INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
167
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, маъмурий ва операцион
жараёнларни мақбуллашириш, шунингдек, замонавий менежментни татбиқ
этиш ва ресурсларни бошқариш учун татбиқ этишни;
клиринг операцияларида, тўловларни амалга оширишда, савдога оид
молиялашда (аккредитив), шунингдек, лойиҳаларга кредит беришда жорий
этишни.
Қарорда 2018 йил 1 октябрдан шундай тартиб жорий этилсинки, унга
мувофиқ:
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги, жумладан крипто-активлар
савдоси бўйича крипто-биржалар яратиш фаолияти лицензияланиши лозим;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви
миллий агентлиги крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни
лицензиялаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Хужжатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Тошкент
шаҳридаги Инха университетининг "Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш
ва жорий қилишни кўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center"
инновация маркази дирекцияси" МЧЖ устав фондидаги университетнинг
улушини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви
миллий агентлигига бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.
Қарорда "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбектидроэнерго" АЖ уч ой муддатда
рақамли иқтисодиёт элементлари ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги
фаолият негизида тажриба лойиҳасини ишга тушириш бўйича таклифларни
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий
агентлигига киритилиши топширилган.
Хужжатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа
бошқаруви миллий агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
а) бир ой муддатда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни
ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритсин;
б) 2019 йил 1 январга кадар муддатда қуйидагиларни назарда тутадиган
"Рақамли иқтисодиёт ва блокчейн-технологиялар тўғрисида"ги Қонун
лойиҳасини киритилиши топширилган:
"блокчейн" технологиялари соҳасидаги асосий тушунчалар ва унинг
фаолият юритиш принциплари;
давлат органлари, шунингдек, жараён иштирокчиларининг "блокчейн"
технологиялари соҳасидаги ваколатлари;
"блокчейн" технологияларидан ноқонуний мақсадларда фойдаланганлик
учун жавобгарлик чоралари;
Do'stlaringiz bilan baham: |