Альфа-емирилиш
Альфа-емирилиш ядровий кучлар таъсирида барча сақланиш қонунларининг бажарилишлиги билан рўй беради. Альфа зарралар хоссаларини ўрганиш заряди Z=2, масса сони A=4, богланиш энергияси Е=28 МЭВ, спини I=0, магнит моменти m=0 бўлган ялангоч гелий атоми эканлигини кўрсатди.
Табиий радиоактив альфа-емирилиш факат даврий система- нинг охиридаги Z>82 висмутдан кейин жойлашган огир элемент изотопларида кузатилади. Сунъий равишда нуклонлар сони А=140-160 сохада ётувчи нодир ер элементларида хам альфа актив изотоплар хосил килинадилар.
Альфа-емирилган ядро заряди Dz=2, масса сони DА=4 га камаяди, даврий системада икки катак олдинга силжийди:
Альфа-емирилиш энергетик жихатдан мумкин бўлиши учун ушбу шарт бажарилиши лозим:
(1)
яъни дастлабки она ядронинг массаси (энергияси) хосилавий ядро ва альфа-зарра массалари (энергиялари) йигиндисидан катта бўлиши керак.
Энергиялар фарқига a-емирилиш энергияси Еa дейилади. Емирилиш энергияси бўлакларга (a-зарра ва хосилавий ядроларга) кинетик энергия беришга сарф бўлади.
(2)
бу ерда Тa,Тх.я.-лар a-зарра ва хосилавий ядролар кинетик энергиялари.
Агар емирилувчи ядро нисбатан тинч холатда P(A,Z)=0 бўлса, альфа зарра (Рa) ва хосилавий ядро (Рх.я.) импульслар тенглигидан a-зарра ва хосилавий ядролар тепки энергиясини топиш мумкин
(3)
(4)
MaTa=Mх.я.Тх.я.;
(2) шартдан
(5)
Худди шунингдек (6)
Шундай қилиб, a-емирилиш энергияси Еa нинг асосий қисми
a-зарра кинетик энергиясига, озгина (~2% га якин) қисминигина хосилавий ядро тепки энергиясига сарф бўлар экан.
Масалан, емирилишда Еa=6,203 МЭВ.
ва (6) формулаларга кўра:
Альфа-емирилувчи ядролар бўйича тажриба хулосалари:
Кўпгина ядролардан чиқувчи a-зарралар энергияси монохроматик.
Айрим холларда энергиялари бир-бирларига яқин бўлган бир неча монохроматик a-зарралар чиқаришади, бунга альфа-емири-лишнинг нозик структураси дейилади. Масалан,
Қавс ичида a-зарралар интенсивлиги фоиз хисобида келтирилган.
Альфа-емирилишнинг нозик структураси дастлабки емирилувчи она ядронинг хосилавий ядронинг ўйгонган холатларига емирилиш туфайли хосил бўлади. Хосилавий ядро асосий холатига ўйгонган холатидан гамма-квантлар чиқариш билан аосий холатга ўтадилар
(1-расм).
Альфа спектр нозик структураси хосилавий ядронинг ўйгонган холатлари ва энергияларини яъни емирилиш схемасини аниқлаш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |