INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
350
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
даврида уларга талаб йўқолмайди, балки бироз вақт бўйича сурилади ҳамда
кейинга даврда кескин ошиб боради. Хонадон буюмларини сақлаш хизматлари
бўйича аксинча, вақт ўтиши билан талабни қондиришнинг бошқа йўллари
вужудга келади ва натижада бозордан бу хизматлар чиқиб кетиши мумкин.
б) Аҳоли орасида оилавий даромадлар тақсимотининг ўзгариши.
Коронавирус пандемияси аҳолининг даромадлари таркибида озиқ-овқат
истеъмолининг ошиши ва хизматлар улушининг камайиши кузатилади. Худди
шундай пандемия тугагандан кейин ҳам хизматларга ажратиладиган маблағлар
маълум даврдан кейин тикланади. Хизмат кўрсатиш корхоналарининг фаол
бозор сиёсати бўлмаса тикланиш даври узоқ кеқиши мумкин.
в) Маиший хизматларга эҳтиёж мазмуниннинг ўзгариши. Уйда қолиш
сиёсатининг тарғиб қилиниши хонадонларда бўш вақт қийматининг ўзгаришига
олиб келади. Бунинг натижасида фақат малакали маиший хизматлар юқори
баҳоланади. Бу эса ўз навбатда маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг
ходимларига, хизматлар сифатига ва уларнинг технологик етуклигига қатъий
талаблар қўйилишига олиб келади.
г) Масофавий маиший хизмат кўрсатиш технологияларга талабнинг
ошиши, уларнинг стандартлари(спецификациялари) нинг яратилиши ҳамда
оммалашиши. Коронавирус пандемиясидан кейин шаҳарладарра ҳам,
қишлоқларда ҳам рақамли технологияларнинг кескин ривожланиши кузатилади,
бунинг натижасида ушбу технологияларга мослашган корхоналаргина бозорда
муваффақиятга эриша олади.
Юқоридаги муаммолар оқибатларини юмшатиш учун маиший хизмат
кўрсатиш корхоналари самарали маретинг стратгиясини ишлаб чиқиши ва
қуйидагиларга эътиборни қаратиши лозим деб ҳисоблаймиз.
- карантин сабабли вужудга келган мажбурий танаффусдан унумли
фойдаланиб бозордаги фаолиятини тубдан яхшилашга қаратилган аниқ режани
ишлаб чиқиш. Аввало, шуни тан олиш зарурки, келгусида маиший хизмат
бозори олдингидек бўлмайди, ҳамда унинг иштирокчилари ҳам ўзгаради. Бунда
санитария-гигиена талаблари хизмат сифатининг биринчи ва энг муҳим
кўрсаткичи бўлади;
- хизматлар таркибида албатта рақамли технологиялар элементларига
эътиборни қаратиш. Хизмат кўрсатиш тартиби, мазмуни, вақти ҳамда мижоз
билан мулоқотларда янгича ёндашувни режалаштириб бориш зарур. Эндиликда
мижоз корхонанинг графигига эмас, корхона мижозни бўш вақтига мослашади.
- хизмат
кўрсатишнинг мобил технологияларини ривожлантириш.
Аҳолининг хавфсизликка бўлган эътиборилани келиб чиқиб, жойларда хизмат
кўрсатишга алоҳида ресурслар ажратишни кўзлаш лозим бўлади.
Юқоридаги тавсияларнинг амалга оширилиши сервис корхоналарида
бозор фаолиятини келажакда юқори даражага кўтаришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |