«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
91
Нажметдинов Ғайрат Мамажонович,
Ҳусанов Рустамжон Равшанжон ўғли
Қўқон давлат педагогика институти
(Қўқон, Ўзбекистон)
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА АХЛОҚИЙ
ФАЗИЛАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
Мустақил Ўзбекистонимизда ислоҳотлар тобора кенг қулоч ѐйиб,
турмушнинг барча жабҳаларида кескин ва шиддатли ўзгаришлар содир
бўлмоқда. Бу даврда фикрлайдиган, ижод қиладиган талабаларни тарбиялаш
энг асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Хусусан, биринчи Президентимиз И. Каримов ўзининг “Юксак
маънавият-енгилмас куч” асарида “дунѐдаги зўравон ва тажовузкор
кучлар қайси бир халқ ѐки мамлакатни ўзига тобе қилиб,
бўйсундирмоқчи,
унинг
бойликларини
эгалламоқчи
бўлса,
авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги
бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо
килишга уринади” деб таъкидлаган.
Дарҳақиқат, келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол авлодни
тарбиялаб етиштиришга интилиб яшаш бизнинг миллий хусусиятларимиздан
биридир. Олий таълим муассасаларида талаба-ѐшларни маънавий-ахлоқий
фазилатларини шакллантириш масаласи ҳозирги кунда уларда фаолият
кўрсатаѐтган педагоглар, устоз-мураббийлар учун жуда муҳим бўлган долзарб
масалалардан бири. Бунинг учун педагог-тарбиячилардан аввало, талаба
ѐшларнинг ахлоқий фазилатларини шакллантириш учун маънавий тадбирлар
режасини ва уни ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Бу
жараѐн илмий методик назарий ва амалий билимларни талаб этади. Талаба
ѐшларни маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришдан кўзда тутилган
асосий мақсад-олинган натижаларга асосланган ҳолда талабаларнинг
маънавий тарбияланганлик даражасини янада юксалтириш, мавжуд бўлган
муаммолар ва уларнинг сабабини аниқлаш, уларни бартараф этиш йўли,
воситаларини ишлаб чиқиш ва бу борада таълим тарбиявий ишларни янада
такомиллаштириш ва шу борадаги режаларни белгилаб олиш керак бўлади.
Бу ишларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажариш талаб
этилади:
Маънавий
тадбирлар
воситасида
талаба-ѐшларни
ахлоқий
фазилатларини шакллантириш учун маънавий тадбирлар методикасини
ишлаб чиқишни ўрганиш.
Талаба-ѐшларни
маънавий-ахлоқий
фазилатларини
шакллантиришнинг педагогик имкониятларини тавсифлаш.
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг тадбирлар орқали номоѐн бўлиш
хусусиятларини аниқлаш.
Тадбирлар орқали шахс омилининг ривожланишини ўрганиш.
ОТМларда талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини амалга
ошириш қуйидаги тамойилларга мувофиқ йўлга қўйилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |