Фан бўйича талабаларнинг билимига қўйилган талаблар.
Аквакультура фанининг асосларини мукаммал билишлари, балиқчиликнинг ва балиқ етиштириш технологияларининг хилма – хиллиги, хўжаликнинг тузилиши ва уларни ўрганишда қўлланиладиган биологик ва зоологик мутахассисликка оид замонавий тадқиқот услубларини билиш ва улардан фойдалана олиш. Фан бўйича талабалар билимига қўйиладиган талаблар
Республика миқиёсида аквакультура ёки сунъий ҳовуз балиқчилиги уч йўналишда ташкил қилинган. 1) сунъий ҳовуз балиқчилик ҳўжаликлари; 2) табиий сув ховузлар ҳудудида садок балиқчилик хўжаликлари; 3) Бассейн ҳовуз балиқчилик ҳўжаликлари. Хозирги кунда сунъий ҳовуз хҳжалигида балиқ боқиш ва балиқларни озиқлантириш яхши йўлга қўйилган. Аммо табиий сув ҳавзаларда балиқларнинг озиқланиши ҳақида маълумоьлар жуда кам. Айниқса балиқларнинг озиқага бўлган талаби, аниқ озиқа муҳитида балиқларни озиқа билан таминлаш, балиқларнинг озиқа организмларни жадал истеъмол қилиш, ҳамда озиқа объектини балиқлар популяцияси томонидан эффектив фойдаланиши қўшимча балиқ маҳсулоти олиш тўғрисида маълумотлар йўқ. Қисқичбақасимонлар, сув ўтлари ва бошқа гидробионтларнинг аквакультураси билан шуғулланиш юқори самара беради.
Аквакультура - зоология, ботаника, генетика, биотехнология, гидробиология фанлари билан боғлаб ўрганилади.
Фанни ўқитиш жараёнини ҳозирги давр янги технологиялари асосида олиб бориш, слайд, компьютер қурилмаларидан фойдаланиш асосида ўтказиш услубиятини ўрганиш.
Ўқитишни маъруза, амалиёт, дала кузатуви асосида олиб бориш, тузилган дастурлар асосида маърузалар қилиш, сув ҳавзалари ва унда етиштирилаётган гидробионтлар тасвири туширилган видеофильмлар томоша қилиш, талабалар мустақил равишда лаборатория ишларини олиб боришлари зарур.
Аквакультура фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Зоология, цитология, гистология, биокимё, биотехнология, физиология, эмбриология, биофизика, экология, табиий фанлардаи математика, физика ва кимё фанлари билан чамбарчас боғлиқ.
Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар – “Ақлий ҳужум”, “Пинборд”, “Бумеранг” ва «Чархпалак» тарзида ўтиш ҳам кўзда тутилгандир. Кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиа, микроскоп, тотал ва кесмали препаратлар ёрдамида олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |