Ал-Адаб ал-Муфрад


Хаким Термизий - «Хакимия» тариқатининг асосчиси



Download 176,5 Kb.
bet4/4
Sana25.02.2022
Hajmi176,5 Kb.
#259467
1   2   3   4
Bog'liq
Hadis ilmining paydo bo'lishi Al-Buxoriy, At-Termiziy asarlari

Хаким Термизий - «Хакимия» тариқатининг асосчиси


Аввало, «Хакимия» илк тарикат мактабларидан булганлиги учун, бу таълимотнинг яратилишидаги тарихий шароит, мафкуравий хаётни, шунингдек, Хаким Термизийнинг ижодий фаолиятини, хусусан, тарикат асосчиси сифатида хизматларини, мавке-мартабаю макомини ёки умуман, «Хакимия»нинг унлаб тарикат силсилаларидаги урнини белгилашда маълум кийинчиликлар мавжудлигини (масалан, манбалар етарли эмаслигини) таъкидлаш керак. Бошкача айтганда, «Хакимия» таълимотини тахлил килиш тарикат мактабларининг пайдо булиши, шаклланишидаги жараёнларни билишни хам такозо килади.
Шу муносабат билан профессор Н.Комилов фикрларига мурожаат килайлик. Олим тасаввуфнинг тарихий тадрижини белгилаш муносабати билан тасаввуф тарихи дастлаб икки даврга ажралиши: биринчиси - зохидлик, иккинчиси - орифлик (ошиклик) даври эканлиги; суфийларнинг узини хам зохид суфийлар, ринд суфийлар, ориф суфийлар, файласуф суфийларга ажралишини баён этгач, бу икки даврни куйидагича тавсифлайди: зохидлик даври суфийлари (Иброхим Адхам, Хасан Басрий, Абу Хошим Куфий кабилар) такво ва пархезкорликни бош максад деб билган булсалар, кейинги давр суфийлари тафаккурий, шуурий ривожланиш, яъни дунёни, илохни билиш ва танишни бош максад деб билганлар. Биринчи давр, асосан, VIII-IX аср оралиги, иккинчи давр IX-X аср деб белгиланади.1
Алишер Навоий хам, гарчи изчил булмаса-да, шайх ул-авлиёларни давр нуктаи назаридан ёки макомига караб табакалаштирган: аввалги, иккинчи, …бешинчи табака тарзида. Шу сабабдан шоир бир худудда - Балхда етишган Иброхим Адхамни (ваф. Х. 743) илк зохидлик даври (аввалги табака) суфийсига, Хаким Термизийни орифлик даври (иккинчи табака) суфийсига киритган.
Тасаввуф тарихидаги хар бир даврда янгидан шаклланган тарикат ёки сулукотлар узвий богланган булиб, бир-бирини жузъий инкор килишдан катъи назар, бири иккинчисини тулдиради, мукаммаллаштиришга хизмат килади. Масалан, зохидона тасаввуф орифона тасаввуфнинг юзага келишига асос булиб хизмат килади. Зотан, орифона тасаввуф зохидона тасаввуф унсурларидан, аксинча, зохидона тасаввуф орифона тасаввуф унсурларидан холи, тозаланган, соф холда мавжуд эмас. Бу икки боскич суфийлари тафаккурининг такомиллашиши даражаси: Аллох, рух, акл, инсон, олам хакидаги мушохада ва талкин, рухни поклаш, комилликка эришиш, Аллох васлига восил булиш ёки жаннатга дохил булиш йуллари - усуллари билангина фаркланади. Бошкача айтганда, зохидлар купрок зухд - такво, шариат акидалари, ахком ва арконларига амал килиш йули билан жаннатга борувчилар булсалар; орифлар шариатга суяниб тарикат макомлари оркали хакикатга (Аллох васлига) эришувчилар. Хаким Термизий мана шундай олий мартабали мухаккак, ориф суфийлардандир.
Хаким Термизий яшаган тарихий, фалсафий-мафкуравий мухитни англашда Н.Комиловнинг яна куйидаги фикрлари бизга ёрдам беради: Олим IX аср бошларига келиб ислом оламида тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чикилганлигини, суфийларнинг рухий-психологик машклари, уз-узини тарбиялаш ва чиниктириш тадбир-усуллари шаклланганлигини, тарикат, маърифат ва хакикат тушунчалари юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу боскичларига оид карашлар мажмуи тузилган - тасаввуф махсус фан сифатида карор топганлигини, суфий ёки сулукни тарбиялаш вазифаси, пиру муршидлик коидаларини яратиш зарурати тугилганлигини, натижада, шариат ва тарикат, зохидлик ва орифлик орасидаги муносабатлар, суфийларнинг одам мохияти, алока муомалалари, тавхид каби масалалар мунозарага сабаб була бошлаганлиги, дин арбоблари билан суфий шайхлар, айникса, фалсафийлашган тасаввуф тарафдорлари жиддий тортишувларга борганликларини, тасаввуф бутун ислом оламини забт этиб, барча кадимий шахарларда хонакохлар, йулларда работлар курилганлигини ва бунда куплаб шогирдлар тайёрлана бошланганлигини, тасаввуфнинг илк даврида макомат ва тарикат асосларини ишлаб чикиш, суфийлик йурикларини, вазифаларини белгилаш ва бунда илохий хакикатни эл орасида ёйишда, хусусан, Зуннун Мисрий (796-861), Боязид Бистомий (ваф.875), Хаким Термизий (ваф. тахминан 932) ва Мансур Халлож (858-922)ларнинг хизматлари бекиёс булганлигини, бу даврда Богдод, Басра, Нишопур, Термиз, Балх шахарлари тасаввуф ва тарикат марказлари сифатида мухим урин тутганлигини алохида таъкидлайди.
Шу уринда Марказий Осиёнинг кадимий (Бухоро, Самарканд, Хива каби) шахарлари билан тенглашадиган, Грек-Бактрия давлатининг маркази, Шаркнинг дарвозаси, Буюк Ипак йулининг шох бекати, Саййидлар шахри булган ва «Мадинат ур-рижалин» номини олган Термизда тасаввуф мактаби, унинг асосчилари булмаганми? деган саволга иккиланмасдан: «Хакимия» тарикати булган, асосчиси - Ал-Хаким ат-Термизийдир деб жавоб берамиз. Буни баъзи олимлар хам, йул-йулакай булса-да, айтиб утганлар.
Дархакикат, Хаким Термизий яшаган даврда Термиз шахри илм-фан, жумладан, ислом маданияти марказига айланган эди.
Хаким Термизий мадрасада Куръон, Хадис, фикх, сарф-нахв, жугрофия, фалакиёт, риёзиёт, илохиёт фанларига доир дастлабки билимларни Термизда олгач, Мовароуннахр ва Хуросоннинг турли шахарларида таълимни давом эттиради. Анъанага кура (28 ёшида) Кибла сафарига шайланади. Шом, Богдод, Басрада икки йил туриб колади. Сунгра Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунавварани зиёрат килади (манокибларда уч марта хаж килганлиги хакида хабар мавжуд). Хаким Термизий сафарлари давомида олиму уламо, шайх ул-авлиё, муфассиру мухаддис, мутасаввифу мужтахидлар билан учрашиб, уларнинг мунозараю машваратларида фаол катнашади, кутубхоналарда булиб ноёб китобларни мутолаа килади. Абу Туроб ан-Нахшабий, Ахмад ибн Хизравия каби устозлардан олган билимларини киёслаб куради. Бу даврда олимни энг куп тасаввуф илми узига тортади. Шу муносабат билан замон жихатидан узига якин булган «Зуннуния» (асосчиси - Зуннун Мисрий (796-861), «Тайфурия» (асосчиси - Боязид Бистомий, ваф. 873), «Жунайдия» (асосчиси - Жунайд Багдодий, ваф. 910), «Аналхак» (асосчиси - Мансур Халлож 858-922) каби жахон мумтоз тасаввуф тарикатларининг назарий асосларини кунт билан урганган - синтезлаштирган. Куръон ва Сунна гоялари, сохиби мазхаб таълимотларига таяниб, узигача давом этиб келаётган гайриисломий ёки бидъат ва хурофий фикр-карашларини реформа (ислох) килади. Хатто айрим хадисларни шубха остига олади.
Хаким Термизий Нишопурга кетиб узок муддат туриб колади. У ерда «Хакимия»ни назарий жихатдан асослайди. «Хакимия»нинг макомати: низом - дастурлари, мурид ва муршидларга куйиладиган талаблар зикр, ибодат усуллари, умуман, сулукот ахлининг фаолиятига багишлаб «Китоб ан-нахаж» («Йул-йуриклар китоби»), «Хатм ул-авлиё» («Валийлар мухри»), «Иршод ут-толибин» («Толиблар йурикномаси») китобларини ёзади.
Олим Термизга кайтгач, «Хакимия»нинг амалий ва ташкилий томонига эътибор беради. Жайхуннинг Балх ва Пайгамбар ороли куриниб турадиган энг баланд, хушманзара ва бахаво киргогидан жой танлаб, масжид, мадраса ва хонакох курдиради, ахли илм ва такводорларни бирлаштирилади.
«Хакимия» дастлаб зохидлар, тартибсиз юрувчи дарвешу каландарлар йигини (давраси, халкаси, мажлиси) тарзида ташкил топган булса-да, кейинчалик хам назарий, хам амалий ва хам ташкилий жихатидан мустахкамланган, замонасининг илмий-маърифий, маданий-маънавий марказига айланган. Хатто Термиз волийлари давлатни идора килиш, халк хужалигини, дехкончилик, чорвачилик, сайёхлик, элчилик, тижорат (савдо-сотик)ни ривожлантиришда «Хакимия» гояларига, фатволарига, маслахату машваратларига таянганлар. Чунончи, Термизшох таклифига кура Хаким Термизий «Наврузнома» ва «Солнома» китобларини ёзган. Бунда у илохиётчи шайх ул-авлиёгина эмас, табиатшунос, табиб прагматик (башоратчи), фалакиётшунос, астролог, бир суз билан айтганда, комусий олим сифатида шухрат козонган. Унда хар бир янги йилнинг, фаслларнинг, хафтанинг кандай келиши, об-хаво (хатто, «Афгон» шамолининг качон булиши), нарх-наво, экин-тикин (зироат)нинг кандай булиши, уруш, тошкин, зилзила булиши мумкинлигини, вабо каби бирор касалликнинг таркалиши кабилар хакида олдиндан башорат килинган.
Хаким Термизий хаётлигидаёк сулукотга турли жойлардан, узок улкалардан муридликка, соликликка такводорлар, хатто, шайхлар кела бошлаганлар. Термизшохнинг узи хам, Саййидлар волийси Амир Хусайн (Султон Саодот) хам «Хакимия» сулукотига кирганлар ва сулукотга катта ер, сув инъом этганлар, сулукот купгина соликлардан озод этилган. Сулукотнинг худуди Жайхун буйлаб Шаркка томон кенгайган. Хозирги Салавот ерлари дастлаб «Хакимия» ахли (солихлари) томонидан обод килинган (Бугунги Салавот аслида солих обод иборасидан келиб чиккан). «Хакимия» хунармандлар билан хам мустахкамланган хар бир соликдан бирор касб-хунарни билишлик талаб килинган. Манокибларда Хаким Термизийнинг узи хам мохир дехкон булганлиги, хатто, ерларида утокчилик килганлиги хакида баёнлар мавжуд. Олимнинг «Баён ул-касб» («Касб-хунар баёни») асари ана шу муаммоларга багишланган.
«Хакимия» кошида машхур «Кирккиз» табобат мактаби булган. Англашиладики, «Хакимия» даврининг диний-мафкуравий маркази булиб колмай, уз ер-мулкига, экин-тикин (зироат) майдонига, иш кучига эга, иктисодий мустакил жамоа, мухтожларга, мусофирларга жой, садакаю хайрия берувчи саховат ва табобат маркази хам булган.
Энди хулоса урнида куйидаги холатларни алохида таъкидлаймиз:
1. Хаким Термизийнинг буюк хизматлари шундаки, у Туроннинг марказий шахарлари хали бутпарастлик, оташпарастлик таъсирида булган давр (VII аср охири, VIII аср боши)дан атиги бир ярим асрча кейин, яъни чекка Туркистон улкаларида ислом мафкура сифатида етарли мустахкамланиб етмаганлигига карамай, +уръон оятларини тафсир килиб, Хадиси шарифни тахлил этиб шариатни халкка такдим этган, биринчилардан булиб ислом арконларига багишлаб «Тавхид», «Асрор ус-салот», «Асрор ус-савм», «Асрор ул-хаж» асарларини ёзган олимдир.
2. «Хакимия» мактаби «Тайфурия», «Жунайдия», «Зуннуния», «Анал-хак» каби ислом оламидаги илк мумтоз тарикат мактаблари билан деярли бир замон (IX аср)да юзага келган. Туронзамин, Мовароуннахр, Хуросонда эса «Яссавия», «Кубровия»дан икки ярим аср, «Накшбандия»дан беш аср олдин ташкил топган тунгич («Оксокол») сулукот булиб, «Яссавия», «Кубровия», «Накшбандия»нинг яратилишида, шубхасиз, мухим рол уйнаган, хаттоки, асос булиб хизмат килган. Чунки Хаким Термизий тасаввуф таълимотини Туронзаминда биринчи булиб ёйган (Ахмад Яссавий эмас), тасаввуфнинг турт боскичи (шариат, тарикат, маърифат, хакикат)ни система, бир бутун тизим сифатида эътироф этган ва ривожлантирган. Шариатсиз тарикат, тарикатсиз маърифат, маърифатсиз хакикат йуклиги хакида таълим бериб тасаввуф илмини ёнгокка, унинг боскичларини ёнгокнинг пусти, пучоги, пучок ичидаги пардаси ва магзига ухшатган. Бунда магиз ёнгокнинг пусти, пучоги, ички пардаси олингандан кейин курингани каби хакикат (Аллох васли)га шариат, тарикат, маърифат оркали эришиш мумкинлигини уктирган.
3. Юсуф Хамадоний, сунгра Хожа Абдухолик Гиждувоний ёки умуман, «Хужагон»лар фаолияти билан богланган суфийликнинг дастлабки турт моддаси бироз фаркли булса-да, дастлаб «Хакимия»да асосланган. Масалан, «Сафар дар ватан», «Хакимия»да «Накшбандия»дагидек купрок соликнинг реал ватан буйлаб киладиган жисмоний харакати эмас, купрок унинг асл Ватани (Аллох хузури)га томон киладиган рухий сайри - парвози маъносидадир. Шунингдек, Накшбанд томонидан эътироф этилган, маъкулланган зикрнинг хуфия усули хам «Хакимия»да ишланган. Олим Куръондаги «Бидин ул-жахри» («Бакирмасдан уки») оятига асосланган. Хаким Термизийнинг «Зикр ул-лисони би гайри зикр ул-калби лаклакатун ва зикр ул-калби би гайри хузур ур-Рабби васвасатун («Дил зикрсиз тил зикри - лакиллаш ва Аллох хузурисиз дил зикри хам васвасаликдир») деган машхур тезисида зикрнинг (умуман, суфийликнинг) максад-мохияти бутунлигича акс этган булиб, бу гоялар Гиждувоний ва Накшбандлар томонидан давом эттирилган. Зотан, Накшбанд хазратлари 789 йил (хижрий)да «Йигирма икки йилдирки, биз Хаким ат-Термизий тарикатларига эргашамиз ва улар таважжухимда хамиша бесифат эрдилар» деб ёзганларки, бу буюк бир зотнинг Хаким Термизийга булган маънавий шогирдлик эхтиромидир. Бу ва бошка фактлар Бахоуддин Накшбанд Хаким Термизий зиёратига (Бухородан Термизга) хам келиб турган деган хулосага олиб келади (бу жараёнлар урганилиши керак).
4. Тасаввуф хакикатни ахтариш, Хакни топиш, Уни таниш, севиш, шу муносабат билан одамлар онгини узгартириш, янгилик яратиш максадида шаклланган таълимотдир. Шу сабаб тасаввуф ахли унинг асосчилари, - деб ёзади профессор Иброхим Хаккул, - каттик каршиликка учраган, кийнокларга дуч келган, Ишк ва Маърифат байрогини баланд кутарганича таъкибда яшаганлар, хибсга ташланганлар, улим жазосига хукм килинганлар (Мансур Халлож Насимий кабилар такдирини эсланг), «Товус ул-уламо» унвони ила шарафланмиш Жунайд Багдодийдек зот хам Зиндик ва Хуккабозликда айбланган, бирок олим фикх илмини яхши билганлиги учун узини химоя килиб улимдан колган.5 Демокчимизки, бу такдир ал-Хакимни хам четлаб утмаган. Олим, юкорида айтилганидек, «Хакимия» таълимотини яратишда узигача давом этиб келган шаръий ахком ва арконларга тугри келмайдиган бидъат ва хурофий карашларни, ноисломий удумлар ва уларни ижро этишни инкор килган ва б. Мана шундай ислохчилик (реформаторлик) фаолияти учун авом шариатбоз акидапарастлар, айрим дин арбоблари Хаким Термизийдан газабланиб, унга тухмат, бухтон килганлар. Олимни гох динсизликда, гох мажусийликда, гох сехргарликда (вокеликларни олдиндан башорат килганлиги учун), гох Худолик, гох пайгамбарлик (мутанаббийлик) даъвосини килувчи сифатида айблашганлар. Олим она-Ватанидан узокларга кетиб хам колган, охирида Балх волийси оркали узининг хаклигини тасдикловчи расмий хужжат келтирган. Бирок бари бир, Хаким Термизий уз таълимотининг курбони (шахиди) булганлиги хакида манокибу ривоятларда турли хабарлар мавжудки, бу хам махсус текширишни талаб килади.
Download 176,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish