Кушимча маълумотлар. Анамнезидан: Ҳайз 14 ёшдан, регуляр, оғриқсиз. Охирги ҳайз -10 кун олдин, оғриқли. Жинсий ҳаёт 19 ёшдан. Ҳомиладорлик 2 марта, шулардан 1 – туғруқ, 2 - артифициал аборт. Врачга мурожаат қилмаган, даво олмаган, тарбиячи бўлиб ишлайди.
Объектив: Умумий аҳволи қониқарли. АҚБ 110/70, Ps 80та/мин.
Пальпацияда қорин юмшоқ, оғриқсиз, қоринпарда таъсирланиш симптомлари йўқ.
Кўзгудаги кўрик: Бачадон бўйни ташқи бўғизида 1,5 х 1,5смли шиллиқ қават гиперемияси, юзаси донадор, йирингли ажралма билан қопланган.
Бимануал кўрик: Бачадон бўйни цилиндрик шаклда, ташқи бўғиз ёпиқ. Бачадон танаси ва ортиқлари патологик ўзгаришларсиз.
|
2.Ташхисни аниқлаштириш учун қандай саволлар берасиз?
Объектив кўрик ва текширув нималардан иборат бўлади?
|
|