INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
20
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Ўзбекистон ҳукумати 551,2 млн. АҚШ.доллар қийматидаги истиқболли
лойиҳалар рўйхатини тузди.[7].
Улар орасида энг истиқболли қишлоқ хўжалиги комплексини яратиш,
интеграциялашган паррандачилик фермасини қуриш, иссиқхона хўжаликлари ва
интенсив боғларни яратишдир. Экспорт тузилмасини диверсификация қилиш
билан бир қаторда, Ўзбекистон Туркия, Хитой, Афғонистон ва Европа
Иттифоқига мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш
ҳисобига янги ташқи бозорларга киришга интилади. 2018-йилда МДҲ
давлатларининг мева-сабзавот экспортидаги улуши 77,2% ни ташкил этди, бу
эса 2017-йилга нисбатан 2,1% га паст. Қишлоқ хўжалигининг жадал
ривожланиши тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё соҳаларининг ривожланишини
рағбатлантиради. Бугунги кунда хом-ашё экспортининг улушини камайтириш ва
рақобатбардош маҳсулотлар экспортини ошириш учун саноатда юқори қўшимча
қиймат занжири яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу эса, қишлоқ жойларда ишбилан бандликнинг ўсишига ёрдам беради.
Бунданташқари, агросаноатда кластер механизмлари қўлланила бошланди[3].
2021-йилнинг 1-январига қадар мева-сабзавот тармоғида фаолият юритаётган
компанияларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилди[4]. Ўзбекистон қишлоқ
хўжалигида мева-сабзавот, хусусан, узумчилик фаол ривожланмоқда.
Тармоқни ривожлантириш мақсадида боғдорчилик ва иссиқ хона
хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди, бу эса интенсив боғлар
майдонларини кўпайтириш имконини бермоқда.[5] Кейинги уч йил давомида
Ўзбекистонда умумий майдони 36 минг гектар бўлган янги боғларни янгилаш ва
яратиш, келгуси 10 йилдавомида - 80 минг гектар интенсив боғдорчилик
технологияси асосида боғларни кенгайтириш вазифалари қўйилган. Бу чора-
тадбирларЎзбекистонда ишлаб чиқарилган мева-сабзавотларга бўлган талаб
ортиб бораётган шароитда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат
қилади.
2018-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш .Мирзиёевнинг
"Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони эълон қилинди, унда ҳар
бир минтақада 1-2 та мева-сабзавот кластерини ташкил этиш ва 2019-йилдан
бошлаб мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган барча
туманларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер
усулига ўтишзарурлигиқайд этилди[6].
Ўзбекистон аҳолисининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондирадиган ва
юқори даражада қайта ишланган ва янги мева-сабзавот экинларини экспорт
қилишга
йўналтирилган
юқори
технологиялик
қишлоқ
хўжалигини
шакллантириш бу асосий стратегик мақсадлардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |