INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
335
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Ушбу тизимини мустаҳкамлигини таъминлаш ва молия бозоридаги
барқарорлигини янада ошириш орқали иқтисодиётнинг реал секторидаги
корхоналарини қўллаб қувватлаш, уларни
инновацион фаолият юритиш
имконини беради.
Бу эса ўз навбатида тижорат банкларининг жалб қилинган молиявий
ресурлари таркибида узоқ муддатли ресурслар улушини кўтариш талабини
қўяди. Чунки, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурслари уларнинг
молиявий барқарорлигини
ошириш билан бирга, турли суғурталанадиган ва
суғурталанмайдиган рисклардан, молиявий иқтисодий инқирозлардан ҳимоя
қилади ҳамда мамлакат иқтисодиётини либераллаштириш ва экспорт учун
мўлжалланган товарлар кўламини ошишига хизмат қилади.
Ортиқча ликвидлилик билан ишлайдиган банклар мақбул бўлмаган фойда
муаммосига дуч келмоқдалар. Мавжуд ресурсларни максимал даражада
самарали ишлатишни мақсад қилиб олган тажовузкор сиёсат
олиб борадиган
бошқа банклар мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун
қўшимча ликвид маблағларни топиш муаммосини ҳал қилишга мажбур
бўлмоқдалар[1].
Тижорат банклари ликвидлилигини таъминлаш, ресурсларни жалб қилиш
учун шунингдек рентабелликни оширшда актив ва
пассив операцияларни
инновацион бошқариш методологиясининг назарий асосларини тўлиқ таҳлил
қилиш лозим. Шундай экан инновацион бошқариш ўз нима деган саволга жавоб
топиш лозим.
Инновациялар асосан Джозеф Шумпетер (1883-1950) томонидан 1920-
1940 йиллар орасида муҳокам қилинган. Шумпетернинг назариясига кўра,
инновация-бу
юқори
фойда
олиш
имкониятларини
берувчи
янги
иштирокчиларни жалб этадиган тадбиркорлар билан бошланади ва шу билан
умумий даромадни камайтирадиган инвестициялар тўлқини пайдо бўлади.
Бундан ташқари Шумпетер, инновацияларни
яратадиган тадбиркорлар ва
ушбу янгиликларни молиялаштирадиган банкирлар ўртасидаги тафовутни
белгилаб берди. Банклар "инновацияларнинг пул тўлдирувчиси" яъни
кредитларни шакллантирувчи сифатида тавсифланган[2].
Инновация янги ёки илгари қилинмаган нарсани англатади. Шундай
қилиб, бизнес кенгайтириш ва янги бозорни эгаллаш учун банклар
инновацияларга мурожаат қилмоқдалар. Ушбу
инновацион банк атамаси
хозирги кунда жуда кўп қўлланилмоқда[3].
Инновация –бу олиб борадиган билмлар ва ҳаракатлар тўплами, янги
маҳсулотлар, ҳизматлар, жараёнлар ва бозорларни яратиш ёки мавжудларини
кенгайтириш. Шундай қилиб, инновация ташкилотнинг рақобатдош кучлардан
бири сифатида тан олинади[4,5].
Инновация жараёни ўзида бизнес жараёнларда инновацияларни қўллаган
ҳолда йирик ҳаражатларни қисқартиш, ликвидлиликни ва хизмат кўрсатиш
сифтини оширишни қамраб олади[6].