INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE «ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE» ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020 103
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба» «
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт »
Янги маданият барча бошқарув органлари ўртасида мулоқотни белгилаб
беради. Бўлинмалар ўртасидаги бюджет муносабатлари ўзгаради. Бироқ, агар
бир қисми университет устави билан узвий боғланган базавий шароитлар
яратилмаса, тадбиркорлик университети томон олға силжиш содир бўлмайди:
мақсадларни яратиш, концепциялар; вертикал университетдан технополисга
ўтиш; инновацион дастур орқали барча ҳамжамиятларга моделни билишни
ёйишнинг маданий ўзгаришларини тарғиб қилиш. Тадбиркорлик тузилмаси
бошқа тузилмалар билан бир қаторда Америка университетлари учун энг хос
бўлган университет-технополис учун ОТМнинг умумий ташкилий тузилмасига
кириши мумкин.
Европа университетларининг ҳисоблашларича, университетларнинг
динамик ривожланиши учун бизнес билан мустаҳкам ва ишбилармонлик
муносабатлари ҳамда турли манбалардан фойдаланган ҳолда кенгайтирилган
молиялаштириш зарур [2].
Замонавий жамият иқтисодиёт ва жамият манфаати учун билимларни
кўчириш маркази сифатида университетларнинг янги ижтимоий мақоми ва
ролини белгилайди, шунинг учун университетлар инновацион жараён ва
ижтимоий ривожланишга ўз ҳиссасини аниқ ва фаол белгилаб олиши керак.
Экспертларнинг фикрича, инновацион университетларни ташкил этишдаги
энг муҳим муаммолардан бири – бу университетлар билан саноат корхоналари
ўртасида катта маданий фарқнинг мавжудлигидир. Шу муносабат билан
нафақат ишлаб чиқариш ва академик сектор ўртасида кадрлар алмашиш, балки
“фан – ишлаб чиқариш” бошқарув жараёнига жалб этилган академик
ходимларнинг касбий компетентлиги муаммоларини ҳам ҳал этиш зарур.
Бундай ўзгаришлар анъанавий академик қадриятларга зарар етказмаган
ҳолда олий таълим муассасаларини янада замонавий ва жўшқин қилади.
Ҳозирда барпо этилаётган янги иқтисодий ва ижтимоий тизимларда
университет-технополис тузилмасининг бир қисми бўлиши мумкин бўлган янги
турдаги айнан мана шундай университетлар зарур (2-расм).
Хулоса қилиб айтганда, инновацияларни амалга ошириш учун олий таълим
муассасалари ушбу жараёнга киришиб кетиши ва университетлар базасида
технопарклар ва инновацион инкубаторларни барпо этиши лозим. Инновацион
инкубаторлар – бу инновацияларни авж олдиришнинг самарали шакли бўлиб,
бунда илмий-техник ёки технологик ишланмаларни тарғиб қилиш учун юридик
шахс шаклидаги кичик корхоналар ташкил этилади. Университетда
инновацион-технологик
марказлар
ёки
технологиялар
трансферти
марказларини ташкил этиш яна бир ёндашув бўлиши мумкин.