Олдинги таҳрирга қаранг.
биргаликдаги фаолият тўғрисида инвестиция воситачилари билан битимлар тузиш;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
хизмат кўрсатувчи депозитарийдан биржадан ташқари савдоларда депонентланган қимматли қоғозлар тўғрисида маълумотлар олиш;
сотиб олишга буюртмаларни мижознинг депонентланган пул маблағлари миқдоригагина мутаносиб ҳажмида қондириш;
сотишга буюртмаларни мижознинг депонентланган қимматли қоғозлар миқдоригагина мутаносиб ҳажмида қондириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тақдим этилган буюртмалар ҳақидаги барча маълумотларни (мижоз тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) оммавий эълон қилиш.
(27-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
28. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси:
ҳар қандай манфаатдор шахсга қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини савдога киритиш қоидаларини, қимматли қоғозларни савдога қўйиш қоидаларини, битимларни тузиш ва таққослаш қоидаларини, битимни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, битимларни бажариш тартибини, нархлар билан манипуляция қилишни чеклаш қоидаларини, қимматли қоғозлар бозорида биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан тақдим этиладиган хизматлар кўрсатиш жадвалини, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар ва савдоларга қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш регламантини, шунингдек ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларини ошкор этиши;
савдоларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ мунтазам савдоларни ўтказилишини таъминлаши;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари учун савдоларга қиришнинг тенглигини таъминлаши;
манфаатдор шахсларнинг БТСТда мавжуд бўлган қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга таклифлар ва ўтказилган савдолар натижалари тўғрисидаги маълумотларга тўсиқсиз киришини таъминлаши;
мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга буюртмаларини буюртмада ва қоидада белгиланган шартларга мувофиқ уларнинг ташкилий савдоларига тегишли таклиф/сўров мавжуд бўлган тақдирда қаноатлантириши;
қаноатлантирилган буюртмаларга мувофиқ белгиланган мижозга пул маблағлари ва қимматли қоғозлар ўтказилишини таъминлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиши;
(28-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган тартибда мижознинг қаноатлантирилган буюртмалари билан боғлиқ биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан мижозга кўчирма нусхаларини бериши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижозларнинг розилигисиз мижозлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаслиги, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(28-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровига кўра, рўйхатдан ўтказилган шахслар сони ва тоифалари тўғрисидаги, бозор фаоллиги параметрлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши;
мижозлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг хавфсизлигини ва уларнинг рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишини таъминлаши;
мижознинг сўрови бўйича қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга берилган буюртмалари қондирилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши;
оммавий ахборот воситаларида савдолар натижалари, эмитентларнинг номлари, сотиб олишга/сотишга таклиф этилган қимматли қоғозларнинг сони, тури ва баҳоси тўғрисидаги маълумотларни мунтазам эълон қилинишини таъминлаши шарт.
Мижоз томонидан сотишга буюртмани қайтариб олганида ёки сотишга буюртманинг амал қилиш муддати тугаганда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси:
мижознинг қимматли қоғозларини БТСТда сотишга қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатидан чиқарилишини таъминлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция воситачисидаги мижознинг депо ҳисобварағига қимматли қоғозларнинг қайтарилишини таьминлаши (ҳужжатсиз қимматли қоғозлар учун) шарт.
(28-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
29. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозларга савдоларда иштирок этиш имкониятининг қуйидаги усулларини таъминлаши мумкин:
БҚҚП операторлари орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга қоғоз шаклидаги буюртмаларни бериш билан;
БҚҚПда ўрнатилган терминаллар орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга тўғридан-тўғри электрон буюртмалар киритиш йўли билан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган бошқа усуллар билан.
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |