Иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви шароитида тадбиркорлик
тузилмалари самарали фаолияти ва фаол тадбиркорликнинг таъминланиши
улар тараққиёти жараёнидаги таваккалчиликларни самарали бошқаришни
талаб этади. Бу эса Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг барқарор
суръатлари, самарадорлиги ва макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш,
тадбиркорлик тараққиётининг барқарорлигини ошириш, стратегик аҳамиятга
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
284
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестицион сиёсатни амалга
ошириш, мамлакатда аҳоли турмуш фаровонлиги даражасини янада ошириш
борасидаги масалаларни тўлиқ ва самарали ҳал этиш имконини беради. Бунинг
учун, энг аввало, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тузилмалари
тараққиёти жараёнида таваккалчиликларни бошқариш тизимининг мазмун
моҳиятини теран ва чуқур англаб етилиши талаб этилади.
Маълумки, қулай инвестиция муҳити ва жозибали инвестиция муҳити
яратишга, адолатли рақобатни ривожлантиришга, хусусий тадбиркорлик жадал
ривожланишини рағбатлантиришга катта эътибор берилмоқда. Бундай
ёндашув, биринчи навбатда, республикамиз иқтисодиётида хусусий секторни
жадал ривожлантириш устуворлиги билан изоҳланади.
Жаҳон амалиётида тўпланган илғор ва бой тажрибаларга таянган ҳолда
айтиш мумкинки, мамлакатда тадбиркорлик тузилмалари тараққиёти
жараёнида таваккалчиликларни бошқариш тизимини такомиллаштириш
молиявий-иқтисодий муносабатлар тизимида давлат идоралари, фирма ва
ташкилотлар (иш берувчи сифатида), хонадон хўжаликлари ва уларнинг
аъзолари томонидан тадбиркорликка нисбатан қизиқишнинг ортиши билан бир
қаторда иқтисодиётда пул айланиш тезлиги ва самарадорлигининг ортиши учун
замин яратади. Аҳолини, жумладан, меҳнатга лаёқатли аҳолини иш ўринлари
билан
таъминлаш,
иқтисодиётимиз
учун
янги
касблар,
янги
мутахассисликларга ўқитиш ва банд аҳолининг малакасини ошириш тизимини
такомиллаштиришда ҳам тадбиркорлик ривожига бевосита боғлиқ.
Ҳозирда
мамлакатимизда
тадбиркорлик
тузилмалари
тараққиёти
жараёнида таваккалчиликларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга
қаратилган қатор илмий-амалий семинарлар амалга оширилмоқда. Шу билан
бир қаторда етакчи иқтисодчи-олимлар томонидан ўқув қўлланмалари ва
рисолалари яратилган. Аммо, Ўзбекистонда ҳозирги шиддатли ислоҳотларга
хос тадбиркорлик тузилмалари тараққиёти жараёнида таваккалчиликларни
бошқариш тизимининг минтақавий хусусиятлари, унинг самарадорлигини
оширишнинг назарий асослари, мавжуд муаммолари ва уларни ҳал этишга
қаратилган илмий тадқиқотлар етарли даражада амалга оширилмаган.
Иқтисодий
адабиётда
тадбиркорлик
тараққиётида
рискларни
бошқаришнинг назарий жиҳатларига оид илк қарашлар В. Парето, П.
Самуэльсон, К.Маркс Дж.Кейнс, П.Хейнелар томонидан амалга оширилган
тадқиқотларда мавжуд.
Тадбиркорликнинг ҳозирги замон хўжалик юритиш тизимидаги базавий
жараён сифатидаги белгиловчи ролини тадқиқ этишга Арнаут М.Н.,
Голубятникова Ю.Ю., де Токвиль А., Кирцнер И., Костромин В.И., Кримпли
М., Лавренчук Е.Н., Обухов А.А., Скотт Б., Смит А., Харламова Т.Л., Хорват
П., Шумпетер Й. ва бошқаларнинг хизматлари салмоқли бўлган.
Тадбиркорлик фаолиятининг хусусиятларига рисклар таъсирининг ва
корхона рақобатбардошлигига янги таҳдидларнинг таҳлили масалалари
Do'stlaringiz bilan baham: |