INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
294
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
ЎЗБЕКИСТОНДА ЛАТЕРАЛ МАРКЕТИНГНИНГ ҚЎЛЛАШ
АМАЛИЁТЛАРИ
Мараимова Умида Исмоилжоновна
Андижан давлат
университети доценти, и.ф.н.
Аннотация.
Мақолада латерал маркетинг тушунчаси, ҳолати ва халқаро
тажрибада қўлланилиши,
шунингдек, Ўзбекистонда латерал маркетингнинг
қўллаш имкониятлари кўлами берилган.
Калит сўзлар
: латерал маркетинг, вертикал маркетинг, бизнес, бошқарув,
менежмент, банк.
Бугунги кунда глобал бизнес тенденцияларини
тушунмасдан ва турли
мамлакатлардаги турли хил маданиятлар ва бошқарув қарорларини қабул
қилиш ёндашувини тан олмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас.
Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес соҳасида тўпланган баъзи амалиётлар
маркетинг ва менежмент соҳасидаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олган
ҳолда бошқа мамлакатларнинг бойитилган тажрибасини янада ривожлантириш
ва такомиллаштириш имкониятига эга бўлиши мумкин. Уларни иқтисодий
ўсишнинг умумий тенденциялари ва иқтисодий ўзгаришлар тушунчасининг
ривожланиши натижасида кўриб чиқиш керак.
Ҳозирги Ўзбекистонда рақобат бозори
шароитида корхоналар амалий
фаолиятининг муҳим бўлаги ҳисобланган маркетинг тизимига бўлган қизиқиш
кескин ошган. Аммо, шу вақтгача ишбилармонлар,
тадбиркорлар орасида ва
жамиятда маркетинг тизими тўғрисида нотўғри тушунча ҳукмронлик қилмоқда.
Улар маркетингни асосий вазифаси, ишлаб чиқаришнинг маҳсулотини сотишга
ёрдам бериш деб биладилар. Ҳақиқатда эса, ҳаммаси бунинг аксидир, яъни
ишлаб чиқариш маркетингга ёрдам бериш учун мавжуддир[1].
Охирги уч йилда Ўзбекистонда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш бўйича бир нечта қонунлар ишлаб чиқилди бунга мисол қилиб:
“Мамлакатда бизнес мухитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб
қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 4525-
сонли Ўзбекистон республикаси Президенти қарори, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Харакаталар стратегияси тўғрисида”ги Фармони [2].
Ҳақиқий ютуқлар латерал фикрлашда ва унга асосланган латерал
маркетингда юзага келади. Латерал фикрлаш - бу муаммони ҳал қилиш учун
максимал ёндашувлардан фойдаланган ҳолда, ташқаридан фикрлаш қобилияти.
Латерал фикрлашнинг янги маркетинг ғояларини очиш учун қўшимча
платформа сифатида қабул қилиниши истеъмолчиларнинг истакларига жавобан
эмас, балки тадқиқотчилар томонидан сўралган
маълумотлар асосида олинган
ғояларни мутлақо мустақил равишда ишлаб чиқишга имкон беради.