Мехнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларнн ўқитиш ва уларга йўл-йўриқлар бериш. Ходимлар, шу жумладан раҳбарлар ҳам ўз касблари ва иш турлари бўйича давлат назорат идоралари белгилаган тартиб ва муддатларда ўқиб, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари хамда қайта аттестациядан ўтишлари меҳнатни муҳофаза қилишда алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг учун маъмурият томонидан ишга кираётганларга, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётганларга меҳнатни муҳофаза қилиш йўл-йўриқлари бериш учун махсус курслар ташкил қилиши ёки тажрибали мутахассислар ёрдамида ишларни йўлга қўйиб ўргатиб бориши лозим.
Меҳнатни муҳофаза килиш бўйича белгиланган тартибда ўқимаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган шахсларни қонун доирасида ишга олинмайди. Чунки иш жараёнида хавфсизлик бўйича тўлиқ йўриқномадан ўтмаган янги ходимлар меҳнат фаолиятида турли хил жабрланишлар содир этиши мумкин.
Ходимлар ўз иш жойларидаги меҳнат шароитларининг аҳволи ва муҳофаза қилиниши, бунда лозим бўлган шахсий ҳимоя воситалари, имтиёзлар ва товон пуллари тўғрисида маълумот талаб қилиниши кўзда тутилган.
Ходимларнинг айрим тоифалари (хотин қизлар, ёшлар, меҳнат қобилияти чекланган шахслар), шунингдек мехнатнинг оғир ва зарарли шароитларида ишловчи ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш назорати
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёри, шунингдек меҳнат қилиш қонуниятларининг бажарилишини таъминловчи умумий ва махсус давлат назорат ташкилотлари мавжуд.
Меҳнатни муҳофаза қилишдаги давлат бошқаруви - бу меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш бўлиб, улар қуйидагилардир:
давлат органларининг махсус вакиллари томонидан белгиланган инспекциялар;
касаба уюшмалари ҳамда улардаги меҳнат ҳуқуқи ва техника бўйича инспекциялар.
Давлат органи сифатида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат прокуратура томонидан амалга оширилади. Прокуратура ходимлари қонунларга риоя қилинаётганликни меҳнаткашларнинг арзлари асосида ёки корхона ва айрим шахсларнинг
хабарлари асосида, мехнатни муҳофаза қилиш талаблари тўла бажарилаётганлигини текшириш йўли билан амалга оширадилар.
Прокуратура умумий назорат тартибида текшириш натижаларидан корхона раҳбар ходимларини хабардор этади ва меҳнат қилиш қоидаси бузилишини тезда бартараф этишни талаб қилади ва раҳбар ходимларга маъмурий чора кўрилишини сўраб юқори раҳбар ходимларга мурожаат этади. Агар жиноят содир бўлганлиги аниқланса, раҳбар ходимларни жиноий жавобгарликка тортади. Ўлим содир бўлган оғир бахтсиз ходисага учраган ҳолатларда прокуратура мустақил текшириш ўтказади.
Меҳнат қонуниятлари бузилмаслигининг умумий назоратини меҳнаткашлар депутатлари кенгаши ва уларнинг ижроия қўмиталари ҳам амалга оширади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича махсус давлат назорати ташкилотларига қуйидагилар киради:
Касаба уюшмасининг техник назорати.
Санитария назорати.
Энергетика назорати.
Ёнғинга қарши кураш назорати.
Жамоат назорати.
Do'stlaringiz bilan baham: |