Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
209
ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ ЛУҒАТЛАР ВА МИЛЛИЙ ТИЛ КОРПУСИ: муаммо, эҳитёж ва
таклифлар
ELECTRONIC LEARNING DICTIONARIES AND NATIONAL LANGUAGE
CORPORATION: problems, needs and suggestions
Ҳамроев Ғофир Ҳасанович
*
78
Аннотация:
Мақолада электрон ўқув луғатларини яратишда миллий тил корпуси
талабларини инобатга олиш, босма анъанавий луғатлар ва электрон луғатларнинг фарқи,
афзаллиги тавсифланди, қулайлик ва тезкорлик, тизимлилик каби сифатларга эга тил корпусига
боғлаш масалаларига доир таклиф ва тавсиялар баён қилинди.
Калит сўзлар:
анъанавий луғатчилик, терминология, тил корпуси, ўқув луғатлари,
афзаллик, қулайлик, тезкорлик, тизимлилик
Abstract:
the article describes the requirements of the national language corpus for the creation of
electronic educational dictionaries, the differences, the advantages of printed traditional dictionaries and
electronic dictionaries, suggestions and recommendations for linking to the language corpus with such
qualities as simplicity and speed, systematization.
Keywords:
traditional dictionary, terminology, language corpus, educational dictionaries,
advantage, convenience, speed, systematization
Ахборот коммуникация технологиялари пайдо бўлиши билан дастур яратувчилар янги луғат
тури – электрон луғатлар яратишга киришдилар. Луғатнинг бу тури лексикография тарихида
мутлақо янги сўз бўлиб, ўз тараққиётининг янги сифат босқичини белгилаб берди. Ҳозир электрон
луғатлар қоғоз луғатларни деярли ўз соясида қолдирмоқда, дейиш мумкин. Зеро, электрон
луғатлар анъанавий луғатларга нисбатан бир қатор яққол ва муҳим афзалликларга эга бўлиб, ягона
камчилиги уларнинг шахсий компютерга боғлиқлиги эди. Бироқ, бу камчилик интернет тизимида
яхлит база – миллий тил корпусларининг ишга тушурилиши билан ўз ечимини топади. Босма
луғатларнинг катта камчилиги ўз вақтида такомиллаштириб бўлмаслигидадир. Зеро, бир марта
нашр қилинган луғат қайта такомиллаштирилиши учун узоқ вақт ва катта ҳажмли маблағ талаб
қилади. Қолаверса, бугунги кунда тезкорлик талабларига жавоб бера оладиган ягона восита
интернет тизими ва электрон луғатларидир.
Шу маънода 2020 – 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини
такомиллаштириш коцепциясини 2020 – 2022 йилларда амалга ошириш дастурида Ўзбек тили
ўқув лексикография тармоғини ривожлантириш, янги авлод ўқув ва атамалар луғатларини яратиш,
уларнинг электрон вариантларини ишга тушириш масаласи вазифа сифатида қўйилган [1: 9-б.].
Жумладан, Фармоннинг 6-банди бевосита “ўзбек тилига оид барча илмий, назарий ва
амалий маълумотларни ўзида жамлаган электрон кўринишдаги ўзбек тили миллий корпусини
яратиш чораларини кўриш” вазифаси ҳам олимлар олдига асосий вазифа сифатида белгилаб
берилган [1:2-б.].
Маълумки, миллий тил корпуси луғатлар базасига таянади. Мамлакатимизда 2020–2022
йилларда кўплаб лингивистик ва соҳавий луғатлар яратиш давлат дастурига киритилган. Шуни
ўринда таъкидлаш лозимки, босма луғатлардан кўра электрон луғатлар тайёрлашга элоҳида
эътибор бериш лозим. Зеро, электрон луғатлар миллий тил корпусининг асосини ташкил қилади ва
унинг қуйидаги афзалликлари мавжуд: кун сайин такомиллаштириб бориш мумкинлиги; турли
лингивистик тадқиқотларда интенсив фойдаланиш имконияти; деярли харажатсиз чекланмаган
фойдаланувчиларга узатиш имкониялига эгалиги; тилнинг тадрижий тараққиётини тизимли
намоён эта олиши; миллий тил корпусига боғланганда лисоний бирликларнинг мажмуавий
78
*
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси бош мутахассиси педагогика
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Do'stlaringiz bilan baham: |