INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
208
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
кўплаб йўналишлари бўйича куч сарфлашини талаб қилади. Бунда қуйидаги
муаммоларга эътибор қаратиш зарур:
- бизнеснинг илмий-техник ахборотларга эга бўлиши учун транзакция
харажатлари жуда катта;
- янги технологияларнинг қиймат ва бозор рисклари корхоналар, айниқса,
кичик корхоналар учун жуда юқори;
- инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун ўз
ресурсларини таклиф этувчи молиявий ва инвеститсион институтларнинг кенг
камровли ва диверсификацияланган бозори мавжуд эмас;
- хусусий сектордаги кўплаб корхоналарда инновацион бошқарув
қарорлари тизими шакллантирилмаган;
- фанни ишлаб чиқариш билан боғлаб туриши мумкин бўлган инновацион
воситачилар институти ривожланган тармоғи яратилмаган;
- рақобатли муҳит маҳаллий корхоналарни инновацияларни жалб қилишга
этарли даражада рағбатлантирмайди;
- иқтисодий
ривожланишнинг
ҳозирги
босқичида
бизнес
технологияларининг асосий
массасида бизнесни
ташкил
қилишнинг
маблағларни намунавий товарлар ишлаб чиқариш ёки улар билан савдо қилишга
киритишни назарда тутувчи анъанавий ёндашувлар устунлик қилади.
Бугун инновацион технологиялар маиший ҳаётдан тортиб йирик ишлаб
чиқаришга қадар кириб келмоқда. Янги технологиялар инсонларнинг ҳаётини
фаровон ва қулай қилишга хизмат қилмоқда. Содда қилиб айтганда, янги ғоялар
кам меҳнат қилиб, кўпроқ даромад қилиш, кам ҳаракат билан кўпроқ самарага
эришишни талаб қилади.
Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазаларга таяниб келгусида
инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича қуйидаги хулоса ва тавсиялар
ишлаб чиқилди:
1.Ўбекистонда барқарорлашув ҳукм сураётган бир пайтда иқтисодиётнинг
чуқур модернизациялашувига эришмай туриб янги ғоя, ишланма ва
технологиялар жорий этилиши ва жадал тарқалишига эришиш қийин. Бунинг
учун эса, авваламбор, таълим, илм-фан ва саноат интеграциясини таъминлаш,
шунингдек, инновацион маҳсулотларга бўлган талабни оширадиган янги
компаниялар ташкил этилишини рағбатлантирувчи янги саноат тармоқларини
яратишга кўмаклашадиган аниқ техник ечимларни жорий қилиш;
2. Мамлакатимизда амалиётга қўлланилган ихтиро ва ишланмаларни
патентлаштириш, унинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва рағбатлантириш
тартибини такомиллаштириш. Бу борада Инновацион ривожланиш вазирлиги
ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги масъулиятини янада ошириш лозим;
Do'stlaringiz bilan baham: |