Цивилизаион уруш ва тартиб
Дунёнинг йирик цивилизациялари асосий давлатларини ўз ичига олган
глобал уруш эҳтимоли жуда кам бўлсада, истисно эмас. Ушбу уруш, биз
таклиф килганимиздек, турли цивилизацияларга мансуб гуруҳлар ўртасидаги
келишмовчилик чизиғи бўйлаб, урушнинг авж олиши натижасида рўй бериб,
унда бир томонда мусулмонлар, иккинчи тарафда мусулмон бўлмаганлар
иштирок этишлари мумкин. Агар шуҳратпараст мусулмон давлатлари ўз
диншуносларини қўллаб-қувватлаш учун бир-бири билан рақобатлашсалар,
урушнинг кенгайиш эҳтимоли ортиб боради.Лекин, иккинчи ва учинчи
даражали қардош давлатлар урушда қатнашишга қизиқиш билдиришмаса,
уруш кучайиш эҳтимоли камаяди.Жаҳон цивилизацияси урушининг
янада хавфли сабаби бу – цивилизациялар ва уларнинг асосий мамлакатлари
ўртасидаги куч балансининг ўзгариши.Агар бу жараён давом этса, ХХI
асрнинг бошларида Хитойнинг юксалиши ва “инсоният тарихидаги энг катта
ўйинчи”га бўлган ишончнинг ўсиши халқаро барқарорликка катта таъсир
кўрсатади.Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиёда Хитойнинг энг таъсирли куч
сифатида пайдо бўлиши,тарихан изоҳланган Америка манфаатларига зид
келарди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги уруш, Америка манфаатларини ҳисобга
олган ҳолда қандай қилиб ривожланиши мумкин эди?Дейлик, ҳозир 2010-
йил.Бирлашган Кореяни Америка кучлари тарк этдилар ва АҚШнинг
Япониядаги ҳарбий иштироки сезиларли даражада камайди.Тайван ва Хитой
ярашувга эришишди, Тайван ўз мустақиллигининг кўп қисмини амалда сақлаб
келмоқда, амма Пекиннинг суверенитетини очиқ тан олади ва худди 1946-
йилда БМТга Украина ва Белоруссия ўхшаб, Хитой кўмагида Бирлашган
Миллатлар Ташкилотига қабул қилинди.Жанубий Хитой денгизидаги
конларни Америка нефт компаниялари, асосан Хитой назорати остида, тезкор
темпларда
ўзлаштиришмоқда,
аммо
баъзи ҳудудлар Ветнам назоратида.Ҳарбий
мавжудликнинг
янги
имкониятлари туфайли, Хитойнинг ўзига ишончи мустаҳкамланди ва у бутун
Жанубий Хитой денгизи устидан тўлиқ назорат ўрнатишни ният қилганини
эълон
қилди
–
Хитой
ҳар
доим
унинг суверенитетига даъво
қилган. Ветнамликлар уларга қаршилик кўрсатишди, Хитой ва Ветнам ҳарбий
кемалари ўртасида қуролли тўқнашувлар рўй берди. 1979-йилдаги
таҳқирлашлардан қасос олиш учун, Хитойликлар Ветнамга бостириб
кирдилар. Ветнамликлар Америкадан
ёрдам
сўрашади.
