Алюминий оксиди дисперс заррачаларининг хромли қоплама кристалли структурасининг нуқсонлилик даражасига таьсирини ўрганиш



Download 295,42 Kb.
bet1/3
Sana06.07.2022
Hajmi295,42 Kb.
#748621
  1   2   3
Bog'liq
9.04.22. Maqola


АЛЮМИНИЙ ОКСИДИ ДИСПЕРС ЗАРРАЧАЛАРИНИНГ ХРОМЛИ ҚОПЛАМА КРИСТАЛЛИ СТРУКТУРАСИНИНГ НУҚСОНЛИЛИК ДАРАЖАСИГА ТАЬСИРИНИ ЎРГАНИШ


*Мардонов Бахтиёр Тешаевич, **Орипов Зайниддин Баходирович, **Ашуров Хисрав Хуршид угли


Аннотация: Мақолада дунё миқёсида тоғ-кон саноатида ишлатиладиган тасмали конвейерларни ишлаб чиқариш ҳолати таҳлили келтирилган
Калит сўзлар: хромли қоплама, электролиз, дисперс заррача, қоплама, соф хром қоплама, алюминий оксиди, заррачалар


Аннотация:
Ключевые слова:


Annotation:
Key words:

Жаҳонда машина ва механизмларнинг ишлаш муддатини оширадиган янги технологияларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш замонавий машинасозлигда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга машина жиҳозларини интенсив равишда ишлатиш, биринчи навбатга, ўз вақтида таъмирлашни ва сифатли техник хизмат кўрсатишни таъминлаш асосий масалаларидан бири ҳисобланади. Бу борада дунёнинг етакчи мамлакатларида, жумладан, АҚШ, Япония, Германия, Хитой, Жанубий Корея, Россия каби автомобиль техникасини ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлатларда кўп ейланадиган машина деталлари ва узелларини тиклаш ва мустаҳкалаш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Дунёда ейилишган чидамли структурали қопламаларни олиш ва шакллантириш борасида кенг кўламда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда деталларнинг ейилган юзаларини бир вақтнинг ўзида тиклашга ва мустаҳкамлашга имкон берадиган қопламалар олиш технологияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга машина деталларини тиклаш ва мустаҳкамлашда буюмларни ишлатиш ресурсларини ошириш ва энергияни тежаш бўйича масалаларни бир вақтнинг ўзида ҳал қилиш имконини берадиган ностандарт технологиялар ишлаб чиқиш зарур ҳисобланади.
Ўзбекистонда автомобилсозлик ва машинасозлик соҳасидаги машина деталлари сифатини ошириш, техниканинг ишлаш ресурсини сезиларли даражада оширишга имкон берадиган янги инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида принципиал жиҳатдан янги турдаги маҳсулотлар ва технологияларни ишлаб чиқариш масалалари қўйилган. Янги технологияларни яратишда, плунжер жуфтларнинг ишлаш ресурсини оширишга ва эҳтиёт қисмлар заруратини камайтиришга имкон берадиган, автотрактор дизеллари ёқилғи аппаратлари деталларини тиклаш ва мустаҳкамлаш бўйича мини-технологиялар ишлаб чиқиш муҳим масала ҳисобланади.
Хромли қоплама кристалли структурасининг нуқсонлилигини ўрганиш рентген чизиғининг физик кенглигини қайд этиш билан амалга оширилди, бу асосан кристалл структураси нуқсонларининг интеграл характеристикасига - дислокатсиялар зичлигига таьсир қилади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, алюминий оксиди микрозаррачаларининг киритилиши микроқаттиқликнинг ошишига олиб келади ва микроқаттиқликнинг ошиши хром қоплаш режимларига боғлиқ, аслида хром қоплаш режимлари хром қоплама таркибидаги алюминий оксиди микрозарралари миқдорига таьсир кўрсатади. Қоплама майдони бирлигига тўғри келадиган микрозаррачалар сонини аниқлаш анча қийин вазифадир. Бироқ, кристалл структурасининг нуқсонлилигини ўлчаш, бу зарраларнинг хромли қоплама микроқаттиқлигига таьсирини баҳолашга имкон беради. Рентген чизиғининг физик кенглиги (220) диаграмма чўққисининг ярим баландлигидаги диаграммани ҳисоблаш йўли билан аниқланди. Диаграмманинг кенглигини ҳисоблаб чиққандан сўнг, ушбу ҳисоблаш натижалари 2 бобда тавсифланган методологияга мувофиқ дислокатсия зичлигини ҳисоблаш учун ишлатилган Рентген таҳлили учун, 55 ℃ доимий ҳароратда ва ҳар хил ток зичлигида олинган, таркибига турли хил алюминий оксиди микрозаррачаларига эга бўлган, хромли қопламаси билан қопланган 30ХГСА пўлатдан намуналар тайёрланди. Тадқиқот натижалари (3.4-3.5-расм) да келтирилган.
Эталон сифатида соф хром қопламали намуналар ишлатилган. Графиклардан кўриниб турибдики, ток зичлиги ошиши билан хромли қопламаси кристалли структурасининг нуқсонлилиги ортиб боради.




Download 295,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish