INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
84
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Ўзбекистонни 2019 йилда ислоҳотларни энг жадал амалга оширган давлат –
“Йил мамлакати” деб эътироф этди. Бундай баҳо барчамизга чексиз ғурур,
ифтихор ва куч бағишлайди, янги марраларга руҳлантиради, деб
таъкидладилар.
Мухтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда илм-фанни янада
равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият
эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш ва янги,
замонавий босқичга кўтариш мақсадида 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилиши барчани қувонтирди.
Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш хусусида бир
қанча муаммоларни ҳам таъкидлаб ўтди. Хусусан, тадбиркорларни кўп
қийнайдиган соҳа – лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибларини
жиддий ўзгартириш лозимлиги, бунда мавжуд 280 га яқин лицензия ва
рухсатномалар орасида фаолият турлари ҳисобини юритиш, маблағ ундириш
ёки шунчаки назорат қилиш учун жорий қилинганлари ҳам борлиги ҳамда
ушбу тартиблар эса тадбиркорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Шу сабабли Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман 2020
йил 1 мартга қадар лицензия ва рухсатномалар бериш асосларини тубдан қайта
кўриб чиқиб, уларнинг сонини камида 2 баробар қисқартириш бўйича аниқ
таклиф киритилиши бўйича топшириқлар берилди. Албатта ушбу тартибларни
қисқартирилиши, Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида энг яхши 50
та мамлакат қаторига киришига туртки бўлади.
Шунингдек, Президентимиз томонидан “Кичик ва ўрта бизнес
тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги, унда кичик ва ўрта
бизнес мезонлари ҳамда бу соҳа вакилларини рағбатлантириш механизмлари
назарда тутилиши кераклиги эътироф этилди.
Ушбу топшириқдан келиб чиқиб, биз томондан хорижий мамлакатларда
кичик ва ўрта бизнес мезонларини белгилаш ва уларни рағбатлантириш
механизмлари ўрганлиди. МДХ мамлакатлари Россия, Қозоғстон ва Украинада
кичик бизнес субъектларини аниқлаш мезонлари турлича ишчилар сони ва
йиллик тушум белгиланган бўлиб, микрофирма, кичик корхона ва ўрта
корхоналарга бўлинган.
Россия Федерациясида кичик бизнес субъектларини аниқлаш мезонлари
2007 йил 24 июлдаги 209-ФЗ Федерал Қонунига[2] мувофиқ, мезон сифатида
ўртача йиллик ишчилар сони ва маҳсулот (товар, иш) реализациясидан тушган
тушум миқдори белгиланган. Хусусан, микрофирмаларда асосан ўртача
ишчилар сони – 15 нафаргача, кичик корхоналарда –100 нафаргача ва ўрта
корхонларда – 101 дан 250 нафаргача белгиланган. Шунингдек, маҳсулот
(товар, иш) реализациясидан тушган тушум миқдори микрофирмаларда – 120
млн. рублгача, кичик корхоналарда – 800 млн. рублгача ва ўрта корхонларда – 2
млрд. рублгача белгиланган[3].
Do'stlaringiz bilan baham: |