Хитойликлар
АҚШни аралашувдан огоҳлантиради. Япония ва Осиёнинг бошқа давлатлари
нотинч.Америка Қўшма Штатлари Хитойнинг Ветнамни забт этишига рози
эмаслигини айтади, Хитойга қарши иқтисодий санкциялар эълон қилади ва
Жанубий Хитой денгизига, қолган оз сонли ташиш операциялар гуруҳларидан
бирини юборишади. Хитойликлар бу қадамни қоралашади ва буни Хитойнинг
ҳудудий сувларига бостириб кириш деб эълон қилишади ва Америка
самолётларига қарши ҳаводан зарбалар беришади.Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти
Бош
котиби
ва
Япония
Бош
вазирининг
уруш
бўлмаслиги ҳақида сулҳ тузишга уринишлари ҳеч нима олиб келмайди ва
уруш олови бутун Шарқий Осиёга тарқалади.Япония Хитойга қарши ҳарбий
операциялар ўтказиш учун, ўз ҳудудида Америка базаларидан фойдаланишни
тақиқлайди, АҚШ бу тақиқни эътиборсиз қолдиради, Япония ўзининг
нейтраллигини эълон қилади ва базаларни хавфсиз ҳолатга келтиради.Ҳам
Тайвандан, ҳам Хитойнинг материк қисмидан фойдаланган Хитой сув ости
кемалари ва ҳаво самолётлари Америка кемалари ва Шарқий Осиёдаги АҚШ
объектларига жиддий зарар етказади.Шу пайтда, Хитой қуруқлик қўшинлари
Ханойга кириб, Ветнамнинг катта қисмини эгаллаб олишади.
Хитой ҳам, АҚШ ҳам ядровий қуролга ва бир-бирининг ҳудудига етиб
борадиган ракеталарга эга бўлгани сабабли, вазият тупик ҳолатга келади ҳамда
бу қурол урушнинг дастлабки босқичларида ишлатилмайди. Шунга қарамай,
иккала мамлакат ҳам ядровий ҳужумлардан қўрқишади, бу қўрқув айниқса
АҚШда кучли. Ва бу кўплаб америкаликларда нима учун улар бундай хавф
остида бўлиши кераклиги ҳақида савол туғдиради. Агар Хитой Жанубий
Хитой денгизини, Ветнамни ёки ҳатто бутун Жанубий-Шарқий Осиёни
назорат қилса, бизга нима аҳамияти бор?Айниқса урушга қарши оппозиция
АҚШнинг жанубий-ғарбий қисмида, асосан испан тилида сўзлашувчи
штатларда кучли.Ушбу штатлар аҳолиси ва ҳукумати “бу бизнинг урушимиз
эмас” деб эълон қилишмоқда ва 1812-йилги Янги Англия мисолга келтириб
урушдан чиқишга ҳаракат қилмоқдалар.Шарқий Осиёдаги хитойликлар
дастлабки ғалабаларидан сўнг, Америка жамоатчилиги фикри ўзгаришни
бошлайди – японияликлар 1942-йилда умид қилган йўналишда: гегемон
ҳокимиятнинг сўнгги даъволарини акс эттириш учун тўлов жуда баланд;
келинг урушни музокаралар йўли билан тугатайлик ва энди Тинч океанининг
ғарбий қисмида содир бўлаётган урушларни ёки “ғалати уруш”ни тугатайлик.
Бироқ, бу орада уруш бошқа цивилизацияларнинг асосий
мамлакатларига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Хитой Шарқий Осиёда боғлиқ
бўлган пайтда, Ҳиндистон бу фурсатдан фойдаланиб, Покистоннинг ядровий
ва оддий ҳарбий имкониятларини бутунлай йўқ қилиш ниятида, уларга
даҳшатли зарба беради. Биринчи ҳужумлар муваффақиятли бўлди, аммо
Покистон, Эрон хамда Хитой ўртасидаги ҳарбий иттифоқ кучга киради ва
Эрон энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган замонавий қуролли
кучлари билан Покистон ёрдамига келади. Ҳиндистон, Эрон қўшинлари ва бир
нечта турли этник гуруҳларга мансуб Покистон партизанлари билан
жангларда иштирок этмоқда. Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам араб
давлатларидан ёрдам сўраб мурожаат қилишади, Ҳиндистон жанубий-ғарбий
Осиёда Эрон бошқаруви хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда, аммо
Хитойнинг АҚШга қарши дастлабки муваффақияти туфайли, мусулмон
мамлакатларида Ғарбга қарши ҳаракатлар кучаяди. Араб давлатлари ва
Туркияда ҳокимиятни сақлаб қолган Ғарбпараст ҳукуматлар бирин-кетин
мусулмонларнинг сўнгги авлодларида бўлган “фаол ёшлар“дан куч олаётган
исломий ҳаракатларнинг ҳужуми остида қолиб кетмоқда. Ғарбнинг заифлиги
билан қўзғатилган ғарбга қарши кайфият таъсири, арабларнинг Исроилга
қарши кенг кўламли ҳужумини келтириб чиқармоқда ва сустлаб қолган АҚШ
олтинчи флоти буни тўхтатишга кучлари қолмаганди.
Хитой ва Америка Қўшма Штатлари бошқа муҳим давлатларнинг
ёрдамидан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Хитой ҳарбий ютуқларга
эришар экан, Япония ўзининг расмий нейтрал позициясини хитой
позитив нейтралигига ўзгартирди ва Хитойга яқинлашишни бошлади хамда
Хитойнинг талабларига кўра, курашга киришишди. Япония қўшинлари
Япониядаги Америка базаларини эгаллаб олишди ва АҚШ шошилинч
равишда ўз қўшинларини Япониядан чиқаришни бошлади. Америка Қўшма
Штатлари Япония блокадаси ҳақида эълон қилди ва АҚШ хамда Япония
кемалари
Тинч
океанинг
ғарбий
қисмида спорадик дуэлларда
қатнашишмоқда.Уруш бошида, Хитой Россияга ўзаро хавфсизлик
шартномасини
таклиф
қилди
(Молотов – Риббентроп пактини
эслатади).Бироқ,
хитойликларнинг
ютуқлари
Россияга,
Японияга
қолдирган таасуротларини мутлақо тескариси бўлди.Хитойнинг ғалабалари ва
унинг
Шарқий
Осиёдаги мутлақ устунлиги,
Москвада
қўрқув
уйғотади.Россиянинг сиёсати Хитойга қарши тарафлиги учун, улар Сибирдаги
қўшинлар гуруҳини кучайтириш чораларини кўришни бошлайди ва
Сибирда истиқомат қилувчи кўплаб хитойликлар Россиянинг ҳаракатларига
аралашишни бошлайдилар.Хитой ўз ватандошларини ҳимоя қилиш
учун ҳарбий аралашувни амалга оширади ва Владивостокни, Амур водийсини
хамда Шарқий Сибирнинг бошқа муҳим жойларини эгаллайди.Марказий
Сибирда рус ва хитой қўшинлари ўртасида ҳарбий харакатлар давом этаётган
пайтда,
илгари
Хитой
ўзининг
“протекторатлигини”
ўрнатган Мўғилистонда қўзғолонлар бошланади.
Иккала қарама-қарши бўлган томонлар учун нефтни назорат қилиш ва
фойдаланиш муҳимдир. Атом энергетикасига катта сармоялар киритилишига
қарамай, Япония ҳали ҳам нефт импортига боғлиқ бўлиб, бу Хитой билан
ярашиш тенденциясига ва Форс кўрфази, Индонезия ва Жанубий Хитой
денгизидан хавфсиз нефт ташишни таъминлаш истагига таъсир қилиши
мумкин эмас эди. Уруш пайтида, араб давлатлари исломий фаолларнинг
назорати остига ўтиши билан, Форс кўрфазидан Ғарбга нефт етказиб бериш
камайиб бораверди ва шу сабабли Ғарб тобора кўпроқ Россия, Кавказ ва Ўрта
Осиё манбаларига қараб қолди. Бу Ғарбнинг Россияни ўз томонига тортиб
олиш ва унинг жанубдаги нефтга бой мусулмон мамлакатлари устидан
назоратни кенгайтириш ҳаракатини қўллаб-қувватлашга уринишларини
кучайтирмоқда.
Шу пайтда, АҚШ ўз европалик иттифоқчиларини сафарбар этишга
ҳаракат қилишмоқда.Аммо улар, дипломатик ва иқтисодий ёрдамни
кенгайтириб, ҳарбий ҳаракатларга жалб қилинишларини истамайдилар.
Бироқ, Хитой ва Эрон Ғарб мамлакатлари охир-оқибат АҚШ билан
бирлашишдан қўрқишади, чунки Қўшма Штатлар бир вақтлар иккита жаҳон
урушида Буюк Британия ва Франицяга ёрдамга келган. Бунга йўл қўймаслик
учун Хитой ҳамда Эрон, Европа кучларига аралашмасликни огоҳлантирувчи,
масофавий ядровий зарбаларни ташувчи ракеталарни Босния ва Жазоирда
яширин равишда ўрнатишади. Бундай ҳаракат, деярли ҳар доим Хитойнинг
бошқа давлатларни қўрқитишга уринишлари билан бўлган (Япония бундан
мустасно) – бу Хитой истаганидан мутлақо зид бўлган оқибатларга олиб
келди. АҚШ разведкаси, ракеталар жойлаштирилгани ҳақида хабар топади ва
НАТО кенгаши зудлик билан уларни олиб ташлаш кераклигини айтади. Бироқ,
ҳар қандай НАТО ҳаракатларидан олдин ва турклардан, христианликнинг
ҳимоячиси сифатида тарихий ролни қайта тикламоқчи бўлиб, Сербия
Боснияга бостириб киради.Хорватия уларга қўшилади ва икки мамлакат
Боснияни эгаллаб олади ва ўзаро тақсимлайди, ракеталарни тортиб олади ва
90-йилларда тўхтатишга мажбур бўлган этник тозалашни бошлайдилар.
Албания ва Туркия боснияликларга ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда;
Греция ва Болгария Туркиянинг Европа қисмига бостириб киришади ва
турклар Бўғоздан кочганларида, Истамбулни ваҳима босади. Шу орада,
Жазоирдан учирилган ядровий ракета Марселда портлади ва НАТО Шимолий
Африкадаги нишонларга даҳшатли ҳаво зарбалари билан жавоб берди.
Шундай қилиб, АҚШ, Европа, Россия ва Ҳиндистон, Хитой, Япония
ҳамда аксарият ислом давлатларига қарши чинакам глобал курашга жалб
қилинади. Бундай уруш қандай қилиб тугаши мумкин? Иккала томон ҳам
катта ядро потенциалига эга ва агар уларни қўллаш маълум минимал
даражадан ошса, ҳар икки томоннинг етакчи мамлакатлари сезиларли
даражада вайрон бўлиши аниқ. Агар ўзаро ядровий қуролдан сақлаб туриш
механизми ишга тушса, унда томонларнинг ўзаро кучсизланиши –
музокараларга, сўнгра эса сулҳ битимига олиб келиши мумкин, бу эса Шарқий
Осиёда Хитой гегемонлигини фундаментал масаласини ҳал қила олмайди.
Ғарб алтернатива сифатида анъанавий ҳарбий кучдан фойдаланиб, Хитойни
мағлуб этишга уриниши мумкин. Аммо,ЯпонияХитой билан яқинлашиши,
Хитойни “санитар кордон” ороли кўринишида ҳимоя қилади, бу эса АҚШнинг
денгиз кучларини Хитойнинг қирғоқ шаҳарлари ва саноат марказларига қарши
ишлатишига йўл қўймайди. Ушбу вариантга алтернатив йўли – Хитойга
ғарбдан ҳужум қилиш. Россия ва Хитой ўртасидаги жанглар, НАТО Россияни
тўлақонли аъзоси бўлишини маъқуллайди. НАТО Россия билан ҳамкорлик
қилишни бошлайди, улар биргаликда Хитойнинг Сибирга бостириб киришига
қарши курашадилар, Ўрта Осиёнинг мусулмон нефт ва газ мамлакатлари
устидан Россия назоратини сақлаб қолишни таъминлайдилар ва тибетликлар,
уйғурлар ва мўғулларнинг Хитой бошқарувига қарши қўзғолонларни қўллаб-
қувватлайдилар.Ғарб ва рус қўшинлари Буюк Хитой девори орқали
Пекин, Манчурия ва
Do'stlaringiz bilan baham: |