштирган, мўминларни бир он илгари фарахлантириш, йўлини кутаётганларга
бир он илгари қовушиш учун истироҳат муддатларини ҳам озайтирган эдилар.
Кун тиккага келиб, иссиқ забтига олганда одамлар қайлула уйқусини уриш учун томлардан
тушди. Бу орада бир юмуш ила уйининг томига чиққан бир яҳудий олисда келаётган оппоқ
либосли йўлчиларни кўриб қолди.
— Мужда, эй Ясриб халқи, кутган одамларингиз келаётир!.. — деб қичқирди. Овозининг
борича қичқираверди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 98
Бирдан ҳамма қалқди. Эркагу хотин, болаю бақра яна томларга, дарахтларга чикди. Оқ
либосга бурканган уч йўлчи тобора яқинлашишар эди.
Шаҳарга жон кирди.
— Оллоҳнинг расули келаётир!..
— Буюк Пайғамбар келяпти!.. — дея болалар ҳам қичқирақичкира, нашъа ичида
ирғишлайирғишлай, катталарнинг севинчига шерик бўлишар эди.
Яҳудийлар Расулуллоҳга (с.а.в.) бирор зарар етказмасин тағин, деган андиша йилдирим
тезлигида зеҳнларни қоплади. Зудлик билан қиличларини тутиб, жаноби пайғамбаримизни
қаршилаш учун шошилдилар.
Бу сирада Сарвари Олам(с.а.в.) ҳам иссиқнинг ва чарчоқнинг таъсирила бир хурмо
дарахтининг соясида тин олишга тўхтаган эдилар.
Беш юзга яқин одам«Оллоҳу акбар!.. Отлоҳу акбар!..» дея Расулуллоҳга пешвоз чикди.
Бир муддат сояда ҳордиқ чиқарган пайғамбаримиз Қубо қишлоғига келдилар ва Кулсум
ибн Ҳидмнинг уйига меҳмон бўлдилар. Ҳазрати Абу Бакр Ҳудайб ибн Исоф хонадонига қўноқ
бўлди.
Ўша кеча Қубо халқи қишлоқларига тонгга қадар нур ёғилиб турганини кўргандай бўлди.
Ҳеч бўлмаганда, Кулсум ибн Ҳидмнинг уйи ҳақиқий бир жаннат боғчасига айланган эди.
Маккада қолган инсонларнинг душманлик гуйғулари каби, энди қовушганлари
ясрибликларнинг севгилари ҳам ўлчовга сиғадиган даражада эмасди.
* * *
Энг оғир шароитлар остида юритилган диний таблиғ вазифаси энг сўнг чора қолмагунча
ҳам тўхтатилмаган, жиддий шаклда ҳаётларига суиқасд тайёрлангани маълум бўлганидан
сўнггина, бу вазифани ташқаридан туриб давом эттириш ниятида ҳижрат қилинган эди.
Ясриб мўминларининг, сизни ҳар қандай шароитда ҳам ўзимизни ва оила аъзоларимизни
қўриқлагандай қўриқлаймиз, дея сўз берганларига қарамай, Расули акрам(с.а.в.) аввал барча
мусулмонларни кузатиб бўлгачгина хижрат қилишлари ботаётган кемани энг охирда тарк
этадиган Улуғ Дарға эканларидан эди. «Мен кетяпман, сизлар орқамдан борарсизлар» тарзида
иш тутиш у Зоти Шарифнинг(с.а.в.) хаёлларига ҳам келмасди!..
Бу ҳижрат асносида истасалар эди, Жаброили амин у кишига йўлбошчи бўлиши мумкин
эди. Малаклар ҳеч заҳмат етказмай хоҳлаган ерларига элтиб қўйишарди. Шундай бир истак
бўлганида, Улуғ Мавло Ҳабиби адибининг дуосини қайтармас, орзуини бажо келтирар эди.
Аммо бу зот ҳар турли машаққатларни бўйинга олиб, шундай таҳликали йўлчиликни
танлаган, мушрик бўлишига қарамай, Абдуллоҳ ибн Урайқитни ўзларига йўлбошловчи килиб
олган эдилар. Бу тутимларининг сабаби—ҳар турли ғовларни матонат ила енгиб ўтишни ва
қийинчиликларга чидашни мақсад қилиб олганларидан, ҳар ишни ўша ишнинг билағонига
топшириш йўлини зеҳнларга жо этиш ғоясини кўзлашларидан эди.
Ишни билағонига қилдирилиши лозимлигини Ҳазрати Пайғамбаримиз бу ҳаракатлари
билан англатмасалар, яна қандай англатишлари мумкин эди?!.
* * *
Абдуллоҳ ибн Урайқит зиммасига юкланган вазифани тўлатўкис адо этди. Сўзида турган,
дарҳақиқат, тақдирга лойиқ тарзда йўлбошловчилик қилган бу одамга ташаккур билдириб,
ҳақини зиёда қилиш ҳам фойдадан холи эмасди.
Чунончи, уни мамнун этиб, кутганидан ҳам зиёда ҳақ тўладилар.
Суроқа ҳам Расулуллоҳга (с.а.в.) берган ваъдасида турди. Маккага қайтар экан, ҳамон ҳар
томонда зўр бериб ҳижратчиларни қидириб юришганини кўрди.
— Йўл бўлсин? — деб сўрайди.
— Муҳаммад билан унинг ҳамроҳларини топишга — деб жавоб қилишади.
— Қойилман сизга. У бу ердан ўтадию, юзта туяни била туриб мен ўзимни кўрмаганга
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 99
оламанми? Суроқа ҳали ақлдан озгани йўқ. Қайтинглар, бошқа ёқдан ахтаринглар, яна қўлдан
чиқазиб ўтирманглар. Аммо шуни яхши билингларки, у бу томонларга келгудай бўлса, юзта туя
меники бўлади!
Мушриклар қайтиб кетадилар. Улар бошқаларни қайтарадилар.
Суроқа чиндан ҳам бу йўлни беркитган, юзта туя илинжида кетмакет келаётган гурухларни
қайтариш усулини топган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Қубога етиб боргаилари ҳақидаги хабарни эшитгачгина, кўнгли
хотиржам бўлди.
* * *
Суҳайб кўпдан бери Расулуллоҳ(с.а.в.) билан биргаликда ҳижрат қилиш орзуида эди.
Бироқ Буюк Оллоҳ суюкли пайғамбаршшнг фақат Ҳазрати Абу Бакр билан ҳижрат қилиншни
маъкул кўрди. Шу боис унинг бу орзуи ушалмай қолди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳатто оила
аъзоларини ҳам ўзлари билан бирга олиб кетмаган эдилар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) кетганларини эшитган заҳоти у ҳам сафарга тайёргарлик кўра бошлади.
Энди уни Маккага боғлаб турадиган ҳеч нарса қолмаган эди. Ўқёйини, керакли миқдорда
озиқовқатини олиб, вақтни ўтказмай йўлга тушди.
Бироқ орқасидан эшитилган дағдағали овоз уни бир оз чўчитди:
— Йўл бўлсин, эй Суҳайб?!
— Сизлардан қутулмоқчиман... Парвардигоримга эркин тоатибодат қилиш мумкин бўлган
бир жойга кетаётирман.
— Бу ҳунаринг ўтмайди, сени қўйиб юбормаймиз. Бу ерга қўлинг бўш келиб, сўнгра
бойигинда, туз еган тузлуғишта туиуриб кет эканда.
— Мен бу ердан бутунлай кетмоқчиман.
— Биз эса сени ҳеч қаёққа жўнатмаймиз.
— Сизлар менга яқинлашгунингизгача бир нечтангизни ер тишлатиб улгураман. Ўқ
отишда мерган эканимни яхши биласизлар. Билмаганлар синаб кўрсин. Шундан кейин
қиличимни оламанда, бир томчи қоним қолгунча курашаман. Истасангиз, марҳамат, келинг.
Аммо инсоф қилсангиз, бошқа таклифим хам бор.
— Қанақа таклиф экан у?
— Шу кунгача йиққан мол-мулкимни бераман. Эвазига мени ўз ҳолимга қўясиз.
— Сўзларинг жиддийми, эй Суҳайб?
— Менку жиддий айтяпман, лекин сизлар ҳам жиддият билан сўз беришингиз лозим.
— Гапимиз гап. Таклифишта розимиз. Орқага қайтиб, Суҳайбнинг уйига келишди.
— Шу ерни қазинглар.
Дарҳол қазий бошлашди. Кўп ўтмай юзларда мамнунлик ифодаси пайдо бўлди.
— Мана, уйимдаги бор давлатим шу. Бундан ташқари, менинг номимдан фалон хотиннинг
олдига борсангиз, икки халта омонатим бор, сизларга беради. Бошқа гапингиз йўқми?
— Биргина гапимиз қолди: истаган жойингга омонэсон етиб ол, эй Суҳайб. Худо ҳаққи, сен
сўзингнинг устидан чиқдинг, биз ҳам ваъдамизга хиёнат қилмоқчи эмасмиз.
Суҳайб Маккани тарк этди. Дарҳақиқат, ҳеч ким уни безовта қилмади.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) кетганларидан бир неча кун ўтгач, одамлар Али ибн Абу Толибни
«Абтох» деб аталувчи жойда, тепаликда кўрдилар.
— Ким амакиваччамга омонат қўйган бўлса, келиб мендан олсин — дерди у.
Эгалари келиб омонатларини олдилар. Расулуллоҳнинг топшириқларини бажариб бўлгач,
Али ҳам«Қайдасан, Ясриб» дея дарҳол йўлга тушди. Кечалари юриб, кундузлари яширинар
эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 100
Расулуллоҳ(с.а.в.) дастлаб Кулсум ибн Хддмдан хурмо ёядиган жойни ҳадя этишини
сўрадилар. Намозгоҳ қилмоқчи эдилар. Кулсум бу таклифдан боши осмонга етди. Нуроний
юзли пайғамбаримиз ўша ерда намоз ўқий бошладилар. Мўминлар билан сўққабош Саъд ибн
Ҳайсаманинг уйида учрашардилар.
Кубо қишлоғида масжид қуришга бел боғладилар.
— Менга Хоррадан тош олиб келинглар — деб бу юрдилар. Мўминлар дарҳол ишга
киришишди. Бир зумда тошлар уюлиб кетди. Шу аснода пайғамбарлар султони Муҳаммад
Расулуллоҳ(с.а.в.) масжиднинг қибла деворини шахсан ўзлари чиздилар, сўнгра қўлларига бир
тошни олиб, ушбу деворнинг пойдеворига қўйдилар.
Ҳали ҳам шу қишлоқда меҳмон эдилар. Лекин илк иш ўлароқ бир ибодатхона қуришни
лозим топдилар. Масжид пойдевори инсоният эришиши мумкин бўлган энг устивор имон ишқи
туйғулари билан қўйилди. Бу масжиднинг қурилишини режалаштирган ва унинг тамал тошини
қўйган инсон эса, пайғамбарлар имоми, улуғ Расулуллоҳ(с.а.в.) эдилар.
Пайғамбаримиз ёри ғор биродаларига ўгирилдилар:
— Сиз ҳам бир тош қўйинг, ё Абу Бакр.
Ҳазрати Абу Бакр бажонудил рози бўлдилар.
Тош келтириб, жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) қўйган тошларининг ёнига қўйдилар.
— Сиз ҳам бир тош қўйинг, ё Умар.
Ҳазрати Умар ҳам бир тошни олиб Ҳазрати Абу Бакр тошининг ёнига қўйди.
— Ё Усмон, бир тош қўйинг.
У ҳам қўйди.
Шундан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Ҳамма тошини қўйсин — деб буюрдилар.
Шу йўсинда масжиднинг деворлари Оллоҳ розилигидан бошқа ҳеч нарсани умид қилмаган
камсуқум инсонлар томонидан қад кўтара бошлади.
Бир неча кун ичидаёқ Кубо масжиди қуриб битказилди. Улуғ ҳидоят йўлининг беқиёс
йўлбошчиси энди намозларини шу ерда ўқий бошладилар.
— Хушхабар, ё Расулуллоҳ, Али келди! Пайғамбаримиз фидокор Алини кўзёшлари билан
кутиб олдилар, қаттиқ қучоқлаб, бағриларига босдилар.
Алининг роса чарчагани шундоққина кўриниб турарди. Аммо у ҳам оғир машаққатлар
энди орқада қолганини ҳис этган, Оллоҳнинг нафакат инсоният, балки бутун коинотга раҳмат
қилиб жўнатган Расули Зишони билан дийдор кўришгач, чарчоғини ҳам унутган эди. Ҳолбуки,
неча кунлар яёв юриб босиб ўтилган йўллар уни роса ҳолдан тойдирган, оёқлари қавариб,
ёрилиб кетган эди.
Алининг ёрилиб кетган оёқларини кўриб Жаноби Пайғамбаримиз шафқат ва марҳамат
дарёси бўлган қалбларидан отилиб чиққан кўзёшларини тўхтата олмадилар. Муборак қўллари
билан Алининг оёқларини силадилар. Али бу қўлларнинг тафтидан енгил тортиб, бир зумда
оғриқ ҳам босилди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) чиқиб кетганларидан кейин Маккада содир бўлган воқеаларни
бирмабир сўзлаб берди. Омонатларни эгаларига топширганини билдирди. Сўнгра эндигина
мусулмонликни қабул этган бир бева аёлнинг меҳмони бўлди.
Шу аснода Суҳайб ибн Синъон ҳам етиб келди. Расулуллоҳ(с.а.в.) билан дийдор кўришди.
Пайғамбаримиз уни:
— Жуда тўғри иш тутдинг, баракали олдисотди қилдинг, эй Суҳайб! — дея тақдирладилар.
Суҳайб бу гапдан ҳам ҳайрон, ҳам хурсанд бўлиб кетди.
— Ё Расулуллоҳ. Маккадан чиққанимдан буён ҳеч ким мендан олдинга ўтиб кетмади.
Хойнаҳой бу хабарни сизга Жаброили амин етказган бўлса керак — деди...
Қисқа вақт ичида қуриб битказилган масжиднинг илк имоми Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 101
шахсан ўзлари бўлдилар. Бу масжид дунё тургунча туражак, мўминларнинг қалбида алоҳида,
муборак, муқаддас ўрин тутажак эди.
Неча йиллардан буён Ясриб шаҳрида бир яҳудийнинг қули сифатида хизмат қилиб
келаётган Салмон бир куни дарахт устида хурмо териш билан банд эди. Хўжайини дарахтнинг
тагида турарди. Шу аснода хўжайинининг бир қариндоши келди. Мезбон унга жой кўрсатди.
—Хафаҳол кўринасан — деди.
—Тўғри топдинг.
—Нима бўлди?
— Маккада пайғамбарлик даъвоси билан чиққан одам Қубога келганмиш. Ҳозир Авс
қабиласи ҳам, Ҳазраж қабиласи ҳам унинг атрофида парвона.
Салмон бу сўзларни эшитар экан, ҳаяжондан қулоқларигача қизариб кетди. Дарахтдан
сакраб пастга тушди, келган одамнинг ёқасига ёпишди.
— Нима дединг, нима дединг? Худо ҳаққи, гапларингни яна бир қайтаргин!
Шу заҳоти Салмоннинг орқасига қамчи тушди.
— Сенинг нима ишинг бор? Тур, йўқол бу ердан!.. Салмон ўзини тутиб олди ва орқага
чекинди. Оқшом тушгунга қадар ўтган соатлар йиллардай чўзилиб кетганга ўхшарди. Ниҳоят
ишини тугатиб ижозат олгач, бир оз хурмо олиб Қубога йўл олди.
Расулуллоҳни(с.а.в.) топди, келтирган хурмоларини олдиларига қўйди.
— Анчамунча садақа беришим керак эди аслида. Оз бўлса ҳам, кўпдай кўринг — деди.
— Мен садақа олмайман — деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ(с.а.в.) ва Салмон келтирган
хурмоларни дўстларига тарқатиб бердилар.
Бир муддатдан кейин Салмон изн сўраб ташқарига чиқар экан, «бу биринчи» дея
минғирлаб қўйди ўзича. Қоронғу кечада Ясрибга йўл олар экан, «яна иккитаси қолди» дер эди
ўзига ўзи.
ЯСРИБГА ҲАРАКАТ. ИЛК ЖУМА НАМОЗИ
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ(с.а.в.) Савр тоғидаги ғордан чиққанларида рабиул аввал
ойининг душанба куни бўлган. Қубога ўн икки кун деганда, яъни, ўн бешинчи рабиул аввал
куни етиб келганлар. У кун жума куни эди. Қубода ўн тўрт кун дам олгач, айни
йигирматўққизинчи рабиул аввалга тўғри келган жума куни яна отланиб, Ясриб сари йўлга
чиққанлар.
Орада тўрт чақиримча масофа бор эди. Атрофларида Маккадан кўчиб келган муҳожирлар
ва Ясрибда уларни қучоқ очиб кутиб олган ансорлар. Пайғамбаримиз ҳижрат сафарига чиқиш
олдидан сотиб олган Қасва исмли туяларига минган эдилар. Орқа ўркачига Ҳазрати Абу Бакрни
мингаштириб олдилар.
Салим ибн Авф оиласи маскан тутган«Рауна» деб аталувчи жойга етиб келганларида вақт
қоқ туш эди. Туяларини тўхтатиб, пастга тушдилар. Ҳамма пешин намозини ўқишга
тайёргарлик кўра бошлади. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ислом динида ҳафтада бир марта
адо этиладиган жума намозини ўқимоқчи эдилар.
Дастлаб суннат намози ўқилди. Пайғамбаримиз оёққа қалқдилар. Диққат билан тикилиб
турган саҳобаларига қарата илк жума хитобини қилдилар:
— Эй инсонлар, сизларни нажотга элтадиган амалларни бажаришда ҳушёр бўлинг. Шу
нарсани яхши билингки, барчаларингиз вақтисоати келиб фоний дунёдан кўз юмасиз,
сурувингизни чўпонсиз қолдирасиз. Сўнграқиёмат куни Раббимиз сизларга пардасиз,
таржимонсиз шундай дейди: «Менинг расулим сенга келиб динимни етказмадими? Мен сенга
мол-дунё бериб эҳсон қилмадимми? Ўзинг учун нималар қилдинг?» Шунда бандаси бечора
ёнатрофга аланглайди. Қарайдики, ҳеч ким йўқ. Олдига қараса, жаҳаннамдан ўзга ҳеч нарса
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 102
кўринмайди. Шундай экан, кучингиз етганича, бир хурмонинг ярмини биродарингизга бўлишиб
бериш орқали бўлса ҳам, ўзингизни дўзах ўтидан қутқаришга ҳаракат қилинг. Чунки у ерда
яхши амаллар эвазига унинг ўн мислидан етти юз мислигача ажр берилади. Ассалому алайкум
ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ...
Сўзларини тугатиб, Муҳаммад Расулуллоҳ(с.а.в.) ўтирдилар. Қисқа муддат дам олгач, яна
ўринларидан турдилар ва қуйидаги тарзда гапира бошладилар:
— Ҳамду сано Оллоҳгадир. Унга ҳамду санолар айтаман. Ундан ёрдам сўрайман. Нафс
балосидан, гуноҳлардан қочиб Оллоҳга сиғинамиз. Оллоҳ бандасини ҳидоятга эриштирса, ҳеч
ким уни йўлдан оздира олмайди. Жаҳолат ботқоғига чўктирганини эса, ҳеч ким қутқара
олмайди. Мен гувоҳлик бераманки, Оллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ, маъбуд йўқдир. Ёлғиздир,
шериги йўқдир. Энг гўзал калом Оллоҳ таолонинг муқаддас китобидир. Оллоҳ кимнинг
юрагини ушбу китоби билан зийнатлантирса, куфрдан қутқариб Ислом динига киргизса ва у
Оллоҳнинг китобини бандаларининг сўзларидан устун қўйса, саломатга, саодатга эришибди
демакдир. Чунки у сўзларнинг энг гўзали, энг таъсирчанидир... Оллоҳ севган нарсани севинг.
Оллоҳ таолони чин юракдан, бутун борлиғингиз билан севинг. Оллоҳнинг каломидан, уни зикр
этишдан зерикманг. Қалбингиз нафсингизга асир тушмасин. Чунки Қуръон Оллоҳнинг яратган
нарсаларидан танлангани ва сараланганини ифода этади. Оллоҳ таоло китобида амалларнинг
энг хайрлиси, итоатнинг энг қадрлиси, сўзларнинг энг таъсирчанини баён этиб, инсонларга
етган турлитуман ризқларнинг ҳаром ва ҳалоли унда белгилангандир. Шундай экан, Оллоҳга
тоатибодатларингизни давом эттиринг, унга ҳеч нарсани шерик қилманг, уни жондилингиз
билан севинг. Тилларингиз сўзлаган чиройли сўзларингизни амалда тасдиқлаб, Оллоҳга садоқат
кўрсатинг. Юрагингизни Оллоҳнинг розилигига уйғун севги туйғуси билан тўлғазинг. Ҳеч
шубҳа қилмангки, Оллоҳ таоло амрининг бузилишидан ғазабга келади. Салом бўлсин сизларга,
эй дўстларим.
Сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в.) имомлик қилдилар, икки ракат намоз ўқидилар. Кеча
намозларидагидай, баланд овозда ўқидилар.
Шу зайл илк жума намози ўқилди. Ислом дини вужудга келганидан буён ўтган йиллар
ичида илк бор улкан бир жамоат, ҳеч бир хавфхатарсиз, ташвишсиз намоз ўқиди.
Намоз ўкиб бўлингач, Улуғ Йўловчи яна туяга миндилар. Ёри ғорларини яна орқага
мингаштирдилар. Иккала томонлари мўминлар билан қуршалган ҳолда Ясриб сари йўл олдилар.
Пайғамбаримиз Қасванинг жиловини қўйиб юборган эдилар.
Йўллар, уйларнинг томлари одамларга тўлиб кетган. Эркагу аёл, каттаю кичик, болабақра
— ҳамма хурсанд.
Болалар:
— Расулуллоҳ келдилар!.. Оллоҳнинг пайғамбари келяптилар!.. — деб тинмай бақириб-чақирар эдилар.
Ёш қизлар: «Толаъ албадру ъалайна мин санийатил вадоъ...» деб бошланадиган
байтларини қўшиқ қилиб куйладилар:
Вадоъ тепаликлари узра(ўн тўрт кунлик) ой кўринди.
Оллоҳга даъват этувчи пайдо бўлгач,
бизга ҳам шукр қилиш вазифаси тушди.
Эй Оллоҳнинг расули, сен бизнинг орамизга юксак
бир дин билан келдинг,
Келдингу бизларга шараф бердинг...
— Эй Оллоҳнинг расули, уйимизга марҳамат қилинг!.. Сизга хизмат қилишни шараф деб
билгувчи бир оиланинг меҳмони бўлмайсизми?..
Ўта самимийлик билан қилинган бу таклифга Расулуллоҳ(с.а.в.) қандай жавоб бера
олардилар?..
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 103
Ҳар бирининг кўнгли самимият ва севгига тўлиқ инсонларни қандай рад этадилар? Қандай
қилиб уларга: «Йўқ, сизларникига киришни истамайман» дея олардилар? Бинобарин уларнинг
кўнгилларини ранжитмаслик учун туяларининг жиловини қўйиб юбордилар. Қаерга қўниш
масаласини хал қилишни илоҳий даргоҳ ихтиёрига топширдилар.
Йўл ўртасида туриб, туянинг жиловига осилиб:
— Ё Расулуллоҳ, мана бизнинг уйимиз, ичкарига марҳамат қилинг, бизни бу шарафдан
маҳрум этманг!.. — дея ёшли кўзлар билан ёлворган инсонларнинг дилларини оғритиб
бўлармиди?
Ҳар гал уларга: «Туяни ўз ҳолига қўйинглар. У ўзига буюрилганини бажаради...» деб
жавоб берардилар.
Туя жимгина йўлида давом этар, чапга, ўнгга қарайқарай илгарилар эди.
Ниҳоят Нажжор ўғилларининг уйларига яқинлашишди. Туя кейинчалик Набиййи акрам
масжид қурдирган, бугун қад ростлаб турган очиқ жойга етганида чўкди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) туядан тушмадилар. Туя турди, бир оз олдинга юриб яна орқага қайтди
ва ҳалиги жойга чўқди. Бўйнини чўзиб, бўкира бошлади. Шундагина:
— Иншаоллоҳ, манзилимиз шу жойдир — дея туядан тушдилар пайғамбаримиз(с.а.в.).
Атрофларида амрларини кутиб турган одамларга ўгирилдилар:
— Бу ерга энг яқин уй кимники? — деб сўрадилар.
Абу Аййуб Холид ибн Зайд отилиб чиқди:
— Менинг уйим, ё Расулуллоҳ, мана, шундоққина олдимизда.
Шундан кейин хотини билан биргаликда туянинг устидаги юкни, эгаржабдуқни
туширдилар ва азиз меҳмонларни уйларига бошлаб кирдилар.
Султони анбиё пайғамбаримиз Бани Нажжор қизларининг«Биз Бани Нажжор қизларимиз.
Муҳаммад бизга қўшни бўлганидан бахтиёрмиз» дея ўқиган шеърларини тинглаб, Абу
Аййубнинг уйига кирдилар.
Абу Аййуб Оллоҳнинг расулини меҳмон қилиш шарафига муяссар бўлганидан ғоят
хурсанд эди. У ҳам бошқа мусулмонлар каби ушбу шараф тожи унинг бошига кийгизилишини
орзу этган эди. Қубо қишлоғидан шу ергача жилови қўйиб юборилган ҳолда оғироғир қадам
босиб келган туя ҳар бир уй олдидан ўтар экан, ҳаяжони кучайган, ниҳоят унинг уйи олдидан
ўтаётганида:
— Оллоҳим, энди тўхтат бу туяни!.. — дейишдан ўзини тия олмаган эди.
Аммо бу воқеликдан нафақат Абу Аййуб ва Умму Аййуб, балки бутун Нажжор ўғиллари,
бутун мадиналик мусулмонлар хурсанд бўлдилар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳар уйга бирданига меҳмон бўлолмасдилар, албатта. Шу боис бу
масалани ҳал этишни Буюк Оллоҳга ҳавола қилган эдилар. Ҳар нарсага қодир бўлган Оллоҳга
ишонишдан ўзга бахт бормиди мўминлар учун!
Кўчаларда хамон«Расулуллоҳ келдилар!.. Оллоҳнинг улуғ пайғамбари шаҳримизга файз
киритди!..» деган овозлар эшитилиб турарди.
ҲИЖРАТ ЮРТИДА ЗАФАРЛАР
Атрофни ўраб олган хушбўй ваҳий қучоги,
Малаклар ила бирга Жаброил келган чоги,
Таъсис бўлди у ерда буюк ирфон ўчоги,
Бир ёнда шонли Бадр, бир ёнда Уҳуд тоги,
Қароргоҳи Набийдир Мадинанинг тупроги.
Кўнгил у ерда топур шифони ҳар дардига,
У ердан йўл топилур Раббимнинг жаннатига.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 104
Минг салом, минг таҳиййа у шаҳарнинг аҳлига.
Хоҳланг«Ясриб» дейсизми, хоҳланг, гўзал«Мадина»
Танлагандир юртп дея Ҳабиби адибига.
Нур гулидир саҳроси, нурдир яшил қуббаси,
Малакларга ўрнакдир ҳам Хазраж, ҳамда Авси.
Абу Бакри, Умари, Зайнаби ва Ойишаси...
Бир ўлкаки, масжиди — гўзал жаннатп богчаси.
Ўша ердан юксалди жаҳонга азон саси.
* * *
Мадинанинг Бани Нажжор маҳалласидаги болохонали муборак уй...
Унинг бошқа уйлардан фарқли бир аҳамият қозониши мумкинлиги шу кунгача ҳеч
кимнинг тушига ҳам кирмаган эди. Ҳатто хонадон соҳиби Абу Аййуб Холид ибн Зайднинг ўзи
ҳам неча соатлар аввал бу уйда фаришталар Набийлар Султони пайғамбаримизни(с.а.в.) кутиб
олиш шодиёнасига тайёргарлик кўрганларини хаёлига келтирмаган. Бу хонадонда Оллоҳнинг
энг охирги ва энг буюк пайғамбари меҳмон бўлади. Унинг бу ерда тўхташини, бу ерда қўним
топишини, бир қараганда, уй соҳиби Абу Аййуб истади, аммо хақиқатда буюк Оллоҳ тақдир
этган эди...
* Эскидан«Ясриб» деб аталиб келган бу шахар Ҳазрати Расулуллоқга(с.а.в.) иккинчи
ватан бўларкан, ўша кунлардан бери«Пайғамбар шахри» маъносида«Мадинатун Набавиййа»
кискача«Мадина» деб атала бошланди. (Мухаррир изоҳи.)
Бошини кўтарган ҳолда бир ўнгга, бир чапга буриб илгарилаётган туя бу хонадоннинг
остонасига ўз хоҳиши билан чўкмаган эди. Зеро, Набийлар сарвари бу туя хусусида: «Унга
тегманглар, у маълум бир вазифага маъмурдир» деб таърифлаганлар. Бинобарин, белгиланган
жойдан бир қадам ҳам у еқбу ёққа ўтиб кетиши имконсиз эди. Бутун дунё бирлашса ҳам, уни
шу чўккан жойидан бошқа бир ерга чўктиролмасди.
Бошига бахт қуши қўнганини кўриб, кўзлари севинч ёшларига тўлган Абу Аййуб тушда
ҳам кўрилмайдиган бир толенинг ўзига насиб этганини ниҳоят ҳис эта бошлади.
Пайғамбаримизга:
— Эй Расулуллоҳ, сиз лутфан юқорига чиқинг, мен аёлим билан пастда турақоламиз —
деди.
— Эй Абу Аййуб, бизга ва бизни кўргани келганларга қулайроқ ер пастки қаватдир...
Эътирозга ўрин қолмади. Эру хотин шу кеча Расулуллоҳ(с.а.в.) жойлашган хонанинг
устида қандай ётиб ухлашларини тасаввур этдилар. Хонанинг бир бурчагига қисилиб ётишдан
бошқа чора йўқ эди. Аммо иш шу билан битмади. Обдаста ағдарилди. Дарҳол ёпинчиқ
кўрпаларини сув устига ташладилар. Пастга чакка ўтиш хавфи такапукаларини чиқараёзган эди.
Ҳеч кимга насиб бўлмаган саодат бу кеча уларга насиб этган, энди қўлдан келганча хурмат ва
икром кўрсатиш лозим бўлган бир пайтда, тепаларидан чакка ўтказиб юборилса... Ахир,
Набийлар сарвари ўша заҳоти уйқуга толган бўлсаларда, йўл чарчоғи ҳали кетмаган эди.
Уйда ёпинадиган бошқа ҳеч нарса йўқ эди.
Абу Аййуб билан хотини шу кеча неча бор уйғонди. Ҳар уйғонганида«Расулуллоҳ(с.а.в.)
пастимизда ётибдилар, биз бўлсак, у кишининг устларида бемалол дам олиб ётибмиз» деган
хижолатли туйғу ҳеч тинчлик бермасди.
Тонг отгач, Расулуллоҳга (с.а.в.) яна юқорига чиқишни таклиф этишди. Расули акрам
(с.а.в.) яна айни жавобни бердилар. Бу кез Абу Аййуб одоб, имон ва виждон азобидан сизиб
чиққан бир ифода билан:
— Сиз пастда қоларкансиз, биз юқорига чиқа олмаймиз, эй Расулуллоҳ— деди. Бу
самимий ифодалар ўринлар алмашиши учун гўзал бир восита бўлди.
Нонушта қилинди. Қуёш бир микдор кўтарилди. Бани Нажжор оилаларидан ёшёш қизлар
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 105
даф(чилдирма) чалиб, бир овоздан:
«Нажжор қизларимиз биз, не бахт, не саодат! Қўшни бўлдилар бизга пайшмбар Муҳаммад
(с.а.в.)» байтини ўқий бошлашди. Набиййи акрам(с.а.в.) ташқарига чиқдилар, кулимсираган
ҳолда:
— Сизлар мени яхши кўрасизларми? — дея сўрадилар.
— Ҳа, эй Оллоҳнинг расули, яхши кўрамиз — деган жавоблар янгради.
— Оллоҳга қасам, мен ҳам сизларни яхши кўраман. Валлоҳи, сизларни севаман. Оллоҳ
шоҳид, кўнглим сизлар биландир — дедилар Сарвари Олам(с.а.в.) тўлқинланиб.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) зиёратга келганлар билан кўришдилар. Мадинани айлангани кўчага
чиқдилар. Ўрин бўлди дегунча дўстларига Ислом динининг аҳкомидан оғиз очардилар.
Бу орада яҳудий олимларининг катталаридан Абдуллоҳ ибн Салом ҳам Расулуллоҳнинг
суҳбатларини эшитиб қолди.
— Эй инсонлар, ораларингизда саломни ва саломлашишни йўлга қўйинг.
Меҳмонларингизга икром кўрсатинг. Қариндош-уруғингизга ҳурмат билан муомала
қилинг. Ҳамма уйқуга кетса, сиз Оллоҳга ибодат қилинг, саломатлик ила жаннатга киргайсиз!
— дер эдилар у зот.
Сўзи гўзал, дилбар, нутқи виқорли бир шахсият эдилар. Абдуллоҳ у ердан кетар экан,
ичида типирчилаган бир туйғу тилга кирди: «Бу чеҳранинг эгаси ёлғончи бўлолмайди».
* * *
Ўша кеча Хуйайй ва Абу Ясир исмли икки яҳудий акаука, уйларига сўлғин бир ҳолда
қайтишди. Бошлари эгик, қўллари толғин, ияклари осилиб кетган. Гўё даҳшатли бир нарса рўй
бергандек ё бирор нохуш хабар олгандек ёки ҳақоратлангандек.
Хуйаййнинг қизи Сафиййа ҳар оқшом отасини йўлдаёқ қаршилар, қучоғига отилар эди. Бу
оқшом ҳам узоқдан кўрибоқ чопқиллаб келди, аммо отаси гўё ҳеч нарса кўрмагандай ёнидан
ўтиб кетди.
Ичкари киришди. Сассизсадосиз ўтиришди. Вақт хийла ўтди, лекин кўзларидаги
сўлғинлик ўзгармади. Ниҳоят, Абу Ясир тилга кирди. Бошини кўтармасдан, ердан кўзини
узмай, сўз бошлади:
— Сенингча, ўша одам ҳақиқатан шумикан? Хуйайй ғамгин, кин аралаш оҳангда жавоб
қилди:
— Асло шубҳам йўқ, мутлақо ўша...
— Яъни, уни танидинга, аминмисан шунга?
— Ҳа.
— Хўш, энди нима қилиш керак деб ўйлайсан? Бирор фикринг борми?..
— Душманлик ва кин — деди Хуйайй. — То ўлгунимча, ўлигим билан мозорга
киргунимча кин ва душманлик қиламан...
Шу ерда гапи узилди.
Сафиййа ҳам бу гапларни эшитди, лекин ҳеч нарса англамади. Ўлгунича душманлик
қилинадиган одам ким эди? Унинг гуноҳи не? Отасига, амакисига ёки оила аъзоларига нима
ёмонлик қилган у?
«Ким бу одам, отажон? Бизга нима ёмонлик қилди?» — Сафиййанинг кўзларида шу
саволлар ёзилган эди. Бу кўзлар бир оз сўнгра амакисига ҳам тикилди, аммо жавоб топмади.
Отасидан, амакисидан садо чиқмади. Қани қовоқлари очилса. Аксинча, тишлари ғичирлар,
ҳамон ҳузурсиз бир ҳолатда эдилар. Сафиййа бу вазиятда бирон жавоб олиш имкони йўқлигини
англади.
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 106
Орадан кунлар ўтди. Сафиййа уйларига келган бир неча яҳудий билан отасининг
суҳбатларини эшитиб қолди. Тушунишича, шаҳарларига бир пайғамбар келган. Маккада уни
сиғдирмаганлари учун Авс ва Ҳазраж қабилалари уни бу ёққа таклиф қилишибди. Ҳозир Бани
Нажжор маҳалласига ўрнашган эмиш.
Меҳмонлардан бири:
— Кўпдан бери кутаётганимиз пайғамбар шу эмас
ми? — деди.
Хуйайй юраги сиқилган ҳолда:
— Ҳа, ўша — деди.
— Нимага унда жим турибмиз? Нега дарҳол имон келтирмаяпмиз? Қачондан бери
арабларни у билан қўрқитаётган эдикку!..
Хуйайй унга«анқовлик килма» дегандай маънода:
— Бу одам Ҳорун пайғамбарнинг наслидан эмас, яъни, сен ўйлаётган яҳудийлардан эмас.
Биз эса, ўз наслимиздан, динимиздан бўлмаган пайғамбарнинг кетидан эргашмаймиз! — деди.
Шивиршивир шу тариқа давом этди.
Асъад ибн Зурора келганини хабар қилишган эди, Набиййи акрам(с.а.в.) уни эшикда кутиб
олдилар:
— Марҳамат, эй Асъад, ичкари кир!
Асъад бир садр келтирган экан, шунга ишора қилиб:
— Буни сиз учун ясаттирдим, эй Оллоҳнинг расули, устида ётиб, истироҳат этарсиз,
девдим — деди.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) чеҳраларига қувонч аломатлари инди. Ҳадя Расулуллоҳни
севинтирганини кўриб, Асъаднинг кўзлари ёшланди. Саййидул анбиё ҳазратларининг бундай
арзимас хизматга шу қадар мамнун бўлишларини кутмаган эди.
Аммо пайғамбаримизни хурсанд қилган нарса моддий қиймати жиҳатидан арзимас
бўлмиш садр эмас, балки уни ясаттириб, ҳадя қилган инсоннинг самимияти ва нозик туйғуси
эди.
Садр саж дарахтидан ясалган, хурмо новдалари ила тўқилган, устига бир бўйра солинган.
Самимий ва холис ниятда қилинган бу ҳадядан пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳақиқатан жуда ҳам
хурсанд бўлган эдилар. Шу кундан эътиборан то умрларининг охиригача Асъаддан азиз эсдалик
сифатида шу садрда ухладилар.
* * *
Абу Аййуб билан хоними хонадоннинг муборак меҳмонига таом тайёрлаб, дастурхон
тузишар, ортган қисминигина баракот тилаб ўзлари ейишар эди. Бошқа мўминлар ҳам қараб
туришмади. Улар ҳам покиза ният ила овқатлар тайёрлаб, Абу Аййубнинг уйига келтиришар,
Оллоҳ розилигига эришиш умидида Сарвари анбиёга тортиқ қилишар эди.
Илк сафар ўн ё ўн бир ёшлардаги бир бола таом келтирди.
— Эй Оллоҳнинг расули, бу овқатни онам бериб юбордилар — дея маъсум кўзларини
пайғамбаримизга тикиб, остонада туриб қолди.
—Отинг нима? — деб сўрадилар Расулуллоҳ.
—Зайд ибн Собит...
Эртанги куннинг буюги Зайд... Оллоҳнинг китобини илк бор расман қоғозга тушириб,
Ислом умматига абадий хотира қолдирадиган Зайд... Расулуллоҳнинг саҳобалари орасида
Ҳазрати Абу Бакр ва Умарлардан(р.а.) илк бора Қуръони Каримни бир жойга тўплаш, ёзиш
вазифасини олишга лойиқ кўрилган Зайд... Сўнгги нафасигача бу саодат тожига доғ туширмай
яшайдиган ва эртага Роббул Оламийн ҳузурига«хатла битилган илк Қуръон» билан борадиган
шарафли инсон...
Келтирган овқати сутга нон тўғраб ва сариёғ солиб тайёрланган таом эди, Зайд у ердан
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 107
қалби меҳрга тўлиб қайтди. Кетидан Расулуллоҳнинг раҳмат ва баракот тилаб қилган дуолари
Олий Девонга етказилди.
— Яхши бор, Зайд. Асрлар давомида сенга кўнгил тўла ҳурматлар ва саломлар етиб
турсин!..
Пайғамбарлар имоми(с.а.в.) «Бисмиллоҳ» деб энди таомга қўл чўзган ҳам эдиларки, Саъд
ибн Убода тиритбилан қайнатма гўшт олиб келиб қолди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Абу Аййубнинг уйида эканлар, ҳамма қўлдан келганича иззатикром
қилгиси келар, пайғамбарга хизматларини таклиф этишар, Оллоҳдан раҳмат ва баракотлар
тилашар эди.
Бир куни Абу Аййуб идишни олгани кириб, хоними тайёрлаб берган саримсоқли таомга
Расулуллоҳ қўл теккизмаганларини кўрди. Расулуллоҳ(с.а.в.) изоҳ бердилар:
— Ичида саримсоқ бор экан.
Абу Аййуб пайғамбаримизнинг нима демоқчи эканларини тўла тушунмади.
— Саримсок ҳаромми, эй Расулуллоҳ! — дея сўради хавотирланиб.
— Йўқ, аммо меи емайман. Чунки мен сен кўрмайдиган ва гаплашмайдиган Жаброили
амин билан рўпарамарўпара сўзлашаман — дедилар.
Шундан кейин Расулуллоҳнинг дастурхонларига пиёзли ва саримсоқли овқатлар
қўйилмади.
* * *
Ҳижрат сафари чоғи ўркачида Расулуллоҳни келтирган туя мутлақо бир фариштанинг,
буюк бир эҳтимол ила, Жаброили аминнинг идораси остида эди. Келиб чўккан жойи эса,
Коинот Эгаси тарафидан«Масжиди Набавий» сифатида тайин этилди. Буюк Мавло
пайғамбарлар имомининг(с.а.в.) шу ерда ибодат қилишини, муборак вужудининг шу ерда
қолишини хоҳлаган эди.
Пайғамбар(с.а.в.) бир куни Мадина катталарига туя чўккан майдонни кўрсатиб, масжид
қуриш учун сотиб олмоқчи эканларини айтдилар.
Муоз ибн Афро:
⎯ Бу ер менинг ҳимоямдаги Саҳл ва Сухайл исмли икки етим болага қарашлидир. Мен
уларнииг кўнглини оламан, бу ерни эса Оллоҳ ризоси учун бераман — деди.
Бу таклиф қабул этилмади. Мадиналикларнинг, ҳатто майдон эгалари бўлмиш етим
болаларнинг самимий таклифлари ҳам рад этилди. Ҳазрати Абу Бакрдан(р.а.) қарз олиб, ернинг
ҳақини бердилар.
Шундай қилиб, Расули акрам(с.а.в.) бир масжид қуриш учун озгина ерни ҳам пулларига
сотиб олдилар.
Муоз билан дўстларининг таклифлари моддий жиҳатдан рад этилди. Лекин иш бу
билангина битмас эди. Бундан бу ёғи энди кдлбларнинг асроридан воқиф бўлган Буюк
Мавлонинг йўриғи ила бошқариладиган, маънавият оламидаги муомала унга кўра
юритиладиган бўлди. Оллоҳ таоло бу таклиф эгаларининг мақсадғояларини биларди.
«Майдонни биздан ҳадя сифатида қабул этинг» деяётганлар бу сўзларини тил учида
айтяптиларми ёки чин кўнгилдан айтяптиларми— таклифларга Олий Девонда шу томондан
қараладигаи, шу жиҳатдан баҳо бериладиган бўлди.
Масжид қуриладиган майдонда бир неча туп хурмо бор эди, кесилди. Илгари у ерга
кўмилган бирикки мушрикнинг қабри очилиб, суяклари бошқа жойга кўчирилди. Ер
текисланди. Бир ёндан ғиштлар қуйила бошланди.
* * *
Расулуллоҳ Мадинани шарафлантирган илк кунларда мусулмон бўлганлардан бири Умму
Сулайм хоним эди, Эри Молик Исломни қабул этмади. Ўн ёшга қадам босган бир ўғиллари
бўлиб, исми Анас эди. Умму Сулайм ёлғизгина Анасининг ҳам Исломга киришини истарди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 108
Хақиқий маънода одам бўлишини орзу қиларди. Шу сабабдан унга шаҳодат калимасини
айттиришга, Муҳаммад Оллоҳнинг қули ва элчиси эканига ишонтиришга ҳаракат қиларди. Эри
Молик бундан норози эди. Ўзи Умму Сулаймнинг мусулмонликни қабул қилганига қарши, энди
ўғилчасини ҳам шу йўлга етаклаётгани сабр косасини тўлдирди.
— Ўғлимнинг эътиқодини бузма — деди. Хотини бунга жавобан:
— Мен унинг эътиқодини бузмаяпман — деди.
Эру хотин орасида чиққан муросасизлик охири бориб жанжалга а11ланди. Бақирчақиру
сўкишлардан кейин Молик уйдан чиқиб кетди. Иттифоқо, йўлда бир душманига дуч келиб,
урушиб кетишди ва Молик ҳалок бўлди.
Анас етим, Умму Сулайм бева қолди. Умму Сулайм Исломни қабул қилишига қаттиқ
қаршилик кўрсатган эрининг ўлимига кўп маҳзун бўлмади. Фақат бундан буён динининг
буйруқларини бемалол адо қиладиган ва бу масалада унга ҳеч ким тўсқинлик қилмайдиган
бўлди.
Бу орада Расулуллоҳ(с.а.в.) тутинган ўғиллари Зайдни Абу Рофий деган бир мадиналик
билан қўшиб, йўлга чиқардилар. Улар Маккага бориб, у ерда қолган бола-чақаларини олиб
келишлари керак эди.
Абдуллоҳ ибн Салом Маккадан келган азиз меҳмонни бир мартагина кўрган, суҳбатини
олган, қалбида кенглик ва роҳат ҳис этган эди. Бир муддат кутди, тараддудланди. Аммо кунлар
ўтган сайин у зотга тобора яқинлик сезаверди.
Бугунги ишни эртага кўймаслик керак. Айниқса, бундай муҳим бир масалага лоқайдлик
қилиш яхшилик келтирмайди. Отасининг ва бобосининг эшигини қоқиб, «Қани, юринглар
энди...» деган ажал бир куни яна келиб қолса, «Эй воҳ!..» деган билан иш битмайди, қабохат
фақат ўзига оид бўлади...
«Қатъий қарорга келиш учун бир бориб кўришинг керак, эй Ибн Салом!» деди ўзига ва
ўйчан одимлар ила йўлга тушди.
Анчадан бери сўнгги пайғамбарнинг зуҳур этиши кутилмокда эди. У зот Мадинага кўчиб
келмасларидан олдиноқ жуда кўп сифатларини Таврот орқали танирди. Шаҳарга келган
кунлари уни оломон орасида кўрди, қалбида, бундай одам ёлғончи бўлмайди, деб қаноатланди.
Иккинчи бор кўрганида ва сўзларини эшитганида, бу қаноати янада мустаҳкамланди.
Қабиладошлари бўлмиш яҳудийларнинг6у ишга қарши чиқишларини биларди. Ўзларидан
бўлмаган пайғамбарга икки дунёдаям ишонмасликлари аниқ. Бир неча йил аввал Тавротни
ўқиган отаси Саломнинг: «Чиқадиган бу пайғамбар Ҳорун авлодидан бўлса, унга имон
келтираман ва уни қўллабқувватлайман, акс ҳолда, инкор этаман» дегани ҳануз хотирида.
Эҳтимол отаси бу сўзни ўғлига эртага тутиши лозим бўлган йўлни ўргатиш учун сўзлагандир.
Отаси аллақачон ҳаётдан кўз юмиб кетди. Тирик бўлганида ҳам имон келтирмаслигини
ўша вақтда маълум қилган. Лекин бу келган киши ҳақиқатан пайғамбар бўлса, унга имон
келтирмаслик қандоқ бўларкин? Йилларча Таврот ўқиди. Агар Тавротни ўқиш унга қайсарлик
ва инкор келтирса, билатуриб Ҳаққа қарши чиқишни ўргатса, Таврот ўқимайдиган жоҳиллардан
ҳам жоҳилроқ саналмайдими? Ҳеч бир аҳмоқ билатуриб ўзини оловга ташлаган одамдан ҳам
аҳмоқроқ бўлолмайди, ахир.
Ишни тез ҳал этгани маъқул. Яҳудийларнинг тазйиқи бошланса, балки бундай муҳим
масалани ҳал этолмай қолиши мумкин. Ҳисоб куни Жаноби Ҳаққа: «Яҳудий
қавмдошларимнинг сўзидан чиқолмадим, шунинг учун имон келтиролмадим» дейдими?
Ақлдан бўладими шу иши? Шояд бу келган киши пайғамбар бўлмаса, масала ўзўзидан ҳал
бўларди...
Абдуллоҳ ибн Салом мана шундай ўйлар оғушида Абу Аййубнинг эшигига келиб қолди.
— Меҳмонингиз билан кўришмоқчиман — деди.
Набиййн акмал(с.а.в.) ҳазратларига хабар берилди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 109
Абдуллоҳни ичкарига даъват этдилар. Ҳолаҳвол сўралгач, Абдуллоҳ асл мақсадга ўтди:
— Ё Муҳаммад, сен пайғамбарликни даъво қиляпсан! Изн берасанми?! Бир неча савол
берсам?
⎯ Хоҳлаганингнисўра — дедиларРасулуллоҳ(с.а.в.).
— Қиёмат аломатларидан биринчиси нима?
— Инсонларни шаркдан ғарбга сурадиган оташдир.
— Жаннатга кирганларнинг илк емиши надир?
— Балиқ жигарининг осилиб турган қисми.
— Бола нима учун отага, онага тортади?
— Эркак суви аёлникидан ўтиб, устун келса, бола отага, аёлнинг суви эркакникидан ўтиб,
устун келса, онага тортади.
Ҳар уч саволга олинган жавоб ибн Саломни тўла қониқтирди. Абдуллоҳ яна кўплаб савол
бериши мумкин эди, чунки охирги пайғамбар сифатлари ҳақида анчагина маълумотга эга эди.
Аммо, инсоф билан қараганда, шунинг ўзи ҳам кифоя эди. Бошқа нарса сўрамади.
— Мен гувоҳлик бераманки, ё Муҳаммад, сиз Оллоҳнинг расулисиз — деди.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) юзларида мамнунлик нишоналари пайдо бўлди. Ҳануз йўл
чарчоғидан фориғ бўлмаган эдилар, деса бўларди. Тавротни ўқийвериб сув қилиб ичиб юборган
бир яхудий олими ўз истаги билан келиб имон келтириши бутун чарчокдарини тарқатиб
юборди.
Абдуллоҳ уйига қайтиб, оила аъзоларини тўплади.
— Сизларга яширин ва муҳим хабарим бор — деди. Қариндош-уруғлари сергакланишди.
— Нима экан у?
— Ҳаётимнинг энг муҳим ва энг саодатли қарорини бердим.
— Тинчликми?
— Оллоҳнинг охирги пайғамбари билан танишдим ва унинг динини қабул қилдим.
— Ростданми? — деб ажабланди аммаси.
— Албатта, ростдан.
— Қандай қилиб Мусонинг динини тарк этдинг? Оллоҳнинг ғазабидан қўрқмайсанми?
— Мен Мусо пайғамбарнинг динини тарк этганим йўқ, аксинча, унинг амрини ва умматига
қилган васиятини бажо келтирдим. Бу келган пайғамбарни Мусо, энг сўнгги келадиган
пайғамбар, деб муждалаган эди. Унга имон келтириш бизнинг вазифамиздир. Агар имон
келтирмасак, Тавротнинг ҳукмини поймол этган бўламиз ҳамда Мусо пайғамбарнинг васиятига
амал қилмаган бўламиз.
— Яхшилаб текширдингми? Тағин адашаётган бўлмагин?!
— Текширдим, аммажон, синаб ҳам кўрдим. Боз устига, уни кўраркўрмас, эски
қадрдонимдай танидим. Мунозара ортиқ давом этмади.
Ўша куни кечки овқатга Абдуллоҳнинг уйига йиғилганларнинг ҳаммаси янги динга—
Исломга кирдилар.
Абдуллоҳ у кеча бир туш кўрди. Таърифи битмас даражада кенг ва кўркам бир боғ, боғ
ўртасида булутларни тешиб ўтгудай бир устун қад ростлаган. Ўзи ҳам бу устун тагида турган
эмиш. Бир садо эшитди:
— Қани, шу устунга чиқ!
— Мен бунга чиқолмайман.
Бу орада ўртада бир ёрдамчи пайдо бўлди. Абдуллоҳнинг либосидан тутиб кўтарди.
Абдуллоҳ унинг воситасида бемалол юқорига чиқа бошлади. Чиқди, чиқди. Ниҳоят, тепадаги
тутқичга ёпишди. Ва маҳкам ўрнашиб олди... Айни садо яна:
— Бу тутқични маҳкам ушла — деди.
Уйғонганида, қалбида ҳузурҳаловат ҳис этди. Пайғамбар(с.а.в.) ҳузурларига шошилди. Кўрган
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 110
тушини ипиданигнасигача ҳикоя қилиб берди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) унга кулимсираб, тушини таъвил этдилар:
— Боғ Ислом динидир. У устун Ислом устунидир. Ёпишганинг тутқич эса, то ўлгунингча
Исломда қолишингга аломатдир — деб мужда бердилар.
Кечаги муҳим қарорининг нақадар тўғри ва ўринли экани маънавий оламда ҳам
тасдиқланган эди. Абдуллоҳнинг кўнгли ҳузур ва сукунатга тўлди. Илмининг фойдасини ибн
Салом шундай кўрган эди.
Ўша кунлари нозил бўлган бир оятда: «Куфр келтирганлар: «Сен пайғамбар эмассан»
дейдилар. Айтгинки: «Сизлар билан менинг ўртамиздаги даъвони ҳал этишга Оллоҳнинг
шоҳидлиги ва Китоб илмидан хабардор(киши) кифоядир» (Раъд сураси, 43-оят) дейилди. Бу
оятдаги«Китоб илмидан хабардор(киши)» деганда Абдуллоҳ ибн Салом ва у кабилар назарда
тутилганига шубҳа йўқ.
* * *
Макка. Расулуллоҳ(с.а.в.) бу шаҳарни тарк этганларидан бери у кишидан тузукроқ хабар
ололмаган икки қизлари бир кеча эшикларининг оҳиста сасла тақиллаётганини эшитдилар. Шу
қадар оҳиста, эшик қоқаётган одам гўё, қўшнилар эшитмасин, деяётгандай эди.
Опасингилни бирдан ҳаяжон қоплади. Тун ярмида ким ҳам келиши мумкин?! Бир-бирларига тикилдилар ва эшикка яқинлашдилар.
— Ким у? — дея сўроқладилар.
— Мен Зайдман.
Шивирлаб айтилган бу калималар опасингилдаги қўрқувни бир онда кетказди.
Кўнгилларини севинч қоплади. Овоз эгасини дарҳол танидилар. Эшикни очдилар.
— Қалайсизлар, Умму Гулсум, Фотима?
— Яхшимиз, эй Зайд, ўзинг ҳам омонмисан? Отамдан нима хабар бор?
Зайд Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) саломларини етказди. Ўзларини Мадинага олиб
кетмоқ учун келганини тушунтирди.
Ниҳоят яхши хабарлар келди, кўнгилларга сув сепилди.
Тайёргарлик узоқ чўзилмади. Умму Гулсум, Фотима, пайғамбаримизнинг хотинлари
Савда, энага(Зайднинг хотини) Умму Айман, ўғли Усомалар ҳозирлик кўриб, тез орада йўлга
чиқилди.
Бошқа тарафдан Абу Бакрнинг ўғли Абдуллоҳ онаси ва синглиси Ойишани олиб, улар ҳам
Мадина сари йўл олишди.
* * *
Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мадинада яшай бошлаганларига бир ой бўлганида Қубо
қишлоғидан эски танишлари— бир неча мусулмонлар кириб келди. Юзларини ғам босган,
кўзларида маҳзунлик. Одатда дўст дўстни кўрса севинади, аммо дўсти ғамташвишда бўлса,
қандай севинади одам?
— Салом бўлсин сизга, эй Оллоҳнинг пайғамбари!
— Сизларга ҳам салом бўлсин, эй қуболик мўминлар.
— Аччиқ хабар билан келдик, ё Набийаллоҳ. Кулсум ибн Ҳидм вафот этди...
Ҳақиқатан ҳам аччиқ хабар эди. Бу хабардан Расулуллоҳ(с.а.в.) ғамгин бўлдилар. Қубода
Кулсумнинг уйида меҳмон бўлган эдилар. Биродарларини олиб, тезда йўлга чиқдилар.
Кулсум, кўп мушриклар қатори, умрини бутпарастликда ўтказган, сочларини бутга сажда
қилақила оқартирган одамлардан эди. Аммо ҳаётининг охирги йилида Макка тарафлардан эсган
ширин бир шамол унга янги бир ҳаёт ва руҳ ҳадя қилди. Бу шамол унинг кўзларини очди,
кечгача олдида бош қўйиб, ибодат қилган бутлари бирор илоҳ бўлолмаслигини, улар оддий тош
ёки қуруқ ёғочгина эканини англади.
Сўнгги йил пушаймонлик йили бўлди. Ўтган кунларининг зарар ила, зиён ила ўтганини
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 111
фақат шаҳодат калимасини айтган онида, Маккадан эсган ширин шамолнинг ҳидини
жигарларига сингдирганидан кейин англади. Ақлини ишлата олган инсонлар каби
яшамаганини, ўзини яратган Раббини ўйламасдан ҳаёт кечирганини тан олди. Шу кунга қадар
илоҳ деб билган бутларига ҳақорат назари ила қарамагунча роҳат қила олмасди, синдириб
парчаламагунча ҳузур топа олмасди.
Ўлим кунининг астасекин яқинлашиб қолганини ўйлаши уни кўзларда ёш ила Раббининг
улуғ даргоҳига олиб кетди. Жуда кўп кишилар ҳуррак отиб ухлаётган соатларда мағфират тилаб
ёлворишлар ила инграб турди.
Меҳмоннавоз бир зот эди. Мусофирларга икром қилиб хушланадиган, йўловчиларга ёрдам
бериб ҳузур топадиган бир табиат соҳиби эди. Аммо бир куни келиб Оламларнинг султони,
Пайғамбарлар имоми ҳам унинг уйида меҳмон бўлишини ҳатто хаёлидан ўтказмаган эди. Лекин
такдир бу йўлда кўринди, дунё ва охиратнинг танҳо Жаноби унинг эшигига келди. Қарийб икки
ҳафтача бу уй Расулуллоҳнинг(с.а.в.) нафаслари ила, муборак борликдари ила янгидан иншо
этилди, коинотнинг қалби бу уйда ура бошлади.
Кулсум бир жума куни Расулуллоҳни(с.а.в.) Мадинага кузатаркан, ҳаётининг охирги
ойини яшаётганини билмаган эди, албатта. Бир ой бурун Кулсум Оламларнинг султонини
саломат юрти бўлмиш Мадинага кузатган бўлса, мана, энди Расулуллоҳ(с.а.в.) уни яна бир
саломат юртига, абадий ҳузур ва сукунат оламига малакларнинг шериклиги ва йўлдошлигида
кузатиб қўйдилар. Кулсум Оллоҳнинг расулини имконияти борича иззатлади, ҳурмат қилди,
Улуғ Оллоҳ ҳам расулига икромда бўлганни шаънига лойиқ бир шаклда икром ила ҳурмат
этажак, кутганидан зиёда эътибор қилажак.
Улуғ Оллоҳ расули энг муҳтож бўлган онида уни меҳмон қилган, икром кўрсатган
инсонни унутиб, мукофотсиз қолдирармиди? Бундай бўлишини ҳатто фараз ҳам қилиб
бўлмайди. Зотан, Расулуллоҳ(с.а.в.) пайғамбаримиз, Кулсумни хос бир омонатинг ўлароқ
охират оламига йўлчи қилгин, дея Раббиларига мурожаат қилар, раҳматинг ила, мағфиратинг
ила, лутфинг йла ва қараминг ила муомалада бўлгин, деб ёлворар эдилар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бир ой олдин ўз қўллари билан қурган ва Қубо қишлоғининг азиз
аҳлига ҳадя этган масжидда Раббиларининг ҳузурида туриб, асҳобларига имом бўлиб, намоз
қилдилар. Топтоза қўллар, топтоза кўнгиллар ташиган эди бу масжиднинг тошларини. Бу
масжиднинг пойдеворларида факат Оллоҳга қуллик туйғуси ётади, эришилмас даражада бир
ҳурмат ва севги бу муборак бинонинг пойдеворларига жойлашган эди.
Кулсумни кўринишида қора тупроққа, аммо ҳақиқатда жаннат боғларидан бир боғчасига
ўз қўллари билан кўмган Расули кибриё маҳзун бир кўнгил ила Қубони тарк этдилар. Қисқа бир
вақт таниш бўлишди, аммо абадиятга қадар унутилмайдиган бир хотира қолди Кулсумдан.
Кулсум жазо ва ҳисоб кунида Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларида«Қубодаги уй соҳиби»
ўлароқ муносиб жой олади, иншаоллоҳ.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) қизлари ила кўришишлари жуда ҳаяжонли бир саҳна эди.
Оталарига ўлим ҳукмини ўқиган Макка шаҳридан бундай оппаосон чиқиб, Мадинадек бир
имон юртига қазосизбалосиз етишиш ҳазилакам гап эмасди. Умму Гулсум ва Фотима бир неча
кун давом этган чарчоқли ва ҳаяжонли йўлчилик энди ортда қолганидан ва севикли
оталарининг бағрига олинганларидан севинч кўзёшларини узоқ вақт тўхтата олмадилар.
Руқия сал олдинроқ эри Усмон ибн Аффон билан бирга ҳижрат қилиб келган эди. У ҳам
ҳамшираларини бир-бир бағрига босди, яқин бир йилдан бери кўрмаган опасингилларини
тўйатўйа ҳидлади, тўйатўйа йиғлади.
Энди Маккада опалари Зайнаб қолди. У холаваччаси Абул Осга тур^мушга чиққан эди.
Ундан Мадинага фақат салом келди. Ўзи қачон келади, қачон отасини кўради— номаълум эди.
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 112
Қуйилган ғиштлар қуриб, масжид қурилиши бошланди. Расулуллоҳ(с.а.в.) биринчи тошни
ўз қўллари билан қўйдилар. Ундан кейин пайғамбаримизнинг амрлари ила Абу Бакр, Умар,
Усмон, Али(р.а.) галмагал биттадан тош қўйдилар.
Сўнгра ҳар кимга келтирган тошини қўйишга изн бердилар. Пойдевор маълум бир
баландликка етгач, ғишт тера бошлашди.
Ғиштлар хийлагина катта,. бир донасини бир киши базўр кўтарадиган даражада оғир эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ғиштни ҳам, тупроқни ҳам ўзлари ташидилар. Йилларча бу хотирани ривоят
қилган шоҳидлар у зотнинг чангга, тупроққа беланган муборак вужудларини доим кўриб
тургандек гапиришар эди.
Зилзамбил ғиштларни елкага қўйиб ё қўлтиқлаб иншоот сари борарканлар, Сарвари олам
(с.а.в.) «Оллоҳим, бу ташиётган юким Ҳайбарнинг хурмоси ё бошқа ҳосили тўла юк эмас. Қасам
ичаман Раббимга, бу янада тоза, янада хайрли бир юкдир...» маъносига яқин бир байтни
айтардилар, мўминлар ҳам у зот билан бирга айни шу байтни севинч билан такрорлашарди.
Вужудлар масжидга тупроқ ва ғишт ташийди, кўнгиллар бу масжидда сажда қилинадиган
Роббул Оламийнга йўналган. Севинчла такрорланаётган бу байтлар кўнгилларнинг энг теран
гўшаларида жо бўлган туйғуларни, тушунчаларни ифодаламокда эди.
Ҳа, бу замин, бу тупроқлар янада хайрли, янада покизадир. Ҳайбар яҳудийлари оламни
фасодга тўлдиришга бир сармоя ўлароқ тўплаган юк билан бу тупроқларни тенглаштириб
бўлармиди? Ҳайбарнинг хурмолари Оллоҳнинг бир неъматидир, инсонларнинг қорнини
тўйғазарди, холос. Аммо бу тупроқ ва бу ғиштлар билан иншо этиладиган масжид қиёматгача
мўминларнинг севикли ибодатгоҳига, зиёратгоҳига айланажак ва«Пайғамбар масжиди»
унвонига эга бўлажак. Бу масжидда ўқилган бир намоз бошқа масжидларда ўқилган минг
намоздан афзал бўлажак, йиллаб гуноҳларга ботиб кетган қалблар бу ерга келиб ҳурмат
юзасидан саждага бош қўяжак ва онасидан туғилгандек покиза ҳолга келажак эди. Бундай бир
масжиднинг тошитупроғи Ҳайбарнинг ёмонлик ва фасод учун йиғилган юкларидан албатта
хайрлироқ бўлади.
Набиййи акрам(с.а.в.) баъзан: «Оллоҳим, ҳаёт фақат охират ҳаётидир. Ансорни ҳам,
муҳожирни ҳам ёрлақашингни тилайман» маъносида байт ўқир эдилар. Баъзан бу байтда
сўзлар ўзгарар, «Оллоҳим, мукофот охиратда ўзинг берадиган мукофотдир. Ансорга ҳам,
муҳожирга ҳам сахийлик қилишингни, икромэҳсон этишингни тилайман» дер эдилар ва
қучоқларидаги ғиштга муборак пешона терлари тўкилсада, юзларида табассум ила ишлар
эдилар. У зотнинг бу ҳолатлари ҳеч бир манфаат кўзламасдан, холис Оллоҳ ризоси йўлида тер
тўкаётган пок қалбли инсонларга ғайрат бериб, охиратда эришиладиган қийматли мукофотни
кўз олдиларига келтириб қўярди.
Иш кизғин давом этаркан, мўминлардан бири: «Пайғамбар ишлаяпти, бизлар ўтирамизми?
Бу ҳолимиз ожизларга ярашадиган ҳол бўладику» маъносида байт ўқиди. Атрофдагиларга ёқиб
тушди бу байт. Иш ораси энди ҳамма: «Лаъин қоадна ваннабиййу йаъмал...» байтини такрорлай
бошлади.
Бу байтпи ким билади неча марта такрорлади Аммор... Ғиштга бораётганида ҳам, ғишт
кўтариб қайтаётганида ҳам оғзидан шу байт тушмади. Мадиналик бир ишчи бу байтни илк бор
Аммордан эшитиб, гўё ўзига киноя қилинаётгандек туюлди. Такрорланган сари унинг жиғига
тега бошлади.
— Менга қара, Сумаййанинг ўғли — деди — эрталабдан бери нима деб
шивирлаётганингни билиб юрибман. Бас қил, етар энди. Йўқса, шу таёқ билан бурнинг
ни ўлчаб қўяман.
Аммор унга маъсум назар билан боқди. Ақлига, ҳатто хаёлига ҳам келмайдиган тарзда
баҳоланган эди унинг сўзлари. Ҳолбуки, бу сўзларни сўйлаган сари Расули кибриёга яна бир
одим яқинлашаётгандек ҳис қилар, у зотнинг борлиқларини ташқарида эмас, қалбининг
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 113
теранликларида тасаввур этаётган эди.
Бироқ бояги одамнинг гапини Набиййи акрам(с.а.в.) ҳам эшитдилар, шу сабабли
Амморнинг: «Мен бу байтда сени назарда тутмаганман» дейишига ҳожат қолмади.
— Бу одамлар Аммор билан нимани тортишадилар? Аммор менга кўз қароғим каби
яқиндир — дедилар.
Эҳтимол Расулуллоҳ(с.а.в.): «Амморни кўзимнинг қорачўғини асрагандек асрайман, унга
урилган таёқ менга урилгандекдир...» демоқчи бўлгандирлар. Пайғамбарлар имоми
саййидимизнинг бу илтифотлари учун Аммор ҳатто бурнига таёқ тушишига ҳам севинчла рози
бўларди.
Имони мустаҳкам экани хоссатан Қуръон оятларида баён қилинган Аммор ҳақида
Набийлар сарвари яна: «Аммор бопшдан тирноғигача имон билан тўладир, имон унинг
иликларигача киргандир» дея марҳамат қилганлар. Саййидимизнинг бу кунги илтифотларини
эшитган
Амморга энди қўрқув ва ташвиш ҳеч нарса бўлмай қолди!
Аммор бой эмасди. Оллоҳнинг ва расулининг ризоликларига эришиш йўлида бирон
сарфхаражат(эҳсонинъом) қила олмаган. Аммо имкони бўлганида кўп нарсасини эмас, ҳамма
нарсасини ҳеч ўйламасдан берадиган даражадаги бир севги билан пайғамбаримизга боғланган
эди. Абадий саодатга у зотнинг иршоди ила эришган, ахир. У зот ўл деган жойда ўлиш у учун
бир шараф ва обрў масаласи зди.
Аммо бу илтифотдан Амморнинг боши ғурур ила кўтарилмади, шукр туйғуси билан,
миннат ҳисси билан эгилди. Кўнглининг энг теранликларидан келган, ҳеч қандай ёмон ҳис
кирлатмаган соф ва тиниқ сўзлар малакут оламига юксалди: «Оллоҳим, сенга ҳамд айтаман ва
шукр қиламан...»
Шивирлаб айтилган бу биргина жумлага айни тиниқликда бўлган бир неча томчи кўзёши
ҳамроҳ бўлди. Лекин буни бирон киши сезмади. Чунки бу иссиқда, оғироғир тошларни
таширкан, шундоқ ҳам пешоналардан резареза тер тўкилаётган эди.
Бу терлар ҳам, бу кўзёшлар ҳам эртага айриайри, шу билан бирга, ўзаро
мусобақалашаётгандек қиймат қозониб, Набиййи акмал ҳазратларининг: «Ким Оллоҳ ризоси
учун бир масжид қурса, Оллоҳ ҳам унинг учун жаннатда бир кўшк қуради» деган муждалари
рўёбга чиқажак. Хуллас, масжид қурилиши Оллоҳ ризоси учун олинган нафаслар, Оллоҳ ризоси
учун ташланган қадамлар, ташилган ғиштлар, қорилган лойлар ҳамроҳлигида давом этарди.
Бир неча кун ўтди...
— Буни қаранг, ё Расулуллоҳ, мени ўлдиради булар, ўзлари кўтара олмайдиган юкларни
менга юклашяити,— деб қолди Аммор.
Дарҳақиқат, ҳамма биттадан ғишт ташиса, унинг орқасига иккита юклашибди. Терлаб-пишиб кетган, чанг ва тупроқ тер билан қоришиб ажиб бир тусга кирган, бу тус юк остида
хориган вужудга айри бир ранг қўшар эди. Ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) кулимсирадилар.
Бу ҳолатни кўрган ва келажакда«Мўминларнинг онаси» унвонини оладиган Умму Салама
(р.а.) айтади: «Расулуллоҳ(с.а.в.) саййидимизни унинг сочларига қўнган чангтупроқни
қоқаётган ҳолатда кўрдим. Дердиларки: «Шўринг қурсин, эй Суммаййанинг ўғли... сени
ўлдирадиганлар булар эмас, сени ўлдирадиганлар йўлдан озган бир жамоатдир».
Анча кейин Ҳидоят имоми бўлмиш жанобимиз(с.а.в.) атрофдагиларга қараб:
— Амморни осий бир жамоат ўлдиради — дедилар.
Амморнинг ичида бир учқун жизиллагандек бўлди...
Нималиги номаълум, қисқа бир муддат ичида келиб кетадиган бир учқун. Кейин: «Мен
ҳам инсонман, ҳақ узра бўлай, ҳақ йўлда ўлай, қандай ўлсам ҳам» деган хаёлдан лабларида бир
кулимсираш сезилди. Зотан, дунёнинг охири ҳам ўлим билан битмайдими, ахир?
Бу ўйфикрлар Амморнинг зеҳнини машғул қилар экан, Расулуллоҳ ҳазратларининг(с.а.в.)
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 114
қўллари унинг елкасини силар эди:
— Эй Сумаййанинг ўғли, ҳаммага биттадан мукофот бўлса, сенинг мукофотинг икки
баробар берилади. Дунёдан энг сўнгги насибанг эса, бир ичишлик сувли сут бўлади. Сени
йўлдан озган жамоат ўлдиради — дедилар яна.
Бу сўзлар масжидда ишлаётган ишчилар орасида ёйилди. Нигоҳлар Амморга айрича бир
маъно ила боқа бошлади. Қачон содир бўлишини ёлғиз Оллоҳ биладиган хосиятсиз бир
мужодала ва бу мужодалада Амморнинг жонига қасд қилажак осий бир жамоатнинг хаёли
келди кўнгилларга. Демак, Аммор табиий бир ўлим билан ўлмаяжак, дунёдан охиратга
шаҳидлик унвонини ҳам олиб, оддий инсон етишиши мумкин бўлган энг устун мартабани
қозониб кетажак.
Қандай ажиб қисмат...
Демак, бу оиланинг ҳар бир аъзоси шаҳид бўлажак. Олий Девоннинг жазо ва ҳисоб-китоби
учун қурилган кунда«шаҳидлар оиласи» сифатида боражаклар ҳузури Мавлога...
Йилларча аввал дастлаб онаси Сумаййа, кейин отаси Ёсир мушрикларнинг қўлида
инграбинграб жон берган эдилар. Ислом байроғи кўтарила бошлаган йилларнинг илк икки
шаҳиди бўлишдек барҳаёт бир ном қозонган эдилар. Ёлғиз қолган Амморнинг имонига Оллоҳ
ва расули биргаликда гувоҳлик берган. Коинот чеврасида бундан ҳам ортиқ гувоҳлик топиб
бўладими? Амморнинг ўзи ҳам бир пайтлар куфр йўлига қайтмагани учун исканжага тобеъ
тутилган. Ҳаётининг охирги дамларида эса*ҳақнинг ва адолатнинг тарафини тутгани учун
жонига қасд қилинажак.
Дунёнинг ҳеч бир нарсасига соҳиб бўлмаган, бироқ дунё эвазига ҳам топиб бўлмайдиган
бир шарафни кичик қалбидаги имон билан, ҳурмат билан, муҳаббат билан топган Аммор!..
Асрлар берисидан сизга севгиларимиз, ҳурматларимиз ва саломларимиз!..
Мадинада Қуръондан илк нозил бўлган сура Бақара сураси бўлди. Вақтивақти билан,
турли ҳодисаларга алоқадор ўлароқ оятлар тушар, Расулуллоҳ(с.а.в.) Маккада бўлганидек, бу
оятларни қайси сурага ва қайси оятдан олдин ва кейин ёзишларини асҳобларига билдирар
эдилар. Бу ҳам пайғамбаримизнинг қалбларига келган илҳом натижасида бўлаётгани шубҳасиз
бир ҳақиқат эди.
Мадинадаги яҳудийларга аждодларига берилган неъматларни эслатиб келган оятлар
Бақара сурасидан жой олди: «Эй Бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни эсланглар ва
Менга берган ваъдааҳдга вафо қилинглар. Шунда мен ҳам аҳдга вафо қиламан. Ва мендангина
қўрқинглар. Сизлардаги нарсани(Тавротни) тасдиқ этган ҳолда нозил қилган нарсамга
(Қуръонга) имон келтиринглар. Уни биринчи инкор қилувчилардан бўлманглар. Ва оятларимни
қиймати оз нарсаларга алиштирманглар ва мендангина эҳтиёт бўлинглар. Ҳақни ботилга
аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар. Намозни тўкис адо қилинг,
закотни беринг ва рукуъ қилгувчилар билан бирга рукуъ қилинг. Одамларни яхшиликка чорлаб,
ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб(Таврот) тиловат қиласизлар.
Ақлларингизни юргизмайсизларми? Сабр ва салот(намоз ўқиш) билан мадад сўранглар.
Албатта, у(намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў
бўлишларини ва шубҳасиз унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга(оғир
эмасдир). Эй Бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни ва сизларни бутун оламдан
афзал қилган пайтимни эсланглар. Биров биров томонидан ҳеч нарса ўтай олмайдиган, ҳеч
кимдан оқлов қабул қилинмайдиган ва(гуноҳлари учун) эваз ҳам олинмайдиган— ёрдам
берилмайдиган Кундан қўрқинглар» (Бақара, 40 — 48).
Яҳудийларга Бақара сурасида илк хитоб ана шундай бошланди. Одоб ҳудудидан тажовуз
этмасликлари ана шундай тавсия этилди. Улар Расулуллоҳни(с.а.в.) танишлари ва имон
келтиришларининг ўзгача бир қий
мати бор эди. Чунки келиши кутилаётган пайғамбарни бутун васфлари билан танишларини
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 115
ва дарҳол унга имон келтиражакларини илгарироқ кўп маротаба такрорлаб юрардилар. Боз
устига, уларнинг бу охирги пайғамбарга имон келтиришлари ҳақида то Ҳазрати Мусо(а.с.)
замонларида боболаридан олинган бир аҳд бор эди. Бу аҳдга вафо қилсалар, икки мисл ажр ва
мукофотни бериши хусусида Оллоҳнинг ваъдаси бор эди. Чунки улар, аввало, Ҳазрати Мусога
ишонган ва Оллоҳ юборган аҳком билан амал этган бўлсалар, кейинчалик Ҳазрати Муҳаммадга
(с.а.в.) ишониб, таблиғ этаётганлари динни қабул қилган бўлардилар. Ҳар иккала пайғамбарни
юборган ҳам Оллоҳ таоло экани ва ҳар икки пайғамбар ҳам бир Оллоҳга ибодат қилишга
чақиргани учун, агар эргашган тақдирларида, мукофотни икки ҳисса олишлари табиий эди.
Бордию Расулуллоҳни(с.а.в.) биринчи бўлиб улар инкор этсалар, унда жуда ёмон бўлади.
Чунки баъзан инсонлар: «Кутилаётган пайғамбарни яҳудийлар билардилар. Бу келган ўша
пайғамбар бўлса, яҳудийлар ундан чекинишармиди?» тарзида ўйлаши мумкин эди.
Ҳайҳот, яҳудийлардан фақат Абдуллоҳ ибн Салом ва унинг оила аъзоларигина имон
келтирди, бошқалари ҳеч журъат қила олмади. Боз устига, ҳозирданоқ фитнафасодни бошлаб:
«Сизларни зўр бир сеҳр қилдик. Ҳеч ўғил кўрмайсизлар энди ва шу тариқа қисқа вақт ичида
наслингиз ер юзидан йўқолиб кетади» деб мўминларга руҳий таъсир этишга урина бошлашди.
Чиндан ҳам орсиз, фитна ва фасод аҳли бўлмиш яҳудийларнинг қўлидан бундай бир иш
келмаслиги аниқ, аммо кучлари етганида, бундай пасткашликка ҳам ҳеч тараддуд этмасдан
борган бўлардилар.
Бу ташвиқот мўминлардан бир қисмининг кўнглига таъсир кўргазгандек ҳам бўлди. Улар
шундай ҳол бўлиши мумкинлигига тўла ишонмасалар ҳам, айни чокда, қатъий шаклда рад ҳам
қилмаётган эдилар. Лекин ҳазрати Абу Бакр ва Умар(р.а.) кабилар бундай ташвиқотларга асло
парво қилмаганлари шубҳасиздир.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) ўзларини кўриш учун келган Умму Сулаймга изн бердилар. Бутун
сармояси самимият бўлган бу аёл ичкари кирди. Бир боланинг қўлидан тутиб олган. Боланинг
кўзларида зукколик балқиб турарди.
— Марҳамат, эй Умму Сулайм, хуш келдинг — дея қаршиладилар Сарвари олам.
— Хушвақт бўлинг, эй Оллоҳнинг расули,—деди.— Сўнгра сўзини шундай давом эттирди:
— Ё Набийаллоҳ, Мадиналиклар сизга ҳадялар бердилар, бир нарсалар икром этдилар. Менинг
эса, берадиган ҳадям, икром қилишга арзигулик бирон нарсам йўқ. Шу кичик Анас менинг
ўғлимдир. Зукко бир бола. Буни бир ҳадя ўлароқ қабул этинг, сизга хизмат қилсин.
Бу самимий ифодалар пайғамбаримизни тўлқинлантириб юборди. Мамнуният ила қабул
этдилар. Ўн ёшлардаги Анас бундан буён Расулуллоҳнинг(с.а.в.) хизматларида, у Зоти
Шарифнинг тарбияларида етишадиган бўлди.
Умму Сулайм у ердан Набиййи акмалнинг(с.а.в.) дуоларини олиб айрилди. Аслида,
берилган ҳадялар навбатга қўйилса Умму Сулаймнинг ҳадяси ҳеч қачон иккинчи ўринга
тушмаган бўлар эди.
* * *
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) саҳобалари билан суҳбат қуриб ўтирган эдилар, кучли
забардаст одам ичкари кирди. Озгина хурмо олиб келибди.
— Сизни пок инсон деб эшитдим. Яхши инсонга шу хурмоларни ҳадя этгим келди, қабул
қиласизми? — деди
Пайғамбаримиз унга:
— Ҳадяни қабул этамиз — дея жавоб бердилар. Саҳобаларига тутиб, сўнгра ўзлари ҳам ея
бошладилар. Пайғамбаримиз бу одамни илгари бир марта Қубо қишлоғида кўрган эдилар.
Ўшанда у садақа дея бир миқдор хурмо келтирган эди.
Бир оз суҳбатлашиб ўтирдида, кетаркан, негадир: «Буниси иккинчиси» деб қўйди.
Бу одам неча йиллардан бери охирги пайғамбарни кутаётган Салмон эди...
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 116
* * *
Абу Зарр Ислом динини қабул этганини Маккада илк бор очиқчасига ифода этгач,
устмауст икки кун баданлари кўкарибқабариб кетгунича калтакланган, сўнгра Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) кўрсатмалари билан Ғифор қабиласига қайтиб, Маккага бошқа келмаган эди. Султони
анбиё ҳазратларининг(с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилганларини эшитиб, энди ўзининг ҳам йўлида
бирон тўсиқ қолмаганини ҳис этди ва тайёргарлигини кўриб, йўлга чиқди. Пайғамбаримизнинг
ҳузурларига келди. Энди Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амрлари остида ҳаракат қилишдан бошқа
ўйфикри йўқ эди. Дунёдан матлаби ёлғиз шу бўлиб қолди.
Эски номи«Ясриб» бўлган Мадина шаҳрининг обҳавоси маккалик муҳожирлар учун
ноқулай эди. Аслида, Мадинанинг маҳаллий аҳолиси ҳам шаҳарларининг обҳавосидан мамнун
эмас эдилар. Муҳожир мўминлар гарчи маккаликларнинг зулмидан халос бўлган бўлсаларда,
юраклари ҳали ҳам Макка севгиси ила тўла эди. Туғилиб ўсган, севинчлиқайғули кўпгина
хотираларига гувоҳ юртни унутиш осонми, ахир?..
Шу сабабли Расулуллоҳ(с.а.в.) орачира қўлларини кўтариб: «Оллоҳим, сен бизга Маккани
севдирганингдек, ҳатто ундан ҳам каттароқ севги билан Мадинанида севдир. Оллоҳим,
ўлчовларимизга, тарозиларимизга барака бер. Мадинани бизнинг сиҳатимизга мувофиқ ҳолга
келтир. Безгакни Жухфа дарасига кўчир» дея ёлворар эдилар.
Масжид қурилиши асносида унга девордармиён қилиб Расулуллоҳга (с.а.в.) уй ҳам
қурилаётган эди. Бу ҳовли қизлари ва завжаларига мўлжалланди.
Бу орада Асъад ибн Зурора бетоб бўлиб колди. Йўтал тутар, зўрға нафас олар эди.
Пайғамбаримиз орачира бу вафоли дўстни зиёрат этдилар ва шифолар тиладилар.
Бир куни қайғули хабар келди. Асъад вафот этибди. Набиййи акрам(с.а.в.) кўп маҳзун
бўлдилар.
Асъад Маккада пайғамбаримиз билан кўришган ва Ислом динини қабул этган илк олти
мадиналикдан бири эди. Мадинада илк бор кичик бир масжид иншо этган ва, бир ривоятга кўра,
пайғамбаримизнинг ҳижратларидан аввал мадиналик мўминларни тўплаб жума намозларини у
қилдирган, мадиналикларнинг пайғамбаримиз билан ҳар галги учрашувларида у иштирок этган,
сайланган ўн икки вакилдан бири эди.
Мусъаб ибн Умайр Мадинага Қуръон ва дин муаллими ўлароқ келганида, уни Оллоҳнинг
ва расулининг азиз бир омонати сифатида қабул қилган, уйидан жой берган, кечакундуз у билан
бирга ҳаракат этиб, ҳижрат бошланишидан олдиноқ Ясриб шаҳрини мўминлар учун
«Имон ва Ислом юрти» ҳолига келтирган эди. Ақобада пайғамбаримиз (с.а.в.) билан
қилинган аҳдлашувларнинг энг кўзга кўринган қийматли шахсияти Асъад эди. Исми каби ўзи
хам энг бахтиёр, энг саодатли инсон бўлига шарафига ҳақиқатан лойиқ бир зот эди.
Аммо... Расулуллоҳга (с.а.в.) ва у кишининг севгиларига тўймасдан, хизматидан кўнгли
тўлмасдан дунёдан айрилгани бир хақиқат эди. Ўлим тўшагида ичини тўлдирган нарса дунёдан
айрилиқ изтироби эмас. Аммо Хддоят имомидан(с.а.в.) айрилишнинг оташи қалбиии ёкди.
Узоқ йиллар бут олдида эгилавериб букилган белларини Расулуллоҳ(с.а.в.) ёрдамларида
тўғрилаб, ҳаётининг кейинги даврини керагидай фойдали ўтказган, орқасидан Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) кўзларини ёшлантирадиган даражада азиз бир хотира қолдирган, асрлар кейин келадиган
мўминлар ҳавас қилиб, ҳурмат ва кўзёшлари ила қутлаяжаклари бир шараф ва саодатнинг
соҳиби ўлароқ ўтган эди дунёдан...
Набиййи акмал ҳазратларининг(с.а.в.) кўзларининг нури Руқаййа ҳам Мусъабдан кейин
унинг уйини шарафлантирган, ҳафталар, ойлар давомида Асъаднинг уйи бир хонаи саодат
бўлган ва6у уйнинг деворлари Руқаййанинг хушбўй ҳидли нафаслари билан, Ҳабиби Худо
ҳақида қилинган суҳбатларнинг нури билан безанган эди.
Ажал ўқи отилмаган, такдир ва тайин этилган ҳаёт муддати тугамагаи бўлганида эди,
Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) тўйибтўйиб хизмат этиб қолиш учун ким билади яна нималар
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 117
қилмаган бўлар эди.
Масжиди Набавийнинг ёнига қурилаётган, Расулуллоҳга (с.а.в.) мўлжалланган
хоналарнинг тезроқ битишини жондилдан истарди. Бу орзуи рўёбга чиқмасдан дунёдан
айрилаётганини англагач, ўзидан кейин қолаётган уч қизини завжаларига оид хоналарда
парваришлашни пайғамбаримизга васият этди. Хоналар битган бўлганида, эҳтимол бир
хонасида лоақал бир кеча қолишни у зотдан илтимос қилган бўларди.
Юрагининг охирги уришида тилидан«Муҳаммад Оллоҳнинг расулидир» сўзи чиқди.
Зотан, мусулмон бўлганидан бери охирги сўзининг мутлақо шу муборак калима бўлишини
тилар эди. Орадан ўн йил ўтиб... ҳа, оламларнинг ва хусусан ўзининг саййиди бўлмиш Расули
акрамга(с.а.в.) ўн йил сўнгра қовушиш учун охирги нафасини берди. Дунё ҳаётида Оллоҳнинг
расулига Мадинани бир имон ва тинчлик юрти ўлароқ ҳозирлаган эди. Улуғ Мавлонинг ҳам
унга охиратни бир ҳузур ва икром юрти ўлароқ ҳозирлаши ва пайғамбарига қилинган бу
қийматли хизматни ўз шаънига лойиқ тарзда мукофотлаши аниқ.
Набиййи акрам(с.а.в.) уни ўз қўллари билан ювдилар ва кафанладилар. Бақиъ
қабристонига омонат қўйиш учун йўлга чиқилди. Жанозани пайғамбарлар имоми Расулуллоҳ
(с.а.в.) олиб борардилар. Гўё у бораётган оламда унга энг мустасно мақомни шахсан ўзлари
танламоқчи бўлгандек, кутиб олишга келган малакларга ва бутун малакут оламига уни
танитмоқ, «Асъад сизга Оллоҳнинг расули тарафидан топширилаётган энг азиз омонатлардан
биридир» дейдигандек бир ҳолатда эдилар.
Асъадни кабрга Оллоҳ яратган энг муборак қўллар қўйди. Рахмат малаклари уни ҳақиқий
бир омонат ўлароқ, лойиқ бўлган иззат ва икром билан қарши олдилар.
Бақиъ қабристонига дафн қилинган илк мусулмон Асъад ибн Зурора бўлди.
Асъад бу жойнинг илк ва азиз меҳмони бўлажак ва кейинчалик ажали етган қардошларини
малаклар ила биргаликда кутиб олажак эди.
* * *
Асҳоби киром Асъаднинг қабрига тупроқ ташлаш билан машғул бир пайтда сал четроқда
ўтирган Расулуллоҳ(с.а.в.) елкаларини очдилар, орқаларидаги одамга: «Кел, кўр» дегандек
қарадилар. Бир неча одим орқада турган одам гўё бу таклифни кутиб юргандек, шошапиша
яқинлашиб эгилди ва икки кураклари орасида хол ва тук қоришиғидек кўринган майин қизғиш
парчага диққат билан боқди. Кейин эса, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) олдиларига ўтиб, қўлларидан
тутдида:
Мен шаҳодат бераман, сиз Оллоҳнинг охирги пайғамбарисиз. Сиз келтирган ҳамма иарса
рост ва ҳакдир,— деди.
Бу одам эронлик Салмон эди. Оташпарастликдан кутулиш ва Оллоҳ рози бўлган динни
топиш учун йилларча аввал ота уйини тарк этган ва бу йўлда узоқ вақт папазларга ва
усқуфларга хизмат қилган, кейинчалик сарсонсаргардон бўлиб, охири Ясрибга келтирилиб, бир
яҳудийга қул сифатида сотилган Салмон...
Кўп йиллар олдин хизматида бўлгани бир папаз(поп) унга: «Энди сени дунёда омонат
қилиб топширадиган бирон кимса йўқ. Аммо келиши жуда яқин бўлган бир пайғамбар борки,
сояси бошинг устида десам ҳам бўлади...» дея охирги пайғамбар ҳақида баъзи маълумотларни
берган ва, айниқса, садақа олмаслигини, ҳадяни қабул этишини ва икки кураги орасида
нубувват муҳри борлигини айтган эди.
Салмон Расулуллоҳга (с.а.в.) Қубода садақа дея хурмо берган, пайғамбаримиз қабул
этмаган эдилар, кейинроқ Мадинада ҳадя деб тақдим этганини олиб еган эдилар. Энди нубувват
муҳрини ҳам кўрса...
Пайғамбаримизнинг бир дўстлари вафот этганини эшитгач, шояд шу баҳонада кураклари
орасини кўриб қолсам, дея қабристонга келди, Фахри Олам(с.а.в.) саййидимизнинг орқаларига
туриб олди. Айни ўша дамда пайғамбаримиз орқаларини очиб: «Кел, кўр» деб ишора қилдилар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 118
Энди Салмоннинг ҳеч шубҳаси қолмади: излаганини топган, узоқ йиллар елкасида кўтариб
юрган оғир юкдан бир зумда кутулгандек бўлган эди.
Чуқур бир нафас олди. Расули кибриёнинг(с.а.в.) кўзларига табассум билан боқди. Бу
нигоҳ билан умри бўйи чеккан бутун изтироблари, бутун жафолари ичидан сизиб чиқиб
кетганини ҳис қилди. Гўё кучли эсган бир шамол руҳининг теранликларигача кириб ва
жисмини эзар ҳолатдаги изтиробларини учириб олиб кетгандек бўлди. Бу нигоҳла жаннат
боғларида сайр қилиб юргандек туйғулар билан тўлган эди ичи.
Усти ёпилаётган қабрга тараддудсиз кира оларди шу онда. Чунки излаганини топган эди.
Расулуллоҳга (с.а.в.) тўйибтўйиб хизмат қилишдан бошқа дунёда ҳеч бир орзуи қолмади.
Бундан кейин яшаяжаги қирқ беш йил давомида бундан бошқа мақсади бўлмади ҳам.
* * *
Бани Нажжор вакиллари пайғамбаримизнинг ҳузурларига келиб:
— Ё Набийаллоҳ, ўзингизга маълум, Асъад ибн Зурора бизнинг қабиладан эди. Энди унинг
ўрнига бир вакил тайинланг — дейишди.
— Сизлар менинг тоғаларимсиз. Унинг ўрнига сизларнинг вакилингиз менман — дея
жавоб бердилар Ҳабиби Мавло саййидимиз. Бу муомала билан ҳам Бани Нажжорни
севишларини, ҳам Асъаднинг дўстлигига кўнгилларида мустасно бир ўрин берганларини
кўрсатган бўлдилар.
* * *
Асъад ибн Зуроранинг вафоти яҳудийларнинг янги бир фитна билан ўртага отилишларига
сабаб бўлди. Дарҳол оғизлари очилди: «Ҳақиқатан пайғамбар бўлса эди, шундай яқин биродари
дарров ўлиб қолармиди?» дея бошладилар.
Қандай маъносиз, ғалати бир сўз эди бу!
Ҳолбуки, шу яҳудийлар Мусо ва Ҳоруннинг(а.с.) вафотларини қабул қиладилар, уларнинг
пайғамбарликларига ҳам ишонадилар. Уларнинг ўлимлари пайғамбарликларини инкор
этмайдию, Расулуллоҳнинг биродарларининг ўлиши қандай қилиб у зотнинг
пайғамбарликларига соя ташлайди?!
Бундай бетайин сўзлари оғизданоғизга ўтиб пайғамбаримизнинг(с.а.в.) қулоқларига ҳам
етиб келди. Пайғамбаримиз ачиниб кетдилар. Имон келтирмаслик учун шу қадар кулгили
ҳолатларга тушадиган қайсарларнинг бу ҳаракатлари ҳақиқатан ачинарли эди.
— Абу Умоманинг(яъни, Асъаднинг) вафоти жуда ёмон талқин қилинди. Пайғамбар
бўлганида дўсти ўлмас эди, деяётган эмишлар. Ҳолбуки, мен ўзимга ҳам, бир дўстимга ҳам
келган ўлим фармонини орқага суролмайман — дея марҳамат қилдилар.
* * *
Масжид иншоси ниҳоясига етди. Учта эшик қўйилди, эшикларнинг чеккалари тош билан
ўралди. Эшиклардан бири бугунги қибла деворига тўғри келади. Бир эшик«Боби Раҳмат»
бошқаси«Боби Жибрийл» деб номланди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) хоналарига очиладиган эшик
«Боби Жибрийл» эди.
Масжиднинг усти хурмо шохлари ва пўстлоқлари билан ёпилди. Ерга шағал тошлар
тўшалди. Безак ўлароқ ҳеч нарса қилинмади. Эни тақрибан қирқ беш, бўйи қирқ метр эди.
Меҳроб Қуддус томонга БайтулМақдисга қаратилди. Аммо пайғамбаримизнинг
кўнгиллари намозда Каъбани қибла қилиш орзуи билан тўла эди. Орачира кўзларини самога
тикиб: «Оллоҳим, қалбимдагини ўзинг биласан» дегандек Масжиди Ҳарамга йўналиш амрини
кутаётганларини арз этардилар.
Мадинага келганларига етти ой бўлганида, пайғамбаримиз (с.а.в.) уй соҳиби Абу Аййуб
алАнсорийга ташаккур билдириб, ўз хоналарига кўчиб ўтдилар.
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 119
Бир куни Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) Расули акрамни зиёрат этди:
— Ё Расулуллоҳ, қизингиз Фотимани ўзимга сўраб келдим — деди.
Ҳазрати Фотима, розийаллоҳу анҳо, у кунларда ўн саккиз ёшда эдилар. Ҳазрати Абу Бакр
эса эллик бирэллик икки ёшда. Бу турмушни орзу этиши Султони анбиёга(с.а.в.) яна ҳам яқин
бир қариндошлик алоқасини ўрнатиш истагидан эди. Илгарироқ қизи Ойишани(р.а.)
пайғамбаримизга унаштирган, шу тариқа Сарвари оламга ҳам куёв, ҳам қайнота бўлиш орзуида
эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу таклифни қабул этмадилар. Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) Пайғамбар
алайҳиссаломнинг ўзини жуда севишларини биларди. Рад жавобини берганларидан тушундики,
бунда мутлақо бир ҳикмат бор.
Бир неча кундан кейин айни истак билан Ҳазрати Умар(р.а.) ҳам мурожаат қилди ва айни
рад жавобини олди. Ва у ҳам бунда бир ҳикмат бўлса керак, деган тушунча ва ишонч билан
айрилди.
* * *
Дўстларидан бири бундай таклифни Ҳазрати Алига(р.а.) қилди:
— Ё Али, Ҳазрати Фотиманинг қўлини сўрасанг бўлмайдими?..
Ҳазрати Али бу таклиф эгасига маъноли қараб:
— Абу Бакр билан Умарнинг рад этилганларидан хабарим бор — деди ва қўшимча қилди:
— Ҳолбуки, ҳар иккалалари ҳам инсонлар орасида пайғамбаримизга энг яқинидирлар...
— Нима қипти? Сен Расулуллоҳнинг қариндошларисан. Уйланадиган ёшга аллақачон
етгансан. Сен ҳам бир маротаба сўраб кўр. Рад жавобини олсанг, Абу Бакр ва Умар нимани
йўқотган бўлсалар, сен ҳам ўшани йўқотасан, холос...
Бу сўздан кейин Ҳазрати Али туриб Набийлар султонининг(с.а.в.) ҳузурларига борди.
Бироқ гапни нимадан бошлашни билолмай, хиёл муддат жим ўтирди. Унинг мушкулини
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ўзлари осон қилиб қўяқолдилар:
— Ё Али, мендан Фотимани сўраб келдингми? —дедилар.
Мақсад ҳосил бўлган эди. Ҳазрати Алининг(р.а.) кўзларидан: «Менинг ҳам айтмоқчи
бўлганим, аммо уялганимдан гапира олмаётган нарсам шу эди» деган маънони уқса бўларди.
Миннатдор нигоҳла боқиб, ҳаяжон ва мамнуният сезилиб турган ва одоб билан безалган бир
ифода ила:
— Ҳа, деди.
Бундан кейин ичидаги бўронларнинг йўналиши ўзгарди. Қандай жавоб олар экан?
Муборак лаблардан чиқажак сўз то қулоқларига етиб келгунча сабри етармикан?!
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) юз ифодаларида рад жавобидан асар йўқ эди. Мамнун
эмасликларини кўрсатувчи бирон аломат ҳам сезилмасди.
Султони Анбиё ўринларидан туриб, ичкари кирдилар. Қизлари Фотимага, жиянлари Али
уни сўраётганини билдирдилар.
Ҳазрати Фотиманинг юзи гул рангини олди. Бошларини эгдилар, жавоб бермадилар.
Бир муддат кейин Ҳазрати Али Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларидан бундай неъматни
насиб этгани учун Оллоҳга ҳамд айтиб чикди. Тўй кейинроқ қилинадиган бўлди.
* * *
Сирма ибн Анас кекса бир одам эди. Илгаридан ўзича мустақил бир ҳаёт тарзини яшаб
келар, бундай ҳаётни танлаши Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг дини бўйича яшаш
орзуидан эди.
Уйининг бир чеккасини ибодатгоҳ қилиб айирган ва жунуб ё ҳайз ҳолида бўлганларни бу
ибодатгоҳга яқинлаштирмас эди. Бутларни тарк этганини кўрганлар унинг ибодатхонасига
келиб:
— Сен ўзингча нима қилдим деб ўйлаяпсан, эй Абу Қайс? — деб сўрасалар, Сирма
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 120
хотиржам:
— Иброҳимнинг Раббига ибодат қиляпман — деб жавоб қиларди.
У ростгўй бир одам эди. Шеър айтиш қобилияти ҳам бор эди. «Агар бошқалар иш бошига
келса, уларга ҳасад этманг. Бироқ сиз амир бўлсангиз, адолатли муомала қилинг» деганини
эшитганлар бор.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) Мадинага келганларини эшитган заҳотиёқ қизиқиб, ўзи шахсан
бориб кўришди. Фахри Олам саййидимизнинг ёнларидан чиқаркан, қидирганини топган ва янги
бир ҳаётга қадам қўяётган инсондай мамнуният балқиди юзларида. Бу янги диннинг инсонга
фақат яхшилик ва саодат келтиришига ишонди, кўпдан бери ўзи«Иброҳимнинг дини» деб
юрган, бироқ аслини, асосини билмагани ҳақ динни танлади, англади. Қолган умрини энди
мусулмон ўлароқ ўтказажак эди.
* * *
Умму Сулайм ақлли ва тадбирли аёл эди. Бир куни Абу Талха унинг эшигини тақиллатиб
келди. Учтўрт кун аввал уйланиш таклифини қилган, энди шунинг жавобини олгани келган эди.
— Марҳамат қилинг, эй Абу Талха! — дея қаршилади Умму Сулайм.
— Сенга уйланиш таклифи қилган эдим, эй Умму Сулайм.
— Худо ҳаққи, эй Абу Талха, сўзни чўзмокчи эмасман. Сиздек одам рад этилмас. Бироқ
мен мусулмон бўлдим, сиз бўлсангиз, мусулмон эмассиз, бутга топинасиз. Шу сабабли сиз
билан турмуш қура олмайман.
— У бир илоҳдир, ахир.
— Йўқ, у илоҳ эмас. Сизга фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган бир ғўладир. Сиз
топинаётган ўша бутни фалон дурадгор ясадими? Ўтга ташласангиз, ёниб кетишини
билмайсизми?
Абу Талха бу тарзда қаршиланишини ҳеч кутмаган эди. У ердан ўйга чўмган ҳолатда
қайтди. Умму Сулаймнинг тик айтган сўзлари қалбига ўкдек қадалди. Ҳа, ўша бутни дурадгор
кесибрандалаб шакллантирганини инкор эта олмайди. Ёғочнинг бир ғўласи ўлароқ келтирилган,
сўнгра кесибйўниб оддий бир бут шакли берилган. Аммо бу ҳолга келгач, ёғочликдан чиқиб,
илоҳлик риоясига юксалган эди, ахир. Энди у ғўла эмас, ёғочга алоқаси йўқ ортиқ...
Бир неча кун шундай ўй-хаёллар билан кезиб, бир куни яна Умму Сулаймнинг эшиги
ёнига келиб қолди. Яна айни таклифни қилди, жавоб яна ўшандай бўлди:
— Мен мусулмон бўлдим, эй Абу Талха. Сиз билан турмуш қуриш менга ҳалол эмас. Агар
мусулмон бўлсангиз, сизга бораман ва маҳр ҳам сўрамайман.
Абу Талха ўйлаб кўришга изн сўради. Кейинги келишида, энди қатъий қарорини берган
эди. Умму Сулаймнинг олдида калимаи шаҳодатни айтди. «Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ
йўқлигига, Муҳаммад(с.а.в.) Оллоҳнинг қули ва расули эканига ишондим ва гувоҳлик
бераман» деди.
Шундай қилиб, жудаям орзу этгани уйланишнинг тўсиғи ўртадан кўтарилди.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Абу Талха уйланиш учунгина мусулмон бўлган эмасди.
Ўйлади, текширди, бутларнинг ҳақиқатан ҳам бир тош, ёғоч бўлаги эканини англади ва уларни
бирмабир ўз қўли билан синдириб парчалади. Бундан бу ёғига умр бўйи самимий бир мусулмон
ўлароқ қолиб, Ҳазрати Пайғамбар(с.а.в.) тақдирлайдиган ва табриклайдиган ҳаёт тарзини яшаб
ўтажак эди.
Умму Сулайм аҳдини унутмади:
— Тур, эй Анас — деди у ўғлига — Абу Талха билан турмуш қуришга қарор берганимни
қариндошларга етказ.
* * *
Мўминлар энди нима қилиб бўлмасин Мадинада яшашни исташар, аммо Макка
зодагонлари бунга йўл қўймасликка тиришишар эди. Айниқса, Авс ва Ҳазраж қабиласидан
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 121
мусулмон бўлмаган баъзи кишилар маккаликларнинг дўқпўписаси остида қолди. Оралариюта
қўшилган мўминларни Мадинадан ҳайдаб чиқаринглар, акс ҳолда, бошларингга бало келса,
биздан кўрманглар, деб қўрқита бошлашди. Қўшин тўплаб Мадииага хужум қиламиз, ана унда
ҳўлу қурук баравар ёнади, деб хабарлар жўнатишар, тадбирли бўлишга чақиришар эди.
Аммо энди кеч эди. Чунки бу ерда энди мўминларнинг сўзи кесарди. Натижада, мадиналик
мушриклар икки ўт орасида қолишди. Юртларига келиб жойлашган мўминларга ҳам:
«Жўнанглар, бориб оталарингнинг даласини ҳайданглар, бу ерда сизларга нима бор?!» дейишга
қурблари етмасди, маккалик мушрикларга ҳам: «Қани, даф бўлинглар, ким бўлибсизларки,
бизга дўқ урасизлар!..» дея олмасдилар.
Сарвари анбиё ҳазратлари(с.а.в.) неча йиллардан бери имон машъалини сўндириш учун
курашаётганларнинг жим турмаслигини билардилар. Бу орада Мадинага таҳдид
ёғдирилаётганининг хабарини олдилар ва шу захоти мўминларни яна ҳам кучли ҳолга келтириш
истагида ораларида хусусий маънода бир қардошлик қуришга қарор бердилар.
Араблар қариндошлик боғларига, қавмият туйғула рига ниҳоятда боғлиқ бир миллат эди.
Кейинроқ«маккаликмадиналик» айирмачилиги қўзиб, мусулмонларнинг ораси бузилиши
мумкин эди. Ҳақиқатан ҳам, ҳозиргача чиққан жанжаллар аксарият арзимас учқунлардан
оловланган, ҳақ ёки ноҳақни айирмасдан, ҳар ким ақрабосининг ва қавмининг тарафини ола
бошлар эди.
Мўминлар бир-бирига қардош қилинса, оқибати гўзал бўлиши аниқ эди. Шу сабабли
пайғамбаримиз (с.а.в.) бир куни Умму Сулаймнинг уйида бир маккалик, бир мадиналик қилиб
«муҳожир— ансор қардошлиги»ни таъсис этдилар.
Умму Сулайм, араб одатига кўра, ўртага ичида кофур бўлган бир товоқ олиб келди. Бир-бирига қардош қилинган ҳар икки киши қўлларини бу товоққа ботириб, қардошлик аҳдини
туздилар. Бу қариндошликнинг натижаси ўлароқ, бири вафот этиб қолса, иккинчиси унга
меросхўр бўлиши керак эди. Бир-бирларига ҳар соҳада ёрдамчи бўлиб, моддий ва маънавий
дастак вазифасини адо этишлари лозим эди.
Бу қардошлик туфайли маккаликлар анчагина ғарибликдан қутуладиган бўлдилар. Энг
яқин қариндошдан ҳам яқинроқ бир қардошга эришганини билиб, кўнгиллари роҳат топди.
Мадиналиклар эса, уларнинг йиллар давомида олган Қуръон илмидан, дин ахлоқидан
фойдаланадилар энди.
— Кел, эй Абу Бакр!.. Сен ҳам кел, эй Хорижа!
Иккиси ҳам келди. Қўлларини товоққа ботирди. Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга Оллоҳ йўлида
қардош бўлганларини таъкидладилар. Икки одам бўлиб келган Абу Бакр билан Хорижа энди бу
ердан қардош бўлиб, қўлни қўлга бериб чиқишди.
— Кел, эй Хаттоб ўғли Умар!.. Ва, эй Итбон ибн Молик, сен ҳам кел!
Улар ҳам қардош қилинди. Ҳаммани айрича, ширин бир ҳаяжон қоплаган эди. Бир оз
сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в.) тарафларидан ким билан қардош қилиниш ҳаяжони...
Ана шундай давом этган маросим ниҳоясида:
Усмон ибн Аффон— Авс ибн Собит
Талха ибн Убайдуллоҳ— Каъб ибн Молик
Мусъаб ибн Умайр— Абу Аййуб алАнсорий
Абдураҳмон ибн Авф— Саъд ибн Рабиъ
Абу Убайда ибн Жарроҳ— Саъд ибн Муоз
Аммор ибн Ёсир— Собит ибн Қайслар... қўлниқўлга бериб айрилдилар. Ҳар муҳожирга
бир ансор қардош бўлган эди. Шу орада бир маҳзун овоз эшитилди:
— Ё Расулуллоҳ, менга бир қардош бермадингиз.
Дўстларидан барчасига қўлидан тутадиган бир қардош берилган эди, нега унга берилмасин?
Набиййи акрам(с.а.в) жанобимиз табассум қилиб, унга ўз қўлларини узатдилар:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 122
— Сенинг қардошинг мен бўлай, эй Али — дедилар.
Энг охирига қолганга энг буюк қардош насиб этган, сабр эвазига ҳолва қозонган эди.
Бундай қутлуғ бир маросим уйида бўлганидан айниқса Умму Сулайм ниҳоятда мамнун эди. Бу
бир оддий ҳодиса эмас, ахир. Бундай муҳим бир иш учун Расули кибриё(с.а.в.) унинг уйини
танлашлари Умму Сулайм оиласига ҳурматларидан ва муҳаббатларидандир, бу ҳодиса Оллоҳ
таолонинг унга бир икроми бўлди.
Саъд ибн Рабиъ янги топган қардоши Абдураҳмон ибн Авфни қўлидан тутиб, уйига
бошлаб келди.
— Эй қардошим, мана, уйим. Дарҳол иккига бўламиз, ярми сеники бўлади. Икки хотиним
бор. Боқ, қайсинисини ёқтирсанг, талоқ қиламан, никоҳингга оласан — деди Саъд.
Абдураҳмон табассум билан:
— Молинг ҳам, оиланг ҳам ўзпнгга муборак бўлсин, биродарим. Сен менга бозорни
кўрсатиб қўйсанг, бўлди —деди.
Биргаликда Қайнуқоъ бозорига бордилар. Абдураҳмон бир оз юриб, олдисотди учун
оломон ичига кириб кетди.
Оқшом меҳмон бўлиб қоладиган уйига ўша куни топган фойдасидан бир микдор ёғ ва
қатиқ олиб қайтди.
Шу кундан эътиборан Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларидан чиқди дегунча бозорга йўл олар,
савдосотиқ билан машғул бўлиб, қардоши Саъд ибн Рабиъ оиласига юк бўлмасликка ҳаракат
қилар эди.
Муҳожир ва ансор ўртасида қурилган қардошлик эт билан тирноқ, кўз оқи билан қорачўғи
орасидаги боғлиқлик даражасида қувватли бўлган эди. Бундай ҳолатда ким муҳожирларни
мадиналиклардан айира олади? «Боринг, ишингизни қилинг, Ясриб сизнинг отангиздан қолган
далами?...» дейишга кимнинг ҳадди сиғади? Энди Макка мушрикларининг таҳдидларидан
бирои фойда чиқиши ҳакида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас эди.
Мадиналик мусулмонлардан Саъд ибн Убода бирикки кун кўринмади. Касал бўлиб
қолганидан хабар топган Расулуллоҳ(с.а.в.) бир эшакка миндиларда, ёиларига Зайднинг ўғли
Усомани олиб, беморни зиёрат мақсади билан Саъднинг маҳалласига йўл олдилар.
Йўлда бир тўп оломонга дуч келдилар. Мусулмон, мушрик ва яҳудий аралаш ўтириб олиб
гаплашишаётган экан. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўша ерга етганда уловни тўхтатдилар. Эшак
тўхтаган жойида бирикки депсинди. Йиғилганлар ичидан Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул
чопонининг бари билан бурнини беркитиб:
— Бизни бу ерда чангга ботирма — деди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) жамоатга салом бердилар.
Уларни Оллоҳнинг бирлигини қабул этишга чақирдилар, бир миқдор Қуръон ўқидилар.
Ибн Салул гапга аралашди:
— Эй киши, айтганларинг жуда яхши нарсалар. Аммо булар чиндан ҳам ҳақ ва тўғри
бўлса, бизни безовта қилма, йўлингдан қолма, сенинг олдингга ким борса, буларни ўшаларга
тушунтирасан. Мусулмонлардан Абдуллоҳ ибн Равоҳа унинг сўзини бўлди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сиз биз ўтирган жойга марҳамат қилинг. Биз сизнинг
суҳбатингизни ва Қуръон ўқишингизни ёқтирамиз. Бизнинг орзуимиз шудир —деди.
Ўнгсўлдан қувватловчи турли овозлар эшитилди. Бу аҳволда ўртада бир жанжал чиқиши
турган гап эди. Набиййи акрам(с.а.в.) орага кириб, оломонни тинчлантиришга уриндилар.
Ниҳоят овозлар жим бўлди ва пайғамбаримиз у ердан кетдилар.
Саъд ибн Убода ётокда экан. Расулуллоҳ(с.а.в.) келганларининг хабари берилган заҳоти
ичини бир севинч коплади, таъриф этилмас туйғулар унинг руҳини ўради.
Келган азиз меҳмон унга шифолар тиладилар. Суҳбат асносида йўлда бўлган ҳодисани
англатдилар. Абдуллоҳ ибн Убаййнинг қўпол муомаласини айтиб бердилар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 123
— Хафа бўлманг, ё Расулуллоҳ — деди Саъд —унинг қусурига парво қилманг. Сиз
таблиғ қилаётган бу диннинг хушхабари бизга етиб келган пайтларда Ясриб халқи уни раис
қилиб кўтармоқчи, бошига тож кийдир моқчи бўлиб турган эди. Оллоҳ таоло сизга берган
неъмати билан унинг раислигини тўсиб қўйгач, аввал кўрган ҳурмат ва эътиборини йўқотди,
мана шу нарса унга оғир келди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Саъднинг уйидан қайтиб келаётганларида йўлда бир йигитчани
учратдилар. У бир қўйни сўйган, энди терисини шилиш билан овора, лекин ҳеч уддалай
олмаётган эди. Пайғамбаримиз унинг яқинига келдилар.
— Қани, ўтиб турчи, сенга буни қандай қилишни кўрсатаман — дедилар.
Йигитча нарироқ чекилди, Расули акрам(с.а.в.) қўлларини тери билан эт орасига суқиб,
терини ажрата бошладилар. Қўлтиқ остига келгунга қадар ажратдилар. Йигитча мамнуният
билан кузатиб турарди. Бир томонни шилиб кўрсатгач, чеккага ўтиб:
— Мана шундай қил — дедиларда, яна йўлда давом этдилар.
* * *
Абдуллоҳ ибн Саломнинг мусулмон бўлгани хабари ҳали яҳудийларга етиб бормаган эди.
Бир куни Абдуллоҳ пайғамбаримизнинг(с.а.в.) ёнларида эканида яҳудийларнинг зиёратга
келаётгани маълум бўлди. Ибн Салом:
— Ё Расулуллоҳ, яҳудийлар туҳматчи, фасод чиқаришдан хушланадиган бир миллатдир.
Менинг мусулмон бўлганимни эшитсалар, турлитуман ёмон гапларни айтадилар. Илтимос,
бундан олдинроқ улардан мен ҳақимда сўраб кўринг — деди ва ўзи чеккага ўтиб яшириниб
турди. Яҳудийлар келишди:
— Ассомуалайка, ё Муҳаммад!
1
— дейишди тилларини буриб.
— Ва алайкум — деб жавоб қилдилар Расули акрам(с.а.в.).
Ўтиришди. Ҳолаҳвол сўралди. Гап орасида Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Абдуллоҳ ибн Салом қандай одам? У ҳақида қандай фикрдасизлар? — деб сўрадилар.
— У бизнинг саййидимиз, улуғимиз. Отаси ҳам оталаримизнинг саййиди бўлган. Энг
яхшимиз, энг олимимиз удир — деб жавоб қилишди яҳудийлар.
Бу сўздан кейин Абдуллоҳ беркинган жойидан чиқди:
— Эй яҳудийлар, Оллоҳдан қўрқинг ва сизга келган бу динни қабул этинг. Оллоҳга қасам
ичаманки, сиз унинг пайғамбар эканини биласизлар. Мен унинг Оллоҳ юборган пайғамбар
эканига имон келтираман ва тасдиқ этаман. Яъни, уни Тавротдаги васфлари билан танийман ва
сизга ҳам танитяпман — деди.
— Ёлғон гапиряпсан, эй Салом ўғли!
— Сен ахлоқсиз, ёлғончисан!..
— Зотан, ҳар доим бошимизга бир фитна чиқариб юрасан...
Ҳар оғиздан бу каби овозлар... Салгина аввал«энг яхшимиз, энг олимимиз» дея
таърифланган ибн Саломга энди бу қадар нафратли муносабат...
Абдуллоҳнинг гапи тўғри чиқди: қандай қавм эканларини қисқа вақт ичида ўзлари
исботлаб беришди. Лисони ҳоллари ила гўё: «Бизга ишониб бўлмайди. Қандай муомала
қилишимизни ҳеч ким билмайди. Ҳозир ок деган бўлсак, кетидан қора дейишимиз ҳам
мумкин» дегандек бўлишди.
Абдуллоҳни«саййидимиз» деганлар гўё улар эмас.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига имон келтириш учун келишмаган эди, дарҳакиқат,
имон келтирмасдан кетишди.
* * *
Бир куни кечаси Мадинада қаттиқ шовқинсурон бўлиб қолди. Одамлар чўчиб уйқудан
уйғонишди. Айримлар шовқин келаётган тарафга югурди. Йўлда Расулуллоҳга (с.а.в.) дуч
келишди. У зот Абу Талханинг«Мандуб» деган отига миниб олган эканлар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 124
— Қўркманглар, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Хавотир олманглар, ҳеч гап йўқ — дердилар
отдан тушаётиб. —Мандуб мукаммал от, шамолдек елди ўзиям.
Ажабланарли ҳол. Ахир, Мандуб чопқир от эмасди. Тўғрироғи, шу пайтгача унинг
тузуққуруқ юрганини ҳам ҳеч ким кўрмаган. Балки пайғамбар(с.а.в.) отнинг ёмон юришига
кесатиб шундай дегандирлар? Йўқ, ўхшамайди. Расулуллоҳнинг бу сўзлари такдирловчи сўзлар
эди. У зотнинг сўзлари чин ҳақиқат эди.
Шовқин кўтарилганида нима бўлганини билиш учун ҳали одамлар йўлга тушмасиданоқ
Набиййи акрам(с.а.в.) яқин қўшнилари Абу Талханинг отига миниб, гумбурлаган жойга қушдек
учиб бориб, билиб қайтаётган эдилар. Дарҳақиқат, Мандуб Расулуллоҳ минганларида гўё
оёқлари ечилиб кетгандек учди.
Шундан кейин Абу Талха қачон Мандубни минса, шамол каби елар, чопқир бир от бўлган
эди.
Кичкина Анасни пайғамбаримизга(с.а.в.) хизматчи қилиб берган Умму Сулайм оиласига
Оллоҳ тарафидан берилган мукофотларнинг биттаси шумикан, ажабо?!
* * *
Масжид қурилиб битгач, пайғамбаримиз (с.а.в.) намозни фақат ўша ерда ўқийдиган
бўлдилар. Шу пайтгача намоз вақти кирганида қаерда бўлсалар, ўша ерда адо этардилар. Баъзан
бир хурмо дарахтининг соясида, баъзан бирор уй девори тагида, ҳатто баъзи вақтлар қўй
қўраларида ҳам ўқир эдилар.
Юмушлардан холи мўминлар намоз вақти яқинлашганида масжидга келишар, кутиб
туришар эди.
Ишлик мўминларга, умуман, эркагу аёл барча мусулмонларга намоз вақтини билдириш ва
намозга чақириш учун нимадир қилишга эҳтиёж сезилди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу мавзуда саҳобалари билан маслаҳатлашдилар. Аввал жамоат
билан ўқиладиган намознинг фазилатлари ҳақида гапирдилар. Кейин намоз вақтини қандай
қилиб халққа билдириш масаласини ўртага ташладилар. Кимдир қўнғироқ чалишни маслаҳат
берди. Бошқа биттаси, баланд бир жойда олов ёқиш керак, деди. «Нимадир чалиш керак ёки
бирор байроқ тикайлик» деган таклифлар ҳам бўлди. Лекин ўша куни буларнинг ҳеч бири
мақбул кўрилмади. Ҳозирча«Ассолату жамеъа!» (Намоз жамлайди) деб чақиришда давом
этадиган бўлишди. Аммо, маълумки, Жаноби Ҳақ уларга келажакда энг чиройли бир йўл
кўрсатади.
* * *
Мадиналик мусулмонлардан Абдуллоҳ ибн Зайд туш кўрди. Яшил либосли бир киши,
қўлида қўнғироқ бор эмиш.
«Эй Оллоҳнинг қули, қўнғироғингни менга сот» дебди Абдуллоҳ.
«Нима қиласан?»
«Шуни чалиб, халққа намоз вақтларини билдираман».
«Мен сенга янада гўзалроқ бир йўлни кўрсатаман, хоҳлайсанми?»
«Албатта».
«Намоз вакти кирганида баланд овоз билан бундай дейсан: «Оллоҳу Акбар, Оллоҳу Акбар.
Оллоҳу Акбар, Оллоҳу Акбар, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадаррасулуллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадарросулуллоҳ. Ҳаййа
ъалассолаҳ. Ҳаййа ъалассолаҳ. Ҳаййа ъалалфалаҳ. Ҳаййа ъалалфалаҳ. Оллоҳу акбар. Оллоҳу
акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ».
Абдуллоҳ уйғонди. Яшил либосли кишининг айтганлари аниқтиниқ эсида қолган эди.
Турасолиб Расулуллоҳнинг ҳузурларига чопди.
— Эй Оллоҳнинг элчиси, бир туш кўрдим... — дея бир бошдан гапириб берди.
Пайғамбаримизнинг қалбларига бу тушнинг илоҳий бир таълим эканини англатувчи
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 125
роҳатбахш бир туйғу келди.
— Иншаоллоҳ, бу тўғри ва содик тушдир. Билолга ўргат буни. Шу сўзлар билан намоз
вақтини эълон этсин. Чунки унинг овози сеникидан жаранглирокдир.
Абдуллоҳ Билол билан бирга бир уйнинг томига чиқдилар. У тушида ўрганган
калималарни айтиб турар, Билол эса, бу муборак жумлаларни жарангдор овозда такрорлар эди:
— Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар...
* * *
Умар ибн Хаттоб уйғонган бўлсада, ҳали тўшакдан турмаган эди. Мадина узра«Оллоҳу
акбар. Оллоҳу акбар...» садолари тарала бошлади. Шунда у ўрнидан сапчиб турди. Шошилиб,
кийимини кияркиймас эшикка қараб чопди. Аёлининг:
— Нима бўлди, эй Хаттоб ўғли, қаёққа шошяпсиз? — деган саволига ҳам жавоб бермасдан,
масжидга югурди. Билол азонни тугатган ҳам эдики, либосининг бир учи ерга судралган ҳолда
Умар ҳансираб кириб келди.
— Сизни элчи қилиб юборган Оллоҳга қасамки, Билол айтган азонни тушимда эшитдим —
деди у.
Бу сўзлар пайғамбаримизни(а.с.в.) баттар мамнун қилиб юборди.
— Бу неъмати учун Оллоҳга ҳамд бўлсин! — дедилар.
* * *
Расулуллоҳнинг масжидларига аёллар ҳам чиқишар эди. Жамоатга қўшилиб, намоз
ўқишарди. Пайғамбар(с.а.в.) белгилаган тартибга кўра, олдинги сафда эркаклар, кейин болалар,
кейин эса, аёллар туришарди. Кўпгина эркакларнинг кийимлари ночор эди. Рукуга
эгилганларида авратлари очилиб кетмаслиги учун баъзилари кийимнинг бир учидан ушлаб
туришга мажбур эди. Шу туфайли Набий(с.а.в.) аёлларга эркаклар рукудан тургунларича бош
кўтармасликни, эркакларга эса, намоз тугаб, аёллар тарқалиб кетгунларича ўринларидан
қимирламасликни буюрдилар.
Бир сухбат орасида у Зот бундай дедилар:
— Азон айтишда ва биринчи сафда туришда қанчалик савоб ва мукофот борлигини
билсалар эди, одамлар ўзаро талашиб қолмаслик учун қуръа ташлашдан бошқа йўл
топмасдилар. Агар намознинг биринчи такбирига етиб олишнинг савобини билсалар, мусобақа
қилаётгандек чопиб келган бўлардилар. Хуфтон ва бомдод намозларида қандай ажрларга
эришишларини билсалар эди, эмаклаб бўлса ҳам масжидга келган бўлардилар.
* * *
Қубо қишлоғида бир-бирларига қариндош бўлган икки оила орасида жанжал чиқиб, уриша
бошлашди. Бу хабар Мадинага етиб келганида Пайғамбар(с.а.в.) саҳобаларига:
— Туринглар, ўша ёққа борамиз, яраштириб қўяйлик — дедилар ва бир неча саҳобалари
билан йўлга тушдилар. Қишлоққа етиб келгач, Амр ибн Авф уруғларини тўплаб, уларни
яратиштириб қўйдилар, дардларига ҳамдард бўлдилар.
Намоз вақти кирган бўлишига қарамай, Пайғамбарнинг(с.а.в.) ҳали ҳам қайтмаганларини
кўрган Билол Абу Бакр ҳазратларининг олдига келиб:
— Эй Абу Бакр, намозни ўқиб беринг — деди. Шундан бошқа чора ҳам йўқ эди. Ҳазрати
Абу Бакр меҳробга ўтиб, намозни бошлади. Улар намоздалик пайтларида Расулуллоҳ ҳам етиб
келдилар ва дарҳол сафга қўшилиб, имомга иқтидо қилдилар. Пайғамбарнинг келганини
сезганлар чапак чалиб Абу Бакрга билдирмоқчи бўлишди. У эса бу ишоратларни сезмай,
намозни давом эттираверди. Ниҳоят, орқасига қайрилиб қараб, Расулуллоҳнинг ҳам намозда
турганларини кўрди. Пайғамбаримиз имомликка ўтиб, намозни охирига етказдилар. Салом
бергач, жамоатга қарата бундай хитоб қилдилар:
— Эй мўминлар, намозда сиз тарафдан муҳим бир иш содир бўлди— чапак чалдингизлар.
Билингларки, чапак чалиш аёлларга хосдир. Агар намозда бирон нарсани билдиришга эҳтиёж
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 126
сезсаларинг, «Субҳаноллоҳ» денглар. Шунда имом эшитиб қарайди, ҳолатдан бохабар бўлади.
Ва сен, эй Абу Бакр, мен ишора қилсам ҳам, намозни тугатишингга нима монелик қилди?
Ҳазрати Абу Бакр одоб билан:
—Абу Куҳофа ўғлининг Пайғамбарга имомлик қилишга ҳақки йўқ — деб жавоб берди.
Маккада никоҳи ўқилган Ҳазрати Ойиша ҳали ҳам отасининг уйида эди. Ҳали ёш экани
сабабли тўй кечиктирилган эди. У балоғат ёшига етгач, Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳга (с.а.в.)
Ойишани уйларига олиб кетиш вақти келганини билдирди. Онаси Умму Румон Ойишани
кўчадан чақириб, аёллар йиғилган уйга олиб кирди.
— Хайрли бўлсин, муборак бўлсин! — дея қутлайқутлай, аёллар унинг сочларини тарай
кетдилар. Кейин онаси Умму Румон уни қўлидан ушлаб, Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб
борди:
— Эй Расулуллоҳ, бу сизнинг хонимингиздир. Муборак бўлсин! — деди.
Умму Румон бир муддат тургач, пайғамбаримиздан рухсат олдида, уйига қайтди.
Тўй маросимисиз ва зиёфатсиз ўтган бу муборак никоҳ пайғамбаримизнинг(с.а.в.)
Мадинага келганларидан етти ой кейин(шаввол ойида) содир бўлди.
Шаввол ойи Расулуллоҳнинг Ҳазрати Ойишага(розийаллоҳу анҳо) уйланишларидек
саодатли ҳодиса орқасидан иккинчи севинчга йўл очди: Зубайр ибн Аввомнинг аёли, Ҳазрати
Ойишанинг опаси Асмо ўғил кўрди. Чақалоқни йўргакка ўрашиб, Набиййи акрам(с.а.в.)
ҳузурларига олиб келдилар. Султони анбиё пайғамбаримиз бир хурмо олиб, оғизларида
яхшилаб чайнадиларда, чақалоқнинг оғзига солдилар, танглайини кўтариб қўйдилар.
Кейинчалик Абдуллоҳ ибн Зубайр номи билан шуҳрат топадиган бу чақалоқнинг оғзига кирган
илк нарса пайғамбаримизнинг тупуклари ва чайнаган хурмолари эди.
Абдуллоҳ ҳижратдан сўнг муҳожирлар орасида туғилган илк ўғил чақалоқ эди. Бундан
фақатгина Зубайр оиласи эмас, балки барча мусулмонлар севиндилар. Бундан буён
яҳудийларнинг: «Биз сизларни сеҳрладик, энди сизлардан ўғил бола туғилмайди» деган
сўзларининг заррача қиймати қолмади.
Ҳазрати Ойиша янги чақалоққа хола бўлган эди ва жияни Абдуллоҳга қаттиқ меҳр қўйди.
Ўзи фарзанд кўрмади, аммо жиянига бўлган шу муҳаббати туфайли уни«Умму Абдуллоҳ» деб
атай бошлашди.
Келажакда уни бундан ҳам юксак шараф кутарди. Улуғ Оллоҳ Набиййи акмал
пайғамбаримизнинг(с.а.в.) барча аёллари қатори уни ҳам«Уммул муъминин» унвони ила
мукофотлайди.
* * *
Билол(р.а.) янги вазифасини завқ билан бажарар эди. Бор овози ила«Оллоҳу акбар» деб
Оллоҳнинг буюклигини кунда беш марта оламга эълон этар, бунга ҳеч ким тўсқинлик қилмас
эди.
«Оллоҳ бирдир» дегани учун исканжага олган, қийнаб қон қусдирган, дунёни кўзига
қоронғу қилган Умаййа ибн Халаф қани? Қани, энди келиб, «Учир овозингни!» деб кўрсинчи.
Билол қўлини кулоғига қўйиб, то Макка кўчаларигача, Умаййа ибн Халафнинг уйигача
эшиттирмоқчидек бўлиб, жондиддан«Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар» деб бор кучи билан
ҳайқирарди.
Бир сафар бомдод намозига азон чақириш учун келганида, Сарвари анбиё пайғамбаримиз
ҳали уйқуда эканлар. Эшик олдида тўхтади. «Ассолату хойрум минаннавм» (Намоз уйқудан
афзалдир) деб овоз берди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу сасдан уйғониб, мамнун бўлдилар ва:
— Эй Билол, шу сўзларингни доим бомдод намози азонига қўшиб айт — дедилар.
Сўзлари Билолга оид, зарурати Оллоҳнинг расули тарафидан тасдиқланган бу жумла то
Қиёматга қадар ҳар бомдод намозида янграяжак ва Билолдан унутилмас хотира сифатида ёд
этилажак.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 127
Бу орада пайғамбаримизнинг(с.а.в.) ушбу муборак сўзлари ҳам қалбларга жо бўлди:
— Азонни эшитганда: «Эй Оллоҳим, эй бу нуқсонсиз даъват ва ўқиладиган намознинг
эгаси Раббим, пайғамбаримиз Муҳаммадга васила ва фазила мартабаларини насиб эт. Уни
Ўзинг ваъда қилган мақоми маҳмудга етказ» деган кишини охиратда шафоатимга оламан.
Шундан кейин асҳоби киром Расули акаримнинг яна бир таълимотлари ила, азон
айтилаётганида муаззиннинг айтганларини айнан такрорлайдиган бўлишди. Фақат«Ҳаййа
ъалассолаҳ» ва«Ҳаййа ъалалфалаҳ»дан кейин«Ла ҳавла ва ла қуввата илла билаҳ» дейишар
эди.
* * *
Масжиднинг бир тарафида усти ёпиқ бир супа бор эди. Бу супани Пайғамбар(с.а.в.)
кимсасиз, бўйдоқ мўминларга ажратдилар. Шу ерда ётиб турувчилар бошқа мўминлар жўнатиб
турадиган емишлар билан кун кечиришарди. Уларнинг вазифалари Қуръоннинг маъноларини
англаш, Расулуллоҳнинг ҳадисларини тинглаш ва ўрганиш эди.
Бошпаналари ўша суна бўлгани учун уларни«Асҳоби суффа» (супа аҳли) деб аташди.
* * *
Усома бир муддат ташқарида ўйнади. Кейин чопиб пайғамбаримизнинг уйларига
кираркан, йиқилиб тушди. Юзи ёрилиб, қон оқа бошлади.
— Тур, эй Ойиша, Усоманинг юзини тозала — дедилар пайғамбаримиз(с.а.в.).
Аммо Ойиша рағбат кўрсатмади. Усома қора танли эди, бунинг устига, чанг босган юзига
қон чапланиб, бир ғалати бўлиб кетган. Уни кўриб, Ҳазрати Ойишанинг юзи буришди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) қайта буюриб ўтирмадилар. Ҳазрати Ойишанинг бу қилиғини унинг
ёшлигига йўйдилар ва ўзлари туриб бориб, Усомани қучдилар. Юзини ювдилар, жароҳатига
лабларини қўйиб, қонни сўриб олдиларда, тупуриб ташладилар. Кейин:
— Усома қиз бўлсайди, уни чиройли кийинтириб, келин бўлгунича харажатини ўзим
кўтарардим — деб қўйдилар.
* * *
Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул Мадинада таниқли кишилардан эди. Ҳатто Расулуллоҳ
(с.а.в.) ҳижрат этишлари арафасида Мадина аҳли уни ўзларига раис қилиб
сайламоқчи бўлиб туришган эди. У агар Исломни қабул этса, яхши натижалар кўлга
кириши мумкин, деган ўйда пайғамбаримизга(с.а.в.):
— Эй Расулуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Убаййнинг олдига борсангиз, яхши бўларди — дейишди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу таклифни қабул этдилар. Эшакка миниб, ёнларига бир неча
саҳобаларини олиб, ибн Убаййнинг маҳалласига қараб йўлга тушдилар.
Абдуллоҳ ибн Убайй меҳмонларни очиқ юз билан қаршиламади.
— Сал нари тур, валлоҳи, эшагингнинг ҳиди кўнглимни айнитяпти — деди атай
қитмирлик билан.
Одатда, ҳеч ким бундай кутиб олинмасди. Бу сўзлар тарбия кўрган одамнинг гапи эмас.
Ибн Убаййнинг қўшниси Абдуллоҳ ибн Равоҳа пайғамбаримизнинг жавобларига ўрин
қолдирмади:
— Оллоҳга қасамки, сенинг ҳидингдан Расулуллоҳнинг эшакларининг ҳиди яхшироқдир.
Абдуллоҳ ибн Убайй жаҳли чиқиб, сўкинди. Бирпасда иккалови солиша кетди. Бир-бирларига мушт туширишар, ҳатто пойафзалларини отишар эди. Пайғамбаримиз орага тушиб,
уларни ажратиб қўйдилар.
Бу келувдан ҳозир бир натижа чиқмаслигини билиб, у ерни тарк этдилар.
* * *
Жума намози энди Масжиди Набавийда ўқила бошлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) хутбада
қисқа ва сермазмун ифодалар ила мўминларнинг ақлларига ва руҳларига хитоб этардилар.
Намоздан мўминларнинг қалблари покланиб чиқарди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 128
Жума намози куннинг энг қизиган пайтига тўғри келарди. Далада ё боғда ишлайдиганлар
тўғри ўша ердан келишарди. Уларнинг жундан тўқилган кийимларидаги ҳид ҳавони айнитиб,
иссиқ кунда нафас олишни баттар қийинлаштирарди. Расулуллоҳ(с.а.в.) бу вазиятни тузатишга
киришдилар. Мўминларни ҳафтада тсамида бир марта ювинишга, имкон бўлса, жума куни
алоҳида бир либос кийиб масжидга чиқишга ва хушбўй атирлардан сепишга даъват қилдилар.
Жума кунлари масжидда юзага келаётган нохуш вазият шу йўл билан йўқолди.
Ўша кунлари Макка мушрикларининг Расулуллоҳга (с.а.в.) суиқасд уюштириш эҳтимоли
маълум бўлди. Асҳоби киром ҳушёр тортди. Хоссатан, Пайғамбар(с.а.в.) тадбир билан ҳаракат
қилиш заруриятини ҳис этдилар. Кечаларни бедор ўтказишга мажбур бўлдилар.
Бир кеча уйқусизлик сўнг ҳаддига етганида, у Зоти Шарифнинг кўнгилларидан: «Қани
энди дўстларимиздан биронтаси келсаю мен бир оз ухлаб олсам» деган истак кечди. Кўп ўтмай
ташқаридан қиличнинг шарақшуруғи эшитилди. Пайғамбаримиз:
— Ким у? — деб сўрадилар. Таниш бир овоз:
— Менман, эй Расулуллоҳ. Саъд ибн Абу Ваққосман — деди. Сўнгра якинроқ келиб,
мақсадини баён этди: — Эй Расулуллоҳ, ёнингизда қоровул бўлиб турсам, сиз озгина дам
олсангиз, деган эдим.
Фахри коинот(с.а.в.) ҳазратлари Оллоҳга шукр этиб, дарҳол уйқуга толдилар.
Бир неча кун давом этган бу ҳушёрлик балки тўсатдан қилиниши мумкин бўлган
ҳужумнинг олдини олгандир. Балки мўминларни хавотирга солиб, безовта қилган у хабар
янглиш бўлгандир. Ҳар ҳолда, кўнгилсиз ҳодиса рўй бермади.
* * *
Бир кеча Усайд ибн Ҳузайр ва Аббод ибн Бишр шом намозидан кейин кетмасдан,
хуфтонгача масжидда колишди. Хуфтонни ўқигач, Пайғамбар(а.с.в.) билан суҳбат қуришди.
Кейин рухсат сўраб, уйларига кетишди.
Икки биродар Пайғамбар(а.с.в.) ҳузурларидан чиқиб манзил томон кетар эканлар,
олдиларида бир нур пайдо бўлди. Улар юрган сари нур ҳам илдамлар, йўлларини ёритиб борар
эди. Икки ўртоқ қадамлари қаерга тушаётганини, нимани босаётганларини кўриб туришарди.
Улар ажралгач, нур ҳам иккига ажралди. Бири Усайднинг, иккинчиси Аббоднинг йўлига шуъла
ташлаб, уйларигача кузатиб қўйди. Кейин нур ғойиб бўлди. Икки дўст буни Оллоҳнинг икроми
деб билди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Мадина халқини, яъни, мусулмонию мусулмон бўлмаган барчасини бир
танбир жон этмоққа ният қилдилар. Бу билан ташқаридан кутилаётган ҳужумларга қарши
Мадинага кучли ички осойишталик ўрнатилиши мумкин эди. Яҳудийларнинг катталари билан
учрашдилар. Икки томонга фойда берадиган бир шартнома уларга ҳам лозим эди.
Бу шартномада: мусулмонлар ва яҳудийларнинг ўз динларида эркин бўлишлари, шаҳарни
ҳар қандай ҳужумлардан биргалашиб мудофаа этишлари; бир-бирининг душмани бўлган бирон
қабила билан шартнома тузмаслиги; қурайшликларга ёрдам берилмаслиги; зулм ва ҳақсизлик
қилганларни ҳимоя этмаслиги; бирон келишмовчилик чиқса, Расулуллоҳга мурожаат этишлари
лозим, деган муҳим моддалар бор эди.
Мадина кечаги кунга нисбатан янада қувватли, янада осойишта ҳолатга келди.
Муҳожирлар билан ансорлар ўртасида биродарлик вужудга келиши билан мусулмон бўлмаган
мадиналиклар билан яҳудийлар орага солиши мумкин бўлган фитнафасоднинг олди олинган
бўлса, бутун Мадина халқи қаттиқ эътибор берган бу шартнома туфайли ташқи муносабатларда
ҳам мавқеълари хийла кўтарилди.
Ҳазрати Абу Бакр, Билол ва Амир ибн Фуҳайра қаттиқ бетоб бўлиб қолишди. Иситма
хуруж қилган чоқларда Абу Бакр ҳушидан кетар, алаҳсираб: «Ҳар инсон оила аъзолари орасида
тонг оттирар, ҳолбуки, ўлим унга чакмонининг камаридан ҳам яқинроқдир» маъносидаги
байтни такрорлар эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 129
Ёнида ётган Билол ҳам шундай ҳолатда эди. «Оҳ, бир тунгина бўлса ҳам, димоғимда
майсаларнинг ҳидини туйиб, Макка водийида тунасам эди. Бир кунгина бўлса ҳам,
Мажаннанинг суви бошида меҳмон бўлсам... Шома ва Тофил тепаликларини кўрармикинман...»
каби байтларни ўқир, баъзан бу байтлар кетидан: «Оллоҳим, Утба ибн Робиага, Шайба ибн
Робиага, Умаййа ибн Халафларга лаънат ёғдир. Улар бизни вафо юрти бўлган бу шаҳардан
қандай суриб чиқарган бўлсалар, Сен ҳам уларни раҳматингдан чиқар» деб дуоибад этар эди.
Беморларнинг зиёратига келганлар орасида Ҳазрати Ойиша ҳам бор эди. У ҳам, бошқалар
қатори, беморлардан ҳолаҳвол сўрар, кўпинча улардан жавоб ололмас, алаҳсираб ўқилган
шеърларни тинглабтинглаб қайтиб кетар эди.
Бир куни яна уларни кўриб қайтаркан, уларнинг аҳволидан Расулуллоҳни хабардор этди:
— Қаттиқ иситма тутиб, на бировнинг гапини тушунадилар, на ўзларининг гапларини
англайдилар — деди. Набиййи акрам(с.а.в.) Улуғ Оллоҳга юзландилар:
— Оллоҳим, Маккани севдирганинг каби, ҳатто унданда устун бир севгила Мадинани ҳам
бизларга севдир. Тошторозуларимизга баракот бер. Келган бу офатни Жуҳфага кўчир — дея
дуо қилдилар.
* * *
Расулуллоҳ бир сафар намоз инсонни поклаши ҳақида гапирдилар. Бу суҳбат асносида:
«Албатта, намоз ёмонлик ва бузуқликдан сақлайди» маъносидаги оят мўминларнинг қалбига
яна бир марта нақш этилди. Пайғамбаримиз(а.с.в.) сўзларида шундай давом этдилар:
— Биронтангизнинг эшигингиз олдидан оқиб ўтадиган ариқ бўлсаю ҳар куни унга беш
марта тушиб ювинсангиз, танангизда кир қоладими?
— Йўқ, кир қолмайди, эй Набиййаллоҳ — дейишди.
— Беш вақт намоз мана шу ариқ кабидир. Бу намоз воситасида Оллоҳ гуноҳларни,
хатоларни ювади — дедилар.
Расули кибриё пайғамбаримиз (с.а.в.) таҳоратдан мавзу очдилар:
— Бир мусулмон таҳорат олар экан, юзини ювганида, кўзи билан қилган гуноҳлари
тўкилади. Қўлларини ювганида, қўллари билан қилган гуноҳлари тўкилади, оёқларини
ювганида, гуноҳнинг устида ташлаган қадамлари афу этилади. Натижада инсон гуноҳ
қилмагандай покиза ҳолга келади. Умматим Қиёмат куни маҳшарга таҳорат олганда ювадиган
аъзолари нурли бўлиб келади. Бу нурни зиёдалаштирмоқчи бўлганлар шуни билиб ҳаракат
қилсин — дедилар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) таҳоратда мисвок ишлатиб, оғиз ва тишларни тоза тутишнинг маънавий
жиҳатдан фойдасини тушунтирар эканлар:
—Мўминларга оғир бўлмаганида, ҳар таҳоратда мисвок ишлатишга буюрган бўлардим —
дедилар.
Буларни эшитган ва Расулуллоҳни яқиндан таниганлар ҳақиқатан ҳам Фахри коинот
пайғамбаримизнинг ҳар таҳорат олганда мисвок ишлатишларини эсладилар.
Ўша куни масжиддан чиққанларнинг қулоқларига қуйилиб қолган мана бу сўзларнинг
умри абадийдир:
— Бир кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ёки бозорда ёлғиз ўзи ўқиган
намозидан йигирма бешаража устундир. Киши уйида чиройли таҳорат олгач, жамоат билан
намоз ўқиш мақсадида масжид томон йўлга тушса, ташлаган ҳар бир қадами уни бир даража
юксалтиради, ҳар бир қадамда битта гуноҳи тўкилади. Намозда турганида, фаришталар:
«Оллоҳим, унга марҳамат қилгин» дея қайтақайта мурожаат этадилар. Бу ҳол у киши кейинги
намозни кутиши муддатида ҳам давом этади.
* * *
Усома яна бир куни ўшандагидай алфозда кириб келди. У кўча чангитиб роса ўйнаган,
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 130
юзлари вўжалақ бўлиб кетган, тер ва тупроқ қоришиб, қараб бўлмайдиган ҳолга келган эди.
Набиййи акрам(с.а.в.) уни кўрдилару ювинтириб қўйиш учун ўринларидан қўзғалдилар.
Аммо бу гал Ҳазрати Ойиша сал илгарироқ сапчиб турдида:
— Менга қўйинг уни, ё Набиййаллоҳ, ўзим ювинтираман — деди.
Набийлар сарварининг юзларида мамнуният ифодалари балкди. Табассумга йўғрилган бир
овозда:
— Эй Ойиша, уни сев, чунки мен уни севаман —дедилар.
Сал ўтмай Усома озода бўлган эди. (Имом Термизий, 5/677.)
* * *
Бир куни жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) масжиднинг қибла тарафида озгина тупукни кўриб
қолдилар. Кўнгиллари ғашланди. Қўлларидаги калтак учи билан олиб ташладилар. Сўнгра
жамоатга ўгирилиб:
— Ичларингда ким ўзидан Оллоҳнинг юз ўгиришини истайди? — деб сўрадилар.
Бошлар қуйи эгилди, кимсадан жавоб чиқмади. Жанобимиз саволларини такрорладилар:
— Ким у ораларингизда ўзидан Оллоҳнинг юз ўгиришини орзу қиладиган?
Яна садо чиқмади. Учинчи марта сўрагакларида:
— Ҳеч қайсимиз орзу қилаймиз, ё Расулуллоҳ — дейишди тўпланганлар.
— Намоз ўқигани турган кишига Оллоҳ таоло раҳматини қибла томондан юборади.
Шунинг учун ҳеч ким қиблага қараб тупурмасин. Ўнг тарафига ҳам тупурмасин. (Тупургиси
келиб қолса,) чап томонига чап оёғи турган жойга тупурсин. Агар жой тор бўлса — дедилар ва
бўйинларига ташланган рўмолнинг учига тупуриб қатладиларда: — Шундай қилсин —
дедилар.
Бунинг маъноси рўмолчасига тупурсин демак эди.
Кимнинг туиургани номаълумлигича қолди.
— Менга озгина атир келтиринглар.
Ёш йигитча ўрнидан турди, бирпасдан кейин ҳовучида атир билан кириб келди. Пайғамбар
жанобимиз(с.а.в.) қўлларидаги калтак учини атирга ботирдилар ва у билан тупук тушган жойни
сийпалаб қўйдилар.
* * *
Бир неча киши масжидга келганида намоз аллақачон бошланган, энди рукуга борилаётган
палла эди. Чопқиллаб келиб намозга қўшилиб олишди. Жанобимиз(с.а.в.) намозни тугатгандан
кейин жамоатга ўгирилдилар.
— Нимага чопдиларинг бунақа? — деб сўрадилар.
— Намозга етиб олишга шошилдик — деб жавоб қилишди.
— Бошқа сафар бундай қилманглар. Ҳузур ва хотиржамлик билан, вазминсалобатли
одимлар билан келинглар намозга. (Ҳатто кеч қолган бўлсангиз ҳам.) Етишган қисмингизни
жамоат билан ўқинг, олдинроқ ўқиб қўйилган қисмини кейин ўзингиз тугатиб қўйинг — дея
марҳамат қилдилар.
* * *
Макка...
Бир замонлар«Агар Оллоҳ менинг бу касалимга шифо бериб, тузалиб кетсам, ибн Абу
Кабшанинг(яъни, пайғамбаримизнинг) таъзирини бериш бўйнимга қарз бўлсин. Маккада унинг
худосига ибодат қилинмайди!» дея қасам ичган Абу Ухайҳа орадан кўп йиллар ўтганига
қарамай, оғир дарддан қутула олмади.
Ўғли Холид мусулмон бўлгач уйдан чиқиб кетганича лоакал бир бора қайтиб келмади.
Қўлига тушсаку, ўзи билади нима қилишини: аввал роса таъзирини беради, кейин қизиқиб
қолган бу янги динингни тарк эт, отабоболарингнинг эски динига қайт, деб буюради.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 131
Аммо, на чора, Холид уйига келмади. Бу ёқда касали ҳам ёқасини қўйиб юбормаяпти. Шам
каби кунданкунга эриб битди Абу Ухайҳа.
Ниҳоят бир куни... ҳаҳа, бир куни ажал ўқи отилди. Сўнгги нафас олиндию Оллоҳга ва
расулига душман бўлган бирининг ҳаёт дафтари ёпилди охир...
Азоб фаришталари келди, унинг ҳабис руҳини танасидан жудо этдилар ва Оллоҳнинг
расулига душманлигининг ҳисобини сўраш учун олиб кетдилар.
— Сизлар кимсизлар? Мен Абу Ухайҳаман, Макканинг энг кўзга кўринган шахсларидан
эканимни дуч келган одамдан сўрашларингиз мумкин! — ҳам дея олмади.
Ҳақиқатан, Макка шаҳри куфрнинг бошчиларидан бўлмиш нуфузли шахсиятларнинг
биридан жудо бўлган эди. Айни чокда, мусулмонлар ҳам ашаддий душманларининг биридан
қутулдилар. Холид ибн Саид отасининг ўлимидан хабар топмади. Хабар топганида ҳам ҳеч
хафа бўлмасди. Яъни, ўғлини ҳақ йўлдан қайтаришдан бошқа иши бўлмаган, Ислом динини
туғилган жойида бўғишга ҳаракат қилган бундай инсоннинг ўлими хафа бўлишга ҳам арзимас
эди.
* * *
Мадина...
Бир гуруҳ мусулмон аёллар пайғамбаримизни зиёрат қилгани келди.
— Эй Оллоҳнинг расули, эркаклар доимо сизнинг ёнингизда қийматли суҳбатларингизни
тинглайдилар. Аммо биз аёллар бундан маҳруммиз. Эркаклар суҳбатингиздан баҳра оладилар,
биз эса, қуруқ қолганмиз. Биз учун ҳам бир кунни тайин этсангиз ва бизга ҳам динимизни
ўргатсангиз — дедилар. Аёлларнинг бу таклифи маъқул кўрилди.
— Фалон куни фалончи хотиннинг уйида тўпланинглар — дедилар.
Ўша кун келгач, Пайғамбар(а.с.в.) айтилган ерга бордилар, аёлларга ўз вазифалари
хусусида маъруза қилдилар. Суҳбат мобайнида уларга сабрли бўлишни тавсия этдилар.
— Ичингиздан бирингизнинг мабодо учта фарзандингиз оламдан ўтган бўлсаю бунинг
аламларига сабр этган бўлсангиз, бу сабрингиз учун жаҳаннамдан тўсгувчи бир парда бўлади,
— дедилар.
Аёллардан бири сўради:
— Иккита фарзандидан айрилган бўлсачи?
— Унга ҳам шундай — деб жавоб қилдилар пайғамбаримиз(а.с.в.). Эшитиб ўтирганлар
фарзанд сони эмас, балки кўрсатилган сабртоқат муҳим эканини тушуниб
етдилар.
Суҳбатлари унча узун бўлмади. Зеро, пайғамбаримиз (с.а.в.) кўп гапиришни ёқтирмас
эдилар. Аммо«келиши билан кетиши бир бўлди» дейишларига ҳам ўрин қолдирмадилар. Чунки
ким билан сухбат қилмасинлар, уни зериктириб қўймаслик, қалбини, руҳини қондириш каби
мақсадлар у зотнинг асосий мақсадларидан бири эди. Бевақт, беўрин, маъносиз гаплар гапириш
табиатларига зид ишлардандир. Чанқаган тупроқ сувга қандай муҳтож бўлса, тингловчилар ҳам
суҳбатга шундай бир эҳтиёжлари борлигини сезмагунча биронбир маъруза қилишни тўғри деб
билмасдилар, аммо таблиғ этилиши лозим ҳақиқат бўлса, аввал тингловчиларнинг етарлича
диққатназарларини ўзларига жалб қилиб, кейин асл масалани тушунтирардилар. Ҳар хил ишлов
бериш учун темирни аввал қиздириб олиш лозим бўлганидек.
Дарҳақиқат, Расули кибриё жаноблари(с.а.в.) аёлларга: «Сизларга ҳам англатмоқчи бўлган
нарсаларим бор» деб уларни бир ерга тўплаб маъруза қилишлари ҳам мумкин эди. Аммолекин
уларнинг бундай суҳбатларга ичдан эҳтиёж сезишларини ва маданий бир жасорат ила келиб
шундай истаклари борлигини ўз оғизлари билан арз этишлари муҳим эди. Чунки пайғамбаримиз
шунақа суҳбатларгина кўпроқ фойдали бўлишига ишончлари комил эди.
Бундан буён Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳафтанинг маълум кунларида аёлларга хусусий маърузалар
қиладилар, аёллар ҳам Набиййи акрам ҳазратларининг(с.а.в.) фақат ўзлари учун қиладиган
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 132
бундай маърузаларини тинглашга мушарраф бўладилар.
Бир одам пайғамбаримиздан(с.а.в.) ёрдам сўраб келди:
— Бу одамга ёрдам беринглар, мутлақо ажру мукофотини топасизлар — дедилар Сарвари
олам. Сўнгра қўшиб қўйдилар: — Мўминлар бир-бирлари ила деворлари ғишт билан ўралган
бино каби бўлиши керак. — Бармоқларини бир-бирига чалиштириб, мана бундай дея ишорат
қилдилар. Яна давом этдилар: — Мўминлар шафқат ва марҳамат борасида бир-бирларига
нисбатан ягона вужуд кабидирлар. Шундайки, бу вужуднинг биронбир жойида оғриқ ёки зарар
пайдо бўлса, ўша вужуднинг бошқа қисмлари ҳам бу оғриқни баҳам кўрадилар, беҳаловат
бўлади. Бир мусулмоннинг бошига мусибат тушса, бошқалар ҳам бунга чора топиши лозим...
Тул аёлга ёки фақир кимсага ёрдам бериш учун ишласа, кундузлари рўза тутиб, кечалари
ибодат қиладиган киши каби мақбул бўлишини англатдилар. Бу орада:
— Ҳар бир мусулмон киши садақа бериши лозимдир — дедилар.
Фақир мусулмонларнинг нигоҳлари пайғамбаримизга(с.а.в.) қадалди: «Қандай қилиб
садақа берайлик, ўзимиз садақага муҳтож ҳолдамизку?» деган маънода жовдирарди бу кўзлар.
Ораларидан бирлари кўпчиликнинг ҳис-туйғуларига таржимон бўлди:
— Ё Расулуллоҳ, инсон садақа берадиган бирон нарсага эга бўлмаса, нима қилсин? — дея
сўради.
— Ишлаб топади. Ҳам ўзи ишлатади, ҳамда садақа беради.
Бу сафар бошқа томондан савол келди:
— Бунга ҳам кучи етмасачи, нима қилади?
— Унда муҳтож одамларга билак кучи билан ёрдам қилсин.
— Бунинг ҳам иложини қилолмасачи?
— Яхшиликни амр ва тавсия этади.
— Буни ҳам қила олмасачи?!
— Шарр ишлардан ўзини тияди, бошқаларга зарар бермайди. Бу ҳам ўша одам учун
садақадир.
Кейин Пайғамбар(с.а.в.) савол бердилар:
—Дарахтлар ичида япроқларини тўкмайдиган ва бу ҳоли ила мўмин инсонга ўхшайдиган
бир дарахт бордир. Қани, айтингчи, бу қайсидарахтдир? Бир бошдан санай бошлашди. У ёнбу
ёндан ҳар хил дарахт номлари айтилди, аммо ҳеч бириники тўғри чиқмади. Ва ниҳоят:
— Ўзингиз айтинг, эй Оллоҳнинг расули — дейишди.
— Хурмо. Ҳаммаларинг энг кўп кўрган, энг кўп билганларинг дарахтдир.
Саҳобийлар жавобни узоқлардан қидиришгани боис топа олишмаган эди.
Набиййи акрам(с.а.в.) бу мавзуда бундай изоҳлар қилдилар:
— Мўмин кишининг ҳолати ҳақиқатан ҳам ажабланарли, ҳайратомуздир. Ўзига хуш
ёқувчи, севинтирувчи бир ҳодиса рўй берса, Раббига шукр қилади. Бу эса, ўзи учун хайрли
бўлади. Қийинчилик, мусибат каби ҳодисалар етса, сабр этади. Бу ҳам унинг учун хайрли
бўлади.
Ўтирганлар масалани бу томондан ўйлаб кўргач, япроқларини ҳеч бир мавсумда
тўкмайдиган хурмо дарахти билан чин мўмин орасидаги ўхшашликни жуда яхши англаб
етдилар. Бириси иссиқсовуқ мавсумларда ҳам баргларини тўкмай ямяшил қолса, иккинчиси
хурсанд ва хафа қилгувчи ҳодисалар қаршисида шукр ва сабр ила ўзини мувозанатда сақлаб,
ҳар икки ҳолда ҳам фойда топади, савоб олади. Бундай мувозанатни сақлай олмаганлар ва
Оллоҳ берган неъматга қовушганида ҳаддидан ошиб кетган, бирон мусибат келса, ёқасини
йиртиб додфарёд кўтариб, сабр кўрсатмай, ҳар икки ҳолатда ҳам савобдан маҳрум бўлаётган
инсонлар йўқ эмасди.
Ўша куни масжиддан чиқаётганлар Ҳазрати Пайғамбардан(с.а.в.) бундай муборак
сўзларни эшитдилар:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 133
— Оллоҳу таоло бир қулини севса, Жаброилга(а.с.) ваҳий этади: «Мен фалончи бандамни
севдим, сен ҳам севгин» дея амр қилади. Ҳазрати Жаброил ҳам ўша кишини яхши кўради. Сўнг
само аҳлига: «Оллоҳ таоло фалон кулини севади, сизлар ҳам уни севингиз» дея
хитоб қилади. Само аҳли ҳам уни севади. Бунинг кетидан эса, ер юзида Оллоҳни севувчи
инсонларнинг қалбларига унинг севгиси жойлаштирилади.
Расулуллоҳ ҳазратларининг суҳбатларидан баҳраманд бўлганлар ўша куни руҳлари тўйган,
кўнгиллари ювилган, юзлари топатоза, порлоқ ҳолда уйларига қайтдилар.
Умар ибн Хаттоб ҳам уйига томон йўл оларкан, ўғилчаси Абдуллоҳ унинг қўлига осилди.
— Отажон!
— Нима дейсан, ўғлим?
— Пайғамбаримиз япроқлари тўкилмайдиган дарахтни сўрадиларку?..
— Ҳа, ҳа. Хўш?..
— Мен ўша заҳоти унинг хурмо дарахти эканини билдим — деди Абдуллоҳ севинчдан
кўкка сапчигудек бўлиб.
—Жуда яхши, аммо нега айтмадинг?
—У ерда ҳамма мендан катта эди, уялдим.
— Айтганингда бошим осмонга етарди. Биров менга қизил туя ҳадя этса ҳам, бунчалик
севинтирмасди.
Отаўғил шу тарзда суҳбатлашасуҳбатлаша келдилар уйларига. Умар ибн Хаттоб фикрли,
зеҳнли ва одобли ўғли борлигидан ғоятда мамнун ва бахтиёр бўлди.
* * *
Бир куни пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бир қанча асҳоблари билан бирга
яҳудийларнинг олдига бордилар ва уларни Ислом динига даъват этдилар. Имон келтирсалар,
бериладиган савобнинг буюклигини тушунтирдилар. Юз ўгирсалар, чекадиган азобларнинг
шиддатини ҳам хабар бердилар. Аммо яҳудийлар ҳалибери имон келтирадиганга ўхшашмасди.
— Келтирган бу янги дининг ҳақ дин эмас — дейишди.
Муоз ибн Жабал сўзга аралашди.
— Эй яҳудийлар, қасам ичаманки, сизлар унинг Оллоҳнинг расули эканини биласизлар.
Унга пайғамбарлик вазифаси берилмасдан аввал сизлар билан қилган баҳс мунозараларимизда
бизларга нима деганларингизни эсланг. Келадиган янги пайғамбарни барча сифатларию
хусусиятлари ила биламиз, демабмидингиз? У келса, унга имон келтирамиз ва сизларнинг
кунингизни кўрсатамиз, деб юрганлар сизлар эмасми?
Рофи ибн Хураймила бошини тебратди:
— Биз ҳеч қачон ундай демаганмиз. Оллоҳ таоло Мусонинг китоби Тавротдан кейин ҳеч
қандай китоб туширмаган ва ҳеч қандай пайғамбар ҳам юбормаган —деди.
Ёнида турган дўсти Ваҳб ибн Яҳудо«тўғри айтмоқда» деган маънода бошини ирғаб, унинг
гапини тасдиқ этди.
Шундай қилиб, аввалги ҳолларини биладиган ва бу ҳақиқатларни улардан неча
маротабалаб эшитиб юрган инсонлар қаршисида ҳамда ўзлари тўласича таниб турганлари ҳақ
пайғамбар ҳузурида кўрабилатуриб инкор этарканлар, ҳатто юзлари қизармади. Аммо бу юзлар
эртага ҳисоб ва жазо кунида қизаражак, пушаймонлик терларини тўкажакдир.
Роббул Оламийндан пайғамбаримизга ваҳий олиб келиш вазифаси юклатилган фаришта
Жаброили амин(а.с.) Сарвари коинотнинг қалбларига ушбу оятларни ваҳий этди:
«Яҳудийлар Оллоҳнинг қадрини керагича(кераги Қадар) тақдир этмадилар. Чунки улар:
«Оллоҳ ҳеч бир инсонга ҳеч бир нарса нозил қилмагандир» дедилар.
Уларга деки: «Мусонинг инсонларга бир нур ва ҳидоят ўлароқ олиб келган ва сиз уни
бўлакбўлак(қоғоз) варақлар ҳолида ўзингизга ёққанини эълон қилиб, аммо кўп қисмини
яширганингиз Китобни(Тавротни) ким нозил қилди? Сиз ва оталарингиз билмаган нарсалар
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 134
сизга ўргатилгандир». Эй расулим, сен: «Уларни туширган Оллоҳдир» де. Кейин уларни тарк
эт, ботил гапсўзлари билан овуниб туратурсинлар» (Анъом, 91).
Бу оят уларга таблиғ этилган дамда ҳам уларнинг ҳолида бир ўзгариш сезилмади.
Яҳудийларнинг юзлари яна қизармади. Чунки уларнинг мақсадлари ҳақни қидириб, ҳаққа
боғлиқ бўлиш эмас эди.
* * *
Икки киши бир-бири билан тортишиб қолиб, иккиси ҳам жуда ёмон асабийлашди. Ҳатто
шундайки, бирининг бўйин томирлари ёрилиб кетар даражада бўртиб, юзининг ранги ва шакли
ҳам ўзгариб кетди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уларни кўраркўрмас:
— Мен бир калима биламан, шояд бу одам ўшани айтса, ичидаги аччиқланиш дафъ
бўлади. Ўша калима: «Раҳмати Илоҳиййадан қувилган шайтоннинг шарридан Оллоҳ паноҳига
сиғинаман» (Аъузу биллаҳи минашшай тонир рожийм) сўзидир — дедилар.
Пайғамбаримизнинг бу сўзларини эшитганлардан бири ўша одамнинг ёнига борди.
Расулуллоҳдан(с.а.в.) ўрганганларини унга такрорлади ва:
— Шайтондан Оллоҳга сиғин — деди.
Ҳалиги одам косасида гилдираб ўйнаб турган кўзларини унга бурди:
— Менда ғайритабиий бир ҳол кўряпсанми? Жинни манмики шайтондан паноҳ тилайдиган
ҳолга тушган бўлсам? Сен мени ўз ҳолимга қўй — деди.
Келган киши изига қайтди. Шу пайт пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларидагиларга:
— Мард, паҳлавон деб кимга айтадилар, биласизларми?! — дея ҳайқирдилар.
— Паҳлавон деб курагини ҳеч ким ерга теккиза олмаганга айтилади — деб жавоб
қилишди.
— Йўқ — дедилар улуғ Пайғамбар(с.а.в.) — асл паҳлавон жаҳли чиққанда ўзига ҳоким
бўлган кишидир.
Инсон ўзини қўлга олиши осонми? Аммо ҳақиқий тарози ишлайдиган Олий маҳкамада энг
зўр паҳлавон сифатида ғазабини боса олганларнинггина тоши босади.
Қирқ маротаба мағлуб бўлса ҳам, ҳеч нарса бўлмагандек яна оёққа турадиган, яна ўша
иддао билан майдонга отиладиган нафсининг қаршисида доимо уйғоқ, доимо бардам ва қарорли
бўлиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Кўнгиллар юз йиллар қаърида қолиб кетган бир
хотирани Қуръон оятларидан топиб чиқарди. Пайғамбарлардан Юсуф(а.с.) ҳам: «Мен
нафсимни айбсиздир, яхшидир, деб ёнини олмайман. Ҳеч шубҳа йўқки, нафс доимо ёмонликка
чорлайди» демаганмиди?!
* * *
Бир куни Пайғамбар(с.а.в.) бомдод намозидан кейин кўрган тушларини айтиб бердилар:
— Қора танли, сочи тўзғиган бир аёлни кўрдим.
Мадинадан чиқиб кетди ва Жуҳфада тўхтади — дедилар.
Буни нима маънода таъбир қиларкинлар, дегандай нигоҳлар у Зоти шарифнинг оғзиларига
қадалди. Ниҳоят изох берилди:
— Мен бу рўёни Мадинадаги вабонинг Жуҳфага улоқ тирилганлиги маъносида тушундим,
— дедилар.
Бу тушнинг ҳақиқатини эртагаёқ халқнинг ўзи кўзи билан кўради, ичида яшайди ва
ҳақиқат эканига шохид бўлади.
Чиндан хам ўша куниёқ эса бошлаган ёқимли шамол эски Ясриб ҳавосини янги Мадина
ҳавосига алмаштирди. Мадина бутунлай бошқа мадина бўлди. Бу шамол шаҳарга ҳеч қачон
чиқмаслик шарти билан жойлашиб олгандай ўзбошимчалик қилаётган золим бир иллатни ҳеч
қачон қайтиб келмайдигандай қилиб суриб кетди. Тўшакларда михланиб ётганлар руҳларига бу
шамол янгиланиш берди, ичичларига қадар тўйибтўйиб нафас олишнинг нақадар фараҳли
эканини ҳис этдилар. Баҳор кела бошлаган сайин дарахтларнинг қупқуруқ таналарига сув
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 135
югуриши каби ҳаётбахш эди бу ҳолат. Ҳар тарафни куйдириб, сиқиббўғиб қўядиган ҳавоси
билан танилган Ясриб шаҳри бундан буён гўзал, тоза ҳавоси билан, ёқимли шамоллари билан
хотиралардан жой олгувчи Мадина шаҳрига айланди. Севгили пайғамбарини Макка
мушрикларининг зулмларидан қутқарган Оллоҳ энди уни Ясриб безгагига ташлаб қўярмиди
ҳеч?!
Чунки коинотнинг юраги бу ерда урмоқда эди. Борлиқ оламииинг ягона соҳиб ва эгаси
Жаноби Ҳақ Ҳабиби адибини Ясрибдай касаллик ўчоғида эмас, балки руҳларга фараҳлик
бергувчи Мадинадай бир шаҳарда сақлашни мурод этиб, севгили пайғамбарининг дуосини
қабул этди ва бу касалликни у ердан бартараф қилди.
Бундан сўнгра пайғамбаримиз Мадинани севажак, муҳожирлар ҳам севажаклар ва
Маккадан кўра ҳам кўпроқ Мадинага боғланажаклар эди.
* * *
Мадина мусулмонларидан Абу Масъуд кунлардан бир куни хизматчисидан жаҳли чиқиб,
қўлига илинган калтак билан савалай кетди. Урган сари ғазаби жўшиб, янада кўп, янада тез ура
бошлади. Бирдан янграган шиддатли овоздан ўзига келди.
— Эй Абу Масъуд, шуни билиб қўй!..
Бу ким бўлди? Нима истайди ўзи? Овознинг шиддатидан ҳатто қўлидаги калтакни ҳам ерга
тушириб юборди. Аммо ҳали ҳам ғазабда ва асабий эди.
Ҳалиги овоз яна бир бор гумбурлади:
— Эй Абу Масъуд, билиб қўй!..
Мажбуран қайрилиб қаради, қарадию юзи қипқизил бўлди. Қалбини буткул эгаллаган
ғазаб бир онда хижолатга айланди.
Ҳамиша кулимсираб юрадиган, кўрган киши яна бир бор кўришни орзу қиладиган бу
муборак юзга ҳозир шундай бир ҳайбат ўрнашган эдики, Абу Масъуднинг иликларигача титраб
кетди. Бу чеҳра эгаси Мадинага келганидан бери суҳбатларини Абу Масъуд бир неча бор
тинглаган, аммо бу даража кескин ва амирона бир овозлари ҳам борлигини кутмаган эди.
Одиммаодим яқинлашар эканлар, Пайғамбар(с.а.в.): «Эй Абу Масъуд, билиб қўй!..» деб
такрорлар эдилар. Ниҳоят, Абу Масъуд ёнларига борди. Боши эгик, хижолатда, ўзига берилажак
ҳукмга рози айбдор вазиятида кута бошлади. Пайғамбар(с.а.в.) сўзларини бундай тамом
қилдилар:
— Эй Абу Масъуд, билиб қўй: Оллоҳу таолонинг сенга нисбатан қудрати сенинг шу
хизматчига нисбатан қудратингдан кўра устундир!
Қилган ишидан пушаймон бўлган инсон жавоб берди:
— Эй Оллоҳнинг расули, бундан буён ҳеч қачон ҳеч қайси хизматчини урмайман. Бу
хизматчим эса, Оллоҳ ризоси учун ҳур ва озоддир.
Севгили пайғамбаримиз дедилар:
— Агар уни озод қилмаганингда, сенга мутлақо жаҳаннам оташи илашар, сени паришон
қилар эди. (Муслим, 3/1280.)
Хизматкор эса, янги бир ҳаётга эришиб, ҳурриятини қўлга киритди. Оламларнинг сарвари
бўлмиш пайғамбаримизга(с.а.в.) мамнуният тўла кўзлар билан боқди.
Абу Масъуд бу ҳодисани дўстларига айтиб берганида, кўпларнинг юзи ўзгарди. Ҳар ким
бир миқдор алам ҳис этди. Чунки хизматчини фақат Абу Масъуд савалаб турмасдида.
Бинобарин, пайғамбаримиз (с.а.в.) айтган жазо ёлғиз Абу Масъудга тегишли эмас эди. Аммо
хизматчи танбеҳдаккига ҳақиқатан лойиқ бўлсачи? Буни аниқлайдиган бир чегара борми?
Ниҳоят бу мавзуда аниқ бир маълумотга эга бўлиш ва ҳаракатларини шунга кўра қилишни
истаганлардан бири келди ва ҳамманинг кўзи олдида:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, хизматкоримни неча маротаба кечиришим керак? — деб
сўради.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 136
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу саволни жавобсиз қолдирдилар. Эҳтимол бу ишни уларнинг ўз
виждонларига ҳавола қилмоқчи бўлгандирлар? Саҳобийлар бу зотнинг: «Сизлардан бирингиз ўз
нафсига хуш ёқадиганини мўмин қардошига ҳам орзу этмагунича ҳақиқий маънода мўмин
ҳисобланмайди» деганларини билишарди. Бу сўралган саволга ҳам шу муборак сўзлар нури
остида ўзлари жавоб топишлари лозимлигига ишорат қилгандирлар? Яъни: «Мен ҳам бир
хизматчи бўлишим мумкин ва ўзимга қандай муомала этишларини орзу этаман?» дея
хаттиҳаракатларини ҳисоб-китоб қилиб кўришларини истагандирлар?
— Эй Оллоҳнинг иайғамбари, хизматкоримни неча маротаба маъзур кўриб афв этишим
керак?
Яна жавоб бермадилар. Бу саволни эшитмадилар гўё...
«Саволингиз жавобини мен Абу Масъудга айтдимку, ахир. Сизлар ҳам ундан бошқачароқ
ҳукмга лойиқ эмассизлар».
Балки Буюк Пайғамбар(с.а.в.): «Оллоҳнинг сени қай даражада маъзур кўришини истасанг,
сен ҳам хизматчинпга шунчалик маъзур кўр, маъносида бир хулоса чиқариб олишларини
истагандирлар? Аммо савол бергувчи бу мавзуни мутлақо Набиййи акмалга(с.а.в) хал
этдиришни хоҳлар ва шунга қарор қилган эди. Эҳтимол у, ҳамма ўз тушунчаси бўйича йўл
тутишидан кўра, энг салоҳиятли оғиздан чиқадиган фармонни тинглаши хайрлироқдир, дея
ўйлар? Балки бу мавзуда ўзининг тушунчаси етарли эмасдир ёки илоҳий бир амр остида
такрортакрор сўрагиси келаётгандир. Ишқилиб, учинчи бор яна сўради:
— Эй Расулуллоҳ, хизматкоримни неча маротаба маъзур кўриб, афв этишим керак?
Бу сафар пайғамбаримиз унга юзландиларда, донадона қилиб:
— Ҳар куни етмиш маротаба! — дедилар. (Термизий, 4/336.)
Жовдираган нигоҳлар бир-бирига қадалди. Бошлар
бу таҳдидкорона хитобдан беихтиёр икки ёққа тебранди. Яқиняқингача оғир ишларга
мўлжалланган, хўрланган ва бўларбўлмас баҳоналар ила таёқ еб келган хизматкорлар бундан
буён эмин-эркин нафас оладиган, атрофга бошларини бемалол кўтариб қарайдиган ва ёмон сўз
эшитмайдиган бўлдилар. Набийлар султони(с.а.в.) бу мавзуни бир оз ойдинлатиш учун
қўшимчалар қилдилар:
— Улар сизларнинг оғаиниларингиздир. Оллоҳ уларни сизга ёрдамчи ўларок берган экан,
оғаинилар ўртасида қандай муомала лозим бўлса, шундай муомала қилинг. Ҳар ким ўзи ейдиган
таомдан унга ҳам едирсин, ўзи кийган кийимлардан кийдирсин, кучи етмайдиган
ишларга буюрмасин. Бордию унга оғир иш таклиф қилиб қолса, ўзи ҳам ёрдамлашсин.
Ичингиздан биронтангиз хизматчисига беихтиёр қўл кўтариб қолса, Оллоҳни хотирласинда,
дархол қўлини туширсин...
Бу насиҳатлар ўша ерда ҳозир бўлганларнинг қулоқларига исирға каби тақилди. Суҳбатда
иштирок этмаган, аммо ўша кундан кейин ўзларига қилинаётган муомалаларнинг ўзгарганини
кўрган хизматчи ва чўрилар бу ҳолга ҳеч тушуна олмадилар. Аммо кейинчалик буни Оллоҳнинг
пайғамбари томонидан эсган тотли, раҳмат шамолларига боғладилар, унинг бир лутф ва икроми
эканини англаб етдилар. Энди хонадонларда қул ва чўриларга янада инсофли, янада марҳаматли
ва шафқатли муносабат қилинадиган бўлди. Қул ва чўрилар хўжайинлари ўзларига«ўғлим»
«қизим» каби ширин сўзлар билан мурожаат эта бошлаганларини сездилар.
* * *
Ҳазрати Умар(р.а.) билан бирга ҳижрат этган, аммо Абу Жаҳл билан укасининг
ҳийлаларига алданиб Маккага борган Айёш ибн Робиа ва ҳали Маккадан чиқмай туриб қўлга
туширилган Салама ибн Ҳишом ҳибс этилган эдилар. Бундан ташқари, ҳижрат қилиш имконини
топа олмаган бир қанча мўмин Маккада қаттиқ тазйиқлар остида эди.
Бир бомдод намозида Пайғамбар(с.а.в.) иккинчи ракатда рукуга эгилдилар. Сўнгра
рукудан тургач, саждага бормай, қўлларини кўтардилар:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 137
— Оллоҳим, Салама ибн Ҳишомни, Айёш ибн Робиани ва қийноқ остида қолган бошқа
мўминларни сен ўзингқутқар. Оллоҳим, сен ҳам Мудор қабиласига тазйиқингни орттир. Юсуф
пайғамбар даврида берганинг очлик, қийинчилик каби, уларга ҳам йўқчилик бер — дея дуо
этдилар. Кейин«Оллоҳу Акбар» деб сажда қилдилар. Намозни тугалладилар.
Бундай дуолар бомдод намозидан то хуфтон намозигача давом этиб, бир неча кун
такрорланди.
* * *
Абдуллоҳ ибн Убайй Расулуллоҳни(с.а.в.) ёмон кутиб олганидан ҳеч пушаймон эмас эди.
Зиёратга келган инсонни6у шаклда қаршилаш тарбиясизлик, ҳурматсизлик эканини, албатта
биларди. Араб урфодатларига кўра, меҳмонга икром кўрсатилиши лозим. Бу хунук ва қўпол
хаттиҳаракатларини ҳеч ким асло кечирмас.
Бир куни мадиналик бир неча мўмин уни кўргани келишди. Имон келтиришни таклиф
қилишди. Аммо Ибн Салул бундай таклиф қилганларнинг оғзига урди:
— Ораларингиздаги бир гуруҳ аҳмоқларга ўхшаб биз ҳам имон этайликми? — деди.
Унга англатилдики, имон келтириш аҳмоқлик эмас, аксинча, ҳақиқий ақлли киши Оллоҳни
бир деб билиши ва Ҳазрати Муҳаммадни(с.а.в.) пайғамбар деб қабул қилиши лозим. Яна
айтилдики, қилиб турган ва яна давом эттириш ниятида бўлган бу ҳаракати бузғунчиликдан
бошқа нарса эмас. Аммо Ибн Салул бу огоҳлантиришларни қабул этмади:
— Бизнинг мақсадимиз Ясрибда сизлар бузган тартибтузумни янгидан тиклаш ва
тузатишга ҳаракат қилишдир. Ақлларингиз бўлса, бу буюк сўзларга қулоқ соласизлар — дея
жавоб берди.
Ибн Салулдай бир кимса йўлга кирмаслигига қаноат ҳосил қилган ҳолда у ерни тарк
этдилар.
* * *
Ҳавоси кунданкунга яхши бўлиб бораётган Мадинада аввалдан сув тақчиллиги масаласи
бор эди. «Румо» деб аталган қудукдан бошқа чучук сувли қудуқлари йўқ ҳисоби. Румога эса,
бир яҳудий хўжайин. Мусулмонлар у ердан хоҳлаганча сув ололмасдилар. Яҳудий сувини пулга
сотар, текинга ҳеч ким бир томчи ҳам сув ичолмас эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам бу қудуқ
сувидан бир гал ичган ва хушланган эдилар.
— Бу қудуқни сотиб олиб, ўзи қатори бошқа мусулмонларнинг ҳам идишларини тўлдириб,
эвазига жаннатда янада хайрли бир қудуққа соҳиб бўлишни ким хоҳлайди? — дея хитоб
қилдилар бир куни.
Бу муборак хитоб тезда таъсирини кўрсатди. Яъни, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасданоқ
Ҳазрати Усмон(р.а.) қудуқ эгаси яҳудийнинг ҳузурига борди. Қудуқни сотгин, деб таклиф
қилди. Яҳудий кўнмади.
—Ҳеч бўлмаса ярмини сот! — деди.
—Ярмини қанақа қилиб сотаман?
— Қудуқдан бир кун сен фойдаланасан, бир кунмен.
Йўли топилганидан яҳудий севинди:
— Мана бу бошқа гап! Бундай қилса бўлади. Нархини бозорга сол — деди.
Натижа шу бўлдики, Ҳазрати Усмон унинг ҳовучига ўн икки минг дирҳамни санаб солиб
қўйди.
Шундан кейин Ҳазрати Усмонга тегишли кунларда сувга харидор бирданига ортиб кетди.
Мўминлар келиб икки кунлик эҳтиёжларига етарли сувни олиб кетардилар. Қудуққа
яҳудийнинг хўжайинлик галида ҳеч ким келмай қўйди. Нарх ҳам бирданига тушиб кетди.
Яҳудий шошиб қолди. Харидорни ўзига тортиш учун у ҳам нархини туширди. Барибир
бўлмади.
Чунки шериги Усмон навбати куни сувни текинга тарқатаётган эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 138
* * *
Илк мусулмонлардан Усмон ибн Мазъун ибодатга муккасидан кетган одам сифатида
танилган эди. Дунёга ҳеч майли қолмаган. Ягона фикри мўлкўл ибодат қилиш ва ибодатларига
тўсиқ бўлувчи ҳар нарсани ҳеч ўйланиб ўтирмай тарк этиш. Уйланган, аммо фақат сўзда
уйлангандек. Оилали, аммо оила ҳаётини юритмасди, бўйдокдек яшарди. Назарида, оила ҳаёти
уни ҳақ йўлдан чиқарадигандек, охират ҳаётига ҳам халақит қилаётгандек бўлар, фикриёди
ўзини бу ҳаётга олдириб қўймаслик эди. Бу ишда шундай чуқурлашиб кетдики, ҳатто эрлик
ҳис-туйғусини ўлдирадиган, ҳеч қачон оила ҳақида ўйламайдиган машъум бир йўлни ҳам синаб
кўрмоқчи бўлди. Бу ишини Оллоҳга қуллик қилиш йўлида қўядиган қутлуғ қадам деб билди.
Унинг ичдан келган бу орзуи секинаста ёнидагиларга ҳам таъсир этиб, асҳобдан баъзи
ёшлар бу йўлни танламоқчи ҳам бўлди.
Ниҳоят бир куни Усмон пайғамбаримизга(а.с.в.) дардини очди. Нима қилмоқчилигини
айтди. Аммо шиддатли қайтариққа учради. Қатъиййан бундай бир машъум ишни қилмаслик
буюрилди. Усмоннинг фикрига эргашган ёш мусулмон йигитлар ҳам бу режаларидан тезда воз
кечдилар.
Усмон эса, уйида яна ибодатда давом этди. Бир куни пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг уйи
ёнидан ўтарканлар, эшигининг икки четига икки муборак қўлларини тираб туриб, бундай
дедилар:
— Эй Усмон, Оллоҳ сени бир руҳбон' қилиб яратмаган. Эй Усмон, Оллоҳ мени ҳам
руҳбонлик таълими учун юбормаган. Эй Усмон, шуни яхши билиб ол: Оллоҳнинг менга берган
вазифаси руҳбонликни ўргатиш иши эмасдир. — Сўнгра сўзларида давом этиб, ушбуларни
қўшимча қилдилар: — Оллоҳ ҳузурида энг хайрли дин қулайликни амр этадиган пок Ислом
динидир.
Пайғамбаримиз унга: «Буткул ибодатга берилиб кетган бу ҳаётингни тўғри деб топмадим»
демоқчи эдилар.
Усмон эса, кўп ибодатдан бошқа нарсани ўйлайдиган ҳолда эмасди. Ахир, Оллоҳ рози
бўладиган диний ҳаётни энг чиройли шаклда ўргатувчи Буюк Пайғамбарнинг шаҳрида яшаса...
Бундан ташқари, ўзи шу Буюк Пайғамбарга эмикдош бўлса... Намозларини бу зотнинг орқасида
туриб ўқиса... Энг муҳими— ҳақ дин ила мушарраф бўлган бўлса... ибодатини у кўпайтирмай
ким кўпайтирсин?! Бошқалардан бир неча баробар кўп ибодат қилиб, охиратга оламолам
намозлар олиб кетиш қандай яхши!..
Шу орада Усмоннинг таъсирида янада кўпроқ ибодат қилиб қолиш ғайратига минган яна
уч йигит Набиййи акрамнинг(соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйда йўқ пайтларини пойлаб туриб,
хонаи саодатларига келди ва аёлларидан пайғамбаримизнинг уйдаги ибодатларини ўрганди.
Аммо олинган жавоб уларни мутлақ қониқтирмади. Тасаввурларида бошқача— ниҳоятда кўп
бўлиши керак эдида. Бунчалик ибодатни оз деб билишди.
— Албатта, у Оллоҳнинг расули, шундай экан, унинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ. Дунёси ҳам,
охирати ҳам кечирилган, таъминланган. Оллоҳу таоло нега кўп ибодат қилмадинг, деб
пайғамбарини оташга ташламайдику, ахир! Бизларчи? Бизга бу ибодатларнинг ўзи кифоя
қилармиди? Бу қадар оз ибодатларимиз нажот топишимизга етарлимикан?
Бу саволга учовининг ҳам жавоби бир хил бўлди: «Йўқ! Асло!» дейишди. Улардан бири:
—Шу кундан эътиборан мен тунлари ухламайман, фақат ибодат қилиб чиқаман — дея
қасд этди.
— Мен уйланмайман — деди иккинчиси.
— Мен кунларимни доимо рўза тутган ҳолда ўтказаман — деди учинчиси.
Йигитлар пайғамбаримизнинг(а.с.в.) хотинлари ва қизларининг кўз ўнгида шундай
қарорга келиб, у ердан айрилишди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) уйга келиб, бу хабарни эшитдилару кўнгиллари хижил бўлди. Дархол
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 139
масжидга кирдилар. У ерда ўтирганларга ҳам воқеани англатиб, бундай хитоб қилдилар:
— Шуни яхши билингларки, сизларнинг ичингизда Оллоҳдан энг кўп қўрқадиган киши
менман. Шу билан бирга, мен рўза тутаман ҳам, тутмаган кунларим ҳам бўлади. Тунлари
ибодат қиламан, аммо ётиб ухлайман ҳам. Аҳли аёлим билан оилавий ҳаётни ҳам юритаман.
Менинг йўлим ва суннатим мана шудир. Менинг сунна тимдан юз ўгирган эса, мендан эмасдир.
Дарҳақиқат, ибодатнинг шакли, вақти, миқдори доимо у зот кўрсатганидай бўлиши керак
эди. Бошқа бировлар ўртага чиқиб кўрсатган шакл, вақт ва миқдорга ўз ақлича аралашиши,
уларни кам деб ҳисоблашига ҳожат йўқ ва бундай ҳаракат маъносиз, хато ҳаракат бўларди.
Оллоҳнинг пайғамбари У бўлганидан кейин Оллоҳга ибодат қилиш йўлини кўрсатиш ҳам Унга
оид бўлиши керак эмасми?
Масала шу тариқа ҳал қилинган бўлди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уйларига келган ҳалиги уч
йигитга ҳам, бошқа мўминларга ҳам энг гўзал ва энг яхши бир шаклда дарс бердилар. Аммо
Усмон ибн Мазъуннинг бу воқеадан хабари йўқ, у уйида ибодати билан машғул эди.
Бир куни Усмоннинг хотини Ҳавла хоним Расулуллоҳнинг(с.а.в.) уйларига келди. Аҳволи
паришон. Пайғамбаримиз аёллари ундан ҳол сўрадилар. Ҳавла эри Усмоннинг буткул бир
бўйдоқ йигитдай ҳаёт кечираётганидан, эрхотинлик алоқасини тамоман тўхтатиб қўйганидан
шикоят қилди.
— Кечалари узунданузоқ намоз ўқийди, кундузлари тинимсиз рўза тутади — деди.
Кечқурун Расули акрам уйга қайтганларида хотинларидан бу хабарни эшитдилар. Дарҳол
Усмонга одам жўнатдилар. Усмон ҳам ҳаялламай етиб келди.
— Чақиртирган экансиз, эй Оллоҳнинг расули — деди.
— Эй Усмон, сен менинг суннатимдан юз ўгирдингми?!
Бу савол қаршисида Усмон сесканиб кетди:
— Оллоҳ сақласин! — деди шошапиша. — Мен сизнинг суннатингизни маҳкам ушлаб,
шунга кўра яшашга кечакундуз ҳаракат қилиб ётибманку.
— У ҳолда шу ҳақиқатни билиб ол, эй Усмон: мен ҳам ухлайман, ҳам намоз ўқийман. Ҳам
рўза тутаман, ҳам овқат ейман. Аёлимга яқинлик ҳам қиламан. Эй Усмон, Оллоҳдан қўрқ, шуни
унутмаки, аёлингнинг ҳам сенда хаққи бордир. Никоҳнинг елкангга юклаган вазифаларини
бажар. Келган меҳмоннинг сенда ҳаққи бордир, уларга бир нарсалар икром эт. Ўз нафсингнинг
ҳам сенда ҳаққи бордир, вужудингни керагича дам олдир. Рўза тут, аммо тутмаган кунларинг
хам бўлсин. Тунлари ибодат ҳам қил, дам ҳам ол.
Унга айтилган бу тавсиялардан сўнг пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаммага тааллуқли ушбу
муборак сўзларни айтдилар.
— Қурбингиз етадиган амалларни қилишга аҳамият беринг. Шуни яхши билингки, Оллоҳу
таоло сизнинг амалларингизга эваз беришдан зерикмайди, аммо сиз зерикасиз. Оллоҳу таолога
амалларнинг энг хуш ёқадигани— оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир.
Зерикиш ичра қилинган ибодатнинг фойдаси бўлмаганидек, тартибсиз, аммо кўп
ибодатдан оз бўлсин, давомли ва тартибли қилинган ибодат янада хуш эканлиги шу тариқа
билиб олинди.
Усмон ҳам Расулуллоҳнинг(с.а.в.) бу тавсияларига кучи етганича амал қилиш нияти билан
у ердан айрилди. Орадан бир неча кун ўтиб Усмоннинг хотини Ҳавла чиройли, ясантусан
кийинган ҳолда пайғамбаримизнинг(а.с.в.) аёллари зиёратига келди. Энди хўжайини Усмон
ҳам секинаста оилавий ҳаётни яшай бошлаган эди.
* * *
Орасира эндигина балоғат ёшига етган бир яҳудий йигитча масжидни супурибсидириб
турарди. Учтўрт кун кўринмай қолди. Жаноби пайғамбар(с.а.в.) хавотир олиб, кетидан
суриштирдилар. Касал бўлиб қолган экан. Расулулоҳ(с.а.в.) дарҳол бирикки дўстлари
ҳамроҳлигида яҳудий болани зиёрат қилгани бордилар. Оллоҳдан шифо тиладилар. У ёқбу
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 140
ёқдан анча суҳбатлашиб ўтиришди. Ниҳоят пайғамбар алайҳиссалом йигитчага мусулмон
бўлишни таклиф этдилар.
Йигит не деб жавоб қиларини билмай, отасининг кўзларига термулди. «Нима қил дейсиз,
отажон?» дегандек илтижо маъноси бор эди унинг6у қарашида.
Отаси ҳам касалликдан кунданкунга шамдек эриб бораётган ўғлига қаради. Ҳали ўн
гулидан бир гули очилмаган, эндиэнди йигит бўлиб келаётибди, шу ёшида дунё билан
видолашса... Ўлим томон қадамбақадам яқинлашаётганини кўзи очиқ ҳар бир инсон кўриб
турарди. Дунёдан насибасини ололмаган гўдакнинг ҳеч бўлмаса охирати порлоқ бўлсин...
Шуларни хаёлидан кечираркан, ота шафқат ва марҳаматомуз бир овозла:
— Ўғлим, Абул Қосимга итоат эт — деди.
Йигитча ҳам шундай жавобни кутиб тургандай, ша
ходат калималарини айтиб, мусулмон бўлди.
Бир оздан кейин Ҳазрати Пайғамбар(с.а.в.) у ердан кетарканлар, йўлйўлакай:
— Бу йигитни жаҳаннамдан қутқарган Оллоҳга ҳамд этаман — дедилар.
* * *
Анас бир оқшом уйга кеч келди. Онаси Умму Сулайм хавотирланиб ўтирган экан.
— Қаерда қолдинг, ўғлим — дея қаршилади.
— Пайғамбаримиз мени бир ерга жўнатдилар — деб жавоб қилди Анас фахр ила.
— Кимга жўнатдилар? Нима иш билан?
— Бу бир сирдир, онажон. Пайғамбаримизга оид бир сир.
Умму Сулайм ўғлининг катта одамлардай бўлиб қолганидан мамнуният сезди:
— Ундай бўлса, ҳеч кимга айтакўрма, ўғлим. Бир сир ўлароқ қолсин — деди.
Нима эди бу сир?
Пайғамбаримиздан, Анасдан ва хабар жўнатилган кишидан бошқа ҳеч ким кейинчалик ҳам
бу сирдан хабардор бўлмади. Ҳаттоки Анас узоқ йиллар кейин, оппоқ соқолли бир чол бўлиб,
ўлим тўшагида ётганида ҳам ўша омонатга хиёнат қилмади. Самимият ила хизматини қилиб
турган Собит алБунонийга дедики:
— Ўша сирни ҳозиргача ҳам бир кимсага айтмадим. Агар уни ҳаётимда кимгадир айтишим
мумкин бўлганида, уни албатта сенга айтардим. Аммо бу энди абадий бир сир ўлароқ қолади...
(Муслим, 4/1926.)
* * *
Мадиналик мусулмонлардан Саъд ибн Муоз бир куни умра қилиш нияти билан Маккага
йўл олди. Шаҳарга етиб келгач, эски таниши Умаййа ибн Халафнинг уйига тушди, Умаййа
Мадинага келса, Саъднинг меҳмони бўлар, Саъд доим Умаййанинг ёнида қолар эди.
Суҳбат мобайнида Саъд Каъбани тавоф этмоқчи эканини айтди.
— Қайси пайт тавоф қилсам яхши бўлади? — деб сўради.
Энг муносиб вақт пешиндан кейин ҳамма қайлула уйқусига кетган пайт деб топилди.
Бирга чиқишди, Каъбага боришди. Саъд тавоф қила бошлади. Аксига олиб, Абу Жаҳл ҳам ўша
ерда экан. Кўзларига уйқу келмай чиққан, шекилли.
— Ким бу одам? — деб сўради Умаййадан.
— Ясрибдан Саъд ибн Муоз, меҳмоним — деди Умаййа.
Абу Жаҳлнинг тепа сочи тикка бўлди. Саъднинг қаршисига чиқди:
— Менга қара! — деди ўшқириб. — Сен шу онда истаганингча Каъбани тавоф қиляпсан.
Ҳолбуки бизнинг жамоатимизни тўзитиб кетган Муҳаммадга ва шерикла
рига шаҳарларингдан бошпана бериб, ёрдам қилдиларинг. Қасам ичаманки, агар Умаййанинг
ҳимоясида бўлмасайдинг, бу ердан соғомон чиқиб кетолмасдинг.
241
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 141
Саъд ибн Муоз Абу Жаҳлнинг бу тарбиясизларча муомаласи қаршисида асабийлашди.
— Агар сен менинг Каъбани тавоф этишимга тўсқинлик қиладиган бўлсанг, мен ундан
баттарроғини қиламан!
— Нима қила олардинг?
—Шом тижорат йўлини кесиб қўяман.
Умаййа орага кирди:
— Эй Саъд, гапингни қайтиб ол. Қаршингдаги одам бу водий халқининг каттаси ва
хўжайини.
«Эй, қуриб кетсин бунақа хўжайин, ер ютсин бундай каттани!» дея хаёлидан кечирди
Саъд, Сўнгра:
— Эй Умаййа — деди қизишиб. — Ҳеч шубҳа қилмагинки, У келтирган дин кунданкунга
тарқалиб кенгайиб, уфқларгача ёйилади. Бу ерларда ҳам диннинг ҳукми ўтадиган бўлади. Ҳеч
ким6у диннинг ёйилишига монелик қила олмайди.
Умаййа унинг сўзини бўлди:
— Эй Саъд, токи биз тирик эканмиз, 6у ерларга у оёқ босолмайди. Сен ҳам буни билиб
қўйгин!
Даҳанаки жанг тобора авжга минди. Саъд ҳам ўзини тутолмай қолди.
—Сенга келсак, эй Умаййа — деди — мен Оллоҳнинг расулидан сени ўлдиришларини
эшитдим.
Умаййанинг ранги оқариб кетди.
— Маккада ўлдирарканми? — деб сўради.
— Унисини билмайман — деди Саъд — аммо бу сўзни шахсан ўзларидан эшитдим,
ишонавер.
—Ўзи ўлдирармишми?
—Уни ҳам билмайман.
Энди меҳмондорчилик бўлмаслиги тайин, на меҳмон сифатида Саъднинг ва на мезбон
сифатида Умаййанинг бунга кайфияти қолди. Шу боис Саъд ўша ердаёқ туясига миндида,
«Қайдасан, Мадина?» дея жўнаб кетди.
Можарони кузатиб турган Абу Жаҳл оловга яна ўтин қаламоқчи бўлдими:
—Нима гап, эй Умаййа, бирдан оқариббўзариб кетдинг? — дея ўсмоқчилади.
—Эшитмадингми ясрибликнинг сўзларини, эй Абул Ҳакам?
—Эшитдим, нима бўлибди?
—Мени, ўлдираман, дебдику.
—Айтса, айтар. Келибоқ ўлдираётгани йўқку.
—Аммо, биласанки, Муҳаммад ёлғон гапирмайди.
Абу Жаҳл асабийлашди:
— Ёлғон гапирмаса, бор, сен ҳам унинг динига кир, қани, нега турибсан?!
Умаййа боши эгилган ҳолда:
— Унинг динига кирадиган бўлганимда, сен билан маслаҳатлашиб ўтирмасдим — деди ва
хомуш уйига йўл олди.
Уйида хотини хавотирла кутиб олди.
— Сенга нима бўлди, ўйчан кўринасан?
Умаййа бўлган воқеани айтиб берди. Хотинининг кўнглидан«Муҳаммад ёлғон
гапирмайди» деган сўз билан бирга, бир аччиқ фиғон сизиб ўтди.
«Энди қочиб қутулолмасанг керак» деган маънода эрининг юзига қаради.
Умаййа хотинидан бир гап кутиб ўтирмай, қарорини билдирди:
— Энг яхши чора Маккадан ташқарига чиқмаслик.
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 142
Жума намозларига Расули акрам(с.а.в.) катта аҳамият берардилар. Бир куни яна6у
мавзуда тўхталиб, бундай дедилар:
— Ким чиройли таҳорат олиб, жума намози учун масжидга келиб, жимгина хатибга қулоқ
солиб тингласа, унинг икки жума ораси қилган гуноҳлари кечирилади, хам уч кун ортиғи билан.
Лекин ким хутбага керагича эътибор қилмаса ва, масалан, ўйнаб ўтирса, беҳуда иш қилган ва
мукофотдан маҳрум қолган бўлади. Жума куни масжидларнинг эшикларига фаришталар келиб
ўтиради, келганларни навбат билан қайд этиб боради. Илк келганлар бир туяни қурбонлик
қилгандек савоб оладилар. Кейинроқ келганлар бир сигир, ундан кейингилар шохли бир қўчқор
қурбон қилгандек ҳисоб қилинадилар. Тўртинчи гуруҳ товуқ, бешинчи гуруҳ эса, тухум садақа
қилгандек савобга эришиб, Оллоҳга яқинликни орзулаган инсондек муомала кўрадилар. Имом
хутба ўқиши учун минбарга чиққанида, малаклар ҳам дафтарларини ёпиб, масжидга кирадилар
ва хутбани тинглайдилар.
Пайғамбаримиз жума намозига алоҳида бир кийим кийишни одат қилган эдилар. Хутба
ўқийдиган жойда жамоатга қараб ўтириб, азонни эшитар, кейин туриб бир хурмо устунига
таяниб, Оллоҳга ҳамд ила бир ваъз бошлар, мўминларга тавсиялар қилар, яхшилик ва саодатга
олиб борадиган йўлларни кўрсатар, барча мўминлар ҳақига дуолар қилар эдилар.
Хутба орасида қисқа бир муддатга ўтириб, кейин яна турардиларда, ҳамд ила бошлаган
хутбаларини давом эттирардилар.
Хутбадан кейин жамоатга имом бўлиб, икки ракат фарз намоз ўқирдилар. Сўнгра Султони
анбиё(с.а.в.) бундай деган эдилар:
— Ким жумадан кейин намоз ўқимоқчи бўлса, тўрт ракат намоз ўқисин.
Баъзан пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари уйда икки ракат намоз ўқиган пайтлари хам бўлган.
Натижада Расулуллоҳнинг(с.а.в.) асҳоблари фарзни ўқигандан кейин тўрт ёки олти ракатдан
намоз ўқий бошлаганлар. Баъзилар тўрт, баъзилар олти ракат ўқирди. Вақтнинг бўш ё
тиғизлигига қараб, баъзан тўрт, баъзан олти ракат ўқийдиганлар ҳам бор эди.
Бир суҳбатда Расулуллоҳ(с.а.в.) яхши амалларнинг дунёда ҳам нажот василаси бўлишини
англатдилар:
— Сиздан аввалги умматлардан уч киши биргаликда йўлга чиқди. Кечани ўтказиш учун
бир ғорга кирди. Иттифоқо, тоғдан бир тош тушиб, ғорнинг оғзини бер китиб қўйди. Буни
кўргач, ўзаро шундай дейишди: «Қилган бирон яхши амалларимизни айтиб, Оллоҳ таолодан
мадад сўрашдан бошқа бизни бирон нарса қутқара олмайди». Улардан бири бундай деди:
«Оллоҳим, менинг кекса онам ва отам бор. Уларни едирмасдан ичирмасдан олдин болаларимга
ҳам, ҳайвонларимга ҳам бир нарса бермасдим. Бир куни ўтин олиб келиш учун кетган эдим.
Кечроқ қайтдим. То овқат тайёр бўлгунча, ухлаб қолишибди. Уйғотишга ҳаддим сиғмади.
Иккинчи ёқдан, овқатни оиламга улар емасдан олдин беролмасдим ҳам. Товоқни қўлимдан
қўймай, уларнинг уйғонишларини тонггача кутиб чиқибман. Болаларим атрофимда йиғлашади.
Ниҳоят отаонам уйғондию сутларини ичириб, кўнглим тинчиди. Оллоҳим, бу ишни сенинг
розилигинг учун қилганимни тасдиқ этанг, бизга кенглик бер, бу тошдан келган балони кетказ»
деди. Бу ҳикоядан кейин тошхиёл сурилиб тирқиш пайдо бўлди. Лекин қутулиб чиқиб кетиш
учун у кифоя эмасди. Ҳамроҳлардан иккинчиси сўз бошлади: «Оллоҳим, амакимнинг бир қизи
бор эди. Инсонлар ичида менга ундан севиклиси йўқ эди. Бир аёл қанчалик севилиши мумкин
бўлса, мен ҳам уни ўша даражада севардим. Кўнглим тусаган ишни қилмоқчи бўлдим, кўнмади.
Ниҳоят юртимизга қурғоқчилик келдию уни менга муҳтож қилди. Орзуимни бажаришга кўниш
шарти билан унга юз йигирма динор бердим. Қабул этди. Энди мақсадимга етай деб
турганимда: «Оллоҳдан қўрқ ва муҳримни ноҳақлик билан, никоҳсиз бузма» деди. Дарҳол
орқага чекилдим, берган пулимдан ҳам воз кечдим. Оллоҳим, буни сенинг розилигинг учун
қилганимни тасдиқ этсанг, бизга кенглик бер ва бу тошдан келган балодан халос қил» деди.
Тош яна бир оз сурилди. Лекин очилган тирқишга ҳали ҳам одам сиғмасди. Шунда учинчиси
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 143
ҳикоясини бошлади: «Оллоҳим, мен бир неча ишчи ишлатдим. Ҳаммасига ҳақларини бердим.
Аммо ичларидан бириси ҳақини олмади, ташлаб кетди. Мен унинг ҳақини ишлатдим, ҳатто шу
даражадаки, натижада анчамунча молга соҳиб бўлдим. Маълум вақт ўтгач, олдимга келди ва:
«Эй Оллоҳнинг бандаси, менга бер ҳақимни» деди. «Кўриб турганинг шу туя, сигир, қўй ва
хизматчилар сеникидир» дедим. «Эй Оллоҳнинг бандаси, мени мазах қиляпсанми?» деди.
«Мазах қилмаяпман, булар сеники» дедим ва аҳволни тушунтирдим. Ҳалиги одам ҳеч нарса
қолдирмасдан ҳаммасини олиб кетди. Оллоҳим, буни сенинг розилигинг учун қилганимни
қабул этсанг, бизга кенглик бер ва бу тошдан келган балодан бизни халос қил» деди. Шу пайт
тош яна бир оз очилди ва у ердан чиқиб кетдилар...
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) Муоз ибн Жабал билан қаёққадир кетаётган эдилар. Ёлғиз иккалалари.
Расули акрам(с.а.в.) бирдан:
— Эй Муоз! — деб чақириб қолдилар.
— Лаббай, эй Оллоҳнинг расули!
Бирон нарса десалар керак, деган қаноатда Муоз кутди, бироқ пайғамбаримиздан бошка
садо чиқмади. Шу ҳолда анча жим кетдилар. Энди ҳеч нарса демасалар керак, деб ўйлаган ҳам
эдики:
— Эй Муоз! — деб қолдилар яна.
— Лаббай, ё Расулуллоҳ. Амрингизга мунтазирман. Лекин у яна беҳуда кутди: анча юриб
қўйганларига қарамай, бир оғиз ҳам сўз айтилмади. Энди умидини узган пайтда учинчи марта
хитоб янгради:
— Эй Муоз!
Бошқа одам бўлганида... Аммо чақираётган Оллоҳнинг расули эди, Оллоҳнинг расули эса,
мақсадсиз бир ишни қилмайди! Шу боис бу гал ҳам интизорлик ила жавоб қилди:
— Лаббай, ё Расулуллоҳ...
Шунда Пайғамбар(с.а.в.):
— Бандалар устида Оллоҳ таолонинг ҳаққи нима эканини биласанми? — дедилар.
— Оллоҳ ва расули яхши билади — деди Муоз.
— Оллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи ибодат қилишлари, ҳеч бир нарсани унга шерик
қилмасликларидир.
Сўз шу ерда тугади. Йўлчилик давом этди.
— Эй Муоз! — дедилар яна Сарвари олам(с.а.в.).
— Лаббай, ё Расулуллоҳ!
— Бандалар буни қилганлари тақдирда Оллоҳ таолонинг устида бандаларнинг ҳаққи нима
бўлади, биласанми?
— Оллоҳ ва расули яхшироқ билади.
— Уларга азоб бермаслигидир.
— Бу хушхабарни инсонларга етказсамда, севинсалар, майлими, ё Расулуллоҳ?!
— Унда улар танбал бўлиб қолишади...
Суҳбат шу ерда тўхтади. Сафар давом этарди. Набиййи акрамнинг(с.а.в.) асл мақсадлари
— аввал диққатни жалб қилиб, айтилажак сўзни Муознинг зеҳнига мустаҳкам жойлаштирмоқ
эди. Шунчаки эшитиб қўядиган гап эмасди булар. Бундай бир усулни қўллашдан муродлари
энди англашилди. Ҳарҳолда, бу сўзлар асрлар кейин келадиган умматга ҳам айни софлик ичида
етказилиши учун айтилган эди. Зеҳнларга жойлаштириш учун энг қулай ва самарали
чоратадбир эди бу.
Бир оз яна юргач, ерга чўкишди. Муоз вужуди Расулуллоҳнинг(с.а.в.) муборак
вужудларига тегатега ёнма-ён қилган бу сафарининг завқини ҳеч қаердан топа олмас, бу
саодатни ҳеч бир нарса эвазига алмаштиришни истамас эди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 144
Аммо иш бу билан тугамайдигандай эди. Набиййи акрам(с.а.в.) Муознинг қўлидая
тутдилар:
— Эй Муоз, Оллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман. Ҳар намозингдан кейин мутлақо
ушбу дуони ўқишингни тавсия этаман: «Оллоҳим, сени зикр этиш, сенга шукр қилиш ва сенга
чиройли ибодат қилишим учун менга мадад бер».
Муоз кўзларининг ичига қараб гапираётган Расулуллоҳнинг(с.а.в.) бўйинларига ёпишиб
қучоқлаб олай деди. Оллоҳнинг энг улуғ расули, яна бунинг устига қасам билан, уни севишини
айтаётган эди! Ичидаги ҳаяжонни, севинчни англата олиш учун Муознинг бир эмас, минг тили
бўлса ҳам, яна етмас эди. Кўзларининг ичигача бир иссиклик сингди. Кейин ёш томчилари
ҳолида оқди бу севинч ифодалари. Расулуллоҳнинг унга махсус тавсия этган дуоларни поклик
ичра Мавлосига айтаркан, лаблари ҳаяжон ва севинчдан титрар эди.
Муоз бу сафарни қалбининг энг тубида азиз бир хотира ўлароқ сақлади. Ўқиган ҳар
намозининг орқасидан қўлларини кўтариб, Расулуллоҳнинг қўлларига тегиб турибди, деган
хаёл ва тушунча ила«Эй Муоз, валлоҳи, мен сени яхши кўраман» сўзларини эшитаэшита,
ўргатилган у дуони такрор этди: «Оллоҳим, сени зикр этишим, сенга шукр қилишим ва сенга
чиройли ибодат қилишим учун менга мадад бер».
Муоз ҳаётининг охиригача бу дуода давом этди. Ўша сафарнинг хотирасини умри бўйи
қалбининг теранликларида, фақат ўзига хос бир тарзда асрабавайлади. Ўлим тўшагида
ётганини, дорул бақога кўчиш вақти етганини англабҳис этган пайтида у ширин хотирани ўзи
билан мозорга олиб кетишга кўнгли рози бўлмади. Кўз ўнгида ўша муборак сафар қайтадан
жонланди. Гўё Набиййи акрамни(с.а.в.) орқаларидан қучоқлаган: «Сизни ташламайман, сиздан
айрилмайман, ё Расулуллоҳ!» дея ёпишиб олгандай...
Ўйга чўмган кўзлари бир муддат шундай қолди. Кейин бу сафарни бутун тафсилоти билан
гапириб берди...
Энди иккинчи бир сафар бошланаётган эди. Яна Расули акрам(с.а.в.) ҳамроҳликларида,
яна у зотнинг изларидан давом этувчи абадий ҳаётнинг, охират оламининг сафари...
Муоз(р.а.) охират оламига ана шундай хотиралар ҳамроҳлигида кўчди.
* * *
Мадиналик мусулмонлардан жуда фақир бир киши Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига келиб,
ёрдам истади.
— Уйда ишга ярайдиган ҳеч нарсанг йўқми? — деб сўрадилар Сарвари Олам.
— Битта кўрпамиз бор — деди у одам — ярмини остимизга тўшаймиз, ярмини устимизга
ёиамиз. Яна бир идишимиз бор.
— Уларни менга келтир. Бориб олиб келди. Пайғамбар(с.а.в.) уларни қўлларига
олдиларда, атрофдагиларга кўринарли даражада баландга кўтариб:
— Бу иккисини сотиб олмоқчи бўлган борми? — деб эълон қилдилар.
— Мен уларга бир дирхам бераман — деди кимдир.
— Бир дирҳамдан кўпроқ берадиган йўқми?
Овоз чиқмади.
— Бир дирҳамдан ортиқроқ берадиган йўқми? —деб яна сўрадилар.
Яна ҳеч кимдан жавоб бўлмади. Пайғамбаримиз учинчи марта такрорладилар. Бу гал
бошқа бир киши:
— Мен икки дирҳамга оламан — деди.
Пайғамбаримиз кўрпа билан идишни унга бериб, пулни
олдилар. Ҳалиги одамга:
— Бу икки дирҳамнинг бирига егулик бирон нарса олда, оилангга едир. Иккинчисига бир
болта сотиб олиб, менинг олдимга кел — дедилар.
Одам кетди ва болта олиб келди. Пайғамбаримиз уни ўз қўллари билан сопладилар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 145
— Бор, ўтин олиб келиб сот. Ўн беш кунгача сени кўрмайин — дедилар.
Бояги одам чиқиб кетди.
* * *
Ўша кунлар бўлса керак, Расулуллоҳ(с.а.в.) ёнларида ҳозир бўлган еттисаккиз саҳобий
билан кўришарканлар, бирдан сўраб қолдилар:
— Оллоҳга ва расулига байъат қилмайсизларми(ҳар
амрига бўйсуниш ҳақида сўз бермайсизларми)?
Ҳамма ҳайрон бўлди. Умр бўйи ҳар бир буйруқларини бажаришга сўз берганларига ҳали
ҳеч қанча бўлмаган эдида.
— Биз сизга байъат қилган эдик, ё Расулуллоҳ —дейишди.
Пайғамбаримиз бу гапни гўё эшитмадилар.
— Оллоҳнинг расули билан аҳдлашмайсизларми? —дедилар.
Яна ўша жавоб берилди. Бундай бир аҳдлашув бўлгани, ҳали кўп вақт ўтмагани ҳам
эслатилди. Пайғамбаримиз яна эшитмагандек, учинчи марта таклифни такрорлаганларидан
кейин саҳобийлар қўлларини узатдилар.
— Биз сизга ҳар амрингизни бажаришга сўз берган эдик. Бу гал қандай иш учун байъат
қиламиз, эй Оллоҳнинг расули? — дея сўрашди.
Шунда Жаноби Пайғамбар(с.а.в.):
— Оллоҳгагина қуллик қилишга, унга ҳеч нарсани ширк қўшмасликка, беш вақт намозни
ўқишга ва менга итоат қилишга сўз беринглар. Ҳамда... — дея бир муддат тўхтаб турдиларда,
пичирлаган овозда қўшимча қилдилар: — Ҳамда ҳеч кимдан бирон нарса истаманг, тиланманг.
Расули кибриёнинг(с.а.в.) бу тавсиялари шу ерда ҳозир бўлганларга ҳақиқий маънода
таъсир этиши аниқ эди. Улардан бири бўлмиш Авф ибн Молик орадан йиллар ўтиб, бу ҳодиса
билан алоқадор хотирасини англатар экан, бундай деган эди: «От устида турганда қамчиси
тушиб кетганлар бўларди, аммо уни олиб беришни ҳам ерда турганлардан илтимос қилишмас
эди» (яъни, ўзлари тушиб олишарди).
* * *
Салмон мусулмон бўлганидан бери фурсат топган заҳоти масжидга келар, Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) орқаларида намоз ўқиш саодати ила шарафланиб қайтар эди. Жума намозларига кела
олмаган пайтлари ҳам бўлди, ичи ёнди. Бунинг изтиробини чекар экан, қулларга жума намози
фарз эмаслигини ўргангач, бир оз хотиржам тортди. Оллоҳнинг энг охирги пайғамбарининг
даъватини қабул этганлардан бўлишдек бир бахт ичида яшарди. Аммо айни чокда, бировнинг
қули эди. Эх, уни куфр ҳаётидан қутқариб имонга қовуштирган Улуғ Мавло бир кун келиб
қулликдан ҳам қутқариб, ҳурриятини қўлига берармикан?!
Шу онда хўжайини билан ўрталарида бирон келишмовчилик ё норозилик йўқ эди. Салмон
кўрсатилган ишларни исталганидан ҳам чиройли бажарар, шунинг учун ҳеч ким унинг
ибодатларига аралашмас эди.
* * *
Муҳаррам ойининг ўнинчи куни яҳудийларда бир ўзгариш кўрилди: улар емасичмас
эдилар. Расулуллоҳ(с.а.в.) сабабини сўрадилар:
— Оллоҳ таолонинг Мусони(а.с.) Фиръавндан, аскаридан қутқарган кундир бу кун.
Шунинг учун рўза тутамиз — деб жавоб беришди.
Пайғамбари замон(с.а.в.) саҳобаларига ўгирилдилар:
— Биз Мусога улардан ҳам яқинроқмиз, унга дўст бўлишга улардан кўра лойиқроқмиз —
дедилар ва ҳамон ўша куниёқ рўзага ният этдилар. Асҳоби киромга ўша кунни рўза билан
ўтказишни буюрдилар.
Кейинги йили Ҳазрати Мусога яна ҳам боғлиқликнинг бир аломати ўлароқ ўша кундан
олдинги ва кейинги кунларни ҳам кўшиб, Муҳаррам ойининг тўққизинчи, ўнинчи ва ўн
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 146
биринчи кунларини рўзадор ҳолда ўтказишни мақсад қилиб қўйдилар.
* * *
Абу Зарр ҳаётида бир куни шундай ҳодиса рўй берди, ундан олган сабоғи умрига
татигулик бўлди. Бу баҳонада эса, Ислом динининг инсонлар ўртасидаги муносабатга доир яна
бир олижаноб ҳукми жорий бўлдики, барча мўминлар то қиёматгача ҳаётларида бу ҳукмга
қатъий риоя этажаклар.
Хуллас, Абу Зарр қора танли бир одам билан жанжаллашиб қолди. Уртада қаттиқ гаплар
ўтди. Абу Зарр унга ҳатто:
— Онанг араб эмас сенинг, эй қора хотиннинг ўғли! —деб юборди.
Бу сўзлар у одамга ҳаддан ташқари оғир келди. Дарҳол Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
ҳузурларига бориб шикоят қилди. Пайғамбаримиз Абу Заррни чақирдилар:
— Эй Абу Зарр, сенда жоҳилият ахлоқи бор экан. Қандай қилиб бир инсонни онасига
қараб айблайсан?
Абу Зарр ўзини оқламоқчи бўлди:
— Эй Оллоҳнинг расули, кимдир кимнидир сўкса, онаси ё отасини сўкадида, деди. Бу
эътироз билан у иккинчи бор хатога йўл қўйди.
Пайғамбаримиз унга аввалги сўзларини такрорладилар.
Абу Зарр бу иккинчй танбеҳдан кейингина ўзига кела олди.
Дарҳақиқат, ҳалиги одам унга оғир сўзлар айтган бўлиши мумкин, лекин Расулуллоҳ
(с.а.в.) комилликни ундан кутаётган эдилар. Чунки Абу Зарр Ислом динини илк қабул
қилганлардан бўлиб, бу динга кўнгилдан боғланиб кетган эди. Бинобарин, Пайғамбари замон
(с.а.в.) Абу Заррда энди ўжар ва қўпол бир одамни эмас, кечиримли, меҳрибон ва муомалали
инсонни кўрмоқчи эдилар. Тўғри, у одамга унинг айтганига қарагаида ўн баробар қаттиқ
гапириш ҳеч қийин эмас, аммо бу иш нафсга эргашиш, шайтоннинг чақириғини қабул
этишнинг бир натижаси бўларди, холос. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) тарбиялари остига кирган бир
инсон билан бундай қўпол муомала орасида бирон муносабат бўлиши мумкинми?
Қолаверса, у одамнинг қўполлигига жавобан бу ҳам оғир сўзлар айтса, албатта рози
бўлади, нафси шодланади, лекин кечирса, Оллоҳнинг розилигига эришиб, яхшилик ва фазилат
йўлида гўзал ўрнак бўлади.
Бир инсонни кимдан туғилганига қараб айблаш жоҳилият давридан қолган аянчли бир
иллат сифатида энди асло такрорланмаслиги керак эди. Қорани ҳам, окни ҳам Оллоҳ яратганини
билатуриб, Абу Зарр бундай муомаласи билан қусурни кимга ағдараётганини ўйлаб
кўрдимикан?
Дунёга қайси онадан ва қайси отадан келишини ким тайин эта олибдики, бу одам ҳам Абу
Заррнинг ҳақоратига йўлиқмаслик учун отаонани танлай олади? Ким ўзининг қора ёки оқ
рангда дунёга келишига аралаша олганки, бу одамнинг онаси ҳам ўз рангини тайин этсин?
Шундай экан, бу одамни онаси, унинг ранги ва миллатидан айблаш қайси ўлчовларга
сиғади? Бунга жоҳилият ахлоқи дейилмаса, нима дейилади, ахир?!
Пайғамбаримиз унга: «Сенда жоҳилият ахлоқи бор экан» дер эканлар, мана шуларни
тушунтирмоқчи эдилар.
Ҳолбуки, Абу Зарр ким эди? Калтакланишини билатуриб, мушриклар ҳузурида, Ислом
динини қабул этганини илк бор ҳайқириб эълон қилган бир одам! Унинг Ислом динидан бошқа
ўлчови бўладими?
Пушаймон бўлди Абу Зарр. Ўшандан кейин то ҳаётининг сўнггигача бировни онаси ёки
отаси туфайли айбламади.
* * *
Бир хотин Расулуллоҳни излаб, масжидга келди. Дардини айтиб, шифо тилашларини
сўрамоқчи бўлган экан. «Марҳамат, гапир, қулоғим сенда» деган маънодаги қараш билан кутиб
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 147
олдилар. Хотин бундан жасоратланди, мақсадини бемалол айта олишига қаноат ҳосил қилди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мен тутқаноқ касалига йўлиққанман. Илтимос, бу
касалликни аритишини сўраб Оллоҳга дуо қилсангиз. Келишдан мақсадим шу эди,— деди.
Ҳазрати Пайғамбарнинг(с.а.в.) жавоблари уни катта имтиҳон остонасига олиб келиб
қўйди:
— Истасанг, сабр қил, бунинг эвазига сенга жаннат берилади. Истасанг, сенга офият
берилиши учун Оллоҳга дуо қиламан.
«Истасанг, дунё роҳатини, истасанг, охират ҳузурини танла» деганлари эди бу.
Бир онда дунё ҳаёти кўз ўнгида гавдаланди. Кичик бир қизча... тўлақонли бир аёл...
тушунча ва муомаласи оғирбосиқ комил бир инсон... бели букилган кекса кампир... ва ниҳоят
елкалар устида охирги сафарга кетаётган бир фоний...
Бу муҳокама жуда қисқа вақтда кечди. Қарорини шахсан ўзи, азму ирода тўла бир овоз ила
берди:
— Сабр қиламан!..
Қисқагина бу жавобдан Расулуллоҳнинг(с.а.в.) юзларида нур жилваланди ва шуълалар
пайдо бўлди, мамнуният излари кўринди. Бу жавоб мустаҳкам бир имонга, соф бир тушунча ва
ниятга далолат қиларди. Дунёнинг фонийлигига ҳақиқатан ишонган, охиратни боқий деб билган
бир инсонгина шундай жавоб қила оларди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) эккан иршод уруғлари ҳозирданоқ кўкариб куртак ота бошлаган эди.
Аёл яна бир муддат турдида, сўнг бошқа бир нарса илтимос қилди:
— Ё Набийаллоҳ, тутқаноқ тутган пайтида баданим очилиб қолади, шундан уяламан. Дуо
қилинг, баданим очилиб қолмасин — деди.
Пайғамбар(с.а.в.) қўл очиб, дуо қилдилар. Масала ўша ердаёқ ҳал бўлди.
Пайғамбаримизнинг бу ниёзларининг рад этилмаслиги аниқ эди.
Аёл келган тарафига қайтиб кетар экан, жаннати аёл эканига ишонган бир зот орқасидан
ҳавас билан қараб қолди...
У кўздан ғойиб бўлгач, Расулуллоҳ(с.а.в.) шерикларига бундай изоҳ бердилар:
— Мўминга келган ҳар мусибат туфайли Оллоҳ таоло унинг яхшилигини орттиради. Ёки
ёмонликларидан бирини ўчиради. Гарчи бу мусибат оёғига тош ботиши ё тикан кириши бўлса
ҳам.
* * *
Бомдод намози ўқилди. Жамоат нигоҳи Пайғамбарга(а.с.) қадалган. Гўё«суҳбатингизни
соғиндик» деяётгандек. Расули акрам(с.а.в.) асҳобларини кўп интизор қилмадилар.
Босиқвазмин оҳангда, чертибчертиб сўз бошладилар.
— Қиёмат куни инсонлар энг аввал намоздан сўроқ қилинадилар. Улуғ Оллоҳ хамма
нарсани жуда яхши билгани ҳолда малаклардан: «Қаранг бандамнинг намозига, ҳаммасини ҳам
ўқибдими ёки ўқимаган намозлари ҳам борми?» деб сўрайди. Қарайдилар. Ўқимай қолдирган
намози бўлмаса, «Намози тўлиқ» деб ёзадилар. Бордию ўқилмай қолган намозлари борлиги
қайд этилса, унда Оллоҳ таоло: «Қарангчи, кўшимча нафл намозлари борми?» дейди. Қаралади.
Агар нафл намози бўлса, Улуғ Мавло: «Бандамнинг қазо намози ўрнини нафл намозлар билан
тўлдиринг» деб марҳамат қилади. Ундан кейин бошқа амаллари ҳисоб-китоб қилинади. Инсон
умрини қайси йўлда ўтказгани, илми билан нима амал қилгани, молини қандай топиб, қаерга
сарфлагани, баданини қайси йўлда қаритгани ва ҳоказо саволларнинг жавобини бермагунча,
қиёмат куни турган жойини тарк эта олмайди. Қиёмат куни энг аввал уч тоифа ҳисоб-китоб
қилинади: Бири дунё хукмига кўра шаҳид ҳисобланган одам. У Оллоҳ таолонинг ҳузурига
келтирилади. Улуғ Мавло унга берилган неъматларни хотирлатади. У ҳам бу неъматларга
эришганини эътироф этади. «Хўш, бу берилган неъматлар эвазига нима қилдинг?» «Сенинг
йўлингда жанг қилдим ва оқибатда жонимни бу йўлда бердим, шаҳид бўлдим». «Ёлғон
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 148
айтяпсан. Сен аслида фалон одам жасур, қаҳрамон десин деб жанг қилдинг, кутганинг гаплар
сен ҳақингда айтилди. Шундай қилиб орзуингга эришган бўлдинг. Энди бу ерда сенинг биздан
оладиган нарсанг қолмади». Кейин буюрилади: юзтубан судраб олиб борилади ва дўзахга
отилади. Иккинчи тоифа илм ўрганган ва бошқаларга ўргатган, Қуръон ўқиган бир одамдир. У
ҳам ҳузури Илоҳийга келтирилади. Оллоҳ таоло унга ҳам неъматларини эслатади. У ҳам бу
неъматларни эътироф этади. Кейин ўзаро бундай саволжавоб кечади: «Бу неъматлар эвазига сен
нималар қилдинг?» «Илм ўргандим, ўргатдим ва сенинг розилигинг учун Қуръон ўқидим».
«Ёлғон айтяпсан. Сен аслида олим десинлар, дея илм ўргандинг. Қуръонни чиройли ўқир экан,
десинлар учун ўқидинг. Кутганинг гаплар сен ҳақингда жуда кўп айтилди. Орзуингга эришдинг
ҳисоб». Кейин буюрилади: юзтубан судралиб, жаҳаннамга ташланади. Учинчиси Оллоҳ бой
қилиб қўйган, турлитуман мол-мулк берган кимсадир. У одам ҳам келтирилиб, неъматлар
эслатилади. У ҳам бу неъматларга эришганини эътироф этади. «Хўш, бу неъматлар эвазига сен
нима қилдинг?» «Сен сарфлашни буюрганинг ҳеч бир йўлни қолдирмадим, ҳар бирини доим
сенинг розилигинг йўлида сарфладим». «Ёлғон айтяпсан. Сен аслида фалончи жуда сахий
десинлар, деб бу ишларни қилдинг. Орзу қилганларинг айтилди. Бу ерда биздан оладиган
нарсанг қолмади». Кейин буюрилади: у одам ҳам юзтубан судралиб, дўзахга элтилади. ...Эй
асҳобим, энди айтингчи, сизнингча, «муфлис» деб кимни айтилади?
— Бизнингча, муфлис пулимоли бўлмаган кишидир, ё Набийаллоҳ!
Пайғамбаримизни бу жавоб қониқтирмади. Сўзларини бундай давом эттирдилар:
— Менинг умматимдан асл муфлис шундай кишидирки, қиёмат куни ўқиган намози,
тутган рўзаси, берган садақа ва закоти билан келади. Шу билан бирга, фалончини сўккан,
фалончига тухмат қилган, фалончининг молини еган, бошқа бирисининг қонини тўккан, яна
бирини урган бўлади. Яхшилик ва савобларидан унга берилади, бунга берилади, устидаги
ҳақлар тўланмасдан яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг хато ва гуноҳларидан олиниб, бу
одамга юкланади. Кейин эса, гуноҳи савобидан оғир келиб қолган бу одам дўзахга ташланади.
Мана, умматимнинг муфлиси шудир. Шу билан бирга, бир киши чиройли амаллар қилиб
Парвардигорига яқинлик ҳосил қилади. Ҳаттоки Жаноби Мавло уни севги ва ризоси ила
ўрайди. Қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинар экан: «Сен шу хатони қилдинг, шу айб ишни
бажардинг» дея унга эслатилади.^ У одам ҳам ҳамма қилганини қабул ва эътироф этади.
Ўшанда Оллоҳ таоло: «Мен дунёда сенинг гуноҳларингни, айбларингни яширдим, бугун эса
кечиб юбораман» дея марҳамат қилади. Шундай қилиб, у одам нажот топади. Етти тоифа инсон
бор, ҳеч бир соя бўлмайдиган қиёмат кунида уларни Оллоҳ таоло хусусий ўлароқ ўз Арши
соясида кўланкалатиб роҳатлантиради. Булар: адолат билан ҳукм қилган амир(бошлиқ);
Оллоҳга ибодат севгиси билан ўсган ўспирин; қалби масжидларга боғлиқ инсон; Оллоҳ йўлида
бир-бирларини севган, бу севги ила бир орага келган, бу севги ила айрилган икки инсон; обрўли
гўзал бир аёл тарафидак шаҳвоний мақсад учун чақирилгани ҳолда: «Мен Оллоҳдан қўрқаман»
деган ва бу таклифни рад этган инсон; ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада
яширин садақа қиладиган инсон; ёлғиз ўзи қолганида Оллоҳ таолони эслаб кўзлари ёшга тўлган
одам... Эй асҳобим, сизлардан ҳар бирингиз билан Роббул Оламийдн қиёмат кунида гаплашади.
Ўртада таржимонсиз гаплашади. Инсон ўшанда ўнг томонга қарайди. Фақат дунёда қилган
амалларини кўради. Чап томонига қарайди, яна амалларини кўради. Олдига қараса, қаршисида
жаҳаннам бор...
Расулуллоҳ(с.а.в.) буларни айтгач, бир зум тин олдиларда сўзларида шундай давом
этдилар:
— Ҳар ким қилинган амални кичик кўрмасдан, бир хурмонинг ярмиси билан бўлса ҳам,
дўзах ўтидан сақланишнинг имконини қилсин.
Расулуллоҳ(с.а.в.) суҳбатни шу ерда тугатдилар.
Кўнгиллар ҳақиқатан ҳам дунёдан айрилиб, бошқа бир оламда кезиб, қўрқибтитраб, ҳам
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 149
яна умидвор бўлган эди. Қудрати ҳамма нарсани қамраган Улуғ Мавлонинг ҳузурида ожиз бир
қул ўлароқ ҳисоб бера олиш, бу ҳисобдан ёруғ юз билан чиқа олиш осон эмасди.
Келишига ҳеч шубҳа бўлмаган бир Кунда ёруғ юз билан ҳисоб бера олиш учун бу
дунёдаликдаёқ енгларни шимариб ғайрат қилиш лозим эди. Қиёмат бошланганида ҳатто ўз
дардига чора топа олмай қоладиган инсонларнинг ризоси учун эмас, Оллоҳ ризоси учун иш
қилиш лозим бўларди.
Масжиддан чиққанларнинг ҳар бири пок бир ният билан, асло риёкорлик қоришмаган
ёруғнурли тушунчалар билан тарқалишди. Набиййи акрамнинг(с.а.в.) бу суҳбатлари кўзларни
ёшлатиб, кўнилларни ларзага келтирган эди. Эшитганларнинг ҳар бири гўё эритилиб,
уйуйларига янгидан қолипга қуйилгандек буткул ўзгариб тарқалди.
* * *
Орадан бир неча кун ўтиб, Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) йўлда Ханзалани учратдилар. Ичида
дарди бор одамдек хомуш эди.
— Қалайсан, Ханзала?
— Унча эмас — деди у мужмал қилиб.
— Нега?
— Мунофиқ бўлиб қолдим.
— Аминмисан шунга?
— Албаттада.
—Нима деяётганингни биласанми ўзинг? Нима бўлди, тушунтириброқ айт!
—Ўзинг биласан, эй Абу Бакр, биз пайғамбаримиз ҳузурларига кўп борамиз, У жаноб
бизга охират оламидан, жаннату жаҳаннамдан гапирсалар, кўзим билан кўргандек, ўша оламда
яшаётгандек бўлиб ўтираман. Бироқ ул зотнинг ёнларидан чиқиб, оиламга қайтишим билан
айтилган нарсаларни унутиб, шу олам ташвишларига кўмилиб қоламан. Қисқаси,
пайғамбаримиз олдиларида бошқача, бу ёқда бошқача яшаётгандекман. Мунофиқ бўлмай
нимаман? Менинг уйқумни қочирган нарса шу.
Ҳазрати Абу Бакр унинг ҳолатини тасдиқ этдилар:
— Оллоҳга қасам, бу ҳол ёлғиз сенинг бошингда эмас, ҳаммамиз шу аҳволдамиз, эй
Ханзала!
— Мен бу ҳақда Расулуллоҳга айтмоқчиман.
— Унда бирга борамиз.
Боришди, Расули кибриё жанобимизнинг ҳузурларига киришди. Ханзала ҳаммасини
гапириб берди. Пайғамбаримиз жим эшитдилар, сўнгра дедилар:
— Жоним қўлида бўлган Оллоҳга қасам, агар менинг ёнимдаги ўша ҳолатни давом эттира
олганингиздами эди, тўшакларингизга ётар маҳал кўчаларда кезиб юрар экансиз, малаклар
келиб сиз билан қўшқўллаб кўришар эди. Лекин, эй Ханзала, тавсия этаман: бу
ҳолатни авайла, узмасликнинг пайида бўл, вақтивақти билан давом эттир...
Ханзаланинг кўнгли ёришиб, анча таскин топди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) энг яқин
дўстларики шу ҳолатга тушаётган бўлса, қўрқмаса ҳам бўларкан. Зотан, Расулуллоҳ(с.а.в.)
инсоннинг тоқати етадиган нарсаларни ўйлаб: «Эй Ханзала, бу ҳолатни вақтивақти билан давом
эттир» деб марҳамат қилган эдилар. Пайғамбаримиз ҳузурларидан чиқар экан, энди у
«мунофиқларга ўхшаб қоляпманку» деган бояги ҳисдан тамомила фориғ бўлган эди.
Кейинчалик Ханзала Расулуллоҳнинг(с.а.в.) Усмон ибн Мазъунни чақириб. «Сенда
хотинингнинг ҳам ҳаққи бор...» дея уни танқид этганларини эслади. Тўғрида, модомики дунёда
яшаётган экансан, бу оламдан тамомила алоқани узиб ҳам бўлмайдида.
Ханзала уйида бола-чақалари билан машғул экан, ичини тирнаган бир кун аввалги оғриқни
бу сафар сезмади.
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 150
Ўн беш кун менга кўринма, деб жўнатилган одам юзида мамнуният балқиб кириб келди.
Пайғамбари зишон жанобимиз уни кўриб табассум қилдилар. Нималар билан машғул
бўлганини сўрадилар.
— Ё Расулуллоҳ, айтганингиздек ўтин тўпладим, келтириб сотдим. Бугунгача ўн дирҳам
пул йиғдим. Оиламга озуқа ва кийим олдим — деди у.
Буни эшитиб Пайғамбаримиз(а.с.в.) хурсанд бўлиб кетдилар:
— Сенинг пешона тери тўкиб турмушингни тебратишинг қиёмат куни юзингда
тиланчиликнинг доғлари пайдо бўлишидан хайрлидир. Тиланиб бир нарсалар сўрашга
уч тоифа кишилар лойиқдирлар: агар ниҳоят даражада фақир бўлсалар, тўлаш жуда қийин
бўлган қарзга ботиб қолсалар ва яна қариндошнинг хун ҳаққи юкланиб қолса... жоиздир.
* * *
Масжидга бир одам кирди, бир бурчакка ўтди ва намоз ўқий бошлади. Жаноби
пайғамбаримиз (с.а.в.) учтўрт киши билан суҳбат қуриб ўтирган эдилар. Ҳалиги одам намозини
ёв қувгандек шошқалоқлик билан ўқир, бошини саждага қўярқўймас кўтарар эди. Бирпасда
намозини тугатиб, даврага келди. Салом берди. Жанобимиз унга алик олдиларда, орқасидан:
— Қайт, бошқатдан намоз ўқи, чунки сен намоз ўқимадинг ҳисоб — дедилар.
Одам индамади. Бориб, айни намозни бошқатдан ўқиди. Келганида, саломига алик
олинаркан, олдинги амр яна такрорланди:
— Қайт, намоз ўқи, чунки сен намоз ўқиган бўлмадинг.
У одам яна бир нарса демади, яна айни шитоб билан намозини ўқиди, тугатди, келди.
Учинчи марта намозга қайтарилганида самимий бир ифода билан деди:
— Сизни пайғамбар қилиб юборган Аллоҳга қасамки, бундан бошқача намозни
билмайман. Бундан чиройлироқ ўқиш илмига ҳам эга эмасман. Намозимни қандай ўқий, менга
ўргатинг, ё Расулуллоҳ.
Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) тушунтира бошладилар: ,
— Намозга турганингда«Оллоҳу акбар» деб такбирайт. Кейин ўзингга осон бўлган,
ёдлаган жойингдан Қуръон ўқи. Сўнгра рукуъга бор ва ҳаракатсиз туриб қолгунингча рукуъ
ҳолида тур. Кейин тиклан ва бир оз ҳаракатсиз тик тур. Ундан кейин саждага бор. Саждада ҳам
қимирламасдан бирпас кут. Ундан кейин ўтир. Кут, дарров иккинчи саждага кетиб қолма...
бутун намоз давомида шундай қил. Шошилма.
Хдлиги киши энди намозини худди Расулуллоҳ(с.а.в.) таърифлаганларидек тарзда ўқиш
учун масжиднинг бир чеккасига ўтди.
Намоз мўминнинг Парвардигорига қуллиги ифодасидир. Шунинг учун ҳам у ҳузур ва
сокинлик билан ўкилиши лозим. Тўғри, дуруст, буюрилганидек ўқилса, намоз инсонни
ёмонликлардан, бузуқликлардан узоқ тутади, асрайди. Намознинг бошидан охиригача Жаноби
Мавлонинг ҳузурида юзланиб тургандек туриш керак.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳолатни тушунтириш учун асҳобларига қарадилар:
— Оллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Мен намозда ўқиладиган Фотиҳа сурасини
бандам билан ўз орамда иккига тақсим этдим. Ярмиси менга, ярмиси унга оиддир. Бандамга эса,
у нима истаса, шу берилажак». Инсон намозда: «Ҳамд Оламларнинг парвардигорига
махсусдир» деганида, Оллоҳ таоло: «Бандам менга ҳамд айтди» дейди. «У Раҳмон ва
Раҳмлидир» деганида, «Бандам менинг улуғлигимни эътироф этди» дейди. «Сенгагина ибодат
қиламиз, Сендангина мадад сўраймиз» деганида, «Мана шу мен билан бандам орасида бўлган
қисмдир. Бандамнинг сўрагани унга берилади» дейди. «(Ё Раббим) бизни неъмат эҳсон қилган
бандаларингнинг йўли бўлмиш тўғри йўлга ҳидоят айла, ғазабга дучор бўлган ва залолатга
йўлиққанларнинг йўлига эмас» деганида, «Мана бу қисм бандамга оид бўлганидир. Бандам
сўраган нарса унга берилажак» дейди.
Саййидул анбиё ҳазратларининг бу айтганларига кўра, бир инсон намоз ўқир экан, Оллоҳ
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 151
таоло билан сўзлашгандек бўлади. Оллоҳ таоло фақат бир ракатнинг ўзида уч бор«Бандам
сўраган нарса унга берилади» деса, энди намознинг аҳамияти ҳақида бошқа сўзга эҳтиёж ҳам
қолмайди. Энди банданинг вазифаси намозни жиддият билан ўқиш. Намозда«Сенгагина ибодат
қиламиз, Сендангина мадад сўраймиз» дер экан, бу сўзни кимга айтаётганини идрок этиши
лозим. Ҳузури илоҳийда туриши, Раббига ибодатини манзур этиши, унинг ҳузурида бошини
саждага қўйиши лозим. Қалбини Парвардигори билан алоқаси йўқ нарсалар, намоз ўтаётган
кишига ярашмайдиган тушунчалар билан банд этиш, машғул қилиш инсонни йўлдан
оздирадиган ҳолатлардир. Бундай ўқилган намоз инсонни қандай қилиб ёмонликлардан ва
бузуқликлардан қайтарсин?!
* * *
Мадиналик учтўрт мусулмон бир роҳиб билан суҳбатлашар эди. Эндигина ўспиринлик
чоғига етишган Салама ибн Салама у одамни кўрибоқ таниди ва эски бир воқеани хотирлади.
Бир неча йил бурун уни шу уйларининг ёнида ёниб гапираётганини кўрган эди.
Охиратдаги азобга йўлиққандан кўра, гуриллаб ёнаётган тандирга отилишни афзал кўрадиган
одамга ўхшар эди у. Сўзларини ҳайронлик билан тинглаётганларга у Макка тарафни кўрсатиб,
ана шу ердан бир пайғамбар чиқади ва менинг бу сўзларимга шоҳид бўласизлар, деган эди.
Ҳаяжон билан айтган бу сўзлари Саламанинг хотирасига жуда қаттиқ муҳрланиб қолган экан,
ҳозир уни кўрибоқ эслади.
— Ўшанда Макка тарафдан пайғамбар чиқади, деб айтган сен эмасмидинг?
— Ҳа, мен эдим.
— Ўша Пайғамбарга имон келтирамиз ва сизларнинг таъзирингизни берамиз, деганчи, ким
эди?
— Ҳа, биз эдик — деди у бўшашибгина.
— Хўш, унда нега имон келтирмаяпсизлар? — деди Салама.
Роҳиб анчагина туллак экан.
— Тўғри, лекин — деди чайналиб — бу сизларнинг одамингизда, биз кутаётган
пайғамбар эмас...
Ҳануз томирларида ўспиринлик қони қайнаб турган Салама бу ориятсиз роҳибнинг
бўғзига ёпишишга тайёр эдию, лекин ўзини босди. Қизиғи, ўша кунги самимият ҳам, бугунги
туллаклик ҳам бир одамга оид эди. Оллоҳнинг ўзи асрасин бунақа мунофиқликдан.
* * *
Боғга кириб қўлига тушган тошни хурмо дарахтига отаётган бола елкасига тушган қўлни
ҳис этгунга қадар завқи оламжаҳон эди. Ҳар отганида бирикки хурмо тўкилиб, у югуриб борар,
олибоқ оғзига тиқар, еб бўлиб, яна тошбўронни бошлар эди. Қўлга тушганини англагач,
юрагини қўрқув босди ва пушаймонда қолди.
— Энди қилмайман, амакижон!..
Лекин бу сўз етарли бўлмади.
— Бу сенинг биринчи тош отишинг эмаску? — деди ҳалиги одам ва ёқасидан тутганча
масжидга олиб келди.
— Ё Расулуллоҳ — деди у одам — бу болага кучимиз етмаяпти. Хурмоларга тош
отишдан бошқа иши йўқ.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) болага қарадилар.
— Ўғлим, хурмоларга нега тош отасан?
— Егим келди...
— Энди бундай қилма, остига тўкилганидан е —дедилар Сарвари олам. Кейин бошини
силаб, «Оллоҳим, бу боланинг қорнини тўйғаз!» деб дуо қилдилар.
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 152
Ўша воқеадан бир неча кунгина ўтиб, кўзёшларини артиб, масжидга бир бола кириб келди
ва Расулуллоҳга (с.а.в.) яқинлашди. Ўксинишларини зўрға тийиб:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, қорним жуда очқаб, бир боғга кирдим. Дарахтга зўрға
чиқиб, бир хурмо шодаси уздим. Бир қисмини еб, қолганларини чўнтагимга жойладим. Эгаси
тутиб олиб тоза калтаклади. Устига устак, кўйлагимни ечиб олди — деди ва яна йиғлаб
юборди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) у одамни айттириб келдилар. У салом бериб кирди ва сўралгач,
боланинг айтганларини такрорлади.
Пайғамбаримиз унга:
— Бир болани уришдан олдин у билмаган одобни ўргатиш ва қорнини тўйғазиш керак.
Энди унга кўйлагини қайтариб бер — дедилар.
Бояги одам боланинг қўлидан тутиб олиб кетди. Кўйлаги қайтариб берилди, қорни
тўйғазилди. Чиройли сўзлар билан кўнгли олинди. Шу билан бирга, бир замбил хурмо эҳсон
қилинди.
* * *
Бир куни Абу Талха уйига жуда маҳзун қиёфада қайтди. Умму Сулайм уни кўриб
ташвишга тушиб қолди.
— Нима бўлди? Нега хафа кўринасиз? — деди қайғуриб.
—Жаноби Пайғамбаримизнинг овозлари менга жуда паст эшитилди. Қоринлари очлигини
пайқадим. Бир нарсалар жўнатсакмикан?.. Уйда ейдиган ниманг бор? — деди у.
Умму Сулайм дарров иккита арпа нон кўтариб чиқди. Рўмолчага ўриб, Анаснинг белига
боғладида:
— Бўлақол, Расулуллоҳга олиб бор — деб тайинлади.
Анас келганида Набиййи зишон жанобимиз масжидда ўтирар эдилар.
— Абу Талха юбордими сени? — деб сўрадилар Сарвари олам.
—Ҳа.
—Емак биланми?
— Ҳа, иккита нон бериб юборишди — деди у.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларидагиларга қараб, «Қани,
юринглар, кетдик» дедилар. Ҳаммалари бирга турдилар. Анас улар келишаётганини
билдириш учун югуриб кетди.
Абу Талха пайғамбаримиз катта бир жамоат билан келаётганларини эшитиб, ташвишланиб
қолди. Уларга, уйда бунча одамга етарли овқат йўқ эди, деб бўлмаса... Ичкарига, Умму
Сулаймнинг олдига кирди.
— Ишимиз чатоқ, онаси, уйда ейдиган нарса йўқлигида... — деди у.
Умму Сулайм сокинлик билан:
— Оллоҳ ва расули ҳар нарсанинг яхшисини билади, деди.
Абу Талха ноилож ташқари чиқиб, келганларни кутиб олди:
— Марҳамат, ё Расулуллоҳ. — Ва Сарвари оламга яқинлашиб хижолатомуз пичирлади:
— Эй Оллоҳнинг расули, биз юборган нон фақат ўзингизга етадиганча эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) табассум қилдилару, ҳеч нарса демадилар. Келиб, иккалалари ичкари
киришди.
— Эй Умму Сулайм — дедилар пайғамбаримиз —уйингда нима бўлса, келтир.
Анас орқали жўнатилган нон келти^иб қўйилди. Умму Сулайм унинг устига ёғ идишдан
бир миқдор ёғ қўшиб қориштирди. Кейин пайғамбаримиз бир дуо ўқидиларда:
— Эй Анас, ташқаридагилардан ўн кишини чақир —дедилар.
Ўн киши келиб ўтиришди ва тўйгунча ейишди. Улар туриб, яна ўн киши кирди. Улар ҳам
еб, чиқишди. Шундай қилиб, Анас еттисаккиз марта одам чақирди. Ҳар гал ўнтадан кириб
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 153
тўйгунча овқат еганларини ўз кўзлари билан кўрдилар. Одамларнинг оч эканлари аниқ эди.
Дастурхонга ҳам ўша нондан бўлак ҳеч нарса қўйилмади. Лекин товоқдаги емак камаймас,
ҳатто ундан ҳам кўпроқ кўринар эди.
Ҳамма тўйиб чиққач, пайғамбаримиз ҳам«Бисмиллоҳ» айтиб ея бошладилар. У зот ҳам
қоринларини тўйғазиб, турдилар.
Сўнг дуо қилиб, шундай баракали зиёфат учун ташаккур айтиб қайтдилар. Бу воқеа Абу
Талха оиласи учун унутилмас бир хотира бўлиб қолди. Кейин улар ҳам ўтириб, овқатнинг
қолганини бисмиллоҳ билан тановул қила бошладилар.
* * *
Асҳоби киром бир суҳбат кутар эди. Ҳабиби Худо(с.а.в.) анча кундан бери улар билан
суҳбат қурмаган, суҳбатни эса, соғинишган эди. Темирни қизиғида босмоқчи бўлишди. Тўқни
овқатлантириш, сувга қонган инсонга шарбат ичириш қийин. Аммо Набиййи акрам саййидимиз
асҳоби киромдаги чанқоқликни очиқравшан кўриб турардилар.
— Бани Исроилда уч киши бор эди — деб бошладилар суҳбатни у зот. — Бири олабула
этли, бири кал, учинчиси эса кўр... Оллоҳ таоло уларни бир имтиҳон қилишни хоҳлади ва бир
фариштани жўнатди. Фаришта ҳалиги олабула этлининг ёнига келиб:
«Нимани энг кўп орзу этасан?» деди.
«Гўзал бир ранг ва чиройли бир танани. Инсонлар жирканадиган бу суратдан қутулсам...
Ҳамиша шуни орзу этаман» деди.
Фаришта уни бир марта силаган эди, ўша ондаёқ истаганидек қиёфага кириб
тусландиқолди. Фаришта сўради:
«Қайси молни энг кўп севасан?»
«Туяни» деди у.
Энди туғай деб турган урғочи туя берилди. Фаришта:
«Оллоҳ сенинг учун бу туяни баракотли қилсин» деб дуо қилди ва қайтди. Ҳалиги одам
севинчдан боши осмонга етар ҳолатга тушди.
Фаришта калнинг олдига келди:
«Сен энг кўп орзу этган нарса нима?» деди.
«Чиройли сочим бўлса ва одамлар жирканадиган ҳолатдан қутулсам... мана шу энг кўп
орзу этган нарсам» деди у.
Фаришта уни ҳам силаган эди, ўша заҳоти у одам тузалиб қолди. Чиройли бир соч берилди
унга.
«Энди сен яхши кўрган молни айт. Қай бирини энг яхши кўрасан?»
«Сигирни» деди.
Унга ҳам туғай деб турган сигир берилди. «Оллоҳ сенинг учун бу сигирни баракотли
қилсин» деб дуо қилдида, фаришта у ердан ҳам қайтди.
Ниҳоят кўрнинг олдига келди:
«Энг кўп орзу этган нарсанг нима?» деди унга.
«Кўзларни — деди кўр. — Қани энди Оллоҳ менга кўришни насиб этса».
Фаришта уни ҳам силаган эди, унинг ҳам кўзлари кўрадиган бўлди.
«Энг кўп севган молинг қайси?»
«Қўй» деди у.
Унга ҳам туғай деб турган бир қўй берилди. Сўнг фаришта дуо қилиб қайтди.
Орадан йиллар ўтиб, берилган ҳайвонлар туғди, кўпайишди. Қилинган дуонинг
баракотидан водий тўла туяга, яна бири водий тўла сигирга, бошқаси водий тўла қўйларга эга
бўлди. Ҳаммалари ҳаётларидан мамнун. Орзуларига эришган. Шунда бир куни фаришта
баданига оқ тушган одамнинг олдига айнан унинг аввалги ҳолида— олабула этли инсон
қиёфасида келди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 154
«Жуда фақир одамман, мусофирман, чорасиз қолдим. Манзилга етиб олишим учун аввало
Оллоҳдан, қолаверса, сендан умид қиламан. Сенга бундай гўзал кўркни, бундай қаддиқоматни
берган, бу қадар мол эҳсон қилган Оллоҳ ҳаққи, менга бир туянгни берсанг, токи манзилимга
етиб олсам» деди.
Бирдан у одамнинг кайфияти бузилиб, хўмрайиб қаради:
«Менинг зарур ишларим шунчалик кўпки, қайсинисига улгуришимни билмайман. Сенга
ҳозир ёрдам беролмайман» деди бош чайқаб.
Шу сўзлардан кейин фаришта атай:
«Мен сени танигандек бўляпман — деди. — Сен бир замонлар одамлар жирканадиган ола-була танли бир киши эмасмидинг? Устигаустак, фақир ҳам эдинг, шекилли? Оллоҳ сенга бу
неъматларни бахш этмаса, қаердан олардинг?»
«Янглишяпсан — деди бояги одам — мени бошқа бировга ўхшатяпсан, шекилли. Бу мол
менга отабобомдан мерос колган».
«Ёлғонни ямламай ютдингку. Омин, Оллоҳ сени эски ҳолингга қайтарсин» деб фаришта
дуо қилди, ҳалиги одам шу заҳоти эски ҳолига кайтди. Молу мулк бир хаёлдек бўлиб қолди.
Фаришта у ердан чиқиб, кал одамнинг олдига ўша калнинг эски қиёфасида келди. Унга
ҳам дардини«тўкди». Биринчи одамга айтганларини унга ҳам айтди. Ундан ҳам аввалгининг
жавобларига ўхшаш жавоб олди. Унга ҳам:
«Агар ёлғон айтаётган бўлсанг, Оллоҳ сени асл ҳолингга қайтарсин» деб дуо килди, унинг
ҳам қўлидан неъмат кетди. У ҳам худди аввалгидек бир фақир одамга айланди. Молу мулкидан
асар ҳам қолмади.
Фаришта шундай қилиб, кўрнинг олдига равона бўлди. Унинг олдига худди аввалги
қиёфасида, кўр инсон шаклида келди.
«Мен фақир бир одамман, мусофирман, чорасиз қолдим. Манзилимга етиб олишим учун
ёрдамингга муҳтожман. Кўзларингнинг нурини қайтариб берган Оллоҳ ҳаққи, менга бир қўй
ҳадя қил» деди ўтиниб.
Бу одам унга чинданам ачиниб, кўмак беришга ошиқди.
«Рост сўзлайсан, чиндан ҳам мен илгари кўр эдим. Оллоҳ менга кўзларимни қайта эҳсон
этди. Оллоҳ ризоси учун ҳадя этганим бўлсин. Шу билан мушкулинг осон бўлса, мен розиман»
деди.
Шунда фаришта унинг елкасига қокди ва:
«Молинг ўзингга буюрсин. Бу сизларга Оллоҳ таоло тарафидан бир имтиҳон эди. Сен Улуғ
Мавлонинг ризосига ноил бўлдинг. Биродарларинг эса, ғазабга дучор бўлдилар» деди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) сўзлаган бу қиссада ўзини билган инсон учун кўп ибратлар бор эди.
* * *
Бир куни бомдод намози ўқиб бўлингач, Расулуллоҳ(с.а.в.) саййидимиз кўрган
тушларидан сўз очиб қолдилар:
— Мен уйқуда эдим, одамлар қатор қилиб олдимдан ўтказила бошлади. Ҳар бирининг
эгнида кўйлак. Баъзилариники кўксига ҳам етмас даражада, баъзилариники ундан ҳам калта.
Шу орада менга Умар ибн Хаттоб кўрсатилди. Унинг кўйлаклари ерни супурадиган дара
жада узун эди.
— Буни нимага йўйдингиз, ё Расулуллоҳ?..
— Дин туйғусига йўйдим — дедилар Сарвари олам. Ёшланган кўзлар бу гапни эшитиб
ўтирган Ҳазрати
Умарни(р.а.) излаб топди, томоша қилди. Чунки бир вақтлар диннинг энг катта душмани
мана шу Умар эди, дейилса, ким ҳам ишонарди?!
* * *
Яна бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) асҳоб даврасида ўтирган чоқларида ваҳий ҳолатига
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 155
тушиб, муборак қалблари кўичилик мўминлар интизор кутаётган бир ишга изн берувчи оятлар
билан тўла бошлади. Асҳоб Қуръон оятларини эшитишга интиқ ҳолда қилт этмай ўтирарди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) уларни кўп куттирмадилар. Узларига келибоқ, индирилган ваҳийни
уларга маълум қилдилар:
«Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли(жанг қилиш) изни берилди.
Албатта, Оллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир. Улар ўз диёрларидан фақатгина«Бизнинг
Парвардигоримиз(ягона) Оллоҳдир» деганлари учун қувилган зотлардир» (Ҳаж, 39 — 40).
Расули зишон(с.а.в.) жанобимиз бу оятларни ўқиганлари замон кўзларда бир ажиб нур
порлади. Қалбларда қатқат йиғилиб қолган юк чуқур бир нафас олиш билан ташқари
отилгандек бўлди. Кўз билан кўриб бўлмайдиган, бироқ қаттиқ аламизтиробларга тўла бу юк
кўп йиллардан бери йиғилиб ётган эди.
Бу юк ўн уч йил тош қотиб ётган эди, энди кўчди гўё. Лекин ўзи бир пулга қиммат, дўзахга
ўтин бўлишдан бошқа ҳеч бир қиймати бўлмаган кишиларнинг ҳақоратларига, мазахларига,
исканжаларига қарши битмастуганмас бир сабрбардош билан тўла эди, ахир бир кун кўчиши
керак эди, энди кўчди. Энди муштга қарши мушт, қиличга қарши қилич билан жа*воб бериш
имкони очилган, жанг изни берилган эди. Энди уларнинг барча ҳақоратлари, одобсизликларига
қарши қад ростлаш, дарс бериш пайти келган эди.
Оллоҳдан бу изн келгач, Расулуллоҳ(с.а.в.) мушрикларнинг кўп йиллик душманлик
ҳаракатларига қарши бир тадбир сифатида Шом йўлини назорат остига олишга қарор бердилар.
Амакилари Ҳамзанинг амрига ўттиз кишилик суворий ажратдилар. Бир оқ байроқ бериб, дуо
қилдилар ва йўлга кузатиб қўйдилар.
Мақсадлари Макка карвони қайтяптимийўқми эканини аниқлаш ва уларга таҳдид солиш
эди. Гуруҳ фақат маккалик муҳожирлардан иборат бўлиб, улар мушрикларнинг жафосини хўб
тортган кишилар эди. Улар бу вазифани бажонудил қабул қилдилар. Яна шуниси муҳимки, улар
ҳозиргача Оллоҳ ризоси учун сабр этган бўлсалар, энди Оллоҳнинг изни ва ижозати билан, яна
Унинг розилиги учун бу вазифани бажаришга киришдилар. Бу изн берилмаганида, улар охирги
нафаслари қолгунча ҳам яна сабр қилишлари, бардошла кутишлари мумкин эди. Улар шундай
одамлар эдиларки, агар шу онда изн бекор қилингани билдирилса, сидқидил билан бўйсуниб,
қайтишлари ҳам қийин эмасди.
Улар йўл бўйи Маккада кечган ҳаётларини хотирлаб, пайғамбаримизнинг сухбатларини
эслаб кетишди. Оллоҳнинг китобидан оятлар, суралар ўқишди. Бу йўлга Оллоҳнинг ризоси учун
чиққанларини бир зум бўлсада, унутишмади.
* * *
Абу Жаҳл уч юз киши ҳимоясида Маккадан олиб чиққан карвонини эсономон Шом
тупроғига етказиб боришга муваффақ бўлган эди. Савдосотиқ қилинди, танишлар билан
кўришилди, ейилдиичилди. Шунча йўл заҳматларига яраша қўлга киритилган фойда ёмон
бўлмаган эди. Энди фақат саломат Маккага етиш, тўрт кўзла кутаётган яқинлари билан
қовушишгина қолди.
Ебичиб, қайтиш тадорикига тушилди. Туяларни жўштириш учун шеърлар ўқилди,
ҳикоялар айтилди, биринкетин шароб косалари бўшатилди. Ҳатто йўлга тушиб ҳам
хурсандчилик тўхтамади. Туяга миниб олган Абу Жаҳл орасира ёнидаги кўзадан шароб қуйиб
ичиб олар, сўнг йўл заҳматини унутиб, узоқларга чўзилиб кетган қум саҳросига беписанд назар
ташлаб қўяр эди. Баъзан ортига қараб, унинг амри билан ҳаракат этаётган карвондан шавқланиб
кетар эди. Ниҳоят у кўзада қолган охирги қултум шаробни ҳам ичиб тугатиб, орқасидан
келаётган одамни имлаб чақирди.
— Ол буни, менга шароб тўла кўза келтир.
— Хўп бўлади, Абул Ҳакам.
Абу Жаҳл энди дам бериш пайти келмадимикин, деб карвонга боқди: ҳақиқатан ҳам
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 156
чангтупроққа беланган юзларда бир ҳорғинлик акс этар, туялар зўрға қадам ташлар эди.
— Тўхтанглар!
Бу буйруқни орқадагиларга етказиш учун яна кимдир такрорлади. Туялар тўхтаб, юклар
туширила бошлади. Энди дам олиш керак эди. Аммо...
— Бу нимаси?! — Абу Жаҳл бир оз олдинроққа узаниб боқиб, ҳайрон қолди. Олдинда бир
карвон кўринарди. Тижорат карвони деса, отлиқлар тобора яқинлашиб келаётирлар. Юклари
ҳам йўқ. Қўли дарҳол қилич бандига ёпишди. Қароқчиларку!.. Яна кўзларига ишонмай, қўлини
пешонасига қўйиб қарашга мажбур бўлди.
— Вой падарлаънат, булар, ахир... Макка қочоқларику? — дея шивирлади у. Бунинг
орқасидан оғзидан шалоқ сўзлар чиқиб кетди. Ўзи ҳайратдан донг қотди. Орқадан етиб
келганлар ҳам уларни таниб, дарҳол саф бўлиб тизила бошлашди. Мудофаага ўтмай илож йўқ.
Қаршиларидан келаётган отлиқларнинг бошида ҳаммага таниш хошимий наслидан бўлган одам
кўзга ташланар эди. Уни Ҳамза ибн Абдулмутталиб дердилар. Абу Жаҳл у мусулмон бўлган кун
тарихини ўзининг бошида қолган чандиқдан яхши эслар эди.
— Ҳай, сизлар нима хоҳлайсизлар? — деб бақирдиу.
— Нимани хоҳлашимизни биздан яхшироқ биласизлар! — деган жавоб бўлди.
Жавоб очиқ бўлмади, аммо бундан ҳам очиқ жавоб бўлмасди. Абу Жаҳл бу бир ҳовуч одам
қаршисида осонгина таслим бўлиб, «Мана, туялар, юклари билан сизларники бўлақолсин, фақат
ўзимизга тегманг» дейдиган одам эмасди. Қолаверса, ёнида уч юз кишилик ёрдамчиси бор. У
беихтиёр қўлини қиличига чўзди.
— Сизларни бирмабир қиличдан ўтказиб, каллаларингни Масжиди Ҳарамга олиб
борардиму, кўлимни қонга булғагим йўқ. Яхшиси, даф бўлишларингни тавсия этаман.
— Биз ҳам худди шу гапларни сенга айтамиз, эй Абу Жаҳл! Фақат, каллалар Масжиди
Ҳарамга эмас, Мадинага олиб борилади.
Сўзлар борган сари шиддатланиб, қиличлар қинидан чиқишига унчалик кўп вақт қолмади
ҳисоб.
Мусулмонлар борйўғи ўттиз киши эди. Ҳар бири ўн кишига қарши жанг қилиши керак.
Душманларнинг олдида гўё бир ҳовучдай. Бироқ қалбларида имон бор эди. Ичларида йиллар
бўйи тортилган азоб, кўрилган ҳақоратларнинг интиқоми қатланиб ётарди. Устига устак,
мушриклар билан жангга изн берилди, майдонни уларга ташлаб кетгилари келмасди.
Маккаликларчи, улар ҳам шунча пешона тер билан қўлга киритган молларини«Олинглар,
сизларники бўлақолсин» деб осонликча ташлаб кетадиганлардан эмасдилар. Ҳаммани қўйиб
шу қочоқ маккаликлардан қўрқадиларми? «Ўттиз кишидан қўрқиб, карвонни ташлаб қочиш
уятку! Ўлимку!»
Икки тараф қилич яланғочлашга шай турган бир пайтда югуриб келаётган бир одам
кўринди. «Тўхтанглар, шошманглар!» деб бақирар эди. Тўхташди. У Жуҳайна қабиласидан
Маждий ибн Амр эди. Унинг ҳар икки тараф билан шартномаси бор эди.
— Нима гап, нима демоқчисан?
У ўртага кириб, гоҳ уларнинг олдига, гоҳ буларнинг олдига чопди. Ахийри ҳаммани
тинчлантириб, чиқиши аниқ бўлиб турган жанжалнинг олдини олди. Ҳамза ибн
Абдулмутталибнинг дўстлари Мадинага қайтишди, Абу Жаҳл карвонидагилар бир оз муддат
дам олганларидан сўнг Маккага қараб жилди.
Маждий мусулмон эмасди, бироқ сулҳни ва тинчликни севадиган, жанжални
ёқтирмайдиган бир фитрат эгаси эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) бўлган воқеани эшитиб, холис
инсонийлик қилган Маждийни тақдирладилар.
Маккаликларнинг кайфияти бузилган эди. Улар ўз бошларига ўзлари бало сотиб
олганларини англаб қолдилар.
— Қўлимизда имкон бўлатуриб, таъзирларини бериб қўймадик. Энди бошимизга бало
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 157
бўлишлари табиийдир!
— Бугунгача қон қустирганингиз одамларнинг энди келиб сизларга ҳимоячи бўлишларини
кутганмидингизлар?— деганлар бўлди.
— Муҳаммад ва дўстларининг кетганига икки йил бўляпти. Ишқилиб улар бир иш
чиқармасинлар деб дуо қилайлик — дейишди бошқалари.
Хийла вақт касал бўлган Валид ибн Муғийра зиёратига Абу Жаҳл келганини эшитиб,
севинди.
— Демак, сафардан қайтибдида? — деб пичирлади.
Чиндан хурсанд қиладиган хабар эди бу. Чунки ҳаф
талаб юриб бориладиган Шомдек бир мамлакатга карвонни олиб бориш, қароқчиларнинг
босқинидан эсономон қайтиш осон иш эмасди.
— Касалинг бошингдан ариб, тезроқ шифо топ, амакижон.
— Соғ бўл, эй Абул Ҳакам.
— Қалайсан?
— Ёмон эмас, кунданкунга тузалиб боряпман. Ўзинг яхши қайтдингми?
Абу Жаҳл Шомдаги савдосотиғи яхши бўлганидан гапириб, қайтишдаги кўнгилни хира
қилган воқеадан сўз очди:
— Нима бўлди, тинчликми?
— Абдулмутталибнинг ўғли Ҳамза ўттиз киши билан йўлимизни тўсиб чиқди.
Валид титраб кетди:
— Абдулмутталибнинг ўғлия?
— Ҳа, аммо тезда даф этдик. Кетмаса, ҳаммасини у дунёга жўнатиб, каллаларини олиб
келган бўлардик.
— Ҳамза мард одам...
— Мардликка мард, аммо биз биттага ўнта эдик. Лот ҳаққи, ҳаммасини сихдан ўтказардик.
— Аммо бу воқеа яхшилик белгиси эмас. Шом йўли энди таҳликали бўлиб қолибди. Бу гал
ўттиз киши билан чиққан бўлса, эндиги сафар юз ўттиз киши билан чиқмайди деб ким айтади?
— Қўрқма, амакижоним, уларга осонликча таслим бўладиган одам йўқ!
Валид хўрсинди.
— Мен дунёдан айрилишимга эмас, Ибн Абу Кабшанинг таъзирини беролмаганимга
ачинаман. Ишқилиб, дунёдан кўзим очиқ кетмаса эди.
— Хафа бўлма, амакижоним — деди Абу Жаҳл — бу ишни ўзим охирига етказаман. Амин
бўлавер!
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) саййидимиз: «Менинг масжидимда ўқилган бир намоз, бошқа
масжидларда ўқилган минг намоздан афзалдир. Фақат Масжиди Ҳарам бу ҳукмдан
мустаснодир» деб марҳамат қилдилар. Буни эшитган Салама ўғиллари уйларини тарк этиб,
масжидга жойлашиш тараддудига тушиб қолишди. Шундай қилсалар, масжидга яқин бўлиб,
намозларини бемалол ўқишар, ҳаммасидан ҳам Набиййи акрамга(с.а.в.) қўшни бўлиб қолишар
эди.
Султони анбиё ҳазратлари саккизўн оилалик бир гуруҳнинг бундай бир орзуга
берилганини эшитиб, уларни чақирдилар:
— Эй Салама ўғиллари, сиз масжидга келишда ташлаган кадамларингизни ҳисобга
олмабсизку!
Салама ўғилларига шу танбеҳнинг ўзи кифоя қилди. Зотан, улар буни холис Оллоҳ ризоси
учун қилиб, гўшаларини тарк этишмоқчи эди. Масжиди Набавийнинг ёнида ва улуғ
саййидимизга яқин бўлишни исташган эди.
Аммо пайғамбаримиз улар жойларида қолишларини истадилар. Истадиларки, маънавий
бирдамлик масофанинг узоқяқинлигида эмас, балки сидқидил яқин бўлишдадир.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 158
Салама ўғиллари ўз юртларида қолишди. Аммо баҳонада Расулуллоҳнинг(с.а.в.) маънавий
қўшниларига айланиб ва масжидга қараб ташлаган қадамларининг ҳар бири учун биттадан
қусурлари афв этилиши ва ҳар бир қадам учун бир даража савоб олишларини билиб олишган
эди. Бу одимлар ўзларини Оллоҳ розилигига яна бир одим яқинлаштиришини билиб олишди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) кечалари фақат ўзларигагина фарз бўлган таҳажжуд намозига уйғонар,
Парвардигорлари девонида турар, узунузун суралар ўқиб, Мавло ҳузурида туришнинг қувончи
ва лаззатини ҳис этар эдилар. Бир пайтлар меърож ила шарафлантирган Зот билан ёлғиз қолиш
саодатини, севинчини туяр эдилар. Намозларининг ҳар они айрича бир қийматга эга эди, аммо
Жаноби Пайғамбаримиз энг буюк завқни бошларини саждага қўйганда туярдилар. «Инсоннинг
Парвардигорига энг яқин ҳолати» деб тушунтирар эдилар бу онни. Баъзан саждада узоқ колиб,
«Оллоҳим, гуноҳларимни ўзинг кечир... Каттаю кичигини, аввалгисию кейингисини,
ошкорасию махфийини... ҳаммасини кечир, Раббим» деб дуо қилардилар.
Ҳазрати Ойиша(р.а.) ётган бўлсалар, Расулуллоҳ
сажда қилаётганларида қўллари билан енгил туртиб қўярдилар, Ойиша онамиз оёқларини
йиғиб, пайғамбаримиз бошларини саждадан кўтарганларида яна такрор узатардилар. Уйни
ёритадиган чироқ ёхуд шам ҳам йўқ эди.
Аммо бу уйлар Оллоҳ расулининг нафаслари билан хушбўйланар, ибодатларининг,
дуоларининг, ниёзларининг нури ила ойдинланар эди.
Пайғамбаримиз нега бошқа бир хонада ўқимайдилар намозларини? Ёки Ҳазрати Ойиша
нега бошқа хонада ухламайдилар? Чунки уйнинг ошхонасию ётоқхонасию меҳмонхонаси...
бари биргина шу хонадан иборат эди.
* * *
Макка...
Расулуллоҳ(с.а.в.) Маккани тарк этганларига бир ярим йилча бўлиб қолган, аммо ҳали у
ерда ҳижрат қила олмаган, мушриклар тазйиқидан қутула олмаганлар бор эди.
Утба ибн Ғазвон бир кеча уйида ёлғиз ўзи хуфтон намозини ўқиди. Ташқарига
эшитилмайдиган даражада паст овоз билан Қуръон тиловат қила бошлади. Ичидан бошқача бир
ғариблик босиб келарди. Унга ҳидоят йўлини кўрсатган, абадий саодат калитини берган
пайғамбаримиз (с.а.в.) аллақачон Маккани тарк этиб кетганлар, биродарлари ҳам секинаста
кўчиб, у ёқни ватан тутишди. Ким билади, у ерда қандай ҳузур ичида зканлар? Ҳозиргача
Қуръондан яна бир неча оят ва суралар келган бўлиши керак, ҳолбуки, Утбанинг улардан ҳеч
хабари йўқ. Боз устига, қачон келиши номаълум ўлим ёқасига ёпишса, «Тўхтаб тур, мен ҳали
Расулуллоҳ олдиларга бормоқчиман» дея олмайдику?
Кўзларидан оққан ёш ила шу ўйларга бориб, Утба ахийри қўлини дуога очди:
— Эй Раббим, ўз юртимда ғариб бўлиб қолдимку. Севикли пайғамбарингга лойиқ кўрган
Ясрибингда менга ҳам бир қаричгина еринг йўқми? Мен қулингни бу куфр юртига ташлаб
қўйма, Оллоҳим.
Эртакеч азиз кўрган инсонига етишиш умидини узмади, лекин ҳозирча йўли ҳам
очилмади.
Қўлларини самога, кўнглини Мавлога очган Утба дуода қанча қолганини ўзи билмасди.
Фақат кўзқовоқлари оғирлашганини ҳис этгач, турди, ётоғига узанди.
Бир пайт эшиги тақиллагандай бўлди.
Утба буни уйқу аралаш эшитаётган эди. Балки тушидадир? Йўқ, кейин яна аниқроқ
эшитилди. Утба туш кўрмаётганини англаб, сакраб турди. Эшикка яқин бориб сўради:
— Ким у?
— Мен, Миқдод ибн Амр... Куттирмасдан очди.
— Тинчликми, Миқдод, мунча ярим кечада келмасанг?
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 159
— Жимм — деб пичирлади келган одам.
Ичкари киришди. Миқдод вақтни ўтказмай, мақсадга кўчди:
— Бир қарорга келдим: уч кундан сўнг йўлга чиқаман.
— Нима ҳақида гапиряпсан, эй Миқдод, тушунмадим?
— Кўриқчи бўлиб ёзилдим. Шомга карвон кетаётир. Уч кундан кейин жўнаймиз. Улар
билан боратуриб, бир фурсат топаману«Қайдасан, Ясриб» деб қочаман. Бошқачасига6у ердан
кетиб бўлмайди, тушундинг?
Утбанинг севинчи ичига сиғмай, ғалати бўлиб кетди.
— Гапларинг жиддийми, Миқдод?
— Жиддий бўлмаса, шунақа вақтда келармидим.
— Мен ҳам сен билан биргаман, Миқдод. Бу сафарда бирга бўламиз.
— Олдингга шунинг учун келдимда.
Микдодни ким йўллади бу ёққа? Ё дуолари ижобат бўлаётирми?..
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) карвон Шом сафарига чиққанини эшитишлари биланоқ катта амакилари
Ҳориснинг ўғли Убайдага оқ байроқ бериб, амрига олтмиш кишилик бир муҳожир гуруҳ
ажратдиларда, қарши олишга жўнатдилар.
Аҳйа сувига етганда, у ерда турган карвонга рўпара келиб, тўхташди. Карвон аҳли уларга
бегона эмасди. Улар ҳам Мадинадан келганларни танишди. Дарҳол асаблари таранглашиб,
важоҳатлари ўзгарди.
Лекин тарафларнинг бир-бирига ҳужум қиладиган нияти йўқ эди. Зотан, Расулуллоҳ
(с.а.в.) ҳам уларга жанг қилишни буюрмаган эдилар.
Шу пайт карвондан икки киши ажраб чиқиб, учиб кела бошлади. Бор кучи билан
мусулмонлар томон югурар эдилар.
— Қаранглар, қочишди... — деди кимдир.
— Тутинг, ушланг уларни — деб бақиришди. Аммо қувлаш энди фойдасиз эди. Икки
ўртада тўқна
шув чиқишига сабаб бўлса бўлардики, уларни тутиб бўлмасди.
Миқдод билан дўсти Утба ниҳоят мусулмонларга қовушиб, кўзларида севинч ёшлари
йилтиради. Неча ойдан буён Маккадан хабар ололмаган муҳожирлар эса, дўстларини
қайтақайта бағриларига босишарди. Гўё карвон бу икки дўстни қардошларига топшириш учун
йўлга чиққан ва бу маросим Аҳйа суви бўйида адо этилаётгандай эди.
— Кўрасан, эй Миқдод, сен билан ҳисоблашамиз ҳали! — деб бақиришарди у ёқдан.
Аммо Микдод энди ҳур эди.
— Ҳисоб-китоб бўлиши муҳаққақ, қилган ишларингизнинг жазосини оласизлар, ўшанда
пушаймон бўласизлар! — деб жавоб қидди.
Микдод билан Утба Расулуллоҳга (с.а.в.) кўзёшлар ичида қовушишди. Шунча вақт кейин
бўлса ҳам яна топишишган, яна у зотнинг руҳларга ҳаёт бахш этгувчи суҳбатларига мушарраф
бўлишган эди.
Миқдод ва дўстлари масжид ёнидаги фақир мусулмонлар турадиган супада меҳмон
қилиндилар.
* * *
Бу орада мушриклардан Курз ибн Жобир исмли бир киши Мадинадан уч мил масофадаги
ўтлоқларга яширинча келиб, у ерда ўтлаб юрган туялар ва сигирларни олдига солганича,
Маккага ҳайдаб кета бошлади. Бу ҳодиса мадиналикларни очикданочиқ майдонга чорлаш эди.
«Сизлар уйқудасизлар, ўз молларингизга ҳам эгалик қила олмайсизлар» дейиш билан баробар
эди.
Пайғамбаримиз оқ байроқларини Ҳазрати Алига бердилар. Асранди фарзандлари Зайдни
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 160
Мадинада волий этиб қолдирдиларда, Курзни таъқиб этиб, йўлга чиқдилар.
Курз ҳам шундай бир натижа чиқишини, мусулмонлар: «Бир нечта туями? Кетса
кетибдида» демасликларини, таъқиб этмай қўймасликларини жуда яхши биларди. Шу сабабли
хабар Мадинага етиб боргунча, кечакундуз йўл юриб, анча масофага етиб олган эди.
Бадр мавзеига келгунча қилинган таъқиб натижасиз чиққач, Курз билан ҳисоб-китоб
кейинга қолдирилиб, орқага қайтилди.
* * *
Қурайшликлар тирикчиликларини таъминлаш учун кетмакет карвон жўнатишга мажбур
эди. Мусулмонлар эса, бу карвон йўлларини назоратларига олиб, қурайшликларни қийин
аҳволга солишга ва мағлуб этишга ғайрат қилишар эди. Бу ҳавфдан осонликча қутула
олмасликларини англасалар, бас эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) гоҳо шахсан ўзлари бу гуруҳлар билан
бирга йўлга чиқар эдилар. Шундай вақтлари баъзан Саъд ибн Убодани, баъзан Саъд ибн
Муозни Мадинага вакил қилиб қолдирардилар. Амр ибн Умму Мактумни ҳам вакил қилган
пайтлари бўлди.
Бу вакил тайинлашда баъзан Ҳазраж қабиласидан, баъзан Авс қабиласи катталаридан
танлашлари, баъзан эса, бу ишни муҳожирлардан бирига юклашлари бежиз эмасди. Бу билан у
зот Мадина мусулмонларининг ҳар бирига алоҳида эътибор бераётганларини ва ҳар бирининг
кўнглини олиш йўлини тутаётганларини кўрсатарди.
Набиййи акрам(с.а.в.) Мадинадан Қурайш карвонларини таъқиб этиб чиққан кезларида
бирор марта ҳам уларга дуч келмадилар. Шунга қарамай, бу сафарларда баъзи қабилалар билан
бир-бирларига зарар бермаслик ҳақида ёхуд тажовуз пайтида ҳужум қилганларга ёрдам
кўрсатмасликка доир шартномалар тузилди. Шундай қилиб, аввал Мадина атрофидаги
қабилалардан келиши мумкин бўлган зарарнинг олди олинди. Чунки курайшликлар Мадинага
ҳужум қилганлари тақдирда ҳам энди бу атрофдаги мушриклардан ёрдам олишолмайди.
* * *
Ҳижратга ҳам ўн етти ой бўлаётган эди. Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) жаноблари Абдуллоҳ
ибн Жаҳш қўмондонлиги остида саккизўн кишилик бир гуруҳ ҳозирладиларда, қаерга
боришлари ва нима қилишларини айтмадилар. Абдуллоҳни чақириб, қўлига бир мактуб
тутқаздилар:
— Дўстларинг билан икки кун йўл юргач, бу мактубни очасан, буйруғимга кўра ҳаракат
қиласан. Дўстларингдан ҳеч бирини бу амримнинг ижросига мажбурлама — дедилар.
Абдуллоҳ биродарларини олиб, йўлга чикди. Нима мақсадда кетишаётганини ҳеч ким
билмасди. Бироқ кўнгилларида Расулуллоҳ(с.а.в.) амрлари билан кетилаётганини
билишар, шу ҳолнинг ҳузурини туйиб боришар эди. Модомики у зотнинг амрлари билан
кетилаётган экан, кўнгилларда ҳам у кишининг хотиралари бўлиши лозим. Сафарда гўё у зот
ҳам бордай сафар бўлиши, борликлари ҳис этилиши, юрганда ҳам, тўхтаганда ҳам бирга
юришлари, бирга тўхташлари лозим эди. Худди шундай қилинди ҳам. Ортда қолган хотиралар
ёдга олинди, бутга топинадиган мушрик ҳолидан ҳар бир қадамини Оллоҳ ризолиги учун
ташлайдиган, ҳар одимида Имомул анбиё(с.а.в.) билан бирга бўлиш орзуила яшайдиган
кишилар ҳолатига олиб келган Азиз Дўстнинг гўзал сўзлари зикр қилинди. У зот Оллоҳ
таолодан олган ва инсонларга етказган Қуръон оятлари суҳбатларга васила бўлди.
Икки кунлик сафар ана шундай ўтди. Йўл давомида хуржундан биттаиккита хурмо еб
қоринлар тўйдирилди, мешлардаги илиб қолган сувлар ичилди. Вужудлар чарчади, аммо
кўнгиллар Кўнгил Султонини эслашлар билан тин олдирилди. Худди ташлаган ҳар одимларила
Расулуллоҳга (с.а.в.) янада бир оз яқинлашишар, борлиқларини ичларида янада кучли бир туйғу
билан ҳис қилишар эди.
Бир гал дам берилганида Абдуллоҳ мактубни чиқарди. Олдин ўзи ўқиди. «Амрингиз бош
устига, ё Расулуллоҳ!» дедида, биродарлари эшитадиган тарзда такрорлади:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 161
«Бу мактубни ўқигач, Макка билан Тоиф орасида жойлашган Нахла мавқеига бор. У ерда
Қурайшни кузат, маълумот олда, бизга хабар келтир».
Кейин пайғамбарнинг сафар олдидан айтганларини маълум қилди:
— Ҳеч бирингизни бу буйруқни бажаришга зўрламаслигим ҳақида пайғамбаримиздан амр
олганман. Ким Мадинага қайтмоқчи бўлса, қайтсин. Бу қайтиш асло айбланмайди, маъзур
кўрилади.
Аммо ҳеч кимдан садо чиқмади.
— Сен нима дейсан, эй Абу Ҳузайфа?!
Абу Ҳузайфа«Бу саволинг қанақаси...» дегандек қаради. Бирикки сония шундай қараб
турди. Сўнг кўзлари айтиб турган маъноларни тилига кўчирди:
— Биз нима дейишимизни илгари айтиб қўйганмиз, эй Абдуллоҳ. Юртимизни,
оилаўчоғимизни, оталаримиз тўплаган мўл сарватни ҳаммасини Расулуллоҳга боғла
нишга қилган аҳд ила тарк этганмиз. Энди биз учун бу йўлдан қайтиш йўқ — деди у.
Абу Ҳузайфа машҳур Утба ибн Робианинг ўғли эди, мусулмон бўлгач, катта бир сарватдан
айрилганига ҳеч шубҳа йўқ.
Абдуллоҳ кетмакет бошқа биродарлари— Уккоша ибн Миҳсанга, Саъд ибн Абу Ваққосга,
Утба ибн Ғазвонга, Воҳид ибн Абдуллоҳга, Холид ибн Букайрга, Сухайл ибн Байзога, Амр ибн
Робиага қараб чиқди.
Улар бош силкиб, енгил ишоратлар беришди: «Абу Ҳузайфа айтган қарорда қатъиймиз,
қайтиш йўқ». Тез бир қарорга келишди: энди бу ерда туришнинг фойдаси йўқ. «Кайдасан,
Нахла?» деб йўлга чиқишди.
Йўлда Саъд билан Утба навбатманавбат миниб бораётган туя қочиб, иш ўзгарди. Икки
ошна туяни қувалаб кетди. Анча кутишди, ҳеч дарак бўлавермагач, Абдуллоҳ юришга изн
берди.
Нахлага етиб келишди. Кўп ўтмай Тоиф тарафдан кичик бир карвон келиб, у ҳам тўхтади.
Тарих ҳижратнинг иккинчи йили, жумадул охир ойининг сўнгги куни эди.
Мўминлардан Уккоша ибн Миҳсаннинг сочи олинган эди. Карвондагилар буни кўриб, «Бу
одамлар умрага келаётган бўлишса керак» деб унча ташвишга тушишмади. Оқшом бўлай деб
қолган. Эртага ражаб ойи бошланиб, ҳар турли жанжал, ҳужумлар тўхтатиладиган— «ҳаром
қилинган ойлар» ҳукми кучга кирарди. Аммо бугун жумадул охирнинг сўнгги куними, ражаб
ойининг бошими эканини мусулмонлар аниқ билишолмади. Шу боис карвонга ҳужум
қилишқилмаслик хусусида бир қарорга келолмадилар. Аммо Воҳид ибн Абдуллоҳ: «Ортиқча
тараддуд яхши эмас» дедию бир ўқ узиб қўйди. Қарши тарафдан бир одам ерга йиқилди.
Ўлган Амр ибн Ҳадрамий экан.
Энди ўқ ёйдан чиққан, қайтиш иложсиз эди. Ўлганни ҳам тирилтириб бўлмас.
Қиличлар қинидан чиқарилди, ҳужумга ташланишди. Карвон аҳли қочишдан бўлак
чоралари йўқлигини кўриб, ҳамма нарсаларини ташлаб, Макка тарафга суриб юбордилар. Аммо
бунгача ораларидан Усмон ибн Абдуллоҳ ва Ҳакам ибн Кайсон тутилиб асир олинди.
Бу воқеа Маккада катта шовшувга сабаб бўлди, чиндан ҳам юракларига бир қўрқув тушди.
Энди Шом йўли улар учун бир хаёлга айланиб қолган, Қурайшнинг икки жон томиридан бири
кесилган эди.
Айниқса, ўлган Амрнинг укаси Амир ниҳоятда ғазаб
ланди, мусулмонлардан бирини ўлдириб, бош чаноғида шароб ичишга қасамлар ичди. Ҳар
ёқда гап мавзуи Амрнинг қон ҳаққи ҳақида, интиқом ҳақида эди. Бу қоннинг ҳисоби албатта
сўралади, унинг алами ерда қолмайди.
— Ҳаром ойда ҳужум изнини Муҳаммад кимдан олди? Даъват қилаётган йўлининг тўғри
эмаслигига бундан ортиқ далил борми? — деди баъзилар.
— Хабар жўнатиб, асирларимизни сўрайлик. Ҳаром ойда қилган ҳужумларининг ҳисобини
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 162
сўрайлик — дерди бошқалари.
* * *
Карвон мусулмонларнинг қўлига ўтган эди.
Қуёш ботди ҳамки, уфқда ингичка бўлиб янги ой юз кўрсатди. Демак, шу оқшомдан Ражаб
ойи кираётган эди. Абдуллоҳ ибн Жаҳш:
— Эй биродарлар — деди — кўриб турибсизлар, карвон бизникидир. Лекин бунинг
бешдан бирини Расулуллоҳ учун айириб, қолган қисмини бўлишамиз.
Ҳеч ким эътироз қилмади. Тақсим тугади. Абдуллоҳ асирлардан Ҳакам ибн Кайсонни
ўлдирмоқчи эди, биродарлари унашмади. «Расулуллоҳга олиб борамиз, ул зот ҳал қилсинлар»
дейишди.
Аммо Мадинада Расулуллоҳ(с.а.в.) воқеа тафсилотини эшитиб, хафа бўлдилар: «Мен
сизларга ҳаром ойда жанжал чиқаринглар демаган эдим» дедилар. Айирилган улушни қабул
қилмаганларида булар буткул саросимага тушиб қолишди. Бунинг устига, Мадинада қолган
биродарлари ҳам бу ишдан ранжишган, «Сизларга буюрилмаган ишни қилибсизлар» деб
маломат қилишар эди.
Лекин бу нохуш воқеалардан энг кўп яҳудийлар қувонишди. «Ана, бошларига ўзлари бало
сотиб олишди, энди жанг бўлиши аниқ» дейишарди. Қурайш бу ишни шундай ташлаб
қўймаслиги, қон даъвоси қилиб чиқиши ҳақида вайсашар эди. Уларнинг фикрича, мусулмонлар
энди оғир бир мағлубиятга учрашлари аниқ. Қолгани осон, уларни ўртадан кўтариш
яҳудийларга қийин эмас.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) асирларни Исломни қабул этишга даъват қилиб кўрдилар. Ҳакам
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) бу таклифларини беҳаё сўзлар билан қарши олди. У умри поёнига
етганини сезиб тили ечилган бир инсонга ўхшарди.
Оғзидан чиқаётган беҳаё сўзлар Ҳазрати Умарни қиздирди:
— Рухсат этинг, эй Оллоҳнинг расули, бунинг бўйнини узиб ташлай! — деди у.
Аммо Жанобимиз изн бермадилар. Усмон ҳам таклифни қабул этмади, мусулмон бўлмади.
* * *
Маккаликлар келишди. Киши бошига бир минг олти юз дирҳамдан фидя тўлаб, асирларни
олиб кетмоқчи бўлишди. Лекин Расулуллоҳ(с.а.в.) бу таклифни қабул этмадилар:
— Маккада колган икки биродаримиз бор. Қаерда эканларини билмаймиз. Ўшалар саломат
қайтишса, фидяларингизни олиб, дўстларингизни озод қиламиз. Агар бизнинг у икки
одамимизни қўлга тушириб, ўлдирган бўлсаларинг, биз ҳам асирларни ўлдирамиз — дедилар.
— Хўп, майли, аммо ҳаром қилинган ойда одам ўлди рилганига нима дейсан, эй
Муҳаммад?!. Сен бу ҳаракатинг билан ҳаромни ҳалол ҳисобламадингми? Шуми инсонларни
яхшиликка чақираётганинг? — дейишди улар.
Шунда Абдуллоҳ ибн Жаҳш ва унинг дўстлари ўша оқшом Ражабнинг ҳилолини
кўрганларини айтиб, тўқнашув ҳаром ойда кечмаганига шоҳидлик беришди. Худди шу аснода
Набииййи акрам(с.а.в.) ваҳий ҳолатига тушиб, жим қолдилар ва орадан бир муддат ўтиб Раббул
Оламиндан келган оятлар донадона қилиб ўқилди:
«Сиздан ҳаром ой(уруш ҳаром бўлган ойда жанг қилиш) ҳақида сўрадилар. Айтинг: «У
ойда жанг қилиш катта гуноҳдир. Оллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга ишонмаслик ва Масжидул
Ҳарамдан(яъни, Маккадан) тўсиш ва ундан аҳлларини қувиб чиқариш Оллоҳ наздида улуғроқ
гуноҳдир. Фитна(алдаш) ўлдиришданда каттароқ гуноҳдир. Улар(кофирлар) қўлларидан келса,
то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан урушаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан
қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур.
Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар». (Бакара, 217.)
Уларга ана шундай жавоб берилди. Ўзларини доимо айбсиз, истаган нарсаларини қилишда
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 163
ҳур, қилган ҳар ишларини тўғри ва хайрли санаб юрган, айбни доимо бошқалардан қидирадиган
Қурайшга: «Тўхтанг, олдин ўзингизнинг қилганларингиз тўғрими, нотўғрими билиб олинг!»
дейилгандек бўлди гўё.
«Раббим Оллоҳдир» дейишдан бошқа«гуноҳи» бўлмаган кишиларни турлитуман
қийноқларга солган қурайшийлар бу ишни гўё энг табиий ҳақлари деб билар эди. Йиллаб
мусулмонларни исканжа остида кийнар эканлар, энди ҳеч кутилмаганда ҳаром ойлар масаласи
бирдан аҳамият касб этиб қопти. Сумаййанинг қони тўкилар экан, Ёсирнинг қони оқизилар
экан, Билолнинг устига оғир тошлар қўйиб, азобланар экан, Ҳаббобнинг бадани қизиган
темирлар билан куйдирилар экан, қўлоёклари боғлиқ инсонлар очнаҳор қолдирилиб, тутунлар
ичида бўғилишга маҳкум этилар экан, бўғилгунча боши сувга тиқиб турилганлар изтироб чекар
эканлар, ҳеч сўз юритилмаган, ҳеч эсга келмаган ҳаром ойлар энди эсларига келиб қолибди?!
Ўлдирилганлар ичида қони қизил бўлган фақатгина Амр ибн
Ҳадрамий эканми?!
* * *
Бу оятлар келгач, Расулуллоҳ(с.а.в.) ўзлари учун ажратилган бешдан бир улушни олдилар.
Лозим бўлган жойларга улашиб, тарқатдилар ва шу билан Абдуллоҳ ибн Жаҳш ҳамда дўстлари
«Хато қилибмизда» деб ичини кемираётган ғашлигу хавотирлар барҳам топди.
Бир неча кундан сўнгра қочган туянинг орқасидан кетган Саъд ибн Абу Ваққос билан
дўсти Утба Мадинага етиб келишди. Буни кўриб Расулуллоҳнинг(с.а.в.) юзларига табассум
ёйилди.
Энди асирларни қайтариб беришга монеъ бўладиган нарса қолмаган эди. Улар озод
қилингач, пайғамбаримиз яна бир бор Ислом динини таклиф этдилар. Бу сафар ҳам Усмон рад
этди, бироқ Ҳакам:
— Нима у Ислом деяётганинг?.. — деб сўради.
Пайғамбаримиз унга тушунтирган эдилар, ўша заҳоти калима келтириб, мусулмон бўлди.
Шундай қилиб, иккинчи марта ёқасини қиличдан қутқариб, ниҳоят Ислом динини танлаш билан
саодат тожини кийди.
* * *
Микдод ибн Асвад дўсти Утба билан бирга масжиднинг ёнидаги Супа номи берилган
жойда тунаб қоларди. Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга учта эчкини кўрсатиб, «Буларни соғиб,
биргабирга ичамиз» деган эдилар.
Миқдод биродари билан сутни соғиб ичишардида, Расулуллоҳга (с.а.в.) тегишлисини олиб
қўйишар эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) кечалари келиб, уйғоқларнинг ўзигина эшитадиган қилиб
салом берар ва сутларини ичиб кетар эдилар.
Бир оқшом Миқдод анчагина оч қолди. Ўзининг улушига қониқмай, яна ичгиси келди.
Аммо пайғамбаримизга ажратилган сутни ичиб қўйса, айб бўлмасмикин? Кейин нима дейди?
«Сизни эмас, ўзимни ўйладим, эй Оллоҳнинг расули» дейдими?
Лекин очлик уни ҳар кўйларга солиб, яна ўйлар эди: «Пайғамбаримиз ансор дўстларининг
олдига кетдилар, қоринларини тўйғазиб келсалар, эҳтимол бу кеча сут ичмаслар?»
Шу хаёл билан пайғамбаримиз учун ажратилган сутни олдида, охирги томчисигача ичиб
қўйди. Ичдию, кўнглини яна ғашлик ўраб келиб, ташвиш босди. Ичичидан қалбини
ёқибёндирадиган бир овоз эшитиларди гўё:
«Нима қилиб қўйдинг, эй Миқдод? Пайғамбарга тегишли нарсани ичиб қўйдинга?! Келиб
сутни топа олмасалар, нима деган одам бўлдинг?! Маккадан6у ерга ул зотнинг ҳаққини емоқ
учун келган экансанда?»
Шунга ўхшаш ҳайқириклар ичини куйдириб, ўтда қовурди. Устида бир ёпинчиғи бор эди.
Ётганида бошига тортса, оёқлари, оёқларини беркитса, боши очилиб қоладиган. Шунга ўраниб
олди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 164
Аммо қани энди ухлай олса! Дўстлари хуррак ота бошлаганлари ҳолда, у ҳали ҳам уйғоқ
эди. Ухлаб қолишига умиди ҳам йўқ эди. Бу орада Расулуллоҳ(с.а.в.) келдилар. Паст овозда
салом бердилар. Саломни фақат Миқдоднинг ўзи эшитди. У миқ этмай ётибди.
Сарвари олам масжидга кириб, икки ракат намоз ўқидилар. Бу намоз ичини ит
тирмалаётган Миқдоднинг назарида жуда ҳам узоқ давом этди. Ана, турдилар, ана, масжиддан
чиқяптилар... Миқдод виждони қийналиб, пешонасини тер босди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) сут идишни бўш кўрганлари замон Миқдоднинг ичида қўпган бўрон
сиртига чикди. Бу орада Муҳтарам Саййидимиз бошларини самога кўтардилар:
— Оллоҳим, мени тўйғазганни сен тўйдир, менинг чанқоғимни кетказганнинг чанқоғини
сен қондир — дедилар.
Бирдан Миқдод хотиржам торта бошлади... «Бир ичишлик сут учун Расулуллоҳ дуоибад
қиладилар деб ўйлаб катта хато қилиб қўйганингни биласанми?» дея ўзини ўзи маломат қила
бошлади. Дарҳол пичоқни қўлга олиб, эчкиларнинг олдига борди. Бирини сўйиб, Расулуллоҳга
инъом этмоқчи бўлди. Бироқ учаласининг ҳам бўғоз эканини эслаб, бу фикридан қайтди.
Эчкиларни яна бир соғиб кўрмоқчи бўлди. Учаласидан бир ичишлик сут чиқди. Қайтиб
Расулуллоҳ ҳазратларининг олдиларига келди.
— Ўзларинг ичдиларингми? — деб сўрадилар ул зот.
— Ҳа, эй Оллоҳнинг расули, фақат сиз қолдингиз. Марҳамат, сиз ҳам ичинг!.. — деди
Миқдод.
Пайғамбаримиз сутни ичдилар. «Оллоҳим, бу ичган сутимизни янада баракали қил, бизга
бу неъматингни орттир» деб дуо қилдиларда, қолганини Миқдодга бердилар.
— Яна бир оз ичсангиз бўларди, ё Расулуллоҳ! Расули акрам(с.а.в.) яна бир оз ичдилар,
сўнг унга узатдилар. Миқдод қолганини ичди, анча хотиржам тортиб, аввалги ҳолатини кўз
ўнгига келтирди ва бирдан уни кулги тутди. Ўзини боса олмай кула бошлади.
— Микдод, сенинг бир айёрлигинг бор!.. — дедилар Расулуллоҳ.
Микдод бўлган воқеани гапириб берди. Пайғамбаримиз кулимсирадилар.
— Бу Оллоҳнинг бир раҳмати ва икромидан бўлак нарса эмас, эй Микдод — дедилар ул
зот. — Олдинроқ айтганингда, биродарларимизни ҳам уйғотар эдим, улар ҳам ичишарди...
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сиз ичдингиз, мен ичдим, энди ким ичса ичсин, ишим
бўлмайди — деди Миқдод.
* * *
Макка...
Бошларига бало бўлган бу мадиналикларга қарши бир чора излашар, уларнинг таъЗирини
бериб қўйишнинг зўр бир йўлини топиш ҳақида бош қотиришар эди. Ишни шундай ташлаб
қўйиб бўлмайди, чунки кечаётган ҳар кун уларнинг фойдасига кечаётган, улар тобора куч
тўплаб олишаётган эди. Нима қилиш керак? Қурайшийларнинг асосий мавзуи шу бўлиб қолди.
Ўртага катта бир сармоя қўйишни, ундан тушадиган фойда ҳисобидан қўшин тўплаш ва
мадиналикларнинг устига қўққисдан ҳужум қилишни ҳам режалаштиришди. Аммо оқибати
нима бўлади, буни ўйлаб кўришмасди.
Ахийри ана шундай шерикчилик билан бир карвон ҳозирланди. Унга катта улуш
қўшганлардан биттаси Абу Ухайҳа эди.
Карвон раислигига устамонликда шуҳрат топган Абу Суфён тайинланиб, Амр ибн Ос ва
жасур бир паҳлавон бўлган Маҳрама ибн Навфал унга ёрдамчи бўлиб йўлга чиқишди.
Қўриқчиликка ва бошқа хизматларга яна жуда кўпгина одамлар жалб этилди. Минг туядан
иборат ва сармояси эллик минг динор келадиган бу карвон тонгда Маккадан чиқиб, Шомга
қараб йўл олди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 165
ИККИ ҚИБЛАЛИ МАСЖИД
Мадина...
Барзо ибн Маърурнинг хотини ҳеч кутилмаганда уйига Расулуллоҳ(с.а.в.) келишларини
эшитиб қолдию ғалати бўлиб кетди. Эри ўлганидан бери дилини тошдек эзиб турган
ғамташвишлар ҳам аллақаёққа тарқаб, юраги тезтез ура бошлади. Сўнг қулоқлари қизиб, уни
бир ҳаяжон босди. Аллақандай ширин бир ҳаяжон... Кўзларига ёш қалқиб, маржонмаржон
севинч ёшларини тўкаркан, бева аёл, само мовийликларига қараб пичирларди:
— Оллоҳим, сенга қандай шукр қилишимни билолмаяпман...
Кўп ўтмай интизор кутилган овоз эшитилди:
— Ассалому алайкум!
— Сизга ҳам салом бўлсин, эй Оллоҳнинг расули. Марҳамат, келинг. — Отаси ўлганидан
бери бу уйнинг каттаси бўлиб қолган Бишр Пайғамбарлар саййидини қувончи ичига сиғмай
кутиб олди. Сўнгра кекса онаси келди:
—Уйимизга хуш келдингиз, шарафлар келтирдингиз, эй Оллоҳнинг раҳмат пайғамбари...
— деди у.
Расули акрам(с.а.в.) ҳазратлари улар билан бир оз суҳбатлашиб ўтиргач, овқат
келтирилиб, ейилди. Шу орада яқиндаги масжидда азон айтилиб, улар пешин намозини ўқиш
учун чиқишди. Саййиди коинот жанобимиз меҳробга ўтдилар. Орқаларида саф тортиб турган
мўминлар билан бирга намозга туришди. Икки ракат ўқилиб, учинчи ракатга турилган эди.
Жамоат ҳузур ичида эди. Жаноби Ҳаққа тақдим этишлари лозим бўлган ибодат шахсан
Оллоҳнинг Расули иштирокларида ўталмоқда эди. Нубувват йўлининг султони ул зот эдилар.
Оллоҳга қуллик йўлининг энг улуғ раҳбари ҳам у киши эдилар. Раббул Оламийнга қандай
қуллиқ қилинишини энг яхши биладиган ҳам, уни биззот Жаноби Мавлодан ўрганган ва
инсонларга ўргатган ҳам у зот эдилар.
Ҳамма ҳузурли ва хотиржам. Лекин шу онда Набиййи муҳтарам жаноблари қандай ҳолатда
эканларини билиб бўлмасди. Чунки Жаброили амин пайғамбаримизга Жаноби Мавлодан
навбатдаги ваҳийни келтирган эди. Пайғамбаримиз ҳам намозларини давом эттирар, ҳам
Жаброили амин ўқиётган Қуръон оятларини эшитар эдилар:
«Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта, биз сизни ўзингиз рози бўлган
қиблага бурамиз. Юзингизни Масжидул Ҳарам(Макка) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар
ҳам) қаерда бўлсангизлар, юзларингизни унинг тарафига бурингиз! Китоб берилган зотлар,
албатта, бунинг Парвардигорлари томонидан(келган ҳақ ҳукм) эканини биладилар, Оллоҳ улар
қилаётган амаллардан ғофил эмасдир». (Бақара, 144.)
Ваҳий ҳолати ўтгач, Саййидул аввалин вал охирин жанобимиз вақтни ўтказмасдан, турган
жойларида бурила бошладилар. Қалбларида«аниқ Каъба томонга йўналганлик» илҳоми келгач,
тўхтадилар. Намозларини бузмадилар.
Жамоат ҳеч кутилмаганда Расулуллоҳнинг турган жойларида юзларини улар томонга
буриб, намозини давом эттираётганларини кўриб, бунинг илоҳий бир амр эканини пайқашди,
дарҳол улар ҳам сафларини бузмай Расулуллоҳнинг(с.а.в.) орқаларидан жой олишди. Энди бир
неча сония олдинги қибла орқада қолган эди. Илк икки ракат Байтул Мақдисга қараб ўқилган
бўлса, охирги икки ракат Каъбаи Муаззамага қараб ўқилди.
Намоз тугаши билан Расулуллоҳ(с.а.в.) юзларига мамнунлик балқиб чиқди. Кўпдан бери
Улуғ Мавлодан сўралган нарса ҳосил бўлган, истаклари бажо келтирилган эди. Асҳобларнинг:
«Нега бу томонга ўгирилдик, ё Набиййаллоҳ?» дейишларига ҳожат қолмади. Чунки бир оз аввал
Жаброили амин қалбларига жо қилган ваҳий уларга донадона қилиб ўқиб берилди.
Бир неча йил мусулмонларнинг қибласи бўлиб турган Байтул Мавдис бу ваҳий билан энди
бнр хотирага айланиб, юзлар билан бирга кўнгиллар ҳам Масжидул Ҳарам томонга ўгирилди.
Масжидул Ҳарамга қараб илк намоз ўқилган бу масжид кейинчалик«Масжиди қиблатайн»
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 166
яъни, «Икки қиблали масжид» номи билан машҳур бўлди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) илк юмушни ўз масжидларидаги меҳроб ўрнини ўзгартиришдан
бошладилар. Аср вақти масжидга келганлар бу ердагилар бошқа бир тарафга қараб намоз
ўқишга ҳозирланишаётганини кўришди. Бирон янглишлик борми ёки терс кўриняптими—
ажрата олишмади.
Лекин Расулуллоҳ(с.а.в.) энг олдинда туриб имомликка ўтишга тайёрланар эдилар.
Намоздан кейин масжид аҳли бир-бирларидан«Нимаганега?» деб сўровчиларга Расули акрам
(с.а.в.) пешин пайти ваҳий келганини билдирди.
Кубо масжидида бомдод намозини ўқиётганлар бир овозни эшитишди. Овоз эгаси жаноби
Расулуллоҳнинг Каъбага қараб намоз ўқиганларини, шунинг учун энди ҳамма Каъбага
ўгирилиши лозим эканини айтарди. Намозни бузмасдан саф ҳолида ўгирилишди ва шу ҳолда
тугаллашди.
Эҳтимол бу хабарни келтирган одам кеча Мадинага бориб, у ердан кечқурун Қубога
қайтган ва бомдод намозига масжидга чиққан бир кишидир. Бу ердагилар ҳам кўпдан бери
Расулуллоҳ(с.а.в.) қибланинг Каъба тарафга йўналишини орзу этиб, Мавлои Зулжалолга дуо
қилиб юрганларини билишарди ва эртамикечми рўёбга чиқишига ишонишарди. Ўша орзу
рўёбга чиқибди. Бир инсоннинг хабари билан намозда қиблани ўзгартириб, Каъбага
ўгирилишларининг сабаби шу эди.
Қибланинг ўзгартирилиши яҳудийларга оғир бир зарба бўлди. Чунки бу бурилиш
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобларининг ҳақиқатан ҳам пайғамбар эканларини уларга яна бир исбот
қилди. Охирги пайғамбар ҳақида Тавротда берилган маълумотлар ичида ул зотнинг қибласи
ўзгартирилиши ва у Маккадаги Каъбага қараб йўналиши аниқ айтилган эди. Ва ўз сўзида
тургувчи Оллоҳ буни рўёбга чиқариб, кимларни қувонтирди, кимларни забун этди.
Ўзаро уюштирилган йиғинда шу масалани ҳам тилга олишди, энди нима қилишлари,
қандай йўл тутишлари ҳақида тортишишди. Дин пешволари ҳам инкори мумкин бўлмаган бир
ҳақиқат рўпарасида туришганини билишарди. Энг тўғри йўл— катта отабоболари тарафидан
Ҳазрати Мусога(а.с.) берилган аҳдга эргашиб, Расулуллоҳга (с.а.в.) имон келтириш эди.
Аммо не кўргуликки, ичларини ёндирибкуйдираётган ҳасад ва бошқа миллатдан чиққан
пайғамбарга бўйинсунишга рози эмасликлари уларга тўсқинлик қилар, имон келтириш у ёвда
турсин, имон келтирганларни имонларидан қайтариш чораларини излашар эди.
Оғизларини пичоқ ҳам очолмасди. Башараларидан қалбларидаги изтиробалам чидаб
бўлмас ҳолга келганини аниқ кўриш мумкин. Ниҳоят жимликни Ибн Суриййа бузди:
— Нима қиламиз, дўстлар, бу иш жимлик билан ҳал бўлмайди? — деди у. Сиқилганидан
ёрилар ҳолга келган бошқа биттаси жавоб берди:
— Майли, жим турмадик дейлик, аммо бу ишни ҳал эта олишимизга ишонасанми?
Бу луқманинг маъноси«Масалан, мен ишонмайман» демак эди.
— Нима демоқчисан, эй Хуйай?
— Шуни демоқчиманки, биз жим турсактурмасак, юриш амри берилган бу карвон
юраверади. Жим турмаганда, нима қила олардик? Ёки ҳозиргача жим турмай ниманинг олдини
олабилдик? Менга шундай туюляптики, бу даъво охиригача муваффақият билан давом этади ва
биз давом этишини билиб турганимиз бу даъвонинг қурбонлари бўлиб кетамиз.
— Хўш — деди Каъб ибн Ашраф — шундай, қўлоёғимизни боғлаб ўтираверамизми?
Ёхуд Авс ва Ҳазраж маҳаллалари орасида айланиб, «Пайғамбарингизнинг Ясрибга кўчганидан
кейин қибласини пайғамбар Иброҳимнинг қибласига буришини биз билардик. Мана, ҳақ
пайғамбар эканининг бир аломати будир!» деймизми?..
—Бундай демоқчи эмасман. Аммо ўртада бир ҳақиқат бор ва биз бу ҳақиқатни билатуриб
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 167
инкор этиш билан ўзимизни оловга ташлаяпмиз! Олдинданоқ бу даъвони қозонишини
билардик... ва унга қарши чиққанлар паришон бўлиб қолишларини ҳам... Энди яна худди шу
нарсаларни билиб, мағлуб бўлишимизни англаб туриб, унга қарши чиқяпмиз. Бу биз учун
аянчли оқибат.
— Бас, беҳуда сўзлар билан ўтказадиган вақтимиз йўқ, деди Ибн Суриййа ўрнидан кескин
туриб. Бирон нарса қилиш керак. Ўйланг, ўйланг...
Келишилган қарорни том татбиқ этиш нияти билан йиғин охирига етди.
* * *
Ҳеч қанча ўтмай мусулмонлар орасига тарқаб кетишди. Устакорлик билан«самимий»
фикрларини билдира бошлашди.
Натижада баъзилар орасида: «Қибла ўзгармасдан олдин ўлган биродарларимизнинг ҳоли
нима бўлади энди?» деган саволлар туғилиб қолди.
Бошқа тарафда яна бир яҳудий мўминларнинг ғашига тегиб:
— Энди анча гангиб қолдиларинг, қаерга бурилишни ҳам билмайсизлар. Кўрайликчи,
эртага қиблаларингиз қаёкда бўларкан? — дер эди.
— Хўш, кечаги қибланинг нимасини ёқтирмай қолдиларинг? Унинг Каъбадан фарқи нима?
Модомики Каъба тарафга ўгирилар экансизлар, шу пайтгача нега жим туриб эдиларинг? —
дерди бошқаси.
Дуч келган мўминга шунга ўхшаш саволлар берилар эди.
Каъб ибн Ашраф бошлиқ бир гуруҳ яҳудий Расулуллоҳни(с.а.в.) зиёрат этгани келди.
— Ассому алайка, ё Муҳаммад — дейишди кўриша ётиб.
Ҳазрати Ойиша бирдан сергак тортдилар ва:
— Лаънатлар ҳам, мусибатлар ҳам сизларнинг устингизга ёғилсин. Бошингиздан бало
аримасин — деб қарғаб бердилар.
— Ўзингни бос, эй Ойиша, Оллоҳ таоло ҳар ишда юмшоқ муомалада бўла олганни севади.
— Лекин, Расулуллоҳ, нима деганларини эшитдингизми? Улар сизга«ассалому алайка»
демади, «ассому алайка» деди ахир.
— Биламан. Мен ҳам шунинг учун уларга«Ва алайкум» (ўзингизга ҳам шундай бўлсин)
деяпманку. Уларнинг менга дуоибадлари ҳеч ўтмайди. Аммо менинг дуоларим уларнинг
бошига келгай.
Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга нега«ва алайкум салом» демай«ва алайкум» деб қўяқолганлари
яққол англашқлиб, улар талвасага тушиб қолишди. Бечора яҳудийлар ҳар келишларида«Ассому
алайка, ё Муҳаммад!» дейқшар ва ҳар дафъа айрича бир завқ олиб, мийиқларида кулишар эди.
Демак, ул зот уларнинг барча беодобликларини билиб турар эканларда?!
Нима бўлганда ҳам, бўлар иш бўлди; келиш сабабларини англатишди:
— Агар эски қиблангга қайтсанг, биз ҳам сенинг динингни қабул этишимиз мумкин
бўларди — дейишди улар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз яҳудийларнинг имои келтиришларини жудажуда орзу
этардилар. Буни яҳудийлар ҳам яхши билишарди. Шу йўл билан«хўп, бўпти» дедирмоқчи
бўлишди. Аввал рози қилдириб олиб, кейинроқ, .«Одамларнинг хоҳишига қараб
ўзгарибтусланадиган бир дин билан бизнинг нима алоқамиз бор?» деб юз ўгириб кетишмоқчи
эди.
Аммо Расулуллоҳ(с.а.в.) қисқа ва лўнда қилиб, улар кутмаган жавобни бердилар:
— Мен фақат Оллоҳнинг амрини етказадиган бир пайғамбарман, холос.
Бу деганлари, илгари Байтул Мақдисга Раббимнинг амри билан ўгирилган эдим, энди ҳам
Масжидул Ҳарам тарафга яна Раббимнинг амри билан ўгирилдим. У кайси тарафга буюрса, ўша
тарафга буриламан, сизнинг хоҳишингиз билан эмас, деганлари эди!..
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 168
Фитнакор ташвиқот таъсирини ўтказиб, бир неча киши Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига
савол билан келди:
— Қибланинг ўзгаришидан олдин вафот этган қардошларимизнинг ҳоли нима кечади? —
дейишди улар.
Бу саволни баъзи софдил мўминларнинг зеҳнларига жойлаштириш учун чиққан яҳудийлар
Ҳазрати Умар каби зотларга дуч келсаларку, дарҳол овозлари ўчиб қолардия. «Биз ҳозиргача
Байтул Мақдисга ўз истагимиз билан йўналибмизми?» деган жавоб олишлари тайин эдида.
Бироқ яҳудийлар кимнинг ёнида қандай ташвиқот қилишни билишарди.
Аммо Оллоҳ ҳар нарсани кўргувчи ва билгувчи зот эди. Бу масалага ҳам ўзи ваҳий юбориб
ойдинлик киритди. Жаброил келтирган оятлар худди шу ҳакда эди:
«Одамлардан ақлсизлари: «Улар(мусулмонлар)ни илгари қараган қиблаларидан қандай
нарса юз ўгиртирди?» дейдилар. Айтинг: «Машриқ ҳам, мағриб ҳам Оллоҳникидир. У ўзи
хоҳлаган кишиларини ҳақ йўлга ҳидоят қилади». (Бакара, 142.)
Кейинроқ қибланинг ўзгартирилишидан хикмат нима экани англатилди:
«Сиз илгари қараган қиблани Биз фақатгина ким Пайғамбарга эргашиб, ким орқасига
қайтиб кетишини билиш учун қилганмиз, холос. Шубҳасиз, бу оғир иш. Магар Оллоҳ ҳидоят
қилган зотларгагина(оғир эмасдир). Оллоҳ имонларингизни(яъни, имон билан ўқиган
намозларингизни) зое қилгувчи эмас. Албатта, Оллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир».
(Бакара, 143.)
Бунинг кетидан эса, яҳудийларнинг бебурд ва мунофиқ эканликлари, уларга ишонмаслик
эслатилди:
«Китоб берилган зотлар албатта бунинг Парвардигорлари томонидан(келган ҳақ ҳукм)
эканини биладилар. Оллоҳ улар қилаётган амалларидан ғофил эмасдир». (Бақара,144.)
Ниҳоят уларнинг қанчалик ўжар ва ўзибилармон эканликлари очиқравшан таърифлаб
берилди:
«Қасамки, агар сиз китоб берилган кимсаларга бор мўъжизаларни келтирсангиз ҳам, улар
қиблангизга боқмайдилар. Сиз ҳам уларнинг қибласига боққувчи эмассиз. Улар(яҳудийлар ва
насронийлар)нинг бировлари бировларининг қибласига боққувчи эмас. Агар фаразан Сизга
келган билим(ваҳий)дан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, у ҳолда,
шубҳасиз, золимлардан бўлиб қоласиз». (Бакара, 145.)
Бу оятларнинг сўнгида Улуғ Мавло мўминларга хитобан яна шундай марҳамат қилди:
«Биз китоб ато этган кимсалар(яҳудий ва насронийлар) Уни(Муҳаммад пайғамбарни) ўз
фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни, ўзларининг илоҳий китобларида у ҳакда
ўқиганлар.) Ва, албатта, улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни беркитадилар».
(Бакара, 146.)
Мана шу оятлар тушган кезларда Ҳазрати Умар Абдуллоҳ ибн Саломни қидириб топди ва:
— Ростини айт, ҳақиқатни биласизларми? — деб сўради.
— Эй Умар, мен ўғлимнинг ҳақиқатан ҳам менга оид эканидан шубҳаланишим мумкин,
аммо Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳақида ҳеч шубҳалана олмайман — деди у. —Чунки китобларимизда
берилган маълумотлар тўлиғича у зотда мужассамдир. Бугун Расулуллоҳни(с.а.в.) инкор
этаётганлар жоҳилликларидан ёки у зотнинг пайғамбар эканлигига қарор
беролмаганлариданмас, яҳудий бўлмаган бир инсон пайғамбар этиб тайинланганини ҳазм
қила олмаганларидан шундай қилмоқдалар. Йўқса, биз у зотнинг бу ерга ҳижратидан кейин
қибланинг Иброҳим(а.с.) қибласига чеврилишини ўз исмимиздек биламиз.
Кучли жаладан кейин кўчаларда тўпланиб қолган ахлату хасчўпларни сув қандай оқизиб,
сидириб ташласа, нозил бўлган оятлар ҳам яҳудийларнинг фитналаридан юзага келган
ҳузурсизликларни ана шундай улоқтириб ташлади. Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳам, барча мўминлар ҳам
бу ҳолдан мамнун бўлишди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 169
Расули акрам(с.а.в.) эса, энди самога ҳамд ва шукр туйғулари билан тўлиб боқар, ҳар
намозда буюк боболари қурган ва Парвардигорлари буюрган муқаддас қиблага юзланар
эканлар, ўзгача бир ҳузур туяр эдилар.
* * *
Кунлардан бирида заргар яҳудий билан унга тақинчоқ ясаттиришга келган чўри ўртасида
келишмовчилик чикди. Яқинорада ҳеч ким йўқ эди. «Энди фурсат келди» дея яҳудий қўлига
илинган оғир бир тош билан чўрининг бошига туширди. Дўконини ёпиб, жуфтакни
ростлаётганида аёлнинг сўнгги нафасини чиқарганига амин эди.
Сал вақтдан кейин у ердан ўтиб кетаётган мусулмонлар қулоқларига инграш овози
чалиниб, чопиб келишди. Бечора аёлни замбилга солиб, Расулуллоҳ(са.в.) хузурларига олиб
боришди. Расули акрам саййидимиз атай мусулмонларнинг номини атаб, ундан сўрай
бошладилар:
— Сени фалончи шу ҳолга солдими?
Аёл гапира оладиган вазиятда эмасди. Кўз ишорати билан«йўқ» деди.
— Фалон кишими сен ўлдирмоқчи бўлган? — дедилар яна.
«Йўқ» деди у бош чайқаб.
— Фалон яҳудийми? — дедилар ахийри заргарнинг номини атаб.
— Ҳа — деди аёл зўрға бош силкиб.
Одамлар мўъжизадан ҳайратда қолдилар. Расулуллоҳ(с.а.в.) жаноблари қалбларига илҳом
йўли билан билдирилган жиноятчини ўз номи билан атаган эдилар. Аммо у зот бу масалада
илҳом ила билдирилган нарсага таяниб эмас, гувоҳларга ишониб иш кўришни лозим топдилар.
Бунинг учун чўри гапириши ёки«Мени фалончи ўлдирмоқчи бўлди» деб иқрор бўлиши керак
эди. Ҳолбуки, чўри гапира оладиган ҳолда эмасди. Сўнгги нафасини олаётган эди.
Пайғамбаримиз шу боисдан унга икки марта«Сени фалончи ўлдирмоқчи бўлдими?» деб
бировларнинг номини атай сўраган ва унинг«йўқ» жавобини олган эдилар. Бу эса, ёнларидаги
инсонларга чўрининг«нима деяётганини^биладиган даражада ақли жойидалигини» кўрсатиш
учун эди. Учинчи гал эса, тасодифан эмас, илҳом йўли билан билдирилган исмни айтдилар ва
«ҳа» жавобини олдилар.
Ёнларидаги одамларга: «Бу чўрининг қотили фалон яҳудий экани менга илҳом йўли билан
билдирилди» десалар, улар шубҳаланмасликлари ҳам мумкин эди. Аммо мусулмон
бўлмаганларчи? Улар яна фитна чиқармайди деб ким айта олади? Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ
(с.а.в.) энг мақбул йўлни— гувоҳларга таяниб иш кўришни маъқул кўрдилар.
Ислом шариатида энг тўғри йўл шу эди.
* * *
Чўрини нариги дунёга жўнатганига ва буни ҳеч ким кўрмаганига амин бўлган яҳудий
маълум вақтдан кейин яна дўконига қайтди. Бу масала энди ҳеч очилмайди, бостибости бўлиб
кетади, деб ўйларди у. Ўзи аҳмоқ эмаски, бировга«Мен фалон чўрини ўлдирдим» деб гуллаб
қўйса.
Биттагина эҳтимол бор. У ҳам бўлса, тошнинг тилга кириши, «Фалон яҳудий мени бу
чўрининг бошига тушириб уни ўлдирди» дейиши керак. Ҳеч қачон бундай бўлмаслигига кўра,
ёпиқлиқ қозон ёпиқлигича қолган эди.
Аммо ичида негадир хотиржамлик йўқ эди. Тош пачоқлаб беўхшов ҳолга келган у юз кўз
ўнгига келар, баъзан кўзларининг ичига суқилиб кирмоқчидай бўлар эди. Шунда қотил бошини
эгнига суқиб, чўрининг суратидан узоқ бўлишга уринарди. Орасира силкиниб қўяди, кўзларини
уқалайди, қаршисида қўрқинчли ҳеч нарса йўқлигини кўради, аммолекин сал ўтмай хорғин
кўзлардан истифода этган хаёл такрор қаршисидан жой олади.
Ниҳоят, ўзини қўлга олиб, энди ишга киришган ҳам эди, қаршисида тикилиб турган
мусулмонларнинг кўз қарашларидан эсанкиради.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 170
— Нима истайсанлар?
— Сени Расулуллоҳ сўраяптилар — дейишди улар.
— Ғалатику? Нима қилармиш мени?
— Олдин борайлик, ўша ерда маълум бўлади.
— Ҳозир вақтим йўқ, ишдан қутулай — деди атай.
— Ҳозир бормасанг, бўлмайди.
У истар-истамас, ҳатто исёнкор бир ҳолда ўрнидан турди. Тихирлик қилса, олдиларига
солиб, ҳайдаб кетишлари ҳам тайин. Бир ўзи уларга бас кела олмас эди.
—Менинг Муҳаммад билан бирон муносабатим йўқку. Савдосотиқ ҳам қилган эмасман —
деди у.
— Бир чўри масаласида чақиряптилар.
Яҳудийнинг тили танглайига ёпишиб, оёқлари қалтиради.
— Нима бўлибди унга? Қанақа чўри?.. — деди ҳаяжондан тили зўрға айланиб.
— Борсанг, биласан.
Яҳудийнинг аъзойи баданида титроқ турди. Ҳеч ким кўрмаган эдику, тош ҳам
гапирмагандир, аммо Муҳаммад қайдан билибди экан, деб пичирлади у. Учинчи эҳтимол унинг
хаёлига ҳам келмасди.
Уша пайтда оқибатини ўйламагани учун ўзига лаънатлар ўқиди. Қочиб қутулсамикан ёки
ёлвориб жонини қутқарса бўлармикан? У бораборгунча ҳар турли баҳоналар излаб борди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларида унга жонсиз бир жасад кўрсатилди, нега ўлдиргани
сўралди. Яҳудий жасадни кўрган заҳоти таниди, лекин ҳеч тараддудсиз:
— Мен ўлдирмадим, танимайман уни — деб туриб олди.
Буни айтишга айтдику, аммо ранги қув ўчиб, оқариб кетганини яширолмади.
Унга чўридан қандай жавоб олингани айтилди. Ниҳоят, олдида ягона йўл қолганини
англаб, жиноятни эътироф этди.
Айни жазо унга ҳам ҳукм этилди. У ердан ҳукм ижро этиладиган жойга олиб кетишар
экан, охирги марта чўрига нафрат назари билан бокди. Кейин пушаймонлиги қўрқув билан
қоришиб кетди. Ранги қум ўчган бир аҳволда, бутун вужуди титрабқалтираб, оёқларини зўрға
судраб бораркан, маййитдан фарқи қолмаган эди.
Охирги сўз берилди. У чўрини эслаб, «Кошки сени ҳеч танимасайдим» дея одди.
* * *
Абу Офак асли яҳудий эди. Юз йигирма ёшга етган, бели букилиб, зўрға юрарди. Қариган
сайин кучи тилига кўчиб, эзма бўлиб қолди. Бўларбўлмас ишларга аралашаверади.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Мадинани шарафлантирганларидан бери ўзига янги бир«эрмак» топди,
ҳамма ерда мусулмонларга, айниқса, пайғамбаримизга тил теккизмаса туролмайдиган бўлиб
қолди. Мадинанинг туб аҳолиси бўлган Авс ва Ҳазраж қабилалари кечагина ораларига келиб
қўшилган бир одамнинг атрофида парвонадек айланиб, ҳар сўзини бир амрдек қабул
этаётганларини Абу Офак масхаралаб кулар эди.
Бу ҳолат мусулмонларга оғир ботар, қўлидан ҳеч иш келмайдиган вайсақи чолдан
қутулишни, ҳеч бўлмаса, овозини ўчиришни исташар эди.
* * *
Кўпдан бери Ҳазрати Усмоннинг(р.а.) таъби хира эди. Хотини Руқаййанинг касали
кунданкунга оғирлашиб, сўлиб борарди.
Бу ҳолат Расулуллоҳни(с.а.в.) ҳам анчагина маҳзун этди. Неча йиллар давомида у
кўрмаган жафо қолмаган, Мадинага кўчиб икки кунгина тинчосуда ҳаёт кечирган суюкли
қизларини тузалмас бир касалликнинг чангалида кўрган эдилар.
Оллоҳнинг тақдирида нима ёзилган бўлса, ўша бўлиши аниқ эди. Суюкли қизларини
кўргани ҳар келганларида олдидан қайғуга ботиб чиқар эдилар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 171
* * *
Шаъбон ойи тугар экан, мўминларга саодатга элтгувчи яна бир ибодатга чорлаб, янги амр
келди: «Эй мўминлар, сизларга рўза сизлардан олдингиларга фарз қилингани каби фарз
қилинди. Уни адо этсаларингиз, тақводор бўласизлар» (Бақара,183), дейилар эди оятда.
Кейинги оятларда бу рўзанинг Рамазон ойида тутилиши, касал ёки мусофир бўлганларгина
бошқа кунларда тутиб беришлари англатилди. Ўша кеча ҳамма бундан буён ҳар йили бир ой
муддат билан Рамазон ойи рўзаси фарз қилингани хабарини уйларига олиб қайтди.
* * *
Ниҳоят Шаъбон ойининг охирги куни келди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ўринларидан турдилар.
Масжиднинг олд қисмидаги хурмо дарахтидан бўлган устунга суянганча, асҳобга мурожаат
этдилар:
— Эй инсонлар, улуғ ва муборак бир ойнинг сояси устингизга тушиб турибди. Бу ойнинг
ичида минг ойдан ҳам хайрли бир кеча бордир. Шундай ойки, Оллоҳ таоло унинг кундузларини
рўза билан ўтказиб, кечаларини ибодат билан зийнатлашингизни муносиб кўргандир. Бу ойда
ўзига фарз бўлмаган бирон хайрли ишни қилиб, Оллоҳга яқинлик қилишга уринган киши бошқа
ойларда фарзни адо этган кабидир. Бу ойда бир фарзни бажарган эса, бошқа ойларда етмиш
фарзни қилган кабидир. Бу ой сабр ойидир, сабрнинг савоби ва натижаси жаннатдир. Бу ой
кўмаклашув ойидир, мўминнинг ризқи орттириладиган ойдир. Ким бу ойда бир рўзадорни
меҳмон қилиб, иззатикром қилса, бу яхшилиги унга гуноҳлари учун мағфират, жаҳаннамдан
қутулиш бўлади. Унинг ажр ва мукофотидан камайтирмаслик шарти билан наригисига ҳам айни
савоб етади.
Шу ерда Расулуллоҳнинг(с.а.в.) сўзлари кесилди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, битта рўзадорни ифтор қилдирадиган овқатни ҳаммамиз ҳам
топа олмаймизку — дейишди баъзилар.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) марҳамат қилдилар:
— Оллоҳ таоло бу савобни биттагина хурмо ёки бирқултум сув билан ёхуд бир пиёла сут
билан рўзасини очтирганга ҳам бергай — деб жавоб бериб, яна сўзларида давом этдилар:—
Хизматкорининг юкини енгиллатган кишини Оллоҳ таоло кечиради ва жаҳаннамдан озод
қилади. Бу ойда тўрт нарсани маҳкам таъқиб этинг. Бу тўрттадан иккиси билан Раббингизни
рози қиласиз, иккисига эса, жуда муҳтожсиз. Раббингизни рози қиладиганингизикки хусус:
калимаи шаҳодатга ёпишиб, уни кўпкўп такрорлаш ва Оллоҳ таолодан мағфиратини сўрашдир.
Жуда муҳтож бўлганингиз икки нарса эса: Оллоҳ таолодан жаннатни исташ, дўзах азобидан
Оллоҳнинг паноҳига сиғиниш. Ким бир рўзадорга сув берса, Оллоҳ таоло ҳам унга ўз ҳовузидан
сув ичирадики, уни ичгач, жаннатга киргунга қадар ҳеч чанқамайди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) саййидимиз сўзларини битиргач, кўнгиллар бир кун кейинги рўзани ва
рўза ойи бўлган Рамазонни орзиқиб кутадиган ҳолатга келди.
Рўза араблар билмайдиган нарса эмасди. Ислом дини келмасидан аввал ҳам рўза
тутадиганлар бўларди. Фақат пайғамбаримиз таблиғ этган Рамазон рўзасини ҳеч қачон ундай
рўзалар билан таққослаб бўлмасди.
Парвардигорига кўнгил берганлар учун бу ойда тутиладиган рўза тенги йўқ бир ибодатга
айланди.
* * *
Ўша йили Рамазоннинг илк куни ёз ойининг охирги чоршанбасига тўғри келган, бомдод
намозига чиққанларнинг барчаси рўзага ниятланган эди. Саййиди коинот ҳазратларининг
юзлари барқ уриб турарди. Ҳар доимгидан хурсанд эканларига шубҳа йўқ. Файзини, баракотини
кечаги суҳбатда англатганлари ушбу муборак ойга етишиш ва бир ой муддат билан Раббиларига
ибодат низоми ичига кириш ул зотни албатта хурсанд этиб, саодатманд қиладида! Бунинг
устига, тунда Жаброили амин яна янги хушхабар келтирди: бундан буён Рамазон ойларида
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 172
Қуръони каримнинг ўша кунигача нозил бўлган қисмини биргаликда ўқиб, яна бир бор хатм
қиладиган бўлдилар.
Ваҳий фариштаси Жаброил ўқийди, Сарвари анбиё жим тинглаб ўтиришлари керак. Лекин
бу тинглаш қулоқ билан эмас, қалб билан, руҳ билан, кўнгил билан бўлар, моҳиятини Оллоҳдан
ва расулидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир тиловат ва тинглаш билан тунлар безалар эди.
Ўқилган ҳар оятда пайғамбаримизнинг айри бир хотиралари бўларди. Ҳар бир оятнинг қаерда,
қачон, қайси сабаб билан нозил қилинганини яхши биладиган ҳам ул зот эдилар.
Жаброили аминни тинглар эканлар, баъзан Ҳиро тоғининг қияликлари орасида берилган
«Ўқи» амрини эслар, баъзан уйларида ваҳийнинг таъсиридан қутулиш учун ётоққа
кирганларида нозил бўлган«Эй(либосларига) бурканиб олган зот, турингда, (инсонларни
охират азобидан) огоҳлантиринг» (Муддассир, 1 — 2) оятлари билан титрар, баъзан Сафо
тепалигида инсонларга илк бор даъват қилган кунларининг хотиралари билан яшар эдилар.
* * *
Рўза тутаётганлар оғир шартлар остида кун бўйи давом этадиган бир ибодатни адо этиш
севинчини Оллоҳнинг неъматларига эришиш севинчи билан қовуштирдилар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жаноблари озгина сув билан рўзаларини очиб, бириккита хурмо едилар.
—Ташналик кетди, томирлар ҳўлланди, иншаоллоҳ, мукофотимиз тасбит этилди.
Оллоҳим, сенинг розилигинг учун рўза тутдим, сенинг ризқинг билан рўзамни очдим,—
дедилар. Кейин жамоатнинг олдига ўтиб, шом намозини ўқидилар.
Ёзнинг охирги кунлари эмасми, ҳаво иссиқ ва чарчатадиган эди. Даласида ишлайдиганлар
бор, уларнинг бардош бериши яна ҳам қийинроқ. Шу билан бирга, чекилган ҳар бир машаққатга
яраша қиймати ҳам борлигига ҳеч шубҳа йўқ эди.
Арабларда оқшом рўза очилганидан кейин ухлагунга қадар бўлган вақт ифтор муддати
ҳисобланар, ухлаб қолган киши қайта рўза тутган бўлар ва рўзадорга ҳаром қилинган барча
нарсалар ўша ондан эътиборан унга ҳам тааллуқли бўлиб қолар эди.
Қайс ибн Сирма оқшом бўлгач, даласидан ҳорибчарчаб уйига қайтди. Хотинига:
— Ейдиган бирон нарсанг борми? — деб сўради.
— Уйда ейдиган ҳеч нарса йўқ, қўшнилардан бир сўрайчи — деб аёл чиқиб кетди. Бироқ
аёл қайтиб келмасидан қаттиқ уйқу босиб, ухлаб қолди.
Қўшнилардан бир микдор емак кўтариб келган аёл уни уйқу ҳолида кўриб, ачиниб кетди:
«Вой шўрим, энди тамом?..» деди пичирлаб.
Чунки бўлар иш бўлган эди, энди уйғонса ҳам ея олмас эди. Шундай қилиб, Қайс эртанги
куннинг рўзасини дармонсиз вужуд ва оч қорин билан бошлади.
* * *
Ҳазрати Умар ўша тонг Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига келди. «Бошимга бир иш
тушди» деб кеча ухлагандан кейин хотини билак алоқа қилиб қўйганини айтди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз бу мавзуда ҳеч нарса демадилар. Эҳтимол ваҳий келишини
кутаётгандирлар. Ёхуд Улуғ Мавло масалани Қуръон ояти билан ҳал этажаги учун расулига
жавоб беришига изн бермадими?
Қайсни ҳам ўша куни борган сари кучайиб бораётган қаттиқ ҳолсизлик ушлади. Ниҳоят,
оқшом тушиб, рўзасини очишга имкон топа олмай ҳушидан кетди. Унинг аҳволи ҳам
Расулуллоҳга билдирилди.
Расули акрамнинг(с.а.в.) юзларида ваҳий аломатлари кўриниб, маълум вақт ўтгач,
Саййидимиз Оллоҳ таолонинг ушбу амрини ўқиб эшиттирдилар:
«Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди. Улар сизларнинг
либосингиз, сизлар улар учун либоссиз(яъни, эрхотин бир-бирига киши либосга муҳтож
бўлгани каби муҳтождирлар). Оллоҳ сизлар ўзларингга хиёнат қилаётганларингни билиб,
тавбаларингни қабул қилди ва сизларни афв этди. Энди улар билан(рўза кечаларида ҳам
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 173
бемалол) қовушингиз ва Оллоҳ сизлар учун ёзган нарсани(фарзандни) талаб қилингиз. Ва то
тонгда оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача ебичаверинглар. Сўнгра кечгача рўзани
бенуқсон қилиб тутинглар. Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда(кечалари ҳам) улар
(хотинларингиз) билан қўшилманг! Булар(юқорида мазкур бўлган ҳукмлар) Оллоҳнинг
чегараларидир. Бас, уларга яқинлашмангиз! Одамлар ҳаром ишлардан сақланишлари учун
Оллоҳ ўз оятларини мана шундай очиқравшан баён қилади(Бақара, 187).
Бу оятлар габлиғ этилганидан кейин келган енгиллик асҳоби киромнинг юзларида
мамнунлик аломати ўлароқ ифода топди.
Кейинроқ Набийлар сарвари(с.а.в.) асҳобни кечаси туриб овқатланишга ташвиқ этдилар:
— Саҳарлик қилинг. Чунки саҳарликда барака бор. Кундуз тутадиган рўзага саҳарда
овқатланиб қувват тўпланг. Кеча ибодатига бардош бера олиш учун қайлула уйқусидан
фойдаланинг — дедилар.
Ўша оқшом мўминлар уйуйларига севинч ила қайтишди. Улар бундан буён саҳарликдан
фойдаланиб, кунлик ибодатга тўқ қорин билан боришар эди. Рўза амрини билдириш учун
келган оятдаги«Оллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди»
(Бақара, 185) буйруғи ана шундай имконлар очди.
Кечалари саҳарликка турганлар кунлари беҳуда ўтказиладиган кун эмаслигини билиб рўза
ибодатига киришишар, Оллоҳ розилигига эришиш орзуи билан калимаи тавҳид ўқишар, Қуръон
ўқишар, мағфират сўраб, дуо қилишар эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) англатган барака ана шу
томондан тажалли этарди.
Бироқ бу нима?
Билолнинг таниш овози ила юксалган азон саҳарлик қилаётган одамларга ебичишни
тўхтатишлари лозимлигини билдираётгандек эди. Уйларидан чиққан кишилар шарқ тарафга
қараб, уфқда биронбир ёришганлик аломатини кўра олмади. Ҳали тонг отмаган эди. Бу ҳолатга
кўра, ҳали ебичиш вақти тугамаган эди.
— Бунда бир хайр бўлса керак — дейишди азон айтилишидан бир ҳикмат излаб. Чунки
янглишиб, Оллоҳнинг чегараларини поймол қилиб қўйилса, нима бўлади? Кечагина тушган
оятда бекорга«Булар Оллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларга яқинлашмангиз!» (Бақара,187)
дейилмагандир? Лекин...
Орадан сал фурсат ўтиб, яна азон овози янгради. Бу гал Амр ибн Умму Мактум азон айтар
эди.
Бу пайтда кунчиқар тарафда ғирашира еришганлик аломатини кўришди.
Бу азондан сўнг бомдод намози учун Расулуллоҳни(с.а.в.) кута бошлашди. Орадан бир оз
вақт ўтиб Сарвари олам чиқдилар. Бирга намоз ўқишди. Сўнг жанобимиз асҳобларига қараб:
— Сизни Билолнинг азони чалғитиб, саҳарлик қилишдан тўхтатиб қўймасин. У ибодат
учун турадиганларга тонгнинг яқин эканини билдириш ва ухлаб ётганларни уйғотиш учун
айтилди. Яна сизни уфкда тикка кўринган ёруғлик ҳам чалғитмасин. Уфққа ясси бўлган тонг
ёришишини кутинглар. Амр ибн Умму Мактум ўқийдиганазонгача ебичаверинглар — деб
марҳамат қилдилар.
Шундай қилиб, масала равшанлашди. Кейинги кечаларда Билолнинг азоиини эшитганлар:
«Оллоҳ сендан рози бўлсин, эй Билол» деб ташаккур билдирадиган, Амр айтадиган азонга
қадар бемалол ебичадиган бўлишди.
* * *
Расулуллоҳга (с.а.в.) бир хабар етдики, уни аниқлаш мақсадида икки кишини
вазифалантирдилар. Жимгина Мадинани тарк этиб, Шом йўлига чиқишни, Маккадан Шомга
кетган карвоннинг қайтиши ҳақида маълумот олишни ва вақт ўтказмасдан қайтиб келишни
тайинладилар.
Зиммаларига вазифа юкланган Басбас билан Одий бир куни эрта тонгда хеч кимга
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 174
билдирмасдан Мадинадан чиқиб кетишди.
* * *
Рамазон ойининг илк кунларидан бирида Расулуллоҳии(с.а.в.) бундай бир савол билан
қаршилашди:
— Нима дейсиз, ё Расулуллоҳ, фарз намозларини ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, Оллоҳ
ҳаром қилган нарсаларни ҳаром билиб, уларга тегмасам, ҳалол қилганини ҳалол билиб, улардан
фойдалансам ва буларга хеч нарсани кўшимча қилмасам, жаннатга кира оламанми?
Пайғамбаримизнинг жавоблари биргина сўздан иборат бўлди:
— Ҳа.
— Валлоҳи, мен ҳам буларга бирон нарсани қўшимча қилмайман. (Муслим, 1/44.)
* * *
Абу Суфён Шом сафаридан кутганидан ҳам кўпроқ фойда топган ҳолда қайтар эди. Бу
фойданинг ҳаммаси Муҳаммад ва асҳобини, қолаверса, бутларнинг қийматини бир пулга
чиқарган янги динни ўртадан кўтариш учун сарфлашга мўлжалланган эди. Шундай қилиб, Лот
ва Уззонинг обрўйини такрор юксалтирмоқчи бўлишди. Бу карвон орқали қўлга киритилган пул
билан Маккада бузилган эски тартиб такрор тикланиб, бахтли кунларни бошлашмоқчи эди.
Кетаётганларида бирон машмаша чиқмади. Қайтишда ҳам ҳеч гап бўлмаслиги учун ниҳоят
даражада ҳушёрлик лозим эди. Шу сабабли Абу Суфён карвондан айрилмай, ўнгу сўлни
назорат қилар, Мадинага яқин жойда бирон ишкал чиқишидан ташвишланиб, кўзлари тўрт
бўлиб келар эди. Ҳижозга яқинлашган сайин негадир хавотири ҳам ортди.
* * *
Шом карвони Ҳижоз тупроқларига кириб боргани ҳақида хабар етиб келган бўлсада,
жўнатилган икки одамдан ҳануз дарак йўқ эди. Айни пайтда Жаброили амин Раббул Оламиндан
шундай хушхабар етказди: икки(Эслатма: Ўша кунларда хали закот билан ҳаж фарз
килинмаган эди.) натижадан бирига мутлақо эришилажак— ё тижорат карвони қўлга
киритилажак, ёхуд карвонни қўриқлаш учун келадиган қўшин устидан қатъий бир зафар
қозонилажак эди.
Дарҳол тўпланиш амри берилди. Пайғамбаримиз(а.с.) асҳобга қарата бундай дедилар:
— Қурайшнинг катта карвони келай деб қолди. Қани, дарҳол йўлга чиқинглар. Умид
қиламизки, Оллоҳ таоло уни сизларга насиб этгай.
Тайёргарлик учун ажратилган муддат ниҳоят даражада қисқа бўлсада, сўраладиган
нарсалар кўп экан.
— Ё Расулуллоҳ, синглим бетоб. Унга мен қарашим керакми ёки ўғли Абу Умома
қолишини муносиб кўрасизми?
Пайғамбар(а.с.) Абу Умомага ўгирилдилар:
— Сен онангнинг ёнида қол, хизматини қил — дедилар.
Бу билан тоғажиян орасидаги келишмовчилик бартараф этилиб, тоға— Абу Бурда сафарга
чиқиш имконига эга бўлди.
Бошқа бир келишмовчилик ота билан ўғил ўртасида чиқди. Мадиналик Ҳайсама исмли
ёши ўтиб қолган қария, бу юришда шаҳидлик мартабасига эр^ишиб қолиш учун қулай фурсат
келди, деб ҳисоблади. Ўғлим Саъд уй ишларини бемалол идора эта оладиган ёшда, деб қистаб
қўймади. Лекин ўғли ҳеч кўнмасди.
— Отажон, бу ишнинг охирида шаҳидлик бор, жаннат бор. Бошқа масала бўлганида,
амрингизни жоним билан бажарардим — дер эди у.
Бу ишни қуръа билан ҳал этишга қарор берилди ва қуръа ўғилга чиқиб, Ҳайсама бу
орзуини кейинчалик амалга ошириш умиди билан уйда қолди.
* * *
Умму Варақа Набиййи акрам жанобимизга хитоб қилди:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 175
— Ё Расулуллоҳ, бу шарафга мен ҳам эришишни истайман. Ярадорларга қараб юраман.
Оллоҳ таоло балки менга ҳам шаҳидликни насиб этар.
Пайғамбаримиз бу аёлга мамнуният ила боқдилар:
— Сен уйингда ўтир, Қуръон ўқи, эй Умму Варақа! Оллоҳ таоло шунда ҳам сенга
шаҳидликни насиб этади.
Умму Варақа ёши бир ерга бориб қолган аёл эди. Айни чоқда, шу кунгача туширилган
Қуръон сураларини ёд олган хотинлардан бири эди. Жанобимизнинг тавсияларига эътироз
билдирмади.
— Буйруғингиз бош устига, ё Расулуллоҳ! — деди ва уйига йўл олди.
* * *
Усмон ибн Аффоннинг ҳам кўзлари жовдирарди. Гўё«Мен нима қилай, эй Расулуллоҳ?!»
дея сўраётгандай эди. Расули акрам(с.а.в.) унинг ҳам Мадинада қолишини лозим кўрдилар.
— Сен Мадинада қол, Руқаййага қараб тур — дедилар.
Руқаййанинг касалланиб қолгани ҳазрати Усмонни бу ғазотга чиқишдан тўсди. Руқаййа
шошилинч сафарга отланган отасини«Бу кўриб турганим балки охирги кўришимдир» деган
хаёлда ва ғоят қисқа бир вақт ичида кўра олди, холос...
* * *
Бу сафарда Мадинанинг ерли халқи бўлмиш ансор ҳам иштирок этаётган эди. Улар бу
кунгача қилинган ва баъзан Пайғамбар(а.с.в.) ҳам қатнашган сафарларнинг ҳеч бирига иштирок
этишмаган эди. Уруш бўладимийўқми, қатъий маълум бўлмагани учун ортиқча аслаҳа
олишмади. Бунинг устига, мадиналик мусулмонлардан бир қисми ҳам қатнашмаяпти.
Хуллас, сони уч юздан сал ортиқ бир лашкар Мадинадан йўлга чикди.
* * *
Бутун сафар давомида қулоқлари динг келаётган Абу Суфён Расулуллоҳ жанобимизнинг
(с.а.в.) Мадинадан чиққанлари хабарини оларолмас, Ғифор қабиласидан Замзам ибн Амр исмли
бир одамни йигирма динор эвазига ёллади.
— Оёғингни қўлга олиб Маккага борасан. «Карвонингизни Муҳаммад ва унинг асҳоби
қўлга киритмасидан бурун Бадр мавқеига етиб келинглар, акс ҳолда, карвондан умидларингни
узинглар» дейсан — деган топшириқ ила кузатиб қолди.
Кейин эй воҳ демаслик учун кўриладиган бошқа бир тадбир йўқ эди.
* * *
Маккада бошқа хил ҳодисалар кечарди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) аммаларидан Отика бир
тонгда акаси А6босни ёнига чорлади. Юзида қўрқув аломатлари зуҳур этар эди. Аббос
хавотирланиб:
— Сенга нима қилди, сингилжон, ғамгин кўринасан?— деб сўради.
— Бир қўрқинчли, туш кўрдим, эй Аббос — деб жавоб қилди Отика.
— Қанақа туш экан у?
— Туяга минган бир одам келди. Абтоҳга келиб тўхтади. Баланд овоз ила: «Эй вафосизлар,
шошилинг, учкун давомида қиличларимиз зарбидан ўлим топадиганингиз жанггоҳга етиб
келинг!» деб бақирди. Сўнгра яна такрорлади: «Эй вафосизлар, етиб келинг!» Кейин яна
такрорлади: «Эй вафосизлар, етиб келинг уч кун давомида ўладиганингиз жанггоҳга. Нимага
қараб турибсизлар?!» Халойиқ бу бақириққа жавобан унинг атрофига тўпланди. Лекин у
туясини ҳайдаб қолди. Масжиди Ҳарамга кирди. Каъбанинг орқасига ўтиб тўхтади. Орқасидан
келган одамлар атрофини ўраб олган эди. У яна баланд овозда: «Эй вафосизлар!..» дея ҳалиги
гапларни яна уч марта такрорлади. Туясини ҳайдади. Абу Қубайс тепалигига чикди. Маккага
рўбарў бўлди. Баланд овозда уч дафъа айни шаклда бақирди. Сўнгра бир қоя парчасини
кўчириб, тепадан пастга думалатди. Катта тезлик ила тушган қоя парчаланиб кетди, ҳар бир
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 176
парчаси Макка уйларидан бирига тенг келарди.
Отика тушини айтиб тугатар экан, Аббос ниҳоятда ҳаяжонланган эди.
— Аммо бу тушни ҳеч кимга айтмагин, эй Аббос,—деб тайинлади Отика. — Орамизда
қолиши лозим.
— Сен бундан ташвиш чекма — деди Аббос.
Бир оздан кейин Аббос ижозат сўраб ўрнидан турди. Йўлда бораркан, бояги тушнинг
таъсиридан ҳеч қутулолмас, ўзига келолмас эди.
— Кўзларимга нима бўлди, сени бундай аҳволда кўряпман, эй Аббос?
Бошини кўтарди. Утба ибн Робианинг ўғли Валид экан. Жавоб бергунича бўлмай, яна
қайтариб сўради:
— Бошингга нима ташвиш тушақолди?..
— Юр бундай — деб Аббос уни бир четга тортди ва ҳаммасини айтиб берди. — Аммо шу
гап шу ерда қолсин. Зинҳор биров эшитмасин, хўпми? — деб сўзини олди.
— Менга ишонавер, ичимга тушди— хумга тушди,— деди Валид.
Отика Аббосга қай даражада ишонган бўлса, Аббос ҳам унга шу даражада ишонди. Аммо
эртаси куни Аббос Каъбани тавоф қилатуриб, у ерда тўпланганларни кўрдию ғалати бўлиб
кетди. Улар бир нарса ҳақида қизғин гаплашишаётган эди. Тавофни тугатйб, ёнларига борди.
Абу Жаҳл уни кўриши биланоқ иржайиб:
— Отиканинг туши ҳақида гаплашаётган эдик —деди.
Аббос талмовсиради:
— Қанақа туш?..
Абу Жаҳл яна мазах қилгандай кулди.
— Қачон пайдо бўлақолди бу хотин пайғамбар?
— Нима демоқчисан сен ўзи?
— Айтмоқчиманки, эркакларингизнинг пайғамбарлиги етмагандек, аёлларингиз ҳам
чиқяптими энди? Синглинг Отика башоратчи бўпқоптими, уч кун ичида урушиб мағлуб
бўладиганимиз жойжойларга чорлаётган биттасини кўрган эмиш... Хўп, биз уч кун кутамиз.
Айтгани тўғри чиқса, ҳай, тўғри чиқмаса, кўрадиганларингни кўрасанлар: хотинларингизнинг
ёлғончи эканини ҳар тарафга ёямиз.
Аббос бу айтилган гаплар асоссиз эканини, Отика бундай туш кўрмаганини айтиб
тонишдан нарига ўта олмади. Аммо ўзи Валидга гуллаб қўйганидан пушаймон эди. Энди уни
қидириб топганидан, сўкканидан нима фойда? «Ўзинг синглингнинг сирини сақлай олмадингку,
мен сенинг сирингни қандай сақлай?» дейиши аниқ.
Ўқ ёйдан чиққан эди. Нима қилса ҳам, энди бу гапнинг ёйилишининг олдини ололмайди.
Айниқса, Абу Жаҳлдек одамнинг оғзига қулф солиб бўлмайди. Аббос, ичи пушаймонлик ўтида
ёниб, уйига қайтди.
Хабар уйга ундан олдда етиб келибди. Аёллар Аббосни ўртага олиб, оғзи бўшлиги учун
ҳар чеккадан койий кетишди.
— Абу Жаҳл обрўйимизни бир пул қилсину, сен оғзингни очолмай ўтиравердингми?..
— Сенга ишониш керак эканку, эй Аббос.
— Абдулмутталибнинг қизларини ҳақорат этсалар ҳам, сен индамай турдингми? Бўлмаса,
бориб Абу Жаҳл билан ўзимиз ҳисоб-китоб қилиб қўяйлик унда!
Улар шундай гаплар билан Аббосни бурчакка тиқиб қўйишди. У икки ўт орасида ёнарди.
Валидни топай деса, айб ўзида: сирни яширолмади. Абу Жаҳлга эса, тенг келиб бўлмайди.
— Сен Абдулмутталибнинг ўғли эканингни кўрсата олмаган бўлсанг, биз унинг қизи
эканимизни исботлаймиз. Бундан кейин у билан ҳисоб-китоб қилиш бизнинг ишимиз,
орамиздан четга чиқиб туришинг мумкин.
Аббос чидай олмади:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 177
— Сизлар... сизлар эртага кўрасизлар... — деб отилиб чиқиб кетди.
Эртасига ўрнидан турганида ҳам шу қарори қатъий эди. Шу аҳд билан уйидан чиқиб,
Масжиди Ҳарамга келди. Абу Жаҳлни излади. Сал олдинроқда экан. Дарҳол ўша томонга қараб:
— Ё Абул Ҳакам! Ё Абул Ҳакам! — деб бақирди.
Абу Жаҳл унга қарамай, дабдурустдан Сафо тепалиги томонга югуриб кета бошлади.
Аббос уни олдинига қўрққанидан қочяпти, деб ўйлади. Бироқ, эътибор берса, яна анчагина
киши ўша тарафга қараб чопиб бораётир. Нима бўпти экан дея Аббос ҳам уларнинг кетидан
биргалашиб Сафо тепалигига чопди.
* * *
Абу Суфён йигирма динорга ёллаб жўнатган Замзам кечакундуз йўл юриб, ниҳоят Макка
водийига кириб келди. У уч кундан бери туясини тўхтатмай югуртириб келар эди. Туядан
тушибоқ кўйлагини йиртиб, парчалади. Юганни терс ўгирдида, туянинг бурнини кесди ва яна
унга миндида, Батни Водий деган жойга келиб айюҳаннос солиб бақира бошлади:
— Эй Қурайш қавми, фалокат!.. Эй Қурайш қавми, фалокат!.. Абу Суфён билан жўнатган
молларингнинг йўлини Муҳаммад ва асҳоби тўсишди! Ёрдам, ёрдам!
Югуриб келганлар бурнидан қон оқиб пишқираётган туянинг устида ёқапойчаси вайрон,
сочи тўзғиган бир одамнинг бор кучи ила қичқираётганини кўрдилар.
— Нима гап? Нима бўлди?
Аммо у одам буларнинг саволларига парво қилмас, ўз гапидан қолмай, «Етишинг,
молларингизни қутқаринг» деб чақирар эди.
Майдонга етарлича оломон тўплангач, у баттар жазавага тушиб ҳайқирди ва:
— Молу жон керак бўлса, эй Қурайш, Бадрга етишинг! — деб қисташга тушди.
* * *
Энди Абу Жаҳлнинг ёқасидан олишга ҳожат қолмаган эди. Отиканинг туши ўнгидан
келаётганга ўхшар эди. Ўша хабарчи келиб, инсоннинг энг қийматли борлиғи, баъзан жон
томиридан ҳам ортиқ кўргувчи моли қўлдан кетаётганини хабар қилар, қонлар қайнаб мияга
урган, асаблар таранглашиб, одамлар ўнгу сўлга югура бошлаган эди.
— Бу Хадрамийнинг карвони эмас! Муҳаммад бу гал яхшигина таъзирини ейди! — деб
бакирибчақиришарди.
— Отланинг! Қани, кетдик! Қани, Муҳаммад билан ҳисоб-китоб қиладиган борми?!
Халқ қисқа вақтда қуролланди. Ҳеч қандай қўмондон бу қадар қисқа вақтда бу қадар
осонликла қўшин тўплай олмасди.
Аммо Абу Жаҳл бунга эришган, йиллар бўйи йиғиб юрган аламини биратўла олмоқ
фурсати етган эди. Йўлда ейиш учун озуқа олишса, бас. Уни ҳам бойлар ўз зиммаларига
оляптилар. Фақат тезроқ отланмок керак! Тезроқ!..
Икки соат ичида барча ҳозирликлар кўрилиб, улар дабдаба билан йўлга чикишди.
* * *
Каъбанинг бир бурчагида ўтирган Умаййа ибн Халафнинг ҳалибери қўзғалиш нияти йўқ
эди. Бироқ яқинлашиб келаётган Уқба ибн Абу Муойтни кўрган заҳоти ичига бир хавотир
тушди.
У фасодчи бир машмаша ёки фитна чиқармоқчи экани турқидан маълум эди. Уқба келиб,
бурқситиб чекканча Умаййанинг атрофида айлана бошлади ва бу ҳам етмагандек атай
Умаййанинг юзига бирикки тутун пуфлади. Хотинларга қилинадиган6у одатдан Умаййанинг
ғазаби қўзғади.
— Бу нима қилиқ, эй Уқба! — деб ўшқирди у. Овозида таҳдид ҳам бор эди.
Уқба индамай қилиғида давом этаверди. Ана шунда Умаййанинг жони ҳалкумига келди.
— Ҳой, мен сенга айтаётибман! Бас қиласанмийўқми?
Уқба бу гал қилиғини қўйиб, мазахли овозда деди:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 178
— Ўзи аёллар ўртасида ўтирсанг ҳам, ярашадиган бўпқопти.
У очикданочиқ ҳақорат қилмоқда эди.
— Оғзингга қара! Нима деяётганингни биласанми?
— Билгандачи! Қавминг жангга кетаётган бир пайтда сен хотинларга ўхшаб нима қилиб
ялпайиб ўтирибсан?
Умаййа секин турди. Нафратла Уқбага қараб туриб, бир оғиз«Пасткаш!» дедию нари
кетди.
Ёмон бўлди. Обрўли одамлар олдида ҳақоратга учради. Шошмай турсин! Лекин ёшини
баҳона қилиб урушга чиқмоқчи эмасди. Қолаверса, ичига қўрқув солиб, нафратини тоширган
ёлғиз Уқба эмас. Бир неча ой аввал мадиналик биродари Саъд ибн Муоздан хунук хабар
эшитган эди. Расулуллоҳ уни ўлдирар эмиш! Шундан бери Умаййа умрининг охиригача Макка
ташқарисига чиқмасликка қарор берган эди.
У ўзини мазах қилиб, аёллар тоифасига қўшган Уқбага: «Бу жангга чиқиш мен учун ўлим
билан баробар, сен нимани ҳам билардинг?» деёлмасди. У ҳолда яна қўрқоқликда айбланар, яна
мазахларга учрар эди. Нима бўлса ҳам пешонамдагини кўрдим, деб кетавериш ҳам осон эмас.
Уйга келганида бошидан тутуни чиқар эди.
— Бу нима ҳол, эй Умаййа? — деган хотинига ҳамзарда қидди:
— Сўрама!
Кейин ўтирибўтириб, ахийри, бўлган воқеани очишга мажбур бўлди. Аммо шу орада
ичкарига хизматкор кирди. Умаййа баттар асабийлашиб:
— Нима керак сенга? — деб урушиб берди.
— Абул Ҳакам сиз билан кўришмоқчи — деди у.
Умаййанинг ранги оқариб кетди. «Балога йўлиқибманку» дегандек бош тебратдида:
— Буниси анавинисидан ҳам ўтади — деб тўнғиллаганча ўрнидан турди.
Энди қутула олмаслигини аниқ биларди Умаййа. Шундай бўлсада, минг бир баҳоналар
рўкач қилиб, талай узрларини айтиб кўрди. Аммо Абу Жаҳл ҳеч бирисига кўнмай, ўз сўзида
туриб олди.
— Макканинг улуғи бўлган сендек бир одам бу сафарда иштирок этмасанг, ҳолимиз ҳароб.
Сенинг қолганингни эшитганлар ҳам кетишни хоҳламайдилар. Энг яхшиси, биз ишнинг ўрта
йўлини тутайлик — деди у.
— Қанақасига?
— Биз билан бирга йўлга чиқиб, бир неча кун юрасан. Кейин яширинча Маккага кайтиб
келасан. Розимисан?
Умаййага хўп демакдан бошқа чора қолмади. Абу Жаҳлнинг келганини эшитган ондаёқ
ҳаммасини англаган, тепасида«ўлим қўнғироғи»нинг чалина бошлаганини қулоқлари билан
эшитгандек бўлган эди. Истар-истамас, «Майли» деди.
Дарҳол хизматкорини жўнатиб, Макканинг энг чопқир туясини сотиб олдирди. Таҳлика
яқинлашган заҳоти унга миниб Маккага қочишни мўлжаллади. Зотан, бундан бўлак чораси ҳам
қолмаган эди унинг.
* * *
Абу Лаҳаб бетоб ётар эди. Шу ҳолда сафарга қўшилиши имконсиз. Шунга қарамай, Осий
ибн Ҳишомни чақирди.
— Эй Осий. Ўзинг биласан, мендан тўрт минг дирҳам қарздорсан!
— Биламан, эй Абу Лаҳаб. Аммо буни тўлашим учун менга бир оз вақт керак. Ўзингга
маълум, хозир қийин аҳволдаман. Пул берадиган вазиятда эмасман.
— Қарзингни тўлашнинг осон бир йўлини айтсам, нима дейсан?
«Осон йўл билан қандай тўлаш мумкин?» Осий ҳайрон бокди.
— Нима демоқчи эканингни тушунолмадим.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 179
Абу Лаҳаб бошини ёстиқдан кўтаришга ҳаракат қилди, катта бир эҳсон қилмоқчи эканини
англатадиган бир оҳангда деди:
— Бу сафарга менинг номимдан иштирок этасан. Мен ҳам сендан тўрт минг дирҳамни
олган ҳисобланаман.
— Розимисан?
Осий унинг таклифини чорасиз қабул этди.
Мушрикларнинг зодагонлари қавмни бу жангга ташвиқ этишда бир-бирларидан қолишмас
эди.
— Эй қурайшликлар, молу мулкингиз қўлингиздан кетяпти. Эртага Муҳаммад дўстлари
билан бирга Маккагача келади, бунга шубҳангиз қолмасин. Сизлардан ҳеч ким бу жангдан
четда қолмаслиги керак. Улов истаганга мана туя, емак истаганга мана озуқа, қуролим йўқ
деганга мана қурол!..
Сухайл ибн Амр, Замъа ибн Асвад, Туайма ибн Одийй каби зодагонлар бир-бирлари билан
мусобақа қилаётгандек тарғиботташвиқот юритишарди.
Натижада тўққиз юз эллик кишилик бир лашкар тўпланди. Суворийларнинг сони
олтмиштага етди. ШундгМ олти юз киши зирҳли эди. Бир неча соат ичида амалга ошган6у
ишлардан сўнг Абу Жаҳл юриш ҳақида амр берди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) Мадинадан чиққанларида Рамазоннинг саккиз ёки ўн икки куни ўтган
эди. Уч юздан зиёд кишидан иборат қўшин билан борардилар. Ичларида от минган борйўғи
икки киши эди, борйўғи олтмиш кишигина зирҳли эди.
Етмиш туялари бор эди ёнларида. Қўшин учтўрт кишидан иборат гуруҳгуруҳ бўлиб
борарди. Туяларга навбатманавбат минишарди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳамроҳлари Али ибн
Абу Толиб билан мадиналик мусулмонлардан Абу Лубоба эди. Кимнинг навбати келса, туяга
минар, қолганлари яёв кетар эди.
Пайғамбар(с.а.в.) жанобимиз туя устида борарканлар, навбатни ҳамроҳларига бериш
вақти келиши билан туяни чўктира бошлаган эдилар, икки ҳамроҳ монеълик қилиб туриб олди:
— Е Расулуллоҳ, сиз тушманг, сизнинг ўрнингизга биз юрамиз.
Ул зот унамадилар:
— Сизлар юришга мендан чидамлироқ эмассизлар.
— Аммо биз бу билан Оллоҳ берадиган ажру мукофотга умидвормиз.
— Менинг Оллоҳ раҳматига бўлган эҳтиёжим сизникидан оз эмас. — Шундай деб
Расулуллоҳ(с.а.в.) туядан тушдилар ва ҳамроҳлари юрганча муддат пиёда юрдилар.
Илк қўноқ«Равҳа» деган жойда берилди. Расули акрам(с.а.в.) қўшинни кўздан
кечирдилар. Бола ёшида бўлганлар ҳам бор эди. Уларни бир тарафга айирдилар. Ўшалар
орасида Зайд ўғли Усома, Ҳазрати Умарнинг ўғли Абдуллоҳ ва Зайд ибн Собит ҳам бор эди.
Кейин пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳамроҳларига қараб:
— Сен ҳам бир четга ўт, эй Абу Лубоба — дедилар.
Абу Лубоба кўзлари ғилтиллаб Расулуллоҳга (с.а.в.)
қаради. «Мен ёш бола эмасманку, ё Набийаллоҳ!» демоқчи бўлар эди у. Бироқ унга
Мадина волийи этиб вазифалантирилгани айтилди. Расулуллоҳ(с.а.в.) қайтиб келгунларича бу
вазифани юритиши керак эди у.
Осим ибн Одийй билан Ҳорис ибн Хотиб Абу Лубобага ёрдамчи қилиб берилди. Абу
Лубоба пайғамбаримиз (с.а.в.) бир тарафга айирган болаларга қараб:
—Қани, юринглар, қоракўз ошналарим — деди кўзи ёшланиб. Ҳануз болалигим
пошшолигим давридан чиқмаган, бироқ Султони анбиёнинг ёнларида ул зот билан
елкамаелка туриб курашаман деб ҳавас қилган ўсмирлар кўзларида ёш билан қайтиб кетишди.
Бир оз истироҳат этиб чарчоғи ёзилган қўшин яна пайғамбаримиз (с.а.в.) раҳбарликларида
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 180
йўлга тушди.
* * *
Мардлиги ва жасорати билан танилган Ҳубайб Мадинанинг маҳаллий аҳолисидан эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Қурайш карвонини қаршилаш учун йўлга чиққанларини эшитиши билан,
анчамунча мол-дунё қўлга киритарман, деб отига миндида, қўшин кетидан тушди.
Вабара деган жойга етиб келганида, қўшиндагилар уни кўриб юзларига мамнунлик қалқиб
чиқди. Жасур ва баҳодир бир одамнинг қўшилгани кимни хурсанд этмайди! Расулуллоҳ(с.а.в.)
жанобимиз ундан нега келганини сўрадилар. Ҳубайб мақсадини икки оғиз сўз билан айтақолди:
— Сизга ёрдам бериш ва бир миқдор мол-дунёга эга бўлиш учун. Хўп, Оллоҳ ва расулига
имон келтирдингми?
— Йўқ!
— Қайт у ҳолда! Биз бир мушрикка қарши бошқа мушрикдан ёрдам олмаймиз.
Бу сўз Ҳубайбнинг қайтиб кетишига кифоя қилди. Мадина йўлидан маълум вақт юргач,
оний бир қарор билан яна қайтди. Шажара дейилган жойда мусулмонларга етиб олди. Бироқ
Расулуллоҳ(с.а.в.) ундан олган жавобларига қараб, уни яна қайтариб юбордилар. Истар-истамас
қайтиб кетдию, лекин жон бозори дейилмиш бундай сафардан унингдек бир баҳодирни
қайтариб юборишдаги сабабни ўйлаб қолди. «Нима бўлса бўлсин, кел, ёрдам бер» дейиш
ўрнига: «Бир мушрикка қарши бошқа мушрикдан ёрдам олмаймиз» дейилгани одамни чуқур
ўйга толдирдиган бир нарса эди.
Тавба, бир мушрикни бошқа мушрикка қирдиришнинг нимаси ёмон экан? Икки
мушрикдан қайси бири ўлса ҳам, бир душман камайган бўлмайдими, деб ўйлар эди у. Ҳамонки
шундай экан, икки марта кетмакет қайтарилиши«Ўлсак ҳам, қолсак ҳам бу бизнинг ишимиз,
ҳақ йўлда бўлганларнинг иши» маъносини ифодалар эди. Энди бу диннинг ҳақ дин эканига
бошқа далил излаб ўтирмади. Учинчи бор қайтди! Отининг бошини қўшин кетаётган тарафга
бурди. Байбо дейилган жойда яна уларга етиб олди.
— Мана, яна келдим — деди у.
Яна ўша савол сўралди.
— Ҳа — деди Ҳубайб бу гал. — Мен Оллоҳнинг бирлигига ва сизнинг пайғамбар
эканингизга имон келтирдим.
— Унда юр биз билан — дедилар Расули акрам(с.а.в).
* * *
Абу Суфён карвонни тинч, бало қазосиз олиб келаётган эди. Лекин мусулмонлар
Мадинадан йўлга чиққанларини эшитиши билан тинчлиги бузилди. Бирдан ҳужум уюштириб
қолишлари унга уйқу бермас, кўзи олазарак эди. Баъзан олдинга ўтиб кетиб, баъзан ўнгу сўлни
айланиб, хавфхатардан хабардор бўлишга ҳаракат қиларди.
Бир куни шу тарз карвондан олдинга ўтиб, Бадр деган жойга етиб келди. Маждий ибн
Амрни учратди. Улар илгаридан таниш эдилар.
— Муҳаммаднинг одамларидан биронтасига дуч келмадингми, эй Маждий? — деди у.
— Менинг улар билан нима ишим бор, учратмадим.
— Менга қара, эй Маждий, ортимдан бир карвон келяпти. Бу карвонда бутун Макка
халқининг моли бор. Агар бирон нарсани билиб туриб, биздан яшираётган бўлсанг, яхши иш
бўлмайди. Бу карвон Муҳаммаднинг дўстлари қўлига ўтса, Қурайш билан сенинг орангга аба
дий душманчилик тушиб, жонингни қутқаролмайсан. Кейин денгизларда бир қилни ҳўл
қиладиганча сув қолгунга қадар бунинг ҳисобини сендан сўрайдилар.
Маждий сал олдинроқдаги бир қудуқни кўрсатди.
— Шу ерга икки нотаниш одам келиб, туяларини чўктирдида, маълум вақтдан кейин
идишларини сувга тўлдириб кетди. Улар билан гаплашганим йўқ. Шунинг учун ким эканларини
билолмадим — деди у.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 181
Абу Суфён у кўрсатган ерга бориб, туя гўнгини титиб кўрди. Юзи бужмайиб, шумшайган
бир суратда қайтди. Лаблари орасидан шу сўзлар тўкилди:
— Қасамки, булар Ясриб емларини еган туялардир.
Кейин тез туясига миндида, жадаллаб юриб кетди.
Энди тўхтамоқчи бўлиб турган карвонга етиб, йўлни ўзгартириш амрини берди. Улар Бадр
водийини чап томонда қолдириб, соҳил томон йўналдилар. Қўноқлаб дам олиш сафар
режасидан чиқариб ташланди.
Карвон кечакундуз демай жадаллаб, Маккага етиб олишга уринар эди.
* * *
Рўза мусофирларни ҳолсизлантириб қўйиши шубҳасиз эди. Шу сабабли Расулуллоҳ(с.а.в.)
уларга рўзаларини бузишларини амр этдилар. Лекин бу амр тараддуд билан қарши олинди.
Ажабо, пайғамбаримиз нима қилар эканлар? Асҳобларига рўзани буздиргач, ўзлари рўзада
давом этадиларми? Эҳтимол, ул зотнинг нима қилишларини кутиб, шунга яраша ҳаракат
лозимдир?
Буни кўрган пайғамбаримиз қўлларидаги сув идишни ҳамма кўра оладиган қилиб
кўтардиларда, сув ичдилар ва:
— Мана, мен рўзамни буздим, сизлар ҳам бузинглар — дедилар.
Ул зотнинг бу ҳаракатларини кўргандан кейин тараддудланишга ўрин қолмади. Ҳамма
рўзасини(кейин қазо қилиш нияти билан) очди.
Шу орада хабарчилар етиб келишди. Абу Суфён идора этиб келаётган карвон Бадр
мавқеидан соҳил томонга бурилиб кетибди. Буни эшитиб мўминларнинг ҳафсаласи тушиб
кетди.
Аммо келган хабар фақат шундангина иборат эмасди: Маккадан йўлга чиққан катта бир
қўшин Бадр мавқеига етиб келмокда экан!..
Набиййи акрам(с.а.в.) асҳобларини бир жойга тўпладилар. Вазиятни яна бир бор
биргаликда кўздан кечириш лозим эди. Энди карвонни қўлга тушириш имкони йўқлигини
билдириб,душман билан тўқнашиб жанг қилиш лозиммийўқми ҳақида сўрадилар. Юзлар буриш
ди, кўзлар орзу этилмаган бир ҳолатга дуч келинганидан хаёлга толди.
— Биз уруш учун чиқмадик. Мақсадимиз карвонни қўлга киритиш эдику — деганлар
бўлди.
Уларнинг бу ҳолатини кейинчалик Қуръон англатиб: «(Ўшанда) улар, гўё кўриб турган
ҳолларида ўлимга ҳайдаб кетилаётгандек» (Анфол, 6.) бир холат олганларини ифода этди.
Пайғамбаримиз саволларини яна бир бор такрорладилар. Берилган жавоб яна мамнун қиладиган
эмасди.
— Бизнинг улар билан урушадиган кучқувватимиз йўқ. Биз карвонни ўлжа қилиб, қўлга
киритиш умидида чиққан эдик — дейишди.
Рости, бу жавоблар Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазратларига ёқмади. Карвонни қўлга
киритишларини ёхуд келаётган қўшинга қарши курашиб ғалаба қозонишларини Оллоҳ таоло
ваъда қилди, шу ваъдага мувофиқ, энди карвон ўтиб кетганига кўра, қўшин билан жанг
қилишлари лозим эди. Ижобий бир жавоб кутиб:
—Сизлар нима деб ўйлайсизлар, эй инсонлар? — деб сўрадилар.
Ахийри, Ҳазрати Абу Бакр сўз сўради. Ўрнидан туриб, чиройли сўзлар айтди. Унинг
орқасидан Ҳазрати Умар турди. У ҳам Расулуллоҳни мамнун қиладиган сўзлар айтди. Ниҳоят
Микдод ибн Асвад турди:
— Эй Оллоҳнинг расули, Оллоҳ таоло қаерга хоҳласа, ўша ерга бошланг. Биз ҳамиша сиз
биланмиз. Қасам ичаманки, биз Бани Исроилнинг Ҳазрати Мусога: «Сен бор, Парвардигоринг
билан бирга жанг қил. Биз мана шу ерда кутиб турамиз» дегани каби демаймиз. Биз деймизки:
«Сиз, марҳамат, Раббингиз билан бирга жанг қилинг, биз ҳам сиз билан бирга жанг қилгаймиз»
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 182
деб айтамиз.
Миқдод дўстларига бир қараб олиб, сўзида давом этди:
— Сизни ҳак дин билан юборган Оллоҳга қасам ичаманки, бизни Барки Гамодгача
оборсангиз ҳам, чекинмаймиз, жасорат билан борамиз, сиз мақсадингизга етишгунча жанг
қиламиз.
Бу сўзлардан Расулуллоҳнинг(с.а.в.) юзларига нур, қалбларига ҳузур югурди. Микдодга
хайрли дуолар қилиб, яна:
— Эй инсонлар, фикрларингни айтинглар — деб сўрадилар.
Шундан кейин Саъд ибн Муознинг:
— Ё Расулуллоҳ, бизни назарда тутаётган кўринасиз, шундайми? — деган овози эшитилди.
— Ҳа, сизларни назарда тутяпман, эй Муознинг ўғли,— дедилар ул зот.
Саъд ўрнидан турди:
— Ё Набийаллоҳ, биз сизга имон келтириб, сизни тасдиқ этганмиз. Сиз келтирган Ислом
динининг ҳақ дин эканига гувоҳлик берганмиз. Сизга қулоқ солишга, сизга итоат қилишга сўз
бердик, қасам ичдик. Шу боис, эй Оллоҳнинг расули, истаган томонингизга бошланг. Сизни ҳақ
пайғамбар қилиб юборган Оллоҳга қасамки, бизга денгизни кўрсатсангиз ва шўнғисангиз,
ичимиздан ҳеч бир кимса ортда қолмай сиз билан бирга шўнғиймиз. Бизни душманларимиз
билан учраштирсангиз, уни ҳам чин кўнгилдан қабул этгаймиз. Биз жангга қарши сабрли,
душман қаршисида садоқатли кишилармиз. Умид қиламанки, Оллоҳ таоло биздан сизни мамнун
қилувчи ҳаракатлар кўрсатажак. Қани, бизни Оллоҳнинг баракатларига томон бошланг, эй
Расулуллоҳ! Саъд ибн Муознинг бу нутқи Расули акрамнинг кўнгилларини хушнуд қилиб,
мўминларнинг қалбига жасорат бахш этди.
Ҳозирга қадар гапирганлар фақат муҳожирлар эди. Ансорийлар номидан ёлғиз Саъд
сўзлади. Улар Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобларини фақат Мадинанинг ичида ҳимоя қилишга сўз
берганлар. Ҳозир эса, Мадина ташқарисида эдилар. «Бизнинг аҳдимиз Мадинага тегишли эди»
десалар, уларга ҳеч ким ҳеч нарса дея олмасди. Бадр Мадинадан бир юз эллик чақирим узоқда.
Саъд ибн Муозиинг жасорат ва имон тўла гапларидан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.)
жаноблари:
— Юринглар, мен сизларга хушхабар етказаман: Оллоҳ таоло менга икки нарсадан бирини
ваъда бергандир. Қасам ичаманки, мен душманларнинг урушиб мағлуб тушадиган жойларини
кўраётгандекман — деб башорат бердилар.
Энди мақсад бир эди, қўшин жангга отланди. Улар«Бадр» деб аталгувчи ва ўша кунга
қадар бозор жой сифатида танилган ерга йўл олишди.
* * *
Қурайш қўшини қўнибкўчиб олға келарди. Бойлар навбати билан қўшинни тўйдириш
вазифасини зиммаларига олган эди. Бир кун ўнта, бошқа куни тўққизта туя сўйиларди. Абу
Жаҳл, Утба, Шайба, Умаййа, Ҳаким ибн Ҳизом, Аббос, Назр ибн Ҳорис, Нубайҳ ва Мунаббиҳ
кабилар бу харажатларни кўтаришаётган эди.
Йўлда Абу Суфённинг элчиси етиб келди. Карвон соғомон Маккага йўналгани хабарини
бериб, хожасига Маккага қайтаверинглар, деди.
Бу хабар Абу Жаҳлга ёқмади:
— Биз Бадрга бормасдан қайтмаймиз. У ерда уч кун ебичамиз, чўрилар қўшиқ айтадилар.
Араблар кўнгил хушликларимизни кўришсин. Шундан кейингина қайтсак ярашади — деди.
* * *
Абу Суфён карвонни Маккага олиб боргач, ҳамма нарсани бир жойга жойлади. Ҳеч кимга
ҳеч нарса бермади. Бадр ниҳоясини кутишга қарор қилган, эртаиндин керак бўлиб қолади, дер
эди. Бу карвондан келган фойда Муҳаммад ва унинг асҳобига қарши жангга сарфланиши
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 183
маълум эди.
Абу Суфённинг хабарчиси туриб, йўлга тушди.
* * *
Элчи келтирган хабарни Умаййа ибн Халаф бошлиқ бир неча киши буюк бир мужда
сифатида баҳолашди.
Карвон соғомон Маккага ўтиб олган, шунча мол қутқариб қолинган, бошқача айтганда,
жангга ҳожат қолмаган эди, ростда, энди бекорданбекорга ўзни ўлим кучоғига отишдан нима
фойда? Қолаверса, энди Умаййа Абу Жаҳлни осонгина кўндиради. Ахир, ваъдаси бор ушгаг...
Аммо малъун Абу Жаҳл ҳозиргача нима қилиб бўлса ҳам, уни етаклаб юрган, сур зулукдек
ёпишганча қўйиб юбормаган, уни накд ўлимга олиб борар эди.
Машҳур Утба ибн Робиа билан укаси Шайба ҳам келган хабардан севинишди.
Умаййа улардан аввалроқ отни қамчилагиси келиб, Абу Жаҳлни қидириб кетди ва:
— Мен қайтяпман, эй Абул Ҳакам — деди уни топиб.
— Қаерга қайтасан? — деди у тушунгиси келмай.
— Маккагада, ахир, ваъданг эсингдан чиқдими?
У кулди:
— Сен ёш болага ўхшаб қолибсан, эй Умаййа. Маккадан чиққанимиздан бери рухсат
сўрайсан...
— Аммо сен ҳам ярим йўлданоқ қайтариб юборишга сўз бергансан.
— Сўз берганман, тўғри. Ҳали ҳам сўзимда турибман. Аммо олдин ҳеч бўлмаса Бадрга
борайлик, бирикки кун айшишрат қилайлик, кейин қайтаверасанда.
— Бадргача бориш шартми?
Абу Жаҳл боласидан аразлаган ота каби оҳангда сўзланди:
— Жонингкўзишташиринкўринибкетяптия, Умаййа... Худди Муҳаммад келиб шунча одам
ичидан битта сени ўлдирадигандек. Қўрқоқлик ҳам эви биланда...
Умаййа энди тақдирга тан беришдан бошқа чора қолмаганини англади. Ўзи ўзига
лаънатлар ўқий бошлади, ҳар нима қилиб бўлса ҳам Маккада қолмагани учун ўзини айбларди.
* * *
Абу Суфённинг элчиси к.елиши билан юрагига сув сепилганлардан яна бири Ахнас ибн
Шарик эди. Мол қутқарилгач, жон йўқотишдан нима маъно бор, деди у. Ахнаснинг ёнига яна
бир неча киши қўшилди. Яширинча бир қарорга келишди: тез орада Маккага қайтиш керак.
— Лекин, дўстлар — деди Ахнас пичирлаб — бу қайтишни қўшиндан қочиш деб
ўйлашмасин тағин. Ёмон отлиққа чиқиб қолмайлик. Шундай қилайликки, ҳамма бизнинг
қайтишимизни тўғри деб топсин. Вадирвудур қилиб юрмасин. Акс ҳолда, Абул Ҳакамнинг
тилига тушиб қолсак борми, ҳолимизга вой.
Келишув узоққа чўзилмади. Ўзаро бир режа тузишдида, тарқалишди.
Қуёш тик бўлиб, кун қизигач, дам олишга изн берилди. Бир муддат истироҳат қиддилар.
Аср вақтида бир оз салқин тушиб, яна йўлга тушилди. Бироқ қўшин жудаям шошмас эди.
Дарвоқе, нимага ҳам шошсин? Карвон аллақачон етадиган жойига етиб бўлган. Ўзлари эса,
Бадрга айшишрат учун кетишаётир. Ҳали уч кун ебичишади, ўйнабкулишади. Бу орада кун
ботиб, туяларни ғайратга келтириш учун шеърлар ўқила бошлади. Қўшиқ айтаётганлар ҳам бор
эди.
Шу вақт қўққисдан Ахнас ибн Шарик туясидан йиқилиб тушди. Атрофидагилар югуриб
келишди. Бақирча
қир бўлиб қолди. Бирпасда ерга чўзилиб ётган Ахнаснинг қовурға суяги синганлиги
аниқланди. Устигаустак, бечорани илон ҳам чақиб олибди. Қийналиб тўлғонаётган Ахнас:
— Мен сизларга юк бўлдим. Агар жанг бўлиб қолса, менга барибир қараёлмайсизлар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 184
Ташлаб кетинглар. Уруш чиқмаса ҳам, айшишратингизни бузмай. Яхшиси...
Унинг ҳолини кўрганлар нарибери замбил тайёрлаб, туянинг устига ортиб боғлашди.
Сўраганларга эса:
— Бечора туя устида мудраб қолибди — деб тушунтиришар эди.
Ахнаснинг ўзи ихраб, жавраганижавраган эди:
— Биродарлар, маъзур кўринглар, ташвиш бўлдим сизларга — деб гўё хижолат ҳам бўлди.
Ниҳоят барча тайёргарликлар тугаб, дўстлари Ахнасни олиб, Макка томон йўлга чиқишди.
Ҳеч қанча юрмай Ахнас бошини кўтарди:
— Энди мени ечишларинг мумкин — деди у.
Режа кўзланганидан ҳам муваффақиятлироқ чиққан эди.
* * *
Қурайш қўшини ҳамон Бадр йўлида, лекин мусулмонлар томонидан бирон таҳдид йўқлиги
учун ҳеч кимнинг жангга ҳам, қўлини қонга бўяшга ҳам иштиёқи йўқ эди.
Фақат Абу Жаҳл бундай ўйда эмас. У нима қилиб бўлса ҳам, бир имкон топиб, икки
томонни уруштириб қўйишни мўлжалларди. Шундай қилибгина ичини ёқибқовураётган оташни
сўндириши мумкин. Кейин Мадина масаласини ҳал этса бўлади. Бусиз Шом йўлига кафолат бор
эканми? Қолаверса, ҳар доим бундай катта қўшин тўплаб бўлмайди. Нима қилса экан? Акаси уч
ой олдин ўлдирилган Амр ибн Хадрамийни гижгижласинмикан? Уруш чиқиши учун интиқом
даъвосидан зўрроқ нима бор?..
Қўшинга қўшилиб келган Мутталиб ўғилларидан Жуҳайм бир куни титрабқақшаб
уйғонди:
— Нима бўлди, эй Жуҳайм, хотиржам ухлаёлмаган кўринасан? — деди шериклари.
— Ёмон туш кўрдим — деди у ҳамон ўзига келолмай.
— Раббинг асрасин, нима кўрақолдинг?
Жуҳайм зўрға тилга кирди:
— Отга минган бир одамни кўрдим. У баланд овозда Утба ибн Робиа, Шайба ибн Робиа,
Умаййа ибн Халаф сингари Қурайш улуғларини чақирарди. Кейин қўлидаги пичоқни ёнидаги
туяга ғарчча санчдида, ҳайдаб юборди. Туя жон аччиғида ўзини қўшин ичига урди. Ҳаммадан
даҳшатлиси— туядан тизиллаб отилаётган қон эди. Қўшинда ўша қон билан булғанмаган ҳеч
ким қолмади... Ҳали ҳам титраётган Жуҳайм ўзини қўлга ололмасди:
— Мени қўрқувга солган мана шу туш... — деди.
Бу туш уни эшитганларга ҳам таъсир қилди. Зотан, жангга бораётган қўшинда бундай бир
туш яхши таъсир қолдирмасди. Юраклар бир эзгинликни ҳис этди, кўнгилларга қўрқув тушди.
Озгина вақтдан кейин қўшинда пичирпичир бошланди. Ҳамманинг оғзида Жуҳаймнинг
туши. Ҳамма Маккада Отика кўрган гуш билан бу тушни солиштирар, улар ўртасида бир
боғлиқлик топар эди. Илгариданоқ қайтиш фикрида юрганлар бу тушни баҳона қилиб, дарҳол
қимирлаб қолишди. Бу аҳволда Бадрга қадар бориш била туриб ўлимга бориш демак эди.
— Бекорданбекорга бошга бало орттириб олишдан нима маъно бор?
— Мен бу ишнинг охирини хайрли кўрмаяпман.
Бу тарздаги гапларни ҳар тарафдан эшитиш мумкин эди.
Айниқса, Умаййа ибн Халаф бу воқеани эшитган заҳотиёқ ранги оқариб кетди. Туяга
пичоқ санчган одам шахсан унинг исмини атаб чақирганмиш!.. Эшитиб, пешонасини муздек тер
босди. Сарғайган чеҳра титроқ лаблар ила беихтиёр:
— Бу одам бизни тўғри ўлимга олиб кетяпти! — деб юборди.
Абул Ҳакам бу тушни эшитгани ҳамон жаҳли бошига тепди:
— Яна нима деб валдирайди булар?! — дея бақирди ғазабланиб. — Мана сизларга яна
битта пайғамбар!.. Нимага бирдан пайғамбарлар кўпайиб кетди, тушунолмадик. Хотинларгача
ҳамма ўзича ҳукм чиқарадия! Ҳали кўрасизлар, эртага биз уларнинг бошига нималар
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 185
солишимизни!..
Абу Жаҳлнинг бу сўзлари эшитганларни ҳушёр торттирди. Чунки бу сўзлари билан у
мутлақо бир уруш чиқариш ниятида эканини ошкор этиб қўйган эди. Пичоқдек кескир тили,
ўкдек ботувчи кўзлари билан Абу
Жаҳл ҳеч кимни оғиз очишга қўймас, овоз чиқарганни қутурган итдек талар эди. Энди
қўшинга ўлим сафарига чиққанларнинг жимжитлигига ўхшаш ўйчанлик чўкди.
* * *
Бадрга келган Ислом лашкари Расулуллоҳ(с.а.в.) буйруқлари билан тўхтади. Қўшин бу
ерда жабҳа олиши керак эди.
— Ё Расулуллоҳ, ўз истагингиз билан тўхтадингизми ёки Оллоҳ таолодан ваҳий келдими?
— деб сўради Ҳубоб.
— Ўз истагим билан тўхтадим — дедилар ул зот.
— У ҳолда, эй Оллоҳнинг расули, жанг учун бу ер қулай эмас. Изн берсангиз, Бадр
қудуғининг ёнига ўрна шайлик. Атрофдаги бошқа қудуқларни эса, кўмиб ташлайлик. Шундай
қилсак, мушрикларнинг сув йўлларини кесган бўламиз.
Таклиф қабул этилди. Дарҳол қудуқ ёнига кўчилди. Бу тадбир фақат мушрикларни сувсиз
қолдириш учунгина эмас эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Қурайш лашкаридан сув олишга ё ичишга
келганларга тегмасликни аввалроқ тайинлаб қўйдилар.
Мусулмонлар тепанинг шундоққина орқасига мушриклар жойлашганидан бехабар шу ерга
қўнишди. Гўё бир-бирлари билан келишиб олгандек, айни вақтда бир-бирларига жуда яқин ерга
тушишган эди. Орада фақат битта тепалик...
Шу вақт Қурайш лашкаридан сув топиш билан вазифаланган бир неча киши қудуқ излаб
юриб, кутилмаганда уч юз кишилик қўшинга дуч келиб қолди. Уларни тутиб, Расулуллоҳ
(с.а.в.) ҳузурларига келтиришди. Бу пайтда пайғамбаримиз намоз ўқиётган эдилар.
— Сизлар ким бўласизлар? — деб сўрашди улардан.
— Биз Қурайш қўшини сувчиларимиз.
— Ёлғон тўқимаяпсизларми?
— Йўқ. Биз қўшинга сув топиш учун чиққанмиз.
— Сизлар Абу Суфённинг одамлари эканингизни инкор этяпсизларми?
— Йўқ. Биз Абу Суфёнга тегишли эмасмиз! Йўлда келаётганимизда улар Маккага етиб
олганини эшитдик.
Шунда мусулмонлардан бири қизишиб:
— Бу одамларни калтаклаш керак. Унгача тўғрисини яшираверишади — деди.
Бирпасда ғавғо қўпиб, уларни ўртага олиб ура кетишди. Улар«Абу Суфённинг одамлари
эканингизни, карвон қаердалигини айтмагунингизча дўппосланаверасизлар» дебҳар чеккадан
пийпалашар эди.
Бу кетишда тамом бўлишларини англаган мушриклар ягона қутулиш йўлини излаб
қолишди ва:
— Ҳа, эътироф этамиз, биз Абу Суфённинг одамларимиз — дейишди ахийри.
— Ҳа, ақлингиз бор эканку! — дейишди тутиб келтирганлар. Бу билан«Уркалтак яхши
нарсада, бирпасда ақлни киргизиб қўяди» дегандай бўлишди. Юзларга табассум ёйилди. Таёқ
фасли битди.
— Энди айтингларчи, Абу Суфён қаерда?
— Эҳтимол, Маккададир.
— ўғрисини айтинглар, бўлмаса, яна ейсизлар...
— Тўғрисини айтяпмиз. Абу Суфён етадиган жойига етиб олган.
Бу орада пайғамбаримиз намозларини битирдилар ва дарҳол ўртага тушдилар:
— Ҳой мўминлар, сизларга нима бўлдики, булар рост сўзласа, уриб, ёлғон гапирса,
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 186
ишоняпсизлар?!
Кейин бояги одамлардан Қурайш қўшини қаерда эканини сўрадилар.
— Анави кўриниб турган тепанинг орқасидамиз — деб жавоб қилишди.
—Қўшинда қанча киши бор?
—Аниқ айтолмаймиз.
—Кунда нечта туя сўясизлар?
— Бир куни тўққизта, бошқа куни ўнта.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) асҳобга қарадилар.
— Уларнинг сони тўққиз юз эллик билан минг орасида. Булар алдамаяпти — дедилар.
Ушланган одамлар қўйиб юборилди. Сўнг пайғамбаримиз асҳоблари билан Бадр
саҳросини айланиб, кўздан кечира бошладилар. Орасира тўхтаб:
— Бу ерда фалончи ўлади, 6у ерда фалончи ўлади — деб башорат қилар эдилар.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнларида бораётган Абу Хузайфа отаси Утба ўладиган жойни
кўрганида ичидан зил кетиб, инграб юборди.
Шу вақт Набиййи акрам(с.а.в.) тўхтаб, бундай дуо қилдилар:
«Оллоҳим, Қурайш кибр билан, ғурур билан келиб, қаршимизда турибди. Сенга қарши
курашмоқчи, расулингни ёлғончига чиқармоқчи. Оллоҳим, ваъдангда туриб ўзинг қўлла,
ёрдамингга муҳтожман. Ўзинг уларни расво қил».
* * *
Ҳаёти давомида кўп тажриба орттирган Саъд ибн Муоз бу жанг«жиддий бир жон бозори»
бўлишини билар эди. Бозорга келган ҳар инсон кучи етганича энг яхшисини, энг қийматлисини
олишни истайди. Мушриклар ҳам энг кўп Расулуллоҳга (с.а.в.) қасд қилишлари муҳаққақ эди.
Шў боисдан ҳам кўпроқ у зотни асраш, муҳофаза этиш лозим, деб ўйлаб, Саъд пайғамбаримиз
олдиларига келди:
— Е Расулуллоҳ, ижозат беринг, сиз учун бир капа қурайлик. У ерда уловингиз доим ҳозир
турсин. Кейин биз душман билан тўқнашайлик. Агар Оллоҳ таоло бизга зафар насиб этса,
қандай яхши! Бу, зотан, биз жуда орзу қилган нарсадир. Агар, Худо кўрсатмасин, жангни
қўлдан берсак, уловингизга минасизда, орқада қолган дўстларимизга етиб оласиз. Орқамизда
шундай дўстларимиз борки, биз сизни улар севганидан ортиқроқ севолган эмасмиз! Улар бу
сафаримизда жанг бўлишини билишганида, асло орқада қолмай сиз билан йўлга чиққан
бўлишар эди. Умид қиламан, Оллоҳ таоло уларни сабабчи қилиб сизни асрайди ва улар ҳам сиз
билан бирга ҳаракат қилиб, Ислом даъвосини юксалтажаклар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазратлари Саъд ибн Муознинг бу сўзларидан мамнун бўлиб, бу
самимий туйғуларини ташаккурла, дуо ила кутиб олдилар. Асҳоб билан бирга дарров бир чодир
қуришга киришдилар.
Бу орада ёмғир ёға бошлади. У бир текис шитиршитир ёғар, ёққан сари баданлардан ҳам
кўра кўпроқ руҳларни тозалаётгандек бўлар эди. Ҳар томчиси гўё баданларга эмас, руҳларга
сингиб қувват берар, жасорат бахш этар эди. Ҳеч ким умрида бунақа ҳодисага дуч келганини
эслаёлмасди. Бу ёмғир томчилари худди қувват томизғисига ўхшарди. Бир оз аввал«Биз
карвонни мўлжаллаб йўлга тушган эдик, жанг учун чиқмаган эдик» деб турганлар ҳам бошқача
бўлиб қолди.
Ёмғир тинганида кўнгилларда қўрқув деган нарсадан асар ҳам қолмади, ҳамма қаршисидан
чиққанларни бемалол майдондан ҳайдаб чиқара оладиган одамларга айланди. Келажакда бу
раҳмат ёмғири ҳақида Қуръонда ҳам сўз келишини ҳозирча улар билишмас эди.
* * *
Эртасига Қурайш қўшини келиб, мўминларнинг қаршисида тўхтади.
У кечани улар аллақандай ҳузурсизликда ўтказишди. Хдр онда мўминлар ҳужум қилиб
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 187
қолиши мумкин деган хавотирда базўр тонг оттиришди. Ҳолбуки, мусулмонлар бундай туйқус
ҳужум қилишга, ҳатто ўзлари учун навбатчилар қўйишга ҳам имконсиз эдилар. Уларни чидаб
бўлмас бир уйқу элитди, қовоқлари бир-бирига ёпишиб қолаётгандай эди. Душман
қаршиларида турганини, улар қоронғуликда ҳам ҳужум қилиб қолиши мумкинлигини ҳеч ким
ўйламас эди. Маккаликлар тонгни аллақандай уйқусизликла қаршилаган бўлса, мўминлар
тиниқиб уйғонишди. Зўрлаб ухлатилган каби эди улар. Лекин бу уйқу руҳларига истироҳат
бериш учун Оллоҳ таоло туширган бир сокинлик уйқуси бўлгани ҳозирча ҳеч кимнинг хаёлига
келмасди. Эрталаб туриб жангга ҳозирлик кўришар экан, уйқу қучоғидан ҳали тўла
қутулолмаётганлар ҳам бўлди. Ҳатто Абу Талха қўлидаги қилични икки марта ерга тушириб
юборди.
Тонг отгач, икки томон бир-бирини яқиндан аниқ кўрди.
Абу Жаҳл билан Мунаббиҳ ибн Ҳажжож ва яна бир қанчаларининг юзларига шайтоний
бир кулимсираш балқиб чиқди. Қаршиларидаги душман нйҳояти бир ҳовуч, мижиғлаб
ташлашга ҳам арзимайдиган даражада озчилик эди. Булар билан жанг қилиб ўтиришнинг
ҳожати йўқдек. Устиларига бир бора юриш билан янчиб ташлаш мумкин эди. Ҳа, албатта, битта
қўймай янчиб ташлаш керак. Акс ҳолда, кўпайиб, бошга битган бало бўладилар.
—Бир ҳовучгина одам биз билан урушишга чиққанларига нима дейсан, эй Абул Ҳакам?
—Нима ҳам дердим, зотан, улар нима қилишаётганини аввал ҳам билишмас эди!..
—Менимча, ўз қонларига ўзлари ташна бўлишган, ажал буларни Бадрга етаклаб келган!..
—Бир оздан кейин кўрадилар Қурайш карвони йўлини тўсиш қанақа бўлишини!..
—Менга қолса, бундай фурсат яна қайтиб келмайди, умримиз бўйи ҳам топа олмаймиз, эй
Абул Ҳакам — деди Мунаббиҳ.
— Бу кун уларнинг ҳолига вой бўладиган кундир, эй Мунаббиҳ! — деди Абу Жаҳл
душмани кўзига бармоқ билан санарли даражада оз кўриниб.
* * *
Эрта тонгда мўминлар ҳам қаршиларида унчалик катта қўшинни кўришмади. Тўққиз юз
эллик ёки минг кишига борарда, деб тахмин қилишган эди, ҳолбуки, булар борйўғи икки юз
эллик ёки, нари борса, уч юз атрофида эди. Ҳеч ким Қурайш лашкари мўсулмонларникидан
кўпроқ дея олмасди.
Буюк Мавлонинг ҳар нарсани қамраган қудрати яна пинҳона қолди. Бирорта одам: «Улар
аслида кўпчилик, лекин Оллоҳ уларни бизга оз кўрсатяпти» деган хаёлга келмади.
Мушриклар рақиблари оз кўрингани учун ҳам жангга ошиқаётган эдилар. Мусулмонлар
ҳам қаршиларида ўзлариникичалик микдордаги бир оломонни кўриб, жасоратлари ортди.
Рақиблари кўп кўринганида, эҳтимол, кўзлари қўрқар ва жасоратлари синармиди...
Абу Жаҳл ҳали уруш бошланмай туриб бу зафарни қандай қутлашни ўйлар, Маккага
музаффар бир қўмондондек кириб бориш хаёли билан гўё ҳавода учиб юрар эди.
Утба ибн Робиа ҳали ҳам ичидаги ғулғуладан қутулмади. Бу ергача кўнгилсиз
келганлардан бири у эди. Йўлда қайтишга чоралар қидирди, лекин ҳар гал Абу Жаҳл бир баҳона
топиб, ёқасидан қўйиб юбормади.
Яна бир ҳаракат қилиб кўрсамикан?
Бу орада мусулмонлар ражаб ойи кирадиган куни ўлдириб қўйган Амр ибн Ҳадрамийнинг
укаси Амир пайдо бўлди. У ёқасини йиртиб, ўртага тушиб келди ва ўзиниўзи уриб, айюҳаннос
сола бошлади. «Акамнинг қони қолсинми, унинг қасоси олинмасинми?!» деб бақирарди у. Бу
ҳол одамларнинг қонини қизитиб, уруш чиқаришга ундашдан бўлак нарса эмасди.
Ўтаётган ҳар бир вақт жанг сари отилган одимлардан иборат эди. Утба нима қилишни
ўйлаб турар экан, олдига Ҳазрати Ҳадичанинг жияни Ҳаким ибн Ҳизом келиб қолди. Кейин
ораларида бундай суҳбат кечди:
— Абадий бир шарафга эришишни хоҳлайсанми, эй Утба?
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 188
—Албатта, хоҳлайман! — деди у сал гарангсиб.
—Бу урушнинг олдини ол! — деди Ҳаким.
—Қандай? Чораси бўлса, айт.
— Амр ибн Хадрамийнинг ҳақҳуқукини зиммангга ол. Шунда урушга ҳам барҳам
берилади.
Утбанинг юзига севинч қалқиб чиқди:
— Нега олмай, оламан, эй Ҳаким — деди у.
Утбадек бир одам учун бу иш ҳеч ҳам қийин эмас
эди. Фижор жангида ўлдирилганларнинг ҳаммасинииг хун ҳақларини зиммасига олган
одам учун бу нима бўпти? Хамирдан қил суғуришдек гапку!
У вактни ўтказмай ўрнидан турди, атрофидагилар эшита оладиган баланд овозла,
турганларга мурожаат этди:
— Эй қурайшликлар, қаршингизда Муҳаммад ва унинг дўстларидан иборат бир оломон
бор. Улар билан тўқнаш сангиз, ё тоғангизнинг, ёки амакингизнинг ўғлини, ёхуд
қавмингиздан биронта одамнинг ёстиғини қуритасиз. Бир бирингизга нафрат сотиб оласиз.
Яхшиси, қайтиб кетингда, уни арабларга қўйиб беринг. Агар араблар уни енгишса, иш ўзўзидан
битган бўлади. Агар Муҳаммад ғолиб келса, шуни билингки, у эришадиган зафар сизнинг
зафарингиз бўлади. Ўшанда у ҳам сиз билан яхши муомала қилади, раҳмдиллик кўрсатади. Мен
эсам, улар ўлдириб қўйган Амр ибн Хадрамийнинг хун ҳаққини ўз зиммамга оламан. Шуларни
айтмоқчи эдим...
Ҳаким ибн Ҳизом Утбанинг таклифини Абу Жаҳлга етказгани бориб, уни зирҳини
мойлаётган ҳолда топди.
— Сенга бир таклиф билан келдим, эй Абул Ҳакам — деди.
Абу Жаҳл ўтирган жойидан«Яхши таклиф билан келганга ҳеч ўхшамайсан» дегандек кўз
қирини ташлар экан:
— Нима таклиф экан, айт — деди.
— Утба ибн Робиа бу жангнинг олдини олиш учун Амр ибн Хадрамийнииг хун ҳаққини
бўйнига олишга ваъда беряпти. Буни халқ олдида ошкора айтиб, у ердагиларни гувоҳ тутди.
Абу Жаҳл ўтирган жойидан саичиб кетди. Қони қайнаб:
— Демак, Муҳаммад ва дўстларини кўриши билаи Утбанинг ўтакаси ёрилибдида — деб
бақирди. — Йўқ, бугун Муҳаммад билан орани очди қиламиз. Унгача Бадрдан бир қарич
жилиш йўқ. Шуни яхшилаб қулоғингга қуйиб ол, эй Ҳаким! Ундан кўра, сен ҳозир борда,
Утбага шароб ичириб овозини ўчир!
— Охирги сўзинг шуми, эй Абул Ҳакам?
— Ҳа, охирги сўзим шу! Бугун уларга ўлим фармонини ўз қўлларим билан имзолайман.
Суҳбат шу ерда узилди. Абу Жаҳл«Энди мени холи қўй» дегандек ёмон қараб қўйди.
Ҳаким у ердан умидини узиб қайтди. Бунинг устига, Амир ибн Хадрамий хам ўзини ҳар тарафга
уриб: «Утбага шароб ичиринглар, қўрқувдан ёрилган юрагига малҳам бўлади» деб бакирар эди.
Макка ҳудудида Амир ибн Хадрамийга ўхшаганлардан неча баробар устун обрўга эга
бўлган тинчликсевар Утба хозир қўрқоқликда айблаиаётган эди... Яна ким томонидан— Амир
ибн Хадрамий тарафидан... Утбанинг унга ўхшаган қанча қуллари бор эди. Шу боис ҳам бу
даражада ҳакрратга чидай олмаган Утба қизиқ устида биринчи бўлиб ўртага чиқишга қарор
берди.
* * *
Рамазон ойининг ўн еттинчи кунига тўғри келган жума тонгида мўминлар ҳали ҳам уйқу
элтган кўзлари билан масрурланиб туришар эди. Бир кун олдин ёққан ёмғир ерни роса
юмшатган бўлсада, оёқ ботмас, бемалол юрса бўладиган ҳолатда эди.
Малакут оламида вазият ундан ҳам бошқачароқ эди. Бир гуруҳ фаришталар Бадр жангида
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 189
қатнашиш вазифасини олиб, шай турар эдилар. Улуғ Мавло уларга: «Албатта, мен сизлар билан
биргаман, бас, сизлар имон келтирган зотларнинг(ғалаба қозонишларига ишончларини)
маҳкамланглар. Мен кофир кимсаларнинг дилларига қўркув солажакман. Бас, уларнинг
бўйинларини узинглар, бутун— ҳамма бармоқларини чопинглар» деб амр қилган эди. (Анфол,
12.)
Бундан ташқари, Жаброил фаришта Пайғамбарлар имоми саййидимизнинг ёнларига
тушиб, Жаноби Мавлодан салом келтирди, кетмакет юборилгувчи уч минг фаришта билан
ёрдам беражагини етказиб суюнтирди.
Расули акрам(с.а.в.) шундан кейин капа остидан чикдилар, эҳтимол, бу келган ваҳий
натижаси ўлароқ қўлларидаги бир ҳовуч шағал тошни мушриклар томонга отарканлар: «Яқинда
ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар» (Қамар, 45.) оятини ўқидилар.
Ўша дамда Ҳазрати Умар бошланай деб турган жанг ҳаяжонини унутди. Неча йиллардан
бери ўқиган, аммо баъзи сирини ақли ололмаган оятнинг маъносини шу онда тушуниб
етганидан севинди. Неча марта ўқиган бўлса, ўшанча марта: «Ким экан у енгилиб, ортларига
қочадиган жамоат?» деган саволнинг жавобини зеҳнида излади. Ҳозиргидай ҳаяжонли бир онда
қаноат бергувчи бир жавоб топажаги хаёлига ҳам келмаган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) отган шағал тошчалар хар ёнга тартибсиз сочилган, ҳар биттаси бир
мушрикка тегиб, уларни довдиратиб қўйган эди. Кейинроқ Қуръони каримда бу нарсага
ойдинлик киритилиб, Оллоҳ: «Эй Муҳаммад, уларнинг юзига қўлингиздаги бир сиқим
тошчаларни отган пайтингизда сиз отмадингиз, балки Оллоҳ отди» (Анфол, 17.) дея бу
неъматни хотирлатди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) шундан кейин асҳоб ёнига келиб, уларни ғайратлантирадиган, Аллоҳ
айт деб буюрган сўзларни айтдилар: «Парвардигорингиз сизларга уч минг кўкдан туширилган
фаришта билан мадад бериши кифоя қилмайдими?.. Агар сабр қилсангиз, сизларга ҳужум
қилсалар, Парвардигориигиз сизларга беш минг белгили фаришта билан мадад берур». (Оли-Имрон124-125.)
Сўнг Оллоҳ таолонинг мана6у амрини таблиғ этдилар:
«Эй мўминлар, кофирларнинг ҳужумига дуч келганингизда уларга орқа ўгирманглар
(яъни, қочманглар). Ким ўша(уруш кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ
(мусулмонлар)га қўшилишдан ташқари ҳолатда уларга(кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у
Оллоҳ тарафидан ғазаб билан кетибди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибата!».
(Анфол, 15-16.)
Шундан кейингина қўшинни тартибга келтира бошладилар. Қўлларидаги таёқча билан
баъзиларни олдинга, баъзиларни орқага ишорат қилар эдилар. Шу асно таёқлари ила Савод ибн
Ғозийанинг олдинга сурилишини ишора этган эдилар, у жиддий тарзда:
— Сиз менинг баданимни оғритдингиз, эй Оллоҳнинг пайғамбари. Оллоҳ сизни адолат ва
ҳақ дин ила юборгандир. Мен ҳам бунинг ҳаққини сўрайман — деб туриб олди.
Ғалатику! Шу арзимаган нарсадан одамнинг жони оғрир эканми? Пайғамбаримизнинг ҳам
бундай ниятлари йўқ эди. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Асҳоб ҳар чеккадан Саводга хўмрайиб
қарадилар. Гўё: «Эсини еганми бу? Беш дақиқадан кейин бошланадиган жангда ўқлар санчилиб,
қиличлар инсофсизларча чопиши мумкин бўлган бир баданга енгилгина тегиб ўтган бир
таёқчанинг оғритиши қаёққа боради?» демоқчи эдилар.
Шундай бўлсада, Расулуллоҳ(с.а.в.) қоринларини очдилар:
— Кел, эй Савод, ҳаққингни ол — дедилар ул зот.
Савод яқинлашиб келдию қаттиқ қучоқлаб олди. Ра
сулуллоҳнинт қоринларига юзларини суртиб, ҳурматла ўпиб қўйди ва:
— Ҳаққимни олдим, ё Расулуллоҳ — деди.
— Нега ундай қилдинг, эй Савод? — деб сўрадилар Расули акрам.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 190
— Ё Расулуллоҳ, вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳозир бормиз, Худо билади, бирпас
туриб нима бўламиз. Шунинг учун мен истадимки, бу дунёдан айрила туриб, охирги марта
сизнинг муборак баданингизга теккан ҳолда кетай, Раббимнинг ҳузурига шундай борай, дедим.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазратлари Саводни дуо қилдиларда, сафни тартибга келтириб,
капаларига қайтдилар. Қўлларини кўтариб яна дуо қила бошладилар: «Оллоҳим, бу қўшин маҳв
бўлса, сенга ибодат қилинмай қўяди. Оллоҳим, ваъданг бор эди, биздан аяма. Ёлғиз ўзингдан
ёрдам сўрайман. Бошқадан талаб қилмайман. Ўзинг бизни унутма».
Пайғамбар жанобимиз дуо қилардилар, ҳазрати Абу Бакр орқаларида«Омин» деб турарди.
Қўлларини самога кўтарган кезда Расулуллоҳнинг ридолари елкаларидан тушиб кета бошлар,
ҳазрати Абу Бакр уни кўтариб қўяр эди.
Султони анбиё саййидимизнинг бунчалик ёлворишларини кўрган Ҳазрати Абу Бакр:
«Дуоларингиз кифоядир, ё Набийаллоҳ. Раббингиз сизга ёрдам беражак» деб таскин бермоқчи
ҳам бўлди. Шу аснода Сарвари олам жанобимизнинг кўзларини енгил бир уйқу босиб кела
бошлади. Жанг арафасида бундай уйқу босиб келиши ғалати эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.)
уйқунинг узўзидан келмаслигини, Жаноби Ҳақнинг ҳусусий бир муомаласи эканини англаб,
бошларини қўйдиларда, ётдилар. Жуда ҳам қисқа давом этган бу уйқудан уйғонганларида
лаблари табассум қилар эди.
— Хушхабар, эй Абу Бакр. Оллоҳ таолонинг ёрдами етишди. Ана, Жаброили Амин
чангтўзон ичра келди, отининг юганини ушлаб турибди — деб маълум этдиларда, асҳоб томон
юрдилар.
* * *
Бу вақт қарши тарафдагиларни ҳаяжонлантириш ташвишини чекаётган Абу Жаҳл: «Эй
Худо, агар мана шу(Қуръон) сенинг даргохингдан келган ҳақиқат бўлса, устимизга самодан
тош ёғдиргин ёки бизларга аламли азоб келтиргинчи» (Анфол, 32.) дер эди.
Худди шу пайт икки кишини олиб келишди. Булар Хузайфатул Йаман билан унинг отаси
эди. Абу Жаҳл уларни бошданоёқ кузатар экан:
— Қаерга кетяпсизлар? — деб сўради.
— Ясрибга, қаёққа бўларди — дейишди улар.
— Ёлғон гапирманглар, сизлар Муҳаммадга ёрдамга боряпсизлар.
— Нега энди, биз Ясрибга кетяпмизку.
— Менга қаранглар — деди Абу Жаҳл — ҳозир сизлар билан пачакилашиб ўтиришга
вақтим йўқ. Муҳаммадга ёрдам бермасликка ва тўғри Ясрибга қараб кетишларингизга қасам
ичинглар, қўйиб юбораман, акс холда, шу ердаёқ ўлдирамиз.
— Қасам ичамиз: Муҳаммадга ёрдам бермай, тўғри Ясрибга кетамиз.
— Борйнглар, озодсизлар. Фақат, шуни билингларки, агар аҳдни бузсаларинг, оқибати
ёмон бўлади.
Абу Жаҳлнинг кўзлари чақнаб туришидан бу сўзлар мутлақо жиддий экаиини билса бўлар
эди. Кейин эса, уларни тутиб турганларга қараб:
— Қўйиб юборинглар, кетаверсин — деб буюрди.
Ҳузайфа билан отаси оёқлариии қўлга олиб Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига чопишди ва етиб
келишгачгина нафас ростлашди. Қурайшликлар тутиб олиб, Абу Жаҳл билан
юзлагдтиришганини айтиб:
— Аммо Оллоҳ билади, биз сизга ёрдамга келаётган эдик. Мана, муродимизга етдик —
дейишди.
Набийлар сарвари(с.а.в.) жанобимиз уларнинг ишини маъқулламадилар:
— Тезда Мадинага қайтинглар. Уларга берган сўзла рингизни адо этинглар — деб
буюрдилар. — Биз эса, мушрикларга қарши Оллоҳдан ёрдам сўраймиз.
Ҳузайфа билан отаси Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амрлари билан Бадрдан чиқишди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 191
Ниҳоят иккала қўшин бир-бирига анча яқинлашди. М}^шриклар қўшинидан баъзилар
мусулмонлар қуршаб олган қудуқдан сув ичгани кела бошлашди. Шунда мўминлар уларнинг
йўлини тўсишди. Буни эшитиб пайғамбаримиз(с.а.в) орага тушдилар:
— Қўйинглар, ичишсин — деб розилик бердилар.
Ҳатто машҳур Ҳаким ибн Ҳизом ҳам шериклари билан бирга келиб сув ичиб қайтди.
Шу орада ансордан Ҳориса ибн Суроқа кудук олдига келди. Лекин у сув ичиб улгурмади.
Душман томонидан отилган ўқ Ҳорисанинг бўғзига санчилди. Ҳориса ансорнинг илк шаҳиди
ўлароқ шу ерда жон берди.
Бадр жанги бошланди ҳисоб...
* * *
Мушриклардан биринчи бўлиб Амир ибн Хадрамий ўртага отилди. Унга қарши Ҳазрати
Умарнинг озод қилинган хизматкори Миҳжа чиқди.
Бироқ Амир отган ўқ уни ўша заҳоти шаҳид этди. Шундай қилиб Амир акасининг
интиқомини олган бўлди.
Бу орада Қурайш қўшинидан Асвад ибн Абдул Асад мусулмонларнинг қудуғига қараб
йўналди. Албатта, сув ичаман деб ёки қудуқни барбод этаман дея қатъий бел боғлаб келарди.
Қаерга борса, фитнафасод чиқариб юрадиган, оловга мой сепадиган бир одам экани унинг
келишидан шундоқ билиниб турарди.
Сал олдин келганларга ҳеч ким ҳеч нима демаган, еувларини ичиб кетишган эди. Аммо бу
одамнинг«Биронтаси менинг мушугимни пишт деёлмайди, осадиганимни осаман,
сўядиганимни сўяман!» деяётгандек бир алпозда хўроздек кеккайиб келиши хамиятларига
тегди. Ҳазрати Ҳамза қаршисига чиқдида, бир қилич солиб оёғини кесиб юборди. Асвад Бадрни
бошига кўтарадиган бир фарёд ила ўзини ерга отди. Ўлса ҳам қасамини бажо келтиришга азм
этгандай, тезлик ила ўрмалаб келиб, ўзини қудуққа ташлади. Ортидан шошган Ҳамзанинг
иккинчи зарбаси ичиш учун ҳозирлангани қудуқни унга мозор қилди. Оёғидан ва иккинчи зарба
еган жойидан отилаётган қонлар қудуқ сувини ичиб бўлмас ҳолга келтирди, фитнафасод уруғи
бўлган Асваднинг ўлими ҳам инсонлар учун бошқача бир(бузғунчилик билан) якун топган эди.
Кейинроқ унинг жасади қудукдан чиқариб ташланди.
Шу аснода Қурайш лашкаридан уч киши ўртага чиқди.
— Ё Муҳаммад, мардинг бўлса, бизга қарши майдонга чиқар! — дейишди.
Улардан бири Утба ибн Робиа эди. Ёнидагилар: бири ўғли Валид, иккинчиси акаси Шайба.
Уларга қарши ансордан уч киши чиқди. Утба улардан кимликларини сўради. Мадина халқидан
эканларини билгач:
— Бизнинг сизлар билан ишимиз йўқ. Орқангизга қайтиб, маккаликлардан юборинглар —
дейишди. Кейин баланд овоз билан: — Ё Муҳаммад, ўзимизнинг қавмдан тенгимизни чиқар! —
деб бақиришди.
Абу Ҳузайфа ўрнидан турди. Тўғри ҳарб майдонига қараб юра бошлади. Ҳолбуки,
қаршисида отаси, биродари ва амакиларидан бири туришар эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз
дарҳол вазиятга аралашдилар:
— Ўтир жойингга, эй Абу Ҳузайфа! — дедилар.
Бу амр Абу Ҳузайфани ортига қайтарди ва жойига ўтиришга мажбур этди.
Жаноби Сарвари коинотнинг нигоҳлари асҳобини бир-бир оралаб чиқа бошлади.
Майдондагилардан истагига лойиқ инсонларни ахтарди.
— Тур, эй Ҳамза! Тур, эй Убайда! Тур, эй Али! — дедилар.
Учалалари дарҳол оёққа қалқишди. Булар лашкар орасида Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.)
энг яқин ақрабо эдилар.
Ҳамза амакилари эди.
Убайда катта амакилари Ҳориснинг ўғли.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 192
Али бошқа амакилари Абу Толибнинг ўғли.
Бу уч киши баробар юриб, майдонда кутаётганларнинг қаршисидан жой олишди.
Кўзларига мағфар тутилгани учун келганларнинг кимлигини яхши билиб бўлмасди. Ҳар
бирлари рақибларининг ким эканини сўраб олдилар:
Утбанинг қаршисида Убайда,
Валиднинг қаршисида Али,
Шайбанинг қаршисида эса Ҳамза туришарди. Ҳатто ёш жиҳатидан ҳам бир-бирларига тенг
келиб қолишган эди.
Ўзаро танишиб олишгандан сўнг жанг бошланди. Ҳамза билан Али рақибларини бир
қўлдаёқ жонсиз ҳолга келтириб қўйишди. Утба билан Убайда эса, бир-бирларини яралашган,
ўлдиришмаган эди. Ердамга етиб келган Ҳамза билан Алининг қиличлари Утбанинг бошида
бир ялтирадию лаҳза ўтарўтмас Утба ҳам Бадр тупроқларига жонсиз думалаб тушди.
Мўминлар баланд овозла такбир келтиришди:
— Оллоҳу акбар!
— Оллоҳу акбар!
Бадр саҳроси бу такбир садолари қучоғида тебранди.
Қурайш раҳбарларидан бўлмиш Утба мулоҳазали, сулҳпарвар, яхшиликсевар бир одам
сифатида танилган эди. Шундай одам қайсарлик ва ҳасадга ботиб, сўнгги нафасини Оллоҳнинг
расулига қарши майдон ўқиш, унга қарши қилич кўтариш билан берди. Абадий саодатни қозона
олиши учун ғоят кўп хусусиятлари бўлганига қарамай, у буларга қиймат беришни билмади.
Бевосита Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) оғизларидан эшитгани ва эшитиб титрагани
Қуръоннинг азамати қаршисида имон келтириши лозим эди, у эса, Абу Жаҳлнинг ёнини олди,
ҳакка қарши йўлни устун қўйди. Энди унинг ҳаёт дафтари ёпилди, устига: «Расулуллоҳга қарши
қилич кўтаргани учун ўлдирилди» тарзида илова ёзилган ҳолда ҳисоб-китоб манзилига олиб
кетилди. Абадий фалокатнинг йўловчиси бўлганидан бошқа бир далил излашнинг ҳожати йўқ
эди.
Унинг қўшинни орқага қайтариш ёки, ҳеч бўлмаганда, ўзи айрилиб кетиш хусусида
кўрсатган ҳаракати, ажабо, унинг тинчликсевар эканидан эдими, йўқса, яқинлашиб келаётган
ажал ўқининг унда пайдо қилган қўркувидан эдими? Бу саволга жавоб беришнинг энди ҳеч
қандай аҳамияти қолмади.
* * *
Утбанинг қиличи Убайданинг оёғини кесган, кесилган жойидан қон билан бирга илик
оқарди. Унинг ранги қув ўчиб кетган эди. Пайғамбаримиз олдиларига келтирилганида:
— Ё Расулуллоҳ, мен шаҳидманми? — деб сўрай олди.
— Ҳа, шаҳидсан... — дедилар Расули акрам.
Энди Убайда учун оқаётган қони ҳам, чиқадиган жони ҳам алоҳида аҳамият қозонганди.
«Оллоҳ йўлида ҳалок бўлган шаҳидлар ҳақида: «Булар ўликлар» демангиз! Йўқ, улар
тириклардир, лекин сизлар сезмайсизлар». (Бақара, 154.) оятида берилган хушхабарни ўйлар,
олган ҳар нафасида абадий саодат сари яна бир одим яқинлашаётганини ҳис этиб турар эди.
Жанг қизиш арафасида эди. Икки тараф бир-бирига яна ҳам яқинлашиб келаверди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) лашкарга қараб, қисқа бир хитоб қилдилар:
— Жоним қўлида бўлган Оллоҳга қасам ичаманки, бугун улар билан урушган, олға юрган,
қочмай сабр қилган кишини ҳамда ўлдирилганларни Оллоҳ мутлақо ўз жаннатига киргизгай! —
дедилар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз бу сўзларни айтар эканлар, қўлидаги хурмони ейиш билан
машғул бўлиб турган Умар ибн Хумом:
— Қандай яхши! Демак, мен билан жаннат орасида анавиларнинг мени ўлдиришидан
бошқа ҳеч нарса йўқ эканда? — деди. Хурмони отиб юбордида, қиличига ёпишиб жанг
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 193
майдонига шўнғиди.
* * *
Бу асно Абу Жаҳл Қурайш қўшинини ғайратга келтиришга уриниб, баланд овозда ваъз
айта бошлади:
— Сизлар Утбанинг, Валиднинг, Шайбанинг ўлдирилганига парво қилманглар. Улар
шошилишди. Асл жанг қиладиган пайтда бекорданбекорга жон беришди. Кўрасизлар ҳали,
Муҳаммадни тутиб арқонлар билан боғлаймиз. Ҳар бирингиз улардан бирини ўлдира ола
сиз. Аммо сизлар ҳозир ўлдирманглар тириклай тутинглар. Уларга динларидан юз ўгириб, Лот
ва Уззони инкор этишнинг нима эканини кўрсатиб қўяйлик!
Расулуллоҳ(с.а.в.) орачира капаларига кирар, саждага бош қўйиб Мавлоларига илтижо
этар эдилар.
Жанг энди қизиётган бир пайтда биров Абдураҳмон ибн Авфни секин туртгандай бўлди.
Қараса, бир ўспирин.
— Амакижон, сиз Абу Жаҳлни танийсизми? — деди у.
— Танийман. Нима эди?
— Менга уни кўрсатинг?
— Нима қиласан уни?
—Ўлдираман. Унинг Расулуллоҳ шаънларига ёмон сўзлар айтганини, ҳақорат қилганини
эшитдим. Жазосини берсам.
— У ҳолда мендан айрилма.
Орадан икки дақиқа ҳам ўтмаган эди, бошқа тарафидан яна бир ўспирин Абу Жаҳлни
сўради. У билан ҳам ораларида худди боягидай саволжавоб ўтди.
Сўнг икки тараф умумий ҳужум билан бир-бирига киришиб кетди. Ҳамма ўз қаршисидаги
одамга ҳужум қилар, урушар, яралар ёки ўлдирар эди.
Шу пайт аскарлар орасида гоҳ ўнгга, гоҳ чапга қайрилиб, лашкарини жангга ташвиқ
этаётган Абу Жаҳлни кўрган Абдураҳмон ёнидаги ўспиринларга имлади:
— Ана, сизлар сўраётган Абу Жаҳл шу одам бўлади — деди уни кўрсатиб.
Икки ўсмир гўё бир-бирлари билан мусобақалашаётгандек ўша ёққа отилдилар ва Абу
Жаҳл ила уруша кетдилар. Бироқ Абу Жаҳл икки ҳамладаёқ иккаласини кетмакет шаҳид этди.
Булардан бирининг исми Муаззиз, иккинчисиники Авф эди.
Шу орада Амр ибн Жамухнинг ўғли Муоз жанг асноси Абу Жаҳлга дуч келиб қолди ва бир
зарба билан Абу Жаҳлнинг оёғини чопиб ташлади. Абу Жаҳл жон ҳолатда фарёд этиб, ерга
йиқилар экан, унинг ўғли Икрима ёрдамга етиб келди ва Муознинг қўлига қилич солди. Унинг
қўли бир парча терида осилиб қолди. Аммо Муоз оқаётган қонига ҳам, чекаётган оғриғига ҳам
қарамай, жанг қилишда давом этди. Бир пайт келдики, осилиб турган қўли унга халақит
бераётганини кўрди. Эгилдида, лиқиллаб турган қўлини оёғи остига олиб туриб, елкасини куч
билан силтади, қўли узилиб тушди. Қиличини иккинчи қўлига олиб, яна душман сарфларига
оралаб кетди.
Абу Жаҳл эса, энди ўрнидан туриб, жангни давом эттира оладиган ҳолда эмасди. Шу асно
мадиналик йигитлардан Муоз ибн Афро унга дуч кедди. Абу Жаҳл ётган^ерида чирнирак бўлиб
айланар ва фарёд қилар эди. Йигит қиличини кўтардида:
— Оллоҳнинг душманига мана шунақаси ярашади! — деб бутун кучи ила туширди. Абу
Жаҳл энди фақат типирчилар эди, холос. Муоз унга яна учтўрт қилич урди. Ниҳоят Абу Жаҳл
қимирламай ҳам, овоз чиқармай ҳам қолди. Йигит«бунинг иши битди» дея у ердан ай
рилди.
Шундай қилиб, Муозлардан бири унинг оёғини чопган, жанг қилолмайдиган ҳолга
келтирган бўлса, иккинчиси уни нак дўзахнинг эшигигача обориб қўйди. Оламларга рахмат
ўлароқ юборилган улуғ пайғамбарни ҳақорат этган кимсанинг жазоси ана шундай берилган, у
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 194
дунёга келганига пушаймонлар қилиб, ярим ўлик, ярим тирик ҳолда ётар эди.
Энди бу ёғига Муозларнинг иккиси ҳам ўлишга тайёр эди. Расулуллоҳга (с.а.в.) етказган
хўрликларнинг, мўминларга қилинган исканжаларнинг интиқомини бир йўла куфрнинг энг
катта вакили бўлмиш Абу Жаҳлдан олган эдилар.
Бошқа тарафда Расулуллоҳнинг амрлари билан ўликлар ва ярадорлар ичидан Абу Жаҳлни
қидиришарди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд уни топган пайтда Абу Жаҳл сўнгги нафасини олаётган экан.
Дархол бўйнини босиб, соқолидан ушлаб тортди. Абу Жаҳл кўзларини очиб, қаршисида бир
пайтлар ўзи менсимайдиган, ҳатто одам ўрнида кўрмайдиган қўйчўпонни кўрди. Ибн Масъуд:
— Эй Оллоҳнинг душмани, ниҳоят Оллоҳ сени мана шундай расво этибдику! деди.
Абу Жаҳл зўрға оғзини очди:
— Эй қўй чўпони... чиқиш жуда қийин... жуда қия... бир ерга чиқибсан. Менга айтчи,
ғалаба қайси тарафда?.. — деб сўради.
— Оллоҳга ва расулига имон келтирганларнинг тарафи ғолиб келяпти — деди чўпон.
Гап бундай давом этиши мумкин эмасди. Ҳали атрофда бир-бирига найза санчаётган,
йиқилганларни чопиб ташлаётганлар бор эди. Қисқаси, суҳбат пайти эмасди. Ибн Масъуд унинг
бошидан совутини чиқаришга уринаркан, Абу Жаҳл қимирлашгада ҳоли келмасди. Қилич
зарбаларидан бадани тилимтилим бўлиб кетган эди. Ниҳоят, ибн Масъуд совутни чиқардида,
Абу Жаҳлнинг қиличини олиб, бор кучи билан бўйнига солди. Абу Жаҳл бир типирчилаб жон
берақолди.
Шу оннинг ўзида ёнбошида кутиб турган азоб фаришталари азобнинг энг даҳшатлисини
тоттириш учун унинг юзига, орқасига уриб, руҳини олиб кетдилар.
Энди бу дунёда Абу Жаҳл йўқ. Дунёларга фармон ўқиш васвасаси билан Оллоҳнинг
расулига қарши чиқиб, хаёлига келган ярамасликлардан қайтмаган Абу Жаҳл, шундай қилиб,
Бадр майдонида мағлуб ўлароқ чўзилиб ётар эди.
Бу хабар Расулуллоҳга (с.а.в.) улкан бир мужда бўлди. Оллоҳ таолога ҳамду шукрлар
айтиб, ёнларида турганларга, «Бу миллатнинг энг катта фиръавни мана шу эди» дедилар.
Мусулмонлар катта бир душмандан халос бўлдилар. Макка ҳудудларида Расулуллоҳга ва
мусулмонларга қарши ундан каттароқ душман йўқ эди. Умрини Оллоҳнинг расулига ва динига
душман ўлароқ ўтказган, билмаганидан эмас, ҳасади туфайли мусулмон бўлмаган, Ислом
динини у туғилган кунлардаёқ бўғиб ташлашга интилган одамнинг ўзи Бадр майдонида мана
шу тарз йўқ бўлди.
* * *
Жанг борган сари қизиб борар экан, Расулуллоҳ(с.а.в.) дуолар ва ниёзлар билан
Парвардигорга қўл очиб ёлворар, мўминларга нусрат ато этиб, кофирларнинг қалбларига қўрқув
солишини сўрар эдилар. Қолаверса, мушриклар маънавий тарафдан анча чўкиб қолишди.
Кўкдан туширилган фаришталар ҳам уларни қисиб, Оллоҳнинг«бўйинларига уринглар,
бармоқларини чопинглар» деган амрини адо этишар эди. Мушриклар руҳий жиҳатдан
тушкунликка тушиб, моддий тарафдан ҳолсизликка йўлиқиб борарди.
Мушрикларни ўзларининг ададларича кўриб жасоратланган мўминлар эса, бу жасоратнинг
ортиб бораётганини сезиб туришар, қўрқув нималигини билишмас эди. Гўё қаршиларига фақат
ўлдирилиш, кувланиш ва асир олиниш учун бир қўшни юборилгандек.
Расулуллоҳ(с.а.в.) асҳобга қарата:
— Маълумки, ҳошимийлардан баъзилари ва яна бошқа бир неча киши бу жангга ўз
истаклари билан келишмаган. Шу сабабли, ҳошимий ўғилларидан бирига, Абул Бахтарийга,
Аббосга дуч келганлар, уларни ўлдирмасин — дедилар.
Бу сўзлар Абу Ҳузайфага оғир ботди. Чунки бир оз аввал ўлдирилган ва балки жасадлари
ҳали совиб улгурмаган Утба унинг отаси, Валид,акаси, Шайба амакиси
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 195
эди.
— Қандай яхши — деб пичирлади у — оталаримизни, акаларимизни, қабила
аъзоларимизни ўлдирайликда, Аббосга келганда унга тегмайлик! Худо ҳаққи, агар учратсам,
бўйнига қилич солганим бўлсин.
Абу Ҳузайфанинг бу сўзлари оғизданоғизга ўтиб, Расулуллоҳгача етиб борди. Ёнларидан
ҳеч айрилмаган Ҳазрати Умарга:
— Нима дейсан, эй Абу Хафс, Оллоҳ расулининг амакиси қилич билан ўлдириладими? —
дедилар. Ҳазрати Умарнинг ғазаби қайнади.
— Рухсат беринг, шу мунофиқнинг бўйнини узиб ташлайин, эй Оллоҳнинг расули, ~ деди.
Бироқ Набиййи акрам(с.а.в.) Абу Ҳузайфанинг мунофиқ эмаслигини, самимий бир
мусулмон эканини яхши билардилар. Лекин ўртада янглиш бир тушунча бор эди, Энг
яқинларидан биратўла уч кишининг жанг бошидаёқ кўзи олдида ўлдирилиши осонликча ҳазм
қилинадиган воқеа эмасди, албатта. Бундай ҳаяжонли дамда, устига уларнинг имонсиз
кетганларининг изтироби қўшилиб, Абу Ҳузайфа туйғуларини жиловлай олмай қолди ва:^
«Ажабо, Ҳазрати Пайғамбар бу дамда яқинларига қайғурянтими?» деган янглиш тушунчага
борди.
Оддий шароитда пайғамбаримизнинг«қариндош қайғусида ҳақсизлик қилиш» ҳолатига
тушмасликларини у яхши биларди. Чунки унинг инюнчи шу эди. Ул зотнинг Оллоҳ номидан
ҳақ ва адолатни ёядиган пайғамбар эканларига кўнгил қўйгани учун ҳам ҳамма нарсасини
ташлаб, у зотнинг даъватларини қабул этган эди.
Шу боисдан ҳам Расулуллоҳ(с.а.в.), у мунофиқ эмас, деб айтдилар.
* * *
Умаййа ибн Халаф энди тушовдан бўшалди. Уни зўрлаб Бадрга олиб келган ва ҳеч қўйиб
юбормаган Абу Жаҳл жангда ўлди. Энди бу ёғига Маккага қайтиб кетишига ҳеч ким қаршилик
қила олмайди. Зотан, ҳамма ўзи билан ўзи овора. Лекин кетишга мусулмонлар изн
берармиканлар? Шу алпозда жанг майдонидан бошини қутқариб олиб чиқиб кета олармикан?
Очиғи, у бир жон бозорининг ўртасида эди. Чор тарафда инграб ётган, жон бераётган
инсонлар чўзилиб ётар, қочаётганлар, қувлаётганлар бор эди. Кимдир асир ушлаганни боғлаш
билан, кимдир ётқизганини чопиш билан ва қуролини олиш билан машғул. Яраланганларнинг,
боши ёрилганларнинг фарёдлари осмоига ўрлар, қонлар ичида чўзилиб қолган туяларнинг,
отларнинг ўкиришлари инсонга ғалати бир сесканиш солар эди. Оққан қонлар Бадр майдонини
қизилга бўяди.
Ҳеч ким танимайдиган инсон эмасда Умаййа. Уни кўрганларида. «Қўяверинглар,
кетаверсин у бечора» деб ташлаб қўймасдилар уни. Бир пайтлар мусулмонларни қон қустириш
савдосига берилганини билмайдиган одам йўқ.
Қолаверса, бу кун Бадр майдонида юриб бўлмасди, хоҳлаган тарафга кетиб бўлмасди. Ҳар
қадамда бир жасад, бир яраланган инсон ёки ҳайвон ётар эди. Бундай шароитда қочиш ҳам,
қувлаш ҳам қийин. Қочаётганнинг оёғи бир жасадга қоқилса, қонли тупроқда сирғаниб юзтубан
йиқилиши аниқ. Қувлаган одам унга етиб олиши, тепасига келиб ўлдириши ҳам тайин. Ёки
бунинг акси бўлишиям мумкин...
Иккиуч одим нарида бақиртирабақиртира сўйилган бир каллага дуч келиб, Умаййанинг
тиззалари қалтираб кетди. Атрофни тутган қон ҳиди унинг ваҳимасига ваҳима қўшар эди.
Бундай бир қассобхонадан жонини соғомон қутқариш учун Умаййа бутун дунёсини беришга
тайёр эди.
Ахийри у ўғли Алининг қўлидан тутди. Бирон қутулиш йўлини топиш илинжида кета
бошлашди. Бирдан Абу Жаҳлнинг жасадига дуч келишди. Бутун ҳаётининг кинини, нафратини
қўшиб жасадга тупурди. Ўзи билган энг болохонадор сўкишлардан бир қанчасини йўллаб ва у
билан шу тарз видолашганидан сўнгра яна илгари кета бошлади. Отабола жанг майдонининг
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 196
чеккасига чиқиб олишга ҳаракат қилишар эди. Лекин ҳарб майдони тугамас, унинг
чекичегараси йўқдек эди. Агар бир чеккага чиқа олса ва қўлига биронта туями ёки отми илинса,
ўзи биларди, дарҳол: «Қайдасан, Макка?» дея суриб юборган, ундан кейин бир эмас, мингта
Абу Жаҳл келса ҳам, Макка ташқарисига қадам босмаган бўлар эди. Аммо ҳозир...
Қўлидан тутган ўғли билан жасадларни айланиб, ёрдам сўраган ярадорларга зарра парво
қилмай кетиб боришаркан, бир неча совутни кўтариб олган одамга рўпара келиб қолишди. Уни
кўрган заҳоти Умаййа севинчдан ақлдан озаёзди. Умрида бунчалик севинган эмасди.
— Эй Абду Амр! — деб чақиришдан ўзини тия олмади.
Одам ўзини эшитмаганга олди. Умаййа ақлини йиғиб олиб, яна қайта чақирди:
— Эй Абдул Илоҳ! Эй Абдул Илоҳ!
Одам бу сафар ўгирилиб қаради. Бу, шубҳасиз, Абдураҳмон ибн Авф эди.
— Ия, сенмисан, эй Умаййа? — деди у. Умаййа танилганидан севиниб кетди.
— Қўй у совутларингни, менинг қўлимдан ушла... Мен сенга ундан ҳам кўпроғини
бераман.
Ҳазрати Абдураҳмон ўйлаб ўтирмай совутларни ташлади. Узи ўлдирган одамларнинг
совут ва қуроллари эди булар. Бир чеккага қўйиб, кейин яна жангга кирмоқчи бўлиб турган эди.
Умаййа нафасини анча ростлади. Неча йиллардан бери бунчалик қўрққанини ва унинг
кетидан бу даражада севинганини эсламайди. Бу даражада даҳшатли манзарани кўрмаганига
қасам ича олади. Ҳеч қачон ҳаётидан бу қадар умидини ҳам узмаган эди. Бутун умр ҳис этмаган
пушаймонликни бугун ҳис килди. Ўзи доим мақтаб келган Абу Жаҳлга нисбатан ҳатто
Муҳаммадга нисбатан туйганидан ҳам ортиқ нафрат ва алам туйган эди. Унинг жасадига
тупурган пайтда ҳис қилган нафратни мабодо мусулмонни кўрса ё унга тупурса ҳам ҳис
этмасди.
Ўлим панжасида турган ёқасини энди қутқарди ҳисоб. Асирлик унинг учун ҳаётга янгидан
туғилишдек бўларди. Эртага истаганча фидя бериб жонини қутқара олади. У дунё қадар мол
соҳиби эди, бу мол ўзини ва ўғлини қутқариш йўлида сарфланмаса, нимага ярайди, ахир? Ҳатто
бундай бир кунда уни қутқариб қолгани учун«Абдул Илоҳ» дегани Абдураҳмонга истаганидан
ҳам ортиқча пул бера оларди.
Аммо ясриблик ошнаси Саъд ибн Муоз етказган хабарга нима дейиш керак? Илгаридан
бери ёлғон гапирмаслигини аниқ билгани Муҳаммад уни ўлдиришини айтган бўлса ва шу онда
унинг бир одами томонидан асир олинган бўлса, бу гал ўлимдан қандай қутулиб қолиши
мумкин? Ўни асир қилган Абдураҳмон мабодо бир мажбурият остида қолса, ўзи пайғамбар деб
ишонган ва унинг йўлида ҳамма нарсасини тарк этган зотга қарши чиқиб: «Умаййанинг тукига
ҳам теккизмайман! У менинг асиримдир!» дея олармикан?
Аммо... Ҳа, бир пайтлар ўзи ниҳоясиз азияту исканжалар билан қийнаган Билол ҳам бор.
Шу дамда агар у кўриб қолса, бошига ёғдирадиган балолардан қутулиши амри маҳол. Билол
бориб Ҳазрати Муҳаммадга(с.а.в.): «Бу одам мени роса қийнаган, азиятлар берган, булардан
сизнинг ҳам хабарингиз бор, энди уни менга қўйиб беринг» деб қолсачи...
Такрор аросатда қолди Умаййа. Дурустроқ фикр юритишга ҳам қодир эмасди. Бир онгина
олдин дунёнинг энг катта севинчини ҳис этган бўлса, унинг орқасидан ҳаётдан умидини узган
одам ҳолига тушиб қолди. У ўзи сезмаган тарзда Абдураҳмоннинг қўлини бор кучи ила сиқиб,
унга ёлвориб қаради:
— Қўйиб юборма... зинҳор қўйиб юборма менинг қўлимни, эй Абдул Илоҳ, менинг серсут
туяларим кўп...
* * *
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) муаззинлари Билол ибн Абу Рабоҳ жанг майдонида қўлида қиличи
билан бир ўнгга, бир сўлга отилар, дуч келгани бтан олишиб кетаверар эди. Яхши бир муаззин
эди, аммо яхши бир жангчи ҳисобланмасди. Лекин шунга қарамай, қаршисида Оллоҳнинг
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 197
душманлари, расулнинт душманлари турибди. Мусулмонларга инсондек ҳаёт кечиришларига
йўл қўймай келаётган, Оллоҳнинг нурини сўндириш мусобақасига киришган бир гуруҳ. Уларга
қарши туширган ҳар қилич зарбаси руҳида йиғилиб қолган ва ҳеч суғуриб ташлаёлмайдиган
изтиробларига, аламларига бир дармондек келар, кўнглига бир енгиллик берар эди. Бу йўлда
ўлдирилса, парчапарча қилинса ҳам, ғам чекмасди. Лекин охирги бир орзуи бор эди. У ҳам
бўлса, Маккадалигида минг хил азият ва жафоларни раво кўрган ва фақат Оллоҳнинг бирлигига
ишонгани учунгина чидаб бўлмас исканжаларга солган Умаййа ибн Халаф билан яккамаякка
уруша олиш. Унинг дўзах ўтинини эслатадиган катта вужудига қилич уришнинг завқини тотиш,
уни бақиртирабақиртира ўлдириш.
Мана шуни ҳам қила олса, у учун иш тамом, сўнгра Бадр шахидларига қўшилиб, улап каби
жон берса, ғами, қайғуси йўқ.
Нима бўлганда ҳам, ғалабанинг юзи мусулмонларга кула бошлади. Билол севинасевина,
бундай бир ғалабанинг қурбони бўлишга рози эди, фақат бир шарт билан: Умаййадан олиши
керак бўлган қасосини шу майдонда, шу Бадр саҳросида олса бўлгани!
Аммо бу оломон, бу талотўп орасида инсон излаганини топа олиши жуда мушкул, бир
тасодиф ила учрашиб қолиш имкони бор эди, холос.
Билол орачира:
— Оллоҳим, кўрсат менга Умаййани, кўрсат менга дин душманини!.. — дея ниёз қилиб,
Улуғ Даргоҳга мурожаат этарди.
Бирдан қаршисида қўл ушлашиб келаётган уч кишини кўрдию«Оллоҳу Акбар» дея
бақириб юборишдан ўзини тиёлмади. Олдин кўзларини ишқалади, кейин яна бир оз қаради.
Онасидан туғилганидан бери бу даражада ҳаяжонланмаган бўлса керак. Ҳатто ўзи озод қилиб
юборилган кун ҳам бунчалик севинмагандир.
Қаршисидаги уч кишидан бири Умаййа ибн Халаф эди!
У ортиқ бошқаларга қарамасди, улар ким эканининг аҳамияти йўқ эди унга.
Билолнинг зеҳни йиллар аввалги воқеаларни яшин тезлигида хаёлидан ўтказар экан,
Умаййанинг юзлари уни кўриб буришиб кетди. Шу онда Билолнинг севинчи кучлимиди ёки
Умаййанинг қайғуси кучлимиди— ёлғиз Оллоҳга аён. Умаййа бор кучи ила Абдураҳмоннинг
қўлини яна қаттиқрок сиқди, беихтиёр равишда:
— Сизнинг сутга эҳтиёжингиз йўқми, эй Абдул Илоҳ?.. — деди.
«Сизга мўлкўл сут берадиган бир пода туя беришим мумкин, фақат ҳаётимни
қутқарсангиз, бас» демоқчи эди у. Бироқ кетмакет«Оллоҳу Акбар» «Оллоҳу Акбар» дея
бақириб такбир айтиб келаётган Билолни ҳозир ким ҳам тўхтата ё жим қила олади. Қўлидаги
қонга беланган қиличи билан ҳавода ёйлар чизаётган Билол:
— Мана, Оллоҳнинг душмани, куфрнинг қўрбошиси Умаййа ибн Халаф... У энди мендан
қутулмайди! — дея бақирарди.
Умаййа гўдакдек соф бир шафқат истагандек оҳангда Абдураҳмонга: «Ёлвораман, бизни
қўйиб юборма» дер экан, кўзини Билолдан узолмас эди. Билол учун ўлдирилиши жуда зарур
бўлган Умаййа Абдураҳмон учун яхшигина манфаат манбаи эди. Шу сабабли у: «Ё Умаййанинг
жасади шу ерда қолади, ёхуд мен ўламан» деб қичқираётган Билолга қараб бақирди:
— Эй Билол, булар менинг асирларим. Уларга теголмайсан!
Тегмоқ нима дегани? Билол унга тегмас эканми? Тўғрамчилаб ташлайди, этини парчапарча
қилади, жаҳаннамга улоқтиради!
Кўрган у зулмларининг интиқомини олмасдан, дунёга келганига минг пушаймонлар
едирмасдан Умаййани ўз ҳолига ташлаб: «Узр, сенинг асиринг эканини билмабман» деб ўтиб
кетиш Билолнинг луғатида йўқ. Бундай бир ишга тушида ҳам рози бўлмайди. Абдураҳмоннинг
нима дегани ёки нима дейишининг аҳамияти йўқ унга. Бор овози билан бўғзидаги томирлар
ёрилиб кетар ҳолатда:
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 198
— Бу ёққа келинглар, Оллоҳнинг душмани Умаййа ибн Халаф бу ерда... У қутулса, мен
қутулмайман! деб бақира бошлади.
Атрофда юзларча ҳар хил овозларнинг баланд ғовури бўлмаганида Билолнинг товушини
Бадр саҳросининг нариги чеккасида турганлар ҳам эшитишлари мумкин эди. Шунга қарамай,
ўнгу сўлдан келганлар Умаййанинг атрофини ўраб олишди.
Абдураҳмон ибн Авф бир нарсалар демоқчи бўлар эдию, аммо унга ҳеч ким қулоқ
солмасди. У фақат ҳужум қилаётганларга қарши Умаййанинг олдига ўтиб кўксини кера олар
эди. Ниҳоят шундай ҳам қилди. Аммо орқадан, ўнгдансўлдан келаётганларга қарши нима ҳам
қила оларди? Буларнинг ҳаммасини тўхтатиб қолишга имкони йўқ. Бу орада бир қилич зарбаси
Умаййанинг ўғли Алининг бир оёғини узиб ташлади. Бу ачинарли ҳолатни кўрган,
жигарпорасининг қонлар ичида ерга чўзилганига шоҳид бўлган Умаййа ниҳоят даражада нола
билан қичқириб юборди. Абдураҳмон бундай нолали бир фарёдни умри мобайнида эшитмаган
эди. Бу вазиятда ҳужум қилаётганларга сўз уқтириш имкони қолмади.
— Сен энди ўзингнинг бошингни ўзинг асра, эй Умаййа, бу ёғини энди мен эплай
олмайман— деди Абдураҳмон.
Умаййа учун ўнгу сўлдан таҳдид қилаётган қиличларга нишон бўлишдан бошқа бир иш
қолмади. Дунё остинустин бўлса ҳам, фойдасиз эди. Сал вақт ўтмай катта бир дарахтдек,
вужуди қонларга беланиб ерга чўзилди.
— Мана сенга!.. Бунисиниям ол мендан, Рабоҳ ўғли Билолдан!.. — дея ҳайқирган бир
овоздан кейин туширилган охирги зарба Умаййанинг ишини тугатди.
Умаййани Билол кўриб қолган пайт билан нимталанган жасаднинг оёқ остларига
думалаган вақт орасида ҳеч қанча фурсат ўтмади. Лекин шу озгина фурсат ичида Умаййа билан
Билолнинг зеҳнларидан бутун бир умр хотираси кечган эди.
* * *
Саъд ибн Муоз ёнида бир неча киши билан бирга Султони анбиё жанобларига қўриқчилик
киларди. Расулуллоҳ(с.а.в.) қаерга борсалар, соядек эргашиб борар, эҳтимоли бўлган ҳужумга
қарши ҳушёр турар эди. Мўминларнинг қўшинидан илк ўлдирилиши мўлжалланган одам ҳам
Расулуллоҳ эдилар. Мушриклардан бирон кимса«Бу Оллоҳнинг расули, унга тегиш мумкин
эмас» дейишни хаёлига ҳам келтирмасди, Кападан жангнинг қандай кетаётганини кузатиб
турган пайғамбаримиз Оллоҳнинг ваъдаси рўёбга чиққанини ўз кўзлари билан кўрдилар. Энди
мўминлар қочаётганларнинг орқасидан тушишган эди. Етиб олингани тутилиб, асирга
олинарди. Айни манзарани Саъд ибн Муоз ҳам кўриб турар, аммо юзидан хурсанд эмасга ўхшар
эди.
— Эй Саъд, сен бу ишлардан шод кўринмаётгандексан?..
— Ҳа, эй Оллоҳнинг расули, негадир кўнглим ғаш. Бўлаётган бу ишлар Оллоҳнинг ёрдами
билан мушриклар устидан қозонилган илк ғалабамиздир. Уларни асир олиб ўтирмаслик
керакмиди... — деди у.
Албатта, бир томондан, йиллар давомида мушрикларнинг мўминларга етказган ақл олмас
қийноқларининг хотираси, иккинчи томондан, имоннинг куфр устидан тўла ғолиб келишининг
соғинчи Саъд ибн Муозни шундай хулосага олиб келган эди. Аммо ишнинг учинчи бир томони
ҳам бор эди: у Расулуллоҳдаги буюк шафқат ҳисси, улкан сабр ва бемисл тадбирдир. Саъд умри
давомида бу жиҳатларга ҳали кўп бор гувоҳ бўлажак.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в) «ўлдирманглар» деган кишиларидан бири Абул Бахтарий эди.
Мусулмонларга қарши ҳаддан ташқари бир ҳаракат қилмаган инсон эди, ҳатто
қурайшликларнинг пайғамбаримизга қарши уюштирган қатағоннинг кеч бўлсада бузилишида
Абул Бахтарийнинг ҳиссаси бор. Унинг бу яхшилигини унутмаган пайғамбаримиз ана шундай
бир афв чиқардилар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 199
Мадиналик мўминлардан Мужаззар уруш ниҳоясида бир туя устида жанг майдонини тарк
этаётган икки кишига дуч келди. Булардан бири Абул Бахтарий эди. Олдиларини тўсди. Энди
қутулай деганда тутилишган эди улар.
— Сен Абул Бахтарий эмасмисан? — деб сўради Мужаззар.
— Ҳа, тўғри топдинг.
— Расулуллоҳ«Абул Бахтарийни кўрсаларингиз, ўлдирманглар» дедилар. Шунинг учун
озодсан, кетавер! — деди.
— Хўш, ўртоғимчи, нима бўлади у?
Худо ҳаққи, пайғамбаримиз бу имтиёзни фақат сенга бердилар, бошқага эмас.
Абул Бахтарийнинг юзи буришди.
— Мен дўстимдан айрилолмайман: ё бирга кетаман, ёки бирга ўлишга розиман. Макка
аёлларининг«Ўзининг ҳаётини деб дўстини ташлаб кетибди» деган таъналарини эшитишга
тоқатим йўқ — деди.
Мужаззар Абул Бахтарийнинг бу вафодорона ҳаракатига жавобан, «Майли, сизларни
кўрмадим ҳисоб, йўлларингиз очиқ, кетаверинглар» дея олмади. Абул Бахтарий ҳам дўстини
ташлаб кетишни ўзига эп кўрмади.
Ҳазрати Пайғамбарнинг(а.с.в.) амрларини бажариш ва Абул Бахтарий билан урушмаслик
йўлида Мужаззарнинг қилган ғайрати фойда бермади. Натижада қиличлар яланғочланди. Абул
Бахтарий«Номуслик киши дўстини ташлаб кетмайди: ё ўлади, ёхуд бошқа бирон йўлини
топади» маъносида бир байт ўқиб, туядан тушди. Жанг бошланди. Қиличлар ишга тушди. Бу
кичиккина жанг Абул Бахтарий билан дўсти Жунода қонларига беланиб ерга қулашлари билан
натижаланди.
* * *
Уруш ниҳоялаб қолган эди. Қурайшликлар«Қўлингни тут, Макка!» дея жон ҳалпида
қочишарди. Уруш бошланмасидан аввал бир ҳовучгина бўлиб кўринган мусулмонлардан
қандай қилиб енгилишганини ўйлаб тагига ета олишмас эди.
Орқаларидан қувлаб келган мусулмонлар ушлаганларини асир олиб қайтишар эди. Бошқа
қисм мусулмонлар эса, улар ташлаб қочган ғаниматларни тўплаш ила машғул. Аввал ҳам
ишорат этилганидек, Саъд ибн Муоз бошчилигидаги гуруҳ жанг битганига қарамай, ҳар
эҳтимолга қарши Расулуллоҳ жанобимизнинг қўриқчилиги вазифасини бажармокда эди.
Ҳазрати Абу Бакр билан Умар бутун жанг давомида жанобимизнинг(с.а.в.) ёнларидан ҳеч
айрилмадилар.
Шу ерда бир муаммо чиқди— ўлжаларнинг қандай тақсимланиши масаласи кўтарилди.
Ўлжа тўплаганлар, бизга кўпроқ тегиши керак, деган ғояни илгари суришса, мушрикларни
қувлаганлар, биз бўлмаганимизда ғанимат тўплашга имкон топармидингизлар, дейишар,
Расулуллоҳни(с.а.в.) қўриқлаб турганлар эса, бизнинг ҳам ҳаққимиз оз эмас, деб баҳслашишар
эди.
Жаноби Сарвари олам(с.а.в.) масала катталашмасидан бурун ёпилиши учун келгусида
тушиши эҳтимоли бўлган бир ваҳий ила бу ишни ҳал этишни муносиб кўрганларини
сўйлашлари билан овозлар кесилди. Яъни, ҳозирча ўлжалар бир жойда туради, кейинроқ,
Жаноби Ҳақ қандай бир йўл кўрсатса, унга кўра ҳаракат қилинади.
— Ё Расулуллоҳ, сиздан бир илтимосим бор — деб қолди Саъд ибн Абу Ваққос.
— Нима экан у истагинг?
— Мана шу қилични менга берсангиз...
У ўлжалар орасида қараган кўзларни ўйнатиб турган бир қилични кўрсатаётган эди. Аммо
Жаноби Расулуллоҳ бу таклифни ўринли кўрмадилар.
— Бу қилич на сенингдир ва на менимдир, эй Саъд. Ўлжа тақсимида чекингга тушса,
оларсан — дедилар.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 200
Саъд у ердан кетди. Иш у истагандек бўлмади. Зотан бир қилич эди истагани. Бу жангда у
бир эмас, ўн қиличга лойиқ қаҳрамонликлар кўрсатди. Бундай қиличга эга бўлганидан кейин
ҳам уни уйига безак қилмоқчи эмасди, яна Оллоҳ йўлида ишлатишни, яна душманга қарши у
билан солишишни ўйларди. Қисқаси, Саъд6у қиличнинг ҳаққини муносиб тарзда қайтарадиган,
«Бу қилич эгасини топмабди» дегизмайдиган бир йигит эди.
Ўзи илк мусулмонлардан. Бугунга қадар6у йўдда ғоят кўп машаққатлар чеккан, девонадек
севгани онасини ҳам«Ислом динидан қайтасан» дегани учун рад этган, ҳатто бу масалада унга
алоқадор оятлар ҳам тушган. Бу оятларда келган амрни ҳужжат тутиб Саъд онасига яна барча
оналарга кўрсатиладиган ҳурматни, икромни кўрсатган, лекин динининг амрларини ҳам энг
самимий тушунчалар остида адо этган. Ҳолбуки, истагани ёлғиз бир қилич эди. Ҳеч бўлмаса,
ўлжадан чекига тушадиган улуш ўрнига шу қилич берилса бўларди.
Бу каби ўй-хаёллар Саъд ибн Абу Ваққосни такрор Жаноби Расулуллоҳнинг ҳузурларига
келтирди.
— Ё Расулуллоҳ, шу қилични сиздан ўтиниб сўрайман — деди такрор.
— Эй Саъд, бу қилич на сенингдир, на менимдир. Ўлжа тарқатишда ҳиссангга тушса,
оларсан — деган жавобни эшитди яна.
Бу дафъа Саъд пушаймон бўлди. Адо этилмайдиган нарсани таклиф этганига энди ишонди.
Бўлмаса, Жаноби Расулуллоҳ уни тугул, бошқа ҳар қандай инсонни ҳам рад этмасликларини
биларди.
Кўнглидан: «Ишқилиб Оллоҳ бу ҳаракатимга бир жазо тайин этмасайди» деган
ҳадикхавотир кечди...
* * *
Мусулмонлар шаҳидларини биттабиттадан топдилар. Жами ўн уч шаҳид берган эдилар.
Саъд ибн Абу Ваққоснинг укаси Умайр ҳамда Бадр жангида қатнашиш учун отаси билан қуръа
ташлашган Саъд ибн Ҳайсама ҳам шаҳидлар орасида эди. Утба ибн Робиадан жароҳат олган
Убайда ибн Ҳориснинг аҳволи ҳам борган сари оғирлашмоқда. «Мен ҳам шаҳидманми, ё
Расулуллоҳ?» деган саволига«Ҳа» жавобини олганига қараганда бу фоний дунёга қайтиш
имкони йўқ эди ҳисоб. Аммо ўлишни ҳам истайдиган ҳолда эмасди.
Шаҳидлар Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амрларига мувофиқ Бадрга дафн этилди.
Мушрикларнинг ўлиги олтмишдан ортарди. Куфрнинг бошлиғи Абу Жаҳлдан тортиб,
Қурайшнинг раҳбарларидан аллақанчаси энди ҳаётда эмасди. Қўлга туширилган асирларнинг
ҳисоби ҳам етмишдан кўп эди. Жаноби Расулуллоҳнинг амакилари Аббос, куёвлари Абул Ос,
Ҳазрати Алининг акаси Оқил, Қурайшнинг машҳур хатиби ва донгдор одами бўлган Суҳайл
ибн Амр, яна Расулуллоҳга душманликлари ила ном қозонган Уқба ибн Абу Муойт ила Надр
ибн Ҳорис... каби кишилар қўллари боғлиқ ҳолда тақдирларини кутиб туришарди.
Бадр майдонида сочилиб ётган бунча жасад шундай очикда ташлаб қўйилмасди, албатта.
Бу ишлардан кейин Қурайшдан бир кимса келиб уларни кўмиши ҳам даргумон. Шу сабабдан
эртаси куни ўша атрофдаги катта бир чуқурликка жасадларни кўмиш амр қилинди.
Илк келтирилган жасад Утба ибн Робианики эди.
Абу Ҳузайфа отасининг кўмилиш жараёнини юраги узилиб, маҳзун бир қиёфада, паришон
бир кўнгил ила кўриб турди.
— Хафамисан, эй Абу Ҳузайфа? — деб сўрадилар. Расулуллоҳ(с.а.в.).
Абу Ҳузайфа бошини кўтарди.
— Отам эслиҳушли, ҳодисаларнинг тадбирини олишни биладиган, яхшиликсевар бир одам
эди. Мана шу хусусиятлари уни астасекин Ислом динига олиб келади, деб умид қилардим.
Бунинг акси ўлароқ, кофир ҳолида ўлим топиб кетгани мени эзяпти.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Абу Хузайфани дуо қилиб, йўлларига кетдилар.
Абу Хузайфа отаси ўлдирилган жойга яна бир бор бокди. Бир кун бурун: «Утба ибн Робиа
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 201
жон берадиган жой мана шу ердир» деб Расулуллоҳ(с.а.в.) кўрсатганлари жой эди. Ундан нари
ҳам, бери ҳам эмас.
Бошқа мушриклар ҳам бир-бир келтирилди; чуқурга ташланди. Шу тариқа йигирма
тўртинчи жасад қўйилгач, устига тупроқ тортиш амри берилди.
Умаййа ибн Ҳалафшшг жасади шишиб кетган эди. Аслида ҳам бесўнақай бўлган вужуди
шишганидан кейин янада ғалати бир ҳолга тушибди. Зирҳини ҳам ечмасдан, ўлган жойида
қолдиришди, устига тупроқ тортишди. Бошқа жасадлар биттадан, иккитадан қилиб,
атрофларидаги чуқурларга кўмилди.
У кеча ўша ерда қолинди. Учинчи кун тонгда йўлга отлана бошлашди. Жаноби Расулуллоҳ
(с.а.в.) уловларини ҳозирлашни буюрдилар. Сўнг қаёққадир кета бошладилар. Бир неча одам
ортларидан эргашди. «Ўзларининг бир ишлари билан кетаётган бўлсалар керак» деб ўйлашди
бошқалари. Жанобимиз^жасадлар ила тўлдирилган чуқур бошига келдилар. Ўша ерда
тўхтадилар. Гўрдагиларга қарата:
— Эй аҳли қолиб!
1
— дея хитоб қилдилар.
Сўнгра чуқурга кўмилганларни бирмабир отини айтиб, чақира бошладилар. Орқаларида
турганлар ҳайратла қотишган эди.
— Эй Утба ибн Робиа, эй Шайба ибн Робиа, эй Умаййа ибн Халаф, эй Абу Жаҳл ибн
Ҳишом... сизлар Раббингиз қилган таҳдиднинг ҳақ эканини энди билдиларингизми?! Мен
Раббимнинг менга қилган ваъдасини ҳақ топдим. Сизлар пайғамбарингизга қарши жуда ёмон
ишлар қилдингиз. Мени сизлар ёлғончи ҳисобладингиз, бироқ одамлар мени тасдиқ этдилар.
Сизлар мени юртимдан зўрлаб чиқардингиз, одамлар бағриларига босдилар. Сизлар менга
қарши урушга чиқдингиз, одамлар менга ёрдам қилдилар. Шу онда Оллоҳга ва расулига имон
келтирган кишилар сифатида ўлишни истармидингиз? Ҳа, энди сизлар Раббингизнинг
такдирини ҳақиқий маъносила топдингизми?.. Мен Раббимнинг менга оид ваъдасини ҳақ
топдим...
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) сўзларини шу ерда тўхтатдилар. Бу хитобни орқада хайрат ва
ҳаяжон ичра тинглаб турганлардан Ҳазрати Умар(р.а.) ўзини тутолмади:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу сасиган лсасадларга гапиряпсизми? Улар ўлиб
кетмаганмилар?! — деди.
Набиййи акрам(с.а.в.) унга«ҳолат сен ўйлагандек эмасдир» деган маънода қараб:
— Сизлар менинг овозимни улардан яхшироқ эшитяпмиз деб ўйламанглар. Аммо менга
жавоб беришга уларнинг қурблари етмайди — дея мархамат этдилар.
Сўнгра ортларига қайтдилар, уловларининг ёнига келдилар ва юриш амрини бердилар.
* * *
Бадрда тирик қолган мушриклар кечакундуз Маккага қараб йўл юрдилар. Энг аввал
Ҳайсуман деган киши етди.
Лашкар кетганидан бери улардан бир хабар ололмаган, аммо юз фоиз ишонч ила зафар
муждасини кутиб яшаганлар Ҳайсуманнинг паришон бир ҳолда шаҳарга кириб келганини
кўриб, кўнгилларига ваҳим оралади.
— Қандай хабарлар келтирдинг, эй Ҳайсуман? — дейишди. — Бизга тушунтир.
Ҳайсуман атрофини ўраб олганларга шундай бир кўзқараш қилдики, гўё бу билан: «Мен
сизларга нимани ҳам тушунтираман, ҳолимдан ўзларинг англаб олмаяпсизларми?» деяётгандек
бўлди. Аммо мушриклар барибир ўзлари орзулаган жавобни кутишар, «Муҳаммаднинг ҳолини
паришон қилиб қайтдик. Ўзимиз қай аҳволда келган бўлсакда, биз ғалаба қилдик» дейишини
исташар эди. Ниҳоят Ҳайсуман тилга кирди:
— Утба ибн Робиа ўлдирилди. Шайба ўлдирилди. Абул Ҳакам(яъни, Абу Жаҳл)
ўлдирилди... — дея бир-бир санашга тушиб кетди.
— Нималар деяётганингни ўзинг биласанми?
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 202
— Сенга бир бало бўлмаганми, ишқилиб?
Ҳайсуман уларнинг саволларига парво қилмас, ҳамон
«Фалончи ўлдирилди. Писмадончи ўлдирилди...» дея санар эди.
— Хуп, Умаййа ибн Халафчи?
— Ўлдирилди.
— Абул Бахтарийчи?
— Ўлдирилди...
Ҳар ким эсига келиб қолган одамни сўрар, у эса, биргина сўз ила: «Ўлдирилди» дея жавоб
қилар эди. Бу даража ваҳимали оқибатни ҳеч ким кутмаган эди. Кунлар ўтган сайин қатъий бир
ғалабани кутиб яшаганларга бундай бир мағлубиятни англатиш чиндан ҳам оғир эди.
2
Илк ҳушини йиғиб олган киши Умаййа ибн Халафнинг ўғли Сафвон бўлди. У сал
илгарида, Хижр деган жойда ўтирган эди. Ёнидагиларга паст овозда шивирлади:
— Бу одам эсини еб қўйган кўринади. Мени сўрангларчи, нима деркин, кўрамиз.
Ҳозирги вазиятда бундан маъқул йўл йўқ эди хам. Ичларидан бири келиб сўради:
— Хўп, Сафвон ибн Ўмаййадан хабар борми? У ҳам ўлдирилган бўлмасин тағин?
Ҳайсуман ўгирилди, Ҳижр тарафга боқди ва:
— Анави ерда девор тепасида ўтирибди — деди.
Энди уни биров телба дея олмасди. Ёлғон сўйламаёт
ган бўлса, унда қатъиййан мағлуб бўлганларига ишонишга тўғри келарди.
— Менга қара — деди бирови — агар бизни алдаётган бўлсанг, ҳолингга вой! — Сўнгра
Каъба атрофини ўраган бутларга ишорат қилди: — Ҳамма бутларнинг лаънати бошингга
ёғилсин!.. Ҳайсуман сўзини қисқа қилди:
— Буларнинг ва яна мен билмаган илоҳларнинг ҳолига қасам ичаманки, айтганларим
тўғридир! Менинг бу сўзларимга яқин орада ўзларингиз ҳам ишонч ҳосил қиласизлар.
* * *
Маккага биринчилардан бўлиб қайтиб келганлар орасида Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
амакиларидан Ҳориснинг ўғли Абу Суфён ҳам бор эди.
1
Ҳар эҳтимолга қарши ундан ҳам сўраб
кўрилса, зарар қилмайди. Чунки ҳеч ким Ҳайсуман келтирган хабарга ишонишни истамас,
ҳамма зафардан сўз очилишини орзу қилар эди. Улар сўрамаган такдирларида ҳам, Абу Суфён
жим ўтирмас эди.
— Нима янгиликлар бор, эй Абу Суфён?
Абу Суфён сўзни чўзиб ўтирмади. Зотан, араблар эзмаликни ёқтиришмас эди.
— Валлоҳи, биз Муҳаммаднинг лашкарига рўбару келганда, улар билан урушолмадик.
Буткул ўзгариб қолгандек эдик. Улар эса, жон олгувчилардек, кимимизни ўлдирдилар,
кимимизни асир қилдилар. Ҳеч кимдан айб ё қабоҳат топмоқчи эмасман. Аммо шуниси
ҳақиқатки, биз ер билан кўк орасида, кулранг отларга минган порлоқ юзли, турлитуман
нотаниш суворийлар билан қаршилашдик. Валлоҳи, ҳеч ким уларнинг ҳамласига дош
беролмас, бир нарса ҳам қила олмас эди.
— Майли. Утба, Шайба, Абул Ҳакам... каби улуғларимизни ўлди деб эшитдик, шу
тўғрими?
Абу Суфён: «Сизлар нималарни сўраётирсиз?» деган каби қаради ва:
— Ҳар бири кўзимиз ўнгида ўлдирилди — деди. Абу Суфённинг ортидан келганлар ҳам
айни воқеани ҳикоя қилишди. Улар англамаган, калаванинг учини топмаган жойи шу эдики,
муҳорабадан олдин бир ҳовучгина бўлиб кўринган, тайёргарлиги ҳаминқадар бир аскарий қисм
қаршисида ҳарбий тайёргарлиги пухта катта бир лашкар қандай қилиб бу қадар паришон
1
Аҳли қолиб— «чуқурга кўмилганлар» маъносида келади. Кейинчалик«аҳли қолиб» сўзи ғоят кенг қўллана
бошлагани учун бир таъбир сифатида ўрин олди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 203
бўлди?! Ҳодисани бу жиҳатдан ўрганганлар: «Биз энг камида улардан беш баробар кўп эдик»
дейишарди.
Макка энди жиддий бир мотам ҳавоси ила чулғанди.
Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) лашкарлари Бадр жангидан сўнг тўғри Мадинага қараб
йўл олди. Кечани Усайл водийида ўтказишди. Ўша тун Жаноби Пайғамбарнинг уйқулари
келмади.
Саҳобийлари сўрашди:
— Нимага ухламаяпсиз, ё Расулуллоҳ?
— Қулоғимнинг тагида Аббос амаким инграгандай бўляпти — деб жавоб қилдилар Расули
акрам.
Сўраган киши индамай у ердан туриб кетди. Орадан ҳеч қанча ўтмай Султони анбиёга бу
ингроқ эшитилмай қолди. Сабабини сўрадилар. Аббоснинг қўлбоғлари ечилганини айтишди.
3
— Унда бошқа асирларнинг ҳам боғлари бўшатилсин — деб амр қилдилар.
Эртаси тонгда асирлар Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига келтирилди.
Исломнинг бош душманларидан Надр ибн Ҳорис Жаноби Пайғамбарнинг илтифотларига
арзимас эди. Ичига ўлим қўрқуви тушди. Анчадан бери яхши танийдиган Мусъаб ибн Умайрга
ёлборишга тушди:
— Менга ҳам шерикларимга кўрсатилганидек илтифот кўрсатишини дўстингдан рижо
қилиб бер.
Надр бир замонлар Ҳабашистондан қайтган ва ўзларини ҳимоя қила оладиган бир одам
ахтарган Мусъаб ибн Умайрни ҳимоясига олган ва шаҳарга бемалол кириб келишини
таъминлаган эди. Энди ўша кунларни эслатиб, Мусъабнинг ёрдамчи бўлишини хоҳларди. Аммо
Надрнинг яхшилигидан ёмонлиги ортиқ, у етказган азоб-уқубатларни ҳеч нарса ила ўлчаб
бўлмасди. Мусъаб унга шуларни эслатди, кирдикорларини санади. Лекин Надр мазлум бир
одам каби, илгариги замонларда обрўэътибор ила яшаган яхши бир инсон каби, ҳар ким ўтган
кўприкдан мен ҳам ўтсам нима қилибди, дегандай ялинарди. Ниҳоят, Жаноби Расулуллоҳ
(с.а.в.)
— Тур, эй Али, Надр ибн Ҳориснинг бўйнига ур! —дея буюрдилар.
Ҳазрати Али турди. Бу орада Микдод ибн Асвад ҳам отилиб турди:
— Расулуллоҳ! Надр менинг асиримдир. Биласиз, камбағалман. Унинг эвазига унчамунча
дунёлик бўлар миканман, деб ўйлаган эдим — деди.
Аммо Жаноби Пайғамбар буйруқларини такрорладилар. Шу заҳоти бир қилич қинидан
шиддатла суғурилиб, ҳавода шув этди...
Надрнинг вужуди ҳали тупроққа тушмасидан азоб фаришталари атрофини ўраб олишди,
энди ҳеч бир нарса унинг истагига ташлаб қўйилмайдиган бир оламнинг хукми ижро
этилаётгани маълум бўлди.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) асранди фарзандлари Зайдни туяларига миндирдилар,
Абдуллоҳ ибн Равоҳани унга ҳамроҳ қилиб, Мадинага хушхабарни етказишга юбордилар. Бу
икки биродар Мадинага тобора яқинлашар эканлар, юраклари олиб бораётган
хушхабарларининг севинчи ила тўла эди.
* * *
Музаффар Ислом лашкари Ирқуз Зубйа деган жойга етганида Жаноби Расулуллоҳ тўхташ
амрини бердилар. Бир муддат ҳордиқ чиқарилганидан сўнг яна йўлга отланишаркан, Жаноби
Пайғамбар Осим ибн Собитга мурожаат қилдилар.
— Буюринг, эй Оллоҳнинг расули! — деди Осим.
3
Бу одам умавийлардан бўлган ва Шом тижорат карвонини Маккага олиб келган Абу Суфён эмасдир. Жаноби
Расулуллоҳнинг катта амакиларининг ўғлидир. Утба билан урушда яраланган Убайданинг акаси.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 204
— Боргинда, Уқба ибн Абу Муойтнинг бўйнини уз! Бу сўзни эшитган заҳоти Уқбанинг
юзи оқарди, тиззаларидан дармон қочди:
— Эй Муҳаммад, менга ҳам ҳар кимга қилганингни қил. Уларни ўлдирсанг, мени ҳам
ўлдир. Улардан товон пули олсанг, мендан ҳам ол. Мени ўлдирсанг, сағирларимга ким қарайди?
— Сен уларни Оллоҳга қўйда, ўзинг жаҳаннамга киришингни томоша қил — деган жавоб
олди.
Сал ўтмай, Осим иккинчи бир амр олиб, қиличини Уқбанинг бўйнига солди. Уқбанинг
танаси бир томонга, боши иккинчи томонга юмалади. Шу тахлит Сарвари анбиёнинг(с.а.в.)
ашаддий яна бир душмани дунё ила видолашди, қилмишларининг жазосини олиб, охират
оламига жўнатилди.
Ҳар кимга қилингани ўзига ҳам қилинишини орзулаган Уқба бу орзуида ҳақлимиди? Бу
кунга қадар ўзи бошқалар каби бўла олдими? Шу кунгача ишламаган виждони нимага энди
бугунга келиб ҳақ талаб қилиб қолди?..
Бир замонлар Каъбада намоз ўқиб ўтирган Пайғамбарнинг(а.с.в.) устларига туянинг
ичакчавоғини ташлаган бу виждон ҳеч ишлаш ҳавасида эмасдику.
Бу орада Утба билан яккамаякка олишувда яраланган ва йўлда тобора оғирлашиб қолган
Убайда ҳам сўнг нафасини олди. Жаноби Мавлонинг ҳузурига«Бадр шаҳиди» сифатида кетди.
Усмон ибн Аффон Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амрларига биноан Мадинада қолиб, Бадр
жангида қатнаша олмаган эди. Кейинги кунларда касаллиги зўрайиб кетган хотини Руқаййанинг
ёнида ва хизматида бўлиш вазифаси юкланган эди унга.
Рамазон ойининг охирги ўн кунлигига кирилди. Расулуллоҳ(с.а.в.) кетганларига ўн беш
кун бўлган, аммо ҳануз бнр хабар олинмаган эди. Руқаййа эндн бу касалликдан соғайиб туриб
кетишига, такрор саломатли кунларга етишига умиди тобора сўниб борарди. Ёлғиз орзуи—
севимли отажонини бир марта кўриб қолиш, охирги нафасини у зотнинг гул юзларига боқабоқа
бериш бўлиб қолди.
Бу пайтда у йигирма икки ёшларда эди. Умрининг кейинги ўн йилини азоб устига азоб
ичра кечирди. Ниҳоят Мадинага келибгина эркин нафас олиш имконига энди эришганида
шундай бир дарднинг панжасига тушдики, ёқасига ёпишганча, то жонини олмагунича қўйиб
юбормайдигандек эди.
Ҳазрати Усмон ҳар гал уйига қайтганида«Дадамдан бирор хабар борми?..» деган
илтижоли боқишларга дуч келар, бир хушхабар етказиш орзуила ёнар, аммо кетганлардан ҳеч
бир дарак ололмас эди.
Бир куни уйига ҳовлиқиб кирди.
— Жаноби Расулуллоҳдан хабар бор! — дея қичқирди.
Сўник кўзларда бир нур порлади. Сўлғин ёноқларга бир ранг югургандай бўлди. Ҳазрати
Усмон воқеани англатди:
— Жаноби Расулуллоҳ Ислом лашкари ила бирга Бадр маконигача борибдилар. Карвон
олдинроқ ўтиб кетган экан. Карвонни қўришга чиққан Қурайш қўшини Бадрга келгани учун
жангдан қочиб қутулиб бўлмайдиган бир вазият юзага келибди. Жаноби Пайғамбаримиз
га ёрдам бериш ниятида келаётган Ҳузайфа билан отасини мушриклар тутиб олишибди.
Мусулмонларга ёрдам бермасликлари хусусида қасамларини олибгина қўйиб юборишибди... —
дея воқеани бир-бир гапириб берди. Сўнгра сўзларини бундай якунлади: — Расулуллоҳнинг
амрлари ила улар Мадинага қайтишибди ва саломлар келтиришибди.
—Аҳвол қандай экан? — деб сўради Руқаййа бемажол.
—Ҳали уруш бошланмасидан улар бу ёққа йўл олишган экан.
Булар Руқаййа хонимнинг дардига шифо бўладиган даражадаги хабарлар эмасди. Айни
чокда, отасидан бир салом олиш ҳам унга кўп нарсалар берди.
Бу жангда ҳар қандай ҳолда ҳам мусулмонлар зафар қозонажагига доир бир туйғу бор эди
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 205
ичида! Орасира: «Улар Оллоҳнинг нурини(яъни, Исломни) оғизлари(яъни, беҳуда гаплари)
билан ўчирмоқчи бўладилар Оллоҳ эса, гарчи(кофирлар) хоҳламасаларда, фақат ўз нурини тўла
(яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди» (Тавба, 32.) ояти зеҳнига келар, ҳар гал бу оятни
ўйлаганида отасининг вазифаси ҳали тамом бўлмаганини, Оллоҳнинг ёрдами билан зафар
мўминларга насиб бўлажагини ҳис қилар эди.
Умридан энди ҳафталар эмас, кунлар ҳам қолмаганини ички бир сезги ила сеза бошлади.
Орқасидан Абдуллоҳ исмли бир етимидан бўлак қолдирадигани йўқ эди. Уни сўнг дафъа ўпиб,
ҳидини искалади. Шундан кейин очмоққа ҳам қурб тополмаётган кўзларини юмди. Энди
отасининг хаёлила яккамаякка қолган эди. Сўнгра бир дафъа: «Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ
йўқдир, отам Муҳаммад Мустафо Оллоҳнинг расулидир» сўзлари эшитилди оғзидан.
Кейин унда кўрилган борйўқ ҳаракат кўксининг билинарбилинмас кўтарилиб тушиши
бўлди. Бир шифо умидида ҳолидан хабар олгани чиққан қўшни хотинлар уни дудоқлари
қуриган, чеҳраси сўлғин, аммо нурли бир ҳолатда кўрдилар. Бу холатила Руқаййа йўқлаб
чиққанлар билан сассиз видолашаётгандек эди. Опасингиллари Умму Гулсум, Фотима ҳам
унинг боши тепасида эдилар.
Руқаййа хоним кўп соғингани, бир мартагина кўра олиш учун ёнибкуйгани табассумли бар
юз эгаси билан кўнгил ва маъно оламида рўбарў келди. Дунёдан ўтаркан, охирги орзуи у
Зотнинг қўлларида жон бериш эмасмиди, ахир?! Мана, Пайғамбарлар имоми бўлган отаси
унинг қаршисида қўлларини очган кўйи кутиб турардилар. Бир он бўлсада аввалроқ
қучоқларига кирмак учун интилди. Шу онда ёнида ҳозир турган малаклар бир момиқни
суғургандек жонини олдилар ва Расулуллоҳнинг руҳониятлари билан қучоқлаштирдилар.
Севгили Руқаййа фоний оламдан кўчганини ва абадий оламга ўтганини фарқлаганми эди?..
Эҳтимол бу ўлим унинг учун ётоғидан туриб Султони анбиё жанобимизнинг бағирларига
кетишдан иборат бўлгандир...
Усмон ибн Аффон ўзини«Зин нур» (Нур эгаси) номи ила шарафлантирган гулини
йўқотган, изтироби ва қайғуси ҳам шунга яраша эди. Лекин қанчалик ғам чекмасин, қилиниши
лозим бўлган ишлар бор. Вақт ўтказилмасдан маййит ювилди, кафанланди, сўнгра Бақиъ
қабристонига элтилди. Мўминлар Руқаййани елкаларига олишнинг аччиқ саодатини туйиб,
дилга келтира олмаганлари таассуф туйғуларила, кўзёшларила йўл босдилар. Султони анбиё
(с.а.в.) жанобимиз қайтиб келсалар, қолдириб кетган гулларини тополмайдилар энди. Буни
ўйлаган кўнгилларнинг кўзёш тўкиши табиий эди.
Асъад ибн Зурора вафоти муносабати ила очилган ва очилиб бир мўминни бағрига олган
Бақиъ тупроқлари бу гал Расулуллоҳнинг(с.а.в.) кўз нурларини— Руқаййаларини ҳам қучоғига
олаётган эди. Мўминлар қазган, малаклар эса бир жаннат боғчасига чевирган қабрга ғамгин
қўллар у азиз омонатни таслим этди. Сўнгра биринкетин ташланаётган тупроқлар қабрнинг
оғзини қайтадан ёпди.
Шу аснода узоқдан такбир садолари эшитила бошлади. Мўминларни айрича бир ҳаяжон
чулғади. Нимадир содир бўлгани муҳаққақ эди. Қулоқларини динг қилдилар.
— Оллоҳу Акбар!.. Оллоҳу Акбар!.. Усома ҳаяжон ичра:
— Бу дадамнинг овози! — деди.
* * *
Мадиналик яҳудийлар, мушриклар ва бир гуруҳ мунофиқлар ҳам ҳаяжон ичида, улар ҳам
неча кундан бери бир хабар кутаётир. Фақат, улар кутаётган хабар...
Учтўрт кун аввал Ҳузайфа билан отаси Мадинага келишган, уч юз кишилик
тайёргарликсиз мусулмонлар қўшинининг қаршисида пухта ҳозирлик кўрган тўққиз юз эллик
кишилик лашкар турганини айтишган. Бу аҳволда Қурайшнинг ғалаба қозониши тайин,
шубҳага ўрин йўқ эди. Шояд бу ғалаба ила Мадинадаги эски тотли кунлари қайтиб келса...
Мадинада жангга бормай қолган мўминлар ҳам бор эди, аммо улар жуда озчилик. Уларни
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 206
йўлга солиш ва ёки қиличдан ўтказиш унча оғир иш эмас.
Энг камида иккиёқлама зуғум орасида қолган ва жон қўрқуви билан мўминлар орасига
кирган мунофиқларнинг энди куни туғажак, ҳеч бўлмаса, мўминлар билан бирга масжидда
«ётибтуриш» заҳматидан қутулажаклар. Ҳам мусулмон бўлиб кўриниш, ҳам куфр ҳаётиии
давом эттириш, куфрнинг соғинчи ила яшаш осон эмас ахир.
Ҳузайфа билан отасининг келганига ҳам бир неча кун бўлди, аммо ҳануз бир хабар йўқ.
Мусулмон бўлганлар ҳам, бўлмаганлар ҳам хушхабар кутишади, лекин бу икки гуруҳ кутаётган
мужда бир-биридан бошқача. Кунлар ўтаркан, кўзлар йўлларни янада кучли истак билан
қарарди. Кимлар чангини ортида қолдириб, «Муждалар бўлсин, суюнчи, суюнчи: куфрнинг
боши кесилди!!!» дегувчи бир хабарчини кутса, кимлар чангтупроққа беланган, ёқавайрон,
яралижароҳатли бир алпозда орқаолдига қарамай қочиб келувчи одамларни кўрармиканмиз,
деган соғинч тўла нигоҳларини йўлларга қадаган эди.
Ниҳоят, кутилган он келди. Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) туяларига миниб келган
Зайдни кўрган душманларнинг кўзлари порлади. Демак, у жонини зўрға қутқариб қолган,
севган отажонини ҳам ташлаб қочган, деган хаёлга бордилар.
Аммо Зайднинг кўзларида ғамқайғудан асар йўқ, аксинча, севинч бор эди. Зафар қозонган
инсонлардагина бўладиган севинч...
Жонини сақлаб қолган инсон севинмайдими? Зеҳнларга шундай бир фикр ҳам келди.
Чунки одам жангда жонини қутқарса, ўтириб олиб йиғламайдику.
Шошапиша пешвоз чиқиб, атрофини ўраб олдилар. Тўпланганларнинг кўпи мушриклар ва
яҳудийлар эди. Зайд одамларга бир-бир боқиб чиқди, ўзи танийдиган мўминларни учратмади.
Ҳа, пешвоз чиққанларнинг аксариси мўмин эмасди. Ҳолбуки, Бадрга Мадина
мусулмонларининг ҳаммаси ҳам бормаган эди.
Бу ишда бир ишкал борга ўхшайди! Яҳудийлар билан мушриклар Жаноби Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) Бадрга кетганларини ғанимат билиб, шаҳарда қолган мусулмонларнинг бошига бир бало
солган бўлишмасин тағин?! Қани Абу Лулоба? Ҳолбуки, Расулуллоҳ(с.а.в.) уни Равҳадан
орқага қайтариб юборган ва Мадина волийи қилиб вазифалантирган эдилар!.. Ҳеч бўлмаганда,
ўғли Усома қани? Ахир, биринчи навбатда у чопиб келиши, «Дадажоним!» деб бағрига
отилиши лозим эмасмиди?!
Аммо Масжиди Набавий ўз ўрнида турибди. Бузилмаган. Айни чоқда, хушхабар кутган
одамларга хос бир севинч билан чопиб келиб: «Хуш келдинг, қардошим!» деган бир инсон
топилмагани ҳам рост.
Бир сония ичида кечган бу ва шу каби тушунчалар Зайднинг қалбидан зеҳнига, зеҳнидан
қалбига кўчиб турди. Энг камида, кўнгилга ёқмайдиган бир ҳолат борлигига шубҳа йўқ эди. Шу
билан бирга, Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в,) уни бу зафарнинг муждачиси сифатида йўллаган
эдилар, энди шу вазифасини бажо келтириши лозим. Юзига аҳмоқона кўз тиккан ва унинг:
«Адо бўлдик! Қурайш қўшини бизларни қиличдан ўтказди» дейишини кутганларга шундай бир
нигоҳ солди ва сўнгра:
— Оллоҳу акбар! Оллоҳу акбар! — дея ҳайқирди.
Одамлар бу ҳайқириқ нимани англатишини дабдурустдан билолмадилар. Зайд энди очиқроқ
сўйлади:
—Абу Жаҳл ўлдирилди! Утба ибн Робиа ўлдирилди!.. Буюк бир зафар қозондик. Оллоҳу
акбар!.. Оллоҳу акбар!..
—Ҳазил қилма бизга, эй Зайд, тўғрисини хабар бер!— деб кўришди. Жавобига яна:
«Оллоҳу акбар!.. Оллоҳу акбар!..» такбирини эшитишди.
—Зайд, гапларинг жиддийми? Устимиздан кулма сен!
Зайднинг нигоҳларидан: «Нега устларингиздан кулайин?» деган маънони уқса бўларди.
Унинг баланд овозда такбир айтиши эшикларнинг очилишига, девор ортидан бошларнинг
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 207
узанишига сабаб бўлди. Бу орада Умму Сулайм чиқиб келди. Кулгисини йўқотган кўзларла,
ғамларга ботган юзларла чопиб келди.
—Бизга хушхабарми келтирдинг, эй Зайд — дея сўради ҳаяжон ичра.
—Ҳа, эй Умму Сулайм, биз зафар қозондик, Қурайшга оғир бир зарба бердик. Анчасини
асир олдик. Лашкар орқамдан келяпти. Аммо менга нима бўляптики, сени ғамгин ҳолда
кўряпман?
Умму Сулайм кўзларидан оққан ёшларни артишни ҳам лозим кўрмасдан, жавоб берди:
— Биз бугун Расулуллоҳнинг кўз нурларини, Руқаййаларини тупроққа қўйдик. Жанобимиз
келиб эндиуни кўрмайдилар...
Зайднинг ичидан бир оташ ташига отилиб чиққандай бўлди. Қулоқларининг учигача
вужуди ловлов ёнаётганини ҳис этди. Туядан тушди, жиловини Умму Сулаймга тутқазди ва ўзи
тўғри Бақиъ қабристонига қараб чопа кетди. Йўлда қўлларида кетмону кураклар ила келаётган
мўминларни учратди. Бир-бирларига отилишди. Кўзлардан тинмай ёшлар оқарди. Бу ёшлар
қайғу билан севинч бир-бирига йўғрилиб тўлдирган қалблардан кўзларга кўтарилиб келган
самимий туйғуларни ифодалар эди.
Зайд ғалаба муждасини қисқа жумлалар ила англатди. Кейин Усмон ибн Аффонга ва
бошқа мўминларга таъзия изҳор этди. Унинг кўзлари ҳам туғилганидан бери кўз ўнгида ўсган
синглиси Руқаййа учун ёш оқизмоқда эди.
* * *
Бу хабарнинг тўғрилигига айниқса яҳудийлар ишонишни исташмасди, мадиналикларга
тўсатдан аччиқ хабарни рўбарў қилмаслик учун ҳозирча билдиришмаяпти, астасекин
мағлубиятлари айтилади, деган фикрни атрофга ёйишга ҳаракат қилишарди.
—Мана кўрасизлар, яқинда аҳвол ўзгаради. Муҳаммаднинг уч юз кишилик палапартиш
қўшини қаерда, Курайшнинг лашкари қаерда!.. Мана, Зайд ҳам Мухаммаднинг туясида қочиб
жонини қутқариб қолган — дейишарди.
Иложи борича таъсирчан шаклда ҳар тарафда шундай ташвиқот қилинарди. Шу қадарки,
ҳатто Усома ҳам отасининг қошига келиб:
— Дадажон, ҳақиқатан биз зафар қозондикми? —деб сўрашга мажбур бўлди.
Зайд унинг бошини силади:
— Ўғлим, отангнинг гапи ёлғон эмас, ёлғон гапирмайди ҳам! — деди.
* * *
Набиййи акрам(с.а.в.) Уқба ибн Абу Муойтни ҳам бошини танасидан жудо қилдирмак
суратида жаҳаннамга йўллаганларидан кейин Қурайш улуғларининг кўзларини ўлим қўрқуви
чулғаб олди. Энди орқамакетин ҳаммаларининг ҳам бу кўприкдаи ўтажаклари, Мадинага
боргунга қадар кўзига сал бундай кўринганлар биттабитталаб ўлдирилажаги қаноати зеҳнларига
ўрнашди...
Бу ўйлар бир одамни ҳаракатга келтирди. Ёнида уни қўриқлаб келаётган кишига:
— Рухсат берсанг, пешоб қилиб олсам, зўрға турибман — деди.
Изн берилди. У одам хийла нарига борди, чўкди, эҳтиёжини чиқарадиган бир вазият олди.
Қўриқчи уни, бемалол ўтирсин, дея орқасини ўгирди. Фурсат келди дея йирик дудоқли
одам оёғини қўлига олиб қоча бошлади. Бир муддат ўтиб қўрикчи ўгирилди ва асирини жойида
топмай бақириб юборди:
— Эвоҳ! Суҳайл ибн Амрни қочирдик!..
Бу хабар бир онда ёйилди. Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) дарҳол Суҳайлни ушлашни,
ҳатто қаршилик қилса, ўлдиришни буюрдилар. Бир неча киши атрофга ёйилишди. Измаиз
қуваётганлар орасида Жаноби Расули акрам ҳам бор эдилар. Ҳеч қанча ўтмасдан Суҳайл
Пайғамбарлар имоми саййидимизни кўриб, ортиқ қочмасдан таслим бўлди. Қочганининг
жазоси ўлароқ қўллари бўйнига боғланди. Энди то Мадинага етгунга қадар шу аҳволда кетишга
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 208
мажбур эди.
Суҳайл ва унинг шерикларининг кунлари ўзларига қачон навбат келишини кутиб ва
кутувдан туғилган қўрқув ила кеча бошлади.
* * *
Жангда қўлга киритилган ўлжалар ҳали ҳам тақсимланмаган эди. Оллоҳ таоло бу масалада
нимани буюриши кутиларди. Зеро, ўлжа масаласи ғоят нозик иш бўлиб, уни кўнгил амри билан
ҳал этиб бўлмасди.
Ниҳоят, Жаноби Расулуллоҳнинг муборак юзларида ваҳий келаётганидан дарак бергувчи
бир ажиб ҳол кўринди. Энди Жанобимиз бу дунё ила алоқалари узилган, бир бошқа оламга
кечган каби эдилар. Вужудларидан дувдув терлар оқар, лекин у Зоти шариф балки терлар
оқаётганини ҳам сезмас эдилар.
Бу ҳолатларини кўриб, атрофдагилар жим қолишди. Бошлар эгилди. «Раббимиз нимани
буюрса, амри бошимиз устига!» деган маънони англатувчи кутиш бошланди.
Анча вақтдан кейин Набиййи акрам(с.а.в.) атрофга табассумли нигоҳ ташладилар. Яна бир
оздан сўнг ваҳийни донадона қилиб ўқий бошладилар:
«(Эй расулим!) Сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Ўлжалар Оллоҳ ва
пайғамбарникидир. Бас, Оллоҳдан қўрқингиз ва ораларингизни ўнглангиз. Агар мўмин
бўлсангизлар, Оллоҳга ва унинг пайғамбарига итоат қилинглар». Албатта, Оллоҳ(номи) зикр
қилинганида, қалбларига қўрқинч тушадиган, оятлари тиловат этилганида имонлари зиёда
бўладиган ва Раббиларигагина суянадиган кишилар(ҳақиқий) мўминлардир. Ўлар намозни
тўкис адо этадилар ва биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ қиладилар. Ана ўшалар
ҳақиқий мўминлардир. Уларга Раббилари ҳузурида(яъни, жаннатда) даражалар, мағфират ва
улуғ ризқ бордир. (Бу ўлжа тақсимотида чиққан можаро) худди мўминлардан бир гуруҳи
(урушни) аниқ ёмон кўриб турган ҳолларида, Парвардигорингиз ҳақ ҳукм билан сизни
уйингиздан(жанггоҳга) чиқарганга ўхшайди. (Ўшанда) улар кўриб турган ҳолларида ўлимга
ҳайдаб кетилаётгандек, сиз билан аниқравшан бўлган ҳақиқат(яъни, урушга чиқиш) тўғрисида
баҳслашган эдилар. Ўшанда(эй мўминлар) Оллоҳ икки тоифадан(яъни, карвон ё қўшиндан)
бирини сизлар учун(ўлжа) қилишга ваъда берган эди. Сизлар қуроляроғсиз тоифа(яъни,
карвон) ўзингиз учун бўлишини истаган эдингиз. Оллоҳ эса, ўз сўзлари билан ҳақиқатни
муқаррар этишни ва кофирларнинг думини қирқишни ирода қилган эди. У гарчи
жиноятчиосийлар ёмон кўрсаларда, ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиш учун(шундай ирода
қилган эди). Ўшанда Раббингиздан мадад тилаганингизда, у сизларга ижобат қилиб: «Албатта,
Мен сизларга кетмакет келадиган минглаб фаришта билан мадад бераман» деди. Оллоҳ фақат
хушхабар бўлсин деб ва кўнгилларингиз хотиржам бўлиши учун шундай қилди. Ғалаба фақат
Оллоҳнинг даргоҳидан^бўлур. Ҳақиқатан, Оллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. Ўшанда хотиржам
бўлишингиз учун сизларни Ўз тарафидан уйқуга чўмдирган ва поклаб, сизлардан шайтоннинг
васвасасини кетказиш учун ҳамда қалбларингизни бир ва қадамларингизни собит қилиш учун
устингизга осмондан сув(ёмғир) туширган эди. (Эй Муҳаммад,) ўшанда Раббингиз
фаришталарга: «Мен, албатта, сиз билан биргаман, бас, сизлар имон келтирган зотларнинг
(ғалаба қозонишларига бўлган ишончларини) маҳкамланглар! Мен кофир кимсаларнинг
қалбларига қўрқув соламан. Бас, уларнинг бўйинларини узинглар ва ҳамма бармоқларини
чопинглар» деб ваҳий қилган эди. Бунга сабаб уларнинг Оллоҳга ва унинг расулига қарши
турганларидир. Ким Оллоҳга ва унинг расулига қарши турса, бас, албатта, Оллоҳнинг жазоси
каттикдир. (Эй кофирлар,) мана шу сизнинг(жазоингиз)дир, бас, тортаверинглар! Албатта,
кофирларга яна дўзах азоби ҳам бордир. Эй мўминлар, кофирлар(нинг ҳужумлари)га дуч
келганингизда, уларга орқа ўгирманглар(яъни, қочманглар). Ким ўша(уруш) кунида жанг
йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ(мусулмонларга) қўшилишдан ташқари ҳолатда
уларга(кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у Оллоҳ тарафидан ғазаб билан кетибди ва унинг
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 209
жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибата! Бас, (эй мусулмонлар,) уларни сиз ўлдирмадингиз,
балки Оллоҳ ўлдирди. (Эй Муҳаммад, уларнинг юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган
пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Оллоҳ отди. Ва(бу ғалабани Оллоҳ) ўз томонидан
мўминларга чиройли инъом бўлсин деб қилди. Албатта, Оллоҳ эшитгувчи ва билгувчидир. (Эй
мўминлар,) мана шу(сизларнинг мукофотингиздир). Албатта, Оллоҳ кофирларнинг ҳийласини
заиф қилгувчи зотдир». (Анфол1-18.)
Бу суранинг давомидаги оятлар ҳам ўлжалардан ва Бадр жангидан баҳс этарди:
«Агар Оллоҳга ва(ҳақ билан ноҳақнинг) ажралиш кунида— икки жамоа тўқнашган кунда
бандамиз(Муҳаммад)га туширганимиз(оятлар ва фаришталардан иборат) нарсага имон
келтиргувчи бўлсангизлар, билингларки, ўлжа қилиб олган нарсаларингизнинг бешдан бири
Оллоҳ учун, пайғамбар учун ва у зотнинг қариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар
учундир. Оллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. Ўшанда сизлар(Мадинага) яқинроқ тарафда, отлиқлар
(яъни, сизлар ўлжа қилиб олмоқчи бўлган карвон) эса сизлардан қуйироқда(денгиз соҳили
бўйлаб кетмоқда) эди. Агар мушриклар билан жанг қилиш учун(аввалдан)
ваъдалашганларингизда, бирон муайян вақтга келиша олмаган бўлар эдингизлар. Лекин Оллоҳ
ҳалок бўлгувчилар(яъни, кофирлик йўлини тутгувчилар) очиқ ҳужжат билан(яъни, Оллоҳнинг
мўъжизасига гувоҳ бўлган ҳолларида) ҳалок бўлсинлар, тирик қолгувчилар(яъни, имонга
келгувчилар) ҳам очиқ ҳужжат билан тирик қолсинлар, деб қилинадиган ишни(яъни,
мусулмонларнинг ғалаба қозонишларини, кофирларнинг мағлуб бўлишларини) амалга ошириш
учун(сизларни тасодифан тўқнаштириб қўйди). Шакшубҳасиз, Оллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.
(Эй Муҳаммад,) сизга тушингизда Оллоҳ уларни оз кўрсатганини эсланг! Агар сизга уларни кўп
кўрсатганида эди, албатта сизлар сустлашиб қолган ва бу иш(яъни, кофирларга қарши жангга
киришиш) хусусида тортишиб қолган бўлар эдингизлар. Лекин Оллоҳ сизларни бундан сақлади.
Албатта, у дилларни эгаллаб олган сирларни билгувчидир. (Эй мўминлар,) Оллоҳ қилинадиган
ишни амалга ошириш учун тўқнашган пайтларингизда сизларнинг кўзингизга уларни кам қилиб
кўрсатганини, уларнинг кўзларига эса сизларни оз қилиб қўйганини эсланглар! Барча ишлар
Оллоҳга қайтарилур». (Анфол, 41-44.)
Бу оятларни етказганларидан сўнг Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) ўлжанинг бешдан бир
қисмини бир томонга айириб қўйдилар, қолганларини суворийларга икки, яёвларга бир
ҳиссадан қилиб, тенгматенг тақсимладилар. Зотан, қўшин ичида борйўғи икки кишигина отлиқ
эди.
Ғазотда иштирок этолмаган, аммо Расулуллоҳ(с.а.в.) тарафларидан бир вазифа юкланиб
қолдирилган ва ё қатнашишни хохлагани ҳолда бора олмаганлар ҳам бор эди, Жанобимиз
уларга ҳам бир ҳиссадан ажратиб бердилар. Руқаййанинг эри Усмон ибн Аффон, Мадинага
волий этиб тайинланган Абу Лулоба, Бадр ғазоти деб йўлга чиққан, лекин туядан йиқилиб
жароҳатлангани учун мажбуран ортига қайтариб юборилган икки киши шулар жумласидандир.
Шаҳидларнинг оилаларига ҳам бир ҳиссадан ажратилди.
Шундан кейин Жаноби Фахри коинот Саъд ибн Абу Ваққосга ўгирилдилар.
— Кел, эй Саъд — деб ёнларига чорладилар.
Саъд Расулуллоҳни кузатди. Ичини бир қўрқув ва ҳаяжон қоплади. «Ажабо?» дер, бироқ у
ерга яқинлаша олмас эди.
Дархақиқат, Бадрдан бери кўз тикиб келгани қилич Жаноби Набиййи акрам(с.а.в.)
ҳиссаларига тушгач, юраги кўксига сиғмас даражада ура бошлади. Битта қилич учун шунча
ялинганимнинг жазоси ўлароқ мен ҳақимда бир ваҳий инадиёв, энди жазо олишим муҳаққақ,
ҳали кўрасан, эй Саъд, деб мулоҳаза юритарди у.
— Бу қилични сенга беришимни хоҳлаган эдинга?
— Ҳа, эй Оллоҳнинг расули.
— Ўшанда, бу қилич на сеникидир ва на меникидир, деб жавоб қилган эдим. Аммо энди бу
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 210
қилич менинг ҳиссамга тушди. Мен эсам, уни сенга ҳадя қиламан — дедилар Расулуллоҳ юзда
табассум ила.
Саъд кўксини сиқиб турган ғашликдан севгили пайғамбари сўзларини тугатишлари
билангина қутула олди. Мамнуниятла жилмайди. Оллоҳнинг расулига ташаккурларини
биядирди. Устмауст икки дафъа мурожаат этадиган даражада қиймат берган эди бу қиличга.
Аммо энди унинг Яйада бошқача, янада устун қиймати бўлажак, умрининг борича уни ҳақ
йўлида қўллаяжак, уни Расулуллоҳнинг(с.а.в.) бир ҳадяси, Бадрдек унутилмас бир зафарнинг
бир хотираси ўлароқ билажак.
— Сен ҳам кел, эй Али!
Ҳазрати Али(р.а.) «Лаббай!» дея чопиб келди. Жаноби Пайғамбаримиз қўлларида яна бир
қилич тутиб турардилар. У аслида Ҳажжож ўғли Мунаббиҳга тегишли бўлиб, Қурайш орасида
хос ўлароқ«Зулфиқор» оти билан машҳур эди. Шуни Алига узатдилар:
— Менинг ҳадям бўлсин — деб марҳамат қилдилар. Булар ўлжадан илк дафъа ажратилгаи
бешдан бир ҳисса ҳисобидан берилаётган эди. Али билан Саъд Жаноби Расулуллоҳдан айрича
бир икром кўрганларининг севинчи ила жойжойларига қайтдилар.
Мадинада қолган мусулмонлар Бадрдан қайтаётган биродарларини буюк ғалаба билан
қутлаш учун шаҳардан ташқари чиқишди ва уларни«Равхо» деган жойда кутиб олишди. Бадр
сари борилаётганида ҳам Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) илк қўноқ қилиб шу жойни танлаган
эдилар. Ёшларни шу ердан орқага қайтариб юборган эдилар...
Усайд ибн Хубайр одоб, ҳурмат безаган бир овоз ила:
— Эй Оллоҳнинг расули, зафарингизни Оллоҳ муборак қилсин! — дея табриклади, сўнгра
бир оз ўкинчаралаш туйғулар билан давом этди: — Аммо, қасам ичаманки, сизни жангга эмас,
карвонни қаршилашга чиққансиз деб ўйлаган эдим. Акс ҳолда, асло бу ёкда қолмаган, мутлақо
сиз билан бирга борган бўлар эдим.
Бу сўзларнинг самимий эканини Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз шахсан ўзлари
тасдиқладилар:
— Тўғри айтяпсан, эй Усайд — дедилар.
Тобора Мадинага яқинлашиларкан саййидимиз(с.а.в.) Раббиларига шукрларини бундай
ифода этардилар:
— «Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир. Ягонадир, ҳеч бир шериги йўқдир. Мулк Унга
оиддир. Ҳамд Унга махсусдир. У ҳар нарсага қодирдир. Унга қайтамиз, хатоларимиз учун Унга
тавба қиламиз. Қуллигимизда доиммиз. Раббимизга ҳамд айтамиз. Улуғ Оллоҳ
ваъдасини ўринлатди, қулига ёрдам берди ва бизга қарши тўпланган душман гуруҳларини Ўзи
тормор этди».
Ниҳоят, Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) лашкар билан бирга шаҳарга кириб келдилар.
Мадинадан чиқаётганларида Оллоҳнинг ваъдасига ишониб ва суяниб йўлга отланган эдилар,
энди бу ваъданинг том ва мукаммал шаклда рўёбга чиққанини кўриб қайтдилар. Мавлоларига
сўнгсиз ҳамд ва шукрлар арз этиб келдилар.
Бу пайтда Рамазон ойи охирлаб қолган эди. Шу сабабдан шаҳарга кираркирмас такрор рўза
тута бошлашди. Рамазон ойи чиққанидан кейин Бадр кунларида тутилмаган рўзалар миқдорича
рўза тутиб берилади энди.
Асирлар уймауй тақсимланди. Қочишга уринган Сухайл ибн Амр қўллари бўйнига боғлиқ
ҳолда Расули акрамнинг(с.а.в.) уйларига келтирилди. Пайғамбаримизнинг хотинлари Савда
таъзия билдириш учун қўшниникига чиқиб кетган эди. Уйга қайтиб, қабиласининг кўзга
кўринган кишиларидан бўлмиш Сухайлни қўли бўйнига боғли ҳолда кўрдию ҳаяжонини боса
олмади:
— Эй Абу Иазид! Ўзингизни бундай арқонлатгандан кўра, шарафингизла ўлишни эплай
олмадингизми?! —дея ҳайқирди.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 211
Савданинг бу иши Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) оғир ботди. Пайғамбар завжаси бўлишдек
бир саодат тожини бошига кийган Савда қозонилган зафар билан аввало Сарвари анбиё
жанобимизни қутлаши лозим бўлгани ҳолда, бир мушрикка бундай дейиши узрли эмасди. Бу
жангни мушриклар бой берганидан қайғу чекаётган каби бир туйғу ичига кирган эди. Шу
сабабдан ўзи лойиқ бўлган озорни биззот Султони анбиё жанобимиздан эшитди:
— Эй Савда — дедилар Пайғамбари Зишон — сен бу сўзларни Оллоҳга ва расулига
қарши айтяпсанми?
Жанобимизнинг овозларидаги ранж ва жиддиййатдан Савда эсини бошига йиғди.
— Ё Расулуллоҳ, сизга пайғамбарликни берган Оллоҳ номига қасам ичаманки, Абу
Йазидни қўллари бўйнига боғли ҳолда кўриб, ўзимни тия олмай қолдим — деб жавоб қилди.
Сухайл бахил кишилардан эмасди. Сарвати кўп, ўзи жўмард эди. Булардан ташқари нотиқ
бир хатиб эди. Усома ҳам уни таниб:
— Ё Расулуллоҳ, бу одам Маккада халққа тирит
1
тарқатган киши эмасми? — деб сўради.
Шунда Жанобимиз:
— Ҳа, ўша. Лекин бу ишинйнг орқасида Оллоҳнинг нурини сўндиришга ҳам ҳаракат
қиларди — деб жавоб бердилар.
Бошқа асирлар ҳам уйуйларга тақсимланиб, ҳар бирига инсондай муомала этиш буюрилди.
Бу буйруқ асирларни уялтирадиган даражада ўрнига қўйиб адо этилди. Қўлга қандай емак
тушса, энг яхшиси уларга берилди. Аввал уларнинг қорни тўйғазиларди.
Савда эса, ножўя ҳаракатининг жазосини кута бошлади. Энг қўрқадигани— талоқ олиш ва
«Мўминларнинг онаси» деган шарафни йўқотиш эди. Ўзининг навбатини Ҳазрати Ойишага
(р.а.) бериш эвазига талоқ қилинмасликни сўраб, ўртага рижочи одам қўйди ва афв этилди.
* * *
Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.): «Саҳарлик қилинглар ва енглар. Чунки саҳарликда барака
бор» деган тавсияларига мувофиқ яна саҳарликлар бошланди, яна рўза ибодати давом
эттирилди. Оллоҳ фарқ қилган ғоят қийматли бу ибодатни уйғоқ кўзлар билан, уйғоқ қалблар
билан бошлашнинг ҳузури туйилди. «Бисмиллоҳ...» билан, Буюк Мавло мададкор бўлсии деган
тилаклар билан емаклар ейилди, кейин«Оллоҳим, Сенинг хушнудлигингга эришиш ниятила
рўза тутяпман» деган тушунча остида кунбўйи давом этадиган ибодатлар бошланди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) саҳобалари билан бир суҳбат чоғида бундай тавсиялар қилдилар:
— Рўза тутган одам ёмон сўзлар сўзламасин, жоҳиллик қилиб қўпол ишлар қилмасин.
Агар бирорта одам унга ёмон сўз айтса ёки ғавғо чиқармоқчи бўлса, жавоб бермасин, «мен рўза
тутганман... мен рўза тутганман...» деб ўзини қўлга олишга ҳаракат қилсин.
Қисқа ва сермаъно ифодалар эди бу гаплари. Рўза тутган кишининг тилига, қўлига ва том
маъносила нафсига ҳоким бўлиши лозимлигини англатарди. Мўмин бир томондан Оллоҳга
ибодат ҳолида турсаю, иккинчи томондан бошқалар билан ғавғолашиб юриши, нохуш ишлар
қилиши ҳеч ярашмас эди, бировнинг нохуш ишларига ҳам жавоб бермаслиги,
4
ибодат ҳолида
эканини доимо ёдда тутиши тавсия этидди.
Жанобимиз(с.а.в.) бу мавзуни қуйидаги сўзлари билан янада ойдинлаштириб бердилар:
— Рўза тутганлардан қанчасининг эришгани фақат очликдир. Кечалари ибодатга
турадиган яна қанча одамнинг қўлга киритган фойдалари фақат уйкусизликдир. Оллоҳ таоло
бундай марҳамат қилади: «Инсоннинг ҳар бир амалига қатқат кўпайтириб жавоб берилади. Бир
яхшиликка ўн мислидан етти юз мислигача савоб ва мукофот берилади. Аммо рўза менга
оиддир. Унга қиймат бериш ҳам Ўзим биладиган ишдир. Чунки рўза тутган одам хоҳишларини,
1
Тирит— арабларнинг энг севикли овқатларидандир. Нон тўғралади, устидан гўшт қайнатилган сув қуйиб
аралаштирилади. Ҳали бола ёшида бўлган Ўсоманинг ҳам диққатини тортадиган даражада халкқа таом едиргани
англашилади бу воқеадан.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 212
овқат ейишга бўлган истакларини Менинг розилигимни қозониш мақсадида тарк этади».
Жанобимиз(с.а.в.) билдирган6у мукофотлар у Зот англатганлари каби рўза тутган
кишиларга эканида шубҳа йўқ. Бировни ранжитмасдан, бировларнинг жоҳилликларига жавоб
бермасдан, ибодат ҳолида эканини ёдда сақлаб, бу вақтларининг қадрини ўрнига қўя олган
инсонларга насиб этарди бу мукофотлар.
Ҳазрати Расулуллоҳ(с.а.в.) сўзларини бундай давом эттирдилар:
— Рўза тутган одам туядиган икки фароғат бор: бири оғзини очиб Оллоҳнинг неъматини
тотган вақтда, иккинчи Раббига қовушган ва рўзасининг мукофотини олган
вақтда... Оллоҳ наздида рўза тутган одамнинг оғзининг ҳиди сизлар мушкка берган қийматдан
ҳам устундир. Жаннатда«Раййон» деб аталган бир эшик бор. Рўза тутганлар Қиёмат куни шу
эшикдан киражаклар. У кун фаришталар томонидан: «Рўза тутганлар қани?!» деб чорланишади.
Келишади ва у эшикдан киришади. Энг охиргилари кириб бўлганларидан кейин у эшик ёпилади
ва бошқа ҳеч ким бу бу эшикдан ичкари олинмайди.
— Ё Расулуллоҳ, жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақириладиган ва кирадиганлар
бўладими? — деб сўради Абу Бакр.
— Ҳа. Умид қиламанки, сен жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақириладиган бахтли инсон
бўласан — деб муждаладилар Жанобимиз(с.а.в.).
Нигоҳлар ҳавас билан боқди Ҳазрати Абу Бакрга... Қулоғидан кирган бу жумланинг
қувончини руҳининг энг теран бурчакларида ҳис этган, борлиғининг бутун зарраларига
сингдирган бир инсондай, кўзларидан оқаётган ёшларга ҳам парво қилмай йиғларди Абу Бакр...
Бундай мақомга унинг ҳар жиҳатдан лойиқ эканини ким инкор эта оларди!
Бу орада масжидга бир хотин кириб, Расулуллоҳга (с.а.в.) мурожаат қилиб қолди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Ўғлим Ҳорисани қандай яхши кўришимни биласиз. Яна
биласизки, сиз билан бирга кетди, лекин қайтмади. Агар у жаннатда бўлса, сабр қиламан.
Бордию ундай бўлмаса, мен тўкадиган кўзёшларимни бир кўринг — деди.
Онанинг нолаи зорини эшитиб турганларнинг хаёлида сув ичаман деб қудуқ бошига етиб,
бир дайди ўққа учраган Ҳориса жонланди. Жанобимиз жавоб қилдилар:
— Нималар деяпсан, эй она, сен фақат битта жаннат бор деб ўйлайсанми? Кўп жаннатлар
бор. Сенинг ўғлинг Фирдавс жаннатидадир.
Юраги ёниқ она:
— Э воҳ, энди сабр қилсам бўлади — дея хотиржам уйига кетди.
* * *
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) асирларга кўрсатилиши керак бўлган муомала хусусида
асҳоблари ила маслаҳатлашдилар. Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) уларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш,
товонпули олиб озод этиб юбориш фикрида эди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Булар сизнинг қабиладошларингиз ва ақраболарингиздир.
Мен улардан фидя олишни ва ҳаётларини сақлаб қолишни мақсадга мувофиқ кўраман. Улардан
оладиганимиз маблағ биз учун кофирларга қарши курашимизда қувват бўлади. Яна, умид
қилинадики, Оллоҳ таоло ҳам шояд уларга ҳидоят берса, ҳатто бизга мададкор бўлсалар ҳам
ажаб эмас.
Расули акрам Ҳазрати Умарнинг(р.а.) фикрини сўрадилар:
— Сен нима дейсан, эй Хаттобнинг ўғли?
— Валлоҳи, мен Абу Бакрдан бошқача фикрдаман. Менингча, биз бундай қилишимиз
керак: менга буюринг, ақрабомдан фалон шахсни ўлдирайин, Алига амр қилинг, оғабейи(акаси)
Оқилни ўлдирсин. Ҳамзага буюринг, биродари Аббоснинг бошини олсин. Токи Оллоҳ таоло
қалбларимизда мушрикларга нисбатан бир марҳамат туйғуси бўлмаслигини душманларимизга
билдирсин. Булар мушрикларнинг бошлиқлари, зарарли, тиштирноқли раисларидир.
Ҳазрати Умарнинг бу қараши Бадр жангининг руҳига ҳам жуда мос эди. Ҳар икки тарафни
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 213
қўшса, бир минг юз кишидан кўп ҳам ошмайдиган рақибларнинг таркиби, дарҳақиқат, одамни
ажаблантирарли даражада ғалати эди: бир тарафда Ҳазрати Али, бошқа тарафда акаси Оқил;
бир тарафда Ҳамза, у тарафда акаси Аббос... туришарди. Яна, шунингдек, бир-бирига жуда яқин
қариндош инсонлар бир-бирларига қарши қурол кўтарган ҳолатда эдилар. Масалан, Ҳазрати
Пайғамбарнинг(с.а.в.) сафларидан жой олган Абу Ҳузайфанинг отаси, акаси ва амакиси
мушрикларнинг олди қаторларини ишғол этишар эди.
Бу жанг қандай бошланган бўлса, шундай тугаши, бошланишига уйғун шаклда давом
этиши лозим эди. Ҳам, шу кунга қадар қилинган ҳисобсиз разилликларнинг яхшигина бир
жазоси берилган бўлар, «Раббим Оллоҳдир» дейишдан бошқа«айби» бўлмаган инсонларга
етказилган мусибатларнинг интиқоми ҳам шу тахлит олинар эди.
Асҳоб орасидан Ҳазрати Умарнинг фикрига бир Саъд ибн Муоз қўшилди. У ҳам, то Бадр
уруши давом этар экан, қочганларнинг асир қилинишларини хуш кўрмаганини, тутилган
жойларида ўлдирилишларини тўғри деб Жанобимизга арз этган эди.
Бошқа кўпчилик Ҳазрати Абу Бакрнинг фикрини қабул этди. Чунки асирлардан
олинадиган ҳақ ҳисобига озмикўпми фаровонликка эришишардида. Қурайшдан интиқом олиш
мавзуига келинса, зотан Бадрда етарлича интиқом олинди ҳам. Қозонилган зафарни камситишга
ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Натижа шу бўлдики, Жаноби Расулуллоҳ кўпчиликнинг фикрига қўшилдилар. Асирлардан
товонпули олиниб, эвазига озод қўйиб юборишга қарор берилди.
Бу хабар асирлар орасида севинчла қаршиланди. Йўлда Надр ибн Ҳориснинг ва Уқба ибн
Абу Муойтнинг ўлдирилиши жуда кўпларининг кўзларини қўрқитган, ўзларини келгусида
бўғизлашга ҳозирлаб қўйилган қўйлар каби тасаввур эта бошлашган эди. Йўлда Сухайл ибн
Амрнинг қочишга уриниши ҳам шундан эди.
Маккага одам юбориладиган ва, «Асирларнинг эгалари келсин» дейиладиган бўлди.
Олинажак товонпулининг энг кўп миқдори тўрт юз дирҳам эди. Камбағалроқ оилалардан уч юз,
икки юз, ҳатто юз дирҳам олинган ҳол ҳам бўлди.
* * *
Жаноби Пайғамбаримизнинг амакилари Аббос келтирилди. Расулуллоқ(с.а.в.) унга:
— Ўзинг билан бирликда жиянларинг Оқил билан Навфалнинг ҳамда иттифоқчинг
Утбанинг ҳам товон пулларини сен тўлайсан — дедилар.
Аббос бунча одамнинг товонпулини тўлаш бир ёқда турсин, ҳатто ўзи учун ҳам бир тийин
бергиси йўқ эди. Умр бўйи тижоратга ва фоизга ишлаган закоси бу ерда ўзини кўрсатажак эди:
— Мен мусулмон эдим — деди. — Жангга келмоқчи эмасдим, Қурайш мени зўрлаб
келтирди.
Жаноби Пайғамбаримиз бу узрни қабул этмадилар:
— Сенинг мусулмонлигинг ё мусулмон эмаслигингни Оллоҳ билади. Айтганинг тўғри
бўлса, мукофотини ҳам Оллоҳ беради. Аммо ҳолат шуки, жангда асир олдик. Сен ҳам бизнинг
қаршимизда бизга қарши урушганлар билан бирга эдинг. Шу онда товонпулини тўлашга маж
бурсан.
Аббос яна айёрлик қилмокчи бўлди:
— Мени тутганларингизда ёнимда фалонча микдорда олтиним бор эди, олдиларинг. Ўшани
товонпули ҳисоблашларинг мумкин — деди.
— Бўлмайди — деб жавоб қилдилар Жаноби Расулуллоҳ. — Биз уларни уруш ўлжаси
ўлароқ қўлга киритганмиз.
— Аммо менинг улардан бошқа молим йўқ. Мени Макка кўчаларида тиланчилик қилиб
юришга мажбур этасанми, эй Муҳаммад?
— Хўп, аммо у олтинлар қани? Уларга нима бўлди?
— Қайси олтинларни айтяпсан.
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 214
— Уммул Фазлга омонат қўйиб келганинг олтинлар... Эсингдами, у билан видолашаётиб:
«Бу сафарда бошимизга нелар келишини билмаймиз. Мабодо қайтмасам, булар сенга бўлади,
мана бу қисмини эса, Фазл, Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ ва Қусамга бўлиб берасан»
демаганмидинг?..
Аббос ҳайратини яшира олмади:
— Ажабо, буларни сенга ким хабар берди?.. Қасам ичаман, олтинларимни унга
бераётганимда ва бу сўзларни сўзлаётганимда ўртамизда бошқа ҳеч ким йўқ эди!..
— Оллоҳ хабар берди — деб жавоб қилдилар Расули акрам(с.а.в.).
— Мен шоҳидлик билдираманки, сен Оллоҳнинг расулисан — деб юборди Аббос.
Бу суҳбат асҳоби киром иштирокида бўлаётган эди. Аббоснинг мусулмон бўлиши ҳаммани
севинтирди. Шу билан бирга, у барибир истанилган товонпулини тўлаш мажбуриятида
қолдирилди. Ҳам энг баланд қиймат бўлган тўрт юз дирҳам ҳисобида...
Кимдир таклиф киритди:
— Ё Расулуллоҳ, изн берсангиз, амакингиз Аббосдан товонпули олинмасин.
Жанобимиз бу таклифни кескин рад этдилар.
— Валлоҳи, бошкалардан қандай тўлиқ олинган бўлса, бу кишига ҳам бирдай муносабатда
бўлинглар!— дедилар.
Иккинчи китоб битди
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 1
Аҳмад Лутфий
САОДАТ АСРИ
ҚИССАЛАРИ
Оламларга порлади қуёш
3-китоб
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон таржимаси
БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ
Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа
одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар суюнчисини
келтирадиган одамни кутди. Шундай хабар келса, юзига кайтадан кон югуриши, янги ҳаёт
бошланиши аниқ. Бир куни келиб: «Ортиқ ғам чекма, эй Абу Лаҳаб. Бағрингда ёнган оташни
сўндирадиган натижага эришяпмиз. Мана, Муҳаммаднинг қонли кўйлаги, мана, дўстларининг
кесилган бошлари!» дейдиган хушхабарчига суюнчисига нималар бермасди, нималар!..
Бундай хабар уни такрор оёққа турғазиши, такрор сиҳҳатли кунларга қовуштириши
мумкин эди. Кетганларнинг хар бири карвондаги молу мулкини қутқариш азми билан кетгани
жонинибошини аямай урушади дегани эди. Эҳ имконини қилиб, Маккадан қочганларнинг ҳаёт
дафтарларини ёпа билсалар эди, арзирли иш қилган бўлардилар. Қўшин кетганидан бир неча
кун кейин Абу Суфён карвонини Маккага олиб келганида, Абу Лаҳабнинг меъдаси буланди.
Яхшиликдан далолат эмасди бу ҳолат. Энди лашкар жангга кутилган даражада истак билан
киришмайди. Чунки урушни зарур қилган энг катта сабаб ўртадан кўтарилган эди.
Карвоннинг келгани тўғрисида мужда берганларга жавобан:
— Жуда гўзал... демак, соғсаломат етиб келибдида!.. — деди. Аммо ичидан: «Келса ҳам,
жанг тугаганидан кейин келса эди» деган қиринди ўтди.
Қўшин йўлга чиққан кунлари чақнаган умиди ҳали тамомаи сўнмаган эди. Бунинг устига,
уларнинг юриши давом этгани тўғрисидаги хабар юрагига бир миқдор сув сепди. Чиқмаган
жондан умид. Бошларида кимсан Абу Жаҳл турибди, у одамни севинтирадиган натижага
эришмасдан кўймайди, деган қаноат ила овунди.
Аммо бир куни... Ҳа, бир куни Ҳайсуман исмли биттаси катта мағлубият хабарини олиб
келганини эшитгач, белидан зарба еган одамга ўхшаб қолди. Мажолсиз бир сасла кетма-кет
болохонали сўкишлардан ўзини тия олмади. Ишонгиси келмагани билан бу шум хабар тобора
ёйилиб бораётган эди. Абу Лаҳаб янада кенгроқ маълумот олишни хоҳларди. Хиёл енгиллик
сезган бир куни ўрнидан турди, укаси Аббоснинг уйига келди. Ўтирди.
У тинмай ҳансирар, аламини тўкибсоладиган одам ахтарар эди. Бу орада укаси Ҳориснинг
ўғли Абу Суфён ҳам ўша ерга келиб қолди.
— Қани, воқеаларни бир тушунтирчи, жиян. Асл хабарлар сенда — деди Абу Лаҳаб.
Абу Суфён жангга биринчи бўлиб Утба, Шайба ва Валид чиқишганини айтгач,
амакисидан:
— Уларнинг қаршисига чиққанлар кимлар эканини биласанми? — деб сўради.
— Йўқ — деб жавоб қилди Абу Лаҳаб.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 2
—Тахмин этиб кўрчи қани?
Абу Лаҳаб«Жонимни қийнаб юбординг, мени толиқтирмасдан ўзинг айтақол» деяр
даражадаги ҳолсиз бир сас ила:
— Қайдан биламан?.. Учта аҳмоқ чиққандирда чиққан бўлса — деди.
Абу Суфён давом этди:
— Уларга қарши менинг укам Убайда, сенинг уканг Ҳамза ва амаким Абу Толибнинг ўғли
Алилар чиқишди. Яккама-якка жанг бошланиб, орадан ҳеч қанча ўтмасдан бизникилар ер
тишлашди. Улардан фақат Убайда яраланди, менимча, ҳозир ўлган бўлса ҳам керак.
Абу Лаҳабнинг хаёлидан: «Кошки лоақал биттага камайган бўлишса» деган ўй кечди,
аммо ўзи бунга эътибор бермади. Абу Суфён сўзида давом этди:
— Аслида, амакижон, биз у ерга урушиш учун бор маган эдик. Урушмадик ҳам... Фақат
уларга орқамизни ўгириб қочдик. Улар эса, кўнгиллари тусаганини қилишди— хоҳлаганларини
ўлдиришди, хоҳлаганларини асир олишди. Бир қисмимиз қочиб қутулдик. Лекин бу масалада
ҳеч кимга тил теккизиб ё қўрқоқликда айблаб бўлмайди. Биз бир гуруҳ суворийларни кўрдик.
Улар ер билан осмон ўртасида эди. Отларининг оёқлари ерга тегмасди. Валлоҳи, уларга қарши
биз ҳеч нарса қила олмадик. Ҳеч ким ҳеч нарса кила олмасди ҳам.
Абу Суфён англатган воқеалардан Абу Лаҳабнинг елкалари чўкди, юзи буришди. Макка
қўшиннинг мағлубият билан қайтишини ҳатто тушида кўрса ҳам сабр этолмас эди. Ҳолбуки,
ўзидан бир неча баробар оз бўлган мусулмонлардан енгилган, боз устига, Макканинг ҳамма
кўзга кўринган кишилари ё ўлдирилган, ё асир этилган эди. Бу кўргуликлар Абу Лаҳабни
ўлмасдан бурун ўлимга етаклагандай бўлди. Неча кунлардан буён хасталиги туфайли чеккан
оғриқ ва изтироби бу эшитганлари билан икки баробар кучайди. Шу онда туяётган қайғудан
холи бўлса эди, яна бир неча ой касал ётишга жондилидан рози бўларди.
Абу Суфён келтирган хабарни Аббоснинг хотини Уммул Фазл билан қули ҳам эшитиб
туришарди. Уммул Фазл билан ўғли сал олдинроқ мусулмон бўлишган, қул ҳам Ислом динини
қабул этган эди. Абу Суфён: «Минган отларининг оёқлари ерга тегмасди...» дея сўзларини
тугатгани замон Аббоснинг қули ўзини тута олмай қолди, муштини тахтага уриб:
— Валлоҳи, улар малаклардир! — дея бақириб юборди.
Унинг севинчла бақириб юбориши шундоқ ҳам ёрилар ҳолга келиб турган Абу Лаҳабнинг
юрагини баттар сикди. Қони қайнаган бу қизил соқолли одамнинг мушти ғазабдан шиддатли
ҳаволаниб, қулнинг юзига келиб тушди. Қул нима бўлганини билмай қолди. Тўғрироғи, у
ўзининг қул эканини, ҳатто жуда заиф, жуда ориқ эканини ҳам унутди. Қулнинг ҳур кишига
оғиз очишга ҳаққи йўқлигини билишига қарамай, Абу Лаҳабга ташланди. Бутун ҳирсикучи ўша
куни бир ерга тўпланган Абу Лаҳаб уни бир силташда остига олди ва дўппослай бошлади.
Бу ишлар жуда тез содир бўлди. Абу Лаҳаб ҳамон тапиратупур мушт соларди. Уммул Фазл
бу можаронинг шунчаки бир томошабини бўлиб қолмади, қўлига илинган бир таёқни олиб, Абу
Лаҳабнинг бошига туширди. Нима бўлганини билмай қолган Абу Лаҳаб жон аччиғида қулни
қўйиб юбориб, ўрнидан тура бошлади. Шунда Уммул Фазл:
— Хўжайини йўқлигида уни эгасиз деб ўйладингми?! — дея ҳайқирди.
Абу Лаҳабнинг боши ёрилган эди. Оқаётган қон қизил соқолидан пастга инарди. Кин ва
адоват тўла нигоҳла бирикки сония Уммул Фазлга қараб турдида, сўнгра бир оғиз сўз демай,
уйига йўл олди.
Бутун ғурури оёқ ости қилинган эди. Абдулмутталибнинг ўғли, Қурайшнинг
пешволаридан, бой бир одам бўлатуриб, битта қулни деб хотин кишидан таёқ еб қайтадими
укасининг уйидан? Бундай муносабатга қандай дош беради?..
Уйига етиб остонадан ўтаркан: «Шубхасиз, бу ҳам Муҳаммад бошимизга солган
балолардан бири» дея хаёлидан кечирди.
Аламидан ёрилай деди. Неча йиллардан бери кечасини кундузга улаб очган бу мужодалани
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 3
шу таҳлит бир мағлубиятла ёпиши мумкинлиги етти ухлаб тушига ҳам кирмаган эди. Заиф деб
билгани, атрофига карокчилар галасини тўплаяпти деб ўйлагани Муҳаммад аста-секин куч
йикқан, улкан Арабистоннинг энг пешқадам қабиласи бўлган Қурайшни бир мушт ила паришон
қилган эди.
Қачонлардан буён энди илк марта вужудида бир куч сезиб, ғайрат қилган эди, аммо уйига
попуги анча пасайиб қайтди. Яна ётоғига кириб, аввалгидек инқиллай бошлади. Лекин энди бу
инқиллашлари фақат хасталиклардангина эмасди. Тортилган мағлубиятнинг, бир қул туфайли
хотин кишидан еган таёғининг ва оёқ ости қилинган обрўйининг ҳам ингроқлари бор эди
уларда.
Эҳ... қани энди у кунлар! Хотини Умму Жамил билан бирга ҳар куни Муҳаммаднинг
эшиги тагига тиканларни ва ифлос нарсаларни ташлаб юрган Абу Лаҳаб қаерда қолди?! Ҳозир
устига кўрпасини ёпиб олишгада ожиз колган, ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан мағлуб
бўлган Абу Лаҳаб билан у кунларнинг тенгсиз Абу Лаҳаби орасида қорли тоғлар пайдо
бўлганини гапириб ўтиришга хожат борми? Қани энди бир кунга... ҳа, бир кунгинага Ясрибга
бора олса, яна унинг эшиги тагига қўлига тушган барча ифлос нарсаларни, ботганда заҳри
жондан ўтадиган даражадаги тиканларни ҳам ташлай олса... Ҳеч бўлмаса, лоақал бир мартагина
бор нафратию адоватини қўшиб, юзига бақирибчақира олса, юрагини портлатадиган даражада
тўлган душманлик ҳисларини бир карра бўлсин тўкиб сола билса...
Хуллас, ўшандагина бу дунёдан беармон кетади Абу Лаҳаб! Ўшанда«ҳаётининг асосий
кунини» яшаяжак, «Мен ҳам энди яшаган ҳисобланаман» дея тўшагида роҳат ила жон беражак.
Эски... кўп эски кунлар келди хаёлига. Бир замонлар«Менга ёрдамчи бўла оладиган ўнта
ўғлим бўлсайди, бирини қурбон қилар эдим» дея қасам ичган Абдулмутталиб, кейинроқ куръа
ташлаб аниқланган қурбон, яъни, иниси Абдуллоҳ... бир-бир кўз олдидан кечишди. Ўшанда
Абдуллоҳ қурбон қилинганида, ҳозир Муҳаммад балосига ҳеч ким йўлиқмаган бўларди. Ғазаби
қайнади, бирдан кўпирди:
— Одамларга ақл улашилганида сен қаерда эдинг, думбул?! — деб юборди. Тупурмоқчи
бўлди, лекин ҳоли етмай, тупуги соқолидан нари ўтмади. Гўё бу сўзлари ва бу тупуги билан
отаси Абдулмутталибни айблар, Абдуллоҳни қурбон қилмагани ва бошларига бундай бир
балони қолдиргани учун жиянидан ололмаган интиқом аламини унинг хотирасидан олишга
ҳаракат қилар эди.
* * *
Рамазон ойининг чиқишига икки кун қолганида жаноби Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) бир суҳбат қурдилар ва унда фитр садақаси ҳақида маълумот бердилар. Рамазондан
кейин келадиган шаввол ойининг илк кунини Оллоҳ таоло мўминларга байрам қилиб
берганини, у кун ейишичиш ва маза қилиш куни эканини, у кунда фақирларни хурсанд этиш
учун каттакичик, эркакаёл, озод ёки қул ҳар ким киши бошига бир кунлик емак тарқатишини ва
бу ишни ҳайит намозини ўқимасдан олдин адо этиши лозимлигини сўзладилар. Бериладиган
нарса хурмо, буғдой, арпа, майиз каби кундалик емишлардан иборат эди. Сўзнинг мазмуни бир
жумлада жамланарди, яъни: фақирларни у куни оч юришдан қутқаринглар.
Жаноби Расулуллоҳ ҳайит куни бомдод намозидан кейин ҳайит намози ўқиладиган жойга
тўпланишни, балоғат ёшидаги эркак ва хотинларнинг ҳозир бўлишларини амр этдилар. Бундан
ой кўрган аёлларгина мустасно қилинди: улар намоз ўқимайдилар, бир чеккада турадилар.
Жанобимиз ҳайит тонгида бомдод намозини масжидда ўқидилар. Кейин Мадинанинг
шарқий томонида жойлашган майдонга келдилар. Бу ерга эркак-хотин барча мусулмонлар
тўпланишган эди.
Уларга хайитга алоқадор сўзларни айтдилар. Вазифаларини тушунтирдилар. Сўнг азонсиз
ва иқоматсиз икки ракат намоз ўқишди. Намознинг хар ракатида уч мартадан қўшимча такбир
айтдилар, хайит намозининг хутбаси сифатида бир суҳбат қилмоқчи эканларини билдирдилар.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 4
— Истаганлар хутбани тингласин, истаганлар кетсин — дея марҳамат қилдилар.
Суҳбатни Оллоҳга ҳамду сано айтиш билан бошладилар. Олд қаторларда ҳар қачонгидек
эркаклар туришарди. Хотинлар ҳам овозни эшитсинлар учун қатор оралаб, уларга яқин
келдилар. Билол ҳам ёнларида эди. Бир қўллари билан Билолнинг қўлидан ушлаган ҳолда
уларга ҳам насиҳат қилдилар. Сухбат орасида мана бу ояти каримани
1
ўқидилар:
«Эй Пайғамбар, қачон сизнинг олдингизга мўминлар келишиб, сизга ўзларининг Оллоҳга
бирон нарсани шерик қилмасликларига, ўғрилик қилмасликларига, зино қилмасликларига,
(камбағаллик ёки шарманда бўлишдан кўрқиб) ўз болаларини ўлдирмасликларига ва
қўлоёқлари ўртасида тўқиб оладиган бўҳтонни қилмасликларига(яъни, фарзандсизлик сабабли
эрларидан ажралиб қолмаслик учун бирон ташландиқ болани топиб, гўё у қўлоёқлари
ўртасидан чиққандек, яъни, ўзлари туққандек эрларига: «Мана шу бола сендан бўлди» деб
бўҳтон қилмасликка) ҳамда бирон яхши ишда Сизга итоатсизлик қилмасликларига қасамёд
этсалар, Сиз уларнинг қасамёдларини қабул қилинг ва улар учун Оллоҳдан мағфират сўранг!
Албатта, Оллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» ( Мумтахана сураси12-оят.)
Бу оятларни ўқиганларидан сўнг, хотинлардан:
— Сизлар шу ҳолатда бўлишга сўз берасизлар ми? — дея сўрадилар.
Ичкаридан бир хотин оёққа қалқди.
— Ҳа, эй Оллоҳнинг пайғамбари, сўз берамиз, деди.
— У ҳолда садақа беринглар. Чунки сизларнинг кўпларингиз жаҳаннамнинг ўтинларисиз.
Бу дафъа қирмизига тортиб кетадиган қора юзли хотин ўрнидан турди:
Нима учун бундай, эй Оллоҳнинг пайғамбари? деб сўради.
—Чунки сизлар ҳолларингиздан кўп шикоят қила сизлар, эрларингизнинг ҳаққини инкор
этасизлар, сиз ларга доим яхшилик қилиб келган бўлишсада, биттагина арзимас ёмонлик
кўрсаларингиз, «Мен сендан нима яхшилик кўрдим?» дейсизлар.
Бу орада хотинлар кўлларида борини садақа қилиб бера бошлашди. Ким бармоғидаги
узугини, ким қўлидаги билагузугини, яна ким қулоғидаги исирғасини чиқариб, Ҳазрати
Билолнинг этагига ташлар эди. Ҳазрати Билол эса:
— Отам-онам сизларга қурбон бўлсин, келтиринг лар, деб турди.
Шу билан байрам тугади, одамлар тарқалишди. Набийи акрам жанобимиз бошқа йўлдан
қайтдилар. Ҳайитга келаётиб, рўзадор эмасликларини билдириш учун, бир нималар еб
олганлари ҳам маълум бўлди.
* * *
Абу Лаҳаб Уммул Фазлдан еган таёғининг аламида ётиб олганидан кейин бир марта ҳам
белини кўтармади. Кунлар ўтган сайин тузалиб кетиш умиди тобора сўниб борарди. Баданига
тарикдектариқдек тошма тошиб кетди. Озайиш ўрнига кўпайиб борадиган, кўиайган сари
кетидан чидаб бўлмас оғриқларни келтирадиган бу хасталикни араблар«одаса» хасталиги
дейдилар. Қизамиқ деб тушунса ҳам бўлади. Эҳтимол, бу тошмалар ичини тўлдирган
азобларнинг учларидир.
Тошмалар аввал сув олди, кейин йиринглаб кетди. Абу Лаҳабнинг вужуди ҳали у ўлмай
туриб сасий бошлади. Шу қадарки, фарзандлари ҳам унинг баданига қўл теккиза олмай,
ҳидидан яқинига йўлай билмай қолишди.
Тошма тошганининг еттинчи куни эди. Абу Лаҳабнинг кўзлари бирдан каттакатта очилиб
кетди. Каршисида шу дамгача ҳеч кўрмаган, ҳеч бир инсон қарай олмайдиган даражада
қўрқинчли ва баҳайбат маҳлуқлар турарди. Ҳолбуки, бир сония аввал бу ерда улардан асар ҳам
1
Муҳим эслатма: Китобнинг қаерида бўлмасин«ваҳий келди» «оят тушди» «ушбу оят» «Қуръоннинг балоғатли ифодаси» дейилар экан,
мутлақо Қуръони каримнинг, оятларнинг асли тушунилсин. Бу китобда оятларнинг маъно таржималари бериляпти, холос. Таржима Қуръон
бўла олмайди. (Таржимон.) Оятларнинг маъно таржималари шайх Алоуддин Мансурга оиддир.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 5
йўқ эди. Унгидан, чапидан, олдидан, ортидан қуршаб олишди. Биттасини бир марта кўрган
одамнинг ақлдан озиши турган гап эди. Каердан келди булар, ичкарига қандай кирди? Бу ерда
уларнинг нима ишлари бор? Буларни на сўрашнинг имкони бор, на уни англашга вақт...
—Сенинг ифлос ва мурдор жонингни жаҳаннамга элтиш учун келдик, қара...
«Қутурган» калимаси ҳам тўла ифода эта олмайдиган ҳолатда Абу Лаҳаб бир оташ
денгизини, бир олов денгизини кўрди. Чекичегараси бўлмаган бу оташ ва олов денгизи ёлғиз
ўзи учун ҳозирланганини ҳис қилди. Бу орада жияни«Оллоҳ каломидир» деб ўқиган сўзлар
хотирига келди: «Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин, ҳалок бўлсин! (Аниқки) у қуриди— ҳалок
бўлди! Молмулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотмади. Яқинда у ва унинг ўтин
орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини(ловуллаб турган) алангали
дўзахга киражак!» Бу сура қулоқлари остида яна бир бор ўқилгандай бўлди.
Ҳозирга қадар суяниб келган бойлиги бу оташ денгизига нисбатан ҳеч нарса эди. Ҳатто
катта Макка шаҳри ҳам тоғларию водийлари билан бирга бу олов денгизи қаршисида тирноқдек
жой олмасди.
«Нима?! Бу ерга мен кираманми?.. Янглишяпсизлар, мен Абдулмутталибнинг ўғли Абу
Лаҳабман... Адашаётган бўлманглар тағин...» дея олмади.
Зотан, бундай дегизиб қўядиган сиёқлари йўқ эди ҳам. Бақиртирабақиртира, турлитуман
қийноқлар ила руҳини жасадидан айирдилар. Шу онда сассиқ вужуди ҳаракатдан тўхтади. Руҳи
эса, унга берилган буюк бир фурсатни қадрламаганига минг пушаймонда эди. Оллоҳнинг
расулига қарши юритган чиркин мухолафатнинг жазосини тортгусидир.
Аслида, унинг бошига давлат қуши қўнган эди. Коинотнинг гул юзли сарвари унинг
укасининг ўғли бўлиб туғилди, кўзлари ўнгида, ҳеч кимса қусур тополмайдиган бир фазилат
эгаси бўлиб улғайди. Унинг ҳар ҳолини билар, биронта бошқа кимса унингчалик яқиндан
танимас эди. Аммо у бу неъматлардан фойдаланишни ўйламади, неъматни ўзидан қочирди.
Абу Лаҳабнинг ўлмасданоқ лош ҳолига келган жасади ўша куни уйида қолди, кўмилмади.
Иккинчи кун ўғиллари уни кўммоқчи бўлишди, аммо жасад яқинига йўлаб бўлмайдиган
даражада бир ҳид тарқатардики, яқинлашган кимсанинг димоғини адои тамом қиларди. Шунинг
учун у куни ҳам кўма олишмади. Сассиқ ҳид энди бутун маҳаллага тахдид сола бошлади. Халқ
Абу Лаҳабнинг ўғилларини ўртага олди:
— Бир отангизни кўмишга қурбингиз етмайдими? Афсуслар бўлсин сизларга! — дейишди
қўниқўшнилар.
— Биз ундан бирор хасталик юқиб қолмасин деб қўрқяпмиз — дея жавоб қилишди
ўғиллари.
— Бундай ташлаб қўйсаларинг, бутун маҳаллага ёйи ладику у хасталик...
Кейинроқ пул бериб, одам ёлландида, узоқдан туриб устига сув сепиб ювилди ва
Макканинг юқори тарафига кўмилди. Исломнинг, хоссатан Жаноби Расулуллоҳнинг ашаддий
душманларидан бири шу таҳлит майдондан даф бўлди.
* * *
Бадрдаги мағлубият бутун Макка халқини шиддатли бир зилзила каби қалқитиб юборди.
Жангга қатнашган ҳамма улуғлар ё ўлдирилган, ё асир олинган эди. Фарёд ва фиғонлар кўкка
ўрлади. Бу ҳолат Абу Суфёнга ёқмади. Ўрнидан турди ва Масжиди Ҳарамга тўпланган халққа
хитоб этиб, бундай деди:
— Ўлган яқинларингизга йиғламанг. Уларга марсия айтманг. Мабодо йиғласангиз,
Муҳаммадга ва унинг шерикларига нисбатан туйган кин ва адоват ҳисларингиз енгиллашиб
қолади. Ҳам уларни хурсанд этган, ўзларингизни уларга масхара қилдирган бўласиз. Токи улар
билан тўқнашиб интиқомимизни олмагунимизга қадар хушбўйлар суртиш ва хотинларингиз
билан бирга ётишни ўзларингизга ҳаром қилишингиз лозим. — Кейин ўзи то Бадрнинг
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 6
интиқомини олмагунича ювинмасликка халқ олдида қасам ичди.
Абу Суфённинг бу хитоби ва харакати у ердагиларга таъсир этди. Тижоратга ақли етадиган
баъзилари эса: «Ортиқча дардли кўринадиган бўлсак, Муҳаммад ва унинг асҳоби биздан мўл-мўл пул ундириб қолишнинг пайига тушади» дейишди.
Кимлари онгли равишда, кимлари унингбунинг айбситишидан андиша қилиб, бу тавсияни
қабул этган бўлишди.
Абу Суфённинг хотини Ҳинд машхур Утба ибн Робианинг қизи эди. Бадрда яқинларидан
энг кўп киши ўлган одам шу аёл бўлди. Ўғли Ҳанзала, отаси Утба, жияни Валид ва амакиси
Шайба ўлдирилган, бошқа ўғли Амр асир олинган... Бу воқеаларни эшитган заҳоти эсҳушини
йўқотди, аммо кўзидан бир томчи ҳам ёш чиқармади.
— Сен ҳам йиғламаяпсанми, эй Ҳинд? — деб сўрашди.
— Йиғидан фойда борлигини билганимда, тўхтамасдан йиғлар эдим. Улар орасидан ҳам
энг севимлилари ўлдирилганини кўрмагунимча қайғум асло сўнмайди — деди ва оташ
сачратиб турган кўзларига уйғун бир овозда қўшимча қилди: — Қасам ичаман, отамни ва
амакимни ўлдирган Ҳамзанинг жигарини суғуриб оламанда, тишларимнинг орасига олиб
чайнайман! Қасам ичаман... қасам ичаман!..
Макка аҳлининг қарорига қийинчилик билан бўлса ҳам амал қилинар, ҳеч кимнинг
кўзидан ёш чикмас эди. Фақат кекса ва кўзлари кўр Асвад ёнига қулини олиб ора-сира шахар
ташига чиқиб туришида бир сир бормийўқлигини негадир ҳеч ким ўйлаб кўрмасди.
Ҳақиқатдан ҳам, Асвад икки куннингбирида Макка ташига чиқар, ўғли Замъа билан
Оқийлнинг, невараси Ҳориснинг хотираларини эслатадиган водийларга борар, у ерда
босиббосиб, ўлгудай маст бўлгунча ичар, армони борича йиғлар ва орада кулига:
— Бу ишимни ҳеч ким кўрмасин, эшитмасин — деб қўяр эди.
* * *
Машҳур шоир Умаййа ибн Абу Салт бир вақтлар ҳақ динни ахтарган, бу йўлда гўзал
шеърлар битган бир одам эди. Тоза, дуруст фикрлари билан бир қаторда, пайғамбарлик менга
берилади, деган бир қаноати ҳам бор эди.
Ҳиро ғорида нубувват муждаси Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) берилиши Умаййа ибн Абу
Салтда ҳасад туйғулари қўпишига сабаб бўлди. Унга тегишли ҳақ ҳақсиз равишда бошқага
берилгандай, энди Жаноби Расулуллоҳни роҳатсиз қиладиган шеърлар ёзиб, ҳасадини очиқ
изҳор эта бошлади. Бирмунча вақт Тоифда яшади. Шом тарафларга қилинган бир саёҳатдан
қайтишда йўли Бадрга тушди. Бу пайтда энди жанг тамом бўлган, мушрикларнинг устига
тортилган тупроқ ҳали совиб улгурмаган эди.
Умаййа дўстлари учун кўзёшлари тўкди. Ўша ерда айтган бир шеърида«Пайғамбар
бўлганида, ақраболарини бу ерда ўлдирармиди?» деган сўзлар бор эди.
Сўнгра туясини ҳайдаб, Тоифга йўл солди. Бундан кейин Умаййа учун биргина сафар
қолган эди. Охират сафари... Аммо у ерда роҳат топадими, яхши кутиб олинадимийўқми, буни
билмасди.
Сўнгги нафасини чиқарган вақтида ичидаги ҳасад ва куфрнинг жазосини бериш вазифаси
билан келиб кутиб турган фаришталар жонини суғуришди ва олиб кетишди.
* * *
Бу орада Мадинага асирлар учун белгиланган фидялар(товон пуллари) кела бошлади.
Фидяси олинганлар озод қилиб юбориларди. Кўп қисми шу тариқа бўшатилди. Бир неча асир
ансор болаларига ўқишёзишни ўргатиш шарти билан афу этилди. Афу эвазига ҳар бир асир
ўнтадан болани ўқитиб бериши талаб қилинди.
Шоир Абу Азза пулсизбойликсиз одам эди. Унинг бутун бойлиги тилижағидангина иборат
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 7
эди, деб айтса бўлади. Ўзини қутқаришга ҳеч бир нарсаси йўқ. Аммо у ҳам ҳаётининг
бағишланишини истарди.
— Бизга қарши гап айтмасликка сўз бера оласанми? — деб сўрашди ундан.
Абу Азза бу таклифни севинч билан кабул этди:
— Ҳа, сўз бераман. Онт ичаман, сизларга қарши битта ҳам сўз демайман!
— Қани, унда кўнглинг тусаган жойга кетавер, дейишди.
Бу тарз осон қўйиб юборилган Абу Азза ҳаётга янгидан келган инсондек, шодхуррам
Мадинадан чиқиб кетди. Кетаркан, Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) мардликларини,
жўмардликларини васф қилувчи бир шеър ўқиб борарди.
* * *
Абул Ос учун юборилган моллар ичида бир гардонлик чиқди. Буни кўриб, бир жуфт кўз
ёшга тўлди. Шундай бир кўзки, Улуғ Мавло улардан ҳам қадрли бошқа бир кўз яратмагандир.
Бу воқеанинг шоҳидлари кўзёшнинг сабабини билмоқчи бўлишди:
— Сизни нима инжитди, ё Набийаллоҳ? — деб сўрашди.
Набиййи акрам жанобимиз(с.а.в.) Абул Оснинг фидяси орасидан чиққан гардонликни
кўрсатдилар. Бу нарсани қизлари Зайнаб жўнатганини, унга эса, севикли завжалари Ҳадича
(р.а.) сеп ўлароқ тақдим этганини айтиб бердилар. Йилларча аввал қилинган сеп ва келинлик
либослари ичида нур юзли Зайнаб кўз ўнгиларига келди. Аёллар оламининг бош тожи Ҳазрати
Ҳадича бу гардонликни ўз қўллари билан Зайнабнинг бўйнига тақиб турган ҳолатини
эсладилар.
Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) кўзларини ёшлатган мана шу хотира эди.
— Рози бўлсаларингиз, Абул Оснинг фидясини қайтариб беринглар — дедилар.
Кўнгил тўла самимиятла жавоб қилишди:
— Мингдан минг розимиз, ё Расулуллоҳ!
Бир неча кишининг оғзидан бирдан чиқди бу сўзлар. Ҳатто Абул Осни асир олган Абу
Аййуб Ансорий ҳам шу сўзларни айтганлар орасида эди.
Абул Ос фидя олинмасдан қўйиб юборилаётгани,, эвазига Зайнабни дарҳол Мадинага
юбориши лозимлиги тушунтирилди. Бу таклифни Абул Ос қабул этди.
Отасига пайгамбарлик вазифаси бериларберилмас Исломни қабул қилган Зайнабнинг
бундан бу ёғига Абул Оснинг хотини бўлиб қолиши мумкин эмасди. Лекйн Набиййи акрам
жанобимиз қийинкистовларга тўла хаётлари давомида уни ажратиб, ёнларига олиш имконини
топмаган эдилар.
Абул Ос мусулмон бўлиш таклифини қабул этмади. Келишувга биноан Зайнабни Йаъжаж
водийида мўминлар қўлига топширадиган бўлди.
Микраз ибн Ҳафс Суҳайл ибн Амрни қутқаришга келган, лекин фидя олиб келмаган эди.
Унинг ўрнига мени ушлаб туринглар. Қарзини келтирмаса, ўрнига мени ўлдирасизлар,
деди. Микразнинг бу таклифи қабул этилди. Айни чоқда, Ҳазрати Умарнинг(р.а.) ҳам бир
таклифи бор эди. Вақтни ўтказмасдан, айтақолди:
Эй Оллоҳнинг расули, изн берсангиз, Суҳайлнинг олд тишини суғуриб олай. Токи
гапирганида тили ташқарига отилиб чиқиб, сизга қарши бирон нарса дея олмасин.
Суҳайлнинг пастки лаби тиртиқ эди, бу камлик қилганидай, тишлари ҳам суғуриб олинса,
одамлар олдида бемалол гапира олмай, ҳар оғиз очганида тили ташқарига чиқиб кетавериб,
бировга бир гапни уқтиролмайдиган бўлиб қолиши турган ган эди.
Лекин Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз бу таклифни кабул қилмадилар:
Ҳеч кимнинг танасига нуқсон етказмайман, эй Умар, дедилар. Жазосига Оллоҳ таоло
менга ҳам айнан шундай қилишидан қўрқаман. Пайғамбар бўлсам ҳам, бунақа ишни қилишга
ҳаққим йўқ. Лекин, эй Умар, бир куни у сен айбламайдиган, ҳатто мақтайдиган бир жойда
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 8
чиройли гапириб пайдо бўлишидан умид қиламиз.
Тишларини суғуриб ташлаш таклифи тушганида совуқ тер тўка бошлаган Сухайл чуқур
нафас олди. Фидясини топиб келиш ҳамда ўзининг ўрнига асирликда қолаётган Микразни
қутқариш ниятида Мадинани тарк этди.
* * *
Макка...
Бир хотин кишининг фарёди кўкларга юксалиб, Асвадни роҳатсиз қилди. Қулига буюрди:
Чиқиб қарачи, нимага йиғлаяпти бу хотин?..
Қул сал ўтмай қайтиб кирди.
— Туясини йўқотган экан, шунга йиғлаяпти — деди. Асвад ўзини тутолмай қолди:
— Демак, бу хотин бир туя учун кўзёши тўкяпти, уйқуларини йўқотяпти, шундайми? Айт
унга: туясига эмас, Бадрда ўлдирилган раисларга йиғласин... Билиб қўйинглар, улар ўлиб, айрим
кимсалар иш бошига келди. Бадр жанги бўлмаганида, уларга раислик насиб қилармиди?..
Бу сўзлар билан у Абу Суфённи назарда тутарди. Айтмоқчи эдики, Абу Суфёнгача ҳам
раисликка лойиқ кишилар топилар эди. Асвадни асил дардли қилган ҳам Бадрда ўлганлар учун
йиғлашнинг тақиқланиши бўлди.
Ўша кеча Асвад тўйибтўйиб кўзёшлари тўкиб чиқди. Унинг бу аҳволини кўрганлар Абу
Суфённинг тақиқини ҳам назарписанд қилмай, узоқ-узоқ йиғлашди, марсиялар айтишди.
Жаноби Расулуллоҳ ва асҳоби ҳақида бўларбўлмас сўзлар сўйлашди. Бадр мағлубиятининг
интиқомини олмасдан тинч яшамаслик фикри ҳаммасини бирлаштириб турарди. Ёлғиз шоир
Абу Азза жим эди. Марсия тўқигин, Муҳаммадга қарши сўзлар айтгин, деб таклиф этилганида:
— Мен ҳаётимни тилимни тийиб юриш эвазига қутқардим — деб жавоб қиларди.
* * *
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) бошчиликларида Ислом лашкарининг Бадрда қозонган
ғалабаси Мадинани остинустун қилиб юборди. Энди ўртада лоф эмас, балки ҳақиқий бир куч
бор эди. Ҳижоз ўлкаларида буюк бир ном соҳиби бўлган, бутун қабилалардан устун бир қадрга
эга Қурайшдек қабилани тормор этиш ҳазилакам гапми?
Бу зафар бир кун келиб Мадинада раис бўлиш ҳаққи тўласича қўлига ўтишидан умид
қилиб юрган Ибн Салул каби шахсларни шошириб қўйди. Кунданкунга заифлашиб бораётган
обрўэътибор энди тамоман қўлдан чиқажагидан далолат эди бу зафар.
Атрофида сўзини тинглайдиган, уни катта санайдиган бир гуруҳ бор эди. Аммо унинг сони
Мадина халқига нисбатан олганда бармоқ билан санарли даражада оз. Улар ҳали ҳам бутга
топинишар, ҳали ҳам эски динларига амал қилишар эди. Лекин бу бир ховуч киши билан ўртага
отилиб, мўминларни майдондан сиқиб чиқаришнинг иложи йўқ. Иккинчи томондан, илгаридан
низолашиб юришгани яҳудийлар олдига бориб, «Энди биз ҳам сизларданмиз» дея олишмайди.
Энг яхши чора— кўнгилларига ўтиринқирамаган Ислом динини қабул этган каби кўриниб,
ўзларига кафолат олиш бўлиб қолди. Акс ҳолда, ишлар чаппа кетиши, балки у она юртида яшай
олмай қолиши ҳам тайин. Ҳолбуки, мусулмон бўлганини очиқчасига айтса, унчамунча эътибор
топиши, ҳаётини изга тушириб олиши мумкин. Бу орада«пайғамбар» дейишаётган одамни
бирор найранг ишлатиб, адабини бериб қўйиш имкони ҳам топилиб қолармиди.
Абдуллоҳ ибн Убайн бу каби ўйхаеллар оғушида, халқнинг кўзи олдида мусулмон
бўлганини эълон этди, шаҳодат калималарини сўйлади.
Унинг Исломни қабул қилиши авваллари унга эътибор кўрсатиб келганларни севинтирди.
Кечаги кунга қадар ичи кин ва нафратга, ғазабга тўла одам қандай қилиб мусулмон бўларкан?..
Ўзи каби ҳануз аросатда юрган одамлар унинг уйига келиб, зиёрат этишди ва:
— Бир гап эшитдик, шу тўғрими, эй Ибн Салул? — деб сўроқлашди.
— Нимани эшитдиларинг? Бирон ажабланарли иш бўптими?
— Ҳаа, шуниси ортиқча, эй Ибн Салул. Буни ҳеч бўлмаса бизга айтма. Кечага қадар ҳам
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 9
Муҳаммадга ва одамларига оташ иуркаб келган сен эмасмидинг?
— Мен эдим.
— Эндичи?
— Энди янаям оташ пуркайман. Келганлар баттар ҳайрон бўлишди.
— Ҳеч нарса англамадик — деди бири.
— Мендан бундан ортиқ сўз олмайсан ҳам. Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул уларга шундай
бир нигох ташладики, гўё бу билан: «Англайдиган савияда эмассизлар» демокчи бўлди. Кейин
шу ўйини сўзлар билан давом эттирди:
—Англашилмайдиган бир нарса йўқ. Сизлар Ибн Салул ҳам ўша аҳмоқлар йўлидан бориб,
Муҳаммадга имон келтиражагига дарров ишониб кўяқолдингиз. Ҳолбуки, бу ишим уларга
қарши бир ҳийладир, бир ўйиндир, янаям очиқроқ айтсам, алдовдир. Аммо бунинг учун сабрли
бўлиш лозимлигига сизлар ҳам иқрорсизлар, албатта.
Масала ойдинлашди. Ибн Салул қалъани ичидан емириш йўлини танлагани маълум бўлди.
Айрим шартлар остида бундан ақлли бир йўл тутиб бўлмасди ҳам. Ибн Салул хақиқатдан
узоқни кўрадиган одам эканини уларнинг назарида исбот этган эди.
Биттаданиккитадан бўлиб бориб шаходат калималарини айтишга, уларнинг ёнида улардек
бўлиб кўриниб юринна қарор берилди.
Шу кундан бошлаб Ибн Салул билан унинг дўстлари ҳам масжиддан жой олишди.
Мусулмонлар олий девонда туриб Роббул Оламин ҳузурида саждага бош қўйганларида улар
ҳам ётибтуришди. Кўзга ташланишга харакат қилишар, ўзларини яхши мусулмон каби
кўрсатишга зўр беришар эди. Аммо бир имкон туғилди дегунча мўминларга Расулуллоҳни
(с.а.в.) қусурли кўрсатиб, уларни совутишдан ва Мадинада яна эски ҳаётни жонлантиришдан
бошқа мақсад ва ғоялари йўқ эди.
* * *
Она тарафидан яҳудий бўлган машҳур шоир Каъб ибн Ашраф Бадрда мушриклар йўлиққан
мағлубият аламини жонжонидан туйганлардан эди. Ўзи таниган кўп инсонларнинг ўлдирилиши
уни шундай ғамга ботирган эди, нарибериси йўқ. Ким билади, маккаликларнинг қайғуси қай
даража бўлса... Бориб уларни кўрмагунча, кўнгилҳол сўрамагунча, улар билан бирга айни
дардни тотмагунча ичи чиқмаслигини англади. Тонглардан бирида туясига миниб, Мадинани
тарк этди.
Бадр тупроқларига етганида юрагининг энг теран жойларидан чиққан лаънатларни
ёғдирди. Ҳали қонлари ҳам қотиб улгурмаган дўстларини кўзёшлар билан ёдга олди. Ниҳоят,
кунлаб юраюра, бир оқшом Макка кўчаларига кирди.
Каъб Маккада мусофир ҳисобланмасди. Уни мамнуниятла уйида меҳмон қилишга тайёр
кўплаб оилалар бор эди. Оллоҳнинг расулини қабул этмаган ва у зотни ҳижратга мажбур
қилганларнинг кўнгли Каъб сингари кимсалар билан ҳузур топарди, албатта.
Дарҳақиқат, у қора кунда ҳамдард бир дўст сифатида кутиб олинди. Макка
мажлисларининг тўри унга берилди.
* * *
Абул Ос Маккага келгач, хотини Зайнабга вазиятни тушунтирди.
— Сени жўнатаман деб отангга сўз бердим, ҳозирлигингни кўраверишинг мумкин — деди.
Зайнабиинг Абул Осдан шикояти йўқ эди. Ёқимтой, ақллиҳушли, ҳавас қилса арзигулик
аҳлоқли бир одам. Айни чоқда, қалби имон нурига ёпиқлигича қолди, отабобосидан ўтиб келган
динини тарк этмади. Бу вазиятда бири мусулмон, бошқаси мушрик бўлган эр-хотин қандай
бирга яшай олади? Колаверса, кўпдан бери ҳеч ҳузур топмагани Макка шаҳри, айниқса, Бадр
жангидан кейин одамни бўғадиган, нафас олиб бўлмайдиган ҳолга келди. Отасининг яшаш
ҳаққини тан олмаган бу шаҳар Зайнабга тамомила бир зиндонга айланди. Энди бу ерда унга
кулиб қарайдиган бир чеҳра ахтариш, самимий бир дўст топиш хаёлига ҳам келмайдиган бир
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 10
иш эди. Шу сабабдан эрининг гапини хушхабар ўлароқ қабул этди, зудлик билан ҳозирлик кўра
бошлади.
Абу Суфённинг хотини Ҳинд келди.
— Отангнинг ёнига кетаётган эмишсан? — деди эшикка суянган кўйи.
— Бекор гап — деб жавоб қилди Зайнаб бир шумликни сезиб.
— Мендан яширишнинг ҳожати йўқ, қизим. Йўлда бирор заруратинг чиқиб қолса, тез
таъмин қила оламан, эркакларга ҳеч лозим бўлмаган баъзи нарсаларга хотин киши эҳтиёж
туйиши мумкин. Бу масалада мендан уялиб ўтирма.
— Ташаккур, зарур бўлса, айтарман — деди Зайнаб.
Хинднинг овозида самимият манаман деб турарди. Ҳарҳолда Зайнабда шундай каноат
ҳосил бўлди. Лекин барибир унга: «Ҳа, кетяпман» деб очиқча айта олмади.
Ниҳоят, бир куни Абул Оснинг укаси Кинона уни туяга ўрнатилган бир маҳфага
миндириб, йўлга чиқарди. Зайнаб ўша пайтда ҳомилали эди.
Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) қизлари Мадинага отланганини эшитган Асваднинг ўғли
Ҳаббор ёнига битта ўғрибезорини олиб, унинг орқасидан етиб келди. Кинона: «Нима қиляпсан»
дейишга ҳам улгурмай, найзасини маҳфага санчди. Маҳфа қаттиқ силкиниб кетди ва Ҳазрати
Зайнаб ерга думалаб тушди. Тушаркан, каттагина бир тошга бориб урилди. Ҳаббор иккинчи
дафъа ташланди. Аммо энди Кинона ўзини ўнглаб олган эди, унинг олдини тўсиб чиқди.
— Олчоқ ҳариф, хотин кишига қўл кўтаргани уялмайсанми?! — деди.
Ҳаббор ҳам бўш келмади:
—Уни бу ердан соғ чиқаришимизни умид қиляпсанми сен? — деди пўписа қилиб.
—Сочидан бир туки тўкилишига ҳам йўл қўймайман!
—Отаси Бадрда нима ишлар қилганини билмайсанми, эй Кинона?!
—Сизлар ҳам бориб ўша отасидан олинглар интиқомингизни!..
—Олажагимиз интиқомнинг илки буни ўлдириш бўлади..
Шундай дся Ҳаббор такрор хужум қилди, лекин бу гал Кинона кўксини қалқон қилиб,
тўхтатиб колди. Энди иккаласи олишиб кетишди. Ҳабборнинг орқасидан келганлар ҳам бор эди,
улар ортдан таҳдид сола бошлашди. Кинона қараса, иш чапиасига кетаётибди.
— Бу ишни ўлгунимча охирига обораман. Токи тирик эканман, унга бирор зарар
етказмайсанлар! — дея ҳайқирди.
Тахдид жиддий эди. Кинонанинг боқишлари Ҳабборни ҳушёр торттирди. «Шуниси ҳам
етар» дея қайтиб кетишга мажбур бўлди. Орқадан келганларнинг ичида Абу Суфён ибн Ҳориса
ҳам бор эди. У:
— Нимага бунча жоҳиллик киляпсан, Кинона?.. Куп пакундузи бу хотин йўлга
чиқариладими, ахир? Муҳаммад билан орамизда ўтган гапсўзларни билмайсанми?
—Хўп, нима қилайин?
—Ҳозир Маккага қайт, орадан бир неча кун ўтсин. Кейинроқ қоронғида, одамларга
сездирмасдан олиб чиқиб кет — деди Абу Суфён.
Кинонага бу таклиф маъқул келди. Қўрқувдан титраб ўтирган Зайнаб наридан-бери
тузатилган маҳфага қайтадан минди. Маккага караб йўл олишди.
Буюк бир қувонч билан йўлга чиққан эди. Энди эса ҳаяжон ва кайғу ичида қайтиб боряпти.
Ёлғиз ўзим кетавераман, дея олмасди. Султони анбиёнинг қизлари, деб ким ҳам уни бошига
кўтарарди? Ҳақиқатан, ундай қилишмади, аксинча, ўлдирмоқчи бўлишди.
Бир неча соат олдин энди ҳеч қачон қайтмаслик ниятида ташлаб чиқиб кетган уйига қайғу
ва ғамга ботиб қайта кириб келди. Устигаустак, бояги ҳужум натижасида қорнидаги боласи ҳам
тушиб қолган, ҳозир ётсаю тин олса, бошқа ҳеч бир нарсани ўйлайдиган ҳолда эмас эди.
Бу орада Фахри коинот жанобимиздан йўлйўриқ олган икки киши Мадинадан Маккага
қараб йўлга чиқди. Улардан бири Жаноби Пайғамбарнинг тутинган фарзандлари Зайд,
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 11
иккинчиси эса, ансорлардан бир зот эди. Таълимот бундай бўлди: Макка яқинида Йаъжаж
водийига боришади, у ерда Ҳазрати Зайнабни кутишади, сўнг олиб қайтишади.
* * *
Орадан бир неча кун ўтди. Зайнаб озмикўпми ҳордиғини чиқарди, ўзини такрор йўлга
чиқишга тайёр ҳис қилди.
Кечалардан бирида, кўчаларда элнинг оёғи узилган паллада Абул Оснинг эшиги яна
очилди. Аввал бир одамнинг сассиз шарпаси, кетидан туя чиқди. Устидаги махфада Сарвари
оламнинг(с.а.в.) севикли қизлари Зайнаб ўтирарди.
Кимсасиз кўчаларда овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб бориларди. Ниҳоят, Макка уйлари
орқада қолди. Энди итларнинг ондасонда улишидан бошқа овоз эшитилмасди. Куфрнинг ва
ширкнинг тубан қоронғулигида ғафлат уйқусига толганлар бу дафъа Макка инжусининг
шаҳардан чиқиб кетаётганини билмай қолаверишди.
Бирор бало қазо етмай, Йаъжаж водийига келишди. Кичкиналигидан бери бир уйда бирга
улғайган, бир дастурхондан таом еб, бир қудувдан сув ичган Зайд яна бир шериги билан уларни
кутиб турган экан, топишди. Зайнабни Оллоҳнинг ва расулининг омонати ўлароқ қабул қилиб
олишдида, Мадина сари йўлга равона бўлишди.
Маккаликлар учун Зайнаб бир душманнинг қизи эди, бинобарин, мушриклар унинг жонига
суиқасд қилиб, касос олишлари мумкин— мана шундай ҳолда Маккани тарк этган Зайнаб энди
турли иззат-икромга ва ҳурматга лойиқ бир инсон сифатида йўлини давом эттирди.
Узоқдан Мадина тоғлари кўзга ташланди. Бу нарса Султони анбиё ҳазратларига
яқинлашганларининг муждаси эди. Зайнаб қушдай енгил бўлиб қолганини хис этди.
Алҳамдулиллоҳ, икки йилдан бери кўрмаган отасига энди етажак, чеккан бутун жабру
жафоларини ота бағрига бош қўйиш ила унутажак. Қани энди туя янада тезроқ, янада илдамроқ
юрса! Ҳали кўрмай туриб севиб қолгани бу шаҳарга бир он бўлсада илгарироқ кириб борса!
Мана, йўл ҳам охирлади. Бани Нажжор маҳалласида, отаси илк дафъа қўнган кўчаларда
Зайнаб ҳам туясидан тушди ва ўша атрофга қурилган ҳужраи саодатга шошилди. Кўзёшлар,
ҳасрат ва севги туйғулари тўлибтошган бир қалб ила Султони анбиёга отилди. Лаблари фақат:
— Отажоним, меҳрибоним... сизни шунчалар соғиндимки... — дея шивирлар эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) узоқ вақт айриликда қолган фарзандларини бағриларига босдилар.
Таъриф этилмас бир ҳаяжон ила:
—Хуш келдинг, қизим — дедилар.
* * *
Ҳали ҳам асирларни қутқариш учун яқинлари келиб туришарди. Машҳур Валид ибн
Муғийранинг ўғли Валид ҳам асирлар орасида эди. Бир куни унинг икки акаси Холид билан
Ҳишом уни қутқариш мақсадида Мадинага кириб келишди.
Валидга ўгай ака бўлгучи Ҳишом талаб этилган пулни бергиси келмади. Анча давом этган
тортишувлардан кейин, ниҳоят, оталари Валид ибн Муғийранинг совутию қуролларини бериб,
Валидни қутқаришди. Макка сари йўлга чиқишди. Мадинадан олтмиш чақирим юргач,
Зулҳулайфа деган жойга етиб қўнишди. Овқатланишди, ҳордиқ чиқсин деб бир оз ухлашди.
Бир пайт Валид аста ўрнидан турди. Ҳамроҳлари ухлаб ётганига ишонч ҳосил қилгач,
келган изидан қайта бошлади. Кайдасан, Мадина, деб йўл олди.
Ака-укалар анчадан кейин уйғонишди. Ёнларида Валидни кўрмай, ҳожат билан бирон
жойга ўтган бўлса керак, деган хаёлда хийла вақт кутиб ўтиришди, аммо дарак бўлмади.
— Маккага кетиб қолган бўлса керак — деди Ҳишом.
— Нимага бизни ташлаб кетади? Бирга кетардик-ку?..
Бу орада Холид Маккага эмас, Мадинага қараб кетган изларни кўриб қолди.
— Валид яна Ясрибга қайтган бўлмасин, Ҳишом? — деди ажабланиб.
— Валлоҳи, нима деяримни ҳам билмай қолдим.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 12
Аммо у ёққа нега кетади? Ахир, ўзи ўша ёқдан келяимизку?!
Холид бир неча сония ўйланиб турдида: Валид Ясрибга яширинча бориб, у ерда бир-иккитасини ўлдириб келмоқчидир балки?
Шу фикр ақлга тўғри келарди. Аммо энди ўзлари нима қилишади? Мадинага қайтиб бориб,
уни изласинларми? Унда Валид хақиқатан халигидай иш қилган бўлса, қўлга тушиб, ўлиб
кетишлари турган гап. Хўш, нима қилишсин?
— Бу аҳволда Маккага ҳам бормайлик, эй Ҳишом. Бориб: «Валидни ҳам қутқардик, ҳам
қутқармадик» дейиш менга оғир келади — деди Холид.
— Унинг устига, отамизнинг совути билан қуролини бериб қўйганмиз... — дея қувватлади
Ҳишом.
— Қани, коринни бир тўйғазиб олайликчи, унгача ақл ҳам кириб қолар.
Овқатланиб бўлишгач, Холид биродарига ўгирилди:
— Менинг қарорим Ясрибга яна бир марта бориш, нима бўлганбўлмаганини ўрганишдир.
Акдлли, «Валид қани?» деб сўраганларга тузукқуруқ жавоб бериш имконига эга бўламизку, сен
нима дейсан?
— Лот ҳаққи, мен ҳам айни шундай фикрдаман, эй Холид. Қани, кетдикми?
Ясрибга йўл олинди. Соатларча юрилгач, Ясриб хурмозорлари кўзга ташланди. Тўғри Бани
Нажжор маҳалласига келиб тушишди. Жаноби Расулуллоҳни(с.а.в.) топиб, вазиятни
тушунтирмоқчи бўлишди. Бошқа бирортасига масала очилса ёки Валид бирон кор-ҳол қилиб
қўйган бўлса, унинг ўрнига буларга жазо беришлари мумкин.
Масжид олдида туяларидан тушишга ҳозирланишаркан, Холид кўзларини каттакатта очиб,
тўпланиб ўтирганларга боқди.
— Мен кўраётганимни сен ҳам кўраяпсанми, Ҳишом?-деди шивирлаб.
— Ҳа — деди Ҳишом ҳам ғалати бир овозда — кўрганимдан кўрмаганим яхши эди.
Валид масжид олдидаги ўша одамлар орасида, улар билан гаплашиб ўтирарди.
—Хўш, нимага келдинг бу ерга? — деб сўрашди акаука ундан.
—Кўриб турибсизларку, дўстларим билан гаплашиб ўтирибман — деб жавоб килди
Валид.
— Хўп, майли, аммо нега қайтиб келдинг?
— Мусулмон бўлиш учун.
— Озгина нарироққа борсак бўладими?
Валид ўрнидан турди, биргалашиб сал нари ўтишди. Бир чеккага бориб, Холид аста
сўради:
— Жиддий гапиряпсанми, Валид?
— Жиддий бўлмаса, атай қайтиб келармидим. Бирдан Холиднинг жиғибийрони чиқди.
— Аҳмоқ! Мусулмон бўлиш ниятинг бор экан, нимага бизларни бу ерга келтирдинг, нега
ўзингни қутқариш учун отамиздан қолган азиз ёдгорликдан айрилишимизга сабаб бўлдинг?..
Оилада уни қандай қадрлашимизни ўзинг ҳам жуда яхши билардингку!
— Мен Қурайшнинг: «Валид бадал пулини тўлашдан қочиб мусулмон бўлди» дейишини
истамадим. Ҳар ким каби менга ҳам фидя тўлансин, кейин келиб ўз хоҳишим билан мусулмон
бўлганимни айтай, деб орзу қилдим.
— Хўп, энди нима қиласан?
— Энди бу ерда қоламан, ҳаётим бу ерда давом этади— қарорим шу.
— Ундай қилма — деди Холид — ҳозир сен биз билан бирга Маккага бор. Сени озод
этганимизни, соғ-омон келтирганимизни одамлар кўрсин. Ўз истагинг билан мусулмон
бўлганингни англат ёки англатма. Шундан кейин хоҳлаган тарафингга кетавер. Ҳар ким бориб
асирини қутқариб келди, аммо Валид ибн Муғийранинг ўғиллари бўш қўл билан кайтиб
келишди, дейилиши бизга муносиб эмас. Йўқса, Зулҳулайфада сени топмаганимиздан кейин
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 13
ўшанақаси кетиб қолган бўлар эдик.
Валидга бу фикр маъқул кўринди. Янги топган дўстлари билан хайрлашиб, йўлга чиқди.
Маккага етгунча кор-ҳолсиз келишди. Лекин Маккага етиб келишдию иш ўзгарди.
Валидни тутиб, ҳибсга ташлашди.
Шу тариқа Маккага ҳибс этилганларнинг сони Аййош ибн Робиа билан Салама ибн
Ҳишомдан кейин учтага етди.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) Валиднинг ҳийла билан Маккага олиб кетилганини ва у ерда
қамаб қўйилганини эшитиб, хафа бўлдилар.
Бомдод намозларида рукудан ростланганларида: «Оллоҳим, Валид ибн Валидга, Салама
ибн Ҳишомга, Аййош ибн Робиага ва сиқув остида қолган бошқа заиф мўминларга нажот бер.
Оллоҳим, Мудор қабиласига қийноқни кучайтир. Уларга Юсуф(а.с.) давридагидек қаҳатчилик
бер. Сенга ва элчингга қарши бош кўтарган Лиҳйон, Риъл, Заквон ва Исаййа кабилаларини
лаънатла» дея дуо қила бошладилар.
* * *
Жубайр ибн Мутъим яқинларидан баъзи кимсаларнинг фидясини олиб Мадинага келган
эди. Расули акрам(с.а.в.) Жубайрга иззат-икром кўрсатдилар.
Оқшомга яқинлашганда Жубайр масжиднинг бир бурчагида ухлаб қолди. Шом намозига
келганлар у ерда бир мушрик ухлаб ётганини кўришди. Азон айтилди. Жаноби Расулуллоҳ
намозни бошладилар, Жубайр қулоғига чалинган тотли бир овоздан уйғониб кетди.
«Бас, (эй Муҳаммад,) сиз(инсонларга Қуръон оятлари билан) панднасиҳат қилаверинг!
Чунки Парвардигорингизнинг неъматмарҳамати билан коҳинфолбин ҳам, мажнун ҳам
эмасдирсиз. Балки улар(мушриклар): «(Муҳаммад) бир шоирдир. Бизлар унга замон
ҳодисотбалолари(етиши)ни кутурмиз, дерлар?! Айтинг: «Кутаверинглар! Мен ҳам сизлар билан
бирга кутувчиларданман(кўрамиз, балога ким йўлиқар экан)» (Тур, 29-31.)
Жубайр бу ўқилган оятлар латифликларига асир бўлиб қолди.
Жаноби Расулуллоҳ Оллоҳ ўзларига берган мустасно қобилият ила ўқир, ҳеч бир адиб
эриша олмайдиган даражадаги илоҳий каломни қалбларга сингдирар эдилар. Жубайр ётган
ерида бу илохий каломни тинглади, тинглади...
Мўминлар Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз билан биргаликда рукуга кетишди, кетма-кет
икки сажда қилишди ва такрор тик туришди. Жанобимиз яна овоз чиқариб ўқий бошладилар.
«Балки улар(сизни халок қилиш учун) бирон ҳийланайранг қилмокчидирлар?! У ҳолда
ўша кофир бўлган кимсаларнинг ўзлари ҳийланайрангга гирифтор бўлурлар! Балки улар учун
Оллоҳдан ўзга бирон«илоҳ» бордир?! Оллоҳ уларнинг ширкларидан покдир! Агар улар
(устларига уларни ҳалок қилиш учун) осмондан бир бўлакпарча тушаётганини кўрсалар
(ўшанда ҳам имон келтирмаслар балки), «Бу тўпланган булутдир» дерлар. Бас, (эй Муҳаммад,)
Сиз уларни токи ўзлари ҳалок қилинадиган кунларига рўбарў бўлгунларича тарк қилинг!
У кунда уларнинг ҳийланайранглари бирон фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас!
Албатта, золимкофир бўлган кимсалар учун бундан(қиёмат кунидан) илгари(шу дунёда) ҳам
азобуқубат(лар) бордир, лекин уларнинг кўплари(буни) билмаслар. (Эй Муҳаммад,) Сиз
Парвардигорингизнинг ҳукмига сабр қилинг, зотан Сиз шакшубҳасиз Бизнинг кўз ўнгимизда
(ҳифзу ҳимоямизда)дирсиз ва(тонгда уйқудан) турган пайтингизда Парвардигорингизга ҳамду
сано айтиш билан(У зотни барча айбнуқсондан) покланг! Шунингдек, кечадан(бўлган
соатларда) ва юлдузлар юз ўгириб кетгач(яъни, саҳар пайтларида) ҳам У зотга тасбеҳ айтинг!»
(Тур, 42-49).
Расулуллоҳ(с.а.в.) Тур сурасининг энг сўнгги оятини бу тариқа ўқигач, «Оллоҳу акбар»
деб рукуга эгилдилар. Мўминлар ҳам у зот билан бирга эгилишди...
Жубайр аввал Жаноби Расули акрамнинг Қуръон тиловат қилганларини ё эшитмаган ва ё
эшитишни истамаган. Бироқ ҳозир худди кўнгли йўғрилгандек, япянги бир руҳга соҳиб бўлган
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 14
эди.
Намоздан кейин Жаноби Расулуллоҳнинг ёнларига борди. Асирлар ҳақида гаплашди. Сўз
орасида Мутъим хотирланди. Шунда Расули акрам:
— Эй Жубайр, агар отанг Мутъим соғ бўлиб, манави сассиқлар ҳақида илтимос билан
келса эди, унинг юз хотири учун ҳаммасини озод қилиб юборишим мумкин эди — дедилар.
Жубайр бу кўришувдан мусулмон бўлмади, бироқ у ердан кетаркан, эшитгани Қуръон ила
кўнгли кўкларда учганини ҳам инкор этмасди.
* * *
Маккаликлар Каъб ибн Ашрафни бир ота кадрдон, қора кунларига ярайдиган бир дўст
каби кутиб олишди. Бундай бўлмаганида, то Мадинадан чиқиб Маккагача атай таъзия
билдириш учун келармиди! Боз устига, Муҳаммаднинг душманлари ҳузурига бориб, уларга қўл
узатишнинг таҳликаси ҳам бор. Мадинада яшайдиган бир инсон сифатида Жаноби
Расулуллоҳни(с.а.в.) табриклаши, авсликларни, ҳазражликларни қутлаши лозим бўлгани холда,
уларга қилич кўтарган инсонларни топиб келиш буюк бир жасорат намунаси эди.
Каъб қайси мажлисда иштироқ этса, ҳурмат-эътибор кўрди, уйларнинг тўрига чиқарилди.
Хоссатан, «аҳли қолиб» номи берилган ўликлар ҳақида тўқиган марсиялари тилдантилга ўтиб
юрар, ҳар кадамда унинг шеърларини ўқиётган болаларни учратиш мумкин эди.
Айниқса, Абу Суфён мамнун эди. Ҳазилакам гапми: Мадинадан Каъб ибн Ашрафдай бир
шоир келиб, мусулмонлар ҳақида ҳажвиялар айтиб турса! Дарҳақиқат, у Қурайшнинг бутун
туйғуларини шеърга солар, ўзи йиғлар, ўзгаларнида йиғлатар эди.
Бир куни суҳбатлашиб ўтирганларида, Абу Суфён уни ҳакамликка чорлади:
— Биз семизсемиз туяларни сўйиб, халққа тарқатадиган, мусофирларга иззат-икром
кўрсатадиган кишилармиз. Кучсизларга ёрдам берамиз, улар бажара олмаган ишларни
зиммамизга оламиз. Ҳажга келганларга емак-едирамиз, сув улашамиз. Ақрабомизни ҳимоя
қиламиз, хабар олиб турамиз...
Абу Суфён буларни айтаркан, ўзининг зиқналигини тилга олишни истамади. Мазкур
ҳоллар, умуман олганда, Курайшда борлигини биров инкор этолмайди, аммо...
Кейин Жаноби Пайғамбаримиздан сўз очди:
—Бизларнинг бирлигимизни бузди. Илоҳларимизга тил теккизди. Аклли кишиларимизни
аҳмоқликда айблади. Ўғилни отадан айирди — деди. Сўнгра асосий муддаога кўчди: —
Сенингча, биз тўғри йўлдамизми ё Муҳаммадми?
Каъб ҳеч тараддудланмасдан жавоб берди:
— Албатта, уларга қараганда сизлар тўғри йўлдасизлар!
Бу жавоб Абу Суфённи хурсанд қилиб юборди. Эс-хуши жойида, сўзи-суҳбати жўяли,
номи атрофда машҳур бир шоир берган ҳукм тўғри бўлмаса, бундан тўғриси каердан
топилади?!
Каъб Маккада бу каби алаҳсирашлар билан ўзининг нафратини ифодалар экан, бу ёкда
Жаброили амин Сарвари олам жанобимизга(с.а.в.) Куръони каримнинг ушбу оятларини
келтирди:
«Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини ҳамда
кофир кимсалар ҳақида: «Ўшалар имон эгалари бўлган мусулмонлардан тўғрироқ йўлдалар»
деяётганларини кўрмадингизми? Ўлар Оллоҳ лаънатлаган кимсалардир. Кимни Оллоҳ
лаънатлар экан, бас, ҳеч қачон унинг учун бирон ёрдамчини топа олмайсиз» (Нисо, 51-52.)
Каъб ва бошқа мушрикларнинг Расулуллоҳга ва дўстларига қарши айттан шеърларидан
бир қисми Мадинага етиб келди. Мўминлар орасидан шеър айтишга кобилияти борлар бу
ҳажвияларга жавоблар беришди. Каъб ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Равоҳа ва Ҳассан ибн Собит
ўшандай шоирлардан эдилар. Ҳатто Ҳассан ибн Собит Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амрлари
ила шеърларини масжидда баралла ўқиган. Жанобимиз унга:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 15
— Айт, айтавер, эй Ҳассан, Жаброил сенга мадад беряпти — дея марҳамат қилганлар.
Мусулмон шоирлар ёзган бу шеърлар бир жиҳатдан душманга унинг ўз силоҳи ила жавоб
бериш маъносини ифодалар эди.
* * *
Икки киши Каъбанинг«Ҳижр» деб аталувчи пастак деворли қисмида узоқ шивирлашиб
туришди. Ниҳоят, қўлларини сиқишиб хайрлашишди. Айрилишаркан, улар ўзаро ахдларини яна
бир бор такрорлашди:
— Сўз берасан, шундайми?
— Сўзим сўздир, эй Умайр. Сен Сафвонга бемалол суянишинг мумкин...
Бири тўппатўғри уйига борди, қиличини олиб, ўзи келтирган заҳарни тиғига суркай
бошлади. Энди бу қиличда одамнинг ҳар қандай жойидан кичкинагина бир яра очиш билан уни
оппаосон ўлдириш мумкин эди. Хотини унинг ишларини тушунмади. Ўртада уруш йўқ,
бинобарин, қиличга заҳар суртилишига ҳам бир сабаб мавжуд эмас эди.
— Нима қилганинг бу, эй Умайр? — деб сўради.
— Ҳозирча ҳеч нарса сўрамасанг, яхши бўларди —деди эри жавоб ўрнига.
Хотин бошқа суриштирмади, эри ишини битирди.
Шом қоронғилиги тушгач, бир нечта хурмо тамадди қилган бўлдида, қиличини олди.
Белбоғига такди. Индамай ташқари чиқдикетди...
* * *
Мадина масжидида дўстлари билан суҳбат қуриб ўтирган Ҳазрати Умар(р.а.) бир иш
билан ташқарига чиқди. Қараса, шу атрофга бир туя энди чўктирилаётган экан. Туя эгасини
танигандай бўлди. Сал яқин борди, диққат билан боқди.
— Сен Умайр эмасмисан? — деб сўради.
— Ҳа, мен Умайрман.
Жин каби, шайтон каби бир одам сифатида машҳур эди у. Экмасдан ейман дейдиган,
тегирмондан бутун чикадиган одамлар тоифасидан эди.
Ҳазрати Умарнинг хаёлидан: «Бу одам яхшилик билан келмаганов» деган ўй ўтди. Ўша
заҳоти ичкари қайтиб кирди.
— Ё Набийаллоҳ, Умайр ибн Ваҳб келибди. Бу одам яхши ниятда келмайди — деди.
— Уни бу ёққа олиб кир — дедилар Расули акрам.
Ҳазрати Умар, кейин кутилмаган бирор можаро чиқмасин тағин, дея Умайрни маҳкам
ушлаб, ичкари олиб кирди.
— Нима сабабдан келдинг, эй Умайр?
— Ўғлимга бир яхшилик қилишларингизни илтимос қилиб келдим.
— Ёнингдаги қиличчи?
— Қилич бизга фойда бердими?..
— Сафвон ибн Умаййа билан Ҳижрда қилган аҳд ҳақида нима дейсан?
Умайр тили орқасига тортиб кетгандек бўлди.
— Қанақа аҳд? — деди зўрға.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) унга Сафвон билан ораларида кечган ўша келишувни гапириб
бердилар:
— Сен Сафвон ибн Умаййага бундай дединг: «Бадрда бунчалик одамимиз ўлганидан
кейин ортиқ яшашнинг қизиғи қолмади. Қарздорман, аммо тўлашга ҳеч вақоим йўқ. Мендан
кейин фарзандларим қийналмаганида эди, бориб Муҳаммадни ўлдирар эдим» дединг. Сафвон
сенинг бу сўзларингга жавобан: «Агар сен бу ишни қилсанг, мен қарзингни ўтайман,
болаларингга қараб тураман» деди. Шу тарз яширинданяширин келишиб олдиларингиз ва сен
мени манави қилич билан ўлдиришниятида келгансан.
Умайр ҳайронлик ичра тинглар эди. Охирида эсини йиғди ва деди:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 16
— Ҳа, эй Муҳаммад, воқеа худди сен айтгандек бўлди. Сафвон иккаламиз бу гапсўзларни
ҳеч ким эшитмайдиган даражада хуфиёна қилган эдик. Энди мен ҳам ишонаманки, сен
ҳақиқатан пайғамбар экансан — деди ва шаҳодат калималарини айтди.
* * *
Бир куни Жаброили амин яна Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизга рўбарў келди. Оламлар
Раббидан саломларни ва Бақара сурасига тегишли айрим оятларни келтирди. Набиййи акрам
ҳар сафаргидек аввал фақат тингладилар, Жаброили амин у оятларни ўқиди. Роббул
Оламиннинг қудратила бу ваҳийлар келтирилган ҳолидай Жаноби Пайғамбарнинг топтоза
қалбларига ёзилди.
Саййидимизнинг ваҳий ҳолатига кирганларини англаган асҳоб бошларини эгган бўйи
буюк бир ҳаяжон ила кута бошлашди. Пашша учса эшитиладиган даражада сассиз, лекин
кўнгиллари Мавлога йўналганча кечган бу вақтда асҳоби киромнинг бу ҳолини истеҳзо ила
кулиб томоша қилиб турган бир неча толеъсизлар ҳам йўқ эмасди.
Ниҳоят, Набиййи акрам(с.а.в.) саййидимиз бошларини кўтардилар. Атрофга боқдилар.
Ваҳий котиблари ҳозир бўлсин, демоқчи бўлдилар. Лекин асҳоблари ёзув лавозимотлари тайёр
қилингунча ҳам кутишга сабрлари чидамай ошиқишарди, илоҳий хабарларни У Зоти шариф
таблиғ эта бошладилар:
«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда
«Оллоҳга ва охират кунига имон келтирдик» дейдилар. Улар Оллоҳни ва имонли кишиларни
алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг
дилларида мараз бор эди, бас, Оллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган
ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар» дейилса,
«Биз ислоҳ қилувчилармиз» дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин
ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек имон келтиринглар» дейилса, «Шу
пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан
кимсалардир, лекин буни билмайдилар. Имон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам
имон келтирдик» дейдилар. Ўзларининг шайтонлари(бошлиқлари) билан холи қолганларида
эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат(уларнинг устидан) кулмокдамиз, холос»
дейишади. Оллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашибулоқиб юришларини
давомли қилади. Улар ҳақ йўлнинг ўрнига залолатни сотиб олган кимсалар бўлиб, бу
савдоларида фойда қилмадилар ва тўғри йўлга юрувчилардан бўлмадилар...» (Бақара, 8-16).
Ким эди булар? Исмлари айтилмади, аммо сифатлари ва килган ишлари туфайли
йўлиқажаклари аччиқ натижа маълум этилди...
Пайғамбарлар имоми(с.а.в.) бу оятларни ўқиётганларида ҳозир бўлганлар орасида
мунофиқларда бор эди. Лекин улар сас чиқармадилар, «Бизни айтяпти, бизни назарда тутяпти»
дегандек сур бўлиб ўтиравердилар.
Бу оятлар юракда буюк бир портлаш ҳосил қилди. Қалбида куфр ишончи бўлиб, тилида
имон сўзларини айтиш...
Баъзилар виждонлари билан рўбарў бўлиб, ўзларининг холатларини жиддий тафтиш қилиб
олишди. «Мен Оллоҳга ва охират кунига ишондим» сўзларини қай даражада самимият билан
айтганини текшириб кўришди хаёлан.
Бу орада Жаноби пайғамбаримизнинг куйидаги сўзлари мададга етиб келди, нафси билан
мужодала қилиб турганларга йўл кўрсатилди:
«Уч нарса бордир... бу уч нарса кимда бўлса, имоннинг мазасини ҳақиқий лаззати ила
тотади. Булар:
а) Оллоҳ ва расулини ҳар нарсадан ортиқ севиш;
б) яхши кўрган одамини фақат Оллоҳ ризоси учун яхши кўриш;
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 17
в) такрор куфр ҳаётига қайтишни худди оловга отилаётган каби ёмон деб билиш...»
Ўлчовлар энди шу мезонларга кўра олинди. Виждонлар: «Ўлим келса ҳам, имон ҳаётидан
ортга кайтиш йўқ!» деган карорга келди. Яна бутлар ҳузурида сажда қилиш, яна уларни илох
деб қабул этиш... хаёлларига сиғмайдиган аччиқ бир хотира бўлиб қолди. У илоҳлар
синдирилган, ташланган, қулатилган эди. У бутларни илоҳ деб билган кўнгиллар энди бу
вужудлардаги кўнгиллар эмасди. Энди у кунларга кулибжирканиб боқадиган, Оллоҳ қўрқуви
ила нафас оладиган, Оллоҳ севгиси ила иш кўрадиган кўнгиллар жойлашган эди бу вужудларга.
У кунлардаги ҳолларини соддаликдан, онгсизликдан кўришар, ҳидоятда доим қолишни сўраб
Жаноби Ҳаққа ниёз этишар эди. Мана шулар«холис мўминлар» бўлиб, ҳеч ким уларни
мунофиқ демасди.
Мўминлар орасида ўзларини улардай кўрсатиб, орага суқилиб кириб олган бозорчи
мунофиқлар ҳам бу оятларни ҳикоя тинглагандай эшитишди. Бевосита ўзлари ҳақидаги бу
оятлар уларнинг қулоқларидан нарига ўтмади. Улар калбларини Қуръон оятларининг теран
маъноларига ёпиб олишган эди. Шу сабабдан ушбу оятларни эшитган мўминларнинг шошиб
қолганларини улар истеҳзо ила томоша қилишди. Оятлар залворидан мўминларда ғимирлаб
қолган ҳавотирни бемаъни деб билиб, кулиб юбормаслик учун лабларини тишлаб туришди.
Ҳа, Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) бу мунофиқларни номманом айтиб бермадилар. Модомики
айтмадиларми, мўминлар орасида бемалол юришга, уларнинг аҳволини яқиндан кўриб
ўрганишга, маккаликлар ҳақида айтиладиган сўзларни ҳам бемалол эшитиб юришга ким халал
берарди?..
Лекин намоз уларга оғир келарди. Олдин таҳорат олиш керак, кейин уларга қўшилиб
ётибтуриш керак... шу маъносиз ҳаракатлар бўлмаса эди... Камига, тонгнинг илк палласида
Билолнинг азони... Ҳар тонг иссиқ ўрнини ташлаб, тотли уйқусини қандай аритаркин бу одам!..
Яна, унинг овози билан уйғониш дарди бўлмаса эди...
Аммо энди бу одамларни юртларидан чиқариб юбориш имкони йўқ, бинобарин, мажбуран
бу дардга чидайдиларда, овоз чиқармайдилар.
* * *
Мўминлар орасида ибодатга қаттиқ ёпишган, дунёга кўнгилсизлиги ва илгисизлиги билан
танилган Усмон ибн Мазъун хасталанди. Кундузги рўзаларнию тунги ибодатларни тўхтатишга
мажбур бўлди. Оила аъзолари қайғу ичида қолишди...
Ниҳоят, асирлар масаласи битди. Айни ўша кунлари келган оятлар мўминларнинг
юракларини ҳаяжонга солди. Бу оятларда асирларга қаттиққўл муносабатда бўлиш ё фидя олиш
баҳси тилга олиниб, бу ҳақда бундай дейилган эди: «Агар Оллоҳнинг ҳукми азалийида
(билмасдан қилинган хатонинг кечирилиши) ёзиб қўйилмаганида эди, албатта, сизларга товон
олганинглар сабабли улуғ азоб етган бўлур эди. Энди ўлжа қилиб олган нарсаларингизни
ҳалолу пок ҳолда еяверинглар ва Оллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Оллоҳ мағфиратли ва
меҳрибондир» (Анфол, 68-69.)
Жаноби Расулуллоҳнинг кўзлари ёшланди.
— Агарда бу айтилган азоб юборилганида, Умар ибн Хаттоб билан Саъд ибн Муоздан
бошқалар қутула олмасди — дедилар.
* * *
Шу пайтларда Маккада қолган мусулмонлардан кекса Жундаб ибн Дамра касал бўлиб
қолди. Макка ҳаётидан маза кочган, айниқса, Бадр воқеаларидан кейин бу шаҳар жаҳаннамга
айланган эди. Бунинг устига, Жундаб фурсат толиб ҳижрат қила олмади. Ўзини ғариб сезди.
Ҳаёт ортга кетиб, ўлим билан ниҳоя топаётган эди. Тугаб бораётган умрининг ҳеч йўқса охирги
бирикки кунини Ҳазрати Пайғамбар(а.с.) хузурларида кечиришни истар эди. Эртага агар ундан:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 18
«Шунча мўмин ҳижрат килди, сен нимага колдинг? Нега мўминлар диёрига кўчмадинг?..
Мушриклар орасида қолишни не боис афзал кўрдинг?..» деб сўралса, буларнинг жавобини
бериш осон бўлмасди. Тўрт ўғли бор эди, ёнига чорлади.
— Мени бу ердан олиб кетинглар, Мадинага етказинглар — деди.
— Аммо, отажон, каттиқ касалсиз, йўлга бардош берадиган холда эмассиз — дейишди
ўғиллари.
— Боришим керак, сўнгги орзуим шу.
Самура исмли ўғли акаукаларини бир чеккага тортди ва:
— Кейин пушаймон бўламиз. Отамиз бизни ўстириб вояга етказди, биз унинг охирги
орзуйини бажо келтирмадика, деб афсусланиб қоламиз. Энг яхшиси, Мадинага олиб бориб
қўяйлик — деди.
— Лекин бу ҳолда туяда ўтиролмайдиларда...
— Туя устига бир маҳфа хозирлаб, ёток қилиб берамиз.
— Отамизга ҳам, бизга ҳам жуда оғир бир сафар бўлади лекин.
Ахийри Самуранинг таклифини қабул этишди. Жундаб туя устига ўрнатилган ётоққа
жойлаштирилди. Ҳатто тушиб кетмасин деб боғлаб қўйилди. Оқшомлардан бирида Макка
билан видолашишди.
Жундаб сўнг бир дафъа бўлсин Каъбани тавоф қилишни жудажуда истарди. Лекин бунинг
имкони қани? Бошини ўша томонга ўгирди. Кўзларидан сизган икки томчи ёш ила орзудаги бу
Уй соғинчини тилга келтирди:
— Алвидо, эй муборак Байт!.. Балки энди асло кўришмасмиз... — дея ғўлдирарди томоғига
ёш тиқилиб.
Макканинг охирги уйлари ҳам ортда қолиб, энди Жундабнинг кўз ўнгида ёлғиз Жаноби
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) сиймолари жонланиб тураверди. Ҳаво иссиқ, лаблар қуруқшаган.
Акаукалар ондасонда сув идишининг оғзини оталарининг лабига тутишади. Гохо:
— Қаерга келдик? — деб сўраб қўяди Жундаб. Иккигагшинг бирида: — Ҳали ҳам етиб
келмадикми? — дейди. — Яна қанча қолди? — деб сўрайди.
Саволлар тезтез такрорланавергач, акаукалар бир-бирларига андишали қарашди.
—Ясрибга етолмай қоламизмикан?
—Қарийб умидни узиб қўйдим.
—Мен ҳам шунақа ўйдаман.
—Лекин барибир умид қилиш керак...
Ҳали йўлнинг ўндан бир қисми босиб ўтилмаган эди. Ҳолбуки, Жундаб сафар тугаб қолган
бўлса керак, деган қаноатда эди. Ўнинчи дафъа сўради:
—Самура!..
—Лаббай, отажон!
—Етмадикми ҳалиям?
—Йўқ, отажон, ҳали етмадик.
—Ҳозир қаердамиз?
—Танъимга келдик.
—Демак, ҳали ҳам Маккада эканмизда... Жундаб яна ўз оламига чўмди. Акаукалардан
бири:
—Шу ерда бир тўхтасак — деб маслахат солди. Ҳеч ким эътироз билдирмади. Туя
чўктирилди. Қарасалар, Жундабнинг юзида жон аломати йўқ.
— Ота!.. Отажон!..
Жундаб бу хитобларга жавоб бермади. Чунки энди маҳфа ичра ётган Жундабнинг рухи
аллақачон малакларнинг қўлларида ўзи қаттиқ орзу қилгани Мадина масжидига борган,
Сарвари олам жанобларининг жамолларини кўргач, кейинчалик топишиш шарти билан руҳлар
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 19
оламидаги ўрнини олган эди...
Жундаб ўша ерга дафн этилди. Унинг ҳижрат нияти ила йўлга чиққани, аммо бунга
эришмай йўлда вафот этганининг хабари Мадинага ҳам етиб борди. Баъзилар:
— Эҳ, илгарироқ йўлга чиқиб, ҳижрати ярим йўлда узилиб қолмаганида, мухожирлар
тоифасига қўшилиб мукофотини тўлиқ олганида қанчалик яхши бўларди — дейишди.
Лекин бу масалада тарозига қўйиладиган нарса Жундабнинг нияти, ихлоси эди. Зоҳиран,
хижрат ярим йўлда қолди, йўлнинг ўртасига ҳам етмасдан ажал келди. Аммо малакут оламида
бу йўлчилик қандай баҳоланган, қанақа муомала кўрган экан?..
Масала Қуръон оятлари билан ҳал қилинди. Оллоҳ таолонинг каломи бу ҳодисага
ойдинлик киритиш учун Набийлар сарварининг(с.а.в.) қалбларига қуйилди:
«Ким Оллоҳ йўлида ҳижрат килса, Ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни
топгай. Ким уйидан Оллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг(шу йўлда)
унга ўлим етса, муҳаққақки, унинг ажримукофоти Оллоҳнинг зиммасига тушар. Оллоҳ
мағфиратли, меҳрибон зотдир» (Нисо, 100).
Бу орада яна«Умму Қайснинг муҳожири» деган ном ҳам чиққан эди. Гап асносида баъзан
шу ибора тилга олиниб турарди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳам эшитдилар.
Воқеа бундай бўлган: Маккада Умму Қайс исмли чиройли бир аёл бор эди. Бир киши уни
севиб қолиб, уйланиш таклифини қилган. Лекин рад этилган. У одам«Хўп, майли» деб
қўяқолмаган. Иккинчи, учинчи дафъалар ҳам келган. Умму Қайснинг остонасига танда қўйиб
олган. Охири у хотин:
— Мен Оллоҳни ва расулини деб Маккадан кетишга қарор бердим. Агар мутлақо
уйланишни истаса, Ясрибга бориши лозимдир — деган ва ўзи ҳижрат қилган.
Ошиқ бу муждани олгани заҳоти бир қарорга келиб, у ҳам йўлга чиққан. Макка билан
Мадина орасидаги масофани шундай бир савдонинг оташини сўндириш учун кесиб ўтган.
Умму Қайс Оллоҳга ва расулига қовушиш учун ҳижрат қилгани, у одам эса, Умму Қайсга
эришиш ниятида ортидан йўлга чиққани элга ҳам ошкор бўлган ва унга«Умму Қайснинг
муҳожири» лакаби берилган эди.
Воқеа айтиб берилгач, Расули акрам(с.а.в.) бундай марҳамат қилдилар:
— Амаллар ниятларга қараб баҳоланади. Инсонга ҳам фақат ниятидаги берилади. Шундай
экан, ким Оллоҳни ва расулини деб ҳижрат қилса, бу ҳижрати Оллоҳга ва расулига оид
сифатида қайд этилади. Кимнинг ҳижрати қўлга киритиладиган дунё молига ва ё никоҳига
оладигани хотинга йўналган бўлса, унинг ҳижрати ҳам ўзи ҳижрат этган нарсага оид сифатида
кайд этилади.
* * *
Рамазон ойи чиқиб, шаввол кирди. Тошомга қадар куёшнинг тафтидан ёнганқоврилган
Мадинага, нихоят, бир оз шом салқинлиги туша бошлади.
Бани Нажжор уруғидан Салим ибн Умайр беихтиёр:
— Кунингни кўрсатаман сен қари хўкизнинг! — деб юборди ва тишларини бир-бирига
қаттик босди.
Олдидан яҳудий шоирларидан Абу Офак ўтиб қолди, у бу ердан айланиб, ўзининг
маҳалласига, Амр ибн Авфнинг уйига томон илгарилар эди. Охирги пайтлари шу яҳудий
чолнинг тили жуда узайиб қолди. Жаноби Пайғамбаримизга ишонишгани, у кишининг
амрларига бўйинсунишаётгани учун кўпдан бери мадиналикларни айблайдиган, устларидан
куладиган қилиқ чиқарди. Ўзи бир юз йигирма ёшга кирган. Энди қаридим, бир чеккада тинч
юрай, демасдан, ҳали ҳам кучайганикучайган. Салимнинг тишлари ғичирлаши шундан эди.
Ўша кеча Салим хуфтон намозидан кейин Бани Нажжор маҳалласидан чиқиб.
Асассизсадосиз Амр ибн Авф махалласига қараб юрди. Ўнгдасўлда кезди. Уй олдиларида,
хилват жойларда гаплашиб ўтирганларга қулоқ солди. Абу Офакнинг овозини излади. Ниҳоят,
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 20
бир гўшага келиб тўхтади. Топди. Бир бурчакка ўтиб, жим кута бошлади.
Орадан анча муддат ўтди. Бу орада Салим бир неча марта қиличининг қабзасини
пайпаслаб қўйди. Гўё, тайёр тур, демоқчидек эди.
Ниҳоят, давралардагиларни эсноқ тута бошлади. Овозларда тобора уйқусираш аломатлари
зоҳир бўлди. Вақт алламаҳал бўлиб қолганини айтиб, биттаданиккитадан тарқалишди.
— Сен ҳам энди уйингга бор, эй Абу Офак — дейишди.
Жавобни эшитиб, Салим титраб кетди:
— Мен шу ергинада ухлай қоламан — деди Абу Офак.
— Ўзинг биласан.
Кечага яна сокинлик чўкди. У ербу ердан келаётган ит овозлари баъзан бу жимликни бузиб
турарди.
Салим турган ерида бир муддат пойлади. Аввал қиличини аста қинидан суғурди. Кейин
беркиниб турган жойидан чиқиб, оёқ учларида Абу Офакка яқинлашди. Бу кекса шоир ўлими
остонага келганидан, сўнгги нафасларини олиб турганидан хабарсиз эди.
Қилич тўғри келиб унинг кўксига урилди. Кейин Салим бор кучи билан қилични буради.
Бўғиқ ва кўрқинчли бир овоз чиқди. Чунонам чирпандики...
Абу Офакнинг кўчаларни тутиб кетган ҳайқириғидан уйғониб кетганлар то ётоқларидан
ташқарига чиққунларича Салим шошганча уйига кириб кетди...
Маҳалла аҳли Абу Офакнинг сўнгги нафаслари устига чиқиб келди.
— Ким чопди?
— Ким сени бу аҳволга солди? — деган саволлар жавобсиз қолди. Абу Офак ўлди.
Эрталаб унинг жасади кўмиларкан, маросимга йиғилганлар орасида баъзиларнинг аламдан
кўзлари қонга тўлган эди. «Эҳ, билсак эдик, ҳаққини олардик!» дегандек армонлар тилларга
кўчди.
* * *
Ҳазрати Умарнинг куёви Ҳунайс Бадрдан ярадор бўлиб кайтган эди. Доридармон унга
фойда бермади, вафот этди. Ҳазрати Умар қизи Ҳафсанинг тул қолганига қанчалик қайғурган
бўлса, Ҳунайсдек бир инсоннинг ўлимига ҳам шу қадар хафа бўлди. Ғам чекди, аммо Бадр каби
шонли уруш берган жароҳат билан яшаш ва у жароҳат оқибатида ўлиш ҳам шундай бир инсонга
муносиб эди. Ҳунайс дунёдан ёш кетди, лекин бир инсон охиратга олиб бора оладиган кўп
нарсаларга эришиб кетди. Токи инсоният бор экан, у ҳам эсланажак ва«Бадр асҳобидан эди»
дейилажакдир.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳунайснинг жанозасида ҳозир бўлдилар. Бу Зоти шарифнинг
ва бошқа мўминларнинг дуолари охират хаётида Ҳунайсга эшлик қиладиган бўлди.
Ҳазрати Умарнинг қизи Ҳафса шу кунгача Ҳунайс билан бирга ҳузурҳаловатда кечган
турмушининг оз вақт ичида бундай якун топишини сира кутмаган эди. Эрини сўнг сафарга
кўзёшлари ила кузатиб қоларкан, ўксик қалбига ҳеч бир юпанч топа олмасди. Энди у тул хотин.
Энди у отаси Умарнинг ёнида яшайди. Энди...
Қурайш Каъбани таъмирлаган йили туғилгани эътиборга олинса, Ҳафса ўша кунлари
йигирма бир ёшларда эди...
* * *
Закот амри тушди Олий даргоҳдан: «Намозни тўкис адо килинг ва закотни беринг!
Узингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, уни Оллоҳ ҳузурида топажаксиз. Шубҳасиз,
Оллоҳ қилган амалларингизни кўриб тургувчидир» (Бақара, 110.)
Жаноби Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бойларга молларининг қирқдан бирини
закот сифатида келтиришни буюрдилар. Дала ва боғлардан чиққан ҳосилнинг эса, ўндан бири
(ушри) закот ўлароқ бериладиган бўлди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 21
Закот ва садақаларнинг маънавий ҳолатини жаноби Расулуллоҳ бундай тушунтирдилар:
«Агар бир одам топтоза бўлган молидан садақа берса— зотан, Оллоҳ таоло ҳам фақат
топтозасини қабул этади— у садақа битта хурмо бўлса ҳам, Оллоҳ таолонинг муҳофазаси
остида кўпайиб туради. Ҳатто бир тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Бировингиз отингиз ё
туянгизнинг боласини парваришлаганингиз каби».
Бу мавзуда тушган оятлар мўминларга йўл кўрсатар эди: «Оллоҳ йўлида молларини
инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган
еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди(яъни, қилинган бир яхшилик етти
юз баробар бўлиб қайгади). Оллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Оллоҳ
(фазлу карами) кенг, билгувчидир. Молларини Оллоҳ йўлида сарфлаб, сўнгра берган
нарсаларига миннат ва озорни эргаштирмайдиган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида улуғ
ажр бордир. Улар учун ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар. Яхши гап ва
кечириш кетидан озор келадиган садақадан яхшироқ. Оллоҳ беҳожат ва ҳакимдир. Эй
мўминлар, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!». (Бақара, 261—
264)
Бу оятлар мўминларга нима қилиш ва қандай қилиш лозимлигини кўрсатди.
Мўминлардан бойлари закотларини чиқариб келтиришди. Жаноби Сарвари анбиё(с.а.в.)
бу закотларни берувчиларнинг номларидан жойига тарқатар эдилар.
Асҳоб орасида эри камбағалу, аммо отасидан мерос тегиши сабабли бой бўлиб қолган
хотинлар ҳам бор эди. Абдуллоҳ ибн Масъуд бу ҳолга чиройли мисоллардан бири эди. Зайнаб
хоним эри Абдуллоҳга:
— Расулуллоҳ жанобимиз: «Садақа беринглар. Зийнат ашёларингиздан бериб бўлса ҳам,
бу вазифани адо этинглар» дедилар. Сиз Расулуллоҳнинг(с.а.в.) олдиларига боринг, агар сизга
берсам, садақа ўрнида ўтса, сизга бераман, ўтмаса, бошқаларга бераман — деди.
— Мен уяламан, ўзинг бор — деди Абдуллоҳ(р.а.).
Зайнаб жаноби Пайғамбар(с.а.в.) уйларига келганида у ерда яна бир хотияни учратди. У
ҳам айни шу мақсадда келган экан. Хотинларнинг бахтига бир иш билан Билол чиқиб қолди.
Улар вақтни ғанимат билиб, аҳволни тушунтиришди:
— Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига кириб, эрларимизга ва ёнларидаги етимларга
берган нарсалари миз садақа ўрнига ўтишўтмаслигини билиб беринг, аммо бизнинг
кимлигимизни айтманг — дейишди.
Ҳазрати Билол(р.а.) ичкари кирди ва воқеани англатди.
—Ким улар? — деб сўрадилар Расулуллоҳ(с.а.в.).
—Ансордан бир хотин билан Зайнаб.
—Кайси Зайнаб?
—Абдуллоҳнинг хотини.
—Иккаласига ҳам иккитадан савоб бор. Бири яқинига ёрдам килишнинг савоби, иккинчиси
садақа қилишнинг савоби — дея марҳамат қилдилар.
Зайнаб билан у хотин мамнун бир ҳолда уйуйларига кетишди.
* * *
Жаноби Расулуллоҳ фақир оилалар учун закотсадақа мавзуида бир тушунча бердилар:
— Оллоҳ йўлида харжланган бир динор... бир қулни озод қилиш учун харжланган бир
динор... камбағал одамга берилган бир динор... Мана шуларни ўйланглар, булар ичида энг кўп
савоб келтирадигани оила аъзоларига берилганидир.
Бу гаплар фақир оилаларга тасалли бўлди.
Садака бергиси келган, аммо бировга берса, ўзи ёки болалари оч қоладиган одамларга
тегишли эди бу сўзлар. Бу аҳволдаги кишилар«Қани эди имконим бўлсаю мен ҳам садақа
берсам» деса, уйида болаларига едиргани емак ҳам ҳакиқий садақа каби қиймат қозонадиган
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 22
бўлди энди.
Шу баҳона асҳобнинг зеҳнига яна бир нарса жойлашди: садақа тарқатиш ғояси билан
уйиниўчоғини хонавайрон қилишга асло ҳожат йўқ экан.
* * *
Молдунё ва бойлик хирси одамни закот бермасликдек бир ҳолга тушириб қўйишини
англатиб, Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) бундай дедилар:
Закотини ўтамаган сарват соҳибининг пули дўзах оловида қиздирилади, лахча чўғ ҳолига
келтирилади. У билан биқинлари ва пешонаси куйдирилади. Бу иш узунлиги эллик минг йил
бўлган бир кунда қуллар орасида Оллоҳ таоло ҳукми ўқилгунига қадар давом этади. Кейин унга
жаннатга ё жаҳаннамга элтадиган йўл кўрсатилади. Туяларининг закотини бермаган киши эса,
тептекис ерга ётқизилади, закоти чиқарилмаган туялар унинг устидан тепкилаб-эзғилаб ўтади.
Энг охирги туя ўтганидан кейин олдингилар яна қайтадан ўта бошлайди. Бу иш ҳам узунлиги
эллик минг йил бўлган бир кунда Оллоҳ таоло қуллар орасида ҳукмини ўқигунига қадар давом
этади. Сўнгра унга жаннатга ё жаҳаннамга элтадиган йўли кўрсатилади...
Бу мавзудаги яна бир суҳбатлари хотираларга бундай нақшланди:
— Қиёмат куни туя ўз эгасининг олдига энг семирган пайтдаги ҳолида келади. Вақтида
ҳаққини бермагани учун уни товони билан босади, эзғилаб ўтади. Қўй келади эгасининг олдига,
у ҳам энг семирган пайтдаги ҳолида бўлади ва туёқлари билан босиб, шохлари билан сузиб
ўтади. Унинг ҳақларидан бири чанқаган пайтида суғорилмаганидир.
Кейин Набиййи акрам(с.а.в.) сўзларини бундай давом эттирдилар:
— Ишқилиб, бирортангизни қиёмат куни маъраган қўйини елкасига орқалаган ҳолда
кўрмайин. Мени кўрган заҳоти: «Ёрдам бер, ё Муҳаммад!» дейди, мен эсам у пайтда сизларга
ҳеч иш қилиб беролмайман, вақтида сенга таблиғ қилган эдим, дейман.
Жанобимизнинг(с.а.в.) закот ва садақа мавзуидаги ушбу сўзлари ҳам қулоқларга сирға
бўлди:
— Фақат икки кишига ҳавас қилинади: бири Оллоҳ унга мол берган, уни ҳақ йўлда
харжлашга ғайрат қилган одам, иккинчиси, Оллоҳ унга фойдали илм берган, у эса ўша илми
билан ҳукм этадиган ёки бошқаларга ўргатадиган одамдир.
* * *
Закотга молнинг энг ёмонини ажратиш ҳоллари ҳам сезилди. Бунда ҳам яхшилик
қилинган, вазифа адо этилган бўлади ҳамда қўлдан борлигийўқлиги унча билинмайдиган мол
чиққан бўлади.
Масалан, боғдаги хурмолардан фақир мусулмонларга хурмо боғламлари юборганлар ҳам
бор эди. У боғламлар масжидга осилар, келганкетганда муҳтожлар биттаданиккитадан олиб
ейишар эди. Бир куни Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) деворда осилиб турган хурмо боғламларини
кўриб, ҳассалари билан унга ишорат қиларканлар:
— Бунинг эгаси хоҳласайди, янада яхшисини юборган бўларди. Энди ўзи ҳам қиёматда
мана шунақа ёмон хурмо ейди — дедилар.
Бу мавзуда тушган оят масалага яна ҳам ойдинлик киритди:
«Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалолпокизаларидан ва Биз сизлар
учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон килингиз! Эҳсон қилиш учун улардан ўзингиз
фақат кўз юмиб туриб оладиган— пастнопокларини танламангиз! Ва билингизки, албатта,
Оллоҳ беҳожат ва ҳамду санога лойиқ зотдир». (Бакара, 267.)
Кўзи очиқ одам ололмайдиган даражада ёмон ва қадрсиз молларни садақа тарзида
беришлар шу тариқа ўнгланган, Оллоҳнинг розилигига эришишни орзу киладиганлар яхши ва
чиройли молларидан садақа ва закот беришлари талаб қилинаётган эди.
Бойларга закот буюрилгач, закотга ва садақага молларнинг ёмони ва қадрсизини ажратиш
тақиқлангач, фурсатдан фойдаланиб, тиланчиликка ўтиб олганлар ҳам бўлди. Жаноби
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 23
Расулуллоҳ(с.а.в.) бундай тубанликдан қайтариб:
— Бир кишининг арқон олиб, эрта тонгдан тоққа бориши ва ўтин тўплаб, келтириб
сотиши, топганининг бир қисмини еб, бошқа қисмини садақа қилиши унгабунга қўл очиб
тиланишидан яхшидир — дея марҳамат этдилар.
Бу гапларни эшитганлар аввалроқ нималардир сўраб келган одамга Пайғамбар(а.с.)
уйидаги нарсалардан баъзисини соттириб, пулига болта олдириб, ўтин териб сотишга
юборганларини эслашди.
Аммо Жаноби Расулуллоҳнинг ўзлари ҳам, оила аъзоларию акроболари ҳам закот ва
садақа олишлари мумкин эмасди. Улар бундай бир нарса олсалар ҳам, садақа ўлароқ қабул
этилмас ва бошқатдан беришлари лозим бўлар эди. Шунинг учун на уларга бирон нарса берилар
ва на улар олишар эди.
Жаноби Хотамул анбиё(с.а.в.) бир куни ердан бир хурмо топиб олдилар.
— Бунинг садақа бўлиши эҳтимолидан қўрқмасайдим, ердим — дедилар.
Кейинроқ яна бу борада бундай марҳамат қилдилар:
— Баъзан уйда ётоғим хонасида хурмо кўраман. Лекин садақа бўлиб қолиши эҳтимолидан
қўрқиб, ейишдан тийиламан.
Мўминлар орасида баъзан ҳадяни қайтариб: «Мендан ҳам муҳтожроққа бер» дейдиганлар
ҳам бор эди. Умар ибн Хаттоб(р.а.) ора-сира унга Расулуллоҳ(с.а.в.) бирон нима бермоқчи
бўлсалар, шундай жавоб қилган эди. Бир марта яна шундай қилмоқчи бўлганида, Саййидул
анбиё(с.а.в.) унга бундай дедилар:
— Буни олда, ишлат. Ёки сен ҳам бошқасига садақа қилиб юбор. Кўз тикмасдан, илинж
қилмасдан... мана шундан эхтиёт бўл!
* * *
Абу Талҳа келди.
—Марҳабо, эй Абу Талха — деб кутиб олдилар Сарвари коинот. — Нима гапинг бор эди?
—Эй Оллоҳнинг расули, Жаноби Мавло: «Суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб
бермагунингизча харгиз яхшиликка(жаннатга) етмагайсиз» (Оли-Имрон, 92) деб марҳамат
қилган. Менинг энг севган молим«Байрахо» деган боғимдир. Уни мен Оллоҳ розилиги учун
садақа сифатида айирдим. Сиз уни энди энг лойиқ бўлган йўлда ишлатинг. Мен унинг ажрини
ва мукофотини Оллоҳ таолонинг ҳузурида топишимга ишонаман.
Абу Талҳанинг бу сўзлари Жанобимизни мамнун этди. Мард одам эди Абу Талҳа! Оллоҳга
ва расулига самимият билан боғланган бир инсон! Бу галги ҳаракати ҳам тақдирла каршиланди:
— Жуда гўзал, жуда хуш иш қилдинг... Фойда келтирадиган мол, ортадиган, баракали
бўладиган тижорат бу. Нима деганингни эшитдим, эй Абу Талҳа, уни яқинларинг орасида
тақсимлашингни уйғун деб биламан.
— Айтганингиздек бўлади, эй Расулуллоҳ.
Шу тариқа Байрахо боғи Абу Талҳанинг амакиваччалари ва бошқа яқинлари ўртасида
тақсим этилди.
Байрахо боғига жаноби Расулуллоҳ ҳам ондасонда кириб, дам олиб, қудуғидан сув ичиб
турар эдилар.
* * *
Каъб ибн Ашраф Маккада анча кун иззат-икром кўрди, мушрикларнинг тўла қалбларига
такрортакрор кин ва интиқом уруғларини экиб, уларни гижгижлаб қўйгач, ниҳоят, дўстлари
билан видолашди ва Мадинага кайтди. Вазифасини керагича адо этган бир инсон сезадиган
ҳузурга тўла эди кўнгли.
Яҳудийлар ҳам уни шаънига лойиқ бир тарзда кутиб олишди. Чунки Каъб фақат ўз
номидан эмас, балки барча яҳудийлар саломини Қурайшга етказган, ҳаммалари қилиши керак
бўлган ишни қилиб келган эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 24
* * *
Бир куни фақир асҳоблардан бир гуруҳи Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизга мурожаат қилиб
қолди:
— Ё Расулуллоҳ, бойбадавлат кишилар олий даражаларни қўлга киритадилар: биз каби
намоз ўқийдилар, биз каби рўза тутадилар, булардан ташқари, молларининг ортиғи ҳисобидан
закот ва садақалар ҳам берадилар. Биз бунисини қилолмаймиз — дейишди.
Жаноби Расулуллоҳ уларга тасалли бердилар:
— Оллоҳ таоло сизларни садақа савобига ва мукофотига эриштирадиган имконлар
бермадими? — дедилар ва саволларига ўзлари жавоб қилиб, сўзларини бундай давом
эттирдилар: — Сизларнинг ҳар«Субханаллоҳ» деганингиз бир садақадир, ҳар
«Алҳамдулиллоҳ» дейишингиз бир садақадир, ҳар«Оллоҳу акбар» дейишингиз бир садақадир.
Яхшиликка буюриш бир садақадир, ёмонликдан воз кечиришга ҳаракат бир садақадир,
хотинларингиз ила қовушишингиз бир садақадир.
Асҳоб кейингисига ҳайрон бўлди:
— Ё Расулуллоҳ, буни қандай тушунайлик? Ҳам шаҳвоний истакларимизни қондирамиз,
ҳам савоб оламизми?
Сарвари коинот жанобимиз кулимсирадилар:
— Нима дейсизлар: инсон бу орзуйини харом йўлда амалга оширса, қилган у зиноси
туфайли гуноҳ қозонармиди?..
Бу савол қаршисида асҳоб сукут этди. «Албатта, улкан гуноҳ содир этарди» дерди гўё.
Жанобимиз сўзларини давом эттирдилар:
— Худди шунинг каби, шаҳвоний истагини ҳалол йўлда қондирган тақдирда ажр ва савоби
бордир.
Яна дедилар:
— Икки калима бор— айтиш осон, Оллоҳ таолога ғоят севимли ва мезонда тош босадиган
икки калима!
Асҳобларнинг ичлари қизиди, билгилари келди, мароқли кўзлариии Ҳазрати Пайғамбарга
(с.а.в.) тикишди.
— «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» ва«Субҳаналлоҳилазийм» калималаридир — дедилар.
Сўнгра бу калималарга боғлиқ бундай маълумот бердилар:
— Бир кимса самимий тилакларла, топтоза туйғуларла кунда юз дафъа«Субҳаналлоҳи ва
биҳамдиҳи» деса, дарё кўниклари қадар кўп гуноҳи бўлса ҳам, Оллоҳ таоло уни мағфират
қилади.
Жаноби Расулуллоҳ бу калималарни Оллоҳ таоло малаклар учун хос бир зикр ва тасбех
ўлароқ танлаганини ҳам баён этганларидан кейин энди ортиқча сўзга хожат қолмади. Ўша куни
айримлар у мажлисдан туриб кетмасданоқ буни ўзларига бир вазифа сифатида қабул қилдилар.
Айни шу савол билан яна бир гуруҳ келди. Садақа ва закот беролмаётганларидан ўксик
эканларини англатди. Шуида Фахри олам(с.а.в.) жанобимиз:
—Сиздан олдингиларга етиб олишингизни ва сиздан кейингиларни орқада
қолдиришингизни мумкин қиладиган бир нарсани ўргатишимни хоҳлайсизларми? — дея
таклиф қилдилар.
Ким хоҳламасди буни?! Ахир, бундай таклифни нақд Оллоҳнинг элчиси айтяпти! Сўзи
сўзларнинг энг тўғриси, йўли йўлларнинг энг чиройлиси бўлган Расулуллоҳ саййидимиз!..
Ҳамма бирдай мамнуният ила: «Ҳа, хоҳлаймиз» деб жавоб қилди. Шунда Жанобимиз:
— Ҳар намоз кетидан ўттиз уч мартадан«Субхдналлоҳ» «Алҳамдулиллоҳ» Оллоҳу
акбар» денглар. Бу тасбеҳингиз«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва
лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай'ин қодийр» калимасини қўшганда юзга етсин — дея
марҳамат қилдилар. — Буни шундай адо этганнинг гуноҳлари дарёларнинг кўпиклари қадар кўп
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 25
бўлса ҳам, Оллоҳ таоло уни мағфират қилади.
Фақир мусулмонлар Расули акрам билан хайрлашиб кетарканлар, севинчлари беқиёс эди.
* * *
Бир саҳобий қараса, Аммор нимадир қиляпти. Тушунмади.
— Нима қиляпсан, эй Аммор? — деб сўради қизиқсиниб.
— Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўргатган бир тасбеҳни қиляпман.
— Нима экан у тасбеҳ? Мен ҳам қилгим келяпти.
Аммор бунга жавобан: «Бу тасбеҳни биз каби фақир мўминларга ўргатдилар, сенга
айтмайман» дея олмасди. Оллоҳнинг раҳмати сўнгсиздир. Бир кишига бергани қанча кўп
бўлмасин, бошқасига берадигани камайиб қолмасди. Ўргатди.
Орадан бир неча кун ўтарўтмас бу тасбеҳ мўминлар ўртасида кенг ёйилди. Бой ҳам, факир
ҳам айни тасбеҳни айтадиган бўлди.
Келиб, Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиздан шу масалани яна сўрашди:
— Улар ҳам биз айтаётган тасбеҳни ўрганиб олишди, улар ҳам биз нима қилсак, шуни
қилишяпти? — дейишди.
— Бу нарса Оллоҳнинг икроми ва эҳсонидир, хоҳлаганича беради — деб марҳамат
қилдилар.
* * *
Аччиқ хабар келди: Усмон ибн Мазъун вафот этди, дейишди. Бу хабар Набиййи акрам
(с.а.в.) жанобимизни ниҳоятда қайғуга солди. Самимий бир мусулмон эди. Уйига бордилар.
Пешонасидан ўпдилар. Кўзларидан оққан муборак ёшлар Усмоннинг юзига томар эди.
Усмонга ва оиласига бошпана берган Умму Ало исмли хотин қайғуга ботган, йиғлар эди.
— Оллоҳнинг раҳматини тилайман сенга, эй Усмон. Ҳеч шубҳа қилмайманки, Оллоҳ сенга
икром кўрсатгандир, дерди.
Жанобимиз унга юзландилар:
— Қаердан биласан Оллоҳнинг унга икромда бўлганини? — деб сўрадилар.
— Қурбонингиз бўлай, эй Оллоҳнинг расули, билмайман, аммо шундай умид қиламан. Бу
сўзларни айтишимга сабаб— Усмоннинг гўзал аҳлоқидир.
— Усмон ҳозир ҳақиқий оламга кетган. Мен унинг ҳақида хайрли умид қиламан. Аммо
гарчи мен Оллоҳнинг пайғамбари бўлсамда, менга қандай муомала кўрсатилишини билмайман.
Бу сўзлар Умму Алога таъсир этди.
— Агар Усмон ҳақида буларни айта олмасам, демак, бошқаси ҳақида ҳеч бир нарса
айтмайман — деди.
Усмоннинг жасади ҳозирланиб, дўстларининг елкаларида охират сафарига чиқди. Ҳаёти
давомида қилган яхшиёмон амаллар унга ҳамроҳ эди. Бир оздан кейин дўстлари ортга қайтишга
мажбур бўлишади, шунда у амаллари ила ёлғиз қолади.
Усмон қабрига қўйилди. Устига тупроқ тортиб бўлингач, Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) бир
тош келтириб, Усмоннинг бош тарафига қўйдилар.
Муҳожирлардан Бақиъ қабристонига илк кўмилган эркак Усмон ибн Мазъун бўлди.
Қабристонда Пайғамбаримиз(а.с.) бир хотинни кўрдилар. Ёқасини йиртар, пийпаланар,
бақирачақира йиғлар эди. Ёнидан ўтастиб унга:
— Оллоҳдан қўрк ва сабр қил — дедилар.
Хотин бошини кўтарди. Дардига бировнинг аралашишини истамаслигини билдирадиган
бир ифода ила:
— Бор, ишингни қил. Менинг бошимга келган дард сенинг бошингга келган эмас — деди.
Бу сўзлари билан: «Сен нимани ҳам тушунар эдинг? Менинг ёнимга боласи ўлган келсин!»
демоқчи бўларди.
Ҳолбуки, Расулуллоҳ жанобимиз Бадрдан қайтганда қизларининг вафоти устидан
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 26
чиққанларига ҳали ҳеч қанча бўлмаган эди. Қолаверса, ҳозир кўмилган Усмон ҳам у зотнинг
эмикдош укалари эди.
У ердан маҳзун қайтдилар, тўғри уйларига қараб кетдилар. Орқаларидан келаётганлар у
хотинга:
— Сен гаплашган одам Сарвари коинот жанобимиз эдилар. Оллоҳнинг пайғамбари эдилар
у киши — дейишди.
Хотин алам ичида айтиб юборган сўзларига пушаймон еди. Йиғидан тўхтаб, тўғри Жаноби
Расулуллоҳнинг уйларига борди. Ичкари кирмоқчи эди, аммо изн сўрагани бир одам топмади.
Хаёлида Пайғамбар бир салтанат сурса керак, деган ўй бор эди. Пайғамбаримизнинг биттагина
ҳужрадан иборат уйлари уни ҳайратларга туширди. Ичкари кирди.
— Билмасдан бир қусурга йўл қўйдим, боламни йўқотганимнинг изтиробидан шундай деб
юборибман. Узр сўрайман — деди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жавобан:
— Сабр фақат зарба илк келган онида кўрсатилади,— дейиш билан кифояландилар.
Жаноби Пайғамбаримиз унинг йиғлашини тақиқламаган эдилар. Чунки инсонга тоқати
етмайдиган нарсани таклиф этиш Ислом табиатидан эмасди. Жигарпораси ўлган бир инсонга
хафа бўлмасликни, йиғламасликни тавсия этиш қийин бўлган ишга буюриш билан баробар эди.
Инсон фарзандлари ва ёхуд отаонасигагина эмас, балки яқинларига ҳам йиғлайди.
Кўзёшлари тўкиши мумкин. Дарҳақиқат, Жаноби Расулуллоҳнинг ўзлари ҳам Усмон ибн
Мазъун ўлими сабабли йиғлаганлар, кўзёшлари Усмоннинг юзига томган.
Жанобимизнинг у хотиндан талаб қилганлари— йиғлаётганда ҳаддан оширадиган,
Оллоҳнинг такдирига норозилик маъносини ташийдиган сўз ва ҳаракатлардан қочиш, ёқа
йиртиб, кийимларини порапора этиб, жоҳилларнинг ҳаракатларига ўхшаб кетадиган ишларни
қилмаслик эди.
Эртаси кун Умму Ало яна Пайғамбари зишоннинг ҳузурларига келди.
— Ё Расулуллоҳ, тушимда бир оқар сув кўрдим. Усмон ибн Мазъунга оид эмиш.
Шарқираб оқарди —деди.
Жанобимиз:
— Бу кўрганинг Усмоннинг амалларидир — деб жавоб қилдилар.
Усмон ҳақида ғоят некбин фикрда бўлган хотин тушининг бу шаклда таъбир қилинганидан
хурсанд бўлиб кетди. Уйига жўнаркан, хузури чексиз эди.
* * *
Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бомдод намозидан сўнг Жаноби Пайғамбаримиз
(с.а.в.) жамоатга эшитарли бир овозда: «Оллоҳу Акбар, Оллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳу
валлоҳу акбар. Оллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд» дедилар.
Шу ондан эътиборан йигирма уч вакт намознинг ҳар фарзидан кейин салом берилгач, бу
муборак такбир айтиладиган ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозидан кейинги такбир ила
ниҳоя топадиган бўлди.
Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни қурбон ҳайити деб эълон этилди. Барча мусулмонлар
ҳайит намози ўқиладиган жойга тўпланишди. Рамазон ҳайитида бўлганидек, эркагу хотин жам
бўлишди. Яна азонсиз, қоматсиз икки ракат намоз ўқиб бердилар. Кейин тик туриб хутба
айтдилар, насиҳатлар қилдилар.
Уйга қайтиб, қурбонлик учун аввалдан ҳозирлаб қўйганлари қора қўчқорнинг олдига
ўтдилар.
— Пичоқни келтир — дедилар.
Пичоқ келтирилди. Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) қўчқорни ётқиздилар:
— Бисмиллаҳ, Оллоҳу акбар! Оллоҳим, бу қурбонликни Муҳаммад номидан,
Муҳаммаднинг оила аъзолари номидан, Муҳаммаднинг уммати номидан қабул эт! —
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 27
дея дуо қилиб пичоқни тортдилар.
Жанобимиз қурбонлик гўштларининг оилада ейилишини, қўшниларга, фақирларга
таркатилишини амр ва тавсия этган эдилар. Ўзлари сўйган гўшт ҳам шу тарз тақсимланди.
Қолаверса, Расулуллоҳ ўша куни еган илк таом қурбонлик гўштидан бўлди. Демак, энди бундан
бу ёғига шундай бўлади, ҳайит намози ўқилгунича ҳеч нарса ейилмай турилади. Ҳолбуки,
Рамазон ҳайитида(ийд намозидан олдин) Пайғамбаримиз хурмо еб олганлари маълум эди.
* * *
Шу куни Ҳазрати Ойиша(р.а.) хузурларига байрам ила табриклаш учун икки ёш киз келди.
Қўлларида даф(чилдирма) бор эди. Ўтиришди. Даф чалиб, қўшиқлар куйлай бошлашди.
Аслида, ўзлари ашулачи эмасди, уларнинг мақсадлари— байрамни шодхуррамлик ила, нашъа
ила ўтказиш эди, холос. Ўтган йилларда юзага келган, «Буас уруши» деб ном олган урушга
алоқадор қўшиқлар куйлашди.
Бу орада Расулуллоҳ(с.а.в.) ичкари кирдилар. Орқаларини ўгириб, ётдилар.
Яна бирпас ўтиб Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) келиб қолди. Манзара уни ҳайрон этди. Асабий
бир овозда:
— Демак, Жаноби Расулуллоҳ ҳузурларида шайтон чолғуларини чалишми?! — деди. Қизи
Ойишага ғазабли боқди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз бу ёққа ўгирилдилар.
— Эй Абу Бакр, уларни ўз ҳолига қўй. Ҳар миллатнинг байрами бўлади, бугун бизнинг
байрамимиздир —дедилар.
Ҳазрати Абу Бакр одоб билан келиб ўтирди. Зеро,
Жаиоби Расулуллоҳ(с.а.в.) кўриб туриб ишга аралашмаётган бўлсалар, унинг аралашиши
тўғри бўлар.миди, ахир?..
* * *
Ҳабаший ёшлар масжидда найзақалқон билан жанг ўйинини ўйнашарди.
— Томоша қилишни хоҳлайсанми, эй Ойиша? - дедилар Расули акрам.
— Ҳа.
Ҳазрати Ойиша масжидга қараган эшик оғзида, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) оркаларига турди.
Иягини Сарвари анбиёнинг елкаларига, ёноғини ёноқларига қўйиб, томоша қила бошлади.
Султони анбиё қони жўшиб ўйнаётган ёшларни ҳархар замонда шавқлантириб турардилар:
— Ҳа, Арфида ўғиллари!.. Бўш келмайсизлар!.. Ҳа, кани!..
Фахри олам(с.а.в.) жанобимизнинг ёнокларига ёноғини қўйган ва гул ҳидлари каби
ҳушбўй нафасларини туйган ҳолда давом этаётган бу томоша Ҳазрати Ойиша(р.а.) онамизнинг
қўнглини шодлантирар эди. Ниҳоят, жанобимиз унга ўгирилдилар:
—Етадими? — дедилар.
—Етади, бўлди.
Икковлари бирга ичкарига кириб кетишди. Бу томоша Ҳазрати Ойиша учун унутилмас
хотиралардан бўлиб қолди. Йилларча кейин, ёшлар бундай нарсаларни орзу қиладилар, дея
ўзини ўрнак кўрсатиб англатди.
* * *
Зулҳижжа ойи Қурбон ҳайитидан бошқа яна бир байрамга ҳозирлик кўраётган эди.
Жаноби Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) севимли қизлари Фотима билан жиянлари Алининг
никоҳ тўйлари шу ойда қилинди.
Расули акрам Бадрда олинган ўлжаларнинг бешдан бирини Оллоҳ таолонинг амрига
биноан ақроболарига, фақирларга ва мусофирларга таркатган, жиянлари Ҳазрати Алига ҳам бир
туя эҳсон этган эдилар. Бадрда хар ким каби ўз ҳиссасини олган Али(р.а.) ҳам шу тариқа икки
туяли бўлиб қолди.
Тўй хозирлиги учун бирикки қуруш(танга) тониши лозим эди. Шу ниятда Бани Қайнуқоъ
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 28
қабиласидан бир заргарга бориб учрашди. Тоғларга бориб, у ерлардан«Изҳир ўти» тўплашга ва
келтириб заргарларга сотишга карор берилди. Куни ҳам тайин этилди.
Ўша куни иккала туясини ансорлардан бирининг боғига келтириб боғлади. Энди ўтни
солишга қоп ва арғамчи ва бошқа нарсалар топиб келиш керак. Шуларни тоиса, кейин заргар
билан бирга ўт теришга кетишарди.
Бу паллада Ҳамза ибн Абдулмутталиб дўстлари билан бирга шу якин ўртадаги бир уйда
ҳамрхўрлик қилиб ўтиришарди. Мезбон аёл ҳам ҳамр таркатади, ҳам қўшиқ куйлайди. Уйга
кирибчиқиб юрганида бир гал кўзи рўпарада турган икки туяга тушади. Сархуш эди. Ҳамзага
қараб икки байт ўқиди. Маъноси бундай эди.
«Эй Ҳамза, семиз туяларга боқ. Уй олдидаги майдонда оёқлари боғли туришибди. Қани,
Ҳамза, қада бўғизларига пичоқни, бўйинларини қонга бўя, энг нафис бўлакларидан ичкилик
учун қозон кабоб ҳозирлашга шошил!»
Ҳамза ўтирган ўрнидан туриб кетди. Қиличини кўлига олди. Бир неча дақиқа ичида иккала
туя қонга беланиб ётарди. Ўркачлари кесилган, жигарлари ажратиб олинган.
— Буларни қовуриб дастурхонга торт! — дея келиб жойига ўтирди.
Салдан кейин Ҳазрати Али елкасида қоп ила қайтиб келдию... кўзларига ишонмай қолди.
Иккала туяси ҳам жонсиз, қонга ботиб ётарди. Нима қиларини билмай, бир муддат лол қолди.
Сўнг кўрганлардан сўраган эди, амакиси Ҳамзанинг иши экани айтилди.
Шошилинч ортига қайтди. Расулуллоҳ(с.а.в.) хузурларига борганида кўзларидан ёшлар
окарди. Воқеани йиғлаб туриб англатди.
Саййидул анбиё(с.а.в.) ҳазратлари ёнларига Али билан Зайдни(розийаллоҳу анҳум) олиб,
Ҳамза ўтирган уйга бордилар. Киришга изн сўрадилар. «Марҳамат» дейилгач, ичкари
кирдилар. Ўтириш ҳали давом этар, Қадаҳлар бири кетидан бири бўшатилар эди.
Набийлар султони жанобимиз аччиқаччиқ сўзлар айта бошладилар. Ҳамза Расулуллоҳга
(с.а.в.) бошдан оёққача қараб чиқди, кейин оёкдан бошгача қаради ва:
—Сен менинг отамнинг қули эмасмисан? — деди.
Шунда Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳамзанинг даҳшатли даражада маст эканини англадилар. Бундай
ҳолда энг тўғри йўл у ердан кетиш эди.
Ўнгача Оллоҳ таоло ҳамр ҳақида бир ҳукм туширмаган эди. Аввал ичиб юрганлар имон
келтирганларидан сўнг ҳам ичишда давом этаверишди. Лекин уни аввалдан ичмайдиганлар ҳам
бор эди. Ичкилик одамни гапирган гапини билмайдиган қилиб қўяди, ақлини олади, ҳушёр
пайти одам уяладиган ишларни ҳам ҳеч бир тап тортмасдан қилдираверади, дейишарди улар.
Ёки яна, аввал ичиб, маст ҳолда қилган ишларию гапирган гапларидан кейин уялиб юрадиган
бир тоифа ҳам бор эди. Ҳазрати Али ва Ҳазрати Абу Бакр ҳеч ичмаганлардан эдилар.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) ичкилик келтирадиган бузуқлик ва уятли ҳолларни билганлари
ҳолда, бу мавзуда Оллоҳ юборадиган ахкомни кутганлари учун дўстларига ҳозирча бир нарса
демасдилар. Вақти келиб, бу диннинг Асл Эгаси керакли очиқламани қилишига ишонар
эдилар...
— Эй Али, Фотимага маҳрга нима берасан — деб сўрадилар Фахри коинот(с.а.в.).
Ҳазрати Али нима ҳам бера оларди. Бутун бойлиги амакисининг қиличила касод бўлган
бўлса. Аслида, отаси Абу Толиб ҳам бой бўлмаган, энди Ҳазрати Али ҳозиргача зўрға кун
кечирар, қўлида сарвати йўқ эди.
Ё Расулуллоҳ, бир отим билан бир совутимдан бўлак ҳеч бир нарсам йўқ — деди.
Жанобимиз отнинг доим лозим бўлишини айтдилар, совутини сотишини маъқул кўрдилар.
Совут сотувга чиқарилган эди, харидор ҳам топила қолди. Уни Усмон ибн Аффон(р.а.) тўрт юз
саксон дирҳамга сотиб олди. Ҳазрати Али(р.а.) ақчани ҳамёнига солиб, энди уйга жўнайман
деб турганида, орқасидан:
— Бир дақика шошмай тур, эй Али — деб Усмон ибн Аффон чакириб қолди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 29
— Ннма дейсан?
— Сен жангчи одамсан. Сендай бир кишига совут керак бўлмаса, кимга керак бўлсин? Шу
совутни мендан ҳадя сифатида лутфан қабул эт.
Али кулимсираган бир овозда:
—Ҳозир уни сенга сотмадимми мен? — дея сўради.
— Сотдинг, аммо мен уни сенга ҳадя киляпман. Мен дан кўра кўпроқ ўзингга лойиқдир.
Сенинг бирор жангга совутсиз чиқишингни хаёлимга келтира олмайман.
Усмон ибн Аффоннинг юзини ва овозини безаб турган самимият чин юрагидан
келаётганига ҳеч шубҳа йўқ эди. Ҳадяси қабул этилмаса, эзилиши турган гап.
— Ташаккур айтаман, эй Усмон, Оллоҳ сенга ҳам сени гунохдан тўсадиган бир совут
насиб этсин — деб дуо қилди Али.
Шундай қилиб, Ҳазрати Али ўзининг совутини ҳамда тўрт юз саксон дирҳамни олиб,
уйига келди. Усмоннинг бу иши хабарини етказган эди, Жанобимиз(с.а.в.) ҳам ғоят мамнун
бўлдилар. Усмоннинг ҳақига дуолар қилдилар...
* * *
Никоҳга тўпланишди. Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) севикли қизлари Фотимани жиянлари
Алига никоҳлаб бераётганларини эълон этдилар. Ҳазрати Али жавобан Ҳазрати Фотимани
никох билан олганини ва ўзига турмуш ўртоқ сифатида қабул этганини билдирди.
Маросимга йиғилганларга ҳарҳолда бирор овқат тайёрлаш лозим эди. Бироқ ҳеч нарса йўқ.
Ҳазрати Али бу гал яна совутни гаровга қўйиб, бир яҳудийдан бирмунча ариа олди, ансордан
бир киши кўй келтирган экан, ўша сўйилиб, пиширилди. Жаноби Расулуллоҳ келтирган хурмо
билан зайтун ёғи ўртага қўйилганида, ўша замоннинг яхшигина бир дастурхони пайдо
бўлдиқолди. Ўтиришди, маза қилиб ейишди.
Расулуллоҳ жанобимизнинг Ҳазрати Фотимага берган сеплари— уй ашёлари ҳам кўп
эмасди. Иккита либос, битта қўлтегирмон, қўй терисидан битта пўстак, битта ёстиқ, битта
мешкоб, битта чўмич, элак, ётиш ва ўтиришга мўлжалланган битта тахтасупа... каби ғоят оддий
нарсалардан иборат эди.
Булардан ташқари, у Зоти шариф дилбандларига ҳеч бир ота бера олмайдиган адаб ва
тарбия берганлар, бундан кейин келадиган барча қизлару хотинларга ўрнак бўлишга лойиқ бир
қиз қилиб парваришлаган эдилар. Қалби имонла тўла, юзи бу имоннинг нурила порлаган, то
юришигача ҳар жиҳатдан отасига ўхшаган Ҳазрати Фотима...
Ҳазрати Фотима ҳар ҳоли билан отасининг қизи эканини исботлаяжак ва Улуғ Мавло
севгили пайғамбарининг наслини унинг насабила давом этишини муносиб кўражак эди.
Ҳар куни ва ҳар тун сенга юракларимиз тўла саломлар, ҳурматлар бўлсин, эй
Севгилимизнинг севикли қизи!..
Умму Айман ва бошқа баъзи аёллар Ҳазрати Фотиманинг келин уйини безатишди,
кўрпалар тўшашди.
Набиййи акрам жанобимизнинг дуоларини олиб, янги уйлилар бир-бирларига қўшиб
қўйилди. Шундоқ ҳам ҳар жиҳатдан буюк инсон бўлган Ҳазрати Али энди Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) куёви ва Ҳазрати Фотиманинг эри бўлишдек улкан бир шарафнинг ҳам соҳиби бўлган
эди.
Орадан бир неча кун ўтиб, Бани Нажжордан Ҳориса ибн Нуъмон янги келинкуёвларга бир
уй ҳадя этди. Ҳориса бундан аввал ҳам муҳожир биродарларидан бир қанчаларига биттадан уй
ҳадя этишдек бахтга мушарраф бўлган эди.
* * *
Мусулмонлар Бадрга йўл олишганида: «Балоларга гирифтор бўлсин ва биттаси ҳам
қайтмасин» деган орзуда бўлган яҳудийлар мўминларнинг тушларда кўрганда ҳам тоқат қилиб
бўлмайдиган даражадаги зафар билан қайтишганини ҳеч ҳазм этолмаётган эдилар. Бунинг
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 30
натижасида кўнгилсиз оқибатларга олиб келувчи можаролар чиқара бошлашди. Каъб ибн
Ашраф билан кекса шоир Абу Офакнинг бошларига тушган кун ҳам уларни тўхтатмаган,
аксинча, янада кескин вазият юзага келган эди.
Бир куни Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) дўстлари билан бирга Бани Қайнуқоъ яҳудийлари
ҳузурига бордилар ва уларни тўплаб, хитоб қилдилар:
— Эй қайнуқоликлар! Оллоҳдан қўрқинг! Қурайшнинг бошига келганига ўхшаш бир
интиқом сизларнинг ҳам бошингизга келиши мумкин. Менинг Оллоҳ юборган пайғамбар
эканимни биласиз, буни китобингизда ўқиб турибсиз. Бунинг устига, Оллоҳ таоло сизлардан
менга ишонишингиз тўғрисида аҳд ҳам олган. Шундай экан, Ислом динини қабул этинг ва
ўзларингизни қутқаринг! Ичларидан бири сўз олди. Хўрозланган бир ифода ила
— Эй Муҳаммад, сен бизни ўзингнинг қавминг деб ўйлаяпсан. Ҳарбдан, урушдан бехабар
қавмга дуч келиб, отни қамчилаб колай, дейишинг сени алдаб қўйган бўлмасин. Ўзингга келиб
олишингни тавсия этаман. Бордию сен билан жанг қилиш мажбуриятида қолсак, бизнинг
қандай урушқоқ эканимизни пушаймонлик ичра кўрасан.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) ортларига қайтдилар. Одамлар бундай журъатли, жасоратли
сўзларни нимага таяниб сўзлаяптилар? Кимга ишоняптилар. Ҳолбуки, ҳарбни тушунадиган,
яхши урушадиган миллат эмас улар. Қолаверса, Китобларидан олган билимлари Жаноби
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) бу ишни охирига етказажакларидан, вазифани мукаммал шаклда ато
этажакларидан дарак бериб турибди. Бу ишлари билиб туриб, ўзларини ўлимга ва оловга
ташлаш билан баробардир.
Жанобимиз Мадинага қайтиб келганларида Жаброили амин ҳам у зотга таблиғ этиш учун
Оллоҳ таолонинг ушбу фармонини келтирган эди: «(Эй Муҳаммад,) куфр йўлини тутган
кимсаларга айтинг: «Шакшубҳасиз, (бу дунёда) мағлуб бўласиз ва(охиратда) жаҳаннамда
тўпланажаксиз. Нақадар ёмон жой у! (Эй яҳудийлар,) сизлар учун бири Оллоҳ йўлида жанг
қилган, иккинчиси кофир бўлган икки гуруҳ орасидаги тўқнашувда ибратли ҳодиса бўлган эди.
Улар(мусулмонлар) ўз кўзлари билан(кофирларнинг) икки баробар кўп эканини кўриб турар
эдилар. Оллоҳ эса, Ўзи истаган кишиларни ғолиб қилиш билан қўллабқувватлайди. Албатта, бу
воқеада фикр эгалари учун ибрат бордир». (Оли Имрон,12-13).
Бу оят Қайнуқоъ яҳудийларига таблиғ этилди. Аммо бир қулоқларидан кириб,
иккинчисидан чиқиб кетди гўё. Энди борабора сурлашишган, ипни узадиган ҳолга келишган
эди.
* * *
Ўша кунлари Қайнуқоъ яҳудийларидан бир заргарнинг дўконига бир мусулмон хотин
кирди. Буюртма бермоқчи эди. Заргар унга жой кўрсатди, ишга киришди. Шу пайт бошқа бир
яҳудий сездирмасдан дўконга кириб, хотиннинг қўйлаги этагини елкасига игнатугма ила қадаб
қўйди. Ўзи бир чеккада турди. Салдан кейин заргар ишни битиргач, хотин тақинчоқларини
олиб, энди ўрнидан турмоқчи бўлганида... дўконни қаҳқаҳа овозлари тутиб кетди. Хотин
саросимада кулаётганларга боқди ва ўзи мазах қилинаётганини сезди. Номус кучидан бақириб,
яҳудийларни сўка бошлади.
Хотиннинг фарёди бозорда юрган бир мусулмоннинг қулоғига етиб, у чопиб дўконга
келди. Аҳволни тушуниб, яҳудийларга ташланди. Бирини ўлдирди. Ҳаммалари йигитнинг
устига ёпирилиб, уни ҳам ўлдиришди.
Энди ғишт колипидан кўчган эди.
Мусулмонлар зудлик билан бир лашкар ташкил этиб, Расулуллоҳ(с.а.в.) бошчиликларида
келиб, қайнуқоликларни ҳар тарафдан қамал қилиб олишди. Бирор кимсани ичкари
киритишмади, бирор кимсани ташқари чиқаришмади. Қамал ўн беш кун давом этди. Ниҳоят,
Кайнуқоъ яҳудийлари таслим бўлишдан бошқа чора қолмаганини англашди.
Ўзини мусулмон қилиб кўрсатадиган машҳур мунофиқ ибн Убайй ибн Салул шошиб
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 31
келиб, Жаноби Расулуллоҳни(с.а.в.) излаб топди.
— Ё Муҳаммад, менинг дўстларимга икром ва эҳсон қил, деди.
Жанобимиз унинг бу таклифини жавобсиз қолдирдилар. У сўзларини такрорлади, яна
жавоб ололмади. Энди қўлини Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) кўйлаклари ичига сукди.
Сукаркан, учинчи дафъа сўради.
Расули акрам шундай асабийлашдиларки, атрофдагилар ҳам буни яққол сезишди.
— Надоматлар бўлсин сенга, мени холи қўй — дедилар.
Аммо у мунофиқ кетадиган кайфиятда эмасди. Яҳудийларнинг ўзига қилган
яхшиликларини айтар, уларга ҳам яхшилик ва эҳсон қилинишини истар, агар яҳудийларга
ёмонлик кўрсатилса, бошларига бир бало сотиб олишларини тинмай жаврар эди.
Ниҳоят, Расулуллоҳ истамайгина у ердан кетдилар. Аммо уларни Мадинадан чиқариб
юборишни буюрдилар. Бу сирада яна ояти карима индирилди. Унда бундай дейиларди: «Эй
мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига
дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Оллоҳ золим
қавмни ҳидоят қилмас. Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан
қўрқамиз» деган ҳолларида улар(кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Оллоҳ
мусулмонларга ғалаба берса ёки Ўз ҳузуридан(бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган)
бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб
қолсалар». (Моида, 51-52)
Бу оятлар тушган пайтда Қайнуқоъ яҳудийлари афвини тилаб, улар номидан илтимос
билан келмоқчи бўлиб турган Убода ибн Сомит Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазратларини топиб,
узрмаъзур тилади, нима қилмоқчи бўлганини, энди ўша ниятидан воз кечганини айтди.
Орада яҳудийлардан бир неча киши Убода ҳузурига келиб:
— Сен бизнинг иттифоқчимиз эдинг, бизга бугун ёрдам бермасанг, качон ёрдаминг
тегади? — дейишди.
Убода уларга янги тушган оятларни ўқиб берди. Сўнгра энди бу иттифоқнинг давом
этмаслигини, агар улар билан дўст бўлса, Оллоҳнинг ва расулининг дўстлигини йўқотиб
қўйишини тушунтирди. Охирида бундай деди:
— Менга Оллоҳнинг ва расулининг дўстлиги керак. Бу дўстликни ҳеч бир нарсага
алишмайман. Бу йўлда ҳамма нарсадан айрилишимни билсам ҳам, натижа ўзгармайди!
Ундан энди фойда чиқмаслигини англаган яҳудийлар бу гал Абдуллоҳ ибн Убайй ибн
Салулни ўртага қўймоқчи бўлишди. Тушган оятлар билан у унча ҳисоблашиб ўтирмасди. Убода
шу дамгача яҳудийларга иттифоқдош бўлиб келгани туфайли бир кун эмас бир кун бошига бало
тушиши мумкинлигидан қўрқувда кечалари уйқуси қочиб чиқса, Ибн Убайй яҳудийларни
қандай қутқариш дардига мубтало бўлиб, фикризикри шу билан банд эди. Қалби аввалдан улар
билан бир ва доимо бир бўлиб қолажак, ҳеч қачон мусулмонларга нисбатан севги қалбидан
ўрин олмаяжак.
У яна келди. Яна Расулуллоҳни роҳатсиз этажак, яҳудийларни Мадинада қолдириш
чораларини ахтаражак.
Жанобимиз ўтирган уйнинг эшигида Увайм ибн Саидага дуч келди.
— Йўл бўлсин, эй Ибн Салул? — деб сўради Увайм ундан.
— Муҳаммадда гапим бор эди.
— Бу гал у зотни безовта қилишингга рухсат бермайман, эй Ибн Салул!.. Вақт борида
ғазабимни қўзғотмасдан бу ердан кет.
Унинг жаҳли чиқди. Ибн Убаййдек бир одамга бундай муомала қилишга кимнинг ҳадди
сиғади?.. Ғазабли нигоҳ ташлади: «Йўлимдан қоч!» демоқчи бўлди. Уваймни йўлдан қочиришга
шу қарашимнинг ўзи кифоя деган ишончда олға босди. Аммо Увайм уни қаттиқ итариб юборди.
Ибн Убайй юзи билан деворга урилди. Қон чиқиб, соқолига сиза бошлади. Унинг бу ҳолини
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 32
яҳудийлар ҳам кўришди ва энди иш битганини англаб етишди. Ибн Убайй бу ҳолга
туширилдими, ортиқ Мадинада орқа қилса бўладиган одам қолмаганини тушунишди.
Ибн Убайй ўзини салпал ўнглаб олдида, кин ва нафрат тўла овозда:
— Мендай бир одамгая?.. Балолар бўлсин сизларга! — дея бу ердан кетди.
Набиййи акрам(с.а.в.) ҳазратлари Қайнуқоъ яҳудийларига Мадинадан уч кун ичида чиқиб
кетишни амр қилдилар. Зинҳор ҳазили йўқ эди бу амрнинг. Яҳудийлар қисқа вақт ичида
ҳозирлик кўришди. Ўзлари чиқарган фитна ва фасод туфайли пушаймон бўлабўла шаҳарни
ташлаб чиқиб кетишди. Орқаларида уларнинг ҳайдалишидан рози бўлмаган бир қисм
мунофиқлар ҳамда икки яҳудий қабиласи— Бани Назир ва Бани Қурайза қолди.
* * *
Макка...
Абу Суфён Бадр учун то мусулмонлардан интиқом олмагунича хушбўй сепмаслик ва
хотин билан ётмаслик тўғрисидаги қасамида давом этарди. Бадрда асир тушган ўғли Ханзалани
йўлини топнб, фидя тўламасдан қутқарди. Яъни, Маккага умра зиёратига келган бир кекса
мусулмонни ушлаб ҳибс этди ва то ўғли келмагунича уни қамоқда тутиб туришини билдириб,
масалани шу тариқа ҳал этди.
Қани энди ушоқча бўлса ҳам интиқом олишнинг йўли топилсайди!.. Ҳеч бўлмаса, Бадрдан
бери давом этиб кслаётган бекорчи ҳаётига чек қўйишни истарди. Кейин шу дардда
юрганлардан икки юз нафарлик бир куч тўпладида, Мадина сари йўл олди. Орада уч милча
масофа қолганида қўнишди.
Абу Суфён шерикларини ўша ерга қўйиб, ёлғиз ўзи Мадинага жўнади. Бани Назир
яҳудийларига келди. Салом ибн Мишкамнинг уйида меҳмон бўлди. Унга иззат-икромлар
кўрсатилди. Ҳамдард эдилар, умумий душманлари хусусида гаплашишди. Абу Суфён Жаноби
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) Мадинадаги холатлари ҳақида маълумот олди. Бу маълумотлар ҳам
унинг афтини буриштирди, ҳам ёнаётган юрагига сув сепди. Бир томондан, Ҳазрати Расулуллоҳ
Мадинада тобора кучайиб бораётганларини, Ислом дини ёйилганини эшитиб, ғами ва андишаси
янада ортган бўлса, бунга муқобил, ҳамон яҳудийларга таъсир этишолмаганини, орадаги
душманлик ҳар кун бир одимдан ортиб бораётганини билиб, озмикўпми фараҳлик туйди. Зотан,
яҳудийларнинг қалблари ҳам исломият билан исиниб қолишидан ва бугунги ҳолидаям мағлуб
этолмаган душманининг каттакатта кучга эга бўлиб олишидан қўрқарди.
Шу кеча шерикларининг олдига қайтди. Тонгда бир неча кишини Урайз деган жойга
юборди. Улар келиб, атрофи деворлар билан ўралган бир хурмозорга ўт қўйиб юборишди. Боғ
эгасини ва ўша ердаги кишини ўлдиришди. Сўнгра тез Абу Суфённнинг ёнига қайтишди. Ортиқ
бу ерда бир сония ҳам қолишнинг имкони йўқ эди. Интиқом олинди хисоб. Дарҳол ҳаракат
амрини берди. Хабар етиб борса, орқаларидан тушилиши аниқ эди.
Айни онда ортларидан ҳеч ким қувламаётган бўлса ҳам, яшин тезлигида қочиб қолишди.
Набийлар сарвари(с.а.в.) жанобимиз воқеадан хабардор бўлган заҳотлари Абу Лубобани
Мадинага вакил этиб қолдириб, ён-атрофларидаги бор одам билан изга тушдилар. Лекин Абу
Суфён анчагина йўл босиб қўйган эди. Ўйфикри мадиналиклар етиб олмасидан бурун тезроқ
Ҳарам ҳудудига кириб олиш эди.
Таъқиб этувчилар жадал келишаркан, бир жойда кимдир ҳайрат тўла овозда:
Анави қопга қаранглар! — деб юборди.
Йўл четидаги қоп уларга ғаройиб кўринди. Отдан тушиб, очиб кўришди. Ичида
қовурилган ун бор эди. Бунақа унни«севик» дейишарди.
— Қўйинглар уни, ишимизни қилайлик.
Таъқиб давом этди. Сал юрганларидан кейин иккинчи, сўнг учинчи қопларга дуч келишди.
Масала англашилди. Абу Суфён туялар тезроқ юрсин деб емакка хозирланган севикларини
йўлларга ташлаб кетган эди. Улар яна бир мақсадни— орқадан келаётганларни бирмунча
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 33
муддат қоплар билан овора қилишни ва ўзлари янада узоқлашиб олишни кўзлашган кўринади.
Қарқаратул Қудргача таъқиб этиб боришди, сўнг Расулуллоҳ(с.а.в.) тўхташга амр
бердилар. Етолмаган бўлишса ҳам, аммолекин уларни хўб қўрқитишгани аниқ эди.
Қайтишда таъқибчилардан бири:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу юришимиз биз учун ғазот ўрнига ўтадими? Бундан ажр
ва мукофот оламизми? — деб сўраб қолди.
— Ҳа — деб марҳамат қилдилар Расули акрам(с.а.в.).
Ҳеч бир тўқнашувсиз кечган бу таъқиб йўлда ётган унлар номи билан«Севик ғазоти» деб
аталди.
* * *
Убайй ибн Каъб асҳоб орасида Қуръонни энг яхши биладиганлардан эди. Набиййи акрам
(с.а.в.) хазратларининг тақдирлашларига сазовор бўлган, Қуръон ўрганмоқчи бўлганлар устун
қўйишлари лозим саналган тўрт кишидан бири сифатида кўрсатилган эди. Қолган уч дўсти
Абдуллоҳ ибн Масъуд, Муоз ибн Жабал ва Абу Ҳузайфанинг озод этилган қули Салим эдилар.
Убайй бир куни масжидда ёлғиз ўзи Оллоҳ ризоси учун намоз ўқимокда эди, чақириб
колишди:
— Эй Убайй ибн Каъб!
У пайтлари ҳали намозда ўнгсўлга қараш айб саналмас эди. Муҳим эҳтиёж юзага келса,
баъзан намозда гаплашишар, ҳатто салом берилса, алик олишар эди. Убайй ўзи жуда яхши
танийдиган, ҳурмат туядиган бу овоз эгасига қайрилиб қаради, аммо намозини бузмади.
Тугатиб, ўрнидан турди ва эҳтиром ила ёнларига борди.
— Амрингизга мунтазирман, эй Оллоҳнинг расули — деди.
— Биринчи чақириғимни эшитмадингми?
— Эшитдим, эй Оллоҳнинг пайғамбари, лекин намоз ўқиётган эдим.
«Эй имон келтирганлар, Оллоҳ ва расули сизни сизга ҳаёт берадиган нарсаларга
чорлаганида, уларга ижобат қилинг!..» (Анфол, 24.) оятини сен билмайсанми, эй Каъб.
— Биламан, ё Расулуллоҳ, бундай хатога иккинчи йўл қўймайман.
Намоз ўқилаётган бўлса ҳам, агар Сарвари анбиё чорлаб қолсалар, кечиктирмасдан итоат
этиш лозимлигини Убайй шу тариқа ўрганиб олди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазратлари унинг намоз
ўқиётганини билатуриб чақирдиларми, бунда буюк бир ҳикмат борлигини у ўйлаши лозим эди.
Чунки Оллоҳ таоло номидан намозга буюрган ва энг буюк ибодат намоз эканини таълим берган
Жанобимиз ўзлари яхши кўрган бир дўстларини бекорданбекорга чақирмасдилар, ахир.
— Куръоннинг энг буюк сурасини бу масжиддан чиқмасдан сенга ўргатишимни
хоҳлармидинг? — дедилар Расули кибриё(с.а.в.).
— Албатта, ё Расулуллоҳ!
Жанобимиз Убаййнинг кўлидан тутдилар, суҳбатла
шиб, масжид эшиги сари бошладилар. Убайй бундай бахтли оннинг узоқ давом этишини
орзу қилганидан, одимларини янада секинлатгиси келарди. Фахри коинот(с.а.в.) эса, гўё
таклифларини унутгандай эдилар. Убайй қараса, масжиддан чиқиб кетиб қолишади. Эшикнинг
ёнигинасига келганларида, нозик бир ҳаракат ила Султони анбиёни тўхтатди.
— Масжиддан чиқмасдан Қуръоннинг энг буюк сурасини ўргатишни ваъда қилган
эдингиз, эй Оллоҳнинг расули — деди.
Нурли юзда бир пайтда ҳам майин табассум, ҳам такдирлаш аломатлари зоҳир бўлди.
— Намозда нимани ўқийсан? — деб сўрадилар.
— Фотиҳа сурасини ўқийман, эй Оллоҳнинг пайғамбари.
— Қуръоннинг энг буюк сураси шудир, эй Убайй. Оллоҳ таоло бу сура каби шонли бир
сурани Забурда ҳам, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, ҳатто Қуръонда ҳам нозил этган эмасдир. У
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 34
ҳар намозда такрорланиши лозим бўлган энг аҳамиятли сурадир.
Убаййнинг хурсандлигини ҳеч бир нарса билан ўлчаб бўлмасди. Набийлар Сарварининг
(с.а.в.) қўлларини тутиб, ерда юряптими ё кўкда учяптими, билмас даражада устун бир
маънавий қувонч, қониқиш ва лаззат туйган, худди жаннат боғларида кезаётгандек ҳис этар эди
ўзини. Қуръон ичида энг қийматли сура Фотиҳа сураси эканининг ҳақиқати англатилгани бир
шодлик бўлса, уни ана шу Қуръоннинг таблиғига маъмур Расули карим(с.а.в.) етказганлари
Убайй учун қўша шодлик эди.
Бундан буён Убайй намозларида бу сурани ўкиётганида ва ё Расули кибриё
жанобимизнинг оғизларидан эшитаётганида ўзини айрича бир хотиранинг остоналарида
кўражак ва доим ўша оннинг хаёлила маст бўлажак эди.
* * *
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) Бани Саълаба«Зу Амарр» деган жойда тўиланаётганини,
Мадинага босқин қилишга ҳозирланаётганини эшитдилар. Дарҳол лашкарни йиғишга
буюрдилар. Тўрт юз эллик киши тўпланди.
Ҳазрати Руқаййага қарайман деб Бадрда иштироқ этолмаган Усмон ибн Аффон бу дафъа
яна Мадинада қолишга мажбур бўлди. Жанобимиз уни то қайтиб келгунча ўринларига вакил
қилиб тайинладилар.
Лашкар қўзғалди. Зу Амаррга яқинлашганда Жаббор исмли кишини тутиб олишди.
Жаббор мусулмон бўлди ва мўминлар лашкарини Бани Саълаба тўпланган жойгача бошлаб
борди. Аммо мусулмонлар келаёлтанидан хабар топган одамлар тарқаб, тоғ тепаларига чиқиб
кетибди. Хатто баланд тепаларда юрганлари ҳам кўриниб турарди.
Лашкар шу ерга қўнди. Лекин сел каби бир ёмғир ёғиб, кийимларини шалаббо қилиб
юборди. Расули акрам ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган бир четга ўтиб, устларини ечдилар,
яхшилаб сиқиб, ёйиб қўйдилар. Сўнгра ўша атрофга ёнбошлаб, бир оз тин ола бошладилар.
Салдан кейин ухлаб колдилар.
Тепадан кузатиб турганлар ғатафонликлар ичида энг жасур йигитларидан хисобланган
бирига:
— Эй Дуъсур, сендай бир йигитга бунақа фурсат ҳар доим ҳам келавермайди — дейишди.
Дуъсур жавоб бермади, аммо бу мақтовдан жазаваланиб, кўзи ва қўли қилич ахтариб
қолди. Биттасини шартта олдию пастга эна бошлади.
Орадан ҳеч қанча ўтмай, у шайтоний бир илжайиш билан Пайғамбари зишоннинг(с.а.в.)
тепаларида турарди. Ҳазилакам гапми, оёғи остида ётган бу одам лашкар қўмондони эди!
— Кўзларингни оч, кўрайлик, эй ошна! — деди истеҳзо билан. Расулуллоҳ уйғониб
кетдилар. Шундоқ бошлари устида қўлда қилич яланғочлаган ҳолда бир одам турарди.
— Шу онда сени менинг қўлимдан ким қутқара олади? — деди у одам пишиллаб.
Кескин бир тарзда:
— Оллоҳ! — деб жавоб қилдилар Расули акрам. «Оллоҳим, мени бу одамнинг шарридан
асра!» деб илтижо этдилар.
Дуъсур титраб кетди, қўлидан қиличини тушириб юборди. Расулуллоҳ(с.а.в.) узаниб
қилични қўлга олдилар, ўринларидан турдилар ва:
— Энди сени менинг қўлимдан ким қутқара олади? — дедилар.
Икки-уч сония ичида иш бу қадар чаппасига айланганидан Дуъсур донг қотди. Ҳозиргина
Жанобимизни яхшигина тузоққа туширганига амин эди. Қўлидан чиқариш нияти ҳам йўқ эди.
Бунақа ишларда унинг роса тажрибали эканини ҳамма биларди, қадрларди. Буларга қарамай,
хозир унинг ўзи қўлга тушиб ўтирибди.
— Мени кечирсанг, иккинчи сенга қарши урушмайман — деб рижо қилди.
Султони анбиё жаноблари унга Ислом динини кабул этишни таклиф қилдилар. Дуъсур
шаҳодат калималарини айтиб, мусулмон бўлди. Ҳазрати Пайғамбар дўстларини чақирдилар.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 35
Келишди. Вазиятни англатдилар. Сўнгра Дуъсурга изн берилди, шерикларининг ёнига кетди.
Қиличи яна унга кайтариб берилган эди.
Бутун бўлиб ўтган бу ходисаларни тепадан қизиқиб кузатиб туришарди. Мақсадни амалга
оширолмай қайтиб келган Дуъсурни маломат билан қаршилашди.
— Хайф сенга, эй Дуъсур. Шуниям эплаёлмадинг. Ҳолбуки, сендан умидимиз катта эди.
— Ундан ҳам катта иш қилдим — деди жавобан Дуъсур.
— Ҳа, аввал унга қиличингни таслим этдинг, кейин бу ёққа ҳаёти бағишланган одам
сифатида қайтиб келдинг, шуми? Ё яна бирор гапинг борми?
— Албатта бор... Мен унинг қаршисига чиқиб: «Кўлимдан сени ким қутқаради?» дедим. У
фақат«Оллоҳ» деб жавоб қилди. Шу пайт хайбатли бир одам пайдо бўлиб, кўксимга мушт
туширди. Қўлимдан қилич учиб кетди. Ўзимни ўнглаб, бундай қарасам, энди қаршимда у
турарди. Қўлида мен тушириб юборган қилич. Аммо кўксимга ким урганини билмайман. У ерга
борганимда йўқ эди, урганидан кейин яна йўқ бўлиб қолди.
— Кўзингга кўрингандир — дейишди ишонмай.
— Менинг ўрнимда бўлганларингда бунақа демас эдинглар. Қолаверса, мен унинг динини
қабул қилиб келдим. Ақлларингиз бўлса, унга қарши чиқиш хавасидан воз кечинглар. Менинг
гапим шу — деди Дуъсур.
Шу тариқа Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазратимиз бу гал ҳам уруш қилмасдан Мадинага қайтиб
кетдилар.
* * *
...Ҳазрати Усмон(р.а.) Руқаййанинг вафотига ҳеч кўниколмасди. Тезтез қабри бошига
бориб турар, у ердан маҳзун қайтишларини дўстлари кўришар эди.
Бир куни уни бу аҳволда Ҳазрати Умар(р.а.) учратди.
— Ғамингни аритадиган бир чора топишимизни истайсанми, эй Усмон? — деди у.
— Қандай чора экан?
— Қизим Ҳафсани сенга никоҳлаб бераман.
Усмоннинг кўзлари буғланди, сўнг Руқаййанинг хаёли жонланди. Тупроққа берганига
тўққиз ой бўлибди, аммо ҳануз калбида яшарди, умрининг охиригача азиз хотира бўлиб қолиши
муқаррар эди.
Ҳафсани яқиндан танимасди. Унинг устига, Руқаййадай бир хотин бўш қолдирган жойни
ким тўлдира оларди?..
—Бирикки кун ўйлаб кўрсам... — деди.
—Албатта.
Ҳазрати Умар мусулмон бўлмасидан аввалги холида ҳам мард инсон сифатида танилган
эди. Ҳазрати Усмондай тоза, дуруст, яхшиликсевар бир одамга кизини таклиф этаркан, Ҳафсага
яхши бир эр топгангина бўлмасди. Усмон ҳам бошқалар топа олмайдиган бир қайинота топар,
қизи Ҳафса ҳам Усмонга ярашгулик хотин бўлар эди. Шу тариқа, бир жиҳатдан, Усмоннинг
дарди енгиллашса, иккинчи жиҳатдан, бахтли бир оила вужудга келар эди.
Икки кун ўтгач, Усмон жавобини айтди:
— Ҳозир уйланиш кўнглимга сиғмай турибди. Умар ҳам қистамади.
— Узинг биласан, эй Усмон — деди кўйди.
Ўша кунлари Султони анбиё(с.а.в.) Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) билан бир масалада яширин
маслахат қилдилар. Бундай хос маслаҳатларда доим иштироқ этадиган учинчи шахс— Ҳазрати
Умар(р.а.) бу гал йўқ эди. Маслаҳат нима устида бўлгани кейинроқ билинди...
Орадан бир неча кун ўтди. Ҳазрати Усмондан мужмал жавоб олган Ҳазрати Умар Ҳазрати
Абу Бакрнинг олдига борди.
— Қизим Ҳафсани сенинг никоҳингга берсам, нима дейсан, эй Абу Бакр? — деб сўради.
Ҳазрати Абу Бакрнинг кўзлари ерга инди. Бўлади ё бўлмайди ҳам демади.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 36
Ҳазрати Умар биродари сукутининг маъносини тушунди. Юраги сиқилди. Бундай ҳол
унинг табиатига уйғун эмасди. Тўғрини тўғри, эгрини эгри деб ўрганган ўзи бундай бир таклиф
қаршисида қолса, «Майли, мен розиман» дерди ёки«Йўқ, уйланмайман» деб жавоб берган
бўларди. Унинг бу ишдан кўзлаган ягона мақсади— ғоят самимий дўстлари билан янада
яқинлик ҳосил қилиш эди. Бўлмаса, қайси ота келиб, қизимни сенга никоҳлаб берай, дейди?!
Усмон қабул этмади бу таклифни. Расулуллоҳнинг қизи ўрнини ким боса оларди, деса,
Умар уни ҳақли деб билади, аммо Абу Бакрга нима бўлди? Ҳеч бўлмаса, самимият билан ҳам:
«Сенинг қизингни олмайман» дейиши керак эдику, ахир.
Орадан сукутли, узоқ эмас, аммо ҳар иккиси учун узоқ туюлган бир вақт ўтди. Ҳазрати
Умар хафа бўлгани аниқ билиниб турган алфозда у ерни тарк этди. Оркасидан Абу Бакр«Тўхта,
эй Умар, сени хафа қилмоқчи эмасман» демади.
Ҳа, Абу Бакр бундай демади, аммо каттиққаттик кадамлар босиб кетаётган бу мард
инсоннинг ортидан мамнуният ила боқиб қоларкан: «Шукр қил, Расулуллоҳ менга фикрларини
очдилар. Йўқса, бу ердан хурсанд чиқар эдингу, лекин буюк бир шарафни кўлдан бой берган
бўлардинг, эй Умар!» дея шивирлаб қолди.
Буюк Умар бу гал чиндан ҳам хафа бўлган эди. Самимият туйғулари ила яхшиликни
ўйлаган эди, бироқ кутганига эришмади. Бу ҳолда унга тасалли бера оладиган биргина зот бор
эди. Умар ўша зотнинг ҳузурига борди.
— Ё Расулуллоҳ! Ҳунайснинг вафотидан кейин қизим Ҳафса тул қолган. Уни Усмонга
таклиф этдим, кабул қилмади. Кейин Абу Бакрга тавсия этдим, жавоб ҳам бермади — деди
узилиб.
Расулуллоҳ жанобимиз кулимсирадилар.
— Хафа бўлма, эй Умар, Оллоҳ Усмонга сенинг қизингдан ҳам хайрли бир хотин, сенга
Усмондан ҳам хайрли бир куёв берди. — дедилар.
Бутун хафагарчилик бир онда тарқалди кетди. Ва ҳаммаси тушунарли бўлди.
Ҳазрати Умар бундай бир саодатни«Ўйлаб кўрайчи» деб қаршилайдиган инсон эмасди.
Жаноби Расулуллоҳга қизи Ҳафса тугул, жонини беришга ҳам тайёр эди.
Шу тариқа бир неча ойдан бери«Бадр шаҳидининг тул хотини» бўлган Ҳафса кутилмаган
бир саодатнинг остоносида кўрди ўзини...
Бу ёкда Ўсмон ҳам Руқаййадан бўшаган ўринни Ҳазрати Расулуллоҳнинг(с.а.в.) иккинчи
қизлари Умму Гулсум эгаллашини эшитиб, маҳзунлиги севинчга айланди. Шу заҳоти
кўнглидан: «Хайрият, Умарнинг таклифини қабул қилмабман» деган ўй ўтди...
Ҳазрати Абу Бакр ҳам энди Ҳазрати Умарга очиқ гапирса бўлади.
— Эҳтимол, ўша куни мендан жаҳлинг чиккандира, эй Умар? — деб сўради.
— Ҳа, сендан ранжиган эдим. Ҳеч бўлмаса, манфий жавоб ҳам бермадингда, эй Абу Бакр.
— Агар Расулуллоҳ жанобимизнинг Ҳафсани сендан сўраш ниятларини билмаганимда, бу
таклифингга жон-жон деб рози бўлардим. Ҳазратимиз оғиз очмасалар, мен талабгор бўлардим.
Лекин ўшанда кизиигни Пайғамбар(алайҳиссалом) сўраш ниятидалар, деб ҳам айтолмасдим.
Энди мени маъзур кўрасанми, эй Умар? Масала буткул ҳал бўлди.
* * *
Ҳижратнинг учинчи йили рабиулаввал ойида Усмон ибн Аффон Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
нур юзли қизлари Умму Гулсумга уйланди.
Руқаййага ўталган махр айнан Умму Гулсумга ҳам берилди. Бу билан Жанобимиз икки
опа-сингил орасида фарқ ажратмагаиларини ҳам англатдилар гўё. Усмон аввал Руқаййа
туфайли«Зиннур» (Нур эгаси) деган ном олган бўлса, энди«Зиннурайн» (Икки нур эгаси)
бўлди. Умму Гулсум ўн йилча аввал амакиси Абу Лаҳабнинг ўғлига бўлишиб қўйилганида
Оллоҳнинг бир икроми туфайли улардан қутулган, отасининг уйида, унинг тарбияси остида
ўсган эди. Отаси тортган азобларга шерик бўлди. Опа-сингиллари орасида отасига энг кўп
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 37
хизмат қилгани ҳам у эди. Чунки опалари Зайнаб билан Руқаййа турмушга чиқиб кетишган,
Фотима эса, пайғамбарликнинг илк йилларида ҳали ёш қизча эди. Бу сабабдан Макка даврида
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) доимо ёнларида, доимо бирга шу қизлари Умму Гулсум бўлди, севикли
отанинг ҳамдардҳамкори бўлиш шарафига энг кўп у эришди.
Энди келин бўлди. Опаси қурган уйни давом эттириш вазифаси зиммасига тушди. Бу уйда
ҳар қадамда опасининг бир хотирасига дуч келажак, уйидаги ашёнинг ҳаммаси унга: «Мени бир
вақтлар севгили опанг ҳам ишлатгандир» деяжак эди. Тасалли берадиган бир тарафи шу эдики,
сағир ёшида етим қолган жияни Абдуллоҳга энди бегона аёл эмас, ўзи оналик килади, уни
етимлик изтиробларидан кучи етган қадар узоқ тутади.
Усмон ибн Аффон хушкўринишли, вафокор, такдиртаҳсинга лойиқ бир инсон эди. Акс
ҳолда, Пайғамбар хазратлари(с.а.в.) иккинчи марта уни куёв қилиб танлармидилар?! Умму
Гулсум бўлғуси ёстикдошининг ахлоқи чиройли эканини опаси Руқаййадан кўп эшитган, ўзи
ҳам яқиндан кўрган, таниган эди.
Умму Гулсум ота уйини мана шундай туйғулар остида тарк этди. Усмон ибн Аффоннинг
уйига келиб, жияни Абдуллоҳни бағрига босди, ёноқларидан ўпди ва:
— Бугундан эътиборан онанг мен бўламан — деди.
Усмоннинг уйида иккинчи нур тарала бошлади. Саодат тожи иккинчи марта бошига
қўнди. Энди буткул битмаса керак деб ўйлаган қалб яраси бундан кейин шифо тонажак, айни
чоқда, кўп вақтлар унга, жаннат боғларида юрибман, деб ўйлатадиган даражада бахт ато этган
Руқаййа ҳам азиз бир хотира ўлароқ яшаяжак эди...
* * *
Макка...
Қурайшийлар тижорат қилмасдан туролмасди. Аммо энди анча чўчиб қолишган, бундай
сафарга чиқишга аввалгидай жасоратлари етишмас эди. Тўпланишди, маслахатлашишди.
Ниҳоят, Асвад ибн Мутталибнинг тавсиясига кўра, Нажид чўли орқали бориб келишга қарор
қилишди. Карвоннинг бу йўлдан ўтиши Муҳаммаднинг ва асхобининг хаёлига ҳам келмайди.
Бир неча шерик ўртада ташкил қилган катта сармояли карвон Сафвон ибн Умаййа амри остида
йўлга тушди.
Мушриклардан Нуайм ибн Масъуд бир иш билан яширинча Мадинага келиб,
яҳудийлардан Кинона ибн Абу Хуқойқнинг мехмони бўлган эди. Кечаси ўтиришди. Қўшнилар,
танишбилишлар тўпланишиб, ича бошлашди. Бу ичкилик дастурхонида мўминлардан Салит
ибн Нўъмон ҳам бор эди.
Ўтирганлар биринкетин бўшатилган қадаҳлардан роса маст бўлгач, тиллардаги тушов
хийла бўшалди. Нуайм Макка ҳақида сўзлади. Сафвон ибн Умаййа етакчилигида йўлга
чиқарилган карвон ҳақида бутун тафсилотлари билан тилидан бол томиздириб сўзлаб берди.
«Маккадан йўлга чиққан карвон» хабари ўтирганлардан Салит ибн Нўъмоннинг ҳушини жойига
келтирди. Қўлидаги қадаҳни қўйиб, диққат билан қулоқ сола бошлади.
Нуайм мастликдан келаётган нашъа ичида чиройли бир суҳбат бўлаётганини билиб турар,
аммо сўзларининг охири қаерга боражагини ҳеч ўйламас эди.
Салит эшитганларини унутиб қўйишдан чўчиб, энди ичкиликдан тийилди. Яна бир оз
суҳбат давом этиб, кейин ўтириш тарқалди. Салит уйига жўнаркан, бир жойга етганида ҳеч
кимга билдирмай йўлни бошқа ёққа солди. Тез орада у Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
эшиклари тагида турарди. Эшитганларини оқизмайтомизмай етказди.
Эрта тонгда қилинган биринчи иш Зайд ибн Ҳориса амирлигида тўпланган юз кишини тез
йўлга чиқариш бўлди. Улар қаерга, нима учун кетганини ҳеч ким билмай ҳам қолди. Жумадил
охир ойи тугаб бораётган кунлар эди. «Қорда суви» деб аталадиган жойга қўнган Қурайш
карвонидагилар узоқда кўтарилган чангтўзон нимага далолат этишини олдинига англашмади.
Ким билади кимлигини, дейишдиқўйишди. Кўрингандан қочавери1нса, уйларини тополмай
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 38
қолишадику бунақада.
Аммо орадан кечган қиска вақт қўлларини пушаймонликда пешоналарига уришларига
сабаб бўлди. Келаётганлар бегона эмасди, Бадрда урушишган йигитлар эди улар. Энди
карвонни қутқариш амримаҳол. Бадрда кучлар бирга уч бўлатуриб енгилишган эди, бу гал улар
икки баробар кўп. Қаршилик кўрсатиш ўлимни олдиндан бўйинга олиш билан баробар. Шу
боис«Молми, жонми?» мавзуида қисқача муҳокама қилиб олишди, ҳаммалари бир овоздан
Макка йўлини тутишни маъқул кўришди. Қўлга илинганини олиб қоча бошлашди.
Ҳеч кимнинг бурни ҳам қонамади. Мушриклардан Ғурот ибн Ҳаййон асир олинди,
қолганларига етиш имкони йўқ эди. Карвон эса қандай бўлса, шундайлигича Мадинага ҳайдаб
кетилди.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) карвоннинг бешдан бирини айирдилар. Қиймати йигирма минг
дирҳам турарди. Демак, ҳаммаси у ёқбу ёғи билан юз минг дирҳамлик мол эди. Ажратилган
бешдан бир қисм Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) оилаларига, яқинларига, етимларга,
фақирларга ва йўлда қолганларга тарқатилди.
Иш шундай бўлдики, худди Сафвон ибн Умаййага бу карвонни Зайд бошчилигидаги
мусулмонлар гуруҳига обориб топшириш вазифаси юклангану у вазифасини эсономон
уддалагандек. Энди хотиржам Маккага қайтса бўлади. Шундай қилди ҳам. Зотан, бундан бошқа
нима қила оларди.
Ҳали Бадр алами аримай туриб бу карвоннинг қўлдан чиқиши яра устига сепилган
қалампиртуз бўлди. Энди чидаб бўлмайди, энди тезда нимадир қилиш лозим.
Бадрдан олдин Абу Суфён келтирган карвондан тушган даромадни ўч олиш учун
ишлатишга қарор қилишгани боис ҳозиргача сақлаб туришган эди. Қабиламақабила юриб,
мусулмонларга қарши жанг учун ёрдам сўрашга келишишди. Атрофда зўр ташвиқот бошланди.
Бироқ шоир Абу Азза овоз чиқармас, гўё оғзини пичоқ билан ҳам очиб бўлмас эди. Сен ҳам убу
нарса де, кабилида қилинган таклифларга жавобан«Муҳаммадга сўз бердим, ҳаётимни тилимни
тийиш эвазига қутқардим» дер, сўзида турар эди. Ниҳоят, Сафвон ибн Умаййа билан Жубайр
ибн Мутъимнинг қайтақайта илтимослари, келажакда баъзи эҳтиёжларини қоплаш ваъдалари
қаршисида синди, хўп деди. У ҳам қабиламақабила юра бошлади.
Бу галги ҳозирлик Бадр тайёргарлигига ўхшамасди. Ўлим бор, қайтиш йўқ, деган қатъий
йўриқ асосида ҳозирлик кўришар, албатта бир натижага эришажакларига ишонишар эди.
* * *
Бомдод намозидан кейин Набийлар Султони(с.а.в.) ўзларига йўналган нигоҳларда бир
суҳбат соғинчини туйдилар:
— Эй инсонлар! Ёмонликларни тарк этинг, Раббингизнинг йўлига қайтинг, тавба қилинг.
Оллоҳнинг мағфиратини тиланг. Мен ҳам кунда юз дафъа Оллоҳга тавба қиламан — дея сўз
бошладилар.
Ўтирганлар бу ифодаларни кўнгил оламларига муҳрлаб қўйишди. Келажакдан қўрқуви ва
хавфи бўлмаган Буюк Пайғамбар юз дафъа тавба этса, бизларнинг шўримиз қурибди, деган
хаёлларга боришди.
— Барча инсон хато қилади, хато қилганларнинг энгхайрлиси эса, хатоларидан кайтган ва
Оллоҳга тавба этганларидир.
Демак, инсон хато килганидан кўра кўпроқ хатодан тавба этмагани учун азобга йўлиқади.
Ҳеч хато қилмаслик инсонлик иши эмас. Ҳатто Оллоҳ таоло қулининг хатосиз эканига эмас,
хато қилганидан кейин тавба этишига аҳамият беради. Чунки Жанобимиз: «Агар сизлар хато
қилмасангиз, Оллоҳ таоло сизларни ўртадан кўтаради ва ўрнингизга хато қиладиган, аммо бу
хатоси туфайли Оллоҳ таолонинг кечиришини тилайдиган қулларини яратади. Улар Оллоҳга
ёлворади, мағфират этишини сўрайди. Оллоҳ ҳам уларни кечиради» дея марҳамат қилганлар.
Сўнгра Набиййи акрам(с.а.в.) ҳазратлари сўзларини бундай давом эттирдилар:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 39
― Мўмин тавба этса, Оллоҳ таоло тавба этган у киши туядиган фараҳликдан ҳам юксак
фараҳлик туяди. Бир одам емакичмак юкланган туяси билан бир чўлда кетаётган эди. Уйқуси
келди, бир дарахт тагига ётиб ухлади, туяси эса, узоқлаб кетди. Одам уйғониб, ёнида туясини
топмади. Бир тепага чиқди, ҳеч нарса кўрмади, иккинчи, учинчи тепага чиқди, яна ҳеч нарса
кўрмади. Қайтди. «Эски жойимга бораманда, ўлгунимча ухлайман» деб қўлини боши устига
қўйиб, ўлимини кутиш учун ётди. Бирдан қараса, туяси югуриб келяпти. Юклари ҳам
жойжойида. Одам севинч берган бир шошқинлик ила шукр бурчини ўтаб: «Оллоҳим, сен
менинг Раббимсан, мен эсам, сенинг қулингман» деди.
Пайғамбарлар Имоми бу тамсилни баён қилгач:
— Хуллас, Оллоҳ таоло тавбаси сабабидан туясини топган бу одамдан ҳам ортиқ севинади,
— деб қўшиб қўйдилар.
— Ё Расулуллоҳ, Оллоҳ таоло қулининг тавбасини қачонгача қабул этишини айтинг —
дейишди.
Айни вақтида берилган савол эди бу. Инсон бир хато қилади, яна қилади, хатолар кетма-кет рўй бериб туради. Бу инсон гуноҳлари учун қўрқмайди, ҳисобкитоб этилиш қўрқувини
йилларча ҳеч ҳис қилмайди. Кейин бир кун келадида, тавбага киришади, пушаймон бўлганини
Мавлоига арз этишга чиқади. Бунақалар учун тавба имкони борми?
Набийлар Султони биргина жумла билан бу масалага очиқлик киритдилар:
— Оллоҳ таоло қулининг тавбасини жони бўғзига келмагунича қабул этади.
Яна:
— Оллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилганнинг тавбасини қабул этиш учун кечаси қўлини
очади ва то тонгга қадар кутади. Кечаси гуноҳ қилганнинг тавбасини қабул этиш учун эса,
кундузи қўлини очади ва кутади. Бу ҳол то«Куёш ботган еридан чиққунига қадар» давом этади,
— деб марҳамат қилдилар.
Бу сўзларни Жаноби Пайғамбаримизнинг асҳоблари«Оллоҳ таоло қулининг тавбасини ҳар
он қабул этишга ҳозир, қул тавба қилса, кифоя» деган маънода англашди.
— Сизлардан аввал яшаб ўтганлар орасида бир одам бўлган. Тўқсон тўққиз кишини
ўлдирган эди. Ниҳоят, бир куни унда пушаймонлик туйғуси уйғонди. Ер юзида энг олим инсон
ким, деб суриштирди. Бир роҳибни тавсия этишди. Ҳалиги одам роҳибнинг олдига борди.
«Тўқсон тўққизта одам ўлдирганман. Менга тавба қилишимга имкон қолганми? Гуноҳларим
кечирилиши мумкинми?» деб сўради. Роҳиб: «Йўқ» деб жавоб қилди. Шунда у одам, модомики
мен учун қайтиш имкони қолмаган бўлса, сени ҳам ўлдира қолай, ҳаммаси бўлиб юзтага етсин,
деди-да, роҳибни ҳам ўлдирди. Лекин кўнглидаги пушаймонлик туйғуси бари бир кетмади.
Бунақа ҳаётга чек қўйишни истарди. Яна энг билағон одамни суриштира кетди. Бу гал унга
бошқа олимни кўрсатишди. Унинг ҳузурига борди. «Юзта одам ўлдирганман, тавба қилсам
бўладими? Кечирилишимдан умид борми?» деб сўради. «Ҳа — деб жавоб қилди ҳалиги олим.
— Оллоҳ билан унинг қули орасига ким кира олади, ким тўсиқ бўла олади?» Бу жавоб унинг
ичида умид учқуни порлашига васила бўлди. Севинди. «Лекин— деди олим — бунинг учун
фалон шаҳарга борасан ва ўша ерда Оллоҳга ибодат қиладиган одамларга қўшилиб, улар билан
бирга Оллоҳга ибодат қилиб юрасан. Бир марта ҳам ўз юртингга қайтмайсан. Чунки бу ерда
сени ёмонликларга бошлаган ва бошлайдиган ёмон кишилар бор. Уларнинг таъсиридан
қутулишинг лозим». Одам бу амрни олиб, дарҳол ўша шаҳарга йўл олди. Аммо кутилмаганда
келган ажал унинг олдидан тўсиб чиқди. Ярим йўлда вафот этди. Раҳмат фаришталари ҳам, азоб
фаришталари ҳам унинг бошида тўпланишди. Раҳмат фаришталари: «Бу одам тавба қилиб,
Оллоҳга йўналган ҳолда бу ергача келди. Уни биз олиб кетишимиз керак» дейишди. Азоб
фаришталари эса, аксинча: «У умрида ҳеч яхшилик қилмаган. Устигаустак, юзта одамни
ўлдиргани ҳам аниқ. Биз олиб кетамиз» дейишди. Масала фаришталар ўртасида ҳал этилмагач,
уларга инсон қиёфасида бошқа бир фаришта юборилди. Уни кўриб, ёнларига чорлашди: «Сени
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 40
ҳакам тайин этамиз, орамизда адолат билан ҳукм чиқариб бер» деб вазиятни тушунтиришди. У
ўйга ботди, сўнг: «Чиққан манзили билан бормоқчи бўлган манзилининг орасини ўлчанглар.
Ҳозир ётган жойи қайси тарафга яқинроқ бўлса, ҳукм шунга кўра чиқарилсин. Борар жойига
яқин бўлса, раҳмат малаклари, келган тарафига яқин бўлса, азоб малаклари олиб кетишсин»
деб таклиф этди, Жуда ўринли бир ҳакамлик бўлган эди, мамнуниятла* қабул этишди. Масофа
ўлчанган эди, борар манзилита яқин ерда вафот этгани аниқланди. Шу тариқа уни раҳмат
фаришталари олиб кетишди...
Ҳазрати Пайғамбар(с.а.в.) англатган тамсилда«у чиққан манзил» дан мақсад эҳтимол у
яшаган эски хаёт тарзи, «борар жойи ва тавба қилганидан сўнг бориб яшамоқчи бўлган жойи»
эса, янги ҳаёт тарзини ифода этарди. Яъни, бу одамнинг кўнгли яна эски кунларга қайтишга
мойил эдими ёки гуноҳ ҳаётига асло қайтмасликни истаётган эдими? Ҳакам И1нга шу жиҳатдан
қараган эди.
Сўнг Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) Оллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқидилар:
— «Менинг ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Оллоҳнинг
раҳматмарҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Оллоҳ(ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча
гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзигина мағфиратли, мехрибондир» (Зумар, 53).
Расули кибриё жанобимиз мавзуни бундай боғладилар:
Оллоҳ таоло буюради: «Ким бир яхшилик билан Менинг ҳузуримга келса, унга қилган
яхшилигининг ўнмислича мукофот бордир. Истасам, бу мукофотни орттираман. Ким бир
ёмонлик билан келса, жазоси қитган ёмонлигига тенг бўлган азобдир. Лекин истасам, кечиб
юбораман. Ким менга бир қарич яқинлашса, мён унга бир аршин яқинлашаман. Бир аршин
яқинлашганга бир қулоч яқинлашаман. Менга юриб келганга чопиб пешвоз чиқаман. Ер юзини
тўлдирадиган гуноҳ билан келганни, агар ширк қўшмаган бўлса, ўша гуноҳлари тенги
да кечириш билан кутиб олишим мумкин».
Саййидул мурсалин(с.а.в.) ҳазратимизнинг бу суҳбатлари кўнгилларни бир бошқа тонгга,
бир бошқа ойдинликка қовуштириб юборди. Улуғ Мавлонинг қулларига марҳаматини, лутф ва
карамини шундай чиройти тушунтириб бердиларки...
Бу гўзал тушунтириш...
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазратлари Мавло хусусида сўзларканлар, овозларидаги эришилмас бу
адо...
Буларни тил билан ифодалаб бўладими?!
* * *
Масжидда шовқин кўтарилиб қолди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳужраи саодатлари билан
масжидни тўсиб турган ўртадаги пардани кўтардилар.
— Нималар бўляпти, эй Каъб? — деб сўрадилар у ердагилардан.
Каъб ибн Молик ёнида турган ибн Абу Ҳадрадни кўрсатди:
— Бу одам мендан қарздор эди, шуни ҳеч ололмаяпман, ё Расулуллоҳ. Ғавғоимизнинг
сабаби шу.
Жаноби Расулуллоҳ у одамга боқдилар. Пайғамбар масжидида ёқасидан тутилган бир
инсон ҳолатига тушгани, бу ҳам етмагандек, шу ҳоли устига ҳазрати Расулуллоҳнинг чиқиб
қолганлари уни руҳан эзаётгани шундай қиёфасидан билиниб турарди. Фахри коинот(с.а.в.)
жанобимиз Каъбга ўгирилдилар, кейин кўллари билан ишорат қилиб, қўйиб юбор, дедилар.
Каъб мақсадларини тушунди: «Менинг ҳурматимга қарзингнинг ярмидан воз кечасанми?»
демоқчи эдилар гўё. Каъб шошапиша:
— Ҳай, ҳай, воз кечаман, ё Расулуллоҳ — деди. Жанобимиз энди ибн Абу Хадрадга
қарадилар:
— Тур, қолган қарзингни ўта — дедилар.
Аср намози яқинлашгач, Расулуллоҳ(с.а.в.) дўстлари биттаданиккитадан бўлиб масжидга
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 41
кела бошлашган эди. Пайғамбаримиз қаршиларига бир одам келди. Ўтирмади. Ниманидир
сўрамоқчи эди. Расулуллоҳ«Нима гапинг бор?» деган маънода унга қарадилар.
— Эй Оллоҳнинг расули, жазога лойиқ бир иш қилиб қўйдим, ҳукмингизни беринг —
деди у.
— Нима қилдинг?
— Шаҳар чеккасида бир хотинни тутдим, ўпдим, қучоқладим. Кейин Оллоҳнинг азобини
хотирладим ва ҳузурингизга келдим. Жазоингизга мунтазирман.
Ҳазрати Умар(р.а.) сўзга аралашди:
— Оллоҳ сенинг бу айбингни ёпибди(яъни, ўртада шоҳид йўқ), кошки ўзинг ҳам ёпган
бўлсангу, келиб бу ерда сўзламасанг эди — деди.
Жанобимиз на у одамга бир нарса дедилар ва на ҳазрати Умарга.
Одам бир чеккага ўтиб ўтирди. Орадан бир муддат вақт кечди. Ҳеч ўзини боса олмади.
Пушаймонлик уни эзар эди. Яна Жанобимизнинг(с.а.в.) ёнларига келди.
— Ё Расулуллоҳ, менга бир жазо тайин этинг — Деди.
Лекин яна жавоб ололмади. Намоз вақги яқинлашиб қолган, ҳалиги киши устида бу
гуноҳини ҳис этибҳис этиб, намозга туришни истамаётган эди. Пешонасини тер қоплади, ахир у
Раббул Оламин ҳузурида гуноҳ қилган бир инсон каби қўл боғлаб туришни орзу этаётган эди.
Ибодатини тақдим этганида Мавлосининг«Бу гуноҳ билан келдингми ҳузуримга?» дейиш
эҳтимоли қалбини титратар, типирчилатар эди. Бу ишни охирига етказиш, олажак жазоси
кандай бўлса ҳам, виждон ҳузурига ковушиш учун ёлворган бир овозда:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, эй пайғамбарлар имоми, мен бир гуноҳ ишлаганимни
эътироф этяпман ва жазоимнинг берилишини истаяпман — деди.
Набийлар Султони(с.а.в.) худди жавоб беришга чоғлангандек бошларини кўтардилар,
лекин унга эмас, муаззинларнинг энг буюги бўлган зотга қарадилар.
— Тур, эй Билол, азонни айт ва бизларни роҳатга қовуштир! — дедилар.
Ҳалиги одам жазосини олишга қай даражада талнинаётган бўлса, Набийлар Султони
(с.а.в.) «Раббингизнинг ҳузурига марҳабо, Унинг ҳузурида сажда қилиш саодатини ҳис қилишга
марҳабо» деган эълоннинг жаранглашини ундан кўпроқ орзу қилаётган эдилар. Яна бир меърож
қилмак, тотиб кўрмаган одам билмайдиган у муборак оннинг ҳаяжолини яна туймак, пешиндан
то асргача орадаги вақтни Мавло соғинчи ила кечирганларини яна арз эта олмак, хузури
илоҳийга қабул этилиш саодати ичра ҳамд ва шукрона такдим этмак... ва шу онларда Мавло
ҳузурида қусурга йўл қўймак, одобга тўғри келмайдиган бир ҳолга тушиш андишасила эримак...
Мавқе ва мақом юксалган сари одоб шартлари нозиклашади. Ҳар қанақа одамнинг Оллоҳ
ҳузурида безаниши лозим бўлган одоб билан Ҳазрати Абу Бакр безаниши лозим бўлган одоб
бир эмас. Айниқса«Оламлар Раббининг севиклиси» бўлиш бахтиёрлигига эришган Расули
кибриёнинг Мавло ҳузуридаги одоблари ҳаёлларга сиғмас бир ўлчовда бўлади. Шу сабабдан
намозда Улуғ Мавло ҳузурида турган Сарвари коинот(с.а.в.) жанобимиз ўзига хос меърож
қиларканлар, бу меърожга лойиқ бўлган одобни бир он бўлсада хотирларидан чиқармас эдилар.
Ҳазрати Билолнинг(р.а.) ёниқ овози«Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар!» эълонини атрофга
таратган маҳал малакут оламининг эшиклари очилган ва фаришталар ҳам Набийлар
Султонининг(с.а.в.) имомликларида ҳузурга кириш, энг юксак одоб қоидалари билан
қулликларини изҳор этиш учун сафга турган эдилар.
Азон битгач, Жанобимиз(с.а.в.) ўринларидан турдилар, улуғ боболари Иброҳим пайғамбар
(а.с.) қуриб кетган Каъба томонга юзланиб, намозни бошладилар.
Намоздан кейин масжиддан чиқиб кетдилар. Ҳалиги киши ҳам шошапиша ортларидан
тушди. Ҳодисадан хабардорлардан Абу Умома(р.а.) ҳам, нима бўларкин, деган қизиқишда
уларга эргашди. Ниҳоят, у одам Расулуллоҳга (с.а.в.) етиб олди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мен бир айб иш қилдим, жазоимни беринг — деди яна.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 42
Набийлар Сарвари жанобимиз юзидан пушаймонлик хислари балқиб турган одамга
ўгирилдилар:
— Уйдан чикаётганингда чиройли таҳорат олмадингми? — дедилар.
— Ҳа, олдим.
— Кейин биз билан бирга намоз ўқимадингми?
— Ҳа, ё Расулуллоҳ, сиз билан бирга ўқидим.
— Сенга яна нима керак, Оллоҳ гуноҳингни кечирди, жазоингни кўтарди — дедилар
Ҳазрати Пайғамбаримиз(с.а.в.).
Абу Умома у одамнинг Расулуллоҳ ҳузурларидан буюк бир севинч билан айрилганини
кўрди. Ниҳоят, бир соатлик вақт ичида Жаноби Пайғамбаримизга тўрт дафаъ қайтақайта
юзланиб жазо берилишини исташ даражада пушаймонлик ҳис этишнинг ортидан, жаноби Ҳақ
гуноҳидан ўтганини шахсан Оллоҳнинг расулидан эшития1 уни ўлчовсиз мамнуният оғушига
отди, бу мамнуният таъсири унинг кўзларидан ёшлар оқиздирди, қулоқларигача борган иссиқ
ҳаяжон долғаси бирпасда бутун вужудини қоплади.
«Уни кечиктирган, қалбини портлар даражага келтирган нарса пушаймонлиги бўлса
керак
1
', деб ўйлади Абу Умома. Сўнгра бир неча кун аввал бир суҳбатда Расулуллоҳнинг
сўзларидан ёдида қолган жумлани кўнглидан ўтказди: «Барча инсон хато қилади, хато
қилганларнинг энг яхшиси хатосидан қайтган ва Оллоҳга тавба этганларидир...»
— Жанобимиз бу ҳадиси шарифни худди шу одамлар учун сўзлаган бўлсалар керак — деб
пичирлади. Оёғи ерга тегмай тўғри уйига йўл олган хатокорнинг кетидан яна ўша оҳангда
шивирлади: — Табриклайман сени, эй хато қилганларнинг энг яхшиси бўлган бахтли инсон!
* * *
Бадр жангида Утба билан урушиб яраланган ва Мадинага етиб улгурмасидан шаҳидлик
шарбатини ичган Убайданинг хотини Зайнаб бинти Ҳузайма аввалдан ёрдамсеварлиги билан
танилган аёл эди. Мусулмон бўлмасидан аввал ҳам фақир ва муҳтожларга қўли очиқ эди. Шу
боис ҳам уни«Уммул масокин» («Фақирлар онаси» ) деб аташарди. Бу ишлари Ислом динини
қабул қилганидан кейин ҳам давом этди. Оллоҳ ризоси учун кучи етганича едирди ва кийдирди.
Аммо такдир экан, биринчи эридан ажралган, иккинчи эри Убайда эса, Оллоҳ учун жон берган,
Зайнаб иккинчи марта тул қолган эди.
Бадр жангидан бир йил ўтди. Рамазон ойи келди. Илк кунларидан бирида эшиги
тақиллади. Унга«Мўминларнинг онаси» бўлиш шарафи таклиф этилди. Оламларга раҳмат
бўлиб келган Муҳаммад Мустафога(с.а.в.) хотин бўлишга розимисан, деб қўли сўралди.
Бу таклифни эси бор аёл рад этармиди. Бутун ҳоли билан бу шарафга лойиқ эди у, рухан
ҳам бу шараф учун ҳозирлангандай эди гўё...
Мамнуният билан розилигини билдирди. Бундай саодат топишни унга Оллоҳ хоҳлаб
турган бўлса, Пайғамбар истаб турган бўлса, бахтини улар орасидан ахтараётган бир қул
сифатида Зайнабхоним нима дея оларди!
Шу тариқа Рамазоннинг илк хафтасида у уйини тарк этди. «Уммул масокин» мартабасидан
«Уммул муъминин» мартабасига юксалиб, Пайғамбарлар султони(с.а.в.) жанобимизнинг
уйларига кирди. Ҳамма жихатдан бу хаётга лойиқ бўлган Зайнаб учун дунёда бундан ортиқ
насиба йўқ эди. Бу бахтни ҳеч бир нарсага алишмасди.
* * *
Рамазоннинг ўрталари, Фотима(р.а.) узатилганига ўн ойлар бўлган. Бир кун суюнчли
хабар келди:
— Эй Оллоҳнинг расули, Фотимадан неварали бўлдингиз!..
Қизлари Фотиманинг ёнига келдилар, бир ҳовуч нурдай чақалоқни қучоқларига олдилар.
Ўнг қулоғига азон, чап қулоғига қомат айтдилар ва«Ҳасан» деб исм қўйдилар. Жужуқнинг
оғзига кирган илк нарса Расулуллоҳ оғизларида чайнаб юмшатилган хурмо бўлаги бўлди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 43
Бу орада Макка шаҳри қозон каби қайнар, интиқом учун қизғин бир ҳозирлик кўрилар эди.
* * *
Саҳарликлар давом этар, мўминлар кунларини рўза ибодати билан безашар эди. Оллоҳ
хозирлаган савобни олиш ишончи билан яшарди.
Аср намозидан кейин Сарвари анбиё(с.а.в.) асҳобга ўгирилдилар, Мавло ҳузурида
нурланган юзларини нурланиш истаган кўзларга қаратдилар.
Ҳамиша гўзал эдилар. Аммо баъзан ваҳий кетидан ёки намоздан сўнг шундай бир ҳолга
тушар эдиларки, у зотга боққан кўзлар бу гўзалликка ва хайбатга бардош бера олмаслигини
англар ва ерга қаратилар эди. Ҳозир ҳам шундай бир ҳолат рўй берди. Нигоҳлари масжид ичида
сайр этиб, бир четда жим ўтирган одамда тўхтади. Кулимсирадилар.
— Эй Убайй! — дея овоз бердилар.
Убайй ибн Каъб дарҳол оёққа турди.
—Лаббай, ё Набийаллоҳ! деди. Одоб билан, ҳурмат билан қошларига келиб ўтирди.
—Оллоҳ таоло сенга Баййина сурасини ўқишимни буюрди, эй Убайй, дедилар Ҳазрати
Расулуллоҳ(с.а.в.).
Бу сўзлар Убаййнинг қулоқларини қиздирди. Кўзлари ҳаяжондан ёнди.
— Менинг исмимни айтиб, шуни буюрдими, ё Набийаллоҳ?!
— Ҳа!
Убайй ичидан қуйилиб келган ёшларни тўхтатишга уриниб ҳам кўрмади. Зотан,
йиғлаётган фақат у эмасди. Бундай саодатли муждани эшитганлар орасида ҳам кўзларини
силаганлар бўлди.
— Қулоғим сизда, ё Расулуллоҳ, Раббимнинг амрибошим устигадир.
Пайғамбарлар имоми(с.а.в.) жанобимиз бу хос амрни жойига келтириш учун
«Бисмиллаҳ...» ни айтдилар ва ўқий бошладилар:
«Аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ хужжат
келгунича(куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар. (У очиқ ҳужжат) Оллоҳ томонидан(юборилган)
бир Пайғамбар(яъни, Муҳаммад алайҳиссалом бўлиб, уларга) ичида энг тўғри ёзувлар—
ҳукмлар бўлган покиза саҳифаларни(яъни, Қуръонни) тиловат қилур. Китоб ато этилган
кимсалар фақат уларга очиқ ҳужжат— Пайғамбар келганидан кейингина бўлиниб қетдилар
(яъни, айримлари ўша ўзлари кутган пайғамбарга имон келтирдилар, айримлари эса унга кофир
бўлдилар)! Ҳолбуки, улар фақат ягона Оллоҳга, у зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан
оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни(ҳақдорларга)
ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги(миллатнинг) динидир. Албатта, аҳли
китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу
қолурлар! Ана ушалар энг ёмон маҳлукдирлар. Албатта, имон келтирган ва яхши амаллар
қилган зотлар, ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг энг яхшисидирлар. Уларнинг
Парвардигорлари ҳузуридаги жазомукофотлари— остидан дарё
ла
Р оқиб турадиган мангу
жаннатлардир. Улар ўша жойда абадулабад қолгувчидирлар. Оллоҳ улардан рози оўлди, улар
(Оллоҳдан) рози бўлдилар. Бу(мукофот) Парвардигорларидан қўрққан киши учундир».
Набайни ҳеч бир ўлчовга сиғмас эҳтиром ва ҳаяжон билан тинглади бу сурани. Олдинига
бутун вужудининг титраётганини ҳис этди. Кейин бу ҳол аста-секин ўтди, калбига ҳузур ва
сокинлик инди. Бу ҳузур берган маънавий қувонч ва лаззатни Убайй умрида ҳеч ҳис этмаган
эди. Маъно оламларининг султонидан келаётган тиловат оғушида ўзини йўқотди. Эласэлас
билгани— рухининг Ҳазрати Расулуллоҳ тиловатлари билан худди ҳамирдай йўғрилаётгани
эди.
Убайй бу сурани ёддан биларди. Неча марта ўқиган, ҳатто Жанобимиз оғизларидан ҳам гоҳ
намозда, гоҳ намоздан ташқарида эшитган, аммо ҳеч бирида ҳозирги тиловат пайти ҳис қилган
лаззатни, хузурни, титроқни, ҳаяясонни туймаган.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 44
Сура охирига етгач, Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз улуғ Мавлонинг хос икромига ноил
бўлган Убаййга табрикона ва тақдирона нигоҳларини қаратдилар. Убаййнинг кэзида балқиган
ёлқин унинг руҳи япянги ҳаётни бошлаётганини, маъно оламларидан келган раҳмат
эпкинларидан нафас олаётганини билдириб турарди. У энди бир соат олдинги Убайй эмасди.
Ахир, исмини Оллоҳ таолоқинг Ўзи тилга олибди, Ҳабиби адибини(с.а.в.) У
нга
алокадор махсус
вазифа билан вазифалантирибди. Асҳоб ичида кўплар жон беришга тайёр даражадаги буюк бир
шараф эди бу!
Ўша кеча Убайй севинч кўзёшларини тўкди. Пайғамбарига бу бандасининг отини
билдириб ўқишини буюрган Раббига ҳамду саноларини тақдим этди. Руҳида мавж урган
туйғуларни тилда ифодалаш имконсиз эди. Ўша куни ҳис қилган бахтга ҳаёти давомида
эришган эмасди. Ажабо, Қуръонни Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг тақдирларига лойиқ
даражада чиройли ўқийдиган Убаййга Қуръонга бўлган хизматининг бир мукофоти эди бу!
Тили қимирламас, кўнгли бир нарсаларни шивирлар эди гўё...
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 45
ЮКСАЛИШ
УҲУД ЖАНГИ
Қулга берилган топшириқ
Бадр жанги мағлубиятидан бир неча ой ўтган бўлсада, калбларда интиқом туйғуси ҳали
пасаймаган эди. Қурбонларни унутиш асло мумкин эмасди. Ўткир пичоқдек кайралган тишлар,
оловдек ёниб учқун сачратган кўзлар ҳаммаҳаммаси бир нарсани билдирарди— иш Бадр жанги
билан тугамаган.
Жубайр ибн Мутъим қадаҳини яна бир бор хурмо шароби билан тўлдирар экан, ичкарига
кирган қопқора қулга бошданоёқ разм солдида:
— Сени муҳим бир иш учун чақирдим — деди. Қул лом-мим демай турарди. Жубайр
сўзида давом этди: — Биласан, амаким Туайма Бадрда ҳалок бўлди. Сен ама ким учун
қасосимни олиб берсанг, деган эдим.
Бир неча сония жим қолди. Кейин кўзларини занжи қулнинг кўзларига тикиб:
— Муҳаммаднинг амакиси Ҳамзани ўлдирасан. Бир амакига бир амаки... Ўшандагина
юрагимда ёниб турган оловга сув сепилади — деди.
Занжи қул эътироз билдирди:
— Ҳамзани ўлдириш...
Жубайр бир имо билан унинг сўзини кесди:
— Ваҳшийдай одамга бундай гаплар ярашмайди. Сен урганингни ўлдирадиган кишисан.
Агар Ҳамзани ўлдир санг, қулликдан озод бўласан.
Ваҳшийнинг кўзлари бирдан чақнади. Кейин эса, иккилангандек сукутга чўмди.
— Нега ўйланиб қолдинг?
— Ҳамза билан юзма-юз келиш ўлимга тик бориш демакдир. Озодлик яхши нарса, лекин
ўлим ундан аччиқроқ...
— Бўлди, кўп эзмалик қилма — деди Жубайр — Ҳамза билан юзма-юз келмайсан. Уни
узоқдан туриб ўлдирасан, пайт пойлаб найза отасан. Сендан борйўғи талаб қилинаётгани ана
шу. Бундан кейин сенга бошқа юмуш йўқ. Асосий ишинг найза отиб машқ қилишдан иборат
бўлади. Истаган жойингга бориб шуғулланишинг мумкин. Бир куни менга: «Туайманинг
интиқомини олдим!» деб келсанг бўлгани.
* * *
Ваҳший мерган одам эди. Қўлидан чиққан найза нишонга хатосиз бориб тегарди. Шундай
бўлса ҳам, тинимсиз машқ қила бошлади. Бир куни энди галдаги машғулотга отланган эди,
пакана, қарашлари совуқ бир хотин йўлини тўсиб чиқди:
— Қаерга бунча шошяпсан, ёғ тулуми?
— Отишни машқ қилишга.
— Менга қара, Ваҳший, кимнинг жазосини беришга тайёрланаётганингни биламан. Агар
чиндан Ҳамзани ўлдира олсанг, мендан ҳам алоҳида мукофот олишингни унутма. Сени албатта
хурсанд қиламан.
— Ҳамзани ўлдириш осон иш эмас.
— Биламан осон эмаслигини — деди хотин ва қўли билан кўксига муштлади: — Шу
еримда бир оташ ёнади. Токи Ҳамза тирик экан, бу оташ сўнмайди. Агар қалбимга шифо
берсанг, ўзинг ҳам шифо топасан!
Ваҳший жавоб ўрнига мийиғида кулиб, йўлига кетаверди. Кейин ҳам ўша хотинга бир неча
марта дуч келди, ҳар сафар ундан:
— Қалбимга шифо бер, мендан ҳам шифо топасан, эй Ваҳший — деган сўзни эшитарди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 46
Бу хотин машҳур Утба ибн Робианинг қизи ва Абу Суфённинг хотини Ҳинд эди. Бадр
жангида тўрт яқинидан— ўғли Ҳанзала, отаси Утба, иниси Валид ва амакиси Шайбадан жудо
бўлган эди у.
Мушриклар Бадр жангинииг интиқомини олиш учун мусулмонларга қарши куч тўнлаш
ниятида қабиламақабила юриб ёрдам исташарди.
Бир йил аввал нақд ўлим оғзидан қутулиб қайтган ва ўшандан бери бу қутулишнинг
ҳузури ичида кун кечираётган шоир Абу Азза эшигига келган меҳмонларни севинч билан кутиб
олди.
—Сендан ёрдам сўраб келдик, эй Абу Азза!
—Қўйсаларингизчи
—Бу нима деганинг?
— Ёрдам сўраб сизларнинг ҳузурингизга мен борсам бўларди. Чунки сизлар бойбадавлат
кишиларсиз. Менга ўхшаш қанча одамнинг маошини устларингизга олсангиз ҳам, сизларга
оғирлик қилмайди. Мен кимман, эртага нима ейишини билмайдиган бир одамман.
— Биз буни биламиз.
— Ундай бўлса, мақсадингизни очиқ айтинг — деди Абу Азза.
Муҳаммадга қарши қўшин тўплашга қабилаларни айланяпмиз, бизга қўшилсанг, деган
эдик... Абу Азза бирданига қовоғини солди:
—Бу истакларингизни бажара олмайман!
—Нега?
Чунки Муҳаммад менинг ҳаётимни сақлаб қолди. Мен унга тилимни тийиб юришга сўз
бердим. Агар бугун яшаётган бўлсам, унинг яхшилиги туфайлидир, буни унутмаслигим лозим.
— Сўз берган бўлсанг, бугунгача ваъдангда турганинг етади. Ўзинг яхши биласан, Бадрда
озмунча одамларимизнинг қони тўкилдими?.. Интиқом олмасдан қандай тинч яшаймиз?..
— Интиқом олишингизни мен ҳам истайман. Аммо мен у ерда тилимни тийишга қандай
сўз берганимни менга ўхшаб ўлим билан юзма-юз келмай туриб асло тушунмайсизлар.
Абу Суфён билан Жубайр ибн Мутъим қанчалик уринишмасин, Абу Аззани кўндира
олишмади. Ҳафсалалари пир бўлиб, ортга қайтишди.
* * *
Қурайш улуғларидан бир неча киши Амр ибн Луайй ўғиллари қабиласида меҳмон
бўлишди. Мақсад машҳур жангчи Амр ибн Абди Вудд исмли каҳрамонни бўлажак урушга
даъват этиш эди. Аммо Амр бир неча ойдан буён тўшакка михланган ҳолда жароҳатларини
даволатарди. Бадр жангида олган яралари ҳали тузалмабди.
Нима бўлди сента, эй Амр? Сени бу холда кўришга ҳечам ўрганмаганмиз.
Бу сўзлар кўнглини кўтариш учун айтилмаётгани кундай равшан эди.
Жанг майдонида шердай ҳамла қилиб, рақибларини осонликча енгиб ташлайдиган Амр
халқ орасида комати букилмас жангчи сифатида танилган эди. Бу шуҳрати туфайли кўплаб
карвон эгалари уни карвонларига кўриқчи қилиб сафарга чиқишарди. Катта пул эвазига у
кўриқчилик қилган карвонлар эсономон манзилга етиб олар, ҳеч бир қароқчи тўдаси у
қўриқлаётган карвонларга иликишга журъат этмасди.
Аммо Бадр жангида ундай бўлмади. қўрқув нималигини билмаган ва мағлубиятнинг
маъносига етмаган Амрдай бир паҳлавон Бадрда зарбаларга дош беролмади, жароҳатланиб,
зўрға жон сақлаб кочиб колди... Амр меҳмонларга бундай деди: — Кўриб турибсиз ҳолим
қандайлигини. Бу аҳволда қўлга қилич олишимнинг иложи йўқ. Аммо қасам ичиб айтаманки,
улар билан урушиб интиқом олмагунча ғусл қилмайман ва атир суртмайман. Бир кун келиб
улар яна қаршиларида Амрни кўрадилар!
Ортиқча сўзга ҳожат қолмаган эди. Даъватчилар бу ердан ҳам кўнгиллари чўкиб
қайтишди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 47
Бу орада бир неча марта борибкелиб, охири Абу Аззанинг кўнгли олинди: у мушриклар
билан бирга қабилаларни айланиб, мусулмонларга қарши ташвиқот олиб боришга рози бўлди.
Бунинг эвазига Жубайр ибн Мутъим унинг оила аҳлини озиқовқат, кийимкечак билан
таъминлашни зиммасига олди.
* * *
Бадрга пухта тайёрланмасдан, шошапиша борилган эди. Аммо бу гал мадинадагилардан
анча кўп куч билан йўлга чиқишганига ишончлари комил.
Кўшинга қўмондонлик қилаётган Абу Суфён хотини Ҳиндни ҳам ўзи билан бирга олди.
Ундан ташқари Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима, Умаййа ибн Халафнинг ўғли Сафвон, Амр ибн Ос,
Талҳа ибн Абу Талҳа... каби Маккада машҳур ҳисобланган ўн тўрт киши ҳам ўз аҳли аёлларини
олиб йўлга чиқадиган бўлишди. Аёллар учун туяларнинг устида алоҳида маҳфалар ҳозирланди.
Уларнинг вазифаси йўл давомида, хусусан жанг вақтида трвул чалиб, қўшиқ айтиб,
жангчиларни жасоратлантиришдан иборат эди. Колаверса, аёлларни жанг майдонида ташлаб
кочиш орияти жангчиларга қўшимча кучғайрат бахш этади. Хуллас, икки юз отлик, етти юз
зирҳли аскар— жами уч минг кишилик қўшин ҳозир бўлди. Бир неча ойдан бери найза отишни
машқ қилаётган, кўринишидан ёғ тўлдирилган қора тулумни эслатувчи Вахший ҳам қўшиннинг
олдинги сафларидан жой олди. Унинг бирдан-бир мақсади Ҳамзани ўлдириш ва озодлигини
қўлга киритиш эди.
Аёлларнинг қўшикқа ўхшаб кетадиган чақириқлари жўрлигида қўшинга юриш амри
берилди. Тарих Рамазон ойининг25-куни эди.
АМАКИДАН ОЛИНГАН МАКТУБ
...Қубо қишлоғидаги дўстларини зиёрат қилишга келган Расулуллоҳ(с.а.в.) масжиддан
чиқаётганларида бир киши рўпараларига чивди.
— Буни амакингиз Аббос юборди, ~ деб бир мактуб узатди.
Ҳалиги киши узоқ йўл юриб холдан тойгани шундоқ кўриниб турарди.
Набиййи акрам мактубни олиб Убайй ибн Каъбга ўқитдилар. Хатда: «Уч минг кишилик
қўшин Маккадан йўлга чиқди. Устларингизга бостириб бормоқда. Тадбирини кўринглар» деб
ёзилган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) дархол Мадинага қайтдилар. Тўппатўғри Саъд ибн Рабиънинг уйига
келиб, у ерда хатни яна бир марта ўқитдилар. Ҳеч кимга овоза қилмай чоратадбир кўриш лозим
эди. Аммо хат ўқилаётганида эшик орқасида турган хотин уни эшитиб қолди. Тез орада бутун
Мадина аҳолиси маккаликлар қўшин тортиб келаётганидан хабардор бўлишди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳубоб ибн Мунзирга ғаним ҳақида маълумот йиғиш ва вазиятни
ўрганиб келиш вазифасини топширдилар. Ҳубоб кўрганларини фақат Расули акрамга сўзлаб
бериши керак эди.
Маккаликлар баъзи жойларда тўхтаб, қўшинга дам бериб, яна йўлларида давом этишарди.
Истироҳат қилинган жойда туялар сўйилиб, ароқхўрлик килинар, кўшиқ айтиб, қиличлар
чархланар эди.
Қўшин Абво қишлоғида тўхтаганида бир киши овози борича:
— Менга қулоқ тутинг, эй Қурайш жамоаси! Агар ақлингиз бўлса, сўзимни ерда
қолдирмайсиз! — деб бақирди.
Ҳамма у томонга қаради.
— Нима демоқчисан?!
— Муҳаммаднинг онаси шу қишлоқда вафот этган. Унинг қабрини очиб суякларини
қўлимизга олсак — деб атрофга бир назар ташлади. Шайтонга ўхшаб илжайиб, яна сўзида
давом этди: — Агар Бадр жангида бўлганидай мағлубиятга учрасак, суяклар бизга қўл келади.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 48
Хотинларимизни кайтариб бер, эвазига онангнинг суякларини оласан, деймиз.
— Бу сафар биз енгилмаймиз!
— Биз мағлуб бўлиш учун кетаётганимиз йўқ, қасос олишга боряпмиз. Қасос олишга!
Ҳар томондан чиқаётган овозлардан ҳалиги кишининг дами ичига тушиб кетди. Аммо яна
кимдир унинг фикрини маъқуллади:
— Бу суяклар бахонасида талай молдунёни осонгина қўлга киритиш мумкин.
Абу Суфённинг хотини Ҳинд ҳам қабрни очиш тарофдори эди.
— Бу фурсатни қўлдан бой бермаслик керак — деди у. Бошқа бир киши эътироз
билдирди:
— Қабиҳ ишга қўл урмоқчи бўляпсизлар. Эллик йил аввал ўлган бир хотинни қўяйлик,
қабрида тинч ётсин. Унда нима гуноҳ?! Бу иш қилинса, Ҳузоа ва Бакир қабилалари қараб
турармиди? Улар ҳам бизга қарши худди шу ишни қилишса, унда нима бўлади?..
Бу сўз маккаликларни ховуридан туширди. Ҳинд ва унга ҳамфикр бир неча киши
қўлларини мушт қилиб бақиришса ҳам, фойдаси бўлмади.
Пайғамбарлар Султонини дунёга келтирган, аммо уни тўйиб бағрига боса олмай ажали
етган Омина бу мунозаралардан хабарсиз, сокин ётар эди.
* * *
Шаввол ойининг бешинчисига тўғри келган пайшанба куни тонг пайти қўшин Мадина
уфқларида кўринди. Уҳуд тоғи этакларида қароргох қурилди. Ўшанда, милодий хисобга кўра,
март ойининг йигирма иккинчи куни эди.
Жосусликка юборилган Ҳубоб ибн Мунзир қайтиб келди. Вазиятни Расули акрамга
тушунтирди. Отлар, туялар, зирҳли аскарлар, уларнинг сони, жангга ташвиқ этувчи хотинлар
ҳам келгани, хуллас, кўрган нарсаларини бир-бир айтиб берди.
—Бу ҳакда ҳеч кимга оғиз очма, эй Ҳубоб...
—Бош устига, ё Расулуллоҳ!
Ўша кеча Расули акрамнинг уйлари атрофида тонггача навбатчилар туришди. Улар фақат
Оллоҳ ризоси учун Унинг элчисини асрашни ўзларининг энг муқаддас вазифалари деб билган
кишилар эди. Ораларида Саъд ибн Муоз, Усайд ибн Ҳузайр ва Саъд ибн Убода каби қабила
раислари ҳам бор эди.
ЖАНГДАН БИР КУН АВВАЛ
Расулуллоҳ(с.а.в.) бомдод намозини ўқиб бўлгач, саҳобаларга ўгирилиб дедилар:
— Бу кеча бир туш кўрдим. Тушимда сўйилган бир сигирни, қиличим тешилиб қолганини
ва қўлимни мустаҳкам бир совутга солганимни кўрдим.
— Эй Оллоҳнинг расули, буларни нимага йўйдингиз?
— Сўйилган сигир дўстларимдан баъзиларининг шаҳид бўлишини билдиради.
Қиличимнинг тешилгани оиламиздан бир кишининг шаҳодатига ишорат. Қўлимни солганим
совут эса, Мадинадир.
Туш таъбирлангач, Расули акрам(с.а.в.) Уҳуд тоғига келиб ўрнашган душман кўшинлари
ҳақида маълумот бердилар. Мадинада колиб, шаҳарни мудофаа қилиш фикрида эканларини
айтдилар. Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул ҳам бу фикрга қўшилишини билдирди.
Аммо кўпчилик мусулмонлар бошқача фикрни илгари суришди. Улар, айниқса Бадр
жангида қатнаша олмаганлар душман билан юзма-юз келиб, яккама-якка жанг қилишни
исташарди. Расули акрамнинг амакилари Ҳамза ва унга ўхшаб жанг қилишни хуш кўрувчилар
ҳам шу фикрни қўллашди. Девор ортидан туриб душманга узоқдан ўқ ва тош отишни ўзларига
эп кўришмасди.
Бадр жангидаги ғолиблик қалбларга жасорат бахш этган эди. Бу сафар ҳам ғалаба қилишга
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 49
қатъий ишонч бор эди. Зеро, шаҳид бўлишдан ҳеч ким қўрқмасди.
Ўлган шаҳид, қолган ғозий бўлганидан кейин, яна нимадан қурқиш керак?
Сизга Китобни нозил қилган Оллоҳ ҳаққи, улар билан юзма-юз жанг қилишимиз лозим!
Остонамизга келиб туришганида савашмасак, қачон савашамиз?!
Эй Оллоҳнинг расули, биз бу кунни орзиқиб кутдак. Шу кунга етказишини сўраб Оллоҳга
ёлворар эдик Мана, ғаним ўз оёғи билан юриб келди.
Е Набийаллоҳ, бизни жаннатдан маҳрум қилманг' Руҳим қудрат қўлида бўлган Оллоҳ
ҳаққи айтаманки, жаннатга киришни жудажуда орзу қиламан...
Расули акрам бу сўзни айтган Нуайм ибн Маликка юзланиб, сурадилар:
⎯ Нима билан жаннатга кирмоқчисан?
Оллоҳга ва расулига бўлган муҳаббатим билан. Яна жанг маидонини ташлаб қочмаслик
билан. Туғри айтасан, эй Нуайм.
Дарҳақиқат, унинг бу сўзлари Расулуллоҳнинг ўзлари тасдиқ этадиган даражада чексиз
муҳаббат ва ҳурматдан дарак берарди. Бу севги ва ҳурмат ҳисси чексиз оулгани каби, унга
бериладиган ажру мукофот ҳам адоқсиз булиши муқаррар эди! Энди кўпнинг шу фикрда экани
кундай равшан бўлди.
Расулуллоҳга (с.а.в.) нисбатан қалбларда туйилган муҳаббатнинг чексизлиги, жаннатга ва
Оллоҳнинг жамолига эришиш орзуйида ёниш, шаҳид бўлиш истаги, балоағта, яхшиликдан
далолат. Аммо шу ўринда ўйлаб кўрилиши лозим бўлган ниҳоятда нозик бир жиҳат бор эди:
Бадрга борилаётганда бошқалар карвонни қўлга киритишни орзу қилган бир вақтда Расули
акрам кўпроқ душманга юзма-юз келиб, жанг қилишни истаган эдилар. Ҳолбуки бу гал
ҳамроҳларидан: «Сизлар қандай фикрдасизлар, деб сўрамадилар, балки Мадинада қолиб
шаҳарни мудофаа қилишни тўғри йўл деб ўйлашларини билдирдилар. Аслида, саҳобалар
Расули акрамнинг бундай харакат тарзларидаги нозикликни фаҳмлашлари ва:
⎯ Модомики сиз шундай фикрда экансиз, биз ҳам фикрингизга қушиламиз» дейишлари
лозим эди.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) бундай қарорга келишларига курган тушлари сабаб бўлди.
«Қўлимни мустаҳкам бир совутга солдим, деганларида Мадинада қолиб мудофаага утишнинг
фоидалироқ экани назарда тутилган эди.
Мусулмон бўлганини айтса ҳам, ҳануз эски хулқидан воз кечмаган Абдуллоҳ ибн Убайй
ибн Салул бу борада Расули акрам билан ҳамфикр чиқиши ажабланарли бўлди. Зимдан иш
юритиб, пайти келганда мусулмонларга орқадан зарба беришдан ҳам тоймайдиган бу одам
негадир бу дафъа Расулуллоҳни қўллади:
— Биз ҳар сафар шаҳардан чиқиб жанг қилганимизда, албатта енгилганмиз. Шаҳарда
қолиб мудофаага ўтган пайтимизда душманларимиз мағлуб ва паришон ҳолда ортларига қайтиб
кетишган— деди.
Аммо мушриклар Мадина боғларини пайҳон қилиб кетишлари турган гап эди. Чунки улар
ўзлари билан олиб келган уч мингтача туяни ўтлоқларга, боғларга қўйиб юборишар ва қайтиб
кетарда: «Мусулмонларни уйларидан чиқмайдиган қилдик» деб мақтанишлари тайин эди.
Ортларида эса, пайҳон қилинган экинзорлар ва боғлар қолади...
Шуларнинг мулоҳазасига бориб, аксарият мусулмонлар душман билан юзма-юз жанг
қилиш тарафдори бўлиб чиқишди. Натижада кўпчиликнинг фикри инобатга олиниб, ғаним
билан очиқ савашишга қарор қилинди. Мушриклар қароргоҳ қурган Уҳуд тоғи этакларида жанг
қилишга келишиб олинди. Ҳамма бўлажак ғазотга ҳозирлик кўриш учун уйуйига тарқалди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Амр ибн Жамуҳ тўрт ўғлини етаклаб Расули акрамнинг
ҳузурларига келди.
—Ё Расулуллоҳ, сиз мени мана шу чўлоқ оёқларим билан жаннатда оқсоқланиб юришимни
хоҳлайсизми?
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 50
—Хоҳлайман. Аммо Оллоҳ таоло сиз кабиларни жангдан маъзурли ҳисоблаб, уйингизда
ўтиришингизга изн берган. Истасангиз, жангда қатнашишингиз ҳам мумкин!
Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг ўғилларига қарата бундай дедилар:
— Сизлар эса уни жангдан қайтаришга урина кўрманглар. Иншаоллоҳ, оталарингиз
шаҳидлик мақомига эришгай!
Амр ўзига берилган бундай фурсатдан кўнгли севинчга тўлиб, уйига йўл олди.
* * *
Абдуллоҳ ибн Ҳарам Расулуллоҳнинг(с.а.в.) хузурларига кирганида, Сарвари коинот уни
ҳар доимгидек очиқ чеҳра билан кутиб олдилар.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу кеча бир туш кўрдим. Бадрда шаҳид бўлган Мубашшир
тушимга кирқбди, ўртамизда бундай суҳбат кечди:
«Яқинда бизга қўшиласан, эй Абдуллоҳ».
«Сен ҳозир қаердасан?»
«Жаннатда».
«Сени Бадрда ўлдиришган эдику!»
«Оллоҳ бизга янгидан ҳаёт бағишлади, биз тирикмиз» деди у.
Абдуллоҳ Сарвари анбиёнинг ҳузурларидан қайтар экан, бутун вужуди шаҳид бўлиш
истагида ёнар эди. уйига келгач, ўғли Жобирни чақирди.
— Ўғлим, эртага жангда шаҳид бўлиш умидим бор. Мен ўлсам, етти синглинг сенинг
карамоғингда қолади. Кейин бир қанча қарзларим бор. Уларни ҳам узишингни васият қиламан.
Шундан кейин Абдуллоҳ бу дунёдан айрилиш ва охират мулкига кўчишга маънан
ҳозирлик кўра бошлади. унинг ҳолати янги қурилган гўзал уйга кўчиш учун кжларини йиғиб
мунтазир турган кишининг ҳолатига ўхшарди. Дунё борган сари кўзига бегона кўринарди. 5ир
томондан эса, Расулуллоҳдан айрилиш ҳисси, қаровчига мухтож етти қизни ва ҳали вояга
етмаган ўғлини колдириб кетиш туйғуси юрагини ўртар эди.
* * *
Жума намозига азон айтилди. Расули акрам(с.а.в.) хутбада мўминларни сабр ва матонат
кўрсатишга, ҳар ишда жиддиятли бўлишга даъват этиб гапирдилар. Хутба тугаши билан
Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул ҳар доимги лузумсиз одатига кўра, ўрнидан туриб:
— Эй инсонлар, Оллоҳнинг расулига итоат этинглар, сўзларига қулоқ тутинглар ва ундан
ёрдамингизни аяманглар, ⎯ деди ва яна жойига ўтирди.
Бу сўзларни айтишга ҳожат йўқ эди. Чунки ҳеч ким уқинг сўзлари туфайли итоат этмас ёки
итоатини орттирмас эди. Қолаверса, у«Итоат этманг» деганида ҳам ҳеч нарса ўзгармасди.
Расули акрам унинг бу беҳуда ҳаракатинй яхшилик билан қабул қилиб, унга ҳеч нарса
демадилар
Намоз ўкиб бўлингач, Расулуллоҳ(с.а.в.) силоҳларини тақиш учун уйларига кирдилар. Энг
яқин дўстлари Ҳазрати Абу Бакр билан Умар ибн Хаттоб(розийаллоҳу анҳумо) ҳам унга
эргашишди. Совутни кийишларига, қуролни тақишларига кўмаклашишди.
Ташқарига чиққанларида халқ тўпланиб, ниманидир муҳокама этаётган эди.
Пайғамбарнинг(с.а.в.) фикрларига карши ўлароқ Мадина ташқарисида жанг қилишни
эплаганидан кўпчилик энди пушаймон бўла бошлаган эди. Айниқса, Авс қабиласи улуғларидан
бўлмиш Саъд ибн Муоз билан Усайд ибн Ҳувайр Расули акрамни шахар ташида жанг қилишга
мажбур этганлари учун одамларни маломат қилишарди. Шу боис халқ орасидан пушаймонлик
оҳанглари тўла овозлар чиқди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Сизни хушламаган ишингизга мажбурладик. Бизни афв
этинг, қандай жанг қилишимизни истасангиз, ўшанга буюринг— дейишди улар.
— Бир пайғамбар жанг қилишга қарор бериб, совутини кийганидан сўнг яна ортга қайтиши
маъқул иш эмас. Мен сизларга фикримни билдирганимда қабул этмадингиз. Энди фақат олға
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 51
юринглар. Сизларга тавсиям шуки, Оллоҳдан қўрқинглар, душман билан юзма-юз келганда
сабрбардошли бўлинглар. Оллоҳ сизларни нимага буюрган бўлса, шуни қилинглар.
Бу орада Бани Нажжор қабиласидан Молик ибн Амрнинг ўлигини Расули акрам турган
жойга олиб келишди. Мўминлар саф тортишди, жаноза намози ўқилди. Сўнг ўлик қабристонга
олиб кетилди.
* * *
Силоҳланганлар йиғила бошлади. Минг кишилик бир қўшин тўпланди. Расули акрамнинг
буйруқларига биноан Амр ибн Умми Мактум Мадина волийи сифатида шаҳарда қоладиган,
намозларни ўқиб берадиган бўлди.
Мухожирларнинг туғи Мусъаб ибн Умахгрга, Авс қабиласи туғи Усайд ибн Ҳувайрга,
Ҳазраж қабиласи туғи эса Саъд ибн Убодага топширилди. Ҳаракат амри берилишига саноқли
дақиқалар қолган эди. Шу пайт кимдир:
— Сизга Оллоҳнинг саломи бўлсин, ё Набийаллоҳ! — деб қолди.
— Сенга ҳам Оллоҳнинг саломи ва раҳмати ва баракоти бўлсин, эй Ҳанзала — деб жавоб
қилдилар Сарвари коинот.
Йигит сўзида давом этди:
— Бу кеча уйланяпман, ё Набийаллоҳ. Қўшин билан чиқмасам ҳам, эрталаб етиб олсам,
бўладими? Бу кеча мени изнли деб ҳисоблайсизми?
Албатта, эй Ҳанзала, Уҳудда кўришгунча сенга рухсат.
Ҳанзала қалби севинчга тўлиб уйига йўл олди.
Расули акрамдан жангга қатнашиш учун изн олган Амр ибн Жамух уйига келиши биланоқ
ғусл қилди Кейин қуролини елкасига осиб, қиблага юз бурдида, кафтларини кўтарган ҳолда
ёлвора бошлади.
Оллоҳим, менга шаҳидликни насиб эт. Бу ерларга яна қайтиб келишимга йўл қўйма!
Узоқдан уни кузатиб турган хотини титраб кетди. У оқсоқ бу мўйсафидни охирги марта
кўриб турганига амин эди.
Анчагача шу ҳолда туриб қолган Амр оҳиста ўрнидан қўзғалиб, қиличини қўлга олди ва
оиласи билан видолашгач, ғазотга отланди.
УҲУД ТОҒИ САРИ
Қўшинга ҳаракат буйруғи берилганида кеч кира бошлаган эди. Шайҳайн деган манзилга
етиб келганларида Расулуллоҳ(с.а.в.) кечани шу ерда ўтказишга кўрсатма бердилар. Атроф
кўздан кечирилгач, керакли жойларга соқчилар қўйиб чиқилди. Энди бемалол дам олинса
бўларди.
Баъзи мўминлар эртанги жанг ҳақида, унда қандай ҳаракат қилиш хусусида бош қотириб,
ҳаловатларини ҳозирданоқ йўқотиб қўйишган эди. Қўншн ичида бир ҳузурсизлик ва
ҳадиксираш бошлангани билиниб турарди. Айниқса, Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул ҳали ҳам
қовоқлари осилган ҳолда атрофдагиларга бу иш тўғри бўлмагани, кўрабилатуриб, халқ ўлимга
келтирилгани жоҳилларнинг сўзига кирилгани ҳақида сўйлар, тажрибалиларга қулоқ
солинмаганини тушунтиришга уринар, тинмай жаврар эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз истамаганлари ҳолда қўшинни Мадинанинг ташига чиқишга
зўрлаганлар хатоларини кеч бўлса ҳам англашдан ҳосил бўлган пушаймонликни ҳис
қилишаётган эди.
* * *
Эрталаб Расули акрам(с.а.в.) қўшинни кўздан кечирдилар. Сафда вояга етмаган болалар
ҳам бор эди. Уларни ажратдилар. Зайд ибн Собит, Усома ибн Зайд, Абу Саид Худрий, Самура
ибн Жундуб, Рофиъ ибн Ҳадиж, Абдуллоҳ ибн Умар каби ҳали ўн беш ёшга ҳам тўлмаган
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 52
болалар Мадинага қайтариб юбориладиган бўлди.
— Ё Набийаллоҳ, Рофиъ ўқ отишга жуда моҳир, кўшинда қолса, фойдаси тегади, деб
ўйлаймиз.
Бу сўзлар айтилаётганида Рофиъ яна ҳам бўйчанроқ кўриниш учун оёқ учига туриб олди.
Таклиф кабул қилинди. Рофиъ қўшин сафидан ўрин олди.
Шу пайт Самура ибн Жундуб ҳам ўгай отаси Мурай ибн Синонга яқинлашиб:
— Отажон, Рофиъ жангда катнашишга рухсат олди. Ахир, мен курашда уни йиқитаманку,
— деди.
Мурай унга индамади. Расулуллоҳ(с.а.в.) ёнига келгаиида ўғлининг талабини маълум
қилди. Бир оздан сўнг давра қурилиб, икки талабгор кураш учун майдонга тушди. Бу кураш
Самуранинг фойдасига ҳал бўлди. Бир неча дақиқа томошабинларга бўлғуси жанг ҳаяжонини
унуттирди бу кураш, уларни ҳам бир дамга болалик йилларига элтди гўё. Самура жангда
қатнашиш хуқуқини қўлга киритди.
Бу болалар ўлимнинг маъносига тушунмайди, деб ҳам бўлмасди. Улар жангдан соғомон
чиқишларига ҳеч кимнинг кўзи етмасди. Лекин ҳадемай ўзларидан бир нсча баробар кўп
душман билан юзма-юз келишларини жуда яхши билган бу беғубор гўдаклар ортга қайтиб
кетмаслик учун ҳар нарсага тайёр эдилар.
Кураш тугагач, Расули акрам(с.а.в.) қўшинга мурожаат қилдилар:
— Бизни душман қўшинига дуч келтирмай Уҳудга элта оладиганлар борми?
Абу Ҳайсама бу вазифани бажаришини маълум қилди. Шу тариқа у олд қаторга ўтиб,
қўшинни йўлга бошлади.
— Тўхтанглар, қаерга боряпсизлар? — деб бақириб қолди кимдир. Бу овоз Мирбоъ ибн
Ҳайзи исмли шу ерлик кўзи ожиз бир одамники эди. Қўшин унга тегишли бўлган даладан
ўтаётганини сезиб қолгани учун бақираётган эди у.
— Сен Оллоҳнинг пайғамбари бўлсанг ҳам, менинг еримдан рухсатсиз ўтишга ҳаққинг
йўқ!
— Тинчлан, эй одам, биз душман билан жанг қилишга боряпмиз.
Мирбоъ ҳеч кимга қулоқ солгиси йўқ эди. Ҳовучидаги тупроқни совураркан:
— Бу тупроқни сендан бошқасига сочмаслигимни билиб қўй, эй Муҳаммад — дерди.
Баъзилар унинг устига ташланишди. Адабини бериб қўймоқчи бўлишди. Абдул Ашҳал
қабиласидан Саъд ибн Зайд унга етиб, қўлидаги найза билан бошига солди. Воқеага дарҳол
Расули акрам(с.а.в.) аралашдилар:
— Қўйинглар, бу одам кўр... Кўзи ҳам кўр, қалби ҳам кўр — дедилар.
Мирбоънинг қабиладошларидан бир неча киши унинг ёнини олиб чиқишди. Жанжал нақд
бўлиб қолди. Шу пайт Усайд ибн Худайр олға отилди:
— Уришсак, уришаверамиз. Аммо у одам Расулуллоҳ жанобимизга нима деганини
эшитмадиларингми? —дея бақирди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Усайдни тинчлантирдилар, сўнгра қўшинга йўлда давом этишни
буюрдилар. Ниҳоят, Қурайш қабиласини четлаб, Уҳуд тоғига етиб келинди. Қўшин тоққа орқа
қилиб, Мадинага юзланган ҳолда қароргоҳ қурди. Жаноби Пайғамбар мохир найзачилардан
эллик кишини айириб, Абдуллоҳ ибн Жубайрни уларга бошлиқ қилиб тайинладилар ва
«Айнайн» деб аталган йўлни кўрсатиб, бундай дедилар:
— Сизнинг вазифангиз бизни орқадан муҳофаза қилишдир. Орқа томондан келиши
эҳтимол бўлган отлиқларни найза отиб қайтаринг. Жангда енгсак ҳам, енгилсак ҳам, менинг
кўрсатмамсиз жойингиздан бир қадам жилманг. Душманни олдимизга солиб қувганимизни,
ўлжа йиғишга тушганимизни кўрсангиз ҳам, мен одам юбормагунимча бу ердан қимирламанг.
Улар бизни мағлуб этиб, жасадларимиз устига қушларнинг қўнганини кўрсангиз ҳам, мен амр
килмагунимча жойингизни ташлаб кетмаслигингиз лозим! — деб қаттиқ тайинладилар. Сўнгра
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 53
асҳобга юзландилар: — Жаброил қалбимга шу ҳақиқатни ваҳий этди. Ҳеч бир инсон дунёда
ўзига тақдир қилинган ризқни қўлга киритмасидан ажали етмайди. Кеч бўлса ҳам, тақдир
қилинган ризқ ўз эгасини топади. Кўзингизни очинг, Оллоҳдан қўрқинг ва ризқ пайида бўлган
вақтингизда чиройли йўл тутинг — дедилар.
Бу ер бозор эмас, жанг майдони эди. Кўпи билан ярим соатдан сўнг тўқнашув бошланиб,
душманга рўбара келишлари, ҳаётмамотлари ҳал бўлиши турган гап
эди. Шундай муборак бир
онда нега Расули акрам бундай дедилар?
Аслида, Расулуллоҳни(с.а.в.) бу гапни айтишга ундаган бир сабаб бор эди ва бу сабаб ҳеч
қанча вақт ўтмай аён бўлиши керак эди.
Оппоқ либосли Абдуллоҳ ибн Жубайр бошчилигидаги ўқчилар тепа ортидаги жойларини
эгаллашди. Расули акрам бошқаларга буйруқсиз жанг бошламасликни тайинлаб, ўзлари ўша
тепаликка чиқиб бордилар. Душман мана шу томондан ҳужум қилиши мумкин, деб айланма
йўлни кўрсатдилар. Аввалги огохлантиришларини яна бир марта такрорлагач, қўлларини
юқорига кўтариб:
— Оллоҳим, уларга вазифаларини тушунтириб берганимга ўзинг шоҳид бўл — дедилар.
Бу орада қўшин ичида бир тараддуд бошланди. Масала тезда аён бўлди. Сафдан ажралиб,
Мадинага отланган Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул:
— Бу ерда ўзимизни ўлимга топширишнинг нима маъноси бор, ҳеч тушунмадик — деб
ҳайқирар эди.
Унга ҳамфикрлар ҳам ортидан эргашишди. Шундай қилиб, жами уч юзга якин киши
қўшинни тарк этди.
Абдуллоҳ ибн Убайй мусулмонлигини маълум қилганидан бери пайт пойлаб, фитна ва
фасод чиқаришни, шу йўл билан мўминларга зарба беришни ўйлаб юрарди. Мана, энди Уҳуд
тоғи этакларида, бир неча баробар устун кучга эга Макка мушриклари билан юзма-юз
келинганида, мусулмонларнинг оёғидан чалиш учун бундан яхшироқ имкон қайта келиши
мумкин эмаслигини билди. Ҳар бири интиқом оташида ёнаётган уч минг кишилик лашкар
қаршисидан ўзига бўйсунган уч юз кишини олиб, жанг майдонини тарк этиши ҳазилакам иш
эмасди. Уч юз киши дегани борйўғи минг кишилик мусулмон қўшиннинг учдан бири дегани
эди. Бундай бир ҳаракат билан Абдуллоҳ ибн Убайй қўшиннинг белсуягини синдирган
ҳисобланарди. Чунки қолган етти юз кишини қиличдан ўтказиш осон бўлиб қоларди.
Уларни бу чиркин қарорларидан қайтариш учун ёнларига борган Абдуллоҳ ибн Амр ибн
Ҳарам:
— Нима қилиб қўйганингни ўзинг биласанми, эй Ибн Убайй? — деди.
Ибн Убайй кибр билан жавоб берди:
— Ҳа, эй Абдуллоҳ, ишимни билиб қиляпман. Қурайшнинг тайёргарлигини ва кучини
кўриб турибсан, бу ерда қолиб ўзимизни ўлимга тутиб беришимизнинг нима маъноси бор? Мен
Мадинадалигимиздаёқ фикримни айтганман. Аммо сизнинг одамингиз жоҳилларнинг сўзини
бизникидан устун кўрди.
Абдуллоҳ ибн Амр Ҳазрати Пайғамбарга қарши бундай йўл тутиш яхши эмаслигини
айтиб, мусулмонларни шундай оғир дамда ташлаб кетишнинг зарарини тушунтиришга уриниб
кўрди. Аммо гаплари таъсир қилмади. Шу холда анча йўл босиб улгуришган эди. Абдуллоҳ ибн
Амр энди уларни қайтара олмаслигини англаб, бундай деб ҳайқирди:
— Эй Оллоҳнинг душмани, Оллоҳ сизларни ўз раҳматидан бенасиб қилсин! Ҳеч ҳам
шубҳа қилмангларки, Оллоҳ таоло пайғамбарини сизларга муҳтож қилиб қўймайди!
Абдуллоҳ шу сўзларни айтиб, улардан ажралди ва Уҳуд тоғи томон йўл олди.
* * *
Уйланганига энди бир неча соат бўлган Ҳанзала ҳали тонг ёришмай ўрнидан турди ва
апилтапил кийина бошлади. Еш келинчак машҳур мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убайй ибн
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 54
Салулнинг қизи эди. Ҳанзалани тўхтатди.
— Ғусл қилишингиз керакку... ёки унутдингизми?! — деди.
— Йўқ, унутганим йўқ. Аммо жанг бошланмасидан аввал Уҳудга боришга Расулуллоҳга
ваъда қилганман. Кетишим керак.
Ҳанзала қиличини қўлига олди ва тонг қоронғусида Уҳуд тоғи томон кетди.
* * *
Муҳайриқ яҳудий олимларидан эди. Тавротдан олган маълумоти Маккадан ҳижрат қилган
зот ҳақиқатда пайғамбар эканини кўрсатиб турарди. Аммо у Абдуллоҳ ибн Саломга ўхшаб
вақтида пайғамбарга имон келтирмаган, кейинчалик эса, яҳудийларнинг тазйиқидан қўрқиб
мусулмон бўлишга журъат этолмаган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) қўшинни олиб, жангга кетганларидан кейин у энди ҳақиқатга юз
буришнинг фурсати етди, деган фикрда бир ерга йиғилиб ўтирган қавмдошларининг ҳузурига
келди:
— Эй яҳудийлар, Муҳаммад Оллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканини жуда яхши биласизлар.
Туринглар, бориб унга ёрдам берайлик — деди.
— Бугун шанба. Биз ҳеч қаерга боролмаймиз, жанг ҳам қилолмаймиз. Буни ўзинг ҳам
биласан, эй Муҳайриқ! — деб жавоб қилишди улар.
Муҳайриқ жаҳли чиқиб бақириб юборди:
— Қуриб кетсин шанба кунларингиз!
Хуноби чиққан ҳолда улардан узоқлашди. Бир неча қариндошини йиғиб, бундай деди:
— Бутун молмулкимни вақф қиламан. Уни қаерга сарфлашни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ
ҳал этади.
Кейин шаҳд билан уйига кириб, қуролланиб чиқди ва Уҳудга йўл олди. Жанг бошланмай
туриб мусулмонларнинг қароргоҳига етиб келди. Расули акрамнинг ёнларига келиб, ўзини
таништирди ва калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди. Жангда шаҳид бўлса, бутун
молмулкини вақф этганини маълум қилгач, қўшиннинг олдинги сафидан ўрин олди.
* * *
Мадинанинг Бани Зафар маҳалласида яшайдиган Қузмон ўзи мусулмон бўлган бўлса ҳам,
қалбдан имоннинг мазасини топмаган кишилардан эди. Қўшин Уҳуд тоғига кетганида у уйида
ўтиришни афзал билди. Эрталаб кўчага чиққанида бир хотин унга:
— Сенинг биздан нима фарқинг бор? — деб қолди. Яна бир хотин қўшимча қилди:
— Сенинг юртингга душман бостириб келади, Маккадан келган мухожирлар душманга
қарши жангга кетади, сен бўлсанг, ўзинг мадиналик бўлатуриб хотинлардай уйингда ўтирсанг...
Қузмон ҳеч нарса демади. Чунки аёллар ҳақ сўзни айтишган эди. У жимгина уйига қайтиб
кирди. Бир оздан кейин қуролланган ҳолда чиқди ва Уҳуд тоғига йўл олди. Қароргоҳга
келганида, ҳали жанг бошланмаган эди. Ҳеч кимга бир оғиз сўз айтмай, сафга қўшилди.
* * *
Эрта тонгда Мадинага кириб келган асли мадиналик Амр ибн Уқайш шаҳарда ғариб бир
ҳолатни сезди. Ҳамма томонда хотинхалаж, эркаклардан эса асар ҳам йўқ. Ҳайрон бўлиб, бир
аёлдан сўради:
— Нималар бўляпти ўзи бу ерда?
Аёл унга қурайшликлар бостириб келишганини, ҳамма уларнинг ҳужумини қайтариш учун
Уҳудга кетганини айтди.
Амр дархол қуролини қўлга олиб, йўлга тушди. Жанг бошланмай туриб Уҳудга етди ва
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнларига келиб:
— Бу ерга Қурайшга қарши жанг қилиш учун келдим. Истасангиз, аввал мусулмон бўлиб,
кейин жангга кирай. Истасангиз, аввал жанг қилиб, кейин Исломни қабул қилай — деди.
— Аввал мусулмон бўл, кейин жанг қил!
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 55
Амр Расули акрам(с.а.в.) хузурларида калимаи шаЯ ҳодат келтириб, Ислом динини қабул
этди, кейин жангчилар сафига қўшилди.
Орадан бир неча соат ўтарўтмас, Амр хали бир вақт намозини ўқишга ҳам улгурмай,
Ислом дини буюрган ибодатларнинг ҳеч бирини бажаришга фурсат топмай, аммо энг
мартабалисини адо этиб, шаҳидлик шарбатини ичажак ва ўзини жаннатнинг эшиги олдида
кўражак.
ИККИ ДЎСТНИНГ ДУОСИ
Қўшин душманга қарши саф тортиб турар экан, Саъд ибн Абу Ваққос тирсагидан бир
киши туртаётганини пайқаб, ёнига қаради.
— Менга қара — дерди у киши.
— Гапир, эй Абдуллоҳ, қулоғим сенда.
— Одамлардан холи бир жойга ўтайлик Нарироқ боришди. Абдуллоҳ ибн Жахш гап очди:
— Кўриб турибсан, эй Саъд, ҳозир жанг бошланади. Балки бугун умримизнинг охирги
кунидир. Дуо қилайлик деб чақирдим сени. Аввал сен дуо қил, мен«омин» деб тураман. Кейин
мен дуо қиламан, сен«омин» дейсан.
— Розиман, эй Абдуллоҳ. Аввал Саъд дуога қўл очди:
— Оллоҳим, мени жанг қилишга моҳир, сарсари бир душманта юзма-юз қил. У билан
мардонавор савашай. Ўзинг мени қўлла, душманни ер тишлатай, қуролини, кийим-кечакларини
тортиб олай.
У дуо қилганида Абдуллоҳ ҳар намозда тилга олинадиган муборак калимани қайтариб,
«омин, омин» деб турди.
Навбат Абдуллоҳга келди:
— Оллоҳим, жанг қилишга моҳир, сарсари бир душманга юзма-юз келишни менга ҳам
насиб айла. Жанг қилайлик, у мени шаҳид этсин. Кийимларимни ечиб олсин, бурним,
қулоқларимни кессин. Шу ҳолда Сенинг
хузурингга борай. «Эй бандам, сенга нима бўлди. Бурнинг, қулоқларинг қани?» деб
сўраганингда, мен: «Оллоҳим, уларни Сенинг ва пайғамбарингнинг йўлида жанг қилганимда
кесдилар» деб айтай ва Сен тасдиқла, эй Оллоҳим!
Абдуллоҳ дуосини тугатиб, ҳаяжон билан тинглаётган дўстига қаради:
— Эй Саъд, нима учун«омин» демаяпсан?
— Омин, омин.
Кейин ҳар икки дўст бир-бирига Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳузурида учрашишни тилаб,
видолашишди.
ДУШМАН САФЛАРИДА
Абу Суфён, нима қилиб бўлса ҳам Бани Абдуддорни мусулмонларга қарши гижгижлаш
керак, деган ўйхаёл билан банд эди. Уларга қарата:
— Бадрда нималар қилиб қўйганингизни, Қурайшни қандай шарманда этганингизни ҳамма
кўрди. Бу гал ҳам шундай қиладиган бўлсангиз, олдиндан туғни бизга беринг. Бу шарафли
ишни ҳаром қилманг — деди.
Бу гапдан Бани Абдуддорнинг жаҳли чиқди.
— Ҳали жанг бошлансин, бизнинг нималарга қодир эканимизни ўшанда кўрасизлар. Туғ
кўтаришга лойиқ мизми, йўқми, бир оздан кейин маълум бўлади! — дейишди қизишиб.
Абу Суфённинг мақсади ҳам уларга айнан шу гапни гапиртириш эди.
Бу орада Қурайш хотинлари довул чалиб, қўшиқ айта бошлашди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 56
Олға кетар бўлсангиз, пойандозлар тўшаймиз.
Билингки, биз қочоқмас, ғолибларни хушлаймиз.
Олға отилиб чиқинг, сизга қучоқ очайлик.
Суйиб эркаланганча, қўйнимизга олайлик.
Аммо агар қайтсангиз, севиш йўқ, деб айтамиз.
Сиздан айри, сўққабош бизлар уйга қайтамиз.
Абу Суфённинг хотини Ҳинд бошчилигидаги бу хотинлар ҳозирданоқ урушни
оловлантириш вазифаларини керагидан ортик даражада адо этишга киришишган эди.
Қўшиннинг ўнг томонидан суворийлар ўрин олишди. Уларга Холид ибн Валид
қўмондонлик қиларди. Чап томондаги қисмни машхур Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима бошқарарди.
Абу Суфён бош қўмондон сифатида қўшиннинг ўртасида турди.
ЯККАМА-ЯККА ОЛИШУВЛАР
Жанггга ҳамма тайёр бўлди. Қурайш қўшинидан Талҳа ибн Абу Талҳа ўртага чиқиб,
баланд овоз билан мусулмонларга хитоб қилди:
— Биз ўлсак, жаҳаннамга кетар эмишмиз, сиз ўлсангиз, жаннатга эмиш. Қани, ичингизда
жаннатга кетишни ёки мени жаҳаннамга юборишни хоҳловчи мард бўлса,
чиқсин ўртага, бир жанг қилайлик.
Талҳа бир неча дақиқа олдин Абу Суфён гижгижлаган Абдуддор ўғилларидан эди. У
майдонда кўп кутиб қолмади. Ислом лашкари сафидан бир йигит отилиб чиқиб, қаршисига
келди.
—Кимсан ўзинг?
—Абу Толибнинг ўғли Алиман.
Хазрати Алининг чикишини кутмаган Талҳа эсанкираб қолди. Биринчи хужум қилган
киши енгади, деган ўй билан қиличини кўтариб рақибига ташланди. Ҳамласи натижасиз қолди.
Навбат Ҳазрати Алига келди. Билаги қувватга тўлган Хазрати Али қиличини хавода бирикки
ўйнатдида, Талханинг устига туширди. Биринчи ҳамладаёқ бир сонидан жудо бўлган Талха ерга
йиқилди. Жон аччиғида бўғзидан отилган фарёд Ухуд тоғларига урилиб садо бериб
улгурмасиданоқ мусулмонларнинг такбирлари атрофни ларзага келтирди.
Ҳазрати Али иккинчи марта яна қилич туширмокчи бўлган эди, аммо рақиби ёлворишга
тушди.
— Оллоҳ ҳаққи, қариндошлик ҳаққи, урма, эй Али... Ҳавога кўтарилган қилич бу сафар
секин пастга тушди. Ҳазрати Али оркдсига қайтиб, сафга қўшилди.
— Нега яна қилич солмадинг, эй Али?
— У Оллоҳ ҳакки ва қариндошлик ҳаққи қасам ичди. Бошқа қўл кўтара олмасдим.
Майдонга яна бирн отилиб чиқди. У Талханинг акаси Усмон эди. Мусулмонлардан Ҳамза
ибн Абдулмутталиб даврага тушди. Ҳазрати Ҳамза илк ҳамладаёқ рақибининг қўлини чопиб
ташлади. Иккинчи уришида Усмон ерга йиқилди. Фавворадай отилиб чиққан қон ичра
Усмоннинг ички аъзолари кўриниб турарди. Шундан сўнг Абдуддор ўғиллари кетма-кет
майдонга тушишди, лекин ҳаммаси мусулмон жангчилар пойида ер тишлаб қолаверишди. Энг
охири Талҳанинг ўғли Мусофий ўртага чиқиб, рақиб истади. Қаршисига чиққан Осим ибн
Собит:
— Мана сенга, ол буни Абу Ақлохнинг ўғлидан! —деб бир ўқ отди. Ўқ хатосиз нишонга
тегди. Мусофий ерга чўзилди. Қурайшдан бир неча киши чопа келиб, уни майдондан олиб
чиқишди. Бир соат аввал ўлдирилган эрининг ўлимидан ўзига келолмай тургани устига
ўғлининг ҳам ўлиб бориши Сулофанинг ёнган юрагини қул қилиб юборди. Сулофа Қурайш
хотинларига қўшилиб Уҳудга келган эди. У чалажон ўғлининг бошини тиззасига қўйди:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 57
— Ўғлим, ким сени бу кўйга солди?
Жон талвасасида типирчилаётган вужуддан хириллаган овоз эшитилди:
— Билмайман... кимлигини... лекин Абу Ақлохнинг ўғли... дегандай бўлди...
Сулофа қон тўлган кўзларини осмонга қадаб: «Осим ибн Собит» деб ғўлдиради. Шу топда
аёл урғочи арслонга ўхшаб бўкириб юборди:
— Энди мендан кўрасан, Осим! Бутун тангрилар номига қасамки, сенинг бош чаноғингга
шароб қуйиб ичмагунимча дунё менга ҳаром бўлсин!
Шу сўзларни айтганича, жон таслим қилган ўғлининг бошини ерга қўйиб, ўрнидан турди.
Кейин:
— Осим ибн Собитни ўлик ёки тирик холда менга топширган кишига юзта туя бераман,
билиб қўйинг, эй Макка аҳли! — дея бақирди.
Бу овоз аёл кишининг эмас, ярадор қонлоннинг наърасига ўхшарди. Дахшатли эди, аланга
бўлиб ёнаётган юракдан чиқаётгани билиниб турарди.
* * *
Бир пайт Расули акрам(с.а.в.) кўлларидаги қиличга ишора қилиб:
— Ҳаққини бериш шарти билан бу қилични мендан ким олади? — деб атрофга назар
солдилар.
— Мен оламан!
— Мен оламан, ё Расулуллоҳ(с.а.в.)!
Бир неча киши қилични олиш истагини билдирди. Хоҳловчилар орасида Ҳазрати Абу
Бакр, Ҳазрати Умар, Зубайр ибн Аввом, Саъд ибн Абу Ваққос ва бошқа машҳур кишилар бор
эди. Аммо Расулуллоҳ(с.а.в.) уларнинг овозини эшитмагандай, «Ҳаққини бериш шарти билан
бу қилични мендан ким олади?» дейишдан тўхтамас эдилар.
Икки-уч марта«Мен оламан, мен оламан, ё Набийаллоҳ!» деган Зубайр ибн Аввом яна
орзуйига етиша олмади.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу қиличнинг ҳаққи нима экан?
Расули акрам(с.а.в.) бу саволни берган кишига қараб, бундай хитоб қилдилар:
— Эй Абу Дужона, бу қиличнинг ҳаққи эгилиббукилиб қолгунга қадар душман бошида
ўйнатмоқдир.
— Ундай бўлса, ҳаққини адо этиш шарти билан бу қилични менга беришингизни сўрайман,
ё Расулуллоҳ!
Расули акрам(с.а.в.) қилични унга узатдилар. Абу Дужона қилични олгач, белидаги қизил
латтани ечиб бошига ўради. Илгаридан муҳим жангларга бошига қизил латта боғлаб кириш
унга одат бўлиб қолган эди. Кейин сафдаги ўрнини эгаллади. Яккама-якка олишув тугаб, энди
жангнинг асосий қисми бошланаётган эди. Ҳар икки томон ҳам бирданига ҳамлага ўтди.
Тўқнашув бошланиши билан Абу Дужона қиличини кўтариб, мағрур бир юриш қилиб душман
сафига яқин борди. Расули акрам(с.а.в.) жанг майдонида бўлса ҳам унинг бу юришига
муносабатларини билдирдилар.
— Бундай юриш Оллоҳ таолога хуш келмайди. Лекин жанг майдони бундан мустасно.
Бу гапдан Абу Дужона хабарсиз эди. Зеро, у ҳаққини адо этиш учун олган қиличини
душман устида ўйнатиш билан банд эди. У бор кучи билан«Ё Оллоҳ!» деб қилич солар,
урганини ё ўлдирар, ёки жангга яроқсиз ҳолатга келтирар эди. Бошда қизил боғич, кўзларида ўт
чақнаб душманни ларзага солган бу паҳлавон қўшиннинг бир томонидан кириб, нариги
томонидан чиқди. У довул чалиб қўшиқ айтаётган хотинлар турган чайлага келди. Тўсатдан
овози борича бақириб жангчиларни ғалаёнга келтирмоқчи бўлаётган Абу Суфённинг хотини
Ҳиндга кўзи тушди. Абу Дужонани кўрган хотинлар қоча бошлашди. Ҳинд ҳам жон
талвасасида хотинларга эргашиб қочаётганида, Абу Дужона уни қувиб етди ва бошига қилич
кўтарди. Аммо қилич хавода кўтарилганича қолиб, Абу Дужона таққа тўхтади:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 58
«Расулуллоҳнинг қиличларини бир хотиннинг қони билан булғамайман» деган андиша уни бу
ишдан қайтарган эди.
Бошида ўйнаб турган қиличдан жони ҳалқумига келиб бақириб қочаётган Ҳинд«ҳозир
тушади, ҳозир тушади» деб турганида, қиличдан дарак бўлавермагач, чукур нафас олиб,
орқасига қаради. Узоқда бошига қизил боғич ўраган одамнинг қайтиб кетаётганини кўриб,
янгидан дунёга келгандай суюниб кетди.
Шу алфозда энди ҳар томонга тумтарақай бўлиб қочаётган жангчиларга қараб: «Ҳайф
сизга, эй Абдуддор ўғиллари! Ҳайф сизга, эй лашкарнинг орқасида қолганлар! Уринг
душманни, кесинг, тўғранг, ўлдиринг уларни!» деб бақирди. Кейин ёнидаги хотинларга жўр
бўлиб шеър ўқишга тушди:
«Олға кетар бўлсангиз, пойандозлар тўшаймиз.
Билингки, биз қочоқмас, ғолибларни хушлаймиз...»
Ҳинд айтаётган шеър жангчиларнинг фарёдлари уммонига қўшилиб йўқ бўлиб кетар, ҳеч
кимга таъсир қилмас эди. Жон асраш қайғусида ҳар томонга қочаётган жангчилар унинг
шеърини эшитадиган ҳолатда эмасдилар.
Абу Дужона яна майдонга тушиб биринкетин душманни ер тишлатаётганини кўриб турган
Зубайр ибн Аввом ўзича: «Расулуллоҳ қиличларини у одамга берганларида минг бора ҳақ
эканлар» деди-да, ўзи ҳам жангга киришиб кетди.
* * *
Етти қизини ўғли Жобирга қолдириб васият қилган ва: «Эртага шаҳид бўлишдан
умидворман» деган Абдуллоҳ ибн Амр илк тўқнашувдаёқ мушрикнинг зарбасидан қулаган,
шаҳодат шаробини ичган эди. Уҳуд тупроғидаги илк шаҳид Абдуллоҳ ибн Амр бўлди.
Бир кун аввал Расулуллоҳ(с.а.в.) хузурларига келиб: «Сиз мени мана шу чўлоқ оёқларим
билан жаннатда оқсоқланиб юришимни хоҳлайсизми?» деган Амр ибн Жамуҳ ҳам шаҳид бўлди.
Унинг қуролланиб йўлга чиқишдан аввал: «Оллоҳим, бу ерларга яна кайтиб келишимга йўл
қўйма» дея қилган дуоси ҳам шу тариқа рўёбга чиққан эди.
Бу орада Ҳанзала ибн Амр жанг майдонида Абу Суфёнга дуч келиб, кувончдан кўзлари
чақнаб кетди. Бундай фурсатни осонликча қўлга киритиб бўлмасди. Уни ўлдириш жангга нуқта
қўйиш деган гап эди. Қолаверса, мусулмонларнинг энг катта душманини йўқ қилиш шарафига
муяссар бўларди. У вақтни қўлдан бой бермай, ҳужумга ўтди. Абу Суфён минган отнинг оёғига
бир қилич солган эди, от ерга чўкди. Абу Суфён сакраб туриб жангга киришди. Гоҳ у, гоҳ бу
ҳамла қилиб, яккама-якка олишув бир неча дақиқа давом этди. Ниҳоят, Ҳанзала бор кучини
тўплаб бир қилич солди, Абу Суфён қулаб тушди. Ҳанзала дарҳол унинг устига ташланиб, ерга
босди. Бир қўли билан соқолидан тутамлаб, иккинчи қўли билан қиличини тутди. Оёқлари
остида жон ҳолатда типирчилаётган Абу Суфён ҳаётдан бутунлай умидини узган эди.
Қалби қувончга тўлиб кетган Ҳанзала қиличини осмонга кўтарди. Лекин рақибининг
бошига туширишга улгурмади. Аввалига жойида қаттиқ бир сапчиб тушди, кейин вужудини
бошданоёқ кесиб ўтган бир оғриқ ҳис этди. Ундан кейин эса...
...шундоққина ёнбошидан чиқиб келиб атрофини ўраб олган ғоятда гўзал, хуш, ёқимли
мавжудодларни кўрди. Улар Ҳанзаланинг қўлларидан тутиб:
«Сени олиб кетгани келдик, Ҳанзала. Сен охирги нафасинггача Оллоҳ ва расулига берган
сўзингга содиқ қолдинг. Энди эса Раббинг ваъда қилган жаннатга ноил бўлиш вақти келди.
Аммо аввал сени чиройли бир шаклда ювинтирамиз» дейишди.
Ҳанзала уларга: «Ҳали жанг тугагани йўқку!.. Мен қаерга кетаман?..» дея олмади. Ортиқ
сўз айтишга қуввати қолмаган эди. Баданидан отилиб чиқаётган қонга қўшилиб дармони ҳам
кетган эди. Охирги нафасини бериб, ўзини малакларнинг қўлига топширди...
Шаддот ибн Асвад Ҳанзаланинг бағрига урган қиличини суғуриб олди. Сўнгра ерда
чўзилиб ётган сафдошига қўлини узатиб:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 59
— Тур ўрнингдан, эй Абу Суфён — деди.
Ҳаётдан бутунлай умидини узган Абу Суфён энди онадан туғилган одамдай бўлиб ўрнидан
турди. Ўлимдан қайтганига сира ишонгиси келмасада, севинчи ичига сиғмасди.
— Жуда ҳам пайтида келдинг, эй Шаддот — деди у. — Лот ҳаққи қасам ичиб айтаманки,
ҳаётдан умидимни кесган эдим. У мени қўйдай сўймоқчи бўлди. Вақт зиқлиги учун Шаддот яна
жангга киришиб кетди.
Абу Суфён оёғи остида жонсиз ётган Ҳанзалага кин ва нафрат тўла кўзлари билан қараб:
— Ким кимни яксон қилганини кўрдингми, эй бечора?.. — деб ғўлдиради.
* * *
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амакилари Ҳамза ва жиянлари Али(Оллоҳ улардан рози бўлсин)
душманнинг додини бериб жанг қилишарди. Саъд ибн Абу Ваққос, Зубайр ибн Аввом, Миқдод
ибн Асвад сингари паҳлавонлар жанг майдонида арслондек ҳамла қилиб, рақибларини ер билан
яксон этишарди. Айниқса, Саъд ибн Абу Ваққос жангга атай моҳир, сарсари душманларни
танлаб олар, уларни биринкетин ер тишлатаётганидан кувончи ичига сиғмас эди. Майдонда
ҳалок бўлганларнинг аксарияти мушриклар эди.
Хотинларга калака бўлишдан орланиб Уҳудга келган Қузмон мунофиқ бўлсада, эпчиллик
билан қилич ўйнатиб, олдидан чиққан ҳар рақибни ер тишлатар, ўзининг ҳакиқий жангчи,
моҳир қиличбоз эканини кўрсатар эди.
Қурайш қўшини келганига пушаймон бўла бошлаган бир ҳолат юзага келди. Суворийлар
қўмондони Холид ибн Валид, ғалаба қозонишнинг бирдан-бир йўли мусулмонларга орқа
томондан ҳужум қилиш, деган қарорда қўл остидаги отлиқларни олиб, тоғнинг орқа томонига
йўл солди. Аммо Айнайн сўқмоғига келганида, мусулмонлар аввалдан тадбирини кўриб, бу ерга
эллик нафар ўқчи қўйганларига гувох бўлди.
У отлиқлар билан орқасига қайтди. Лекин, негадир у ердан узоқлашгиси келмай, ўша
атрофда айланиб юрди.
Қурайш қўшини аста-секин тарқалиб кета бошлади. Баъзилар жон сақлаш илинжида
аллақачон Макка йўлини тутган эди. Бадрдагидек бу гал ҳам ғалаба мадиналиклар томонида
экани аниқ бўлиб қолди.
Холид ибн Валид етти юз кишилик бир гуруҳнинг уч минг кишилик қўшинни олдига
солиб қувишини ҳеч ҳам ақлига сиғдиролмасди. Бунинг устига, уч минг кишилик қўшин
мудофаа учун эмас, қасос олишга келган эди. Холид қочаётганларни нафрат билан кузатиб
турар, лекин ҳамон жанг майдонига кирмасдан пайт пойлар эди.
Айнайн сўқмоғида соқчилик қилаётган гуруҳ ортиқ жойларида тура олмай қолди. Чунки
энди жанг ниҳоясига етай деб қолган, шериклари майдонда ўлжа йиғишга тушиб кетишган эди.
Тўсатдан кимдир:
— Кетдик, биз ҳам ўлжа йиғамиз. Нега қараб турибмиз, жанг тугадику!.. — деди.
Соқчиларнинг бошлиғи Абдуллоҳ эътироз билдирди:
— Расулуллоҳдан буйруқ келмагунича бу ердан қимирламаймиз!
— Буйруқ келишига ҳожат йўқ. Жанг тугади, қара, душман қочяпти.
— Қочса ҳам, буйруқсиз бу ерни ташлаб кетиш яхши эмас.
— Кўриб турибсанку, ҳамма ўлжа йиғяпти. Бунга бизнинг ҳам ҳаққимиз бор.
—Сизлар Расулуллоҳнинг амрини оёқости қиляпсизлар.
—Йўқ, оёқости қилганимиз йўқ. Расулуллоҳ жанг тамом бўлгунча бу ерда соқчилик
қилишимизни истаган эдилар. Мана, вазифамизни адо этдик.
Мунозара узоқ давом этса, пастдаги ўлжадан қуруқ қолишлари турган гап эди. Дарҳол
пастга эна бошлашди.
Абдуллоҳ ибн Жубайр ёнида қолган бир нечта ҳамроҳи билан шу ерда соқчиликни давом
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 60
эттирмоқчи бўлди. Чунки улар турган жой жанг майдонининг қон томири саналарди. Лекин
бундай муҳим бир нуқтада тўртбеш киши билан ҳеч нарса қилиб бўлмасди.
Кетганлар жанг майдонига ҳали етибетмай, соқчиликка қолганлардан бир кишининг:
— Эй воҳ, тамом бўлдик! — деган фарёди қулоқларни қоматга келтирди.
Ҳаммалари бирданига орқага қайрилиб, не кўз билан кўришса, Холид ибн Валид
бошчилигидаги суворийлар бостириб келишарди. Тўқнашув мўминларнинг мутлақ мағлубияти
билан тугаб, бир неча дақиқадан кейин улардан фақатгина жонсиз жасадлар қолиши тайин эди.
Ўлим ҳақ. Аммо Абдуллоҳ ибн Жубайрни бошқа нарса қийнарди. У ва қўл остидаги
соқчилар Расули акрамнинг мендан буйруқ келмагунича шу ердан қимирламанглар, деган
амрларига итоатсизлик қилишди. Эртага бунинг ҳисобини ким беради, ким жавоб беради
бунга?!
Аммо вақт зиқ, отлиқлар бостириб келишаётган эди. Абдуллоҳ ҳамрохларига бақирди:
— Ўқ отинглар!..
Ёйлардан кетма-кет ўқ уза бошлашди. Бироқ ўқ билан уларни қайтариш имконсиз.
Мўминлар қиличларини қиндан суғуришди. Тўқнашув қизиб кетди. Моҳир жангчи, уста
қиличбоз Холид ибн Валид аскарларига тўртбеш киши бас кела олармиди. Ҳолбуки, ёлғиз
Холиднинг ўзи уларнинг ҳаммасини енгиши мумкин.
Абдуллоҳ Абу Жаҳлнинг ўғли Икриманинг қиличи остида жон берар экан, ҳамроҳлари
умидсиз бир ҳолда каршилик кўрсатишарди.
Орадан бир неча дакиқа ўтиб, қиличларнинг жангиржунгири тинди. Отлиқлар шахд билан
пастликка тушиб боришарди, орқаларида илматешик бўлиб кетган жонсиз жасадлар қолаётган
эди.
— Эй Қурайш, қочманг, орқага қайтинг!
Бу овозни эшитиб мусулмонлар ҳам, қочаётган мушриклар ҳам орқага қарашди. Юқоридан
Холид бошчилигидаги отлиқлар ёпирилиб келишарди. Орқа томондан қилинган бу ҳужум
мусулмонларни довдиратиб қўйди. Бирпасда жангдаги вазият ўзгариб, мушриклар фойдасига
ҳал бўлган эди. Мусулмонлар иккитомонлама қуршовда қолишди.
Бир йигит бўкирганча мусулмонлар устига бостириб келарди.
— Биттадан эмас, подадай бўлиб келинглар. Ҳаммангизни сўйиб ташлайман! — дерди у.
Тўсатдан олдидан чиққан, бошига қизил латта танғиган жангчини кўриб, қиличини ҳавога
кўтарди. Яккама-якка жанг узоққа чўзилмади. Бошини танғиб олган жангчининг шиддатли
зарбасидан ҳалиги мақтанчоқ йигитнинг вужуди иккига бўлинди. Кетидан:
— Абу Дужона Расулуллоҳнинг қиличини ана шундай ўйнатади! — деган овоз эшитилди.
ШАҲИДЛАР САЙЙИДИ
Хазрати Ҳамза тўқнашув бошланганидан бери саккиз кишининг ҳаётига нуқта кўйди.
Унинг қаршисига келган ҳеч бир душман омон қолмасди. Аммо жанг бошланганидан буён
қадамбақадам уни кузатиб юрган ёғ тулумидай қора танли қулдан бехабар эди. Қулни уруш
умуман қизиқтирмасди. Жангда қайси тарафнинг ғолиб чиқиши унинг учун аҳамиятсиз. Шу
боисдан у жанг майдонида сарсари каби у ёкданбу ёққа юрар, душманга арслондай хужум
қилаётган ҳазрати Ҳамзани тинмай кузатарди.
Бу орада халқ ичида«хотин суннатчиси» лақаби билан танилган Умму Анморнинг ўғли
Сибоъ«Менга карши чиқа оладиган борми!» деб бақириб кела бошлади.
Ажал уни Ҳазрати Ҳамзага рўбарў қилди.
— Бу ёққа кел, эй хотин суннатчисининг ўғли!
Бу гап Сибоъга ёқмади. У дарров қиличини ҳавога кўтариб рақибига ташланди. Аммо
ҳамласи натижасиз қолди. Ҳазрати Ҳамза қиличини даст кўтариб, унинг бошида ўйнатди ва
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 61
зарб билан туширди. Сибоъ кимга дуч келганини энди тушунган, аммо кеч бўлган эди. Биринчи
зарбадаёқ ер тишлаган Сибоъ икки нарсадан пушаймон эди. Биринчиси, хаётдан кўз юмаётгани,
иккинчиси эса, дархол ёқасига ёпишган ва жазо бериш учун ҳозирланган ўлим фаришталари
наздидаги қўрқув.
Ҳазрати Ҳамза рақибини маҳв этгач, қаддини ростлаб олди ва атрофга бир қур кўз
югуртирди. Қўлида найза тутган қопқора бир қулни кўрди ва у томонга югурди. Аммо тўсатдан
оёғи бир чуқурга тушиб, ерга йиқилди. Ўрнидан сакраб турмоқчи эди, улгурмай қолди.
Орқасидан соядек эргашибюрган Ваҳший фурсатдан фойдаланиб, найзасини отди. Ўқ хатосиз
нишонга тегди. Биқинидан кирган найза киндигининг остки қисмидан тешиб чиқди. Ҳазрати
Ҳамза жон ҳолатида икки-уч қадам ташладию, қайтиб ерга йиқилди.
Унинг йиқилганини кўрган бир неча шериклари ёрдамга югуриб келишди. Аммо энди
ҳазрати Ҳамза нафас олмай ётар эди. Улар ноилож жасадни қолдириб, яна жангга киришиб
кетишди.
Мусулмонлар келганида ўзини панага олган Ваҳший, ниҳоят, жасад ёнида ҳеч ким
қолмагач, аста-секин яқинлашди. Аввал найзасини тортиб чиқарди. Кейин пичоғини олиб, ҳали
совиб улгурмаган жасадни кўкрагидан қорнигача ёрди. Жигарини суғуриб олди ва шаҳд билан
юриб кетди.
Ваҳший ниятига етди. У Расулуллоҳни энг кўп ғамга солган ва энг кўп кўзёши тўктирган
оғир жиноятни амалга оширган ва ўзини лаънат ёмғирига тутдирганини ҳали билмас эди.
«Оллоҳ(Унинг) расулига азият етказганларни дунёда ва охиратда лаънатлагандир...» ояти
билан Ваҳший орасида қандай муносабат борлиги бизга номаълум. Мағфирати чексиз, аммо
азоби шиддатли бўлган Оллоҳ таоло қиёматда бу кимсага қандай муомала қилиши ҳам фақат
Оллоҳнинг Ўзига аён. Лекин шу нарса аниқки, Расулуллоҳ(с.а.в.) умрларининг охиригача бу
қайғули хотирани унута олмаяжаклар ва кунларнинг бирида мусулмон бўлганини айтиб
ҳузурларига келган қотил Ваҳшийга қарата: «Иложи борича кўзимга кўринмасликка ҳаракат
қил. Менга амакимни эслатяпсан» деяжаклар.
* * *
Холиднинг ҳужуми туфайли жанг майдонидаги вазият мусулмонлар зарарига ўзгарганидан
сўнг кайфияти анча кўтарилган Ҳинд қаршисида Ваҳшийни кўриб сесканиб кетди. Ҳамма жойи
қонга беланган Ваҳший унга якинлашиб, қўлидаги жигарни бўйи баробар кўтарди ва:
—Мана, сен хоҳлаган совға, эй Ҳинд! — деди.
—Кимнинг жигари бу?
—Ҳамза ибн Абдулмутталибники!..
Бу гапни эшитган Ҳинд девоналарча у ёқданбу ёққа чопиб: «Қасдимни олдим... Қасдимни
олдим!» дея бақира бошлади.
Кейин жигарни Ваҳшийнинг қўлидан олди ва тепалик томонга йўналди. Баланд бир
нуқтага чиққач, жигарни ҳавога кўтариб, бақиришга тушди:
— Ўчимни олдим. Мана, Ҳамзанинг жигари! Раҳмат сенга, эй Ваҳший! Токи тирик
эканман, ҳатто қабримда суякларим чиригунга қадар сендан миннатдор бўламан, катта раҳмат,
ташаккур сенга, эй Ваҳший!
Шу тобда аёлдан(инсондан) кўра кўироқ ваҳший бир сиртлонга ўхшаган Ҳинд жигарни
оғзига олиб келиб, ҳирс билан тишлади. Узиб олган иарчани чайнай бошлади. Лекин юта
олмади, нафрат билан тупуриб ташлади.
Ниҳоят, тепаликдан пастга тушиб, Ваҳшийга яқинлашди ва устидаги бор қимматбаҳо
тақинчоқларини унга берди.
— Маккага кайтганимизда, сени алоҳида хурсанд қиламан. Энди мени Ҳамза ётган жойга
бошлаб бор —деди.
Жанг майдони бўйлаб юриб кетишди. Ҳалигина Макка йўлини тутиб қоча бошлаган
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 62
мушриклар қайтадан устунликни қўлга киритган эдилар. Шу боисдан ҳам иккиси қўрқмай
илдам борарди.
Етиб келишганида, Ҳамза ҳамон ерда чўзилиб ётарДи. Ҳинд заҳарханда билан илжайиб
бир неча дақиқа жасадни томоша килиб турди. Ҳозир назарида ўғли Ҳанзала, отаси Утба,
биродари Валид ва амакиси Шайба Қўл ушлашиб ҳузурига келгандай эди. Қаҳрамон Ҳамза...
Жангларда ажал шамолидек эсиб, рақибларга қирон келтирадиган марди майдон Ҳамза энди
оёқларининг остида ётарди. Унинг қорни ёрилиб, ичакчавоқлари отилиб чиққан, вужудидан
ҳамон қон сизар эди.
— Бу ҳам сенга камлик қилади, эй Ҳамза! Сени бурдалаб ташламасам, ичимдаги қасос
алангаси сўнмай қолаверади — деб бақирди Ҳинд. Кейин Ваҳшийга юзланиб: — Менга
пичоғингни бер! — деди.
Ваҳший унинг ниятидан хабарсиз, пичоқни узатди. Ҳинд жасад устига чўкка тушиб, унинг
бурни ва кулоқларини кесиб олди. Икки одим юргач, яна ортига кайтиб, жасаднинг жинсий
аъзосини кесди. Шу тариқа Ҳамзанинг вужудидан тўрт парчани кесиб олди.
Хотинлар ёнига қайтиб келгач эса, уларга қўлидагиларни кўрсатиб:
— Отамнинг ўчини олдим! — дея девоналарча бақира бошлади. Кейин ҳамманинг кўз
ўнгида ерга ўтириб ўша парчаларни пичоқ билан майдалаб тўғрашга тушди. Ип олиб уларни
ипга тизди. Бўйнига мунчоқ, икки қўлига иккита билакузук, оёқларига эса ҳалҳал қилиб тақиб
олди.
Унинг бу ҳаракати хотинларга маъкул тушиб, улар ҳам қўлларига пичоқ олиб жанг
майдонига тарқалиб кетишди. Энди улар ҳам учраган шаҳиднинг қулоқбурунларини ва жинсий
аъзоларини кесишади, ўзларига билакузук ва ҳалҳал ясаб олишади.
* * *
Саъд ибн Абу Ваққос билан тоғнинг хилват бир гўшасида самимий дуо қилган Абдуллоҳ
ибн Жаҳш ўша куни ҳали оқшом тушмасидан шаҳидлик шарбатини ичишни ва Раббининг
ҳузурига боришни сабрсизлик билан кутар эди. Вақтивақти билан димоғига нафис бир ҳид
урилиб, жаннат насимини туйгандек ҳузур қиларди. Қилич кўтариб ўнгу сўлига ҳужум қилар
экан, ўлмасидан бурун битта бўлса ҳам мушрикни ер тишлатишни хоҳларди. Тўсатдан олдидан
чиққан бир жасадни кўриб, сесканиб кетди. У тоғаси Ҳамзанинг жасади эди. Абдуллоҳнинг
кўзларига қон тўлди. Энди тоғаси учун қасос олишни ният килди. Шу пайт ўзи томон келаётган
Абул Ҳакам ибн Ахнасга кўзи тушди. Қиличини кўтариб унга пешвоз чиқди. Яккама-якка
олишув Абул Ҳакамнинг ғалабаси билан тугади. Абдуллоҳ ярадор бўлиб ерга йиқилди. Уни
чалажон ҳолатда ташлаб кетишни ўзига эп кўрмаган Абул Ҳакам рақибининг вужудига кетма-кет қилич солди. Бадани илматешик бўлиб кетган Абдуллоҳ жон таслим қилди. Унинг ўлганига
ишонч ҳосил қилган Абул Ҳакам аччиқ бир истеҳзо билан узоқ қараб турди. Роса ҳумордан
чиққанидан сўнггина узоқлашди.
Бир оздан кейин эса, Қурайш хотинлари келиб, эрталаб Абдуллоҳ қилган дуонинг қолган
қисмини рўёбга чикариш учун унинг бурни ва қулоқларини кеса бошлашди.
НИЗО
Мушриклар урушга тезроқ нуқта қўйиш учун Расулуллоҳга (с.а.в.) ҳужум қилишга
келишиб олишди. Бутун кучларини тўплаб, у зотга қараб йўналишди. Шу тобда нималар
бўлаётганини билмай қолган мусулмонлар бир-бирлари билан урушиб кета бошлашди. Усайд
ибн Ҳубайрни ансорлар яралаб қўйишди. Уни ярадор қилган ансорни эса бошқа бир мусулмон
устмауст икки марта қиличлади. Ҳузайфа мусулмонлар қиличлаётган одамни кўриб:
— У менинг отамку, тегманглар унга! — деб ҳайқирди.
Аммо кеч бўлган эди. Мўйсафид ота қиличлар зарбига дош беролмай, ерга қулади.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 63
Ҳузайфа:
— Нима қилиб қўйдингиз?! Отамни ўлдирдингиз! Оллоҳнинг ўзи кечирсин! — дея олди,
холос.
Баъзи мусулмонлар қўшиндан ажралиб, тоғ томонга кета бошлашган, «Ёнимга келинг!
Ёнимга келинг!» дея чорлаётган Расули акрамнинг сўзларини ҳеч ким эшитмас эди. Кетганлар
ичида Расулуллоҳнинг куёвлари Усмон ибн Аффон ҳам бор эди. Улар шу кетишганича, жанг
тугаб, орадан уч кун ўтганидан кейин Мадинага кириб келишди.
ХОСИЯТСИЗ ҚАСАМЁД
Мушриклардан тўрт киши— Саъд ибн Абу Ваққоснинг иниси Утба, Расулуллоҳ(с.а.в.)
«сени ўлдираман» деб айтган Убай ибн Халаф, Абдуллоҳ ибн Камиа ва Абдуллоҳ ибн Шиҳоб
бир жойга йиғилиб, маслаҳат қилишди.
— Тўппатўғри Муҳаммадга хужум қилсак нима дейсизлар?
— Нима ҳам дердик, ахир асл мақсадимиз шуку.
— Ундай бўлса, уни ўлдириш ёки шу йўлда ҳалок бўлишга қасамёд қилайлик.
Тўртта қўл бир-бирини сиқди. Маълум ва номаълум барча тангрилар номига қасам ичилди.
Кейин«Муҳаммад яшаса, менинг яшамаганим бўлсин!» дея ўринларидан туриб, ҳужумга
ўтишди.
Ибн Камиа Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнларида туғ кўтариб турган Мусъабга қилич солди.
Бир қўли узилиб тушган Мусъаб иккинчи қўли билан туғни кўтариб олди. Кейинги зарбадан
иккинчи қўли ҳам узилиб тушди. Учинчи зарба уни ерга йиқитди.
Мусъабни шаҳид этган Ибн Камиа орқасига қайрилиб, бор кучи билан: «Муҳаммадни
ўлдирдим!» деб ба ш қира бошлади. Бу овоз ҳар икки томондагиларга ҳам қаттиқ таъсир қилди.
Шусиз ҳам тарқала бошлаган му1 сулмонлар ўзларини йўқотиб қўйишди. Қўллари қилич
тутмайдиган ҳолга келди. «Пайғамбар ўлган бўлса, яшашнинг нима маъноси бор?» дея охирги
нафасгача жанг килиб, дарҳол шаҳид бўлишни ва Расулуллоҳга (с.а.в.) етишишни ўйлаганлар
бўлди. Улар Ҳазрати Умар билан укаси Зайд ибн Хаттоб, Али ибн Абу Толиб каби мужоҳидлар
эдилар.
Баъзи мусулмонлар«Пайғамбаримиз ўлдирилган бўлса, бу ишга нуқта қўйилибди. Энди
урушишдан нима фойда?» деб жанг майдонини ташлаб кетишди. «Расулуллоҳ вафот этган
бўлса, уни пайғамбар қилиб юборган Оллоҳ ўлмайди, у боқийдир. Бу даъводан қайтиш йўқ!»
дея муқаддас йўлдан воз кечмаганлар ҳам бўлди. Ҳазрати Абу Бакрнинг тутинган укаси Ҳорижа
ибн Зайд, Саъд ибн Робиъ каби мусулмонлар шулар жумласидан эди.
ЖАНГДА ҚАТНАШГАН БИРДАН-БИР АЁЛ
Насиба эри Зайд ибн Осим ва икки ўғли билан бирга жангга келди. У ярадорларнинг
жароҳатини боғлаш учун матолар олиб келиб, ҳамширалик қилаётган эди. Аммо мусулмонлар
танг аҳволда қолганидан кейин у ҳам қўлига қилич олиб, душманга қарши саваша кетди. Улар
оила аъзолари билан Расулуллоҳнинг(с.а.в.) атрофларида қалқон бўлиб, мушрикларнинг
ҳужумини қайтаришарди.
Уғли Уморанинг ярадор бўлганини кўрган Насиба югуриб келиб, ярасини боғлади ва:
— Тур, ўғлим, душманга қарши жанг қил! — деди.
Буни кўриб Расули акрам:
— Ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайдиган сабрматонат кўрсатдинг, эй Умму Умора!
— дея унга таҳсин айтдилар.
Бир пайт Умму Умора Ҳазрати Пайғамбарнинг:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 64
— Ўғлингни яралаган одам ана — деганларини эшитди.
Дарҳол ўша одамга ташланди. Биринчи зарбадаёқ уни оёғидан яралаб ерга йиқитди. У
ўрнидан туриб қочмоқчи бўлганида, бир неча қайта қилич солиб, ўлдирди.
Мусъабни шаҳид этган ибн Камиа яна ҳужумга ўтган эди. Бу гал у Насибага дуч келди.
Насиба қиличини кўтариб ҳамла қилди. Қилич нишонга тегмади. Ибн Камиа ҳамла қилди.
Насиба бўйнидан яраланди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Уморага қараб:
— Онангнинг ярасини боғла! — дедилар.
Яра боғланди. Кўп қон йўқотганига карамай, Насиба яна жангга кириб, Расулуллоҳга
(с.а.в.) ҳужум қилганларнинг ҳамласини қайтара бошлади.
Бир ривоятда Пайғамбаримизнинг«Уҳуд куни қай томонга қарамай, Умму Уморанинг
жанг қилаётганини кўрар эдим» деганлари нақл этилади.
Ушанда Умму Умора Жаноби Пайғамбаримизга ўз орзуйини бундай баён этган эди:
— Эй Оллоҳнинг расули, жаннатда сизга қўшни бўлишимни сўраб Оллоҳга илтижо
қилинг.
Жанг қизиб турган бир пайтда Оллоҳ яратган энг муборак қўллар самога очилиб, Анбиёлар
Султонининг тилидан: «Оллоҳим, уларни жаннатда менга ҳамрох қил!» деган ниёзи Роббул
Оламинга изҳор этилди.
* * *
Абул Ҳакам ибн Ахнас ўзида йўқ шод эди. Абдуллоҳ ибн Жаҳш ва яна бир мусулмонни
шаҳид этиб, ўзига ишончи тағин ҳам ортди. Энди Заквон ибн Қайсга дуч келди. «Сен қутулсанг,
мен қутулмай қолай» деб дарҳол унга ташланди. Бир оздан кейин Абул Ҳакамнинг лабларида
совуқ илжайишнинг излари кўринди. Чунки учинчи қурбони бўлган Заквон оёғининг остида
қонга беланиб ётар эди. У жасаддан қиличини суғуриб олар экан, ўзича мақтанди:
— Абул Ҳакамга қарши чиққан кишининг оқибати шундай бўлади... Қанийди буни
билсанг!
Қиличини артмоқчи бўлди, фикридан қайтди, қон томиб турган қилич яна ҳам яхши
кўринади, деб ўйлади.
Шу тобда: «Мана сенга Абу Толибнинг ўғлидан!» деган овозни эшитиб, оркасига
ўгирилди. Ҳақиқатан ҳам Ҳазрати Али у томонга отилиб келаётган эди.
Қиличлар хавода бир-бирига тўкнашди. У бутун кучини қўлларига тўплаб, бир неча марта
қилич солди. Фойдаси бўлмади. Ҳазрати Али:
— Уруш мана бундай бўлади, эй Абул Ҳакам — дея қилич солган эди, унинг бир сонини
кесиб кетди.
Ухуд тоғларига урилиб парчаланган аччик фарёдга ҳеч ким аҳамият бермади. Чунки тўрт
тараф бундай фарёдларга тўлган, зарбалар бир томоннинг кайфиятини кўтарса, бошқа
томоннинг жон аччиғида охвоҳ чекишига сабаб бўлаётган эди.
Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг вужудини парчапарча қилганида вахший бир лаззат туйган Абул
Ҳакам энди вужудини яралаган қилич зарбидан ўзи жон холатда типирчилар эди.
Ҳазрати Али Абул Ҳакамнинг бошини танасидан жудо қилиб, шу тариқа яқинлари учун
қасос олган бўлди.
* * *
Сафвон ибн Умаййа урушнинг охирларидан мамнунлик сезаркан, Бадрда отасини
ўлдирганларни ахтариб у ёкданбу скқа юрар, қасос ўтида ёнаётган қалбига таскин излар эди.
Худди бир оз аввал кўшиннинг олд сафларида шаталоқ отиб қочганлардан бири у эмасдай.
Энди у ишнинг жуда осон ва хавфсиз йўлини топгандай бўлди. Жангга унчалик ҳам киришиб
кетмасдан, чеккачеккада айланар ва ярадор, урушга яроқсиз ётган мусулмонларни кўрган
жойида битта-битта ўлдирар эди. Бир пайт у ерда типирчилаб ётган ярадорга дуч келди. Бу одам
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 65
ансорнинг улуғларидан бири Хорижа ибн Зайд эди. Сафвон уни кўриши билан сакраб отидан
тушди ва қиличини яланғочлаб, ўзини қахрамонларча хис этиб, ҳавода бирикки ўйнатдида, зарб
билан туширди. Хорижа охирги марта бир кимирлаб, жон берди.
Хорижа салгина олдин: «Жаноби Расулуллоҳ ўлган бўлсалар, у зотни Пайғамбар қилиб
юборган Оллоҳ бокийдир, ўлмайди!» дея жангга отилганлардан ва ансор орасида Ҳазрати Абу
Бакрга биродар тутинган инсон эди.
Бир оз ўтгач, Сафвон ерда чўзилиб ётган яна бир ярадорнинг хаётига нуқта кўйди. Кейин
эса, қўлидан иш келишига ва ўзи бир нима олиши мумкинлигига ишонч хосил этгандек, шахд
билан жанг майдонига юрди.
* * *
Тушкунликка тушиб, мажолсиз қилич солаётган мусулмонлар: «Келинглар, Жаноби
Пайғамбаримиз бу ердалар, тириклар!» деган нидони эшитиб, жонланиб кетишди. Бу овоз Каъб
ибн Маликники эди. Овоз келган томонга шошиб юра бошлашди. Расулуллоҳ(с.а.в.)
атрофларида тўпланиб, жонли бир халқа ҳосил қилишди.
Шу пайтгача Расули акрамдан бир нафас ҳам ажралмай жанг қилган кишилардан
баъзилари душман ўкига ўзларини қалқон қилиб шахид бўлишган, бошқалари эса, атрофларида
ҳамон парвонадек айланиб, ёв ҳужумини қайтаришар эди. Зайд ибн Осим, хотини Насиба, икки
ўғли Ҳубайб ва Умора шулар жумласидан эдилар. Абу Талҳа эса, Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
олдиларига ўтиб, йирик жуссасини қалқон этиб, бу тарафга отилган найзаларни бир-бир
қайтариб коларди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ўзларига оти.тган ўк ва найзаларни кўриш учун
бошларини кўтарганларида, у:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, жоним сизга фидо бўлсин, бошингизни кўтарманг, ўқ
тегиши мумкин — деб хавотирини изҳор қиларди.
Султони анбиё ёнларига келтирилган ўк тўрваларини Абу Талҳанинг олдига бўшатишга
буюрардилар.
Саъд ибн Абу Вакқос ҳам Расули акрамнинг ёнларида туриб, душманга ўқ отарди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) унга ўқ узататуриб: «От, эй Саъд, отаонам сенга фидо бўлсин» дер эдилар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) умрлари давомида бошқа ҳеч бир кишига бундай демаганлар.
Саҳл ибн Ҳунайф мохир ўқотар эди. Абу Талҳа ва Саъд билан бирга у ҳам ҳар томондан оч
бўрилардай ташланган душман хужумини катта фидокорлик билан кайтариб турди.
Расулуллоҳга қўриқчилик қилаётганлардан яна бири— Зиёда ибн Ҳорис оғир яраланиб ерга
йиқилди. Ҳазрати Пайғамбар уни ёнларига келтиришни буюрдилар. Зиёдани олиб келишди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг бошини тиззаларига олдилар. Охирги нафасида Зиёда Оллоҳ таоло
яратган энг муборак юзга кўзларини тикиб турарди. У коинот яратилганидан бери ҳеч кимга
насиб этмаган бир саодатга эришган, оламларга рахмат сифатида юборилган Султони
анбиёнинг хушбўй қучоқларида сархуш ҳолатда ётар, кўзларининг тубтубига бокар, унда тил
билан таърифлаш мушкул бўлган оламларни кўрар эди.
Ҳазрати Юсуфни(а.с.) кўрган хотинлар бармоқларини кесиб олганларини билмай
колишган эди. Ҳазрати Юсуфнинг ҳам, бошқа барча пайғамбарларнинг ҳам султони бўлган
Расули акрамнинг чеҳраларига маҳлиё Зиёда у зотнинг қучоқларида жон таслим этса, не бахт!
Зиёда жарохатидаги оғриқни буткул унутган ва Фахри коинотнинг гўзал юзларига тикилиб,
томоша қилаётган эди. Ҳатто бу орада етиб келган ўлим фариштаси ҳамирдан қил суғургандай
жонини танасидан суғуриб олганини ҳам сезмай қолди.
Шу тарздаги гўзал ўлим билан тарихда ном қолдирган бу муҳтарам инсон Расули акрамга
битмастуганмас севги билан боғлангани шубҳасиздир. Эҳтимол, у яширин табиатли бир киши
бўлиб, шу дамгача очилмаган бир сандиқ каби крлган ва Набийлар Султонига нисбатан
севгисини тилга чиқара олмагандир?! Аммо калблардаги энг яширин туйғуларни ҳам жуда
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 66
яхши билгувчи Ҳақ таоло уни охирги нафасда бўлса ҳам севган кишисига қовушиш саодатига
эриштирди ва аччиқ ўлим шаробини таърифсиз бир тотлиликка айлантириб такдим этди. Жанг
қизиб, ўлим таҳлика солиб турган бир иайтда Расулуллоҳнинг бундай йўл тутишлари, албатта,
сабабсиз эмасди. Расулуллоҳ(с.а.в.) бу ишни, шубҳасиз, Ҳақ таолодан келган бир илҳом билан
қилган эдилар. Ўзларини оламларга раҳмат қилиб юборган Парвардигорнинг изми билан
Зиёданинг қалбини бу раҳматдан тўлдирар эканлар, Зиёда ўлаётган одамдай эмас, балки асрлар
бўйи сувсиз қолган ташна инсон каби бу рахматни қонибқониб ичар эди.
Оллоҳим! Уларга эҳтиромда бўлган бандаларингга ҳам бундай саодатни насиб этишга Сен,
албатта, қодирсан! Раҳматингдан умидвор бўлиб, дуога қўл очганлар, қўллари бўш
қайтмаслигига ишонч ила Сенинг бу эҳсонингни истайдилар. Зиёдага ҳам, уни охират сафарига
кузатиб қолган муборак зотларга ҳам ададсиз ва чексиз саломлар бўлсин...
* * *
Мушрикларнинг ҳужуми тинай демасди. Расулуллоҳ жанобимизни ўлдиришга ёки бу
йўлда ўзи ўлигага қасам ичган Утба ибн Абу Ваққос отган тош у зотнинг юзларига, Абдуллоҳ
ибн Шиҳоб отган тош эса, пешоналарига теккан эди. Орқасидан келиб Мусъабни шаҳид этган
ибн Камиа Расулуллоҳга қилич солди. Қилич Ҳазрати Пайғамбарнинг устларидаги зирҳдан
ўтмаган бўлсада, унинг зарбидан мувозантларини йўқотиб, чуқурликка йиқилиб тушдилар.
Ибн Камиа ўзича ғоят шарафли ишни дўндирган эди. Бу ердан узоқлашаркан, ортидан
Расулуллоҳ(с.а.в.) «Оллоҳ сени залил ва иаришон этсин» деб қўйдилар. Қилич зарбидан
Расулуллоҳнинг дубулғалари эзилиб икки ҳалқаси ёноқларига ботган эди. Шериклари у зотни
қўлларидан тортиб чуқурдан чиқаришди. Юзларидан қон окаркан, Ҳазрати Расул: «Ўз
Пайғамбарининг юзини қонга бўяган бу қавм қандай нажот топсин?» дея уларнинг абадий
саодатдан маҳрум қолишаётганидан афсусларини билдирдилар. Кейин у муборак дудоқлардан
ушбу ниёз самога юксалди: «Оллоҳим, қавмимни ўзинг ҳидоят қил, нима қилаётганини улар
ўзлари ҳам билмайди».
Жангнинг энг шиддатли нуқтаси Расулуллоҳнинг атрофларида давом этарди. Мушриклар
тўхтовсиз ҳужумга ўтар, мусулмонлар эса кўксиларини қалқон қилиб матонат кўрсатишар эди.
Талҳа ибн Убайдуллоҳ Расулуллоҳга қилинган бир ҳамлани қўли билан қайтариб,
Жанобимизни қутқариб қолди. Бу зарбадан кейин унинг қўли бир умрга ҳаракат қилмайдиган
бўлди. Фақат битта бармоғинипша қимирлата оларди.
Аммо, афсуски, орадан ўттиз уч йил ўтиб, Ҳазрати Али халифа бўлганида, байъатга
биринчи бўлиб қўл узатган Талҳанинг мажруҳ қўлларига ишоратан баъзи кишилар бу байъатни
хосиятсизликка йўйди. Ўшанда ҳеч ким чиқиб: «Нималар деяпсизлар? Талҳанинг қўли
ўғриликда ёки ғайри машруъ бирон ишда эмас, балки Оллоҳнинг расулини қутқаришда
яраланган. Бу жарохат молдунё билан сотиб олиб бўлмайдиган бир шараф нишонасидир»
демади.
* * *
Дўстларининг биринкетин ҳалок бўлаётгани Расулуллоҳни(с.а.в.) ғамга ботирди. Мутлақ
ғалабага эришилаётган бир пайтда амрга бўйсунмаган бир гуруҳнинг итоатсизлиги ва очкўзлиги
бундай ҳолга сабаб бўлган эди. Бу мағлубиятнинг уволи«Жасадларимиз устида кушларнинг
қўнганини кўрсангиз ҳам, мен амр қилмагунча жойингизни тарк этманг!» деган буйруқни
бажармай, жойларини ташлаб кетган ўқчиларнинг бўйнида эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ушбу
қайғули воқеага: «Биродарларимизнинг бу иши инсофдан бўлмади» дейиш билан
муносабатларини билдирдилар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) тоғнинг чиқиш ноқулай бўлган жойига чекиниш фикрида эдилар.
Шундай кдлишса, мудофаа осон бўларди. Шу мақсадда ўша томонга юра бошлаганлари
асносида: «Убайй ибн Халафнинг ҳужумидан хавотирдаман. Ким уни кўрса, менга хабар
қилсин» деб улгурмасларидан қайёкдандир Убайй ибн Халаф пайдо бўлди ва: «Муҳаммадни
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 67
менга кўрсатинглар, у билан ҳисобкитобим бор» деб қолди. Йўлини тўсмоқчи бўлганларга
Расулуллоҳ(с.а.в.): «Қўйинглар, келаверсин» дедилар.
Убайй отини жиловлаб:
— Эй Муҳаммад, сен нажот топсанг, мен топмаганим бўлсин — дея ташланди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ёнларида турган Хорис ибн Симнанинг найзасини олиб, унга пешвоз
чиқдилар. Аммо Убайй қочишни афзал кўрди. Расулуллоҳ(с.а.в.) отган найза унинг бўйнига
тегиб, яраланди. Убайй қорни тарс ёрилгандек бир алфозда:
— Муҳаммад мени ўлдирди! Муҳаммад мени ўлдирди!.. — дея фарёд солиб, қоча
бошлади.
Уни бу ҳолда кўрган шериклари масхара қилишга тушишди:
— Қўйинглар, бакираверсин, ахир унинг яраси жуда оғир! Ҳеч бўлмаса, кучи етганича
бўкириб олсин.
— Ваҳваҳ, Убайй, онанг сени шу ҳолга тушсин деб туққанмиди?
— Бошқа киши бўлганида бундай жароҳат билан ярим соат ҳам яшай олмасди! Сен
ҳақиқий эркаксан, эй Убайй...
Устида шунча мазахкулги бўлишига қарамай, Убаййнинг талвасаси аримаган эди. Биттаси
унга танбех берди:
— Ёш болага ўхшайсана, сенга ярашмайди бу килиқ. Бўйнингдаги яра кичкина бир
чизикдан бошқа нарса эмаску!
Убайй эътироз билдирди:
— Сен нимани билардинг, Муҳаммад Маккадалигида«Сени ўлдираман!» деб айтган эди.
У ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. Мен бу ярадан қутула олмайман, ўламан, деди.
Убайй рост сўзлаётган эди. Ўлимга олиб келишига ҳеч кимнинг ақли бовар қилмайдиган
кичгинагина яра уни жисман ҳам, маънан ҳам паришон этди. Ҳақиқатдан ҳам у халос топиши
мумкин бўлмаган бир балога учраган эди. Уни масхара қилганлар кўп ўтмай бу ҳақиқатга иқрор
бўлишди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳамроҳлари билан қояга чиқа бошлашди. Ишни охирига етказиб,
Исломни тагтомири билан йўқ қилиб юборишни ният қилган мушриклар мусулмонларни
қадамбакадам таъқиб этиб боришарди. Уларнинг ниятларидан хабардор бўлган Расулуллоҳ
(с.а.в.) қўлларини кўтариб дуо қилдилар:
— Оллоҳим, энди улар бу ёққа чиқа олмасинлар... Дуолари ижобат бўлиб, мушриклар
қанча ҳаракат қилмасин, бир қадам ҳам юқорига ўрлай олмадилар.
Энди Расулуллоҳ(с.а.в.) юзларига санчилган ҳалқа парчаларини чиқаришга фурсат етган
эди. Абу Убайда ибн Жарроҳ ҳалкаларни тиши билан суғурмоқчи бўлди. Юзи Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) муборак юзларига текканида ўзи қаерда, қандай аҳволда эканини ҳам унутаёзди. Ҳалқа
парчаларини суғураман деб Абу Убайданинг икки тиши синди ва бу синиқ тишлар унинг учун
бир умрлик азиз хотира бўлиб қолди.
АБУ СУФЁН ВА ҲАЗРАТИ ҲАМЗА
Абу Суфён жанг сусая бошлаган пайтда хотинлар бўйинларига тақиб олган нарсаларни
кўрди. Хотинлардан қон ҳиди келиб турарди. Уларнинг қарашларидан ваҳший бир
ҳузурланишни уқиш қийин эмасди. Абу Суфён гап нимадалигини фаҳмлади. Мушриклар
қўмондони ғурур билан қадам ташлаб улардан узоқлашди. Ҳамзанинг(р.а.) жасади ётган жойга
келди. Найза билан унинг дудоқларини туртиб:
— Мана, тотиб кўр, эй саксоғон қуши! Қилган ишларингнинг жазосини энди тотиб кўрчи,
— деди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 68
У ерда ҳаракатсиз ётган бошни найзаси билан нафратла эвирибчевирар, бурунқулоқлари
кесиб олинган бу муборак бошни буткул таниб бўлмас ҳолга келтириб, гўё умридаги энг бахтли
онларни яшаётгаидек бўлар, бу ширин хаёлларидан ажралгиси келмас эди. Шунданми, ёнида
Ахобиш қабиласининг раиси Хулайс ибн Заббон пайдо бўлганини ҳам, сўзларига қулоқ солиб
турганини ҳам билмай қолди.
Абу Суфённинг бу иши Хулайсга ёқмади. Фақатгина тарбиясиз кўча одамларигина бу
ишни қила оларди. Узини тутиб туролмади.
— Эй киноналиклар, кўринглар қурайшлик жанобнинг аҳволини, қаранглар у нима
қиляпти? Ҳамзанинг юзида эт қолмади. Илматешик килиб ташлади! — деб бақира бошлади.
Абу Суфён бу гаплардан ўзига келгандай бўлди ва: — Уят сенга, эй Хулайс. Бу ҳақда ҳеч
кимга оғиз очма. Бир хатолик ўтди — дея олди, холос.
Расулуллоҳни(с.а.в.) ўлди деб эшитиб умидлари кесилган баъзи мусулмонлар жанг
майдонини ташлаб, Мадинага йўл олишган эди. Тез орада бу шум хабар Мадинага ҳам ёйилди.
Мунофикларнинг юзи кулар экан, мусулмонларнинг уйлари мотамхонага айланди. Ҳазрати
Фотима(р.а.) бошчилигидаги бир неча хотин Ухудга отланди. Умму Айман йўлда жангдан
қочиб келаётган кишиларни кўрганда уларга тош отиб, маломат кила бошлади:
— Беринг менга қиличингизни, мен жанг қилай, сиз хотинларга ўхшаб бориб уйингизда ип
йигириб ўтиринг... — деди.
ҚИЁМАТЛИ ДЎСТ САЪД ИБН РАБЕЪ
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) юзларига ботган ҳалқачалар чиқарилган паллаларда қизлари
Фотима етиб келди, падари бузургворини соғсаломат кўриб йиғлаб юборди. Жанг ниҳоялай деб
қолган бир пайтда Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Менга Саъд ибн Рабеъ ҳақида хабар келтиринглар. Уни кўрсаларингиз, саломимни
етказинглар — дея амр қилдилар.
Муҳаммад ибн Маслама билан Убайй ибн Каъб иккиси уни кидириб кетишди. Ярадор ва
шаҳидлар орасидан уни топиш амримаҳол эди. Муҳаммад ибн Маслама бир неча марта унинг
отини айтиб чақирди. Ахийри: «Ўлик бўлса ҳам, Расулуллоҳнинг амрларини етказганим
бўлсин!» деб баланд овозда бақирди:
— Эй Саъд, Расулуллоҳ мени сендан хабар олишга юбордилар, сенга салом айтдилар!
Енгинасидан чуқур олинган бир нафас эшитилди. Жуда ҳам паст бир овоз:
— Мендан ҳам Расулуллоҳга салом етказинглар... — дерди.
Бу орада Убай ибн Каъб ҳам етиб келди.
— Эй Саъд, Ҳазрати Пайғамбар сенинг аҳволингни сўрадилар — деди.
— Расулуллоҳга салом айтинглар. Мен ҳозир жаннатнинг исини туйиб турибман. Сизларга
келсак, шуни яхши билингларки, токи тирик экансизлар, Расулуллоҳга бир зиён етса, Оллоҳ
таоло ҳеч қандай узрингизни қабул қилмайди.
Саъд шу сўзларни айтиб, жон таслим этди.
Муҳаммад ибн Маслама билан Убайй азиз шаҳидни шу ҳолида қолдириб, орқаларига
қайтишди. Расулуллоҳ унинг шахид бўлганини эшитиб: «Оллоҳим, Саъдни иззат ва икром
билан кутиб ол, ундан рози бўл» деб дуо қилдилар ва бу муҳтарам зотнинг Оллоҳга ва расулига
чин кўнгилдан, ихлос билан боғланган инсон эканини айтдилар...
Ҳа, пайғамбарлардан бошқалар орасида бир инсон етишиши мумкин бўлган энг юксак
мартаба будир. Шундай бир инсонки, жон бозори қурилган бу паллада, чекилган бунча азият
орасида, пайғамбарларнинг энг буюги Жанобимиз тарафларидан хоссатан ахтарилади, салом
йўлланади, аҳволи сўралади... Шаҳид бўлганини эшитгач эса, иззат-икром билан кутиб
олиниши учун Улуғ Мавлога илтижо қилинади...
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 69
Шундай бир инсонки, инсоннинг ҳақиқий қийматини биладиган Оллоҳ таоло ва Унинг
шарафли расули унинг самимиятига гувоҳлик бераётир. Бу шарафдан устун шараф кутиш,
бунақа одамни инсонлик ҳудудининг энг олд сафларидан изламаслик шарафнинг ва
фазилатнинг маъносини билмасликдир.
Оллоҳим, уларни бошимизга тож қилиш саодатидан бизларни маҳрум этма!.. Саъдга ҳам,
Саъдни қўлидан тутиб Ҳаққа элтган Жанобимизга ҳам битмастуганмас саломлар, севгилар!..
БИР ЙИЛДАН КЕЙИН БАДРДА УЧРАШАМИЗ
Жанг ниҳоясига етган эди. Мадинадан келган Ҳазрати Ойиша, Фотима, Умму Сулайм,
хуллас, жами ўн тўрт аёл ярадорларни муолажа қилиш билан банд эдилар.
Абу Суфён учтўрт ҳамроҳи билан иложи борича мусулмонлар турган жойга яқинроқ келди
ва баланд овозда: «Муҳаммад тирикми, йўқми?» деб сўради. Жавоб бўлмагач, Ҳазрати Абу Бакр
билан Умарни сўради. Яна жавоб ололмагач, Абу Суфён:
—Демак, ҳаммаси ўлибди — деди.
—Бекор айтибсан, ҳаммамиз соғмиз!
Абу Суфён бу овоздан Ҳазрати Умарни таниди.
—Гапинг ростми, эй Умар? — деб сўради.
—Албатта, рост.
— Ундай бўлса, шуни билиб қўйки, бугун биз Бадрнинг қасосини олдик. Келгуси йил яна
сизлар билан учрашамиз. Учрашув еримиз Бадр саҳроси бўлади! — Сўнгра Абу Суфён ғалаба
сарҳушлиги ичида бақириб шеър ўқишга тушди:
«Эй Абу Суфён!.. Шундай бўлар жанг...
Ғалаба навбат биландир.
Бир у томонга, бир бу томонга майл этар,
Қудуқнинг идиши каби бир тушар, бир чиқар...
Мана, сенга Бадр мағлубиятининг алами чиқарилган кун...
Бадрда ўлдирилган Ҳанзалага жавобан
Уҳудда ҳам бир Ҳанзаланинг қони тўкилди...»
Шеърини тугатгач, яна бақирди:
— Юксал, эй тангримиз Ҳубал, юксал, эй Ҳубал! Шунда Расулуллоҳ(с.а.в.) бу ёқда туриб:
— Унга жавоб бермайсизларми? — дедилар.
— Нима дейлик, эй Набийаллоҳ?
— Оллоҳ энг улуғдир, энг буюкдир, денглар — дедилар.
Ҳазрати Умар баланд овоз билан Расулуллоҳнинг(с.а.в.) сўзларини такрорлади. Абу
Суфён:
— Бизнинг Уззо(деган энг шарафли бир бут)имиз бор, сизларнинг Уззоларингиз йўқ —
деди. Бу сўзларга ҳам яна Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амрлари билан:
— Оллоҳ бизнинг Мавлоимиздир, сизларнинг мавлоларингиз эмасдир — деган жавоб
қайтарилди.
Абу Суфён ўқиётган шеър билан Пайғамбар жанобимиз айттирган жавоблар ўзаро вазн ва
қофияда жуда уйғун келаётган эди. Абу Суфён бу шеърий мунозарани бундай якунлади:
— Эй Умар, ўликларингизни сизларга ёқмайдиган баъзи ҳолатларда кўрасизлар. Менинг
буйруғим билан қилинмади бу ишлар. Аммо тўсқинлик ҳам қилмадим. Унутма, келгуси йил
учрашув жойимиз Бадр бўлади!
Ҳазрати Умардан«келишдик» деган сўзни эшитгач, оркасига қайтиб кетди.
Қурайш қўшини қисқа вақт ичида кетишга ҳозирлик кўриб, Макка йўлини тутди. Йўлакай
Мадинага кириб зиён етказмасинлар, деган хавотир билан Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳазрати Алини
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 70
кузатувчи қилиб юбордилар. Ҳазрати Али қайтиб келганида, Расулуллоҳ(с.а.в.) сўрадилар:
— Улар отларга минишдими ёки туяларгами?
— Туяларга минишди, отларни эса ёнларига олишди.
— Демак, Маккага йўл олишибди.
Абу Суфён ва унинг қўшини музаффар қадамлар билан Макка томон борар экан, изидан
лаънат ва ғазаб таъқиб этиб келаётганидан бехабар эди.
Улар кетгандан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.) ярадор ва ўликларни оралаб юра бошладилар.
Манзара чидаб бўлмас даражада ачинарли эди. Баъзи шаҳидларнинг бурунлари, қулоқлари,
жинсий аъзолари кесилган, жасадлар таниб бўлмайдиган аҳволда эди. Паришон ҳолда ётган
амакиларига кўзлари тушди. Қайғуларининг чеки йўқ эди. Умрларида бошқа ҳеч бир ҳодисага
бунчалик куймаган, ғамга ботмаганлар. Расулуллоҳ(с.а.в.) жасад бошида туриб:
— Бундан ҳам аччиқроқ мусибат кўрмасам керак. Бу қадар қайғули ҳодисага дуч
келмаганман — дедилар. Кейин кўзларида ёш билан саҳобаларга юзланиб: — Самода«Ҳамза
Оллоҳ ва расулининг арслонидир» деган ёзув бор. Буни менга Жаброил хабар берди —
дедилар.
Шу пайт якинлашиб келаётган аммалари Сафиййага кўзлари тушиб, Зубайр ибн Аввомга:
— Онангни орқага қайтар — дедилар.
Зубайр қайтармоқчи бўлди, лекин Ҳазрати Сафиййа қайтишни истамади.
— Укамга нима қилишганини биламан, Оллоҳ йўлида бунга ҳам, бундан ёмонроғига ҳам
розиман — деди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) қўлларини амакиларинйнг кўксиларига қўйиб дуо қилаётганларида
Сафиййа ҳам етиб келди. Ҳамза(р.а.) жасади бошига ўтириб олиб, овозсиз йиғлай бошлади. Бир
оздан кейин Ҳазрати Фотима(р.а.) келиб унга қўшилди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳам ўзларини
тутолмай, аччиқ кўзёшларини тўкдилар.
ЖОБИР ВА ОТАСИ АБДУЛЛОҲ
Мадинадан шошиб келганлар орасида ҳали балоғат ёшига етмаган Жобир ибн Абдуллоҳ
ҳам бор эди. Жобир Мадинада отаси билан хайрлашар экан, уни бошқа тирик ҳолда кўра
олмаслигини сезган эди. Шаҳид отасининг жасадини кўрмоқчи бўлганида, катталар рухсат
беришмади. Жобир уларнинг каршиликларига қарамай, ўзини отаси ётган томонга урди. Бориб
устидаги матоҳни кўтарди. Бурдабурда қилиб ташланган бир жасадни кўрди.
Ёш тўла кўзларини атрофдагиларга қадади: «Бу менинг отам эканини қаердан биламан?»
дегандек бўлди.
Катталар унинг мақсадини нигоҳларидан уқиб олишган эди. Улардан бири жасаднинг оёқ
бармоқларини кўрсатди: «Биз уни шу бармоқларидан таний олдик».
Эътирозга асоси қолмади. Бир кун аввал хайрлашатуриб, уни ўпиб, тўйибтўйиб ҳидлаган,
«Дунёда Расулуллоҳдан кейин сенданда азизроқ бир борлиғим йўқ, эй ўғлим...» дея васият
қилган отаси энди қиймалаб ташланган жасад ҳолида ерда ётарди.
Отасининг вужуди қандай парчаланган бўлса, унинг ҳам юраги шу таҳлит парчаланган эди
ҳозир. Кўзидан тинмай ёш оқарди, атрофдагилар йиғлама деб тасалли беришарди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) унга шу сўзларни айтдилар:
— Отанг учун йиғласанг ҳам бўлади, йиғламасанг ҳам. Шуни яхши билгинки, сизлар уни
кўтаргунларингча устида малаклар соя солиб туради.
* * *
Вақтни ўтказмай шаҳидларни кўмиш керак эди. Жаноза намозларини энг буюк зот
имомликларида энг муборак жамоат ўқиди. Ҳеч бир шаҳид ювилмади ва кафанланмади. Фақат,
Ҳанзалани малаклар ювибпоклаб қўйгани Расулуллоҳни ҳайратга солди. Мадинага кайтгач,
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 71
унинг бир кечалик завжасидан аҳволни сўрашажак, у: «Эрталаб ғусл қилишга ҳам улгурмай
жангга йўл олган эди» деб жавоб беражак. Бундан ташкари, Ҳанзала шаҳидлар орасида бурни
ва қулоқлари кесилмаган бирдан-бир шахид эди. Қурайш хотинлари унга раҳм қилгани учун
эмас, балки мушрик ва кофир отаси Абу Амир Рохиб унинг ёнига ҳеч кимни йўлатмагани учун
шундай бўлган эди.
Шаҳидлар қабрга икки кишидан қилиб қўйилди. Ҳазрати Ҳамза билан Мусъаб ибн Умайр
бирга кўмилди.
Мусъабнинг жасадини олиб келишганида, Расулуллоҳ(с.а.в.) ушбу оятни ўқидилар:
«Мўминлар орасида ўзлари Оллоҳга берган(У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш
ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан(айрим) кишилар ўз
аҳдига вафо қилди(яъни, шаҳид бўлди), улардан(айрим) кишилар эса(шаҳид бўлишга)
интизордир. Улар(мунофиқларга ўхшаб Оллоҳга берган ахду паймонларини) ўзгартирганлари
йўқ» (Аҳзоб, 23).
Оятни эшитганлар Расули акрам жанобимиз нима демокчи бўлганларини англашди.
Жанобимиз(с.а.в.) кўмиш учун келтирилган хар икки кишидан қайси бири Қуръонни кўпроқ
билишини сўраб, кўп билган шаҳидни ерга қиблага якинроқ килиб қўяр эдилар.
Баъзи мусулмонлар ўзларига тегишли шаҳидларни Мадинага олиб кетмоқчи бўлишди.
Туяларга ортиб йўлга чиқишди. Бу орада Амр ибн Жамуҳнинг ўғиллари ҳам оталарини туяга
ортишди. Лекин туя туёқлари ерга михлангандек туриб олиб, бир қадам ҳам олдинга жилмади.
Ўнгга ёки чапга бошлаганларида бемалол юрар, бошини Мадина томонга буришган заҳоти эса,
таққа тўхтаб қолар эди. Бунда бир ҳикмат бўлса керак, деб Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига
бориб, воқеани тушунтиришди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу ҳолни илоҳий ишорадан деб қабул қилдилар ва олиб кетилган
шаҳидларни ҳам қайтариб, Уҳудда кўмишга буюрдилар. Амрлари ижро этилди. Шу тарика Амр
ибн Жамуҳнинг: «Оллоҳим, менга шаҳидликни насиб эт. Бу ерларга яна қайтиб келишимга йўл
қўйма» деб қилган дуоси тамомила ижобат бўлган эди.
Барча шаҳидлар кўмиб бўлингач, Расулуллоҳ(с.а.в.) саҳобаларга юзланиб:
— Туринглар, саф тортинглар, Парвардигоримга муножатимни арз қилайин — дедилар.
Ҳамма баравар ўрнидан туриб, Султони анбиёнинг орқаларида саф тортишди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) мунг тўла қалбларини Ҳак таолога очиб, ниёз этдилар:
— Оллоҳим, барча мақтовлар Сенга хосдир. Оллоҳим, Сен кенг қилиб қўйганни
торайтирадиган, тор қилиб қўйганингни кенгайтирадиган ҳеч ким йўқ. Сен ҳидоят қилмаганни
тўғри йўлга бошлагувчи, Сен ҳидоятга бошлаганни йўлдан оздургувчи топилмагай. Сен
бермаганни бера оладиган, берганингга тўсиқ бўладиган куч мавжуд эмас.
Яқинлаштирганингни узоқлаштиргувчи, узоқлаштирганингни яқин келтиргувчи йўқдир.
Оллоҳим, баракотингдан, раҳматингдан, икромингдан ва хазинангдан бизга мўлкўл насибалар
бер.
Оллоҳим, тугамайдиган, ўзгармайдиган доимий неъматингни истайман. Муҳтожлик
кунларда ёрдам беришингни, қўрқинчли кунда ҳаловат бағишлашингни истайман. , Бизга
берганинг ва бермаганинг нарсаларнинг ёмонлигидан Сенга сиғинаман, Оллоҳим. Бизга имонни
севимли қилгайсан, қалбимизни безатгайсан. Куфрни, фосиқликни ва исённи ёмон қилиб
кўрсатгайсан ва бизни тўғри йўлнинг йўлчилари жумласидан қилгайсан.
Оллоҳим, бизни Ислом динида бўлган ҳолимизда вафот эттир. Мусулмонларни бизга
севимли қил, солиҳ бандаларнинг жумласидан айла. Пушаймон бўлмай, фитнага берилмай
яшашни насиб эт.
Оллоҳим, пайғамбарингни ёлғончи қилиб, Сенинг йўлингдан адаштириш учун чиққан
кофирларни йўқ қил. Азобингни ва офатингнинг ёмон оқибатини уларнинг устига тушир!..
Асҳоби киром Сарвари коинотнинг бу дуоларига чин кўнгилдан«омин» деб туришди. Дуо
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 72
тугагач, Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазин бир овоз билан бундай дедилар:
— Мен бунинг шоҳидиман. Шубҳасиз, Оллоҳ йўлида яраланган бир кишини қиёмат
кунида Оллоҳ таоло ярасидан қонлар оқиб турган ҳолда келтиражак. Ярасидан оқаётган
қонининг ранги қон рангидир, аммо ҳиди мушкнинг ҳидига ўхшаш бўлади.
Мушриклар жанг майдонида ташлаб кетган ўликларни мусулмонлар ҳам уларнинг
қилмишларига жавобан хор қилиш имконига эга эдилар. Бу улар учун қасос йўли бўлиши
мумкин эди. Лекин Расули акрам илоҳий назоратда эдилар ва ҳар бир ҳаракатлари кузатиб
турилган эди. Чунончи, бу хусусда қандай йўл тутиш Жаброил(алайҳиссалом) келтирган ваҳий
воситасида аниқ бўлди:
«(Эй мўминлар,) агар сизлар(ўзингизга етган бирон зиёнзаҳмат учун) интиқом олмоқчи
бўлсангизлар, у ҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз. (Аммо)
агар(интиқом олмай) сабртоқат қилсангизлар, албатта, сабр қилгувчи кишилар учун(бу
интиқом олмоқдан) яхшироқдир. (Эй Муҳаммад, бу даъват йўлида сизга етган озоразиятларга)
сабртоқат қилинг. Ёлғиз Оллоҳ ёрдами билангина сабр қилишга қодир бўлурсиз. Уларнинг
(яъни, мушрикларнинг динга кирмаганликлари) устида маҳзун бўлманг. Уларнинг макру
ҳийлаларидан сиқилманг ҳам! Зотан, Оллоҳ тақводор ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар
билан биргадир» (Наҳл, 126-128).
Бу оятлар нозил бўлиши билан Расулуллоҳ(с.а.в.) мушрикларнинг жасадларини хор
қилишга изн бермадилар. Жазони ҳам, мукофотни ҳам Оллоҳ таоло иродасига қолдиришни
маъқул кўрдилар.
Мадина сари юришга амр берилди. Шу тариқа Уҳудда юзга яқин шаҳид қолдириб, бир кун
аввал келган йўлларидан қайтиб кетишди. Уҳудда қолган шаҳидларнинг аниқ сони тўқсон
еттита эди.
Саҳобалар Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амрларига бўйсунишса, ғалабага эришишлари, аксинча,
амрни бажаришмаса, мағлуб бўлишлари яна бир марта аён бўлди. Айнайн сўқмоғига қўйилган
соқчилар амрга итоат этиб, жойларини тарк этишмаганида, бугун мусулмонлар шу йўлдан
ғолиб сифатида ўтиб боришлари шубҳасиз эди.
Албатта, улар мусулмон қўшинини паришон ва мағлуб этиш учун жойларини ташлаб
кетишгани йўқ, балки кўзларини сеҳрлаган ўлжа дарди давоси йўқ дардларнинг бошга
тушишига сабаб бўлган эди. Ажабо, улар жойларида туришганида, Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга:
«Сизлар жангга қатнашмадиларингиз, ўлжадан улуш олиш/а ҳақларингиз йўқ» дейдилар, деган
хаёлга боришдими ёки қалбларида жанг қилганларга нисбатан оз ўлжага эга бўлиш хавотири
бор эдими?..
Расулуллоҳ(с.а.в.) жангдан аввал уларни сўқмоқ йўлга қўйиб, бу ердан қимирламасликни
қаттиқ тайинлагандан сўнг, «Ҳеч бир инсон ўзига такдир қилинган ризққа эга бўлмай туриб
ўлмайди, Оллоҳдан қўрқинг ва ризқингизни пок, ҳалол йўллардан қидиринг» деб айтган
сўзларидаги хикмат шу тариқа кундай равшан бўлди! Расули акрам(с.а.в.) бу сўзларни айни
пайтида айтган эдилар. Аммо кўзларни қоплаб олган молмулк хирси шунча шаҳид беришга,
юзларча қалбларнинг ёнишига, хотинларнинг тул, болаларнинг етим қолишига сабаб бўлди!
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу мавзуга ортикча киришишни лозим кўрмай, «Биродарларимиз бизга
нисбатан инсофли ҳаракат қилишмади» дейиш билан кифояландилар.
2
УҲУДДАН ҚАЙТИШ
Мадина аҳолиси мағлубият ҳақидаги хабарни эшитган, шаҳид ва ярадорлар ҳақида баъзи
2
Замонамиз алломаларидан бири Ухуд мағлубиятидан, бугунги мусулмонлар эртанги мусулмонлардан
енгилишди, деб бир ҳикмат топган экан. (Таржимон.)
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 73
овозалар етиб келган эди. Кўзларда ёш, калбда хавотир билан ҳамма йўлга чиқиб, яқинларини
кутар, тезроқ дийдор кўришиш илинжида кўз тикар эди.
Ниҳоят, узоқдан қўшин кўринди. Кўплар ярадор вужуд билан қайтаётган эди. Айниқса,
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) мудофаа жанги ҳақидаги таклифларига қарши чиққан кишиларнинг
жароҳатлари яна ҳам оғирроқ эди. Жаҳшнинг қизи Ҳамна аввал укаси Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг
шаҳид бўлганини эшитди. Таваккул билан«Албатта, биз Оллоҳнинг қулларимиз ва албатта яна
Унга қайтамиз» мазмунидаги«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» оятини ўқиди. Сўнгра:
«Оллоҳ уни раҳматига олсин ва мағфират қилсин» деди.
Ҳамнанинг яқинларидан иккинчи шаҳид тоғаси Ҳамза эди. Буни эшитганида ҳам ҳалиги
оятни ўқиди. Оллоҳнинг мағфиратини тилади. Шаҳидлар саналаётган эди. Салдан кейин эри
Мусъаб ибн Умайрнинг ўлганини эшитдию ўзини тута олмай, дод солиб юборди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) бу холни кўриб: — Хотиннинг наздида эрнинг алоҳида ўрни бор — деб қўйдилар.
Динор оиласидан бир хотин ҳам яқинларидан уч кишини интиклик билан кутарди. Унинг
отаси, укаси ва эри Ухудга кетишган эди. Кутган кишиларидан ҳеч бирини кўра олмади. Аммо
уларнинг шаҳид бўлганини эшитганида, ўзини йўқотиб қўймади. Матонат кўрсатди, ҳурмат ва
одоб ила Расулуллоҳга яқин келиб:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Сиз соғ бўлгандан кейин бошга тушган бошқа мусибатлар
аҳамиятсиздир! — деди. Бу сўзлар имон нури билан зийнатланган, Оллоҳ ва расулига
тобеъликнинг энг юксак мартабасига етишган бир қалбдан чиқаётган самимий туйғулар
ифодаси эди. Биргина жумладан иборат, лекин бу жумланинг қийматига лойиқ қадр топилажак
жой ҳам биттагинадир. Бу сўзларни Улуғ Мавло қадрлагани ҳам энди Унинг ҳузурига
борилганида аниқ бўлажак...
Қўшинга пешвоз чиққанлар орасида ўн тўрт яшар болакай ҳам бор эди. У ҳам жангга
қатнашишни истаган, лекин Расулуллоҳ(с.а.в.) рухсат бермаганлари учун қайтишга мажбур
бўлган эди. Ҳозир у қайтганлар ичидан отасини қидириб, у ёқданбу ёққа юрар, тезроқ қучоғига
отилишни истар эди. Ниҳоят, Расулуллоҳ(с.а.в.) унга кўзлари тушиб:
—Абу Саид Худрий эмасмисан? — деб сўрадилар.
—Худди шундай, эй Оллоҳнинг расули.
—Отанг ҳаққига Оллоҳдан мағфират сўра!
Абу Саид Расулуллоҳнинг мақсадларини тушунди. Отасиз қолганини ва энди уйга ёлғиз
қайтишини ўйлаб, юраги ўртанди. Кўзлари жиққа ёшга тўлди. Уйида интик бўлиб хушхабар
кутиб ўтирганларга бориб: «Отам шаҳид бўлибди» дейишнинг нақадар оғир эканини ҳис этиб,
эзилди. Энди оила ташвишлари ўзининг елкасига тушажак. Ҳам етимлик алами, ҳам ёш бошига
оила бошлиғи бўлиш масъулияти унга бараварига тушган эди.
Мадинага кираётганларида, Расулуллоҳ(с.а.в.) Саъд ибн Муозга қараб:
—Сизлар масжидгача бориб ўтирманглар. Уйларингизда дам олинглар, ярадорларингизга
қаранглар —дедилар.
Ҳамма уйуйига тарқалди. Аммо Саъд Расулуллоҳ(с.а.в.) билан масжидга бормаса, кўнгли
тинчимаслигини биларди, айрилмади.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ярадорларни масжидда даволаш ҳақида кўрсатма бериб, совутларини
ечиш учун уйларига кирдилар. Қиличларини ҳазрати Фотимага(р.а.) узатиб, тозалашни
буюрдилар. Совутни ечатуриб, бундай дедилар:
— Мушриклар энди ҳеч ҳам бизга зиён етказа олмайди.
* * *
Мусулмонларнинг енгилиб қайтиши, хусусан, шаҳид берган оилаларда болалар ва
хотинларнинг фарёдлари баъзи кишиларнинг ичичидан суюниб, юзида совуқ кулги ифодалари
кўринишига сабаб бўлди. Улар қалби нифоқ ва куфрга тўла кишилар тоифаси эди. Ўлган
мусулмонлар учун яҳудийларнинг ўтириб кўзёш тўкиши албатта ақлга сиғмасди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 74
Мунофиқлар эса, аксинча, бу мағлубиятни ўзлари учун зафар деб тушунишарди.
Мушриклар қозонган ғалабани ўзлариникидай билишар, бурчакбурчакка ўтиб олиб, бир-бирларини табриклашар эди.
Ибн Салул, мен буюкман, ўйлаганларим тўғри, деган маънода:
— Гапга қулоқ солишганида, у ерда жон бермаган бўлишарди. Борманглар, дедик, аммо
гап уқтира олмадик — дерди.
— Тушунтира олмаган бўлсанг, хафа бўлма, эй Ибн Салул, қурайшликлар уларга
тушунтириб қўйишди. Сен ҳеч қачон бу қадар чиройли тушунтира олмасдинг.
— Аслини олгандаку, улар бу тарзда гап«уққанлари» дан мен ғоятда хурсандман.
* * *
Мушриклар кечаси келиб Расулуллоҳга (с.а.в.) суикасд қилишлари эҳтимоли борлиги учун
мусулмонлар навбат билан соқчилик қила бошлашди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) шом ва хуфтон намозларига Саъд ибн Муоз билан Саъд ибн Убодага
суяниб чиқдилар. Жисман бу даражада чарчаган Жаноби Пайғамбаримиз руҳан янада
ҳорғинроқ эканликлари табиий ҳол эди.
* * *
Маккага қайтаётган мушриклар Ақиқ деган жойда қўшинга дам беришди. Истироҳат
асносида бир ерга йиғилиб, аҳволни муҳокама қилишди.
Улар ғалабага эришиб, Бадр жангидаги мағлубиятнинг қасосини олишган эди. Аммо
зафарнинг чўққисига чиқиб туриб, мусулмонларни тагтомири билан қуритиб юборишга имкон
туғилиб турган бир пайтда жангни тўхтатиб, орқага қайтиб кетиш ҳеч қайси мантиққа тўғри
келмасди. Хал қилувчи бир дамда улар бутунлай тормор қилинмаса, нега шунча юриб келинди,
қурбонлар берилди? Ахир, Уҳудда улардан ҳам анчамунча одам ўлди.
Абу Суфённи сиқиштира бошлашди:
— Қўлимизга тушганларида, илдизларини қуритмай туриб яна қўйиб юборганимизнинг
сабабини бизга тушунтириб бер! — дейишарди улар.
— Биз нима учун бу ерга келдик? Нима, мағлуб бўлиб оркага қайтяпмизми? Уларни
қўйдай бир-бир пичоқдан ўтказиш имконияти туғилган бир пайтда нега ортга қайтдик?
— Ҳали кўрасизлар, улар эртага яна куч тўплаб устимизга бостириб келишади, бошимизга
бало бўлишади.
Абу Суфён бу таъналарга жавоб беришдан ожиз эди. Ўзининг катта хатога йўл қўйганини
энди тушуна бошлади. Интиқом олинди, бу дарс уларга етади, деб ўйлабди. Ҳолбуки,
мусулмонларни охиригача тормор этишганида, катта хавфдан бутунлай қутулган бўлишарди.
Абу Суфённинг пешонасидан қуйилаётган терлар ичидан ўтаётган қириндиларнинг
аломатлари эди. Лекин бу борада Сафвон ибн Умаййанинг фикри бошқача эди.
— Қайтиб бориб иккинчи марта тўқнашсак, ишимиз ғалаба билан тугашига мен
ишонмайман — дерди Сафвон. — Ибн Салул билан қайтганлар ва ҳали ҳеч жанг
га кирмаган мадиналиклар қасос олишга бир тушиб кетишса...
— Нима бўларди унда?
— Бизни пишган товуқ гўштидай еб қўйишарди.Мунозарадан ҳеч қандай натижа ҳосил
бўлмади. Кеч тушиб, дам олиш пайти келди. Қолаверса, ҳамма жанг қилиб, йўл юриб чарчаган,
шундай ҳолатда кайтадан Мадинага юриш имконсиз бир иш эди. Тўғри хулоса чиқариш учун
энг мақбул йўл тонг оттириш.
ТАЪҚИБ
(Ҳамро ул-Асад сафари)
Расулуллоҳ(с.а.в.) мушрикларнинг кайтиб келишидан хавотирда эдилар. Бомдод
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 75
намозидан кейин Билол(р.а.):
—Расулуллоҳнинг амрлари: душман таъқиб этилади! Аммо кеча жангга қатнашмаганлар
бу сафарга ҳам қатнашмайди! — дея жар солиб Мадина кўчаларини айланиб чиқди.
Худди шу иайтда бир тижоратчи Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига келиб, ҳозиргина
Маккадан қайтганини, йўлда Абу Суфённинг қўшини истироҳат учун тўхтаб, Мадинага қайта
ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилишаётганини хабар берди. Унинг бу хабари
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) тўғри тахмин қилганларини исботлади. Бундан бошқа йўл йўқ эди.
Кеча жангдан қайтганлардан ҳеч ким: «Менинг урушадиган ҳолим йўқ» демади.
Мусулмонлар дарҳол амрга итоат этиб, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) муборак туғлари остида саф
тортишди.
— Ё Расулуллоҳ, мен Уҳудда қатнаша олмадим. Чунки отам менга бу ерда қолиб
сингилларимга қараб туришни буюрган эдилар. Изн берсангиз, бу сафарга мен ҳам қўшилсам.
Жобир ибн Абдуллоҳнинг бу самимий сўзларини Расулуллоҳ(с.а.в.) қабул қилдилар. Уҳуд
жангида қатнашмагани ҳолда бу сафарга чикишига изн берилган ягона киши Жобир бўлди.
Душанба куни эрталаб йўлга чикишди. Расулуллоҳ(с.а.в.) яна совутларини кийиб олган,
фақатгина кўзлари кўриниб турар эди.
Олти юз ўттиз нафарлик қўшиннинг аксарияти ярадорлар эди. Мадинада Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) ўрниларига яна Абдуллоҳ ибн Умми Мактум имом бўлиб қолди. Қўшиннинг туғи
Ҳазрати Алининг(р.а.) кўлига берилди. Мадинадан ўн олти чақирим узоқликдаги Ҳамро
улАсад деган жойга етиб келганларида, қўшинга дам бсрилди.
—Ана у одамни қаранглар!
Ҳамма сергакланиб, ишора қилинган томонга қаради. Ерда ётган бир киши бу овоздан
чўчиб уйғонди ва сакраб туриб, орқасига қарамай қоча бошлади. Ярадор бўлмаган бир неча
киши унинг орқасидан қувиб кетишди. Кўпдан қуён қочиб қутулмас— уни дарров тутиб
олишди.
— Воҳ, воҳ, шоир Абу Аззани кўриш бахтига муяссар бўлибмиз!
— Жоним сенга фидо бўлсин, эй Осим, мени қўйиб юбор, йўлимда кетай.
— Биз келмай туриб кетсанг, бўларди. Аммо энди кетишингга рухсат йўқ, эй Абу Азза!
Абу Азза умрида ҳозиргидек ҳаяжонланмаган, бу қадар ўзини йўқотмаган, юраги бунчалик
кин ва нафратга тўлиб тошмаган эди. Уни уйғотмасдан, шу ҳолда ташлаб кетган
маккаликларни, айниқса, Сафвон ибн Умаййа билан Жубайр ибн Мутъимни бўралаб сўкар,
орқаларидан бутун бошли қўшинга етарли лаънат ёғдирар эди.
Кейинроқ ичини пушаймонлик ҳисси чулғади. Бир тийин ҳам олмасдан ҳаёти бағишланган
кунларни эслади. Ундан исталгани факат тилини тийиши эди. Айбини кечирган одамларга
билатуриб хиёнат қилишнинг жазосини балки бу сафар ҳаёти билан ўташи лозимдир? Бу
балони бошига ўзи ўз қўллари билан келтирганини ўйлаган сари телбадай бўлиб қолди. Юзини
ғам, пушаймонлик, қўрқув, ғазабу нафратдан пайдо бўлган бир маҳзунлик қоплади.
«Эй каллаварам, айбингни кечирганларга қарши қўшин тўплаш сенга қолганмиди?! Туф
сенинг ақлингга ҳам, тилингга ҳам!» деб тинмай ўзига маломат қила бошлади.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига кириб келганида кўзларида кандайдир умид
учқунлари порлагандай бўлди. Чунки яна аввалгидай ёлвориб, кечиримга эришиш имкони бор.
— Ё Муҳаммад, мен Уҳудга ўз истагим билан чиқмадим, мажбур қилишди. Бу сафар ҳам
мени кечиришингни сўрайман.
Ижобий муносабат сезилмади. Энди йиғлоқи бир овозда ялинишга тушди:
— Бунинг устига, ҳали вояга етмаган қизларим бор. Хўп десанг, ҳаётимнинг қолган
кисмини уларни парваришлаш билан ўтказсам. Касам ичиб айтаманки, бундан кейин сенга
карши бир огиз ҳам гапирмайман!
Абу Азза тўғри сўзлади. Бундан кейин у Расули акрамга карши бир оғиз ҳам гапирмайди,
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 76
гапира олмайди! Чунки ҳаёти ниҳоясига етган, ажал келиб ёқасига ёпишиб бўлган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг сўзларини охиригача тинглаб, бундай ҳукм ўқидилар:
— Валлоҳи, энди юзларингни Маккага сурмайсан. Муҳаммадни яна бир марта алдадим,
деб ҳам айтолмайсан. Мўмин бир масалада икки мартаба алданмайди...
Кечани шу ерда ўтказадиган бўлишди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ўтин йиғиб келишни буюрдилар.
Бир неча жойда ўт ёқилди. Бундан мақсад, катта бир қўшин келяпти, деган фикр уйғотиш ва
мушрикларнинг кўзини қўрқитиш эди.
* * *
Ҳузоа қабиласидан Маъбад исмли бир киши Маккага кетаётиб, йўлда мусулмонлар
қўшинига дуч келди. Расулуллоҳга (с.а.в.) яқинлашиб салом берди ва кўнгил сўради. Ҳузоа
қабиласи мусулмонликни қабул қилмаган, Маъбад ҳам Исломга кирмаган, шундай бўлсада,
Расулуллоҳни ҳурмат қилишар, севиб ардоқлашар эди.
Бир неча дақиқа ўтириб суҳбатлашди, кейин хайрлашиб, яна йўлида давом этди. Равҳо деб
аталган мавзедг Абу Суфёнга дуч келди. Абу Суфён унинг мусулмои эмаслигини биларди.
— Бизга қандай хабаринг бор, эй Маъбад? Маъбад жиддий оҳангда:
— Хабарим сизни мамнун қилмаслиги мумкин, эй Қурайшнинг улуғи! — деди.
— Хўш, нима гап экан?
— Муҳаммад Мадинадан катта қўшин билан йўлга чиққан. Мағлубиятнинг аламини олиш
ва темирни қизиғида босиш мақсадида бутун Ясриб халқи қўлниқўлга бериб курашга
отланишган. Бу гал уларга бас келишларингга ишонмайман.
— Нималар деяпсан, эй Маъбад? Биз уларни тавбаларига таянтириб келяпмизку, хабаринг
йўқми?
— Сизлар, бутун Ясриб халқи Уҳудда бўлди, деб ўзларингни овутяпсизлар, холос. Аммо
ҳақиқатда бундай эмас ва тез орада буни билиб оласизлар.
— Улар ҳозир қаерда?
— Аниқ бир нима деёлмайман. Мен уларни Ҳамро ул-Асадда кўрдим. Менга шундай
туюляптики, сизлар бу ердан кетмай уларнинг отлари кўзларингга кўриниб қолиши мумкин —
деди-да, улар билан ҳайрлашди.
Бу пайтда Мадина сари кетаётган кичик бир карвон Равҳога етиб келди. Абу Суфён
карвондагилардан:
—Қаёққа кетяпсизлар? — деб сўради.
—Ясрибга — деган жавоб беришди.
—Қандай юмуш билан?
—Озиқовқат излаб.
—Сизларга бир таклифим бор.
—Қандай таклиф экан, эй қурайшлик?
— Менинг гапларимни Муҳаммадга етказсаларинг, эвазига Укозга келганларингда
туяларингга майиз ортиб юбораман. Таклифим маъқулми?
— Албатта, бундай таклифга йўқ деб бўлармиди!
— Ундай бўлса, Муҳаммадга учраб: «Абу Суфённи кўрдик. Улар яна устларингга
бостириб келиб, сизларни қиличдан ўтказмоқчи» деб айтинглар.
— Кейинчи?
— Бор гап шу, холос. Бу ишни бажарсаларинг, бўлди. Карвондагилар хурсанд бўлиб, бир-бирларига қарашди. Бир оғиз гапни етказишдан осонроқ иш борми? Узлари ҳам ўша ёққа
кетишаётган бўлса.
— Маъқул, эй Абу Суфён, сўзингни Муҳаммадга етказишимизга ишончинг комил бўлсин.
— Сизлар ҳам қопларинг майизга тўлишидан шубҳаланманглар. Унутманглар, Укозда
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 77
учрашамиз.
Аҳду паймон қилишиб, карвон Мадинага йўл олди. Абу Суфён аъёнларга юзланиб:
— Сизлар қандай фикрдасизлар? — деб сўради.
Биринчи бўлиб Сафвон ибн Умаййа сўз бошлади:
— Мен Маккага кетиш тарафдориман. Мусулмонлардан ўчимизни олиб, уларнинг
таъзирларини бердик. Маъбад айтган гаилар рост бўлса, иш нима билан тугашини ҳеч ким
билмайди. Маккага мағлуб бўлиб кириб боришни истамайман.
Абу Суфён Сафвоннинг сўзини маъқуллаб:
— Мен ҳам шу фикрдаман, эй Умаййа ўғли — деди ва овозини яна ҳам баландлатиб давом
этди: — Дарҳол йўлга чиқамиз, вақтни бой бермай, кетишга тайёргарлик кўрилсин.
— Абу Суфён, лекин...
Абу Суфён қўшин ичидан кимнингдир бошлаб улгурмаган сўзини бўлиб, катъий оҳангда
бундай деди:
— Аммо-лекини йўқ. Сизлар эришган ғалабамизни писанд қилмаяпсизлар. Қўлга
киритилган бундай шарафни бой беришга қаршиман. Қани, кетдик.
* * *
Қўшин Макка сари жилди. Уҳуд жангидан, умуман олганда, ҳамманинг кўнгли тўлган эди.
Шу билан бирга, ғалаба уларга қимматга тушди. Уҳудда кўплаб маккаликларнинг жасадлари
қолди. Ўғли ва эридан кетма-кет жудо бўлган Сулофа ҳамон тишларини ғижирлатиб, «Ҳали
мендан кўрадиганингни кўрасан, Осим!» деб ғўлдираб борарди. Ғалабага эришилган бўлса ҳам,
қадрдонларини тупроққа бериб қайтиш оғир эди.
Абу Суфённинг эса, қувончи ичига сиғмайди. Бадр жангида йўқотган қариндошлари учун
мотам либосини кийган хотини Ҳинд бир йилдан бери уни яқинига йўлатмасди. Мана энди
қасос олиниб, хотини мотам либосини ечадиган бўлди. У яна хотини билан бирга бўлишини
ўйлаб, қаттиқ ҳаяжонга чулғанди.
Қўшин шеър ва рақслар жўрлигида Маккага тобора яқинлашарди. Шеърлари
қурайшликларнинг қаҳрамонларча курашиб, мусулмонларни Уҳуд тоғи этакларида мағлуб ва
паришон ҳолда ташлаб келаётганлари ҳақида эди. Айниқса, довул чалиб қўшиқ айтаётган, ора-сира чир айланиб рақс тушаётган хотинларнинг шодлиги чексиз. Шаҳидларнинг баданларидан
кесиб бўйинларига тақиб олган парчалар бадбўй ҳид чикара бошлагани ҳам уларнинг таъбини
бузмасди. Ҳатто улар бўйинларидаги эт парчаларини бир-бирларига кўрсатиб мақтанишар,
фалончиникидан кесиб олдим, деб кўзкўз қилишар эди.
УМИДСИЗ БИР ЯРАДОР
Кўшин сафида бораётганлар ичида ғалаба нашидасидан ҳеч ҳам баҳра ололмаган бирдан-бир киши Убай ибн Халаф эди. У ора-сира қаттиқ уҳ тортиб кўяр, «Мен бу ярадан
қутулмайман» дейишдан тинмасди. Унинг бу ҳолатини кўрган ҳамроҳлари мазах қилиб
устидан кулишар, бўйнидаги салгина тилиниб кетган аҳамиятсиз ярасига қараб, бир-бирларига
гап отишар эди:
— Воҳ-воҳ, жуда ёмон ярадор бўлибди...
— Убайнинг ўрнида бошқа одам бўлганида фиғони фалакка чиқарди. Чидаб туришига
крйилман.
Убай ҳақиқатдан ҳам азоб чекаётган эди. Ҳамроҳларининг захархандалари эса, ярасига туз
сепгандек таъсир қиларди.
— Сизлар мени масхара қиляпсизлар.
— Йўқ, нега энди масхара қилар эканмиз. Шундай яра билан кандай тирик юрганингга
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 78
ҳайронмиз, холос.
— Лот ҳаққи, қасам ичиб айтаманки, Муҳаммад сени адо қилибди, эй Убай. Ярага
қаранглар, яра эмас бу, нақ ўлим чуқури!
Аммо Убай ҳақли эди. Унинг ичида бир қўрқув яширинган. Тўғрисўзлиги учун«Амин»
деб ном чиқарган бир киши«Сени ўлдираман» деб айтдими, унинг сўзини назарписанд
қилмаслик мумкин эмас.
Йўл юрган сари Убайнинг вужудидаги оғриқ кучайиб, ахири ерга йиқилиб ётиб қолди.
Энди ўзини ҳеч ким кўтариб кетмаслигини, бу қумликда абадий қолиб кетишини сезди.
Қулоқлари шанғиллаб, хаёлида фақатгина«Сени мен ўлдираман, эй Убай!» деган нидо
айланарди. Қўллари билан қулоқларини қаттиқ сиқса ҳам, бари бир шу сўзлар эшитилаверар,
ваҳимадан ичию таши дирдир титрар эди.
Ҳамроҳлари унинг ҳазиллашмаганига, дарди чиндан ҳам жиддий эканига ниҳоят ишонч
ҳосил қилишди, лекин унга ёрдам беришдан ожизликларини ҳам тушуна бошлашган эди.
«Қани айтчи, чириган шу суякка ким ҳаёт бера олади?» деб масхара қилгани эсига тушди.
Убайни ҳаммадан ҳам даҳшатга солган нарса бу саволга олган жавоби эди:
«Уларга Оллоҳ ҳаёт беради ва Оллоҳ сени жаҳаннамга тиқади!
Ҳамиша тўғри сўзлаган бу муборак инсоннинг жавобидан даҳшатга тушмасдан иложи йўқ.
Тўсатдан кўзлари олайди, қиёфаси қўрқинчли тус олди. Унга қараб турганлар лолу ҳайрон
эдилар.
—Сенга нима бўляпти, эй Убай?
—Оҳ, жоним...
Убай бир нималар демоқчи бўлиб ўзини мажбурлади, лекин кучи етмади. Энди орқага
қайтиш мумкин бўлмаган бир йўлга кирган ва бу йўлнинг охири, содиқ Зотнинг хабари ила,
жаҳаннамга туташган эди. Унинг кўзига даҳшатли мавжудотлар кўрина бошлади. Таърифига
тил ожиз бу мавжудотлар уни чамбардай ўраб олаётгандай, бу чамбар борган сари торая
бошлади... Ўлим фармони билан келган малаклар унинг ифлос руҳини орқасига урибуриб
чиқариб олиб кетишди. Ерда эса, нафас олмай ётган жасад қолди. Шу дамгача ҳеч нарсани
тушунмай қараб турган ҳамроҳлари энди ҳамма нарсага тушуниб етишди ва Убайнинг лошини
қумга кўмиб, яна йўлларида давом этишди.
Унинг ўлими деярли ҳеч кимни қайғуга солмади. Бир чолнинг ўлими ғолиблик нашъаси
суришларига халақит қилсинми? Қолаверса, Уҳудда қанчақанча навқирон йигитларни тупроққа
берган маккаликлар учун унинг ўлими ҳеч нарса эмас.
Қўшин Маккага яқинлашганида, Ҳазрати Ҳамзанинг(р.а.) қотили Ваҳшийга жарчилик
вазифаси топширилиб, йўлга чиқарилди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳамро улАсаддан чиққанларида бир карвонга дуч келдилар. Карвондан
бир киши ажралиб, хузурларига келди ва Равҳода Абу Суфёнга дуч келишганини айтди, сўнг
унинг хабарини қандай бўлса, шу ҳолича етказди. Буни эшитиб Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакил — деб кўйдилар.
Орадан кўп вақт ўтмай, Макка қўшини йўлида давом этгани ҳақида хабар келди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳам қўшинларига Мадинага қайтишни буюрдилар.
Иккинчи жанг рўй бермади, аммо шу ҳолатда ҳам| мусулмонлар мушриклардан
чўчимасликларини исбот этишди.
Уҳуд жанги пайтида бир неча ҳамроҳи билан бирга жанг майдонини ташлаб чиқиб кетган
Усмон ибн Аффон уч кун Жалъоб тоғида турди, кейин Мадинага қайтиб келди. У Расулуллоҳ
(с.а.в.) Ҳамро улАсад сафаридан қайтганларидан сўнг ҳузурларига кириб, кечирим сўради.
Набиййи акрам жанобимиз унга оғир сўз айтмадилар, фақатгина:
— Сиз тоғнинг этагини тутиб узоқлашдингиз — деб қўйдилар, холос.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 79
«Қочганингизни кўрдим: кетдингиз, лекин қайтиб келмадингиз» деганлари эди бу.
ХОСИЯТСИЗ МЕҲМОН
Уҳудда мушриклар биринчи зарбага учрашлари билан жангни ташлаб қочган Муовийа ибн
Муғийра ўзига тинч бир жойни топиб олиб ётди. Тезда уйқуга ҳам кетди. Уйғонганида эса...
Жанг тугабди, мушриклар Маккага кетиб қолишибди ҳам. Бирикки кун ўнгсўлда тентираб
юрди. Кейин Мадинага келди. Сўрабсўраб Усмон ибн Аффоннинг уйини топди ва эшигини
тақиллатди. Эшикни Умму Гулсум очди.
— Усмон ибн Аффонни излаяпман.
— Уйда йўқлар.
— Уни кўрмасдан кетолмайман, қарзим бор эди. Усмонни топиб келишди. Муовийага кўзи
тушган Усмоннинг таъби хира тортди.
— Яхши иш қилмадинг келиб, эй Муовийа, қайтиб кетсанг, хурсанд бўлардим. Нима
қиласан, ўзингни ҳам, мени ҳам балога қолдириб — деди Усмон(р.а.). «Оллоҳ бизга етар, У
канчалар яхши вакилдир».
— Хўш, сен мени ҳимоя қилмасанг, ким ҳимоя қилади?
Шу дамгача овозини ҳам ўринсиз баландлатмаган Ус мондай одам уни кўкрагидан итариб:
«Йўқол бу ердан! Ухудга кел, бизни бу ҳолга тушир, деб сени чақирганмидик?!» дея олармиди
ҳеч.
Ноилож уйига киргизди. Ҳолбуки, Мадинада юзлаб мужоҳидларнинг ҳали яраси битмаган,
қон оқиб турган эди.
Бомдод намозидан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Муовийа ибн Муғийра бу кеча Мадинада тунаган, уни қидириб топинглар — дедилар.
Ҳамма уни қидиришга тушди. Лекин ҳеч қаердан дарак бўлмади. Муовийа Ҳазрати
Пайғамбарга икки марта куёв бўлиб, «Зиннурайн» номини олган Усмон ибн Аффондай бир
кишининг уйида яшириниб ётганини ким ҳам хаёлига келтирарди. Шу боисдан унинг уйи
қидиришга ҳожат бўлмаган уйлар сирасига киритилди. Аммо шундай бўлса ҳам, Усмон(р.а.)
хавотирда эди. Расулуллоҳ(с.а.в.): «Муовийа Усмоннинг уйида яшириниб ётибди» деб
қолсалар, нима бўлади? Яхшиси, бунинг бир иложини қилиш керак. Шу хаёл билан Усмон(р.а.)
ўзи масжидга келиб Расулуллоҳнинг ҳузурларида тиз чўкди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Муовийа менинг уйимда. Уни мен яшириб, паноҳ бердим.
Усмон Расулуллоҳнинг: «Яхши, эй Усмон, сен паноҳ берганга биз ҳам паноҳ бердик»
дейишларини кутган эди. Лекин ундай дейилмади.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.): «Сен Уҳуддан қочиб кетганинг етмагандек, яна қандай қилиб
бизнинг душманимизни яширасан?!» дейишларини кутганлар ҳам бўлди. Лекин бундай ҳам
демадилар. Воқеа ёқмагани очиқ эди. Зотан, Уҳуд фалокатини келтирганларга бошпаноҳ бериш
хуш ёқадиган иш эмасди.
Усмон(р.а.) ёлворар, Расулуллоҳ(с.а.в.) жим турар эдилар. Ниҳоят:
— Уч кун ичида Мадинадан чиқиб кетиши шарти билан... — дедилар ва Усмоннинг
илтижоларини истамайгина қабул қилдилар.
Усмон(р.а.) чуқур нафас олди. Атрофда турганлар Расулуллоҳни бундай қарорга келишга
мажбур этган ялинчоқликдан мамнун бўлишмади. Лекин шундай бўлса ҳам, Муовийа Мадинада
уч кунгача бемалол айланиб юриши мумкин эди.
Вазият Муовийага тушунтирилди. Уч кунгача Усмоннинг уйида меҳмон бўлиши, аммо
тўртинчи куни Мадинада кўринса, ўлдирилиши айтилди.
* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 80
Мадина мотамхонага айланган. Деярли ҳар бир уйдан додфарёд эшитилади. Расулуллоҳ
(с.а.в.) қадрдон амакиларини яна бир бор эслаб, қалблари ўртанган ҳолда:
— Фақат Ҳамза учун ҳеч ким йиғламайди — деди
Ўша куни оқшом пайти эшитилган йиғи овози Ҳазрати Пайғамбарнинг эътиборларини
тортди. «Оллоҳ ва расулининг арслони, шаҳидларнинг улуғи» деган овозлар келди. Ташқарига
чиқиб, масжид эшигида йиғлаётган хотинларга кўзлари тушди. Кейин:
— Энди уйларингга кайтинглар. Оллоҳ сизлардан рози бўлсин, сизлар вазифаларингни
бажардиларинг — дея марҳамат қилдилар.
Расули акрамдан дуо олган бу аёллар Саъд ибн Муоз, Усайд ибн Ҳувайр, Саъд ибн
Убоданинг хотинлари эди.
МЕҲМОННИНГ КЕТГИСИ ЙЎҚ
Муовийага ажал ўқи отиб бўлинган эди. У ўзига берилган муҳлат ичида Мадинада
тентираб юрди. Аммо тўртинчи куни бутун борлиғини ваҳима коплади. Ўзини ўзи ўлимга тутиб
бераётганини сезиб турарди. Қолаверса, Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳамроҳларига: «Муовийани фалон
жойдан топасизлар» деб айтган ва, агар топилса, ўлдиришни буюрган эдилар. Аммор билан
Зайд ибн Хориса ўзларига юклатилган бу топшириқни эшитиб, дархол ўринларидан туришди ва
айтилган томонга йўл олишди.
— Ҳаёт дафтарингни ёпадиган пайт келди, эй Оллоҳнинг душмани!
Қўққис айтилган бу сўздан Муовийа бир сапчиб тушди. Орқасига ўгирилиб, ўзига караб
турган икки кишини курди.
Мен энди йўлга чиқмоқчи эдим — деди. — Уч кундан бери кетмай нима қилдинг?
Муовийа ломмим дея олмади. Ортиқча сўзга ҳожат йўқ, тақдирдан қочиб бўлмайди. Ҳавога даст
кўтарилган қилич унинг ҳаётига нуқта қўйди. Муовийа бу ерга қон тўкиш мақсадида келган эди
ва ўзининг қони тўкилди. Икки шерик вазифасини бажаргач, қайтиб кетишди.
БУЮК МАВЛОНИНГ УҲУДГА БЕРГАН ҚИЙМАТЛАРИ
Энди Уҳуд жанги ҳақида умумий бир хулоса чиқаряш мумкин эди. Жаброил
(алайҳиссалом) Оллоҳ таолодан Пайғамбарга(с.а.в.) ваҳий келтирди. Қуръони каримнинг
навбатдаги оятлари Расулуллоҳнинг қалбларига қуйила бошлади:
«Агар(энди Уҳудда) сизларга жароҳат етган бўлса, (Бадр жангида) у қавмга ҳам худди
шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин, деб) ва Оллоҳ ҳақиқий имон келтирган кишиларни
билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни(яъни, ғалаба ва
мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб туради» (Оли Имрон, 140-141.)
Уҳуд жанги ҳақида шу тариқа умумий бир хулоса билдирилгандан кейин, мўминларга
мурожаат қилинди:
«(Эй мўминлар,) ёки Оллоҳ сизларнинг ичингиздан ким ҳақ йўлда курашгану, ким
сабртоқат қилганини мутлақо билмай туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?! Ўлимга
рўбарў бўлишингиздан илгари уни орзу қилар эдингиз. Мана, энди(Уҳудда) уни кўзингиз билан
кўриб турибсиз. Муҳаммад фақат бир пайғамбар, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар
ўтгандир. Бас, агар у вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга(куфрга) қайтиб кетасизми?! Унда
ким кетига қайтиб кетса, Оллоҳга бирон зиён етказа олмас. Оллоҳ эса(йўлларида қайтмай)
шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди» (Оли Имрон, 142-144.)
Дархакиқат, Уҳуд мўминлар учун том маънода катта имтиҳон бўлди. Бу имтиҳондан
фазилат чўққисига эришганлар ҳам, ундан насибасини ололмаганлар ҳам ўтказилишди. Мазкур
оятлар уларнинг барчасига бир хилда тааллуқли эди. Бу оятларни эшитганлар Абдуллоҳ ибн
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 81
Жаҳшни, Мусъаб ибн Умайрни, Саъд ибн Робиъни, Анас ибн Надрни, Ҳамза ибн
Абдулмутталибни кўргандай бўлишди. Улар Оллоҳ йўлида жиҳод қилиб, сабр ва матонат
кўрсатишга энг ёрқин ўрнак эди. Абу Дужона, Али ибн Абу Толиб, Саъд ибн Абу Ваққос, Талҳа
ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввомлар хақиқатда қаҳрамон бўлишди. Ҳамма уларга ҳавас
қиларди, уларга ўхшашга интиларди.
Расулуллоҳни(с.а.в.) ўлди деб ўйлаб, жанг майдонини ташлаб кетганларнинг бошлари
эгилиб қолди.
«Жасадларимиз устига қушлар қўнганини кўрсангизв ҳам, мендан буйруқ келмагунича шу
жойдан қимирла манглар!» деган амрни олганларига қарамай, жойларини ташлаб кетиб,
мағлубиятга сабабчи бўлганлар қайғу биЯ лан эсга олинди.
Жанг майдонини ташлаб, Мадинага йўл олган ёки тоғларга чиқиб кетганлар
қилмишларидан мингминг пушаймон бўлишди.
Оллоҳ таоло нозил қилган оятлар такрор-такрор ўқилиб, хар ким ўзига сабоқ олиши лозим
эди.
«Ҳар бир жон фақат Оллоҳнинг изни билан ва аниқ белгилаб қўйилган муддатда ўлади.
Ким дунё савобини истаса, унга ўша истаган нарсасини берурмиз. Ким охират савобини истаса,
унгада истаган нарсасини бсрурмиз. Ва шукр қилгувчиларни муносиб мукофотлаймиз.
Қанчадан қанча пайғамбарлар ўтган, улар билан биргаликда кўпдан
: кўп художўйлар жанг
қилишган. Ҳамда Оллоҳ йўлида ўзларига етган машаққатлар сабабли сусткашлик заифлик
қилишмаган ва(душманларига) бўйин эгишмаган. Оллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни
севади. Уларнинг айтган гаплари фақат бундай эди: «Парвардигоро, гуноҳларимизни ва
ишларимиздаги хатоларимизни мағфират айла, қадамларимизни собит қил ва бу кофир қавм
устига Ўзинг бизни ғолиб қил!» Бас, Оллоҳ уларга ҳам бу дунё савобини ва ҳам охиратдаги
гўзал ажрни ато этди. Оллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 145-148.)
«Оллоҳ ўз ваъдасининг устидан чиқди— сизлар Унинг изни билан кофирларни қира
бошладингиз. То сусткашлик қилиб, (Пайғамбарнинг) амру фармонлари борасида
талашибтортишган ва Оллоҳ сизлар яхши кўрган нарса(ғалаба)ни кўзингизга кўрсатиб
қўйганидан кейин Пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача(бу устунлик давом
этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун
уларнинг(устидан ғолибликни олиб, мағлубият томонга) буриб юборди. Энди гуноҳларингизни
афв қилди. Оллоҳ имон эгаларига фазлу марҳамат соҳиби бўлган зотдир. (Эй мўминлар,) ҳеч
кимга боқмай(майдондан) чиқиб кетган пайтингизни эсланг! Ҳолбуки, Пайғамбар ортингиздан
сизларни чорламоқда эди. Бас, сизлардан(ғалаба, ўлжа) нарсаларга ва сизларга етган(енгилиш,
қурбонлар) нарсаларга маҳзун бўлмасликларингиз учун Оллоҳ сизларга ғам устига ғам берди.
Оллоҳ килаётган амалларингиздан хабардордир». (Оли Имрон, 152-153.)
Уҳуд жангининг эртасигаёқ Расулуллоҳнинг(с.а.в.) даъватларига бўйсуниб, Ҳамро улАсад
сафарига чиққан ва яраларидан қон томиб турганига қарамай, сабрбардош кўрсатган мард
ўғлонлар у ердан Оллоҳ ва расулининг ризосига ноил бўлган ҳолда қайтишди. Улар хақида
келган оятларда Ҳақ таоло бундай марҳамат қилади:
«Уларнинг орасидаги чиройли итоат қилган ва Оллоҳдан қўрққан зотлар учун улуғ
ажрмукофотлар бордир. Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши
(саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида, бу гап уларнинг имонларини зиёда қилди
ва: «Бизга ёлғиз Оллоҳнинг Ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» дедилар. Бас, у
юришдан бирон нохушлик етмай, Оллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар
Оллоҳнинг ризолигини истадилар. Оллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир». (Оли Имрон,
172-174.)
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 82
МУНОФИҚ БИР«ҚАҲРАМОН»
Уҳуд жангида ярадор бўлганлар бир-бир зиёрат қилиниб, ўлим тўгаагида ётганлар
шахидлик мартабаси билан муборакбод этилаётган кунлар эди.
Жангга бормай, Мадинада юрганида хотинларнинг маломатига қолган, аччиқ гапларга
чидай олмай, курол кўтариб Уҳудга отланган ва қахрамонларча жанг қилган Қузмон ҳам оғир
ярадор бўлди. Уйига келганлар уни кўриб, узоқ яшай олмаслигини тушунишди.
— Эй Қузмон, сени табриклаймиз! Ўша куни душман аҳволини танг қилганингга Оллоҳ
ҳузурида биз шоҳидмиз. Жаннат сафари муборак бўлсин! Қузмон бошини тебратиб, эътироз
билдирди:
— Нима билан табриклаб, кандай хушхабар ҳақида гапиряпсизлар? Мен фақат ўз
қавмимнинг шарафи учун жанг қилдим. Шу нарса бўлмаганида, жанг қилмасдим.
Бу гап зиёратга келганларга оғир ботди. Тахсинга лойиқ хизмат қилган бу одамнинг айтган
сўзлари кишини қайғуга солиб қўяр, бу сўзлар қаршисида ҳатто йиғлаш ҳам озлик қилар эди.
Ахир, мушрикларнинг қанчаданқанчасини ер тишлатган Абу Дужона қандай тақдирланса, Али
ибн Абу Толиб қандай табрикланиши керак бўлса, Қузмон ҳам шундай тақдир ва табрикка
лойиқ эди. Аммо, афсуски, у ўзининг дин йўлида келиб, Оллоҳ ризоси учун жанг қилмаганини
ва бу ишидан охиратда ажрмукофот умид этмаслигини очиқ айтиб турибди!
Зиёратчилар унинг олдидан кўнгиллари хира бўлиб, ғамгин ҳолда чиқишди. Ораларидан
бир киши шерикларига савол берди:
— Наҳотки эслай олмаётган бўлсаларинг?!
— Нимани? — деб сўрашди қолганлар.
— Расулуллоҳнинг: «Бу одам дўзахийдир!» деганларини.
* * *
Зиёратчилар кетганидан кейин Қузмоннинг дарди яна ҳам оғирлашди. Энди
тузалмаслигига, шу аҳволда ўлиб кетишига ақли етган эди. Ортикча қийналиб, азоб чекишнинг
маъноси йўқ, барибир ўламан, деган ўй билан қўлини ўқ тўрвасига узатди. Илинган бир ўқни
олиб, ўткир тиғини билагига қўйиб, бор кучи билан вужудига ' ботирди. Жон аччиғида орқага
тисарилди. Кўзлари олайиб, қон отилиб чиқаётган қўлига қаради. Лаблари ўхшовсиз
тиржайгандай бўлди...
Билагидан оқаётган қон озайган сари унинг ҳаёт билан алоқаси узилиб борар эди. Ниҳоят,
юзидаги этлар учишдан тўхтаб, чиқарган нафаси ўпкасига қайтмай, тинчиди. Хозиргина тирик
ётган вужуддан қонга беланган совуқ бир жасад қолди.
Шу тариқа«қавм ва қабиласи учун қаҳрамонларча жанг қилган йигит» унвонини қўлга
киритиб, мақсадига эришган Қузмон, имон нуридан бебаҳра колиб, шаҳидлик мартабасини
инкор қилган, Расулуллоҳни(с.а.в.) тасдиқ этиш саодатидан ўзини маҳрум этган эди. Орадан юз
йиллар ўтажак, ҳадис китобларида унинг шон ва шараф йўлида қаҳрамонлик кўрсатгани, аммо
буни Оллоҳ ризосини ўйлаб қилмагани ҳақида хабарлар ёзилажак.
Қузмон ҳақидаги гаплар Расулуллоҳга (с.а.в.) етказилганида, «Оллоҳу акбар! Мен
Оллоҳнинг пайғамбариман, бу ҳақикатга шоҳидман!» дедилар.
Шундан кейин Билол ўрнидан туриб, баланд овоз билан бундай деди:
— Жаннатга фақатгина Ислом динини қабул қилиб, имон келтирганлар киради. Оллоҳ
таоло бу динга гунохкор кишининг қўли билан бўлса ҳам қувват беради. Буни пайғамбаримиз
айтдилар!
* * *
Язид ибн Хотибнинг зиёратига келганлар уни ўлим тўшагида кўришди. У Раббининг
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 83
ҳузурига боришга тайёрланарди, сўнгги нафаси қолган эди.
— Жаннат сафари муборак, эй Язид! — деб кўнгил сўрашди.
Балки Язид бу сўзни эшита олмагандир! Лекин6ошида турган отаси Хотиб жаҳл билан:
— Жаннат деганингиз нима ўзи?! Бир кўкарган боғча холосми?! Валлоҳ, ўғлимни
алдадингиз, унинг ҳаётига зомин бўлдингиз — деди.
Хотибнинг бундай муомаласи унинг имон нуридан бенасиб қолганини билдирарди.
Зиёратчилар бу ердан ҳам ғамгин ҳолда чиқиб кетишди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) Хузайфани ёнларига чақирдилар. Жангда бир хато туфайли ўлдирилган
отаси учун фидя бердилар. Аммо Хузайфа ўзига берилган у нарсалардан ҳеч бирини олиб
қолмади, садақа қилиб тарқатди.
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) Жобир ибн Абдуллоҳни кўриб қолдилар. У жуда ҳам ғамгин
эди. Ҳамон шаҳид бўлган отасини унутолмасди.
— Сени маҳзун кўряпман, эй Жобир.
— Эй Оллоҳнинг расули, биласиз, отам ўлдирилди. Қарамоғимда сингилларим бор. Бунинг
устига, отамнинг қизлари ҳам менинг бўйнимда қолган.
— Оллоҳ таоло билан отанг ўртасида ҳеч қандай пардасиз— очиқ бўлиб ўтган суҳбат
ҳақида хабар бери шимни истайсанми?
— Истайман, эй Расулуллоҳ!
— Оллоҳ таоло бундай деди: «Эй бандам, тила тилагингни, бажо келтирай». «Оллоҳим,
сендан тилагим, мени яна дунёга қайтар. Сенинг йўлингда иккинчи марта шаҳид бўлишни
хоҳлайман». «Шу қарорим қатъийки, ўлганлар бошқа қайтмайдилар!» «Раббим, ундай бўлса,
орқамда қолганларга ҳолимдан хабар бер!» Шундан сўнг, Оллоҳ таоло ушбу ояти карималарни
нозил қилди:
«Оллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар
тириклардир! У зотлар Оллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида
бахраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай хавфу
хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар. Улар Оллоҳ томонидан
бўлган неъмат ва фазлу карам ҳақида ҳамда ўзларига жароҳат етганидан кейин ҳам Оллоҳ ва
расулига бўйсунган мўминларнинг ажрмукофотини Оллоҳ зое қилмаслиги ҳакида хушхабар
берадилар». (Оли Имрон, 169-171).
МАККАГА ХУШХАБАР
Уҳуд жангидаги илк зарбаданоқ баъзи мушриклар Маккага қараб қочган эди. Шу боисдан,
бу ерга биринчи бўлиб, Макка қўшини мағлубиятга учради, деган хабар етиб келди.
Бадр жангида бир ҳовуч кишидан енгилган қўшиннинг иккинчи марта ҳам енгилиши
табиий. Аммо бу сафар ғалабага ишончлари жуда катта эди. Бунинг устига, аввалгидан бир неча
баробар устун куч билан бостириб боришган. Бу галги жангдан фақатгина ғалаба ҳақида
хушхабар кутилаётган эди.
Макка аҳли иккиланиш ичида қолди. Ҳеч ким мағлубият ҳақидаги хабарга ишонгиси
келмасди. Икки кундан кейин Ҳажун кабристони бошида бир одам кўринди. У тепаликка
чиқиб:
— Бу ёққа келинглар, эй Қурайш! Йиғилинглар, эй Қурайш! — деб бақира бошлади.
Ҳамма тепалик сари югурди. Бакираётган Ваҳший эди.
— Хушхабар! Муҳаммад ва шерикларининг бошига кулфатлар ёғдирдик, уларни қиличдаи
ўтказдик. Бундай мағлубиятни умрларида кўришмаган! — деди у.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 84
— Гапинг ростми, эй Ваҳший! Биз сизларни мағлуб бўлди деб эшитган эдик.
Қора қул ваҳшиёна нигоҳ билан йиғилганларга бир-бир қараб чиқди:
— Гапларимга кўп ўтмай ишонасизлар, ҳадемай улар келишади.
Оломон тарқалди. Вахший пастга тушиб, бир чеккада турган одамга яқинлашди. Бу одам
ўзининг эгаси Жубайр ибн Муътим эди.
— Энди бўлган воқеани менга бир бошдан гапириб бер, эй Вахший. Фақат бор гапни
гапир.
⎯ Демак, у бояги гапларга ишонмаган экан.
— Лот ва Уззо ҳаққи қасам ичиб айтаманки, халққа айтганларимнинг ҳаммаси тўғри.
— Яъни, чиндан ҳам сизлар ғолиб келдингизлар, сен Ҳамзани ўлдирдинг, шундайми?
— Албатта.
— Қани, ўтир, қандай ўлдирганингни менга сўзлаб бер.
Ваҳший бўлган воқеани гапириб берди.
— Бадр кунидан бери ичимни ёқибкуйдирган оташни сўндирдинг. Мен берган сўзимда
тураман. Шу ондан эътиборан сен озод бўлдинг. Яна алоҳида мукофот ҳам оласан — деди
Жубайр.
Тез орада қўшин Маккага кириб келди. Хотинлар довул чалиб, қўшиқ айтишиб, қўлларига,
бўйинларига тақиб олган такинчоқларини кўзкўз қилиб келишарди. Абу Суфён уйига киришдан
олдин Ҳубал бутининг пойига бориб тиз чўкди ва шукроналарини билдирди.
Энди улар Бадр жангидан буён ўзларига ҳаром қилиб олган атир сепиш, ювиниш ва
завжалари билан қўшилиш каби имконларни қайтадан кўлга киритишди.
МЕРОС КИМГА ТЕГИШЛИ?
Мадина.
Уҳуд жангида бир қанча мусулмон шаҳид бўлиб, уларнинг оилаларидаги ҳаёт мароми
ўзгарди. Хотинлари тул, болалари етим қолди. Шаҳидларнинг молмулки у кунгача давом этиб
келаётган жоҳилият одатларига биноан меросхўрларига ўтди.
Набиййи акрам(с.а.в.) жорий этган биродарлик низоми мерос бобида ҳам амал қилиб,
биродарлар бошқа меросхўрлардан хақдорроқ саналишар эди.
Аммо бу низом узоқ давом этмади. Бадр жангидан кейин нозил бўлган оятларда Оллоҳ
таоло: «Қариндош бўлганлар Оллоҳнинг Китобида бир-бирларига бошқалардан ҳам кўра
яқинроқ ва лойиқрокдирлар» дея марҳамат қилди. Бу оят муҳожирлар билан ансор ўртасидаги
биродарлик туйғуларини задаламаган ҳолда уларнинг бир-бирларига меросхўр
бўлишларинигина бекор қилган эди.
Жангда шаҳид бўлган Саъд ибн Рабиънинг орқасида хотини билан икки боласи қолган,
иккаласи ҳам қиз эди. Жоҳилият одатларига кўра, Саъднинг укаси келиб, мол-мулкини эгаллаб
олди, кизларини, оиласини меросдан маҳрум қолдирди.
Тул хотиннинг бошқа даромади бўлмай, болаларининг оч қолиши мукаррар эди. Бир куни
у икки қизини олиб, масжидга келди.
Ё Набийаллоҳ, шу бечоралар Саъднинг етимлари. У шаҳид бўлиб, Оллоҳнинг раҳматига
эришди, лекин булар паришон қолди. Саъднинг молмулкини укаси олиб кетди.
Ўлган бир кишига унинг болаларидан ортиқроқ ким ҳам ворис бўла оларди? Одат
шунақада, дейиш билан масалани ҳал қилиб бўлмасди. Аммо бунга вақти келиб ҳукм бериш
Оллоҳ таолонинг ҳаққи эди. Шу боисдан Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳам«бундай қилинг» деб бир
маслаҳат бера олмас эдилар. Фақат айтган гаплари шу бўлди:
— Оллоҳ таоло бу хусусда хукмини билдиради. Ҳозир эса, уйингизга боринг.
Улар қайтиб кетишди. Жоҳилият қонунларига биноан қиз болалар бир умр меросдан
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 85
махрум қилинган эди. Балоғатга етмаган болалар ҳам, улар жангда қатнаша олмайди, деб
кўпинча меросдан маҳрум қилинарди. Қолаверса, оталари шаҳид бўлиб, молмулкидан
ажраганлар фақатгина шулар эмас, улар сон-саноқсиз эди.
Орадан кўп ўтмай, Расулуллоҳнинг ҳолатлари ўзгарди: ваҳий кела бошлади. Ҳукм нозил
бўлгач, Расулуллоҳ(с.а.в.):
Саъд ибн Рабиънинг болалари билан укасини чақиринглар — деб кўрсатма бердилар.
Сўнгра хозиргина келган ваҳийни такрорладилар:
«Оллоҳ фарзандларингизга(тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши
баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортик аёл бўлса, уларга эр
қолдирган нарсанинг учдан иккиси, агар якка қиз бўлса, унга(мероснинг) ярми тегур. Агар
марҳумнинг фарзанди бўлса, отаонасининг хар бирига қолдирган меросидан олтидан бири
тегур. Энди агар фарзанд бўлмай, фақат отаонаси(меросхўр) бўлса, у ҳолда онасига учдан бири
тегур, (қолгани отасига тегишлидир). Агар унинг акаукалари бўлса, онасига олтидан бири тегур.
(Қолган қисми эса отасига тегади, зеро, марҳумнинг акаукаларини едирибкийдириш ва уйлаб
жойлаш отанинг зиммасидадир. Бу тақсимотлар) марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо
этилганидан кейин бўлур. Отаоналарингиз ва фарзандларингизнинг қайси бирлари сизлар учун
фойдаси тегувчироқ эканини билмайсизлар. (Бинобарин, ўзингизга қолса, мерос тақсимотини
ҳам адолат билан ҳал қила олмайсиз. Шу боисдан, кимга қанча мерос тегиши) Оллоҳ томонидан
қатъий фарз қилиб қўйилди. Албатта, Оллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо, 11).
Саъд ибн Рабиънинг болалари билан укаси келди. Расули акрам(с.а.в.) ваҳий оятларини
уларга ҳам ўқиб бердилар. Кейин мазкур оятларнинг ҳукмига биноан илк марта меросни
тақсимладилар.
— Саъднинг болаларига мероснинг учдан иккисини, завжасига саккиздан бирини берасан,
қолгани сеники бўлади — дедилар.
Саъднинг хотини қувончдан бақириб юборди:
— Оллоҳу Акбар! Оллоҳу Акбар!
Бундай адолатли хукмдан суюнганидан ўзини тута олмаган бу аёл Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
ҳузурларида турганини ҳам унутиб, такбир айтаётган эди. Толеидан ўзида йўқ хурсанд бўлди.
Сўнгра болаларининг қўлидан тутиб, шахд билан уйига йўл олди.
* * *
Ибн Салул мусулмон бўлганини эълон қилганидан бери масжидга келиб намоз ўқир эди.
Унинг мусулмон бўлиши бошқа мусулмонларни шодлантирди. Аммо, афсуски, Уҳуд жангида
фитна чикариб, у ҳамманинг қалбини яралади.
Жума куни масжидга келиб, ўзининг доимий жойига ўтирди. Расулуллоҳ(с.а.в.) хутба
ўқиб тугатишлари билан ўриндан турди:
— Эй инсонлар! — деди. Лекин гапини давом эттира олмади. Бир киши этагидан тортиб,
жеркиб берди:
— Ўтир жойингга, уятсиз!
— Ўтир, Оллоҳнинг душмани!
— Сен аввал қилган ишингдан уял!
Ҳар тарафдан ёғилган таъна қаршисида у:
— Мен нима ёмон иш қилибман? — дея олди, холос. Ўзини қўлга олишга уринаркан: —
Валлоҳи, унга дастак бўлиш ҳаракатида эдим — дея тўнғиллади. Лекин сўзига ҳеч ким кулоқ
тутмаётганини кўриб, ўрнидан турдида, масжид эшиги томон йўналди.
— Ўзингга ёмонлик тилама. Кел, Расулуллоҳ(с.а.в.) сенга Оллоҳдан мағфират сўрасинлар.
Сен у куни ҳақикатан ҳам ёмон иш қилдинг — дейишди унга.
— Валлоҳи, мен учун мағфират сўралишини хоҳламайман.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 86
Ибн Салул шундай деди-да, қовоқ солиб, жаҳл билан масжидни тарк этди.
Уҳуд жанги ҳақида маккаликлар ҳам, мадиналиклар ҳам шеърлар битишди. Мушриклар
қандай қилиб қасос олганлари ва ғалабага эришганлари ҳақида ёзишарди. Мусулмонлар эса
шаҳид бўлганларга марсиялар айтишар ва Уҳуд жангининг интиқомини олишлари,
эртамикечми бари бир ғалаба қилишлари хусусида сўз юритишар эди.
Энди Хассон ибн Собитнинг навбати келган эди. Бадрга ҳам, Уҳудга ҳам қатнашмаган ва
бундан буён ҳеч бир жангда иштироқ этмайдиган Хассоннинг ҳам қўллай оладиган ягона
қуроли бор, у ҳам бўлса, тили эди. Энди унинг қуроли ишга тушажак, жанг шу соҳада давом
этажак.
Маккаликларнинг мусулмонларни нишонга олиб ёзган шеърлари унга, Каъб ибн Моликка,
Абдуллоҳ ибн Равоҳага етказилди, улар бу шеърларга жавоблар ёзишди.
* * *
Маккаликларни ғалаба билан табриклашга атрофдаги қабилалардан зиёратчилар кела
бошлашди. Мамнуниятларини изҳор этишди, ўлганлар учун таъзиялар билдиришди.
Қабилаларига қайтиб келиб, Осим ибн Собитнинг бошини келтирган кишига Сулофа юзта туя
ваъда килгани ҳақидаги хабарни қавмдошларига етказишди.
Хақиқатан, юзта туя катта бойлик саналарди. Анчамунча одам юзта туяга эга бўлиш учун
умр бўйи ишлашга ҳам йўқ демасди. Йўлини қилиб Осимни тузоққа туширган киши
бойбадавлат бўлди ҳисоб.
АСАД ЎҒИЛЛАРИГА БЕРИЛГАН ДАРС
Мусулмонларнинг Уҳудда енгилганларини эшитиб, Бани Асад кабиласи бундай қулай
фурсатдан фойдаланиб қолгиси келди. Мадинага юриш қилишга ҳозирлик кўра бошлади.
Вақтни ўтказмай ҳаракат қилиш лозим. Кўп куч сарфламай, катта ўлжани қўлга киритиш учун
бундан қулайроқ имкониятни топиш қийин деб ўйлашди.
Мадинадаги қариндошларини кўришга келган Валид исмли бир киши ҳамр ичиб маст
бўлгач, қабиласининг урушга тайёрланаётганини оғзидан гуллаб қўйди. Бу хабар зудлик билан
Расулуллоҳга (с.а.в.) етказилди.
Расули акрам юз эллик кишилик бир қўшин тўплаб, Абу Саламани қўмондон қилиб
тайинладилар ва унга Қатан мавзеига бориб, Асад ўғиллари қабиласига дарс бериб қўйишни,
молмулкларини ўлжа қилиб олишни буюрдилар.
Абу Салама Расули акрамнинг эмикдошлари эди. Хушхулқ, тоза қалбли бу киши Уҳуд
жангида яраланган бўлиб, энди тузалган эди. Қўшин дарҳол йўлга чиқди. Уруш хабарини олиб
келган Валид ибн Зуҳайрнинг ўзи кўшинга йўл кўрсатиб борди. Энг яқин йўллардан ўтилди.
Қатан суви бошида чорваларини боқиб юрган чўпонлар лашкарни кўриб қоча бошлашди.
Учтаси қўлга олинди, қолгани қочиб қутулди. Улар ҳаллослаб келиб, бўлган воқеани
қавмларига айтиб беришганида, ҳамманинг қалбига ғулғула тушди. Тезроқ ҳар ёққа тарқаб
кетган маъқул, деган хаёлга келишди.
Бу аснода Абу Салама қўшини ҳам етиб келди. Дарҳол сафлар олинди ва жанг ҳолатига
келинди. Аммо Асад ўғиллари тарқала бошлаган эди. Саъд ибн Абу Ваққос биринчи зарбадаёқ
уриб ўлдирган бир киши билан бадавий ўлдирган бир мусулмонни айтмаганда, жанг бўлмади
ҳисоб.
Кейин ўнггасўлга бўлинмалар чиқарилиб, Асад ўғилларига тегишли барча ҳайвонлар бир
жойга тўплатилди. Ўлжанинг бешдан бир қисми ажратилди, йўл кўрсатиб келган Валиднинг
хизмат ҳақи ҳам берилди. Ниҳоят, Мадина сари йўл тутилди.
* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 87
Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) пайғамбарлик берилганидан буён ҳали ичкилик ичиш ҳақида
бирон ҳукм ва тақиқ келмаган эди. Шу боисдан ҳам, Ислом динини қабул қилган ва қилмаган
кўп киши ичкилик ичарди. Хурмо ва узумдан олинган ҳамрлар хумларда сақланар, уйларда,
мажлисларда мўлмўл ичилар, меҳмон келса, икром қилинар эди...
Ичганлар, табиийки, маст бўлиб, мувозанатларини йўқотишар, бўларбўлмас сўзларни
айтиб, ярашмаган қилиқлар қилишар эди. Ичган кишилардаги бундай чиркин холатларни кўриб
ёки ўзлари бир марта ичганда тушган ҳолатларидан уялиб, бошқа ичмай кетганлар ҳам бор эди.
Бир куни Ҳазрати Умар(р.а.) Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига келди:
— Ичкилик ҳақида нима дейсиз, эй Оллоҳнинг расули? — деб сўради. Бу савол ёлғиз
Ҳазрати Умарнигина эмас, бошқа кўплаб мусулмонларни ҳам қизиқтирар эди.
Набиййи акрам(с.а.в.) Умар ибн Хаттобга(р.а.) Оллоҳ таолодан келган ушбу оятни ўқиб
бердилар.
«Сиздан арақ(ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Буларда катта гуноҳ ва
одамлар учун фойдалар бор. Буларнинг гуноҳи фойдасидан каттарокдир» (Бақара, 219.)
У ерда хозир бўлган саҳобалар оятни эшитишди. Ҳазрати Умар бу ҳакда қатъий ҳукм
келишини кутган эди. Нозил бўлган бу оят билан ичкиликка тамоман чек қўйишнинг имкони
йўқ. Аммо бу ҳукмлар инсонларни яратган ва уларни жуда яхши билган Оллоҳ таоло ҳузуридан
келган. Албатта, Оллоҳ нимага ҳукм қилишни ўзи жуда яхши билади. Ҳазрати Умар(р.а.) шу
боисдан бошқа нарса сўрамади. Чунки Расулуллоҳ унга: «Сен буларнинг ҳукми ҳакида
сўрадинг, Мана, Оллоҳдан келган ҳукмлар» десалар, Умар нима ҳам дея оларди.
Оятни эшитган баъзи кишиларнинг юзларида табассум кўринди. Булар ҳеч ичмайдиган ёки
ичишни тарк этган кишилар эди.
Баъзилар эса, модомики ичиш катта гуноҳ саналар экан, бошқа ичмаганимиз бўлсин, деб
ичкиликдан бутунлай воз кечишди.
Шунга қарамай, хали ичкиликни тарк этмаганлар ҳам бор эди. Улар уйларида шароб
тайёрлайдиган ва ичмасдан туролмайдиган кишилар тоифаси бўлиб, мазкур оятдан бошқа
хулоса чиқаришди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, қўйинг, биз буларнинг фойдали томонидан ўз насибамизни
олайлик — дейишарди улар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга: «Бу гапни қандай гапирасиз! Катта гунох эканини
эшитмадингизми?» ҳам демадилар. Чунки Оллоҳ таоло бу оятни юбориш билан ичкилик ва
қиморни қатъиййан тақиқлашни мақсад қилмаган эди.
Шундан кейин ичмайдиганлар ичадиганларни айблашмади, ичадиганлар эса
ичмайдиганларга маломат қилишмади. Бу хусусда янги ҳукм нозил бўлгунча ҳамр
ичилаверилди, қимор ўйналаверилди.
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) аҳли китоблардан бўлган яҳудийлар билан учрашдилар.
Уларни Исломга даъват этдилар.
— Сен бизнинг имон келтиришимизни ҳақиқатан ҳам истайсанми, эй Муҳаммад? — деб
сўрашди улар.
Бундай саволнинг ўзи ортиқча эди. Ахир, нима учун истамасинлар? Пайғамбарнинг
бирдан-бир мақсади ҳам одамларнинг имон келтиришлари эмасми?!
— Бизга ҳақиқатан Оллоҳнинг пайғамбари эканингни исботлашинг лозим!
Ўзлари билиб турган нарсага исбот талаб қилиш... Ҳолбуки, яҳудийлар виждонларига
қулоқ солсалар эди, айнан ўзлари бу зотнинг ҳақ пайғамбар эканини исботловчи далилга—
Китобга эга эканларини тан олишлари керак эди. Ҳозирги ҳолатлари эса, оқиб турган дарё
бўйидаги одамдан сувнинг оқаётганига исбот талаб қилишга ўхшаш бир нарса эди.
— Бизга самодан бир китоб тушир, у ичида сенга имон келтиришимиз лозимлиги ёзилган
бир китоб бўлсин. Шундагина қалбларимиз халоват топиб, сенга имон кел тирамиз —
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 88
дейишди.
Оллоҳ таоло уларнинг бу истагини бажо келтиришга, албатта, қодир. Аммо бу
одамларнинг сўзлари самимий эмас. Бунга энг катта далил ўзлари ишонган ва доим ёнларида
олиб юрадиган Китоблари эди. Аввалги Китобларда таърифтавсифлари келган бир
пайғамбарнинг қайтақайта мўъжиза кўрсатишига ҳожат йўқ. Қолаверса, уларнинг хоҳлаганлари
бажо келтирилганида ҳам, инкорда давом этиб, имонга келмасликлари аниқ. Бунга жавобан Ҳақ
таолодан ваҳий келди: «(Эй Муҳаммад,) аҳли Китоб сиздан кўкдан бир китоб туширишингизни
сўрайди. Мусодан бундан ҳам каттароқ нарса сўрашган: «Бизга Оллоҳни очиқ кўрсат!»
дейишган эди. Шунда золимликлари сабабли уларни чақмоқ урган эди. Сўнгра уларга
аниқравшан ҳужжатлар келганидан кейин бузоқни худо қилиб олишди. Буни ҳам афв этдик ва
Мусога очиқ ҳужжат ато этдик. Ахдни бузганлари сабабли устларига Тур тоғини кўтардик ва
уларга: «Бу дарвозадан сажда қилган ҳолингизда кирингиз» дедик. Яна уларга: «Шанба
кунлари(балиқ овлаш билан) ҳаддингиздан ошманг» дедик ҳамда улардан қаттиқ аҳдпаймон
олдик. Сўнгра аҳду паймонларини бузганлари, Оллоҳнинг оятларини инкор қилганлари,
Пайғамбарни ноҳақ ўлдирганлари ва«Дилларимиз қулф» деганлари сабабли(Биз уларни
лаънатладик). Йўқ! Балки куфрлари сабабли Оллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйгандир.
Бас, камданкамлари имон келтирадилар. Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон
қилганлари сабабли ҳамда: «Оллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Исо бинни Марям
хусусида улуғ бўҳтон қилганлари сабабли(Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни
ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун(бошқа биров Исога) ўхшатиб қўйилди,
холос. Албатта, Исо ҳақида талашибтортишган кимсалар унинг(ўлдирилганўлдирилмагани)
ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари
аниқдир. Балки, уни Оллоҳ ўз хузурига кўтаргандир. Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган
зотдир» (Нисо, 153-158).
Шу тариқа яҳудийларнинг юзлари шувит бўлди.
* * *
Бир куни Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, менга намозда ўқиладиган бир дуо ўргатинг — деди.
Расули акрам(с.а.в.) унга бундай дуони тавсия этдилар: «Оллоҳим, мен ўзимга кўп зулм
қилдим. Сендан бошқа гуноҳларимни кечиргувчи йўқдир. Мени зотингга хос бир мағфират ила
афв эт, марҳаматингни дариғ тутма. Шубҳасиз, Сенинг мағфиратинг ҳам, марҳаматинг ҳам
чексиздир».
Ҳазрати Абу Бакр Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) ўргатган бу дуони, хусусан, намозда
саломдан аввал ўқир эди
2
.
* * *
Расули акрам(с.а.в.) катта бувилари Салма томонидан қариндошлари ва холалари Умму
Ҳарамнинг уйига келдилар.
Умму Ҳарам Умму Сулаймнинг синглиси ва Анас ибн Моликнинг холаси, Убода ибн
Сомитнинг эса, жуфти ҳалоли эди. Умму Ҳарам Расулуллоҳни кўриб, қувониб кетди.
— Хуш келибсиз, эй Оллоҳнинг пайғамбари — дея жой кўрсатди ва таом келтирди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) таомдан кейин бир оз ётиб ухладилар. Умми Ҳарам уйига нур олиб
кирган жиянининг нафасларини эшитиб, юзларини томоша қилиб ўтирди. Сал фурсатдан сўнг
Расулуллоҳ(с.а.в.) табассум қилиб кўзларини очдилар.
— Сизни кулдирган нарса нима, эй Оллоҳнинг расули? — деб сўради Умму Ҳарам
мароқланиб.
— Умматимдан ғазотга чиққан ва денгизга чиққан бир гуруҳни кўрдим. Зафар қучиб,
душманларини мағлуб этган подшоҳлар каби эди улар.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 89
— Эй Расулуллоҳ, Оллоҳга дуо қилинг, мени ҳам ўшалар қаторидан қилсин.
Расулуллоҳ(с.а.в.) холалари учун хос дуо қилдилар. Бу орада такрор уйқу босиб келди.
Умму Ҳарам«дуо қабул қилинган бўлиши шубҳасиз» деган ишонч билан кута бошлади. Кўп
ўтмай, Расулуллоҳ(с.а.в.) иккинчи марта уйғондилар. Яна юзларида табассум.
— Умматимдан Оллоҳ йўлида жиҳодга чиққан бир гуруҳ ғозийлар кўрсатилди менга —
дедилар.
— Дуо қилинг, эй Набийаллоҳ, мен ҳам улардан бири бўлай.
Бу марта Умму Ҳарамнинг хоҳиши бажо келтирилмади. Ўрнига«Сиз биринчилардансиз»
деган жавоб бўлди.
Умму Ҳарам уйида қилинган бу дуонинг натижасини бир неча йиллардан кейин кўражак,
денгиз йўли билан кемада жиҳодга чиққан бир гуруҳ ғозийнинг сафида у ҳам бўлиб, бир оролга
(эҳтимол, Қибрис оролига) қадам қўйиши билан отдан йиқилиб шаҳид бўлажак эди. (Бухорий,
3/201.)
* * *
Каъб ибн Моликнинг жорияси ҳар тонгда қўйларни ҳайдаб Салъ тоғига борар, ўтлатиб
келар эди. Бир куни тўсатдан бир қўйнинг типирчилаб ётганини кўрди. У ёқбу ёғига қараб,
бировни ёрдамга чақирмоқчи бўлди. Лекин тоғда ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Бари бир
ўлади, деган ўйда кескир бир тошни олиб, «Бисмиллоҳ, Оллоҳу акбар» деди-да, қўйнинг
бўйнига босди.
Кеч тушиб, қайтаётганида сўйилган қўйни ҳам бирга олиб келди. Жория сўйган қўйнинг
гўшти ейиладими? Каъбнинг уйида баҳс бошланиб кетди. Ахийри, Каъб:
— Мен Расулуллоҳдан бемаслаҳат ҳеч иш қилмайман — деб мунозарага нуқта қўйди.
Эртасига масалани Расулуллоҳга тушунтириб бергач, гўшт ейилади, деган фатво билан
уйига қайтди. (Бухорий, 3/61.)
Бир куни саҳобалар Расулуллоҳдан(с.а.в.) ушбу қиссани эшитдилар:
Бир киши ер сотиб олган эди. Ерни ағдараётганида бир идиш топиб олди. Идиш тўла
олтин эди. Идишни олиб, ерни сотган кишининг ҳузурига келди ва унинг олдига қўйди.
«Ҳа, дўстим, бу нима?»
«Кўриб турибсан, олтин тўла идиш».
«Хўш, нима бўлибди?»
«Бу сенга тегишли».
«Тушунмадим».
«Бу олтинлар сеники, яъни, сен менга сотган ердан чиқди».
«Ўзинг биласан, мен сенга ерни сотганман, қолгани билан ишим йўқ».
«Аммо мен сендан бу олтинларни эмас, ерни сотиб олганман. Менга тегишли бўлмаган
бир нарсага кўл теккизмайман».
Иккиси ҳам олтин ўзига тегишли эмаслигини иддао қилишар ва, ҳаром бўлади, деган
андишада унга қўл уришмас эди. Ахийри, ишончли бир кишини ҳакам қилишга келишиб
олишди. Бориб масалани тушунтиришди. Ҳакам уларнинг гапларини эшитганидан сўнг:
«Фарзандларингиз борми?» деб сўради.
«Менинг ўғлим бор» деди бири.
«Менинг қизим бор» деди иккинчиси.
«Ундай бўлса, фарзандларингизни бир-бирларига уйлантиринглар ва олтинларни уларга
беринглар».
Ҳукм айнан татбиқ этилди. Шу тариқа, иккала киши ҳам ўзларининг тўғри инсон
эканларини кўрсатишган эди. (Бухорий, 4/150.)
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 90
РАЖИЪ АРИҒИ БЎЙИДАГИ ХИЁНАТ
Бир куни Осимнинг отаси Собит ҳузурига салом бериб келган бир неча кишини уйида
меҳмон қилди. Уларга таом берди.
Меҳмонлар ўзларининг Адал ва Қора қабилаларидан эканларини ва Ислом динига бўлган
иштиёқлари туфайли Мадинага келганларини айтишди. Расулуллоҳ(с.а.в.) билан танишиш
ниятлари борлигини билдиришди.
Осим хурсанд бўлганидан кўзлари чақнаб кетди. Отаси Собит эса, бундай пок ният билан
келган меҳмонларни Карши олиш имконини берган Оллоҳга ҳамду санолар айтди.
Эртасига Расули акрамнинг(с.а.в.) ҳузурларига равона бўлишди.
— Ё Расулуллоҳ, бизга Қуръон ўргатиб, Исломни тушунтирадиган одамлар беринг, чунки
қабиламизда Исдомга бўлган рағбат жуда кучли — дейишди меҳмонлар.
Кейин меҳмоннавозлик қилган Осимни ёқтириб қолганларини айтиб, юбориладиган
одамлар ичида унинг албатта бўлиши истагида эканликларини билдиришди. Улар Осимни
қабилаларига олиб бориб, мехмон қилишни жуда ҳам хоҳлаётганларини изҳор этишди.
Уларнинг таклифи қабул қилиниб, Осим ибн Собит, Марсад ибн Абу Марсад Ғонавий,
Холид ибн Букайр, Хубайб ибн Адий, Зайд ибн Дасинна, Абдуллоҳ ибн Ториқлардан иборат
муаллимлар гуруҳи улар билан бирга йўлга чиқди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Марсадни гуруҳ раҳбари этиб тайинлаган эдилар. Йўлда суҳбатлари
қизиди. Дарс йўлдаёқ бошланиб кетди. Улар Оллоҳ ризоси учун Ислом динини ўргатадиган
муаллимларнинг ҳурматини жойига қўйиб боришарди. Ҳузайл сувининг бўйига(бу атрофлар
Ражиъ деб аталарди) етганларида озгина тўхтайдиган бўлишди. Намоз ўқиб бўлгач, ётиб дам
олишди.
Ҳамма уйқуга кетган пайтда бир киши секин бошини кўтариб, овоз чиқармасдан ўрнидан
турди. Оёқ учида анча нарилаб олгач, югура бошлади. Кўп ўтмай, қабиласига етиб борди.
Қабиладошларига:
— Ҳозир Ражиъ ариғи бўйида ётишибди — деган хабарни етказдида, ўзи тезда чопиб
орқасига қайтди ва жойига келиб ётиб олди. Бир неча дақикадан кейин эса қилич ва найзалар
билан қуролланган юзга яқин одам айтилган жойда пайдо бўлиб, ётганларни ўраб олишди.
Баланд овозлардан чўчиб уйғонган мусулмонлар бошларида куролли одамларни кўриб,
қиличларига ёпишишди. Мадинадан чиққанларидан бери мусулмонларга ҳурмат кўрсатиб
келган ҳалиги одамлар чопиб қабиладошлари томонга ўтиб олишди. Улардан бир киши олдинга
чиқиб:
— Сизларни ўлдирмоқчи эмасмиз. Таслим бўлинглар, бизларни овора қилманглар — деб
бақирди. Таклиф қабул қилинмади.
— Валлоҳи, биз сизларни ўлдирмоқчи эмасмиз. Мақсадимиз сизларнинг эвазингизга
қурайшлардан бир нималар ундириш, холос. Таслим бўлсаларинг, сизларга ҳеч қандай зиён
етказмасликка қасам ичамиз.
Бу гаплар олти дўст орасида қисқача мунозарага сабаб бўлди. Гуруҳ раҳбари Марсад:
— Биз мушрикларнинг сўзига ишонмаймиз. Улар нинг ҳимоясини қабул этишимиз
мумкин эмас — деди. Осим билан Холид ҳам шундай фикрда эдилар.
— Бу ергача, қавмимиз Исломни қабул қилмоқчи, деб бизни алдаб келганларнинг бундан
бу ёғига ҳам сўзларида туришларига шубҳадамиз — дейишди.
Хубайб, Зайд ва Абдуллоҳ эса, уларнинг қасамларига ишониб таслим бўлишни
зарарсизроқ деб ҳисоблашди. Шу сабабдан қуролларини ташлашди.
Осим билан икки дўсти дарҳол ҳужумга ўтишди. Уч кишининг юз кишига бас келиши
осон эмас, албатта. Улар шаҳид бўлишларини жуда яхши билишарди, аммо бекорга ўлиб
кетгандан кўра, бир нечта бўлса ҳам, ғанимни гумдон қилиб ўлган афзалроқ эди. Устларига оч
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 91
бўрилардай ташланган юз кишининг орасига киришди, қилич солишди, қиришди. Аммо
охирида ўзлари ҳам солинган қиличларга, санчилган найзаларга, отилган ўқларга нишон
бўлишди. Жанг кўпга чўзилмади. Аввал Осим, кейин Марсад билан Холид ҳам биринкетин
шаҳид бўлишди.
Бу хиёнатнинг сабабчиси Осимнинг боши учун юзта туяни мукофот қилиб қўйган
маккалик Сулофа эди.
Жанг тугаб, навбат қолган уч кишига келди. Уларни ҳам тутиб, қаттиқ боғлашди.
Қуроллар таслим этилганига қарамай, бундай боғланишларига Абдуллоҳ рози бўлмади.
— Сизлар ҳозирдан берган ваъдаларингда турмаяпсизлар — деди.
Унинг гапига ҳеч ким қулоқ солмади. Қўққисдан бошига тушган қилич зарбидан Абдуллоҳ
ерга йиқилди. Холид ибн Сафвон бир кишига имлаб:
— Энди Осимнинг бошини танасидан жудо қилаверсак ҳам бўлади — деди.
Имо олган киши Осимнинг жасади ётган жойга борди. Аммо яқинлаша олмади.
— Тез бўлсангчи, нима, ўликдан қўрқяпсанми?
— Осимнинг устида арилар бор.
— Нима қилибди ари бўлса, сен бошини узавер. Узоқдан буйруқ беришдан осони йўқ.
Аксига олиб, арилар борган сари кўпаяётган эди. Улар ҳеч кимга ёпишмас, лекин Осимга
яқинлашгани ҳам қўймас эди.
Кўплашиб ишни битказишмаса бўлмаслиги ойдинлашди. Ҳаммалари биргалашиб
ариларни тўзитиб юбормоқчи бўлишди. Лекин арилар уларни тумтарақай тўзитиб юборди.
Бирининг кўзи, бирининг юзи шишган кўйи чекинишга мажбур бўлишди.
Иш тобора кулгили тус олаётган эди. Тиригида кучлари етган одамнинг ўлигига яқин
келолмай бошлари қотди. Кўрилган ҳамма чоралар чиппакка чиқди. Ниҳоят:
— Яхшиси, қоронғи бўлишини кутайлик, бекорга уринганнинг фойдаси йўқ — дейишди.
Бу таклифни қабул қилмасдан бошқа иложлари ҳам йўқ эди.
Ажабланарлиси шуки, бошқа икки жасаднинг устида битта ҳам ари йўқ. Осимнинг усти
эса буткул ари билан қопланган эди.
Оқшом тушгач, «Энди арилар кетиб бўлгандир» деб ўйлаб келганлар ўйларининг
тескарисига гувоҳ бўлишди: қоронғида ҳам арилар жасад устидан кетишмабди.
Кеча яримлаганда момақалдироқ гумбурлай бошлади, чақмоқлар чақди, кетидан пақирлаб
қуйгандай қаттиқ ёмғир ёғди.
— Менимча, бу қайсар ариларни фақатгина шу ёмғир кочириши мумкин.
— Билмадимда. Кўрасан, яна қайтиб келишади.
— Улар ҳам Осимнинг қийматини билишяпти. Қара, бошқа жасадларга яқин йўлашмаяпти.
— Калласини бизга қолдиришса бўлди, танаси уларники бўлсин.
Тонг оқара бошлагач, юзта туя қийматидаги бошни танасидан жудо қилишга
шошилганларнинг кўзлари қинидан чиққудай бўлди: Осим ғойиб бўлган, бошқа икки жасад эса,
жойидан жилмай ётарди. Атрофни қидириб чиқишди, ундан ному нишон топишмади. Тайёр
бойлик қўлларидан чиқиб кетганига сабаб бўлган ариларни сўка бошлашди.
Осимнинг арилар томонидан муҳофаза қилинганию кейин жасадни сел оқизиб кетганини
бу одамлар ҳеч қачон тушуна олмасдилар. Улар Сулофа эълон қилган мукофотни эшитишган,
аммо Осимнинг: «Оллоҳим, менинг жасадимга мушрикларнинг қўл теккизишига йўл қўйма!»
деган дуосидан бехабар эдилар.
Энди бирдан-бир иш икки асирни яхшигина пуллаш эди. Асирларни олиб, Маккага
отланишди.
* * *
Ўша кунлари Бани Амир қабиласининг раиси, халқ орасида«Мулоибул асинна» (Найза
ўйнатувчи) лақаби билан танилган Абу Бароъ(Амр ибн Молик) Мадинага келди. Расулуллоҳни
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 92
(с.а.в.) зиёрат қилиб, ҳадялар берди. Расулуллоҳ(с.а.в.), агар Исломни қабул қилмаса,
совғаларини олмасликларини айтиб, унга Ислом дини ҳақида маълумот бердилар.
Абу Бароъ Расули акрамнинг(с.а.в.) сўзларини берилиб тинглади. Айтилган ганлар унга
маъқул бўлди.
— Бу динни тушунтирадиган одамларни юборсангиз, яхши бўлар эди. Нажд томонларга
ҳам бу диннинг ёйилишини умид қиламан — деди.
— Юборган одамларимизга Нажд халқи зарар бермаса деб хавотирдаман.
— Мен уларни ҳимоямга оламан — деди қатъий оҳангда Абу Бароъ.
Қабиласига қайтиб келгач, қавмига ҳам Расулуллоҳ(с.а.в.) юборадиган одамларни
ҳимоясига олганини маълум қилди. Аммо Абу Бароънинг жияни Амир ибн Туфайл бу ҳимояни
қабул этмади.
Набиййи акрам жанобимиз асҳоби суффадан қирқ кишилик бир гуруҳни айириб йўлга
чиқардилар. Гуруҳ бошлиғи этиб Мунзир ибн Амрни тайинладилар.
Ҳижрий тўртинчи йилнинг сафар ойида дин таблиғи ва таълими вазифаси юклатилган бу
гуруҳ Нажд йўлига кузатилди.
Йўлда Мауна деган қудуққа етгунларича ҳеч бир кор-ҳол юз бермади. Қудуқ бошида дам
берилди. Амр ибн Умаййа билан Мунзир ибн Муҳаммадга биродарларининг туяларини ўтлатиб
келиш вазифаси юклатилиб, улар вазифаларини адо этгани кетишди. Қолганлар қудуқнинг
тепароғидаги бир ғорга дам олгани кириб кетишди.
Энди мақсадга ўтиш пайти келган эди. Гуруҳ бошлиғи Мунзир гап бошлади:
—Жаноби Расулуллоҳнинг мактубларини етказиб, уларга Ислом динини тушунтириб
берадиган кўнгилли одам керак — деди.
—Мана мен ўша кўнгилли! — деб отилиб чиқди. Ҳарам ибн Милҳан.
—Жуда яхши, сен боргин бўлмаса, эй Ҳарам! — деди Мунзир.
Ҳарам ибн Милҳан мактубни олиб, қабила қароргоҳига қараб кетди. Раис турган жойга
келиб, узоқдан овоз берди:
—Яқинроқ борсам, майлими?
—Келавер.
Ҳарам яна олдинга юрди. Амир ибн Туфайлнинг қаршисида тўхтади.
— Мен Оллоҳнинг расули юборган элчиман — деди ва мактубни узатди.
Амир мактубни олди. Лекин ўқишни хаёлига ҳам келтирмади. Бундай эътиборсизлик
Ҳарамга ёқмади.
— Шаҳодат келтираманки, Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ. Яна шаҳодат келтираманки,
Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир. Сиз ҳам...
Ҳарам гапини тугатишга улгурмади. Бир қалқиб тушди ва кўзлари олайиб кетди. Айни
онда бир қўли кўксига борди ва орқасидан санчилиб кўкрагидан тешиб чиққан найзанинг учини
ушлади. Бирикки қадам ташлаган бўлди, лекин тиззалари букилиб, кўз олди қоронғулашди. Шу
жойга қулади. Унинг оғзидан чиққан охирги гап: «Каъбанинг Раббига қасамки, мен эришдим...
Валлоҳи, мен эришдим...» дегани бўлди.
Кўксидан ва орқасидан отилаётган қон дармонини кесди. Типирчилабтипирчилаб, бирикки
нафас олдию ҳаракатдан тўхтади.
Амир ибн Туфайл орқадан ҳужум қилиб элчини шаҳид этганидан кейин қўшни қабиладан
ёрдам сўради. Абу Бароънинг қабиласи ёрдам беришдан бош тортди. Аммо Усайя, Риъл, Заквон
қабилалари дарҳол ёрдамга шошилишди.
Ҳарам ибн Милҳан келавермагач, хавотирга тушган ҳамроҳлари аҳволни ўрганиш учун
ғордан ташкарига чиқишди. Кўзлари тушган манзара ҳеч ҳам кўнгилни тинчлантирадиган
эмасди. Катта бир оломон устларига бостириб келаётганини англашди. Ҳолат яхшиликдан
далолат бермасди. Булар мусулмонларни меҳмон қилиш учун келмаганлари кундек равшан эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 93
Гуруҳ бошлиғи Мунзир уларнинг олдиларига чиқди.
— Бизнинг сизлар билан ҳеч олиб бермаган жойимиз йўқ. Орани очинглар, йўлимизга
кетайлик. Биз Пайғамбаримизнинг бир топшириқларини бажаришга кетяпмиз — деди.
Улар бу сўзга жавоб беришмади. Худди эшитмагандек. Қуршовни янада тор ола
бошлашди. Мусулмонларни қаттиқ сиқувда ёқаламоқчи бўлишарди. Ниҳоят, қўллар қиличларга
узанди.
Мусулмонлар ичида Урва ибн Масъудни кўрган мушриклар:
— Эй Урва, сен истасанг, чиқиб кетишинг мумкин. Сенга зиён етказмаймиз — дейишди.
Урва эътироз билдирди:
— Ҳаётим ҳам, ўлимим ҳам дўстларим билан биргадир. Дўстларим ўлдирилар экан,
мушрикларнинг ҳимоясида тирик қолиш номусига чидай олмайман — деб ҳайқирди. Сўнгра
юзини осмонга қаратиб: — Оллоҳим, бизнинг аҳволимиздан севикли Пайғамбаримизни
хабардор қил ва у зотга саломимизни етказ — дея дуо қилди.
Жанг бошланди. Бир киши камида бешолти киши билан жанг қилишга мажбур эди. Бу
аҳволда мағлуб бўлиш турган гап. Буни яхши тушунган мўминлар кутулиб қолиш учун эмас,
балки ҳеч бўлмаганда битта мушрикни ер тишлатиб шаҳид бўлиш учун жанг қилишарди.
Оллоҳнинг динини таблиғ этиш ва Расулуллоҳнинг топшириқларини бажаришдан бошқа
мақсади бўлмаган бу муборак инсонлар Биъри Мауна, яъни, Мауна қудуғи мавзеида
биринкетин жон беришди.
Бу жиноятчи қавм гўё«қаҳрамонликлар» кўрсатганидан сўнг майдонда ётганларни бир-бир кўздан кечириб чиқди, ўртада тирик жон қолмаганига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлишди.
Каъб ибн Зайддан ташқари барча мўминлар жон таслим этишган эди. Каъб фақат ҳушидан
кетган, лекин ўликка ўхшаб ётар эди.
* * *
Туяларни ўтлатгани кетган Амр ибн Умаййа билан Мунзир ибн Муҳаммад бўлиб ўтган
воқеалардан бутунлай хабарсиз эдилар. Қайтиш чоғида биродарлари қўнган макон тепасида
қушлар учиб юрганини кўришди.
—Кўряпсанми ана у калхатларни?
—Нима бўлиши мумкин?
—Билмадим, бир сабаби бордир...
—Нима бўлса ҳам тезроқ борайлик.
Улар туяларни олдиларига солиб, юриб кетишди.
—Негадир, ичим ғаш бўляпти.
—Гапирма, менга ҳам шундай туюляпти.
Бир оздан кейин олдиларидан чиққан хотин уларга аччиқ хабарни етказди. Пастга
қарашди. Жанг тамом бўлган, мушриклар ўликлар атрофида айланиб юришарди. Ҳамроҳлари
ерда чўзилиб ётишибди. Улар бундай зарбани ҳеч ҳам кутишмаган эди.
— Энди нима қиламиз?
Ҳамроҳларнинг мунгли кўзлари бир-бирига умидсиз тикилди.
— Бориб Пайғамбаримизга хабар берайлик.
— Мсн бошқача фикрдаман, эй Амр! Дўстларимизни бу ҳолда кўриб туриб, кетолмайман.
Мен ҳам уларга ўхшаб жанг қиламан, уларга ўхшаб шаҳид бўлишни истайман.
Гапни чўзиб ўтиришмади. Икковлари видолашгач, Мунзир пастга туша бошлади.
Қиличини қўлга олиб, дарҳол ҳужумга ўтди. Жанг узоқ давом этмади. У ҳам оғир зарбадан
қулаб, қонга беланди. Дўстлари қаторидан жой олди.
Амр бу саҳнани кўзёши тўкиб юқоридан кўриб турарди.
—Ана, яна биттаси тепадан қараб турибди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 94
—Тутинглар уни.
Ҳамма бирдан Амр турган тепаликка қараб югурди. Дарҳол тутиб олиб, қўлоёқларини
боғлашди. Амир ибн Туфайлнинг ҳузурига олиб келишди.
— Шунча ҳамроҳларингни ўлдирганимизни кўриб нима учун қочиб кетмадинг?
—Мен Мудор қабиласиданман.
—Тушунарли.
Амир ибн Туфайл бу сўзни«мудорлик мудорликка қилич кўтармайди» деган маънода
тушунди. Қўлига қайчи олиб, Амрнинг пешонасидан сочини тутамлади ва кесди.
— Онамнинг қасами бор эди. Унинг номидан сени озод қиламан, бор, йўлингга кетавер.
Амр афв қилингач, улардан узоқлашди ва бўлган воқеани Расулуллоҳга (с.а.в.) хабар
қилиш учун Мадинага йўл олди.
* * *
Оқшом чўкиб, шаҳидларнинг бошн узра айланиб учаётган калхатлар Биъри Мауна
атрофига қўна бошлади. Бу орада шаҳидлар орасида ётган ва баъзан инграб қўяётган бир вужуд
қимирлаб қолди. Салқинлик чўккани унга бир оз қувват берди. Аста-секин эмаклашга тушди.
Жигарларини тўлдирган қон ҳиди унга баттар уюшиқлик берган, баттар мажолсиз ҳолга
келтирган эди. Бу ҳоли билан Мадинагача етиб бора оладими? Бунинг жавобини қачон эсиши
маълум бўлмаган ажал шамоли тайин этажак эди. Балки бир неча одимдан кейин дармони
қурир, изсизкимсасиз йўлда ҳаёти ниҳоясига етар. Душманлари қўйиб кетган биронта
пойлоқчининг бир зарбаси унга охират йўлини кўрсатиб қўйиши ҳам мумкин. На туришга кучи
етади, на қочиб қутулишга. Қуролли одамга қарши бирон нима қила олиши эса ҳеч бир ақлга
сиғмайдиган иш.
Орқасида қолаётган қўрқинчли манзарага маҳзун нигоҳ билан яна бир қараб олдида,
эмаклашда давом этди. «Агар Расулуллоҳга стишсам, саломларингизни етказаман» деб
шивирлади.
У ташлаб кетаётган жасадлар энди нима бўлади? Эмаклашдан бошқага кучи етмайдиган
Каъб уларни биттабитталаб кўма олмасди... Қирқ киши учун мозор қазиш, уларни биттабитта
келтириб жойлаш, устларига тупроқ тортиш унинг ҳолатидаги одам қила оладиган иш эмасди.
Вужудига етган жароҳатлар жонига чидаб сўлмас оғриқлар берарди. Бу яраларни
боғлайдиган, унга ёрдам берадиган кимса йўқ. Борадиган, паноҳ топадиган ер ҳам йўқ эди.
Қон дарёсига айланган бу тупроқлардан у тезроқ узоқлашишни истарди.
Атрофида калхатларнинг қийқириқларидан бошқа ҳеч қандай овоз эшитилмасди.
* * *
Амр ибн Умаййа жони омонда, аммо дўстларидан жудо бўлган ҳолда йўлга чиқди. Кетиб
борар экан, бор кучи билан тишларини ғижирлатар, «ҳали кўрсатаман сенларга» деб кўяр эди.
Кучи етса эди, ғанимларни бурдабурда қилиб ташлаган бўларди. Аммо шунча кишига қурол
кўтариб боргандан кўра, тирик қолиб ҳамрохлари учун қасос олиш маъқулроқ кўринди унга.
Аччиқ хотпралардан кўнгли эзилиб кетган Амр кечакундуз йўл юриб, Мадинага яқин Қарқара
деган жойга келди. Қанот водийининг бошланиш қисми ҳисобланарди бу ерлар. Шу жойда икки
кишига дуч келди.
— Қайси қабиладансизлар, ошналар? — деб сўради.
— Бани Амир қабиласиданмиз — деб жавоб қилишди улар.
Амр титраб кетди.
— Ростданми? — деб сўради.
— Албатта.
— Ундай бўлса, бир қабиладан эканмиз ҳисоб.
— Қандай қилиб?
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 95
Амр пешонасидан қирқиб олинган сочини кўрсатди.
— Буни Амир ибн Туфайл кесди. Онаси бир кулни озод қилишга қасам ичган экан, мени
озод қилди.
Шу тариқа дўстлашиб олишди. Бир оз суҳбат қуриб ўтиргач, дам олишга ётишди. Икки
ҳамроҳининг ухлаб қолганига тўла ишонч ҳосил қилган Амр секин улардан бирининг қиличига
қўл узатди. Ҳавога кўтарилган қилич илк тушишда ётганлардан бирининг корнидан кириб
оркасидан чиқди. Даҳшатли фарёддан уйғониб кетган иккинчиси ҳеч нарсага тушунмай:
— Нима бўляпти? — дейиши билан бўйнига қилич зарбаси келиб тушди. У ҳам ерга
чўзилди.
Амр уларнинг типирчилаб жон беришларини томоша қилиб туриб:
Биъри Маунада ўлдирилган дўстларнинг қасоси мана шундай олинади! — деди.
Шу тариқа ичидаги қасос оловига оз бўлса ҳам сув сепилгандек бўлган Амр жасадларни
қолдириб, Мадинага йўл олди.
Амр ҳозиргина ўлдирилган одамларнинг Мадинадан, Расулуллоҳнинг ҳузурларидан янги
кийимкечаклар кийиб, совғасаломлар билан қайтаётганидан бехабар эди. Бунинг устига,
Расулуллоҳ(с.а.в.) у одамларнинг қўлига биттадан кафолат хати берган бўлиб, улар йўлда
учраганларга бу ҳужжатни кўрсатиб, бемалол кетаверишлари мумкин, Амр буни билмас эди. У
катта бир ишни бажариб келаётганидан мамнун, аммо дўстларининг ўлимига бу одамлар
заррача ҳам айбли эмасликларини хаёлига ҳам келтирмаган эди...
У Расулуллоҳнинг ҳузурларига кириб, бўлган воқеани бир бошдан гапириб берди.
Эшитганлар даҳшатга тушиб кетишди. Расулуллоҳ(с.а.в.) шунча дўстларининг шаҳид
бўлганини эшитиб қайғуга ботдилар. Амр йўлда учратган икки одамни қандай ўлдирганини
гапириб, ўтирганлар хурсанд бўлишса керак, деб ўйлаган эди. Лекин ундай бўлмади.
— Эй Амр, мен кафолат хати берган икки одамни ўлдирибсан. Уларнинг қонлари учун мен
бадал тўлайман.
Шу пайтгача яхши иш қилганига ишониб турган Амр ҳайрон қолди. Ўтирганлар унга
воқеани тушунтиришди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) қаттиқ ғамга ботдилар. Бир томондан, Оллоҳ ризоси учун Исломни
етказиш мақсадида юборилган шунча дўстлари шахид бўлибди, иккинчи томондан, кафолат
берилган икки одам, билмасликдан бўлсин ҳам, ўлдирилибди! Бу ишлар одамни қайғуга
солмасинми?!
Орадан бир неча соат ўтиб, яна бир совуқ хабар етиб келди: Мадинага Осим ибн Собит
билан уч дўсти уларни олиб кетаётган одамларнинг қабиласи қўйган тузоққа тушиб, шаҳид
қилинишибди, Ҳубайб билан Зайд эса, асир олинишибди.
Биринчи хабарнинг алами кетмай туриб келган бу иккинчи қора хабар Жанобимизнинг
ғамларига ғам қўшди, мусулмонларнинг кўнгилларини паришон этди.
ИККИ АСИР
Хубайб билан Зайдни асир олган Адал ва Қора қабиласининг йигитлари Маккага келиб
асирларни бозорга солиб, таништиришди. Харидор кўп эди. Зайдни Сафвон ибн Умаййа сотиб
олди. Уни отаси Умаййанинг ўчини олиш учун ўлдирмоқчи эди. Хубайбни эса бир неча оила
бир бўлиб сотиб олишди. Иккаласи ҳам занжирбанд қилинди. Энди жазо амалга ошириладиган
кунни кута бошлашди.
Икки дўст бир-биридан алоҳида жойда сақланишар, аммо бир хил ҳолатни бошдан
кечиришар эди. Иккиси ҳам сабр ва таваккул билан, Қуръон тиловатию намозлар билан
қалбларини Оллоҳ таолога ва Расули акрамга йўналтирган ҳолда кунларни тунга, тунларни
кунга улашар эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 96
Хубайбга овқат олиб келган хотин унинг қўлидаги узумни кўриб, ичида«Бутун бошли
Макка шаҳрида топилмайдиган узум бунинг қўлига қаердан келди экаи?» деб қўйди. Хубайб
ундан«Ўлдиришларидан бир кун аввал менга хабар бер» деб илтимос қилди. Хотин розидик
билдирди.
Кунлар шу таҳлитда ўтиб борар эди. Бир куни яна овкат олиб келган хотин:
— Ўйлашимча, эртага сенга егулик келтирмасам керак — деди.
— Раҳмат сенга. Яна бир илтимосим бор, менга бир пичок келтирсанг, соқолимни олишим
керак эди.
Хотин рози бўлиб чиқиб кетди ва бир оздан кейин ўгай боласидан пичоқни бериб юборди.
Пичоқни беришга бердию, лекин бирданига ичига ғулғула тушди. Боламга зиён етказиши
мумкин, деб ўйлаб, орқасидан ҳаллослаб келди. Лекин болани Хубайбнинг тиззасида кўриб,
кўнгли жойига тушди. Боланинг бошини силаб, эркалатиб ўтирган Хубайб хотинни кўриб, гап
нимадалигини тушунди ва:
— Биз ноҳақ бировнинг жонига қасд қилмаймиз — деди.
Зайд эса Сафвон ибн Умаййанинг уйида ўтказган кунларида бирор марта ҳам оғзига гўшт
олмади. Бут ва санамларга атаб сўйилган ҳайвонларнинг гўштини тановул қилмаслигини айтди.
— Хўш, сенга қандай таом берайлик унда? — деб сўраганларга:
— Фақат сут беринг — деб жавоб килди. Асирингни оч қўйибсан, деган маломатни
эшитишдан уялган Савфон унга кўпкўп сут бериб турди.
* * *
Эртасига халойиқ тўпланиб, Хубайб билан Зайднинг қатл маросимини томоша қиладиган
бўлди. Танъим йўлини ёшу қари, эркагу аёл тўлдириб юборган эди. Болаларга: «Бадрда
оталарингизни ўлдирганлар мана шулар» деб тушунтирилиб, қўлларига найза ва таёқлар
берилган эди. Улар Зайд билан Хубайбга яқинлашиб, таёқлари билан уришар, найза суқишар,
шу тариқа касос олишар эди. Уринибсуриниб бораётган икки дўст бир пайт ёнмаён туриб
қолишди. Бир-бирини сабрли ва саботли бўлишга чақириб, яна икки томонга ажралишди.
Ниҳоят, қатл майдонига етиб келишди. Хубайб атрофдагиларга юзланиб:
— Рухсат берсаларинг, икки ракат намоз ўқиб олсам — деди.
— Бўпти, рухсат.
У нкки ракат намоз ўқиди. Халойиқ унинг юзида қўрқувдан асар ҳам кўрмай, хайрон қараб
турар эди. Хубайб салом бериб намозини тугатгач:
— Ўлимдан қўрқиб намозни чўзди, дейишларингдан андиша қилмаганимда, кўпроқ ўқиган
бўлар эдим —деди.
Ҳукмни бажарадиган вақт келди. Уни бир дарахтга боғлашди.
— Эй Хубайб, сенга охирги бир таклифимиз бор... Динимизга қайтсанг, жонинг омонда
қолади. Акс ҳолда, кўриб турибсан, ўлим билан сенинг орангда ҳеч қанча масофа қолмаган.
— Йўқ, асло динимдан воз кечмайман.
Шу пайт Қурайшдан бир киши сўради:
— Эй Хубайб, ҳозир ўз уйингда ўтирган бўлишингни ва сенинг ўрнингда Муҳаммад
бўлишини хоҳлармидинг? Унинг қурбони бўлаётганингни билиб турибсан. Бутун бу
мусибатлар бошингга у туфайли келди...
Хубайб ҳеч иккиланмай жавоб берди:
— Асло!.. Оёқларига кирган бир тиканни бўлсада, мен учун фидо сифатида бериш
заҳматини у зотга раво кўрмайман.
Ортиқ гапдан фойда йўқ эди. Хубайб бошини қибла томонга бурди:
— Оллоҳим, шу онда саломимни пайғамбарингга етказадиган ҳеч кимсам йўқ. Менинг
саломимни Жанобимга Ўзинг етказ... Оллоҳим, уларни биттама-битта ҳисобга олиб қўй,
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 97
парчапарча қил. Биттасиниям омон қўйма!.. — деб дуо қилди.
Унинг баддуоси халқнинг овозини кесди. Қаттиқ ҳаяжонга, ҳатто қўркувга тушишди.
Баддуодан ёғиладиган балодан омон қолиш учун, одатларига кўра, ҳамма бирданига ерга узала
тушиб ётиб олди. Ҳатто Абу Суфён олдида тик турган ва ерга ётиш эсига келмаган ўғлини
белига бир тепиб, юзтубан ерга ёткизган эди.
Кейин Хубайб ушбу шеърни ўқий бошлади:
Мен мусулмон ҳолда ўлсам, бас.
Бошқасига қилмайман ғам.
Жонсиз қолган менинг вужудим
Қай томонга тушса, бари бир,
Парвойимга келмайди асло...
Уни ортиқ гапиртираверишдан фойда йўқ эди. Болаларни унинг устига гижгижлашди.
Болалар найзаларини наридан-бери суқишар, жонига озор беришар эди. Бундан мақсад,
Ҳубайбни қийнаш бўлса, иккинчи томондан, болаларга«қасосимизни олдик» дегиздириш эди.
Ниҳоят, Майсара исмли бир киши у ердаги болалардан энг кичигига найзани ушлатди.
Ҳубайбнинг кўксига санчди, учи орқасидан чиқди. Аччиқ бир фарёд аралаш калимайи шаҳодат
эшитилди. Хириллаган овоз«Муҳаммад Оллоҳнинг расулидир» деяётган эди. Охирги нафасини
шу муборак сўз билан бериш орзуйида яшаган эди. Энг охирги сўзи имоннинг бир жумла
ҳолидаги ифодаси бўлмиш шу муборак сўз бўлди.
Энди навбат Зайд ибн Дасиннага келди. Унга ҳам динидан қайтиш таклиф қилинди, рад
этди. Абу Суфён унга яқин келди:
— Ҳозир сен фарзандларинг ёнида ўтирсанг, сенинг ўрнингда бу ерда Муҳаммаднинг
бўйнини узсак бўлмасмиди? Шунақа бир орзуйинг йўқми, эй Зайд? — деб сўради.
— Қўй бу гапларингни, эй Абу Суфён... Шу онда у зотнинг оёқларига бир тикан киришига
ҳам кўнглим рози бўлмайди.
Абу Суфён«бундай садоқатга ақл ишонмайди» деган маънода бошини қимирлатди. Ахир,
ўлим бўсағасида одам аввало ўзини ўйлаши лозим эмасмиди?! Бу ерга тўпланганларнинг бир
қисми бунақа ҳолатда кўп нарсаларни фидо қилиб юбориши тайин.
Ниҳоят, Зайд ҳам Сафвон ибн Умаййанинг қули Нистос санчган найза билан шаҳид
этилди.
Маросим ниҳоясига етиб, одамлар тарқала бошлади. Маккага қайтишаркан, ҳамма бу
ҳаяжонли саҳнадан баҳс этар, хоссатан, Хубайбнинг баддуоси ҳақида гапирар эди. Баддуо
қилинган пайтда кимнинг ётиб олганию кимнинг қоя орқасида сақланмоқчи бўлганини эслаб
кетишди. Бундан буён Хубайбнинг ўлим олдидан қилган баддуоси уйларда, мажлисларда энг
кўп тилга олинадиган мавзу бўлажак...
* * *
Мадинада, Расулуллоҳ жанобимиз(с.а.в.) ҳузурларида ўтирганлар буюк пайғамбарнинг:
«Унга ҳам салом бўлсин» деганларини эшитишди. Мароқли нигоҳлар Сарвари коинотга
қадалди. Набийлар Султони уларга шу онда Хубайбнинг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарни
айтдилар.
АБУ САЛАМА
Уҳуд жангида олган яралари туфайли анчагача тўгнакда ётган Абу Салама(р.а.), ниҳоят,
тузалди, хатто Расулуллоҳ(с.а.в.) уни юз эллик кишилик бир қўшинга рахбар этиб тайинлаб,
душманга қарши жангга ҳам отлантирдилар. Ўзига юклатилган вазифани шараф билан адо
этган Абу Салама сафардан қайтгач, бир неча кун соппасоғ юрганига қарамай, тўсатдан безовта
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 98
бўлиб, тўшакка ётиб қолди. Хотинига караб:
— Менинг бу ҳолимга нима дейсан, эй Умму Салама? — деди.
— Нима ҳам дер эдим, эй амакимнинг ўғли?
— Энди тўшакдан турмасам керак, деб ўйлайман. Куним битганга ўхшайди.
— Оллоҳ сенга сихат ва офият беришга қодир.
— Раббим хар нарсага қодир. Аммо бу касаллик мени олиб кетадиганга ўхшайди. Мен
ўлгандан кейин яна эрга тегишингни истар эдим. Тул колишингга рози эмасман. Оллоҳ сенга
мендан хайрлироқ бир эр насиб этсин.
— Ундай дема, эй Абу Салама. Бундан кейин мен эрга тегиб нима қиламан?
Абу Салама хотинини қаттиқ севгани ва хурмат қилгани учун ҳам шупдай деди. У ўзидан
кейин Умму Саламанинг қийналишини истамас эди. Шунинг учун ҳам тўшакда ётган ҳолда
Оллоҳга ёлвориб, Умму Саламага ўзидан ҳам хайрлироқ бир эр насиб этишини тилаб, дуо
қилди.
ОТАДАН МЕРОС ҚОЛГАН ҚАРЗЛАР
Жобир ибн Абдуллоҳга(р.а.) Уҳудда шаҳид бўлган отасидан катта қарз ва боқишга
муҳтож еттита қиз қолди.
Қарз берганлар асосан яҳудийлар эди. Бир куни улар қарзларини сўраб келишди.
— Менга муҳлат беринглар, отамдан қолган қарзларнинг ҳаммасини тўлайман — деди
Жобир.
— Муҳлат бермаймиз, эй Жобир! Кўриб турибсан, хурмо йиғиш мавсуми ҳам келяпти.
Шунинг учун қарзингни ўз вақтида тўласанг, яхши бўларди.
— Аммо боғдаги хурмоларнинг ҳаммасини берсам ҳам қарзга етмайди.
Унисини билмаймиз. Биз эртага эрталаб қарзни олишга келамиз.
Улар кетишгач, Жобир ўйланиб қолди. Аҳволи танг, нима қиларини билмай, анча ўтирди.
Ахийри воқеани Расулуллоҳга арз қиладиган бўлди. Бисмиллоҳ, деб ўрнидан туриб, масжидга
йўл олди.
Унинг арзини эшитган Расули акрам(с.а.в.) дарҳол қўлидан тутиб, яҳудийларнинг уйига
бордилар. Улардан карзнинг бир қисмини кейинга қолдиришни илтимос қилсалар ҳам, улар
унашмади.
«Эртага бор хурмони оламиз, етмаса, боғнинг ўзини ҳам қарз ўрнига олишимиз мумкин»
деб туриб олишди.
Аммо Расулуллоҳ(с.а.в.) бунга рози бўлмадилар. Эртасига Жобирнинг уйида учрашадиган
бўлишди. Расули акрам(с.а.в.) Жобирга хурмоларини териб, навларига қараб алоҳидаалоҳида
қилиб йиғиб қўйишни буюрдилар. Жобир хурмоларни тўплагач, Расули акрамни кутиб
ўтириши, хурмога қўл теккизмаслиги лозим эди.
Бутун оила ишга киришди. Хурмоларни амр қилинган шаклда йиғишди, тўптўп қилиб
уюшди.
Эртасига Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳазрати Умар билан бирга келиб боғни айландилар, хурмо
уюмлари олдида бир неча дақиқа тургандан кейин Жобирга:
— Қарзингни тўлиғича тўла — дедилар ва кетдилар.
Яҳудийлар келиб, хурмо уюмларини кўришди.
—Ҳаммаси шуми, эй Жобир?
—Ҳа, бори шу.
— Биз оладиганимизни тўлиқ олмай, бу ердан кетмаймиз, шуни биласана?
— Биламан, кеча айтгансизлар.
— Яхши, аммо булар қарзингнинг ярмига ҳам етмайди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 99
—Бир йўлини қилармиз.
—Хўш, уйга ҳам олиб кирдингми?
—Йўқ.
— Унда бўлса, қандай йўлини қилмоқчисан, қизиқ? Яҳудийлар бир-бирларига маъноли
қараб қўйишди.
— Қани, болакай, хурмоларни ўлчашга бошла. Жобир яхши навли бир хурмо уюми бошига
ўтириб олдида, биринкетин ўлчов идишига солиб ўлчаб, қопларга тўлдира бошлади. Биринчи
қоп тўлди. Кейин иккинчи, учинчи қоп ҳам хурмога тўлдирилди. Аммо уюм қандай бўлса,
шундай турар, ҳеч ҳам камаймас эди.
Яҳудийларнинг оғизлари ланг очилиб қараб туришар, тиллари сўзга айланмас эди. Нима
бўлганини тушунолмай, анграйиб қолишди. Улар биринчи марта бундай аҳволга тушаётган
эдилар.
Ҳамма қоплар хурмога тўлди. Кун қиздираётгани ва вужудида тер сувдай оқаётганига
қарамай, биринкетин қопларни тўлдираётган Жобир ҳали биринчи уюмнинг ҳам тугамаганидан
ҳайрон қотган яҳудийларга ўгирилиб:
— Яна қанча оласизлар? — деб сўради. Бу гап билан Жобир: «Расулуллоҳнинг
мўъжизаларини кўриб қўйинглар!» демоқчи эди.
— Йўқ, болакай, етади. Аммо сенга бугун толеъ кулиб бокди. Хурмоларингга баракот ёғди.
Акс ҳолда, бу боғдаги хурмоларнинг ҳаммасини берганингда ҳам отангнинг қарзини узолмас
эдинг.
— Бўпти, энди яхши боринглар.
Яҳудийлар кетишди. Жобир қолган хурмоларни қопга тўлдирар экан, пайғамбарининг
хурмати юзасидан баракот берган Парвардигорига ҳамду санолар айтарди.
Қолган хурмолар ўн етти қоп бўлди. Бу миқдор Жобирнинг оиласига бемалол етарли эди.
Жобир тўғри Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига шошди. Бўлган воқеани айтиб берди.
— Буни Умар ибн Хаттобга ҳам айт, эй Жобир! —деб марҳамат қилдилар Жанобимиз.
— Бош устига, эй Оллоҳнинг пайғамбари.
Жобир Ҳазрати Умарни(р.а.) топиб, унга ҳам ҳолатни гапириб берди. Ҳазрати Умар кулиб
туриб:
— Мен Расулуллоҳнинг боғни бекорга айланмаганларини ўшанда тушунган эдим — деди
(Бухорий, 2/84.)
* * *
Абу Бароънинг ҳимояси эътиборга олинмай, шунча мусулмонларнинг Биъри Маунада
шаҳид этилиши, сўзининг поймол бўлишига ўз жияни сабабчи бўлгани уни кўп ғамга ботирди.
Шарафини ерга урган, одамларнинг юзига қараёлмайдиган қилиб қўйган бир иш бўлди ўзиям.
Бир томондан, Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) одам юбориб, юз берган ҳодисадан чеккан
қайғуҳасратини изҳор этган бўлса, иккинчи томондан, ўғли Рабиани жияни Амирни ўлдиришга
жўнатди. Аммо Рабиа бўш харакат қилди. Отган найзасидан Амир отдан йиқилди, аммо
енгилгина жарохат билан қутулиб қолди.
Бу орада Абу Бароъ йўлда ўлдирилган икки киши«чун Расулуллоҳдан(с.а.в.)
уялмайнетмай товон сўрадй. Ҳолбуки, сўрашига ҳожат йўқ эди. Нега деганда, расули акрам
(с.а.в.) аввалбошданоқ улар учун товон хўлашни бўйинларига олганлари маълум. Ажаб, икки
киши учун товон сўрашга ақли етган Абу Бароъ ўзи химояга олган қирқ йигитнинг ўлими учун
борйўғи қайғусини билдириш билан кифояланди.
ЯҲУДИЙЛАР ТУЗОҒИ
Бани Назир яҳудийлари бир куни саккизўн кишидан иборат меҳмонларни қаршилашди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 100
— Хуш келдинг, эй Муҳаммад, бизга шараф келтирдинг — дейишди кутиб олаётиб.
Қатордаги Абу Бакр, Умар, Али, Саъд ибн Муоз, Саъд ибн Убода, Усайл ибн Ҳужайрга
(розийаллоҳу анҳум) бир-бир қараб чиқишди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга Бани Амир қабиласидан икки кишини Амр ибн Умаййа уларга
омонлик берилганини билмасдан ўлдириб қўйганию улар учун товон тўланажагини
англатдилар. Сўнгра аввалги битимга биноан улардан ёрдам сўраб келганларини маълум
қилдилар. Таклиф очиқ чеҳралар билан қабул қилинди.
— Албатта... Зиммамиздаги мажбуриятимизни адо этамиз. Фақат, олдин марҳамат қил,
ўтириб дам ол, таомларимиздан егин — дейишди яҳудийлар.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳамроҳлари билан бир уйнинг соясига бориб ўтирдилар.
Яҳудийларнинг меҳмондорчилигини кута бошладилар. Баҳонада Мадинадан бу ерга келгунча
туйилган чарчок ҳам чиқади.
Бу пайт яҳудийлар зудлик билан бир жойга яширинча йиғилишди. Зеҳнларини қора
ниятлар қоплаб олган эди. Ҳуйайй ибн Аҳтоб пичирлаб гап бошлади:
— Бу одамни бошқа бундай вазиятда қўлга тушира олмаймиз. Ақлимиз бўлса, фурсатдан
фойдаланиб қолайлик.
— Нима қила оламиз? — деб сўрашди шериклари.
—Ҳар нарса қилиш мумкин. Масалан, соясида ўтирган уйларининг томига чиқиб, устига
тош юмалатса бўлади.
—Тўғри, фалокат юз берди, деб кўяқоламиз. Товон тўласак ҳам майли, уни йўқ килганимиз
қолади.
Кўзларида шайтоний бир табассум порлади.
— Бундай имкониятни қўлдан чиқариш яҳудийлар учун энг катта аҳмоқлик бўлар эди.
— Фақат, энди бу ишни исини чиқармай амалга оширадиган бир одам топиш керак. Кўзи
ўткир, қўллари бақувват бир киши.
Саллом ибн Мишкам гапга аралашди:
Лекин эҳтиёт бўлинглар, бунақа нарсалар унга. билдириб турилади. Ҳозирги гапларимиз
ҳам унга етказилмаяпти, дея олмайман. Агар шундай бўлса, бошингизга балони сотиб олдингиз
ҳисоб.
Ҳуйаййнинг юраги сиқилди. Овозини кўтариб:
Сен энди бизнинг ишимизни бузма. Пишган ошга совуқ сув солишнинг яхши эмаслигини
биласан. Саллом бир гапдан қолгиси йўқ эди.
— Менимча, сизлар бу ошни пиширолмайсизлар, устларингизга тўкиб юборасизлар —
деди.
Бошқа биров жиртакилик қилди:
— Сенинг оғзингдан качон яхши гаи чиқади, эй Саллом? Ҳеч бўлмаса, бизга ҳалақит
берма, гапимизни тугатайлик. Яхшиси, бир четда ўтиб, қараб тур. Бекорга вақтимизни оляпсан.
Ниҳоят бир қарорга келишди.
—Энди бизга қўрқмас бир одам керак.
—Мана мен борман!
—Қароринг жиддийми, эй Амр?
— Ҳа, жиддий. Ҳуйайй орага қўшилди:
— Амр бу ишни бажаради. Мен унга ишонаман.
— Кетдик бўлмаса, вақтни ўтказмайлик.
Катта бир қоя парчасини инқиллайсинқиллай, қонтер тўкиб, уйнинг томига чиқаришди.
Энди уни пастга қулатиш қолди, холос. Амр қўлининг орқаси билан терли пешонасини артди,
кейин секин энгашиб, пастга қаради. Бирдан юзи буришди. Кейин оғзидан тупук сочиб, сўкиниб
юборди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 101
Сўнгра ҳамроҳларига қараб:
— Йўқ, кетиб қолибди — дея пичирлади.
Бир дунё меҳнат чекилди, шунча тер тўкилди, энди ишни битириш навбати келганида
бутун режаси барбод бўлиб чиқди.
— Бекорга чарчаганимиз қолди.
— Нимага энди бекорга бўларкан? Тошни тепаларидан ташлаб юборайлик, ҳеч бўлмаса
бир нечтасини ўлдирамиз.
Амр ҳамроҳларига ўқрайиб қаради.
—Ақлинг жойидами ўзи?
—Нима қилибди ақлимга?
— Биз шунча азиятни Муҳаммадни ўлдириш учун чекдик, дуч келган одамни ўлдириш
учун эмас. Ҳозир бу тошни юмалатиб пастдагиларни эзиб ташлармиз, лекин бошимизга бало
орттирган бўламиз.
— Шериклари кутиб турганига қараганда, қайтиб келиши ҳам мумкин — деб қолди
биттаси.
— Қани, кутайликчи.
Ҳаяжон ичида кута бошлашди. Анчагача пойлашди, лекин вақтлари бекорга кетди, холос.
Индамай ўринларидан туриб кетган Расулуллоҳ(с.а.в.) бошқа қайтиб келмадилар. Роса йўл
қараб ўтирган ҳамроҳлари, нихоят, ўринларидан туришди, у ёқбу ёқни қидирган бўлишди.
Ўткинчилардан сўроқлашди. Бир одам:
— Мен уни Мадина йўлида кўрдим — деди.
Ажабланарли иш... Инсониятга адаб дарси бериш, аҳлоқнинг энг олий намуналарини шахсан
яшаб кўрсатиш бу зотнинг вазифалари эмасмиди? Қандай қилиб индамай кетиш мумкин? Бирга
келишган, кўнгиллари бир, имонлари бир бўлган дўстларига бир оғиз«Мен кетяпман» деб
қўймасдан кетиб қолишларини қандай тушунса бўлади?
Бу ишда, албатта, бир ҳикмат бўлиши лозим! Ҳозирча булар билмаётган қандайдир гап
бор? «Оллоҳнинг расули бир ишни қилса, унда мутлақо бир ҳикмат бўлади» деган тушунча
остида Мадина йўли тутилди. Саҳобалар гап нимадалигидан хабарсиз эдилар.
Бани Назир яҳудийларидан бир нечтаси ўлжасини Қўлдан чиқарган овчидай анграйиб
қолишди. Саллом ибн Мишкам уларга қараб: «Мен сизларга нима девдим?!» дейишдан
тўхтамас эди.
Саҳобалар икки соат юриб, Мадинага етиб келишди ва Набийлар султонини(с.а.в.) шу
ерда кўриб, кўнгиллари тинчиди.
* * *
Энди Бани Назир яҳудийларининг пайтавасига қурт тушган, юраклари ғулғуладан
такапука эди. Ибн Сурийа кўпларнинг ичини кемираётган андишани тилга келтирди:
— Бу ердан кетиб қолиши тасодиф эмас, албатта, хабардор қилинган бўлиши керак.
Шубҳасиз, шундай. Энди бу ёғига нима қилиш ҳақида бош қотирайлик. Мендан сўрасаларинг,
хозирдан сезиб турибман, ашкрлдашқолларингизии йиғиштириб, юртингиздан кувиласизлар.
Кучларинг етса, ўзларингни ҳимоя қилинглар. Лекин қутулишларинг учун энг мақбул бўлган
битта йўл бор.
— Қандай йўл экан у?
— Унинг динини қабул қилиб, ватанда қолиш. Бу йўл Мусо иайғамбарни ҳам мамнун
этадиган, унинг ризосига сабаб бўладиган энг тўғри йўлдир!
—Биз бундай қилолмаймиз.
—Ҳозиргача қаерда эдинг?
— Бу аклингни ўзингга сақлаб кўй, эй Ибн Сурийа. Ибн Сурийа бу эътирозларга
қониқарли жавоб беришдан ожиз эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 102
— Мен билганимни айтдим, холос.
— Сен ўша билганингни ҳам ичингда сақла, тушундингми!
Эртаси Муҳаммад ибн Маслама Бани Назирга келиб, уни Расулуллоҳ(с.а.в.) юборганини
айтди, пайғамбар ҳаётига қасд қилганларининг жазоси сифатида ўн кун ичида юртларини
ташлаб чиқиб кетишлари кераклигини маълум қилди ва сўзини бундай тугатди:
— Истаган хар нарсангизни олиб кетишингиз мумкин. Лекин ўн кундан кейин бу ерда
қолган бирон киши қўлга тушадиган бўлса, бошидан жудо қилинади.
Бу хабар Бани Назир яҳудийларини даҳшатга солди. Қовоқлар осилиб, кўзларда ёш
айланди, гуноҳкор бошлар эгилди.
Қасд қилганлар паст бўлган эди.
Бир жойга тўпланиб вазиятни муҳокама қила бошлашди. Ёлғиз ўзлари мусулмонларга бас
кела олмасликларини билишарди. Олдинлари бир-бирларига душман бўлган Авс ва Ҳазраж
кабилалари эса, Маккадан келган пайғамбарнинг(с.а.в.) саъйҳаракати билан бирлашиб,
қонқардошга айланган. Қолаверса, энди уларнинг сафига маккалик муҳожирлар ҳам келиб
қўшилган. Хуллас, Мадина мусулмонларига қаршилик кўрсатиш ақлсизликдан бошқа нарса
эмаслиги яҳудийларга аён эди.
Йиғилиш кўпга чўзилмади. Қандай қарорга келишгани уларнинг бурушган юзларидан
шундоқ кўриниб турарди. Кўп ўтмай, кўчада ўйнаб юрган болаларнинг бир-бирларига:
«Юртимизни ташлаб кетар эканмиз» деган гаплари қулоққа чалиниб қолди.
Кетишга тайёргарлик бошланди. Олиб кетиладиган нарсаларни ҳисоблашга киришилди.
Одамларнинг руҳи чўкиб, кўнгли синиб, бири қовоғидан қор ёғиб дардини айтса, бирови
бошларига бу кунни солганларга лаънат ўқирди. Баъзилар мадиналик пайғамбарни айбласа,
бошқалар Ҳуйайй ибн Аҳтоб билан шерикларини айбдор деб билар эди.
Сафар тадориги билан овора бўлган Назир яҳудийлари бу пайтда Мадинада ўтказилаётган
бир йиғилишдан хабарсиз эдилар. Мажлисда чордона қуриб ўтириб олган Ибн Салул одамларни
ватанларидан ҳайдаш нотўғри экани ҳақида оғиз тўлдириб ваъз ўқир эди.
— Малак хабар берган эмиш: «Улар ҳаётингга қасд қилмоқчи бўлдилар» деган эмиш...
Ким кўрибди уни?..
Ибн Салул писанда қилиб ғўлдирар, ўзини бечораларнинг ҳимоячиси қилиб кўрсатар эди.
— Мендан сўрасаларинг, бу бечораларга ёрдам берайлик, дейман. Уларга хабар
юборинглар, юртларида қолаверишсин. Керак бўлса, биз ёрдам берамиз. Қурайза ва Ғатафон
яҳудийлари ҳам кўмаклашишади. Шунда биз унинг ўзини қўрқитган ҳамда бечоралар
юртларини ташлаб кетишига йўл қўймаган бўламиз.
Бу ган Ибн Салулни ўраб ўтирган мунофиқларга ҳам маъқул тушди. Оқшом тушиши билан
туяли бир киши Бани Назир кабиласи томонга йўл олди. Унга Мадинада мунофиқлар
маъқуллаган хабарни етказиш вазифаси топширилган эди. Хабарчи Бани Назир аҳолисини
жасоратли бўлишга ва мадиналиклардан қўрқмасликка чақириши, уларга далда бериши керак
эди.
Ҳуйайй ибн Аҳтоб ясриблик дўстини уйида меҳмон қилди. Ибн Салулдан келган хабарни
хурсанд бўлиб эшитди. Ичига ёруғлик кирди.
— Модомики бундай кунда ёрдамга келадиган дўстларимиз бор экан, биз ҳеч қаерга
кетмаймиз, шу ерда қоламиз. Оталаримиздан ёдгор бўлган тупроқни тарк этиш ниятида
эмасмиз — деди у.
Ҳуйайй меҳмонини кузатиб туриб, Ибн Салулга салом етказишни тайинлагач, уйига
кирди.
— Хақиқат бор эканку! — деди ўзига ўзи ва чуқур нафас олди.
Эртасига халқ орасида«кетмас эканмиз, юртимизда қолар эканмиз» деган гап яшин
тезлигида таркалди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 103
Ёш-қари ҳамманинг устидан тоғ ағдарилгандай бўлди, ҳамма хурсанд, айниқса,
болаларнинг қувончи чексиз эди.
Кейин Мадинага бир одам юборилди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига кирган хабарчи:
— Биз юртимизни ташлаб кетмаймиз. Ҳеч қаерга кетишни истамаймиз! — деди.
Буни эшитиб, Расули акрам(с.а.в.) қўшин тўплашга амр қилдилар. Дарҳол саф тортган
қўшин рабиулаввал ойида Бани Назир қабиласига караб юриш килди.
Икки соатда Назир қалъасига етилди. Узоқдан бир кўшин келаётганини кўрган яҳудийлар
тезда қалъа ичига кириб, дарвозаларга қулф осишди.
Қалъа қуршовга олинди. Қалъага киришчиқиш имкони кесилди. Яҳудийларга таслим
бўлиш таклиф қилинди. Аммо улар бу таклифни рад этишди.
Улар қалъаларига хаддан ташқари ишонишар эди. Мадиналиклар тугул, ҳеч қандай
душман бу қалъани ошиб ўтолмайди, деб ўйлашарди. Қолаверса, Бани Назир қабиласи Ибн
Салулдан ва бошқа яҳудийлардан келадиган ёрдамдан ҳам умидвор эди. Ўшанда қалъадан
чиқиб жанг килишади, мусулмонларнинг таъзирини бериб қўйишади.
Кеч кирди. Қалъа ичида яҳудийлар ўзаро мажлис бошлашди. Сўз олганлар бир-бирларига
далда бериб, эртасига келадиган ёрдам ҳақида ишонч билан оғиз кўпиртириб гапиришарди.
Уларнинг фикрича, мусулмонлар Мадинадан етиб келибдими, демак, Ибн Салул ҳам тез орада
келиши керак.
Эртасига Мадина йўлига умидвор тикилган кўзлар ердан чанг кўтарилишини кута
бошлади. Вақт жуда секин ўтаётгандек туюларди. Аммо ҳеч кимнинг қораси кўринмас, ердан
чанг кўтарилмас эди. Аср вақти ўтиб, қуёш нури сўна бошлаши билан умидлар ҳам сўна
бошлади.
Кечаги йиғилиш умидсиз маърузалар билан давом этди. Ҳуйайй бирикки йўталиб, гап
бошлади:
— Онадан туғилгандан бери бундай аҳволга тушмаган бўлсак керак. Бу мусибат
бошимиздан кетадими ёки бизни улар маҳв этадими? Билмайман. Мадиналик дўстларимиз
ёрдамга келишса, бу балодан қутуламиз. Аммо ёрдам келмасачи, унда...
Ҳуйайй сўзини давом эттира олмади. Бир оз кутди.
У ёқбу ёққа кўз ташлаб, сукутга чўмди. Кейин чуқур нафас олиб:
— Хўш — деди — қани, дўстлар, айтингларчи, унда нима қиламиз?
Ҳамма жим эди. Шу алфозда қанча вақт ўтгани ҳеч кимга маълум эмас.
Бир пайт кимдир овоз чиқарди:
— Кутамиз!
Зеро, кутишдан бошқа иложлари ҳам йўқ эди. Қамалнинг иккинчи ва учинчи куни ҳам
ўтди. Аммо на Мадинадан ва на бошқа яҳудийлардан садо чиқди. Умидларидан асар қолмади.
Кейин юракларини кўркув ҳисси чулғаб олди. Ҳамма дирдир титрар, тиллари бир сўзга
айланмас эди.
Шу кунгача жонларини ҳимоя қилишига қаттиқ ишонган қалъа деворлари энди кўзлари
ўнгида салобатини йўқотган, қалбларидаги жасорат туйғуси ҳам сўнибсўниб бигган эди.
Мусулмонлар агар истасалар, қалъа деворини бемалол ошиб, ичкарига кира оладигандек туюла
бошлади уларга...
«Нима қилсак экана?»
Бу савол ҳамманинг юрагини ўртаётган, лекин ҳеч ким қоникарли жавоб ололмаётган
дарднинг ифодаси эди. Кўчаларда жонли мурдалар каби изғиб юрган эркакларни, уларга
умидсизларча мўлтираган хотинларни кўриш мумкин эди.
Нима учун мусулмонлар ҳамон хужум қилишмаётганини ва нега қалъа деворидан ошиб
ўтишмаётганини ҳеч ким билмасди.
Аввалги уч кундан кейин бир-биридан баттар яна уч кун ўтди. Бу уч куннинг кечалари
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 104
кундузларидан барбод, кундузлари кечаларидан қоронғу эди. Шошқинликлари энг сўнг
даражага етган бир онда кўзлари бирдан қўрқувдан очилди, калбларига бўлакча бир оғриқ
кирди. Мусулмонлар қўлларида болта билан қалъа атрофидаги хурмо дарахтларини кесар,
ташлаб кетилган уйларни бузар эдилар. Чиқиб тўсқинлик қилишга кимсада ҳол йўқ. Қалъа
деворларига чиқишди:
— Ё Муҳаммад, бузғунчиликни тақиқлаган ва қоралаган ўзинг эмасми? Дарахтларни
кесиб, уйларни бузишинг нимаси? — деб бақиришди.
Сўзлари жавобсиз қолди. Кесиш давом этаверди.
Ниҳоят, яҳудийлар бир жойга йиғилишди, холатни роса муҳокама қилишди. Аммо
ичларида: «Қиличларни олиб, бостириб борайлик! Ўлсак, эркакка хос тик ўлайлик, дейдиган
бир мард топилмади. Гўё қалбларини юқоридан бир қўрқув ҳисси босиб тургандек эди. Ахийри:
Сулҳ таклиф қилайлик. Шартларини бажаришдан бошқа чорамиз йўқ — деган гап билан
масалага нуқта қўйилди.
Таклифларини Расулуллоҳга (с.а.в.) етказишди. Таклиф қабуд этилгач, кўчишга
тайёргарлик кўра бошлашди. Енгил юкларининг ҳаммасини олиб, узун бир карвон ҳолида йўлга
чиқишди. Хотинлар энг чиройли кииимларини кийиб олган, баъзилари довул чалиб, баъзилари
қўшиқ айтиб боришар эди. Тўйга бораётгандек, шодхуррам кўринишга ҳаракат қилишарди.
Шу ҳолда Мадинага кирдилар. Мадина бозоридан шодхуррам ўтдилар. Олдинга тушиб
олиб ўйнаб бораётган семизсемиз ўйинчи хотинларни, юзлардаги севинч ва шодликни кўрган
одам уларни юртларини ташлаб кетишяпти деб ўйламас эди. Халқ уларнинг бу ақлга сиғмас
ҳолларини томоша қиларди. Мадина кўчалари узоқ ииллардан бери бу хил хуррамликка гувох
бўлмаган.
Ниҳоят, улар ўзларига ёрдам беришни ваъда қилиб сузида турмаган мунофиқларнинг
қалбларини эзувчи қушиқлар айтаайта, узоқлашишди. Салдан кейин овозлари ўчди. Юзларида
намойиш этган сохта севинчилари битди, кўшиқлари тўхтади. Кўзларига аламли ёш томчилари
қўшилиб келди, бўғизларида боғланган йиғи тугунлари ечилдқ. Бир соат олдин
хурсандчиликдан ўйнаган инсонларни ҳозир йиғи ичида кўрган одам аввалги севинчлар
ҳақққий эдими, ё эндиги маҳзунлик ҳақиқийми, ажрата олмасди.
Назир яҳудийларидан бўшаган қалъага кирганлар ваиронага айланган уйларга дуч
келишди. Ҳаммаси уйини бузган, одам ўтирмайдиган ҳолга келтирган эди. Аммо Мадина шу
тариқа бир фасод уясидан халос бўлди.
* * *
Дўстларидан ажралиш аламини туйган мунофиқлар уларнинг орқасидан ҳасратла қараб
колишди. Ёрдамга журъат қилмаганлари учун ўзларига маломат ёғдиришарди.
Мусулмонлар эса, бўлиб ўтган ишлардан хурсанд эдилар. Айниқса, Бани Назир масаласи
бир кимсанинг бурни қонамасдан ҳал қилингани қувончли эди. Ҳолбуки, улар бунчалик
осонлик билан юртларини ташлаб кетадилар деб биров ўйламаган эди.
Шу палла Расули акрам(с.а.в.) жанобимизда ваҳий холати кўрилди. Овозлар тинди, ҳурмат
ва ҳаяжон ҳислари тўла кутиш бошланди. Бир оздан кейин Жанобимиз(с.а.в.) Хашр сурасининг
муборак оятларини ўқий бошладилар:
«Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Оллоҳга тасбеҳ айтди. У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир.
У аҳли Китоблардан(яҳудийлардан) кофир бўлган кишиларни биринчи тўплашдаёк ўз
диёрларидан ҳайдаб чиқарган Зотдир. (Эй мўминлар,) сизлар уларнинг чиқиб кетишларини
ўйлаган ҳам эмас эдингиз. Улар ҳам ўзларининг кўрғонқалъаларини Оллоҳ(нинг азоби)дан
тўсгувчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Оллоҳ(нинг азоби) улар ҳисобга олмаган томондан келди ва
дилларига қўрқинч солди. Улар(уйларини) ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан
бузурлар. Бас, эй ақл эгалари, (уларнинг аҳволидан) ибрат олинг! Агар Оллоҳ уларга сургунни
ёзмаганида, албатта, уларни мана шу дунёда(қатл қилиш ёки асирлик билан) азоблаган бўлур
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 105
эди. Улар учун охиратда дўзах азоби ҳам бордир. Бунга сабаб уларнинг Оллоҳ ва Унинг
пайғамбарига қарши турганларидир. Ким Оллоҳга қарши турса, бас, албатта, Оллоҳнинг жазоси
қаттиқдир. (Эй мўминлар,) сизлар(Бани Назир хурмозорларидан) бирон хурмо дарахтини
кесдингларми ёки уни ўз поясида турган ҳолида қолдирдингларми, бас, (сизлар қилган ҳар бир
иш) Оллоҳнинг изнииродаси билан ва у фосиқитоатсиз кимсаларни расво қилиш учун(бўлди).
Оллоҳ ўз пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсаларнинг устига сизлар оту туяларни
ўйнатибчоптириб борганларингиз йўқ(яъни, у ўлжаларни сизлар машаққат чекиб, жангжадал
билан қўлга киритганларингиз йўқ), лекин Оллоҳ пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалардан
(мана шундай) устун қилиб кўюр. Оллоҳ барча нарсага Қодирдир. Оллоҳ қишлоқшаҳарларнинг
(кофир) аҳолисидан Ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар— токи сизлардан
бойбадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун—
Оллоҳники, Пайғамбарники ва(у зотнинг) қариндошуруғлари, етимлар, бечорамискинлар ва
йўловчимусофирларникидир. Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот
сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Оллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Оллоҳнинг жазоси
қаттиқдир» (Ҳашр, 17)
ОЛЛОҲНИНГ УЙИНИ ТОЗАЛАГАН АЁЛ
Умму Миҳжан Мадинанинг Авали мавзеида яшайди. Уйи узоқ бўлишига қарамай, ҳар
куни масжидга келиб, Пайғамбарлар имомининг(с.а.в.) орқаларида туриб намоз ўқиш
саодатини ҳис қилиб юради. Бундан ташқари, масжидни супурибтозалашни ҳам ўзига вазифа
қилиб олган.
«Модомики Оллоҳ менинг қалбимни ширк ва куфрдан тозалаган экан, мен ҳам Унинг
уйини тоза тутайин» деб ўзи бу шарафли вазифани адо этиш ташаббуси билан чиққан.
Камбағал бўлишига қарамай, қалби гўзал туйғу ва тушунчаларга бой бўлган бу аёл
масжидни тозалагани сари қалби ҳам тозалангандек бўлар, руҳида ҳаловат ҳис этар эди.
Бир куни у бемор бўлиб, тўшакка ётиб қолди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) орқаларида туриб
намоз ўқиш саодатидан айрилиб колди. Бирдан-бир орзуйи— тезроқ соғайиб, масжидга бориш,
буюк имомнинг орқасида туриб намоз ўқиш эди. Кулоқлари остида ҳамон ул севикли
Жанобининг(с.а.в.) ёқимли овозлари эшитилиб турар, қалби Оламлар Парвардигорининг
ҳузурида саждага бошқўйиш орзуйида жўш урарди.
Бир неча кун масжидда кўринмаганидан кейин буюклар буюги Жанобимиз(с.а.в.)
суриштирдилар.
— Касал бўлиб қолди, эй Оллоҳнинг пайғамбари — деб жавоб қилишди қўшнилари.
Бу холни эшитган заҳоти Раҳмат пайғамбари Авалимаҳалласига шошилдилар. Баъзилар
илдамроқ бориб,
;
хаста аёлга суюнчи хабарини етказишди.
— Хушхабар, эй Умму Миҳжан, Расулуллоҳ жаноблари сени зиёрат қилишга келяптилар,
— дейишди.
Умму Миҳжан бу хабарни эшитиб, севинчдан ўзини қўярга жой тополмай қолди.
Касалликдан ҳолсиз қолган юраги тезтез ура бошлади. Пешонасидан тер оқди. Ҳеч қанча ўтмай,
ёқимли бир овоз қулоғига чалинди:
— Ассалому алайкум!
Миннатдорлик туйғулари безаган мажолсиз бир овозда:
— Ва алайкум ассалом, эй Оллоҳнинг расули, деб кутиб олди Умму Миҳжан бу шарафли
меҳмонни.
Зиёрат узоқ давом этмади. Аммо маъно оламида бу қисқа вақтнинг қиймати ғоятда баланд
эди. Хайрлашиларкан, унга охират оламида мамнун этарли иззат-икромлар кўрсатилажагига ҳеч
ким шубҳа қилмасди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 106
Расулуллоҳ(с.а.в.) кейин ҳам вақтивақти билан бу аёлнинг аҳволини қўшниларидан сўраб
турдилар. Касали оғирлашгани айтилди. Расули акрам(с.а.в.) уларга:
— Агар вафот этса, менинг хабарим бўлмай дафн қилманглар — дедилар.
Бир оқшом тақдир мақомидан чиққан фармон ила ажал ўқи отилди. Умму Михжан
Оллоҳга ва расулига хизмат ишқи билан йўғрилган топтоза кўнглини Олий Мавло юборган
ўлим малакларига таслим этди.
Уни дархол ювиб, кафанлашди. Дафнга тайер бўлганидан сўнг йўлга чиқишди. Аммо бу
пайт хуфтон намози ўқиб бўлинган, Расулуллоҳ(с.а.в.) уйқуга кетган эдилар.
Жанозага келганлар ғамгин бўлишди. Маҳалла аҳли ичида ҳам ўзига хос ўрни бўлган,
айниқса, Расулуллоҳ(с.а.в.) зиёрат этганларидан кейин яна ҳам обрўйи ошиб кетган Умму
Миҳжан, демак, бу сўнгги мукофотга эришмасдан қора тупроққа кирадиган бўптида, деб
ўйлашди.
— Демак, насибаси шу экан...
— Жаноби Расулуллоҳни безовта қилишимиз тўғри бўлмас.
— Уйқудаликларида ҳам ваҳий келиб колиши мумкин. Яна бир хато иш қилиб қўймайлик...
Шу хил мулоҳазалардан кейин Расули акрамнинг(с.а.в.) иштирокларисиз дафн киладиган
бўлишди. Бақиъ қабристонига келтиришди, жанозасини ўқишди ва дафн этишди. Оллоҳдан
унга раҳмат тилаб, ортларига қайтишди.
Эртасига Расулуллоҳ(с.а.в.) яна у ҳакда сўраганларида:
— Тупроққа қўйилди, эй Расулуллоҳ — деб жавоб қилишди. — Аслида уни дафнга
тайёрлаб, сизга келган эдик. Ухлаб ётган экансиз, безовта қилгимиз келмади.
— Юринглар бўлмаса.
Имомул анбиё(с.а.в.) саҳобалари билан бирга Бақиъ қабристокга йўл олдилар. Қўшнилар
Умму Миҳжаннинг қабрини кўрсатишди. Расулуллоҳ(с.а.в.) қабр ёнида тўхтадилар,
ҳамрохлари орқада саф тортишди. Тўрт марта такбир келтирган холда руку ва сажда қилмай
ўқилган намоздан кейин, Оллоҳ таолодан раҳмат тилаб ортларига кайтдилар.
Умму Миҳжаннинг руҳи шод бўлди, маъно оламида буюк икромларга эришди, Буюк
Мавло улуғ пайғамбарининг ҳурмати юзасидан Умму Миҳжанга у хаёлига келтира олмаган
неъматларни ёмғир каби ёғдиришга албатта қодирдир.
Шундай бир намозда ҳозир бўлишни, у бахтиёр кишилар орасида ва пайғамбарлар
имомининг оркаларида сафда туришни чин кўнгилдан орзу қилганлар учун Умму Миҳжан
руҳига фотиҳалар юборишларига йўл доимо очиқдир.
* * *
Кичик Абдуллоҳ раҳматли Руқаййадан колган ёдгор эди. Онаси ёш кетганидан кейин
анчагача ўзига келолмай юрган болакайни бир куни Умму Гулсум бағрига босди.
— Энди мен сенинг онанг бўламан, жоним — деди.
Хола онанинг ўрнини боса олармикан? Жуда қийин... Аммо Абдуллоҳга холасидай
меҳрибон ўгай онанинг топилиши ҳам осон эмас эди. Албатта, Абдуллоҳ уни хола сифатида
кўраверади, лекин онасидан ҳис қилган шафқат ва севгини ундан ҳам ҳис этажак.
Бир куни Абдуллоҳ ўйнаб юрганида, тўсатдан бир хўрознинг ҳужумига учраб, йиқилди.
Додворшга чопиб чиққанлар уни оғизбурни қонга тўлган бир ҳолда қутқариб олишди. Уйга
олиб киришганида Абдуллоҳ наришон бир аҳволда эди.
Ҳолати ўнгланавермагач, Умму Гулсум дадасига одам юборди. Сарвари анбиё(с.а.в.)
муҳим бир иш билан банд бўлганлари учун боролмасликларини билдирдилар. Берадиган ҳам,
оладиган ҳам Буюк Мавло деб қўйдилар.
Боланинг аҳволи яна ҳам оғирлашавергач, иккинчи марта одам юборилди. Бу гал
Жанобимиз(с.а.в.) бир неча саҳобалари билан бирга етиб келдилар. Бола ўлаётган эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 107
Қучоқларига олдилар. Кўзларидан ёшлар оқа бошлади. Саъд ибн Убода чидаб туролмади:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сиз ҳам йиғлайсизми? Ахир, сиз Оллоҳнинг
пайғамбарисиз?! — деди.
Набиййи акрам(с.а.в.) бундай жавоб қилдилар:
— Бу ҳолат Оллоҳнинг бир раҳматидир, бандаларининг қалбига солгандир. Оллоҳ таоло
фақат шафқатли бандаларига шафқат кўрсатади.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) аввалроқ қизларидан айрилган эдилар, кетидан набиралари ҳам
вафот этганини кўриб, юракбағирлари доғланди.
* * *
Қурайза яҳудийларидан бирининг уйида хизматкор бўлган Салмон, ниҳоят, Ислом динини
қабул этиб, орзуйига етишди. Имкон топди дегунча дарҳол Расули акрамнинг ҳузурларига
чопар, ёнларида соатлаб ўтириб, оркаларида намоз ўқигач, кўнгли таскин топиб, ишига қайтар
эди. Ҳар гал қайтишида оиласидан айрилиб, сафарга кетаётган, бир неча кунлик озиғини олиб
олган одамнинг ҳолига тушарди. Расулуллоҳни кўрмаган ёки хузурларига бора олмаган кунлари
вақтини у зотнинг хаёллари билан, у кишидан эшитган тотли сўзлар ёди билан ўтказар,
маънавий биргаликни давом эттиришга ҳаракат килар эди. Ишлаб турган онида ҳануз ёнбошида
Расулуллоҳ жанобимиз ўтиргандек бир ҳолатга тушар, кечқурун ётаётганида эса, битта хонада
уйқуга бораётгандек, «Оллоҳ роҳатли уйқу берсин, эй Салмон!» дегудек ёнгинасида ҳис этарди
жанобини. Бу шундай бир айрилиқ эдики, бу айрилиқ ичида биргалик энг гўзал маъноси билан
давом этар эди.
Бир куни у яна зиёратга келганида Расули акрам унга хўжайини билан учрашиб, озодлик
сўрашини маслаҳат бердилар.
Салмон хўжайини билан гаплашди. Хўжайини рози бўлди:
— Эвазига менга уч юзта хурмо кўчати кўкартириб берасан. Устига яна қирқ уқка олтин
ҳам берасан — деди.
Салмонга бу таклиф оғир эди. Қирқ уққа олтин тўрт юз дирҳам дегани бўлиб, уни топиш
осон иш эмасди. Лекин, бошқа томондан, Жаноби Пайғамбар унга бу йўлни тавсия этганлар.
Салмон бўлиб ўтган савдони Расулуллоҳга (с.а.в.) бориб айтди. Бу хабар унинг дўстларини
мамнун қилди. Кўчатларни қисқа фурсатда топиш мумкин эди. Масжиддагилар ҳар битталари
учбештадан ниҳол таклиф этишди ва тезда уч юзта хурмо кўчати қилинди. Расулуллоҳ(с.а.в.)
Салмонга:
— Қани энди кўчатлар учун уч юзта чуқур қазгинда, кейин менга хабар бер — дедилар.
Салмон кетди. Кучли одам эмасми, иш уни қўрқита олмасди. Бирпасда айтилган
чукурларни қазиб бўлди. Жой тайёр бўлганини эшитиб, Расулуллоҳ(с.а.в.) шериклари билан
йўлга чиқдилар. Келиб хурмо кўчатларининг ҳар бирини кўллари билан экиб чиқдилар.
Энди ниҳолларнинг тутиб кетиши кутилади, чунки яҳудийлар уларнинг кўкарганини,
мевага кирганини ўз кўзлари билан кўришлари керак эди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳазрати Ойишанинг хонасида ўтирганларида Асмо исмли мадиналик
бир аёл келиб, ул зот билан ўзини қизиқтирган масалада учрашишга изн сўради. Киришга
рухсат берилди.
— Ё Расулуллоҳ, ойбоши ҳолати тугаган хотин кандай тозаланади, намозини қандай
бошлайди? — деб сўради Асмо.
— Хушбўй сепилган жун олиб, ўша билан покланасан.
— Мен у билан қандай покланаман, ё Набийаллоҳ! Жанобимиз(с.а.в.) бундан ортиқ
тушунтириш имконини топа олмас эдилар.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 108
— Субҳоналлоҳ!.. Поклан шундай!.. — дедилар.
— Аммо мен у билан кандай тозаланаман?
Аёл жуда ҳам содда эди. Расули акрамнинг(с.а.в.) гапларини у бутун баданни жун билан
тозалаб чиқиш керак экан, деган маънода тушунган эди.
Бу ҳолни кўриб турган Ҳазрати Ойиша онамиз у аёлни бир туртди. Асмо у томонга қаради.
— Бу ёққа кел — деди Ҳазрати Ойиша ишора билан.
Асмо борди. Пичирлаб бир нималарни гаплашишди. Ҳазрати Ойиша унга қандай
тозаланиб, қай тарзда намоз ўқиш кераклигини тушунтириб бергач, Асмо кетди. (Бухорий.
1/81.)
Демак, олдин тоза бир бўз парчаси ё жун тутами билан одоб жойларини тозалайди, кейин
намозга олгандай шаклда таҳорат олади. Ундан сўнг бутун вужудини ювади. Бу орада Асмо
Жаноби Расулуллоҳнинг ғоятда уятчан эканларини, бир оғиз ганни айтатуриб, юзларининг
қизариб кетганини кўрди.
МИСКИНЛАРНИНГ ОНАСИ ХАЗРАТИ ЗАЙНАБНИНГ ВАФОТИ
Рамазон ойи бошида саодат тожини кийиб, «мўминларнинг онаси» деган шарафли номга
эришган Зайнаб бинти Ҳузайма никоҳидан ҳали уч ой ўтмай туриб, касал бўлиб қолди. Кунлар
ўтди, лекин хасталиги тузалмади. Худди вужудни кўрпага ёпиштириб, «Энди сен ётишинг
керак, турмагин» дейдиган туридан эди унинг касаллиги.
Энди ўттизга кирган Ҳазрати Зайнаб Қурбон ҳайити кунларидан бирида коинотнинг энг
шарафли жойи бўлмиш хонасидан қурбон ўлароқ Даргоҳи Субҳониййага арз этилажагини
қаердан билсин?! Ўлим фариштасига унинг жонини олиш ҳақида илохий фармон берилган.
Гарчи у энг буюк пайғамбарнинг завжаси ва никоҳларига энди уч ой тўлган бўлсада, Олий
Фармон бажарилиши лозим эди.
Ўзини Расули акрамга хотин бўлишдек саодатга ноил этган тақдиридан рози бўлган
Ҳазрати Зайнаб айни тақдирнинг келажакда яна ковуштириш учун дунёдан айрилишига доир
чиқарган ҳукмига ҳам севасева рози бўлажак. Уни кутиб олишга келган ва: «Биз сенинг дунё ва
охиратдаги дўстларингмиз, жонинг орзу этган, кўнглинг истаган ҳар нарса сенга оиддир.
Мағфирати сўнгсиз, марҳамати чексиз Раббингнинг зиёфатига хуш келибсан...» деган
фаришталар ҳамроҳлигида дунё ҳаётини тарк этди. Пок хотинлари учун ҳозирланган улуғ
мақомларга эришди. Шу тариқа Ҳазрати бинти Ҳузайма ҳали Жанобимиз тирикликларида ажал
шарбатини ичган иккинчи аёллари бўлди.
Мусулмонликни қабул қилгунича ҳам мискин ва бечораларга доимо ёрдам қўлини
узатувчи бўлиб танилган ва атрофда«Уммул масокин» яъни, камбағалбечораларнинг онаси,
деган ном олган Зайнаб ортидан мусаффо хотиралар ва самимий севгилар қолдириб кетди. У
том маънода«мўминларнинг онаси» бўлиш шарафига лойиқ фазилатлар эгаси эканига жуда
кўплар шоҳид бўлган. Булар ҳам ҳаммаси бир шарафку, лекин энг катта шараф бу ёкда эди.
Яъни, Зайнабни унинг орзуйи билан турмуш ўртоғиликка танлаган Расулуллоҳ жанобимиз
(с.а.в.) ундан рози ва хушнуд эдилар. «Эрини рози қилган ҳолда ўлган хотин» ҳақида
Жанобимиз берган мужда, аввало, унга ва Ҳазрати Хадичага етажак ва улар жаннат хотинлари
ичида«Жаноби Сарвари олам рози бўлган ҳолда дунёни тарк этган хотинлар» сифатида
мустасно бир ўрин олажаклар.
Мўминлар уни Бақиъ қабристонига кўмишди. Малаклар унинг қабрини жаннат боғчаси
каби безатган эдилар. Бу ер унинг жасади учун то қиёматгача хуш бир истироҳатгоҳ бўлажак,
азиз руҳи эса, Буюк Мавлонинг меҳмони бўлиш учун юксакларнинг юксаги оламларга
кўтарилажак.
Ғарибларга ёрдам беришни воз кечилмас бир вазифа этиб тайинлаган Буюк Мавло
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 109
«мискинларнинг онаси» бўлган ва пайғамбарининг хос омонати ўлароқ даргоҳига келган
Ҳазрати Зайнабни Зоти Аҳадийатига лойиқ илоҳий икромларига буркаши шубҳасиз эди.
Пайғамбарнинг хотини эканини ҳам ҳали тўла англаб улгурмасидан дунёдан кетиш алами
ўрнини, иншаоллоҳ, бу ёқда кўражаги сўнгсиз иззат-икромлар босиб кетажак. («Ал-Исоба»
4/315).
БИР БЕМОР ЗИЁРАТИ
Умму Соиб касал бўлиб қолди. У тўшакда ётиб ҳам дирдир титрарди. Баъзан иситманинг
зўридан ўзини қўярга жой тополмасди.
Унинг беморлигини эшитган Расулуллоҳ(с.а.в.) бир неча дўстлари билан зиёратига
келдилар.
— Оллоҳ шифо берсин, эй Умму Соиб... Нима бўляпти? Безгак тутяптими? — деб
марҳамат қилдилар.
Хотин бўғиқ овоз билан жавоб берди:
— Хуммага чалиндим шекилли. Худо олсин бунақа касалликни.
Касалликни сўкма, эй Умму Соиб! Чунки, ўчоққа тушган ва ёнган темирнинг зангини олов
қандай тозаласа, касаллик ҳам инсоннинг гуноҳларини шундай тозалаб кеткизади( Муслим,
4/1993.)
Ҳазрати Зайнаб аввалроқ Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг хотини бўлган ва Уҳуд жангидан
кейин тўртинчи йил охирларида яна турмушга чиқиб, бешинчи йили вафот этган, деган ривоят
ҳам бор. Умму Салама онамизнинг: «Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) мени вафот этган Зайнаб бинти
Хузайманинг хонасига кўчириб ўтдилар» мазмунидаги ривоятлари тўғри бўлса, биз бу ерда
берган тарих тўғри бўлади ва унда Ҳазрати Зайнаб онамиз Жаноби Расулуллоҳдан(с.а.в.) олдин
Убайда ибн Ҳорнснинт никохида бўлгани антлашилади. Маълумки, Убайда Бадр жангида илк
ўртага чиккал уч кишидан бири эди.
* * *
Беморлиги сабабли ибодатини тўлиқ адо этолмаганидан кўнгли чўккан Умму Соиб
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) зиёратларидан кейин бир оз ўзига келгандек бўлди, қолаверса, касаллик
ҳам Оллоҳнинг бир раҳмати эканини у билиб олди.
Зиёратга бирга келганлар Расули акрамнинг(с.а.в.): «Мўминнинг оёғига азият бериб бир
тикан кирса ёки бундан ҳам оғирроқ мусибат келса, Оллоҳ таоло уни бир даража юксалтиради
ёки бир хатосини ўчиради» деганларини эшитишди.
Дарҳақиқат, бу зиёрат Умму Соиб учун Оллоҳ таолонинг бир раҳмати ва эҳсони бўлди.
Унинг Ҳақ таоло ҳузурида бир қиймати бор эканки, Оллоҳ оламларга рахмат бўлган
найғамбарини зиёратга юборибди!
Бу зиёрат мўминларга Расули акрамнинг(с.а.в.) ушбу муборак сўзларини эслатган эди:
— Қиёмат кунида Оллоҳ таоло бандаси билан бундай саволжавоб қилади:
«Эй Одам боласи, хаста бўлдим, мени зиёрат қилмадинг!»
«Эй Парвардигорим, мен Сени қандай зиёрат қиламан. Сен Роббул Оламинсан!»
«Фалон бандам касал бўлганида, унинг зиёратига бормадинг. Уни зиёрат килганингда,
унинг ёнида Мени ва Менинг ризоимни топишингни билмадингми?.. Ва, эй Одам боласи,
сендан корнимни тўйдиришни сўрадим, тўйдирмадинг!»
«Эй Парвардигорим! Мен Сени қандай тўйдираман? Сен Роббул Оламинсан!»
«Фалон қулим сендан қорнини тўйдиришингни сўради, тўйдирмадинг. Унинг қорнини
тўйдирганингда, берган таоминг эвазига Мендан мукофот олишингни билмас эдингми?.. Ва, эй
Одам боласи, сендан сув сўрадим, менга сув бермадинг!..»
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 110
«Эй Парвардигорим, Сен Оламларнинг Раббисан! Мен қандай қилиб Сенга сув бера
оламан?»
«Фалон бандам сендан сув сўради, унга сув бермадинг. Сув берганингда, мукофотини
Менинг ҳузуримда олишингни билмасмидинг?» Бу хусусда Расули акрам(с.а.в.) яна бундай
марҳамат қилдилар:
— Ким бир хастани зиёрат қилса, жаннат хурфаларига эришади.
—Жаннат хурфалари нима дегани, ё Набийаллоҳ?
—У жаннатда терилган мевалардир. (Муслим, 4/1989.)
АБУ САЛАМАНИНГ ВАФОТИ
Бир куни Умму Саламанинг тул, болаларининг эса етим қолиши хақида Фармон чиқди. Бу
Фармон дарҳол Абу Салама вужудида таъсирини кўрсатди. Кўзлардан нур сўнди, уни ҳаётга
боғлаб турган толалар узилар ҳолга келди. Унинг аҳволини кўрганлар куни битганини пайқаб,
дарҳол Расулуллоҳга (с.а.в.) хабар жўнатишди. Жанобимиз вақтни ўтказмасдан тез йўлга
тушдилар. Унинг уйига яқинлашганларида, йиғи товушини эшитдилар. Бу йиғи Абу
Саламанинг вафотидан дарак бсрарди. Ажал келган, умри охирига етган эди. Келиши
кутилаётган одам гарчи пайғамбарлар султони, коинотнинг сарвари бўлса ҳам, ҳукм ўзгармас,
вақт кечиктирилмас эди.
Унинг учун ҳар нарсасини фидо қилажак даражада севган Улуғ пайғамбарни кўра олмай
дунёдан кетди Абу Салама. Энди дийдор нариги дунёга қолди. Худди келаётган жанобини
кўришни истаган каби очиқ қолган эди кўзлари...
Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг очиқ кўзларини кафтлари билан ёпдилар. Кейин фарёд чекаётган
хонадон аҳлига қарадилар:
— Ўзларингизга яхшиликдан бошқасини истаманглар. Чунки фаришталар сизларнинг
сўзларингизга«Омин» деб туришибди.
Кейин Буюк Мавлога юзландилар:
«Оллоҳим, Абу Саламанинг гуноҳларини кечир. Ҳидоятга эришганлар орасидаги
даражасини юксалтир. Оиласига унинг ўрнини тўлдирадиган бир кишини насиб эт. Эй
Оллоҳим, бизни ва уни афв эт. Унинг қабрини кенг ва ёруғ қил!»
Жасадни ювиб, кафанлашди. Бақиъ қабристонига элтиб кўмишди. Шу тариқа Усмон ибн
Мазъундан кейин Расули акрамнинг эмикдошлари ва аммаларининг ўғли бўлган Абу Салама
ҳаётдан кўз юмди. Ортда уни ёд этадиган, яхшиликларини эслаб юрадиган, унга Оллоҳнинг
раҳматини тилайдиган кўп дўстларини қолдириб кетди. Бу воқеа хижратнинг тўртинчи йили
рабиулаввал ойининг ўнинчи кунига тўғри келган эди.
Орадан бир неча кун ўтиб, Умму Салама Пайғамбарлар султонининг(с.а.в.) ҳузурларига
келди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Абу Салама ўлди, унинг оркасидан қандай дуо ўқишимни
маслаҳат берасиз?
Расули акрам(с.а.в.) марҳамат қилдилар:
— Бундай дуо қил: «Оллоҳим, мени ҳам, уни ҳам мағфират эт. Менга ундан яхшироқ
бирисини насиб айла».
Умму Салама буюклар буюгига ташаккур билдириб, ортига қайтди. Саҳар вақтларида, беш
вақт намоздан кейин Оллоҳнинг Олий даргоҳига қўлларини очиб, Расули акрам ўргатган дуони
такрорлай бошлади. Йиллар давомида аччиқтотли кўн хотираларни биргабирга кечирган
турмуш ўртоғининг гуноҳларини кечишини сўраб ёлворар, кетидан Жаноби Пайғамбари тавсия
этган дуони ҳам илова этар эди. Аммо ҳар дуо қилганида Абу Саламанинг вафоли беваси
сифатида зеҳнидан«Мен учун Абу Саламадан ҳам яхшироғи бўлиши мумкинми?» деган ўй
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 111
чақмоқдек ўтар эди.
ЗОТУР-РИҚО ҒАЗОТИ ВА ЖОБИР
Назир яҳудийлари Мадинани ташлаб кетганидан бери икки ой ўтган. Жумодилаввал ойида
Мадинага келган бир тижоратчи Муҳобир ва Ғатафон қабилалари мусулмонларга қарши куч
тўплашаётгани хақида хабар берди.
Бу хабар Расули акрамга(с.а.в.) етказилди. Тез орада йиғилган тўрт юз(бошқа бир
ривоятда: етти юз) кишилик қўшин Расулуллоҳнинг қўмондонликларида дарҳол йўлга чиқди.
Мадинада қолганларга имомлик қилиш вазифаси Усмон ибн Аффонга топширилди.
Мусулмонлар узоқдан Ғатафон қабиласи аскарларини кўриб тўхташди. Пешин вақти
бўлган эди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) орқаларида саф тортиб намозга туришди. Ғатафонликлар
мусулмонлар қуролларини ерга қўйиб намоз ўқий бошлашганини кўриб, қувониб кетишди.
Уларни ибодат қилиб турган жойларида янчиб ташлашдан осонроқ иш йўқ эди.
— Қанийди уларнинг бундай қилишларини аввалдан билсакда, устларига бостириб
борсак...
— Улар бир кунда беш марта шундай ибодат қилишади. Кейинги намоз ўқишларини
кутайлик бўлмаса.
— Майли, кутиб, тайёр бўлиб турамиз. Имкониятни қўлдан бермаслигимиз керак. Акс
ҳолда...
Ғатафонликлар ўзларича шу каби режаларни тузиб турган бир пайтда Жаброил,
алайҳиссалом, Роббул Оламин ҳузуридан юборилган илоҳий фармонни Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
қалбларига ваҳий этаётган эди:
«(Эй мўминлар,) сафар қилиб бошқа ерларга борганингизда, агар кофирлар фитнасидан
қўрқсангизлар, намозингизни қаср(қисқа) қилиб ўқишларингизнинг гуноҳи йўқдир. Чунки
кофирлар сизларга очиқ душман кимсалардир. (Эй Муҳаммад,) қачон Сиз(жанг майдонида)
мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган ҳолда намоз ўқимоқчи бўлсангиз, улардан бир
тоифаси қуролланган ҳолларида Сиз билан намозга турсинлар. Бас, қачон сажда қилишгач
(яъни, намознинг бир ракагини ўқиб бўлишгач), орқаларингга бориб, (сизларни кўриқлаб)
турсинлар ва ҳали намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб Сиз билан бирга намоз ўқисинлар! Улар
ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар. Кофирлар сизлар қуроляроғ ва
асбобанжомларингиздан ғафлатда бўлган пайтингизда устингизга бирданига ҳамла қилишни
истайдилар. Агар ёғингарчиликдан азият чексангизлар ёки бемор бўлсангизлар,
қуролларингизни ечиб қўйишингиз гуноҳ эмас. Аммо зҳтиёткорлик(йўлини) тутинглар.
Албатта, Оллоҳ кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайсрлаб қўйгандир. Намозни адо қилиб
бўлганларингиздан кейин ҳам турган, ўтирган ва ёнбошлаган пайтларингизда доим Оллоҳни ёд
этингиз! Бас, қачон(бирон жойга муқим ўрнашиб) хотиржам бўлгач, намозни тўкис адо
этингиз! Албатта, намоз мўминларга(вақти) тайинланган фарз бўлди». (Нисо, 101-103.)
Мазкур оятлар мўминларга ўқиб берилди. «Салоти Хавф» (қўрқув намози) деб аталган бу
ибодат қандай бажарилиши тушунтирилди. Ниҳоят, аср намозининг вақти кирди. Мўминлар
ҳам, уларни пойлаб турган кофирлар ҳам ҳаяжонланишаётган эди. Бир томон илк маротаба
намозларини янги— ғайриодатий тартибда ўқишни ўйлаётган бўлишса, иккинчи томон ҳужум
вақти яқинлашганидан суюнишаётган эди. Билол азон чақирди. Яҳудийларнинг қўли
қиличларига узанди.
Бу томонда Расулуллоҳ(с.а.в.) сафнинг олдига ўтиб, намозга турдилар. Аммо
аскарларнинг ҳаммаси сафга туришмади. Бир гуруҳлари душман томонга қараб қурол кўтариб
турар экан, иккинчи гуруҳ қуролларини ёнларига қўйиб, Расули акрамнинг орқаларида туриб
намоз ўқир эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) руку ва сажда килиб, иккинчи ракатни ўқишга турганларида,
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 112
мўминлар ўзлари алоҳида қисқа килиб яна бир ракат намоз ўқишди ва салом бериб туришди.
Дарҳол ҳамроҳлари билан жой алмашиб, сокчиликка ўтишди. Бу гал жой алмашган соқчилар
Расули акрамнинг орқаларидан туриб намоз ўқий бошлашди. Уларга ҳам бир ракат намоз
ўқитган Расулуллоҳ(с.а.в.) салом бериб турганларидан кейин, улар ўзлари яна бир ракат ўқиб,
салом беришди.
Шу тариқа ҳар икки гуруҳ бир ракатни Оллоҳнинг пайғамбари билан, бир ракатни ўзлари
ўқиган ҳолда икки ракатдан намоз ўқиб, Ҳақ таолонинг амрини бажарган бўлишди. Улар
душман рўпарасида турганларига қарамай, қисқа намоз ўқиб, қуллик фарзларини бажо
келтиришди.
Бу ҳолни узоқдан кузатиб турган кофирлар кутилмаган бундай тадбир олдида нима
қилишни билмай қолишди. Энди мусулмонларга ҳужум қилишнинг маъноси йўқ эди.
Ибодатларини бундай мустаҳкам тадбир билан ўтказган мусулмонларни енгиш осон
эмаслигини тушуниб етган душман аста-секин тарқала бошлади. Ҳеч қанча вақт ўтмай ининига
кириб кетган ғанимдан асар ҳам қолмаганини кўрган мусулмонлар орқага қайтадиган бўлишди.
Қочган душманни таъқиб этиш йўлидан борилмади.
Ғазотга чиққанлар орасида Жобир ҳам бор эди. Аксига олиб, унинг қари туяси яхши юра
олмасди. Қайтишда ҳаммадан кейинга қолиб кетди. Қўлидаги хивич билан туяни қанча уриб
тезламасин, фойда бўлмади, туя ўзи эплаганича биттабитта қадам босиб борарди. Жиғибийрони
чиқиб, нима қилишини билмай қолган бир пайтда: «Нима гап ўзи?» деган овоздан сесканиб
кетди. Расули акрамни кўриб, елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди.
— Шу туяни деб ҳаммадан орқада қолиб кетдим, эй Набийаллоҳ!
— Чўктир уни!
Жобир туяни чўктирди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳам туяларини чўктириб, ерга тушдилар.
— Хивичингни менга бер!
Расулуллоҳ(с.а.в.) Жобирнинг хивичи билан бир неча марта туянинг орқасига урдилар.
Кейин:
— Қани, мин туянгга! — деб буюрдилар.
Минди. Туя бир зумда ўзгариб қолди. Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) туялари билан
баравар чопибчопиб юра бошлади. Жобир хурсанд, пайғамбарлар Буюгига илиқ нигоҳларини
тикиб борар, гўё бу қараши билан: «Сиз бўлмаганингизда ярим йўлда қолиб адашган, Мадинага
етолмаган бўлардим. Миннатдорман сиздан, эй Оллоҳнинг шарафли пайғамбари!» деяётгандек
бўлар эди. Бир пайт Ҳазрати Расулуллоҳ(с.а.в.):
—Бу туяни менга сотасанми, эй Жобир? — деб қолдилар.
—Йўқ, Расулуллоҳ, сотмайман, ҳадя қилишим мумкин.
— Бўлмайди, уни менга сот.
— Унда бир нарх кўйинг.
— Бир дирҳамга бер.
— Бўлмайди, эй Оллоҳнинг расули, алданган бўламан.
— Икки дирҳам бераман.
— Бўлмайди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) нархни кўтарар, Жобир эса, тинмай«бўлмайди» дер эди.
— Унда бир укка(қирқ дирҳам) бераман.
— Чиндан ҳам шунча беришга розимисиз, ё Набийаллоҳ?
—Ҳа.
—Ундай бўлса, туя сизники.
—Бўпти, олдим.
—Фақат, Мадинагача миниб боришимга рухсат беринг. Етиб борганимиздан кейин уни
сизга топшираман.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 113
Расулуллоҳ(с.а.в.) рози бўлдилар. Яна суҳбатлашиб, йўлда давом этишди.
—Ҳали уйланмадингми, эй Жобир?
—Уйландим, ё Расулуллоҳ.
—Тул хотин олдингми, қизми?
—Тул хотин.
— Қиз олсанг бўлмасмиди, бир-бирингиз билан чакчақлашиб, яшардингиз?..
— Эй Оллоҳнинг расули, хабарингиз бор, отам Уҳудда шаҳид бўлиб, еттита синглим менга
қолди. Шунинг учун уларни боқиб, ювибтарайдиган бир хотин олишни афзал кўрдим.
— Яхши қилибсан. Иншаоллоҳ, охири хайрли бўлади. Ҳали Сирорга етиб борайлик, бир
туя сўйишни буюрамиз. Бир кун ўша ерда тунаб қоламиз. Хотининг ҳам келганимизни эшитиб,
сенга ёстиқлар тўшайди. Жобир«қанийди шундай бўлса» дегандек бошини кимирлатиб қўйди.
— Валлоҳи, эй Набийаллоҳ, ҳатто ёстиғимиз ҳам йўқ!
— Бўлади, дедилар буюк Пайғамбар(с.а.в.) ва яна қўшиб қўйдилар: — Уйингга
борганингда, тадбирли иш қил, Оллоҳдан хайрли фарзанд сўра.
Ниҳоят, Сирорга етиб келишди. Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) туя сўйишни амр қилдилар.
Ўша куни у ерда қолиб, кейин яна йўлга отланишди. Жобир Расулуллоҳдан рухсат олиб
қўшиндан ажралиб чиқди ва Мадинага шошди. Уйига бориб, бўлган воқеани хотинига гапириб
берди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) тавсияларини айтди.
— Жанобимизнинг амр ва тавсиялари бош устига — деди хотини.
Мадинага келган Расулуллоҳ(с.а.в.) эрталаб эшиклари олдида чўккан туяни кўриб, нима
бўлганини сўрадилар.
— Жобир олиб келди — деган жавоб бўлди.
— Жобирнинг ўзи қани?
— Шу ерда эди.
Чақиришди, Жобир етиб келди. Расули акрам Билолга қараб:
— Жобирга бир укқа бер — дедилар.
Жобир Билол билан бирга кетди. Билол қайтақайта санаб, унга бир уққа берди. Яхши савдо
бўлди, деган ўйда Жобир орқасига қайтди. Лекин ҳали ҳеч қанча юрмаган ҳам эди,
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) уни яна чақираётганларини эшитди. Кўнглидан: «Савдо ёқмадимикан?»
деган хаёл ўтди. Чопиб келди.
— Лаббай, эй Оллоҳнинг расули!
— Жиловни ушла, бу туя мендан сенга ҳадя бўлсин.
Жобир кулоқларининг ёнаётганини ҳис этгандай бўлди. Ҳеч ўйламаган-кутмаган ғаройиб
ишлар...
— Раҳмат сизга, эй Оллоҳнинг пайғамбари!
Туясининг жиловидан тутиб уйига қайтди. Берилган пул ҳазилакам эмас. Бошқача
айтганда, бунча пулнинг қийматини у ҳали тушуниб ҳам етмаган эди.
Ўша куни пулни алоҳида бир жойга қўйди. Бойлик сифатида бир кунига яраб қолиши учун
эмас, балки Расулуллоҳ(с.а.в.) бахш этган бир икром бўлгани учун шундай қилди. Қанча
эҳтиёжи бўлса, ўша пулдан сарфлар эди.
Вақтлар ўтади, Расули акрам(с.а.в.) вафот этадилар, Ул муборак зотдан кейин халифалари
ҳам биринкетин дунёдан ўтишади, Жобир қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида бу пулни
ишлатади. Ҳар гал пулдан бир қисм олганида, Расулуллоҳ билан бирга чиққан«Зотурриқо»
сафарини эслайди. Юрмай қолган туясини Азиз Пайғамбарнинг юргизганлари кўз олдидан
ўтади.
Ниҳоят, бир куни тарихда жирканч доғ бўлиб қолган«Ҳарра воқеаси» содир бўлди.
Язиднинг буйруғи билан ҳужум қилиб, бегуноҳларнинг қонини тўккан, Масжиди Набавийни
отларига сайсхона ўрнида фойдаланган, юзлаб бокира кизларнинг номусига тегиб, ҳомиладор
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 114
қолдирган бадбахт қўшин Мадинани талонтарож этади. Қаршилик кўрсатган муҳожир ва
ансорлар қатл қилинади. Ўша куни босқинчиларнинг қўли Жобирнинг баракали хазинасига ҳам
тегмай қолмайди. «Бу пулларни Расулуллоҳдан хотира сифатида асраяпман, унга
тегинманглар» деган гаи, табиийки, у бадбахтларнинг қулоқларига етмас эди.
* * *
Салмон учун экилган ниҳолларнинг биттасидан ташқари ҳаммаси кўкарди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) буни кўриб хурсанд бўлдилар. Унмай қолган битта ниҳолга ишора қилиб:
— Буни ким ўтқазди? — деб сўрадилар.
— Умар ўтқазган эди — дейишди.
Расули акрам(с.а.в.) у ниҳолни ердан суғуриб олиб, қайтадан ўтқаздилар. Орадан бир неча
кун ўтиб, у ҳам кўкаражак, ҳатто бу ниҳоллар шу йилнинг ўзида ҳосилга киражак.
Қолган қирқ уққа олтинни тўлаш учун Салмон яна бир оз сабр қилишга мажбур эди.
ИЧКИЛИКЛИ МЕҲМОНДОРЧИЛИК
Бир куни Абдурраҳмон ибн Авф бир неча дўстини уйига кечки овқатга таклиф килди.
Таом тортилди. Дастурхонга ароқ ҳам қўйилди. Кетма-кет қадаҳлар бўшатила бошланди. Ҳамма
шиғил маст бўлди. Намоз вақти кирганида, сафга туришди. Имомликка ўтган киши Кофирун
сурасини ўкий бошлади, лекин эплаёлмади: «Айтинг: «Эй кофирлар, мен сизлар ибодат
қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман» оятидан кейин адашди, «Ҳолбуки, биз сиз ибодат
қилганга ибодат қиламиз» деб юборди.
Жамоатдан баъзилар: «Бўлмади, хато ўқилди» деди. Лекин бўлар иш бўлган, намоз
тугаган эди.
Эртасига ўзларига келишгач, кечаги воқеадан уялиб, юзлари қизарди. «Нима қилдик?.. Бир
марта шунақа бўп қолди... Маст эдик...» Воқеа атрофга ёйилди. Юракларни ўртайдиган бу
хабарни эшитган Умар ибн Хаттоб(р.а.): «Оллоҳим, ўзинг бизга очиқ ҳукм билдир» дея
илтижо этиб, Расулуллоҳнинг хузурларига шошилди, масалани тушунтирди.
Ҳақиқатан қайғули воқеа эди. Лекин Расулуллоҳ жанобимиз(с.а.в.) бу мавзуда ўзларича
бир нарса демасликка ҳаракат қилиб, Буюк Мавлонинг ваҳийи ҳал этишини кутдилар. Кўп
ўтмай Оллоҳ таоло ўз фармонини ушбу оят билан билдирди:
«Эй мўминлар, то гапираётган гапларингизни билмагунингизча маст ҳолингизда намозга
яқин келманглар!» (Нисо, 43.)
Расулуллоҳ(с.а.в.) мазкур оятни хоссатан Умар ибн Хаттобга(р.а.) ўқиб бердилар. Чунки
бу масалада у мурожаат қилган эди.
Ҳазрати Умар табиатан шаробнинг қатъийан тақиқланишини истар эди. Ҳолбуки, «Маст
ҳолатингизда намозга яқин келманглар» амрининг яна бир маъноси«шароб қатъиййан
тақиқланган эмас» деганидир. Ичишни истаганлар бу оят ҳукмига кўра яна ичаверишлари
мумкин эди.
Ҳазрати Умар: «Оллоҳим, бизга очиқ бир ҳукм юбор» дея ниёз қилиб, Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) ҳузурларидан чиқди.
Қулларининг ҳар ҳолатини жуда яхши биладиган Буюк Мавло бошқа масалаларда бўлгани
каби, ичкилик масаласида тоқат кўтарадиган даражада бир ҳукм юборишни мурод этган, шу
сабаб қатъий ҳукм қилиши учун вақт керак эди.
Буйруқ дарҳол мусулмонлар орасида ёйилди. Билол(р.а.) Мадина кўчаларида юриб: «Маст
ҳолатларингизда, нима қилаётганларингизни биладиган бўлгунларингизча намозга
яқинлашманглар, ҳаром қилинди!» деб жар солиб чиқди.
Баъзи мўминлар«Демак, Раббимиз маст кишини ҳузурига қабул қилмас экан, ичишни
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 115
ташлаш керак» дея тавба қилиб, ичкиликхўрликни бас қилишди.
Шундай бўлса ҳам, хуфтон намозини ўқигач, хурмо шаробидан бир неча қадаҳ ҳўплаб
оладиганлар ҳамон топиларди. Бомдод билан пешин намозлари орасидаги узун муддатдан
фойдаланиб ичадиганлар ҳам бор эди. Лекин бу йўлни тутганлар нари борса учбеш киши эди,
холос.
* * *
Бомдод намозини буюк Имомнинг орқаларида саф тортиб ўқиган саҳобалар намоз тугагач,
Набиййн акрам жанобимизнинг нигохларида балқиган севинч аломатларини кўришди.
— Тушимда ўзимни жаннатда кўрдим. Чиройли бир сарой ва сарой олдида таҳорат
олаётган бир аёл... У хотин Умму Сулайм эди.
Ҳамма ялт этиб Анасга, сўнгра Абу Талхага қаради. Бундай бахтли онага ва бундай масъуд
хотинга алоқадорлик туфайли улар табрикка лойиқ эдилар, албатта. Абу Талҳа хотинининг
исми тилга олинганини ҳамда уни Расули акрам(с.а.в.) жаннатда кўрганларини айтганлари
заҳоти кўзларига қуйилиб келган ёшларни артишни ҳам унутди.
Хотинини энг яқиндан биладиган у, ҳақиқатан жаннати аёл эканига ҳам, албатта, у гувоҳ
бўла оларди.
Расули акрам(с.а.в.) жанобимиз сўзларини давом эттирдилар:
— Ёнимдагилардан: «Бу сарой кимники?» деб сўрадим. «Умар ибн Хаттобники» дейишди.
— Кейин Умарга юзланиб: — Эй Умар, мен у саройга киришдан тийилдим. Чунки сенинг
қизғанчиқлигинг эсимга тушди —дедилар.
Бу гапни эшитиб, Умар ибн Хаттоб(р.а.) кўзларига ёш олди.
Отагинам сизга фидо бўлсин, эй Оллоҳнинг пайғамбари. Наҳотки сиздан ҳам қизғансам!
Умарга ҳавас билан боққан кўзлар уни нигоҳларила табриклашни исташарди. Хаёлларда
аввалроқда ўтган бир хотира жонланди. Ўшанда Жаноби Пайғамбаримиз тушларида бир пиёла
сут ҳадя этилганини, бу сутни ичиб, қолган қисмини Умарга тутганларини гапириб берган
эдилар. «Бу сутнинг таъбирини нимага йўйдингиз, эй Оллоҳнинг Пайғамбари?» деган саволга:
«Илмга» деб жавоб қилган эдилар.
Неча йиллар илгари мусулмон бўлишини сўраб Жаноби Мавлога илтижо қилинган буюк
Умар бу дуога ҳақиқатан лойиқ бўлганини одамларга ҳар ҳоли билан исботлаб келди. Бир
замонлар«Хаттобнинг эшаги мусулмон бўлса бўлади, Умар мусулмон бўлиши қийин»
деганлар унинг туганмас бир кин билан мусулмонларга душман бўлганини ўз кўзлари билан
кўришган эди. Аммо улуғ Пайғамбар ва Улуғ Оллоҳнинг раҳматига эришгач, хатто илк
мусулмонлар ҳам ҳавас билан қарайдиган, жаннатдаги кўшкини Пайғамбар тушида кўрган бир
инсонга айланди.
Шунинг учун ҳеч ким«Умарнинг нима фазилати борки, Пайғамбар жанобимиз унинг
жаннатдаги саройидан баҳс зтянтилар?» дейишни хаёлдан ҳам кечирмади.
Иккинчи томондан, ақлли, тадбирли хотин бўлган Умму Сулаймнинг жаннатда кўрилиши
ҳам ғоятда ёқимли эди. Бу туш бежиз эмас. Ҳали тирик бир хотинни, агар унинг охиратдаги
хаёти гўзал бўлмаса эди, Жаноби Мавло севикли пайғамбарига жаннатда таҳорат олаётган бир
ҳолатда кўрсатмас эди.
Абу Талҳа билан Анас кўрилган туш ҳақида Умму Сулаймни суюнчилашди. Кўзларидан
ёш оқиздириб, Раббига шукрлар айтароқ тинглади у. Аммо у: «Энди менга шуниси етар» деб
қулликни йиғиштириб қўядиган хотин эмас эди.
* * *
Бир сафар чоғи қўлга киритилган ўлжанинг бешдан бир қисмидан каттагина бир олтинни
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) Салмонга ҳадя қилдилар ва хўжайинига бериб, қарзидан
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 116
қутулишини буюрдилар.
Бу олтин қарзни тўлашга етмас эди, аммо уни Салмон бир пайтлар кўчат ўтқазган муборак
қўлдан олди.
Кирк уққа олтин доналаб ўлчанди. Олтиндан керагича кесиб, яҳудийнинг кўзи олдида
тортилиб ва биттабитта берилди. Яҳудий ҳам, Салмон ҳам«ер тескари айлансада, бу олтин қирқ
уққа чиқмайди» деб ўйлаган олтин парчаси, нетонг, қарз тўланганидан кейин ҳам камаймасдан
турар эди.
—Мендан қарзингни тўла олдингми, дўстим?
—Ҳа, олдим, эй Салмон.
⎯ Ундай бўлса, келишувимизга биноан мен озод бўлишим керак.
— Ҳа, шу ондан эътиборан сен ҳурсан, истаган томонингга кетишинг мумкин.
Салмон узоқ йиллар қўлида ишлаган хўжайини билан хайрлашди. Энди унинг бутун ҳаёти
Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнларида, хизматларида ўтажак. Бундан кейин у жума
намозларини буюк Имомнинг орқаларида туриб адо қилади. Бадр ва Уҳуд жангларига қатнаша
олмагани уни ўкситган эди, аммо кейинги ғазотларнинг ҳеч биридан қолмайди. Доимо Расули
акрамнинг(с.а.в.) қаватларида бўлади.
Шундай қилиб, Салмон фазилат пиллапояларини биттабитталаб босабоса, ниҳоят, Жаноби
Сарвари анбиёнинг(с.а.в.) ҳузурларига ва ўзлари меҳрмуҳаббат қўядиган дўстларининг
даврасига етишди.
ИККИНЧИ БАДР
Уҳуд жангида исталган натижага эришган ва Маккага ғолиб кўмондон бўлиб қайтаётган
Абу Суфён ўша куни жанг майдонини тарк этар экан: «Келаси йили сизлар билан учрашадиган
жойимиз Бадр бўлади!» дея ҳайқирган эди.
«Бундан сўнг биз мусулмонларни ҳамиша енга оламиз!» дея ғурурга кетиб ва Ухуддаги
ғалабадан маст бўлганидан рақибларига сўнгги ва ҳал қилувчи зарбани Бадрда беришига қаттиқ
ишонар эди!
Орадан ойлар ўтди. Шу ўтган вақт ундаги бу қатъиятни ҳам секинаста сўндирди. Бадр
кунлари яқинлашган сайин ичига бир қўрқув, ғулғула тушиб, бир неча юз чақиримлик жойга
бориш заҳматини энди яқиндан ҳис эта бошлади.
Йил қурғокчилик билан ўтарди. Бунинг устига, мусулмонлар интиқом орзуйи билан
урушга отланишган. «Қандай бўлмасин, муаммони Маккадан ажралмаган ҳолда ҳал қилиш
керак» деган карорга келди. Бир куни Каъбани тавоф этаётган бир одамни кўриб, ичидан
севинч босиб келди.
— Наҳот, кўриб турганим Нуайм ибн Масъуд бўлса?! — деди тотли бир овозда.
—Ҳа, эй Абу Суфён, адашмадинг, менман?
—Қаёқлардан сўраймиз?
—Ясриб томонлардан.
—Қани, гапир, нима гаплар у ёқларда?
— У ёқдаги гаплар сени қувонтирадиган эмасов, эй Қурайшнинг буюги.
— Нимага бундай деб ўйлайсан?
— Муҳаммад ва ўртоқлари Уҳуд кунига бадал бўлсин деб сен билан Бадрда учрашишга
қизғин тайёргарлик кўришмоқда.
— Ҳазиллашмаяпсанми, ишқилиб?
Нуайм қўлини Каъба деворига тегизиб:
— Бу Байтнинг ёнида хазил ҳаром эканини биласанку! Буни мен ҳам яхши биламан! —
деди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 117
Абу Суфён ютинди:
— Бу йилимиз қурғоқчилик билан ўтди. Ваҳоланки, жанг қила олишимиз учун
туяларимизга ўт, бизга эса сут керак. Хуллас, бундай шароитда урушга чиқиб бўлмайди. Менга
қара, сен ҳозир шу сафаринг ниҳоясида йигирмата туяли бўлиб қолишни хоҳлайсанми?
Нуайм анойилардан эмас. Иигирмата туяга нафақат хозирнинг ўзида, балки ўн йил кейин
бўлса ҳам эгалик қилишга жонжон деб розилик берар эди.
— Албатта, хоҳлайман. Аммо бунинг эвазига бажарадиган ишимни билишим керак.
— Сенинг ишинг дарҳол Ясрибга йўл олиш ва у ердагиларга бизнинг катта қўшин билан
Бадрга боришга шай турганимиз хабарини етказишдир. Хулласи калом, мусулмонларни Бадр
сафарига чиқишдан олиб қолсанг, карабсанки, йигирмата туя сеники.
— Ишонсам бўладими сенга, эй Абу Суфён?
— Албатта — деди Абу Суфён ва шу ёққа яқинлашиб келаётган Сухайл ибн Амрни
кўрсатди: — Мана сенга бир кафил!
Суҳайл келгач, унга масала тушунтирилди. У кафил бўлишга розилик билдирди.
Энди Маккада вақтни бекорга ўтказишдан маъно қолмади. Ишларини тезда битирдида,
катта бойликни тезроқ қўлга киритишни ўйлаб, йўлга чиқди.
* * *
Бадрда иккинчи бор урушиш ва Уҳудда шаҳид бўлганларнинг қасосини олиш учун
ҳозирлик кўрилаётган кунлардан бирида Маккадан ғалати бир хабар келди: Абу Суфён олдига
тушиб бўлмайдиган бир қўшин тўплаб келаётганмиш! Боз устига, бу гал ишни Ухуддаги тарзда
қолдирмоқчи эмас. Масалани тагтомири билан хал этармиш, Ислом даъвосига узилкесил
барҳам бериб, Ислом номи ҳеч қачон тилга олинмайдиган қилиб қўйишга қаттиқ бел
боғлаганмиш...
Бадрга бориш ўлимга боришдек туюлиб қолди. Яхшиси, Мадинада қолиш, ҳатто сулҳ
тузиш учун Абу Суфёнга илтимос билан бир хайъат юбориш фойдали кўринди. Нуаймнинг
қўшибчатилган муболағали ташвиқотлари, айниқса, бу ёлғонлар мунофику яҳудийлар
сузгисидан ўтганидан кейин кўпчиликни ваҳимага солиб қўйди. Гўё ҳеч кимда Бадрга боришга
ҳавас қолмагандек...
Фахри коинот пайғамбаримиз Абу Суфённинг«Бадрда кўришайлик» мазмунидаги
даъватини кабул килган эдилар! Бу ваъдадан қайтиш ҳақида эса ўйлаб ҳам ўтириш ортиқча. Ул
зоти муборак асҳоб орасидаги саросимани эшитиб: «Ёлғиз колсам ҳам, барибир Бадрга
бораман!» дея қарорлари катъий эканини маълум килдилар.
Ҳазрати Абу Бакр, Умар каби буюклар бу каби ташвиқотларга парво қилишмади. Бироқ
халқ орасида ёйилаётган мишмишлардан Султони анбиё ҳазратимизни хабардор этиб туришди.
Расулуллоҳ жанобимизнинг матонатли қарорлари мўминларга жасорат бахш этди. Ахир,
бу сафарнинг охири ўлим билан якунланган такдирда ҳам, шаҳидлик мартабаси қўлга
киритилажак!
Тайёргарлик авж олди. Қисқа фурсат ичида бир минг беш юз кишилик қўшин йиғилди ва
Ҳазрати Али кўтарган байроқ остида Мадинадан йўл чиқди. Ораларида ўн отлиқ бор эди, холос.
Фахри коинот жанобимизнинг тавсияларига биноан, бу қўшин ёнларига тижорат молларини
ҳам олди.
Юз эллик чақиримлик йўлни гоҳ юриб, гоҳ тўхтаб ва ҳар қадамда ичларидаги қўрқувнинг
ўрнини жасоратга тўлдира-тўлдира босиб ўтишди.
Бадрда, ҳар йилдагидек, бозор очилган, савдо бошланган эди. Мадинадан келган бир минг
беш юз кишилик гуруҳ қўшилгач, савдосотиқ янада жонланиб кетди. Бу гуруҳ жангга келганми
ёхуд тижоратгами эканини билиш қийин эди. Бироқ бир йил олдин Уҳудда бўлиб ўтган
урушнинг ҳисоби шу ерда олиниши барчага аён! Бозорга келганлар, бир томондан, олдисотди
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 118
қилишаркан, бошқа томондан, бирикки кун ичида тўсатдан бошланиб қоладиган уруш
остонасида туришганини ҳис этиб хаяжонланишарди. Чунки Мадина карвони қуролли қўшин
ҳолида келиб қўшилгани одамлардаги ҳаяжонни янада орттириб юборди. Кечи билан бирикки
кунда Абу Суфённинг кўшини ҳам пайдо бўлади ва Бадр«ҳаётмамот бозори» га айланади!
Макка қўшини келгунча кутиш керак. Бу орада урушдан ҳеч чекинмаганларини исботлаш
учунгина мўминлар тижорат молларини ўртага тўкишди, ҳатто олдибердини бошлаб
юборишди.
Уҳуддан кейин Расулуллоҳ жанобимизга, Ҳамро улАсад деган жойда кўришайлик, деган
Маъбад алЖуҳаний Пайғамбаримизнинг Бадрга келганларини эшитиб, дарров йўлга тушди.
Бадрга яқин қолганида бирдан туяси ҳуркиб, Макка томон суриб кетди. Тўхтатишнинг ҳеч
иложи бўлмади. Қаёққа бормоқчи эдию, қаёққа келиб қолди, дегандек, Маъбад яна туянинг
«истаги» билан Маккада пайдо бўлди. Ваҳоланки, у юртидан Маккани кўзлаб чиқмаган эди.
— Хуш келибсан, эй Маъбад! Қандай хабарлар олиб келдинг бизга?
— Хабарларимдан хушланмасангиз керак, эй Абу Суфён!
— Эшитайликчи, қандай гаплар экан.
— Келарда йўлим Бадрга тушди. Аслида, бу ерга келмокчи эмасдим. Мана шу туя Бадрга
етганда хуркиб, мени бу ёқларга сургалади. Йўқса, Бадрдан уйимга қайт моқчи эдим.
— Хўш, Бадрда нима гаплар?
— Бадрда бу йил тумонат одам. Муҳаммад ва ўртоқлари бир минг беш юз кишилик қўшин
билан келган. Одамлари худди урушга келмагандек хотиржам, юзларида қўрқув аломатини
кўрмайсан. Тижорат молларини ҳам олиб келишган.
— Нималар деяётганингни ўзинг биласанми, эй Маъбад?
— Нега билмас эканман. Ёш боламанми, тентакманми?!
— Муҳаммадга ёлланган бўлмагин тағин?
— Мендан шубҳаланаётган бўлсаларингиз, боринглар, ҳакиқатни ўз кўзларинг билан
кўрасизлар!
Суҳбат шу ерда узилди. Абу Суфён эшитган хабарини шояд уйдирма бўлиб чиқса, деган
ўйда текширгиси келди. Қани, энди бошқа бир хабарчи келсаю Ясриб халқи қўрқув ичида
эканининг ва яна Ясрибда кутиб турганининг хабарини етказса! Абу Суфён ҳам енгил нафас
олса...
Демак, Нуаймнинг уринишлари фойда бермабди. Иўлга чиқишдан ўзга чора қолмаган эди!
Абу Суфён шошилинч икки минг кишилик қўшин тайёрлаб, йўлга тушди. Бироқ бу сафар
на Абу Суфёнда Уҳуд йўлидаги ҳаяжон, на қўшинда аввалги интиқом туйғуси қолган эди!
Аксинча, қадам босган сайин қалбларини қўрқув, андиша эгаллаб борарди. Хоҳишсиз одамлар
билан бошланган бу юриш Мажанна суви бўйида тўхтади. Бир ривоятга кўра, улар Усфон деган
жойгача етиб келишган.
Абу Суфён бундан ортиқ олға юролмаслигини тушуниб етди. Қўшинга қарата сўзлаган
нуткида бу йил қурғоқчилик келганини таъкидлади. Шу аҳволда рақиб билан тўқнашиш
қимматга тушишини айтди. «Агар менга қо.тса, оркага қайтиш олдинга юришдан тўғрироқдир,
яна ўзларинг биласизлар» деб сўзини якунлади.
Абу Суфённинг бу қисқа нутқи кўпчиликнинг туйғуларига таржимон бўлди. Юракларга
бир фараҳлик инди. Кўзларда мамнуният нурлари кўринди. Кўнгиллардаги ғашлик чуқур бир
нафас билан ташқарига отилди. Темирни қизиғида босишни яхши кўрадиган Абу Суфен вақт
ўтказмай қўшинга орқага қайтиш амрини берди.
Кўшиннинг тезда яна Маккага қайтиб келиши ҳаммани ҳайрон қолдирди. Урушдан
қайтаётганларга ҳеч ҳам ўхшашмайди. Ярадорлар, қўлсизоёқсизлар йўқ. Бунинг устига, шу
қадар қисқа вақт ичида Бадргача бориб келиш мумкин эмас. Сўраб-суриштирилди, қўшиннинг
орқага қайтиш сабаблари аниқланди. Маломатлар бошланди:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 119
— Сизлар жангга эмас, айрон ичишга борган экансизларда! — дейишди.
Обрўйимизни бир пул қилдиларинг! Қўшиндагиларнинг бу ҳақли маломатларга
жавоблари:
— Утирган жойларингда гапириш осон — дейиш бўлди.
Маккада қолганлар ҳам паст кетай дейишмасди:
— Сизларни Бадрга биров мажбурлаб олиб кетдими?! Яна жангга, деб ким сизларга
ялинди? Аввалги Бадрда қавмимизнинг буюкларини йўқотган эдик, бу сафаргиси бизнинг
шарафимизни ҳам олиб кетди!
Сафвон ибн Умаййа Абу Суфённи айблади:
Сен Муҳаммад билан издошларига янги бир жасорат беришга боргандай бўлдинг! — деди.
Хуллас, бу қўрқоқликни, бу айбни ювиш керак эди. Энди янада катта бир қўшин тўплаб,
салобат билан Мадина устига юришга қарор берилди. Атрофдаги қабилалардан брдам сўралди.
* * *
Бадрда қилинган тижорат мусулмонларга мўлжалдан ҳам кўп фойда келтирди. Бу ерда
саккиз кун туришди. Макка томон жимжит, рақибларнинг келмаслиги аниқ бўлди. Ниҳоят,
мусулмонлар Набиййи акмал жанобимиз бошчиликларида орқага қайта бошладилар. Бу гал бир
йўла икки хил тижорат амалга ошди: ҳам Оллоҳ ва расулининг ризолигига ноил бўлишди, ҳам
ҳамёнлари пулга тўлди.
Ушбу воқеанинг изоҳи ўлароқ нозил бўлган ояти карималарда Олий Мавло бундай
марҳамат қилди:
«Бас, (у юришдан) бирон нохушлик етмай, Оллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар.
Улар Оллоҳнинг ризолигини истадилар. Оллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир. Албатта,
ўша(сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг
дўстларидан(кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан
қўркмангиз, Мендан қўрқингиз!» (Оли Имрон, 174-175.)
ҲАВАС БИЛАН БОШЛАНИБ, МАҲЗУНЛИК БИЛАН ТУГАГАН НИКОҲ
Расулуллоҳ жанобимизнинг тутинган фарзандлари Зайд бир йил олдин уйланаётганида
турмуши бахтли ўтишига ишонган эди. Зайнабдек гўзал, олий насаб, қийин ахволда қолганларга
ёрдамини дариғ тутмайдиган кизга уйланар экану, бахтли бўлмайдими?!
Бу самимий, ширин хаёлларининг тез кунларда ҳақиқатга айланишини кутиб юрди. Лекин
орзуйи рўёбга чиқмаслиги унга тобора аён бўла бошлади. Болалигидан пайғамбарлар Султони
жанобимизнинг(с.а.в.) тарбиялари остида вояга етди. Ул зотни ота деб билди, дастурхонларида
овқат еди, бирга ҳаёт кечирди. Тарбия ва одоб, инсонийлик фазилати жиҳатидан у
инсонларнинг олдинги сафидан жой олиши шубҳасиздир. Таассуфки, оила ҳаёти у
кутганичалик бўлмади, тўғрироғи, Умму Айманда топганини ундан бир неча бора гўзал
Зайнабда тополмади.
Зайнаб ўз насли ва гўзаллиги билан фахрланар эди. Расулуллоҳнинг завжаларига қарар,
улардан ҳеч кам кўрмасди ўзини. Шундай ўйхаёлларда юрар экан, озод қилинган бир қулнинг
никоҳида экани унга бир толеъсизлик бўлиб туюладида, албатта. Аслида, Зайнаб эрига озод
бўлган қул сифатида карашдан воз кечганида эди, юзага чиққан кўп ҳузурсизликлар барҳам
топиб кетарди. Ёхуд Зайд ўрталаридаги бу тенгсизликни ҳисобга олиб, уйланиш масаласини
аввалдан ўртага қўймаганида эди, иш батамом ўзгача хал бўларди.
Оила қурганларининг илк кунлариданок эр-хотин ўртасида пайдо бўлган ва борган сайин
катталашган муаммо, ниҳоят, жиддий тус олди. Хўш, бу ҳолда айб кимда бўлиши мумкин?! Ё
ҳар иккалалари тенгматенг айбдорми?! Бу мавзуни қўлимизда мавжуд манбалар ёрдамида
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 120
изоҳлашнинг имкони йўқ...
Бир куни Зайд Фахри коинот жанобимизнинг хузурларига келди. Аммо бу гал нихоятда
эзгин бир ҳолатда эди. Дардини Расулуллоҳгагина айта оларди. Зайнабга уйланганидан буён
бўлиб ўтган можароларни бирмабир гапириб берди. Фахрул мурсалийн: «Мен қурилган бу
оиладан хушланмаган эдим. Ўшанда тушунишни хоҳламадинг» демадилар. Ҳарҳолда, бир
пайтлар уни фарзандликка қабул қилганлар ва ҳар бир дардига малҳам бўлишни вазифалари деб
билганлар, шунинг учун Зайднинг гапларини охиригача эшитдилар. Зайд сўзларини:
— Мен ортиқ бирга туролмайман, эй Оллоҳнинг пайғамбари! — дея якунлади.
— Аёлингга эгалик қил ва Оллоҳдан қўрқ! — дедилар Расули акрам(с.а.в.).
Зайд қарамақарши ўйлар, зиддиятли туйғулар гирдобида уйига қайтди. Аёлига эгалик
қилиш ва Оллоҳдан қўрқиш... Булар яхши нарсалар... Зайд Оллоҳдан қўрқадиган инсон! Аммо
бу ерда Оллоҳдан қўрқишнинг маъноси— Жаноби Мавло ҳузурида хисоб берар экан, аёли
олдидаги вазифаларини рисоладагидек бажариббажармаганлиги хусусида виждони таскин
топадиган даражада иш тутгани, тинчтотув яшаб кетиш учун лозим бўлган ҳар қандай
фидокорликни энг яхши тарзда адо этгани ва бунга ишонч хосил қилгани, буларни Оллоҳ
ризолиги учун бажаргани... Оила бузилишига сабаб бўладиган хатти-ҳаракатлардан узоқ туриш
ва бу каби ҳолатлар аёли томонидан содир этилса, сабр ва мулойимлик билан, муаммони сулҳ
йўли орқали ҳал этиш... Эртага бу оила ажралиши билан ниҳоя топса, ажралишга сабабкор шахс
бўлмаслик...
Ҳа, Пайғамбарга хос тавсия эди бу... Уйланиш хусусида Оллоҳдан қўрқишнинг маъноси
устида ўйлаган Зайд бу бир жумла устида фикр юритгани сайин кенг маънолар билан тўлиб
бораётганини кўрди. Аммо энди оилавий турмушнинг мазаси қочган, эр-хотин айриайри
йўллардан келаётган йўловчилар каби бўлиб колишган эди. Ўртада бу кўнгилсизликлар
қатрақатра томаётган бир коса бўлиб, ҳар томчи у сабр косасини тўлдирар, бир куни бу
косанинг тўлибтўкилиши аён эди.
Бу орада Жаброили амин келди, Расули акрам жанобимизга Зайд билан Зайнаб орасидаги
келишмовчилик ажралиш билан тугашини ҳамда кейинчалик Зайнаб ул зотнинг ўзларига завжа
қилиб берилажагини билдирди.
Зайд иккинчи бор Сарвари оламнинг олдиларига келди. Илк келишида олган тавсияларга
амал қилишга роса урингани, аммо орада ўтган шунча кун ичида оиласи билан муносабатлари
тузалиш ўрнига яна кескинлашганини айтди. Охирида ажралиш ҳақида сўз очиб, бу борадаги
фикрларини сўради.
Саййидул башар(с.а.в.) бу сафар ҳам Зайдни хотинига эгалик қилишга ва Оллоҳдан
қўрқишга буюриб жўнатдилар.
Аммо кўп ўтмай Зайд учинчи бор келди ва:
— Ё Набийаллоҳ, мен Зайнабни қўйиб юбордим — деди.
Энди оила риштаси узилган, уни кайта боғлаб бўлмаслиги аниқлашди. Шу тариқа катта
бир ҳавас билан бошлаган турмушини Зайд катта хафақонлик билан тугатди.
Ўзаро мехрсиз ҳузурҳаловатли оила қуриб бўлмаслигига яна бир бор қаноат ҳосил килган
Зайд бу ҳодисадан кейин Умму Айман билан аввалги турмушига қайтди. Зайнаб эса ўзи
ёқтирмаган бир ҳаётни орқада қолдириб, бошини озод қилди.
* * *
Рамазон ойи келди. Мўминлар яна саҳарликка тура бошлашди. Буюк Мавлонинг ризолиги
учун ейишичишни тарк этиб, қуёш ботгунга қадар рўзани бузадиган барча амаллардан узоқ
юришнинг маънавий лаззатини тотишар эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз кечалари таровиҳ
намозини масжидга чиқиб ўқиб берардилар. Жамоат сафи иккинчи ва учинчи кеча янада ортди.
Тўртинчи кечаси Пайғамбаримиз масжидга чиқмадилар. Одамлар таровиҳ намозини фарз деб
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 121
ўйлаб қолиш эҳтимоллари бор эди. Шунинг учун чиқмаганларини билдириб, бундан кейин бу
намозни ҳар ким ё уйида ёлғиз, ё масжидда ўқиши мумкинлигини тавсия қилдилар.
Бир куни жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) масжидда асҳоб билан суҳбат қуриб
ўтирганларида, ёнларига қаттиқ хафа экани рангрўйидан шундоқ билиниб турган бир одам
келди.
— Ё Набийаллоҳ, тамом бўлдим, ёндим! — деди у.
— Нима у сени тамом қилган?
— Рўза холимда аёлимга якинлик қилиб қўйдим.
— Озод қилишга бир қулинг борми?
— Ҳозиргача ҳеч қулим бўлган эмас.
— Унда узлуксиз икки ой рўза тута оласанми? Келган одам афсус билан бошини чайқади:
— Эй Оллоҳнинг расули, бошимга келган бу бало мен айни рўзадорлигимда содир бўлди.
— Олтмиш фақирни тўйдиришга кучинг етадими?
— Сизни ҳақ дин ила юборган Оллоҳга касамки, фақирни тўйдиришга ҳеч қурбим
етмайди.
Бошқа бир чора қолмаган эди. Расулуллоҳ жаноблари унга кутиб туришни айтдилар.
Ҳалиги одам бир чеккага ўтиб ўтирди. Расулуллоҳ асҳоблари билан суҳбатни давом эттирдилар.
Иттифоқо, ўша пайт Пайғамбаримизга бир замбил тўла хурмо келтирилиб, фақирларга
тарқатилиши сўралди. Пайғамбаримиз:
— Қани у ёнган одам?! — дея овоз бердилар.
— Шу ердаман, ё Расулуллоҳ.
— Мана буни олда, камбағалларга садақа қилиб тарқат.
Келган киши ўзининг энгилбошига термулди. «Бу ҳолимга қарасангизчи, ё Набийаллоҳ»
дегиси келарди. Кейин шундай деди:
— Мендан ҳам камбағалга тарқатаманми, эй Оллоҳнинг пайғамбари?! Касам ичаман... ҳа,
ҳа, Оллоҳга қасамки, Мадинани ўраб олган шу кора тошлоқ орасида мендан камбағалроқ инсон
йўқ!
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) озиқ тишлари кўринадиган даражада кулиб:
— Унда, бу хурмони олиб бориб, оилангга едир— дея марҳамат қилдилар. ( Бухорий;
2/236.)
БАХТЛИ ТУРМУШ
Шаввол ойининг илк кунлари. Умму Салама узоқ йиллар бир ёстиққа бош кўйган эрининг
ғамини унутишга ҳаракат қиларди. Ҳеч кимга турмушга чиқмай, хатто бундай таклифларни
қабул қилмай, ўзига оро бермай, жоиз бўлган тўрт ойу ўн кунлик идда муддатини тугатди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг тавсияларига биноан ўзи ва марҳум эри ҳақига Оллоҳ
таолодан рахмат ва мағфират тилаб, чин дилдан, самимий дуо қиларди.
Бир куни уй ишлари билан овора экан, эшик тақиллади. Келган Умар ибн Хаттоб эди.
— Салом сенга, эй Умму Салама!
— Сенга ҳам салом бўлсин, эй Хаттобнинг ўғли!
— Расулуллоҳ номларидан элчи бўлиб келдим хузурингга.
— Мархабо, ё Умар!
Азиз меҳмон уйга кирди.
— Жанобимиз(с.а.в.) сенинг қўлингни сўраяптилар, эй Умму Салама!
Умму Салама Ҳазрати Умарнинг бундай бир таклиф билан келганини ақлига
сиғдиролмади. Тугун энди очилди... Ойлардир, «Абу Саламадан хайрлироқ яна ким бўлиши
мумкин?» саволининг жавобини қидирди, бироқ«Расулуллоҳ жаноблари бундай дуони
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 122
бекорданбекор тавсия қилмагандирлар» деган ўйда дуосини оғзидан қўймай келди. Энди эса...
Бундай бир таклиф рад этилмас, ҳатто тараддудла қаршиланмас эди.
Аммо кўпни кўрган бир хотин эди Умму Салама... Йиллар давомида аччиқ ва тотли кўп
хотиралар унинг руҳини нене ҳаёт тажрибалари билан йўғирган.
Ҳар бир мўмина аёл фақат орзу қила оладиган энг бахтли никоҳ таклифи... ва бу таклиф
Оллоҳнинг расулидан чиқиши!.. Бироқ Умму Салама бу шарафга ноил бўлишдан ҳам кўра
кўпроқ бу шарафни муҳофаза қила билишнинг янада аҳамиятли эканини тажрибасила билар
эди.
— Жуда яхши таклиф билан келибсан, эй Хаттобнинг ўғли. Бироқ мен рашкчи бир
хотинман. Бундан ташқари, каровга муҳтож етимларим бор. Пайғамбар жанобимизни
ранжитадиган бирор ножўя хатти-ҳаракат содир этиб қўяманми деб қўрқаман. Пайғамбарлар
имоми ҳазратимизга салом ва хурматларимни етказ ва ул Зоти бобаракотнинг таклифларини
қабул қила олмаслигимни айт.
Буюк Умар бу одоб, бу тарбиядан лол холда у ердан чиқиб кетди. Онглиликнинг, виқорли
бир туйғунинг асари эди бу муомала! Оёғининг остигача келган бебаҳо неъматни«Расулуллоҳ
жанобимизнинг кўнгилларини ўкситиб қўйсама?» деган андиша ила рад этиш... Умму Салама
бу муносабати билан ҳам Расулуллоҳнинг таклифларини рад этди, ҳам Оллоҳнииг розилигига
ноил бўлди.
Расули акрамни ҳурмат қилган ҳар бир киши бирор мактабда ўқимаган Умму Саламанинг
бу ҳаракати қаршисида лол қолиб, унга чуқур ҳурматэҳтиром кўрсатиши табиийдир...
Эй аёллар дунёсининг гултожи, эй Султони анбиёнинг шарафли хотини, эй мўминларнинг
суюкли онаси! Хоки пойингизни кўзига тўтиё қиладиганлардан Сизга битмастуганмас салом ва
ҳурматлар бўлсин! Денгизларда бир томчи сув қолган муддатгача, Ер юзида нафас олгувчи бир
инсон қолгунга қадар Муҳаммад умматидан салом ва севги бўлсин Сизга!
Умму Саламанинг жавоби Сарвари анбиёга етказилди. Бу сафар Султони анбиё жанобимиз
Умар ибн Хаттобни ёнларига олиб, Умму Саламанинг уйига ўзлари ташриф буюрдилар. Умму
Салама тери ошлаб ўтирган экан, дарров ишини йиғиштирди. Қўлларини ювиб, муҳтарам
меҳмонларга пешвоз чиқди. Ичи хурмо толаси билан тўла бир кўрпачани пайғамбарлар
имомининг остларига тўшади.
Расулуллоҳ айни таклифни игахсан ўзлари яна бир бор такрорладилар. Одоб ва ҳурмат ила
безанган ифодалар бундай бўлди:
— Ё Набийаллоҳ! Сизнинг бу таклифингизни қабул этмаслик қўлимдан келмайди.
Афсуски, мен ўта рашкчи бир аёлман. Сизни ранжитиб қўйишдан қўрқаман! Боз устига, қаровга
муҳтож етимларим ҳам бор. Улар сизга юк бўлишади. Қолаверса, ёшим ҳам бир жойга бориб
қолганини кўриб турибсиз.
Расули кибриё(с.а.в.) бундай жавоб қилдилар:
— Рашкингни Оллоҳ таоло кетказади. Қариликка келсак, мен ҳам сен кабиман. Болаларинг
эса менинг болаларимдир.
Илгари сурилган барча эътирозлар шу тариқа бартараф этилди. Умму Салама гапни чўзиб
ўтирмади.
— Туринг, эй Умар, мени Расулуллоҳга никоҳланг! — деди.
Шундай қилиб, Умму Салама акли, тажрибаси ва одоби билан, умр бўйи ҳаракат қилинса
ҳам эришиш мушкул бўлган буюк бир мартаба соҳибаси бўлди.
У вафот этган Зайнаб бинти Ҳузаймага тегишли хонага жойлаштирилди.
* * *
Расулуллоҳ никоҳларидаги хотинлар шу тариқа тўрт нафарга етди: Савда, Ойиша, Ҳафса
ва Умму Салама(Оллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин).
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 123
Расули акрам хар кеча улардан бирининг ёнида қолар эдилар. Савда бу хисобдан ташқари
эди. Бадр жангидан сўнг олиб келинган асирлар орасида Суҳайл ибн Амрни кўриб, Савда ўзини
тутолмасдан: «Қўлоёғингни бундай боғлатгандан кўра, обрў билан ўлиб кетганинг яхши
эмасмиди?!» дея бақириб юборган, унинг бу нолойиқ хатти-ҳаракати жаноби Пайғамбаримизга
ёқмаган эди. Савда қилган ишига пушаймон еди, албатта. Гуноҳини кечиртиришга кўп уринди.
Ҳатто бир кун талоқ олиб қолишдан қўрқиб юрди. Ўзи кари ва анчагина семиз бўлган Савда
Расули акрамга келиб:
— Бирдан-бир тилагим ўлгунимча завжангиз бўлиб қолишдир. Мени кўйиб юборманг! Бу
яхшилигингиз эвазига мен навбатимни Ойишага бераман — деди.
Жанобимиз бу таклифни қабул қилдилар. Савда рамзий ўлароқ«Завжоти тоҳирот»
(Пайғамбаримизнинг покиза аёллари) орасида қолди.
Умму Салама никоҳнинг илк уч кунини Расулуллоҳ(с.а.в.) билан бирга ўтказди. Бундан бу
ёғи энди у ҳам белгиланган тартибга риоя қилади.
ҲАНДАҚ ЖАНГИ
Бани Назир яҳудийлари Мадинадан кўчирилаётганида байрам қилгандек, ўйнабкулиб
кетганлари айтилди. Ушанда қўлларида даф, кўшиқ айтишар, юзларида севинч бордек эди.
Йиллар давомида кўним топган эски кулбасини ташлаб, янги саройларга кўчиб ўтаёттан каби
шодлик. Бу ҳолларини кўрганлар: «Кўпдан буён бунақа қувноқ одамларни кўрмаган эдик»
дейишди.
Аммо уларнинг ичларига чироқ ёқса ёримас, кўнгиллари қон йиғлаб боришар эди.
Яхшиёмон кунлари ўтган диёрларини ташлаб кетишнинг алами ёндирарди ичларини. Кулиб
турган кўзлар тубида ёшлар, табассум ортида ғижирлаган тишлар бор эди. Иттифоко, анча йўл
юрилганидан сўнг тантанали намойишлари ўрнини куракда турмайдиган сўкишлар олди.
Эндиги ҳолларини кўрган киши, булар ҳозиргина Мадинадан ўйнабкулиб ўтган яҳудийлар эди,
деёлмасди. Ғамгин бўлишлари табиий: «Ташаккур сенга, эй Муҳаммад! Ўзи анча пайтдан бери
кетамиз деб турганидик. Муаммоимизни осонгина ҳал қилдинг» десинларми бўлмаса.
Қалбларда сўнгсиз ҳасад бор эди. Фахри коинот жанобимизнинг охирги пайғамбар
эканларини билиб туриб имон келтирмаётганлари мана шу ҳасад туфайли эди. Сургун воқеаси
бу ҳасад устига сепилган қалампиртуз бўлди.
* * *
Мана шундай кунларнинг бирида«Абу Суфён икки минг кишилик кўшин билан Бадрга
келяпти экан» деган хабарни эшитишди. Ўша кун яҳудийларга чинакам байрам бўлиб кетди.
Уҳуддагига ўхшаб, бу сафар яна мусулмонлар устидан ғалаба козонилишига шубхалари йўқ
эди. Бу ғалаба билан қурайшийлар яҳудийларнинг ҳам интиқомини олган ҳисобланишарди.
Орадан бир неча кун ўтгач, бошқа бир хабар келди: Абу Суфён Бадрга бормай,
Мажаннадан орқасига қайтибди. Ҳамманинг қовоғи осилди, умидлари пучга чиқди. Мадинани
тарк этганларидан буён юракларида пайдо бўлган ғамандуҳ аввалгидан ҳам ортди.
Бу дардга бир чора топилиши, юракларга таскин берадиган, юзларга табассум бахш
этадиган ишлар қилиниши керак.
Назир яҳудийларининг пешволари йиғилишди. Булар Саллом ибн Абу Ҳуқайк, Ҳуйайй
ибн Аҳтоб, Кинона ибн Раби, Ҳавза ибн Қайс, Абу Аммор каби кишилар эди. Ораларида Воил
қабиласидан ҳам вакиллар бор. Кўп чўзилмаган бу йиғилиш сўнгида Маккага боришга,
мушрикларни мусулмонларга қарши гижгижлашга келишиб олишди.
* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 124
Абу Суфён яҳудий мехмонларини очиқ юз билан кутиб олди, иззат-икромлар кўрсатди. Тез
орада муштарак дардлардан баҳс очилди, умумий душман ҳақида нари-бери гаплар айтилди.
Абу Суфён фурсатни қўлдан бой берадиган ожиз кишилардан эмас эди.
Эй азиз инсонлар! — дея сўз бошлади у. — Сизлар Муҳаммад ва унинг ўртоқларини
яқиндан танийсизлар. Бизни ҳам биласизлар. Диний китобларингиздан олган маълумотларга
суянган ҳолда ҳақимиздаги ҳукмни сизлар беринглар. Гапнинг тўғрисини айтинглар: келиша
олмаётганимиз бу дин борасида биз ҳақлимизми ёки Муҳаммад ҳақлими?!
Қанчалик ҳақпараст одам!.. Нақадар адолатсевар бир киши!..
«Сен бу хусусда виждонингни ҳоким қилсанг, тўғри хукмга эришиш учун кўп кутишингга
хожат қолмайди, эй Абу Суфён!»
Бу мажлисда виждонлар гапирса эди, бу йиғилишда ҳақ ва адолат туйғуси ҳоким бўлса
эди, Абу Суфённинг саволига ана шундай жавоб бериларди! Олдида шароб қадаҳлари юмалаб
ётган, ковурилган туя гўштини паққос тушираётган яҳудийлар бу сўзларни гапирадиган
лаёқатда бўлганларида иш осонлашар ва Абу Суфённинг бу самимияти ортида риёкорлиги ва
орсизлиги ётгани маълум бўла қоларди.
Бироқ яҳудийларнинг бу ерга келишдан максадлари аник. Инчунин, Абу Суфённинг
саволига бериладиган жавоб ҳам тайёр эди. Илм ва ирфон номидан гапиргандай, ҳақ ва
хақиқатдан баҳс юритгандай бир қиёфада берилди жавоб:
⎯ Сизларнинг динингиз унинг динидан хайрлироқдир. Сизлар ҳақ ва адолатга ундан кўра
яқинроқ ва лойиқроқ инсонсизлар.
Бу«тўғри» сўзга ким нима ҳам дея оларди?.. Мана, йиллар давомида«илм аҳли» сифатида
танилган кишилар чиқарган ҳукм!
Катта бир ҳаётдан тўпланган тажриба, узоқ йиллар дин китоблари устидаги
тадқиқотларидан қозонилган илм шундай хулосага келса ва буларни ҳақли деб турса, ортиқча
гапга ўрин қоптими!.. «Бу ишни жоҳиллардан ҳам бир сўрашимиз керак» дейдиган ҳоллари
йўқки... Ҳам бу одамлар Муҳаммадни ва у келтирган динни ипиданигнасигача текшириб
чиккан, хақ дин экани ё эмаслигини обдан ўрганган бўлишлари керак. Ҳақ дин бўлганида
ҳаммадан олдин бу динни шулар қабул этмасмиди?!
Хуллас, учрашувнинг илк қисми ана шундай тилёғламаликлар билан тугади. Ҳар икки
томон ҳам бу учпа шувдан мамнун эди. Тезда бир қарорга келишиб олишди. Чунки душманлари
бир, мақсад ҳам бир эди: Мадинага ва мусулмонларга карши уруш очиш лозим! Лекин энди у
жанг бириккита мусулмоннинг ўлдирилиши ёки шунчаки бир ғалабага эришиш билангина
тугайдиган жанг булмаиди. Чунки бундай уруш мусулмонларни йўлларидан қаитармаиди,
балки ғайрат, шижоатларини орттиради, динии туйғуларини қамчилайди.
Бу сафар сўнгги ва асосий зарба бериш лозим Ерюзида Муҳаммаддан ва унинг динидан
асар ҳам қолмасин. Урушдан кўзланган ягона мақсад ана шу бўлмоғи керак!
Бу таклиф эътирозсиз қабул қилинди.
Бироқ бундай натижани қўлга киритиш учун ҳар қачонгидан кучлироқ бўлишимиз зарур.
Дўстларимиз бизга ердам қулларини узатсинлар. Бу ишда нажотни фақат Қураишдангина
кутиш нотўғри. Бўлди, бу йўлда сизларга охиригача ёрдам бепиш бизнинг бурчимиз.
Ундай бўлса, туринглар қасамёд этишга
Бирга туришди ва Каъба ёпинчиғи ёнига келишди Кўкракларини Каъбага тирашди.
«Муҳаммадга қарши бир жон бир тан бўлиб, ўзаро ёрдамлашган ҳолда урушишга» сўз беришди.
Абу Суфён ҳам, келган яҳудийлар ҳам бу келишувдан хурсанд эдилар. Бу иш ғалаба билан
якунланишига қаттиқ ишонишарди.
Яхшиям Бадрга бормай қайтган эканмиз, деди Абу Суфён, йўқса, мағлубият аламини
тотишимиз ҳеч гапмас эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 125
* * *
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) қалбларига индирилган оятларда бу масала бошқа бир жиҳатдан талқин
қилинди.
Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини ҳамда
кофир кимсалар ҳақида: Ўшалар имон эгалари бўлган мусулмонлардан кура туғрироқ
иўлдадирлар» деяётганларини кўрмадингизми.;; Улар Оллоҳ лаънатлаган кимсалардир. Кимни
Оллоҳ лаънатлар экан, бас, ҳеч қачон унинг учун бирон ердамчини топа олмайсиз». (Нисо, 51-52.)
* * *
Яҳудийлар бир неча кун маккаликларнинг қадрдон меҳмонлари бўлгач, самимий
илтифотлар ила кузатилиб, ортга қайтишди.
Йўлда Ғатафон қабиласи уларни чуқур иззат-икром билан кутиб олди. Масала бутун
тафсилотлари билан тушунтирилишига ҳожат бўлмади, бу ерда ҳам таклифлар қабул қилинди.
Кейин атрофдаги қабилалар бир-бир кезиб чиқилди. Борган жойларида кўрилган рағбат
келажакда козонилажак ғалаба ҳазилакам бўлмаслигини кўрсатарди.
Ҳар тарафдан қўшинлар Маккага томон оқа бошлади. Экилган фитна уруғларининг бу
қадар мўл ҳосил бериши кўксиларини тоғдай кўтариб юборган, «Қойил бу яҳудийларга»
дейишдан ўзларини тиёлмай қолишган эди.
ҲАНДАҚ ҚАЗИЛМОҚДА
Хабар Мадинага етиб келди. Бадр ва Уҳуддаги қўшиндан бир неча бор кўп сонли
қўшиннинг йўлга чиқаётгани маълум бўлди.
Уҳуд жанги олдидан жаноби Пайғамбаримизнинг буйруқ ва тавсияларига қулок солинмай,
душман билан шаҳардан ташқарида жанг қилишга қарор бериш натижасида кўрилган катта
талофат мусулмонларнинг кўзини очган, бу сафар ниҳоятда эҳтиёт бўлишни тақозо этар эди.
Яқиндагина қулликдан озодликка чиққан ва бутун вақтини Пайғамбарлар имомининг
ёнларида ва у кишининг хизматларида астойдил бел боғлаб ўтказаётган Салмон:
— Ё Набийаллоҳ!.. Бизнинг ўлкамизда ҳандақ қазиб шаҳарни мудофаа қилиш усули бор,
— деди.
Батамом янги ва араблар билмайдиган мудофаа йўли эди бу. Қарор берилиб, дарҳол қазиш
ишлари бошлаб юборилди. Вақт қисқа, қилинадиган иш эса кўп. Мўминлардан бир қисми
қазир, бир қисми қазилган тупроқни ташир эди. Расули акрам ҳам бу ишда шахсан ўзлари
иштироқ этдилар, тупроқ ташидилар. У зотни чангтупроққа беланиб, тер тўкатўка
ишлаганларининг гувоҳи бўлганлар бу хотираларини йилларча кейин ҳам ҳозиргина кўриб
тургандек айтиб юришган.
Эрта тонгдан то шомгача иш давом этарди. Расули акрам(с.а.в.) ишлаётганларнинг
ғайратшижоатини ошириш учун: «Оллоҳим, ҳақиқий ҳаёт фақат охират ҳаётидир. Ансорни ҳам,
муҳожирни ҳам ўзинг афв эт» мазмунидаги байтни ўқир, ўқиётганда қора терга ботиб
ишлаётганларга кулимсираб қараб қўяр эдилар. Улар эса пайғамбарларнинг энг буюгига бошқа
бир байт билан жавоб қайтаришарди: «Бизлар, ўлгунча жиҳод қиламиз, деб Муҳаммадга(с.а.в.)
боғлиқлик сўзини берган кишилармиз».
Баъзан Жанобимиз ўқиётган байтларининг сўзларини ўзгартирар, вазн ва қофиясини ҳам
алмаштирар эдилар ва: «Оллоҳим, мукофот охират мукофотидир. Ансорга ҳам, мухожирларга
ҳам баракотли мукофот бер» десалар, бунга жавобан мўминлар: «Бизлар то тирикмиз, Ислом
динида бардавом бўлишга Жанобимиз Муҳаммадга(с.а.в.) боғлиқлик сўзни бердик» байтини
ўқишар эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 126
Расулуллоҳ баъзан Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг ушбу байтини ўқирдилар: «Оллоҳим, сен
бўлмасанг, ҳидоят йўлини тополмас, садақа бермас, намоз ўқий олмас эдик. Устимизга ҳузур ва
сукунат индир. Душман билан тўқнашганимизда оёқларимизга куч, қалбларимизга матонат бер.
Улар бизга нисбатан ноҳақлик қилдилар, фитна чиқардилар, биз эса бу фитнадан ўзимизни
четга олдик ва йироқ турдик».
Расули кибриё«четга олдик ва йироқ турдик» маъносидаги охирги«абайна» калимасини
айтаётганда овозларини баландлатар, «абайна... абайна...» дея такрор қилар эдилар.
* * *
Ҳандақ қазилаётганида ниҳоятда катта бир харсангтош чиқди. Мўминлар қанча
уринишмасин, уни парчалай олишмади. Иттифоқо, ҳолдан тойган саҳобалардан бири
Пайғамбаримизга:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бир улкан тошга дуч келдик, қанча уринмайлик, уни
бўлаклашга кучимиз етмаяпти — деди.
— Мен ҳам бир уриниб кўрайчи — деб марҳамат қилдилар Расули акрам ва ҳандаққа
тушдилар. Қўлларидаги асбоб билан тошга қаттиқ урдилар. Харсангтош майдамайда бўлиб
кетди. Бошқа бир ривоятда бу тошни уч зарбада парчалаганлари, ҳар сафар тошга урганларида
навбати билан Яман, Шом, Эрон ҳудудлари фатҳ этилажагини марҳамат қилганлари айтилади.
Ҳаво совуқ, иш қийин, озиқовқат танқис эди. Шароит оғир бўлишига қарамай, мўминлар
жонларини аямай ишлашар, мунофиқлар эса ё ўзларини гўё ишлаётган каби кўрсатар, ё пайт
пойлаб, биттаиккитадан жуфтакни ростлаб қолишар эди.
Мўминлар жуда зарур бўлгандагина Пайғамбаримизнинг олдиларига келар, у кишига
шароитни тушунтириб, рухсат сўрашар эди. Бу орада Буюк Мавлонинг муқаддас ваҳийини олиб
келаётган Жаброили амин пайғамбарлар Султони Муҳаммадга(алайҳиссалом) ушбу оятларни
етказди:
«Албатта, мўминлар Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига имон келтирган зотлардир. Улар
(Пайғамбар) билан бирон муҳим иш устида бўлган вақтларида то ундан изн сўрамагунларича
кетмаслар. Сиздан изн сўрайдиган зотлар— ана ўшалар Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига имон
келтирадиган зотлардир. Энди қачон улар сиздан баъзи бир ишлари учун изн сўрасалар, бас,
улардан ўзингиз хоҳлаган кишиларга изн беринг ва Оллоҳдан уларни мағфират қилишини
сўранг. Албатта, Оллоҳ мағфиратли, меҳрибондир. (Эй мўминлар,) Пайғамбарни чақиришни
ўрталарингизда бир-бирларингизни чақириш каби қилмангизлар(яъни, у зотни ҳурматэҳтиром
билан: «Эй Оллоҳнинг пайғамбари» деб чақиринглар). Сизлардан беркинган ҳолларида
(Пайғамбар ҳузуридан) суғурилиб чиқиб кетадиган кимсаларни Оллоҳ яхши билур.
(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитнакулфат етиб
қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар! Огоҳ бўлинглар, осмонлар ва
Ердаги бор нарса, шакшубҳасиз, Оллоҳникидир. У зот сизлар устида турган нарсани(яъни,
мўмин ё мунофиқлигингизни) ҳам, (барча бандалар) Узига қайтариладиган(қиёмат) кунини ҳам
яхши билур, бас, уларга(ўша кунда) қилиб ўтган амалларининг хабарини берур. Оллоҳ барча
нарсани билгувчидир» (Нур, 62-64.)
БАРАКОТЛИ БИР ЗИЁФАТ
Яқинда уйланган бир йигит келди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, уйимга бориб келишимга рухсат берсангиз — деди.
Расулуллоҳ унга изн бердилар. Йигитнинг орқасидан эса, «Оллоҳим, Жобирни
кечиришингни сўрайман» деб дуо қилдилар. Чунки нозил бўлган оятда ана шундай дуо
қилиниши буюрилган эди. Жобир уйига келди. Аёлига:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 127
— Ҳазрати Пайғамбаримизнинг ниҳоятда оч қолганларини сездим, уйимизда ейишга нима
бор? — деди.
—Озгина арпа билан битта улоғимиз қолган. Жобир улоқни сўйди, арпани туйди. Гўштни
пишириш учун қозонни ўчоққа осди. Сўнг орқасига қайтиб келди ва Расули акрамга:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, ейишга убу нарса тайёрладим. Бизнинг уйимизга марҳамат
қилсангиз. Ёнингизга бирикки кишини ҳам олсангиз бўлади — деди шивирлаб.
— Нималар ҳозирладинг ўзи, эй Жобир. Жобир уйидаги тайёргарликни айтди.
— Ҳам кўп, ҳам ажойиб — дедилар Пайғамбаримиз. — Дарҳол аёлингнинг ёнига бор, мен
бормай қозонни ўчокдан олмасин, нонни ҳам тандирдан узмай турсин. Кейин у ерда
ишлаётганларга қарадилар. Баланд овозда:
— Қани, юринглар, Жобир ҳаммамизни зиёфатга чақиряпти — дедилар.
Бу эълонни эшитган Жобирнинг пешонасини тер қоплади. Қулоқларига ишонмас эди.
Ҳамма эшитмасин, деб шивирлаган ҳолда чақирилган бу кичкинагина зиёфатига ҳамманинг
таклиф қилинишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Энди бу гапларни таҳлил қилиб ўтирадиган
ҳолат эмас. Нима бўлса ҳам, унинг уйига ҳамма чақирилгани аён! Ўрнидан туриб: «Йўқ, мен
сизларни уйимга таклиф«қилмаяпман, ҳеч қандай зиёфат йўқ!» дея бақира олмасди ахир.
Ночор уйига йўл олди. Ҳаяжондан бўғилаёзган эди у.
—Хотин, шарманда бўлдик. Расулуллоҳ хазратлари бутун ҳандақчиларни— мухожиру
ансорни уйимизга олиб келяптилар — деди.
—Жаноби Пайғамбаримиз қанча овқатимиз борлигини сўрадиларми?
—Ҳа, сўрадилар.
— Ундай бўлса, ташвиш тортишнинг ҳеч ҳожати йўқ. Оллоҳ ва расули нима қилишни
биздан яхши билади. Бу жавоб Жобирдаги ташвишни анча кетказди.
Уйланишдан олдин кўпни кўрган, тажрибали, фаҳмфаросатли, сингилларига оналик қила
оладиган бир хотин олиш орзуйида эди. Ушалган орзуйининг мевасини кўраётган эди хозир. Бу
қадар меҳмонни қандай кутиб оларканман, дея талвасага тушганида, хотинининг бу ҳолатни
буюк бир таваккул билан кутиб олиши Жобирни ҳайратга солди.
Бир оздан сўнг саккиз юздан ошиқ, очликдан силласи қуриган бир жамоат Ҳазрати
Пайғамбаримизга эргашиб, Жобирнинг уйига етиб келди. Жанобимиз аёлга:
— Сен менга ёрдам бер, нон пиширадиган бир аёл чақир ва гўштни менга қолдир —
дедилар.
Келган аёлнинг ёрдами билан пиширилган нонлар Расулуллоҳга берилар, набийлар
Сарвари эса нон устига гўшт қўйиб ўртоқларига узатар эдилар.
Ана шундай давом этди бу зиёфат. Расулуллоҳнинг ёнларига навбат билан келишар,
насибасини олганлар хурсанд, бир чеккада ўтириб қорнини тўйғазар эди. Бу ҳолатни кўриб,
Жобирнинг кўзлари қувончдан порлаб кетди.
Келган меҳмонларнинг ҳаммаси тўйди, бироқ нон ҳам, гўшт ҳам тугамади. Қозондаги
овқатдан ҳеч олинмаган эди гўё. Зиёфат тугаганидан сўнг Расули акрам(с.а.в.) Жобирнинг
хотинига:
— Буларни сен егин, қўшниларингга ҳам бер — дея марҳамат қилдилар.
Ўша куни гўшт кечгача тўхтовсиз равишда қўшниларга тарқатилди.
Зиёфатдан кейин меҳмонлар қазиш ишини давом эттириш учун яна ҳандаққа йўл олишди.
* * *
Бошқа бир куни Башир ибн Саъднинг хотини кичик қизига бир тугунча бериб:
— Отангга ё тоғангга олиб бор — деди. Қизча йўлга тушди.
Ҳандақда ишлаётганлар ичида отасини ё тоғаси Абдуллоҳ ибн Равоҳани излаб, у ёқбу ёққа
қараб юрар эди. Иттифоқо, бир овоз келди:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 128
— Қани, бу ёққа келчи, қизалоғим!
Чақирган Ҳазрати пайғамбаримиз эдилар. Қизча у кишининг ёнларига келди.
— Қўлингдаги нима?
—Эй Оллоҳнинг пайғамбари, онам юборган тушлик вқат. Отам билан тоғамга олиб
боряпман.
— Қани, келтирчи.
Расулуллоҳ ҳовучларини очдилар. Қиз тугунни бўшатди. Тугундаги хурмолардан икки
ҳовучлари тўлмади. Расули акрам бир дастурхон ёзилишини буюрдилар. Қўлларидаги
хурмоларни дастурхон устига сочиб ташладилар. Ёнларидаги бир кишига:
— Ишлаётганларни овқатга чақир — дея марҳамат қилдилар.
Ҳандақда ишлаётган ҳамма дастурхон атрофига тўпланди. Барчанинг қорни тўйиб, яна
ишга қайтди. Ваҳоланки, дастурхонда тугундан олиб ташланган бир ҳовуч хурмо турар эди.
* * *
Қазиш иши, ораорада мўминларнинг кайфиятларини кўтарувчи, имонларига қувват
берувчи воқеаҳодисалар билан безанмокда эди. Қазилган тупроқ замбилларда ташилар,
кайтишда бу замбилларга тош юклаб келтирилиб, бир жойга йиғилар эди. Бу тошлар душманга
карши қўлланилади.
Салмон ўта барвастабақувват, ишнинг кўзини биладиган одам. Килган иши кўзни
қувонтирарди. Худди ибодат қилаётгандай нашъа билан, чарчаш нималипши билмасдан, ғайрат
ила мехнат қилаётганини кўриб, хайрон қолмаслик мумкин эмасди.
Бир гал муҳожирлар билан ансор ўртасида Салмоннинг кимлиги тўғрисида тортишиб
қолишди.
Салмон анча йиллар илгаридан юртимизда яшайди. Шу сабабли уни ансорлардан деб
билиш лозим!
Йўқ, у Мадинанинг махаллий халқидан эмас. Ташқаридан келгани ҳаммага маълум. Ким
нима деса десин, у муҳожирлардан ҳисобланади!
Бу гапсўзлар аслида Салмонга нисбатан мусулмонларнинг севги-ҳурмат тўла ифодалари
эди. Бу самимий баҳсга Пайғамбаримизнинг ўзлари чек қўйдилар:
— Салмон биздан. У бизнинг оила аъзоларимиздандир!
Салмон ҳаяжондан титраёзди. Дунёда эшитиши мумкин бўлган энг буюк тақдирловчи сўз
эди бу! Ҳар кандай ўлчов-мезон вақти билан ўзгаради, арзимас ҳолга келади, бироқ
ўзгармайдиган, кийматини йўқотмайдиган ўлчов Оллоҳ ва расулининг ўлчовидир. Инсоният
тарихи таниган энг мукаддас, энг азиз оила пайғамбарлар сарварининг оиласи эмасми?! Бу
оиланинг хизматкори бўлиш ҳам тасаввурга сиғмас, эришилмас шарафку! Ҳолбуки, Оллоҳнинг
расули Салмонни ўз оилаларидан санаб, тенгсиз бир саодат бахш этган эдилар бу саҳобага!
Кутмаган эди бундай бир илтифотни... Бунга лойиқ эканини бир зум бўлсада хаёлига ҳам
келтирмаган эди. Мақсади ва ғояси Раббининг амрларини кучи етганича тўла адо этиш,
Пайғамбарнинг йўлларидан қилча адашмай юриш, Оллоҳ ва расули«ўл» деган жойда ҳеч
иккиланмай ўлиш дунёда булардан бошқа катта умид орзуйи йўқ эди унинг!
Кўзларини безаган ёшларни артишга эҳтиёж сезмай, буюк бир ғайратшижоат билан яна
ишига шўнғиб кетди. Қалби Раббига йўналган. Буюклар Буюги воситасида унга эҳсон этилган
бу иззат-икром учун Раббига ҳамд ва шукрлар айтар, ора-сира гўзалликда беқиёс бўлмиш
Пайғамбарига қараб қўяр, у зотнинг гул юзларини хаёлига нақш этишни хоҳлар эди.
Макка...
Кўзишта қара, эй Абу Суфён. Бу сафар жиддийроқ харакат қилайлик. Уҳудда бўлганидек,
ишни ярим йўлда қолдирсак, ҳозирданоқ уйларимизга қайтганимиз дуруст.
Йўқ, йўқ! Бу сўнгги юришдир. Қайтишимизда Муҳаммадни ортиқ нафас олмаётган ҳолда
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 129
кўрасан. Ўртоқларидан ҳам биронтаси тирик қолмайди.
—Бадрда саккиз кун туришибди. Олдисотди қилиб, қўлларини силтабсилтаб кетишибди.
Қурайш қўшини йўлдан орқага қайтгани, қўрқиб, ха, ҳа, қўрқиб, юрагини ҳовучлаб, қайтгани
ҳамма ерда овоза.
—Бу сафар олдингиларнинг алами чиқади, ишонаверинглар гапимга.
—Чиқмаса, шу қадар инсоннинг бир жойга тўпланганига ачинаман.
Хоссатан, яҳудийларнинг гижгижловига учганлар Мадинада битта ҳам мусулмонни
қолдирмаслик орзуйи билан илгарилашарди. Ниҳоят, узоқдан Мадина тоғлари кўринди.
— Эртага бу ерларда бургут, қарғақузғунлар байрам килишади. Уларга катта бир зиёфат
тайёрлаб берамиз.
Мана шу қиличларимиз, найзаларимиз тайёрлайди уларнинг бу дастурхонини.
— Ҳозирданоқ ер билан яксон ўликларни кўргандай бўляпман.
Шу каби ўзаро сухбатлар қуришиб, улар Мадина яйловларига келиб қўнишди. Фақат бу
сафар ҳайвонлари учун мўлкўл озуқа топишолмади. Ўтўлан ўрилган, сомон йиғиб олинган эди.
Уҳудда бўлганидек, далаларни, боғларни пайҳон этиш имкониятидан маҳрум қолишган эди.
Абу Суфён жосуслари олиб келган хабарни эшитиб, ақлдан озаёзди.
— Нималар деб алжираяпсан ўзи?! — деб бақирди.
— Тўғрисини айтяпман. Шаҳар атрофи кенг ва чуқур ҳандақ билан ўраб олинган.
— Аммо... бу бўлиши мумкин эмас.
— Кўзларимиз билан кўрганимизни айтяпмиз. Шаҳарга киришнинг имкони йўқ.
Абу Суфён бошини бир зум қуйи солди ва ўйга толди. Бундай вазиятга дуч келишини
хатто хаёлига келтирмаган эди. Арабларга умуман нотаниш, ҳеч қўлланилмаган мудофаа
қаршисида урушишга тўғри келяпти! Толеидан норози бўлиб, қаттиқ сўкинди.
—Ўзим бориб, кўзим билан кўришим керак! — деди. Ёнига бир неча кишини олиб олға
юрди. Ҳандақни ва унинг ичида ишлаётганларни кўрди. Ҳандақнинг эни, бўйи ва чуқурлигини
чамалаб хисоблади, кейин фикрини ёнидагиларга билдирди:
— Бу ҳандакдан ўтиш жуда ҳам қийин бўлади. Яҳудийлар ҳам шу фикрда эканликларини
бош чайқаб маълум қилишди.
Хандақнинг у томонида саф тортиб турган мўминлар шунчаки буларнинг истиқболига
чиқишмаган ахир.
ХИЁНАТ
Ярим тун.
Курайза яҳудийларининг раиси Каъб ширин уйқусини чала қолдиришга мажбур бўлиб
ўрнидан турди ва эшикка томон юрди.
— Ким у! — деб сўраган эди, келган киши овоз берди:
— Мен Ҳуйайй ибн Ахтобман.
Каъб титради. «Бу одам яхши ниятда келмаган бўлса
керак?» деган ўй ўтди хаёлидан.
— Мендан нима истайсан?
— Хайф сенга, эй Каъб, одам деган меҳмонни ҳам шунақа кутиб оладими?! Аввал эшикни
оч, ичкарига кирайин.
Каъб эшикни очмади. Гапни чўзиб ўтирмай, тўғрисини айтақолди:
—Менга қара, эй Ҳуйайй, сен хосиятсиз бир одамсан. Шу пайтгача сени шундай деб
таниганман. Ҳозир ҳам менинг уйимга бир балони бошлаб келаётганга ўхшайсан. Билиб қўй,
мен Муҳаммад билан сулҳ тузганман. Бу сулҳни бузишни истамайман. Шуни ҳам айтиб қўяй,
ҳозиргача мен ундан фақат вафо кўрдим, тўғрилик кўрдим.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 130
—Хайф сенга, эй Каъб, аввал эшигингни очмайсанми, одамга ўхшаб гаплашайлик.
— Йўқ, очолмайман.
— Сен аслида мени, овқатимни еб кетади, деб қўрқиб ичкарига киргизмаяпсан. Хасис,
овқатинг бошингдан қолсин.
— Оллоҳ балоингни берсин, кир ичкарига, шумқадам!
— Мен дунёнинг шоншарафию саодатини оёғинг остигача олиб келсаму, остонанг олдида
ҳақорат қилиб кувишинг нимаси, эй Каъб?! Афсус, афсус, насибасиз одам экансан! Шу онда
енгиб бўлмас қўшинни қўмондонлари, обрўли зотлари билан бирга Мадина остонасига олиб
келиб қўйибман. Қўшин Румадаги сел тошқинидай бир важоҳатда ҳозир. Муҳаммадни ва
атрофидагиларни ердан ўтўланни юлиб олгандай қўпормагунча ортга қайтмасликка келишдик!
Бу гапларни эшитган Каъб бундай жавоб берди:
— Гумбурлаган, чаққан, бироқ ерга бир томчи ҳам ёмғир ташламаган булут! Сенинг
сўзларинг ана шундан бошқа нарса эмас! деди Каъб ва кечанинг бу соатида келган хосиятсиз
меҳмонни яна бир бор бошданоёқ синчиклаб текширди. Сўнгра ёлворгансимон бир овозда:
— Эй Ҳуйайй, агар бир яхшилик қилмоқчи бўлсанг, бизни тинч қўй ва дарҳол бу ердан
кет. Чунки менинг Муҳаммаддан кўрганларим фақат тўғриликдир, вафодир.
Ҳуйайй расман кувилишига қарамай, кетмади. Қўйнидан кириб қўлтиғидаи чиқди ва,
нихоят, Каъбни алдашга муваффақ бўлди. Шу шарт биланки, мабодо келтирилган қўшин ишни
чала ташлаб кетадиган бўлса, Ҳуйайй келади ва Каъб билан бирга Қурайза яҳудийларига
қўшилади; бошга келган мусибат бирга баҳам кўрилади.
* * *
Душман келишига қазиш ишлари ҳам ниҳоясига етди. Фақат бир жойдагина ҳандақ сал
саёз ва сал энсизроқ бўлиб қолган эди. Жаноби Расулуллоҳ асосий хавф шу жойдан келишидан
хавотирланиб, бу жойни алоҳида ҳимоя қилишни ўйладилар.
Мўминлар хаяжонланишар эди. Чунки шу кунга қадар бунчалик катта қўшинни
кўришмаган эди. Бу орада Қурайза қабиласидан келган бир элчи набийлар Султони Ҳазрати
Пайғамбаримизни топди ва улар ўртадаги шартномани бузганларини маълум килди.
Бу хабар яхшиликдан далолат эмасди... Шулар тинч турганида, ҳеч бўлмаса, улардан
келадиган хавфнинг олдини олишга вақт кетказилмасди. Вахоланки, энди улар ҳам душман
қўшини сафидан жой олишибди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) туйқус келган бу хабарнинг тўғри ё нотўғрилигини аниқлаш учун
Саъд ибн Муоз билан яна уч кишини вакил қилиб йўлга чиқардилар. Хабар тўғри бўлиб чиқса,
мавҳумроқ ифодалар билан тушунтирилади. Агар яҳудийлар хали ҳам эски келишувга содиқ
қолган бўлсалар, вазият очиқойдин айтилади.
Вакиллар аҳвол янада ёмон эканига гувоҳ бўлишди. Устигаустак, яҳудийлар
Пайғамбаримиз ҳақларида ёмон ва бўларбўлмас гаилар тарқатишган эди. Огоҳлантиришларига
қарамай, ўрталарида ҳеч қандай хақ ва ҳукуқ қолмаганини айтишди.
Катъиятли Саъд ибн Муоз уларга ўзлари тушунадиган тилда жавоб берди. Сўнгра
вакиллар Мадинага қайтишди.
— Адал ва Кора — дейишди.
Набийлар Султони(с.а.в.) жанобимиз дарров англадилар. Адал ва Кора қабилалари қандай
хиёнат қилган бўлишса, Қурайза ҳам сўзидан қайтди, хиёнат қилди дейишгани эди бу.
Пайғамбаримиз ҳандақ ёнида тошлар билан ўраб қўйилган вақтинчалик масжидга
кирдилар, кўйлакларига ўраниб, анча пайтгача ўтирдилар. Эҳтимол, ҳар доимгидек, Буюк
Мавлодан мадад сўрагандирлар, яҳудийларнинг хиёнатлари каршисида мўминларнинг довдираб
қолмасликларини истаб дуо қилгандирлар. Ниҳоятда хафа эканликлари билиниб турарди.
Мунофиқларга яна қулай фурсат туғилди: мўминларни чўчитиш мақсадида завқшавқ
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 131
билан ташвиқот қила бошлашди:
— Муҳаммад бизга Кисронинг, Қайсарнинг саройларига эгалик қилишимиздан гапирган
эди. Ваҳолнки, бу ерда биз ҳатто кичик ҳожатга ҳам боролмайдиган ҳолдамиз. Гапининг туруми
борми ўзи...
Бу каби ёқимсиз гапсўзлар билан мўминлар ўртасига фитна, қалбларига қўрқув солишга
ҳаракат қилишарди.
— Оллоҳнинг расули бизга ваъда килганларнинг бари ёлғон экан. Қайтинглар, эй Ясриб
халқи, ҳеч бўлмаса жонларингизни сақлаб қолинглар! — деганлар чиқди.
Бу орада ҳақиқий мўминлар душман қўшинини кўрган заҳотлари: «Оллоҳ ва Расулининг
бизга берган ваъдаси мана шудир. Оллоҳ ҳам, Расули ҳам тўғри хабар берди» дейишди.
Душманларнинг ниҳоятда кўп қўшин билан келиши уларнинг имонларини орттирди, холос.
* * *
Мушриклар ҳандақни кўриб бир оз довдирашгаи бўлса ҳам, бироқ«Нима ҳам қилардик,
насибамиз қўшилмаган экан, қайтиш керак» дейиш учун келишмаган эди Мадинага.
Бинобарин, йўлини топиб ҳандакдан ўтишга ва жанг қилишга қарор беришди. Бир неча кун
ўтсин деб фурсат пойлашди, ораорада ҳужумлар уюштиришди. Лекин ҳар гал мусулмонларнинг
отган ўқ ва тошларига дуч келиб оркага қайтишди.
Уҳуд жангининг таниқли қўмондони Холид ибн Валид вақтни бекор ўтказмаслик учун
отлиқ аскарлари билан бир неча марта ҳужумга ташланган бўлса ҳам, ҳатто у ҳам бир иш
чиқара олмади. Бироқ ўқлар ва тошлар отиб, кичиккичик тўқнашувлар бўлиб турарди.
* * *
Мушрикларнинг ҳужумидан кейин аёллар ва болалар шаҳар ичидаги катта
мусофирхоналарга жойлаштирилди. Машҳур шоир Хассон ибн Собит ҳам уларнинг ёнида
қолди.
Бир куни аёллар жойлашган бино атрофида Қурайза яҳудийларидан у ёқбу ёққа аланглаб
юрган бир киши кўринди. Яхши ниятда айланиб юрмагани аниқ эди. Расулуллоҳнинг аммалари
Сафиййа унинг бу юришини ёктирмади.
— Эй Хассон, бор, шу одамни ўлдир! — деди. Хассон ғалати қараш қилди:
— Бундай иш қўлимдан келса, сизлар билан бирга Қолармидим?
Сафиййа уни кўп қистамади. Хассон бирор урушда қатнашмаган, ҳеч сафарга чиқмаган,
чиқолмайди ҳам. Тили қилич каби кескир, аммо қўли қилич тута олмасди.
Иш ўзига қолганини ҳис қилган Абдулмутталибнинг жасур қизи рўмолини яхшилаб ўради,
қўлига бир таёқ олди, эшикни очиб кўчага чиқди. Аста-секин бориб, «чақирилмаган меҳмон»
нинг бошига таёқ билан туширди. У одам нима бўлганини ҳам билолмай ер тишлади.
* * *
Расули акрам(с.а.в.) душман кучлари ялпи ҳужум бошламасидан олдин қандай бўлмасин
уни кучсизлантирмоқчи бўлдилар. Одам юбориб, Фазора қабиласининг раислари Уйайна ибн
Хисн билан Хорис ибн Авфни ҳузурларига чақиртирдилар. Раислар ҳаётларипинг
кафолатланганига ишонч ҳосил қилгач, келишди. Пайгамбаримиз улардан:
— Мадинанинг дала ва боғларидан чиқадиган маҳсулотларнинг учдан бирини олсаларинг,
жанг қилмай кайтиб кетасизларми? — деб сўрадилар.
Икки раис бир-бирига қаради. Пировардида бундай жавоб беришди:
— Бу таклифни қабул қиламиз!
Фахри коинот(с.а.в.) бу масалада Авс ва Ҳазраж қабиласи раисларининг ҳам фикрини
билмоқчи бўлдилар. Саъд ибн Муоз билан Саъд ибн Убодани чақирдилар. Вазиятни
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 132
тушунтириб: «Сизлар нима дейсизлар?» деб сўрадилар.
— Ё Набийаллоҳ, Оллоҳ таолонинг ваҳийи билан шу қарорга келдингизми? — дейишди
улар.
— Йўқ. Фақатгина сизларнинг хузурҳаловатингизни ўйлаб шундай йўл тутмоқчиман.
— Эй Оллоҳнинг расули, ундай бўлса, биз бунақа келишувга рози эмасмиз. Чунки бу
одамлар умр бўйи бизнинг хурмоларимизни фақат ё меҳмон бўлиб, ёхуд сотиб олиб ея олишган.
Мушриклик пайтимизда ҳам улар ҳатто мушугимизни пишт дейишолмасди, энди биз Исломга
кирганимиздан кейин ҳосилларимизга эгалик қилишсинми?! Улар билаи бизнинг ўртамизни
фақат қилич ажратиб қўяди.
Бу сўзлардан сўнг Жанобимиз:
— Ундай бўлса, ана улар, мана сен! — дедилар. Саъд ибн Муоз узаниб, Усмон ибн
Аффоннинг қўлидаги ахдномани тортиб олди. Ҳали гувоҳлар ёзилмаган, имзо қўйилмаган эди.
Шартта йиртиб, отди. Уйайна:
— Бу аҳднома сизларнинг фойдангизга бўларди. Қурайш қўшинига дош берадиган ҳолда
эмассизлар — деди.
Усайд ибн Ҳудайр гапга аралашди:
— Қани, тезроқ туёқларингни шиқиллатингларчи бу ердан. Қўлларингдан келганини
қилинглар.
Учрашув тугади. Уйайна билан Хорис орқаларига қайтишди.
АМР ИБН АБДИ ВАДД
Араблар бир шаҳарни узоқ вақт ишғол қилиб туришга ўрганган эмаслар. Бу сафар ҳам
ишнинг тезда битишини, ғолиб ва мағлубнинг тез аниқ бўлишини исташарди. Фақат ҳозир
рўпараларидан ҳатто тушларида ҳам кўрмаганлари бир ҳандақ чиққан, йўллари тўсилган эди.
Узоқузоқдан отилган тошлар, ўқлар билан бу ишни битиришнинг имкони йўқ. Бир неча кун ана
шундай ўтди.
Ниҳоят, бир куни Амр ибн Абди Вадд бошчилигида беш киши отларини қаттиқ ниқтаб
хандақдан ўтишга муваффақ бўлди.
Амр, ёши ўтган бўлишига қарамай, анча эпчил, мард ва жасур киши эди. Бадр жангида
яраланган, шу сабабдан Уҳудда қатнашолмаган. Бадрнинг интиқомини олмагунча
ювинмасликка, мушканбар сурмасликка қасам ичган эди. Отини қичаб олға юрди,
мусулмонларга яқинлашгач, бор овози билан ҳайқирди:
— Мен билан ким олишмоқчи бўлса, келсин!
Ҳеч ким бу таклифни қабул қилишни хоҳламасди. Ниҳоят, Али ибн Абу Толиб(р.а.)
ўрнидан турди:
— Ё Набийаллоҳ, рухсат беринг, унга қарши мен чиқай — деди.
— Ўтир, эй Али, бу Амрдир.
Ҳазрати Али Расулуллоҳнинг бу буйруқларини эшитгач, ўтиришдан бошқа иложи
қолмади.
Набиййи акрам бу сўзлари билан Амрнинг ҳақиқатан хавфли одам эканини билдирган
эдилар. Амр энди:
— Ўлгач жаннатга киришига ишонадиганлар қани?! Қаерда қолдиларинг!? Мен билан куч
синашадиган бир мард топилмайдими орангизда? — дейишга ўтди.
Ҳақиқатан мард киши эмасми, ўзига ярашиқли бир овозда бақираётган эди. Овозидан ўлим
ҳиди келар эди гўё. Бир муддат кутди. Яна ҳеч ким унга рўбарў бўлмади.
Амрнинг хўроз каби қичқиришига чидаб туролмаган Ҳазрати Али яна у билан олишишга
рухсат сўради, лекин Пайғамбаримиз аввалги сўзларини такрорлагач, яна жойига ўтиришга
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 133
мажбур бўлди. Бироқ бу дардга бир чора топилиши керакку! Юзларча мусулмоннинг қаршисига
бемалол чиқса, бемалол майдон ўкиса... Ахир, унинг овозини ўчириш керак эмасми? Амр
ҳаддидан ошмоқда эди:
Бақиравериб, овозим бўғилди. Йўқми жаннатни соғинган? Тезроқ юборақолай ўша ёққа!..
дея ҳайқирар экан, Ҳазрати Али(р.а.) учинчи бор ўрнидан туриб кетди ва:
Ё Набийаллоҳ, рухсат беринг, бу билан олишайин! — деди.
Расули акрам учинчи бор айни сўзни айтдилар:
— Эй Али, бу Амрдир.
Амр бўлса ҳам, у билан олишмоқчиман. Мен ҳам Алиман!
Алининг бу гапларидан сўнг Расулуллоҳ зулфиқор деб номланувчи қиличларини унга
бердилар. Зирҳларини ҳам унга кийдирдилар. «Оллоҳим, Бадрда Убайдани, Уҳудда Ҳамзани
олдинг, энди Алини менга бағишла» дея дуо қилиб кузатдилар.
Амр қаршисида бошданоёқ зирҳ билан ўралган, кўзларигина йилтираб турган рақибни
кўрди.
—Кимсан ўзинг? — деб сўради.
—Али ибн Абу Толибман.
—Отанг менинг дўстим эди. Отангнинг юзхотири, хаққиҳурмати, сени ўлдиришни
хоҳламайман. Қарибқартайганлар, бу дунёдан насибасини олган, ҳаётдан умидини узган бирор
киши йўқми? Келсин ўшалар, уларни жўнатай нариги дунёга.
—Бекорчи гапларни кўятур, эй Амр! — деди Ҳазрати Али. — Эшитишимча, сен
урушаётган одамингнинг икки таклифидан бирини бажо келтирар эмишсан. Менинг ҳам сенга
икки таклифим бор.
—Қандай таклифлар?
—Ислом динини қабул қилишга чақираман сени.
—Бу иш ҳеч ҳам мумкин эмас! Бошқа таклифингниайт.
—Мен билан жанг қил бўлмаса.
—Аммо сен ҳали ёшсан. Сени ўлдирмоқчи эмасман.
—Мен эсам, аксинча, сени ўлдиришни жонжон деб истаяпман.
Амрнинг бошига кон қуйилгандай бўлди. Бир ёш нигитнинг ҳаётини унинг ўзига
бағишламоқчи бўлсаю, ундан бундай қўпол жавоб олса?! Кечириб бўлмас ҳолат бу! Энди бу
ишга чек кўйиш керак!
Амр қиличини суғурди ва отини Ҳазрати Алининг устига сурди.
— Эй Амр, сендек жасур кишига шунақа кураш ярашадими ҳеч? Сен отдасан, мен яёв.
Амр бу эътирозга жавоб бермади. Дархол отидан тушди. Отнинг оёқларига қилич тортди.
Томирлари кесилган от ўша жойида йиқилди. Шўрлик жонивор иккинчи зарба бўйнига
тушишидан бехабар эди. Бу зарбадан сўнг у ўзини ўнглаёлмади.
Ёввойи ҳайвондек кутурган Амр қўрқинчли бир овозда:
⎯ Мана, мен ҳам яёв бўлдим, эй Али! — деб ҳайкирди.
Олишув бошланди. Ўзаро ҳужумлар билан бир-бирини синаган икки баҳайбат жангчи
ғолиб чиқиш учун бутун куч ва маҳоратларини ишга солишарди. Осмонга ўрлаётган
чангтўзондан ўртадаги жанг қандай кетаётганнни билиш мумкин бўлмай қолди. Вақт ўтган
сайин Амр осонгина енгиб бўлмайдиган бир рақибга дуч келганини фаҳмлай бошлади. Ўзи ёши
ўтиб қолган, ҳатто анчамунча қариган эди. Қаршисида эса, йигирма уч— йигирма тўрт
ёшлардаги чайир йигит. Бу ишни тезда бир ёқлик қилмаса, вақтдан ютқазиши тайин. Ана
шуларни ҳисобга олган Амр қиличини баланд кўтариб, зарб билан урди. Қилич Алининг
қалқонини кесиб, бошини жароҳатлади. Дарҳол қарши ҳужумга ўтган Али зулфиқорни
шиддатла рақибига солди. Бу зарбадан узоқ йиллар мардлиги ва қаҳрамонлиги билан донг
таратган Амрнинг боши танасидан жудо бўлди ва қум устида бир тўп каби юмалаб кетди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 134
Бошсиз қолган вужуд баҳайбат дарахт танаси янглиғ«гуп» этиб қулади ерга.
Ҳали нималар бўлганидан бехабар, аммо ниҳоят даражадаги ҳаяжон билан натижани
кутаётган мусулмонлар сал ўтмай, ўзлари танийдиган овознинг юксак пардаларда«Оллоҳу
акбар, Оллоҳу акбар!» дея такбир келтирганини эшитишди. Бу овоз уларнинг ичларидаги
ҳаяжонни қувончга чевириб юборди.
Амрнинг ерга чўзилганини кўрган Дирор билан Навфал биргаликда Ҳазрати Алига
ташланди. Булар Амр билан бирга ўтган тўрт кишидан иккиси эди. Ҳазрати Али уларга пешвоз
чиқди. Лекин улар жанг қилишдан қочишни афзал кўришди. Орқадан етиб келган Алининг
ўртоғи Зубайр Навфални кувиб етди ва бир қанча зарба билан унинг хаёт дафтарига нуқта
кўйди.
Ҳандақнинг бу тарафидаги мушриклар бўлаётган воқеаларни алам ва изтироб билан
кузатиб туришарди. Амрдек ишончли, жасур бир кишининг ерда жонсиз ётиши ачинарли ҳол
эди, албатта. У шундай Амр эдики, Уҳудга чиқиши учун Қурайш қабиласи уни махсус таклиф
билан чақиртирган. У қўшилган карвонга хужум қилишга ҳеч ким ботинган эмас.
Бир сафар чоғида карвонга ҳужум қилган қарокчилар гуруҳига бир ўзи бас келган,
уларнинг додини берган. Умар ибн Хаттоб бу воқеанинг шоҳидларидан эди.
Қайтақайта майдонга чорлаганида, ҳеч ким юрак ютиб«Мен чиқаман» демагани, Ҳазрати
Алига Расули акрам: «Утир, эй Али, бу Амрдир» дея у билан жанг қилишга дарҳол рухсат
бермаганлари шундан эди.
Ҳандақнинг четига келган бир неча мушрик:
— Амрнинг жасадини бизга тошнирсангиз, эвазига ўн минг дирҳам пул беришга розимиз!
— дея бақиришди.
Бу таклиф Жанобимизга етказилганида, ул Зоти муҳтарам:
Жасад ўзларингизга буюрсин. Биз ўлик пули олмаймиз — дедилар.
Ва жасад топширилди.
Абу Суфёнга Амрнинг ўзбошича ҳандақдан ўтгани ёқмаган эди. Ахир, атрофини ўраб,
униям, тўртала шеригиниям осонгина ўлдиришлари мумкин эдида. Ҳолбуки, ўраб олишга ҳам
ҳожат қолмади. Амр яккама-якка олишувда рақибининг зарбасидан жон берди. Абу Суфён
афтини буриштириб:
Бу кун бизга жуда ҳам хосиятсиз келдида — деди ва жанг майдонидан узоқлашди.
УМУМИЙ ТААРРУЗ
Шаҳар йигирма кундан бери қамалда бўлишига қарамай, бирор натижа кўринай демасди.
Тобора кўпчилик бетоқат бўлиб: «Бу ишнинг охири борми ўзи?!» дея бошлашди.
Ниҳоят, бошқа кабилалар билан ҳам маслаҳатлашилганидан кейин Абу Суфён ялии
ҳужумга буйруқ берди. Эрталабдан то шомгача тўхтовсиз давом этган тошбўрон кун ботгандан
сўнггина тинди.
Қамал бошланганидан бери бунақа оғир кун бўлмаган эди. Иккала томоннинг ҳам
озуқалари тугади, очлик ҳамманинг силласини қуритди. Ҳаво борган сайин совиб, кечки аёз
одамларнинг суяксуякларидан ўта бошлади.
Авс қабиласининг каттаси Саъд ибн Муозга бир ўқ тегиб, бўйин томирини кесиб юборди.
Яраси жиддий эди. Саъд оёқда туролмай қолди. Дарҳол уни жанг майдонидаги масжид
вазифасини ўтаб турган чодирга келтириб қўйишди. Саъд:
Оллоҳим, қурайшийлар билан орада бир жанг қолган бўлса, шу жанггача мени яшат. Агар
бу жанг сўнггиси бўлса, менга шаҳидликни насиб айла. Аммо мснга қурайзаликларнинг
оқибатини кўрсат — дея инграрди.
Кун ботган, кўпгина мусулмонлар каби, Ҳазрати Умар ҳам пешин ва аср намозларини
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 135
ўқишга фурсат тополмаган эди. Мушрикларга лаънат айтиб келар экан, Расули акрамнинг:
«Оллоҳ уларнинг(мушрикларнинг) гўрларини оловга тўлдирсин, бизга ўрта намозни вақтида
ўқишга фурсат беришмади» деганларини эшитди. Демак, намозни ўқиёлмаган фақат у эмас
экан. Шу асно Оллоҳ таолонинг«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни сақланглар...»
(Бақара, 238) оятидаги«ўрта намоздан мурод аср намози экани маълум бўлади.
Намозни эндигина адо этиб бўлишган эди ҳамки, Ғатафон қабиласидан Нуайм ибн Масъуд
исмли бир шахс Жанобимиз билан кўришмоқчи эканини айтиб, қўшин қароргоҳига келди. Уни
Расули акрамнинг ҳузурларига келтиришди.
— Эй Оллоҳнинг расули, мен сиз олиб келган динни қабул этганман. Мусулмон
бўлганимдан ҳеч кимнинг хабари йўқ. Менга хоҳлаган ишингизни буюринг, бажара
йин. Унчамунча ишни уддалайдиганларданман — деди у.
Расулуллоҳ(с.а.в.) хурсанд бўлдилар:
— Аммо сен ёлғиз бошинг билан нима ҳам қила олардинг?! Агар кучинг етса, уларни
(душманни) бизлардан узоқлаштиришга уриниб кўр. Чунки ҳарб тадбир олиш ва чора топиш
ҳамдир. Нуайм вақтни ўтказмай, янги олган вазифасини адо этишга кетди.
Аслида, у ҳам барча қатори бир одам эди. Бир пайтлар Абу Суфён йигирма туя эвазига
ёллаб, мусулмонларни Бадрга чиқишдан айнитиш учун юборган киши шу эди.
Нуайм бу сафар нималар қилади? Бу дафъа у қиладиган хизмат ўтган кунларининг
каффорати бўлармикан?! Йўлйўлакай ишнинг режасини тузиб борди. Кўп ўтмай, Қурайза
яҳудийларига улашди.
— Хуш келибсан, бизни роса хурсанд қилдинг, эй Нуайм! — деб кутиб олишди яҳудийлар.
— Хушвақт бўлинглар, эй қурайзалик дўстлар.
— Нима хабарлар олиб келдинг бизга? Нуайм афтини буриштирди.
— Хабар кўп, унинг устига, яхши хабарлар эмас.
— Қандай ёмон хабар экан?
— Ёмони... — дсди Нуайм ва бир оз тўхтаб қолди. — ...Сизларга ҳурматимни,
садоқатимни биласизлар, шундай эмасми?
Албатта, эй Нуайм, сени ишончли, яхши дўст деб биламиз.
—Ундай бўлса, эй Қурайза халқи, сўзларимга яхшилаб қулоқ солинглар. Қурайш
иешволаридан бир неча кишини гаровга олмай, зинҳор урушга кирманглар. Бу кишиларни
хавфсизлигингизнинг кафолати сифатида гаровда ушлаб туришларинг лозим.
—Бунга нима эҳтиёж бор, эй Нуайм? Биздан ниманидир сир тутяпсан, шекилли?
—Хайрият, тушуна бошладиларинг.
—Нимани айтмоқчи эдинг, гапиравер.
Нуайм овозини янада пасайтириб, мухим бир сирни очаётгандек, бундай деди:
— Эй Қурайза халқи, шуни яхши билингларки, Қурайш билан Ғатафон қабилаларининг
вазияти сизларникига ўхшамайди. Бу юрт сизларнинг юртингиз. Молларингиз, аёлларингиз,
болачақаларингиз ҳаёти шу тупроққа боғлиқ. Хоҳласаларинг ҳам, бу ердан чиқиб
кетолмайсизлар. Қурайш ва Ғатафон қабилаларига келсак, улар Муҳаммад билан жанг қилиш
учун келишди. Сизлар уларга ҳамдард, ҳамдам бўлдиларинг. Бироқ уларнинг юрти бу ерда
эмас. Моллари, аёллари, болалари ўзватанларида қолган. Ютишсаку, хўбу хўб, дўппиларитор
келиб қолса, «Макка, қаёқдасан?» деб сизларни
Муҳаммад билан ёлғиз қолдиришадида, бадар кетишади.
Нуайм атрофида ўзига диққат билан қулоқ солиб турганларга бир-бир кўз тикиб, сўзида
давом этди:
— Муҳаммад қаршисида ёлғиз қолсаларинг, бир нима қила олмасликларингни
билишларинг керак. У пайтда сизларни фақат мағлубият кутади.
Нуаймнинг гапларига ҳеч ким эътироз билдирмади. Эътироз билдиришолмасди ҳам.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 136
Йигирма кундан ошибдики, кўзга кўринадиган бирор натижа бўлмаяити. Ҳаво кунданкунга
совиб борар, емак камайган, сабр косалари тўлган эди. Асрлар оша ҳеч кўрилмаган,
эшитилмаган, ўрганилмаган жанг турига дуч келган арабларнинг бу қадар узоқ давом этувчи
қамалга чидашлари қийин эди.
—Энг тўғри гапни гапирдинг, эй Нуайм!
—Валлоҳи, ягона йўл шу.
— Бизнинг дўсгимиз эканингни исботладинг, эй Нуайм!
Нуайм раҳматлар ва чуқур миннатдорликлар остида кузатилди.
Кўп ўтмай, у Қурайш қўшини ўртасида пайдо бўлди. Абу Суфённи топди. Саломаликдан
сўнг Абу Суфёндан сир сақлаши ҳақидаги ваъдасини олиб, қуйидагиларни айтди:
— Яхши биласизки, яҳудийлар Муҳаммад билан тузган аҳдномаларини бузганларига
пушаймон бўлишди. Бир ҳайъат жўнатиб, ундан кечирим сўрашибди ва аҳдномани янгилашни
таклиф қилишибди. Муҳаммадга: «Истасангиз, Қурайш ва Ғатафоннинг гаровга олинган
пешволарини сизга юборайлик, уларнинг бошларини таналаридан жудо қилинг. Ва биз
таклифимизда самимий эканимизга ишонч ҳосил қилинг. Кейинчалик эса, биргалашиб уларга
томон юриб, ҳаммасини гумдон қиламиз» дейишибди.
Абу Суфён бу янгиликни ғоят диққат билан тинглади. Нуайм гапни кўп чўзиб ўтирмади:
— Муҳаммад бу таклифни қабул қилди. Вей, Абу Суфён, мабодо яҳудийлар сиздан гаров
учун одам сўраб келса, аҳмоқ бўлманг. Сизга айтадиганларим шулар эди. Энди менга рухсат
беринг, кетайин.
Сўнгра тўғри Ғатафон қабиласига келди. Ғатафон ўзининг қабиласи. Бу ерда
обрўэътибори, ҳурмати бор унинг. Қурайшга айтганларини уларга ҳам такрорлади.
Эрта тонгда Икрима ибн Абу Жаҳл бошчилигида бпр ҳайъат Қурайза яҳудийлари хузурига
келди. Уларни Каъб ибн Асад ва бошқа яҳудийлар кутиб олишди. Ҳайъат раиси Икрима:
— Эй қурайзаликлар, сизларга маълумки, биз юрти мизда эмасмиз. Туяларимиз, отларимиз
ўлиб битди. Ўзимиз паришон ҳолга тушдик. Бу урушнинг охири келсин, дсймиз. Эртага
эрталабдан ҳаммамиз бараварига ҳужумга ўтсак, яхшилаб савашсак. Сўнг ҳаммамиз
ишларимизни битириб, уйуйимизга қайтсак. Нима дейсизлар?
Қурайзаликлар номидан Каъб гапирди:
— Эй Икрима, биласан, эртага шанба куни. Биз шанба куни ҳеч бир иш қилмаймиз. Илгари
бу кунда бирориш қилишга уринганларнинг бошларига келган бало мусибатлардан вокифсан.
Яна бир гапни айтишни истардим. Муҳаммадга қарши жангга киришдан олдин сиз
лардан бир неча кишини гаровга ушлаб туришга карор килдик. Чунки, айтиб бўлмайди, жангда
ютказсак, сизлар бизни бу одам билан ёлғиз ташлаб кетасизлар. Бизнинг эеа, у билан якка
курашишга тоқатимиз йўқ. Келганларга масала аён бўлди. Ортиқча музоқарага ҳам ҳожат
қолмади. Ўринларидан туришди. Нуайм ҳақли экан — дейишди қайтишаркан.
— Буларни яҳудий деб кўйишибди.
— Бугуигача яҳудийларнинг тутуруқсизлиги хақидаги гаплардан бошқа нарса эшитмадик.
Мана, ҳакикий башаралари яна бир бор намоён бўлди.
Абу Суфён бу хабарни эшитгач, улуғлар билан тезда маслаҳатлашди. Қабул қилган
карорларини яҳудийларга етказишди.
— Ҳатто бир кишини ҳам гаровга бермаймиз! Агар биз билан бирга туриб жанг қилмоқчи
бўлсаларинг, марҳамат, жанг қиламиз. Йўқса, ихтиёрларинг ўзларингда!
Қурайзаликларга бу қарор келгач, Нуаймнинг гапи ростлигига ишонч ҳосил килишди. Ўз
навбатида, улар ҳам Абу Суфёнга элчи жўнатишди. Токи гаровга одам олинмас экан,
яҳудийларнинг урушга кирмасликларини билдиришди.
* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 137
Ялпи ҳужум уюштирилганидан икки кун ўтди. Саъд ибн Муоз чодирда даволанаётган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ора-сира унинг аҳволидан хабар олиб турардилар.
Аср намози ўқиб бўлинган. Фахри коинот жанобимиз муборак қўлларини дуога
кўтардилар: «Эй Китоб юборган, эй ҳисобни тезда қилгувчи Оллоҳим! Душман кўшинини
тарқат, тормор эт. Эй қийин аҳволга тушиб қолганларнинг ёрдамчиси, эй ахволи тангларга
мадад бергувчи Раббим! Дардаламим, кадарим, хафагарчилигимни кетказ, бизни ҳаловатга
қовуштир. Менинг ва дўстларимнинг бошига келган мусибатларни Ўзинг кўриб турибсан...»
Дуо қиларканлар, Жанобимизнинг юзларида мамнунлик излари кўринди. Қўлларини қайта
бор кўтариб: «Шукрлар бўлсин, Оллоҳим, шукрлар бўлсин, Оллоҳим...» дер эдилар.
Шундай оғир бир вазиятда Расулуллоҳнинг яхши кайфиятда бўлишларини ҳеч ким ақлига
сиғдиролмас эди.
Бироқ Сарвари оламдаги бу ҳолни кўрган мўминлар энди оғир дамлар тугаганини,
машақкатлар ортда қолганини, Оллоҳ таолонинг ёрдам ваъда қилганини, самоларга кўтарилган
қўлларнинг бўш қайтмаганини фаҳмлашди.
Қуёш ботишга ҳозирланаётган эди. Уфқларга қизиллик югурган, тоғлар кўкқизғиш тус ола
бошлаган. Ҳаво анчагина илиқ. Тўсатдан бир шамол турди. Борган сари кучайиб, ердаги чағир
қумларни ҳам ҳавога учириб, бир зумда ҳаммаёқни остинустун қилиб юборди. Кечки овқат
тайёрлаш учун ёқилган оловлар ўчди, қозонлар ағнади, чодирлар қулади. Кўз очиб бўлмас, ҳеч
ким нима қиларини, қаерга боришини, қаерда жон сақлашини билмас эди. Атрофдаги туя
овозию отларнинг таҳликали кишнашлари чўкаётган қоронғуликка ўзгача бир даҳшатли тус
берарди.
Бузилган бирор нарсани тиклашнинг иложи йўқ. Ҳамма жон талвасасида у ёқданбу ёққа
югуради.
Мусулмонларнинг аҳволи ҳам яхши эмасди. Очлик, совуқ шамол ва дармонсизлик
ҳаммани қийнаб қўйган. Набиййи муҳтарамнинг ёнларида борйўғи уч юзтача киши қолган,
кўплар чодирларнинг ипларидан ушлаб олган, қотиб қолгандай эди гўё.
Пайғамбарлар Султони бир муддат намоз ўқигандан сўнг:
— Қайси бирингиз бориб менга Қурайшнинг вазиятидан хабар келтиради? Ўша одамни
жаннатда менга шерик килишни Раббимдан сўрайман — дея марҳамат қилдилар.
Ҳеч кимдан сассадо чиқмади. Икки ва учинчи дафъа сўровлари ҳам жавобсиз қолди.
Шунда Набиййи акрам:
— Эй Ҳузайфа! — дея чақирдилар.
Ҳузайфанинг жавоб бермаслиги мумкин эмасди:
— Амрингизга мунтазирман, эй Оллоҳнинг Пайғамбари.
— Овозимни эшитсанг ҳам, нега жавоб бермадинг?
— Ё Набийаллоҳ, очликдан ва совукдан томирларим қотиб қолди. Асабларимни титроқ
тутди. Иякларим бир-бирига ёпишиб қолгани учун овоз чикара олмадим.
— Қани йўлга туш, душманнинг вазиятини билибкел. Олдимга қайтиб келгунингча зинхор
бир кор-ҳол чиқараман деб ўйлама!
Пайғамбаримиз қўлларини юқорига кўтардилар, Улуғдан Улуғ даргоҳга бундай ниёз
қилдилар: «Оллоҳим, уни олдидан, орқасидан, ўнгидан, сўлидан, тепасидан ва остидан хифзу
ҳимоянгга олгин!»
Ҳузайфа Расулуллоҳнинг амрларини адо этиш учун йўлга тушди. Бирдан ҳайрон қолди.
Ҳаммомга кирган каби исиб кетган эди вужуди. Титраш, совук қотиш тарк этди уни. Илиқ ва
ёкимли бир хаво ўраб олди танасини. Ҳузайфа ортиқ очлик ва дармонсизлик ҳам сезмас,
кўркувдан асар қолмаган эди.
Қурайш қўшинига келди. У ёқбу ёққа юрди. Ит эгасини танимайди. Бинобарин, уни
кўришлари билан: «Шу одам Ҳузайфа эмасми? Дарҳол тутинг!..» дейиш ҳеч кимнинг хаёлига
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 138
келмас эди. Ниҳоят, Ҳузайфа Абу Суфён турган ерга келди. У гапирар, ёнидагилар эшитар эди:
— Эй Қурайш жамоаси, сиз ўз юртингизда эмассиз. Кўриб турибсиз, туяларимиз,
отларимиз маҳв бўлди. Қурайзаликлар бизга хиёнат қилди. Кутилмаган таклифлар билан
олдимизга келди. Бу шамол бизни паришон этди. Қозонлар ағанади, оловлар ўчди, чодирлар
қулади. Мен сизларга ватанимизга қайтишдан бошқа ҳеч бир йўлни тавсия қилолмайман. Мана,
мен йўлга чиқяпман.
Абу Суфён гапини тугатиб ўрнидан турди, бир неча қадам наридаги туясининг арқонини
еча бошлади. Иттифоқо, Ҳузайфанинг қўли ўқдонга борди. Олган ўқни ёйга кўйди ва Абу
Суфённи нишонга олиб, ёйни орқага тортди. Худди шу дамда Расули акрамнинг: «Зинҳор бир
кор-ҳол чиқараман деб ўйлама» деган сўзлари ёдига тушди. Тортилган ёй аста ўз ҳолига қайтар
экан, ҳеч нарсадан хабарсиз Абу Суфён Ҳузайфанинг ғичирлаган тишларини ортда қолдириб,
қоронғулик ичида кўздан йўқолди. Нақд бир ўлимнинг эшигидан қайтганини билмас эди у.
— Қани, Ҳарамга қараб олға!..
Уловига шу буйрукни берганлар Абу Суфённинг орқасидан йўлга тушишди.
Бу орада Макка йўлини қўйиб, Қурайза яҳудийларига томон боши эгилган ҳолда оҳиста
юриб бораётган бир киши кўринди. Бу одам қурайзаликларга Пайғамбаримиз билан ўртасида
тузган аҳдномаларни буздирган ва агар бир кор-ҳол бўлса, келиб қурайзаликларга қўшилишга
сўз берган Ҳуйайй ибн Ахтоб эди.
Холид ибн Валид билан Амр ибн Осс икки юз кишилик отлиқ билан пича пойлаб туришди.
Ҳамма кетиб бўлгач йўлга чиқишмоқчи эди.
Ҳузайфа қайтиб келганида Жанобимиз намоз ўкиётган эдилар. Шу онда атрофнинг бирдан
совуганини ҳис этди. Расулуллоҳ намозларини тугатиб, Ҳузайфа келтирган хабарга қулоқ
тутдилар.
* * *
Эрталаб қуёш чиққанида майдонда мушриклар йўқ, туяларию озиқовқатларини ташлаб,
аллақачон тарқалиб кетишган эди. Ўлжалар тўпланди, Пайғамбаримизга олиб келинди.
Набиййи акрам Мадинага қайтиш ҳақида буйрук бсрдилар. «Энди хужум қилиш навбати
сизларга келди. Бундан кейин Қурайш сизларнинг устингизга кела олмайди!» дея марҳамат
қилдилар.
Туяда Мадина кўчаларида борар эканлар: «Оллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқ. Мулк
Уникидир. Ҳамду сано Унга хосдир. У хар нарсага қодирдир. Қайтяпмиз, тавба этамиз.
Қулликда доиммиз. Раббимизга ҳамдимизни такдим этамиз. Оллоҳ ваъдасининг устидан чиқди;
қулига ёрдам берди ва якка Ўзи бу қўшинларни тормор қилди» дер эдилар.
* * *
Макка йўлида кўли бўш, тарвузи қўлтиғидан тушган ва бутун умидлари пучга чиққан
ҳолда бораётган Абу Суфён кин ва нафрат туйғуларига тўла бир мактуб ёзиб, Мадинага
жўнатди. Хатда бундай дейилган эди:
«Бисмик Аллоҳумма(Оллоҳим, сенинг номинг ила).
Мен Лот ва Уззога, Исоф ва Ноилага, Ҳубалга қасам ичиб айтаманки, сизларнинг
томирингизни қуритмагунча орқага қайтмаслик нияти билан катта қўшин тўплаб устингизга
бостириб келган эдим. Сен эса биз билан тўқнашишни истамадинг. Ҳандаққа суяниб ҳийла
ишлатдинг. Ҳолбуки, араблар бундай нарсани билмайди. Арабларнинг билгани найза ва
қиличлардир. Сенинг ҳандаққа таянишингдан мақсадинг фақат бизнинг қиличларимиздан ва
очиқ урушишдан қочиш эди. Уҳуд кунидек бир кунни бошингга солгумдир!»
Мактуб Расулуллоҳга етказилганида, уни ўқитдилар, эшитдилар ва қуйидагича жавоб
ёздирдилар:
«Оллоҳнинг расули Муҳаммаддан Абу Суфён Сахр ибн Ҳарбга! Мактубинг менга етиб
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 139
келди. Узоқ йиллардан буён шайтон сени Оллоҳ таолога қарши мағрур қилди, алдаб келди.
Устимизга бостириб келишдан мақсадинг— бизнинг томиримизни қуритмагунча қайтмаслик
бўлгани ҳақидаги сўзларга келсак, Оллоҳ таоло йўл қўймайдиган иш бу. Ҳақ таоло гўзал
натижани бизга беражак. Бир куни менинг Лот ва Уззони, Исоф ва Ноилани, Ҳубални қандай
парчапарча қилишимни кўрасан. Буни сенинг эсингга соламан, эй Ғолиб ўғилларининг аҳмоғи!»
(«Инсанул уйун» 2/ 657.)
Бу мактуб ҳам Абу Суфённинг мактубини олиб келган одамнинг қўлига берилди.
ҚУРАЙЗА ЯҲУДИЙЛАРИ САРИ
Сарвари коинот Пайғамбаримиз (с.а.в.) йигирма кундан ошган оғир дамларнинг чарчоғини
чиқариш учун уйларига келдилар. Қуролларини олиб қўйдилар, ювиниб, пешин намозини
масжидга чиқиб ўқидилар. Намоздан сўнг ҳамма уйуйига тарқалди, Фахри коинот ҳам қайтиб
уйга кирдилар. Аср намози яқинлашмоқда эди. Иттифоқо, кўрган кишининг ҳаваси келадиган,
чиройли юзли, басавлат, лекин устибоши чангтупроқ, қуролланган бир одам кўринди. Унинг
келганини ҳеч ким билмай қолди.
У ким эканини Олий Мавлонинг хос илҳоми орқали Пайғамбаримизгина билар эдилар.
Ё Расулуллоҳ, ташладингизми қуролингизни?! Биз ханузгача қуролларимизни ташламадик.
Раббим сизга саломлар йўлламоқда. Қани, юринг, кетамиз!
— Қаёққа?
— Бу томонга! дея Қурайза қабиласи яшайдиган макон тарафга ишора қилди. Мен
кетяимаи, сиз етиб боргунингизча уларни бир силкитиб қўяй.
Қурайза қабиласига олиб борадиган йўл устида турган мусулмонлар Калб қабиласидан
Диҳйа исмли кишини зирҳли ва қуролланган ҳолда кўришди. У хайбат билан одим отиб
борарди. Бир қараган иккинчи қарашга ботинолмайдиган даражада дахшатли эди важоҳати.
«Диҳйадай чиройли одам, демак, шунақа азаматли ҳам эканда!» деб ҳайратланишди. У ёлғиз
эди. Ғайратидан, хозир етиб борадию тўполон кўтариб юборади, олдидан чиқканни ер
тишлатади, ҳаммани паришон этади, деб ўйлаш мумкин эди.
Нима қилмоқчи ўзи бу одам?! Узоқ давом этган ва хақиқатан ҳамманинг жонига теккан
ғавғолардан кейин бу қадар ҳирс билан ва бир ўзи қандай савдони бошлаяпти?! Одамлар ҳеч
нарса тушунмай лаб бурганча қолаверишди.
Дихйа қиёфасида келган Жаброили амин(а.с.) кетаркетмас, Расулуллоҳ(с.а.в.) Билолни
чақирдилар, унга керакли кўрсатмани бердилар. Ўзлари дарҳол қуролларини яна такдилар.
Бу орада саҳобалардан бири кўчамакўча айланиб: «Расулуллоҳ буюрдилар: ҳеч ким
Қурайза юртига бормасдан аср намозини ўқимасин, тез тўпланинглар!..» деб жар солиб чиқди.
Чарчоқлар бир зумда унутилди. Мўминлар қуролларини олиб кўчага отилишди.
Оллоҳнинг ва расулининг амри бажо этилиши керак, ахир.
Йўл охирлар экан, қуёш ҳам ботиш палласига кирди. Қурайзага етиб боргунча ботиши
мумкин. Шу сабабли баъзилар: «Расули акрамнинг асл мақсадлари бизни тезлатиш эди.
Ниятлари амалга ошди. Энди вақтини ўтказмай намозимизни ўқиб олганимиз яхшироқ»
дейишди ва намозларини йўлда адо этишди.
Бошқа гуруҳ мўминлар эса: «Жанобимиз, Қурайзага бормай асрни ўкиманглар, деганлар»
деб йўлда намоз ўқишмади. Шу билан бирга, намозини ўқиганлар ўкимаганларга Ҳеч нарса
демади. Ўқимаганлар ҳам ўқиганларга бирор қаттиқ гап гапирмади. Вазиятдан хабардор бўлган
Жанобимиз эса«Фалончилар тўғри йўл тутибди» демадилар. Бу билан ҳар икки гуруҳ ҳам
мақсадга мувофиқ иш қилганини англатган бўлдилар. Ўзлари ўшанда аср намозини йўлда
ўқидиларми ёки Қурайзага бориб ўқидиларми бу ёғи бизга қоронғу.
Қурайза қабиласига биринчилардан бўлиб етиб келган Ҳазрати Алини яҳудийлар қаттиқ
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 140
ҳақоратлар билан кутиб олишди. Ҳақоратларининг бир қисми Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
шаънларига йўналтирилган эди.
Мўминлар биринкетин келиб, қалъанинг атрофини ўраб олишди. Шом қоронғуси чўкар
экан, бир томондан, қалъанинг атрофини қуршаган, бошқа томондан, аср намозини ўқишга
тутинган юзларча мўмин бир жойга тўпланди.
Энди яҳудийлар бу иш улар истагандай якунланмаслигини англаб етишди. Қалъа
дарвозаларини яхшнлаб беркитишди. Ташқаридан отилган ўқ ва тошларга ўқ ва тошлар билан
жавоб қилишди.
Бир неча кун давом этган қамал натижасида озиқовқатлари тугай бошлагач, қабила
улуғларидан Қайс ибн Наббошни Расули акрамга(с.а.в.) жўнатишди.
Қайс бир пайтлар Бани Назир халқига қилинган муомалага рози эканликларини,
мусулмонлар изн беришса, бу ердан кетишларини, ҳатто молларини ҳам ташлаб кетишларини
айтди, бироқ унинг таклифларидан биронтаси ҳам қабул этилмади. Унга ҳеч бир шартсиз
таслим бўлишдан бошқа йўл йўқлиги тушунтирилди.
Қайс учрашув натижасини етказиш учун Қурайза халқига қайтди. Орадан анча вақт ўтди.
Қалъа устидан бир киши:
— Абу Лубоба билан кўришмоқчимиз! — дея бақира бошлади.
Абу Лубоба изн олиб, қалъа ичига кирди. Уни хотинлар, болалар додфарёдлар билан кутиб
олишди. Ҳўнгирҳўнгир йиғлашар эди.
—Дардимизга дармон бўл, эй Абу Лубоба!
—Бизга бўлган дўстлигингни бугун кўрсат!
—Жонимизни сақлаб қол!
Ялиниб-ёлвораётганларнинг сон-саноғи йўқ. Қаршисидагиларнинг кўзёшлари Абу
Лубобани изтиробга солди, юрагини эзиб юборди.
— Нима дейсан, эй Абу Лубоба, таслим бўлайликми? Бизга таслим бўлишни тавсия
этасанми?
— Ҳа.
— Хўп, аммо унда нима бўлади?! Бизнинг ҳолимиз не кечади?!
Абу Лубоба бу саволга жавоб бермади. Фақат бир қўли билан соқолини кўтарди. Иккинчи
қўлини қилич қилиб бўғзига тиради, «Сизларни ўлим кутади» демоқчи бўлди.
Шу заҳоти— у ҳали«қилич қўли» ни пастга туширмай туриб, ичида чақмоқдай чаққан
бир оғриқни сезди. «Сен Оллоҳга ва пайғамбарига хиёнат қилдинг!» деган оғриқ эди бу.
Ортиқ бир оғиз ҳам гапирмади, бу ерда бошқа турмади ҳам. Қипқизил бир юз, қўрдек
ёнган юрак билан қалъадан чиқди. Унга ишонч билдириб юборган буюк Пайғамбарнинг
ёнларига шувут юз билан боролмайди энди, «Сизга хиёнат қилдим» деёлмайди!
Тўғри Мадинага йўл олди. Уйига кирди, бир арқон олди. Қилиб қўйган ишини
уйидагиларга айтиб берди ва:
— Энди мени масжиднинг устунларидан бирига боғланглар. Оллоҳ таоло тавбамни қабул
қилгунича боғлоқлиқ қоламан — деди.
Шу тариқа, устунга боғланган Абу Лубоба фақат намоз ўқиш учунгина арқонни бўшатар,
кейин яна боғлатиб қўяр эди.
* * *
Абу Лубобанинг бу иши Жаноби Пайғамбаримизга тушунтирилганида У зот:
— Олдимга келганида эди уни кечиришини сўраб, Раббимга ёлворардим. Аммо у шундай
йўл тутибдими, Жаноби Мавлонинг ҳукмини кутишимиз керак — деб марҳамат қилдилар.
* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 141
Қамал бошланганига ўн беш кунча бўлиб қолди. Ташқаридан ичкарига озиқовқат
киритишнинг сира иложи йўқ. Ейишга ҳеч вақо қолмади. Каъб ибн Асад Қурайзанинг
пешволари билан охирги марта яна бир бор маслаҳатлашди.
— Нима бўлаётганини кўриб турибсизлар. Бизга учта йўл қолган. Узаро маслаҳатлашиб,
бу йўллардан бирини танлайлик — деди Каъб. — Биринчиси, бу одамнинг йўлидан бориш ва у
олиб келган динни қабул қилиш. Энг ишончли йўл шу. Қасам ичиб айтаманки, унинг Оллоҳ
вазифалантириб юборган пайғамбар экани ҳаммамизга очиқойдин аён бўлган. Келиши ҳақида
Китобимизда хабар берилган пайғамбар бу одамдан бошқа эмас. Сўзимга қулоқ осиб, унга имон
келтирсангизлар, жонларингиз, хотинболаларингиз ва молларингизни сақлаб қоласизлар.
Бу гаплар эшитувчиларнинг қулоғига ёқмади. Ғўлдирай бошлашди. Ораларидан бир киши:
— Биз Тавротдан ва Тавротнинг ҳукмидан айрилмаймиз. Тавротни қўйиб, бошқа бир
китобнинг ҳукмига итоат қилмаймиз! — деди
Бу гапга ҳеч ким эътироз билдирмади.
— Кейинги таклифингни айт, эй Каъб, қулогимиз сенда! — дейишди.
— Биринчи таклифимга рози бўлмасаларинг, келинглар, болаларимиз билан
хотинларимизни ўлдирайлик, орқамизда ҳеч ким қолмасинда, ўзимиз хаётмамот жангига
кирайлик. Мағлубиятга учрасак, ортимиздан хавотиримиз йўқ. Ғалабага эришсак, хотин ҳам
топилади, бола ҳам...
Бу таклиф ҳам ҳеч кимга маъқул бўлмади. Ғамгин юзлар баттар буришди, қовоқлардан қор
ёғилди гўё.
— Эй Каъб, биз бу бечораларни ўлдирсак, унда ким учун урушамиз?!
— Бўпти, сизларга охирги таклифимни айтаман. Биласизлар, бу оқшом шанба кечасидир.
Биз бу шанбани қадрлашимизни билганлари учун, эхтимол, Муҳаммад ва унинг дўстлари эртага
биздан ҳеч нарса кутишмайди. Гапимга кирсаларинг, қалъадан чиқамиз, уларни ғафлатдалик
пайтларида ёқалаймиз. Умид қиламанки, зафар қозонамиз. Энди ўзларингнинг фикрларингни
айтинглар.
— Сен бизнинг шанбамизни ўлдиряпсан, эй Каъб! Шундай бир таклиф айтяпсанки, биздан
аввал бу ишни қилганлар маймунга айланди, адойи тамом бўлди.
Таклифларидан бирортаси ҳам қабул қилинмаганини кўрган Каъб жаҳли чиқди:
— Инсон бўлиб, ҳеч бўлмаса бир мартагина ақл ишлатсаларинг эди!.. — деди.
ПУШАЙМОН ОДАМ
Ярим тун. Қурайза қалъасининг дарвозаси секин очилиб, бир одам чиқди. Бу одам Қурайза
яҳудийларидан Амр ибн Суъдо эди.
Амр анча илгарироқ Набиййи акрамнинг(с.а.в.) хақиқий пайғамбар эканларини англаб
етган эди. Фақат, Абдуллоҳ ибн Салом каби вақтида ҳаракат қилмади, кейинроқ эса,
яҳудийлардан андиша қилиб, овозини чиқармай юрди. Бироқ энди пичоқ суякка бориб қадалди.
Ё Расулуллоҳга олдиларида тиз чўкиб, мусулмон бўлганнни маълум қилади, ёхуд ҳеч бир ҳукми
қолмаганига тўла ишонч ҳосил қилган бир динда юраверади ва инкор ичида ўлиб кетади.
Биринчи йўл саодат соҳилига, иккинчи йўл ҳалокатга олиб бориши аниқ.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнларига бориш қийин эмас, аммо«Беш йилдан бусн қаерларда
эдинг? Нста бунчалар кеч келдинг, эй Амр?! Менинг диним энг тўғри, энг хақ дин эканини
бугун иложсиз қолганингдагина тушуниб етдингми?!» десалар, нима жавоб қилади?
Амр виждони буюрган томонга қараб кета бошлади. Шу дамгача бир яҳудий ўлароқ юрган
бу йўлдан энди у яҳудийликдан абадиййан юз ўгирган бир инсон, ўзи танлаган динни очик
айтишга жасорати етмаган гуноҳкор бир мусулмон ўлароқ юриб борар эди.
— Ҳей, ошна! Тўхтачи жойингда!
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 142
Оббо, бу нимаси бўлди?! Амр ҳеч кимга кўрингиси, ҳеч ким билан гаплашгиси йўқ эди.
Виждони билан слғиз қолишни, ҳаётининг сархисобини қилишни хоҳларди. Аммо ҳозир
тўхтамаса боши балога қолади...
Мажбуран тўхтади. Бақирган одам қўлида қилич билан яқинлашди
— Қани, кимсан сен?!
Жавоб йўқ. Ҳаракат ҳам йўқ. У Амрнинг юзига боқди.
— Ия, сенмисан? Наҳотки Амр ибн Суъдо«жаноб» лари билан кўришишга мушарраф
бўлган бўлсам!
—Ҳа, менман, эй Маслама ўғли Муҳаммад.
—Хўш, бемаҳалда йўл бўлсин?
—Шуни мендан сўрашинг шартми?
— Кимдан сўрайман бўлмаса?! Қаерга ва нима мақсадда бораётганингни билмай, сени
қандай қўйвораман?..
— Менга қара, эй Маслама ўғли, кўриб турибсан, қуролим йўқ. Кекса бир одамман. Бу
ҳолим билан ҳеч кимга зарарим тегмайди. Бундан ташқари, ёмон бир ниятда келмаётганимга
қасам ичаман. Амрнинг овозидаги синиқлик ичидаги руҳий буҳронни яққол акс эттириб
турарди. Бу овозда самимият ҳоким, бу овозда ўз дарди билан ўзи овора бир одамнинг холатини
сезиш мумкин эди.
— Ундай бўлса, йўлинг бехатар бўлсин, эй Амр!
— Рахмат, эй Маслама ўғли! Оллоҳ муродингга етказсин!
Амр у ердан кетди. Юрди, юрди. Нихоят, Мадина кўчаларига кирди. Тўғри оламларнинг
Султони Жанобимизнинг масжидларига бурилди. Масжид эшигининг остонасига, Расулуллоҳ
(с.а.в.) оёқ босганларига қаноат ҳосил қилган жойга юзини қўйди. Инграгансимон овоз аралаш
бир нималар деди. Ухламади ҳам, у ердан кетмади ҳам. Соқолини ўша ердаги чағил тошларга
қайтақайта сурди.
Шу ҳолда қанча қолганини билмайди. Хўрозларнинг қичқира бошлаши вақт ўтганини,
тонг яқинлашаётганпни билдирар эди. Остонадан бошини кўтарди. Кўзларидан оққан ёшга
чағил тошлар ҳўл бўлган эди. Қоронғуликларни тсшгудек ўткир нигохларини кўкка қаратиб,
Раббига илтижо қила бошлади.
Кейин босган нарсасини эзишдан қўрққан одамдек, аста-секин юриб, у ердан айрилди. Бир
неча дақиқадан сўнг қадамини тезлаштирди. Орқасига қарамай борарди. Ниҳоят, шаҳар
ташқарисига йўналди. Энди Қурайза қабиласига бормайди. Бир неча соат олдин у ердан умуман
қайтмасликка аҳд қилиб чиққан. Бутун борлиғи билан айрилган бу қабиладан. Бу айрилиш уни
тушкунликка солмади. Ҳа, қалби катта бир хузун билан тўла, бироқ бу маҳзунликка, қўлидаги
қулай бир фурсатни бой бергани сабаб эди, холос. Умрининг охирги йилларида бошига қўнай
деб турган бахт қушини қочириб юборишнинг аламига чидаётган эди у. Абдуллоҳ ибн Салом
каби мардларча кадам босолмаганлиги, ҳақ йўл эканига ишонган бнр йўлда юра олмагани учун
виждон азобида қийналаётган эди.
⎯ Амр энди бу ерга ҳеч қайтмайди.
⎯ Қаерга кетяпти?! Қаерларда яшашни мўлжаллаяпти энди?!
⎯ Бир нарса аниқки, у қайтиб ҳеч қачон яҳудийлар орасига кирмайди. Бундан сўнг
Амрнинг қаерда, қанча ва қандай яшагани Буюк Мавлогагина аён!
Уни Қурайза қабиласидан Мадинага томон кетаётганда йўлда тўхтатган ва сўзлашган
Муҳаммад ибн Маслама бўлган воқеани набийлар Султони Жаноби Пайғамбаримизга айтиб
берди. Аммо у зот: «Оллоҳ таолонинг меҳрибонлиги туфайли жаҳаннамдан қутқарган бир
қулидир» дея марҳамат қилганларини ҳам Амр билмасди.
* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 143
Тонг отгач, қурайзаликлар ҳеч сўзсиз таслим бўлишди.
Авс қабиласига мансуб мусулмонлар уларга юмшоқ муомала қилинишини, яхшилик
кўрсатилишини истадилар. Ҳазраж қабиласидан мунофиқ Абдуллоҳ ибн Салулнинг Қайнуқоъ
яҳудийларига ён босишининг натижаси эди бу ҳолат! Чунончи, аввалдан Ҳазраж Қайнуқоъ
билан, Авс эса Қурайза билан сутқатиқ бўлиб яшаб келишган эди.
Авсликларнинг бу истакларига муқобил Расули акрам(с.а.в.):
Эй авсликлар, орангиздаги бир киши бу яҳудийлар устидан чикарадиган ҳукмга рози
бўласизларми? деб сўрадилар.
— Ҳа, рози бўламиз, эй Оллоҳнинг пайғамбари.
Ундай бўлса, Саъд ибн Муозни бу ерга олиб келинглар!
Саъд ҳандақда яраланган кундан бери Руфайди исмли бир хотин назорат қилиб турган
чодирда ётган эди. Авсликлар Расули акрамнинг амрларини ўрнига келтириш учун чопишди.
Саъдни бир эшакка миндиришди. Саъд эшак устида ўтиролмайдиган даражада дармонсиз эди.
Тушиб кетмаслиги учун икки ёнидан суяб келишди. Йўлакай бирор мулойим ҳукм чиқаришини
илтимос қилишарди. Нихоят, Саъд шу гапни айтди:
— Энди Саъд учун айблаганларнинг айбловига парво қилмайдиган вақт келдй.
Бу гап унинг ҳамроҳлари зеҳнларига керакли хулоса жойлаштириб бўлди. Яҳудийлар
ҳақида чиқарилажак хукм хозирдан аён бўлгандек эди.
Асирлар қўллари боғлиқ ҳолда кутишди. Саъд келди. Жанобимиз: «Туринглар,
раисларингизни кутиб олинглар!» деб буюрдилар. Авсликлар ўрниларидан туришди, Саъдни
қаршилашди. Йўлда килинган илтимослар бу ердагилар тарафидан яна такрорланди. Эшагидан
туширилган Саъд қабиладошларига мурожаат этди:
— Сизлар мен чиқарадиган ҳукмга рози бўласизларми?
— Рози бўламиз.
Бу томондагилар-чи? — деб Пайғамбаримиз турган томондагилардан ҳам сўради. Расули
акрам(с.а.в.):
— Биз ҳам қабул қиламиз — дедилар.
Шунда Саъд қурайзаликлар устидан хукмни қисқа қилиб айтди:
Эркаклари қатл этилсин. Хотин ва болалари қул қилинсин. Моллари тақсимлансин.
Пайғамбаримиз бу ҳукмни эшитгач:
— Олий даргоҳларда чиқарилган хукмни бергандай бўлдинг, эй Саъд — дея марҳамат
қилдилар.
Асирларни Бани Нажжордан бир аёлнинг боғига киритишди. Қурайзаликларни бу
фалокатга бошлаган Ҳуйайй эгнидаги кўйлагини бошқа биров фойдаланмасин учун
тилимтилим кесиб ташлаган эди. Расулуллоҳни(с.а.в.) кўриб, бундай деди:
Сенга душманлик қилганим учун ўзимни айбламайман. Шу нарса ҳақиқатки, Оллоҳ хор
қилган киши ҳақиқатан хор бўлади. Эй инсонлар! Оллоҳнинг амрнга қарши ҳеч нарса деб
бўлмайди. Бани Исроилнинг пешонасига битилган бир ёзуқ, бир такдир ва қочишга имконсиз
бир уруш... Ҳаммаси мана шу!
Ҳуйайй тиз чўкди. Бўйнига шиддат билан солинган қилич унинг ҳаётини кесди, вужуди
баҳайбат дарахт танаси каби ерга қулади. Ҳуйайй ҳаётдан кўз юмди. Бир неча йил аввал у
Расулуллоҳни кўриш учун укаси Абу Ёсир билан бирга келган, Расули акрамни кўраркўрмас
таниган ва ўша ондан бошлаб сўнгги нафасигача кин ва душманлик туйғуси тўла бир калб
билан Пайғамбаримизга қарши курашажагини эълон этган эди. «Биз узоқ йиллар шу
пайғамбарнинг келишини кутмаганмидик?» деган ўртоқларига: «Бу одам Хорун пайғамбарнинг
наслидан эмас; яҳудий эмас бу одам...» дея имон келтирмаганининг сабабини шундай изоҳлаган
эди.
Ўзи билан бирга қабила халқини ҳам фалокатга етаклади.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 144
Қурайза раиси Каъб ибн Асадга ҳам, қабиланинг қолган аъзоларига ҳам айни ҳукм татбиқ
этилди.
Бу орада мадиналик мусулмонлардан Собит ибн Қайс Буос жангидаги бир хотирани эсга
олмай иложини қилолмади. Қурайзадан Забир ибн Бато ўша куни уни тутиб олган, аммо
ўлдирмаган, сочининг олд қисмидан озгина қирқиб олиб, ўзини кўйиб юборган эди. Бу ҳаракат
хаётини бағишлаш маросими каби бир иш эди. Сочи кесилган инсон ҳаёти давомида унинг
олдида қарздор дегани.
Буос жангида ўзига қилинган бу яхшиликни Собит қайтаришни жудажуда истар эди.
Сочсоқоли оқарган, қарибқартайган Забирнинг ёнига борди:
— Танидингми мени, эй чол? Забир бошини кўтарди:
— Мендек бир одам сени танимас эканми?
— Сенинг олдингдаги бурчимни адо этмоқчиман.
— Эй жавонмард киши, яхшилик қилганга яхшилик қилади.
Собит у ердан тўғри Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига келди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари — деди. — Забир ибн Бато мен учун унутилмас бир
яхшилик қилган. Ўша яхшилигини қайтармоқчиман. Унинг қонини мен учун кечишингизни
сўрайман!
— Бор, у сеники.
Собит бир мужда олгандек севинди. Келиб, бўлган воқеани Забирга тушунтирди.
Забир бу хабардан унча қувонганга ўхшамас эди.
— Эй Собит, қани, менга айтгинчи, оиласи ва болалари бўлмаган бир чол ҳаётдан нимани
ҳам кутиши мумкин?!
Ҳақ гап. Тўғрида, бу ҳолда яшашдан қандай маъно қолади?!
Собит ўзича бир нарса дея олмади. Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб, Забирнинг
сўзларини етказди. У ердан Забирнинг оиласи ва болалари ҳақида мужда олиб, унинг ёнига
келди. Аммо бу қувончли хабар ҳам етарли эмасди. Забир бошини чайқади:
—Ҳижоз ҳудудида молмулки бўлмаган бир оила — дея минғиллади — уларни
боқишнинг ўзи бўладими, эй Собит?!
Собит учинчи марта Расулуллоҳнинг ёнларига борди ва бу гал Забирга моллари ҳам
қайтиб берилгани жавобини олиб келди. Шундай қилиб, Забир оғир вазиятдан ҳамирдан қил
суғургандек осон чиқиб олди. Бир пайтлар Собитга кўрсатган яхшилиги ортиғи билан қайтган
эди. Кўнгли тинчиди.
— Қани, эй Забир, молинг ва оиланг билан тинч яшайвер энди! — дея унинг қўлларини
ечар экан, Забирнинг ҳали ҳам бу ердан кетиш нияти йўқлигини кўриб, ҳайрон қолди.
Ҳеч қувонганга ўхшамасди бу одам! Жилла қурса, бир оғиз раҳмат айтиши керакку!
Ваҳоланки, ғамзадалиги сира тарқамагандек эди.
— Эй Собит, менга айтчи, юзи Хитой ойнаси каби порлаган бир одам бор эди. Қабила
қизлари ойнага қарагандай унга қараб юзларини кўришди. Каъб ибн Асадни назарда тутяпман.
Нима бўлди унга?
Собит бир сўз билан жавоб берди:
— Ўлдирилди.
— Танишнотаниш ҳамманинг хожаси бўлмиш Ҳуйайй ибн Ахтобнинг холи нечук?
— У ҳам ўлдирилди, эй Забир!
Забир яна бир неча кишини сўради. Уларнинг ҳам ўлдирилганини билгач, Собитнинг
қўлидан тутиб:
—Қўлимни қўйиб юборма, эй Собит — деди. — Мени улар ўлдирилган жойгача олиб бор.
Мен ҳам улардек ўлишни хоҳлайман. Қасам ичиб айтаманки, уларсиз дунёда яшашнинг хайр ва
баракоти йўқдир.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 145
—Нималар деяётганингни биласанми, эй Забир?! Жиддий гапиряпсанми ўзинг?!
Забир матонатли, бироқ тушкун бир ифода билан:
— Ҳа, нималар гапираётганимни яхши билиб турибман. Сендан илтимос, тезроқ олиб бор
мени. Уларга қовушмоқ учун бир зум вақт ўтишига ҳам бардош қилолмайман — деди.
Собит қўлига канадек ёпишиб олган Забирнинг ўртоқларига бу қадар куйинишига
ҳайратланиб, шошиб қолди.
— Яна бир бор ўйлаб кўр, эй Забир! Бу иш ҳазил эмас, ахир!
— Ўйлаб бўлдим, қарорим қатъий. Ҳеч кутма, қўлимни ҳам қўйиб юборма.
Собит уни олиб илгарилади. Бир оздан сўнг тиз чўктирилган Забирнинг боши кумлар
устида думаланар экан, Қурайза қабиласида қўлида қуроли бор киши қолмаган эди.
Курайза аёлларидан фақат биттасига ўлим жазоси берилди. Бу аёл қалъадан тош отиб,
мўминлардан Халлод ибн Сувайднинг ўлимига сабаб бўлган эди. Ўлимга ҳукм қилинишини
билатуриб, атрофдагилар билан ҳазиллашиши, ўйнабкулиб ўлимга бориши Ҳазрати Ойиша
(р.а.) ва бошқа аёлларнинг хотираларида узоқ йиллар сақланиб қолди. Қурайзаликларнинг
аёллари ва болалари мусулмон оилаларига тарқатилди. Райҳона исмли чўрини Расулуллоҳ
ўзлари учун айирдилар.
Жанобимиз унга мусулмон бўлишни ва ўзларига турмушга чиқишини таклиф қилдилар.
Лекин у эски динидан қайтмаслигини, чўри бўлиб қолишни афзал кўрди. Мусулмонликни қабул
қилмагач, Расулуллоҳ(с.а.в) маълум вақтгача уни ўзларидан узоқ тутиб юрдилар. Кейинроқ
Райҳона Ислом динини қабул қилгани ҳақида мужда тарқалди. Бироқ у яна турмуш қуриш
борасидаги таклифни қабул қилмади, ҳаётини чўри сифатида давом эттирди.
РАББИГА ҚОВУШГАН БИР МАҲБУБ
Қурайза қабиласи масаласи шу тариқа ҳал бўлди. Саъд ибн Муоз қурайзаликлар устидан
қарор чиқаргач, яна Руфайда хоним назоратидаги чодирга келтириб ётқизилди.
Яраланганига йигирма беш кунча бўлган эди. Бир гал вақт ярим тундан ошганида, усти
эндигина қота бошлаган яраси бирдан очилиб кетди. Қон сирқираб оқа бошлади. Воқеа кечаси
содир бўлгани учун унинг бу аҳволидан ҳеч ким хабарсиз қолди. Анча пайтдан сўнг масжид
ичига оқиб кирган қоннинг чодирдан келаётгани маълум бўлди. Ичкарига кирганларида Саъд
ибн Муоз жонсиз ётар эди.
Унинг вафоти ҳақида Расулуллоҳга Жаброили амин хабар берди. Осмон эшикларининг
махсус очилгани, Саъд ибн Муоз ҳазратларининг(р.а.) охират оламига ўтиши сабабли Буюк
Мавло яратган маҳлуқларнинг энг улуғи бўлмиш Аршнинг титрагани маълум қилинди.
Саъдни ювиб кафанлашди. Бақиъ қабристонига кўмишди. Қабрга қўйилаётганида
Расулуллоҳ(с.а.в.) «Субҳоналлоҳ!» деб юбордилар. Ҳамманинг кўзи Жанобимизга қадалди.
Расули акрам(с.а.в.) бирор изоҳ келтирмадилар. Бир оздан сўнг«Оллоҳу акбар! Оллоҳу акбар!»
деб қўйдилар.
—Эй Оллоҳнинг пайғамбари, не ҳол сизга бу сўзларни сўзлаттирди? — деб сўрашди
саҳобалар.
—Бу солиҳ қулни қабрнинг қисгани ва шундан кейин Буюк Раббимнинг қабрни
кенгайтиргани — деб жавоб бердилар Сарвари олам.
Саъд ибн Муоз ўзидан ҳар жиҳатдан таҳсинга сазовор хотиралар қолдирди. Ҳазрати Умар
каби жаҳлдор инсон эди. Бироқ унинг ғазаби Жанобимиз ҳар доим тақдирлайдиган даражада
эди ва эзгуликка хизмат қиларди. Ислом динининг Мадинага ёйилишида бу одамнинг хизмати
катта бўлган. Айниқса, бутун бошли қабиласи унинг бир оғиз сўзи билан ёппасига бир кундаёқ
мусулмонликни қабул қилган.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 146
* * *
Қурайзаликлар масаласи тугаб, хаёт олдинги изга тушди, лекин Абу Лубоба ҳали ҳам бир
оғочга боғлиқ ҳолда кун кечирар эди. Намоз вақтлари хотини келиб, уни аркрндан бўшатар ва у
Султони анбиё жанобимизнинг орқаларида туриб, намозини ўқир эди. Салом берилгач, Абу
Лубоба яна оғоч енига келар, яна боғланар эди.
Кечакундуз ҳаёт ана шундай давом этарди. Аввалига бирор нарса емади, ичмади. Очлик ва
сувсизлик берган дармонсизлик нчида Раббига тавба қилди. Пушаймонлик туйғуларини
кўзёшлари билан тўкиб солди. Улуғ Даргохга йўналган қалби жохиллигидан йўл қўйган гуноҳи
кечирилишига умидвор ҳолда нолалар қилди.
Мунофиқ эмас эди. Мунофиқ бўлишдан кўра ўлим афзал эди унинг учун. Ўйламай қилиб
қўйган гуноҳига«ўтдикетди» дея бепарво бўлолмади, уят, хижолатлик сезиб, охират жавобини
ўйлаб, ўзи ўзини тугатди гўё. Қалблардаги сирлардан ҳам воқиф Буюк Мавло унинг бу ҳолати
шунчаки ўзини кўзкўз қилиш эмаслигини биларди.
Уртоқлари уйларида тинчгина ухлашар экан, у оғочда боғланган холатда уйқусиз
кўзларила тонг оттирарди. Баъзан фақат озмоз мудрар эди, холос.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳар гал масжидга кирганларида у Жанобининг юзларига айрича ҳаяжон
билан боқар, бир мужда кутиб йўналган нигоҳлари унга сабр тавсия этиб қайтар эди.
Шу ҳолда олти(ёхуд йигирма) кун ўтди.
НИҲОЯТ, ХУШХАБАР
Умму Салама онамизнинг севинчи ичига сиғмас эди ўша оқшом. Чунки Сарвари анбиё
Жанобимиз билан бирга бўлиш буюк бир неъмат эканини биларди.
Аввал динининг пайғамбари сифатида севган бўлса, энди умр йўлдоши ўлароқ янада
қаттиқроқ севажак. Янги қурилган бу оила унга Расулуллоҳни яқиндан таниш, ҳар бир хатти-ҳаракатларида айрича бир одоб, айрича бир марҳамат борлигини кўзлари билан кўриш
имконини берди.
Узоқдан танибқадрлаб юрганингиз бирор инсонга яқинлашсангиз, уни яқиндан таний
бошлагач, баъзан ўша одам аввалги жозибасини йўқотади, одамлардаги одатий камчиликлар
унда ҳам борлигига гувоҳ бўласиз. Расулуллоҳга (с.а.в.) яқинлашган сайин эса, аксинча, ул
зотнинг нақадар буюк, нақадар фазилатларга бой эканликлари маълум бўлиб бораверади. У
кишини инсонлар орасида кўриб севганлар, яқинлашгач, янада кўпроқ севишига шубҳа йўқ эди!
Ниҳоят, Сарвари олам(с.а.в.) ташриф буюрдилар. Умму Саламанинг хонаси Фахри
коинотнинг хос ҳидлари билан тўлди. Бутун борлиғи ила хожасига боғланган Умму Салама
очиқ чеҳра билан:
— Хуш келдингиз, қадамларингизга хасанот, эй Оллоҳнинг расули — дея кутиб олди.
Расулуллоҳ унга табассум билан салом бердилар ва ўтирдилар. Олдиларига келтириб
кўйилган емакдан хотинлари билан бирга едилар. Кичик Умар товоқнинг олдидан ўнг қўли
билан ер, қўлини ҳар томонга узатмас эди. Ейишдан олдин ўнг қўлини узатиб: «Бисмиллаҳир
раҳмонир раҳим» дейиш асносида Жанобимизнинг гул юзларига бокди. Сиз ўргатганингиздай
айтяпман, демоқчи эди гўё.
Хуфтон намозидан кейин узоқ суҳбатни кўп ҳам ёқтирмайдиган Жанобимиз тезда ётдилар
ва ухлаб қолдилар. Кечанинг охирги дақиқаларида уйғондилар, таҳорат олиб намозга турдилар.
Мўминлар онаси ҳам Раббига ибодат қила бошлади. Бу дамлар Оллоҳ хос қулларини ҳузурига
махсус қабул қиладиган дамлар эди.
Намоздан сўнг Пайғамбаримиз юзларида ўзгача бир қувонч аломатлари балқиди. Умму
Салама онамиз:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, севиняпсиз? — деди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 147
Фахри коинот унинг гапини тасдиқладилар ва Абу
Лубобанинг тавбаси қабул этилганини марҳамат қилдилар.
— Қандай яхши — дея суюниб кетди Умму Салама онамиз ҳам.
— Рухсат беринг, эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу хушхабарни тезроқ етказай!
— Майли.
Умму Салама онамиз ўринларидан туриб, масжидга кирдилар. У ерда ўтирган мўминлар
рисолат ҳузуридан бир инсон келганини дарҳол пайқашди. Аммо ичкари қоронғу эмасми, унинг
кимлигини аниқ билиб бўлмасди.
— Муждалар бўлсин сенга, эй Абу Лубоба! Оллоҳ таоло тавбангни қабул этди.
Бу овоз... Ҳа, бу муборак овозни танимаган йўқ. Илк Ҳабашистон сафарига чиқкдн
муҳожир аёл бу... Динини асраш йўлида у тортмаган жабрситам қолмаган, пайғамбарларнинг
энг Буюгига умр йўлдоши бўлишдек юксак шарафга ноил бўлган ҳурматли аёлнинг овози бу!
— Оллоҳ сендан рози бўлсин, эй мўминларнинг онаси!
— Қувонтирдинг бизни, эй Умму Салама!
Масжиддаги бир неча киши тез келиб Абу Лубобани
бўшатмоқчи бўлишди. Лекин шодликдан йиғлаётган бир овоз:
— Валлоҳи, ечдирмайман арқонни! Жаноби Расулуллоҳ келиб, муборак қўллари билан
ечмагунларича кутаман, «дер эди.
Бир оздан кейин Жанобимиз масжидга кирдилар. Илк ишлари Абу Лубобани«тутқунлик»
дан халос этиш бўлди. Абу Лубоба онадан янги туғилгандек соф ва топтоза бир руҳ билан, ҳамд
ва шукроналик туйғулари безаган бир кўнгил билан Жаноби Пайғамбарнинг оркаларига бомдод
намозини ўқиш учун турди.
Намоздан кейин Абу Лубоба Фахри коинотнинг хузурларига борди ва:
— Эй Оллоҳнинг расули, тавбам қабул этилганининг шукронаси ўлароқ молимни Оллоҳ
йўлида сарф этмоқчиман — деди.
— Учдан бирини сарф қилсанг кифоя, деган жавоб олди.
Шу билан Абу Лубоба масаласи ҳам ниҳоясига етди.
ЗАЙНАБ ХОНИМ
Зайнаб оиласидан ажрашганига уч ой бўлди. Бу муддат ичида фақат руҳини тиндиришга,
бир йил давом этган бирибиридан аччиқ кунларини унутишга ҳаракат қилди. Бир куни уйида
ҳамир қориб ўтирганида, рўпарасида у кўришни хоҳламаган одам пайдо бўлди.
— Яна нима истайсан, эй Зайд? — деди.
— Расулуллоҳ жанобларидан сенга совчи бўлиб келдим.
— Ҳозир мени ёлғиз қолдир. Бир муддат дам олволай. Сўнг Раббимнинг амрини кутаман.
Зайд бориб, бўлган гапсўзни Пайғамбаримизга айтди.
Зайнаб бу жавобида ҳақли эди. Бир пайтлар унинг ўзи Расулуллоҳга тегиш орзуйини
билдиришга ҳаракат қилган, аммо орзуйи ушалмаган, юксаклардан келган амрга кўра Зайд
билан турмуш қуришга мажбур бўлган эди. Энди агар Расули акрам билан турмуш қуриши
такдирида бор бўлса, Зайд учун келган амр нега энди оламлар Султони Жанобимиз учун келмас
экан? Агар Оллоҳ таоло бу турмушни ирода этган бўлса, суюкли пайғамбарига албатта
билдиради, масалани Ўзи ҳал этади. Зайнаб шундай каноатда эди.
Расули акрам Зайд келтирган жавобдан кейин бир муддат кутишни маъқул кўрдилар.
Иттифоқо, бир куни Ҳазрати Ойишанинг хонасида эканларида, Жаброили амин Аҳзоб
сурасининг ушбу оятларини олиб келди:
«(Эй Муҳаммад,) эсланг, сиз Оллоҳ(Исломга ҳидоят қилиш билан) инъоммарҳамат қилган
ва сиз ҳам(қулликдан озод қилиб, ўзингизга ўғил қилиб олиш билан) инъом қилган кишига
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 148
(яъни, Зайд ибни Ҳорисага): «Жуфтингни ўз ҳузурингда ушлагин(яъни, талок қилишга
шошмагин), Оллоҳдан қўрққин» деб Оллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани ичингизга яширган
эдингиз ва Оллоҳдан қўрқишингиз ҳақроқ бўлгани ҳолда, сиз одамлардан(яъни, уларнинг таъна
қилишларидан) қўрққан эдингиз. Бас, қачонки Зайд ундан(яъни, Зайнабдан) ҳожатини адо
қилгач(яъни, уни талоқ килгач), Биз сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди
болалари ўз хотинларидан хожатларини адо қилишгач(яъни, уларни талоқ қилишгач), уларнинг
(хотинларига уйланишларида) танглик бўлмаслиги учун(шундай қилдик). Ва Оллоҳнинг
амрииродаси қилингувчи бўлди. Оллоҳ пайғамбарга фарз қилган(яъни, ҳалол қилган) нарсада
унга бнрон танглик бўлмас. (Бу) илгари ўтган(пайғамбарлари) хақидаги Оллоҳнинг йўли—
қонунидир(яъни, улар учун ҳам Оллоҳ ҳалол қилган нарсаларда ҳеч қандай танглик бўлмаган).
Оллоҳнинг амрииродаси тақдири азалий бўлди. Улар(яъни, ўтган пайғамбарлар) Оллоҳнинг
амру фармонларини(бандаларга) етказадиган, У зотдан қўрқадиган ва Оллоҳдан ўзга бировдан
қўркмайдиган зотлардир. Оллоҳнинг Ўзи етарли ҳисоб қилгувчидир».
Ваҳийнинг таъсирини сезиб, Ҳазрати Ойиша онамиз Расулуллоҳнинг(с.а.в.) кўзлари
тубига бокди: «Раббимиз қандай амр юборди?» деяётгандек эди.
Набиййи акрам нозил бўлган оятларни ўқидилар. «Раббимизнинг ҳар амри бошимиз
устидадир» деган бош ҳурмат билан эгилди. Бу орада: «Ўртамизга яна бир кундош кирди»
деган хаёл ҳам яшин тезлигида кўнгилдан кечди.
Пайғамбар Жанобимиз туриб, тўғри Зайнабнинг уйига кирдилар. Зайнаб жойидан ҳурмат,
ҳаяжон ва ҳайронлик билан туриб кетди:
— Эй Оллоҳнинг расули, ҳали никоҳланмасимиздан хонамга кирдингиз?! — деди.
— Бизнинг никоҳимизни Оллоҳ таолонинг Ўзи қийди, эй Зайнаб! — дея Жанобимиз унга
ўзи ҳақида хос нозил бўлган оятларни ўқиб бердилар.
Боши эгик, одоб ва хурмат безаган бир ҳолатда эшитди Зайнаб... Оллоҳ таоло махсус Ўзи
қийган ушбу никоҳданда кучли, бунданда аҳамиятли, қатъий никоҳ бўлиши мумкинми?! Бу
оятлар унга«мўминларнинг онаси» бўлиш бахтини муждаламоқда эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ўша куни Оллоҳ таолонинг бу амрини халққа очиқойдин етказдилар,
сўнгра уларни кечки зиёфатга чақирдилар.
Меҳмонлар келиб, овкатланишди, бироқ бир қисми кетмай ўтираверди. Суҳбат анча
вақтгача чўзилди. Зайнаб шу хонада эди, юзини деворга қаратиб ўтирар, меҳмонларнинг туриб
кетишларини кутар эди.
Вақт алламаҳал бўлганига қарамай, келганлар ҳали ҳам кетишни ўйлашмасди. Расули
акрам ўринларидан туриб, хонадан чиқдилар. Анас ҳам у зотга эргашди. Жанобимиз бир-бир
аёлларининг хоналарига кириб, улардан ҳолаҳвол сўраб чиқдилар. Улар ҳам, ўз навбатида:
— Ё Набийаллоҳ, қандай, хотинингиздан хушландингизми?! — деб сўрашди.
Шу таҳлит Умму Салама, Хафса, Ойиша ва Савда оналаримиз билан кўришиб чиқдилар.
Қайтиб келиб қарасалар, меҳмонлар ҳали ҳам ўтиришибди. Яна пича айланиб юрдилар. Такрор
уйга келганларида, меҳмонлар, ниҳоят, тарқалишган эди. Набиййи Акрам ичкарига кирдилар.
Анас ҳам орқаларидан кирмоқчи эди, эшик устидаги парда туширилди.
Шундай қилиб, Зайнаб Оллоҳнинг хос ҳукми билан аввал Зайднинг, кейин Жаноби
Пайғамбаримизнинг завжаси бўлди. Эскидан бери мақсади ҳам зотан шу эди.
Кейинчалик хотинлар ўртасида чиққан баъзи тортишувлар чоғи:
— Сизларни оталарингиз, волийларингиз никоҳлашган. Менинг никоҳимни эса
Раббимнинг Ўзи қийган! — деб мақтанар эди.
* * *
Араблар азалдан тутинган фарзанднинг ажралган хотинига уйланишни харом санашарди.
Буюк Мавло бу жоҳилий одатни бекор қилди, илк татбиқини эса пайғамбарига қилдирди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 149
Тушган оятларла Жанобимизнинг«Хотамун Набиййин
я
(яъни, пайғамбарларнинг
охиргиси) эканлари ҳам билдирилган, бундан кейин бошқа пайғамбар келмаслиги қатъий ифода
этилган эди.
* * *
Бомдод намозидан кейин мўминлар Ҳотамул анбиё жанобимиздан ушбу оятларни
эшитишди:
«Эй мўминлар, сизлар Пайғамбарнинг уйларига фақат бирон таомга чақирилсалариштина
киринглар. (Ўшанда ҳам) унинг идишига(яъни, қозондаги таомнинг гшшишига) кўз тутиб
тургувчи бўлманглар, балки чақирилган пайтингизда кириб, таомлангач, тарқалинглар ва бирон
гапга берилган ҳолингизда(у ерда қолиб кетманглар)! Чунки бу(ишларингиз) Пайғамбарга озор
берур, у эса сизлардан(яъни, сизларни чиқариб юборишдан) тортинар. Оллоҳ ҳақ(ни айтиш)дан
тортинмас. Қачон сизлар(Пайғамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар, парда ортида
туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза
тутгувчирокдир. Сизлар учун Оллоҳнинг пайғамбарига озор бериш ва унинг ортидан аёлларига
уйланиш ҳеч качон дуруст эмасдир. Чунки бу(ишларингиз) Оллоҳ наздида улуғ(гуноҳ) ишдир.
Агар сизлар бирон нарсани ошкор қилсангизлар ё яширсангизлар, албатта(Оллоҳ билур). Зеро,
Оллоҳ барча нарсани билгувчи Зотдир. (Пайғамбар аёллари) ўзларининг оталарига, ўғилларига,
оғаиниларига, оғаиниларининг ўғилларига, опа-сингилларининг ўғилларига, (мўмина) аёлларга
ва қўл остиларидаги хизматкорларига(очиқ холда кўринишларида) уларга бирон гуноҳ бўлмас.
(Эй Пайғамбар аёллари,) Оллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Оллоҳ барча нарса устида гувоҳ
Зотдир» (Ахзоб, 53-55.)
ХОЛИД ИБН СУФЁН
Маккалик Сулофа берадиган юз туя мукофотни кўлга киритиш учун Осим ибн Собит(р.а.)
билан ўртоқларини Ражиъ суви бўйида пистирмага тушириб ўлдирган Холид ибн Суфён энди
куч тўплаб, Мадинага ҳужум қилишга қарор берди. Қарорини атрофдаги қабилаларга айтган
эди, улар ҳам бу таклифни маъқуллашди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг бу режасидан хабар топдилар ва Абдуллоҳ ибн Унайсни
ҳузурларига чақирдилар. Вазиятни тушунтирдилар. Душманнинг Урана водийида тўпланганини
билдириб, Холид ибн Суфённи маҳв этишни буюрдилар.
— Ё Набийаллоҳ, мен у одамни билмайман. Таърифланг, кўрганимда таниб олай — деди
Абдуллоҳ.
— Уни кўрган заҳоти таҳликага тушасан. Ичингни бир қўрқув қоплайди ва шайтонни эсга
оласан.
— Эй Оллоҳнинг найғамбари, мен қўрқув нималигини билмайдиган одамман. Кимсадан ва
ҳеч нарсадан қўрқмайман. Аммо уни топганимда, ўрни келиб сизга қарши гапиришимга тўғри
келиб қолса, нима қилай?
— Хоҳлаганингни гапир. Ўзингни Хузоа қабиласидан қилиб кўрсат.
Энди йўлга чиқиш учун Набиййи акрам(с.а.в.) билан хайрлашиш ва у кишининг
дуоларини сўрашдан бошқа иш қолмаган эди. Қиличини қўлга олди, нима мақсадда ва қаерга
бораётгаиини ҳеч кимга билдирмай, Мадинани яширинча тарк этди.
Мўминларга ва айниқса, пайғамбарлар Султонига қарши уюштирилаётган босқинга
рахбарлик қилаётган бир бадбахтни йўқотиш вазифаси унга юклангани Абдуллоҳни хурсанд
қилган эди. Агар бу ишни муваффақият билан якунласа, кўнгли тинчийди, умри бекорга
ўтмаганига ишонч ҳосил қилади.
Абдуллоҳ узоқ йўл юриб, ниҳоят Уранага келди. Шунча йўлни ёлғиз босиб ўтди, аммо
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 150
инсониятнинг ҳидоят йўлбошчиси— суюкли Пайғамбарини доимо ёнида хис этди. Ҳатто
бундай биргаликни илгари ҳеч қачон тотмаган эди Абдуллоҳ! Юрак ҳамиша Мадинада,
найғамбарлар Имомининг ёнида бўлди! Ёхуд Сарвари олам гўё у билан бирга йўлга чиққан,
унга ёлғизлигини билдирмаётгандек! Йўл бўйи намозларини Пайғамбарининг орқасида
ўқитандай ўқиди. У зотнинг суҳбатларида ўтирган каби шўнғиди кўнгли Мадина оламларига...
Қисқаси, бу йўлчилик унга биргабиргаликда давом этган айрилиқ бўлди.
Урана водийида юзларча одам айланиб юрарди. Ҳар ким ўз юмуши билан банд. Энди
Холидни топиб, тезда тинчитиш, ишни битириш керак. Бироқ уни танимайди, бировдан:
«Менга Холид ибн Суфённи кўрсатиб юборинглар» деб сўрагиси келмайди.
Абдуллоҳ у ёқбу ёққа қараб юраркан, тўсатдан чўчиб тушди... Ичига қандайдир қўрқув
оралади. Бунча кўп душман орасида бир ўзи. Бу одамлар унинг терисини тириклай шилишмаса,
шукр қилиши керак. Холид ибн Суфённинг амри остида жанг қилиш учун тўпланган бунча
душман ичра Абдуллоҳ жонини қутқара олса, энг катта муваффақияти шу бўларди лекин!
«Шайтон олсин, бу ерга нега келдим ўзи?» дея ўйлай бошлади у.
Бирдан ҳушини йиғди. Унга танимаган душманни кўриб, тўсатдан чўчиб тушиши, ичини
бир қўрқув эгаллаши ва шайтонни эсга олиши айтилмаганмиди?! У излаган одам худди шу!
— Ҳақлисиз, эй Оллоҳнинг расули — деб шивирлади Абдуллоҳ.
Худди шу пайтда бир одам атрофидагиларга бир нималарни айтди, улар ҳам буйрук
олгандай тез тарқалишди. Энди Абдуллоҳнинг ҳеч қандай шубҳаси қолмади. «Ҳозир бу одам
билан шуғуллансам, намозим қазо бўлади» дея ўзига ўзи тушунтирди Абдуллоҳ.
Бир муддат олдинги қўрқув юрагини батамом тарк этди гўё. Рўпарасида қанақа ва қанча
душман тургани ҳам уни энди қизиқтирмасди.
Бир панага ўтди, ҳеч ким кўрмаётганига қаноат ҳосил қилгач, аср намозини икки ракат
қилиб ўқиб олди. Сафарда шундай ўқиларди. Намозини тугатгач, Оллоҳ таолонинг ёрдамини
сўраб, илдам босди.
Холид ибн Суфён қўлидаги бир таёқ билан ер чизиб келар эди.
— Кимсан?!
— Сенинг Муҳаммадга карши қўшин тўплаётганингни эшитиб келган бир хузоаликман.
— Қониқарлироқ жавоб кутаётган Холиднинг кўзларига тикилиб, қўшиб
қўйди: — Ёрдамим тегиб қолар деб келдим. Хўш, сени менга ёрдам қилишга нима мажбур
қилди?!
— Муҳаммад бизнинг обрўэътиборли кишиларимизни ақлсизликда айблади.
Отабоболаримизнинг тангриларига тил теккизди. Ҳеч ким билмайдиган бир дин олиб келди.
Отани ўғилдан айирди. Эр-хотин бир-бирларига душман бўлиб қолди. Шулар етмайдими?
— Мана бу гаиларинг ҳақ, эй хузоалик! Менинг қўшин тўплашимга ҳам шулар сабаб
бўлди. Мард одамга ўхшайсан, ёқиб қолдинг менга.
Бирга гаплашиб юришди. Янги келган одамнинг мадиналик пайғамбар ҳақида айтганлари
Холидни ўта қувонтирди. Иккалалари чодирга киришди. Холид устмауст бир неча қадаҳ шароб
ичди. Бу орада Абдуллоҳ фурсатни бой бермасдан, қиличини суғурдида, бор кучи билан
душманнинг бўйнига урди. Шу бир зарба Холиднинг ҳаёт билан видолашувига кифоя килди.
Абдуллоҳнинг ичини севипч қоплади. Ортиқ Холид ибн Суфён йўқ! У тез чодирдан чиқиб,
одамларга аралашиб кетди.
Холидни чодирида ўлик ҳолда топганлар атрофни тинтув қила бошлаган пайтда Абдуллоҳ
аллақачон Мадина йўлида эди. Қидирувлар фойда бермади.
— Биз уни ўзини хузоалик деб таништирган бир одам билан кўрган эдик — дейишдан
нарига ўтиша олмас, «хузоалик» эса ҳеч тонилмас эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 151
ЯНА БИР ИЧКИЛИКЛИ ЙИҒИН
Утбон ибн Молик бир кеча ўртоқларини уйига чакирди. Овқатдан сўнг ичкилик ичилди.
Ичганларнинг феъли, ўзни тутишлари ўзгарди, чиройли ва дабдабали гапириш майллари
ғалаёнга келди. Бу орада Саъд ибн Абу Ваққос бақириб бир шеър ўқиди. Шеърда муҳожирлар
ҳаддан зиёд мақталар, мадиналик ансорлар эса ерга урилар эди.
Бундай одобсизликка чидаб бўладими?! Кечагина ватанидан кувилган одам уни қучоқ
очиб бағрига олган, уйжой берган, ҳеч бир ёрдамини аямаган инсонларга нисбатан бундай
ҳақоратомуз гапларни айтишга қандай журъат қилади?!
Ширакайф, фикр юритиш чегарасидан ошган даврадагилар бу шеърни эшитгач: «Унга
эътибор берманглар, маст бўлган, нима гапираётганини ўзи ҳам билмайди,» дейишолмади.
Аксинча:
Ҳей, бу қандоқ гап?! Ўйлаб гапиряпсанми?! дея бақиришди.
Даҳанаки жанг ана шундай бошланди! Куракда турмайдиган нарсалар тилга олинди.
Кимнинг янада устун ва фазилатли эканлиги масаласи аёвсиз баҳсга йўл очди. Бу орада кўлга
илинган туянинг чаноқ суяги билан Саъд ибн Абу Ваққоснинг бошига туширишди. Саъднинг
оғзибурнида бу аччиқ хотирани унуттирмайдиган ярачақа изи қолди.
Хайрият, бундан ҳам катта ҳодисалар юз бермасидан жанжалнинг олди олинди.
Саъд фаҳмфаросатли одам эди. Ҳушёр бўлганида бошини кессалар ҳам, ансорларни
ёмонлаган шеърни унга ўқита олишмасди. Чунончи, мадиналиклар ҳам, ўз навбатида,
муҳожирларни, уларнинг оғзибурнини крнатиш учун қучоқ очиб бағирларига олишмаган ахир!
Таассуфки, бутун ёмонликларнинг онаси ва ўзаги бўлган ичкилик хурмачани тўлдирган, сўнгра
мияга урган, дуппадуруст, инсон каби ўйлаш йўлини тўсган эди.
Эрталаб Фахри коинот жанобимиз воқеани маҳзун ҳолда тингладилар. Ёнларида ўтирган
Умар ибн Хаттоб(р.а.) қўлларини кўтарди, олдин ҳам неча марталаб қилган дуосини яна бир
бор илтижо билан такрорлади:
— Оллоҳим, бизга шароб ҳақида очиқ бир ҳукм эҳсон айла...
* * *
Ўша куни Абу Талҳа бир неча дўсти билан уйида кўнгилхушлик қилиб ўтирарди. Убайй
ибн Каъб, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Абу Дужона, Суҳайл ибн Байдо, Муоз ибн Жабаллар бор
эди зиёфатда. Уйда сақланаётган хурмо шаробидан қадаҳлар биринкетин тўлдириб бўшатилди.
Анас соқийлик қиларди. Ҳали ўлардай маст эмаслар. Шу пайт уйга кириб келган ўртоқларидан
бири уларни бу ҳолда кўриб:
— Сизлар ҳали эшитмадиларингми? — деди.
Нимани? — Ичкиликнинг ҳаром килинганини... У хали гапини тугатиб улгурмасидан
ташкарида бир эълон эшиттирила бошланди.
Чиқиб қарачи, эй Анас, дейишди уйдагилар.
Анас чиқди. Расулуллоҳ вазифалантирган бир киши:
Эй одамлар, эшитмадим деманглар, ичкилик ҳаром қилинди! — дея жар солар эди. Анас
уйга кириб, эшитганларини дўстларига етказди. Абу Талҳа дарҳол:
⎯ Тур, бу шаробни тўкиб ташла энди — деди.
Шароб тўкилди. Анас кўлидаги оғир болға билан, яна Абу Талҳанинг буйруғига биноан,
шароб солинган катта идишни ҳам синдирди.
Шу куни шароб тўккан фақат Абу Талҳа оиласи эмасди. Кўп эшиклар олдида уйдан
чиқарилган хумлар синдирилди, мсшларда сақланаётган шароблар тўкиб ташланди. Кўчаларни
бадбўй ҳид қоплаб олди.
Абу Талҳанинг уйидаги меҳмонлар тарқалишди. Энди уйуйларига боришажак, ким ғусл
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 152
қилажак, ким таҳорат олажак ва Буюк Мавлога энди қайта бор ичкилик ичмасликка сўз бериб,
тавба қилажаклар.
Абу Талҳа ҳам ғусл олди. Умму Сулаймнинг мушкидан ўзига суриб, йўлга чиқди.
Масжидда Расулуллоҳ(с.а.в.) ичкиликнинг ҳаром қилинганини билдирган оятларни ўқиётган
эдилар:
«Эй мўминлар, ароқ(маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор(ўйнаш), тиклаб қўйилган
бутлар(яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар(яъни, чўплар билан фол кўриш) шайтон амалидан
бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз.
Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни
Оллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар?!
(Моида, 90-91.)
Умар ибн Ҳаттоб(р.а.):
Тўхтадик, Оллоҳим! Тўхтадик— дер эди.
—Ё Набиййаллоҳ, бугунгача ичган ва ичкилик ҳаром қилинмасдан вафот этган
биродарларимиз ҳақида нима дейсиз? Уларнинг ҳоли нима бўлади?!
Бу саволнинг жавобини яна Жаноби Мавло берди. Жаброили амин ушбу оятни келтирди:
«Имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун— агар(ҳаром нарсалардан)
сақланиб, имонларида ва яхши амалларида собит бўлсалар, сўнгра ўзларини сақлаб, (у
нарсаларнинг ҳаромлигига) имон келтирсалар, сўнгра(Оллоҳдан) қўрқиб, чиройли амаллар
қилсалар, (илгари) ебичган нарсаларида гуноҳ Йўқдир. Оллоҳ чиройли амал қилгувчиларни
севади» (Моида, 93.).
Кўнгилларни бир фараҳлик қоплади. Зотан, ақл, виждон ҳам шуни лозим
кўрмаётганмиди?! Ҳаётда бўлсалар, улар(олдинги одамлар) ҳам бу ҳукмга севинасевина рози
бўлишар, ўртоқлари билан бирга тавба қилишар эди. Зеҳнлар эски кунларга қайтди, қора
тупроққа таслим этилган дўстлар эсга олинди. Уҳудда шаҳид бўлганлар орасида ҳам вақтивақти
билан шароб ичиб турган бир неча машҳур зотлар бор эди. Уларнинг хар бири хаётлари
давомида Оллоҳга ва расулига боғлиқ қолишга, имон билан яшаб, имон билан ўлишга
жонжаҳдлари билан тиришган инсонлар эдилар. Оллоҳ розилиги учун жонларини бсрган у
солиҳ зотлар Оллоҳ учун бир ичкиликни ташламасмидилар?!
Расулуллоҳ жанобимизнинг(с.а.в.) ушбу сўзлари хотирларда нақшланди:
«Дунёда ичкилик ичган одам, то тавба этмагунича, охиратда жаннат шаробини
ичолмайди!»
«Узумдан ҳамр тайёрланади. Хурмодан ҳам. Асалдан ҳам. Буғдойдан ҳам. Сархушлик
берувчи ҳамма нарса мўминларнинг ҳар бирига ҳаромдир. Ҳамрга Оллоҳнинг лаънати етсин.
Ҳамрни ичганга, қадаҳни тўлдирганга, сотганга, олганга, уни тайёрлаганга, тайёрлатганга,
кўтарганга, кўтартирганга ва ҳамр пулини еганга Оллоҳнинг лаънати етсин».
Бу сўзлар ўша куни Расулуллоҳнинг ёнларида турганларнинг хотираларида қолганлари
эди!
Пайғамбарлар Султони жанобимиз ичкиликни эслатади деб дуббоъ, хантам, музаффат,
муқаййар, нақир, музода... каби номлар билан маълум бўлган ичкилик идишларининг ҳатто
бошқа хизматда ҳам ишлатилишини ман этдилар. У идишларни кўрганлар бир пайтлар уларда
ичилган ароқларни ҳам эслашлари мумкин!
Мадиналик камбағаллардан бири:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу идишлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйдингиз. Бироқ
бизнинг булардан бошқа идишларимиз йўқ. Бизлар нима қилайлик?! — деб сўради.
Чорасиз қолган бу одамларга у идишлардан фойдаланишга рухсат берилди. Аммо идишлар
яхшилаб тозаланганидан сўнггина ишлатилиши керак эди.
У кун Мадина кўчаларида ҳамр ҳиди анқиган бир шаҳарга айланди. Бироқ уйлар
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 153
тозаланган, қалблар тозаланган эди. Бундан кейин намозда«Кафирун» сураси янглиш
ўқилмайди, Саъд ибн Абу Ваққоснинг бурни қонамайди, нохуш ҳодисалар содир бўлмайди. У
кун ичкиликка мубтало бўлганларнинг«Ҳеч бўлмаса бир ютумгина ичишимга рухсат борми?!»
шаклидаги орзу-истакларига Жанобимизнинг: «Кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам харомдир»
деган ҳукмлари барҳам берди.
Зотан, озгина ичсам, маст қилмайди, дея тўлдирилган кичкина қадаҳчани кейин катта меш
таъқиб этиши мумкин эдида.
* * *
Абу Талҳа(р.а.) Сарвари оламнинг(с.а.в.) ёнларига келди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, қарамоғимдаги етимларга тегишли ичкилик бор.
Оталаридан мерос қолган. Нима қилайин уларни?
—Тўк!
—Уни сиркага айлантирсам бўлмайдими?!
—Бўлмайди.
Абу Талҳа олган буйруғини бажо келтириш учун у ердан кетди.
Сув ўрнига ҳам ароқ ичиш даражасида ичкиликка мубтало бўлган инсонлар,
босқичмабосқич юргизилган бир режа билан ниҳоят ичишни буткул ташладилар. У жирканч
нарсага қайта яқинлашмадилар. Ҳазрати Ойишанинг бу борадаги ушбу сўзлари аҳамиятлидир:
«Инсонларга(олдинги огоҳлантиришлар бўлмай, дабдурустдан) илк дафъа, ҳамр ичишни
ташланглар, дейилса, асло ташлаёлмаймиз, деб жавоб қилган бўлардилар...»
* * *
Шаробни аввалдан ёқтирмайдиган, олдинроқ тақиқланишини хоҳлаганлар, айниқса,
мамнун эдилар. Бироқ ичларида бир зирқираш туйганлар ҳам бўлди... Бутун ёмонликларнинг
боиси ва тамали экани буюк Пайғамбар томонидан билдирилган, аммо инсон ҳаётига кўп
жиҳатдан сингиб кетган ҳамрнинг батамом олдини олиш имконсиздек эди. Ана шу вазиятни
англатиш мақсадида Жанобимиз: «Умматимнинг бир қисми ичкиликка ҳар хил номлар қўйиб
ичадилар» дедилар.
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) сочи тўзғиган, паришон қиёфадаги бир одам билан рўбарў
бўлдилар.
—Молмулкинг борми сенинг?
—Ҳа, бор, эй Оллоҳнинг пайғамбари.
—Ниманг бор?
—Туя, қўй, от, қул... Оллоҳ таоло менга давлатнинг хар туридан берган!
—Оллоҳ таоло сенга шунча неъматларни берибдими, бу неъматлар ва икромлар сенинг
устингда кўринсин!
1
.
Яна бир куни Пайғамбаримиз сочлари бетартиб бир одамни кўрганларида: «Бу одам
сочини тартибга келтирадиган бир тароқ тополмайдими?» деганлари, шунингдек, Абу Кдтодага
анча қалин бўлган сочларини яхши тарашни ва ҳар куни тарашни буюрганлари маълум.
Бир куни мўминларнинг онаси Умму Салама Расулуллоҳни кўриш учун келган бир
меҳмонга эшикни очди. У одам Жанобимиз билан бир муддат суҳбатлашди. Умму Салама уни
Мадинага кўчиб келганидан бери тезтез кўриб турарди. Ўзи Калб қабиласидан, исми Диҳйа эди.
Анча сухбатдан сўнг, меҳмон рухсат сўраб кетди.
—Биласанми, бу одам ким, эй Умму Салама?!
—Ҳа, танидим, Диҳйа у.
Умму Салама бу борада янглишиши мумкин эмас. Диҳйани онадан туғилганидан бери
танийдиганлар ҳам айни жавобни беришлари табиий эди! Аммо Набиййи акмал жаноблари
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 154
меҳмон кетиши билан масжидга чиқдилар, у ерда ўтирган саҳобаларга: «Жаброил менга хабар
бердики...» деб Диҳйадан эшитганларини етказдилар. Шундагина Умму Салама уйига келган
азиз меҳмон Оллоҳнинг ваҳийини пайғамбарларга олиб келадиган Жаброили амин эканини
англади. Шу дамда у Оллоҳ расулини ваҳирт фариштаси зиёрат қилган ўз уйини ҳеч бир
саройга алмаштиришга ҳам рози эмасди! Демак, Буюк Мавло бу муборак уйга расулига ваҳий
фариштасини юборадиган даражада қиймат бериб, уни юксалтирган(Бухорий, 4/185.)
Буюк фаришта аввалроқ Қурайза қабиласи билан муҳораба учун келганида ҳам Диҳйа
қиёфасида кўринган эди.
Қуръони каримнинг ҳамма оятларини ёддан билган Умму Салама бир пайтлар Ҳазрати
Иброҳим пайғамбарга ҳам фаришталар нотаниш инсонлар шаклида келиб меҳмон
бўлганларини, ҳатто улар ўзларини танитгунга қадар фаришта эканлари билинмай турганини
эслади. Бу воқеа Умму Саламанинг ҳаётидаги бир умрга унутилмас азиз хотира бўлиб қолди.
* * *
Ҳижратнинг бешинчи йили, рабиулаввал ойи. Думатул Жандал деган жойда фитна ва
фасод чиқараётган, қароқчилик қилган ва, бунинг устига, Мадинага босқин уюштиришга
тайёргарлик кўраётган бир гуруҳ ҳақида хабар келди.
Жанобимиз минг кишилик қўшин билан йўлга чиқдилар. Кундузи дам олиб, кечалари йўл
юрилди. Қўшинга Узра қабиласидан бир киши йўл кўрсатиб борди. Ниҳоят, йўлбошчи:
— Думатул Жандалга келдик ҳисоби — деди. Аммо атрофда ҳеч ким кўринмасди.
Расулуллоҳ жаноблари тўхтаб дам олишни буюрдилар. Бир неча кун у ерда қолишди. Атрофга
юборилган хабарчилар ҳеч кимни учратолмай қайтди. Муҳаммад ибн Маслама ушлаб келган
бир одам:
— Кеча сизларнинг келаётганингизни эшитдик, ҳамма ҳар ёққа қочди — деди.
Келтирилган бу одам Ислом динини қабул қилиш ҳақидаги таклифга рози бўлди. Ушбу
сафар бу толеи баланд инсоннинг Исломга даъват қилиниши учун амалга оширилган эди гўё!
Бундан ташқари, мусулмонларнинг куч ва қудрати ҳам кўрсатиб қўйилди. Ниҳоят, орқага
қайтиш амри берилди.
Мадинага келганларида, қўшин билан бирга кетган Саъд ибн Убода онасининг вафот
этгани ҳақидаги машъум хабарни эшитди. Расулуллоҳ жанобимизнинг ёнларига келди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, онам ўлибди. У киши вафот этаётганларида ёнларвда
бўлсам, васият қилармидилар балки?! Онам учун қандай яхши садақа қилишим мумкин?
— Сув чиқар.
Пайғамбаримнзнинг айтганларини бажариб, Саъд ибн Убода бир қудук қаздирди. Сувидан
ҳамма бемалол ва хоҳлаганча ичсин, деб вақф қилди.
Саъд ибн Убоданинг онаси номидан вақф этилган бу қудуқдан энди тинимсиз сув
тортилажак, ичилажак, ҳайвонлар ҳам суғорилажак, боғларга қуйилажак. Бундай хайрли
ишнинг савоби раҳматли онанинг амал дафтарига ёзилаверажак.
* * *
Бир пайтлар Ғатафон қабиласини Жаиоби Пайғамбаримизга ва мусулмоиларга қарши
гижгижлаган Саллом ибн Абу Ҳуқайқ исмли бир одам бор эди. «Абу Рофиъ» ҳам дейишарди
уни. Душманларни Ҳандақ жангини ўтказишга кўндирган гуруҳ ичида у ҳам ҳозир эди.
Ундан аввалроқ Авс қабиласидан бир неча киши машҳур шоир Каъб ибн Ашрафни
ўлдиргани эвазига энди хазражликлар ҳам бирорта ашаддий душманни ўлдиришни орзу
қилишарди. Абу Рофиъ эсларига келганида, қидирганларини топгандай бўлишди. Қаерда пайдо
бўлса, ўша жойни фитнафасод ўчоғига айлантирадиган ва тобора атрофига одам тўплаётган бу
яҳудийни маҳв этиш вазифаси билан беш кишилик бир бўлинма ҳозирланди. Бошлиқлари—
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 155
Абдуллоҳ ибн Атик. Қолганлари— Абдуллоҳ ибн Унайс, Абу Қатода, Ҳузои ибн Асвад ва
Масъуд ибн Синон...
Бен! ўртоқ«Аёлларни ва болаларни зинҳор ўлдирманглар!» деган буйруқни олиб, йўлга
чиқди. Одамни чарчатувчи, аммо нашъали бу йўлчилик Хайбар остоналарида битаркан, бу
пайтда қуёш ҳам ботиб бўлай деган эди. Қалъа ташқарисида иши бўлганлар ичкари киришяпти,
чўпонлар сурувларИни олдларига солиб қайтишмовда. Қўмондон Абдуллоҳ ўртоқларига:
«Сизлар шу ерда кутиб туринглар» дея уларни пана бир жойда қолдириб, қалъа дарвозасига
яқин бир ерда пешоб қилаётган кишидай ерга чўккалади.
— Ҳов ошна, ишингни битирган бўлсанг, ичкарига кир. Йўқса, ташқарвда қоласан!
Огохлантираётган дарвозабон эди. Бундай таклифни рад этиб бўладими? Абдуллоҳ дархол
югуриб қалъага кирди. Эшикка яқин бир жойга яшириниб, соқчини кузата бошлади. Калитни
қаерга қўйганини кўрди. Сабр билан кутди, соқчининг ухлаб қолганига ишонч ҳосил қилгач,
келиб дарвозани очди ва дўстларини ичкарига олди.
Икки Абдуллоҳ уринибсуриниб, нихоят, Абу Рофиънинг уйини тониб келишди. Хона
қопқоронғу эди. Ким қаерда ётибди, билиб бўлмасди. Тезда бунинг ҳам чораси топилди.
Абдуллоҳ овоз берди:
— Ҳей Абу Рофиъ, қаердасан?! Уйқусираган бир киши жавоб қилди:
— Кимсан? Сенга нима керак?
Абдуллоҳ овоз келган томонга юрди. Қиличини бор кучи билан Абу Рофиъ узра сермади.
Аввал бўғиқ, дахшатли бир овоз, кейин аёл кишининг чинқириғи эшитилди. Абдуллоҳ аёлни
ҳам қиличдан ўтказмоқчи бўлди, бироқ Жаноби Пайғамбаримизнинг амрлари эсига тушиб,
ўзини тўхтатди. Хонадан ташқари чиқди. Аммо Абу Рофиънинг чинданам ўлганига шубҳада
эди. 'Гакрор кирди ичкарига ва овозини ўзгартириб:
— Нима гап ўзи, эй Абу Рофиъ, тинчликми? — деб сўради.
Онанг ўтга тушсин, ўлдирдилар мени — деди Абу Рофиъ ва айни чокда боши узра
кўтарилган қиличнинг ярқираганини кўрди. Ёстикни ўзига қалқон қилди. Кетма-кет
туширилган зарбалар кўп ҳам иш бермади. Аёл ҳамон фарёд қиларди. Абдуллоҳ ташқари чиқиб
шеригига:
— Энди сен кирда, ишини тинчит — деди. Абдуллоҳ ибн Унайс хонага кирди. Қиличини
секин Абу Рофиънинг қорнига тирадида, бирдан оғирлигини ташлади. Абу Рофиънинг иши шу
тариқа битди.
Хонадан бирга чиқишди. Зинаиоялардан югуриб тушаркан, Абдуллоҳ ибн Атик оёғи
қайрилиб думалаб кетди. Дарҳол ўртоғи уни орқалаб олди. Додфарёдни эшитган одамлар
тўплангунча улар қоронғу кўчага кириб, кўздан ғойиб бўлишди. Машъаллар билан кўчалар
айланиб чиқилди, лекин ҳеч ким топилмади.
Тонг ёришганида бир киши қалъа устига чиқиб, баланд овозда Абу Рофиънинг
ўлдирилганини эълон қилди.
Бу эълон Абдуллоҳ учун«вазифаларингни бажардиларинг» дегани эди. Энди шаҳарни
тарк этиб, Мадинага йўл олишдан бошқа иш қолмади. Лекин қалъадан бемалол чиқиб
кетишнинг ўзи бўлмайди. Дарвоза берк ва қалъа ичида қаттиқ қидирув бошланган. Шубҳали
бўлиб кўринган ҳар ким ушланаётган эди. Топган чоралари қалъага сув кирадиган обчиннинг
ичига яшириниш бўлди. Ўша ерга кириб, икки кун беркиниб ётишди.
Бу орада Абу Рофиъ қабристонга кўмилди. Ушланган шубҳали кишиларнинг ҳар бирига:
«Эй Абу Рофиъ, қаердасан?» деб овоз беришлари буюриларди. Аёл:
— Кеча эшитганим бу овоз эмас! — дегач, қўйиб юборишарди.
Икки кун давом этган қидирув бирон натижа бермади. «Шу сув йўлини ҳам қараб
қўяйлик» дейиш эса ҳеч кимнинг хаёлига келмади. Икки кун туз тотмай пусиб ётган ўртоқлар
ниҳоят у ердан чиқишди. Улбул егулик олиб, қаердасан, Мадина, дея йўлга равона бўлишди...
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 156
* * *
Ҳазрати Умарнинг(р.а.) ўғли Абдуллоҳ отасига фақат илм ва ибодати жиҳатидан ўхшар,
отадаги шиддат, жасорат, қатъиййат унда йўқ эди. Ота жаҳли тез бўлса, ўғил ниҳоятда
оғирвазмин табиатли.
Ҳазрати Умар ўғлидаги бу ҳолни ҳайрат билан кузатар, унинг ёшида кураш майдонларида
тўзон кўтариб юрган кунлари кўз олдига келарди. Ўғлининг ёшида отаси Хаттобдан тезтез
калтак ерди, бироқ Хаттобни ҳам ортда қолдирган бир жасорат ва матонат эгаси бўлиб етишди.
Абдуллоҳ эса сассиз ва сокин. Расулуллоҳнинг орқаларида намоз ўкиш, ул зотнинг
суҳбатларини жон қулоғи билан эшитиш, у кишига соядек эргашишни одат қилган.
Кечқурунлари кўпинча уйига келмайди, масжидда ётиб колади.
Саҳобалар бомдод намозидан кейин Набиййи акрам жанобимизга кўрган тушларини
айтишар, таъбирини катта завқ ва қизиқиш билан эшитишар эди.
Абдуллоҳ ҳам ўзича кўпдан бери қани энди бир туш кўрсаму уни Сарвари анбиёга айтиб
таъбирини эшитсам, деб орзу қиларди. Аксига олиб, айтишга арзигулик бир туш кўрмасди,
«Яхши одам бўлганингда, сен ҳам улардек яхши тушлар кўрардинг» деб ўзини ўзи қийноққа
оларди.
Бир кеча: «Оллоҳим, агар хайрли қулларингдан бўлсам, менга бир туш кўрсат» дея юмди
кўзларини.
Эрталаб уйғонганида тушида кўрганларини Жаноби Пайғамбаримизга айтишдан тортинди,
опаси Ҳафсанинг ёнига борди:
— Бир туш кўрдим. Уни Пайғамбаримизга айтишга уяляпман. Менинг ўрнимга сиз
айтасизми?
Ҳафса онамиз унинг боигани силаб: Қани, айтчи тушингни — деди.
— Тушимда икки фаришта келди ва мени олиб кетди. Йўлда бошқа фариштага дуч келдик.
У фаришта менга: «Қўрқма, сен яхши одамсан» деди. Икки фаришта мени жаҳаннамга олиб
борди. Деворлари қудуқнинг деворига ўхшайди. У ерда кишанга солинган, осилган одамларни
кўрдим. Оёқларидан осилган ҳолдалар. Азоб тортаётганларнинг бир қисмини танидим. Қурайш
қабиласидан эдилар. Кейинроқ малаклар мени ўнг томонга олдилар...»
Абдуллоҳ тушини айтиб бўлиб:
— Опажоним, мснинг номимдан буларни Расулуллоҳга (с.а.в.) етказ, нима десалар, менга
айтасан —деди.
Пайғамбаримиз завжаларидан бу тушни эшитганларида:
Абдуллоҳ яхши йигит, тунги намозини бир оз кўиайтирса, яхши бўлади — дея марҳамат
қилдилар(Бухорий, 8/80..).
* * *
Мадинадан ўн икки милча узоқдаги Габа ўтлоқларида Расулуллоҳга тегишли йигирма туя
ўтлатиларди.
Бир кеча Ғатафон қабиласидан Уйайна ибн Хисн бошчилик қилган(ёхуд вазифалантирган)
қароқчилар гуруҳи ҳужум қилиб, туяларни олиб кетди. Қаршилик кўрсатишга уринган
чўпонларни ўлдиришди.
Чўпон Абу Заррнинг(р.а.) ўғли эди. Абу Заррнинг аёли Лайло ҳам асирга туширилиб, олиб
кетилди.
Туялардан соғилган сутни келтириш учун вақтли йўлга чиққан Салама ибн Акво йўлдаёқ
босқиндан хабар топди. Бир тепаликка чиқиб, Мадина томонга юзландида, бор овози билан:
— Халойииқ... босқинчилиик! — деб қичқирди. Бу хабарни айтган одамни Расулуллоҳга
юбориб, ўзи
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 157
Габа ўтлоғи сари югурди. Чопағонликда донғи чиққан эмасми, бирпасда қароқчиларга етиб
олди. Ўқ етадиган даражада яқин бориб, сўнг камонни ишга солди.
«Ол буни ибн Акводан. Бугун олчоқлар ўлдириладиган кундир...» маъносидаги байтни
такрорлар эди у.
Қароқчилардан бири отини сурди. Саламага ҳужум қилди. Салама ёйига жойлаган ўқни
рақибини нишонга олиб отди. У отидан ерга думалаб тушди.
Қувлашмачоқ шу зайл соатларча давом этди... Қарокчилар ортларидан ўқ отиб, тош отиб
ҳеч кўз очирмаётган биргина одамга бас келмаётганларидан аламзада эдилар. Тўхтаб, у билан
жангга киришайлик дейишса, эҳтимол, оркасидан бирор ёрдамчи гуруҳ келаётгандир, деган
хавотирлари ҳам йўқ эмасди. Қолаверса, чопағон бу одамни тутиб олиш ҳам осон иш эмас.
Олдинига тезроқ қочиб қутулиш учун уст кийимларини, найзаларини ташлашди. Бўлмади.
Ўғирлаган туяларидан қолдиришди. Яна бўлмади, Салама таъқибни тўхтатмади.
Бу орада Уйайна ибн Хисн кўринди, шерикларипи кутиб олди. Ўтириб овқатлана
бошлашди. Уйайна йигитларидан тўрт кишини тепада ўтирган одамга юборди. Улар тепага
ўрмалай бошлаганида Салама:
— Ҳей, менинг кимлигимни биласизларми? — дея бақирди.
— Йўқ, билмаймиз.
— Мен Салама ибн Акво бўламан. Шуни яхши билингларки, қувсаларингиз бари бир
менга етолмайсизлар. Орқаларингиздан тушсам, қочиб ҳам қутулолмайсизлар. Ҳаммангизни
қириб ташлайман!
Қароқчилардан бириси:
— Мен бу одамнинг гапларига ишонаман — деди. Орқага қайтишди.
Уйайна бошлиқ гуруҳ ўрнидан туриб йўлга чиқаркан, узоқлардан мусулмонларнинг етиб
келаётганини билдирувчи чангтўзон кўзга чалинди.
Мусулмонлардан Муҳриз ибн Назла алоҳидаалоҳида келаётган душманлардан бири билан
олишиб, шаҳид бўлди. Миқдод ибн Асвад яраланди. Бунга муқобил мушриклардан ҳам бир
неча киши ўлдирилди. Қолганлари шом қоронғулигидан фойдаланиб, қочиб қолишди.
Зу Қорад деган жойдан у ёғига ўтилмади. Мусулмонлар бир кечакундуз ўша жойда
туришди. Жаноби Пай ғамбаримиз атрофга кичиккичик аскарий гуруҳлар юбордилар. Сўнгра
Мадинага кайтилди.
* * *
Йўлда бир мадиналик ғаройиб таклиф қилиб қолди:
— Ким мен билан югуришади?! Мадинагача чопиб борамиз!
У таклифини бир неча марта такрорлагач, Салама жавоб берди:
— Сен юзхотир қиладиганинг одам борми?!
— Йўқ. Фақатгина Расулуллоҳни. У жанобдан ташқари ҳеч кимни!
Жаноби Пайғамбаримизнинг туяларида мингашиб кетаётган Салама мусобақага изн
сўради. Расули акрам рухсат бергач, мадиналикка қараб:
Қани, чоп бўлмаса, орқангдан етиб оламан — деди.
Мадиналик ҳам бежиз бу таклифни қилмаган, оёқларига ишонар ва хақиқатан чаққонлиги
билан танилган одам эди. Таклифи кабул этилгач, югура бошлади. Салама унинг оркасидан
тушди. Шу зайл тепалардан ошиб ўтишди. Нихоят, Салама мадиналикка етиб олди. Елкасига
уриб: «Етиб олдим сенга» деди.
Салама олдинда, мадиналик оркада— ушбу мусобақа Мадинага қадар давом этди.
* * *
Қароқчилар қолган ўнта туя билан бирга Абу Заррнинг хотинини ҳам олиб кетишган эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 158
Кечаси хотинни бир жойга боғлаб, ўзлари уйкуга кетишди. Аёл уларнинг донг қотиб
ухлаганларига қаноат ҳосил қилгач, уринаурина арқонни ечди. Туяларга яқин келди. У қўл
теккизган туя бўкирар, минишга қўймас эди. Ниҳоят, бир туя овоз чиқармади. Лайло унинг
устига минди ва турғизди. Туянинг бошини Мадина тарафга буриб, ҳайдади.
— Оллоҳим, агар қутулиб қолсам, сенинг ризолигинг учун шу туяни сўяман — деди.
Эрталаб вақтли уйғонган ғатафонликлар Лайлони жойидан топишолмади. Битта туя ҳам
йўқ эди. Қочибди! Кетидан одам қўйишди. Изқуварлар бўш қўл билан қайтишди.
Одамлар Лайлони Мадинагача олиб келган«Абдо» исмли туяни дарҳол танишди. Расули
акрамга(с.а.в.) хабар жўнатишди. Аёл:
— Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, мабодо қутулсам, бу туяни Оллоҳ йўлида қурбон қиламан,
деб ният қилдим — деди.
Жанобимиз кулимсирадилар:
— Яхшиликка мукофотингми бу! Оллоҳ сенга буни минишни насиб этсин ва қутқарсину,
сен уни тутиб сўйгин!
Кейин сўзларига шундай қўшимча қилдилар:
— Шуни яхши билгинки, Оллоҳга исёнда назр йўқ. Ўзинг эгаси бўлмаган бир нарсани ҳам
назр қилолмайсан. Бу туянинг эгаси менман, ахир. Қани, энди оилангга қайтганингни Оллоҳ
муборак айласин.
Бу воқеа тарих китобларига«Зу Қорад ҳодисаси» номи билан кирди.
* * *
Авс ибн Сомит анча қариб қолди. Бироқ қарилик ёлғиз ўзи келмади, балки ўта ичи торлик,
сержаҳллик, ҳолсизлик каби хасталикларни ҳам олакелди. Бўларбўлмас ҳар нарсага жаҳли
чикар, қаршисидаги кишини хафа қилар эди. Оиладаги тотли кунлар ортда қолди, ҳузурҳаловат
йўқолди.
Бир куни Хавла эрига нимадир дедию балога қолди. Авснинг тепа сочи тикка бўлиб,
бақира кетди. Энг ёмони— хотинига:
— Бундан кейин сенинг баданинг менга онамнинг бадани кабидир — деб юборди.
Араблар одатига кўра, бундай ибора талоқнинг бир шакли эди. Хотинини никохи ҳеч
қачон ҳалол бўлмаган аёлга ўхшатган киши уни қўйиб юборган ҳисобланарди.
Хавланинг миясига қон қуйилди гўё. Неча йиллар яшаб келган бир оила ҳеч бир сабабсиз
бузилсая?!
Орадан ҳеч қанча ўтмай Авс жаҳлидан тушди ва қилган ишига пушаймон еди. Ўзику
хотини жаҳлни чиҚарадиган бир нарса сўрамаган, ҳар қандай хотин эридан исташи мумкин
бўлган бир ишни истаган эди. Шунга зарда қилмаса ҳам бўларди. Вазиятни юмшатиш учун
айни таклифни ўзи қилиб кўрди, лекин энди Хавла рози бўлмади.
— Бундан буён Расулуллоҳ жанобимизга бориб, у кишининг бу борада нима дейишларини
билмагунимизча бирга бўлишимиз мумкин эмас, боринг, у зотдан маслаҳат сўранг — деди.
Авс кўнмади.
— Валлоҳи, мен Жаноби Пайғамбаримизга бу иш учун боришдан уяламан — деди.
Ҳолбуки, уялиш билан иш хал бўлмайди. Ўртада дард бор экан, унга даво топиш лозим.
— Ундай бўлса, ўзим бориб ҳолимни арз қиламан — деди Хавла.
Мавлосига ёлвораёлвора йўлга тушди. Фахри коинот жанобимизнинг қаердаликларини
суриштирасуриштира излаб топди. Расулуллоҳ(с.а.в.) Ойиша онамизнинг уйларида эканлар.
Изн сўраб, кирди.
— Ё Набийаллоҳ, Авс менга уйланганида ёш, кўхликкина бир аёл эдим. Унга бир неча
фарзанд туғиб бердим. Энди қаридим. Шу ёшимда ножоиз гап айтиб, меникимсасиз ташлаб
қўйди. У билан турмушимизни давом эттиришим учун бир қулайлик кўрсатсангиз, мамнун
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 159
бўлардим. Эй Оллоҳнинг расули, бизнинг ҳолимизни ўзингиз баҳоланг.
Хавланинг гапларини тинглаб бўлгач, Расули акрам: «Менга бу борада ҳозирча бирор
ваҳий келмади».
⎯ Менинг назаримда, унга ҳаром бўлгансан — дея жавоб бердилар.
Хавла чўчиб тушди:
— Валлоҳи, талоқ сўзини айтмади, ё Расулуллоҳ!
— Менимча, унга ҳаром бўлгансан.
— Жоним қурбон бўлсин сизга, эй Оллоҳнинг расули, бир чора топинг!
Аммо Пайғамбаримиз бошқа жавоб беролмасдилар. Хавла юзини кўкка қаратди,
кўзларидан ёш оқаоқа:
— Оллоҳим, ҳолимдан Сенга шикоят қиляпман. Норасида гўдакларим бор. Уларни
оталарига ташласам, сарсон-саргардон бўладилар. Ёнимга олсам, оч қоладилар. Сен биласан
холимни, эй Оллоҳим! — дея ёлвора бошлади.
Тўхтовсиз йиғлар, шу маънодаги сўзлар билан арз қилар эди. Нихоят, Хазрати Ойиша
Пайғамбаримизда ваҳий ҳолларини кўра бошлагач, Хавлага ишорат этиб, уни жим қилди. Ҳавла
қалбида жўш урган минг хил ҳаяжон эшлигида юракдан қилаётган дуолар билан овоз чиқармай
кутди.
Кўп ўтмай Расулуллоҳ(с.а.в.) ваҳийнинг шиддатли босимидан қутулдилар. Табассумли
нигоҳларини азиз меҳмонларига қаратиб:
— Муждалар бўлсин сенга, эй Хавла — дедилар.
Кейин ҳозиргина тушган ваҳийни ўқий бошладилар:
«(Эй Муҳаммад,) дарҳақиқат, Оллоҳ сиз билан ўз жуфти ҳақида баҳслашаётган ва Оллоҳга
шикоят қилаётган(аёл)нинг сўзини эшитди. Оллоҳ сизларнинг бастижавобларингизни эшитур.
Оллоҳ эшитгувчи, кўргувчидир. Ораларингизда ўз хотинларини зиҳор қиладигаи(хотинларини
оналарига ўхшатган) кимсаларнинг(зиҳор қилинган хотинлари) уларнинг оналари эмасдирлар.
Фақат уларни туққан(аёл)ларгина уларнинг оналаридирлар. Шакшубҳасиз, улар сўзнинг
номақбул ва ёлғонини айтурлар. (Лекин) Оллоҳ, шубҳасиз, афв этгувчи ва мағфират
қилгувчидир.
Ўз хотинларини зиҳор қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсалар(зиммасида
эр-хотин) қўшилишларидан илгари бир қулни озод қилиш бордир. Бу сизларга мавъизаибрат
бўлгай. Оллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Энди ким(озод қилиш учун қул) топа
олмаса, (унинг зиммасида эр-хотин) қўшилишларидан илгари пайдарпай икки ой рўза тутиш
бордир. Энди ким(рўза тутишга) кодир бўлмаса, (унинг зиммасида) олтмишта бечорамискинга
таом бериш бордир. Бу(ҳукмлар) сизлар Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига имон келтиришларингиз
учун(нозил қилинди). Булар Оллоҳнинг(белгилаб қўйган) ҳадлари— қонунларидир. Ва(бу
қонунларни инкор этгувчи) кофирлар учун аламли азоб бордир».
Хавла бу оятларни кўзда ёшлари ила тинглади. Бироқ ёноқларидан дувдув оқаётган
кўзёшларида мамнуният туйғулари бор эди. Ниёзини эшитган ва дардига чора топган
Мавлосига ҳамд ва шукроналарни такдим этди.
Хабар юборилди. Авс чақирилди. Оятлар унга ҳам ўкиб берилди. Жаҳлига ва тилига эрк
бериб юборгани туфайли бошига келган балога чора топилган эди!
— Бир қул озод қилишга кучинг етадими, эй Авс?
— Йўқ, эй Оллоҳнинг пайғамбари, қул озод этишга имконим йўқ.
— Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?
Авс«Қаёқда?..» дегандай маънода бошини сараклади.
— Тезтез овқат еб турмасам, кўзларим тиниб кетади —деди.
— Олтмиш фақирни тўйдира оласанми?
— Ўзимнинг оиламни зўрға боқяпманку, эй Оллоҳнинг пайғамбари!
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 160
Ҳамма йўллар беркилгандек эди. Шунда, Расулуллоҳ жанобимиз(с.а.в.) марҳамат
қилдилар:
— Мен сенга ўн беш ҳисса хурмо берайин, баракали бўлиши учун эса дуо қилайин...
Шу таҳлит Авс билан Хавла ярашишди, оила қайтадан қурилди.
* * *
Хавла бу воқеадан сўнг узоқ йиллар яшади. Жоҳилият давридан ўрин олган бир одатнинг
бекор қилинишига ва бу ҳақда махсус оят келишига унинг сабаб бўлиши тотли бир хотирага
айланиб қолган эди.
Ҳазрати Умар халифалиги кунларида Қурайшнинг бир неча пешволари билан бирга
келаётган халифани кекса бир аёл тўхтатди, анча вақт гап билан машғул қилиб туриб қолди.
Ҳазрати Умар бу кекса онахоннинг сўзларини бир қўлини унинг елкасига кўйган ҳолда диққат
билан эшитди.
Ундан айрилгач, қурайшликлар:
— Эй Умар, бугунги каби ғалати ҳолга гувоҳ бўлмаган эдик. Қари аёл сени тўхтатди, шу
қадар вақтингни олди. Бу ёқда қанча обрўли одамларни куттириб кўйдинг — дейишди.
— Ёзуқлар бўлсин сизларга, биласизларми, у ким эди?! Бу аёлнинг шикоятларини Буюк
Мавло эшитган ва бу ҳакда оят тушириб, кўнглини кўтарган, бу кампир Хавла бинти
Саълабадир. Валлоҳи, кечгача кетмай гаиирса, заррача зерикмай, завқла эшитган бўлар эдим
гапларини — дея жавоб қилди Ҳазрати Умар(р.а.).
* * *
Ҳабашистонга ҳижрат қилган пайтларда эр-хотин Убайдуллоҳ ибн Жаҳш билан Умму
Ҳабиба маълум вақтгача хаётларини хузурдаосойишталикда давом эттиришди. Аммо бир куни
Убайдуллоҳ ҳеч кутилмаган хабар билан келди:
— Бир қарорга келдим, эй Умму Ҳабиба!
— Қандай қарор экан, эй Убайдуллоҳ?!
— Ислом динини тарк этаман.
Умму Ҳабиба довдирабгангиб қолди. Қулоқларига йўқ нарса эшитиляптими, тушими ёки?!
Билолмади. Қўлини тишлаб кўрди, пешонасига урди. Уйқуда эмаслиги шубҳасиз.
— Нималар деяётганингни биласанми сен?! — дея ҳайқирди.
— Мен роса ўйлаб кўрдим: эски динимга қайтишни энг маъқул деган қарорга келдим.
Умму Ҳабиба қўллари билан юзини беркитди. Сочларидан ушлаб деворга урилган аёл
кандай ҳолга тушса, шундай бўлган, тирранг қотиб қолган эди.
— Нима бўлди сенга, хотинжон, нега рангинг оқариб кетди?
Қўллар юздан олинди. Бир жуфт ёшли кўз софлик ва покликнинг энг юксак мавқеларидан
туриб боқди. Шафқат ва марҳаматнинг энг юқори нуқтасидан келаётган бир сас ила:
— Мени хафа қиляпсан, эй Убайдуллоҳ —деди.
— Бу қарорингни ҳозироқ ўзгартиришингни истайман. Ўзи шу кеча сени тушимда жуда
ёмон аҳволда кўрган эдим. Кел, бирга слворайлик. Раббимизнинг мағфират қилишини
сўрайлик.
Убайдуллоҳ парво қилмади:
— Сен ҳам менинг динимга кир, хотинжон. Ишон, биргаликда энг тўғри қарорга келган
бўламиз. Кўрган тушинг нотўғри бўлиши мумкин.
Умму Ҳабиба бошини чайқади:
— Бу иш бўладиган иш эмас, эй Убайдуллоҳ. Мен Маккадан, бу ерларга насоро бўлиш
учун келганим йўқ. Ислом динини тарк этсам, ота юртимдан нега айрилдим? Иккинчи бор
бундай таклиф қилмагин. Исломдан чиқар экансан, сенинг дининг сенга, менинг диним
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 161
менгадир.
Гап шу ерда узилди. Убайдуллоҳ тўғри ва ўринли бир қарорга келдим деб овунса, неча
йиллар бир ёстиққа бош қўйган эрининг бу хосиятсиз қароридан Умму Ҳабибанинг юракбағри
эзилди, ловлов ёнди.
Бир пайтлар Қурайш қабиласини бутларга қурбонлик сўяётганларида кўрган ва ҳақ динни
топиш учун Маккадан чиқиб кетган тўрт кишидан бири эди Убайдуллоҳ. «Инсонлар бутларнинг
қули бўлолмайди. Келинглар, Оллоҳ рози бўлган Иброҳим динини қидирайлик» деган ва шу
қарорда тўртовлон шахарни тарк этишган эди...
Убайдуллоҳ бир муддат чеккаларда юргач, насоро бўлиб қайтди Маккага. Кейинчалик
Расулуллоҳ(с.а.в.) хузурларида шаходат келтириб мусулмон бўлди, мушриклардан унга етган
азиятларга севасева чидади, динини химоя қила билиш ғояси ила Ҳабашистонга хижрат этди!
Убайдуллоҳнинг эндиги харакати шу боисдан мусулмонларни қаттиқ ўкситди.
— Эсҳушингни йиғиб ол, эй Убайдуллоҳ. Жинни-пинни эмассан хархолда — дейишди
шериклари. Лекин у:
— Аклим жойида эканига бундан ортиқ далил бўлиши мумкинми?! Қаранглар, мен
кўзимни очдим, сизлар хали ҳам пирпиратиб турибсизлар! — дея жавоб берди.
«Кучук бола кўзи юмук туғилади, бир неча кун қовоқлари пирпираб туради». Бу ибора
нима қилганини, нима килишини билолмай хайронлол турган кишиларга нисбатан
ишлатиладиган зарбулмасалдир. Убайдуллоҳ бундан кейин маккалик дўстлари билан хар
учрашганида уларга бу зарбулмасални такрорлаб, уларни залолат йўлида адашиб юрувчилар
ҳисоблаб келди.
Илгари ичкилик ичарди. Насоро бўлгач, баттар ружу қўйди. Ҳаётининг сўнгги кунларини
кўздан кечирса, кун сари ҳалокат боткоғига ботаётганини сезиши мумкин эди. Бироқ,
таассуфки, унда фикрлаш эшиклари беркитилган эди. Мусулмонларнинг:
— Кел, эй Убайдуллоҳ, тавба қил. Биз ҳам сен учун Мавлоимизга ёлворайлик! деган
таклифларига оғзидан шароб хиди анқиган ҳолда, лаб буриб жавоб бсрарди. Аҳволига ачиниб
боқкан кўзларга у ҳам ачиниб бокарди.
Йўллар шу зайл айрилди! Факат, шундан сўнг Убайдуллоҳ кўп яшамади. Ёқасига ёпишган
ажал уни бу дунёдан олиб, хисоб ва жазо оламининг қонқасидан киритиб юборди. Убайдуллоҳ
ватанидан ва динидан маҳрум бўлиб, ғарибликнинг энг тубан боскичида айрилди дунёдан. Қора
тупроққа қора юз билан кирди.
Умму Ҳабиба тул қолди. Бир пайтлар севиб ҳурмат қилган, бироқ динини ўзгартирган
кундан бошлаб кўнгли бирдан совиган эрини кўзидан ёш тўкиб, сўнгги манзилга кузатди. Ҳақ
дин ошиғи бўлган бир инсон абадий саодатга эришай деб турган пайтда бундай бахтни йўқотиб
дунёдан кетганига ўксибўксиб йиғлади. Энди унинг ортидан раҳмат тилакларини юбориш
имкони ҳам колмади.
Қавмини бир бармоғида ўйната оладиган кобилиятдаги Абу Суфёндай бир одамнинг қизи
мусофир юртларда тул бўлиб яшайди энди. Маккага қайтиб боролмайди. Қолган умрини шу
ерда, шу шартлар остида ўтказади, пешонасига ёзилганини кўради.
Ҳафталар, ойлар шу йўсин бир-бирини қувиб ўта бошлади.
* * *
Олтинчи йилнинг шаввол ойи. Мадинага саккиз кишидан иборат бир гуруҳ келди. Афти
буришган, қоринлари шишган, бир қарашда, касал эканлари шундоқ кўриниб турган одамлар.
Мусулмон бўлиш учун келишибди. Расулуллоҳ жанобларининг ҳузурларига боришди, шаходат
калимасини айтиб, мусулмонлар сафига киришди.
Бир қисми Укд, бошқалари Урайна қабиласидан бўлган бу одамларнинг афтангорларига
қараганнинг юраги эзилиб кетарди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 162
Масжид супасида кун ўтказаётган ҳеч кими йўқ мусулмонлар ёнидан уларга ҳам жой
кўрсатилди. Энди шу супа аҳли(Асхоби суффа) каби ебичишади, ҳаётларини ўшалар каби
давом эттиришади.
Шу зайл анча вақт Мадинада қолишди. Факат улардаги хасталик кунданкунга оғирлашиб
борди. Қоринлари баттар шишиб кетди, бетлари аввалгидан ҳам беўхшов бўлди, қоқ суякка
айланди.
Бир куни Расули акрамга аҳволларини арз этишди. «Мадинанинг ҳавосига ўрганолмадик,
ҳолимиз бешбаттар бўлди» дейишди. Бу сўзлари билан бор ҳакиқатни очиқойдин айтган
бўлишди.
Расули акрам(с.а.в.) Мадинадан учтўрт мил узоқлиқда ўтлатилаётган туяларга юбордилар,
ўшалардан фойдаланинглар, дедилар.
Улар бу тавсияни мамнуният билан қабул қилишди. Қубо қишлоғи яқинидаги Зулжадр
деган жойда чодирларини тикишди. Чўпонларга Жанобимизнинг амрларини етказишган эди,
беморларга улар қарай бошлашди. Туя сутлари билан боқишди, баъзан даво учун пешобларидан
ҳам ичиришди.
Бу ернинг ҳавоси уларга ёкди. Юзлари тўлишди, қоринларидаги шиш қайта бошлади. Энди
соғликлари тикланишига уларда умид уйғонди.
ИБН МАСЪУД ҚУРЪОН ЎҚИМОҚДА
Пайғамбар Жанобимиз Зафар ўғиллари маҳалласида бир гуруҳ мусулмонлар билан
ўтирардилар. Иттифоқо, Абдуллоҳ ибн Масъуд ўтли бир нигоҳ ўзига қараб турганини пайкади.
Менга Қуръон ўқиб берасанми, эй Абдуллоҳ! деб қолдилар Жанобимиз.
Бундай таклифни у кутмаган эди.
— Қуръон Сизга нозил килинган бўлсаю, уни Сизга мен ўқисам, қандай бўларкин, эй
Оллоҳнинг пайғамбари?!
Мен уни бошқа бировдан эшитишдан ҳам хушланаман.
Абдуллоҳ«Бисмиллоҳ...» ни айтди ва Нисо сурасини ўқий бошлади.
Қуръонни яхши билган, гўзал ўкийдиган инсон эди
:
Абдуллоҳ. Пайғамбаримиз (с.а.в.)
илгари: «Қуръонни тўрт кишидан ўрганинглар: Абдуллоҳ ибн Масъуддан, Убай ибн Каъбдан,
Муоз ибн Жабалдан ва Абу Ҳузайфанинг қули Солимдан...» дея марҳамат килган эдилар
(Термизий, 5/674.)
Яна бир куни Ҳазрати Абу Бакр билан Ҳазрати Умар Абдуллоҳни бирга зиёрат этиб:
«Муждалар бўлсин сенга, эй Абдуллоҳ! Расулуллоҳнинг: «Қуръонни нозил бўлган пайтидаги
тозалиги ила ўқишга ҳаракат килган ҳар бир киши уни Абдуллоҳ ибн Масъуднинг қироати каби
ўқисин» деганларини эшитдик. Ҳа, Пайғамбаримиз шундай марҳамат қилдилар, сен накадар
бахтлисан» дейишди. (Ибн Можа, 1/49.)
Расулуллоҳ(с.а.в.) Абдуллоҳни жуда яхши кўрар, қадрлар эдилар. Хайбарнинг фатҳидан
кейин Ямандан келиб, Мадинага жойлашиб қолган Абу Мусо алАшъарий эндиэнди таниша
бошлаган ўртоқларидан Абдуллоҳ ибн Масъудни анча пайтгача Жаноби Пайғамбарнинг оила
аъзоларидан бўлса керак, деб юрган эди.
Қуръоннинг етмишдан ортиқ сурасини тўғридантўғри Расули акрамдан ўрганган
Абдуллоҳнинг чиройли ўқиши бошқа, уни шахсан пайғамбарлар Имоми олдиларида, у
кишининг назоратлари остида ўқиш тамоман бошқа эди! Лекин амр берилган, бажарилиши
шарт. Уша ондаги туйғуларини ифодалашга сўз ожиз.
«Яна молларини одамлар кўрсин деб эҳсон қиладиган, ўзлари эса на Оллоҳга ва на охират
кунига имон келтирадиган кимсаларни ҳам(Оллоҳ севмайди). Кимга шайтон дўст бўлса, у энг
ёмон дўст бўлур. Агар Оллоҳга ва Охират кунига имон келтирсалар ва Оллоҳ ризк қилиб берган
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 163
нарсаларидан эҳсон қилсалар, уларга кандай зарар бўлар эди?! Оллоҳ уларнинг(қилган
амалларини) билгувчи Зотдир. Шубҳасиз, Оллоҳ бировга бир зарра вазнича зулм қилмас. Агар
(заррача) яхшилик бўлса, уни бир неча баробар қилур ва Ўз ҳузуридан улуғ ажр ато қилур. (Эй
Муҳаммад,) биз ҳар бир умматдан(ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва
сизни ана ўшаларнинг(барчалари) устида гувоҳ қилганимизда(инсонларнинг ҳоли) қандоқ
бўлур?!» (Нисо. 38-41.)
Абдуллоҳ боши эгик, ҳурмат ила Қуръон ўқишда давом этарди. Суранинг шу жойига
етганда, Фахри коинот:
— Шунчаси етади — дедилар.
«Сизни хурсанд қила олдимми, эй Оллоҳнинг расули?!»
Абдуллоҳнинг кўзлари Оллоҳ яратган энг покиза, энг муборак юзга шундай савол назари
билан мўлтиради. Бироқ Сарвари оламнинг юзлари бу пайтда кўзларидан оқаётган ёшлар билан
ювилмокда эди. Энди у«Сизни хафа қилиб қўйдимми, эй Оллоҳнинг суйгани!» дегандек
маънода мўлтирар эди.
Эҳтимол, Буюк Мавло суюкли пайғамбарининг кўз олдиларида оятларда англатилганларни
тажаллий эттиргандир?!
Бир пайт Жанобимизнинг: «Оллоҳим, бу ҳали мен ораларида юриб, яшаб тургаилар
чекажак азоб... Мен кўрмайдиган умматимнинг холи нима кечади?!» деганлари эшитилди.
Расули акрам(с.а.в.) умматлари учун шундай кўзёш тўкарканлар, у кишининг замонларида
яшашдек, ул зот яшаётган шаҳарда ҳаёт кечиришдек топилмас неъматнинг қадрини билмаган,
ул муборак зот олиб келган динга ва у кишининг дўстларига зарар бермагунча кўнгли жойига
тушмайдиган бадбахт мунофиқлар сони ҳам оз эмас эди! Бутун оламларга раҳмат қилиб
юборилган Зотнинг шаҳрида кўп йиллар бирга яшаш уларга ҳеч бир наф бермади, ичларидаги
куфр ва нифоқ туйғулари заррача камаймади!
Ҳолбуки, у буюк Султонга имон келтирган ва қалбини унинг тенгсиз мухаббатига
бурганларга, юз йиллар берисидан айни тозалигини муҳофаза этиб етишадиган«Нубувват
булоғининг оби ҳаёти» кўнгилларни кутилганидан ҳам зиёда ҳузурга қовуштиражакдир!
Дилларни у булоқнинг манбаларига бурганлар у муборак даврда яшамаганларига афсус
чекмасликлари керак. Бизларни Ҳабиби акрамдан юз йилликлар кейинга ташлаган тақдир
қалами севикли Пайғамбарнинг маънавий мададларини юз йилликлар кейинги замонга
етадиган, бутун борлиқ оламини қамраб оладиган қийматда ёзган! У зот фақат бирга яшаган
асрнинг эмас, онадан туғилажак энг сўнгги инсонга қадар барчанинг пайғамбаридирлар. «Биз
сени бутун оламларга раҳмат ўлароқ юбордик» деган Буюк Мавло қулларидан бирортасини
ҳам маҳрум қолдирмайди. Ҳеч кимса Оллоҳнинг севиклиси яшаган замонларига етииюлмагани
учун Оллоҳнинг раҳматидан ва унинг севикли Ҳабибининг шафоатидан бенасиб қолмагай!
Бизнинг ишончимиз ва Раббимиздан тилагимиз шудир!
БАНИ МУСТАЛИҚ САФАРИ
Бир куни Жаноби Пайғамбаримизга Бани Мусталиқ қабиласи Мадинага ҳужум қилишга
тайёрланаётгани тўғрисида хабар етиб келди. Уларни ҳали йўлга чиқмасларидан ўз юртларида
тўхтатиб қолиш учун дарҳол қўшин тўплашни буюрдилар.
Ҳижратнииг бешинчи йили. Шаъбон ойи кирганига эндигина икки кун бўлган. Учинчи
куни Мадинани бошқариш Абу Зарр Ғифорийга топширилиб, қўшин йўлга чиқди. Қуръага кўра,
йўлдош бўлиш ҳаққини қўлга киритган Ҳазрати Ойиша(р.а.) ҳам бир туя устига жойлашди.
Йўлга чиқаркан, опаси Асмодан сафарда тақиб бориб келиш учун бир маржон ҳам олди.
Сони етти юзга етган кўшин, ниҳоят, йўлга тушди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 164
* * *
Жувайрия Бани Мусталиқ қабиласи раисининг қизи эди. Туш кўрди, накд Мадина устида
ялял нур сочаётган ой унга томон кела бошлади. Ва ниҳоят, қучоғига кириб қўнди.
Бу тушида бир ҳикмат борлигига ишонч билан уйғонди. Еруғ кунлар яқинлашаётгани аён
бўлди чоғи. Сўнгги кунларда Ясриб юртига уюштирилиши мўлжалланган ва тайёргарлиги
қизғин кетаётган ҳужумнинг бу туш билан қандайдир боғлиқлиги бўлиши керак!
Туш кўрганидан уч кун ўтган эди. Тўсатдан пайдо бўлган бир қўшиннинг ҳужуми
мусталиқликларни гангитиб қўйди. Қабиланинг жон томири ҳисобланган«Мурайсий қудуғи»
деб номланган жойда дам олиб ўтирганлар бостириб келган юзлаб аскарга узоқ қаршилик қила
олмасликларини дарҳол фаҳмлашди.
Кўпга чўзилмаган бу ҳужум натижасида Бани Мусталикдан ўн киши ўлди, кўплари қочиб
жонини қутқариб қолди, хотинлар, болалар ва жангчилардан бир қисми асир олинди. Бу орада
мусулмонлардан Ҳишом ибн Субобани бошқа бир мусулмон ўлдириб қўйди. Бу ҳодиса бир
адашиш эди, холос, қасддан одам ўлдириш эмасди. (Фатхул Борий; 9/85.)
Жанг тугагач, Ҳазрати Умарнинг хизматкори Жахжаҳ билан ҳазражликлардан бирининг
хизматчиси Синон ибн Вабар қудук бошида ғижиллашиб қолишди. Ярим ҳазил, ярим чин
бошланган тортишув жанжалга айланди. Синон:
— Эй хазражликлар, ёрдамга келинглар! — дея бақиришга тушди. Униси ҳам:
Ёрдам беринглар, эй муҳожирлар дер эди.
Оловга ёнилғи сепишга уста бўлган араб табиати бу ерда ҳам ўзини кўрсатди, пировардида
иш жиддий тус олди. Жаҳжаҳнинг«Бу иш шунчаки ҳазил билан бошланган эди» каби сўзлари
ғалағовур ичида эшитилмади ҳам.
Бани Мусталиққа қарши урушга келган қўшиннинг асл жанги бу ерда— Мурайсий қудуғи
бўйида бошланишига сал қолди. Жанобимиз дарҳол етиб келиб, ҳар икки томонни
тинчлантирдилар. Қинларидан суғурилаётган қиличлар қайтиб жойига солинди. Бир-бирлари
билан жанг қилишга шайланганлар қучоқлашиб ярашишди.
Вазиятга гувоҳ бўлиб турган Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салулнинг ичига ўт тушди гўё.
Ёнидаги бир неча мунофиққа:
— Нима ишлар бўлиб кетдия!.. Тоғдан келдилар, боғдагини қувдилар. Шаҳримизга эгалик
қилиб олдилар! Валлоҳи, бизнинг бу холимиз отабоболаримизнинг«тўйган ит эгасини қопади»
деган масалига тўғри келади. Нонимизни еб, оёғимиздан чалсалар... Иш бу йўсинда ортиқ давом
этмайди. Валлоҳи, Мадинага бир борайлик, албатта шарафлилар шарафсизларни у ердан суриб
чиқаради — деб вайсади.
Ибн Салулнинг бўғзида ёрилаёзган томирлар бирикки нафас олволиши лозимлигини
эслатарди. Ора-сира бўртиб турадиган кин туйғуси тўлибтошган эди. Ён-атрофидагиларни бир-бир кўздан кечирди:
— Бу ишлар бошларишта ўз қўлларинг билан келтирган балодир. Уларни юртларингга
олиб кирдиларинг, молларингни баҳам кўрдиларинг. Қучоқ очмаганларингда бу юртлардан
йўқолиб кетишар эди — деди.
Бу сўзлари билан у Мадина идорасини қўлга киритажагини, битта зарба билан бош бўлиб
олажагини англатмоқчи бўларди. Кейин эса, хаёлида, Жаноби Пайғамбаримизнинг қўлларидан
тутадиган ва: «Қани, Абдулмутталибнинг хўкизини ҳайдашга жўна!..» дея қувиб соладиган
сезди ўзини.
Шу атрофда турган, эндигина мўйлаби сабза ура бошлаган йигитга бу гаплар ёқмади. Ибн
Салул«шарафсиз» деб Пайғамбаримизни назарда тутаётганини фаҳмлади. Набиййи акрам
(с.а.в.) ўтирган жойга томон юра бошлади.
Ёш болалик пайтларида Расулуллоҳ(с.а.в.) уларнинг уйида қолганларини эслади. Отаси
Арқам Жанобимизга уйини ажратиб берган, ўша йиллари Ислом дини уларнинг уйидан таблиғ
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 165
этилган эди. Ҳозир эса, бу ёш йигит— Зайд виждон амрига бўйсуниб, Саййидул анбиё
жанобимизни излаб кетди, вазиятдан у кишини хабардор қилмоқчи бўлади.
Пайғамбаримиз жанжалнинг вақтида босилганидан мамнун ҳолда Умар ибн Ҳаттоб(р.а.)
билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Рўпараларига ҳурмат ва хаяжон билан бир йитит келди,
салом берди. Алик олдилар.
Зайд эшитганларини оқизмайтомизмай айтиб берганида Умар ибн Хаттоб жаҳл билан
ўрнидан туриб кетди.
— Ё Набийаллоҳ, ақрабосидан Аббод ибн Башрга буюринг, бўйнини сапчадек узиб
ташласин бу мунофиқнинг! — деди.
Саййидул анбиё жанобимиз Умарга қараб, бундай марҳамат қилдилар:
— Бу қандоқ бўлди, эй Умар? Унда одамлар, Муҳаммад ўз ўртоқларини ўлдира бошлади,
деб гап тарқатишади. Бу гапинг бўлмайди. Аммо хозироқ йўлга чиқамиз.
Пайғамбаримизнинг хафа бўлганлари шубҳасиз. Нега деганда, куннинг бу палласида
қўшинни сафарга чиқарадиган одатлари йўқ эди. Бунақа пайтда инсон дам олишдан бошқага
ярамай қолади. Бироқ, шунга қарамай, қўшин тез йўлга тушди.
Авс қабиласининг раиси Усайд ибн Ҳузайр яқинлашди:
— Салом бўлсин Сизга, эй Оллоҳнинг пайғамбари!
— Сенга ҳам салом бўлсин. Боншнгга раҳматлар ёғилсин, эй Усайд!
— Нохуш бир пайтни танладингиз, эй Набийаллоҳ. Биз Сизнинг бунақа вақтда йўлга
чиққанингизни ҳеч кўрмаганмиз.
Ўртоқларингнинг гаплари сенга бориб етмадими?
— Қайси ўртоқ ва қанақа гапни назарда тутяпсиз, ё Расулуллоҳ?
— Убайй ибн Салул...
— Нима дебди?
Мадинага борилгач, шарафли бўлган шарафсиз бўлганни суриб чиқаражак, деб айтибди.
— Тўғри сўзлабди, эй Оллоҳнинг расули. Сиз истасангиз, дарҳол уни суриб чиқарасиз.
Оллоҳга қасамки, шарафли Сиз, шарафсиз ва бечора эса удир. — Сўнг сўзларини давом этиб,
деди: Шунга қарамай, унга юмшоқ муносабатда бўлинг, эй Оллоҳнинг расули. Амин бўлингки,
Оллоҳ таоло бизни сиз билан шарафлантирган кунлари, қавми унга кийдирмоқчи бўлган тожга
маржон тақишаётган эди. Шу сабабли у сизни мулкини қўлидан олган бир зўравон сифатида
кўради.
Расулуллоҳ ҳар бир сўзи самимий бўлган бу мард, жасур одамга кулимсираб қарадилар.
* * *
Юриш давом этарди. Зайд ибн Арқам орқали Пайғамбаримизга етган хабар
айбланибайланиб яна Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салулнинг қулоғигача борди. Расулуллоҳнинг
ёнларига келди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Зайд ибн Арқам сизга мен айтмаган баъзи гапларни
етказибди. Ҳолбуки, бу гаплардан менинг ҳеч ҳам хабарим йўқ. Бундай сўзларни айтмаганимга
қасам ичаман — деди.
Енидагилар уни кўллабқуватлашди:
— Ё Набийаллоҳ, Зайд ҳали ёш бола, янглиш тушунган, янглиш англатган бўлиши
мумкин. Эҳтимол, айтилган гапларни эсида сақлай олмаган, сизга келиб бўларбўлмас сўзларни
айтган.
Пайғамбар жанобимиз оғиз очмадилар. Шу билан бу масала ёпилган бўлди.
Аслида, бундай иссиқда қўшинни йўлга чиқаришнинг сабаби— одамларнинг бундай
масала билан банд бўлишларига йўл қўймаслик эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 166
* * *
Ҳазрати Умарнинг(р.а.) Ибн Салул ҳақида Расули акрамга айтган сўзлари Ибн Салулнинг
ўғли Абдуллоҳга бориб етди. Тезда Фахри олам ҳузурларига борди, салом берди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари — деди. — Отамдан деб нақл қилинган баъзи сўзлар
туфайли уни ўлдиришни ўйлаётганингизни эшитдим. Агар ҳақиқатан шундай ўйлаётган
бўлсангиз, бу ишни менга қўйиб беринг. Дарҳол отамнинг бошини сизга ўзим келтирайин. —
Абдуллоҳнинг сўзларини самимият ва фидойилик туйғулари безаб турарди. — Эй Оллоҳнинг
пайғамбари, бутун ҳазражликлар яхши билишади, бу қабила ичида отасига мендан-да яхши
муносабатда бўлган ва боғланган, отасини мендан кўра кўпроқ севадиган кимса йўқ. Агар
бошқа бир одам отамни ўлдирса, ўзимни тутолмай, у одамга зарар етказиб қўяман, деб
қўрқаман. Бу ҳолда бир кофир эвазига бир мўминни ўлдириб, жаҳаннамга кириб қоламан.
Набиййи акрам унга таскин бердилар:
— Йўқ, эй Абдуллоҳ, аксинча, то отанг биз билан бирга экан, яхши муносабатда бўламиз.
Абдуллоҳ кўнгли кўтарилган ҳолда кетди у ердан.
* * *
Зайд қийин аҳволга тушган эди. Ибн Салул ёшига яраша савлат билан келди,
Жанобимизнинг юзларига тикка қараб қасам ичди ва масала ҳал бўлақолди. Аммо қасам
ичаркан, уялмади, қийналмади?! Шунча киши гувоҳлигида оғзини кўпиртириб айтган
гапларидан қасам ичаича тонаётганида, виждони ҳеч қандай овоз бермадимикан?!
Бу етмагандай амакиси келиб:
— Ишнинг пачавасини чиқардинг. Фахри коинот жанобимизни хафа қилганинг,
жаҳлларини чиқарганинг қолди. Бунинг устига, номингни ҳам ёлғончига чиқардинг,
тухматчи деган ном орттирдинг — дея унга озор берди.
Зайд кўрганбилганларини яна бир бор кўз ўнгига келтирди.
У етказган хабар хаёл эмасди, туш эмасди. Аммо рад қилиниши мумкин бўлмаган бир
ҳақиқат ҳали бор бўлса, у ҳам ўша ерда ҳозир турган ҳамманинг бу ишни очиқ айтишлари эди.
Эндигина ўсиб келаётган ёш йигит қаршисида ёшлибошли шунча киши... Улар ҳам ибн Салул
қасам ичиб айтаётган гапларни тўғри деб гувоҳлик беришаётибди.
Зайднинг томоғига нимадир тиқилгандай бўлди. Нафас олиши қийинлашди. Кўнгли
паришон бир аҳволда кета бошлади. Иттифоқо, қулоғига тегинган бир қўл уни хушига
келтирди. Қараса, рўпарасида Фахрул мурсалийн(с.а.в.) турар эдилар. У Зот Зайднинг қулоғини
юмшоқ силаб қўйдилар.
Набийлар Сарвари бир сўз айтмаган бўлсалар ҳам, кулимсираб қараганларининг ўзиёқ
Зайд учун хушхабар бўлди. Кейинчалик Зайд бу воқеапи бир неча йиллар кейин тушунтирар
экан, «Ҳатто ўлимсиз дунёда яшаш муждаси ҳам мени бунчалар қувонтира олмасди» дер эди.
Сўнгра унга Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) етиб олди.
— Расулуллоҳ сенга нима дедилар?
— Ҳеч нарса. Фақатгина қулоғимни енгилгина тортдилар ва кулимсирадилар.
— Муждалар бўлсин сенга, эй Зайд! — дедию Абу Бакр йўлида кетди.
Зайд: «Қанақа мужда, нималар бўляпти ўзи?» дейишга ҳам улгурмай қолди. Ҳазрати Умар
(р.а.) ҳам келиб шу гапни сўради, шу сўзларни айтди.
Энди Зайд тушкунликдан қутулиб, дадилроқ қадам боса бошлади. Сувга чўкай деб
турганида қутқариб қолинган ва эркин нафас олган одамдай эди у шу дамда.
Ниҳоят, бомдод намози ўқилди. Саййиди коинот(с.а.в.) намоздан сўнг ушбу оятларни
ўқидилар, ҳамма жон қулоғи билан тинглади:
«(Эй Муҳаммад,) Қачон мунофиқлар Сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки,
сиз шакшубҳасиз Оллоҳнинг пайғамбаридирсиз» дерлар. Оллоҳ, дарҳақикат, Сиз Ўзининг
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 167
пайғамбари эканингизни билур, яна Оллоҳ у мунофиқларнинг шакшубҳасиз ёлғончи эканларига
гувоҳлик берур. Улар ўзларининг(мусулмон эканлари ҳақида ичган ёлғон) қасамларини қалқон
қилишиб олиб, (одамларни) Оллоҳнинг йўлидан тўсадилар! Уларнинг қиладиган ишамаллари
накадар ёмондир! Бунга сабаб уларнинг(тилларида) имон келтириб, сўнгра(дилларида) кофир
бўлганларидир. Бас, уларнинг диллари мухрлаб кўйилди. Энди улар(имоннинг ҳакиқатини)
англай олмаслар! Қачон Сиз уларга боқсангиз, уларнинг жисмлари(кўринишлари, кийган
кийимлари) сизни ҳайратга солур, сўзлаганларида эса, сўзларига(оҳангдор, фасоҳатли бўлгани
учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари имон ва яхшиликдан холи бўлгани
учун) улар гўё(деворга) йўлаб қўйилган(чирик) ёғочларга ўхшайдилар. Улар(юраксизликлари
сабабли) хар бир қичқириқовозни устларига(тушастган бирон балоофат деб) гумон қиладилар.
Улар душмандирлар! Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Оллоҳ лаънатлагай! Қандай
адашмокдалара! Қачон уларга: «Келинглар, Оллоҳнинг пайғамбари сизлар учун мағфират
сўрар» дейилса, албатта улар бошларини буриб кетурлар ва Сиз уларни кибрҳаво қилган
ҳолларида юз ўгиришларини кўрурсиз. (Эй Муҳаммад,) Сиз улар учун мағфират сўрадингизми
ёки мағфират сўрамадингизми, уларга баробардир— Оллоҳ уларни ҳаргиз мағфират қилмас!
Албатта, Оллоҳ бундай фосиқитоатсиз қавмни ҳидоят қилмас. Улар шундай кимсаларни
(ўзларининг тобеъларига): «Оллоҳнинг пайғамбари хузуридаги кишиларга инфоқ-эҳсон
қилманглар, токи улар таркалиб кетсинлар» дейдилар. Ҳолбуки, осмонлар ва Ер хазиналари
ёлғиз Оллоҳникидир. Лекин мунофиқлар(буни) англамаслар. Улар: «Қасамки, агар Мадинага
қайтсак, албатта кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқарур» дерлар. Ҳолбуки, кучқудрат
Оллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар(буни) билмаслар.
Эй мўминлар, на молдунёларингиз ва на болачақаларингиз сизларни Оллоҳнинг зикридан
(яъни, Оллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар
зиён кўргувчи кимсалардир! Сизларнинг(ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: «Парвардигорим, мени
озгина муддатга(хаётда) қолдирсанг, мен хайр садақа қилиб, солиҳ(банда)лардан бўлсам» деб
қолишдан илгари Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз! (Чунки)
Оллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида(вафот эттирмасдан) қолдирмас. Оллоҳ қилаётган
амалларингиздан хабардордир» (Мунофиқун сураси.)
Оятлар ўқиб бўлингач, ҳамманинг тақдирловчи нигоҳи Зайд ибн Арқамга йўналди. Ибн
Салул эса нафратла тўлибтошган қарашларга нишон бўлди.
ЙЎҚОЛГАН МАРЖОН ҲОДИСАСИ
«Байзо» дейилган жойда тўхтаб, бир муддат дам олинди. Йўлга чиқай деб турилганида,
қўлини беихтиёр бўйнига олиб борган Ҳазрати Ойишанинг(р.а.) ранги ўзгарди: маржони йўқ
эди. Дарров Расулуллоҳга (с.а.в.) хабар берди. У ёқбу ёқни қарашди, топилавермади. Авс
қабиласининг раиси Усайд ибн Хузайр билан яна бир киши Ҳазрати Ойиша борган жойларга
бориб қидириб келишди, тоиишолмади. Вақт ўтиб борар эди. Бир неча киши Ҳазрати Абу
Бакрга(р.а.) келиб:
— Кўрмайсизми Ойи1нанинг ишини?! Расулуллоҳ жанобимизни ва шунча одамни йўлдан
қўйди. Сувсиз бир жойдамиз, ёнимизда ҳам сув қолмаган — дейишди.
Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) хафа бўлди, жаҳли чиқди. Қизининг олдига борди. Кутмаган бир
ҳолатга дуч келди: Расулуллоҳ(с.а.в.) бошларини Ойишанинг тиззасига қўйиб ухлардилар.
Ваҳоланки, у қизини ёлғиз ҳолда учратиб, бир таъзирини бериб қўймоқчи эди. Лекин индамай
қайтиб кетгиси келмади. Пичирлаб бўлса ҳам, ганини айтиб олди:
— Расулуллоҳни ва одамларни сувсиз жойда ушлаб қолдинг. Шу ишинг ақлданми?!
Айни пайтда қизининг биқинига бирикки туртди ҳам. Ҳазрати Ойиша жонининг оғриғига
қарамай, Жанобимизни безовта қилмаслик учун тишинитипшга қўйиб чидади, овоз чиқармади,
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 168
ҳатто қимир этмасликка ҳаракат қилди.
Тонг отди. Жаноби Пайғамбаримиз уйғондилар. Шу орада тушган ваҳий инсонларга бир
қулайлик, енгиллик олиб келган эди:
«...Сув топа олмасангиз, покиза тупроқни таяммум қилингиз— юзингиз ва қўлларингизни
(покиза тупроқ билан) силангиз. Оллоҳ сизларни бирон тангликмашаққатга солишни
истамайди, балки сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди.
Шояд шукур қилсаларингиз». (Моида, 6.)
Ёнида суви бўлмаганлар дархол Расулуллоҳ кўрсатганларидай таяммум қилишди ва
намозларини ўқиб олишди. Усайд ибн Ҳузайр бир шеър айтиб, миннатдорлик туйғуларини
ифода этди: «Эй Абу Бакр оиласи, бу сизлар олиб келган биринчи баракот эмас... Сизларнинг
воситаларингиз билан Оллоҳнинг кўп икромига ноил бўлдик...»
Топилишидан умид кесилган маржонни қидираверишдан фойда йўқ, албатта. Қўшинга
юриш амри берилганида ўрнидан турган туянинг тагидан маржоннинг чиқиши билан ҳамма
нарса жойжойига тушдиқолди. (Бухорий, 1/86.)
* * *
Йўлларида давом этишди. Яна бир тўхташганида Ойиша онамиз(р.а.) кажавасидан чиқди,
ҳожат учун сал нари кетди.
Қайтиб келиб, яна маржони йўқлигини пайқади. Хафа бўлди. Омонат бўлмаса ҳам
майлийди, бир маржон йўқолса йўқолибдида, деб қўяқоларди. Ёки уйга қайтгач, оиасидан узр
сўраса, маржоннинг йўқолганини айтса ҳам бўларди! Яманий бир тақинчоқ учун онаси хафа
ҳам қилмас. Аммо, бошқа тарафдан, бу ерда гап омонатга риоя этиш, омонат сифатида олинган
нарсага хиёнат қилишдан сақланиш устида бораётган эди.
Ахир, Набиййи акрам: «Мунофиқнинг уч аломати бор: гапирса, ёлғон гапиради; ваъда
берса, ваъдасининг устидан чиқмайди; берилган омонатга хиёнат қилади» дея буюрган
эмасмидилар?!
Уртада омонатга хиёнат бўлгани йўқ, аммо бепарво бўлиш ҳам яхши эмас. Шуларни
ўйлаб, яна кажавасидан чиқди. Борган жойларини диқкат билан кўздан кечирди ва, ниҳоят,
кўзлари қувончдан чақнаб кетди— маржонни топди! Олиб дарров бўйнига тақди ва ортига
қайтди. Бироқ у кечиккан, айланиб келгунича, қўшин ўрнидан кўчган эди. Ҳазрати Ойиша
кичик жуссали, жуда нозик бўлганидан туя ўркачига ўрнатилган кажавада унинг борйўқлиги
билинмаган эди.
Югургани билан етиши гумон. «Кажавада йўқлигимни билишса, ўзлари бу ерга
келишади» деган ишонч билан бир чеккага ўтиб кута бошлади. Чарчаган эмасми, бир оздан
кейин ухлаб қолди.
Ҳожатни деб карвондан айрилиб қолган битта Ҳазрати Ойиша эмаскан. Сафвон ибн
Муаттал(р.а.) ҳам шу мақсадда пана излаб кетган эди. Қайтиб келса, қўшин турган жойда ухлаб
ётган бир аёлдан бошқа ҳеч ким йўқ.
— Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун... — деди.
Баланд овозда ўқилган бу оятдан аёл уйғонди.
Сафвон Ҳазрати Ойишани таниди.
— Нима қиляпсиз бу ерда, мўминларнинг онаси? —деб сўради.
Жавоб ололмади. Бу саволга жавоб ўрнида Ҳазрати Ойиша(р.а.) юзини беркитиш билан
кифояланди. Сафвон эса туясини чўктириб, ерга тушди ва бир неча қадам узоқлашди. Орқасига
ўгирилиб:
— Туяга мининг, эй Ҳазрати Ойиша — деди.
Ҳазрати Ойиша туяга минди. Сафвон келиб, туяни турғизди, бурундиғидан тутиб, қўшинга
етиб олиш учун тез етаклаб кетди...
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 169
Қўшинга яна дам берилди. Кажава туширилаётганида ичида Ҳазрати Ойишанинг йўқлиги
маълум бўлди ва ҳамма ташвишга тушиб қолди. Лекин орадан кўп ўтмай Сафвон етаклаб
келган туя устида Ҳазрати Ойишани кўриб, кўнгиллари хотиржам бўлди. Карвонга келиб
қўшилган Ҳазрати Ойиша бўлган воқеани тушунтирди ва масала шу ерда ёпилди.
Сафар ҳам поёнига етай деб қолди. Ярим соатлар ичида шаҳарга киришади. Иттифоқо, шу
пайт Ибн Салулнинг ўғли Абдуллоҳ қиличини яланғочлаб йўл четига туриб олди. Ўтаётганлар
унинг бу ҳолидан бир маъно уқмай, юзига қараб ўтишар эди. Нихоят, Абдуллоҳ қиличини
баландроқ кўтарди ва:
— Қани, тўхтагин! — деди. Ибн Салул тўхтади.
— Нима бўляпти ўзи, ўғлим?! — деди у хавотирда.
— Мадинага келгач, шарафли шарафсизни суриб чикаражак, дебсан. Энди мана шу ерда
шараф Саййидул анбиё жанобимизга, шарафсизлик эса сенга оид эканини очиқ айтасан.
— Айтмасамчи?
— Мадинага кирмайсан!..
— Кирмоқчи бўлсамчи?
— Ўлдираман.
— Нималар деяётганингни биляпсанми, ўғлим?!
—Биламан ва жиддий айтяпман. Шу ерда кутасан ва Жанобимиз рухсат бермагунларича
шаҳарга кирмайсан!
Бир оздан кейин келган Пайғамбар жанобимиз рухсат бердилар. Ибн Салул қаршисидан
қилич олинди ва йўл очилди.
БЎҲТОН
Мадинага кирилганига ҳали йигирма тўрт соат ҳам бўлгани йўқ, халқ орасида бир
мишмиш тарқалган эди:
— Ойиша нега қўшиндан кейин қолди?!
— Сафвон ибн Муаттал билан ёлғиз қолиб нималар қилдийкин?
Йўлда эканларида ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган бу каби саволлар бу ерда одамлар
орасида кенг ёйилди.
Бу сўроқлар ибн Салулнинг кин ва адоват тўла, душманлик билан йўғрилган қалбидан
чиқаётган эди. Атрофидаги мунофиқлар унга бу борада ёрдам беришарди.
—Ҳақиқатан, улар қўшиндан узоқда, ҳеч кимга кўринмаслик йўлини қандай топдилара?!
Олдинига мунофиқлар чувалаштираётган бу гаплар кейинроқ мусулмонларнинг бир
қисмига ҳам юқди. Мишмиш Набиййи акрамнинг(с.а.в.) қулоқларига ҳам етиб, қаттиқ
изтиробга ботдилар.
* * *
Сафардан қайтгач, Ҳазрати Ойиша(р.а.) бирданига бетоб бўлиб ётиб қолди. Онаси Умму
Румон келиб унга қарай бошлади. Бироқ кутилмаган ва ғалати ҳолат: ҳамиша ва айниқса
хасталанганида унга доим кўзқулоқ бўладиган, илтифот кўрсатадиган Расули кибриё(с.а.в.) бу
гал бепарвороқ кўринар эдилар. Ичкари кирганларида Умму Румондан:
— Бунинг аҳволи қалай? — деб сўрар, бошқа ҳеч нима демас эдилар. Бу нохушликнинг
сабабини билмай қийналган беморнинг бир дардига ўн дард қўшилди. Бир куни:
⎯ Рухсат берсангиз, бирикки кун онамнинг уйига борсам — деди.
Таклиф қабул қилинди ва Ҳазрати Ойиша энди онасининг уйида даво ола бошлади.
* * *
Бирор ғазотдан қайтилганида, одатда, йўл бўйи бўлиб ўтган воқеалар, қилинган жанг
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 170
тафсилоти билан айтиб бериларди. Айниқса, Хассон ибн Собит буларни яхшилаб эшитар ва
кейин бу ғазотга бағишлаб шеърлар ёзар эди. Бу гал ҳам шундай бўлди. Лекин бу сафар Хассон
ишнинг пачавасини чиқарди. Ҳазрати Ойиша билан Сафвон ҳақида эшитганларини ҳақиқат
сузгисидан бир ўтказиб олиш лозимлигини ҳис этмади. У: «Нималар деб валдираяисизлар,
Пайғамбар хотини бундай қилмайди. Бу бир ғаразгўйнинг иши бўлиши керак!» дея олмади.
Сафвонни нишонга олиб бир ҳажвия айтди. Сафвонга қаратилган бу ҳужум айни найтда
Ҳазрати Ойишага ҳам қаратилган дегани эди.
* * *
Сафвоннинг қалби Пайғамбар жанобимизга ва аҳли байтларига нисбатан ҳақиқий бир
севги ва ҳурмат билан тўла эди. Бани Мусталиқ сафарида ҳам Ҳазрати Ойишани йўлда топиб
келтириш хизмати ўзига насиб этганидан ниҳоят мамнун бўлган, Раббига ҳамд ва шукроналар
айтган эди. Пайғамбар оиласига бундай хизмат кўрсатгани сабабли кўнглида пайдо бўлган
қувончли туйғуларни ифодалашга сўз ожизлик киларди. Ҳар ким суйибсуйиб ва фахр билан адо
этадиган хизматни унга насиб этган Раббига такрортакрор ҳамду сано ва шукр айтишдан бошқа
унинг нима дарди бўлсин?!
Бироқ бир куни... Ҳа, бир куни қулоқлари қизибқовурилгандай бўлди гўё. Тарс этиб
пешонасига шаппалади, бармоқларини тишлади. Бу гаплар ва бу шеър... У ёқбу ёқлардан
эшитаверди. Миясига нақ қон қуйилди. Пайғамбарининг хотинига нисбатан бундай чиркин
ишни қилиш у ёкда турсин, хаёлига келтира оладими инсон?!
Ахир, Оллоҳ таолонинг: «Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам авло(яқин)рокдир, унинг
аёллари эса уларнинг оналаридирлар» (Аҳзоб, 6) деган ояти тушганига ҳали кўп ҳам бўлгани
йўқ!
— Чиндан ҳам бу ҳажвияни Хассон ибн Собит ёздими?
Хабарчи бошини қимирлатди: ҳа.
— Мен Пайғамбаримнинг аёлига қандай ёмонлик соғинаман?! Оллоҳим, бу қандай бўлади,
бу қандай гапириляпти?! — Сафвон бирдан силкинди: — Оллоҳим, шу Хассонни рўпара қил
менга! — дея отилди.
Қаёққа бораётганини билмасдан кетаверди. Бирдан кўзлари ярқ этиб очилди. Қаршисида
Хассон турарди. Қиличини маҳкам ушлаб, илдам олға босди.
— Ол буни Муааттал ўғли Сафвондан, эй Хассон!.. Мени ҳажв қилишса, шоирлик
қилолмайман, факат қилич соламан!..
Кўчаларни тутиб бир фарёд кўтарилди. Хассон қон ичида ерга думалар экан, ён-атрофдан
югуриб келганлар Сафвонни ушлаб қолишди, иккинчи зарбани беришига йўл қўймадилар.
Хассон нақд ўлимдан омон қолди, ярали ҳолатида ўрнидан турғазишди. Сафвон эса тутуқдан
бўшанишга зўр бериб уринар:
— Ўлдираман уни, тилини суғуриб ташлайман! — дея ҳайқирар эди.
Хассон уйига кетар экан, Собит ибн Қайс Сафвонни тутиб турди, кейин қўлларини
бўйнига боғлаб ҳазражликлар маҳалласига олиб борди. Йўлда Абдуллоҳ ибн Равоҳага дуч
келди:
— Бу не ҳол?
Қилган ишини қара: Хассон ибн Собитни ўлдирмоқчи эди, ушлаб колдим.
— Буни бу аҳвол боғлаганингни Жанобимиз билар диларми?
— Йўқ.
У ҳолда қандай журъат қилдинг бу ишга? Бўлган воқеалардан бехабарсан шекилли.
Қайтиб, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига келишди. Ҳолатни тушунтиришди. Хассон
келтирилди. Бир кўзи кўр бўлган эди.
Оллоҳ менинг сабабим билан қавмишта ҳидоят берганидан кейин шу чиркин сўзларни
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 171
сўйладингми, эй Хассон?!
Одам боласига Пайғамбарнинг шу танбехи етарли бўлиши керак эди.
Кейин Жанобимиз сўзларини бундай давом эттирдилар:
— Бошингга келган бу бало учун нимани маъқул билсанг, қилавер, эй Хассон!
Хассон ўзи билмаган ҳолда қилиб қўйган бу одобсизлиги учун кўз даъвосини қилмасликка
қарор бериб, у ердан кетди.
Расулуллоҳ жанобимизни баттар маҳзунлик чулғади, аммо Оллоҳ таолодан бирон
йўлйўриқ ё изоҳ келишини кутар ва шунга қараб иш тутишни мақбул кўрар эдилар.
* * *
Ҳазрати Ойиша онамиз хасталанганига йигирма кундан ошди. Бироқ у ҳали ҳам ўзи хақида
тарқалган мишмишдан бехабар. Озмикўпми тузалиб ҳам қолган эди. Бир кечаси Умму Мистох
исмли бир аёл билан бирга ҳожат ушатиш учун шаҳар ташқарисига чиқишди. (У пайтларда ҳали
уйларда ҳожатхоналар қурилмаган, одамлар ҳожат учун шаҳар ташқарисига чиқишар эди.)
Қоронғуда кетаётиб, аёл этагини босиб олди ва йиқилиб тушишига оз қолди.
— Оллоҳ балогинангни берсина сснинг, Мистоҳ — дея ингранди.
Ҳазрати Ойиша ҳеч нарса тушунмади. Танбеҳ бераётган каби оҳангда:
— Нима дединг? Мистоҳ ҳам ўзингнинг ўғлинг, ҳам Бадр жангида қатнанпан бир инсонку,
— деди.
Аёл бир ютиниб олди:
— Бўлаётган гаилардан хабарингиз йўқми, эй Абу Бакрнинг қизи?!
— Қанақа гаплар?!
Умму Мистох бўлган воқеаларни бирмабир айтиб берди. Гапини:
— Менинг ўғлим Мистоҳ ҳам бу шармандали ишга аралашиб қолганлардан биридир!
Қоқилганимда оғзимдан чиқиб кетган сўзларнинг сабаби шу — дея тугатди сўзини.
* * *
Мистоҳ ўта фақир бир одам эди. Қариндошлиги туфайли Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) унинг
ҳолидан хабар олиб турарди. Ўзи шу оиланинг моддий ёрдами билан қорнини тўйдирсада, яна
ўзи бу бўҳтонни ёювчиларнинг олдинги сафидан жой олиб, ҳар ерда гапириб юрса... бундан
ортиқ пасткашлик бўладими?!
Ҳазрати Абу Бакр бу чиркин ифтиро(бўхтон) қаршисида эриб битди гўё. Қандай бунақа
бўҳтон қилинади! Айниқса, бу хонадоннинг тузини еган, бу оилани яқиндан билган одам
бундай чиркин харакатга қандай қилиб қурол бўла қолдийкин?! Бошқаларнинг йўли бошқа.
Мистоҳнинг бу ишга аралашиб қолгани янада аламли ва ачинарли эди.
— Ортиқ бу уйдан Мистоҳ асло ёрдам кўрмайди. Валлоҳи, унга бу оиладан ёрдам
берилмайди! — деди Ҳазрати Абу Бакр қасам ичаича.
Бир ойга яқин вақтдан буён оиласининг дўзах азобини кўраётганига сабаб бўлган ҳодиса
қаршисида мардларча бошини кўтариб: «Йўқ! Минг бора йўқ! Ойишани мен яхши биламан, у
бундай қилолмайди!» дейиши керак бўлган Мистоҳ мунофиқлар ёққан оловга оташкурак олиб
югурган ва бу оловни қўзғаб, баттар шиддатли тус олдирган эди...
Ҳазрати Ойиша(р.а.) бу хабардан қаттиқ таъсирланди. Аҳволи янада оғирлашди, елкалари
чўкиб қолди. Қайтадан тўшакка чўзилди. Тинмай кўзёш тўкарди. Кейинчалик хотираларини
айтиб: «Бу йиғидан ўпкаларим ириб кетди, деб ўйлардим» дегани тарихлардан маълум.
— Онажон, Оллоҳ сизни кечирсин, одамлар нахот шунчаликка боришса?!
Умму Румон ғамгин бир овозда жавоб берди:
— Узингни қўлга ол, қизим! Шубҳасиз, эри яхши кўрадиган хотиннинг кундошлари бўлса,
бундай воқеалар ҳам бўлиб туради. Одамлар оғизларига сиққан гапни гапираверадилар.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 172
ҲОДИСАНИ ОЙДИНЛАШТАРИШ
Орадан бир ойга яқин вақт ўтганига карамай, бу нохуш иш ҳақида бирор ваҳий
келавермади. Жанобимиз(с.а.в.) бу мавзуда бир неча эркак ва аёл билан гаплашдилар. Булар
Ойиша онамизни жуда яқиндан таниганбилган кишилар эди.
Ҳафса, Умму Салама ва Зайнаб оналаримиз:
— Ё Набийаллоҳ, биз унинг бирор ножўя хатти-ҳаракатини кўрмадик — дейишди.
Усома ибн Зайд:
— Ё Расулуллоҳ, оилангиз ҳақида билганимиз фақат ва фақат яхшиликдир. Сиз уни
ҳимоянгиз остига олинг —деди.
Али ибн Абу Толибдан сўралди. Ҳазрати Али:
— Эй Оллоҳнинг расули, аёл кўп. Сиз унинг ўрнига бошқа бирисини топа оласиз. Аҳволни
чўридан ҳам сўраб-суриштирсангиз, яхши бўларди, у тўғрисини айтади — деди.
Барира исмли чўри чақирилди. «Ойиша ҳақида нималар дейсан?» деб сўралди. Гўё
тўғрисини айттиришга мажбур қилаётгандек, Ҳазрати Али уни бирикки тарсаки урди ҳам.
— Жанобимизга тўғрисини айтиб берасан — деди. Чўри:
—Валлоҳи, уни фақатгина яхши деб биламан. Шу пайтгача унда бирор кусур кўрмадим.
Фақат, баъзан ҳамир қорганимда, қараб туринг, десам, ухлаб қолардилар, эчки келиб ҳамирни
еб қўярди — деди.
Ҳазрати Алининг(р.а.) бу хатти-ҳаракати Ойиша онамизга ёкмади ва кейинчалик содир
бўлган«Жамал уруши» га қадар давом этган ўзаро келишмовчиликларига сабаб бўлди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) энг охири Ҳазрати Умарнинг(р.а.) фикрини сўрадилар.
— Ё Набийаллоҳ, Ойишани сизга ким никоҳлади?
— Оллоҳ таоло.
— Эрини алдайдиган, ёмон йўлга кириб кетадиган аёлни Оллоҳ таоло сизга никоҳлашига
ишонасизми?! Буюк Умар(р.а.) бу жавобни бергач, юзини кўкка қаратди: — Субҳанака, ҳаза
буҳтанун азийм(Оллоҳим, Сени ҳар турли камчиликлардан иок деб биламан. Бу катта бир
бўҳтондир) — дсди.
Бу сас самимий эди... Бу сас мушриклик пайтида ҳам риёкорлиги бўлмаган қалб
туйғуларининг ифодаси эди. Ваҳоланки, Ҳазрати Ойиша эътибордан қолса, ўзининг қизи Ҳафса
ҳурматэътибор қозонар ва Расулуллоҳга яқинлиги яна бир даража ортар эди. Бироқ ўртада
оёқости қилиниши жоиз бўлмаган бир хақ бор. Абадиятгача кетадиган буюк шарафни ўзига
кафолатлаб қўйган бир адолат туйғуси бор. Улуғворлик шунақа паллада ҳақиқий кўринади.
Расулуллоҳга (с.а.в.) энг катта бўҳтон уюштирилди. Уни знг буюк инсонга ярашадиган бир
тарзда кутиб олиш керак эди. Бу азим масъулиятни кўтара олиш учун«Хаттобнинг ўғли Буюк
Умар» бўлиш лозим! Бу борада у билан бўй ўлчашадиган, у билан ҳаётмамот курашига бел
боғлай оладиган ҳеч бир йигит онасидан туғилмаган. Қиёматгача ҳам бунақаси туғилмайди.
Хассон ибн Собитлар, Мистоҳ ибн Асосалар, Ҳамна бинти Жаҳшлар, Саъд ибн Убодалар...
булар унинг олдида ҳеч!
Бу буюкликнинг мукофотини коинотни яратган Улуғ Мавлонинг ўзи беражак. Бу
мукофотнинг бир белгиси сифатида Умарнинг тилидан тўкилган«Субҳанака...» жумласини
айни шу шаклда Қуръонида индириш билан унинг бу эришилмас буюклигини Китобида абадий
шараф васиқаси тарзида тасбит этажак.
* * *
Ўша кунлари Абу Аййуб Ансорий билан хотини Умму Аййуб ўртасида бундай суҳбат
бўлиб ўтгани нақл қилинади:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 173
— Одамлар Ойиша ҳақида нима гаплар айтиб юри
шибди биласанми, эй Абу Аййуб?!
— Ҳа, эшитиб турибман.
— Хўш, нима фикрдасан?
— Сен шундай гуноҳ иш қилармидинг?! Умму Аййуб сесканиб кетди:
— Оллоҳ асрасин, асло!
— Шуни яхши билгинки, Ойиша сендан яхшироқ хотиндир.
* * *
Бу маслаҳат ва суриштирувлардан кейин Фахри коинот(с.а.в.) масжидда жамоатга қарата
бундай хитоб этдилар:
— Эй инсонлар! Баъзиларга нима бўлди ўзи?! Тап тортмай менга оилам ҳақида азият ва
жафо етказяптилар?! Оилам ҳақида нотўғри гапларни гапириб юрибдилар. Мен оилам ҳақида
фақат яхшилик биламан, ёмонлик ва фасодни билмайман. Кейин, бу ишни шундай бир одам
ҳақида сўйлаяптиларки, мен ундан фақат яхшилик кўрганман. Уйимга кирган бўлса, мутлақо
мен билан бирга кирган.
Авс қабиласи раиси Усайд ибн Ҳузайр ўрнидан турди:
— Ё Набийаллоҳ, сизни хафа қилган бу одамлар Авс қабиласидан бўлса, бизга маълум
қилинг, дарҳол таъзирини берайлик. Агар биродарларимиз бўлмиш ҳазражликлардан бўлса,
уларга ҳам керакли дарсни бериб қўяйлик.
Ҳазраж қабиласининг раиси Саъд ибн Убода ўрнидан турди:
— Бекорларни айтибсан, уларни ўлдиролмайсан. Ҳам бу гапни сен уларнинг Ҳазраждан
эканини билганинг учун айтдинг. Агар сенинг қабилангдан бўлишса эди, бу гапларни айта
олмас эдинг! — дея бақирди.
Бу разилликларни қилганлар ўз қабиласидан эканини билатуриб, Саъд бин Убоданинг
индамаганини нима деса бўлади?!
— Аслида, бўлмағур гапларни айтаётган сенсан, эй мунофиқ! Бу ерда туриб олиб
мунофиқларни ҳимоя қила бошладинг!
Бу сўзлар масжиднинг ичида ва Фахрул мурсалийн жанобимизнинг ҳузури саодатларида
катта тортишувнинг бошланишига сабаб бўлди. Агар Расулуллоҳ орага кириб, икки томонни
тинчлантирмасалар, эски кунларда бўлгани каби қиличлар қинидан суғурилиши муқаррар эди.
Масжидда очилган бу масала ўша жойда қайтадан ёпилди.
ВАҲИЙ КЕЛТИРГАН ОЙДИНЛИК
Жанобимиз(с.а.в.) Ҳазрати Абу Бакрнинг уйига бордилар. Ойиша ҳали ҳам йиғлар эди.
— Эй Ойиша, эл орасида юрган гаисўзлар қулоғингга етгандир. Оллоҳдан қўрқ, мабодо
бир ёмон иш қилган бўлсанг, Оллоҳга тавба эт. Оллоҳ таоло қулларининг тавбасини қабул
қилади.
Кўзёшлари шашқатор Ҳазрати Ойиша маҳзун нигоҳини онасига, сўнг отасига қаратди.
Улар ҳам хомуш эдилар. Бир сўз айтишга ҳоллари йўқ.
— Менинг номимдан Расулуллоҳ жанобимизга жавоб берсаларингизчи!
Отаона бараварига:
— Валлоҳи, нима деб жавоб қилишни ҳам билмаяпмиз — дейишди.
Шунда Ҳазрати Ойиша Пайғамбар жанобимизга ўгирилиб деди:
— Валлоҳи, сиз айтган нарса учун Оллоҳга тавба Қилмасман. Оллоҳ таоло менинг бундай
гуноҳдан узоқ эканимни билади. Агар мен одамлар айтиб юрган гапларни тасдиқласам, умуман
бўлмаган бир нарсани эътироф этган бўламан. Инкор этганим сайин эса, сиз менга ишонмайсиз.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 174
Аммо мен Юсуф Пайғамбарнинг(а.с.) да Даси нима деган бўлса, ўшани айтаман: «Менга
лозими чиройли сабрдир. Сизлар айтаётган нарсага қарши ёлғиз Оллоҳ таолодангина ёрдам
сўралур».
Ҳазрати Ойиша сўзларини тугатди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бирдан Расулуллоҳни
(с.а.в.) ваҳий холати қамраб олди. Кийимларининг бир қисми юзларига ташланди, бошлари
остига ёстиқ қўйилди.
Ваҳий, ҳойнаҳой, Ҳазрати Ойиша ҳақида бўлса керак! Шу дамда унинг юзида на қўрқув,
на ташвиш аломатлари бор эди. Ахир, Оллоҳ таоло бегуноҳ қулига гунох юкламайдику!
Отасига, онасига яна бир-бир қараб чиқди. Кейинчалик бу хотирасини сўзлар экан, ўшанда
уларни«худди манамана жонлари чиқадиган даражада ҳаяжонли» ҳолда кўрганини айтган эди.
Саййидул анбиёдан(с.а.в.) вахий ҳолати кетгач, пешоналарида йирик тер томчилари
тўпланди. Терларни артар эканлар:
— Муждалар бўлсин сенга, эй Ойиша, Оллоҳ таоло сенинг пок, топтоза эканингни маълум
қилди! — дедилар.
— Оллоҳ таолога беадад ҳамду санолар айтаман! — дея қаршилади бу муждани Ҳазрати
Ойиша(р.а.).
Жанобимиз оятларни ўқиганларида, Ҳазрати Ойиша билан отаонаси севинч кўзёшларига
ғарқ бўлишди. Сўнгра масжидга чиқдилар. Нур сурасидан бўлиб тушган оятларни у ердаги
мўминларга ҳам ўкиб бердилар:
«Шакшубҳасиз, бу бўҳтонни(вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлган бир
тўдадир. Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун
яхшиликдир. Улардан(яъни, бўҳтончилардан) ҳар бир киши учун ўзи касб қилган гуноҳ(га
яраша жазо) бордир. Уларнинг орасидаги(гунохнинг) каттасини кўтарган кимса учун улуғ азоб
бордир. (Эй мўминлар,) сизлар(бу бўҳтонни) эшитган пайтингизда мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: «Бу очиқ бўҳтонку!» десалар бўлмасмиди?! Бас, агар гувоҳ
келтира олмасалар, у ҳолда Оллоҳ наздида улар ёлғончидирлар. Агар сизларга дунё ва охиратда
Оллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, албатта, сизларни тинмай сўзлаган нарса—
бўҳтонларингиз сабабли улуғ азоб ушлаган бўлур эди. Ўшанда сизлар уни тилдантилга олиб,
оғизларингиз билан ўзингиз аниқ билмаган нарсани сўйлар ва буни енгил иш деб ўйлар
эдингизлар. Ҳолбуки, у Оллоҳ наздида улуғ(гуноҳ)дир. Уни эшитган пайтингизда: «Бу
(мишмишни) сўзлаш биз учун жоиз эмас. Эй пок Парвардигор, бу улуғ бўхтонку!» десаларингиз
бўлмасмиди?! Агар мўмин бўлсангизлар, ҳаргиз унга ўхшаган нарсаларга
қайтмасликларингизни Оллоҳ сизларга панднасиҳат қилур. Ва Оллоҳ сизларга ўз оятларини
баён қилур. Оллоҳ илм ва ҳикмат соҳибидир. Албатта, имон келтирган кишилар ўртасида
бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб
бордир. Оллоҳ билур, сизлар билмассизлар. Агар сизларга Оллоҳнинг фазлу марҳамати ва
Оллоҳнинг Меҳрибон ва Раҳмли экани бўлмаса эди(албатта, У Зот сизларга бу
қилмишларингиз учун азобни нақд қилган бўлур эди). Эй мўминлар, шайтоннинг изидан
эргашманглар. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёмонликка
буюрур. Агар сизларга Оллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, сизлардан бирон киши(бирон
гуноҳдан) пок бўлмас эди. Лекин Оллоҳ(фазлу марҳамати билан) Ўзи хохлаган кишини поклар.
Оллоҳ эшитгувчи, билгувчидир». (Нур, 21).
Оятлар ўқилар экан, эшитаётганлардан ҳар ким бир ойдан бери давом этиб келаётган бу
можарода ўзини қандай тутганини ўйлай бошлади. Ҳазрати Ўмар(р.а.) йўлини тутиб, покиза
кўнглини яна худди ўша порлоқлигича, ўша софлигича сақлаганлар бор эди. Улар ташда ҳам,
Улуғ Мавлогагина аён бўлган кўнгилларида ҳам чиркин мишмишга ўрин бермадилар. Катта бир
имтиҳондан муваффақиятли ўтишнинг мукофотини(булар) имтиҳон соҳиби Улуғ Мавлодан
Унга энг муҳтож бўлинадиган бир кунда, қувонақувона олажаклар. Ҳақиқий маънода хурсанд
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 175
қилинажаклар.
Лекин имтиҳондан ўтолмаган, виждони эндигина уйғониб, безовта бўлаётганлар ҳам бор
эди. «Бу аёл бундай ишларни қиладиган хилидан бўлса, Набиййи зишон унга бу даражада
қиймат берармидилар?!» дея олмаганлари учун ичичини кемираётганлар эди улар.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) буйруклари билан Хассон ибн Собит ва Мистоҳ ибн Асоса халқ
ўртасида очиқойдин мишмиш тарқатганлари, пок бир аёлга хунук бўҳтон уюштирганлари учун
ерга ётқизилиб, саксон даррадан урилиб, жазоланди. Бу жазо халқнинг кўз ўнгида ижро этилди.
Пайғамбаримиз завжалари бўлмиш Ҳазрати Зайнабнинг синглиси Ҳамна ҳам аёллар
олдида айни жазони олди.
Бу бўхтонни ўйлаб чиқарган ва фитна оловини ёққан Ибн Салулга нисбатан ҳам худди
шундай жазо қўлланди. Бундан ташқари, у Нур сураси тўртинчи оятининг амри ила«ва ҳеч
қачон гувоҳликлари қабул этилмаслиги» жазосига ҳам лойиқ кўрилди. Айни жазонинг қолган
уч мусулмонга нисбатан қўлланибқўлланилмаганини билмаймиз. Чунки бу бўҳтонни чиқарган
Ибн Салулдир, бошқалар эса билмасдан бу бўҳтонга эргашган эдилар.
* * *
Бу масала ҳақида бир шоир бундай шеър тўқиди:
«Мухақкақки, Хассон, Ҳамна ва Мистоҳ у хунук, ёмон гапни айтганлари учун лойиқ
бўлган жазони тортдилар. Буюк Арш Соҳибини ғазабга келтиражак аламли азобга дучор
қилиндилар».
Хассон пушаймон бўлди. Тилини тиёлмагани учун ўзидан хафа бўлди ва кейинчалик
Ҳазрати Ойиша ҳақида ёзган бир шеърида бундай деди:
«Унинг қабиласи Луайй ибн Каъбдан тарқаган, олий ҳимматли, доим шарафли бўлган,
устун, таниқли бир қабила. У тарбияли аёлдир. Оллоҳ унинг табиатини ёқимли қилган, ҳар
турли ёмонликлардан покиза қилиб яратган номус ва иффат соҳибаси, уйига боғли, ҳеч бир
шубҳа билан кирланмаган; қалби тозаларнинг ғийбатини қилиб, этини ейишдан ҳазар қилади.
Мен сизлар айтган нарсаларни ҳар не қадар айтган бўлсам ҳам, улар менинг ичичимдан келган
сўзлар эмас эди. Чунки менинг Расулуллоҳнинг аҳли байтларига бўлган ссвгим, ҳурматим
мажлисларнинг безаги бўлади. Айтилган у сўзлар уларни булғай олмайди. У гаплар борйўғи
бир мишмишчининг лофидан иборатдир».
* * *
Расули акрам жанобимиз Ҳазрати Абу Бакрга— қизи шаънига уюштирилган бўҳтон
туфайли бир ой давомида нақ дунё жаҳаннамида колган бу нур юзли зотга Оллоҳнинг амрини
ўқиб бердилар:
«Сизлардан фазл ва кенгкатта(молдавлат) эгалари қариндошларига, мискинларга ва
муҳожирларга Оллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки(уларни) афв
қилиб, кечирсинлар! Оллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?! Оллоҳ
Мағфиратли, Меҳрибондир». (Нур, 22).
Бу оят асосан Ҳазрати Абу Бакр ҳакида нозил бўлган эди. Бир он ўйланиб қолди Абу Бакр.
Оллоҳ таоло мўмину мўмин бўлмаган барча инсонларнинг ризқини бериб турибди, ўз зотини
инкор қилганларни ҳам ҳеч ҳисобга олмай, сонсиз неъмат ёғдирмокда. Оллоҳ йўлида юрган
буюкларга эса, бу йўлда ҳаракат этиш, шунақа одоб эгаси бўлиш ярашади. Оллоҳ таоло унга бу
амрни юборгач, энди бошқача иш тутса бўлмайди ҳам. Теран бир самимиятла олийликлар
оламига юзланган кўнгил билан:
— Ҳа, Оллоҳимнинг мени мағфират қилишини истайман — деди.
Шу билан қасам бузилди. Бундан кейин Мистоҳ ҳеч нарса бўлмагандай яна бу оиланинг
дастурхонидан қорин тўйғизажак, яна у оиланинг неъматидан баҳраманд бўлажак. Ва бу хол
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 176
энди бир умрга, ўлимигача давом этажак...
* * *
Ҳазрати Ойиша(р.а.) энди тинмай оққан кўзёшларини артишга имкон топган, ҳузурга
қовушган эди. Бундай ҳодиса натижаси ўлароқ ўзи ҳақида махсус ваҳий келишини у сира
кутмаган эди, ҳар нарсани билгувчи Олий Мавло Ҳабиби Адибига бошқа бир йўл билан,
масалан, бир туш орқали муаммони ҳал этса керак, деб ўйларди.
Бундан кейин намозларида унинг покиза эканини ифодаловчи бу оятларни ўзгача нашъа ва
шукр туйғуси ичида ўқияжак, энг оғир кунларида ёрдамга келган Раббининг бу неъматига
сўнгсиз ҳамд ва санолар айтажак.
Бунақа қайғули бир воқеа натижасида бўлса ҳам, Пайғамбар оиласига керакли ҳурматни
кўрсатгани очиқ намоён бўлган Сафвон эса, орзу қилган ҳузурига қовушган бир инсон эди.
Энди унга шубҳа кўзи билан қараш мунофиқлик аломати ҳисобланади. Бу оятлар тушганидан
сўнг ҳам Ҳазрати Ойишага ёки Сафвонга тил теккизиш куфр ҳаётига қайтиш, исломийатнинг
шарафли доирасидан чиқиш, Оллоҳ очиқравшан билдирган оятлардаги аҳкомни инкор этиш
демак эди.
Бу аламли ҳодисанинг шарафли қаҳрамонларига юз йиллар берисидан кўнгил тўла
саломлар, сўнгсиз ҳурмат ва муҳаббатларимизни етказ, Оллоҳим!..
ТУШ ЧИНГА АЙЛАНАЁТИР
Бани Мусталиқ ғазосида сўнгги тақсимга кўра, Собит ибн Қайснинг ҳиссасига тушган
Жувайрия бир муддат унинг ёнида хизматчилик қилиб юрди. Бир қабила раисининг қизи
бўлатуриб, хизматчиликка тушиш унга жуда оғир ботарди. Аҳволини соҳибига тушунтирди, ҳақ
эвазига озод этилишини сўради. Собит унинг таклифини ижобий қабул қилди.
Белгиланган муддат ичида маълум миқдордаги пул тўланса, Жувайрия қулликдан
қутулади. Собитдан рухсат сўраб, Расулуллоҳ жанобимизнинг ҳузурларига борди.
Эшикни очган Ҳазрати Ойиша бу аёлни кўриши билан беихтиёр ичидан бир зиркираш
ўтди. Бу зирқирашни кейинчалик ўзи ушбу жумла билан тилга келтирган: «Эй воҳ! Набиййи
акрам жанобимиз бу хотинни кўрсалар, унга уйланмасдан қўймайдилар...»
Чиндан Жувайрия бу сўзларни айттиришга лойиқ даражада чиройли эди.
Рухсат берилгач, Жувайрия ичкари кирди, ўзини танитди. Аҳволини арз қилди, ёрдам
истаб келганини айтди. Расули кибриё:
— Яхши, бундан ҳам хайрли бир йўлни танлашни хоҳлайсанми? — деб сўрадилар.
— У қандай йўл экан?
— Озод бўлишинг учун тайинланган бадални мен тўлайман ва сени никоҳлаб оламан.
— Мен розиман.
Шундай қилиб, Жувайрия хоним жангдан уч кун олдин кўрган тушининг қуёш каби
очиқликка чиққан кунларга етди. Уша кунлари у йигирма ёшда эди. Қисқа вақт ичида Жаноби
Мавло унга ҳам Ислом динини насиб этди, ҳам оламлар Султони жанобимизнинг хотинлари,
«Мўминларнинг онаси» бўлиш бахтига эриштирди!
Нариёкда эса, Бани Мусталиқ кабиласининг раиси Хорис ибн Зирор мағлубият алами
тарқалгач, суюкли қизи Жувайрияни асирликдан қутқариш учун анча миқдорда туя тўплади ва
Мадинага қараб йўл олди. Ҳайдаб келаётган туяларининг ҳаммасини бериб, қизини қайтариб
олмоқчи эди.
Йўлда дам олди. Ўтирди, овқатланди. Иттифоқо, нигоҳлари туяларга қадалди. Қиймати
анча баланд ва анча ёқимли ҳайвонлар эди... «Уртада ҳозирча ҳеч қандай
савдо бўлганича йўқ. Шу икки туяни бу ерга яширайин. Қайтишда олиб кетаман...» деди
ичида. Ва икки туяни«Акиқ водийи» дейилувчи водийдаги одам оёғи етмас бир жойга яширди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 177
Йўлида давом этди. Ниҳоят, Мадинага етиб келди. Тўғри Пайғамбаримизнинг ҳузурларига
борди. Ўзини танитди:
— Қизимни қутқариш учун келдим. Эвазига мана бу туяларни бераман. Марҳамат, қабул
қилиб ол ва қизимни менга қайтар — деди.
— Хўп, Ақикда қолдириб келинган икки туя нима бўлади унда?!
Хорис бирдан ҳайратга тушди. Бўлиши мумкин эмас, қаердан билақолди?! Яшин
тезлигида хаёлидан ўтган бу сўроқлардан кейин эгилган бошини кўтарди:
— Мен... мен уларни Ақиққа қўйганимни Оллоҳдан бошқа кимса кўрмаган эди, бунга
аминман. Яна шунга амин бўлдим, буни сенга Оллоҳ билдирган. Сен Оллоҳнинг пайғамбари
эканингга гувоҳлик бераман!
Шу тарика Хорис ақлига келмаган, хаёлидан ҳам ўтказмаган динга учбеш сония мулоҳаза
қилдию кирдиқолди. Қизи ҳақидаги хушхабарни ҳам шу ерда эшитди. Ҳам Ҳақ йўлини топган,
ҳам Ҳак йўлининг энг буюк Йўлбошчисига қайнота бўлишдек улкан бахтга эришган эди у.
Бундай бахтли сафарга чиқаргани учун Мавлога шукрлар айтди.
Энди у бир муддат Мадинада қолажак, янги қабул қилган дини ҳақида маълумотлар олиб,
ибодатини ўргангач, юртига қайтажак.
Бу бахтли никоҳнинг яна бир қувончли натижаси шу бўлдики, ғазода қўлга тушган бутун
асирлар озодликка чиқди. Муҳожирлар ҳам, ансорлар ҳам: «Расулуллоҳ жанобимизнинг
қариндошларини қўл остимизда қул сифатида тутиб туролмаймиз» дейишди ва ҳаммаларини
озод қилиб юборишди. Ҳеч кутилмаганда ҳурриятларини қўлга киритган бу инсонлар
кўрсатилган гўзал муомалалардан хурсанд бўлишди ва Ислом динини мамнуният билан қабул
этиш бахтига эришишди.
БИР АҲЛОҚСИЗЛИК НАМУНАСИ
Маккага келган бир йўловчи Бани Мусталиқ билан мадиналиклар ўртасида чиққан
тўқнашув ҳақида гапириб қодди. Айтишича, мусулмонлардан ҳеч ким талафот кўрмабди,
биргина Ҳишом ибн Субоба исмли кишини англашилмовчилик туфайли мусулмонларнинг
ўзлари ўлдириб қўйишибди.
Бу хабар эшитувчилардан бирига қаттиқ таъсир қилди, ҳатто вужудини титратиб юборди.
Ўт чақнаган кўзлари, ғижирлаган тишлари унинг хаёлидан яхши нарсалар кечмаётганини
кўрсатарди.
Бу одам ўлдирилган Ҳишомнинг укаси Миқйас эди. Вақт ўтказмай йўлга чиқди. Мадинага
келди.
— Ислом динини қабул қилиш учун келдим, эй Оллоҳнинг расули — деди.
Унинг келишидан барча шодланди. Ислом дини тушунтирилди, шаҳодат калимасини
айтиб, мусулмон бўлди. Кўп ўтмай, Миқйас акасининг хато йўл билан ўлдирилгани фикрини
илгари суриб, эвазига ҳақ истади. Албатта, бундай талабга унинг ҳаққи бор эди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) унга бадал тўлашни буюрдилар.
Ҳишомни ким ўлдиргани аниқ эмас эди. Шунинг учун Нажжор ўғиллари ўзаро келишиб,
юзта туя тўплашди ва ҳаммасини унга топширишди. Миқйас ҳаётидан хурсанд эди. Йиллар
давомида тер тўкса ҳам тополмасди бунча бойликни! Йўлда ўзига ёрдам берган одамни
ўлдирди. Туяларини олдига солди. Ҳам бой бўлганини, ҳам акасининг интиқомини олганини
тараннум этувчи бир шеър ўқиб, Маккага йўл олди.
У содир этган жиноят маълум бўлганида ва бу хабар Расули акрамга(с.а.в.) етказилганида,
Миқйас аллақачон ярим йўлни босиб ўтган эди...
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 178
ҲУЗАЙМА ГУВОҲ БЎЛДИ
Бир куни жаноби Расули акрам(с.а.в.) Мадина бозорида бир отга харидор бўлдилар. От
эгаси Саваъ ибн Ҳорис исмли бир бадавий эди. Олдисотди ахдлашувидан кейин Расулуллоҳ
(с.а.в.) пулни олиб келиш учун кетдилар.
Бу орада отнинг сотилганини билмаган баъзи кишилар у бадавийнинг атрофини ўраб
олишди. Савдолашишга киришишди. Бадавий Набиййи муҳтарам жанобимизнинг ортларидан:
— Агар отни олмоқчи бўлсанг, пулини ҳозироқ бер. Бўлмаса, мен уни сотиб юбораман! —
деб бақирди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) орқаларига қайтдилар.
— Мен бу отни сендан сотиб олмадимми? — деб ҳайратландилар.
— Йўқ, валлоҳи, уни сенга сотганим йўқ.
— Аммо мен уни сендан сотиб олдим.
— У ҳолда сўзингга гувоҳ келтир!
— Отни сотганингга мен гувоҳман! Сен уни савдолашиб сотдинг.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ажабланиб, овоз чиққан томонга ўгирилдилар. Гапирган Ҳузайма ибн
Собит экан. Савдо тепасида у бўлмаганини билардилар. Ўзи кўрмаган воқеага гувоҳлик бериши
ғаройиб эмасми?!
— Нимага асосланиб гувоҳлик беряпсан, эй Ҳузайма? — деб сўрадилар:
— Сизнинг пайғамбар эканингизга қандай ишонсам, ўшанга асосланиб, эй Оллоҳнинг
расули! Сиз Оллоҳдан келтираётган шунча хабарда ростгўй бўласизда, битта от савдосида ёлғон
сўзлармидингиз?!
Ҳузайма аниқ нишонга урган, бу гапи мустаҳкам имонининг бир далили эди.
Расули акрам(с.а.в.) Ҳузайманинг ишидан мамнун бўлдилар. Унинг гувоҳлиги бадавийни
ҳақсизга чиқариш асосига эмас, балки пайғамбарининг асло ёлғон гапирмаслиги асосига
таянарди.
Ҳузайма бу оқилона иши эвазига Расулуллоҳнинг хос илтифотларига сазовор бўлди.
Жанобимизнинг лаблари орасидан ушбу сўзлар тўкилди:
— Ҳузайманинг гувоҳлиги икки кишининг гувоҳлигига тенгдир.
Оламлар Сарвари айтган бу сўзларга ўша ерда турган бир неча саҳоба ҳам шоҳид бўлишди.
Жаноби Пайғамбар(с.а.в.) отни олдилар. Пулини бадавийга бердилар. Ушандан кейин бу
от«Муртажиз» лақаби билан машҳур бўлиб кетди
1
.
Орадан йиллар ўтганида ҳам Ҳузайма у куннинг азиз хотирасини кўнглида сақлаяжак.
Пайғамбаримизнинг вафотларидан кейин Қуръон оятлари тўпланаётганида, Тавба сурасининг
охирги икки ояти Расули кибриё жанобимизнинг ҳузури саодатларида ёзилганини айта
оладиган ёлғиз шахс шу Ҳузайма бўлажакдир.
— Бу оятларни Расулуллоҳнинг кўз ўнгиларида ёзганингга гувоҳ келтир, эй Ҳузайма! —
дейишганида:
— Фахри коинот жанобимиз менинг гувоҳлигимни икки кишининг гувоҳлиги ўрнига
қабул қилганлар, сизлар буни биласизлар — дея жавоб беражак.
Муаммо шундай ҳал этилажак, Расулуллоҳ жанобимизнинг(с.а.в.) севгили биродарлари
Ҳузайма Қуръоннинг охирги ёзилган оятларига имзосини шу хилда босажак.
* * *
Ҳижратнинг олтинчи йили муҳаррам ойининг ўнинчи куни Муҳаммад ибн Маслама
бошчилигидаги бир қисм аскар Нажид томонларга йўлга чиқди.
Маслама ўғли бу сафардан кўзлаган максадига эришмади, у ёқдан бир қанча туя ва
қўйларни ўлжа олиб қайтди, холос. Йўлда бир одамга дуч келишди. Унинг мушрик эканини
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 179
билгач, тутиб, Мадинага келтиришди. Масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўйишди.
У одам қўлга тушганида бир қўрққан бўлса, кетаётган йўлларининг Мадинага элтишини
англагач, пешонасидан оқаётган совуқ терлар тамоман ажал терларига айланди. Бир вақтлар
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) жонларига қилган суиқасдининг жазосини энди аччиқ ва оғир бир
шаклда олажагига ҳеч шубҳа қолмади.
Уни устундан ечиб оладиган бир хайрхоҳ инсон ҳам тоиилмайди. Ҳолбуки, у бундай
яхшилик эвазига кўп нарсалар бериши мумкин эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бомдод намозига чиққанларида, устунга боғли бу одамни кўрдилар,
ганидилар.
— Бу одамнинг кимлигини биласизларми? — деб сўрадилар саҳобалардан.
— Йўқ, билмаймиз — деб жавоб қилишди.
— Бу одам Сумома ибн Усолдир. Сумома бир титраб тушди.
Намоздан кейин жаноби Пайғамбар(с.а.в.) унга яқин келдилар:
— Нималарни ўйлаяпсан, эй Сумома? — деб сўрадилар.
— Яхши нарсаларни ўйлаяпман, эй Муҳаммад. Агар мени ўлдирсанг, қўли қон бир кишини
ҳақли ўлароқ ўлдирган бўласан. Гуноҳимни кечиб юборсанг, яхшилигингни ташаккурла кутиб
оладиган бир инсонга икром қилган бўласан. Шояд мол эвазига мени озод этишга рози бўлсанг,
тилаганингни тила, ўташга ҳозирман — деди Сумома.
Фахри коинот(с.а.в.) индамай ҳужраларига кириб кетдилар. Хотинларига:
— Уйда бор емакдан Сумомага чиқартиринглар — дедилар ва: — Сут билан икром
қилинглар — деб қўшиб қўйдилар.
Сумоманинг ўша куни шу тарзда кечди. Эртаси Жанобимиз айни саволни яна сўрадилар ва
айни жавобни олдилар.
Учинчи куни ҳам шу саволжавоб такрор бўлди. Жанобимиз ёнларидагиларга ўгирилиб:
— Уни қўйиб юборинглар — деб марҳамат қилдилар.
Сумома жонига бундай осонгина омонлик берилишини сира кутмаган эди. Ҳаяжонланиб
кетди. Уч кун қўлоёғи боғли ҳолда ушлаб турилганига қарамай, очликда ва сувсиз ташлаб
қўйилмади, ҳатто хос меҳмонларга тортиқ қилинадиган емаклардан икром этилди!
Сумома яна бир марта ўйлаб кўрди. Неча ойлар аввал ўзи ўлдирмоқчи бўлган одами бугун
уни авф этганини хаёлидан кечирди. Ҳолбуки, ўшанда суиқасдга ҳеч кандай сабаб йўқ эди.
Умрида кўрмаган, умуман танимайдиган бир инсонни ўлдиришга чиққан эди ўзиям. Ҳозир ўша
ишига жазо ўлароқ қатл этилса, ғоят табиий эди. Яъни, биронтаси Сумомага суиқасд қилган
бўлсаю уни тутиб олса, ҳеч иккиланиб ўтирмай, осонлик билан ўч олган бўларди.
У қоронғи бирор хонага камаб қўйилиши ҳам мумкин эди. Аксинча, мусулмонлар кунда
беш дафъа тўпланиб, ибодат қилинадиган масжидда сақланди хоссатан. Расулуллоҳ
жанобимизни яқиндан кўрди, у зот(с.а.в.) ўқиган Қуръонни ва мусулмонларга хитобан сўзлаган
сўзларини эшитди.
Жами бу ишларнинг натижаси ўлароқ боғлари бўшалди ва ўзи озод қўйиб юборилди. Ҳар
хил туйғулар ила йўғрилган кўп нигоҳлар уни таъқибида масжиддан чиқди. Бир сўз демасдан,
ҳеч миннатдорлик қарзи йўқ одам каби кета бошлади. Сувсиз колган бир саҳройининг ишига
ўхшарди унинг бу қилиғи... Ташаккур ҳам айтмади. Қўлини силкитасилкита Мадинадан анча
узоқлашганидан кейингина озод бўлганига тўлиқ ишонди. Масжидда банддан бўшатилгач ёки
шаҳардан чиқиб кетаётганида орқасидан отилган бир ўк ё найза ила нариги дунёга жўнатилиши
ҳам қийин эмасдида. Зеро, сахро қонунига кўра, ҳамма нарсани кутса бўлади...
Аммо бу ер чўл эмасди, Мадина эди. Расулуллоҳ жанобимизнинг шаҳарлари эди. Бу
ернинг қонунларини
Оллоҳ таоло белгилаган, Расулуллоҳ жанобимиз юритар эдилар.
Сумома бир хурмозор бокка кирди. У ердан сув топиб, чўмилиб чиқди. Сўнгра орқасига
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 180
қайтиб, тўғри масжидга йўл олди. Расулуллоҳнинг ҳузурларига борди. Қаршиларига тиз чўкди:
— Сизнинг хақиқатан пайғамбар эканингизга ишонаман, мен ҳам Сизнинг динингизга
кираман — деди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) шаходат калималарини айтиб турдилар, у айнан такрорлади. Кейин:
— Ё Муҳаммад! Бу дунёда Сизнинг юзингиздан ҳам кўпроқ нафратимни қўзғайдиган
қиёфа йўқ эди. Энди менга юзларнинг энг севимлиси Сизнинг юзингиздир! Бу кунгача мен энг
кўп ёқтирмаган дин, валлоҳи, Сизнинг динингиз эди, энди ҳамма динлар ичида энг севимлиси
Сиз келтирган шу диндир! Қасам ичаманки, бошқа ҳеч бир шаҳардан Сиз турган бу шаҳарчалик
ирганмасдим, энди менга ҳамма шаҳарлардан энг ёқимлиси шу шаҳрингиздир!.. Одамларингиз
мени тутиб олишган пайтда умра нияти билан Маккага кетаётган эдим. Менга нимани
буюрсангиз, ўшани қиламан.
Жанобимиз унга мусулмонликни қабул этгани учун мамнуниятларини изҳор этдилар.
Муждалар бердилар. Умрасини охирига етказишни буюрдилар.
Сумома у ердан самимий мусулмон бўлиб айрилди.
* * *
Сумоманинг умрага келаётиб Мадинада Исломни қабул этгани хабари ўзи ҳали Маккага
кириб келмасидан буруноқ етган эди. Уни қаршилаганлар норози бир ифода ила:
— Собиий бўлибсанми?! — деб сўрашарди.
— Йўқ, мен собиий бўлмадим. Аммо Муҳаммаднинг пайғамбар эканига инондим, динини
қабул этдим — дея жавоб қиларди Сумома.
Унинг бу жавоби маккаликларнинг тўнини тескари кийдирди:
—Даф бўл бу ердан, эй Сумома. Бундан кейин орамизда сенга дўст кўзи билан боқадиган
бир кимса йўқдир! — дейишди.
—Бўлмаса бўлмасин! Сизларнинг дўстлигингизга мухтож эмасман. Аммо шуни ҳеч
хотираларингдан чиқармангларки, агар Расулуллоҳ жанобимиз(с.а.в.) амр эт. Куёшга
сиғинувчи кимсалар, Ямома тарафдан сизларга биттагина буғдой донаси ҳам келмайди! Мард
бўлсаларинг, эплаб опкелинглар, кўраман.
Шундай дея Сумома Маккадан чиқиб, Ямома сари йўл олди.
Дарҳақиқат, келгусида Сумома сўзининг устидан чиқажак ва Маккага дондун келмай
қўяжак. Охирида маккаликлар бу йўлнинг очилишини сўраб, Расулуллоҳга бош уриб
келажаклар ва Сумома Султони анбиёдан(с.а.в.) келган бир мактубдан кейингина тақиқни
ўртадан кўтаражакдир. (Муслим, 3/1386.)
* * *
Ҳижратдан буён олти йил кечди. Жумадулаввал ойи келди. Бир куни Зайд ибн Ҳориса
етмиш кишилик бирликка бошлиқ этилиб, Шом тарафидан келаётган тижорат карвонининг
йўлини тўсишга чиқарилди. Бундай карвонларни қўлга киритишга ҳаракатдан мурод
Қурайшнинг анчамунча кучайган, вахшийлашган адоватини кссиш, юрагига ваҳима солиш эди.
Зайд(р.а.) кўл остидаги бу куч ила дархол йўлга тушди. Ис деган жойда карвон тутилди.
Бошлиғи Абул Ос ибн Робиъ Жаноби Пайғамбаримизнинг севимли қизлари Зайнабнинг эри
эди.
Келтирилган молларни Расулуллоҳ(с.а.в.) аскарларга бўлишиб бердилар. Абул Ос эса,
кечаси қочиб, хотини Зайнабга бош уриб борди, ҳимоя истади.
Бомдод намози ўқилаётган пайтда масжидда Зайнабнинг(р.а.) таниш овози янгради:
— Эй мусулмонлар! Мен Расулуллоҳнинг қизлари Зайнабман. Хабарингиз бўлсин, мен
Абул Осни ҳимоямга олдим — деди.
Намоз ўқиб бўлингач, Набиййи акрам(с.а.в.) асҳобларига ўгирилдилар:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 181
— Намоз чоғи мен эшитган гапларни сизлар ҳам эшитдиларингми?
— Ҳа, эй Оллоҳнинг пайғамбари, эшитдик — дейишди.
Жанобимиз бу ҳодисани ҳозиргина эшитиб турганларини, аввал бехабар эканларини
билдирдилар. Кейин қизларининг уйига бордилар. Абул Оснинг мушрик эканини, шу сабабдан
ундан қатъиййан узоқлашишни, оилавий ҳаёт давом этиши мумкин эмаслигини тушунтирдилар.
Ҳазрати Зайнаб(р.а.):
— Абул Ос молларининг қайтариб берилишини истаб келибди — дея ўртада бошқа ҳеч
қандай гапсўз бўлмаганини англатди.
Набиййи акрам(с.а.в.) хабар юбориб, аскарларни тўпладилар. Ўлжа моллар қайтариб
берилса, мамнун бўлажакларини, қайтарилмаса ҳам қайғурмасликларини, чунки улар бу
молларга тўла ҳақ қозонишганини анг
3 латдилар.
Аскарлар Жанобимизнинг бу рижоларини қабул этишди. Улушларига теккан ҳамма
нарсани қайтариб беришди. Расулуллоҳ(с.а.в.) Абул Осга мусулмон бўлишни таклиф қилдилар,
лекин у қабул қилмади. Озодсан, қаёққа кетсанг, кетавер, дейилди.
Абул Ос Ҳазрати Зайнабнинг(р.а.) ҳимоясидан фойдаланиб, Мадинани тарк этди.
Карвонни бошлаб Маккага йўл олди. Шаҳарга етгач, молларини эгаэгаларига топширди.
— Менда ҳеч кимнинг ҳақи қолмадими, эй Қурайшхалқи? — деб сўради.
— Йўқ, қолмади — дейишди.
У ҳолда мен ўзимнинг мусулмон бўлганимни эълон эта оламан. Гувоҳлик бераман,
Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир. Яна гувоҳлик бераман, Муҳаммад унинг қули ва
пайғамбаридир! — деди.
Эшитганлар ҳайрон бўлишди.
— Хўп, майли, эй Абул Ос, модомики сен унинг динига кирибсан, бу молларни бизга
опкелиб беришингда не ҳикмат бор? — деб сўрашди.
Абул Ос мард инсонларга ярашадиган бир тарзда:
— Агар келтирмаганимда, бу молларни қўлга киритиш учун мусулмон бўлди, деб
ўйлашларинг мумкин эди — деб жавоб берди.
Абу Ос ортиқ кутмади. Йўлга чиқди. Жаноби Пайғамбаримизнинг ҳузурларига етишди.
Ўзининг мусулмон бўлганини яна бир марта ифода этди.
Сарвари анбиё жанобимиз Ҳазрати Зайнабни яна унга бердилар. Янгидан никоҳ
килмадилар. Оила ҳаёти эски никоҳ устида янгидан бошланадиган бўлди.
ҲУДАЙБИЯ
Ҳижратнинг олтинчи йили ҳам тугаб борарди. Зулқаъда ойининг илк кунларида Жаноби
Расулуллоҳ(с.а.в.) бир туш кўрдилар. Бомдод намозидан кейин асҳобига кўрган тушларини
айтиб бердилар. Ким сочлари тақир олинган, ким калталатилган ҳолда Масжиди Ҳарамга кириб
боришаётган эмиш.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) тушлари ваҳийнинг бир кўриниши ҳисобланарди. Бу туш гўё
Маккага йўл очилганига ишорат қиларди. Сафар тадориги бошлаб юборилди. Қисқа вақт ичида
бир минг тўрт юз кишилик қуроляроғсиз бир ўрда ҳозирланди. Фақат, араб одатига кўра, сафар
ҳамроҳи сифатида қиличларини тақиб олишди, холос.
Ичкарида Султони анбиёнинг(с.а.в.) кузатувлари остида мўминларнинг оналари бир
жойга тўпланишди. Ойиша, Ҳафса, Умму Салама, Жувайрия ва Зайнаб(Оллоҳ ҳаммаларидан
рози бўлсин) ўзаро қуръа ташлашди. Омад Умму Салама онамизга(р.а.) кулиб боқди.
Мусулмонлар тез йўлга тушишди. Зулхулайфага етганда Расулуллоҳ ғусл қилдилар.
«Лаббайк, Оллоҳумма лаббайк...» дея эҳромга кирдилар. Қурбонликка аталган етмишта туяга
белги қўйиб чиқилди: ўркачларидан бўйнига қарата хиёл чизиқ тортилиб, қон чиқарилган эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 182
Туклари узра қон қотиб, кўрганлар бу ҳайвонларнинг қурбонликка аталганини билишарди.
Баъзан ишорат сифатида бўйинларига бир нарсалар ҳам осилди.
Жанобимиз билан бирга асҳоби киромдан ҳам кўнлари эҳромга киришди ва яна йўлда
давом этишди.
Макканинг ҳокимлари бўлиб олган Қурайшнинг Ислом динига ва жаноби
Пайғамбаримизга муносабати маълум. Ҳандақ жангига келаётганда ер юзида Ислом динидан
номнишон қолдирмасликни хаёл қилишган. Бир йил ичида улар яхши бўлиб қолмаган, албатта.
«Каъбанинг зиёратига келдик» дейилса, «Марҳабо, биз ҳам азиз меҳмонларимизнинг йўлини
кутиб турган эдик» дейишлари амримаҳол.
Аммо Жанобимизнинг(с.а.в.) тушлари ҳам бежиз эмас. Шунга қарамай, Расулуллоҳ(с.а.в.)
Қурайшдан ҳар нарсани кутар, ҳатто бир уруш чиқаришини ҳам эҳтимол тутар, шундан
хавотирланар эдилар. Дарҳақиқат, Усфон деган жойга келишганида, Макка тарафдан Бишр ибн
Суфён келиб қолди.
— Эй Оллоҳнинг расули! Қурайш сизнинг Маккага келаётганингиздан хабар топди. Сизни
орқага қайтариб юбориш масаласида бирлашишди, қоплон териларини кийишди. Зи Тивода
кутишяпти. Маккага кириш ҳақларингизни тан олмаяжаклари хусусида қасамлар ичишяпти.
Холид ибн Валид отлиқлари билан бирга Қуроул Гамимгача етиб келди — деб хабар берди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ачиндилар.
— Эссиз Қурайш! Уруш уларни еди, битирди. Мени бошқа араб қабилалари билан юзма-юз қолдириб, ўзлари бир четга ўтиб туришса бўлмасмиди. Улар мендан устун келишса,
истаганлари бўларди. Оллоҳ мени улардан ғолиб қилса, тўптўп бўлиб Исломга киришади ёхуд
ўзларида куч топишса, урушишади, Нима хаёл қиляпти Қурайш?.. Онт ичаман, Оллоҳ менга
юклаган бу вазифа учун тўлиқ зафар қозонгунимча ва ё бу йўлда ўлгунимча мужоҳада
қиламан!
Сўнгра асҳобларининг кўзга кўринганларини тўпладилар ва бундан кейинги ҳаракат тарзи
ҳақида фикр сўрадилар. Турли хил қарашлар илгари сурилди. Ҳазрати Абу Бакр:
— Эй Оллоҳнинг расули! Сиз Каъбани зиёрат қилиш мақсадида йўлга чиққан эдингиз.
Биров билан урушиш ниятида эмасдингиз. Шундай экан, айни мақсадда бораверамиз. Бордию
Каъбани зиёрат этишимизга тўсқинлик қилишса, ўшанда урушамиз — деди.
Жанобимиз(с.а.в.) бу қарашни маъқул топдилар.
— Қани, бўлмаса, бисмиллоҳ, деб йўлга тушайлик — дедилар.
Ҳар эҳтимолга қарши жанг қуроллари келтирилди. Найзалар туяларга юкланди ва йўлда
давом этилди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) йўлда маккаликларга дуч келишни истамас эдилар.
— Уларга йўлиқтирмайдиган бошқа бир йўл билан бизни элтадиган одам борми? — деб
сўрадилар.
Аслом қабиласидан бириси чиқиб:
— Мен обораман — деди ва йўлбошчилик вазифасини зиммасига олди.
Сафар ҳар хил машақкатлар ила давом этди.
Холид ибн Валид бошчилигидаги аскарлар мусулмон ўрдасининг изларини кўришди ва
бошқа бир йўлдан кетишганини англашди. Ноилож Маккага қайтишди.
Мусулмонлар бу пайтда Маккага энг яқин жой бўлмиш Ҳудайбияга етиб келишган эди.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) туялари бирдан чўка бошлади. Бир неча марта турғазиб, юришга
мажбур қилиб кўрдилар, бўлмади.
— Қасванинг феъли айниди — дейишди ҳамроҳлари.
Расули акрам(с.а.в.) эътироз билдирдилар:
— Йўқ, унинг бунақа қилиғи йўқ эди. Аммо филни тўхтатган Оллоҳ буни ҳам тўхтатди —
дедилар.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 183
Энди бу ерда дам олиниши англашилди.
Қўнишди. Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) таҳорат ола бошладилар. Саҳобийлари улкан бир
издиҳом бўлиб тўпланишди.
— Ҳа, нима гап? — деб сўрадилар.
— Ё Набийаллоҳ, бор сувимиз қўлингиздаги мешдадир, бошқа сувимиз йўқ — деб жавоб
қилишди.
Султони анбиё жанобимиз қўлларини мешкобнинг ичига суқдилар. Ҳамманинг кўз ўнгида
бармоқлари ораларидан сув отилиб чиқа бошлади. Худди ердан билқиллаб отилиб чиқаётган
булоқ каби. Бутун ўрда оламларга раҳмат қилиб жўнатилган Жанобимизнинг бармоқлари
орасидан қайнаб чиқаётган бу сувдан тўйибтўйиб ичди. Мешларини тўлғазди. Ҳайвонларини
суғоришга ҳам сув олди. Ўрдада бу сувдан насиба олмаган битта ҳам жон қолмади.
Кейин пайғамбарлар Имоми жанобимиз(с.а.в.) муборак қўлларини сувдан чиқардилар.
Сувнинг қайнаши тўхтади. Чекилган заҳматларни унуттиргувчи, кўнгилларни тозалагувчи,
қалблардаги имонни кучайтиргувчи бир мўъжиза бўлган эди бу...
Жобир ибн Абдуллоҳ(р.а.) у кунларда янги уйланган бир йигит эди, орадан узоқ йиллар
кейин сочлари оқарган бир қария ўлароқ бу ҳодисани худди кўз ўнгида бўлаётгандек айнан
гапириб беражак.
Ўша кеча роса чиройли бир ёмғир ёғди. Бунақа холатларда Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.)
Билолга буюрардилар, у эса«Намозларингизни ўз жойларингизда ўқинглар!» деб овоз берар
эди.
Ёмғирли ҳавода, оёқ остини кўрмасдан, лойга ботибнетиб келишнинг машаққати бу тариқа
ўнгланди, ҳар ким намозини туясини чўктирган жойда ўқиди.
Бомдод азони эшитилди. Мўминлар намозга ошиқишди. Намоздан кейин Ҳазрати
Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Биласизларми Раббингиз нима деди? — деб сўрадилар.
— Оллоҳ ва расули билади — дейишди.
— «Қулларимдан бир қисми менга ишонган, бир қисми эса инкор этган ҳолда тонгга етди.
Биз Оллоҳнинг раҳматила ва эҳсонила ёмғирга етишдик, деганлар менга ишонган, юлдузнинг
қудратини инкор этгандир. Аммо, биз фалон юлдуздан ёмғир олдик, деганлар эса, юлдузга
ишонган, менинг кудратимни инкор этгандир» деб марҳамат қилди — дедилар.
Ўша кеча ёққан ёмғирдан ҳар тарафда ҳовузчалар майдонга келди. Халқ уларнинг тепасига
келиб, ҳовучлабҳовучлаб ичарди. Аммо бу ҳам етарли эмасди. Расули акрамга(с.а.в.) аҳволни
тушунтиришди. Жанобимиз келиб, чуқурроқ бир ҳовузчанинг бошига бордилар. Одамлар у ерда
тўпланган сувни ҳам пакқос бўшатиб қўйган эди. Расулуллоҳ чуқурнинг чеккасига ўтирдилар.
Сув сўрадилар, узатишди. Бир микдорини оғизларига олиб, чуқурга пуркадилар. Дуо қиларкан,
идишда ортган сувни чукурга серпидилар. Бир ўқ олиб, Нажийа исмли чўпонга бердилар,
чуқурга тушиб санчиб қўйишга буюрдилар. Амр бажо келтирилди. Шу пайт ердан худди бир
қувурдан отилиб чиққандек, сув отила бошлади.
Юзларни севинч қоплади. Нажийа чуқур ичида туриб олиб тўлатиб бераверди, одамлар
мешкобларини узатаверишди. Яна бир неча киши чуқурга инди. Шунга қарамай, сув тобора
кўпайиб борарди. Атрофга тошар ҳолга келганида чуқурдан чиқишди. Шу кундан то
Ҳудайбияда туришган муддатгача энди сувсизлик азобини чекмайдиган бўлишди.
* * *
Қурайшийлар Расули акрамнинг(с.а.в.) Ҳудайбияда қўноқланганларини эшитишган эди.
Музоқара учун Ҳузоа қабиласидан Будайл ибн Варқони йўллашди.
Пайғамбар жанобимиз:
— Уруш мақсадида келмадик. Байтни тавоф қиламизу қайтамиз — дедилар ва аввалроқ
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 184
Усфонда Бишр ибн Суфёнга айтган гапларини илова қилдилар.
Будайл қурайшийлар ҳузурига мусбат бир қаноат билан қайтди.
— Сизлар Муҳаммад ва унинг дўстлари ҳақида шошқалоқлик ила хулоса қиляпсизлар —
деди. — Улар бу ерга Байтни тавоф этиш мақсадидагина келишибди.
Курайш унинг гапини кесиб қўйди:
— Урушиш учун келган бўлмаса ҳам, у зўрлик билан бу ерга асло кира олмайди. Араблар:
«Муҳаммад Маккага билагининг кучи билан кирди» деб айтишини хоҳламаймиз.
Курайш номидан яна бир неча марта музоқарага келишди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳар бирига ниятларини такрорладилар. Элчиларга қурбонлик учун
белги қўйилган туяларни ҳам кўрсатишар ва улар кўрганэшитганларини Қурайшга етказишар
эди.
Бу музоқаралардан бир иш чиқавермагач, Расули кибриё(с.а.в.) «Саълаб» лақабли
туяларига Хирош ибн Умаййани(р.а.) ўтирғизиб, мақсадимизни бевосита ўзимиздан
эшитишсин, деб Маккага юбордилар.
Хирош шаҳарга кириб келгач, уни бир гуруҳ одам қаршилади, туянинг оёқларига қилич
солиб, бечора ҳайвонни ерга қулатишди, ўлдиришди. Навбат Хирошни ўлдиришга келганида
Аҳодиш қабиласидан бир гуруҳ киши ўртага тушиб, у бир ўлимдан қолди. Орқасига қайтиб,
Жаноби Пайғамбаримизга воқеани айтиб берди.
Бу орада Қурайш яширин жўнатган ва мусулмонларнинг тинчини бузиш вазифаси
юкланган бир тўда қўлга туширилди. Айбларини бўйинларига олишди. Оламларга рахмат
бўлган Жанобимиз(с.а.в.) ҳаммасини афв этдилар ва қўйиб юбордилар.
Сўнгра Ҳазрати Умарни(р.а.) чорладилар. Маккага бориб, мақсадимизни тушунтириб
келасан, дедилар.
Ҳазрати Умар:
—Ё Набийаллоҳ, Қурайш мени ўлдирмаса, деб қўрқаман. Чунки улар менинг уларга
душманлигимни билиб туришибди. Қолаверса, қабилам Бани Арийдан мени қутқариб
қоладиган бирор кимса йўқ. Аммо мен сизга Қурайш қадрлайдиган бир одам сифатида Усмон
ибн Аффонни тавсия этаман — деди.
Ҳазрати Умарнинг(р.а.) ғоят ўринли бу таклифи қабул этилди. Усмон ибн Аффон йўлга
чиқди.
Ҳазрати Умар бу масалада жуда ҳақли эди. Уни ушлаб олса, тилкапора қилиб ташлаши
мумкин бўлган Қурайш Усмонга нисбатан юмшоқ муомала қилиши мумкин эди.
Дарҳақиқат, шахарга кираверишда Абон ибн Саид Усмонни кўриб қолиб, туясига
мингаштириб, Маккага олиб кирди. Ҳазрати Усмон(р.а.) уларга мақсадни англатди.
—Эй Усмон, хоҳласанг, бориб Каъбани зиёрат қилишинг мумкин — дейишди унга.
—Йўқ — деди Усмон(р.а.). — Расулуллоҳ(с.а.в.) тавоф қилмагунларича асло тавоф
қилмайман!
Вазифасини адо этгач, орқага қайтмоқчи бўлди. Изн беришмади. Уни азиз бир асир
сифатида тутиб қолишди. Иззат-икром кўрсатиладиган, аммо чиқиб кетишга йўл
қўйилмайдиган бир асир.
Бир неча кун ўтганига карамай Усмоннинг қайтмагани ҳар хил гапсўзларга сабаб бўлди.
Уни Қурайш ўлдирибди, деган мишмиш тарқалди. Расули акрам(с.а.в.) ҳам ғоят маҳзун эдилар.
Бир дарахт тагига ўтирдилар, асҳобларни чорладилар. Тарихда«Байъати Ризвон» номи ила
машҳур буюк аҳдлашма қилинди. Мўминлар биттабиттадан келиб, найғамбарлар ичра энг буюк
Пайғамбарнинг(с.а.в.) қўлларидан тутишар ва: «Эй Оллоҳнинг расули! То ўлгунимча ё зафар
қозонилгунча қочмасдан жанг қилишга сўз бераман!» дейишар эди.
Бу пайтда Ҳазрати Умар нарироқда нимадир иш билан банд эди. Расулуллоҳ
жанобимизнинг бир дарахт тагида ўтирганларини, одамлар биттабитта келиб, қўлларидан
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 185
ушлаб, бирнималар деб кетишаётганини кўрди. Уғли Абдуллоҳни билиб келишга юборди.
Абдуллоҳ чопди, одамлар байъат маросимини ижро этишаётганини кўриб, ўзи ҳам
Жанобимизнинг қўлларини тутди, бир мусулмон йигитга ярашиқли тарзда сўз берди. Сўнгра
яна чопиб келиб, дадасига воқеани билдирди.
Буюк Умар(р.а.) келди. У ҳам сўз берганлар орасида шарафли ўрнини олди. Кейин эса,
бир минг тўрт юз инсон билан айриайри сўзлашган Расулуллоҳнинг, эҳтимол, толиққан
қўлларига дастак бўлиш ниятида тирсакларидан тутди.
Уч киши Жанобимизни роҳатсиз қилаётган дарахт шохларини кўтариб туришди. Ҳам соя
ҳосил қилишди, ҳам байъат маросимининг роҳатла адо этилишини таъминлашди.
Малаклар қанотларини ёйган он эди бу пайт... Ер юзида бундан ҳам фазилатли бир жамоат
инсоният яратилганидан бери кўрилган эмасди, бошқа кўрилмайди ҳам. Келгусида инадиган
Куръон оятлари бу аҳдлашмадан Буюк Мавлонинг рози бўлганини, Жаноби Пайғамбаримизга
сўз берганлар, аслида, Оллоҳ таолога сўз берганларини билдиражакдир.
Айни чокда, ёмғирдай ёққан бу мислсиз раҳматдан насибасиз бири ўзини кўздан олиб
қочиш учун туясининг қорнига ёпишгудек бўлиб беркиниб олган эди. Шундоққина ҳузурига
келиб турган бу мислсиз неъматдан бебаҳра бу кимса Жадд ибн Қайс эди.
— Шўринг қурсин сенинг, эй Жадд! Нима сени бундай яширинишга мажбур этди?
Бекиниб турган жойидан топиб олинган ўғри каби, Жадд бошини илкис кўтарди:
— Қўрқинчли бир овоз — деди. — Қўрқинчли бир овоз эшитиб, бу ерга яширинган эдим.
— Майли, қўрқувинг доим бўлсин, эй бенасиб инсон!..
Бу ёқда байъат маросими тугади. Расулуллоҳ(с.а.в.) чап қўлларини тутдилар. «Бу қўл
Усмоннинг ўрнигадир» дея унинг номидан ўзлари байъат қилдилар. Бу ваъдалашув тўла
Жанобимиз(с.а.в.) истаганларидай шаклда бўлди. Сўнгра асҳобига юзландилар:
—Сизлар ер юзининг энг хайрли инсонларисиз! — дея мамнуниятларини изҳор қилдилар.
* * *
Ҳудайбияда кечган бу байъат маросими ҳақидаги хабар Маккага, Қурайшнинг қулоғига
ҳам етиб борди. Мусулмонлар Байтни зиёрат этиш йўлида ҳатто ўлимдан ҳам қайтмаслигини
англашди. Бундай вазиятда энг тўғри йўл сулҳ тузишдир, деган қаноатга келишди. Бу вазифани
Суҳайл ибн Амрнинг зиммасига юклашди.
Борасан, у билан сўзлашасан, аммо бу йил унинг Маккага киришига ҳеч рози
бўлмаслигимизни айтасан. Араблар: «Муҳаммад келди, куч билан Маккага кирди»
демасликлари лозим — деб кўрсатмалар беришди.
Етарли таълимотларни олган Суҳайл ибн Амр ёнига яна икки кишини— Ҳувайтиб ибн
Абдул Уззо билан Микраз ибн Ҳафсни олиб, Ҳудайбияга келди. Жанобимиз ила кўришди.
Узоқ давом этган музоқара натижасида бир битимга келинди. Энди бу битим ёзма ҳолга
келтирилиши лозим эди. Бу вазифани Расули акрам(с.а.в.) Ҳазрати Алига(р.а.) юкладилар.
Қоғозқалам ҳозирлангач, Султони анбиё(с.а.в.) ёздира бошладилар:
— Ёз: «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим...» Суҳайл дарҳол эътироз билдирди:
— Бўлмайди. Бунақа нарсани биз билмаймиз. Қадимдан биз биладиган ва қўллаб
келаётганимиз сўзни ёзамиз, «Бисмикаллоҳумма» деймиз.
Жаноби Пайғамбар(с.а.в.) Ҳазрати Алига Суҳайл айтганидек шаклда ёзишни буюрдилар.
Ҳар икки сўз ҳам маънода бир эди. Суҳайлнинг бу ҳаракати бир эътироз билдириш
учунгина холос, бундан бошқа маъно ташимасди. Яъни, сўзини қабул эттирганлик хисси
берадиган маъносиз ғурур...
Жанобимиз битим матнини тузишда давом этдилар:
— «Бу битим Оллоҳнинг расули Муҳаммад ила Курайш номидан Сухайл ибн Амр орасида
тузилмокда...» Суҳайл яна эътироз қилди:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 186
— Сени пайғамбар деб тан олсак, сенга қарши урушармидик?! Меникидек, отангнинг
номини ёздир — деб туриб олди.
Ҳазрати Али Жанобимиз айтганларидек ёзаётган эди. Расули кибриё унга«Оллоҳнинг
расули» кисмини ўчиришни, ўрнига«Абдуллоҳ ўғли» деб ёзишни буюрдилар.
Сулҳ жараёнини кузатиб турганлар орасида хавотирланиб ва асабийлашиб ўрнидан туриб
кетганлар бўлди. Норози бўлишар, ўчиртирмаймиз, бошқа сўз ёздирмаймиз, дейишар эди.
Ҳазрати Али ҳам Пайғамбари зишоннинг бу амрларини адо этмади.
— Валлоҳи, мен«Расулуллоҳ» калимасини ўчирмайман! — деди.
Чунки у Зотнинг(с.а.в.) расулуллоҳ эканларига бутун борлиғила ишонган, шу ишонч
асосида яшашга азм қилган эди. Шуни деб жангларга кирди, яна такрортакрор кириши мумкин.
Энди қандай қилиб у сўзни ўчиради?!
Ҳазрати Али ва унинг дўстлари бунга Пайғамбар жанобимизнинг амрлари сифатида эмас,
Суҳайл ибн Амрнинг орзуйи сифатида қарашаётган эди. Ҳазрати Али ўчирмасликка қасам
ичгач, Жаноби Пайғамбар«Расулуллоҳ» калимаси қайси бири эканини кўрсатишни сўрадилар.
Олиб, ўз қўллари билан ўчирдилар. Ўрнига«Абдуллоҳ ўғли» деб ёздирдилар. Бу иш асҳоби
киромни яхшигина асабийлаштирди.
— Сизлар ишонмасаларингиз ҳам, ёлғонга чиқарсаларингиз ҳам, мен Оллоҳнинг
расулиман — дедилар Суҳайлга Фахри коинот(с.а.в.).
Сўнгра Ҳазрати Алига юзландилар:
— Бир куни бундай ҳолат сенинг ҳам бошингга тушажак. Сенга ҳам шундай бир иш
таклиф этилажак ва, эй Али, сен ҳам у таклифни қабул қилажаксан — дедилар.
«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ» деб ёзилгани билан Жанобимизнинг пайғамбарликлари инкор
этилган бўлмасди. Зотан, пайғамбарликкача«Абдулмутталибнинг невараси» ё«Абдуллоҳнинг
ўғли» бўлиб келганлар.Агар«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ» сўзи пайғамбарликларига соя
соладиган бўлганида эди, бунга ҳаммадан олдин ўзлари қарши турардилар.
Аҳдноманинг илк моддасини Жанобимиз олдин келишиб олинганига мувофиқ ёздирдилар:
«Икки тараф ўн йил муддат ичида бир-бирига қурол кўтармайди, одамлар бир-биридан
хотиржам бўлади».
Суҳайл бу моддага илова киритди:
— Шу шарт билан: бнздан бир киши сизларнинг динингизга кириб ораларингизга борса,
ақрабоси талаб қилган тақдирда уни бизга топширасизлар. Аммо сизлардан кимдир
динларингиздан қайтиб бизга қўшилса, қайтиб бермаймиз.
Хавотирли кўзлар яна Сарвари оламга қадалди. «Йўқ!» дейишларини кутишарди. Ҳеч
бўлмаса, биздан сизга ўтганларни ҳам қайтаришларинг лозим, дейишларини кутишди. Аммо
Жанобимиз эътироз қилмадилар. Суҳайлнинг сўзларини айнан матнга киритишни буюрдилар.
Оёққа туриб кетганлар бўлди, овозини баландлатганлар бўлди. Ҳазрати Умар(р.а.) чидаб
туролмади:
—Эй Оллоҳнинг расули, бу моддани ёздирасизми? — деб юборди. Ўзича Жанобимизнинг
диққатларини жалб этмоқчи бўлди.
Яъни, биз бу моддага қаршимиз, ёзилишини истамаймиз, бу модда ҳақида бизнинг ҳам
фикрларимизни олсангиз бўларди, демоқчи эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) унга:
— Ҳа, ёздираман. Биздан уларга ўтиб кетадиганларни Оллоҳ йироқ қилсин. Биз қайтиб
берганларимизга эса, Оллоҳ ўзи бир чиқиш йўлини кўрсатажакдир — деб жавоб қилдилар.
Модда айнан ёзилди. Суҳайл яна сўзида давом этди:
— Сизлар бу сафар қайтиб кетасизлар. Байтни келаси йил зиёрат қиласизлар. Чунки биз
арабларнинг: «Муҳаммад келиб зўрлик билан Маккага кирди» дейишларини истамаймиз.
Келаётганда йўлчи силоҳи бўлган қиличдан бошқа бир қурол кўтариб келмайсизлар. Қи
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 187
личларингиз ҳам қинида туриши керак. Маккада фақат уч кун юрасизлар, бу уч кун биз
Маккани ташлаб, ташқарига чиқиб турамиз — деди.
Жаноби Расулуллоҳ бу таклифларни ҳам битимга киритганларидан сўнг ўзлари модда
қўшдилар.
— «Истаганлар биз билан, истаганлар Курайш билан ахднома тузиб, ҳимояси остига
кириши мумкин».
Суҳайл бунга эътироз қилмади. Шу тариқа битим тайёр бўлди. Бу ахдномага гувоҳлар
сифатида мусулмонлардан Абу Бакр, Умар, Али, Абдураҳмон ибн Авф, Абдуллоҳ ибн Суҳайл,
Саъд ибн Абу Вақкос, Маҳмуд ибн Маслама(розийаллоҳу анҳум) ёзилишди. Мушриклардан
фақат иккита гувоҳ— Микраз ибн Ҳафс билан Ҳувайтиб ибн Абдул Уззо номлари ёзилди.
Айни шу паллада ҳаяжонли бир воқеа содир бўлди: аҳднома энди имзоланай деб турганида
Суҳайл ибн Амрнинг ўғли Абу Жандал оёғига боғланган занжирларни сурғалайсурғалай келиб,
ўзини мусулмонлар орасига ташлади. Ҳолсиз ва паришон эди.
Исломни қабул қилгани учун яқинда отаси уни қамаб қўйган, занжирбанд этиб, қийноққа
солган эди. Отасининг Маккада йўқлигидан фойдаланиб, қамоқдан қочди. Жонини ҳовучлаб,
Набиййи акрам жанобимизнинг ҳузурларига етиб олишни ўйларди. Орқамдан биров келиб
тутиб олмасинда, деган хавотир ҳамда оёғидаги оғир занжирлар берган азоб ичида келакелгунча
буткул ҳолдан тойган, адо бўлган эди.
Аммо нима бўлса бўлсин, энди жонини қутқарди, дин қардошлари сифатида бағирларига
оладиган инсонлар орасига етишдику! Бундан бу ёғига гўзал кунлар эшигида ҳис этарди ўзини.
Лекин ҳақиқий қувонишга ҳали эрта эканини, севинчи эса, туғилмасиданоқ сўнишини
билмасди.
Дарҳақиқат, ўғлининг қочиб келганини кўргач, Суҳайл ибн Амр роса кўпирди, ғазабга
минди:
— Эй Муҳаммад! Битимимизга биноан ўғлим Абу Жандални қайтариб беришингни талаб
қиламан! — деди. Ўрнидан сапчиб туриб бориб, Абу Жандалнинг юзига қаттиқ бир тарсаки
туширди ва бўға бошлади.
Бу манзара қаршисида Расулуллоҳ(с.а.в.) теран бир қайғуга чўмдилар.
— Биз ҳали бу битимни имзолаганимиз йўқ — дедилар.
Суҳайл кескин бир ифода билан сўзларини кесди:
— У ҳолда, қасам ичаманки, сен билан ҳеч қандай битим тузмайман! Асло тузилмайди
ҳам!..
— Уни менга бағишлашингни сўрайман.
— Йўқ, бағишламайман!
— Ҳеч бўлмаса, уни ҳимоянгга ол.
— Бундай ҳам қилолмайман. Микраз ибн Ҳафс ўртага тушди:
—Ё Муҳаммад, сенинг хотиринг учун уни мен ҳимоямга оламан — деди.
Абу Жандал қутулиш умиди қолмаганини ҳис этиб, йиғлай бошлади:
—Эй мусулмонлар, мусулмон бўлиб келганим холда мушрикларнинг қўлига
топшириляпман. Бошимга келган фалокатларни кўрмаяпсизларми?! — дея хайқирарди.
Бу ҳол барча мусулмонларни паришон қилган эди. Шунинг учун Жаноби Пайғамбаримиз:
— Сабр қил, эй Абу Жандал ва олажагинг маънавий мукофотни кут. Оллоҳ сенга ва сенинг
ёнингда бўлган заифларга бир кенглик ва қутулиш йўли ҳозирлаяжакдир. Биз Қурайш билан
бир сулх битими туздик. Уларга Оллоҳ номидан сўз бердик. Ваъдамизни бузолмай
миз — дедилар.
Сўнгра Абу Жандални судраб олиб кетишди.
Ҳазрати Умар(р.а.) жойидан сапчиб турди. Абу Жандалнинг ёнида бораётган бўлиб,
қиличининг қабзасини унинг қўлига яқинлаштираркан:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 188
— Булар мушриклардир. Валлоҳи, уларнинг қони кўппак қонидан фарқсиздир!.. — дерди.
Бу билан«Отангни ўлдиришинг мумкин, бир итни ўлдирган бўласан, холос» демоқчи эди.
Абу Жандал унинг мақсадини англади, аммо бу ишни қилмоқчи эмас эди.
Абу Жандал билан уни ўлимга кузатгандек ғамга ботиб хайрлашганидан сўнг Ҳазрати
Умар(р.а.) ортига кайтди. Набиййи акрам жанобимизнинг ёнларига келди.
— Сиз Оллоҳнинг чин пайғамбари эмасмисиз?! —деди.
—Ҳа, мен Оллоҳнинг чин пайғамбариман.
— Биз ҳақ устида эмасмизми?! Душманларимиз ботил устида эмасмилар?!
—Ҳа, шундай.
— У ҳолда нимага динимизга пастликни раво кўряпмиз?
— Мен Оллоҳнинг расулиман, унга қарши туролмайман.
— Хўп, Сиз бизга, Байтга борамиз, уни тавоф қиламиз, демаганмидингиз?
— Ҳа, шундай дедим. Аммо, бу йил борамиз, дедимми?
— Йўқ, демадингиз.
— У ҳолда, эй Умар, сен Байтга келасан ва уни тавоф қиласан!
Ҳазрати Умар Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларидан чиқиб бораркан, асаби ҳали ҳам таранг эди.
Хаёлида, қани энди ёнида юз киши бўлсаю Маккани босса, ишғол этса. Ҳазрати Абу Бакрнинг
ёнига борди. Ундан ҳам Жаноби Пайғамбаримиздан сўраган саволларни сўради ва айни
жавобларни олди.
Маккага бу йил кирилмаслиги қатъиййан маълум бўлди. Мадинага қайтилади энди. Фахри
коинот жанобимиз асҳобга:
— Туринглар, қурбонликларингизни сўйинглар, сочларингизни олинглар — деб
буюрдилар.
Ҳеч кимса ўрнидан турмади. Худди эшитмагандек. Набиййи акрам(с.а.в.) иккинчи дафъа
такрорладилар. Яна ўшаўша ҳол. Буйруқ учинчи бор қайтарилганида ҳам аҳвол ўзгармади.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жуда хафа бўлиб кетдилар. Маҳзун, чодирларига кирдилар. Умму
Салама онамиз у зотнинг ғамга ботганларини кўриб, ташвишга тушдилар.
— Менга нима бўляптики, Оллоҳнинг расулини хафа ҳолда кўряпман — деб кутиб олди.
Жанобимиз уч марта такрорлаганларига қарамай, буйруқлари адо этилмаганини айтдилар.
Умму Салама онамиз Пайғамбаримизга тасалли берди:
— Кўнглингизни хуш тутинг, эй Оллоҳнинг расули. Улар ўзлари кўрган бу воқеанинг
таъсиридалар ҳозир. Мақсадлари Оллоҳнинг расулига қарши бориш эмас. Сиз уларнинг итоат
этишини истасангиз, чиқингда, ҳеч кимга бир сўз демасдан, қурбонлигингизни сўйинг ва
сочингизни олинг — деди.
Жанобимиз ташқари чиқдилар. Одамларга индамай, қурбонликка келтирган туяларини
сўйдилар, сочларини олдилар.
Асҳоби киром Жанобимизнинг ишларини кўриб, ўрниларидан туришди. Ҳар ким
қурбонлигини сўйди, бир-бирининг сочини тарошлади. Айримлари бошларини тақир қилиб
олдиришди, айримлари сочларини калталатиш билан кифояланишди.
Энди ортга қайтиш вақти етган эди. Набиййи акрам(с.а.в.) бир дуо қилдилар. Дуо орасида,
сочларини олдирганларга марҳаматингла муомала қил, дедилар.
— Эй Оллоҳнинг расули, сочларини калталатганларга ҳам, деб қўшиб қўйинг — деб рижо
қилишди.
— Эй Оллоҳ, сочларини олдирганларга марҳаматингла муомала қил — дедилар.
Яна такрор айни илтимосни қилишди. Жанобимиз ҳам яна айни дуони қилиш билан
кифояландилар. Асҳобни қайғу босди, ичларини пушаймонлик тўлдирди. Набиййи акрам
жанобимизнинг соч олдирганларни исрорла дуо қилишлари, сочларини челпиганлар бу дуога
кирмайди, деган маънони ифодаларди. Уларнинг бу ишларини ёқтирмаганлари маълум эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 189
Тўртинчи дафъа яна, хаяжон ва ёлвориш оҳанглари тўла бир ифода билан:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сочларини қисқартирганларга ҳам, денг... — дейишди.
Шунда Жанобимиз илова қилдилар:
Сочларини қисқартирганларга ҳам(валмукассирин)...
Биргина калима бўлган бу дуо юзларга инган ташвиш чизиқларини тузатди, кўксиларига
қамалган ва ҳузурсиз қилиб турган нафаслар кўйиб юборилди. Асҳобдан яна бири пайғамбарлар
Султонидан сўраб қолди:
— Эй Оллоҳнинг расули! Сочларини тўла олганларни очиқ дуо қилдингиз, челпиганларни
эса дуога киритмадингиз. Сабаби нима?
— Улар шубҳага тушмадилар — деган жавоб олди. Мадинадан бу ёқларга умра нияти
билан келишган эди. Ҳозир ҳам пушаймон бўлишгани учун қайтишмаяити. У ҳолда бу умрадан
кутилган савоб мукаммал қўлга киритилган бўлиши керак. Олдин ҳам шунга ўхшаш бир иш
бўлган: ҳижрат ниятида Маккадан чиққан Жундуб кексалиги ва хасталиги боис йўлда вафот
этган, аммо ҳижрати асл ҳижрат қаторида ҳисобланиши кейин тушган оятлар билан
тасдиқланган эди.
Кайтиш сафари бошланди. Йўлда Ҳазрати Умар Жаноби Пайғамбаримиздан бир нима
сўради. Жавоб ололмади. Айни саволни икки, уч марта сўради, яна жавоб бўлмади. Ночор
нарироқ кетишга мажбур бўлди. Ичига бир кўркув оралади. Туясини жадаллатиб, ўрданинг энг
олд сафларига борди.
— Онанг сени туғмасайди, эй Умар!.. — дея ўзини қийнашга, азоблашга тушди.
Орадан ҳеч қанча ўтмасдан қулоқларига бир овоз чалинди:
— Эй Умар ибн Хаттоб, каердасан?! Жаноби Расулуллоҳ сени йўқлаяптилар!..
Умарнинг бошидан қайнаган сув қуйилгандек бўлди.
Чорланибдими, энди тезтез етиб боришдан бошқа ҳеч бир иложи қолмаган эди. Туясини
чоптирди.
— Салом сизга, эй Оллоҳнинг расули!
— Сенга ҳам салом бўлсин, эй Хаттобнинг ўғли!.. Пайғамбарларнинг энг буюгини ҳар
доимги табассуми ила кўрган Ҳазрати Умар келакелгунча ҳис этган қўрқув ва ҳаяжонини
унутдиқўйди. Сарвари олам:
— Бу кеча менга бир сура туширилдики, у мен учун дунё ва ундаги барча нарсалардан
кўра қадрлироқ — деб Фатҳ сурасининг аввалини ўқий бошладилар: — «Бисмиллаҳир
роҳманир роҳийм. Инна фатаҳна лака фатҳан мубина...»
«(Эй Муҳаммад,) токи Оллоҳ Сизнинг гунохларингиздан илгари ўтган ва кейин
кел(ади)ган нарсалар барча гуноҳларингизни мағфират қилиши учун ва Сизга Ўз неъматини
комил қилиб бериб, Сизни Тўғри йўлга ҳидоят этиши учун ҳамда Оллоҳ Сизга қудратли ёрдам
бериши учун, дарҳақиқат, Биз Сизга очиқравшан фатҳғалаба ато этдик. Оллоҳ ўз
имонишончларига яна ишонч қўшишлари учун мўминларнинг дилларига сакинатором
туширган Зотдир. Осмонлар ва Ернинг қўшинлари(яъни, коинотдаги барча жонзот ва кучлар)
Оллоҳникидир. Оллоҳ билим ва ҳикмат Эгасидир» '.
Сурада байъат ҳақида ҳам оятлар бор эди: «(Эй Муҳаммад,) дархақиқат Сизга байъат
қилаётган зотлар, ҳеч шакшубҳасиз, Оллоҳга байъат қилурлар— Оллоҳнинг қўли уларнинг
қўллари устида бўлур. Энди ким(бу байъатни) бузса, бас, у фақат ўз зиёнига бузур. Ва ким
Оллоҳ билан аҳдпаймон қилган нарсасига вафо қилса, у ҳолда(Оллоҳ) унга улуғ ажрмукофот
ато этади»
2
.
«Албатта, Оллоҳ Ўз пайғамбарига(у киши кўрган) тушни ҳаққирост қилди: албатта,
сизлар, (эй мўминлар,) иншаоллоҳ, Масжид алҲарамга тинчомон, бошларингизни
(сочларингизни) қирдирган ва(ёки) қисқартирган холларингизда хавфхатарсиз кирурсизлар.
Бас, (Оллоҳ) сизлар билмаган нарсани билиб, ундан(яъни, Макка фатҳидан) олдин яқин бир
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 190
ғалабани қилди»
3
.
«Яқин бир ғалаба...» деганда Ҳайбар зафари назарда тутилгани тез кунларда аён бўлғуси
эди.
Ҳазрати Умар(р.а.) ўшанда жазо олиш хадигида борган эди, буюк бир фатҳнинг
муждасини эшитиб қайтди. Лекин, шунга қарамай, одамларнинг хотиридан асло чикмайдиган
бир журъат ила Жаноби Расулуллоҳни(с.а.в.) сўроқ қилганининг аламини кейинчалик ҳам
ичидан чиқара олмаяжак ва умр бўйи қул озод қилиб, садақа улашиб, нафл рўзалар тутиб, Улуғ
Мавлонинг кечиришидан умид этиб яшаяжакдир.
Фатҳ сурасининг нозил бўлиши билан Ҳудайбия сулхи бекорга бўлмаганига ишонч ҳосил
қилишди. Аммо бу фатҳ ва зафар нималар эканини, қандай юз беражагини вақт ўтиб
кўражаклар, англаяжаклар.
* * *
Мушрикларнинг қаноати ўзгача бўлди: шунча йўлдан келган Йслом қўшинини яна
Мадинага қайтариб юбордик, араблар орасида тилимиз узун бўлди, деб ҳисоблашди.
Битим матнидан жой олган моддалар орзуларига уйғун шаклда ёзилган, бу борада
мусулмонлар ҳам Қурайшнинг қаноати устунлик қилди, деган фикрда эдилар, шундан бениҳоя
аламда қолишди, ҳатто Расулуллоҳнинг амрларини ҳам эшитмагандек бўлишди.
Айни чокда, бу битимнинг ҳақиқий маъносини пайғамбарлар Буюги(с.а.в.) жуда яхши
билар эдилар. Шундай бир пайтда Жаноби Ҳақ азза ва жалла ўзларини ёлғиз ташлаб
қўймаслигига, душманларини тадбир ила мағлубиятга дучор этишига ишонар эдилар.
* * *
Мадинага қайтиб келинганига унча кўп бўлмаган кунларнинг бирида Маккада Исломни
қабул этган бир йигит Мадинага келиб қолди. Исми Абу Басир эди. Тўғри масжидга кириб
борди. Пайғамбарлар имомининг(с.а.в.) ҳузурларида шаҳодат калималарини сўйлади.
Аммо иш бу билан тугамасди. Қурайшийлар талаб қилишса, қайтариб берилиши лозим
эди. Дарҳақиқат, дарров ортидан икки киши етиб келди.
Тутиладиган бошқа бир йўл йўқ эди. Абу Басир истасаистамаса маккаликларга
топширилди. Ўч киши йўлга чиқишди. Зулхулайфага келганларида жуда толиқишди. Унинг
устига, қоринлар ҳам роса очиқди. Бир девор соясига ўтиришди.
Ҳунайс исмли бири қиличини тошга суяб қўйди. Емакларини ўртага қўйишди, тамадди
қила бошлашди.
Гап орасида Абу Басир:
— Валлоҳи, аммолекин қиличинг зўр экан! — деди. Мақтов Ҳунайсга роса ёқиб тушди.
Кўлини чўзиб, қиличини олди. Қинидан чиқарди.
— Ҳақиқатдан шундай, деди ҳаволаниб. — Мен уни кўп синаганман.
—Кўрсам бўладими?
—Албатта.
Ҳунайс қиличини узатди. Абу Басир ҳаяжонини сездириб қўймасликка тиришиб, олди. У
ёқбу ёғини кўрган бўлди. Сўнгра ҳавога кўтариб, бор кучи билан солди. Ҳунайснинг калласи
қумлар узра юмалаб кетди. Бошсиз тана ерга тушди.
Бу қўрқинчли ҳодиса жуда тез— бир сония ичида содир бўлган эди. Ҳунайснинг қули
нима бўлганини ҳам билмасдан, беихтиёр ўрнидан сапчиб турди. Телба каби Мадинага қараб
чопа бошлади. Абу Басир унинг ортидан тушди. Лекин етиши имконсиз эди. Чунки у одам ўлим
қўрқуви ила крчаётган эди.
Шунга қарамай, орқасидан қувлаб бораверди. Ниҳоят, ҳалиги киши Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
масжидларига етиб келди ва ўзини ичкарига отди. Расули акрам уни кўрган заҳотлари:
— Бу одам бир нарсадан қўрккан — дедилар. Нафаси ўпкасига тиқилгандек бўлиб:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 191
— Одамингиз хўжайинимни ўлдирди!.. Қочмасам, мени ҳам ўлдирар эди — дея олди қул.
Бир оз фурсат ўтиб Абу Басир ҳам масжидга етди, Жаноби Пайғамбарнинг ҳузурларига
келди.
— Эй Оллоҳнинг расули! Сиз ахдингизда турдингиз, мени уларга топширдингиз. Мен энди
ҳур бўлишим керак, деди.
Расулуллоҳ жанобимиз Абу Басирнинг олов сачраб турган кўзларига боқдилар.
— Уруш чақмоғи янглиғ одам... Ёнида битта бўлса борми!..— деб қўйдилар.
Абу Басир Мадинада қолиши мақсадга мувофиқ эмаслигини англаб, кетишга қарор берди.
Ҳунайсга тегишли нарсаларни олиб келган эди. Пайғамбаримизга(с.а.в.) қолдириб кетмоқчи
бўлди, қабул бўлмади.
Қочиб келган қулга аввал изн берилди, у Макка сари жўнаб кетди. Кейинроқ Абу Басир
Сарвари анбиё жанобимиз билан видолашди, у ҳам Мадинани тарк этди.
Ҳали қулнинг изидан тушса, етиб олиши, унинг ишини ҳам битириши мумкин эди. Аммо,
бундай қилакўрма, деган огоҳлантириш бўлгани учун ундай фикрга бормади. Неча кун йўл
юраюра, маккаликларнинг Шомга қатнайдиган тижорат йўли устида, дарё соҳилида жойлашган
бир ерга қароргоҳ тикди. Энди шу маконда турганича ўтганкетган карвонларнинг йўлини тўсиб,
уларни роҳатсиз қилади.
Ҳазрати Умар(р.а.) Маккага, Абу Жандалга мактуб ёзиб, Абу Басир ҳақида, у қўним
топган макон ҳақида хабар берди. Абу Жандал Маккадан такрор қочди ва Абу Басирни топиб
келди.
Кейин Курайшдан қочиб қутулган бошқа мўминлар ҳам биттаданиккитадан бўлиб келиб,
Абу Басирнинг атрофида тўпланаверишди. Маккаликларни ташвишлантирадиган, юракларига
ҳадик соладиган бир куч пайдо бўла бошлади.
Бундан буён энди Қурайш карвонлари бу ҳудуддан эминэркин ўта олмайдиган бўлди.
* * *
Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) Маккадалик пайтларида энг катта душманларидан бири
Уқба ибн Абу Муойт эди. Унинг қизи Умму Гулсум эса, имон келтирган, лекин имонини ҳеч
кимга оча олмаган эди. Тирикдан ўликни, ўликдан тирикни чиқаришга кодир Улуғ Мавло
Укбадай йиртқич мушрикдан Умму Гулсумдай нафис мўминани ҳам чиқара олади, албатта.
Умму Гулсум анча бош қотирди. Нима қилиб бўлса ҳам қочиш режаларини чамалади. Бир
куни қалбида қандайдир ҳаяжон тўлқини жўш урди. Ҳеч тараддудланмасдан, қочиш режасини
амалга оширишга қарор берди.
Ора-сира Макка ташқарисидаги Танъим деган жойга бориб турар, у ердаги боғ уйларида
ётиб қолар эди. Бу гал энди ўша одатидан фойдаланади. Икки-уч кун уни ахтармасликлари
аниқ. Унгача Умму Гулсум борадиган ерига етиб олади.
Дарҳақиқат, яна ўша ёққа кетаётгандек бўлиб, Маккадан чиқди. Тўхтамай, илгарилай
бошлади. Бир пайт олдидан кимдир чиқиб қолди.
—Йўл бўлсин, эй қурайшлик хотин? — деб сўради.
—Бир иш билан кетяпман. Ўзинг ким бўласан?
— Мен Ҳузоа кабиласиданман.
Умму Гулсум Ҳузоа қабиласининг Расули акрам ила аҳдлашганини биларди. Шунинг учун
бемалол:
— Мен мусулмон бўлдим. Мадинага бормоқчиман — деди.
— У ҳолда мен сенга ёрдамчи бўлайин. Чунки мен Мадина йўлларини яхши биламан. Мени
шу ерда кутиб тур — деди ҳалиги одам меҳрибонлик билан.
Сал ўтмай бир туя топиб келди. Умму Гулсумни миндирди. Ўзи туянинг жиловидан тутиб,
йўлга тушди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 192
Чарчагунча йўл босишади, кейин туяни чўктиради, ўзи бир чеккага ўтиб туради. Умму
Гулсум туядан тушади, дам олади, такрор йўлга чиқиш замони келганида яна туяга минади,
ҳузоалик киши келиб туяни турғазади ва йўлда тағин давом этишади.
Шу тариқа юраюра, бир куни Мадинага етиб келишди. Йўлчиликлари Мадина атрофида
нихояланди. Ҳузоалик мард одам Умму Гулсум билан хайрлашиб, қабиласига қайтди.
Имон келтирганмийўқми, Ҳузоанинг бу мард бадавийи маданият асри одамининг хаёлига
ҳам сиғмайдиган бу асил иши учун ҳатто бир ташаккур кутмасдан орқасига қайтиб кетган эди.
* * *
Умму Гулсумни Умму Салама онамиз(р.а.) қаршилади:
— Хуш келибсан, эй Умму Гулсум!
Бир-бирини неча йиллар илгаридан танийдиган бу икки аёл қучоқлашиб кўришишди.
Умму Гулсум келиши сабабини ва сафар тафсилотларини гапириб берди. Сўзларининг охирида:
— Мен Маккага кайтавермасам, ахтариб балки бу ерларгача келишса керак. Абу Жандал
билан Абу Бакирни қайтариб юборганларинг каби мени уларга қайтариб берманглар. Мен бир
аёл киши бўлсам... қийноқларга дош беролмайман. Жаноби Расулуллоҳга менинг
аҳволимни тушунтиринг — деди.
Бу орада Жанобимиз ўзлари келиб қолдилар. Маккалик қўшниларини таниб:
— Хуш келибсан — дедилар.
Умму Гулсум аҳволини Фахри коинотга(с.а.в.) ўзи тушунтира қолди. Бу масалада бир
нарса дейишларига ҳожат қолмади. Чунки Улуғ Мавло вахий фариштасини юбориб, ушбу оятни
туширди:
«Эй имон келтирганлар, қачон сизларга мўминалар хижрат қилиб қелсалар, уларни
имтиҳон қилиб кўринглар. Оллоҳ уларнинг имонларини жуда яхши билгувчидир. Бас, агар
сизлар уларнинг(ҳақиқий) мўмина эканларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга
қайтарманглар. У мўминалар(кофирларга) ҳалол эмас, у(кофир)лар у(мўмина)ларга ҳалол
эмасдир. Ва уларга(бу хотинлари учун) сарфлаган маҳрларини(қайтариб) беринглар. Качон
сизлар уларга маҳрларини берсангизлар, сизларга уларни никоҳларингизга олишда бирон гуноҳ
йўқдир. (Шунингдек) сизлар ҳам кофираларнинг қўлларидан ушламанглар(яъни,
хотинларингиз кофира бўлса ва кофирлар билан қолишни истаса, сизлар уларнинг йўлларини
тўсиб, никоҳларингизда сақламанглар, балки уларга уйланмоқчи бўлган кофирлардан)
ўзларингиз сарфлаган маҳрни талаб қилинглар ва улар ҳам(ўзларининг никоҳидан чиққан ва
мусулмонлар ҳузурига ҳижрат қилган) мўминаларга сарфлаган маҳрларни талаб қилсинлар. Бу
Оллоҳнинг хукмидир. У сизларнинг ўртангизда ҳукм қилур. Оллоҳ билгувчи ва ҳикмат
соҳибидир». (Мумтаҳана, 10.)
Шундай қилиб, Умму Гулсум орқага берилмайдиган бўлди. Бундан кейин келган хотинлар
ҳам: «Мол учун, эр топиш учун эмас, Оллоҳнинг ва расулининг розилиги учун ҳижрат қилиб
келдим, Оллоҳга қасамки, ҳижратдан мақсадим шудир» десалар, ортларига қайтариб
юборилмайдилар.
Умму Гулсумнинг орқасидан икки акаси келди. Уни олиб кетмоқчи бўлишди. Шунда
уларга ушбу оят ўқилиб, Умму Гулсумнинг Мадинада қолиши англатилди.
Умму Гулсумга бир неча талабгор чиқди. Кимга тегишини билмай, роса боши қотди.
Расулуллоҳ жанобимизга маслаҳат солди ва тавсияларига кўра Зайд ибн Ҳорисага тегди.
УММУ ҲАБИБА(РОЗИЙАЛЛОҲУ АНҲО)
Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳудайбия сафарини тугатиб Мадинага қайтиб келгач, Ҳабаш султонига
хитоб этиб икки мактуб ёздирдилар. Элчиликни асҳобдан Амр ибн Умаййага топширдилар.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 193
Амр дарҳол йўлга тушди. Жиддага келди, у ердан бир кемага миниб, Ҳабашистон
соҳилларига кечди. Нажошийнинг ҳузурига борди.
Ҳабаш подшоҳи муборак мактубни олиб ўпди, юзларига суртди, боши устига қўйди.
Унинг бу ҳаракатлари мактуб келтирганга ҳурмат ва севгисининг ифодаси эди. Сўнгра уни очиб
ўкиди. Тахтидан тушиб, ерга тиз чўкди:
— Мен ишонаман ва гувоҳлик бераман, Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир. Яна
ишонаман ва гувоҳлик бераман, Муҳаммад(с.а.в.) унинг қули ва расулидир, деди.
Ҳеч эътироз қилмади, ҳеч тараддудланмади ҳам. Шу тариқа у Саййиди анбиёга(с.а.в.)
имон келтирган илк подшоҳ бўлиш шарафини ва саодатини козонди. Эҳтимол, кўп йиллардан
бери юртида яшаётган мусулмонлар билан кўришиб суҳбатлашгандир. Ислом дини ҳақида
етарли маълумотни олгандир ва бу муборак соат келгунича туйғуларини ичида асраб
яшагандир.
Иккинчи мактубда Фахри олам жанобимиз Ҳабашистонда муҳожирликда яшаётган Умму
Ҳабибага уйланмоқчи эканларини, мабодо қабул этса, никоҳларини ўқиш хусусида вакиллари
бўлишини сўраган эдилар.
Умму Ҳабиба(р.а.) машҳур Абу Суфённинг қизи бўлиб, эри Убайд ибн Жаҳш билан бирга
Ҳабашистонга илк ҳижрат қилганлардан эди. Эри бу ерда айниди. Исломга муртад бўлиб,
насороликни қабул қилди ва шу муртадлик ҳолича ўлди. Бу можаролар Умму Ҳабибани
шошириб қўйди. Нима қиларини билмай қолди, паришон бўлди. Бир ёқда ғурбат қайғуси,
иккинчи ёқда эрининг бу аҳволи ва, нихоят, тул қолгани... буларга дош бериш осон эмасди.
Кунлари шу зайлда ўтаётган бир пайтда кулбасининг эшиги тақиллади. Чиройли
кийимдаги бир чўри изн сўради. Киргач, келишдан мақсадини тушунтирди.
— Мадинадаги пайғамбарларинг сенга уйланмоқчи экан, рози бўласанми? — деб сўради.
Умму Ҳабиба бирдан ўзини йўқотиб қўйди. Туш кўрмаётгани аниқ. Аммо кулоқлари қизиб
ёна бошлади, бутун вужудини ҳаяжон қоплади— булар ҳозиргина эшитган сўзларининг
янглиш бўлиши эхтимолини орттирар эди.
— Гапларингни яна бир марта қайтарчи!..
Чўри келишдан мақсадини такрор англатди.
— Албатта, розиман... Розиман, албатта.
— У ҳолда никоҳ ўқишга ўзинг томондан бир вакил топ — деди чўри.
Умму Ҳабиба устидаги бор зийнатларини ечиб чўрига ҳадя қилиб юборди. Сўнг дарҳол
яқин ақрабоси Холид ибн Саидни излаб топди. Воқеани тушунтиргач:
— Менинг вакилим бўласан — деди.
Бир оз сўнгра Нажоший ҳузурида йиғилган мусулмонлар икки қувончли хабарни бирдан
эшитишди. Нажоший мусулмон бўлганини ҳамда Умму Ҳабиба Пайғамбари зишон
жанобимизга никоҳ қилинишини!
Нажоший қисқа бир нутқ сўзлади. Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабибани Оллоҳнинг
расули Ҳазрати Муҳаммадга(с.а.в.) никоҳлаб қўйишга вакил қилинганини, тўрт юз дирҳам
микдорида маҳр бераётганини билдирди. Холид ибн Саид ҳам Умму Ҳабибанинг вакили бўлиб,
уни Расулуллоҳ жанобимизга никоҳлаб берганини баён этди.
Нажоший амри ила дастурхонлар тузалди.
— Никоҳ чоғи емак ейиш пайғамбарларнинг суннатидир — дея ҳаммани зиёфатга таклиф
қилди.
Зиёфатдан кейин йўл ҳозирлиги кўрилди. Нажошийнинг мактубини, тўёна ҳадяларини ва
мўминларнинг онаси Умму Ҳабибани(р.а.) кимматли бир омонат сифатида олган икки кема
Арабистон соҳиллари сари сузиб кетди. Бу кемаларда Маккадан келган мусулмонлардан
ташқари бир замонлар Ямандан йўлга чиқиб, денгиз шамоли туфайли Жидда ўрнига
Ҳабашистонга бориб қолган кишилар ҳам бор эди. Абу Мусо алАшъарий ўшалардан бири эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 194
Яна бир кема ҳозирланиб, унисига Нажошийнинг ўғли Архо ҳамда Исломни қабул этган
олтмиш кишилик бир гуруҳ жойлашди. Улар Нажоший ёрдамида мусулмон бўлган,
Пайғамбарни(с.а.в.) зиёрат қилишга ва динларини ўрганишга сафарга қўшилган кишилар эди.
Албатта, йўл олис, машаққатли, роса толиқишар ҳам, аммо бунинг эвазига қийматли
мукофотларга эришишлари муқаррар. Оламларга раҳмат қилиб юборилган, пайғамбарлар
Султони бўлмиш жанобимизни ўз кўзлари билан кўриш, суҳбатларида бўлишдек бахт кутарди
уларни. Борадилар, Хотами Анбиё жанобимизнинг ҳузурларида имонларини янгилайдилар, у
Зотнинг(с.а.в.) шарафли саҳобийлари қаторидан ўрин оладилар.
Сафар бошланди. Аммо вақт ўтган сари кўнгилларни қоронғу ўйлар босиб келаверди.
Шамол туриб, денгиз сувини безовта этди. Каттакатта долғалар кемани чайқалта бошлади.
Кўзлар Арабистон сохилларини ахтарар, кўнгиллар ҳам ўлимдан, ҳам Расули амин(с.а.в.)
жанобимиз ила кўриша олмай қолиш эхтимолидан қўрқув ва қайғуда ёнарди. Қўллар очилди,
«Оллоҳим, сен ҳар нарсага қодирсан» дея илтижолар қилинди.
Аммо кўрилган тадбирлар тақдир белгилаган ишларга мувофиқ эмас экан. Отилган ажал
ўқи асов тўлқинлар ила олишиб келаётган кемани тўнкариб юборди. Ҳаётларини сақлаб қолиш
учун анчагача ночор типирчилаган ипсонларнинг уринишлари фойда бермади, денгиз юзасида
жасадлари қолди. Долғалар ўнгга, сўлга отибсочиб ташлаган жасадлар орасида шахзода Архо
ҳам бор эди. Энди унинг вужуди ҳам шериклариники билан бирга Қизил денгиз балиқларига см
бўлажак.
Бир вақтлар кекса Жундуб ҳам ҳижрат мақсадида Маккадан чиққан, аммо ажал унинг
йўлини қисқа қилиб, набийлар Сарварига етишишига тўсиқ бўлган эди. Жаноби Мавло бу
ҳақида: «Ким Оллоҳга ва расулига ҳижрат қилиш ниятида уйидан чиқсада, сўнгра унга ўлим
келиб етолмай қолса, унинг ажри Оллоҳ хузуридадир» дея марҳамат қилган эди. Биз исмларини
билмайдиган бу инсонлар ҳам мақсадларига эришганлари хусусида шубҳа йўқ. Улар ҳам Олий
Девонда«Пайғамбарнинг шарафли асҳоби» ўлароқ қабул этилгани муҳаққаҳ.
Бундан аввалроқ икки кема бўлиб йўлга чиққан мусулмонлар, шаҳзода ва шерикларининг
бошига келган фалокатдан хабарсиз, йўлларида давом этишарди.
ПАСТКАШЛИК
Бир неча ой илгари мусулмон бўлган, лекин хасталиклари кучайиб кетгани учун Мадина
ташидаги Зулжадр деган жойга жўнатилган саккиз киши, ниҳоят, хасталикдан қутулиб,
кунданкунга кучқувватга кириб боришди. Бир куни улар гапни бир ерга қўйиб, Ҳазрати
Пайғамбарга ва Байтулмолга тегишли туяларни олдиларига солиб ҳайдаб кетмоқчи бўлишди.
Чўпон Йасор уларнинг бундай ишга қўл уришлари мумкинлигини сира кутмаган эди.
—Нима қиляпсизлар, ҳой? — деди норозиланиб.
—Биз кетамиз, эй Йасор, майли, яхши қол.
—Хўп... аммо, туяларчи?
Булар энди бизники бўлди — деб жавоб қилишди.
— Ҳеч қачон сенларники бўлмайди!..
— Нега бўлмас экан, жуда бўладида! Яна биттаси гапга аралашди.
— Сен, Йасор, мадиналик дўстларингга биздан салом айтиб қўярсан. Улар билан яна
кўришгимиз бор эдию, аммо вақтимиз тиғиз...
Кслганларида хасталикларидан оҳвой қилиб, Йасорнинг хизматларидан миннатдор бўлиб
юрган бу одамлардан энди у хасталик билан бирга инсонлик туйғулари ҳам кетгандек эди. Акс
ҳолда, шунча кўрилган яхшиликлар ва неъматларга жавобан, бир онда ҳаммасини унутиб,
туяларини тортиб олиб, худди ўзларининг молларидек ҳайдаб кетишмас эди.
Йасор такрор йўлларини тўсиб чиқди. Аммо бу гал улар пачакилашиб ўтиришмади.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 195
Шартта устига ташланиб, ерга қулатишдида, қўлоёқларини кесишди. Ҳатто биттаси ердан тикан
олиб, Йасорниинг кўзларига, ёноқларига, дудоқларига санча бошлади. Бу чексиз азоб
изтиробидан овози чиққан қадар бақирмоқчи бўлган эди, тили ҳам тиканларга нишон бўлди.
Қузғундай атрофни қуршаб олган бу ёвуз«қахрамонлар» унинг тўлғонишларию
бақиришларини қаҳқаҳалар ила қаршилашар, йиртқичларга хос бир завқ туйишар эди.
Ниҳоят, Йасорнинг қўлоёқларидан отилиб чиқиб турган қонлар озайди, тўлғонишлари
ўрнини бир мажолсизлик чулғади. Тепаларда акссадо берар даражада чиқиб турган баланд овоз
энди икки одим наридан ҳам эшитилмайдиган ҳолга келди. Шундагина уни ташлаб, йўлга
тушишди. Бир оздан кейин Йасор шаҳидлик шарбатини ичди.
Саккиз ҳаммаслак ўн бешта туяни олдиларига солиб, яхши иш қилдик, деган ишончда у
ердан узоқлашишди. Энди уларнинг бу туялардан ора-сира кабоб пишириб, роҳатда
яшашларига ким тўсқинлик қила олади?.. Ойларча мехрмурувват остида маза қилиб яшашди,
хасталикдан ҳам қутулишди, буларнинг устига яна ўн бешта туяга эга бўлишди... яхшида!
Қисқаси, ҳаётнинг ҳар даврасида толеъ инсонга бу қадар кулиб боқмайди. Йасорнинг
типирчилашларини кулакула томоша қилиб, сўнгра шодҳуррам давом этажак йўлчиликларига
бирон тўсиқ қолмаган эди.
* * *
Амр ибн Авф оиласидан бир хотин эшак миниб борарди. Қонга беланиб ётган бир одамга
йўлиқиб: «Ё Оллоҳим!» дея фарёд чекиб юборди. Эшагидан тушиб, у одамнинг юзларига
санчилган тиканларни суғурди. Сўнгра вақтни ўтказмасдан, Қубо қишлоғи сари шошилди.
Бориб, йўлда кўрган қўркинчли манзарани айтиб берди. Дарҳол Пайғамбар жанобимизга хабар
юборилди...
Жанобимиз ниҳоятда эзилдилар. Тез Қурз ибн Жобирнинг қўлига йигирма суворий бериб,
йўлга солдилар. Орқадан ўзлари ҳам борадиган бўлдилар.
— Оллоҳим, йўлларини кўрмайдиган қил, йўлларини тор ва чиқмас йўл қил! — дея дуо
қилақила дўстлари ила ҳозирлик кўра бошладилар.
Қурз тўғри Зулжадрга от солган эди. Аввал шаҳид Йасорнинг тепасига борди. Сўнгра у
ваҳшийларнинг изини таъқиб этди. Йасор эса, ҳеч нарсадан бехабар, паришон холда ётар эди.
Мусулмонлар нафратга тўлиб, хоинларнинг кетидан отланишди. Ниҳоят, у саккиз ҳамтовоқни
бир туяни сўйиб, гўштини кабоб қилиб еб ўтиришган жойида шартта босиб ушлашди.
Бу дафаъ толеъ улардан юз ўгирган эди. Атрофларини ўраб олган йигирма кишидан ҳам
аввал иушаймонлик туйғулари уларни эза бошлади. Мусулмонлар тез қўлоёқларини боғлашди
ва Мадинага олиб қайтишди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига келтиришди. Чўпонни қийнаган усуллари ўзларига ҳам
қўлланди. Оллоҳ таоло оят туширди: «Албатта, Оллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиган ва
Ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси ўлдирилиш ё дорга осиш
ёки оёққўллари чаппаростасига(яъни, ўнг қўл билан чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ)
кесилиши ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир. Бу жазо улар учун бу дунёда
расволикшармандалик бўлур. Охиратда эса, улар учун улуғ азоб бордир» (Моида, 33), деб
буюрди. Улар шу тариқа жазоларини олишди.
ҲАЙБАР
Йасор ўлдирилганидан ва унинг қотиллари ҳам жазоларини олганларидан уч кун ўтиб,
Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳайбар қалъаси устига юришга тайёргарлик эълон қилдилар.
Ҳудайбия сулҳидан уч ой кечган эди. Хандақ жангининг сабабчилари— қаерга оёқлари
етса, доим фитнафасод чиқариб юрадиган яҳудийларнинг ниҳоят адабларини бериб қўйишнинг
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 196
мавриди келди. Орадан вақт ўтказиб юборилса, бу фурсат ичида улар Қурайш ила бир
аҳдлашма тузиб олиши мумкин, унда жазоларини бериш оғирлашар эди.
Қисқа вақт ичида қўшин тўпланди. Ҳар хил хизматларни адо этиш умидида йигирмага
яқин аёл ҳам кўнгилли ўлароқ бу қўшинга кирди. Уҳуд ғазотида қаҳрамонларча иштироқ этган
Насиба, Анаснинг онаси Умму Сулайм ва мўминларнинг онаси Умму Салама(Оллоҳ
барчаларидан рози бўлсин) ҳам улар орасида эдилар.
Икки юз нафари отлиқ, жами бир минг олти юз кишидан иборат қўшин ҳижрий еттинчи
йилнинг бошида муҳаррам ойи охирларида Мадинадан чиқди. Сибаъ ибн Урфута(р.а.) Мадина
волийи қилиб қолдирилди. Ўша кунлари Мадинага тижорат мақсадида келган Хусайл исмли
бир мушрик йўлбошловчи этиб ёлланди.
* * *
Юриш кечалаб давом этарди. Бир кечаси йўлчилар Амир ибн Аквога мурожаат қилиб:
— Бизга бир нарсалар гапириб бсрсанг бўлмайдими, эй Амир! — дейишди.
— Нега бўлмас экан? — деди Амир ва гўзал овози ила сўз бошлади: — «Оллоҳим, Сен
бўлмаганингда ҳидоят топмасдик, садақа бермас, намоз ўқимас эдик. Тўла адо эта олмаётган
бўлсак, мағфират қил. Устимизга амният ва ҳузур индир. Душман билан тўқнашганимизда
оёқларимизни собит қил. Душманлар бизни куфрга чақирдилар, биз чекиндик, қабул этмадик.
Улар эса куфр қўполлиги ила устимизга ташландилар...»
Бу чиройли овоздан ва шеърдан хушланган туялар шеърнинг ҳижоларига ва оҳангига мос
қадам ташлаб борарди. Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Туяларни бундай ғайратга келтираётган у шоввоз ким? — деб сўрадилар.
— Амир ибн Акво бу, эй Оллоҳнинг пайғамбари — деб жавоб қилишди ёнларида
кетаётган саҳобийлари.
— Оллоҳ уни раҳматига олсин, марҳаматила муомала кўрсатсин — деб дуо қилдилар.
Ҳазрати Умарнинг юраги сиқилди. Амирнинг ажали яқинлашганини англади.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, қолдирсангиз, Амирдан фойдалансайдик — дейишдан
ўзини тия олмади.
Фахри коинотнинг(с.а.в.) Ҳайбар калъаси устига бостириб бораётганларини эшитган
Ғатафон қабиласи аввалдан яхши муомалада бўлиб келишган ҳайбарликлар ёрдамига етиб
бориш учун тез ҳозирлик кўрди. Ўзларича, яхши қиляпмиз, деб ўйлашарди. Ростда, чин дўст
қора кунда билинади. Қолаверса, мусулмонларга яхшигина бир дарс берилади, кўпдан бери
Қурайш эплаёлмаётган иш қилинади.
Расули акрам жанобимиз уларнинг шундай қилишлари мумкинлигини тахмин этганлари
учун Ҳайбар билан Ғатафон ўртасида бир қароргоҳ тикдилар, уларнинг Ҳайбарга қўшилиш
йўлини тўсмоқчи бўлдилар.
Юртларидан қаҳрамонона кайфиятда чиққан ғатафонликлар орадан ҳеч қанча вақт
ўтмасдан, ичларига тушган бир андиша билан олиша бошлашди. Булар кетишлари билан
қабилага босқин қилинсая? Бошида унча аҳамият беришмади, лекин борабора бу қўрқув
катталашиб, тинчларини буткул йўқотишди. Ахийри тўхташди, тўпланиб, масалани атрофлича
муҳокама этишди. Ичларидан биттаси деди:
— Дўстга ёрдам деб болаларни ва хотинларни таҳликага ташлаб кетиш ақлли
инсонларнинг ишими? Биз кетсак, юртимиз хароб этилмаслигига ким кафолат беради?
Яна бир киши унинг сўзларини қувватлади:
— Ҳайбарлик дўстларимизнинг мустаҳкам қалъалари, мўл озиқовқатлари, урушқоқ
йигитлари бор. Ясрибликлар қуш бўлиб учиб кирмасалар, бу калъаларга кираолмайдилар. Улар
ҳам, эслари бўлса, қалъадан ташқари чиқишмайди — деди.
Ҳеч ким эътироз қилмади. Чунки бу сўзлар кўнгилларидаги ўртоқ тушунча ва орзуларни
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 197
ифодалар эди.
— Қани, нима дейсизлар? Жим ўтирган билан иш битмайди. Бир қарорга келайлик: ё
бориб урушайлик, ё юртимизга қайтиб, болачақамизни ва мулкимизни қўриқлайлик — деди
яна биттаси.
Шунда қабила раиси ўз қарорини айтди:
— Мен орқамга қайтаман. Ким Ҳайбарга боришни истаса, унга биз монеъ бўлмаймиз.
Раис туясига минди ва Ғатафонга қараб кетаверди.
Қабила аҳлидан Ҳайбарга боришни хоҳлаган битта ҳам инсон чиқмади. Худди бир айланиб
келиш учунгина йўлга чиққандай, ҳаммалари яна юртларига қайтишди.
Буюк Мавло яҳудийларга келадиган ёрдамни шу тариқа кесган, эътиборли бир қўшинни
кўнгилларга солган қўрқув ила тўхтатиб, орқага қайтарган эди.
* * *
Юриш давом этаркан, бир бадавий Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) мурожаат қилиб қолди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Мен сенга имон келтирдим. Изн берсанг, сен билан бирга
Мадинага ҳижрат этишни истайман — деди.
Зоти Рисолат жанобимизнинг муборак юзларида мамнуният излари балқиди. Бадавий
қўшинга киритилди ва туяларга қараб туриш вазифаси топширилди унга.
Сафарнинг охирги кечаси ҳам ўтиб бораётган эди. Анас(р.а.) ўгай отаси Абу Талҳанинг
туясига мингашиб олган, Пайғамбар(с.а.в.) билан ёнмаён борар эди. Бир пайт туялари бир-бирига шундай яқинлашдики, Анас оёғига Жаноби Расулуллоҳнинг муборак оёқлари
ишқаланганини ҳис этди.
Сал вақт ўтарўтмас тонгнинг илк ёруғлигида Ҳайбар қалъалари кўринди. Шу пайт Анас
(р.а.) Саййидул анбиёнинг(с.а.в.):
—Оллоҳу акбар!.. Мавҳ бўлди Ҳайбар! Биз бир қавмнинг майдонига чиққан вақтимизда
азоб хабарини олганларнинг тонги жуда оғир келади — деяётганларини эшитди.
Қўшин шу якин ўртага қўнди.
* * *
Қуёш чиқарчиқмас ҳайбарликлар қўлларида деҳкончилик асбоблари, елкаларида
замбиллар билан боғ ва экинзорларига ишга йўл олишган эди. Қаршиларида кўрган манзарадан
тараша бўлиб қолишди.
— Валлоҳи, Муҳаммадку! Муҳаммад қўшин тортиб келибди!.. — дея ҳайқираҳайқира
қўрғонларига қочиб кетишди.
Ислом лашкарининг хабари бирпасда ёйилди. Халқ ёпирилиб, қалъаларнинг деворлари
устига чиқди ва мусулмонлар қўшинини ҳайрат ва даҳшат ичида томоша қилди.
Дархол раислари, пешволари тўпланиб, нима қилишни маслаҳатлаша бошлашди.
Ичларидан Абу Зайнаб деган бири сўз олди:
— Уларнинг қаршисига чиқиб, қаҳрамонларча савашмоғимиз керак! Биласизлар,
Муҳаммад ҳозирга қадар қайси калъани қамал қилган бўлса, таслим этган. Бўйсундирилганлар
эса, ё сургун, ё асир қилинган, ё ўлдирилган. Ўзимиз гувоҳмиз бу ишларга.
Ҳеч ким Абу Зайнабнинг сўзларига қулоқ солмади. Анчадан бери тажрибаси ва Исломга
қарши душманлиги билан танилган Саллам ибн Мишкам ҳам айни таклифни такрорлади. Энг
тўғри йўл қалъадан чиқиб савашиш эканини уқтирмоқчи бўлди. Аммо:
— Бизнинг қалъаларимиз мустаҳкам, озиқовқатимиз ҳам етарли — дейишди.
Шундай қилиб, улар ўзларига мудофаа жангини танлашди.
* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 198
Пайғамбарлар Султони жанобимиз(с.а.в.) Ясрибга кўчиб келиб, бу шаҳарни
шарафлантирган кунларда Бани Назир қабиласи кўчаларида чопқиллаб ўйнаб юрган бир қиз
бўларди. Исми Сафиййа эди, Бани Назир яҳудийлари раиси Хуйайй ибн Аҳтобнинг қизи эди.
Шу Сафиййа ҳижратнинг илк кунларига оид бир воқеани ўшандан бери хотирасида сақлаб
қолган. Пайғамбар деб овозаси чиққан бир одамнинг Маккадан Ясрибга(Мадинага) келгани
хабарини эшитиб, дадаси билан амакиси уни кўришга боришган, лекин ниҳоят даражада ўйга
ботиб, ҳасратга кўмилиб қайтишган эди. Анчагача улардан сас чиқмади. Оғизларини пичоқ
билан ҳам очиб бўлмайдигандек эди гўё. Охири акаука бир-бири билан дардлашди. Ўша куни
Сафиййа дадасининг оғзидан Ясрибга кўчиб келган пайғамбарга у фақат яҳудий бўлмагани
учунгина битмастуганмас кин ва адоват сақлаяжагини эшитган эди.
Сафиййа тушунмади: борйўғи бир марта кўрган одамига қандай қилиб қаҳрғазаб ва
душманлик туйиш мумкин? Ахир, ҳамма ҳам яҳудий бўла олмайди. Дунёда фақат яҳудийлар
яхши, яҳудий бўлмаганга душманлик қилиш керак, дейиш ҳам инсофсизлик эмасми?!
Орадан йиллар ўтди, аммо Сафиййанинг отаси бу туйғуларидан воз кечмади.
Пайғамбарларнинг энг буюгига нисбатан унда пайдо бўлган хусумат туйғулари ортса ортди,
аммо камаймади. Бир куни яҳудийлар қилган хиёнат туфайли Сафиййа ҳам қавми билан бирга
туғилиб ўсган тупроқларни тарк этиб кетишга мажбур бўлди ва Хайбар қалъасини отаси билан
иккинчи ватан тутди.
Отаси бу ерда ҳам тинч ўтирмади. Маккага бориб, Қурайшнинг пешволарига учрашди, ўн
минг кишилик лашкарнинг тўпланишига ва Хандақ жангининг рўй6еришига сабаб булди.
Лекин бу жангнинг охирида қурайшийлар билан бирга боши кесилиб жазосини топди
Сафиййа балоғатга етгач, уни амакисининг ўғЛИ Кинонага турмушга беришди. Янги
келинлик кунларининг бирида эрининг тиззасига бош қўйиб ухлаб қолди Тушида ой ва
юлдузлар пирпир порлаган бир кечада кўрди ўзини. Кейин ўн тўрт кунлик ой ерга тўғри
сузилиб келдида, Сафиййанинг қўйнига кирди. Бу туш Жаноби Пайғамбаримизнинг Ҳайбар
яқинига келган кунлари арафаларида кўрилган эди.
Сафиййа хаяжон ила уйғонди. Кўрган туши ўзига яхшилик ва бахт келтиражагига ишончи
комил эди. Хурсандлигини ва севинчини эри билан ўртоқлашмокчи бўлди. Қаршисига ўтиб
ўтирди ва:
— Менга қара, эй амакимнинг ўғли — дея кўрган тушларини бир-бир айтиб берди.
Лекин Кинона бирдан кўпирди. Сафиййанинг юзига тарсаки тортиб юборди. Яна, яна
солди. Қандай балога йўлиққанини билмаган Сафиййа кўкларга етгулик фарёдларла ёрдам
истаркан, еган бу тарсакиларининг сабабини эндиэнди англай бошлади. Кинона ёввойи бир
овозда бақирарди:
—Демак, сен унга тегишни истаяисан, шундайми? Кейин англади, эри«у» деганда назарда
тутган одам мадиналик пайғамбар Муҳаммад Мустафо(с.а.в.) экан. Бу калтакланиши қалбини
тушига янада кўпроқ боғлади, эри Кинонага нисбатан муросасизлигини кучайтирди.
* * *
Ҳабашлик бир қул бор эди. Уни ҳайбарлик яҳудийлар сотиб олишган, ўзларига чўпон
қилиб қўйишган эди. Мана, неча йилдир, сурувни олдига солиб, у тепалик сеники, бу тепалик
меники, дея айланиб юрарди.
Бир куни қалъа атрофининг ўралаётганини кўрди. Ҳайбар кўчалари ҳаяжонли
чопачопларга саҳна бўлиб қолган. Юзларда даҳшат ва қўрқув. Силоҳини оласолиб, одамлар
қаёққадир шошилишар эди.
— Нималар бўляпти?.. Нима қиляпсизлар?.. — деб сўради.
— Нима бўлаётганини кўряпсанку, куролланяпмиз, урушамиз.
—Ким билан?
—Пайғамбарликни даъво килиб чиккан одам билан.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 199
Чўпон қалъа буржига чиқди, келганларга боқди. «Пайғамбарлик даъвосида чиққан...»
деган сўз гўё зеҳнига ўрнашиб қолгандай эди.
Ким у? Чиндан ҳам пайғамбарми?.. Одамларни нима нарсага даъват қиляпти экан?..
Рўпарасида қайнаб ётган лашкарга боқабоқа, хаёлга толди. Сўнгра бирдан қарорини берди.
— Бир марта бориб кўрганни еб қўйишмас...
Қалъадан чиқди. Қўйларининг бошига борди. Уларни сурасура Жанобимизнинг олдиларига
келиб қолди.
⎯ Одамларни нималарга даъват қилаётганингни менга англат — деди.
Роббул Оламийннинг расули(с.а.в.) унга Ислом дини хақида маълумот бердилар. Чўион
Ислом динини энг яхши билгувчи ва энг яхши тушунтиргувчи инсондан бсвосита эшитди. У
кишида бир қабила раисининг, бир лашкар қўмондонининг катталиги, кибри йўқ,
пайғамбарларга хос ва ярашиқли тавозеъ бор эди. Бир чўнонни рўпарасига ўтирғизди, қул билан
эмас, энг мухтарам инсон билан гаплашаётгандай суҳбат қурди...
Хўп, мен бу динни қабул этсам, эвазига менга нима бор? — деб сўради чўпон.
— Имонда ўлсанг, мукофотинг жаннат бўлажакдир.
— У холда мен сенинг динингга кираман, сенинг пайғамбар эканингга ишонаман. Энди
мен нима қилишим лозимлигини тушунтир.
Жаноби Пайғамбаримиз шаҳодат калимасини айтиб турдилар, у такрорлади. Сўнгра деди:
— Лекин, эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу қўйлар менга омонатдир. Уларни эгаэгаларига
топширишни истайман.
Унга: «Йўўқ, энди қўйлар бу ерда қолади!» дейилмади. Чунки бу дин омонатга риоят
этишни буюрадиган дин эди. Жаноби Расулуллоҳ унга йўл кўрсатдилар:
— Қўйларни бу ердан нарироқ олиб бор, бир-иккимайда тошлардан от. Оллоҳ уларни
сенинг ўрнингга эгаларига етказади.
Чўпон тавсия этилгандек қилди. Сурув худди бир чўпон каровида кетаётгандай,
ёйилмасдан, тарқалмасдан, тўғри қалъага қараб кета бошлади. Ҳаммаси бориб, эгаэгаларининг
эшиги олдида тўхтади.
Ўша кунги жангда, илк тўқнашувларда чўпон шахидлик шарбатини ичди. Ҳеч намоз
ўқимади, намоз қандай ўқилишини ўрганишга фурсати ҳам бўлмади.
Қамалнинг иккинчи ва учинчи кунлари ҳам бир-бирларига ўқ ва тош отишлар билан кечди.
Бу орада Ҳазрати Алининг кўзларига чанг тўлиб, икки қадам олдини ҳам кўра олмай қолди. Сал
дам олволиш учун бир чеккага ўтди.
Тушки қуёш қиздираётган палла эди. Маҳмуд ибн Маслама иссикдан пана ахтариб, Наъим
қалъаси деворининг тагига ўтирди. (Ҳайбар учтўртта қалъадан иборат бўлиб, ҳар бирининг
алоҳида номи бор эди.) Сояда терлари қотиб, озгина тин олган бўлди. Ҳарҳолда бу яҳудийлар
ўзларига лойиқ жазоларини топажаклар, дея ўйларди. Аср салқини тушиб, иссиқ сал ҳовридан
қайтса, саваш янгидан бошланажак, икки томон бир-бири ила жон бозорига киришажак.
Аммо энди Маҳмуд бу ердан кета олмас. Душманга қарши такрор жангга кириш унга
насиб этмас эди. Тепасига бир марта қараб қўйиш, «Мен дўстимнинг уйининг соясида
ўтирганим йўқ, ахир» дсйиш хаёлига келмади, туйқус бошига тушган тсгирмон тош уни
ўтирган жойига қапиштириб ташлади.
Воқеани узоқдан кўриб қолган мўминлар тез чопиб келишди. Чалажон холида уни жаноби
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) хузурларига келтиришди. Набиййи акмал дўстларининг аҳволини
кўриб, хафа бўлдилар. Юзидан шилиниб осилиб қолган терини қайтиб жойига ёпиштириб
қўйдилар. Маҳмуднинг энди такрор ҳаётга қайтиши имконсиз эди. Укаси Муҳаммад ибн
Масламанинг жигари эзилди, паришон бўлди.
Маҳмуд қўшиннинг орқа томонига даволанишга юборилди.
Тош ва ўқ отишдан зериккан яҳудийларнинг қалъадан чиқиб, ташқарида жанг қилгилари
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 200
келди. Қалъа раиси, машҳур жангчи Марҳаб олдинга чиқди, яккама-якка олишувга бир мард
истади. Мўминлардан Амир ибн Акво унга даъвогар бўлди. Бир неча бор ўзаро ҳамлалар
қилинди. Шундай ҳужумлардан бирида Амирнинг калта қиличи Мархабнинг қалқонидан
қайтиб, ўзининг оёғини кесиб юборди. Амир ерга қулади. Биродарлари чопиб келиб, уни
майдондан олиб чиқиб кетишди. У ҳам орқага жўнатилди.
Кўп ўтмай, Маҳмуд ҳам, Амир ҳам Жаноби Ҳақнинг рахматига қовушишди. Фахри коинот
(с.а.в) иккисини бир гўрга кўмдилар.
Замонлар ўтар, эҳтимол уларнинг ҳеч зиёратчиси бўлмас, ҳеч кимнинг йўли улар ётган
гўрнинг яқинидан ўтмас, аммо, айни чоқда, оламларга рахмат қилиб юборилган олий шонли
Пайғамбарнинг муборак қўллари билан жаннат боғларидан бирига жойлаштирилишганининг
ўзи улкан фазлдир. Улар Жаноби Мавлонинг азиз меҳмонлари сифатида икром кўришади,
Расулуллоҳга хизматларининг, Исломга мадад бўлганларининг мукофотини олишади, жаннат
дастурхонларида эъзоз топишади.
* * *
Қамал бошланганига анча кун бўлган, қўлдаги озиқовқат тугаб бормоқда. Абдуллоҳ ибн
Муғоффал қалъадан бир тугун учиб тушганини кўриб қолди. Югуриб бориб, энди қўлига олган
эди, устига ўлжаларга масъул шахс етиб келди.
— Жойига қўй, биродар, у ўлжа ҳисобига киради, деди.
Абдуллоҳнинг эса бергиси йўқ эди.
— Валлоҳи, мен буни ҳеч кимга бермайман!..
Иккиси шу тариқа тортишиб туришганида Жаноби
Расулуллоҳнинг нигоҳларини ҳис этишди. Тўхташди. Пайғамбаримиз кулимсираб, ўлжа
йиғувчига боқдилар.
— Майли, бер унга — дедилар.
Абдуллоҳ тугунни кўтарганича, нигоҳлари ер чизиб, биродарларининг ёнига келди. Бирга
ўтириб, тугун ичидаги ёғ ва гўштни биргалашиб ейишди.
Бу орада очликни кетказиш учун бир таом ҳозирланаётган, хонаки эшаклар сўйилиб,
қозонларга солинган эди. Атрофни пишаётган гўшт иси тутиб кетди. Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Нима бу? — деб сўрадилар.
— Гўшт пишириляпти, ё Набийаллоҳ.
— Ниманинг гўшти?
— Хонаки эшаклар сўйилди.
Сал ўтиб қўшин узра бир нидо янгради:
— Билиб қўйингларки, Оллоҳ таоло ва пайғамбарисизларга хонаки эшакларнинг гўштини
ман қилади, тўкиб ташланглар!..
Пишиб турган гўштдан бир луқма ҳам емай, тўкиб338
ташлашди. Очлик давом этса этсин. Оллоҳнинг ва пайғамбарининг амри оёқости
бўлмасин. Қўшиндан баъзилари кўпчиликнинг дардини арз этишди:
— Эй Оллоҳнинг расули, очликдан тоқатимиз кесилди. Егани бир нарсамиз қолмади —
дейишди.
Лекин Расули акрамда(с.а.в.) ҳам уларга бергани бир нарса йўқ эди. Қўлларини очдилар:
— Эй Оллоҳим, буларнинг ҳолларини билиб турибсан. Кучлари тугади, қувватлари
қолмади. Менинг ҳам уларга берадиган ҳеч нарсам йўқ. Буларга Ҳайбарнинг энг бой,
озиқовқати энг мўл бўлган қалъасининг фатҳини насиб эт — дея ниёз қилдилар.
* * *
Бир куни Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) роҳатсизландилар. Байроқни Ҳазрати Абу Бакрга
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 201
(р.а.) бердилар, унинг қўмондонлигида жанг қилинди. Натижа чиқмади. Эртасига байроқ
Ҳазрати Умарга(р.а.) берилди, яна аҳвол ўзгармади. Кейин ансорлардан бирига берилди, яна
бўлмади. Олтинчи куни оқшомида Жаноби Саййидул анбиё(с.а.в.) бундай ният қилдилар:
— Байроқни эртага шундай бир кишига бераманки, у Оллоҳни ва иайғамбарини севади,
Оллоҳ ва пайғамбари ҳам уни севади. Оллоҳ унинг қўли билан фатх насиб этажакдир —
дедилар.
Бу сўзлар мусулмонлар орасида буюк бир ҳаяжон қўпишига сабаб бўлди. Ким экан у
толеъли?.. Ҳар ким бу ерга Оллоҳни ва расулини севгани учун келган, лекин Оллоҳга ва
расулига севимли бўлиш... бундай бир соадатга номзод бўлишни истамайдиган одам
бормикан?..
Кечаси билан зеҳнлар шу ўй билан банд бўлди. Тонгда уйғонилганида илк хаёлга келгани
яна шу ўй бўлди. Ўзига вазифа берилишини умри давомида борйўғи икки дафъа жуда орзу
қилган Ҳазрати Умар бир боқишдаёқ кўзга ташланиб турадиган йирик гавдасига қарамай,
борлигини сездириш мақсадида яна олд сафга туриб олиб кутарди.
Ниҳоят, Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) чодирларидан чиқиб келдилар. Ўша атрофда ҳозир
бўлганларни кўздан кечирдилар ва:
— Али қаерда? — дедилар.
Қалбларда жўш урган хаяжонлар бир ондаёқ сув сенилгандай босилди. Тонгга қадар
зеҳнларни чулғаб турган масала— толеъли инсоннннг ким эканлиги масаласи ҳал бўлди.
— Эй Оллоҳнинг расули, Али кўзларидан нолияпти, кўзлари оғрияпти — дейишди.
— Чақириб келинглар.
Ҳазрати Алини(р.а) кўзи ожизларни етаклагандай қўлидан тутиб олиб келишди.
Жанобимиз туфукларидан пича олиб унинг кўзларига суркадилар ва дуо қилдилар. Бир онда
кўзлари очилди. Беркилиб паришон ҳолга келган кўзлар худдики бу кўзлар эмасди. Ва яна,
келгусидаги ўттиз йилдан мўл ҳаёти бўйича ҳам у кўз оғриғи нималигини билмай ўтажак.
Байроқ унга топширилди, чекинмасдан олға босишга ва жанг қилишга амр этилди. Ҳазрати
Али(р.а.) бир неча одим юриб тўхтади, орқасига қарамай:
— Улар билан нима учун урушаман, ё Набийаллоҳ? — дея сўради.
— Улар билан токи«Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Оллоҳнинг расулидир» дея
гувоҳлик бермагунларича жанг қил. Агар гувоҳлик келтирсалар, молларини, жонларини
қутқарган бўладилар. Фақат Исломнинг ҳаққи қолади. Ҳисоблари эса, Оллоҳга оиддир. Тўғри
уларнинг олдига бор. Исломга даъват қил. Оллоҳ таолонинг ҳаққини уларга хотирлат. Қасам
ичаман, сенинг қўлинг билан бир инсонни Оллоҳ ҳидоятга солиши сен учун қирмизи туяларга
молик бўлишингдан ҳам хайрлидир — дедилар. (Муслим, 4/1872.)
Ҳазрати Али аскарлари билан бирга яҳудийларнинг қўрғони сари юрди. Жаноби
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) амрларини бажо келтириш учун уларни Исломга даъват қилди. Лекин
фойдаси бўлмади.
Ҳайбар аҳли қалъадан ташқари чиқиб, мусулмонларга ҳужум қилишди. Зубайр ибн Аввом
билан Абу Дужона арслонлар каби жанг қилишарди. Бир пайт Зубайр ўзи савашиб турган
яҳудийга Ҳазрати Алининг ҳамла қилмоқчи бўлаётганини кўриб қолди ва:
— Оллоҳ ҳаққи, орамизга кирма! — деб уни нари кетказди ва душманига қайтадан хужум
қилди. Бир неча ҳамлалардан кейин ҳалиги яҳудий қонлар ичида ерга чўзилди. Ҳолбуки, у
ҳайбарликларнинг умидишончи ва ҳурмати баланд, Ёсир исми билан машҳур йигитларидан эди.
Бу орада Ҳазрати Али ҳам Ҳайбар қалъаси қўмондони Марҳабнинг укаси Ҳорисни
ўлдирди. Марҳаб укасининг ўлдирилганини кўрган заҳоти қони қайнаб, савашга отилиб чиқди.
Ўзининг шаънига мақтовли шеърлар айтиб, майдонга кирди. Ҳазрати Али ҳам унинг устига
бостириб бораркан, «Мен онам Ҳайдар(арслон) деб атаган йигитман!» дерди.
Олишув бошланди. Марҳаб шу кунга қадар мағлубият аламини тотмаган, яна шундай
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 202
бўлиб қоламан, деб ўйлар эди. Бир неча ҳамлалардан кейин Ҳазрати Али бир қилич солган эди,
Марҳабнинг қалқони иккига бўлиниб кетди. Иккинчи уришида боши то жағларигача крқ
ўртасидан ажралди. Ҳайбар қалъасини бурчакбурчакларигача чинқиратиб юборган бир
ҳайқириш ила думаларкан, бу пайтда азоб фаришталари унинг ёқасига ёпишган эдилар.
Марҳабнинг ўлими яҳудийларни зир титратди. Қўли букилмаган, елкаси ер искамаган
унингдек бир йигитнинг бундай ўлим топиши ҳамда ўз қалъаси ёнгинасида ерга чўзилиши
ҳазилакам иш эмасди.
Мусулмонлар тобора устун келиб, савашни авжига чиқаришарди. Буюк Пайғамбар(с.а.в.)
кеча оқшом: «Оллоҳ унинг сабабила фатҳ эҳсон этажакдир» деб таърифлаган Ҳазрати Алининг
(р.а.) жасурона ҳаракатларини кўриб, янада ғайратга келишар, ғалабага қадамбақадам
яқинлашаётганларини кўриб туришгандай эди. Ниҳоят, Оллоҳнинг ёрдами етишди. Натат
қалъаси қўлга киритилди.
Бу ерга келганларининг еттинчи куни Ҳазрати Али«Ҳайбар фотиҳи» номини қозонди.
* * *
Қалъадан ўлжа олинган ғанимат тақсимланди. Ҳайбарга келган ҳаммага ҳисса ажратилди.
Ҳатто сафар асноси йўлда Расулуллоҳга учраб, Мадинага ҳижрат қилмоқчилигини айтган
бадавийга ҳам улуш берилди. Аммо у ҳиссасига тушган туяларни олдига солиб ҳайдаб,
пайғамбарлар Имомининг(с.а.в.) ҳузурларига келди.
— Булар нима, эй Оллоҳнинг расули? — деб сўради.
— Булар ғаниматдан сенга ажратилган улушдир.
Бадавий бошини сараксарак қилди.
— Мен сизга шуларни деб эргашмадим — деди. Сўнгра қўли билан бўғизига ишорат
қилиб, сўзини давом эттирди: — Менинг тилагим мана шу еримга санчиладиган ўқ билан
шахид бўлиш ва жаннатга киришдир.
Бу сўзларга нима деб жавоб бериш мумкин?! Ичиташи бир бўлган, тили билан эмас, юраги
билан гаиирадиган, туяларга эмас, жаннатдаги меваларга кўнгил берган бу одамга нелар деса
бўлади?!
Фахри коинот(с.а.в.) унинг самимиятидан жуда мамнун бўлдилар.
— Агар сўзларингда содиқ бўлсанг, Оллоҳ сени тасдиқ этажакдир — дедилар.
* * *
Ўша кунлари Мадина ўз бошларича Ислом динини қабул қилган бир гуруҳ кишини кутиб
олиш билан машғул эди.
Давс қабиласидан бир гуруҳ киши мусулмон бўлиш ниятида йўлга чиқиб, бу диннинг азиз
пайғамбарини кўриш орзуйида узоқ йўл босиб келишди. Бомдод намози ўқилаётган паллада
масжидга киришди. Имом намознинг илк ракатида Марям сурасини, иккинчи ракатида
Мутаффифин сурасини ўқиди. Мусофирлар шунчалик чарчоқларига қарамай, Қуръон
оягларини диққат билан тинглашди.
Намоз тугаганида Давс қабиласи аҳлини бир ҳаяжон қоплаб олган эди.
— Оллоҳнинг расули намоз ўқиб берган кишими? — деб сўрашди улар.
— Йўқ.
— Хўп, бизга уни кўрсатасизларми?
— Оллоҳнинг иайғамбари Мадинада эмаслар. Ҳайбар қалъасида яҳудийлар билан
урушяптилар.
Бу хабар мусофирларга унча хуш келмади. Қисқа бир суҳбатдан кейин қарор берилди.
— Биродар, бизга Ҳайбар қалъасининг йўлини кўрсатиб юбормайсанми? — дейишди.
— Сизлар ҳам Ҳайбарга бормоқчимисизлар?
— Албатта.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 203
— Хоҳласаларинг, бу ерда қолиб меҳмонимиз бўлинглар.
— Йўқ, биз қароримизни бериб бўлдик. Йўлчи йўлида керак.
Аммо ёлғиз бормадилар. Ҳабашистондан қайтган гуруҳ ҳам Жанобимиз Ҳайбарда бўлган
пайтларида келиб қолишини ким билибди дейсиз. Улар ҳам юкларини ва Ҳабаш
Нажошийи Жаноби Пайғамбаримизга(с.а.в.) никоҳлаб қўйган Умму Ҳабибани Мадинада
қолдириб, «Қайдасан, Ҳайбар?» дея Давс қабиласи вакиллари билан бирга дарҳол йўлга
тушишди.
Бир куни Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига бировнинг жасадини олиб келишди.
Энди унга охирги бурч ўталиши лозим эди. Аммо Жанобимиз атрофдагиларга қараб:
— Биродарларингизнинг намозини ўқинглар — дедилар.
Бунинг маъноси, мен унинг жаноза намозини қилмайман, деганлари эди. Бу сўз юзлардаги
рангни ўзгартирди; қалбларга ғамқайғу тўла оғирликлар чўкди. Ичда ҳис этилган қўрқувдан
кўзлар сўник тортди. Набийлар Сарварига боққан нигоҳларда:
«Недир бу одамнинг қусури, эй Оллоҳнинг Расули?» деган савол йўғириқ эди.
— Биродарингиз Оллоҳ йўлида тўпланган ғаниматдан ўғирлади.
Унга берилган бу маънавий жазо қолган ишининг маржон қийматидан кўра қийматсиз
бўлишида эди. (Абу Довуд, 3/91.)
* * *
Бошқа қалъаларда ҳали уруш давом этарди. Жанобимизнинг ҳузурларига бўғзидан ўқ еган
кишининг ўлигини келтиришди. Фахрул мурсалин(с.а.в.) унга боқдилар:
— Ўшами? — деб сўрадилар.
— Ҳа, ўша! — дейишди.
Ўқ айни ўзи бармоғи билан кўрсатган жойига санчилган эди.
Шу тариқа унинг сўзлари чин юракдан чиққани англашилди. Дили бир, тили бир, Оллоҳга
ва расулига асло риёкорликни ўйламайдиган бир инсон экани очиқ маълум бўлди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жуббаларини ечиб, уни ўрадилар, ўз қўллари билан тупроққа қўйдилар.
Қўмиш ишлари тугагач, Фахри олам(с.а.в.) Мавлога кўл очдилар:
— Оллоҳим, бу сенинг қулингдир. Сенинг йўлингда ўлиш тилагида ҳижрат қилиб келган
эди. Шаҳид мақомида ўлим топди. Мен ҳам бу ишнинг шоҳидиман, деб дуо ва ниёз этдилар.
(«Зодул Маод» 2150.)
Дунёдан ўтаётган ихлосли бир мўминнинг бундан ортиқ яна қандай истаги бўларди?!
Оламларга раҳмат қилиб юборилган Буюк Пайғамбар шахсан ўзлари шохидлик бериб турсалар,
у одамга ҳавас этмаслик мумкинми?! Умри жаҳолат ичида кечган, аммо охирги бир неча кунда
оламлар Раббининг севгили пайғамбарини таниган, дунёдан олиши мумкин бўлган энг
қийматли юкни ва озиқни олиб, Ҳузури Илоҳийга кўчган бу бахтиёр бадавий каби бўлишни ким
истамайди?!
Оллоҳим, унга ҳавас ила боққанларга ҳам унга берганинг насибадан ҳиссалар ато эт!..
* * *
Энди яҳудийларнинг таянчи қолмади. Қалъаларини кетма-кет бўшатиб чиқишаркан,
охирги қалъалари бўлмиш Вотих билан Сулалимда ҳам сақлана олмасликларига кўзлари етиб,
элчи юборишди.
Озгина нарсаларини олиб чиқиб кетиш шарти билан сулҳ таклиф этишди.
Таклифлари қабул қилинди ва уруш тўхтади. Ҳозирлик бошланди. Лекин кейинроқ
иккинчи таклиф юборишди.
«Бу ерларнинг ҳолатини қачон экиб, қачон йиғиштириш, қандай ишловлар беришни биз
яхши биламиз. Бу жойларимиздан кетмасакда, маҳсулотнинг ярмини бериб туриш шарти билан
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 204
ишчи сифатида ишласак» дейишибди.
Бу таклифлари ҳам қабул этилди. Чунки Ҳайбар тупроғи қанчалик унумдор бўлмасин,
Мадинадан бу ерларга келиб деҳқончилик билан машғул бўлиш асло қулай эмасди. Бу
таклифни олиб келганларга Расули акрам(с.а.в.) бундай дедилар:
— Аммо билиб қўйинглар, хоҳлаган пайтимизда сизларни бу ердан ҳайдаб чиқаришга
ҳаққимиз бор.
Шу пайт Мадина йўлида чанг кўтарилди. Салдан кейин бир тўда кўринди. Улар
Ҳабашистондан қайтган муҳожирлар билан Давс кабиласидан келган мусулмонлар эди. Бу
ҳодисадан ҳамма, хусусан, Расули карим жуда мамнун бўлиб кетдилар. Жаъфар ибн Абу
Толибни қучоқлаб, пешонасидан ўпарканлар, кўнгилдаги туйғулари тилларига кўчди:
— Ҳайбарнинг фатҳигами ё Жаъфарнинг келишигами— қай бирига кўпроқ
севинаётганимни ҳам билмайман — дедилар.
Йиллардир ватанларидан ва дин қардошларидан айри қолган инсонлар кўзёшлар билан
бир-бирларининг бағриларига отилдилар, Давс қабиласи мусулмонлари эса, Расулуллоҳ(с.а.в.)
билан танишишди. Мўминлар билан бир бўлиб кетишди.
Ҳайбарга келган қофила ичида яна бир гуруҳ— Расулуллоҳ(с.а.в.) билан кўришиш
ниятида Ямандан келган мусулмонлар ҳам бор эди. Уларнинг ҳам тақдирлари қизиқ: Яман
соҳилларидан кемага минишди, очиқ денгизга чиқишди, лекин аксига олиб, шамол улар орзу
этган томонга эмас, бошқа ёққа эсди. Кемалари сурилибсурилиб, Ҳабашистон соҳилларига
бориб қолди. Яманликлар у ерда Жаъфар ибн Абу Толиб ва унинг дўстлари билан танишишди.
Бир муддат ўша ерда қолишгач, энди уларга қўшилиб, бу ёқларга келишди.
Ичларида Абу Мусо алАшъарий исмли бир зот бор эди. Келгуси бутун ҳаёти давомида
Жаноби Расулуллоҳга ва Ислом динига самимий хизматлари билан оламга танилажак инсон!
Абу Мусонинг икки акаси Абу Бурда билан Абу Руҳм ҳамда амакиси Абу Амир ҳам келганлар
орасида эди.
Жанобимиз урушда иштироқ этган мўминлар билан маслаҳатлашиб олгач, Ҳабаш
муҳожирларига ва бошқаларга ҳам худди жанг қатнашчиси каби улуш ажратдилар.
* * *
Уруш нихоясига етгач, Жаноби Пайғамбар(с.а.в.) Сафиййанинг эри Кинонани ҳузурларига
чорладилар. Бани Назир қабиласи Мадинадаги маҳалласини тарк этаётганида олиб кетган
бойликни сўрадилар. Жавоб ололмадилар. Қайтақайта сўрадилар, фойдаси бўлмади. Кинона
«билмайман» демакдан нарига ўтмади.
Шу пайт бир яҳудий келдида:
— Мен эрта тонгда Кинонанинг мана бу харобада айланиб юрганини кўрдим — деб хабар
берди.
Ўша хароба хақида сўралган саволларга ҳам тузуккурук жавоб олинмагач, Пайғамбар
(алайҳиссалом):
— Нима дейсан, эй Кинона, у бойликни кўзинг олдида топсам, сени ўлдирайинми? —
дедилар.
— Ўлдир!.. — деди Кинона.
Амр бердилар, хароба қазила бошланди. Кинона аламли нигоҳлар ила қараб турарди.
Ниҳоят, бир туя терисига тўлдирилган бойлик кўринди. Набиййи акрам(с.а.в.) қолган
қисмининг қаердалигини сўрадилар, бир иш чиқмади. Охири Кинонани Муҳаммад ибн
Масламага топширдилар...
* * *
Марҳабнинг синглиси Зайнаб чўғда пиширилган бутун эчки гўштини кўтариб келиб қолди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 205
— Эй Абул Қосим, бу эчки кабобини ўз қўлларим билан пишириб, сенга ҳадя ўлароқ
опкелдим, марҳамат, егин — деб илтифот кўргазди.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) эчкининг ўнг оёғидан бир парча гўшт ажратиб, оғизларига
солдилар. Лекин ютмасдан, қайтариб чиқардилар:
— Бу суяк менга заҳарланганидан хабар беряпти — дедилар.
Бу пайтда асҳобдан Бишр ибн Бароъ тишлаган луқмасини ютиб бўлган эди. Расули
муҳтарам жанобимиз Зайнабни чақирдилар. Хотин ганни чўзиб ўтирмасдан, хиёнатини тан
олақолди.
— Нимага бундай қилдинг?! — деб сўраган эдилар:
— Сен менинг қавмимга шунча иш қилдинг. Истадимки, агар сен бир подшоҳ бўлсанг,
буни ейсанда, ўласан, халқ сенинг ёмонлигингдан қутуладиқўяди. Бордию сен пайғамбар
бўлсанг, у такдирда бу эчки гўштининг заҳарлангани сенга билдирилиши лозим эди. Худди
ўйлаганимдек бўлиб чиқди — деди.
Кейин Зайнаб шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди, деган ривоят бор.
Ўшанда унинг хиёнати учун жазо бериш ва ўлдириш талабида бўлганларга Жаноби
Пайғамбар изн бермадилар. Лекин кейинроқ заҳарланиб ўлган Бишр учун қасос сифатида
Зайнаб ҳам ўлдирилди. Яъни, у Ислом динини қабул этмасидан ўлдирилган, деган ривоят ҳам
бор.
Бошқа хотинлар қатори Сафиййа ҳам асир тушган эди. Эри ўлди, энди ўзининг бошига не
кунлар тушажаги номаълум. Ҳукм ғолибнинг қўлида, мағлубнинг дардини ким ҳам тингларди?
Саҳобийлардан Диҳйа(р.а.) Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига бориб, асир
хотинлардан биттасини ўзига сўради. Хоҳлаганини олишга рухсат бердилар. Рухсат теккач,
Диҳйа хотинларнинг ёнига келди. Танлаб
ўтиришга ҳожат йўқ эди, ичларида биттаси бор эдики, ундан гўзали йўқ.
— Қани, кетдик. Расулуллоҳ сени менга бердилар, деди ва у билан амакисининг қизини
олиб қайтди.
Бу пайтда бошқа саҳобийлар Расулуллоҳга эътироз билдиришаётган эди.
— Диҳйага бир чўри танлашга изн бердингиз. У бориб қабила раисининг қизини танлади.
Ҳолбуки, у хотинлар ичида энг чиройлигидир. Уни ўзингизга олсангиз, энг тўғри йўл бўларди,
— дейишди.
Набиййи муҳтарам афандимиз Билолни(р.а.) юбориб, асир хотинларни олдириб келдилар.
Ўликлар оралаб келишгани учун кайфиятлари бузилган, юзлари қайғу ифодаларила қопланган
эди. Биттаси ҳатто ёқасини йиртиб, додфарёд қиларди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Билолга қарадилар.
— Қалбингда раҳмшафқат туйғуси қолмаганми? Нимага буларни ўликлар орасидан олиб
келдинг? — деб танбех бердилар.
Сочини юлаётган ҳалиги хотинни нарироққа опкетишга буюрдилар. Сўнгра ҳирқаларини
ечиб, Сафиййанинг устига ташладиларда, орқа томонга ўтказиб қўйдилар. Диҳйага
Сафиййанинг икки амакиваччаси берилди. Аёлларнинг энг гўзали Пайғамбар жанобимизга
тушганидан мўминлар мамнун бўлдилар. Қолаверса, қабила раисининг қизи бўлган Сафиййа
мўминларнинг пайғамбарига тушиб, бу билан унинг ҳам шарафи ҳисобга олинган эди.
Сафиййа ўн беш кунча бурун кўрган тушининг ҳақ бўлиб чиққанига қаноат ҳосил қилди.
Тақдирдан кочиб қутулиб бўлмайди, унинг ҳукмларини ҳеч ким тўхтатиб қололмайди ҳам.
Шунинг учун Ҳотамул анбиё(с.а.в.) Сафиййага Ислом динига киришни таклиф этган заҳотлари
ҳеч иккиланмасдан шаҳодат калималарини айтиб, мусулмон бўлди.
* * *
Ортиқ Ҳайбарда қиладиган ишлари қолмади. Қайтиш амри берилди. Йўлда илк кўринган
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 206
жойда Расулуллоҳ(с.а.в.) Сафиййага уйланиш истагини билдирдилар, лекин таклифлари қабул
этилмади.
— Эй Оллоҳнинг расули, ҳозир бир нарса дея олмайман — деб жавоб қилди Сафиййа.
Иккинчи марта Суддус саҳбо деган жойга қўнишганида яна оғиз солдилар, бу гал Сафиййа
рози бўлди. Жанобимиз Умму Сулаймни чақириб, Сафиййани келинликка ҳозирлашни
топширдилар. Умму Сулайм уни кийинтириб, безантирди. Сочларини таради, хушбўйлар
суртди. Ва шу кеча Сафиййа Жаноби Расулуллоҳнинг хотинлари бўлди.
Тонг отгач, Пайғамбар(алайҳиссалом) ташқари чиқиб, атрофда Абу Аййуб Ансорийга
(р.а.) кўзлари тушди. У қўлда қилич ила айланиб юрган экан.
—Нима қилганинг бу, эй Абу Аййуб? — деб сўрадилар.
—Ё Набийаллоҳ, бу хотиннинг отаси билан эрини биз ўлдирдик. Уларнинг интиқомини
олишга ҳаракат қилувчилар чиқиб қолмасин, деган хавотирда кечаси билан қўриқлаб чиқдим,
— деди у.
Абу Аййубнинг бу самимий иши ва бу сўзлари Жанобимизни бениҳоя мамнун қилиб
юборди. Қўлларини очдилар:
— Оллоҳим! Мени пойлаб чиққани каби сен ҳам Абу Аййубни ҳимоянгда сақла! — деб
дуо қилдилар.
Ҳеч бир манфаат кутмасдан, фақат Оллоҳ ризолиги учун, фақат Расули кибриёга севги ва
ҳурмати юзасидан қилинган иойлоқчилик ва бунинг эвазига олинган мукофот!..
Ҳеч бир пойлоқчи у кеча Абу Аййуб пойлаб чиққан зотдан ҳам кўра қимматли зотни
пойлаган эмас. Бу дуони ҳам ҳеч бир кўнгил Расулуллоҳданда гўзал туйғулар билан қила
олмайди. Ҳеч бир инсон бу дуони қилган Буюк Пайғамбар каби Мавлосига яқин бўла олмайди.
Абу Аййуб Жаноби Расулуллоҳнинг бу дуоларига сазовор бўлиш учун бир кеча эмас, бир ой
севасева ухламай пойлоқчилик қилиб чиқишга ҳам рози бўлиши мумкин эди'.
Набиййи мухтарам Анасга(р.а.):
— Атрофдагиларни чақир — дедилар.
Бир рўмол ёйиб, устига хурмолар сочилди. Бир миқдор сариёғ қўйилди. Хурмо, ёғ ва унинг
қоришмасидан тайёрланадиган бу емакни араблар«хайс» дейишарди. Бу мутавозеъ дастурхон
Расули акрам жанобимиз билан Ҳазрати Сафиййа онамизнинг(р.а.) никоҳ кечалари шарафига
тортилган эди.
Жаноби Пайғамбаримиз аввалги қўноқ жойда нега уйланиш таклифини қабул этмагани
ҳақида сўраган эдилар, Сафиййа деди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, у ер Ҳайбарга жуда яқин эди. Бирортаси сизга ёмонлик
етказиб қўйишидан қўркдим. Энди эса улардан узоқдамиз.
Мукаммал бир жавоб бўлди. Фахрул мурсалин(с.а.в.) унинг фаросатидан севиндилар,
Ҳуйайй ибн Аҳтобдай шафқатсиз бир яҳудийнинг қизи бўлиб етишган ва неча кундан бери
қабиласи аҳлидан жуда кўпининг ўлдирилганини кўрган бир аёл бу сўзларни шундай бир
самимият билан айтдики, уни табрик ва тақдир этмасликнинг сира иложи йўқ эди!..
Пайғамбари зишон Сафиййа онамизга никоҳланганлари жойда уч кун туриб қолишгани
ҳақида ривоят қилинади.
Қўшинга юриш амри берилди. Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) туяларини чўктириб, завжалари
Ҳазрати Сафиййани миндирдилар, олдига ўзлари миндилар. Йўлга тушилди.
Бу орада қўшин ичида бир мавзу— Ҳазрати Сафиййа чўри сифатида қоладими ёки
«Уммул муъминин» (Мўминларнинг онаси) тоифасига қабул қилинадими, деган масала
муҳокама қилина бошлаган эди. Охири шунга келишилди: «Кўрамиз, агар юзини ёпса, демак,
мўминларнинг оналаридан бири бўлади, ёпмаса, чўри сифатида қолган бўлади» дейишди. Бу
борада Пайғамбаримизнинг нима қилишларини кутишга қарор беришди.
Султони анбиё валмурсалин жанобимиз туяга минган заҳотлари завжаларининг юзини
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 207
ёпдилар. Асҳобнинг қизиқишини уйғотган масала шу тариқа ҳал бўлди. (Бухорий, 5/77).
Қуро водийида қўшинга дам берилди. Ҳамма ўз иши билан машғул бўла бошлади. Расули
акрамнинг(с.а.в.) хизматларини қилиб юрадиган Мидъам исмли қул у зотнинг ашёларини энди
тушираётган эди, бирдан чайқалиб кетди, аччиқ бир фарёд кўтариб, ерга қулади. Чопиб
тепасига келганлар уни бўғзига бир ўқ санчилган ҳолда кўрдилар. Мидъам жойида типирчилар,
жон талашиб ётар эди. Сал ўтмай, охирги нафасини чиқариб, тинчиб қолди.
Албатта, ҳаёт ўлим билан ниҳоя топади, аммо қани энди ҳамма ҳам Мидъамдек шараф
топиб ўлса!
Мўминлардан бир қисми ичларида жўш урган туйғуларини яшириб тура олишмади:
— Муборак бўлсин Мидъамга... муборак бўлсин жаннат! — деб юборишди.
— Бахтиёр ўлим деб буни айтадилар!
— Расули муҳтарам жанобимизга хизмат қилиб турган пайтида ўлишнинг ўзгача тоти
бўлса керак...
Аммо ҳамма нарсани билиб турувчи, барча мулкларнинг эгаси Буюк Мавлодан ишларнинг
ич тарафи хакида ҳам хабар оладиган Расули акрам саҳобаларининг бу хайратларита эътироз
билдирдилар:
— Иўқ, ундай деманглар. Ҳайбар ўлжалари ҳали тақсимланмай туриб у бир жуббани
ўғирлаб олди, ана, ҳозир унинг эгнида ловов ёниб турибди... — дедилар.
Бу сўзлар ҳазил эмасди. Бу сўзлар одамларни ўлиб кетган бир қул ҳақида ёмон
тушунчаларга йўллаш учун айтилмади. Бу сўзларни сўзлаган зотнинг олдига тушиб: «Бу
масалани мен сиздан яхши биламан» дея оладиган бошқа бир инсон яратилмаган эди,
яратилмаяжак ҳам.
Бу сўзларга бепарво бўлиб бўлмасди. Кўзларга сўниклик, қалбларга даҳшат чўкди.
Ҳозиргина унга ҳавас билан боқиб турганлар юрагида энди аччиқ бир алам пайдо бўлди. Демак,
Расулуллоҳнинг хизматчилари бўлиш билан ҳам иш битмас экан!
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Саййидул башар жанобимизнинг ҳузурларига бир киши
келди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, буларни ўлжа тақсимланмасидан олдин олган эдим... —
деди ва қаршиларига бир жуфт шинпак ташлади.
Ҳабиби акрам(с.а.в.):
— Оловдан ясалган шиппаклар... — деб қўйдилар. Мидъамни ўлдирган ўқни Қуро
водийининг яҳудийлари отган эди. Жаноби Пайғамбар(с.а.в.) найзаларини Саъд ибн Убодага
бердилар. Биродарларини сафга туздилар.
Яҳудийлардан бири майдонга тушиб, жангга рақиб истади. Мусулмонлардан Зубайр ибн
Аввом пешвоз чиқди. Яккама-якка олишув бошланди. Бир-бирларига зарбалар беришди,
ҳамлалар қилишди. Оқибатда душман жонсиз ҳолда ерга думалади. Унинг кетидан отилиб
чиққан иккинчиси ҳам Зубайрнинг зарбасидан ўлим топди.
Учинчисини Ҳазрати Али(р а.) қаршилади. Қисқа вақт ичида у ҳам ер тишлади. Ўзини
кўрсатиб, ўртага отилиб чиққан ва ҳаётини бой берганларнинг сони шу тариқа ўн биттага етди.
Пайғамбарлар Имоми жанобимиз ҳар гал уларни Ислом динига даъват қилардилар, аммо улар
урушни афзал кўришарди.
Вақти кирди дегунча, мусулмонлар орада намозларини ўқиб олишарди. Ўша куни оқшомга
қадар урушилди. Эртаси яҳудийлар урушни тўхтатишди. Ҳайбарликлар сингари, улар ҳам
ҳосилнинг ярмини бериб туриш эвазига сулҳга рози бўлишди. Шундай қилиб, улар ўз йўлида
кетиб бораётган мусулмонлар қўшинига қўл кўтаришнинг оғир жазосини олишган эди.
Пайғамбар жанобимиз у ерда тўрт кун туриб, сўнгра йўлга чиқдилар.
Йўлда Таймо қабилалари сулҳ исташди. Ўртада битим имзоланди. Яна юришда давом
этилди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 208
* * *
Салама ибн Аквони оғир бир ўйғам босган. Амакиси Амир ибн Акво жанг пайти ўзининг
қиличи қайтиб кетиб оёғини кесиб юборган ва ўлган эди. Кўрганлар бу ҳодисани ўз жонига қасд
қилиш деб баҳолаб, охиратга қўли бўш ва амаллари ботил ҳолда кетди, деб гап қилишарди.
Саламани эзаётган ҳол шу. Амакисининг ихлосли бир мусулмон каби яшаганига ишончи
комил эканидан бундай натижага асло рози эмасди. Ахир, ҳақиқатан амакиси ўз жонига суиқасд
қилган бўлса, унда тамом...
Шундай оғир хаёллар оғушида бораркан, бир пайт қўлидан кимдир тутганини ҳис этди.
Ўгирилиб қараса, Расулуллоҳ жанобимиз эканлар.
Нима гап, эй Салама, сенга нималар бўляпти? — деб сўрадилар.
Масалани арз қилишнинг айни вақти эди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, одамлар амакимнинг амаллари беҳуда кетганини
гапиряптилар. Урушда у ўз қиличининг қайтишидан шаҳид бўлди — деди.
Сўйларкан, хавотирли нигоҳлари набийлар Сарварининг юзларида кезинарди. Нега
деганда, амакиси ҳақида энг тўғри хукм мана шу зотнинг муборак оғизларидан чиқажак.
Оллоҳнинг севгилиси жанобимиз кулимсирадилар:
— Бундай деяётганлар хато сўзлаяптилар. Боз устига, амакингга икки мукофот бордир —
дея икки бармоқларини ишора қилдилар. Ва сўзларида бундай давом этдилар: — У ҳам нафсига,
ҳам душманига қарши жиход қилган инсон эди. Уники каби юк билан ва унингдек
ҳозирлик кўрган ҳолда охиратга сафар қила олган араб жуда оз топилади. (Бухорий, 5/77).
Салама бир онда қушдай енгил тортганини ҳис этди.
— Бошимни кўкларга етказдингиз, эй Оллоҳнинг расули! — деди.
Роса узоқ йўл юрилганидан сўнг бир кечкурун қўшин яна дамга тухтади.
— Ким пойлоқчилик қилади бу гал? — деб сўрадилар Жанобимиз(с.а.в.)
Хазрати Билол хоҳиш билдирди:
⎯ Пойлаб чиқаман, эй Оллоҳнинг расули!
Йловчилар юкларини тушириб, дарҳол оёқларини узатишди Сал фурсат ўтар-ўтмай ҳамма
ухлаб қолди. Билол бир муддат аскарлар орасида кезинди, бир муддат намозлар ўкиди
Вужудини зўр бир чарчоқ, ҳорғинлик боснб келаверди. Юра-юра оёқлари ҳам толди, ўзига
бўйсунмай кўя бошлади. Бир неча дақиқа ўтириб дам олса.нимабўларкин?
Туяга суяниб, срга утирди. Утиргани шу булди. Кузларига чўкаётган ва борган сари устига
ёиирилиб бостириб келаётган уйкунИ енга олмади: ўзини унинг теран оғушига ташлади..
Куёшнинг илк нурлари юзларга урилганида, биринчи бўлиб Хазрати Умар(р.а.) уйғонди.
Баланд овозда такбир айтиб, одамларни уйғотди. Ҳамма донг қотганидан намоз вактини ўтказиб
юборишган эди. Даҳшатга тушишди(Бошқа бир ривоятга кўра, биринчи бўлиб Расули акрам
«анобимиз уйғонадилар.)
Бу орада Хазрати Билол ҳам уйғониб, келди.
⎯ У нима килганинг, эй Билол?! — дедилар расулуллоҳ(с.а.в.)
— Отамонам сизга фидо булсин, эи Оллоҳнинг расули, сизни босган уйқу мени ҳам
босибди, деди
Билол(р.а.)
Ха бу ходиса Буюк Мавлонинг такдири экани аниқ. Келажакда бир сабаб билан бомдод
намозига вақтида тураолмай қолган мўминлар нима қилишлари лозимлигини Жаноби
Пайғамбаримиз шахсан кўрсатиб беришлари учун махсус олинган бир тадбир эди.
Жаноби Пайғамбар(с.а.в.) дарҳол йўлга тушиш амрини бердилар Бу водийдан чиқилгач,
дам берилди. Таҳоратлар олинди. Аввал бомдод намозининг суннати, сЎнгра
Пайғамбаримизнинг имомликларида бомдоднинг фарзи ўқилди...
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 209
Жанобимиз намоздан кеиин бундай марҳамат қилди:
— Эй инсонлар, Оллоҳ таоло руҳларингизни тутди, қўйиб юбормади. Истаса, янаям бошқа
бир вақтда қўйиб юборарди ва биз ўшанда уйғонар эдик. Кай бирларингиз намоз вақти ухлаб
қолса ёхуд унутса, уни ўз вақтида қандай ўқиса, ўшандай ўқисин.
Кейин йўлда давом этишди. Бир тепаликка чиқа бошлашди. Пешоналаридан тер қуйилди,
кўнгиллар эса фараҳ ила тўла— Ҳайбардек қалъанинг фатҳидан мўл ўлжа билан қайтишарди
ахир. Тепаликка чиқиб олгач, «Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар!» ҳайқириқлари билан туйғуларини
изҳор этишди. Жаноби Пайғамбаримиз сўз қотдилар:
—Секинроқ айтинглар. Сизлар эшиттирмоқчи бўлаётган Зот кар ҳам эмас, узоқда ҳам
эмас. Сизлар ҳар нарсани эшитиб турувчи, қулларига ғоятда яқин, доимо сизлар билан бирга
бўлган Оллоҳга мурожаат қилмоқдасизлар.
—Эй Абдуллоҳ ибн Қайс! — дедилар Расулуллоҳ орқага ўгириларканлар.
—Буюринг, ё Набийаллоҳ! — деб жавоб қилди Абдуллоҳ ибн Қайс.
—Жаннат хазиналаридан ҳисобланадиган бир калимани сенга ўргатсам, нима дейсан?
— Бошим осмонга етади, эй Оллоҳнинг Расули!
— У калима«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» дир. (Бухорий, 5/75.)
Абдуллоҳ ибн Қайс(Абу Мусо алАшъарий) хурсанд бўлиб кетди. Ўзлари энди танишган
бўлишларига қарамай, набийлар Сарвари(с.а.в.) унинг исмини айтиб хитоб қилишлари ғоят
гўзал бир ҳолат эди! Шу кундан эътиборан хос ўлароқ тилдаи қўймай айтиб юрилажак бу
муборак сўз мана шундай муборак бир хотира билан кўнглига жойлаштирилганидан ўзиии
бахтли ҳис этиб, йўлида давом этди. Олдида кетаётган Имомул анбиё жаиобидан кўз узмай
бораркан, ора-сира: «Ла хавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деб қўярди.
* * *
Йўлда кутилмаган ҳодиса рўй берди. Жаноби Расули акрам(с.а.в.) минган туя нимагадир
туртиниб, тиззасига чўкиб қолди. Воқеа тез рўй бергани учун Жанобимиз билан аёллари
Сафиййа онамиз мувозанатларини йўқотиб, ерга думалаб кетишди. Абу Талҳа:
— Қурбонингиз бўлай, ё Набийаллоҳ! — дея туясидан сакраб тушди. — Ҳеч нарса
қилмадими? — деб сўради хавотирланиб.
— Йўқ, сен хотинимга ёрдамлаш... — дедилар Расули кибриё.
Абу Талҳа Ҳазрати Сафиййага ёрдамга шошилди. Кўйлагини ечиб, устига ташлади.
Сафиййа онамиз тезда ўзини ўнглаб олди. Бу орада Жаноби Пайғамбар(с.а.в.) ҳам ўринларидан
турган эдилар. Абу Талҳа туянинг эгаржабдуқларини тузатди. Пайғамбаримиз хотинлари билан
бирга қайтиб яна туяларига миндилар ва йўлчилик тағин давом этди.
Расули зишон(с.а.в.) ҳар галги сафардан кайтишда бўлгани каби:
— Оллоҳ буюкдир! Оллоҳ буюкдир! Оллоҳ буюкдир! Қайтяпмиз, тавба қиламиз,
қуллигимизда давомлимиз. Фақат Раббимизга ҳамд айтамиз. Оллоҳ ваъдасида содиқдир.
Қулларига ёрдам берди ва душманларини пароканда килди... — дер эдилар.
Бу муборак сўзларни то Мадинага етгунга қадар ора-сира айтиб бордилар. (Бухорий, 4/40.)
Атрофларидаги биродарлари ҳам у зот билан бирликда айни ифодаларни такрорлаб
боришди.
Узоқдан Мадина кўринди. Роббул Оламийннинг ҳабиби жанобимиз(с.а.в.) Уҳуд тоғига
боқарканлар:
— Бу тоғ бизни севади, биз ҳам уни севамиз — деб марҳамат қилдилар.
Бу тоққа қаратилган севги эҳтимол у тоғ этакларида Оллоҳ учун жонларини фидо қилган
севгили биродарларининг кўмилгани боисидандир. Ахир, уларнинг ҳар бири ҳақида
кўнгилларда бебахо, азиз хотиралар қолган.
Шаҳарга киргач, Ҳабиби акрам жанобимиз Ҳазрати Сафиййани Ҳориса ибн Нўъмоннинг
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 210
уйларидан бирига жойлаштирдилар. Масжидга бориб, икки ракат намоз ўқидилар. Сўнгра уйга
қайтиб, истироҳатга чекилдилар.
Набиййи муҳтарам жанобимизнинг сафардан янги бир хотин олиб келганларини эшитган
мусулмон аёллар ҳам уни бир кўриш, ҳам хуш келибсан дейиш учун зиёратига кела бошлашди.
Янги келинни кўришга келганлар орасида таниб бўлмас даражада ўраниб олган бир хотин ҳам
бор эди. Расули акрам(с.а.в.) у хотиннинг изидан бориб, йўлда тўхтатдилар.
— Сафиййа қандай экан? — деб сўроқладилар. Ўранган хотин ортиқ ўзини яшириши
бефойда эканини билди. Хаёлига келган гапни айтди:
— Қандай бўларди, бир яҳудийнинг қизи...
Бу аёл Ҳазрати Ойиша(р.а.) эди. Жавоби унча яхши эмасди. Жаноби Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) кўнгилларига ёқадиган сўзни топиб айтса бўларди. Чунки Ҳазрати Сафиййанинг бутун
хусусияти«бир яҳудий қизи» эканидангина иборат эмасди. Масалан, «Жуда тўзал аёл экан»
дейилса, бу таъриф ҳақиқатнинг том ўзгинаси бўларди. Худди шунинг учун ҳам Расули акмал
унга жавоб ўлароқ:
— Ундай дема, эй Ойиша, мен унга Исломни таклифэтганимда, ўша заҳоти қабул этди ва
самимиятла мусулмон бўлди — дедилар.
Албатта, Ҳазрати Ойиша ўзига бир шерик чиққани сабабидан шундай деди. Устига устак,
бу шерик дарҳақиқат қусурсиз даражада гўзал эди.
ҚОТИЛ ШОИР
Араб шоирларидан Абдуллоҳ ибн Хатал Ислом динига кирди ва Мадинага ҳижрат қилди.
Бу нарса мўминларни шодлантириб юборди. Қурайш орасида эътиборли бир шоирнинг
Исломни қабул қилиши, албатта, қувончли ҳолда.
Жаноби Пайғамбар(с.а.в.) бир куни уни закот тўплашга юбордилар. Ибн Хатал ҳаётидан
хурсанд эди. Ҳузоа қабиласидан бир киши унга ёрдамчи қилиб берилди, борган жойларида ҳам
хурматэътибор кўришди.
Закот ва садақа сифатида бутун бир сурув тўпланди. Сурувни олдиларига солиб, Мадинага
қайтишди. Бир ерга етганларида дам олишга тўхташди. Ибн Ҳатал шеригини чақирди:
— Ҳов анов семиз қўйни кўряпсанми? — деди.
— Ҳа, кўряпман.
— Тез уни сўйиб, кабоб ҳозирла. Мен пича ётиб, дамимни олволаман. Уйғонганимда
емагим тайёр бўлиши керак.
«Шунча қўйдан ҳеч бўлмаса биттасида менинг ҳақким бўлиши керак, ахир» деб ўйлади у.
Асал тўплаган одам бармоғидаги юқини ялайдида.
Ибн Хатал қулай бир жой топиб узанди. Чарчаган экан, тезда ухлаб қолди. Уйқуси нечоғли
тотли бўлса, уйғонгач, еяжаги кабоб ҳам увдан қолишмаслиги табиий эди.
Орадан хийлагина вақт ўтиб, орзиқиб уйғонди. Бир икки чуқур нафас олиб, ҳавони
искалади. Кабобнинг ҳиди йўқ. Юзи буришди. Ўрнидан туриб қараса, ёрдамчиси ҳам узала
тушиб ухлаб ётибди! Қони қайнади.
— Ҳой ҳузоалик, қани, ўрнингдан турчи! — деб бақирди.
Қаёқда? Уйғонмади. Ибн Хатал унинг тепасига бориб, оёғи билан туртди: «Ўликмисан ё
тирикмисан, сендан сўраяпман?!» деди гўё.
Ҳузоалик сапчиб ўрнидан турди. Лекин ҳали уйқуси очилмаган, гаранг эди. Нима
гаплигини дабдуруст англаёлмай турди.
— Ҳа, нима бўлди?! — деди талмовсираб.
Ибн Ҳатал ҳали ҳам асабий ҳолатда эди.
— Мен сенга битта қўйни сўйгин, деб айтмадимми? Кабоб қил деб буюрмаганмидим?
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 211
— Ҳа, шундай деган эдинг, лекин сенга келган уйқу мени ҳам элитибди — деб жавоб
қилди ҳузоалик.
Ибн Хатал бу жавобдан баттар тутокди. Шиддат6илан ҳузоаликнинг устига ташланди.
Оғир бир мушт туширди. Кетидан иккинчи, учинчи муштларни солар экан, «Тушундим, сенинг
адабингни бериб қўйиш лозим экан!» дерди ҳадеб.
Ҳузоалик кетма-кет ёғилаётган зарбалардан ўзини қўримоқчи бўлгани билан эплаёлмади,
ниҳоят ерга чўзилиб қолди. Орадан икки-уч дақиқа кечаркечмас, нафаси ҳам тинди. Шўрлик
ҳузоалик охири ўлим билан тугайдиган сафарга чиққанини билмаёқ қолди.
Салдан кейин ибн Хатал ўзини босиб, қилиб қўйган ишини ўйлай бошлади. Бир одамни
айбсиз ўлдиришнинг жазоси нима эканини у биларди. Тез бир қарорга келди. Подани олдига
солиб, «Қайдасан, Макка?» дея йўлга тушди. У шошиларди. Ҳузоаликнинг жасади топилиб, то
Мадинага хабар етиб боргунча таҳликадан йироқлаб олиши керак.
Энди унинг Ислом динига боғлиқлиги қолмайди, ҳатто Жаноби Пайғамбаримизни
ҳақоратлаб шеърлар айта бошлайди, мушрикларни мамнун қилади. Ўлдирилган ҳузоаликнинг
интиқомини олишга бел боғлашгани тақдирда ҳам мусулмонлар уни қўлга олишолмасди. Ахир,
ортида Макка халқи турган бир шоир нимадан қўрқади?!
ҲЕРАКЛГА МАКТУБ
Хайбардан қайтгач, Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) Рум подшоҳи Ҳераклга бир мактуб
ёздирдилар.
— Ё Расулуллоҳ, улар муҳрсиз хатни ўқишмайди,— дейишди билганлар.
Шунда Фахри коинот жанобимиз(с.а.в.) ўзларига бир узук ясаттирдилар. Узукнинг кўзига
уч сатр ҳолида«Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб ёздирдилар. Уст сатрда«Оллоҳ» ўртада
«Расул» ост сатрда«Муҳаммад» лафзлари ёзилди. Мактуби шариф шу муҳр ила муҳрланди.
Диҳя ибн Халифанинг қўлига тутқазиб, Бусро амирига етказишни буюрдилар. У эса, ўз
навбатида, Рум подшоҳи Ҳераклга топшириши лозим эди.
Диҳя вақтни ўтказмасдан йўлга чиқди. Олис йўлни босиб ўтиб, Бусрога етди. Бу қасабага
бир замонлар машҳур Шом сафари чоғи Расулуллоҳ жанобимиз амакилари Абу Толиб билан
бирга келганлар.
Диҳя амирнинг ҳузурига борди, келиш сабабини англатди. Олиб келган муқаддас
омонатини унга топширди.
— Оллоҳнинг расули Муҳаммаддан(с.а.в.) сизларнинг подшоҳингиз Ҳераклга мактуб —
деди.
Ҳорис омонатни олди, сўнгра:
—Бу мактубни ўзинг олиб борганинг тўғри бўлади. Чунки Ҳеракл шу онда Қуддусдадир,
— деди.
Таклиф маъқул эди. Енига қўшиб берилган одам билан бирга Диҳя: «Қайдасан, Қуддус?!»
дея ҳаялламай йўлга чиқди. Юраюра муқаддас тупроқларга етди. Мактуби шарифни
Ҳераклнинг кўлига топширди. Давлатнинг бир неча аъёнлари иштирокидаги бир мажлисда
мактуб ўқилди:
«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм(Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи ила бошлайман).
Оллоҳнинг қули ва расули Муҳаммаддан Рум халқининг буюги Ҳераклга.
Салом ҳидоятга юрган кишигадир. Бундан сўнгра...
Мен сени Ислом динига даъват қиламан. Исломга кир, саломат қолгайсан. Оллоҳ эса сенга
мукофотини икки қат қилиб беради. Агар юз ўгирсанг, бутун халқингнинг гуноҳи сенинг
бўйнингдадир». «Эй Китоб аҳли, бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз—
ёлғиз Оллоҳгагина ибодат қилайлик. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 212
бировларимизни худо қилиб олмайлик» денг. (Эй Муҳаммад,) агар улар(яъни, Китоб аҳли
ушбу даъватдан) юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар(эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз
мусулмонлар(ягона Оллоҳга итоат қилгувчилар)миз» деб айтинглар».
Мактубнинг охирига Жаноби Расули акрам(с.а.в.) Оли Имрон сурасидан«Эй Китоб
аҳли...» дея бошланувчи64оятини илова қилган эдилар.
Мактуб ўқиб бўлингач, Ҳеракл Ислом дини ва Пайғамбар(с.а.в.) ҳақларида ҳар хил
саволлар берди, Диҳя жавоб қиди...
Кабулнинг илк қисми шу тариқа сўнгига етди. Ҳеракл Диҳяни меҳмон қилишларини
буюриб, кузатди. Кейин ёнидагиларга ўгирилди.
— Суриштириб кўринглар, Ҳижоз аҳлидан, хоссатан Макка халқидан одам топиб,
ҳузуримга келтиринглар — деди.
Ҳар ёққа киши юборилди. Шом волийи тижорат мақсадида юртига келган ўттиз кишини
топиб, Қуддусга йўллади. У кишилар Ҳераклнинг ҳузурига келтирилдилар. Ҳеракл таржимон
ёрдамида уларга ўзи олган мактубдан сўз очди. Пайғамбардан баҳс қилди. Келганлар Ислом
динини қабул қилмаганини эшитиб, мамнун бў.вди. Чунки энди пайғамбарлик қилаётган зот
ҳақида унга имон келтирмаганлар тилидан эшитиб кўрнш имкони пайдо бўлган эди. Албатта,
бу одамларнинг фикри Диҳяникидан бошқача бўлади. Диҳя пайғамбар эканига ишонган инсон
ҳакида бир хил ўйласа, ишонмаганларнинг тушунча ва қаноатлари бошқача бўлиши табиий.
— Орангизда насабда унга яқин бўлган одам борми? — деб сўради дастлаб.
— Менман.
Бу жавобни берган киши Абу Суфён эди, Ҳеракл ишорат қилиб, уни қаршисига чорлади.
Суҳбат таржимон орқали борарди.
— Сен рўпарамда турасан — деди Ҳеракл. Сўнгра бошқаларга хитоб қилди: — Сизлар
унинг орқасида туринглар. Мен бу одамдан баъзи нарсаларни сўрайман, бордию янглиш жавоб
берса, ишорат қилиб менга билдирасизлар.
Шундан сўнг Абу Суфённи саволга тута бошлади:
— Орангизда унинг насаби қандай?
— У шарафли бир оиладандир.
—Ундан олдин орангиздан пайғамбарлик даъвоси билан чиққан бирон кимса бўлганми?
— Йўқ.
— Боболари орасида подшоҳ ё султон ўтганми?
— Йўқ.
— Унинг даъватини кўпроқ инсонларнинг юқори табақаси қабул қиляптими ё паст
табақасими?
— Ростини айтганда, унга кўпроқ заифлар эргашишяпти.
— Эргашувчилар кўпайяптими ё камайяптими?
— Кўпайяпти.
— Ичларида унинг динини ёқтирмай чиқиб кетганлар борми?
— Йўқ.
—Пайғамбарлик даъвосини қилмасидан илгари унинг ҳеч ёлғон сўзлаганини
кўрганмисизлар?
— Асло.
— Ваъдасида турмаган ҳоллари бўлганми?
— Йўқ.
Абу Суфён бу ерда шериклари уни уялтирмасликларига амин эди. Ҳеч бири бу суҳбат
давомида ўртага отилиб: «Бу одам ёлғон айтяпти, ҳақиқат бу сўзлаётгани каби эмас!» демади.
Аммо сафардан қайтишларида уларнинг тилларини биров тушовлаб туролмайди. Бу воқеа у
ербу ерда ҳали гапирилади, «Абу Суфён билиб туриб ёлғон сўзлади, аммо Ҳерақлнинг ҳузурида
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 213
бизлар аҳволни бузгимиз келмади» дейдиганлар ҳам чиқади. Шундай экан, фурсатини топиб
озгина бўлсада, бир нарсаларни айтиб олса бўлмасмиди? Нозик бир нарсалар тўқиб юборса,
ярани сал тирнаб юборса, етарди. Саволжавоб бошланганидан бери шундай бир фурсатни
пойлаб турган эди, дарҳол қўшимча қилди:
— Аммо ҳозир биз у билан маълум муддатга аҳдлашганмиз. Бу муддат ичида нималар
килаётганидан хабарим йўқ — деди.
Абу Суфённинг бу иловаси Ҳераклга биронбир таъсир кўргазмади,
— У билан ҳеч урушдингизларми?
— Ҳа.
— Натижаси нима бўлди?
— У жанглардаги толеъ худди қудуқ пақирига ўхшайди: бир тушади, бир чиқади. Яъни,
баъзан у биздан ғолиб келади, баъзан биз уни мағлуб этамиз.
— Сизларни нималарга даъват қилади?
—«Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилинг. Унга ҳеч бир нарсани шерик қилманг, боболарингизнинг
дин тўғрисидаги тушунчаларини ташланг» дейди. Намоз ўқишга, закот беришга, ёлғон
гапирмасликка, орномусли бўлишга, қариндошуруғларга яхши муомала қилишга чақиради...
Ҳерақлнинг саволлари шу ерда битди. Булар ҳар бир эслиҳушли одам сўрайдиган маънили
саволлар эди. Чиройли сўз учунгина айтилган, ўринсиз ва маъносиз саволлар эмасди. Буларга
етарли жавобларни олгач, Ҳерақл таржимонга деди:
— Унга айт... Пайғамбарнинг насабини сўрадим, шарафли оиладан эканини айтдинг.
Пайғамбарларнинг насаби доимо асил бўлади. Жамиятдаги обрўли оилалардан туғилишади.
Аввал отабоболаридан бирорта шахс шундай даъво билан чиққанми, деб сўрадим. Йўқ, дединг.
Акс ҳолда, унинг даъвосини боболарининг меросини қўлга киритиш ҳавасидандир, дейишим
мумкин эди. Аввал унинг ҳеч ёлғон гапирганини кўрганмисизлар, деб сўрадим. Унинг ёлғон
сўзламаганига гувоҳлик бердинг. Мен биламанки, инсонларга ёлғон гапирмаган киши Оллоҳ
номидан асло ёлғон сўзламайди. Унга кўпроқ кимлар эргашаётганини сўрадим. Асосан заифлар,
деб жавоб бердинг. Дарҳақиқат, пайғамбарларга биринчи бўлиб доимо заифлар эргашишади.
Сафдошлари ортяптими ё камайиб боряптими, деган сўроғимга тобора ортиб бораётганини
айтдинг. Ҳа, имон шундай: иш тамом бўлгунга қадар ортади, камаймайди. Аввал унинг динига
кириб, кейин бу динни ёқтирмай ташлаб кетганлар борми, деб сўрадим, йўқ, дединг. Мазаси
қалбларда ҳис этилган имон шунақа бўлади. Ваъдага муносабатини сўрадим, вафодор деб
таърифладинг. Ҳақиқий пайғамбарлар шундай: хиёнатни билишмайди. Сизларни нимага даъват
қилишини сўрадим. Ёлғиз Оллоҳга ибодат этишга, унга ҳеч бир нарсани шерик қилмасликка,
бутсанамга топинишни тақиқлаб, намоз ўқишга, ростгўйликка ва орномусли бўлишга
чақиришини айтдинг. Агар шу гапларинг чин бўлса, мен ҳам сизларга хабар бераманки, жуда
қисқа вақт ичида мана шу икки оёғим остидаги ерлар у зотнинг қўлига ўтажакдир. Мен шундай
бир пайғамбарнинг келишини билардим. Аммо сизларнинг ораларингдан чиқишини кутмаган
эдим. Унга етиша олишимни билсам, ҳар қандай машаққатларга ҳам чидаб, бориб кўришардим.
Унинг ёнида бўлсам, хизматчиси бўлардим, мана шу қўлим билан оёқларини ювиб қўярдим.
Ҳерақл гапини тугатгач, мактубни сўратди ва яна бир марта ўқиттирди. Хат энди ўқиб
бўлинган ҳам эди
ки, ўртада бир шовқин қўпди. Одамлар ғалағовур қила бошлашди. Абу Суфён билан
шерикларига жавоб берилди.
Ташқарида ёлғиз қолишганида Абу Суфён шерикларига:
— Валлоҳи, ибн Абу Кабшанинг иши ғоят ажойиб бўлди-ку. Ҳатто Рум султони ундан
қўрқяпти — деб юборди... (Бухорий, 1/5.)
* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 214
Сал кейин Ҳерақл Расулуллоҳнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) элчилари Диҳяни
ҳузурига чақирди. Ҳадялар бериб, йўлга кузатди. Аммо жавоби мусбат бўлдими, манфий
бўлдими— номаълум қолди. Сўнг саройга давлат аъёнларию дин пешволаридан бир гуруҳини
чорлади.
— Эй Рум миллати! Тўғри йўлни топишни, саодат тожини кийишни ва мулкингизнинг
қўлларингизда қолишини орзу қиласизларми? — деб сўради.
— Албатта — деб жавоб қилишди.
— У ҳолда бу пайғамбарнинг динини қабул этинглар.
Бу сўз ҳозир бўлганларга ёмон таъсир кўргазди. Вағирвуғур кўтариб, орқаларига ўгирилиб
олишди. Ёввойи эшаклар каби, бетартиб, ўзларини эшикларга уришди. Бу ҳаракатлари билан
гўё Ҳерақлга норозилик билдирган бўлишди.
Эшиклар Ҳераклнинг амри ила аввалроқ маҳкам қулфлаб қўйилган эди, қанча зўр
беришмасин, ташқарига чиқишолмади.
Улардаги бу нафрат ифодасини кўрган Ҳеракл буюриб ҳаммасини кайтадан ҳузурига
тўплади. Аъёнлар ва дин пешволари подшоҳларига юзланишди. Аммо энди кайфиятлари йўқ,
аҳволлари паришон эди. Ишонган дўстларидан кутилмаганда ханжар еган одамлардай,
ҳафсалалари пир...
Ҳеракл совуққонлик ила уларни бир-бир кузатиб чиқди. Ҳолатида фавқулодда ҳеч нарса
йўқ, хаяжонсиз...
—Сизларни имтиҳон қилдим —деди.
—Динларингизга қанчалик боғлиқликларингизни билмоқчи бўлдим. Англадимки, сизлар
ишончларингизда самимий инсонлар экансизлар.
«Ибн Абу Кабша» Пайғамбаримизнинг лакабларидан биридир.
Бу сўзлар у одамларнинг қарашларини ўзгартирди. Юзларидаги таранглик юмшади.
Мамнуниятларини ва итоатларини ифода этиб, шоҳ қаршисида саждага кетишди.
* * *
Диҳя Ҳерақлдан иззат-икром кўриб Мадинага қайтди. Расули акрамга(с.а.в.) ва ўзига
аталган совғасаломларни олиб борарди. Йўлда Жузам қабиласидан бир гуруҳ қароқчи унинг
йўлини тўсди. Диҳя уларга ўзини танитишга ва вазифасини англатишга роса уринди, лекин
тинглайдиган одам топилмади.
— Қани, устингдагиларни еччи, кўрайлик — дейишди.
— Бермайман, кучларинг етса, келинглар, ўзларинг олинглар!
Бундай катталикнинг оқибати Диҳянинг ўлими бўлиши мумкин эди. Шунча одамга қарши,
ахир, бир ўзи нима қила оларди? Қароқчи ўз номи билан қароқчи. Мақсадга етиш учун одам
ўлдиришдан ҳам тоймайди. Айниқса, сўраганларини ўз ихтиёри билан бермаса.
Тез устига ёпирилишди. Эгнида нима бўлса, ҳаммасини ечиб олишди. Биттагина эски
кийимда қолдиришди. Ўзига ва Жаноби Расулуллоҳга тегишли бўлган хадяларни ҳам битта
қўймай шилишди. Диҳяга қолгани— чекилган шунча заҳмат, оқизилган шунча тер ва бир уюм
алам бўлди...
Қароқчилар омадлари чопиб, ишсизмашаққатсиз мўмайгина мулкка эга бўлиб
олганларидан мамнун ҳолда қайтишаркан, ичларидан биттаси:
— Жонингни ўзингга қолдирганимизга шукр қил, эй кўркам йигит — деб бақирди.
Дархақиқат, у рост сўзлаётган эди. Шу онда Диҳяни ўлдирамиз дейишса, уларни тўсадиган
ҳеч бир кимса йўқ эди. Бу иш уларга бир товуқни бўғизлашчалик ҳам қийин эмасди.
Диҳя шу алфозда Мадинага кириб келди. Тўғри Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг
ҳузурларига борди. Кетганидан то қайтиб келгунича ўтган воқеаларни бирмабир айтиб берди.
Маълум бўлдики, келгусида румликларнинг ва Ҳерақлнинг мусулмонларга нисбатан
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 215
тавирлари ўзгаражак, ҳодисалар бошқача бўлажак эди.
МУҚОВҚИСГА МАКТУБ
Бир мактуб Миср малики Муқовқисга ёзилди. Уни олиб бориш вазифаси Хотиб ибн Абу
Балтаога юклатилди. Хотиб Ҳазрати Расулуллоҳнинг(с.а.в.) омонатларини олиб, тезда йўлга
чиқди. Мисрга борди. Муқовқиснинг ҳузурига кириб, хатни тақдим этди.
Муқовқис бу буюк омонатни хурматла олди. Ўпди. Хотибга иззат-икром кўрсатди.
Бир куни ҳузурига насоро поиларини ҳам йиғиб, уларнинг олдида Хотибга мурожаат
қилди:
— Менга биродаринг ҳақида маълумот бер, ҳақиқатдан пайғамбарми? деб сўради.
— Ҳа, у Оллоҳнинг расулидир.
— Хўп. Қавми унга кўп азиятлар етказди, хатто юртидан суриб чиқарди, деяисан. Гапинг
рост бўлса, нега у қавмини дуои бад қилмади?
— Марям ўғли Исо(а.с.) ҳам пайғамбар эмасмиди, эй малик?
— Ҳа, пайғамбар эди.
— Унда айтингчи, қавми уни осиш учун тутганида, Оллоҳ таоло қутқариб осмонга олиб
чиқиб кетаркан, нега у«Оллоҳ уларни йўқ қилсин!..» деб дуои бад қилмади?!
— Тушундим, эй Хотиб. Сен ҳикматли бир инсоннинг ҳузуридан келган ҳикмат соҳиби
экансан, деди Муқовқис уни тақдирлаб.
Кейин у Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазратларига атаб совғалар ҳозирлади. Йўлда биронбир
таҳликага учрамасин, деб Хотибга одамларидан қўшиб берди. Ширин тил ва очиқ юз ила
кузатиб қолди.
Муқовқис Ислом динини қабул қилмади. Аммо, айни чоқда, назокатини ва тадбирни ҳам
қўлдан бермади, ҳеч бўлмаса, кўнгилни оғритмади.
Хотиб йўлда бирон кор-ҳолсиз, эсономон Мадинага етиб кедди. Вужуди ниҳоятда ҳорғин,
аммо кўнгли ҳузурли эди. Вазифасини адо этди, Муқовқиснинг саволларига етарли жавоблар
берди, билганича Ислом динини ва Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизни танитишга муваффақ
бўлди. Муковқиснинг имои келтириши қолгаи эди холос, аммо бунга кимсанинг кучи етмайди.
Улуғ Оллоҳимиз севикли пайғамбарига: «Сен хоҳлаган кишиларингни ҳидоятга эриштира
олмайсан, факат Оллоҳ истаган кишисини ҳидоят қилади» деган хукми айниқса Хотибга янада
тааллуқли эди. Келтирилган совғасаломларни Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) тақдим этди.
Ҳадялар орасида опа-сингил икки чўри ҳам бор эди. Набиййи акрам(с.а.в.) улардан Мория
исмлисини ўзларига олдилар, Сирин исмлисини Хассон ибн Собитга бердилар.
Келажакда Мория Пайғамбар жанобимизнинг охирги фарзандлари бўлмиш Иброҳимнинг
онаси бўлажак.
Тобеинлар даврининг машҳур олимларидан, хоссатан туш таъбири масаласида фавқулодда
бир қобилиятли Муҳаммад ибн Сирин эса, иккинчи чўрининг фарзанди сифатида дунёга
келажакдир.
Муқовқис юборган«Дулдул» лақабли оқ ҳачир Жанобимизнинг куёвлари Али ибн Толибга
(р.а.) берилди. Охирида бир жуфт сахтиён махси қолган эди. Уни Расулуллоҳ(с.а.в.) ўзларига
кийишга айирдилар. (Ибн Касир. «Сияр» 3/514.)
КИСРОГА МАКТУБ
Расулуллоҳ(с.а.в.) Эрон шоҳи Кисрога ҳам бир мактуб йўлладилар. Хатда бундай
дейилган эди:
«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 216
Оллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Форс халқининг буюги Кисрога.
Салом ҳидоятга тобе бўлганга, Оллоҳга ва расулига ишониб тасдиқ қилганга, Оллоҳдан
бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ, У ягонадир ва шериксиздир, Муҳаммад унинг қули ва расулидир, дея
шаҳодат келтиргангадир.
Сени Оллоҳнинг динига даъват этаман. Мен Оллоҳнинг бутун инсониятга юборган
пайғамбариман. Тирикларга азоб хабарини бериб огоҳлантираман, инкор қилувчиларга эса, азоб
сўзининг хақлиги юзага чиқсин учун юборилганман. Ислом динини қабул эт, саломат қоласан.
Бордию қабул этмасанг, мажусийларнинг бу динни қабул қилмасликларининг касофати сенинг
бўйнингдадир. Муҳаммад Расулуллоҳ».
Мактуб муҳрланди. Абдуллоҳ ибн Хузофага тутқазилди. У туяга миндида, Эрон қўли
остидаги Баҳрайн ўлкасига жўнади. Мактубни бу ўлка волийи Мунзирга олиб бориб топширди.
Мунзир Абдуллоҳнинг ёнига икки одамни қўшиб, Эрон шоҳига йўллади. Неча кунлардан
кейин элчилар Кисро саройига етиб боришди. Абдуллоҳ қаердан ва нима мақсадда келганини
англатиб, ичкарига рухсат сўради.
Рухсат теккач, живирживир товланган бир катта хонага кирди. Кисро муҳташам тахтида
ўтирар, атрофида унинг амрига мунтазир вазирлар, лашкарбошилар туришар эди.
Кисро, ким экан у мени кўрмоқчи бўлган ва мактуб келтирган одам, дегандай истеҳзо
билан лабини бурди. Абдуллоҳ унинг яқинига бориб, хатни топширди. Кисро, ўз навбатида,
ёнидаги одамга узатди. Ўқишга буюрди. Ҳалиги одам хатни баланд овозда ўқий бошлади:
— «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг расули Муҳаммаддан Форс халқининг
буюги Кисрога...»
Ундан нарисини ўқиёлмади, Кисро бирдан кўпириб кетди:
— Бер уни менга! — дея хатни юлқиб олди. Кўзлари чақмоқтош каби чақнар эди. —
Менинг бир қулим исмини менинг исмимдан аввал битишга қандай ҳадди сиғади?! — деб
қўлидаги мактубни парчапарча қилиб йиртиб ташлади. Мажлис аҳли жим эди. Кисро маъмур
ларига ўгирилди: — Ташқарига чиқариб ташланг бу одамни!
Абдуллоҳни бир зумда тутиб, ғиринг дегиздирмасдан, ташқарига ҳайдашди.
Бу ҳодиса тез бўлганидан бир нарса дейишга ҳам фурсат қолмади. Абдуллоҳ ташқарида
бир он турди, нима килсам экан деб ўйлади.
Қайтиб кириб: «Сиз мактубни сўнггига қадар ўқимадингизку... шошилиб қарор бердингиз.
Лутфан, бир карра ўқиб чиқинг» десинми? Фойдаси йўқ. Дарҳақиқат, ким унга қулоқ солади ва
ким унга: «Узр, қоғоз парчаларини тўпланглар, бирлаштириб ўқиймиз» дерди?
Ё: «Мен кетяпман, бирорта гапингиз йўқми?» десинми? Бундай деса, шоҳ эҳтимол баттар
тутоқиб кетиши, иш баттар тус олиши мумкин.
Ҳеч бир натижага эришмай, фақат Расули акрам(с.а.в.) жанобимизнинг мактубларини
йирттириш учунгина шунча йўл босиб келдими Абдуллоҳ?!
Тараддуди узоқ чўзилмади. «Менинг вазифам бу мак
тубни Кисрога топшириш эди, қолгани унинг иши... Му
софирнинг иши сафар...» деди-да, туясига миниб, Мади
на сари жўнади.
* * *
Абдуллоҳни саройидан қувиб солганидан кейин сал ўтиб Кисро ҳушини йиғди.
— Тезда ҳалиги одамни топиб келинглар! — деб буюрди.
Аммо қанча ахтаришмасин, ҳаракатлари зое кетди. Абдуллоҳ худди ер ёрилгану қаърига
кириб кетгандек гум эди. Кисро Яман волийи Бозонга бир мактуб ёздирди. Аҳволни
тушунтирди. «Дарҳол икки киши жўнат, пайғамбарлик даъвосини қилаётган у одамни
топишсин, даъвосидан воз кечтиришга харакат қилишсин, бўлмаса, олиб сенга келтиришсин.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 217
Қаршилик қилса, бошини кесишсин...» дейилган эди хатда.
* * *
Абдуллоҳ тўхтовсиз йўл босиб Мадинага келдида, тўғри Расули акрам(с.а.в.)
жанобимизнинг ёнларига борди. У зот Абдуллоҳдан бўлиб ўтган воқеаларни бирмабир эшитиб
бўлгач:
— Бу қилмиши ўзининг мулкини ўзи парчалашидир. Унинг мулки ва салтанати ҳам
парчаланади — деб марҳамат қилдилар.
ҒАССОН АМИРИГА МАКТУБ
Расулуллоҳ(с.а.в.) мактубларини олиб борувчи элчилардан яна бири Ҳорис ибн Умайр
эди. Муқаддас омонатни қўйнига солди, йўлга чиқди. Шомга бориб, Ғассон амири Шураҳбилга
топшириши керак. Йўл узоқ, ҳаво иссиқ, бундай палла биров йўлга отланмас, отланса ҳам,
кечалари юрар эди.
Аммо Ҳорис шунчаки йўлга отланмаган, унинг қўйиида муқаддас омонат бор. Буюк
Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрган жойга боргунча неча водийлар кечажак, неча тепалар ошажак,
неча қум тўзонларига дуч келажак. Шу боисдан ҳам у ҳар тепани босиб ўтаркан, худди Фахрул
мурсалин(с.а.в.) жанобимизнинг ортларидан6ораётгандай, бирорта хурмо дарахти соясида
ўтириб тин оларкан, Расули кибриёнинг(с.а.в.) гул исли нафасларини туяётгандай бўларди.
Машаққатли, лекин кўнгилга хуш ёқадиган бу йўлчилик неча кундуз, неча кеча давом
этди. Ниҳоят, бир куни Мута воҳасига етди. Сафар тугаган эди ҳисоб. Ҳориснинг йўлини
тўсишди.
— Ҳей, йўл бўлсин?
— Мен амир Шурҳабилнинг ҳузурига кетяпман.
— Унда нима ишинг бор?
— Мактуб келтирдим.
Қўриқчилар Ҳорисни олиб, тўғри Шураҳбилнинг ҳузурига олиб боришди. Шураҳбил уни
сўроққа тутди:
— Кимсан?
— Ҳорис ибн Умайрман.
— Недир мақсадинг?
— Мен Оллоҳнинг расули Муҳаммаддан элчи бўлиб келдим. Пайғамбар жанобимиз мана
бу мактубни сенга бериб юбордилар.
Хат Ҳориснинг қўлидан олинди. Шураҳбилга берилди. Ўқиди. Бирдан кўпирди:
— Демак, у менга мактуб ёзадиган одам бўлиб қолдими?! Олиб чиқинглар буни! — деб
бақирди. Бақираркан, бўйнини узинглар, деб ишора қилар эди.
Шураҳбилнинг бу иши бориб турган аҳлоқсизлик эди. Ҳукмдорлар ва амирлар орасида то
дунё тургунча амал қилиниши ва қўриқланиши лозим бўлган«Элчига ўлим йўқ» қоидасини у
бузди, ўзининг ғоятда тарбиясизлигини намойиш қилди.
Одамлари Ҳорисни ёқалаб, ташқарига олиб чиқишди. У эса, юрагини боғлаган ғоят
севимли ва ғоят қийматли бир жумлани такрорлаш билан машғул эди. Фақат ўзи ва
ёнидагиларгина эшитадиган овозда: «Ла илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур расулуллоҳ» дерди.
Бир гал: «Оллоҳим, саломимни Расули адибингга етказ. Боғлилик туйғуларимни у зотга элт»
дея олди.
Қейин тиз чўктирилди. Шиддат ила урилган қилич унинг бошини танасидан жудо қилди.
...Ҳодиса устида ҳозир турган малаклар унинг руҳини қучоқларига олишди. Юртидан
мингларча чақирим узоқда, Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг элчиси ўлароқ вазифасини адо
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 218
этаётган бир пайтда, зулм йўли ила шаҳид этиб ҳаётига нуқта қўйилгани буюк девонда қайд
қилиб қўйилди.
...Орадан кунлар кечди. Мадинада уни кутиб турганларнинг кўзлари йўлда қолди. Ниҳоят,
бир куни унинг Ғассон амири Шураҳбил томонидан шаҳид қилинганининг хабари Мадинага
ҳам етиб келди.
Набиййи акрам(с.а.в.) бениҳоя қайғуга ботдилар. Ғассон амирининг хатти-ҳаракати ҳар
қанақа чегарадан ошиб кетган эди.
Учинчи китоб битди
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 1
Аҳмад Лутфий
САОДАТ АСРИ
ҚИССАЛАРИ
Буюк фатҳ
4-китоб
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
таҳрири остида
“Шарқ” нашриёт-матбаа
компанияси
бош таҳририяти
ТОШКEНТ– 2006
ТАНИШТИРУВ
Мана, саодат асридан ҳикоя қилувчи асарнинг ниҳоят тўртинчи китоби ҳам қўлингазда.
“Интизор кутилган тонг» «Ойдинликлар сари» «Оламларга порлади қуёш» деб номланган
олдинги уч китобини хузур билан, шимиб ўқиб чиққанингиздан хабаримиз бор. Давоми қачон
чиқаркин, деб интиқ бўлиб юрганларингиз, тўғридан-тўғри бизга учраб ёки орқаворотдан
суриштиравериб таржимани тезлаганларингиз бу асарга берилган энг юксак ва самимий
баҳоларингиз деб биламиз.
Бундай қараганда, бу китобда баён этилганлар ҳам бир тарих— Ислом дини тарихи,
Пайғамбаримиз(у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин) тарихлари. Воқеалар таниш. Айни чоғда, бу
асарнинг бошқа тарихий китоблардан фарқи воқеалар кетма-кетликда бир ипга тизилиб, адабий
усуллар билан йўғрилиб ифодаланганидадир. Шунинг учун оммабоп ва ниҳоятда ўқишли
чиққан. Жаноби Ҳақ муаллифимизга лутфи ила, карами ила муомала қилсин.
«Саодат асри қиссалари» Ахмад Лутфий Қозончини ўзбек ўқувчисига танитди. Нафақат
танитди, балки севдирди. Бу асар дастлаб«Шарқ юлдузи» журналида1996— 1998 йиллари икки
ярим йил давомида кетма-кет чоп этилди. Ҳатто журнал1998 йилги6-сонида тўлиғича шу
асарга ўрин берди. Дастлаб унинг таржимаси ва таҳририда Маҳмуд Саъдий, Нодир Ҳасан,
Наргиза Рахмат қизи, Муҳаммад Зариф Ҳикаматзода, Абдуллоҳ Мурод Тилав ўғли, Даврон
Қобил ва бошқалар иштирок этишди. Умумий таҳрири кейинги китобларнинг таржимаси
каминага насиб қилди. Ҳали асар журналда эълон этилаётган пайтдаёқ мавзу режасига киритиб,
сўнгра кетма-кет босиб бераётган“Шарқ” нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси
маъмурияти ва Бош таҳририяти ижодий ходимларининг ҳиммат ва ғайратларини ҳам алохида
таъкидлаш керак. Аллоҳ таоло ҳаммаларидан рози бўлсин ва савобларини купайтириб берсин.
Одатда, асарини ўқиб эгасининг иқтидорига баҳо берилади. Маъқул келса, шахсиятига ҳам
қизиқиш пайдо бўлади Шубҳасиз, «Саодат асри қиссалари»ни ўқий бошлаганингиздан унинг
муаллифи ким, қанақа одам деган саволлар ҳаёлингизга келган. Уни яқиндан танишга иштиёқ
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 2
туғилган. Шу маънода ушбу китобда Аҳмад Лутфий Қозончини бир оз бўлса-да танитишни
лозим кўрдим. Бунинг учун«Шарқ юлдузи» журналининг1997 йил6-сонида эълон этилган
кичкинагина сафар хотирамни илова қиламан. Албатта, бу мақола муаллиф шахсиятини тўла
очиб беролмас, аммо илк таассуротлар сифатида сизларга ҳам фойдали бўлади деб умид
қилдим.
АҲМАД ЛУТФИЙ ҚОЗОНЧИ ҲУЗУРИДА
Шу йил("Шу йил" деганда ушбу мақола ёзилган ҳамда"Шарқ юлдузи" журналида эълон
қлинган1997 йил назарда тутиляпти. (Н.М.Р.) рамазон ойининг иккинчи ярмида Туркия Диёнат
вақфининг даъватлиси ўларотқ таниқли ва севимли ёзувчимиз Тоҳир Малик иккимиз Туркияда
меҳмон бўлдик. Боришимизга мезбонлар биз учун махсус икки ҳафталик дастур тайёрлаб
қўйишган экан. Бир-икки йил бурун Ўзбекистонда Туркия Буюк элчихонасининг диний ишилар
буйича мушовири вазифасида ишлаб кетган, эндиликда Диёнат вақфининг масъул маъмури
бўлиб ишлаётган Ризо Салим Бош афанди сафар дастури билан бизларни батафсил таништирди-да:
- Буниси ҳозирча хомаки мулжал. Туркияда яна қаерларни ва кимларни зиёрат қилишни
истасаларинг, айтинглар, сизларнинг хоҳишларингни инобатга олиб, тўлдирамиз — деди
нҳоятда меҳмоннавозлик ила.
— Чаноққалъани бориб кўрсак — дедилар Тоҳир ака.
- Мумкин бўлса, Бурсада Аҳмад Лутфий Қозончи билан учрашиш ниятимиз бор эди, у киши
бизнинг муаллифимиз — деб истак билдирдим мен.
Мезбонлар бажонидил рози бўлишди ва сафар дастуримизга иккала таклифимизни ҳам
киритиб қўйишди.
Чаноққалъа Туркия тарихининг шонли саҳифасидир. У ёғи Оврупага уланиб кетадиган Эгей
денгизи билан Туркиянинг ичига ёйилган Мармара денгизининг буғозига жойлашган бўлиб,
ҳарбий аҳамияти ниҳоятда каттадир. Аср бошидаги пойтахт Истанбулнинг денгиз йўли
дарвозаси бу буғоз. Шу боис Биринчи Жаҳон урушида халирфлик бу қалъанинг ҳимоясига ҳаёт-мамот масаласи деб қараган ва инглиз, фаранг, ўрис ва юнон босқинчиларига қарши урушда
биргина Чаноққалъанинг ўзида икки юз эллик мингдан зиёд шаҳид берган. Бутун Туркияни
душманлар ишғол этган, аммо Чаноққалъа қаттиқ тургани учун Истанбул омон қолган!
Тарихнинг бу парчасини халқ бениҳоя эъзозлайди. Чаноққалъа ҳақида шеърлар, достонлар,
қўшиқлар битилган. Тарих Чаноққалъа қаҳрамонлари ва шаҳидларини номма-ном билади, ўша
атрофда яшайдиган одамлар уларнинг ҳар бири ҳақида соатлаб сўзлаб беришлари мумкин.
Буюк шоир Меҳмет Окифнинг«Туркиянинг ҳар бир қарич ери муққаддас, ҳовучингга олиб
сиқссанг, шаҳид сони томади» деган маънода сатрлари бор.
Хуллас, орқаваротдан эшитганимиз ва билганимиз бу маълумотлар Чаноққалъани зиёрат
этишга бизларни ҳаваслантирган эди. Аммо тафсилоти алоҳида мавзу. Ҳозир ниятимиз Бурса
шахрига сафар ва“Шарқ юлдузи” ойномасининг муаллифи Аҳмад Лутфий Қозончи билан
учрашув ҳақида сўзлаб беришдир.
Муҳтарам ўқувчиларимизга маълумки, Аҳмад Лутфий Қозончининг«Саодат асри
сиссалари» туркумидан севикли Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таржимаи
ҳоллари ва Ислом тарихини бадиий йўсинда ёритган олти жилдлик(Аслида олти жилддан
иборат бўлган асар қисқартирилмаган ҳолда китобларнинг ҳажмини катталаштириш хисобига
ўзбекчада тўрт жилдга келтирилди. (Муҳаррир) асари ойномамиз сахифаларида1996 йил1-сонидан бошлаб муттасил эълон қилиниб келяпти. Асар илк саҳифалариданоқ
мухлисларимизнинг эътиборини жалб этди. Чиройли ва енгил услуби, ширали тили, нозик
ўхшатишларию ўрнида ишлатилган киноя-қочиримлари уни ниҳоятда ўқишли қилган. Энг
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 3
муҳими, муаллифнинг самимиятини ва билимининг кенглигини ҳар бир сўздан ҳис этиб
турасиз.
Асарни нашрга тайёрлаш жараёнида, табиийки, Аҳмад Лутфий Қозончи шахсиятига,
ижодига қизиқишим ортди. Хат ёзиб айрим маълумотларни сўрашни ва иложи бўлса, “Шарқ
юлдузи”га икки оғиз сўз ёздириб олишни кўнглимга тугиб қўйдим. Мана, энди Жаноби Ҳақ
инояти-ла ўша орзуимга етказиб, Туркияга боришни менга нисиб этди ва Аҳмад Лутфий афанди
билан бевосита кўришиш имконини берди.
Бурса Турк султонлигининг қадим пойтахтларидан бири экан. Истанбулдан Чаноққалъага
кетаверишда йўл устида бўлганидан, аввал Бурсага кириб ўтдик.
Рамазони шарифнинг25-куни. Бурса университетининг Илоҳиёт факултаси. Аҳмад Лутфий
афандимиз шу даргоҳда ишлар эканлар. Қалбда ҳаяжон ила юқори қаватларга чиқа бошладик.
Бизни факулта декани кутиб олди. Ярим соатдан мўл суҳбатлашдик. Уқиш-уқитиш тизими,
талабалар ҳаёти ва маишати хусусида маълумотлар олдик. Суҳбат асносида“Шарқ юлдузи”
ойномамизнинг“Саодат асри қиссалари”дан«Интизор кутилган шафақ» ва“Ойдинликлар сари”
қиссалари босилган тўрт сонини кўрсатдим. Аҳмад Лутфийнинг бу асарлари ниҳоятда қизиқиш
билан ўқилаётганини айтдим. Декан ўзининг асари чоп этилгандай хурсанд бўлиб кетди. Дарров
телефон рақамларини тера бошлади.
— Устоз Аҳмад бей, фурсатингиз борми, сизга Ўзбекистондан мусофирлар келишган —
деди. Симнинг у бошидан розилик билдирилди, шекилли: — Жуда соз, ўн датқиқадан кейин
борамиз — деб қўшиб қўйди.
Деканнинг бу муомаласи диққатимни тортди. “Бу ёққа келиб кетсангиз» демади. «Хозир
борамиз»-, деди. Бу нарса ўзаро муомала одобининг баландлигидан ҳамда Аҳмад Лутфий
афандининг университетда обрў-еътибори юксаклигидан далолат берар эди.
Ниҳоят, муҳтарам муаллифимизнинг ҳузуридамиз. Менга бу одам бир кўрганимдаётқ ётқиб
қолди. Йўқ-йўқ, шошилинч хулоса чқармаяпман. Шунчаки, асарини ўқиб севиб қолганим ва
ниҳоятда самимий деб тасаввур қилганим одам билан ҳозир кўриб турганим одам бир хил,
балки зиёда бўлиб чиққан эди.
Таржимаи ҳолига тегишли баъзи маълумотлар:1936 йили Туркиянинг Чурум туманида
туғилган. Бошланнғич мактабни ва имом-хатиб литсейини шу туманда битирган. 1964 йили
Истанбул Олий Ислом институтини муваффақиятли тамомлаб, Чурум, Сиирт, Испарта шаҳар ва
туманларида дин хизматларида ишлаган. 1977 йили Бурса Олий Ислом институтига араб тили
ва адабиёти бўйича асистент бўлиб ишга кирган. Ҳозир Бурсадаги Улудоғ университетининг
Илоҳиёт факултасида Ислом тарихи бўлимида хизмат қилаётир. Профессор. Дин тарихига,
диний масалаларга, ҳазрати Пайғамбар(с.а.в.) ва сахобаларининг ҳаётларига бағшланган
йигирмадан ортитқ номдаги(30 жилдга ятқин) китобларнинг муаллифидир. Булардан ташқари
яна тўртта роман ҳам ёзган.
Аммо суҳатимизнинг бошида мен ҳали б у маълумотларни билмас эдим.
— Ўзбекистондан сизга саломлар келтирдик, - дедим. Асари чоп этила бошлаган ойнома
нусхаларини столи устига қўйдим.
Аҳмад Лутфий ғоят севингани юз-кўзларидан билиниб турар эди. Бошланғич сахифанинг у
ётқ-бу ёғига қараган бўлди-да, афсусланганнамо оҳангда:
— Бу ўрис харфларини танимасам... Ўзингиз ўқиб берақолинг — дея илтимос қилди.
Муаллифнинг исми, асар номи келган жойдан бир оз ўқиб бердим.
— Ўзбекистонга борганмисиз? — деб сўрадим сўнгра. Аҳмад Лутфий афанди бош чайқади:
— Ўзбекистонни, умуман Туркистонни жуда севаман. Соғиниб яшайман. Аммо ҳозиргача у
ёқларга бориш насиб этмади. Бир гал мени ҳам сафарга таклиф қилишди, «Нима мақсадда
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 4
бораман?» деб сўрасам, “Шунчаки зиёрат қилиб келасиз”, дейишди. “Шунчаки”га кўнмадим,
бир иш билан, бирор мақсадда бўлса, майлийди... Аммо, Ўзбекистонга бориш орзуидаман.
Камтарилик ва фидоийлик. Қимматли вақтини“шунчаки”га сарфламайдиган ғариб инсон.
— Энди борсангиз, бўлади. Энди“шунчаки” бўлмайди. Чунки энди Ўзбекистонда кўпминг
сонли ўқувчингиз бор. Сизни танишади, сизни севишади. Учрашасиз, дардлашасиз — дедим
кўнглини кўтариб.
— Иншаоллоҳ, илк имконият туғилганидаёқ учиб бораман — деди Аҳмад Лутфий севинч
ила.
Бошқа яна қанақа китоблар ёзганини суриштирдим. Аҳмад Лутфий афанди ўрнидан турди-да, ёнбошимиздаги жавондан бирин-кетин китоблар олиб столга қўя бошлади. Ўҳ-ҳў. “Исломда
ирода, қазо ва қадар” (1966), «Нубувват булоғидан» (1978), «Пайғамбаримизга нима сабабдан
ишонмадилар» (1983), уч жилдлик“Ҳазрати Одамдан Хотамул Анбиёгача” (1990), романлар,
янги тадқиқотлар... Ўрта бўй, кичикроқ жуссали, юз-кўзларидан нур ёғилиб турган бу камтарин
инсон шунча ишга қандай улгурди экан, деб лол қолади киши. Шунда мен бир ҳақиқатни
англадим. Даъвони катта қилиб юргандан кўра, бир чеккада, бир столда, ўзининг салоҳияти ва
имконияти доирасида иш қилган фойдалироқ ва самаралироқ экан. Умумий дин ташвишини
“чекиш”дан кўра, диний хизматга хусусий ҳиссасини қўшиш афзалроқ экан. Ҳамма ўз
вазифасини, имкониятини билса, динимнинг равнақи шахсан менинг ҳаракатимга боғлиқ, деб
тушунса, қандай яхши. Шунда умумий манзарада улкан хизмат юзага келади, Улуғ Мавлоимиз
ҳам шу ҳаракат туфайли фазли ва нусратини беради, иншаоллоҳ.
Аҳмад Лутфий афанди бир нечта китобига дастхат ёзиб Тоҳир ака иккимизга тақдим этди.
Ўззбек ўқувчиларига икки-уч оғиз хитобнома ёзиб, орқамиздан жўнатишга ваъда қилди.
Биз бу ажойиб инсон билан узоқ вақт бирга бўлмадик. Сафар дастуримиз ниҳоятда
тиғизлигидан бор-йўғи бир соатча суҳбатлашдик. Аммо шу бир соат ҳам бир-биримизга мехр
қўйишимизга, қалбларимиз бир-бирига боғланиб кетишига, ўзаро минг йиллик қадрдонлардек,
ака-укалардек бўлиб қолишимизга кифоя қилган эди.
Қучоқлашиб хайрлашар эканман, кўзёшларим юракларимга оқаётгандек бўлди.
Сўнгра Бурсадан чқиб, Чаноққалъа сари йўлимизда давом этдик.
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон,
1997 йил рамазони тариф
Туркия, Бурса.
Дарвоқе, асарини ўқиб эгасини танишга истакнинг уйғониши инсоннинг латиф
хусусиятларидандир. Бу истакка том маъноси-ла қулоқ солинса, бу хусусият одамни асарларини
кўриб, ўқиб, ўрганиб Эгасини, Ижодкорини, Яратувчисини, Тарбиячисини, Бошқариб
турувчисини танишга, билишга етаклайди. Яъни, биттагина китобчани ўқиб уни ёзган одамга
қизиқамиз-ку, нега энди бутун Коинот китобини ўқиб туриб, унинг Ижодкорини танишга
интилмай-миз? Зотан, ушбу китоблардан кўзланган мақcад ҳам шу— Аллоҳимизни,
пайғамбаримизни, динимизни яхшироқ танитиш ва севдириш эди. Менимча, Аҳмад Лутфий
Қозончи бу эзгу ниятига етган.
Гўзал ишга озгина ҳиссамиз қўшилиб қолгани учун дуоларингизда муаллифга қўшиб
бизларни ҳам эслаб турасизлар деб умид қиламиз.
Муҳаррир
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 5
ҚАДРЛИ ЎЗБEК ЎҚУВЧИЛАРИГА
Жаноби Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни танитиш ниятида хозирлаганим ушбу
олти жилдлик китобнинг ўзбек тилига ўгирилгани мени ғоят бахтиёр қилди.
Аллоҳ яратган энг қимматли инсон Удир. Ҳар сўзига эргашиладиган, ҳар ишидан ўрнак
олинадиган инсон Удир. Эртага Улуғ Мавлоимиз хузурида ҳисоб берарканмиз, бизларни у зот
келтирган китобга кўра ва у кишининг суннатларига уйғун тарзда қилган амалларимиз, у инсон
сийратларига мувофиқ ҳолда яшаганимиз қутқаради. Чунки у зот бизга Аллоҳ рози бўлган
динни ва яшаш тарзини ўргатгандирлар.
Инсонлар орасида танилиши энг лузумли бўлганлар пайғамбарлардир. Пайғамбарлар
орасида энг кўп машҳур ва танилиши мажбурий бўлгани эса, бизнинг пайғамбаримиз
Муҳаммад ал-Аминдир(с.а.в.). Аммо бизнинг вазифамиз фақат таниш эмас, ҳаётимизни у
кишининг ҳаётларига қиёслаб қусурларимизни тузатиш, яхшилик, тўғрилик, гўзаллик сари ҳар
куни яна бир одим отишдир.
У зотнинг кечиримлиликлари, сабрлари, хушкўринишлари ва одамлар билан
хушмуомалалари... бизга янги-янги уфқлар очиши лозим; душманлари ҳам қусур тополмаган ва
“ал-Амин” (ишончли инсон) номини берган бу буюк инсоннинг фазилатларидан бизда ҳам бир
чимдим гўзалликлар бўлиши керак.
У зотни танигандан кейин ташланадиган иккинчи одим бошқаларга ҳам танитмакдир. Аммо
бу иш ғоят шарафли, шараф бўлгани қадар оғир бир вазифадир. Чунки пайғамбарни
танитаётганида: “Менинг пайғамбарим кечиримли эдилар, сабрли эдилар, хушмуомала
эдилар...» деган одамга тингловчилар: “У ҳолда, домлам, ўзингиз нега кечиримли эмассиз,
хушмуомала эмассиз?..» деб қолмасликлари керак. “Ҳазрати Пайғамбар(с.а.в.) пок-покиза
эдилар, покизаликни ва покиза бўлганларни севардилар» дея жаноби Расулуллоҳни танитишга
чиққан бир инсоннинг кийими, бадани ва кўнгли покиза бўлмаса, у инсон пайрамбарини танита
олмайди.
Пайғамбар(с.а.в.) жанобимизни ва у зот келтирган аҳкомни(ҳукмларни) яхши ўрганишдан
келадиган бир фойда шуки, Ислом оламининг орқада қолиш сабабларини англаш йўллари
очилади. Чунки Улуғ Аллоҳнинг ва севгили Пайғамбарининг аҳкомлари ила амал қилиш
инсонларни ва миллатларни энг тўғри, энг соғлом ва энг мукаммал ҳаётда яшашга ўтказади.
Бизнинг бугун дунё харитасида маълум бир мавқе эгалламай турганимиз ва, асосан, орқа
сафлардан жой олганимиз сабаби Жаноби Расулуллоҳни(с.а.в.) ва у киши келтирган ахкомни
яхши танимаслигимиз ва таниш йўлида харакат қилмаётганимиздир.
Узоқ йиллар давомида оғир босқи остида нафақат динни, балки ўзининг менлигини ҳам
унутаёзган ўзбек халқининг янгидан уйғониш ичида эканини кўриб турибмизки, бу нарса бизни
бахтиёр этади. Қолаверса, Севгили Пайғамбаримизни ҳам бизнинг китобларимиздан
таниётганлари биз учун буюк бир саодатдир ва бу саодатни дунёнинг моддий қийматлари ила
ўлчаб бўлмайди.
Ўзбекистон менинг боболарим келган юртдир. Аждодларимиз у ерда туғлишган, ўша ерда
яшашган, Онадўлига маданиятни ўша ёқдан келтиришган. Улар яшаган у гўзал ўлкага бориш ва
улар нафас олган ҳаводан нафас олиш хозирча бизга насиб бўлмади. Аммо, ҳеч бўлмаса,
китобларимиз борибди, ўқиляпти экан, у тилларга ўгирилибди. Бу жихатдан ўзимни бахтиёр
бир инсон хисоблайман.
Китобимни ўзбек тилига ўгирганларга ташаккур этаман, ўқиганлардан дуо умид қилиб
қоламан.
Аҳмад Лутфий ҚОЗОНЧИ
1997 йил17.06.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 6
ҲОЛАНИНГ КEЛИШИ
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз ҳазрати Ойишанинг(р.а.) хужрасида эканларида бир куни
эшиклари тақиллади.
— Ассалому алайкум, кирсам майлими?.
Овоз аёл кишиники эди. Таниш овоз. Расули акрам(с.а.в.) севинчдан титраб кетдилар ва:
«Аллоҳим, ўзингга шукр! Ҳола келди!» деб юбордилар.
Ҳола ҳазрати Ҳадича(р.а.) онамизнинг сингиллари эди. Ора-сира Саййидул анбиёни(с.а.в.)
зиёрат қилиб турар, суҳбатларини тинглаб кетар эди. Зоти рисолат(с.а.в.) ҳар гал у келганида
мамнун бўлар, вафоли ва фидокор хотинларининг азиз хотиралари ила тўла кунларни ёдга олар
эдилар.
Лекин шунисини ҳам айтиш керакки, Ҳоланинг келиши туфайли пайдо бўладиган бу
ўлчовсиз мамнуният ҳазрати Ойишага оғир ботар, яхшигина асабийлаштирар эди.
Бу дафъа ўзини тутиб туролмади:
— Тишлари тушган, чаккалари тиришган ўша хотинингизни ҳеч унутмайсиз-а!.. Худди
дунёда Ҳадичадан бошқа хотин йўқ!.. Ўтиб кетган ва унинг ўрнига Аллоҳ сизга
янада яхшисини берган бўлса!.. — деяверди.
Рашк туйғуси суйлаттираётган бу сўзларга жавобан Расулуллоҳ(с.а.в.):
- Йўқ, Аллоҳ менга ундан яхшисини бермади. Одамлар мени инкор этганида у ишонди.
Одамлар мени ёлғончи деганида мени тасдиқ этган у бўлди. Халқ мени махрумиятда
қолдирмоқчи бўлганида у мен учун молини сарф қилди. Ҳеч бир хотиндан фарзандим бўлмаган
ҳолда Аллоҳ таоло унинг воситасида менга фарзандлар ато этди — дедилар.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) пешоналаридаги томир бўртиб чиқди. Хаяжоиланаётганларидан
далолат эди бу. Қолаверса, овозларидан ҳам ҳаяжонлари маълум эди.
Ҳазрати Ойиша бу хақли сўзларга қарши“Йўқ, мен ундан яхшиман, энди менинг олдимда
унинг номини тилга олманг!» дея олмасди. Зотан, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) уни ғоят буюк бир
севги билан севишларини биларди. Аммо, яна шуни ҳам билиб олдики, Жанобимиз
хотинларидан бирини севарканлар, бошкдларининг хаққига ҳам тўла риоя этар эдилар.
Бинобарин, ҳазрати Ойиша ўзи ҳам ҳаққа бўйин эгиши, Расулуллоҳ жанобимизни хурсанд
қиладиган ишни қилиши лозим эди.
— Сизни ҳақ дин ила юборган Аллоҳга қасамки, бундан буён уни фақат яхшилик билан ёд
этаман — деди.
Ҳазрати Ойиша(р.анхо) ҳазрати Ҳадичани(р.анхо) ҳеч кўрмаган эди. Чунки у охират
оламига сафар қилганидан уч йил ўтибгина Пайғамбаримизга(с.а.в.) никоҳланган. Бу кунларда
унинг етти нафар кундоши бор, лекин энг кўп рашк қиладигани йилларча аввал оламдан ўтиб
кетган кекса хотинлари эди.
Анбиё ва расулларнинг фахри Жанобимиз(с.а.в.) баъзан бир қўйни сўйиб, нимталаб, ҳазрати
Ҳадичанинг уртоқларига, дўстларига жўнатиб турар, бу билан унга бўлган боғлиқликларини,
муққаддас эхтиромларини давом эттирар эдилар. Доим унинг яхшилигидан сўзлаб юрар,
“Аллоҳим, уни мағфират қил, уни кечир”, деб дуо қилар эдилар.
Бу боғлиқлик унинг ўлимидан кейинги шундай давом этди, охиратда ҳам давом этажакдир.
Ҳазрати Ойиша ёш эди, чиройли эди. Закий ва ақлли эди. Ҳеч шубхасиз, яшаб турган
завжалари орасида энг севимлиси эди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) уни нақадар севишларини ўзи
ҳам исми каби биларди. Аммо ҳазрати Ҳадича хақидаги юқоридаги сўзларини айтган палла
Жанобимизни хафа қилган, хақсизлик этганини англаган эди.
Ҳаётларининг энг аччиқ энг хузунли йилларини фавқулодда фидокорлик-ла, ниҳоясиз бир
севги ва хурмат-ла ёнида кечирган, энг кўп сиқилган паллаларида ёнбошларида туриб берган,
бутун бойлигини амрларига тахсис этган хотинларига бевафоларча муносабат Расули акрамдан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 7
алсо кутилмайди. Инсониятга вафокорликнинг энг гўзал намуналарини келтирган, ахдига вафо
қилмайдиганларни мунофиқликнинг аломатларини ташувчи бир киши сифатида танитган
Жанобимиз ҳазрати Ҳадича ҳақида, “ўлиб кетдику”, дегаидай маънода ўйлай олармидилар?!
Ғоят сиқинтили кечган ўша кунлардан бирида Жаброили Амин(а.с.) келди. “Жаннатда
ҳазрати Ҳадичага шовқин-сурон эшитилмайдиган, сассиз, сокин, ҳузурли бир ҳаёт суриладиган
мукаммал бир саройнинг ҳозирлаб қўйилганини” билдирди ва пайғамбарлар имоми бу муждани
ўша захоти етказдилар* (Бухорий, 4/231). Бошқа бир куни ваҳий малаги хос ўлароқ ҳазрати
Ҳадичага Аллоҳнинг саломини келтирди, ўзининг номидан ҳам салом таблиғ этишни
Расулуллоҳдан(с.а.в.) сўради.
Набиййи акмал(с.а.в.) ўттиз саккиз йиллик оилавий ҳаётларининг йигирма олти йилини
ёлғиз ҳазрати Ҳадича билан кечирдилар, унинг севгисига бошқа бир севгини аралаштиргилари
келмади. Ҳолбуки, ҳазрати Ҳадича Расули мужтабодан(с.а.в.) ўн беш ёш катта эди.
Ойиша онамизнинг бу эътирозини ва пайғамбар жанобимизнинг унга берган жавобларини
Ҳола эшитдими? Бу гап-сўзлар унинг ёнида кечдими ё у кетганидан кейин бўлиб ўтдими?.. Бу
саволларнинг жавобини билмаймиз*. (Фатхул Борий, 7/103)
Билганимиз— борлиқ оламининг ягона ва мислсиз Жанобига ва у зотнинг севгили
хотинларига нисбатан кўнгилларида сақланадиган ҳурмат ва мухаббат жавобсиз
қолмаслигидир, эртага— бутун ҳукмлар танҳо ва олий даргоҳдан чиқадиган жазо ва ҳисоб
кунида“Севганлар севганлари билан бирга бўлади” деган хақиқатдир.
Аллоҳим, Аллоҳим!..
ХАСТА ЗИЁРАТИ
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) ёнларига бир неча биродарларини олиб, хаста зиёратига
бордилар.
Касал киши ориқлаб кетган, қушдай бўлиб қолган эди. Хасталик бир инсонни шу даражада
еб битираётган эди. Ҳол-аҳвол сўрашди. Оғир кунлар орқада қолган бўлсин, диб тилак
билдиришди. Сўз орасида пайғамбарлар султони(с.а.в.) ундан:
- Ўзингга қандай дуо қилиб юрардинг? — деб сўрадилар.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, дуоларимда: “Аллоҳим, менга охиратда берадиган азобингни бу
дунёда тортир, токи у ерда азоб кўрмайин» деб ниёз қилар эдим — деди хаста.
Бу дуо охиратга имон кучидан туғилган эди. Мабодо бирор жазо кўриши лозим бўлса, уни
бир куни мутлақо битадиган мана шу дунё ҳаётида кўришни, абадий бўлган охират ҳаётида эса
роҳат кўришни, бахтли бўлишни истаган эди. Аммо бундай тушунчага у жаноби Расулуллоҳдан
сўрамасдан, у зотнинг нима дейишларини билмасдан ўзи келган ва хато қилган эди. Дарҳақиқат,
набийлар сарвари(с.а.в.):
— Субҳаноллоҳ! Сен бунга бардош бера олмайсан. “Аллоҳим, бизга дунёдаги
яхшиликларни ҳам, охиратдаги яхшиликларни ҳам бер ва бизни жаханнам азобидан асра”
(Роббана атина фиддуня хасанатан ва фил ахироти хасанатан ва қина азабан нар) деб дуо
қилсанг бўлмасмиди? — деб танбеҳ бердилар.
Салдан кейин Жанобимиз(с.а.в.) ва биродарлари у ердан чиқиб кетишди. Уларни хорғин ва
мажолсиз кўзларда балққан миннат туйғулари кузатиб қолди. Оламларга раҳмат бўлган зот унга
Аллоҳнинг раҳматини келтирган эдилар. Улуғ Мавло мағфирати сўнгсиз, афви чексиз эканини
англатиб кетдилар. Ўрнидан қўзғалишига ҳам мажоли бўлмаган бу хаста у зот чиқиб кетишлари
билан«Роббана атина фиддуня...» дуоси ила Мавлосига илтижо эта бошлади.
Ҳадис китоблари биз номини билмайдиган бу хастанинг кундан-кунга сихат ва офият топиб
кетганини қайд этганлар*. (* Муслим, 4/2068.)
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 8
Бир куни Мадинага чинор шохларидай бўй-бастли, куч-қувватли икки одам келди. Ҳар
иккиси ҳам соқолсиз, аммо мўйловларини узун қўйишган эди. Набиййи акрам(с.а.в.)
жанобимиз уларга кўзлари тушган захоти:
— Шўринглар қурсин, бундай қилиб юринглар деб ким сизларга буюрди? — деб сўрадилар.
— Хужайинимиз буюрди — деб жавоб қилишди мусофирлар.
— Аммо менинг Эгам менга соқолимни узун қўйиб юборинши, муйловимни
қисқартиришимни амр қилган.
Мусофирлар Мадинадаги вазиятни кўзлари билан кўришгач, зиммаларига юклатилган
топшириқни бажариш имконсиз эканини ўша захоти англаб етишди. Улар Кисронинг амри
билан Яман волийи Бозон юборган одамлар эди: “Биз бу ерга пайғамбарликни даъво қилиб
чиққан одамга насихат этмак, тингламаса, калласини олиб кетмак учун келганмиз...» дейишга
ўзларида жасорат топишмади. Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг атрофларида парвона каби
айланишиб юрган, хурмат ва муҳаббати ҳеч қандай ўлчовларга сиғмайдиган бу кишилар ҳам
уларга: “Ҳай-ҳай, бир нарса дермидик!.. Биз кисрога миннат бурчи бўлган кимсалармиз, бир
эмас, минг калла фидо бўлсин...» деган жавобни беришмасди, албатта. Хозир бу таклифни
айтиш билиб туриб жонини тахликага ташлашдан бошқа нарса эмасди.
Демак, ишни олижаноблик билан ҳал этишдан бошқа чора йўқ эди. Аммо, айни чоқда,
келиш мақсадларини билдирмасдан кетишни ҳам исташмади. Расулуллоҳ жанобимиз уларнинг
сўзларини тинглаб бўлганларидан сўнг:
— Жавобини эртага айтаман — дедилар.
Мусофирларни Мадинада бир кеча мехмон қилишди.
Эртаси куни эрталаб уларни хузурларига чорладилар ва:
— Бу кечанинг олти соати кечиб, еттинчи соатида Кисро ўлдирилди. Уни ўғли Шерувайҳ
ўлдирди — деб хабар бердилар.
Элчилар довдираб колишди.
— Сен нима деяётганингни биласанми? Бу хабарни волийимизга олиб боргандан кўра сени
ўлдириш бизга осонроқдир. Бу сўзларингни ёзиб волийимизга билдирсак бўладими? —
дейишди.
— Ҳа. Буни мендан унга хабар беринглар ва айтингларки, менинг диним ва хаққониятим
Кисронинг ҳукми борган жойларгача, от ва туялар бора оладиган ерларгача етажакдир.
Волийингизга яна айтингларки, агар мусулмон бўлса, уни ўз ерида яна волий қилиб
қолдираман, қавмининг подшохи қилиб қўяман.
Меҳмонлар иззат-икромлар кўриб, ҳадияю совға-саломлар олиб Мадинани тарк этишди. Ҳар
иккисининг ҳам кўнглига бир нарса ўрнашди: Аллоҳнинг расули(с.а.в.) ҳар ҳоли ила севилишга
ва хурмат-эътиборга лойиқ бир инсон экан!
Амир Бозон элчиларининг бўш қўл билан қайтишларини сира кутмаган эди. У иккала одам
эса, қўллари бўш бўлса-да, кўнгиллари фатҳ қилинган ҳолда келишди. Ўлигини ё тиригини
келтириш вазифаси билан кетишган эди, энди у одамлар мақтовдан бошқа сўз сўзлашмасди. Гап
орасида Расули акрам(с.а.в.) жанобимиздан эшитган хабарни ҳам егказишди.
Аҳволнинг муҳокамаси учун тўпланганлар бир оз кутиб туришга қарор қилишди. Пайғамбар
жанобимиз айтган вақт ҳисобга олиб қўйилди ва энди Эрон тарафига кўз тика бошлашди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, янги кисродан элчи келди. Янги кисро отасини халққа
кўрсатган зулми сабабидан шахсан ўзи ўлдирганини билдирибди. Мактубда Расулуллоҳга
(с.а.в.) қўпол муомала қилмаслик тавсия этилган эди.
Элчининг хабари аниқлаштирилган эди, кисронинг ўлими Расулуллоҳ(с.а.в.) айтган паллага
тамоман уйғун келди. Кисронинг ўлимидан, ўлдирилган пайтидан, уни ким ўлдирганидан хабар
бериш билан Жанобимиз(с.а.в.) пайғамбарликлари масаласида бир қарорга келишлари учун
мукаммал сабабни ўртага қўйган эдилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 9
Амир Бозон ҳақпараст одам эди. Мадинага юборган икки одамини такрор хузурига чақирди.
Пайғамбар(с.а.в.) хақларида яна батафсилроқ билгилар беришни сўради.
— Ундан виқорли, ёнидагиларга ундан хам кўп ҳурмат кўргазган кишини хали кўрмаганмиз.
Ўззини катта олишни билмайди, халқ орасида халқнинг бири каби яшайди — дейишди.
— Ёнида қўриқчилари бормиди?
— Йўқ.
Бозонга шунисиёқ етди. Ишни чўзиб ўтиришдан фойда йўқ эди. Ўша заҳоти қарорини
билдирди:
— Мен Ислом динини қабул қиламан — деди.
— Биз ҳам қабул қиламиз, эй амир! — дейишди бошқалар ҳам.
Тараддудсиз берилган бу қарор Мадинага етказилажак ва коинот саййидини(с.а.в.) мамнун
этажак.
Ҳазрати Умар(р.а.) Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларида бир гуруҳ мўминлар билан ўтирган
эди. Суҳбат чоғи Расулуллоҳнинг атрофларида визиллаганга ўхшаш бир овоз эшитилди.
Расулуллоҳ жим қолдилар. Ваҳий келаётгани англашилди. Баъзан ваҳий чоғи ари визиллашига
ўхшайдиган овознинг эшитилиши асхоби киромга маълум эди.
Ваҳий ҳолатида эканларида Расули акрамни ҳеч ким безовта қилмади. Бир муддат ўтганидан
кейин қиблага йўналдилар, қўлларини кўтардилар:
— Аллоҳим, бизни кўпайтир, камайтирма! Бизга икромда бўл, қийматсиз ҳолга туширма!
Бизга мўл бер, маҳрум қўйма! Бизни устун қил, бошқаларни биздан устун этма! Бизни хушнуд
қил ва биздан рози бўл!
Расулуллоҳ(с.а.в.) дуо қиларканлар, сахобалари«Омин, омин» дея иштирок этишарди. Дуо
тугагач, сахобаларига ўгирилдилар:
— Менга ўн оят индирилди. Ким бу оятларнинг ҳукмларини чиройли ҳолда бажарса,
жаннатга киради — дедилар ва Мўминлар сурасининг илк ўн оятини ўқий бошладилар:
“Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида(қўрқув ва умид билан) бўйин
эгувчи кишилардир. Улар бехуда-фойдасиз(сўз ва амаллар)дан юз ўгирувчи кишилардир. Улар
закотни(адо) қилгувчи кишилардир. Улар авратларини(ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи
кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўрилардангина(сақланмайдилар).
Бас, улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани(яъни, Ислом шариатида ҳаром
қилинган зино ва бошқа шу каби нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир.
Улар(яъни, мўминлар) ўзларига(ишонилган) омонатларга ва(ўзгаларга) берган ахду
паймонларига риоя қилгувчи кишилардир. Улар(барча) намозларини(вақтида адо этиб, қазо
булишидан) сақлагувчи кишилардир. Ана ўшалар Фирдавс(жаннатига) меросхўр булгувчи
ворислардир. Улар уша ерда мангу қолурлар»*.(Термизий5/326)
ХАНСА
Уҳуд уруши анча-мунча оилани паришон этган эди. Бир вақтлар юзлари шод-хуррамлик ила
чарақлаган болалар энди етим, хотинлар тул... Эндигина хаётининг баҳорини яшаётган Ханса
хам Уҳуд жанги тул қолдирган маҳзун аёллардан биридир.
Яқинда турмушга чиққан Ханса эри Увайснинг ортидан бир муддат кўзёши тўкди. Эри
ўлган ҳар хотин каби у ҳам тўрт ою ўн кун мобайнида эрга чиқишни ҳаёлига ҳам келирмасдан,
безанмасдан кунларни кечирди.
Орқама-орқа келаётган кунлар ва кечалар унинг ичларини парчалаган қайғуни оз-оздан
аритиб кетаверди. Орадан ойлар кечди. Уҳуд жангидан кейин Хандақ ғазоти бўлиб ўтди. Сўнгра
яна хафталар ойларга уланди. Ханса яна аввалги Хансага айланди. Фақат бир замонлар ғам-аламдан тарс ёрилай деган қалбида шаҳид эрига оид хотира қолган эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 10
Иккинчи марта уйланиш ё эрга тегиш ҳеч кимга айб эмасди. Атрофда иккинчи, ҳатто
учинчи бор оила қурган эркак ва хотинлар бор эди. Пайғамбар(с.а.в.) хотинларидан Умму
Салама, Зайнаб, Хафса, Жувайрия оналаримизнинг бу турмушлари иккинчи турмуш эди. Бу
ёшда аёл то ҳаёт охиригача тул қолиши тўғри эмас. Ханса ҳам ичида шундай орзу ҳис этарди.
Такрор эрга чиқиши, такрор оила қуриши лозим. Аммо бу дегани«Ким бўлса ҳам турмушга
чиқаман» дегани эмас. Амакисининг ўғли Абу Лубобага нисбатан ичида бир севги куртак ёя
бошлади.
Бир оқшом отаси Ҳизом ғалати бир хабар олиб келди.
— Сени турмушга беряпмиз, қизим — деди.
— Кимга беряпсиз мени, отажон? — деб сўради Ханса. Отасига мароқли нигоҳ солди, аммо
жавобни эшитиб, кўзларига тотсиз бир ифода инди.
— Нима гап? Хурсанд эмасмисан, қизим?
— Ҳа, хурсанд эмасман... Янаям очиқроқ айтсам, мен у одамга тегмайман,
— Лекин мен сени никоҳлаб қўйдим-ку.
— Никоҳланган бўлсам ҳам, тегмайман. Ҳеч бўлмаса, бир марта мен билан
маслаҳатлашишингиз керак эди. Сиз, қизимни бердим, дейиш билан ишингизни битирасиз.
Ҳолбуки, мен у одам билан бир умр бирга яшашим керак.
Ота билан қиз ўртасида тушунмовчилик шу тариқа бошланди. Кунлар оғир кеча бошлади.
Ота қизидан фидокорлик кутди, қиз отасидан тушунишни. Аммо ўтаётган кунлар иккала
тарафни ҳам юмшатмади. Устига устак, бу воқеа Хансанинг қалбида ниш урган севгини янада
орттирди.
Ниҳоят, бир куни Ханса ўрнидан шарт турди. Рўмолини олди, ўранди ва тўппа-тўғри
масжидга қараб юрди. Умр бўйи ҳузурсиз яшашдан кўра, пайғамбарлар саййидига дардини
англатишга, у кишининг тавсиясига биноан ҳаракат қилишга қарор берди. Унга бундан бошқа
чиқар йўл йўқ эди.
Расулуллоҳ жанобимизнинг хузурларига борди, ўзини танитди. Уҳуд жанги тул қолдирган
хотинлардан бириман, ё Аллоҳнинг пайғамбари, деганидан кейин:
— Отам мени мен хоҳламаган бир кишига зўрлик билан никоҳлаяпти, ҳолбуки, амакимнинг
ўғли менга ундан севимлидир — деди.
Салдан кейин бу бахтли хужрадан қалби қуш каби енгиллашиб чиқди. Келаётганида
кўнглини тўлдирган дарддан, андишадан, хаяжондан асар ҳам қолмаган эди ичида. Энди кўнгли
боши-адори йўқ бир бахтиёрлик денгизида сузаётган каби эди.
Ҳизом қизи келтирган хабарни боши эгик ҳолда эшитди. Ўрнидан сапчиб туриб, «Мен ҳеч
кимга қулоқ солмайман, сўзим сўздир!» дея олмасди, албатта. Бир мўмин сифатида бундай
йўлга кириши мумкин эмасди. Секин турди. Расули мукаррам(с.а.в.) ёнларига борди. Қизидан
эшитганларини гапириб берди. Хозирга қадар ўртада кечган гап-сўзу воқеаларни тилга олди.
Имомул анбиё(с.а.в.) масалани узил-кесил ҳал қилдилар.
— Уларни зўрламанглар!
Ҳизомга қиладиган бошқа иш, тутадиган бошқа йўл қолмаган эди. Шу қадарки, энди ҳеч ким
уни сўзидан қайтганликда айблай олмасди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмайди ва Ханса орзуига уйғун ўлароқ. Абу Лубобага никоҳ
қилинади*. (1 Бухорий, 6/135. «Фатхул Борий» 9/168)
АБУ УМАЙР ВА ПАЛАПОН
Анаснинг онаси Умму Сулайм Расулуллоҳнинг хижратларидан кейин Абу Талҳага
турмушга чиққан ва ундан бир ўғил кўрган эди. Исми Абу Умайр эди у боланинг.
Абу Умайр ўсиб, уч-тўрт ёшларга етиб қолди. Набиййи акрам(с.а.в.) Абу Талҳа билан Умму
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 11
Сулаймни зиёрат қилишга келганларида ҳар гал Абу Умайрни суйиб-еркалайдилар, бошини
силаб қўядилар. Бир куни отаси қирмизи тумшуқли, катталиги чумчуқча келадиган бир қуш
тутиб берди. Абу Умайр роса қувонди. Шу кундан бошлаб вақтини шу қушча билан ўтказа
бошлади. Қушга«Нуғайр» деб лақаб ҳам қўйиб олди.
Саййидул анбиё(с.а.в.) кейинги гал келганларида Абу Умайрни шу қуши билан
ўйнашаётган ҳолда кўрдилар. Нақадар бахтли онлар унинг учун!
Аммо Абу Умайрнинг бу бахтиёр кунлари узоққа чўзилмади, ҳатто қайғуга айланди. Чунки
Нуғайр бир куни ўлиб қолди. Абу Умайр роса кўзёш тўкди.
Расули акрам яна бир гал келганларида қушни кўрмадилар. Боланинг бошини силадилар.
— Эй Абу Умайр, Нуғайр қани? — деб сўрадилар.
— Ўлди — деб жавоб қилди бола.
Ўшандан буён Расули кибриё қачон бу оилага келсалар
— Эй Абу Умайр, Нуғайр полапонинг қани?.. — деб ҳазил-ҳузул қиладиган, суйиб-еркалайдиган бўлдилар.
* * *
Бир куни Абу Умайр касалланиб қолди. Касали броган сари кучайиб, оиланинг қайғулари
ҳам ортаверди.
Абу Талҳа ғоят яхши кўрадиган дилбандининг, қуёш остида эриб битаётган қор каби,
кундан-кунга сўниб бораётганини маҳзун бир кўнгил билан кузатиб турарди.
Бир куни Абу Талҳа зарур ишлар билан ҳар ёқларда анчагача қолиб кетди, лекин эс-ҳуши
доим уйида— Абу Умайрда бўлди.
Бу ёқда эса, оқшомга яқин бечора бола охирги бор нафас олдию жони чиқди. Умму Сулайм
ўзини йўқотиб қўймади: уни ювди, кафанлади ва уйининг бир бурчагига ётқизиб қўйди. Ўзи
ошкор қилмагунича бирон кимса айтиб қўймаслигини қаттиқ тайинлади.
Абу Талҳа уйига кеч қайтиб келди. Келган заҳоти фарзандининг ахволини сўради. Жавоб
эса, ғалати бўлди:
— Ҳеч бугунгидай тинч ётмаган...
Абу Талҳа чуқур бир нафас олди. Боланинг овози чиқмаганини унинг теран уйқуга кетганига
йўйди. Овқатни ҳам қачондан бери илк бор хотиржам ҳолатда еди. Хуфтон намозидан
келганида Умму Сулайм ясаниб-тусанган ҳолда кутиб олди. Хушбуй атирлар сепган, тоза
куйлаклар кийиб олган эди...
Ғуслдан кейин ётиб, тезда уйқуга кетишди. Тонгда уйғнганида Умму Сулайм:
— Ўғлингиз Абу Умайр туфайли Аллоҳдан ажр ва мукофотни кутинг ва уни кўминг —
деди.
Абу Талҳа бошидан қайноқ сув тўкилгандек ҳолга тушди. Мириқиб ухлаяпти деб ўйлаган
фарзанди аслида вафот этганини билиб, жаҳли чиқди:
— Нега менга айтмадинг? Нега мени у ишларга булғадинг?! — деди.
Ҳам қайғуга чумди, ҳам жаҳли чиқарди. Жигарпорасига бунақа бепарво муносабат? Бу ҳам
етмагандай, кўзининг нури уйда ўлиб ётсаю Абу Талҳа кўнгилхушлик билан шуғулланса?!
Нима деган одам бўлди?!
Яхшиси ҳозир кўнгиллар султонининг(с.а.в.) ёнларига боради, шояд юраги тинчланса...
Таҳорат олди. Уйдан чиқди. Кўзлари толғин, оёқлари юришни истамас эди.
Масжидга кириб борганида нақадар маҳзун экани унинг ҳолатиданок яққол билиниб
турарди. Расули мухтарам ғамгинлигининг сабабини сўрадилар. Абу Умайрнинг вафотидан
хабар берди. Кетидан Умму Сулаймнинг кечаги хатти-ҳаракатларини ҳам англатди. Ёмон ҳолга
тушганини, жаҳли чиққанини тушунтирмоқчи бўлди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 12
— Нима, шу кеча эр-хотинлик қилдиларингми?
— Ҳа, эй Аллоҳнинг расули.
Жанобимиз қўлларини юқори кўтардилар:
— Аллоҳим, бу кечаларини уларга муборак айла! — деб дуо қилдилар. Бу дуо Абу
Талҳанинг асабларини юмшатди. Уйга борганида энди тунд қиёфада кўринмайди, бировни хафа
қиладиган сўз айтмайди. Келаётганида руҳини тинчлантириш умидида эди, энди руҳи
тинчланмоқ тугул, бу даргоҳдан ички бир хузур-ҳаловат билан чиқди*. (Бухорий, 8/2 16)
ҚОЛДИРИЛГАН УМРА
Еттинчи йилнинг зулқаъда ойи айрича қадрли эди. Чунки бир йил илгари Ҳудайбия
сафарида иштирок этган ва Маккага кирмасдан қайтган мўминлар бу ойни кун санаб кутиб
юришди. Ҳудайбияда келишилган аҳдномага кўра,, мўминлар умра сафарига бу ойда йўлга
чиқишлари лозим.
Расули акрам(с.а.в.) Ҳудайбияда қатнашган ҳамма бу сафарга тайёргарлик кўрсин, ҳеч ким
қолмасин, деб буюрдилар. Ўтган йилги сафарда бўлмаган, лекин боришни орзу қилганларга ҳам
ижозат бердилар.
Қисқа вақт орасида хозирликлар кўриб бўлинди. Икки минг кишилик имон лашкари
пайғамбарлар Имоми(с.а.в.) бошчиликларида Макка томон ҳаракат бошлади.
Бу дафъа ҳам бирор кор-ҳол чиқадими— буни хозирдан ҳеч ким таҳмин эта олмасди.
Аҳдномага кўра, ёнларида фақат қилич олишлари мумкин, у ҳам қинида туриши керак. Қилич
арабларнинг йўл силоҳи, сафарга чиққан ҳар бир одамда қилич бўлиши лозим. Лекин Расули
муҳтарам асхоблари билан маслаҳатлашиб, эҳтиёт чораси ўлароқ қиличдан бошқа яна жанг
қуроллари ҳам олдирдилар. Фақат, бу қуроллар Макка шаҳрига олиб кирилмайди, ўша ерга
яқин қулай бир жойда қолдирилади.
Мадинага бир қўноқ масофада жойлашган Зулҳулайфага келишганида Пайғамбар жанобимиз
эҳромга кирдилар. “Лаббайк! Аллоҳумма, лаббайк...” дея талбия айта бошладилар. Бу дегани,
“Аллоҳим, ҳар доим амрингга ҳозирман. Ҳамд сенга хос, неъмат сендадир. Сенинг ҳеч
шеригинг йўқдир!» дегани эди. Шу дақиқадан бошлаб ҳар тепага чиқаётганда, ҳар водийга
тушаётганда, одамларга дуч келганда“Лаббайк! Аллоҳумма, лаббайк...” дейишар эди.
Йўлчилик шу тариқа давом этди. Маккага уч мил масофада жойлашган Яъжаж деган маконга
етганда дам берилди. Ўқ, ёй, қалқон каби жанг аслаҳалари шу ерда қолдирилди. Жаъфар ибн
Абу Толибни Маккага жўнатдилар. Амакилари Аббоснинг қайнисинглиси Маймунага уйланиш
таклифини қилдилар.
Маймуна бу таклифни мамнуниятла қабул этди ва поччасини ўзига вакил қилди.
Қурайш халқи Расулуллоҳни қиличдан бошқа силох ҳам олакелганларини эшитиб, Микраз
ибн Хафс исмли бир кишини хузурларига йўллашди. Жанобимиз Яъжажда турганларида у одам
келди. Маккага етиб борган хабарнинг чиндан ҳам ростлигини кўзлари билан кўрди.
— Эй Муҳаммад, биз сени аввалдан бери аҳдига вафоли одам сифатида таниганмиз. На
болалигингда берган сўзингдан қайтгансан, на катта бўлганингда аҳдингни бузгансан. Аммо шу
онда сени қуролланган бир кушиннинг бошида кўриб турибман. Ҳолбуки, ўртамизда
Ҳудайбияда қилинган аҳдномамиз бор — деди.
Микраз Ҳудайбияда гувоҳ ўлароқ имзо босганлардан бири эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) унга
жавобан:
— Маккага йўлчи силохи бўлган қиличдан бошқа қурол кирмайди — дедилар.
“Сўзларингнинг чинлигига қасам ича оласанми?” Қурайш номидан сўзлаётган Микраз
Набиййи мухтарамга бундай бир таклиф қилишни ҳаёлига ҳам келтирмади. Айтилган бу
сўзларнинг қадрини у биларди. Бу сўз инсоният тан олган ва тан оладиган энг соғлом хужжат
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 13
эди. Шунинг учун Микраз Маккага қайтгач:
— Эй қурайшликлар, шуни билиб қўйинглар, Муҳаммад Маккага қиличдан бошқа бир
қуролни олиб кирмайди! — деб эълон қилди.
Шундан кейин хоссатан Қурайшнинг бошлиқлари Расулуллоҳни кўрмаслик учун шаҳарни
тарк этишди ва Макка биқинидаги тоғларга, тепаларга чиқиб кетишди. Бир қисми келганларни
яқинроқдан кўриш ниятида йўлларини пойлай бошлашди.
Ниҳоят, пайғамбарлар Сарвари(с.а.в.) қўмондонликларидаги имон лашкари савту салобат
ила шаҳарга кириб келаверди. Абдуллоҳ ибн Равоҳа Расулуллоҳнинг туялари юганидан тутиб
олға босаркан: «Пайғамбарнинг йўлини очиб қўйинг. Бугун сизларга Китобуллоҳ ҳукми ила
зарба берамиз. Бу зарба бошни жасаддан, севувчини севганидан айирадиган зарба бўлажакдир»
маъносида бир шеър ўқир эди.
Ҳазрати Умар(р.а.) унга яқин келди.
— Эй Абдуллоҳ, сен Ҳарами шарифга кириб бораётганингни унутяпсан шекилли — деди.
— Йўқ, унутганим йўқ.
— Расули мухтарамнинг олдиларида бораётганинг ҳам эсингдами?
— Албатта!
— Унақа бўлса, бу охангда шеър айтиш сенга ярашмаслигини ҳам билишинг керак.
Ҳазрати Умарнинг(р.а.) бу мулохазасига Абдуллоҳ қандай жавоб берди, билмаймиз, аммо
Расулуллоҳ(с.а.в.) ундан олдинроқ сўзга аралашдилар:
— Буни ҳолига қўй, эй Умар! Бу шеърлар Қурайшга ўқ санчилишидан ҳам таъсирлидир —
дедилар.
Умар ортиқ бир нарса дея олмай қолди. Расулуллоҳдан ижозат теккан Абдуллоҳ эса, айни
шеърини яна бошдан олиб, «Ҳоллу банил куффару...» дея такрор ўқий бошлади.
Макка кўчаларидан шу тахлит ўтиб боришди. Бошлари тик эди. Елкалар букик эмасди.
Кучли-кучли одимлар ташлаб, тетик-шаҳдам юриб боришарди. Масжиди Ҳарамга
яқинлашишганида Пайғамбар жанобимиз ўнг қўлларини эҳромдан чиқардилар ва асҳобларига
ўгирилдилар.
— Бугун ким уларга куч-қувватини кўрсатса, унга Аллоҳ рахмати-ла, мархамати-ла муомала
қилсин — дедилар.
Сўнгра етти йилдир соғинганлари Байтуллоҳга қараб юрдилар. Ҳажарул асвадни ўпдилар.
Ортларидан келган ҳазрати Умар(р.а.) Расули акрамнинг(с.а.в.) кўзларидан тўкилган ёшларни
кўрди.
— Бу ерда кўзёшлари тўкилади, эй Умар,— деб марҳамат қилдилар.
Орқадаги мўминлар ҳам ўнг елкалари эҳромдан чиқарилган ҳолда, хурмат-ла Каъбага
яқинлашишди. Расули кибриёнинг муборак лаблари теккан тошни ўпиб, тавофни бошлашар
эди. Хар галгисида“Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар!” дея қора тошни ўпиш ва ёки узоқдан саломлар
йўллаш билан Каъбани етти марта айланиш лозим эди. Илк уч мартасида Пайғамбар(с.а.в.)
лўкиллаб айландилар, асҳоб ҳам шундай ҳолда айланди.
Узоқдан уларни томоша қилиб турганлар орасида шивир-шивир бошланиб кетди:
— Ясриб безгаги бу одамларни адои тамом қилди, деб ўйлаган эдик.
— Қаранглар-а, чопиб-чопиб тавоф қилишяпти!.. Биз Ясрибни кўпдан бери касалликлар уяси
деб эшитиб келардик.
Ким Аллоҳнинг уйига Аллоҳнинг расулидан ҳам лойиқроқ бўла оларди?! Борлиқ олам
ҳурматига яратилган буюк Пайғамбар бу ерни зиёрат қилмаса, ким зиёрат қила-ди!
Аммо хозирча бу Уйнинг атрофига катта-кичик бутлар қўйиб ташланган, илоҳ деб қабул
қилинувчи бу тошлар ва тункалар юраклардан Улуғ Мавлога узанган йўлни қаттиқ ёпиб қўйган
эди.
— Аллоҳ насиб этади, бир галги келишимизда буларни йиғиштириб ташлаймиз.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 14
— Аллоҳим, юзларча бутлар оралаб тавоф қилаётганимиз бу муборак Уйингни душман
қўлидан қутқаришимизда бизнинг мададкоримиз бўл!
— Аллоҳим, сенинг Уйингда бу бутлар нима қилади? Бу муборак жойга мушриклар эмас,
балки сенга сенинг розилигинг учун ибодат қиладиган қулларинг лойиқдир!
Шарафли Каъба бу туйғулар эшлигида тавоф қилинди. Кўнгилларни ҳеч қандай ўлчовга
сиғмас бир эзгинлик ва айни чоқда, таъриф этилмас бир бахтиёрлик чулғаб олган эди.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) тавоф асносида:
— Аллоҳим, маърфиратингни тилайман. Дунёда ва охиратда балолардан хотиржам
қилишингни сўрайман. Эй Эгамиз, бизга дунё яхшиликларини бер, охират яхшиликларини бер
ва бизни жаханнам азобидан асра... — деб дуо қилар, Ҳажарул асвадга келганда уни ўпиб ёки
узоқдан салом йўллаб ўтар эдилар.
Тавоф тугагач, Иброҳим изларига келдилар. Байтуллоҳга юзланиб икки ракат намоз
ўқидилар. Илк ракатда Фотиха сурасидан кейин Кофирлар сурасини, иккинчи ракатда эса,
Ихлос сурасини ўқидилар.
Сўнг Замзам булоғига бордилар. Тўйиб-тўйиб сувидан ичдилар.
Бу муборак сув катта боболари Ҳазрати Исмоилдан(алайхиссалом) азиз хотира эди. Орадан
ўтган кўп замонлар ичида булоқ кўзи буткул бекилиб, неча-неча йиллар давомида ҳатто унинг
қаердалиги ҳам унутилиб кетган, Расулуллоҳнинг боболари Абдулмутталиб уни топиб, қазиб,
инсониятга қайта ҳадя этган эди.
Булоқ бошида тик турганча юзлари Каъбага қараган ҳолда сув ичаётганларнинг
кўнгилларидан шу азиз хотиралар ўтганига шубҳа йўқ.
Пайғамбар(а.с.) замзамдан кейин Сафо тоғига қараб юрдилар. Сафодан Марва тоғи томон
келдилар. Шу тариқа бу икки тепалик орасида тўрт бориш, уч келиш билан жами етти марта
саъйи қилдилар. Икки тоғ орасидаги кичкинагина водийга тушганларида югураётгандек бир
ҳолатда тез юрар эдилар. Охирида сочларини олдириб, эҳромдан чиқдилар.
Расуллулоҳ жанобимиз тавоф, Сафо ва Марва тоғлари оралигидаги саъйини Қасва лақабли
туяларида қолганлари ҳақида ҳам ривоят бор.
Каъба ичига кирмоқчи бўлган эдилар, Қурайш рози бўлмади. «Аҳдномамизда бунақа бир
нарса йўқ» деб рад этди. «Ким кимнинг уйига қўйилмаяпти?» саволининг жавобини ўйлаб
кўрадиган инсон йўқ!
Шу билан умра зиёрати тугади. Мусулмонларни қизиқиш билан кузатиб ўтирган
хотинлардан бири:
— Ий-й, биттаси Каъбага тирмашяптими? — деб қолди.
Ҳамма ўша ёққа қаради.
— Умайя ибн Халафнинг қули Билол эмасми? —деди бошқаси.
— Ҳа, ўша.
— Не кунларга қолдик? Ҳабаш бир қулнинг Каъба устига чиққанини ҳам кўрдик, мана.
Бу аснода хазрати Билол(р.а.) Каъба устига чиққан, Қўлларини қулоқлари устига қўйиб, бор
кучи билан:
— Аллоҳу акбар!. Аллоҳу акбар!.. — дея қичқира бошлаган эди.
Макка водийларида акс-садо берган бу овоз Қурайш хотинларини кучага чиқарди. Болалар
ҳам тўхтаб, ҳайрат ҳайрат билан унга қараб қолишди.
Инсоният тарихидаги энг ғаройиб азон эҳтимол шу азон эди. Бир тарафда ёлғиз Аллоҳ
розилиги учун Аллонинг икки пайғамбари қурган Байтуллоҳ, бошқа ёнда унинг ичию ташида
пала-партиш қўйиб ташланган юзларча бут.
