Акрам исмоилов



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/95
Sana29.03.2022
Hajmi1,08 Mb.
#516321
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   95
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

микроиқлими
 
деб юритилади. 
Об-ҳаво омиллари меҳнат қилиш қобилиятига ва инсоннинг 
соғлиғига жуда катта таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш шароитида об-
ҳаво омилларининг деярли ҳаммаси бир вақтда таъсир қилади. Баъзи 
шароитларда бундай таъсир кўрсатиши фойдали бўлиши мумкин. 
Масалан, совуқ шароитда тананинг қуриши натижасида дармонсизланиш 
кўпроқ учрайди, баъзи вақтларда эса, бир-бирига қўшилиши натижасида 
зарарли таъсир даражаси ортиб кетиши мумкин. Ана шундай, нисбий 
намлик ва ҳароратнинг ортиб кетиши инсон учун оғир шароитни вужудга 
келтиради. Бундан ташқари, иш жойларидаги ҳаво ҳаракатини ошириш 
ҳарорат юқори бўлган вақгда ижобий ва ҳарорат паст бўлган вақтда эса 
салбий натижа беради. 
Бундан кўриниб турибдики, об-ҳаво омиллари баъзи ҳолларда 
кишига ижобий ва баъзан эса салбий таъсир кўрсатиб, инсон 
организмининг ташқи муҳитга мослашувини бузиб юбориши мумкин. 
Танада муҳитга мослашув - бу инсон организмининг физиологик ва 
кимёвий жараёнлар асосида тана ҳароратининг бир хил чегарада (36—
37°С) сақлаб туриш қобилияти, демакдир. 
Ташқи муҳитга мослашув икки хил: физик ва кимёвий бўлиши 
мумкин. Ташқи муҳитга кимёвий мослашув организмнинг иссиқлаш 
даврида модда алмашинувини камайтириши ва совиши натижасида модда 
алмашинувини ошириши, аммо ташқи муҳитга кимёвий мослашув унинг 
кескин ўзгариши борасида ташқи муҳитга физик мослашувга нисбатан 
аҳамияти катта эмас. Организмнинг ташқи муҳитга иссиқлик чиқариши уч 
йўл билан ўтиши мумкин: 
-одам танасининг умумий юзасида инфрақизил нурланиш орқали 
(радиация орқали ҳаво алмашинуви); 
- танани ўраб турган ҳаво муҳитини иситиш (конвекция); 
-терининг терлаб буғланиши ва нафас олиш йўллари орқали 
суюқликларнинг буғланиши натижасида. 
Меъёрий шароитда, кучсиз ҳаво ҳаракати бўлган ҳолатларда 
ҳаракатсиз одам танаси радиация йўли билан организм ишлаб чиқараётган 
иссиқликнинг 45 фоизини, конвекция натижасида 30 фоиз ва терлаш 
орқали 25 фоизини йўқотиши аниқланган. Бунда тери орқали умумий 
иссиқликнинг 80 фоизидан ортиғи, нафас олиш аъзолари орқали 13 фоиз 
ва тахминан 5 фоиз иссиқлик овқат, сув ва ҳавони иситишга сарфланади. 
Радиация ва конвекция орқали иссиқликни йўқотиш фақат ташқи 
муҳит ҳарорати тана ҳароратидан кам бўлган ҳолларда бўлиши мумкин. 
Шуни айтиб ўтиш керакки, ташқи муҳит ҳарорати қанча паст бўлса, 
иссиқлик 
 
йўқотиш
 
шунча кучли бўлади. 


62 
Ташқи муҳит ҳарорати тана ҳароратидан юқори ёки тенг бўлса, у 
ҳолда иссиқлик ажратиш терлаб буғланиш ҳисобидан бўлади. 1 грамм 
терни буғлатиш учун 2,5 кЖ (0.6 ккал) иссиқлик йўқотилади. 
Организмдан чиқадиган тернинг миқдори ташқи муҳит 
ҳароратига ва бажариладиган иш категориясига боғлиқ. Ҳаракатсиз 
организмда, ташқи муҳит ҳарорати 15°С ни ташкил қилса, терлаш жуда 
кам миқдорни (соатига 30 мл) ташкил қилади. Юқори ҳароратларда эса 
(30 °С ва ундан юқори), айниқса оғир ишларни бажарганда организмнинг 
терлаши жуда ортиб кетади. 
Масалан, иссиқ пайтларда, оғир ишларни бажариш натижасида 
терлаш миқдори соатига 1 - 1,5 литрга етади ва бу миқдор тернинг 
буғланиши учун 2500-3800 кЖ (600-900 ккал) иссиқлик сарфланади. 
Шуни айтиб ўтиш керакки, терлаш йўли билан иссиқлик сарфлаш 
фақатгина тана юзасида тер буғлангандагина амалга ошади. Тернинг 
буғланиши эса ҳавонинг ҳаракатига ва нисбий намлигига, кийган 
кийимининг матосига боғлиқ. 
Фақат терлаш йўли билан иссиқлик йўқотилганда ҳавонинг 
нисбий намлиги 75—80 фоиз ортиқ бўлса, тернинг буғланиши 
қийинлашади ва организмнинг ташқи муҳитга мослашуви бузилиши 
натижасида иссиқлаш юз бериши мумкин. Иссиқлашнинг биринчи 
белгиси тана ҳароратининг кўтарилишидир. Кучсиз иссиқлаш тана 
ҳароратининг енгил кўтарилиши, ҳаддан ташқари тер чиқиши, кучли 
чанқоқ, нафас олиш ва қон томирлар уришининг тезлашиши билан 
чегараланиши мумкин. Агар кучли иссиқлаш юз берса, унда нафас олиш 
қийинлашади, бош қаттиқ оғрийди ва айланади, нутқи қийинлашади. 
Ташқи муҳитга мослашишнинг бу хилдаги бузилиши ва тана 
ҳароратининг кескин кўтарилиши 

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish