Алпомиш достони. ЎКтам ҳакимов



Download 20,29 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi20,29 Kb.
#223851
Bog'liq
АЛПОМИШ ДОСТОН1ЎКТАМ ҲАКИМОВ


АЛПОМИШ ДОСТОНИ . ЎКТАМ ҲАКИМОВ
Алпомиш достони халқимизнинг қадим тасаввурларини ўзида намаён этган эпик ижодкорлар бахшилар томонидан куйланиб келаётган бебаҳо дурдонадур. Алпомиш достони ўзбекнинг ўзлигини англатувчи қомусий асардир. Унинг 40 дан ортиқ вариантлари турли хил версияларда мавжуд бўлиб дунё достончилигида алоҳида мавқега эга. Тарихий асослари тарихий бадиий жиҳатдан ксак эпик ижод намунаси ҳисобланади. Унинг намуналари ўзбек , қорақалпоқ, қозоқ , олтой халқлари эпик анъананаларида достон шаклида , татар, бошқирд халқлари орасида эса эртак ва ривоятлар тарзида сақланиб қолган.Бу халқларнинг тил хусусиятига кўра ўзбекларда” Алпомиш” қозоқларда “Алпамиш Батир”, қорақалпоқ жировлари томонидан “Алпамыс” татар халқида “Алпамша ”,”Алп-мамшан ”, бошқирдларда “Алпамиш ва Барсин хилу” ва Олтой халқларида “Алп-манаш” номлари билан ушбу вариантлари сақланиб қолган. Алпомиш достонига олимларимиз ва устозларимиз томонидан кўп мурожат қилинган , турли хил вариантлари ёзиб олинган ва китоб шаклида нашр қилинган. Лекин “Алпомиш”достони бахшилар томонидан ижро этилган вариантлари аудио ёки видео кўринишида айрим қисмларини парча парча эшитиб юрар эдик. Бу достонни тўлиқ ҳолда эшитишни имкони бўлмаганлиги менга тинчлик бермас эди ва ушбу достонни тўлиқ ҳолда аудио – видео кўринишида ёзиб олишни анчадан бери ният қилиб юрар эдим . 2019 йил “Юрагимнинг жўри бўлган дўмбирам” номли илк китобимни тўплам нашр қилдирганимдан сўнг бу ишга ҳам қўл уришга жазм этдим.Миллий хазинамизни тўлиқ ҳолда замонавий кўринишда (аудио- видео варианти,15 соат 27 қисмдан иборат) 18 нафар Шеробод достончилик мактабининг вакиллари ижросида икки йил мобайнида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг жуда кўп туманларида , қишлоқ ва овулларида бўлиб ёзиб олишга муваффақ бўлдим.
Қодир бахши Рахимов
Бу достоннинг ижрочилари Шеробод достончилик мактаби вакили бўлмиш афсонавий Қодир бахши Рахимов томонидан ижро этилган ( 30 дақиқага яқин )парчани Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим томонидан 1985 йил Ўзбекистон радиосининг олтин фондига ёзиб олинган. Қодир бахши жуда кўп достонларни билган. Бетакрор овози , ижро услуби сўзга чечанлиги билан бошқа бахшилардан яққол ажралиб турган. Қодир бахши Раҳим ўғли ижро этган ва унинг ўзи яратган достонлардан бир нечаси ҳозирга қадар нашр этилиб , халқ оғзаки бадиий ижодининг бебаҳо мулкига айланган. 1985 йилда “Ўзбек халқ ижоди” кўп жилдли “Ойчинор”достони нашр этилди. Шунингдек “Аҳмад Яссавий”(1999), “Келиной”(2011) достонлариҳам нашр қилинди. Бахши ижросида ёзиб олинган “Ойчинор” достонини фольклоршунос олимлар Тўра Мирзаев ва Жаббор Эшонқуловлартомонидан нашрга тайёрланиб, 2007 йилда Анқарада турк ва ўзбек тилларида нашр қилинди. Қодир бахши Раҳим ўғли 1986 йил август ойида фожиали ҳалок бўлди. Аммо бахшидан яхши ном, ўлмас терма ва достонлар қобил фарзандлар ва зукко шогирдлар қолди. Ўзидан ўнлаб достонлар, термалар , дўмбира куйлари қолдирган Қодир бахши маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшди. 70-80 йилларида достонларнинг моҳир ижрочиси ва ижодкори сифатида бахшичиликка янгича руҳ олиб кирди ҳамда анъанавий достончиликнинг ривожланишига замин яратди. Унинг ижодий анъаналарини бугунги кунда фарзандлари Қаҳҳор бахши, Абдумурод бахши, Баҳром бахши ҳамда Қодир бахшининг набиралари ва кўплаб шогирдлари давом эттириб келмоқда.
