Alxorazmiy Nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti



Download 1,21 Mb.
bet4/5
Sana27.05.2022
Hajmi1,21 Mb.
#611620
1   2   3   4   5
Bog'liq
4- Labarotoriya ishd

4.3.Поляр координаталарда график
Поляр координаталар тизимида ихтиёрий нуқта худди радиус-вектор охири каби бошланғич координатлар тизимидан чиқиб, RHO узунликка ва THETA бурчакка эгалигини кўрсатади. RHO(THETA) функция графигини қуриш учун қуйида келтирилган буйруқлардан фойдаланилади.THETA бурчаг одатда 0 дан 2*pi гача ўзгаради. Поляр координаталар тизимида функция графигини қуриш учун polar(…) типидаги буйруқдан фойдаланилади :

  • polar(theta,rho)-поляр координаталар тизимида радиус-вектор охирининг ўз ҳолатидаги rho узунлик билан theta бурчакни кўрсатувчи графикни қуради;

Қуйидаги мисолни кўрамиз:
>> angle=0:.1*pi:3*pi;
>> r=exp(angle/10);
>> polar(angle,r),...
>> title('polar koordinatida grafik');
>> grid on


13- расм. Поляр координатасида функция графиги.
4.4. Уч ўлчовли графика
Уч ўлчовли фазода чизиқнинг графигини чизиш учун plot3(x,y,z) буйруғидан фойдаланилади. Бунда x,y,z-векторлар бир хил сондаги координаталарга эга бўлиши керак. Масалан,
>> t=-5*pi:pi/60:10*pi;
>> plot3(t,sin(t),cos(t))



14- расм. Уч ўлчовли фазода чизиқнинг графиги.
Бундан ташқари хар хил сиртларни хосил қилиш учун қуйидаги командалардан фойдаланиш мумкин:

  • mesh-уч ўлчовли сиртни “тўр” сифатида чизади;

  • surf-уч ўлчовли сиртни чизади.

Meshgrid функцияси ёрдамида x,y ларнинг қийматларидан фойдаланиб, x,y матрицалар ҳосил қилинади. Агар x,y ларнинг қийматлари бир хил тўпламда бўлса, meshgrid функциянинг аргументида 1 та аргумент қиймати кўрсатилса етарли; x,y ларнинг қийматлари хар хил тўпламда ўзгарса, meshgrid функциянинг аргументида иккита тўплам кўрсатилади. Масалан,



Z=, , x,yє[-8,8] бўлсин. У ҳолда

>>[x,y]=meshgrid(-8:.5:8);
>> R=sqrt(x.^2+y.^2)+eps;
>> z=sin(R)./R;
>> mesh(z)



15- расм. Уч ўлчовли фазода сиртнинг графиги.


Мисол. MATLAB да 3та цилиндрни радиусини катталаштириш тартиби билан ёнма-ён жойлаштиринг.
Бу вазифани бажариш учун MATLAB командалар ойнасидан ёки м-файлдан фойдаланиш мумкин. Биз командалар ойнасини ишлатамиз. Учта график битта ойнада ҳосил қилиниши учун график ўқларни ушлаб турувчи hold командасидан, цилиндр ҳосил қилиш учун cylinder(R,N), surf(x,y,z)
командалар форматларидан фойдаланамиз. Цилиндрларни ёнма-ён жойлаштириш учун surf(x,y,z) функциянинг талаб қилинган йўналиш бўйича аргумент қийматларини ўзгартирамиз. Қуйида ушбу командалар кетма-кетлиги келтирилган:
>> hold on
>> [x,y,z]=cylinder(1,20);
>> surf(x,y,z,x);
>> [x,y,z]=cylinder(2,20);
>> surf(x,y+3,z,x);
>> [x,y,z]=cylinder(3,20);
>> surf(x,y+8,z,x);
Натижа график ойнада чиқади:

16-расм. Цилиндрларнинг графиги.
Графикни қуйидаги ранглар билан ҳосил қилиш мумкин:

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish