§ 6.БТСТда савдоларни ташкил этиш
30. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қатъий белгиланган вақт оралиғида савдоларни мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаши шарт.
31. Савдолар қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга буюртмаларни йиғиш йўли билан қатъий белгиланган муддат ичида ўтказилади.
32. Мижозлар буюртмаларини қаноатлантириш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда сотувчилардан қимматли қоғозларнинг энг кўп миқдорини сотиб олувчиларнинг мол-мулкига ўтказилишини таъминловчи котировка баҳоси белгиланади. Иккинчи босқичда сотиб олиш нархи котировка баҳосидан юқори ёки тенг ва сотиш баҳоси котировка баҳосидан паст ёки тенг бўлган барча буюртмалар қаноатлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қоидаларини ва биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг БҚҚП ҳамда инвестиция воситачилари билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ва хизмат кўрсатувчи депозитарий ўртасидаги ҳамкорлик қилиш шартлари ва тартиби амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва улар ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома билан тартибга солинади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз инвестиция воситачисининг ҳамкорлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон ҳужжатларни қабул қилиш ва юбориш йўли билан амалга оширилади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
36. Ҳамкорлик қилиш шартномасига мувофиқ, савдога қўйилган қимматли қоғозларнинг мавжудлигини кафолатлаш ва ҳисобга олиш ҳуқуқи хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан амалга оширилади, рўйхатдан ўтказилган мижозларнинг пул маблағлари ҳисоби ва сақланиши эса биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |