Акмеология ва педагогика акмеология тушунчаси мазмуни



Download 69 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi69 Kb.
#121074
Bog'liq
Акмеологиянинг предмети ва тушунчавий аппарати


Акмеология ва педагогика акмеология тушунчаси мазмуни

Режа




  1. Инсонни пайдо бўлишидан бошлаб уни ривожини ўрганадиган фанлар таснифи.

  2. Илмий билимнинг янги тармоғи, янги билим фани сифатида шаклланиши дастлабки босқичида акмеология предметининг мазмуни.

  3. Акмеология предметининг ҳозирги пайтда мазмуни.

  4. Акмеология фани томонидан ечиладиган асосий вазифалар.

Муҳим сўзлар: педология, геронтология, акмеология, феномен.


- педология юнончадан pais (paidos) – гўдак + логия болалар ҳақидаги фан] бола ривожининг психологик, биологик, ижтимоий, педагогик концепциялари йиғиндиси.
- геронтология [юнончадан gerontos- қария+логия, қартайиши фани] – инсон қартайишни ўрганадиган медико биологик ва психологик фанлар йиғиндиси.
- акмеология [юнончадан akme – ниманидир олий даражаси + логия, чўққи ҳақидаги фан] – алоҳида одамни ва одамлар бирлигини ривожланиши чуққисини ва унга эришиш шароитларини ўрганадиган фанлар тўплами.
- феномен – [юнончадан phainomenes – яъни ҳодиса] акмеологик феноменлар – биринчидан мураккаб тирик организм бўлган одамни индивид сифатида намоён бўлиши аввало профессионал сифатидаги, арбоб сифатидаги воқеликнинг турли-туман томонларига одамдаги пайдо бўлган ядровий муносабатларнинг кўринишлари, иккинчи жиҳатдан уни жамиятдаги бажарадиган ролига қараб, одамларни кичик ва катта бирлашмаларида кўринадиган ҳаёт фаолиятини яшаш шароитининг конкрет кўринишлари орқали чиқадиган ҳодисалар.
Жуда кўпгина илмий таснифларда одамни пайдо бўлиш негизининг ривожини ўзи болалик, катталик ва қарилик босқичларига бўлинади.
Одамни болалик даври даражасида фанлар томонидан ўрганиш доирасида бир-бири билан боғлиқ объектив равишда педология деган ном мустаҳкамланган. Јаришни ва қариликни биргаликда ўрганадиган фанлар эса геронтология деган фанни ташкил этади.
Етуклик даражасидаги катта одамни ўрганиши предмети бўлган фанни кўпинча акмеология деб аталади.
Ушбу фан илмий билимнинг табиий, ижтимоий, гуманитар ва техникавий соҳалари тўқнашувида пайдо бўлди ва вужудга келди. Ва у одамни мақсадга мувофиқ кетма-кет интилиб, дастлабки, ўрта ва кейинги етуклигида индивид сифатида (мураккаб тирик организм сифатида), шахс сифатида (бу ҳолда воқеликни турли томонларга бўлган муносабатларни одам томонидан ўзлаштириши назарга олинади) ва фаолият субъекти сифатидаги (асосан профессионал сифатида) одам сифатида юзага келиш феноменологиясини, қонуниятларини механизмларини аниқлаб беради.
Шубҳасиз одамни кўпинча фуқаро, умр йўлдоши, ота-она, маълум конкрет соҳани мутахассиси сифатида етилганлигига таққослаб кўрилганда акмеология соҳаси бўйича ишлаётган баъзи бир олимлар катта ёшдагилик тушунчасини етуклик тушунчасига айнан қилиб қўядилар. Аммо бу тушунчалар айнан эмас.
Акмеологияда объектив ва субъектив омилларга катта эътибор қаратилади. Улар бир-бирлари билан ўзаро ҳаракатда бўлиб, катта ёшдаги одамни акме даражасига эришишига имкониятлар яратади. «Акме» тушунчаси янги илмий фанни энг асосийси бўлиб, қуйидаги уни тўғрисида гап боради. «Акме» термини бошида кўпроқ поезияга оид ижодда нашрларда қўлланилган.
Инсонни онтогенезидаги ривожланиши хусусидаги фанни бир бўлагини номини «Акме» термини Билан боғлайдилар. Олимлар катта одамни ривожланишини комплекс ўрганадиган худи шуфанни акмеология деб атадилар. Улар ҳам собит қадамлилилик ва қаттиқ туриб ётилган индивидни ўз алоқаларига воқелик билан бой шахс ва фаол арбоб, профессионал сифатида намоён этади деганлар инсон онтогенезида кейинги босқичларида кўринадиган ва уни етуклик босқичигача шаклланадиган. Катта одам ўзини индивидуал шахсий ва субъектив ривожида кўтарилиб борадиган чўққини, илмий мактабнинг бу намоёндалари кўпинча кулминация ёки оптимум деб атайдилар.
Академик Б.ГАнаньевни илмий мактабида одамни онтогенезида уни ривожланиш жараёнини барча ташкилловчиларини ёритишда комплекс ёндашув қўлланилади ва шунга кўра бир ёш даражасидан иккинчисига ўтишда одамни руҳиётида ва ички дунёсида содир бўлаётган ўзгаришларини кузатганда ушбу ўзгаришларни сабабларини чуқурроқ тушунтириш учун психология фанига яқин фанлар қўлланишга жалб этилади. Одамни ҳам аввалги ёшидаги даражасидаги микро – акмесини эгаллаши давомида бўлаётган катта одамни ўзини акмесига ёки оптимумига ҳаракати ҳам кузатилади. Демак шу катта акме ўзини барча характеристикалари билан кўп йўналиши ва кўп даражали кўрилади; чунки у кўплаб объектив ва субъектив жараёнлар ва ҳолатларни ўзаро ҳаракати натижаси сифатида одамни ўзини шахсий ҳаёт ижодини хам ўз ичига олади. Акмеология томонидан унинг моҳияти табиий, ижтимоий, гуманитар ва техникавий фанлар билан яқин ҳамкорлигида очиб берилади.
¥озирга келиб, юқорида предмети очиб берилган умумий акмеологиядан ташқари ҳар доим кўп томонли аспектли характерга эга бўлган одамни конкрет фаолият соҳаларида профессионал шаклланиш ва ривожланиш масалалари муносабати билан акмеологиянинг янги бошқариш, педагогик, ҳарбий, спорт ва бошқа тармоқлари шаклланмоқда.
Ундан ташқари одамни дастлабки ўрта ва кеч катта ёши ва айниқса ўзини жисмоний соғлиғини чўққисига эришганда, ўзини маънавий ва фуқаролик потенциалини харакатларини намоён бўлишида ва профессионал сифатидаги иш ҳаракатларида ривожланиши ва ўз-ўзини ривожлантириш қонуниятлари ва механизмларини марказлашган тушунишда кейинги пайтларда илмий доираларда этилган ва ҳозирда кучлироқ тасдиқини топаётган акмеология предмети моҳиятининг жуда кенг кўламили аҳамияти ҳақида гап кетаяпти.
Унга одамларни кичик ва катта жамоаларини мисол келтириш мумкин: бошқарув командалари, спорт жамоалари, ишлаб чиқариш бирлашмалари, сиёсий партиялар, этнослар элатлар, давлатлар ва бошқалар ҳамда янги фан предметини ҳам анъанавий тушунишида уларни ривожланиши ва ўз-ўзини ривожини қонуниятлари ва механизмларини қидириш ва таҳлил этиш ҳаракатини натижаси бўлиб уларни акмега эришишларини худи ўзи бўлиб кўринади. Бу ҳолатда улар кутган чўққилар ёки уларни акмеси асосий феномен бўлиб чиқади. Уларни умумий, хусусий алоҳида характеристикалари мақсадга йўналган, тарзда кетма-кетликда очиб борилади ва баён қилинади. Бинобарин бу номлари келтирилган одамлар уюшмасида келиб чиққан объектив ва субъектив омиллар ўзгаришларини ўрганиш чоғида содир бўлади. Масала конкрет равишда қуйилади ва ечилади. Мисол учун бошқарув командаси фаолиятидаги оптимум уни характеристикасини ва у қандай мезонларга жавоб бериш кераклигини демак, унда ушбу командага эришган «акме» ҳақида тасдиқламоқ ва охири ушбу команда бу фаолиятида қўрқмасдан оптимум ёки уни худди ўзи акме даражасига кўтарила олиши ҳақида сўз боради. Ёки бошқа бир мисолни кўриб чиқамиз: давлат ўз гуллаб-яшнашига эришди, уни иқтисодиёти ва ҳуқуқий муносабатлари, маданияти, таълими, сиёсий ҳаёти, фуқароларини жисмоний ва маънавий соғломлиги, уларни ахлоқий қарашлари ва уларни турмушларини моддий даражаси ҳақиқатдан ҳам кўтарилди. Давлат ўз олдига қўйган вазифасини бажарди. Бу ерда ушбу гуллаб яшнашга эришиш учун қандай механизмлар ишга туширилган ва ҳаракатга келтирилганлиги бош масаладир.
Шундай қилиб акмеология предметини одамни етуклик даражасидаги ривожи билан чегаралаб қўйиш ва у ўз ривожида қайси шароитларда оптимумга эришади ва уни оптимуми қандай бўлади дейишни аниқлаш билан бир қаторда уни предметини жуда кенг тушуниш керак бўлади. Бунга турли умумлашмаларни ривожи ва уларни ривожида энг юқори даражага эришишга имкон яратувчи шароитларни аниқлаш, ҳамда ушбу фанда базавий категория сифатида акмени чиқиши ва шаклларини кенг континуумда конкретлаштириши ҳар бир ҳолатда у ёки бу инсон ривожида эришган чўққини белгиларини конкрет интеграллаштирилиши ва объективлаштирилиши, ёки турли жамоаларнинг ривожланишларида эришилган чўққида аккумуляция қилиниши намоёнлиги ўз ифодасини топади.
Шунинг учун ҳам акмеологиянинг устивор масалаларидан бири ушбу шаклларни жиддий илмий мезонлар талабига жавоб бера оладиган тадқиқоти, баёни таърифи, тушунтирилиши ва таснифномалари муҳим. Акмеологиянинг яна бошқа бир муҳим такқос этиб бўлмайдиган қийин кўринадиган масаласи бўлиб, объектив ва субъектив омилларини йиғиндисини тўпламини аниқлаш бўлиб чиқади. Бу ўз навбатида уларни ўзаро ҳаракати натижаси улароқ одам томонидан ёки жамоа томонидан «Акме»га эришишда содир бўлади. Одамлардаги акмени мазмунли ва формал расмий характеристикалари меҳнатни бир-биридан йироқ соҳаларида кўпинча пайдо бўладиган ўзини ўта муҳим параметрларида (мисол саркардадаги акме ва селекционер олимдаги «акме») бир-биридан кескин фарқ қиладилар.
Ушбу акмеларни моҳиятига кириш ва улардаги умумийликни тушуниш, аниқса улардаги ўзига хослик, алоҳидаликни, ҳамда ҳар бир одам ёки жамоа ўзининг акмесига эришиш учун ҳаракат қилганликлари ва уни қонуниятлари ва механизмлари ўзлаштиришлари учун билимлар замини ўта зарур. Бу билимлар одамни онтогенезида ривожини (агар у «акме» билан қозонса) кичик ва катта жамоа тузилиши ва ҳаракатини ўрганишда (агарда уларни акме билан қизиқса) жуда кўп фанлар томонидан олинади ва бунда ечиладиган масалаларни характерига жавоб берадиган ушбу билимлар интеграцияси жуда муҳимдир.
Агар биз акме – бу улар ривожланишининг жараёнининг ягона масофавий глобал умумий апогеяси ёки чўққиси деб қарор қилсак ва ундан сўнг кенг кўламда депрес бошланган ёки сўнги тўхташ рўй берса ёки одамни ёки жамоанининг тарқалишига ёки ўлимига олиб келса биз акмеология предметини мазмунини ва «акме» моҳиятини жуда қўполлаштириб юборган бўлар эдик.
Албатта кундалик воқеликда худи шундай финал ва алоҳида одам ҳам маълум жамоа учун реал воқеадир. Маълумки одам ҳам жамият ҳам ўзининг хаёт мобайнида ўз ривожини имкониятларига потенциалини бир йўналишда тўпламайдилар. Ўзини бир ривожланиш мақсадида чўққига чиққан у энди ҳаракатини спиралини янги сифатларида давом эттиради. Бу ерда ҳам объектив қулай маъқул ҳолатларни оқимида уларни ўзларини шахсий интилишларига ҳамоҳанг маҳсулдор бўлса, улар ҳам кейинги ўз ривожланишида кейинги «акме» даражасига кўпроқ кўтариладилар. Ундан сўнг яна одам ёки уларни умумийлиги ёки бирлиги тушиб қолган Янги ҳолатларни конкрет оқимига боғлиқ ҳамда индивидуал субъектлар ёки жамоавий харакатларни специфик кўринишлари хусусиятларига боғлиқ уларни ривожалнишиниг олдинги йўналишида давом этади ва Янги акмега олиб келади. Янги «акме» очиқроқ тараққийроқ, прогрессив характерларни ўзига олади ёки баъзи бир ҳолларда аввал одамни ёки бирликни ривожида олдин бўлмаган ривожланиш йўналишини шароитини ёки мажбурий шарти сифатида чиқади.
Шу билан бирга реал ҳаётдан чиқиб борар эканмиз кўп нарсаларни шоҳиди бўламиз: биз одам ва баъзида жамоа ўз жараёни давомида орттирилган ривожланишнинг бир линияси қандайдир келиб четда қолдирилади ва улар ўз ривожланишларини умуман Янги бошқа йўналишга томон берадилар. Ўзбекистон воқелигидан кейинги йиллар одамлар фаолиятини Янги формаларини ташкил этишга йўналган ривожланишининг манна шундай моделларини мақсадга мувофиқлигини ёрқин тасдиғини кўрсатмоқда.
Табиийки, акмеология доимо ечими керак бўлган бош вазифаларни назарда тутсак, индивид, шахс ва фаолият субъекти сифатидаги (аввало профессионал сифатида) одамни «акме»сидаги умумий, умумийлик ва алоҳидаликни фақат аниқлашга ва систематизациялашга олиб келмоқда. Улар ўз ривожланишида фақат бир «акме» ёки биринчисидан кейин яна кейинги «акме» даражасига келишига одамлар жараёнларида ўз ривожланишларида чиқадилар. Уларни турли туман қонуниятлар ва механизмлардаги фарқлик ва ўхшашлик аниқлик билангина чегараланиб қолмайдилар. Акмеология умумийликдаги ўз акмени тури ва формаларини аниқлангандагина, масалаларни ечиш ишига тўқнаш келади ва бу ўзаро ҳаракатдагина умумийликларни ўз акмесига эришишлик белгилаб берувчи объектив ва субъектив омилларни кузата олади.
Мобадо акмеология одамларни ва умумийликни ўз-ўзини ва ривожлантиришни кульминациялари ёки оптимумлари характеристикаларини лойиҳалаш хусусий ўз қидирувлар майдонини чеклаганда ҳам ва бу оптимум ортидаги, барча детерминантлар ҳақида етарли тўла билимли олганда ҳам у илмий фанни таърифи ва тушунтириш статусини мавқеига даъвогарлик қила оларди холос.
Аммо у ҳозирда катта қониқиш билан тасдиқлаш лозимки, ўзини биринчи қадамлариданоқ худи шу мавқедан кетма-кет чиқиб бормоқда ва аҳмоқона академизмдан узоқлашмоқда. У юқорида қўйтилган саволларга мақсадга йўналиган жавобларни ола бориш давомида фаолиятни мухим сохалари сифатидаги бошқариш ва таълим, мудофаа ишбилармонлик ва бошқа соҳаларда юқори синф профессионалларини доимо амалиётда самарадорликка текшириб сўнгра стратегия, тактика ва техникасини актив равишда қўлламоқда ва тизимли ишлаб чиқмоқда, шакллантирмоқда. Бир вақтни ўзида худи шундай яратувчанлик – ижодкорлик руҳида у билан ўз профили бўйича фарқланадиган кичик ва катта профессионал бирлашмаларини харакатларини реал ташкил этиши ва сўнгра маҳсулдор ҳаракатларини, лойиҳалашни такомиллаштиришнинг умумий методология ва конкрет инструментларини белгиламоқда.
Шундай қилиб, акмеологияни – борлиқни ўзини ташкил этишнинг назарий – методологик, экспериментал – эмпирик ва Амалий – йўналганлик даражаси ва уни кейинги тезкор ривожи бир бутун ажралмас яхлитликни ташкил этади.
Адабиётлар



        1. Акмеология 2000. Методические и методологические проблемы (под ред. Н.В.Кузьминой, Э.М.Зимичева) СПб. 2000.

        2. Ананьев С.Г. Человек как предмет познания СПб. 2001.

3. Богданов Е.Н., Зазыкин В.Г. Введение в акмеологию. Калуга. 2001.
4. Бодалов А.А. Верлина в развитии взрослого человека характеристики и условия достижения. М.; 1998.
5.Деркач А.А. Акмеология: личностьи и профессиональные развитие человека: Методолого – прикладные основы акмеологического исследования. М; 2000.
Download 69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish