ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро суди
2022 йил 26 сентябрда, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи: С.М.Абдурахманова,
судья ёрдамчиси Д.Юлдашеванинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар Тургунов Азимжон Субхатовичнинг жавобгар Тургунова Камола
Исмаиловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган
№ 2-1002-2205/9827-
сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Тургунов Азимжон Субхатович жавобгар Тургунова Камола
Исмаиловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Тургунов Азимжон Субхатович даъво аризасини
қувватлаб, жавобгар билан 2009 йил 29 сентябрда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар, 2010 йил 7
сентябрда туғилган Субхатиллаев Қудратжон Азимжон ўғли ва 2014 йил 22
майда туғилган Субхатова Мубинабону Азимжон қизи исмли фарзандлари
борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли оила барбод бўлганлигини, 2019
йилнинг сентябрь ойида умумий рўзғор юритуви ва эр-хотинлик
муносабатлари тугатилганлигини, ҳозирда бошқа турмуши борлигини
билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Тургунова Камола Исмаиловна даъво аризани
тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2019 йилнинг сентябрь ойидан
бошлаб яшамай келаётганлигини, оила батамом барбод бўлганлигини, уни
тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд, тарафлар кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳолатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги хулосага келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, Тургунов Азимжон
Субхатович ва Тургунова Камола Исмаиловна 2009 йил 29 сентябрда Тошкент
шаҳар “Наврўз” Никоҳ уйида қонуний никоҳдан ўтганлар ва бу ҳақда 1338-
сонли далолатнома ёзуви қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги икки нафар, 2010 йил 7 сентябрда туғилган
Субхатиллаев Қудратжон Азимжон ўғли ва 2014 йил 22 майда туғилган
Субхатова Мубинабону Азимжон қизи исмли фарзандлари бор.
2019 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб тарафларнинг умумий рўзғор
юритуви ва эр-хотинлик муносабатлари тугатилган.
Суднинг 2022 йил 20 майдаги ажрими билан тарафларга ўзаро ярашиб
олишлари учун 6 ой муҳлат тайинланган.
Аммо, тарафлар мазкур муддат давомида ҳам ярашиш ва оилани тиклаш
учун бирор бир чора кўрмаганликлари боис судга ариза билан мурожаат
қилиб, берилган муддатни қисқартиришни сўраган.
Суднинг 2022йил 20 сентябрдаги ажрими билан ярашиш учун
тайинланган муҳлат қисқартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
сентябрдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг
16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан
чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш
мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг
давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар)
аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига
биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш
кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар узоқ муддат
бирга яшамай келаётганлигини, оилани сақлаб қолиш учун берилган муҳлат
давомида ҳам улар оилавий муҳитни соғломлаштириш чораларини
кўрмаганлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам тарафлар
ярашмаганлигини, даъвогарнинг бошқа турмуши борлигини, шунга кўра
уларнинг никоҳдан ажрашиш ҳақидаги фикри қатъий эканлигини, “Қум-
Ариқ”
МФЙнинг
хулосасини
инобатга
олиб,
даъво
аризани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Тарафларнинг фарзандлари вояга етмаганлиги ва жавобгар билан яшаб
келаётганлигини инобатга олиб, суд уларни жавобгарнинг тарбиясида
қолдириш лозимлиги ҳақидаги фикрга келади.
Шунингдек, суд иш юзасидан давлат божини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баробарини даъвогардан ундиришни лозим топади.
Юқоридагилар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45-
моддалари, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-250-моддаларига асосан
суд,
Do'stlaringiz bilan baham: |