INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
260
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Кейинги йилларда рақамли технологияларнинг туризмга кенг тадбиқ
қилинаётганлигини, яъни ушбу технологиялар ҳажмидан қатъий назар
сайёҳларга турли қулайликларини яратганлиги, бунинг натижасида юртимизга
ташриф буюраётган сайёҳлар сонини ортишидан ҳам кўриш мумкин.
Республикамизнинг статистик маълумотлар базасидан олинган маълумотларга
асосланганимизда 2012-2018 йилларда сайёхлик фаолиятини амалга оширувчи
фирма, ташкилотлар ҳамда қабул килинган хорижий сайёхлар сони аввалги
йилдагиларга
нисбатан
ортиб
бормоқда
(1-жадвал,
1-расм).
Ўтказилган статистик кузатишлар натижаларига кўра ўз олдимизга қўйган
туризмни режалаштириш муаммосини ёритиш мақсадида, дунё бўйича туризм
сохасида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб чиқдик. Унга кўра
потенциал истеъмолчилар 2017 йилда смартфонлардан автоуловларни ташиш
бўйича хизматларни 2016 йилга қараганда қидириб топишга кўп мурожат
бўлган, уларни қидириш бўйича сўровлар йил давомида 62%, мобил
қурилмалардан поезд чипталарини қидириш сўровлари 2018 йилда 2017 йилга
нисбатан ортган.Умумий холда 2017 йилдан бери 50% га, туризм
маҳсулотларини қидириш учун 65% га кўпайган бўлиб,ушбу кўрсаткич жорий
йилда янада кўпайган.
Туризмни рақамлаштириш жараёни яна бизга шуни берадики, электрон
иловаларда туризм хизматларини ва махсулотларини энг сифатли, хамёнбоп
ҳамда муқобил вариантларини қидириб топиш ва улар билан алоқа ўрнатиш
жуда тезкорлиги ва қулайлиги билан ажралиб туради. Ижтимоий тармоқларда
ва оммавий ахборот воситаларида туристик хизматлар ва махсулотлар
тўғрисида реклама ёки тезкор ахборот бериш осонлиги ва уларни тадбиқ қилиш
тезкорлиги хаммага маълум.
Ўзбекистон туризмни ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга бўлиб,унда
7,4 мингдан зиёд маданий мерос ва тарихий обидалар мавжуддир. Улардан 209
таси ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон меърослари рўйхатига киритилган.
Юқоридагилардан ташқари республикада 11 та миллий боғ ва давлат
қўриқхонаси, 12 тақўриқхона, 106 та музей ва сайёҳларни жалб қилиш
мумкин[1].
Хулоса қилиб айтгандаюқоридаги кўрсаткичлар ва манбаларга асосланиб,
Республикамизда туризм ва уни рақамлаштиришни ташкил этишда кенг
миқёсда олиб борилаётган ишларни тизимли тарзда шакиллантирилса, ушбу
сохада дунё миқёсида етакчилардан бирига айланишимиз мумкин деб
хисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: