АКЦИЗ СОЛИҒИ 1. Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари 2. Акциз солиғи тўловчилар ва солиқ солиш объекти. 3. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби 1. Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари Солиқ психологияси нуқтаи-назаридан барча солиқлар истеъмол предмети ҳисобланади, акцизлар ҳам шулар жумласига киради. Товарнинг нархида ўтирганлиги учун улар кўзга кўринмайди, солиқнинг катта-кичиклигини билмаган сотиб олувчи унинг нархида солиқ ўтирганлигини билмай туриб товарни сотиб олади. Бу одатда билвосита солиқ бўлиб, уни яхшиси кўринмас деб аташ мақсадга мувофиқ бўлур эди. Солиқ ундиришнинг бу усули ҳукуматнинг энг яхши кўрган усулидир. Акцизлар - товарлар учун қўйиладиган билвосита солиқларнинг бир тури бўлиб, қўшилган қиймат солиғидан фарқли маълум бир чегараланган тур ва гуруҳдаги маҳсулотларнинг нархига ёки кўрсатилаётган хизматларнинг тарифига қўшилади. “Акциз” сўзи француз тилидан келиб чиққан бўлиб, “чопиб ташлаш” маъносини билдиради. Бу ердан ушбу тўловнинг ўзига хос хусусиятлари келиб чиқади. Акцизлар товар нархига қўшилади ва ҳукуматга унинг қийматидан бир қисмини олишга ёки кесиб олишга имкон беради. Устига қўйилган қўшимча нарх маҳсулот ишлаб чиқаришнинг унумдорлигини ёки бирон бир алоҳида хусусиятларини билдирмайди, балки акциз товарларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг алоҳида шароитларидан келиб чиқиб белгиланади. Акцизларнинг асосий ажратиб турадиган хусусиятлари қуйидагилар: - акцизлар кўпгина ҳолатларда бирон бир товарни ишлаб чиқариш учун кетган харажатга нисбатан унга бўлган талабнинг юқорилиги ва доимийлиги натижасида, унинг сотилиш нархи анча юқори бўлганда пайдо бўлади, масалан, ароқ, тамаки, кофе (Ўзбекистон шароитида пахта ёғи ҳам киради). Ҳукумат акцизлар ёрдамида товар қийматида ўтирган ўзига хос ишлаб чиқариш ва реализация шароитлари бўлган, аммо товарнинг унумлилигини ва истеъмол хусусиятларини акс эттирмайдиган қисмларини ундириб олади. Агарда ҳукумат ушбу хусусиятларини акциз солиғи ёрдамида ундирмаса, у ҳолда акциз товарларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари бунга яраша хизмат кўрсатмаган ҳолда юқори даромадга эга бўладилар; - акцизлар жамият томонидан истеъмол қилиш кераксиз деб топилган товарларга, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари ва бензинга қўйилади. Шундай қилиб, акцизлар истеъмолни меъёрга солиб турувчи бир восита сифатида хизмат қилади. Улар ёрдамида ҳукумат бир томондан инсон саломатлигига, жамият ва атроф муҳитга зарар келтирадиган товарларни (тамаки, вино, ароқ маҳсулотлари ва ҳ.қ.) сотилишини
Do'stlaringiz bilan baham: |