INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
76
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
қўйилди ва аёлларга жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида иқтисодиётнинг
барча соҳаларида меҳнат қилиш имкониятлари яратилди.
Ўзбекистон Республикасида ҳам хотин-қизларни қўллаб-қўвватлаш ва
уларнинг иқтисодиёт тармоқларидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида
қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида инсон қадр-қиммати ҳар нарсадан устун эканлиги эътироф
этилган ҳолда, унинг 46-моддасида «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг
ҳуқуклидирлар» деб кўрсатилган [1]. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг
иқтисодий, ижтимоий-сиёсий соҳадаги фаоллигини ошириш, уларнинг турли
соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун
шарт-шароит яратиш, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига
сўзсиз риоя этилишини таъминлаш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-
қўвватлаш мақсадида қабул қилинган, «Хотин-қизларни тазйиқ ва
зўровонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 2019 й 2 сентябр ЎРҚ-561-сонли
Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Хотин-қизларни қўллаб-қўвватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш
соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»
ги 02.02. 2018 йил ПФ-5325 сонли Фармони, «Хотин-қизларнинг меҳнат
ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қўвватлашга оид чора тадбирлар тўғрисида»ги 07.03.2019 й. ПҚ-4235
сонли Қарори [6] катта аҳамиятга эга бўлди. Ушбу фармон ва қарорларда хотин-
қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали
фаолият юритиш механизмларини яратишга тўсқинлиқ қилаётган бир қатор
тизимли муаммолар ва камчиликлар кўрсатиб берилди. Бу муаммоларни
бартараф этиш мақсадида аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш
бўйича тақиқлар бекор қилинди, аёллар соғлигига салбий таъсир этиши мумкин
бўлган соҳа еки касблар рўйхати тасдиқланадиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 й. ПҚ-4235 сонли
«Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»
ги Қарорида эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари
тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам қўйилди [3]. Ушбу
фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан олиб
борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида, мамлакатимизда гендер
тенгликни таъминлаш, касбий сегрегация, иш ҳақи ўртасидаги фарқ, аҳолининг
иқтисодий фаол қатлами орасида аёлларнинг улушини кўпайтириш борасидаги
ишлар бўйича ижобий силжишларни кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисидаги
қонунда депутатликка номзодлар кўрсатишда 30%лик квотанинг белгиланиши, 3
минга
яқин
фаол
хотин-қизлардан
иборат
кадрлар
захирасининг
Do'stlaringiz bilan baham: |