Муаззинларнинг энг шарафлиси ҳазрати Билол Байтуллоҳ усти ва атрофини қуршаган
бутлар орасида Аллоҳнинг буюк эканини эълон қилар, бу азонни коинотнинг сарвари ҳам,
Аллоҳнинг душманлари ҳам катта бир хаяжон билан тинглашар эди. Расулуллоҳнинг ҳаётлари
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 15
учун иккиланмасдан жонини берадиганлар ҳам, У зотни бир қошиқ сувга бўктириб ўлдиришга
шай турганлар ҳам бу азонга қулоқ бериб туришарди.
Бир пайтлар Билол«Аллоҳ бирдир» дегани учун бу шаҳар кучаларида сургилаб юрилган, не-не азоб-уқубатларга гирифтор этилган эди. Ҳозир«Аллоҳу акбар!» деб
имкони борича бақирар, худди уларга майдон ўқиб, улардан ўчини-аламини олар эди.
— Не кунларга қолдик?..
— Умайя ибн Халаф Билолнинг бу бақиришини эшит-са, аламидан ўларди.
Ичи куйган хотинлар, ҳайрону лол бўлган болалар, кўзёшларини тута олмаган мўминлар—
ҳамма-ҳамма хаяжон ичра тинглаган азонни чақириб бўлгач, ниҳоят Билол пастга тушди.
Мўминлар пайғамбарлар саййиди(с.а.в.) жанобимизнинг ортларида Каъбага юзланиб намозга
туришди. Бу намоз юракларни портлатар даражага етган кин ва нафрат туйғуларила томоша
кдлинди. Кундан-кун ортаётган мусулмонлар сони, мусулмонларнинг бемисл ҳурмат ва итоати
хоссатан юқори табақани ташкил этувчи мушрикларнинг кўнгилларидаги ҳасад туйғуларини
қамчилар, уларнинг тинчларини бузар эди.
Бу орада Расули акрам(с.а.в.) Валид ибн Валидни чақирдилар. Акаси Ҳолид ибн Валидни
ахтариб топишни буюрдилар. Фавқулодда ақли, кучи ва қуввати билан, жанг соҳасида устун
қобилияти билан ҳақиқатан буюк бир обру-еътибор топган Ҳолидни мусулмон сифатида
кўришни истаётган эдилар.
Валид вақтни ўтказмасдан тўғри унинг уйига борди. Бироқ Ҳолид мусулмонлар лашкари
келмасидан бурун уйидан чиқиб кетганича қайтмаган экан. Демак, у шаҳарни тарк этиб,
тоғларга, тепаларга чиқиб кетибди-да. Ўтириб, бир мактуб ёзди. Келган заҳоти қўлига
топширинглар, дея тайинлаб орқасига қайтди.
Ҳаммалари туғилиб ўсган, ҳар кўчаси айрича хотиралар қолдирган бу муборак шаҳарда уч
кун кўз очиб-юмгунча ўтди-кетди. Тўртинчи куннинг тонгида Расули мухтарам жанобимиз
ёнларидаги бир неча асҳоблари билан суҳбатлашиб ўтирганларида Суҳайл ибн Амр билан
Ҳувайтиб ибн Абдул Уззо иккиси келиб қолишди. Қурайш қабиласи номидан Ҳудайбия
битимига имзо қўйганлар шулар эди.
— Эй Муҳаммад! Битимда белгиланган уч кун шаҳримизда турдинглар. Сенга Аллоҳни ва
битимимизни эслатамиз. Энди Маккани дарҳол тарк этишларинг керак —дейишди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) жанобимиз:
— Уйланяпман, изн беринглар, никоҳим шу ерда қийилсин. Никоҳ зиёфатида сизлар ҳам
қатнашинглар — дедилар.
Бу истак қабул этилмади. Шунда Расулуллоҳ(с.а.в.) оқшомга қолмасдан ҳар ким Маккани
тарк этишини ва дарҳол уловларининг хозирланишини буюрдилар. Айтилган вақтда уловларига
миндилар ва йўлга тушдилар. Мусулмонлар ҳам Пайғамбар(с.а.в.) ортларидан отланишди.
Шу пайт орқадан бир қизнинг: «Амакижон! Амакижоним!» деб бақираётганини эшитиб
қолдилар ва ортларига қайрилдилар. Амакилари Ҳамзанинг қизи Умома чопиб келарди. Тез
унинг қўлидан тутдилар. Ҳазрати Алига топширдилар. Ҳазрати Али уни даст кўтариб,
хотинлари Фотиманинг туясига мингаштириб қўйди.
Маккада биргина Абу Рофеъ қолди. Унга Жанобимиз охирги марта уйланаётган хотинлари
Маймунани олиб бориш вазифаси юкланган эди.
Абу Рофеъ оқшомга яқин мўминларнинг бўлғуси онаси Маймунани туяга миндириб, йўлга
чиқди. Бир гуруҳ ёшлар йўлда уларнинг жиғларига тегмоқчи бўлишди. Бўлмағур гап-сўзлар
отишди, уларга азият бериш дардига тушишди. Лекин Абу Рофеъ:
— Эй Қурайш йигитлари, ўртамиздаги битимни бузяпсизлар. Валлоҳи, бизнинг
қуролларимиз Яъжаждадир. Бу ишларингизни шунчаки ташлаб қўймаймиз, пушаймон
бўласизлар — деб ўшқириб берганидан кейингина тарқалишди.
Шу бўйи чўлда бошқа ҳеч бир кор-ҳолсиз Сариф деган жойга етишди. Пайғамбаримиз
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 16
(с.а.в.) асҳоблари билан ўша ерда кутиб туришар эди. Янги келин Маймуна хоним ўша кеча
Расули акрамнинг хотинлари бўлди.
Ҳаётнинг энг бахтиёр кунига у кеча Сариф деган ерда қовушган ҳазрати Маймуна орадан
эллик тўрт йил ўтиб яна бу ерга келажагини, Расулуллоҳ жанобимизнинг хотинлари бўлган бу
уйда сўнгги нафасини беражагини хозир қаёқдан билсин...
Жаноби Расулуллоҳга охирги хотин бўлган аёл у эди. У зотнинг хотинлари ичида энг сўнг
вафот этадигани ҳам унинг ўзи бўлажак...
Сарифда уюштирилган никоҳ зиёфатидан кейин яна йўлга тушилди.
Бир йил аввал кўрилган туш шу тариқа ҳақиқатга айланди. Ғавғосиз, шовқин-суронсиз, тинч-хотиржам Мадинага келишди, зиёратларини қилишди. Зотан, Фатҳ сурасида ҳам бу
вазифаларни амният ичида қилишлари билдирилган эди.
* * *
Мўминлар шаҳарни тарк қилганларидан кейин уч кунгача тоғларда турган Қурайш катталари
битта-битта уй-уйларига қайтишди, Аҳдномага риоя этилган бўлса ҳам, шаҳарни душманга
ташлаб чқиб кетишлари чиройли бўлмади-да. Уйда истироҳат қилиб, хузур-ҳаловатда ётиб
ухлаш мумкин бўлган бир пайтда тоғларда, ғорларнинг бурчакларида тунаб юриш ҳеч бир
инсонга хуш келмасди.
Ҳолид ибн Валид мириқиб бир ухлаш орзуида уйига кирди.
— Дадажон, амаким келди — деб кутиб олди фарзанди.
— Валидми?
— Ҳа. Сизни топмасдан, мана бу мактубни ёзиб ташлаб кетди.
Ҳолид узатилган хатни олди ва ўқий бошлади: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ака,
Исломга бепарво юришингдан ҳам ғалати бир иш кўрмадим. Ақлингга қойил... Ислом каби бир
динга одам бегона қолиши ақлданми? Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз сени сўрадилар. Ҳолид
қаерда, дедилар. Мен эсам, Аллоҳ уни келтиражакдир, дедим. Шунда жаноби пайғамбаримиз:
“Унинг каби бир инсон Ислом динига бегона бўлиб қоладими? Агарда у бутун қаҳрамонлигини,
қиличбозлигини мусулмонларнинг иши учун қўлласа эди, ўзига жуда яхши бўларди. Биз уни
бошқалардан устун тутардик» деб мархамат қилдилар. Хозирга қадар қўлдан бой берган
фурсатларингни ҳақ йўлни танлаш билан қийматли онларга айлантиргин, акажон. Валид”.
Ҳолид мактубни бир чеккага қўйди. Бошини қўллари орасига олиб ўйга толди.
Ҳудайбия сулҳидан кейин умидини йўқота бошлаган эди. Улар энди борган сари куч-қувват
топишди, Қурайш эса, аста-секин заифлаша бошлади.
Ҳудайбия сулҳидан сал фурсат ўтиб Хайбарнинг қўлга киритилиши, атрофдаги амирларга
мактублар ёзилиши, Абу Суфённинг Шом сафарларидан қайтишда Ҳеракл қошида берган
сўроқ-жавоблари Ҳолидни тузуккина тараддудлантириб қўйган эди. Бундан буён Қурайш
мадиналиклар устидан ғолиб келишини тушида кўрса ҳам рози бўлиши лозим эди.
Бир вақтлар Утба ибн Робиа: «Eй Қурайш халқи, агар гапимга кирсаларинг, бу одамни ўз
ҳолига қўйинглар. Агар араблар ундан ғолиб келса, сизлар кўзлаган мақсад рўёбга чиққан
бўлади. Бордию у арабларни тиз чўктирса, яхши билингки, унинг зафари сизларнинг
зафарларингдир» деган, лекин ҳеч ким унинг маслаҳатига қулоқ солмаган эди. Ўшанда у сўзга
юрганида бугун Қурайш тик оёқда турган бўларди. Энди нима қилиши керак, кимнинг ёнига
борсин Ҳолид? «Муҳаммаднинг ёнига кетсам бўлди, унинг хузурида хотиржамлик бор.
Хераклнинг қошига борсам, ҳурмат кўраман, лекин унда насороликни қабул этишим лозим, ёки
бўлмаса, яхудий бўлишим керак. Ажамистонда-чи? Яшай оламанми? Умримнинг бундан буёнги
кунларини уйимда роҳат-фарогатда кечира оламанми?..»
Ҳолид шуларни узоқ-узоқ ўйлади. Бир қарорга келолмади. Лекин энди уни Хераклнинг ё
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 17
Кисронинг хузурига кетиш фикри аввалгидек тортмасди. Ўтган уч кун давомида роса чарчаган,
хотиржам уйқуни соғинган эди. Шу боис узоқ ўйланиб ўтиролмади. Шу ўтирган жойигаёқ
узанди. Соатларча давом этадиган бир теран уйқунинг қўллари уни аста-секин сийпалай
бошлади.
* * *
Мадинада бир можаро чиқди. Ҳазрати Али, Жаъфар ибн Абу Толиб ва Зайд ибн Хориса
(Аллоҳ улардан рози бўлсин) бир-бирлари билан тортишиб кетишди. Иш бақир-чақиргача
бориб етди. Бахсга шаҳидлар сардори хазрати Хамзанинг(р.а.) қизи Умомага ким қараб туриши
масаласи сабаб бўлди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз йилларча аввал айтган бир муборак сўзларини қулоқларига
қўргошиндек қуйиб олишган, қийматини то қиёматгача сақлаш учун ҳаракат қилишар эди.
“Етимни кафилга олган киши жаннатда мен билан мана шундай бирга бўлади”, деб ўшанда
Расуллулоҳ(с.а.в.) икки бармоқларини қўшиб кўрсатган эдилар. Бу воқеа ҳамон ҳамманинг кўзи
ўнгида турибди. Хозир энг яқин дўстлари етимнинг кафили бўлиш шарафини қозониш учун
тортишишар, бу муборак омонатга соҳиб чиқишнинг йўлларини ахтаришар эди.
— Ҳамза менинг оғам эди. Мадинага келганимизда Расулуллоҳ у билан мени ака-ука
қилганлар. Оғамнинг қизи албатта менинг ёнимда бўлиши керак! — дерди Зайд ибн Хориса.
Ҳазрати Али бир бошқа жиҳатдан тутарди:
— Ҳамза менинг амаким, бунинг устига Расулуллоҳнинг қизлари Фотима ҳам менинг
хотиним. Биз эр-хотин амакимизнинг омонатини муҳофаза қилишга ҳар кимдан ҳам лойиқмиз.
Жаъфарга бу гаплар етарли эмасди.
— Ҳа, Ҳамза менинг ҳам амаким. Яна хотиним Асмо бу қизнинг ҳоласидир. Ҳеч қайсингиз
бу қизни олишга менчалик ҳақдор бўла олмайсиз. Ундай қилсангиз ҳам, бундай қилсангиз ҳам,
бу бола менинг ёнимда қолади.
Бунақада гап бир ёқли бўлмади. Чунки ҳеч бири бошқасига қулоқ солишни истамасди. «Ким
ҳақли бўлса, ўша олсин» дейдиган зот йўқ.. Бу тушунча орқага сурилиб қолган, олдинга
«етимнинг кафили бўлиш саодати»ни қўлга киритиш дарди чиққан эди.
Бу ишни ўз бошларича ҳал қила олмасликларига ахийри кўзлари етди. Аллоҳ розилигини
қозонаман, деб бошқанинг кўнглини синдириб, ҳеч кутилмаган фалокатни орттириб олиш ҳам
ҳеч гап эмасди. “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз — агар Аллоҳга ва
пайғамбарига чиндан ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана
шу яхшироқ ва чиройли ечимдир” *. (Нисо, 59)
Жанобимизнинг ҳузурларига боришди. Элчиларнинг энг фахрлиси(с.а.в.) уларнинг
гапларини эшитдилар. Аммо“Масала тушунарли. Умома сенинг ёнингда қолади» деб
биттасининг фойдасига хал қилиб қўя қолмадилар. Чунки аҳвол-вазият бундай ҳал қилишга
қўймасди. Зотан, инсониятга илм ва хикматни ўзлари яшаб, ҳаётларида татбиқ этиб ўргатадиган
Пайғамбаримиз бундай енгил-елпи хулоса қилмасдилар ҳам.
Аввало, уларнинг асабларини юмшатишни, ҳар бирига кўнглини оладиган сўзлар айтишни
муносиб кўрдилар. Шу сабабдан ҳар учовига ҳам том ҳақиқатга уйғун сўзларни айтиб, илтифот
кўргаздилар:
— Эй Зайд, сен Аллоҳнинг дўсти, Расулуллоҳнинг дўстисан!
— Эй Жаъфар, сенинг яратилишинг ҳам, табиатинг ҳам менга ўхшайди!
— Эй Али, сен менинг қардошимсан!
Бу сўзларга ҳеч бир мўмин бепарво бўла олмасди. Оғзидан ботил сўз чиқиши мумкин
бўлмаган буюклар буюги, севгилилар севгилисининг(с.а.в.) бу сўзлари ҳақиқатан мўминлар
учун дунёдан ҳам, дунёнинг ҳар нарсасидан ҳам қийматли эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 18
Саййидул анбиё вал мурсалин(с.а.в.) сўнгра Жаъфарга қарадилар:
— Эй Жаъфар, бу қизчани олиб кетишга энг лойиқ одам сенсан. Чунки унинг ҳоласи сенинг
хотинингдир ва ҳеч ким жиянининг ёки ҳоласининг устига никох қилинмайди — деб марҳамат
қилдилар.
Жаъфар севинчдан турган жойида сакрай бошлади. Бошқа ривоятга кўра, Пайғамбар
жанобимиз атрофларида бир оёқлаб сакраб-сакраб ўйинга тушиб кетган. Расулуллоҳ ундан,
нима қилганинг бу, деб сўраганларида: «Ҳабашистонликлар жуда суюнчили хабар олганларида
мана шунақа ўйнашади» деб айтган.
Қолган икки биродар бу ҳукмга нисбатан ичларида ҳеч бир ранжиш аломатини хис
қилишмади. Алам туйишмади. Ҳақиқатга энг уйғун бўлган бу ҳукм қаршисида рози бўлмаган
инсон Мавлосини қандай рози қиларди?!
Кўнгиллар Қуръондаги Марям қиссасини хотирлади. У кичкинагина чақалоқлик пайтида
кимнинг ёнида қолажаги, кимнинг кафолати остида бўлажаги тортишиш мавзуи бўлган ва
натижа ўлароқ бу ишни қуръа йўли билан хал этиш усули қўлланган эди. Ҳар ким ўқини сувга
ташлайди. Қайси ўқ сув устида қолса, бу шараф ўша ўқ эгасига оид бўлади. Жаноби Мавло у
вазиятда чақалоқ Марямни ҳоласининг эри ҳазрати Закариёга(а.с.) насиб этган эди.
Орадан йиллар кечажак ва Умома ҳазрати Расулуллоҳнинг ўгай ўғиллари Саламага
турмушга чиқажакдир. (Салама мўминларнинг онаси Умму Саламанинг ўғлидир.)
ҲОЛИД ИБН ВАЛИДНИНГ ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ЭТИШИ
Бир кеча Ҳолид ибн Валид тушида ўзини ташландиқ, унумсиз бир водийда кўрди. Ҳавоси
юракларни сиқувчи, диққинафас эди. Сал муддат ўтар-ўтмас жилдир-жилдир сувлар ям-яшил
ҳолга келтирган, одамнинг бахри дилини очиб юборадиган водийга ўтди. Бояги сиқинтилардан
қутулди, енгил нафас ола бошлади. Уйғониб, кўнглини ғаройиб туйғулар чулғаб олганини ҳис
этди. Мана, неча кунлардан бери укаси Валид ташлаб кетган хат зеҳнини машғул этиб келади.
Кун сайин қалбида қанақадир ўзгаришлар содир бўла бошлади. Энди Каъба яқинидан
ўтаётганида у ердаги илоҳларга аввалгидек хурмат туймасди. Гўё ҳар ботган кун Ҳолид
кўнглидаги бу хурматдан бир парчасини узиб олиб кетар, чиқаётган ҳар қуёш эса қалбига у
кунга қадар ҳис этмаган бир ойдинлик келтирар эди. Натижада Расулуллоҳга нисбатан соғинган
душманлик туйғулари эски кучини йўқотаверди. Бир замонлар отаси Валид ибн Муғира бўш
қолдирган ерни мукаммал шаклда тўлдиражак бир кин ва нафратла мусулмонларга қараган,
Раҳмат қилиб юборилган буюк Пайғамбардан ҳам катта душмани бўлмаган Ҳолид гўё у
эмасдай.
Муҳаммад(с.а.в.) Каъба атрофидаги бутларни илоҳ хисобламаганлари учун бунча
ҳақсизликларга учраган эдилар. Ҳолбуки, энди Ҳолид ҳам кундан-кунга уларга оддий бир
тошдек қарай бошлади. Бу бутларнинг уйлар пойдеворига қўйилган тошлардан ва ёхуд ўчоқда
қаланадиган ўтинлардан нима фарқи бор?!
Баъзан зеҳнига: «Ажабо, Муҳаммадга қилган ишларимизда қайси боқимдан ҳақли
бўлишимиз мумкин эди?» деган савол келар, бунинг ҳақиқатга мос, виждонларга роҳат бахш
этувчи жавобини топа олмас эди. Қайси томондан қараса ҳам, болалигидан бери жуда яқиндан
танийдигани у инсондан қусур топиш имкони йўқ эди. Хуллас, Ҳолиднинг ҳаётида укасининг
хатидаги“Аллоҳ уни келтиражакдир» сўзининг маъноси ифодаланаётганга ўхшарди.
Ниҳоят, ўрнидан турди. У бир қарорга келди, бутларни тарк этишни ва Ислом динининг бир
аъзоси бўлишни қалбига тугди. Ўзи учун бошқа бир чора қолмаганини англаб етди ва Мадина
йўлидан бошқа бир йўлни ўйлашни ҳам истамай қолди.
Ҳал эта олмаган бир масала бор эди: шу кунгача қилмишлари сўралса, берадиган жавоби
қандай бўлади?
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 19
Бугунга қадар мусулмон бўлганларнинг ҳеч биридан хисоб сўралмаган, кечмиши билан
шуғулланилмаган, аммо Ҳолиднинг иши бошқаларникидан фарқли эди. Ҳеч бўлмаганда, Уҳуд
тоғи этакларида қони оқизилган юз нафар шаҳид бор. Уларнинг ҳар бирининг орқасида
қанчадан қанча етимлар, туллар, вайронага айланган учоқлар қолган. Бу инсонларнинг оққан
қонларида, улар учун тўкилган кўзёшларда Ҳолиднинг ҳиссаси айниқса катта эди. Энди у кўзи
ёшлилар олдига: «Уйларингизни, ўчоқларингизни бузган, сизларни бундай паришон ҳолга
солган қаҳрамон менман» деб чиқиш, уларнинг етимона боқишлари қаршисида уялиш
хазилакам гапми?!
Аммо нима бўлганида ҳам, йигит бир инсонга ярашадиган шаклда юриши, бордию жазо
бериладиган бўлса, кўнгил хузурила чидаб бериши керак. Макка кўчаларида тентиб юраркан,
Сафвон ибн Умайяга дуч келди.
— Эй Абу Вахб, қанақа ҳоллар рўй бераётганини кўрмаяпсанми? — деди.
— Нима гап? Нима бўлди?
— Иршайган тишларга ўхшаб қолдик, Муҳаммад арабу ажамларга майдон ўқийдиган ҳолга
келди. Борсак, унинг динига кирсак, унинг шарафи бизнинг шарафимиз демакдир.
Савфоннинг юзлари буришди:
— Нималар деяётганингни биласанми ўзинг, Ҳолид?! Дунёда ўз бошимга ёлғиз қолсам ҳам,
унинг динига кириши ҳаёлимга келтирмайман! — деб пишқирди. Кўзларидан олов сачраб,
юзида ғазаб аломатлари бўртиб чиқди.
Овози буғиқ ва бемаза бир ифодага чулғанган эди. — Мен ҳали Бадрда ўлдирилган отам
билан оғамни унутганим йўқ!
Савфон буларни айтдими ё Ҳолид унинг боқишларидан ва юз тасвиридан ўкиб олдими—
ҳолат шундайки, буни Сафвоннинг ўзи ҳам билмасди.
Ҳолид йўлига кетди. Ҳали юзига тўкиб солиб улгурилмаган туйғулардан майдонга келган
бир жуфт нигоҳ уни ортидан бирпас таъқиб этиб қолди. Кейин лаблари нимадир деб
шивирлади, аммо Ҳолид унинг гапини эшитмайдиган даражадаги масофага кетиб бўлган эди.
Сафвоннинг ёнида бири бўлганида эди, унинг тиш орасидан«Демак сен ҳам...» деяётганини
илғаб оларди.
Салдаи кейин Ҳолид Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима билан гаплашиб турарди. Савфонга айтган
гапларини унга ҳам айгди. Олган жавоби бошдан-охир айни эди.
- У ҳолда бу суҳбатимизни бировга айтиб юрма, эй Икрима — деди Ҳолид ночор.
- Жуда яхши.
Икримадан айриларкан, бир қарорга келиб бўлди: ёлғиз ўзи кетаверади! Отини хозирлади.
Уйдан чиқди. Йўлида Усмон ибн Талҳани учратиб қолди. Бояги таклифини унга ҳам айтишдан
ҳеч бир фойда йўқ эди. Чунки Уҳуд Усмоннинг Қавми Бани Абдуззар учун том фалокат бўлган
эди. Шу боис ҳам бу таклифни рад этажаги юзда юз аниқ эди. Аммо ёнидан ўтиб бораётганида
ҳаёлидан, унга ҳам бир айтиб кўрай-чи, деган ўй ўтди ва бор таваккал деб масалани очди.
Сўзларини бундай тўлатди:
— Биз хозир инига пусиб кириб кетган тулкига ўхшаймиз. Бир пақир сув қуйсалар, учиб
чиқамиз ва қўлга тушамиз.
Усмон унинг сўзларини тасдиқлади:
— Тўғри айтяпсан, эй Ҳолид. Эртагача кутганингда мен ҳам бирга кетардим — деди.
— Жуда яхши, яна бир кун туришим мумкин.
— Тонгда Яъжажда кўришамиз. Эрта борган шеригини кутсин.
Эрта тонгда икки ўртоқ Яъжажда кўришишди. Йўлчилик бошланди. Хиёл юрганларидан
сўнг кимнингдир кетиб бораётганини кўриб қолишди.
— Амр ибн Ос эмасми?
— Худди ўшанинг ўзи.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 20
Унга етиб олишди.
— Марҳабо, эй йўлчилар! — деди Амр.
— Сенга ҳам марҳабо, эй Амр!
— Йўл бўлсин?
— Ўзингга йўл бўлсин?
— Қаёққа кетаётганларингни аввал сизлар айтинглар-чи — деди Амр.
Амр айёр эди, сир бермаслик учун қирқ дарадан сув келтиради, лекин уларнинг ўй-ҳаёлларини билмасдан мақсадини очмайди. Унинг бу хислатини ҳар икки биродар жуда яхши
билишарди. Шунинг учун:
— Биз Мадинага кетяпмиз, эй Амр. Ислом динини қабул этиш ниятидамиз — дейишди.
Амр кенг бир нафас олди.
— У ҳолда бирга-бирга кетарканмиз. Мен ҳам айни мақсадда йўлга чиққан эдим.
Амр Исломни қабул қилиш сабабини йўлда гапириб берди.
— Уҳудда, Ҳандақда урушдим, иккисидан ҳам соғ чиқдим. Ҳудайбия сулҳи тузилганида
энди маккаликларнинг юлдузи сўна бошлаганини англадим. Узундан-узоқ ўйладим-да,
Нажошийнинг хузурига боришга қарор бердим. Умримнинг қолган қисмини Ҳабаш ўлкасида
кечирмоқчи бўлдим. Аммо мен у ердалигимда Мадинадан элчи келди ва Нажоший мусулмон
бўлди. Менга ҳам, ақлинг бўлса, Ислом динини қабул эт, деди. Бу қарорга келишимга Нажоший
сабаб бўлди.
Шу тариқа уч биродар қўниб-кўчиб юра-юра Мадинага етиб бордилар. Расулуллоҳ(с.а.в.)
жанобимиз уларнинг келаётганларидан хабар топиб, жуда хурсанд бўлдилар.
Бу воқеа ҳижрий саккизинчи йилнинг иккинчи(сафар) ойида бўлган эди. Мусофирлар
Мадинада тоза либосларини кийиб, Расулуллоҳ(с.а.в) хузурларига киришди. Набиййи акрам
(с.а.в.) уларни очиқ чеҳра билан қаршиладилар. Олдин Ҳолид сўз бошлади:
— Салом бўлсин сизга, эй Аллоҳнинг расули! Мен гувоҳлик келтираман: Аллоҳдан бошқа
ҳеч бир илоҳ ва маъбуд йўқдир ва сиз унинг қули ва расулисиз — деди ва мусулмон бўлди.
— Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокату, эй Ҳолид. Ҳуш келибсан, сени ҳидоятга
эриштирган Аллоҳга ҳамдлар айтаман. Сенда мақтовга лойиқ ақл борлигини кўрардим, бу
ақлинг сени фақат ҳайр ва саодат бўлган нарсага етказишини умид қилардим — дедилар
саййидул анбиё.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, ҳозирга қадар қаерда бўлсам, буткул ўжарлик билан сизга
қарши турдим, ҳаққа қарши душман бўлдим. Бу қусурларимни кечиришини сўраб Аллоҳга дуо
қилсангиз.
- Ислом дини аввал қилинган гуноҳларни кечиради.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, шунга қарамай, яна дуо қилишингизни сўрайман.
Сарвари анбиё(с.а.в.) жанобимиз дуога қўл очдилар:
Аллоҳим, Ҳолид ибн Валидни кечир. Аллоҳ йўлидан бориш учун қилган бутун хатоларини
мағфират айла.
Ҳолиддай бели букилмаган бир йигитнинг ўз ихтиёри ила Ислом динини танлаши ҳаммани
маъмнун этган, хоссатан укаси Валиднинг севинчи чексиз эди.
Кейин Амр ибн Ос олдинга чиқди. Уятдан кўзларини кўтара олмасди. У ҳам шаҳодат
калималарини айтди. У ҳам ўтган гуноҳларининг мағфирати учун дуо истади. Набиййи акрам
(с.а.в.):
- Ислом динида аввалги гуноҳлар буткул ўчирилади, ҳижрат ҳам ўтган ишларни поклайди,
— дедилар.
Шундай қилиб, Амр ҳам ичини кемириб турган ёмонликлардан фориғ бўлиб, мўминлар
орасига қўпшлди. Энди уларнинг бир биродари бўлиб қолди.
Охирида Усмон ибн Талҳа Расули кибриё(с.а.в.) жанобимизнинг қўлларидан тутди, шаҳодат
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 21
калималарини айтди.
Шу тариқа Қурайшнинг уч буюк кучини тамсил этувчи уч инсон ўз ихтиёрлари билан
Исломни қабул қилишди: Ҳолид ибн Валид Қурайшнинг бош қўмондонлигидан вакил эди; Амр
ибн Ос араблар тан оладиган тўрт буюк доҳийдан бири эди; Каъба калитлари турадиган
оиланинг буюги эса, Усмон ибн Талҳадир*. (Ибн Касир, “Сияр”. 3/446)
ЭРОНЛИК ҚЎШНИ МEҲМОНГА ЧАҚИРАДИ
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг бир эронлик қўшнилари бор эди. Арабча билмасди ёки
тилсиз эди. Аммо чиройли овқатлар пиширар, айниқса, шўрвалари ғоят лаззатли бўлар эди. Бир
куни шу эронлик Расулуллоҳнинг хузурларига келди ва имо билан: «Овқатга марҳамат қилинг»
деди.
Расулуллоҳ ёнларида турган Ойиша онамизни кўрсатиб, имо билан: «Бу ҳам борадими?» деб
сўрадилар.
«Йўқ».
«У ҳолда мен ҳам бормайман».
Бу суҳбат тамоман ишоралар билан кечди, битта ҳам сўз айтилмади. У киши, майли, у ҳам
борса-борсин, демади, қайрилиб кетди.
Жанобимизнинг ўзларинигина таклиф этиши эҳтимол бир кишига етарли овқат
хозирлаганидандир. Озгина овқатни икки кишининг олдига қўйиб, иккаловларини ҳам оч
қўйишни истамагандир.
Расули акрам(с.а.в.) баъзан қўй сўйсалар гўштидан қўни-қўшниларга улашар эдилар. Ҳатто
қўшниларга муносабатда айирмачилик юз бериб қолмаслиги учун хотинларига:
— Яхудий қўшнимизга ҳам киритдиларингми? — деб сўриштирар эдилар.
Бу билан яхудий бўлса-да, қўшничилик ҳаққини изчиллик билан риоя этиш лозимлигини
англатган бўлардилар. Зотан, Жанобимиз бир гал: «Жаброил менга қўшнининг ҳаққи ҳақида шу
қадар тушунтирдики, қўшни қўшнига меросхўр эканини билдирадиган бир ҳукм келтириб
қолади-ёв, дейдиган бўлдим» деган эдилар ва буни хотинлари ҳам эшитишган эди.
Eҳтимол, эронлик қўшни ҳам унга кўрсатилган икромларга жавобан меҳмон қилмокчи
бўлгандир. Аммо ўша сафар нияти амалга ошмай қолаверди. Бир неча кундан кейин такроран
чиқди ва яна овқатга чорлади. Жанобимиз яна аввалги сўроқларини сўрадилар. У яна индамай
қайтиб чиқиб кетди.
Учинчи бор келиб, яна таклиф қилди, Жаноби Пайғамбар(с.а.в.) ҳам яна ҳазрати Ойишани
кўрсатдилар:
«Бу ҳам борадими?»
«Ҳа».
«Бўпти, кирамиз».
Имо-ишоралар мулоқоти тугагач, Расулуллоҳ жанобимиз олдинда, ҳазрати Ойиша онамиз
орқаларида, эронлик қўшнининг уйига йўналишди*. (Муслим, 3/1603; Насаий, 6/158)
ТАМИМ ҚАБИЛАСИ ВА АҚРО
Тамимликлар Мадинада яшаётган пайғамбар ҳақларида эшитишган, аста-секин Ислом
томир отиб бораётганини кузатиб боришар эди. Бир куни ораларида бир йиғин бўлди. Охирида
шоир ва хатибларини олиб, Мадинага боришга қарор қилишди.
Катта бир гуруҳ Мадинага кириб келди. Бу пайтда пешин намозига яқин қолган, Расули
акрам(с.а.в.) жанобимиз хужраларида дам олаётган эдилар. Тамимликлар масжидга киришди.
Пайғамбаримизни сўрашди. Уйларида эканларини билишгач, ташқари чиқишди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 22
Хужраларининг орқасига ўтиб, баланд овозда:
- Эй Муҳаммад, бу ёққа чиқ! — деб бақиришди. Бир неча кишииинг кетма-кет бақириши
Жанобимизни безовта қилди. бу орада Ақро ибн Ҳобис қичқиришга тушди:
- Эй Муҳаммад! Мени биласан, мен мақтаганга шараф келтирувчи, таҳқирлаганни ерга
урувчи одамман.
Яъни, қусурсиз бир одамман, ким мени олқишласа, шараф қозонади, ким қораласа, ўзини
пастга урган бўлади, демоқчи эди. Айни шу паллада Расулуллоҳ(с.а.в.) ташқари чиқдилар ва:
- Бу айтганларингга Аллоҳ таологина лойиқдир — дедилар. Масжидга ўтдилар. Пешин
намозини ўқиб бердилар. Кейин уларга юзланиб:
- Хўш ҳизмат? — дедилар.
- Биз шоиру ва хатибларимизни олиб келдик. Сен билан бўйлашмоқчимиз. Рухсат бер,
шоиримиз шеърини ўқисин, хатибимиз сўзамоллик қилсин — дейишди улар. Шунда
Расулуллоҳ(с.а.в.) дедилар:
— Биз шеърхонлик қилиш вазифасини олмадик. Ўзини мадҳ этиш амрини ҳам олмадик.
Лекин, майли, хатибингиз гапирсин.
Уторид турди, қавми ва қабиласини олқишлайдиган бир нутқ қилди. Молли-мулкли, жанг
илмини биладиган, душмандан қўрқмайдиган инсонлармиз, деб таърифлади. Бу масалаларда
ҳеч ким улар билан бўйлаша оладиган ҳолда эмаслигини ҳам илова қилиб, сўзларини тугатди.
Расули акрам(с.а.в.) жанобимиз Собит ибн Қайсга ўгирилдилар ва:
— Тур, жавоб бер — дедилар.
Собит оёққа қалқди. Аллоҳга ҳамд айтди. Жаноби Мавлонинг сифатларидан гапирди.
Пайғамбар юбориш билан инсонларга энг буюк икром кўрсатганини таъкидлади. Кўплар юз
ўгиргани ҳолда пайғамбарлар султонига илк соҳиб чиққан ва илк имон келтириш саодатига
эришганлар ўзлари бўлганини билдирди. Сўнгра Расулуллоҳ жанобимизни мадҳ этди. Доимо у
зотнинг йўлларида бўлажакларини, у кишининг амрларила ҳаракат қилажакларини ифодалади.
Сўзларини бутун мўминларга мағфират тилаклари билан якунлади.
Расулуллоҳ уларнинг шоирига изн бердилар. Забаркон"исмли шоир ўрнидан туриб, бир
шеър ўқиди. Ортидан Жанобимиз Ҳассон ибн Собитни турғаздилар. У ҳам бир шеър билан
жавоб берди.
Шу тариқа мусобақа ниҳоясига етди. Натижани Ақро ибн Хобис эълон қилди:
— Валлоҳи, бу одам ёрдам оляпти. Унинг хатиби бизнинг хатибимиздан чиройли сўзлади.
Унинг шоири бизникидан кўра мукаммал шеър ўқиди. Уларнинг овозлари бизникидан кучли
чиқяпти.
Шу гапларни айтиб бўлгач, Ақро Расулуллоҳнинг қошларига келди ва:
— Мен инондим, сен Аллоҳнинг пайғамбарисан — деб мусулмон бўлди. Тамим қабиласи
аҳли битта-битта келиб, Набиййи акрамнинг хузурларида шаҳодат калималарини айтишди.
Жанобимиз буюрдилар, ҳар бирига совғалар улашилди. Шундан кейин Бани Тамимга кимни
амир этиб тайинлаш масаласи кўтарилди. Ҳазрати Абу Бакр билан Ҳазрати Умар(Аллоҳ
улардан рози бўлсин) сира бир фикрга кела олишмади. Бири бир номзодни кўрсатса, иккинчиси
эътироз қилиб, йўқ, бошқаси бўлсин, дерди. Овозлари кўтарилиб, тортишув кучайиб кетадиган
ҳолга келди.
Шу онда пайғамбарлар сарварини ваҳий ҳоли чулғаб, масалани илдизидан хал этди-қўйди.
Бир неча дақиқадан кейин Жанобимиз Ҳужурот сурасининг ушбу илк оятларини ўқидилар:
— “Eй мўминлар, сизлар Аллоҳ ва унинг пайғамбари олдида, (яъни, Аллоҳ ва унинг
пайғамбарининг изнисиз бирон сўзга ёки ишга) қадам босманглар! Аллоҳдан қўрқинглар!
Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир. Эй мўминлар, (токи қилган яхши) амалларингиз
ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар(пайғамбар
билан сўзлашган пайтларингизда) овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 23
кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга очиқ(дағал) сўз қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар!
Албатта, Аллоҳнинг пайғамбари ҳузурида овозларини паст қилган зотлар— ана ўшалар Аллоҳ
дилларини тақво учун имтихон қилган(яъни, тақво имтихонидан ўтган) зотлардир. Улар учун
мағфират ва улуғ ажр-мукофотлар бордир. (Eй Муҳаммад,) албатта, (сизнинг аҳли аёлларингиз
яшайдиган) хужралар ортидан туриб, сизни(бақириб) чақирадиган кимсатарнинг кўплари нима
қилиб қўйганларини билмайдиган кимсалардир. Агар улар то сиз ўзингиз уларнинг олдига
чиқдунингизча(сизин чақириб безовта этмасдан) сабр қилганларида, албатта, улар учун
яхшироқ бўлур эди. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир”*. (Ҳужурот, 1-5)
Тамим қабиласи бир муддат Мадинада қолиб, Ислом динини ўрганадиган, шундан кейин
юртларига кетадиган бўлишди.
* * *
Ўша кунлардан бирида Аллоҳнинг расули масжидда саҳобалари билан суҳбат қуриб ўтирган
эдилар. Ақро ўрнидан Турдн, сал нари кетди. Биров унга эътибор ҳам қилмади Аммо у
чеккароққа бориб, кичик хожатини чиқара бошлагагини кўрганлар пешоналарига шапатилашди.
Кўраётганлар туш эмас, бу одам оёқда турганча сияр эди. Дод деб юборишди:
- Ҳой, нима қиляпсан сен?
- Ташиқари чиқ, бу ер масжид-ку!
Сухбат узилди, аммо Ақро пинак бузмай ишини давом эттирар эди. Унинг устига бостириб
бораётганларни Жанобимиз тўхтатдилар:
— Қўйинглар, бу одамни қийнаманглар. Сизлар осон кўрсатиш, қийинлаштирмаслик
буйруғини олган одамларсиз — деб марҳамат қилдилар.
Танбеҳни эшитганлар орқага қайтишди. «Қўйинглар бу одамни...» дейишлари у ишини
бошлаб қўйгани учун эди. Ниҳоят, битиргач, атрофларида ўтирганларга:
— Битта идишда сув келтириб, қўйиб юборинглар —дедилар.
Масжид ери қум-шағал бўлгани учун устига қуйилган сув билан у ифлослик осонгина
ювилиб кетарди. Буйруқ бажарилди. Масаланинг бир қисми шу тариқа ҳал этилди. Иккинчи
қисмини ҳам чиройли ҳал қилиш учун Ақрони ёнларига чақирдилар:
— Бу ер Аллоҳнинг уйи. Бунақа ишларнинг бу ерда қилиниши ярашмайдиган ишдир. Бу
ерда намоз ўқилади, Қуръон ўқилади, Аллоҳ эсланади — деб тушунтириш бердилар.
* * *
Яна бир куни Ақро масжидга кириб намоз ўқиди, тугатгач, дуога қўл очди:
— Аллоҳим, менга ва Муҳаммадга марҳамат эт, иккимиздан бошқа ҳеч кимга марҳамат
этма! — дея илтижо қилди.
Бу дуони ичида эмас, ҳаммага эшиттириб қиларди. Жаноби Пағамбар ҳам эшитдилар. Раҳмат
ва марҳамат исташи жуда яхши, аммо Аллоҳнинг марҳаматини бошқалардан қизғанишнинг
маъноси не?
Расули мухтарам(с.а.в.) жанобимиз унга боқдилар:
— Сен кенг нарсани торайтиряпсан — деб танбеҳ бердилар.
* * *
Бошқа куни у Жанобимиз невараларидан бирини қучоқларига олиб, ўпиб-еркалаб
турганларининг устига келиб қолди. Ғалати бир нарсани кўриб қолгандек, оғзи очилиб қолди..
- Менинг ўнта болам бор, аммо ҳалигача уларни ўпганим йўқ — деди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 24
Расули акрам(с.а.в.) унга жавобан:
— Аллоҳ сенинг қалбингдан шафқат туйғусини олган бўлса, мен нима қила оламан...
Шуниси ҳақиқатки, шафқат қилмаганга шафқат қилинмайди — дедилар.
Турган-битгани дарғазаб, қўпол ва дағал бўлган бу табиат Исломни қабул қилганидан сўнг
ҳам шундай давом этадими ёки бирон ўзгариш бўладими?
Бир неча кун Мадинада тургач, Бани Тамим аҳли юртларига жўнаб кетишди.
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизга Ҳужурот сурасининг илк оятлари тушганидан кейин Собит
ибн Қайс масжидга келмай қўйди. Бир-икки кун кўринмагач, Жанобимиз аҳволини билиб
келишга одам юбордилар. Борганлар Собитни чуқур қайғуга ботган ҳолда топишди.
— Сенга нима бўлди, Собит, кўринмай қолдинг — деб сўрашди.
Собитнинг кўзларида ёш қалқди. Пайғамбар овозидан баланд овоз чиқарувчилар ҳақидаги
оятдан сўз очиб, амалларининг хабата бўлганидан, жаханнамга лойиқ иш қилиб қўйганидан
қўрқувга тушганини гапириб берди.
— Ўзларинг биласизлар, саҳобалари орасида овози энг баланди менман — деди афсуслар
ичра.
Келганлар қайтиб бориб Жанобимизга воқеани тушунтиришди. Шунда Расули акрам(с.а.в.):
- Йўқ, ҳақиқат шуки, у жаннат аҳлидандир — деб марҳамат қилдилар.
Бир оздан кейин ҳалиги биродарлари яна Собитнинг уйини олдида пайдо бўлишди. Ичкари
кирасолиб:
- Суюнчи бер, Собит, сенга ҳушхабар! — дея Жанобимиздан эшитган гапларини етказишди.
Собит ўзини қўярга жой тополмай қолди, дўстларининг бўйинларига осилди. Аниқ дарддан
қутилган одамгина шу даражада севина оларди. Дарҳол дин қардошлари билан биргаликда
жанобимизнинг ҳузурларига борди. Кўзлари ич-ичидан кулиб турган инсонлар уни қарши
олишди. Ҳамма унга ҳавас билан боқарди. Сарвари олам:
- Қадрли бир инсон ўлароқ яшашга, шаҳид ўлароқ Аллоҳнинг ҳузурига боришга ва жаннатга
киришга рози бўлмайсанми? — деб сўрадилар.
Эсли-ҳушли бир мусулмон бундан ортиқ яна нимани ҳам истар эди.
- Мен Аллоҳ ва расули берган муждага розиман. Ва, эй Аллоҳнинг пайғамбари, бундан буён
овозимни ҳеч қачон сизнинг овозингиздан баланд чиқармайман! — деди Собит ҳаяжонда.
Ўшандан кейин ким Собитга дуч келса, бу муждани хотирлайдиган ва«Мана жаннати
одам» деб хавас-ла қрайдиган бўлди.
Собит Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз билан илк танишган кезларида Ақобада ансор номидан
сўз айтган, унда: «Eй Аллоҳнинг пайғамбари, ўзимизни ва болаларимизни душмандан химоя
қилганимиз каби сизни ҳам ҳимоя қиламиз. Аммо бунинг эвазига бизга нима берилади?» деб
сўраган эди. Ўшанда Жанобимиз унга: «Жаннат берилади» деб жавоб қилган эдилар.
Ўша кез том маъносила жаннатга киришга номзод бўлган Собит энди хоссатан ўзи учун
бундай қийматли бир муждани олди.
Расулуллоҳ жанобимизнинг вафотларидан кейин пайғамбарлик даъвоси билан майдонга
чиққан машхур ёлгончи Мусайламага қарши Ямомадаги жангда қатнашган Собит ибн Қайс
Жаноби Мавло шаҳидлар учун берадиган зиёфатида Ямома саҳросида илма-тешик ҳолда
вужудидан сийрилиб чиққан топ-тоза руҳи билан иштирок этажак(Аллоҳ ундан рози бўлсин).
СУЛАЙМ ҚАБИЛАСИ
Сулайм қабиласидан Қайс ибн Нушба исмли киши бир куни Мадинага келди. У савдогар
бўлганидан бу муборак шаҳарга, дин учун эмас, савдо-сотиқ ишлари билан келган эди. Лекин
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 25
ҳамма нарса ҳам инсон ўй-ҳаёлига, орзу-истагига уйғун кечавермас экан.
Бозорда савдо расталари оралаб юрганида эшитган гап-сўзлари уни беихтиёр Расулуллоҳ
масжидлари томон етаклади. Бозорда халқдан эшитганларини бу ерда ўз оғизларидан ҳам
тинглади. Кўзларида самимият балқиб турган, юзлари Аллоҳ нури ила ёруғ бу зот гапирган
гаплар асло бепарво қолинадиган нарсалар эмасди. Ниҳоят, бу нур юзли инсон:
— Эй Қайс, сени Ислом динини қабул қилишга даъват этаман — дедилар.
Қайс дарҳол шаҳодат калималарини сўйлади, энг охирги ва энг мукаммал диннинг бир
аъзоси бўлди. Зотан, ҳеч кутмаганда оёғи остидан чиқиб қолган бу илоҳий неъматни
инкор этишдек телбаликка у қандай боради?!
Мадинага тижорат учун келган эди. Қадар уни абадий фойда келтирадиган бир тижоратга
тортди, куфр ва ширк ҳаётини бериб, эвазига имон ва хидоят саодатини қозонди.
Орадан бир-икки кун ўтиб, у Пайғамбар жанобимиз билан хайрлашди. Аллоҳ энг кўп суйган
инсонлар тўпланган бу муборак шаҳарни тарк этиб, қабиласига келди.
Сафардан қайтиш муносабати билан бир куни оқшом Қабиладошлари уникига тўпланишди.
Қайс уларга сафар таассуротларини узоқ гапириб берди. Сўз орасида йўли Мадинага ҳам
тушганини, у ерда кўрган-ешитганларини бирма-бир ҳикоя қилди. Сўзларини бундай тугатди:
— Мен румларнинг, эронликларнинг ҳикояларини эшитдим. Арабларнинг шеърларини,
кохинларнинг ўткир гапларини, ҳимайрликларнинг масалларини эшитдим. Аммо мен
Муҳаммаддан тинглаганларимнинг мазасини ҳеч биридан топмадим. Агар яхши бир иш
қилай десаларинг, менинг сўзимга қулоқ беринглар-да, унинг динидан сизлар ҳам
насибаларингни олинглар — деди.
Қайснинг бу сўзлари дўстларининг юракларига яхшигина таъсир кўрсатди.
— Ўзинг бу динни қабул этдингми, эй Қайс? — деб сўрашди.
— Ҳа, энг тўғри қарорга келганимга ишонган ҳолда бу динни қабул қилдим.
Ўқтириш қатнашчиларидан Говий ибн Абдулуззо уйига қайтаркан, қабиладошининг
гапларини ақл тарозисида ўлчаб борди.
Говий дин туйғуси кучли одам эди. Шу сабабли боғининг бир чеккасига ўзи учун махсус бир
бут ўрнаштириб олган, ора-сира шу бутнинг олдига келар, шукрларини тақдим этар,
хожатларини арз қилар, қуллик бурчларини ад о этар эди.
Қайснинг Мадина таассуротларини эшитганидан уч-тўрт кун ўтди. Бир куни кўча
юмушларини ўтаб бўлиб уйига қайтдию боғида кўрган манзарасидан кўзларига ишонмай қолди.
Тушимми, ўнгимми дегандай юзига шапатилаб кўрди. Қаёқда, уйқуда эмасди. Иккита ит
бутнинг шундоқ ёнгинасида, бири оёгини кўтарганича бутнинг устини булғар, иккинчиси
шеригини пойлаб турар эди. Бирдан миясига қон тепди. Бунақа одобсизликка чидаб бўладими,
ахир!
— Кет, тур йўқол!.. — деб итларга ташланди.— Ўлдираман сенларни! —деб бақира кетди.
Итлар қочиб қолишди. Говий орқаларидан қўлига илинган бир-икки тош отиб, кейин
бутининг ёнига келди: шўрлик бутнинг анча-мунча жойи сийдикка булғанган, аммо турган
жойида ўликдай қимир этмай турар эди. Говий бу ҳолдан жони қийналиб, нима қиларини
билмай қолди. Итларни тутиб олганида-ку, қандай жазо беришни биларди! Шу пайт зеҳнида
бирдан чақмоқ чаққандай бўлди, энди ғазаби бошқа ёққа йўналди:
— Бу кунингдан баттар бўл, устингга сийган итларга ҳам ҳеч нарса қила олмасанг! — дея
бақирди.
Ғазаби босилмади. Қўлига болта олиб, умр буйи хузурида сажда қилиб келган бутнинг
бошига туширди. Бир урган билан яна тинчланмади. Кетма-кет иккинчи, учинчи бор болта
солди. Ҳиёл ўтмай бут тилка-пора қилинган ҳолда ерда сочилиб ётарди.
Говий уловини хозирлади, йўлга озиқ-овқат олди ва... Қайс мақтаган буюк Пайғамбар билан
кўришиш ниятида Мадинаи мунаввара сари жўнади. Йўл буйи у тилида айланган бир байтни
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 26
хиргойи қилиб борди: «Тулки ҳам сийиб кетаверса, у тангри тангрими? Бунақа эмасда...
Тулкилар сийиб кетган тангри хор бўлди демак...»
Узоқдан хурмо дарахтлари ила қуршалган шаҳар кўринди. Бир соат ўтар-ўтмас Говий
Ҳабиби Худо(с.а.в.) жанобимиз хузурларида, у кишининг муборак оғизларидан Ислом дини ва
аҳкомини тинглаб ўтирарди. Пайсалга солмай, бир қарорга кела қолди. Зотан, инжиқланиб
ўтиришдан фойда ҳам йўқ эди. Тез шаҳодат калималарини такрорлади ва мусулмон бўлди.
— Отинг нима.
— Говий ибн Абдулуззо.
Жанобимизга унинг исми ёқмади. «Говий» озғин дегани. «Абдулуззо» эса, Уззо исмли
бутнинг бандаси ва қули дегани эди.
— Сенинг исминг Рашид ибн Абди Раббиҳ бўлсин — дедилар.
Унинг Исломни қабул этганидан ҳурсанд эдилар, ҳурсандликларининг ифодаси ўларок
булоқли бир парча ерни унга ҳадя қилиб юбордилар. Бу булоқ узоқ замонлар«Айнур Расул»
(Расул булоғи) деб айтиб юрилди.
Рашид ибн Абди Раббиҳ Сулайм қабиласининг яхши бир кишиси сифатида номи машхур
бўлажак. Севгили Пайғамбаримиз Макка фатҳи сари юриш бошлаганларида Рашид ҳам
қабиласи билан биргаликда келиб қўшинга қўшилажак*. (Ибн Касир. «Сияр» 4/176.)
ҲАЗРАТИ САФИЙАГА ТАСАЛЛИ
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) Сафия онамизнинг хоналарига кирсалар, у йиғлаб ўтирибди.
— Нега йиғлаяпсан? — деб сўрадилар. Сафия(р.а.) кўзларини артди.
— Одамни эзадиган сўзлар қулоғимга чалинди. «Биз Расулуллоҳнинг ҳузурларида қадрлироқ
ва шарафлироқмиз. Чунки ҳам хотинлари, ҳам у зотнинг яқин уруғларимиз, у эса бир яхудий
қизи...» дейишяпти — деди юраги тўлиб.
Набийи акрам бу сўзлар Ойиша билан Хафсадан чиққанини ҳам Сафиядан билдилар.
Суюкли хотинларига тасалли бердилар:
— Сизлар қанақасига мендан яхши бўласизлар, менинг эрим Пайғамбар мустафодир,
бобоколоним пайғамбар Ҳорун, катта амаким эса пайғамбар Мусодир(а.с.) десанг, бўлмасмиди
уларга?! — дедилар*. (Имом Термизий. 5/708).
Сафия Жанобимизнинг кўнгил олувчи бу сўзларидан севиниб кетди. Бу илтифот билан у зот
инсонларга муносабат қандай бўлиши лозимлигини ҳам кўрсатиб бердилар. Пайғамбарлик
адаби мана шундай тажаллий этади!
Ҳолбуки, бир инсон сифатида: «Ҳў-ў Сафия! Сен Ҳуяй ибн Ахтобнинг қизи эканингни
дарров унутдингми? Назир яхудийларининг раиси эмасмиди? Яхудий бўлмаганим учунгина
менга душманлик қилган ва халқимнинг бошига Хандақ жангидек бир фалокатни келтирган
одам... Ёки сен у яхудийнинг қизи эканингни инкор қиласанми?» дейишлари мумкин эди.
Айтсалар, ёлғонни эмас, айни ҳақиқатни айтган бўлардилар. Аммо бундай дейилганида бир
кўнгил ўнглаб бўлмас даражада синар ва адо бўлар эди. Қолаверса, тубан бир отанинг гуноҳи
соф туйғулар билан Пайғамбарга(с.а.в.) боғланган аёлга юкланиб, бировнинг иши учун
бошқаси масъул тутилган ва жазоланган бўлар эди.
Ҳабиби акрам(с.а.в.) хонадан чиқаётганларида Сафия онамиз анча енгил тортиб, бояги
нохуш сўзларни кўнглидан чиқариб улгурди.
Ҳа, у бир яхудийнинг, бунинг устига, шафқатсиз яхудийнинг қизи эди. Аммо тақдир қалами
уни шундай отанинг қизи қилган бўлса, бунинг алами Сафиядан олиниши керакми? Кеча бир
яхудийнииг қизи эди, аммо бугун у дунё тургунча шараф-ла эсланадиган«Пайғамбарнинг
завжаси» бўлиш саодатига эришган. Одамларга кечаги ҳолига қараб баҳо бериш тўғри бўлса,
ҳазрати Умардан бошлаб қанча-қанча одамларга не-не аччиқ ҳукмлар ўқилиши керак.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 27
Кунлик беш вақт намозда ҳар мўмин«Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли
Муҳаммад...» дуосини ўқийди. «Аллоҳим, сен Муҳаммадга(с.а.в.) раҳматингни ёғдир.
Муҳаммаднинг оила аъзоларига раҳматингни ёғдир» деб дуо қилади. Бу дуодан оналаримиз
Ойиша ҳам, Хафса ҳам, Жувайрия ҳам, Умму Салама ҳам насибаларини олади-ю, Сафияга улуш
тегмай қоладими?! Пайғамбар хотини бўлса нима, отаси яхудий эди, дейиладими?
Хуллас, бутун коинотнинг энг азиз кишиси бўлган Жанобимиз бу ишни шундай
қолдиролмас эдилар. Олдин Хафсани топдилар, унга қилган ишининг нотўғрилигини
тушунтирдилар.
— Эй Хафса, Аллоҳдан қўрқ — дедилар. Кейин ҳазрати Ойишани топиб, унга ҳам керакли
огоҳлантиришни қилдилар.
* * *
Ўша куними ёки бошқа куними Ойиша онамиз Сафия онамиз ҳақида Жанобимиз(с.а.в)
билан гаплашиб ўтираркан:
— Унинг паканалигининг ўзиёқ қусур сифатида етиб ортади — деб юборди.
Ҳабиби акрам(с.а.в.) бу сўздан нохушландилар.
— Эй Ойиша, шундай бир сўз айтдинг, агар бу сўзинг дарё сувига қўшилса, уни албатта
бузади, расво қилади — дедилар.
Ойиша жим қолди. Маънавият оламининг султонига қарши: «Ҳеч ҳам ундай эмас» дея
олмасди ҳам.
Eсига бир ходиса келди. Ўшанда Пайғамбар хузурларида бир шахсга тақлид қилган, Аллоҳ
рози бўлмайдиган иш қаршисида жим туриши мумкин бўлмаган буюк муршид дарҳол ўзини
ўнглаб:
— Эвазига катта неъматлар ваъда қилинса ҳам, бир инсонни тақлид этишни орзу қилмайман,
— деган эдилар*. (Абу Довуд. 4/371)
Набиййи акрам(с.а.в.) ҳазрати Ойишани севардилар. Севган одамлари ичида энг биринчиси
у эди. Айни чоқда, ўртада агар бировнинг ҳаққи поймол этилса, Жанобимиз бунга чидаб
туролмас, кўз юмиб кетолмас эдилар. Ҳатто ғоят Қадрли ҳазрати Абу Бакрнинг қизи севгили
Ойиша бўлса ҳам.
Жанобимизнинг аралашувлари билан хотинлар орасида баъзан чиқиб турадиган ғиди-бидилар дарров тўхтар, келишмовчиликнинг олди олинар эди. Лекин иш шу билан бархам
топиб кетмасди. Бир-бирлари ила рақобат ҳолатида яшайдиган саккиз хотин бир жойда
турганидан кейин албатта одамни ҳузурсиз қиладиган воқеалар бўлиб туради. Ҳатто Ҳабиби
акрам(с.а.в.) жанобимиз хонадонларида ҳам.
* * *
Ҳижратнинг еттинчи йили Мадинага бир йўқчилик келди. Халқ бошига яхшигина
оғирчилик тушди. Айни шу кунлари шаҳарга бир карвон кириб келдию одамларнинг юзига
қизиллик югурди. Чунки бу карвоннинг эгаси жаноби Пайғамбаримизнинг куёвлари ҳазрати
Усмон(р.а.) эди. У ҳарҳолда катта фойда кетидан қувмайди, халқнинг сиқинтили ҳолатидан
фойдаланиб қолай дейдиганлардан эмас.
Аммо атрофини бир неча бой савдогарлар ўраб олишди.
— Эй Усмон, хисоб-китоб қил, икки баробар қимматига молингнинг ҳаммасини сотиб
оламиз — дейишди.
— Ундан кўпроқ берадиганлар ҳам бор — деди ҳазрати Усмон.
— У ҳолда уч баробар бераман.
— Янаям кўпроқ берадиганлар бор.
— Беш баробар ҳақ таклиф қиламиз, эй Усмон!
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 28
— Ундан ҳам кўпи берилди хисоб.
Ҳайратланарли жойи карвон эндигина келгани, ҳали ҳеч ким улардан олдин харидор
бўлмагани эди.
— Эй Усмон, яхшилаб ўйла. Мадинада биздан бошқа унақа мард йўқ. Ким экан у
харидоринг? — деб сўрашди ажабланиб.
Шунда ҳазрати Усмон(р.а.) ҳақиқатан буюклигини кўрсатадиган гапни айтди:
— Аллоҳ таоло бирга ўн беради. Сизлар ҳам гувоҳ бўлинглар, бу карвонни Аллоҳ розилиги
учун Мадина фақирларига ҳадя қиламан.
Шу тариқа ҳазрати Усмон жанг соҳасида қила олмаган ишини саховат соҳасида қилди ва
буюклигини яна бир карра исботлади.
ТОВОҚНИНГ СИНИШИ
Расули муҳтарам(с.а.в.) жанобимиз Ойиша онамизнинг(р.а.) хонасида эдилар. Эшик
тақиллади ва бир хизматчи товоқда овқат кўтариб кириб қолди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, буни сизларга хотинингиз Сафия(ёки Зайнаб) бериб юборди.
Салом ҳам...
Хизматчи сўзларини давом эттиролмади. Ойиша онамиз ўрнидан туриб, унинг қўлига қаттиқ
урди. Товоқ ерга учиб тушиб синди, овқат сочилиб кетди.
Расулуллоҳ жанобимиз жим ҳолда тўкилган овқатни тўплай бошладилар. Орада:
— Онангизни рашк туйғулари тутди — дедилар.
Ўзини йўқотиб қўйган хизматчи тезда хушини йиғиб:
— Мен нима қилай, эй Аллоҳнинг расули? — деб сўради секин.
Жанобимиз унга бир оз кутиб туришни буюрдилар. Сўнгра товоқ топиб қўлига бериб
чиқариб юбордилар*. (Бухорий, 6/157)
. Ойиша онамиз ниҳоятда асабийлашган эди. Араблар бу ҳолатга тушганлар ҳақида:
«Водийнинг пастини баландидан ажратолмай қолди» дейишади. Расули акрам(с.а.в.) ҳам бу
ҳолатида унга гапириб ўтиришнинг фойда бермаслигини билганларидан, индамадилар
Аслида, Ойиша онамиз Пайғамбар хотинлари ичида энг севгилиси эканини, бу қилган иши
Жанобимизни ранжитишини ўз исмини билган каби аниқ биларди. Шунга қарамай,
хизматчининг қўлига ураётганида ишидан хисоб берадиган ҳолатда эмасди.
Орадан пича ўтиб, ғазаби ётди. Пушаймонлик туйғуларини ифодалайдиган бир овоз билан:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу ишимнинг жазоси нима бўлади? — деб сўради.
Табассумли бир юз ва тотли бир овоз унга жазони англатди:
— Синган товоқ ўрнига бир товоқ, тўкилган овқат эвазига бир овқат**. (Абу Довуд, 3/403.)
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) хотинлари орасида юзага чиқиб турадиган бундай машмашаларни сабр
билан қаршилар эдилар.
Ҳар куни оқшомга яқин улар билан биттама-битта кўришиб чиқар, ҳол-аҳволларини сўраб,
озгина сухбатлашиб ўтирар эдилар. Кечалик навбати келган хотинларининг олдига энг охирида
кирардилар. Овқатни ўша ерда еб, тунни у билан баҳам кўрардилар.
Бир куни Зайнаб онамизнинг ёнига кирдилар, салом бердилар.
— Ва алайкум ассалом, эй Аллоҳнинг расули, марҳамат қилинг — дея ширин сўз ила
қаршилади Зайнаб онамиз. Сўнгра: — Озгина асал келди, асал шарбатидан кўнглингиз
тусайдими? — деб сўради.
Таклиф қабул этилди. Мўминларнинг гўзал онаси гўзал қўллари билан тайёрлаган ва Жаноби
Мавло«Унда инсонлар учун турли-турли шифо бордир» дея таърифлаган асал оламларга
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 29
раҳмат бўлиб келган Жанобимизга тақдим этилди.
Асални жуда яхши кўришларини биларди. Шу сабабдан, ёнимда сал бўлса-да, кўпроқ
турсинлар, деган умидда ўзига ҳадя этилган асални сақлаб қўйган эди. Ҳам Расулуллоҳ мамнун
бўлдилар, ҳам ўзи муборак эрининг дийдорларига кўпроқ тўйиб завқланди.
Бу пайтда Ойиша онамиз Зайнабнинг хонасида нималар бўлаётганидан бехабар эди. Билгани
— Расулуллоҳ унинг хузурида бошқа хотинларига нисбатан бир оз кўпроқ туриб қолдилар.
Сабабини ўрганди ва ниҳоят асал икром этилганини аниқлади. Дарҳол энг яқин кундоши
Хафсани топиб, унга воқеани тушунтирди. Натижа эътибори ила бир режа тузишди ва уни
айнан амалга оширишга қарор қилиб ажралишди. Кекса Савда онамиз ҳам, ишқилиб кейин
дакки еб қолмайин-да, деган андишада, истаб-истамай Ойиша онамизнинг режаси бўйича
ҳаракат қиладиган бўлди.
Eртаси Аллоҳнинг севикли пайғамбари Зайнабникига кирганларида яна асал шарбатидан
ичдилар ва оқшомги зиёратларини бошладилар. Ойиша онамизнинг хонасига кириб, энди ёнига
яқин борганларида, онамиз қўллари билан бурунларини тўсиб, ёмон ҳид келаётгандек, юзини
буриштирди.
— Сиздан мағофир хиди келяпти, Набияллоҳ... Ёки асал едингизми? — деди.
— Ҳа, Зайнаб асал шарбати берган эди.
— Демак, бу сассиқ ҳид ўшандан.
Хафсанинг ҳужрасида ҳам шу ҳолат такрорланди, у ҳам шоша-пиша бурнини тўсди. — Бу
мағофир ҳиди нимадан келяпти, эй Аллоҳнинг пайғамбари? — деди сўнгра.
Кекса Савда онамиз ҳам айни шунақа тарз кутиб, бурнини енги билан елпа бошлагач, ишдан
тамоман маза қочди.
Мағофир— сассиқ ҳидли бир гулнинг номи эди. Асалари бол тўплаётганида бу гулдан ҳам
аралаштириб юборган бўлса, асалнинг табиий гўзал иси бузилиб, кўнгилсиз бир ҳид келадиган
бўлиб қоларди.
Аммо Расулуллоҳ жанобимиздан мағофир ҳиди келмаётган эди. Чунки бу ҳид асалда
сезилганида, Зайнаб онамиз уни асло Жанобимизга ичирмас, ўзлари ҳам ичмас эдилар. Неча
кундан бери қўланса ҳиди билинмаган бол бугун бирдан ҳид таратиб қолиши қизиқ.
Расули акрам(с.а.в.) учала хотинлари бу ишлари билан нима демоқчи бўлишаётганини
тушундилар. Кайфиятлари тушди. Энг табиий бир ишлари бунақа нохуш тарзда баҳоланса-я...
Уч хотинларининг тил бириктириб қилган бу ишларидан хафа бўлган Жанобимиз: «Eнди ҳеч
қачон асал шарбати ичмайман!» деб қасам ичиб юбордилар.
Ниҳоятда севадиганлари неъматдан энди умр буйи маҳрум қоладиган бўлдилар. Бу қасамга
сабабчи хотинлари Жанобимиз ўзларига тайин қилган бу нозик жазо қаршисида пушаймон
бўлишдими? Қай даражада пушаймонлик чекишди? Ҳадис китобларида масаланинг бу жиҳати
очилмаган.
Аммо Улуғ Мавло бу жазони тасдиқ этишга рози бўлмади. Дарҳол ваҳий фариштаси
Жаброили амин келди ва пайғамбарлар буюгининг покиза қалбларига илоҳий ваҳийни жойлади.
Орадан сал ўтмай Жанобимиз бу оятларни мусулмонларга ўқиб бердилар:
«Eй пайғамбар, нега сиз жуфтларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ сиз учун ҳалол қилган
нарсани ҳаром қилиб оласиз?! Аллоҳ мағфиратли, мехрибондир. Дарвоқе, (ей мўминлар,) Аллоҳ
сизлар учун(маълум миқдорда товон тўлаб) қасамларингиздан қутулиб чиқишни буюрган-ку.
Аллоҳ хожаларингиздир У билгувчидир ва ҳикмат эгасидир»*. (Тахрим, 1-2.)
Шундай қилиб, қасам кучдан қолдирилди, ҳатто оятда бунақа қасам ичганлари учун
Жанобимизга танбех берувчи бир оҳанг ҳам бор эди. Бу оятлар асҳоби киром орасида энг кўп
ҳазрати Абу Бакр билан ҳазрати Умарни роҳатсиз қилди. Расули акрамнинг оёқларига тикан
кирмаслиги учун умрларини сева-сева фидо этишга тайёр бу икки инсоннинг қизлари тил
бириктириб, Пайғамбаримизни бундай қасам ичишга мажбур қилдиришса... Жанобимиз ўзлари
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 30
жуда ёқтирадиган асални емасликка, шарбатини ичмасликка осонликча қасам ичмагандирлар,
ахир.
Бу улуғ саҳобалар қизларининг олдига боришди, керагича танбех ва таъзирларини беришди.
Аллоҳнинг расулини хурсанд қилиб саодатга эришиш мумкин бўлиб турган бир пайтда бу ҳил
ҳаракатлари билан бошларига балолар ёғдиришлари эҳтимолини хотирлатишди.
Eнди бундан бу ёғига Расулуллоҳ(с.а.в.) Зайнабнинг хонасида, мўминларнинг бу ҳимматли
онаси хозирлаган бол шарбатини«Нега сиз жуфтларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ сиз
учун ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб оласиз?!» оятини эслаб-еслаб ичажаклар. Айни чоғда,
бошқа хотинлари ҳам бу зотга бол шарбати илинишга доим ҳақли эдилар*. (Имом Бухорий,
6/166)
ТУПУК
Кимдир масжидга тупурибди. Унинг устига, қибла томонга. Уни кўриб Расулуллоҳнинг
кайфиятлари бузилди. Қўлларида хурмо шохидан бир калтак бор эди. Ўзи кўпинча шунақа бир
калтак олиб юрардилар. Дарҳол шу калтакнинг учи билан чуқилаб, тупукни ёпдилар. Сўнгра
масжиддагиларга ўгириддилар.
— Қайси бирингиз ўзидан Аллоҳ юз ўгиришини истайди? — деб сўрадилар.
Ҳамма бир титраб тушди. Бу титроқ юракларга тушган қўрқувнинг излари эди. Кимнинг
боши эгилди, ким эса, ҳадик-ҳавотирли нигоҳларини Расулуллоҳга қаратди. Яна ўша савол
такрорланди:
— Қайси бирингиз ўзидан Аллоҳ юз ўгиришини истайди?
Аммо«мен истайман» дейдиган бир мард борми? Ҳеч ким бу нарсани орзу қилмайди,
қилолмайди. Ахир, бу динни Аллоҳ розилигини қозониш учун қабул қилишган, бу йўлда оғир
жанглар қилишган.
Расулуллоҳ(с.а.в.) саволларини учинчи марта такрорладилар, индамай ўтиравериш ҳам
ўнғайсиз бўлиб қолди:
— Ҳеч қайсимиз истамаймиз, эй Аллоҳнинг расули...ҳеч қайсимиз! — дейишди.
Шундан кейин Пайғамбаримиз (с.а.в.) ушбу таълимни бердилар:
— Намозга турган одамга Аллоҳ таоло қибла томондан раҳмат ва розилигини юборади.
Шунинг учун ҳеч ким қибла томонга ёки ўнг томонга тупурмасин. Чап томонга, оёғини тагига
тупурсин. Агар зарур бўлиб қолса, шундай қилсин — дедилар-да, рўмолларининг бир учига
тупуриб, қатладилар. Кейин такрор одамларга қарадилар.
— Менга озгина хушбуйлик олиб келинглар.
Битталари сапчиб туриб чиқиб, ҳовучида озгина мушк олиб келди. Пайғамбаримиз
калтакларининг учига шимдириб, ҳалиги тупурилган жойга суркадилар*. (Муслим, 4/2303)
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу вазиятда: «Қайсингиз бетига тупурилишини орзу қилади?» деб ҳам
сўраганлар. Эҳтимол, буниси биринчи сўровга қўшимчадир ёки яна бир марта шунақа ходиса
юз бергандир.
Нима қилиш кераклигини кўрсата туриб кийимларининг бир чеккасига тупуришларини
бугунги маънодаги рўмолча деб тушуниш керак. Чап томонга, оёқ остига тупуришлари эса, у
пайтда ер шағалтошдан иборат бўлгани учундир. У замонларда хали масжидларга шолча ва
гиламлар тўшалмагани доимо эсда туриши керак.
ЖУМА КУНИ ЁМҒИР ДУОСИ
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз минбарда хутба ўқир эдилар. Мўминлар бошига қуш қўнган
инсонлардай қимир этмай қулоқ солишарди. Шу пайт ховлиқиб бир одам кириб келди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 31
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари! — дея овоз берди ўтирмасиданоқ.
Масжиддагилар унга ўгирилиб қарашди. Расулуллоҳ ҳам сўзларини кесдилар.
— Молларимиз, ҳайвонларимиз паришон бўлди. Чорасиз қолдиқ. Аллоҳга дуо қилинг,
бизларга ёмғир берсин! — деди ҳалиги киши.
Ҳамманинг кўнглидаги гапни айтган эди у. Жанобимиз бир сўз демасдан, юзларини кўкка
чевирдилар, қўлларини кўтардилар. Бу вазиятнинг гувоҳлари кейинчалик Расулуллоҳни
таърифлашаркан, қўлларини шу даражада кўтардиларки, қўлтиқларининг оствдаги оқликни
кўрса бўларди, дейишган.
— Аллоҳим, бизларга ёрдам қил, ёмғир юбор!.. Аллоҳим, бизларга ёрдам қил, ёмғир юбор!..
Аллоҳим, бизларга ёрдам қил, ёмғир юбор!.. Аллоҳим, қулларингни сувга қондир, ҳайвонларга
сув бер, раҳматингни атрофга ёй, ўлик ҳолига келган бу шаҳрингга ҳаёт эҳсон эт!..
Севикли Пайғамбаримиз дуо қиларканлар, неча хафталардан бери ёмғир кутиб, кўзларини
кўк юзидан узмаган инсонлар жону дилдан омин деб туришарди.
Кейин Расулуллоҳ хутбани тугатдилар. Минбардан тушиб келиб, намоз ўқиб бердилар.
Ўша куни жума намозига кираётганда охирги марта яна осмонни кўздан кечирганлар
ёмғирдан дарак берадиган кичкинагина ҳам аломат топмай афсус ила бош чайқашган эди.
Расули акрам(с.а.в.) жанобимиз дуоларининг ортидан кўк юзида булутлар бирдан ҳаракатга
тушиб қолди. Ҳатто бир булут худди ортидан биров қувлаётгандай шошиб кела бошлади.
Келгани сари катталашар, катталашгани сайин Мадина устини қоплаб борар эди.
Ниҳоят, масжиддан чиққан мўминлар ҳавода бир шабада исини туйишди. Бу шабада
ёмғирнинг муждачиси эди. Юзларига севинч балқиди, кўнгиллар нашъага тўлди. Тасир-тусир
ёға бошлаган ёмғир бир онда ҳавони ўзгартириб юборди.
Ўша пайтда ўн саккиз ёшли тиғдай бир йигит бўлган Анас(р.а.) у кунни эслаб:
«Уйларимизга шалаббо бўлиб кириб борганмиз» деган. Бу билан ўша ёмғир селдай келганини
билдирган эди. Хутба чоғи бир одамнинг масжидга кириб айтган гапию Пайғамбаримизнинг
дуолари ўша куни хонадонларда роса суҳбатга мавзу бўлди.
У кун ўтди, эртаси ҳам ўтди, тўла бир хафта ҳам ўтди, аммо ёмғир на тинди, на суръати
камайди. Томлардан оқиб кетди, йўллар юриб бўлмайдиган ҳолга келди. Атроф балчиққа тўлди.
Мўминлар яна жума намозига йиғилишди. Хутба бошланди. Шу пайт яна аввалги эшикдан,
эхтимол яна ўша киши кириб келди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари!.. — дея хитоб қилди.
Жанобимиз яна сухбатдан тўхтаб, у одамга қарадилар.
Бошқалар ҳам ўгирилишди. У сўзида давом этди:
— Уйларимиз қулади, молларимиз ўлди, йўллар абгор ҳолга келди. Парвардигорингизга дуо
этинг, ёмғирни тўхтатсин!
Расулуллоҳ қулларини кўтардилар.
— Аллоҳим, атрофимизга ёғдир, устимизга эмас! Аллоҳим, тепаликларга, тоғларга,
яйловларга, ўтлоқларга ёғдир!.. — дея дуо қилдилар.
Дуодан тўхтаган заҳотлари тепадаги булутлар тешилиб, худди кийимдек чок-чокидан сўкила
бошлади. Салдан кейин қуёш кўринди.
Булутлар Мадинани айланасига қуршаб олган, очилиб қолган кўк юзи мовий тусли бир
тожга ўхшаб қолган эди.
Шу ходиса ҳақида хабар берганлар осмоннинг у ҳолини«...ка-аннаҳу иклилун» (худди бир
тождай) деб таъриф қилишган.
Шаҳар атрофида ёмғир суръатини камайтирмай давом этарди. Тоғларга, водийларга,
яйловларга... челаклаб қўярди. Қачондан бери сувсизлиги билан машхур бўлган Қанот водийида
ҳам бир ой сув шарқираб оқди*. (Бухорий, 2/16; “Фатҳул Борий”, 2/17; Абу Довуд, 1/417)
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 32
ЗОТУССАЛОСИЛ ҒАЗОТИ
Амр ибн Оснинг Исломни қабул қилганига энди бир неча ой бўлган эди. Бир куни
Расулуллоҳ(с.а.в.) уни хузурларига чорладилар. Шом томонларда ерлашган Балий қабиласига
қарши тузилган бирликка бошлиқ бўлиб боришини, уларни Исломга даъват этишини, қабул
қилишмаса, тарқатиб юборишини буюрдилар.
Хозирланган бирлик уч юз кишидан иборат эди. Уларнинг ҳар бири Пайғамбар
жанобимизга саҳобий бўлган, неча йиллардан бери у зот билан бирга Ислом даъвосига хизмат
учун кўнгил берган кишилар эди.
Уҳуд жангида Пайғамбар жанобимиз ўқ узатиб турарканлар, «От, эй Саъд, ота-онам сенга
фидо бўлсин!..» дея илтифот кўргазганлари Саъд ибн Абу Вавдос бу қўшинда бир аскар
сифатида вазифа олган эди. Сайд ибн Зайд ҳам шу сафда. Ҳар иккиси ҳам жаноби
Пайғамбаримиздан жаннати эканликларининг муждасини олган бахтли кишилар эди.
Авс қабиласининг раиси Усайд ибн Худайр, Ҳазраж қабиласининг раиси Саъд ибн Убода
каби асҳоб орасида буюк ўрин эгаллаган зотлар Амрнинг қўмондонлиги остига киришган,
уларни истаган жойда тўхтатиш, истаган ерда юрдириш, ҳатто чоптириш ҳақига эга эди Амр. Бу
қадар оз вақт ичида умрини шу йўлда сарф этган одамларнинг қўмондони даражасига
кўтарилиш ҳар қандай кишига насиб этавермайди, ахир.
Ўттиз нафари отлиқ қолганлари пиёда, жами уч юз киши Мадинани тарк этди. Ҳаво ғоят
иссиқ бўлганидан кундузлари юриб бўлмасди. Кеча қулай. Ҳам бунда шовқин-суронсиз, янада
тадбирли олға босиш имкони бор.
Балий қабиласининг маконига яқин қолганда душман лашкарлари ҳақида айрим
маълумотлар олиб, Амрнинг юзи буришди. Сон ва куч жиҳатидан устун бўлган душман устига
юриш, билиб туриб ўзини тахликага солиш демак эди. Ҳам вазифа адо этилмайди, ҳам
мусулмонлар паришон ҳолга тушажаклар. Тез бир қарорга келиб, саҳобалардан Рофеъни
чорлади.
— Эй Рофеъ, дарҳол Мадинага жўна, душман кучининг биздан анча кўп эканини
Расулуллоҳга етказ ва ёрдам кутаётганимизни билдир — деди.
Рофеъ йўлга тушди.
Амр кўзга чалинмайдиган бирор пана жой топиб, Мадинадан келадиган ёрдамни кута
бошлади.
Расули акрам(с.а.в.) жанобимиз Рофеъдан бу хабарни олгач, икки юз кишилик бир гуруҳ
ҳозирлаб, йўлга чиқардилар. Бу галги бирликда асҳобнинг икки буюги ҳазрати Абу Бакр билан
ҳазрати Умар ҳам бор эдилар. Қўмондонликка ҳазрати Абу Убайда тайин этилди.
Жанобимиз Абу Убайдага Амр билан ихтилофга тушмаслигини, бир-бири билан иттифоқ
бўлиб ҳаракат этишлари кераклигини тавсия этдилар.
Юра-юра, бу иккинчи қўшин ҳам Амрнинг қўшини турган жойга етди. Намоз вақти кирган
эди. Абу Убайда сафнинг олдига ўтди, имом бўлиб намоз ўқиб бермоқчи эди.
— Тўхта, эй Абу Убайда. Намозга мен имомлик қиламан. Чунки бу лашкарнинг амири
менман — деди Амр.
Ўнг-сўлдан эътирозлар эшитилди. Бу овозлар Абу Убайданинг қўмондон эканини, намозга
ҳам у имомлик қилиши лозимлигини ифода этарди.
Аммо Амр ниятидан қайтадиган эмасди.
— Сизлар менга ёрдам учунгина келгансизлар. Бундан буен менинг амримга кўра ҳаракат
қилишга мажбурсизлар — деди.
Ниҳоят, Абу Убайда биродарларига қараб:
— Расулуллоҳ менга ихтилофга тушмасликни буюрганлар, Амр менга итоат этмаса, мен унга
итоат этаман —деди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 33
Юмшоқ ҳўйли бир инсон эди. Покиза табиатли, ҳавасларни келтирадиган даражада гўзал бир
аҳлоқли эди. Расулуллоҳ жанобимизга нисбатан чексиз ҳурмат ва итоат туйғуси бутун ўзлигини
чулғаб олган, фикри-ёди Аллоҳ розилиги учун амал қилиш билан банд. Набиййи акрам
бекордан-бекорга уни жаннати демаган эдилар, ахир.
Шундай қилиб, Амр беш юз кишидан майдонга келган ва камида беш нафари жаннат
муждасини тириклигидаёқ олган сайланма бир кушиннинг амири бўлиш имтиёзини қўлга
киритди. Олдга ўтиб, намозга имомлик қилди. Энди у то Мадинага боргунча бу инсонларнинг
амири ва имоми бўлажакдир.
Балий қабиласининг шундоқ биқинига келиб қолишди. Тонг отиши билан уларга юзма-юз
келишади. Хозир эса, ўтин-чўп йириб, гулҳан ёқишга тайёргарлик кўра бошлашди. Кундузлари
қанчалиқ иссиқ бўлгани билан қуёш ботган заҳоти ҳаво совир, кундуз ва кеча орасидаги ҳарорат
фарқи анча-мунча ортар эди. Бирпасда аскарлар ўтинларни қучоқлаб, қайтиб келишди. Амр
уларнинг ёнига борди.
— Нима булар?
— Ёқиб, сал исиниб оламиз.
— Бўлмайди, дарров йўқотинглар — деди Амр.
— Аммо биз совқотяпмиз.
— Мен билмайман. Ҳеч ким ўт ёқмайди. Агар ёқадиганлар бўлса, уни ўша ёққан оловига
ташлайман.
— Ҳазиллашяпсанми, эй Амр?
Амр чиндан ҳам ҳазил қилмаётган эди. Тез фурсат ичида унинг бу амри бутун лашкар
орасига ёйилди. Ҳеч кимга хуш келмади бу буйруқ. Ҳазрати Умар қўмондонликдан воз кечгани
учун Абу Убайдадан жаҳли чиқди. Совуқотаётган одамларнинг ўт ёқишига тўсқинлиқ унга
жуда оғир ботди, ҳазрати Абу Бакрни топиб аҳволни тушунтирди. Абу Бакр бориб вазиятни
Амрга англатди. Шунда Амр:
— Сенинг вазифанг менга итоат этиш эмасми? — деб сўради.
— Ҳа, шундай.
— У ҳолда, эй Абу Бакр, вазифангни бажар!
Хуллас, Амр«Менинг ишимга аралашма» демоқчи эди. Абу Бакр у ердан хомуш қайтди.
— Нима қилдинг, эй Абу Бакр, нима бўлди?
Абу Бакр бўлган гапларни етказди. Умар бориб ёқасидан олмоқчи бўлди, Абу Бакр йўл
қўймади. У кечани мўминлар совқатиб ўтказишди. Тонг отгач намозни ўқишдию Амр юриш
буйруғини берди. Лекин қаршиларида жанг қиладиган ҳеч қанақа лашкар йўқ эди. Тез тарқалиб
кетишган кўринади. Амр у ерда қолмади, илгарилади. Борган жойларида ҳам ҳеч ким йўқ.
Фақат бир жойда кичкинагина тўқнашув бўлиб, бир мусулмон яраланди. Амр қочганларнинг
молини тўплади, кетларидан қувлашга рухсат бермади. Бир неча кун тургач, орқага қайта
бошлашди.
Энди йўлларда кечалари ўт ёқишга рухсат берилган эди. Совуқ бир кечадан сўнг тонгда
уйғонган Амр эҳтилом бўлганини билиб қолди. Ювиниши керак эди энди. Лекин бу совуқда
чўмилиши ҳатарли, касалга чалиниб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Аҳволни биродарларига
тушунтирди. Ҳозир агар ювинсам, ёмон бўлади, деди-да, олди-орқасини сув билан ювди,
таҳорат олди, ғусл ўрнига таяммум қилиб, намозга турди.
Орқасида туриб намоз ўқиганларнинг кўнгиллари хира тортди. Аммо Амр қўмондонлигини
бировга бергиси йўқ, ҳаёлига ҳам келтирмас эди. Бу вазиятда Абу Убайдани имомликка ўтказса
бўларди. Беш юз кишилик қўшин ичида Ислом динини ва Қуръонни ундан яхши биладиганлар
юзда тўқсондан кам эмасди...
Мадинага яқин қилганларида хабарчи юборилди. Ортидан ўзлари ҳам шаҳарга киришди.
Расулуллоҳ жанобимиз хабарчидан ҳам, бошқалардан ҳам билгилар олдилар. Икки ёқимсиз
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 34
масалада Амрни сўроққа тутдилар:
— Нимага совуқ кечада ўт ёқтирмадинг, эй Амр?
— Эй Аллоҳнинг расули, ўт ёқсак, улар бизнинг келганимизни билиб қолишар ҳам
кучимизни чамалай олишар эди. Ҳолбуки, мен тонг отиши билан уларга хужум қилмоқчи эдим.
— Нега жунуб ҳолингда чўмилмасдан, таяммум билан намоз ўқиб бердинг?
— Ҳаво жуда совуқ эди. Чўмилсам, касалланиб, ўлиб қолишим ҳам мумкин эди. Улуғ Мавло
эса: «Ўзларингизни ўзларингиз ўлдирманглар. Аллоҳ сизларга ғоят меҳрибондир» деб
марҳамат қилган. Унинг бу фармонига суяниб таяммум қилдим ва намоз ўқидим.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) кулимсирашлари бу жавобга берган баҳолари эди. Бунақа
қилмаслигинг керак эди, демадилар.
Бу ҳодиса келажакда Миср фотиҳи ўлароқ тарихга кирадиган Амр ибн Осни Зотуссалосил
ғазотининг музаффар қўмондони сифатида исботлади. Унинг қўмондонликка ва амирликка
ҳавасманд экани ҳам мана шу тажриба билан яққол сезилди. Бу туйғулар Амр ибн Осни
келажакда ҳам кўп серғалва сиёсий ҳаёт қучоғига тортади, ўлим тўшагида ётганида босиб ўтган
ҳаёт шаклидан уялишлар уни ҳар хил ҳолларга солади...
Зотуссалосил ғазотига чиққан бирликка Амр ибн Оснинг амир этиб тайинланишининг
сабаби бувиси Балий қабиласидан эканида эди. Насабда у қабилага боғлиқ бўлган
Амр албатта уларни ва уларнинг юртини яхшироқ биларди. Бунинг устига, Амр табиатида
йўлбошчилик хусусияти кучлилигини ҳам ёдда тутиш керак.
Бу воқеа Амр ибн Осни«Ҳазрати пайғамбар энг яхши кўрадиган одам мен бўлсам керак»
деган ўйга олиб борди. Асҳоби киромнииг энг олди хисобланувчи Абу Бакр, Умар каби икки
хурматли қайноталарини унинг амрига шунчаки бериб қўймагандирлар, ахир?! Қиёматгача
исмлари севги ила тилга олинадиган барча зотлар Амрнинг орқасида қўл боғлашди, унинг
буйруғи билан ётиб туришди, унинг буйруғи билан жанг майдони сари юришди!..
Бир куни Амр Аллоҳнинг севикли расулини ёлғиз ўтирганларида кўриб қолди. Айни фурсат,
деди. Ҳузурларига яқин бориб, салом берди. Гап орасида имконият топиб:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, сиз энг кўп ёқтирган одам ким? — деб сўради. Ва тахминан:
«Ким бўларди, албатта сенсан-да!» деган жавоб олишдан қаттиқ умидвор
еди. Зотан, бу саволни сўратган ҳам мана шу умид эди.
Пайғамбар алайҳиссалом: «Қани, дўстларимни бир-бир кўздан ўтқазиб олай-чи» демасдан,
ўйлаб ўтирмай, ғоят хотиржам бир овозда:
— Ойиша — дедилар.
Бу жавоб Амрда иккинчи умид уйғотди.
— Хотинлардан сўрамадим, эй Аллоҳнинг расули... Эркаклардан энг кўп кимни яхши
кўрасиз?
— Ойишанинг отасини.
— Ундан кейин-чи?
— Умар ибн Ҳаттобни.
— Ундан кейин-чи?..
Расулуллоҳ(с.а.в.) саволларга кутдирмасдан жавоб берар эдилар. Амр эса, энди аниқ менинг
номим тилга олинади, деган ўйда қайта-қайта сўрайверди. Ниҳоят, ортиқ сўрамайман, деб қарор
берди ва жим бўлди.
Йиллар ўтиб, шу хотирасини келажак наслларга сўзлаб бераркан, «Eнг сўнгга қолиб
кетмасам эди, деган қўрқувда сурашдан воз кечдим» дейди Амр*. (Ибн Касир. “Сияр» 3/521)
Бу савол-жавоб Амрни ўзи толган хаёл оламидан чиқариб ташлади. Бундан кейин асло
бунақа ҳаёлларга берилмайдиган бўлди.
Қизиқ, жаноби Пайғамбаримиз ҳазрати Умардан кейин кимни тилга олдилар экан?..
Амр Расулуллоҳ(с.а.в.) санаган инсонларнинг номларини бизга тўлиғича етказганида қандай
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 35
яхши бўларди! Буюклар буюгининг кўнгилларида тизилган севги тасбехининг доналарини
тартиби билан ўрганиш имконига эга бўлсак эдик! Ёки Амр«хотинлардан сўрамадим» демаса-да, хотинлари орасида Ойиша онамиздан кейинги қаторни билсай-дик!
Бу истаклар замонларига етишиб бўлмайдиган севгилиларнинг севгилиларини таниш орзуи
билан тўла кўнгилларнинг армонли ифодаларидир.
Ҳабиби Худо(с.а.в.) жанобимизнинг муборак кўнгилларидан ўрин олишдек саодатга
эришган бахтли инсонларга то қиёматгача битмас-туганмас саломлар, хурматлар!..
БИР ЖАНОЗА НАМОЗИ
Саҳобалардан бирлари вафот этиб, жаноза намозини Расулуллоҳ(с.а.в.) ўқиб бердилар.
Маййитнинг кўкси тўғрисига турдилар. Мўминлар у зотнинг орққаларида саф тортишди.
Жанобимиз қўлларини кўтариб, “Аллоҳу акбар” деб сўнг боғладилар. «Субҳанака...»ни
ўқидилар. Қўлларини кўтармасдан яна«Аллоҳу акбар» дедилар. «Аллоҳумма солли, барик...»ни
ўқидилар. Яна қўллари боғли ҳолича жаноза намозининг дуосини ўқидилар:
«Аллоҳуммамағфир ли ҳаййина...» — «Аллоҳим, бизлардан тирикларимизни ва
ўлганларимизни, бу ерда ҳозир бўлган ва бўлмаганларимизни, кичикларимизни ва
катталаримизни, эркакларимизни ва хотинларимизни Ўзинг кечир. Аллоҳим, бизлардан тирик
қолдирганларингни Исломда яшат, ўлдирганларингни имон ила ўлдир. Аллоҳим, бизларни
ўлганларга сабр қилиш ажридан махрум этма. Унинг ортидан эса йўлимизни адаштириб
қўйишдан бизларни сақла»*. (Ибн Можа. 1 /480.)
Расули муҳтарам(с.а.в.) жанобимиз бу дуони ўқиб бўлгач, тўртинчи марта«Аллоҳу акбар»
деб ўнг ва чап тарафга салом бердилар. Шу билан жаноза намози тугади.
Бу дуо ҳар жаноза намозида ўқиладиган дуо эди.
Ансор бу зотнинг Аллоҳга ва расулига бўлган севгиси ва боғлиқлиги Жанобимизни
намоздан кейин яна унинг ҳақига такрор дуо этишга чорлади:
— Аллоҳим, унинг гуноҳидан ўт, унга раҳм қил, уни кечир. Уни ҳар турли балолардан сақла.
Икромингни мукаммал, қўноқ бўладиган жойини гўзал қил. Уни сув билан, қор билан, дўл
билан юв. Кийим кирдан тозаланганидек, уни ҳам хатоларидан тозала. Унга дунёдаги уйидан
ҳам мукаммал бир уй, аҳлидан яхшироқ бир оила, хотинидан яхшироқ бир хотин бер. Уни қабр
фитна ва имтихонидан, дўзах азобидан қўри.
Бу дуо у ерда бўлганларнинг қалбларини титратди, кўнгилларини чулғади. Шу даражадаки,
орадан йиллар ўтиб, бу хотирасини гапириб бераркан, Авф ибн Молик теварагида қизиқиш ва
диққат билан эшитиб ўтирган жамоатга бундай дейди: «Пайғамбар жанобимизнинг ўша
дуоларини эшитганимда маййитнинг ўрнида бўлишни жуда-жуда истаб кетдим...»
Ажабо, Авф яна қанча яшаркан? Эртага ўзига ҳам шундай дуо насиб қилармикан?.. Бу дуони
унча-мунча одам қилмаяпти, ахир. Бу дуо бўш қайтарилмайди. Жаноби Мавло пайғамбарини
рози этмак учун дуода истанилганидан ҳам ортиғини беради, икромини янада кўпайтиради.
Эсида, бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.):
— Руҳим қўлида бўлган Аллоҳга қасам, одамнинг қабр бошига келиб, жонидан тўйгандай:
«Қанийди шу гўрда мен ётган бўлсайдим» деб орзу қилмагунича қиёмат кўпмайди. Одамни
бунақа орзуда бўлишга мажбур қиладиган нарса балодир, дин туйғуси эмас — дея марҳамат
қилган эдилар**. (Муслим, 4/223.)
Расулуллоҳ(с.а.в.) инсоннинг ҳаётдан безиш сабабларини очиқлар эканлар, ўлдириш
ходисаси кўпаяжагини англатганлар. “Шу даражадаки, ўлдирган нима учун ўлдирганини
билмайди, ўлган ҳам нима сабабдан ўлдирилганини билмайди» деганлар* * *.(Муслим. 4/225.)
Авф бундай кунларда яшашдан кўра, пайғамбарлар султонининг дуолари ила охират
сафарига чиқишни албатта орзу қиларди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 36
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) Мадина бозорига кирдилар. Ёнларида саҳобалардан баъзилари
ҳам бор. Йўл чеккасида ориқ бир улоқчанинг ўлиги ётарди. Расули муҳтарам жанобимиз эгилиб
улоқчанинг қулоридан тутдилар:
— Бир дирҳамга ким олади шуни? — деб сўрадилар.
Бу таклиф саҳобаларга ғалати туюлди.
— Ким унга пул сарфлайди, фойдаланиб бўлмаса... — дейишди.
Жанобимиз энди савол тарзини ўзгартирдилар:
— Текинга олишни истайсизларми?
— Валлоҳи, бу улоқча тирик бўлганида ҳам бир чақага қиммат. Чунки ҳали қулоқлари ҳам
кичкинагина. Унинг устига, ўликлиги инобатга олинса, нимага ҳам ярарди.
Шунда Расули кибриё улоқни ташлаб, қадларини ростладилар.
— Билингларки, Аллоҳ хузурида дунёнинг қиймати сизлар шу улоқга берган баходан ҳам
пастдир — дедилар*. (Муслим. 4/2272)
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу солиштириш билан ўткинчи дунёни сабаб қилиб, охиратини бой
бермасликни, Аллоҳ қадрлаган нарсаларни қадрлаш лозимлигини хотирларга солмоқчи
бўлдилар. Дунёни асл мақсад ва ғоя Қилиб жон-жахд билан тиришадиган ва бу йўлда ҳеч бир
қонун ва низомни тан олмайдиганлар бир куни уларни пушаймонлик ичига туширадиган,
жазоларини чектирадиган оламга кўчишларини эслаб қўйсинлар.
Авф қиймати бу қадар бўлган дунёда уч-тўрт кун ортиқча тургандан кўра, Расули акрам
(с.а.в.) жанобимизнинг қуллари ва дуолари билан қора тупроққа киришга ва охират йўлчиси
бўлишга кўпроқ рози эди.
САЛИМ ҚУРЪОН ЎҚИЯПТИ
Ойиша онамиз хуфтон намозини Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг имомликларида ўқиди.
Кейин у зотнинг бир тавсияларини адо этиш учун намоз ўқиган жойида пича ўтириб қолди.
Парвардигорига энг ҳолис тунгулар-ла ибодатини арз этганини ўйлади. Бу орада қулоғига тотли
бир овоз келаверди. «Бисмиллаҳ...» айтилиб, Қуръон ўқила бошлаган эди. Бир муддат тинглаб
ўтирди. Қулоғдан ҳам кўра кўпроқ кўнгилларга хитоб этувчи овоз эди бу... Бу овоз бир вақтлар
Расулуллоҳ жанобимиздан эшитгани ушбу муборак сўзларни хотирлатар эди: «Қуръон
ўқийдиганлар ичида энг чиройли овозлиси эшитган захотингиз Аллоҳ қўрқуви ила ўқиётганини
хис этганингиз одамдир»*. (Ибн Можа. 1/425.)
Мана, хозир таралаётган овозга шу туйғу хоким эди. Ҳушбўй гулдан гўзал ҳид келишидай
аниқ эди бу туйғу...
Ойиша онамиз шуларни ҳаёлдан кечираркан, яна озгина қулоқ солиб ўтирди, кейин
хужрасига ўтди. Саййидул анбиё уни кутаётган эдилар.
— Бунча қолиб кетдинг?
Бу саволда хафалик ё озорланишдан асар ҳам йўқ севги бор, тотлилик бор эди.
— Асҳобингиздан бири Қуръон ўқияпти, шуни тингладим. Бунақа қироатни шу дамгача
эшитмаганман.
Расулуллоҳ жанобимиз ўринларидан турдилар. Севикли хотинлари билан бирга қайтиб
масжидга кирдилар. Ичкари зимистон қоронғу, ҳеч ким кўринмайди, фақат овоз эшитилади.
Қуръон ҳақида энг бехато ҳукмни берадиган энг Буюк Муаллим масжидда таралаётган илохий
каломга пича қулоқ солиб турдилар-да, сўнг хотинларига ўгирилиб, фақат у эшитадиган паст
овозда:
— Абу Ҳузайфанинг озод қули Салим ўқияпти. Умматим орасида шунақа бир одамни
етиштирган Аллоҳга ҳамд бўлсин! — дедилар*. (Ибн Можа. 1/425.)
Пайғамбаримиз нима деганларини Салим эшитмади, орқасида кимлар турганини ҳам
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 37
билмади. Худди теварагини қуршаб олган ва буюк бир орзу ила Каломуллоҳни тинглаётган
фаришталардан хабарсиз бўлгани каби... У фақат Мавлосининг каломини ўқиётганини билар,
кўнгли ҳам Мавлоси билан бирга эди...
Бир куни Расули муҳтарам жанобимиз янги мусулмон бўлганларга эълон қилиб:
— Қуръонни тўрт кишидан ўрганинглар: Абдуллоҳ ибн Масъуд, Муоз ибн Жабал, Убай ибн
Каъб ҳамда Абу Хузайфанинг қули Салимдан — деб марҳамат килдилар*.(Муслим, 4/1913.)
Салим келажакда ҳам жуда чиройли ҳаёт кечиражак, ҳавас қилса арзигулик яхши бир инсон
бўлажак, ҳазрати Умардек виқорли, ҳайбатли кишини ҳам ўзига мафтун этажак. Ҳатто буюк
Умар(р.а.) сўнгги нафасини олаётганида ортидан халифа қилиб тайин этишни жуда орзу қилган
икки одамнинг номини зикр этажак, аммо не ёзиқки, иккиси ҳам Аллоҳнинг раҳматига
қовушган бўлажак эди. Улар Абу Убайда билан Салим эди.
Бу икки муҳтарам шахс ҳаётда бўлмаганлари учун ҳазрати Умар бошқа одамни ҳалифа
тайинлашга журъат қила олмайди, бу ишни олти кишилик бир ҳайъатга топширади.
САЙФУЛ БАҲР(ЖАЙШУЛ ҲАБАТ) САФАРИ
Расулуллоҳ(с.а.в.) уч юз кишилик бир қўншин ҳозирладилар. Абу Убайдани қўмондон
қилдилар. Денгиз соҳилигача бориш ва кутилаётган Қурайш карвонининг йўлини тўсишга
буюрдилар.
Шу сафарда иштирок этган Жобир ибн Абдуллоҳ(р.а.) ҳотираларини бундай баён қилади:
«Йўлга отландик. Расулуллоҳ бизга бир хуржун тўла хурмо бердилар, бошқа ейдиган
нарсамиз йўқ. Абу Убайда ўз амри ва назорати остида тутиб турган хуржундан ҳар кимга оз-оздан хурмо берарди. Емак янаям озайгач, одам бошига бир кунга биттадан хурмо бера
бошлади. «Биттагина хурмо катта одамга нима бўлади?» деб уни қийнамасдик, сўрғич
сўрадиган болаларга ўхшаб оғзимизга солиб шимиб юрардик. Кун келдики, шу битта хурмога
ҳам зор бўла бошладик. Баъзан йўлимизда учраган дарахтларнинг япроқларини қоқардик-да,
ўшаларни ейишга тушардик.
Очлик ҳаддидан ошиб, кўзларимиз олди қоронғилаша бошлаган бир палла эди. Уч-тўрт
киши тўпланиб олиб, нимадир қилишаётганини кўрдим. Ёнларига бордим. Учта туяни
сўйишибди, энди гўштини нимталаш билан овора эдилар. Туш кўряпман, дейсан одам. Роса зўр
зиёфат бўладиган бўлди-да.
Дархақиқат, орадан ҳеч қанча ўтмасдан, туя гўштидан ниширилган кабоб йўлчиларнинг
олдига қўйилди. Атрофдан миннатдорлик туйғулари ифодалана бошлади:
— Аллоҳ сендан рози бўлсин, эй Қайс!..
— Аллоҳ сенга ҳам, отангга ҳам икромини мўл қилиб берсин, эй сахий ўртоқ!
Сўнгра яна сафар давом эттирилди, аммо энди ҳамманинг қорни тўқ эди.
Кейинги дам берилганида ҳамма ҳар ёққа тарқалиб кетди. Баъзилар яна дарахт баргларини ея
бошлашди, ҳатто пўстлоғини кемирганлар ҳам бўлди. Бундай озиқланиш сафар бошланганидан
бери неча бор синовдан ўтди ўзиям. Араблар баргни«хабат» дейишади. Шунинг учун бу кўшин
отини ўзаро«Жайшул хабат» (Барг еювчилар) деб ҳам номлашди.
Кўп ўтмай Қайс йўлчи ҳамроҳларига яна икром дастурхонини хозирлай бошлади. Учта
туясини сўйди. Гўшти нимталаниб, аскарлар орасида тарқатилди.
Сафар давомида учинчи марта туялар сўйилганида қўмондон Абу Убайда хузурига Қайсни
чақирди.
— Бундан буён мендан изн олмасдан асло туяларингни сўймайсан. Мен эсам сенга изн
бермайман — деди.
Жўмардлик(сахийлик) яхши иш. Аммо уч юз кишини тўйдириш учун сўйилган тўққиз туя
бир инсон учун катта бойлик хисобланади. Қайс оиласидан олган тарбия бўйича иш тутди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 38
Ҳазрати Абу Убайда эса, исрофга ўхшаб кетадиган жўмардликнинг олдини олган эди.
Пайғамбарларнинг энг буюги билан кўнгил бирлиги безаб турган йўлчилик ҳар турли
шароитларни бошидан ўтказиб, ниҳоят Қизил денгиз соҳилида поёнига етди. Денгиз
тўлқинлари мавжлари кўзга ёқмли кўриниб, юракларга фараҳлик келтирди. Ҳар томонга
тарқалиб, қўнишга бир муносиб жой ахтараётганлар бирдан кўзларини ишқалаб қолишди.
Кўраётганлари тушми ё ўнг эканини англамоқчи бўлишди. Очлик ва чарчоқ инсонни ҳаёл
оламига олиб кетиб қолиши мумкин эди-да. Бироқ на уйқу ва на ҳаёл эди бу— қаршиларида
кичикроқ тепаликка ўхшаб бир кит балиқ ётарди!
Дарҳол бошқа сафардошлар ҳам хабардор этилди. Кўрганлар ҳайратларини яширолмай
қолишди. Шу кунгача кўрганлари энг катта туя ҳам бу балиқ олдида ҳеч гап эмас эди.
Ўлик ҳайвонни еса бўлармикан?.. Ўзаро маслаҳат бошлашди. Охири Абу Убайда масалага
чек қўйди:
— Биз бу ерларга эрмак учун келмадик. Расулуллоҳ жанобимизнинг амрлари билан ва Аллоҳ
розилигини истаб йўлга чиқдиқ. Қўлимизда бундан бошқа емагимиз ҳам йўқ, буни ейишга
мажбурмиз — деди.
Ҳеч ким этироз билдирмади. Зотан, ўрнига бундай қилсак бўлади, дейдиган ҳоллари ҳам йўқ
эди. Қолаверса, қўмондоннинг сўзлари ақлга тўғри келадиган бир ҳақиқат эди.
Одамларни қандайдир ҳаяжон тўлқини чулғаб олган эди. Қиличлар суғирилди, балиқ нимта-нимта қилинди. Баъзилар олов ёқиш учун ўтин йиғишга тушиб кетди. Бирпасда гулҳанлар
ёқилди, балиқкабоблар хозирланди. Неча кундан бери очликдан паришон ҳолга келган меъдалар
балиқ гўшти ила тўйдирилди. Энди очлик дарди қолмаган эди. Эҳтимол Жаноби Мавло
Ўзининг розилиги учун йўлга чиққан бу инсонларни девдай қилиб яратилган бу кит балиғи ила
мехмон этишни истагандир. Қўшин ўша ерда бир неча кун қолиб кетди. Оч қолишса, балиқ
гўштидан кесиб дарров оловга тутишар ёки қуёшда қуритиб бостирма қилиб қўйишар эди.
Ниҳоят, бир куни китнинг очилиб қолган қовурғаси тик қилинди. Қўшиндаги энг катта туя
келтирилди, устига юки ҳам ортилди. Сўнг улкан бир туйнук ҳосил қилган қовурғалар остидан
ўтказилди. Туя шу туришида кит қовурғаларининг ҳеч ерига урилмай-сурилмай бемалол ўтиб
кетди. Бу томошани кўрсатишдан мақсадлари бу кит балиқ ҳақида Мадинада қолган
биродарларига бир тасаввур бериш эди.
Кутиш мўлжалдан ҳам ортиб кетди, аммо ҳамон Қурайш карвонидан дарак йўқ эди.
Келганларига бир ой(бошқа ривоятга кўра, ўн беш кун) ҳам бўлди. Мадинадан чиққанларида
заиф ва ориқ бўлган, йўлда чекилган машаққатлар туфайли баттар абгор ҳолга келган баданлар
балиқ билан озиқлангач, гўё яна қайта тирилган, куч-қувват ҳосил қилган эди.
Ортиқ кутишдан фойда йўқлигига кўзи етган Абу Убайда қайтишга амр берди. Қуёшда
қуритилган бостирмаларга хуржунларни тўлдириб, Мадина сари ҳаракат бошланди.
Манзилга етилгач, Пайғамбаримизга(с.а.в.) кўрган-кечирганлар сўзлаб берилди. Оламлар
Парвардигорининг севиклиси:
— У балиқ Аллоҳ таоло сизлар учун чиқариб ҳозирлаган бир ризқдир. Ёнларингизда
гўштдан яна борми, бизга ҳам едиринглар — деб марҳамат қилдилар.
Мужохидлардан бири дарров туриб бориб, балиқдан олиб келди. Жанобимиз бостирмадан
пича узиб едилар. Сайфул бахр(бошкача аталишига кўра, Жайхул хабат) сафарида иштирок
этганлар хато қилмаганларини шу тарифа тушуниб етишди, қалбларига бир севинч ва
хотиржамлик инди.
Саъд ибн Убоданинг саҳий ўғли Қайс Мадинага қайтгач, дўстларидан сотиб олган
туяларининг ҳақларини ўтади ва шундай қилиб, сафарда олган ажр-мукофотни яна қават-қават
кўпайтирди. Аллоҳ ундан, у билан бирга юришда иштирок этганлардан, кўнгиллари улар билан
бирга бўлганлардаи рози бўлсин*. (Муслим, 3/1535).
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 39
БИР СИРНИНГ ОЧИЛИШИ
Ҳафса онамиз(р.анҳо) Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиздан изн олиб, отасини кўришга кетди.
Бир муддат ўша ерда қолди. Қайтиб келганида хонасида Расули акрам(с.а.в.) бир хотин билан
гаплашиб турганларини эшитиб қолди. Эшикни очиб, у хотинни таниди. Миср подшоҳи
Расулуллоҳга тортиқ қилган чўри Марям эди. Ҳафсанинг юраги тўлиб кетди.
— Эй Аллоҳнинг расули, бу чўри билан бирга бўлишга менинг уйимними муносиб
кўрдингиз?.. — деди ва йиғлаб юборди.
Набиййи акмал(с.а.в.) уни тинчлантирдилар, бошқа бундай иш бўлмайди, деб сўз бердилар.
— Бу ҳодиса иккаламиз орамизда сир бўлиб қолсин — дедилар.
Ҳафса индамади. Бу билан таклифни ва илтимосни қабул қилган бўлди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) хотиржам бўлиб чиқиб кетдилар. Аммо сир тутилиши атай
тайинланилган бу иш Ҳафса онамизнинг юрагини сиқиштира бошлади. Кимгадир айтиш орзуи
ичини кемирар эди. Ниҳоят Ойиша онамизни бир чеккага тортиб, бўлган воқеани гапириб
берди.
Шундан кейин у енгил тортди. Чунки бир юрак сиғдиролмаган хабарни икки юракка
бўлиштирилган эди. Сирини очаётганини ҳеч ким эшитмаганига, кўрмаганига у амин эди.
Атрофини қуршаган деворларнинг қўл оёғи йўқдир, ахир... Унинг устига, Ойиша ҳам Расули
акрамнинг бир хотинлари, шунга кўра, сир ошкор қилинган ҳисобланмайди
Орадан кўп вақт кечмади. Жаброили амин(а.с.) келди. Ҳафса сўзида турмаганини ва сирни
сирликдан чикарганини билдирди. Расули акрам жанобимиз Ҳафсанинг ёнига кирдилар ва
унинг қилмишини сўзма-сўз айтиб бера бошладилар. Ҳафса шунақа довдираб қолдики, Расули
акмалнинг сўзларини ҳам охиригача эшитиб туролмади, буткул ўзини йўқотди.
— Буларни сизга ким айтди?.. — дея олди
Бундай савол дарҳақиқат довдираб қолганининг ифодаси эди. Кимдир бошқа одам шундай
сўраса, жоҳиллигига йўйилиши мумкин эди, аммо Пайғамбар жанобимиз билан неча йилдан
бери бир ёстиқда бош қўйиб яшаб келаётган, Жаброили(а.с.) келтирган ваҳийларга кўп гувоҳ
бўлган Ҳафсадай бир хотинлари бундай савол бермаслиги лозим эди.
Олдингию кейингиларнинг саййиди(с.а.в.) ғоят сокин бир овозда:
— Ҳар нарсани билгувчи, ҳар нарсадан хабардор Аллоҳ етказди менга — дедилар.
Бу жавоб етарли бўлди. Энди Ҳафсанинг: «Мен Ойишага айтаётганимда ҳеч ким йўқ эди»
дейишига ўрин қолмади. Худди«Йўқ, мен ҳеч кимга ҳеч нарса айтмадим...» дейишнинг иложи
бўлмагани каби.
Яна Жаброили амин(а.с.) келди. Расули амин(с.а.в.) жанобимизнинг қалбларига ушбу
оятларни нақшлади:
«Пайғамбар жуфтларидан бирига(яъни, Ҳафсага) бир сўзни пинҳона айтганини эсланг!
Энди қачон(Ҳафса) у(сир) ҳақида(Ойишага) хабар бергач ва Аллоҳ(Жаброил фаришта
воситасида Пайғамбарни Ҳафсанинг қилмишидан) воқиф қилгач, у(Ҳафсага ўзи воқиф бўлган
нарсанинг) баъзисини билдирди ва баъзисидан юз ўгирди(билдирмади). Бас, қачон(Пайғамбар
Ҳафсага ўзи воқиф бўлган нарсанинг баъзиси ҳакида) хабар бергач, у: «Ким сизга бу хабарни
берди?» деган эди, (Пайғамбар): «Менга билгувчи ва хабардор зот хабар берди» деди. (Eй
Ҳафса ва Ойиша) агар сизлар иккингиз(бу қилмишларингиз учун) Аллоҳга тавба қилсангизлар
(ўзларингизга яхшироқ бўлур). Чунки сизларнинг дилларингиз(ҳақ йўлдан) тойиб кетди!
(Аммо) агар сизлар(Пайғамбарнинг) зиёнига(яъни, у зот билан аёллари ўртасини бузадиган
ишлар устида) бир-бирингизга ёрдам берсангизлар, у ҳолда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг ўзи ҳам,
Жаброил ҳам, аҳли солиҳ мўминлар ҳам унинг мададкоридирлар. Яна, булардан кейин
фаришталар ҳам(Пайғамбарга) ёрдамчидир. Эҳтимол Парвардигори— агар у сизларни талоқ
қилса— унга сизлардан яхшироқ жуфтларни— муслима, мўмина, (Аллоҳ ва унинг
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 40
пайғамбарига) итоат этувчи, тавба-тазарру қилгувчи, обида, (мудом Аллоҳнинг йўлида)
кетгувчи жувон ва қизларни алмаштириб берур». * (Таҳрим, 3—5.)
Бу оятларни мўминларга ва хоссатан Ҳафса ва Ойиша оналаримизга Жанобимиз ўзлари ўқиб
бердилар. Оятларни охиригача эшитгач, Расулуллоҳга термулган кўзларда ўжарлик эмас,
аксинча, пушаймонлик бор эди, «жоҳиллик қилдик, тавба қиламиз...» маъносига келадиган бир
ҳол бор эди.
Ҳафса онамиз аввалроқ отаси келиб ўзини огоҳлантирган кунларни ва айтган гапларини
эслади. «Расулуллоҳ сени балки менинг юз-хотирим учун қўйиб юбормаётгандирлар, ҳушингни
йиғ. Менинг Пайғамбар ёнларида қадрли бўлишим сени алдаб қўймасин» деган эди. Яна Ҳафса
онамиз унинг: “Ё сизлар Расулуллоҳга нисбатан тавирларингни ўзгартирасизлар, ё Аллоҳ
сизларнинг ўрниларингга янада яхши хотинлар бериб, у зотнинг кўнглини олади» деганларини
хотирлади. Энди отаси яна бу ишга аралашиб: «Мен сенга нималар деган эдим?!» деб қолса-я...
Лекин ҳазрати Умар бериши мумкин бўлган ҳар қандай жазо оятлардаги таҳдид олдида ҳеч
гап эмас эди.
КАСАЛНИ ЗИЁРАТ
Жобир ибн Абдуллоҳ(р.а.) покиза бир йигит эди. . Отаси Абдуллоҳ Уҳуд жангида шаҳид
бўлгач, уйдаги етти нафар сингилларига қараш вазифаси унга қолди. Уҳуд жангидан кейин уни
гўзал хотиралар ила таниймиз. Шу Жобир касалланиб қолди. Хабари Расулуллоҳга (с.а.в.) ҳам
етди. Жанобимиз ёнларига қадрли биродарлари Абу Бакрни олиб, унинг зиёратига бордилар.
Жобир беҳуш ётарди, Расулуллоҳнинг келганларини фарқламади ҳам. Набиййи акмал
таҳорат олдилар, таҳорат сувидан пичасини унга сепдилар. Жобир кўзларини очди. Боши
устида Жанобимизни(с.а.в.) кўриб, кулимсиди. Ҳаётининг охирги онларини яшаётгандай ҳис
қиларди. Шу сабабдан пайғамбарлар сарвари ҳол-аҳвол сўраб бўлганларидан сўнг:
— Эй Аллоҳнинг расули, менинг ўғил-қизим йўқ. Меросим сингилларимга қолади. Бу
вазиятда молимнинг тақсими қандай бўлади, бу борада нима қил дейсиз? — деди.
Расули акрам(с.а.в.) жанобимиз жавоб бермадилар. Чунки Нисо сурасининг охирги ояти бу
саволга жавоб ўлароқ ваҳий этилди:
«(Eй Муҳаммад,) сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: « Аллоҳ сизларга на ота ва на боласи
бўлган сўққабош одам тўғрисида фатво берур: агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса,
(агар) унинг синглиси бўлса, унга(акаси) қўйиб кетган мероснинг ярми тегур. Агар
синглисининг фарзанди бўлмаса(ва ўша сингил ўлсаю акаси қоладиган бўлса), ака унга
меросхур бўлур. Агар сингиллар иккита бўлса, улар учун ака қолдирган нарсадан учдан иккиси
тегур. Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл хиссаси берилур. (Eй
мўминлар,) адашиб кетмасликларинг учун Аллоҳ сизларга(ўз хҳкмларини) баён қилур. Аллоҳ
ҳамма нарсани билгувчидир*». (Нисо, 176)
Ояти карима хос ўлароқ Жобир ибн Абдуллоҳга етказилди. Ётоғида ўқилган бу оятни
тинглаб, Жобир Парвардигорига ҳамд айтди.
Келгусида Жобир шифо топиб, оёққа туриб кетади ва яна узоқ йиллар яшайди. Жуда кўп
ибратли воқеаларнинг гувоҳи бўлади.
МУТА ЖАНГИ
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) элчилари Ҳорис ибн Умайрни Гассон амири Шураҳбил ўлдиргани
ёдларингда бўлса керак. Бу иши учун унга бир сабоқ бериб қўйиш мақсадида Жанобимиз
хозирлик кўришга буюрдилар. Дарҳол уч минг кишилик бир қўшин тўпланди. Ўзлари бу
юришда иштирок этмасдилар. Қўшин йиғилган Журф деган жойга бориб, қўмондонни эълон
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 41
қилдилар.
— Сизларга Зайд ибн Ҳорисани амир этиб тайинлайман — дедилар.
Жаъфар ибн Абу Толиб(р.а.) овозида ҳийла ранжиш оҳанги ила:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Зайдни менинг бошимга амир қилиб қўясиз деб сира кутмаган
эдим — деди.
Жанобимиз унга ўгириддилар:
— Сенга нима яхшилигини ўзинг билмайсан — дедилар. Сўнгра сўзларини бундай давом
эттирдилар: — Лашкар бошлиғи Зайд ибн Ҳорисадир. Бордию Зайд ўлдирилса, Жаъфар
қўмондон бўлади. Агар Жаъфар ҳам ўлдирилса, амирлик Абдуллоҳ ибн Равоҳага ўтади.
Абдуллоҳ ҳам ўлдирилса, мусулмонлар ўзлари рози бўладиган кишини ораларидан амир
қилсинлар.
Бу йўл-йўриқ кўнгилларда нозик бир оғиқ туришига сабаб бўлди. Ҳомушланган, ғамгинлик
босган кўзлар қўбон сифатида тақдим этилган у уч зотни изларди. Энди ҳеч қачон Мадинага
қайтмасликлари, ўзлари кираётган у жангда шаҳидлик шарбатини ичажаклари уларга маълум
бўлган эди.
Кетаётганлар қолаётганлар ила видолашишди. Кимдир:
— Нимага йиғлаяпсан, эй Равоха ўғли? — деб сўраб қолди.
Ажаб савол... Албатта йиғлайди, албатта кўзёши тўкади-да. Энди ҳеч қачон Мадинага
қайтмаслигини ва Аллоҳнинг севикли пайғамбарини(с.а.в.) ҳам ортиқ кўрмаслигини билган
инсон кулмайди-ку, ахир...
— Валлоҳи, мен дунёга боғлиқ бўлганимдан ёхуд сизларга бўлган севгим туфайли
йиғламаяпман. Мен фақат Расулуллоҳнинг: «Сизлардан ҳар бирингиз, чорасиз, дўзаҳга бир
тушиб чиқасизлар. Бу ҳукм Парвардигорингизнинг мутлатқо адо этадиган бир ҳукмидир»
оятини ўқиётганларини эшитганман, мен у ерга тушганимдан кейин чиқиш, дўзахдан қутулиш
қандай бўлишини билмайман, йиғим сабаби будир — деди Абдуллоҳ ибн Равоха.
— Аллоҳ ёрдамчиларингиз бўлсин, ўзи мухофаза айласин...
Бу сўзлар сўйланаркан, қалбларга«Мана шу кўришувимиз охиргисидир, сўнгги дийдор...»
деган маънодаги туйғулар тўлиб борарди.
Абдуллоҳ ибн Равоха коинот фаҳри(с.а.в.) жанобимиз билан бирга сўнгги марта жума
намозини ўқишни ва биродарларига орқадан етиб олишни ҳаёл қилди. Аммо пайғамбарлар
саййиди бунга рози бўлмадилар.
— Ер юзини тўлдириб садақа улашсанг ҳам, уларнинг тонгдаги сафарида оладиган ажр ва
мукофотга эриша олмайсан — деб марҳамат қилдилар.
Бу муборак сўзлар Абдуллоҳ ибн Равохага етарли бўлди. Зотан, ҳеч кимса: «Йўқ, ҳақиқат
унақа эмас» дея олмасди ҳам.
Абдуллоҳ Аллоҳнинг севиклиси(с.а.в.) кўзларига яна бир марта боқди. Бу кўзларда теран
маънолар бор эди. Гўё: «Боравер, эй ибн Равоха. Кўнглинг биз билан бўлсин, бизнинг
кўнглимиз ҳам сизлар биландир» деяётгандек...
Абдуллоҳ хассос бир одам эди, яхшигина шоир эди, пайғамбаримизнинг боқишларидан шу
маъноларни ўқиди. Хато қилган ҳам бўлиши мумкин эмас. Чунки Расулуллоҳнинг
кўнгилларида албатта улар учун бир жой топилажакдир. Ахир улар Улуғ Мавлога ва расули
кибриёга бўлган боғлиқликлари сабабила, уларнинг розиликларини қозонмоқ учун билиб туриб
ўлимга боришяпти, жонларини фидо этишяпти. Мўминларга нақадар шафқатли ва нақадар
марҳаматли эканларини Аллоҳ билдирган зот уларни ўйлама-са, ким ўйласин?!
Ортиқ вақт ўтказишда маъно қолмаган эди. Саййидул мурсалин(с.а.в.) билан тез видолашди
ва дўстларининг ёнларига қайтди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз ўзлари ғоят севадиган биродарларининг шаҳид бўлажагини
билиб туриб нимага юборавердилар? Ёнларида қолишса, жанг майдонида оёқ остиларида қолиб
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 42
кетишмаса, бўлмасмиди?
Тақдир қалами улар ҳақларида шундай ҳукм ёзган бўлса, қўлдан нима келарди? Кўчиш
ноғоралари чалинган, ажал ўқи отилган бўлса, бошқа нима иш қолади инсонга? Аллоҳнинг
тақдргрига Аллоҳнинг расули рози бўлмаса, бу таслимиятни бошқа кимдан кутилади?
Қолаверса, улар Мадинада эмас, у ёқларда ўладиган бўлишса, бунга қандай куч тўсқинлик
қила оларди?.. Қуръони карим: «...ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди» деб хабар беради.
Пайғамбарлар буюги(с.а.в.) ҳам бу оятни тушунтирарканлар: «Аллоҳ бир кимсанинг руҳини
бошқа бирор жойда оладиган бўлса, у қул учун ўлажаги ерда бир эҳтиёж чиқаради» деб
айтмаганмидилар?..
Булар ҳам кетишади, ўзларига тақдир қилинган тупроққа боришади, ажал шарбатини ўша
ерда ичишади.
Ғассон амири Шураҳбил атрофдаги одамлари воситасида Мадинадан келаётган лашкар
ҳақида хабар топгани заҳоти дарҳол қўшин тўплашга киришди. Тез орада юз минг кишилик бир
ўрду тўпланди. Тевараклардаги араб қабилаларидан келиб қўшилганлари билан аскарининг
сони юз эллик мингга яқинлашиб қолди.
Мўминлар Моанга келишганида душман ўрдусининг миқдори ҳакида хабар эшитишди.
Ўтириб маслаҳатлашишди. Ўзларидан эллик баробар кўп бўлган куч билан урушиш қанақа
натижа бериши равшан эди. Баъзилар:
— Душман сони ҳақида Расулуллоҳга хабар юллашимиз керак. Ё ортимиздан мадад
юборадилар, ёки бўлмаса, нима қилишимиз ҳақида йўл-йўриқ кўрсатадилар — дейшсди.
Абдуллоҳ ибн Равоха сўз олди:
— Биродарлар, валлоҳи, сизларга ёқмаётган шу нарса мадинадалик пайтларингизда орзу
қилганларингиз шаҳидлик эмасмиди?.. Биз душманга қарши сонимиз ёки кучимиз билан
урушадиган эмасмиз. Аллоҳ бизга икром қилган бир динга таяниб солишамиз. Юринглар, икки
яхшидан бири бизни кутмокда. Ё ғолиб келамиз, ёки шаҳид бўламиз! — деди.
Бошқалар уни қўллашди:
— Ибн Равоха тўғри гапларни айтди.
— Валлоҳи, тутиладиган йўл шудир!..
Ҳамманинг фикри ифодаланган эди бу эътирофларда. Тезда бир қарорга келиниб, такрор
йўлда давом этилди. Охирги етиб борган жойлари Мута қишлоғи эди. Душман лашкари ҳам
келган, қаршиларида турар эди. Собит ибн Арқам ёнида турган ҳамроҳининг қўлига туртди.
— Бунақа катта лашкарни кўрмаган бўлсанг керак-а, эй Абу Ҳурайра? — деб сўради.
— Ҳа, кўрмаганман.
— Сен Бадрда бизнинг ёнимизда йўқ эдинг, биз у пайтда зафарни сонимиз билан эмас,
Аллоҳнинг ёрдами билан қозонганмиз.
Уруш бошланмасидан олдин бош қўмондон Зайд ибн Ҳориса(р.а.) Расулуллоҳ(с.а.в.)
жанобимизнинг буйруқларига кўра рақибларни Ислом динига даъват этди. Лекин бу даъватнинг
қабул этилмаслиги маълум эди. Чунки Пайғамбар(алайҳиссалом) элчилари ҳам бир пайтлар шу
даъватни қилгани учун ўлдирилган.
Уруш бошланди. Икки тараф бир-бирининг устига ташланди. Зайд ибн Ҳориса бу жангда
шаҳид бўлишини ўз исмини билгани каби аниқ биларди, аммо асло чекинмасдан душман
сафларига отиларди.
Дарҳақиқат, ҳеч қанча ўтмасдан душман найзалари уни жонсиз ҳолда ерга қулатди.
Расулуллоҳга (с.а.в.) хизмат ва муҳаббат билан безанган қийматли бир умр шу тариқа поёнига
етди. Энди«Ишчига хизмат ҳақини пешона тери қуримасидан бер» деб марҳамат қилган
Пайғамбар келтирган аҳкомга кўра, Мута тупроқларига тўкилган қони ҳали қуримасидан Зайд
ибн Ҳориса ҳам Оламлар парвардигори хозирлаб қўйган дастурхонда иззат ва икром
кўражакдир.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 43
Зайд шаҳид бўлар-бўлмас байроқ тез унинг қўлидан олинди ва Жаъфар ибн Абу Толибга
етказилди. Жаъфар бир қўлида қилич, иккинчи қўлида байроқни тутганича жангга киришиб
кетди.
У душман билан савашаркан, жаннатнинг исини туяётгани ҳақида шеърлар айтиб турарди.
Ўнг-сўлларидан берилган зарбалар уни қизил қонга бўяди. Бир қилич зарбаси байроқни тутиб
турган қўлини узиб юборди. Жаъфар дарров иккинчи қўлига олди байроқни. Энди бу қўли ҳам
кесилди. Қўллари орасида қаттиқ ўралиб қолган байроқни у энди қачонгача тутиб тура оларди?
Яраланган жойларидан отилиб чиқаётган қон кучини тобора тугатиб борарди. Душман
зарбаларига вужудини қалқон қилишдан бошқа чораси йўқ эди. Ниҳоят танасига ҳам бир қилич
тушиб, унинг вужудини иккига бўлиб ташлади. У билан бирга байроқ ҳам ерга тушди, лекин шу
захоти олиниб, Абдуллоҳ ибн Равохага етказилди.
Абдуллоҳ бу шарафли байроқни даст кўтарди. Аллоҳнинг расули берган хабарга кўра, жон
бериш навбати энди унга келган эди. Жон бозорига отилажак, «Менинг ҳам Аллоҳ йўлида
қурбон қиладиган жоним бор» дея шаҳидлик шарбатини ичажак эди. Бу савашдан соғ
чиқмаслигини оқшом вақти қуёшнинг ботишини билганчалик биларди. Унинг байроқни
кўтарганча олға интилаётганини кўрган ва шаҳидлик навбати унга келганини билганлардан
бири«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» («Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта
ҳаммамиз Унинг хузурига қайтажакмиз») оятини ўқиди. Абдуллоҳ бу оятнинг ўлим фармони
қаршисида итоат ифодаси эканини биларди. Бир он тўхтагандек бўлди. Сўнгра қуйидаги
маъноларни билдирадиган шеър ўқий бошлади:
— «Eй нафс!.. Истасанг ҳам, истамасанг ҳам, қасам ичаманки, Аллоҳнинг ҳукмига бўйин
эгажаксан. Агар одамлар«Инна лиллаҳ» дея бақириб-чақирган бўлсалар, шуми сени
қўрқитяпти? Бу нима деган гап, сени жаннатни орзу қилмаётган ҳолда кўряпман?! Роса кўникиб
қолганинг шу баданимда, пиёладан тўкиладиган сувдан бошқа нимасан сен?.. Эй нафс!.. Бугун
ўлмасанг, абадий тирик қолармидинг?! Мана, ўлимнинг иссиқлиғи!.. Қаршингда хилқиллаб
турибди... Ўзинг орзу қилган шаҳидлик шарбати сенга узатилган... Агар сен ҳам икки
биродаринг каби қила олсанг, ҳидоят йўлини тутдинг демакдир...»
Шеърни ўқиб бўлиб, отидан тушди. Шу пайт амакисининг ўғли унга гўштли суяк узатди.
— Бир тишлам еб олгин, қачонлардан бери ҳеч нарса емадинг. Озми-кўпми белингни тиклаб
ол, қилич солишга ҳам қувват керак — деди.
Абдуллоҳ жуда очиққан эди. Суякни олди, тишлади. Худди шу паллада жанг майдонидан
қўрқинчли бир фарёд юксалди: биронтаси мутлақо найза еган ё қилич билан танаси тилкаланган
эди. Сабри чидамади, қўлидаги устихонни бир томонга отиб, қиличини силтаганча оломон
ичига ўзини урди.
Ёнида у билан бирга жанг қилганлар шеър ўқиётганини эшитишди:
— «Eй нафс!.. Хотиндан айрилмак истамайсан... Билиб қўй: уни қайта олмаслик учун талоқ
қилдим. Қулларга кўзингни тиккан бўлсанг, ҳаммасини озод этдим. Мол ва мулк савдосига
берилган бўлсанг, ҳаммаси ҳам Аллоҳга ва расулига қолдирилгандир».
Шундан кейин ёнидагилар Абдуллоҳдан фақат калимаи тавҳид ва калимаи шаҳодатни
эшитишди. Тез орада у ҳам биродарларининг қонлари билан суғорилган тупроққа қулади.
Шундай қилиб, кетма-кет уч қўмондон ҳам шаҳид бўлди. Байроқ ерга тушди.
Уни дарҳол Собит ибн Арқам исмли бир аскар қўлга олди.
— Эй мусулмонлар, ўзларингга бир амир сайланглар, қўмондон топинглар, байроқни унга
берайин — деб бақдрди.
— Ўзинг қўмондон бўл! — деди кимдир.
— Йўқ, бу иш менинг қўлимдан келмайди.
Шу найт кўзлари Ҳолид ибн Валидга тушди, унга томон борди.
— Ол, эй Ҳолид, бу байроқни кўтариш сенинг ҳаққингдир! - деди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 44
— Йўқ, мен уни ололмайман. Сен мендан кўра ёши каттасан. Балки Бадрда ҳам
қатнашгандирсан.
Ҳолиднинг бу эътирози ўринсиз эди: Бадрда қатнашиш билан жанг йўл-йўриқларини билиш
орасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин? Аммо бу сўзларни айтаркан, эҳтимол яқиндагина
мусулмон бўлган бир одамнинг байроқни олиши эски мусулмонларни ранжитиши мумкин, деб
ўйлагандир.
Вақт зиқ эди. Бу ер бахслашиб ўтирадиган мажлис эмас. Собит ёлворди:
— Эй Одам, ол бу байроқни! Уни олиш фақат сенинг ҳаққинг. Мен бу байроқни олганимда
сенга беришдан бошқа мақсадим йўқ эди. Сен урушда кўзи пишган йигитсан! — деди. Кейин
теваракка ҳитоб қилди: — Сизлар Ҳолидни қўмондон ўлароқ қабул қиласизларми?
Ҳеч ким тараддуд этиб ўтирмади.
— Ҳа, қабул қиламиз — деб овоз берди ҳамма.
Шундай қилиб, Ҳолид қўмондон этиб тайинланди. У байроқни қўлга оларкан, дарҳол
хужумга ўтди. Унинг ортидан олға ташланган мусулмонлар душман қаршисида қалъа каби
туриб бердилар. Бир вақт бўлди, душман сафлари бузилди. Шунда мусулмонлар тонгдан бери
кетма-кет ўлдирилган дўстларининг ўчини олиб, ҳумордан чиқишди. Роса кўп кофир аскарлари
дўзахга юборилди.
У кун жанг поёнига етиб, икки томон ўликлар ва ярадорлар билан машғул бўлди.
Жаъфарнинг вужудида тўқсондан ортиқ жароҳат кўришди. Бошқа амирларнинг аҳволи
уникидан кам эмасди.
Кетма-кет уч қўмондонини бой берган лашкар бирдан ўзини тиклаб ололмайди, деб ўйлаган
эди душманлар. Аммо тонг отгач, саросимага тушиб қолишди. Қаршидаги қўшин тамоман
бошқа эди. Булар кеча жанг қилган одамлар эмасди гўё. Гуруҳлар бошқа, бошлиқлари бошқа,
байроқлари бошқа. Мутлақо янги бир аскарий бирлик ёрдамга келган бўлиши лозим... Бу
тушунча душман лашкарининг руҳиятини пароканда қилди, уларнинг тиззасини қалтиратди.
Ҳолбуки, Ҳолид ибн Валид қўшинда ўзгариш қилган, ўнг қанотнинг ортида жанг
қилганларни ўнг тарафнинг олдига ташлаган эди.
Душманнинг бу довдирашидан фойдаланиб у кун мусулмонлар жону бошларига қарамай
жанг қилишди. Ҳолид ибн Валид мукаммал бир жангчи ва ўхшаши йўқ қўмондон эканига ҳар
икки томон ҳам тан берди. Мисли кўрилмаган бир жасорат билан соатларча олишди, арслонлар
каби мағрур хужум қилди, кетма-кет синган қиличларни душманнинг башарасига ирғитаркан,
ёнида бир мусулмоннинг:
— Ол, эй Ҳолид, ота-онам сенга фидо бўлсин! — деб узатган иккинчи, учинчи, тўртинчи
қиличларни олиб, тўхтамасдан, тин олмасдан урар, урар эди.
У солган қиличлар зарбасидан неча кофир аскарининг ҳаёт дафтари ёпилди. У урушмас,
балки нуқул ўлим сочар, қаршисида бахтсизликка йўликиб турган одамнинг ўлим фармонини
қўлига тутқазар эди. Ўша куни тўққизта қиличи синди, ўнинчи қилич энди бир яман қиличи
эди. Арслон каби ўкириб олға ташланар, қай томонга йўналса, ўша томонда бир майдонни очиб
қўяр эди.
Ҳолид Уҳуд урушининг аламини чиқараётган эди. Уҳудда қатнашган мусулмонлар ўзларини
паришон қилган йигитнинг ким эканини мукаммал бир тажрибада кўришди. Уҳуд куни
пайғамбарларининг топшириғини унутиб, ўлжа кетидан тушиб кетган қисмнинг бошида ўлим
шабадасини эсдириб жазо берган ва зафарнинг йўналишини ўзгартириб юборган қиличбоз
бугун ҳам айни ишни қилар, юз эллик минг кишилик қўшин қаршисида мардликнинг,
жасоратнинг шонли бир обидасини тиклар эди. Уни бу ҳолда кўриб ҳам табрикламаслик,
тақдирламаслик, ҳайратдан ёқа ушламаслик, «Сен Аллоҳнинг қиличисан, эй Ҳолид!» демаслик
ҳақни камситиш, ҳақни яшириш бўларди, ҳолос. Унинг ер искамаган курагига, Аллоҳ йўлидаги
саботига лол қолганларнинг саломларини, хурмат ва муҳаббатларини ўзинг етказгин Аллоҳим!..
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 45
Ниҳоят, урушнинг яна бир куни тугади. Иккала томон ҳам ўликларни кўмиш, ярадорларни
даволаш билан овора бўлишди.
Ҳазрати Ҳолид(р.а.) уч минг киши ҳарҳолда юз эллик минг киши қаршисида бундан ортиқ
бир иш қила олмаслигини, кундан-кун камайиб кетишини хисоблади. Кофирларнинг улкан
қўшини агар уч минг кишини қамал қилиб ўртага олиб қолса, бир неча соат ичида ҳаммаси йўқ
бўлиб кетар, ҳеч ким кутулиб қололмас эди. Кўра-билатуриб шунча одамнинг қирилиб
кетишига йўл қўйиш ақлдан эмасди. Бу лашкар ўлиб битса, Мадинада яна бунақа қўшин барпо
этиш осон эмасди. Ҳолбуки, Ислом дини маънавий кучга қанчалик мухтож бўлса, душманга бас
кела оладиган моддий кучга ҳам шунчалик мухтож эди.
* * *
Мадина...
Мутада жанг бошланган куни Расулуллоҳ(с.а.в.) ғоят қайғули бир алфозда ўринларидан
турдилар. Минбарга чиқдилар. Асҳобларига эмас, шундоқ кўз ўнгларида кечаётган жангга
боқаётгандай эдилар гўё. Кўзларидан ёшлар оқа бошлади.
— Биродарларингиз душман билан жангга киришишди. Зайд ибн Хориса шаҳид бўлди —
дедилар.
Кейин Улуғ Мавлога хитоб қилдилар:
— Аллоҳим, Зайдни кечир. Гуноҳларидан ўт — деб дуо қилдилар. Сўнгра асҳобларига
боқиб: — Сизлар ҳам унга кечирим тиланглар — дедилар.
Минбардан тушиб, Зайднинг жаноза намозини ўқидилар. Сўнгра такрор минбарга чиқдилар.
Масжидга тўпланганлар мароқ ҳаяжон ва безовталик ичида Расули кибриёдан кўз узмай
ўтиришарди. Орадан пича вақт ўтди. Расулуллоҳ(с.а.в.) яна гўё олисларга тикилиб қарадилар:
— Хозир байроқни Жаъфар олди, душман устига шиддат-ла ташланди... у ҳам шаҳид
бўлди,—дедилар. — Аллоҳим, Жаъфарни кечир, Аллоҳим, Жаъфарнинг гуноҳларидан ўт.
Асҳоби киром ҳам Жаъфар учун кечирим дуо қилишди.
Кейинроқ Расулуллоҳ(с.а.в.) Абдуллоҳ ибн Равоханинг ҳам шаҳид бўлганини айтиб,
байроқни Ҳолид ибн Валид олди, деб хабар бердилар.
— Аллоҳим, у сенинг қиличларингдан биридир. Ўзинг унга ёрдамчи бўл — дедилар.
Кўзлари жанг майдонига қадалган ҳолда: — Мана, ҳозир тандир роса қизиди — деб марҳамат
қилдилар. Бу муборак сўзлари билан савашнинг энг қизғин палласи бошланганини айтмоқчи
эдилар. Кейин асҳобларига учала қўмондон ҳам жаннатга киришга ҳақли бўлганининг
хушхабарини бердилар. Юракларда тўлиб турган қайғу-хасратлар шу тарифа озми-кўпми
енгиллашган бўлди.
* * *
Жаъфар ибн Абу Толибнинг хотини Асмо бинти Умайс ўша куни болаларини ювинтириб-тарантирган, кейин уйидаги бир терини ошлашга киришган эди. Бирдан Расулуллоҳ(с.а.в.)
жанобимизнинг овозлари қулоғига чалинди. Тез эшикка шошилди:
— Ичкарига марҳамат қилинг, эй Аллоҳнинг пайғамбари — деди қувониб.
Саййидул анбиё ҳовлига кирдилар, ўтирдилар.
— Менга Жаъфарнинг болаларини олиб келчи — дедилар. Болалар келишди. Набиййи
акмал бир-бир хидладилар, суйиб эркаладилар. Бу палла Асмо опаси Маймуна(р.анҳо) туфайли
ўзига почча бўлган Пайғамбаримизга боқар эди. Кўзларини намли кўрди. Шунда юрагига нозик
ва аччиқ оғриқ оралади.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, ота-онам сизга фидо бўлсин, Жаъфардан ва дўстларидан
бирон хабар келдими?— деб сўради.
— Ҳа, бугун шаҳид бўлишди — деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ(с.а.в.).
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 46
Асмо фарёд кўтариб ўрнидан туриб кетди. Унинг фарёдига қўни-қўшни хотинлар дарров
чопиб чиқишди. Жанобимиз унга танбеҳ бердилар:
— Эй Асмо, қаттиқ куйинма, беҳуда сўзлар айтиб йиғлашдан тийил.
Йиғлама, демадилар. Чунки бундай қайғули бир ҳолат қаршисида йиғламаслик инсон
тоқатидан ташқаридадир. Қолаверса, инсон табиати йиғини тақазо этади. Бундай вазиятда
йиғлаш кўкракка тўлиб кетган дардни ва аламни бир даража озайтиради. Аммо Пайғамбаримиз
Асмога жоҳилият одатига берилиб ярашиқсиз сўзлар айтиб йиғламасликни, Жаноби Мавлонинг
розилигига ууйғун келмайдиган сўзлардан узоқ туришини ва шундай сабр мартабасидан
олинажак ажр ва мукофотни қўлдан чиқармасликни тавсия этган эдилар. Сўнгра у ердан чиқиб,
уйларига келдилар.
— Жаъфар оиласига овқат чиқаришни унутманглар, чунки уларнинг қозон-товоқ билан
шуғулланишга ҳол ва вақтлари йўқ — дедилар.
Фаҳри коинотнинг бу буйруқлари дарҳол ижро этилди.
* * *
Ўша куни масжиддан чиққанлар ичида бир ёш йигит ҳам бор эди. Қайғу дарёсига чўккан
каби юрарди. Ё кўзларидан оқаётган ёшларни сезмаяпти ва ё уларни артиб ташлашни лозим деб
билмаяпти.
Кекса бир хотин унинг йўлини тўсди.
— Нимага бунча хафасан, эй Усома? — деб сўради меҳрибонлик билан.
— Отам шаҳид бўлибди.
— Аллоҳ раҳматини ёғдирсин, ўзингнинг бошинг омон бўлсин, болагинам — деб таъзия
билдирди хотин.
— Сиз ҳам соғ бўлинг, ҳолажон.
— Хабарчи келдими?
— Йўқ, Пайғамбаримиз бир оз илгари айтдилар.
Усома тўғри уйига борди. Кекса Умму Айман ундан бу аччиқ хабарни олгач, уй бирпасда
мотамхонага айланди.
...Орадан ҳеч қанча ўтмай, Фаҳри коинот(с.а.в.) жанобимизнинг ҳузурларига бир қиз келди.
Ҳали балоғат ёшига етмаган бу қизча пайғамбарлар султонининг юзларига ғамгин кўзларини
тикди. Йиғлаб юбормаслик учун лабларини зўрлаб юмиб туришга уринар эди. Унинг бу ҳолати
«мен етим қолдим» дейишга эҳтиёж қолдирмаган эди. Хотамул анбиёнинг кўзлари ёшга ғарқ
тўлди. Бу қизалоқ Зайд ибн Ҳорисанинг қизи эди. Шу вазиятнинг устига Ҳазраж қабиласининг
раиси келиб долди.
— Нима сизни бу ҳолга туширди, эй Аллоҳнинг пайғамбари? — деб сўради.
— Севгилининг севгилига соғинчи — деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ. Шу кундан
эътиборан Аллоҳ элчиларининг фаҳри бўлган жанобимимиз Зайд оиласининг ҳам таъминотини
елкаларига олажаклар, «етимнинг кафили» бўлиш йўлида бошқа мўминларга ўрнак бўлажаклар.
Шаҳид адади уч кишидангина иборат эмасди, албатта. Янада кўп шахслар шаҳидлик
шарбатинн ичган бўлишлари ғоят табиий эди. Уч шаҳид ҳақида олинган бу хабар билан
юракларни бир ҳаяжон долғаси қоплаб олди. Хоссатан лашкар сафида кетганларнинг яқинлари
«Нима бўлди экан?» деган ички бир хавотир қаршисида жавобсиз лол туришар эди.
* * *
Ислом лашкари Мадинага қайтяпти экан, деган хабар тарқалди. Уч қўмондон шаҳид
бўлганидан кейин яна бир кун жанг қилиниб, сўнг орқага қайтилгани маълум бўлди.
Пайғамбар(с.а.в.) жанобимиз дарҳол туяларига миниб, йўлларига чиқдилар. Кўпчилик
ҳамроҳ бўлди. Болалар чопқилар, келганларни тезроқ кўрмоқчи бўлишар эди,
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 47
— Болаларни уловларингизга мингаштириб олинглар — дедилар Набиййи акрам.
Жаъфарнинг ўғли Абдуллоҳни ҳам чопиб бораётганлар орасида кўриб қолдилар.
— Жаъфарнинг ўғлини менга беринглар — дедилар.
Абдуллоҳни кўтариб, Жанобимизнинг олдиларига ўтирғизишди.
Узоқдан ўрду кўринди. Бир-бирларига яқинлашиб, улар келаверишди, булар бораверишди.
Саф олдида жаноби Пайғамбаримиз«Сайфуллоҳ» (Аллоҳнинг қиличи) деб лақаб берган
паҳлавон йигит Ҳолид ибн Валид келарди. Муборак байроқ ҳам унинг қўлида. Бу байроқ энг
камида уч буюк шаҳиднинг қонила безанган эди...
Шу пайт оломон орасида бир ҳаяжон кўпди. Баъзилар ердан ховучларига тупроқ олиб,
аскарларнинг юзларига сочишди.
— Қочоқлар!.. Уруш қочоқлари!.. — дея бақира бошлашди.
Набиййи акмал дарҳол вазиятга аралашдилар.
— Йўқ, улар қочоқ эмаслар, иншаАллоҳ, такрор урушга кирадиган йигитлардир — деб
марҳамат қилдилар.
Ҳолид қочмайди. Қоча олмасди ҳам. Қўрқув ва қочиш туйғуси унга ёт. Минг бора ўлиши
мумкин, аммо бир марта қочишга кўнглини рози қила олмайди. Унда шунақа бир хислат
бўлганида пайғамбарлар буюги унга«Сайфуллоҳ» лақабини берармидилар?
«Қочоқ» деган сўз ҳар кимдан ҳам кўра унинг шахсига тегарди. Чунки орқага қайтиш
амрини шахсан у берган эди. Анча йиллар кейин, ўлим тушагида ётган чоғида ҳам, ўшанда
айтилган бу аччиқ сўзлар қалбида очган чуқур яранинг оғриғидан инграяжак, инграяжак...
Лашкар Мадинага кирди. Тез орада кимлар келганию кимлар Мута сахросида қолгани
маълум бўлди. Уйлардан фарёдлар кўпди, кўзёшлар тўкилди.
Урушга бормаганлардан баъзилари Ҳолид ибн Валидни айблай бошлашди. Аммо жангда
қатнашган Мута ғозийларидан бири дарҳол уларнинг сўзини кесиб ташлади:
— Ҳеч ким ўзи билмаган сўзни айтмасин. Сизлар уни жанг майдонини остин-устин қилиб
юборганини кўрганларингда эди, душман устига арслон каби ўкириб хужум қилганларига гувоҳ
бўлганларингда эди, бунақа дейишга ҳақларинг йўқлигини билардиларинг. Жанг майдонида
унинг қўлида тўққизта қилич синди. Бу воқеанинг жонли гувоҳларидан бири менман. На
душман ўрдусида ва на бизнинг орамизда унга тенг келадигани бор!
Орадан бир неча кун ўтди. Баъзилар масжидга келмаётгани билинди. Шундайлардан
бирининг хотини бир куни мўминларнинг онаси Умму Саламани зиёрат қилиб келган эди,
онамиз ундан ҳол-аҳвол сўраб бўлгач:
— Эринг касал бўлиб қолдими? — деб суриштирди.
— Йўқ, эй мўминларнинг онаси, касал эмас.
— Масжидда кўринмай қолибди, шунга сўрадим.
— Ҳа, масжидга келмаяпти, намозларини уйда ўқияпти. Чунки ташқари чиқди дегунча
кайфиятини бузишяпти. Сизлар Аллоҳ йўлида урушишдан қочдиларинг» деб таъна қилишяпти.
— Бу ишлари тўғри эмас, мен Расулуллоҳ жанобимизга хабар бераман.
* * *
Айни соатларда Одам болаларининг саййиди(с.а.в.) ҳам зиёратларига келган бир киши
билан сухбатлашиб ўтирар эдилар.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, биз қочоқ саналамизми? — деб сўради у одам.
— Йўқ, сизлар қочоқ эмассизлар, иншааллоҳ, қайтадан бориб урушадигансизлар.
Бу одам Расулуллоҳнинг уйларидан кўнгли анча таскин топиб чиқди. Салдан кейин
жанобимиз севикли хотинлари Умму Саламадан зиёратчи хотиннинг арзини ҳам эшитдилар. Ҳа,
вазият анча нохуш, анча чигаллашибди, олди олинмаса, бўлмайди. Дарҳол буюрдилар, Мадина
кўчаларига жарчи чиқарилди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 48
— Билиб қўйинглар, Расулуллоҳ жанобимиз Мута ғозийларини қочоқ дейишдан
қайтардилар! Ҳеч ким уларни безовта қилмасин! — деб эълон қилиб чиқди жарчи.
Шу эълондан кейин Мута ғозийлари эркин нафас ола бошлашди. Масжидга ҳам бемалол
бориб келадиган бўлишди.
УММУ СУЛАЙМ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ
Умму Сулайм кенжа ўғли Абу Умайрнинг вафотидан тўққиз ою ўн кун кейин яна бир ўғлон
кўрди. Чақалоқни кўтариб Набиййи акрам(с.а.в.) жанобимизнинг хузурларига келтиришди.
Расулуллоҳ чақалоқни бағриларига олдилар, у билан бирга олиб келинган хурмодан бир
қисмини чайнаб, боланинг орзига солдилар, танглайини кўтардилар.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу болага ўзингиз муносиб кўрган бир исм қўйиб
беришингизни истаймиз.
Пайғамбаримиз боланинг ўнг қулорига азон, чап қулоғига қомат айтиб, унга«Абдуллоҳ»
исмини бердилар*. (Имоми Бухорий, 6/216.)
Бир вақтлар жаноби Пайғамбаримиз: «Исмларнинг энг гўзали Абдуллоҳ билан
Абдураҳмондир» деган эдилар.
Кичик Абдуллоҳ катта бўлганида исмини Расули акрам жанобимиз қўйганларини ота-онасидан эшитажак. Ўзи ҳали икки-уч ёшдалик чоғларида охират оламини шарафлантирган
саййидул мурсалин(с.а.в.) жанобимизни яқиндан таниш саодатига етишажак эди.
Умму Сулайм пайғамбарлар сарварининг ислари билан исланиб қайтиб келган боласини
бағрига оларкан, оти«Абдуллоҳ» қўйилганини эшитган захоти айрича бир хузур туйди. Бу
фарзанд руҳлар оламидан она қорнига тушган илк кунда Расулуллоҳнинг ҳос ўлароқ дуоларини
олиш бахтига эришган бир инсон бўлажак. Кўнгли доимо пайғамбарлар султони билан бирга
бўлган, Мавлосига нисбатан хурмати ва севгиси тобора ортган, асло камаймаган Умму Сулайм
бу чақалоғини оти ҳам, тоти ҳам, иси ҳам Пайғамбар билан алоқали бир севги парчаси ўлароқ
кўрарди. Катта ўғли Анас ҳар куни буюклар буюгининг ҳос хизматларидадир, ҳар куни у
зотнинг ислари билан уйга қайтади. Эри Абу Талҳа Расули акрам жанобимизга зиён-заҳмат
етмасин дея неча марта вужудини қалқон этиб, у зотга отилган ўқларни биззот вужуди билан
қарши олган инсон эди. Умму Сулаймнинг ўзи йилларча аввал пайғамбарлар сарварининг бир
содиқ тушларида жаннатда тахорат олаётган ҳолда кўрилган бир аёлдир. Бу хонадонда
ҳозирданоқ жаннат ҳаёти яшаляпти, дейилса, жуда кўпиртириб юборилди, дейилмаслиги керак.
ҲАЗРАТИ УМАРНИНГ(Р.А.) ЎГИТИ
Бир куни Умар хонадонида оилавий ғиди-биди чиқди. Асабийлашди, хотинига бақириб-чақирди. Хотин ҳам тек қараб ўтирмади, жавоб берди. Унга сари Умарнинг хуноби ошди.
— Менга қара! Сен кимга бунақа муомала қилаётганингни биласанми?! — деб ўшқирди.
— Сизга бунинг нимаси ғаройиб туюляпти, эй Умар? — деб жавоб қилди хотини
бепарвогина.
Буниси энди ортиқча эди. Хотинининг юзига ажабланиб боқди. У эса сўзида давом этди:
— Жаноби Расулуллоҳнинг хотинлари ҳам, хоссатан ўзингизнинг қизингиз ҳам
Пайғамбаримизга гап қайтаришяпти, ҳатто тонгдан оқшомгача ҳам аразлаб юришибди.
— Жиддий гапирянсанми? — деб сўради Умар.
— Албатта.
Умарнинг кескин одам экани ҳаммага маълум, ўзига ишонган унча-мунча одам ҳам унинг
қаршисида гап айтишдан ўзини тортиб туради. Шундай бир инсонга буларни эшитиш осонми?!
Пайғамбардан(с.а.в.) аразлашга журъат қилган хотиннинг бошига фақат бало ёғади.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 49
Хотинининг гапларига тан бермаслик ҳам маъносиз бўлар эди.
— Сизларни ансор хотинлар талтайтириб юборди ўзи... — деб ғўлдираб қўйди.
Сўнгра уйдан шитоб чиқиб, тўғри Ҳафса онамизнинг ёнига борди.
— Эшитишимга қараганда, Расуллуллоҳ жанобимизга баъзан гап қайтарар эмишсизлар?—
деб сўради қатъият билан.
— Ҳа, баъзан тортишиб қоламиз, ҳатто аразлаган кунларимиз ҳам бўлади.
Умар титраб кетди. У тушунмайдиган, зеҳнига сиғдиролмайдиган бир ҳол эди бу.
— Ким бундай қилаётган бўлса, адо бўлди, паришон бўлди демак, қизим! Эҳтиёт бўл,
Расулуллоҳга гап қайтаришга, у киши билан тортишишга журъат этиб, то бошингга бир бало
орттириб олма! Агар бирор истагинг бўлса, менга айт, мен бажарай. Дугонанг Ойишанинг
чиройлилиги, Набиййи акрамга кўпроқ суюкли экани сени алдаб қўймасин*. (Термизий, 5/420)
У бу севгига суяниб бир ишлар қилса, сен ҳам ўшанақа қилишинг шарт эмас — деди.
Кейин Умму Саламани топди. Чунки Пайғамбар жанобимизнинг хотинлари ичида битта шу
қабиладоши эди. Унга ҳам масалани тушунтирди, огоҳлантирмоқчи бўлди. Аммо Умму Салама
(р.а.):
— Ажабо, эй Ҳаттобнинг ўғли!.. Пайғамбар билан хотинлари орасига кирмокчимисиз?! —
деб қолди.
Ҳазрати Умар шаштидан қайтди. Учинчи хотинларига ҳам бориш мақсадини айтишга хожат
қолмаган эди.
У бу ишни тўхтатди. Лекин мўминларнинг оналари тутган бу йўл охири яхшилик билан
тугамайди-ёв, деган ҳавотирда эди. Келажакда бу ишлари фитналарга сабаб бўлса, ҳайрон
бўлмаслик лозим эди.
ДEНГИЗ СУВИГА ТАҲОРАТ
Бир куни масжидга Фиросий исмли бир киши келиб қолди. У денгиз қирғоғида яшайдиган
балиқчилардан эди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, биз баъзан денгизга чиқиб кетамиз. Ёнимизда озгина ичимлик
сув ола оламиз, ҳолос. Ўша сувда таҳорат қиладиган бўлсак, буткул сувсиз қоламиз. Бунинг
учун денгиз сувига таҳорат қилсак бўладими? — деб сўради.
Жанобимиз жавобни анча кенг қилиб бердилар:
— Ҳа, денгиз суви тоза, ўлимтиги ҳам ҳалолдир** (Ибн Можа, 1/136.) — деб марҳамат
қилдилар.
Жавоб Фиросийни ҳурсанд қилиб юборди.
Баъзи саҳобалар бир-бирларига қараб қолишди, денгиз соҳилида, бир тепаликчадай
ағдарилиб ётган китга йўлиққанларини эслашди. Демак, у ҳам ҳалол. Гоҳида биргина ҳурмо еб
кун кечиришди, айрим кунлари дарахтларнинг барглари билан қоринларининг исёнини
бостиришга уринишди, баъзан эса, Саъд ибн Убоданинг саҳий ўғли Қайс сўйиб тортиқ қилган
туя кабоби билан ошқозонларини тўйдиришди. Эҳ, у кунлар...
БИР СУИҚАСД ТАРТИБИ
Амр ибн Туфайл Ғатафон қабиласининг кўзга кўринган шахсиятларидан эди. Шу одам бир
куни Арбад ибн Қайс исмли қабиладоши билан бирга Мадинага келди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
мусулмон бўл, деган таклифларини қабул қилмади.
Унда у одамнинг мақсади нима? Тижорат учун келмаган, хешини ё дўстини зиёрат этиш
дардида ҳам эмас. У Мадинага: «Мен Ислом динини қабул қилмайман» дейиш учунгина
келмагандир, ахир?
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 50
Иккинчи кўришувда унга яна мусулмон бўл деб таклиф қилинди. Бу гал сал юмшагандай
бўлди.
— Мусулмон бўлсам, менга қандай ҳуқуқлар берилади? - деб сўради.
— Ҳамма мусулмоннинг ҳуқуқи қандай бўлса, сенинг ҳуқуқинг ҳам шундай бўлади.
Уларнинг вазифалари сенга ҳам вазифадир — деб жавоб қилдилар Пайғамбаримиз(с.а.в.).
Амир ҳаммадай бўлишга асло рози эмасди. Ўзини жуда баландларда кўрар, баландларда
учиш ҳаваслари бор эди унда. Ниҳоят, шундай бир таклиф киритди:
— Хўп, мусулмон бўламан, аммо бу ишни иккаламиз шерик бўлиб юритамиз. Шаҳарлар
аҳолиси сенга, саҳрода яшовчилар менга ишлашади. Сен ўлганингдан кейин ўрнингга мен
ўтаман.
Бу таклиф ўша заҳоти рад этилди, ўйлаб ҳам ўтирилмади. Амир туриб жўнади. Шериги
иккиси бир ҳилватга ўтишгач, Амир ҳаёлида пишитган бир қўрқинчли режани ўртага ташлади:
— Уни бир чеккага олиб ўтамиз-да, ўртага оламиз. Бир қўлинг қиличингда бўлсин. Мен уни
гап билан чалғитиб турганимда сен қилични бошига соласан.
— Келишдик, хотиржам бўл — деди шериги ҳам.
Султони анбиё(с.а.в.) ҳузурларига учинчи марта боришди.
— Мумкин бўлса, ёлғиз гаплашсак — дейишди.
Расули кибриё дарҳол рози бўлдилар. Амирнинг ичида бир ҳаяжон бўрони турди.
Режасининг илк саҳифаси осонгина амалга ошган эди-да. Энди гап Арбадда қолди, кўрқмасдан
битирса бўлади.
Одамлардан ҳоли бир ерга боришди. Амир сўз бошла-ди... У анчагача гапга тутиб турди,
лекин Арбад... Қўли қиличининг қабзасида, аммо ҳайратланарли ҳол: энди қиличини суғураман
деса, қаршисидаги одам Амир бўлиб қоларди. Бошқа тарафга ўтди, ҳайрати баттар ортди, чунки
қаршисида яна Амир турарди.
Шундан кейин Арбад бир у томонга бир бу томонга ўтди, аммо ҳар гал Амир ўнг
келаверганини кўриб, бу ишни уддалай олмаслигига кўзи етди. Уддалайман деса, балки ўзининг
шериги Амирни ўлдириб қўйиши мумкин эди.
Амирнинг юраги сиқила бошлади. Ора-сира кўз қири билан Арбадга қараб қўяди, аммо ҳануз
бир иш чиқмасди. Суҳбат ҳам чўзилиб кетди, бироқ бир тўхтамга келишолмади. Амир ҳар
кимдай мусулмон бўлишга ўлса ҳам рози эмасди. Гапларини шундай якунлади:
— Мана, кўрасан, эй Муҳаммад, валлоҳи, бу шаҳарни отлиқларга, яёвларга тўлдириб
ташлайман. Ғатафондан мингларча йигит опкеламан. Ҳар дарахтнинг тагида боғлик бир от
бўлажак! — деди.
Бунга жавобан Расули акрам(с.а.в.):
— Аллоҳ сенинг йўлингни тўсади — дедилар.
Сухбат шу ерда битди. Амир кетаркан, орқасидан Саййидул анбиё Улуғ Мавлога: «
Аллоҳим, Амир ибн Туфайлни ўзингга ҳавола этдим, мен учун унинг жазосини бер!.. Қавмини
эса ҳидоятга бошла!» деб ниёз қилаётган эдилар. Амир Арбад билан ёлғиз қолганида:
— Сендан бунақа лапашангликни кутмаган эдим. Валлоҳи, шу пайтгача сендан ҳайиқиб
келардим, бугундан бошлаб сендан ҳам қўрқмайдиган бўлдим — деди. Арбад унинг сўзини
кесди:
— Шошилиб хулоса қиляпсан, аввал бўлган воқеани эшит — деб ҳаммасини бир бошдан
айтиб берди. — Қилични сенинг бошингга солишимни истармидинг? — деди.
Амир ҳеч нарса дея олмай қолди.
Бир муддат йўл юрдилар. Дам олиш фурсати ҳам келган эди. Йўлларида бир-икки чодир
кўринди. У ерда ўзларини меҳмон қиладиган бир оила бўлиши лозим эди. Аммо Амир бирдан
титраб кетди. Шоша-пиша бўғзини чангаллади. Унга нимадир бўлди ва қаттиқ оғрий бошлади.
Ҳолбуки, беш дақиқа бурун ҳам ҳеч нарсадан дарак йўқ эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 51
Оғриқ тобора кучайиб, вужудини қақшатарди. Бу аҳволда йўл юролмаслиги аниқ. «Барака
берсин Салулийга» деган жойда бир аёлнинг чодирига етиб келишди. Амир ўша ерда меҳмон
бўлиб қолди. Бир муддат уни даволашга ҳаракат қилишди, аммо бутун ҳаракатлари зое кетди.
Амир қадам-бақадам ўлимга яқинлашар эди.
Мадинадан чиққанларига эндигина уч ё тўрт кун бўлган, у ердан буқадай соғлом ҳолда
чиққан Амир энди ҳаёт йўлининг охирига бориб қолган ўламсаки бир хаста ҳолига тушган эди.
Бўғизидаги без борган сайин қабариб борар, чекаётган оғриқлари дармонини қуритар, нафас
ололмайдиган қилар эди.
Амир йигит эди. Қаҳрамонларга ярашадиган ҳолатда— от устида жанг қилаётганда ўлишни
орзу қиларди. Касаллик тўшагида инграй-инграй ўлиб кетиш араблар орасида илгаридан хуш
кўриладиган иш эмас. Шуларни ўйларкан, Амир бирдан бақира бошлади:
— Туялар каби ўлишми, эй Амир ўғиллари?! Салул қабиласидан бир хотиннинг уйида,
тўшакда ўламанми?!
Яна бир марта, икки марта шунақа деб бақирди. Кейин ўрнидан сапчиб турди, найзасини
олди, отига минди.
— Туялар каби ўлиб кетиш экан-да!.. Салулиянинг уйида туялардай ўлим топиш... шундай
кунга қолдимми-я?!
У тинимсиз бақирар, отини ўнг-сўлга чоптирар, ўзини душман устига ҳамла қилаётгандай
тутар эди. Ниҳоят, найза қўлидан тушди. Чопиб бораётган отнинг устига ётиб олгудай эгилган
вужуд кўз очиб юмгунча бир қоп гўшт каби қумлар устига думалади.
Ёнига югуриб келганлар уни кўтармоқчи бўлишди, лекин Амир ортиқ нафас олмаётган эди.
Шундай қилиб, Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизга катта кетган Амир яна бир марта у зотга
йўлиқиш фурсатини топа олмади, жазо эса тез вақтда берилди, уни нишонга олиб отилган қазо
ўқи ҳеч адаштирмай жойини топди.
Буниси ҳали илк зарба эди. Олдиндаги охират ҳаёти жуда ранг-баранг бўлажак, Аллоҳнинг
расулига(с.а.в.) суиқасд хозирлаганликда ва бу йўлда қаттиқ тиришганликда айбланувчи
сифатида муҳокама этилажак, бурни ерларга ишқаланажак. Аллоҳ азоби ғоят қаттиқ бўлган
зотдир.
МАСЖИДГА МИНБАР ҚЎЙИЛИШИ
Расуллоҳ(с.а.в.) Мадинага кўчиб келганларидан бери суҳбатларини меҳробда ўтириб қилар
эдилар. Баъзан мавзу(масала) муҳим ва жамоат ҳам катта бўлса, у ҳолда хурмо ёғочидан
қилинган устун ёнига борар, тик турганча шу устунга суяниб жума хутбасини қилар эдилар. Бу
устун Жанобимиз доим намоз ўқиб берадиган меҳробнинг ўнг томонида, ўн одимча нарида эди.
Меҳробнинг чап томонида эса, Пайғамбаримизнинг хотинлари учун қурилган хужралар
жойлашган.
Набиййи муҳтарам жанобимизнинг суҳбатлари кўпинча қисқа ва хикматли бўларди.
Кераксиз сўзламасдилар, керагидан ортиқ ҳам гапирмасдилар, аҳамиятли деб билган
жумлаларни аксари пайтда уч карра такрорлардилар. Баъзан ҳатто уч мартадан ортикқ
такрорлаган пайтлари ҳам бўларди. Қаршиларидаги жамоатни зериктирмайдиган, кўнглига
урмайдиган, безор қилмайдиган суҳбат қуриш услублари бор эди. Кўпинча жамоат«Қани эиди
Пайғамбаримиз бир суҳбат қилиб берсалар, тинглардик» дейиш даражасида соғинган
паллаларини танлардилар.
Бундай суҳбатлар орасида баъзан Пайғамбар жанобимиз толиққан оёқларига галма-гал дам
бериш эҳтиёжини ҳис қилардилар. Гоҳ оғирликларини бир оёқларига, гоҳо бошқа оёқларига
солиб туришларини кўпчилик кўрган, ўша пайтлари Набиййи муҳтарам(с.а.в.) жанобимиз
олтмиш бир ёшларга етган эдилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 52
— Эй Аллоҳнинг расули, сиз ўтириб суҳбат қуришингизга қулай бир минбар ясасак,
бўладими?..
Ё шундай таклиф қилиндию уни қабул этдилар, ёки бўлмаса, Жанобимиз шундай бир минбар
ясаб беринглар деб саҳобаларига айтдилару улар бу истакни жуда ўринли деб билишди. Хуллас,
шу қарордан кейин Расули амин мадиналик бир аёлга хабар жўнатдилар: «Хизматкоринг
фалончига буюрсанг, у менга бир минбар ясаб берса!.. Хутба чоғи ўшанга ўтириб
гапирармидим» дедилар.
Ривоятга кўра, бу аёл Саъд ибн Убоданинг хотини Фукайҳа бўлган. Бу хабар у аёлни
фавқулотда хурсанд қилиб юборди. Хизматкори Нўъмонни тез ёнига чақириб:
— Жаноби пайғамбаримиз масжидда ўтириб сухбат қуришларига қулай бир минбар ясаб
бер! — деб топшириқ берди.
У кунларда Мадинада дурадгорлик соҳасида энг яхши уста ўзининг хизматкори эканидан
ҳам айрича мамнуният туйди. Расулуллоҳ жанобимизга шундай бир ҳизматда бўлиш саодати ва
шарафи унинг шу усталиги туфайли эди.
Нуъмон асбобларини олиб, Мадинанинг юқори қисмида жойлашган Тарфатулғоба
дараҳтзорига борди. У қилди-бу қилди, хуллас, учта зинали бир курси ясади. Учинчи зина айни
чоқда ўтиришга мўлжалланиб, саҳни кенгроқ бўлди.
Фукайҳа хоним минбарни кўздан кечирди, хизматкорига ташаккурлар айтди. Сўнгра салом
ва хурматларини арз этиб, пайғамбарлар имомига(с.а.в.) юборди. Минбар масжидга
келтирилиб, меҳробнинг ўнг томонига— ёғоч устуннинг ёнига қўйилди.
Ўша хафтанинг жума куни. Пайғамбар(с.а.в.) хутба ўқиш учун минбарга чиқдилар. Шу пайт
ғалати, аммо инграшга ўхшаш бир овоз эшитилди. Бўталоғини излаб тополмаётган туянинг
бўзлашига ўхшарди бу овоз. Борган сайин кучайиб кетаётган бу маҳзун овоз устундан
чиқаётгани маълум бўлгач, ҳамма ҳайратга тушди. Жанобимиз хутбани бошлаганларида унинг
фарёди ҳам чидаб бўлмас бир ҳолга келган эди. Хутбани ярмида тўхтатишга мажбур бўлдилар.
Минбардан тушиб, устуннинг ёнига келдилар. Қўлларини ёгочнинг сиртига қўйдилар. Шу
заҳоти ингроқ ҳам пасая бошлади. Тез орада овоз чиқмаёқ қолди. Юзлаб кишилар гувоҳлигида
рўй берган бу ҳодиса масжидни катта бир ҳаяжон тўлқини чулғаб олишига сабаб бўлди. Демак,
бу жонсиз устун неча йилдан буён сиртига суянган ҳолда хутба ўқиган Маҳбуби Роббул
Оламийн(с.а.в.) жанобимиз энди унга суянмай қўйишларига чидай олмаган, шунга фарёд қилиб
юборган эди.
Ёғочнинг ингроғи босилгач, Расулуллоҳ жанобимиз яна минбарга чиқдилар ва хутбаларини
тамомладилар.
Бундан буён жаноби Сарвари Олам(с.а.в) хутбаларини ва жумадан ташқари суҳбатларнинг
ҳаммасини шу курси устида қиладиган бўлдилар.
МАККА ФАТҲИ
Ҳудайбия сулҳи тинчлик ва хузур келтирди. Айниқса, кўпдан бери ўзаро душман бўлган
икки қабила эркин нафас олиш имконига эга бўлди. Улардан Бани Бакир қабиласи Қурайшнинг,
Хузоа қабиласи эса мусулмонларнинг ҳимояси остида эди.
Eнди ўн йил муддат бир-бирларига қарши қурол кўтарилмайди. Аммо йиллар давомида
қалбларда пистирма қуриб ётган кин ва душманлик туйғулари ўн йил кутишга рози
бўлармикан?..
Кунлардан бир куни Бани Бакир қабиласидан биттаси Расули акрам(с.а.в.) шаънларига
ҳажвия ўқиди. Буни эшитган бир хузоаликнинг жаҳли чиқди. Бир урган эди, у одамнинг боши
ёрилди. Қонга беланиб қабиласига бордию энди жиловлана бошлаган душманлик хислари
қайтадан аланга олиб кетди. Вақт ўтказмасдан ҳозирлик кўрилди ва бир кеча Ватир деган булоқ
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 53
бошида дам олиб ётган хузоаликлар устига ҳужум қилишди.
Бундай бир фурсатдан Қурайш ҳам фойдаланиб қолди. Бани Бакир қабиласига қурол-аслаҳа
ва бошқа лозим нарсалар билан ёрдам уюштирди. Ҳатто ҳужумда бевосита иштирок этганлар
ҳам бўлди.
Уйқу карахтлиги ичида душман қиличларига нишон бўлган хузоаликлар учун қочишдан
бошқа чора қолмаган эди. Энг яхшиси Ҳарам доирасига кириб олиш. Бани Бакир аҳлини бошқа
бир йўл билан тўхтатиб бўлмасди.
Жонларини ҳовучлаб қочиб боришарди. Кимга етиб олинса, ўлдирилар, ўлган хузоаликлар
қонларига беланиб ерга чўзилишар эди. Ниҳоят, Ҳарам майдонига кириб олишдию эркин нафас
ола бошлашди.
Бани Бакир аҳли ҳам Ҳарам майдонига киргач, қиличларини қинларига солиб қўйишди.
Қабила раиси Навфал ўшқирди:
— Нимага тўхтаб қолдиларинг? Нимага душманга омонлик беряпсизлар?!
— Кўряпсан-ку, Ҳарам доирасига кирдик, илоҳларнинг жаҳлини чиқариб нима қиламиз.
Навфал кўпирди:
— Бугун илоҳ-пилоҳ йўқ, ўч бор! Сизлар Ҳарамда ўғирилик қилганларингда, одам
сўйганларингда қаерда эди илоҳлар?! Тўхтаманглар, ўчларингни олинглар!
Ҳеч ким бу амрга қарши чиқмади. Такрор қинидан чиқди қиличлар. Қочиш ва қувлашлар
энди Макка кўчаларига кўчди. Хузоаликлар зўрға Будайл ибн Варқонинг уйига яшириниб,
жонларини қутқаришди. Уларнинг бир қисми аёллар ва болалар эди.
Кўчаларда ўлдирилган одамларнинг жасадлари сочилиб ётарди.
* * *
Будайл бундай паришон аҳволда уйига паноҳ истаб келган одамларни кўриб, юраклари
эзилиб кетди. Тез Бани Хузоадан бир неча кишини ёнига олиб, Мадина йўлига тушди. Бориб
Расуллуллоҳ жанобимизни топди ва бўлган воқеаларни айтиб берди.
Ҳимоялари остидаги инсонларнинг бундай босқинга учрашлари жаноби Пайғамбаримизга
оғир ботди. Ёрдам берилажаги ҳақида ваъда қилдилар. Мусулмонлар қандай ҳимоя қилинса,
улар ҳам айни шаклда ҳимоя этилажакларини англатдилар.
* * *
Хузоаликларнинг иши битганидан кейин Қурайшнинг ичига гўё бир қурт тушди.
Хузоаликлар Мадинага бориб, бўлган ишларни етказишса... Вазият таҳликали эди, яхши
натижани кутиб бўлмасди. Улардан аввал ташаббус қилиб, янги бир битим тузишга эришиш энг
соғлом бир иш бўлар эди.
Тез орада Абу Суфён йўл тайёргарлигини кўрди. Мадинага отланди. Аслида бу ишларга у
аралашмаган, аммо келадиган бало уни ҳам четлаб ўтмаслиги аниқ эди.
Йўлда Будайл ибн Варқо билан хузоалик ҳамроҳларини учратиб, пешонасидан совуқ тер
чиқиб кетди.
— Қай ерлардан сўраймиз, эй Будайл, Ясрибданми? — деб сўради ҳавотир ичида.
— Йўқ, Ясрибда қиладиган ишимиз йўқ.
Абу Суфён гапни айлантирмоқчи бўлди:
— Ясриб хурмоларидан бир-иккита икром қилсанг, есак бўлармиди — деди.
— Бизда Ясриб хурмоси йўқ, эй Абу Суфён. Сафаринг бехатар бўлсин, йўлингдан қолма... —
дея Будайл билан унинг ҳамроҳлари йўлларида давом этишди.
Абу Суфён уларнинг ортларидан бир муддат қараб қолди. Сўнг уловидан тушди. Улар
минган уловларнинг аҳлатларини титкилаб кўрди. Ранги бўзарди. Ичини даҳшат ва қўрқув
қоплаб олди. «ЙОЛҒОН гапиришибди... мени алдашибди... улар Ясрибдан келишяпти!» дея
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 54
тўнғиллади. Бир қарорга келиши учун кўп вақт керак бўлмади. Воқеани етказишган бўлса ҳам,
бориб янги бир аҳдлашув чорасини қидиргани маъқул, шундан фойда. Тез уловига миниб,
Мадина сари шошилди.
* * *
Мадинага боргач, илк иши қизининг уйини аҳтариш бўлади. Абу Суфён шундай қилди. ҳиёл
муддат ўтириб дамини олиши, нима қилажаги ҳақида қизи билан маслаҳатлашиши лозим.
Ҳарҳолда, Умму Ҳабиба бу ишдан хабардор бўлса керак.
Умму Ҳабиба эшикни очиб, қаршисида отасини кўришни ҳеч кутмаган эди. Ахир, қачондан
бери кўришишмаган!..
— Хуш келибсиз, отажон! — деди.
Абу Суфён ичкарига кирди, рўпарага солинган кўрпача томон юрди. Аммо қизи шоша-пиша
кўрпачани йиғиштира бошлаганини кўриб, довдираб қолди. Бир онда ақли увадага айланди.
Турган жойида бир муддат қотди. Сўнгра руҳидаги алғов-далғовликларнинг ифодаси ўлароқ
тилига бир-икки калима келди:
— Тушунмадим, қизим, мени бу кўрпачага лойиқ кўрмадингми ё бу кўрпача менга лойиқ
эмасми?
Қизи аниқ-тиниқ бир овозда:
— Бу кўрпача Расулуллоҳникидир, шунга ўтирадилар, шунда ётадилар. Сизни бунга
ўтирғизмайман, чунки мушриксиз, нажассиз — деди.
Бу сўзлар Абу Суфённинг миясига ҳанжар бўлиб санчилди. Неча йиллардан бери энди
кўришиб турган қизи шундай бир ишни қилса, ундан шунақа бир гап эшитса-да, қандай эриб
битмасин!..
— Биздан кетганингдан кейин сенга бир нарса бўлибди — дея олди зўрға.
Сўнгра ғалати бир туйғулар исканжасида қолган ақлини ишлатишга эҳтиёж ҳам сезмасдан,
бошини ҳам қолганча, чиқди-кетди.
Тўғри Расули акрам(с.а.в.) жанобимизнинг ҳузурларига борди.
— Эй Муҳаммад, мен бу ерга орамиздаги битимни ҳам кучайтирайлик, ҳам узайтирайлик
деб келдим — деди.
— Сени бу ерга келтирган сабаб шу демак, шундайми, эй Абу Суфён?!
— Ҳа, шу. У ҳолда биз битимимизга риояли ва содиқмиз. Уни бузмаймиз ҳам, унга
номувофиқ иш қилмаймиз ҳам.
— Аммо биз ўртамиздаги битимни янгилашимиз лозим.
— Сизлар битимни буздиларингми? Уни бузадиган бир иш қилдиларингми?
— Йўқ.
— У ҳолда янги битим тузишнинг ҳам лозими йўқ..
Абу Суфён таклифини яна такрорлади. Расули акрам жанобимиз жавоб бермадилар. Шу
тариқа Абу Суфён бу кўришишдан бир фойда чиқмаслигига ишонч ҳосил қилиб, масжидни тарк
этди.
Аммо Маккадан бу ерга ҳеч бир иш қилмаслик учун келмаган эди, ахир. Ўзига бир дастак
исташи, орага тушадиган бир одам топиши, ёрдам бериб юборишини илтимос қилиши лозим.
Шу ниятда ҳазрати Абу Бакрнинг(р.а.) ёнига борди.
— Расулуллоҳ жанобимиз истамаган бир масалада сенга ёрдамчи бўлолмайман — деган
жавобни олди.
Ҳазрати Умар(р.а.) худди бир олов парчасидай эди. Миясига қон урилгандай бўлиб:
— Нима?! — дея ҳайқирди. — Сизларга ёрдам бераманми?! Овора бўлма, эй Абу Суфён!..
Дунёда менга орқа бўладиган биргина чумоли қолган бўлса-да, валлоҳи, у билан бирлашиб,
сизларга қарши курашаман!
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 55
Кейин Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толибларга(Аллоҳ улардан рози бўлсин) учради.
Улардан ҳам наф кўрмади. Чорасизлик ҳар тарафдан уни ўраб олган эди. Фотиманинг(р.анҳо)
ҳузурига бош уриб борди.
— Мен бир аёл кишиман, ҳеч кимни ҳимоямга ололмайман — деди у.
— Ҳеч бўлмаса, манави олсин ҳимоясига — деди Абу Суфён шу атрофда ўйнаб юрган
Ҳасанга ишора қилиб.
— У ҳали бола, ўйиндан бошқа нарсани билмайди...
Абу Суфён такрор ҳазрати Алини топди:
— Нима дейсан, эй Абул Ҳасан, менга нима қилишни тавсия этасан? — деди.
Ҳазрати Али ҳотиржам жавоб берди:
— Эй Абу Суфён, сен Қурайшнинг каттасисан. Одамлар орасига бор, ҳар икки тарафни ҳам
ҳимоянгга олганингни эълон қил, кейин юртингга қайтиб кет.
— Шундай қилсам, бирор ёрдам бўлади деб ўйлайсанми?
— Валлоҳи, кўпам ундай деб ўйламайман, лекин тавсия этишга бошқа бир йўл ҳам
кўрмаяпман.
Абу Суфён ночор ортига қайтиб, масжид олдига келди. Ўша атрофда юрган одамларга
қарата:
— Эй Ясриб халқи, менга қулоқ солинглар!.. — дея ҳайқирди. Ғала-ғовур тингач, сўзида
давом этди: — Мен Қурайшнинг каттаси Абу Суфёнман, ҳам Қурайшни, ҳам Ясриб халқини
ҳимоямга оламан! — деб бақирди.
Шундан кейин кимнинг нима дейишини ҳам кутмасдан туяси бошини Макка томонга буриб,
жилиб юборди.
Бир замонлар бурни булутларни сузиб юрадиган Абу Суфён хозир Мадинадан роса паришон
бир ҳолда қайтаётган эди. Ҳолбуки, Мадинани ер билан битта қилиш, дунёда битта ҳам мўмин
қолдирмаслик учун улкан бир қўшин тўплаб келганига ҳали уч йил ҳам бўлмаган.
Ўз пушти камаридан бўлган қизи уйида кўрпачага ўтиришига изн бермади; бошини уриб
борганлар ҳаммаси уни тезроқ ўзидан йироқлаштиришнинг йўлини аҳтарди; эндигина тўрт-бешга кирган болачанинг ҳимоясини истайдиган даражада ночорликка тушди. Уҳуд жангининг
ғолиб қўмондони сифатида«Яша, эй шонли Ҳубал!» дея ғалаба наъраларини тортган Абу
Суфён ҳозир караҳт бир алфозда кетиб борарди.
Пайғамбарлар султони(с.а.в.) Ҳандақ урушининг охирида энди бундан буён Қурайш ҳеч
мусулмонларга қарши жангга чиқа олмаслигининг хабарини берган эдилар. Абу Суфённинг ҳам
битимни янгилаш мақсадида ёлворишга келиши мусулмонлардан қўрқаётганларини, уларни
катта бир куч сифатида кўраётганларини англатар эди.
* * *
Абу Суфён қизини қайтиб кўрмасдан, ундан ҳол-аҳвол сўрашни-да хотирига келтирмасдан
Мадинадан чиқиб кетганидан кейин Пайғамбар жанобимиз ҳам теваракдаги мусулмон
қабилаларга хабарчилар юбордилар. Сафарга чиқилажагини, қуролланиб қўшинга
қўшилишларини буюрдилар.
Лекин қай томонга борилишини ҳеч ким билмасди.
Фақат, бу гал илгаригиларига қараганда катта тайёргарлик кўрилаётгани маълум эди.
Маккага олиб бориладиган йўлга тушилди. Бирон кимсанинг олдинга ўтиб кетишига йўл
қўйилмасди. Шу зайл Мадинадаги ҳозирликлар хабарининг Маккага етказилиш эҳтимоли
кесилди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 56
АШУЛАЧИ ХОТИН
Ўша кунлари Мадинага Сора исмли бир ашулачи хотин келиб, Расуллуллоҳ(с.а.в.)
жанобимизнинг хузурларига борди. Ўртада бундай сухбат кечди:
— Ислом динини қабул қилдингми?
— Йўқ.
— Мадинага хижрат қилиб келдингми?
— Йўқ.
— У ҳолда мақсадинг нима?
— Йўлда қолдим, ёрдам истаб келдим. Биронта улов билан егани озиқ-овқат беришларингни
илтимос қиламан.
Расулуллоҳ жанобимиз унга ёрдам беришни буюрдилар. Хотинга озиқ-овқат ва улов
берилди.
Бу орада жаноби Пайғамбаримизнинг саҳобаларидан Хотиб ибн Абу Балтао у хотинни бир
жойда ёлғиз ўтирган ҳолда топди. Қўлига ўн олтин тутқазди.
— Булар нега? — деб сўради ашулачи хотин.
— Сендан бир истагим бор.
— Қанақа истак?
— Бир хат бераман, шуни Маккага бориб Қурайшнинг пешволаридан бирортасига берасан.
— Масалан, Суҳайл ибн Амрга берсам бўладими?
— Суҳайлга бер, Сафвон ибн Умайяга бер ёки Икрима ибн Абу Жаҳлга бер— қай бирига
берсанг ҳам бўлаверади.
— Жуда соз, розиман.
Хотиб хатни берди.
— Фақат сен билан учрашганимни ҳеч ким билмаслиги керак, тушуняпсанми?
— Мендан кўра тушунадианроғини тополмайсан — дея Сора хатни олди ва шу заҳоти
ўрнидан туриб, сафарга отланди. Энди уни йўлдан тусадиган ҳеч бир сабаб қолмаган эди.
Расулуллоҳ жанобимиз Аллоҳ таоло юборган ваҳий фариштасидан бу ҳақда хабар олиб,
ўзлари яхши кўрадиган уч кишини ёнларига чорладилар. Дарҳол йўлга чиқишларини,
Зулҳулайфа яқднларида етишажаклари бир хотинни тўхтатиб, у олиб бораётган хатни
олишларини, ўзини эса бўш қўйиб юборишларини буюрдилар. Агар хатни бермаса,
ўлдиришлари мумкинлигини эслатдилар.
Уч биродар Маккага томон от қўйишди. Ниҳоят, Зулҳулайфа яқинларида ёлғиз кетиб
бораётган бир хотинни учратишди.
— Тўхта, эй йўлчи! — деб буюришди.
— Ёлғиз бошига кетаётган хотиндан нима истайсизлар?
— Ёнингдаги хатни олишга келдик.
— Адашяпсизлар, менда хат-пат йўқ.
— Адашганимиз йўқ. Сен у хатни бизга топширасан, кейин йўлингда кетаверасан.
Хотин ҳамон ўзида ҳеч қандай хат йўқлигини айтиб ялинар эди.
— Унда уловингдан туш, текширамиз — дейишди.
Хотин тушди. Нарсалар титкилаб кўрилди, аммо хат йўқ эди.
— Кўриб турибсизлар, хат-пат йўқ, энди мени ўз ҳолимга кўйсангизлар, йўлимда давом
этсам.
Лекин ҳазрати Алининг(р.а.) фикри бошқача эди.
— Расулуллоҳ янглиш хабар бермайдилар. Ўзинг чиқариб бермасанг, кўйлагингдан
ахтаришимга тўғри келади. Топсам, ўзингдан кўр: бошинг кетади!
Шундай деб бир-икки одим унинг устига бостириб юрди. Бир қўли қилич қабзасида эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 57
Хотин ишининг жиддийлашиб бораётганини англаб, дарров сўз оҳангини ўзгартирди:
— Хўп, майли — деди — орқага ўгирилиб турингларчи.
Учала биродар орқа ўгирилишди. Хотин бошини очиб, соч ўримларининг остига яширган
хатни чиқарди ва уларга узатди. Шу тариқа масала ҳал этилди. Уч биродар вазифаларини адо
этишганидан шод, севинчли нигоҳлар ила бир-бирларини қутлашди. Сўнгра хотинга:
— Ҳўп, майли, жонингни қутқардинг, уловингга минда, йўлингга кетавер — деб изн
беришди.
Али, Зубайр ва Мивдоддан(Аллоҳ улардан рози бўлсин) иборат уч кишилик бу гуруҳ эса
Мадина йўлини тутди.
— Мана сиз истаган хат, эй Аллоҳнинг расули! У хотинга худди сиз айтган жойда етиб
олдик.
Воқеаларни гапириб беришди. Пайғамбар жанобимиз Хотибни хузурдарига чақиртирдилар.
У келгач, хат ўкилди:
«Хотиб ибн Абу Балтаодан Қурайш катталарига.
Хабарларингиз бўлсинким, Аллоҳнинг расули қарши чиқа олмайдиганингиз даражада катта
қўшинни устиларингизга хозирламоқдадирлар. Тадбирли бўлинглар».
— Танидингми бу хатни, эй Хотиб?
Қандай қилиб инкор этади? Қандай қилиб: «Йўқ, таний олмадим» дейди? Бундай деб
разолат устига разолат чиқаришга на ҳожат? Бошидан қайноқ сув қуйилгандек бўлди. Сарвари
олам(с.а.в.) ҳузурларида ёлғон сўз айтиш сиз менга тўхмат қиляпсиз дейиш билан баробар эди.
Хотиб бундай иш қила олмасди.
— Ҳа эй Аллоҳнинг пайғамбари, танидим — деди.
— Нимага бунақа иш қилдинг?
— Эй Аллоҳнинг расули, менга бир ҳукм чиқаришга шошилманг. Мен аслида қурайшлик
эмасман, кейин келиб Қурайшга юкинган бир одамман. Сизнинг ёнингиздаги муҳожирлардан
ҳар бирининг Маккада яқинлари бор. У ерда қолган оила аъзолари билан молларини асрай
олишади. Ҳолбуки, мен бунақа имкониятдан маҳрумман. Бу хат билан уларга бир яхшилик
қилган бўлайин-да, бунга жавобан улар менинг оиламни ва молларимни қўрисинлар девдим.
Аммо мен бу ишни динимдан қайтганимдан ёки Исломдан пушаймонлик туйиб куфрга
кирганимдан қилмадим. Мақсадим Аллоҳга ва расулига хиёнат эмас — деди Хотиб.
Расули акрам жанобимиз асҳобга қарадилар:
— Биродарингиз тўғрисини айтди, - дедилар.
Бу муборак сўз Хотибнинг томирлари бўйлаб яшин тезлигида тарқалиб, қалбига бир
фараҳлик тўлди. Аллоҳнинг расули шуни кутган эдилар.
Лекин ҳазрати Умар ўзини бошқара олмай қолди.
— Эй Аллоҳнинг расули, рухсат берииг, шу мунофиқнинг бўйнини чопиб ташлай! — деди.
Бу сўзларни айтаётганида Умарнинг овозими шиддатлироқ эди ёхуд кўзларидан сачраган
оловларми янада ёқувчи эди, билиб бўлмасди.
Аммо Расулуллоҳ жанобимиз бунга йўл қўймадилар.
— Бу одам Бадр жангида қатнашган. Қаердан биласизлар, балки Аллоҳ таоло уларга қарата:
«Кўнгилларинг истаганини қилинглар, сизларни кечирдим» деб қолар — дедилар.
Бир неча дақиқа ичида бир умрга татигулик аламни чеккан Хотибнинг юрагига бу сўзлар гўё
сув сепди. Нажот муждасини олган эди у!
Бирдан Расулуллоҳ жанобимизни ваҳий ҳолати чулғаб олди. Овозлари кесилди, атрофда
ҳаяжонли кутиш онлари бошланди. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан оламларга раҳмат қилиб
юборилган Жанобимизнинг муборак тиллари ваҳийни иссиғида биродарларига етказди:
— «Eй мўминлар, менинг ҳам душаним ва сизларнинг ҳам душманларингиз(бўлган
мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўслик(хақида хат-хабар) юборурсизлар,
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 58
ҳолбуки, улар сизларга келган Ҳақ(дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар пайғамбарни
ҳам, сизларни ҳам парвардигорингиз Аллоҳга имон келтирганларингиз сабабли(ўз
диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар менинг йўлимда жиҳод қилиш учун ва
менинг розилигимни истаб чиққан бўлсаларинг(у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст
тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар! Ҳолбуки, мен сизлар яширган
нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши билгувчидирман! Сизлардан ким шу(иш)ни
қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан озибди! (Eй мўминлар), агар улар(мушриклар) сизларга
зафар топсалар, душманларингиз бўлурлар ва сизларга қўл ва тилларини ёмонлик билан
чўзурлар(яъни, сизларни ўлдирурлар, ҳақоратлар қилурлар). Улар сизларнинг яна кофир
бўлишларингни истарлар. (Қиёмат кунида) сизларга қариндош-уруғларингиз ҳам, бола-чақаларингиз ҳам ҳаргиз фойда бермас! Қиёмат кунида(Аллоҳ) ўрталарингизни ажратиб қўяр.
(Бас, нечун ўша уруғ-авлодингизни ҳимоя қилиш учун Аллоҳга гунохкор бўлмоқдасизлар?!)
Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир»*. (Мумтаҳана, 1—3.)
Улуғ Мавло мўминларнинг кофирларга қандай муносабатда бўлишларини яна бундай
кўрсатиб берди:
«Аллоҳ динингиз(Ислом) тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз
диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан— уларга яхшилик қилишларингиздан ва
уларга адолатли бўлишларингиздан қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар.
Аллоҳ сизларни фақат динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз
диёрларингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига
ёрдамлашган кимсалардан— улар билан дўстлашишларингиздан қайтарур. Ким улар билан
дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир». (Мумтаҳана,8-9)
Мўминлар билан бўладиган дўстлик эса ҳеч қачон бошқа мўминларнинг зиддига ҳизмат
қилмаяжак эди.
Шундай қилиб Хотиб тадбирсизлик билан қилиб қўйган бу ишининг жазоси ўлароқ Бадр
аҳлидан эканининг ҳурматига бериладиган ҳақдан қуруқ қолди.
ЙЎЛГА ЧИҚИЛДИ
Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) чақириқларига жавобан қуролларини таққан мўминлар тўп-тўп бўлиб Мадинага кела бошлашди.
Ниҳоят, ҳижратнинг саккизинчи йили Рамазон ойининг ўнинчи куни аср намозини ўқигач,
ўн минг кишилик қўшин коинот фаҳри бўлган жанобимизнинг амрларига бўйинсунган ҳолда
йўлга чиқди. Мадинага Абу Руҳм исмли бир саҳобий вакил қилиб қолдирилди. Унинг вазифаси
намозларни ўқиб бериш, шаҳарда тинчлик-хотиржамликни таъминлаш эди.
Бу сафарда Расулуллоҳга хотинларидан кимлар ҳамрох бўлажаги яна қуръа йўли билан
аниқланди ва бу гал Умму Салама ва Маймуна оналаримизнинг иқболлари кулиб боқди.
Қўшин ҳаракатини бошлагач, Пайғамбаримиз буйруқлари билан бир киши аскарлар орасида
айланиб, ҳаммага: «Хоҳлагаилар рўзасини очсин, хоҳлаганлар рўзасида давом этсин» деб эълон
қилиб чиқди. Айримлар рўзаларини очишди. Бир қисми, оқшом яқин қолди-ку, деб очишмади.
Расулуллоҳ жаиобимиз ҳам ўша куни рўзаларини давом эттириб қўйдилар.
Йўлчилик яна давом этди. Ҳар бири биттадан қабила раиси бўлган Ақро ибн Ҳобис билан
Уяйна ибн Хисн қаватларида бир миқдор қуролли киши билан келиб қўшинга қўшилишди. Бу
орада Улуғ Мавло суюкли пайғамбарини ҳеч кутилмаган бир онда амакилари Аббос билан
топиштириб қувонтирди. Аббос Макка билан алоқасини буткул узган, бор-будини олиб йўлга
чиққан эди. Шу тариқа у Маккадан келган муҳожир сифатида муҳожирлар орасидан жой олди.
Макка фатҳи билан ҳижрат эшиги ёпилажак ва муҳожирлар синфига кириш ҳаққи бундан кейин
ҳеч кимга берилмаяжак эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 59
Расули муҳтарам жанобимиз амакилари Аббосга оила аъзоларини ва ашёларини Мадинага
жўнатиб, ўзи қўшинга қўшилишини буюрдилар.
Асҳоби киром пайғамбарлар султонининг(с.а.в.) бу севинчларига чин юракдан шерик
бўлишди.
Бу ёқда Расулуллоҳ жанобимизнинг амакилари Ҳориснинг ўғли Абу Суфён(* Бу Абу
Суфённи Макканинг бошлиғи Абу Суфён билан адаштирманг.) ва аммалари Отиканинг ўғли
Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ҳам неча йиллар Жанобимизга ашаддий душман бўлиб яшагандан
кейин кўнгилларига тушган бир пушаймонлик туйғуси-ла, мусулмон бўлиш ниятида йўлга
чиқишган эди.
Расулуллоҳ жанобимиз Абу Суфённи кўрган заҳотлари юзларини ундан ўгирдилар. Бошқа
томонга ўтса, у томондан ҳам ўгирилиб олдилар, уни гапиришга қўймадилар.
Абу Суфён хомуш бир қиёфада нари кетди. Хазрати Абу Бакрнинг олдига борди, бўлмади.
Аббосни, Алини(р.а.) топди, фойда бермади. Бировни айблайдиган ҳолда эмас эди у. Қандай
муносабат кўраётган бўлса, ўзидан.
Расулуллоҳга қариндош эди, душман кўзи билан қаради, у зотни жуда яқиндан танийдиган
инсон сифатида бунча кўп одобсизларча ишларни қилмаслиги керак эди, у бўлса, тап
тортмасдан қилди, бунинг устига, ҳамма мусулмонларга, хоссатан жанобимиз Расулуллоҳга
қаратилган ҳақоратлар, ҳажвиялар, тарбияли одамнинг оғзига ярашмайдиган чиркин сўзлар
унинг оғзидан чиқди.
Умму Салама онамиз ўртага тушди:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Абу Суфён сизнинг қариндошингиз, амакингизнинг ўғли.
Камига яна эмикдош биродарингиздир. Абдуллоҳ эса, у ҳам аммангизнинг ўғли, ҳам
қайнингиздир. Уларни кечиришингизни сўрайман — деди.
Аммо Набиййи акрам жанобимизнинг юракларида чуқур яралар қолган, улар бир кунда, бир
ойда, бир йилда битиб кетадиган яралар ҳилидан эмас эди. Масалан, амакилари Абу Толиб ўлим
тўшагида ётганида, унга Ислом динини таклиф этганларида, қаршиларида Абу Жаҳл билан
мана шу Абдуллоҳ ибн Абу Умайя туришган ҳамда ҳастани зуғум остида чақириқдан
қайтаришган: «Eй Абу Толиб, Абдулмутталибнинг динидан юз ўгирасанми?» деб ўлим
тўшагида бўлсин уни тинч қўйишмаган эди. Агар ўша ерда Абу Толиб шаҳодат калимасини
айтмасдан кетган бўлса, бунинг энг бош сабабчилари ҳам Абу Жаҳл билан Абдуллоҳ
бўлишлари лозим эди. Бир вақтлар Пайғамбар жанобимизнинг ёқаларидан тутиб: «Кўзларим
ўнгида кўкка юксалсанг ва у ердан ёзилган қоғоз олиб қайтсанг, у қоғозда бизнинг имон
келтиришимиз кераклиги ёзилган бўлса ҳам, валлоҳи, ўшандаям сенга имон келтирмайман!»
деган мана шу Абдуллоҳ эди. Ҳолбуки, у бегона эмас, аммалари Отиканинг ўғли эди.
Расули акрам жанобимизнинг кўнгиллари мана шу ва буларга ўхшаш аччиқ, хотиралар билан
ярали эди. Абу Суфён ҳам, Абдуллоҳ ҳам бу зотга энг кўп ёрдам қилишлари лозим бўлгани
ҳолда жоҳилларча ҳаракатлари билан ўзларини кўрсатишди. Шуларга қарамай, Умму Салама
онамиз ёлворарди:
— Сиз булардан кўп ёмонлик қилганларни ҳам кечиргансиз — дерди.
Мўминлар онасининг кетма-кет илтижолари мевасини берди: Абу Суфён билан Абдуллоҳ
ибн Абу Умайя келиб, Жанобимиз(с.а.в.) хузурларида шаходат калималарини келтириб,
мусулмон бўлишди.
САФАР ХОТИРАЛАРИ
Қўшин Марруззаҳрон деган жойга келганида«кабас» деб аталувчи емиш тўплай бошлашди.
«Eроқ» исмли мисвок дарахти мевасининг номи шундай эди. Расули акрам жанобимиз
аскарларига:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 60
— Айниқса қораларини олинглар, энг яхшилари қоралари — дедилар.
— Эй Аллоҳнинг расули, қўй боқадиган одамларнинг гапини қилдингиз. Буларни чўпонлар
билади. Ё сиз ҳам чўпонлик қилганмисиз? — деб сўраб қолишди.
— Ҳа. Ҳамма пайғамбар чўпонлик қилган, мен ҳам Қароритда маккаликларнинг кўйларини
боққанман — деб марҳамат этдилар Жанобимиз.
Қарорит жой номи бўлиши мумкин. Ёҳуд, ҳадисни нақл этганлардан бири ифода қилганидек,
“ҳар қўй бошига бир қирот ҳақ” маъносига келар.
Йўлда рўзаларини очганларини ҳамма кўрди, рўзани очиб юбораверишга рухсат ҳам тегди,
лекин барибир баъзилар ҳамон оғизларини очмаган ва қийинчилик чекаётган эди. Шунда
Жанобимиз:
— Улар осий кишилардир — дедилар.
Жанобимиз ўзлари оғизларини очиб, сизлар ҳам рўзаларингни очинглар, деганларидан кейин
ҳам рўзада давом этиш, пайғамбаримиздан ҳам кўп ибодатга берилишга уриниш яхши иш
эмасди, албатта.
Ибн Масъуд(р.а.) эроқ дарахтига чиқиб емиш тўплар эди. Ора-сира эсган шамол унинг
этакларини хилпиратар, анчагина ориқ, бўлган оёқларини кўрган шериклари унга қараб
кулишар эди. Расули мухтарам кулаётганларга қарадилар:
— Оёқларининг ориқлигига ҳайратланянсизларми?.. Жонимни қўлида тутиб турган Аллоҳга
қасамки, бу икки оёқ тарозида Уҳуд тоғидан ҳам оғир келади! - деб марҳамат қилдилар.
Ориққина ва кичкина одам бўлган Абдуллоҳ ибн Масъуд жанг майдонларида ном
қозонадиган даражада кучли эмасди. Айни чоғда, қўрқоқ ҳисобланишга ҳам ҳеч бир сабаб
бермаган. Жанобимиз билан бирга ҳамма сафарда қатнашган, ҳаммасида жонини— бошини
тикиб жанг қилган, душман сафлари орасида кучи етганича қилич ўйнатган, ҳатто Абу Жаҳлдек
дин душманини ўлим ҳолида тутиб калласини кесишга муваффақ бўлган Ибн Масъуд бутун
ҳаёти давомида Ҳолид ибн Валиддек бўлолмаган, Али ибн Абу Толибдек бўлолмаган бўлса ҳам,
бу нарса унинг қусури ҳисобланмаслиги керак. Негаки, у жанг майдонларида тарата олмаган
довруғини илм соҳасидаги асосий курашларда таратди, илм ва ирфон толибларига унутилмас
ҳизматлар қилиб, буюк бир шараф қозонди. Ҳолид ибн Валид билан Али ибн Абу Толиблар бу
динга қиличларида ҳизмат қилишган бўлса, Абдуллоҳ илми ва ирфони билан ҳизмат қилди, то
дунё тургунча унутилмайдиган доғсиз, тоза ном қолдирди.
Шу пайт:
— Ушланглар!.. Олдини тўсинглар!.. — деган овозлар янгради. Ўтлар орасидан бир қуён
отилиб чиқиб, қоча бошлаган эди. Бир неча киши ортидан қува кетди. Орасида Анас ибн Молик
ҳам бор эди. Қувди-қувалоқда шу Анас ғолиб келиб, ҳарсиллаганича қуённи тутиб қайтди. Ўгай
отаси Абу Талҳа қуённи сўйди, терисини шилди, оловга тутиб пиширди. Сўнгра оёқлари билан
ўнг қўлини ажратди.
— Буларни Расулуллоҳга олиб бор, ҳурматларимни билдир — деди.
Анас қуён гўштини олганича Пайғбамбаримиз(с.а.в.) ҳузурларига борди. Ўз қўллари билан
тутганини айтиб, ҳадя ўлароқ олиб келганини билдирди.
Расули роббул оламийн Анаснинг ҳадясини қабул этдилар.
АБУ СУФЁН ВА ШEРИКЛАРИ
Марруззаҳронга келган Маккага келган ҳисобланар эди. Расули акрам(с. а. в.) жанобимиз
ўша кеча ҳар кимга гулҳан ёқишни буюрдилар. Осмонга ўрлаган беҳисоб олов тиллари кўк
юзини қизил рангга буяди-қўйди.
Бу ёқда маккаликлар кўк юзидаги бу ғайриоддий рангга бир маъно бера олмай гаранг эди.
Қурайш бошлиғи Абу Суфён ёнида турган икки шеригидан:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 61
— Нима бу, нима бўляпти ўзи? — деб сўради.
— Эҳтимол, ҳузоаликлар бирон нарса қилишаётгандир — деб жавоб қилди Ҳаким ибн
Хизом.
— Менимча, ундай эмас — деди Абу Суфён. — Улар ҳар бири биттадан гулҳан ёқса, бунинг
ярмича бўлмайди. Менга қолса, бориб, ўз кўзимиз билан кўриб келайлик.
Шундай қилиб, Абу Суфён, Ҳаким ибн Хизом ва Будайл ибн Варқо учаласи Макка
ташқарисига чиқишди, Марруззаҳронга қараб кета бошлашди.
Аббос ибн Абдулмутталиб бу кеча ўзини жуда ҳузурсиз ҳис этарди. Узоқ йил умр кечирган
Маккадан ўзи кечагина келди, бугун энди катта бир қўшин ичида уни фатҳ этишга боряпти.
Ҳолбуки, маккаликлар ҳозир ҳеч нарсадан хабарсиз, роҳатли бир уйқунинг мазасини тотиш
учун ётоқларига кирмоқчи бўлиб туришибди...
Бир хабар етказиш, «Қаршилик қилманглар, йўқса, бу қўшин шаҳарни остин-устин қилиб
юбориши мумкин» деб огоҳлантириб қўйиш лозим эди. Шу ҳаёлда ўрнидан турди. Жаноби
Расулуллоҳнинг оқ ҳачирларига минди. Балки бирор чўпон-чўлиқни учратиб қолар, ўша орқали
хабар етказиши мумкин...
Пойлоқчиликка қўйилган бир гуруҳ аскар қоронғида пусиб-пусиб келаётган уч кишининг
шарпасини кўриб қолишди. Дарров қўлга олишди қарашса, Абу Суфён билан унинг шериклари
экан. Саййидул анбиё(с.а.в.) бу қимматли асирларни кўрсалар, роса мамнун бўладилар энди.
Шу пайт бир овоз янгради:
—Ҳой, ким бу тутган одамларингиз?!
Абу Суфён бу овозни эшитган заҳоти худди олтин топгандек севиниб кетди.
— Менман, эй Абдулмутталибнинг ўғли. Ёнимдагилар Ҳаким ибн Хизом билан Будайл ибн
Варқодир — деди.
Аббос соқчиларга қараб:
— Бу одамларни ҳимоямга оламан, Расулуллоҳнинг ҳузурларига элтаман — деди.
— Ўзинг биласан, эй Расулуллоҳнинг амакиси,— дейишди унга.
Аббос Абу Суфённи эгарига мингаштириб, йўлга тушди. Кетаётиб, ҳазрати Умарга дуч
келишди. У синчиклаб қараб Расулуллоҳнинг ҳачирларини таниди, икки киши мингашиб
олганини кўриб, донг қотиб қолди. Жанобимизнинг ҳачирларига туннинг бу палласида биров
шунчаки маза қилиш учун минмасди.
— Ҳей, қани тўхтанглар-чи, ким бўласизлар?! — деб сўради қатъий оҳангда.
Абу Суфённинг юрагига ҳавотир оралади. Ёниб турган гулҳанларнинг шуъласи тушиб,
Аббоснинг юзини ёритди. Орқасидаги киши зўр бериб қўлини юзига парда қилар эди.
— Орқангдаги ким, эй Аббос? — деб сўради ҳазрати Умар. Синчиклаб тикилди ва уни таниб,
бирдан титраб кетди:— Тамом, эй Абу Суфён, энди мендан қутулиб бўпсан! Сени бу ҳолда
қулимга туширган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Аббос ҳачирни тезлатди. Ҳазрати Умар ҳам шошилди. Бу ўзига хос пойга Жанобимиз
чодирларининг қаршисида ниҳояланди. То Аббос ҳачирдан ингунча ҳазрати Умар чодирга
кирди ва:
— Ё Набияллоҳ. Аллоҳнинг душмани Абу Суфён, мана, ўз оёғи билан келиб ўтирибди,
рухсат беринг, бошини узайин! Орамизда ҳеч қандай битим йўқ пайтида Аллоҳнинг ўзи уни
қўлимизга олиб келиб тутқизди — деди нафаси томоғига тикилгудек бўлиб.
Айни чоқда, Аббос ибн Абдулмутталиб ҳам Абу Суфённи ҳимоясига олганини айтди. Бир
ёқда ҳазрати Умар қайта-қайта сўрар,қўлга кирган бу фурсатни бой бермасликни истар эди,
шундай қилинса, Ислом динини туғилган жойидаёқ буриб ташлаш учун йиллар давомида кўз
очирмай ҳаракат қилиб келаётган Абу Суфён йўқ этилажак. Иккинчи ёқда Аббос(р.а.) ҳам
имкон қадар ёлвориб, тинимсиз амният сўрарди. Охири ҳазрати Умарга қараб:
— Ўзингни бос, эй Умар — деди. — қасамки, агар Абу Суфён сенинг қабиланг Адий ибн
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 62
Каъбдан бўлганида бу сўзларни айтмас, бундай қаттиқ талаб қилмас эдинг. Лекин сен биласан,
бу одам Бани Абдуманофдандир.
Абдуманоф Пайғамбар(с.а.в.) жанобимизнинг катта боболари Ҳошимнинг укаси эди. Буни
эслатиш билан Аббос: «Сен Абу Суфёнга Пайғамбарнинг ақрабоси бўлгани учун душманлик
қиляпсан, ўлдириш истаяпсан, ўзингнинг қабилангга мансуб бўлганида бундай қилмас эдинг»
демоқчи эди.
Бу сўзлар ҳазрати Умардай одамга айтилмаслиги керак эди: нима қилиб бўлмасин неча
йиллик дўсти Абу Суфённи қутқариб қолишдан бошқа нарсани ўйламаган Аббос(р.а.) қалбида
Аллоҳга ва расулига муҳаббатдан бошқа бир ўлчовга ўрин бермаган Умарнинг(р.а.) юзига
қандай гапира олди экан буларни?!
Агар ҳазрати Умар тўғрисида шундай ҳаёлларга борса, юз фоиз ҳато қиларди. Агар фақат
Абу Суфённи қутқариш учунгина бундай деган бўлса, унда кимдан кимни ҳимоя қилаётганини
бир бор ва такрор ўйлаб кўриши лозим.
Ҳазрати Умар(р.а.) жаноби Пайғамбар(с.а.в.) ҳузурларида бунақа сўзларга лойиқ
кўрилганидан ёмон ҳолатга тушди:
— Сен ҳам ўзингни бос, эй Аббос! — деди шиддатла. — Аллоҳга қасамки, сен мусулмон
бўлган куни туйган севинчимни отам Ҳаттоб мусулмон бўлса ҳам туймасдим балки! Бунга
сабаб Расулуллоҳ учун сенинг Исломни қабул этишинг Ҳаттобнинг Исломга киришидан кўра
кўпроқ орзу қилинганини билганимдир.
Ҳазрати Умар тўла ҳақиқатни айтди. «Менинг туйғуларим, тушунчаларим, ҳаракатларим
ҳаммаси Аллоҳнинг ва расулининг розилигига кўрадир» демоқчи эди у. Ҳақиқатда
шундайлигига ҳеч ким эътироз қила олмасди. Шу кунгача ҳам шундай бўлиб келди, тарих ўша
кундан кейин ҳам шундай бўлиб қолганини исботлади!
Ҳазрати Умар ўзига ярашадиган бир буюклик-ла гапирди. Бундан ортиқ яна нималардир
дейишга одоби йўл қўймади. Ҳолбуки: «Eй Аббос, сен кимни ҳимоя қилаётганингни
биляпсанми?... Муҳаммад умматининг бошига Уҳуд куҳидай, Ҳандақ кунидай фалокатларни
ёғдирган кишини тан оляпсанми?..» деса бўларди. Ёки: «Маккада неча йиллар зулм ва исканжа
остида эзилган мўминларни ҳимоя этмадинг, аммо зулм ва куфрнинг бошлиғини ҳимоя
қиляпсан— нимага?! Уканг Ҳамзани тилка-пора қилганлар шу оиладан эди, эслайсанми?!»
дейишга ҳаққи бор эди.
«Пайғамбарларнинг энг буюги бўлган жиянингга аканг Абу Толиб ўлгач, ҳатто Абу
Лаҳабнинг ҳам кўнгли юмшаган бир пайтда, аҳлоқсиз у ишлар, у хужумлар давом этиб турган
кунларда сен Маккада эмасмидинг?! Бугун Абу Суфёнга қайғураётганингчалик ўшанда
Расулуллоҳга қайғуриш имконинг йўқмиди?!» дейишни у ҳам биларди. Жуда бўлмаса: «Бугун
сен мусулмонсан, бир мушрик учун нега бунча жон куйдиряпсан?!» дейиши мумкин эди.
Аммо ҳамма ҳам«Ҳазрати Умар» бўла олмайди. Умар бўлиш осон эмасди!
Жаноби Расулуллоҳ тортишув бундан ортиқ чўзилишини истамадилар:
— Эй Аббос, уни олиб кет, кечани ёнингда ўтказсин, эрта билан менга опкеласан —
дедилар.
Шундай қилиб, Абу Суфён ҳазрати Умарнинг(р.а.) қиличидан бошини сақлаб қолди. Бирга-бирга чиқиб кетишди.
Eртаси ҳамма вақтли уйғонди. Янги кун ҳаёти бошлан-ди. Одамлар у ёқ-бу ёқда юришар,
бомдод намозига комил тайёргарлик кўришар эди. Абу Суфён Расулуллоқ жанобимизнинг
тахорат олаётганларида бир кўрди, намоз ўқиётганларида яна кўрди. У зотга кўрсатилаётган
хурмат ва итоатга гувоҳ бўларкан, кўзи қўрқди. Ўзига Қурайшнинг итоати ҳеч қачон бу
даражада бўлмаган, бунақа бўлиши мумкинлиги ҳаёлига ҳам келмаган. Намоз битгач, уни
Пайғамбар(с.а.в.) ҳузурларига келтиришди.
— Эй Абу Суфён, афсуслар бўлсин сенга, «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» дейишнинг вақти ҳам
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 63
келмадими?!
Бу юмшоқ ифодали сўзлар қаршисида Абу Суфён титради:
— Ота-онам сенга фидо бўлсин, қандай юмшоқ табиатли, қандай икромли бир одамсан,
яқинларингга нақадар меҳрлисан! Валлоҳи, шунинг фарқига бордимки, Аллоҳдан бошқа
илоҳлар бўлсайди, хозирга қадар менга ёрдам қилган бўларди — деб жавоб қилди.
— Суф сенга, эй Абу Суфён, мен Аллоҳнинг пайғамбари эканимга иқрор бўлиш вақти
келмадими?!
— Валлоҳи, бу масалада кўнглимда шубҳалар бор.
Аббос ибн Абдулмутталиб сўзга аралашди:
— Эй одам, Исломни қабул қил ва бошинг танангдан учирилмасидан аввал«Ла илаҳа
иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ» деб гувоҳлик келтир! — деди.
Шундан кейин Абу Суфён шаҳодат калималарини айтди.
Масала ҳал бўлди. Улуғ Мавло тили билан шаҳодат калималарини айтган одамни
ўлдиришдан қайтарган. Қалбида имони борми-йўқми экани эса, Аллоҳ биладиган ишдир.
Салдан кейин Абу Суфён Маккага қайтмоқчи бўлиб оёққа турди. Аббос Расулуллоҳ
жанобимизга:
— Эй Аллоҳиинг расули, Абу Суфён мақтовни яхши кўрадиган одам, унга бирон ҳақ бериб,
илтифот кўрсатсангиз, яхши бўларди — деди.
Жанобимиз бу таклифни қабул этдилар:
— Абу Суфённинг уйига беркинганларга омонлик берилади, уйларига кириб эшикларини
беркитиб олганларга омонлик берилади. Масжиди Ҳарамга кирган кишиларга
ҳам омонлик берилади — деб эълон қилдилар.
Сўнгра амакиларига қарадилар:
— Эй амаки, уни водийнинг тор бир жойида, тоғ этагида тутиб тур, Аллоҳнинг лашкари
ўтаётганида кўрсин — дедилар.
Аббос(р.а.) билан Абу Суфён буюрилган жойга бориб туришди. Лашкар бўликлари орқама-кетин ўта бошлади. Абу Суфён ҳар бири ҳақида саволлар берар, маълумот олар эди. Ниҳоят,
руҳан таслим бўлди:
— Укангнинг ўғли мукаммал бир салтанатга эга бўлибди — дейишдан ўзини тўхтатолмади.
Шунда Аббос:
— Йўқ, бу салтанат эмас, пайғамбарлик ва элчиликдир — дея жавоб қилди.
Бўликлар хамон кетма-кет ўтиб борарди.
Минг бир ҳил ҳамд ва шукр туйғулари-ла маст бунча инсон бугун бу муборак шаҳарга очиқ
фатҳнинг шарафли имзосини чекиш учун келаётган эди.
Расулуллоҳ жанобимиз(с.а.в.) бошларига қора салла ўраб, печини оркага ташлаб олган
эдилар. Туялари устида Фатҳ сурасини ўқиб, баъзи оятларни такрор эта-ета борарканлар, худди
саждага хозирланаётгандек бошлари бир оз эгик эди. Муборак юзлари туянинг буйнига тегай-тегай деб қолган эди.
Оқ байроқ Ҳазраж қабиласининг раиси Саъд ибн Убоданинг қўлида эди. Абу Суфён
қаршисидан ўтаркан, унга кин ва нафрат тўла бир нигоҳ ташлади. Йиллардир мўминлап бошига
солмаган балолари қолмаган бу одамга атай эшиттириш қасдида: «Бугун жанг кунидир. Бугун
Каъбада ҳурмат ўртадан кўтариладиган кундир» деган маънода шеър ўқиди*. (Ҳурмат-"ҳаром"
ўзагидан юзага келган сўз бўлиб, бу ерда Каъба атрофида жанг қилиш ҳаромлиги назарда
тутилган. Шеърда"Бугун қоидага риоя қилмаса бўлади» деган маъно ифодаланяпти.
(Таржимон.) )
Бу нигоҳ ва ўқилган бу байт Абу Суфённинг вужудини титратиб юборди. Титрамай нима
қилсин. Уҳуд куни ҳазрати Ҳамза бошлиқ неча-неча шахидларнинг(Аллоҳ ҳаммаларидан рози
бўлсин) жасадларига қилинган ҳорликлар ҳайвонларни ҳам уялтирар эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 64
Жаноби Расулуллоҳни кутди. Топиб, Саъд ибн Убодадан эшитган байтни такрорлади.
Андишаларини билдирди. Шунда Жанобимиз:
— Йўқ, Саъд ҳато сўз айтибди — дедилар. — Бугун Каъба ҳақиқий маънода ҳурмат ва
таъзим кўрадиган кундир. Бугун Каъбага ёпинчиқ ёпиладиган кундир.
Абу Суфён энди иккинчи шикоятини арз қилди:
— Кўп бегона одамларни кўрдим, менга терс-терс қараб ўтишди — деди.
Во дариғ!.. Абу Суфён нималарни умид қиляпти? Севги ва ҳурмат кўрсатилишиними?
Ташаккур тўла ифодаларними?..
Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг фикрига қўшилмадилар:
— Эй Абу Суфён, бунга ўзинг сабабчисан, сенинг қавминг сабабчи бўлди. Сизлар мени
ёлғончи деб юрган кунларингда улар менга ишонишди, сизлар мени юртимдан ҳайдаб
чиқарганларингда улар мени бағирларига олишди — дедилар.
Сўнгра Абу Суфён Маккага отланди. Қавмини таҳликадан иложи борича тез огоҳ этиш учун
шошиларди у.
Маккаликлар ҳеч нарсадан хабарсиз эдилар.
— Тез тўпланинглар, эй аҳоли!.. Тез тўпланинглар, эй маккаликлар!..
Оз фурсат ичида оламон йиғилди.
— Нима хабарлар келтирдинг бизга, эй Абу Суфён? — деб сўрай бошлашди.
Абу Суфён уларга дардли нигоҳла боқди. Қарашида чорасизлик, умидсизлик маънолари бор
эди.
— Билиб қўйинглар, эй Қурайш жамоаси, устларингизга Муҳаммад келяпти. Енгилмас бир
қўшин сизларга қарши тўпланган. Жанг қилсаларинг, мағлубият муқаррардир. Мусулмон
бўлинглар-да, жонларингни қутқариб қолинглар — деди.
Ҳали ҳеч гап бўлмай туриб туйқус қулоқларга эшитилган бу сўзлар кўзларни ҳиралаштирди.
Юзларнинг туси ўзгарди. Оғизлар қуриб, томирлардан оқиб турган қон худди тўхтаб қолгандай
бўлди.
— Нималар деяётганингни ўзинг биляпсанми, эй Абу Суфён?! — деган ҳитоблар чиқди.
Абу Суфён ўзидан ҳотиржам бир инсон қиёфасида жавоб қилди:
— Афсуски, биламан.
— Ҳўп, қаерда экан сен айтаётган у лашкар?
— Бир соатга қолмай шаҳарга киради.
Туш каби бир нарса эди бу. Қарши чиқиб бўлмас даражадаги бир қўшин Мадинадан йўлга
чиқиб то бу ёқларга келиб қолар экан-у, бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмаса?!
Орага қисқа сокинлик чўкди. Бирдан фарёд каби, қоплон улиши каби бир чинқириқ
эшитилди. Кин ва ўч алангасида қоврилган, танаси пичоқланган одамнинг овозидек эди бу овоз.
— Сен қари туллак!.. Сен олчоқ, ҳайрсиз одам!..
Овоз аёл кишиники эди. Машхур Утба ибн Робианинг қизи, Абу Суфённинг хотини Ҳинд...
Кимдир ҳозироқ Абу Суфённинг гапларини унга чопиб бориб етказган, «Мусулмон бўлиб
жонларингни қутқаринглар» деганларини айтган кўринади. Ҳарҳолда, Ҳинд овози борича
бақирар эди:
— Итдай ўлдиринглар бу ёғидишни!.. Бўғинглар бўғизидан бу гўшт тулумини! Сизларга
жуда ёмон бўҳтонлар қиляпти. Динидан қайтган у! — деганча, келиб эрининг соқолидан
чангаллади.
Абу Суфён жон аччиғида унинг қўлларига ёпишди. Қутулишга уринаркан, соқолимни қўйиб
юбор, хой хотин, деб бақириб юборди.
Ҳинд эрининг соқолини бўшатди. Абу Суфён:
— Қани, энди уйга кир. Валлоҳи, агар мусулмон бўлмасанг, бошинг кесилади. Буни биласан,
— деди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 65
Бир он ҳамма нарса унутилган, эр-хотиннинг бу ҳаяжонли можароси мароқла томоша
қилинган эди. Абу Суфён оломонга ўгирилди.
— Ким менинг уйимга кирса, омон қолади — деди.
— Ҳой, сенинг уйинг неча кишига паноҳ бўларди? — дейишди одамлар
— Ким Масжиди Ҳарамга кириб олса, омонда — деди. Одамлар яна айни эътирозни
билдиришди. Шунда Абу Суфён:
— Ким уз уйига кириб эшикларини беркитиб олса, омонда! — деб эълон қилди. Сўнгра
илова этди: — Яна қайтараман, қаршилик кўрсатаман десаларинг, сизларни пичан ғарами каби
янчиб ташлайдиган даражада кучли қўшин келяпти...
Бир вақтлар боши булутларда кезган, Маккага ҳокимлик хисси бермиш ғурурла еру кўкка
сиғмай юрган Абу Суфённи қўл-оёқ боғлиқ, сас-садоси буғилган вазиятда кўриб турганлар энди
шамол терс томондан эса бошлаганини дарров англадилар. Бошлар ҳам бўлди. Юраклар эзилди.
Энди жанг майдонига чопишга эмас, уйларга яширинишга ва натижани кутишга тўғри
келаётганини ҳис этиш юракларни сиқиб юборди. Бундан буён у қилинган ишлар, у
кўрсатилган ҳунарлар учун жавоб берилажак эди.
— Йўқ, то тирик эканмиз, бу ерга кимса кирмайди!
— Қонимиз эвазига бўлса-да, муқаддас шаҳарни қўриймиз!
Шунга ўхшаш овозлар юксалди. Аммо бундай деганлар сони жуда оз эди.
Қиличлар суғурилди. Кичик бир бўлик пайдо бўлди. Уларни кўрган одам: «Қонига ташна
бир неча шўрлик...» дейиши турган гап эди. Улар кўча жанги қилиш пайида шаҳарнинг юқори
қисмига йўл олишди. Оломоннинг асосий қисми эса бўйни букик ҳолда, ҳаёлчан одимлар-ла,
уй-уйларига тарқалди.
МАККАГА КИРИШ
— Эй Аллоҳнинг расули, эртага Маккада қаерга тушасиз?
— Шу ҳам муаммоми? Аллоҳ насиб этса, эртага турадиган жойимиз мушриклар куфрларига
аҳд-паймон қилган Хайф мавқеидир.
Шу орада Расули акрам(с.а.в.): «Кофир мўминга, мўмин кофирга меросхўр бўла олмайди»
деганлари ҳам нақл қилинади.
Ислом лашкари икки қўл ҳолида Маккага кира бошлади. Биринчи қўл пайғамбарлар
султонининг(с.а.в.) қўмондонликлари остида бўлса, иккинчи қўлнинг бошида Жанобимиз
«Сайфуллоҳ» (Аллоҳнинг қиличи) деб шарафлантирган, йигитлар сардори Ҳолид ибн Валид
турарди.
Расулуллоҳ жанобимиз Маккага киришдан олдин бир неча исмларни санадилар. Абу
Жаҳлнинг ўғли Икрима, Сафвон ибн Умайя, ҳазрати Ҳамзанинг қотили Ваҳший, ҳазрати
Зайнабни ҳижрат сафари чоғи яралаб, бола ташлаб қўйишига сабаб бўлган Ҳаббор ибн Асвад,
бир замонлар ваҳий котиблиги қилган, лекин кейин муртад бўлиб Пайғамбар жанобимиз
ҳақларида бемаза сўзлар қилиб юрган Абдуллоҳ ибн Абу Сарх, ўзини мусулмон кўрсатиб,
укасининг хун бадалини олганидан кейин бир мусулмонни ўлдириб қочган Микяс ибн Субоба,
бирмунча вақт мусулмон ўлароқ яшаб, сўнгра ҳизматини қилган одамни ўлдириб, закотга
келган туяларни олиб қочиб кетган шоир ибн Хатал, ибн Хаталнинг икки чўриси, Абдуллоҳ ибн
Зибаъра ва Ҳубайра ибн Ваҳб— булар Каъба ёпинчиғи тагига яширинган бўлса ҳам,
ўлдирилажак эди.
Расули акрам(с.а.в.) орқаларига Усома ибн Зайдни мингаштирган ҳолда Маккага кирдилар.
Лашкарга қарши туришга, қўл кўтаришга ҳеч кимса журъат этмади. Амрларига тобеъ бир
қўшинга бош эдилар Расулуллоҳ(с.а.в.). Шу фарқ биланки, зафардан келадиган ғурур йўқ эди.
Аллоҳнинг неъматини ҳаққила биладиган ва бу туйғу оғушида бошини саждага қўядиган
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 66
мутавозеъ бир пайғамбар ҳоли бор эди у зотда.
Пайғамбарлар имомига(с.а.в.) Макканинг юқори қисмида бир чодир тикилди. Шу ерга
кириб, бир муддат истироҳат этдилар.
Ҳолид ибн Валид(р.а.) ўзига қарашли қисм билан Макка остоналарига қадам босганида
шаҳарга эмин-еркин кира олмаслигини англади. Қилич ва найзалар билан қуролланган бир
гуруҳ унинг қаршисидан тўсиб чиқди. Ёйлар тортилган, ўқлар ҳозирланган эди. Охиригача
олишувга азм этган кўзлар боқиб турарди унга. Вазият дарҳол тадбир кўришни, яхши
қўмондонга муносиб шаклда ҳаракат қилишни тақазо этарди.
Ҳолид қўшинга тўхташ амрини берди. Қаршисида бир вақтлар тақдирлари боғланган
дўстлари— Икрима ибн Абу Жаҳл, Сафвон ибн Умайя, Суҳайл ибн Амр ва бошқалар
туришарди. Ҳолид ҳам бир замонлар улар қаторида бўлган, куфрнинг байроғини улар билан
бирга кўтарган, мусулмонларга қарши бирга-бирга қилич соллаган эди.
Бир-икки одим илгарилади.
— Ҳой одамлар! Сизларни Исломга чақираман. Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқлигига
иқрор бўлинглар! Муҳаммадни Аллоҳнинг расули деб тан олинглар! Бу муборак шаҳарда қон
тўкилишига сабаб бўлманглар! — деди.
Таклиф қабул этилмади. Жавоб сифатида отилган бир-икки ўқ шундоққина қулоқлари
ёнидан визиллаб ўтди. Ўқларга нишон бўлиб бекордан-бекорга ўлиб кетишнинг маъноси йўқ
эди. Буюрди. Мўминлар ҳам ўқ отишди. Шу тариқа жанг бошланиб кетди. Қиличлар қинидан
суғирилди. Қисқа бу тўқнашувнинг илк натижаси ўлароқ ўн икки мушрикнинг жасади ерга
чўзилди.
Аҳвол нозик эди. Абу Суфён Расули акрам жанобимизнинг ҳузурларига ҳаллослаб келди.
— Ҳолид бизларни қириб битирди — деди.
Жаноби Пайғамбар бир кишини чорлаб, дарҳол Ҳолиднинг ёнига боришга ва савашни
тўхтатишга буюрдилар. У киши ўша заҳоти чопқиллаб кетди. Ҳолидни топди.
Лекин:
— Расулуллоҳ қўлингга тушганларни ўлдиришингни амр қиляптилар — деди.
Жанг давом этди. Ўлим фармони имзоланганларнинг ҳаёт дафтарлари бирин-кетин
ёпилаверди. Жами ўлдирилганларнинг сони етмишга борди.
Шикоят яна такрорлангач, Жанобимиз Ҳолиднинг ўзини ҳузурларига чорладилар. У келгач,
урушни нега тўхтатмаганини сўрадилар. Шунда Ҳолид:
— Мен сизнинг буйруғингизни бажардим, эй Аллоҳнинг расули. Сиз менга қўлимга
тушганларни ўлдиришимни буюрган экансиз, мен шундай қилдим — дея жавоб
берди.
Ажаб... Масалани ҳал этиш учун бояги одам чақирилди.
— Эй Аллоҳнинг расули, тўғри, сиз мени жангни тўхтатиш фармони билан юбордингиз.
Лекин бу сизнинг тилагингиз эди. Мен эсам, Ҳолиднинг ёнига борганимда, қўлингга тушганини
ўлдиравераркансан, дейишдан ўзимни тия олмай қолдим.
Жанобимиз бир нарса демадилар. Сув сўрадилар. Келтиришгач, ғусл қилдилар. Қасва
лақабли туяларига миниб, ёнларида вафодор дўстлари ҳазрати Абу Бакр билан бирга Масжиди
Ҳарам томон йўл олдилар.
Саккиз йил аввал шу туялари эгарида, ўшанда ҳам ёнларида дўстлари Абу Бакр билан бу
шаҳарни тарк этиб чиқиб кетган эдилар. Улов ўша улов, шерик ўша шерик, аммо битта фарқ
бор: у кун ўлиги ё тиригини қўлга киритиш дарди ила ёниб-тутаган, шафқат нелигини
билмайдиган золимлар ҳозир марҳамат ва шафқат кутган боқишлар билан уларни кузатиб
туришар эди.
Аммо... бу нимаси?! Абу Уҳайҳанинг эшиги очилди, бир нечта қизалоқ отилиб кўчага
чиқишди, гўё уч олмоқчидай, рўмолларини Пайғамбаримизнннг туялари юзига ура кетишди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 67
Жанобимиз(с.а.в.) Абу Бакрга ўгирилдилар:
— Ҳассон ибн Собит нима деган эди? — деб сўрадилар.
Ҳазрати Абу Бакр Ҳассоннинг«Бор кучила ҳужум қилган отлиқларга фақат хотинлар қарши
чиқажакларини ва рўмолларини отларининг юзларига урмоқдан бошқа бир иш қила
олмаяжакларини» ифодалаган байтларини ўқиди. Шу онда худди бу байтларнинг мукаммал
татбиқоти бўлаётган эди.
Ҳолид ибн Саиднинг сингиллари ё жиянлари бўлган бу қизлар уйларига кириб кетишди.
Жанобимиз йўлларида давом этдилар. Ниҳоят, Масжидул Ҳарамга етиб келишди.
Расули акрам пайғамбаримиз Қасвадан тушмай туриб олдин қора тошни қўлларидаги
ҳассани текказиб саломладилар, сўнгра Байтуллоҳни тавоф қила бошладилар. Муҳаммад ибн
Маслама туянинг тизгинидан ушлаб, Каъба атрофидан айлантирар эди. Ҳар гал қора тош
рўпарасига келинганида, у тавоф қилинар эди.
Етти марта айланилгач, Жанобимиз замзам булоғининг бошига келдилар. Булоқдан
ҳовучларида сув олиб ичгилари бор эди, аммо келгусида бу ишлари суннат сифатида қабул
этилажагини ва ҳар ким ўз ҳовучида сув оламан деб катта қийинчиликлар юзага чиқажагини
ўйладилар.
— Агар суннат ҳисобланиб умматимга оғирлик тушиб қолишидан қўрқмаганимда қўлимда
сув олиб ичардим — деб марҳамат қилдилар.
Сўнгра амакилари Аббос тутган сувни олдилар ва тик турган ҳолда Байтуллоҳга юзланиб,
қона-қона ичдилар.
Навбат Сафо ва Марво орасида саъй қилишга келган эди. Мўминлар эшлигида Сафо
тепалигига чиқдилар ва ўзларига буюк фатҳни насиб этган Мавлоларига дуо эта бошладилар...
Икки тепа орасида саъйни битириб, Расулуллоҳ такрор Каъбага келдилар. Ниҳоят, Каъба
атрофига қалаштириб ўрнатилган бутлар билан хисоб-китоб вақти етди. Ҳассаларини илк дуч
келган бутнинг кўзига суқиб қулатарканлар: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Ҳеч шубҳа йўқки,
ботил йўқ бўлишга маҳкумдир»*(Исро, 81) мазмунидаги оятларни ўқир эдилар.
Бут-санамлар битта-битта ағдарилаверди. Бутларни ва бутпарастликни ўртадан кўтариш ва
ёлғиз Аллоҳга ибодат низомини ўрнатиш вазифаси ила юборилган буюк Пайғамбарнинг
қўлларидаги ҳасса бутлардан баъзиларини орқадан тортиб юзтубан қулатар, баъзиларининг
пешонасидан итариб чалқанча йиқитар эди. Шу зайлда Каъба атрофидаги ҳамма бут ағдариб
ташланди.
Кейин Набиййи акрам(с.а.в.) жанобимизнинг буйруқлари билан Усмон ибн Талҳа Каъбанинг
калитини олиб келиб берди. Эшик очилди. Ичкарига осилган расмлар йиртилди. Машхур Ҳубал
бути ташқарига отилди. Мушриклар кўзи мошдек очилиб, Ҳубалнинг парча-парча этилишини
алам ичра томоша қилишди. Уни деб неча-неча урушлар қилинди, қанча-қанча қонлар тўкилди,
не-не жонлар қурбон берилди. Ҳубал эса, худди бошқа санамлар каби, ҳўр ва ҳақир бўлди,
кетма-кет тушаётган зарбалардан чилпарчин бўлди.
Ҳазрати Абу Бакрнинг куёви Зубайр ибн Аввом(р.а.) ёнида турган одамнинг юзига боқди:
— Ҳе-ей Абу Суфён, Ҳубалингни томоша қил! У ҳам парча-парча қилинди. Ҳолбуки, Уҳуд
куни сенга ғалабани у берган деб ишонардинг!..
Дарҳақиқат, ўшанда Абу Суфён: «Ҳубал устун келди! Ҳубал устун келди!» деб хўроз каби
бақириб-чақирган эди. Ҳозир эса барчанинг нигоҳи унда... Қўл-оёғи боғланган асир тахлит
бўлиб турган Абу Суфён: «Янглишяпсизлар, сизлар қабул этмасаларинг ҳам, Ҳубал юксакдир»
дея олмади.
— Бу сўзларингни қўй, эй Зубайр. Агар Муҳаммаднинг илоҳидан бошқа илоҳ бўлганида эди,
ишлар бундай бўлмасди — дея жавоб қилди.
Намоз вақти кириб, ҳазрати Билол(р.а.) Каъба устига чиқди. Қўлларини қулоқларига
келтириб, бор кучи-ла:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 68
— Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!.. — дея азон айта бошлади.
Азон сўзлари уй-уйларига беркиниб олган мушрикларнинг бошларига гурзи каби тушар,
кечагина жонига қасд этиб, Макка кўчаларида бўйнидан ип боғлатиб болаларга судратилган
қулнинг бу ҳайқириғига жавоб бера олмаётганларининг алами-ла қулоқ солишар эди.
— Каъба устида азон айтиш шу қора қулга қолдими? Яхшиям отам Асид ўлди: Аллоҳ унга
бу кунларни кўрсатмасдан ўлдириб, буюк икром кўрсатган экан...
Аттоб ибн Асиднинг гапи эди бу. Бир кун аввал отасини тупроққа кўйган Аттоб бу сўзлари
билан гўё ўзига тасалли бермоқчи бўларди.
Ҳакам ибн Абул Ос азонни тингларкан, туйғуларини бундай тилга кўчирди:
— Валлоҳи, бўладиган иш эмас бу... Шу қора қул чиқсин-да, Байтуллоҳ тепасида тантана
қилсин... Эсиз!
Ўлимга буюрилганлар ҳамма жойдан ахтариларди. Шоир ибн Ҳатал каъбапўшга ўралиб
олган ҳолда яшириниб ётган экан. Расулуллоҳ жанобимизга хабар берилди. «Қаерда
топсаларинг, ўлдиринглар!» фармонларига кўра боши танасидан жудо этилди.
Микяс ибн Субоба шериклари билан ҳамр ичиб ўтирганида топилди. Ташқарига чақирилди,
чиқар-чиқмас унинг ҳам ҳаётига нуқта қўйилди.
Ибн Ҳаталнинг икки чўриси, Сора исмли айтимчи хотин, Ҳорис ибн Тулатила ва Ҳувайрис
ибн Нукайз ҳам ўлдирилганлар қаторида эди.
Ваҳший, Ҳаббор ибн Асвад, Икрима, Сафвон, Абдуллоҳ ибн Зибаъра, Ҳубайра ибн Абу Ваҳб
тез Маккани тарк этиб, жонларини кутқариб қолишган эди.
Абдуллоҳ ибн Сарх ҳам ўлимга ҳукм этилганлар қаторида эканини, Каъба ёпинчиғига
беркинса ҳам ўлдирилажагини эшитган заҳоти дабдуруст ўзини йўқотиб қўйди. Ўлим
қўрқувидан қони томирларидан қочаётгандек хис этди. Ягона чора эмикдош биродари Усмон
ибн Аффондан паноҳ сўраб бориш эди. Шундай қила олса, озми-кўпми омонлик олган бўларди.
Дарҳақиқат, илк фурсат топилди дегунча тез Усмон Зиннурайннинг ёнига чопди.
Ҳазрати Усмон: «Қўлимга тушганинг яхши бўлди, эй ибн Абу Сарх, энди, қани, охират
сафарига хозирлан-чи! Ҳамма разил ишларингнинг жазосини тортиш вақти келди!» дея
олмасди. Бундай дейиш мумкин эмасди. Уҳуд жангининг охирида ўзидан паноҳ сўраган бир
душманни уйида сақлагани ҳам унинг бундай бир сўзни билмаслигидан эди. Келажакда шаҳид
бўлишига олиб келадиган талай воқеаларнинг остида ҳам ўзининг қотилларига уйидан жой
бериб, уларни сийлагани сабаб бўлажакдир.
Шу онда Пайғамбаримизнинг буйруқлари бажарилиши лозимми ёки қатъий ўлимга ҳукм
қилинган эмикдош биродари ҳимоя этилиши керакми? Аслида, у Расулуллоҳ жанобимиздан ҳам
меҳрибонроқ кўринмоқчими ёки қатъийлик кўрсатилиши лозим келган ўринда бўшанглик
қиляптими?
Ибн Абу Сарх сут қардошининг табиатини жуда яхши билар, бундай бир жасорат ва
қатъийлик унда йўқлиги беш бармоғидай маълум эди. Шу сабабдан унинг ёнига келаркан:
«Янглишиб менинг бошимга бир кулфат келтирмасайди» деган андиша ҳаёлига ҳам келмади.
Eнди ўзини омонликда ҳис этарди. Чунки Макка остин-устин қилиб юборилса ҳам,
Пайғамбар(с.а.в.) куёвининг чодирини текшириш ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди.
Ҳазрати Усмон эса муносиб бир фурсат туғилишини кута бошлади.
Расулуллоҳ(с.а.в.) чодирларида чўмилар эдилар. Қизлари Фотима бир рўмолни парда қилиб
турди. Шу орада кекса ёшдаги бир хотин келиб, ичкарига изн сўради.
— Ким у? — дейилди ичкаридан.
— Умму Хонийман — деб жавоб қилди хотин.
Расулуллоҳ жанобимиз(с.а.в.) севиниб кетдилар.
— Мархабо, эй Умму Хоний, хуш келибсан, бизни хурсанд қилиб юбординг! — дея овоз
бердилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 69
Ғусулларини тугатиб, кийимларини кийдилар, икки ракатдан саккиз ракат намоз ўқидилар.
Намозни тугатиб, мехмонларга юзландилар. Умму Хоний қадрли амакилари Абу Толибнинг
қизи, ҳазрати Алининг опаси эди.
— Мархабо, эй Умму Хоний, қандай хизматлар билан келдинг? — деб илтифот кўргаздилар.
— Эй Аллоҳнинг расули, Бани Махзум қабиласидан икки киши менга юкиниб борди, мен
ҳам уларни химоямга олдим. Аммо укам Али ҳимоямни тан олмаяпти ва уларни ўлдирмоқчи
бўляпти — деди Умму Хоний.
Расули акрам(с.а.в.) уни мамнун этадиган ва аёлларга қандай аҳамият беришларини
англатадиган ушбу муборак сўзларни айтдилар:
— Сен омонлик берганларга биз ҳам омонлик бердик, эй Умму Хоний! — дедилар.
— Ташаккур, эй Аллоҳнинг пайғамбари...
ФАТҲ ХУТБАСИ
Фатҳ тамом бўлгач, шаҳарда том бир тинчлик ўрнатилди. Расули мухтарам(с.а.в.) Каъба
эшигига чиқдилар, қўлларини эшикнинг икки чеккасига тирадилар, қаршиларида тўпланган ва
нималар бўлишини қўрқув, мароқ ҳамда ҳаяжон-ла кутиб турган халққа бундай ҳитоб қилдилар:
— Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, ваъдасини бажарди, қулига ёрдам қилди, душман гуруҳларини
ёлғиз ўзи тор-мор этди... Эй инсонлар! Аллоҳ Маккани еру кўкни яратган куни ҳаром қилган,
қиёмат кунига қадар ҳаром бўлиб қолажак. Аллоҳга ва охират кунига имони бор бирон кимсага
бу ерда қон тукиш ҳалол бўлмайди. Бу шаҳарнинг ҳайвони овланмайди. Дарахти кесилмайди,
майсаси юлинмайди, ерда ётган бирон нарса олинмайди, олинса ҳам фақат эгасини топиб
қўлига етказиш учунгина олиш ҳалол бўлади.
Шу ўринда ҳазрати Аббос Пайғамбар жанобимизнинг сўзларини кесди:
— Изхир ўти мустасно бўлсин, эй Аллоҳнинг расули! Чунки ўликни кўмиш ишларида ва уй
қурилишларида ундан фойдаланамиз — деди.
Расулуллоҳ бир муддат тин олиб, сўнг сўзларини давом эттирдилар:
— Изхир ўти бундан мустасно. Уни ўриш ҳалолдир. Бу шаҳарнинг ҳурмати мендан аввал ҳеч
кимса учун бекор қилинмаган, кейин ҳам ҳеч кимса учун бекор қилинмайди. Агар бир одам
чиқиб: «Аллоҳнинг пайғамбари у ерда урушган-ку, бунга нима дейсан?» деса, айтинглар: менга
ҳам фақат бир куннинг белгиланган бир соатидагина изн берилган. У ҳам Макка аҳлига бўлган
ғазаби сабаблидир. Диққат қилинглар: ҳаром ҳукми яна кечаги кун каби эски ҳолига қайтди.
Набиййи акрам жанобимиз бир тарафда тўпланиб турган Ҳузоа қабиласи одамларига
юзландилар:
— Эй ҳузоаликлар, энди урушдан қўл тортинглар. Агар фойдаси бўлганида... роса урушилди.
Бу орада, уруш тўхтатилганидан кейин бир одамни ўлдириб қўйибсизлар, мен унинг ҳунини
тўлайман. Шу ондан эътиборан ким ўлдирилса, улганнинг яқинлари истаса, ўлдирганга жазо
беради, истаса, ҳунини олади.
Шундан кейин Расули акрам муборак юзларини Макка халқига ўгирдилар:
— Эй Қурайш жамоати, сизларга қиладиган муомалам қандай бўлади деб ўйлайсизлар?
Атрофдан овозлар юксалди:
- Яхшилик билан муомала қиласан!
— Яхшисини қиласан!
— Сен шарафли биродаримизсан, шарафли бир биродаримизнинг ўғлисан!
Шундай кун ҳам келди.
Ўн уч йил Маккада, саккиз йилдан бери Мадинада қон қусдиришга уринган, яшаш хаққи
бермаган, энг ифлос бўхтонларни жирканмай қилиб келган одамлари энди шарафли қардош
бўлиб қолди, шарафли қардошнинг ўғли бўлиб қолди. Ундан ҳайр ва яхшилик кутишаётганини
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 70
ҳеч ҳижолат чекмасдан айта бошлашди. Қазо умрасини адо этиш учун келганларида Маккада
бир кун ҳам ортиқча туришларига йўл қўймаганлар бугун ўзлари у зотдан марҳамат кутишётган
эди. Овозларида ютқизикнинг алами хис этиларди. Тик туришга одатланган бошлари эгик.
Фурсат топишса-ку, такрор бош кўтаришдан ҳам тоймайдиган, бор куч-ғайрати билан қарши
турадиганлар хозир ночор-ноилож, буюк Пайғамбардан марҳамат-шафқат сўрашарди...
Бутун оламларга, хоссатан инсониятга раҳмат бўлган Жанобимиз уларга бундай дедилар:
— Мен билан сизларнинг ҳолингиз пайғамбар Юсуф(а.с.) билан акаларининг ҳоли кабидир.
Мен ҳам сизларга Юсуф акаларига айтган ганларни айтаман: бугун сизлардан ҳеч қандай
ёзғираши йўқ, озор йўқ. Аллоҳ сизларни кечирсин. У зот меҳрибонларнинг энг меҳрибонидир.
Боринглар, ҳаммаларинг эркинсизлар...
Шундай қилиб, умумий кечирим эълон қилинди, ўч олиш йўли тутилмади. кўплар у ердан
катта бир севинч билан тарқалишди.
Мурувват шунчалик бўлади! Шафқат туйғуси бундай кўринади! Қўлидан келган барча
усулларни қўллаб, жонларига ҳар турли суиқасдлар қилишдан чарчамаган одамларга бу
даражада илтифот кўрсатилган эди.
Ўша кеча уйларида бутлар битта қўймай синдирилиши лозимлиги тушунтирилди.
Бундан тангрилар ғазабга келмадими?
Ҳеч қайсиси... Ҳа, ҳеч қайсиси ҳеч нарса қилмади.
Ҳатто буюк Ҳубал парчаланаётганида ҳам ҳеч нарса юз бермади. Ҳолбуки, у еру кўкни бир-бирига уради, ўзини ерга думалатганларнинг бошига фалокатлар ёғдиради, деб кутилган эди.
Қаёқда!..
БИР-ИККИ ҲОДИСА
Расулуллоҳ жанобимиз саҳобалари билан бирга бораётган эдилар. Йўлларида орқа ўгириб
ўтирган бир киши учради. Муборак қўлларини елкасига теққиздилар. Одам бошини кўтарди—
Абу Суфён эди у. Жаноби Пайғамбаримиз унинг юзига қарадилар ва:
— У ҳолда Аллоҳ сени уриб қўяди. Шармандаи шармисор бўласан! — дедилар.
Саҳобалар бу гапнинг маъносини тушунишолмади. Бир ёқдан қаралса, ҳеч нарсадан ҳеч
нарса йўқ айтилган бу гап, аммо иккинчи ёқдан қаралса, Расулуллоҳ бекордан-бекорга бир
нарса демайдилар ҳам.
Абу Суфён ғалати аҳволга тушиб қолди. Жиноят устида қўлга тушганга ўхшар эди у.
Пешонасида пайдо бўлган терларни артиб, тилга кирди:
— Шу пайтгача сенинг пайғамбар эканингга ишонган эмасдим. Аллоҳга тавба қиламан,
ҳаёлимдан кечганлар учун кечиришини сўрайман.
Сияр китоблари ўша воқеадан бир неча йил кейин Абу Суфён айтган ушбу ҳотираларни қайд
этиб қўйган:
«Ўтириб олиб бир нарсани ҳаёлимдан ўтказардим: шу одамга қарши бир қўшин тўпласам-да,
сўнгги бор ўчимизни олиш учун устига юрсам, деб ўтирган эдим, тўсатдан елкамга бир қўл
текканини сездим. Қайрилиб қарасам, тепамда у турибди...»
Ўша кеча Абу Суфён уйда хотини Ҳинд билан гаплашар экан, шу кунгача ич-етини
тимдалаётган бир саволни беихтиёр сўради:
— Сен нима деб ўйлайсан: буларнинг барчаси Аллоҳнинг ишими?
Ҳинд гапни қисқа қилди:
— Ҳа, булар Аллоҳдандир.
Ичларида Исломга, хусусан Расулуллоҳ жанобимизга қарши битмас-туганмас кин ва адоват
сақлаётганларнинг энг олд сафидан жой олган бу эр-хотин шу тарифа қуролларини ташлашди,
аччиқ бўлса ҳам, истамаган ҳолда ютқазганларини тан олишга мажбур бўлишди. Уҳуд тоғИ
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 71
этакларида Аллоҳнинг расулига қарши«Юксал, эй Ҳубал!.. Юксал, эй Ҳубал!..» дея аёвсиз
жанг олиб борган Абу Суфён ҳам, қўлида ҳазрати Ҳамзанинг жигарларини олиб чайнаб-чайнаб
телбаларча қувонган Ҳинд ҳам бундан буён овозларини кўтармайдилар, буйинларини эгадилар.
Тонг отгач, Абу Суфён Расулуллоҳ жанобимизнинг ҳузурларига борди, Фаҳрул анбиё вал
мурсалийн жанобимиз унга шу кеча Ҳинд иккаласи гаплашган гапларни қайтариб айтиб
бердилар.
— Оти айтилиб қасам ичилаётган борлиқ номига қасам ичаман, бу гапларни
айтаётганимизда ёнимизда бошқа ҳеч кимса йўқ эди! — деди ҳайрат ичра.
Марруззаҳронда ҳазрати Умарнинг қиличидан қўрқиб шаҳодат калималарини айтган Абу
Суфён изма-из содир бўлаётган бу икки ходисадан сўнг, сал бўлса-да, ўзига келди.
Билол азон чақираётганида уч киши бир четда ўтириб олиб суҳбат қурар, кўнгилларидаги
туйғуларини ўртоқлашишар эди. Аттоб ҳали тупроғи совиб улгурмаган отаси Асидни эслади:
— Отамга Аллоҳнинг раҳмати етган экан. Ўлди-қутулди. Йўқса, таъбини хиралаштирадиган
воқеаларни эшитар, тириклайин қабрга киргандай бўлар эди — деди.
Гапга Ҳорис ибн Ҳишом қўшилди:
— Қасам ичаман, бу диннинг ҳақ дин эканини билсам, албатта унга эргашардим.
Абу Суфён сутдан оғзи куйган одам эди. Бундан буён қатиқни ҳам пуфлаб ичиш
кераклигини бир-икки тажрибада мукаммал англаб етган эди.
— Мен ҳеч нарса демайман. Мабодо гапирсам, шу майда тошлар ҳам унга хабар бериб
қўйишидан қўрқаман — дейишдан нарига ўтмади.
Eндигина бир намоз ўқигунчалик вақт ўтган эди, Расулуллоҳ(с.а.в.) бу уч сухбатдошнинг
устига келиб қолдилар.
— Эй Аттоб, сен шу-шуларни сўзладинг. Эй Ҳорис, сен бу-бу гапларни айтдинг ва, эй Абу
Суфён, сен бундай-бундай дединг — дедилар.
Диққат билан ва инсоф билан эшитишди. «Йўқ, бундай демадик» дейишларига имкон йўқ,
эди.
— Мен гувоҳлик бераман, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Яна гувоҳлик бераман, сиз Аллоҳ
юборган пайғамбарсиз!..
Бу муборак сўзларни Аттоб ҳам, Ҳорис ҳам айтди. Ҳеч бир зуғумсиз, ҳеч бир қўрқув ва
андиша хис этмасдан... Бундан буён энг самимий мўминлар орасидан жой олажаклар, ўтмишда
йўқотганларини келажакда қўлга киритажаклар.
Набиййи мухтарам жанобимиз Каъбани тавоф қилаётган эдилар. Иттифоқо, бир одамнинг
рўпарасига ўтиб:
— Фазоламисан? — дея сўрадилар.
— Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг расули.
— Нималарни ўйлаяпсан?
— Аллоҳни зикр қилаётган эдим...
Расулуллоҳ жанобимиз кулдилар. Қўлларини у одамнинг кўкрагига қўйиб:
— Аллоҳдан мағфират тила, гуноҳларингни кечиришини сўра — дедилар.
Бир муддат бу муборак қўл Фазоланинг кўкраги устида қолди. Жанобимизнинг нигоҳлари
ҳам Фазолага қаратилган эди. Бир оздан кейин кетдилар. Фазола пайғамбаримизнинг
орқаларидан миннатдорлик туйғуси тўла кўзлар ила қараб қолди.
Сўнг ёнига бир ўртоғи келди.
— Нима гап, эй Фазола?.. — деб сўради.
Фазола ўртоғига қаради:
— Қулай бир фурсат топиб уни ўлдира олармикинман, деган ўй ҳаёлимдан ўтиб турган эди
ҳам, менга қараб юрди. Шундан кейин нима бўлганини ўзинг ҳам кўрдинг. Қўлини кўкрагимга
қўйганида ичимда тушуниксиз бирнималар содир бўлди. Худди юрагимдаги бор нарса ҳаммаси
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 72
ташқари отилган, ўрни севги, ҳурмат билан тўлдирилгандек эди. Ўша онда мен учун Аллоҳ
яратган нарсалар ичида ундан кўра суюклиси йўқ эди...
Умайр ибн Ваҳб пайғамбарлар сарварини излаб топиб келди.
— Эй Аллоҳнинг расули! Сафвон ибн Умайя ўлимдан қўрқиб қочди. Биласиз, у қавмининг
улуғидир. Ўзини дарёга ташлаб ўлдириши ҳам мумкин. Унга омонлик берсангиз, деб келдим —
деди.
— У омонликдадир — деб жавоб қилдилар Жанобимиз.
— Эй Аллоҳнинг расули, омонлик берганингизни билдирадиган бирон нарсангизни бера
оласизми?
Жаноби Пайғамбаримиз Маккага бораётганларида бошларига ўраб олган саллаларини ечиб
бердилар:
— Рахмат сизга, эй Аллоҳнинг расули... — деди Умайр ва Сафвонни топиш учун Расулуллоҳ
жанобимизнинг хузурларидан чиқди.
БАЙЪАТ МАРОСИМИ
Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) умумий кечирим эълон қилганларидан кейин халқнинг
юрагини тўлдириб турган қўрқув тарқалди, кўнгиллар Исломга мойил бўла бошлади. Шу
сабабли Расули акрам хузурларига мусулмон бўлганини билдириш учун одамлар кетма-кет
келаверди. Жанобимиз бир ерга ўтириб, келганларнинг байъатини қабул қилдилар.
Мусулмон бўлиш учун келган киши Расули мухтарамнинг қўлларидан тутар, шаҳодат
калимасини айтар эди. Пайғамбаримиз атрофларида талайгина одам тўпланди: муҳожирлар,
ансор, энди мусулмон бўлиш учун келганлар. Келиб-кетувчилар кўп эди.
Бу орада Абдуллоҳ ибн Абу Сархни ўлдиришга қасд қилган мадиналик бир мўминнинг
кўзлари порлади. Тушими, унгими?! Йўқ янглишмади. Қидирган одами Усмон ибн Аффоннинг
қўлидан тутган ҳолда ҳалойиқ орасини ёриб, Расулуллоҳ жанобимиз турган жойга томон
илгариламоқда эди. Беиҳтиёр қўли қиличга борди. Лекин оломоннинг орасини ёриб ўтиш осон
эмасди. Мақсадига етишига уч-беш одим қолганида Абдуллоҳ ибн Абу Сарх Расулуллоҳнинг
олдиларига етиб борди. Ҳазрати Усмон унга ишора қилиб:
— Эй Аллоҳнинг расули, Ибн Абу Сарх байъат этмоқчи, лутфан қабул қилинг! — деди.
Бу орада ансорий ҳам етиб келиб, қиличини маҳкам ушлаган ҳолда уларнинг орқаларидан
жой олди. Набиййи акрам ҳазратларидан бир ишоратни кутмоқда эди. Ўзича қарор бериб
ўлдиришни одобдан деб билмади.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Ибн Абу Сархга бошдан-оёқ кўз югуртириб чиқдилар. Кейин
хушламаганликларини билдирадиган тарзда бошқа ёққа ўгирилиб олдилар. Бир оғиз сўз
айтмадилар.
— Эй Аллоҳнинг расули, Ибн Абу Сарх байъат этмоқчи, лутфан қабул қилинг!
Расули мухтарам яна бир бор қарадилар ва яна юзларини бошқа томонга бурдилар.
Ҳазрати Усмон илтимос қилишда давом этди. Пайғамбар жанобимиз ҳатто бир оғиз сўз
билан ҳам жавоб бермадилар. Бу кераксиз ва ўринсиз илтимосдан у зот ҳафа бўлганлари
шундоқ аён эди. Ахир, бекордан-бекор ё кўнгил ҳушлиги учун: «Каъба ёпинчиғига ўралган
ҳолда кўрсаларинг ҳам, ўлдиринглар» демаган эдилар.
Байъат маросими тўхтади. Ҳамма, энди нима бўларкан, дея ҳаяжон билан кута бошлади.
Пайғамбаримиз қай томонга бурилсалар, Усмон ҳам ўша томонга ўтиб олар, илтимосини
такрорлар эди. Ниҳоят, пайғамбаримиз ноилож, майли, дедилар.
Икки эмикдош ака-ука у ердан кетишди. Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз ёнларида
турганларга қарадилар, ситамли бир овозда:
— Ичингизда эси бор одам йўқмиди, унинг байъатига рози бўлмаганимни кўриши билан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 73
ўлдирсайди? — дедилар.
Кейин ансорийни кўриб қолдилар: — Назрини адо этасан, дея кутдим.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бир ишора қилсангиз бўлмасмиди? Бир кўз ишорати етарди.
Расулуллоҳ жанобимиз мардлик тақозо этган жавобни қилдилар:
— Хиёнаткорона боқиш пайғамбарларга ярашмайди.
Демак, Ибн Абу Сархнинг ажали етмаган, ҳаёт дафтари ёпилмаган экан. Бунинг бошқача
изоҳи йўқ.
Сал ўтиб, байъат маросими давом этди.
Эркакларнинг байъати тугаб, навбат аёлларга келди. Аёллар гуруҳ-гуруҳ бўлиб Сафо
тепалигига келишар, ҳазрати Пайғамбаримиз ҳузурларида шаҳодат калималарини айтиб,
мусулмон бўлишар эди.
Эркаклар шаҳодат калималарини Пайғамбаримизнинг қўлларини ушлаб айтишган эди,
аёлларнинг байъати фақат оғзаки равишда бўлди ва Расули акрам жанобимиз уларга:
«Сизлардан биттангизга айтган сўзим юзта аёлга айтган сўзим кабидир» дея марҳамат
қилдилар. Ҳазрати Умар(р.а.) Расулуллоҳ номларидан байъат олди.
Бир гуруҳ аёллар билан бундай суҳбат бўлиб ўтди:
— Аллоҳга ҳеч нарсани шерик келтирмаймиз, деб менга сўз беринглар!
Ўзини бекитиб олган бир аёл эътироз билдирди:
— Валлоҳи, сиз эркаклардан талаб қилмаган нарсани биздан талаб қиляпсиз!
Расулуллоҳ жанобимиз унга жавоб бермадилар. Бошқа аёллар дарҳол сўз беришди.
— Ўғрилик қилмаймиз, деб сўз беринглар.
— Ўғрилик қилмаймиз, эй Аллоҳнинг пайғамбари!
Яна ўша аёл овози эшитилди:
— Валлоҳи, мен анчадан буён Абу Суфённинг молидан ўғирлаб келаман. Билмадим, бу
ишим ҳаромми ёки ҳалолми?
Расулуллоҳ жавоб бериб улгурмасларидан нарироқда турган бир одам овоз берди:
— Ўтган ишларни сенга ҳалол қилдим!
Бу овоз Абу Суфённинг овози эди. Расули муҳтарам юзлари бекитилган аёлга ўгирилдилар:
— Сен Утба ибн Робианинг қизи Ҳинд эмасмисан?
Ҳинд ортиқ ўзини яширишдан маъно қолмаганини англади.
— Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен Ҳиндман. Сиз мени кечиринг, Аллоҳ эса сизни
кечирсин.
Расулуллоҳ жанобимиз хозиргина шаҳодат калималарини айтган Ҳиндга бирон жазо
берадиган инсон эмасдилар. Ҳазрати Умарга дедилар:
— Зино қилмасликка сўз беришсин!
Бошқа аёллар сўз берар экан, Ҳинд яна тилини тиёлмади:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, шарафли бир хотин зино қиладими?
— Болаларни ҳам ўлдирмасинлар!..
— Биз уларни кичиклигидан ўстирайлик-да, катта бўлгач, ўлдирайликми? Бадр куни сиз
бирор бола қолдирдингизмики, қолганини биз ўлдирсак?
Бу гаплар яна ўша аёлдан чиқди. Умардек одам ҳам бу сўзлардан қаҳқаҳа отиб кулиб
юборди. Сал бўлмаса йиқилиб тушарди. Пайғамбар(с.а.в.) кулимсираб қўйдилар, ҳолос.
Кейин Расули мухтарам жанобимиз уларни ўзаро бўхтон уюштирмасликка, ҳайрли ва яхши
ишларга исён кўтармасликка чақирдилар. Ҳинд чидаёлмади:
— Валлоҳи, биз бу ерга сизга исён қилиш учун келмадик — деди.
Бунча эзма бўлмаса. Пайғамбаримиз ҳузурларига ўлим қўрқувида келганига қарамай ўзини
тиёлмаяпти, ким билади, ҳаёти давомида Абу Суфённинг бошига не-не кўргиликларни солган
бўлса? Мусулмонларга қарши юргизилган инсофсиз сиёсатнинг авж олишида унинг ҳам
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 74
ҳиссаси борлигига шубҳа йўқ.
Кейинчалик Расулуллоҳ жанобимиз ушбу мазмундаги оятни ўқидилар: «Улардан сўз ва
байъат олинг, улар учун мағфират сўранг. Шубҳасиз, Аллоҳ ўта кечиргувчи ва марҳаматлидир».
Шартлашув нихоясига етиши билан бир аёл урнидан турди ва:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен Икрима ибн Абу Жаҳлнинг хотини Умму Хакимман.
Икрима ўлдирилишдан қўрқиб Яманга қочди. Уни кечиришингизни сўрайман,— деди.
Расулуллоҳ ҳазратлари тараддудланмай:
— Унга омонлик берилди — дея марҳамат қилдилар.
Аёллар кетишди.
Умму Хаким ёнига румлик қулини олиб, дарҳол йўлга чиқди. Денгиз соҳилига етиб
келганида, эри бир кемадан тушаётган эди. Олдинига бу кема билан денгизга чиққан, бироқ
кейин пушаймон бўлиб қайтадан соҳилга ташлаб кетишларини илтимос қилган эди. Рўпарасида
хотинини кўриб, ҳайрон қолди:
— Нима гап, эй Умму Хаким? Сен бу ерларда нима қилиб юрибсан?
— Сизни олиб кетишга келдим.
— Нимага?
— Чунки Аллоҳнинг расули билан кўришдим, сиз учун кечирим чиқартирдим.
— Яхши. Нега қулнинг қўл-оёғи боғланган?
Умму Хаким қулига нафрат тўла кўзлари билан қараб:
— Йўлда менга шилқимлик қилди. Кейинроқ кўнглингни оламан, деб алдаб овутдим.
Ниҳоят, йўлда илк учраган одамларга вазиятни тушунтириб, чирмаб боғлатдим — деди.
Қулнинг пешонасида ажал терлари пайдо бўла бошлади. Ва бу ҳол табиий эди. Чунки
Икриманинг қўли қиличининг сопига узанди. Қинидан суғуриб олиши ва бир зарбада бадбахт
қулнинг калласини учириб юбориши учун кўп вақт керак бўлмади. У қонига беланиб қум узра
чўзиларкан, эр-хотин йўлида давом этишди.
Умайр ибн Ваҳб Расулуллоҳ жанобимизнинг саллаларини олгач, вақт ўтказмай йўлга тушган
эди. Сафвонни Жидда соҳилларида учратди. У мана-мана денгизга чиқаман деб турган кемага
минаётган эди.
— Эй Сафвон, тўхта! — деб чақирди уни. Сафвон ёнига келгач, вазиятни очиқ-ойдин
тушунтирди. — Мана, Аллоҳнинг расулидан сен учун берилган бу хавфсизлик нишонасини ҳам
ўзим билан олиб келдим.
Орқага қайтишди. Бироқ Сафвон ҳали ичидаги қўрқувдан тўда қутулолмаган эди.
Маккага етиб келишганида, мусулмонлар аср намозини ўқишаётган эди. Сафвон Исломнинг
устуни бўлмиш бу ибодатни улови устида туриб томоша қилди. Намоз тугагач, Расулуллоҳ
(с.а.в.) жанобимизга қараб:
— Умайр сенинг менга омонлик берганингни айтди — деди қўллари билан Умайрни
кўрсатиб.
— Тўғри айтибди.
Сафвон чуқур бир нафас олди. Балки Муҳаммад мени ҳийла билан тутиб ўлдиртирмоқчидир,
деб ҳам ўйлаган бўлиши мумкин. Чунки яқиндан танимаган бу инсонга Сафвон эскидан бери
душманлик қилиб келган эди. Ваҳоланки, оламларга раҳмат ўлароқ юборилган Пайғамбар унга
ҳам, бутун инсониятга ҳам мардлик, туғрилик, инсонийликнинг нима эканини сўзидагина эмас,
амалда ўргатадиган, аҳлоқнинг энг гўзал намуналарини, фазилатнинг мислсиз саҳналарини ўз
ҳаётларида кўрсатадиган эдилар. Ҳайҳот, Сафвон ҳам бошқа маккаликлар каби, бутун инсоният
тарихида бир марта қўлга келган ва қайта бор келмайдиган мисли йўқ, давлатни рад этган,
Аллоҳнинг инсониятга ато этган буюк неъматини энг катта душман деб билишдек бадбахтликка
борган эди.
— Майли, сенинг динингга кириш борасида менга икки ой муҳлат берасанми?
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 75
— Сенга тўрт ой муҳлат бераман...
Сафвон кутганидан ҳам ортиқ хушмуомала кўрганидан хурсанд бўлиб, уловини миниб уйига
томон йўл олди.
Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима ашаддий кофир бўлиб ўсди. Отаси Абу Жаҳлдан
қолишмайдиган даражада Ислом душмани эди. Бироқ шаҳодат калималарини айтганидан сўнг
қайта бор куфр ҳаётига асло қайтмаслик учун тавба қилди ва ширкнинг аёвсиз душманига
айланди.
Ишни ўз уйидан бошлади. Уйда отасидан ёдгорлик сифатида авайлаб-асраб келган бутни
олди-да, ерга урди.
Бу кунгача одамлар нима учун унга топиниб келишгатганини ва нима учун хурмат-ехтиромга лойиқ кўрилганини билолмаган бечора бут бир зарбада парча-парча бўлиб кетди
Сўнг қўшниларнинг уйларига кирди, у ердаги бутларни ҳам синдириб ташлади.
Бундан буён Икрима Аллоҳ йўлида чиқилаётган ҳамма сафарларда қатнашажак ва ҳаётининг
қолган тўрт йилини хавас қилса арзугилик фазилатлар ила безаяжак эди. Тўрт йил кейин юз
берган ва мусулмонларнинг энг катта ғалабаси билан тугаган Ярмук жангида у ҳам молию жони
билан иштирок этажак. Буюк саркарда Ҳолид ибн Валиднинг тенги йўқ бошқарув маҳорати
билан Ислом байроғи кўкларга кўтарилар экан, ерда ётган ва сўнгги нафасини олаётган
ғозийлардан бири: «Сув ичасанми?» деган овозни эшитажак ва кўзлари билан“ха” дея ишорат
этажак. Бироқ энди ичаман деганида қулоқларига эшитилган ингроқ овоз унинг лабларини
юмдиражак ва нигоҳи билан: «Унга олиб бор!.. Ичолмайман» деяжак. У ярадор аскар ҳам сувни
ичмай, бошқа бир шеригига юборажак, лекин учинчи ярадор ғозий сувни ичишга улгурмай азиз
руҳини Парвардигорига топширажак. Сув тутган Ҳузайфатул Адавий бу уч ярадорга ҳам бир
томчи сув бера олмай, улар бирин-кетин шаҳидлик шарбатини ичишганини кўзларида ёш билан
кўражак эди.
Пайғамбарлар имоми жанобимизнинг: «Сизлардан ҳеч кимса ўз нафси учун истаган
нарсасини мўмин биродари учун ҳам раво кўрмагунича ҳақиқий мўмин бўла олмайди!” деган
сўзларига ҳаётининг сўнгги дамигача ва ҳатто энг қийин онида ҳам содиқ қолган бу уч фазилат
йўлчисидан бири Икрима эди...
Абу Жаҳлнинг ўғли сифатида бошланган ва куфр дарёсида йиллар бўйи сузилган ҳаёт
юзйилликлардан кейин мусулмонлар ҳурмат ва кўзёшлар билан эсга оладиган софлик ва
шаҳидлик рутбаси ила ниҳоясига етажак эди. Икрима қўлга киритилган энг катта ғалабага қони
билан имзо қўйган буюклар қаторида шарафли ўринни ана шу тариқа эгаллаяжак...
Уҳуд куни у Ҳолид ибн Валид билан бирга мусулон ўқчиларни янчиб-қайратиб нақадар
тубанлик қилган бўлса бу ерда яна Ҳолид ибн Валид билан бирга душман қўшинини янчиб
ўтаркан, у даражада юксалаяжак, жирканч саҳифалар билан бошланган ҳаёт дафтари нурли бир
китоб ўлароқ беркитилажак, отаси асфалисофилинда энг катта азобни тортаркан, у жаннати
олияда иззат ва икром кўрадиган қадрли саҳобалар орасидан жой олажак.
Аллоҳ ундан ҳам ва у билан бирга Ярмук тупроқларини қонлари билан суғорган ғозий
дўстларидан ҳам, тенгсиз бошқаруви билан мусулмонларга ғалаба келтирган Исломнинг энг
буюк қўмондони Ҳолид ибн Валиддан ҳам рози бўлсин!
* * *
Маҳзум қабиласидан бир аёл ўғрилик билан қўлга тушди. Расулуллоҳ(с.а.в.): «Ўғри эркакни
ҳам, аёлни ҳам қўлларини кесинглар! (Токи бу) уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин,
Аллоҳдан келган азоб бўлсин»* амрига биноан ўғрининг қўлини кесишга буюрдилар.
Одамлар саросимага тушди. Маҳзум қабиласи Қурайш ичйда баланд мавқега эга эди. Аёл
ҳам анча обрўли оиладан. Дарҳол ҳаракатга тушишди. Пайғамбаримиз яхши кўрадиган бир
кишини топиб, жазони бекор қилдириш йўлларини қидира бошлашди. Расулуллоҳ жанобимиз
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 76
ўз фарзандларидек яхши кўрадиган бир йигитчани топишди:
— Бу аёлнинг қўли кесилса, Қурайш учун ўта оғир зарба бўлади. Расулуллоҳ билан
гаплашиб кўр ва аёлнинг гуноҳидан ўтишларини сўра — дедилар.
Йигитча Набиййи акрамнинг ёнларига келди, ҳар хил важ-корсон кўрсатиб, жазонинг бекор
қилинишини илтимос қилди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг муборак юзларида норозиликларини ифодаловчи
аломатлар кўринди. Пешоналарининг ўртасидаги бир томирлари қабарди. Жаҳллари чиққанида
шундай бўларди.
— Эй Усома, Аллоҳ жорий қилган жазолардан бирига шафоатчи бўляпсанми? — дедилар.
Бу сўзлар оддийгина оҳангда айтилмади, Усоманинг қулоқлари бу овоздан жаранглаб
кетаёзди. Ахир, ҳазрати Пайғамбаримиз Аллоҳнинг амрини татбиқ қилиш борасида ҳеч ким
билан хисоблашиб ўтирмасликларини у аниқ билади.
Расули мухтарам Усомага керакли дарсни берганларидан сўнг ўринларидан турдилар. Бу ёғи
нима бўларкин, деб қизиқиш ва ҳавотир ичида кутаётган халойиққа қараб, шунадай мархамат
қилдилар:
— Сизлардан илгариги қавмларни халок қилган одат обрўли-шарафли
ҳисобланадиганлардан биттаси ўғрилик қилганида индамай, бир бечора ўғриликка қўл урганида
уни жазолаганларидир. Қасамки, бу ўғриликни қизим Фотима қилган бўлсайди, мутлақо унинг
ҳам қўлини кесардим!
Расулуллоҳ жанобимизнинг бу кескин сўзларига қарши ҳеч ким лом-мим дея олмасди.
Гуноҳкорга керакли жазони бермаслик инсоният бахт-саодатига тажовузни ўз ҳолига ташлаб
қўйиш, жамиятнинг айнишларига кўз юмиш демакдир. Расулуллоҳ жанобимиз эса бунақа
ишларга бефарқ бўла олмайдилар.
Бу қисқа ва қатъий огоҳлантиришдан сўнг жазо амалга оширилди. Адолат олдида ҳамма тенг
экани, жазо беришда шахснинг халқ ўртасидаги мавқеи эмас, адолат асосий мезон бўлиши
исботланди.
Ислом тарихида“Фотимаи маҳзумийя” номи билан танилган бу аёл кейинчалик покиза ва
тўғри ҳаёт кечиражак ва ора-сира Пайғамбар хотинларининг ёнига бориб, уларнинг билим ва
тажрибаларидан истифода этажак.
Жазосини олган одам жамиятдан суриб қўйилмаслигининг ҳам энг гўзал намунаси яна шу
хотинга муносабатда, яна Пайғамбар оиласи томонидан берилиши энг чиройли ахлоқ
намунасидир.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Каъбага кирмоқчи бўлиб, Усмон ибн Талҳага калитни келтиришни
буюрдилар. Узоқ йиллардан бери Каъба калити доимо шу оилада сақланиб келди. Энди бўлса,
Макка забт этилди, ҳаёт батамом ўзгарди, идора навбати Расули акрамга(с.а.в.) келди.
Буюрганлари дарҳол бажарилиши, истаганлари албатта рўёбга чиқиши лозим... Қизиқ, энди
Каъбанинг калити ҳам қўлдан кетармикин?..
Усмон ана шу ҳаёллар билан онаси Сулофанинг ёнига келди. Бир пайтлар Осим ибн Собитни
ўлдирганга ёҳуд тириклайин келтирганга юз туя мукофот беражагини эълон қилган ва
мусулмонларнинг бошига Ражий қудуғи бўйидаги фалокатни олиб келишга муваффақ бўлган бу
хотин қўлдан кетган калит иккинчи қайтиб келмайди деб ўйлаб ҳеч бергиси йўқ эди.
Усмоннинг ҳаракатлари натижа бермади, Пайғамбаримиз ҳам кутавериб чарчадилар,
остонасига ҳазрати Умар билан ҳазрати Али келишди. Аёл ички кийимларининг ичида
сақлаётган калитни кўрсатар, «Олмоқчи бўлган келсин, олсин мендан, ҳарҳолда бу ерга қўлини
суқиб олмас» деб оёқ тираб олди.
Охири Усмон, калитни агар бермасангиз, мени ўлдиришади, дебгина олишга муваффақ
бўлди ва Расулуллоҳ жанобимизга олиб келди.
— Буни Аллоҳнинг омонати сифатида сизга бермоқчиман, эй Аллоҳнинг пайғамбари — дея
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 77
топширди.
Каъба очилди, Расулуллоҳ(с.а.в.) ичкари кирдилар. Ёнларида Билол, Усома ва Усмон ибн
Талҳа бор эди. Ичкарига бошда ҳеч ким олинмади ва эшик беркитилди. Ташқарида эшик олдида
Ҳолид ибн Валид навбатчилик қилиб турди.
Расули муҳтарам билан бирга Каъбага кириш орзуида бўлган жуда кўп мўминлар уларнинг
чиқишини интиқиб кутишди. Бу кутиш узоқ давом этди. Ниҳоят, эшик очилди.
Пайғамбарларнинг буюги бошчиликларида тўрт киши ташқарига чиқишар экан, ичкарига
талпинаётганларнинг энг бошида ҳазрати Умарнинг ўғли Абдуллоҳ бор эди. Билолни ушлаб
олди ва:
— Расулуллоҳ қаерда намоз ўқидилар? — деб сўради.
Билол қўли билан ишора қилди: «Мана бу ерда». Абдуллоҳ Каъба ичидаги олти устундан
учтасини ортда қолдириб, ўнг томонида иккита, чапида битта устун бўлган жойга борди ва
кўрсатилган ерда намозга турди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Каъба ичида нима қилдилар?
Бу саволнинг қисқача жавоби бундай бўлиши керак: Аллоҳнинг расули Аллоҳнинг уйида
нимани қилиши лозим бўлса, ўшани қилдилар.
Намоз ўқиганлари аниқ- чунки Билол намоз ўқиган жойларини кўрсатди. Эҳтимол, фатҳни
насиб этгани учун сўнгсиз ҳамду сано ва шукроналарини тақдим айлагандирлар, вақтни дуо,
ниёз ва истиғфор билан ўтказгандирлар.
Ибодатга ўта берилганликда танилган Абдуллоҳ фақатгина Расули акрамнинг қаерда намоз
ўқиганларини сўради, бошқа нималар қилганларини сўрашни ҳаёлига келтирмади. Билол ҳам,
Усома ҳам, Усмон ҳам бу борада кенгроқ маълумот беришмади.
Ҳазрати Аббос фатҳнинг иссиғи Ҳали кетмасидан ҳамда темирни қизирида бос деган гапга
амал қилиб, бир таклиф билан чиқди:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, биласиз, ҳожиларга сув улашиш вазифаси менга топширилган.
Каъбани очиш-ёпиш вазифасини ҳам менга берсангиз(яъни, калит ҳам менда турса), яхши
бўларди, - деди.
Ҳозир калит қўлида турганида ишни ҳал қилиб олмоқчи бўлди. Усмоннинг пешонасидан
совуқ терлар чиқа бошлади. Йиллар давомида оиласига тегишли бўлган бу шарафли вазифа
энди қўлдан кетади, шекилли. Қайтиб бу вазифага эришиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.
Набиййи акрам(с.а.в.) бу таклифга жавобан: «Ол, эй Аббос, истаганинг шу биргина калитми?»
десалар, бу қарорга қарши чиқадиган мард йўқ эди.
Аббос Расули акрам жанобимизнинг тирик долган ягона амакилари. Қолаверса, узоқ йиллар
илгари бўлиб ўтган бир воқеанинг аччиқ ҳотираси ҳам Усмоннинг юрагини тимдалаётган эди.
Ўшанда бир куни Пайғамбар(с.а.в.) Каъбага келиб, ичкари кирмоқчи бўлган эдилар, аммо
Усмон у зотнинг кўкракларидан итариб, киритмаган эди. Набиййи мухтарам бу қўпол
ҳаракатдан қаттиқ таъсирланиб: «Eй Усмон!- Умид қиламан, бир куни мен Каъбанинг калитини
кимга хоҳласам, ўшанга беражагим ҳолатда кўрасан» деган эдилар.
Ўшанда башорат қилинган пайт энди етиб келди. Бугун ҳеч қандай куч буюк пайғамбарга бу
ишни мажбурлаб қилдиролмайди.
Бироқ ҳавотири узоққа чўзилмади. Расули мухтарам жанобимиз:
- Усмон қаерда? - дея сўрадилар.
- Бу ердаман, эй Аллоҳнинг пайғамбари! - деб отилиб чиқди ва икки олам саййидининг
ҳузурларига талпинди. Жанобимиз Нисо сурасининг эллик саккизинчи оятини дона-дона қилиб
ўқидлар:
«Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм
қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради...» – Сўнгра калитни унга узатдилар: - Эй
Усмон, бугун яхшилик ва аҳдга вафо кунидир. Мана, ол калитингни!.. Аллоҳ Байтнинг
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 78
калитини омонат ўлароқ доимо сизларда туриши учун беряпти. Аллоҳнинг бу омонатини
олинглар. Бу омонатни золим олмаса, бошқа ҳеч ким сизлардан ололмайди! - дедилар.
Усмон бу эркакча ва асл иш қаршисида чексиз даража ҳаяжонга тушди ва энг самимий
туйғулар билан ташаккур изҳор этди.
Расули акрам(с.а.в.) унга:
- Эй Усмон, сенга бир вақтлар айтган гапим эсингда-ми? - деб сўрадилар.
Усмон бошини эгди:
- Ҳа, эсимда, эй Аллоҳнинг пайғамбари. Узр сўрайман, - деди.
Ҳазрати Али билан ҳазрати Ҳолид ибн Валид(Аллоҳ улардан рози бўлсин) каби нуфузли
қўмондонлар Макка атрофи қишлоқлардаги ва халқ орасида«ҳурмат қозонган» бутларни
йўқотиш учун юборилдилар. Бутлар бирин-кетин парчаланди. Маккада ҳам, атрофда ҳам бут
қолмади.
Қайғули бир воқеа юз берди. Ҳолид ибн Валид Жузайма қабиласига келганида халқ дарҳол
қуролланиб, мусулмонларга қарши саф боглади. Ҳолид ибн Валид:
- Эй Жузайма халқи, қуролларингни ташланглар. Атрофда ҳамма мусулмон бўлди, уруш
тугади– деди.
Бу сўз таъсирини кўрсатиб, қуроллар ташланди. Фақат ораларидан бир киши:
- Эй жузаймаликлар, ҳайф бўлсин сизларга!.. Бу келган Ҳолид ибн Валиддир. Валлоҳи,
қуролни ташлашнинг оҳири асирлик, асирликнинг оҳири эса бошларингизнинг кетиши
демакдир. Мен қуролимни ташламайман, валлоҳи, ташламайман! - дея бақирди.
Унинг гаплари халқни ташвишга солди:
- Эй Жахдам, нималар деяпсан ўзи? Қонимиз тўкилшини хоҳлаянсанми? Қара, одамлар
мусулмон бўлган жанг тугаган, хавфсизлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда экан.
Гап уқишни истамаган Жахдам зўрға бақиришдан тўхтатилди, қуроли ташлатилди. Шу пайт
Ҳолиднинг буйруғи билан жузаймаликларнинг қуроллари тўплаб олинди, сўнгра қўллари
яхшилаб боғланди. Жузаймаликлар пушаймон бўлишди. Бироқ энди не фойда? Жахдам
боғланган ҳолда: «Мен сизларга айтмаганмидим?..» дея бақирарди.
Шундан кейин Ҳолид ҳар кимнинг ёнидаги асирини ўлдиршнга буюрди. Буйруқни
бажарганлар ҳам бўлди, эътироз этганлар ҳам чиқди. Абдуллоҳ ибн Умар, Абу Ҳузайфанинг
қули Салим эътироз этганлар орасида эдилар.
Ҳазрати Абдураҳмон ибн Авф(р.а.):
- Эй Ҳолид, Исломга киргандан кейин жоҳилият даврининг ишини қиляпсанми? - деди.
- Мен сенинг отангнинг учини оляпман.
- Керак эмас, мен илгари отамнинг ўчини олганман. Сен ўзингнинг амакинг Фокиҳанинг ўчи
учун шундай қиляпсан...
Ғавғо шу тариқа бошланди. Ҳолид Абдураҳмонга оғир ҳақоратлар ёғдирди. Бу орада
бандиликда эплаб қутулган бир одам Расулуллоҳ жанобимизнинг ҳузурларига етиб келди.
Бўлиб ўтган воқеаларни гапириб берди. Аллоҳнинг суюкли пайғамбари дарҳол Али ибн Абу
Толибни йўлга чиқардилар. Ёнига кўп миқдорда мол ҳам бердилар. Бироқ ҳазрати Али
Жузаймага етиб келганида бўлар иш бўлган эди.
Жузаймаликларга ўлдирилганларнинг фидяси тўланди.
- Фидя олмаганлар қолдими?..
- Йўқ, эй Али, ҳаммаси ўталди.
- Ундай бўлса, ортиб қолган мана бу молларни ҳам жаноби Расулуллоҳнинг ҳадялари
сифатида қабул этинглар.
Моллар ҳаммаси уларга бўлиб берилди.
Расулуллоҳга воқеа тушунтирилди, ҳазрати Абдураҳмон билан Ҳолид ўртасидаги можаро
ҳам айтилди. Расули акрам Ҳолидга қарадилар:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 79
- Ўзингни бос, эй Ҳолид, саҳобаларимни менга қўй. Қасамки, сенинг Уҳуд тоғича олтининг
бўлсаю уларни Аллоҳ йўлида сарфласанг, саҳобаларимнинг бир тонг ёҳуд бир оқшом юришида
олган даражага етолмайсан, - дедилар.
Биринчилардан бўлиб Исломни қабул қилган ҳазрати Абдураҳмондай буюкларнинг Аллоҳ
ва расули наздидаги қимматини билдирувчи бу муборак сўзлар ҳамда жузаймаликлар бошига
солган савдолар ҳакида«Аллоҳим, мен Ҳолид қилган бу ишлардан узоқман» дейишлари
қаршисида Ҳолид эзилгандан эзилди.
- Менинг учун мағфират сўранг, эй Аллоҳнинг расули, - дея олди, ҳолос.
* * *
Бундан буён Маккада на Ҳубал бор эди, на Уззо ва на Манот... Ҳаммаси ер билан чилпарчин
қилинган, булар жонсиз бир нарсалар экани, одамлар бекордан-бекор бу нарсаларга бош эгиб
юргани маълум бўлган эди...
Саъд ибн Абу Ваққос акаси Утбанинг васиятини эслади. Бир пайтлар унга: «Замъа ўзига
фарзандликка қабул қилган боланинг ҳақиқий отаси менман. Фурсатини топсанг, уни менинг
насабимга қўш» деган эди. Саъд ушбу васиятни бажариш учун болани топди. Қўлидан ушлаб,
Расулуллоҳнинг ёнларига олиб келди.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу бола акам Утбанинг ўғли. Ҳолбуки, Замъа уни ўз хотиним
туғди, дея ўз насабига қўшмоқда. Мен акам Утбанинг васиятини адо этмоқчиман, - деди.
Замъанинг бошқа ўғли Абд гапга қўшилди:
- Эй Аллоҳнинг расули, бу менинг укам. Чунки онам уни Замъанинг ётоғида туққан.
Расулуллоҳ жанобимиз тортишилаётган болага қарадилар. Дарҳақиқат, Утбага ўхшар эди.
Бироқ бу ўхшашликнинг ўзи билан қатъий ҳукм чиқариб бўлмасди.
- Бола кимнинг ётоғида туғилган бўлса, уникидир. Зино қилганга маҳрумлик бордир, - деб
марҳамат қилдилар.
Бу ҳукм тушунмовчиликка барҳам берди. Муаммо ҳал бўлган, Саъд ибн
Абу Ваққос даъвони йўқотган эди.
Йигитча бундан буён Замъанинг ўғли бўлиб қоладиган бўлди. Айни пайтда
Пайғамбаримизнинг хотинларидан Савданинг ҳам укаси эди. Фақат, Набиййи муҳтарам
йигитчанинг Утбага ҳам ўхшашлигини назарда тутиб:
- Эй Савда, унинг ёнида ўраниб юр, - дея буюрдилар.
ҲУНАЙН ҚАМАЛИ
Ширк ва куфрнинг маркази ҳисобланган Макканинг қўлга олиниши, арабларнинг энг
пешқадам қабиласи мағлубиятни тан олиши, Макка ва атрофидаги бутларнинг батамом
йўқотилиши у ҳудуддаги арабларни паришон этди. «Қурайш бу қадар осонликча таслим
бўлмаслиги керак эди...” дейишарди улар.
Навбат бошқа қабилаларга келгани аён. Энг яхшиси мусулмонлар ҳаракат бошламасидан
тайёргарлик кўриш. Бу қабилалар Қурайш йиллар давомида беролмаган дарсни бу сафар ўзлари
бермоқчи бўлишди. «Шундай қилсак, муқаддас худудни қайта қутқарамиз, Каъба яна
ўзимизники бўлади» деб ўйлашди.
Шундай ўй ва ҳаяжонда бутун Ҳавозин қабилалари Молик ибн Авф Насрий қўмондонлиги
остида тўплана бошлашди. Пайғамбаримизнинг болалик даврлари ўтган Саъд ибн Бакр
қабиласи ҳам кўшилиб, ҳавозинликлар йигирма минг кишилик қўшин тузишди.
Дарахт шоҳларидан ясалган бир садя(кажава)да олиб келинган тўқсон ёшли чол Зурайд ибн
Симма қилични қинидан суғурадиган кучга эга эмас. Юришга ҳам ҳоли йўқ. Бунинг устига,
кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолган. Бирокқ ҳали ҳам эс-хуши жойида. Ҳали ҳам тажрибасидан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 80
фойдаланиши мумкин бўлган шахс сифатида таниқли эди.
Ўтирган кажаваси билан бирга туядан туширилди.
- Қаердамиз? - деб сўради.
- Автос водийидамиз.
- Отлар бемалол чопадиган яхши жой. На тошлоқ, на юмшоқ бир дара. Қулоғимга келаётган
бу овозлар нимаси- туя овози, эшак ҳанграши, қўйларнинг маъраши ва болаларнинг фарёди?
- Авф ибн Моликнинг буйруғи шундай.
- Ўзи қайерда?
- Шу ерларда.
- Чақириб келинглар уни.
Авф келди. Зурайд сал олдин берган саволини унга ҳам берди.
- Одамларга моллари, болалари, аёлларини келтиришни буюрдим, - деб жавоб қилди Авф.
- Ҳўш, нимага буни лозим кўрдинг?
- Ҳар кимнинг бор нарсаси орқасида турсин, уларни ўйлаб жон-жаҳди билан жанг қилсин,
дедим.
Зурайд бу сўзлардан хушланмаганини ифодаловчи ғалати овоз чиқарди:
- Ҳой эчкибоқар, тор-мор этилган қўшинни тўхтата оладиган куч борми? Агар бу жангда
ғалабага эришсанг, қўлида қиличи ва найзаси бор йигитлар билан эришасан. Мағлуб бўлсанг,
халқ олдида шармандаи шармисор бўласан. Ҳавозиннинг хотин-ҳалажларини душман
отларининг кўкракларига тутиш билан ҳеч нарсага эришолмайсан. Уларни яна ўз уй-жойларига
элт, кейин бу янги динлилар билан қаршилаш. Агар ютсанг, орқада қолдирганларинг келиб
сенга қўшилади, ютқазсанг, улар сени топишади, ҳеч бўлмаса, молинг ва оиланг омон қолади.
Моликнинг жаҳли чиқди:
- Эй Зурайд, сен қариб қопсан. Ақлинг ҳам қарибди. Қасам ичиб айтаман, ё Ҳавозин
қабилалари менга итоат қиладилар, ёҳуд шу қилични қорнимга тирайманда, учи орқамдан
тешиб чиққунча оғирлигимни ташлайман! - деди
Сўнгра ёнидагиларга қаради: - Нима дейсизлар?
- Сенинг буйруғидгга бўйинсунамиз. Нима десанг, ўша бўлади.
Зурайднинг ичи сиқлди.
- Маълум бўлди, мен урушга кирмайман лекин ташида ҳам қолмайман, - деди. Молик
шерикларига буюрди:
- Душманни кўрганларингда қиличларингиз қинларини синдирсин ва ҳаммангиз бирдан
хужумга ўтинглар!..
Расули Акрам(с.а.в.) Ҳавозин қабилалари йигирма минг кишилик қўшин тўплаганини
эшитиб, уларнинг устига бостириб боришга қарор бердилар. Сафвон ибн Умайяга: «Қайтариб
бериш шарти билан бизга бир оз совут берсин, эртага душман билан тўқнашамиз» деб хабар
юбордилар.
Бир оз кейин Сафвоннинг ўзи келди:
- Бу совутларни мажбурлаб тортиб оласанми, эй Муҳаммад? - деб сўради.
- Йўқ, ориятга оламиз, - дедилар сарвари олам, - яъни, агарда қайтаргунимизча ишдан чиқса,
тўлаймиз.
Сафвон бу таклифни қабул қилди. Қурол-яроғи билан бирга юзта зирҳни омонатга берди.
Ҳунайннинг ўтиш жойигача олиб бориб қўйишни ҳам бўйнига олди. Маккадан қўшилган икки
минг киши билан қўшиннинг сони ўн икки мингга етди. Юришга буйруқ берилди. Қўшинда
ҳали Исломни қабул қилмаган саксонтача мушрик ҳам бор эди. Эҳтимол булар бир чеккада
кузатиб туришар, урушга қўшилишмас.
Кенг майдонга ёйилган бунча катта қўшинни кўриб баъзилар: «Бу гал энди енгилмаймиз»
дейишарди. Яъни, бизга қарши чиққан ҳар қандай душманни бир ҳамлада тепкилаб ташлаймиз,
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 81
демоқчи бўлишарди.
Ҳолид ибн Валид Сулайм қабиласига қўмондон этиб тайинланди ва унинг гуруҳи йўлбошчи
гуруҳ сифатида вазифа олди. Қўшиннинг қолган қисми унинг орқасидан борадиган бўлди.
Ниҳоят ўтиш жойига етиб келишди. Йўл анча ноқулай экан. Шу сабабли қўшин бир неча
бўлакка бўлинди. Худди шу пайт кутилмаганда ҳавозинликлар ҳужумга ўтиб қолишди.
Шиддатли бир босқин йўлбошчи гуруҳларни саросимага солиб қўйди. Қоча бошлашди.
Ҳавозинликларнинг қувиши ва олддаги гуруҳнинг қочиши орқада келаётганларга ҳам
таъсир қилди. Орқага қарамай қочишга тушишди.
Ваҳоланки, ҳали жиддий бир тўқнашув ҳам бўлгани йўқ.
Абу Суфён кўпсонли қўшиннинг бу қадар қисқа бир вақт ичида бир-бирини уриб-суриб
қочаётганини кўриб, беихтиёр: «Шу кетишда булар энди то денгизгача тўхтамаса керак» деб
юборди.
Яна мушриклардан Калада ибн Ҳанбал тўс-тўпалонни кўргач:
- Бугун сеҳр бузилди, - дейишдан ўзини тиёлмади.
Унинг гапи она бир ота бошқа акаси Сафвон ибн Умайяга оғир ботди:
- Аллоҳ оғзингни йиртсин, валлоҳи, бошимда бир бошқарувчи бўлса, у ҳавозинлик эмас,
қурайшлик бўлишини истайман! - деди.
Қўшин издан чиққан эди. Расули муҳтарам«Дулдул» лақабли хачирларини олға ниқтадилар.
Юганни икки ёндан икки киши тутган, бири амакилари Аббос, иккинчиси катта амакилари
Ҳориснинг ўғли Абу Суфён эди. Дулдулни ҳаддан ташқари илгарилаб кетишдан тўсиб
туришарди. Вулқондай тошиб бостириб келаётган йигирма минг кишилик душман қўшинига
қарши Расулуллоҳ ёлғиз ҳужумга ўтишларини улар маъқуллашмаётган эди.
Расулуллоҳ жанобимизнинг атрофларида бармоқ билан саноқли киши қолди. Ҳазрати Абу
Бакр, Умар, Али, Усома, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Аббоснинг икки ўғли Фазл билан Қусом, Умму
Айманнинг ўғли Жаъфар ёҳуд Рабиа, Абу Талҳа, Умму Сулайм...
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз тўда-тўда бўлиб қочаётган мусулмонларга ҳайкириб: «Мен
Пайғамбарман, ёлгон эмад! Мен Абдулмутталибнинг ўғлиман!..» дер, бироқ жон қайғусига
тушиб қолган одамлар бу овозга қулоқ солмас эди.
Аллоҳнинг расули ёнларига қарадилар. Амакилари Аббоснинг овози кучли эди. Унга: «Eй
дарахт остида Аллоҳнинг расулига сўз берганлар!» деб бақиришни буюрдилар. Аббос бор овози
билан Расули акрамнинг айтганларини такрорлар ва: «Бу ёққа келинглар, Аллоҳнинг расули бу
ердалар» деб бақирар эди.
Бу овоз таъсирини кўрсатди. Эшитганлар ўзларига келишди, битта-иккитадан бўлиб Расули
акрамнинг атрофларида тўплана бошлашди. Бу орада Усайд ибн Ҳузайр авсликларни, Саъд ибн
Убода ҳазражликларни чақирди.
Қочганларнинг бир қисми Маккагача етиб борган, мусулмонлар қаттиқ мағлубиятга
учрагани хабари шаҳарга ёйилиб бўлган эди.
Абу Суфён сал пайт олдин қўшинни тамом енгилди деб ўйлаганида муболаға қилмаган,
йилларча тўплаган уруш тажрибаларидан келиб чиқиб гапирган эди у. Аммо иш у ўйлаганидай
бўлиб чиқмади: мусулмонлар қўшинида юз берган парокандаликнинг олди олиб қолинди.
Вазиятга Жаноби Мавло аралашганидан Абу Суфён хабарсиз эди.
Абдуззар ўғилларидан Шайба Ҳунайнга Исломга ва мусулмонларга ёрдам бериш учун
келмади. Чунки Уҳудда отасидан бошлаб орқама-кетин бутун яқинлари ўлдирилган, у ҳам буни
унутмаган. Лекин айни чоғда ундан агар«Қайси томон ғолиб келсин?.. Қурайшми, Ҳавозинми?”
деб сўрашса, ҳеч ўйланмай: «Албатта, Қурайш ғалаба қозонсин-да!» деб жавоб қилар эди. Бу
жангга қурайший бўлгани учун келди ва келишдан мақсади ҳам фақат Қурайш томонида туриб
қилич солиш эди, ҳолос.
Қўшиннинг бузилиши Шайбани ларзага солди. Тумтарақай қочиб бораётган бу инсонлар
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 82
Қурайшнинг шарафини топташаётган эди унинг наздида. Ҳолбуки, оталари Уҳудда бирин-кетин ўлдирилган, гўё бутун ҳеш-ақрабо сўндирилган эди.
Бирдан иликларигача титраётганини хис қилди. Шундай бир тўполон чоғи Муҳаммад ибн
Абдуллоҳни ўлдирмаса, қачон яна бунақа фурсат келади? Ҳамма ўзининг жонини ўйлаб қолган
онда бу ишни амалга ошириши лозим.
Дарҳол Расулуллоҳ сари юрди. Қараса, ўнг томонларида амакилари Аббос, чап томонларида
амакиваччалари Абу Суфён Дулдулнинг ўзангисидан ушлаб туришибди. Яхшиси орқадан бориб
уриш, деб ўйлади. Жуда яқин келди. Ораларида қилич солса бўладиган даражада оз масофа
қолди. Яна биргина ҳаракат ва у муродига эришади... Уҳудда тўкилган қонларнинг ўчи
олинади... Қилич ҳўвога кутарилди, бироқ ҳеч кутилмаганда Шайба бир зум тўхтаб қолди ва
орқага тисарила бошлади.
- Ҳеч шубха йўқ, бу одам қўриб турилибди!..
Бу сўзлар унинг оғзидан қўрқув ва дахшатга йўғрилган титроқ билан чиқди. Чунки у қилич
кўтарган палла қаршисида лов-лов ёнаётган олов пайдо бўлган эди. Бу шунчаки ҳаёл эмас.
Юзини, киприкларини куйдирар даражада мавжудлиги билинаётган бир олов... Кўзларини ҳам
қамаштираётган бир олов унга қараб ловуллаб келмоқда. Шайба юзини қўли билан тўсган ҳолда
орқага чекинди. Бундан бошқа чораси ҳам йўқ эди зотан!
Ваҳоланки, икки сония олдин бу ерда оловдан асар ҳам йўқ эди.
Шу пайт ҳазрати Пайғамбаримиз орқаларига ўгирилдилар ва:
- Эй Шайба, менга яқин кел! - дедилар.
Бу гаплар айтилиши билан олов кўздан йўқолди. Шайба ҳайрат ичра Жанобимизга яқинроқ
келди. У зот(с.а.в.):
- Аллоҳим, шайтонни бундан узоқлаштир!.. – дея дуо қилдилар.
Шайбанинг юрагида чексиз бир муҳаббат пайдо бўлди. Бир дақиқа олдин ўлдиришга қасд
қилган инсонини қаттиқ севиб қолди. Шу онда у зот«Ўл» десалар, ҳеч иккиланмай ўла оларди.
- Кани, бўл, эй Шайба, кофирларга қарши жанг қил!
Қурайшга ёрдам бераман деб келган, қулай фурсатдан фойдаланиб Аллоҳнинг расулини
ўлдиришга қасд қилган Шайба энди Аллоҳ розилиги учун олдинга отилди. Кейинчалик
хотираларини гапириб берар экан: «Қаршимдан отам чиқса ҳам, у билан жанг қилишдан
тоймайдиган ҳолатда эдим ўшанда» деган эди*. (Ибн Ҳошом, 4/87; Ибн Касир, 3/632).
Қизил туя устида қора байроқ кўтарган бир одам зинликларни бошлаб келаётган эди.
Ҳазрати Али отилиб бориб, туянинг орқа оёқларига қилич солди. Туя орқаси билан чукиб
қолди, устидаги одам ерга думалади. Энди тураман деганида тепасидан тушган иккинчи зарба
билан ҳаёт дафтари ёпилди. Қилич солган эса Уккоша эди.
Бу ходиса ҳавозинликларни ташвишга солди. Туя устида музаффар қўмондон каби савлат
тўкиб турган одамнинг бирпасда ишини битирган икки мард ўғлон энди уларга ташланди,
бошқа бир гуруҳ уларга ёрдамга югурди.
Қочаётган гуруҳлар тўхтаб тўпланишди ва ҳавозинликларга қарши шиддатли ҳужумга
ўтишди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уловларининг ўзангисига оёқларини тираб эгардан турдилар,
жанг майдонига назар солиб:
- Мана энди тандир қизиди, - деб марҳамат қилдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ердан бир ҳовуч тупроқ олиб беришни сўрадилар. Сўнгра уни
душманга томон сочар эканлар, «Юзлари қора бўлсин!» дер эдилар.
Бу тупроқ душманларга бориб тегди, ичларини қўрқувга тўлдирди. Кейинроқ мусулмон
бўлган Язид ибн Омир исмли бир шахс ўша кунги хотираларини гапириб бераркан: «Кимни
учратсам, ёнидаги шеригига бошларига тушган мусибатдан шикоят қиларди» дегани
тарихларда битилгандир.
Абу Қатода қараса, иккита одам урушишяпти. Бири мўмин, иккинчиси мушрик. Шу пайт
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 83
учинчи киши пайдо бўлиб, мусулмонни ўртага олишди. Икки томондан ҳужум қила бошлаҳди.
- Мана бу инсофдан эмас!.. - деди Абу Қатода ва сапчиб бориб кейин келган мушрикка
қилич солди. Мушрикнинг бир қўли узилиб тушди. Кесик жойдан тирқираб
қон отила бошлади. Бироқ у одам ҳам осонликча жон берадиганга ўхшамасди. Туйқус Абу
Қатодага ташланиб, бир қўли билан томоиғдан ушлаб олди ва жон-жаҳди билан буға бошлади.
Шундай урдики, Абу Қатода, энди ўлдим, деди; зимистон бир оламга кирди гўё, ҳеч нарсани
кўрмай, эшитмай қолди. Яна бир неча сония шу бўғишда турганида бўғзидан фақат жон чиқиши
мумкин эди. Бироқ мушрик қон йўқотган сайин дармонсизланиб, омбирдай қисилган
бармоқлари бўшай бошлади. Ниҳоят, ерга қулади. Ҳозиргина кўзлари олдида учқунлар учиб
юрган Абу Қатода қайтадан дунёга келгандай бўлди. Иккинчи бор қиличини кўтариб, рақибига
солди ва ҳаётига нуқта қўйди. Сўнгра уни шу ерда қолдириб, яна жанг майдонига отилди.
Унинг орқасидан маккалик бир киши келиб, ўлдирилган ҳалиги мушрикнинг кийими билан
қуролини олиб кетди. Бошқа томонда Абу Талҳа ўша куни йигирма кишини нариги дунёга
жўнатди: Энди мусулмонлар зарба бера бошлашди, жангни роса қойиллатишди ўзиям. Қочиш
навбати ҳавозинликларга келди ва улар тўда-тўда бўлиб қочишга тушдилар. Расулуллоҳ
жанобимиз жанг майдонини айланиб чиқаётиб, бир аёлнинг жасадига кўзлари тушди.
- Уни ким ўлдирди? - деб сўрадилар.
- Ҳолид ибн Валид, - деб жавоб қилишди.
- Тез унга боргинда, Аллоҳнинг расули сенга бола, хотин ва қулларни ўлдиришни ман
қилдилар деб айт!
Саҳоба Ҳолидни излаб кетди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) қочганлар орқасидан Абу Омир Ашъарийни юбордилар. Автос водийида
қайтадан тўқнашувлар бошланди.
Абу Омир майдонга чиққан одамни олдинига Исломга чақирди. Қабул қилмагач, олиша
кетди. Ниҳоят Абу Омир: «Аллоҳим, бу одамга қарши шоҳид бўл» дея бир солган эди, рақиби
ўлди.
Кейин унинг ўчини олишга бирин-кетин чиққан тўққиз ака-укани ҳам айни шаклда ер
тишлатди. Ўнинчи ука чиқди. У ҳам мусулмонликка чақирилди, бўлмади. Шунда Абу Омир:
- Аллоҳим, бунга қарши ҳам шоҳид бўл! – дея ҳамла қилди.
Рақиби:
- Аллоҳим, менга қарши шоҳид бўлма! - дея ҳайқириб юборди. Абу Омир уни ўлдиришдан
воз кечди ва у қочиб қутулди...
Кейинчалик бу мушрик Исломни қабул қилди ва Расулуллоҳ(с.а.в.) уни кўрсалар: «Мана у,
Абу Омирдан қочиб қутулиб қолган одам» деб ҳазиллашар эдилар.
Бу орада Алаъ ва Авфо исмли икки ака-ука бараварига ёй тортиб, бири Абу Омирнинг
кўксига, иккинчиси тиззасига ўқ санчишди. Абу Омир салгина олдин ўзи ер тишлатган
рақибларининг ёнига йиқилди.
Унинг яраланганини узоқдан кўриб қолиб, Абу Мусо югуриб келди. Амакисининг аҳволи
оғир эди. Дарҳол унга ўқ отганларнинг изига тушди. Биттаси жанг майдонида у ёқдан-бу ёққа
қочиб юрарди.
- Қочишга уялмайсанми, эй номард?! - дея бақирди.
Одам тўхтади. Оркдсига қайтиб, Абу Мусога ташланди. Бир неча зарбадан сўнг Абу Мусо
амакисининг ўчини олди. Сўнгра Абу Омирнинг олдига келиб:
Аллоҳ душманингдан ўч олишимни насиб этди, - деди.
Шу ўқни суғуриб ташла, - деди Абу Омир.
Абу Мусо ўқни суғуриб олди. Ярадан иликка ўхшаш бир суюқлик оқди.
- Эй акамнинг ўғли, Расулуллоҳга мендан салом айт ва менга мағфират тилаб дуо
қилишларини сўра. Мен тугадим, шекилли. Сени ўрнимга қўмондон этиб тайинлайман, - деди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 84
Сал ўтмай жони узилди. Раҳмат фаришталари ҳамроҳлигида ўткинчи дунё билан
видолашди.
Жанг давом этарди. Бир мусулмон йигит устига кажава юкланган туяни кўриб қолди. Келиб,
кажавани ағдарган эди, ичидан ниҳоятда қари бир одам чиқди. Кўзи кўр, ҳаракатланишга ҳам
мажолсиз бу одам Зурайд ибн Симма эди.
- Мени нима қилмокчисан? - деб сўради йигитдан.
- Улдираман...
- Кимсан?
- Сулайм ўғилларидан Рабиънинг ўғли Рабиа бўламан, - деди-да, кутиб ўтирмасдан қилич
солди. Бироқ бу билан иш бита қолмади.
- Ҳайф сенга, - деди чол, - онанг сени яхши қуроллантирмабди. Менинг қиличимни олиб ур.
Онангнинг ёнига борганингда эса Зурайд иби Симмани ўлдирганингни айт. Валлоҳи, сенинг
оилангга тегишли аёллардан нечтасини вақтида мен қўриқлаганман, ҳимоя этганман.
Кейин қария ёшлигини, қандай қилич уришларини эслади ва йигитга ўшанақа уриш
кераклигини ўргатди. Ўзининг қиличи билан ва ўргатгани бўйича зарба еб, ҳаётдан кўз юмди.
Жанг тугади, жуда кўп асир ва ўлжа қўлга киритилди. Абу Мусо Ашъарий Расулуллоҳ
жанобимизнинг ҳузурларига келди.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, амаким Абу Омир шаҳид бўлди. Сизга саломини етказишимни
ва гуноҳларини кечиришини Аллоҳдан сўраб дуо этишингизни илтимос қилди, - деди.
Расулуллоҳ жанобимиз сув истадилар, таҳорат олдилар, кейин қўлларини дуога очиб:
- Аллоҳим, Абу Омирни кечир, Аллоҳим, қиёмат куни унинг мартабасини
яратганларингнинг кўпидан устун қил!.. - деб ёлвордилар.
Муборак қўлтиқларининг ости кўринар даражада қўллари кўтарилган эди. Абу Мусо бу
қулай фурсатни бой бергиси келмади:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, менинг учун ҳам мағфират сўрай қолинг, - деди.
Бу истак ҳам рад этилмади:
- Аллоҳим, Абдуллоҳ ибн Қайснинг ҳам гуноҳларини кечир. Қиёмат куни уни мукаммал
иззат-икром қилинажак манзилга олиб кир...
Абу Мусо учун бу дуо дунёдан-да, дунёдаги бутун борлиқдан-да қимматли
ва азиз эди. Бу жангдан у олган энг катта ўлжа мана шу дуо бўлди.
Молик ибн Авф Автос водийидан қочиб, кўп сонли аскари билан бирга Тоиф қалъасидан
паноҳ топди. Дарҳол қалъанинг очилиб қолган жойлари беркитилди, қулаган жойлари
тузатилди, дарвозалари ёпилди.
Қария Зурайднинг жангдан олдин қилган тавсиялари ҳозир Моликнинг қулоқлари остида
жаранглай бошлади. Ўшанда«Алжираб қолган чол» деб бекорга камситган экан, мана энди ўша
одам энг тажрибали ва энг ақлли бўлиб чиқди. Ҳайҳот, энди виждон азобидан фойда йўқ:
қўшин тарқаб кетди, қанчадан-қанча хотину бола-чақа асир тушди, неча йиллар давомида
минглаб киши топган водий тўла мол бир умрга қўлдан чиқди. Тажрибасизлик ва гапга қулоқ
солмаслик унинг юзига жуда аламли тарсаки бўлиб тушган эди.
ШАЙМО
Набиййи акрам(с.а.в.): «Мабодо Нажодни топсаларинг, қочирмасликка ҳаракат қилинглар»
деган эдилар.
Ниҳоят Нажод ушланди. Бани Саъд қабиласидан бўлган бошқа асирлар билан бирга
Жиърона сари олиб кетила бошланди. Асирларга қилинаётган қаттиқ муомалага бир аёл эътироз
билдирди.
- Билиб қўйингларки, валлоҳи, мен сизларнинг пайғамбарларингнинг эмикдош опасиман, -
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 85
деди.
- Қани, йўлингдан қолма, сен кимсан ўзи? - дейишди унга.
Бирок аёл Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига келганида иддаосини такрорлади:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен сенинг эмикдош опанг бўламан.
Орадан эллик олти йил ўтган, бу муддат ичида«опа-ука» ҳеч кўришишмаган.
- Эмикдош эканингни тасдиқловчи бирор далилинг борми?..
Бу гапдан сўнг олтмиш ёшли аёл елкасининг орқа қисмини очди:
- Мана бу из, - деди. Кейин қўшиб қўйди: - Елкамда кўтариб юрганимда сен тишлаб олган
эдинг.
Расулуллоҳ(с.а.в.) икки-уч ёшларида юз берган воқеани опалари Шаймода қолган изни
кўргач эсладилар, бошқа савол бермадилар.
Эгниларидан хирқаларини ечиб, ерга тўшадилар. Шаймони унга ўтирғиздилар. Энг
ҳурматли инсонларга шундай муомала кўрсатиларди. Ярим асрдан кўпроқ айрилиқдан сўнг
опанинг ҳол-аҳволини сўрадилар, кўнглини кўтарадиган гаплар қилдилар. Бирга ўтказган у
тотли кунларни эслашди. Сўнгра унга:
- Нима хоҳласанг, шу бўлади, ҳурматингни сақлаймиз: истасанг, ёнимда қол, иззат-икром
ичида ҳаётингни давом эттир, истасанг, мол берайин, ватанингга юборайин, - деб марҳамат
қилдилар.
Шаймо иккинчи таклифни танлади.
- Мени ўз юртимга қўйиб юбор, - деди.
Эҳтимол, у ерда болалари, эри бордир. Кўнгли у тупроқларга исинган, олтмиш йилдан бери
яшаб ўрганган ватанидан ажралса, ҳаловатини йўқотар балки.
Унинг бу орзуи амалга оширилди. Жиъронагача асир бўлиб келган эди, бу ёғига иззат-икром
билан кузатиб қўйилди. Ҳизматига битта қул билан иккита чўри берилди, қўй ва туялар совға
қилинди.
Шаймо бу ажойиб фурсатдан янада чиройлироқ фойдаланса бўлмасмиди? Қолган умрини
оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбарнинг ёнида, бунинг устига, «Пайғамбар опаси»
бўлиб иззат-ҳурмат ичида ўтказса бўлмасми¬ди?.. Пайғамбаримиз ҳатто эгниларидаги
кийимларини тўшаб сийлаб турганларида, эркак-аёл барча мўминлар уни ҳурмат
қилишмасмиди?
Бироқ Шаймо бунақа бир топилмас фурсатни икки чўри билан қўлга, бир нечта қўй ва
туяларга қаноатланиб, бой берди. Дунёлар бериб сотиб олиб бўлмайдиган саодатнинг қадрини
билмади.
Расулуллоҳнинг Шаймо билан топишишларига сабаб бўлган ҳодиса чоғи қўлга тушган ва
қочирилмасин деб тайинланган Нажоднинг кейинги тақдири нима бўлди? Бу ҳақда
маълумотимиз йўқ.
Қўшин Тоиф устига юриш амрини олди.
Қалъага яқинлашишганида мусулмонларни ёмғир каби ёғдирилган ўқлар кутиб олди.
Қалъа рўпарасига қароргоҳ кўрилди. Расули акрамга бу сафарда ҳамроҳ бўлиш бахтига
эришган Умму Салама ва Зайнаб оналаримизнинг чодирлари ёнма-ён тикланди. Набиййи акрам
жанобимиз намозларини бу икки чодирнинг орасида ўқир эдилар.
Икки томондан ўқ ва тошлар отилиб, уруш бошланди.
Салмои Форсийнинг таклифи билан тошотар ясашди ва қалъага шу мослама билан тош
ёғдиришди. Баъзи жангчиларқ қалъа деворларига чиқишга уринишган эди, тепаларидан
мушриклар қиздирилган темир билан куйдириб, шаҳид қилишди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) атрофдаги токзорларни кесиб ташлашга буюрдилар. Қалъадагилар буни
кўриб:
- Қўйинглар узумларни! Бизни тенгсаларинг, ўзларингга қолади, кетсаларинг, биз
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 86
фойдаланамиз! - дея бақиришди.
Қалъада узоқ вақтга етгулик озиқ-овқат жамланган, қамал бир неча ой чўзилса ҳам, дош
бера оладиган даражада эди.
Бир куни Ҳолид ибн Валид сал олдинга чиқиб, қалъа деворларида акс-садо бергулик баланд
овозда:
- Йигитчасига олишадиган эркак борми, чиқсин! Солишайлик! - деб бақирди.
Жавоб бўлмади. Ҳолид истагини иккинчи, учинчи бор такрорлади.
Шунда қалъа минорасидан бир одам:
— Эй Ҳолид, бизда сен билан уруша оладиган, куч синашадиган йигит йўқ. Бунинг устига,
бизнинг бир неча ойга етадиган озиқ-овқатимиз борлигини ҳам биласан. Тугагунча кутсанг,
ўшанда ҳаммамиз қилич яланғочлаб чикамиз ва ўлгунимизча жанг қиламиз. Хозир эса ишингни
қил, - дея бақирди.
Амр бўлди, қалъадагилар эшитадиган даражада баланд овоз билан бир гап эълон қилинди:
- Қалъадан чиқиб хузуримизга келган қуллар озод этилади!..
Бу эълон тез таъсирини кўрсатди. Қул эгалари қаттиқ чора-тадбирлар кўришди. Шунга
қарамай, озодлик лаззатини соғинган ва қулай фурсатини пойлаб юрган қуллар биттадан-иккитадан бўлиб қочиб чиқа бошлашди. Жами сонлари йигирма биттага етди. Булардан бири
Нуфай ибн Масруҳ қалъа деворларидан бир ғалтакка осилиб тушди.
Бу инсон келажакда жуда самимий бир мусулмон бўлиб яшайди. Асл исми ҳам унутилиб,
ўртоқлари орасида«Абу Бакра» (Ғалтакча отаси) лақаби билан танилади.
Фазора қабиласининг раиси Уяйна ибн Ҳисн бир таклиф киритди:
- Эй Аллоҳнинг расули, изн берсангиз, сақифликлар билан кўришиб, уларга насиҳат
қилайин.
Таклиф қабул этилди. Уяйна олдинга чиқди:
- Ҳўп десаларинг, олдиларингга бораман, бир гаплашиб олсак... - деб бақирди қалъа томонга
қараб.
- Келишинг мумкин, - деб жавоб қилишди у ёқдан.
Эшик очилиб, ичкари кирди. Бир муддат қалъада қолди, гаплашди, сўнг қайтиб чиқди.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, уларга Исломнинг буйруқларини ва қайтариқларини
тушунтирдим. Жаннат ва дўзахдан гапирдим. Бундан аввал Қайнуқў, Назир ва
Қурайза яхудийларининг бошларига келган ишлардан хабар бердим. Уларни қўлга олмасдан
туриб бу ердан жилмасликка қарор қилганингизни айтдим. Хозиргача ўзларини кучли
хисоблаганлар заифлашганини, ҳору зор бўлганини тушунтирдим... Лекин улар менга қулоқ
солишмади, гапларимни тинглашмади, - деди.
Сарвари коинот(с.а.в.) унинг сўзларини бўлмай, охиригача эшитдилар.
Сўнгра:
- Ёлғон сўйлаяпсан, эй Уяйна, сен уларга бу сўзларнинг бирортасини ҳам гапирмадинг!.. -
дедилар.
Уяйна бирдан ўзини йўқотиб қўйди. Уятсизларча Пайғамбаримизга термулди. «Унда нима
дебман уларга?» демоқчи бўларди гўё.
Фаҳри коинот дона-дона қилиб гапира бошладилар:
- Сен уларга: «Чиданглар, Муҳаммад бугунгача сизларга ўхшагани билан тўқнашган эмас.
Қалъангиз кучли, озуқангиз эса мўл. Бу вазиятда улар сизга ҳеч нарса қилишолмайди. Кесилган
дарахтлар учун эса кўп ҳам куюнаверманглар...» дединг.
Уяйна эътироз билдиролмай қолди:
- Рост гапирдингиз, эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу ишимдан пушаймонман. Аллоҳга тавба
қиламан... - дейишдан бошқа чора тополмади.
Ҳазрати пайғамбаримиз унга: «Яна ёлғон сўйладинг... ҳали ҳам ичингда нифоқ ўти лов-лов
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 87
ёнмоқда!» демадилар. Айни чоғда, ҳазрати Умарнинг:
- Эй Аллоҳнинг расули, руҳсат беринг, шу одамнинг бўйнини узиб ташлайин! - деган
таклифини ҳам қабул қилмадилар.
- Унда теваракдагилар: «Муҳаммад асҳобини ўлдиряпти...» каби миш-мишларни айтиб
юради, - дедилар.
Уяйна тарбиясизларча содир этган бу ишдан осонликча кутулганига хурсанд бўлди. Аслида,
у жаноби Расулуллоҳнинг асхобидан ва дўстларидан эмасди. Бу қўшинга ҳам Аллоҳ розилиги
учун қўшилмади. Ўлжа олиш ва Сақиф қабиласи аёлларидан унга ўғил фарзанд туғиб берадиган
бир чўри олиш дардида бу сафарга қўшилганини кейинчалик бир оз қўпол ифодалар ила очиқ-ойдин ва қасам ича-ича айтиб берган*.(Ибн Касир. “Сияр» 3/662)
Келажакда, Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) вафотларидан кейин Исломдан қайтган қабилалар
орасида Уяйнанинг қабиласи ҳам бўлади. Ёқаланиб, ҳалифанинг хузурига келтирилади:
- Кесинг бу одамнинг бошини! - деган амр берилганида, Уяйиа:
- Эй Абу Бакр, сенинг ўртоғинг мунофиқлигимни билатуриб мени ўлдирмаган эди. Сен ҳам
ўлдиролмайсан, - дейди. Шунда ҳазрати Абу Бакр Пайғамбаримизнинг унга кўрган чораларини
эслаб, қўйиб юборади.
Неча кунлик қамал бирор натижа бермади. Онда-сонда отилган ўқлардан икки томон ҳам
талофат кўрди. Расулуллоҳ(с.а.в.):
- Эй Абу Бакр, тушимда қаймоқ тўла бир товоқ ҳадя этилди. Бир хўроз у товоқни чўқилади
ва ичидагини тўкди,- дейишлари билан ҳазрати Абу Бакр:
- Эй Аллоҳнинг расули, бу сафар ғолиб келишимизга кўзим етмаяпти, - деди.
Расулуллоҳ жанобимиз ҳам унинг гапини тасдиқладилар:
- Бу ғалабанинг рўёбга чиқишига менинг ҳам кўзим етмай турибди.
Шу пайт марҳум Усмон ибн Мазъуннинг хотини Ҳавла келди:
- Эй Аллоҳнинг расули, агар фатҳ насиб этса, Бадиянинг ёхуд Фориганинг зеб-зийнатларини
менга беринг, - деди.
Пайғамбаримиз унга:
- Эй Ҳавла, Сақиф фатҳига изн берилмаган бўлса ҳам-а? - деб жавоб қилдилар.
Ҳавла у ердан кетди. Ҳазрати Умарни кўрди. Расули акрам(с.а.в.) билан бўлган сухбатни
айтиб берди. Ҳазрати Умар тўғри Пайғамбаримизнинг ёнларига борди:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, ҳозиргина Ҳавлани кўрдим, унинг айтишича...
- Ҳа, у гапни мен айтдим, - дедилар ва Умарга ҳам тушларини сўзлаб бердилар.
- Яъни, бу сафар фатҳ учун йўл йўқми? – деб сўради Умар.
- Ундай бўлса, орқага қайтиш ҳақида эълон қилиннадими?
- Ҳа...
Бир оздан сўнг қўшинга эртага тонгда орқага қайтиш эълон этилди. Лекин бу эълон ҳеч
кимни севинтирмади. «Шунча овора бўлиб келиб, қалъани фатҳ қилмай қайтамизми?»
дейишарди. Бу эълонни эшитиб Сайд ибн Убайд ҳатто
- Аммо сақифликлар ўша-ўша туришибди(ҳали биз уларга бир нарса қила олмадик ҳам)! -
деб юборди. Уяйна ибн Ҳисн қўшилди:
- Яна шон ва шараф билан...
Ўша атрофдаги бир киши сўзга қўшилди:
- Аллоҳнинг қаҳрига учрагур, эй Уяйна! Расулуллоҳнинг даъватларини қабул этишмади,
қарши чиқишди, деб мақтаяпсанми уларни?! Ваҳоланки, сен бу ерга жаноби Пайғамбаримизга
ёрдам бериш учун келгансан-ку!
Уяйна бу гапга эътироз билдирди:
- Валлоҳи, мен сизлар билан бирлашиб сақифликларга қарши жанг қилишга келмадим.
Муҳаммад Тоифни фатҳ этсину мен Сақифдан бир чўрига эга бўлай, уни қўйнимга олай, зора у
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 88
менга бир ўғил туғиб берса, деб келдим. Чунки сакифликлар зукко бўлишади. Истагим бу эди.
Ҳуллас, қайтиш эълони ҳеч кимга ёқмаганини кўргач, Пайғамбаримиз кўчиш вақтини
кечиктирдилар. Қалъага бир шиддатли хужум уюштирилди. Бунга яраша қалъадан ҳам жавоб
бўлди. Қанча одам шаҳид тушди, яна қанчаси яраланди. Шундан кейин ҳалиги эълон яна бир
бор жар солинди«Eртага орқага қайтилади. Қамал тўхтатилди!..»
Бу гал энди норозилик сезилмади, қайтага хурсанд бўлишди. Расули акрам(с.а.в.) бу
хурсандликни кўриб, кулимсирадилар. Бу кулимсирашда«буйрғимга қулоқ солганларингда,
жонларинг бунча қийналмасди» деган маъно бор эди.
Ҳазрати Абу Бакрнинг ўғли Абдуллоҳ яраланган, Умму Салама онамизнинг укаси Абдуллоҳ
ибн Абу Умайя билан Ҳолид ибн Саиднинг укаси Сайд шаҳид бўлишган эди.
Умму Салама бир ёқда укадан айрилиқнинг дардини чекса, иккинчи ёқда охиратга шаҳид
йўллашнинг севинчини туярди. Ахир хозир шаҳид бўлган бу йигит бир пайтлар
Пайғамбаримизга: «Кўз ўнгимда осмонга чиқиб, у ердан менинг имонга келишим учун васиқа
олиб тушсанг ҳам, валлоҳи, барибир сенга ишонмайман!» деган эди.
Ортга қайтила бошланди, асирлар билан ўлжа моллари қолдириб келинган Жиъронага томон
йўлга чиқилди.
Абу Руҳм Рифорий туяси устида кетаётган эди. Бир пайт туяси Расули акрамнинг туяларига
теккудек даражада яқин келиб қолди. Шунда оёқ кийими жаноби Пайғамбаримизнинг
оёқларига қаттиқ тегиб кетди. Жонлари оғриб, унга бир қамчи урдилар ва:
- Оёғингни ол, зирқиратвординг! - дедилар.
Абу Руҳм ўзидан ҳафа бўлиб кетди. Расулуллоҳга (с.а.в.) озор беришни ҳеч қачон ҳаёлига
келтирмаган эди, ахир. Бир онда ўтмиши ҳам, келажаги ҳам куйиб кетди гўё. Ҳаққида Қуръон
ояти тушишидан қўрқа бошлади.
Ора-сира ўзига ўзи: «Онанг сендан айрилсин, Абу Руҳм. Мана, Пайғамбарга озор бердинг,
шундан кейин ҳам тепангдан раҳмат ёғилишини кутяпсанми» дер эди.
Зотан, Қуръони каримда: «Аллоҳга ва расулига азият берувчилар бор... Уларни Аллоҳ
дунёда ва охиратда лаънатлади, уларга аламли бир азоб тайёрлади» дейилмаган-ми?
Абу Руҳм шуларни ўйлар экан, ич-етини ер эди...
Бир тепаликдан инишаётганида Пайғамбаримизга бир қўл узанди. Қўлда бир суяк бор эди.
Русулуллоҳ бу қўл эгасига диққат билан қарадилар: ҳижрат йўлчилигининг оғир кунлари кўз
ўнгларига келди. Бу одам у зотни тутиб Қурайшга топшираман деб орқаларига тушган, бироқ
отининг оёқлари қумга ботиб қолавергач, омонлик сўраган Суроқа эди. Қўлида ўша
омонликнома битилган суяк.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, танидингизми мени? Ҳижрат пайти менга омонликнома берган
эдингиз. Суроқаман...
Расулуллоҳ унга:
- Эй Суроқа, бугун ўша ваъда бажариладиган, яхшилик қилинадиган кундир, - деб марҳамат
қилдилар ва атрофларидагиларга ўгирилдилар. - Уни менга ўтқазиб юборинглар.
Суроқа келди, шаҳодат калималарини айтиб, мусулмон бўлди.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, баъзан йўқолган туялар келади, уларни ҳовузимда суғораман.
Булардан менга ажр-мукофот бўладими?
- Ҳа, ҳар жонлик учун мукофот бор.
Энди Суроқа юртига хурсанд қилинган ҳолда қайтажак. Саккиз йилдан бери муқаддас бир
омонат сифатида сақлаб келган суяк парчаси ҳақиқатан бахосини кўрсатди: энг қийинчилик
онлари берилган сўз энг катта имконларга эга бўлинган пайтларда мақбул кўрилди ва эгаси рози
қилинди.
Энди бир бадавий Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) олдиларидан тўсиб чиқди:
- Қани менга берган ваъданг? Қачон адо этасан? - деб сўради.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 89
Ҳеч нарса тушунмайдиган, гап уқмайдиган, сабрни ҳам билмайдиган қўпол, одобсиз
бадавий Жиъроиага боргунча ҳам чидамаётган эди. Ҳолбуки, асирлар ҳам, ўлжалар ҳам ўша
жойда турганию тақсимот ҳам ўша жойда қилинишини ҳамма қатори бу бадавий ҳам биларди.
- Сенга бир хушхабар бор...
- Кўп бўлди хушхабарлар!..
Бу муомала ҳеч қанақа тарбия чегарасига сиғмас эди. Оламларга раҳмат қилиб юборилган
Пайғамбарга бунақа муомала қилиш хуқуқи ҳеч кимга берилмаган эди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
кўнгиллари ранжиди. Ёнларида Абу Мусо Ашъарий билан Билол(Аллоҳ улардан рози бўлсин)
боришаётган эди, уларга хитоб қилдилар:
- Бу одам муждани қабул этмади, сизлар қабул қилинглар.
Бу илтифотни иккала саҳоба ҳам катта хурсандчилик билан кутиб олишди. Севинч безаган
бир оҳангда:
- Қабул этдик, эй Аллоҳнинг пайғамбари! – дейишди бараварига.
Расулуллоҳ сув истадилар. Бир идишда олиб келишди. Қўлларини, юзларини ювдилар. Сўнг
оғизларини чайқадилар.
- Бу сувдан ичинглар, юзларингга, кўксиларингга суртинглар, - деб марҳамат қилдилар.
Абу Мусо билан Билол сувни олишди. Шу пайт туя устидаги ёпиқ кажавадан бир аёл овози
эшитилди:
- Бу сувдан оналарингга ҳам пича қолдиринглар...
Овоз мўминларнинг онаси Умму Саламаники эди. Ҳар куни Расули акрам билан бир
дастурхонда ўтирадиган, битта идишда овқат ейдиган, битта идишда сув ичадиган бу бахтли
инсоннинг яна бу сувдан ҳам озгина исташи ғаройиб иш бўлиб туюлмаслиги керак. Чунки
ҳозир Набийлар сарвари дарё каби жўшиб-тошган илоҳий раҳматдан буюк насибалар
улашаётганларига шубха йўқ эди. У зотни оламларга раҳмат улароқ юборган Улуғ Мавло
хоссатан мана шунақа бир пайтда у зот воситаларида ақлга ҳам, ҳаёлга ҳам сиғмайдиган
мукофотларни улашишга қодир эди.
Бироқ кимлардир у бадавий каби, нақд келиб турган бу неъматни оёқости қилди, кимлардир
буни ҳаётидаги энг катта бахт деб билди.
Аллоҳим, у сувдан ичганларнинг хурмати юзасидан у сувдан ичолмай армонда қолганларга
ҳам насиба улашишга, албатта, қодирсан сен!..
Абу Руҳм шу куни умрининг энг азобли кечасини ўтказди ўзиям. Эрталаб ҳайвон боқиш
навбати унга келган эди. Уларни олдига солди. Сурув орқасидан судралиб бораркан, тавридан
дунёси қулаган одамга ўхшарди. Яна ора-сира: «Онанг сендан ажралгур Абу Руҳм,
пайғамбардек зотга азият етказдинг-а!» деб ўзини койиб қўярди.
Қанча вақт ўтганини билмайди, тўсатдан нафас олиб-олмаётганини сезмай қолди. Юраги
хонасидан чиққудек бўлиб урарди. Чунки:
- Расулуллоҳ сени сўраяптилар! - деб қолишди.
Нима қиларини билмас ҳолда сарвари оламнинг(с.а.в.) хузурларига чопқиллади.
- Мени йўқлабсиз, эй Аллоҳнинг пайғамбари...
Ва бирдан енгил нафас олди. Чунки Набиййи акрамнинг муборак юзларида фақат
кулимсирашни кўрди.
- Кеча менинг оёғимга тегиниб жонимни оғритдинг, мен эсам сенга бир қамчи урдим. Шу
урганимнинг эвазига сенга мана бу қўйларни ҳадя этаман, - деб марҳамат қилдилар.
Абу Руҳм қулоқларига ишонмасди. Озор етказгани учун жазо кутиб турганида бир сурув
қўй билан мукофотланиш, албатта, инсонни ҳайрон қолдиради-да! Бошқа бировдан бунақа
муомала кутилмайди, лекин Абу Руҳмнинг қаршисида Аллоҳнинг расули турардилар!
Бошини ўгирди. Қўйларга қаради. Бир қарашда саналадиган даражада озмасди. Энг мухими,
Расули акрамнинг ундан ҳушнуд эканликлари кўриниб турибди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 90
- Ташаккур сизга, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - деди.
Бир оздан кейин Абу Руҳм роса саксонта қўйнинг эгаси бўлганини билди.
Жиъронага ҳам етиб келишди, аммо Расулуллоҳ(с.а.в.) бир неча кунгача ўлжа тақсимотини
қилмадилар. Ҳавозинликларнинг келиш эҳтимоллари бор, келишса, мусулмон бўлишса, асирлар
ва ўлжалардан уларга алохида берилиши мумкин эди.
Ўн кун кутишди ҳам, ҳавозинликлардан дарак бўлмади. Ниҳоят, ҳазрати Пайғамбаримиз
ўлжа молларини тарқатдилар. Яёвларга тўрт туя, отлиққа ўн икки туя берилди. Биттадан кўп
оти борга ҳам шунча. Сўнгра асирлар ҳам бўлиб берилди.
Ўлжа тақсимотида кўпчилик тушунмаган ишлар ҳам юз берди. Масалан, Сафвон ибн Умайя
ҳеч ҳаққи бўлмагани ҳолда бирдан юзта туялик бўлиб қолди. Ваҳоланки, у урушга фақатгина
томошабин бўлиб қатнашди, ҳатто қиличини қинидан чиқармади. Қолаверса, ўзи мусулмон ҳам
эмас. Бир мусулмондан кўп ўлжа олиши у ёқда турсин, умуман олмаслиги керак эди.
Ахир, бу ёқда жонини тикиб, энг самимий ниятда жанг қилган, вужуди қонга ботганлар бор.
Неча йиллардан бери Аллоҳнинг дини ва Аллоҳнинг элчиси йўлида кўксини қалқон қилган, не-не азоблар тортиб, ҳаётини Аллоҳ розилиги ва Расулуллоҳга хизмат учун ўтказган инсонлар...
Ана, Абу Суфён, у ҳам ўлжа умидида Пайғамбаримиз хузурларида турибди... Буни кўриб,
кўнгилларда олов ёнмасинми?! Умрини Пайғамбарга ва Аллоҳнинг динига қарши курашда
ўтказган, шаҳодат калимасини ҳам жонини сақлаб қолиш учунгина айтган шу одамга хам юз
туя бериладими?!
Ҳолбуки, у хам урушда томошабинга ўхшаб бир чеккада турди... Авзоидан ҳатто фатҳдан
кейин ҳам, қанийди фурсат топсаю исён кўтариб, жанобимизни сафдан чиқарса- шу дардда
юргани билиниб турарди.
Ҳунайнда қўшин сафи бузилиб, аскарлар қоча бошлаганида: «Шу кетишда булар энди то
денгизгача тўхтамаса керак» деганда нималарни ўйлагани алоҳида масала...
Бироқ Расулуллоҳ жаноблари унга юзта туя ажратдилар.
- Ё Расулуллоҳ, катта ўғлим Язидга ҳам бир нарса берасизми?..
Бу сўроқ Абу Суфённинг дафтарига яна юзта туя ёзилишига сабаб бўлди.
- Ё Расулуллоҳ, кичик ўғлим Муовия ҳам бор!..
Бу ёқдагилар қараса, Абу Суфённинг иштахаси карнай, Расулуллоҳ ҳам унинг сўраганини
беряптилар... Ичларидан зил кетиб, ходисани кузатиб туришарди. Ҳатто: «Икки юзта туя сенга
ва болаларингга камлик қиладими, эй Абу Суфён?
Қара, бу ерда жангда қилич ўйнатган қанча мард ўғлон тўрттадан туя олди. Жангда ғалаба
қозонган улар. Бу ўлжалар қўлга киритилаётганида сен узатилган оёғингни йиғиштириб олишга
ҳам эриндинг. Бу йўлда пешонангдан бир томчи тер ҳам оқмади!..» демоқчи ҳам бўлишди.
Айтишга ҳақли ҳам эдилар. Аммо...
Абу Суфёнга бундай дейилмади. Ҳа, тарихнинг ҳар даврида мол жоннинг орзуи бўлган.
Абу Суфён навбатдаги истаги ҳам қабул этилди. Шундай қилиб, у уч юзта туядан иборат
катта бойликка эга бўлди-қолди. Инсон ҳаёлида ҳам қўлга киритолмайдиган бир бойлик...
Сўнгра Хаким ибн Ҳизомга юзта туя берилди.
Ақро ибн Хобис юз туя олди.
Уяйна ибн Ҳисн юз туя эгаси бўлди.
Алқама ибн Улосага юз туя...
Аббос ибн Мирдосга эллик туя ажратилди.
Бу тақсимдан Аббоснинг жаҳли чиқди. Шоир одам эмасми, дарров ўзининг Ақродан ҳам,
Уяйнадан ҳам қолишмаслигини, улар олганчалик ўлжа ололмаганидан ҳор ва ҳақир
кўрилганини ифодаловчи бир неча байтлик шеър ҳам тўкилди. «Бугун ҳор этилган қайта бор
шарафли бўлолмас”, дерди у.
Аббос ибн Мирдоснинг шеъри Пайғамбаримизга етказилган эди, ҳузурларига чақирдилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 91
- Эй Аббос, «Менинг ва«Убайд» лақабли отимнинг хиссаси Ақро билан Уяйна ўртасида
тақсимлаб юборилди» деган сенмисан? - деб сўрадилар.
Аббос ўзича ҳақли хисоблаган даъвосини Расули муҳтарамнинг хузурларида яна бир бор
тилга олди. Жанобимиз ёнларидагиларга қайрилиб:
- Бу одамнинг тилини кесинглар! - дедилар.
Аббос пешонасида пайдо бўлган терларни артишга улгурмай, қўлидан кимдир ушлаганини
сезди. Ич-ичидан пушаймон еди. Берилганига рози бўлсам бўлмасмиди, дея бошлади.
Нарироққа боришгач, қўрқув ва ҳаяжон билан:
- Менинг тилим кесиладими?.. Менинг тилим кесиладими-а? - дер эди.
Ҳазрати Абу Бакр уни ўлжа молларининг ёнига олиб бораркан:
- Албатта, эй Аббос, сенинг тилинг кесилади ва сен иккинчи марта Расулуллоҳга қарши
гапирмайдиган бўласан, - деди.
Ўзи адиб ва шоир бўлишига қарамай, ҳукм мажозий маънода қўлланилганини билмади.
Унинг ўлжа хақи юз туяга чиқарилганини кўрганидан кейингина тушунди. Қўпол бир бадавий
бўлса ҳам, бундам буён Расули акрамга қарши гапириш йўли беркитилган, тили кесилган эди
гўё.
Қайтадан Пайғамбаримиз хузурларига олиб келинганида тили бошқа бир тил бўлган эди.
Ҳаким ибн Ҳизом Ҳадича онамизнинг(р.анҳо) жияни эди. Қавми ва қабиласи ўртасида
эътиборли, ўз қадрини биладиган бир инсон. Макка фатҳига қадар мусулмон бўлмади, айни
чоқда Расули акрамга ҳам, бошқа мусулмонларга ҳам зарари тегмади. Мусулмонлар Абу Толиб
махалласида азобли кунларни бошдан кечираётган паллада қороғи бир кечаси озуқа юкланган
туяларни махаллага билдирмай ташлаб кетган икки кишидан бири Ҳаким эди.
Ўлжа тақсимотида Ҳакимга ҳам юзта туя теккан, ҳаммага ҳам бунча кўп улуш
берилмаганинида билар эди. Лекин Абу Суфёнга қўшимча сўраганида икки юз туя берилганини
кўриб, унда ҳам умид уйғонди. Нима бўлганда ҳам, бир уриниб кўрса, зарар қилмас... Шу
ҳаёлда Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузури саодатларига борди.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, менга яна қўшиб берсангиз деган эдим, - деди. Истаги рад
этилмади. Бир камбағалнинг етти ухлаб тушига кирмаган катта бойликни қўлга киритиб қайтди
у ердан. Олдига келтирилиб: «Мана, ол, эй Ҳаким» дея унга тақдим қилинган ўлжа яна юзта
туя эди. Ҳаким ақлли иш қилганидан ўзида йўқ, хурсанд бўлди.
Расулуллоҳ у-бу деб ўтирмадилар ҳам, битта-иккита эмас, юзта туя бериб юбордилар, ахир.
Орадан ҳеч қанча ўтмади. Ҳаким яна Расулуллоҳнинг хузурларига келди. Тилаги тилига
кучди:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, яна ҳадя қилишингизни хоҳлайман, - деди.
Бу истаги ҳам юз туя тортиқ қилиш билан қондирилди. Ҳакимнинг қувончи чексиз эди. Уч
юз туя ҳазилакам бойликми! Бир оилага эмас, бутун қариндош-уруғларига ҳам етиб ортади.
Лекин иш бу билан тугамади. Расули кибриё унга бундай дедилар:
- Эй Ҳаким, билиб қўй, мол-дунё одамни ўзига тортувчидир, шубха йўқ. Ким берилганини
олса, у мол баракалидир. Ким уни кўз тикиб, ҳирс ва очкпъзлик билан олса, унга барака
келтирмайди. Энди бу одам ебтўймас мавжудотга айланади. Шуни ҳам унутмагин, эй Ҳаким,
берувчи қўл олувчи қўлнинг устидадир.
Бу сўзларни Расулуллоҳ Ҳакимга айтганларида шубха йўқ. Лекин унга юзта туяни бераётиб
айтдиларми ёки бир-икки кун кейинми- буни билмаймиз.
Бу гаплар Ҳакимнинг суяк-суягидан ўтиб, жигаригача ботганини хис этди. Одамлар орасида
виқор ва обрў билан яшашнинг энг катта шарти барибир«берувчи қўл» бўлиб яшашига боғлиқ
эканини тушуиди. Бошини кўтариб, кўзларини Расули мухтарамнинг кўзларига тикди:
- Сизни пайғамбар қилиб юборган Аллоҳга қасам ичиб айтаман: бундан кейин қанча
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 92
яшасам, ҳеч кимдан бир нарса сўрамайман! - деди.
Чиндан ҳам, сўзи ўша сўз бўлди. «Муллафатул қулуб» (юраги Исломга улфат
қилинувчилар) сифати остига кирган кишилардан бири хисобланишига ҳамда тиллари
тийилсин, кўнгиллари Исломга исинсин деб закот молидан, ҳазинадан унга маош
ажратилганига қарамай, кейинги ҳаёти бўйича бир мири сўрамай яшади, сўрамаса ҳам берилса,
олмади. Ҳазрати Умар халифалик пайтида унга маошини олишни қанча қистаса ҳам,
Расулуллоҳга берган сўзини тутди ва олмади. Шунда Ҳазрати Умар:
- Эй аҳоли, гувоҳ бўлинг, мен Ҳакимга ўзининг ҳақини берсам ҳам, олмаяпти, - дейишга
мажбур бўлди.
Саъд ибн Абу Ваққос(р.а.) бу тарз тақсимга тушунолмади. Нимага кўра бунақа йўл
тутилганини англаш қийин еди.
Агар камбағалга кўпрок, бойга камроқ дейилса, бунақа бўлмаслиги керак эди... Бу ёқда Абу
Суфёндай, Сухайл ибн Амрдай, Ҳаким ибн Ҳизомдай бой одамларнинг молини тушида ҳам
кўрмаган қанчадан-қанча камбағаллар турибди. Ҳолбуки, улар тўртта-тўртта туя билан
кўнгиллари олинди, бойларнинг эса хазинасига яна хазина қўшилди. Қалбларидаги имонга,
Аллоҳга бўлган боғликликларига қараб тақсимланди, деб ҳам бўлмайди. Гарчи ҳеч кимнинг
юрагини ёриб кўриб бўлмаса ҳам, ўлжанинг асл қаймоғини олган Ақро, Уяйна қабиларнинг
Исломга алоқалари қанақа экани унча сир эмас. Бу ёнда эса, ҳам фақир, ҳам Исломни рухларига
яхшилаб сингдириб олган қанчадан-қанча самимий мусулмонлар бор. Нима бўлса ҳам, бир
марта эслатиб қўйса, фойдадан ҳоли бўлмас... Шу ниятда тўғри Расулуллоҳнинг ҳузурларига
борди:
- Салом бўлсин сизга, эй Аллоҳнинг пайғамбари!
- Сенга ҳам салому Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, эй Саъд!
- Сиз бу ўлжадан Ақрога ва Уяйнага юзтадан туя ҳадя қилдингиз. Жуайлга эса айтарлик бир
нарса бермадингиз. Мен уни яхши бир мўмин деб биламан.
- Ёки бўлмаса, бир муслим...
Саъд Расулуллоҳнинг бу сўзларидан етарли бир маъно чиқара олмади. Лекин
тортишмасликни маъқул кўриб, нари кетди.
Пича кутди. Жуайлни эскидан жуда яхши билади, шу боис виждони қийнала, юраги эзила
бошлади. Ақро ё Уяйнанинг қанақа одамлиги ҳам маълум. Шулар юзтадан туя оладими?
Ҳолбуки, бу Макка аҳли мусулмонларга берган азоб-уқубатларни айтиб адо этиб бўлмайди.
Бир муддатча нафси билан тортишиб ўтирди, сўнг шартта туриб, яна Пайғамбаримизнинг
ёнларига келди:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Жуайл хақида қандай фикрдасиз? Валлоҳи, мен уни яхши бир
мўмин деб биламан, - деди.
Пайғамбаримиздан яна айни жавобни олди.
Тушунмаган томони мўмин билан муслим орасидаги фарқ эди. Ҳар иккиси ҳам айни
маънони ифодаловчи икки сифат эмасми? Ҳозиргача ҳар мўмин киши мусулмон ҳам дейилган,
мусулмон киши мўмин деб қабул қилинган-ку! Ҳадеганда кўнгли тинчийвермади, яна
Пайғамбар(с.а.в.) ҳузурларига борди, яна олдинги гапини такрорлади. Бу сафар Сарвари коииот
(с.а.в.) Саъднинг елкаси билан бўйни орасига шапатилаб:
- Мен билан тортишяпсанми, эй Саъд? - дедилар ва сўзларида давом этдилар:
- Муҳаммаднинг руҳини қўлида тутиб турган Аллоҳга қасамки, Жуайл ер юзи тўла уяйна ва
ақролардан яхшидир. Лекин мен уларнинг қалбларини Исломга исинтирайин деб, Аллоҳ уларни
юзтубан дўзахга улоқтирмасин дея шундай йўл тутяпман. Жуайлни эса Ислом динига нисбатан
қалбидаги самимияти ила қолдиряпман.
Ниҳоят, «балки бир муслим»дир деган сўзларининг ҳақиқий маъноси англашилди. «Балки у
имонидаги самимиятга таслим бўлган бир инсон» демоқчи бўлибдилар, лекин Саъд бу нозик
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 93
маънони англамаган эди, пакана бўйли, хунук юзли, лекин покиза юракли бўлган Жуайл бу
хабарни эшитиб, қувончидан ўзини қўярга жой тополмай қолди, телба бўлаёзди.
Инсонларнинг асил баҳоларини билгувчи Аллоҳ ва расули бундай ҳукм бериб турганида бу
ўткинчи дунёда бой бўлиб яшадинг нимаю камбағалликда умр ўтказдиниг нима?!
Саъд ибн Абу Ваққоснинг қайта-қайта мурожаати бахонасида Расули кибриёнинг
айримларга нимага кўп мол берганларининг хикмати ойдинлашди. Бу одамлар эл-юртда сўзи
ўтадиган кишилар эди. Берилган бу моллар туфайли уларнинг ҳам қалблари Исломга
исинтирилажак, ҳам фитна ва фасод бошловчилари бўлишларининг олди олинажак эди*.
* Қуръони каримда«Муллафатул қулуб» (Қалблари Исломга исинтирилажак кишилар) деб
таърифланган ва кимликларини Расулуллоҳ(с.а.в.) аниқлаб улуш ажратган бу одамлар то
ҳазрати Абу Бакр ҳалифалиги давригача улушларини олиб туришди. Ҳазрати Абу Бакр даврида
диндан қайтганларга қарши урушлар охирига етиб, Ислом жамоаси сақлаб қолинганидан кейин
ҳам яна маошини олиш учун келган Абу Суфён ҳазрати Умарни учратди ва маош қорозини унга
узатди. Шунда ҳазрати Умар у васиқани олди-да, йиртиб-йиртиб ташлади.
- Эй Абу Суфён, Пайғамбаримиз бу маошни сизларга қалбларингизни Исломга иситиш учун
бераётган эдилар ва у пайтда Ислом заиф эди. Бугун бу дин кучайди. Энди сизларга ҳеч нарса
бермаймиз! Рози бўлмасаларинг, ўртамиздаги масалани қилич ҳал қилади! - деди.
Абу Суфён бундай жавобни ҳеч кутмаган эди, ўзини йўқотиб қўйди.
Бориб воқеани ҳазрати Абу Бакрга тушунтирди. «Сен берган қоғозни майда-майда қилиб
йиртиб ташлади, ҳалифа сенмисан ёки Умарми?» деди. Иккаласи ўртасида низо чиқармоқчи
бўлди. Лекин ҳазрати Абу Бакрнинг қисқа ва кескин гапи ишни ҳал қилди.
- Хоҳласа, Умар ҳалифадир! - деди у.
Шундай қилиб, Ҳунайнда белгиланган бу маош буюк Умар сабаб бўлиб тўхтатилди.
Ҳазрати Умар айни тадбирни Ақро билан Уяйнага ҳам қўллади. Асҳобдан ҳеч кимнинг эътироз
билдирмагани бу ишни маъқул деб топганлари эди.
Сафвон ибн Умайя бу жиҳодга бор-йўғи бир кузатувчи бўлиб қўшилган эди. Тўрт ойгача
куфр ва ширкда қолишга руҳсат олди, шу билан бирга, юзта туя билан сийланди, бундан
қувончи чексиз. «Йўқ, ололмайман, ўлжа меники эмас, жангда жонларини тикканларнинг
ҳаққи» дейиш умуман ҳаёлига келмади.
Бир куни Ҳунай тепаликларидан бирида ўтирганча, пастда водийни тўлдириб юрган
туяларга ҳайрат-ла боқиб тураркан, бирдан ён томонидан овоз келди:
- Жуда ҳам ёқдими булар сенга, эй Сафвон?
- Ҳа, эй Муҳаммад, булар жуда ҳам чиройли.
- Унда ҳаммаси сеники.
Қулоқларига ишонмади Сафвон. Бунақаси бўлмайди. Кўз ўнгида жуда катта дунё турибди!
Пайғамбардан бошқа ҳеч бир киши бу даража саҳоват кўрсата олмайди. Ваҳоланки, Расули
акрам шунча туянинг ҳаммасини кечагача ашаддий душманлари бўлиб келган одамга
беряптилар! Ҳудди икки ҳовуч хурмо бераётгандай бамайлиҳотир ва ҳотиржам.
- Мен гувоҳлик бераман, сенинг дининг ҳақдир, Аллоҳдан ўзга бир маъбуд йўқлигига ва сен
Аллоҳнинг расули эканлигингга имон келтираман, - деб юборди Сафвон.
Шу тариқа Сафвон куфр ҳаётига сўнгги нуқтани қўйди.
Бир ёқда бу ишлар бўларкан, иккинчи ёқда мадиналик мусулмонлар орасида ғалати
шамоллар эсмоқда эди. Ҳеч ким ўлжа тақсимидан рози бўлмади, тушиб қолган ҳолатлари ҳеч
ақлга тўғри келмасди. Ансорнинг пешволари бу ҳақда индашмаётган бўлса ҳам, теваракларида
ёқимсиз гап-сўзлар чуваланиб борарди:
- Валлоҳи, ҳайронман... Бизга қарши урушишса, бизга кун беришмаса, яна биз қолиб ўлжа
уларга берилса...
- Урушга биз чақириламиз, ўлжа бўлашишганда бошқалар...
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 94
- Аллоҳ таоло пайғамбарини кечирсин. Қурайшга мол улашяпти, бизни эса чеккага суриб
қўйди. Ҳолбуки, кечагина бошимизга не кунларни солишмаган эди.
- Пайғамбаримиз бу бўлишишда Аллоҳ розилигини кўзлаб иш тутмадилар.
- Валлоҳи, бу бўлишиш адолатли бўлмади, Аллоҳ розилиги кўзланмаган бир иш бўлди бу.
- Расулуллоҳни энди қавм ва қабилаларининг севгиси ўраб олди...
Шуларга ўхшаш сўзлар кўп-кўп айтилди. Ансорнинг пешволари бу ишнинг олдини олишга
уриниб кўришди, ҳеч бўлмаса, ўзлари бу гап-сўзларга қўшилишмади, лекин барибир тўхтатиб
бўлмади. Охири Ҳазраж қабиласининг раиси Саъд ибн Убода ўрнидан турди. Сарвари оламнинг
хузурларига келди, очиқ ярага қурт тушмас деганларидай, бўлган гапларни бирма-бир айтиб
берди.
- Ҳўш, ўзинг нима дейсан, эй Саъд? - деб сўрадилар Расулуллоҳ(с.а.в.)
- Мен ҳам шу қавмнинг бир одамиман-да.
- Ундай бўлса, қавмингни менинг олдимга тўпла!...
Саъд кетди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ансордан бир қанчаси катта дарахт остига
тўпланди. Пайғамбаримиз:
- Ичларингда ансордан бўлмаган борми? - деб сўрадилар.
- Бир киши бор. Уям синглимнинг ўғли, - деди биттаси.
- Синглингнинг ўғли айни қабиладан хисобланади... Мен ҳақимда айтаётган бу сўзларингиз
нимаси? Мен келганимда сизлар адашиб юрган эдиларинг, Аллоҳ менинг воситамда сизларни
ҳақ йўлга ҳидоят этмадими?
- Ҳудди шундай, ё Расулуллоҳ. Қасамки, Аллоҳнинг ва расулининг неъмат ва эҳсони ила
шундай бўлди.
- Сизлар камбағал кимсалар эдиларинг, Аллоҳ менинг воситамда сизларни бой
қилмадими?...
- Ҳа, валлоҳи. Аллоҳнинг ва пайғамбарнинг фазлу карами ила шундай бўлди.
- Бир-бирларингга душман эдиларинг, Аллоҳ таоло мени сабаб қилиб қалбларингни бир-бирларингга исинтириб дўст ва қардош қилиб қўймадими?..
- Ҳа, валлоҳи, Аллоҳ ва унинг пайғамбари туфайли шундай бўлди.
Шунда Пайғамбаримиз уларга қайтадан хитоб қилиб, бундай дедилар:
- Нимага индамайсизлар?
- Нима дейишимиз керак, эй Аллоҳнинг пайғамбари?
- Валлоҳи, истасаларинг, бундай деб жавоб беришларинг мумкин эди: «Сен қавминг
томонидан ёлғончига чиқарилдинг ва бизга келдинг, биз сенинг айтганларингни
тасдиқламадикми? Паришон бир аҳволда келганингда ёрдам бермадикми? Қувилиб келдинг,
бағримизга олмадикми? Муҳтож ҳолда келдинг, сенга мадад бермадикми?» Ва шундай дейишга
ҳақларинг ҳам бор... Эй ансор, Исломга исинишлари учун уларга дунё молидан бериб, сизларни
динингизга ҳавола қилишим оғир ботдими? Одамлар қўй ва туя сурувларига эга бўлиб бу ердан
кетса, сизлар Аллоҳнинг оламларга раҳмат қилиб юборган расули билан қайтасизлар, бунга
рози эмасмисизлар? Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, ҳижрат сафари бўлмаганида эди,
мутлақо ансордан бири бўлиб қолардим. Бутун инсонлар бир водийга тўпланса-ю, ансор бошқа
бир водийнинг йўлини тутса, ансорга эргашардим. Ҳаётим сизнинг ҳаётингиз, ўлимим сизнинг
ўлимингиздир... Аллоҳим, ансорга раҳматинг ила муомала этгин! Ансорнинг болаларини ҳам,
невараларини ҳам раҳматингга етказ!
Бу сўзларни эшитатуриб, ансор соқоллари ҳўл бўлгунга қадар йиғладилар.
- Расулуллоҳнинг тақсимларига ҳам, бу тақсимда бизга Расулуллоҳ насиб этганларига ҳам
рози бўлдик*, - дейишди. (Бухорий, 5/104-106; Муслим, 2/733-739; Ал-Комил, 2/271)
Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳунайн қўшинининг мағлуб қўмондони Молик ибн Авфга
хабар жўнатдилар: Ислом динини қабул қилса, унга ҳайр-саховат кўрсатилишини, асир тушган
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 95
оиласи ва болалари қайтариб берилишини маълум қилдилар. Асир ва ўлжа тарқатилишининг
кечиктирилгани ҳам Моликни кутганлари туфайли эди. Керагича кутилгани ҳолда Молик ва
Ҳавозин ҳайъати келавермагач, тақсим бошлаб юборилди.
Бу ишлар қилиб бўлингач, бир куни Молик келди. Ислом динини қабул қилди. Расули
мухтарам(с.а.в.) унинг болаларини ва оиласини ўзига қайтардилар, юзта туя ҳадя этдилар.
Ундан кейин келган Ҳавозин ҳайъати ҳам Ислом динини қабул қилди.
Лекин кеч қолишган эди. Шундай бўлса ҳам, Пайғамбаримиз уларга:
- Хоҳланг, асирларни танланг, хоҳланг, ўлжа молларини, - деб марҳамат қилдилар.
Иккисини ҳам бирдан олишлари мумкин эмасди. Асирларни танлашди. Қабила оқсоқоллари
билан маслаҳатлашиб, сўнгги қарорни шунга қараб айтишни тавсия қилдилар. Ҳайъат бориб,
маслаҳатлашиб қайтди ва яна ўша қарорларини айтишди. Шунда Пайғамбаримиз(с.а.в.):
- Мен ва Абдулмутталиб оиласининг чекига тушган ҳамма асирлар сизларникидир, -
дедилар.
Муҳожирлар ва ансор ҳам шундай қилдилар. Ақро ибн Ҳобис эътироз билдирди:
- Мен ва Тамим қабиласи асирларимизни бермаймиз.
Уяйна уни қўллади:
- Мен ва Фазора қабиласи ҳам бермаймиз.
Аббос ибн Мирдос ҳам уларга қўшилди:
- Мен ва Сулайм қабиласи ҳам асирларни қайтармаймиз, - деди.
Бироқ сулаймликлар Аббоснинг бу қарорини қўллаб-қувватлашмади.
- Биз ҳаққимизни Расулуллоҳга топширамиз, - дейишди.
Аббос қавмининг бу ишидан жиғибийрон бўлди:
- Мени шарманда қилдиларинг, бундай қилмаслик керак эди! - дейишдан ўзини
тўхтатолмади.
Шу тариқа Ҳунайнда олинган асирларнинг жуда кўпи озод қилиб юборилди.
Расулуллоҳ жанобимиз Жиъронадаги ишларини битирганларидан кейин Мадинага
қайтмасдан олдин яна бир марта умра қилиш учун Макка сари йўл солдилар.
Анас ибн Молик бундай ҳикоя қилади:
«Расулуллоҳ билан бирга кетаётган эдим. Орқадан бир бадавий келиб, жанобимизнинг
кўйлакларига ёпишди ва жаҳл билан тортди. Аллоҳ расулининг бўйинларида бир қизил чизик
пайдо бўлганини кўрдим. Бадавий бу қўпол ҳаракати учун узр сўрашни ҳаёлига ҳам
келтирмади.
Пинагини бузмай:
- Эй Муҳаммад, буюргин, Аллоҳнинг молидан менга ҳам беришсин, - деди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу одобсиз одамга қарадилар, сўнг кулимсирадилар ва бир нарсалар
беришга буюрдилар».
Тавба сурасининг25 ва26-оятлари Ҳунайн жанги ҳақида нозил бўлган эди:
«Аллоҳ сизларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Ҳунайн кунини(есланглар)! Ўшанда сизларни
кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у(яъни, саноғингизнинг кўплиги) сизларни
ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади(қутқариб қолмади) ва сизларга кенг ер торлик қилиб қолди,
сўнг юз ўгирган ҳолингизда чекиндингиз! Кейин Аллоҳ пайғамбарига ва мўминларга ўз
томонидан хотиржамлик нозил қилди ҳамда сизларга кўрмаган бир лашкарни(яъни,
фаришталарни) туширди ва кофир бўлган кимсаларни азобга дучор қилди. Кофирларнинг
жазоси шудир”
Умра зиёрати адо этилганидан сўнг Расулуллоҳ(с.а.в.) Маккада Аттоб ибн Асидни волий
этиб қолдирдилар. Диний билим ўргатиш ва масалаларни ҳал қилиб бериб туриш учун эса,
Муоз ибн Жабални тайинладилар.
Бундан саккиз йил илгари жонларига қасд қилинган инсон сифатида ташлаб чиқиб
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 96
кетганлари Маккани бу гал бутлардан тозалаб тарк қилаётган эдилар. Маккаликлар Жаноби
Мавлонинг бирлигини қабул этди, имон доирасига кирди ва энди пайғамбарларнинг энг буюги
Жанобимиз«Ҳаётим сиз билан, ўлимим ҳам сиз билан» деб таърифлаганлари ансор гуруҳи
билан бирга Мадина йўлини тутдилар...
Узоқдан Уҳуд тоғлари кўринганида тарих саккизинчи ҳижрат йилининг оҳиридан олдинги
зулқаъда ойи эди. Беш хафтадан кейин ҳижратнинг саккизинчи йили ҳам тугайди.
Бир оздан сўнг пайғамбарлар сарвари Жанобимиз Мадинага етиб келадилар, энг олдин
масжидга кириб икки ракат намоз ўқийдилар, кейин уйларига кириб дам оладилар.
Атрофларидагилар ҳар галгидек пайғамбаримизнинг сафардан қайтганда ўқишни одат қилган
“Қайтяпмиз, тавба қиламиз. Парвардигоримизга ҳамд айтамиз...» деган дуоларини бу гал ҳам
эштишади...
ХУРОҚА САФАРИ
Жуҳайна қабиласи ўрнашган ерлар«Хуроқа» дейилар эди. Жаноби Расулуллоҳдан(с.а.в.)
ўша томонларга бир бўлдак аскар йўлладилар. Набиййи акрам(с.а.в.) суядиган, у пайтлар ҳали
йигитлик остонасида турган Усома ҳам бу бўлдак ичида эди.
Хуроқага яқин қолганида қўмондон вазиятни аниқлаш учун ўнгга-сўлга одам жўнатди.
Олинган хабарларни ўрганиб, ўшанга кўра тадбир олиб, қабила ерларига анча-мунча яқин
борди. Сўнгра аскарларга бундай хитоб қилди:
- Сизларга Аллоҳдан қўрқишни ва менга итоат этишни тавсия қиламан. Буйруғимга қарши
чиқманглар. Чунки амр остидаги шахс ўз бошича ҳаракат қилишга ҳаққи йўқ.
- Эй Фалончи, сен Фалончи билан бирга бўласан. Эй Фалончи… Аскарларни шу тариқа
иккита-иккитадан тақсимлагандан сўнг яна сўзида давом этди:
- Огоҳлантираман, ҳеч ким биродарини ташлаб орқага қайта кўрмасин. “Шеригинг қани?»
десам, билмайман, демасин. Мен такбир айтганимда сизлар ҳам такбир айтасизлар ва
ҳаммаларинг бирданига одамларни қуршаб оласизлар. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай
қўмондоннинг такбир ҳайқириғи эшитилди. Аскарлар ҳам такбир айтиб олға ташланишди.
Қабила аҳли нима рўй берганини дабдуруст билолмай қолди. Шунга қарамай, қиличларни қўлга
ола-сола ҳужумга кечишди.
Жанг шундай бошланди. Усома шериги билан елкама-елка урушаётган эди. Бир пайт Наҳик
ибн Мирдос исмли мушрикка кўзи тушиб қолди. У кучли-қувватли бир одам эди. Рўпарасига
келган мусулмонни ер тишлатарди. Усома билан шериги унинг устига отилишди. Қиличлар
шарақлади, икки томондан ҳам солишувлар бўлди. Ниҳоят, икки кишига бас келолмаслигини
Наҳик англади. Бир дарахтнинг панасига ўтди. Барибир қутулолмаслиги маълум эди. «Ла илаҳа
иллаллоҳ!» дея бақира бошлади.
Усома шеригига қаради. «Тўхтама, бунинг ишини бир ёқлик қилиб қўяқолайлик» демоқчи
бўларди. Лекин ансор шериги қиличини туширди.
- Имон калимасини айтиб турган одамга қандай қилич кўтараман, - деди.
Усома эса, пишиб қолган ишни ярмида ташлаб кетгиси йўқ эди. Чунки у мушрик олдин
қилич солди, ўлдирди, мусулмонлар бошига балолар ёғдирди, кейин эса, ўлдирилажагини,
қутулиш йўли қолмаганини англагач, «Ла илаҳа иллаллоҳ» деди... Бордию бу ҳолнинг акси
бўлганида нима бўларди? Яъни, Усома унинг эмас, у Усоманинг ҳолини танг қилиб қўйсаю
ўлдириши аниқ бўлиб қолса, нима қиларди? Қиличини қинига солиб: «Eй биродар, сени
ўлдирмайман, мен ҳам мусулмон бўламан, сенинг динингга кираман» деб Усомани қучоқлаб
олармиди? Ёки бошқаларни нима қилган бўлса, уйлаб ўтирмай буни ҳам ўшанақа қилармиди?
Бу ҳаёллар Усоманинг зеҳнидан яшин тезлигида кечди. Сўнгра бир қарорга келди: ҳавода
ҳилол чизган қиличи зарб ила Наҳикнинг устига инди...
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 97
Уруш ниҳоясига етди. Жуҳайналиклар ўзлари лойиқ бўлган жазони топишди. Мусулмонлар
қўлга киритилган ўлжа молларини олиб, Мадина йўлини тутишди. Мадинага етиб келгач,
Фаҳри коинот жанобимизга(с.а.в.) тафсилотли маълумот берилди. Усома қилган иш ҳам
айтилди. Шу онгача ўзининг тўғри йўл тутганига ҳеч шубхаси бўлмаган Усома пайғамбарлар
султонининг(с.а.в.) юзларида у зотнинг мамнун эмасликларини билдирувчи асарни кўрдию
қалбининг теранликларида нозик аламлар ғимирлай бошлаганини ҳис этди. Пайғамбаримизни
(с.а.в.) оғир бир қайғу босган эди.
- У одамни«Ла илаҳа иллаллоҳ» деганидан кейин ўлдирдингми? - деб қайтадан сўрадилар.
Бу овозда савол сўрашдан ҳам кўра кўпроқ қаттиқ бир койиш ва озор бор эди. Усома ўзини
қўлга олишга ҳаракат қилиб:
- Унинг гапи ёлғон эди, жонинин қутқариб қолиш учун айтди, - деди.
- Гапининг ёлғонлигини исботлаш учун қалбини очиб кўришинг лозим-ку?
Бу сўзлар билан Расулуллоҳ(с.а.в.) қалбдаги нарсаларни ёлғиз Аллоҳ билишини англатган
эдилар.
Жанобимизнинг бу танбехлари қаршисида Усома бир сўз дея олмай қолди. Шу ерда хозир
турганлар у зотнинг(с.а.в.) пешоналари ўртасидаги томир қабарганини кўришди. Бу томирлари
жаҳллари чиққанида қабаришини тажрибадан билишар эди.
- Қиёмат куни«Ла илаҳа иллаллоҳ» сўзи томоғингдан олса, сенга ким ёрдамчи бўлади?!
Усома қилиб қўйган ишининг дахшатини хис этди. Дод деб юборай деди.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Аллоҳдан гуноҳимни кечишини сўраб беринг, дуо қилинг, -
деди йиғламоқдан бери бўлиб.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) эса ҳамон:
- Қиёмат куни«Ла илаҳа иллаллоҳ» сўзи қаршисида қандай чора топасан? - дердилар.
Усома кичрайиб кетди. Пешонасидан терлар қуйилди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) такрор ва
такрор дакки берганлари руҳини чўктириб юборди. Юрагининг туб-тубида«Кошки бугунгача
мусулмон бўлмасайдим...» деган оғриқли ўй кечди. Ансор шеригидан ибрат олмаганига
пушаймон бўлди.
Узр сўради:
- Эй Аллоҳнинг расули, сўз бераман, «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган одамни бундан кейин
ўлдирмайман! - деди.
- Мендан кейин ҳамми?
- Сиздан кейин ҳам.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в) масалани шу ерда ёпдилар. У одамнинг хуни тўланди.
Пайғамбаримиз Усомани нақадар яхши кўришларини билмаган одам йўқ эди. Шунга
қарамай, Ислом динининг ҳукми оёқости бўлаётган бир пайтда ақл кўнгилни тан олмаслиги бу
воқеа билан очиқ маълум қилинди. Қолаверса, ҳукм берилаётганида ишнинг зоҳири эътиборга
олиниши лозимлиги ҳам англашилди. Бир марта, ҳа, бир мартагина мусулмон эканини айтган
инсонга: «Йўқ, сен мусулмон эмассан!..» дейиш ҳаққи ҳеч кимга берилмагани маълум бўлди*.
(“Зодул Маод”, 2/165; Муслим: 1/96.)
Бу аччиқ дашном бошқаларга ҳам қаттиқ таъсир этди. Бир куни Миқдод ибн Асвад севикли
жанобимизнинг ҳузурларига келди.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Нима дейсиз: жангда бир одам билан қаршилашсам, у билан
солишсам, мени урса ва бир қўлимни узиб юборса, кейин жонини қутқариш учун бир
дарахтнинг орқасига яшириниб, «Мен мусулмон бўлдим» деса... уни ўлдирсам бўладими-йўқми?
— Йўқ, ўлдирмайсан.
- Аммо, эй Аллоҳнинг пайғамбари, у одам ахир менинг қўлимни кесиб ташлаган-ку?!
- Уни ўлдирма! Агар ўлдирсанг, у аввал сен турган миртабага чиқади, сен эсанг, у одам
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 98
имон келтирмасидан қайси мартабада бўлса, ўша мартабага тушасан*. (Муслим: 1/95)
* * *
Ўша кунлари яна бир воқеа бўлди. Сулайм қабиласидан бир киши туяларини олдига солиб
қаёққадир кетаётган эди. Қаршисидан саҳобалар чиқиб қолишди. - -
- Сизларга салом бўлсин(Ассалому алайкум), - деди сулаймлик.
- Сенга ҳам салом бўлсин, - деб жавоб қилишди саҳобалар.
Шу билан ҳалиги одам ҳам, мўминлар ҳам ўз йўлларига кетишди. Ҳеч қанча юрмай
кўнгилларига шайтон оралади, шубхалар солди. Бу шубхалар тез куртак ёйди.
- Бу одам ўзидан-ўзи бизга яхшилик тилабми салом берди? - деб тўхташди.
- Олдидаги туяларини кўрдиларингми? Шунча туянинг эгаси бўлсаларинг, сизлар ҳам
саломсиз ўтмасдиларинг, - дейишди яна.
Қисқа вақтда бир қарорга келинди: у одам жонини ва молини қутқариш учун ўзини
мусулмон қилиб кўрсатди, мусулмонларга ёқадиган шаклда салом берди, деб хисоблашди ва
орқасидан етиб олишди.
- Эй оғайни, қани тўхтачи. Салом беришдан мақсадинг нима эди? - дейишди.
- Мен мусулмонман, сизларнинг ҳам мусулмон эканларингни биламан. Шунинг учун салом
бердим, - деб жавоб қилди туялар эгаси.
- Туяларингни қутқариб қолиш илинжида шунада ҳийла қилган бўлмагин тағин?
- Йўқ, мен мусулмонман.
У сўзини давом эттира олмади. Устига ёпирилишди. «Тўхтанглар, бундай қилманглар!»
деган сўзлар эшитилди. Лекин бўлар иш бўлган эди. Сал ўтмай ўртани вахший бир жимлик
қоплади. Сулаймлик одам қонга беланиб ётарди.
Туяларни олдиларига солиб, Мадина сари ҳайдаб келишди. Ўлжа қилиб олинган туялар
Пайғамбаримиз хузурларига келтирилиб, ходиса тушунтирилаётган пайтда илоҳий даргоҳдан
Жаброили(а.с.) ҳам йўлга чиққан эди. Пешоналаридан тер қуйилган пайғамбаримиз (с.а.в.)
орадан бир муддат ўтказиб, ҳозиргина келган ваҳийни дона-дона қилиб ўқий бошладилар:
«Мўмин мўминни фақат билмаган ҳолдагина ўлдириб қўйиши мумкин. Ким бир мўминни
билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва ўликнинг эгаларига- агар кечиб
юбормасалар- хун тўлаши вожибдир. Агар ўлдирилган ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман
қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиш вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган
қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким
(озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Аллоҳга тавба қилиб, муттасил икки ой рўза
тутиши лозим. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгасидир.
Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий
қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига учраган ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлаб
қўйгандир.
Эй имон келтирганлар! Қачон Аллоҳ йўлида жиҳод учун сафарга чиқсангиз,
(душманларингизни) аниқ таниб олинглар ва сизларга салом берган(ёки таслим бўлган) кишига
бу дунё матохини(ўлжани) кўзлаб: «Сен мўмин эмассан!» деманглар. Зеро, Аллоҳнинг
ҳузурида бехисоб ўлжалар бордир. Илгари сизлар ҳам шундай(кофирлар қўл остида
мусулмонлигингизни яшириб юришга мажбур) эдингиз. Энди Аллоҳ сизларни(Ислом
давлатида яшаш неъмати билан) мамнун қилди. Бас, (душманларингизни) аниқ таниб олинглар!
Албатта, Аллоҳ(барча) шларингиздан хабардор зотдир»*. (Нисо, 92-94).
Жанобимиз бу оятлар ҳукмини амалга айнан жорий этишлари маълум. Аммо ҳалиги
одамнинг ўлимидан кейин нималар бўлди? Моли кимларга берилди, ҳуни кимларга ўталди ва
қандай ўталди?.. Буларни билмаймиз.
Эҳтимол, шу воқеанинг бир натижасидир, қул озод этиш жазоси берилганлардан бири қора
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 99
танли чўрисини етаклаб келди.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Мўмин бир қулни озод этишим керак. Агар шу чўри қул
хисобланса, мен уни озод қиламан, - деди.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) чўрига ўгирилдилар:
- Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқлигига иқрормисан? - деб сўрадилар.
- Ҳа.
- Мен Аллоҳнинг пайғамбари эканимга ишонасанми?
- Ҳа.
- Ўлгандан сўнг тирилишингга ишонасанми?
- Ҳа.
Бу жавобларни олгач, Жаноби Пайғамбаримиз ҳалиги одамга қарадилар:
- Уни озод қил.
Айни шу мақсадда келтирилган яна бир чўрини Расули акрам(с.а.в.) шу тариқа имтихон
қилиб кўрдилар:
- Аллоҳ қаерда? - деб сўрадилар.
Чури кўзларини юқори кўтарди:
- Кўкда.
- Мен кимман?
- Сиз Аллоҳнинг пайғамбарисиз.
Жанобимиз(с.а.в.) чўрининг эгасига қарадилар:
- Уни озод қил, чунки у мўмин, - дедилар*. (Ибн Касир. Тафсир, 1/535)
КИЧИК МEҲМОН
Бир куни ҳазрати Аббос ўғли Абдуллоҳга:
- Бу оқшом Расулуллоҳ ҳолангнинг уйида бўладилар. Сен ҳам ҳолангнинг меҳмони бўл.
Вазифанг Пайғамбаримизнинг кечки ибодатларини ўрганишдир. Қани, кўрайлик-чи, эплай
олармикансан, - деди.
Абдуллоҳ хозирча балоғат ёшига етмаган, лекин ниҳоятда закий бола эди. Зиммасига
юкланган вазифани адо этиш учун ҳоласи Маймуна онамизнинг(р.а.) уйларига борди.
- Ҳолажон, бу кеча сизнинг меҳмонингиз бўламан, - деди ва вазифасини тушуитирди.
Расули Муҳтарам(с.а.в.) оқшом келиб хотинлари ёнида кичик бир меҳмончани кўрдилар.
Ётар маҳали бўлди, хотинлари билан бирга ётдилар. Кичик меҳмонга оёқ тарафдан жой қилиб
беришди.
Кеча яримлаган бир пайт уйқудан уйғондилар. Туриб ўтирдилар. Кўзларини ишқаларканлар,
ушбу оятларни ўқий бошладилар:
«Албатта, осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида
ақл эгалари учун(бир яратувчи, бошқариб турувчи Зот мавжуд эканига) оят-аломатлар бордир.
Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлару ернинг
яралиши ҳақида фикр юритиб(дейдилар): «Парвардигоро, бу(борлиқ)ни бехуда яратганинг
йўқ. Сен(беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан. Ўзинг бизни дўзах азобидан асрагин!
Парвардигоро, сен кимни дўзахга киритсанг, албатта, уни расво қилибсан. Ва бундай
золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир. Парвардигоро, албатта, биз«Парвардигорингизга
имон келтирингиз!» деб имонга чорлаётган жарчи(Муҳаммад)ни эшитдигу имон келтирдик.
Парвардигоро, бизнинг гуноҳларимизни кечир, ёмонликларимизни(амал дафтаримиздан) ўчир
ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир! Парвардигоро, бизларга пайғамбарларинг орқали
ваъда қилган нарсаларингни(жаннат ва мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби
неъматларингни) ато эт ва бизларни қиёмат кунида шармисор қилмагин! Албатта, Сен
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 100
ваъдангга хилоф қилмайсан». Бас, Парвардигорлари уларни(дуоларини) ижобат этиб(деди):
«Албатта, мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмайман. Чунки
бировингиз бировингиздандирсиз(яъни, эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас,
(ватанларидан) ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, менинг йўлимда азиятлар чеккан ва
(менинг йўлимда) жанг қилиб қатл этилганларнинг гуноҳларини ўчираман ва уларни
тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритаман. Бу Аллоҳ ҳузуридан савоб-мукофот
бўлади. Зеро, энг гўзал савоб-мукофот Аллоҳнинг ҳузуридадир». (Eй Муҳаммад,) сизни
кофирларнинг шахарларда кезишлари(яъни, уларнинг ҳар жойда керилиб юришлари) алдаб
қўймасин! (Бу елиб-югуриш, ғолибона кезишлар) озгина матодир. Сўнгра жойлари жаҳаннам
бўлгай! Нақадар ёмон жой у! Аммо Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун Аллоҳ хузуридан
зиёфат бўлмиш- тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғлар бордирки, улар бу боғларда абадий
қолажаклар. Яхшилар учун Аллоҳ хузуридаги нарса(яъни, савоб-ажр кофирларнинг
вақтинчалик кайф-сафоларидан) афзалроқдир. Албатта, аҳли китоб ичида Аллоҳга ҳамда
сизларга нозил қилинган нарсага(Қуръонга) ҳам, ўзларига нозил қилинган нарсага(Тавротга,
Инжилга) ҳам имон келтирадиган, Аллоҳга итоат қилиб бош эгадиган, Аллоҳнинг оятларини
озгина бахога сотиб юбормайдиганлар ҳам бор экани аниқ-равшандир. Ана ўшалар учун
Парвардигорлари ҳузурида ажру савоб бордир. Албатта, Аллоҳ тезда хисоб-китоб қилувчи
Зотдир. Эй имон келтирганлар, сабр қилинглар ва сабр-тоқат қилишда(кофирлардан) устун
бўлинглар ҳамда(кураш-жиход учун) доим белингиз боғлиқ(ҳолда хозир) бўлиб туринглар! Ва
Аллоҳдан қўрқингларки, (шунда) зора нажот топсангизлар!»* (Оли Имрон, 190-200)
Сўнгра турдилар. Деворда осиғлиқ меш оғзини индириб, чиройли таҳорат олдилар ва намоз
ўқий бошладилар.
Оёқ томонда ётган бир кечалик кичик меҳмон ҳам ўрнидан турди, у ҳам таҳорат олди ва
келиб Жаноби Пайғамбаримизнинг чап тарафларида намозга турди.
Расули муҳтарам(с. а. в.) ўнг қўлларини орқадан узатиб, қоронғуда Абдуллоҳнинг бошини
топдилар. Қулоғидан ушлаб, охиста уни ўнг тарафларига олиб турғиздилар, сўнг намозни давом
эттирдилар.
Абдуллоҳ энди Пайғамбар(с.а.в.) билан бирга, лекин бир оз орқароқда руку ва сажда қилар,
салом берсалар, у ҳам салом берар эди. Шу тариқа ҳар икки ракатда бир салом билан жами ўн
икки ракат намоз ўқишди. Жанобиммиз кейинроқ витр намозини ҳам ўқиб, тунги намозларини
тугатдилар. Абдуллоҳга қарадилар.
- Сени ёнимга тортганим сари сен нега нуқул орқага чекинавердинг? - деб сўрадилар.
- Сиз Аллоҳнинг расули бўлсангиз, сиз билан бир қаторда намоз ўқиш одамга ярашадими? -
деб жавоб қилди кичик меҳмон.
Катта одамларга хос бу сўзлар Расулуллоҳ жанобимизнинг Абдуллоҳни бағриларига
босишларига сабаб бўлди. Кейин Абдуллоҳ Жаноби Ҳақ яратган энг покиза лаблардан Улуғ
Мавлога юксалган ушбу дуони эшитди:
- Аллоҳим, унга Китобни ўргат! Аллоҳим, дин борасида унга чуқур билим насиб эт!..
Дуоларнинг энг ҳолиси, энг самимийи бу дуо эди. У зотдан: «Eй Аллоҳнинг пайғамбари,
менинг ҳаққимга дуо қилинг» деб сўралмади, Жанобимиз бу муборак дуони ичларидан табиий
отилиб чиққани ва Абдуллоҳни бу дуога лойиқ кўрганлари учун қилдилар.
Келажакда«Ибн Аббос» исми билан ҳақли равишда шухрат топадиган ва Ҳазрати Умардай
(р.а.) пўлат иродали халифадан иззат ва икром кўрадиган, эътибор этиладиган, Исломнинг буюк
олими Абдуллоҳ қимматли ҳоласининг ҳужрасида набийлар сарвари(с.а.в.) билан ёлғиз, боши у
зотнинг кўксиларига қўйилган ҳолда маъно оламларида сайр этар эди. Майдонга кичик ёшда
тушган, шунга қарамай, илк курашда ғолиб келган эди у.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бомдод намозига ортларида бу нур юзли бола билан чиқдилар.
Эрталарнинг илм хазинаси, Қуръон муфассирларининг энг буюкларидан бири бўлиб
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 101
етишадиган кичик Абдуллоҳ ибн Аббос...
Абдуллоҳ туннинг азиз хотираларини отасига оқизмай-томизмай етказди, шу тариқа
мўминларга муҳим бир ҳизмат қилган эди.
Султони анбиё(с.а.в.) жанобимиз бир куни таҳоратларини ушатиб қайтаётганларида
юзларида мамнуният излари балқир эди.
- Сувни ким ҳозирлади? - деб сўрадилар.
- Мен ҳозирладим, эй Аллоҳнинг расули! - деб жавоб қилди Абдуллоҳ.
Жанобимизнинг(с.а.в.) муборак қўллари Абдуллоҳнинг бошини силади. Сўнгра Оламлар
Парвардигорига илтижо қилдилар:
- Аллоҳим, бунга ҳикматни ва Қуръоннинг тафсирини ўргат.
Абдуллоҳ Пайғамбар яқинлари ичида, балки асҳоби киром орасида бу хил дуо олган ягона
инсон бўлиш саодати ва хусусиятини қўлга киритган эди.
ХОТИНИНИ ДЎППОСЛАГАН ЭР
Собит ибн Қайс имони соғлом, ибодати давомли, Жаноби Мавлога ва Расулига ҳурмат ва
итоати собит бир киши эди. Ҳатто гулдурос овозли одам бўлгани боис«Овозларингизни
Пайғамбарнинг овозидан баландлатманглар...» ояти келганида кунларча йиғлаган ва охири
Расули муҳтарам афандимиз унга жаннат муждасини бериб тасалли этган эдилар.
Айни чоқда, Собит жуда хунук, бўйи паст бир одам эди. Шунча йил ўтганига қарамай,
хотини Саҳла унга ҳеч исина олмади, ора-сира чиқиб турган тушунмовчиликлар унинг юрагида
нафрат туйғуларини алангалатиб борди. Баъзан эрини кўришни ҳам истамай қоларди. Ҳолбуки,
ота уйидан у калтак ейман, ғавғоли-ташвишли бир ҳаёт кечираман, деб тушмаган эди бу ёққа!
Гоҳо ҳуда-беҳудага кўтариладиган бақириқ-чақириқлар, бу бақириқларга мос хунук афт ва
калтагина бўй унинг шундоқ ҳам тотсиз ҳаётига қалампир сепар эди.
Юраги тўлиб юрган шундай кунларнинг бирида Саҳла Расулуллоҳнинг(с.а.в.): «Аллоҳ
сизларнинг юзларингизга қарамайди, вужудларингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва
амалларингизга қараб бахо беради» деяётганларини эшитиб қолди. Худди бу сўзлар Саҳлага
тегишли қилиб айтилгандай бўлди. Эрига бахо беришда Аллоҳнинг ўлчовини асос қилиб
тутгани тўғри бўлмасмиди?
Одамлар бир-бирини кўпинча чиройли ёки хунук ўлчовлари билан ўлчайди. Соғлом ёҳуд
чўлоқлигига кўра тарозига қўяди. Ўртабўй одамга биров бир нарса демагани ҳолда новча ёки
паканага бўлмағур лақаблар тақилади, калака қилинади. Аммо Улуғ Мавло ўзи яратган
қулларидан бир қисмига: «Сенинг бўйинг жуда калта... сен жуда хунуксан... сенинг овозингни
ёқтирмадим... қани, жаҳаннамга юринглар-чи...» демайди ҳеч!
Бинобарин, юзининг чиройли ва ё хунук бўлишини Собит ўзи тайин этмаган экан, бу
жиҳатдан унга аччиқ қилишнинг маъноси не? Овозининг дағал, бўйининг паст бўлиши
Аллоҳнинг тақдири ила эмасми?
Аллоҳу таоло Собитни бу жиҳатлари учун хисобга тортмаслиги аниқ, аммо Саҳла ҳам, ахир,
бир хотин... туйғулари бор, орзулари бор, у ёқтирмайдиган жуда кўп нарса бор...
Оқшомлардан бирида ўрталарида чиққан низо икки тарафдан ҳам алангалатилиб, ғавғо
бошланди. Собит бу ишни мукаммал бир дўппослаш билан охирига етказди. Саҳла бир
бурчакка чекинди. Кучи кўзларидан оқизган ёшларга етди. Тонггача их-ихлаб чиқди. Бу калтак
унинг шундоқ ҳам тўлиб турган алам косасини тоширди, эридан тамоман кўнгли қолишига
сабаб бўлди.
Ҳали тонг отмасиданоқ Расуллоҳнинг(с.а.в.) ҳузурларига йўл олди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 102
* * *
Жанобимиз ҳар кечалик одатлари бўйича туннинг бир қисмини ўтказиб, иккинчи қисмида
ўринларидан турган, ёлғиз ўзларига фарз бўлган таҳажжуд намозини ўқиган, сўнгра бир муддат
дам ҳам олган эдилар. Бомдодга яқин қолганида таҳоратларини янгилаб, энди ташқарига чиққан
ҳам эдилар, аёл кишининг овозини эшитдилар.
- Ким у? - деб сўрадилар.
- Саҳламан- Собит ибн Қайснинг хотини.
- Нима гап? Бунақа вақтда сени бу ерга келишга нима мажбур қилди?
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен ортиқ ҳаётимни Собит билан давом эттира олмайман.
- Нимага бундай қарорга келдинг?
Саҳла воқеаларни бир бошдан тушунтирди. Охирида изоҳ берди:
- Дини хусусида камчилик йўқ. Ахлоқига ҳам бир нарса демайман. Аммо энди бу ёғига
ишнинг мазасини қочиришдан қўрқаман. Эрлик ҳаққини инкор этиб, баттар паришон бўлишим
мумкин. Чунки ортиқ чидай олмайман, - деди.
Расули акрам(с.а.в.) Собит оиласининг бу ҳолга тушганидан хафа бўлдилар. Намоздан
кейин уни ёнларига чақирдилар. Саҳла ҳам келди, ўтирди. Эшитганларини биттама-битта
айтдилар. Собит уларнинг ҳеч бирига эътироз қилмади. Саҳла сўзга қўшилди:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Собитга тегаётганимда у менга берган маҳр* (никоҳ ҳадяси)
шундайича турибди, - деди.
Жанобимиз(с.а.в.) унинг нима демоқчилигини тушундилар.
- Хўп, маҳрни қайтариб беришга розимисан?
- Албатта, розиман.
Жанобимиз энди Собитга қарадилар:
- Берган маҳрингни олда, хотинингнинг талоғини бер** (Имом Бухорий. “Саҳиҳ”, 6/70;
“Фатҳул Борий» 9/351; “Ал-Мувато» 2/23),- дедилар.
Қуръони каримнинг бир ояти ушбу маънодадир: «...сизлар учун уларга(хотинларингизга)
берган нарсаларингиздан(уларнинг маҳрларидан) бирон нарсани қайтариб олишингиз дуруст
бўлмайди. Фақат эр-хотин Аллоҳ буюрган(оилавий турмуш борасидаги) қонун-қоидаларни адо
қила олмасликларидан қўрқсаларгина(дурустдир). Бас, агар уларнинг(ер-хотиннинг) Аллоҳ
буюрган қонун-қоидаларни адо қила олмасликларидан қўрқсангизлар, у ҳолда хотин(еридан
ажрашиш учун) эваз қилиб берган нарсада(яъни, хотиннинг эваз беришида, эрининг шу эвазни
олишида) улар учун гуноҳ йўқдир»* * *.(Бақара сурси229-оят)
Жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) бу ажрашишни амалга оширишлари шу оятга таянар эди.
Саҳланинг мақсади ўзи олган маҳрнинг ҳаммасини қайтариб бўлса ҳам, чидаб бўлмай қолган бу
эр-хотинликка нуқта қўйиш эди.
ИККИ МОЗОР
Бир куни Пайғамбар жанобимиз(с.а.в.) дўстлари билан бирга Умму Мубашшир исмли бир
аёлнинг боғида меҳмон бўлишди. Бир оз дам олишди, сухбатлашишди. Кейин у ердан чиқиб,
тарқалишди.
Йўлларида иккита мозор бор эди. Пайғамбар жанобимиз тўхтадилар. Бирпас шундай туриб
қолдилар. Худди кимнингдир гапига қулоқ солаётгандай ёки кўз ўнгларида содир бўлаётган бир
воқеани кузатаётгандай эдилар. Муборак юзларига боққан киши хозиргина олган истироҳат
хузури қочганини, кайфиятлари бузилганини кўрар эди.
— У ерга кўмилган икки киши азоб чекяпти. Бу азоб тарк этилиши қийин бўлмаган икки
ёмон амал туфайлидир. Биттаси сийдигидан покланмасди, иккинчиси одамлар орасида гап
ташир, чақимчилик қилар эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 103
Расулуллоҳ жанобимиз азобланишлари сабабини саҳобаларига тушунтиргандан кейин:
— Менга янги бир навда келтиринглар — дедилар.
Билол(р.а.) чопди, янги бир хурмо шоҳини олиб келди. Набиййи акмал(с.а.в.) у шоҳни
иккига бўлдилар, мозорларнинг бош тарафига биттадан суқиб қўйдилар.
- Нимага бунақа қилдингиз, эй Аллоҳнинг пайғамбари? — деб сўрашди.
- Бу икки навда то қуримагунича уларнинг азоблари енгиллатилади — деб марҳамат
қилдилар*. (Имом Бухорий. «Саҳиҳ» 1/161; «Фатҳул Борий» 1/222.)
Бу мозорларда ётган икки киши мўмин-мусулмон эди. Кофир бўлишса эди, Аллоҳни инкор
этиш, охират кунини ёлғон хисоблаш каби гуноҳлари турганда бу каби майда гуноҳлардан азоб
чекишлари маъносиз бўларди. Кофирнинг мозорига суқилган новда тугул, ҳатто Пайғамбар
жанобимиз ҳам ёрдам бера олмасликлари очиқ бир ҳақиқатдир.
Бу ердан кетишди. Аммо у хотира ўша ердаёқ унутиладиган хотира эмасди. Абу Ҳурайра
(р.а.) Пайғамбаримиздан эшитган бир ҳадиси шарифни эслади: «Ўлик қабрга қўйилган заҳоти у
ерга қора танли, мовий кўзли икки фаришта келади. Бирининг оти Мункар, иккинчисиники
Накрдир. «Сен бу одам ҳақида нималар дер эдинг?» — деб сўрашади. У ҳаётлигида доимо
айтиб юрган сўзини такрорлайди: «У Аллоҳнинг қули ва расулидир. Мен иқрорман(гувоҳлик
бераман), Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ ва яна иқрорман, Муҳаммад Унинг қули ва
элчисидир». Фаришталар ундан бу жавобни эшитгач: «Биз сенинг дунё ҳаётида ҳам шундай деб
юришингни зотан билиб турар эдик» — дейишади. Одамнинг қабри эни-буйига етмиш аршин
кенгайтирилади, ёруғлантирилади. Сўнгра бу бахтли кишига: «Қани, энди ухла” — дейилади.
«Оила аъзоларимга қайтай, аҳволимни уларга билдирай, хавотир олишмасин».
Одам шуни истайди, аммо унинг бу истагини ўринлатиш мумкин эмас. Шу сабабдан
фаришталар унга такрор:
«Ухла!.. Оиласи ичида энг севикли инсон тарафидан уйғотиладиган қаллиқ(куёв) каби
ухла» дейишади.
Шундай қилиб у ўзини Аллоҳ таоло қиёмат куни қайта тирилтиргунига қадар хузурли,
роҳатли уйқуга толади.
Лекин ўлган киши мунофиқ бўлса, фаришталарнинг сўраган саволига жавоб ўлароқ:
«Халқи у ҳақда гапирганида эшитдим. Улар нима дейишса, мен ҳам уни сўйладим. Аммо
ишнинг аслини, асосини билмас эдим”, дейди. Шунда икки фаришта:
«Биз зотан сенинг бу аҳволингни, шунақа деганларингни билар эдик» дейишади.
Кейин ерга уни қисиш буюрилади. Ер уни қисади, шундай қисадики, қовурғалари бир-бирига
ёпишиб кетади. Аллоҳ уни қабридан турғазиш учун қайта тирилгунига қадар бу азоб давом
этади»*. (Имом Термизий, 3/374.)
Анас бин Моликнинг хотираси сал бўлакча эди. Балки у Расулуллоҳ(с.а.в.) айтиб берган бу
ҳолатларни баъзи нозикликлари билан эсида сақлаб қолгандир. Ўзи доим Жанобимизнинг
хизматларида бўлгани ва унда ҳали тиғдай ўткир ўсмир бўлгани учун эхтимол яна бошқа
фарқларни ҳам хотирасига янада яхшироқ жойлаштириб олганми... Ҳарҳолда, унинг ривояти
бундай:
«Инсон қабрига қўйилиб, дўстлари уни ташлаб кетишгач, у оёқ шарпаларини эшитади:
қабрга иккита фаришта кириб келади. Улар ўликни ўтирғизишади ва бундай дейишади: «Қани
айтчи, сен мана бу одам ҳақида ҳаётлик пайтингда нималар дер эдинг?» Мўмин бўлиб ўлган
киши бундай жавоб қилади: «Мен унинг Аллоҳнинг қули ва пайғамбари эканига гувоҳлик
бераман.» Фаришталар: «Жаҳаннамдаги жойингга боқ! Агар кофир бўлиб ўлсайдинг, шу ерга
кирардинг ва жазоингни олардинг. Энди эса Аллоҳ бу жойни жаннатдаги бир жойга
алмаштирди» дейишади. Шундай қилиб, у жаннатни ҳам, жаҳаннамни ҳам қабридалигидаёқ
кўради. Кейин унинг қабри энига-буйига етмиш аршиндан кенгайтирилади. Ям-яшил бир боғча
ҳолига келтирилади. Ва у то қайта тирилтирилгунича шу аҳволда— хузур ичида, неъматлар
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 104
ичида қолади...»
Бу орада Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизнинг сўзларини қабр бошида эшитганлардан
баъзилари кўнгилларидан ушбу маънодаги оятни ўтказадилар: «Аллоҳ имон келтирган
кишиларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам устувор сўз(имон калимаси) билан собитқадам
қилур»*. (Иброҳим, 27)
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) олдинроқ бу оятнинг қабр саволи билан алоқадор эканини
айтган эдилар.
— «Қабрга қўйилган одамга фаришталар: «Парвардигоринг ким?.. Пайғамбаринг ким?..
Дининг нима?..» тарзида саволлар беришади. У агар мўмин бўлса: «Парвардигорим Аллоҳдир.
Пайғамбарим ҳазрати Муҳаммад Мустафодир. Диним Исломдир» деб жавоб қилади. Бордию
ўлган кимса мўмин бўлмаса, бу саволларнинг жавобини бера олмайди... Мана, Аллоҳнинг
«Имон келтирган кишиларни дунё ва охиратда устувор сўз билан собитқадам» қилишининг
маъноси шудир**. (Қаранг: Ибн Касир, Тавсир, 2/531)
Расулуллоҳ(с.а.в.) мозор бошида қилган бу қисқа ва муҳим эслатма у ерда хозир
бўлганларнинг руҳларига учмас излар каби нақш этилди. Чунки бу ҳодисанинг бошланиши бор
эди. Бу ҳодисадан олдинроқ набийлар сарвари(с.а.в.) жанобимиз бир бошқа қабр тепасида
гапирган гаплари юракларни ваҳимага солган, қалбларни титратган эди. Ўшанда у зот:
«Дахшатга тушиб ўликларни қиммай қўясизлар деб қўрқаман, бўлмаса сизларга қабр азобидан
бир қисмини эшиттирар эдим»* * * (Имом Муслим, 4/2200), деган эдилар.
Жанобимизга дўст бўлиш саодатига эришганлардан кўплари ушбу дуони доим ўқиб юриш
лозимлигини хис этишди: «Аллоҳим! Дўзах азобидан сенга сиғинаман. Қабр азобидан сенга
сиғинаман. Масиҳ Дажжолнинг фитнасига алданишдан сенга сиғинаман. Ҳаётнинг ва ўлимнинг
фитнасига тушишдан сенга сиғинаман».
Чунки бу дуони Пайғамбаримиз Қуръондан бир сура ўргатаётгандай аҳамият бериб ўргатган
эдилар*. (Абу Довуд, 2/149)
ХУРМО ШОДАЛАРИ
Асхоби киромнинг бир қисми молли-сарватли кишилар эди. Узумзорлари, хурмозорлари
бор эди. Баъзан боғмиздан деб бир-икки шода хурмо келтириб масжидга осиб қўйишарди.
Масжидга келганлар, айниқса, «Суфа аҳли» деб ном чиқарган камбағал мўминлар, қўлларидаги
калтаклар билан туртиб, тўрт-бешта хурмо туширишар, шуларни еб очликларини кетказишар
эди. Бу хурмо шодалари ичида яхшилари, танлаб келтирилганлари ҳам, оч қолмагунча
ейилмайдиган даражадагилари ҳам бор эди.
Бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) масжидга кириб, товонда осиғлик шодаларга кўзлари тушди.
Хурмо жуда сифатсиз эди. Хассалари билан туртарканлар:
— Бу садақа эгаси хоҳлаганида бундан яхшироғини ҳам бера оларди — дедилар.
Ўша ерда турганлардан Авф ибн Молик, орадан йиллар ўтиб, ўша хотирасини сўйларкан,
Жанобимизнинг ушбу гапларини ҳам нақл қилди:
— Бу садақани берганнинг ўзи ҳам қиёмат куни шунақа паст хурмони ейди.
Кўп ўтмай Жаноби Мавлодан ваҳий тушди: «Eй имон келтирганлар! Касб қилиб топган
нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан
инфоқ-ехсон қилингиз! Эхсон қилиш учун улардан ўзингиз фақат кўз юмиб туриб оладиган
паст-нопокларини танламангиз! Ва билингизки, албатта, Аллоҳ бехожат ва мақтовга лойиқ
зотдир. Шайтон сизларни(агар инфоқ-ехсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингиздан
қўрқитади ва фахш ишларга буюради. Аллоҳ сизларга ўз тарафидан мағфират ва фазл(бойлик)
ваъда қилади. Аллоҳ(карами) кенг ва билимдон зотдир. У ўзи истаган кишиларга хикмат
(фойдали билим) беради. Кимга хикмат берилган бўлса, бас, унга кўп яхшилик берилибди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 105
Ваъз-еслатмаларни фақат биладиган кишиларгина оладилар. Инфоқ-ехсон қилган ҳар бир
нафақангизни ва атаган ҳар бир назрингизни, шубхасиз, Аллоҳ билади. Ва(Аллоҳ таоло
буюрган садақаларни қилмай, ўзига) зулм қилувчиларга эса, ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир. Агар
садақаларни ошкора берсангиз, жуда яхши. Ва агар камбағалларга пинхона берсангиз, ўзингиз
учун янада яхшироқдир. Ва қилган гуноҳларингизга каффорат бўлади. Аллоҳ қилаётган
амалларингиздан хабардордир»*. (Бақара, 267-271)
Бу оятлар садақа берган мўминлардан кўпларининг кўнгилларини хилма-хил туйғуларга бир
йўғириб олди. Кўзи очиқ инсон жирканадиган, «Мен буни олиб нима қиламан, сен бўлганингда
олармидинг?» дейишга арзийдиган садақани бермаслик туйғуси юракларни қамраб олди.
Бундан олдинроқ Абу Талҳанинг«Ўзларингиз яхши кўрган моллардан Аллоҳ йўлида
харжламагунларингча ҳақиқатда яхшиликка эришмайсизлар...» маъносидаги оят турткиси билан
Байраҳа номли хурмозор боғини эхсон қилиб юборгани ҳам хотирларда жонланди.
Камбағал мусулмонлар кўнгилларидан кечган ўйлар тилга олинганидан мамнуният хис
этишди. Энди бундан буён садақалар ёмон хилидан бўлмаяжак, Аллоҳнинг розилигини
қозониш туйғуси ва тушунчаси устун бўлажак.
БИР ЗИЁРАТЧИ
Абдураҳмон ибн Абу Уқайл бир элчи гурухи билан Мадинага келди. Аслида бу шаҳарга
келишга ҳам, Аллоҳнинг расулини кўришга ҳам ошиқиб турган жойи йўқ эди. Пайғамбарни ҳеч
кўрмаган, аммо ҳақларида сўйлаганларни эшита-ешита нафратланадиган бўлиб қолган эди.
Йўлчилар туяларидан тушиб, масжидга киришди. Бўш жойларга ўтиришди. Ажабо,
пайғамбар деб тилга олинган киши қай бири бўлса?.. Абдураҳмон тез кўз югуртириб чиқди.
Масжиддагиларни ташқи кўринишидан ҳеч ажратиб бўлмасди. Ҳеч қайсиси подшохларга
ярашадиган шаклда кийинмаган. Ўртада бир тахт ҳам йўқ. Биттаси гапиряпти, бошқалари
хурматла тинглаяпти.
Гапириб турган одамни подшох деб ўйлаш бир ёқда турсин, бир қабила бошлиғичалик ҳам
айириб кўрсатадиган белгиси йўқ. Аммо қиёфаси нуқсонсиз, нутқи мукаммал эди. Дона-дона
сўзларди. Мехмонлар чиройли сухбат тинглашди. Ичларидан бири савол ташлади:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Эгангдан пайғамбар Сулаймонга(а.с.) берган неъматга ўхшаш
мулк ва салтанат сўрасанг бўлмасмиди?
Пайғамбар жанобимиз кулимсирадилар.
- Эҳтимол сизларнинг пайғамбар дўстингиз Аллоҳ ёнида Сулаймоннинг мулк ва
салтанатидан ҳам устун бир мавқега эгадир. Буюк Аллоҳ Ўзи юборган ҳар бир пайғамбарига
қабул этадиган бир дуо қилиш ҳаққини берган. Пайғамбарлардан ким дунёни хоҳлаган ва
хоҳлагани берилган, ким ўзига исён қилган қавмга қарши баддуо қилган ва у қавм йўқотилган.
Аллоҳ таоло менга ҳам бир дуо ҳаққини берди, мен уни қиёмат куни умматимни шафоат этишга
қўллайман.
Жаноби Расулуллоҳнинг бу муборак сўзларини тинглаган Абдураҳмон ҳаёлга толди:
Одам яшаб турган муҳитига кўра, янада яхшироқ ҳаётни истайди-ку?.. Қанийди ҳамма ҳам
лашкар-пашкари билан кўкларда учса, ҳайвонларнинг тилини тушунса! Ахир булар дунё
ҳаётига майли бўлган одам учун аҳтарса ҳам топилмайдиган неъматлар-ку! Ҳатто тушда ҳам
бундай салтанатни ҳеч ким рад этмаган бўларди. Аммо бу пайғамбарнинг асосий мақсади,
фикри-ёди шахсида эмас, балки абадий ҳаёт оламида умматининг саодатга эришувида эди.
Бу суҳбат, бу тўпланти охирига етганида Абдураҳмон ўзининг ҳолатига бахо берди. Ҳақсиз
экани очиқ эди. Бир одамга, бунақа бир одмга кўрмасдан душман бўлиш инсофдан эмасди ҳар
ҳолда.
Абдураҳмон бу ерга мусулмон бўлиш ҳаёли билан келмади, лекин бу ердан яна кофир ва
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 106
мушриклигича қайтишга ҳам кўнглини рози эта олмасди. Пайғамбар ҳузурларига йўналди. У
зот(с.а.в.) айтиб турган шаходат калималарни дона-дона қилиб, ишона-ишона такрорлади.
Юрагида туғилган нур худди кўзларидан отилиб чиқар, овозига айрича бир тотлик берар эди.*
(Ибн Касир. “Сияр» 4/165)
ЁМОН ХОТИННИНГ КEЧИРИЛИШИ
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз бир куни шафқат ва марҳаматдан сўз очдилар. Ҳайвонларга
ҳам шафқатли бўлиш лозимлигини айтаётиб, бир воқеани гапириб бердилар:
“Бузуқ бир хотин йўлчилик асносида роса сувсаб кетди. Бир қудуққа дуч келди. Тушди ва
чанқоғини бостирди. Энди кетаман деб турганида бир ит олдидан чиқди. Жонивор тилини
осилтириб оғир-оғир нафас олар ва қуп-қуруқ, чақил тошларни ялар эди. Буям менга ўхшаб
сувсизликдан ўлар ҳолатга келибди, деб ўйлади хотин. Ёнида сув идиши йўқ эди, қўли билан
сувни ола билмасди, аммо итни бу ҳолда ташлаб кетишга ҳам юраги чидамади.
Ниҳоят рўмолини ечди, бир учидан ушлаб қудуқ сувига пишди. Яхшигина шимитиб олгач,
итнинг оғзига сиқиб ичира бошлади. Шундай қилиб, ҳайвонга жон кирди, тетиклашди.
Хотиннинг бу ишлари Жаноби Ҳақ хузурида маъқул кўрилди. Унга тавба насиб этди,
кечирди ва жаннатга киритди»*. (Имом Бухотий4/100)
Бошқа бир ривоятда итга сув ичирган одам эркак экани ва қудуққа тушиб, пояфзалига сув
тўлдириб, тишида тишлаб олиб чиққани айтилган. Эҳтимол булар бошқа-бошқа воқеалардир.
Лекин ҳар иккаласи ҳам марҳамат ва шафқат туйғуларини тараннум этади. Ҳар иккала воқеа
ҳам Жаноби Мавло хузурида хуш қаршиланяпти ва кечирилишга сабабчи бўляпти**. (Имом
Бухорий, 3/77)
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиздан бу воқеани эшитганлар беихтиёр:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, ҳайвонларга қилинган яхшиликда ҳам бизга ажр ва мукофот
бўладими? — деб юборишди.
— Ҳа, ҳар бир жонлига қилинган яхшиликка жавобан ажр ва савоб бор.
Илгари айтган ушбу муборак сўзлари ҳам хотирларга тушди:
«Бир хотин бир мушукни то у ўлгунича қамаб қўйгани туфайли азобга учради. Унга азоб
бериларкан: «Сен уни қамаганингдан бери едириб-ичирмадинг. Топганини есин деб ҳоли ҳам
қўймадинг. Шу сабабли азоб кўряпсан» дейилади»* * *. (Имом Бухорий, 3/77)
ҲАЗРАТИ ЗАЙНАБНИНГ ВАФОТИ
Маккадан келишда Хаббор ибн Асвад бошлиқ бир туданинг ҳужумига учраган ҳазрати
Зайнаб(р.анҳо) у пайтда юкли бўлиб, бу ҳужум қорнидаги боласи тушишига сабаб бўлган эди.
Зўрға Мадинага етиб келгач, бу ерда осойишта, хузурли ҳаёт кечира бошлади, аммо барибир
сиҳҳати тикланиб кетмади.
Эри Абул Ос унда Ислом динини қабул қилмаган эди. Сўнгра Улуғ Мавло уни ҳам юрак
амри билан Исломни қабул этган ҳолида Мадинага келтирди. Расули акрам жанобимиз Ҳазрати
Зайнабни янги никоҳни лозим кўрмасдан ва махр олмасдан, илк никоҳи билан Абул Осга
қайтардилар.
Бир-бирига эргашган кунлар, кетма-кет ўтиб турган хафталар ҳазрати Зайнабнинг гул юзига
тамоман сўлишлик келтирди, Соғлиғидан бир нарсаларни олиб кетди. Ўша фалокатли
ҳужумдан бери қон тўхтамади; тобора зўрайиб бораётган дармонсизликдан эзилди, эзилди...
Ҳасталик уни сўлдирди, аммо юзидаги нурни кеткиза олмади. Аксинча, сўлғинлик ортган
сари муборак юзи янада нур билан безанди. Бу чехрага ҳар термулганларида Расули
Кибриёнинг(с.а.в.) шафқат ва марҳамат тўла юраклари таъриф этилмас қайғуга тўлиб тошар
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 107
эди.
Ниҳоят, саккизинчи йилнинг илк ойларида ҳазрати Зайнаб оламларга раҳмат бўлган севикли
отасини дунёда ташлаб кетди ва оламларни яратган Зотнинг мехмони бўлиш учун ўткинчи дунё
ила видолашди. Ортидан Аллоҳ яратган энг қийматли кўзлар ёш тўкиб қолди. Умму Гулсум,
Фотима ва бошқа қадрдонлар бу аччиқ айрилиқдан юраклари ёниб-қовурилган Саййидул
анбиёга ҳамдард бўлишди.
Абул Оснинг уйи том маъноси-ла бир мотамхонага айланди. Ўлган шунчаки хотинигина
эмас, балки Оламлар парвардигори элчисининг энг катта қизлари эди. Қолаверса, хотинининг
онаси Ҳазрати Ҳадича унинг ўз ҳоласи эди.
Ҳазрати Зайнаб Абул Осдан икки фарзанд кўрди. Ўғли Али балоғат чоғига яқинлашган
пайтлари вафот этди, энди ортидан ёлғиз қизи Умома қолди. Умома онасидан етим сифатида
энди отасию бобосидан доимо шафқат ва марҳамат кўражак ва келажакда Ҳазрати Алига
никоҳланиб, Ҳазрати Фотима(р.а.) вафот этиши билан бўшаган ўринни тўлдиражак, Ҳасан ва
Ҳусайнга чиройли бир ўгай она бўлажак.
Ҳазрати Зайнабни ювиш вазифаси мўминларнинг оналари Умму Салама билан Савда,
пайғамбаримизнинг севикли энагалари Умму Айман билан мадиналик аёллардан Умму
Сулаймнинг опаси Умму Отияга топширилди. Керакли нарсалар хозир қилинганида Расули
муҳтарам ташқаридан овоз бериб қолдилар. Умму Салама онамиз чиқди.
— Уни уч ё беш марта ёки, керакли кўрсаларинг, кўпроқ ювинтиринглар. Ювишни унг
тарафдан, тахорат аъзоларидан бошланглар. Охирги ювишда сувга хид берадиган кофур ё унга
ўхшаш хушбўй бирор нарса қўшинглар. Ювиб бўлганларингдан кейин менга хабарини
беринглар — дедилар.
Ҳамма иш буюрилганидек адо этилди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, ювиб бўлдик — деб хабар беришди.
Жанобимиз белларига ўралган матони чувалатиб узатдилар. Юзлари қайғули эди.
— Буни унга кафан қилинглар, - дедилар. Овозлари юзларидаги қайғуга эш бўлар даражада
ғамгин. Булар бари юракларни тўлдирган сўнгсиз шафқат ва марҳаматнинг, чекаётганлари ғам
ва аламнинг бир ифодаси эди.
Охирги марта уйидан чиқишга... чиқаришга хозирланган муборак жасадни ниҳоят эркаклар
елкаларига олиб мозорга йўналишаркан, орқада чуқур ғам-қайғуга тўлиб-тошган юраклар, сел
каби ёш тўкаётган кўзлар қолди. Йўлларни тўлдирган мўминлар билан бирга бу кўмиш
маросимига қат-қат фаришталар ҳам қатнашаётган эди.
Жаноза намозини тўрт такбир олиб, жаноби Расулуллоҳнинг ўзлари ўқиб бердилар. Сўнгра
Зайнаб ўзига энг самимий севги ва хурмат ипларила боғлик бўлган инсонларнинг елкаларида
Бақиъ гўристонига кириб келди.
Бу йўлнинг охири жаннат боғчалари бўлажак, у ерда уни кутиб олишга хозир турган
фаришталар унга хизмат учун бир-бирлари билан мусобақалашажаклар эди.
Қабрга Расулуллоҳ ўзлари тушдилар. Қизларининг вафоти хабарини олган пайтларидан ғам-қайғуга ботган муборак юзлари хали ҳам ўшандай қайғули эди. Бир неча дақиқадан кейин
севикли қизлари тупроқ остида қолади, энди уни дунё ҳаётида ҳеч кўрмайдилар. Лекин дунёда
роҳат ва хузур топмаган, сиҳҳатли кунларни соғиниб ўтган жафокор қизларининг охиратда
хузур ва саодат топишини жуда-жуда орзу қилардилар.
Мўминлар ҳазрати Зайнабнинг жасади солинган тобутни ерга қўйишди. Қабр ичида
саййидул анбиё(с.а.в.) жим турардилар. Баъзилар Жанобимизнинг муборак юзларидан қайғу
кетиб, ўрнини мамнуният эгаллаганини илғашди. Ажабо, қизларини тупроққа бериш онида
Жанобимиз туйган мамнуниятнинг маъноси нима бўлиши мумкин?..
Кўзларда ҳам, кўнгилларда ҳам шу савол эди. Аммо ҳеч ким бу саволни сўрамади, чунки
пайти эмасди. Бир муддат ўтиб, набийлар сарвари жанобимизнинг ўзлари бундай марҳамат
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 108
қилдилар:
— Зайнабнинг заифлигини ўйладим. Қабр азобини енгиллатишини Эгамдан сўрадим, У
қабул этди.
Сўнгра қабрга Абул Ос ҳам тушди. Тепадан узатилган муборак жасадни бирга-бирга
олишди, Улуғ Мавло хузурига йўналган мағфират дуолари эшлигида туширишди.
Меҳрибон отаси ўттиз ёшда эканларида туғилган Зайнаб илк имон келтирганлардан эди.
Ўттиз бир ёшида вафот этди. Тарих саккизинчи ҳижрат йилининг илк ойлари эди. Умрининг
олти йилга яқин қисмини Мадинада кечирди.
Бақиъ гўристонининг бугунги дарвозасидан тўғрига қараб йигирма-ўттиз одим нарида уч
қабр бор. Олдинроқ вафот этган ҳазрати Руқийя ҳамда оз вақтдан кейинроқ ортидан боражак
Умму Гулсум сингиллари билан ёнма-ён бу қабрлар то қиёматгача нур ила ёруғ бўлажак, Улуғ
Мавлонинг битмас-туганмас хазинасидан жала каби у ерга раҳматлар ёғилажак...
Аллоҳим, мана шу ишонч билан уларга юз йиллар берисидан кўнгилларини боғлаганлар ҳам
сендан раҳматингни тилаб қоладилар!..
ҲИЛОЛ ИБН УМАЙЙА
Озод ва номусли хотинларга тил теккизиб, уларни зино қилганликда айблашга, шарафлари-ла ўйнашишга журъат этганлар ҳақида Аллоҳ таоло ҳукмини билдирди: бир хотинни зинода
айблаш учун тўртта гувоҳ келтириш шарт қилинди. Агарда шунақа даъво билан чиққан эркак
ёки хотин тўртта гувоҳ топмаса, унда ўзига саксон дарра уриладиган ва бундан бу ёғига унинг
гувоҳлиги қабул этилмайдиган, бунақа одамлар фосиқ кишилар деб билинадиган бўлди.
Аммо бу масаланинг нозик томони ҳам бор эди. Фикрли зеҳнларга бу масаланинг жавоби
қандайдир қоронғу бўлиб қолди. Бир куни Ҳазраж қабиласининг улуғи Саъд ибн Убода шу
мавзуни кўтаради:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, сизга оят шундай туширилдими? — деб сўради.
Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг бу саволидан хайрон бўлдилар. Ёнларидагиларга ўгирилдилар:
— Эй Ансор! Эшитдиларингми, улуғларингизнинг сўзларини?!
Ичларидан бири сўз қотди:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу сўзи учун уни айбламанг. Ишонмаганидан эмас бу гапи.
Биз биламиз, Саъд жуда рашкчи одам. Нуқул бокираларга уйлангани ҳам шундан. Эридан
чиққан хотинга уйланганини бир кимса кўрмаган — деди.
Саъд ибн Убоданинг ўзи ҳам тушунтира бошлади:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, қасам ичаман, сиз етказган бу оят ҳақдир ва хақиқатни
айтяпти. Яна қасам ича¬ман, уни Аллоҳ туширди. Фақат, мени бир нарса ҳайрон қолдиряпти:
агар мен зино йўлига кирган хотинни бир эркак билан ножўя иш устида тутиб олсам, нима
қиламан? Сизлар шундай туриб туринглар, мен тезда тўртта гувоҳ топиб келаман, дея
олмайман-ку, ахир?! Мен гувоҳ топиб келгунимча, валлоҳи, у одам аллақачон ишини битириб
кетган бўлади*. (Ибн Касир. Тафсир, 3/267.)
Саъд ибн Убоданинг бу сўзларида хақиқат ҳам йўқ эмасди.
Ўша кунлари мадиналик мусулмонлардан Осим юзи хомуш тортган Уваймирни учратиб
қолди.
— Сенга нима бўлди? Ғам босган одамдай юрибсан? — деди.
— Юрагим сиқилиб кетяпти, эй Осим — деб жавоб қилди Уваймир.
— Юрагингни бунча сиқаётган нарса нима?
Уваймир ерга чўкди. Худди айтадиган сўзларини тишларининг орасига олиб эзрилаётгандай,
жим эди.
— Гапир, эй Уваймир, дардини айтмаган дармон топмайди, дейишади.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 109
Уваймир жигар-жигарига ёпишган ғамини чуқур бир нафас-ла ташқарига чиқариб
ташлагандай, хорғин кўзларини кўтарди. Атрофдаги нарсалар унинг кўзига ҳар хил шарпалар
бўлиб кўринарди. Овози ҳам шу ҳолатига яраша толғин.
— Ўзинг ўйла, Осим, хотинини бегона эркак билан зино устида кўриб қолган эр нима
қилади?
Осимнинг пешонасига тер тепчиди. Чунки Уваймирнинг хотини унинг яқин қариндоши эди.
Уваймир гапида давом этди:
— У одамни ўлдирса, жазо ўлароқ ўзи ҳам ўлдирилади. Бировга айтса, жуда ёмон гап айтган
бўлади. Хотинига тухмат қилган шарафсиз бир одам ҳолига тушади. Аксинча, ўзи жазога
тортилади. Айтмаган тақдирда жуда оғир бир юк остида эзилиб қолаверади. Номуси топталган
одамлигини айтолмасдан, уят ичида яшайди.
Уваймир ичини қурт каби кемираётган дардининг шунчасини англатиб ҳамда бир неча чуқур
нафас-ла жигарларини бўшатиб олгач, ниятини очди:
— Сендан илтимос, эй Осим, Расулуллоҳга бу ахволни тушунтир, нима тавсия қилсалар,
менинг номимдан билиб кел — деди.
Сухбат шу ерда битди, аммо дард битмади. Энди Осимнинг кўнглини ҳам айни оташ бошқа
томондан қоплаб олди. Қўлидан келганида-ку, Уваймирга тасалли берар, кўнглини оладиган
бир-икки жумла айтар эди. Лекин хозир Осим ўзи уятли ҳолга тушиб қолди. Чунки
Уваймирнинг хотини ҳақидаги ҳар қандай гап-сўз ўзининг синглиси ҳақида сўзлангандай
юрагини эзар, ҳолини паришон қилар эди.
Энди у, менга нима, деб елка учириб ҳам қўёлмасди. Бир чеккаси ўзига тегиб кетадиган бу
масалага аралашиш ҳам, аралашмаслик ҳам унга оғир эди. Кошки Уваймирни ҳеч кўрмаса ёхуд
ҳолини сўрамаса эди... Энди эса, у тутса бўладиган бошқа йўл йўқ. Ночор, Расули мухтарам
жанобимизни излаб кетди, топди. У зоти шариф(с.а.в.) дўстлари даврасида ўтирган эканлар.
Уваймирнинг саволини ҳамма эшитадиган овозда сўради.
Сўради, аммо жавоб ололмади. Жанобимизнинг юзлари хафаликларини билдирувчи ҳол
билан чулғанган эди. Дўстларидан бировининг бошига бундай ҳолнинг тушиши ҳам, воқеа
кўпчилик олдида айтилиши ҳам одамни хафа қиладиган иш эди. Жанобимиз бу савол ортидаги
воқеани ҳам сезиб турар ва бунақа саволни кулиб туриб тинглай олмас эдилар.
Осим бу ердан юраги эзилган бир алпозда кетди. Пайғамбарларнинг энг буюгини хафа
қиладиган саволни келиб-келиб у бериб ўтирибди-я! Уваймирни топиб, койий бошлади:
— Бошимни ғавғога қўйдинг, Пайғамбаримизнинг жонларини сиқадиган саволни
сўраттирдинг — деди.
Уваймир бошини ғалати-ғалати соллади. «Хайҳот, боши ғавғога қолган менман-ку!»
демоқчи бўларди.
— Энди ўзим бориб сўрайман, эй Осим. Бу ишнинг охири келиши лозим, ахир.
Эртаси кун Уваймир Хотамул анбиё жанобимизнинг хузурларига чиқди, бошига тушган
дардни ўзи англатди.
Ҳилол ибн Умайя анча қари одам эди. Бир куни шом ўтиб атрофни қоронғилик босганидан
кейин жуда хориб-чарчаб келди. Уйига яқинлашганида ичкаридан ғоят нашъали, аммо бу ёқда
юракни аламга ботирадиган овозлар эшитилди. Севишганларгина шунақа овозда гаплашишар
эди. Шартта эшикни очди ва... остонада қотди: хотини билан Шарик ибн Сахма исмли бир эркак
у кўришни ҳеч истамаган бир ҳолатда ётишар эди. Шундоқ ҳам жуда чарчаб турган Хилолнинг
тиззалари бирдан бўшашди, турган жойига чўка бошлади.
Шу бўйи тонгга яқин хушига қайтди. Хушига қайтиши баробарида тунги воқеа хусусида
бир қарорга ҳам келган эди: ким нима деса, десин, Расулуллоҳ хузурларига боради, ахволни арз
этади.
Ҳилол масжидга кирганида Пайғамбарлар сарвари(с.а.в.) сахобалари билан бирга аллақачон
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 110
у ерда ўтирган эдилар. Лекин Ҳилолнинг кўзига хозир Жанобимиздан бошқа ҳеч ким
кўринмасди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бугун кечаси уйимга кеч қайтдим, хотинимни бегона эркак
билан тутиб олдим, зино қилишаётган экан. Бу одам Шариқ ибн Сахма эди — деди.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) юзлари ўзгарди, бошқача ранг олди. Озорланганлари шундоққина
билиниб турарди. Масжид ахли сал олдинроқ Саъд ибн Убода билан пайғамбаримиз ораларида
кечган сухбатни эшитишган эди, энди Ҳилолнинг атрофида тўпланишди. Баъзилари уни
тинчлантиришга ҳаракат қилишса, бошқалари, бу гапни гувоҳ келтирмасдан бекор айтдинг,
дейишар эди. Ҳилол сўзга аралашди:
— Мен ёлғон гапирмаяпман — деди. — Ўзимнинг хотинимга тухмат қилиш ниятим йўқ.
Улуғ Мавло мен ҳақимда бир ҳукмни албатта туширишига ишонаман.
Сўнгра Пайғамбармизнинг хузурларига борди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, гапларим сизни ранжитганини кўриб турибман. Аммо, Аллоҳ
билиб турибди, мен тўғри гапни айтяпман — деди.
Шунда Жанобимиз унга:
— Ё бу сўзларингга доир тўрт нафар гувоҳ олиб келасан ва ўртага ташлаган даъвоингни
исботлайсан, ё сенга тухматчилик айбинг учун жазо татбиқ қиламан — дедилар.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бир одам бегона эркакни хотинининг устида кўрса, бунга
далил ахтарадими? Ўнг-сўлга чопиб, гувоҳ излаб ўтирадими? Сизни ҳақ пайғамбар ўлароқ
юборган Аллоҳга қасам ичаман, мен ёлғон гапирмаяпман. Яна Аллоҳ таоло мени мен йўлиққан
бу ҳолатдан қутқарадиган бир чора туширишига ҳам ишонаман.
Саъд ибн Убода, Уваймир ва Ҳилол ибн Умайя тарафларидан ўртага ташланган бу
эътирозларнинг ҳақли эканини Пайғамбар жанобимиз энг камида уларчалик билиб турибдилар,
аммо ўзлари ўз бошларича иш қиладиган эркин одам эмасдилар. Энг бирламчи навбатда Аллоҳ
тао¬ло туширган оятларни етказиш ва баён этиш, ундан кейин одамлар орасида бу оятларнинг
ҳукмларини амалга киритиш мажбуриятида эдилар. Бундай бир мавзуда ўзидан чиқариб ҳукм
бергандан кўра келиш эхтимоли жуда кучли бўлган оятларни кутиш албатта тўғрироқ бўларди.
Масалан, май ичувчи ичимликнинг ёмонлигини ҳеч бир киши Расулуллоҳчалик(с.а.в.)
билмасди. Айни чоғда, Аллоҳ туширажак ҳукмларни сабр билан кутдилар, масалани Улуғ
Мавлонинг ўзи ҳал этишини орзу қилдилар.
Ҳилол билан кечаётган гап-сўз хали битиб улгурмасидан. Жанобимиз бирдан жим қолдилар.
Ҳолатларида ваҳий аломатлари кўрила бошлади: муборак пешоналарига тер тепчиди,
нафаслари тезлашди, оғир юк остида эзилаётганга ўхшаш ҳолга тушдилар. Келаётган бу оятлар
Ҳилол билан алоқадор бўлиши ғоят эхтимолли эди.
Жаброили амин(а.с.) Расули амин(с.а.в.) қалбларига Аллоҳнинг ваҳийларини нақшлаб
қайтаркан, пайғамбарлар имомининг муборак пешоналари терга ботган, вужудлари жиққа ҳўл
бўлган эди.
— Эй Ҳилол, суюнчлар бўлсин, Аллоҳ таоло бу ишда сенга бир кенглик, бир чора юборди,
— дедилар.
Қари Ҳилолни хаяжон босди.
- Мен буни Парвардигоримдан кутаётган эдим, эй Аллоҳнинг пайғамбари — дея олди
ҳолос.
- Бориб айтинглар, хотини келсин!
Дарҳол одам юборилди. Хотин келди. Расули мухтарам(с.а.в.) Ҳилол ундан шикоят
қилаётганини айтдилар ва хоссатан шу мавзуда туширилган оятларни ўқий бошладилар:
«Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмагани ҳолда ўз хотинларини(бузуқ деб) бадном
қиладиган(ер)ларнинг ҳар бири ўзини шак-шубхасиз ростгўйлардан деб Аллоҳ номига тўрт
марта гувоҳлик бериши вожибдир. (У эрнинг) бешинчиси(гувоҳлиги эса), агар ёлғончилардан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 111
бўлса, устига Аллоҳнинг лаънати(тушишини сўрашидир). Ундан(яъни, аёлдан) азоб-жазони«У
(яъни, эри) шак-шубхасиз ёлғончилардан» деб Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши даф
қилур. (У аёлнинг) бешинчиси(гувоҳлиги эса), агар(ери) ростгўйлардан бўлса, ўзининг устига
Аллоҳнинг ғазаби тушишини сўрашидир»*. (Нур, 6-9.)
Eр-хотин бу оятларни бошлари эгик ҳолда тинглашди. Сўнгра Пайғамбар жанобимиз уларга
мурожаат қилдилар.
— Иккингиздан бирингиз мутлақ ёлғон гапиряпсизлар. Буни Аллоҳ билиб турибди. Ўзаро
лаънатлаш бошланмасидан аввал тавба қилинглар ва охират азоби Дуне азобидан кўра қаттиқро
эканини билинглар — дедилар.
Саййидул анбиё(с.а.в.) жанобимизнинг ҳақли ва уларнинг фойдасига қолган ўгитлари
иккаловига ҳам таъсир этмади. Улар хамон ўз даъволарида қаттиқ туриб олишган эди. Олдин
Ҳилол сўзлади:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, валлоҳи, мен сўзимда ростгўйман! — деди.
Хотин унинг сўзини рад этди, «ёлғон айтяпти» деди.
— У ҳолда бир-бирларингни лаънатлайсизлар — деди¬лар ҳазрати пайғамбаримиз.
Асхоби киромнинг хаяжони кучайиб борарди. Ҳаётларида илк бор бунақа ходисага
йўлиқишган эди. Қасам ичиш аввал Ҳилолга таклиф этилди. Ҳилол тиз чўкди.
— Хотиним зино қилди. Сўзимнинг тўғрилигига Аллоҳни гувох қиламан! — деди.
Ва бу шаклда алохида-алохида тўрт марта қасамини такрорлади. Расулуллоҳ(с.а.в.), тўхта,
дедилар. Қўлларини Ҳилолнинг оғзини ёпгандай қилиб ишора этдилар.
— Эй Ҳилол, Аллоҳдан қўрқ! Чунки дунё азоби охи¬рат азобидан енгилроқдир. Ҳозир
айтадиган лаънат, агар ёлғон айтаётган бўлсанг, бошингга у азобни келтиради! Яна сенга
келадиган ҳар бало Аллоҳнинг сени лаънатлашидан кўра ёмон эмаслигини ҳам эсингда тут —
дедилар.
Сўнгра даъвосидан воз кечиш ёки давом этишини ўйлаб кўриш учун уни бир озга эркин
қўйдилар. Салдан кейин Ҳилол қайтиб келди.
— Қасам ичаман, Улуғ Мавло менга азоб бермайди! Ахир, тухмат жазосидан ҳам мени
Унинг ўзи қутқарди-ку! — деди. Сўнгра лаънатлашманинг охирини бундай тугатди:
— Агар хотинимнинг зино қилгани хусусида ёлғон сўзлаётган бўлсам, менга Аллоҳнинг
лаънати бўлсин!
Ҳилол ишини битирди. Энди навбат хотинига келди.
— Мен зино қилганим йўқ. Эрим ёлғон сўзлаётганига Аллоҳнинг ўзи гувоҳ — деди у.
Вазият бора-бора тахликали тус оларди. Бир хотин ҳам зино қилган, ҳам зино қилмаган
бўлиши мумкин эмас. Бунақа нозик масалада, бунақа даврада ғоят талабчан, ғоят даққатли
бўлиш лозим. Чунки бу лаънатлашмага ҳакамлик қилаётган зот Аллоҳнинг энг охирги ва энг
буюк пайғамбари... Бу ходисага гувоҳлар инсоният учун юборилган энг яхши уммат... Бу жой
Масжиди Ҳарамдан кейин маконларнинг энг мубораги... Бу масжидда ўқилган намознинг қадри
бошқа масжидларда ўқилган минг намоздан ортиқ экан, бу ерда қилинган хато-айб ҳам бошқа
масжидларда қилинган хатолардан ёмонроқ бўлиши маълум. Бунинг устига, бундай шартлар
остида йўл қўйилган хато Аллоҳни ўртага қўйиб инкор этилмоқда!
Хотин иффатини сақлаган бўлса, эр тухмат қилаётган бўлади. Акс ҳолда, хотиннинг зино
этгани исботланади. Ҳар иккисининг ҳам ҳаёлига келмаган бу вазиятга кўра иккисидан бири
айбдордир.
Аммо ўқ ёйдан чиққан, изи кўздан йўқолиб бўлган эди.
Хотини иккинчи қасамини ҳам ичди:
— Аллоҳни гувоҳ қиламан, мен зино қилмадим. Эримнинг даъвосини ёлғон деб қасам
ичаман — деди.
Учинчи, тўртинчи қасамлар ҳам айтилгач, Расули ак¬рам жанобимиз уни ҳам тўхтатдилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 112
Ҳилолга айтган гапларини унга ҳам эслатдилар.
— Аллоҳдан қўрқ. Чунки дунёнинг азоби охират азобидан енгилдир. Иккалангиздан
бирингиз мутлақо ёлғончи эканингизни Аллоҳ билиб турибди. Агар ёлғон гапираётган бўлсанг,
сен чақираётган ғазаб у азобни бошингга
келтиради. Яна шуни ҳам яхши бил: бошингга келадиган ҳар мусибат бу ғазабдан кўра енгил
бўлади — делил ар.
Хотин бир муддат тараддудланиб турди. Қасамидан қайтиш ёки давом этиш орасида
қийналиб қолди. Атрофдагилар уни бешинчи қасамни ичишдан воз кечса керак деб гумон
қилишди. Аммо хотин: «Қавмимнинг номига доғ туширмайман» деди ва бешинчи марта:
— Агар у тўғри гапираётган бўлса, Аллоҳнинг ғазаби устимга бўлсин! — деб қасам ичди.
Катта гуноҳ ишланган, юзда юз аниқ бўлган даъвога Аллоҳ таоло гувоҳ қилиб кўрсатилган
эди.
Пайғамбар жанобимиз ҳар икки тараф ҳам сўзидан ва даъвосидан қайтмаганидан кейин
ўртадаги никоҳ боғини уздилар. Шу тариқа улар бир-бирларидан ажралишди.
Шарти ва фарқи: эридан талоқ олган бошқа хотинлар каби бир муддат сақланиб(идда)
ўтириш ва нафақаланиш хаққи бунда бўлмайди;
агар бу хотин туғса, бола отаси номи билан чакирилмайди, яъни, Ҳилолнинг ўғли сифатида
қабул этилмайди; аммо хотин хақида ҳам«зино қилди» сўзи қўлланилмайди, ким бу сўзни
қўлласа, тухмат қилганнинг жазоси тайинлади.
Ҳилол сўз истади:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, уйланаётганимда мен унга фалонча молни махр қилиб берган
эдим — деди.
Яъни, берган молимни қайтариб олишга ҳаққим борми, демоқчи эди у.
Расулуллоҳ жанобимиз рад этдилар:
— Сенга мол қайтарилмайди. Агар сен тўғри даъво қилаётган бўлсанг, ололмайсан. Чунки
хозирга қадар сенинг хотининг эди. Агар унга тухмат қилган бўлсанг, бу такдирда молни
олишинг ҳеч мумкин эмас — дедилар.
Хилол билан хотин масжиддан бир-бирига бегона одамлар каби чиқишди. Расули акрам
(с.а.в.) жанобимиз ёнларидагиларга ўгириддилар:
— Қаранглар, агар сариқ сочли, кичик кўзли, нозик оёқли туғса, Ҳилол ибн Умайянинг ўғли
бўлади. Агар кўзлари сурмали, буғинлари этли, оёқлари йўғон бола турса, у Шарик ибн
Сахмадан туғилган бўлади — дедилар.
Келажакда бу хотин туққан бола иккинчи таърифга тўғри келади ва Пайғамбар жанобимиз
бу хотин ҳақида:
— Агар Аллоҳнинг китобида дунё азобини қолдириш ҳукми бўлмасайди, бу хотиннинг
боплаб жазосини берардим — дейдилар.
Яъни, ўзаро лаънатлашма йўли тутилганида иккисидан бири даъвосидан қайтмаса, уларга
жазо белгилаб бўлмасди.
Жанобимизнинг бу гапни айтишлари хотиннинг бу болага зино йўли билан хомила
бўлганига кескин қаноат келтирганларини кўрсатар эди*. (Имом Бухорий, 6/64; Имом
Термизий, 5/231; Ибн Касир. Тафсир, 3/265.)
Ҳилол кекса одам эди. Хотинига эш бўладиган, эрлик вазифаларини ўрнига қўя оладиган
ёшда эмасди. Унинг бу ҳоли хотинини ғайримашру йўлдан эхтиёжини қондириш чорасига
етаклаган эди.
Хотинлик эхтиёжи ортгани сайин Аллоҳдан қўрқуви озайган ва охири Шарик ибн Сахма
билан дон олишган, ҳатто ундан хомила ҳам орттириб олган эди.
Ҳилол билан хотини воқеасидан бир ё икки кун ўтган эди. Дастлаб Осим орқали
сўраттирган масала юзасидан бу дафъа Уваймир ўзи келди, ахволни ўзи тушунтирди. Натижада
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 113
уларга ҳам лаънатлашма тадбири қўлланди. Аммо бу иккиси ҳам, худди Ҳилол билан хотинига
ўхшаб, охиригача сўзларида туриб олишди. Аввалгидек, Расули ак¬рам(с.а.в.) жанобимиз
тавсиялар берган бўлсалар ҳам, натижа ўзгармади. Лаънатлашма йўли билан ўзаро қасамлар
ичилганидан сўнг Уваймир:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу хотинни никоҳимда олиб қолсам, у хақда ёмон иддаода
бўлган бўламан. Шунинг учун ўртамиздаги никоҳ боғини бузаман — деди.
Шу тарика Уваймир оиласи ҳам шу хафта ичида бир-бирларидан ажралишди*. (Бухорий,
6/164-180; Муслим, 2/1129.)
БИР ШОИРНИНГ ЎЛИМИ
Машхур шоир Умайя ибн Салтнинг ўлгани тўғрисида хабар келди.
Умайя эсли-хушли одам эди. Воқеалар устида тафаккур қила оладиган ва уларга баҳо бера
оладиган салоҳиятли шоир эди. Халқ буткул бутларга топиниб юрган, пайғамбарлик овози ҳали
эшитилмаган пайтлари ҳам тўғри йўл бутларга топиниш йўли эмаслигини сезган, Аллоҳ битта
деган инончга эга киши эди.
Лекин яқинда бир инсонга пайғамбарлик вазифаси берилажагини ҳар хил сафарлар чоғи
кўришган дин одамларидан эшитавериб, бу шараф тожи менинг бошимга қўнса керак, деган
умидга алданиб қолган эди.
Бир куни Абдулмутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳга пайғамбарлик ва
элчилик эшиги очилганини эшштиб кўпирди, ўзини боса олмай қолди. Жаноби Мавлога бўлган
севги ва боғлиқлик туйғулари ўрнини кин ва ҳасад туйғулари тўлдирди. Ҳолбуки, у бир
замонлар диний туйғу ва тушунчаларини ифодаловчи гўзал шеърлар айтган эди...
Унинг ўлгани тўғрисидаги хабар Мадинага келган кунлари бўлса керак, Расули акрам(с.а.в.)
ўзлари билан бир уловга мингашиб йўлга чиққан Шариддан:
- Умайя ибн Салтнинг шеърларидан ёдингда қолгани борми? — деб сўраб қолдилар.
- Ҳа,— деб жавоб қилди Шарид ва ушбу шеърни ўқиди:—«То тирик эканман, Аллоҳга хамд
этишдан, шукр ва таъзимда бўлишдан айрилмам».
- Яна биласанми?
- Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари. У яна бундай деган: «У Аллоҳ ҳукм қилувчиларнинг энг
ҳукм қилувчисидир. На ундан устун бир илоҳ бор ва на унга тенг кела оладиган бир маъбуд...»
Сўнгра Шарид Пайғамбар жанобимизнинг: «Яна биласанми?» деган саволлари ва
истакларига қараб ушбу байтларни ўқиди:
— «Эй инсон, ёмонликдан узоқ тур. Аллоҳдан ҳеч нарсани яшира олмайсан. Аллоҳга ўртоқ
келтиришдан сақлан, чунки тўғри йўл очиқдир. Эй Аллоҳим, сен менинг моликимсан. Умидим
сендадир. Сендан бошқа сиғинишга лойиқ бир зотни танимайман. Мана шулар ақл-идроки
борларга аломатлардир. Эй Парвардигоро, Юнусни балиқнинг қорнида бир неча кун
куттиргандан кейин лутф ва караминг-ла қутқарган сенсан. Сенинг отингни муқаддас биламан
ва гуноҳларимнинг кечирилишини тилайман. Эй қулларнинг Эгаси, мени эҳсонингга ва
раҳматингга эриштир ва болаларимга саодат бер...»
Ўқилган байтларнинг сони юзга борди. Ҳаммасини жим эшитиб борган Жанобимиз(с.а.в.)
охирида:
— Мусулмон бўлишига оз қолган экан — дедилар.
Бошқа бир ривоятда эса: «Шеърларида имон бор, аммо қалби имон келтирмаган» деганлари
билдирилади.
Умайя Аллоҳнинг азамати, Унга ўзининг боғлиқлиги тўғрисида самимий бўлмаганини
очиқча кўрсатди. Пайғамбарлик унга берилганида бу туйғулар янада чиройли шаклларда давом
этажак эди. Кутган натижага эришмаганидан кейин қалби куфр ва инкорга тўлиб тошди. Бундан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 114
бу ёғига Жаноби Мавлога боғлиқлик ифодалари билан безанган шеърларни айтишни тўхтатди.
Фурсат топди дегунча Расулуллоҳ жанобимизни нишонга олган шеърлар айта бошлади.
Одамлар охирги марта уни Бадрда кўришган эди. Бир сафардан қайтишда йўли Бадрдан
ўтган Умайя ўшанда Қурайш улуғларининг жасадларини тўлдирган Калит чуқурлиги тепасида
тўхтаган, улар учун кўзёшлар тўккан, шеърлар айтган, «Агар Муҳаммад тоғри йўлда бўлганида
эди, яқинларини ўлдирмасди» деган.
Қайтиб боргач, қолган умрини ўтказиш учун Тоифга чекинди. Аслида, Умайянинг битта
қутулиш йўли бор эди: туясининг бошини Мадинага буриш, илгарилари қўллаб келган ақлини
ишлатиб, пайғамбарлар султони(с.а.в.) жанобимизнинг хузурларида тавба қилиб, имон
калималарини айтиш ва абадий саодат тожини кийиш... Аммо юрагини ҳар томондан ўраб олган
кин ва ҳасад туйғулари унга бу фурсатни бермади, Тоиф йўлини тутди. Тоифдан кейин унинг
борадиган иккинчи жойи қилмишларининг жазоси сифатида чекадиган азоб юрти дўзах
булажак. Дархақиқат Умайя ботил туйғу ва инончидан айрилмаган ҳолда қора тупроққа кирди.
ҲИКМАТЛИ ҚАБИЛА
Азд қабиласи аҳли Мадинадан борган даъватчининг сўзлари билан имонга кирган эди.
Аллоҳнинг расулини шахсан кўргилари келди. Шу ниятда етти кишилик бир гуруҳ бир куни
Пайғамбар(с.а.в.) жанобимизнинг хузурларига келишди. Салом беришди. Жанобимиз уларнинг
саломига жавоб берарканлар, мусофирларнинг қилиқ ва қиёфаларидан, гап-сўзларидан мамнун
бўлдилар.
- Сизлар кайси диндасизлар? — деб сурадилар.
- Биз мўминлармиз,—деб жавоб қилишди улар.
Жавоб ёқимли эди. Жанобимиз кулимсирадилар.
- Ҳар нарсанинг бир ҳақиқати бўлади. Динларингизнинг ва имонларингизнинг ҳақиқати
нима?
- Ўн беш хусусиятимиз бор. Улардан бештасини сиз юборган элчи бизга етказди. Биз уларга
имон келтирдик. У буюрган яна бештасига биз амал қиляпмиз. Яна жохилият давридан бизга
ўтган бешта нарса бор. Агар буларни ёқтирмасангиз, тарк этишимиз қийин эмас.
- Элчиларим сизларни ишонишга буюрган беш нарса нима?
- Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва улгандан сўнг қайта тирилишга
ишонишдир.
- Қилишга буюрган беш нарса нима?
— Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ, деб иқрор бўлишга, намозни дуруст қилишга, закот
беришга, рамазон рўзасини тутишга ва йўлга қодирларимизга хаж қилишга буюрди бизни.
- Ҳўп, майли. Жохилият давридан эргаштириб келган беш нарсаларингиз нима?
- Кенглик ва мўл-кўллик пайтида шукр, бало ва мусибат вақтида сабр, қазога рози бўлиш,
душман билан юзма-юз келганда қочмасдан сабот кўрсатиш ва душман бошига келган
мусибатга севинмаслик.
Бу сўзларни эшитиб Расулуллоҳ жанобимиз:
— Бу одамлар хикмат топган одамлар экан. Ўзлари қаерда бўлишса ҳам, Пайғамбар
тарбиясида етишган, деса бўладиган ҳолга келишибди — деб мархамат қилдилар.
Сўнгра сўзларини бундай давом эттирдилар: — Мен ҳам сизларга яна беш нарсани қўшай,
ҳаммаси йигирма хусусият бўлсин. Агар сизлар ҳақиқатан шунақа одам бўлсаларинг,
емайдиганларингни қўшиб йиғманглар. Ичида ўтирмайдиган уйни қуришга уринманглар.
Эртага айрилажагингиз нарсалар билан мусобақалашишга чиқманглар. Ҳузурига тўпланиб арз
этиладиганингиз Аллоҳни севинглар. Борадиганингиз ва абадий қолажагингиз оламга хозирлик
кўринглар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 115
Азд қабиласи вакиллари Расули акрамнинг(с.а.в.) бу тавсияларини зехнларига мухрлаб,
ватанларига қайтишди*. (Ибн Касир. «Сияр» 4/180.)
ИСЛОМНИНГ ИЛК ҲАЖ АМИРИ
Ҳаж амри тушди. Йўлга қодир инсонлар улуғ Байтни зиёрат ва ҳаж қилишлари Аллоҳнинг
бир ҳаққи сифатида билдирилди. Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳажнинг фарз қилинганини
билдирувчи оятни минбарда ўқиганларидан кейин:
— Эй инсонлар, Аллоҳ сизларга ҳажни фарз қилди, шундай экан, ҳаж қилинглар — деб
хитоб этдилар.
Бир киши ўрнидан турди:
— Ҳар йили ҳаж қиламизми, эй Аллоҳнинг пайғамбари? — деб сўради.
Бу киши Ақро ибн Хобис эди. Расулуллоҳ жанобимиз жавоб қилмадилар. Ақро саволини
такрорлади:
— Ҳар йили ҳаж қиламизми?
Бу гал ҳам индамадилар. Ақро эса, саволига жавоб берилмагаётганида бир хикмат бўлиши
мумкинлигини ўйлаб кўрмасди. Натижада айни саволни учинчи марта сўради. Шунда
Жанобимиз(с.а.в.) Ақронинг тушунчасизлигидан куюнган бир охангда, дедилар:
— Агар ҳа деганимда ҳар йили ҳаж қилиш вожиб бўларди. Сизларнинг эса бунга кучларинг
етмасди. Сизлардан аввалгиларни кўп ва беҳуда савол сўрашлари ва натижада пайғамбарларига
терс иш қилишлари ўлдирган. Мен сизларни ўз ҳолларингизга қўйиб берганим муддатча мени
ҳам ўз ҳолимга қўйинглар(яъни, мен ўзим изоҳлаб бермагунимча, мендан қўшимча маълумот
кутманглар).
Кейинроқ бу мавзуда мўминларга бир амр келди: «Eй имон келтирганлар! (Аллоҳ сизларга
кечиб юборган,) очилганида сизларга хуш келмайдиган нарсалар ҳақида сўраманглар! Қуръон
(оятлари) нозил бўлаётганида у нарсалар ҳақида сўрасангиз, сизларга очиб берилади(яъни,
зиммангизга юкланади). Ҳолбуки, Аллоҳ у нарсаларни кечиб юборган эди. Аллоҳ кечирувчи ва
ҳалимдир. У нарсалар ҳақида сизлардан олдинги қавм сўраган эди. Сўнгра эса у нарсаларни
инкор қилувчиларга айландилар»*. (* Моида, 101-102.)
Расулуллоҳдан ҳуда-беҳуда саволлар сўралиши тақиқланмасидан илгари Жанобимиз
минбардаликларида баъзилар: «Менинг отам ким?» деб ҳам сўраган, бошқалари: «Менинг отам
қаерда?» деб ҳам сўрайверган ва бунақа ўринли-ўринсиз саволлар билан Жанобимизни
толиқтириб ташлашарди. Охирида ҳазрати Умар(р.а.) орага кириб савол берувчилар номидан
узр тилаши билан масала узил-кесил ҳал этилган эди.
Бундан бу ёғига энди Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари тушунтирмагунларича у кишидан бирон-бир изоҳ талаб қилинмайдиган бўлди.
Ҳаж мавсуми яқинлашиб келар, қизғин хозирликлар борар эди. Баъзи мўминлар Ҳотамул
анбиё жанобимизнинг ҳаж қилиш ниятлари борми-йўқми эканлигини аниқламасдан бир қарорга
келгилари йўқ эди. Ниҳоят, кутилган кун келди. Жанобимиз ҳазрати Абу Бакрни ҳаж амири
қилиб тайинладилар. У кишига одамларга Исломнинг беш асосидан бири бўлган ҳаж
ибодатининг қандай бажарилишини ўргатиш ҳамда ҳаж ибодати адо этилаётган пайтда низом ва
интизомни таъминлаш вазифаси юкланди. Жанобимизнинг бу йил ҳаж қилмасликлари маълум
бўлди.
Шундай қилиб, ҳазрати Абу Бакр(р.а.) Ислом тарихида илк ҳаж амири бўлишдек шарафга
эга бўлди. Худди келажакда Расули акрамнинг(с.а.в.) илк халифалари бўлажаги каби.
Ислом тарихининг илк ҳажини адо этиш орзуи ва амали-ла уч юз кишидан иборат имон
жамоаси хозирланди. Бу орада жаноби Пайғамбаримиз ҳазрати Умарни(р.а.) бир чеккага
тортдилар:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 116
— Мен учун ҳам дуо қил, қардошим — дедилар.
Бу муборак сўз ҳазрати Умарнинг руҳини аллақандай ёқимли хисларга йўғириб юборди.
Пайғамбарлар имоми унга қардошим деб мурожаат қилишлари ва ундан дуо исташлари йиллар
давомида унутилмайдиган азиз бир хотира улароқ қолажак эди.
Зулқаъда ойи охирларида йўлга чиқилди. Улар Мадинани тарк этишдию Жаброили амин
(а.с.) янги оятлар келтирди. Жанобимиз бу оятларни Тавба сурасининг бошига ёздирдилар. Бу
оятларда энди мушриклар ғолиблик қўлидан чиқаришган, ҳатто рақиб ўларо ҳам эътиборга
олинмай қўйишган эди. Уларга буюрилган ишни қилишга мажбур бўлган мағлублар сифатида
қаралаётган эди. Дунёда бор мушрик зотига очиқча майдон ўқилди: “Eй мушриклар, уруш
ҳаром қилинган) тўрт ой ичида ерда сайру саёхат қилиб юраверинглар ва билингларки, сизлар
Аллоҳни ожиз қилгувчи эмассизлар— албатта, Аллоҳ кофирларни расво қилгувчидир»*,
(Тавба, 2) дейилди.
Бу тўрт ойдан кейин ҳали ҳам имондан қочиб юрганлар дуч келган жойларида ёқаланиб
ўлдиришга ўтилажаги шу оятлар билан билдирилди.
Омонлик тилаганга омонлик бериладиган бўлди. Олдин унга Аллоҳнинг дини чиройли қилиб
тушунтирилади, қулоғига Аллоҳ сўзи кириши таъминланади, кейин тинч-хотиржам яшайдиган
жойига элтиб, ўз ҳолига қўйилади. Агар куфрда юрганлар тавба қилса, намозни ўқиса, закот
беришга рози бўлса, унда улар безовта қилинмайди, мўминлар итоат этаётган ҳукмларга улар
ҳам тобе бўлади, ҳуллас, мўминларнинг биродарларига айланади.
Илгари Масжиди Ҳарам ёнида қилинган келишувда белгиланган вақтгача эски ҳолларда
қолаверишади. Улар бу битимни бузишмаса, мўминлар ҳам бузишмайди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳазрати Алини(р.а.) чақирдилар. Тез Маккага боришини, у ерда
одамларга Тавба сурасини ўқиб беришини, айниқса, тўрт нарсани эълон этишини буюрдилар.
Қасва лақдбли туяларига миндирдилар. Ҳазрати Али Макка йўлини тутди.
Бу пайтда ҳажга кетаётганлар Урш деб аталадиган жойга етиб келишган, бу дегани Маккага
етилди дегани эди. Дам берилиб, сахобалар тин олиб ўтиришганида ҳазрати Абу Бакр бир
туянинг пишқирганини эшитди. Ўрнидан турди. Бу одатдаги бир туянинг овози эмасди.
Эхтимол, Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз бу йил Маккани мушриклар ҳам тавоф қилишларини,
ораларида қип-ялангоч тавоф этувчилар ҳам бўлишини хисобга олиб ҳажга ният
қилмаганларини айтиб юборгандирлар?
Абу Бакр(р.а.) ҳаёлидан бу ўй ўтар-ўтмас, келаётган одамнинг ҳазрати Али эканини кўрди.
- Сизга салом бўлсин, эй Абу Бакр!
- Сизга ҳам салом бўлсин, эй Али!
Ҳазрати Али(р.а.) Қасвани чўктирди ва ерга тушди.
- Хуш келибсиз, эй Али! Амир бўлиб келдингизми ёки маъмур бўлибми?
- Амир эмасман, маъмурман. Халқ Арафотда тўпланганида уларга пайғамбаримизнинг тўрт
амрларини етказаман. Вазифам шундан иборат.
Ҳазрати Абу Бакр кўрсатган бу назокат атрофдагиларга эски бир хотирани эслатди. Бир
пайтлар Амр ибн Ос билан Абу Убайда орасида худди шунақа ҳол юз берган, аммо унда Амр
амирликни бермаслик борасида қатъий ва қаттиқ туришини очиқ кўрсатган эди.
Йўлчилик давом эттирилди ва Маккага етилди. Тарвия(Арафотдан олдинги) куни Абу Бакр
бир сухбат қурди ва мўминларга ҳаж вазифаларини тушунтирди: Минога борилади ва у ердан
Арафотга чиқилади.
Узоқ йиллардан бери ҳаж мавсумида қурайшликлар Арафотга чиқишмаган, ҳар гал
Муздалифадан орқага қайтиб юборишар эди. Бунга сабаб ўзларини бошқалардан устун
тутишлари, бизга шунчаси етади, дейишлари эди. Ҳазрати Абу Бакр— шубхасиз, жаноби
Пайғамбаримизнинг топшириқлари билан, албатта— уларнинг бу одатларии ўртадан кўтариб
ташлади ва қурайшлик бўлсин-бўлмасин, ҳаммани Арафотга боришга буюрди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 117
Бир кунини Минода кечирган Абу Бакр эртаси бомдод намозидан кейин Арафотга йўналди.
Мусулмон бўлган ва бўлмаганлар билан бирга ҳажнинг илк фарзи бу ерда адо этилди. Бу фарз
арафа куни Арафот деган сахрода озми-кўпми бир муддат туриш эди.
Пешин вақти кирганида атрофини қуршаган одамларга яна бир сухбат қурди. Эндиги ҳаж
вазифаларини тушунтирди. Ёнида нур юзли, қуюқ соқолли, кучли-қувватли Али ўтирарди.
Сўзларини битиргач, унга ўгирилди.
— Қани, эй Али, мархамат, Аллоҳнинг расули сизга юклаган вазифани адо этинг — деди.
Ҳазрати Али ўрнидан турди. Ҳаж карвони Мадинадан чиққанидан кейин Тавба сураси
тушганини гапирди. Бисмиллоҳни айтиб, сурани ўқиди. Сўнгра деди:
— Эй инсонлар! Пайғамбаримиз (с.а.в.) ушбу тўрт амрни бу ерда сизларга еткаришимни
буюрдилар: бу йилдан кейин ҳеч бир мушрик Байтуллоҳни тавоф қилмайди; бу йилдан кейин
Каъба яланғоч ҳолда тавоф этилмайди; ҳеч бир кофир жаннатга кирмайди; Расулуллоҳ
жанобимиз билан битимлашганлар битим муддатининг охиригача тинчликда бўладилар,
бошқаларга эса, тўрт ой мухлат берилади.
Шундай қилиб, ҳазрати Али Ҳотамул анбиё жанобимизнинг вазифаларини бажарди. Унинг
ҳар бир сўзини орқада турган мўминлар баланд овозда такрорлашар, узоқроқда турганларга
етказишар эди. Ўша кун Абу Ҳурайра(п.а.) томоғи буғилиб қолгунча бақириб, ҳазрати Алига
ёрдамчи бўлди.
Бу эълон мўминларнинг юзларига шодлик аломатларини бахш этди. Афтлари буришган,
бурунлари осилган одамлар ҳам бор эди. Улар бу йилдан кейин ўзларида ҳаж қилиш имкони
қолмаганини англаган мушриклар эди. Эсаётган эски шамол эмасди, энди майдонга чиқиб:
«Қани, туёқларингни шиқиллатиб қолинглар-чи бу ердан! Сизлар ким бўлибсизлар, хоҳлаган
пайтимизда тавоф қиламиз, ҳеч нарса бизни тўсолмайди!» дейиш жасорати ҳеч кимда йўқ эди.
Ҳазрати Абу Бакр буюрди, азондан кейин иқомат айтилиб, пешин намози ўқилди. Такрор
иқоматдан кейин Абу Бакр аср намозини ҳам ўқиб берди ва то шомгача кутди. Кун ботгач,
туясига минди, Муздалифа сари йўл бошлади. У ерда шом билан хуфтонни бир азон ва икки
иқомат билан ўқъиб берди. Тонггача шу ерда турилди, бомдод намозидан кейин Минога қараб
йўлга чиқилди.
Минода яна бир сухбат қурди ва яна ҳаж вазифаларини тушунтирди. Ҳазрати Али ҳам яна
вазифасини адо этди. Шайтонга тош отишлар ва қурбонликлар ҳам ҳаммаси Расулуллоҳ(с.а.в.)
ўргатганларидек қилиб бажарилди.
Навбат Каъбани тавоф этишга келди. Бу ерда одам кўп, мўминлар ҳам, мўмин бўлмаганлар
ҳам аралаш эди. Устларида эхром матолари борларнинг ёнида қип-яланғоч тавоф этувчилар ҳам
бор эди. Ҳар ким ўзи билганича муборак Байт атрофида айланади, гунохлари тўкилажаги
умиди-ла дуо қилади. Битта фарқи— бу йил ўтган йилдаги каби Каъба атрофи бутлар билан
қуршалмаган, битта ҳам бут йўқ эди.
Тавофдан кейин такрор Минога қайтилди. У ерда икки ё уч кун тургач, яна Маккага келиб,
видолашув тавофи қилинажак ва қайтиш бошланажак эди.
Ҳазрати Абу Бакр ўзига юклатилган вазифани мукаммал шаклда адо этиб, охирида қайтиш
амрини берди. Аллоҳнинг уйини сўнгги марта тавоф қилган мўминлар Аллоҳнинг расулига
қовушиш иштиёқида Мадина йўлини тутишди.
Ҳазрати Умар(р.а.) Мадинадан чиқишида«Қардошим, мени ҳам дуо қил» деган Пайғамбар
жанобига мўл-мўл дуолар қилиш хузури ва бахти оғушида эди. Бу йўлчилик чоғи худди
Ҳотамул анбиё(с.а.в.) билан доимо бирга бўлгандек, ҳаж ибодатини ҳам у зот билан бирга
бўлгандек эди*.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 118
ХАТОНИ ЎНГЛАЙДИГАН САЖДА
Бир марта Пайғамбар жанобимиз пешин намозини ўқиб бердилар. Сўнг ўринларидан
турдилар, масжиднинг қибла тарафидаги бир устунга суянгандек, оёқда турдилар. Нимадандир
асабийлашаётгандек ҳолда эдилар. Бир нарса қилмоқчимилар ёки ҳаёлларида нималарнидир
режалаяптиларми— билиб бўлмасди.
Шошилиб турганлар масжиддан чиқиб кетишди. Қолганлардан бири:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, унутдингизми, адашдингизми ё намоз қисқардими? — деб
сўради.
Жанобимиз(с.а.в.) «Зулядайн» лақабли бу кишига қайрилдилар:
— Унутмадим. Қисқаргани ҳам йўқ — деб жавоб қилдилар.
Зулядайн фикрида қатъий эди. Ўзига ишонч билан:
— Бу иккисидан бири бўлди, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - деди.
Пайғамбар жанобимиз масжидда турганларга қараб:
- Зулядайннинг гапи тугрими? — деб суради лар.
- Ҳа — дейишди улар ва ҳолни тушунтиришди.
Пайғамбар жанобимиз такрор жойларига қайтдилар, намозга турдилар. Қолдирган икки
ракатни ўқиб бердилар. Салом бергандан кейин икки сажда қилдилар, такрор ўтирдилар ва
салом бердилар. Шундан кейин орқаларида намоз ўқиганларга ўгирилдилар.
— Агар намозда бирор ўзгариш бўлса, сизларга билдирардим. Ҳеч эсларингдан чиқмасин:
мен ҳам бир инсонман. Сизлар қандай унутсаларинг, мен ҳам шундай унута оламан. Унутган
заҳотим сизлар менга эслатинглар. Қай бирларингиз намозини неча ракат ўқиганини унутиб
шубхага тушса, тўғрисини ҳаёлида эслаб кўрсин, намозини шунга кўра тамомласин.
Намозининг охирида икки сажда қилсин — деб мархамат қилдилар*. (Имом Бухорий, 7/85;
Муслим, 1/400)
Шу воқеадан эътиборан эсдан чиқариш ё адашиш сабабидан қилинадиган бу сажданинг оти
«саҳв саждаси» (хатони ўнглайдиган сажда ёки хато саждаси) деб танилди. Бу нарса асхоби
киром у кунгача кўрмаган, билмаган нарса эди. Аллоҳнинг хикмат тўла тақдири расулини тўрт
ракат ўрнига икки ракат ўқитишдек бир адашувга бошлади ва келажакда умри бўйи жуда кўп
марта адашадиган мўминларга бундай ҳолда нима қилишлари лозимлигини бу йўл билан
тушунтирди.
Ахир, бунақа ходиса бўлмай туриб, Жанобимиз хато саждасини тушунтирганларида
зехнларидан бу даража жой олармиди?
БИР КАРВОН КEЛАЁТИР
Қаҳатчилик ҳукм сурган кунлардан бири. Жума. Расулуллоҳ жанобимиз минбардан хитоб
қилаётирлар. Шу дам ташқаридан чилдирма билан дўмбиранинг саслари эшитилди.
Масжиддагилар ғимирлаб қолишди. Қулоқлар динграйди: нима бўляптийкан? Расули зишон
(с.а.в.) жанобимизнинг хутбада айтаётган сўзларига боғлиқлик бир оз камайди. Бу орада
жарчининг баланд овози янграб, ичкаридагиларга ҳам анча-мунча таъсир этди.
— Диҳя ибн Халифанинг тижорат карвони келди! — деб эълон қиларди у.
Eҳтимол, Диҳянинг карвони қаҳатчилик таъсирвда кўтарилиб кетган нарҳ-навони ховуридан
тушириб қўяр. У жой-бу жойдан бир-иккиталари ўринларидан туриб кетишди. Улар кетидан
яна бир неча киши қалқди, масжидни тарк этишди. Иш бу билан битмади, худди мол текинга
тарқатиладигандек, ортда қолганлар илк турганларнинг олдига ўтиб олишди.
Расулуллоҳ жанобимиз хутбаларини тўхтатмадилар. Аммо масжид анчагина бўшаб қолган,
сони бир қарашда билинадиган даражада оз одам қолган эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 119
Жобир ибн Абдуллоҳ(р.а.) атрофига бир кўз югуртирди. Фақат ўн икки эркак ва битта хотин
хутбани эшитиб ўтиришарди. Ўзидан ташқари Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Талҳа, Абу Убайда,
Зубайр, Саъд, Абдурраҳмон, Сайд ва Билол эдилар(Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин).
Билолни истисно қилганда қолган ўн киши«ашараи мубашшара» (башорат қилинган ўн киши)
номи остида тўпланган ва тириклигида жаннат билан муждаланган инсонлар эди.
Баъзи ривоятларда Абдуллоҳ ибн Масъуд билан Аммор ҳам бўлганлари айтилади. Агар бу
икки муборак зот у ерда бўлган бўлса, унда наригилардан иккитаси бўлмаслиги лозим. Ёки
сонлари ўн икки эмас, ўн тўрт бўлиши керак.
Хутбани тинглаган бир хотиннинг исми, афсуски, тарихда қолмаган.
Расули акрам(с.а.в.) жанобимиз хутбани тамомладилар. Минбардан тушиб, жума намозини
ўқиб бердилар. Чиқиб кетганлар намозга етиб келишдими, ё йўқми— бу хусусда бирор билгига
эга эмасмиз.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бу ҳолга бахо берарканлар:
— Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасам, масжидда ҳеч бирингиз қолмай, уларга қўшилиб
ҳаммангиз ташқарига чиқиб кетганингизда водий сизлар учун оташга тўлар эди — дедилар.
Жума намозига алоқали туширган оятларида Улуғ Мавло ҳам бу ҳолга баҳо берди:
«Eй имон келтирганлар! Қачон жума кунидаги намозга(азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг
зикрига шошилинглар ва савдо-сотиқни тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсаларинг, мана шу
(яъни, Аллоҳнинг зикрига— жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир!
Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан(ризқ)
истайверинглар! Аллоҳни кўп ёд этинглар, шунда нажот топасизлар. (Eй Муҳаммад,) қачон
улар бирон тижоратни ёки ўйин-кулгини кўриб қолишса, ўша томонга тарқалиб кетиб, сизни
(минбарда) тик турган ҳолингизда тарк қилурлар. Айтинг: «Аллоҳ ҳузуридаги нарса(имон ва
яхши амаллари учун бериладиган мукофотлар) ўйин-кулгидан ҳам, тижоратдан ҳам
яхшироқдир! Аллоҳ, ризқ берувчиларнинг яхшисидир»*. (Жума, 9-11)
Ихтиёрсиз ҳолда, бир онда юз берган бу иш асхоби киромдан жуда кўплари учун аламли
бир хотира бўлиб қолажак, қачон эсга тушса, тавба ва истиғфорга зўрлаяжак эди**. (Ибн Касир.
4/367)
ИЛО ҲОДИСАСИ
Пайғамбаримиз хотинлари орасида ҳам қизғанчлик(рашк) туйғуси бўлиб, тобора кучайиб
борар эди. Бир эркакка никохланган икки хотин орасида бундай туғу бўлиши жуда табиийдир.
Баъзан бу туйғулар майда-чуйда воқеалар туфайли алангаланиб кетар, ҳузурни бузадиган
ҳолга келар эди. Ҳатто хотинлар гурухларга бўлиниб ҳам қолишарди. Хафса, Савда ва Сафийя
оналаримиздан иборат гуруҳ бошида Ойиша онамиз, бошқа гуруҳ бошида эса Умму Салама
онамиз(Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин) туришар эди. Бу қарама-қаршилик маълум вақт
давом этди. Ҳатто улар пайғамбаримиздан зийнат ашёлари талаб қилишгача бориб етишди.
Энди бу можарони тўхтатиш фурсати келган эди.
Ўша пайтда Мадинанинг Авали деган бўлдагида яшайдиган ҳазрати Умар(р.а.)
пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларига ҳар кун ҳам тушиб кела олмасди. Ансорийлардан бир қўшниси
билан келишиб олишган: бир кун бири боради, кўрган-ешитганларини келиб биродарига
етказади, иккинчи кун буниси боради ва у ҳам айни ишни қилади.
Ўша кунлари бир хабар тарқалиб, мусулмонларни хавотирга солиб қўйди: «Ғассон амири
отларига тақа қоқтиряпти, тез кунларда устларингизга юриш қилади» деган эди кимдир.
Бир кеча хуфтондан кейин ҳазрати Умарнинг эшиги қаттиқ-қаттиқ тақиллади. Умар чиқиб
эшигини очди: ансор қўшниси экан.
- Иш катта — деди у.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 120
- Ғассонийлар юриш бошлабдими?
- Йўқ, менимча, ундан ҳам мухим.
- Ундан ҳам мухим нима иш бўлиши мумкин?
- Пайғамбаримиз хотинларини қўйиб юборибдилар...
Бу хабардан Умардай одам ҳам ўзини йўқотиб қўйди. «Ойша ҳам,
Хафса ҳам адо бўлишди...» дея шивирлади. Эртами-кеч шунақа иш бўлиб қолмасин-да, деб
кўпдан бери хавотирланиб юрарди.
Тунни роса қийналиб ўтказди. Гоҳо-гоҳо бирон кўнгилсиз гап эшитса, қизи Хафсаиинг
қулоғини бурар, эсингни йиғ деб танбех берар эди. «Пайғамбаримиз сенинг талоғингни
бермаётган бўлсалар, менинг юз-хотиримни қилганларидандир. Кўзингни оч, қизим» дерди.
Тонг намозини ўқидию Пайғамбар жанобимизни кўришга кетди. Масжидда йўқ эканлар. У
ерда ўтирганлар хомуш эди, юзларини ғам босган, мум тишлагандай жим, оғизларини пичоқ
билан ҳам очиб бўлмасди гўё. Нима қилишни билмаган, билмасликдан жони
қийналаётганларнинг ҳолатидай бир ҳолат ҳукмрон эди.
Умар ибн Ҳаттоб(р.а.) Ойишанинг(р.а.) хузурларига борди.
— Ахири Расулуллоҳни хафа қилишгача борибсизларда?! — деди.
Бу сўз яллиғланиб турган чўғни алангалатиб юборди гўё.
— Эй Ҳаттобнинг ўғли, менинг ишимга аралашманг, ўзингизнинг қизингизни билинг —
деб юборди Ойиша онамиз(Аллоҳ у кишидан рози бўлсин).
Гарчи ўзи воқеани уюштирганлар ичида бўлса-да, хозир уни ғолиб деб ҳам бўлмасди.
Қайғуси бошидан ошиб-тошиб ётган эди.
Умар у ердан чиқиб, ўзининг қизини топди. Роса уришди. Олдинига ўзини уятга қўйганини
ва энди йиғлашдан фойда ва маъно йўқлигини айтди. Аммо йиғламаслик ҳам қизининг қўлидан
келмасди.
— Расулуллоҳ сизларни қўйиб юбордиларми?
— Билмайман,— деб жавоб қилди Хафса онамиз(Аллоҳ у кишидан рози бўлсин).
Бу жавобни олгач, ҳазрати Умар масжидга борди. Ра¬сулуллоҳ жанобимиз хотинларининг
хужраларидан узилиб, бир-икки зинадан чиқиладиган ва«машраба» номи берилган чордоққа
чекинган эдилар. Чордоқ эшиги олдида Жанобимизга хизмат этиб турган бир занжи бор эди.
Унинг ёнига борди.
— Умар ибн Ҳаттоб ичкарига киришга изн сўраяпти, дегин — деди.
Хизматчи ичкари кирди, бир оз ўтиб қайтиб чиқди.
— Истагингизни етказдим, лекин Расулуллоҳ жавоб бермадилар — деди.
Умар орқасига қайтди. Масжидда бир муддат ўтирди. Аммо бунақа кутиб ўтираверса
бўлмайди. Бунақа ғам ичра хотиржам ўтириб бўладими, ахир. Турди. Чордоққа келди, истагини
такрорлади, натижа ўзгармади. Яна қайтди, яна ўтирди. Аммо Умардай бир одам яна қанча вақт
кута оларди?!
Келди. Хизматчидан тағин:
— Пайгамбаримиз яна индамадилар — деган жавоб олди.
Сўнгра ичкарига ҳам эшитиладиган даражада баланд овозда:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Хафсани кечиришингизни сўраб келмадим хузурингизга.
Буюрсангиз, унинг бўйнини узиб ташлашга ҳам тайёрман! — деб бақирди.
Шунда унга изн берилди, чордоққа чиқди. Ғоят оддий жихозланган бир кулбача экан. Хурмо
толалари тўлдирилган бир тери ёстиқ, бир бўйра тўшак, наридан-бери ош-ланган бир тери, бир-икки ховучни тўлдиргулик арпа... Чордоқдаги бор еяжак-ичажак нарсалар ва жихоз шулардан
иборат. Расули акрам(с.а.в.) ёнбошларида бўйра қолдирган излар билиниб турарди.
Аллоҳнинг энг севиклиси, пайғамбарлар султони бўлган зотнинг бу даража оддий ҳаёт
кечиришлари Умардай бир инсоннинг кўзларидан ёшлар оқишига сабаб бўлди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 121
- Нега йиғлаяпсан, эй Ҳаттобнинг ўғли? — деб сўрадилар Расулуллоҳ(с.а.в.).
- Эй Аллоҳнинг расули, кисролар, қайсарлар дунё неъмати ичида сузяпти, сиз бу ҳолда
яшаяпсиз. Бўйра вужудингизга ботиб кетибди. Сизга бир ёстиқ билан тўшак ҳозирлаб
берайликми? — деди Умар(р.а.).
Расулуллоҳ унга бундай жавоб қилдилар:
— Эй Ҳаттобнинг ўғли менинг дунё билан алоқам фақат соясида бир оз тин олиб, сўнг туриб
кетган бир одамнинг ҳоли кабидир. Ҳол бундай бўлганидан кейин мен нега дунёга бундан
бошқачароқ боғланай!
Ҳазрати Умар Пайғамбаримизнинг асабларини енгиллатувчи тарзда гаплашган,
кўнгилларини олган эди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу хотинлар сизнинг жонингизни сиқмасин. Улардан
айрилсангиз, Аллоҳ сиз биландир, фаришталар сиз биландир, Жаброил ва Мекоил сиз биландир,
Абу Бакр иккимиз ҳам сиз биланмиз.
Расулуллоҳ бир оз юмшадилар. Доимо ва хилма-хил шароитда ёнларида бўладиган, керак
бўлса, қизидан қаттиқ туриб хисоб сўрай оладиган Умар каби бир дўст албатта кўнгил олар,
ғазабни ўтказиб юборар эди.
Умар бу ерга киргунча қилган ишларини гапириб берди. Хафсанинг қулоғини бураганини,
«Агар Расулуллоҳ сизларни талоқ қўйсалар, Аллоҳ у зотга сизлардан яхши, имонли, итоатли,
таслимиятли, ибодатида ва рўзасида давомли бирор бокира ё тулни насиб этади» деганларини
айтди. Умму Саламанинг: «Eй Ҳаттобнинг ўғли, бу жасоратингга ҳайрон қолади киши, энди
Пайғамбар билан хотинлари орасига тушяпсанми?» деганини ҳам айтди.
Расули мухтарам(с.а.в.) кулимсирадилар. Сўнгра Хаз¬рати Умар:
- Расулуллоҳ, хотинларингизни талоқ қўйдингизми? — деб сўради.
- Йўқ.
Умар севиниб кетди. Баланд овозда: «Аллоҳу акбар!» деб юборгани ана шу севинчининг
ифодаси эди.
- Биродарларимизни масжидда жуда қайғули ҳолда кўрдим. Изн берсангиз,
хотинларингиздан ажрашмаганингизни уларга айтиб севинтирсам — деди.
- Ўзинг биласан.
Хазрати Умар бу ер дан чиқиб, масжид эшигига келди. Баланд овозда:
— Расулуллоҳ хотинларини талоқ қўймаган эканлар! — деб эълон этди.
Бу эълон юракларда бир кенглик пайдо қилди. Жигарларни сиқиб турган хафалик чуқур бир
нафас ила ташқари отилди. Юзлардаги эзгин ҳолат чекинди.
Лекин хотинлар билан айри яшаш қарори бир ой давом этажак эди. Мақсад— оилада ички
хузурни таъмин этиш. Бу жазо билан улар ўзларини бир оз ўнглаб олишади, бир-бирларини
хафа қилмайдиган, Пайғамбаримизнинг ҳам ҳурматларини сақлайдиган бўлишади. Сафийяга:
“Яҳудий қизи яхудий!» каби сўзлар энди айтилмайди, Пайғамбаримиз Зайнабнинг хонасида
кўпроқ қолдилар, дегандек нохуш гап-сўзлар чиқарилмайди.
Хотинлар жаноби Пайғамбаримиз жорий этган бу жазодан изтиробда қолишди. Расулуллоҳ
эса, хамон чордоқларида яшар ёхуд у ердан тушиб масжидда намоз ўқир, саҳобалари билан
сухбат қилиб кун кечирар эдилар.
Ниҳоят, йигирма тўққиз кун ўтди. Жанобимиз чордоқни тарк қилдилар ва олдин суюкли
хотинлари Ойишанинг хонасига кирдилар. Салом бердилар.
— Сизга ҳам салом бўлсин, эй Аллоҳнинг пайғамбари! Лекин ҳали бир ой тўлмади-ку?
Бугун йигирма тўққизи битди, ҳолос? — деб ажабланди Ойиша онамиз.
Бу саволнинг бир маъноси эхтимол: «Биз айрилиққа чидаяпмиз» дейиш бўлгандир.
Жанобимиз баъзи ойларнинг йигирма тўққиз кун бўлишини билдирдилар. Сўнгра хоссатан
мўминларнинг оналари ҳақида туширилган оятларни ўқий бошладилар:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 122
«Эй Пайғамбар! Жуфтларингизга айтинг: «Агар сизлар дунё ҳаётини ва унинг зебу
зийнатларини истайдиган бўлсаларинг, у ҳолда келинглар, мен сизларни(ўша нарсалар билан)
бахраманд қилай ва чиройли кузатиш билан кузатай(ажрашай)! Агар сизлар Аллоҳни, унинг
пайғамбарини ва охират диёрини истайдиган бўлсаларинг, у ҳолда, шак-шубхасиз, Аллоҳ
сизларнинг ораларингдаги чиройли амал қилувчилар учун улкан мукофот(жаннат)ни тайёрлаб
қўйгандир”. Эй Пайғамбар аёллари, сизлардан ким аниқ гуноҳни қилар экан, унинг учун азоб
икки баробар қилинур. Бу Аллоҳга осон ишдир. Сизлардан ким Аллоҳ ва унинг пайғамбарига
итоат этса ва яхши амал қилса, биз унинг ажру мукофотини ҳам икки хисса қилиб берурмиз ва
унинг учун улуғ ризқ(жаннат)ни тайёрлаб қўйгандирмиз. Эй Пайғамбар аёллари, сизлар
аёллардан биронтаси каби эмасдирсизлар(яъни, биронта аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла
олмас). Бас, сизлар агар тақводор бўлсаларинг, (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб
қилган пайтларингизда) майин-назокатли сўз қилманглар, акс ҳолда кўнглида бузуқлиқ бўлган
кимса(сиздан) тама қилиб қолур. Яхши(тўғри) сўзни сўзланглар! Ўз уйларингда қарор
топинглар(яъни, сабабсиз уйларингдан чиқманглар, бирон хожат учун чиққанларингда эса),
илгариги динсизлик(даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо
этинглар, закотни(ҳақдорларга) беринглар ҳамда(барча ишларда) Аллоҳга ва унинг
пайғамбарига итоат этинглар! Эй(Пайғамбарнинг) хонадон аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни
кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, ҳолос»*. (Азҳоб, 28-34)
Ойиша(р.а.) онамиз бу оятларни комил одоб ила эшитди. Улар хоссатан саккиз нафар хотин
учун туширилган, жуда ахамиятли маъноларни ичига олган эди. Пайғамбар хотини бўлиш,
пайғамбарлар буюгининг хотини бўлиш топилмас бир шараф ва бахтдир. Тақдир қалами бу
саодатни улар учун битган, уларга бу шарафни, бу бахтни раво кўрган Улуғ Мавло албатта
улардан баъзи фидокорликларни истаяжак эди. Сўзнинг қисқаси, Пайғамбар хотини бўлишнинг
охири ҳаёлларга сиғмайдиган ажру мукофотларга бориб тақаларди, лекин бу йўл тақозо
этадиган баъ¬зи нозикликлар ва жавобгарликлар ҳам хисобдан ташқарида эмасди.
Расули кибриё(с.а.в.) оятларни ўқиб бўлгач:
— Эй Ойиша, бир қарорга келишга шошилма. Отанг, онанг билан маслаҳатлаш, шунга кўра
икки йўлдан бирини танла — дедилар.
Аммо бу мавзуда биров билан маслаҳатлашишга эхтиёж йўқ. Дунё молини ва зийнатини
қўлга киритиш эвазига Пайғамбар хотини бўлиш саодатини қўлдан қочирадиган даражада
тушунчасиз эмасди. Бунақа очик бир масалани отасидан ё онасидан сўраш эхтиёжини эса, ҳеч
сезмасди. Зарарини фойдасидан айира олмайдиган хотингина шундай қилиши мумкин.
Ҳолбуки, у порлоқ бир закога, ҳаммада ҳам бўлавермайдиган тушунчага эга эди. Шу боис
жавобини дарҳол берди:
— Эй Аллоҳнинг расули, бу хусусда отамга ёки онамга маслаҳат солмайман. Мен Аллоҳни
ва пайғамбарини танлайман — деди.
Зотан, ундан бошқача қарор кутилмасди ҳам. Покиза аёл эканига Аллоҳнинг ўзи гувоҳлик
берган хотин бошқа қанақа қарорга кела олади?!
Жаноби Пайғамбаримиз бошқа хотинлари билан кўришиш, уларга ҳам ҳақларида
туширилган оятларни ўқдон ва ихтиёрли эканликларини билдириш учун бу ердан чиқар
эканлар, ортларидан бундай илтимос қилди:
— Менинг қанақа жавоб берганимни уларга билдирманг.
Мақсади нима эди? Эхтимол, берилажак жавобларга“Ойиша Аллоҳни ва расулини танлабди,
мен ундан қолмайин» каби бир босқи ва таъсирнинг аралашмаслигини истагандир. Том
тушунчадаги яширин ўй ва яширин танлов бўлишида катта фойда бор эди.
Ҳолбуки, бунақа огоҳлантиришга хожат йўқ эди. Расу¬ли акрам жанобимиз бошқа
хотинларига бориб, «Ойишанинг қарори бундай...» дермидилар. Десалар, унда у хо¬тинларга
ихтиёр берилмаган, келажак қарорларига четдан бир йўналиш берилган бўлар эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 123
Ҳа, хотинларидан ҳеч бири бошқасининг бу борада қарашлари хақида сўрамади, четдан
маслаҳатга эхтиёж хис этмасдан бир қарорга келишди. «Мен дунё ҳаётини ва зийнатини
хоҳлайман» дегани бўлмади.
Шу тариқа бир ой чўзилган айрилиқ битган, ташвишлар охирига етган, яп-янги ҳаёт
башланган эди.
СУТ ЗИЁФАТИ
Абу Ҳурайра(р.а.) фақир одам эди. Дунёда битта дарахти ҳам бўлмаган, эртага нима ейиши
устида ҳеч бош қотирмайдиган тоифадаги бир фақир. Кўп марталар очлик ҳиссини кеткариш
учун қумни тепаликча қилиб тўплаб, қорнини босиб ётган. Баъзан қорнига тош боғлаб юрарди.
Масжидда очликдан йиқилиб тушган ҳоллари ҳам бўлган. Атрофига тўпланганлар уни тутқаноқ
тутиб қолди деб ўйлаб, томоғидан босишган.
Ўша куни ҳам жуда оч эди. Ўрнидан туришга, қимирлашга ҳоли йўқ. Одамлар ўтадиган йўл
четига ўтириб олди. Қанийди кимдир унинг ҳолини англаса, қўлидан тутса-да, сўрамасидан
берса, очман демасидан қорнини тўйдирса...
Бирдан ичини умид шуълалари ёритиб юборди. Чунки ҳазрати Абу Бакр(р.а.) келаётган эди.
- Эй Абу Бакр — деди у.
- Нима дейсан, эй Абу Ҳурайра? — деб сўради Абу Бакр.
- Мен бир оятни ўқийман, сен менга давомини эслатгин — деди ва бир оятни ўқий бошлаб,
ярмида тўхтатди.
Абу Бакр давомини ўқиди.
- Аллоҳ рози бўлсин, эй Абу Бакр!..
Ҳазрати Абу Бакр йўлида давом этди. Мақсад ҳосил бўлмади, ҳол англашилмади. Ўтганлар
ўтиб борар, ҳеч ким унга ҳолини англаш мақсади-ла қарамас эди. Бу орада ҳазрати Умар(р.а.)
кўринди.
- Омадингни берсин, эй Умар...
- Саломат бўл, эй Абу Ҳурайра.
Ҳазрати Умар ҳам синовга ўқилган оятнинг давомини хотирлатди, йўлида давом этди. Ким
билади, нима ташвиш ёки ўй асхобнинг энг олд сафидаги бу икки одамни«сенинг дардингни
англадим, қани, ортимдан юр-чи» дейишдан тўсдийкан, билмаймиз. Абу Бакру Умар ҳам одам.
Одам эса, доим бир хилда нозик тушунишда бўлавермайди.
Абу Ҳурайра роса қийин аҳволда қолди. Асҳобнинг бу икки буюги ҳам титроқ овозини,
сўниқ боқишларини, сўлғин ёноқларини кўратуриб бир нарса англамаган бўлса, унинг ҳолини
бошқа ким англайди. Аллоҳим, сен биласан, Сен ҳар нарсага қодирсан.
Ўриндан туриш, дуч келган илк эшикнинг тўқмоқчасини қоқиш ва: «Аллоҳ розилиги учун
мени тўйдиринг, чорасиз қолдим...» дейиш оғир эмас. Аммо тиланчилик ғоят ёмон бир иш
эканини, тиланчилар қиёматда Улуғ Мавло ҳузурига юз этлари тўкила-тўкила келажагини
Расулуллоҳ афандимизнинг муборак оғизларидан ўз қулоқлари билан эшитган бўлмаса, оғир
эмас.
Бу муборак сўзлар қаршисига кўндаланг келиб, «Сен очликдан силланг қуриса ҳам,
одамларга қўл оча олмайсан, эй Абу Ҳурайра!» деяётгандай бўлар эди.
Шу каби чайқалмалар орасида қолган руҳига гап уқтиришга ҳаракат қиларкан,
«излаганингни топдинг» деган сўзни эшитдими ёки Расули амин жанобимизни кўрган заҳоти
зехнида шундай бир тушунча туғилдими, буни Абу Ҳурайра билмайди.
Бу дафъа оят пайғамбарлар сарваридан сўралди. Лекин улуғ мақомларнинг энг улуғи эгаси
Пайғамбар(с.а.в.) унинг саволига жавоб қайтармадилар.
— Ортимдан юр! — дедилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 124
Бу буйруқ бажарилади. Чунки бу буйруқ, ҳолдан англайдиганларнинг энг устунидан,
инсонларнинг энг жўмард ва энг фазилатлисидан келаётган эди. Ўрнидан турди ва умр бўйи
изидан борадиган азиз раҳбарнинг ортларига тушди. Аллоҳнинг энг севиклиси(соллаллоҳу
алайҳи вассаллам) уйларига кириб кетдилар. Абу Ҳурайра(р.а.) эшик тагида қолди. «Кирсам
бўладими, эй Аллоҳнинг пайғамбари?» деб сасланди. «Ҳа» жавобини олгач, ичкари кирди.
Камбағал бир одамнинг уйи ҳам бу уйдан соддароқ бўлма¬са керак. Расулуллоҳ жанобимиз бир
идишда озгина сут пайдо бўлиб қолганини кўрдилар.
- Бу сут қаёқдан келди? — деб сўрадилар.
- Уни сизга Фалончи ҳадя этиб бериб кетди — деб жавоб қилишди ичкаридан.
Жанобимиз мехмонларига қайрилдилар:
- Эй Абу Хирр!* — дедилар. («Хирр» мушук маъносига келади.)
- Лаббай!
Абу Ҳурайра хозир юзда беш юз ишонч билан«Қани, мана бу бу сутни ич-чи!..» деган
таклифни кутган, энг камида шундай дейилишини орзу қилган эди. Ҳолбуки, оламларнинг
фахри(с.а.в.):
— Бориб Суфа аҳлини бошлаб кел — дедилар.
Суфа аҳли масжид чеккасидаги супада ётиб юрадиган, мол-мулки, уйи-томи бўлмаган
камбағал мўминлар эди. Уларнинг тирикчиликлари Расулуллоҳга (с.а.в.) келтирилган садақа ва
закотлар хисобидан ўтарди. Демак, хозир Жа¬нобимиз уларни ҳам меҳмон қилмоқчи
бўляптилар. Ҳолбуки, бу сут қорни тўқ одамга ҳам зўрға етарди. Абу Ҳурай¬ра каби очликдан
силласи қуриб турган одамга эса, нари борса енгилгина нонушта бўла оларди, ҳолос. Шунинг
учун ҳаёлидан: «Бу сут менинг ўзимга ҳам етмайди-ку» деган ўй ўтди. Лекин бу туйғусини
тилига чиқармади. Буйруқ буйруқ. Бир нафасда ичиб қўйиладиган сутни баҳам кўриш учун
супадаги ўртоқларини чақириб келишдан бошқа чораси қолмади.
Индамай хужрадан чиқди. Супада ўтирганларга бориб:
— Пайғамбаримиз сизларни кутяптилар, қани, юринглар — деди.
Оламларга раҳмат қилиб юборилган зотнинг уйларига қараб биттадан, иккитадан бўлиб
кетаётганларнинг сони, тўғриси, Абу Ҳурайрага(р.а.) ёқмади. Лекин, на илож, энди ўйлаб
ўтириш ҳам бехуда иш. Бунча одам бир ютимдан ичса, идишда сутдан юқ ҳам қолмаслиги
тайин.
Ҳаммалари салом бериб ичкари киришди, ўтиришди. Пайғамбаримиз илк меҳмонлари Абу
Ҳурайрага мурожаат қилдилар:
— Қани, сутни олиб, уларни меҳмон қил.
«Биринчи бўлиб ким ичиши керак эди?» Бу ўй Абу Ҳурайрани тўхтатмади. Сутни олиб,
ёнидаги биродарига узатди. У туйгунча ичиб, яна Абу Ҳурайрага қайтарди.
Абу Ҳурайра энди идишни иккинчи биродарига берди. У ҳам тўйгунча ичди. Абу
Ҳурайранинг кўзига жон қайта бошлади. Чунки идишдаги сут ичилгани билан камаймаётган
эди. Меҳмонларнинг ҳаммаси қониб-қониб ичишганига қарамай идишдаги сут ўша-ўша
олдинги ҳолича турарди.
- Эй Абу Хирр!
- Лаббай!
- Сут ичмаган иккимиз қолдик.
- Худди шундай, эй Аллоҳнинг пайғамбари.
- У ҳолда ўтиргин-да, ич!..
Ниҳоят, навбат унга келган эди. Очлик унга: «Eй Аллоҳнинг пайғамбари, олдин сиз ичинг»
дейиш назокатини хотирасига келтирмаган эди. Ўтириб, «бисмиллоҳ»ни айтиб, тўйгунича ичди,
сўнг идишни Пайғамбаримизга узатди.
— Узинг ич, эй Абу Ҳурайра! — дедилар Жанобимиз.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 125
Идиш такрор лабларига ботирилди. Қонгунча ичиб, яна узатди.
— Яна ич, эй Абу Ҳурайра!..
Абу Ҳурайра бу буйруқни ҳам ўрнига келтирди. Сўнгра Жанобимиз унга, яна ич, дедилар, у
яна ичди. Ниҳоят Абу Ҳурайра чидай олмади:
- Етар, эй Аллоҳнинг пайғамбари, ичолмайман. Сизни пайғамбар қилиб юборган Зотга
қасам, вужудимда сут кетадиган бир йўл қолмади, (ичсам, тирноқларимдан отилиб чиқади).
- Ундай бўлса, менга бер — дедилар жаноби Расулуллоҳ ва қолган сутни олиб, Аллоҳга
шукр қилдилар, «бисмиллоҳ...»ни айтиб, ичдилар.
Мўжизали бу сут меҳмондорчилиги Абу Ҳурайра ҳаётидан жуда азиз хотира сифатида ўрин
олиб қолди*. (Бухорий, 7/179)
УРВА ИБН МАСЪУДМИ, ҲАБИБИ НАЖЖОРМИ?
Тоиф халқининг пешволаридан Урва ибн Масъуд Маккада ҳам эътиборли одам эди. Ҳатто
бир замонлар қурайшликлар пайғамбарлик ҳазрати Муҳаммадга берилганидан ажабланиб: «Бу
Қуръон икки қишлоқ(нинг бири)дан бўлган улуғ одамга нозил қилинганида эди»** (Зуҳруф
сураси31 -оятдан) дейишган. «Икки қишлоқ» деганда Макка билан Тоифни, уларнинг улуғлари
деганда Маккадан Умайя ибн Халафни, Тоифдан Урва ибн Масъуд Сақофийни назарда
тутишган эди.
Урва Расулуллоҳ(с.а.в.) билан Ҳудайбияда Қурайшнинг элчиси сифатида кўришган, ўшанда
асҳобнинг Жанобимизга кўрсатган ҳурматига лол қолган.
Макка фатхидан кейин Тоиф қамал қилинганида Урва ўша ерда эди. Қамал маълум муддат
давом этгач, бирон-бир натижага эришмаган мўминлар у ердан қайтиб кетишди ва Тоиф халқи
яна эски ҳолича қолаверди.
Бир куни Урванинг кўнглига Ислом дини севгиси жойлаша бошлади. У-бу деб ўтирмай бир
қарорга келди-да, ўша захоти йўлга чиқди. Мадинада жияни Муғийра ибн Шуайбнинг мехмони
бўлди.
Ўша кечаси Урва жияни билан сухбатда Ислом дини ҳақида кенг ва етарлича билим олди.
Тонг отиши билан коинотнинг саййиди бўлмиш Жанобимизнинг ҳузурларига борди ва
мусулмон бўлди. Шу тариқа унинг куфр ва ширк залолатига тўла ҳаёти охирига етди, ҳидоят
даври бошланди.
Урва каби одамга зотан шунақаси ярашарди. Виқорли, шахсиятли бир одамнинг Ислом
динига бегона қолиши ҳаёлга сиғмасди. Бутлар қаршисида эгила-егила оқарган сочи ва соқоли
энди Жаноби Мавлога сажда эта-ета нурланажак.
Урва бир неча кун шонли Пайғамбар(с.а.в.) ёнларида қолди. Кучи етганича Қуръон ўрганди.
Ибодатлар қандай қилинишини яхшилаб тушуниб олди. Ниҳоят, қайтадиган куни ҳам
яқинлашди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, изн берсангиз, қавмимни Исломга даъват қилардим — деди
Урва.
Жавоб уни ҳайратга солди. Шунинг учун у изоҳ бера бошлади:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен уларга ўз болаларидан ҳам суюклиман. Бокира
қизларидан ҳам қийматлиман. Ухласам, уйғотишга ҳадлари сиғмайдиган даражада ҳурмат
қилишади. Изн беринг, уларни Исломга даъват қилиш учун кетай.
Жанобимиз яна аввалги жавобни такрор ладил ар:
— Улар сени ўлдириб қўйишларидан қўрқаман.
Урва узоқ йиллар бўйи таниган, ораларида яшаган одамлар ҳақидаги кенг тажрибасига
ишониб гапирар, Пайғрамбар жанобимиз(с.а.в.) эса, илҳомга таянар эдилар. Урва учинчи марта
истагини қайтарганидан сўнг:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 126
— Шунчалик хоҳлаяпсан, майли, бор — дедилар.
Урва янги топган биродарлари билан хайр-хўшлашди. Қабиласи сари йўл олди. Елкасида
огир-орир гунохлар юки билан ширк ва залолатнинг қоронғи йўлларида адаша-адаша келган
Мадинадан айриларкан, онадан туғилган кундагидек тоза бир руҳ, уни ўраб олган эди. Энди умр
буйи бирга яшаган одамларини ҳам ҳидоят булоғига етаклаш, ўзи топган саодатга уларни ҳам
шерик қилиш истагида ёнарди.
Мадинадан чиққанининг бешинчи куни оқшом чоғ юртига етиб келди. Тўғри уйига кирди.
Тоифликлар унинг ҳолидан ажабланишди. «Бу одам сал ўзгариб қолганми» дейишди. Қачон
бирон сафардан шахрига қайтса, Лот бутини зиёрат этмагунича бошқа ҳеч бир иш билан
машғул бўлмайдиган бу чолга нима бўлди ўзи?..
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, унинг уйи одамга тўлди. Ҳол-аҳвол сўрашилди, хуш бординг-хуш келдинг, дейилди. У ёқ-бу ёқдан сухбатлашиб ўтирилди. Сўз орасида Урва:
- Менинг бирон-бир ёмонлигимни кўрган борми? Насаби тоза, мол ва мулкка эга, халқ
орасида эътиборли одам эканимни ким инкор эта олади? — деб сўради.
- Йўқ, эй Урва — деб жавоб қилишди қабиладошлари — сен айнан ўзинг айтган кабисан.
- У ҳолда мен сизларни Ислом динини қабул қилишга чақираман. Қасам ичаман, ҳеч бир
даъватчи инсонларни бундан кўра яхши бир йўлга чақирмаган — деди.
Бу гап меҳмонларнинг юзларини буриштирди.
- Эй Урва, сен нима деяётганингни биласанми? Ўзингга ярашмаган гапларинг билан бизни
хафа қиляпсан.
- Нима деяётганимни жуда яхши ажратаман. Ўзимга ярашадиган гапни айтганимга ҳам
ишончим комил. Сизлар¬ни Аллоҳнинг бирлигига асосланган Ислом динига даъват қиляпман.
- Жим бўл, эй Урва! Сен ақлдан озибсан. Алмойи- алжойи гапира бошладинг.
- Эй эси паст чол, агар ҳали-хозир бошингдан хушинг тўла чиқиб кетмаган бўлса, тилингни
тийишга ҳаракат қил.
Шу каби сўзларни ёғдира-ёғдира, келганлар тарқаб кетишди.
Бошланиши яхши бўлмади. Лекин Урва умидини йўқотмади. Шундай катта Сақиф
қабиласининг ҳамма аъзоси ҳам булардай эмасдир, ахир... Ичларида ақлини ишлатадиган, тўғри
йўлни қабул қиладиган одамлар ҳам топилиб қолар. «Қани, тонг отаверсин-чи» деб ётоғига
кирди.
Тонг отгач, томига чиқди. Азон чақирди. Намозини ўқиди. Нималар бўлаётганини билиш
учун тўпланган одамларга ўзининг Ислом динини танлаганини, энг тўғри дин исломият эканини
тушунтириш учун том четига келди.
— Сизлар ҳам бу динни қабул қилинглар! — деб хитоб этди.
Шу заҳоти ёнгинасидан бир ўқ визиллаб учиб ўтганини хис этди. Иккинчи, учинчи ўқлар
ёғилди. Ўзини қўримоқчи бўлиб кўтарган қўли бир ўққа учради— нақ билагига келиб
санчилган эди ўзиям. Кейин ўқлар танасига ҳам санчила бошлади. Бу орада пастдан:
- Туш пастга, динсиз ҳариф!..
- Оқ соқолингдан уял, шарманда!..
- Роса алжирадинг, энди сенга қулоқ солишни хоҳламаймиз!.. — каби бақириқ-чақириқлар
авжга минавергач, Урва қонлар ичида томнинг нарирориға чекинди. Қулоқлари остида суюкли
Пайғамбарининг(с.а.в): «Улар сени ўлдириб қўйишларидан қўрқаман» деган сўзлари
жаранглагандай бўлди.
Қуролланиб келган қариндошлари уни охирги нафасларини олаётганини кўришди.
— Эй Урва, қонинг ерда қолмайди, касосинг олинади! — дейишди улар.
Урва инграб, чираниб бир-икки сўз деди:
— Мен қонимдан кечдим... Ҳеч кимни ҳеч нарса қилманглар... Бу иш менга Аллоҳнинг
икроми ва менга кўрсатган шаҳидлик неъматидир. Расулуллоҳ(с.а.в.) билан бир¬га
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 127
юрганлардан бу тупроқда йиқилиб шахид бўлганларига
нима берилса, менга ҳам ўша берилажак. Мени уларнинг ёнига кўминглар. Мен гувоҳлик
бераман, Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир. Тоифликлар мени ўлдиришларини мен¬га у айтган
эди... — деди.
Урванинг охирги сўзлари шу бўлди. Узоқ йиллардан бери бутга эгилган боши, куфр ва ширк
йўлида оқарган сочи, Парвардигорини танимаслик йўлида букилган бели уни жаханнамнинг
эшигига олиб келиб қўйган бир пайтда бирдан юрагига эсган раҳмат еллари унинг йўналишини
ўзгартирган, йўлини Мадинага буриб юборган, Расулуллоҳнинг(с.а.в.) хузурларига олиб келган
эди. Мусулмон бўлиб яшаган кунлари умрининг икки юздан бир қисмича ҳам келмайди. Аммо
энди у олий жаннатларда иззат-икром кўражак, Ислом тарихчилари унинг охирги ҳаёти учун
мўмини ҳар эслашганида«Аллоҳ ундан рози бўлсин» деб дуо қилишажак, ҳатто у ҳақида
«ўлди» дейиш ҳам тўғри бўлмаяжак... Чунки у охират оламига шаҳид ўлароқ кетди, одамлар
англаб олмайдиган даражадаги мукаммал бир ҳаётга эришди.
Бу ёқда жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг шаҳид этилганини эшитибоқ Ясин сурасида
келган Хабиби Нажжорни эсладилар, умматлари орасидан ҳам ўшандай одамни етиштирган
Мавлоларига ҳамд ва шукрлар тақдим этдилар.
Бу ходисадан билинишича, Хабиби Нажжор ҳам Аллоҳга даъват йўлида қавми шаҳид этган
ва малаклар жаннатга олиб кетган зот эди*. (Ибн Ҳишом, 4/182)
АСАД ҚАБИЛАСИ
Ҳижратнинг тўққизинчи йили муҳаррам ойи эди. Асад қабиласидан бир гуруҳ одам
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимизни масжидда зиёрат этишди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, биз Аллоҳдан бошқа ҳеч илоҳ йўқлигига ишонган, сизни ҳақ
пайғамбар деб билган кишилармиз. Бизга аскар ё элчи жўнатишингизга эҳтиёж қолдирмасдан
ўзимиз келдик. Шу қаҳатчилик йилида қоронғу кечаларда сизга етишиш ниятида йўл сурдик.
Бошқа араблар сингари сиз билан урушмадик. Сизни ва биродарларингизни қийин аҳволга
туширмадик — дейишди.
Сўзлари жўяли эди. Неча йиллар ичи Маккада, Мадинада бу муқаддас даъвони тўхтатиш
учун ифлосликнинг ҳар турини қўллаб кўрган одамларга қиёсан бундай шарафли ҳолда
Исломни қабул қилиш, албатта, тақдирга, табрикка лойиқ иш эди. Мадинага келганларидан
бери Жанобимиз тинимсиз мужодала қилдилар, кетма-кет жангларга тўла бир ҳаётни
кечирдилар. Шундай бир вазиятда Асад қабиласининг бу иши нега хуш кўрилмасин?!
Келганлар Расули зишон(с.а.в.) жанобимиз хузурларида яна бир марта шаҳодат
калималарини қайтаришди. Муборак қўлларини тутган ҳолда Исломда собит ва доим
қолажакларига доир сўз беришди. Закотларини ўзларининг қабилаларидаги камбағалларга
берадиган, қаҳатчилик сабабли яшаб турган жойларини тарк этишда эркин бўладиган бўлишди.
Расули муҳтарам(с.а.в.) уларга бир муддат Мадинада қолиб Ислом динини ўрганишга
буюрдилар. Улар бу амрни ўрнига қўйиб, ибодатлар ҳақида билим олишга, Қуръондан
сураларни ёдлашга киришишди.
Бу орада айни қабиладан яна бир гуруҳ одам келди. Улар ҳам олдинги келгаилар каби уруш
қилмасдан, ҳатто бировнинг даъватисиз, ўз ихтиёрлари билан Исломни қабул этишганини
сўйлашди. Уларга ҳам иззат-икром кўрсатилди. Аммо бу одамлар икки гапнинг бирида
урушсиз, даъватсиз мусулмон бўлишганини пеш қилишар эди.
Воқеа чиндан улар айтаётгандай бўлса ҳам, энди ишнинг мазаси қоча бошлади. Мусулмон
бўлишган бўлса, бунинг фойдаси ҳаммадан ҳам олдин ўзларигадир. Аллоҳ уларнинг ҳолини
билади, мукофотларини қат-қат фойдаси билан беради. Одоб чегараси ошилаётган, Расулуллоҳ
(с.а.в.) жанобимизни миннат остига қўйишга ўхшаш бир интилиш ва ҳаракат юзага келаётган
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 128
эди. Албатта, бунақа хатти-ҳаракат ҳеч кимга ёқмасди. Лекин жаноби Расулул¬лоҳ уларга:
«Тушундик, бўлди» дейишдан ўзларини тийиб турардилар. «Ким Аллоҳга ва охират кунига
ишонса, меҳмонини сийласин» деб марҳамат қилган Пайғамбар, албат¬та, уларга бундай дея
олмас, охиригача сабр йўлини тут¬ган эдилар.
Ниҳоят Улуғ Мавло бу ҳолни хал этиш учун фармонини туширди. Хужурот сурасидан17-оят бўлиб ўрин олган бу фармон бундай эди:
«Улар сизга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. Айтинг: «Сизлар менга мусулмон
бўлганларингизни мин¬нат қилманглар. Балки агар(имонларингизда) содиқ бўлсангизлар
(яъни, агар ростдан ҳам имон келтирган бўлсангизлар), Аллоҳ сизларни имонга ҳидоят
қилганини миннат қилур».
Шу тариқа Асад қабиласига яхшигина бир дарс берилди, ҳазрати Пайғамбар(с.а.в.) сабр этиб
ошкор қилмаган хақиқат энг очиқ йўл билан билдирилди.
ХОВЛОНЛИКЛАР
Бу орада Ховлондан ҳам элчилар келди. Улар ўн киши эди. Мадинада бир муддат қолишди.
Ислом дини ҳақида энг тўғри, энг дуруст билимни тафсилоти билан пайғамбарларнинг энг
буюгидан олишди. Биргаликда: «Бу англатилган дин бизнинг диндан кўра гўзал, ундан кўра
яхши экан» деган қарорга келишди. Қдрорларини жаноби Пайғамбаримизга эълон қилишди:
— Биз бу динни қабул этмоқчимиз!
Расулуллоҳ(с.а.в.) улардан«Омми Анас» деб аталувчи бутлари ҳақида сўрадилар, у тўғрида
нима фикрдасизлар дедилар.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, энди у биз учун илоҳ эмас. Биз ундан яхшисига ишондик.
Юртимизга қайтгач, уни ер билан битта қиламиз — деб жавоб беришди, Ховлон элчилари
ҳали-вери Мадинадан кетиш ниятида эмасдилар. Янги динларини етарлича ўрганиб олишмаса,
юртларига қайтганда ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкинлигини ўйлашарди. Ишга жиддият
билан киришиб, Аллоҳнинг китобидан насиб қилганича ўрганишди, ҳар куни беш вақт намозни
Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) ортларида ўқишди. Ниҳоят, юртларига қайтишаркан, юзларида ҳам
хурсандчилик ҳам маҳзунлик бор эди. Ахир, неча замонлардан бери қолганлари залолат
ботқоқликларидан қутулишди, ҳидоят йўлининг йўлчиларига айланишди. Кўнгиллари энди,
қандайдир бир бут қаршисида туришга асло рози бўлмаиди. Энди улар учун хосланган тонг
отди, қоронғуликлар ўрнини ойдинликлар эгаллади. Бундан хурсандчилик туймасинми инсон!
Лекин, айни чоқда, раҳмат пайғамбари ва ҳидоят имоми жанобймиздан(с.а.в.), у зотнинг ёр-дўстларидан айрилиш хисси одамга фақат маҳзунлик беради.
Шундай бўлса ҳам, улар қайтишади ва йўлларига кўз тикиб ўтирган қабиладошларига янги
хабарлар олиб боришади.
Чиндан, бу хабарларни олиб боришди, қабила ахлининг кўнгиллари нурли уфқларга очилди.
Ховлон қабиласида азон садолари янграй бошлади, Омми Анас бути эса, ер билан битта
қилинди*.
БАҲРАЙНДАН КEЛГАН ЖИЗЙА
Аъло ибн Ҳадрамий Баҳрайндан тўпланган мўл-кўл закот ва садақа молини Мадинага
юборди Масжид олдига уюлган молни кўрганлар ўша кунгача бунча кўп мол кўришмаганини
эътироф этишар эди.
Намоз вақти кирганида Расули акрам(с.а.в) ҳужраларидан чиқдилар, намозни ўқиб бердилар,
сўнгра закот молининг тепасига келдилар.
— Сизларга хушхабар айтайинми? — дедилар. — Энди сизларнинг кўнглингизни шод
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 129
этадиган даражада мол ва мулкка эга бўлишларингизни умид қилсаларингиз бўлади. Қасамки,
энди сизларни фақирлик ва мухтожликда қолади деган қўрқув менда қолмади. Аммо сизлардан
олдингиларга бойлик эшиклари очилгани каби, сизларга ҳам бу эшиклар очилади, улар бойлик
мусобақасига киришганлари каби, сизлар ҳам кимўзарга бериласизлар, натижада худди улардай
сизлар ҳам нобуд бўласизлар. Мен қўрққан нарса мана шудир.
Кейин Жанобимиз(с.а.в.) бу мўл бойликни Мадина халқига кўп-кўп тарқатдилар. Ёнларига
амакилари Аббос(р.а.) келди:
— Эй Аллоҳнинг расули, менга ҳам бу молдан беринг чунки мен Бадрда ҳам ўзим учун, ҳам
Ақийл учун фидя берганман — деди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) унга, олинг, дедилар.
Аббос(р.а.) кўйлагини ечди, ерга ёйди ва олтин ва кумушлардан ховучлаб-ховучлаб сола
бошлади. Шунчалик кўп тўлдирганидан кўтаришга кучи етмай қолди. Расулуллоҳ жанобимизга
юзланди. Масжид ёнида турганларга ишора қилиб:
— Манавилардан биттасига буюрсангиз, кўтаришиб юборсин — деди
— Бўлмайди...
- Унда ўзингиз ёрдам бериб юборинг.
- Бу ҳам бўлмайди.
Чорасиз қолган Аббос кўйлакдагиларнинг бир қисмини қаитариб қўиди. Такрор кўтаришга
уриниб кўрди, орқасига ола олмади, эхтимол энди ёрдам бўлиб қолар? Лекин на масжид
ёнидагиларнйнг ёрдам кўрсатишига изн берилди ва на Жанобимизнинг ўзлари кўтаришиб
юбордилар. Аббос(р.а.) яна бўшатишга мажбур бўлди. Бу карра ҳарҳолда бир эвини қилиб
орқасига ортмоқлаб олди ва уйига йўл олди. Пайғмбарлар сарвари ундаги молга ўчликни
аламли кўзлар билан кузатиб турардилар. Бу кузатиш то Аббос
кўздан ғойиб бўлгунича давом этди. Тўққиз амакидан тирик қолган шу биттагинасининг
мол-дунёга бу қадар ўч экани жаноби Пайғамбаримиз хоҳламаган, хоҳламайдигай бир иш эди*.
(* Имом Бухорий, 4/65)
* * *
Расулуллоҳ(с.а.в.) энди камбағалларга анча-мунча ёрдам бўладиган чорасизлар дардига
чора бўладиган миқдорда ўлжа ва закотлар кела бошлаганини кўрдилар. Ўша йилнинг илк
хайит хутбасида сўзлаган муборак сўзлари орасида мана бу ҳадиси шариф ҳам бор эди: “Диққат
қилинглар, мен мўминларга ўз нафсларидан ҳам яқинман. Бундан бу ёғига ким бўлса ҳам
ортида қарз қолдирса, у қарзни ўташ менинг бурчимдир. Ким мол қолдирса, у мол
меросхўрларига тегишлидир».
Бу мардона ифодалар мўминларнинг юракларида таърифи имконсиз бўлган туйғуларни
уйғотди. Пайғамбар мана бундай бўлади! Ўзларига мол қолдириш дарди асло чулғамаган у
зотни. Яшаш тарзлари маълум. Ўзининг роҳатини ўйлаб, умматини қийинчиликка бошлади, дея
ҳеч кимса айблай олмайди. Уйларига келган садақалардан бир мирисини ҳам олмаганлар,
дарҳол фақирларга бўлишиб берганлар, садақа олишни ўзларига ҳам, яқинларига ҳам ҳаром
эканини эълон қилганлар. Ҳадяга келган оз ё кўп қийматдаги ҳар нарса ёнига бирон нарса
кушиб, фадиру фу^аро-
қўшиб, фақиру-фуқарога тарқатганлар.
Бир гал намоздан сўнг тез уйларига кириб кетдилар, сал фурсат ўтмай, юзларида роҳат ва
хузур излари билан қайтиб чиқдилар. Қизиқиш билан қараганларга бу ҳолни бундай
тушунтирдилар:
— Уйда озгина тилла қириндиси борлигини эслаб қолдим. Шунинг учун дарров тарқатишга
буюриб чиқдим.
Абу Хурайра(р.а.) ўзига ягона муршид ва энг азиз
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 130
рахбар деб билган жанобининг бундай деганларини айтади:
«Агар Ухуд тоғича олтивдм бўлсайди, қарздорга берадиганимдан ташқарисини уч кунга
қолдирмай тарқатиб битирсам, мендан хушнуд одам бўлмас”.
Бу сўзлар адабий бир туйғунинг эмас, самимиятнинг ифодаси эди. Бу сўзларни айтган ва
хақиқатан, умр бўйи ҳаётига татбиқ этиб келган буюк Пайғамбар молнинг кўплигини
кўрганлари замони бу неъматга жуда нозик бир шаклда бахо бердилар, буйнида қарзи билан
ўлганларнинг қарзини зиммаларига олдилар. Олдинроқ қарздор ҳолида ўлиб қолган одамнинг
жаноза намозини ўқимаганларини эсласак, бу ишларининг ахамияти жуда кўринади.
Мамнуният балққан нигохлар ҳар ҳоли-ла буюк, ҳар ҳоли-ла севикли бўлган Пайғамбарга
миннатдор ва шукр туйғуларига юғрилиб боқар эди. Мана сизга ҳайит, мана сизга ҳайит
ҳадяси!* (Бухорий7/178; Термизий, 3/373)
ҲАЗРАТИ АЛИ УЙЛАНАДИМИ?
Ҳазрати Али(р.а.) Бадр жангидан кейин жаноби Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) кўзларининг
нури ҳазрати Фотимага уйланган эди. Орадан етти йил ўтди, Ҳасан ва Ҳусайн исмларида икки
нурли фарзанд кўрди.
Бир куни ҳазрати Али(р.а.) иккинчи бор уйлангиси келиб қолди. Бадрда ўлдирилган Абу
Жаҳлнинг қизи Жувайрияни иккинчи хотинликка олмоқчи бўлди.
Жувайрияни Ҳазрати Алига биров таклиф қилдими ёки ўзи талабгор бўлдими— буни
билолмаймиз. Аммо Абу Жаҳлнинг мусулмонларни қон қустирганини, айниқса, Пайғамбар
жанобимизга қарши охирги нафасигача
даражада душманлик сиёсатини юритганини билмаган одам
йўқ. Бутун ғайрати Ислом динини ўртадан кўтариб ташлашга қаратилган бу одам ҳақида
айтилиши мумкин бўлган ягона ижобий сўз унинг Бадрда итдай ўлиб кетганию
мусулмонларнинг енгил нафас ола бошлаганларидир.
Айни чоқда, Макка фатҳидан кейин Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима билан қизи Жувайрия
мусулмон бўлишган эди. Бу ака-сингилнинг самимият-ла имон келтирганларини кейинги
йиллар ривожида кечирган пок-покиза ҳаётларидан билса бўлади.
Жувайрияни отасининг айби ва жиноятларига жавобгар этиш, унинг гуноҳини бунинг
бўйнига юклаш тўғри тушунча ва тўғри ҳаракат бўлмайди. Ҳатто уни Абу Жаҳлдай одамнинг
уйида ва тарбиясида етишиб ҳам самимий бир мусулмон бўлгани учун табриклаш ва тақдирлаш
лозим. Ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чикарадиган Аллоҳнинг қудрати Абу Жаҳлдай
мислсиз кофирдан Жувайрия ва Икримадай мусулмонларни чиқарган эди.
Ҳазрати Али(р.а.) бу каби тушунчалар билан Жувайрияни хотинликка олишга хозирланар
экан, бошқа тарафдан, Бани Махзум қабиласи ҳам ҳазрати Алидай куёвли бўлишнинг ғурурини
туя бошлади.
Ҳазрати Али шунчаки бир куёв эмасди, сарвари анбиё бўлган Жанобимизнинг(с.а.в.)
қизларига уйланган одам эди! Бу никоҳ қийилса, Расули мухтарам(с.а.в.) ҳафа бўладиларми? Бу
никоҳни қандай қаршилайдилар?
Тадбирли бўлишнинг зарари йўқ, дея Абу Жаҳлнинг укаси Ҳорис билан яна шу оиладан бир
неча киши Набиййи муҳтарам жанобимизнинг хузурларига келишди.
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, қизимиз Жувайрияни Али ибн Абу Толибга никоҳлаб
бермоқчимиз, шунга нима дейсиз? — деб сўрашди.
Пайғамбар жанобимиз бу саволга нима деб жавоб қилардилар? «Жуда яхши қилибсизлар,
Аллоҳ муборак қилсин!» дермидилар. Йўқ, албатта. Аксинча, эшитган хабарларидан хушнуд
бўлмаганларини юзлари билдирди...
Жувайрия оиласи умавий насабидан экани эътибори билан бу никоҳ орқали ҳазрати
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 131
Фотиманинг(р.анҳо) ёнига бир кундош тиқиштиришдан ташқари яна бошқа нозик хисоблар
юритишаётган эдими ёки бу иш оддий никоҳлардан бири деб хисобланаётирми?.. Бу мавзуни
ойдинлатадиган билгига эга эмасмиз. Фақат умавийларнинг тарих давомида намойиш қилган
ишлари у кунларда ҳам бундай ишларни жон-жон деб қилишлари мумкинлигини кўрсатади.
Ҳазрати Али(р.а.) Пайғамбар жанобимизнинг фикрларини сўрашни фойдали кўрди.
Ҳузурларига келди.
- Абу Жаҳлнинг қизи Жувайрия ҳақида фикрингизни билгани келдим, эй Аллоҳнинг
пайғамбари — деди.
- Унинг насаби билан шарафи ҳақида сўраяпсанми?
- Йўқ, уни сўраётганим йўқ. Унга уйланишимга рози бўласизми?
- Йўқ... Фотима мендан бир парчадир. Сен қилмоқчи бўлган иш эса Фотимани ҳафа қилади.
— Фотимани хафа қиладиган ишни қилмайман.
Ҳазрати Али у ердан кетди. Ҳозир унинг ҳаёлида нима бўлса экан: бу никоҳдан воз кечишни
ўйлаяптими ёки бу никоҳ Фотимани хафа қилиши эхтимоли йўқ дея уйланиш фикрида қатъий
қолдими?..
Бу ёқда ҳазрати Фотима(р.анҳо) эшитган хабаридан қаттиқ изтиробда эди. «Eринг Абу
Жаҳлнинг қизига уйланяпти» дейишган эди. Турди, отасининг уйларига борди. Дунё ва
охиратда ягона таянчи бўлган отасига дардини айтади, бирон чора топишларини сўрайди.
Расули акрам(с.а.в.) жанобимиз суюкли қизларини ўринларидан туриб қаршиладилар.
Пешонасидан ўпаркан, ҳол-аҳвол сўрадилар. Муборак юзидан ғам-қайғу оқиб турган қизлари
отани шунчаки кўргани келмагани аниқ. Ҳазрати Фотима ҳам гапни чўзиб ўтирадиган ҳолда
эмасди.
— Атрофда одамлар сиз ҳақингизда, қизига қайғурмаяпти, хеч кимга хеч нарса демади,
дейишяпти. Ана, Али Абу Жаҳлнинг қизи Жувайрияни никоҳлаб оляпти — деди.
Пайғамбар жанобимиз қизларининг сўзларини обдан эшитиб бўлгач, ўринларидан турдилар,
масжидга кирдилар ва минбарга чиқдилар.
— Ҳишом ибн Муғира ўғиллари* (“Абу Жаҳл” Ҳишом ибн Муғийранинг ўғли Амр ибн
Ҳишомнинг Аллоҳга ва расулига кўрсатган қаттиқ душманликлари эвазига орттирган
лақабидир. (Тарж.)) Али ибн Абу Толибга қизларини никоҳлаб бермоқчи бўлиб мендан рухсат
сўрашган эди. Мен аслида ҳалол бўлган ишни ҳаром санаш ёҳуд ҳаром бўлган ишнинг ҳукмини
ҳалолга чевириш ҳаққига эга эмасман. Аммо қасам ичаманки, Аллоҳ расулининг қизи билан
Аллоҳ душманининг қизи бир одамнинг никоҳи остида асло турмайди. Мен бунга асло рухсат
бермайман!.. Мен бунга асло рухсат бермайман!.. Мен бунга асло рухсат бермайман!.. Фақат,
Али менинг қизимни талоқ қилиб, кейин уларнинг қизларини олмоқчи бўлса, бунга мен бир
нарса дея олмайман. Биласизлар, Фотима мендан бир парчадир. Уни шубхага туширган нарса
мени ҳам туширади, уни роҳатсиз қилган иш мени ҳам роҳатсиз қилади...
Пайғамбарлар имоми(с.а.в.) жанобимиз минбардан тушдилар. Шу билан бу масала ёпилди
хисоб. На Али бу мавзуни яна ўртага қўя олди ва на Жувайриянинг оила аъзолари бу ишни
янгидан жонлантиришга журъат қилишди**. (Бухорий, 6/158; “Фатҳул Борий» 9/286).
КАЪБ ИБН ЗУҲАЙР ВА«ҚАСИДАИ БУРДА»
Каъб машхур бир шоир эди. Отаси ҳам машхур шоир бўлган. Бутпараст киши сифатида
фаҳри коинот(с.а.в.) жанобимизни ҳафа қилиб хажвиялар битган.
Ҳазрати Расулуллоҳ(с.а.в.) Маккани фатҳ этиб қайтган пайтлари Каъбнинг укаси(ё акаси)
бундай деб бир мактуб ёзди: «Расулуллоҳ Маккада ўзларини хажв қилган, азият берган Қурайш
шоирларини ўлдирдилар, Ибн Зибора, Хубайра каби баъзи шоирлар қочишди. Агар сен
жонингни севсанг ва яшашни яхши кўрсанг, вақтни ўтказмасдан ҳазрати Пайғамбарнинг
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 132
ёнларига уч. Зеро, бу зот ҳузурларига тавба қилиб келган ҳеч кимни ўлдирмайдилар. Агар
бундай қилмасанг, ер юзида жонингни қутқара оладиган бир жойни топавер».
Каъб мактубни олган заҳоти энди бундан бу ёғига шамол ўзининг орзуйига кўра
эсмаяжагини англади. Энди ҳазил ҳаром эди. Ҳаққига ўлим фармони чиқарилган бир одам
сифатида қаерга борса, ўлим қўрқуви ҳам соя каби унга эргашиб юришини хис эта бошлади.
Қаерга бормасин, ё имон келтирганларга ва ё Расулуллоҳ билан битим тузган бирон қабилага
дуч келиб қолиши мумкин. Бу вазиятда битта найза ёки битта ўқ билан ер ўпиб қолиши ҳеч гап
эмас.
Бу ишни бир ёқли қилиш керак, дедию туясига минди. Мадинага йўл олди. Шаҳарга
яширинча кирди. Жузайма қабиласидан бир танишининг уйига қўноқ бўлди. Ҳолини
тушунтирди.
Тонгда бирга-бирга масжидга боришди. Каъб олдинга тушди. Одам болаларининг азизи
бўлмиш Жанобимизнинг(с.а.в.) хузурларига етиб ўтирди, қўлларини у зотнинг қўллари устига
қўйди:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Каъб ибн Зухайр олдинги ишларидан пушаймонлик туйяпти.
Тавба қилса ва мусулмон бўлиш учун хузурингизга келса, кечирасизми? — деб сўради. «Ҳа»
жавобини олганидан кейин сўзида давом этди: — У ҳолда мен Аллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд
йўқлигига ва сиз Аллоҳнинг пайғамбари эканингизга иқрорман. Мен Каъб ибн Зухайрман.
Сўнгра«Бонат суоди» деб бошланадиган узун қасидасини ўқий бошлади.
Ҳабиби акмал(с.а.в.) қасидани завқ билан эшитдилар. Зухайр: «Аниқки, бу пайғамбар
Аллоҳнинг ялтираган бир қиличидир» байтини ўқиётганида Жанобимиз садобаларига диққат
билан тингланглар, дегандай бир ишора қилиб қўйдилар.
Қасида ўқиб бўлингач, Жанобимиз мамнуният даражаларининг ифодаси ўлароқ
эгниларидаги хирқаларини ечиб унга ҳадя қилдилар.
Бир соат аввалгача у ҳақда ўлим фармони бор эди, хозир эса, бутун уммат ҳавас этадиган
ҳадяни пайғамбарларнинг энг сўнггиси Жанобимиздан олиш шарафига эришиб ўтирибди.
Каъб энди самимий бир мусулмон ўлароқ яшаяжак ва ўзига теккан бу эшсиз совғани ҳаёти
давомида ҳеч бир нарсага алиштирмаяжак.
Кейинроқ унинг ўғиллари бу хирқани йигирма минг дирҳамга Муовияга сотишажак ва
шундан сўнг олдин умавийлар, сўнгра аббосийлар бу хирқани қимматбаҳо бир омонат ўлароқ
сақлаяжаклар, энг охирги аббосий ҳалифати солинган қилич ҳалифанинг қонини бу муборак
хирқага сачратажак.
Ундан кейин Мисрга келтирилган ва фотимийларнинг қўлида қолган хирқаи саодатни1517
мил. йили Мисрни эгаллаган Ёвуз Салим Хон яна бир қанча муқаддас омонатлар билан бирга
Истанбулга келтиражак. Аввал хос ўлароқ кўрдирилган«Хирқаи Саодат» жомеида сақланажак,
кейин Тупқопи саройига келтирилиб, Хирқаи Саодат бўлимида мухофаза остига олинажакдир.
ОЙИША ОНАМИЗ НИМАДАН ХАФА?
Ойиша онамизнинг Пайғамбаримиз билан(с.а.в.) ҳаёти бир маромда давом этарди. Лекин
бошқа хотинлари билан ўзаро муносабати ва бошқа майда-чуйда нарсалар ҳар-ҳар замонда
онамизни асабийлаштирар, айни чоғда, бу ҳолатни Набиййи акрамга сездирмасликка тиришар
эди. Буни эплаяпман ҳам, деб ўйларди.
Бир куни Жанобимиз(с.а.в.) унга:
— Эй Ойиша, сенинг мендан хурсанд кунларингни ҳам, жиндай хафа кунларингни ҳам
биламан — деб қолдилар.
Ойиша онамиз ҳайратланди:
- Қаёқдан биласиз, эй Аллоҳнинг расули? — деб сўради.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 133
- Мендан ҳурсанд пайтинг, гап орасида керак бўлиб қолганида, «Муҳаммаднинг
Парвардигорига қасам...» дейсан. Меидан хафа бўлган пайтинг эса, «Иброҳимнинг
Парвардигорига қасам...» дейсан.
Бу исботда заррача хато йўқ эди. Ойиша бошини эгди.
— Ундай десам ҳам, эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен фақат исмингизни айтмаган бўламан,
ҳолос.
Ойиша ўшандай пайтларда ҳам Жанобимизнинг(с.а.в.) катта боболари пайғамбар Иброҳим
(а.с.) исмларини танлаш билан нозик тушунчали, фаросатли аёл эканини кўрсатар эди. Ахир,
Қуръони каримда бекордан-бекор: «Одамларнинг Иброҳимга яқинроғи унга(унинг йўлига)
эргашганлар, мана бу пайғамбар(Муҳаммад) ва имон келтирган кишилардир. Аллоҳ
мўминларнинг дўстидир»*(* Оли Имрон, 68).. дейилган**.(** Бухорий, 6/158.)
АБУ ИСРОИЛ
Бир куни Расули акрам(с.а.в.) суҳбат бериб ўтирар эдилар. Сал наридаги бир одам
эътиборларини тортди. Сўзни ярмида кесиб:
- Бу одам ким? Нима қиляпти у? — деб сўрадилар.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, у одам Абу Исроилдир.
Оёқда туришга, ўтирмасликка, қуёшда туришга, сояга ўтмасликка, сўз сўзламасликка ва
доим рўза тутишга назр қилган — деб жавоб қилишди.
Абу Исроил балки Аллоҳ розилигига эришиш умидида шундай йўл тутгандир. Аммо қуёшда
тик туришдан инсонга нима фойда? Нияти Аллоҳнинг розилигини қозониш бўлса, бундай
розилик қандай қозонилишини энг яхши билгувчи буюк ҳидоят йўлбошчиси жаноби
Расулуллоҳ(с.а.в.) бунақа ишларни қилмайдилар, нимага келиб сўрамайди-да, бунақа ғалати
йўлларни тутиб олади?.. Ҳолбуки, жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳар доим Мавло рози бўладиган
йўл ва амалларни тушунтириб келадилар.
Дўстларининг жавобини эшитгач, Пайғамбар(а.с):
— Унга айтинглар: гаплашсин, сояга ўтсин, ўтирсин ва бошлаган рўзасини тамомласин —
деб амр қилдилар.
Абу Исроил ўзига етган бу амрни ўрнига қўйди. Шахсига азият этишдан бошқа ҳеч бир
маъноси ва фойдаси бўлмаган назр шу тариқа тўхтатиб қолинди*.* Имом Бухорий, 7/234.
ДАСТУРХОНГА ТАШЛАНГАН БАДАВИЙ
Расули акрам жанобимиз бир гуруҳ саҳобалари билан бирга меҳмондорчиликка таклиф
этилган эдилар. Келишди, дастурхон ёйиғлиқ экан, ўтиришди. Лекин ҳали бир луқма олинмаган
эди. Асҳоби киром қачон бирга овқатланишса, Пайғамбаримиздан олдин дастурхонга қўл
узатишмасди. Шу пайт бир бадавий шоша-пиша келиб қолди. Худди орқасидан биров
итаргандек, келасолиб овқатга ташланди. Жанобимиз дарров унинг қўлига чўзилдилар ва
билагидан ушлаб тўхтатдилар. Кетидан ҳовлиқиб келган бир чўри ҳам дарров овқатга қўл
узатган эди, уни ҳам тўхтатиб қолдилар. Сўнгра асҳобга ўгирилдилар:
- Оллоҳнинг исми билан бошланмаган овқатга шайтон шерик бўлади. Ҳеч шубҳа
қилманглар, шайтон шу бадавий билан келди. Бу овқатдан ейишни ўзига ҳалол ҳисоблади.
Бадавийнинг қўлидан тутдим. Кейин бу чўри келди, яна ўзига ҳалол қилмоқчи бўлди, энди
чўрининг ҳам қўлидан тутдим. Жонимнинг эгаси Оллоҳга қасам, шайтоннинг қўли ҳам
буларнинг қўллари билан бирга менинг қўлимга тушди.
Сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в.) «бисмиллоҳ» дея овқатни бошладилар. Кўнгилларни ғариб
туйғулар чулғади. Шу бадавий билан чўрининг қувалашганга ўхшаб отилиб келишлари ақлга
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 134
сиғадиган иш эмасди. Буюк Пайғамбар(с.а.в.) ўтирган дастурхонга шайтоннинг бурун суқиши
ҳам бекорга бўлмади-ёв. Унинг қўлини саҳобалар кўришмади, лекин кўриб тургандек
ишонишар эди.
Меҳмондорчиликда ҳозир бўлганлар жаноби Расулуллоҳнинг илгарироқ: «Ҳар ким овқат
ейишда Оллоҳнинг исмини зикр этсин. Агар бошлашда«Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм»
дейишни унутса, эсига тушган заҳоти«Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахираху» десин» деган
ўгитларини эслашди.
Улуғ Мавло Қуръони каримда кофирларни таърифлар экан, улар«Чорва ҳайвонлари
еганидек еб-ичурлар» деган. Бундай емасликнинг илк шарти бу неъматни берганни эслаш
эмасми?!
Бу воқеадан неча замон ўтса ўтсин, кейин келганлар ҳам бу дастурхон хотирасини
кўнгилларида ёд этиши мумкин, «басмала»сиз узанган қўли шайтоннинг қўли билан бирга
бўлишини ўйлар, аммо, қанийди менинг дастурхонимда Оллоҳнинг ҳабиби(с.а.в.) жанобимиз
бугун меҳмон бўлсалар, деган тилак билан дастурхонга ўтирган ва камоли одоб-ла у ҳаётни
яшаш орзуини руҳларига жойлаганлар учун йўл доимо очиқ. Кун келади, Улуғ Мавло бундай
қулини ҳабиби адибининг олий жаннатлардаги дастурхонларига қўноқ қилдирса, ҳеч
ажабланмаслик керак. Оллоҳ ҳар нарсага қодирдир.
ОЛЛОҲГА ҚОВУШИШНИ ОРЗУ ЭТИШ
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз хотинлари билан суҳбатлашиб ўтирарканлар, гап орасида:
- Ким Оллоҳга қовушишни орзу қилса, Оллоҳ ҳам унга қовушишни орзу қилади. Ким
Оллоҳга қовушишдан хушланмаса, Оллоҳ унга қовушишдан хушланмайди, - деб
марҳамат қилдилар.
Бу муборак сўз инсон руҳини титратадиган бир ўлчовни келтирган эди. Оллоҳга охират
оламида қовушилади. Демак, олдин ўлимни орзу қилиш лозим бўлади. Ҳолбуки, ўлимнинг юзи
совуқ. Ўлим ҳақидаги ўй одамнинг этини жунжиктиради.
Бу мавзуда Расулуллоҳ(с.а.в) олдин ҳам бир-икки ибратли воқеа сўзлаб берган эдилар.
Шулардан бири ҳазрати Мусога(а.с.) оид бир хотира:
«Ўлим фариштаси Мусога(а.с.) келиб:
- Қани, Парвардигорингизнинг даъватига ижобат қилинг, - деди.
Ҳазрати Мусо бирдан жаҳллари чиқиб, қаттиқ бир мушт тушириб, унинг кўзини чиқарди.
Ўлим фариштаси осилиб қолган кўзи билан Жаноби Мавлога борди.
- Оллоҳим, мени ўлимни орзу қилмайдиган бир кишига юборибсан, кўзимни бу ҳолга
туширди, - деди.
Улуғ Мавло унинг кўзини жойига ўрнаштирди ва:
- Яна у қулимнинг олдига бор-да, унга: «Сен ҳаётни яхши кўрасанми? Агар ҳақиқатан
ҳаётни орзу қилсанг, қўлингни бир сигирнинг танасига қўй. Қўлинг неча дона жун ёпса,
уларнинг сонича йил яшаш ҳаққинг бор» деб айт, - дея буюрди.
Ўлим фариштаси келиб, ҳазрати Мусони топди. Жаноби Мавлонинг фармонини етказди.
Ҳазрати Мусо:
- Кейин нима бўлади? - деб сўради.
- Кейин яна ўлим...
- У ҳолда, эй Парвардигорим, ҳозироқ ўлишни хоҳлайман. Эй Парвардигорим, менинг
жонимни иложи борича тезроқ ол, - деб дуо қилди».
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз буларни айтгач: «Қанийди ўша ерда бўлсам, сизларга қирмизи
бир тепа ёнидаги қабрини кўрсатар эдим» деган эдилар*.
Турли-туман мўъжизалар берилган, исми Қуръонда энг кўп зикр этилган ва беш буюк
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 135
пайғамбардан бири бўлган ҳазрати Мусо(а.с.) ҳам ўлимдан жирканган бўлсалар, ҳазрати
Муҳаммад(с.а.в.) умматларидан бировининг хушланмаслиги ҳам жуда унақа ажабланадиган иш
эмас.
Яна бир гал Жанобимиз(с.а.в.): «Ҳеч ким бошига тушган мусибатлар туфайли ўзига ўлим
тиламасин. Агар жуда мажбур қолса, «Оллоҳим, яшашим хайрли бўлган муддатча мени яшат,
ўлим хайрли бўлган пайт мени ўлдир» деб дуо қилсин» деб марҳамат қилганлар**.
Бу мавзуда Пайғамбаримиздан эшитилган яна бошқа хотиралар ҳам бор эди. Ойиша онамиз
(р.анҳо) бутун бу хотираларни хаёлидан кечирди ва Жанобимиздан:
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, биз ўлимни ёқтирмаймиз. Ичимизда ўлимни ёқтирадиган
кимса йўқ(у ҳолда ҳолимиз нима бўлади)? - деб сўраб қолди.
Жаноби Пайғамбар(с.а.в.) бундай деб тушунтирдилар:
- Оллоҳга қовушишни орзу қилиш сизлар тушунаётгандай эмас. Мўмин одамга ўлим
келганида Оллоҳнинг ундан розилиги хабари муждаланади. Унга икромлар ҳозирлангани
билдирилади. Ўша пайт унга қаршисидаги охират ҳаётидан ҳам севимли нарса бўлмайди.
Ана ўша пайтда у мўмин Оллоҳга қовушишни орзу этади, Оллоҳ ҳам унга қовушишни орзу
қилади. Кофир эса, ўлим они келганида Оллоҳнинг азоби ва жазосидан хабардор этилади.
У кимсага қаршисидаги ҳаётдан ҳам севимсиз нарса бўлмайди. Мана шу киши Оллоҳга
қовушишни орзу этмайди, Оллоҳ ҳам унга қовушишишни орзу қилмайди.
ҲАБАШ СУЛТОНИ– НАЖОШИЙ
Ҳижратнинг тўққизинчи йили ражаб ойи эди. Бир куни жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.)
саҳобаларига:
- Бугун Оллоҳнинг солиҳ қулларидан бири ўлди. Ўлган биродарларингиз учун
мағфират тиланглар, - дедилар.
Сўнгра асҳоби киром у солиҳ қулнинг кимлигини аниқлашди, у Ҳабаш нажошийи(подшоҳи)
Асҳама эди. Жанобимиз бу хабарни Улуғ Мавлодан келган ваҳийга таяниб бердилар. Кейин
ҳаммалари биргаликда Бақиъ қабристонига боришди. Жаноза намози учун саф олишларини
буюрдилар. Ўзлари олдга туриб, тўрт такбир ила нажоший Асҳаманинг жаноза намозини
ўқидилар.
Шу кунгача пайғамбарлар султони(с.а.в.) асҳобларидан бошқа ҳеч кимга бунақа иш
қилмаган эдилар, ундан кейин ҳам қилмаяжаклар.
- Оллоҳим, нажошийнинг гуноҳларини кечир... Оллоҳим, нажошийга раҳматинг-ла,
мағфиратинг-ла муомала қил...- каби дуолар бирла орқага қайтишди.
Нажоший Асҳама Расули муҳтарамни(с.а.в.) кўрмасдан вафот этган қадрли бир одам эди.
Йилларча аввал ҳали ўзи имон келтирмаган замонда юртига қочиб келган мусулмонларга яхши
мезбонлик қилган, мамлакатида тинч ва роҳатда яшашларига шароит яратиб берган эди.
Исломга даъват мактуби ёзилган подшоҳлар ичида ҳеч тараддудланмай имонга кириш шарафи
унга насиб этди. Умму Ҳабибани(р.анҳо) ғойибона жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) никоҳлаб
қўйган ва бу никоҳда Пайғамбаримизнинг вакиллари бўлган ҳам удир. Жанобимиз номларидан
никоҳ маҳрини ҳам у ўтаган, никоҳ зиёфатини ҳам у қилиб берган.
Набиййи муҳтарам жанобимизга ёзган хатида: «Эй Оллоҳнинг пайғамбари, агар ёнимга кел
десангиз, бораман» деган, тожини, тахтини осонгина тарк эта олишини, саҳобаи киром орасида
шарафли ўрнини ола билиш учун ҳар фидокорликка тайёр эканини у хати билан исботлаган эди.
Нажоший топ-тоза нияти эвазига Жанобимизнинг кўнгил биродарликларини қозонди, маъно
оламида у зотнинг асҳобларидан бўлиш шарафи ва бахтига эришди. Юрагида Пайғамбар
афандимизга ғуборсиз, топ-тоза севги ва ҳурмат борлиги, ҳақиқий дўст, ҳақиқий биродар
бўлгани вафоти муносабати билан жуда гўзал намоён бўлди. Ўзи расули кибриёнинг(с.а.в.)
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 136
овозларини эшитмаган, юракларга ҳузур берадиган суҳбатларида бўлмаган, ҳеч бир
мўъжизаларини кўрмаган, аммо у зотнинг бармоқларидан сув булоқдай отилиб чиққанини,
дастурхонларида емак-ичмакларга барака кирганини, юролмайдиган туяларнинг диркиллаб
юриб кетганини кўриб гувоҳ бўлганларчалик кучли имони бор эди.
Нажоший Исломни қўлга мол-мулк киритиш учун танламади. Ҳатто жаноби Расулуллоҳ
(с.а.в.) «Ёнимга кел» деганларида бор мол-мулки ҳам қўлдан кетар, салтанатидан ҳам жудо
бўлар эди. Расулуллоҳнинг ёнларида юриб, тушаётган ваҳийларга гувоҳ бўлиб, мўъжизаларини
кўзлари билан кўриб ҳам фитна ва фасод чиқариб юрувчи бир гуруҳ бадбахт мунофиқлар
сафарларга фақат қўлга ўлжа киритиш, ҳатто фитна чиқариш учунгина қўшилаётган бир пайтда
нажошийнинг бу йўлдаги фидокорлигини фақат тақдирлаш ва табриклаш лозимдир.
Расулуллоҳ(с.а.в.) унинг юртини ташлаб келишини тўғри топмадилар. Чунки Ҳабаш
мулкининг бошида мушрик амир ўрнига бир мўмин амир турса, фойдалироқ бўларди.
Ҳа, нажоший юртида султон ўлароқ қолса, пайғамбарлар Султонини кўрмайди, қаттиқ
севган Жанобининг гул жамолини кўрмасдан кетади, лекин бу дард эмасди. Ҳар нарсага қодир
Улуғ Мавло бунинг ажрини, мукофотини беради. Севикли Пайғамбарини нажоший қандай рози
қилган бўлса, ўзи ҳам уни рози қилажак, ҳавасга арзигулик ҳолатларда ҳузурига олажак.
Расули кибриё(с.а.в.) Жаброили аминдан(а.с.) нажошийнинг вафоти хабарини олганлари
заҳоти унга дунёда қўлларидан келган икромни кўрсатиш учун ғайб намозини ўқидилар,
мағфират тилаб дуо қилдилар. Унга охиратда кўрсатиладиган икромларнинг илки ҳеч бир
кимсага насиб бўлмаган бу ғайб намози билан бошланди. Охират оламида бу икромлар албатта
катта ўлчовларда давом этажак. Ундан Оллоҳ рози эди, Оллоҳнинг расули рози эди- бир солиҳ
қул учун бундан ортиқ яна нима керак! Яна қанақа ташвиши бўлиши мумкин!..
У дунёда олиши мумкин бўлган ҳар нарсани олиб, абадий саодат юртига кўчган, дунёдаги
салтанатини сояда қолдириб кетадиган буюк бир бахтга эришган эди. Беихтиёр хотирага:
«Диққат қилинг, Оллоҳнинг(шундай) дўстлари бор, уларга ҳеч бир қўрқув йўқ, улар махзун ҳам
бўлмаслар...» ояти каримаси келади.
ШОЛЧАГА ЎРАНГАН ОДАМ
Музайна қабиласида бир етим бор эди. Исми Абдул Уззо эди. Жуда камбағал бир отаси
бўлган, орқасидан ҳаёт юкини енгиллатадиган ҳеч нарса қолдирмаган, шу боис Абдул Уззони
олдинда паришон бир ҳаёт кутар эди. Бу ҳолда қорнини тўйдириши ҳам у учун катта масала
эди. Лекин омад бу етимнинг юзига кулиб боқди: росаям бой амакиси гул юзли жиянининг
қўлидан тутиб, бой-бадавлат оилаларнинг болалари ҳам кўрмаган даражада роҳат-фароғатли
ҳаёт оғушига олиб кирди. Ота мерос қолдирган фақирлик ва муҳтожлик ҳаёти энди орқаларда
қолди.
Шу тахлит орадан йиллар кечди. Абдул Уззо бир куни Маккада чиққан бир диний ҳаракат
хабарини эшитди. Бутларнинг жонсиз махлуқлар эканини, ягона илоҳ борлигини эълон этган
бир пайғамбар ҳақида гап юриб қолди. Ўтган-кетгандан сўрай бошлади, вақти-вақти билан бу
маълумотларни ҳаётига татбиқ қилиб кўрарди. Шу тахлит яна йиллар ўтди. Бу орада Абдул
Уззо бир қарорга келди, мусулмон бўлди.
Ундан яхшилигини ҳеч аямаган суюкли амакисининг ҳам бу динга ҳавас қўйишини, «Қани,
жиянжоним, энди саодат йўлини ушлайдиган вақт келди» дейишини кутди. Лекин амакисидан
садо чиқавермади. Ниҳоят, бир куни ўзи бу ҳақда оғиз очди:
- Амакижон, янги чиққан дин ҳақида сиз нима деб ўйлайсиз? - деб сўради.
- Нима деб ўйлашимни истайсан?
- Анчадан бери сизнинг бу динни қабул қилишингизни кутдим.
- Сенинг бунақа ишларга аралашишингни хоҳламайман! - деб чўрт кесди амаки.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 137
- Лекин мен бу динни қабул қилмоқчиман.
-Ҳай-ҳай, кўзингни оч! Бунақа ишларга бошингни суқма, кейин пушаймон бўласан.
Амакининг росмана жаҳли чиқди. Шунча йиллардан бери тузини ичиб юрган одам, ўзининг
кимлигини унутиб, ақли етмайдиган ишларга аралашиши жиғибийронини чиқариб юборди.
Гапни чўзиб ўтирмади:
- Менга қара, Абдул Уззо, агар бу динни қабул қилсанг, қўлингдаги бор мол-мулкни
қайтариб оламан! Бир мирисиз, қип-яланғоч қоласан. Чунки улар менинг молларим! - деб
ўқрайди.
- Шундай қилсангиз ҳам, мен бу динни қабул қиламан!
- У ҳолда, молимда сенинг заррача ҳақинг йўқлигини биласан. Ҳатто эгнингдаги
кўйлакни ҳам мен берганман.
Абдул Уззо кўйлагини ечиб узатди.
- Ич кийимларни ҳам еч.
- Унда қип-яланғоч қоламан-ку, амакижон!
- У ёғи мениқизиқтирмайди.
Абдул Уззо униҳам ечди.
Қўллари-ла олди-орқасини тўсганича онасининг олдига борди. Онаси унга эски бир шолча
парчасини топиб берди. Абдул Уззо шолчани иккига бўлиб, унга ўранди. Янги чиққан
пайғамбарнинг бир неча йил илгари Ясриб(Мадина)га кўчганини эшитган эди. Қаердасан,
ҳижрат юрти Мадина, дея йўлга чиқди.
Раҳмат пайғамбари(с.а.в.) жанобимиз бомдод намозини ўқиб бериб бўлгач, муборак
юзларини қатор ўтирган одамларга қаратдилар. Жамоат орасида таниш бўлмаган бир кишига
кўзлари тушди.
- Сен кимсан? - деб сўрадилар.
- Музайна қабиласидан Абдул Уззо бўламан, - деб жавоб қилди йигит. - Сизнинг
динингизни қабул қилиш учун келдим.
Келгани яхши, аммо исми ёқимсиз эди. Рост-да, инсониятни бутларга қулликдан қутқариш
учун келган Пайғамбар бунақа исмни эшитиб: «Жуда чиройли исм экан!» дермидилар?!
- Сенинг исминг бугундан бошлаб Абдуллоҳ Зулбижадайн бўлсин, - деб марҳамат
қилдилар Расулуллоҳ(с.а.в.).
Эгнидаги либос шундай исм берилишига сабаб бўлди. Яъни, «Икки шолчали Абдуллоҳ»
дегани эди.
Абдуллоҳ пайғамбарлар буюгининг қўлларидан тутди, тиллар ичра энг қийматли тиллар
айтиб турган шаҳодат калималарини юрагининг энг чуқурларидан келган туйғулар-ла
такрорлади.
Абдуллоҳнинг юрагида самимият бор эди, қарашларида самимият асарлари ҳоким эди.
Кўзларида порлаган топ-тоза туйғулар ҳар сирдан хабардор Улуғ Мавлонинг инояти билан
пайғамбарлар сарварининг(с.а.в.) юракларида акс этар эди. Руҳидаги бу ёрқинлик шу заҳоти
мевасини берди- Жанобимиз унга:
- Ёнимга кел, эй Абдуллоҳ, - деб марҳамат қилдилар, - менга яқинроқ жойда тур.
Биладиган одам учун, икки парча шолчага ўралиб келган ва ҳали оёғидаги чангни
артиб тозалашга ҳам фурсат топмаган бу йигитни қидирса топилмайдиган бахт чулғай
бошлади. Уларнинг оёғининг чангини минг тўрт юз йил берисидан соғинадиганларга ҳам
бундай насибалар беришга қодир Улуғ Мавло суюкли ҳабибига буларни албатта бекорга
сўйлаттирмайди. Майли, амакиси уни шип-шийдам қилиб ечинтирсин, бу ерда оламларга
раҳмат муждачиси Муҳаммад Мустафо(с.а.в.) воситаларида Улуғ Мавло унга тақво кўйлагини
кийдира олмайдими?! «Менга яқин жойда тур» деган буюк Пайғамбарнинг ёнида олинажак
биргина нафас Абдуллоҳ учун амакиси берадиган бутун бойликдан неча-неча баробар устун!
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 138
- Эй Оллоҳнинг расули, мен учун дуо қилишингизни хоҳлайман. Жаноби Ҳақдан сўраб
беринг, менга шаҳидлик насиб этсин, - деди Абдуллоҳ.
Қўллар самога кўтарилиб, дуога очилди:
- Оллоҳим, унинг қонини кофирларга ҳаром қил! Абдуллоҳҳайрон бўлди:
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мен шаҳид бўлишни орзу қилардим.
- ўазотга чиққанингда ҳароратли бир хасталик сенга ёпишади-да, ўласан ва шаҳид
бўласан. Уловинг сени йиқитади-да, бўйнинг синиб ўласан ва шаҳид бўласан...
Абдуллоҳ бир куни бу икки йўлдан бири-ла келадиган шаҳидликни кутиб, кунларини
пайғамбарлар султонининг(с.а.в.) ёнларида кечира бошлади.
УММУ ГУЛСУМНИНГ ВАФОТИ
Ҳижратнинг тўққизинчи йили Расулуллоҳ(с.а.в.) уйларида бир ўлим шабадаси яна эсди. Бу
гал ҳазрати Усмоннинг(р.а.) хотини Умму Гулсум(р.а.) дунё ҳаёти билан видолашди.
Умму Гулсум опаси Руқаййанинг(р.а.) ўлимидан кейин Ҳазрати Усмонга теккан эди.
Отасига пайғамбарлик келган пайтлари унаштириб қўйилган, аммо Абу Лаҳабнинг ўғли Утайба
отасининг зўри билан бу унашув боғини узган, бошига қўнаётган толеъ қушини ҳайдаган эди.
Янаям тўғриси, Улуғ Мавло суюкли пайғамбарининг қизларини Оллоҳнинг душмани бўлган
оилада яшашдан қутқарган эди.
Умму Гулсум олти йилга яқин вақт опасидан бўш қолган ёстиқни тўлдириб яшади. Фарзанд
кўрмади. Опасидан ёдгор қолган фарзанд эса, бир хўроз чўқилаб, юзини-кўзини одам танимас
ҳолга келтириши натижасида оламдан ўтди.
Умму Гулсум жаноби Расулуллоҳнинг(с.а.в.) Мадинадаги ҳаётлари давомида йўқотган
учинчи қизлари эди. Бу ёқда энди биргина катта қизлари Фотима(р.а.) билан янги туғилган
ўғиллари Иброҳим қолди.
Пайғамбаримизнинг холалари Софийа, ҳазрати Абу Бакрнинг(р.а.) янги хотини Асмо бинти
Умайс ҳамда Умму Атиййа биргаликда Жанобимизнинг кўз нурларини ювишди. Олдинги
қизлари Зайнабда бўлгани каби, буни ҳам уч марта ёхуд беш марта ёхуд, лозим кўрилса, ундан
ҳам кўпроқ ювишларини тайинладилар. Амр адо этилди.
Жаноза намози учун қаршиларига келтирилган гул юзли фарзандларининг кафанланган
жасадига боқарканлар, юракларидан тошган шафқат ва марҳамат туйғулари муборак
кўзларидан нур доналари бўлиб томчилай бошлади. Зайнабнинг вафотидан ҳали бир йил
ўтмасидан иккинчи қизни ҳам тупроққа бериш осонми, ахир?!
Бақиъ қабристонида опаларининг шундоқ ёнидан очилган қабр Умму Гулсумни ҳам қўйнига
олди. Шундай қилиб, кейинги уч-беш йил ичида оламларга раҳмат қилиб юборилган
Пайғамбарнинг уч нафар нур юзли дилбандлари кетма-кет ерга қўйилишди.
Жанобимиз у ерда ҳозир бўлганлардан(эҳтимол, гўрковлардан), бу кеча қайси бирларинг
хотинларингга қўшилмадиларинг, деб сўрадилар. Абу Талҳа:
- Мен, - деди.
- У ҳолда сен қабрга туш, - деб буюрдилар.
Ҳазрати Али, Фазл, Усома ҳам қабрга тушишди, қўлларига узатилган нозанин вужудни
юзини қиблага қаратган ҳолда ётқизишди.
Устига тупроқлар тортилган бу вужуд бир пайтлар суюкли ота қучоғида катта бўлган, Оллоҳ
яратган энг покиза лаблар уни ўпган, ҳидлаган, энг қийматли қўллар уни силаган, бағрига
босган эди.
Бугун Бақиъ қабристонига кириб борганлар эшикдан йигирма одимларча юришса,
олдиларидан ёзувсиз уч дона қабр чиқади. Булар олдинги ва кейинги барча пайғамбарларнинг
саййиди Жанобимизнинг уч нафар жигарпораларининг гўрларидир. Зайнаб, Руқаййа ва Умму
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 139
Гулсум. Уларнинг ўнг томонларида дўмпайган ва ёнма-ён тизилган тошлар билан белгили
қилиб қўйилганлар эса, ҳазрати Расулуллоҳнинг севикли хотинларининг нурли гўрлари...
САҚИФ ҲАЙЪАТИ
Тоифдаги Сақиф қабиласи бир неча ой илгари Урва ибн Масъудни Ислом динини қабул
этгани учун ўлдиришган эди. Макка фатҳ этилган, қурайшликлар зўр остида бўлса ҳам, ширк
ҳаётига нуқта қўйишган. Исломга энг қаттиқ қаршилик қилган бу қабиланинг майдондан
чекиниши натижасида ҳар жой-ҳар жойдан анча-мунча қабила Мадинага оқар
ва у ёқдан юртларига мусулмон бўлиб қайтар эди. Кундан-кунга мусулмонлар қувват топиб,
душман тараф кучини йўқота бошлади. Тоиф халқи бу ҳолни ҳадик-хавотир билан кузатиб
турарди.
Лашкар билан келиб қалъани қамал қилган Расулуллоҳга қарши қилич яланғочлаб жанг
қилишга жасорат топмаган қабила энди Мадинага аскар тортиб бориб у ерда уруш қила
олармиди? Атрофдаги қабилаларга дўқ уриб: «Агар Исломни қабул қилсаларинг, сизларни йўқ
қиламиз!» дейишга энди имкон қайда? Шундай экан, олдиларида бир йўл қолган эди: масала
устида жиддий бош қотиришлари, бутун қабила халқи фойдали бир қарорга келишлари лозим.
Тўпланишди, вазиятни атрофлича муҳокама қилишди. Қабила аста-секин мусулмон
қабилалар қуршовида қолаётганини ҳам эътибордан қочиришмади. Ниҳоят, ичларидан бири
Тоиф халқининг пешволаридан бирига бундай хитоб қилди:
- Эй Абди Йалил, сен орамизда ақлли ва тажрибали бир одамсан. Бор ва бизнинг
номимиздан мадиналиклар билан кўриш. Сенинг қароринг бизнинг ҳам қароримиз бўлсин.
Абди Йалил бу таклифни дарҳол рад этди.
- Нималар деяпсан ўзи? Урванинг бошига тушган савдо менинг ҳам бошимга
тушсинми?! Бир неча киши қўшиб берсаларинг, борарман, акс ҳолда, мендан бу ишни
қилишни талаб этманглар, - деди.
Бу сўзларга ҳеч кимса эътироз билдира олмади. Таклиф қабул қилинди. Яна беш кишини
сайлашди.
Шу тариқа олти кишилик элчи ҳайъати бир тонгнинг эрта соатларида Тоиф қалъасини тарк
этиб, кунларча давом этажак сафарга чиқди.
Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) ва саҳобаларига қарашли туялар шаҳардан ташқаридаги
ўтлоқларда навбатма-навбат боқилар, ўша куни туяларни ўтлатиш гали Муғира ибн Шуайбда
эди. Узоқдан тўзон кўтарилди. Бир гуруҳ йўлчилар келаётгани маълум бўлди. Йўлчилар
яқинлашганларида Муғира уларни таниди. Тоифлик қариндошлари эди улар.
- Хуш келибсизлар, эй ҳамшаҳарлар! - деб кутиб олди.
- Хуш кўрдик, эй Муғира, - деб жавоб қилишди йўлчилар.
Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Муғира ҳамшаҳарларини туялар ёнида қолдириб, Мадина
сари йўл олди.
Шошилишга ҳақли эди. Бир йил илгари қилинган қамалга кўксини қалқон этиб, охиригача
туриб берган қабила энди ўз оёғи билан келган бўлса, буни муждалаш учун албатта шошилади-да.
Йўлида ҳазрати Абу Бакр(р.а.) учради.
- Қаёққа бунча шошяпсан, эй Муғира? - деб сўради Абу Бакр.
- Расулуллоҳнинг олдиларига.
- Нимага бунча шошилинч?
Муғира воқеани англатди. Ҳазрати Абу Бакр эшитганларидан ниҳоятда мамнун бўлди.
- У ҳолда, эй Муғира, Оллоҳ учун бу ишни менга топшир, бу муждани мен етказай.
- Хоҳишинг, майли борақол, эй Абу Бакр.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 140
Ҳазрати Абу Бакр муҳтарам Пайғамбар жанобимизнинг ҳузурларига келди. Тоиф вакиллари
Исломни қабул қилиш учун келишганини хабар қилди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрдилар,
масжидда уч чодир қурилди.
Бу орада Муғира ўтлоғига қайтиб борган, ҳамшаҳарларини олиб, Расулуллоҳ ҳузурларига
келтирган эди.
* * *
Ўн йилча илгари суюкли амакиларининг вафотидан кейин Ислом динини етказиш мақсадида
Тоифга борган Пайғамбар(с.а.в.) у ерда ҳаётларининг энг аламли кунини яшаган, энг оғир
ҳақоратларни эшитган, оломон отган тошлар натижасида оёқларидан қон оққан ҳолда қайтган
эдилар. «Оллоҳ пайғамбарликка сендан бошқа одам топмабдими?» каби сўзлар билан масхара
қилган уч ака-ука мана шу Кинона ибн Йалилнинг оила аъзоларидан эди. Неча кунлаб йўл юриб
келган нур юзли инсонни бир кеча меҳмон қилиш, одамгарчилик кўрсатиш тугул, аксинча,
бемалол қайтиб кетишларига ҳам йўл қўйишмаган эди.
Энди эса, расули кибриё(с.а.в.) уларни мўминларга энг қадрли бўлган, «Оллоҳ уйи» деб ном
олган масжидда ҳурмат билан кутиб олишга ҳозирлик кўрардилар. Ёмонликка яхшилик билан
жавоб беришга бундан яхши ўрнак топилмаса керак.
Тоиф элчиларини Расули акрам иззат-икром билан қўноқ қилдилар, уларга овқат юбордилар,
аммо элчилар бу овқатга қўл чўзишмади ҳам.
- Марҳамат қилинглар, бемалол еяверинглар, - дея олдиларига овқат солинган
товоқни қўйган Холид ибн Саидга ичларидан биттаси:
- Олдин ўзинг еганингни кўрайлик, эй Холид, - деди.
Уларда бир қўрқув бор эди. Шунча йилдан бери давом этиб келган душманликка олдиларига
қўйилган заҳарли таом билан нуқта қўйилиши ҳам мумкин эди-да. Уларнинг бу шубҳаларига
қарши Холид кўнглини очди:
- Биз меҳмонларимизга хиёнат қилмаймиз. Ўртамизда душманлик бўлса, уни
мардларча ҳал этиш йўлини тутамиз.
Сўнгра«бисмиллоҳ»ни айтиб, емакдан тотинди. Энди тоифликларнинг хавотирига ўрин
қолмади. Аммо улар бундан бу ёғига ҳар емак келтирилганида у емакни келтирган Холиднинг
юзига: «Қани, ичимизни кемирадиган шубҳа ва қўрқувни кетказ!..» деган маънода боқажаклар,
Холид ҳам ҳар гал ўтириб, уларнинг кўз ўнгларида емакни татиб беражак.
Тоифликлар баъзан жаноби Пайғамбаримизга ҳам: «Олдин бу емакдан ўзинг еб кўрсат, эй
Муҳаммад» дейишдан ҳам тийила олишмади.
Ниҳоят, музокаралар бошланди.
- Биз урушда сенга қўшилмаймиз, эй Муҳаммад, - дейишди. Бу шарт қабул этилди.
- Ушр бермаймиз, - дейишди. Рози бўлинди.
- Устимизга биздан бўлмаган биронтасини амир қилиб қўймайсан, - дейишди. Хўп, жавоби
берилди.
- Намоз ўқимаймиз, - дейишди. Шунда Пайғамбар жанобимиз:
- Намози ўқилмаган динда яхшилик йўқ, - деб жавоб қилдилар.
Элчилар ўзаро кенгашишди, тортишишди, ниҳоят, қарорларини Пайғамбар жанобимизга
билдиришди:
- Бизни бу иш камситса ҳам, қабул қиламиз, - дейишди. - Намоз ўқиймиз, рўза ҳам
тутамиз.
Шу тариқа илк одим отилди. Лекин бу одимлар истар-истамас отилди. Оллоҳнинг расули
илгари сурган шартларни қабул этиш шарафимизга кўланка солади, деган ҳадикда эди улар.
Тоифликларнинг урушда иштирок этмаслик ва ушр бермаслик таклифларига
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 141
Пайғамбаримизнинг майли деганларидан ажабланганлар бунинг сабабини сўрашди.
Жанобимиз:
- Исломни қабул қилганларидан кейин урушга ҳам қўшилишади, ушрни ҳам
беришади, - деб марҳамат қилдилар.
Тоифликларнинг яна бир қанча хавотирлари бор эди. Уларни кетказиш учун ҳамма нарсани
сўраб олишлари керак.
- Зинога нима дейсан, эй Муҳаммад? Биласан, зино бизнинг ҳаётимизнинг ажралмас
бир парчаси. Бундан бир четда тура олмаймиз.
Жанобимиз дарҳол эътироз қилдилар:
- Зино Оллоҳ ҳаром қилган иш. Улуғ Мавломиз: «Зинога яқинлаша кўрманглар! Чунки
бу бузуқликдир- энг ёмон йўлдир»* деган.
Кейин ичкилик билан фоиз ҳақида саволлар беришди. Ҳеч орзу қилишмаган жавобларни
эшитишди. Ўзаро кенгашиб олишди. Натижадан мамнун эмасликлари кўриниб турарди. Абду
Йалил:
- Шармандагарчилик!.. Юртимизга бориб ичкилик, зино, фоиз тақиқлангани
хушхабарини етказамизми?! Валлоҳи, Сақиф халқи на ичкиликдан тортилади, на зинодан.
Бизникилар бу ишлар бўлмаса, чидамайди, - деди.
Бошлар эгилди. Айтиладиган гап қолмагандай эди. Абду Йалилнинг сўзлари бежиз эмас.
Бировга овқат емайсан дейиш қай даража ғалати бўлса, Сақиф халқига, зино қилмайсан,
ичкилик ичмайсан, дейиш ҳам шу даражада ғалати ва оғир эди. Ораларида озгина жимлик ҳукм
сурди. Ниҳоят, Суфён ибн Абдуллоҳ сўзлай бошлади:
- Оллоҳ бир одамнинг яхшилигини кўзлаган бўлса, у ҳам бу ишларга чидайди. Мана
бу одамларни кўрмайсизларми?! Улар ҳам бир пайтлар биздақа бўлишмаганми? Улар
ташлаган ишни бизнинг халқимиз ҳам ташлай олади. Ҳеч унутилмайдиган бир ҳақиқат
бор бўлса, у ҳам қабиламизнинг Муҳаммадга ишонган қабилалар қуршовида қолганидир.
Эртага бу ишларни бизга зўрлик билан қабул эттирадиган, қабул этмасак, бошимизга
балолар ёғдирадиган босқиндан эмин эмасмиз. Яна қамал қилишса, бир ойдан узоқ дош
беролмаймиз. Маккаликлар каби енгилиб мусулмон бўлгандан кўра, ҳозир ўз хоҳишимиз
билан бу динни қабул этишимиз керак.
Суфённинг бу мулоҳазалари таъсирини кўрсатди. Абду Йалил ҳам жавоб бера олмай қолди.
Такрор Пайғамбар жанобимизнинг ёнларига келишди.
- Майли, сенинг динингни қабул қиламиз. Лекин Робба нима бўлади? - деб сўрашди.
«Робба» деганлари машҳур Лот исмли бутлари бўлиб, араблар орасида жуда қадрли
эди. Расули акрам(с.а.в.):
- Уни ҳам йиқитасизлар, - деб марҳамат қилдилар.
Элчилар бир муддат эс-ҳушларига келолмай туришди. Неча замонлардан бери илоҳ деб
улуғланган, уни деб кўп фидокорликлар кўрсатилган, қурбонликлар қилинган Лотни йиқитиш
ҳеч ҳам осон иш эмас. Бир деворни йиқитган каби, бир дарахтни қулатган каби Лотни қулатиб
бўладими?
Абду Йалил сўз олди:
- Ҳайҳот!.. Бажариб бўлмайдиган ишни таклиф этяпсан! Агар Лот уни йиқитажагимизни
билиб қолса, Тоиф қалъасини бошимизга қулатади. Чўлиғимизни-жужуғимизни қолдирмайди.
Бу ишни сен қилиш ниятида эканингни билса, сени ҳам, оила аъзоларингни ҳам йўқ қилиб
юборади, - деди.
Бу гапларни у ишонч билан гапирарди. Яна чорасиз қолишди.
- Бу масалада бизга уч йил муҳлат беришинг керак,- дейишди. Жанобимиз таклифни қабул
этмадилар.
- Майли, икки йил ўз ҳолимизга қўй.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 142
- Йўқ.
- Бир йилгина сўрашга ҳам ҳаққимиз йўқми?
- Мумкин эмас.
- Ҳеч бўлмаса, бир ойгина муҳлат... Бунгаҳам рад жавобини олгач:
- Унда ўзимизнинг қўлимиз билан йиқитишдан бизларни маъзур кўр. Йиқитиладиган
бўлса, бу ишни бошқа биров қилсин, - дейишди.
Бу охирги истаклари қабул этилди. Машҳур Лотни қурайшликларнинг улуғи Абу Суфён
билан Муғира ибн Шуъба йиқитадиган бўлишди.
Сақиф қабиласи вакиллари ичида энг ёши Усмон ибн Абул Ос эди. У музокараларга
қатнашмади. Шерикларининг уловлари билан нарсаларига пойлоқчилик қилиб турди. Айни
чоқда, у аллақачон мусулмон бўлишга қарор қилиб қўйган эди. Шунинг учун шериклари
уловларининг олдига келиб тушки уйқуга ётишлари билан у Пайғамбаримизнинг олдиларига
шошилар, Қуръондан таълим олар, Ислом динининг асосларини ўрганар эди. Бордию
Расулуллоҳни топмаса, бирон саҳобийдан таълим олиб қайтарди.
Сақифликлар энди намоз ўқий бошлаган ва мадиналик мусулмонлар билан бирга рўза ҳам
тутишаётган эди. Саҳарлик ва ифторлик емакларини Пайғамбар жанобимиз келтирардилар.
Уларнинг истакларига кўра бир фармон ёзилди. Бу фармонда Тоиф қалъасида ўрнашган
Сақиф қабиласи Оллоҳ ва расулининг ҳимоясида эканлари, Важ водийи улар учун даҳлсиз бир
жой қилиб берилгани таъкидланди. Урушга чиқишмаяжаги, ушр олинмаяжаги ва четдан волий
тайин этилмаяжаги ҳукми ҳам фармондан жой олди. Сақиф халқининг жон ва мол омонлиги тан
олинди, тан олмаганларга қарши Оллоҳ ва расули ёрдамчи бўлажаги эслатилди. Илгаридан бери
ўрганилган фоиздан асосий дастмоя қисми эгасига тегишли экани ва энг кечи билан Укоз
бозорида қарз қайтариб берилиши кераклиги батафсил тушунтирилди.
Сақифликлар Пайғамбар жанобимизнинг амрлари билан Холид ибн Саид ёзган ушбу
фармонни олишгач, охирги истак сифатида:
- Бизга бир волий билан имом тайинланг энди, - дейишди.
Қуръонни энг яхши билганни бошлиқ қилиш Жанобимизнинг одатлари эди. Шу боис,
келганидан бери Ислом динига ҳавас билан ёпишган, Қуръон ўрганишга алоҳида ғайрат
кўрсатган Усмон ибн Абул Осни уларга имом ва амир қилиб тайинладилар.
Шундай қилиб, элчилар Мадинани тарк этишди. Лотни йиқитадиганлар бир неча кун кейин
ортларидан борадиган бўлишди.
Тоиф халқи Мадинага юборган ҳайъатни кунларча кутди. Ниҳоят, бир куни узоқдан чанг-тўзон кўтариб, элчилар етиб келишди. Одамлар уларни қуршаб олиб:
- Нималар қилдиларинг? Нимага келишдиларинг?..- деб саволлар ёғдириб ташлашди.
- Жангга ҳозирланинглар! Қалъани тузатинглар, манжаниқлар қалъа деворларига
чиқарилсин! - деб жавоб қилишди элчилар.
Тайёргарлик бошланди. Бир-икки кун жиддий ғайрат билан ишлашди. Сўнгра юракларга
қандайдир қўрқув оралади.
- Уларга қарши урушишга кучимиз етмайди, - дейдиганлар кўпайди.
- Келишиш керак. Битим тузилсин, - дейишди.
Шунда элчилар:
- Биз ҳам уларга қарши тура олмаслигимизни билардик, шунинг учун битим тузиб
келақолдик, - дейишди.
- Уқанақа битим экан?
- Яъни, унинг динига кирдик, мусулмон бўлдик, - дея у ёқда бўлиб ўтган ишларни бошидан
охиригача сўзлаб беришди.
- Лотни йиқитишга тайинланган одамлар орқамиздан келишади, - деб қўйишди.
Шунчаси ўзи етарли эди, ҳаммасига майли, аммо Лотнинг йиқилишига одамлар нима
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 143
дейди?..
Ҳар калладан ҳар хил сас чиқарди. Ким уни йиқитишга чиққаннинг бошига балолар
ёғилажагини сўйласа, ким агар Лот бундай ишни қилмаса, унда илоҳ эмаслиги маълум бўлади,
дер эди.
Бир куни Муғира билан Абу Суфён Расулуллоҳнинг буйруқларига биноан сафарга отланиб,
узоқ йўлчиликдан кейин Тоиф қалъаси атрофларига етиб келишди.
- Қани, олдин сен кир ва буйруқни бажар, - деди Муғира.
Абу Суфён бу таклифни қабул этмади.
- Йў-ўқ, - деди. - Шаҳарга сен олдин киришинг керак. Чунки тоифликлар сенинг
қавминг ва қабилангдир.
Муғира эътироз билдирмади, бирга юришга ҳам зўрламади. Йўлга тушиб, кеча вақти Тоифга
кирди. Яқинларини топди, тунни уларнинг ёнида ўтказди.
Эрта билан эркак-хотин бўлиб анча одам Лотнинг теварагига тўпланди. Муғира Лотнинг
устига чиқди, қўлидаги метинни шиддат билан солди. Бу солдириш кўп юракларни
типирчилатди, туклар тикан каби диккайди. Лекин... бу не ҳол? Метинни тутган қўллар
қандайдир бўшашди, метин тушди. Ортидан Муғира ҳам, худди калтак еган одамдай, ерга
қулади.
Кўзлар катталашди. Кутилажак иш бўлгандай эди. Бир пайтлар Маккада Уззо ё Ҳубал
қилмаган ишни, Исоф ё Ноила қилолмаган ишни энди Лот амалга оширган эди гўё.
Халқни иккинчи ва янги бир хавотир чулғаб олди. Йиқилган одамни яхшироқ кўриш учун
узанганлар уни жонсиз ҳолда ётганини кўришди.
- Лот ўзининг илоҳ эканини исботлади!
- Бу одам Лотнинг ғазабига учради. Илоҳларнинг ғазаби мана шунақа бўлади! -
деган садолар чиқди. Ўнгда-сўлда бу гапларни тасдиқлаган овозлар эшитилди.
Муғира икки дақиқа ўтар-ўтмас бирдан жонланди, оёққа қалқди, ва:
- Эй Сақиф халқи! - дея бақирди. - Сизларни арабларнинг энг ақллиси дейишарди.
Лекин сизлардан кўра нодони йўқ экан. Кўриб турибсиз, менга ҳеч нарса бўлгани йўқ,
ҳаммасини атай қилдим. Сизлар илоҳ деяётган Лот парча-парча этилишга лойиқ бир
нарса, холос. Сизлар унга ибодат қиласизларми, йўқми- шуниям фарқлаёлмайди. Энди,
қани, қараб туринглар-чи... - дея Лотни метин билан такрор урди. Яна, яна урди. Кетма-
кет солинган метинлар бечора Лотнинг ишини битирди.
Муғира энди оёқлари остида сочилиб ётган парчалар узра ғолиб хўроздай бир қиёфада
турарди. «Яна бирор гапларинг борми?» маъносида тўпланганларга бир-бир нигоҳ ташлаб
чиқди. Икки дақиқа олдин Лотни ҳақиқатан устун бир қудрат эгаси деб ўйлаб турган одамлар
зеҳнлари алғов-далғов бўлиб тарқалишди. Неча замонлардан бери сиғиниб келишгани Лотнинг
энди Лотлиги қолмаган, энг соғлом деб суяниб келишгани асли чирик бир нарса бўлиб чиққан
эди. Бу ҳолни кўрган одамлар энди Ислом динини қабул этишдан бошқа йўл қолмаганини ҳис
этишди.
Қабила аҳлининг истар-истамай Исломни қабул қилаётганини бир киши ҳадик-хавотирда
кузатиб турарди. Қора юзли бу киши зимистон ўй-хаёллар босқини остида
руҳан эзиларди. Юзи қай даража қора бўлса, зеҳни шу даража қайғу ва ғамга тўла. Макка
фатҳ этилган куни«Каъба ёпинчиғига ўралган бўлса ҳам ўлдирилсин!» фармони ила ҳукм
қилинган одам, албатта, ғамгин бўлади-да.
Уҳуд жангидан бери мусулмонлар оладиган ўчни кутиб, бир кун келиб энсасига урилажак
қилич қўрқуви остида яшаган эди у. Арабистонда асрана олажаги энг охирги қалъа ҳам бугун
қўлдан кетяпти. Бу ердан ҳам қочиб, қайдасан, Шом, дея узоқларга, жуда узоқларга кетиб
юборсинми ё?
Шу пайт кимдир унга мурожаат қилиб қолди:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 144
- Ҳа, бунча ўйланиб қолибсан, Ваҳший?
Қора юзли киши- Ваҳший бошини кўтарди. «Шуям гап бўлдими?» деган маънода қаради.
- Албатта-да, албатта, ўйланаман-да. Чунки ичимга қўрқув соляпсизлар, - деди
Ваҳший.
- Қандай қилиб?
- Чунки сизлар ҳам Муҳаммаднинг динини қабул қиляпсизлар.
- Сен ҳам қабул эт!
- Уларнинг олдида кечирилмас айбим борлигини билмагандай гапирасан-а. Ҳамзанинг
қотилини унутиб юборишмагандир ахир.
- Мениям ўша унутмаганлар қаторида деб бил. Мен унутмабманми, мадиналиклар у
хотирани бугундай эсларида тутишлари аниқ. Аммо Муҳаммад ҳузурига мусулмон бўлиб
келган кимсани орқага қайтармайди. Икрима, Сафвон ҳам худди сен каби изланаётган одамлар
эди, кечирди-ку.
- Менинг вазиятим уларники каби эмас. Мен бошим омон қоладиган элларга чиқиб
кетмасам бўлмайди.
- Аксинча, мен бошқача ўйдаман. Муҳаммаднинг шафқати сенинг кабиҳлигингни
қават-қават ёпадиган даражада кенгдир.
Ваҳший боши хам ҳолда пича ўйга толди. Ниҳоят:
- Гапинг тўғри, - деб шивирлади.
Расулуллоҳ(с.а.в.) қаршиларида шаҳодат калималарини келтираётган одамга боқдилар.
Муборак чеҳраларини бирпасда ғамгинлик қоплади. Айни чоқда атрофда:
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу одам Ваҳшийдир, изн беринг, бўйнига қилич солай! -
деган саслар чиқди.
Ваҳшийнинг пешонасидан муздай терлар чиқиб кетди. Ўзи не бир қўрқув ичида келган эди,
устига яна қўрқув тушиб, жони бўғзига келди. Энди ҳаёти Пайғамбарнинг(с.а.в.) лаблари
орасидан чиқадиган биргина сўзга боғлиқ бўлиб қолди. Охири Жанобимиз:
- Бир одамнинг Исломни қабул қилиши мингта мушрикнинг ўлдирилишидан
яхшироқдир, - дея марҳамат қилдилар.
Бу муборак сўз Ваҳший учун тириклик муждачиси бўлди. Шу билан масала ҳал. Жанобимиз
ундан:
- Ваҳшиймисан? - деб сўрадилар.
- Ҳа, эй Оллоҳнинг пайғамбари, Ваҳшийман.
- Ўтир ва менга Ҳамзани қандай ўлдирганингни гапириб бер.
Ваҳший ўтирди. Бўлиб ўтган ишларни бошдан-охир тафсилоти билан гапириб берди. Расули
муҳтарам жанобимиз унинг ҳикоясини чуқур қайғу ичида эшитдилар. Эҳтимол, Ваҳшийнинг
сўзлаб бераётганлари маъно оламида худди бўлганидек қилиб тасвир этилаётгандир ва
пайғамбарлар сарвари бу ҳодисани қайтадан, гўё кўз олдиларида рўй
бераётгандек кўзёшлари ичра кўриб тургандирлар. Ваҳший гапини тугатгач, Жанобимиз
бошларини кўтардилар.
- Афсуслар бўлсин сенга! - дедилар. - Лекин кўзимга кўринмай юр. Чунки сени кўрсам,
Ҳамза амакимни эслайвераман... - дедилар.
Пайғамбаримиз ҳеч бир мўминга бунақа талаб қўймаган эдилар. Ҳаётлари бўйича ҳеч кимга
бунақа сўзлар айтмаганлар.
Ваҳший ўрнидан туриб, ташқари чиқди.
Бундан буён энди Ваҳший озгина бўлса-да пайғамбарлар саййидини кўриб юради, аммо
доимо ўзини сақлаб, доимо яшириниб ва ўзини кўрсатмасдан... Пайғамбарлар султони уни энди
ҳеч қачон кўрмайдилар, дуч келмайдилар...
Ваҳший жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) вафотларидан кейин бўлган Йамома жангида
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 145
қатнашажак ҳамда ҳазрати Ҳамзани шаҳид этган ўша найзаси билан ўзини пайғамбар деб
оламни фасодга тўлдирган ёлғончи Мусайламани ўлдиражак. Ҳамзанинг бадбахт қотили
Мусайламанинг бахтиёр қотили бўлиш билан озми-кўпми кўнгли тасалли топажак*...
ЯХШИ УЙЛАНГАН БИР ЁШ
Абдуллоҳ ибодатга берилган йигит эди. Уйланиш ёшига етиши билан отаси Амр ибн Ос уни
уйлантириб қўйди.
Келин обрўли оиладан, чиройли қиз эди. Аммо унинг насл-насабли экани ҳам, чиройли
экани ҳам Абдуллоҳнинг ҳаётида бирор-бир ўзгариш ясамади. Кечалари соатларча Қуръон
ўқир, намоз ўқир, ҳар куни рўза тутар эди. Никоҳланганига бир ой ўтганига қарамай келин бу
уйга худди меҳмондай яшар, эри билан бирга бўлолмас эди. Ўғлининг табиатини жуда яхши
билган Амр бир куни келинидан ҳол сўради:
- Ўғлим билан ҳаётинг қандай ўтяпти, қизим. Турмушинг яхшими?
Келин ўзидан ҳол сўрашганидан хурсанд бўлди. Чуқур бир нафас олди.
- Абдуллоҳ жуда яхши йигит. Қурайш ёшлари орасида яхши бир хусусияти бор. Шу
билан бирга, бу уйга тушганимдан бери ҳеч ётоғимга кирмади. Ҳеч ҳолимни сўрамади.
Бирон эҳтиёжим бор ё йўқлигини суриштирмади, - деди.
Амр эсанкираб қолди. Ўғли ишни бу даражага бордиражагини ҳеч кутмаган эди. Дарҳол уни
топиб, бир чеккага олиб ўтди ва ҳаётнинг ҳақиқатларини тушунтиришга тушди.
Абдуллоҳ отасининг сўзларини чиройли эшитди. Эшитди-ю, аммо бу сўзлар бир қулоғидан
кириб иккинчи қулоғидан чиқиб кетаверди. Бундан кейин ҳам ҳаётида заррача ўзгариш
бўлмаслиги аниқ эди.
Абдуллоҳ эртанги ҳаёти учун сармоя ҳозирлаш лозимлигига ишонар, намоз, рўза, зикр ва
Қуръон ўқиш каби, охират ҳаётининг сармояси бўлган ибодатларга вақтини сарфлар эди. Бир
вақтлар раҳматли Усмон ибн Мазъун қайсарлик билан юритган ҳаёт тарзини энди Абдуллоҳ
давом эттиришга ҳаракат қиларди.
Орадан кунлар кечди. Амр ибн Ос келинидан такрор ҳол сўради. Жавоб ўша-ўша бўлди.
Демак, Абдуллоҳ отасининг насиҳатини эшитган холос, қулоқ солмаган, маслаҳат яхши, аммо
ўзимнинг ишимни ўзим яхши биламан, деган эди. Бунинг бошқача маъноси йўқ. Энди масалани
юқорироқ савияда ҳал этмаса бўлмайди.
- Хўп, сабр қилиб тур, қизим, - деди-да, Расулуллоҳни ахтариб масжид сари кетди.
- Эй Абдуллоҳ, мен сенинг тонггача ибодатлар қилиб чиқишингни, кундузлари рўза
тутишингни эшитдим, шу ростми?
- Ҳа, эй Оллоҳнинг пайғамбари, мен шунақа қиламан.
- Бундай қилма! Кечалари ибодат учун тур, дам олиш учун ухла ҳам. Баъзи кунлари
рўза тут, баъзисида тутма. Чунки сенинг баданингнинг сенда ҳаққи бор, меҳмонларинг-
нинг сенда ҳақлари бор, хотинингнинг сенда ҳаққи бор.
Расулларнинг охиргиси(с.а.в.) буларни айтиб-айтиб, сўнгра:
- Рўзани қандай тутасан? - деб сўрадилар. -Ҳар кун.
- Қуръонни қандай ва қанча ўқийсан? -Ҳар кеча ўқиб тугатаман.
- У ҳолда ҳар ойнинг уч кунида рўза тут, ойда бир марта Қуръонни хатм қил.
Бу билан Расулуллоҳ жанобимиз ўзлари орзу қилган ўртача мусулмон ҳаётининг
меъёрларини ўргатдилар. Бир мусулмоннинг энг мақбул ҳаёт низомида Қуръон ва рўзанинг
ўрнини билдирган бўлдилар. Абдуллоҳга ёшликда ҳам, кексаликда ҳам оғир ботмасдан қилса
бўладиган ибодат тарзи ва йўл-йўриқларини тавсия этдилар. Бундан илгарироқ:
«Ибодатларнинг Оллоҳга энг севимлиси, оз бўлса-да, давомли бўлганидир» деганларини ҳамма
эшитган.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 146
Аслида, Абдуллоҳ билан бу хил ибодат орасида ўтиб бўлмас чўққи бор эди. Лекин у олган
тавсияси зарарлими ё фойдалими- бир сония ўйлаб ўтирмади:
- Эй Оллоҳнинг расули, мен бундан ҳам кўпроғини адо этишга кучим етади, - деди.
- Ундаҳафтада уч кун рўза тут.
- Мен бундан ҳам кўпроқ қила оламан.
- Ундай бўлса, икки кун оғзинг очиқ бўлсин, бир кун рўза тут.
- Мен янаям кўпроқ қила оламан.
- Унда рўзаларнинг энг фазилатлисини тут. Бу рўза пайғамбар Довуднинг(а.с.)
рўзасидир. Бунда бир кун рўза тутасан, бир кун оғзинг очиқ бўлади.
Рўза масаласи шу тариқа ҳал бўлди. Энди навбат Қуръонни хатм қилиш масаласига келди.
- Ҳафтада бир марта Қуръонни хатм қил, - дедилар.
Абдуллоҳнинг булардан ошириб қилган илтимослари фойда бермади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)
бир ҳафтадан илгари қилинган хатмда яхшилик йўқлигини билдириш билан масалани узил-кесил ёпдилар.
Абдуллоҳ уйига қайтди. Энди оила ҳаётига озми-кўпми ранг кирадиган, ўзи ҳам ичида
яшаётган ҳаёт билан боғланадиган бўлди. Аммо-лекин Расулуллоҳнинг(с.а.в.): «Эй Абдуллоҳ,
бундан ҳам кўп ибодат қилишга ғайрат кўрсат» дейиш ўрнига, ойда уч кун рўза тутишни тавсия
этишлари ажабланарли. Ҳа, Абдуллоҳ Пайғамбар ҳузурларидан чиқаркан, ҳалиям мен булардан
кўпини қила оламан, деган фикрида қолганмиди?..
Орадан йиллар ўтажак, анчагина қариб қолган Абдуллоҳ ёшликдаги ғайрат билан устига
юклаб олган оғир вазифа остида эзиларкан, «Кошки Расулуллоҳнинг илк тавсияларига риоя
қилганимда эди» дейишга мажбур қолажак*.
БИР ФОСИҚ КЕЛТИРГАН ХАБАР
Бани Мустаълиқ қабиласи чин юракдан Ислом динини қабул қилган эди. Пайғамбар
жанобимизнинг(с.а.в.) пок аёлларидан бири Жувайрийа шу қабиладан. Қабила раиси Хорис ибн
Дирор Расулуллоҳга қайнота бўлиш бахтига эришган эди.
Одатда Расули акрам(с.а.в.) закот тўплаш учун қабилаларга одам юборар эдилар. Лекин бу
йил закот тўпловчи одам ҳадеганда келавермади. Ҳорис қабила аҳлига бу
кечикиш яхшиликка олиб бормаслигини тушунтирди. Закотларини ўзлари тўплашга ва
ўзлари олиб бориб беришга қарор қилишди. Ҳаракат бошланди.
Бу ёқда Пайғамбаримиз (с.а.в.) Валид ибн Уқбани закотчи қилиб тайинладилар. Бани
Мустаълиқ қабиласига боришни буюрдилар. Валид энг ашаддий мушриклардан Уқба ибн Абу
Муойтнинг ўғли эди. Дарҳол ҳозирлик кўриб, йўлга чиқди.
Қабилага яқинлашиб қолганида қаршисидан бир тўп одамлар келаётганини кўрди. Ичига
қўрқув оралади. Бу одамлар уни осонгина ўлдириб кетишлари мумкин эди. Тез орқасига қайтди
ва тўғри Расулуллоҳ ёнларига келди:
- Закотларини беришмади. Бунинг устига, жонимга қасд қилишди. Ўзимни зўрға
қутқардим, - деди.
Бу хабар яхши эмасди. Мўминлар, айниқса, Жувайрийа онамиз бу хабардан ғамга ботишди.
Қабиласи бунақа нохуш иш қилиб турса, у хурсанд бўлармиди ахир...
Расули акрам(с.а.в.) буюрдилар, «Оллоҳнинг қиличи» деб ном олган Холид ибн Валид
кичик бир гуруҳ билан дарҳол йўлга чиқди. Боради, Бани Мустаълиқ қабиласига керакли дарсни
беради, Пайғамбарнинг элчисига кўрсатган чиркин ишларининг ҳисобини сўрайди.
Қабилага яқинлашганларида азон овозини эшитиб, Холид ҳайрон бўлиб қолди. Агар булар
закотни тўлашдан бош тортишган бўлса, нимага азон чақиришяпти, нимага намоз ўқишяпти? Бу
ишда бир ишкал бордек туюлди. Шошилмасдан аҳволни ўрганишни, урушишса, шунга қараб
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 147
урушишни дилга тугиб қўйди. Юришда давом этиб, қабила халқига ўзини танитди. Валид олиб
борган хабар ёлғон эканини билиш учун кўп вақт кетмади. Ҳатто ҳеч ким Валидни кўрмагани, у
билан гаплашмагани маълум бўлди.
Бу ёқда Жувайрийанинг отаси Хорис, Холид ибн Валиднинг қабилага келаётганидан
хабарсиз, Мадинага келган эди. Ҳаракатга ҳозирлик кўраётган иккинчи бир аскарий гуруҳга дуч
келди.
- Қайси томонларга отландиларинг, ғазотларинг муборак бўлсин, - деди.
- Эй Хорис, бизнинг сафаримиз сенинг қабиланг томонларга, - деб жавоб қилишди.
- Нима сабабдан, билсак бўларканми?
- Сабаб кўп... қай бирини айтай? Закот йиғувчини ўлдиришга уринишдан ҳам каттароқ
сабаб бўладими?
Шунда Хорис:
- Барибир ҳеч нарсани тушунмадим, - деди ва тўғри Расули акрамнинг ҳузурларига
борди.
Масалани тушунтиргандек бўлди. Аммо кўп сўзга ҳожат қолмади. Чунки Расули мукаррам
жанобимиз Улуғ Мавлодан ваҳий ола бошлаган эдилар. Беш дақиқалар кейин ўқилган оятлар
мўминларнинг кўзларида Хорисга нисбатан янада самимий, янада қизғин боқишларнинг
порлашига сабаб бўлди. Жанобимиз ваҳий котибларига ушбу оятларни ёздирдилар: «Эй
мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар(ҳақиқий аҳволни)
билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат
чекиб қолмасликларингиз учун(у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб
кўринглар!»*
Ниҳоят, масала кундек равшан бўлди. Валид очиқчасига фосиқлик қилган эди. Узоқдан
одамларни кўрганда тушган васвасага яна ёлғон хабарни тиркади, мусулмонларни бир-бирига
қарши гиж-гижлаб қўяй деди. Агар ваҳий йўли билан вазият ойдинлашмаганида бир фожиа
юзага келиши эҳтимолли эди.
Бу орада Холид ибн Валид ҳам қайтиб келди, қабилада фақат Ислом дини аҳкоми ҳукмрон
эканини, бунга терс ҳолат йўқлигини тушунтирди. Энди Пайғамбар жанобимиз Аббод ибн
Баширни закот йиғувчи қилиб жўнатдилар. Одамларнинг молларининг энг яхшиларидан
олишдан сақланишини айниқса қаттиқ тайинладилар.
Аббод у ерда бир муддат қоладиган, уларга Қуръон ўргатиб, қайтишда закот молларини ҳам
ола келадиган бўлди.
ОЙИША ОНАМИЗНИНГ(Р.АНҲО) МЕҲМОНИ
Икки жаҳоннинг азизи Жанобимиз бир куни Ойишанинг ҳужрасига кирдилар. Ёнида бир
хотин ўтирарди. Набиййи муҳтарам(с.а.в.) кирганларини кўрган хотин туришга чоғланди.
- Бу хотин ким? - деб сўрадилар.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу хотин Хавла бинти Тувайт бўлади. Мадиналик хотинлар
ичида бу хотинчалик ибодатга берилгани йўқ. Кечалари уйқу нималигини билмайди...
Жаноби Пайғамбаримиз Ойишанинг сўзини кесдилар:
- Етар! Кучларинг етадиганини қилишга эътибор беринглар. Қасам ичаман, сизлар
ибодатдан чарчашларинг мумкин, аммо Оллоҳ унинг мукофотини беришдан чарчамайди.
Оллоҳ даргоҳида амалларнинг энг қадрлиси ва севимлиси, оз бўлса-да, давомли
бўлганидир, - деб марҳамат қилдилар.
Хавла у ердан хайрлашиб чиқди. Бу динни энг яхши биладиган, ҳаётига энг яхши татбиқ
этадиган буюк Пайғамбардан олиши мумкин бўлган энг гўзал дарсни олгандек бўлди.
Ойиша онамиз Расулуллоҳни энг яқиндан биладиган хотинлари эди. Жанобимиз ортиқча
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 148
ибодатга берилишни хушламасликларини, ўртача бир одам қийналмай давом эта оладиган
даражада ибодат ҳаётини яшаганларини билар эди. Бу борада ҳеч ким ҳазрати Ойишачалик
билимга эга эмасди. Шундай экан, нега унда ҳалиги хотиннинг бу хусусиятини билатуриб,
ўзига тушунтирмади?
Бунинг жавоби Расулуллоҳ жанобимиз шахсан гувоҳ бўлган бир неча воқеадан чиқиши
мумкин. Бир пайтлар айни дарднинг мубталоси бўлган Усмон ибн Мазъун неча марталаб
Расулуллоҳдан танбеҳ эшитган. Дунёда яшаётганини ҳам унутар даражада ибодатга берилиб
кетган Абдуллоҳ ибн Амр кўп ибодат қилиш изнини ундириш учун қанча талашиб-тортишди.
Яна бир пайтлар уйларига келиб Расули акрамнинг ибодат тарзларини ўрганган уч киши
Жанобимизнинг ибодатларини кам билиб, ўзларига оғир ибодат усулини татбиқ этажакларини
айтишгани ҳам хотирда.
Шунинг учун агар Ойиша онамиз бу хотинга ўзи танбеҳ берса, бир қулоғидан кириб иккинчи
қулоғидан чиқиб кетиши мумкин эди. Бу ҳолатни мисоллари билан жуда яхши билгани боис
ҳам ўзи бир нарса демаган, фурсат топиб Пайғамбар жанобимизнинг муборак оғизларидан унга
бу ҳақиқатни етказиш имконини ҳозирлаган эди.
Юксак закоси ила Муҳаммад(с.а.в.) умматига ҳақиқатда«Мўминларнинг онаси» эканини
исботлаган қадрли онамиздан- Жанобимизнинг бу қийматли қоидани сўйлашларига сабабчи
бўлган бу аёлдан Оллоҳ рози бўлсин.
УММУ РУМОН
Ҳижратнинг тўққизинчи йили ҳазрати Абу Бакрни(р.а.) чуқур қайғуга ботирди: неча йиллар
бир ёстиққа бош қўйиб яшаган хотини Умму Румон Ҳақнинг раҳматига қовушди.
Умму Румон ҳазрати Ойишанинг онаси эди. Расулуллоҳга пайғамбарлик келган илк
кунлариёқ имон келтириш бахтига эришган қийматли аёллардан бири. Исломга ва
мусулмонларга қарши юритилган чиркин ҳаракатларнинг аччиғини елкаларида ташиган ҳазрати
Абу Бакрга уйида дастак ва суянчиқ бўлиш вазифаси Умму Румонга тушган эди.
Пайғамбарлар имоми энг яхши кўрган, қадрлаган хотинларининг онаси бўлиш шунчаки бир
ҳолат эмасди. Бунинг ортида метиндай мустаҳкам имон ва Пайғамбар жанобимизга нисбатан
чексиз севги унинг руҳини чулғаб олган эди. Орада куёвлик-қайноналик каби муҳим бир боғ
бор эди. Шунинг учун Умму Румон то ўлгунича Пайғамбар билан никоҳланиши тақиқланган
хотинлардан бири эди. Шунинг учун Жанобимиз бор жойларга бемалол кириб-чиқаверар,
суҳбатлашиш имконини ҳам топар эди.
Расули акрам(с.а.в) қимматли қайноналарининг вафоти муносабати билан то Бақиъ
қабристонигача бордилар. Қабрга қўйилмасидан олдин ичига тушдилар ва бир муддат дуо
қилиб турдилар. Умму Румон учун қабр энг камида ҳузур ва сукун уйи эди. Жанобимиз бу
ҳаракатлари билан унга бўлган севги ва боғлиликларини кўрсатдилар, дунёда ундан кўрган
хизмат ва яхшиликлар мукофотини шу тариқа бошлаб берган бўлдилар. Жаноби Мавло карим
зот, суюкли пайғамбарига йиллар давомида энг холис ниятлар билан хизмат қилган бу оиланинг
Умму Румоннини албатта мамнун этажак, лойиқ бўлганидан ҳам ортиқ икромлар кўрсатажак.
Бир замонлар пайғамбарлар сарвари(с.а.в.) айни шундай эътиборни ҳазрати Алининг(р.а.)
онаси Фотимаи Асадийага ҳам кўрсатган, ота-онадан ёш ажралганларида етимлик азобини
чектирмаслик учун жонини фидо этгудек хизмат қилган бу аёлга охират азобини
кўрсатмаслигини сўраб Оллоҳга дуолар қилган эдилар.
Ойиша онасиз қолган бўлса, ҳазрати Абу Бакр хотинсиз тул қолди. Энди Умму Румоннинг
ўрнини Жаъфар ибн Абу Толибнинг тул қолган хотини Асмо бинти Умайс тўлдиражак.
ҚАБРИСТОН ЗИЁРАТИ
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 149
Бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобалари билан бирга Бақиъ қабристонига кирдилар.
- Эй мўминларнинг юрти, эй бу юртда сокинлик топган зотлар, сизларга салом бўлсин...
Иншаоллоҳ, биз ҳам сизларга қовушажакмиз, - дедилар.
Бу сўзларни Жанобимиздан асҳоби киром олдин ҳам эшитишган, зиёрат учун қабристонга
боришса, шундай салом беришга одатланишган эди. Жанобимиз(с.а.в.) ҳамроҳларига
ўгирилдилар:
- Дўстларимни кўришни жуда орзу қиламан, - дедилар.
Бу орзу ҳали кўрилмаган, лекин ғойибона соғинилган севгилиларга оид бўлиши керак.
- Биз сизнинг дўстларингиз эмасмизми, эй Оллоҳнинг расули?
Бу саволни бир киши сўрадими ё бир неча киши бирваракай сўрадими?.. Шубҳасиз бўлган
жиҳат- кўплар шу саволни сўрашни истаган эди.
- Сизлар менинг биродарларим(асҳобим)сизлар, дўстларим эса, ҳали дунёга келишмаган.
Юз йиллар кейин дунёга келадиган ва Пайғамбари билан бир даврда яшамаганидан кўнгли
чўкадиган ва у зотга хизмат қилмаганининг изтиробини юракларида ҳис этадиганларга энг
буюк мужда(хушхабар) бор бу ерда! Демак, Оллоҳнинг суюклиси Жанобимиз фақат ўзлари
билан бирга яшаган, ҳузурларида бўлган одамларгина файз ва барака оладиган, у даврга
етишмаганлар бебаҳра қоладиган раҳматнинг тимсоли эмасдилар. Яна асрлар бўйи давом
этадиган инсоният, агар орзу этса, бу йўлда бебаҳо насибалар олажак, У зотга дўст бўлиш
саодатига етишганлар ҳам топилажак.
- Эй Оллоҳнинг расули, сиз умматингиздан ҳали дунёга келмаган одамни қандай танийсиз?
- деб сўрашди.
Ўринли савол эди бу. Жанобимиз бу саволга бир ўхшатиш билан жавоб қилдилар:
- Бир одамнинг чиройли оти бўлса... пешонаси ола, оёқлари оқ... эгаси отини бўзранг, оддий
отлар орасида кўрса, ўша заҳоти танимайдими?
- Ҳа, эй Оллоҳнинг пайғамбари, танийди.
- Улар ҳам қиёмат куни таҳорат олинган аъзолари ярқираган ҳолда келишади. Мен Ҳовузга
уларнинг йўлбошловчиси сифатида бораман, - дедилар. Сўнгра сўзларини бундай давом
эттирдилар: - Баъзи кишилар менинг ҳовузимдан қувлаб юборилган шошқалоқ туялар каби
орқаларига қочишади. Мен уларга: «Келинглар!.. Бу ёққа келинглар!.. - деб овоз бераман. - Эй
Эгам, булар менинг умматим...» деб илтижо қиламан. Жавобига бир фаришта: «Уларнинг нима
ишлар қилишганини биласизми? Улар сиздан кейин ҳолларини ўзгартиришди ва ҳаммалари шу
одатларида қолишди!» дейди. Шунда мен: «Узоқ бўлсинлар, узоқ бўлсинлар» дейман.
Ҳеч шубҳасиз Оллоҳнинг ваҳийига таянадиган бу хабар ўша ерда турганларни анча-мунча
саросимага солиб қўйди. Бунақа ҳолга тушиш, Кавсар ҳовузи ёнидан қувилиш учун имон
келтиришдими улар? Бунақада эртага нима бўлади? Пайғамбаримиздан кейинга қолганларни
қанақа қора кунлар кутяпти?
Жанобимизнинг ҳовузга доир берган хабарлари зеҳнларда ғимирлаб қолди. Ҳовузнинг
узунлиги ҳақида гап кетганида баъзан Каъба билан Байти Мақдис орасича эканини айтган
бўлсалар, баъзан Мадина билан Санъо орасича деб тушунтирдилар. Сутдан оқ, асалдан тотли,
ичганлар ҳеч қачон сувсамасликларини, айни чоқда, кўкдаги юлдузлар сонича ранго-ранг
идишчалари борлигини сўзлаб бердилар.
Бир гал бундай марҳамат қилдилар:
- Қиёмат куни маҳшар майдонига бир пайғамбар келади, ёнида унга имон келтирган икки
кишигина бўлади. Бошқа пайғамбар келади, ёнида уч киши бўлади. Бундан кўп, бундан оз
уммати билан келганлар бўлади. У пайғамбардан: «Сен қавмингга пайғамбарлигингни
етказдингми?» деб сўралади. «Ҳа, етказдим» дейди. Сўнгра қавми чақирилади ва улардан: «Бу
пайғамбар сизларга динни етказдими?» деб сўралади. «Йўқ» дейишади. Пайғамбардан иккинчи
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 150
марта: «Сенга гувоҳлик берадиган одам борми?» дея сўралади. «Пайғамбар Муҳаммад ва унинг
уммати гувоҳлик беради» деб жавоб қилади. Менинг умматим гувоҳликка чақирилади. «Бу
пайғамбар умматига динини етказганми?» деб сўралишади. «Ҳа» деб жавоб қилишади.
Сўровчи бу гал: «Сизлар буни қаердан биласизлар? Ахир, унинг даврида яшамаган
бўлсаларинг?» дейди. «Буни бизга Пайғамбаримиз билдирганлар, у кишини тасдиқлаган
одамлармиз биз» дейишади.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в) сўзларини бундай якунладилар:
- Бу нарса Оллоҳнинг: «Шунингдек(яъни, тўғри йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни
бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши
учун ўрта(адолатли) бир миллат қилдик» оятига таянади.*
Пайғамбар жанобимизнинг дўзахдан энг охирида чиққан одам ҳақидаги ҳикояларини ҳам
эсламасдан сира илож йўқ:
«Одам йиқилиб-туриб юради. Баъзан дўзах оловлари унинг юзига урилади, ёндиради-қовуради. Ниҳоят, сал муддатга узоқлашади. Кейин қайтиб дўзахга қарайди:
- Мени сендан қутқарган Оллоҳнинг шаъни жуда улуғдир. Оллоҳ менга дунёга келиб-кетган
одамларнинг ҳеч бирига бермаган неъматни берганига асло шубҳа йўқ,- дейди. Бу орада унга
бир дарахт кўрсатилади. Шунда одам Жаноби Мавлога илтижо қилади: - Эй Эгам, мени шу
дарахтга яқинлаштир, тагида салқинланаман, сувидан ичаман.
- Эй Одам ўғли, айтганингни қилсам, мендан бошқа нарсалар ҳам сўрай бошлайсан.
- Йўқ, эй Эгам, истамайман.
- Сўз берасанми?
- Ҳа, сўз бераман, асло бошқа нарса истамайман.
Жаноби Мавло уни ўша дарахтзорга яқинлаштиради. Одам ўзини сояга уради, дарахтзордаги
сувдан ичади. Шу билар роҳатга эришади. Бу орада унга бунисидан анча чиройли боғ
кўрсатилади. Одам ўзини тута олмайди:
- Эй Оллоҳим, мени унга яқинлаштир, сувидан ичайин, соясидан фойдаланайин, энди бошқа
нарса истамайман,- дейди.
Оллоҳтаоло:
- Эй Одам ўғли, ҳеч нарса истамайман, деб сўз бермадингми? Энди сени бу боғга
яқинлаштирсам, яна бошқасини хоҳлаб қолишинг мумкин, - дейди.
- Йўқ, эй Эгам, сўз бераман, ортиқ бир истагим бўлмайди.
Жаноби Ҳақ уни маъзур кўради. Чунки бу неъматлар сабр қилинмас неъматлар эканини у
билади. Одамни унга яқинлаштиради. Одам ниятига эришганлик ҳисси берган қувонч билан
боғга киради. Сувидан қониб-қониб ичади. Энди унга жаннат эшигига яқин ердаги бир боғ
кўрсатилади. Буниси олдинги иккисидан ҳам жуда чиройли бўлади. Одам чидаб туролмайди:
- Оллоҳим, мени шу боғга олиб бор. Соясидан фойдаланай, сувидан ичай. Сендан яна бошқа
ҳеч нарса талаб қилмайман, - дейди.
- Эй Одам ўғли, бундан олдин ҳам Менга, бошқа ҳеч бир нарса талаб қилмайман, деб сўз
бермаганмидинг? - дейилади.
- Ҳа, эй Эгам, сўз бердим, аммо яна сўз бераман, бошқа бир нарса сўрамайман.
Жаноби Мавло уни яна маъзур кўради, ўша боғга олиб боради. Энди одам
жаннатдагиларнинг овозларини, гап-сўзларини эшитади.
- Эй Эгам, мени жаннатингга кирит, - дейди.
- Эй Одам ўғли, сенинг хоҳишларингнинг ҳеч чеки йўқ-а! Қани, кир жаннатга...
Одам жаннатга киради, лекин у ерни тўлиб тошган ҳолда кўради. Оёқ босгани жой йўқ.
Қайтади ва:
- Оллоҳим, жаннат жуда тўла экан, - дейди.
- Бор, (яна) жаннатга кир.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 151
Боради ва киради. Оёқ қўйгани бўш жой йўқ даражада тўла кўради. Яна қайтади.
- Оллоҳим, жаннат жуда тиқин экан. Игна ташласанг, ерга тушадиган эмас.
- Қани, бор ва(яна) жаннатга кир. Дунёчалик ер ҳамда дунёнинг ўн мислича ер сенга, -
дейилади.
Одам бу хабарни эшитиб ҳайрон қолади:
- Оллоҳим, сен Подшоҳсан, оламларнинг тарбиякунандасисан, мен билан
ҳазилашяпсанми? - дейишдан ўзини тия олмайди...»
Пайғамбар жанобимиз ҳикоянинг шу ерига келганда озиқ тишлари кўринар даражада
кулдилар.
- Эй Оллоҳнинг расули, нимага куляпсиз? - деб сўрашди.
- Оллоҳ таолонинг бу одамга кулиши сабаби билан куляпман, - деб жавоб қилдилар. Сўнгра
сўзларини бундай давом эттирдилар: - Жаннат аҳлининг энг паст даражадагиси мана шу
одамдир*.
НАЖРОНЛИКЛАР
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) бир хат ёздириб, Нажрон халқига юбордилар. Нажрон амири
Усқуф у шарафли хатни очиб ўқиди:
«Иброҳим, Исҳоқ ва Йаъқуб Парвардигорининг оти ила. Оллоҳнинг расули Муҳаммаддан
Нажрон амири Усқуфга:
Саломат бўлинглар. Мен бу хатни ёзишим баҳонасида Иброҳим, Исҳоқ ва Йаъқубнинг
Парвардигорига ҳамд этаман.
Сизларни қулларнинг қуллигидан Оллоҳнинг қуллигига чақираман. Қулларнинг идорасидан
Оллоҳнинг идорасига чақираман. Агар қабул этмасаларинг, жизъя беришларинг лозим. Бундан
ҳам қочсаларинг, сизларга қарши жанг очганимни билинглар. Вассалом...»
Усқуфнинг ичига бир қўрқув оралади. Вақт ўтказмасдан, ишонган маслаҳатчиси
Шураҳбилни чорлади. Хатни ўқиди, фикрини сўради. Шураҳбил:
- Мен бу масалани ҳал эта олмайман, - дейиш билан кифояланди.
Энди маслаҳатга руҳонийлар чорланди. Масала кенг ва атрофлича муҳокама этилди.
Натижада кўпчиликдан иборат бир ҳайъатни Мадинага юборишга қарор берилди. Олтмиш
кишилик карвон ҳозирланди. Ичларида уч кишининг- Ақиб, Саййид ва Абу Хориснинг
овозлари ҳал қилувчи бўлиб, бутун ҳайъат уларнинг қарорига кўра бир иш қиларди.
Мадинага кириб борганларида аср намози яқинлашган эди. Йўл кийимларини ечиб,
тозаларига алмаштиришди ва масжидга киришди. Шарқ тарафга ўгирилиб, ибодат қила
бошлашди.
Расулуллоҳ афандимиз мўминларга қараб:
- Уларга эътибор қилманглар, - дедилар.
Мусофирлар ўз билганларича ибодатларини адо этишди.
Нажрон ҳайъати жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) билан узундан-узоқ мунозара ва баҳс қилди.
Мавзу Оллоҳнинг бирлиги ва ҳазрати Исонинг илоҳ бўлгани ё бўлмагани устида эди. Мана,
уларнинг далиллари:
- Ҳазрати Исо туғма кўрларнинг кўзини очарди...
- Лойга шакл бериб, қуш ясар, унга уфурса, қуш бўлиб учиб кетарди...
- Ўликларни тирилтирарди. Хасталар унинг қўлидан шифо топишарди... Булар бари унинг
илоҳ эканига далолат қилмаса, нима иш қилади?..
- Ҳазрати Исо отасиз дунёга келган. Бу ҳол ҳам унинг отаси Улуғ Оллоҳ эканига далолат
этади...
Нажронликлар даъволарини шу тарз ўртага қўйишди. Расулуллоҳ(с.а.в.) уларга берган
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 152
саволлар ичида мана бу муборак сўзлар ҳам бор эди:
- Парвардигоримиз Исога онаси қорнидалигида хоҳлаганидай сурат ва шакл берган,
сизлар шуни биласизларми?
-Ҳа, биламиз.
- Парвардигоримиз овқатланмаслигини, ичмаслигини, ҳожат чиқармаслигини
биласизларми?
-Ҳа, биламиз.
- Ҳар қандай аёл боласини қорнида қандай кўтариб юрса, Исони ҳам онаси шундай
кўтариб юрганини, бир хотин боласини қандай туғса, шундай туққанини, болалар қандай
эмиздирилса, шундай эмиздирилганини ва овқатлантирилганини, кейин Исонинг ҳам ўзи
овқат егани, сув ичгани, ҳожат чиқарганини сизлар биласизларми?
-Ҳа, биламиз.
- Бу аҳволда Исо қандай қилиб илоҳ-раб бўлар экан?
Ўзаро савол-жавоблар узайиб кетди. Расулуллоҳ жанобимизнинг қаноатлантирувчи
тушунтиришлари олдида ҳайъат аъзолари бир нарса дея олишмас, лекин зеҳнларини чулғаган,
юракларини тўлдирган инончдан ҳам осонгина воз кеча олишмас эди. Ҳар ёққа
осилиб кўришди, бўлмади. Ниҳоят далил келтиришдан ва тўғрисини қабул қилишдан кўра
кўпроқ қайсарликка ўтиб олишди: «Янглиш бўлса ҳам, бизнинг айтаётганларимиз тўғри!»
дегандек туриб олишди. Шу пайт Пайғамбар жанобимиз ваҳий ҳолатига туша бошладилар.
Атрофдаги мусулмонлар имо-ишора билан нажронликларни жим қилишди.
Бир оз ўтиб пайғамбарлар султони(с.а.в.) Оли Имрон сурасидан индирилган бир неча оятни
уларга ўқиб бердилар.
«Оллоҳ, фаришталар ва илм эгалари ҳам ёлғиз Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат
Оллоҳ ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи(ҳукм қилгувчи)дир. Ҳеч
қандай тангри йўқ, фақат Оллоҳ бор. У қудратли ва ҳикматли зотдир. Албатта, Оллоҳ наздидаги
(мақбул бўладиган) дин Ислом динидир. Аҳли китоблар(яҳудий ва насронийлар) уларга(Ислом
ҳақида, Муҳаммад тўғрисида) аниқ билим-ҳужжат келганидан кейин ўзаро ҳасад-адоват
қилганлари сабаблигина талашиб-тортишишди. Ким Оллоҳнинг оятларига кофир бўлса, бас,
Оллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир. (Эй Муҳаммад,) агар сиз билан(дин ҳақида)
тортишишса: «Мен ва менга эргашганлар ўзимизни Оллоҳга топширдик(бўйин сундирдик)»
деб айтинг! Сўнг аҳли китоблар ва(китоб берилмаган) саводсиз(мушрик)лардан: «Исломга
кирдингизми?» деб сўранг. Агар Исломга киришса, демак, тўғри йўлни топишибди. Энди агар
юз ўгиришса, у ҳолда сизнинг зиммангиздаги нарса фақатгина етказишдир. Оллоҳ бандаларни
кўриб тургувчи зотдир»*.
Кейинги оятларда Имроннинг хотини билан ҳазрати Исонинг катта бувисининг Оллоҳга
қилган дуолари, Марямнинг туғилиши ва вояга етиши баён қилинди. Марямга қорнидаги
ҳазрати Исо ҳақида белги берилгани тушунтирилди. Ҳазрати Исонинг ҳаёти тўғрисида
маълумот берилди. Унинг отасиз дунёга келиши мавзуида қийин аҳволга тушиб қолган
насронийларга қарата бундай хитоб қилинди:
«Албатта, Исонинг(отасиз туғилишининг) мисоли Оллоҳ наздида худди Одамнинг(а.с.)
мисоли кабидирки, уни тупроқдан яратиб, сўнгра«Бўл!» деди. Бас, (у жонли одам) бўлди. (Эй
Муҳаммад, бу) Парвардигорингиздан бўлган ҳақ«сўз»дир. Бас, шубҳа қилгувчилардан
бўлманг! Энди сизга келган(мана шу ҳақ) маълумотдан кейин(насронийлардан) ким сиз билан
талашиб-тортишмоқчи бўлса, (ундай кимсаларга) айтинг: «Келинглар, ўғилларимизни ва
ўғилларингизни, аёлларимиз ва аёлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни чорлаб-йиғайлик,
сўнгра Оллоҳга тазарру билан илтижо қилайлик-да, ёлғончиларни Оллоҳ лаънатлашини
сўрайлик». Албатта, бу ҳақ-рост қиссадир. (Яъни, Исо ҳеч қандай худо эмас, балки Оллоҳнинг
бошқа ҳамма пайғамбарлари каби оддий одам зотидандир.) Ва ҳеч қандай тангри йўқ, фақат
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 153
Оллоҳ бор. Ва, албатта, Оллоҳнинг ўзигина қудрат ва ҳикмат эгасидир. Энди ҳам(ҳақиқатдан)
юз ўгирсалар, бас, албатта, Оллоҳ бузғунчиларни(яхши) билгувчидир»*.
Нажронликлар жоҳил кишилар эмасди, сўзнинг тўғрисини янглишидан айира оладиган
қобилиятлари бор эди. Ёпишиб олган фикрлари ўтмаслиги очиқ-ойдин кўрсатилди, ўзлари ҳам
буни англаб етишди. Онадан туғилган, ҳамма болалар каби катта қилинган, инсоннинг ҳамма
хусусиятини ташиган бир вужуднинг илоҳ бўлмаслигини англайдиган даражада эдилар. Аммо
бир қайсарликлари, ичларига ўрнашиб олган ботил инончлари бор эди, бу иккаласини ҳам
ёмонлаб-итқитиб юбора олишолмас ва натижа ўлароқ қусурни Пайғамбар жанобимиздан
ахтаришар эди.
Бир қарорга келишди: бу кеча мук тушиб ўйлашади, Пайғамбаримиз билан охирги марта
кўришишади, юзма-юз ўтиришади ва ҳақиқатни кўра-билатуриб инкор этганнинг тепасидан
лаънат ёғдиришини сўраб Оллоҳга дуо қилишади. Шу қарор билан бугунги баҳс тўхтатилди ва
ҳайъат Пайғамбиримиз ҳузурларидан чиқди.
Нажронликлар яхшигина хавотирга тушиб қолишди. Чунки оқибатлари фалокат бўлишини
ҳис қилишар, ўт билан ўйнашаётганларининг фарқига боришган эди. Билатуриб фалокатга
отилишга рози бўладиган сиёқлари йўқ.
Аммо бошдан динларини ва даъволарини қаттиқ туриб ҳимоя қилишган, ўзларини худди
ҳақнинг ва ҳақиқатнинг ҳимоячиси каби тутишган эди. Бу даража жиддият билан ёпишиб олган
даъволаридан бирданига қайтиш ҳам осон эмас.
Ҳаммаси жим, ҳаммаларининг боши қотган. Аммо жим турган билан ҳам масала ҳал бўлиб
қолмайди.
- Эртага нима қиламиз? - деб сўради ниҳоят бирови.
Ҳеч ким журъат қилиб: «Қаҳрамонларча ўртага тушамиз ва даъвомизни ҳимоя қиламиз!
Оллоҳ биз биландир, зафар ҳам бизга насиб бўлажак!» дея олмади. Бўлиб ўтган мунозаралар
уларни қўрқувга солган, ҳеч кутилмаган саволлар қаршисида эзилиб қолишган эди.
Ҳолбуки, бу саволлар адаштирувчи саволлар эмасди. ўоят очиқ эди. Нажрон ҳайъати ҳам,
бошқа одам ҳам ҳар ерда, ҳар вақт қабул этадиган ҳақиқатларга таянарди. Ниҳоят оғизлар
очилди:
- Сен қандай хулосага келдинг, эй Абдулмасиҳ? - деб сўрашди бировидан.
- Валлоҳи, мен айтадиган нарса унга келган хабарларнинг кескин ва ишонарли
эканидир. Бир пайғамбар билан лаънатлашишга чиққанларга жуда ёмон бўлишини сизлар
ҳам биласизлар. Агар томирларимизнинг қуритилишини хоҳласак, бундай бир можарога
киришайлик. Бошимизга бало ёғилишини истамасак, у билан лаънатлашма йўлини
қўяйлик. Мунозара йўлини тутишни тавсия қиламан- менинг қарашларим шундай.
Абдулмасиҳнинг бу сўзлари Нажрон ҳайъати орасида ижобий қаршиланди.
Ҳазрати Умар(р.а.) келди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, эртага бўладиган лаънатлашмага кимларнинг қўлидан
тутиб қатнашасиз? - деб сўради.
Жанобимиз жавобқилдилар:
- Алининг, Фотиманинг, Ҳасаннинг, Ҳусайннинг, Ойишанинг, Хафсанинг...
Жавоб ҳазрати Умарни мамнун қилди. Ислом тарихида иккинчи бир ўрнаги бўлмайдиган бу
тарихий ҳодисада ўзининг оиласидан ҳам бир аъзонинг иштирок этаётгани ҳазилакам гап
эмасди! Унинг устига, буларни Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ўзлари танлаганлар! Ҳазрати Умар
ҳозирданоқ Нажрон ҳайъатининг бошига балолар ёғилганини кўриб тургандай эди.
Бомдод намозидан кейин тарихий лаънатлашмада ҳозир бўлиш учун Пайғамбар(с.а.в.)
хонадонлари масжидга чиқди. Хотинларидан иккиталари бирга эди. Невараларини қўлларидан
тутиб олганлар. Ортларида Фотима(р.анҳо) билан Ҳазрати Али(р.а.). Ҳамма қаттиқ ҳаяжон
ичида. Бир оздан кейин Нажрон ҳайъати ҳам келажак ва Улуғ Мавло ўзи белгилаган шартлар
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 154
асосидаги буюк лаънатлашма ижро этилажак.
Расулуллоҳ(с.а.в.) оила аъзолари билан ҳозир бўлишгани ҳақидаги хабар нажронликларга
етказилди. Улар ҳам келишди. Аммо кечаги мағрурлик ва кескинликлардан нишона ҳам йўқ,
боқишлари сўлғин. Кечаги қайсарлик ва билағонлик ҳолати кетган, тарвузи қўлтиғидан тушган
одамларга ўхшашар эди. Ҳайъат номидан биттаси сўз бошлади:
- Эй Муҳаммад, биз лаънатлашишдан воз кечамиз. Динингга кирмаймиз, аммо сенга
жизъя бериб туришга розимиз. Ишончли бир одамингни қўшиб бер, бирон масалани
тушуна олмасак, бизга ёрдамчи бўлади.
Бу гаплар кўнгиллардаги тарангликни бир онда бўшатди. Ҳаяжондан гўё тўхтаган нафаслар
яна олина бошлади.
- Сизлар билан бирга ҳақиқий маънода ишончли бир одамни жўнатаман, - дедилар
Расулуллоҳ(с.а.в.).
Бу жавоб масжиддаги ҳаяжонни бошқа ўзанга солиб юборди, ким экан бу толели инсон?..
Ҳар юракда бир арслон бор эди. «Бу вазифага қанийди мен танлансам!» демаган одам
қолмади.
Ҳазрати Умар(р.а.) ўша куни то пешин намозигача юрагини чулғаган ҳаяжон тўлқинларида
сузиб юрди.
Мусулмон бўлганидан бери икки мартагина шунақа танловда толеъ ўзига кулиб боқишини
роса истаган эди. Бир мартаси Хайбарда- «Эртага байроқни шундай бир кишига бераман, у
Аллоҳни ва Расулини севади, Оллоҳ ва Расули ҳам уни севади...» деб марҳамат қилинган
пайтда, иккинчи марта эса, ҳозир...
Бундан кейин ҳазрати Умар(р.а.) ҳеч бир вазифага ўзи талабгор бўлиб чиқмаяжак, вазифа
топширилса, мукаммал бажаражак, берилмаса, ортиқча қайғурмаяжак.
Пешин намози ўқилди, нигоҳлар пайғамбарлар султонига қадалди. Муборак лаблари
орасидан чиқажак исм саодат тожини киядиган шахсни тайин этажак эди.
Ҳазрати Умар ўнг томонда турар, бир қарагандаёқ кўзга ташланадиган даражада узун бўйли
эканига қарамай, «Мен бу ердаман, эй Оллоҳнинг пайғамбари!» деяётган каби олдга юлқинар
эди.
Ниҳоят, у исм айтилди:
- Ўрнингдан тур, эй Абу Убайда! - дейилди.
Абу Убайда турди. Комил одоб билан амр кутди. Одам болалари ичида энг азизи бўлган Зот
(с.а.в.) жонлар фидо этилса арзийдиган юксак мақом эгасини пайғамбарликка лойиқ бир ифода
ила эълон этдилар:
- Мана, Муҳаммад умматининг ишончлиси будир. Ҳар бир умматнинг ишонса
бўладиган одами бўлади, Ислом умматининг ишончлиси Абу Убайдадир, - дедилар.
Инсоният билган энг одил, энг кучли сайлов бу эди. Ҳеч қандай босқисиз, эвазига ҳеч қандай
манфаат олинмаган ва кўзланмаган, фақат Оллоҳ ҳузуридаги қийматига боқиб ва Оллоҳнинг
тасдиқига уйғун бир сайлов... Ҳар ким кўз тиккан, аммо ҳеч ким эътироз қилмаган ва
қилолмайдиган баҳо... Муҳаммад умматининг Муҳаммад Расулуллоҳ танлаган ишончли
кишиси... Ишончли Муҳаммад(с.а.в.) бу дафъа Муҳаммад умматининг ишончли кишисини
тайин этган эдилар.
- Улар билан бирга бор, тушунмаган нарсалари бўлса, ўрталарида ҳақ билан, адолат
биланҳукмқил, - дедилар.
Абу Убайда руҳи жисмидан отилиб чиққудек хурсанд эди. Тушми, деса туш эмас. Чексиз
ҳамд ва шукрларини кўзёшларига ўраб Мавлосига тақдим эта бошлади.
Қисқа муддат тайёргарликдан сўнг ҳар кимнинг орзуйидаги мавқе ва мақомга лойиқ
кўрилган, аммо кибрланиш ва ғурурланишни билмайдиган, Оллоҳнинг қули бўлишдан бошқа
шараф истамайдиган Абу Убайда(Оллоҳ ундан рози бўлсин) у ёқдан келган ҳайъат билан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 155
биргаликда Нажрон сари йўл олди.
Сафар давом этарди. Карвондагилардан Абу Алқаманинг туяси қоқиниб кетди:
- Ҳей, бошингга бало ёғилгур!.. - дея ғўлдиради у.
Арабларда ўзлари ё уловлари қоқиниб кетганида энг ёмон кўрган кишиларини қарғаш одати
бор эди. Абу Алқама ҳам айни одатга кўра қарғанди, лекин чала қарғанди, яъни, кимни
қарғаётганини айтмади. Шундай бўлса ҳам, у кимни назарда тутганини ҳамроҳлари сезишди.
Яқинларидан бири унга танбеҳ берди:
- Валлоҳи, сен Оллоҳ юборган пайғамбарни қарғагандай бўлдинг, - деди.
Алқама довдиради:
- Нима дединг?! У чинданам пайғамбарми ҳали?
-Ҳа-да.
Алқама шартта туясининг бошини бурди. Энди сўраш навбати бунисига ўтди:
- Нима қиляпсан, мақсадинг нима?
Алқама бир сония ичида берган қарорини тушунтирди:
- Бордию у пайғамбар экан, у ҳолда мени унинг динига киришдан нима тутиб
турибди? Ортиқ унинг ёнига боргунимча ва унинг динига кирмагунимча ҳеч бир ерда
тўхтамайман, дам олмайман! - деб жавоб қилди Алқама.
Сўнгра ким нима дейишини кутмасдан, ҳеч ким билан хўшлашмасдан сурди туясини ва
Оллоҳнинг пайғамбари ҳузурига тезроқ етиш орзуида жўнади Мадина томон. У ҳозир ақлли бир
инсонга ярашадиган қарорга келганига ишонар эди.
Карвон ҳамон йўлда. Илгарироқ жаннат муждасига мушарраф бўлган, кейин Оллоҳнинг
расулидан«Умматнинг ишончлиси» дея баҳо олган Абу Убайда то бўйнига юкланган вазифани
адо этиш муддатича Оллоҳнинг расули билан биргалиги балки янада кучли бир тарзда давом
этишига ишонч билан борарди.
Шу тахлит яна бир оз юрилажак, ҳайъатнинг кўзга кўринган намояндаларидан Ақиб билан
Саййид ҳам бир қарорга келиб, Ислом дини келтирган бахтли ҳаётни танлаяжак ва Мадина
йўлини тутажак.
ТАБУК САФАРИ
Макка фатҳ этилгач, Мадинада бир неча ой тин олинди. Ниҳоят, ҳижратнинг тўққизинчи
йили Расулуллоҳ(с.а.в.) румларга қарши сафар қилиш учун лашкар тўплашга буюрдилар.
Иссиқлар анча хуруж қилган, соялар ҳар пайтдагидан кўра кўпроқ хуш кўриладиган, яқин
орада хурмолар йиғиштириладиган кунлар эди. Буниси шу дамгача қилинган сафарларга
қараганда энг узоқ давом этадиган сафар бўлажак.
Кўпинча, хоссатан Макка фатҳида, қайси тарафга ва кимга қарши кетилаётгани айтилмаган.
Аммо бу гал йўналиш очиқча айтилди, ҳозирликлар шунга қараб кўрилиши лозимлиги
билдирилди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) биттасига сўз қотдилар:
- Эй Жадд, румларга қарши сафарга... қалайсан?
Жадд пинак бузмади.
- Эй Оллоҳнинг расули, менга изн чиқарсанг-да, фитнага тушиб қолишимдан
асрасанг, деган эдим... Бутун қавмим билади, мен хотинларга ўч кишиман. Рум хотинлари
олдида ўзимни тута олмай, фитнага тушиб қоламанми деб қўрқяпман, - деди.
- Майли, сенга изн бераман, - дедилар Жанобимиз.
Жадд чуқур бир нафас олди.
Икки йилча илгари Ҳудайбийада Оллоҳнинг расули билан мўминлар орасида дарахт тагида
аҳд қилинаётганида туясининг қорни остида паналаб кўзга кўринмасликка ҳаракат қилган,
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 156
Оллоҳнинг раҳматидан қочиб қутулиш учун бир тешик ахтариб қолган насабсиз мунофиқмана
шу одам эди.
Кўп ўтмасдан ваҳий келиб, Расули кибриё жанобимизнинг нурли қалбларига бир оят нақш
этилди:
«Уларнинг орасида: «Менга(жангдан қолиш учун) изн бергин, мени фитнага(балога)
қўймагин!» - дейдиган кимсалар ҳам бор. Огоҳ бўлинг: улар(жангдан қолиш билан) фитнанинг
ўзига тушдилар. Шак-шубҳасиз, жаҳаннам(бундай) кофирларни ўраб олгувчидир»*.
Мунофиқлар ғимирлаб қолишди. Дуч келган жойда ташвиқот юргизиб, бу иссиқда сафарга
чиқманглар, сўзимизга киринглар, дея одамларни йўлдан оздирмоқчи бўлишарди. Сувайлим
исмли бир яҳудийнинг уйида улар олиб бораётган ишлардан Расулуллоҳ(с.а.в.) хабар топдилар.
Талҳа ибн Убайдуллоҳга(р.а.) бир неча одам қўшиб, Сувайлимнинг уйини ёқиб юборишга
буюрдилар. Талҳа амрни тез ўрнига келтирди.
Бу орада Пайғамбар жанобимиз ҳозирликларни янада тезлатдилар. Ўзига тўқлар мол билан
ёрдам кўрсатишларини, ғазотга от ҳозирлаб, агар бора олмайдиган ҳолатда бўлишса, бир
ғозийни улов ва силоҳ билан таъминлашларини тавсия этдилар.
Ҳар ким кучи етган нарсани келтирарди. Ҳазрати Усмон(р.а.) келтирган мол ҳақиқатан
кўзни қувонтирарди. Жанг майдонларида куч, қувват ва жасорат билан қўша олмаган ҳиссасини
ўзида бор мол билан қўшиш йўлини танлаган Усмон ҳақиқатан жуда ўринли иш қилган эди.
Жаноби Пайғамбаримиз у келтирган молларни қориштирарканлар: «Бугундан эътиборан у
ишлайдиган қусурлар Усмонга зарар бермайди» дердилар. «Оллоҳим, Усмондан рози бўл,
чунки мен ундан розиман» деганлари ҳам ривоятларда келган...
Тўпланган моллар сафар иштирокчиларига тарқатилди. Улови йўқларга улов берилди. Бу
орада Ирбод ибн Сарийа, Салим ибн Умайр каби бир гуруҳ фақирлар Пай-ғамбаримизнинг
ҳузурларига келишди. Юракларни эзадиган бир ҳолатда эди улар.
- Эй Оллоҳнинг расули, бизга улов топиб беринг, - дейишди. Аксига олиб, ортиқча от-улов
қолмаган эди.
- Валлоҳи, сизларни биронта уловга миндиролмайман,- деб жавоб қилдилар. Кўзларда ёш
билан тарқалишди. Бу кўзёшлар пайғамбарлар султони билан ғазотда
бирга бўла олмаслик алами юракка қилган хуружининг натижалари эди.
Яна бир гуруҳ инсонлар ичларидан битталарини вакил қилиб, Расулуллоҳга (с.а.в.) боришга
қарор қилишди. Олдингиларга берилган жавобдан хабарлари йўқ эди буларнинг.
Абу Мусо Ашъарий ҳам қабиласи номидан худди шу масалада Жанобимиз билан учрашди ва
у ҳам дўстларига олдингидай жавобни етказишга мажбур бўлади.
Ибн Йамин йиғлаб келаётган икки одамни учратди. Ҳайрон бўлди. Урушганга ўхшашмасди.
- Нимага йиғлаяпсизлар, тинчликми? - деб сўради.
Абу Лайло кўзларини артмаёқ ёнидаги Абдуллоҳ ибн Муғоффалга ишора қилди.
- Иккимиз бирга Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига бордик. Сафарда қатнашмоқчи
бўлиб, улов сўрадик. Афсус, ҳеч нарса қолмабди, бўш қўл билан қайтяпмиз. Энди сафарга
биз боролмаймиз.
Гапиряпти-ю, йиғиси тўхтамас эди.
Бир томонда одамларни бу сафарга қатнашишдан қайтариш учун бор куч-ғайратини
сарфлаётганлар ҳамда нима қилиб бўлмасин урушга бормаслик учун турли узр-маъзурлар
тўқиётганлар, иккинчи томонда сафарга боролмаётгани учун чин дилдан кўзёшлар тўкаётган
кўнгил аҳли, фазилатпарвар инсонлар... Улари ҳам, булари ҳам аввалги ва охиргиларнинг
саййиди жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) турган, яшаётган, минг бир хотиралар билан безаётган шу
муборак шаҳарда яшашади, у зот нафас олаётган ҳаводан нафас олишади. Худди бир боғ, бу
боғда гул ҳам ўсади, тикан ҳам ўсади, битта қуёшдан, бир хил ҳаводан, бир жой тупроғидан
озиқланишади, лекин ҳар бири ўзининг оламида, ўзининг табиати ва қобилияти йўналишида
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 157
яшайди...
- Қани, орқамдан юринглар-чи, - деди Ибн Йамин. Сўнгра уларни уйига олиб келди.
- Ҳозир чиқаман, - деди-да, ичкари кириб кетди. Сал ўтмай бир туяни етаклаб чиқди.
Юганини меҳмонларга узатди: - Мана сизларга битта соғин туя... Бу мендан сизларга
ҳадя бўлсин. Иккалангиз бирга-бирга минаверинглар.
Бу сўзлар кўзлардаги ёшни тиндирмади, лекин маъно-мазмунини ўзгартириб юборди. Шунча
туйилган алам ва кадар бир онда севинч ва нашъага айланган, сал илгари ўтли бир манбадан
отилиб чиқиб турган кўзёшлари энди кўкларга учгудек севинчли кўнгиллардан келар эди.
Олдингиси сиқинти ва қийноқ босқини остидан сизиб оққан бўлса, кейингиси фараҳлик ва
ҳузур берган кўнгил роҳатлигидан оқаётган эди.
- Оллоҳ сендан рози бўлсин, эй Ибн Йамин!.. - дея олишди зўрға.
Ҳеч қайси дуо бунчалик аниқ ва бунчалик тез мўлжалга етиб бормаса керак. Борут* пилиги
ҳолига келган, яъни, сал нарсадан портлаб кетгудек ҳолга тушган юраклардан тафтланган бу
дуоларнинг олдига девор қўядиган, йўлини ўзгартирадиган, мўлжалдан адаштирадиган ҳеч бир
куч ва тўсиқ йўқ эди. Шунинг учун улуғ Пайғамбаримиз(с.а.в.): «Мазлумнинг дуосидан
сақланинглар» деб марҳамат қилганлар. Кофир бўлса ҳам, ёниб турган юракдан отилган ўқ
тўппа-тўғри Олий Аршга етади, чунки ҳожат у ерга арз этилади.
Икки дўст қўлларига берилган бир миқдор озуқани ҳам олиб, бу ердан кетишди.
Улба ибн Зайд ҳам Расулуллоҳ жанобимиздан от-улов масаласида рад жавобини олганлардан
эди. Лекин у: «Эҳ... мендан лозимини қилдим... Улов берилса, борардим...» деб қўяқолмади.
Турган-битгани заҳмат ва машаққатдан иборат бўлган бу сафар ҳеч хаёлидан кетмас, нима
қилса ҳам, ҳеч юраги тинчланмас эди. Дарди устига дард қўша-қўша вақт кечга етди. Хуфтон
намозидан кейин ҳамма уйқуга чекинганида у ўрнидан турди. Намоз ўқиди. Сўнгра қўлларини
кўтарди:
- Оллоҳим! Жиҳодга ўзинг буюргансан, мўл-мўл мукофотларни ҳам ўзинг ваъда
қилгансан. Лекин менга бу сафарга қатнашиш имконини бермадинг. Пайғамбарингнинг
ҳам менга беришга оти йўқ... Оллоҳим, мен сенинг розилигингни қозониш учун нима
қилай?.. Бугунгача молимга ва баданимга зарар берган, шахсимни ранжитган ҳамма
мусулмонларга ҳаққим ҳалол бўлсин.
Шундай изҳор этди муножотини. Сўнгра уйқуга ётди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бомдод намозини ўқиб берганларидан кейин саҳобаларига ўгирилдилар.
- Бу кеча садақа берган киши қани? - деб мурожаат қилдилар.
Савол жавобсиз қолди. Иккинчи марта сўрадилар. Шунда Улба оёққа қалқди
- Хизматингизга тайёрман, эй Оллоҳнинг расули, мен бу ердаман, - деди.
- Муждалар бўлсин сенга! Жонимни қўлида тутиб турган Оллоҳга қасам, сенинг бу
ишинг мақбул бир садақа сифатида баҳоланди, - деб марҳамат қилдилар.
Улбанинггина эмас, шу тобда масжидда ўтирган ҳамманинг кўзлари яшариб кетгандай
бўлди. Нигоҳлари Набиййи акрамга йўналган кўйи кўнгилларида бириккан шукр ва ҳамд
туйғуларини Жаноби Мавлога йўллашар эди.
Лашкарнинг ҳозирлиги давом этарди. Бир куни хунук бир киши ниҳоятда кўркам туяни
етаклаб келди, тўпланган садақалар орасига ташлаб кетди. Ўша ерда турган бир эзма ўзини
тутолмади:
- Туяси ўзидан чиройли, - деб юборди.
Расули акрам(с.а.в.) бу ўхшовсиз гапни жавобсиз қолдирмадилар:
- У одам туядан ҳам, сендан ҳам яхшидир, - деб марҳамат қилдилар.
Бу орада Абу Акил исмли мадиналик бир камбағал бир ҳовуч хурмо кўтариб келиб қолди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, эрталабгача сув ташиб, хизмат ҳақимга икки ҳовуч тўла
хурмо олдим. Ярмини уйда қолдирдим, ярмини бу ерга келтирдим, лутфан қабул этинг, -
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 158
деди.
Бу ифодалар, бу иш топ-тоза юракдан келаётгани аниқ эди. Топмагани учунгина кўп бера
олмаган, ўзи очликдан силласи қуриб турса ҳам, яхшилик қилмаса роҳат топмайдиган бир
юракдан... Жаноби Мавло бирга ўн қилиб беришини, бирга еттиюз қилиб беришини биладиган,
садақанинг кўп ё озлигига кўра эмас, қалблардаги ниятга қараб қиймат берилишини биладиган
бир юракдан...
Бир замонлар Ронуна водийида ўқилган илк жума намози Абу Акилнинг эсида. Ўша ерда
Расули акрам(с.а.в.): «Яримта хурмо бериб бўлса ҳам, ўзларингизни оловдан қутқаришга
ҳаракат қилинглар» деганлари ҳали қулоқларида чинлаб турибди. Бугун келтиргани бир ҳовуч
хурмони топиш учун эрталабгача бировга хизмат қилиб сув ташиб чиққан, хурмолари
оғирлигича тер тўккан эди. Баъзилар бу бир ҳовуч хурмони кўриб лабини бургандир, шивир-шивир қилгандир, аммо бу хурмоларнинг ўзига яраша қиймати бор. Битта бой одамнинг катта
хирмонидан олинган бир ҳовуч хурмо билан бу тенг эмас. Улар ҳам дарахтда битган, лекин шу
бир ҳовуч хурмони топиш учун Абу Акил бутун кечасини харжлаган, кучини-қувватини
сафарбар қилган, пешонасидан оққан терларни артишга фурсат топмасдан ишлаган, ҳозир бу
ерда лабини бураётганлар хуррак отиб ухлаб ётганида у уйқусизлик ва чарчоқ ила тонг оттирган
эди. Мана шундай шароитда топилган хурмоларнинг, албатта, ўзгача бир қиймати бўлиши
керак.
«Абу Акил ишнинг мазасини қочирди»; «Унинг иккитагина хурмосига Оллоҳ муҳтожмиди?»
каби ўйларга борганларга қарама-қарши ўлароқ Набиййи акмал жанобимиз ҳар галгидек энг
тўғри ўлчовни ўртага қўйдилар:
- Оллоҳ уйингда қолдирганингга ҳам, бу ерга олиб келганингга ҳам барака берсин! -
деб дуо қилдилар.
Сўз бу сўз эди. Бу сўзга тўғри келмайдиган ҳар қандай сўзнинг қадри йўқ, бу сўзнинг
қийматини қабул қилмаган ҳар кимнинг бурни ерга ишқаланса арзийди. Абу Акил топ-тоза
туйғулар-ла қилган ишга бундан гўзал баҳо берилмасди. Чунки бу ўлчовни коинотга низом
берган Улуғ Мавло рози бўлган, тақдир қалами«энг буюк Расул» деб баҳо берган Муҳаммад
Мустафо(с.а.в.) ўртага қўйган эдилар.
Иш шу билан битмади. Олий даргоҳдан Жаброили амин воситачилигида индирилган илоҳий
Сўз мана бундай ҳикматларни келтирди:
«Улар Оллоҳ уларнинг яширган сирларини ҳам, ўзаро шивир-шивирларини ҳам билишини ва
Оллоҳ ғайбни(кўринмас нарсаларни) ҳам аниқ билгувчи эканини билмадиларми?! Мўминлар
орасидан ўз хоҳиши билан садақа қилувчи кишиларни ва(инфоқ-эҳсон қилиш учун) кучлари
етган нарсаларни топиб келган кишиларни айблаб-масхара қиладиган кимса(мунофиқ)лар
борки, уларни Оллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир. (Эй Муҳаммад,) сиз
у(мунофиқ)лар учун хоҳ кечирим сўранг, хоҳ кечирим сўраманг- агар етмиш марталаб улар
учун кечирим сўрасангиз ҳам, Оллоҳ уларни асло кечирмайди. Бунга сабаб уларнинг Оллоҳ ва
расулига кофир бўлганларидир. Оллоҳ эса, (бундай) итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас. (Жангдан
сохта узрлар билан) қолган(қочган мунофиқ)лар Оллоҳнинг расулига хилоф қилиб
қолганларидан хурсанд бўлдилар ва молларию жонлари билан Оллоҳ йўлида жиҳод қилишни
ёмон кўрдилар ҳамда(бошқаларга ҳам): «Бу иссиқда чиқманглар!» дедилар. (Эй Муҳаммад,)
айтинг: «Агар улар англай олсалар, жаҳаннам олови янада иссиқроқдир». Бас, ўзларининг
қилмишлари(яъни, куфрни танлаганлари) жазосига улар(бу дунёда) озгина кулсинлар ва
(охиратда) кўп йиғласинлар!»*
Бу оятларда мунофиқларнинг ишлари қолмаслиги, битта-битта исботланиши ва ҳисоб куни
албатта келиши баён қилинмоқда. Бу оятлар мўминларга қувват берди, юракларига севинч
келтирди, аммо мунофиқларнинг қалбларига яхши маънода ҳеч бир таъсир этмади. Улар ҳамон
билган созларини чалишар, билган ашулаларини куйлашар эди. Кириб қолган кўчалари боши
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 159
берк эканини, ўзлари ўтирган шохни кесишаётганини тушунишмас эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз йўқлаётганларини эшитиб, дастлаб Абу Мусонинг юрагига
қўрқув оралади. Ўзи қийналиб турган бир пайтда бориб Расулуллоҳни безовта қилиб қўйишдан
андишаланди. Аммо бормасликнинг, ҳузурларида турмасликнинг сира иложи йўқ эди. Борди.
Табассум билан кутиб олиндию юраги сув сепилгандай тинчланди. Жанобимиз(с.а.в.) ёнларида
турган олтита туяга ишора қилиб:
- Ол буларни, шерикларингга олиб бор, Оллоҳ ва расули буларни сизларга уловликка бериб
юборди, дегин,- дедилар.
Орадан ҳеч қанча ўтмай Абу Мусо шерикларининг олдида эди. Ҳаммалари хурсанд, бошлари
осмонда. Лекин бирдан кўнгилларида бир хижиллик пайдо бўлдию ҳаммалари
Жанобимизнингҳузурларига келишди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сиз бизга улов бера олмаслигингизни айтиб қасам ичган
эдингиз, ҳолбуки, энди беряпсиз. Биз сизнинг қасамни бузишингизга сабабчи бўлиб
қолаётганимиздан ичимиз қоронғу, - дейишди.
Пайғамбарлар азизи(с.а.в.) ҳолни тушунтирдилар:
- Мен агар қасам ичсам, ундан яхшисини кўрган заҳотим у ишни қиламан ва қасамимнинг
каффоратини ўтайман.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, рухсат берсанг, бу сафарда иштирок этмайман.
- Хоҳишинг.
- Мен ҳам рухсат сўрайман, эй Оллоҳнинг расули.
- Сенгаҳам рухсат.
ўазотда қатнашмасликка изн олган одамларнинг юзларидаги маъноли жилмайишлар,
кўзларида пайдо бўлган хурсандлик жилвалари яхшиликдан далолат эмасди. Буларнинг кўпи
ҳар томонда тескари ташвиқот юритаётган ёхуд уларни зимдан қўллаётган мунофиқлар эди.
Бундай кимсалар Мадинада қолади, ҳар пайтдагидек фитна-фасодларни давом эттиради,
замон чарҳи яна биз орзу қилган томонга айланиб қолар, деган хаёллар билан овунади...
Тажриба эса, шамол ҳар истанилган пайтда ва истанилган томондан эсавермаслигини
кўрсатади.
Ўттиз минг кишидан майдонга келган лашкар«Саниййатул Вадо» деб аталадиган жойда
тўпланди. Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) уларга имомлик қилиб турди. Қўшиндан ажралган ҳолда
чекка бир жойга кичиккина бир қисм билан Ибн Салул қароргоҳ қурган эди.
Расули акрам(с.а.в.) шаъбон ойининг бир пайшанбасида аср вақтида юриш амрини
бердилар. Қисмлар ортма-кейин йўлга чиқди. Ибн Салулнинг амри остидаги қисм эса бирдан
орқага бурилиб, Мадина сари кета бошлади. Қалблари имонга тўлиқ, Оллоҳга ва расулига севги
ва ҳурмат иплари билан боғлиқ юрак эрлари уларнинг бу ишларини ҳайрат ва нафрат туйғулари
остида кузатиб қолишди.
Нимага қўшин турган ергача келишдию нимага юриш амри берилганидан кейин ортларига
қайтишди?
Ибн Салулнинг пес феълини билган мўминларга бу ишнинг таъсири бўлмади. Чунки худди
шундай ифлос ишни у Уҳуд куни ҳам қилган, жанг энди бошланади деб турган онларда ўзининг
одамларини олиб Мадинага қайтиб кетган эди. Бу гал ҳам ўша еган ахлатини еди. Қўшин
орасида бир ғавғо бошланиб қолармикан, фитна чиқаришнинг имкони бўлармикан, деган
ниятда бундай ишни қилди. Қўшин то ҳаракат бошлагунча ҳам бекор турмади, баъзан бу
иссиқда йўлга чиқишнинг хатарларини санаб юрди, баъзан румларнинг кучини ва мусулмонлар
уларга қарши ҳеч нарса қила олмасликларини тушунтирмоқчи бўлди. «Муҳаммадни ва
шерикларини иккитадан-иккитадан қилиб боғланганларини кўриб тургандекман» деди.
Қисқаси, бу сафарда ғалабага мусулмонларнинг ҳеч бир имконлари йўқ, аксинча, бир талай
таҳликага ўзни ташлашдан бошқа ҳеч қанақа иш қилинмайди, деб гап тарқатди...
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 160
Сафарга қатнашмасликлари борасида Жаноби Мавлодан хусусий изн чиққанлар ҳам бор эди:
«Ожиз-нотавонларга, хасталарга ва(жиҳод учун) бергани ҳеч нарса топа олмаётган
кишиларга- агар улар Оллоҳ ва расули учун холис бўлсалар- бирон қийинчилик(мажбурлик)
йўқ. Чиройли амал қилувчиларни айблашга ҳеч қандай йўл йўқ. Оллоҳ кечиримли ва
раҳмлидир. Яна сизга(жангга миниб бориш учун) от-улов келган вақтларида, уларга:
«Сизларни миндириб юборишга улов йўқ-ку» деганингизда, (жиҳод учун) бирон нарса топа
олмаганларига ғамгин бўлишиб, кўзларидан ёш тўкишиб қайтиб кетган кишиларни ҳам
айблашга ҳеч қандай йўл йўқ.
Фақат ўзлари бой-бадавлат бўлган ҳолларида сиздан изн сўрайдиган кимсаларнигина
айблашга йўл бор. Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. Бас, энди(улар жиҳодга
чиқишда бўладиган яхшиликни) билмайдилар»*.
Ортидан улкан чанг булутини қолдириб қўшин тобора илгарилар эди. Албатта, булар
орасида ҳам мунофиқлардан бир гуруҳи бор эди, аммо улар денгиздан томчидай озчилик эди.
Қалблари Улуғ Мавлога йўналган мўминлар йўлда боришаркан, бу сафар ҳақида индирилган
ушбу оятларга юракларини ювиб олишар эди:
«Эй мўминлар! Оллоҳдан қўрқингиз ва(имонларида) ростгўй бўлган зотлар билан бирга
бўлингиз! Мадина аҳолиси ва уларнинг теварагидаги аъробийлар учун(жиҳодга чиқмай)
Оллоҳнинг расулидан қолишлари ва ундан юз ўгириб ўзлари билан овора бўлишлари жоиз эмас
эди. Зеро, Оллоҳ йўлида уларга бирон ташналик, қийинчилик, очлик етса ва кофирларнинг
жаҳлини чиқарадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта, улар
учун бу ишлари сабабли яхши амал ёзилур. Зотан, Оллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг
амалларини зое қилмас. Улар кичикми, каттами бирон инфоқ-эҳсон қилсалар ва(ғазот йўлида)
бирон водийдан ўтсалар, албатта, қилган энг чиройли амалларига яраша Оллоҳ мукофотлаши
учун- (буларнинг ҳаммаси) улар фойдасига ёзилур»**.
Мусулмонлар орасида яна бир тоифа- мусулмонлигига ҳеч шубҳа йўқ-ку, аммо
танбалликдан, ялқовликдан ҳеч қутула олмаган тўрт киши бор эди: Каъб ибн Молик, Мурора
ибн Рабиъ, Ҳилол ибн Умаййа ҳамда Абу Хайсама... Каъб ҳаёти камбағалликда ўтган одам эди.
Уйида бир пайтда икки туя ҳеч турмаган. Лекин кейинроқ ўлжалардан ҳиссасига тушганлар
тўпланиб, икки туянинг ёнма-ён турганини ҳам кўрди. Аслида бу катта бойлик эмас, аммо Каъб
учун буларнинг қиймати буюк эди.
ўозийлар сафарга тўхтамай ҳозирлик кўришаётган кунлари Каъбнинг ялқовлиги тутиб,
баҳоналар қидира бошлади: ҳаволар нафас олиб бўлмайдиган даражада иссиқ, бу ёқда хурмолар
етилиб, ерга тўкилар ҳолга келиб қолган ва ҳоказо... Битта хурмо дарахти соясига чекилиб,
соатларча қўли ишга бормай ўй суриб ётарди.
Ниҳоят бир куни Расулуллоҳ(с.а.в.) жанобимиз бошлиқ ўттиз минг кишилик қўшин юришни
бошлаганида, ортидан Каъб қалби узилгудек бўлиб қараб қолди. Аммо бундан ортиғига ғайрати
етмади. Икки туясидан бирига тез минса, осонгина етиб оларди ҳам.
Ўша куни, эртаси, индини ҳам шу тарз кечди. Эрталаб уйидан чиқаётганида, энди бормасам
бўлмайди, деган Каъбни оёқлари оқшомга яқин яна уйига сургилаб келарди. Ниҳоят бир куни
Каъб: «Энди йўлга чиқсам ҳам, ета олмайман» дейишдан бошқа чора топмади.
Ҳолбуки, у ҳижратдан олдин Пайғамбар жанобимиз билан Ақобада аҳдлашган қадрли
инсонлардан бири эди. Бадр жангини ҳисобга олмаганда, бошқа барча жангларда қатнашган,
ҳамма сафарларга чиққан. Бадрга насибаси қўшилмагани эса, Мадинадан
чиқаётганида олдинда жанг бўлишидан хабарсизлиги эди. Шунинг учун у Мадинада қолди,
натижани кутиб ўтирди.
Сафардан қолганлар ичида Али ибн Абу Толиб(р.а.) ҳам бор эди. Лекин уни Расулуллоҳ
(с.а.в.) Мадинада вакил қилиб қолдирган эдилар. Жанобимизнинг оила аъзоларидан кўз-қулоқ
бўлиб туриш вазифаси ҳам юкланди унга.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 161
Ислом лашкари кузатилар-кузатилмас, унинг Мадинада қолганини кўрган мунофиқ ва
яҳудийларнинг тиллари чиқиб қолди. У ер-бу ерда шивир-шивирлар бошланди:
- Энди Алини хотин киши деса ҳам бўлади...
- Болалар билан ўйнасин, вақтини хотинлар билан ўтказсин, унга шу етади. Али ортиқ одам
қаторига ўтмаганини билиб қўйсин. Бу ерга вакил қолдирилса, бошқа одам йўқмиди?..
Ва ҳоказо. Бунақа гап-сўзлар Ҳазрати Алининг(р.а.) қулоғига ҳам етиб келди. Ҳолбуки, у
жангни яхши кўрадиган одам эди. Мадинада кечган саккиз йиллик умри даврида Расулуллохдан
ҳеч ажралмаган, ҳамма ғазотга жон-жон деб борган. Кечмиш кунларини бир-бир хотиридан
ўтказаркан, «Оллоҳнинг пайғамбари бош бўлган энг катта юришда қатнашолмадим» дейиш
унга жуда оғир кела бошлади. Бир қарорга келиши учун кўп вақт керак бўлмади. Тез уловини
ҳозирлади, силоҳини олди ва йўлга чиқди.
Пайғамбарлар саййиди(с.а.в.) Журф деган жойда қўноқ эълон қилган эдилар. Шу ерда у
зотга ҳазрати Алининг келганини хабар қилишди. Бир оздан кейин ўзи ҳам ҳузурларига етиб
келди. Кўришди. Нега Мадинада турмагани сўралганида:
- Эй Оллоҳнинг расули, мени хотинларга, болаларга қолдирдингизми? - деди. Сўнгра
Мадинада тарқалган гап-сўзларни айтиб берди. Пайғамбар жанобимиз ишни тез ҳал қилиб
қўяқолдилар:
- Ёлғон айтишибди. Мен сени ортимда қолганларга вакил бўласан деб қолдирдим. Қайтиб
бор ва менинг аҳлимга ҳамда ўзингнинг оилангга кўз-қулоқ бўл. Мусога Ҳорун қай даража яқин
бўлса, менга ҳам шундай бўлишни хоҳламайсанми, эй Али?! Шу қадарки, мендан кейин
пайғамбар келмайди, - дея марҳамат қилдилар.
Ҳазрати Алига шу гап етарли бўлди. Ҳаётида туяжаги энг тотли сўзлар булар эди. Мусо(а.с.)
Тур тоғига кетаётганларида акалари Ҳорунни вакил этиб қолдирган эдилар, ҳазрати Пайғамбар
(с.а.в.) Табукка бораётиб жиянлари Алини(р.а.) вакил қилдилар...
Ҳазрати Али, бир томондан, бу нозикликни хаёлга келтира олмагани ва нодонларнинг
сўзларига учгани учун ўз нафсини койир, иккинчи томондан эса, Расулуллоҳдан бундай бир
илтифот кўрганини ҳисобга қўшиб, ўзини бахтиёр ҳис этар эди.
Ҳозиргача бўлган сафарларнинг энг узоқ давом этадигани Табук бўлса, ҳозиргача вакил этиб
қолдирилганларнинг энг қадрлиси у эди. Бунчалик узоқ айрилиқ асносида кучли-қувватли,
Мадинада йўқликларини қарийб билдирмайдиган, керак бўлса, тез яроғланиб, фитна
чиқарганларнинг адабини бериб қўя оладиган қаҳрамонни вакил қилиб қолдирарканлар,
севикли Пайғамбаримиз мукаммал бир тадбир ила Мадинани кафолатли қўлга
топширганларини ҳам ҳисобдан четга чиқармаслик керак.
Абу Хайсама чинакам мусулмонлардандир. Сафардан тўсадиган ҳеч қандай узри ҳам йўқ.
Лекин у ҳам елкаларидан босиб турган танбалликни енга олмади. Бугун, эртага дегунча қўшин
жўнаб кетиб бўлди, орадан кунлар ўтиб кетди.
Бир куни Абу Хайсама дам олиш учун боғига келди. Ҳаво ниҳоятда иссиқ. Капасининг
олдида тўхтади. Иккала хотини ҳам шу ерда эди. Атрофга сувлар сепиб, у ернинг
ҳавосини ҳарҳолда салқинлатиб қўйишибди. Чанқовбосдига муздай сув ҳам тайёр. Капа
бунақа кунда дам олиш учун излаб топилмайдиган ҳолга келган.
- Марҳабо, бу ёққа келинг, эй Абу Хайсама, - дея ҳар иккала хотини ҳам уни очиқ чеҳра
билан капага чорлашди.
Лекин Абу Хайсама бир он тараддудланиб, қайтиб қолди.
-Қарасангиз-чи, бу ер салқин...
Ҳа, салқин, аммо бу иссиқда неча кунлардан бери йўл босаётган ўттиз минг кишилик қўшин
ва бу қўшин бошида айни азиятни чека-чека бораётган пайғамбарлар султони(с.а.в.)... улар
нима қилишяпти экан?
Виждони бирдан қаршисига чиқди, «Оллоҳнинг расули бу иссиқда қовурилиб турсалар-у,
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 162
сен бу салқин капада-а ётсанг... йўқ, бундай қилолмайсан, эй Абу Хайсама!..» деди гўё.
- Менга озиқ-овқат тайёрланглар, ҳамон кетаман! - деди.
- Ўтиринг, озгина дамингизни олинг, кейин кетарсиз,- дейишди хотинлари.
- Бўлмайди, кутишга вақтим йўқ!
Шу тариқа Абу Хайсама туясига миниб, йўлга чиқди.
Йўлчилик давом этар, баъзилар қўшиндан орқада қолиб кетар эди. Аҳволни Пайғамбар
жанобимизга билдиришганида у зот(с.а.в.): «Қўяверинглар, агар унда бирон яхшилик бўлса,
Оллоҳнинг ўзи етказдириб келади, яхшилик бўлмаса, унинг ҳаққида ҳукмини билдиради»
дердилар.
Абу Зарр ҳам қайсарлашган туясига сўзи ўтмай, дўстларидан ортда қолишга мажбур бўлди.
Туяси негадир ҳеч юргиси йўқ. Уни йўлга соламан деб анча пайт уриниб кўрди, қўлламаган
чораси қолмади, натижа ўша-ўша- туя қайсарлигини қўймади. Ноилож бирор ўтлоқ жойда
қолиб, қорнини тўғазиб, туясига қувват киргач, кейин қўшин ортидан етиб олишга қарор қилди.
Дарҳақиқат, ҳозиргина юришга қайсарлик қилиб турган туя боши ўтлоқларга бурилгач, яйраб-яйраб ўтлай бошлади. Туя тўйгани сари Абу Заррни қувонч қоплар эди. Чунки қорнини
тўйдириб, озми-кўпми куч йиғиб олган туя билан йўлга чиқса, қисқа замонда шерикларига
етишиб олиши мумкин эди-да.
Мўлжалда мақсад ҳосил бўлди, энди юрса ҳам бўлади. Аммо туя бунақа ўтлоқ жойни ҳеч
ташлаб кетгиси йўқ эди. Ҳар турли ҳунарга солиб кўрди, бўлмади. Охири туяни шу ерда
қолдириб, юкини орқасига олиб, қўшин ортидан пиёда йўлга чиқишга мажбур бўлди. Чексиз
қум денгизида оёғи ботиб-чиқиб, кетаверди. Мадинадан ҳисобласа тўққиз юз чақиримча
чиқадиган битмас-туганмас бу йўлчилик Абу Зарр учун энди шундай давом этажак.
Расули акрам(с.а.в.) бошчиликларидаги қўшин Қуро водийидан ўтиб борарди. Бир аёлнинг
боғига дуч келишди. Хурмо дарахтларига боқишди. Пайғамбаримиз(с.а.в.):
- Қани, чамаланглар-чи, бу дарахтлар қанча юк қиларкин? - дедилар.
Ҳар ким чамалаганини айтди. Пайғамбар жанобимиз ҳам тахмин қилиб:
- Менимча, ўн юк чиқар, - дедилар ва боғ эгасига:- Хурмоларни йиғиштирганингда қанча
чиққанини эслаб қол, - деб йўлларида давом этдилар.
Ҳижр водийига етиб келишди. Бу ер Солиҳ пайғамбарнинг(алайҳиссалом) юртлари эди.
Самуд қавми шу ерларда яшаган, мана шу тупроқларда йўқ қилинган. Расули акрам(с.а.в.)
буҳудудга кирарканлар:
- Ўзларига зулм қилганларнинг юртларига уларга етган мусибат сизларга ҳам етиб қолиши
мумкинлиги андишасида йиғлар ҳолда киринглар, - дедилар ва эгниларидаги ридони юзларига
парда қилиб олдилар.
Водийни тез босиб ўтишди. Бу ерлардаги қудуқ сувларидан таҳорат олишни, ичишни ман
қилдилар.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, биз бу ерларнинг сувига хамир қориб олдик-ку? – деб
сўрашган эди:
- Туяларингизга едиринглар, - деб жавоб қилдилар.
Ниҳоят Солиҳ пайғамбарнинг(а.с.) мўъжизалари ўлароқ чиққан урғочи туя сув ичган
қудуққа етиб келишди. Бу қудуқдан фойдаланишлари мумкинлигини айтдилар.
Йўлчилик яна давом этди. Сувсизлик охирги даражасига етди, одамлар бошларини кўтара
олмайдиган бўлиб қолишди. Мунофиқлар яна ғимирсий бошлашди: «Мусо пайғамбар дуо
қилганида кўкдан ёмғирлар ёққан экан. Бу ҳам пайғамбар бўлса, дуо қилиб ёмғир истарди»
шаклида висир-висирлар билан қўшиндагиларни ҳузурсиз қила бошлашди.
Ҳазрати Абу Бакр(р.а.) одамларнинг дардига бир чора бўлармикан ҳам мунофиқларнинг
тиллари тийилармикан, деган ниятда Расули акрамга(с.а.в.) мурожаат этди.
Жаноби Мавло яратган энг муборак қўллар кўтарилди, ҳожат арз этилди. Орадан ҳеч қанча
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 163
вақт кечмай одамларни севинч чулғади. Бир шамол қўзғалиб, «Ёмғир келяпти» дегандай тотли-ёқимли хабарларни келтирди. Ниҳоят, бошлари узра келган булут шатир-шутур тўкила
бошлади...
Ҳазрати Умар(р.а.) ёмғир фақат қўшин турган ерларга ёққанини, бошқа жойлар қуп-қуруқ
қолганини айтган.
Қўшин қўнган яна бир жой мунофиқларга байрам жойига айланди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.)
туялари Қасва йўқолиб қолди. Қанча излашди, топилмади. Шунда ўнгу сўлдан«Кўкдан хабар
беряпман деб даъво қилаётган Пайғамбар туянинг қаердалигини билмайди...» каби сўзлар ёйила
бошлади ва бу сўзлар мўминларни хийлагина қайғуга солиб қўйди. Пайғамбар ва расулларнинг
саййидига(с.а.в.) аҳвол етказилганида у зот:
- Мен бир инсонман, ғайбни билмайман. Оллоҳ нимани билдирса, ўшани биламан. Ҳа,
ҳозиргина Жаброил менга туянинг қаердалигини хабар берди. Боринглар, фалон водийда
шундай-шундай бир дарахтга югани илинган ҳолда кутиб турибди, - деб марҳамат
қилдилар ва қўллари билан айтаётган водий томонга ишора қилдилар.
Шу заҳоти кетишди, туяни таъриф этилган жойда ва айтилган ҳолатда топишди. Қасва ҳеч
нарсадан хабарсиз, қорнини тўйғазиш ғамида эди.
Айниқса, Гулас исмли бир мунофиқнинг сўзлари ўтиб тушди. Навбатдаги тўхташ жойида
тилига эрк бериб юборди:
- Агар Муҳаммад чиндан ҳам пайғамбар бўлса, эшакдан ҳам ёмон бўлишга розиман, -
деяверди.
Унинг бу гапи мўминларга оғир ботди. Увай ўғли Умайр чидаб туролмади:
- Эй Гулас, мен сени жуда яхши кўрардим. Аммо бу сўзларинг асло тўғри эмас. Бу
гапларингни Расулуллоҳга бориб айтсам, паришон бўласан, айтмасам, мен паришон
бўламан, - деди.
Сўнгра Гуласнинг гапини Жанобимизга айни у айтгандай қилиб етказди. Расули акрам
(с.а.в.) воқеани ойдинлатиш учун Гуласнинг ўзидан сўрадилар. Гулас бўлса, ўламан саттор, мен
бунақа демадим, менга туҳмат қилишяпти, деди. Юзи қизармади, овози ҳам титрамади. Кимдир
биттаси гапга аралашди. Ҳолатни юмшатмоқчи бўларди у.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, биз ҳазил-ҳузул қилишиб, лофни эрмак қилиб
кетаётувдик, - деди.
Шу сирада Набиййи акрамда(с.а.в.) ваҳий аломатлари кўринди. Овозлар кесилди. Сал ўтиб,
Жанобимиз дона-дона қилиб ушбу маънодаги оятларни ўқий бошладилар:
«Қасамки, агар улардан(нега сизнинг устингиздан кулганлари ҳақида) сўрасангиз, албатта,
улар: «Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб келяпмиз, холос» дейдилар. Айтинг: «Оллоҳдан,
унинг оятларидан, унинг расулидан куладиган бўлдингизми?!» Узр айтманглар! Сизлар имон
келтирганингиздан кейин яна куфрга қайтдингиз. Агар сизлардан бир тоифани(чин ихлос билан
тавба қилганлари учун) афв қилсак, бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганлари сабабли
азоблаймиз. Мунофиқ эркаклар билан мунофиқ аёллар бир-бирларидандирлар(яъни, куфрда
бир-бирларига ўхшайдилар). Улар ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан қайтарадилар ва(Оллоҳ
йўлида инфоқ-эҳсон қилишдан) қўлларини(яъни, ўзларини) тиядилар. Улар Оллоҳни
унутишгач, Оллоҳ ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар, ҳақиқий фосиқ-итоатсиздирлар.
Оллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларга ҳамда кофирларга улар абадий қоладиган жаҳаннам оловини
ваъда қилдики, ўша улар учун етарлидир. Оллоҳ уларни лаънатланади. Улар учун доимий азоб
бордир»*.
«Аслида ундай эди, бундай эди...» каби тортишмаларга ортиқ ҳожат қолмади. Чаккаларини
шишира-шишира Гулас ичган қасамлар пуч бўлиб чиқди, унинг ёнини олмоқчи бўлганларнинг
қаллоблиги кўриниб қолди.
Умайр қилган ишидан хурсанд бўлди. Ахир, Оллоҳнинг расулига қилган хизматини Улуғ
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 164
Мавлонинг ўзи оят билан қўллаб турса!..
Гулас эса, бундан бу ёғига пешонасига ёпишган тамға билан нималар қилажак? Эшакдан ҳам
ёмон эканини тан оладими? Бир ривоятга кўра, Гулас тавба қилган ва ке-йинги ҳаётини тузатиб
олган. Бу ривоятнинг қай даражада ҳақиқий экани энди ҳузури илоҳийда Гуласга қилинажак
муомаладан аниқ бўлади.
Табук сафари асносида эсда қоларли чиройли воқеалар ҳам мўл бўлди. Бир куни
Пайғамбаримиз (с.а.в.) таҳорат олиш учун бир чеккага ўтдилар. Ҳадеганда
келавермаганларидан кейин Абдураҳмон ибн Авф(р.а.) имом бўлиб намозни бошлаб
юбордилар. Жанобимиз иккинчи ракатга етиб келиб, унга эргашиб намоз ўқидилар, қолган бир
ракатни имомнинг саломидан сўнг ўзлари ўқиб олдилар. Кейин жамоатга қараб:
- Яхши қилдиларинг! - деб мақтаб қўйдилар.
Бу воқеа зеҳнларга Табук сафарининг гўзал хотираларидан бири сифатида ўрнашди.
Мадинадан чиққандан бери ўн саккиз жойда дамга тўхталган бўлса, ҳаммасида дарров
чегарасини тошлар билан ўраб, намозгоҳлар қилинар эди. Ниҳоят, ўн тўққизинчи мартасида
Табукда қўнилди. Жанобимиз Мадина даврида қилган сафарларидан энг узоғи шу зайл охирига
етди. Ҳаммаси бўлиб тўққиз юз чақиримча йўл босилди. Ҳар томондан қулайликлар замони
бўлган бугун ҳам йўловчилар ўтишга қийналадиган қум дарёсини, ким билади, у замонда не
заҳматлар билан ошиб ўтишган экан, қанча-қанча сабру бардошлар керак бўлган экан,
тафсилоти бизгача етиб келмаган қанчадан-қанча гўзал хотиралар яшалган экан?! Ози-кўпи
билан йигирма кун давом этган бу йўлчилик тарихларда битилган ва уч юз беш саҳифага
сиғдирилган хотиралардан кўра кўпроқ воқеа-ҳодисаларга тўла бўлса керак. Зотан, бугун биз
қилаётган ишлар Жанобимизнинг ҳаётларидан берилган уч-беш томчидан бошқа нимани ифода
қила олади?..
Расулуллоҳ(с.а.в.), Табукда сувларга тегилмасин, деб қаттиқ-қаттиқ танбеҳ берган эдилар.
Жанобимизнинг бу буйруқларини бузганлар бўлди: олдин етиб келган икки киши бир жойда
сизиб чиққан сувдан ичиб олишди. Булар ким эди? Иши ҳар фурсатдан фойдаланиб қолиш
бўлган мунофиқларми? Ёки: «Агар ҳозир бу сувни биз ичмасак, кейин келадиганлар ичиб
қўяди» деган икки фаросатсиз мусулмонми? Нима бўлганда ҳам буйруққа итоатсизлик рўй
берди. Ҳарҳолда Расули кибриё жанобимиз у сувни ўзларига ё яқин дўстларига олиб қолиш
ғамида эмасдилар. Шунинг учун огоҳлантиришдан хабардор бўлатуриб қилинган бу иш у зотни
хафа қилди ва ҳақли ўлароқ у икки одамни жазоладилар.
Сўнгра ердаги кўлмак ҳовучлаб бир мешга солинди. Жанобимиз унга юз-қўлларини
ювдилар. Кейин сув яна жойига бўшатилди. Буюрдилар, учта найза келтириб, у ерга санчдилар.
Ҳар бирининг тагидан сув пишқириб чиқа бошлади. Қўшин аҳлининг юзларини мамнуният
қоплади. Энди бу ерда узоқ қолиб кетишса ҳам, сувсизлик азоби чекилмайдиган бўлди.
Табукдан кетмасликка қарор қилиниб, ўша ерга қўнилди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, кимдир келяпти, - деб қолишди.
Жанобимиз Мадина йўлига боқдилар. Чанг-тўзон орасидан бир отлиқ элас-элас кўзга
ташланди.
- Абу Хайсама бўлсайди, - деб марҳамат қилдилар.
Бу орзу юракларидаги Абу Хайсамага нисбатан севгининг, муҳаббатнинг бир ифодаси эди.
Жанобимизнинг дўстларига боғлиқликларини кўрсатиб турарди.
Нигоҳлар диққат-ла келувчи томон қадалди. Отлиқ тобора яқинлашаверди. Ва ниҳоят:
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, келаётган бу одам ҳақиқатан ҳам Абу Хайсама экан! -
деб юборишди.
Расули акрамнинг(с.а.в.) муборак юзларида балқиган андиша тўла чизгилар ўрнини
мамнуният ифодаларига бўшатиб берди. Севимли бир одамнинг катта бир таҳликадан
қутулиши туфайли туйилган ҳузур ва саодат одам юзида мана шундай кўринар эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 165
- Салом бўлсин сизга, эй Оллоҳнинг пайғамбари!
- Сенга ҳам салом бўлсин, эй Абу Хайсама!
Шундан кейин Набиййи акмал унга келиб яхши қилганини, шу билан катта бир таҳликадан
қутулиб қолганини тушунтирдилар. Абу Хайсама жуда ўринли иш қилганини яна бир бора
тушуниб етди.
Йўлда туяси тайсаллаб ҳеч юрита олмаган Абу Зарр ҳам юкини ортмоқлаганча ниҳоят
Табукка етиб келди. Узоқдан шарпаси кўринган заҳоти Жанобимиз(с.а.в.): «Абу Зарр
бўлсайди» дея умид қилганлари ривоят этилади.
Кейинроқ ҳазрати Расулуллоҳнинг(с.а.в.) бундай деганлари ҳам ривоят қилинади: «Оллоҳ
Абу Заррга раҳм қилсин, ёлғиз бошига юради, кимсасиз бир жойда ўлади, алоҳида бир ҳисобга
тортилажак шаклда тирилтирилади».
Табукка келингач, Пайғамбар(с.а.в.) ҳузурларига Холид ибн Валидни чақирдилар. Дума
раиси Укайдирни топиб келтиришни буюрдилар. Уни кечаси ёввойи бир буқани
қувлаб юрганида учратасан, деб айтдилар. Холид ёнига бир неча кишини олиб, Укайдирни
излаб кетди.
Чиндан, Думанинг амири Укайдир ўша кечаси ҳеч ухлай олмади. Бир ёввойи буқа келиб,
саройининг ташқари эшигини шохлари билан сузиб безовта қилаверди. Охири уни тутиб,
адабини бериб қўймоқчи бўлди. Бемаҳалда шу ишни қилманг, деб хотини қайтарганига
қарамай, отини ҳозирлади, яроғини илди, ёнига укаси Ҳасанни ва бир-икки яқинини олиб,
буқанинг орқасидан тушди.
Латиф бир ёз кечаси эди. Ой атрофни яхшигина ёритиб турарди. Овни кечаси, бундай ёруғда
таъқиб этишҳам осон.
Бирдан қаршисида пайдо бўлган бир неча киши Укайдирнинг кайфиятини бузди.
- Ҳой, сизлар кимсизлар?! - деди дўқ уриб.
- Ёмонига олмасимиздан бизга таслим бўл! - деб жавоб қилишди қаршисидагилар.
- Тушунишимча, олдингизда ким турганини билмаяпсизлар. Мен Думанинг раиси
Укайдирман.
- Биз ўзи сени ёқаламоқчи бўлиб келдик-да.
Укайдир шериклари билан бирга жангга ҳозирланди. Қиличлар қинидан чиқди. Кеча
қоронғулиги жаранг-журунг садолари билан безанди. Аммо тез фурсатда Укайдир бу одамларга
бас кела олмаслигини тушуниб етди. Айниқса, ораларида биттаси бор экан, ёлғиз ўзи уч-беш
кишини олдига солиб қувлаб қолиши ҳеч гап эмас.
Асирлик ўлимдан яхши, деган ўй билан яроқларини ташлашди. Укасигина таслимга
кўнмади, яроғини ташламади, жангда давом этди ва... ўзи ўзининг бошига етди.
Қўллари боғланган асирлар орқама-кетин қилиб бир қаторга терилди. Майдонда
Укайдирнинг укаси Ҳасаннинг ўлигигина қолдирилди. Эгнидаги қимматбаҳо либоси ва қуроли
ечиб олинди. Амр ибн Умаййа Укайдир қўлга олинганининг хабарини бериш учун
эртароқжўнатилди.
Саҳобалар ўхшаши ҳеч кўрилмаган кийимни томоша қилишар эди. Баъзилар қўлларини
теккизиб кўрар, юмшоқлигига ҳайратланиб боқишар эди. Шунда Пайғамбар жанобимиз:
- Сизлар бу кийимнинг чиройлигига лол қоляпсизларми? Валлоҳи, Саъд ибн Муознинг
жаннатдаги рўмолчаси бундан ҳам чиройлидир, - деб марҳамат қилдилар. Укайдир«Мусулмон
бўл» деган таклифни қабул қилмади. Йиллик жизъя бериб туришга рози бўлди. Бунинг эвазига
мусулмонлар ҳам Дума халқини қўриб турадиган, четдан ҳужум қилинса, мудофаа этиб
тинчлиги ва осойишталигини таъминлайдиган бўлишди. Бундан ташқари Табукда яна Макна,
Эйла, Жабра ва Эзру қабилалари билан ҳам битимлар тузилди. Йилда ўташлари лозим бўлган
маблағ ва бунинг эвазига уларни ташқи душмандан ҳимоя этиш хусусида ахдномалар ёзилиб,
ҳар бирига биттадан берилди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 166
Бир кеча Абдуллоҳ ибн Масъудга(р.а.) ҳадеганда уйқу келавермади. Ўрнидан турди, бир оз
айланиб келмоқчи бўлди. Нарироқда бир шуъла кўриниб турарди. Ўша ёққа бориб,
суҳбатлашиб ўтиргиси келди. Яқинлашган сари гангир-гунгур товушларни эшитди, куракнинг
шовқини ҳам қулоғига кирди. Яхшиликка бўлсин, дея яқинлашаверди. Аланганинг енгил
ойдинлигида Пайғамбар жанобимизнинг муборак юзларини кўрди. Ёнларида Абу Бакр(р.а.)
билан Умар(р.а.) ҳам бор эдилар.
Яқинларига келгач, тахминда адашмаганини билди: гўр қазишаётган эди. Ерда бир жасад
ётибди.
- Ким бу, эй Абу Бакр? - деб сўради.
- Абдуллоҳ Зулбижадайн, - дея жавоб қилди Абу Бакр.
- Демак, ўлим бирибир келибди-да. Оллоҳ раҳматига олсин.
Абдуллоҳ бир неча кун олдин ўтли бир хасталикка чалинган эди. Бу хасталик унинг куч-қувватини суғуриб олди, дармонини тамом қилди. Аммо шундай ҳолда ҳам кўзлари ичида бир
шуъла порлаб турарди. Демак, Расулуллоҳ(с.а.в.) берган мужданинг илк хабарчиси келган эди.
Жанобимизнинг: «Эй Абдуллоҳ! Бир ғазотга чиққанингда ўтли хасталикка чалиниб ўласан-да,
шаҳид бўласан... Ёки уловинг сени йиқитиб бўйнинг синади ва ўласан-да, шаҳид бўласан...»
деган кунларидан бери доим икки ҳолдан бирини кутиб юрди. Қачон эшиги тақиллайди, қачон:
«Эй Абдуллоҳ!.. Ҳозир бўл!.. Шаҳидлик йўлига чиқиш пайти келди...» деган бу бахтли воқеа
рўй беради, деб юрди.
Демак, Табук сафари Абдуллоҳ учун шаҳидлик сафари бўлажак эди. Абдуллоҳ йўлда кечган
ва умрининг бир-икки саҳифасини ташкил этган кунларини хасталик ва хурсандчилик
йўғрилган бир ҳол ичида кечирди. Бундан бу ёғи Мавлосига қовушишдан бошқа дунёдан
кутгани қолмади. Мавлоси ҳам бунга қовушишни хоҳлаганига ишонар эди. Ва бир кун то
шомгача чўлларни ёқиб-қовурган қуёш ботаркан, унинг умрининг қуёши ҳам ботди, тўғрироғи,
бу қуёш янада мукаммал ҳаёт оламига чиқди. Шаҳидларни ўлик дейишдан қайтарган Улуғ
Мавло унга Ҳабиби акрами воситаси-ла муждалаган шаҳидликни ато этди.
Шундай қилиб, Зулбижадайн дунёдан олабиладиган энг буюк насибани ҳам ўзи билан бирга
олиб кетди. Мадинадан жуда олисга- Табукдай бир жойга кўмилади энди. Оллоҳнинг расулига
(с.а.в.) яна бир марта бу жойларга келиш балки ҳеч насиб бўлмас, балки асҳоби киромдан ҳам
ҳеч ким гўрини зиёрат қилолмас, устига тортилган қумлар шамолнинг олдига тушиб ўнгу сўлга
сочилиб кетар ва балки мозорини биладиган битта ҳам одам қолмас бу дунёда. Аммо буларга
ғам чекмасди. Дунёда унга: «Ёнимга яқинроқ кел, менга яқин жойда тур» дея марҳамат қилган
Пайғамбарнинг юрагидан жой олган бу фазилатли инсон дунёда икки курак тупроқдан пайдо
бўладиган гўрга зорми? Пайғамбарга севги ва ҳурмат иплари билан боғланган, замонлар ва
маконлар берисидаги инсонларнинг юраклари унинг нурли-ёруғ қабри бўлажак, жуда
олислардан, жуда узоқ замонлар берисидан ҳам: «Оллоҳим, Абдуллоҳ Зулбижадайнга
раҳматинг-ла, марҳаматинг-ла, лутфинг-ла, караминг-ла муомала қил» дейдиган ва балки бу
самимий тилаклари натижасида мағфиратга ноил бўлажак қанчадан-қанча инсонлар ҳам
топилажак...
Жасад қабрга қўйилди, усти ёпилди. Расули муҳтарамнинг(с.а.в.) қўллари юқорига очилди:
- Оллоҳим, мен ундан рози ва хушнуд бўлган ҳолимда оқшомга етдим, Сен ҳам ундан рози
бўл, - дуоси ила аҳадийат боргоҳига илтижоларини арз қилдилар.
Ғоят оддий дафн маросими бўлди бу. Жамоат бор-йўғи уч-тўрт кишидан иборат эди. Аммо
бу жамоатнинг салмоғи оғир. Тарозининг нариги палласига дунё тўла инсонлар қўйилса ҳам,
яна бу тараф оғир босарди.
Бу дуо оламларга раҳмат бўлиб келган буюк пайғамбардан келаётган эди. У зот бу дуони
мажбурият остида эмас, Зулбижадайнга оид муборак кўнгилларида сақлаган севги туфайли
қилдилар. Бу дуонинг охиратда кўрилажак фойдасини қўлга киритиш учун бир мўмин дунё тўла
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 167
молини берса ҳам, кўп нарса қилган ҳисобланмасди. Гўё у ерга бир тасодиф натижаси ўлароқ
келган Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Кошки шу қабрга қўйилган одам мен бўлсайдим» дейишдан
ўзини тийиб туролмади. Эндигина, бир неча ой олдин мусулмон бўлган бу одам дунёдан энг
гўзал улушини олган, қора тупроққа шундай улуш билан кирган эди.
Ирбод ибн Сарийа ғоят камбағал, жуда самимий мусулмон эди. Кўпинча Расулуллоҳ(с.а.в.)
ҳузурларига келар, бирор хизматлари бўлса, бажарар, илтифотларига сазовор бўлар эди.
Кечалардан бирида хуфтондан кейин Оллоҳнинг пайғамбари қадрли хотинлари Умму Салама
(р.а.) онамиз билан бирга энди чодирларига кириб кетишган эди, Ирбод келди. Бу кеча ҳеч
нарса емаган экан.
Расули акрам(с.а.в.) Билолни(р.а.) чақирдилар. Билол қўлидаги чарм халтани ағдарган эди,
бир нечта хурмо тўкилди. Энди хурмоларни тўплаб турганида Жуайл ибн Суроқа билан
Абдуллоҳ ибн Муғаффал ҳам келиб қолишди. Улар ҳам очликдан силлалари қуриган ҳолда
туришарди. Умрлари бутун фақри зарурат ичида кечган, аммо мустаҳкам имонлари бор,
Оллоҳга ва расулига топ-тоза юраклари билан боғланишган эди. Ҳунайнда тўпланган ўлжалар
бўлишилаётган пайтда Расули акрам(с.а.в.) шу Жуайл ҳақида айтган бир жумла гаплари уларга
берилган ҳақиқий баҳо эди. Саъд ибн Абу Ваққос: «Сиз Жуайлга ўлжадаги ҳаққидан ортиқ ҳеч
нарса бермадингиз. Ҳолбуки, менимча, у жуда яхши мўминдир» деявергач, ниҳоят Жанобимиз:
«Қасамки, Уйайнага қараганда Жуайл ер юзи катталигича яхшидир» деганлар ва бу билан
унинг Оллоҳга бўлган таслимиятини назарда тутганлар. Бу кечанинг меҳмонларидан бири ўша
Жуайл эди. Қолганлар ҳам ундан паст қийматдаги одамлар эмасдилар.
Қоринлари сурнай чалган уч киши Пайғамбар дастурхонлари атрофига тез чўкишди.
Тўпланган етти дона хурмо бир товоққа қўйилди. Жанобимиз муборак қўлларини товоқ узра
бир оз тутиб тургач:
- Қани, Оллоҳнинг номини айтиб, енглар, - дея марҳамат қилдилар.
Уч оч одам бисмиллоҳни айтиб ейишга тушди. Қоринлари росмана тўйди ҳам, аммо
товоқдаги хурмо камаймади. Ниҳоят, яхшигина тўйиб, дастурхондан қўлларини тортишганида
товоқда ҳамон етти дона хурмо турарди. Бу хурмолар эрталаб ейишга олиб қўйилди ва яна
ҳазрати Билолнинг(р.а.) халтасига солинди.
Бомдод намозидан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.) Ирбодга мурожааат қилдилар:
- Егани нарсаларингиз борми?
Ирбод кўнглидан: «Қанақа ейдиган нарсани айтяпсиз, эй Оллоҳнинг пайғамбари?» деган
савол ўтаётганини англатиб турган боқишлар билан боқди. Йўқ дея олмади, бор деб ёлғон ҳам
сўзлай олмасди. Шунда Пайғамбар жанобимиз Билолга кеча ортган хурмоларни олиб келишга
буюрдилар.
Хурмолар идишга бўшатилди. Жанобимизнинг муборак қўллари яна уларга тегди. Сўнгра
ўша ерда турган ўн киши емакка таклиф этилди. Қўллар орқама-кейин идишга чўзилар,
биттадан хурмо олиб қайтар, у оғизга солингач, иккинчи, учинчи хурмолар олинар, лекин
идишдаги хурмолар ҳеч камаймас эди. Ниҳоят, ўн киши росмана нонушта қилиб, тарқалишди.
Ортган хурмоларни Расули акрам жанобимиз ўша атрофда ўйнаб юрган бир болакайга берган
эдилар, у шод-хуррам бўлиб, яна ўйинига қайтди.
Табукка келишганига йигирма кун бўлди, лекин ҳали-ҳамон душман кўринмасди. Энди
қайтилса ҳам бўладиган бўлиб қолди. Мадинадан йўлга чиққанларидан бери ҳис этилган озиқ-овқат қийинчилиги охирги чегарасига етиб келган эди. Баъзиларни йиқитди, энди бутун
қўшиннинг ҳолини танг қила бошлади. Ақлга келган ягона чора- улов ҳайвонларини сўйиб
овқат ҳозирлаш эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ўзлари ҳам вазиятни кўриб турибдилар. Шунинг учун бу охирги чорага
изн бердилар. Туясини сўйган одам бошқа биродарининг уловидан фойдаланиб туриши
эслатилди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 168
Қўшин оралаб айланиб юрган ҳазрати Умар(р.а.) уч-беш киши бир туяни сўйишаётганини
кўриб қолди.
- Нима қилаётганларингни биляпсизларми? - деди.
Аҳволни тушунтиришган эди:
- Бу ишга озгина шошмай туринглар, - дея тиззалари боғланган, сўйилаётганини ҳис этиб
ҳўнг-ҳўнг йиғлаб турган туяни қутқариб қолди. Кейин тўғри жаноби
Пайғамбаримизнингҳузурларига борди.
- Эй Оллоҳнинг расули, аскарлар от-уловларини сўя бошлашяпти. Бунга сиз рухсат
бердингизми? - деб сўради.
-Ҳа.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бунинг ўрнига буюринг: ҳамма ўзида бор емагини олиб
келсин, сиз унга барака тилаб Оллоҳга дуо қилинг. Мужоҳидларга ҳали бу ҳайвонлар керак
бўлади, - деди.
Таклиф маъқул кўрилди. Ва шу ондан эътиборан қўшин сафларини оралаб, миниладиган
ҳайвонларнинг сўйилмаслиги, қўлларида бор емаклар Пайғамбаримиз ҳузурларига
келтирилиши ҳақида жар солиб чиқилди.
Бутун қўшиндан тўпланган озиқ-овқат ўртага ёйилган рўмолни ҳам тўлдирмади. Бир миқдор
ун, ёғ, арпа ва хурмодан иборат эди бор нарса. Биттагина рўмол устида тўртта бошқа-бошқа тўп
пайдо бўлган эди. Энди ишнинг бу ёғи Оллоҳда ва расулида қолди. Пайғамбарлар сарвари
(с.а.в.) таҳорат олдилар, икки ракат намоз ўқидилар, қўлларини кўтардилар ва Мавлоларига
ёлвордилар. Сўнгра қўшин аҳлига қараб, озиқ-овқатларни қопларига тўлдириб олишларини амр
қилдилар.
Навбатма-навбат келиб ҳамма қопини тўлдириб кетаверди. Соатларча давом этди бу иш.
Қўшин орасида емакка ниқ тўлдирилмаган битта ҳам қоп қолмади. Энди то Мадинага боргунча
ҳам очлик сиқинтиси чекилмайди. Аскарларнинг юзида мамнунлик излари балқиган, кўзларда
севинч шуълалари жилоланар эди. Расулуллоҳ жанобимиз асҳобларининг орқасидан оёққа
турдилар.
- Мен Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқлиги ва ўзим Унинг пайғамбари эканимга
гувоҳлик бераман. Яна, бу имонда турган одамни Оллоҳ дўзах оловидан асрашига ҳам
гувоҳлик бераман, - дея марҳамат қилдилар.
Юракларни забт этган бир мўъжиза сўнгида жаноби Пайғамбаримизнинг бу сўзларни
сўзлашлари мўъжизаларнинг асл эгаси Улуғ Мавло эканига ҳам бир ишорат ҳисобланиши
лозим эди.
Қўшин гувоҳ бўлган мўъжизаларнинг илки эмасди бу. Йўл бўйича сувларнинг қайнаб
кўпайиши, ёмғирнинг ёғиши, хурмога барака кириши каби қанчадан-қанча мисолларни ҳамма
кўрди. Мўминларнинг қалблари бу ишлар туфайли яп-янги, топ-тоза имонга қовушаркан,
мунофиқларда ҳеч бир яхши ҳол сезилмас, фақат нифоқ туйғулари ортар, фақат юракларидаги
хасталиклар қайталаб қолар эди.
Қайтиш бошланди. Кечаси мунофиқлардан қораюракли ўн иккитаси бирлашди.
Расулуллоҳнинг жонларига қасд қилишга келишишди. Бир водий чеккасидан ўтаётиб, йўлнинг
энг тор жойида у зотни уловларидан йиқитиб, ўлдириш режасини тузишди.
Туяларига минишди. Кеча қоронғу-зимистон эди. Бунинг устига, юзларига ёпинчиқ-ниқоб
тортиб олишди.
Жаброили амин тушди, уларнинг кирдикорларидан хабар берди. Буни эшитган Расули
муҳтарам(с.а.в.) қўшинга водий йўлини тутишни буюрдилар. Ўзлари тепароқдан, пистирма
қўйилган йўлдан бордилар. Ёнларида Аммор билан Абу Ҳузайфадан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
Бири туянинг юганидан ушлаб борар, иккинчиси орқадан келар эди.
Йўлнинг энг тор жойига келишган пайт пистирмадаги ўн икки киши олдиларидан тўсиб
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 169
чиқди. Расулуллоҳ жанобимизни ўртага олишди. Сиқиб келаверишди. Шу он Абу Ҳузайфа(р.а.)
Пайғамбаримизнинг амрлари билан қўлидаги калтакни уларнинг уловлари юзларига солиб
қолди. Туялар орқага тисланди. Шўрликлар қўлларини, юзларини кир қилган бу
ишни ярмида ташлаб, қўшин ичига аралашиб кетишни маъқул кўришди. Туяларининг
бошини водийга буриб, тез жўнаб қолишди.
Аммор ҳам, Абу Ҳузайфа ҳам ҳеч бирини илғай олишмади. Пайғамбарлар сарвари(с.а.в.):
- Уларни илғадиларингми? - деб сўрадилар.
- Йўқ, эй Оллоҳнинг расули, илғаёлмадик. Аммо туяларидан баъзиларини танигандай
бўлдик, - дейишди.
Салдан кейин Жанобимиз(с.а.в.) Абу Ҳузайфа билан ёлғиз қолиб, бу мунофиқларнинг
исмларини унга биттама-битта айтиб бердилар ва:
- Асло бировга айтакўрма! - деб огоҳлантирдилар.
Бундан буён Абу Ҳузайфа сир хуми ўлароқ яшаяжак, пайғамбарлар султонига жуда яқин
одамларга ҳам бу мавзуда ҳеч нарса айтмаяжак. Расулуллоҳнинг кўзқорачўғи бўлган Умар ибн
Хаттобдай инсон ундан мунофиқларнинг кимлигини билиб ололмагач, бундан буён ким ўлса,
Абу Ҳузайфани ахтаражак, агар у жаноза намозида қатнашса, у ҳам ўқияжак, кимнинг
жанозасидан ўзини тортса, «Ҳм-мм... энди билдим сенинг кимлигингни...» деб у ҳам ўқимаяжак.
Усайд ибн Худайр бир ишдан ажабланди: Расулуллоҳ(с.а.в.) асҳобларини водийга йўллаб,
нега ўзлари тор ва хавфли йўлни танладилар экан?.. Ҳеч қизиқиши сўнмади. Охири келиб,
ўзларидан сўраб, ҳолатни аниқлади.
- Уларни бизга билдиринг, бўйинларини узиб ташлайлик, эй Оллоҳнинг пайғамбари!
- дедиғайратиқўзиб.
Жанобимиз бу таклифни қабул этмадилар. Усайд қистайвергач:
- «Мушрикларни енгиб, қувватланиб олиб, энди ўзининг биродарларини ўлдира
бошлади» дейишларини хоҳламайман, - дедилар.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, улар сизнинг биродарларингиз эмас!
Усайд ҳақиқатни айтаётган эди. Уларнинг ҳазрати Пайғамбарга душманликдан бошқа ҳеч
бир ортиқчаликлари йўқ эди. Аммо-лекин, тилларида бўлса ҳам, шаҳодат калималарини
айтишгани уларга мусулмон муомаласи кўрсатилишини тақозо этар, кўринишда ҳам бўлса,
Пайғамбар асҳоби каби бир хусусият берар эди.
Қуро водийига келишганида боғ эгаси хотинни чақириб келишди.
- Қанча хурмо ҳосил олдинг? - деб сўрашди.
- Ўн юк хурмо олдим, - деб жавоб қилди хотин.
Табукка кетишда хурмо ҳосили қанча чиқиши хусусида тахминлар қилинган, Жанобимиз ўн
юк чиқишини чамалаган эдилар.
Сафар давом этди.
Бу сафарда қатнашган мунофиқлар фақат икки нарсага эришишди: чарчоқ ва келажакда
кўражаклари азоб устига азоб... Улар бу сафарга фурсат топилди дегунча бузғунчилик чиқариш
ва бордию бир уруш қилинса, ўлжа қўлга киритиш учун қўшилишган эди. Йўл бўйи қилган бир-икки уринишлари натижасиз қолди. Жанг қилинмагани учун ўлжа ҳам йўқ. Буларнинг ўрнига
Оллоҳнинг лаънати ва ғазабинигина қўлга киритишди. Келажакда бу қилган ҳар бир ишлари
учун битта-битталаб сўроққа тортилишажак, ҳисоб беришажак эди.
Муҳожир ва ансорлар учун эса, бу йўлчилик раҳмат ва мағфират йўлчилиги бўлди. Жуда кўп
қийинчилик тортишди, катта сиқинтиларга кўкрак тутишди, аммо бу йўлчилик уларнинг ич
оламларини пиширди, етилтирди. Бунинг устига, улар эришган ажр ва савоб ҳам юксак
даражаларда эди.
Йўлда Расули кибриё(с.а.в.) жанобимиз мўминларга ушбу муборак сўзлар билан хитоб
қилдилар:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 170
- Мадинада баъзи одамлар бор, сизлар ўтган ҳар водийни улар ҳам кечиб ўтдилар.
Сизлар борган ҳамма жойда улар ҳам бирга бўлишди.
Нигоҳлар муттақийлар имомига(с.а.в.) қаралди. Асҳоби киромнинг бу нигоҳларида: «Сал
тушунтириб беринг бу сўзларни, эй Оллоҳнинг пайғамбари» деган маънолар бор эди. Севикли
пайғамбаримиз тушунтирдилар:
- Уларни бу йўлчиликдан узр тўсди, холос, - дедилар.
Яъни, бу билан: уларнинг кўнгиллари доимо сизлар билан бирга эди, узрлари бўлмаганида
албатта сизлар билан бирга йўлга чиққан бўлишарди, демоқчи эдилар.
Бу тушунтириш билан жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) қалбдаги ният, ихлос ва самимиятнинг
қийматини мукаммал бир тарзда англатган бўлдилар.
Аммо ҳеч бир узрсиз Мадинада қолганларга қанақа ҳукм чиқажак?
То шаҳарга келгунча бу каби саволларни ҳеч хаёллардан чиқариб ташлаб бўлмади.
Узоқдан Мадина кўрина бошлади. Пайғамбар жанобимизнинг юзларида қувонч аломатлари
кўринди.
- Мана тоба(тоза ва хуш шаҳар- Мадина)! - дедилар. Кейин нигоҳларини юзга яқин шаҳид
кўмилган томонга қаратиб:
- Мана Уҳуд тоғи!.. У бизни севади, биз ҳам уни севамиз, - деб марҳамат қилдилар.
Мадинанинг шундоқ остонасида Зуавон деган жойга тушишди. Ўша ерлик бир гуруҳ
кишилар Пайғамбар жанобимизни қаршилади:
- Эй Оллоҳнинг расули, Табукка кетаётганда, келиб масжидларингизни кўраман, ичида
намоз ўқийман, деб ваъда қилган эдингиз, марҳамат этинг, - дейишди.
Аммо Пайғамбаримиз ўринларидан турмадилар. Чунки Жаброили амин келган эди. Ундан
ваҳийни олиб, ўшанга кўра иш қилганга нима етсин. Ваҳий фариштаси севикли
Пайғамбаримизнинг муборак юракларига ушбуларни нақшлай бошлади:
«Яна шундай кимсалар ҳам борки, улар(мўминларга) зиён етказиш, куфрни(кучайтириш) ва
мўминлар ўртасига тафриқа солиш ҳамда илгари Оллоҳ ва расулига қарши урушган(бир)
кимсага кўз тутиш учун(яъни, фитна юзасидан) масжид қуриб олдилар. Яна: «Биз фақат
(бундан) яхшиликнигина истаган эдик» деб қасам ҳам ичадилар. Оллоҳ гувоҳлик берурки, улар,
шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар! (Эй Муҳаммад!) Ҳеч қачон у масжидда(намозга) турманг!
Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид борки, сиз ўшанда туришингиз лойиқроқ. Унда
покликни яхши кўрадиган кишилар бордир. Оллоҳ эса ўзларини мудом пок тутувчи зотларни
севар. Бас, (масжид) биноларини Оллоҳдан қўрқиш ва унинг розилиги асосига қурган киши
яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос қилиб олиб, шу сабабли(ўзи ҳам)
жаҳаннам ўтига қулаган кимсами? Оллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас. Қурган
биноларининг(бузиб ташланиши) уларнинг кўнгилларида шак-шубҳа бўлиб қолур. Магар
юраклари ёрилиб(жонлари чиқиб) кетсагина(шак-шубҳа ҳам йўқ бўлур). Оллоҳ билим ва
ҳикмат эгасидир»*.
У бино кўринишда ибодатхона бўлса-да, аслида фасод уяси. Бу одамлар ҳам кўринишда
имонли, аммо юраклари куфр ва нифоққа тўла. Бу«масжид» ва бу одамлар нақадар бир-бирларига ўхшайди...
Буни«Дирор масжиди» дейишарди. Унинг пайдо бўлиши сабаби ва уни қурганларнинг
қалбларини тўлдирган тушунчалар шундай очиб ташланди... Пайғамбар жанобимиз у ерда
намоз ўқимаяжаклар, аксинча, у бинони ёқиб йиқитажаклар, у ерда тўпланиб олганларни
тарқатиб юборажаклар, фитна ва фасод уруғини экишларига йўл қўймажаклар.
Дарҳол буюрдилар, бир неча киши бориб у бинога ўт қўйиб юборди. Шу тариқа номи
масжид, аммо ўзи фасод уйи бўлган бу жой ўртадан кўтарилди, мунофиқларнинг дами кесилди.
Мадина Расулуллоҳ(с.а.в.) бошлиқ қўшинни севинч ичида қарши олди. Жанобимиз тўғри
бориб масжидга кирдилар, икки ракат намоз ўқидилар, шундан кейингина ҳужраларига ўтдилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 171
Бу йўлчиликда Оллоҳнинг севиклисига йўлдош бўлган ва буюрган вазифаларини
шаънларига лойиқ бир тарзда бажарган онамиз Умму Салама(р.анҳо) ҳам дам олиш учун
ҳужраларига кирдилар.
Ўртада сафарга қатнашмаганлар масаласи турарди. Энди навбат шуни ҳал этишга келди.
Баъзиларни сафардан касалликлари ё кўзлари кўрликлари тўсган, агар бу каби узрлари
бўлмаганида юзда юз бу сафарга боришлари аниқ эди. Бундайлар ҳақида Жанобимиз ҳам
йўлдаликларидаёқ етарли тушунтириш берганлар, худди борганлар билан биргадай мукофот
олишларини айтганлар. Улар кимлар эканини Улуғ Мавло ўзи билади. Эртага ҳузурига
келишганида«Ўзларинг боролмаган бўлсаларинг ҳам, кўнгилларингни борганлар билан бирга
қўшиб юборганларинг учун Табук ғазотидан сизларга теккан улуш мана, олинглар!» дейди,
кўпларнинг кўзини мошдай очтирадиган буюк мукофотни тақдим этади. Ниятлари тузук бўлган
бу одамлар ҳеч нарса йўқотишмаган, аксинча, қозонишган эди.
Узр-маъзурлар бошланди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Мен касал эдим, иситмам шундай бир кўтарилиб кетди,
ўрнимдан қўзғалолмай қолдим. Бунақа бўлмаганимда, Оллоҳга қасам, сиздан
айрилмасдим, бу ерда қолмасдим!..
Бу хил қасамлар билан оламлар Эгасининг севиклиси ҳузурларига келганлар сони хийлагина
кўп эди.
- Сизни пайғамбар қилиб жўнатган Оллоҳга қасам ичаман, туя устида ўтира оладиган
соғлиғим бўлганида тўхтамай кетардим. Мен учун Жаноби Мавлодан кечирим сўраб
берсангиз...
Бу узрни тўқиб ҳузурларига келган одамга Пайғамбаримиз(с.а.в.):
- Оллоҳ сени кечирсин, қани, боравер! - деб қўйдилар.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мен учун ҳам кечирим сўраб беринг. Боролмадим, аммо
сиқилиб ич-этимни адо қилдим. Оллоҳга қасам, бу касалликдан энди турмасам керак деб
ўйловдим.
- Оллоҳсениҳам кечирсин.
Ўтимли узрларим бор, дея кетма-кет қасамлар ичганларнинг сони саксондан ошарди. Бу
узрларини тинглаб, бирон-бир эътироз қилмаган Пайғамбарни улар ишонтирдик деб ўйлашар,
мийиқларида кулимсираганча, ғалабаларини нишонлашар эди. Шунча қийинчилик чекилганига
қарамай ўлжасиз, қуруқ бориб қуруқ қайтган, минг бир заҳматлар билан йўл босиб келганларга
қараб, мана, биз ишни осонгина ҳал этдик, деяётгандек бўлишарди.
Аммо ҳаммани доимо кўз остида тутиб тургувчи Улуғ Мавло қалбларининг сирларидан ҳам
хабардор. Улар Ҳабиби акрами ҳузурига келиб минг қасам ичишмасин, жазолари бекор бўлиб
қолмайди.
Ниҳоят, Каъб ибн Молик келди. Жанобимиз(с.а.в.) ҳузурларида тиз чўкди.
- Сени нима ушлаб қолди? Ақобадаги келишувимизда менга ёрдам беришга доир сўз
бермаганмидинг? - деб сўрадилар Оллоҳнинг расули.
Бошқалар-ку бир ҳаракат билан осонгина сувнинг у ёқасига ўтиб олишди. Улар ўтган
кўприкдан бу ҳам ўтса бўларди. Зотан, Каъб ҳам бирмунча пайт Пайғамбаримиз (с.а.в.)
ҳузурларида ҳар хил баҳоналарни тўқиб ёқасини қутқариб олишни хаёл қилган эди. Аммо
оламлар Эгасининг расули(с.а.в.) келиш вақтлари яқинлашгани сайин, бу йўлнинг боши берк,
деган тушунча оғир боса бошлади. Қўшин шаҳарга кириб келиши билан бу тушунчалар ҳам
хаёлини тарк этди.
- Ҳа, эй Оллоҳнинг пайғамбари! Бошқа одамнинг ҳузурида бўлсайдим, уни хурсанд
қиладиган гапларни айта олардим. Чунки мен мантиқли ва чиройли гапиришни
қойиллатадиган бир одамман. Аммо мен шунга ишонаманки, бугун ёлғон гаплар билан
сизни қониқтира олганим билан Оллоҳ таоло менинг ёлғонимни очиб ташлайди, сиз ҳам
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 172
мендан ғазабланасиз. Агар ўзимни ҳимоя қилмасдан тўғрисини айтсам, балки сизнинг
аччиғингиз келар, лекин Оллоҳнинг кечиришига умид қолади, - деди.
Каъбнинг бу жўяли сўзлари ҳавони бирдан ўзгартириб юборди. Эшитиб турган одамларни
ҳаяжонга солди. Сўзлар қулоқлардан ҳам олдин натижа истаб у зотга чеврилди. Бир пайтлар
ҳидоятнинг энг буюк йўлбошчиси(с.а.в.) айтган: «Зарарингизга бўлса ҳам, доимо тўғрисини
сўзланг!» буйруқлари, мана, ҳозир энг чиройли бир шаклда бажарилган эди. Каъб гапида
бундай давом этди:
- Оллоҳга қасам, менинг ҳеч қанақа узрим йўқ. Олдинги ҳеч бир ғазотда ҳозиргичалик
куч-қувватим бўлмаган, ҳозиргичалик моддий имконим ҳам йўқ эди.
Овозида самимият, пушаймонлик бор эди. Берилажак жазодан қўрқув ҳисси бу овозни
яхшигина чулғаб олган. Саҳобалар қизиқиш, ҳаяжон ва андиша билан пайғамбарлар ва
расулларнинг имоми жанобимизнинг муборак оғизларидан чиқажак ҳукмни кута бошлашди.
Пайғамбаримиз уларга ўгирилдилар:
- Каъб тўғрисини гапирди, - дедилар.
Юраклар севинч ва қўрқув қоришиқ туйғуларга тўлди. Тўғри гапиргани унинг фазилати,
аммо қилиб қўйган иши жазога лойиқ эди. Ҳолбуки, юрагини қийнамаган уч-тўрттаси келиб,
оғизларини кўпиртира-кўпиртира қасамларни сув қилиб ичди, ёқаларини қутқариб кетди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Каъбга дедилар:
- Энди боравер, сенинг ҳақингда Оллоҳнинг ҳукмини кут.
Каъб ўрнидан туриб, масжиддан чиқди. Салима қабиласидан баъзилари унинг ортидан
эргашишди.
- Яхши қилмадинг сен, эй Каъб, - дейишди. - Шу пайтгача тўғри ҳаёт яшадинг. Анавиларга
ўхшаб сен ҳам бирон узр айтганингда, Пайғамбар(с.а.в.) ҳам сенинг кечирилишинг учун дуо
қилганларида, олам гулистон эди. Бошингга ўзинг бало орттириб олдинг. Шунча одам ўзига узр
топганида битта сенга топилмай қолдими?..
Атрофидан унга бу каби маломатлар ёғилаверди. Ҳаммасининг хулосаси бир: Каъб хато иш
тутди. Гап-сўз кўпайиб кетганидан Каъб ҳатто, орқага қайтайинмикан, масжидга бориб: «Эй
Оллоҳнинг пайғамбари, бир оз олдинги гапларимга эътибор қилманг, менинг ҳам ундай-бундай
узрларим бор эди...» деймикан, деган хаёлга ҳам борди. Сўнгра бирдан ҳушини йиғди.
- Менга ўхшаб очиқча, тўғрисини айтганлар яна борми? - деб сўради.
- Ҳа, икки киши бор: Ҳилол ибн Умаййа билан Мурора ибн Рабиъ, - деб жавоб қилишди. -
Улар ҳам сенга ўхшаб гапиришди. Расулуллоҳ уларга ҳам сенга айтган гапларини айтдилар.
Каъб ҳозиргина хаёлига келган фикрдан қайтди. Энди ундаги иккиланишдан асар ҳам
қолмади. Очиғини айтиб тўғри қилганига ишончи ортди. Унга қандай жазо тайин этилмасин,
буниси унча муҳим эмас. Ёлғон гапириб кечирилишдан кўра, тўғрисини айтиб жазо олиш унга
севимли эди.
Жазонинг илк босқичини оламлар парвардигорининг севиклиси(с.а.в.) тайинладилар: ҳеч
ким бу уч одам билан гаплашмайди.
Буйруқ айнан татбиқ этилди. Шу даражадаки, бу учаласи ўзларини ҳеч ким танимайдиган
бегона шаҳарда яшаётгандек ҳис эта бошлашди.
Ниҳоят Расули акрам(с.а.в.) янги тушган оятларни саҳобаларига ўқиб бердилар:
- «(Эй мўминлар,) сизлар уларнинг олдига қайтган вақтингизда, улар(ғазотга бора
олмаганлари учун) сизлардан узр сўрайдилар. Айтинг: «Узр сўраманглар! Сизларга ҳаргиз
ишонмаймиз. Оллоҳ бизни сизларнинг ҳоли-хабарларингдан огоҳ қилди. Шубҳасиз,
амалларингни Оллоҳ ва расули кўриб турибди. Сўнгра ғайбу шаҳодатни(яъни, яширин ва
ошкора ишларнинг ҳаммасини) билгувчи Зотга(Оллоҳга) қайтарилурсизлар. Бас, у сизларга
қилиб ўтган ишларингизнинг хабарини берур». Уларнинг олдига қайтиб борган вақтларингизда
улардан юз ўгиришларинг учун(яъни, айбламасликларинг учун сизларга ўзларининг ростдан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 173
ҳам узрли эканларига) Оллоҳ номи билан қасам ичадилар. Бас, улардан юз ўгиринглар! Чунки
улар нопокдирлар ва қилмишлари(яъни, мунофиқликлари) жазосига жойлари жаҳаннамдир.
Улардан рози бўлишларинг учун сизларга қасам ичадилар. Агар сизлар улардан рози
бўлсаларинг ҳам, Оллоҳ бу итоатсиз қавмдан ҳеч рози бўлмайди»*.
Бу оятлар Каъбни ўртага олиб, нега сен ҳам бирон узр топиб қўяқолмадинг, дея
айблаганларни ўзларига келтирди. Ўшанда гапимизга кирмай яхши қилган экан, дейишди.
Ҳилол билан Мурора кекса кишилар эди. Уйларига биқиниб олиб, қайғуга ботиб, натижани
кутиб ётишди. Ора-сира кўзёшлари тўкишар, фақат ялқовликларидан келган гуноҳнинг
кечирилиши учун Улуғ Мавлога дуолар қилишар эди.
Каъб уларга қараганда ёш эди. Уйида ётиб олмади, кўчаларда, бозорларда юрди, масжидга
келиб намоз ўқиди. Кўчада ҳам, масжидда ҳам ҳеч ким унга гапирмас, салом бермас, бирон
нарса сўраса, жавоб қилмас эди. Кунлар чўзилиб кетаётгандек туюла бошлади Каъбга.
Баъзан масжидга бориб салом берарди-да, кўз қири билан Расули акрам жанобимизни
кузатар, лаблари қимирлаб-қимирламаганини пойлар эди.
Каъб намоз ўқиб турганида Пайғамбаримиз унга қараган пайтлари ҳам бўлди. Аммо кўпинча
муборак юзларини бошқа томонга ўгирар, нигоҳлари дуч келиб қолишини хоҳламас эдилар.
Энди у Мадинада одамлар орасида ғирт бегонадек бўлиб қолди. Бирон киши билан
гаплашишга, дардини англатишга имкон йўқ. Шундай эзилиб юрган кунларидан бирида яхши
кўрган ўртоғи Абу Қатоданинг боғига келди. Деворга осилиб ичкари қаради.
- Эй Абу Қатода! - дея чақирди. - Оллоҳ учун айт: менинг Оллоҳни ва расулини
севадиган одам эканимни сен билмайсанми?
Абу Қатода бу гапларни эшитмагандек тураверди. Жавоб қайтариш тугул, қаршисида одам
турганидан ҳам хабарсиздай, жонсиз бир нарсага қарагандай қараб тураверди. Каъб сўзларини
яна такрорлади. Аҳвол ўзгармади. Учинчи марта ҳаяжонли ва асабий бир ифода билан:
- Эй амакимнинг ўғли, менинг Оллоҳни ва расулини севадиган одам эканимни сен
билмайсанми? - деган эди, Абу Қатода:
- Оллоҳ ва расули билади... - дейиш билан кифояланди.
Сўз шу ерда кесилди. Абу Қатода бу гапи билан: «Сенинг туйғу ва хаёлларингни ҳам, сенга
қилиниши керак бўлган муомалани ҳам Оллоҳ ва расули билади» демоқчи эди. Каъб
кўзларидан ёшлар оққанча, яна девордан тушди, кетди.
Ҳам амакисининг ўғли, ҳам энг яқин дўсти бундай қилиб турганидан кейин бошқасининг
олдига бориши маъносиз эди. Эртаси у бозорда айланиб юрганида бир бегона одам
атрофидагилардан нимадир сўраётганини кўрди. Улар у ёқ-бу ёққа қараб, Каъбга ишора
қилишди: мана шу одам, дегандек бўлишди. Бегона унинг ёнига келди.
- Каъб ибн Молик сенмисан? - деб сўради.
Ў-ў, неча кунлардан бери унинг ҳам ёнига бир одам келди, у билан гаплашди!.. -Ҳа, менман.
Нимагайди?
- Мен савдогарман. Буғдой олди-соттиси билан шуғулланаман. ўассон амири Ҳорисдан
сенга бир хат олиб келдим, - деди у бегона ва хатни узатди. Вазифасини адо этиб бўлган
сифатида яна йўлига кетаверди.
Каъб хатни очди. Унда: «Биродаринг сенга азият бераётганини эшитдим. Ҳолбуки, сен иззат-икромга лойиқ одамсан. Хўрланиш сенинг шаънингга ярашмайди. Ёнимизга келсанг, икром
кўрасан» деб ёзилган эди.
Демак, хабар у ёқларгача етиб борибди-да. Каъб иккиланиб ўтирмади. Буниси ҳам яна битта
бало ва имтиҳон, деди-да, тўғри уйига бориб, хатни шартта тандирга отди. Алангасини томоша
қиларкан, бунақа эзгин бир ҳолатда юрагини мойил қилиб қўймагани учун яратган Эгасига
мақтовлар ёғдира бошлади.
Пайғамбар(с.а.в.) ҳузурларида айбини тан олганидан бери орадан роппа-роса қирқ кун ўтди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 174
Бир пайт эшиги тақиллади.
- Расулуллоҳ хотинингдан айри бўлишга буюрдилар.
- Бу айри бўлиш ажрашиш маъносидами? - деб сўради Каъб.
- Йўқ. Иккинчи буйруқ келмагунича бирга ётмайсизлар.
- Оллоҳ пайғамбарининг буйруқлари бошим устига.
Хабар келтирган одам изига қайтиб кетди. Каъб ичкари кирди. Икки дақиқа ўтар-ўтмас шу
эшикдан хотини чиқди. У вақтинчага отасининг уйига йўл олган эди.
Ҳилолнинг хотини келди. Рухсат олиб, ичкари кирди.
- Эй Оллоҳнинг расули, Ҳилолни мендан бошқа турсин дебсиз. У анча қариб қолган, ўзини
ўзи эплай олмайди ҳам. Рухсат берсангиз, ёнида қолиб хизматини қилиб турсам, - деди.
- Жуда яхши, фақат, сенга яқинлашмасин.
- Ўзи зўрға юрибди-ю, қандай яқин бўла олади. Унинг устига, ўша кундан бери йиғлагани
йиғлаган.
Шундай деб хотин уйигақайтди.
Ҳазрати Расулуллоҳ(с.а.в.) Ҳилолнинг хотинига эри ёнида қолишга рухсат берганларини
Каъбга етказиб, сен ҳам бориб рухсат сўрагин-чи, дейишганида Каъб бу таклифни қайтарди:
- Мен ёшман, Расулуллоҳ рад этишлари мумкин. Мен сабр қилишга қарор берганман,
- деб жавоб қилди. Кунларини ёлғизликда ўтказаверади.
Хотинлардан айри туриш буйруғи келганидан ўн кун ўтган, шу тариқа жами эллик кун
бўлган эди. Каъб шу куни бомдодга масжидга чиқмади, намозни уйнинг томида ўқиди. Намозни
тугатгач, хаёли қочиб, хазин бир кайфиятда ўтираверди. Нигоҳлари кўк юзида, уфқларда, руҳи
қаттиқ бир босқи остида эди. Худди осмон тепасидан босиб тургандек, уфқлар қовурғаларини
қисаётгандек бўларди. Дунё торми-кенгми экани унга билинмай ҳам қолган. Кўзларидан ёшлар
оқади, лаблари шивирлаб: «Оллоҳим, сен меҳрибонларнинг энг меҳрибонисан!» дерди.
Ниҳоят бир ёқлардан, Сел тепалиги томонлардан қандайдир овоз келаётганини эшитди:
- Суюнчи!.. Суюнчилар бўлсин, эй Каъб! - деб бақириб келарди кимдир.
Каъб сакраб туриб кетди, қулоғини динг қилди. Айни овоз айни сўзларни яна
такрорлаганини эшитди. Сал ўтмай чанг-тўзон кўтариб келаётган бир отлиқни кўрди. Бу отлиқ
ҳам шу гапларни айтиб келарди.
Каъб бу хушхабарни келтирганни хурсанд қилмоқчи бўлди. Суюнчисига эгнидаги икки
парча либосни ечиб берди. Бошқа кийими ҳам йўқ эди. Қўшнилардан қарзга бир кийим олиб,
одам болалари ичида энг азизи бўлган зотнинг(с.а.в.) ҳузурларига шошилди.
Энди тиллар ечилган, мўминлар кўчаларга чиқиб, уни тавбаси қабул бўлгани билан
табриклашар эди. Тўғри келиб масжидга кирди. Жанобимиз жамоат ичида ўтирган эканлар.
Талҳа Каъбни кўрган заҳоти ўрнидан туриб, қўлларидан тутди:
- Тавбангнинг қабул этилгани муборак бўлсин! - деди.
Очиқ чеҳралар, севинч тўла кўзлар ҳаммаси Каъбга қаратилган, Пайғамбаримизнинг
муборак юзлари ҳам порлар эди.
- Онадан туғилганингдан бери сен учун энг яхши куннинг хушхабарини қабул эт, -дея
марҳамат қилдилар.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу хушхабар сизданми ёки Оллохданми? - деб сўради Каъб
ҳовлиққанча.
- Оллоҳдан келган ваҳийга асосланган хушхабар бу!
Каъб Расули акрамнинг(с.а.в.) ёнларига чўкди. Бу орада Ҳилол билан Мурора ҳам келишди.
Улар бу муждали хабарни Жанобимиздан олишган эди. Сўнгра Оллоҳнинг расули янги тушган
оятларни дона-дона қилиб ўқий бошладилар:
«Ҳақиқатан, Оллоҳ пайғамбарининг, муҳожирлар ва ансорларнинг тавбаларини қабул қилди.
Улардан бир гуруҳнинг диллари(ғазотдаги қийинчилик ва ташналик сабабли) тойилаёзганидан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 175
кейин оғир соатда унга(яъни, пайғамбарга) эргашган эдилар. Сўнг уларнинг тавбаларини
(Оллоҳ) қабул қилди. Албатта, у зот мўминларга марҳаматли ва меҳрибондир. Яна ўша уч
кишининг(тавбаларини ҳам қабул қилдики), то уларга кенг ер торлик қилиб қолгунча ва
юраклари сиқилиб, Оллоҳ(нинг ғазаби)дан фақат унинг ўзига тавба қилиш билангина қутулиш
мумкин эканини билгунларича(тавбалари) қолдирилган эди(яъни, тавба қила олмаган эдилар).
Сўнгра(Оллоҳ) тавба қилишлари учун уларга тавба йўлини очди. Албатта, Оллоҳ тавбаларни
қабул қилгувчи ва раҳмли зотдир. Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқингиз ва(имонларида) содиқ
кишилар билан бирга бўлингиз!»*
Нафаслар кенг олина бошлади. Эллик кундан бери кўксларда бириккан азоблар бир онда
севинч ва нашъага айланди. Кўзлардан севинч ифодаси бўлган томчилар сизилиб чиқаверди.
- Эй Оллоҳнинг расули! Тавбамнинг қабули шукронасига бор молимни садақа қилиб
юбормоқчиман.
Жанобимиз бундай қилишни тўғри деб топмадилар.
- Молингдан бир қисмини олиб қолганинг ўзингга яхши бўлади, - деб марҳамат
қилдилар.
- У ҳолда Хайбардаги ҳиссам ўзимда қолсин, бошқалари Оллоҳ ризоси учун садақа бўлсин.
Эй Оллоҳнинг расули, Улуғ Мавло мени тўғри гапирганим учун қутқарди. Сизнинг
ҳузурингизда сўз бераман: умрим охиригача асло ёлғон сўзламайман!
Дунёда ёлғончилик билан қутулиб қолдик деб ўйлаганлар балога йўлиқишажак, минг
пушаймонлар ейишажакдир.
ЭЪТИКОФ ПАЙТИ КЕЛГАН ЗИЁРАТЧИ
Расулуллоҳ(с.а.в.) агар сафарда бўлмасалар, рамазон ойининг охирги ўн кунини масжидда
эътикофда ўтказар эдилар. Масжиднинг қиблага кўра чап томонида ўтирар, оғизларини шу ерда
ёпиб, шу ерда очар, жуда зарурий эҳтиёжлари учунгина ташқари чиқар, таҳорат олиб яна
жойларига қайтар эдилар.
Баъзан бошларини ёнларидаги деразадан уйлари томон чиқариб, хотинларидан қайси бири
бўлса, ўшанга сочларини таратар эдилар. Ойиша онамизнинг бу борада тотли хотиралари бор.
Бир кеча Сафиййа онамиз(розийаллоҳу анҳо) эътикофдаги Жанобимизни зиёрат этгани
келди. Бир оз ўтирди, суҳбатлашишди. Сўнгра олиб келган емакларини ташлаб, ўрнидан
қўзғалди.
Вақт кеч бўлиб қолган эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) хотинларини ёлғиз жўнатгилари келмай,
кузатиб чиқдилар. Сафиййа онамиз Усома ибн Зайднинг уйида турар эди, ўша томон кета
бошлашди.
Шу онда мусулмонлардан икки киши улар томонга келишарди. Пайғамбаримизни бир аёл
билан бирга кўриб, одимларини тезлатишди. Тез бу ердан узоқлашиш пайида эди улар.
Жанобимиз ҳолни англадилар ва дарҳол:
- Эй биродарлар, шошилманглар. Ёнимдаги аёл хотиним Сафиййа бинти Ҳуйайдир, -
деб овоз бердилар.
Ҳалиги икки киши тўхташди. Ҳаяжонли ифода билан:
- Субҳаналлоҳ!.. Эй Оллоҳнинг расули, бошқа одам ҳақида гумон қилсак ҳам, сиз
ҳақингизда бунақа гумонга бормаймиз, - дейишди.
Расули акрам(с.а.в.) билдиришларининг сабабини бундай тушунтирдилар:
- Инсон вужудида қон қандай айланса, шайтон ҳам шундай айланиб юради.
Сизларнинг кўнгилларингизга ҳам ёмонлик уруғини ташлаб қўймасин тағин деб андиша
қилдим.
Бу билан одам тадбирли бўлиши лозимлигини, ёмон гумонга сабаб бўладиган ишлардан узоқ
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 176
юришнинг аҳамиятини кўрсатиб бердилар гўё. Сўнгра ҳар қайсилари ўз йўлларига кетишди.
Сафиййа онамизни кузатиб қўйиб, Жанобимиз тағин эътикофга қайтдилар*.
ИБН САЛУЛ
Тўққизинчи йилнинг Рамазон ойи мунофиқлар учун оғир келди. Машҳур мунофиқ Абдуллоҳ
ибн Убай(ибн Салул) тўшакка михланди. Касаллик бу гал уни жуда жиддий ёқалаган,
олмагунича кетадиганга ўхшамас эди.
Муҳтарам Пайғамбаримиз (с.а.в.) ибн Салулнинг касал бўлганини эшитиб, уни кўргани
бордилар. Ҳол-аҳвол сўрадилар, соғайиб кет, деб тилак билдирдилар. Тўққиз йилдан бери
Пайғамбаримизга ва мусулмонларга нисбатан гоҳ яшириқча, гоҳ очиқча юритган хоинона
хатти-ҳаракатларига қарши ҳар доимдагидай бу гал ҳам назокат билан муомала кўрсатдилар.
Яна бир сафар кўргани келганларида Жанобимиз унга:
- Яҳудийларга дўст бўлмасанг дейман, - дедилар.
Ибн Салул ҳали ҳам ўзининг ишлари тўғрилигига ишонган бир ифода билан:
- Асъад ибн Зурора уларнинг жаҳлини чиқарди, лекин фойдаси бўлдими? Нимага
эришди бу билан? - деб жавоб қилди.
Кейин ибн Салул сўзларини бундай давом эттиргани ривоят қилинади:
- Ҳам, эй Оллоҳнинг расули, ҳозир гина-кудуратнинг пайти эмас... Сиздан истагим,
жасадимни ювишаётганида ёнимда турсангиз ҳамда мана шу кўйлагингизни менга кафан
қилиб берсангиз. Кафаним сизнинг кўйлагингиз бўлсин. Жаноза намозимни ҳам ўзингиз
ўқиб беринг ва Оллоҳдан мени кечиришини сўранг...
Бу гаплар имонли одамга ярашадиган гаплар эди. Гуноҳкор бўлса ҳам, охиратдаги ҳисоб ва
жазо қўрқувига тушган юракдан чиқаётгандай эди.
Ибн Салул бу гапларни соғлом кунларида айтганида ҳазиллашяпти деб ўйланар, ҳар доимги
пес одати-да, деб кечирилар эди. Ўлим аломатлари кўрина бошланган, бу ҳаётдан охират
диёрига кўчиш ноғораси қоқилаётган бир кунда ибн Салул яна бир можаро чиқаряптими, яна
битмас-туганмас нафратини сочяптими ва ё бу гаплари пушаймонлик аломатларими эди?..
Бошқа бир ривоятда бу истакларни Расулуллоҳга (с.а.в.) ибн Салул номидан унинг ўғли
Абдуллоҳ етказгани айтилади. Тўғрисиям шуниси бўлса керак. Чунки унинг охиратга куфр ва
нифоқда кетгани кейин туширилган оятларда билдирилажак эди.
Ётиб қолганидан йигирма кун ўтиб ўлим фаришталари ибн Салулнинг ёқасига ёпишишди ва
уни дунёдан айириш учун келишганини билдиришди. «Мен яна баъзи ифлос ишлар қилар эдим,
бошлаб қўйган айрим фитналарим бор эди» дейишига ҳам қўйишмади. Ҳамма иш менинг
кўнглимча бўлиши лозим, деб ўрганган, жаноби Расулуллоҳни шарафсиз ҳисоблайдиган
даражада гўстоҳликка борган бу бадбахтни ана-мана демасдан олакетишди. Энди уни охират
оламида фақат азоб ва жазо кутар эди. Ҳар томонидан қуршаган пушаймонлик унга фойда
бермайди. Оллоҳ расулининг кўйлагига ўралиш тугул, қучоқларида ўлиш ҳам энди унга
асқотмас эди. Абадий фалокат уни қайтиб айрилмас бўлиб чулғаб олди.
Ибн Салул ўхшаши йўқ бир неъматни ўзидан қочирган, дунёсини ҳам, охиратини ҳам бузган
бир бадбахт сифатида охирги нафасини берди. Имонни сотиб, эвазига куфрни олган эди у. Бу
дунёда унинг савдоси фойда келтирмади, ҳидоят йўлини топа олмади.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳижрат қилиб Мадинага келишлари арафаларида қабиласи аҳли унга тож
кийдириб ўзларига амир қилмоқчи бўлиб туришган, аммо Расулуллоҳнинг келишлари билан бу
салтанатни қўлдан бой берган эди. Шунинг алами уни қаттиқ ғазаблантирди. Пайғамбарни
ўзига душман билди ва бошқа ёқдан кийиши мумкин бўлган энг қийматли бахт тожини қўлдан
чиқарди ва ўзини лаънат ҳалқасига дучор қилди...
Ўғли Абдуллоҳ келди. Ниҳоятда хафа эди. Отасини севарди, аммо тўғри йўлда эмаслигидан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 177
доим изтиробда юрарди. Шунинг учун ҳозир нимадир бирнима қилгиси, эндигина кўчган
охират оламига орқасидан фойдали бир нарсалар юборгиси келарди. Балки бу йўлдан уни
қутқариш, ҳеч бўлмаса, азобини енгиллатиш мумкин бўлар?
- Эй Оллоҳнинг расули, отам ўлди. Эгнингиздаги кўйлакни берсангиз, унга кафан
қилмоқчийдим. Ювилаётганида ёнида турсангиз, жанозасини ўзингиз ўқиб берсангиз
деган эдим... - деди.
Жанобимиз ғоят самимий бир мусулмон бўлган Абдуллоҳнинг истагини қайтармадилар,
кўйлакларини ечиб бердилар. Абдуллоҳ ташаккур айтиб уйига қайтди. Расулуллоҳ(с.а.в.)
ёнларидаги саҳобалари билан биргаликда ибн Салулнинг уйига йўл олдилар.
Жасади ювилаётганида ёнида турдилар. Навбат жанозасига келиб, Пайғамбар(с.а.в.) саф
тортган одамлар олдига туриш учун энди бораётганларида кимдир ушлаб қолди. Ўгирилиб
қарасалар, Умар ибн Хаттоб(р.а.) экан.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, ибн Салулнинг жаноза намозини сиз ўқийсизми? Оллоҳ
бу ишдан сизни қайтармаганмиди? - деб сўради.
Жанобимиз хотиржам жавоб қилдилар:
- Эгам бу ишда ихтиёрни ўзимга қолдирди. «Улар учун мағфират тиланг ёхуд мағфират
тиламанг, ҳар иккиси ҳам тенгдир. Улар ҳақида етмиш карра мағфират тилаб дуо қилсангиз
ҳам, Оллоҳ уларни кечирмайди» деб марҳамат қилган. Етмиштадан ошириб истиғфор айтсам
кечиришини билганимда, албатта шундай қилардим, - дедилар ва ўртага қараб юрмоқчи
бўлдилар.
Лекин Умар ибн Хаттобнинг(р.а.) ҳали гапи тугамаган эди:
- Ибн Салул Уҳуд куни мусулмонларни ўз ҳолларига ташлаб қочди. Бани Мустаълиқ
ғазотида эса: «Оллоҳга қасам, агар Мадинага қайтиб борсак, шарафли одам шарафсиз
одамни суриб чиқаради» деган одам бу! Бугунгача доим мўминларга қарши иш қилиб
келди, яҳудийларга ёрдамчи бўлди, мунофиқларнинг энг олдинги сафида турди. Бу
одамнинг жанозасини ўқимаслигингиз керак, - деди.
Ҳазрати Умар(р.а.) ибн Салулнинг ҳамма кирдикорини санар, Жанобимизни ўз ҳолларига
қўймас эди. Ниҳоят, Пайғамбаримиз (с.а.в.) уни кўксидан итариб, холи қўйишини эслатдилар-да, имомлик жойига туриб намозни бошладилар.
Энди ўликни мозорга қўйиш қолди. Расулуллоҳ(с.а.в.) асҳоблари билан бирга қабристонгача
бордилар. Ибн Салулнинг мурдор жасадини гўрга уни яхши кўрадиган бир-икки нафар
мунофиқ қўйди. Устига тупроқ тортиларкан, мўминлар нифоқ ва фасод булоғи бўлган бир
одамдан қутулишганини ҳис этишди.
Ҳазрати Умар андишага тушди. Расулуллоҳни ўз ҳолларига қўймади, қайта-қайта йўлларини
тўсди, бу даража қайсарлик Жанобимизни роҳатсиз қилмасмиди? У зотни роҳатсиз қилган
одамнинг бошига раҳмат ёғилармиди?...
Бу каби ўй-хаёллардан у тинчини йўқотди.
Бу орада ибн Салулнинг устига тупроқ тортилиб, кўмиш ишлари тугалланди. Шу пайт
мўминлар Расулуллоҳни(с.а.в.) ваҳий ҳолатига тушаётганларини кўришди. Орадан бир муддат
ўтгач, иссиғида ушбу оятларни ўқидилар:
-«Улардан биронтаси ўлса, зинҳор унинг(жаноза) намозини ўқиманг ва қабри устига ҳам
бориб турманг! Чунки, улар Оллоҳ ва расулига кофир бўлдилар ва итоатсиз ҳолларида ўлдилар.
Сизни уларнинг мол-дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Чунки Оллоҳ ўша нарсалар
сабабли бу дунёда уларни азоб-уқубатга солишни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини
хоҳлайди, холос»*.
Бу оятлар айниқса ҳазрати Умарнинг кўнглидаги сиқинтини илдизидан қўпорди. Фақат
диний бир ғайрат билан, фақат Расули амин жанобимизга нисбатан ҳурмати ва мунофиқларга
душманлиги сабабидан қилган бу ишининг тўғрилигини Жаноби Мавло ўзи тасдиқлаб турибди,
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 178
ахир!
Расулуллоҳ(с.а.в.) ёмонликка яхшилик қоидасини охиригача юритдилар. Тилида шаҳодат
калималарини айтган бу одамга мусулмон муомаласини қилдилар, ишнинг ич-юзини Оллоҳга
қолдирдилар.
Ислом дини инсонларни соф, топ-тоза туйғулар билан устун бир динга ишонишга чақиради.
Ибн Салул эса, шараф билан, обрў-эътибор билан яшаш йўлини танламади, ичида кофир,
ташида мусулмон кўринишдек, мард инсонга ярашмайдиган мунофиқлик йўлининг тимсолига
айланди. Ҳозир бошлаган ҳаёти кўнгилочар бўлмайди. Жаҳаннамнинг энг чуқур жойларида
азоб кўражагини Қуръон оятлари хабар беряпти. Бўйнига осилган«Мунофиқларнинг раиси»
деган ёрлиқ унга абадий бир фалокатдан бошқа нарса келтирмаяжак.
Макканинг Абу Жаҳли қандай бўлса, Мадинанинг Ибн Салули ҳам шундай эди. Бири куфр
ва ширк тимсоли, иккинчиси нифоқ ва фасод булоғи бўлган бу икки одам Расулуллоҳ
(с.а.в.) жанобимизга кин ва душманлик йўлида баробар юрган икки олчоқ эди. Аммо ҳозир
тушган чуқурни у йиллар давомида ўз хоҳиши билан қазиди, ахир. Ўғли Абдуллоҳни деб
Оллоҳнинг ҳукми ҳам ўзгариб қолмайди.
ҲАДЯ ХИРҚА
Бир куни Расули муҳтарам(с.а.в.) ҳузурларига бир хотин келди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу хирқани ўз қўлларим билан сиз учун тўқидим.
Илтифот этиб, қабул қилинг, - деди.
Хотиннинг бу самимий иши Набиййи акрамни мамнун қилди. Ўша кунлари Жанобимиз бир
хирқага жуда-жуда муҳтож эдилар. Аёл хирқасини ҳадя этиб уйига қайтар экан, Оллоҳнинг
розилигини ҳам қозонди. Зотан, хизматига у истаган ҳақ шу эди. Хизмат ҳақини тери
қуримасидан беришга буюрган ва тавсия этган ҳам Оллоҳдир, Оллоҳнинг расулидир. Севикли
пайғамбарига тамасиз, кўнгил розилиги билан холис қилинган хизматни Улуғ Мавло
тақдирламай қўярмиди?!
Салдан кейин Жанобимиз у хирқани кийиб чиқдилар. Кўрганлар ҳам хурсанд. Аммо бу
хурсандлик узоққа бормади. Бир одам келди, у хирқани силаб-сийпалай бошлади.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу хирқани менга беринг, - деб қолди бирдан.
Пайғамбаримиз: «хирқа менга ҳадя этилганига ҳали бир соат бўлгани йўқ, мен эсам,
бунга муҳтож эканимни ҳамма билади» дея олмасдилар, ахир. Нубувват ахлоқи бундан
тўсарди. Бу одам ўзи бундай демаслиги лозим эди. Анча-мунча заҳмат билан хирқани тўқиган
хотин ҳам уни Пайғамбар кийсинлар, ҳожатлари чиқсин, деб тўқиб келтирган эди!
Расулуллоҳ(с.а.в.) уйларига кириб кетдилар. Бир муддатдан сўнг қайтиб чиққанларида
қўлларида тахлоғлиқ хирқа бор эди. Уни ҳалиги одамнинг олдига қўйдилар. Юзларида ҳеч бир
хафалик аломати кўринмади.
Бир зумда янги хирқали бўлиб олган одам келган томонига қараб кетди. Ортидан борган
бирлари:
- Яхши иш қилмадинг. Биласан, Пайғамбаримиз бунақа истакни жавобсиз
қолдирмайдилар. Ҳолбуки, ўзлари ҳадя берадиган ҳолда эмасликларини ҳам билардинг,
- деб маломатқила бошлади. Одам пушаймон эмасди.
- Оллоҳга қасам, мен уни, ўлсам менга кафан бўлсин, деган ниятдагина сўраб олдим,
- деб жавобқайтарди*.
Қачон ўлишини билмайдиган бир одам кафан дардига тушиб, Расулуллоҳни хирқасиз
қолдириши тўғримиди? Бунақа орзуи бор экан, шарт-шароитни ҳам ҳисобга олиши керак
эмасмиди?..
Эҳтимол ўша кунги мажлисдадир, Расули акрам(с.а.в.) қиёмат кунидан баҳс бошлаб:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 179
- Умматимдан етмиш мингтачаси юзлари ой каби порлай-порлай жаннатга киражак, -
деб марҳамат қилдилар.
Суҳбатда ҳозирлардан Уккоша ибн Миҳсан оёққа қалқди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Оллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан бири қилсин, -
деди.
Жавоб таклифга яраша бўлди:
- Оллоҳим, уни ўшалардан бири қил.
Уккоша мўлжални аниқ урди. Истагини том вақтида айтиб қолди. Яна битталари ўрнидан
турди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мени ҳам ўшалардан қилишини Оллоҳдан сўраб беринг,
- деди.
Аммо энди темирнинг тоби кетиб қолган эди. Шунинг учун Жанобимиз бу иккинчи истакка
жавобан:
- Уккоша сендан илғорлик қилди, - дейиш билан кифояландилар. Эҳтимол ўша онда илк
мурожаатнинг қабул этилиши тақдир қилингандир.
БИР САФАРДАН ХОТИРА
Зиёд ибн Ҳорис тоза ниятлар билан келган эди. Мусулмон бўлганини Расулуллоҳ(с.а.в.)
ҳузурларида шаҳодат калималарини айтиб изҳор этди. Зиёднинг Судоъ қабиласидан эканини
билган бир саҳоба:
- Салгина олдин сенинг қабилангга бир гуруҳни жўнатган эдик, - деб қолди.
Бу гапни эшитган заҳоти Зиёд жаноби Расулуллоҳга мурожаат қилди:
- Эй Оллоҳнинг расули, қавмимнинг Исломни қабул этиши ва итоат қилишига мен
кафилман. У гуруҳни орқага қайтарсангиз, яхши бўларди, - деди.
Бу янги мусулмоннинг гапидан Расулуллоҳ хурсанд бўлдилар.
- У ҳолда бориб уларни қайтариб кел, - дедилар.
- Туям анча чарчабқолган...
Жанобимиз бошқа одамга буюрдилар, у кетиб, аскарий гуруҳни қайтариб олиб келди. Энди
иш Зиёдда қолди. У ўтириб бир хат ёзди ва қабиласига жўнатди.
Кўп ўтмасдан Судоъ қабиласидан бир элчи гуруҳ келди, ҳазрати Пайғамбаримиз
ҳузурларида ҳозир бўлди. Исломни қабул қилиш шарафини қозонишди. Шундай қилиб Зиёд
сўзининг устидан чиқди. Пайғамбарлар султони ширин сўзлар билан уни тақдирладилар.
- Сен қавм ичида ҳурматга лойиқ кишисан, - деб марҳамат қилдилар.
- Тўғриси уларни Исломга ундаган Улуғ Мавлодир,- деб жавоб қилди Зиёд.
- Сени уларга амир этиб тайинлайми?
-Ҳа.
Расулуллоҳ(с.а.в.) бир ёрлиқ ёздирдилар. Унда Судоъ қабиласи Зиёдни ўзига раис деб
билишлари буюрилган эди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, менга маош ҳам ажратасизми?
Бу масалада иккинчи бир ёрлиқ ёздирилди.
Шу пайт Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига бир неча киши келиб қолди ва бошлиқларининг
ноҳақ ишларидан шикоят қилишди.
- Демак, у шу ишларни қилдими? - деб сўрадилар бир бор.
- Ҳа, эй Оллоҳнинг пайғамбари, у шундай қилди. Шунда Жанобимиз атрофларида
ўтирганларга қараб:
- Мўмин бир киши учун амирликда яхшилик йўқ, - деб марҳамат қилдилар.
Бу сўзлар Зиёднинг кўнглига бир оғриқ солди. Икки олам сарвари«яхшилик йўқ» деб
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 180
таърифлаган амирликка у хурсандлик билан рози бўлиб ўтирибди, камига тағин маош ҳам
сўради-я...
Яна кимдир келди.
- Менга мол эҳсон қилинг, эй Оллоҳнинг расули, - деди.
Бу истакка жавобан Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай марҳамат қилдилар:
- Эҳтиёжи бўлгани ҳолда тиланган киши учун у олган мол бошоғриғи ва дарддир.
Тушунганларга бу гап кўп маънолар берарди. Лекин ҳалиги одам истагини яна
такрорлади:
- Менга садақа молларингиздан беринг, - деди.
Шунда Жанобимиз:
- Оллоҳ таоло садақалар хусусида на бир пайғамбарнинг ҳукмини қабул этган ва на
бошқанинг. Бу борадаги ҳукмни ёлғиз Ўзи берган, садақа улашиладиган жойларни саккиз тоифа
ҳолида баён этган. Агар сен шу тоифалардан бўлсанг, сенга ҳам берамиз, - дедилар.
Бу гапни ҳам Зиёд алоҳида ўйлаб, виждон тарозисида тортиб кўриши мақсадга
мувофиқбўларди.
Кеча қоронғиси. Йўлга тушишди. Зиёд Расулуллоҳ(с.а.в.) билан ёнма-ён борарди. Тонгнинг
эрта соатлари яқинлашганида:
- Эй Оллоҳнинг расули, азон айтайинми? - деб сўради.
Жанобимиз шарқ томонга боқдилар, йўқ, дедилар. Яна озгина юрилганидан сўнг Зиёд
иккинчи марта сўради, тағин қайтардилар.
Ниҳоят тонг отди, шарқ томон энламасига оқаришиб кўринди. Сарвари коинот туяларидан
тушдилар.
- Ёнингда сув борми, эй судоълик? - деб сўрадилар.
- Нимадир озгина бир нарса бор, аммо сизга етармикан...
- Уни бир идишга қуйиб, олиб кел!
Зиёд қуйиб келди. Пайғамбар(с.а.в.) муборак қўлларини сувга ботирдилар. Зиёд
қоронғиликда идишдаги сув қайнай бошлаганини ҳайрат ичра кўрди. Бир-икки нафас олиб
улгурмай фавворадай пишқирган сув идишни тўлдириб, тошди. Оламларга раҳмат қилиб
юборилган буюк Пайғамбар Зиёдга:
- Парвардигоримдан уялмаганимда бунақа мўъжизалар билан доим сувни мўл қилиб
қўярдим, ҳамма қонарди сувга. (Лекин осон эмас бу иш.) Қани, биродарларингни чақир,
эҳтиёжи борлар келсин, сувини олсин, - дедилар.
Зиёд азон айтди. Кетидан баланд овозда:
- Ҳей-й суви қолмаганлар, Пайғамбаримизнинг ёнларига келинглар! - деб чақира бошлади.
Ҳар ким келиб мешини тўлдириб кетаверди. Бу иш битгач, Ҳазрати Билол(р.а.) иқомат
такбирини тушириш учун ўрнидан турди. Расулуллоҳ уни тўхтатдилар:
- Азонни судоълик биродаринг айтди, азонни ким чақирса, иқоматни ҳам ўша айтиши
лозим, - дедилар.
Зиёд иқомат туширди, бомдод намози ўқилди. Намоздан кейин ўша куннинг азончиси бўлган
Зиёд қўлида иккала васиқаси билан Расулуллоҳга рўпара бўлди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мени бу иккаласидан қутқаринг, - деди.
- Нима бўлди сенга?
- Кеча«Мўмин киши учун амирликда яхшилик йўқ» деганингизни эшитдим. Мен эсам
Оллоҳга ва расулига ишонган одамман. Яна сиз садақа сўраб келган биттасига: «Эҳтиёж
бўлмагани ҳолда тиланган киши учун у олган мол бошоғриғи ва дарддир» дедингиз, буни ҳам
эшитдим. Мен сиздан маош сўрадим. Ҳолбуки, мен ўзимга тўқ одамман, - деди.
Унинг гаплари самимий эди.
- Ўзинг биласан: истасанг, қабул қил, истасанг, қайтар, - дедилар Расулуллоҳ(с.а.в.).
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 181
Зиёд ҳеч иккиланмасдан қарорини айтди:
- Қайтараман!
- Унда бир одамни кўрсат, уни сизларга амир қилай.
Шундай қилиб, у тавсия этган киши амир этиб тайинланди. Сўнгра қабиласининг бир
эҳтиёжини баён қилди.
- Эй Оллоҳнинг расули, бизнинг бир қудуғимиз бор, қиш пайти суви бизга етади. Ёз келди
дегунча суви камаяди. Биз ҳамма ёққа тарқаб, сув излаб юрамиз. Мана, Ислом динини қабул
этдик, аммо атрофимизда кўп душманлар бизни қуршаб турибди. Дуо
қилинг, сувимиз бизга етсин, ўшанинг атрофида тўпланайлик, сув истаб ҳар ёқларда
санқимайлик.
Пайғамбаримиз Зиёдга етти дона чақил тош топиб келишни буюрдилар. Ҳовучларига
солдилар ва дуо қилиб, Зиёдга бердилар.
- Буларни обориб, Оллоҳнинг исми билан битта-биттадан қудуққа ташла, - дедилар.
...Зиёд тошларни олиб қабиласига боражак, Расулуллоҳ(с.а.в.) айтганларидек қилиб уларни
ташлаяжак ва шундан кейин қудуқда бирон марта сув озайганини ҳеч ким кўрмаяжак*.
ЭСЛАТМА
Бир хатога йўл қўйилди. У хато тузатилганидан кейин Пайғамбар жанобимиз бундай
марҳамат қилдилар:
- Мен билан сизларнинг ҳолатларингизни бир мисол билан тушунтирай. Бир киши кечқурун
ўт ёқди. Аланга баландлаб теваракни ёритгач, атрофдаги парвоналар ва ҳар хил ҳашоратлар
ўзларини алангага ура бошлади. Ҳалиги киши уларни қутқариш учун алангадан
узоқлаштиришга уринади, лекин улар алангага кириш учун тиришишади ва кишидан устун
келишади... Мену сизларнинг мисолингиз мана шудир. Мен сизларнинг камарларингизга
ёпишиб алангадан узоқлаштириш учун: «Алангага кирманглар, бу ёққа келинглар!.. Алангага
кирманглар, бу ёққа келинглар!..» дейман, сизлар бўлсаларинг, мендан устун келиб, қўлимдан
чиқиб кетяпсизлар ва алангага шўнғияпсизлар**.
Яна бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) Қуръон ҳақида гапираётиб, бундай дедилар:
- Оллоҳнинг қулларидан бир қисм одамлар бор, улар пайғамбар эмаслар, шаҳид ҳам
эмаслар, лекин бошқалар Оллоҳ уларга кўрсатаётган икромга ҳавас билан қарашади...
- Ким улар, билсак бўладими?
- Улар Оллоҳ розилиги учун бир-бирини яхши кўрган одамлардир. Ораларида
қариндошлик-яқинлик йўқ. Яхши кўришлари бир-бирларига олиб-беражаклари мол учун ҳам
эмас. Оллоҳга қасам, уларнинг юзлари нурдир, ўзлари ҳам нур устидадирлар. Одамлар қўрқувга
тушадиган кунда улар қўрқув ҳис қилишмайди. Одамлар хафа бўлган пайтлари улар хафа
бўлмайдилар.
Сўнгра ўзлари тушунтираётган оятларини ўқидилар:
- «Сўнгра ўзларига зулм қилган бу кимсаларга айтилур: «Мангулик азобни тотингиз!
Сизлар фақат ўзларингиз касб қилган гуноҳларингиз сабабли жазоланмоқдасиз». (Эй
Муҳаммад,) сиздан: «У(ваъда қилинган азоб) ҳақми?» деб сўрайдилар. Айтинг: «Ҳа,
Парвардигоримга қасамки, албатта у ҳақдир. Сизлар қочиб(ундан) қутулгувчи эмассизлар».
Улар азобни кўрган вақтларида агар ўзларига жабр қилган(яъни, дунё ҳаётидан кофир ҳолатида
ўтган) ҳар бир жон учун ердаги бор нарса бўлса, у(ўша азобдан қутулиш учун), албатта, уни
(бор нарсасини) фидо қилган ва(имон келтирмагани учун) афсус-надоматлар чеккан бўлур эди.
(У кунда) уларга зулм этилмаган ҳолда ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур»*.
Оллоҳга нисбатан туйилган теран бир ҳурмат ва севги... Туйғулар ва ҳаракатлар бу ҳурмат ва
севгига кўра тўғрилаб борилади. Севилган киши Оллоҳ розилиги учун севилади, бу тушунча ва
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 182
хатти-ҳаракатни биронта бошқа бир туйғу йўналтирмайди.
Бунақа одамларга албатта ҳавас қилинади-да. Оллоҳнинг дўсти бўлишдек, ўйлагандаёқ
кўнгил аҳлини маст қиладиган мартаба эгасига ҳавас қилинмайдими ахир?!.
Дўст ўзининг ўй-хаёли, туйғулари ва ҳаракатларини дўстининг розилигига уйғун ҳолга
келтиради. Дўсти рози бўлмайдиган ҳолга тушиш у учун битмас-туганмас қайғу булоғи бўлади.
Оллоҳнинг дўсти бўлиш бахтига эришган одамнинг руҳини ибодат ва убудиййат ишқи
чулғаб олади, кўнгли доимо Оллоҳнинг уйларига(масжидларига) боғлиқ бўлади. Ҳеч ким йўқ
ерларда ҳам Мавлосини эслайди, кўзлари у туйган севги ва ҳурматнинг ифодаси бўлмиш
ёшларга тўлади. Оллоҳнинг китоби кўрсатган амал, ахлоқ ва ихлосда бўлади, пайғамбарлар
султони(с.а.в.) чизиб берган суннатлари йўлида доим бўлишни эришилмас шараф ва бахтга
васила деб ҳисоблайди.
Дунёдаги ҳаётини бу шартлар остида ўтказган одам албатта ҳисоб ва жазо кунида нурдан
ясалган минбарлар устида бўлади-да!..
БУЛУТ, ШАМОЛ ВА ПАЙҒАМБАРИМИЗ
Бир куни кўк юзида қора булутлар кўринди. Қаттиқ шамоллар эсди. Пайғамбарлар азизининг
юзлари ўзгарди. Ичкари кирдилар, ташқари чиқдилар. Хатти-ҳаракатларидан
ҳаяжонланаётганлари билиниб турарди.
- Оллоҳим, бу шамол яхшилик келтиришини, яхшилик билан эстиришингни тилайман.
Унинг ёмонлигидан, у билан юборганинг азобнинг ёмонлигидан сенга сиғинаман,- деб
дуо қилдилар.
Ойиша онамиз(р.анҳо) Расулуллоҳда(с.а.в.) бу ҳолни энди биринчи марта кўриши эмас.
Жанобимиздан бу дуони неча марта эшитган. Агар бу шамол кетидан ёмғир келса,
қувонардилар. Ойиша онамиз бу гал чидаб тура олмади:
- Эй Оллоҳнинг расули, одамлар осмонда булут кўрса, ёмғир ёғади деб суюнишади. Сиз
бўлсангиз, роҳатсизланяпсиз, ҳузурсизланяпсиз? - деб сўради*.
- Эй Ойиша, бу шамол бир азобни келтирмаслигига ишончим йўқ, - деб жавоб қила
бошладилар(с.а.в.). - Бир қавм шамол билан азобга учраган. Улар азоб юкланган булутни
кўрган пайтларида: «Мана бу бизга ёмғир келтирадиган булутдир» дейишган эди.
Бу сўзлардан Ойиша онамиз Од қавмини эслади. Қуръони карим Од қавмини ҳақ йўлга
чақириш учун ҳазрати Ҳуд(а.с.) вазифали этиб юборилганини билдиради.
Ҳазрати Ҳуд(а.с.) Йаман ўлкасидаги қумтепалар(аҳқоф)да яшайдиган қавмига узоқ йиллар
Оллоҳнинг ҳукмларини етказди, тўғри йўлларни кўрсатди, аммо ҳеч сўзларига кирита олмади.
Охири уларни:
«Сизлар ёлғиз Оллоҳгагина ибодат қилингиз! Мен, ҳақиқатан, сизларнинг устингизда улуғ
кун(қиёмат)нинг азобидан қўрқаман» деб огоҳлантирган эди. Улар: «Сен бизларни
худоларимиздан буриш(юз ўгиртириш) учун келдингми?! У ҳолда агар ростгўй кишилардан
бўлсанг, бизларга ваъда қилаётган нарсангни(яъни, Оллоҳнинг азобини) келтиргин-чи?»
дедилар. У айтди: «(Азоб келар вақтнинг) билими ёлғиз Оллоҳ ҳузуридадир. Мен сизларга ўзим
элчи қилиб юборилган нарса(дин)ни етказурман. Лекин мен сизларни нодон қавм эканингизни
кўрмоқдаман». Бас, қачон, улар ўша(азоб)ни ўз водийларига қараб келаётган бир(қора) булут
ҳолида кўришгач: «Бу бизларга ёмғир келтиргувчи булутдир» дедилар. (Ҳуд айтди:) «Йўқ, у
ўзларингиз шоштирган нарса- бир бўрондирки, унда(сизларга аталган) аламли азоб бордир. У
Парвардигорининг амри билан барча нарсани вайрон(ҳалок) қилур. Бас, (у бўрон келиб, Од
қабиласидаги кофирларнинг ўзларини ҳам, молларини ҳам ҳалок қилди. Барчалари қирилиб
битиб,) тонг отганида фақат уларнинг уй-жойларигина кўзга ташланар эди. Биз жиноятчи-осий
қавмни мана шундай жазолаймиз»*.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 183
Кўп ўтмасдан шамол келиб уларни ёқалади. Етти кеча-саккиз кундуз тинмасдан эсди ва Од
қавми илдизидан қўпорилган хурмо дарахтлари каби ерга чўзилди. Шамол тўхтаганида Од
қавмидан ҳеч бир жонли нарса қолмаган, ўлик жасадлари уюм-уюм бўлиб ётар эди...
Расули акрам жанобимиз кўк юзини қоплаган булутларни кўрганларида бу аччиқ
ҳодисаларни эсларига олар ва ўшанақа азобдан ҳимоя қилсин деб Улуғ Мавлога дуо қилар
эдилар.
ҚОРА ХОТИН
Бу хотиннинг исми Суайрадир. Ора-сира йиқилиб, ҳушидан кетиб қоладиган дарди бор эди.
Одобини сақлашга қайғурадиган хотин бўлгани учун дуч келган ерда йиқилиб қолишдан
хавотирда юрарди. Айниқса, ёпилган бўлишини жуда хоҳлаган, дунё беришса ҳам очмайдиган
уят жойларининг бунақа пайтлари очилиб қолиши виждонида чуқур яралар ҳосил қиларди.
Вақт ўтгани сайин кўнгил кўзаси янада тўлиб борар, юк кўтара олмайдиган бир ҳол олар эди.
Ҳар гал уни бу аҳволда кўриб қолганларнинг олдиларидан уяла-сиқила туриб кетиш осон
эмасди, ахир.
Охири бир кун тўғри масжидга йўл олди. Оллоҳнинг расулини топиб, дардини
тушунтирмоқчи бўлди. Масжидга кирди. Жанобимизнинг ҳузурларига борди ва:
- Эй Оллоҳнинг расули, менинг тутқаноғим бор. Ўзимдан кетиб ерга йиқиламан.
Очилишини хоҳламаган жойларим очилиб қолади. Оллоҳга дуо қилинг, менга шифо берсин, -
деди.
Йиллар давомида тўпланган алам ва энг олий мақомга боғланган умид туйғулари дардли бир
овоз билан шу икки жумлага сиқиштирилди. Пайғамбарлар сарвари(с.а.в.) бу истакка дарров
майли демадилар.
- Истасанг, дуо қиламан, Оллоҳ шифо берсин, истасанг, сабр қил ва жаннатга кир, -
дедилар.
Шифо топиш ёқимли, албатта. Чеккан балоларга, туйган виждон азобларига кўра қараса,
излаб-топилмас бир неъмат. Ҳозиргача ҳаётдан олинмаган бахтга эришиларди... Аммо охиратга
имони бор одам учун эришиладиган энг буюк бахт жаннат ҳаётидир. Бир пайтлар масжид
қурилаётганида Пайғамбаримизнинг: «Оллоҳим, чин ҳаёт охират ҳаётидир...» деганларини
эшитган эди бу аёл.
Танлаши учун кўп вақт керак бўлмади.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мен сабр қиламан. Фақат, сиздан тилагим, йиқилган пайтимда
устим очилиб қолишидан сақлаши учун Мавлоимизга дуо қилсангиз, - деди.
Раҳмат пайғамбари(с.а.в.) қўлларини кўтардилар, бу чорасиз, лекин сабрли хотин ҳақига дуо
қилдилар. У ерда ҳозир турганлар ва, айниқса, бу дардга йўлиққан хотин«Омин» деб туришди.
Ниҳоят, дуо тугади. Қўллар юзларга сурилди. Хотиннинг кўзлари кулимсираб турарди.
Севинчнинг бир ифодаси ўлароқ бу кўзларга инжу доналари тўпланган эди. Неча йиллардан
бери эзилган кўнгилнинг ич-ичларидан энг самимий туйғулар ҳамроҳлигида думалаб чиққан
бир неча томчи эди бу доналар. Хафаликни эмас, бахтиёрликни ифодалар эди улар. Бу инжу
доначалари ўзига ўхшаш тоза ва ярақлаган бошқа доначалар билан топишиши учун кўп дард
чеккан ва бу бахтиёрликка эришган хотиннинг бўлиши ҳамда унинг кўзларида пайғамбарлар
султонининг кўзларига боқа-боқа бирлашиши лозим эди.
- Ташаккурларимни қабул этинг, эй Оллоҳнинг пайғамбари! Оллоҳ сиздан рози бўлсин! -
деди-да, Суайра орқага ўгирилиб, масжид эшиги сари йўналди. Ортидан«Мана жаннатни
қозонган бир хотин!» дея қараб қолишди.
Орадан йиллар ўтажак ва бир куни саҳобаи киром ичида илми ва закоси билан ниҳоятда
ҳақли шуҳрат топган Абдуллоҳ ибн Аббос(р.а.) қийматли шогирди Ато ибн Абу Рабоҳга(р.а.):
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 184
«Жаннатий хотинни кўришни истайсанми? - деяжак, ҳа, жавобини олгач эса: - Мана шу қора
хотин» деб ўша хотинни кўрсатажакдир*.
ИБРОҲИМНИНГ ВАФОТИ
Миср қироли совға қилиб жўнатган Мория исмли чўри(бир ривоятга кўра, у ҳам
Пайғамбаримизнинг хотинлари қаторига кирган) ажойиб бир ўғил туғиб берган, Жанобимиз
(с.а.в.) охирги кўрган бу фарзандларига катта боболари ҳазрати Иброҳимнинг(а.с.) исмларини
қўйган эдилар.
Иброҳим жуда чиройли эди. Эмизишга бир темирчининг Умму Сайф лақаби билан танилган
хотинига берилган эди. Жанобимиз ора-сира келиб, севикли ўғилларини суйиб-эркалаб кетар
эдилар.
Иброҳим ўн етти ойлик бўлганида тез-тез касалланаверди.
Бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абдураҳмон ибн Авф(р.а.) билан бирга касал
фарзандларини кўргани бордилар. Бола зўрға нафас оларди. Ҳар ҳаво чиқарганида бўғзидан
хирилдоқ билан чиқарди. Пайғамбаримиз уни қучоқларига олдилар. Кўзларидан ёшлар оқа-оқа
ўпиб, ҳидлай бошладилар. Бу ҳол Абдураҳмонга ғариб кўринди.
- Ие, йиғлаяпсизми, эй Оллоҳнинг расули? - деб сўради.
- Эй Абдураҳмон, бу бир марҳамат туйғусидир, - деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ(с.а.в.).
Кейин эса, ўлганни ўзида йўқ сифатлар билан сифатлаб, юзини тимдалаб, ёқаларини йиртиб
йиғлашдан қайтаришларини айтдилар.
Иброҳим охирги нафасини чиқарганида ҳали икки ёшга тўлмаган эди. Ўн олти ёки йигирма
икки ойлик бўлганига доир ривоятлар бор.
Иброҳимни ҳазрати Аббоснинг(р.а.) ўғли Фазл ювди. Жаноза намози ўқилди. Бақиъ
қабристонига олиб борилди. Эшикдан кириб, сал чапни олиб, икки юз одимча юришгач,
ёлғизоёқ йўлнинг ўнг томонидаги бир жойда қабрга қўйилди. Жанобимиз(с.а.в.) унга:
- Қалб маҳзун бўлар, кўз ёш тўкар, лекин биз Оллоҳ рози бўладиган сўздан бошқа сўз
айтмаймиз. Эй Иброҳим, сенинг айрилиғингдан бизлар маҳзунмиз, - дея хитоб этдилар.
Қабр ёпилгач, бир мешда сув истадилар, қабрга тўкдилар. Шундан кейин қабрга сув тўкиш
суннати жорий бўлиб қолди.
Ўша куни қуёш тутилди. Одамлар, бу ҳодиса Иброҳимнинг вафоти сабабидан юзага келди,
деб ўйлашди. Аслида, бу ўй тўғри эмасди. Олдинроқ Расули акрамнинг(с.а.в.) уч нафар қизлари
кетма-кет тупроққа берилган. Улар учун тутилмаган қуёшнинг Иброҳим учун тутилиши
тушунилмасди.
Бунақа тушунчалар асҳоби киромнинг уст қатламидагиларга алоқаси йўқлиги ҳам
ҳақиқатдир.
Пайғамбаримиз бу миш-мишларни эшитган заҳотлари халқни тўпланишга буюрдилар.
ўамларини бир четга отдилар.
- Эй инсонлар! Қуёш билан ой Оллоҳнинг қудратига далолат этадиган икки аломатдир.
Ҳеч бир кимсанинг туғилиши ёхуд ўлиши сабабидан тутилмайди улар. Унинг тутилганини
кўрганларингда дуо ва ниёз ила, намоз ила Оллоҳ таолога илтижо қилинглар! - дедилар.
Сўнгра одамларни сафланишга буюрдилар. Намоз ўқий бошладилар. Роса узундан-узоқ
ўқидилар. Рукуни ҳам жуда узоқ қилдилар. Рукудан«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб
турдилар. Яна узоқ Қуръон ўқидилар. Яна рукуга бордилар. Аммо бу иккинчи қироат билан
руку биринчисидай узун бўлмади. Сажда қилдилар. Оёққа турдилар. Худди шу тарз яна бир
ракат ўқидилар. Жами тўрт ракатни шу шаклда ўқиб, намозни тугатдилар.
Бу орада қуёш очилиб кетди. Қуёш билан ой ҳеч кимнинг ҳаёти ё ўлимига боғлиқ ҳолда
тутилмаслигини яна бир карра такрорладилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 185
Иброҳим вафот этгач, Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) ҳаётда биттагина қизлари Фотима(р.анҳо)
қолди. Шарафли насаблари ҳам энди бу йўлдан тарқалажак эди.
ДИМОМ ИБН САЪЛАБА
Саъд ибн Бакр қабиласи Расулуллоҳни(с.а.в.) яқин олтмиш йиллардан бери танирди. Чунки
эмизикли пайтларида мана шу қабилага сут эмизишга берилган эдилар.
Қабила аҳли ораларидан кучли, қувватли, эсли бир одамни танлашди. Ўша одам Расулуллоҳ
билан кўришадиган, қабила номидан қарор берадиган- ё Ислом динини қабул ва ё рад этадиган
бўлди.
Димом ибн Саълаба шунақа кенг ваколатлар билан йўлга чиқди. Туяда кунлар йўл босди.
Иссиқ билан олишди, сувсизлик билан юзма-юз келди. Охири бир куни ўзини хурмо дарахтлари
безаган, ҳавоси латиф бир шаҳарда кўрди. Масжидни излаб топди. Эшик олдида туясини
чўктириб, тушди. Юганини илгакка илиб, ичкари кирди.
- Қайси бирларинг Муҳаммад? - деб сўради.
Ичкаридагилар унга сал нарида деворга суяниб ўтирган оқ юзли, оппоқ кийимли кишини
кўрсатишди. Димом ўша ёққа юрди ва Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) қошларига келиб:
- Эй Абдулмутталибнинг ўғли! - деб хитоб қилди.
- Қулоғим сенда.
- Мен сендан баъзи нарсаларни сўрайман, аммо-лекин жиддий гап-сўз бўлади, менга
жаҳл қилмайсан.
- Нимани истасанг, сўра. Сенга қарши ичимда заррача ғазаб бўлмайди.
- Бундай бўлса, яхши. Сендан олдин яшаганларнинг ва сендан кейин келадиганларнинг
Парвардигори бўлган олий Борлиқ номига қасам ичиб сўрайман: сени бизга пайғамбар қилиб
Оллоҳ вазифалантирдими?
- Оллоҳга қасам, ҳа.
- Яхши. Сендан олдин яшаганларнинг ва сендан кейин келадиганларнинг Парвардигори
бўлган олий Борлиқ номига қасам ичиб сўрайман: ёлғиз Оллоҳга қуллик(ибодат) қилишимизни,
унга ширк келтирмаслигимизни, оталаримиз топиниб келган бу бутларни синдириб
ташлашимизни сенга Оллоҳ буюрдими?
- Оллоҳга қасам, ҳа.
Димом яна ўзига хос шаклда қасам ичганидан кейин сўради:
- Беш вақт намоз ўқишимизни сенга Оллоҳ буюрдими?
-Ҳа.
Сўнгра Димом Исломнинг бошқа фарзлари ҳақида ҳам шу тарз қасамлар ичиб сўради.
Закотни, рўзани, ҳажни ва Исломнинг ҳукмларини сўради. Пайғамбар жанобимиз ҳар бири
ҳақида керакли жавобларни бердилар. Ортиқ Димом сўрайдиган нарса қолмади.
- Мен гувоҳлик бераман... - дея шаҳодат калимасини айтди ва сўзида бундай давом этди: -
Сени пайғамбар қилиб юборган Оллоҳга қасам, бутун фарзларни адо этаман, менга
тақиқлаганларингдан қочинаман. Буларга ҳеч бир нарса қўшмайман, ҳеч бир нарсани
камайтирмайман. Мен Димом ибн Саълабаман. Қабиламнинг элчиси ва вакили бўлиб
келганман.
Димом ўрнидан турди ва туясига қараб кета бошлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларидагилар
эшитадиган қилиб:
- Агар гапи тўғри бўлса, жаннатга кирди ҳисоб, - деб марҳамат этдилар.
Димом қабиласига етиб борганида одамлар дарров атрофига тўпланиб келишди. У гапнинг
пўсткалласини айтди-қўйди:
- Лот ҳам, Уззо ҳам жирканч мухлуқлардир! - деди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 186
- Жим бўл, эй Димом, бошингга бало ёғилмасин тағин. Пес бўпқолишинг мумкин, мохов
бўпқолишинг мумкин, тентак бўпқолишинг мумкин... - дейишди ҳар ёқдан.
- Яна нималар дейсиз! Уят! Валлоҳи, улар на зарар беради ва на фойда. Жуда яхши
биласизлар, Оллоҳ бир пайғамбар юборган, унга бир Китоб туширган, сизларни ўзингиз тушиб
қолган бу аҳволдан у пайғамбар воситасида қутқаришни истаган. Менга келсак, Оллоҳдан
бошқа ҳеч бир илоҳ йўқлигига, у Оллоҳ шериксиз-ўртоқсиз эканига ишонаман. Муҳаммад
Оллоҳнинг қули ва пайғамбари деб гувоҳлик бераман. Мен унинг ёнидан сизларга
буюруқларини ва қайтариқларини келтирдим.
Ўша куни эрталаб қуёш чиққанида қабила бутга сиғинар эди, ботишга ҳозирланаётганида у
қабилада мусулмон бўлмаган битта ҳам одам қолмади. Шундай қилиб, Димом ҳам ўзи қутулиб,
ҳам қабила аҳлини қутқарган бахтли одамга айланиб оқшомга етишди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) Хайбар фатҳи чоғи Али ибн Абу Толибга(р.а.) айтган жуда қийматли бир
гаплари бор эди: «Сен туфайли бир кишига Оллоҳ ҳидоят бериши сен учун дунёнинг энг
қимматбаҳо неъматларидан ҳам яхшидир!»
Димомни мана шу ўлчовда баҳолаш лозим. Эрта бир кун у Жаноби Мавло ҳузурига ҳисоб-китоб бериш учун борганида ортида юзларча хотин-эркак туришажак, уларнинг ҳидоятига
сабаб бўлган яхши бир инсон сифатида иззат-икром кўражак.
Ислом тарихида жуда катта олим бўлиб танилган Абдуллоҳ ибн Аббос у ҳақида бундай
деган: «Димом ибн Саълабадан яхшироқ элчини биз эшитмадик»*.
ҚАБИЛА РАИСИНИ ИЛОН ЧАҚДИ
Уҳуд жангидан олти йил ўтди. Ўшанда урушга чиқишига рухсат берилмаган, «Сен ҳали
ёшсан» деб орқасига қайтариб юборилган Абу Саид Худрий(р.а.) жасур бир йигит бўлиб
етишди, сафарларда қатнашди, урушларга кирди.
Бир куни Расули муҳтарам(с.а.в.) ўттиз кишилик бир бўлинма туздилар. Унга Абу Саид
Худрийни бошлиқ этиб тайинладилар. Зиммасига бир вазифа юклаб йўлга чиқардилар.
Бўлинма узоқ юрди. Ҳатто озиқ-овқатлари тугай бошлади. Шунда бир қабиланинг яқинига
қўнишди. Озиқ-овқат сўраб Абу Саид одам жўнатди. Аммо борган одам қўли бўш қайтди.
Озгина дам олволиб, яна йўлда давом этишдан бошқа чоралари қолмади. Бориб, зўрлик билан
қўлларидан емак-ичмак тортиб олиб бўлмаса...
У ёқда эса, қабила раиси ўзича мамнун: ўттиз кишининг қорнини тўйғазиш осон эмасди-да,
ахир. Озиқ-овқат бермасдан тўғри қилдим, деган қаноатда эди. Шундай ўйда ўтирганида,
бирдан сакраб туриб кетди. Қаттиқ бир оғриқ ҳис этди. Қўрқинчли бир ҳайқириш билан ўзини
ерга урди, типирчилай бошлади. Нима бўлдийкан, деб чопиб келганлар, раиснинг ёнидан
узоқлашиб бораётган бир илонни кўришди. Қўлга илинган нарса билан уриб, парча-парча қилиб
ташлашди. Лекин илон парчаланиши раиснинг дардига малҳам бўлмади. Ҳар калладан турли-туман фикрлар чиқарди:
- Нима қиламиз энди, наҳот бир чораси бўлмаса?!
- Анави йўлчилар орасида бунинг иложини қиладиган бирортаси топилмасмикан?
- Сўраганларида емак бермадик, энди улардан ёрдам кутма...
Бу каби фойдасиз сўзлар билан ўтаётган вақт раиснинг зарарига ишлаётган эди. Нима бўлса
бўлди, деб бир хотин жон ҳолатда мусулмонларнинг орқаларидан югуриб кетди. Етиб
борганида:
- Раисимизни илон чақиб олди, ораларингда бунинг чорасини биладиганлар борми? - деб
сўради ҳаллослаганича.
- Бор! - деб жавоб қилди Абу Саид. Хотин унга ўгирилди.
- Ундай бўлса, кетдик!Қани...
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 187
Шунда Абу Саид Худрий хотинга синовчан назар билан боқиб:
- Биз сизлардан ейишга у-бу нарса сўраган эдик, бермадиларинг. Биз ҳам энди сенинг бу
истагингни бажармаймиз. Сизлар бизнинг дардимизга чора бўлмадиларинг, биз ҳам сизларнинг
дардларинг билан ишимиз бўлмайди,- деди.
- Илтимос қиламан... нима сўрасаларинг, берамиз!..
- Ўттизтақўй.
- Келишдик.
Абу Саид Худрий хотин билан бирга қабила сари кетди. Шериклари орқасидан уни ҳайрат
билан кузатиб қолишди: нима қиларкин?..
Абу Саид чодирга кирди. Раис ҳамон ерда типирчилаб ётарди. Кутиб ўтирмади, «Алҳамду
лиллаҳи Раббил ъаламийн...» деб Фотиҳа сурасини ўқий бошлади. Тугатгач, раисга уфлади.
Уфлаши билан бу ҳодисани кузатиб турган чодирдагиларнинг боқишлари ўзгарди. Чунки ерда
ҳозиргина типирчилаб ётган раис бир онда тўғриланиб, ўрнидан туриб кетган эди. Маза қилиб
ухлаб турган одамдай ҳолатда эди. Бир-икки сония олдин ўлим билан олишиб ётган шу одам
эди дейилса, ҳеч ким ишонмасди.
Одамлар севинчдан эсларини йўқотишди. Ораларида йиғлаганлар ҳам бўлди. Қандай
ташаккур этишни била олмайдиган ҳолда эдилар. Эндигина ўн саккизга кирган бу йигитча ўлар
ҳолатдаги бир одамни бу қадар қисқа фурсатда тузатиб юборишини ҳеч ким кутмаган, ақллари
ишонмас эди. Нигоҳларида ҳайрат, миннат ва тақдир туйғулари жам...
Раиснинг буйруғи билан тезда озиқ-овқат ҳозирланди. Бу ёқдаги ишлардан хабарсиз кутиб
турган шерикларига одам юборилди. Улар ҳам келишди. Ҳаммалари тўйгунча овқатланишди.
Шунча иззат-икром кўриб, ниҳоят йўлга чиқишганида, уларга ўттизта қўйдан иборат бир сурув
ҳам қўшиб берилди.
Хайр-хўшлашиб, жўнашди. Йўлда боришаркан, Абу Саид:
- Биродарлар, бу қўйларни ўзаро бўлишамиз, - деди.
- Бўлмайди, - дейишди баъзилар унга.
- Нега?
- Чунки сен Қуръон ўқидинг ва буларни касални тузатганинг эвазига олдинг.
Бир қарорга келишолмади. Ниҳоят Абу Саид бошқа қарорини айтди:
- То Пайғамбар(с.а.в.) ҳузурларига боргунимизча уларга тегмаймиз. Ҳолатни у зотга
тушунтирамиз, нима десалар, шуни қиламиз.
Бу қарор тўғри эди, ҳеч ким эътироз билдирмади. Айни чоқда, бу қарор билан Қуръоннинг
бир ҳукмига ҳам риоя этган бўлишарди:
«Эй мўминлар! Оллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган
(мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Борди-ю, бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз- агар
Оллоҳга ва охират кунига ишонсангиз- у нарсани Оллоҳга ва Пайғамбарига қайтарингиз. Мана
шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир»*.
Сафардан Мадинага қайтиб келишганида биринчи қилган ишлари бу масалани
Пайғамбаримизга(с.а.в.) етказиш бўлди. Жанобимиз Абу Саидга(р.а.) боқдилар:
- Фотиҳа сураси шифо учун ўқиладиган оятлар эканини қаердан билдинг? - деб сўрадилар.
Сўнгра: - Рози бўлсаларинг, бир пай менга ҳам ажратинглар, - деб қўшиб қўйдилар.
Ортиқ бу борада ҳеч кимда шубҳа, иккиланиш қолмади.
Абу Саиднинг дуоси билан тузалиб кетган раис ва унинг қабиласи мусулмонмиди? Йўқ
бўлса, бу ҳодиса туфайли мусулмон бўлишдими? Улар ўзи қайси қабила эди?
Бу саволларнинг жавобини билмаймиз**.
ЁЛҒОНЧИ МУСАЙЛАМА
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 188
Бир куни тонгги намоздан кейин Расули акрам(с.а.в.) шу кеча кўрган тушларини гапириб
бердилар:
- Қўлимда иккита олтин билакузук кўрдим. Бу ҳол мени ғамга солди. Уларга пуфла, деб
ваҳий қилинди. Пуфладим. Учиб кетишди. Буларни мендан кейин пайғамбарлик даъвоси билан
ўртага чиқадиган икки ёлғончи кишига йўйдим. Бири Асвад ал Анси, иккинчиси Мусайлама, -
дедилар.
Ҳақиқатан ҳам Ямомадан қабиласи аҳли билан келган Мусайлама: «Агар ўзидан кейин
менинг пайғамбар бўлишимга кўнса, мен ҳам унинг йўлига кираман» дер эди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) билан кўришганида орзуини такрорлади:
- Агар истасанг, ҳозирча сенинг бу даъвоингга аралашмайман. Фақат, сендан кейин мен
пайғамбар бўлишим шарт! - деди.
Шунда Жанобимиз қўлларидаги чўпни кўрсатиб:
- Бу масалада мендан мана шу чўпни сўрасанг, шуни ҳам бермайман! - дедилар.
Бера олмасдилар ҳам. Чунки пайғамбарлик одамнинг истагига боғлиқ мақом эмас.
Одамлар бир-бирига улашадиган рутба ва мавқе ҳам эмас. Ҳеч ким шу пайтгача шахсий орзу
ва ҳаракати билан пайғамбар бўлмаган. Қолаверса, Пайғамбар жанобимиз пайғамбарларнинг
охиргиси бўлганлари учун бундан бу ёғига бошқа пайғамбарнинг келиши ақлга сиғмас ҳам эди.
Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) Мусайламага яна бундай деганлари ҳам ривоят этилади:
- Сен асло Оллоҳнинг тақдиридан у ёғига ўта олмайсан. Агар пайғамбарлик даъвосини
илгари сурсанг, Оллоҳ сени паришон этади. Мен тушимда кўрган ёлғончи сен эканингга
гумоним кучли. Мана, Собит, менинг номимдан сенга жавоб беради.
Шундай деб Расулуллоҳ(с.а.в.) у ердан кетдилар. Собит ибн Қайс унга Расули акрам
номларидан жавоб берди.
Аммо Мусайлама даъвосидан воз кечмади. Қабиласига қайтиб боргач, ўзини пайғамбар деб
эълон қилди. Унинг бу йўлни тутишига Пайғамбар жанобимизга кўрсатилаётган ҳурмат ва
итоат кўнглига ёқмагани эди. Мукаммал бир салтанат суриш ҳазилакам иш эмасди. Чексиз бир
бойлик тўплаш имкони бор эди.
Мусайламада баъзан кароматга ўхшаб кетадиган ғаройиб воқеалар ҳам содир бўлиб турарди.
Халқни бу каби намойишлар билан қондириш имкони бор эди. Қурайшнинг пайғамбарига
муқобил Ямомадаги Ханифа қабиласида ҳам бир пайғамбар бўлса, нима қилибди?
Бу иддао Ханифа қабиласи орасида яхши қаршиланди. Мадинага бориб ўтирмасдан
Ямомадаги пайғамбарга эргашиш янада осон кўринди уларга.
Бу пайғамбар ҳамрни ичиш-ичмаслик тўғрисида индамаяпти. Зино ҳалол қилинди. Намоз
ўқиш мажбурияти ҳам йўқ. Булар билан бирга, Мадинадаги пайғамбарни ҳам қабул этаётибди.
Мадинага бориб, зиммага бир қанча мажбурият ва масъулият юклаб олмай,
ишни қисқа йўлдан ва янада осон ҳал этиш кўп одамларга ёқиб тушди. Шу боис Мусайлама
теварагидаги оломон борган сари ортаверди.
Раҳҳол ибн Унфува бир пайтлар Ислом динини қабул қилган, ҳатто Қуръондан баъзи
сураларни ёдлаган ҳам эди. Бир куни Абу Ҳурайра(р.а.) билан бирга ўтирганида устларига
Расулуллоҳ(с.а.в.) келиб қолдилар ва: «Икковингиздан бирингизнинг озиқ тиши жаҳаннамда
Уҳуд тоғидай катта бўлиб кетади» дедилар.
Бу муборак сўзлар остида ётган ва мусулмон одамнинг тукларини диккайтириб юборадиган
ёмон кўргилик кимга тегишли экан?
Абу Ҳурайра(р.а.) бу таҳдид менга келса-я, деган қўрқув ва хавотирда неча кечалар
уйқусини йўқотди.
Бу орада бир куни Раҳҳолнинг йўқолиб қолиши ва қаерга кетгани ҳам маълум эмаслиги Абу
Ҳурайранинг юзига ранг киритди. Кейинроқ Раҳҳол Ямомага кетгани ва Мусайламанинг
пайғамбарлигини қабул қилгани тўғрисидаги хабар Мадинага етиб келди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 189
Раҳҳол Мадинада ўрганган Қуръон оятларини Мусайламага ўқиб берар, у эса, мен ҳам ваҳий
оляпман, деган даъвода Қуръонга ўхшатишга уриниб, ҳар хил тумтароқ сўзларни қалаштириб
борар эди.
Бир куни Мадинага икки одам келди. Мусайламанинг элчилари экан. Келтирган хатларини
ҳазрати Расулуллоҳга (с.а.в.) топширишди.
«Оллоҳнинг пайғамбари Мусайламадан Оллоҳнинг пайғамбари Муҳаммадга!.. Сенга салом
бўлсин. Бундан кейин билиб қўй: мен пайғамбарлик ишида сенга ўртоқман. Ҳиссамиз яримга-яримдир. Ярми бизга, ярмиси Қурайшга... Аммо қурайшликлар пайғамбарлик ҳаққига тўла эга
чиқиб, чегарадан ошишяпти» деб ёзилган эди хатда.
Жанобимиз хат келтирган иккала одамдан:
- Сизлар ҳам у айтаётган гапларни тўғри дейсизларми? - деб сўрадилар.
- Ҳа, - деб жавоб беришди элчилар.
Бошқа ривоятда жаноби Расулуллоҳ уларга: «Менинг пайғамбар эканимга ишонасизларми ва
гувоҳлик берасизларми?» деб сўраганлар. Улар эса: «Биз Мусайламанинг пайғамбарлигига
гувоҳлик берамиз» деб жавоб беришган.
Шунда Жанобимиз:
- Мен Оллоҳга ва пайғамбарларига ишонган одамман. Агар элчига ўлим йўқлиги тўғрисида
умумий ҳукми бўлмаса эди, агар элчи ўлдирган бўлсайдим, албатта сизларни ўлдирар эдим! -
дедилар.
Буюрдилар, бир хат ёзилди:
«Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан ёлғончи
Мусайламага!.. Салом ҳидоятга эргашганларгадир. Бундан кейин билиб қўй, ер юзи
Оллоҳникидир, қулларидан истаганини бу ерга ворис қилади. Натижа эса, Оллоҳга ҳурмати
бўлганларгадир».
Шарафли хат элчиларга тутқазилиб, кузатиб қолинди.
Бошқа томонда Сажоҳ исмли бир хотин ҳам пайғамбарлик даъвосини қилиб чиқди,
теварагига анча-мунча одам ҳам тўплади. Бу хотин келажакда Мусайлама билан гаплашади ва
ўзи пайғамбарлик даъвосидан воз кечиб, Мусайламага эрга тегади. Набиййи акрам
вафотларидан кейин Ямомада Мусайлама ўлдирилгач, тавба қилиб, Ислом динини қабул қилади
ва қолган умрини самимий бир муслима сифатида ўтказади.
БИР ЭЛЧИНИНГ ҲАҚИҚАТНИ ЎРГАНИШИ
Дуч келган одам кўнглига келган ҳар нарсани Расулуллоҳдан(с.а.в.) сўрайвериши
тақиқланган эди. Маъносиз, мантиқсиз саволлар бошқалар каби у зотни ҳам роҳатсиз қиларди.
Айни чоқда, асҳоби киромнинг илғорлари жуда-жуда орзу қилишарди, қанийди савол сўраш
тақиқланганини билмайдиган саҳройилардан эсли-ҳушли биттаси келсаю саволлар сўраса...
Бир куни масжидда ўтиришганида бир бадавий пайдо бўлди ва ҳазрати Расулуллоҳнинг
ҳузури саодатларига келди.
- Эй Муҳаммад, бизга элчинг борди ва сенинг«Оллоҳ мени пайғамбар қилиб юборди»
деганингни айтди, - деди.
- Тўғри айтибди.
- У ҳолда менга жавоб бер: осмонни ким яратди?
- Оллоҳяратди.
- Ерни яратган ким?
- Оллоҳ.
- Ер юзига бу тоғларни тиккан ва ер юзида истаган нарсасини қиладиган ким?
- Оллоҳ.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 190
- У ҳолда осмонни яратган, ерни яратган, ер юзида тоғларни тикиб қўйган Зот ҳаққи,
айт: сени пайғамбар қилиб Оллоҳ юбордими?
-Ҳа.
- Сенинг элчинг бир кун ва бир кечада беш вақт намоз вазифаси борлигини айтди.
- Тўғри айтибди.
- Сени пайғамбар қилиб жўнатган Оллоҳ ҳаққи, сўйла: буни сенга Оллоҳ буюрдими? -Ҳа.
- Сенинг элчинг молларимиздан закот бериш вазифаси борлигини ҳам айтди.
- Тўғри айтибди.
- Сени пайғамбар қилиб жўнатган Зот ҳурмати, сўйла: буни сенга буюрган Оллоҳми? -Ҳа.
- Элчинг бизга ҳар йил рамазон ойида рўза тутиш вазифамиз борлигини ҳам айтди.
- Тўғри айтибди.
- Сени пайғамбар қилиб жўнатган Зот ҳаққи, сўйла: буни сенга Оллоҳ буюрдими? -Ҳа.
- Яна элчинг йўлга қодирларимизга Байтни ҳаж этиш вазифаси борлигини ҳам айтди.
- Тўғри айтибди.
Ҳалиги одам буларнинг ҳаммасини ижикилаб сўраб чиққач, ниҳоят:
- Сени пайғамбар қилиб юборган Оллоҳ учун айтаман: буларга ҳеч нарса қўшмайман ҳам,
ҳеч нарсани камитмайман ҳам дедию турди-кетди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг ортидан:
- Қасам бўлсинки, агар шу сўзларида турса, албатта жаннатга киражакдир! – дея марҳамат
қилдилар*.
Ўша кунлари яна бир воқеа, буниси ҳам Расули муҳтарам масжидда ўтирганларида, асҳоби
киромнинг кўпи ҳам ёнларида эканларида рўй берди. Бир киши келиб ичкари кирди. Эгнида
оппоқ кўйлак. Сочлари тимқора. Узоқдан келганини кўрсатувчи бирор белги йўқ: чарчамаган,
усти чанг-тупроқ ҳам эмас. Бунинг устига, нотаниш. Қисқаси, агар
мадиналик бўлганида уни танийдиган топиларди, узоқдан келганида йўлнинг таъсири
билиниб турарди.
Одам келиб Расулуллоҳнинг шундоқ қаршиларига ўтирди. Тиззасини тиззаларига тиради,
қўлларини тиззанинг устига қўйди.
- Эй Муҳаммад, менга айт-чи, Ислом нима? - деб сўради.
- Ислом«Оллоҳдан бошқа топинч йўқ, Муҳаммад Оллоҳнинг расулидир» деб
гувоҳлик бериш; намоз ўқиш, закот бериш, рамазон рўзасини тутиш ва агар йўлга қодир
бўлсанг, ҳаж қилиш, - деб жавоб қилдилар(с.а.в.).
- Тўғри сўйладинг.
Унинг бу гапи шу атрофда ўтирганларнинг кўзларида ҳайронлик пайдо қилди. Бу бегона
худди билмайдиган бир одамдай савол сўради, кейин эса, худди биладиган одамдай жавобни
тасдиқлади. Ажабо, ўрганмоқчими ё имтиҳон қиляптими?
- Менга имон ҳақида хабар бер, имон нима?
- Имон Оллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадар,
яхшилик ва ёмонлик Оллоҳдан эканига ишонишдир.
- Тўғри айтдинг. Энди менга эҳсон нима эканини тушунтириб бер.
- Эҳсон Оллоҳни кўриб тургандек унга ибодат қилишингдир. Ҳарқанча сен уни кўрмаётган
бўлсанг ҳам, у сени кўриб туради.
- Менга қиёматнинг вақти ҳақида белги бер.
- Бу борада сўралувчи сўровчидан кўра билимли эмас(сенга ўхшаб, мен ҳам билмайман).
- У ҳолда менга қиёматнинг нишоналаридан сўйла.
- Чўри ўзининг бекасини туғади; ялангоёқ, болдири яланғоч одамларнинг бошига чиқади;
камбағал подачилар иморат қуришда бир-бири билан мусобақалашади... Қиёмат Оллоҳдан
бошқа биров билмайдиган беш нарса ичидадир,- дедилар Набиййи акмал(с.а.в.) ва шу маънони
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 191
ифодаловчи оятни ўқидилар: - «Дарҳақиқат, ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридагина соат(қиёмат қачон
бўлиши тўғрисида) билими бордир. У(ўзи хоҳлаган вақтда, ўзи хоҳлаган жойга) ёмғир ёғдирур
ва(оналарнинг) бачадонларидаги ҳомилаларини(ўғилми-қизми, расоми-нуқсонлими, бахтлими-бахтсизми) билур. Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирор жон қай ерда
ўлишини ҳам била олмас. Фақат Оллоҳгина билувчи ва хабардор зотдир»*.
Савол-жавоб шу ерда битди. Келган одам ҳеч нарса демай ўрнидан турди, ўзига қадалган
мароқли нигоҳлар остида масжидни тарк этди.
Орадан бир-икки сония ўтди. Ҳалиги одам юрган бўлса, энди икки-уч одим юргандир. Икки
олам сарвари:
- У одамни менга чақиринглар, - деб қолдилар.
Бир неча киши баравар туриб ташқари отилишди. Лекин атрофда одам зоти кўринмасди.
Ночор, қайтишди.
- Тополмадик, эй Оллоҳнинг расули. Уни кўрган-кетган одам ҳам йўқ ташқарида.
Жанобимиз муборак юзларини узун бўйли, елкалари кенг, ҳамманинг орасида гавдаси билан
ажралиб турган одамга чевирдилар:
- У одамнинг кимлигини биласанми, эй Умар? - деб сўрадилар.
- Оллоҳ ва расули мендан яхшироқ билади, - деб жавоб қилди ҳазрати Умар(р.а.)
- У Жаброил эди ва сизларга динингизни ўргатиш учун келди.
Ўтирганларни бир ҳаяжон тўлқини қоплади. Ваҳий фариштасини одам шаклида кўриш,
овозини эшитиш, Расули амин билан Жаброили амин тиззама-тизза ўтириб қилган
суҳбатларини тинглашдек излаб топилмас дақиқаларни яшашган эди, ахир.
Қуръонда бунга ўхшаш воқеалар келган. Масалан, пайғамбар Иброҳим(а.с.) зиёратларига
келган меҳмонларини то улар ўзларини танитмагунича танимаганлар. Айни
шу фаришталар ҳазрати Лут(а.с.) ҳузурларига келишганида Лут(а.с.) ҳам уларни
танимаганлар. Ҳадис китобларига алоҳида ном остида«Жаброил ҳадиси» деб кирган бу суҳбат
саҳобаи киром учун ғоят азиз бир хотира ўлароқ кўнгиллардан жой олди.
РАСУЛУЛЛОҲ СЕВГАН ОДАМ
Муоз ибн Жабал(розийаллоҳу анҳу) ёрдамсевар бир одам эди. Бировларнинг кўнглини
олишни яхши кўрарди. Унинг бу хислати вақти келиб қўлида ҳеч нарса қолмаслигига сабаб
бўлди. Тирикчилигини ўтказиш учун ҳатто баъзан қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Қарзини
ўташ вақти келиб, ҳақдорлар эшигини қоқиб келишганида Муознинг узр сўрашдан бошқа
уларга берадиган ҳеч вақоси йўқ эди. Лекин узр сўраш дардга даво эмаслигини унинг ўзи ҳам
биларди.
Келганларнинг қошлари чимирилиб, яна келармиз, деб ортларига кетишди, кетаётиб, бирор
чорасини топгин-да энди, деб эслатиб қўйишни ҳам унутишмади.
Муоз уйига кираркан, қоронғи ўй-хаёллар қуршовида қолган эди. Нима қилса экан, бу
қоронғиликдан чиқиш йўлини қандай топса экан? «Марҳамат, истаганларингни қилинглар!» деб
бўлмасди. «Бошингизни билган тошингизга уринг, менинг сиздан қарзим йўқ!» дея олмасди.
Уйига қамалиб олишдан ҳам фойда йўқ.
Нима қиларини билмай, бирмунча муддат толғин кўзларини хона деворларига тикиб турди.
Сўнгра шарт ўрнидан турди-да, Пайғамбар масжидларига йўл олди.
Жанобимиз унинг дардини диққат билан тинглаб бўлгач, қарз берганларнинг уйига бир-бир
бордилар. Ҳар бири билан гаплашдилар. Лекин бу гаплашишлардан на муддат ортга сурилди ва
на бирор қулайлик туғилди. Аксига олиб, қўлда ғанимат ҳам йўқ, бўлганида Жанобимиз
масалани осон ҳал этиб қўя қолар эдилар. Муозни жуда яхши кўрадиган Пайғамбаримизнинг бу
ишга ғайратларига гувоҳ бўлган бир саҳобий кейинчалик: «Агар Пайғамбар(с.а.в.)
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 192
орачиликларида бирон қарз муддати кечиктирилса эди, Муоз учун кечиктирилган бўлар эди»
деган эди.
Энди нима қилади Муоз? Ҳаво ёқимли, кунлар қандай гўзал, деб ҳеч нарса бўлмагандай
юраверсинми? Йўқ, бундай қилишга ундаги уят туйғуси йўл бермайди, обрў-эътибори, шарафи
бор унинг. Бу аҳволга чек қўйиш лозим эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) Муознинг мол-мулкини сотишга
чиқардилар. Келган маблағни қарз берганларга тарқатиб, масалани ҳал қилдилар. Муоз энди
уйсиз-боғсиз, беш тангасиз қолди. Аммо бу чорани қўллаган Жанобимиз уни бу аҳволда ташлаб
қўя олмасдилар ҳам.
Ўша кунлар эди. Расулуллоҳ(с.а.в.) Йаманга бориб, у ерда Ислом динини тушунтириш,
шаръий ҳукмларни татбиқ этишга кўнгилли бир одам ахтардилар. Абу Бакр(р.а.) кўнгилли
бўлиб чиққан эди, уни қайтардилар. Кейин ҳазрати Умар(р.а.) келди. Уни ҳам қайтардилар.
Ниҳоят бу вазифага Муоз ибн Жабал талабгор бўлди. Дарҳол қабул этилди.
Энди Муоз бемалол нафас ола оларди. «...Ким Оллоҳдан қўрқса, у Зот унинг учун(барча
ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни(пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан
ризқлантирур...»* оятининг сири очилди.
Расули акрам(с.а.в.) Муозни(р.а.) қаршиларига ўтирғиздилар. Вазифасини бажаришда
нималарга эътибор қаратиши лозимлигини ушбу муборак сўзлар билан тушунтирдилар:
- Сен аҳли китоблардан бир қавмни Исломга чақириш учун боряпсан. Уларни энг олдин
Оллоҳнинг расули эканимга ишонишга чақир. Улар бу чақириғингни қабул этишса, бир кун-бир
кечага беш вақт намозни Оллоҳ фарз қилганини билдир. Агар улар сенга бу борада итоат
этишса, бойларидан олиниб камбағалларига тарқатиш учун Оллоҳ закотни фарз қилганини айт.
Агар улар буни ҳам қабул қилишса, закотни тўплашда одамларнинг молларидан энг
яхшиларини олиб жонларини ачиштиришдан ва натижа ўлароқ мазлумнинг баддуосига нишон
бўлишдан сақлан. Чунки бундай дуо билан Оллоҳ орасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
Сўнгра уни саволга тутдилар:
- Эй Муоз, нима билан ҳукм қиласан?
- Оллоҳнинг Китоби билан ҳукм қиламан.
- Излаган ҳукмингни Қуръондан топмасанг-чи?
- Пайғамбарнинг суннати билан ҳукм қиламан.
- Ундан ҳам излаганингни топмасанг-чи?
- Уҳолда ижтиҳодқиламан.
Шунда Жанобимизнинг муборак юзларида тотли бир мамнунлик аломатлари кўринди.
Ахтарганини топган, амалига қовушган бир кўнгил ҳузури ичида:
- Мақтовлар Оллоҳгадир, у расулининг элчисини расулининг орзуига уйғун ҳолга келтирди,
- деб марҳамат қилдилар.
Муозга шерик қилиб Абу Мусо ал-Ашъарийни тайинладилар ва иккаловига бундай тавсия
бердилар:
- Осон қилиб кўрсатинглар, қийинлик чиқарманглар. Кўнгилларни завқлантирадиган
ифодалар билан сўзланглар, нафратлантирадиган сўз ва ишлардан узоқ туринглар.
Сўнгра уларни йўлга кузатиб чиқдилар. Муоз туяга минган, сарвари коинот(с.а.в.) ёнида яёв
борардилар.
- Эй Муоз, - дедилар бир пайт, - бошқа мени кўрмасанг керак, менга етиша олмайсан,
шекилли. Фақат, масжидимга ва қабримга келасан.
Бу гаплар Муознинг қулоқларини ёндирди, юрагини қовурди. Кўзлари бир онда ёшланиб,
юрагининг туб-тубларидан қайнаб чиққан бу ёшларни тўхтатиб бўлмай қолди. Расули кибриёни
бошқа кўрмас бўлиб айрилиб кетиш шунча осонмикан?.. Абадий саодатни унинг раҳбарлигида
топган, жондан азиз бир севикли ўлароқ қабул этган эди бу зотни. Ўринларига ўлишни жонига
миннат биладиган даражада битмас-туганмас севгиси ва ҳурмати бор эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 193
Ўзига қолса, кетмасди, то вафот этгунларига қадар ёнларидан айрилмас эди. Аммо севикли
Пайғамбари унга«Бор!» деб турибдилар. Кетмаса, бўлмасди. Севган одам севгисини буйруққа
итоат этиш билан исбот қилиши лозим, ахир.
Демак, тақдир қалами дунё ҳаётида Пайғамбарни(с.а.в.) бошқа кўриш йўлини унга
беркитибди. Муоз у ёқда Оллоҳнинг расулидан вакил ўлароқ таблиғ вазифасини юритар экан,
Оллоҳнинг севиклиси(с.а.в.) бу ёқда дунёдаги вазифаларини тамомлаган сифатида оламлар
Парвардигорининг ҳузурига боражак эдилар. Қисқаси, энди кўришиш маҳшарга қолаётган эди.
- Эй Оллоҳнинг расули, менга васият қилинг, - деди.
- Қаерда бўлсанг, Оллоҳга ҳурматда бўл.
- Яна васиятқилинг.
- Ёмонлик қилиб қўйсанг, кетидан яхшилик қил, то бу яхшилигинг у ёмонлигингни ювсин.
- Яна айтинг, эй Оллоҳнинг пайғамбари.
- Одамларга чиройли хулқ билан муомала қил.
Ажралиш пайти ҳам келиб қолди. Муознинг қулоғига сирға қилиб яна битта тавсия қилинди:
- Неъматга кўмилиб неъматни берганни унутишдан сақлан. Чунки Оллоҳнинг севикли
қуллари неъмат эгасини унутиб қўйишдан қўрққанларидан неъматга кўп ҳам
кўмилавермайдилар.
Бу тавсия айниқса Муозга жуда лозим эди. Бутун мол-мулки қўлидан чиққан бир одам
сифатида бундан буён мол-давлат масаласида яна бошқа хаёлларга бориш эҳтимоли шу зайл
ўнгланди.
Муознинг қулоқларида қолган охирги жумла Расули амин жанобимизнинг ушбу муборак
сўзлари бўлди:
- Инсонлардан менга энг яқини Оллоҳни ҳурматлаганларидир, ким бўлса бўлсин, қаерда
бўлса бўлсин...
Буларни айтиб бўлгач, Оллоҳнинг севиклиси, жазо кунининг шафоатчиси Муҳаммад
Мустафо(с.а.в.) жанобимиз Мадинага қайтиб кетдилар. Муоз энди бошқа кўрмаяжаги севгили
пайғамбарининг ортларидан ҳасрат тўла ёшли кўзлари-ла қараб турди-да, сўнгра уҳам Йаман
йўлини тутди.
Отилган ҳар бир одим уларни бир-биридан узоқлаштираётган эдими? Ёки икки севгили
бирга-бирга битта йўлда кетаётирларми?..
Ҳақиқат оламида айрилиқ йўқ. Муоз(р.а.) Расулуллоҳнинг(с.а.в.) ёнларида, Расули кибриё
жанобимиз ҳам Муознинг ёнида...
Бир вақтлар суюкли Пайғамбаримизнинг: «Севувчи севгилиси билан бирга бўлади»
деганларини Муоз эшитган эди. Яна битта хотирасини эса, қабрга кирса ҳам унутмаса керак.
Бир куни Жанобимиз унинг қўлидан тутиб: «Эй Муоз, Оллоҳга қасам, мен сени яхши кўраман.
Ҳар намозинг ортидан«Аллоҳумма, аъинна ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»
(Оллоҳим, сени эслаш, сенга шукр қилиш ва чиройли ибодат этишда менга ёрдамчи бўл)
дуосини қолдирма, бепарво бўлма» деб марҳамат қилган эдилар.
Ҳазрати Расулуллоҳ(с.а.в.) қасам ичиб«сени яхши кўраман» дея мақтаганлари Муоз ибн
Жабални(р.а.) умрларининг охирларида узоқларга жўнатишларининг, албатта, бир ҳикмати бор
эди. Жисман айрилиқ бўлса ҳам, маънавий биргалик давом этади, бирга бўлган пайтлари
олганидан ҳам ортиғини Муоз айрилиқ онида олади. Хайр-хўшлашилаётганда Жанобимиз
айтган гапларда узоқ-яқинлик асло муаммо эмаслиги ҳам тушунтирилгандай бўлди. Қанча
узоқдагилар жуда яқин, қанча яқиндагилар эса, жуда узоқбўлишлари мумкин эди.
Йаман сари бораётган Муоз ҳозиргача ҳеч тарк этмаган дуосини яна ҳар намозидан кейин
такрор этаркан, бу билан Жанобининг хос тавсияларини жойига қўяётганини ҳам хотирлаяжак,
қўлини Расули кибриёнинг қўлларида тургандек ҳис этажак эди.
Ҳеч унутмайдиган хотираларидан яна биттаси имом бўлиб намоз ўқиётганда намозни чўзиб
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 194
юбормаслик тўғрисидаги тавсия эди. Бир пайтлар узундан-узоқ намоз ўқиб бера бошлаганида
Пайғамбаримиз унга танбеҳ берганларини ҳалигача унутмаган эди*.
ВИДО ҲАЖИ
Ҳудайбийада битим тузилаётган чоқда ўрнидан туриб кетган ва: «Нуқул Қурайш элчисининг
гапи бўладими?» дея портлаганлар ўшанда росмана энди имон даъвосини бой бердик, деб
ўйлашган эди.
Мадинага қайтишда тушган Фатҳ сураси бу битимни мўминлар учун«очиқ-равшан фатҳ»
деб баҳолаган, кўнгилларда тўпланган қайғуни суғуриб ташлаган эди. Бундан буён Ислом дини
кундан-кунга қувват топди, ширк ва куфр ҳаёти одим-одим чекинишга мажбур қолди. Ана ўша
битимдан кейиноқ мўминлар катта ва давомли хавф туғдириб келаётган Ҳайбар қалъасини фатҳ
этишди. Теваракдаги катта-кичик амирликларга хатлар ёзилди, Макка фатҳ этилди, то
Табуккача сафарлар уюштирилди, ҳазрати Абу Бакрнинг амирлиги остида қилинган ҳаж
пайтида бундан буён ҳеч бир мушрик Каъбани тавоф этолмаслиги
эълон қилинди. Бу эълонга қарши бош кўтариб, «Йўқ! Эски тартиб давом этади!» дейдиган
бир одам чиқмади.
Ундан кейин узоқ-яқиндаги кўп араб қабилалари ўз ихтиёрлари билан Мадинага келиб,
Исломни қабул қилганларини билдиришди.
Мана шу ораларда Наср сураси инди: «(Эй Муҳаммад,) қачон Оллоҳнинг ёрдами ва ғалаба
келса ва одамлар тўп-тўп бўлишиб Оллоҳнинг дини(Ислом)га кираётганларини кўрсангиз,
дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан(У Зотни ҳар қандай«шерик»лардан) покланг ва
у зотдан мағфират сўранг! Зеро, у тавбаларни қабул қилгувчи зотдир».
Бу шарафли сура келганидан кейин Жанобимиз олдингига қарагандаям кўп тавба ва
истиғфор айтадиган бўлдилар.
Айниқса, ҳазрати Абу Бакр бу сурани«Энди тайёргарлик кўриш вақти яқинлашди, эй
севиклигим!..» маъносида тушунди, кўзлари ёшланди. Чунки бу сурада вазифа охирига
етаётганини ҳис эттирадиган аломатлар бор эди.
Инсониятнинг энг буюк йўлбошчиси(с.а.в.) энди умматлари билан видолашажаклар,
пайғамбарлик ҳаётлари бўйича одамларга англатишга ҳаракат қилганлари абадий саодат юртига
йўл олажаклар.
Бу каби ўйлар оғушида, ҳижратнинг ўнинчи йили зулқаъда ойида ҳаж қилиш учун Маккага
боришга қарор қилганларини теваракдаги қабилаларга билдирдилар. Бу хабарни эшитган
мусулмонлар тўп-тўп бўлиб Мадинага оқиб кела бошлашди.
Ҳаж амри келганидан кейин суюкли Пайғамбаримиз қилган илк ва сўнгги ҳаж эди бу.
Мадинага ҳижратдан олдин, ҳали фарз бўлмасидан олдин ҳаж қилганлари маълум.
Ҳаётларида сафарга охирги чиқишлари, бундан бошқа ҳаж қилиш имконлари йўқ эди. Шу
боис хотинлари орасида бу гал қуръа ташланмади. Ойиша, Умму Салама, Савда, Зайнаб,
Жувайрийа, Сафийа, Умму Ҳабиба ва Маймуна(ҳаммаларидан Оллоҳ рози бўлсин) оналаримиз
бу сафарга борадиган бўлишди. Чўри ҳукмидаги Райҳона билан Морийа ҳам бор эдиларми,
йўқми- билмаймиз.
Тирик қолган биттагина қизлари Фотима ҳам севикли ота билан бирга. Яқинда Йаманга
юборилган ҳазрати Али ўша ёқдан йўлга чиқажак ва Маккада топишишажак эди. Умму
Румоннинг вафотидан кейин ҳазрати Абу Бакрга турмушга чиққан Асмо бинти Умайс тўққиз
ойлик ҳомиласи билан у ҳам сафарни мўлжаллаб турибди.
Зулқаъда ойининг йигирма бешинчи- шанба куни пешин намози ўқиб бўлингач, Жанобимиз
ҳаракат амрини бердилар. Макка йўлига чиққанларнинг сони юз минг эди. Бу юз минг
инсоннинг ҳар бири Оллоҳнинг расули(с.а.в.) билан бирга ҳаж қилишдек улуғ неъматни
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 195
ғанимат билишар, қадр-қийматини тўла ҳис этишар эди.
Икки соатларча юрилиб, Зулҳулайфага етиб келишди. Дам берилди. Саййиди коинот
жанобимизнинг имомликларида аср намози икки ракат ўқилди. Шом, хуфтон, бомдод
намозлари ҳам шу ерда ўқиладиган бўлди.
Шом вақти кирай деганида Пайғамбаримизга бир чақалоқ узатилди. Ҳозиргина туғилгани,
эндигина илк нафасларини олаётгани шундоқ билиниб турарди. Ёнида кўзлари севинчдан
порлаб турган Абу Бакрни кўриб, Расулуллоҳ аҳволни англадилар. Демак, Асмо туғибди ва бу
ерга барака дуосини истаб олиб келишган. Ҳазрати Абу Бакр ҳаётининг охирги меваси бўлган
бу болага Пайғамбаримизнинг муборак исмларини қўйди. Абу Бакр ўғли Муҳаммад дунёга
келибоқ Оллоҳ расулининг қучоқларига кирди, дуоларини олди. Бу мурғак гўдак келажакда
онаси Асмонинг ҳазрати Алига тегажагини ва шу муносабат билан ҳазрати Алига ўгай ўғил
бўлажагини ҳозир билмас эди. Ва яна у ҳазрати Али халифалик
даврида Мисрга волий этиб тайинланишини ҳамда кетаётганида йўлда ёқаланиб
ўлдирилишини ҳам билмасди.
Асмо Пайғамбаримизнинг тавсиялари билан ювиниб олди, эҳромга кирди ва ҳаж сафарида
давом этиш учун тайёр бўлди.
Ўша кеча Оллоҳнинг расули хотинларини битта-битта зиёрат қилиб чиқдилар, ювиндилар,
хушбўйлар сепдилар ва эҳромга кирдилар. Бундан кейин хушбўйлар сепиш, соч ва тирноқларни
олиш, тикилган кийим кийиш мумкин эмасди. Хотинлари билан ҳам муносабатлари худди
бегоналар олдида тургандаги ҳолатдан ошиб кетмаслиги керак.
Эҳромга киргач, «Лаббайк, Оллоҳумма лаббайк...» деб Оллоҳнинг чақириғига
ҳозирликларини билдирдилар. Эҳромга кирган юз минг одамнинг бир оғиздан«Лаббайк!..» деб
ҳайқиришлари уфқларни титратиб юборди, юракларга қўрқув солди.
Жанобимиз Оллоҳга ҳамд айтдилар, «Оллоҳим, ҳажимиз кўз-кўзлашдан, шуҳрат туйғусидан
узоқ, мақбул ҳаж бўлишини насиб эт» деб дуо қилдилар.
Туяларининг устига ёпилган кигиз сотилса, баҳоси тўрт дирҳамга етмасди. Умр бўйи
шуҳратдан, кўз-кўзлашдан йироқ яшадилар, зотан Жанобимизга бу йўл берк эди. Жаноби
Мавло у кишини бу туйғулардан қўрир эди. Юз минг кишини эргаштириб ҳажга бориш раҳмат
пайғамбарига шуҳрат туйғуси эмас, ҳамд ва шукр туйғуси берар эди. Бу ерда эътибор бериш
лозим бўлган нозиклик ҳажга боришни мақтаниш воситаси қиладиган ва ўзига«ҳожи» деб
мурожаат этилишига катта аҳамият берадиган кимсаларга олдиндан муҳим эслатмақилибқўйиш
эди...
Пайғамбаримиз қадрдон туялари Қасвага миндилар-да, юриш буйруғини бердилар. Қасвадан
сал илгарироқ бораётган Жобир ибн Абдуллоҳ бошини кўтариб теваракка боқди: кўз илғамас
даражада ёйилган одамлар сели оқиб борарди. Умрида бунчалик кўп оломонни кўрмаган эди.
Пайғамбаримизга жўр бўлиб«Лаббайк!..» деяётган одамларнинг товушлари тоғларга урилар, у
ердан қайтиб қулоқларда жаранглар эди...
Йўлакай ҳаж гуруҳига янги-янги одамлар келиб қўшилаверди. Туя устига қурилган бир
кажава пардаси қия очилиб, аёл киши:
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, буям ҳаж қилган бўладими? - деб сўради қўлидаги
чақалоғига ишора этиб.
- Ҳа, - дедилар Жанобимиз, - сенга ҳам бу туфайли ажр ва савоб бўлади...
Абво қишлоғига кириб келишди. Бу ер эллик етти йил илгари қимматли ва лекин толеъсиз
оналари қора тупроққа қўйилган жой эди. Оллоҳнинг севиклиси дўстларидан ажралиб,
оналарининг қабри тепасига бордилар. Бир муддат ўша ерда турдилар. Сўнг кўзларидан нур
томчилари тўкила-тўкила сафардошларининг ёнига қайтдилар. Ҳеч ким: «Нима нарса сизни
йиғлатди, эй Оллоҳнинг пайғамбари?» деб сўрамади. Одам онасининг мозори бошидан хурсанд
ҳолда қайтмайди-ку... Шундай бўлса ҳам, Жанобимиз ўзлари керакли тушунтиришни бердилар:
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 196
- Онамга мағфират истаб дуо қилишга Эгамдан изн сўрадим, менга бу изн берилмади.
Ҳеч бўлмаса, қабрини зиёрат этишга изн сўраган эдим, бунга ижозат берилди. Сизлар ҳам
қабрларни зиёрат қилинглар, чунки ўлимни ва охиратни эслатади, - деб марҳамат
қилдилар*.
Шу сўзларни айтарканлар, Жанобимизнинг(с.а.в.) муборак кўзлари нур кўлига айланди.
Юзлари энг очиқ маънодаги кадар ва маҳзунлик лавҳаси эди.
Боласи оламларга раҳмат бўлган бир она бўлиш, аммо боласидан мағфират дуосини
олмаслик... бундан катта толеъсизлик бўладими? Оминани охиратда қандай натижа кутяпти?
Энг буюк шафоат эгаси, пайғамбарларнинг энг буюги ўзининг онасига фойда бера олмайдими?
«Сен пайғамбарни туғдинг, вазифанг битди, аммо имонинг бўлмагани
учун кир жаҳаннамга!» дейишадими ёки қулоғига Пайғамбар чақириғи кирмаган бошқалар
қатори унга ҳам Оллоҳнинг чексиз раҳмати бирон имкон берадими?
Мўминларни узоқ-узоқ ўйга толдирган ва дарднок этган бу мавзу жуда оғирдир. Бунда ҳам
ижобий, ҳам салбий қарашлар бор. Бир муносабат ила шуларни жиддий ўрганиб, охири:
«Ҳамманинг оқибати каби эмас, Жаноби Мавло тайин этади» деган хулосага келдик.
Видо ҳажи чоғида Пайғамбаримиз бир мўъжиза сифатида оталарини ва оналарини
тирилтирганлари, улар эса имон сўзларини айтишгани заиф бир ривоятда келтирилган.
Ҳазрати Абу Бакр бир туяни озиқ-овқат юклашга ажратган, унга Пайғамбаримиз билан
иккаловларининг емакларини юклаб, Уқба исмли бир қулга топширган эди. Кечалардан бирида
Уқба уйқудан уйғониб ёнида туяни кўрмади. Туя ўрнида еллар эсарди. Ўрнидан сапчиб туриб
кетди, йўл бўйлаб ахтариб чиқди, кўрган-топган одам йўқ эди.
Навбатдаги қўноқ ерида Жанобимиз Абу Бакр билан бирга дам олиб ўтирардилар. Асмо
билан Ойиша онамиз ҳам ҳозир эдилар. Бу орада қул келди, ҳалигача туяни топмагани
англашилди. Абу Бакрнинг жаҳли чиқди.
- Қанақа одамсан ўзи, биттагина туяни эплай олмасанг? - дея бирдан уни бўға
бошлади.
Пайғамбар жанобимиз кулимсирадилар:
- Эҳромли одам қилаётган ишга қаранглар, - дедилар.
Бу гап билан эҳромдаги киши бунақа ишлар қилмаслиги лозимлигини билдирган бўлдилар.
Ҳазрати Абу Бакр ўзига келиб олиши учун шу енгил танбеҳ ҳам етарли эди.
Уқба калтакдан қутулиб қолган пайт бу ёқда озиқ-овқат юкланган туя ҳам пайдо бўлди.
Ҳазрати Абу Бакр туяни тутиб келтирган одамга миннат туйғулари-ла боқди. Ойиша онамиз
дарров у кишини таниди. Чунки бир замонлар ўрталарида эсдан чиқмайдиган бир ҳодиса юз
берган эди. Бани Мустаълиқ сафаридан қайтишда адашиб йўлда қолиб кетганида уни топиб
келтирган ва, афсуски, ҳар хил миш-мишлар чиқишига сабаб бўлган Сафвон ибн Муаттал эди
бу одам. Жаноби Мавло энг буюк гувоҳ сифатида ўша адашув ҳодисасида уларнинг ниятлари
тоза бўлганини ҳамда ҳар иккаловининг номусига доғ туширишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини
махсус оят тушириб билдирган эди.
Сафвон ўшанда ҳазрати Абу Бакрнинг йўлда қолган қизини, ҳозир эса озиқ-овқат юкланган
туясини топиб келтириб берди.
Туя яна Уқбага топширилди. Орадан бир оз фурсат кечди. Пайғамбар ҳузурларига иккинчи
битта туя келтиришди. Ота-бола аслзодалар етаклаб келишган эди уни. Қадимдан сахийлиги
билан танилган бир оиланинг сахий икки аъзоси- Саъд ибн Убода ва унинг ўғлиҚайс...
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Озиқ-овқат юкланган туянгиз йўқолди, топилмади, деб
эшитдик. Мана, сизга унинг ўрнига устида озиқ-овқат билан бир туя, қабул қилиб олинг,-
дейишди.
Жанобимиз туя ҳозиргина топилганини айтдилар. Сўнгра:
- Туяларингни ўзларингга қолдиринглар, Оллоҳ сизларга уни муборак қилсин. Мадинага
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 197
келганимдан бери юбориб турган неъматларинг, берган зиёфатларинг етмайдими? - дедилар.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, аслида биз Исломга ҳидоят қилгани учун Оллоҳдан ва
расулидан миннат ва шукрга қарздор одамлармиз. Оллоҳга қасам, сиз бизнинг молларимиздан
олганингиз бизга қолдирганингиздан кўра севимлидир.
Бу сўзларни ҳурмат ва самимият туйғулари безаб-зийнатлаб турарди. Зотан, шонли
Пайғамбар жанобимиз унинг гапларини:
- Тўғри айтдинг, эй Абу Собит, сизларга нажот хушхабари бўлсин! - дейиш билан
тасдиқлаб қўйдилар.
Саъд бу туяни келтиришга мажбур эмасди. Туя йўқолганини эшитганида ҳар ким каби
юраверганида бўларди, биров унга: «Нимага битта туяни олиб келмадинг?» демасди. Аммо бу
фазилат тўла иши билан сел олдидан яхшигина бир ғўлани тутиб қолган, яхшигина ўлжани
қўлга киритган эди. Келажакда ҳам бу ишининг янада чиройли мукофотларини олишига ҳеч
шубҳа йўқ...
Йўлчилик мана шундай тотли хотиралар билан давом этди. Сарифда ҳам бир қўноқ берилди.
Бу ер Маймуна онамизга(р.анҳо) ифодасига тил ожиз бўлган туйғулар инъом этган эди. Чунки
икки йил бурун худди шу ерда Расулуллоҳга (с.а.в.) хотин бўлди, «мўминларнинг онаси» бўлиш
шарафи ва бахтига шу жойда эришди. Жанобимиз энг охири уйланган хотин ҳам у эди. Аммо
тақдир қалами бир саодатхона сифатида битган бу ерни ўткинчи дунё билан видолашадиган
жойи сифатида ҳам битиб қўйганини у ҳали билмасди. У келгусида Пайғамбарнинг энг охири
ўлган хотинлари сифатида худди шу ерга дафн этилажак...
Жанобимиз(с.а.в.) Ойиша онамизнинг(р.анҳо) ёнларига келдилар.
- Нимага йиғлаб ўтирибсан? - деб сўрадилар. Онамиз ёшли кўзлари билан жанобимизга
боқди.
- Валлоҳи, бу йил ҳажга чиқмасам бўлар экан, - деди.
- Ой кўрибқолдингми?
-Ҳа, эй Оллоҳнинг пайғамбари.
- Бу нарса Оллоҳ Одам қизларига тақдир қилган бир ишдир, - дея унга тасалли бердилар ва
ҳаж вазифаларининг ҳаммасини бажаверишини, фақат Каъбани тавоф қилмай туришини
тайинладилар.
Маккага зулҳижжанинг тўртинчи куни якшанбада кириб келишди. Тўғри Каъбага бордилар.
Оллоҳнинг уйини кўрган заҳотлари:
- Оллоҳим бу уйнинг шарафини, азаматини, яхшилик ва баракотини кўпайтир, - деб дуо
қилдилар.
Туяларидан тушиб, эгниларига ташланган эҳром матоларининг бир учини ўнг қўлтиқларидан
ўтказиб елкаларига ташладилар. Ўнг қўллари елкалари билан очиқ қолди. Қора тошни
«Бисмиллаҳи Оллоҳу акбар» дея саломладилар*. Сўнгра:
- Оллоҳим, сенга имон келтирган, Китобингни тасдиқлаган ҳолда тавоф қиламан» дедилар.
Каъбани чап томонга олиб, «Хотим» деб аталадиган деворчанинг ташқарисидан айланиб тавоф
қила бошладилар. Имкон қадар тез юрдилар. Илк уч айланишдан кейин бир маромда юриш
билан тавофни тамом қилдилар. Бу сирада мўминлар онаси Умму Салама тоби қочгани учун туя
устида сал узоқроқдан айлантирилиб, тавофини бажармоқда эди.
Тавоф қилиб бўлгач, Расулуллоҳ(с.а.в.) Иброҳим мақомининг орқасига ўтдилар. Каъбага
қараб икки ракат намоз ўқидилар. Сўнгра тик турган ва Каъабага юз тутган ҳолда тўйиб-тўйиб
замзам ичдилар. Сафо билан Марва тепаликлари орасида етти марта лўкиллаб бориб келдилар.
Шундай қилиб умра тугади.
Ўзлари билан қурбонлик олиб келмаганларни сочларини олдириб эҳромдан чиқишга
буюрдилар.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сиз эҳромдан чиқмадингиз-ку? - деб сўрашган эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 198
- Кейиндан ўйлаганларимни олдин ўйлаганимда эди, қурбонлик келтирмасдим, эҳромдан
чиқардим, - деб жавоб қилдилар.
Ҳазрати Фотима суюкли оталарининг бу буйруқларига қараб рангли кийимлар кийди,
кўзларини сурмалади. Мана шу ораларда ҳазрати Али ҳам Йамандан Маккага етиб келди.
Хотинини бу аҳволда кўрди-ю тушунмади, «дадамнинг сўзлари билан эҳромдан чиқдим» деган
изоҳини ҳам етарли топмади. Унинг билгани: шу онда хотини эҳромда бўлиши лозим,
эҳромдалик ҳолда эса, кўзларга сурма тортилмас эди.
Бориб Жанобимизга йўлиқди, аҳволни тушунтирди. Пайғамбаримиз:
- Тўғри айтибди, - дедилар.
Ҳазрати Алининг бу ишидан ажабланмаслик керак. Чунки асҳоби киромнинг кўплари
Арафотга кетишаркан, ҳозиргача бунақа ҳолатга дуч келишмагани хусусида ўзаро гап-сўзлар
қилишажак, бу гап-сўзлар ҳадис китобларидан ҳам жой олажак. Чунки илгаридан бери ўрнашиб
қолган одатга кўра, эҳром то ҳаж ибодати битгунича давом этарди.
- Сен ҳажга нима деб ният қилдинг?
- Оллоҳим, сенинг пайғамбаринг қандай ният қилган бўлса, мен ҳам ўшанақа ният қилган
бўлай, дедим...
Ўзи билан қурбонлигини ҳам олакелган ҳазрати Али эса, Пайғамбар жинобимиз каби,
ҳажнинг охиригача эҳромли қоладиган бўлди.
Арафадан бир кун илгари- саккизинчи зулҳижжа пайшанба куни Пайғамбар жанобимиз қора
тош билан Иброҳим(а.с.) излари орасида тик турган ҳолда ҳаж ибодатлари ҳақида бир суҳбат
қилдилар. Сўнг Минога ҳаракат амрини бердилар. Ўзлари ҳам ўша куни Минога бордилар. Бу
ерда бомдод намозигача қолиб, намоздан кейин яна йўлга тушдилар ва зулҳижжанинг
тўққизинчисига тўғри келган жума куни Арафотга бордилар. Пешингача кутдилар. Қуёш
тепадан ошиб то ғарбга оға бошлаганида:
- Одамлар жим бўлишсин! - деб буюрдилар. Бир суҳбат қилмоқчи эканлари маълум бўлди.
Набиййи акмал(с.а.в.) жанобимиз пайғамбарлик ҳаётларининг энг муҳим хутбасини қилиш
учун Қасвага миндилар. Юзмингдан ортиқ бу имон жамоатига қараб ушбу муборак сўзларни
айтдилар:
- Эй инсонлар! Гапимга қулоқ солинг. Билмайман, балки бу йилимдан кейин бу ерларда
сизлар билан бирга бўламанми-йўқми...
Эй инсонлар! Қонларингиз, молларингиз, номусларингиз Парвардигорларингиз ҳузурига
боргунларингизгача бир-бирларингизга, худди бу кунларингиз, бу ойингиз каби, ҳаромдир.
Парвардигорларингиз ҳузурига боришларингизга эса, ҳеч шубҳа йўқ. У қилмишларингиздан
ҳисоб сўрайди. Сизларга етказдимми?
Кимнинг қўлида бир омонат бўлса, уни омонат қолдирган эгасига топширсин. Жоҳилийа
одатларидан бўлган ҳамма нарса оёқлар остидадир- бекор қилингандир. Фоизнинг ҳамма
турлари бекор қилинди. Сизларнинг фақат сармоянгиз бор. На сизлар зулм қилишга
ҳақлисизлар ва на сизларга зулм этилади. Оллоҳ сизларга фоиз йўқдир деган ҳукмни қўйди.
Аббос ибн Абдулмутталиб фоизи тамоман бекор қилинди. Мен воз кечган илк қон даъвоси
Робиа ибн Ҳорис ибн Абдулмутталибнинг ўғлига оиддир, уни Лайс ўғиллари қабиласида
эмиздирилаётганида Ҳузай қабиласи ўлдириб қўйган эди. Бу воқеа жоҳилийа даврига тегишли
бўлиб, бу қон даъвосидан воз кечдим.
Эй инсонлар! Билиб қўйинглар, шайтон бу юртларингда ўзига ибодат қилдириш умидини
тамоман узган бир ҳолатдадир. Лекин ибодат ташида қолган ва сизлар аҳамият бермаган
амаллар билан унга итоат қилинса, шунга ҳам рози бўлади. Динингизга зарар бериб қўйишдан
қўрқиб, ундан сақланинглар.
Эй инсонлар! Ҳаром ойларнинг ўрнини ва тартибини ўзгартириш одати куфрда киритилган
қўшимчалардир ва бу билан кофирлар тўла ақлдан оздирилади, эсларини йўқотиб қўяди. Ҳаром
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 199
ойни бир йил ҳалол ҳисоблайди, бир йил ҳаром ҳисоблайди. Бу билан эса, Оллоҳ ҳаром
қилганини ҳалол, ҳалол қилганини ҳаром қилмоқчи бўладилар. Дарҳақиқат, замон Оллоҳ
кўкларни ва ерни яратган кундаги шаклига ва ҳолатига қайтмоқда. Оллоҳ ҳузурида ойларнинг
сони ўн иккитадир. Тўрттаси ҳаром қилинган-учтаси кетма-кет, биттаси эса жумодуссони
билан шаъбон орасидаги ва Мудор қабиласи риоя этадиган ражаб ойидир.
Эй инсонлар! Сизларнинг хотинларингизда ҳақларингиз бор, уларнинг ҳам сизларда ҳақлари
бор. Сизларнинг улардаги ҳақларингиз уйларингизга сизлар ёқтирмайдиган одамларни
қўймасликлари, айниқса, очиқ бир одобсизлик қилмасликларидир. Агар шундай қилишса,
Оллоҳ сизларга жойингизни бошқа қилиб ётишингизга ҳамда жароҳат етказмасдан уришингизга
изн беради. Агар қилмишларини тўхтатишса, уларни одатдагидек емак ва киймаклар билан
таъминлашингиз уларнинг ҳаққидир. Диққат қилинглар: уларнинг сизлардаги ҳаққи уларга
яхши муомала қилишингиз, кийдиришингиз, озиқ-овқатлар билан таъминлашингиздир.
Хотинлар ҳақида бир-бирларингизга яхши ишларни тавсия қилинглар. Улар сизларга омонат
топширилган инсонлардир. Ўзлари учун бирор нарсага эга эмаслар. Сизлар уларни Оллоҳнинг
омонати ўлароқ олдиларинг, улар Оллоҳнинг сўзлари билан сизларга ҳалол қилинди.
Эй инсонлар! Сўзларимни эсларингда тутинглар. Мен сизларга етказаётирман. Сизларга
икки нарсани қолдиряпман, уларни маҳкам ушласаларинг, мушкул аҳволга тушиб
қолганларингда асло ўзларингни йўқотиб қўймайсизлар. Булар очиқ бир амр ҳолида Оллоҳнинг
Китоби ҳамда пайғамбарининг суннатидир.
Эй инсонлар! Сўзларимни тингланглар ва эсларингда сақланглар. Яхши билингларки, ҳар
мусулмон бошқа мусулмоннинг дин биродаридир. Ҳамма мусулмонлар бир-бирларининг
биродарларидир. Шундай экан, бир киши бошқа бир мўминга тегишли нарсани, агар у кўнгил
розилиги билан ўзи бермагунича олиши ҳалол бўлмайди. Шундай қилиб ўзларингга зулм
қилманглар...
Расули акрам(с.а.в.) шу ерга етганда юзларини осмонга чевирдилар-да:
- Оллоҳим, етказдимми? - дедилар. Мингларча одам бу саволга жавоб ўлароқ:
- Оллоҳ учун, ҳа, етказдингиз! - дея ҳайқиришди.
- Оллоҳим, гувоҳ бўл, - дедилар ва давом этдилар:- Эй инсонлар! Албатта, Оллоҳ ҳар ҳақ
эгасига ҳаққини берган. Шундай экан, меросхўрга ҳаққидан бошқача васият қилиш йўқ. Бола
кимнинг ётоғида туғилган бўлса, уникидир, зино қилганга эса маҳрумият бор. Ким отасини рад
этиб, отасидан бошқага ўзини нисбат берса ёхуд қули бўлмаган одамни қул қилишга уринса,
Оллоҳнинг, фаришталарнинг ва бутун инсониятнинг лаънати унга бўлсин. Оллоҳ ундан азобни
қайтарадиган шафоатни ва фидяни қабул қилмайди. Хотин эрининг уйидан эрининг рухсатисиз
нарса олиб садақа бера олмайди.
- Емак бўлса ҳамми, эй Оллоҳнинг пайғамбари?
- У бизнинг молимизнинг энг қийматлисидир... Омонат олинган нарса эгасига берилади.
Соғиш учун қолдирилган ҳайвонлар қайтиб берилади. Қарзлар ўталади, кафил қарздор
ҳисобланади... Сизлардан мен ҳақимда сўралади, нима дейсизлар?..
- Гувоҳлик берамиз, сиз етказдингиз, вазифангизни бажардингиз, самимият билан бурчни
ўтадингиз.
Шунда Расулуллоҳ(с.а.в.) муборак бармоқларини кўкка нуқдилар-да:
- Оллоҳим, гувоҳ бўл! Оллоҳим гувоҳ бўл! Оллоҳим гувоҳ бўл! - дедилар.
Бу хутба чоғида Жанобимиз туя узангисида тик турган ҳолда, мушаклари бўртиб-бўртиб,
баланд овозда гапирар, ора-орадаги одамлар ҳам худди шундай баланд овозда:
«Пайғамбаримиз бундай-бундай деяптилар!..» дея орқадагиларга айни гапларни етказишар
эди. Ўшалардан бири Робиа ибн Умаййа эди.
Хутба тугади. Пайғамбарлар сарварининг(с.а.в.) муборак юзларини кўриб турганлар бу
юзлардан бурчини ўтаганлик ҳузурини осонгина уқиб оларди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 200
Билол(р.а.) пешин намозига азон айтди. Сўнгра иқомат такбири туширилди. Жума куни
бўлишига қарамай, сафарда бўлганлари учун, пешин икки ракат ўқилди. Кетидан бир такбир
билан аср намози ҳам ўқилди.
Шундан кейин Расулуллоҳ(с.а.в.) Жабали Роҳма оти берилган қояликларга бордилар.
Қояликлар остида, Қасвадан тушмасдан, қиблага юзландилар. Олдин«Лаббайк...» деб талбия
айтдилар, сўнгра бошқа пайтларда ҳам тез-тез ўқиб-такрорлаб юрадиганлари ушбу муборак
сўзларни айта бошладилар:
- «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала
кулли шайъин қодир».
Бу муборак сўзлар илгариги пайғамбарлар ҳам кўп-кўп такрорлаб юрган зикр эканини
Жанобимиз олдин айтган эдилар. Арафотда эса, ўзлари бу зикр билан жуда кўп марта Жаноби
Мавлога илтижо этдилар. Тинмасдан дуолар қилдилар.
Оқшом яқинлашиб келар эди. Қуёш уфқлар ортига ўтиб кетай деб турган бир пайтда бирдан
Жанобимизнинг туслари ўзгарди. Худди теваракларидагиларни кўрмаётгандай эдилар. Яқиндан
биладиганлар ваҳий кела бошлаганини англашди. Аммо бу гал Пайғамбаримиз олдингилардан
кучлироқ босим остида қолганларини бир қараган одам дарров фаҳмлар эди. Ҳатто Қасвадай
кучли-қувватли туя ҳам бу залворга дош беролмади, чўка бошлади.
Асҳоби киром орасида ваҳий ҳолатига юзларча марта гувоҳ бўлганлар бор эди. Ҳар сафар
Пайғамбаримиз оғир сиқинти чекар, қиш кунларида бўлсин, терлаб кетар эдилар. Бир галгисида
Зайд ибн Собит(р.а.) Жанобимизнинг тиззалари тагида қолган тиззасини синиб кетади деб
ўйлаган. Аммо бугунгача кўрганлари ҳолва экан, ҳозиргисидақа оғирлик ва шиддат ҳеч қачон
бўлмаган эди.
Ниҳоят, ваҳий ҳолати ўтди. Муборак юзларидан дув-дув оққан терлар артилди. Оғир
босимдан қутулган Қасва чуқур бир нафас олиш билан роҳатга қовушганини билдирди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) туяни ўрнидан турғаздилар, Улуғ Мавлодан тушган оятларни дона-дона
ўқидилар:
«Бугун мен сизлар учун динингизни комил қилдим, мен сизларга неъматимни тўкис қилиб
бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим...»*.
Бу оят Ислом динининг ҳукмлари тўлалигича етказилганини билдиради. Бундан кейин
ҳалол-ҳаромга доир янги ваҳий келмаяжак, олдин қўйилган бирон ҳукм ўзгартирилмаяжак.
Йигирма уч йил илгари Ҳиро тоғининг ёлчин қояликлари орасидаги ғордан бошланган улуғ
Ислом дини энди Арафот саҳросида тугал ҳолга келтирилди. Бир Қадр кечасида бошланиб, бир
арафа куни охирига етказилди. У пайт кунчиқар палла эди, қуёшнинг илк нурлари энди
порлайман деб турган эди, ҳозир эса, қуёш тепаликлар ортига чекинишга ҳозирлик кўраётибди.
Бундан буён севикли Пайғамбаримизнинг умр қуёшлари ҳам ўткинчи дунёдан айрилиб,
боқий оламга ўтажак, ўзларини оламларга раҳмат қилган Роббул Оламинга қовушажаклар. Бу
бахтли қовушув юз беришига бор-йўғи саксон бир кундай қисқа бир муддат қолган эди.
Ҳозир эса... Юзларни чуқур бир мамнуният қоплади. Зотан, Ислом дини ҳукмларининг
тугалланиши, Расули амин жанобимиз ўз шахсларига ярашадиган даражада мукаммаллик билан
бу динни одамларга етказганлари мамнуниятдан бошқа бирон туйғу бериши мумкинмиди,
ахир?!
Аммо Ислом динида энг уст мартабага етишган икки буюк одамнинг кўзларида ёшлар
ғилтиллаб қолди; бу ёшлар севинч туйғусидан оқмаётир эди. Бу икки шахсият севикли
Пайғамбаримизга неча йиллардан бери энг самимий дўст, энг жонажон биродар бўлиш
шарафини қозонган одамлар эди. Улар ҳар ҳол ва ҳар вазиятда Жанобимиз билан бирга
бўлишди, Расулуллоҳ саодатли қабрларида ҳам улардан айрилишга рози бўлмаяжаклар эди.
- Нима бу кўзёшлари, эй Абу Бакр?.. Нимага йиғлаяпсан? - деб сўрадилар.
- Йиғлаяпман, чунки камол заволни тақозо этади.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 201
Модам дин камолига етибди, модам вазифа тамом бўлибди, демак, энди кўчиш ҳозирлигини
кўриш қолибди. Ҳар бир ўтадиган сингари сарвари коинот(с.а.в.) ҳам кўчиш тайёргарлигини
бошлаяжаклар. Ҳазрати Абу Бакр билан ҳазрати Умарни(Оллоҳ иккалаларидан ҳам рози
бўлсин) йиғлатган нарса мана шунақа туйғулар эди.
Қуёш ботиши биланоқ жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) Муздалифа сари юриш амрини бердилар.
Холироқ жойда Қасвани қичаб, тиқилинчда секинлатиб боравердилар. Одамларни туртиб-суртиб олдинга интилганларни хотиржамликка чақирар, бошқаларни роҳатсиз қилмасликни
тавсия этар эдилар. Орқаларига ўзлари жуда яхши кўрадиган Усомани мингаштириб олган
эдилар.
Ниҳоят, Муздалифага етилди. Энди бир азон ва икки иқомат билан кетма-кет шом ва хуфтон
намозларини ўқиб бердилар. Кейин дам олиш учун ётдилар.
Бошда Савда онамиз(р.анҳо) ўлароқ хотинларидан рухсат сўраганларга вақтлироқ йўлга
чиқишга рухсат бердилар. Абдуллоҳ ибн Аббос ҳали балоғат ёшига етмаган бола сифатида
аёллар билан бирга жўнади. Асосий омма йўлга чиққунича улар балки Минога етиб олишар.
Фақат, кун чиқмасидан шайтонга тош отишни бошламай туришлари огоҳлантириб қўйилди.
Суюкли Пайғамбаримиз бомдод намозини эрта вақтида ўқиб бердилар. Қуёш чиқмасидан
туяга миндилар ва Мино сари йўл бошладилар. Бу гал орқаларига ниҳоятда келишган бир
йигитча- амакилари Аббоснинг ўғли Фазл мингашиб олди.
Жанобимизнинг ҳар гал хоссатан биронта ёш-ялангни орқаларига олишлари ёшларга берган
баҳоларини кўрсатарди. Қолаверса, ёнларида бирорта одамнинг бўлиши юз берадиган катта-кичик ҳодисаларнинг тасбитига имкон берарди.
Хасъам қабиласидан ёш бир хотин келди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Оллоҳ ҳажга буюряпти, менинг отам эса, улов устида
ўтира олмайдиган даражада қаридир. Мен ўринларига ҳаж қилсам бўладими? – деб сўради.
- Ҳа, ўрнига ҳаж қилсанг бўлади, - деб жавоб қилдилар.
Бу пайтда Фазл хотинга, хотин Фазлга қараб туришган эди. Пайғамбаримиз сўзларини
тугатгач, орқаларига бурилиб, бир қўллари билан Фазлнинг юзини, иккинчи қўллари билан
бўйнини ушладилар ва чевирдилар. Чевираркан:
- Эй амакимнинг ўғли, бугун одам қулоғини, кўзини, тилини тийиб, гуноҳлари
кечириладиган кундир, - деб танбеҳ бердилар.
Аббос(р.а.) Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) бу ишларини кўриб қолган эди. Келиб, сабабини
сўради.
- Ёш бир эркак билан ёш бир хотинни кўрдим. Ораларига шайтон кириб қолмасин деб
қўрқдим, - деб жавоб қилдилар.
Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в.) шу кунгача жуда кўпларни орқаларига мингаштирганлар, аммо
ҳеч бирида бунақа иш чиқмаган эди. Ҳеч бўлмаганда Усомани олсак, Арафотдан Миногача у
ҳам мингашиб келди, лекин у бундай ишни қилиб кўрмади*.
Расули акрам(с.а.в.) Минога етиб келдилар. ҳазрати Иброҳим билан ҳазрати Исмоилнинг
(уларга тинчлик бўлсин) суннатлари ўлароқ давом этиб келаётган шайтонга
тош отиш ибодати қилинадиган жойларга томон юрдилар. Муздалифада тўпланган тариқдан
катта, нўхатдан кичик тошчаларни кўрсаткич бармоқлари билан бош бармоқлари орасига
қистириб ота бошладилар. Ҳар отишда: «Бисмиллаҳи Оллоҳу акбар» дер эдилар. Шу тариқа
учта жойда ҳар бирига еттитадан тош отиб чиқдилар.
Жанобимиз бу ишларни қилаётганларида теваракдан отилаётган тошлар зарар бериб
қолмасин деган ниятда Фазл у кишини қалқондай паналаб турди. Пайғамбаримиз тош
отиладиган жойлар орасида тўхтадилар ва жуда машҳур бўлган иккинчи хутбаларини
бошладилар. Олдин Оллоҳга ҳамд ва сано айтдилар. Сўнгра:
- Дарҳақиқат, замон Оллоҳ кўкларни ва ерни яратган кундаги шаклига қайтди. Бир йил ўн
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 202
икки ойдир. Булардан тўрттаси ҳаром бўлганлардир. Ҳаром ойларнинг учтаси кетма-кет келади:
зул-қаъда, зулҳижжа ва муҳаррам. Биттаси эса жумадуссоний билан шаъбон орасида қолган
ражаб ойидир. - Расулуллоҳ(с.а.в.) бир муддат тин олиб, тўпланганларга боқдилар. - Бу қайси
ой, биласизларми? - деб сўрадилар.
- Оллоҳ ва расули яхшироқ билади, - деб жавоб қилишди.
Расулуллоҳ жим қолдилар. Шу даражадаки, у кишига қулоқ солиб турганлар бу ойга янги
бир исм берадилармикан, деб ўйлаб қолишди.
- Зулҳижжа эмасми? -Ҳа.
- Бу қайси шаҳар?
- Оллоҳ ва расули яхшироқ билади.
Пайғамбаримиз яна жим қолдилар. Жимликлари яна олдингидай узоқ вақт давом этди.
Ажабо, янги бир исм берармиканлар, деган хаёл яна келди.
- Оллоҳ ҳаром қилган шаҳар эмасми? -Ҳа.
- Бу қайси кун?
- Оллоҳ ва расули яхшироқ билади.
Яна Жанобимиз бир муддат жим турдилар. Сўнгра:
- Қурбонлик сўядиган кун эмасми? - деб сўрадилар.
-Ҳа, - деб жавобқилишди.
- У ҳолда билингларки, қонларингиз, молларингиз, номусларингиз бу кунингизда, бу
шаҳрингизда, бу ойингизда ҳаром бўлгани каби бир-бирларингга ҳаромдир. Сизлар
Парвардигорингга қовушасизлар. У эса сизлардан қилган ишларингдан ҳисоб олади. Эҳтиёт
бўлинглар, мендан кейин бир-бирларингни ўлдирадиган бўлманглар ва бу йўлларингдан
озмангларки, адашган кофирларга ўхшаб қоласизлар. Диққат қилинглар, бу ерда ҳозир
бўлганлар ҳозир бўлмаганларга сўзларимни етказсин. Умид қиламан, бу сўзлар
етказилганлардан бир қисми мендан эшитганлардан кўра яхшироқ англаб етишар... Сизларга
бурни тиртиқ қоратанли бир қул-да бўлсин, агар амир қилиб тайинланса, Оллоҳнинг Китоби
билан сизларни бошқарса, унга қулоқ солинглар, бўйинсунинглар. Мана бу тўрт муҳим
буйруққа риоя қилинглар: Оллоҳга ҳеч бир нарсани шерик тутманглар; Оллоҳ ҳақсиз
ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдирманглар; зино қилманглар; ўғрилик қилманглар.
Бу хутбани Жаноби Ҳақ ўзи ҳар томонга етказдирди. Одамлар турган жойларида бемалол
ҳамма гапни эшитишди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Менинг бу ўғлим тентак бўлиб қолган. Дуо қилинг, яхши
бўпкетсин.
Пайғамбаримиз сув келтиришни буюрдилар. Сув келгач, юзларини ювдилар, оғизларига
олиб, қайта ташладилар. Сўнгра хотинга:
- Бу сув билан ўғлингни ювинтир ва Оллоҳдан шифо тила, - деб марҳамат қилдилар(с.а.в.).
Орадан пича муддат ўтиб, одамлар у хотинни кўришади, ўғлининг ҳолини суриштиришади
ва унинг шифо топганини билишади.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, онам ҳаж қилишни назр этди. Лекин назрини адо этмасдан
ўлиб қолди. Унинг ўрнига ҳаж қилсам бўладими?
- Ҳа, унинг ўрнига ҳаж қил. Нима дейсан, агар онангнинг қарзи бўлса, уни ўтамасмидинг?
- Ўтардим, эй Оллоҳнинг расули.
- Биласанми, Оллоҳнинг ҳаққи ўталишга лойиқроқдир.
Оллоҳнинг расули бир кексани кўрдилар, у икки киши етовида судрагудай бўлиб борарди.
- Нима қилган бу одамга? - деб сўрадилар.
- Ўзи юриб ҳаж қилишни назр қилган, - деб жавоб қилишди.
- Оллоҳ бу одамнинг нафсига зулм қилишига муҳтож эмас(яъни, фойда топмайди).
Айтинглар, уловини миниб олсин, - деб марҳамат қилдилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 203
Буйруқ дарҳол у одамга етказилди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, билмасдан қурбонлигимни сўймай туриб сочимни олдириб
қўйибман, энди нима бўлади? - деб сўраганларга:
- Қурбонлигингни сўй, зарари йўқ, - деб жавоб қилдилар(с.а.в.).
Бошқа бир одам келди.
- Билмай қолдим, шайтонга тош отишдан олдин қурбонлигимни сўйибман, - деди
афсусланиб.
Уни ҳам хотиржам қилдилар:
- Тошингни от, зарари йўқ.
Ўша куни Пайғамбар жанобимиздан ҳаж арконларининг ўрнини адаштириб, гоҳ олдин, гоҳ
кейин бажариб қўйганини айтганлар«Бажар, зарари йўқ» деган жавоблар олгани ривоятларда
келади.
Ҳайитнинг биринчи куни шанбага тўғри келган эди. Муҳтарам пайғамбаримиз учта жойнинг
ҳар бирига еттитадан тош отиб бўлгач, қурбонликка олиб келган туяларининг ёнига келдилар.
«Бисмиллаҳи Оллоҳу акбар» дея олтмиш учтасини ўз қўллари билан бўғизладилар. Эҳтимол,
умрларининг ҳар йили учун бир қурбонлик қилгандирлар. Кейин пичоқни ҳазрати Алига
бердилар, қолган ўттиз етти туяни у бўғизлади.
Буюрдилар, юз туядан бир парчадан гўшт олиб, битта қозонга солинди. Овқат ҳозир бўлгач,
гўштидан едилар, сувидан ичдилар.
Маъмар ибн Абдуллоҳни чақирдилар. Сочларини олиб қўйишини сўрадилар. Олдин ўнг,
кейин чап томон сочларини олдирдилар. Соч толаларини Абу Талҳага бериб, биродарлари
ўртасида бўлишиб беришини тайинладилар.
Пешона томонларидан олдирилган сочларни Холид ибн Валид сўради. «Оллоҳнинг қиличи»
номини олган бу улуғ саҳобийнинг истаги қондирилди. Жанобимиз хотинлар эҳромдан чиқиши
учун сочларининг учидан пича кестиришса кифоя бўлишини билдирдилар.
Сўнгра Қасвага миниб, Маккага бордилар. Каъбани тавоф қилдилар. Ҳажнинг охирги фарз
аркони бўлган бу тавоф ҳайитнинг биринчи куни қилинди. Кейин замзамга келдилар. Пақирда
узатилган муборак сувдан тўйгунча ичдилар, бошларидан қуйдилар.
Саъд ибн Абу Ваққос(р.а.) Маккада қаттиқ касалланиб қолди. Ҳидоят имоми(с.а.в.) уни
кўргани келдилар. Саъд бу касаллик уни олиб кетмасдан қўймаслигига ишониб қолган эди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу касаллик менга ёмон ёпишди, ҳолбуки мен ҳижрат
қилиб ташлаб кетганим бу тупроқда қолишни хоҳламаган эдим, - деди. Оллоҳдан шифо
сўраб дуо қилишларини илтижо қилди.
Жанобимиз бу касалликдан ўлмаяжагини, узоқ бир умр кечиражагини, баъзи одамлар ундан
фойда кўришажагини, бошқа баъзилар эса, зарар кўришажагини англатдилар. Сўнгра қўлларини
қадрли биродарларининг пешонасига, кўксига, қорнига қўйиб:
- Оллоҳим, Саъдга шифо бер, унинг ҳижратини тамомига етказ, - деб дуо қилдилар.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мен бой одамман. Битта қизимдан бошқа кимсам йўқ.
Молимнинг ҳаммасини садақа сифатида васият қилишни ўйлаб турибман, нима дейсиз?
- Бўлмайди.
- Учдан иккисини садақа қилиб тарқатайин бўлмаса?
- Йўқ.
- Учдан бирини-чи?
- Учдан бири бўлади. Уям кўп. Мерос олувчингни одамларга қўл очадиган ҳолда
қолдиргандан кўра бой ҳолда қолдиришинг, албатта, яхшидир, - деб марҳамат қилдилар
(с.а.в.).
Яхшиям Саъд бу ўйини Жанобимизга очди ва масалани ҳал қилиб олди. Қизини ҳеч ҳисобга
қўшмасдан молининг ҳаммасини садақа ўлароқ тарқатиш фикри унинг калласига қанақа
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 204
тушунчадан ўрнашиб қолган экан? Бу қизчасига кимлар қарарди, ҳаёти қандай кечарди? Бу
саволларнинг жавобини топиш энди мушкулдир.
Пайғамбаримизнинг тавсиялари билан Мадинанинг асва навли хурмосини сутга пишириб,
сариёғ аралаштириб Саъдга едиришди. Бошқа ривоятда, унга табиблик қилиб юрувчи бир
кишини тавсия этганлар ҳамда номи айтилган емакларни ейишни ҳам тайинлаганлар.
Шундан кейин Саъд ибн Абу Ваққос шифо топиб кетди ва тарих саҳифаларига унинг ҳазрати
Умар(р.а.) даврида Ислом лашкарида Бош қароргоҳ бошлиғи вазифасини юритгани битилди.
Мусулмонларга Эрон эшикларини очган Қодисийа ғалабасининг донг таратган қўмондони,
жаннати экани муждаланганлар(ашараи мубашшара)дан бири шу Саъд ибн Абу Ваққос эди
(Оллоҳ ундан рози бўлсин!)
Ўшанда, биттагина қизим бор, деган Саъд кейин туғилган фарзандларидан бирига, эҳтимол
буюк Умарга(р.а.) ҳурматининг ифодаси ўлароқ, «Умар» исмини қўяжак, аммо бу Умар орадан
йилларча кейин Карбалода ҳазрати Ҳусайнга(р.а.) қарши чиққан ва у кишини фожиали тарзда
шаҳид қилган малъун гуруҳнинг бошлиғи сифатида лаънат занжирини бўйнига илажак,
мусулмонлар юрагида қиёматга қадар қонаб турадиган бир яра очилишида энг катта гуноҳни
содир этганлардан бири бўлажак...
Видо ҳажига оид хотиралардан ўрин олган яна бир воқеа: Пайғамбаримиз эҳромдан чиққач,
Сафиййа онамизни(р.анҳо) ётоқларига чорладилар. Лекин кундошларининг ой кўрганини
Ойиша онамиз(р.анҳо) хабар қилган эдилар, Жанобимиз:
- Хўп, у бизни бу ерда ушлаб қолиб, йўлдан қўядими? - деб сўрадилар.
- Йўқ, эй Оллоҳнинг расули, ҳайитнинг биринчи куни Каъбани тавоф қилган эди.
Пайғамбар афандимиз бу нарсани сўраганлари боиси ҳайз ҳолатида Сафиййа онамиз
Каъбани тавоф қила олмаслиги, тавоф қилинмагунича эса, ҳаж тугал бўлмаслигидан эди.
Бундай ҳолда поклангунича кутиш лозим бўларди. Ойиша онамизнинг хабари билан масала ҳал
бўлди, хоҳлаган пайтлари йўлга чиқа олишлари мумкинлиги билинди...
Маккадан чиқиб, Сариф деган жойга етишганида Жанобимиз(с.а.в.) Ойиша онамизнинг
йиғлаётганини пайқаб қолдилар.
- Сен энди нимага йиғлаяпсан? - деб сўрадилар.
- Мендан бошқа ҳамма бир ҳаж ва бир умра қилиб қайтяпти, битта мен фақат ҳажнигина
қила олдим.
Абу Бакрнинг ўғли Абдураҳмонни чақирдилар.
- Синглингни орқангга миндир, Танъимда эҳромга кирсин, умра қилдириб кел, биз шу ерда
кутиб турамиз,— дедилар.
Буйруқ камчиликсиз бажарилди.
Каъбанинг бу зиёрати Пайғамбаримиз учун охиргиси эди. Энди яна кўриш имкони қолмади.
Йўлчилик давом этаверди. Гадири Хумм деган кичкинагина кўл қирғоғида Набиййи акрам
(с.а.в.) одамларга хитоб қилдилар. Бу хитоб кўзларни ёшлатди, юракларни титратди:
- Эй инсонлар! Шуни билиб қўйинглар, мен ҳам инсонман. Эгамнинг элчиси келишига ва
мен унинг чақириғига жавоб беришимга кўп вақт қолмади. Мен сизларга икки қийматли омонат
қолдиряпман. Бири Оллоҳнинг Китоби- унда ҳидоят ва нур бор. Уни маҳкам ушланглар ва
қаттиқ ёпишинглар. Иккинчиси менинг оила аъзоларим(аҳли байтим)дир...
Раҳмат пайғамбари(с.а.в.) эҳтимол келажакда оила аъзоларига нисбатан қилинадиган
фожиали муомалаларни ваҳий ва илҳом йўли билан хабар олгандирлар ва юз қизартирувчи бу
воқеаларнинг масъулияти бўйнига тушадиганлар қаттиқ савол-жавоб қилинажакларини
англатиш, ҳеч бўлмаса Оллоҳга ва пайғамбарига ҳурмати бўлганлар бу жиноятларга аралашиб
қолишининг олдини олиш учун бундай бир васиятни лозим кўргандирлар. Ўн мингларча одам
гувоҳ бўлган бу хутба чоғида Жанобимиз уч марта: «Оила аъзоларим ҳақида сизларга Оллоҳни
эслатаман!.. Оила аъзоларим ҳақида сизларга Оллоҳни эслатаман!.. Оила аъзоларим ҳақида
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 205
сизларга Оллоҳни эслатаман!..» дейиш эҳтиёжини туйгандирлар. Бу эслатма, афсус, эртага юз
берадиган ишларга ҳеч бир фойда бермайди, умавийлар даврида ҳам, аббосийлар даврида ҳам
Расулуллоҳ(с.а.в.) авлодларига хотиржам яшашларига йўл қўйилмайди. Аммо шунча кўп одам
гувоҳлигида қолдирган омонатларига хиёнат қилганларнинг ёқаси Расули акрам
жанобимизнинг қўлларидан осонликча қутулиб кетмайди. Бу шундай бир даъвоки, даъво
қилувчи Расули акрамдирлар, ҳукмни ўқувчи эса Улуғ Оллоҳдир...
Кейин сарвари анбиё(с.а.в.) ҳазрати Алининг(р.а.) қўлидан тутдилар:
- Мен кимнинг дўсти бўлсам, Али ҳам унинг дўстидир. Оллоҳим, унга дўст бўлганга дўст
бўл, душман бўлганга душман бўл, унга ёрдам қилганга ёрдам қил! - деб дуо қилдилар.
Гадири Хуммдаги бу хутба жуда кўп одамларнинг унутилмас хотиралари орасидан ўрин
олди. Юриш амри берилди...
Узоқдан Мадина кўринди. Ҳар гал қайтишда бўлганидек, Пайғамбаримиз(с.а.в.):
«Қайтяпмиз, тавба қиламиз» деб Парвардигорларига муножот қила бошладилар.
Шаҳарга киргач, одатдагидек, тўғри масжидга боражаклар, икки ракат намоз ўқияжаклар,
шундан кейингина дам олишга чекилажаклар.
ПАЙҒАМБАРИМИЗ (С.А.В.) ВАФОТЛАРИ
Видо ҳажидан қайтиб келгач, Жанобимиз энди охират тайёргарлигини кўра бошладилар.
Кечалардан бирида Пайғамбаримиз Ойиша онамизнинг ухлаб қолганига қаноат ҳосил
қилгач, секин ўриндан сидрилиб турдилар, ҳужрадан чиқиб, қаёққадир кета бошладилар. Бу
орада Ойиша онамиз ҳам уйғониб қолди, бошини рўмол билан ўраб, у ҳам ташқари чиқди.
Кетиб бораётган Жанобимизни қора тортиб, йўлга тушди.
Расули акрам тўғри Бақиъ қабристонига бордилар.
- Эй мўминлар диёри! Сизларга салом бўлсин. Сизлар олдинроқ келдиларинг, Оллоҳ
хоҳласа, биз ҳам ортларингиздан келамиз. Эй Эгам, бизни уларнинг ажридан маҳрум этма.
Уларнинг ортидан бизларни фитнага туширма.
Бу гапларни Ойиша онамиз ҳам эшитди. Сўнгра Жанобимизнинг қўллари дуога
кўтарилганини кўрди.
Ниҳоят, дуони тугатиб, Пайғамбаримиз орқаларига қайтдилар. Ойиша онамиз ҳам тез-тез
одимлар билан уйга қайта бошлади. Етиб келиб, ўрнига кириб олди. Аммо Пайғамбаримиз
(с.а.в.) уни пайқаб бўлган эдилар. Ҳужрага келгач, ҳайрон бўлиб:
- Эй Ойиша, нима гап? Нима сени шубҳалантирди?- деб сўрадилар.
-Ҳеч гап йўқ...
Ойиша(р.анҳо) бундан бошқача жавоб бера олмасди ҳам. Жанобимиз унга Жаноби Ҳақ амри
билан Бақиъга бориб уларга мағфират тилаб келганларини айтдилар.
Ойиша онамиз яна бир неча марта шунақа ҳолнинг гувоҳи бўлди. Бир галгисида яна
Бақиъгача орқаларидан борган эди, уйга қайтгач, Жанобимиз:
- Эй Ойиша, Оллоҳ ва расули сенга хиёнат қилади деб ўйлаяпсанми? - деган эдилар.
Ўлимлари яқинлашиб қолган кунлар эди. Ойиша онамиз яна Пайғамбаримизни йўқотиб қўйди-
ўринларида йўқ эдилар. Излаб, ташқари чиқди. У ёқ-бу ёқни ахтарди, топмади. Қайтиб, уйига
кирди, яна йўқ эдилар. Масжидга ўтди. Ичкари қоронғи, ҳеч нарса кўринмасди. Пайпаслашга
тўғри келди. Ниҳоят, қўли Жанобимизнинг оёқларига тегди. У зоти шариф саждада эканлари
билиниб турарди. Диққат билан қулоқ солди.
- Оллоҳим, ғазабингдан розилигингга, жазоингдан кечиримингга сиғинаман. Фақат ўзингга
илтижо қиламан. Сенга мақтовларим ва саноларимни ҳисоблай олмайман. Сен ўзингни қандай
мақтаган бўлсанг, шундайсан...- дер эдилар Жанобимиз*.
Охирги кунлари«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, астағфируллоҳа ва атубу илайҳ» шаклида
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 206
тасбеҳ ва ҳамдларини кўпайтирдилар, мағфират тилакларини ҳам олдингилардан бир неча
маротаба кўпайтирдилар. Бу муборак сўзлар маъноси«Оллоҳ ҳар хил камчиликлардан узоқ ва
хилма-хил мақтовларга лойиқ эканини эътироф этаман. Оллоҳдан мағфират тилайман ва Унга
тавба қиламан» демак эди.
Бир куни ҳазрати Ойиша чидай олмади:
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Менга нима бўляпти, кейинги пайтларда сизнинг мўл-мўл
«субҳаналлоҳи...» деяётганингизни кўряпман? - деб сўради.
Жанобимиз бундай тушунтирдилар:
- Парвардигорим менга умматимда бир аломат кўражагимни билдирди ва уни кўрганимда
мўл-мўл«субҳаналлоҳи...» дейишга буюрди. Мен у аломатни кўргандекман,- дедилар ва ушбу
Наср сурасини ўқидилар: - «(Эй Муҳаммад!) Қачон Оллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса ва
одамлар тўп-тўп бўлишиб Оллоҳнинг динига(Исломга) кираётганларини кўрсангиз, дарҳол
Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан(у зотни ҳар қандай«шерик»лардан) покланг ва У
Зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул қилгувчи Зотдир»**.
Сафар ойининг ўрталарига келиб Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мутада шаҳид этилганларнинг
ўчини олиш учун лашкар тўплашни буюрдилар. Ойнинг ўн еттинчи куни Усомани лашкарга
қўмондон этиб тайинладилар.
Бу пайтда Усома ҳали ўн саккиз ёшлардаги бир йигитча эди. Ҳолбуки, лашкарда Абу Бакр ва
Умар каби ёшли-бошли кўп инсонлар ҳам бор эди. Бундай қарордан кейин айниқса
мунофиқларнинг тиллари ешилиб кетди. «Шундай катта қўшин ҳали она сути оғзидан кетмаган
ёш болага топшириб қўйиладими ҳеч жаҳонда?..» дегандек гап-сўзу хаёлларга ҳатто бир қанча
мўминлар ҳам бориб қолишди.
Ўша кеча Пайғамбаримиз (с.а.в.) хизматларини қилиб турган Абу Мувайҳибага:
- Уловимни эгарла! - деб буюрдилар.
Сўнг бирга-бирга Бақиъ қабристонига боришди. Ўша ерда тўхташди. Жанобимиз туядан
тушдилар, жиловни Абу Мувайҳибага тутқазиб, ўзлари қабрларнинг бошига бордилар.
- Одамлар орасидаги бу ҳолга қараганда сизларнинг ҳолингизга ҳавас қилса арзийди. Шу
ҳолларингиз сизларга муборак бўлсин. Қоронғу кечалар каби, бир-бири орқасидан турли
фитналар бостириб келяпти. Ҳар кейинги келадигани олдинигисидан кўра ёмон... -дедилар гўр
аҳлига хитобан. Сўнгра орқаларида турган хизматчиларига ўгирилдилар: -Эй Абу Мавайҳиба,
менга дунёнинг хазиналари берилди. Дунёда боқий қолиш ҳаққи берилди. Охирида жаннат
ваъда қилинди. Ё буларни ва ё Парвардигоримга қовушишни танлашим истанилди.
- Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Оллоҳнинг расули, дунё хазиналарининг калитини олинг,
дунёда боқий қолинг, ундан кейин жаннатга киринг, - деди Абу Мувайҳиба шоша-шоша.
Расули акрам(с.а.в.) эътироз билдирдилар:
- Йўқ, эй Абу Мувайҳиба, валлоҳи, бўлмайди. Мен уларни эмас, Эгамга қовушишни
танладим, - дедилар.
Сўнгра гўристонда ётганлар ҳақига мағфират дуоларини қилиб, уйларига қайтдилар.
Ўша кунлари худди шу мақсад билан Уҳуд шаҳидларини ҳам зиёрат қилдилар. Бу ишлар
мундай қараганда у ерда ётган дўстлари билан бу дунёда ўзига хос видолашиш эди.
Усома(р.а.) қўмондон этиб тайинланганининг эртаси эди. Бошларида бир оғриқ турди.
Ҳазрати Ойишанинг(р.а.) хонасига кирдилар. У ҳам бошидаги оғриқдан шикоят қилар,
«бошим... бошим...» дер эди. Севикли пайғамбаримиз унга:
- Эй Ойиша, аслида мен бошим деяпман. Менинг бошим қаттиқроқ оғрияпти. Мендан олдин
ўлсанг-да, кафанласам, жанозангни ўқисам ва сени ўзим кўмсам бўлмасмиди? - дедилар.
Ойиша онамиз бу сўзлардан хафа бўлди.
- Оллоҳга қасамки, билиб турибман, қанийди мени тезроқ кўмсангизу хотинларингиздан
биттаси билан келин-куёвлик қилсангиз, шундайми?
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 207
Жанобимиз кулимсираб қўйдилар, индамадилар. Сўнгра ётиб, бир миқдор ухладилар. Шу
куни бошқа хотинларидан ҳам ҳол-аҳвол сўраб чиқиб, охири, кечалик навбати келган Маймуна
онамизнинг(р.анҳо) ҳузурига бордилар. Хасталиклари ҳам шу ерда бошланган эди. Бир
ривоятга кўра, Пайғамбар жанобимиз ўша кундан эътиборан Маймуна онамизнинг уйида олти
кун дам олдилар. Бошқа ривоятда эса, ҳар кеча навбати келган хотинларининг ёнида қолганлари
айтилади.
Ўша кунларнинг бирида Умму Салама билан Умму Ҳабиба оналаримиз Ҳабашистон ҳақида
гаплашиб қолишди. У ердаги ибодатхоналарда ҳар хил расмлар борлигини эслашди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу муносабат билан:
- Яхши бир инсон ўлса, уларнинг одати- гўри устига ибодатхоналар қуришади, расмини
ҳам ичкарига осиб қўйишади. Улар қиёмат куни одамларнинг энг ёмонлари бўлишади, - деб
тушунтириш бердилар.
Эҳтимол яна ўша кунлардир, Жаброил(а.с.) Қуръоннинг энг охирги оятини олиб тушди:
«Ва(барчангиз) Оллоҳга қайтариладиган кундан(қиёматдан) қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир
жонга қилган амали учун тўлиқ жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди»*.
Бу оят, бир ривоятга кўра, Пайғамбаримиз ўлимларидан тўққиз кунгина олдин туширилган.
Бошқа ривоятда эса ўттиз бир кун олдинлиги айтилади. Ҳар икки ривоятда ҳам жанобимизнинг
хасталиклари тўғрисида ҳеч бир маълумот йўқ**.
...Эртасига Ойиша онамизнинг навбати эди. Пайғамбаримиз одатлари бўйича, эртага
кимникига боришларини сўрадилар. Бу саволнинг асл маъносини Пайғамбар(с.а.в.)
хотинлариданҳар бири англади.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, биз бир-биримизга опа-сингилдаймиз. Сизнинг кўнглингиз
кимни тусаса, ўшанинг ҳужрасига бораверинг. Ойишанинг олдида истироҳат қилганингиз
муносибдир, - дейишди.
Жанобимиз бу таклифдан мамнун бўлдилар. Ҳақларини ҳалол қилишларини ва бундан бу
ёғига зиёрат қилмоқчи бўлишса, Ойишанинг уйига боришларини айтдилар. Сўнгра амакилари
Аббос билан жиянлари Алининг(Оллоҳ улардан рози бўлсин) қўлларига таяниб, Ойиша
онамизнинг уйига бориб олдилар. Бундан кейин то ўлим топгунларича саккиз кун муддат энг
севикли хотинларининг ҳужрасида қолажаклар.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) энди намоз вақтларида масжидга дўст-ёрларининг ёрдами билангина
чиқа олар, турган жойларида намоз ўқиб берар эдилар.
Озгина танам яйрармикан деган умидда еттита қудуқдан биттадан идишда сув олиб, тез
оғзини ёпиб келтиришларини истадилар. Ҳафса онамизга тегишли катта бир тоғорага
ўтирғиздирилдилар. Олиб келинган сувлар саййидул анбиё жанобимиз устларидан қуйилди.
Қўллари билан ишорат этиб, етар, дедилар. Ҳарҳолда бирмунча енгиллашдилар. Кийиниб
олганларидан сўнг бир қўлтиқларига ҳазрати Али, иккинчи қўлтиқларига Фазл кириб, масжидга
кирдилар, тўғри бориб минбарга ўтирдилар. Оллоҳга ҳамд ва сано айтиб, ўтирганларга
мурожаат қилдилар:
- Эй инсонлар, кимнинг орқасига урган бўлсам, мана орқам, келсин, урсин. Кимдан қарз
бўлсам, мана молим, келсин, олсин, - дедилар.
Ҳеч кимда даъво бўлмади. Пешин намозини ўқиб бердилар. Яна минбарга чиқдилар, яна
ҳалиги сўзларни такрорладилар. Бу гал бир одам уч дирҳам ҳақи борлигини даъво қилди.
Жанобимиз(с.а.в.):
- Мен сенинг бу даъвоингни қайтармайман, қасам ҳам ичмайман, аммо қанақа қилиб мен
сендан қарз бўлганман?- деб сўрадилар.
Ҳалиги одам:
- Эй Оллоҳнинг элчиси! Фалон куни биттаси олдимга келди, сизнинг топшириғингиз билан
унга уч дирҳам бердим, - деб жавоб қилди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 208
Унга шу заҳоти уч дирҳами қайтарилди. Шундан кейин севикли Пайғамбаримиз
ҳужраларига дам олиш учун кириб кетдилар.
Пайшанба куни бир гуруҳ саҳобалар Оллоҳнинг элчисини(с.а.в.) зиёрат этгани келишди.
Ораларида ҳазрати Умар(р.а.) ҳам бор эди. Пайғамбарларнинг энг буюги Жанобимиз ўзларидан
кетгандай эдилар.
- Менга қоғоз-қалам келтиринглар. Бундан кейин залолатга тушмасликларингиз учун
сизларга бир васият ёздираман, - дедилар.
Ҳазрати Умар жавоб берди:
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, қўлимизда Оллоҳнинг китоби бор, у бизга етади.
Ҳазрати Умарнинг сўзи неча марталаб Жанобимиздан эшитган муборак сўзлардан
чиқиб келиб айтилган эди. Энг охирги марта видо ҳажи хутбасида ҳам Пайғамбар(с.а.в.) шу
мавзуни тилга олган, Қуръонга ва суннатларига ёпишишса, асло залолатга тушмаяжакларини
очиқ-равшан англатган эдилар. Бу ҳолатларида Пайғамбаримизни безовта қилиш тўғри эмас,
деган ўйда эди ҳазрати Умар.
У ерда ҳозир бўлганлардан баъзилари бундай бир васият ёзилишини исташди. У хил-бу хил
фикрлар айтилди. Охирги ва ҳал қилувчи гапни Жанобимиз ўзлари айтдилар:
- Мени ўз ҳолимга қўйинглар. Менинг бу ҳолим сизлар мени банд қилиб турган ҳолдан
яхшироқ, - деб марҳамат қилдилар.
Бу гап билан меҳмонлар ўринларидан қўзғалишди.
Яна ўша куни эди. Севикли пайғамбаримиз (с.а.в.) баъзан юзларини бир рўмол билан ўраб
олар, ҳаво етишмай қолганида очиб ташлар эдилар.
- Аҳли китобларга Оллоҳнинг лаънати бўлсин, Пайғамбарларининг қабрларини ибодатхона
қилиб олишди, - дедилар. Бу гап билан Жанобимиз мусулмонлар бунақа ишдан
узоқтуришларини истаётганларини билдирган эдилар.
Муҳтарам Пайғамбар жанобимиз(с.а.в.) ўша пайшанба куни шом намозини ўқиб берганлари
ва намозда«Вал мурсалати...» сурасини ўқиганлари ривоят қилинади. Имом бўлиб охирги ўқиб
берган намозлари шу бўлди. Хуфтон намозига чиқишга мадорлари етмади.
Сал енгил бўлармикан деган умидда ювиндилар. Сўнг турмоқчи бўлган эдилар, кучлари
етмади ва ҳушларидан кетдилар. Бир оз шу ҳолда ётдилар. Ўзларига келгач:
- Намозни ўқиб бўлишдими? - деб сўрадилар.
- Йўқ, улар сизни кутишяпти, эй Оллоҳнинг расули,- деб жавоб қилди Ойиша онамиз
(р.анҳо).
Бу жавобни эшитиб иккинчи марта тоғора ичига тушдилар ва ювиндилар. Лекин яна оёққа
тура олмай, ҳушдан кетдилар.
Учинчи марта ювиниб ва яна ҳушсиз ҳолатни бошларидан кечиргач, ортиқ дармонлари
қолмагани аён бўлди. Ўзларига келгач:
- Абу Бакрга айтинглар, одамларга намоз ўқиб берсин, - дедилар.
Ойиша онамиз:
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Абу Бакр жуда кўнгилчан одам, намозни ўқиб беришни
Умарга буюрсангиз бўлармиди, - деди.
Аммо Пайғамбаримиз биринчи амрни такрорладилар.
Ойиша(р.анҳо) бир марта айтиб кўрди, бўлмади. Шунинг учун Ҳафса онамизга(р.анҳо), сен
ҳам айт, дегандай ишора қилди. Ҳафса ҳам, ҳазрати Умар меҳробга ўтсин, деб бир марта айтиб
кўрди. Ҳозир бунақа тортишувларни кўтаришга Жанобимизнинг ҳоллари йўқ эди.
- Намозни Абу Бакр ўқиб берсин. Сизлар Юсуфнинг дўстларига ўхшайсизлар-а: улар ҳам
тўғри қарорни ўзгартиришга уринишган эди.
Буни эшитиб Ҳафса онамиз ўзидан хафа бўлиб кетди. Ойиша онамизга қаради:
- Сенинг менга яхшилигингми бу? - деб юборди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 209
Озгина умрлари қолаётган шу оғир паллада Жанобимизга озор етказишса, албатта, у зот
хушланмайдилар-да.
Илтимос бошқа қайтарилмади. Қайтарилмасди ҳам.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) буйруқлари ҳазрати Абу Бакрга етказилди. Абу Бакр(р.а.) меҳробга
энди ўтганида хаёлига, Оллоҳнинг расули масжидга ҳам чиқа олмайдиган ҳолга тушдиларми,
деган ўй келиб, йиғлай бошлади. Бу аҳволда имомлик қила олмаслигини англаб, орқага
чекинди. Ҳазрати Билол(р.а.) вазиятни хабар бериб, янги топшириқ олиш учун Пайғамбаримиз
ҳузурларига кирди, аммо бу пайтда Жанобимиз яна ҳушдан кетган эдилар. Хотинларидан
бирлари: «Унда Умар ўқиб берсин» деди.
Ҳазрати Умар(р.а.) меҳробга ўтди. «Оллоҳу акбар» деб намозни бошлади. Унинг баланд
овозидан Пайғамбаримиз ҳушларига келдилар.
- Бу овоз Умарники эмасми? - деб сўрадилар.
-Ҳа, - деб жавобқилишди.
Шунда Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳужраларининг масжид томонга қараган туйнуги пардасини
кўтариб:
- Абу Бакрга айтинглар, намозни ўқиб берсин, - дедилар.
Асҳоби киром(Оллоҳ барчаларидан рози бўлсин) аҳволни дарров ҳазрати Умарга
етказишди. Буюк Умар(р.а.) ўша заҳоти салом бериб намоздан чиқди. Ҳазрати Абу Бакр
меҳробга ўтиб, намозни бошлади.
Бу ҳодиса Пайғамбар жанобимиз иродаларига тўла ҳоким бўлганларини кўрсатади.
Бизнингча, ўзларидан кейинги халифани гарчи исмини очиқ айтмаган бўлсалар-да, бошқа
бировнинг сайланишига рози бўлмасликларини ҳис эттирар шаклда белгилаб бергандай эдилар.
Диннинг энг катта ибодати бўлган намозга уни имом қилиб танлаганлари мусулмонларнинг энг
муҳим масаласи бўлган халифаликка ҳам уни лойиқ кўрганларини билдиради. Жанобимиз
ҳижрат пайти йўлдошликка уни танлашлари, ҳаж амири вазифасини унга юклашлари, масжидга
очилган эшиклардан фақат унга тегишлисига рухсат беришлари ва, агар дўст танлашимга тўғри
келса, Абу Бакрни танлаган бўлардим, дейишлари каби кўп хусуслар илк халифалик ҳам унга
берилиши лозимлигини эслатадиган ишораларга тўладир.
Бундан сал олдинроқ баёни кечган васият ёздириш ҳодисасига бу ҳодиса билан бирга
қаралса, янда тушунарли бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в.) бундай мақсаднинг рўёбга чиқишини
хоҳлаганларида эди, ҳазрати Умарнинг«Қўлимизда Оллоҳнинг китоби бор, у бизга етади»
шаклидаги эслатмаси билан у хоҳишларидан воз кечиб қўяқолармидилар?.. Ақлга энг яқин
келадиган йўрумлардан бири будир: эҳтимол Жанобимиз у орзуларини ҳазрати Умарнинг
гапини эшитиб роҳатланиш учун айтгандирлар. Акс ҳолда, бундай бир васият агар қаттиқ лозим
бўлганида севикли пайғамбаримиз уни соғ юрган кунларида албатта ёздирган бўлар эдилар.
Бунга ҳеч қанақа тўсиқ йўқ эди ва бўлмасди ҳам. Агар, ҳазрати Умарнинг ўйлаганидан бошқа ва
албатта ёздирилиши лозим бўлган гаплар бор эди-ю, лекин ёзилмай қолди, дейилса, унда Оллоҳ
сақласин, пайғамбаримиз қилиниши керак бўлган ишни қилмасдан, қилолмасдан дунёдан
ўтдилар, деган каби мўмин одамга ярашмайдиган тушунча майдонга чиқар эди. Ҳолбуки,
пайғамбарлик вазифаси керагича бажарилди.
Эртаси кун ҳазрати Абу Бакр(р.а.) меҳробга ўтиб, намозга турди.
Бу пайтда Расули акрам(с.а.в.) бир енгиллик ҳис этиб, ҳазрати Али билан Аббос(Оллоҳ
улардан рози бўлсин) ёрдамларида масжидга чиққан эдилар.
Ҳазрати Абу Бакр пайғамбаримизнинг кирганларини сезган заҳоти тисарила бошлади.
Жанобимиз унга«жойингда тур» деб ишора қилдилар. Сўнгра унинг ёнига бориб, қаторига
турдилар. Энди ҳазрати Абу Бакр(р.а.) Пайғамбар жанобимизга(с.а.в.), жамоат эса, ҳазрати
Абу Бакрга эргашиб намоз ўқий бошлашди.
Намоздан кейин севикли пайғамбаримизни минбарга олиб боришди. Биринчи поғонасига
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 210
ўтирдилар. Эгниларида кенг або(чакмон), бошларида бўзранг бир салла бор эди. Баланд овоз
билан гапиришга ҳоллари етмасди, шунинг учун дўст-ёрларини яқинроқ сурилишга, жипс
ўтиришга буюрдилар. Сўнгра Оллоҳга ҳамд этиб, сўз бошладилар:
- Оллоҳ таоло бир қулига дунё ҳаёти ва неъматини ёки ўзининг ҳузуридаги охират ҳаёти ва
саодатини- иккисидан бирини танлаш ихтиёрини берди, у Оллоҳнинг ҳузуридагини танлади...
Ўтирганлар орасидан пиқ-пиқ йиғи товуши чиқди.
- Йиғлама, эй Абу Бакр! - дедилар Оллоҳнинг расули. Сўнгра яна хитобларини давом
эттирдилар: - Биродарлиги билан ҳам, молини аямагани эътиборидан ҳам менга энг кўп вафоли
одам Абу Бакрдир. Умматимдан биттасини ўзимга дўст қилсайдим, шубҳасиз, у Абу Бакр
бўларди. Лекин дин биродарлиги шахсий биродарликдан яхшироқдир. Масжидда Абу
Бакрникидан бошқа эшиклар ёпилсин. Бу эшикларнинг ҳаммасини мен айтгандай қилиб ёпиб
ташланглар.
Эй инсонлар!.. Усома ибн Зайднинг қўмондонлигига эътироз қилганларингни эшитдим.
Бундан олдин отаси Зайднинг қўмондонлигига ҳам норози бўлган эдиларинг. Оллоҳга қасам
ичаман, Зайд қўмондонликка қандай лойиқ ва менга қандай севикли кишилардан бўлса, ўғли
Усома ҳам отасидан кейин менга энг севикли одамлардандир.
Эй инсонлар!.. Сизларга ансорга* яхши муносабатда бўлишни васият қиламан. Улар менинг
хос жамоатим ва маҳрамий сирларимдирлар.
Эй инсонлар!.. Бугун халқ Мадинада кундан-кунга кўпайяпти, ҳолбуки, ансор овқатга
солинган туздай бўлиб қолди- озайиб кетди ва яна озайяпти. Сизлардан бирортангиз иш
бошига келиб, яхшилик ва ё ёмонлик қила оладиган даражада обрўга эришса, ансорнинг
яхшиларининг яхшиликларини қабул этсин, қусурлиларининг қусурларини кечирсин.
Асҳобим!.. Илк муҳожирларга ҳам ҳурмат кўрсатишларингизни васият қиламан. Ҳамма
муҳожирлар ҳам бир-бирларига нисбатан яхши бўлишсин! Ҳамма иш Оллоҳнинг изни билан,
иродаси билан бўлади. Оллоҳнинг изнидан ва иродасидан устун бўлишга ҳаракат қилганлар энг
охирида енгиладилар. Оллоҳни алдамоқчи бўлганлар ҳам албатта ўзлари алданадилар.
Эй инсонлар!.. пайғамбарингизнинг дунёдан ўтишини ўйлаб ҳам ташвишга тушиб
қолганларингизни эшитдим. Қайси Пайғамбар уммати орасида абадий қолибдики, мен
сизларнинг ораларингизда абадий қолайин?! Билиб қўйинглар: мен Парвардигорим ҳузурига
бораман. Яна билиб қўйинглар: сизлар ҳам менга қовушажаксизлар. Топишадиган жойимиз
Кавсар ҳовузининг бўйидир. Ўша ерда мен билан топишишни истаганлар, қўлларини,
тилларини гуноҳдан тийсинлар...
Бу хутба Пайғамбар жанобимизнинг(с.а.в.) масжидда ва минбарда қилган энг охирги
хутбалари эди. Бундан кейин энди ҳеч ким бу минбарда у зотни кўрмаяжак, муборак
овозларини бу ерда эшитмаяжак.
Яна икки киши ёрдамида Жанобимиз ҳужраларига кириб кетдилар. Маҳзун кўзлар
орқаларидан мўлтираб қолди.
* * *
Мута томонга бориш учун тўпланган қўшин ҳали ҳам шаҳарда турарди. Пайғамбаримизнинг
касалликлари оғирлашган, соғаймасларидан йўлга чиқишга ҳеч кимда истак йўқ эди. Бош
қўмондон ҳазрати Усома(р.а.) келиб Пайғамбаримиз билан кўришди ва яна кечикмасдан йўлга
чиқиш буйруғини олди.
Сафар ойининг охирги куни- якшанба эди. Асмо бинти Умайс Пайғамбаримизга зотилжам
касалига чалинганлар ичадиган бир дорини ичириб кўришни таклиф этди. Уй аҳли бу таклифни
қабул этди. Дорини тайёрлаб келтиришди. Гоҳ ҳуш, гоҳ беҳуш бўлиб ётган Жанобимиз бу
дорини ичирмасликларини ишора қилдилар. Қулоқ солишмади ва оғизларига томизишди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 211
Сал ўтиб ҳушларига келгач, Жанобимиз дорини ким тавсия этганини сўрадилар. Жазо
сифатида Асмога ҳам, дорини ичираётганда ўша ерда ҳозир бўлганларга ҳам ичиришни
буюрдилар. Ўша куни рўза тутган Маймуна онамиз ҳам бу жазодан қутула олмади.
Рабиулаввал ойининг бир душанбаси эди. Тонг отган. Одамлар намозни энди бошламоқчи
бўлиб сафга тизилишган. Расули акрам жанобимиз яна икки кишига таяниб ўринларидан
турдилар. Хона пардасини очдилар. Саҳобаларини охирги марта томоша қила бошладилар.
Кўрган манзараларидан чексиз даража мамнуният туйдилар. Муборак юзларида табассум
балқиди. Йиллар бўйи инсонларни Оллоҳга яхши бир қул этиб тарбиялашга жуда чиройли
ҳаракат қилдилар. Мана энди Муҳаммад умматининг энг хайрли гуруҳини ташкил этувчи бу
одамлар ихлос ва самимиятнинг энг олий даражаларидан келаётган туйғулар оғушида Мавлои
Зулжалолга қулликларини изҳор қилиб туришибди.
Асҳоби киромни севинч қоплади: пайғамбарлар сарвари яна ораларига келмоқчилар. Ҳазрати
Абу Бакр меҳробдан чекина бошлади. Аммо Расули акрам(с.а.в.) қўллари билан«намозни
давом эттиринглар» деган маънода бир ишора қилдилар ва пардани тушириб қўйдилар. Қадрли
дўстлари Пайғамбаримизни охирги кўришлари шу бўлди. Муборак юзлари қоғоз каби оппоқ
бўлиб қолгани нигоҳларга муҳрланиб қолди.
Жанобимизни ўринларига ётқизишди.
Фотима(р.анҳо) зиёратга келганида отасини янада мажолсиз, янада ҳолсиз бир аҳволда
кўрди. Жанобимиз қўлларини сувли сопол косага ботирар, юзларига сурар ва: «Ла илаҳа
иллаллоҳ... Ўлим касаллигининг қийинчилиги бор...» деб қўяр эдилар.
Фотимани(р.анҳо) бир йиғи босиб келди.
- Қизим, отанг бугундан эътиборан ҳеч оғриқ чекмайди, - дедилар.
Балки ўша кундир, Оллоҳнинг расули(с.а.в.) қизларига яширинча ушбу сўзларни айтдилар:
- Қизим, Жаброил менга ҳар йил рамазонда Қуръонни бир марта тўла ўқиб берарди.
Бу йил икки марта ўқиб берди. Бундан ажалим келганини англадим. Оилам ичида менга энг тез
қовушадигани сенсан, қизим...
Фотима росмана йиғлаб юборди. Шунда Жанобимиз унга:
- Сен жаннат аёлларининг маликаси бўлишни орзу қилмайсанми? - дедилар.
Фотима кулди.
Бошқа бир ривоятга кўра, Жанобимиз ўлимлари яқинлашганини айтганларида Фотима
йиғлаган, оила аъзолари ичида энг олдин у келиб қовушажагини хабар берганларида эса,
кулимсираган.
Бу манзарани Ойиша онамиз(р.анҳо) кузатиб турган эди. Фотимани бир четга тортди.
- Кулгининг йиғига бу даража яқин эканини ҳеч кўрмаган эдим. Отанг нима деди, кулдинг,
нима деди, йиғладинг? - деб сўради.
- Отам уни менга яширинча айтдилар, - деб жавоб қилди Фотима(р.а.).
Ҳазрати Фотимага ярашадиган жавоб эди бу. Сизнинг билишингизга эҳтиёж бўлганида, сиз
ҳам эшитадиган даражада гапирган бўлардилар, отам билдирмаган нарсани мен билдира
олмайман, демоқчи бўлди.
Ойиша онамиз(р.анҳо) буни Жанобимизнинг(с.а.в.) вафотларидан кейин яна сўрайди ва
билиб олади.
Ўша куни Пайғамбар жанобимиз охирги марта бир енгиллик ҳис қилдилар. Шу хол устига
ҳазрати Абу Бакр(р.а.) кириб келди ва Оллоҳ расулини бу вазиятда кўриб, суюниб кетди.
- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Оллоҳга шукр, бугун яхшисиз. Рухсат берсангиз, Аволи
томонларга Хорижанинг қизини кўриб келишга борсам. Бугун унинг куни, - деди. Рухсат олиб,
чиқиб кетди.
Жанобимиз(с.а.в.) Ойиша онамизни чорладилар:
- Уйда пича пул бор эди, уни нима қилдинг? - деб сўрадилар.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 212
Ойиша онамиз ўрнидан туриб, олти ёки етти дирҳам кумуш танга келтирди. Касалингизга
қайғуриб унутибман, деган маънода узр тилади. Пайғамбаримиз уларни дарҳол тарқатиб
юборишга буюрдилар. Оз бир фурсатда буйруқлари бажарилганини айтишганида
Жанобимизнинг муборак юзларини ҳузур аломати қоплади.
- Мана энди тинчландим, - дея марҳамат қилдилар.
Бу орада Ойиша онамиз Пайғамбаримизнинг орқаларига ўтиб ўтирди. Бошларини кўксига
босди ва касалликлари бошланганидан бери неча маротаба қилгани каби«Қул аъзу...»
сураларини ўқиб, севикли пайғамбаримизнинг муборак қўлларига уфурди ва бу қўлларни
муборак вужудларига сурди. Яна, Пайғамбар жанобимиздан олдинроқ эшитган ушбу дуони
ўқиди:
- Эй инсонларнинг Эгаси, касалликни кетказ, шифо бер. Шифо берувчи фақат ўзингсан.
Сен берадиган шифодан ташқарида шифо йўқ. Ҳеч қандай хасталик қолдирмайдиган шифо
беришингни истайман.
Ойиша онамиз касаллик бошланганидан бери бу дуони ҳам неча марталаб ўқиди. У ҳар дуо
қилганида Жанобимиз муборак қўлларини сувга ботирар, юзларига сурар ва:
- Оллоҳим, ўлим берадиган изтиробларга қарши менга ёрдамчи бўл, - дер эдилар.
Ора-орада: «Намозни қолдирманглар... Қўл остларингиздаги қулларнинг ҳуқуқларига риоя
қилинглар... хотинларга яхши муомалада бўлинглар...» деб насиҳат қилардилар.
Шу пайт Абу Бакрнинг ўғли Абдураҳмон хонага кирди. Коинот саййидининг(саллаллоҳу
алайҳи ва саллам) муборак кўзлари унинг қўлидаги мисвокка қадалди.
Ойиша онамиз буни сезиб:
- Мисвок ишлатмоқчимисиз, эй Оллоҳнинг Пайғамбари? - деб сўради. Ҳа, деган ишорани
сезгач, мисвокни олиб, Жанобимизга тутқазди. Лекин мисвок қуруқ эди.
- Ҳўллаб берайми? - деб сўради.
-Ҳа.
Мўминлар онаси мисвокни олиб, оғзида ҳўллаб, яна қайтариб берди. Пайғамбарлар султони
(с.а.в.) уни оғзиларига солиб, роса ишқаладилар. Сўнг кучлари қолмади шекилли, мисвок
қўлларидан тушди.
Бир оз ҳушсиз ётдилар. Ўзларига келгандай бўлганларида, «Сен неъматлантирган зотлар
билан бирга бўлишни тилайман: пайғамбарлар, сиддиқ(рост сўзловчи)лар, шаҳидлар, солиҳлар
билан бирга...» деяётганлари эшитилди. Ойиша онамиз шунда Расулуллоҳнинг ўлим устида
турганларини англади. «Демак, энди бизни эмас, охират юртини танлаяптилар» деди. «Бир
пайғамбар дунё ва охират орасида ихтиёрли қолдирилиб, у то охиратни танламагунича
ўлмайди» ҳадисини эслади.
Жанобимизнинг муборак нигоҳлари теранлашди:
- Оллоҳумма ар Рафиқал аъло, - дедилар*.
Сўнгра:
- Оллоҳим, энг олий дўстни орзу қиламан... Оллоҳим, энг олий дўстни орзу қиламан...
Оллоҳим, энг олий дўстни орзу қиламан... - дедилар.
Шуларни айтдилару қўллари тушди. Кўксиларидан бўшалган охирги нафас қайтиб ичга
кирмади. Муборак руҳлари ўзларини оламларга раҳмат қилиб юборган Оламлар Парвардигори
сари юксалди. Муборак кўзлари пайғамбарлар ҳавас қилгудек мақомларни томоша
қилаётгандай осмонга тўғри боқиб турарди гўё. Бу боқишлар Мавлолари ваъда қилган«Маҳмуд
мақоми» (мақталганлар ўрни)гача узанган эди.
Шундай қилиб, «Бахтли қовушиш» содир бўлди. Бошлари кўксига қўйилган энг севикли
фонийдан(дунёдан) узилиб, кўнгиллари доимо боғли бўлган энг Севикли Боқийга
етишганларида тарих ўн биринчи ҳижрат йилининг рабиул аввал ойи биринчиси-душанба куни
эди*. Қуёш тикдан ошган, оға бошлаган, пешин намозининг азони айтилса бўладиган палла эди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 213
Баъзи ривоятларга кўра, хасталик сафар ойининг охирги куни бошланган ва рабиул аввал
ойининг ўн иккисига тўғри келган душанба куни Мавлоларига қовушганлар. Ўн уч кун касал
бўлиб ётганлари устида ҳамманинг фикри бир.
Пайғамбар жанобимизнинг азиз руҳлари муборак хоналарини тарк этганида тепаларида
турганларнинг бўғизларига тиқилиб келган йиғи тугунлари ечилиб кетди. Кўзлардан ёшлар
тирқиради. Йиғи овози масжидга ҳам эшитилди. Намозни пойлаб ўтирганлар тақдир қалами
белгилаган вақт келганини англашди. Мотам йиғиси аввал масжидга кирган бўлса, энди
масжиддан ташқарига тошиб чиқди. Бу вазиятда тўйиб-тўйиб йиғлашдан ўзга чора йўқ эди
зотан.
Абу Бакрга хабар юборилди. Умар ўзини қўярга жой тополмасди. Пайғамбаримизнинг
ўлимларини ҳеч миясига сингдиролмаётган эди. Қиличини қинидан суғуриб:
- Муҳаммад ўлди, деганнинг калласини оламан! - деб ваҳшат сола бошлади. У зотга жон
қайтарилади ва неча мунофиқларнинг қўллари ва оёқларини кесадилар, деб ўйлар эди. Бундай
ўйга олиб борган нарса мунофиқлар ўртага ташлаган«Агар чиндан пайғамбар бўлса, ўлмайди»
каби маъносиз бир даъво эди.
Бу орада Абу Бакр келди. Ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан тўғри Жанобимизнинг ҳузурларига
кирди. Энди у зот Ойиша онамизнинг қучоғида эмасдилар. Ётибдилар. Устлари мато билан
ёпиб қўйилган. Ёпинчиқни кўтарди. Муборак юзларидан ўпди.
- Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Оллоҳнинг пайғамбари! Тириклигингизда чиройли
эдингиз, ўлганингизда ҳам чиройлисиз. Жоним қўлида бўлган Оллоҳга қасамки, Улуғ Мавло
сизга иккинчи ўлимни тоттирмайди, - деди.
Хотинлар сел каби кўзёшлар тўкишар эди.
Ташқари чиқди. Ҳазрати Умар ҳали ҳам қўлда қилич билан турар, «Валлоҳи, Муҳаммад
ўлди, деганнинг бошини кесаман!» дерди. Абу Бакр унга борди.
- Эй қасам ичаётган одам, озгина ўзингни қўлга ол,- деди.
Чиндан, ҳозир матонат кўрсатиш пайти. Умарнинг бу сўзлари билан ҳеч қандай натижага
эришилмайди- кетган қайтиб келмайди.
Сўнгра Абу Бакр ҳаяжон ичра ўзига боқиб турган одамларга ўгирилди. Оллоҳга ҳамд айтди,
Пайғамбарга салоту салом йўллади ва кейин бундай деди:
- Диққат қилинглар, ичларингда Муҳаммадга қуллик қилганлар бўлса, билиб қўйсин,
Муҳаммад ўлди. Ким Оллоҳга қуллик қилаётган бўлса, Оллоҳ таоло тирикдир ва асло ўлмас! У
Оллоҳ бундай марҳамат қилган: «(Эй Муҳаммад!) Ҳеч шак-шубҳасиз, сиз ҳам ўлгувчидирсиз,
улар ҳам ўлгувчидирлар»*. Ва яна бундай деган: «Муҳаммад фақат бир пайғамбардир, холос.
Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтган. Бас, агар у ўлса ёки ўлдирилса, кетингизга(куфрга)
қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Оллоҳга бирор зиён етказа олмас. Оллоҳ
эса(йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди»**.
Ҳазрати Абу Бакр сўзларини шу ерда битирди. Йиғи кучайди. Ҳазрати Умарнинг ҳаяжони
ҳам ўтиб кетди.
Кейинлар ўша кунни ҳар ҳикоя қилганида: «Абу Бакр гапираётганида худди у оятларни
биринчи марта эшитаётгандай эдим» дерди.
...Мадина ташқарисида қароргоҳ қурган қўшинга хабар борганида ҳамма шаҳарга қайтди.
Бурайда қўлидаги байроқни Расули акрам жанобимизнинг уйлари рўпарасига тикди. Унинг бу
иши мўминларга бошқача бир қайғу берди, ораларига оғир махзунлик чўкди.
Пайғамбаримизнинг ўлимлари мусулмонлар учраши мумкин бўлган энг катта мусибат эди.
Бу ҳақиқатни шахсан ўзлари ҳам бир гал айтганлар. У зот қолдирган бўшлиқни айни қийматда
ҳеч тўлдириб бўлмаслиги аниқ. Аммо мўминлар бир амирнинг теварагида бирикишлари лозим,
ишлар битта қўлдан ва битта жойдан бошқарилиши керак, то бошбошдоқликка майдон
берилмасин.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 214
Мадиналик ансорлар шундай ўй билан Бани Соида оиласининг боғига тўпланишди ва Саъд
ибн Убодани(р.а.) Пайғамбаримизга(с.а.в.) халифа(ўринбосар) қилишга қарор беришди. Тез
бориб уйида касал ётган Саъдни турғазиб боққа келтиришди.
Расулуллоҳни(с.а.в.) кўмишга тайёргарликлар кўрила бошлади. Ўлган бир инсон учун нима
керак бўлса, ўшалар, яъни, ювиш, кафанлаш каби зарур ишлар борарди.
Шундай дардли, аламли бир паллада ҳазрати Умарга бир хабар келди. «Ансор ўз ораларида
тўпланиб Пайғамбар жанобимизга халифа сайлашяпти, тез бормасанг бўлмайди, эй Умар» деб
келди биттаси. Умар теваракка олазарак қарай бошлади, ҳазрати Абу Бакрни излади. Уни
кўргач, ёнига бориб қўлига ёпишди. Бир-икки сўз билан вазиятни тушунтирди. Тез икковлари
йўлга чиқишди. Кетаётиб Абу Убайдани учратиб қолишди. Кўнгилдагидай иш бўлди ўзиям.
Шундай қилиб Муҳаммад умматининг энг таниқли қисмидан уч киши бу муҳим ишга
аралашиш учун шошилинч йўлда давом этишди.
Бу пайтда мадиналиклар масалани энига-бўйига обдан музокара қилишган ва қарорларини
бериб бўлишган эди. Саъд ибн Убодага байъат қилишлари қолган эди, холос. Аммо йиғинга уч
буюк зот келиб қолгач, масалани бошқатдан гаплашиб олиш мажбурияти ҳосил бўлди.
Абу Бакр узоқ гапирди, эътирозларнинг ҳаммасига қондирувчи жавоблар берди. Халифалик
Пайғамбар(с.а.в.) қавмларида қолишига, ансор яна ёрдамчиликни давом эттиришига уларни
кўндирди. Ансорнинг: «Биздан бир амир, сиздан ҳам бир амир» деган фикри ўрнига: «Биз амир
бўламиз, сизлар вазирсизлар» деб жавоб қилди.
Сўнг Умар гапирди. Динда энг буюк асос намоз эканини, намозни ўқиб беришга эса
Жанобимиз Абу Бакрдан бошқага рози бўлмаганларини эслатди.
Абу Убайдаҳам сўзлади.
- Эй ансор жамоати! Сизлар ёрдам қилганларнинг, Исломга қучоқ очганларнинг
олдингилари эдиларинг. Эҳтиёт бўлинглар, бу ишни ўзгартирганларнинг ҳам олдингиси бўлиб
қолманглар, - деди.
Сўнгра Абу Бакр тўпланганларга бундай мурожаат қилди:
- Мана, сизларга иккита номзод, қайси бирини танласаларинг, унга байъат қилинглар,
- дея Умар билан Абу Убайдани кўрсатди. Ҳар иккиси ҳақида Пайғамбар жанобимизнинг
тақдирловчи сўзларини эслатди.
Лекин ҳазрати Умар(р.а.) ҳазрати Абу Бакрнинг қўлидан тутиб, унга байъат этишга чоғлана
бошлади. Бу орада мадиналик мусулмонлардан Башир ибн Саъд(р.а.) Абу Бакрга байъат қилди.
Кетидан Умар билан Абу Убайда қўл беришди. Шу тариқа масала ҳал бўлди-қолди. Ўша ерда
ҳозир бўлганлар битта-битта келиб ҳазрати Абу Бакрнинг қўлини тутишди ва уни
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) халифалари сифатида тан олишларини ва итоат этишларини
билдиришди. Байъат қилмаган битта Саъд ибн Убода қолди.
Теваракларда эшитиб қолганлар ҳам келиб, гуруҳ-гуруҳ байъат қила бошлашди. Бу
ишлардан фақат ҳазрати Али, ҳазрати Аббос(Оллоҳ улардан рози бўлсин) каби Пайғамбар
оилаларидан бўлганлар хабарсиз қолишди.
Эртасига ҳазрати Умар масжидда бир хутба қилди, бўлиб ўтган ишларни тушунтирди. Кеча
хабарсиз қолганларни Абу Бакрга байъат этишга чақирди. Чақириқ умуман қабул қилиниб,
битта-биттадан келиб қўл беришди. Ҳазрати Абу Бакрнинг халифалигини қабул этишди.
Абу Бакр минбарнинг икки поғонасига чиқди. Оллоҳга ҳамд, расулига салоту салом айтиб,
сўз бошлади:
- Ичларингда энг яхшиларинг бўлмаганим ҳолда устларингга мени бошлиқ қилиб
сайладиларинг. Агар мен вазифамни чиройли бажарсам, бўйинсунинглар, вазифамни яхши
бажаролмасам, мени тўғриланглар ва ёрдамчи бўлинглар. Тўғрилик омонат, ёлғончилик
хиёнатдир. Ораларингдаги заиф киши то ҳаққини золимдан олгунича менинг ёнимда қувватли,
эътиборли одам каби муомала кўради. Сизларга кўра қувватли бўлган киши эса, то ундан
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 215
заифнинг ҳаққи олингунича заиф ва ожиз одам ўлароқ баҳоланади. Бир қавм Оллоҳ йўлида
ҳақиқатни тарк этса, мутлақо уларни зиллат ёқалайди. Бир миллатда ёмон ишлар ёйилса, Оллоҳ
улар устига умумий бир бало юборади. Мен Оллоҳ ва расулига бўйинсунсам, сизлар ҳам менга
бўйинсунинглар. Оллоҳга ва расулига тескари ишларни қилсам, сизлар менга бўйинсунманглар.
Қани, энди намозга марҳамат қилинглар. Оллоҳ бизга раҳмати ва марҳамати билан муомала
қилсин.
Минбардан тушиб, меҳробга келди ва намозни бошлади.
Ҳазрати Али(р.а.) ҳеч кутилмаганда бу ишларни хазм қила олмади. Энг камида ундан ҳам
фикр сўрашлари лозим эканини айтиш билан кифояланди. Ҳошим ўғилларини тамсил этувчи
гуруҳ сифатида ҳазрати Али, ҳазрати Аббос ва ўғиллари байъат этмаганлардан эдилар.
Ҳазрати Алига, халифалик даъвоси билан ўртага чиқ, агар чиқсанг, Қурайшдан қўли қилич
тутадиган кўп ёрдамчи топа оласан, деган таклиф билан чиққан биттасига у рўйхуш бермади,
«Сен бу таклифинг билан фақат фитна чиқармоқчисан, Исломга ва мусулмонларга
душманлигингни кўрсатяпсан. Бизга сенинг насиҳатинг керак эмас...» деган жавоб берди. Чунки
ҳазрати Али энг чин маънода самимий мусулмон эди. Болалигидан бери пайғамбарлар
султонининг уйларида ва у зотнинг тарбияларида етишди. Халифа бўламан деб бунақа
тубанликка ҳеч қачон бормайди. Ҳатто, келажакда диндан қайтганлар билан урушишга
отланган ҳазрати Абу Бакрнинг олдидан тўсиб чиқиб, отининг юганидан ушлаб:
«Қиличингизни қинига солинг ва ўзингизни таҳликага солиб бизни алам ичида қолдирманг.
Валлоҳи, бошингизга бир фалокат келса, сиздан кейин мусулмонлар қайтиб тузалмайди» дея
олган.
Мана, фазилатли одам бунақа бўлади! Пайғамбар асҳоби деб буларни айтилади! Оллоҳ рози
бўлган, Пайғамбар ҳам чин кўнгилдан севган, «Мен кимнинг дўсти бўлсам, Али ҳам унинг
дўстидир» деб таъриф олган одамни мана шунақа фазилатлар безаб турарди. Ҳазрати Али ва у
кабиларнинг бахти халифалик мақомига ўтиришда эмас, Исломни ва мусулмонларни бирлик ва
баробарликда кўришда, ҳузур ва сукун ичида бўлишдадир.
Ҳазрати Алими, ҳазрати Умарми ё булар каби буюкларми- ҳеч қачон бу топ-тоза
мақсадлардан бошқа фикрлари бўлмаган.
Қолаверса, ҳазрати Али(р.а.) Пайғамбар жанобимизнинг(с.а.в.): «Агар иккита халифага
байъат қилинса, кейин байъат қилинганини ўлдиринглар» деганларини ҳам биларди*.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) муборак жасадларини ҳазрати Али ювди. Кийимларини ечишмади.
Фазл билан Усома сув қуйиб туришди. Бу ишлар устида ҳазрати Аббос, унинг бошқа ўғли
Қусам ва пайғамбаримизнинг озод қилган қуллари Шухронлар ҳам бор эди.
Ювиб бўлингач, жанобимизнинг муборак вужудларини бир муддат ёлғиз қолдиришди.
Сўнгра бошда ҳазрати Али ўлароқ Ҳошим ўғиллари, хотинлари ва болалари жамоат бўлмасдан
жаноза намозини ўқишди. Улардан кейин айни шаклда бошқа мўминлар ва мўминалар, болалар
ва қуллар ўқишди.
Гўр қаерда қазилажак масаласи маслаҳатлашилди. Ҳазрати Абу Бакр«Пайғамбар қаерга
кўмилиши лозим бўлса, Оллоҳ таоло жонини ўша ерда олади» маъносидаги бир ҳадисни айтиб,
масалани хал этди. Пайғамбаримиз охирги нафасларини берган жойларидан Абу Талҳа гўр
қазиди. Бу жой Маккадан илк келишганида туялари чўккан жой эди. Эски бир бахмал гўр ичига
тўшалди. Ҳазрати Али, Аббос, Фазл, Қусам ва Шухрон тушишди, жанобимизнинг муборак
таналарини камоли ҳурмат-ла у ерга қўйишди.
Қабри саодатнинг усти ёпилганида чоршанба кечасининг ярми ўтган эди.
Кўмиш ишлари битгач, ҳазрати Фотимага(р.анҳо) келиб таъзия билдиришди.
- Оллоҳнинг расулини кўмдиларингми? - деб сўради у ҳолсиз.
- Ҳа, эй Оллоҳ расулининг қизи, - деб жавоб қилишди унга.
- Устларига тупроқ тортишга қандай кўнгилларинг бўлди?.. У зот раҳмат пайғамбари
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 216
эмасмидилар?..
- Эй пайғамбаримизнинг кўзнурлари! Биз ҳам ғоят оғир ғамдамиз, аммо начора,
Оллоҳнинг ҳукмига қарши бориб бўлмайди.
Ҳазрати Фотима жанобимизнинг шарафли қабрларига келди. Кечагина у нозанин вужуд
ётган жойда, бугун ердан бир қарич баланд қилиб уюлган тупроқ бор эди. Эгилиб, бир ҳовуч
тупроқ олди. «Аҳмаднинг тупроғини ҳидлаган кимса ортиқ ҳеч бунақа гўзал ҳидни ҳидламаса,
нима қилиш керак?.. Бошимга шундай мусибатлар ёғилди, агар улар кундузларга ёғилса,
қоронғу кечаларга айланарди...» маъноларида байтлар ўқиди.
Ушбу марсия ҳам ҳазрати Фотимага оиддир:
«Руҳим ғам-қайғулар ичра банди бўлди. Не бўларди, йиғилар билан чиқиб кетсайди. Сиздан
кейин ҳаётда қолишимдан бир яхшилик йўқ. Мен фақат ҳаётнинг узайиб кетишидан қўрқиб
йиғлаяпман...»
ўамга ботган фақат Фотима эмасди. Пок оналаримиз тул қолишган, мўминлар ўзларини
чуқур бўшлиқда ҳис этишар эди. Чекилаётган қайғуни тил билан ифодалашнинг имкони йўқ.
Айни чоқда, мунофиқлар ҳам чуқур бир нафас олиб қўйишганини айтиш мумкин.
Расулуллоҳ(с.а.в.) орқаларидан мол-давлат қолдирмаган эдилар. Ўлимларидан бир неча соат
олдин уйдаги олти-етти дирҳамни ҳам садақа қилиб тарқаттириб, мана энди тинчландим, деган
эдилар. На бир динор, на бир дирҳам, на бир қул ва ё чўри... Фақат, ўзлари минган битта оқ
хачир, таққан силоҳлари ва йўлчилар фойдаланиши учун садақа
қилган бир ерлари бор эди. Ўлимларига яқин қолганида ўттиз соъ арпа олиш учун
совутларини бир яҳудийга гаров қилиб берган эдилар*.
Хотинларига нафақа қилиб ажратиладиган миқдордан ортиқча мол пайдо бўлса, фақирларга
тарқатилар эди. Чунки Пайғамбар(с.а.в.) бир гал: «Биз пайғамбарлар жамоаси... меросчимиз
бўлмайди. Қолдирган ҳамма нарсамиз садақадир» деганлар ва бу ҳадисни ҳазрати Абу Бакр
ривоят қилган.
Жанобимизнинг ҳижратдан бери давомли равишда минган қадрли туялари Қасва энди бўш
қўйиб юборилди. Бақиъ қабристонида ўтлаб юрган Қасва кейин ҳам кўрганларга доимо Расули
акрамни эслатиб юрди ва Абу Бакр даврида шу ерда ўлди.
Расулуллоҳнинг(с.а.в.) биринчи ва қиёматли халифалари Абу Бакр(р.а.) бундан буён
мусулмонларнинг ишлари билан шуғулланиши лозим эди. Энг олдин Усоманинг қўшинини
йўлга чиқариши керак. Жанобимиз ўзлари тўплаган қўшинни орқага қайтариб бўлмаслиги
турган гап.
Қўшин дарҳол тўпланди. Аммо ҳалиям кўнгилларда ўн саккиз ёшли бир йигитчанинг бош
қўмондон бўлиши билан боғлиқ хавотирлар бор эди. Бу қўшин ичидаги қанчадан-қанча буюк
инсонлар оддий аскардай бориб келадими энди?
Ниҳоят, ҳазрати Умар кўпчиликнинг фикрини ифодалаб, ҳазрати Абу Бакрга масалани
тушунтирди. Абу Бакр дўстига маъноли боқди.
- Эй Умар, Усомани бу қўшинга қўмондон этиб тайинлаган менмидимки, мен олиб
ташласам? - деди.
Мусулмонлар бошига келар-келмасимдан Пайғамбаримиз ўрнатиб кетган ишни бузишимни
хоҳлайсанми, демоқчи бўларди бу гапи билан.
Бу гап ҳазрати Умарни терлатди, бутун вужудини сувга ботирди. Умрида бу даражада
уялганини билмайди. Нима бўлдию бу нозикликка ўзининг ақли етмади!..
Қўшин ҳаракатни бошлади. Ҳазрати Абу Бакр бир муддат Усоманинг ёнида юриб борди.
Айриладиган онларида:
- Эй Усома, лозим кўрсанг, Умарнинг ёнимда қолишига рухсат бер! - деди.
Рухсат тегиб, ҳазрати Умар қўшиндан ажралди. Бош маслаҳатчи сифатида халифанинг ёнида
қолди.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 217
Борган жойидан зафар қозониб қайтажак қўшин эса, оғир-оғир илгарилар эди.
Билол(р.а.) ортиқ муаззинлик қила олмаслигини, ҳатто Мадинада туришга ҳам бардоши
етмаслигини англади. Шом тарафларга кетишни, у ердаги ғазотларга қатнашишни ва насиб
қилса, шаҳидлик мартабасига эришиб, севикли пайғамбарига қовушишни орзу қилиб қолди.
Набилар сарварининг қийматли хотинлари энди то ҳаётларининг охиригача тул қолажаклар
эди. Жанобимиз уларни олий жаннатда такрор ўзларига хотин қилиб олажаклар, дунёда
бошланган биргаликдаги ҳаётлари янада мукаммал ҳолатда у ерда давом этажак. Жаноби Мавло
уларни«мўминларнинг оналари» деб аташ билан Пайғамбаримиздан сўнг бошқаларнинг уларга
уйланишларини кескин ҳаром қилган эди.
Расулуллоҳ(с.а.в.) ўлимларидан роппа-роса олти ой кейин ҳазрати Фотима(р.анҳо) ҳам бу
ўткинчи дунёдан айрилди.
Хотинларига келсак, Пайғамбаримиздан сўнг биринчи бўлиб Зайнаб онамиз ўлим топди.
Ҳижратнинг йигирманчи йили Жанобимизга қовушди. Унинг ортидан қирқ бешинчи
йили Хафса онамиз, эллигинчи йили Сафиййа онамиз, эллик тўртинчи йили Савда онамиз,
эллик олтинчи йили Жувайрийа онамиз, эллик саккизинчи йили Ойиша онамиз, олтмиш
биринчи йили Умму Салама онамиз ва яна шу йили Маймуна онамиз(Оллоҳ ҳаммаларидан
рози бўлсин) Жаноби Ҳақнинг раҳматига қовушишди. (Бошқа бир ривоятда Маймуна
онамизнинг эллик биринчи йили вафот этгани айтилади.)
Маймуна онамиздан бошқа ҳаммалари Бақиъ қабристонига кириладиган дарвозанинг
шундоқ рўпарасида ёнма-ён ётишибди. Ҳазрати Фотима эса кираверишнинг сал ўнг томонига
қўйилган.
Жаноби Мавло уларни яхши кўрганларни шафоатига ноил қилсин, севгиларини
юракларимизда доим қилсин. Омин би ҳурмати саййидил анбийаи вал мурсалин.
Саодат асри қиссалари. 4-китоб. Аҳмад Лутфий
+ 218
ХОТИМА ЎРНИДА
Пайғамбарлик ва элчилик вазифаси келмасидан олдин ҳам топ-тоза бир ҳаёт кечирган, ҳар
сўзи тўғри, ҳар иши ҳикматли, ҳар хатти-ҳаракати мард ва асил бўлган буюклар буюги,
тақводорлар имоми, ҳидоятнинг энг катта йўлбошчиси Муҳаммад Мустафо(Оллоҳнинг салоти
ва саломлари бўлсин) ҳақларида ҳозирлашга ҳаракат қилганимиз китобга шу ерда нуқта қўямиз.
Китобни бошлаётганда Пайғамбаримизни шаънларига лойиқ шаклда танита олиш бир
инсоннинг қўлидан келмаслигини билдирган эдик. Масалан, ҳазрати Абу Бакрнинг(Оллоҳ
ундан рози бўлсин) севгиси, ҳурмати ва туйғуларини, Абу Жаҳлнинг кин ва нафратини сўз
билан ифодалай билиш имконсиз эканини айтган эдик. Ҳозир ҳам айни шу қаноатдамиз. Ушбу
қилган ишимиз денгиздан бир ҳовуч сув олишдай гап. Олтмиш уч йиллик ҳаётни олти жилдда*
фақат шунчалик баён эта оламиз.
Китоб ҳозирланаётганида энг ишончли манбаларга суянганимизни айтиб қўйишим керак.
Тез-тез ва жуда кўп манба кўрсатиш имкони бор эди, лекин бу йўл ўқувчини зериктириб қўяди
деган тушунча бизни бу йўлдан қайтарди.
Бу китобни ёзишга киришаётганимизда одамлар билмаган, фарқига бормаган ҳақиқатларни
кўзлар ўнгига тизиб қўйиш даъвоси бўлмади бизда. Мақсадимиз эртага шафоатига эришиш
саодатини кутганимиз Жанобимизни бошқача услуб билан ўқувчига танитиш, яна ҳам кўпроқ
севдириш, имонли кўнгиллардаги муҳаббатни яна ҳам бироз орттира олиш эди. Бу борада
эртага илоҳий ҳузурда гувоҳ бўладиган ва «Оллоҳим, мен бу китобни ўқидим, ҳабиби
адибингни яна ҳам қаттиқ севадиган бўлдим» дейдиган мўминларга Жаноби Мавло дунё ва
охират саодатини берсин. Бизни яхшилик билан эслайдиган дин қардошларимизга хилма-хил
яхшилик ва саодат эшикларини очишини, кўринар-кўринмас қазолардан, куч етмас балолардан
сақлашини Улуғ Мавлодан тилайман.
Оллоҳумма солли ала саййидина ва набиййина Муҳаммадин ва саллим.
Таржима Оллоҳнинг марҳамати билан2005 йил нўябрнинг24-куни шанба тонгида
итмомига етди.
Do'stlaringiz bilan baham: |