Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

 Маргинал 
субмаданиятлар 
ѐки 
маданий-маргинал 
зумралар (жамоалар) 
– Цивилизациялараро мулоқотнинг ўзига 
хос “тутантириғи”. Конфессионал (баптистлар, мормонлар, 
староверлар ва б.) ва этнохўжалик (этник корчалонлик) 
субмаданиятлари мавжуд. Поморлар, тоғликлар, сибирликлар, 
конкистадорлар ва казаклар геоэтник субмаданиятга оиддир. 
Социомаданий (диаспора), табақавий (савдогарлар – ўрта аср 
маргиналлари), шунингдек оилавий ѐки уруғ зумралари ҳам 
мавжуд. АҚШда ҳозирги вақтда “юз фойиз” америкалик деган 
умуммиллий ғоядан маргинал субмаданиятларнинг “ранг-
баранглиги” ғоясига ўтилган.
Марра коммуникативлиги концепцияси
– Кўпўлчамли 
коммуникация маконининг чегара энергетикаси тўғрисидаги 
тасаввурлар. Бу масала Кўпўлчамли Катта макон назариясида баѐн 
этилган. Реал ҳаѐтда табиий, сиѐсий, иқтисодий, социомаданий ва 
ахборот коммуникацияларининг майдони географик маконда мос 
тушмайди. 
Улар 
устма-уст 
қалашиб, 
яратувчилик 
ѐки 
вайронагарчилик кучига эга бўлган марра зоналарини ҳосил 
қилади. 
“Маршалл режаси”
– Иккинчи жаҳон урушидан кейин 
Европани тиклаш ва ривожлантириш дастури. АҚШ давлат котиби 
Ж.Маршалл 1947 йил 5 июнда Ҳарвард университетида сўзлаган 
нутқида бу дастурни эълон қилди. Американинг иқтисодий ѐрдам 
дастурига қўшилган мамлакатлар бунинг эвазига эркин 


478 
тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мажбуриятини 
олдилар.
Масонлик (франкмасонлик (французча: эркин ғишт 
терувчи)
– Диний-этик ҳаракат бўлиб, кишиларни биродарлик, 
севги, тенглик ва ўзаро ѐрдам асосида бирлаштиришни кўзда 
тутади. Бу этик таълимотда диний мистицизм элементлари мавжуд. 
XVIII аср бошларида Англияда пайдо бўлган, кейин Франция, 
Германия, Испания, Россия, АҚШ ва бошқа христиан 
мамлакатларига тарқалган. Масонлик дастлаб буржуа характерига 
эга бўлган. Европанинг феодал давлатчилиги ва расмий черковга 
қарши чиққан кўпгина маърифатпарварлари бу ҳаракатда иштирок 
этган. Масонлар яширин жаҳон биродарлигини барпо этишга 
интилганлар. Кейинчалик, Ғарбий Европада ўрта аср рицарлик 
орденлари (жамоалари) анъаналари ва мистицизм элементлари 
кучайгач, масонлик зодагонча тусга кирди. ХХ аср охирларида 
жаҳонда 8 миллион масон бор эди. Уларнинг кўпчилиги инглиз-
саксон мамлакатларига тўғри келади. Россияда масонлик 
зиѐлиларнинг мавжуд воқеликка қарши мухолифат ҳаракати 
сифатида XVIII асрда пайдо бўлди. 
Мафия
– Сицилияда пайдо бўлган ҳамда йирик заминдорлар ва 
судхўрларнинг манфаатлари йўлида ҳаракат қиладиган яширин 
ташкилот. Ҳозирги вақтда асосан этник жиноятчи-корпоратив 
гуруҳлар (зумралар, оилалар) манфаатларини ҳимоя қиладиган 
мафиялар кенг тарқалган. Ташкилий уюшганлиги даражаси 
жиҳатидан хитой мафияси (триадалар) алоҳида ўринда туради. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish