Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Николас 
Спайкмен 
(1893-1943) 
Мэҳэннинг 
“прагматик 
геосиѐсат” 
назариясининг изчил давомчиларидан бири бўлди. У 
геосиѐсатга 
табиий муҳитнинг давлат ҳаѐтига, рельефнинг миллий 
характерга таъсирини ўрганувчи фан сифатида қарашга қарши 
чиқди ва “давлатга самарали халқаро сиѐсат стратегиясини 
тайѐрлашга имкон берувчи аналитик метод ва амалий тафаккур 
сифатида” қарайдиган прагматик ѐндашув тарафдори бўлди. 
Шу 
концепцияга мувофиқ, унинг барча тадқиқотлари соф прагматик 
характерда бўлди.
Спайкмен давлат сиѐсий қудратининг ўнта асосий мезонини 
таъкидлаган эди. Булар: 
-
ҳудуд сатҳи; 
-
чегаралар;
 
-
аҳоли сони;
 
-
фойдали қазилмаларнинг мавжудлиги;
 
1
Бу стратегиядан 1861-1865 йиллардаги Фуқаролар уруши вақтида генерал Мак-Келлан фойдаланган. 
Унинг моҳияти шундан ибоартки, душман ҳудуди қирғоқ бўйлаб денгиз қамалига олинган. Бу қамал 
анаконда илони ўз ўлжасини ҳалқа-ҳалқа бўлиб бўғиб ўлдиришига ўхшайди. Мак-Келлан мана шундай 
ҳаракатлар билан аста-секин имкониятларни торайтириб борган, бу эса рақибнинг стратегик жиҳатдан 
тинкаси қуришига ва ҳалокатига олиб борган. 


79 
-
иқтисодий ва технологик тараққиѐт даражаси;
 
-
ижтимоий интеграциянинг даражаси;
 
-
молия қудрати;
 
-
этник бирлик;
 
-
сиѐсий барқарорлик;
 
-
миллий руҳдан иборат эди.
 
Муаллифнинг 
фикрича, 
агар 
давлатнинг 
геосиѐсий 
имкониятларининг қиймати бу мезонларга жавоб бермаса, у ҳолда 
бу давлат ўз суверенитетининг бир қисмидан воз кечишга мажбур 
бўлади. 
Спайкмен доктринасининг амалий моҳияти АҚШ томонидан 
Евроосиѐ: Европа, араб мамлакатлари, Ҳиндистон, Хитой, Жануби-
Шарқий Осиѐ ва шу кабилар ҳудудининг соҳил бўйларини қаттиқ 
назоратга олишини ташкил қилишдан иборат. Унинг айтишича, бу 
муҳим минтақани қаттиқ назорат қилишгина қитъа ва денгиз 
кучлари курашида узил-кесил ғалабага олиб келади. 
Евроосиѐ қитъасининг ғарбидан шарқига узанган “ҳошия ичи 
яримойи” 
минтақасини 
Спайкмен 
Евроосиѐ 
“Римланди” 
(“римланд” – инглизча сўз бўлиб, “рим” – “чегара”, “чекка”, “ланд” 
– “ер”, “мамлакат” демакдир) деб атади. Англиядан Япониягача, 
Шимолий қутбдан Жанубий қутбгача узанган қуруқликдан иборат 
бу улкан ҳудудни Спайкмен жаҳоннинг буюк денгиз йўлларини 
назорат этишга имкон берадиган 
геостратегик макон
деб 
баҳолаган
1

Cпайкмен ўзидан олдинги салафлари сингари, жаҳонни 
геосиѐсий томондан икки қисмга – 
“Ҳартланд”
ва 
“Римланд”
га 
бўлди. Бироқ, Спайкменнинг фикрича, жаҳонга ҳукмронликка 
эришишда, Макиндер айтганидай, “Ҳартланд” эмас, айни 
“Римланд” ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шундай қилиб, 
Спайкмен Макиндернинг “Ҳартланд”нинг роли тўғрисидаги 
назарияси ва формуласини ўзининг “Римланд” формуласи билан 
алмаштирган: “Ким Римландга ҳоким бўлса, у Евроосиѐда 
ҳукмронлик қилади, ким Евроосиѐда ҳукмрон бўлса, жаҳон тақдири 
унинг қўлида бўлади”
2
.
Спайкмен Макиндер кўчманчиларнинг тарихдаги ролини ҳаддан 
ташқари ошириб юборган, деб ҳисоблаган. У 
“ички яримой”, 
Макиндер даъво қилганидек, 
“қуруқликдаги кўчманчиларнинг 
1
Spykman N. America`s Strategy World Politiks. Hamdem, 1942, p.41. 
2
Дугин А.Г. Основы геополитики. Геополитические будущее России.М., 2000, с.62-63. 


80 
босими натижасида эмас, балки соҳил зоналарининг ўз мусбат 
турткиси натижасида шаклланган ва ривожланган” 
деган. Шу 
тариқа 
Спайкмен 
геосиѐсий 
доираларда 
“Римланд” 
концепциясининг асосчиси сифатида танилди. 

Америкалик геосиѐсатчи кейинчалик геосиѐсий адабиѐтларда 


Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish