Иккинчи тамойил «клиент-сервер» архитектура деб аталади. Унинг дастурий таúминоти ресурслардан жамоа бўлиб фойдаланишгагина мўлжалланиб қолмай, уларни қайта ишлаш ва фойдаланувчи талабига кўра ресурсларни жойлаштиришга мўлжалланган. «Клиент-сервер» архитектуралар дастури тизими иккита бўлинмадан иборат: Сервернинг дастурли таъминоти ва фойдаланувчи - мижознинг дастурий таúминоти. Бу тизимлар иши қуйидагича ташкил қилинади: мижоз-дастурлар фойдаланувчининг компьютерида бажарилади ва умумий кириш компьютерида ишлайдиган дастур - серверга сўров жўнатилади. Маúлумотларнинг асосий қисмини қайта ишлаш кучли сервер томонидан амалга оширилади, фойдаланувчи компьютерига фақат бажарилган сўров натижалари юборилади. Маúлумотлар базаси серверлари катта ҳажмдаги маълумотлар (бир неча 10 гигобайт ва ундан кўп) билан ишлашга мўлжалланган ва кўп сонли фойдаланувчилар юқори унумли ишлаб чиқаришни, ишонч ва ҳимояланганликни таъминлайди. Глобал тармоқлари иловаларида клиент-сервер архитектураси (маълум маúнода) асосий саналади. Катта матнли саҳифаларни сақлаш ва қайта ишлашни таúминловчи машҳур Web-серверлари, FTD-серверлари, электрон почта серверлари ва бошқалар маúлум. Санаб ўтилган хизмат турларининг мижоз дастурлари ушбу серверлар томонидан хизматни қабул қилиш олиш ва улардан жавоб олиш учун сўраш имконини беради.
Тақсимланадиган ресурсга эга ҳар қандай компьютер тармоғи сервер деб юритилиши мумкин. Чунки бошқа компьютерларда фойдаланишга рухсат бўлган бўлинувчи модемли компьютер модем ёки коммуникацияли сервердир.
Шахсий компьютерларнинг локал тармоғи кенг тарқалган. Дунёдаги кўпгина шахсий компьютерлар шу тармоқларда ишлайди. Локал тармоқлар бир-биридан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган компьютерларни боғлаб туради. Одатда улар бир ёки бир неча яқин жойлашган корхона, муассаса ва офислар компьютерларини бирлаштиради. Локал тармоқнинг асосий фарқланувчи хусусияти барча уни ягона компьютерларнинг маълумот узатиш тезкор канали ва коммуникация асбоб-ускуналарида хатолик юзага келиш эҳтимоллигининг деярли йўқлиги.
Тармоклар таснифи
Абонент тизимларининг худудий жойлашувига қараб компpютер тармоқларини учта асосий туркумга ажратиш мумкин:
• локал тармоқлар (LAN Lоcal Area Netwоrk).
• минтақавий тармоқлар (MAN Metrороlitan Area Netwоrk);
• глобал тармоқлар (WAN Wide Area Netwоrk);
Глобал тармоклар бутун дунё бУйича тармокдан фойдаланувчиларни камраб олади ва кУпинча бир-биридан 10-15 минг км узокликдаги ЭХМ ва алока тармоклари узелларини бирлаштирувчи йУлдош оркали алока каналларидан фойдаланади.
Минтақавий компpютер тармоғи бир - биридан анча узоқ масофада жойлашган компpютерларни ва локал компpютер тармоқларини ўзаро боғлайди. У катта шахар, иқтисодий минтақа ва алохида мамлакат доирасидаги абонентларни ўз ичига олиши мумкин. Одатда, минтақавий хисоблаш тармоғи абонентлари ўртасида масофа ўнлаб, юзлаб километрни ташкил этади.
Глобал компpютер тармоқлари турли мамлакатлар ёки қитoаларда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Мазкур тармоқ абонентлар ўртасидаги алоқа телефон, радио алоқа ва космос алоқа тизими негизида амалга оширилади.
Глобал, минтақавий ва локал компpютер тармоқларининг бирлашуви кўп тармоқли иерархияни ташкил этиб, умум жахон ахборот ресурсларини бирлаштириш ва улардан коллектив равишда фойдаланиш имкониятларини яратади (1.6расм).
Компpютер Интернет билан ишлашни таoминловчи воситадир. Компpютер бу хисоблаш машинасидир. Компpютер воситалари ва уларнинг вазифалари билан танишайлик.
Минтакавий тармоклар унча катта бУлмаган мамлакат шахарлари, вилоятларидаги фойдаланувчиларни бирлаштиради. Алока каналлари сифатида кУпинча телефон тармокларидан фойдаланилади. Тармок узеллари орасидаги масофа 10-1000 км ни ташкил этади.
ЭХМнинг локал тармоклари бир корхона, муассасанинг бир ёки бир канча якин биноларидаги абонентларни боглайди. Локал тармоклар жуда кенг таркалган, чунки 80-90% ахборот Уша тармок атрофида айланиб юради. Локал тармоклари хар кандай тизилмага эга бУлиши мумкин. Лекин локал тармоклардаги компьютерлар юкори тезликка эга ягона ахборот узатиш канали билан богланган бУлади. Барча компьютерлар учун ягона тезкор ахборот узатиш каналининг бУлиши - локал тармокнинг ажралиб турувчи хусусияти. Оптик каналда ёруглик Утказгич инсон соч толаси калинлигида ясалган. Бу Ута тезкор, ишончли ва киммат турадиган кабел.Локал тармокда ЭХМлар орасидаги масофа унча катта эмас - 10 км гача, радио канал алокасидан фойдаланилса - 20 км. Локал тармокларда каналлар ташкилот мулки хисобланади ва бу улардан фойдаланишни осонлаштиради.
Alohida tugunlarni tarmoqda ulash usullari tarmoq topologiyasi deyiladi. Odatda uchta topologiya qo’llaniladi:
Do'stlaringiz bilan baham: |