Шоберди бахши Болтаев
Шоберди бахши кўп шогирдларга эга. Ижро услубининг ўзига хослиги шундаки дўмбира созида жуда кўп нағмаларни маромига етказиб чалиниши билан бошқа бахшилардан тубдан фарқ қилади. Бахшичилик санъатида ўзига хос мактаб яратган десак муболоға бўлмайди. У кишидан 2000-2005 йиллар оралиғида Ёшлар радио каналида ишлаб юрган вақтларим “Алпомиш” достонидан айрим қисмларини ёзиб олган эдим.
Қолган 16 нафар бахшидан эса шу икки йил мобайнида ёзиб олдим. Шу кеча кундузда Алпомиш достони қайси ҳолатда ижро этиляпди ва қайси ҳолатда сақланиб қолганлиги мана шу тўпламда кўриниб турибди. Агар ҳозир ҳам ёзиб олмасак , яна ҳам кеч бўлиши мумкин экан. Сабаби Алпомиш достонини бармоқ билан саноқли бахшилар тўлиқ ҳолда билади. Бахшиларимиз кўп , лекин, кўпчилиги достонни билмаслиги ва енгил елпи термаларга ўтиб кетаётганлиги устозлар анъанасида давом этаётганлиги ачинарли ҳолдир.
Абдуназар бахши Поёнов
Абдуназар бахши Поёновдан Алпомиш достонини филология фанлари доктори Жаббор Эшонқулов 2018 йил ёзиб нашр эттирган. Мен Абдуназар бахшидан 2010 йил Алпомиш достонини 7 соатлик хажми қисқартирилган вариантини ёзиб олганман. Кейин 2013-2018 йил достондан парчалар ёзиб олдим. Бу тўпламга Абдуназар акага кўп қисмлар олинган бўлиб достонни тўлиқ билувчилар сафида етакчилардан ҳисобланади.
Қаҳҳор бахши Раҳимов
Қаҳҳор бахши Рахимов Қодир бахши Раҳимовнинг тўнғич фарзанди. Қаҳҳор бахши ҳам Алпомиш достонини тўлиқ билувчилардан бири бўлиб ўзининг такрорланмас ижро услуби билан ажралиб туради.

Махмурод бахши Ражабов


Маҳматмурод бахши бахшилар авлодидан бўлиб боболари Ражаб бахши, Нормурод бахши, отаси Исмоил бахши тоғаси Турди бахшилардан сабоқ олиб , уларнинг анъаналарини давом эттириб келяпди. Ўзининг сўзга чечанлиги , ижро маҳорати билан билан ўрнак бўлиб келмоқда.Яна ҳам қувонарлиси Нишон туманида 20 га яқин ёш бахшиларга сабоқ бериб келмоқда.
Бахшиқул бахши Тоғаев
Ўзбекистон халқ бахшиси Шоберди бахши Болтаевнинг шогирди бўлган Бахшиқул бахши ҳам устозлардан келаётган анъаналарни бузмай келаётган катта бахшилардан биридир. Мен илк бор бахшиларни ёзиб олишни 1999 йил Бахшиқул Тоғаевдан бошлаганман. У кишидан “Алпомиш” достонидан парчалар ва анъанавий термалар дўмбира куйларидан ҳам ёзиб олганман. Овози жуда ёқимли дўмбира сози ва овоз уйғунлиги , жуда кўп нағмаларни билиши билан ҳам бахшиларга ўрнак бўла олади. Мен ёзиб олган достонда ҳам Бахшиқул бахши икки қисмини ижро этган бўлсада, шу икки қисмда 10 тага яқин нағмада куйлагани таҳсинга сазовардир. Битта тўлиқ достонни битта бахши куйласа 15-20 тага нағмага солиб куйлайди. Бу достонда эса 18 нафар бахши 50 дан зиёд нағмада куйлашди. Бахшиларимизни номма ном айтавурсак Сафар бахши, Панжи бахши,Равшан бахши, Махматмурод бахши, Баҳром бахши,Исмоилхон бахши, аёл бахшиларимиз Зулхумор бахши, Майсара бахши. Булар ижро услуби овоз диапозони билан бир биридан ажралиб туради. Ҳеч қайси бахши бир-бирини такрорламайди. Ҳаммасининг ўзига хослиги бор. Гарчи битта Шеробод достончилик мактаби вакиллари бўлса ҳам. Бахши бу бир кишилик театр, бир ўзи ҳам тарихчи , ҳам шоир, ҳам қўшиқчи,ҳам созанда. Тингловчи эса бутун бир воқеани кўз олдига келтириб , унинг ичига оламига киргизиб сеҳрлаб қўяди. Бахши достон айтишдан аввал , тингловчи аудиоториясини, одамларнинг психологиясини ўрганади. Бошида дўмбирада бир куй нағма чалади, одамларни эшитиш ҳолатига тайёрлайди, мослаштиради. Ва ўзи ҳам мослашади. Кейин дўмбирасини созини ўзгартириб , терма бошлайди. Тингловчиларни терма айтиш пайти қайси достонни эшитиш мумкин деб, нима айтай деб терма қилиб ижро давомида одамлар билан мулоқотга киришади. Ундан кейин дўмбирасини созини бузиб қайта созлаб , достонни бошлайди. Аввалдан бахшилардан мана шу анъана бўлиб келган. Бизники ҳақиқий қадимий санъатимиз бўлган бахшичилигимиз анъаналари давом этаверсин .Бахшиларимиз ижодига барака берсин, халқимизнинг тўйу томошасида ҳалол хизмат қилиб чарчашмасин. Биз ҳам бу катта достон билан чекланиб қолмасдан , яна бошқа достонларимизни , анъанавий термаларимизни ёзишда давом этамиз ва бахшичилик мухлисларига ҳавола этиб борамиз.
Бахшичилик достончилик мактаблари хақида .
Олимларимиз томонидан бахши шоирлар ва уларнинг ижоди 18 асрнинг ўрталари ва 19 асрнинг бошидан ўрганила бошланган. Улар ёзиб қолдирган маълумотлрга кўра Шеробод, Қамай , Чироқчи, Шахрисабз, Булунғур, Қўрғон,Хоразм ва Қорақалпоқ мактаблари мавжуд бўлган.
Шеробод достончилик мактаби асосчилари
Бобо шоир, Қосим бахши , Эгамберди жуз боши, Алим жуз боши ,Шерназар Бердиназар ўғли (Шерна бахши), Шерна бахши 30 дан ортиқ шогирдлар етиштирган. Умир бахши Сафар ўғли, Ражаб шоир Нормурод ўғли, Мардонақул Авлиёқул ўғли, Шотўра жуз боши, Юсуф Ўтаган ўғлиШерна бахшининг шогирди бўлган. Уларнинг анъаналарини Тошмурод Туроб ўғли, Маматраим бахши , Бўри Ахмад, Эшқобил Қўшоқ ўғли. Қодир бахши Рахимов каби бетакрор истеъдод эгалари яшаб ижод қилган.
Қамай мактаби хақида ;Қашқадарё вил. Қамаши тумани Қамай қишлоғида яшаб ижод қилган Ойназар бахши , Шоитр шоир, Элмурод қори каби бахшилар биргаликда Қамай бахшичилик мактабига асос солган ижодкорлар ҳисобланишади. Уларнинг анъаналарини Абдукарим Жуйруқ, Хазратқул бахши Худойберди ўғли каби бахшилар давом эттирган.
Чироқчи мактаби хақида .
Рустам шоир, Мардон шоир Маҳман ўғли, Тоғай шоир Махмон ўғли , Нарзулла шоир Холмурод ўғли, Тўқли шоир , Азим шоир Хўжаев , Шомурод бахши Тоғаевлар Чироқчи мактаби вакиллари хисобланишади.
Шахрисабз мактаби
Абдулла шоир Нурали ўғли, Ҳамро шоир Эргаш ўғли, Тош шоир Чоршанби ўғли, Ўсар шоир Эрка ўғли Шахрисабз мактаби ваиллари бўлган.
Хозирги кунда 3 та мактаб яшаб келмоқда . .
Шу ўринда бахшичилик санъатида ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳақида ҳам тўҳталиб ўтсак. Афсуски айрим ҳолларда бахшичилик санъати анъаналарига умуман зид бўлган тарзда ёндашиляпди. Бахшиларимизни ҳар хил куйга солишяпди. Уларни байрам тадбир концерт томошоларида бахшиларни ансамбл журлигида хор қилиб куйлатиши , кавер қилиб ижро эттириш ҳоллари учраб келмоқда.Бахшичилик қадимий санъат . унинг ўзининг устоздан шогиртга ўтиб келаётган анъаналари , ҳар бир мактабнинг ижро услуби, репертуари мавжуд ва бунга қаттий амал қилиб келинган. Буни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Масалан “Катта ашула” 2009 йил ЮНЕСКО томонидан номоддий маданий мероси сифатида рўйҳатга олинган. Биласизлар катта ашула тарелка ликопча орқали ҳеч қандай чоғу асбобисиз фақат овоз орқали ижро этилади. Агар унга биз бирон чолғу асбобини қўшсак, ансамбил жўрлигида ижро этилса , бошқа жанрга айланади.янаям тушунарли қилиб айтсак электр чолғуларини қўшсак , эстрадага айланади. Натижада моҳияти ўзгариб кетади , бунга ЮНЕСКО йўл қўймайди ва шу заҳоти уни рўйҳатдан чиқарилади. Худди шундай бахшичиликни ҳам ўзига хослиги шундаки , бу санъатни ҳам ўзгартириб бўлмайди. Келгуси авлодга ҳам бахшичилик санъатини ҳудди шу ҳолатда етказишга маъсулмиз. Бахшиларимизнинг сахнага кийиб чиқаётган либосларига ҳам этибор қаратишимиз мухимдир. Катта катта байрам томошаларида концертларда бахшиларимиз кийиб чиқаётган (янги дизайнда ўйлаб топилган) либослар умуман бахшиларимизни кулгули ҳолатга туширмоқда. Эркак бахшиларимизга фольклор жамоаларида иштирок этувчи раққослар кийим, аёл бахшиларимизга эса раққосаларнинг либосларини кийгизиб чиқаришмоқда. Замона билан ҳам хамнафас бўлишимиз керак, лекин қадимда бахшиларимиз қандай кийим кийган, тарихини тўлиқ ўрганишимиз керак. Кейин шундан келиб чиқиб либос тиктириш керак деб ўйлайман. Бахшиларимиз ўз мактабларига хос ва ўша иқлим обҳавосига мавсумга қараб кейинишган. Бу борада мутаҳасислар бахшилар билан ўзаро маслаҳатлашиб иш кўрган маъқул. Ҳозирги ёш бахшиларимиз маддоҳга айланиб қолгандай гўё. Бир бирларини ёки бирон бир раҳбарни мақтаб терма тўқиш билан оввора. Замонавий достонлар термалар ҳам керак,лекин, анъъаналарга хос тарзда ёндашиб ижод қилса мақсадга мувофиқ бўлади. Ёш бахшиларга маслахатимиз кўпроқ достонларни ўргансин. Катта катта устоз бахшилардан дўмбира куйлари , нағмаларини , анъанавий терма достонларни қунт билан ўрганишни тавсия қиламиз.
Download 20,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish