Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

 
 
 
Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини эркинлаштириш стратегиясини 
амалга ошириш албатта биринчи галда самарали ва таъсирчан фаолият 
юритувчи ер ресурсларини бошқариш органлари тизимининг мавжудлигига 
боғлиқ. Маълумки, мамлакатимиз ер ресурсларини бошқаришдаги ягона давлат 
сиёсати Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, карто-графия ва 
давлат кадастри давлат қўмитаси (“Ергеодезкадастр”) ва унинг вилоятлардаги 
ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Бинобарин, ҳозирги босқичда мамлакатимизда ер муносабатларини 
давлат томонидан тартибга солишни янада кучайтириш учун: 

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва 
давлат кадастри давлат қўмитаси ҳудудий органларининг моддий-техника 
базасини мустаҳкамлаш, уларда давлат бошқарувининг асосий функциясини 
сақлаб қолиш, меъёрий-услубий фаолиятни замон талаблари асосида ривож-
лантириш, ерлардан фойдаланиш ва ҳимоя қилишда давлат назоратини янада 
кучайтириш, ер тузишни ўтказишнинг ташкилий жиҳатларини такомиллаш-
тириш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давлат ер кадастрини юритиш-
ни кенгайтириш ва ерларнинг мониторингини амалга оширишнинг доимий-
лиги ва тизимлилигини таъминлаш; 

мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйича тўлиқ ва объектив 
маълумот олишни таъминлаш мақсадида ер ресурслари тўғрисидаги маълу-
мотларнинг туманлар даражасида шаклланишини ҳисобга олган ҳолда мамла-
катимиз ер ресурсларини бошқариш бўйича давлат ваколатларини амалга 
оширувчи асосий бўғинлардан ҳисобланадиган ер ресурслари ва давлат 
кадастри бўйича туманлар (шаҳарлар) бўлимларини уларнинг штатларини 
кенгайтирган (3- 4 кишидан кам бўлмаган) ҳолда мустаҳкамлаш;

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси марказий аппарати таркибида 
юридик бўлимни, ҳудудий бўлимларида эса юридик хизматни ташкил этиш;


344 
 

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимида кадрларни такрор 
тай-ёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва 
амалга ошириш каби ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш долзарб 
ҳисобланади. 
Айниқса, ер ресурсларини давлат томонидан бошқариш тизимида қиш-
лоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, тупроқ 
унумдорлигини сақлаш ва такрор тиклаш борасидаги давлат сиёсатига алоҳида 
эътибор қаратиш лозим. Бунда мелиорация масалаларида, қишлоқ жойларда ер 
– аграр ислоҳотини амалга ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга 
оширишда, ер қонунчилиги борасида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг роли-
ни ошириш мақсадга мувофиқдир. Бунда албатта: 
- ер қонунчилиги бўйича қонунбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 
профилактика ишларини ва ердан фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишни 
давлат томонидан назорат қилиш органларининг фаолияти тўғрисида аҳолини 
хабардор қилиш масалаларини кучайтириш; 
- ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш натижасида келтирилган 
зарарни аниқлаш ва қоплаш механизмини амалга ошириш ва такомиллаштириш; 
- ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни давлат томонидан назорат 
қилиш органларининг прокуратура, адлия, ички ишлар ва бошқа назорат 
қилувчи органлар билан ҳамкорлигини ер қонунчилигига риоя қилиш бўйича 
қўшма мақсадли текширишларни ўтказиш йўли билан мустаҳкамлаш ва 
такомиллаштириш чора-тадбирларининг таъсирини кучайтириш ва самара-
сини ошириш лозим деб ҳисоблаймиз. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги 
«Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан назо-
ратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, 
давлат кадастрларини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғри-
сида»ги ПФ-5065-сонли Фармони
92
ва шу санадаги «Ўзбекистон Республикаси 
92
www.Norma
.uz


345 
 
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 
фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-3024-сонли 
Қарори
93
ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини эркинлаштиришнинг таш-
килий-иқтисодий механизмлари
 
ва бу борада республикамизда ягона давлат 
сиёсатини амалга оширишнинг асосларини яратиб берди. 
Муҳим аҳамиятга эга бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан ер 
ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оши-
риш аграр соҳанинг республикамиз иқтисодиётида, унинг барча тармоқларида 
ислоҳотларни амалга оширишда етакчи роль ўйнаши белгилаб қўйилди. 
Келажакдаги иқтисодий тараққиёт ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда 
ер ресурсларини бошқариш - ер ресурсларини ўрганиш ва уларни кар-таларга 
тушириш, ер мониторинги ва ер кадастрини юритишни, ердан самарали 
фойдаланишни башоратлаш, режалаштириш ва лойиҳалаштиришни, ерларни
муҳофаза қилишни назорат қилиш каби асосий йўналишларни ўз ичига олади.
Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини янада эркинлаштириш мақса-
дида ердан фойдаланиш тизими давлат томонидан бошқарилишини таъмин-
лаш ва айни пайтда давлат ва ердан фойдаланувчилар эҳтиёжларини ҳисобга 
олиш ўта муҳим масала бўлиб, шу асосида ер ресурсларини бошқаришнинг 
давлат ва бозор механизми тизимларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш талаб 
этилади. Айни шу маънода, ер ресурсларидан фойда-ланишда ягона давлат 
сиёсатини амалга оширишнинг истиқболдаги асосий йўналишлари 17.5 – 
схемада келтирилган. 
Замонавий талабларга жавоб берадиган давлат ер кадастрини юритиш 
ишларини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга 
ошириш лозим: 
- ерга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳуж-
жатлар ишлаб чиқишни таъминлаш; 
93
www.Lex
.uz 


346 
 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish