Бунёдкорликда хавфсизлик масалалари
1996 йил 1 апрелидан буён амалда қўлланиб келинаётган яна бир қонун Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидир[3]. Унда меҳнаткашларнинг соғлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш мақсадида маъмурий ҳукуқбузарликларга нисбатан мажбурий жавобгарлик жазо - чоралари тайинланган. Бу қонун меҳнаткашларни иш жараёнида хавфсизликларни муҳофаза қилиш, уларни ҳақ-хуқуқларини ҳимоя килиш, меҳнат шароитларини санитария ва хавфсизлик талабларига жавоб бераоладиган даражада таъминланишини назорат қилишга хизмат қилади.
Шу боисдан бунёдкорликнинг маъмурий хавф-хатарсиз иш шароитини таъминлай оладиган замонавий техник воситаларни, илғор қурилиш услубларини жорий қилишга масъулдир. Бунинг учун белгиланган тартибда маблағ ажратилади ва у айни меҳнат хавфсизлигини таъминловчи чора-тадбирларни ўтказиш учунгина сарфламоғи керак.
Бунёдкорликда хавфсиз меҳнат шароитини яратишга қаратилган тадбир чоралар ичида хавфсизликни мезонлаштириш марказий масалалардан ҳисобланади. Кейинги вақтларда бунёдкорликнинг ҳамма соҳаларида меҳнат хавфсизлиги мезонлари тизимини тузиш ва жорий қилишга катта эътибор берилмоқда. Бунда кутиладиган мақсад, ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсизликларни олдини олиш ва меҳнат муҳофазасига тааллуқли бўлган меъёрий ҳужжат-хавфсизлик қонунларини тартибга солишдир. Шу бугунга келиб курилиш соҳасидаги меҳнат хавфсизлиги мезонлари 300 дан ортиб кетган ва улар қуйидагича мезон тизимининг (0;1;2;3;4;5) гуруҳларига бўлинади.
- Меҳнат хавфсизлиги соҳасида мезонлаштиришнинг ташкилий ва услубий асослари: мақсади вазифаси, атамалари, хавфли омиллари ва бошқаларни белгилаб беради;
Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари бўйича талаблари мезони;
Асбоб ва ускуналарга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблар
мезони; мезони;
Ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан хавфсизлик талаблар
Ҳимоя воситаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблар мезони;
Бино ва иншоотларга нисбатан хавфсизлик талаблар мезони.
Меҳнат хавфсизлигини тўла ва тез таъминлаш учун ишчи ва хизматчиларнинг меҳнатга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартиришга мажбур қиладиган бир услубий тадбир лозимдирки, токи уларнинг меҳнатлари натижаларига моддий таъсир кўрсата олсин.
Меҳнат хавфсизлигини бошқаришнинг асосий вазифалари (8.1-расм):
-хавфсизликни таъминловчи ишларни режалаштириш ва ташкиллаштириш;
-меҳнат хавфсизлиги устидан назорат олиб бориш;
-ҳавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
-меҳнат муҳофазасини таъминловчи ишларни моддий рағбатлантириш; Меҳнат хавфсизлигини бошқаришнинг асосий шартлари
хавфсиз мехнат қилишга ўргатиш ва тарғибот қилиш;
ускуналар хавфсизлигини таъминлаш;
хавфсиз услубини танлаш;
бино ва иншоотларнинг устуворлигини таъминлаш;
меҳнат шароитини соғломлаштириш;
ходимларни хавфсиз ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
энг қулай меҳнат шароити ва дам олиш тартибини жорий қилиш;
касб касаллиги омилларини назорат қилиш ва ўз вақтда даволанишни ташкил этиш;
ходимларни ихтисослиги ва малакасига қараб ишга жалб этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |