1
.
Диаграмма.
Мамлакатимиз иқтисодиётида 2018-2019 йиллардани кичик корхоналар ва микрофирмалар
фаолияти таҳлили.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
188
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган КБХТ субъектлари сони 218170 тани
ташкил этиб, унда иқтисодиётда жами банд бўлганларнинг 78,2 % меҳнат
фаолияти билан банд бўлмоқда. Мамлакатда кичик бизнес ва ҳусусий
тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги имтиёз ва преференциялар
натижасида қуйидаги натижаларга эришилди.
Жорий йилда эса жаҳон миқёсида кароновирус инфекциясининг
тарқалиши, шу жумладан инсонларнинг ҳаракатланишига чекловларнинг
киритилилди ва корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатилди. Бу эса энг йирик
иқтисодиётга эга мамлакатларда ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларининг
кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг
издан чиқиши, дунё молия бозорларида хом ашё товарлари нархининг
пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашувини келтириб чиқарди.
Натижада, пандемия шароитида макроиқтисодий барқарорликни,
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш,
ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий
қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг
олдини олиш мақсадида мамлакат ўз ички имкониятидан келиб чиқиб чора-
тадбир режаларини ишлаб чиқилмоқда.
Айниқса, мамлакатимизда тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-
қувватлаш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш
агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш
давлат жамғармаси томонидан биринчи навбатда ижтимоий аҳамиятга эга
истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш учун берилган
кредитлар бўйича фоиз xаражатларини қоплашга кафиллик ҳамда компенсация
тақдим этишни кенгайтиришга ва республика ҳудудларида иқтисодий
фаолликни ва бандликни кенгайтиришга қаратилган қўшимча инфратузилма
лойиҳаларини амалга ошириш катта эътибор қаратилди.
Шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш
мақсадида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича КБваХТ
субъектлари фаолиятига қўшимча имкониятлар яратиб берилди. Буларга:
иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш
мақсадида Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб
этилган кредитларни сўндириш, шунингдек, биринчи даражали харажатларни
амалга ошириш учун фоизсиз бюджет ссудалари ажратиш йўли билан
стратегик корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эришиш;
ташқи савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари
транспорт xаражатларининг бир қисмини компенсация қилиш;
пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, шунингдек,
кредит портфели сифати ёмонлашган ҳолларда тижорат банкларини қўллаб-
қувватлашнинг қўшимча чораларини тақдим этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |