INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
325
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Интернет-маркетинг дизайн, реклама ва сотувни ўз ичига олган
интернетнинг креатив ва теxник аспектларини боғлайди. У янги
истеъмолчиларни жалб этиш учун электрон почта орқали маълумотлар
алмашинувига рухсат этибгина қолмасдан истеъмолчиларни маҳсулотларни тез
сотиб олишга ҳам ундайди. Қолаверса, харидор ва сотувчи орасидаги
муносабатларни мустаҳкамлайди ва истеъмолчиларни ўз маҳсулотларига
содиқлигини оширишга чорлайди.
Ҳозирги кунда компаниялар самарали ва ҳайратомуз электрон рекламалар
орқали оммавий аудитория билан осонгина боғланиб, уларнинг махсус маҳсулот
ва хизматларга бўлган хоҳиш-истакларини, хулқ-атворларини ва ҳис-
туйғуларини билиб олиш имкониятига эга.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, анъанавий коммуникация медиалари
ҳисобланган сотув кучлари, телевизор ва электрон медиалари бўлмиш веб-
тармоқлари ҳамда электрон почта орасида нарх бўйича сезиларли даражада фарқ
бор. Рақамли каналларнинг нарх самарадорлиги ва интерактивлиги истеъмолчи
ҳамда корхоналар орасида тўғридан-тўғри диалогни амалга ошириб,
маркетологларни ўзларининг истеъмолчилари билан тез-тез алоқада бўлиб
туришни таъминлаш билан бирга, кам сарф-харажат орқали интерактивлик ва
персоналликни оширади.
Анъанавий маркетинг истеъмолчилар эътиборини жалб қилган ҳолда
маҳсулот ва хизматларни сотиш учун амалга ошириладиган маркетинг
тадқиқотлари ва реклама жараёнидир. Интернет-маркетинг истеъмолчилар
билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш билан бир қаторда истеъмолчиларни сафини
кенгайтириш мақсадида интеграцион, мақсадли ва самарадор алоқани яратиш
учун рақамли воситалардан фойдаланади. У рақамли медиада мавжуд бўлган
барча медиа воситаларидан принтер, телевизор, мобиль ва радиолардан
фойдаланиб истеъмолчиларга маълумот етказиб беради. Анъанавий маркетинг
радио, телевизор, газета ва афишалардан фойдаланса, интернет-маркетинг
мобиль маркетинг, е-mail маркетинг, SMS, тезкор қидирув қурилмаси ва
дисплей реклама технологияларидан фойдаланади.
Интернет-маркетингдан кенг миқёсда транспорт-логистика хизматлари
кўрсатувчи корхоналар, товар ва юкларни етказиб бериш, сақлаш,
буюртмаларни шакллантириш, товар заҳиралари ҳақидаги тезкор ахборотларни
йиғиш ва қайта ишлашда, савдо корхоналари эса товарларни онлайн тарзда
харидорларга сотишда, туризм бизнесида эса туроператорлар, турагентлар
турпакетларни онлайн сотиш, меҳмонхона номерларини бронлашда, банклар эса
мижозлари билан пул ўтказмалари, турли хил кўринишдаги тижорат
хизматларини кўрсатишда фойдаланмоқда.
Интернет-маркетингдан асосан турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган
кичик бизнес субъектлари кенг фойдаланмоқда. Чунки кичик бизнес
Do'stlaringiz bilan baham: |