Ижтимоий ҳуқуқшунослик ва иқтисод фанлари - бунда меҳнат қилиш ҳуқуқи, жамиятшунослик, меҳнатни илмий ташкил қилиш, иқтисод, саноатни ташкил қилиш ҳамда режалаштириш ва бошқа масалалар.
Тиббиёт фанлари - бунда меҳнат қилиш гигиенаси, саноат санитарияси, ишлаб чиқаришда заҳарланиш, меҳнат қилиш физиологияси, меҳнат қилиш психологияси ва бошқа масалалар.
Техника фанлари - бунда умуммуҳандислик фанлари, ёнғинга қарши кураш техникаси, муҳандислик руҳшунослиги, эргономика, саноат нафосати ва бошқа масалалар кўрилади.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг негизи беш қисмдан иборат:
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг умумий масалалари: меҳнатни муҳофаза қилиш қонунлари асослари, хавфсиз ва соғлом иш шароитларини ташкил қилиш, меҳнат шароитини таҳлил қилиш;
Меҳнат тарбияси, меҳнат самарадорлиги, меҳнат бандлиги.
Меҳнат шароити санитарияси ва ишлаб чиқариш гигиенаси;
Хавфсизлик техникасининг умуммуҳандислик масалалари;
Саноатда ёнғинга қарши кураш чора-тадбирлари.
Фаннинг мақсади - «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик кодекси», «Ўзбекистон Республикасининг мехнат тўғрисидаги кодекси» ва «Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофазаси тўғрисида» ги қонуни асосида меҳнатни муҳофаза қилишни ўргатишдир.
Фаннинг вазифаси қуйидагилардан иборат:
меҳнат фаолияти хавфсизлиги талаби ҳуқуқий саводхонликка ўргатиш;
меҳнат фаолияти хавфсизлиги бўйича йўл - йўриқ бериш ва йўриқномалар тайёрлаш;
меҳнат шартномаси тушунчалари ва унда меҳнатни муҳофаза қилиш тамойилларини ўргатиш;
мутахассисни ишлаб чиқариш шароити билан организм фаолиятини ўзаро таъсир этиш жараёнларини ўрганишни назарий ва амалий томондан тайёрлаш;
меҳнат қонунчилиги, ёшлар, аёллар меҳнати, жароҳатланиш, бахтсиз ҳодиса сабаблари ва уни бартараф қилиш йўллари, киши организмига ёруғлик энергияси, иссиқлик шовқин ва тебранишлар таъсири;
меҳнат шароитини, ундаги таъсир этувчи омилларни ўрганиш, уларга баҳо бериш услубларини эгаллаш, иш шароитини соғломлаштириш тадбир ва чораларини ишлаб чиқиш;
меҳнат фаолияти даврида иш қобилиятини ўрганиш услубларини эгаллаш ва ишлаб чиқариш жараёнида чарчашнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
умумий ва касб касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш мақсадида барча тадбир - чораларни ишлаб чиқиш;
меҳнат фаолияти хавфсизлигини ўрганишда маънавий-маърифий ва тарбиявий омилларнинг аҳамиятини ўргатиш;
яратувчанлик ва бунёдкорликда меҳнатни муҳофаза қилишга доир хавфсизлик талабларини ўргатиш;
ёнғин ва электр хавфсизлик талабларини ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |