Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги таьлимотлар
деганда
илк давлатлар пайдо бўлган вақтдан то бугунга қадар инсонларни
турли хил ёмон ишлардан тийилиши ва жабрланишини олдини олишга
қаратилган, маьнавий жихатдан етукликка чорлайдиган, инсонпарварлик
ғояларини ўзида намоён қилган фикрлар, қарашлар ва ғоялар йиғиндиси
тушунилади. Қадимдан ҳар бир давлатда жамият аьзоларининг ўз менталитети ,
турмуш тарзи, ўрф-одати ўзгача бўлиб,шулардан келиб чиқиб турлича ғоялар ва
қарашлар пайдо бўлган. Кўпинча, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги
1
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида ПФ-
60-сон.
2
Ш.М.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар
мамлакатига айланмоқда(42-б) “Янги Ўзбекистон”газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг
саволларига жавоблари.
5
5
таьлимотлар замонасининг олим ва файласуфларининг ёзган асарларида
намоён бўлган.
Шубхасиз, ҳуқуқбузарликдан тийилиш, одамларга хурматли бўлиш,
жамиятнинг етакчи соф вакилига айланиш, шу билан бирга,
ҳуқуқбузарликнинг оғир оқибатларга олиб келиши, диний йўналишдаги
ахлокий талабларнинг энг биринчиси ва мухимидир. Шу билан бирга
Марказий Осиёда яшаган алломалар яратган диний ва аҳлоқий асарлар
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид янги ғоя ва қарашларнинг
шаклланиши ва ривожланишига замин яратди.
Битирув малакавий ишининг долзарблигини қуйидаги омиллар
билан изоҳлаш мумкин:
Биринчидан,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
ҳақидаги
таьлимотлар илмий фаолияти, бой, маданий ва маьнавий меросимизни чуқур
ўрганиш орқали бугунги кунда мамлакатимизда ривожланган демократик
жамиятни барпо қилиш, маьнавий ҳаётни юксалтиришда, аввало янги
Ўзбекистонда янги ички ишлар органларини янгича дунёқараш билин
тарбиялашда, муҳим аҳамият касб этади.
Иккинчидан,
давлат бошқарув ишларига ёш раҳбар кадрларни
тайёрлашда, уларнинг маьнавий ва фалсафий дунёқарашни юксалтиришда,
буюк алломаларимизнинг одоб-аҳлоқ қоидаларига оид бой маьнавий
меросидан имкон қадар кенгроқ фойдаланиш, фалсафий ғояларни сингдириш
муҳим аҳамият касб этмоқда.
Учинчидан,
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги таьлимотлар
халқимизнинг маданий мероси,юксак маьнавий қадриятларини чуқур ва
атрофлича ўрганиб,уларни Республикамизда яшовчи ҳар бир инсоннинг
онги-шуурига сингдириш,айниқса аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий
маданиятини юксалтириш, жамиятнинг фаол, фидоий кишилар қилиб
тарбиялаш ҳозирги кунда энг долзарб муаммолардан бири хисобланади.
Tўртинчидан,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
ҳақидаги
таьлимотларни чуқурроқ ўрганиш, аҳоли орасида ҳуқуқий тарғибот ва
6
6
ташвиқот қилиш, айниқса усиб келаётган ёш авлодни халқимизнинг турмуш
тарзига,манавиятига бегона иллатлардан асрашда беқиёс аҳамиятга эга
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |