Keywords:
food, income, price, production volume, pandemic conditions,
concessions, taxes, customs, credit.
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишини янги босқичга
олиб чиқиш, аҳолини истеъмол товарларга бўлган эҳтиёжини максимал
даражада қондириш, ҳусусан озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулот
сифати
ва
хажмини
ошириш
ҳамда
корхоналарда
бошқарувни
такомиллаштириш механизмларини оптималлаштириш иқтисодиётда энг
долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бизга маълумки, озиқ-овқат саноати
корхоналари маҳсулотлари бирламчи эҳтиёж махсулотлари хисобланади, бу эса
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарини кўпайишига
туртки бўлмоқда. Айниқса, бугунги кунда бутун жахон мамлакатларига
коронавирус пандемияси тарқалган шароитда иқтисодиётни барқарор ҳолатда
сақлаб туриш мураккаб масала ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам пандемияга
қарши курашиш шароитида иқтисодиётда юзага келиши мумкин бўлган айрим
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
61
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
муаммоларни, айниқса озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни бугунги
кундаги шароитда қондириш масаласи энг муҳим масала ҳисобланади. Шу
муносабат билан мамлакатимиздаги озиқ-овқат саноати корхоналари
бошқарувини янада такомиллаштириш орқали ходимлар меҳнат шароитларини
яхшилаш, иш вақтидан унумли фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш керак. Шу
билан бирга маҳсулот сифатини ва миқдорини ошириш, рақобатбардошлигини
таъминлаш ҳамда истеъмол товарларга бўлган талабини таъминланиш
даражасини ошириш даркор. Шу орқали аҳолини бугунги кундаги озиқ-овқат
маҳсулотларига бўлган талабни қондириш энг долзарб масаладир. Бу эса озиқ-
овқат саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни
сифати ва миқдорини ошириш билан бир қаторда нархларнинг аҳоли
даромадларига мутаносиблигини таъминлаш яна бир муҳим масала
ҳисобларнади. Ушбу масалаларни ҳар томонлама ижобий ҳал қилинишида
албатта давлатнинг роли беқиёсдир. Пандемияни мамлакатимизга таъсирини ва
унга қарши курашиш чора-тадбирларини ҳисобга олиб, айтиш мумкинки,
табиий ҳолатда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ўсиши кузатилади. Бу
ҳолат озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар масъулиятини
ошишига олиб келади. Мамлакатимиз томонидан коронавирус инфекцияси
тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни
кучайтириш
ва
иқтисодиёт
тармоқлари
фаолият
кўрсатишининг
барқарорлигини таъминланди. Шу билан бирга, мамлакатимизда айрим
хўжалик юритувчи субъектларни, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи
корхоналарни, хусусий тадбиркорлик субьектларини, савдо фаолияти билан
шугулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона, солиқ ва
кредит муносабатлари бўйича бир қатор имтёзлар жорий этилди. Ҳусусан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрельдаги
”Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва
тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5978-сонли Фармон қабул қилинди[1]. Фармонга
асосан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни
бепул
таъминлаш
учун
асосий озиқ-овқат
маҳсулотлари ва
гигиена
товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиши даврида бир
марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар
жамланмаси билан тўлдирилиши белгиланган. Юридик шахслардан олинадиган
ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан
озод қилиниши, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга
мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий
солиқни ҳисоблаш тўхтатилиши, хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк
солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашни
кечиктириш яъни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди. Тижорат банклари
томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний
Do'stlaringiz bilan baham: |