Меҳнат шароити. Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, қоида ва меьёрий талаблар асосида тартибга келтирилиши лозим. Шу мақсадда маъмурият зиммасига меҳнатнинг соғлом ҳамда хавфсиз шароитларини таъминлаш ва зарарли омиллари устидан назорат ўрнатилишини ташкил этиш ва назоратнинг натижалари тўғрисида меҳнат жамоаларини ўз вақтида хабардор қилиш вазифалари юкланади. Шунинг билан биргаликда, меҳнат шароити соғлиқ учун зарарли ва ўта нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ бўлса, бажариладиган ишларда мехнат қилувчиларга махсус кийим, пойафзал ва бошка шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари ҳамда сут ёки унга тенглашадиган зарар ўрнини қоплайдиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади. Шу сабабдан ҳам, меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини таъминлаш юзасидан маъмурият билан ходимларнинг ўзаро мажбуриятлари жамоа шартномасида кўзда тутилади.
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари
Маъмурият меҳнатни муҳофаза қилишнинг замонавий воситаларини жорий этиши ва касб касалликларининг олдини оладиган санитария-гигиена шароитлари таъминланиши учун масъул ҳисоблани, Ходим саломатлиги ёки ҳаётига хавф туғдирувчи вазият пайдо бўлиш ҳолларида жавобгар ҳиобланади. Бу ҳол назорат органлари томонидан ўрганилиб чиқиб тасдиқлангандагина маъмурият ишни тўхтатади ва хавфни бартараф этиш чорасини кўриб чиқади. Маъмурият томонидан воқеа сабаблари ўрганиб чиқилгунча зарур чоралар дарҳол кўрилмаслик ҳолатлари юз бериши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда ходим ишни хавф бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туришга ҳақлидир ва унга ҳеч қандай интизомий жазо берилмаслиги, ходимнинг ҳаёти ва саломатлиги учун тўғридан-тўғри жиддий хавф ҳамон сақланиб турганлиги аниқланиб, меҳнатни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан тасдиқланса, ундан ишни қайта бошлашни талаб қилишга маъмурият ҳақли эмас ва ходимга
иш тўхтатиб турилган бутун давр учун барча моддий зиённи тўлаши шартдир..
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузган ва назорат қилувчи идоралар томонидан бу тасдиқланган тақдирда, меҳнат шартномаси ходимнинг аризасига кўра, унга ишдан бўшатилганда бериладиган пул тўлангани ҳолда, исталган пайтда маъмурият томонидан бекор қилиниши мумкин.
Ходимда касб касаллиги белгилари аниқланган ҳолда маъмурият тиббий хулосаси асосида ихтисослигини ўзгартиргунга қадар ўртача ойлик иш ҳақи сақланган холда бошқа ишга ўтказилиши қонунчиликда белгилаб қўйилган.
Маъмурият ходимни касб касалликлари пайдо бўлиш эҳтимоли юқори даражада эканлиги олдиндан аён бўлган ишга қабул қилаётганда ҳам бу ҳақда огохлантириши шарт. Чунки ишга кираётган ходим бунга рози бўлгандагина у ишга қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |