INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
186
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Юртимизда бугунги кунгача бўлган барча тадбиркорлик субъектлари учун
бир хил шароитнинг яратилганлиги, турли имтиёзлардан воз кечиш ёки
тадбиркорларни юқори солиқ ставкаларидан ҳам кўра рақобатчисининг
имтиёзли мавқеи кўпроқ қийнайнаб келаётганлиги ҳеч кимга сир эмас эди.
Пандемиядан кейинги даврда ишсизлик соннинг ошишини олдини олиш
мақсадида, аҳолини иш билан таъминлашда молиявий саводхонликни ошириш,
аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уй хўжалиги субъектларининг ўрта
ва йирик бизнес билан кооперациясини таъминлаш борасидаги муаммоларни
бартараф қилишда кичик бизнес субъектларининг иқтисодиётда тутган ўрни
яққол намоён бўлмоқда.
Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш
шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда карантин тадбирлари даврида
ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун
солиқни ҳисоблаш борасидаги яратилган янгиликлар, карантин муносабати
билан ўз фаолиятини тўхтатган, товарлар сотишдан тушган тушуми 2020
йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан
кўпроққа камайган тадбиркорларга 2020 йилнинг 4 чорагига қадар солиқларни
фоизсиз кечиктириш ҳуқуқининг бериганлиги, тадбиркорларнинг кредитлари
бўйича молиявий қарзларининг кечиктирилиши, пандемия шароитида
қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича
жарима санкциялари ва ундирув чораларининг қўлланилмаслиги ва шунга
ўхшаш имтиёзлар берилди.
Бндан ташқари, ташқари мамлакатимизда “Тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” томонидан ҳам бир қатор имкониятлар
яратилди. Буларга:
инвестицион
лойиҳалар
сонидан
қатъи
назар,
тадбиркорлик
субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар
бўйича кредит суммаси брасида яратилган имкониятлар;
тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун
Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги
фоиз ставкаси билан миллий валютада берилган кредитлар бўйича фоиз
харажатларини қоплаш учун компенсация, унинг белгиланган миқдорларини
сақлаб қолган ҳолда, тақдим этилиши белгилаб берилган.
Бундан ташқари битта қарз олувчига давлат жамғармаси томонидан бир
вақтда ҳам кафиллик, ҳам компенсация беришга қўйилган чекловларнинг бекор
қилинганлиги ҳам бугунги кунда кичик бизнес субъектлари фаолиятини янада
давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эътиборни қаратилаётганлигининг
исботидир. Бугунги кунга қадар инвестицион лойиҳаларни давлат томонидан
қўллаб-қувватланиши қуйидаги муаммоларга ечим бўлар эди:
Do'stlaringiz bilan baham: |