8. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади –
*а) таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратиш
9. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинди ва у неча боб ва моддадан иборат?
*а) 2017 йил 3 январь, 6 та боб, 34 та модда
10. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликка берилган таърифни аниқланг7
*а) коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган қилмиш;
11. “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сон қарорига асосан...
*а) Нукус давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига берилди.
12. Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига “Темурбеклар мактаби” номини берилишига қайси норматив- ҳуқуқий хужжат асос бўлди?
*а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, №ПФ-5106, 5 июль 2017 йил
13. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида республикамизда 2017 йил қандай медаль тасис этилди?
*а) “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди
14. 1998-1999 ўқув йили (1 сентябрь)дан бошлаб ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг пулли шакли қачондан бошлаб жорий этилиши белгилаб қўйилди.
*а)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 05.01.1998 йилдаги № 4 сонли Қарори
15. Ўзбекистон Республикасининг Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги қонуни қачон қабул қилинган?
*а) 2008 йил 7 январда
16. 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарорига кўра умумий ўрта таълимнинг малака талаблари нималардан ташкил топади?
*а) Билим, кўникма, малака, компетенциядан
Do'stlaringiz bilan baham: |