Акбар мирзо суиқАСд Роман «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»



Download 451,87 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi451,87 Kb.
#158332
1   2
Bog'liq
xrpt a35sszst5xljxyvcplu8v5h9uy6beolfhgz16giz5u0pivs18dxs85rsslux3740drz9z9ysty0

БИРИНЧИ ҚИСМ
I. ЖУДОЛИК
Янги йил арафасида Элёр оиласи билан уч хонали 
хона донга кўчиб ўтди. Бежирим таъмир лан ган, ор-
тиқча ҳашам дор жиҳозлари йўқли ги учун кенг ва ёруғ 
кўринар, кир ган киши нинг эътиборини тортмай қол-
мас ва келганлар, албатта, «ши нам ва файзли экан»ини 
таъкидлашарди. Муҳаббат ҳамма нарсани жой-жойига 
қўйган, гўё бирор буюм ё жиҳоз нинг ўрни алмашти-
рилса ёки нари-бери қилинса, худди чиро йи бузилиб, 
кўркамлигига, ҳусну таро ватига зиён ета ди гандай эди. 
Деразаларга тутилган оқ тўрли нафис пардалар, унинг 
рахи га қўйилган турли хонаки гуллар (бу гулларнинг 
айрим лари ҳатто очилиб турарди), полга ташланган 
Хива нинг чўғдай гилам лари, айниқса, ошхо на даги са-
ранжом-саришталик: стол устига ёзилган чиройли дас-
турхон, икки чети кўкиш гулли қўлсочиқ, ўртага қўйил-
ган биллур гул дон ва ундаги сунъий қирмизи атиргул 
киши дилини рав шан этар, шу ерда озгина дам олиб, 
беих тиёр бир пиёла чой ичиш ни кўнгли тусаб қоларди. 
Бироқ Фарғонадан қариндош-уруғларининг «уй 
кўрди» га келиши бошланиб, ҳамма нарса алғов-далғов 
бўлиб кетди. Баъзида нима қаердалигини топа олмай ҳам 
қолди. Ёш бола ларнинг қўлидан пиёла «учди», гиламга 
олчанинг мураббоси тўкилди, айрим гулларнинг шохи 


6 
узилди, бал кондаги чилвир ип гўдакларнинг ювиб осил-
ган иштон чаларига тўлиб кетди. Хуллас, ярим ой қўли 
кўксида: «раҳ мат- раҳмат» дейиш билан банд бўлди. Худ-
ди шу кунларда хонадонга ногоҳ келиб қолган бирор но-
таниш меҳмонда Элёр бу ерда оиласи билан анча йиллар-
дан буён яшаса керак, деган таассурот туғили ши ҳеч гап 
эмас ди. Тўғрисиям шундай, хоналардаги тартибсизлик, 
чанг, бола ларнинг қий-чуви бошқача ўйлашга имкон 
бермасди. Йиғиштирган билан фойдаси йўқ: хиёл ўтмай 
аҳвол яна боягидай бўларди-қоларди. Шунгами, мезбон 
ҳам қўйиб берди: келиб юришибдими, бир яйрашсин.
Муҳаббат ташрифлар тўхтаганидан сўнг уйини 
уй қил гун ча бўлари бўлди. Аммо ичида хурсанд эди. 
Пешона лари га бошпана битибдики, қутлаб меҳмон-
лар келди. Эрининг ишхонаси томонидан уй берилма-
ганда қатор-қатор бўлиб йўқлашармиди? Ахир ижара-
да ўтирганларида хижо лат дан зўрға бош суқишарди. 
Энди эса... етказганига шукр, дерди янги йилнинг қут-
луғ келганидан қувониб. 
У бахтиёр эди. Бу ерга кўчиб келган кунлариданоқ 
очи либ-сочилиб юришга ҳаракат қилди. Аммо кун-
дан-кун озиб, чиройини йўқотиб борар, худди ногоҳ 
сўлиб бораётган гул каби ҳолсиз, мадорсиз эди. Сўлғин 
кўри ниш олган гул қанчалар меҳр билан парвариш қи-
линмасин, нега дир кор қилмаганидай, емиш нинг кети 
узил май, кўнгли тусаган нарса муҳайё қилинса-да, 
Муҳаббат қадди ни ростлаб, аввалги гул гун ҳолатига 
сира қайта олмаётган эди. Эми зикли аёл ўзини анча 
олдириб қўйганди. Қайн онаси аввал дўхтирга, сўнг та-
бибга олиб борди, орада ўзи билганича қўрқоқтош ҳам 
қилиб кўр ди. Лекин таъсири бўлмай, ижобий томон га 
ўзгариш аломатлари сезил масди.
Элёр кечалари босинқираб, дағ-дағ титраб, қора тер-
га ботиб «дод» солиб уйғониб кетадиган хотинининг 


7 
аҳво лидан ташвишда эди. Уйга келаёт ганда хавотирга 
тушга нини сездириб қўймасликка инти лар, ҳали ҳам-
маси изга тушиб кетишига ишонар ва бу ишонч унга 
далда берарди. Аммо Муҳаббат ҳаётида рўй берган ўша 
даҳшатли воқеа ларни ҳали-ҳамон унутолмаган. Кундуз 
кунлари билинтир масди, лекин кечаси бўлди де гун ча 
яна тушига кирар, ваҳима ичра қолган аёл типирчи лаб 
уйғонарди. Элёр бунга кўникди ҳам. Бироқ ранг-рўйи 
синиққан, ичидаги қўрқув ни эсидан чиқаролмай тобо-
ра кундан-кун ориқлаб бораёт ган маҳбу ба сининг дар-
дига малҳам бўлолмаёт ганидан, чора си ни тополмаёт-
ганидан ич-ичидан сиқиларди. 
Янги йилдан олдин водийга бориб, уч-тўрт кун ту-
риб келишди. Яқинлари Муҳаббат нинг кўнг лига қа-
рар, уни хур санд қилишга чоғла нар, лекин ўғилчасига 
маъюс тикил ган аёлнинг чиройи бир зумгагина очи-
лардию, яна аввалги ҳолатига қайтарди. Ўшанда улар 
кўпчи лик нинг юрагини хижил қилиб қайтиб келиш-
ганди. На Элёр, на Муҳаббат ҳаётларини ларзага сол-
ган ўша аянчли воқеадан сўз очмади. Шундай бўлгани 
яхши, деб ўйлаган лари учун ҳам қарин дошларининг 
хаёлини бўлишма ди, тинчини бузишмади, қайғу га бо-
тиришни истамади.
Элёр янги уйга кўчганларида Муҳаббатнинг юра-
гидаги ваҳм унутилар деб ўйлаганди, янглиш ган экан, 
илк кеча даёқ босинқирай бошлади. Кейинги кунлар-
да эса аёлининг ярим тунгача ухлолмай юриши, кўз 
юмишга юраги безиллаб қолгани уни қаттиқ ташвиш-
га сола бошлаган эди.
Мана бугун ҳам худди шундай ҳолат рўй берди.
– Боламни олиб кетинг, узоқроққа олиб кетинг! – 
дерди қора терга ботган Муҳаббат жон аччиғида. – Ҳо-
зир портлаб кетади, кетинг! Тезроқ кетинг, деяпман 
сизга!


8 
Аллақачон уйғонган Элёрнинг боши қотган. Уйғо-
тай деса, кеча гидай чўчиб кетиши мумкин, уйғотмай 
деса, босин қираши тўхта маяпти. Бехосдан томоғига 
тиқилган тахир нарса ни аранг ютиб, бағрини тиғлаёт-
ган хотинига терми лади.
– Жалолиддинни олиб кетсангиз-чи!
– Муҳаббат, – ноилож хотинини аста туртади Элёр.
– Нега туртасиз мени! Нега кетмайсиз?! 
– Муҳаббат, кўзингни оч, – дейди Элёр титроқ овоз-
да. У титраган қўлини хотинининг терга ботган оташ 
пешо насига аста босади. – Муҳаббат, буларнинг ҳамма-
си ўтиб кет ган, сен ёмон туш кўряпсан, холос. Бўлди, 
кўзингни очсанг-чи! 
– Ҳалиям шу ердамисиз?! У ҳозир мени портлатиб 
юборади -ку, – дея фарёд қилади аёл. – Сиз ўғлимизни 
сақлаб қолишингиз керак. Ёлвораман, тезроқ олиб кетинг!
– Хўп, хўп. Ана энди аста кўзингни оч.
– Йўқ, шошма! А-ааа!
Муҳаббат бақирганича ўрнидан бош кўтарди. Элёр 
кўз ёшини яшириш учун уни бағрига тортади. 
– Нима бўлди, жоним? Нега бунча қўрқиб кетдинг? – 
Элёр бунинг сабабини билса-да, барибир, сўрайверади.
– Портлаб кетди! – энтикиб нафас олганича жавоб 
қилади Муҳаббат. – Аблаҳ портлатиб юборди!
– Бўлди энди, у нарсаларни унутсанг-чи? 
– Унутолмасам нима қилай, Элёр ака! – эрининг кўк-
си га бош қўйганича йиғлаб юборади аёл. – Унутол-
масам нима қилай?
– Сен ҳаракат қил, – Элёр хотинининг сочларини си-
лайди.
– Атай қилмаяпман-ку.
– Биламан, жоним. Биламан. Аммо, барибир, эсдан 
чиқа ришинг керак. Энди у қора кунлар ортда қол-
ди. Мана кўрасан, бундан кейинги ҳаётимиз сен орзу 
қилган дай осуда кечади. 
Элёр хотини бошидан кечирган кўргиликнинг қанча-


9 
лар даҳшатли эканлигини ҳис қилгани боис ҳам ширин 
гапини аямайди, ҳар бир ҳаракатида, айтмоқчи бўлган 
сўзларида кўнглини олишга интилади. Муҳаббат ҳозир 
тун, кўргани эса туш эканлигини англагандан кейин гина 
бироз тинчла нади. Эрталаб Элёр уни яна шифо хонага бо-
ришга кўнди ради. Муҳаббат эса табиблар нима деркин, 
дейди иккила ниб. Лекин на дўхтирларнинг муолажа си, 
на табиб лар нинг ўт-ўланлари кор қилади. 
Бироқ уни бедаво хасталикка йўлиқди деб ҳам бўл-
мас ди. Кундузи уй ишларини билиб-билиб қилар, озо-
даликни, саранжом-саришталикни ўрнига қўяр ди. 
Меҳ монларнинг кети узилгач, хоналар яна аввалгидай 
озо да ва шинам кўриниш олди. У бу ишларини ўзи хоҳ-
лаб бажарар, кейин қилган ишларига тикилиб, баҳри-
дили очилгандай бўлар, аммо кеч бўлди дегунча унинг 
ранг-рўйи ўзгариб, намоз шомгулнинг аксига айланар-
ди-қоларди. Тун қора пардасини ёйганда ичига қорон-
ғилик кирарди. Бора-бора кеч кири шини истамай қол-
ди. Оқшом унга қандайдир қўрқинч, ваҳм олиб келиб 
бағрига ташлагандай бўлар, кўз юмиши Элёр учун ҳам 
азобга айланишини билгани сари сиқиларди. Баъзан 
тушкун ҳолатини билин ти рмасликка ури ниб, қўлига 
китоб оларди, қовоқлари юмилиб кетса-да, сатрларга 
термиларди, ухламаса бўлди эди. Аммо бу аянчли ҳо-
латга Элёр жим қараб туролмасди. 
– Етар энди, қолганини эртага ўқирсан, – дерди Элёр 
аёлининг ёнига келиб.
– Жуда қизиқ китоб экан. Кундузи уй ишлари билан 
бўлиб ўқишга вақтим бўлмайди. Яна озгина ўқий. Сиз 
бемалол дамин гизни олаверинг. Мендан хижолат бўл-
манг. 
– Чарчаб қоласан.
– Биласиз-ку китоб ўқишни ёқтиришимни. Мана шу 
бобни тугатсам бўлди.


Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi
https://kitobxon.com/oz/asar/1698
saytida.
Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси
https://kitobxon.com/uz/asar/1698
сайтида.
Это был ознакомительный отрывок. Полную версию
можно найти на сайте
https://kitobxon.com/ru/asar/1698

Download 451,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish