Алишер Навоийнинг инсонпарварлик ғояларидан фойдаланиб бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларида ўқувчиларни ахлоқий- эстетик тарбиялашнинг аҳамияти



Download 411,14 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi411,14 Kb.
#209768
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
alisher navoijning insonparvarlik goyalaridan fojdalanib boshlangich sinf ona tili va oqish darslarida oquvchilarni axloqij-estetik tarbiyalashning ahamiyati

Биринчи синф ўқиш дарсларида аждодлар меросига бағишланган 
“Биз буюуклар авлоди” бўлимида Алишер Навоий ижодига 3 соат 


ажратилган бўлиб, биринчи матннинг номи “Бобокалонимиз Алишер 
Навоий” деб номланган. Бу матн орқали ўқувчиларга Алишер Навоий ҳаёти 
ва ижодига оид дастлабки маълумотлар берилган. 
Бу матн орқали ўқувчилар Алишер Навоийнинг ёшлигиданоқ илм-
ҳунар ўрганишга қизиққанлиги ва илм-ҳунар ўрганиш йўлида уялмасдан 
билмаган нарсаларини сўраб ўрганиши лозим эканлиги ҳақида тушунчага эга 
бўладилар. Шунингдек, ушбу дарсликда Алишер Навоийнинг қуйидаги 
ҳикматли сўзлари ҳам берилган: 
1. Билмаганни сўраб ўрганган олим,
Орланиб сўрамаган ўзига золим. 
2. Оз-оз ўрганиб доно бўлур
Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур. 
3. Чин сўзни ёлғонга чулғама, 
Чин айта оладиган тилни ёлғонга булғама. 
4. Яхши киши ёмонларга ҳам яхшилигини унутмайди. 
5. Яхшиликни билмасанг яхшиларга қўшил. 
Бу ҳикматли сўзларни ўрганиш орқали ўқувчиларда тўғрилик, 
ҳалоллик, 
меҳр-оқибатлилик, 
ахлоқлилик, 
дид 
ва 
фаросатлилик, 
билимолишда меҳнатдан қочмаслик каби ижобий фазилатларни тарбиялашга 
хизмат қилади. 
15-дарсдаги адиб Ойбекнинг қаламига мансуб “Алишернинг ёшлиги” 
номли ҳикояси билан ўқувчилар таништирилади. Бу ҳикоя ўқувчилар ёшига 
жуда мос танланган бўлиб, уларда инсонийлик ҳамда табиатга муҳаббатни 
шакллантиришда муҳим ўрин тутади. 
16-дарсдаги “Нон иси” деб номланган ривоят эса, бошланғич синф 
ўқувчиларида ўткир зеҳнни, эътиборли бўлишни, шунингдек, ўзгалар 
меҳнатини қадрлаш ва ахлоқий муносабатда бўлиш билан бирга инсонни 
инсон сифатида қадрлашни ўргатади. 
Биринчи синф она тили дарслигидаги 37-машқда Алишер 
Навоийнинг қуйидаги ҳикматли сўзи келтирилган: 
Умрни зое этма, меҳнат қил, 
Меҳнатни саодатинг калити бил. 
Бу машқда асосан ҳарф бирикмалари ҳақида маълумот назарда 
тутилган бўлса-да, ўқитувчи ҳикматли сўзнинг мазмунини тушунтириш 
жараёнида ўқувчида ахлоқий фазилатлардан бири – меҳнатга нисбатан 
ижобий муносабатни шакллантириш мумкин. Зеро, ҳикматли сўзнинг 
маъноси ўқувчиларда беҳудага умрни зое кеткизмасдан илм-ҳунар, меҳнат 
қилиш зарурлигини, инсон бахт-саодатининг калити ўз ҳалол меҳнатига 
боғлиқ эканлиги ҳақида маълумот беради. 

Download 411,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish