INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
132
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
барқарор суръатлар билан юксалтириб боришга оид қимматли иқтисодий
тавсиялар жамланган.
Амир Темур давлат ва иқтисодиётни бошқаришда ўзига хос мактаб
яратганди. Соҳибқирон давлатида девони бузруг (бош вазир) дан ташқари ҳар
бир вилоятда Девон дейилувчи бошқарма бўлган. У давлатнинг буткул
ишларини: солиқ йиғиш, тартиб сақлашни, ижтимоий бинолар-бозорлар,
ҳаммомлар, йўллар, сув иншоотлари тармоқларини назорат қиларди. Халқнинг
ҳулқ-ахлоқи кузатиб туриларди. Унинг ходимлари вақти-вақти билан сўроқ,
текшириш, тафтиш ва тергов ишларини олиб боришарди. Айниқса, тошу-
тарози тўғрилиги, одил баҳо текширилган, қаллоб ва товламачилар қатъий
жазоланган, энг муҳими бу иш тўппа-тўғри бозорда, халқ олдида амалга
оширилган.
Савдогарларга
олиб
келинган
мол
устига
10 фоиз нарҳ қўйиш мумкин бўлган. Темур салтанатини идора қилиш учун
турли вазирлар фаолият кўрсатган. Шундай вазирлардан биринчисига ер
солиқлари, бож, ўлпон-солиқ ундириш ҳамда миршаблик юмушларини
бошқариш юклатилган. Бу вазир мамлакатдаги муҳим ишларни, кундалик
муаммоларни ҳал қилган, раият аҳволини кузатган, вилоятлардан олинган
ҳосил, солиқ, ўлпонларни тақсимлаган.
Иккинчи вазир сипоҳ вазири ҳисобланиб, сипоҳийларнинг маошлари ва
танҳо (бу ерда-тожу-тахт учун қилган хизматлари эвазига бериладиган инъом
маъносида)ларни бошқарган.
Учинчи вазир эса эгасиз қолган, ўлиб кетган ва қочганларга тегишли
молларни, келиб-кетаётганлар, савдогарлар мол-мулкидан олинадиган закот ва
божларни, мамлакат чорвасини бошқариб, буларнинг барчасида тўпланган
даромадларни омонат тарзида сақлаган. Агар ғойиб бўлганлар ва вафот
этганларнинг мол-мулки бўлса, уларни ўз меросхўрларига топширган.
Тўртинчи вазир салтанат ишларини юритувчи вазир бўлиб, у салтанатдаги
жами идораларнинг кирим-чиқимлари, хазинадан сарф қилинган харажат, ҳатто
отхона ва саройдаги бошқа жонзотларга қилинган харажатлардан огоҳ бўлиб
борган. Вазирлар Девонбегига бўйсунган.
Соҳибқирон Амир Темур, жумладан, шундай деган эдилар:
“Амр қилдимки, садрлар садри (садр, вақф ерлар ва вақф этилган бошқа
мулкнинг ҳисоб-китобини олиб борувчи мансабдор) саййидлар ва бошқа
арбобларга суюрғол тариқасида берилган ерлар ва вақфларнинг аҳволини,
уларнинг вазифаларини қай даражада адо этаётганликларини текшириб, менга
арз қилиб турсин... Салтанатнинг ҳар бир идорасида кирим-чиқимларни,
кундалик харажатларни ёзиб бориш учун бир китоб тайинлансин” [4].
Соҳибқироннинг иқтисодий ғоялари ва сиёсати замирида инсон, унинг
манфаати, фаровон ва тинч ҳаёт кечириши ташвишлари ётади. У одамларга
касб-ҳунар бериш, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан ва
тижорат ишлари билан машғул бўлувчиларга етарли сармоя бериш, етарли уй-
жойлар кўриб бериш ҳақида қайғуради.
Do'stlaringiz bilan baham: |