INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
43
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Рақамли иқтисодиётнинг иқтисодий жуғрофияси Шимол ва Жануб
ўртасидаги анъанавий фарқни кўрсатмайди. Уни ривожланган ва изчил
ривожланаётган – АҚШ ва Хитой бошқариб келмоқда. Масалан,
ушбу икки
мамлакат блокчайн технологиялари билан боғлиқ барча патентларнинг 75
фоизи, нарсалар Интернети (internet of things - IoT
)га сарфланадиган
харажатларнинг 50 фоизи ва умумфойдаланишдаги булутли технологиялар дунё
бозорининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этади. Ва,
энг ажабланарлиси, улар
дунёдаги 70 та энг йирик рақамли платформалар бозор капиталлашув
қийматининг 90 фоизини ташкил этади. Европанинг улуши 4 фоиз, Африка ва
Лотин Америкасиники эса атиги 1 фоиз.
Бу "супер платформа"лар – Microsoft, ундан кейин Аpple, Аmаzоn, Gооglе,
Fаcеbооk, Теncеnt, Аlibаbа умумий бозор қийматининг учдан икки қисмини
ташкил қилади. Шундай қилиб, кўплаб рақамли
технологик ишланмаларда
дунёнинг қолган қисми, айниқса Африка ва Лотин Америкаси АҚШ ва
Хитойдан анча орқада қолмоқда. Мавжуд савдо фрикцияларининг айримлари
охирги технологиялар соҳасида глобал миқёсда ҳукмронлик қилишга
интилишни акс эттиради.
Рақамли иқтисодиёт қиймати, у билан боғлиқ қийматларни яратиш ва
эгаллашда айрим қийинчиликларга дуч келиш мумкин.
Биринчидан, рақамли иқтисодиётнинг умум қабул қилинган таърифи йўқ.
Иккинчидан, унинг асосий таркибий қисмлари ва ўлчамлари тўғрисида
ишончли статистика йўқ, айниқса ривожланаётган мамлакатларда.
Вазиятни
яхшилаш бўйича бир нечта ташаббуслар амалга оширилаётган бўлсада, улар
этарли эмас ва рақамли иқтисодиётнинг тез суръатлар билан ривожланишига
қаршилик қилмоқда.
Рақамли иқтисодиёт ўлчамлари дунё ялпи ички маҳсулотининг 4,5
фоизидан 15,5 фоизигача ўзгарди. Ахборот-коммуникация технологиялари
(АКТ) соҳасида қўшилган қийматга келсак, АҚШ ва Хитой биргаликда дунё
ЯИМнинг қарийб 40 фоизини ташкил қилади. Ялпи ички маҳсулотда ушбу
тармоқ улуши
Хитойнинг Тайвань провинцияси, Ирландия ва Малайзияда энг
юқори ҳисобланади.
АКТ соҳасида компютер хизматлари энг катта таркибий қисм бўлиб,
қўшилган қийматнинг 40 фоизини ташкил этади. Бутунжаҳон
компютер
хизматлари саноатида АҚШ устунлик қилади; ушбу соҳанинг саноат қўшилган
қийматидаги улуши тўққизта йирик иқтисодиётнинг жами улушидан катта. Бу
борада Ҳиндистон ривожланаётган давлатлар орасида энг катта улушга эга.
Барча минтақалар бўйича ўсиб борадиган ягона тармоқ бўлган компютер
хизматлари ушбу соҳада бандликнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
АКТ ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат Шарқий Осиёда юқори даражада