Дуэт «Сунгги кунгирок»
Шодликларим чексиз бугун, айриликдир огиррок,
Юракларга ларза солар, хайхот сунгги кунгирок,
Эй чалгувчи, кунгирокни, чала колгин, жушкинрок,
Кайда булсак, эсда булсин, хайхот, Сунгги кунгирок!
Ватан мехри улгайтирди, ок йул тиланг бизларга,
Таъзим ила «Рахмат!» деймиз, жон устозлар сизларга.
Эй чалгувчи, кунгирокни, чала колгин, жушкинрок,
Кайда булсак, эсда булсин, хайхот, Сунгги кунгирок!
«Сунгги кунгирок»
Кулингда кунгирок, тегрангда куёш,
Кузларинг термулар, хайрону- мушток.
Лабларингда кулгу, кузинг тула ёш,
Бугун сен учундир сунгги кунгирок.
Куз олдингдан утар йиллар сурони,
Арча байрамидек тугади эртак.
Азиз устозларнинг эзгу армони,
Бошингдан сочилар булиб зур тилак.
Ёдингга тушади туккиз йил аввал,
Сочлари жамалак жажжи кизалок.
Худди шу даврада, бугун сингари,
Чалганди илк бора кувнок кунгирок.
Канчалик кадрдон шу азиз даргох,
Ким билар юрагинг кайгуларини.
Олиб кетмокдасан куксингда бир ох,
Биринчи мухаббат туйгуларини.
Беркиниб булмайди бу дакикадан,
Хаммага насибдур бу ширин титрок.
Факат мактаб эмас, мунгли лахзадан
Болалик хам сендан кетмокда йирок.
Имтихонлар энди тугайди, дема,
Бугундан бошланар хаёт синовии
Илк бора сувдадир сен чиккан кема,
Мехнатинг сифати – икбол гарови!
Токатлар ток булди, кутар кулингни,
Беун тукилмокда кузлардаги ёш.
Шу жарангш кашф этсин опок йулингни,
Бу куйни унутма, азиз синфдош!
«Чалинмай куякол, сунгги кунгирок!»
Бу окшом осмонда юлдуз йиглайди, кук аро тулин ой унсиз йиглайди,
Мажнунтол ёнида, мактаб богида, юракда дард билан бир киз йиглайди.
Бунчалар юракка соласан титрок, чалинмай куякол, сунгги кунгирок,
Айрилик онлари бунчалар азоб, чалинмай куякол, сунгги кунгирок!
Айтилмай колдику, жуда куп гаплар, гох ошкор, гох пинхон битилган хатлар,
Бир бора юракдан чикмаган сухбат, чалинмай куякол, сунгги кунгирок!
Кизлар кулидаги эсдалик дафтар, ранглари саргайиб, кунглимни эзар,
Нахот армонларга айланса энди, синфдош киз билан тушган суратлар.
Айрилгим келмайди мунис мактабдан, кунглимда абадий ёкдинг сен чирок,
Яширгим келмайди куз ёшим бирок, чалинмай куякол, сунгги кунгирок!
Нелар кутмокдадир бизларни хали, кайгули мухаббат, хижронли фирок,
Нахот тарк этмокда шухлик эртарок, чалинмай куякол, сунгги кунгирок!
«Янгра, янгра, сунгги кунгирок!»
Юракларни ларзага солиб, хотирада бир умр колиб,
Болаликнинг адоси булиб, янгра, янгра, сунгги кунгирок!
Сен туфайли кузимизда ёш, калбларимиз беролмай бардош,
Хаёлларга толма, синфдош, янгра, янгра, сунгги кунгирок!
Кузимизда кувонч ёшлари, айриликнинг аччик тошлари,
Ёдимизда бир умр яша, янгра, янгра, сунгги кунгирок!
Сунгги кунгирок янграйди.
Тузувчи-ММИБДЎ : Қ. Р. Шодиев
Do'stlaringiz bilan baham: |