ИСТИБРО
Эркак киши пешобдан сўнг албатта истибро қилиши, яъни қолган-қутган сийдик чиқиб кетиши учун бир муддат ҳаракат қилиши керак. Бу ҳаракат юриш, ўтириб-туриш ёки енгил сакраш кўринишида бўлиши мумкин. Кўпчилик бу масалага ахамият бермай, ҳожатхонадан чиқа солиб, таҳорат олишга ўтиради. Аммо қолдиқ сийдик чиққач, ҳозиргина олинган таҳорат бузилади ва одам бетаҳорат намоз ўқиган бўлиб қолади. Бундан ташқари, бу ҳолатда ички кийимга ўша қолдиқ сийдик тегмаслигига ҳам аҳамият бериш керак, акс ҳолди, кийим нопок бўлиб, ибодатга тўсиқ бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |