МАРКЕТИНГ МУАММОЛАРИ
Файзиева Индира Ильхомовна
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, тадқиқотчи
Е-mail
: indira2806@mail.ru
Аннотация:
Мақолада маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида
маркетинг муаммолари пандимия шароитида унинг бартараф этиш масалалари
юзасидан таклиф ва тавсиялар аниқлаб берилган.
Калит сўзлар:
маркетинг муаммолари, коронавирус пандимияси,
тўғридан-тўғри хавф, глобаллашув жараёнлари
2019 йилда Хитой Халқ Республикасида бошланган ва уч ойнинг ичида
бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси жаҳон ҳамжамияти
фаолиятини тубдан ўзгартирмоқда. Инсон ҳаётига тўғридан-тўғри хавф солиш
билан биргаликда одатий турмуш тарзининг тубдан ўзгариши ҳамда инсоният
келажагига мавҳумлик омилларини вужудга келтириши ушбу касалликнинг
вайронкор оқибатларининг нақадар юқорилигини тасдиқламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
332
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-
тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-5969-сон
Фармонида мамлакатимизда Инқирозга
қарши курашиш республика комиссияси тузилган бўлиб қуйидаги
йўналишларда кечиктириб бўлмас чоралар кўзда тутилган:[1]
коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича
комплекс тадбирларни амалга ошириш;
тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш;
аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш;
иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш.
Коронавирус тарқалишининг энг муҳим ҳусусияти инсонлар орсидаги
мулоқотлар билан боғлиқлигидадир. Глобаллашув жараёнлари натижасида
бугунги кунда мулоқотларга асосланган хўжалик фаолиятлари иқтисодиётнинг
катта
қисмини
ташкил
қилади.
Мамлакатимизда
2020
йил
1 январ холатига жами 262 мингта корхона фаолият кўрсатган, шулардан 101,2
минг (38,6%) савдо корхоналари, 25,7 минг (9,8%) яшаш ва овқатланиш
корхоналари, 104,0 минг (39,7%) бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш
корхоналари. [2] Шу муносабат билан, пандемия биринчи ўринда сервис билан
шуғулланадиган тармоқларга салбий таъсирини кўрсатмоқда. Республикамизда
эълон қилинган карантин ва ўзини-ўзи чеклаш даврида хизмат кўрсатувчи
корхоналарнинг аксарият қисми фаолиятини тўхтатган. Бунда бир томондан
санитария талабларини бажариш вазифалари қўйилган бўлса, иккинчи
томондан хизматларга бўлган талабнинг йўқолиши сабаб бўлган.
Коронавирус пандемияси хизматлар соҳасини бутун емириб юборадими?
Карантин чоралари юмшатилганда сервис соҳасини нималар кутмоқда? Ушбу
саволлар дунё бўйича барча иқтисодчи олимларни қийнаб келмоқда. Маълум
бўлишича, глобал иқтисодий инқирозниннг салбий оқибатлари биринчи ўринда
туризм, чакана савдо, умумий овқатланиш ҳамда маиший хизмат кўрсатиш
соҳаларида намоён бўлади. Ушбу соҳаларнинг иш кучига бўлган талабнинг
юқорилиги ҳамда хизмат кўрсатишда мижозлар билан бевосита мулоқотга
киришиши муаммонинг ижтимоий аҳамиятини янада оширади.
Ўзбекистон Республикасида карантин даврида тадбиркорларни молиявий
қўллаш бўйича мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда.[3] Шу билан
биргаликда, ушбу корхоналар коронарис пандемиясидан кейинги даврдаги
хавф-хатарларни кўра билиши ва олдини олиш чораларини кўриши лозим.
Бунда нафақат молиявий муаммолар балки бозордаги ўзгаришлар билан боғлиқ
муаммолар ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.
Бизнинг фикримизча, бозор конъюнктураси соҳасида маиший хизмат
кўрсатиш корхоналари олдида қуйидаги асосий муаммолар пайдо бўлиши
мумкин:
а) Мижозларнинг маиший хизматнинг айрим турларига бўлган талабнинг
қисқариши. Маълумки маиший хизматлар ҳаётий зарурлиги бўйича иккита
гуруҳга ажратилади: шахсий санитария-гигиена хизматлари (кундалик зарур
Do'stlaringiz bilan baham: |